UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 11-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 11 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 февраля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 February 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тан олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 507-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 10 ноябрдаги 61-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3400, 2022 йил 9 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2022 й., 10/22/3400/1087-сон) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига киритилган қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар:

1-сон «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига қўшимча ва ўзгартиришлар 1-иловага мувофиқ;

7-сон «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ;

8-сон «Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 3-иловага мувофиқ;

12-сон «Фойда солиқлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 4-иловага мувофиқ;

16-сон «Асосий воситалар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 5-иловага мувофиқ;

19-сон «Ходимларнинг даромадлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар ва қўшимча 6-иловага мувофиқ;

24-сон «Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартириш 7-иловага мувофиқ;

26-сон «Пенсия дастурлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 8-иловага мувофиқ;

28-сон «Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 9-иловага мувофиқ;

32-сон «Молиявий инструментлар: тақдим этиш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига қўшимча ва ўзгартиришлар 10-иловага мувофиқ;

34-сон «Оралиқ молиявий ҳисобот» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 11-иловага мувофиқ;

36-сон «Активларнинг қадрсизланиши» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 12-иловага мувофиқ;

37-сон «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 13-иловага мувофиқ;

38-сон «Номоддий активлар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 14-иловага мувофиқ;

40-сон «Инвестиция кўчмас мулки» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартиришлар 15-иловага мувофиқ;

1-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 16-иловага мувофиқ;

3-сон «Бизнес бирлашувлари» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 17-иловага мувофиқ;

5-сон «Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартиришлар 18-иловага мувофиқ;

7-сон «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартиришлар 19-иловага мувофиқ;

9-сон «Молиявий инструментлар» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 20-иловага мувофиқ;

15-сон «Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартиришлар 21-иловага мувофиқ;

16-сон «Ижара» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига қўшимчалар 22-иловага мувофиқ тан олинсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 1-ИЛОВА

1-сон «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ҳисоб сиёсати 8-сон БҲХС «Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар»нинг 5-бандида таърифланган ва бу атама ушбу стандартда худди шу маънода қўлланилади.»;

иккинчи — ўттиз олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — ўттиз еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

«ё» кичик банддан «6-бобига қаранг);» деган сўзлардан кейин «ва» деган сўз чиқариб ташлансин;

«ж» кичик бандидаги «(9-сон МҲХСнинг 6-бобига қаранг).» деган сўзлар «(9-сон МҲХСнинг 6-бобига қаранг);» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги «з» ва «и» кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«(з) 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари» доирасида тузилган шартномалар бўйича суғурта молияси даромадлари ва харажатлари, агар суғурта молиясининг жами даромадлари ёки харажатлари 17-сон МҲХСнинг 88(б)-банди бўйича тизимли тақсимлаш қўлланиб, фойда ёки зарар ҳисобига киритиладиган миқдорни ўз ичига олган ҳолда тафсилланган бўлса ёки 17-сон МҲХСнинг 89(б)-банди бўйича асосий элементлардан келиб чиққан молиявий даромадлар ёки харажатлар билан ҳисоб-китоб мос келмаслигини бартараф этадиган миқдор билан фойда ёки зарар ҳисобига киритилган бўлса, фойда ёки зарар ҳисобига киритилмайди; ва

(и) сақланаётган қайта суғурталаш шартномалари бўйича молиявий даромадлар ёки харажатлар, агар қайта суғурталаш бўйича жами молиявий даромад ёки харажатлар 17-МҲХС 88(б)-банди бўйича тизимли тақсимлаш қўлланиб фойда ёки зарар ҳисобига киритиладиган миқдорни ўз ичига олган ҳолда тафсилланган бўлса, фойда ёки зарар ҳисобига киритилмайди;»;

2. 10-банднинг «д» кичик бандидаги «аҳамиятли ҳисоб сиёсати» деган сўзлар «муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3. 54-бандда:

«г» кичик банддан кейин қуйидаги мазмундаги «га» кичик банд билан тўлдирилсин:

«(га) 17-сон МҲХСнинг 78-бандида талаб қилинганидек ажратилган, активлар бўлган 17-сон МҲХС доирасидаги шартномалар портфеллари;»;

