UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 28-fevral · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 28 февраль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 февраля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 February 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Фармойиши

ТАРКИБИ

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида маҳаллалар, хиёбонлар, аҳоли турар жойлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш тадбирларини амалга ошириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олийжаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини кўллаб-қувватлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини кўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва жамоатчилик вакилларининг 2026 йил 13-14 март кунлари «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини (кейинги ўринларда — хайрия ҳашари) ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ишчи гуруҳ (А. Раматов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида куйидаги тадбирларни амалга ошириш чораларини кўрсин:

маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишларини ташкил этиш;

Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларида Амир Темур ҳайкаллари ўрнатилган хиёбонлар атрофида, улуғ аждодимиз номи берилган юртимиздаги кўплаб кўчаларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш;

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

ободонлаштириш тадбири иштирокчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;

жойларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида тўпланган чиқиндилар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлари, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф тугилиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан тадбирлар ва бошқа ишларни амалга ошириш тақиқланганини қатъий назоратга олиш;

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ хайрия ҳашарини ўтказишда аҳолини бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаслигини ҳамда тегишли ташкилотлар ҳудудида ободонлаштириш ишларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда аҳоли ўртасида республикада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида жойларда давра суҳбатлари, тушунтириш ишлари ва бошқа тадбирларни ташкил этсин.

5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасига хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида Ишчи гуруҳга белгиланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш тавсия этилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

хайрия ҳашарини юқори савияда ташкил этиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

хайрия ҳашари давомида ҳар бир кўча ва кўп квартирали турар жойларда амалга ошириладиган ишлар ҳажмини «кўчабай» ҳамда кўп квартирали турар жойларда «хонадонбай» шакллантирсин ҳамда унга «маҳалла еттилиги» ва фаолларини бириктирсин;

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда хайрия ҳашарини ўтказишга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотлар, шунингдек республиканинг барча аҳолиси, айниқса ёшларни жалб этишда ихтиёрийликни таъминласин.

7. Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хайрия ҳашари давомида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ҳамда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.

8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига хайрия ҳашарини ёритиш тавсия этилсин.

9. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 72-Ф-сон фармойишига ИЛОВА

«Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

1. А. Раматов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари 2. К. Куранбаев — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари 4. Ш. Хидоятов — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири 5. Б. Захидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири 6. А. Ташпулатов — ички ишлар вазири 7. А. Икрамов — фавқулодда вазиятлар вазири 8. Ф. Пўлатов — Солиқ қўмитаси раиси 9. Лавозими бўйича — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари 10. С. Абдуллаев — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари 11. А. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори 12. А. Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири 13. С. Турдиев — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси 14. М. Нурматова — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари 15. Б. Махмадалиев — Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари 16. О. Хасанов — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари 17. Ф. Қосимов — Вазирлар Маҳкамаси департаменти раҳбари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 28 февраль,

72-Ф-сон

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

Farmoyishi

TARKIBI

“Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Mahallani rivojlantirish va jamiyatni yuksaltirish” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi hamda “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida “Yurt obodligi, avvalo, mahalladan boshlanadi!” shiori ostida mahallalar, xiyobonlar, aholi turar joylari, ziyoratgohlar, qabristonlar hamda bolalar maydonchalarini obodonlashtirish tadbirlarini amalga oshirish, sogʻlom turmush tarzi hamda sanitariya-gigiyenik madaniyatni targʻib qilish, xalqimiz uchun ezgulik, birdamlik, oliyjanoblik va shukronalik timsoli boʻlgan qutlugʻ Ramazon oyida aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini koʻllab-quvvatlash maqsadida:

1. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini koʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi va jamoatchilik vakillarining 2026-yil 13-14-mart kunlari “Yurt obodligi, avvalo, mahalladan boshlanadi!” shiori ostida umumxalq xayriya hasharini (keyingi oʻrinlarda — xayriya hashari) oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. “Yurt obodligi, avvalo, mahalladan boshlanadi!” shiori ostida umumxalq xayriya hasharini oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tarkibi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Ishchi guruh (A. Ramatov), Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari xayriya hasharini oʻtkazish doirasida kuyidagi tadbirlarni amalga oshirish choralarini koʻrsin:

mahallalar, aholi punktlari, koʻp qavatli turar joylar, hovlilar atrofi, guzarlar, ziyoratgohlar, qabristonlar, koʻcha va yoʻlaklarni hamda bolalar maydonchalarini tartibga keltirish, daraxtlarni oqlash va butash ishlarini tashkil etish;

