📅 2026-yil 16-fevral · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 16-fevral · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 16 февраль · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 февраля 2026 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 February 2026 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 февралдаги 37/7-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.».
2. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Банклар ушбу Йўриқномада белгиланган қоидалар доирасида ўзларининг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда филиал, банк хизматлари офиси ва бошқа шохобчалар фаолиятида бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўлиқ юритилиши ва ички назорат самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳамда уларнинг даромад ва харажатлари ҳисобини тўғри юритиш, молиявий ва солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим қилиш, шунингдек тўлов ҳужжатларини тикиш ва сақлаш ёхуд уларни дастурий равишда электрон шакллантириш ҳамда электрон рақамли имзо орқали расмийлаштириш тартиботларини белгиловчи ички ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари лозим.».
3. 18-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Банк хизматлари офисларида кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди мазкур Йўриқноманинг 7-параграфида белгиланган тартибда шакллантирилиши ва сақланиши ёки шакллантирилган кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди сақлаш учун даврий равишда, лекин бир ойда камида бир маротаба банк хизматлари офисини ташкил этган банкка (филиалга) етказилиши лозим, дастурий равишда шаклланадиган ҳамда электрон рақамли имзо орқали расмийлаштириладиган электрон ҳужжатлар дастурий тизимда сақланади.»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур қоидалар банкнинг ички ҳужжатларида аниқ кўрсатилиши лозим.».
4. 23-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банклар янги иш кунини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Ҳисобкитоблар марказида (бундан буён матнда ҲКМ деб юритилади) очилган («21302-Резидент банкнинг вакиллик ҳисобварағи») ташқи вакиллик ҳисобварағининг кун бошига айланма ва қолдиқ суммаларини, ўзларининг («10301-Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро») ички вакиллик ҳисобварағининг айланма ва қолдиқ суммалари билан мослигини текшириш билан бошлашади. Ички ва ташқи вакиллик ҳисобварағи айланма ва қолдиқ суммаларини мослигини тасдиқлаш учун ҲКМга электрон файл юборади;»;
учинчи хатбошидаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«филиаллари мавжуд банк филиалларига «Тўлов маркази»да очилган ташқи ҳисобварақ («22204-Бош офис/филиалларга филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар») ва филиалларда очилган ички ҳисобварақлар («16103-Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар») қолдиқ суммасини мослигини тасдиқлаш Бош банк томонидан амалга оширилади. Ушбу ҳисобварақлар айланма ва қолдиқ суммалари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, мазкур филиалга уни бартараф этмагунча филиаллараро ва банклараро тўловларни амалга ошириш ва янги кунга ўтиб ишлашга рухсат этилмайди;».
5. 28-бандда :
иккинчи хатбошидаги «шарифи» деган сўз «отасининг исми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «мақсади» деган сўз «аниқ мақсади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 69-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур далолатнома электрон шаклда тузилиб, ушбу ходимларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланиши мумкин.».
7. 70-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Якуний назорат текширувлари натижалари электрон шаклда тайёрланиши ҳамда сақланиши мумкин.».
8. 87 ва 104-бандлардаги «Тижорат банклари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.
9. 105-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Берилган материаллар омбор ҳисоб юритиш қайдномаларида чиқим қилинганидан кейин омборчи талабноманинг иккинчи нусхасини хронологик тартибда ўзидаги чиқим ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўяди. Биринчи нусха бухгалтерияга топширилади, учинчиси эса материалларни олувчининг қўлига берилади, бундан дастурий равишда шаклланадиган ҳамда электрон рақамли имзо орқали расмийлаштириладиган талабномалар мустасно.».
10. 121-банд қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«бошқа реквизитлар (агар мавжуд бўлса).
Шахсий ҳисобварақнинг шакли ва ундан кўчирма ушбу бандда белгиланган реквизитлар кетма-кетлигига риоя қилинган ҳолда банклар томонидан тайёрланади.».
11. 139-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«139. Банк филиаллари ўрнатилган тартибда кунлик бухгалтерия ҳужжатларини йиғмажилдга тикишлари ва уларни баланс маълумотлари билан солиштиришлари лозим, бундан дастурий равишда шаклланадиган ҳамда электрон рақамли имзо орқали расмийлаштириладиган электрон ҳужжатлар мустасно.».