«л» кичик банддан кейин қуйидаги мазмундаги «ла» кичик банд билан тўлдирилсин:

«(ла) 17-сон МҲХСнинг 78-бандида талаб қилинганидек ажратилган, мажбуриятлар бўлган 17-сон МҲХС доирасидаги шартномалар портфеллари;»;

4. 72А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«72А-72Б [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.] »;

5. 76А-76Б-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«76ША-76Б [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]»;

6. 82-бандда:

«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(а) тушум, алоҳида акс эттирган ҳолда:

( i ) эффектив фоиз ставкаси усули ёрдамида ҳисобланган фоизли тушумлар; ва

( ii ) суғурта тушумлари (17-сон МҲХСга қаранг);»;

«а» кичик банддан кейин қуйидаги мазмундаги «аб» ва «ав» кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«(аб) 17-сон МҲХС доирасида тузилган шартномалар бўйича суғурта хизматлари учун харажатлар (17 сон МҲХСга қаранг);

(ав) қайта суғурталаш шартномалари бўйича даромадлар ёки харажатлар (17 сон МҲХСга қаранг);»;

«а» кичик банддан кейин қуйидаги мазмундаги «бб» ва «бв» кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«(бб) 17-сон МҲХС қўлланилиши доирасида тузилган шартномалар бўйича суғурта молияси даромадлари ёки харажатлари (17-сон МҲХСга қаранг);

(бв) қайта суғурталаш шартномалари бўйича молиявий даромадлар ёки харажатлар (17-сон МҲХСга қаранг);»;

7. 114-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«( ii ) муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари (117-бандга қаранг);»;

8. «Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш» сарлавҳасининг номидаги «сиёсатини» деган сўз «сиёсати маълумотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9. 117-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«117. Ташкилот муҳим ҳисоб сиёсати маълумотларни ёритиб бериши лозим (7-бандга қаранг). Ҳисоб сиёсати маълумотлари, агар ташкилотнинг молиявий ҳисоботига киритилган бошқа маълумотлар билан биргаликда кўриб чиқилганда умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларнинг асосий фойдаланувчилари ушбу молиявий ҳисоботлар асосида қабул қиладиган қарорларига таъсир қилса, муҳим ҳисобланади.»;

10. 117А — 117Д-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«117А. Муҳим бўлмаган операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шартлар билан боғлиқ ҳисоб сиёсати маълумотлари муҳим ҳисобланмайди ва ёритиб берилиши шарт эмас. Шунга қарамай, ҳисоб сиёсати маълумотлари тегишли операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шартларнинг табиати туфайли муҳим бўлиши мумкин, ҳатто суммалар муҳим бўлмаса ҳам. Бироқ, муҳим операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шартлар билан боғлиқ ҳисоб сиёсати маълумотларининг барчасини ҳам муҳим деб ҳисоблаб бўлмайди.

117Б. Агар ташкилотнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга молиявий ҳисоботдаги бошқа муҳим маълумотларни тушунишлари учун керак бўлса, ҳисоб сиёсати маълумотлари муҳим ҳисобланади. Масалан, ташкилот ҳисоб сиёсати маълумотларини молиявий ҳисоботларига нисбатан муҳим деб қабул қилиши мумкин, агар бу маълумотлар муҳим операциялар, бошқа ҳодисалар ёки шартларга тегишли бўлса ва:

(а) ташкилот ҳисобот даврида ҳисоб сиёсатини ўзгартирган ва бу ўзгариш молиявий ҳисоботдаги маълумотларнинг жиддий ўзгаришига олиб келган бўлса;

(б) ташкилот МҲХСлар томонидан рухсат этилган бир ёки бир нечта вариантлардан ҳисоб сиёсатини танлаган бўлса — агар ташкилот инвестиция мулкини ҳаққоний қийматда эмас, балки бошланғич қийматда баҳолашни танлаган бўлса, бундай вазият юзага келиши мумкин;

(в) ҳисоб сиёсати махсус қўлланиладиган МҲХС мавжуд бўлмаганда 8-сон БҲХСга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлса;

