📅 2026-yil 18-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Raqamli texnologiyalar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 18-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Raqamli texnologiyalar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 18 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Рақамли технологиялар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 февраля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр цифровых технологий
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 February 2026 · Ministry and agency documents · Raqamli texnologiyalar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
«Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-157-сон «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони , 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-357-сон «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 734-сон «Рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда чет эллик мутахассисларга «IT-visa» бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 12 сентябрдаги 233-мҳ-сон «Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3387, 2022 йил 16 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2022 й., 10/22/3387/0824-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялари вазирининг 2026 йил 18 февралдаги 286-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқнинг номидан ва 1-бандидан «, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Низомда :
1) номидан «, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (бундан буён матнда Технопарк деб юритилади) резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчиларига (иштирокчиларига) ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига тавсия бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш, тавсиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда бекор қилиш тартибини белгилайди.»;
3) 1-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« «IT-Visa» — ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик виза тоифаси;»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« тавсия — Дирекция томонидан ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига IT-Card шаклида бериладиган қуйидаги ҳужжатлар:»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« ариза берувчи — тавсия олиш бўйича мурожаат қилувчи ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчилари;»;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
« хорижий инвестор — Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган юридик шахсни 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда молиялаштиришни амалга оширувчи ёки ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этувчи хорижий жисмоний шахс ёхуд хорижий юридик шахснинг вакили;
хорижий мутахассис — ахборот технологиялари соҳасида охирги 12 ойда йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган хорижий мутахассис;
Технопарк резидентининг таъсисчиси — Технопарк резиденти мақомини олган юридик шахснинг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлган ва ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этадиган жисмоний шахс;
Технопарк резидентининг раҳбар ходимлари — Технопарк резиденти мақомини олган юридик шахснинг охирги 12 ойда йиллик 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган даромадга эга бўлган яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ва уларнинг ўринбосарлари;
стартап лойиҳаларининг таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассислари — Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассислари;
хорижлик профессор-ўқитувчи — олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчилар.»;
4) 2-банд «тавсия олиш учун» деган сўзлардан кейин «веб-портал орқали ариза билан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Тавсия:
1) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
хорижий инвесторларга;
хорижий мутахассисларга;
Технопарк резидентларининг таъсисчиларига ва раҳбарлар ходимларига;
стартап лойиҳаларининг таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассисларига;
хорижлик профессор-ўқитувчиларга берилади.»;
6) 5-бандда :
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ариза берувчи тавсия олиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани веб-портал орқали Дирекцияга юборади. Аризага ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари) тегишли паспорт нусхалари (хорижга чиқиш паспорти, ID-карта) ва никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома (никоҳ тузилган бўлса) нусхалари, ариза берувчининг фотосурати ҳамда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:»;
б) «а» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун киритиладиган инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгиланган лойиҳа тўғрисида маълумот;
ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун киритиладиган 30 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган инвестиция миқдори мавжудлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси (маълумотномаси);»;
д) «б» кичик банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг аризачини ахборот технологиялари соҳасида ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи хат ҳамда меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) нусхалари;
ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида бўлган ёки ушбу тилларда расмий таржимага эга бўлган диплом, сертификат ёки бошқалар).»;
е) қуйидаги мазмундаги «д», «е» ва «ф» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«д) Технопарк резидентларининг таъсисчиси (иштирокчиси) ва раҳбар ходимлари:
маълумотнома (резюме);
Технопарк резиденти номидан ўз хорижий таъсисчисига (иштирокчиси) ва раҳбар ходимларига тавсия бериш учун ёзилган хати (илтимоснома);
Технопарк резиденти мақомини олган юридик шахснинг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлган ва ушбу юридик шахснинг устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этадиган тасдиқловчи маълумот;
Технопарк резиденти раҳбар ходимлари ариза берилган кундан бошлаб банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи ҳужжат;
ариза берувчи хорижий таъсисчиси (иштирокчиси) ёки раҳбар ходимлари бўлган Технопарк резидентининг резидентлик гувоҳномаси нусхаси;
Технопарк резидентида раҳбар ходим сифатида сайланганлиги/тайинланганлиги ҳақидаги қарор/буйруқ нусхалари;
е) хорижлик профессор-ўқитувчи:
маълумотнома (резюме);
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг аризачини ахборот технологиялари соҳасида профессор-ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи хати (илтимоснома) ҳамда меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) нусхалари;
ариза берувчининг олий таълим муассасаларининг ахборот технологиялари соҳасидаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини тасдиқловчи ҳужжат (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида бўлган ёки ушбу тилларда расмий таржимасига эга бўлган диплом, сертификат ёки бошқалар);
ф) стартап лойиҳаларининг таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассислари:
маълумотнома (резюме);
стартап лойиҳаси номидан ўз таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассисларига тавсия бериш тўғрисида ёзилган хати (илтимоснома);
стартап лойиҳасининг Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
стартап лойиҳаси мутахассиси билан тузилган меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) нусхалари;
ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (заруратга кўра, ўзбек, рус ёки инглиз тилларида бўлган ёки ушбу тилларда расмий таржимасига эга бўлган диплом, сертификат ёки бошқалар).»;
7) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, шунингдек аризада нотўғри маълумотлар аниқланганда ёки мажбурий маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Дирекция камчиликларни кўрсатган ҳолда асосли равишда аризани кўриб чиқишни рад этади.