12. 143-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, банкнинг ягона баланси, шунингдек филиаллар баланси ушбу банддаги мансабдор шахсларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда сақланиши мумкин.».
13. 144-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«144. Банклар баланс, банк актив ва мажбуриятлари, балансдан ташқари ҳисобварақлар билан боғлиқ операциялар, улар билан боғлиқ шартномаларга доир маълумотларни мазкур Йўриқноманинг 8 1 -иловасига мувофиқ Марказий банкка тақдим қилиш учун Бош сервердан Банк тизими маълумотлар омборига (бундан кейинги ўринларда БТМО деб юритилади) кейинги банк иш куни соат 10-00 дан кечиктирмаган ҳолда ҳамда ойлик тақдим этиладиган маълумотларни кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмаган ҳолда тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида узатилишини таъминлайди.
Банклар банк ҳисобварақлари ва карталари тўғрисидаги мазкур Йўриқноманинг 8 1 -иловасида кўрсатилган маълумотларни Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базасига банк ҳисобварақлари ва карталари очилган, ёпилган ёки ҳолати ўзгартирилган вақтда узатилишини таъминлайди.».
14. 145-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
15. 150-банднинг иккинчи хатбошиси «йиғмажилдга тикилади» деган сўзлардан кейин «, бундан тузатиш ордери матнида хато ва камчиликлар ким томондан амалга оширилганлигини дастурий тарзда аниқлаш мумкин бўлган ҳамда иштирокчиларнинг электрон рақамли имзолари билан тасдиқланадиган электрон ҳужжатлар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
16. 157-банднинг учинчи хатбошиси «тўлов бўйича шаклланган мемориал ордерлар» деган сўзлардан кейин «ва электрон шаклда имзоланган мемориал ордерлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
17. 159-банднинг иккинчи хатбошиси «ҳужжатлар ҳам тикилади» деган сўзлардан кейин «, бундан дастурий тарзда шаклланадиган ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган электрон ҳужжатлар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
18. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 8 1 -илова билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 8 1 -ИЛОВА
Банкнинг баланс, банк актив ва мажбуриятлари, балансдан ташқари ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар, улар билан боғлиқ шартномаларга доир Банк тизими маълумотлар омборига узатиладиган маълумотлар
I. Назорат қилинадиган баланс ҳисобварақлари қолдиқлари ва айланмалари тўғрисидаги маълумотлар
1. Ҳисобварақ номи
2. Мижоз ва унинг корреспонденти маълумотлари (БДМАБдаги коди, СТИР/ЖШШИР)
3. Шахсий ҳисобварақнинг кун боши ва охиридаги қолдиғи, айланмалари суммаси
4. Мижоз ва унинг корреспонденти банк маълумотлари (ҳисобварақ, банк филиали ва банк хизматлари офиси коди)
5. Касса операциялари маълумотлари (касса рамзлари)
6. Тўлов ҳужжати маълумотлари (санаси, рақами, тури, тўлов коди ва мақсади)
7. Ҳисобварақ бўйича шартноманинг (депозит/кредит) тизим рақами
II. Депозит шартномалари тўғрисидаги маълумотлар
1. Мижоз маълумотлари (БДМАБдаги коди, СТИР/ЖШШИР)
2. Депозит шартномаси ва унинг шартлари маълумотлари (рақами, санаси, тури, фоиз ставкаси, маблағ киритиш ва тугаш санаси, бошқалар)
3. Депозит шартномаси бўйича ҳисобварақ маълумотлари (ҳисобварақ, банк филиали ва банк хизматлари офиси коди)
4. Депозит шартномаси банк тизимидаги ички рақам
5. Депозит ҳисобварақ кун боши ва охирига қолдиғи, айланмалари суммаси
6. Депозит ҳисобвараққа ҳисобланган фоизлар бўйича ой боши ва охиридаги қолдиқлар ва ойлик айланмалари суммаси (ойлик тақдим этилади)
III. Тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг (2-сон картотека) қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар (ойлик тақдим этилади)
1. Тўлов ҳужжатининг 2-сон картотекага киритилган санаси
2. Тўлов ҳужжати маълумотлари (санаси, рақами, тури, тўлов коди ва мақсади)
3. Тўловчи ва олувчи маълумотлари (БДМАБдаги коди, СТИР/ЖШШИР)
4. Тўловчи ва олувчининг банк маълумотлари (ҳисобварақ, банк филиали ва банк хизматлари офиси коди)
5. Тўлов ҳужжати суммаси ва тўланмаган қолдиқ сумма
6. Тўлов ҳужжати маълумотлари (санаси, рақами, тури, тўлов коди ва мақсади)
7. Қарздорлик билан боғлиқ статистик маълумотлар (қарздорнинг фаолият тури, қарздорлик тури ва бошқалар)
IV. Банк ҳисобварақлари ва карталари тўғрисидаги маълумотлар
1. Банк ҳисобварағи ва картаси эгаси тўғрисидаги маълумотлар (СТИР/ЖШШИР, ҳисобварақ рақами, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг резидентлиги, иқтисодий фаолият тури (ИФУТ), ташкилий-ҳуқуқий шакли ва бошқалар)
2. Банк ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (очилганлиги, ёпилганлиги ёки ҳолати ўзгарганлиги)
3. Банк картаси тўғрисидаги маълумотлар (рақами, тури, амал қилиш санаси ва бошқалар).».
