📅 2026-yil 3-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 3-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 3 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 марта 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 March 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
ТАРКИБИ
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ҳамда ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича миллий комиссия (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) 2-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
«Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши ҳолатини мониторинг қилиш, чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича вазирлик ва идораларга таклиф ва тавсияларни киритиш, уларнинг ахборотларини муҳокама қилиб бориш;
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг юбилей саналарини нишонлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган ахборотнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг расмий веб-сайтида доимий равишда жойлаштириб борилишини ташкил этиш;
ахборот-таҳлилий шарҳларни тайёрлаш, хорижий тилларга таржима қилиш ва эълон қилиб боришни ташкил этиш.
3. Белгилансинки:
«Йўл харитаси»да белгиланган масъул вазирлик ва идоралар ўзларига юкланган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Миллий комиссияга тақдим этади;
Миллий комиссия давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасаларининг мутахассисларини, ёшлар ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг экспертларини жалб қилиш ҳуқуқига эга;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Миллий комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Х. Саидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартдаги 91-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Муддати Масъул ижрочилар I. Болалар ва ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича билим ва кўникмаларни ривожлантириш 1. Ҳар йили декабрь ойида «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ташкил этиш. 1. Барча умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида «Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари» мавзусида фестивални (очиқ эшиклар куни) доимий тарзда ўтказиш. 2. Тадбир доирасида ҳуқуқий савол-жавоблар, маҳорат дарслари, квестлар, театр-саҳналаштириш каби интерактив шакллардан фойдаланиш. 3. Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда (онлайн кўрсатувлар, вебинарлар, ижтимоий тармоқ челленжлари) чора-тадбирларнинг қамровини кенгайтириш. 4. «Инсон ҳуқуқлари викторинаси», «Эссе ёзиш» ёки «Роль ўйин (моделлаштирилган суд жараёни)» каби мавзули танловлар ўтказиш. 5. Болалар ва ёшлар учун махсус мобил илова ёки веб-портал орқали фестивалга оид ахборот тарқатиш. 2026 йил декабрдан бошлаб ҳар йили Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, фуқаролик жамияти институтлари, таълим ташкилотлари 2. «Болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари таълими: гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия» миллий инновацион ташаббуслар танловини ўтказиш. 1. «Болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари таълими: гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия» миллий инновацион ташаббуслар танловини ўтказиш тўғрисидаги низом ва дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Танловни ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб бориш, номинациялар бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш. 2026 йил июндан бошлаб доимий Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси. Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи 3. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим билан боғлиқ муаммоли йўналишларга қаратилган мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалари танловини эълон қилиш. 1. Тадқиқот ўтказиш учун илмий-тадқиқот лойиҳа мавзуларини шакллантириш ва Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этиш. 2026 йил март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, таълим ташкилотлари 2. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган амалий лойиҳалар танловини ташкил этиш. 2026 йил май 3. Танловга келиб тушган лойиҳа талабномаларининг экспертиза натижаларига кўра саралаб олинишини ташкил этиш ва молиялаштириш. Танлов натижаларига кўра 4. Инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларида малака оширишни ташкил этиш. 1. Мақсадли кўрсаткичларни тузишда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Инсон ҳуқуқлари соҳасининг долзарб йўналишлари бўйича хорижда малака ошириш босқичида таълим олиш ҳамда малака оширишга қаратилган очиқ стипендия танловларини эълон қилиш. 2026 йил майдан бошлаб доимий «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, буюртмачи вазирлик ва идоралар 5. «Инсон ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик» мавзусида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича профилактика инспекторлари учун семинар-тренинглар ташкил қилиш. 1. Семинар-тренингни ўтказишга мўлжалланган дастур ва ўқув модулини ишлаб чиқиш. 2. Семинар-тренинг жараёнида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий экспертларнинг иштирокини таъминлаш. 3. Семинар-тренингни онлайн ва офлайн форматда ўтказиш. 