UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 10-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 10 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 февраля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр высшего образования, науки и инноваций

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 February 2026 · Ministry and agency documents · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг

буйруғи

«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон « Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон « Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг 2013 йил 11 мартдаги 62/1-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2450, 2013 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 211-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сон буйруғига ИЛОВА

«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар

1. Буйруқда :

1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;

2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».

2. Низомда :

1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низом»;

2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом касбий таълим ташкилотларининг (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) ўқувчиларини тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом хорижий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари (марказ, бўлим, ўқув-маслаҳат пункти ва шу кабилар) ва ҳарбий академик лицейлар ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига татбиқ этилмайди.»;

3) 1-банддаги «бир йил» ва «муассасасидан» деган сўзлар тегишли равишда «тегишли таълим дастурида» ва «ташкилотидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги «муассасасида» ва «бир йил» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотида» ва «тегишли таълим дастурида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «муассасасининг» деган сўз «ташкилотининг» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «муассасасининг» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «ташкилотининг» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий касбий таълим бошқармаси деб юритилади) таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдиришга тегишли ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш ҳуқуқига эга.»;

6) 2-бобнинг номидаги «бир йил» деган сўзлар «тегишли таълим дастурида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги «бир йил» деган сўзлар «тегишли таълим дастурида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётларидан» деган сўзлар «ягона ишлаб чиқариш амалиётларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги «ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётларидан» деган сўзлар «ягона ишлаб чиқариш амалиётларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Бир йил» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «Тегишли таълим дастурида» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Бир йил» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «Тегишли таълим дастурида» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 8-бандда:

биринчи хатбошидаги «бир йил» деган сўзлар «тегишли таълим дастурида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётларидан» ва «бир йил» деган сўзлар тегишли равишда «ягона ишлаб чиқариш амалиётларидан» ва «тегишли таълим дастурида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «бир йил» деган сўзлар ва «тегишли таълим дастурида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «бир йил» ва «ўрта махсус, касб-ҳунар» деган сўзлар тегишли равишда «тегишли таълим дастурида» ва «касбий» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги «бир йил» деган сўзлар «тегишли таълим дастурида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти» деган сўзлар «ягона ишлаб чиқариш амалиёти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 10-банддаги «бир йил» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «тегишли таълим дастурида» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 11-банддаги «бир йил» ва «муассасасининг» деган сўзлар тегишли равишда «тегишли таълим дастурида» ва «ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 3-бобнинг номидаги «Бир йил» деган сўзлар «Тегишли таълим дастурида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 13-бандда:

биринчи хатбошидаги «муассасасида» деган сўз «ташкилотида» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Бир йил» ва «муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «Тегишли таълим дастурида» ва «ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16) 14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Таълим ташкилотининг Педагогик кенгаши тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдирилган ўқувчиларнинг қайта ўқишини расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу қарор асосида таълим ташкилоти директорининг тегишли буйруғи расмийлаштирилади.»;

17) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Агар тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдирилган ўқувчини қайта ўқишини расмийлаштириш даврида уни ўқиган таълим йўналиши (мутахассислиги) тугатилган бўлса, ўқувчининг хоҳишига кўра шу таълим ташкилотидаги мос ва турдош йўналиши (мутахассислиги) бўйича расмийлаштириш масаласи ҳам ариза билан бирга таълим ташкилоти Педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши лозим.»;

18) 16-банддаги «муассасаси» деган сўз «ташкилоти» деган сўз билан алмаштирилсин;

19) 17-банддаги «тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига» деган сўзлар «ҳудудий касбий таълим бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир К. ШАРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 10 февраль,

50 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining

buyrugʻi

“Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari oʻquvchilarini bir yil takroran oʻqitish uchun kursda qoldirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 23-oktabrdagi PF-190-son “ Kasbiy taʼlim tizimida boshqaruv samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2024-yil 16-oktabrdagi PF-158-son “ Kasbiy taʼlimda malakali kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish va xalqaro taʼlim dasturlarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-avgustdagi 466-son “Oʻzbekiston Respublikasida uzluksiz boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim tizimini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi direktorining 2013-yil 11-martdagi 62/1-son “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari oʻquvchilarini bir yil takroran oʻqitish uchun kursda qoldirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 2450, 2013-yil 11-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 15-son, 211-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining 2026-yil 10-fevraldagi 50-son buyrugʻiga ILOVA

“Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari oʻquvchilarini bir yil takroran oʻqitish uchun kursda qoldirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Buyruqda :

1) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilarini tegishli taʼlim dasturida takroran oʻqitish uchun kursda qoldirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”;

2) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilarini tegishli taʼlim dasturida takroran oʻqitish uchun kursda qoldirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”.

