📅 2026-yil 5-mart · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 5-mart · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 5 март · Президент фармонлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 марта 2026 г. · Указы Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 March 2026 · Presidential decrees
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармони
РЎЙХАТИ
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қоплаш даражасини яхшилаш, технологиялар трансфери орқали фармацевтика ва биотехнология соҳасини ривожлантириш, янги технологияларни амалиётга жорий этиш ҳамда илмий тадқиқот ва ишлаб чиқаришда тўлиқ қиймат занжирини яратиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар 2026 йилда фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) ишлаб чиқариш ҳажмини 8,5 триллион сўмга етказиш;
(б) қиймати 1 миллиард АҚШ доллари бўлган истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш;
(в) 800 миллион АҚШ долларлик янги инвестиция лойиҳаларини бошлаш;
(г) маҳсулот ва хизматлар экспортини 300 миллион АҚШ долларига етказиш;
(д) 350 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
(ж) «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудини кенгайтириш орқали минтақадаги биотехнология ва фармацевтика илмий тадқиқот ва ишлаб чиқариш хаби — «BioPharma City»га айлантириш.
II. Тармоқ корхоналарини қўллаб-қувватлаш чоралари
2. Фармацевтика тармоғида рақобатбардош ва сифатли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида:
(а) оригинал дори воситаларининг патент муддати тугагандан сўнг 1 йил ичида ушбу дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ишлаб чиқарувчиларга технологиялар трансфери харажатларининг 50 фоизи, бироқ 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми ёки маҳсулотни яратишдаги илмий тадқиқот харажатларининг 50 фоизи, бироқ 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
(б) 2027 йил 1 январдан бошлаб «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP» миллий сертификатига эга бўлган корхоналарга уларнинг ишлаб чиқариш линияларида ушбу сертификат амал қилиш муддати даврида белгиланган тартиб ва қоидалар асосида биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга рухсат берилади.
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 июндан бошлаб:
(а) қуйидагилар Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:
(i) дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга EU GMP, US FDA GMP расмий сертификатларини жорий қилишда, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг преквалификациясини олишда хорижий консалтинг хизматлари ҳамда EU GMP, US FDA GMP сертификатлари учун харажатларнинг 50 фоизи, лекин 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми;
(ii) илмий-тадқиқот институтлари ва таълим муассасалари томонидан яратилган Ўзбекистонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчиларга ушбу дори воситаларини саноат миқёсида ишлаб чиқариб, реализация қилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш, клиник синов ва биоэквивалентлик тадқиқотлари харажатларининг 80 фоизи, лекин 8 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
(б) мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ юқори технологияли дори воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилган янги инвестиция лойиҳаларини 3 йил муддатда фойдаланишга топшириб, саноат миқёсида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 2 йил муддатга лойиҳа доирасида жалб қилинган кредитлар бўйича кредит фоиз харажатлари Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда компенсация қилиб берилади:
(i) фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;
(ii) хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисми, бироқ 4 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда.
4. Белгилаб қўйилсинки:
(а) 2026 йил 1 июндан бошлаб фармацевтика ва бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналарга, истисно тариқасида, Солиқ қўмитаси ахборот дастури орқали операторларга тақдим этиладиган маълумотга кўра солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда қарздорлик мавжуд бўлганда, қарздорлик суммаси ушбу миқдордан юқори бўлган ҳолатларда эса қарздорлик шаклланган кундан бошлаб ўн кун муддатда давлат харидларида иштирок этишга рухсат берилсин;
(б) маҳаллийлаштириш даражасидан қатъи назар, белгиланган тартибда маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатга эга бўлган фармацевтика ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга электрон кооперация портали, ишлаб чиқарувчилар экотизими, маҳаллий аукцион савдолари ва «миллий дўкон»да ушбу маҳсулотларни реализация қилишга рухсат берилади.
5. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги икки ой муддатда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мазкур Фармоннинг 4-бандидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
III. Имтиёзлар
6. Белгилаб қўйилсинки:
(а) фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ёки уларни қайта ишлашга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари 2040 йилга қадар инвестиция лойиҳалари бошланган санадан эътиборан 3 йил муддатга инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган ер участкалари бўйича ер солиғи, инвестиция лойиҳалари фойдаланишга қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил муддатга инвестиция лойиҳалари доирасида фойда солиғи ҳамда қурилган кўчмас мулк объектлари бўйича мол-мулк солиғидан озод этилади;
(б) фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширмаётган норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқаришда қўлланадиган технологиялар трансфери ва бренд номи учун роялти кўринишида олинадиган даромадлари бўйича, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фойда солиғи ставкаси 2030 йил 1 январга қадар 5 фоиз миқдорида қўлланади.
7. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 6-банди «а» кичик бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларини реализация қилишдан ёки доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ёхуд уларни қайта ишлашдан олинган даромадлар улуши солиқ тўловчининг жами даромади умумий ҳажмида камида 60 фоизни ташкил этганда қўлланади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан солиқ органларига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланган сана ва уни фойдаланишга топшириш санаси тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиб борилади.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Солиқ кодексига мазкур Фармоннинг 6-бандидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёки давлат тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами сифатида амал қилиш муддати қисқалиги сабабли бепул бериладиган яроқлилик муддати тугашига 6 ойдан кам бўлмаган муддат қолган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар солиқ солиш мақсадида бундай юридик шахсларнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлари деб эътироф этилади. Бунда:
(i) ушбу бандга мувофиқ бериладиган ва чегириб ташлаш учун қабул қилинадиган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг қиймати ҳақиқий ишлаб чиқариш ёки харид таннархидан келиб чиқиб, унга савдо устамасини киритмаган ҳолда аниқланади;
(ii) дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг қийматини ошириб кўрсатиш, топширилган мол-мулкнинг сохталиги, такроран айланиши ёхуд белгиланган тартибга риоя қилмаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, тегишли қиймат солиқлар, пенялар қўшимча ҳисобланган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланган ҳолда харажатлар таркибидан чиқариб ташланади;
(б) 2026 йил 1 апрелдан бошлаб биологик фаол қўшимча ва косметика воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонининг 5-бандида назарда тутилган божхона имтиёзлари татбиқ этилади.
10. Солиқ кодексининг 305-моддасига мувофиқ импорт қилинган товарларни, шу жумладан, референт нарх қўлланадиган дори воситаларини олиб киришда ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси билан уларни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси ўртасидаги ижобий фарқ иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб эътироф этилади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромаддан чегириб ташланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
IV. Молиялаштириш манбалари
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-13-сон Фармони 6-банди билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилиши белгиланган 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-14-сон қарори 7-бандида белгиланган мақсадларга йўналтирилсин.
12. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 2026-2027 йилларда мутаносиб равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони 7-бандида белгиланган Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жами 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий тадқиқот маркази, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини текшириш лабораторияси ва виварий биноларини қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини жадаллаштириш мақсадида 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 4 фоиз ставкада жалб қилиш чораларини кўрсин.
13. Белгилансинки:
(а) фармацевтика корхоналари томонидан мазкур Фармоннинг 11-бандида кўзда тутилган хомашё ва асбоб-ускуналарни харид қилишда импорт контрактлари мамлакатимизда аккредитациядан ўтган халқаро консалтинг компаниялари томонидан экспертизадан ўтказилади;
(б) мазкур Фармоннинг 12-бандида назарда тутилган кредит маблағларини Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қайтариш Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан амалга оширилади.
14. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари мутахассисларининг малакасини ошириш мақсадида «Pharm Service» давлат муассасаси ходимларининг мамлакатимиз ва хорижда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, малака ошириш курсларига хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасидан маблағ йўналтиришга рухсат берилсин.
V. Фармацевтика маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини ошириш
15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2028 йил 1 январдан бошлаб:
(а) биологик фаол қўшимчаларга рухсатнома беришда Хатарлар таҳлили ва критик назорат нуқталари (НAACP) тизими жорий этилганлиги талаб этилади;
(б) биологик фаол қўшимчалар мажбурий рақамли маркировкалашдан ўтказилади.
16. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш» лойиҳасини Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3790-сон қарорига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган, бироқ Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан фойдаланишга эҳтиёж бўлмаган синов ускуналари, ёрдамчи воситалар ва лаборатория мебелларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига баланс қолдиқ қийматида беғараз ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки олдидаги қарзни қайтариш, фоизларни тўлаш ва қарзга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан солидар тартибда амалга оширилади.
VI. Фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва илм-фанни ривожлантириш
17. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг:
(а) Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ва «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтлари негизида Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш;
(б) Институтнинг асосий вазифаларини 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
18. Белгилансинки:
(а) Институт Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ва «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
(б) Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ва «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтларининг амалдаги молиялаштириш манбалари, штат бирликлари, мол-мулки ҳамда бошқа товар-моддий бойликлари Институтга ўтказилади;
(в) Институт тузилмаси ҳамда унинг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари орқали молиялаштириладиган штат бирликлари сони Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади.
19. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда тажриба-синов тариқасида Фармацевтика техник университети билан ўзаро интеграция асосида ўқувчиларни ҳаёт фанлари асосларига ўргатиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таълим дастурларини (кейинги ўринларда — ҳаёт фанлари дастурлари) жорий қилсин:
(а) Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб (кейинги ўринларда — мактаб)нинг ўқув жараёни 5 йиллик дастурлар асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда дастлабки 3 йилда устуворлик ўқувчиларда кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса табиий фанлар асосида бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;
(б) мактабнинг 10-11-синф ва Фармацевтика техник университети (кейинги ўринларда — университет)нинг тегишли бакалавриат йўналишларининг 1-курс ўқув режалари ўзаро интеграция қилинади. Бунда олийгоҳнинг ўқув режасига оид фанлар (кейинги ўринларда — олий таълим фанлари) ўқувчиларнинг танлови асосида қўшимча ўқитилади;
(в) олий таълим фанлари университетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилади ва ушбу жараёнга оид барча харажатлар ушбу университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
(г) қуйидаги талабларни бажарган мактаб битирувчиларига университетнинг тегишли таълим йўналишида 2-курсдан тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилади:
(i) чет тилидан камида В2 даражадаги ҳамда университетнинг йўналишига қараб биология ва кимё фанларидан бири бўйича камида В+ даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлиш;
(ii) олий таълим фанлари бўйича академик кўрсаткичларни (Academic Performance) ўрнатилган талаб бўйича ўзлаштирганлик.
VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
20. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудини кенгайтириш мақсадида унга туташ ҳудуддан қўшимча 100 гектар ер участкаларини белгиланган тартибда ажратиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрнини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси ҳисобидан қоплаш, шунингдек, ер участкалари учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини лойиҳа ташаббускорлари томонидан 5 йилгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилсин.
21. Фармацевтика соҳасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспортни жадаллаштириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, салоҳиятли хорижий инвесторлар ва халқаро брендларни жалб қилиш мақсадида Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ва қўшимча ажратиладиган 15 та штат бирлигидан иборат бўлган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Фармацевтика саноати лойиҳа офиси ташкил этилсин. Бунда Фармацевтика саноати лойиҳа офиси ходимларига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
22. Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
24. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
25. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан синов ускуналари, ёрдамчи воситалар ва лаборатория мебелларини «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига ўтказишда қарз маблағи билан боғлиқ мажбуриятларни қайтариш юзасидан ҳуқуқ ва талабларни ўтказиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
26. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А. Азизов белгилансин.
27. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Юқори технологияли дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳалари
1. Рекомбинант оқсиллар ва гормонларни ишлаб чиқариш лойиҳалари.
2. Таргет дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳалари.
3. Вакциналарни ишлаб чиқариш лойиҳалари.
4. Қон препаратларини ишлаб чиқариш лойиҳалари.
5. Аутоиммун ва онкологик препаратларни ишлаб чиқариш лойиҳалари.
6. Ген ва ҳужайра терапияси маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари.
7. Биосимиляр ва биобеттер препаратларни ишлаб чиқариш лойиҳалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтининг
1. Биофармацевтика йўналишида илмий тадқиқотлар олиб бориш.
2. Дори воситаларини ишлаб чиқариш технологияларини яратиш.
3. Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш ва ишлаб чиқаришга йўналтириш.
4. Биофармацевтика илмий-тадқиқот йўналишида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
5. Биофармацевтика йўналишида илмий ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
6. Фармацевтика ва биотехнология йўналишларида илмий методология ва стандартлар яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган
Т/р Чора-тадбирлар номланиши Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Молиялаш-тириш манбалари Масъул ижрочилар 1. Фармацевтика тармоғида амалга ошириладиган я нги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш . Хорижий кредит линиялари ва тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан фармацевтика лойиҳаларига имтиёзли (енгиллаштирилган) шартларда 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтириш. 2026 йилда Хорижий кредит линиялари ва тижорат банкларининг ўз маблағлари Марказий банк (Т. Ишметов), тижорат банклари 2. Фармацевтика соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий қилиш. Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни, янги маҳсулот ва хизматларни ёки бошқа интеллектуал фаолият натижаларини синовдан ва рўйхатдан ўтказиш жараёнлари бўйича фаолиятни тартибга солишни назарда тутувчи «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2026 йил сентябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) 3. Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш . Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш бўйича ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш. 2026 йил апрель - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) 4. Доривор ўсимликлар миллий каталогини яратиш. 1. Соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда доривор ўсимликлар миллий каталогини яратиш. 2. Республикада мавжуд доривор ўсимликлар тўғрисидаги маълумотларни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг веб-сайтига жойлаш. 2027 йил январь Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Фанлар академияси (Ш. Аюпов), Тошкент фармацевтика институти (К. Ризаев) 5. Дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш кодларини хатловдан ўтказиш. Дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш кодларини босқичма-босқич хатловдан ўтказиш: 2026 йил декабрь - Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов) 1-босқичда дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар; 2026 йил июль 2-босқичда дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар; 2026 йил сентябрь 3-босқичда дори воситаларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи дорихоналар. 2026 йил ноябрь 6. «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери имкониятларини чет элда тарғиб қилиш. «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери имкониятларини хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш. доимий Ташкилотларнинг ўз маблағлари Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) , Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) 7. Фармацевтика техник университети фаолиятини такомиллаштириш. 1. Амалдаги Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ Фармацевтика техник университетида халқаро ҳамкор университетлар билан ишлаб чиқилган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш. 2026 йил июль Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. Фармацевтика техник университети талабаларини Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан грант асосида ўқитишни йўлга қўйиш. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб 8. GMP миллий сертификатига эга корхоналарда биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга қўйиладиган талабларни белгилаш. 1. GMP миллий сертификатига эга корхоналарда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришга қўйиладиган талаблар ва рухсатнома тартиб-таомилларини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил май - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) 2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил август 9. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан берилган имтиёзларнинг натижаларини ўрганиш. 1. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан берилган имтиёзларнинг натижаларини таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритиш. 2027 йил декабрь - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) 10. Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш. 1. Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил май - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) 2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил август 11. Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни улгуржи ва чакана реализация қилиш, уларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартибларини такомиллаштириш. 1. Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни улгуржи ва чакана реализация қилиш, уларни муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартибларини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил июнь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) 2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Фармацевтика маҳсулотлари, косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчилари, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сендвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2028 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинсин».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонида :
(а) 1-илованинг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хусусий тиббий фаолият, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи устидан назорат »;
(б) 2-илованинг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 15. Қалбакилаштирилган, сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва реализация қилиш бўйича ишончли ахборот мавжуд бўлганда, фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати натижалари юзасидан салбий хулоса расмийлаштирилганда, шунингдек, рецепт билан бериладиган дори воситалари рецептсиз сотилишининг олдини олиш мақсадида фақатгина шундай маҳсулотларни чакана реализация қилиш бўйича ишончли ахборот мавжуд бўлганда, дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи ва чакана реализация қилишни назорат қилиш. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-13-сон Фармонида :
(а) 6-бандда :
(i) биринчи ва олтинчи хатбошилардаги «Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси,» сўзлари чиқариб ташлансин;
(ii) иккинчи хатбошидаги «Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 30 миллион АҚШ доллари ва сўзлари чиқариб ташлансин;
(б) 13-бандда :
(i) иккинчи хатбошида «50» рақами «75» рақами билан алмаштирилсин;