2026 йил майдан бошлаб доимий Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил 6. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Қуролли Кучлар таркибига кирувчи олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида таълим олаётган курсантлар ва талабалар, малака ошириш тингловчилари учун «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва таълим жараёнига татбиқ этиш. 1. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Қуролли Кучлар таркибига кирувчи олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2026 йил май Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари курсантлари ва талабалари, тингловчилари учун «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастурини ишлаб чиқиш. 2026 йил май-июнь 3. «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастурини таълим жараёнига татбиқ этиш. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб 4. «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастури асосида янги дарслик (ўқув қўлланма) ишлаб чиқиш. 2026 йил сентябрь 5. Янги дарсликни (ўқув қўлланмани) чоп этиш ҳамда таълим жараёнига татбиқ этиш. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб 7. «Омбудсман соати» тадбирларини ўтказиш. 1. Умумий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида «Омбудсман соати» тадбирларини ўтказиш. 2. Тадбир доирасида ҳуқуқий савол-жавоблар, маҳорат дарслари каби интерактив шакллардан фойдаланиш. 2026 йил мартдан бошлаб Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил 8. Мактабларда «Келажак соати» дарслари мавзуларига инсон ҳуқуқларига оид мавзуларни киритиш. 1. Болаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида интерфаол дарсларни ташкил этиш. 2. Мактаб ўқувчилари орасида «Менинг ҳуқуқларим» мавзусида иншолар, расмлар, видеороликлар танловини ташкил этиш. 2026 — 2029 йиллар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. Касбий ва олий таълим ташкилотларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув ва махсус курслари ўқитилишини мунтазам мониторинг қилиш. 1. Мониторингни сифатли ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Режа-жадвал бўйича тегишли касбий ва олий таълим ташкилотларида мониторинг ўтказиш. 3. Мониторинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга киритиш. 2026 — 2029 йиллар Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, II. Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича ҳуқуқий саводхонликни ошириш 10. Педагог кадрлар, шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ходимлари учун «Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича ҳуқуқий билимлар ҳамда халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларнинг бажарилиши» мавзусида тематик малака ошириш курсларини (семинар-тренинглар) ташкил қилиш. 1. Малака ошириш курсининг дастури ва ўқув модулини халқаро атроф-муҳит ҳуқуқи, экология ҳуқуқи бўйича халқаро стандартлар ва механизмлар, Барқарор ривожланиш мақсадлари, тоза атроф-муҳитга бўлган инсон ҳуқуқлари каби экологик ҳуқуқларга оид мавзулар асосида ишлаб чиқиш. 2026 йил май Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 2. Курсларни ташкил қилишда халқаро атроф-муҳит ҳуқуқи соҳасида миллий ва халқаро экспертларни жалб қилиш. 3. Курсларни гибрид форматда (офлайн ва онлайн) амалга ошириш, масофавий таълим платформалари орқали кенг қамровни таъминлаш. 2026 — 2029 йиллар 11. Аҳоли ўртасида экологик ҳуқуқлар бўйича ахборот-тарғибот кампанияларини ўтказиш. 1. Экологик таълимга бағишланган оммавий ахборот воситаларида (телевидение, ижтимоий тармоқлар) роликлар ва маълумотлар тарқатиш. 2. «Тоза муҳит — инсон ҳуқуқи» мавзусида семинарлар ва тренинглар ўтказиш. 2026 — 2029 йиллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари 12. ННТларни жалб этган ҳолда, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартнома қоидалари юзасидан «муқобил» ҳисоботларни тайёрлаш ва Орхус конвенциясининг асосий тамойиллари бўйича тушунтириш ишларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш. 1. ННТ вакиллари учун ўқув-семинар концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 2026 йил июнь Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, фуқаролик жамияти институтлари (келишув асосида) 2. Хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар ижроси юзасидан «муқобил» ҳисоботларни тайёрлаш ва аҳолининг атроф-муҳитга доир қарорларни қабул қилишда иштирокини кенгайтиришга қаратилган Орхус конвенциясиниш асосий тамойиллари бўйича ННТ вакиллари учун ўқув-семинар ташкил этиш ва ўтказиш. 2026 йил август III. Рақамли технологиялар доирасида инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш 13. «Менинг рақамли ҳуқуқларим» мавзусида интерактив тренинглар, викториналар ва баҳс-мунозаралар ташкил этиш. 1. Барча умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида «Digital Rights Week» тадбирларини ўтказиш. 2. Ижтимоий тармоқларда #MyDigitalRights хештег кампаниясини бошлаш. 3. Кейс-стади асосида «менинг ҳуқуқим бузилганда» симуляцияли машғулотлар Ўтказиш. 2026 йил сентябрдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 14. «Сунъий интеллект ва инсон ҳуқуқлари: имкониятлар ва таҳдидлар» мавзусида тадқиқот ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 1. Сунъий интеллектнинг турли соҳаларга (таълим, соғликни сақлаш, бандлик, адлия) таъсирини инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ўрганиш. 