UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 27-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 27 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

НИЗОМ

ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-224-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-224-сон Фармонига мувофиқ:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилгани;

Агентликка:

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (кейинги ўринларда — қўллаб-қувватлаш чоралари) кўрилишини ташкил қилиш;

қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш, натижадорлигини ошириш ҳамда самара бермаётган чораларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш учун аризаларни топширишдан бошлаб уларни кўриб чиқиш, маъқуллаш ва тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштириш вазифалари юклангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Мустақил эксперт фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Аграр соҳада тўловлар агентлигини қуллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2 1 . Белгилансинки, Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ тўловлар 2026 йилнинг январь ойидан бошлаб амалга оширилади.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларидаги хўжалик юритувчи субъектларга Агентлик томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари хусусий секторни жалб қилган ҳолда, мустақил экспертлар хулосасига асосан қўлланади;

Мустақил экспертлар реестри Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформасида юритилади;

мустақил эксперт-мутахассисларни тайёрлаш ва уларга гувоҳнома бериш тизими йўлга қўйилади.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026 йил 1 апрелга қадар:

«Agrosubsidiya» ахборот тизимига субсидия ажратиш жараёнида мустақил экспертларнинг хулоса бериш тизими жорий этилишини таъминласин;

Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда юқори малакали хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда мустақил экспертларни тайёрласин.

5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Агентлик:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларидаги хўжалик юритувчи субъектларга субсидия ажратиш бўйича мобил иловани яратиш чораларини кўрсин.

Бунда аризаларни тақдим этиш, кузатиш ва субсидия ажратиш бўйича «Agrosubsidiya» мобил иловаси ва SMS-хабарнома тизимини яратиш юзасидан техник топшириқлар ишлаб чиқилади;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида ҳар йили камида икки маротаба мавжуд қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари ҳамда ажратиш механизмлари бўйича ҳудудларда семинар ва тақдимотлар ўтказиб борсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 февралдаги 81-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

2. Агентлик республикада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишида субсидиялар ажратиш ҳамда уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш соҳасида республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

3. Агентлик ўз фаолияти бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради.

4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруқларига ҳамда ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

6. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги;

қисқартирилган номи — Аграр соҳада тўловлар агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Агентство по платежам в аграрной сфере при Министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи — Агентство по платежам в аграрной сфере;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Agency for payments in the agricultural sector under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи — Agency for payments in the agricultural sector.

7. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100070, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Ш. Руставели кўчаси 8-уй.

2-боб. Агентлик тузилмаси, унинг асосий вазифалари ва функциялари

8. Агентлик тузилмасига Агентликнинг марказий аппарати киради.

9. Агентликнинг асосий вазифалари:

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларидаги хўжалик юритувчи субъектларни (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари тизимли амалга оширилишини ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, уларнинг ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда натижадорлигини ошириш ёки уларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга қаратилган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларининг бир туридан иқтисод қилинган маблағларни уларнинг бошқа турига қайта тақсимлаш бўйича таклифлар киритиш;

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини амалга оширишда мурожаатларни қабул қилишдан бошлаб кўриб чиқиш, маъқуллаш ва тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштириш;

хорижий давлатларнинг аграр соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда республикада жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ҳар йили қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган маблағларни ажратиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш;

бир йилда икки маротаба (олти ойлик ва йил якуни билан) қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлиги ва натижадорлиги, уларни тақдим этишда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш механизмлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиш;

Агентликни сақлаш харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритиш.

Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган вазифалар доирасида бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган маблағлар (субсидиялар)дан мақсадли фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг юритиш;

мониторинг натижасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида ажратилган маблағлар (субсидиялар)дан мақсадсиз ёки ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга маълумотлар киритиш;

тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Агентликнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш ва улардаги маълумотлардан доимий равишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ беғараз фойдаланиш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар доирасида хорижий давлатларнинг соҳага оид ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва шартномалар тузиш;

Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий инвесторлар, компаниялар, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари, халқаро молия институтлари билан учрашувлар ўтказиш, музокаралар олиб бориш ва ёзишмалар юритиш;

Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий ва маҳаллий илмий, консалтинг ва аудит ташкилотлари, чет эллик консультантларни шартнома, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий турдаги шартномалар асосида жалб қилиш;

малакали, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни жалб этган ҳолда, Агентлик фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва махсус курслар ташкил қилиш;

хўжалик юритувчи субъектлар ва Агентлик ходимлари учун Ўзбекистон Республикасида ва хорижда тренинглар, семинарлар ва бошқа таълим дастурларини ташкил этиш.

12. Агентликка қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги ва натижадорлиги, чоралар кўришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш;

ўрганиш натижалари ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўришда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

юкланган вазифалар ва функцияларни самарали амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқларига ҳамда ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилиш ва топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш.

4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил қилиш

13. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг молия-иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари бир вақтнинг ўзида Агентлик директори ҳисобланади ва ўриндошлик асосида фаолият юритади.

14. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади.

Агентлик директори бўлмаган даврда, директор вазифасини унинг ўринбосари бажаради.

5-боб. Агентлик директори ва таркибий бўлинмаларининг асосий функционал вазифалари

15. Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари:

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

Агентликка қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек, Агентлик ходимларини рағбатлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш;

Агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатлари ва шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

ўз ваколати доирасида Агентлик тизими ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

Агентлик марказий аппаратининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари тузилмасига штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Агентлик ходимларининг лавозим йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ижросини таъминлаш ҳамда мониторингини юритишнинг амалий тизимини ташкил этиш.

Агентлик директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

16. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:

Агентлик раҳбариятининг топшириқлари тўлиқ бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқларига ҳамда ушбу Низомга амал қилиш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижро интизомига риоя этиш ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш.

Агентлик таркибий бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида бошқа функционал вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

6-боб. Агентлик раҳбарининг жавобгарлиги

17. Агентлик директори:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ўз вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг моддий-техник таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

18. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Агентликда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғарма шаклидаги Аграр соҳада тўловлар агентлигини кўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилади.

Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ягона шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

Жамғарма маблағлари Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, шунингдек, Агентликнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда рақамлаштириш (ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни харид қилиш ҳамда уларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар) билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.

19. Агентликка 2 та хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилади.

20. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устамалар (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда), уларга моддий ёрдам кўрсатиш, лавозим маошига белгиланган коэффициентлар, шунингдек, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар, ижтимоий ва бошқа тўловлар, фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Аграр соҳада тўловлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

21. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартлари:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимларни моддий кўллаб-қувватлаш тартиби қўлланилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан:

Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;

Агентликнинг марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентларини 1,4 бараварга ошириш миқдори;

лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);

йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;

ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни икки ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги мукофотлаш;

кўп йиллик хизмати учун лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 20 фоиздан 100 фоизгача миқдорда устама тўланади. Бунда:

1 йилдан 5 йилгача — 20 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача — 30 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача — 40 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача — 60 фоиз;

20 йилдан 25 йилгача — 80 фоиз;

25 йилдан ортиқ — 100 фоиз;

б) Агентликнинг Аграр соҳада тўловлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

Агентликнинг марказий аппарати ходимларига ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарганликлари учун Агентлик директори томонидан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 300 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар;

алоҳида ўрнак кўрсатган Агентликнинг марказий аппарати ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) қўшимча 100 фоизгача миқдорда ойлик устамалар;

ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари ҳамда овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдоридаги тўловлар;

Агентлик ходимларига расман байрам деб эълон қилинган кунлар (1 январь — Янги йил, 8 март — Хотин-қизлар куни, 21 март — Наврўз байрами, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь — Мустақиллик куни, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, диний байрамлар — Рўза ҳайити (Ийд-ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд-ал-Адҳа)) ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларининг касб байрамлари муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) икки баравари миқдорида мукофотлар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдоридаги тўловлар.