(г) ҳисоб сиёсати ташкилотдан ҳисоб сиёсатини қўллашда муҳим баҳолашлар ёки тахминлар чиқариши талаб қилинадиган соҳага тааллуқли бўлса ва ташкилот ушбу баҳолашлар ёки тахминларни 122 ва 125-бандларга мувофиқ ёритиб берса; ёки

(д) улар учун талаб қилинадиган бухгалтерия ҳисоби мураккаб бўлса ва ташкилотнинг молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчилар бу муҳим операцияларни, бошқа ҳодисаларни ёки шартларни тушуна олишмайди — бундай вазият, агар ташкилот муҳим битта операциялар синфига бир нечта МҲХСни қўлласа юзага келиши мумкин.

117В. Ташкилот МҲХС талабларини ўз вазиятларида қандай қўллаганига қаратилган ҳисоб сиёсати маълумотлари молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун стандартлаштирилган маълумотлардан ёки фақат МҲХС талабларини такрорлайдиган ёки умумлаштирадиган маълумотлардан кўра фойдалироқ, ташкилотга хос маълумотларни тақдим этади.

117Г. Агар ташкилот муҳим бўлмаган ҳисоб сиёсати маълумотларини ёритиб берса, бундай маълумотлар ҳисоб сиёсатининг муҳим маълумотларини яшириб қўймаслиги керак.

117Д. Ташкилот ҳисоб сиёсати маълумотларини муҳим эмас деб ҳисоблаши, бошқа МҲХСларда белгиланган маълумотларни ёритиб бериш бўйича тегишли талабларга таъсир қилмайди.»;

11. 118 — 121-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

12. 122-банддаги «ҳисоб сиёсатининг аҳамиятли жиҳатлари» деган сўзлар «муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13. 139Р-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«139Р. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 7, 54 ва 82-бандларга ўзгартиришлар киритилди. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга киритилган ўзгартиришлар 54-бандни янада ўзгартирди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.»;

14. 139Ф-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«139Ф. 2021 йил февраль ойида эълон қилинган «Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш» бўйича 7, 10, 114, 117 ва 122-бандларга ўзгартиришлар киритилди, 117А — 117Э бандлари қўшилди ва 118, 119 ва 121-бандлар чиқариб ташланди. Шунингдек, 2-сон МҲХС амалиёти баённомаси «Муҳимлик хулосаларини чиқариш»га ўзгартиришлар киритилди. Ташкилот 1-сон БҲХСга киритилган ўзгартиришларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.»;

15. Қуйидаги мазмундаги 139Х-банд билан тўлдирилсин:

«139Х. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.] ».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 2-ИЛОВА

7-сон «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 14-банднинг «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«61 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 14-бандга ўзгартириш киритилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 3-ИЛОВА

8-сон «Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Ҳисоб баҳолари — бу баҳолаш ноаниқлигига боғлиқ бўлган молиявий ҳисоботлардаги пул суммалари.».

2. «Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар» сарлавҳасининг номидаги «баҳоларидаги ўзгаришлар» деган сўзлар «баҳолари» деган сўз билан алмаштирилсин.

3. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисоботдаги моддаларни баҳолашда баҳолаш ноаниқлигига эга бўлган тарзда баҳолашни талаб қилиши мумкин, яъни ҳисоб сиёсати бундай моддаларни тўғридан-тўғри кузатиш мумкин бўлмаган лекин ҳисобланиши керак бўлган пул қийматида баҳолашни талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатда, ташкилот ҳисоб сиёсатида белгиланган мақсадга эришиш учун ҳисоб баҳоларини ишлаб чиқади. Ҳисоб баҳолари энг сўнгги, ишончли маълумотларга асосланган мулоҳазалар ёки тахминлардан фойдаланиш орқали ишлаб чиқилади. Ҳисоб баҳоларига мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(а) 9-сон МҲХС «Молиявий инструментлар» стандартини қўллаган ҳолда, кутилаётган кредит зарарлар учун захира;

(б) 2-сон БҲХС «Захираларар»ни қўллаган ҳолда, товар-моддий захираларнинг соф сотиш қиймати;

(в) 13-сон МҲХС «Ҳаққоний қийматни баҳолаш» стандартини қўллаган ҳолда, актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати;

(г) 16-сон БҲХСни қўллаган ҳолда, асосий инструментларнинг эскириш харажатлари; ва

(д) 37-сон БҲХС «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар»ни қўллаган ҳолда кафолат мажбуриятлари учун баҳоланган мажбурият.».

