UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 6-fevral · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 6 февраль · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 февраля 2026 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 February 2026 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг

буйруғи

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАСНИФИ

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2026 йил 6 февралдаги 8-сон буйруғига ИЛОВА

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ҳисобот йили — олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги натижаларини шакллантиришда инобатга олинадиган календар йил;

индикатор – олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги объекти ҳисобланган таълим ташкилоти фаолиятининг муайян мезон бўйича сифат ва миқдор кўрсаткичини ифодаловчи ҳамда рақамли қийматга эга бўлган ўлчов бирлиги;

кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти — муайян индикатор бўйича баллни ҳисоблаб чиқаришда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг ўзаро бир-бирига нисбатан аҳамиятини белгиловчи рақамли кўрсаткич;

махсус платформа — олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш учун мўлжалланган, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва натижаларни автоматик ҳисоблаш имконини берувчи Агентликнинг дастурий таъминоти;

миллий рейтинг объекти ҳисобланган таълим ташкилоти (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ташкил этилганлигига уч йил тўлган ҳамда битирувчиларга эга бўлган олий таълим ташкилотлари, бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари мустасно;

олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги (бундан буён матнда миллий рейтинг деб юритилади) — таълим ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган индикаторлар асосида баҳолаш натижасида уларнинг рейтинг тизимида эгаллаган ўрнини аниқлаш тизими;

таълим ташкилотининг тоифаси — таълим ташкилотини унинг таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) ва талабалар контингенти хусусиятидан келиб чиқиб гуруҳлаш;

умуммиллий сўровнома — таълим сифати ва шароитларини баҳолаш мақсадида талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида Агентлик томонидан ўтказиладиган социологик тадқиқот;

верификация — махсус платформада шаклланган маълумотларнинг асосланганлиги ва ишончлилигини турли манбалар ҳамда ҳужжатлар ёрдамида тасдиқлаш жараёни;

халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома — таълим ташкилотининг халқаро миқёсдаги нуфузини аниқлаш мақсадида хорижий ҳамкорлар ва экспертлар тармоғи ўртасида ўтказиладиган социологик тадқиқот.

2. Қуйидагилар миллий рейтингни юритишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

таълим ташкилотлари ўртасида натижага йўналтирилган соғлом рақобат муҳитини шакллантириш орқали таълим ва илмий фаолият сифатини узлуксиз ошириш;

таълим ташкилотларининг халқаро даражадаги нуфузини юксалтириш, халқаро миқёсдаги рейтингларга киришини жадаллаштириш ҳамда талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг академик мобиллигини рағбатлантириш;

юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнига иш берувчиларни фаол жалб этиш ҳамда битирувчиларнинг билим ва кўникмаларини реал иқтисодиёт эҳтиёжларига мувофиқлаштириш;

таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини холис ва шаффоф баҳолаш орқали кенг жамоатчиликка ишончли ахборот тақдим этиш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш учун асос яратиш;

илмий-тадқиқот, инновация ва тижоратлаштириш кўрсаткичларини тизимли баҳолаш орқали олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш.

3. Халқаро миқёсда тан олинган THE ( The Times Higher Education World University Rankings ), QS ( Quacquarelli Synonds World University Rankings ) ва ARWU ( Academic Ranking of World Universities ) ташкилотларининг халқаро олий таълим ташкилотлари рейтингида (соҳалар бўйича рейтинглар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси номидан ўринларни эгаллаган таълим ташкилотлари бўйича миллий рейтинг алоҳида юритилиши мумкин.

Бунда, таълим ташкилотига халқаро миқёсда тан олинган халқаро рейтинг ташкилотлари рўйхатида келтирилган кетма-кетлик бўйича ўринлар белгиланади. Халқаро миқёсда тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларида таълим ташкилотларининг эгаллаган ўрни тенг бўлиб қолган тақдирда уларнинг халқаро рейтингдаги умумий балига асосан ўринлар белгиланади.

Таълим ташкилоти халқаро миқёсда тан олинган халқаро рейтинг ташкилотларининг бир нечта рўйхатига кирган тақдирда энг юқори ўрин инобатга олинади.

4. Миллий рейтингни юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш схемасига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Миллий рейтинг маълумотларини шакллантириш

5. Миллий рейтинг маълумотлари ҳисобот йилининг охирги иш куни ҳолати бўйича ушбу йилнинг якуний натижаларига асосан шакллантирилади.

Бунда ҳисобот йилидаги «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича кўрсаткичларнинг, истисно тариқасида, ўқув йили якунланганидан кейинги ўн икки ой якуни бўйича ҳолати ҳисобга олинади.

6. Миллий рейтинг маълумотлари махсус платформада қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар;

таълим ташкилотлари томонидан махсус платформага киритиладиган маълумотлар;

халқаро маълумотлар базаларидан олинадиган маълумотлар;

Агентлик томонидан ўтказиладиган умуммиллий сўровнома ҳамда халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома натижалари.

Агентлик миллий рейтингни шакллантириш давомида ўзига маълум бўлиб қолган тижорат сири ва бошқа конфиденциал маълумотларни ошкор этмаслиги шарт.

7. Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар махсус платформага уларнинг тегишли ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар олинади.

Махсус платформага ахборот тизимларини интеграция қилиш имкони бўлмаган ҳолларда маълумотлар вазирлик ва идоралардан сўров асосида олиниб, Агентлик томонидан махсус платформага киритилади.

Махсус платформада вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар акс эттирилганда ушбу маълумотларнинг манбаси ва уларни тақдим этган вазирлик ёки идора номи таълим ташкилотига кўрсатилиши шарт.

8. Таълим ташкилоти ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар махсус платформага ҳисобот йили бўйича қуйидаги маълумотларни ихтиёрий равишда киритади:

асосий штатда ёки ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг Scopus маълумотлар базасидаги ID рақамлари;

халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан тузилган ва индикаторлар билан боғлиқ бўлган шартномалар ҳамда ушбу шартномалар бўйича келиб тушган маблағларнинг банк квитанциялари (электрон банк кўчирмалари). Бунда ғазна ижроси билан қамраб олинган таълим ташкилотлари учун шартномалар бўйича келиб тушган маблағларнинг банк квитанцияларини (электрон банк кўчирмалари) махсус платформага киритиш талаб этилмайди;

хорижий алмашинув дастурларида иштирок этган асосий штатда ёки ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар ва талабалар бўйича транскриптлар, таълим ташкилотининг буйруқлари ва келишувлари;

хорижий ҳамкор ҳисобланган олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимлари ва ушбу ходимлар билан боғланиш усуллари тўғрисидаги маълумотлар.

9. Таълим ташкилоти томонидан махсус платформага киритилган маълумотларнинг асосланганлиги ва ишончлилиги учун таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар киритилмаган маълумотлар миллий рейтингни шакллантиришда инобатга олинмайди.

10. Агентлик таълим ташкилоти томонидан махсус платформага киритилган маълумотларни танлов асосида верификациядан ўтказади, бундан мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

11. Умуммиллий сўровнома талабаларга яратилган шарт-шароитлар, талабаларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси, профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, иш берувчилар ўртасида битирувчиларнинг нуфузи ҳамда таълим ва бошқарув фаолиятини рақамлаштириш йўналишларида ўтказилади.

12. Умуммиллий сўровнома ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнига қадар ҳисобот йили бўйича ташкил этилади ҳамда ушбу сўровномада қуйидагилар иштирок этиши мумкин:

таълим шаклидан қатъий назар таълим ташкилотининг бакалавриат ва магистратура босқичларида таҳсил олаётган талабалар;

таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар;

ҳисобот йилида ўқишни якунлаган таълим ташкилотининг битирувчиларини ишга қабул қилган иш берувчилар.

