📅 2026-yil 28-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 28-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 28 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ХАБАРНОМА
ХУЛОСА
Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини, шу жумладан, атмосфера ҳавосига зарарли ташланмалар ҳажмини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида қуйидаги тартибни жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
а) биринчи босқичда — атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатган корхоналарга:
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш;
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш;
б) иккинчи босқичда — мониторинг станцияларини ўрнатган корхона келгуси бир йил давомида чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш;
в) юқорида назарда тутилган имтиёзларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДПХ) орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) томонидан бериладиган хулоса асосида тақдим этиш.
2. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналари (кейинги ўринларда — саноат корхоналари) қуйидаги ҳолларда рағбатлантирилади:
а) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатган саноат корхоналарига:
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловлари бўйича шаклланган қарздорликдан воз кечилади;
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 50 фоизи саноат корхоналарига қайтарилади;
б) фон мониторинги станцияларини ўрнатган саноат корхоналари келгуси бир йил давомида чанг-газ тозалаш ускунаси ва локал сув тозалаш ускунасини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 70 фоизи саноат корхоналарига қайтарилади;
в) табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг тегишли қисми Экология қўмитасининг ЯИДХП орқали келиб тушган хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ахборот тизими орқали саноат корхонасига икки йил давомида тенг улушларда саноат корхонасининг тижорат банкидаги ҳисобварағига автоматлаштирилган тарзда қайтарилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Экология, қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқишини таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Экология қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
ушбу қарор билан белгиланаётган саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш учун белгиланган имтиёзларни тақдим этиш юзасидан мурожаатларни электрон шаклда қабул қилиш, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг тегишли фоиздаги қисми саноат корхоналарига қайтарилиши бўйича ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 85-сон қарорига 1-ИЛОВА
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг (кейинги ўринларда — саноат корхоналари) атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатлари қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
а) биринчи босқичда — атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциясини (кейинги ўринларда — мониторинг станцияси) ўрнатган саноат корхонасига:
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечилади;
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизи икки йил давомида қайтарилади;
б) иккинчи босқичда — мониторинг станциясини ўрнатган саноат корхонаси келгуси бир йил давомида чанг-газ ва локал оқова сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизи икки йил давомида қайтарилади.
3. Саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) томонидан бериладиган хулоса асосида ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ рағбатлантирилади.
2-боб. Хулоса олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш тартиби
4. Саноат корхонаси мониторинг станцияси, чанг-газ ва (ёки) локал оқова сув тозалаш ускунасини ўрнатгани тўғрисида Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Экология қўмитасига мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ хабарнома юборади.
5. Хабарномага қуйидаги ҳужжатлар нусхаси илова қилинади:
мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотлари харид қилингани тўғрисидаги битим (инвойслар ва харид қилинганини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар);
мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларининг паспорти;
мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларининг мувофиқлик сертификати;
чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларининг аккредитациядан ўтган лабораторияларининг ўлчов натижаларига асосан аниқланган ҳақиқатда тозалаш самарадорлиги кўрсаткичларини тасдиқловчи ҳужжат.
Саноат корхонасидан мазкур бандда кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
6. Саноат корхонаси томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, хабарномадаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, Экология қўмитаси икки иш кунида саноат корхонасига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат (имконият) беради.
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома Экология қўмитаси томонидан ЯИДХП орқали шу куннинг ўзида электрон шаклда саноат корхонасига юборилади.
7. Саноат корхонаси ЯИДХП орқали хабарнома берган тақдирда, хабарномага тегишли маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг саноат корхонаси уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.
8. Саноат корхонаси хулоса олишда хабарномани кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгардир.
3-боб. Хабарномани кўриб чиқиш тартиби
9. Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Экология қўмитаси томонидан хабарнома келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Бунда хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Экология қўмитаси ва (ёки) унинг ҳудудий органлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
10. Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.
11. Хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижаси бўйича саноат корхонасини рағбатлантириш тўғрисида Экология қўмитасининг хулосаси расмийлаштирилади.