4. 32А ва 32Б-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32А. Ташкилот ҳисоб баҳоларини ишлаб чиқиш учун баҳолаш усуллари ва маълумотларидан фойдаланади. Баҳолаш усулларига ҳисоблаш усуллари (масалан, 9-сон МҲХСни қўллаган ҳолда кутилаётган кредит зарарлар учун захирани баҳолаш учун фойдаланиладиган усуллар) ва баҳолаш усуллари (масалан, 13-сон МҲХСни қўллаган ҳолда актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш учун фойдаланиладиган усуллар) киради.

32Б. МҲХСдаги «баҳо» атамаси баъзан ушбу Стандартда таърифланганидек ҳисоб баҳолари бўлмаган баҳога ишора қилади. Масалан, баъзан ҳисоб баҳоларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган маълумотларга ишора қилади.».

5. 34-банддан олдин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

«Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар».

6. 34 ва 34А-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. Ҳисоб баҳосига асос бўлган вазиятларда ўзгаришлар рўй берганда ёки янги маълумотлар, янги ривожланишлар ёхуд кўпроқ тажриба тўпланиши натижасида ташкилот ҳисоб баҳоларини ўзгартириши талаб этилиши мумкин. Ўз моҳиятига кўра, ҳисоб баҳоларидаги ўзгариш ўтган даврларга алоқадор бўлмайди ва у хатони тузатиш бўлиб ҳисобланмайди.

34А. Агар улар ўтган давр хатоларини тузатиш натижасида келиб чиқмаса, маълумотлардаги ўзгариш ёки баҳолаш усулидаги ўзгаришнинг ҳисоб баҳоларидаги таъсирлари ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар деб юритилади.».

7. 36-банддан олдин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

«Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларни қўллаш».

8. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Ҳисоб баҳосидаги ўзгаришнинг таъсирини перспектив тарзда тан олиш деганда ушбу ўзгаришни операциялар, бошқа ҳодисалар ва ҳолатларга нисбатан ўша ўзгариш рўй берган санадан бошлаб қўллаш тушунилади. Ҳисоб баҳосидаги ўзгариш фақат жорий давр фойдаси ёки зарари ёхуд жорий ва келгуси даврларнинг фойдаси ёки зарарига таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, кутилаётган кредит зарарлар учун захирадаги ўзгариш фақат жорий давр фойдаси ёки зарарига таъсир кўрсатади ва шу сабабли жорий даврда тан олинади. Лекин, эскириш ҳисобланадиган активларнинг фойдали хизмат муддати ёки уларда мужассамлашган келгуси иқтисодий нафлар истеъмолидаги ўзгариш жорий давр учун ва активнинг қолган фойдали хизмат муддати давомида ҳар бир келгуси давр учун эскириш харажатларига таъсир кўрсатади. Ҳар икки ҳолатда ўзгаришнинг жорий даврга тегишли бўлган таъсири жорий даврда даромад ёки харажат тарзида тан олинади. Бундай ўзгаришнинг келгуси даврларга тегишли бўлган таъсири, агар мавжуд бўлса, ўша келгуси даврларда даромад ёки харажат тарзида тан олинади.».

9. 48-банддаги «қайта кўриб чиқилиши» деган сўзлар «ўзгартирилиши» деган сўз билан алмаштирилсин.

10. 54З-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«54З. 2021 йил февраль ойида эълон қилинган «Ҳисоб баҳоларининг таърифи» бўйича 5, 32, 34, 38 ва 48-бандларга ўзгартиришлар киритилди ва 32А, 32Б ва 34А-бандлар қўшилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Ташкилот ҳисоб баҳоларидаги ўзгартиришлар ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларга киритилган ўзгартиришларни биринчи йиллик ҳисобот даври бошида ёки ундан кейин қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 4-ИЛОВА

12-сон «Фойда солиқлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 15-банднинг «б» кичик бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«( i ) бизнес бирлашуви бўлмаган операцияларда;

( ii ) операция содир бўлиши пайтида бухгалтерия фойдасига ҳам солиқ солинадиган фойдага (солиқ зарарига) ҳам таъсир кўрсатмайдиган операцияларда; ва»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«( iii ) операция вақтида тенг солиққа тортиладиган ва чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқларни келтириб чиқармайди.».

