UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 20-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 20 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НАМУНАВИЙ ГРАФИГИ

Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг малакасини ошириш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг касбий кўникмаларини ривожлантиришни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг (кейинги ўринларда — ижро интизомига масъул ходимлар) Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлигида режа-жадвал асосида ҳар уч йилда бир маротаба малакасини ошириш амалиётини йўлга қўйиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

ижро интизомига масъул ходимларнинг малакасини ошириш назарий ва амалий машғулот шаклида амалга оширилади;

назарий машғулотлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида, амалий машғулотлар эса Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва ижро интизоми намунали давлат органида ташкил этилади;

малака оширишнинг умумий муддати 40 соатни, шу жумладан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида 24 соат назарий машғулотни ташкил этади;

2026 йилда ижро интизомига масъул ходимларнинг малакасини ошириш жорий йилнинг апрель ойидан бошланади;

ижро интизомига масъул ходимларнинг маълумотлар базаси Адлия вазирлиги томонидан шакллантирилади ва юритилади;

малака ошириш натижалари бўйича белгиланган тартибда сертификат берилади;

ходимларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилотнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

3. Қуйидагилар:

Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимлари малакасини оширишнинг намунавий графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ходимларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрсин.

5. Адлия вазирлиги ҳар йил якунида ижро интизомига масъул ходимларнинг малакасини ошириш ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 72-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлар) ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг (кейинги ўринларда — ижро интизомига масъул ходимлар) малакасини Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва ижро интизоми намунали давлат органида ошириш тартибини белгилайди.

2. Ижро интизомига масъул ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишдан мақсад ходимларнинг ижро интизомини ташкил қилиш, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) ижросини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишдаги назарий ҳамда амалий билимлари, касбий маҳорат ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда мунтазам ривожлантириб боришни самарали ташкил этишдан иборат.

3. Қуйидагилар ижро интизомига масъул ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни ўқитиш бўйича асосий вазифалар ҳисобланади:

ижро интизоми бўлинмасининг асосий мақсад ва вазифалари тўғрисида аниқ тушунчаларни шакллантириш;

ижро интизоми бўлинмаси ходимларининг ижро интизомини таъминлашдаги назарий билимлари ва амалий кўникмаларини ошириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича таҳлилий кўникмаларни шакллантириш ва касбий тайёргарликнинг бажариладиган вазифалар ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш;

ижро интизомига риоя қилиниши устидан тизимли кунлик назорат ва мониторингни амалга ошириш, ижро интизомида юзага келган муаммоларни бартараф этишда ходимларга амалий ёрдам кўрсатиш, ходимлар учун тизимли равишда ўқув семинарлари ҳамда машғулотларни ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш.

4. Давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ижро интизомига масъул ходимларнинг ўз вақтида малакасини оширишлари учун масъул ҳисобланади.

5. Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул ходимлари ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ рўйхатини юритиш ва доимий янгилаб бориш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

6. Ижро интизомига масъул ходимлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган давлат органлари ва ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

2-боб. Малака оширишни ташкил этиш тартиби

1-§. Малака ошириш босқичлари

7. Ижро интизомига масъул ходимларнинг малакаси қуйидаги босқичларда оширилади:

а) биринчи босқич — ҳар йили 10 январга қадар давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул ходимлари рўйхати Адлия вазирлигига тақдим этилади.

Адлия вазирлиги ҳар йили 20 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига, Ҳукумат тизимига кирмайдиган давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул ходимлари рўйхатини Ҳисоб палатасига тақдим этади;

б) иккинчи босқич — Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 1 февралга қадар малака оширишда иштирок этадиган ижро интизомига масъул ходимларнинг рўйхатини шакллантиради ва малака ошириш режа-графигини тасдиқлайди.

Бунда Ҳукумат тизимига кирмайдиган давлат органлари ва ташкилотларнинг малака оширишда иштирок этадиган ижро интизомига масъул ходимларининг рўйхати ва малака ошириш режа-графиги Ҳисоб палатаси томонидан тасдиқланади;

в) учинчи босқич — давлат органлари ва ташкилотлар режа-график асосида ижро интизомига масъул ходимларни малака оширишга юборади;

г) тўртинчи босқич — ижро интизомига масъул ходимлар режа-график асосида Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва ижро интизоми намунали давлат органида малака оширади.

Бунда намунали давлат органи Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда белгиланади;

д) бешинчи босқич — малака ошириш курси якунида синов имтиҳони ўтказилади ва натижаси бўйича сертификат ёки малака ошириш курсида қатнашганлик тўғрисида маълумотнома берилади.

8. Ижро интизомига масъул ходим режа-график асосида ҳар уч йилда бир маротаба малакасини оширади.

Бунда ходим биринчи марта ижро интизомига масъул тузилмага лавозимга тайинланган вақтдан бошлаб олти ой ичида малакасини ошириши лозим.