12. Экология қўмитаси хулоса расмийлаштирилгандан сўнг бир иш кунида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда, уни саноат корхонасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.
Саноат корхонасини рағбатлантириш тўғрисидаги хулосанинг бир нусхаси ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.
13. Қуйидаги ҳоллар саноат корхонасини рағбатлантиришни рад этиш учун асос бўлади:
мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаганда;
мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган муддат ичида хабарнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги хато ҳамда камчиликлар бартараф этилмаганда;
саноат корхонаси томонидан қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланганда;
тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқатда ўрнатилган мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотлари параметрларига номувофиқ бўлганда;
мазкур Низомга мувофиқ саноат корхонаси аввал рағбатлантирилганда.
Саноат корхонасини рағбатлантиришни мазкур бандда кўзда тутилмаган бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Экология қўмитаси саноат корхонасини рағбатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, саноат корхонасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
4-боб. Саноат корхонасини рағбатлантириш тартиби
15. Саноат корхонаси қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
а) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатган саноат корхонасига:
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловлари бўйича шаклланган қарздорликдан воз кечилади.
Бунда саноат корхонасини рағбатлантириш тўғрисида хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни давомида автоматик тарзда Экология қўмитасининг тегишли ахборот тизими орқали табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловлари бўйича шаклланган қарздорликдан воз кечилади ва бу ҳақида саноат корхонаси хабардор қилинади;
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 50 фоизи саноат корхонасига қайтарилади;
б) мониторинг станциясини ўрнатган саноат корхонаси келгуси бир йил давомида чанг-газ тозалаш ускунаси ва (ёки) локал сув тозалаш ускунасини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 70 фоизи саноат корхонасига қайтарилади.
Бунда табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг тегишли қисми Экология қўмитасининг ЯИДХП орқали келиб тушган хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ахборот тизими орқали саноат корхонасига икки йил давомида тенг улушларда саноат корхонасининг тижорат банкидаги ҳисобварағига автоматлаштирилган тарзда қайтарилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Экология қўмитаси саноат корхоналарини рағбатлантириш масаласини кўриб чиқиш жараёнида ўрнатилган мониторинг станциялари мажбурий тартибда Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига уланишини таъминлайди.
17. Экология қўмитаси саноат корхоналарини рағбатлантириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш юзасидан масъул ҳисобланади.
18. Экология қўмитаси саноат корхоналарини рағбатлантириш тўғрисида тақдим этилган ҳар бир хулоса бўйича алоҳида электрон шаклда ҳисобот юритади.
19. Саноат корхоналари мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларини талаб этиладиган самарадорлик даражасида сақлаш ҳамда уларга доимий равишда техник хизмат кўрсатиб борилишини таъминлаши лозим.