Заруратга кўра ходимлар ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдоридаги моддий ёрдам тўлаб берилади:

ходим вафот этганда — бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади, агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;

яқин қариндоши (ота, она, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда (вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда);

турмуш қурганда, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда;

алоҳида заруратга кўра (бахтсиз ҳодиса, фалокат, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва соғлиғини тиклаш, оиланинг кам таъминлангани ва молиявий ҳолатининг оғирлиги учун).

Шунингдек, Агентлик директори томонидан жамоа шартномаси (келишув)га мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.

22. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган Агентликнинг жалб этилган ходимлари, экспертлари ва маслаҳатчилари хизматларига тузилган шартнома шартларига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.

Бунда рағбатлантирувчи устамалар ва қўшимча тўловлар Агентлик директори томонидан имзоланадиган меҳнат шартномаларга мувофиқ тўланади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

23. Агентлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 февралдаги 81-сон қарорига 2-ИЛОВА

Мустақил эксперт фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом мустақил эксперт фаолиятини ташкил этиш тартиби, уларнинг мақоми, ҳуқуқи, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Агропортал — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

асосли рад этиш — субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳолда, бошқа давлат органлари маълумотлари ёки мустақил эксперт хулосаси асосида субсидия беришни рад этиш;

мустақил эксперт — қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидия турлари учун маблағ ажратишда жойига чиққан ҳолда назоратни амалга ошириш мақсадида тегишли ҳуқуқларга ва мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;

мустақил эксперт хулосаси — субсидия олишга қўйилган талабларнинг амалда бажарилганини ўрганиш натижалари бўйича хулоса;

реестр — мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлган шахсларнинг Агропорталдаги электрон рўйхати;

субсидия турлари — ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланган субсидиялар;

талабгор — мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлиш учун ариза топширган жисмоний шахс;

хизмат ҳақи — субсидия ажратиш бўйича мустақил экспертга тўланадиган тўлов.

3. Мустақил эксперт фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва субсидия ажратиш учун хулоса беришда мустақилдир.

4. Мустақил эксперт Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этилади.

5. Субсидия турлари бўйича мустақил эксперт хулосасини бериш учун Агентлик томонидан мустақил экспертга белгиланган тартибда буюртма берилади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида беш нафардан мустақил эксперт фаолияти йўлга қўйилади.

Бунда ҳудуднинг талабидан келиб чиққан ҳолда Агентлик томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида мустақил экспертлар сони оширилиши мумкин.

2-боб. Мустақил эксперт фаолиятини ташкил этиш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш

7. Талабгор мустақил эксперт гувоҳномасини олиш учун аризани Агропортал орқали юборади.

Аризага талабгорнинг олий маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади. Бунда ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши лозим.

Талабгор тақдим қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.

8. Мустақил экспертликка номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, ветеринария, иқтисодиёт ва юридик йўналишлардан бири бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотларида олинган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумот ҳақидаги дипломга эга бўлиши;

қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, ветеринария, иқтисодиёт ва юридик соҳаларнинг бири бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) талабгор тўғрисидаги маълумотларни (диплом ва иш стажи) масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно).

10. Муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз шахслар ҳамда жиноят содир этганлик учун судлангани олиб ташланмаган ёки муддати ўталмаган шахслар мустақил эксперт бўлиши мумкин эмас.

11. Вазирликнинг масъул ходими ариза келиб тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни ичида тақдим қилинган ҳужжатларга асосан талабгорнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаганда ва талабгор ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатиб ўтилган талабларга жавоб берганда, тўпланган ҳужжатлар Агропортал орқали Тошкент давлат аграр университетига (кейинги ўринларда — Университет) юборилади ва бу ҳақида талабгор бир иш куни ичида хабардор қилинади.

12. Талабгор томонидан ушбу Низомнинг 7-бандид а келтирилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, аризани қабул қилиш рад этилади ва уч иш куни ичида талабгорга Агропортал орқали аризани қабул қилишнинг рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

13. Талабгор хабарномани олган кундан бошлаб рад этишга асос бўлган камчиликларни бартараф қилган ҳолда, ўттиз кун мобайнида қайта ариза билан мурожаат этиши мумкин.

Бунда қайта берилган аризани хабарномада олдин кўрсатилмаган рад этиш сабабларига кўра қайтаришга йўл қўйилмайди.

3-боб. Мустақил экспертларнинг ўқув курсларини ташкил этиш ва ўқитиш

14. Университетда талабгорлар учун ҳар чоракда 40 соатлик ўқув курслари ташкил этилади.

Вазирлик ва Университет ўқув курслари бошланишидан камида бир ой олдин бу ҳақида талабгорларни ўзининг расмий веб-сайти ва электрон почтаси орқали хабардор қилади.

15. Ўқув дастури ва тўлов миқдори Университет томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда белгиланади ҳамда ўқув курси учун тўлов талабгор томонидан тўланади.

Бунда тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ошмаслиги лозим.

16. Ўқув курсларига 20 соат узрли сабабларсиз қатнашмаган талабгор имтиҳонда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

17. Талабгор ўқув курси якунида тест синови шаклидаги имтиҳондан ўтказилади.

Мустақил эксперт гувоҳномасини олиш учун имтиҳонни ўтказиш тартиби Вазирлик томонидан тасдиқланади.

Университет томонидан имтиҳон қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) тест синови саволлари махфийлигини таъминлаш мақсадида Вазирлик томонидан тавсия этилган мутахассислар жалб этилган ҳолда, Университет биносида ўқув дастурлари асосида тест синови саволлари шакллантирилади. Бунда:

тест синови ўтказиладиган фанлар (йўналишлар), ўқув дастурлари ҳамда тест синови саволларини шакллантириш учун Вазирлик томонидан тавсия этилган мутахассислар рўйхати имтиҳон белгиланган санадан камида икки ой олдин Университетга тақдим қилинади;

тест синови саволлари формати (фан мазмуни таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри), баҳолаш мезонлари, малака имтиҳонини ўтказиш муддатлари Университет томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва Университетнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади;

б) тест синовидан ўтиш учун талабгордан тўлов ундирилмайди;

в) Университет Вазирлик томонидан тақдим этилган рўйхат асосида талабгорларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимотини амалга оширади ҳамда келишилган муддатларда тест синовини ташкил этади;

г) тест синови ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда, Вазирлик томонидан тасдиқланган кузатувчилар иштирокида ўтказилади;

талабгор тест синови ўтказиладиган ҳудуд (бино)га шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (биометрик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификация ID-картаси, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси каби ҳужжатлардан бири)нинг аслини кўрсатган ҳолда текшириб киритилади;

талабгор узрли сабабларга кўра (хизмат сафари ёки малака оширишда бўлгани, касаллиги ёки оила аъзосининг вафот этганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда) тест синовида иштирок этмаганда, Вазирлик уни навбатдаги тест синовида қатнашадиган талабгорлар рўйхатига киритади;

талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаганда, шунингдек, тест синовидан четлаштирилган ҳолларда талабгор томонидан тўланган маблағ қайтарилмайди;

д) талабгорга тест синови ўтказиладиган ҳудуд (бино)га мобил телефон, шунингдек, бошқа телекоммуникация воситалари ва шпаргалкаларни олиб кириш, тест синови вақтида бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш тақиқланади.

Ушбу талабларни бузган талабгор тест синовидан четлаштирилади ва у тест синовидан ўтмаган деб ҳисобланади. Тест синовидан четлаштирилган талабгор бўйича далолатнома тузилади.

18. Имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар Агентликка тақдим қилинади.

19. Тест синовидан ўта олмаган талабгор кейинги икки маротаба такрорий тест синовларида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Такрорий тест синовларидан ҳам ўта олмаган талабгорга ўқув курсида қайта иштирок этгандан сўнг тест синовини топширишга рухсат этилади.

4-боб. Мустақил эксперт гувоҳномаси

20. Тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорга бир иш куни ичида мустақил эксперт гувоҳномаси берилади ва мустақил эксперт Агропорталда юритиладиган реестрда рўйхатга олинади.