2. 22-банднинг «б» ва «в» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(б) операция бухгалтерия фойдаси ёки солиқ солинадиган фойдага таъсир кўрсатса, ёки тенг солиққа тортиладиган ва чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқларни келтириб чиқарса, ташкилот ҳар қандай кечиктирилган солиқ мажбурияти ёки активини тан олади ва натижада юзага келадиган кечиктирилган солиқ харажати ёки даромадини фойда ёки зарар таркибида тан олади (59-бандга қаранг);

(в) операция бизнес бирлашуви бўлмаса, бухгалтерия фойдасига ҳам солиқ солинадиган фойдага ҳам таъсир кўрсатмаса ва тенг солиққа тортиладиган ва чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқларни келтириб чиқармаса, ташкилот 15 ва 24-бандларда келтирилган озод этиш ҳолатлари мавжуд бўлмаганда юзага келадиган кечиктирилган солиқ мажбуриятини ёки активини тан олган, ҳамда актив ёки мажбуриятнинг баланс қийматига худди шу суммадаги тузатишни киритган бўлар эди. Бундай тузатишлар молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини камайтириши мумкин. Шунинг учун, мазкур стандарт ташкилот томонидан юзага келган кечиктирилган солиқ мажбуриятини ёки активини дастлабки ва қейинги тан олинишига йўл қўймайди (қуйидаги мисолга қаранг). Бундан ташқари, ташкилот актив эскириши билан тан олинмаган кечиктирилган солиқ мажбурияти ёки активдаги кейинги ўзгаришларни тан олмайди.».

3. 22А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22А. Бизнес бирлашуви бўлмаган операция актив ва мажбуриятнинг дастлабки тан олинишига олиб келиши ва операция вақтида на бухгалтерия фойдасига, на солиқ солинадиган фойдага таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Масалан, ижара бошланган санада ижарачи одатда ижара мажбуриятини ва тегишли суммани фойдаланиш ҳуқуқидаги актив таннархининг бир қисми сифатида тан олади. Амалдаги солиқ қонунчилигига қараб, бундай операцияда актив ва мажбуриятни дастлабки тан олишда тенг солиққа тортиладиган ва чегириладиган вақтинчалик фарқлар пайдо бўлиши мумкин. 15 ва 24-бандларда назарда тутилган имтиёзлар бундай вақтинчалик фарқларга тааллуқли эмас ва ташкилот ҳар қандай кечиктирилган солиқ мажбурияти ва активини тан олади.».

4. 24-бандда:

«а» ва «б» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(а) бизнес бирлашуви бўлмаса;

(б) операция пайтида бухгалтерия фойдасига ҳам, солиқ солинадиган фойдага (солиқ зарарига) ҳам таъсир кўрсатмаса; ва»;

қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:

«(в) операция пайтида тенг солиққа тортиладиган ва чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқларни келтириб чиқармаса.».

5. 98З — 98Й-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«98 I . 2021 йил май ойида эълон қилинган «Ягона операциядан келиб чиқадиган активлар ва мажбуриятлар билан боғлиқ кечиктирилган солиқ» бўйича 15, 22 ва 24-бандларга ўзгартиришлар киритилди ва 22А банди қўшилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 98Й — 98К бандларига мувофиқ 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.

98Й. Ташкилот «Ягона операциядан келиб чиқадиган активлар ва мажбуриятлар билан боғлиқ кечиктирилган солиқни» кўрсатилган энг эрта таққослаш даври бошида ёки ундан кейин содир бўлган операцияларга нисбатан қўллаши лозим.».