(ii) қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Божхона қўмитаси импорт қилинган дори воситалари бўйича ундирилган божхона божининг алоҳида ҳисобини юритсин ҳамда ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли маълумотларни тақдим этсин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Божхона қўмитаси тақдим этган маълумотлар асосида импорт қилинган дори воситалари бўйича ундирилган божхона божи суммасининг 75 фоизини ҳар ой учун кейинги ойнинг 10 санасига қадар Давлат бюджети даромадларини ушбу суммага камайтирган ҳолда, Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиб берсин».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш» лойиҳасини Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3790-сон қарорида :
(а) қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:
«5 1 . Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинган синов ускуналари ва ўлчов воситаларининг бир қисмини «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига кредит маблағларнинг тегишли миқдорини биргаликда қайтариш ва уларнинг солидар жавобгарлигини белгилаш шарти билан ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин»;
(б) 6-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мазкур лойиҳанинг институционал ривожланишини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча компонент доирасида ҳуқуқ ва талабларни белгилашга доир битим, шунингдек, заруриятга кўра унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш»;
(в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Основные технико-экономические параметры скорректированного технико-экономического обоснования проекта «Развитие сектора плодоовощеводства в Республике Узбекистан»
№ Наименование показателя Ед. изм. Всего в том числе за счет: МБРР Республики Узбекистан бенефициаров 1 . Общая стоимость проекта* экв. тыс. долл. США 989 115,63 650 000,00 183 929,65 155 185,98 2 . Сумма капвложений, всего экв. тыс. долл. США 859 720,41 650 000,00 54 534,43 155 185,98 2.1. Кредитная линия для коммерческих банков и лизинговых компаний экв. тыс. долл. США 787 163,31 631 977,33 155 185,98 в СКВ тыс. долл. США 631 977,33 631 977,33 в национальной валюте экв. тыс. долл. США 155 185,98 155 185,98 2.2. Товары тыс. долл. США 9 630,35 9 630,35 в СКВ тыс. долл. США 9 630,35 9 630,35 2.3. Работы и услуги консультантов тыс. долл. США 3 139,52 3 139,52 в СКВ 3 139,52 3 139,52 2.4. Управление проектом и операционные расходы тыс. долл. США 3 904,70 3 627,80 276,90 в СКВ тыс. долл. США 3 627,80 3 627,80 в национальной валюте экв. тыс. долл. США 276,90 276,90 2.5. Финансовые издержки в инвестиционный период экв. тыс. долл. США 55 882,53 1 625,00 54 257,53 3 . Налоговые и таможенные льготы экв. тыс. долл. США 129 395,22 129 395,22 4 . Стоимость существующих основных фондов, вовлекаемых в реализацию проекта тыс. га - 5 . Мощность реконструируемой системы га Повышение продуктивности и рентабельности сектора плодоовощеводства в проектных зонах 6 . Расчетный срок окупаемости проекта лет 8 7 . Продолжительность инвестиционного периода месяцев 93 8 . Стоимость создаваемых производственных фондов экв. тыс. долл. США 803 837,88 9 . Срок погашения займа лет 25 10. в том числе льготный период лет 5
(г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Схема обслуживания займа Международного банка реконструкции и развития, выделяемого в рамках дополнительного финансирования проекта «Развитие сектора плодоовощеводства в Республике Узбекистан»
тыс. долл. США № Наименование мероприятия Всего сумма займа Погашение за счет средств: Способ погашения займа сумма % Государственного бюджета участников проекта сумма % сумма % 1. Кредитная линия для коммерческих банков и лизинговых компаний 487 511,1 97,5 487 511,1 100 Обслуживание осуществляется участвующими коммерческими банками и лизинговыми компаниями 2.. Модернизация лабораторий и наращивание потенциала Узбекского агентства по техническому регулированию при Кабинете Министров и Государственного учреждения «Центр безопасности фармацевтической продукции» при Министерстве здравоохранения Республики Узбекистан 9 128 1,8 5 377 58,9 Обслуживание осуществляется за счет Узбекского агентства по техническому регулированию при Кабинете Министров 3 751 41,1 Обслуживание осуществляется за счет Государственного учреждения «Центр безопасности фармацевтической продукции» при Министерстве здравоохранения Республики Узбекистан 3. Консультационные услуги по укреплению потенциала участвующих финансовых организаций и др. 933,3 0,2 933,3 100 Обслуживание осуществляется за счет средств Государственного бюджета 4. Разовая комиссия по займу 1250,0 0,3 18,37 1,5 Обслуживание осуществляется за счет средств Государственного бюджета 1231,63 98,5 Обслуживание осуществляется участвующими коммерческими банками 5. Управление проектом, мониторинг и оценка проекта 1177,6 0,2 1177,6 100 Обслуживание осуществляется за счет средств Государственного бюджета ВСЕГО:* 500 000,0 100,0 2 129,27 0,4 497 870,7 99,6
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-14-сон қарорида :
(а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Белгилансинки, фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
хорижий илғор технологияларни жалб қилишга йўналтирилган инновацион дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 10 йил муддатга 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 80 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси 2024 — 2028 йилларда жалб қилинсин. Бунда мазкур маблағлар тижорат банклари томонидан асбоб-ускуналар сотиб олиш учун кредит ва лизинг механизмларини қўллаган ҳолда 10 йилгача муддатга, шундан 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоиз ставкада;
хомашёларни сотиб олиш мақсадида айланма маблағларни молиялаштириш учун хорижий валютада 7 фоиз ва миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада 3 йилгача муддатга ажратилади.
Бунда:
битта фармацевтика ишлаб чиқариш корхонага хомашё сотиб олиш учун ўтган йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қийматидан 20 фоиз миқдорида кредит расмийлаштирилади;
асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиниши кўзда тутилганда, импорт контрактлари «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУК экспертизасидан ўтказилади;
маблағлар тижорат банклари томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Илмий-техник кенгашининг ижобий хулосасига кўра ажратилади;
кредит линияси маблағларининг тижорат банклари кесимидаги тақсимоти Марказий банк томонидан тасдиқланади»;
(б) 1-илованинг 8-позициясида:
«Амалга ошириш механизми» устунидаги «Асакабанк» АЖ ва «100 миллион АҚШ доллари» сўзлари «тижорат банкларига» ва «80 миллион АҚШ доллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бажариш муддати» устунидаги «2024 йил февраль» сўзлари «2024 — 2028 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сон қарорида :
1-иловада :
«Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб (юқори даражада хавфли) фаолият турлари (*)» бўлимининг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Дори моддалари (субстанция) ва реагентларни ишлаб чиқарувчи фармацевтика заводлари ва фабрикалари (тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари бундан мустасно)»;
«Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб (ўртача даражада хавфли) фаолият турлари (**)» бўлимининг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Дори воситалари, тиббий жиҳозлар (реагентларни ишлаб чиқариш бундан мустасно) ва косметика препаратларини ишлаб чиқариш корхоналари».
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 149-сон қарорида :
(а) 4-бандда :
иккинчи хатбоши «(кейинги ўринларда — хорижий ишлаб чиқарувчилар)» сўзларидан кейин «ҳамда импорт қилувчиларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбошида «жорий қилиш кунига қадар» сўзларидан кейин «ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Оператор томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозларни импорт қилувчиларга маркировка кодларини тақдим этишда импорт қилувчида хорижий ишлаб чиқарувчидан ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозларни рақамли маркировкалаш учун кодларни олиш ҳуқуқини берувчи ишончнома тегишли хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши шарт»;
б) 6-иловада :
16-банд «ишлаб чиқарувчилар» сўзларидан кейин «ва импорт қилувчилар» сўзлари билан тўлдирилсин;
18-бандда «Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банд «ишлаб чиқарувчи» сўзларидан кейин «ҳамда импорт қилувчи» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги «Божхона божларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 519-сон қарорида :
(а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидагилар:
2028 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари, косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббий буюмлар ва қадоқлаш материаллари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
2028 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари, косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
2028 йил 1 январга қадар божхона божларидан озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари, косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчилар, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун келтириладиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сендвич-панеллар ва вентиляция тизимлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
(б) 1 , 2 ва 3-иловалар номланишида «фармацевтика маҳсулотлари» сўзидан кейин «косметика воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар» сўзлари билан тўлдирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 738-сон қарорига 1-иловада :
(а) қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:
«6 1 . Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилган таркиби бир хил дори моддаларидан иборат бўлган дори воситалари турли савдо номлари остида шартнома асосида ишлаб чиқарилганда лаборатория синовларисиз тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади.
Бунда шартнома асосида ишлаб чиқариладиган дори воситаси асосий дори воситасига нисбатан таъсир этувчи модданинг (субстанция) ишлаб чиқарувчиси, ёрдамчи моддалар таркиби, бирламчи қадоқнинг материаллари ва контейнер-ёпиш тизими, сифат назорати усуллари, меъёрлари ва ишлаб чиқариш технологияси билан ўзгаришсиз мос бўлиши лозим.
Ўзгаришлар фақат савдо номи, иккиламчи қадоқ дизайни ва йўриқнома дизайнида бўлишига йўл қўйилади.
Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда дори воситаси умумий тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Мазкур тартибда рўйхатдан ўтказилган дори воситасининг биринчи саноат серияси (сериялари) мажбурий тарзда постмаркетинг назоратидан ўтказилади, мазкур банднинг тўртинчи хатбошиси бундан мустасно»;
(б) 22-банднинг «г» кичик банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«халқаро кўп марказли клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаларига мувофиқ тақдим этилган оригинал дори воситалари».