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 февраль,
37/7 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2008-yil 3-maydagi 11/5-son qarori (roʻyxat raqami 1834, 2008-yil 11-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 28-son, 276-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 16-fevraldagi 37/7-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur Yoʻriqnoma tijorat banklari, shu jumladan mikromoliya banklari (bundan buyon matnda bank deb yuritiladi) uchun majburiy boʻlgan buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibini belgilaydi.”.
2. 3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Banklar ushbu Yoʻriqnomada belgilangan qoidalar doirasida oʻzlarining ish xususiyatlarini hisobga olgan holda filial, bank xizmatlari ofisi va boshqa shoxobchalar faoliyatida buxgalteriya hisobini aniq va toʻliq yuritilishi va ichki nazorat samaradorligini taʼminlash maqsadida hamda ularning daromad va xarajatlari hisobini toʻgʻri yuritish, moliyaviy va soliq hisobotlarini oʻz vaqtida tayyorlash va taqdim qilish, shuningdek toʻlov hujjatlarini tikish va saqlash yoxud ularni dasturiy ravishda elektron shakllantirish hamda elektron raqamli imzo orqali rasmiylashtirish tartibotlarini belgilovchi ichki hisob siyosatini ishlab chiqishlari lozim.”.
3. 18-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bank xizmatlari ofislarida kunlik buxgalteriya hujjatlari yigʻmajildi mazkur Yoʻriqnomaning 7-paragrafida belgilangan tartibda shakllantirilishi va saqlanishi yoki shakllantirilgan kunlik buxgalteriya hujjatlari yigʻmajildi saqlash uchun davriy ravishda, lekin bir oyda kamida bir marotaba bank xizmatlari ofisini tashkil etgan bankka (filialga) yetkazilishi lozim, dasturiy ravishda shakllanadigan hamda elektron raqamli imzo orqali rasmiylashtiriladigan elektron hujjatlar dasturiy tizimda saqlanadi.”;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Mazkur qoidalar bankning ichki hujjatlarida aniq koʻrsatilishi lozim.”.
4. 23-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“banklar yangi ish kunini Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankning Hisobkitoblar markazida (bundan buyon matnda HKM deb yuritiladi) ochilgan (“21302-Rezident bankning vakillik hisobvaragʻi”) tashqi vakillik hisobvaragʻining kun boshiga aylanma va qoldiq summalarini, oʻzlarining (“10301-Markaziy bankdagi vakillik hisobvaragʻidan olinishi lozim boʻlgan mablagʻlar — Nostro”) ichki vakillik hisobvaragʻining aylanma va qoldiq summalari bilan mosligini tekshirish bilan boshlashadi. Ichki va tashqi vakillik hisobvaragʻi aylanma va qoldiq summalarini mosligini tasdiqlash uchun HKMga elektron fayl yuboradi;”;
uchinchi xatboshidagi “tijorat banklari” degan soʻzlar “banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“filiallari mavjud bank filiallariga “Toʻlov markazi”da ochilgan tashqi hisobvaraq (“22204-Bosh ofis/filiallarga filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha toʻlanadigan mablagʻlar”) va filiallarda ochilgan ichki hisobvaraqlar (“16103-Bosh ofis/filiallardan filiallar va banklararo hisob-kitoblar boʻyicha olinadigan mablagʻlar”) qoldiq summasini mosligini tasdiqlash Bosh bank tomonidan amalga oshiriladi. Ushbu hisobvaraqlar aylanma va qoldiq summalari oʻrtasida farq mavjud boʻlsa, mazkur filialga uni bartaraf etmaguncha filiallararo va banklararo toʻlovlarni amalga oshirish va yangi kunga oʻtib ishlashga ruxsat etilmaydi;”.