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш бўйича ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби
Босқичлар Ижрочи Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Саноат корхоналари Хабарнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Экология қўмитасига тақдим этади. Саноат корхоналарининг хоҳишига кўра 2-босқич Экология қўмитаси 1. Тақдим этилган ҳужжатларни заруратга кўра жойига чиққан ҳолда ўрганади. 2. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижаси бўйича саноат корхоналарини рағбатлантириш тўғрисида хулоса беради ёки хулоса беришни рад этади. Хабарнома қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш кунида 3-босқич Экология қўмитаси 1. Рағбатлантириш тўғрисида хулоса берганда, уни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали саноат корхонасига юборади. 2. Рағбатлантиришни рад этиш тўғрисида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали саноат корхонасига хабарнома юборади. Хулоса бериш ёки хулоса беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунида 4-босқич Экология қўмитаси Атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциясини ўрнатган саноат корхонасига табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан автоматик тарзда воз кечади ва бу ҳақида саноат корхонасини хабардор қилади. Саноат корхоналарини рағбатлантириш тўғрисидаги хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни давомида 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1. Атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станциясини ўрнатган саноат корхонасига Экология қўмитасининг ЯИДХП орқали келиб тушган хулосасига асосан табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 50 фоизини қайтаради. 2. Фон мониторинги станцияларини ўрнатган саноат корхонаси келгуси бир йил давомида чанг-газ тозалаш ускунаси ва локал сув тозалаш ускунасини ўрнатганда, Экология қўмитасининг ЯИДХП орқали келиб тушган хулосасига асосан табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 70 фоизини саноат корхонасига қайтаради. Икки йил давомида
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияси, чанг-газ ва (ёки) локал оқова сув тозалаш ускунаси ўрнатилгани тўғрисида
Хабарнома рўйхатга олинган сана 20___ йил «____» _____________ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Рўйхатга олиш рақами ___________________________ (корхонанинг номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИРи) (корхонанинг юридик манзили) телефон рақами, электрон почта манзили Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш босқичи. □ биринчи босқич: табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш; табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 50 фоизини қайтариш. □ иккинчи босқич: табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган икки йиллик компенсация тўловларининг 70 фоизини қайтариш. 1. (битим, шартнома, инвойс ва бошқаларга мувофиқ фон мониторинги станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал оқова сув тозалаш иншоотларининг номи, русуми, маркаси) 20___ йил «____» ____________даги ____________________-сон битим(лар) (шартнома, инвойс) бўйича ________________________________________________________________________ умумий суммадаги ТИФ ТН бўйича коди ______________________________________________________________________ Ишлаб чиқарувчи мамлакат, фирма: __________________________________________________________ 2. Хабарномага илова қилинган ҳужжатлар: Корхона раҳбари ___________________________________________________________________ ________________________________ (электрон рақамли имзо) (Ф.И.О) QR-код
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш юзасидан
20 йил «____» _____________ _____________-сон Ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан берилган. _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ манзилида жойлашган _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (саноат корхонасининг номи) Рағбатлантириш асоси (мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси ёки локал оқова тозалаш иншоотининг тури, русуми самарадорлиги кўрсатилган ҳолда) __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ бўлган. 20___ йил «____» ______________даги ______-сон битим(лар) (шартнома. инвойс) бўйича қиймати __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ бўлган (мониторинг станцияси, чанг-газ ёки локал тозалаш иншоотининг шартномада кўрсатилган қиймати) ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ миқдорда (қўлланилган рағбатлантириш шакли тўлиқ ёзилади) __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ учун Лаборатория хулосасининг санаси ва рақами: ___________________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Ускунани ишлаб чиқарувчи корхона томонидан тақдим этилган сертификат санаси ва рақами: _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Изоҳ: ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________ _____________ Ф.И.О, лавозими, QR код
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 85-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сон қарорида :
а) 2-банднинг учинчи хатбошиси «чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш» сўзларидан кейин «ва мавжудларини модернизация қилиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 3-бандда :
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автоматлашган кичик станциялар ва автоматик кузатув постлари Ўзбекистон Республикасининг OʻzMSt 194:2024 «Атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг станциялари. Умумий техник шартлар» миллий стандартига, ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари Ўзбекистон Республикасининг OʻzMSt 195:2024 «Ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари. Умумий техник шартлар» миллий стандартига мувофиқ бўлиши шарт;