13. Умуммиллий сўровнома бўйича таълим ташкилотининг натижалари ушбу ташкилотнинг бакалавриат ва магистратура босқичларида таҳсил олаётган талабалар биргаликдаги жами сонининг ҳамда асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар биргаликдаги жами сонининг камида 20 фоизи умуммиллий сўровномада иштирок этган тақдирда ҳисобга олинади.

20 фоиздан паст иштирок кузатилган тақдирда таълим ташкилотига умуммиллий сўровнома асосида аниқланадиган тегишли индикаторлар бўйича балл берилмайди.

14. Халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровнома ҳисобот йилидан кейинги йилнинг февраль-май ойлари оралиғида қуйидагилар ўртасида овоз бериш орқали ўтказилади:

Агентликнинг экспертлар тармоғига киритилган хорижий мутахассислар;

Агентлик томонидан THE , QS ва ARWU ташкилотлари орқали боғланилган хорижий мутахассислар;

таълим ташкилотининг хорижий ҳамкори ҳисобланган олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимлари.

15. Агентлик таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган хорижий ҳамкор ҳисобланган олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимлари ва ушбу ходимлар билан боғланиш усуллари тўғрисидаги маълумотларни мавжуд имкониятлар асосида верификация қилинади.

Бунда верификациядан ўтган таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган хорижий ҳамкор ҳисобланган олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимлари рўйхати шакллантирилади.

16. Агентлик экспертлар тармоғига киритилган хорижий мутахассислар ва таълим ташкилотининг хорижий ҳамкори ҳисобланган хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг ходимларига Агентлик томонидан электрон почта орқали махсус платформада овоз бериш имкониятини берувчи ҳавола юборилади.

Бунда овоз бериш имконияти ўн иш куни давомида фаол ҳолатда сақлаб турилади. Ушбу муддат якунига етганидан сўнг овоз бериш имконияти чекланади.

17. THE , QS ва ARWU ташкилотлари орқали боғланилган хорижий мутахассисларнинг овоз бериши ушбу ташкилотлар ва Агентлик ўртасида тузилган келишувларда кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

3-боб. Миллий рейтингни юритишда таълим ташкилотларини тоифаларга ажратиш

18. Таълим ташкилотлари амалий фанлар, тиббиёт фанлари, ижтимоий-гуманитар фанлар ва ижод (спорт) олий таълим ташкилотлари тоифаларига ажратилади.

19. Таълим ташкилотларининг тоифалари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ таълим соҳалари (таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари) бўйича таснифланади.

20. Миллий рейтинг таълим ташкилотларининг таълим соҳалари (таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари) ва талабалар контингенти бўйича уларни тоифаларга ажратган ҳолда юритилади.

21. Таълим ташкилотининг талабалари сони ҳисобот йилининг охирги иш куни ҳолатига кўра инобатга олинади ҳамда айни бир тоифага тегишли таълим соҳалари бўйича ҳисобланганда энг кўп талабага эга бўлган тоифа таълим ташкилотининг тоифаси деб топилади.

22. Таълим ташкилотида бир нечта тоифа бўйича талабалар сони тенг келиб қолган тақдирда таълим ташкилотига ушбу тоифалардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади.

23. Таълим ташкилотларининг қайси тоифага мансублиги Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар мазкур Низомнинг 21-бандига асосан аниқланади ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

4-боб. Миллий рейтинг натижаларини шакллантириш

24. Миллий рейтинг натижалари ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги индикаторлари ҳамда улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартибига мувофиқ кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициентини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

25. Миллий рейтинг индикаторлари бўйича балларни ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1) мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган кўрсаткичларни шакллантириш формулалари асосида барча индикаторлар кесимида таълим ташкилотларининг кўрсаткичлари шакллантирилади;

2) бошқа таълим ташкилотларига нисбатан энг юқори кўрсаткичга эга бўлган таълим ташкилотига индикатор бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган энг юқори балл берилади («илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши» индикаторида энг кичик кўрсаткичга энг юқори балл берилади);

3) бошқа таълим ташкилотларининг баллари ушбу индикатор бўйича энг юқори балл тўплаган таълим ташкилотининг кўрсаткичига нисбатан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бунда

I t — индикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотига берилган балл;

B m — индикатор бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган энг юқори балл;

K m — индикатор бўйича энг юқори кўрсаткичга эга таълим ташкилотининг кўрсаткичи;

B t — индикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотининг кўрсаткичи;

4) ҳар бир индикатор бўйича ҳисобланган балларнинг йиғиндиси асосида таълим ташкилотининг миллий рейтингдаги ўрни аниқланади;

5) индикаторлар бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси тенг бўлган таълим ташкилотларининг миллий рейтингдаги ўринлари «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мазкур индикатор бўйича ҳам баллар тенг бўлган тақдирда уларнинг ҳар бирига миллий рейтингда бир хил ўрин берилади.

26. Агентлик томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 сентябрига қадар миллий рейтинг натижаларини шакллантириш учун йиғилган маълумотлар таҳлил қилинади ҳамда мазкур маълумотларнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа туғилган ҳолларда ушбу маълумотлар қайта верификациядан ўтказилади.

27. Агентлик миллий рейтинг балларини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 октябрига қадар шакллантиради ҳамда мазкур Низомнинг 5-бобига мувофиқ шикоятларни тақдим этиш имкониятини бериш мақсадида таълим ташкилотларига махсус платформа орқали юборади.

28. Миллий рейтинг натижалари ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 ноябрига қадар Агентликнинг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

29. Миллий рейтингни юритиш жараёнида таълим ташкилоти ёлғон маълумотларни тақдим этган ёки индикаторларни сунъий равишда оширган тақдирда ушбу таълим ташкилоти учун тегишли ҳисобот йили бўйича шакллантирилган миллий рейтинг натижалари бекор қилинади.

5-боб. Миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоят қилиш тартиби

30. Таълим ташкилоти миллий рейтинг натижалари махсус платформа орқали келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Шикоят Агентликка махсус платформа орқали электрон шаклда берилади.

31. Шикоятда акс эттирилган масалалар билан боғлиқ бўлган индикаторлар таълим ташкилоти томонидан аниқ кўрсатилиши лозим.

32. Таълим ташкилоти шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда, Агентлик таълим ташкилотини шикоят кўриб чиқилишидан уч кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида махсус платформа орқали огоҳлантиради.

33. Агентлик шикоятни ўн беш кун ичида кўриб чиқади ҳамда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

эътироз асоссиз деб топилганда миллий рейтинг натижаларини ўзгаришсиз қолдириш

эътироз асосли деб топилганда миллий рейтинг натижаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

34. Агентликнинг шикоят кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори ушбу қарор қабул қилинган куни махсус платформа орқали таълим ташкилотига юборилади.