9. Ижро интизомига масъул ходимларнинг Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва ижро интизоми намунали давлат органида малакасини оширишнинг умумий муддати 40 соатни, шу жумладан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) 24 соат назарий машғулотни ташкил этади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигининг ижро интизомига масъул ходимларининг малакасини ошириш фақат назарий шаклда амалга оширилади.

2-§. Назарий машғулотларни ташкил этиш

10. Назарий ўқув машғулоти малака оширишнинг биринчи — тўртинчи кунлари куннинг биринчи ярмида Институтда шартнома асосида ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритувчи ижро интизомига масъул ходимлар малакасини ошириш Институт томонидан масофавий шаклда шартнома асосида ташкил этилади.

11. Институтда назарий ўқув машғулотининг давомийлиги 24 соатни ташкил этади.

12. Ижро интизомига масъул ходимлар малакасини оширишнинг ўқув режаси ва дастури Институт томонидан ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

13. Институтда малака ошириш курсига тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режа-график асосида Институт директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

14. Институт тингловчиларнинг малака ошириш курсларига ўз вақтида келмагани ёки қатнашмагани ҳақида давлат органлари ва ташкилотларга хабар беради.

Малака ошириш курсларида узрли сабабларга (касаллиги (тиббий хулосага асосан), оила аъзолари ва яқин қариндошларининг вафоти, чет эл хизмат сафари ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар) кўра қатнашмаган тингловчиларга навбатдаги малака ошириш курсларида ўқишга рухсат берилади.

15. Малака ошириш курслари ўқув дастури асосида Институт директори томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали бўйича ўтказилади.

16. Малака ошириш ўқув машғулоти Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Институт ўқитувчилари томонидан ўқув дастури асосида ташкил этилади.

Бунда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида рўйхатга олишдан назоратдан ечишгача бўлган барча жараёнлар тушунтирилади.

17. Институт:

малака ошириш фаолиятига ўқув-методик раҳбарлик қилади;

малака оширишнинг ўқув дастурини ишлаб чиқади ва унинг мунтазам янгиланишини таъминлайди;

малака ошириш механизмлари ва усулларини такомиллаштириш чораларини кўради;

малака ошириш тизимига таълимнинг замонавий шакл ва усулларини, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий қилади.

18. Давлат органлари ва ташкилотлар:

ижро интизомига масъул ходимлар малакасини ошириш қамровининг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилгани учун масъул ҳисобланади;

ижро интизомига масъул ходимлар малакасини оширишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради;

Институтга статистик, ахборот-таҳлилий материалларни, ҳуқуқни қўллаш амалиёти умумлашмалари ва материалларини тақдим этади, ахборот-ресурс базасини ривожлантиришга кўмаклашади.

19. Малака ошириш курслари якунида (бешинчи куни) ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича синов имтиҳони ўтказилади. Синов имтиҳони тест шаклида ўтказилади.

20. Синов имтиҳонидан муваффақиятли ўтган ижро интизомига масъул ходимларга сертификат берилади.

Синов имтиҳонида етарли балл тўплай олмаганларга сертификат берилмайди. Бу ҳолда малака ошириш курсида қатнашганлик тўғрисида маълумотнома берилади.

21. Узрли сабабларга кўра синов имтиҳонида қатнашмаганларга синов имтиҳонини топширишга рухсат берилиши мумкин.

Ижро интизомига масъул ходим касаллиги (тиббий хулосага асосан), оила аъзолари ва яқин қариндошларининг вафоти, чет эл хизмат сафари ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар узрли сабаб деб топилади.

22. Синов имтиҳонида етарли балл тўплай олмаган тингловчиларга бир маротаба қайта топшириш учун уч иш кунигача муддат берилади.

23. Синов имтиҳони натижаларидан норози бўлган тингловчи натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида Институт раҳбари номига апелляция шикояти билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

24. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун Институт раҳбарининг буйруғи билан беш нафар аъзодан иборат таркибда Апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси таркибига, қоида тариқасида, Институт раҳбарининг биринчи ўринбосари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тингловчи натижаларидан норози бўлган синов имтиҳонида иштирок этмаган педагог ходимлар киритилади. Апелляция комиссиясига бошқа ташкилотлардан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.

25. Апелляция комиссияси фаолияти унинг ишида аъзолардан учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва унда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.

26. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги қарорда белгиланади.

27. Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан шикоят берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқилади.

Апелляция шикоятини кўриб чиқишда апелляция комиссияси синов имтиҳони билан боғлиқ материалларни ҳар томонлама ўрганади.

28. Тингловчилар апелляция комиссияси томонидан шикояти кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этишга ҳақли.

29. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;

қўйилган балларни ўзгартириш.

Тингловчининг апелляция шикоятини кўриб чиқишда унинг илгари олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

3-§. Амалий машғулотларни ташкил этиш

30. Амалий машғулот малака оширишнинг биринчи куни куннинг иккинчи ярмида Адлия вазирлигида ўтказилади.