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 март,
ПФ-35-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
farmoni
ROʻYXATI
ASOSIY VAZIFALARI
CHORA-TADBIRLAR REJASI
Farmatsevtika tarmogʻida ishlab chiqarishni ragʻbatlantirish va ilmiy tadqiqot jarayonlarini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Farmatsevtika mahsulotlarini ishlab chiqarish hajmini oshirish, aholi va sogʻliqni saqlash muassasalarining dori vositalariga boʻlgan ehtiyojini qoplash darajasini yaxshilash, texnologiyalar transferi orqali farmatsevtika va biotexnologiya sohasini rivojlantirish, yangi texnologiyalarni amaliyotga joriy etish hamda ilmiy tadqiqot va ishlab chiqarishda toʻliq qiymat zanjirini yaratish maqsadida qaror qilaman:
I. Maqsadlar
1. Quyidagilar 2026-yilda farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirishning asosiy maqsadlari etib belgilansin:
(a) ishlab chiqarish hajmini 8,5 trillion soʻmga yetkazish;
(b) qiymati 1 milliard AQSH dollari boʻlgan istiqbolli investitsiya loyihalarini shakllantirish;
(v) 800 million AQSH dollarlik yangi investitsiya loyihalarini boshlash;
(g) mahsulot va xizmatlar eksportini 300 million AQSH dollariga yetkazish;
(d) 350 turdagi yangi mahsulotlarni ishlab chiqarishni oʻzlashtirish;
(j) “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri hududini kengaytirish orqali mintaqadagi biotexnologiya va farmatsevtika ilmiy tadqiqot va ishlab chiqarish xabi — “BioPharma City”ga aylantirish.
II. Tarmoq korxonalarini qoʻllab-quvvatlash choralari
2. Farmatsevtika tarmogʻida raqobatbardosh va sifatli farmatsevtika mahsulotlarini ishlab chiqarish va investitsiyalarni ragʻbatlantirish maqsadida:
(a) original dori vositalarining patent muddati tugagandan soʻng 1 yil ichida ushbu dori vositalarini ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan ishlab chiqaruvchilarga texnologiyalar transferi xarajatlarining 50 foizi, biroq 50 ming AQSH dollaridan koʻp boʻlmagan qismi yoki mahsulotni yaratishdagi ilmiy tadqiqot xarajatlarining 50 foizi, biroq 100 ming AQSH dollaridan koʻp boʻlmagan qismi Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi;
(b) 2027-yil 1-yanvardan boshlab “Zarur ishlab chiqarish amaliyoti — GMP” milliy sertifikatiga ega boʻlgan korxonalarga ularning ishlab chiqarish liniyalarida ushbu sertifikat amal qilish muddati davrida belgilangan tartib va qoidalar asosida biologik faol qoʻshimchalarni ishlab chiqarishga ruxsat beriladi.
3. Belgilansinki, 2026-yil 1-iyundan boshlab:
(a) quyidagilar Savdoga koʻmaklashish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi:
(i) dori vositalarini ishlab chiqaruvchilarga EU GMP, US FDA GMP rasmiy sertifikatlarini joriy qilishda, shuningdek, Jahon sogʻliqni saqlash tashkilotining prekvalifikatsiyasini olishda xorijiy konsalting xizmatlari hamda EU GMP, US FDA GMP sertifikatlari uchun xarajatlarning 50 foizi, lekin 50 ming AQSH dollaridan koʻp boʻlmagan qismi;
(ii) ilmiy-tadqiqot institutlari va taʼlim muassasalari tomonidan yaratilgan Oʻzbekistonda ishlab chiqarish yoʻlga qoʻyilmagan dori vositalari va tibbiy jihozlarni ishlab chiqaruvchilarga ushbu dori vositalarini sanoat miqyosida ishlab chiqarib, realizatsiya qilgandan soʻng roʻyxatdan oʻtkazish, klinik sinov va bioekvivalentlik tadqiqotlari xarajatlarining 80 foizi, lekin 8 ming AQSH dollaridan koʻp boʻlmagan miqdorda;
(b) mazkur Farmonning 1-ilovasiga muvofiq yuqori texnologiyali dori vositalarini ishlab chiqarishga qaratilgan yangi investitsiya loyihalarini 3 yil muddatda foydalanishga topshirib, sanoat miqyosida ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻygan tadbirkorlik subyektlariga 2 yil muddatga loyiha doirasida jalb qilingan kreditlar boʻyicha kredit foiz xarajatlari Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan quyidagi tartibda kompensatsiya qilib beriladi:
(i) foiz stavkasi Markaziy bank asosiy stavkasining ikki baravaridan ortiq boʻlmagan milliy valyutadagi kreditlarning asosiy stavkadan 4 foiz punkt yuqori qismi, lekin 10 foiz punktdan oshmagan miqdorda;
(ii) xorijiy valyutadagi kreditlar foiz stavkasining 6 foizdan yuqori qismi, biroq 4 foiz punktdan oshmagan miqdorda.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
(a) 2026-yil 1-iyundan boshlab farmatsevtika va boshqa ishlab chiqaruvchi korxonalarga, istisno tariqasida, Soliq qoʻmitasi axborot dasturi orqali operatorlarga taqdim etiladigan maʼlumotga koʻra soliqlar va yigʻimlarni toʻlash boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdoridan koʻp boʻlmagan miqdorda qarzdorlik mavjud boʻlganda, qarzdorlik summasi ushbu miqdordan yuqori boʻlgan holatlarda esa qarzdorlik shakllangan kundan boshlab oʻn kun muddatda davlat xaridlarida ishtirok etishga ruxsat berilsin;
(b) mahalliylashtirish darajasidan qatʼi nazar, belgilangan tartibda mahalliy ishlab chiqarilgan tovar toʻgʻrisidagi sertifikatga ega boʻlgan farmatsevtika va boshqa mahsulotlarni ishlab chiqaruvchi korxonalarga elektron kooperatsiya portali, ishlab chiqaruvchilar ekotizimi, mahalliy auksion savdolari va “milliy doʻkon”da ushbu mahsulotlarni realizatsiya qilishga ruxsat beriladi.
5. Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi ikki oy muddatda “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunga mazkur Farmonning 4-bandidan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishni nazarda tutuvchi qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
III. Imtiyozlar
6. Belgilab qoʻyilsinki:
(a) farmatsevtika mahsulotlarini ishlab chiqarish, dorivor oʻsimliklarni madaniy holda yetishtirish yoki ularni qayta ishlashga yoʻnaltirilgan investitsiya loyihalarini amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlari 2040-yilga qadar investitsiya loyihalari boshlangan sanadan eʼtiboran 3 yil muddatga investitsiya loyihalari amalga oshiriladigan yer uchastkalari boʻyicha yer soligʻi, investitsiya loyihalari foydalanishga qabul qilingan kundan boshlab 3 yil muddatga investitsiya loyihalari doirasida foyda soligʻi hamda qurilgan koʻchmas mulk obyektlari boʻyicha mol-mulk soligʻidan ozod etiladi;
(b) faoliyatini doimiy muassasa orqali amalga oshirmayotgan norezidentlarning Oʻzbekiston Respublikasi hududida dori vositalari va tibbiy jihozlarni ishlab chiqarishda qoʻllanadigan texnologiyalar transferi va brend nomi uchun royalti koʻrinishida olinadigan daromadlari boʻyicha, agar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, foyda soligʻi stavkasi 2030-yil 1-yanvarga qadar 5 foiz miqdorida qoʻllanadi.
7. Belgilansinki, mazkur Farmonning 6-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan soliq imtiyozlari ishlab chiqarilgan farmatsevtika mahsulotlarini realizatsiya qilishdan yoki dorivor oʻsimliklarni madaniy holda yetishtirish yoxud ularni qayta ishlashdan olingan daromadlar ulushi soliq toʻlovchining jami daromadi umumiy hajmida kamida 60 foizni tashkil etganda qoʻllanadi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi tomonidan soliq organlariga investitsiya loyihasini amalga oshirish boshlangan sana va uni foydalanishga topshirish sanasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar taqdim etib boriladi.
8. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi bilan birgalikda uch oy muddatda Soliq kodeksiga mazkur Farmonning 6-bandidan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishni nazarda tutuvchi qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
9. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
(a) farmatsevtika faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar tomonidan Sogʻliqni saqlash vazirligiga yoki davlat tibbiyot muassasalariga insonparvarlik yordami sifatida amal qilish muddati qisqaligi sababli bepul beriladigan yaroqlilik muddati tugashiga 6 oydan kam boʻlmagan muddat qolgan dori vositalari va tibbiy jihozlar soliq solish maqsadida bunday yuridik shaxslarning iqtisodiy jihatdan oʻzini oqlagan xarajatlari deb eʼtirof etiladi. Bunda:
(i) ushbu bandga muvofiq beriladigan va chegirib tashlash uchun qabul qilinadigan dori vositalari va tibbiy jihozlarning qiymati haqiqiy ishlab chiqarish yoki xarid tannarxidan kelib chiqib, unga savdo ustamasini kiritmagan holda aniqlanadi;
(ii) dori vositalari va tibbiy jihozlarning qiymatini oshirib koʻrsatish, topshirilgan mol-mulkning soxtaligi, takroran aylanishi yoxud belgilangan tartibga rioya qilmaslik hollari aniqlangan taqdirda, tegishli qiymat soliqlar, penyalar qoʻshimcha hisoblangan va qonun hujjatlariga muvofiq javobgarlik choralari qoʻllangan holda xarajatlar tarkibidan chiqarib tashlanadi;
(b) 2026-yil 1-apreldan boshlab biologik faol qoʻshimcha va kosmetika vositalarini ishlab chiqaruvchi korxonalarga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-yanvardagi “2022 — 2026-yillarda respublikaning farmatsevtika tarmogʻini jadal rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-55-son Farmonining 5-bandida nazarda tutilgan bojxona imtiyozlari tatbiq etiladi.
10. Soliq kodeksining 305-moddasiga muvofiq import qilingan tovarlarni, shu jumladan, referent narx qoʻllanadigan dori vositalarini olib kirishda haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi bilan ularni realizatsiya qilish qiymatidan kelib chiqqan holda hisoblangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrtasidagi ijobiy farq iqtisodiy jihatdan oʻzini oqlagan xarajatlar deb eʼtirof etiladi va foyda soligʻi boʻyicha soliq bazasini aniqlashda jami daromaddan chegirib tashlanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
IV. Moliyalashtirish manbalari
11. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 28-yanvardagi “Farmatsevtika tarmogʻini jadal rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-13-son Farmoni 6-bandi bilan Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasidan ajratilishi belgilangan 30 million AQSH dollari miqdoridagi mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 10-yanvardagi PQ-14-son qarori 7-bandida belgilangan maqsadlarga yoʻnaltirilsin.
12. Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi 2026-2027-yillarda mutanosib ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 10-apreldagi PF-5707-son Farmoni 7-bandida belgilangan Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining jami 25 million AQSH dollari miqdoridagi mablagʻlarini “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasterining ilmiy tadqiqot markazi, farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligini tekshirish laboratoriyasi va vivariy binolarini qurish hamda jihozlash ishlarini jadallashtirish maqsadida 3 yillik imtiyozli davr bilan 10 yil muddatga yillik 4 foiz stavkada jalb qilish choralarini koʻrsin.
13. Belgilansinki:
(a) farmatsevtika korxonalari tomonidan mazkur Farmonning 11-bandida koʻzda tutilgan xomashyo va asbob-uskunalarni xarid qilishda import kontraktlari mamlakatimizda akkreditatsiyadan oʻtgan xalqaro konsalting kompaniyalari tomonidan ekspertizadan oʻtkaziladi;
(b) mazkur Farmonning 12-bandida nazarda tutilgan kredit mablagʻlarini Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasiga qaytarish Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi va “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi tomonidan amalga oshiriladi.
14. Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligiga mahalliy ishlab chiqarish korxonalari mutaxassislarining malakasini oshirish maqsadida “Pharm Service” davlat muassasasi xodimlarining mamlakatimiz va xorijda malakasini oshirish va qayta tayyorlash, shuningdek, malaka oshirish kurslariga xorijiy mutaxassislarni jalb qilish uchun Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasidan mablagʻ yoʻnaltirishga ruxsat berilsin.
V. Farmatsevtika mahsulotlari sifati va xavfsizligini oshirish
15. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2028-yil 1-yanvardan boshlab:
(a) biologik faol qoʻshimchalarga ruxsatnoma berishda Xatarlar tahlili va kritik nazorat nuqtalari (NAACP) tizimi joriy etilganligi talab etiladi;
(b) biologik faol qoʻshimchalar majburiy raqamli markirovkalashdan oʻtkaziladi.
16. Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 20-iyundagi “Oʻzbekiston Respublikasida meva-sabzavotchilik sohasini rivojlantirish” loyihasini Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida amalga oshirish borasidagi qoʻshimcha chora tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-3790-son qaroriga muvofiq Xalqaro tiklanish va taraqqiyot bankining qarz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan, biroq Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan foydalanishga ehtiyoj boʻlmagan sinov uskunalari, yordamchi vositalar va laboratoriya mebellarini Sogʻliqni saqlash vazirligining “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasiga balans qoldiq qiymatida begʻaraz oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Bunda Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki oldidagi qarzni qaytarish, foizlarni toʻlash va qarzga xizmat koʻrsatish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi va “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi tomonidan solidar tartibda amalga oshiriladi.
VI. Farmatsevtika sohasida kadrlar tayyorlash va ilm-fanni rivojlantirish
17. Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi va Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining:
(a) Oʻzbekiston kimyo-farmatsevtika ilmiy-tadqiqot instituti, Toshkent vaksina va zardoblar ilmiy-tadqiqot instituti va “Sharq tabobati” ilmiy-tadqiqot institutlari negizida Milliy biofarmatsevtika ilmiy-tadqiqot institutini (keyingi oʻrinlarda — Institut) tashkil etish;
(b) Institutning asosiy vazifalarini 2-ilovaga muvofiq tasdiqlash toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
18. Belgilansinki:
(a) Institut Oʻzbekiston kimyo-farmatsevtika ilmiy-tadqiqot instituti, Toshkent vaksina va zardoblar ilmiy-tadqiqot instituti va “Sharq tabobati” ilmiy-tadqiqot institutlarining huquq va majburiyatlari, shuningdek, tuzilgan shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi;
(b) Oʻzbekiston kimyo-farmatsevtika ilmiy-tadqiqot instituti, Toshkent vaksina va zardoblar ilmiy-tadqiqot instituti va “Sharq tabobati” ilmiy-tadqiqot institutlarining amaldagi moliyalashtirish manbalari, shtat birliklari, mol-mulki hamda boshqa tovar-moddiy boyliklari Institutga oʻtkaziladi;
(v) Institut tuzilmasi hamda uning Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari orqali moliyalashtiriladigan shtat birliklari soni Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi tomonidan tasdiqlanadi.
19. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabda tajriba-sinov tariqasida Farmatsevtika texnik universiteti bilan oʻzaro integratsiya asosida oʻquvchilarni hayot fanlari asoslariga oʻrgatish boʻyicha quyidagilarni nazarda tutuvchi taʼlim dasturlarini (keyingi oʻrinlarda — hayot fanlari dasturlari) joriy qilsin:
(a) Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktab (keyingi oʻrinlarda — maktab)ning oʻquv jarayoni 5 yillik dasturlar asosida STEM modeli boʻyicha tashkil etiladi. Bunda dastlabki 3 yilda ustuvorlik oʻquvchilarda kimyo, biologiya, fizika, matematika va ingliz tili boʻyicha fundamental bilimlarni shakllantirishga, keyingi 2 yilda esa tabiiy fanlar asosida boshlangʻich tayyorgarlikni taʼminlashga qaratiladi;
(b) maktabning 10-11-sinf va Farmatsevtika texnik universiteti (keyingi oʻrinlarda — universitet)ning tegishli bakalavriat yoʻnalishlarining 1-kurs oʻquv rejalari oʻzaro integratsiya qilinadi. Bunda oliygohning oʻquv rejasiga oid fanlar (keyingi oʻrinlarda — oliy taʼlim fanlari) oʻquvchilarning tanlovi asosida qoʻshimcha oʻqitiladi;
(v) oliy taʼlim fanlari universitetning professor-oʻqituvchilari tomonidan oʻqitiladi va ushbu jarayonga oid barcha xarajatlar ushbu universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanadi;
(g) quyidagi talablarni bajargan maktab bitiruvchilariga universitetning tegishli taʼlim yoʻnalishida 2-kursdan test sinovlarisiz va qoʻshimcha imtihonlarsiz oʻqishni davom ettirish huquqi beriladi:
(i) chet tilidan kamida V2 darajadagi hamda universitetning yoʻnalishiga qarab biologiya va kimyo fanlaridan biri boʻyicha kamida V+ darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan xalqaro sertifikatga ega boʻlish;
(ii) oliy taʼlim fanlari boʻyicha akademik koʻrsatkichlarni (Academic Performance) oʻrnatilgan talab boʻyicha oʻzlashtirganlik.
VII. Farmon ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat
20. Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Toshkent viloyati hokimligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri hududini kengaytirish maqsadida unga tutash hududdan qoʻshimcha 100 gektar yer uchastkalarini belgilangan tartibda ajratish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin. Bunda yer egalari, yerdan foydalanuvchilar, yer uchastkalari ijarachilariga va mulkdorlariga yetkazilgan zararning oʻrnini Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy zararlarni kompensatsiya qilish boʻyicha respublika maqsadli jamgʻarmasi hisobidan qoplash, shuningdek, yer uchastkalari uchun qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklarining oʻrnini loyiha tashabbuskorlari tomonidan 5 yilgacha boʻlgan muddatda boʻlib-boʻlib toʻlash nazarda tutilsin.