2. Миллий ва халқаро экспертлар иштирокида давра суҳбати, конференция ўтказиш. 3. Сунъий интеллектни тартибга солиш ва этик тамойиллар бўйича миллий тавсиялар лойиҳасини тайёрлаш. 2027 йил давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, илмий-тадқиқот институтлари ва таълим ташкилотлари 15. Болалар ва ёшлар учун рақамли муҳитда инсон ҳуқуқлари таъминланган ҳолда кенг имкониятлар яратиш. 1. Барча ёш тоифалари, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланганлар ва чекка ҳудуддаги фуқаролар учун рақамли муҳитда тенг ва эркин фойдаланиш, хусусан, кибербуллингдан ҳимоя, зарарли контентдан асраш, шахсий маълумотлар дахлсизлиги, онлайн фирибгарлик ва эксплуатациядан огоҳлик, хавфсиз ижтимоий мулоқот, рақамли гигиена, ижодий салоҳиятни намоён этиш, рақамли тадбиркорлик, ишончли ахборотдан фойдаланиш, медиасаводхонлик каби имкониятларни яратиш. 2. Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида рақамли инфратузилмани яхшилаш, замонавий ускуналар ва қулай платформалардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш. 3. Фуқароларнинг қонуний ва ишончли ахборот манбаларига тенг ва эркин киришини таъминлаш мақсадида интерактив тренинглар, онлайн китобхонликлар, давлат ҳамда нодавлат ахборот платформаларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш. 2026-2027 йиллар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, фуқаролик жамияти институтлари 16. Болалар ва ёшларни рақамли муҳитда ҳимоя қилиш, рақамли муҳитдаги ҳуқуқлари, хавфсизлиги, шахсий маълумотлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида рақамли инновациялар орқали ҳуқуқий онг ва инклюзияни ривожлантириш. 1. Умумий ўрта таълим ташкилотларида киберхавфсизлик, шахсий маълумотлар муҳофазаси ва рақамли этика мавзуларида ўқув соатларини ташкил этиш. 2. Кибербуллинг, киберҳужумлар, манипуляция, нафрат тили ва онлайн зўравонликка қарши кўникмаларни шакллантириш. 3. Электрон дарсликлар, видеодарслар, кейслар билан бойитилган масофавий курс платформаларини ишлаб чиқиш. 4. Ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган технологиялар (аудио, Брайл, овозли интерфейс) орқали ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш имкониятларини яратиш. 5. Ўқувчиларда ахборот олиш ҳуқуқи ва ундан масъулиятли фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида интерактив дарслар, онлайн ресурслар, давлат ҳамда нодавлат ахборот манбаларидан фойдаланиш бўйича амалий машғулотларни ташкил этиш. 2026 йил сентябрдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 17. «Рақамли дунёда инсон ҳуқуқлари: имкониятлар ва таҳдидлар» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш. 1. Суҳбатларга оммавий ахборот воситалари, блогерлар, ҳуқуқшунослар, киберхавфсизлик мутахассисларини жалб этиш. 2. Махсус видеокўрсатув шаклида суҳбатларни кенг аудиторияга етказиш. 3. Ёшлар учун «онлайн ҳуқуқлар» бўйича муаммоларни таҳлил қилиш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида амалий таклифлар ишлаб чиқиш. 4. «Рақамли ҳуқуқлар концепцияси»ни ишлаб чиқиш ва тегишли давлат органларига тақдим этиш. 2026 — 2029 йиллар Ёшлар ишлари агентлиги, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар IV. Давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш 18. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича ўқув соатларини жорий этиш. 1. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режа-дастурларига инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича мавзуларни киритиш. 2026 йил май Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси (келишув асосида), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Бошқарув кадрлари учун офлайн ва онлайн форматда ташкил этиладиган ўқувларга инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги мавзуларини жорий этиш. 2026 — 2029 йиллар 19. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини амалга ошириш жараёнида иштирок этаётган давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар доирасидаги малакасини тизимли равишда оширишни таъминлаш. 1. Давлат органлари ва ташкилотлари учун инсон ҳуқуқларига риоя этиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини оширишга оид ўқув курслари бўйича ўқув режасини тасдиқлаш. 2. Уқув курсини миллий экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида самарали тарзда ташкил этиш. 2026 йил майдан бошлаб доимий Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, таълим ташкилотлари 20. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари ходимлари учун семинар-тренинглар ўтказиш. 1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар дастури, модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Семинар-тренингларни ташкил этиш. 3. Махсус мактаб интернатларда «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция қоидалари бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш. 2026 йил апрелдан бошлаб доимий Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси 21. Давлат органлари ва ташкилотлари матбуот хизматлари ходимлари учун «Инсон ҳуқуқлари ва очиқлик сиёсати тамойиллари» мавзусида ўқув-семинарларни ташкил қилиш. 