6-боб. Якуний қоида

35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш

Босқич Масъуллар Амалга ошириладиган ишлар Бажариш муддатлари 1-босқич Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 1. Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотларни олиш. 2. Халқаро маълумотлар базаларидан маълумотларни олиш. 3. Таълим ташкилотларининг тоифаларини аниқлаш. 1 февралга қадар 2-босқич Таълим ташкилоти Таълим ташкилоти томонидан тақдим этилиши лозим бўлган маълумотларни махсус платформага киритиш. 1 февралга қадар 3-босқич Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 1. Талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровномани ўтказиш. 2. Халқаро обрўни баҳолашга қаратилган сўровномани ўтказиш. 1 июнга қадар февраль — май ойларида 4-босқич Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 1. Миллий рейтинг натижаларини шакллантириш учун йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш ва верификациядан ўтказиш. 2. Миллий рейтинг балларини шакллантириш ҳамда таълим ташкилотларига юбориш. 1 сентябрга қадар 1 октябрга қадар 5-босқич Таълим ташкилоти Миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоятлар мавжуд бўлган тақдирда Агентликка тақдим этиш. ўн кун 6-босқич Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 1. Таълим ташкилотларининг шикоятларини кўриб чиқиш. 3. Миллий рейтинг натижаларини эълон қилиш. ўн беш кун 1 ноябрга қадар

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Олий таълим ташкилотларини таълим соҳалари (таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари) бўйича тоифаларга ажратиш

Т/р Таълим ташкилотининг тоифалари Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари мансуб бўлган таълим соҳалари 1. Амалий фанлар олий таълим ташкилоти 1. Биологик ва турдош фанлар 2. Атроф-муҳит 3. Физика ва табиий фанлар 4. Математика ва статистика 5. Ахборот-коммуникация технологиялари 6. Муҳандислик иши 7. Ишлаб чиқариш ва ишлов бериш соҳалари 8. Қишлоқ хўжалиги 9. Ўрмон хўжалиги 10. Балиқ хўжалиги 11. Ветеринария 12. Транспорт хизматлари 13. Архитектура ва қурилиш 2. Тиббиёт фанлари олий таълим ташкилоти Соғлиқни сақлаш 3. Ижтимоий-гуманитар фанлар олий таълим ташкилоти 1. Таълим 2. Гуманитар фанлар (тиллардан ташқари) 3. Ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар 4. Журналистика ва ахборот 5. Бизнес ва бошқарув 6. Ҳуқуқ 7. Ижтимоий таъминот 8. Хизмат кўрсатиш соҳаси * 9. Гигиена ва ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси 10. Тиллар 4. Ижод (спорт) олий таълим ташкилоти 1. Санъат 2. Хизмат кўрсатиш соҳаси **

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги индикаторлари ҳамда улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби

Т/р Мезонлар ва индикаторлар Амалий фанлар Тиббиёт фанлари Ижтимоий-гуманитар фанлар Ижод (спорт) Кўрсаткичларни шакллантириш формуласи I. Академик фаолият 30 30 30 30 1. Илмий даража (унвон)га эга профессор-ўқитувчилар улуши 9 9 9 9 K 1.1 = 2T 1 +T 2 +T 3 T P Бунда: K 1.1 — баҳолаш ўтказилаётган таълим ташкилотининг кўрсаткичи; T 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи академиклар сони; T 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи DSc (фан доктори) илмий даражаси ёки профессор унвонига эга профессор-ўқитувчилар сони; T 3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи PhD (фан номзоди) илмий даражаси ёки доцент унвонига эга профессор-ўқитувчилар сони; T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони. 2. Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши 2 2 2 2 K 1.2 = T Y T I Бунда: T Y — илмий даражага ( PhD ёки DSc ) эга бўлган асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг ёшлари йиғиндиси; T I — илмий даражага ( PhD ёки DSc ) эга бўлган асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг умумий сони. * 3. Хорижий олий таълим ташкилотларида олинган илмий даража ва магистратура дипломига эга профессор-ўқитувчилар улуши 3 3 3 3 K 1.3 = 10T 1 +6T 2 +4T 3 +2T 4 +T 5 T P Бунда: T 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда « TOP -100» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сони; T 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда « TOP -300» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сони; T 3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда « TOP -500» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сони; T 4 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда « TOP -1000» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сони; T 5 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда « TOP -300» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган магистратура дипломига эга профессор-ўқитувчилар сони; T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони. 4. Таълим ва илмий жараёнларга жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар улуши 1 1 1 1 K 1.4 = 3T 1 +2T 2 +T 3 T P Бунда: T 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда Жаҳон банкининг Юқори даромадли иқтисодиётга эга ривожланган мамлакатлар рўйхатига кирган чет эллик профессор-ўқитувчилар сони; T 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда « TOP -500» хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга хорижий профессор-ўқитувчилар сони; T 3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда бошқа хорижий олий таълим ташкилотидан олинган илмий даражага эга хорижий профессор-ўқитувчилар сони; T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони. 5. Профессор-ўқитувчилар сонининг талабалар сонига нисбати 6 6 6 6 K 1.5 = T P T T Бунда: T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони; T T — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони. 6. Талабаларга яратилган шарт-шароитлар 3 3 3 3 Мазкур индикаторлар умуммиллий сўровнома натижалари асосида шакллантирилади. 7. Талабаларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси 3 3 3 3 8. Профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар 3 3 3 3 II. Илмий фаолият 25 25 20 10 9. Ссопус маълумотлар базасининг индексланувчи журналларида нашр этилган мақолалар 5 5 3 2 K 2.1 = 12T 1 +10T 2 +8T 3 +6T 4 +4T 5 +T 6 T P Бунда: T 1 — иқтибослик сони бўйича энг нуфузли (Топ 1% мост ситед паперс) журналларда қайд этилган мақолалар сони; T 2 — иқтибослик сони бўйича энг нуфузли (Топ 10% мост ситед паперс) журналларда қайд этилган мақолалар сони; T 3 — Q1 квартилида қайд этилган журналларда чоп этилган мақолалар сони; T 4 — Q2 квартилида қайд этилган журналларда чоп этилган мақолалар сони; T 5 — Q3 квартилида қайд этилган журналларда чоп этилган мақолалар сони; T 6 — Q4 квартилида қайд этилган журналларда чоп этилган мақолалар сони; T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони. 10. Халқаро маълумотлар базаларида иқтибослик кўрсаткичи 4 4 4 1 K 2.2 = T S T P Бунда: T S — Scopus маълумотлар базасида олий таълим ташкилотининг аффилиация манзили бўйича аниқланган иқтибослар сони; T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони. 11. Профессор-ўқитувчиларнинг «Хирш» индекси (ҳ-индех) 3 3 2 1 K 2.3 = T x T P Бунда: T x — Scopus маълумотлар базасида қайд этилган ҳамда асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг индивидуал «Хирш» индекслари ( h-index ) йиғиндиси; T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони. 12. Ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун патентлар улуши 2 2 1 - K 2.4 = 3T 1 +T 2 T P Бунда: T 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар томонидан ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентлар сони; T 2 — лицензия шартномасига эга интеллектуал мулк объектлари сони; T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони. 13. Ссопус маълумотлар базасида қайд этилган патентлар 2 2 2 - K 2.5 = T m T P Бунда: T m — Scopus маълумотлар базасида олий таълим ташкилотининг аффилиацияси манзили бўйича кўрсатилган патентлар сони; T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони. 14. Жалб этилган маблағлар 6 6 5 4 K 2.8 = 6T 1+ 3T 2 +T 3 T T Бунда: T 1 — хорижий ва халқаро ташкилотлардан олинган маблағлар; T 2 — илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги тадқиқотлардан олинган маблағлар; T 3 — хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари асосида олинган маблағлар; T T — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони. 15. Олий таълимдан кейинги таълим бўйича кадрлар тайёрлаш самарадорлиги 3 3 3 2 K 2.9 = T I T D Бунда: T I — фалсафа доктори ( PhD ) ва фан доктори ( DSc ) илмий даражаларини олиш бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган изланувчилар сони; T D — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда илмий даражага эга бўлмаган профессор-ўқитувчилар сони. III. Халқаро фаолият 15 15 15 10 16. Халқаро репутация 5 5 5 3 K 3.1 = 3T XAL +2T TA +T XH Бунда: T XAL — халқаро миқёсда тан олинган рейтинг ( THE , QS ва ARWU ) ташкилоти орқали боғланилган хорижий мутахассислар (респондент) томонидан берилган овозлар сони; T TA — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг экспертлар тармоғига киритилган хорижий мутахассислар (респондент) томонидан берилган овозлар сони; T XH — олий таълим ташкилотининг хорижий ҳамкори ҳисобланган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотининг ходимлари (респондент) томонидан берилган овозлар сони. 17. Хорижий давлат фуқароси ҳисобланган талабалар улуши 3 3 3 2 K 3.2 = 3T 1 +2T 2 +T 3 T T Бунда: T 1 — Жаҳон банкининг Юқори даромадли иқтисодиётга эга ривожланган мамлакатлар рўйхатига кирган давлатларнинг талабалари сони; T 2 — Марказий Осиё давлатларининг талабалари сони; T 3 — бошқа давлатларнинг талабалари сони; T T — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони. 18. Талабаларнинг халқаро академик мобиллиги 3 3 3 2 K 3.3 = 4T 1 +3T 2 +2T 3 +T 4 T Т Бунда: T 1 — « TOP -100» хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида ( outbound, inbound ) офлайн иштирок этган талабалар сони; T 2 — « TOP -300» хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида ( outbound, inbound ) офлайн иштирок этган талабалар сони; T 3 — « TOP -500» хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида ( outbound, inbound ) офлайн иштирок этган талабалар сони; T 4 — « TOP -500» рўйхатга кирмайдиган хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида (оутбоунд, инбоунд) офлайн иштирок этган талабалар сони; T T — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони. 19. Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро академик мобиллиги 2 2 2 2 K 3.4 = 2T 1 +T 2 T P Бунда: T 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи ҳамда хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида ( outbound ) иштирок этувчи профессор-ўқитувчилар сони; T 2 — хорижий олий таълим ташкилоти билан алмашинув дастурида (inbound ) иштирок этувчи хорижий олий таълим ташкилотнинг профессор-ўқитувчилари сони; T P — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи профессор-ўқитувчилар умумий сони. 20. Хорижий олий таълим ташкилотлари билан ташкил этилган қўшма таълим дастурлари самарадорлиги 2 2 2 1 K 3.5 = 5T 1 +4T 2 +3T 3 +2T 4 +T 5 T T Бунда: T 1 — « TOP -100» хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони; T 2 — « TOP -300» хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони; T 3 — « TOP -500» хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони; T 4 — « TOP -1000» хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони; T 5 — « TOP -1000» рўйхатга кирмайдиган хорижий олий таълим ташкилоти билан ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар сони; T T — бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони. IV. Битирувчилар сифати ва рақамлаштириш 30 30 35 50 21. Иш берувчилар ўртасида битирувчиларнинг нуфузи 5 5 5 5 Мазкур индикаторлар умуммиллий сўровнома натижалари асосида шакллантирилади. 22. Битирувчиларнинг бандлик ҳолати 10 10 15 30 K 4.2 = 2T 1 +T 2 T B Бунда: T 1 — якка тартибдаги тадбиркор ёки таъсисчи сифатида фаолият кўрсатаётган, давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъектда ишлаётган битирувчилар сони; T 2 — таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинган, икки ёшгача бола парвариши билан банд бўлган, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган, ўзини ўзи банд қилган битирувчилар сони; Т B — битирувчиларнинг умумий сони. 23. Битирувчиларнинг ишга жойлашиш муддати 5 5 5 5 K 4.3 = 3T 1 +2T 2 +T 3 T B Бунда: T 1 — битирганидан сўнг 3 ой ичида ишга жойлашган битирувчилар сони; T 2 — битирганидан сўнг 6 ой ичида ишга жойлашган битирувчилар сони; T 3 — битирганидан сўнг 12 ой ичида ишга жойлашган битирувчилар сони; Т B — битирувчиларнинг умумий сони. 24. Битирувчиларнинг ўртача даромади 5 5 5 5 K 4.4 = T oʻrt T ref Бунда: T oʻrt — ишга жойлашган битирувчиларнинг ўртача ойлик даромади (иш ҳақи); T ref — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи. 25. Олий таълим ташкилотларида таълим ва бошқарув фаолиятини рақамлаштириш 5 5 5 5 Мазкур индикаторлар умуммиллий сўровнома натижалари асосида шакллантирилади.