2. Nizomda :

1) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilarini tegishli taʼlim dasturida takroran oʻqitish uchun kursda qoldirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom”;

2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Nizom kasbiy taʼlim tashkilotlarining (bundan buyon matnda taʼlim tashkiloti deb yuritiladi) oʻquvchilarini tegishli taʼlim dasturida takroran oʻqitish uchun kursda qoldirish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizom xorijiy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari (markaz, boʻlim, oʻquv-maslahat punkti va shu kabilar) va harbiy akademik litseylar hamda olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlariga tatbiq etilmaydi.”;

3) 1-banddagi “bir yil” va “muassasasidan” degan soʻzlar tegishli ravishda “tegishli taʼlim dasturida” va “tashkilotidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 2-bandda:

birinchi xatboshidagi “muassasasida” va “bir yil” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotida” va “tegishli taʼlim dasturida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “muassasasining” degan soʻz “tashkilotining” degan soʻz bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “muassasasining” va “muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “tashkilotining” va “tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahar kasbiy taʼlim boshqarmalari (bundan buyon matnda hududiy kasbiy taʼlim boshqarmasi deb yuritiladi) taʼlim tashkiloti tomonidan taqdim etilgan oʻquvchilarni tegishli taʼlim dasturida takroran oʻqitish uchun kursda qoldirishga tegishli hujjatlarning haqqoniyligini oʻrganish huquqiga ega.”;

6) 2-bobning nomidagi “bir yil” degan soʻzlar “tegishli taʼlim dasturida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 5-bandda:

birinchi xatboshidagi “bir yil” degan soʻzlar “tegishli taʼlim dasturida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “ishlab chiqarish yoki diplom oldi amaliyotlaridan” degan soʻzlar “yagona ishlab chiqarish amaliyotlaridan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 6-bandda:

birinchi xatboshidagi “ishlab chiqarish yoki diplom oldi amaliyotlaridan” degan soʻzlar “yagona ishlab chiqarish amaliyotlaridan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Bir yil” va “muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Tegishli taʼlim dasturida” va “tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 7-bandning birinchi xatboshisidagi “Bir yil” va “muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Tegishli taʼlim dasturida” va “tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 8-bandda:

birinchi xatboshidagi “bir yil” degan soʻzlar “tegishli taʼlim dasturida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “ishlab chiqarish yoki diplom oldi amaliyotlaridan” va “bir yil” degan soʻzlar tegishli ravishda “yagona ishlab chiqarish amaliyotlaridan” va “tegishli taʼlim dasturida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “bir yil” degan soʻzlar va “tegishli taʼlim dasturida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “bir yil” va “oʻrta maxsus, kasb-hunar” degan soʻzlar tegishli ravishda “tegishli taʼlim dasturida” va “kasbiy” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 9-bandda:

birinchi xatboshidagi “bir yil” degan soʻzlar “tegishli taʼlim dasturida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “ishlab chiqarish va diplom oldi amaliyoti” degan soʻzlar “yagona ishlab chiqarish amaliyoti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 10-banddagi “bir yil” va “muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “tegishli taʼlim dasturida” va “tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 11-banddagi “bir yil” va “muassasasining” degan soʻzlar tegishli ravishda “tegishli taʼlim dasturida” va “tashkilotining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 3-bobning nomidagi “Bir yil” degan soʻzlar “Tegishli taʼlim dasturida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 13-bandda:

birinchi xatboshidagi “muassasasida” degan soʻz “tashkilotida” degan soʻz bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Bir yil” va “muassasasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Tegishli taʼlim dasturida” va “tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

16) 14-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Taʼlim tashkilotining Pedagogik kengashi tegishli taʼlim dasturida takroran oʻqitish uchun kursda qoldirilgan oʻquvchilarning qayta oʻqishini rasmiylashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Ushbu qaror asosida taʼlim tashkiloti direktorining tegishli buyrugʻi rasmiylashtiriladi.”;

17) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Agar tegishli taʼlim dasturida takroran oʻqitish uchun kursda qoldirilgan oʻquvchini qayta oʻqishini rasmiylashtirish davrida uni oʻqigan taʼlim yoʻnalishi (mutaxassisligi) tugatilgan boʻlsa, oʻquvchining xohishiga koʻra shu taʼlim tashkilotidagi mos va turdosh yoʻnalishi (mutaxassisligi) boʻyicha rasmiylashtirish masalasi ham ariza bilan birga taʼlim tashkiloti Pedagogik kengashi tomonidan koʻrib chiqilishi va hal etilishi lozim.”;

18) 16-banddagi “muassasasi” degan soʻz “tashkiloti” degan soʻz bilan almashtirilsin;

19) 17-banddagi “tegishli oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi boshqarmasiga” degan soʻzlar “hududiy kasbiy taʼlim boshqarmasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir K. SHARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 10-fevral,

50 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.03.2026 y., 10/26/2450-1/0185-son)

lex.uz