Toshkent, Samarqand, Shahrisabz shaharlarida Amir Temur haykallari oʻrnatilgan xiyobonlar atrofida, ulugʻ ajdodimiz nomi berilgan yurtimizdagi koʻplab koʻchalarda obodonlashtirish ishlarini tashkil etish;

“Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida mahallalar va aholi xonadonlari atrofiga mevali va manzarali daraxt koʻchatlari ekish;

ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlamlari, ayniqsa ehtiyojmand, mehr-muruvvatga muhtoj, boquvchisiz qolgan keksa va nogironligi boʻlgan fuqarolarning uy-joy sharoitlarini yaxshilashga koʻmaklashish;

obodonlashtirish tadbiri ishtirokchilarini zarur texnika vositalari va anjomlar bilan taʼminlash;

joylarda obodonlashtirish ishlarini oʻtkazish jarayonida toʻplangan chiqindilar mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa mutasaddi tashkilotlar tomonidan alohida belgilangan joylarga olib chiqilishini taʼminlash;

avtomobil yoʻllari, harakatlanish tigʻiz boʻlgan koʻchalar, suv obyektlari, qirgʻoqboʻyi hududlari, qurilish maydonlari, bino va inshootlar tomlari, xavfli ishlab chiqarish obyektlari, shuningdek insonlarning hayoti yoki sogʻligʻiga xavf tugilishi mumkin boʻlgan boshqa joylarda ixtiyoriy tashabbus bilan tadbirlar va boshqa ishlarni amalga oshirish taqiqlanganini qatʼiy nazoratga olish;

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida majburiy mehnatga barham berishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018yil 10-maydagi 349-son qaroriga muvofiq xayriya hasharini oʻtkazishda aholini boshqa turdagi jamoat ishlari, shu jumladan, qurilish-taʼmirlash va qishloq xoʻjaligi ishlariga majburiy jalb etishga qatʼiy yoʻl qoʻyilmasligini hamda tegishli tashkilotlar hududida obodonlashtirish ishlarida mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi qoidalariga rioya etilishini taʼminlash.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi bilan birgalikda aholi oʻrtasida respublikada amalga oshirilayotgan obodonlashtirish ishlari, sogʻlom turmush tarzi hamda sanitariya-gigiyenik madaniyatni targʻib qilish maqsadida joylarda davra suhbatlari, tushuntirish ishlari va boshqa tadbirlarni tashkil etsin.

5. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi, Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasiga xayriya hasharini oʻtkazish doirasida Ishchi guruhga belgilangan vazifalarni amalga oshirishda koʻmaklashish tavsiya etilsin.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari:

xayriya hasharini yuqori saviyada tashkil etish va aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida har bir mahallada amalga oshiriladigan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqib, tasdiqlasin;

xayriya hashari davomida har bir koʻcha va koʻp kvartirali turar joylarda amalga oshiriladigan ishlar hajmini “koʻchabay” hamda koʻp kvartirali turar joylarda “xonadonbay” shakllantirsin hamda unga “mahalla yettiligi” va faollarini biriktirsin;

Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi bilan birgalikda xayriya hasharini oʻtkazishga fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, koʻp qavatli uylarni boshqaruvchi tashkilotlar, shuningdek respublikaning barcha aholisi, ayniqsa yoshlarni jalb etishda ixtiyoriylikni taʼminlasin.

7. Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi xayriya hashari davomida sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlariga rioya etilishini, jamoat tartibini saqlash va yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻrsin hamda texnik jihatdan soz boʻlgan texnika vositalaridan foydalanilishini nazoratga olsin.

8. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va boshqa ommaviy axborot vositalariga xayriya hasharini yoritish tavsiya etilsin.

9. Ushbu farmoyishning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-fevraldagi 72-F-son farmoyishiga ILOVA

“Yurt obodligi, avvalo, mahalladan boshlanadi!” shiori ostida umumxalq xayriya hasharini oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh

1. A. Ramatov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari 2. K. Kuranbayev — Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisi, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari 4. Sh. Xidoyatov — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri 5. B. Zaxidov — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri 6. A. Tashpulatov — ichki ishlar vaziri 7. A. Ikramov — favqulodda vaziyatlar vaziri 8. F. Poʻlatov — Soliq qoʻmitasi raisi 9. Lavozimi boʻyicha — Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 10. S. Abdullayev — Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori oʻrinbosari 11. A. Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori 12. A. Xudayarov — sogʻliqni saqlash vaziri 13. S. Turdiyev — Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi raisi 14. M. Nurmatova — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 15. B. Maxmadaliyev — Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi oʻrinbosari 16. O. Xasanov — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi rahbari 17. F. Qosimov — Vazirlar Mahkamasi departamenti rahbari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 28-fevral,

72-F-son

lex.uz