6. Қуйидаги мазмундаги 98К-банд билан тўлдирилсин:

«98К. Ягона операциядан келиб чиқадиган активлар ва мажбуриятлар билан боғлиқ кечиктирилган солиқни қўллайдиган ташкилот, шунингдек, тақдим етилган энг эрта таққослаш даврининг бошида:

(а) чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқдан фойдаланиш мумкин бўлган солиққа тортиладиган фойданинг мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган муддатда кечиктирилган солиқ активини ва қуйидагилар билан боғлиқ барча чегириб ташланадиган ва солиққа тортиладиган вақтинчалик фарқлар учун кечиктирилган солиқ мажбуриятини тан олиш:

( i ) фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар ва ижара мажбуриятлари; ва

( ii ) фойдаланишдан чиқариш, тиклаш ва шунга ўхшаш мажбуриятлар ва тегишли актив таннархининг бир қисми сифатида тан олинган тегишли суммалар; ва

(б) мазкур тузатишларни стандартни дастлабки қўллашнинг кумулятив таъсирини дастлабки қўллаш санасида кирувчи тақсимланмаган фойдага (ёки хусусий капиталнинг бошқа компонентига) киритилган тузатиш сифатида тан олиши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 5-ИЛОВА

16-сон «Асосий воситалар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 29А ва 29Б-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин

«29А. Айрим ташкилотлар инвесторларга жамғармадаги улушлар бирликлари асосида белгиланадиган манфаатларни тақдим этувчи инвестиция жамғармасини ички ёки ташқи тарзда бошқаради. Худди шундай, баъзи ташкилотлар тўғридан-тўғри иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган суғурта шартномалари гуруҳларини чиқаради ҳамда ушбу шартномалар бўйича асосий активларни ўз тасарруфида тутади. Баъзи жамғармалар ёки асосий активлар таркибига ташкилотнинг ўз фойдаланишида бўлган кўчмас мулк киритилган бўлиши мумкин. Ташкилот бундай жамғарма таркибига киритилган ёки асосий актив ҳисобланган ўз фойдаланишида бўлган кўчмас мулкка нисбатан 16-сон БҲХСни қўллайди. 29-банд талабларига қарамасдан, ташкилот бундай мулкларни баҳолашда 40-сон БҲХСга мувофиқ ҳаққоний қиймат моделидан фойдаланишни танлаши мумкин. Ушбу танлов мақсадлари учун суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. (Ушбу бандда қўлланилган ва мазкур стандартда таърифланган атамалар бўйича 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»га қаранг).

29Б. Ташкилот 29А-бандни қўллаган ҳолда инвестиция мулкининг ҳаққоний қиймати моделидан фойдаланган ҳолда баҳоланган эгаси эгалик қиладиган мулкни асосий воситаларларнинг алоҳида синфи сифатида кўриб чиқиши лозим.».

2. 81Л-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«81Л. 2017 йилнинг май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 29А ва 29Б-бандлар қўшилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 6-ИЛОВА

19-сон «Ходимларнинг даромадлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 1-ҳавола қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2. 130-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

«Тақдим этиш».

3. 178-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«178. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 8-банддаги изоҳга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 7-ИЛОВА

24-сон «Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартириш

1. 11-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«( iv ) ҳисобот берувчи ташкилот устидан назоратга, биргаликдаги назоратга ёки аҳамиятли таъсирга эга бўлмаган ёки ҳисобот берувчи ташкилотга сезиларли таъсир ўтказмайдиган давлат идоралари ва муассасалари,».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 8-ИЛОВА

26-сон «Пенсия дастурлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 34-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(б) муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлар; ва»;

2. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. 1-сон БҲХС «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш» ва 2-сон МҲХС амалиёти баённомаси «Муҳимлик хулосаларини чиқариш»га ўзгартиришлар киритган, 2021 йил февраль ойида эълон қилинган «Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш» бўйича 34-бандга ўзгартириш киритилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 9-ИЛОВА