1. Уқув-семинарлар дастури ва режаларини ишлаб чиқиш. 2. Ўқув-семинарларни онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш. 3. Матбуот хизматлари ходимлари учун инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартлар бўйича ўқув материаллари ва методик қўлланмалар тайёрлаш. 2026 йил сентябрдан бошлаб Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, манфаатдор вазирлик ва идоралар 22. Назорат қилувчи органлар учун тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш тартиби бўйича мунтазам равишда тренинглар ва семинарлар ташкил этиш. 1. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида текширув ўтказиш бўйича семинар-тренинглар дастури, модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Барча назорат қилувчи органлар ходимларининг иштирокида офлайн ва онлайн тренинг ва семинарлар ўтказиш. 2026 — 2029 йиллар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (келишув асосида), манфаатдор вазирлик ва идоралар V. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш 23. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганининг 15 йиллиги: илғор тажриба, чақириқлар ва келгусидаги чора-тадбирлар» мавзусида халқаро конференция ўтказиш. 1. Халқаро конференция концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш. 2026 йил сентябрь Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, олий таълим ташкилотлари 2. Конференцияни ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтказиш. 2026 йил декабрь 24. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичи ижроси бўйича дастлабки ва якуний ахборотларни тайёрлаш ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига киритиш. 1. Дастлабки ахборотлар лойиҳасини тайёрлаш, илмий жамоатчилик билан муҳокама қилиш. 2027 йил сентябрь Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташки ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига дастлабки ахборотни тақдим қилиш. 2027 йил ноябрь 3. Якуний ахборот лойиҳасини тайёрлаш, миллий муҳокамасини ўтказиш. 2029 йил сентябрь 4. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига якуний ахборотни тақдим қилиш. 2029 йил ноябрь
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 мартдаги 91-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг бешинчи босқичини амалга ошириш бўйича миллий комиссия
1. А.Х. Саидов — Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, Комиссия раиси 2. Ф.Ф. Эшматова — Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 3. С.М. Рахмонова — Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили 4. А.А. Буриев — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил 5. А.З. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори 6. М.Ш. Истамов — адлия вазирининг биринчи ўринбосари 7. Ш.А. Каримов — мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари 8. С.Б. Раджабов — олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари 9. У.Х. Абдуллаева — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 10. Лавозимига кўра — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари 11. Г.С. Исмаилова — «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори 12. Б.К. Ходжаев — Тошкент давлат юридик университети ректори 13. А.А. Умаров — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биринчи проректори 14. Р.А. Хатамов — Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи 15. М.М. Мамасиддиқов — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи 16. Е.В. Коленко — Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари 17. М.Ҳ. Рустамбаев — Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи 18. М.Т. Турғунов — Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори 19. Ш.Ё. Абдуқодиров — Одил судлов академияси ректори 20. К.Н. Ишанходжаев — Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси (келишув асосида) 21. Лавозимига кўра — Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи, комиссия котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 3 март,
91-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
TARKIBI
Oʻzbekiston Respublikasida Inson huquqlari sohasidagi jahon taʼlim dasturining beshinchi bosqichini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Mamlakatimizda inson huquqlari sohasidagi taʼlimni yanada takomillashtirish, Oʻzbekiston Respublikasida inson huquqlari sohasidagi Milliy taʼlim dasturi ijrosini taʼminlash, shuningdek, Inson huquqlari sohasidagi jahon taʼlim dasturining beshinchi bosqichida belgilangan vazifalarni samarali hamda oʻz vaqtida amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasida Inson huquqlari sohasidagi jahon taʼlim dasturining beshinchi bosqichini amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “Yoʻl xaritasi”) 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasida Inson huquqlari sohasidagi jahon taʼlim dasturining beshinchi bosqichini amalga oshirish boʻyicha milliy komissiya (keyingi oʻrinlarda — Milliy komissiya) 2-ilovaga muvofiq tarkibda tasdiqlansin.
2. Quyidagilar Milliy komissiyaning asosiy vazifalari etib belgilansin:
“Yoʻl xaritasi”ning amalga oshirilishi holatini monitoring qilish, chora-tadbirlarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishi boʻyicha vazirlik va idoralarga taklif va tavsiyalarni kiritish, ularning axborotlarini muhokama qilib borish;