Ижро интизомига масъул ходимлар иш юритиш, ҳужжат айланишини самарали йўлга қўйиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар ва топшириқлар ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш масалалари билан таништирилади.

31. Амалий машғулот малака оширишнинг иккинчи куни куннинг иккинчи ярмида ижро назорати намунали давлат органининг марказий аппаратида ўтказилади.

Ижро интизомига масъул ходимлар иш юритиш, ҳужжат айланишини самарали йўлга қўйиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар ва топшириқлар ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш масалалари билан таништирилади.

32. Ижро назорати намунали давлат органида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар назоратини юритиш бўйича ўзаро тажриба алмашилади.

33. Амалий машғулот малака оширишнинг учинчи куни куннинг иккинчи ярмида Вазирлар Маҳкамасида ўтказилади.

Ижро интизомига масъул ходимлар иш юритиш, ҳужжат айланишини самарали йўлга қўйиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар ва топшириқлар ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш масалалари билан таништирилади.

34. Амалий машғулот малака оширишнинг тўртинчи куни куннинг иккинчи ярмида Ҳисоб палатасида ўтказилади.

Ижро интизомига масъул ходимлар ҳужжатлар ва топшириқлар ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш масалалари билан таништирилади.

35. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритувчи ижро интизомига масъул ходимларга амалий машғулотлар мазкур параграфда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда, икки иш куни давомида ўтказилади.

Бунда амалий машғулот малака оширишнинг биринчи куни Адлия вазирлиги ва намунали давлат органининг марказий аппаратида ўтказилади, иккинчи куни эса Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатасида ўтказилади.

3-боб. Ижро интизомига масъул ходимларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби

36. Ижро интизомига масъул ходимларнинг маълумотлар базаси тегишли равишда Адлия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари) томонидан шакллантирилади ҳамда юритилади.

37. Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари ижро интизомига масъул ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган ижро интизомига масъул ходимлар тўғрисидаги маълумотлардан ташқари улардан ижро интизомини ташкил этиш ва назорат қилиш фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

38. Адлия вазирлигида ижро интизомига масъул ходимларнинг маълумотлар йиғма базаси, ҳудудий адлия органларида эса ҳудудий маълумотлар базаси юритилади.

39. Маълумотлар базалари давлат тилида электрон шаклда юритилади ҳамда улардан малака ошириш курслари давомида, жумладан, унинг даврийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланилади.

40. Давлат органлари ва ташкилотлар ижро интизомига масъул ходимлар тўғрисидаги маълумотни Адлия вазирлигига, вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар ҳудудий адлия органларига ҳар йили тақдим этиб боради.

Бунда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ижро интизомига масъул ходимлар таркибида ўзгариш бўлган ҳолларда, бу ҳақида 3 иш кунида тегишлича Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларини хабардор қилади.

41. Давлат органлари ва ташкилотлар ҳар йили 10 январга қадар тегишли адлия органига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.

Ҳудудий адлия органлари ҳар йили 20 январга қадар ҳудудий базадаги маълумотларни Адлия вазирлигига электрон шаклда тақдим этади.

42. Институт мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Адлия вазирлигига электрон шаклда тақдим этади.

43. Тақдим этилган маълумотлар Адлия вазирлигига келиб тушгандан сўнг улар икки иш куни ичида маълумотлар йиғма базасига жойлаштирилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

44. Ушбу Низом талабларининг давлат органлари ва ташкилотлар томонидан бажарилиши Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

45. Малака ошириш якунлангандан сўнг малака ошириш курсларини тамомлаган ижро интизомига масъул ходимларга тегишлича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Адлия вазирлиги ва Институт томонидан тасдиқланган сертификат ёки малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

46. Малака ошириш даврида ижро интизомига масъул ходимларнинг иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ва лавозими сақланади.

47. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

НАМУНА Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул ходимлари ҳақида МАЪЛУМОТ Т/р Ф.И.О. Туғилган йили ва жойи Тамомлаган таълим муассасаси ва вақти Лавозими (иш жойи кўрсатилган ҳолда) Ходимнинг иш жойи манзили ва электрон почтаси Хизмат ва мобил телефон рақами Эгаллаб турган лавозимга қабул қилинган вақти (ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарларининг лавозимга тайинланиши масаласи қонунчиликда белгиланган тартибда келишилгани тўғрисида маълумот ҳам кўрсатилади) Шундан эгаллаб турган лавозимидаги иш стажи (7-устундан) Малака оширган вақти (сертификатнинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. 2. 3. ....

Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА Малака оширишдан ўтган давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул ходимлари ҳақида МАЪЛУМОТ Т/р Ф.И.О. Туғилган йили ва жойи Иш жойи Лавозими Малака оширган вақти Малака оширганлиги тўғрисида берилган сертификатнинг серияси ва рақами 1. 2. 3. ....

Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

НАМУНА Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул ходимларига бериладиган СЕРТИФИКАТ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti QR-kod Malaka oshirganlik haqida SERTIFIKAT MO № 000000 _____________________________________________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____-yil ______________________ dan 20_____-yil ___________________ gacha Hisob palatasi, Vazirlar Mahkamasi, Adliya vazirligi hamda Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida jami __________ soatga moʻljallangan _____________________________________________________________________________________ (malaka oshirish kursining nomi) boʻyicha malakasini oshirdi. Muhr oʻrni Adliya vazirligi ______________________ ___________________ ( Lavozim va F . I . O) Imzo _______ Sana _______ Qayd raqami __________ Muhr oʻrni Institut _______________________ _______ (Lavozim va F . I . O) Imzo _______ Sana _______ Qayd raqami _________

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 72-сон қарорига 2-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимлари малакасини оширишнинг

Т/р Малака кунлари Малака ошириш жойи Масъуллар 1. 1 — 4-кун 09:00 — 13:00 Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Назарий машғулотлар ўтказилади Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори 2. 1-кун 14:00 — 18:00 Адлия вазирлиги Амалий машғулотлар ўтказилади Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи 3. 2-кун 14:00 — 18:00 Намунали давлат органлари: Спорт вазирлиги * Амалий машғулотлар ўтказилади Давлат органи ва ташкилотнинг бошқарма (бўлим) бошлиғи Тошкент шаҳри ҳокимлиги * Амалий машғулотлар ўтказилади Ҳоким ўринбосари 4. 3-кун 14:00 — 18:00 Вазирлар Маҳкамаси Амалий машғулотлар ўтказилади ва ҳисобот муҳокама қилинади Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаси раҳбарлари 5. 4-кун 14:00 — 18:00 Ҳисоб палатаси Амалий машғулотлар ўтказилади ва якуний ҳисобот муҳокама қилинади Ҳисоб палатаси шўъба мудири 6. 5-кун 09:00 — 12:00 Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Синов имтиҳони ўтказилади Сертификат топширилади Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти директори

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 20 февраль,

72 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2026 й., 09/26/72/0171-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NAMUNAVIY GRAFIGI

Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlarining malakasini oshirish tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda davlat organlari va tashkilotlar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlarining kasbiy koʻnikmalarini rivojlantirishni samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son Farmoniga muvofiq davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlarining (keyingi oʻrinlarda — ijro intizomiga masʼul xodimlar) Hisob palatasi, Vazirlar Mahkamasi hamda Adliya vazirligida reja-jadval asosida har uch yilda bir marotaba malakasini oshirish amaliyotini yoʻlga qoʻyish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

ijro intizomiga masʼul xodimlarning malakasini oshirish nazariy va amaliy mashgʻulot shaklida amalga oshiriladi;

nazariy mashgʻulotlar Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida, amaliy mashgʻulotlar esa Hisob palatasi, Vazirlar Mahkamasi, Adliya vazirligi va ijro intizomi namunali davlat organida tashkil etiladi;

malaka oshirishning umumiy muddati 40 soatni, shu jumladan, Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida 24 soat nazariy mashgʻulotni tashkil etadi;

2026-yilda ijro intizomiga masʼul xodimlarning malakasini oshirish joriy yilning aprel oyidan boshlanadi;

ijro intizomiga masʼul xodimlarning maʼlumotlar bazasi Adliya vazirligi tomonidan shakllantiriladi va yuritiladi;

malaka oshirish natijalari boʻyicha belgilangan tartibda sertifikat beriladi;

xodimlarning malakasini oshirish bilan bogʻliq xarajatlar ularni malaka oshirishga yuborgan tashkilotning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

3. Quyidagilar:

Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlarining malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlari malakasini oshirishning namunaviy grafigi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Davlat organlari va tashkilotlar rahbarlari ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq xodimlarning malakasini oshirish ishlarini tashkil etish boʻyicha zarur choralarni koʻrsin.

5. Adliya vazirligi har yil yakunida ijro intizomiga masʼul xodimlarning malakasini oshirish holati boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.D. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 20-fevraldagi 72-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlarining malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat organlari va tashkilotlarda ijro intizomini yanada mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 25-iyuldagi PF-117-son Farmoniga muvofiq davlat organlari va tashkilotlar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari va tashkilotlar) ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlarining (keyingi oʻrinlarda — ijro intizomiga masʼul xodimlar) malakasini Hisob palatasi, Vazirlar Mahkamasi, Adliya vazirligi va ijro intizomi namunali davlat organida oshirish tartibini belgilaydi.

2. Ijro intizomiga masʼul xodimlarni oʻqitish va ularning malakasini oshirishdan maqsad xodimlarning ijro intizomini tashkil qilish, qonunlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmon, qaror, farmoyish va topshiriqlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi rahbarining farmoyishlari va topshiriqlari hamda Vazirlar Mahkamasi qarorlari (keyingi oʻrinlarda — qonunchilik hujjatlari va topshiriqlar) ijrosini monitoring, tahlil va nazorat qilishdagi nazariy hamda amaliy bilimlari, kasbiy mahorat va koʻnikmalarini shakllantirish hamda muntazam rivojlantirib borishni samarali tashkil etishdan iborat.