Бунда ариза берувчи камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран ариза топшириши мумкин.»;
8) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Хорижий инвесторнинг инвестиция киритган соҳаси ҳамда хорижлик профессор-ўқитувчи, стартап лойиҳаси мутахассиси, хорижий мутахассиснинг фаолияти айнан ахборот технологиялари соҳасига киришини аниқлаш улар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Эксперт гуруҳи томонидан амалга оширилади.»;
9) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Эксперт гуруҳи ариза берувчи билан суҳбат ўтказиши мумкин. Суҳбат ариза берувчининг хоҳишига кўра бевосита ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олиб борилади.»;
10) 18-банднинг иккинчи хатбошиси «электрон манзилга» деган сўзлардан кейин «ёки ариза берувчининг веб-порталдаги шахсий кабинетига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
11) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Ариза берувчининг электрон манзилига ёки веб-порталдаги шахсий кабинетига хабарнома юборилган кундан бошлаб 3 ой мобайнида тавсияни ўзи шахсни тасдиқловчи ҳужжат (тегишли паспорт ёки ID-карта) билан ёки ишончли вакили ишончнома асосида олиб кетиши лозим.
Бунда ушбу муддатдан 10 кун олдин Дирекция томонидан ариза берувчининг электрон манзилига ёки веб-порталдаги шахсий кабинетига тавсияни олиб кетиш муддати тугаётганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.
Ушбу муддат давомида тавсия олиб кетилмаган тақдирда, Дирекция томонидан тавсия бекор қилинади ҳамда аризачи такроран ариза билан Дирекцияга мурожаат этиши мумкин.»;
12) 28-бандда :
«а» , «б» ва «в» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар томонидан тавсия берилган санадан бошлаб тавсия берилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс фаолиятига киритилган инвестициялар қайтариб олинган тақдирда;
б) ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий мутахассислар, хорижлик профессор-ўқитувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс билан ўттиз иш куни мобайнида меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) тузилмаганда ёки тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
д) Технопарк резидентининг таъсисчиси (иштирокчиси) ўзи таъсисчи (иштирокчи) бўлган Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилинганда ёки улар таркибидан чиқиб кетганда, шунингдек, Технопарк резидентининг раҳбар ходимлари билан меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) муддати тугаганда, узайтирилмаганда ёки бекор қилинганда»;
қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) стартап лойиҳанинг Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси мақоми бекор қилинганда ёки Стартап лойиҳанинг таъсисчиси (иштирокчиси) юридик шахс таъсисчилари (иштирокчи) таркибидан чиқиб кетганда, шунингдек, Стартап лойиҳасининг мутахассислари билан меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) муддати тугаганда, узайтирилмаганда ёки бекор қилинганда.»;
13) Қуйидаги мазмундаги 30 1 -банд билан тўлдирилсин:
«30 1 . Тавсия йўқотилган тақдирда, тавсия эгаси бир ой ичида бу ҳақда веб-портал орқали ёки бевосита Дирекцияга мурожаат этади.
Бунда Дирекция томонидан мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тавсия эгасига тавсия тиклаб берилади.
Дирекция томонидан веб-порталнинг ягона электрон реестрига бир иш куни давомида тавсия йўқотилганлиги ва аввалги тавсия бекор қилинганлиги ҳақида тегишли ёзувлар киритилади.».
3. Иловада :
а) 1-илованинг белгисидан ва номидан «, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 2 ва 3-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
«Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
АРИЗА
Ариза берувчи ҳақида маълумот 1. Фамилия, исми, отасининг исми: 2. Туғилган санаси (кун, ой, йил): 3. Жинси: о Эркак о Аёл 4. Фуқаролиги: 5. Паспорт рақами ва серияси: 6. Берилган сана: 7. IT-картани амал қилиш муддати: 8. Паспорт нусхаси: юклаш 9. Битта рангли фотосурат: юклаш 10. Маълумотнома (резюме) юклаш 11. Ўзбекистон Республикасидаги яшаш манзили (Ўзбекистон Республикасида бўлган ариза берувчилар учун): 12. Мобил телефон: 13. Қўшимча алоқа рақами: 14. Электрон манзил: 15. Ўзбекистон Республикасида бўлишнинг режалаштирилган муддати: 16. Ўзбекистон Республикасига қилинган олдинги саёҳатлар (сана, мақсад): 17. Охирги уч йил ичида қайси давлатларга ташриф буюрдингиз ва ундан мақсад? Ҳамроҳлик қилаётган қариндошлар ҳақида маълумот (фақат турмуш ўртоғи, ота-оналар ва фарзандлари): Фамилия, исми, отасининг исми Қариндошлилик даражаси: Туғилган санаси Фуқаролиги Паспорт/туғилганлик гувоҳномаси нусхаси: юклаш Хорижий мутахассис учун 1. Юридик шахс бўлган иш берувчининг номи: 2. Ариза берилган кундан бошлаб банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан тасдиқланган охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи ҳужжат: юклаш 3. Ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги, иш тажрибаси ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат ёки бошқа): юклаш 4. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчининг ариза берувчини ахборот технологиялари соҳасида ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи хати (илтимоснома): юклаш 5. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчининг ариза берувчини ахборот технологиялари соҳасида ходим сифатида тасдиқловчи меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома: юклаш 6. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, шарифи: 7. Илтимоснома берувчининг лавозими: 8. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Хорижий инвестор учун 1. Инвестицияларни қабул қилувчи корхона номи 2. Инвестицион лойиҳанинг номланиши: 3. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция лойиҳаси тўғрисида маълумот: 4. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун таклиф этилаётган инвестициялар миқдори (30 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда) мавжудлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси (маълумотномаси): юклаш 5. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция киритишни режалаштирган инвестор компания номидан иш юритувчи шахснинг ваколатини тасдиқловчи қарор нусхаси: юклаш 6. Ариза берувчи билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан хат (илтимоснома): юклаш 7. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 8. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 9. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Технопарк резидентининг таъсисчиси учун 1. Технопарк резиденти бўлган корхона номи: 2. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 3. Ариза берувчининг Технопарк резиденти устав фондидаги улуши миқдори камида 30 минг АҚШ долларини ташкил этганлигини тасдиқловчи маълумот 4. Ариза берувчи таъсисчи (иштирокчи) бўлган Технопарк резиденти бўлган корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 5. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 6. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 7. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Технопарк резиденти раҳбар ходими (яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси) 1. Технопарк резиденти бўлган корхона номи: 2. Технопарк резиденти раҳбари лавозимига сайланганлиги тўғрисида таъсисчи(лар) (иштирокчилар) қарори юклаш 3. Технопарк резиденти раҳбари лавозимига сайланганлиги тўғрисида корхона буйруғи юклаш 4. Технопарк резиденти раҳбар ходимларининг охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат юклаш 5. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 6. Технопарк резиденти бўлган корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 7. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 8. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Технопарк резиденти раҳбари ўринбосари 1. Технопарк резиденти бўлган корхона номи: 2. Технопарк резиденти раҳбари ўринбосари билан тузилган меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) юклаш 3. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 4.Технопарк резиденти раҳбар ўринбосарининг охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат юклаш 5. Технопарк резиденти бўлган корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 6. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 7. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 8. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Хорижлик профессор-ўқитувчи 1. Таълим ташкилоти номи 2. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчининг ариза берувчини ахборот технологиялари соҳасида профессор-ўқитувчи сифатида ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома): юклаш 3. Илмий даражасини тасдиқловчи диплом ва сертификат юклаш 4. Олий таълим ташкилоти томонидан хат (илтимоснома): юклаш 5. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 6. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 7. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Стартап лойиҳасининг таъсисчиси (иштирокчиси) 1. Стартап лойиҳани амалга оширувчи корхона номи 2. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 3. Стартап лойиҳасининг Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат юклаш 4. Стартап лойиҳани амалга оширувчи корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 5. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 6. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими: 7. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Стартап лойиҳасининг мутахассиси 1. Стартап лойиҳани амалга оширувчи корхона номи 2. Стартап лойиҳаси мутахассиси билан тузилган меҳнат шартномаси; юклаш 3. Ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (заруратга кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида бўлган ёки ушбу тилларда расмий таржимасига эга бўлган диплом, сертификат ёки бошқалар) юклаш 4. Технопарк резиденти бўлган корхона резидентлик гувоҳномаси юклаш 5. Стартап лойиҳасининг Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат юклаш 6. Стартап лойиҳани амалга оширувчи корхона томонидан хат (илтимоснома): юклаш 7. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми: 8. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими ва меҳнат шартномаси: юклаш 9. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами: Мен хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдим. Мен ушбу аризада сўралган шахсий маълумотларимни аризани кўриб чиқиш учун тақдим этиш мажбурий эканлигидан хабардорман ва розиман. Менга тегишли ва ушбу аризада кўрсатилган барча шахсий маълумотлар ваколатли органларга топширилиши ва аризам бўйича қарор қабул қилиш учун улар томонидан қайта ишланиши ҳақида хабардорман ва розиман. Мен аризада берган барча маълумотлар тўғри ва тўлиқ эканлигини тасдиқлайман. Нотўғри маълумотлар берилган визани рад этиш ёки бекор қилишга олиб келиши мумкин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини биламан. Мен берилган «IT-Visa» ёки «IT-Card» агар уни бериш шартларига риоя қилмасам, бекор қилиниши мумкинлигини биламан.
Ариза билан бирга тақдим этилган фотосурат қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Долзарблиги (охирги 6 ой ичида олинган);
Рангли оқ фонда;
Ўлчами 3,5 х 4,5 см;
Бош ва елкалар шундай жойлаштирилган бўлиши керакки, юз фотосуратнинг 80 фоизини эгаллаши керак;
Фотосуратда ариза берувчининг юз қисми тўлиқ кўриниши керак;
Кўзойнак тақадиган аризачида фотосурат қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак: қорайтирилмаган кўзойнаклар, рамка кўзнинг бирон бир қисмини қопламаслиги керак, ёруғлик акси бўлмаслиги керак.».
«Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
ТАВСИЯ ШАКЛИ
Тавсия шаклининг тавсифи
Тавсия пластикдан тайёрланади. Тавсия ўлчами 54 х 86 мм. Лотин графикасида ўзбек, инглиз ва рус тилларида ёзилади. Олти хонали серияли рақамлардан ташкил топади.