Директор Б. ЮЛДАШЕВ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 6 февраль,

2026 йил 17 январь

8 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., № 10/26/3783/0179)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining

buyrugʻi

NIZOM

SXEMASI

TASNIFI

Oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2026-yil 6-fevraldagi 8-son buyrugʻiga ILOVA

Oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) tomonidan oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

hisobot yili — oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingi natijalarini shakllantirishda inobatga olinadigan kalendar yil;

indikator – oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingi obyekti hisoblangan taʼlim tashkiloti faoliyatining muayyan mezon boʻyicha sifat va miqdor koʻrsatkichini ifodalovchi hamda raqamli qiymatga ega boʻlgan oʻlchov birligi;

koʻrsatkichning solishtirma ogʻirlik koeffitsiyenti — muayyan indikator boʻyicha ballni hisoblab chiqarishda foydalaniladigan koʻrsatkichlarning oʻzaro bir-biriga nisbatan ahamiyatini belgilovchi raqamli koʻrsatkich;

maxsus platforma — oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish uchun moʻljallangan, maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va natijalarni avtomatik hisoblash imkonini beruvchi Agentlikning dasturiy taʼminoti;

milliy reyting obyekti hisoblangan taʼlim tashkiloti (bundan buyon matnda taʼlim tashkiloti deb yuritiladi) — tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼiy nazar tashkil etilganligiga uch yil toʻlgan hamda bitiruvchilarga ega boʻlgan oliy taʼlim tashkilotlari, bundan oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim muassasalari mustasno;

oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingi (bundan buyon matnda milliy reyting deb yuritiladi) — taʼlim tashkilotlarining faoliyati samaradorligini mazkur Nizomning 3-ilovasida belgilangan indikatorlar asosida baholash natijasida ularning reyting tizimida egallagan oʻrnini aniqlash tizimi;

taʼlim tashkilotining toifasi — taʼlim tashkilotini uning taʼlim yoʻnalishlari (magistratura mutaxassisliklari) va talabalar kontingenti xususiyatidan kelib chiqib guruhlash;

umummilliy soʻrovnoma — taʼlim sifati va sharoitlarini baholash maqsadida talabalar, professor-oʻqituvchilar va ish beruvchilar oʻrtasida Agentlik tomonidan oʻtkaziladigan sotsiologik tadqiqot;

verifikatsiya — maxsus platformada shakllangan maʼlumotlarning asoslanganligi va ishonchliligini turli manbalar hamda hujjatlar yordamida tasdiqlash jarayoni;

xalqaro obroʻni baholashga qaratilgan soʻrovnoma — taʼlim tashkilotining xalqaro miqyosdagi nufuzini aniqlash maqsadida xorijiy hamkorlar va ekspertlar tarmogʻi oʻrtasida oʻtkaziladigan sotsiologik tadqiqot.

2. Quyidagilar milliy reytingni yuritishning asosiy maqsadlari hisoblanadi:

taʼlim tashkilotlari oʻrtasida natijaga yoʻnaltirilgan sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish orqali taʼlim va ilmiy faoliyat sifatini uzluksiz oshirish;

taʼlim tashkilotlarining xalqaro darajadagi nufuzini yuksaltirish, xalqaro miqyosdagi reytinglarga kirishini jadallashtirish hamda talaba va professor-oʻqituvchilarning akademik mobilligini ragʻbatlantirish;

yuqori malakali kadrlar tayyorlash jarayoniga ish beruvchilarni faol jalb etish hamda bitiruvchilarning bilim va koʻnikmalarini real iqtisodiyot ehtiyojlariga muvofiqlashtirish;

taʼlim tashkilotlari faoliyati samaradorligini xolis va shaffof baholash orqali keng jamoatchilikka ishonchli axborot taqdim etish hamda sohani rivojlantirish boʻyicha strategik qarorlar qabul qilish uchun asos yaratish;

ilmiy-tadqiqot, innovatsiya va tijoratlashtirish koʻrsatkichlarini tizimli baholash orqali oliy taʼlim, fan va ishlab chiqarish integratsiyasini kuchaytirish.