21. Farmatsevtika sohasida ishlab chiqarishni kengaytirish, eksportni jadallashtirish, yangi investitsiya loyihalarini ishlab chiqish, salohiyatli xorijiy investorlar va xalqaro brendlarni jalb qilish maqsadida Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan va qoʻshimcha ajratiladigan 15 ta shtat birligidan iborat boʻlgan yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Farmatsevtika sanoati loyiha ofisi tashkil etilsin. Bunda Farmatsevtika sanoati loyiha ofisi xodimlariga Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi xodimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish shartlari tatbiq etiladi.
22. Farmatsevtika tarmogʻida ishlab chiqarish va ilmiy tadqiqot jarayonlarini takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlar rejasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
23. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
24. Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu Farmondan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
25. Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan sinov uskunalari, yordamchi vositalar va laboratoriya mebellarini “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasiga oʻtkazishda qarz mablagʻi bilan bogʻliq majburiyatlarni qaytarish yuzasidan huquq va talablarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi bitimga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishini taʼminlasin.
26. Mazkur Farmon ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul etib sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov va Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi direktori A.A. Azizov belgilansin.
27. Farmon ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-martdagi PF-35-son Farmoniga 1-ILOVA
Yuqori texnologiyali dori vositalarini ishlab chiqarish loyihalari
1. Rekombinant oqsillar va gormonlarni ishlab chiqarish loyihalari.
2. Target dori vositalarini ishlab chiqarish loyihalari.
3. Vaksinalarni ishlab chiqarish loyihalari.
4. Qon preparatlarini ishlab chiqarish loyihalari.
5. Autoimmun va onkologik preparatlarni ishlab chiqarish loyihalari.
6. Gen va hujayra terapiyasi mahsulotlarini ishlab chiqarish loyihalari.
7. Biosimilyar va biobetter preparatlarni ishlab chiqarish loyihalari.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-martdagi PF-35-son Farmoniga 2-ILOVA
Milliy biofarmatsevtika ilmiy-tadqiqot institutining
1. Biofarmatsevtika yoʻnalishida ilmiy tadqiqotlar olib borish.
2. Dori vositalarini ishlab chiqarish texnologiyalarini yaratish.
3. Farmatsevtika va biotexnologiya yoʻnalishidagi tadqiqot natijalarini amaliyotga tatbiq etish va ishlab chiqarishga yoʻnaltirish.
4. Biofarmatsevtika ilmiy-tadqiqot yoʻnalishida xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish.
5. Biofarmatsevtika yoʻnalishida ilmiy xodimlarni tayyorlash va ularning malakasini oshirish.
6. Farmatsevtika va biotexnologiya yoʻnalishlarida ilmiy metodologiya va standartlar yaratish.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-martdagi PF-35-son Farmoniga 3-ILOVA
Farmatsevtika tarmogʻida ishlab chiqarish va ilmiy tadqiqot jarayonlarini takomillashtirishga qaratilgan
T/r Chora-tadbirlar nomlanishi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Moliyalash-tirish manbalari Masʼul ijrochilar 1. Farmatsevtika tarmogʻida amalga oshiriladigan ya ngi investitsiya loyihalarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni kengaytirish . Xorijiy kredit liniyalari va tijorat banklarining oʻz mablagʻlari hisobidan farmatsevtika loyihalariga imtiyozli (yengillashtirilgan) shartlarda 1 mlrd. AQSH dollari miqdorida mablagʻ yoʻnaltirish. 2026-yilda Xorijiy kredit liniyalari va tijorat banklarining oʻz mablagʻlari Markaziy bank (T. Ishmetov), tijorat banklari 2. Farmatsevtika sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini joriy qilish. Dori vositalari va tibbiy jihozlarni, yangi mahsulot va xizmatlarni yoki boshqa intellektual faoliyat natijalarini sinovdan va roʻyxatdan oʻtkazish jarayonlari boʻyicha faoliyatni tartibga solishni nazarda tutuvchi “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini joriy etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2026-yil sentabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Xudayarov), Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi (A. Azizov) 3. Milliy biofarmatsevtika ilmiy-tadqiqot institutining samarali faoliyatini yoʻlga qoʻyish . Milliy biofarmatsevtika ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil etish boʻyicha tashkiliy va huquqiy chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2026-yil aprel - Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi (A. Azizov) 4. Dorivor oʻsimliklar milliy katalogini yaratish. 1. Soha mutaxassislarini jalb etgan holda dorivor oʻsimliklar milliy katalogini yaratish. 2. Respublikada mavjud dorivor oʻsimliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining veb-saytiga joylash. 2027-yil yanvar Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi (A. Azizov), Fanlar akademiyasi (Sh. Ayupov), Toshkent farmatsevtika instituti (K. Rizayev) 5. Dori vositalarini majburiy raqamli markirovkalash kodlarini xatlovdan oʻtkazish. Dori vositalarini majburiy raqamli markirovkalash kodlarini bosqichma-bosqich xatlovdan oʻtkazish: 2026-yil dekabr - Soliq qoʻmitasi (F. Pulatov) 1-bosqichda dori vositalarini ishlab chiqaruvchilar; 2026-yil iyul 2-bosqichda dori vositalarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchilar; 2026-yil sentabr 3-bosqichda dori vositalarining chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi dorixonalar. 2026-yil noyabr 6. “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri imkoniyatlarini chet elda targʻib qilish. “Tashkent Pharma Park” innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri imkoniyatlarini xorijiy ommaviy axborot vositalarida keng targʻib qilish. doimiy Tashkilotlarning oʻz mablagʻlari Tashqi ishlar vazirligi (B. Saidov) , Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi (A. Azizov) 7. Farmatsevtika texnik universiteti faoliyatini takomillashtirish. 1. Amaldagi Oliy taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari klassifikatoriga muvofiq Farmatsevtika texnik universitetida xalqaro hamkor universitetlar bilan ishlab chiqilgan taʼlim dasturlari asosida kadrlar tayyorlashni yoʻlga qoʻyish. 2026-yil iyul Sogʻliqni saqlash vazirligiga ajratiladigan Davlat budjeti mablagʻlari, Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Xudayarov), Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi (A. Azizov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. Farmatsevtika texnik universiteti talabalarini Sogʻliqni saqlash vazirligiga ajratiladigan Davlat budjeti mablagʻlari hamda Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi mablagʻlari hisobidan grant asosida oʻqitishni yoʻlga qoʻyish. 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab 8. GMP milliy sertifikatiga ega korxonalarda biologik faol qoʻshimchalarni ishlab chiqarishga qoʻyiladigan talablarni belgilash. 1. GMP milliy sertifikatiga ega korxonalarda biologik faol qoʻshimchalar ishlab chiqarishga qoʻyiladigan talablar va ruxsatnoma tartib-taomillarini takomillashtirishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil may - Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Xudayarov) 2. Loyihani manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish hamda belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil avgust 9. Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish maqsadida ishlab chiqaruvchilarga davlat tomonidan berilgan imtiyozlarning natijalarini oʻrganish. 1. Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish maqsadida ishlab chiqaruvchilarga davlat tomonidan berilgan imtiyozlarning natijalarini tahlil qilish. 2. Tahlil natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga maʼlumot kiritish. 2027-yil dekabr - Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi (A. Azizov) 10. Farmatsevtika mahsulotlarining postmarketing nazoratini amalga oshirish tartibini takomillashtirish. 1. Farmatsevtika mahsulotlarining postmarketing nazoratini amalga oshirish tartibini takomillashtirishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil may - Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Xudayarov) 2. Loyihani manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish hamda belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil avgust 11. Dori vositalari va tibbiy jihozlarni ulgurji va chakana realizatsiya qilish, ularni muomaladan chiqarish va yoʻq qilish tartiblarini takomillashtirish. 1. Dori vositalari va tibbiy jihozlarni ulgurji va chakana realizatsiya qilish, ularni muomaladan chiqarish va yoʻq qilish tartiblarini takomillashtirishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil iyun - Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Xudayarov) 2. Loyihani manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish hamda belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil sentabr
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-martdagi PF-35-son Farmoniga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatning ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-yanvardagi “2022 — 2026-yillarda respublikaning farmatsevtika tarmogʻini jadal rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-55-son Farmonining 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Farmatsevtika mahsulotlari, kosmetika vositalari hamda biologik faol qoʻshimchalar ishlab chiqaruvchilari, farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar, ixtisoslashgan ilmiy-tadqiqot institutlari va oliy taʼlim muassasalari tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun olib kelinadigan va farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar tomonidan farmatsevtika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi korxonalar ehtiyoji uchun keltiriladigan hamda farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji va chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar tomonidan dorixona ichida dori tayyorlash maqsadida olib kiriladigan, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmaydigan texnologik va laboratoriya uskunalari, ularning butlovchi va ehtiyot qismlari, farmatsevtika ishlab chiqarish binolari uchun “toza xonalar”, sendvich-panellar va ventilyatsiya tizimlari, shuningdek, laboratoriya hayvonlarini boqish, klinik-oldi tadqiqotlar va dori vositalari ishlab chiqarish (shu jumladan, dorixona ichida tayyorlash) uchun ishlatiladigan xomashyo va materiallar, tibbiyot buyumlari va qadoqlash materiallari Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan roʻyxatlar boʻyicha 2028-yil 1-yanvarga qadar bojxona bojlaridan ozod qilinsin”.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-184-son Farmonida :
(a) 1-ilovaning 11-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 11. Sogʻliqni saqlash vazirligi Xususiy tibbiy faoliyat, giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlar muomalasi ustidan nazorat ”;
(b) 2-ilovaning 15-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 15. Qalbakilashtirilgan, sifatsiz mahsulotlarni ishlab chiqarish, tayyorlash va realizatsiya qilish boʻyicha ishonchli axborot mavjud boʻlganda, farmatsevtika mahsulotlarining postmarketing nazorati natijalari yuzasidan salbiy xulosa rasmiylashtirilganda, shuningdek, retsept bilan beriladigan dori vositalari retseptsiz sotilishining oldini olish maqsadida faqatgina shunday mahsulotlarni chakana realizatsiya qilish boʻyicha ishonchli axborot mavjud boʻlganda, dori vositalari va tibbiy jihozlarni ishlab chiqarish, tayyorlash, ulgurji va chakana realizatsiya qilishni nazorat qilish. Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi ”.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 28-yanvardagi “Farmatsevtika tarmogʻini jadal rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-13-son Farmonida :
(a) 6-bandda :
(i) birinchi va oltinchi xatboshilardagi “Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
(ii) ikkinchi xatboshidagi “Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi 30 million AQSH dollari va soʻzlari chiqarib tashlansin;
(b) 13-bandda :
(i) ikkinchi xatboshida “50” raqami “75” raqami bilan almashtirilsin;
(ii) quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bojxona qoʻmitasi import qilingan dori vositalari boʻyicha undirilgan bojxona bojining alohida hisobini yuritsin hamda har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5 sanasiga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga tegishli maʼlumotlarni taqdim etsin.