Тавсия олд томонида «Тавсия» ва «Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат герби, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги эмблемаси, Технопарк логотипи тасвири туширилган бўлади.
Тавсиянинг олд томонида ўзбек, инглиз ва рус тилларида қуйидагилар кўрсатилади:
Фамилияси, исми, отасининг исми
Амал қилиш муддати / Срок действия / Date of expiry
Серия рақами / Серийный номер / Serial number.
Тавсия эгасининг фотосурати ҳамда Тавсия эгаси ва унинг қариндошларининг маълумотлари жойлашган Интернет тармоғида берилган Тавсияларнинг ягона электрон реестрига ўтиш учун QR-коди ўрнатилади.
Тавсия орқа томонида ўзбек, инглиз ва рус тилларида қуйидагилар кўрсатилади:
Ушбу ҳужжат эгаси ва унинг оила аъзоларига қуйидаги ҳуқуқ ва имтиёзларни беради:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббиёт ва таълим ташкилотлари хизматларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида тавсиянинг амал қилиш муддатида вақтинчалик рўйхатга олишни амалга ошириш;
Кўчмас мулкни сотиб олишда қонунчиликда хорижий фуқаролар учун белгиланган кўчмас мулкнинг чекланган қийматини татбиқ этмаслик ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилмаслик.
Настоящий документ предоставляет следующие права и привилегии обладателю и членам его семьи:
Пользование услугами медицинских и образовательных организаций на условиях предусмотренных для граждан Республики Узбекистан;
В Министерстве внутренних дел Республики Узбекистан осуществлять временную регистрацию в пределах срока действия рекомендации;
Неприменение установленной законодательством предельной стоимости недвижимого имущества для иностранных граждан при покупке недвижимого имущества и не требующих наличия вида на жительство в Республике Узбекистан.
This document gives the following rights and privileges to the owner and his/her family members:
Using the services of medical and educational organizations on the terms provided for citizens of the Republic of Uzbekistan;
Obtain temporary registration within the validity period of the recommendation at the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan;
Not applying the limited value of real estate set by law for foreign citizens when buying real estate and not requiring a residence permit in the Republic of Uzbekistan.».
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Ташқи ишлар вазири Б. САИДОВ
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 февраль,
2026 йил 17 февраль
2026 йил 19 январь
286-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vazirining
buyrugʻi
“Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-oktabrdagi PF-157-son “Raqamlashtirish sohasida eksport faoliyati bilan shugʻullanuvchi korxonalarni qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2024-yil 14-oktabrdagi PQ-357-son “Startap loyihalar va venchur moliyalashtirish ekotizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 21-noyabrdagi 734-son “Raqamli texnologiyalar sohasida mutaxassislarni tayyorlash tizimini yoʻlga qoʻyish hamda chet ellik mutaxassislarga “IT-visa” berish tartibi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirining 2022-yil 12-sentabrdagi 233-mh-son “Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 3387, 2022-yil 16-sentabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.09.2022-y., 10/22/3387/0824-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi va Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalari vazirining 2026-yil 18-fevraldagi 286-mh-son buyrugʻiga ILOVA
“Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Buyruqning nomidan va 1-bandidan “, shuningdek Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
2. Nizomda :
1) nomidan “, shuningdek Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
2) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu Nizom axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki (bundan buyon matnda Texnopark deb yuritiladi) rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilariga (ishtirokchilariga) va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga tavsiya berish boʻyicha arizalarni koʻrib chiqish, tavsiyaning amal qilish muddatini uzaytirish hamda bekor qilish tartibini belgilaydi.”;
3) 1-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ “IT-Visa” — axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Texnopark rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqmasdan uning muddatini uzaytirish imkoniyati bilan beriladigan, amal qilish muddati uch yilgacha boʻlgan koʻp martalik viza toifasi;”;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tavsiya — Direksiya tomonidan axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Texnopark rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilariga IT-Card shaklida beriladigan quyidagi hujjatlar:”;
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ ariza beruvchi — tavsiya olish boʻyicha murojaat qiluvchi axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek, Texnopark rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga, ularning yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi hamda ularning oʻrinbosarlariga, Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari)ga va mutaxassislariga, oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilari;”;
quyidagi mazmundagi oʻninchi — oʻn beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ xorijiy investor — Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan va axborot texnologiyalari sohasida faoliyat yuritayotgan yuridik shaxsni 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorda moliyalashtirishni amalga oshiruvchi yoki ushbu yuridik shaxsning ustav fondidagi ulushi miqdori kamida 30 ming AQSH dollarini tashkil etuvchi xorijiy jismoniy shaxs yoxud xorijiy yuridik shaxsning vakili;