inson huquqlari sohasidagi xalqaro shartnomalarning yubiley sanalarini nishonlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;
aniq koʻrsatkichlar va erishilgan natijalar aks ettirilgan axborotning Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazining rasmiy veb-saytida doimiy ravishda joylashtirib borilishini tashkil etish;
axborot-tahliliy sharhlarni tayyorlash, xorijiy tillarga tarjima qilish va eʼlon qilib borishni tashkil etish.
3. Belgilansinki:
“Yoʻl xaritasi”da belgilangan masʼul vazirlik va idoralar oʻzlariga yuklangan vazifalar ijrosi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni har chorak yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasiga qadar Milliy komissiyaga taqdim etadi;
Milliy komissiya davlat organlari va boshqa tashkilotlar, ilmiy-tadqiqot muassasalarining mutaxassislarini, yoshlar tashkilotlari hamda fuqarolik jamiyati institutlarining ekspertlarini jalb qilish huquqiga ega;
Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi Milliy komissiyaning ishchi organi hisoblanadi.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi direktori A.X. Saidov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-martdagi 91-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida Inson huquqlari sohasidagi jahon taʼlim dasturining beshinchi bosqichini amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Muddati Masʼul ijrochilar I. Bolalar va yoshlar oʻrtasida inson huquqlari boʻyicha bilim va koʻnikmalarni rivojlantirish 1. Har yili dekabr oyida “Inson huquqlari” haftaligini tashkil etish. 1. Barcha umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasbiy va oliy taʼlim tashkilotlarida “Yangi Oʻzbekiston va inson huquqlari” mavzusida festivalni (ochiq eshiklar kuni) doimiy tarzda oʻtkazish. 2. Tadbir doirasida huquqiy savol-javoblar, mahorat darslari, kvestlar, teatr-sahnalashtirish kabi interaktiv shakllardan foydalanish. 3. Raqamli texnologiyalardan foydalangan holda (onlayn koʻrsatuvlar, vebinarlar, ijtimoiy tarmoq chellenjlari) chora-tadbirlarning qamrovini kengaytirish. 4. “Inson huquqlari viktorinasi”, “Esse yozish” yoki “Rol oʻyin (modellashtirilgan sud jarayoni)” kabi mavzuli tanlovlar oʻtkazish. 5. Bolalar va yoshlar uchun maxsus mobil ilova yoki veb-portal orqali festivalga oid axborot tarqatish. 2026-yil dekabrdan boshlab har yili Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Inson huquqlari boʻyicha vakil (Ombudsman), Bola huquqlari boʻyicha vakil, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, fuqarolik jamiyati institutlari, taʼlim tashkilotlari 2. “Bolalar va yoshlar uchun inson huquqlari taʼlimi: gender tenglik, iqlim oʻzgarishi va raqamli inklyuziya” milliy innovatsion tashabbuslar tanlovini oʻtkazish. 1. “Bolalar va yoshlar uchun inson huquqlari taʼlimi: gender tenglik, iqlim oʻzgarishi va raqamli inklyuziya” milliy innovatsion tashabbuslar tanlovini oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizom va dasturni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tanlovni har yili muntazam ravishda oʻtkazib borish, nominatsiyalar boʻyicha tanlov gʻoliblarini taqdirlash. 2026-yil iyundan boshlab doimiy Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi. Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Yoshlar ittifoqi 3. Inson huquqlari sohasida taʼlim bilan bogʻliq muammoli yoʻnalishlarga qaratilgan maqsadli ilmiy-tadqiqot loyihalari tanlovini eʼlon qilish. 1. Tadqiqot oʻtkazish uchun ilmiy-tadqiqot loyiha mavzularini shakllantirish va Innovatsion rivojlanish agentligiga taqdim etish. 2026-yil mart Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, taʼlim tashkilotlari 2. Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida bajariladigan amaliy loyihalar tanlovini tashkil etish. 2026-yil may 3. Tanlovga kelib tushgan loyiha talabnomalarining ekspertiza natijalariga koʻra saralab olinishini tashkil etish va moliyalashtirish. Tanlov natijalariga koʻra 4. Inson huquqlarining dolzarb masalalari boʻyicha xorijiy oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlarida malaka oshirishni tashkil etish. 1. Maqsadli koʻrsatkichlarni tuzishda inson huquqlari masalalari boʻyicha kadrlarga boʻlgan ehtiyojni oʻrganish va takliflar ishlab chiqish. 2. Inson huquqlari sohasining dolzarb yoʻnalishlari boʻyicha xorijda malaka oshirish bosqichida taʼlim olish hamda malaka oshirishga qaratilgan ochiq stipendiya tanlovlarini eʼlon qilish. 2026-yil maydan boshlab doimiy “El-yurt umidi” jamgʻarmasi, Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, buyurtmachi vazirlik va idoralar 5. “Inson huquqlari: xalqaro standartlar va milliy qonunchilik” mavzusida huquqbuzarlikning oldini olish boʻyicha profilaktika inspektorlari uchun seminar-treninglar tashkil qilish. 1. Seminar-treningni oʻtkazishga moʻljallangan dastur va oʻquv modulini ishlab chiqish. 2. Seminar-trening jarayonida inson huquqlari boʻyicha xalqaro va milliy ekspertlarning ishtirokini taʼminlash. 3. Seminar-treningni onlayn va oflayn formatda oʻtkazish. 