3. Quyidagilar ijro intizomiga masʼul xodimlarning malakasini oshirish va ularni oʻqitish boʻyicha asosiy vazifalar hisoblanadi:

ijro intizomi boʻlinmasining asosiy maqsad va vazifalari toʻgʻrisida aniq tushunchalarni shakllantirish;

ijro intizomi boʻlinmasi xodimlarining ijro intizomini taʼminlashdagi nazariy bilimlari va amaliy koʻnikmalarini oshirish;

qonunchilik hujjatlari va topshiriqlar ijrosini nazorat qilishning tashkiliy-huquqiy masalalari boʻyicha tahliliy koʻnikmalarni shakllantirish va kasbiy tayyorgarlikning bajariladigan vazifalar va funksiyalarga muvofiqligini taʼminlash;

ijro intizomiga rioya qilinishi ustidan tizimli kunlik nazorat va monitoringni amalga oshirish, ijro intizomida yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etishda xodimlarga amaliy yordam koʻrsatish, xodimlar uchun tizimli ravishda oʻquv seminarlari hamda mashgʻulotlarni tashkil etish koʻnikmalarini shakllantirish.

4. Davlat organlari va tashkilotlar rahbarlari ijro intizomiga masʼul xodimlarning oʻz vaqtida malakasini oshirishlari uchun masʼul hisoblanadi.

5. Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul xodimlari haqidagi maʼlumotlarning toʻliq roʻyxatini yuritish va doimiy yangilab borish Adliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

6. Ijro intizomiga masʼul xodimlar malakasini oshirish bilan bogʻliq xarajatlar ularni malaka oshirishga yuborgan davlat organlari va tashkilotlarning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

2-bob. Malaka oshirishni tashkil etish tartibi

1-§. Malaka oshirish bosqichlari

7. Ijro intizomiga masʼul xodimlarning malakasi quyidagi bosqichlarda oshiriladi:

a) birinchi bosqich — har yili 10-yanvarga qadar davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul xodimlari roʻyxati Adliya vazirligiga taqdim etiladi.

Adliya vazirligi har yili 20-yanvarga qadar Vazirlar Mahkamasiga, Hukumat tizimiga kirmaydigan davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul xodimlari roʻyxatini Hisob palatasiga taqdim etadi;

b) ikkinchi bosqich — Vazirlar Mahkamasi har yili 1-fevralga qadar malaka oshirishda ishtirok etadigan ijro intizomiga masʼul xodimlarning roʻyxatini shakllantiradi va malaka oshirish reja-grafigini tasdiqlaydi.

Bunda Hukumat tizimiga kirmaydigan davlat organlari va tashkilotlarning malaka oshirishda ishtirok etadigan ijro intizomiga masʼul xodimlarining roʻyxati va malaka oshirish reja-grafigi Hisob palatasi tomonidan tasdiqlanadi;

v) uchinchi bosqich — davlat organlari va tashkilotlar reja-grafik asosida ijro intizomiga masʼul xodimlarni malaka oshirishga yuboradi;

g) toʻrtinchi bosqich — ijro intizomiga masʼul xodimlar reja-grafik asosida Hisob palatasi, Vazirlar Mahkamasi, Adliya vazirligi va ijro intizomi namunali davlat organida malaka oshiradi.

Bunda namunali davlat organi Vazirlar Mahkamasi tomonidan Hisob palatasi bilan kelishilgan holda belgilanadi;

d) beshinchi bosqich — malaka oshirish kursi yakunida sinov imtihoni oʻtkaziladi va natijasi boʻyicha sertifikat yoki malaka oshirish kursida qatnashganlik toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi.

8. Ijro intizomiga masʼul xodim reja-grafik asosida har uch yilda bir marotaba malakasini oshiradi.

Bunda xodim birinchi marta ijro intizomiga masʼul tuzilmaga lavozimga tayinlangan vaqtdan boshlab olti oy ichida malakasini oshirishi lozim.

9. Ijro intizomiga masʼul xodimlarning Hisob palatasi, Vazirlar Mahkamasi, Adliya vazirligi va ijro intizomi namunali davlat organida malakasini oshirishning umumiy muddati 40 soatni, shu jumladan, Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida (keyingi oʻrinlarda — Institut) 24 soat nazariy mashgʻulotni tashkil etadi.

Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi, Hisob palatasi va Adliya vazirligining ijro intizomiga masʼul xodimlarining malakasini oshirish faqat nazariy shaklda amalga oshiriladi.