5. 28-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “sharifi” degan soʻz “otasining ismi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “maqsadi” degan soʻz “aniq maqsadi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 69-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Mazkur dalolatnoma elektron shaklda tuzilib, ushbu xodimlarning elektron raqamli imzolari bilan tasdiqlanishi mumkin.”.
7. 70-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yakuniy nazorat tekshiruvlari natijalari elektron shaklda tayyorlanishi hamda saqlanishi mumkin.”.
8. 87 va 104-bandlardagi “Tijorat banklari” degan soʻzlar “Banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin.
9. 105-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Berilgan materiallar ombor hisob yuritish qaydnomalarida chiqim qilinganidan keyin omborchi talabnomaning ikkinchi nusxasini xronologik tartibda oʻzidagi chiqim hujjatlari yigʻmajildiga tikib qoʻyadi. Birinchi nusxa buxgalteriyaga topshiriladi, uchinchisi esa materiallarni oluvchining qoʻliga beriladi, bundan dasturiy ravishda shakllanadigan hamda elektron raqamli imzo orqali rasmiylashtiriladigan talabnomalar mustasno.”.
10. 121-band quyidagi mazmundagi yigirma uchinchi va yigirma toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“boshqa rekvizitlar (agar mavjud boʻlsa).
Shaxsiy hisobvaraqning shakli va undan koʻchirma ushbu bandda belgilangan rekvizitlar ketma-ketligiga rioya qilingan holda banklar tomonidan tayyorlanadi.”.
11. 139-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“139. Bank filiallari oʻrnatilgan tartibda kunlik buxgalteriya hujjatlarini yigʻmajildga tikishlari va ularni balans maʼlumotlari bilan solishtirishlari lozim, bundan dasturiy ravishda shakllanadigan hamda elektron raqamli imzo orqali rasmiylashtiriladigan elektron hujjatlar mustasno.”.
12. 143-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda, bankning yagona balansi, shuningdek filiallar balansi ushbu banddagi mansabdor shaxslarning elektron raqamli imzolari bilan tasdiqlangan holda elektron shaklda saqlanishi mumkin.”.
13. 144-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“144. Banklar balans, bank aktiv va majburiyatlari, balansdan tashqari hisobvaraqlar bilan bogʻliq operatsiyalar, ular bilan bogʻliq shartnomalarga doir maʼlumotlarni mazkur Yoʻriqnomaning 8 1 -ilovasiga muvofiq Markaziy bankka taqdim qilish uchun Bosh serverdan Bank tizimi maʼlumotlar omboriga (bundan keyingi oʻrinlarda BTMO deb yuritiladi) keyingi bank ish kuni soat 10-00 dan kechiktirmagan holda hamda oylik taqdim etiladigan maʼlumotlarni keyingi oyning 5-sanasidan kechiktirmagan holda toʻgʻri, toʻliq va oʻz vaqtida uzatilishini taʼminlaydi.
Banklar bank hisobvaraqlari va kartalari toʻgʻrisidagi mazkur Yoʻriqnomaning 8 1 -ilovasida koʻrsatilgan maʼlumotlarni Bank depozitorlarining milliy axborotlar bazasiga bank hisobvaraqlari va kartalari ochilgan, yopilgan yoki holati oʻzgartirilgan vaqtda uzatilishini taʼminlaydi.”.