Бунда мустақил эксперт гувоҳномаси Вазирлик томонидан тасдиқланади.

Мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлган шахслар фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Мустақил эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати уч йилни ташкил этади.

21. Вазирлик томонидан мустақил эксперт гувоҳномасининг бекор қилишга қуйидаги ҳолатлар асос бўлади:

мустақил эксперт хизматларини кўрсатиш мобайнида олинган маълумотларни буюртмачининг рухсатисиз учинчи шахсга тақдим қилиш (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

мустақил эксперт гувоҳномасини бошқа шахсга ўз номидан мустақил эксперт хизматларини кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида бериш;

ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаслик.

Мустақил эксперт гувоҳномаси бекор қилинган шахсга уч йил мобайнида мустақил эксперт фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.

5-боб. Мустақил экспертнинг вазифалари ва мажбуриятлари

22. Мустақил эксперт ушбу Низомга иловага мувофиқ субсидия турлари учун маблағ ажратилишидан олдин субсидия олишга қўйилган талабларнинг амалда бажарилганини жойига чиққан ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрганади.

23. Мустақил эксперт субсидия олишга қўйилган талабларнинг амалда бажарилганини ўрганиш натижалари бўйича хулосани Агропортал орқали Агентликка юборади.

24. Субсидия олишга қўйилган талабларнинг амалда бажарилганини ўрганиш натижалари бўйича хулосанинг шакли Агентлик томонидан тасдиқланади.

25. Мустақил эксперт қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Агентлик билан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш бўйича уч йиллик шартнома тузиш;

тузилган шартнома доирасида ўтказилган эксперт хулосаси учун муносиб ҳақ олиш;

субсидия ажратиш жараёнида ваколати доирасида ўрганиш.

Мустақил эксперт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

26. Мустақил экспертга куйидаги мажбуриятлар юкланади:

тадбиркорлик субъектига субсидия ажратиш жараёнида ҳақиқатда бажарилган ишларни тўлиқ кўздан кечириш;

ўз фаолиятини виждонан ва холислик тамойилларига таянган ҳолда амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда ушбу ҳолатлар юзага келганда, ўзини-ўзи рад этиш;

ўз малакасини доимий равишда ошириб бориш.

Мустақил эксперт зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

6-боб. Мустақил эксперт меҳнатига ҳақ тўлаш

27. Мустақил эксперт меҳнатига фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларга мувофиқ Агентликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.

28. Мустақил экспертга тўланадиган хизмат ҳақи Вазирлик томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларидан (KPI) келиб чиққан ҳолда, мустақил эксперт томонидан бир ой мобайнида тақдим қилинган ҳар бир мустақил эксперт хулосаси учун ушбу Низомга иловага мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан 1 бараваригача этиб белгиланади.

29. Агентлик томонидан бошқа давлат органларидан олинган маълумотлар асосида субсидия ажратиш рад этилганда ва мустақил эксперт хулосасининг қасддан ёки қўпол беэътиборлик билан нотўғри берилгани аниқланганда, мустақил экспертга нисбатан хулоса учун тўланган хизмат ҳақининг икки баравари миқдорида жарима қўлланади ҳамда ушбу маблағ Аграр соҳада тўловлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)га ундирилади.

30. Субсидия ажратиш Агентлик томонидан асослантирилган ҳолда рад этилганда ва субсидия олувчи томонидан рад этиш сабаблари бартараф қилиниб, такроран ариза тақдим этилганда ишларнинг ҳақиқатда бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида мустақил эксперт томонидан такроран берилган хулоса учун хизмат ҳақи субсидия олувчи томонидан тўланади.

Бунда субсидия олувчи мустақил эксперт хулосаси учун хизмат ҳақини такроран ариза топширгандан кейин икки иш куни ичида Жамғармага ўтказиб беради.

Мустақил эксперт хулосасига нисбатан норозилик келиб тушган тақдирда, Агентлик томонидан камида уч нафар мустақил экспертдан иборат комиссия ташкил этилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

31. Мустақил эксперт нотўғри тақдим қилинган хулоса учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

32. Мустақил эксперт фаолиятини ташкил этиш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Мустақил эксперт фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Мустақил эксперт томонидан мустақил эксперт хулосаси тақдим қилинадиган субсидия турлари ва мустақил экспертга ҳақ тўлаш миқдори

Мустақил эксперт қуйидаги субсидия турлари юзасидан мустақил эксперт хулосасини тақдим қилиши мумкин:

Т/р Субсидия турлари Базавий ҳисоблаш миқдорининг баравари 1. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш. 1 2. Иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида, электр энергиясида иситиш қозонини ҳамда иссиқлик насосларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш. 0,5 3. «In-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли ҳамда сертификатланган мева ва ток кўчатлари, янги лимонзорлар барпо этиш учун лимон кўчатларини харид қилиш, узум кўчатларини шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш. 1 4. Озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни ҳамда узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш. 1 5. Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш. 0,5 6. Бурғиланган тик қудуқ ва сув тортиш учун насос станцияларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш. 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 февралдаги 81-сон қарорига 3-ИЛОВА

Аграр соҳада тўловлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаси шаклидаги Аграр соҳада тўловлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади ҳамда унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ва ссудалар;

Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида боғдорчилик ва узумчилик соҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун Агентликка ажратиладиган маблағлар молия йили бошида (январь-февраль ойларида) Жамғармага ўтказиб берилади ва ушбу маблағлар ҳисобидан тўланадиган субсидиялар Жамғармадан тўлаб берилади.

Бунда Жамғармага боғдорчилик ва узумчилик соҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича субсидиялар учун ажратилган маблағларнинг бўш турган қолдиқлари Агентлик томонидан белгиланган тартибда тижорат банкларига депозитга жойлаштирилиши мумкин.

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

5. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Жамғармадан ажратиш назарда тутилган субсидияларни тўлаб бериш;

Агентликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Агентликда фаолият юритаётган ходимларнинг хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш, ойлик иш ҳақлари ва уларга тенглаштирилган тўловлар, шу жумладан, устамалар, мукофотлар, қўшимча ҳақ, компенсациялар ва бошқа барча турдаги тўловларни тўлаш (рағбатлантирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда);

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларидаги хўжалик юритувчи субъектларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирларини самарали амалга ошириш бўйича конференциялар, семинарлар ва тренингларни ташкил қилиш ҳамда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, ходимларнинг хорижий мамлакатларда ва таълим муассасаларида тажриба орттиришини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

маҳаллий ташкилотлар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини ва бошқа бадалларни тўлаш;

илмий-техник ва илмий-методик адабиётларни (даврий нашрлар, эълонлар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот материаллари) тайёрлаш ва нашр қилиш, видеороликлар ва тақдимот материалларини тайёрлаш харажатларини молиялаштириш;

бино ва иншоотларни таъмирлаш, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда жорий сақлаш харажатларини молиялаштириш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳалари бўйича мустақил экспертларни, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий экспертларни ҳамда бошқа юридик шахслар (олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар)ни шартнома асосида жалб қилиш;

соҳага оид рақамлаштириш ишларини амалга ошириш, ахборот тизимларини жорий қилиш, юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларига оид даъволар юзасидан судларда давлат божини тўлаш ҳамда бошқа тадбирларни ўтказиш.

6. Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар фақатгина ушбу трансфертлар ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилган субсидияларни тўлаб беришга сарфланади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бошқа барча тадбирлар Жамғарманинг бошқа даромадлари, шу жумладан, ажратилган трансфертларнинг бўш турган қисмини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Жамғармага ажратилган трансфертларнинг молия йили якуни бўйича иқтисод қилинган қисми кейинги йилларда Жамғарма ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилган субсидияларни тўлаб беришга сарфланади.

7. Жамғарма маблағлари Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тасарруф этилади.

8. Агентлик директори:

Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тасарруф этади ва унинг маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши учун жавоб беради;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини, Жамғарма маблағларидан ушбу маблағларни олувчилар томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланиши мониторингини таъминлайди.