2-§. Nazariy mashgʻulotlarni tashkil etish

10. Nazariy oʻquv mashgʻuloti malaka oshirishning birinchi — toʻrtinchi kunlari kunning birinchi yarmida Institutda shartnoma asosida tashkil etiladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda faoliyat yurituvchi ijro intizomiga masʼul xodimlar malakasini oshirish Institut tomonidan masofaviy shaklda shartnoma asosida tashkil etiladi.

11. Institutda nazariy oʻquv mashgʻulotining davomiyligi 24 soatni tashkil etadi.

12. Ijro intizomiga masʼul xodimlar malakasini oshirishning oʻquv rejasi va dasturi Institut tomonidan ishlab chiqilib, Adliya vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.

13. Institutda malaka oshirish kursiga tinglovchilarni qabul qilish tasdiqlangan reja-grafik asosida Institut direktorining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

14. Institut tinglovchilarning malaka oshirish kurslariga oʻz vaqtida kelmagani yoki qatnashmagani haqida davlat organlari va tashkilotlarga xabar beradi.

Malaka oshirish kurslarida uzrli sabablarga (kasalligi (tibbiy xulosaga asosan), oila aʼzolari va yaqin qarindoshlarining vafoti, chet el xizmat safari hamda mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa asoslar) koʻra qatnashmagan tinglovchilarga navbatdagi malaka oshirish kurslarida oʻqishga ruxsat beriladi.

15. Malaka oshirish kurslari oʻquv dasturi asosida Institut direktori tomonidan tasdiqlanadigan mashgʻulotlar jadvali boʻyicha oʻtkaziladi.

16. Malaka oshirish oʻquv mashgʻuloti Adliya vazirligining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumat hujjatlari ijrosini nazorat qilish boshqarmasi masʼul xodimlari hamda Institut oʻqituvchilari tomonidan oʻquv dasturi asosida tashkil etiladi.

Bunda qonunchilik hujjatlari va topshiriqlarni “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimida roʻyxatga olishdan nazoratdan yechishgacha boʻlgan barcha jarayonlar tushuntiriladi.

17. Institut:

malaka oshirish faoliyatiga oʻquv-metodik rahbarlik qiladi;

malaka oshirishning oʻquv dasturini ishlab chiqadi va uning muntazam yangilanishini taʼminlaydi;

malaka oshirish mexanizmlari va usullarini takomillashtirish choralarini koʻradi;

malaka oshirish tizimiga taʼlimning zamonaviy shakl va usullarini, axborot-kommunikatsiya va innovatsion texnologiyalarni joriy qiladi.

18. Davlat organlari va tashkilotlar:

ijro intizomiga masʼul xodimlar malakasini oshirish qamrovining toʻliqligi va oʻz vaqtida amalga oshirilgani uchun masʼul hisoblanadi;

ijro intizomiga masʼul xodimlar malakasini oshirishlari uchun zarur shart-sharoitlarni yaratib beradi;

Institutga statistik, axborot-tahliliy materiallarni, huquqni qoʻllash amaliyoti umumlashmalari va materiallarini taqdim etadi, axborot-resurs bazasini rivojlantirishga koʻmaklashadi.

19. Malaka oshirish kurslari yakunida (beshinchi kuni) oʻquv dasturiga muvofiq belgilangan mavzular (modullar) boʻyicha sinov imtihoni oʻtkaziladi. Sinov imtihoni test shaklida oʻtkaziladi.

20. Sinov imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan ijro intizomiga masʼul xodimlarga sertifikat beriladi.

Sinov imtihonida yetarli ball toʻplay olmaganlarga sertifikat berilmaydi. Bu holda malaka oshirish kursida qatnashganlik toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi.

21. Uzrli sabablarga koʻra sinov imtihonida qatnashmaganlarga sinov imtihonini topshirishga ruxsat berilishi mumkin.

Ijro intizomiga masʼul xodim kasalligi (tibbiy xulosaga asosan), oila aʼzolari va yaqin qarindoshlarining vafoti, chet el xizmat safari hamda mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa asoslar uzrli sabab deb topiladi.

22. Sinov imtihonida yetarli ball toʻplay olmagan tinglovchilarga bir marotaba qayta topshirish uchun uch ish kunigacha muddat beriladi.

23. Sinov imtihoni natijalaridan norozi boʻlgan tinglovchi natijalar eʼlon qilingan vaqtdan boshlab bir ish kuni ichida Institut rahbari nomiga apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilish huquqiga ega.

24. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish uchun Institut rahbarining buyrugʻi bilan besh nafar aʼzodan iborat tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tuziladi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga, qoida tariqasida, Institut rahbarining birinchi oʻrinbosari, boʻlim boshliqlari, shuningdek, tinglovchi natijalaridan norozi boʻlgan sinov imtihonida ishtirok etmagan pedagog xodimlar kiritiladi. Apellyatsiya komissiyasiga boshqa tashkilotlardan ham mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

25. Apellyatsiya komissiyasi faoliyati uning ishida aʼzolardan uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.

Apellyatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va unda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan tasdiqlanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

26. Apellyatsiya komissiyasining ish tartibi apellyatsiya komissiyasini tashkil etish toʻgʻrisidagi qarorda belgilanadi.

27. Apellyatsiya shikoyati apellyatsiya komissiyasi tomonidan shikoyat berilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi sinov imtihoni bilan bogʻliq materiallarni har tomonlama oʻrganadi.