14. 145-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
15. 150-bandning ikkinchi xatboshisi “yigʻmajildga tikiladi” degan soʻzlardan keyin “, bundan tuzatish orderi matnida xato va kamchiliklar kim tomondan amalga oshirilganligini dasturiy tarzda aniqlash mumkin boʻlgan hamda ishtirokchilarning elektron raqamli imzolari bilan tasdiqlanadigan elektron hujjatlar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
16. 157-bandning uchinchi xatboshisi “toʻlov boʻyicha shakllangan memorial orderlar” degan soʻzlardan keyin “va elektron shaklda imzolangan memorial orderlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
17. 159-bandning ikkinchi xatboshisi “hujjatlar ham tikiladi” degan soʻzlardan keyin “, bundan dasturiy tarzda shakllanadigan hamda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadigan elektron hujjatlar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
18. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning ilovasiga muvofiq tahrirdagi 8 1 -ilova bilan toʻldirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi banklarida buxgalteriya hisobini yuritish va buxgalteriya ishlarini tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 8 1 -ILOVA
Bankning balans, bank aktiv va majburiyatlari, balansdan tashqari hisobvaraqlari bilan bogʻliq operatsiyalar, ular bilan bogʻliq shartnomalarga doir Bank tizimi maʼlumotlar omboriga uzatiladigan maʼlumotlar
I. Nazorat qilinadigan balans hisobvaraqlari qoldiqlari va aylanmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar
1. Hisobvaraq nomi
2. Mijoz va uning korrespondenti maʼlumotlari (BDMABdagi kodi, STIR/JSHSHIR)
3. Shaxsiy hisobvaraqning kun boshi va oxiridagi qoldigʻi, aylanmalari summasi
4. Mijoz va uning korrespondenti bank maʼlumotlari (hisobvaraq, bank filiali va bank xizmatlari ofisi kodi)
5. Kassa operatsiyalari maʼlumotlari (kassa ramzlari)
6. Toʻlov hujjati maʼlumotlari (sanasi, raqami, turi, toʻlov kodi va maqsadi)
7. Hisobvaraq boʻyicha shartnomaning (depozit/kredit) tizim raqami
II. Depozit shartnomalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar
1. Mijoz maʼlumotlari (BDMABdagi kodi, STIR/JSHSHIR)
2. Depozit shartnomasi va uning shartlari maʼlumotlari (raqami, sanasi, turi, foiz stavkasi, mablagʻ kiritish va tugash sanasi, boshqalar)
3. Depozit shartnomasi boʻyicha hisobvaraq maʼlumotlari (hisobvaraq, bank filiali va bank xizmatlari ofisi kodi)
4. Depozit shartnomasi bank tizimidagi ichki raqam
5. Depozit hisobvaraq kun boshi va oxiriga qoldigʻi, aylanmalari summasi
6. Depozit hisobvaraqqa hisoblangan foizlar boʻyicha oy boshi va oxiridagi qoldiqlar va oylik aylanmalari summasi (oylik taqdim etiladi)
III. Toʻlanmagan hisob-kitob hujjatlarining (2-son kartoteka) qoldigʻi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (oylik taqdim etiladi)
1. Toʻlov hujjatining 2-son kartotekaga kiritilgan sanasi
2. Toʻlov hujjati maʼlumotlari (sanasi, raqami, turi, toʻlov kodi va maqsadi)
3. Toʻlovchi va oluvchi maʼlumotlari (BDMABdagi kodi, STIR/JSHSHIR)
4. Toʻlovchi va oluvchining bank maʼlumotlari (hisobvaraq, bank filiali va bank xizmatlari ofisi kodi)
5. Toʻlov hujjati summasi va toʻlanmagan qoldiq summa
6. Toʻlov hujjati maʼlumotlari (sanasi, raqami, turi, toʻlov kodi va maqsadi)
7. Qarzdorlik bilan bogʻliq statistik maʼlumotlar (qarzdorning faoliyat turi, qarzdorlik turi va boshqalar)
IV. Bank hisobvaraqlari va kartalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar
1. Bank hisobvaragʻi va kartasi egasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (STIR/JSHSHIR, hisobvaraq raqami, yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkorlarning rezidentligi, iqtisodiy faoliyat turi (IFUT), tashkiliy-huquqiy shakli va boshqalar)
2. Bank hisobvaragʻi holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (ochilganligi, yopilganligi yoki holati oʻzgarganligi)
3. Bank kartasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (raqami, turi, amal qilish sanasi va boshqalar).”.
Rais T. ISHMETOV
Toshkent sh.,
2026-yil 16-fevral,
37/7 -son