28-сон «Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Агар таъсир остидаги ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги инвестицияга венчур капитал ташкилот ёки ўзаро фонд, улушли траст фонди ва шўнга ўхшаш ташкилотлар, жумладан инвестицияга боғлиқ бўлган суғурта фондлари орқали бевосита ёки билвосита эгалик қилинса, ташкилот 9-сон МҲХСга мувофиқ мазкур инвестицияларни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолашни танлаши мумкин. Инвестициялар билан боғлиқ суғурта фондига мисол қилиб, дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган суғурта шартномалари гуруҳининг асосий обектлари сифатида ташкилот тасарруфидаги фондни келтириш мумкин. Ушбу танлов мақсадлари учун суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. Ташкилот бундай танлашни таъсир остидаги ташкилотни ёки қўшма корхонани дастлабки тан олишда, ҳар бир таъсир остидаги ташкилот ёки қўшма корхона учун алоҳида амалга ошириши лозим. (Ушбу стандартда тавсифланган ушбу бандда қўлланилган атамалар учун 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»га қаранг).».

2. 45Э-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45Э. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 18-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 10-ИЛОВА

32-сон «Молиявий инструментлар: тақдим этиш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 4-бандда:

«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(г) 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»да тавсифланган суғурта шартномалари ёки 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномалари. Бироқ, ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

( i ) агар 9-сон МҲХС ташкилотдан уларни алоҳида ҳисобга олишни талаб қилса, 17-сон МҲХС доирасидаги шартномаларга бириктирилган деривативларга нисбатан.

( ii ) агар 17-сон МҲХС бундай ажратишни талаб қилса ва ажратилган инвестиция компоненти 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаси бўлмаса, 17-сон МҲХС доирасида шартномалардан ажратилган инвестиция компонентларига нисбатан.

( iii ) агар эмитент шартномаларни тан олиш ва баҳолашда 9-сон МҲХСни қўлласа, эмитентнинг молиявий кафолат шартномалари таърифига жавоб берадиган суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан. Бироқ, агар эмитент 17-сон МҲХСнинг 7(д) бандига мувофиқ шартномаларни тан олиш ва баҳолашда 17-сон МҲХСни қўллашни танласа, мазкур шартномаларга нисбатан 17-сон МҲХС қўлланилади.

( iv ) агар ташкилот ушбу ҳуқуқлар ва мажбуриятларга нисбатан 17-сон МҲХСнинг 7(ж) банди ва 9-сон МҲХСнинг 2.1(д)( iv ) бандига мувофиқ 9-сон МҲХСни қўлласа, кредит карта шартномалари ёки кредит ёки тўлов келишувларини таъминловчи шунга ўхшаш шартномалар бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ташкилотнинг суғурта шартномаси таърифига жавоб берадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан.

( v ) агар ташкилот 17-сон МҲХСнинг 8А бандига мувофиқ, бундай шартномаларга 17-сон МҲХС ўрнига 9-сон МҲХСни қўллашни танласа, ташкилотнинг суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари суғурта ҳодисалари учун тўланадиган компенсация миқдори шартнома асосида полис эгасининг юзага келган мажбуриятини қоплаш учун талаб этиладиган сумма билан чекланган бўлса.»;

«д» кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. 33А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33А. Айрим ташкилотлар инвесторларга жамғармадаги улушлар бирликлари асосида белгиланадиган манфаатларни тақдим этувчи инвестиция жамғармасини ички ёки ташқи тарзда бошқаради ва мазкур инвесторларга тўланиши лозим бўлган суммалар бўйича молиявий мажбуриятларни тан олади. Худди шундай, баъзи ташкилотлар тўғридан-тўғри иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган суғурта шартномалари гуруҳларини чиқаради ҳамда ушбу шартномалар бўйича асосий активларни ўз тасарруфида тутади. Баъзи бундай жамғармалар ёки асосий активлар корхонанинг ўз хазина акцияларини ўз ичига олади. 33-банд талабларига қарамасдан, ташкилот фақат ва фақат ўзининг капитал инструментини айнан шу мақсадлар учун қайта сотиб олган тақдирда, ушбу жамғармага киритилган ёки асосий актив ҳисобланган хазина акциясини капиталдан айириб ташламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бунинг ўрнига, ташкилот ушбу хазина акциясини капитал сифатида ҳисобга олишни давом эттириши ҳамда қайта сотиб олинган инструментни молиявий актив сифатида ҳисобга олиб, 9-сон МҲХСга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашни танлаши мумкин. Мазкур танлов қайтариб бўлмайдиган ҳисобланади ва ҳар бир алоҳида инструмент бўйича алоҳида тарзда амалга оширилади. Ушбу танлов мақсадлари учун суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. (Ушбу бандда қўлланилган ва мазкур стандартда таърифланган атамалар бўйича 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»га қаранг).».