xorijiy mutaxassis — axborot texnologiyalari sohasida oxirgi 12 oyda yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan xorijiy mutaxassis;
Texnopark rezidentining taʼsischisi — Texnopark rezidenti maqomini olgan yuridik shaxsning taʼsischisi (ishtirokchisi) boʻlgan va ushbu yuridik shaxsning ustav fondidagi ulushi miqdori kamida 30 ming AQSH dollarini tashkil etadigan jismoniy shaxs;
Texnopark rezidentining rahbar xodimlari — Texnopark rezidenti maqomini olgan yuridik shaxsning oxirgi 12 oyda yillik 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan daromadga ega boʻlgan yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi va ularning oʻrinbosarlari;
startap loyihalarining taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislari — Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi boʻlgan startap loyihalar taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislari;
xorijlik professor-oʻqituvchi — oliy taʼlim tashkilotlarining axborot texnologiyalari sohasida fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasiga ega boʻlgan xorijlik professor-oʻqituvchilar.”;
4) 2-band “tavsiya olish uchun” degan soʻzlardan keyin “veb-portal orqali ariza bilan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
5) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Tavsiya:
1) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
xorijiy investorlarga;
xorijiy mutaxassislarga;
Texnopark rezidentlarining taʼsischilariga va rahbarlar xodimlariga;
startap loyihalarining taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislariga;
xorijlik professor-oʻqituvchilarga beriladi.”;
6) 5-bandda :
a) birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Ariza beruvchi tavsiya olish uchun ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi arizani veb-portal orqali Direksiyaga yuboradi. Arizaga ariza beruvchi va uning oila aʼzolariga (turmush oʻrtogʻi, ota-onasi, farzandlari) tegishli pasport nusxalari (xorijga chiqish pasporti, ID-karta) va nikoh toʻgʻrisidagi guvohnoma (nikoh tuzilgan boʻlsa) nusxalari, ariza beruvchining fotosurati hamda quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:”;
b) “a” kichik bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun kiritiladigan investitsiya mablagʻlari hisobiga amalga oshirilishi belgilangan loyiha toʻgʻrisida maʼlumot;
axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun kiritiladigan 30 ming AQSH dollaridan kam boʻlmagan investitsiya miqdori mavjudligini tasdiqlovchi bank koʻchirmasi (maʼlumotnomasi);”;
d) “b” kichik bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxsning arizachini axborot texnologiyalari sohasida ishga qabul qilinganligini tasdiqlovchi xat hamda mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) nusxalari;
ariza beruvchining axborot texnologiyalari sohasidagi mutaxassisligi va malakasini tasdiqlovchi hujjat (oʻzbek, rus yoki ingliz tillarida boʻlgan yoki ushbu tillarda rasmiy tarjimaga ega boʻlgan diplom, sertifikat yoki boshqalar).”;
e) quyidagi mazmundagi “d”, “e” va “f” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:
“d) Texnopark rezidentlarining taʼsischisi (ishtirokchisi) va rahbar xodimlari:
maʼlumotnoma (rezyume);
Texnopark rezidenti nomidan oʻz xorijiy taʼsischisiga (ishtirokchisi) va rahbar xodimlariga tavsiya berish uchun yozilgan xati (iltimosnoma);
Texnopark rezidenti maqomini olgan yuridik shaxsning taʼsischisi (ishtirokchisi) boʻlgan va ushbu yuridik shaxsning ustav fondidagi ulushi miqdori kamida 30 ming AQSH dollarini tashkil etadigan tasdiqlovchi maʼlumot;
Texnopark rezidenti rahbar xodimlari ariza berilgan kundan boshlab bank yoki tegishli vakolatli organ tomonidan berilgan oxirgi 12 oy davomida yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etishini tasdiqlovchi hujjat;
ariza beruvchi xorijiy taʼsischisi (ishtirokchisi) yoki rahbar xodimlari boʻlgan Texnopark rezidentining rezidentlik guvohnomasi nusxasi;
Texnopark rezidentida rahbar xodim sifatida saylanganligi/tayinlanganligi haqidagi qaror/buyruq nusxalari;
e) xorijlik professor-oʻqituvchi:
maʼlumotnoma (rezyume);
Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxsning arizachini axborot texnologiyalari sohasida professor-oʻqituvchi sifatida ishga qabul qilinganligini tasdiqlovchi xati (iltimosnoma) hamda mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) nusxalari;
ariza beruvchining oliy taʼlim muassasalarining axborot texnologiyalari sohasidagi fan nomzodi, falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasini tasdiqlovchi hujjat (oʻzbek, rus yoki ingliz tillarida boʻlgan yoki ushbu tillarda rasmiy tarjimasiga ega boʻlgan diplom, sertifikat yoki boshqalar);
f) startap loyihalarining taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislari:
maʼlumotnoma (rezyume);
startap loyihasi nomidan oʻz taʼsischilari (ishtirokchilari) va mutaxassislariga tavsiya berish toʻgʻrisida yozilgan xati (iltimosnoma);
startap loyihasining Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
startap loyihasi mutaxassisi bilan tuzilgan mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) nusxalari;
ariza beruvchining axborot texnologiyalari sohasidagi mutaxassisligi va malakasini tasdiqlovchi hujjat (zaruratga koʻra, oʻzbek, rus yoki ingliz tillarida boʻlgan yoki ushbu tillarda rasmiy tarjimasiga ega boʻlgan diplom, sertifikat yoki boshqalar).”;
7) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, shuningdek arizada notoʻgʻri maʼlumotlar aniqlanganda yoki majburiy maʼlumotlar mavjud boʻlmagan taqdirda, Direksiya kamchiliklarni koʻrsatgan holda asosli ravishda arizani koʻrib chiqishni rad etadi.