2026-yil maydan boshlab doimiy Ichki ishlar vazirligi, Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Bola huquqlari boʻyicha vakil 6. Huquqni muhofaza qilish organlari va Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim tashkilotlarida taʼlim olayotgan kursantlar va talabalar, malaka oshirish tinglovchilari uchun “Inson huquqlari” oʻquv dasturini ishlab chiqish va taʼlim jarayoniga tatbiq etish. 1. Huquqni muhofaza qilish organlari va Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim tashkilotlari malakali mutaxassislaridan iborat ishchi guruh tashkil etish. 2026-yil may Harbiy xavfsizlik va mudofaa universiteti, Huquqni muhofaza qilish akademiyasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi Akademiyasi, Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi, Jamoat xavfsizligi universiteti, Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Oliy harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim tashkilotlari kursantlari va talabalari, tinglovchilari uchun “Inson huquqlari” oʻquv dasturini ishlab chiqish. 2026-yil may-iyun 3. “Inson huquqlari” oʻquv dasturini taʼlim jarayoniga tatbiq etish. 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab 4. “Inson huquqlari” oʻquv dasturi asosida yangi darslik (oʻquv qoʻllanma) ishlab chiqish. 2026-yil sentabr 5. Yangi darslikni (oʻquv qoʻllanmani) chop etish hamda taʼlim jarayoniga tatbiq etish. 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab 7. “Ombudsman soati” tadbirlarini oʻtkazish. 1. Umumiy, oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarida “Ombudsman soati” tadbirlarini oʻtkazish. 2. Tadbir doirasida huquqiy savol-javoblar, mahorat darslari kabi interaktiv shakllardan foydalanish. 2026-yil martdan boshlab Inson huquqlari boʻyicha vakil (Ombudsman), Bola huquqlari boʻyicha vakil 8. Maktablarda “Kelajak soati” darslari mavzulariga inson huquqlariga oid mavzularni kiritish. 1. Bolalarning huquqiy savodxonligini oshirish maqsadida interfaol darslarni tashkil etish. 2. Maktab oʻquvchilari orasida “Mening huquqlarim” mavzusida insholar, rasmlar, videoroliklar tanlovini tashkil etish. 2026 — 2029-yillar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 9. Kasbiy va oliy taʼlim tashkilotlarida “Inson huquqlari”, “Ayollar huquqlari”, “Bola huquqlari” oʻquv va maxsus kurslari oʻqitilishini muntazam monitoring qilish. 1. Monitoringni sifatli oʻtkazish yuzasidan ishchi guruh shakllantirish. 2. Reja-jadval boʻyicha tegishli kasbiy va oliy taʼlim tashkilotlarida monitoring oʻtkazish. 3. Monitoring natijalari boʻyicha takliflar tayyorlash hamda manfaatdor vazirlik va idoralarga kiritish. 2026 — 2029-yillar Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, II. Atrof-muhit va iqlim oʻzgarishi boʻyicha huquqiy savodxonlikni oshirish 10. Pedagog kadrlar, shuningdek, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi xodimlari uchun “Atrof-muhit va iqlim oʻzgarishi boʻyicha huquqiy bilimlar hamda xalqaro-huquqiy majburiyatlarning bajarilishi” mavzusida tematik malaka oshirish kurslarini (seminar-treninglar) tashkil qilish. 1. Malaka oshirish kursining dasturi va oʻquv modulini xalqaro atrof-muhit huquqi, ekologiya huquqi boʻyicha xalqaro standartlar va mexanizmlar, Barqaror rivojlanish maqsadlari, toza atrof-muhitga boʻlgan inson huquqlari kabi ekologik huquqlarga oid mavzular asosida ishlab chiqish. 2026-yil may Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti 2. Kurslarni tashkil qilishda xalqaro atrof-muhit huquqi sohasida milliy va xalqaro ekspertlarni jalb qilish. 3. Kurslarni gibrid formatda (oflayn va onlayn) amalga oshirish, masofaviy taʼlim platformalari orqali keng qamrovni taʼminlash. 2026 — 2029-yillar 11. Aholi oʻrtasida ekologik huquqlar boʻyicha axborot-targʻibot kampaniyalarini oʻtkazish. 1. Ekologik taʼlimga bagʻishlangan ommaviy axborot vositalarida (televideniye, ijtimoiy tarmoqlar) roliklar va maʼlumotlar tarqatish. 2. “Toza muhit — inson huquqi” mavzusida seminarlar va treninglar oʻtkazish. 2026 — 2029-yillar Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, fuqarolik jamiyati institutlari 12. NNTlarni jalb etgan holda, Inson huquqlari boʻyicha xalqaro shartnoma qoidalari yuzasidan “muqobil” hisobotlarni tayyorlash va Orxus konvensiyasining asosiy tamoyillari boʻyicha tushuntirish ishlarini amalga oshirishda amaliy yordam koʻrsatish. 1. NNT vakillari uchun oʻquv-seminar konsepsiyasi va dasturini ishlab chiqish, ishtirokchilar roʻyxatini shakllantirish. 2026-yil iyun Oʻzbekiston Nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi, Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, fuqarolik jamiyati institutlari (kelishuv asosida) 2. Xorijiy ekspertlarni jalb etgan holda, inson huquqlari boʻyicha xalqaro shartnomalar ijrosi yuzasidan “muqobil” hisobotlarni tayyorlash va aholining atrof-muhitga doir qarorlarni qabul qilishda ishtirokini kengaytirishga qaratilgan Orxus konvensiyasinish asosiy tamoyillari boʻyicha NNT vakillari uchun oʻquv-seminar tashkil etish va oʻtkazish. 2026-yil avgust III. Raqamli texnologiyalar doirasida inson huquqlari himoyasini kuchaytirish 13. “Mening raqamli huquqlarim” mavzusida interaktiv treninglar, viktorinalar va bahs-munozaralar tashkil etish. 1. Barcha umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasbiy va oliy taʼlim tashkilotlari oʻquvchi va talabalari oʻrtasida “Digital Rights Week” tadbirlarini oʻtkazish. 