4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш, назорат қилиш ва жавобгарлик

9. Агентлик ҳар бир йўналиш бўйича Жамғарма маблағлари тушуми ва ҳаракатининг алоҳида ҳисобини юритади.

10. Агентлик директори ва бош ҳисобчиси Жамғармага келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланишига оид бухгалтерлик ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш учун жавобгардир.

11. Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига чораклик ва йиллик ҳисоботларни белгиланган шакллар ва муддатларда тақдим қилиб боради.

12. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш ваколатли органлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинади.

13. Жамғарма маблағлари ҳисобидан бошқа давлат идоралари ва ташкилотларининг (Агентлик тизимига кирмайдиган) жамғармалари ҳамда харажатларини молиялаштириш тақиқланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

14. Жамғарма маблағларининг мақсадли ишлатилиши Давлат молиявий назорат инспекцияси томонидан назорат қилинади.

15. Ушбу Низом талабларини бажаришда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 февралдаги 81-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги

Директор Директор ўринбосари Ходимлар билан ишлаш 1 Субсидиялар самарадорлигини таҳлил қилиш бўлими 4 Юрисконсульт 1 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни қўллаб-қувватлаш бўлими 3 Ижро интизоми ва девонхона 1 Чорвачилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўлими 3 Бухгалтерия ҳисоби бўлими 5 Қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларига субсидия ажратиш бўлими 3

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 27 февраль,

81-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 09/26/81/0178-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

NIZOM

TUZILMASI

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Agrar sohani davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 21-noyabrdagi PF-224-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 21-noyabrdagi PF-224-son Farmoniga muvofiq:

Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzurida Agrar sohada toʻlovlar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tashkil etilgani;

Agentlikka:

qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari (keyingi oʻrinlarda — qoʻllab-quvvatlash choralari) koʻrilishini tashkil qilish;

qoʻllab-quvvatlash choralarining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, ijrosini monitoring va tahlil qilish, natijadorligini oshirish hamda samara bermayotgan choralarni bekor qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

qoʻllab-quvvatlash choralarining yangi turlarini joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻrsatish uchun arizalarni topshirishdan boshlab ularni koʻrib chiqish, maʼqullash va toʻlov jarayonigacha boʻlgan barcha bosqichlarni toʻliq raqamlashtirish vazifalari yuklangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Mustaqil ekspert faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Agrar sohada toʻlovlar agentligini qullab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining tashkiliy tuzilmasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2 1 . Belgilansinki, Agentlik xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy muhofaza qilish bilan bogʻliq toʻlovlar 2026-yilning yanvar oyidan boshlab amalga oshiriladi.

3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalaridagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarga Agentlik tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash choralari xususiy sektorni jalb qilgan holda, mustaqil ekspertlar xulosasiga asosan qoʻllanadi;

Mustaqil ekspertlar reyestri Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiyalashuv platformasida yuritiladi;

mustaqil ekspert-mutaxassislarni tayyorlash va ularga guvohnoma berish tizimi yoʻlga qoʻyiladi.

4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi 2026-yil 1-aprelga qadar:

“Agrosubsidiya” axborot tizimiga subsidiya ajratish jarayonida mustaqil ekspertlarning xulosa berish tizimi joriy etilishini taʼminlasin;

Toshkent davlat agrar universiteti bilan birgalikda yuqori malakali xorijiy ekspertlarni jalb qilgan holda mustaqil ekspertlarni tayyorlasin.

5. Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Agentlik:

Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalaridagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarga subsidiya ajratish boʻyicha mobil ilovani yaratish choralarini koʻrsin.

Bunda arizalarni taqdim etish, kuzatish va subsidiya ajratish boʻyicha “Agrosubsidiya” mobil ilovasi va SMS-xabarnoma tizimini yaratish yuzasidan texnik topshiriqlar ishlab chiqiladi;

qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalaridagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarning xabardorligini oshirish maqsadida har yili kamida ikki marotaba mavjud qoʻllab-quvvatlash choralarining turlari hamda ajratish mexanizmlari boʻyicha hududlarda seminar va taqdimotlar oʻtkazib borsin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 27-fevraldagi 81-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va javobgarligi, faoliyatini tashkil etish va hisobot berish tartibini, shuningdek, uning rahbarlarining funksional vazifalari va masʼuliyatini belgilaydi.

2. Agentlik respublikada qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat yoʻnalishida subsidiyalar ajratish hamda ularning samaradorligi va natijadorligini taʼminlash sohasida respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi.

3. Agentlik oʻz faoliyati boʻyicha Vazirlar Mahkamasi va Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga hisobot beradi.

4. Agentlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining buyruqlariga hamda ushbu Nizomga, shuningdek, boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

5. Agentlik yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhrga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.

6. Agentlikning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi;

qisqartirilgan nomi — Agrar sohada toʻlovlar agentligi;

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Agentstvo po platejam v agrarnoy sfere pri Ministerstve selskogo xozyaystva Respubliki Uzbekistan;

qisqartirilgan nomi — Agentstvo po platejam v agrarnoy sfere;

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi — Agency for payments in the agricultural sector under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan;

qisqartirilgan nomi — Agency for payments in the agricultural sector.

7. Agentlik joylashgan joy (pochta manzili): 100070, Toshkent shahri Yakkasaroy tumani Sh. Rustaveli koʻchasi 8-uy.

2-bob. Agentlik tuzilmasi, uning asosiy vazifalari va funksiyalari

8. Agentlik tuzilmasiga Agentlikning markaziy apparati kiradi.

9. Agentlikning asosiy vazifalari:

qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalaridagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarni (keyingi oʻrinlarda — xoʻjalik yurituvchi subyektlar) davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari tizimli amalga oshirilishini tashkil qilish;

qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalarida davlat tomonidan ajratilayotgan subsidiyalar samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, ularning ijrosini monitoring va tahlil qilish hamda natijadorligini oshirish yoki ularni bekor qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirishga qaratilgan davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralarining yangi turlarini joriy qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralarining bir turidan iqtisod qilingan mablagʻlarni ularning boshqa turiga qayta taqsimlash boʻyicha takliflar kiritish;

davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralarini amalga oshirishda murojaatlarni qabul qilishdan boshlab koʻrib chiqish, maʼqullash va toʻlov jarayonigacha boʻlgan barcha bosqichlarni toʻliq raqamlashtirish;

xorijiy davlatlarning agrar sohani qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tajribasini oʻrganish hamda respublikada joriy qilish yuzasidan takliflar ishlab chiqish.

10. Agentlik oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

har yili qoʻllab-quvvatlash uchun zarur boʻlgan mablagʻlarni ajratish boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan holda, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritish;

bir yilda ikki marotaba (olti oylik va yil yakuni bilan) qoʻllab-quvvatlash choralarining samaradorligi va natijadorligi, ularni taqdim etishda yuzaga kelayotgan muammolar va ularni bartaraf etish mexanizmlari yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan holda, Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritish;

Agentlikni saqlash xarajatlari smetasini ishlab chiqish va tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga kiritish.

Agentlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan vazifalar doirasida boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

3-bob. Agentlikning huquqlari va javobgarligi

11. Agentlik oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari doirasida xoʻjalik yurituvchi subyektlarga ajratilgan mablagʻlar (subsidiyalar)dan maqsadli foydalanish holati yuzasidan monitoring yuritish;

monitoring natijasida davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari doirasida ajratilgan mablagʻlar (subsidiyalar)dan maqsadsiz yoki noqonuniy foydalanish holatlari aniqlanganda, amaldagi qonunchilikka muvofiq choralar koʻrish, jumladan, huquqni muhofaza qiluvchi idoralarga maʼlumotlar kiritish;

tegishli vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining axborot tizimlariga Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Agentlikning axborot tizimlarini integratsiya qilish va ulardagi maʼlumotlardan doimiy ravishda qonunchilik hujjatlariga muvofiq begʻaraz foydalanish;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlardan Agentlik vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur boʻladigan maʼlumotlarni belgilangan tartibda soʻrab olish;

Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar doirasida xorijiy davlatlarning sohaga oid tashkilotlari bilan hamkorlik qilish va shartnomalar tuzish;

Agentlikka yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha xorijiy investorlar, kompaniyalar, taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot institutlari, xalqaro moliya institutlari bilan uchrashuvlar oʻtkazish, muzokaralar olib borish va yozishmalar yuritish;

Agentlikka yuklangan vazifa va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar boʻyicha xorijiy va mahalliy ilmiy, konsalting va audit tashkilotlari, chet ellik konsultantlarni shartnoma, shu jumladan, fuqarolik-huquqiy turdagi shartnomalar asosida jalb qilish;

malakali, shu jumladan, chet ellik mutaxassislarni jalb etgan holda, Agentlik faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish va maxsus kurslar tashkil qilish;

xoʻjalik yurituvchi subyektlar va Agentlik xodimlari uchun Oʻzbekiston Respublikasida va xorijda treninglar, seminarlar va boshqa taʼlim dasturlarini tashkil etish.

12. Agentlikka quyidagi majburiyatlar yuklanadi:

qoʻllab-quvvatlash choralari samaradorligi va natijadorligi, choralar koʻrishda yuzaga kelayotgan muammolarni oʻrganish;

oʻrganish natijalari va qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻrishda yuzaga kelayotgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish;

yuklangan vazifalar va funksiyalarni samarali amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining buyruqlariga hamda ushbu Nizomga, shuningdek, boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qilish va topshiriqlar ijrosini oʻz vaqtida taʼminlash.

4-bob. Agentlik faoliyatini tashkil qilish

13. Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining moliya-iqtisodiyot masalalari boʻyicha oʻrinbosari bir vaqtning oʻzida Agentlik direktori hisoblanadi va oʻrindoshlik asosida faoliyat yuritadi.

14. Agentlik direktori Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining taqdimnomasiga binoan belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan bir nafar oʻrinbosarga ega boʻladi.

Agentlik direktori boʻlmagan davrda, direktor vazifasini uning oʻrinbosari bajaradi.

5-bob. Agentlik direktori va tarkibiy boʻlinmalarining asosiy funksional vazifalari

15. Agentlik direktorining asosiy funksional vazifalari:

Agentlik faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish;

Agentlikka qonunchilik hujjatlari bilan yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil qilish;

Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha tegishli davlat organlari va tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorlik qilish;

Agentlik xodimlarini belgilangan tartibda lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod qilish, shuningdek, Agentlik xodimlarini ragʻbatlantirish boʻyicha qarorlar qabul qilish;

Agentlik tizimidagi boshqa mansabdor shaxslarning vakolatlari va shaxsiy javobgarlik darajasini belgilash;

oʻz vakolati doirasida Agentlik tizimi xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqarish va koʻrsatmalar berish;

Agentlik markaziy apparatining xarajatlar smetasi va shtat jadvalini belgilangan tartibda tasdiqlash;

Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari tuzilmasiga shtat birliklari doirasida oʻzgartirishlar kiritish;

Agentlik xodimlarining lavozim yoʻriqnomalarini belgilangan tartibda tasdiqlash;

Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining buyruqlari ijrosini taʼminlash hamda monitoringini yuritishning amaliy tizimini tashkil etish.

Agentlik direktori qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz vakolatlari doirasida boshqa vazifalarni ham bajarishi mumkin.

16. Agentlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining asosiy funksional vazifalari quyidagilardan iborat:

Agentlik rahbariyatining topshiriqlari toʻliq bajarilishini nazorat qilish va taʼminlash;

Agentlik faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining buyruqlariga hamda ushbu Nizomga amal qilish, qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijro intizomiga rioya etish va topshiriqlarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish;

odob-axloq qoidalari talablariga rioya etish.

Agentlik tarkibiy boʻlinmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz vakolatlari doirasida boshqa funksional vazifalarni ham bajarishi mumkin.

6-bob. Agentlik rahbarining javobgarligi

17. Agentlik direktori:

Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

ushbu Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan oʻz vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

7-bob. Agentlik faoliyatini moliyalashtirish va uning moddiy-texnik taʼminoti, xodimlar mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish

18. Agentlik faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

Agentlikda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarma shaklidagi Agrar sohada toʻlovlar agentligini koʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etiladi.

Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan yagona shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

Jamgʻarma mablagʻlari Agentlik xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy muhofaza qilish, shuningdek, Agentlikning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish hamda raqamlashtirish (axborot tizimlari va dasturiy mahsulotlarni xarid qilish hamda ularni texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha xarajatlar) bilan bogʻliq tadbirlarga yoʻnaltiriladi.

19. Agentlikka 2 ta xizmat yengil avtotransport vositasini saqlashga limit ajratiladi.

20. Agentlik xodimlari mehnatiga haq toʻlash, ularni moddiy ragʻbatlantirish va ularning koʻp yillik mehnati uchun har oylik ustamalar (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda), ularga moddiy yordam koʻrsatish, lavozim maoshiga belgilangan koeffitsiyentlar, shuningdek, qoʻshimcha haq, ustamalar, mukofotlar, ijtimoiy va boshqa toʻlovlar, faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti, Agrar sohada toʻlovlar agentligini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

21. Agentlik xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish shartlari:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tizimidagi xodimlarni moddiy koʻllab-quvvatlash tartibi qoʻllaniladi. Bunda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan:

Yagona tarif setkasi boʻyicha tasdiqlangan razryadlarga muvofiq lavozim maoshi;

Agentlikning markaziy apparati xodimlari mehnatiga haq toʻlashda tasdiqlangan razryadlarga muvofiq lavozim maoshini belgilashda tarif koeffitsiyentlarini 1,4 baravarga oshirish miqdori;

lavozim maoshining 40 foizi miqdorida ustama (mehnatni ragʻbatlantirish koeffitsiyenti);

yilda bir marta oylik mehnatga haq toʻlash fondi miqdorida moddiy yordam;

oʻz vazifalarini vijdonan, shuningdek, alohida muhim va masʼuliyatli ishlarni bajarayotgan xodimlarni ikki oylik mehnat haqi fondi miqdoridagi mukofotlash;

koʻp yillik xizmati uchun lavozim maoshiga (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda) 20 foizdan 100 foizgacha miqdorda ustama toʻlanadi. Bunda:

1 yildan 5 yilgacha — 20 foiz;

5 yildan 10 yilgacha — 30 foiz;

10 yildan 15 yilgacha — 40 foiz;

15 yildan 20 yilgacha — 60 foiz;

20 yildan 25 yilgacha — 80 foiz;

25 yildan ortiq — 100 foiz;

b) Agentlikning Agrar sohada toʻlovlar agentligini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va budjet tashkilotining rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan:

Agentlikning markaziy apparati xodimlariga oʻz xizmat vazifalarini vijdonan bajarganliklari uchun Agentlik direktori tomonidan lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 300 foizgacha miqdorda har oylik ustamalar;

alohida oʻrnak koʻrsatgan Agentlikning markaziy apparati xodimlariga lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) qoʻshimcha 100 foizgacha miqdorda oylik ustamalar;

xodimlarni ijtimoiy muhofaza qilish va ularning mehnati samaradorligini oshirish maqsadida har oyda (jamoa shartnomasiga muvofiq) transport xarajatlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari hamda ovqatlanish xarajatlarini qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravarigacha miqdoridagi toʻlovlar;

Agentlik xodimlariga rasman bayram deb eʼlon qilingan kunlar (1-yanvar — Yangi yil, 8-mart — Xotin-qizlar kuni, 21-mart — Navroʻz bayrami, 9-may — Xotira va qadrlash kuni, 1-sentabr — Mustaqillik kuni, 1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni, 8-dekabr — Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni, diniy bayramlar — Roʻza hayiti (Iyd-al-Fitr) va Qurbon hayiti (Iyd-al-Adha)) hamda qishloq xoʻjaligi xodimlarining kasb bayramlari munosabati bilan lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) ikki baravari miqdorida mukofotlar;

qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilish uchun xodimlarga bir yilda bir marotaba bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravarigacha miqdoridagi toʻlovlar.