3. Xalqaro miqyosda tan olingan THE ( The Times Higher Education World University Rankings ), QS ( Quacquarelli Synonds World University Rankings ) va ARWU ( Academic Ranking of World Universities ) tashkilotlarining xalqaro oliy taʼlim tashkilotlari reytingida (sohalar boʻyicha reytinglar bundan mustasno) Oʻzbekiston Respublikasi nomidan oʻrinlarni egallagan taʼlim tashkilotlari boʻyicha milliy reyting alohida yuritilishi mumkin.

Bunda, taʼlim tashkilotiga xalqaro miqyosda tan olingan xalqaro reyting tashkilotlari roʻyxatida keltirilgan ketma-ketlik boʻyicha oʻrinlar belgilanadi. Xalqaro miqyosda tan olingan xalqaro reyting tashkilotlarida taʼlim tashkilotlarining egallagan oʻrni teng boʻlib qolgan taqdirda ularning xalqaro reytingdagi umumiy baliga asosan oʻrinlar belgilanadi.

Taʼlim tashkiloti xalqaro miqyosda tan olingan xalqaro reyting tashkilotlarining bir nechta roʻyxatiga kirgan taqdirda eng yuqori oʻrin inobatga olinadi.

4. Milliy reytingni yuritish ushbu Nizomning 1-ilovasida keltirilgan oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish sxemasiga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Milliy reyting maʼlumotlarini shakllantirish

5. Milliy reyting maʼlumotlari hisobot yilining oxirgi ish kuni holati boʻyicha ushbu yilning yakuniy natijalariga asosan shakllantiriladi.

Bunda hisobot yilidagi “bitiruvchilarning bandlik holati” indikatori boʻyicha koʻrsatkichlarning, istisno tariqasida, oʻquv yili yakunlanganidan keyingi oʻn ikki oy yakuni boʻyicha holati hisobga olinadi.

6. Milliy reyting maʼlumotlari maxsus platformada quyidagi manbalardan shakllantiriladi:

vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridagi maʼlumotlar;

taʼlim tashkilotlari tomonidan maxsus platformaga kiritiladigan maʼlumotlar;

xalqaro maʼlumotlar bazalaridan olinadigan maʼlumotlar;

Agentlik tomonidan oʻtkaziladigan umummilliy soʻrovnoma hamda xalqaro obroʻni baholashga qaratilgan soʻrovnoma natijalari.

Agentlik milliy reytingni shakllantirish davomida oʻziga maʼlum boʻlib qolgan tijorat siri va boshqa konfidensial maʼlumotlarni oshkor etmasligi shart.

7. Vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridagi maʼlumotlar maxsus platformaga ularning tegishli axborot tizimlarini integratsiya qilgan holda hisobot yilidan keyingi yilning 1-fevraliga qadar olinadi.

Maxsus platformaga axborot tizimlarini integratsiya qilish imkoni boʻlmagan hollarda maʼlumotlar vazirlik va idoralardan soʻrov asosida olinib, Agentlik tomonidan maxsus platformaga kiritiladi.

Maxsus platformada vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridagi maʼlumotlar aks ettirilganda ushbu maʼlumotlarning manbasi va ularni taqdim etgan vazirlik yoki idora nomi taʼlim tashkilotiga koʻrsatilishi shart.

8. Taʼlim tashkiloti hisobot yilidan keyingi yilning 1-fevraliga qadar maxsus platformaga hisobot yili boʻyicha quyidagi maʼlumotlarni ixtiyoriy ravishda kiritadi:

asosiy shtatda yoki ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilarning Scopus maʼlumotlar bazasidagi ID raqamlari;

xalqaro va xorijiy tashkilotlar, shuningdek mahalliy tadbirkorlik subyektlari bilan tuzilgan va indikatorlar bilan bogʻliq boʻlgan shartnomalar hamda ushbu shartnomalar boʻyicha kelib tushgan mablagʻlarning bank kvitansiyalari (elektron bank koʻchirmalari). Bunda gʻazna ijrosi bilan qamrab olingan taʼlim tashkilotlari uchun shartnomalar boʻyicha kelib tushgan mablagʻlarning bank kvitansiyalarini (elektron bank koʻchirmalari) maxsus platformaga kiritish talab etilmaydi;

xorijiy almashinuv dasturlarida ishtirok etgan asosiy shtatda yoki ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar va talabalar boʻyicha transkriptlar, taʼlim tashkilotining buyruqlari va kelishuvlari;

xorijiy hamkor hisoblangan oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarning xodimlari va ushbu xodimlar bilan bogʻlanish usullari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

9. Taʼlim tashkiloti tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlarning asoslanganligi va ishonchliligi uchun taʼlim tashkilotining rahbari shaxsan javobgar hisoblanadi.

Hisobot yilidan keyingi yilning 1-fevraliga qadar kiritilmagan maʼlumotlar milliy reytingni shakllantirishda inobatga olinmaydi.

10. Agentlik taʼlim tashkiloti tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlarni tanlov asosida verifikatsiyadan oʻtkazadi, bundan mazkur Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan hollar mustasno.

11. Umummilliy soʻrovnoma talabalarga yaratilgan shart-sharoitlar, talabalarning taʼlim sifatidan qoniqish darajasi, professor-oʻqituvchilar uchun yaratilgan sharoitlar, ish beruvchilar oʻrtasida bitiruvchilarning nufuzi hamda taʼlim va boshqaruv faoliyatini raqamlashtirish yoʻnalishlarida oʻtkaziladi.

12. Umummilliy soʻrovnoma hisobot yilidan keyingi yilning 1-iyuniga qadar hisobot yili boʻyicha tashkil etiladi hamda ushbu soʻrovnomada quyidagilar ishtirok etishi mumkin:

taʼlim shaklidan qatʼiy nazar taʼlim tashkilotining bakalavriat va magistratura bosqichlarida tahsil olayotgan talabalar;

taʼlim tashkilotida faoliyat olib borayotgan professor-oʻqituvchilar;

hisobot yilida oʻqishni yakunlagan taʼlim tashkilotining bitiruvchilarini ishga qabul qilgan ish beruvchilar.

13. Umummilliy soʻrovnoma boʻyicha taʼlim tashkilotining natijalari ushbu tashkilotning bakalavriat va magistratura bosqichlarida tahsil olayotgan talabalar birgalikdagi jami sonining hamda asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar birgalikdagi jami sonining kamida 20 foizi umummilliy soʻrovnomada ishtirok etgan taqdirda hisobga olinadi.

20 foizdan past ishtirok kuzatilgan taqdirda taʼlim tashkilotiga umummilliy soʻrovnoma asosida aniqlanadigan tegishli indikatorlar boʻyicha ball berilmaydi.

14. Xalqaro obroʻni baholashga qaratilgan soʻrovnoma hisobot yilidan keyingi yilning fevral-may oylari oraligʻida quyidagilar oʻrtasida ovoz berish orqali oʻtkaziladi:

Agentlikning ekspertlar tarmogʻiga kiritilgan xorijiy mutaxassislar;

Agentlik tomonidan THE , QS va ARWU tashkilotlari orqali bogʻlanilgan xorijiy mutaxassislar;

taʼlim tashkilotining xorijiy hamkori hisoblangan oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarning xodimlari.