28. Tinglovchilar apellyatsiya komissiyasi tomonidan shikoyati koʻrib chiqilishi jarayonida ishtirok etishga haqli.

29. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish;

qoʻyilgan ballarni oʻzgartirish.

Tinglovchining apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqishda uning ilgari olgan ballini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-§. Amaliy mashgʻulotlarni tashkil etish

30. Amaliy mashgʻulot malaka oshirishning birinchi kuni kunning ikkinchi yarmida Adliya vazirligida oʻtkaziladi.

Ijro intizomiga masʼul xodimlar ish yuritish, hujjat aylanishini samarali yoʻlga qoʻyish, ijro intizomini mustahkamlash, hujjatlar va topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat va hisobdorlikni tashkil etish masalalari bilan tanishtiriladi.

31. Amaliy mashgʻulot malaka oshirishning ikkinchi kuni kunning ikkinchi yarmida ijro nazorati namunali davlat organining markaziy apparatida oʻtkaziladi.

Ijro intizomiga masʼul xodimlar ish yuritish, hujjat aylanishini samarali yoʻlga qoʻyish, ijro intizomini mustahkamlash, hujjatlar va topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat va hisobdorlikni tashkil etish masalalari bilan tanishtiriladi.

32. Ijro nazorati namunali davlat organida qonunchilik hujjatlari va topshiriqlar nazoratini yuritish boʻyicha oʻzaro tajriba almashiladi.

33. Amaliy mashgʻulot malaka oshirishning uchinchi kuni kunning ikkinchi yarmida Vazirlar Mahkamasida oʻtkaziladi.

Ijro intizomiga masʼul xodimlar ish yuritish, hujjat aylanishini samarali yoʻlga qoʻyish, ijro intizomini mustahkamlash, hujjatlar va topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat va hisobdorlikni tashkil etish masalalari bilan tanishtiriladi.

34. Amaliy mashgʻulot malaka oshirishning toʻrtinchi kuni kunning ikkinchi yarmida Hisob palatasida oʻtkaziladi.

Ijro intizomiga masʼul xodimlar hujjatlar va topshiriqlar ijrosi boʻyicha nazorat va hisobdorlikni tashkil etish masalalari bilan tanishtiriladi.

35. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda faoliyat yurituvchi ijro intizomiga masʼul xodimlarga amaliy mashgʻulotlar mazkur paragrafda belgilangan xususiyatlarni inobatga olgan holda, ikki ish kuni davomida oʻtkaziladi.

Bunda amaliy mashgʻulot malaka oshirishning birinchi kuni Adliya vazirligi va namunali davlat organining markaziy apparatida oʻtkaziladi, ikkinchi kuni esa Vazirlar Mahkamasi hamda Hisob palatasida oʻtkaziladi.

3-bob. Ijro intizomiga masʼul xodimlarning maʼlumotlar bazasini shakllantirish va yuritish tartibi

36. Ijro intizomiga masʼul xodimlarning maʼlumotlar bazasi tegishli ravishda Adliya vazirligi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar, Toshkent shahri adliya boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy adliya organlari) tomonidan shakllantiriladi hamda yuritiladi.

37. Adliya vazirligi va hududiy adliya organlari ijro intizomiga masʼul xodimlar faoliyatini muvofiqlashtirish maqsadida davlat organlari va tashkilotlar tomonidan mazkur Nizomga muvofiq taqdim etiladigan ijro intizomiga masʼul xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan tashqari ulardan ijro intizomini tashkil etish va nazorat qilish faoliyatiga doir boshqa tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab olishga haqli.

38. Adliya vazirligida ijro intizomiga masʼul xodimlarning maʼlumotlar yigʻma bazasi, hududiy adliya organlarida esa hududiy maʼlumotlar bazasi yuritiladi.

39. Maʼlumotlar bazalari davlat tilida elektron shaklda yuritiladi hamda ulardan malaka oshirish kurslari davomida, jumladan, uning davriyligi va uzluksizligini taʼminlash maqsadida foydalaniladi.

40. Davlat organlari va tashkilotlar ijro intizomiga masʼul xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni Adliya vazirligiga, viloyat va tuman (shahar) darajasidagi davlat organlari va tashkilotlar hududiy adliya organlariga har yili taqdim etib boradi.

Bunda davlat organlari va tashkilotlar rahbarlari ijro intizomiga masʼul xodimlar tarkibida oʻzgarish boʻlgan hollarda, bu haqida 3 ish kunida tegishlicha Adliya vazirligi va hududiy adliya organlarini xabardor qiladi.