Zaruratga koʻra xodimlar va (yoki) ularning oila aʼzolariga quyidagi hollarda bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravarigacha miqdoridagi moddiy yordam toʻlab beriladi:

xodim vafot etganda — bunda moddiy yordam xotiniga (eriga) toʻlab beriladi, agar xodimning xotini (eri) boʻlmasa, moddiy yordam farzandlariga yoki qonuniy vakillariga (vasiylari va homiylariga) yoxud ularning voyaga yetmagan farzandlarini asrab olgan shaxslarga toʻlab beriladi, shuningdek, xodim turmush qurmagan boʻlsa, moddiy yordam ota-onasi yoki boqimandalar oʻrtasida teng ulushlarda taqsimlanadi;

yaqin qarindoshi (ota, ona, turmush oʻrtogʻi, farzandi) vafot etganda (vafoti toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi taqdim etilganda);

turmush qurganda, 50, 55, 60 yubiley yoshi munosabati bilan, shuningdek, pensiyaga chiqqanda;

alohida zaruratga koʻra (baxtsiz hodisa, falokat, uzoq muddatli kasallik sababli davolanish va sogʻligʻini tiklash, oilaning kam taʼminlangani va moliyaviy holatining ogʻirligi uchun).

Shuningdek, Agentlik direktori tomonidan jamoa shartnomasi (kelishuv)ga muvofiq qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa toʻlovlar ham toʻlanishi mumkin.

22. Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari boʻlgan Agentlikning jalb etilgan xodimlari, ekspertlari va maslahatchilari xizmatlariga tuzilgan shartnoma shartlariga muvofiq qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda haq toʻlanadi.

Bunda ragʻbatlantiruvchi ustamalar va qoʻshimcha toʻlovlar Agentlik direktori tomonidan imzolanadigan mehnat shartnomalarga muvofiq toʻlanadi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

23. Agentlik qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 27-fevraldagi 81-son qaroriga 2-ILOVA

Mustaqil ekspert faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom mustaqil ekspert faoliyatini tashkil etish tartibi, ularning maqomi, huquqi, majburiyatlari va javobgarligini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

Agroportal — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

asosli rad etish — subsidiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilishda qonunchilik hujjatlariga muvofiq holda, boshqa davlat organlari maʼlumotlari yoki mustaqil ekspert xulosasi asosida subsidiya berishni rad etish;

mustaqil ekspert — qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga subsidiya turlari uchun mablagʻ ajratishda joyiga chiqqan holda nazoratni amalga oshirish maqsadida tegishli huquqlarga va mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan jismoniy shaxs;

mustaqil ekspert xulosasi — subsidiya olishga qoʻyilgan talablarning amalda bajarilganini oʻrganish natijalari boʻyicha xulosa;

reyestr — mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan shaxslarning Agroportaldagi elektron roʻyxati;

subsidiya turlari — ushbu Nizomga ilovaga muvofiq belgilangan subsidiyalar;

talabgor — mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlish uchun ariza topshirgan jismoniy shaxs;

xizmat haqi — subsidiya ajratish boʻyicha mustaqil ekspertga toʻlanadigan toʻlov.

3. Mustaqil ekspert faoliyati tadbirkorlik faoliyati hisoblanmaydi va subsidiya ajratish uchun xulosa berishda mustaqildir.

4. Mustaqil ekspert Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida jalb etiladi.

5. Subsidiya turlari boʻyicha mustaqil ekspert xulosasini berish uchun Agentlik tomonidan mustaqil ekspertga belgilangan tartibda buyurtma beriladi.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda kamida besh nafardan mustaqil ekspert faoliyati yoʻlga qoʻyiladi.

Bunda hududning talabidan kelib chiqqan holda Agentlik tomonidan fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida mustaqil ekspertlar soni oshirilishi mumkin.

2-bob. Mustaqil ekspert faoliyatini tashkil etish boʻyicha arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish

7. Talabgor mustaqil ekspert guvohnomasini olish uchun arizani Agroportal orqali yuboradi.

Arizaga talabgorning oliy maʼlumotga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari ilova qilinadi. Bunda hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda boʻlishi lozim.

Talabgor taqdim qilingan hujjatlarning ishonchliligi, haqqoniyligi va qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javobgar hisoblanadi.

8. Mustaqil ekspertlikka nomzod quyidagi talablarga javob berishi lozim:

qishloq xoʻjaligi, suv xoʻjaligi, veterinariya, iqtisodiyot va yuridik yoʻnalishlardan biri boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim tashkilotlarida olingan oliy maʼlumotga yoki xorijiy davlatlarning oliy taʼlim tashkilotlarida olingan hamda qonunchilik hujjatlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida tan olingan oliy maʼlumot haqidagi diplomga ega boʻlishi;

qishloq xoʻjaligi, suv xoʻjaligi, veterinariya, iqtisodiyot va yuridik sohalarning biri boʻyicha kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlishi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (diplom va ish staji) masʼul davlat organlari va tashkilotlardan mustaqil ravishda “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab oladi (olish imkoni mavjud boʻlmagan holatlar bundan mustasno).

10. Muomala layoqati cheklangan yoki muomalaga layoqatsiz shaxslar hamda jinoyat sodir etganlik uchun sudlangani olib tashlanmagan yoki muddati oʻtalmagan shaxslar mustaqil ekspert boʻlishi mumkin emas.

11. Vazirlikning masʼul xodimi ariza kelib tushgan vaqtdan boshlab oʻn ish kuni ichida taqdim qilingan hujjatlarga asosan talabgorning ushbu Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganib chiqadi.

Talabgor tomonidan taqdim qilingan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanmaganda va talabgor ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatib oʻtilgan talablarga javob berganda, toʻplangan hujjatlar Agroportal orqali Toshkent davlat agrar universitetiga (keyingi oʻrinlarda — Universitet) yuboriladi va bu haqida talabgor bir ish kuni ichida xabardor qilinadi.

12. Talabgor tomonidan ushbu Nizomning 7-bandid a keltirilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, arizani qabul qilish rad etiladi va uch ish kuni ichida talabgorga Agroportal orqali arizani qabul qilishning rad etish sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

13. Talabgor xabarnomani olgan kundan boshlab rad etishga asos boʻlgan kamchiliklarni bartaraf qilgan holda, oʻttiz kun mobaynida qayta ariza bilan murojaat etishi mumkin.

Bunda qayta berilgan arizani xabarnomada oldin koʻrsatilmagan rad etish sabablariga koʻra qaytarishga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. Mustaqil ekspertlarning oʻquv kurslarini tashkil etish va oʻqitish

14. Universitetda talabgorlar uchun har chorakda 40 soatlik oʻquv kurslari tashkil etiladi.

Vazirlik va Universitet oʻquv kurslari boshlanishidan kamida bir oy oldin bu haqida talabgorlarni oʻzining rasmiy veb-sayti va elektron pochtasi orqali xabardor qiladi.

15. Oʻquv dasturi va toʻlov miqdori Universitet tomonidan Vazirlik bilan kelishilgan holda belgilanadi hamda oʻquv kursi uchun toʻlov talabgor tomonidan toʻlanadi.

Bunda toʻlov miqdori bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan oshmasligi lozim.

16. Oʻquv kurslariga 20 soat uzrli sabablarsiz qatnashmagan talabgor imtihonda qatnashish huquqidan mahrum etiladi.

17. Talabgor oʻquv kursi yakunida test sinovi shaklidagi imtihondan oʻtkaziladi.

Mustaqil ekspert guvohnomasini olish uchun imtihonni oʻtkazish tartibi Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.