Iqtisodiyot va moliya vazirligi Bojxona qoʻmitasi taqdim etgan maʼlumotlar asosida import qilingan dori vositalari boʻyicha undirilgan bojxona boji summasining 75 foizini har oy uchun keyingi oyning 10 sanasiga qadar Davlat budjeti daromadlarini ushbu summaga kamaytirgan holda, Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkazib bersin”.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 20-iyundagi “Oʻzbekiston Respublikasida meva-sabzavotchilik tarmogʻini rivojlantirish” loyihasini Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida amalga oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-3790-son qarorida :
(a) quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:
“5 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi va Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Xalqaro tiklanish va taraqqiyot bankining imtiyozli kredit mablagʻlari hisobidan xarid qilingan sinov uskunalari va oʻlchov vositalarining bir qismini “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasiga kredit mablagʻlarning tegishli miqdorini birgalikda qaytarish va ularning solidar javobgarligini belgilash sharti bilan oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin”;
(b) 6-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mazkur loyihaning institutsional rivojlanishini qoʻllab-quvvatlashga oid qoʻshimcha komponent doirasida huquq va talablarni belgilashga doir bitim, shuningdek, zaruriyatga koʻra unga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish”;
(v) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Osnovnie texniko-ekonomicheskiye parametri skorrektirovannogo texniko-ekonomicheskogo obosnovaniya proyekta “Razvitiye sektora plodoovoshevodstva v Respublike Uzbekistan”
№ Naimenovaniye pokazatelya Yed. izm. Vsego v tom chisle za schet: MBRR Respubliki Uzbekistan benefitsiarov 1 . Obshaya stoimost proyekta* ekv. tis. doll. SSHA 989 115,63 650 000,00 183 929,65 155 185,98 2 . Summa kapvlojeniy, vsego ekv. tis. doll. SSHA 859 720,41 650 000,00 54 534,43 155 185,98 2.1. Kreditnaya liniya dlya kommercheskix bankov i lizingovix kompaniy ekv. tis. doll. SSHA 787 163,31 631 977,33 155 185,98 v SKV tis. doll. SSHA 631 977,33 631 977,33 v natsionalnoy valyute ekv. tis. doll. SSHA 155 185,98 155 185,98 2.2. Tovari tis. doll. SSHA 9 630,35 9 630,35 v SKV tis. doll. SSHA 9 630,35 9 630,35 2.3. Raboti i uslugi konsultantov tis. doll. SSHA 3 139,52 3 139,52 v SKV 3 139,52 3 139,52 2.4. Upravleniye proyektom i operatsionnie rasxodi tis. doll. SSHA 3 904,70 3 627,80 276,90 v SKV tis. doll. SSHA 3 627,80 3 627,80 v natsionalnoy valyute ekv. tis. doll. SSHA 276,90 276,90 2.5. Finansovie izderjki v investitsionniy period ekv. tis. doll. SSHA 55 882,53 1 625,00 54 257,53 3 . Nalogovie i tamojennie lgoti ekv. tis. doll. SSHA 129 395,22 129 395,22 4 . Stoimost sushestvuyushix osnovnix fondov, vovlekayemix v realizatsiyu proyekta tis. ga - 5 . Moshnost rekonstruiruyemoy sistemi ga Povisheniye produktivnosti i rentabelnosti sektora plodoovoshevodstva v proyektnix zonax 6 . Raschetniy srok okupayemosti proyekta let 8 7 . Prodoljitelnost investitsionnogo perioda mesyatsev 93 8 . Stoimost sozdavayemix proizvodstvennix fondov ekv. tis. doll. SSHA 803 837,88 9 . Srok pogasheniya zayma let 25 10. v tom chisle lgotniy period let 5
(g) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sxema obslujivaniya zayma Mejdunarodnogo banka rekonstruksii i razvitiya, videlyayemogo v ramkax dopolnitelnogo finansirovaniya proyekta “Razvitiye sektora plodoovoshevodstva v Respublike Uzbekistan”
tis. doll. SSHA № Naimenovaniye meropriyatiya Vsego summa zayma Pogasheniye za schet sredstv: Sposob pogasheniya zayma summa % Gosudarstvennogo budjeta uchastnikov proyekta summa % summa % 1. Kreditnaya liniya dlya kommercheskix bankov i lizingovix kompaniy 487 511,1 97,5 487 511,1 100 Obslujivaniye osushestvlyayetsya uchastvuyushimi kommercheskimi bankami i lizingovimi kompaniyami 2.. Modernizatsiya laboratoriy i narashivaniye potensiala Uzbekskogo agentstva po texnicheskomu regulirovaniyu pri Kabinete Ministrov i Gosudarstvennogo uchrejdeniya “Sentr bezopasnosti farmatsevticheskoy produksii” pri Ministerstve zdravooxraneniya Respubliki Uzbekistan 9 128 1,8 5 377 58,9 Obslujivaniye osushestvlyayetsya za schet Uzbekskogo agentstva po texnicheskomu regulirovaniyu pri Kabinete Ministrov 3 751 41,1 Obslujivaniye osushestvlyayetsya za schet Gosudarstvennogo uchrejdeniya “Sentr bezopasnosti farmatsevticheskoy produksii” pri Ministerstve zdravooxraneniya Respubliki Uzbekistan 3. Konsultatsionnie uslugi po ukrepleniyu potensiala uchastvuyushix finansovix organizatsiy i dr. 933,3 0,2 933,3 100 Obslujivaniye osushestvlyayetsya za schet sredstv Gosudarstvennogo budjeta 4. Razovaya komissiya po zaymu 1250,0 0,3 18,37 1,5 Obslujivaniye osushestvlyayetsya za schet sredstv Gosudarstvennogo budjeta 1231,63 98,5 Obslujivaniye osushestvlyayetsya uchastvuyushimi kommercheskimi bankami 5. Upravleniye proyektom, monitoring i otsenka proyekta 1177,6 0,2 1177,6 100 Obslujivaniye osushestvlyayetsya za schet sredstv Gosudarstvennogo budjeta VSEGO:* 500 000,0 100,0 2 129,27 0,4 497 870,7 99,6
5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 10-yanvardagi “Farmatsevtika tarmogʻini yanada rivojlantirish va investitsiya loyihalarini amalga oshirishni jadallashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-14-son qarorida :
(a) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Belgilansinki, farmatsevtika yoʻnalishidagi investitsiya loyihalarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash maqsadida:
xorijiy ilgʻor texnologiyalarni jalb qilishga yoʻnaltirilgan innovatsion dori vositalari va tibbiy jihozlarni ishlab chiqarishga moʻljallangan loyihalarni moliyalashtirish uchun tijorat banklari tomonidan 10 yil muddatga 4 yillik imtiyozli davr bilan yillik 5 foiz stavkada Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasidan 80 million AQSH dollari miqdoridagi kredit liniyasi 2024 — 2028-yillarda jalb qilinsin. Bunda mazkur mablagʻlar tijorat banklari tomonidan asbob-uskunalar sotib olish uchun kredit va lizing mexanizmlarini qoʻllagan holda 10 yilgacha muddatga, shundan 4 yillik imtiyozli davr bilan yillik 7 foiz stavkada;
xomashyolarni sotib olish maqsadida aylanma mablagʻlarni moliyalashtirish uchun xorijiy valyutada 7 foiz va milliy valyutada yillik 14 foiz stavkada 3 yilgacha muddatga ajratiladi.