15. Agentlik taʼlim tashkiloti tomonidan taqdim etilgan xorijiy hamkor hisoblangan oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarning xodimlari va ushbu xodimlar bilan bogʻlanish usullari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni mavjud imkoniyatlar asosida verifikatsiya qilinadi.

Bunda verifikatsiyadan oʻtgan taʼlim tashkiloti tomonidan taqdim etilgan xorijiy hamkor hisoblangan oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarning xodimlari roʻyxati shakllantiriladi.

16. Agentlik ekspertlar tarmogʻiga kiritilgan xorijiy mutaxassislar va taʼlim tashkilotining xorijiy hamkori hisoblangan xorijiy oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarning xodimlariga Agentlik tomonidan elektron pochta orqali maxsus platformada ovoz berish imkoniyatini beruvchi havola yuboriladi.

Bunda ovoz berish imkoniyati oʻn ish kuni davomida faol holatda saqlab turiladi. Ushbu muddat yakuniga yetganidan soʻng ovoz berish imkoniyati cheklanadi.

17. THE , QS va ARWU tashkilotlari orqali bogʻlanilgan xorijiy mutaxassislarning ovoz berishi ushbu tashkilotlar va Agentlik oʻrtasida tuzilgan kelishuvlarda koʻrsatilgan tartibda amalga oshiriladi.

3-bob. Milliy reytingni yuritishda taʼlim tashkilotlarini toifalarga ajratish

18. Taʼlim tashkilotlari amaliy fanlar, tibbiyot fanlari, ijtimoiy-gumanitar fanlar va ijod (sport) oliy taʼlim tashkilotlari toifalariga ajratiladi.

19. Taʼlim tashkilotlarining toifalari ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq taʼlim sohalari (taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari) boʻyicha tasniflanadi.

20. Milliy reyting taʼlim tashkilotlarining taʼlim sohalari (taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari) va talabalar kontingenti boʻyicha ularni toifalarga ajratgan holda yuritiladi.

21. Taʼlim tashkilotining talabalari soni hisobot yilining oxirgi ish kuni holatiga koʻra inobatga olinadi hamda ayni bir toifaga tegishli taʼlim sohalari boʻyicha hisoblanganda eng koʻp talabaga ega boʻlgan toifa taʼlim tashkilotining toifasi deb topiladi.

22. Taʼlim tashkilotida bir nechta toifa boʻyicha talabalar soni teng kelib qolgan taqdirda taʼlim tashkilotiga ushbu toifalardan birini tanlash huquqi beriladi.

23. Taʼlim tashkilotlarining qaysi toifaga mansubligi Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda hisobot yilidan keyingi yilning 1-fevraliga qadar mazkur Nizomning 21-bandiga asosan aniqlanadi hamda Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

4-bob. Milliy reyting natijalarini shakllantirish

24. Milliy reyting natijalari ushbu Nizomning 3-ilovasida koʻrsatilgan Oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingi indikatorlari hamda ular boʻyicha koʻrsatkichlarni hisoblash tartibiga muvofiq koʻrsatkichning solishtirma ogʻirlik koeffitsiyentini hisobga olgan holda shakllantiriladi.

25. Milliy reyting indikatorlari boʻyicha ballarni hisoblash quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

1) mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan koʻrsatkichlarni shakllantirish formulalari asosida barcha indikatorlar kesimida taʼlim tashkilotlarining koʻrsatkichlari shakllantiriladi;

2) boshqa taʼlim tashkilotlariga nisbatan eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan taʼlim tashkilotiga indikator boʻyicha ushbu Nizomning 3-ilovasida koʻrsatilgan eng yuqori ball beriladi (“ilmiy darajaga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilarning oʻrtacha yoshi” indikatorida eng kichik koʻrsatkichga eng yuqori ball beriladi);

3) boshqa taʼlim tashkilotlarining ballari ushbu indikator boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan taʼlim tashkilotining koʻrsatkichiga nisbatan quyidagi formula asosida hisoblanadi:

Bunda

I t — indikator boʻyicha baholanayotgan taʼlim tashkilotiga berilgan ball;

B m — indikator boʻyicha ushbu Nizomning 3-ilovasida koʻrsatilgan eng yuqori ball;

K m — indikator boʻyicha eng yuqori koʻrsatkichga ega taʼlim tashkilotining koʻrsatkichi;

B t — indikator boʻyicha baholanayotgan taʼlim tashkilotining koʻrsatkichi;

4) har bir indikator boʻyicha hisoblangan ballarning yigʻindisi asosida taʼlim tashkilotining milliy reytingdagi oʻrni aniqlanadi;

5) indikatorlar boʻyicha hisoblangan ballar yigʻindisi teng boʻlgan taʼlim tashkilotlarining milliy reytingdagi oʻrinlari “bitiruvchilarning bandlik holati” indikatori boʻyicha toʻplangan balldan kelib chiqqan holda aniqlanadi. Mazkur indikator boʻyicha ham ballar teng boʻlgan taqdirda ularning har biriga milliy reytingda bir xil oʻrin beriladi.

26. Agentlik tomonidan hisobot yilidan keyingi yilning 1-sentabriga qadar milliy reyting natijalarini shakllantirish uchun yigʻilgan maʼlumotlar tahlil qilinadi hamda mazkur maʼlumotlarning haqiqiy ekanligiga shubha tugʻilgan hollarda ushbu maʼlumotlar qayta verifikatsiyadan oʻtkaziladi.

27. Agentlik milliy reyting ballarini hisobot yilidan keyingi yilning 1-oktabriga qadar shakllantiradi hamda mazkur Nizomning 5-bobiga muvofiq shikoyatlarni taqdim etish imkoniyatini berish maqsadida taʼlim tashkilotlariga maxsus platforma orqali yuboradi.

28. Milliy reyting natijalari hisobot yilidan keyingi yilning 1-noyabriga qadar Agentlikning rasmiy veb-sayti va ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.

29. Milliy reytingni yuritish jarayonida taʼlim tashkiloti yolgʻon maʼlumotlarni taqdim etgan yoki indikatorlarni sunʼiy ravishda oshirgan taqdirda ushbu taʼlim tashkiloti uchun tegishli hisobot yili boʻyicha shakllantirilgan milliy reyting natijalari bekor qilinadi.

5-bob. Milliy reyting natijalari yuzasidan shikoyat qilish tartibi

30. Taʼlim tashkiloti milliy reyting natijalari maxsus platforma orqali kelib tushgan kundan boshlab oʻn kun ichida milliy reyting natijalari yuzasidan shikoyat qilish huquqiga ega.

Shikoyat Agentlikka maxsus platforma orqali elektron shaklda beriladi.

31. Shikoyatda aks ettirilgan masalalar bilan bogʻliq boʻlgan indikatorlar taʼlim tashkiloti tomonidan aniq koʻrsatilishi lozim.

32. Taʼlim tashkiloti shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega. Bunda, Agentlik taʼlim tashkilotini shikoyat koʻrib chiqilishidan uch kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida maxsus platforma orqali ogohlantiradi.

33. Agentlik shikoyatni oʻn besh kun ichida koʻrib chiqadi hamda quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

eʼtiroz asossiz deb topilganda milliy reyting natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish

eʼtiroz asosli deb topilganda milliy reyting natijalariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish.

34. Agentlikning shikoyat koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qarori ushbu qaror qabul qilingan kuni maxsus platforma orqali taʼlim tashkilotiga yuboriladi.