автоматлашган кичик станциялар (ТИФ ТН коди 9027), ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари (ТИФ ТН коди 9027), автоматик кузатув постлари (ТИФ ТН коди 9027), чанг-газ тозалаш ускуналари (ТИФ ТН коди 8421) ҳамда локал сув тозалаш иншоотларининг (ТИФ ТН коди 8421) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда ўлчаш воситаларини метрология текширувидан ўтказиш Экология қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази томонидан амалга оширилади;
бешинчи хатбошидаги «Экология вазирлиги» сўзлари «Экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг номи «чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш» сўзларидан кейин «ва мавжудларини модернизация қилиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 20 январдаги 20-сон қарорида :
а) 1-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги)» сўзлари «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 2 , 3 ва 8-бандлардаги «Экология вазирлиги» сўзлари «Экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 февраль,
85-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
XABARNOMA
XULOSA
Sanoat korxonalarining atrof-muhitga salbiy taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston-2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimizda sanoat korxonalarining atrof-muhitga salbiy taʼsirini, shu jumladan, atmosfera havosiga zararli tashlanmalar hajmini kamaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoniga muvofiq atrof-muhitga taʼsir koʻrsatish boʻyicha I va II toifalarga mansub korxonalarning ekologik ishlab chiqarishga oʻtishdagi harakatlarini ragʻbatlantirish maqsadida quyidagi tartibni joriy etish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin:
a) birinchi bosqichda — atmosfera havosi ifloslanishi fon monitoringi stansiyalarini oʻrnatgan korxonalarga:
tabiatga zarar yetkazish boʻyicha kompensatsiya toʻlovlaridan shakllangan qarzdorlikdan voz kechish;
tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan kompensatsiya toʻlovlarining 50 foizigacha boʻlgan qismini ikki yil davomida qaytarish;
b) ikkinchi bosqichda — monitoring stansiyalarini oʻrnatgan korxona kelgusi bir yil davomida chang-gaz va lokal suv tozalash uskunalarini oʻrnatganda, tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan kompensatsiya toʻlovlarining 70 foizigacha boʻlgan qismini ikki yil davomida qaytarish;
v) yuqorida nazarda tutilgan imtiyozlarni Davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YAIDPX) orqali Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya qoʻmitasi) tomonidan beriladigan xulosa asosida taqdim etish.
2. Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning I va II toifalarga mansub sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki, atrof-muhitga taʼsir koʻrsatish boʻyicha I va II toifalarga mansub sanoat korxonalari (keyingi oʻrinlarda — sanoat korxonalari) quyidagi hollarda ragʻbatlantiriladi:
a) atmosfera havosi ifloslanishi fon monitoringi stansiyalarini oʻrnatgan sanoat korxonalariga:
tabiatga zarar yetkazish boʻyicha kompensatsiya toʻlovlari boʻyicha shakllangan qarzdorlikdan voz kechiladi;
tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan ikki yillik kompensatsiya toʻlovlarining 50 foizi sanoat korxonalariga qaytariladi;
b) fon monitoringi stansiyalarini oʻrnatgan sanoat korxonalari kelgusi bir yil davomida chang-gaz tozalash uskunasi va lokal suv tozalash uskunasini oʻrnatganda, tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan ikki yillik kompensatsiya toʻlovlarining 70 foizi sanoat korxonalariga qaytariladi;
v) tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan kompensatsiya toʻlovlarining tegishli qismi Ekologiya qoʻmitasining YIDXP orqali kelib tushgan xulosasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining axborot tizimi orqali sanoat korxonasiga ikki yil davomida teng ulushlarda sanoat korxonasining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga avtomatlashtirilgan tarzda qaytariladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ekologiya, qoʻmitasi hamda Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda ikki oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilishda bojxona boji va qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etiladigan, oʻxshashi respublikada ishlab chiqarilmaydigan texnologik asbob-uskunalar roʻyxatiga atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalar chiqishini tahlil qiluvchi avtomatik monitoring stansiyalari, chang-gaz tozalash uskunalari va lokal oqova suv tozalash inshootlarini ishlab chiqarish uchun zarur boʻlgan texnologik asbob-uskunalar, ehtiyot qismlar va butlovchi buyumlarni kiritish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga taqdim etsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Adliya vazirligi, Ekologiya qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
ushbu qaror bilan belgilanayotgan sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish uchun belgilangan imtiyozlarni taqdim etish yuzasidan murojaatlarni elektron shaklda qabul qilish, tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan kompensatsiya toʻlovlarining tegishli foizdagi qismi sanoat korxonalariga qaytarilishi boʻyicha axborot tizimlarining oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-fevraldagi 85-son qaroriga 1-ILOVA
Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatish boʻyicha I va II toifalarga mansub sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom atrof-muhitga taʼsir koʻrsatish boʻyicha I va II toifalarga mansub sanoat korxonalarining (keyingi oʻrinlarda — sanoat korxonalari) atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.
2. Sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlari quyidagi tartibda ragʻbatlantiriladi:
a) birinchi bosqichda — atmosfera havosi ifloslanishi fon monitoringi stansiyasini (keyingi oʻrinlarda — monitoring stansiyasi) oʻrnatgan sanoat korxonasiga:
tabiatga zarar yetkazish boʻyicha kompensatsiya toʻlovlaridan shakllangan qarzdorlikdan voz kechiladi;
tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan kompensatsiya toʻlovlarining 50 foizi ikki yil davomida qaytariladi;
b) ikkinchi bosqichda — monitoring stansiyasini oʻrnatgan sanoat korxonasi kelgusi bir yil davomida chang-gaz va lokal oqova suv tozalash uskunalarini oʻrnatganda, tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan kompensatsiya toʻlovlarining 70 foizi ikki yil davomida qaytariladi.
3. Sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlari Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya qoʻmitasi) tomonidan beriladigan xulosa asosida ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq ragʻbatlantiriladi.
2-bob. Xulosa olish uchun hujjatlarni taqdim etish tartibi
4. Sanoat korxonasi monitoring stansiyasi, chang-gaz va (yoki) lokal oqova suv tozalash uskunasini oʻrnatgani toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Ekologiya qoʻmitasiga mazkur Nizomga 2-ilovadagi shaklga muvofiq xabarnoma yuboradi.
5. Xabarnomaga quyidagi hujjatlar nusxasi ilova qilinadi:
monitoring stansiyalari, chang-gaz tozalash uskunalari va lokal oqova suv tozalash inshootlari xarid qilingani toʻgʻrisidagi bitim (invoyslar va xarid qilinganini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar);
monitoring stansiyalari, chang-gaz tozalash uskunalari va lokal oqova suv tozalash inshootlarining pasporti;
monitoring stansiyalari, chang-gaz tozalash uskunalari va lokal oqova suv tozalash inshootlarining muvofiqlik sertifikati;
chang-gaz tozalash uskunalari va lokal oqova suv tozalash inshootlarining akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyalarining oʻlchov natijalariga asosan aniqlangan haqiqatda tozalash samaradorligi koʻrsatkichlarini tasdiqlovchi hujjat.
Sanoat korxonasidan mazkur bandda koʻzda tutilmagan hujjatlarni talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
6. Sanoat korxonasi tomonidan mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda, xabarnomadagi maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilganda yoki toʻliq koʻrsatilmaganda, Ekologiya qoʻmitasi ikki ish kunida sanoat korxonasiga kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda, xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish uchun kamida besh ish kunidan iborat muddat (imkoniyat) beradi.
Kamchiliklarni bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisidagi xabarnoma Ekologiya qoʻmitasi tomonidan YIDXP orqali shu kunning oʻzida elektron shaklda sanoat korxonasiga yuboriladi.
7. Sanoat korxonasi YIDXP orqali xabarnoma bergan taqdirda, xabarnomaga tegishli maʼlumotlar kiritilib, unga ilova qilinadigan hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng sanoat korxonasi uni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan (elektron raqamli imzo, mobil-ID va boshqalar) tasdiqlaydi.
8. Sanoat korxonasi xulosa olishda xabarnomani koʻrib chiqish uchun taqdim etiladigan hujjatlardagi maʼlumotlarning ishonchliligi uchun javobgardir.
3-bob. Xabarnomani koʻrib chiqish tartibi
9. Xabarnoma va unga ilova qilingan hujjatlar Ekologiya qoʻmitasi tomonidan xabarnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh ish kunidan oshmagan muddatda koʻrib chiqiladi.
Bunda xabarnoma va unga ilova qilingan hujjatlar Ekologiya qoʻmitasi va (yoki) uning hududiy organlari tomonidan joyiga chiqqan holda oʻrganilishi mumkin.
10. Xabarnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqqanlik uchun toʻlov undirilmaydi.
11. Xabarnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqish natijasi boʻyicha sanoat korxonasini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida Ekologiya qoʻmitasining xulosasi rasmiylashtiriladi.
12. Ekologiya qoʻmitasi xulosa rasmiylashtirilgandan soʻng bir ish kunida ushbu Nizomga 3-ilovadagi shaklga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda, uni sanoat korxonasiga Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali yuboradi.
Sanoat korxonasini ragʻbatlantirish toʻgʻrisidagi xulosaning bir nusxasi YIDXP orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboriladi.
13. Quyidagi hollar sanoat korxonasini ragʻbatlantirishni rad etish uchun asos boʻladi:
mazkur Nizomning 2-bandida nazarda tutilgan shartlar bajarilmaganda;
mazkur Nizomning 6-bandida belgilangan muddat ichida xabarnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlardagi xato hamda kamchiliklar bartaraf etilmaganda;
sanoat korxonasi tomonidan qalbaki hujjatlar taqdim etilganligi aniqlanganda;
taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqiqatda oʻrnatilgan monitoring stansiyalari, chang-gaz tozalash uskunalari va lokal oqova suv tozalash inshootlari parametrlariga nomuvofiq boʻlganda;
mazkur Nizomga muvofiq sanoat korxonasi avval ragʻbatlantirilganda.
Sanoat korxonasini ragʻbatlantirishni mazkur bandda koʻzda tutilmagan boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Ekologiya qoʻmitasi sanoat korxonasini ragʻbatlantirishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida rad etish sabablarini koʻrsatgan holda, sanoat korxonasiga Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali xabarnoma yuboradi.
4-bob. Sanoat korxonasini ragʻbatlantirish tartibi
15. Sanoat korxonasi quyidagi tartibda ragʻbatlantiriladi:
a) atmosfera havosi ifloslanishi fon monitoringi stansiyalarini oʻrnatgan sanoat korxonasiga:
tabiatga zarar yetkazish boʻyicha kompensatsiya toʻlovlari boʻyicha shakllangan qarzdorlikdan voz kechiladi.
Bunda sanoat korxonasini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida xulosa berilgan kundan boshlab besh ish kuni davomida avtomatik tarzda Ekologiya qoʻmitasining tegishli axborot tizimi orqali tabiatga zarar yetkazish boʻyicha kompensatsiya toʻlovlari boʻyicha shakllangan qarzdorlikdan voz kechiladi va bu haqida sanoat korxonasi xabardor qilinadi;
tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan ikki yillik kompensatsiya toʻlovlarining 50 foizi sanoat korxonasiga qaytariladi;
b) monitoring stansiyasini oʻrnatgan sanoat korxonasi kelgusi bir yil davomida chang-gaz tozalash uskunasi va (yoki) lokal suv tozalash uskunasini oʻrnatganda, tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan ikki yillik kompensatsiya toʻlovlarining 70 foizi sanoat korxonasiga qaytariladi.
Bunda tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan kompensatsiya toʻlovlarining tegishli qismi Ekologiya qoʻmitasining YIDXP orqali kelib tushgan xulosasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining axborot tizimi orqali sanoat korxonasiga ikki yil davomida teng ulushlarda sanoat korxonasining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga avtomatlashtirilgan tarzda qaytariladi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Ekologiya qoʻmitasi sanoat korxonalarini ragʻbatlantirish masalasini koʻrib chiqish jarayonida oʻrnatilgan monitoring stansiyalari majburiy tartibda Atrof tabiiy muhit davlat monitoringi tizimining yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga ulanishini taʼminlaydi.
17. Ekologiya qoʻmitasi sanoat korxonalarini ragʻbatlantirish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish va monitoringini yuritish yuzasidan masʼul hisoblanadi.
18. Ekologiya qoʻmitasi sanoat korxonalarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida taqdim etilgan har bir xulosa boʻyicha alohida elektron shaklda hisobot yuritadi.