2. Ijtimoiy tarmoqlarda #MyDigitalRights xeshteg kampaniyasini boshlash. 3. Keys-stadi asosida “mening huquqim buzilganda” simulyatsiyali mashgʻulotlar Oʻtkazish. 2026-yil sentabrdan boshlab Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 14. “Sunʼiy intellekt va inson huquqlari: imkoniyatlar va tahdidlar” mavzusida tadqiqot va tavsiyalar ishlab chiqish. 1. Sunʼiy intellektning turli sohalarga (taʼlim, sogʻlikni saqlash, bandlik, adliya) taʼsirini inson huquqlari nuqtai nazaridan oʻrganish. 2. Milliy va xalqaro ekspertlar ishtirokida davra suhbati, konferensiya oʻtkazish. 3. Sunʼiy intellektni tartibga solish va etik tamoyillar boʻyicha milliy tavsiyalar loyihasini tayyorlash. 2027-yil davomida Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti, ilmiy-tadqiqot institutlari va taʼlim tashkilotlari 15. Bolalar va yoshlar uchun raqamli muhitda inson huquqlari taʼminlangan holda keng imkoniyatlar yaratish. 1. Barcha yosh toifalari, nogironligi boʻlgan shaxslar, kam taʼminlanganlar va chekka hududdagi fuqarolar uchun raqamli muhitda teng va erkin foydalanish, xususan, kiberbullingdan himoya, zararli kontentdan asrash, shaxsiy maʼlumotlar daxlsizligi, onlayn firibgarlik va ekspluatatsiyadan ogohlik, xavfsiz ijtimoiy muloqot, raqamli gigiyena, ijodiy salohiyatni namoyon etish, raqamli tadbirkorlik, ishonchli axborotdan foydalanish, mediasavodxonlik kabi imkoniyatlarni yaratish. 2. Davlat va xususiy sektor hamkorligida raqamli infratuzilmani yaxshilash, zamonaviy uskunalar va qulay platformalardan foydalanish imkoniyatini kengaytirish. 3. Fuqarolarning qonuniy va ishonchli axborot manbalariga teng va erkin kirishini taʼminlash maqsadida interaktiv treninglar, onlayn kitobxonliklar, davlat hamda nodavlat axborot platformalaridan foydalanish imkoniyatlarini yaratish. 2026-2027-yillar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti, fuqarolik jamiyati institutlari 16. Bolalar va yoshlarni raqamli muhitda himoya qilish, raqamli muhitdagi huquqlari, xavfsizligi, shaxsiy maʼlumotlari himoyasini taʼminlash maqsadida raqamli innovatsiyalar orqali huquqiy ong va inklyuziyani rivojlantirish. 1. Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarida kiberxavfsizlik, shaxsiy maʼlumotlar muhofazasi va raqamli etika mavzularida oʻquv soatlarini tashkil etish. 2. Kiberbulling, kiberhujumlar, manipulyatsiya, nafrat tili va onlayn zoʻravonlikka qarshi koʻnikmalarni shakllantirish. 3. Elektron darsliklar, videodarslar, keyslar bilan boyitilgan masofaviy kurs platformalarini ishlab chiqish. 4. Nogironligi boʻlgan shaxslar uchun moslashtirilgan texnologiyalar (audio, Brayl, ovozli interfeys) orqali huquqiy axborotdan foydalanish imkoniyatlarini yaratish. 5. Oʻquvchilarda axborot olish huquqi va undan masʼuliyatli foydalanish koʻnikmalarini rivojlantirish maqsadida interaktiv darslar, onlayn resurslar, davlat hamda nodavlat axborot manbalaridan foydalanish boʻyicha amaliy mashgʻulotlarni tashkil etish. 2026-yil sentabrdan boshlab Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Yoshlar ishlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 17. “Raqamli dunyoda inson huquqlari: imkoniyatlar va tahdidlar” mavzusida davra suhbatlari tashkil etish. 1. Suhbatlarga ommaviy axborot vositalari, blogerlar, huquqshunoslar, kiberxavfsizlik mutaxassislarini jalb etish. 2. Maxsus videokoʻrsatuv shaklida suhbatlarni keng auditoriyaga yetkazish. 3. Yoshlar uchun “onlayn huquqlar” boʻyicha muammolarni tahlil qilish va jamoatchilik fikrini oʻrganish asosida amaliy takliflar ishlab chiqish. 4. “Raqamli huquqlar konsepsiyasi”ni ishlab chiqish va tegishli davlat organlariga taqdim etish. 2026 — 2029-yillar Yoshlar ishlari agentligi, Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti, Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar IV. Davlat organlari xodimlarining inson huquqlari va gender tenglik sohasidagi bilim va koʻnikmalarini oshirish 18. Boshqaruv kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimida inson huquqlari va gender tenglik masalalari boʻyicha oʻquv soatlarini joriy etish. 1. Boshqaruv kadrlarini qayta tayyorlash va malaka oshirish oʻquv reja-dasturlariga inson huquqlari va gender tenglik masalalari boʻyicha mavzularni kiritish. 2026-yil may Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasi (kelishuv asosida), Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Boshqaruv kadrlari uchun oflayn va onlayn formatda tashkil etiladigan oʻquvlarga inson huquqlari va gender tengligi mavzularini joriy etish. 2026 — 2029-yillar 19. Oʻzbekiston Respublikasining inson huquqlari sohasidagi xalqaro majburiyatlarini amalga oshirish jarayonida ishtirok etayotgan davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining inson huquqlari boʻyicha xalqaro standartlar doirasidagi malakasini tizimli ravishda oshirishni taʼminlash. 1. Davlat organlari va tashkilotlari uchun inson huquqlariga rioya etish hamda ularni himoya qilish sohasida kadrlar malakasini oshirishga oid oʻquv kurslari boʻyicha oʻquv rejasini tasdiqlash. 2. Uquv kursini milliy ekspertlar hamda soha mutaxassislari ishtirokida samarali tarzda tashkil etish. 