41. Davlat organlari va tashkilotlar har yili 10-yanvarga qadar tegishli adliya organiga mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakldagi maʼlumotlarni yozma yoki elektron shaklda taqdim etadi.

Hududiy adliya organlari har yili 20-yanvarga qadar hududiy bazadagi maʼlumotlarni Adliya vazirligiga elektron shaklda taqdim etadi.

42. Institut mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi maʼlumotni har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-sanasiga qadar Adliya vazirligiga elektron shaklda taqdim etadi.

43. Taqdim etilgan maʼlumotlar Adliya vazirligiga kelib tushgandan soʻng ular ikki ish kuni ichida maʼlumotlar yigʻma bazasiga joylashtiriladi va muntazam ravishda yangilab boriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

44. Ushbu Nizom talablarining davlat organlari va tashkilotlar tomonidan bajarilishi Hisob palatasi, Vazirlar Mahkamasi va Adliya vazirligi tomonidan muvofiqlashtiriladi.

45. Malaka oshirish yakunlangandan soʻng malaka oshirish kurslarini tamomlagan ijro intizomiga masʼul xodimlarga tegishlicha ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda Adliya vazirligi va Institut tomonidan tasdiqlangan sertifikat yoki malaka oshirish kursida qatnashganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi.

46. Malaka oshirish davrida ijro intizomiga masʼul xodimlarning ish joyi boʻyicha oʻrtacha oylik ish haqi va lavozimi saqlanadi.

47. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

48. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlarining malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

NAMUNA Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul xodimlari haqida MAʼLUMOT T/r F.I.O. Tugʻilgan yili va joyi Tamomlagan taʼlim muassasasi va vaqti Lavozimi (ish joyi koʻrsatilgan holda) Xodimning ish joyi manzili va elektron pochtasi Xizmat va mobil telefon raqami Egallab turgan lavozimga qabul qilingan vaqti (ijro intizomiga masʼul tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining lavozimga tayinlanishi masalasi qonunchilikda belgilangan tartibda kelishilgani toʻgʻrisida maʼlumot ham koʻrsatiladi) Shundan egallab turgan lavozimidagi ish staji (7-ustundan) Malaka oshirgan vaqti (sertifikatning seriyasi, raqami, berilgan hamda amal qilish muddati koʻrsatilgan holda) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1. 2. 3. ....

Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlarining malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA Malaka oshirishdan oʻtgan davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul xodimlari haqida MAʼLUMOT T/r F.I.O. Tugʻilgan yili va joyi Ish joyi Lavozimi Malaka oshirgan vaqti Malaka oshirganligi toʻgʻrisida berilgan sertifikatning seriyasi va raqami 1. 2. 3. ....

Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlarining malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

NAMUNA Malaka oshirish kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul xodimlariga beriladigan SERTIFIKAT Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti QR-kod Malaka oshirganlik haqida SERTIFIKAT MO № 000000 _____________________________________________________________________________________ (tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____-yil ______________________ dan 20_____-yil ___________________ gacha Hisob palatasi, Vazirlar Mahkamasi, Adliya vazirligi hamda Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida jami __________ soatga moʻljallangan _____________________________________________________________________________________ (malaka oshirish kursining nomi) boʻyicha malakasini oshirdi. Muhr oʻrni Adliya vazirligi ______________________ ___________________ ( Lavozim va F . I . O) Imzo _______ Sana _______ Qayd raqami __________ Muhr oʻrni Institut _______________________ _______ (Lavozim va F . I . O) Imzo _______ Sana _______ Qayd raqami _________

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 20-fevraldagi 72-son qaroriga 2-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarning ijro intizomiga masʼul tuzilmasi xodimlari malakasini oshirishning

T/r Malaka kunlari Malaka oshirish joyi Masʼullar 1. 1 — 4-kun 09:00 — 13:00 Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti Nazariy mashgʻulotlar oʻtkaziladi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti direktori 2. 1-kun 14:00 — 18:00 Adliya vazirligi Amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladi Adliya vazirligi boshqarma boshligʻi 3. 2-kun 14:00 — 18:00 Namunali davlat organlari: Sport vazirligi * Amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladi Davlat organi va tashkilotning boshqarma (boʻlim) boshligʻi Toshkent shahri hokimligi * Amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladi Hokim oʻrinbosari 4. 3-kun 14:00 — 18:00 Vazirlar Mahkamasi Amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladi va hisobot muhokama qilinadi Vazirlar Mahkamasi tarkibiy boʻlinmasi rahbarlari 5. 4-kun 14:00 — 18:00 Hisob palatasi Amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladi va yakuniy hisobot muhokama qilinadi Hisob palatasi shoʻba mudiri 6. 5-kun 09:00 — 12:00 Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti Sinov imtihoni oʻtkaziladi Sertifikat topshiriladi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti direktori

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 20-fevral,

72 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.02.2026-y., 09/26/72/0171-son)

lex.uz