19. Sanoat korxonalari monitoring stansiyalari, chang-gaz tozalash uskunalari va lokal oqova suv tozalash inshootlarini talab etiladigan samaradorlik darajasida saqlash hamda ularga doimiy ravishda texnik xizmat koʻrsatib borilishini taʼminlashi lozim.
20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatish boʻyicha I va II toifalarga mansub sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish boʻyicha harakatlarini ragʻbatlantirish tartibi
Bosqichlar Ijrochi Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Sanoat korxonalari Xabarnoma va unga ilova qilinadigan hujjatlarni Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Ekologiya qoʻmitasiga taqdim etadi. Sanoat korxonalarining xohishiga koʻra 2-bosqich Ekologiya qoʻmitasi 1. Taqdim etilgan hujjatlarni zaruratga koʻra joyiga chiqqan holda oʻrganadi. 2. Taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqish natijasi boʻyicha sanoat korxonalarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida xulosa beradi yoki xulosa berishni rad etadi. Xabarnoma qabul qilingan kundan boshlab oʻn besh ish kunida 3-bosqich Ekologiya qoʻmitasi 1. Ragʻbatlantirish toʻgʻrisida xulosa berganda, uni Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali sanoat korxonasiga yuboradi. 2. Ragʻbatlantirishni rad etish toʻgʻrisida rad etish sabablarini koʻrsatgan holda, Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali sanoat korxonasiga xabarnoma yuboradi. Xulosa berish yoki xulosa berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunida 4-bosqich Ekologiya qoʻmitasi Atmosfera havosi ifloslanishi fon monitoringi stansiyasini oʻrnatgan sanoat korxonasiga tabiatga zarar yetkazish boʻyicha kompensatsiya toʻlovlaridan shakllangan qarzdorlikdan avtomatik tarzda voz kechadi va bu haqida sanoat korxonasini xabardor qiladi. Sanoat korxonalarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisidagi xulosa berilgan kundan boshlab besh ish kuni davomida 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi 1. Atmosfera havosi ifloslanishi fon monitoringi stansiyasini oʻrnatgan sanoat korxonasiga Ekologiya qoʻmitasining YIDXP orqali kelib tushgan xulosasiga asosan tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan ikki yillik kompensatsiya toʻlovlarining 50 foizini qaytaradi. 2. Fon monitoringi stansiyalarini oʻrnatgan sanoat korxonasi kelgusi bir yil davomida chang-gaz tozalash uskunasi va lokal suv tozalash uskunasini oʻrnatganda, Ekologiya qoʻmitasining YIDXP orqali kelib tushgan xulosasiga asosan tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan ikki yillik kompensatsiya toʻlovlarining 70 foizini sanoat korxonasiga qaytaradi. Ikki yil davomida
Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatish boʻyicha I va II toifalarga mansub sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Atmosfera havosi ifloslanishi fon monitoringi stansiyasi, chang-gaz va (yoki) lokal oqova suv tozalash uskunasi oʻrnatilgani toʻgʻrisida
Xabarnoma roʻyxatga olingan sana 20___ yil “____” _____________ Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi Roʻyxatga olish raqami ___________________________ (korxonaning nomi va uning tashkiliy-huquqiy shakli, STIRi) (korxonaning yuridik manzili) telefon raqami, elektron pochta manzili Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatish boʻyicha I va II toifalarga mansub korxonalarning ekologik ishlab chiqarishga oʻtishdagi harakatlarini ragʻbatlantirish bosqichi. □ birinchi bosqich: tabiatga zarar yetkazish boʻyicha kompensatsiya toʻlovlaridan shakllangan qarzdorlikdan voz kechish; tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan ikki yillik kompensatsiya toʻlovlarining 50 foizini qaytarish. □ ikkinchi bosqich: tabiatga zarar yetkazish boʻyicha respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan ikki yillik kompensatsiya toʻlovlarining 70 foizini qaytarish. 1. (bitim, shartnoma, invoys va boshqalarga muvofiq fon monitoringi stansiyalari, chang-gaz tozalash uskunalari va lokal oqova suv tozalash inshootlarining nomi, rusumi, markasi) 20___ yil “____” ____________dagi ____________________-son bitim(lar) (shartnoma, invoys) boʻyicha ________________________________________________________________________ umumiy summadagi TIF TN boʻyicha kodi ______________________________________________________________________ Ishlab chiqaruvchi mamlakat, firma: __________________________________________________________ 2. Xabarnomaga ilova qilingan hujjatlar: Korxona rahbari ___________________________________________________________________ ________________________________ (elektron raqamli imzo) (F.I.O) QR-kod
Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatish boʻyicha I va II toifalarga mansub sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning I va II toifalariga kiruvchi sanoat korxonalarining atrof tabiiy muhitga taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish yuzasidan
20 yil “____” _____________ _____________-son Ushbu xulosa Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan berilgan. _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ manzilida joylashgan _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (sanoat korxonasining nomi) Ragʻbatlantirish asosi (monitoring stansiyasi, chang-gaz tozalash uskunasi yoki lokal oqova tozalash inshootining turi, rusumi samaradorligi koʻrsatilgan holda) __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ boʻlgan. 20___ yil “____” ______________dagi ______-son bitim(lar) (shartnoma. invoys) boʻyicha qiymati __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ boʻlgan (monitoring stansiyasi, chang-gaz yoki lokal tozalash inshootining shartnomada koʻrsatilgan qiymati) ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ miqdorda (qoʻllanilgan ragʻbatlantirish shakli toʻliq yoziladi) __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ uchun Laboratoriya xulosasining sanasi va raqami: ___________________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Uskunani ishlab chiqaruvchi korxona tomonidan taqdim etilgan sertifikat sanasi va raqami: _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Izoh: ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________ _____________ F.I.O, lavozimi, QR kod
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-fevraldagi 85-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat korxonalarining atrof-muhitga salbiy taʼsirini kamaytirishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-noyabrdagi 783-son qarorida :
a) 2-bandning uchinchi xatboshisi “chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish” soʻzlaridan keyin “va mavjudlarini modernizatsiya qilish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 3-bandda :
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“avtomatlashgan kichik stansiyalar va avtomatik kuzatuv postlari Oʻzbekiston Respublikasining OʻzMSt 194:2024 “Atmosfera havosi sifatini avtomatik monitoring stansiyalari. Umumiy texnik shartlar” milliy standartiga, tashlamalarning avtomatik monitoring stansiyalari Oʻzbekiston Respublikasining OʻzMSt 195:2024 “Tashlamalarning avtomatik monitoring stansiyalari. Umumiy texnik shartlar” milliy standartiga muvofiq boʻlishi shart;
avtomatlashgan kichik stansiyalar (TIF TN kodi 9027), tashlamalarning avtomatik monitoring stansiyalari (TIF TN kodi 9027), avtomatik kuzatuv postlari (TIF TN kodi 9027), chang-gaz tozalash uskunalari (TIF TN kodi 8421) hamda lokal suv tozalash inshootlarining (TIF TN kodi 8421) texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligini baholash hamda oʻlchash vositalarini metrologiya tekshiruvidan oʻtkazish Ekologiya qoʻmitasi huzuridagi Davlat ekologik sertifikatlashtirish va standartlashtirish markazi tomonidan amalga oshiriladi;
beshinchi xatboshidagi “Ekologiya vazirligi” soʻzlari “Ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovaning nomi “chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish” soʻzlaridan keyin “va mavjudlarini modernizatsiya qilish” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida mahsulot va xizmatlarni ixtiyoriy ekologik markirovkalash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 20-yanvardagi 20-son qarorida :
a) 1-banddagi “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya vazirligi)” soʻzlari “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya qoʻmitasi)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
b) 2 , 3 va 8-bandlardagi “Ekologiya vazirligi” soʻzlari “Ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 28-fevral,
85-son