6-bob. Yakuniy qoida

35. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish

Bosqich Masʼullar Amalga oshiriladigan ishlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi 1. Vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridagi maʼlumotlarni olish. 2. Xalqaro maʼlumotlar bazalaridan maʼlumotlarni olish. 3. Taʼlim tashkilotlarining toifalarini aniqlash. 1-fevralga qadar 2-bosqich Taʼlim tashkiloti Taʼlim tashkiloti tomonidan taqdim etilishi lozim boʻlgan maʼlumotlarni maxsus platformaga kiritish. 1-fevralga qadar 3-bosqich Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi 1. Talabalar, professor-oʻqituvchilar va ish beruvchilar oʻrtasida umummilliy soʻrovnomani oʻtkazish. 2. Xalqaro obroʻni baholashga qaratilgan soʻrovnomani oʻtkazish. 1-iyunga qadar fevral — may oylarida 4-bosqich Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi 1. Milliy reyting natijalarini shakllantirish uchun yigʻilgan maʼlumotlarni tahlil qilish va verifikatsiyadan oʻtkazish. 2. Milliy reyting ballarini shakllantirish hamda taʼlim tashkilotlariga yuborish. 1-sentabrga qadar 1-oktabrga qadar 5-bosqich Taʼlim tashkiloti Milliy reyting natijalari yuzasidan shikoyatlar mavjud boʻlgan taqdirda Agentlikka taqdim etish. oʻn kun 6-bosqich Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi 1. Taʼlim tashkilotlarining shikoyatlarini koʻrib chiqish. 3. Milliy reyting natijalarini eʼlon qilish. oʻn besh kun 1-noyabrga qadar

Oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oliy taʼlim tashkilotlarini taʼlim sohalari (taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari) boʻyicha toifalarga ajratish

T/r Taʼlim tashkilotining toifalari Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari mansub boʻlgan taʼlim sohalari 1. Amaliy fanlar oliy taʼlim tashkiloti 1. Biologik va turdosh fanlar 2. Atrof-muhit 3. Fizika va tabiiy fanlar 4. Matematika va statistika 5. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari 6. Muhandislik ishi 7. Ishlab chiqarish va ishlov berish sohalari 8. Qishloq xoʻjaligi 9. Oʻrmon xoʻjaligi 10. Baliq xoʻjaligi 11. Veterinariya 12. Transport xizmatlari 13. Arxitektura va qurilish 2. Tibbiyot fanlari oliy taʼlim tashkiloti Sogʻliqni saqlash 3. Ijtimoiy-gumanitar fanlar oliy taʼlim tashkiloti 1. Taʼlim 2. Gumanitar fanlar (tillardan tashqari) 3. Ijtimoiy va xulq-atvorga mansub fanlar 4. Jurnalistika va axborot 5. Biznes va boshqaruv 6. Huquq 7. Ijtimoiy taʼminot 8. Xizmat koʻrsatish sohasi * 9. Gigiyena va ishlab chiqarishda mehnat muhofazasi 10. Tillar 4. Ijod (sport) oliy taʼlim tashkiloti 1. Sanʼat 2. Xizmat koʻrsatish sohasi **

Oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oliy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingi indikatorlari hamda ular boʻyicha koʻrsatkichlarni hisoblash tartibi