Bunda ariza beruvchi kamchiliklarni bartaraf etgan holda takroran ariza topshirishi mumkin.”;
8) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Xorijiy investorning investitsiya kiritgan sohasi hamda xorijlik professor-oʻqituvchi, startap loyihasi mutaxassisi, xorijiy mutaxassisning faoliyati aynan axborot texnologiyalari sohasiga kirishini aniqlash ular tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida Ekspert guruhi tomonidan amalga oshiriladi.”;
9) 15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“15. Ekspert guruhi ariza beruvchi bilan suhbat oʻtkazishi mumkin. Suhbat ariza beruvchining xohishiga koʻra bevosita yoki axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda masofadan turib olib boriladi.”;
10) 18-bandning ikkinchi xatboshisi “elektron manzilga” degan soʻzlardan keyin “yoki ariza beruvchining veb-portaldagi shaxsiy kabinetiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
11) 21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Ariza beruvchining elektron manziliga yoki veb-portaldagi shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuborilgan kundan boshlab 3 oy mobaynida tavsiyani oʻzi shaxsni tasdiqlovchi hujjat (tegishli pasport yoki ID-karta) bilan yoki ishonchli vakili ishonchnoma asosida olib ketishi lozim.
Bunda ushbu muddatdan 10 kun oldin Direksiya tomonidan ariza beruvchining elektron manziliga yoki veb-portaldagi shaxsiy kabinetiga tavsiyani olib ketish muddati tugayotganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi.
Ushbu muddat davomida tavsiya olib ketilmagan taqdirda, Direksiya tomonidan tavsiya bekor qilinadi hamda arizachi takroran ariza bilan Direksiyaga murojaat etishi mumkin.”;
12) 28-bandda :
“a” , “b” va “v” kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) axborot texnologiyalari sohasida xorijiy investorlar tomonidan tavsiya berilgan sanadan boshlab tavsiya berilgan davr mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs faoliyatiga kiritilgan investitsiyalar qaytarib olingan taqdirda;
b) axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy mutaxassislar, xorijlik professor-oʻqituvchilar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs bilan oʻttiz ish kuni mobaynida mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) tuzilmaganda yoki tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilinganda;
d) Texnopark rezidentining taʼsischisi (ishtirokchisi) oʻzi taʼsischi (ishtirokchi) boʻlgan Texnopark rezidenti maqomidan mahrum qilinganda yoki ular tarkibidan chiqib ketganda, shuningdek, Texnopark rezidentining rahbar xodimlari bilan mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) muddati tugaganda, uzaytirilmaganda yoki bekor qilinganda”;
quyidagi mazmundagi “e” kichik band bilan toʻldirilsin:
“e) startap loyihaning Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi maqomi bekor qilinganda yoki Startap loyihaning taʼsischisi (ishtirokchisi) yuridik shaxs taʼsischilari (ishtirokchi) tarkibidan chiqib ketganda, shuningdek, Startap loyihasining mutaxassislari bilan mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) muddati tugaganda, uzaytirilmaganda yoki bekor qilinganda.”;
13) Quyidagi mazmundagi 30 1 -band bilan toʻldirilsin:
“30 1 . Tavsiya yoʻqotilgan taqdirda, tavsiya egasi bir oy ichida bu haqda veb-portal orqali yoki bevosita Direksiyaga murojaat etadi.
Bunda Direksiya tomonidan murojaat kelib tushgan kundan boshlab 5 ish kuni ichida tavsiya egasiga tavsiya tiklab beriladi.
Direksiya tomonidan veb-portalning yagona elektron reyestriga bir ish kuni davomida tavsiya yoʻqotilganligi va avvalgi tavsiya bekor qilinganligi haqida tegishli yozuvlar kiritiladi.”.
3. Ilovada :
a) 1-ilovaning belgisidan va nomidan “, shuningdek Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
b) 2 va 3-ilovalar mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1 va 2-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
“Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA
“Axborot texnologiyalari sohasida xorijiy investorlar va mutaxassislarga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
ARIZA
Ariza beruvchi haqida maʼlumot 1. Familiya, ismi, otasining ismi: 2. Tugʻilgan sanasi (kun, oy, yil): 3. Jinsi: o Erkak o Ayol 4. Fuqaroligi: 5. Pasport raqami va seriyasi: 6. Berilgan sana: 7. IT-kartani amal qilish muddati: 8. Pasport nusxasi: yuklash 9. Bitta rangli fotosurat: yuklash 10. Maʼlumotnoma (rezyume) yuklash 11. Oʻzbekiston Respublikasidagi yashash manzili (Oʻzbekiston Respublikasida boʻlgan ariza beruvchilar uchun): 12. Mobil telefon: 13. Qoʻshimcha aloqa raqami: 14. Elektron manzil: 15. Oʻzbekiston Respublikasida boʻlishning rejalashtirilgan muddati: 16. Oʻzbekiston Respublikasiga qilingan oldingi sayohatlar (sana, maqsad): 17. Oxirgi uch yil ichida qaysi davlatlarga tashrif buyurdingiz va undan maqsad? Hamrohlik qilayotgan qarindoshlar haqida maʼlumot (faqat turmush oʻrtogʻi, ota-onalar va farzandlari): Familiya, ismi, otasining ismi Qarindoshlilik darajasi: Tugʻilgan sanasi Fuqaroligi Pasport/tugʻilganlik guvohnomasi nusxasi: yuklash Xorijiy mutaxassis uchun 1. Yuridik shaxs boʻlgan ish beruvchining nomi: 2. Ariza berilgan kundan boshlab bank yoki tegishli vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan oxirgi 12 oy davomida yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etishini tasdiqlovchi hujjat: yuklash 3. Ariza beruvchining axborot texnologiyalari sohasidagi mutaxassisligi, ish tajribasi va malakasini tasdiqlovchi hujjat (diplom, sertifikat yoki boshqa): yuklash 4. Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan ish beruvchining ariza beruvchini axborot texnologiyalari sohasida ishga qabul qilinganligini tasdiqlovchi xati (iltimosnoma): yuklash 5. Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan ish beruvchining ariza beruvchini axborot texnologiyalari sohasida xodim sifatida tasdiqlovchi mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma: yuklash 6. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, sharifi: 7. Iltimosnoma beruvchining lavozimi: 8. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Xorijiy investor uchun 1. Investitsiyalarni qabul qiluvchi korxona nomi 2. Investitsion loyihaning nomlanishi: 3. Axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun investitsiya loyihasi toʻgʻrisida maʼlumot: 4. Axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun taklif etilayotgan investitsiyalar miqdori (30 ming AQSH dollaridan kam boʻlmagan miqdorda) mavjudligini tasdiqlovchi bank koʻchirmasi (maʼlumotnomasi): yuklash 5. Axborot texnologiyalari sohasini rivojlantirish uchun investitsiya kiritishni rejalashtirgan investor kompaniya nomidan ish yurituvchi shaxsning vakolatini tasdiqlovchi qaror nusxasi: yuklash 6. Ariza beruvchi bilan investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 7. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 8. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 9. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Texnopark rezidentining taʼsischisi uchun 1. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona nomi: 2. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 3. Ariza beruvchining Texnopark rezidenti ustav fondidagi ulushi miqdori kamida 30 ming AQSH dollarini tashkil etganligini tasdiqlovchi maʼlumot 4. Ariza beruvchi taʼsischi (ishtirokchi) boʻlgan Texnopark rezidenti boʻlgan korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 5. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 6. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 7. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Texnopark rezidenti rahbar xodimi (yakkaboshchilik asosidagi ijro etuvchi organi vazifasini amalga oshiruvchi jismoniy shaxs yoki kollegial ijro etuvchi organining raisi) 1. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona nomi: 2. Texnopark rezidenti rahbari lavozimiga saylanganligi toʻgʻrisida taʼsischi(lar) (ishtirokchilar) qarori yuklash 3. Texnopark rezidenti rahbari lavozimiga saylanganligi toʻgʻrisida korxona buyrugʻi yuklash 4. Texnopark rezidenti rahbar xodimlarining oxirgi 12 oy davomida yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etishini tasdiqlovchi bank yoki tegishli vakolatli organ tomonidan berilgan hujjat yuklash 5. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 6. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 7. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 8. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Texnopark rezidenti rahbari oʻrinbosari 1. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona nomi: 2. Texnopark rezidenti rahbari oʻrinbosari bilan tuzilgan mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma) yuklash 3. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 4.Texnopark rezidenti rahbar oʻrinbosarining oxirgi 12 oy davomida yillik daromadi 30 ming AQSH dollari ekvivalentidan kam boʻlmagan miqdorni tashkil etishini tasdiqlovchi bank yoki tegishli vakolatli organ tomonidan berilgan hujjat yuklash 5. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 6. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 7. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 8. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Xorijlik professor-oʻqituvchi 1. Taʼlim tashkiloti nomi 2. Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan ish beruvchining ariza beruvchini axborot texnologiyalari sohasida professor-oʻqituvchi sifatida ishga qabul qilinganligini tasdiqlovchi mehnat shartnomasi (fuqarolik-huquqiy shartnoma): yuklash 3. Ilmiy darajasini tasdiqlovchi diplom va sertifikat yuklash 4. Oliy taʼlim tashkiloti tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 5. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 6. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 7. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Startap loyihasining taʼsischisi (ishtirokchisi) 1. Startap loyihani amalga oshiruvchi korxona nomi 2. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 3. Startap loyihasining Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat yuklash 4. Startap loyihani amalga oshiruvchi korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 5. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 6. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi: 7. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Startap loyihasining mutaxassisi 1. Startap loyihani amalga oshiruvchi korxona nomi 2. Startap loyihasi mutaxassisi bilan tuzilgan mehnat shartnomasi; yuklash 3. Ariza beruvchining axborot texnologiyalari sohasidagi mutaxassisligi va malakasini tasdiqlovchi hujjat (zaruratga koʻra oʻzbek, rus yoki ingliz tillarida boʻlgan yoki ushbu tillarda rasmiy tarjimasiga ega boʻlgan diplom, sertifikat yoki boshqalar) yuklash 4. Texnopark rezidenti boʻlgan korxona rezidentlik guvohnomasi yuklash 5. Startap loyihasining Raqamli startaplar dasturi ishtirokchisi ekanligini tasdiqlovchi hujjat yuklash 6. Startap loyihani amalga oshiruvchi korxona tomonidan xat (iltimosnoma): yuklash 7. Iltimosnoma beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi: 8. Iltimosnoma beruvchining egallab turgan lavozimi va mehnat shartnomasi: yuklash 9. Iltimosnoma beruvchining aloqa raqami: Men xorijiy fuqarolarning Oʻzbekiston Respublikasida boʻlishi qoidalari buzilganligi uchun javobgarlik toʻgʻrisida ogohlantirildim. Men ushbu arizada soʻralgan shaxsiy maʼlumotlarimni arizani koʻrib chiqish uchun taqdim etish majburiy ekanligidan xabardorman va roziman. Menga tegishli va ushbu arizada koʻrsatilgan barcha shaxsiy maʼlumotlar vakolatli organlarga topshirilishi va arizam boʻyicha qaror qabul qilish uchun ular tomonidan qayta ishlanishi haqida xabardorman va roziman. Men arizada bergan barcha maʼlumotlar toʻgʻri va toʻliq ekanligini tasdiqlayman. Notoʻgʻri maʼlumotlar berilgan vizani rad etish yoki bekor qilishga olib kelishi mumkin, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq jinoiy javobgarlikka sabab boʻlishi mumkinligini bilaman. Men berilgan “IT-Visa” yoki “IT-Card” agar uni berish shartlariga rioya qilmasam, bekor qilinishi mumkinligini bilaman.