Universitet tomonidan imtihon quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

a) test sinovi savollari maxfiyligini taʼminlash maqsadida Vazirlik tomonidan tavsiya etilgan mutaxassislar jalb etilgan holda, Universitet binosida oʻquv dasturlari asosida test sinovi savollari shakllantiriladi. Bunda:

test sinovi oʻtkaziladigan fanlar (yoʻnalishlar), oʻquv dasturlari hamda test sinovi savollarini shakllantirish uchun Vazirlik tomonidan tavsiya etilgan mutaxassislar roʻyxati imtihon belgilangan sanadan kamida ikki oy oldin Universitetga taqdim qilinadi;

test sinovi savollari formati (fan mazmuni tarkibi, savollar soni, topshiriqlar turi, vaqt meʼyori), baholash mezonlari, malaka imtihonini oʻtkazish muddatlari Universitet tomonidan Vazirlik bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi va Universitetning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi;

b) test sinovidan oʻtish uchun talabgordan toʻlov undirilmaydi;

v) Universitet Vazirlik tomonidan taqdim etilgan roʻyxat asosida talabgorlarning hududlar kesimidagi taqsimotini amalga oshiradi hamda kelishilgan muddatlarda test sinovini tashkil etadi;

g) test sinovi axborot texnologiyalaridan foydalanilgan holda, Vazirlik tomonidan tasdiqlangan kuzatuvchilar ishtirokida oʻtkaziladi;

talabgor test sinovi oʻtkaziladigan hudud (bino)ga shaxsni tasdiqlovchi hujjatlar (biometrik pasporti, xorijga chiqish pasporti, identifikatsiya ID-kartasi, yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi kabi hujjatlardan biri)ning aslini koʻrsatgan holda tekshirib kiritiladi;

talabgor uzrli sabablarga koʻra (xizmat safari yoki malaka oshirishda boʻlgani, kasalligi yoki oila aʼzosining vafot etganini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etgan holda) test sinovida ishtirok etmaganda, Vazirlik uni navbatdagi test sinovida qatnashadigan talabgorlar roʻyxatiga kiritadi;

talabgor test sinoviga kechikkan yoki sababsiz kelmaganda, shuningdek, test sinovidan chetlashtirilgan hollarda talabgor tomonidan toʻlangan mablagʻ qaytarilmaydi;

d) talabgorga test sinovi oʻtkaziladigan hudud (bino)ga mobil telefon, shuningdek, boshqa telekommunikatsiya vositalari va shpargalkalarni olib kirish, test sinovi vaqtida boshqa talabgorlar bilan muloqot qilish taqiqlanadi.

Ushbu talablarni buzgan talabgor test sinovidan chetlashtiriladi va u test sinovidan oʻtmagan deb hisoblanadi. Test sinovidan chetlashtirilgan talabgor boʻyicha dalolatnoma tuziladi.

18. Imtihon natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida test sinovidan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agentlikka taqdim qilinadi.

19. Test sinovidan oʻta olmagan talabgor keyingi ikki marotaba takroriy test sinovlarida qatnashish huquqiga ega.

Takroriy test sinovlaridan ham oʻta olmagan talabgorga oʻquv kursida qayta ishtirok etgandan soʻng test sinovini topshirishga ruxsat etiladi.

4-bob. Mustaqil ekspert guvohnomasi

20. Test sinovidan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorga bir ish kuni ichida mustaqil ekspert guvohnomasi beriladi va mustaqil ekspert Agroportalda yuritiladigan reyestrda roʻyxatga olinadi.

Bunda mustaqil ekspert guvohnomasi Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.

Mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan shaxslar faoliyatni amalga oshirish huquqiga ega hisoblanadi.

Mustaqil ekspert guvohnomasining amal qilish muddati uch yilni tashkil etadi.

21. Vazirlik tomonidan mustaqil ekspert guvohnomasining bekor qilishga quyidagi holatlar asos boʻladi:

mustaqil ekspert xizmatlarini koʻrsatish mobaynida olingan maʼlumotlarni buyurtmachining ruxsatisiz uchinchi shaxsga taqdim qilish (qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno);

mustaqil ekspert guvohnomasini boshqa shaxsga oʻz nomidan mustaqil ekspert xizmatlarini koʻrsatish uchun ushbu hujjatdan foydalanish maqsadida berish;

ushbu Nizomning 26-bandida belgilangan majburiyatlarni bajarmaslik.

Mustaqil ekspert guvohnomasi bekor qilingan shaxsga uch yil mobaynida mustaqil ekspert faoliyatini amalga oshirish taqiqlanadi.

5-bob. Mustaqil ekspertning vazifalari va majburiyatlari

22. Mustaqil ekspert ushbu Nizomga ilovaga muvofiq subsidiya turlari uchun mablagʻ ajratilishidan oldin subsidiya olishga qoʻyilgan talablarning amalda bajarilganini joyiga chiqqan holda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻrganadi.

23. Mustaqil ekspert subsidiya olishga qoʻyilgan talablarning amalda bajarilganini oʻrganish natijalari boʻyicha xulosani Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

24. Subsidiya olishga qoʻyilgan talablarning amalda bajarilganini oʻrganish natijalari boʻyicha xulosaning shakli Agentlik tomonidan tasdiqlanadi.

25. Mustaqil ekspert quyidagi huquqlarga ega:

Agentlik bilan subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi yuzasidan xulosa berish boʻyicha uch yillik shartnoma tuzish;

tuzilgan shartnoma doirasida oʻtkazilgan ekspert xulosasi uchun munosib haq olish;

subsidiya ajratish jarayonida vakolati doirasida oʻrganish.

Mustaqil ekspert qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

26. Mustaqil ekspertga kuyidagi majburiyatlar yuklanadi:

tadbirkorlik subyektiga subsidiya ajratish jarayonida haqiqatda bajarilgan ishlarni toʻliq koʻzdan kechirish;

oʻz faoliyatini vijdonan va xolislik tamoyillariga tayangan holda amalga oshirish, qonunchilik hujjatlariga va ushbu Nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;

manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik hamda ushbu holatlar yuzaga kelganda, oʻzini-oʻzi rad etish;

oʻz malakasini doimiy ravishda oshirib borish.

Mustaqil ekspert zimmasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham boʻlishi mumkin.

6-bob. Mustaqil ekspert mehnatiga haq toʻlash

27. Mustaqil ekspert mehnatiga fuqarolik-huquqiy shartnomalarga muvofiq Agentlikning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan haq toʻlanadi.

28. Mustaqil ekspertga toʻlanadigan xizmat haqi Vazirlik tomonidan tasdiqlanadigan faoliyat samaradorligining muhim koʻrsatkichlaridan (KPI) kelib chiqqan holda, mustaqil ekspert tomonidan bir oy mobaynida taqdim qilingan har bir mustaqil ekspert xulosasi uchun ushbu Nizomga ilovaga muvofiq bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravaridan 1 baravarigacha etib belgilanadi.

29. Agentlik tomonidan boshqa davlat organlaridan olingan maʼlumotlar asosida subsidiya ajratish rad etilganda va mustaqil ekspert xulosasining qasddan yoki qoʻpol beeʼtiborlik bilan notoʻgʻri berilgani aniqlanganda, mustaqil ekspertga nisbatan xulosa uchun toʻlangan xizmat haqining ikki baravari miqdorida jarima qoʻllanadi hamda ushbu mablagʻ Agrar sohada toʻlovlar agentligini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma)ga undiriladi.

30. Subsidiya ajratish Agentlik tomonidan asoslantirilgan holda rad etilganda va subsidiya oluvchi tomonidan rad etish sabablari bartaraf qilinib, takroran ariza taqdim etilganda ishlarning haqiqatda bajarilgani yoki bajarilmagani toʻgʻrisida mustaqil ekspert tomonidan takroran berilgan xulosa uchun xizmat haqi subsidiya oluvchi tomonidan toʻlanadi.

Bunda subsidiya oluvchi mustaqil ekspert xulosasi uchun xizmat haqini takroran ariza topshirgandan keyin ikki ish kuni ichida Jamgʻarmaga oʻtkazib beradi.