Bunda:
bitta farmatsevtika ishlab chiqarish korxonaga xomashyo sotib olish uchun oʻtgan yilda ishlab chiqarilgan mahsulotlar qiymatidan 20 foiz miqdorida kredit rasmiylashtiriladi;
asbob-uskunalar va xomashyo xarid qilinishi koʻzda tutilganda, import kontraktlari “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertizadan oʻtkazish markazi” DUK ekspertizasidan oʻtkaziladi;
mablagʻlar tijorat banklari tomonidan Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi Ilmiy-texnik kengashining ijobiy xulosasiga koʻra ajratiladi;
kredit liniyasi mablagʻlarining tijorat banklari kesimidagi taqsimoti Markaziy bank tomonidan tasdiqlanadi”;
(b) 1-ilovaning 8-pozitsiyasida:
“Amalga oshirish mexanizmi” ustunidagi “Asakabank” AJ va “100 million AQSH dollari” soʻzlari “tijorat banklariga” va “80 million AQSH dollari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Bajarish muddati” ustunidagi “2024-yil fevral” soʻzlari “2024 — 2028-yillar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 7-sentabrdagi “Atrof-muhitga taʼsirni baholash mexanizmini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi 541-son qarorida :
1-ilovada :
“Atrof muhitga taʼsir koʻrsatishning I toifasiga mansub (yuqori darajada xavfli) faoliyat turlari (*)” boʻlimining 33-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Dori moddalari (substansiya) va reagentlarni ishlab chiqaruvchi farmatsevtika zavodlari va fabrikalari (tayyor dorivor vositalarni qadoqlash korxonalari bundan mustasno)”;
“Atrof muhitga taʼsir koʻrsatishning II toifasiga mansub (oʻrtacha darajada xavfli) faoliyat turlari (**)” boʻlimining 22-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Dori vositalari, tibbiy jihozlar (reagentlarni ishlab chiqarish bundan mustasno) va kosmetika preparatlarini ishlab chiqarish korxonalari”.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi “Dori vositalari va tibbiy buyumlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida”gi 149-son qarorida :
(a) 4-bandda :
ikkinchi xatboshi “(keyingi oʻrinlarda — xorijiy ishlab chiqaruvchilar)” soʻzlaridan keyin “hamda import qiluvchilarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
beshinchi xatboshida “joriy qilish kuniga qadar” soʻzlaridan keyin “ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Operator tomonidan dori vositalari va tibbiy jihozlarni import qiluvchilarga markirovka kodlarini taqdim etishda import qiluvchida xorijiy ishlab chiqaruvchidan ushbu dori vositalari va tibbiy jihozlarni raqamli markirovkalash uchun kodlarni olish huquqini beruvchi ishonchnoma tegishli xorijiy davlatning vakolatli organlari tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlangan boʻlishi shart”;
b) 6-ilovada :
16-band “ishlab chiqaruvchilar” soʻzlaridan keyin “va import qiluvchilar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
18-bandda “Farmatsevtika sanoatini rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi” davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-band “ishlab chiqaruvchi” soʻzlaridan keyin “hamda import qiluvchi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-sentabrdagi “Bojxona bojlaridan ozod qilinadigan texnologik va laboratoriya uskunalari, ularning butlovchi va ehtiyot qismlari, shuningdek, xomashyo va materiallar, tibbiy buyumlar va qadoqlash materiallari roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi 519-son qarorida :
(a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Quyidagilar:
2028-yil 1-yanvarga qadar bojxona bojlaridan ozod qilinadigan farmatsevtika mahsulotlari, kosmetika vositalari hamda biologik faol qoʻshimchalar ishlab chiqaruvchilar, farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar, ixtisoslashgan ilmiy-tadqiqot institutlari va oliy taʼlim muassasalari tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun olib kelinadigan va farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar tomonidan farmatsevtika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi korxonalar ehtiyoji uchun keltiriladigan hamda farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji va chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar tomonidan dorixona ichida dori tayyorlash maqsadida olib kiriladigan, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmaydigan laboratoriya hayvonlarini boqish, klinik-oldi tadqiqotlar va dori vositalari ishlab chiqarish (shu jumladan, dorixona ichida tayyorlash) uchun ishlatiladigan xomashyo va materiallar, tibbiy buyumlar va qadoqlash materiallari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
2028-yil 1-yanvarga qadar bojxona bojlaridan ozod qilinadigan farmatsevtika mahsulotlari, kosmetika vositalari hamda biologik faol qoʻshimchalar ishlab chiqaruvchilar, farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar, ixtisoslashgan ilmiy-tadqiqot institutlari va oliy taʼlim muassasalari tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun olib kelinadigan va farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar tomonidan farmatsevtika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi korxonalar ehtiyoji uchun keltiriladigan hamda farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji va chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar tomonidan dorixona ichida dori tayyorlash maqsadida olib kiriladigan, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmaydigan texnologik va laboratoriya uskunalari, ularning butlovchi va ehtiyot qismlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;
2028-yil 1-yanvarga qadar bojxona bojlaridan ozod qilinadigan farmatsevtika mahsulotlari, kosmetika vositalari hamda biologik faol qoʻshimchalar ishlab chiqaruvchilar, farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar, ixtisoslashgan ilmiy-tadqiqot institutlari va oliy taʼlim muassasalari tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun olib kelinadigan va farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar tomonidan farmatsevtika mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi korxonalar ehtiyoji uchun keltiriladigan hamda farmatsevtika mahsulotlarining ulgurji va chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi korxonalar tomonidan dorixona ichida dori tayyorlash maqsadida olib kiriladigan, Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilmaydigan farmatsevtika ishlab chiqarish binolari uchun “toza xonalar”, sendvich-panellar va ventilyatsiya tizimlari roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
(b) 1 , 2 va 3-ilovalar nomlanishida “farmatsevtika mahsulotlari” soʻzidan keyin “kosmetika vositalari hamda biologik faol qoʻshimchalar” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-noyabrdagi “Dori vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi hamda Tibbiy jihozlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida”gi 738-son qaroriga 1-ilovada :
(a) quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:
“6 1 . Mahalliy ishlab chiqaruvchilarning roʻyxatdan oʻtkazilgan tarkibi bir xil dori moddalaridan iborat boʻlgan dori vositalari turli savdo nomlari ostida shartnoma asosida ishlab chiqarilganda laboratoriya sinovlarisiz tan olish yoʻli bilan roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Bunda shartnoma asosida ishlab chiqariladigan dori vositasi asosiy dori vositasiga nisbatan taʼsir etuvchi moddaning (substansiya) ishlab chiqaruvchisi, yordamchi moddalar tarkibi, birlamchi qadoqning materiallari va konteyner-yopish tizimi, sifat nazorati usullari, meʼyorlari va ishlab chiqarish texnologiyasi bilan oʻzgarishsiz mos boʻlishi lozim.
Oʻzgarishlar faqat savdo nomi, ikkilamchi qadoq dizayni va yoʻriqnoma dizaynida boʻlishiga yoʻl qoʻyiladi.
Ushbu shartlar bajarilmagan taqdirda dori vositasi umumiy tartibda roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Mazkur tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan dori vositasining birinchi sanoat seriyasi (seriyalari) majburiy tarzda postmarketing nazoratidan oʻtkaziladi, mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisi bundan mustasno”;
(b) 22-bandning “g” kichik bandi quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“xalqaro koʻp markazli klinik tadqiqotlarning ijobiy natijalariga muvofiq taqdim etilgan original dori vositalari”.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 5-mart,
PF-35-son