Ariza bilan birga taqdim etilgan fotosurat quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi kerak:
Dolzarbligi (oxirgi 6 oy ichida olingan);
Rangli oq fonda;
Oʻlchami 3,5 x 4,5 sm;
Bosh va yelkalar shunday joylashtirilgan boʻlishi kerakki, yuz fotosuratning 80 foizini egallashi kerak;
Fotosuratda ariza beruvchining yuz qismi toʻliq koʻrinishi kerak;
Koʻzoynak taqadigan arizachida fotosurat quyidagi mezonlarga javob berishi kerak: qoraytirilmagan koʻzoynaklar, ramka koʻzning biron bir qismini qoplamasligi kerak, yorugʻlik aksi boʻlmasligi kerak.”.
“Axborot texnologiyalari sohasidagi xorijiy investorlar va mutaxassislarga, shuningdek Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlarining taʼsischilari (ishtirokchilari)ga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA
“Axborot texnologiyalari sohasida xorijiy investorlar va mutaxassislarga tavsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
TAVSIYA SHAKLI
Tavsiya shaklining tavsifi
Tavsiya plastikdan tayyorlanadi. Tavsiya oʻlchami 54 x 86 mm. Lotin grafikasida oʻzbek, ingliz va rus tillarida yoziladi. Olti xonali seriyali raqamlardan tashkil topadi.
Tavsiya old tomonida “Tavsiya” va “Oʻzbekiston Respublikasi” soʻzlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi davlat gerbi, Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi emblemasi, Texnopark logotipi tasviri tushirilgan boʻladi.
Tavsiyaning old tomonida oʻzbek, ingliz va rus tillarida quyidagilar koʻrsatiladi:
Familiyasi, ismi, otasining ismi
Amal qilish muddati / Srok deystviya / Date of expiry
Seriya raqami / Seriyniy nomer / Serial number.
Tavsiya egasining fotosurati hamda Tavsiya egasi va uning qarindoshlarining maʼlumotlari joylashgan Internet tarmogʻida berilgan Tavsiyalarning yagona elektron reyestriga oʻtish uchun QR-kodi oʻrnatiladi.
Tavsiya orqa tomonida oʻzbek, ingliz va rus tillarida quyidagilar koʻrsatiladi:
Ushbu hujjat egasi va uning oila aʼzolariga quyidagi huquq va imtiyozlarni beradi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun nazarda tutilgan shartlarda tibbiyot va taʼlim tashkilotlari xizmatlaridan foydalanish;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligida tavsiyaning amal qilish muddatida vaqtinchalik roʻyxatga olishni amalga oshirish;
Koʻchmas mulkni sotib olishda qonunchilikda xorijiy fuqarolar uchun belgilangan koʻchmas mulkning cheklangan qiymatini tatbiq etmaslik va Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi talab qilmaslik.
Nastoyashiy dokument predostavlyayet sleduyushiye prava i privilegii obladatelyu i chlenam yego semi:
Polzovaniye uslugami meditsinskix i obrazovatelnix organizatsiy na usloviyax predusmotrennix dlya grajdan Respubliki Uzbekistan;
V Ministerstve vnutrennix del Respubliki Uzbekistan osushestvlyat vremennuyu registratsiyu v predelax sroka deystviya rekomendatsii;
Neprimeneniye ustanovlennoy zakonodatelstvom predelnoy stoimosti nedvijimogo imushestva dlya inostrannix grajdan pri pokupke nedvijimogo imushestva i ne trebuyushix nalichiya vida na jitelstvo v Respublike Uzbekistan.
This document gives the following rights and privileges to the owner and his/her family members:
Using the services of medical and educational organizations on the terms provided for citizens of the Republic of Uzbekistan;
Obtain temporary registration within the validity period of the recommendation at the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan;
Not applying the limited value of real estate set by law for foreign citizens when buying real estate and not requiring a residence permit in the Republic of Uzbekistan.”.
Vazir Sh. SHERMATOV
Tashqi ishlar vaziri B. SAIDOV
Ichki ishlar vaziri A. TASHPULATOV
Toshkent sh.,
2026-yil 18-fevral,
2026-yil 17-fevral
2026-yil 19-yanvar
286-mh-son