Mustaqil ekspert xulosasiga nisbatan norozilik kelib tushgan taqdirda, Agentlik tomonidan kamida uch nafar mustaqil ekspertdan iborat komissiya tashkil etiladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

31. Mustaqil ekspert notoʻgʻri taqdim qilingan xulosa uchun amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar hisoblanadi.

32. Mustaqil ekspert faoliyatini tashkil etish jarayonida yuzaga keladigan nizolar va kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

33. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Mustaqil ekspert faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Mustaqil ekspert tomonidan mustaqil ekspert xulosasi taqdim qilinadigan subsidiya turlari va mustaqil ekspertga haq toʻlash miqdori

Mustaqil ekspert quyidagi subsidiya turlari yuzasidan mustaqil ekspert xulosasini taqdim qilishi mumkin:

T/r Subsidiya turlari Bazaviy hisoblash miqdorining baravari 1. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish xarajatlarining bir qismini qoplab berish. 1 2. Issiqxonalarni koʻmir yoqilgʻisida, elektr energiyasida isitish qozonini hamda issiqlik nasoslarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash. 0,5 3. “In-vitro” sharoitida koʻpaytirilgan payvandtagli hamda sertifikatlangan meva va tok koʻchatlari, yangi limonzorlar barpo etish uchun limon koʻchatlarini xarid qilish, uzum koʻchatlarini shpalerga koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash. 1 4. Oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni hamda uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplash. 1 5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga sovitkichli sigʻimlarni qurish va jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash. 0,5 6. Burgʻilangan tik quduq va suv tortish uchun nasos stansiyalarini qurish xarajatlarining bir qismini qoplash. 1

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 27-fevraldagi 81-son qaroriga 3-ILOVA

Agrar sohada toʻlovlar agentligini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) budjet tashkilotlari budjetdan tashqari jamgʻarmasi shaklidagi Agrar sohada toʻlovlar agentligini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) boshqarish, shuningdek, uning mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan holda tashkil etiladi hamda uning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish

3. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan transfertlar va ssudalar;

Jamgʻarmaning boʻsh mablagʻlarini tijorat banklariga depozitga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;

xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlarining kreditlari (qarz mablagʻlari) va grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida bogʻdorchilik va uzumchilik sohalarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash uchun Agentlikka ajratiladigan mablagʻlar moliya yili boshida (yanvar-fevral oylarida) Jamgʻarmaga oʻtkazib beriladi va ushbu mablagʻlar hisobidan toʻlanadigan subsidiyalar Jamgʻarmadan toʻlab beriladi.

Bunda Jamgʻarmaga bogʻdorchilik va uzumchilik sohalarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha subsidiyalar uchun ajratilgan mablagʻlarning boʻsh turgan qoldiqlari Agentlik tomonidan belgilangan tartibda tijorat banklariga depozitga joylashtirilishi mumkin.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish

5. Jamgʻarma mablagʻlaridan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:

amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq Jamgʻarmadan ajratish nazarda tutilgan subsidiyalarni toʻlab berish;

Agentlikning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, Agentlikda faoliyat yuritayotgan xodimlarning xizmat safarlari xarajatlarini moliyalashtirish, oylik ish haqlari va ularga tenglashtirilgan toʻlovlar, shu jumladan, ustamalar, mukofotlar, qoʻshimcha haq, kompensatsiyalar va boshqa barcha turdagi toʻlovlarni toʻlash (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentlarni hisobga olgan holda);

qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalaridagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tadbirlarini samarali amalga oshirish boʻyicha konferensiyalar, seminarlar va treninglarni tashkil qilish hamda ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;

kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, shu jumladan, xodimlarning xorijiy mamlakatlarda va taʼlim muassasalarida tajriba orttirishini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash;

mahalliy tashkilotlar va xalqaro tashkilotlarga aʼzolik badallarini va boshqa badallarni toʻlash;

ilmiy-texnik va ilmiy-metodik adabiyotlarni (davriy nashrlar, eʼlonlar, bukletlar, kitoblar, toʻplamlar va boshqa axborot materiallari) tayyorlash va nashr qilish, videoroliklar va taqdimot materiallarini tayyorlash xarajatlarini moliyalashtirish;

bino va inshootlarni taʼmirlash, shuningdek, ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash hamda joriy saqlash xarajatlarini moliyalashtirish;

qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalari boʻyicha mustaqil ekspertlarni, shu jumladan, mahalliy va xorijiy ekspertlarni hamda boshqa yuridik shaxslar (oliy taʼlim muassasalari, ilmiy tashkilotlar)ni shartnoma asosida jalb qilish;

sohaga oid raqamlashtirish ishlarini amalga oshirish, axborot tizimlarini joriy qilish, yuritish va texnik qoʻllab-quvvatlash;

qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalariga oid daʼvolar yuzasidan sudlarda davlat bojini toʻlash hamda boshqa tadbirlarni oʻtkazish.

6. Jamgʻarmaga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan transfertlar faqatgina ushbu transfertlar hisobidan moliyalashtirish nazarda tutilgan subsidiyalarni toʻlab berishga sarflanadi.

Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan boshqa barcha tadbirlar Jamgʻarmaning boshqa daromadlari, shu jumladan, ajratilgan transfertlarning boʻsh turgan qismini tijorat banklariga depozitga joylashtirishdan olinadigan daromadlar hisobidan moliyalashtiriladi.

Jamgʻarmaga ajratilgan transfertlarning moliya yili yakuni boʻyicha iqtisod qilingan qismi keyingi yillarda Jamgʻarma hisobidan moliyalashtirish nazarda tutilgan subsidiyalarni toʻlab berishga sarflanadi.

7. Jamgʻarma mablagʻlari Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq tasarruf etiladi.

8. Agentlik direktori:

Jamgʻarma mablagʻlarini ushbu Nizomga hamda Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasiga muvofiq tasarruf etadi va uning mablagʻlaridan belgilangan maqsadlarda foydalanilishi uchun javob beradi;

Jamgʻarma daromadlari va xarajatlari hisobi yuritilishini, Jamgʻarma mablagʻlaridan ushbu mablagʻlarni oluvchilar tomonidan belgilangan maqsadlarda foydalanishi monitoringini taʼminlaydi.

4-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishni hisobga olish, hisobot berish, nazorat qilish va javobgarlik

9. Agentlik har bir yoʻnalish boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlari tushumi va harakatining alohida hisobini yuritadi.

10. Agentlik direktori va bosh hisobchisi Jamgʻarmaga kelib tushgan mablagʻlar va ularning sarflanishiga oid buxgalterlik hisobini yuritish, hisobotlarni tayyorlash va taqdim etish uchun javobgardir.

11. Jamgʻarma Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan olingan mablagʻlar boʻyicha daromadlar va xarajatlar toʻgʻrisidagi hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligiga choraklik va yillik hisobotlarni belgilangan shakllar va muddatlarda taqdim qilib boradi.

12. Jamgʻarma mablagʻlaridan belgilangan maqsadlarda foydalanish vakolatli organlar tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazorat qilinadi.

13. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan boshqa davlat idoralari va tashkilotlarining (Agentlik tizimiga kirmaydigan) jamgʻarmalari hamda xarajatlarini moliyalashtirish taqiqlanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Jamgʻarma mablagʻlarining maqsadli ishlatilishi Davlat moliyaviy nazorat inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

15. Ushbu Nizom talablarini bajarishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 27-fevraldagi 81-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi

Direktor Direktor oʻrinbosari Xodimlar bilan ishlash 1 Subsidiyalar samaradorligini tahlil qilish boʻlimi 4 Yuriskonsult 1 Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirishni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 3 Ijro intizomi va devonxona 1 Chorvachilik xoʻjaliklarini qoʻllab-quvvatlash boʻlimi 3 Buxgalteriya hisobi boʻlimi 5 Qishloq xoʻjaligi texnika va texnologiyalariga subsidiya ajratish boʻlimi 3

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 27-fevral,

81-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.03.2026-y., 09/26/81/0178-son; 29.04.2026-y., 09/26/206/0425-son)

lex.uz