Т/r Mezonlar va indikatorlar Amaliy fanlar Tibbiyot fanlari Ijtimoiy-gumanitar fanlar Ijod (sport) Koʻrsatkichlarni shakllantirish formulasi I. Akadеmik faoliyat 30 30 30 30 1. Ilmiy daraja (unvon)ga ega professor-oʻqituvchilar ulushi 9 9 9 9 K 1.1 = 2T 1 +T 2 +T 3 T P Bunda: K 1.1 — baholash oʻtkazilayotgan taʼlim tashkilotining koʻrsatkichi; T 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi akademiklar soni; T 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi DSc (fan doktori) ilmiy darajasi yoki professor unvoniga ega professor-oʻqituvchilar soni; T 3 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi PhD (fan nomzodi) ilmiy darajasi yoki dotsent unvoniga ega professor-oʻqituvchilar soni; T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni. 2. Ilmiy darajaga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilarning oʻrtacha yoshi 2 2 2 2 K 1.2 = T Y T I Bunda: T Y — ilmiy darajaga ( PhD yoki DSc ) ega boʻlgan asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilarning yoshlari yigʻindisi; T I — ilmiy darajaga ( PhD yoki DSc ) ega boʻlgan asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilarning umumiy soni. * 3. Xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida olingan ilmiy daraja va magistratura diplomiga ega professor-oʻqituvchilar ulushi 3 3 3 3 K 1.3 = 10T 1 +6T 2 +4T 3 +2T 4 +T 5 T P Bunda: T 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda “ TOP -100” xorijiy oliy taʼlim tashkilotidan olingan ilmiy darajaga ega professor-oʻqituvchilar soni; T 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda “ TOP -300” xorijiy oliy taʼlim tashkilotidan olingan ilmiy darajaga ega professor-oʻqituvchilar soni; T 3 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda “ TOP -500” xorijiy oliy taʼlim tashkilotidan olingan ilmiy darajaga ega professor-oʻqituvchilar soni; T 4 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda “ TOP -1000” xorijiy oliy taʼlim tashkilotidan olingan ilmiy darajaga ega professor-oʻqituvchilar soni; T 5 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda “ TOP -300” xorijiy oliy taʼlim tashkilotidan olingan magistratura diplomiga ega professor-oʻqituvchilar soni; T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni. 4. Taʼlim va ilmiy jarayonlarga jalb qilingan xorijiy professor-oʻqituvchilar ulushi 1 1 1 1 K 1.4 = 3T 1 +2T 2 +T 3 T P Bunda: T 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda Jahon bankining Yuqori daromadli iqtisodiyotga ega rivojlangan mamlakatlar roʻyxatiga kirgan chet ellik professor-oʻqituvchilar soni; T 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda “ TOP -500” xorijiy oliy taʼlim tashkilotidan olingan ilmiy darajaga ega xorijiy professor-oʻqituvchilar soni; T 3 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda boshqa xorijiy oliy taʼlim tashkilotidan olingan ilmiy darajaga ega xorijiy professor-oʻqituvchilar soni; T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni. 5. Professor-oʻqituvchilar sonining talabalar soniga nisbati 6 6 6 6 K 1.5 = T P T T Bunda: T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni; T T — bakalavriat va magistraturada tahsil olayotgan talabalarning umumiy soni. 6. Talabalarga yaratilgan shart-sharoitlar 3 3 3 3 Mazkur indikatorlar umummilliy soʻrovnoma natijalari asosida shakllantiriladi. 7. Talabalarning taʼlim sifatidan qoniqish darajasi 3 3 3 3 8. Professor-oʻqituvchilar uchun yaratilgan sharoitlar 3 3 3 3 II. Ilmiy faoliyat 25 25 20 10 9. Scopus maʼlumotlar bazasining indekslanuvchi jurnallarida nashr etilgan maqolalar 5 5 3 2 K 2.1 = 12T 1 +10T 2 +8T 3 +6T 4 +4T 5 +T 6 T P Bunda: T 1 — iqtiboslik soni boʻyicha eng nufuzli (Top 1% most cited papers) jurnallarda qayd etilgan maqolalar soni; T 2 — iqtiboslik soni boʻyicha eng nufuzli (Top 10% most cited papers) jurnallarda qayd etilgan maqolalar soni; T 3 — Q1 kvartilida qayd etilgan jurnallarda chop etilgan maqolalar soni; T 4 — Q2 kvartilida qayd etilgan jurnallarda chop etilgan maqolalar soni; T 5 — Q3 kvartilida qayd etilgan jurnallarda chop etilgan maqolalar soni; T 6 — Q4 kvartilida qayd etilgan jurnallarda chop etilgan maqolalar soni; T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni. 10. Xalqaro maʼlumotlar bazalarida iqtiboslik koʻrsatkichi 4 4 4 1 K 2.2 = T S T P Bunda: T S — Scopus maʼlumotlar bazasida oliy taʼlim tashkilotining affiliatsiya manzili boʻyicha aniqlangan iqtiboslar soni; T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni. 11. Professor-oʻqituvchilarning “Xirsh” indeksi (h-index) 3 3 2 1 K 2.3 = T x T P Bunda: T x — Scopus maʼlumotlar bazasida qayd etilgan hamda asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilarning individual “Xirsh” indekslari ( h-index ) yigʻindisi; T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni. 12. Ixtiro, foydali model, sanoat namunalari va seleksiya yutuqlari uchun patentlar ulushi 2 2 1 - K 2.4 = 3T 1 +T 2 T P Bunda: T 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar tomonidan ixtiro, foydali model, sanoat namunalari va seleksiya yutuqlari uchun olingan patentlar soni; T 2 — litsenziya shartnomasiga ega intellektual mulk obyektlari soni; T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni. 13. Scopus maʼlumotlar bazasida qayd etilgan patentlar 2 2 2 - K 2.5 = T m T P Bunda: T m — Scopus maʼlumotlar bazasida oliy taʼlim tashkilotining affiliatsiyasi manzili boʻyicha koʻrsatilgan patentlar soni; T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni. 14. Jalb etilgan mablagʻlar 6 6 5 4 K 2.8 = 6T 1+ 3T 2 +T 3 T T Bunda: T 1 — xorijiy va xalqaro tashkilotlardan olingan mablagʻlar; T 2 — ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasidagi tadqiqotlardan olingan mablagʻlar; T 3 — xoʻjalik yurituvchi subyektlarning buyurtmalari asosida olingan mablagʻlar; T T — bakalavriat va magistraturada tahsil olayotgan talabalarning umumiy soni. 15. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim boʻyicha kadrlar tayyorlash samaradorligi 3 3 3 2 K 2.9 = T I T D Bunda: T I — falsafa doktori ( PhD ) va fan doktori ( DSc ) ilmiy darajalarini olish boʻyicha doktorlik dissertatsiyasini himoya qilgan izlanuvchilar soni; T D — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda ilmiy darajaga ega boʻlmagan professor-oʻqituvchilar soni. III. Xalqaro faoliyat 15 15 15 10 16. Xalqaro reputatsiya 5 5 5 3 K 3.1 = 3T XAL +2T TA +T XH Bunda: T XAL — xalqaro miqyosda tan olingan reyting ( THE , QS va ARWU ) tashkiloti orqali bogʻlanilgan xorijiy mutaxassislar (respondent) tomonidan berilgan ovozlar soni; T TA — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining ekspertlar tarmogʻiga kiritilgan xorijiy mutaxassislar (respondent) tomonidan berilgan ovozlar soni; T XH — oliy taʼlim tashkilotining xorijiy hamkori hisoblangan xorijiy oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot tashkilotining xodimlari (respondent) tomonidan berilgan ovozlar soni. 17. Xorijiy davlat fuqarosi hisoblangan talabalar ulushi 3 3 3 2 K 3.2 = 3T 1 +2T 2 +T 3 T T Bunda: T 1 — Jahon bankining Yuqori daromadli iqtisodiyotga ega rivojlangan mamlakatlar roʻyxatiga kirgan davlatlarning talabalari soni; T 2 — Markaziy Osiyo davlatlarining talabalari soni; T 3 — boshqa davlatlarning talabalari soni; T T — bakalavriat va magistraturada tahsil olayotgan talabalarning umumiy soni. 18. Talabalarning xalqaro akademik mobilligi 3 3 3 2 K 3.3 = 4T 1 +3T 2 +2T 3 +T 4 T Т Bunda: T 1 — “ TOP -100” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan almashinuv dasturida ( outbound, inbound ) oflayn ishtirok etgan talabalar soni; T 2 — “ TOP -300” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan almashinuv dasturida ( outbound, inbound ) oflayn ishtirok etgan talabalar soni; T 3 — “ TOP -500” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan almashinuv dasturida ( outbound, inbound ) oflayn ishtirok etgan talabalar soni; T 4 — “ TOP -500” roʻyxatga kirmaydigan xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan almashinuv dasturida (outbound, inbound) oflayn ishtirok etgan talabalar soni; T T — bakalavriat va magistraturada tahsil olayotgan talabalarning umumiy soni. 19. Professor-oʻqituvchilarning xalqaro akademik mobilligi 2 2 2 2 K 3.4 = 2T 1 +T 2 T P Bunda: T 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi hamda xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan almashinuv dasturida ( outbound ) ishtirok etuvchi professor-oʻqituvchilar soni; T 2 — xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan almashinuv dasturida (inbound ) ishtirok etuvchi xorijiy oliy taʼlim tashkilotning professor-oʻqituvchilari soni; T P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi professor-oʻqituvchilar umumiy soni. 20. Xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari bilan tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlari samaradorligi 2 2 2 1 K 3.5 = 5T 1 +4T 2 +3T 3 +2T 4 +T 5 T T Bunda: T 1 — “ TOP -100” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlarida tahsil olayotgan talabalar soni; T 2 — “ TOP -300” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlarida tahsil olayotgan talabalar soni; T 3 — “ TOP -500” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlarida tahsil olayotgan talabalar soni; T 4 — “ TOP -1000” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlarida tahsil olayotgan talabalar soni; T 5 — “ TOP -1000” roʻyxatga kirmaydigan xorijiy oliy taʼlim tashkiloti bilan tashkil etilgan qoʻshma taʼlim dasturlarida tahsil olayotgan talabalar soni; T T — bakalavriat va magistraturada tahsil olayotgan talabalarning umumiy soni. IV. Bitiruvchilar sifati va raqamlashtirish 30 30 35 50 21. Ish beruvchilar oʻrtasida bitiruvchilarning nufuzi 5 5 5 5 Mazkur indikatorlar umummilliy soʻrovnoma natijalari asosida shakllantiriladi. 22. Bitiruvchilarning bandlik holati 10 10 15 30 K 4.2 = 2T 1 +T 2 T B Bunda: T 1 — yakka tartibdagi tadbirkor yoki taʼsischi sifatida faoliyat koʻrsatayotgan, davlat organi yoki xoʻjalik yurituvchi subyektda ishlayotgan bitiruvchilar soni; T 2 — taʼlimning keyingi bosqichi bilan qamrab olingan, ikki yoshgacha bola parvarishi bilan band boʻlgan, 1-2 guruh nogironligi boʻlgan, oʻzini oʻzi band qilgan bitiruvchilar soni; Т B — bitiruvchilarning umumiy soni. 23. Bitiruvchilarning ishga joylashish muddati 5 5 5 5 K 4.3 = 3T 1 +2T 2 +T 3 T B Bunda: T 1 — bitirganidan soʻng 3 oy ichida ishga joylashgan bitiruvchilar soni; T 2 — bitirganidan soʻng 6 oy ichida ishga joylashgan bitiruvchilar soni; T 3 — bitirganidan soʻng 12 oy ichida ishga joylashgan bitiruvchilar soni; Т B — bitiruvchilarning umumiy soni. 24. Bitiruvchilarning oʻrtacha daromadi 5 5 5 5 K 4.4 = T oʻrt T ref Bunda: T oʻrt — ishga joylashgan bitiruvchilarning oʻrtacha oylik daromadi (ish haqi); T ref — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi tomonidan eʼlon qilingan Oʻzbekiston Respublikasida oʻrtacha oylik nominal hisoblangan ish haqi. 25. Oliy taʼlim tashkilotlarida taʼlim va boshqaruv faoliyatini raqamlashtirish 5 5 5 5 Mazkur indikatorlar umummilliy soʻrovnoma natijalari asosida shakllantiriladi.

Direktor B. YULDASHEV

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 6-fevral,

2026-yil 17-yanvar

8 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.03.2026 y., № 10/26/3783/0179)

lex.uz