2026-yil maydan boshlab doimiy Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, manfaatdor vazirlik va idoralar, taʼlim tashkilotlari 20. Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi, boshqa davlat organlari hamda tashkilotlari xodimlari uchun seminar-treninglar oʻtkazish. 1. Nogironligi boʻlgan shaxslarning huquqlari boʻyicha seminar-treninglar dasturi, modulini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Seminar-treninglarni tashkil etish. 3. Maxsus maktab internatlarda “Nogironlar huquqlari toʻgʻrisida”gi Konvensiya qoidalari boʻyicha seminar-treninglar tashkil etish. 2026-yil apreldan boshlab doimiy Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Oʻzbekiston Nogironlar assotsiatsiyasi 21. Davlat organlari va tashkilotlari matbuot xizmatlari xodimlari uchun “Inson huquqlari va ochiqlik siyosati tamoyillari” mavzusida oʻquv-seminarlarni tashkil qilish. 1. Uquv-seminarlar dasturi va rejalarini ishlab chiqish. 2. Oʻquv-seminarlarni onlayn va oflayn formatda tashkil etish. 3. Matbuot xizmatlari xodimlari uchun inson huquqlariga oid xalqaro standartlar boʻyicha oʻquv materiallari va metodik qoʻllanmalar tayyorlash. 2026-yil sentabrdan boshlab Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, manfaatdor vazirlik va idoralar 22. Nazorat qiluvchi organlar uchun tadbirkorlik subyektlarining faoliyatida tekshiruv oʻtkazish tartibi boʻyicha muntazam ravishda treninglar va seminarlar tashkil etish. 1. Tadbirkorlik subyektlarining faoliyatida tekshiruv oʻtkazish boʻyicha seminar-treninglar dasturi, modulini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Barcha nazorat qiluvchi organlar xodimlarining ishtirokida oflayn va onlayn trening va seminarlar oʻtkazish. 2026 — 2029-yillar Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil (kelishuv asosida), manfaatdor vazirlik va idoralar V. Inson huquqlari boʻyicha taʼlim sohasida xalqaro hamkorlikni rivojlantirish 23. Birlashgan Millatlar Tashkilotining Inson huquqlari sohasidagi taʼlim va tarbiya toʻgʻrisidagi deklaratsiyasi qabul qilinganining 15 yilligi: ilgʻor tajriba, chaqiriqlar va kelgusidagi chora-tadbirlar” mavzusida xalqaro konferensiya oʻtkazish. 1. Xalqaro konferensiya konsepsiyasi va dasturini ishlab chiqish. 2026-yil sentabr Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, oliy taʼlim tashkilotlari 2. Konferensiyani tashkiliy jihatdan yuqori darajada oʻtkazish. 2026-yil dekabr 24. Inson huquqlari sohasidagi jahon taʼlim dasturining beshinchi bosqichi ijrosi boʻyicha dastlabki va yakuniy axborotlarni tayyorlash va BMTning Inson huquqlari boʻyicha Oliy komissari boshqarmasiga kiritish. 1. Dastlabki axborotlar loyihasini tayyorlash, ilmiy jamoatchilik bilan muhokama qilish. 2027-yil sentabr Inson huquqlari boʻyicha Milliy markaz, Tashki ishlar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. BMTning Inson huquqlari boʻyicha Oliy komissari boshqarmasiga dastlabki axborotni taqdim qilish. 2027-yil noyabr 3. Yakuniy axborot loyihasini tayyorlash, milliy muhokamasini oʻtkazish. 2029-yil sentabr 4. BMTning Inson huquqlari boʻyicha Oliy komissari boshqarmasiga yakuniy axborotni taqdim qilish. 2029-yil noyabr
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 3-martdagi 91-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida Inson huquqlari sohasidagi jahon taʼlim dasturining beshinchi bosqichini amalga oshirish boʻyicha milliy komissiya
1. A.X. Saidov — Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi direktori, Komissiya raisi 2. F.F. Eshmatova — Oliy Majlisning Inson huquqlari boʻyicha vakili (Ombudsman) 3. S.M. Raxmonova — Oliy Majlisning Bola huquqlari boʻyicha vakili 4. A.A. Buriyev — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil 5. A.Z. Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori 6. M.Sh. Istamov — adliya vazirining birinchi oʻrinbosari 7. Sh.A. Karimov — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari 8. S.B. Radjabov — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari 9. U.X. Abdullayeva — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari 10. Lavozimiga koʻra — Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi raisi oʻrinbosari 11. G.S. Ismailova — “El-yurt umidi” jamgʻarmasi ijrochi direktori 12. B.K. Xodjayev — Toshkent davlat yuridik universiteti rektori 13. A.A. Umarov — Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti birinchi prorektori 14. R.A. Xatamov — Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi boshligʻi 15. M.M. Mamasiddiqov — Favqulodda vaziyatlar vazirligi Akademiyasi boshligʻi 16. E.V. Kolenko — Huquqni muhofaza qilish akademiyasi boshligʻining birinchi oʻrinbosari 17. M.H. Rustambayev — Jamoat xavfsizligi universiteti boshligʻi 18. M.T. Turgʻunov — Fanlar akademiyasi Davlat va huquq instituti direktori 19. Sh.Yo. Abduqodirov — Odil sudlov akademiyasi rektori 20. K.N. Ishanxodjayev — Oʻzbekiston nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi Kengashi raisi (kelishuv asosida) 21. Lavozimiga koʻra — Inson huquqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy markazi boʻlim boshligʻi, komissiya kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 3-mart,
91-son