3. 97Т-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«97Т. 2017 йил июль ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 4, ҚК8 ва ҚК36-бандларга ўзгартиришлар киритилди ва 33А-банд қўшилди. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга ўзгартиришлар 4-бандни янада ўзгартирди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

4. Иловада:

1) ҚК8-банддаги «4-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги суғурта шартномалари» деган сўзлар «17-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги шартномалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) «Сотиб олинган ўз акциялари (33 ва 34-бандлар)» сарлавҳасининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сотиб олинган ўз акциялари (33-34 бандлар)»;

3) ҚК36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ҚК36. Ташкилотнинг ўз улушли инструментлари қайси мақсадда қайта сотиб олинганлигидан қатъий назар молиявий актив сифатида тан олинмайди. 33-банд ўз улушли инструментларини қайта сотиб олган ташкилотдан ушбу улушли инструментларни хусусий капиталдан чегиришни талаб этади (лекин 33А бандига ҳам қаранг). Лекин, ташкилот ўз улушли инструментига бошқалар номидан эгалик қилса, масалан, молиявий институт ўз мижози номидан ўз улушли инструментига эгалик қилса, бунда агентлик муносабати бўлади ва натижада ушбу эгаликдаги акциялар ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботига киритилмайди.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 11-ИЛОВА

34-сон «Оралиқ молиявий ҳисобот» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 5-банднинг «д» кичик бандидаги «аҳамиятли ҳисоб сиёсати» деган сўзлар «муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2. 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. 1-сон БҲХС «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш» ва 2-сон МҲХС амалиёти баённомаси «Муҳимлик хулосаларини чиқариш»га ўзгартиришлар киритган, 2021 йил февраль ойида эълон қилинган «Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш» бўйича 5-бандга ўзгартиришлар киритилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 12-ИЛОВА

36-сон «Активларнинг қадрсизланиши» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 2-банднинг «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(ж) 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари» қўлланиш доирасига кирадиган ва актив ҳисобланадиган шартномалар ва 17-сон МҲХСда таърифланган суғурта шартномаларини тузиш билан боғлиқ пул оқимлари бўйича ҳар қандай активлар; ва».

2. 140М-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«140М. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 2-бандга ўзгартириш киритилган. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга киритилган ўзгартиришлар 2-бандни янада ўзгартирди. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 13-ИЛОВА

37-сон «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 5-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(д) 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»ни қўллаш доирасидаги суғурта шартномалари ва бошқа шартномалар;».

2. 103-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«103. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 5-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 14-ИЛОВА

38-сон «Номоддий активлар» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 3-банднинг «ё» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(ё) 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»ни қўллаш доирасидаги шартномалар ва 17-сон МҲХСда таърифланган суғурта шартномаларини тузиш билан боғлиқ пул оқимлари бўйича ҳар қандай активларга нисбатан.»;

2. 130М-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«130М. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 3-бандга ўзгартириш киритилган. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга киритилган ўзгартиришлар 3-бандни янада ўзгартирди. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 15-ИЛОВА

40-сон «Инвестиция кўчмас мулки» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 32Б-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32Б. Айрим ташкилотлар инвесторларга жамғармадаги улушлар бирликлари асосида белгиланадиган манфаатларни тақдим этувчи инвестиция жамғармасини ички ёки ташқи тарзда бошқаради. Худди шундай, баъзи ташкилотлар тўғридан-тўғри иштирок этиш хусусиятига эга бўлган суғурта шартномалари гуруҳларини чиқаради, бунда асосий активлар таркибига инвестицион кўчмас мулк киритилади. Фақат 32А-32Б банд мақсадлари учун суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. 32А-банд жамғарма тасарруфида бўлган кўчмас мулкни (ёки асосий актив ҳисобланган кўчмас мулкни) қисман таннарх бўйича ва қисман ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашга йўл қўймайди. (Ушбу бандда қўлланилган ва мазкур стандартда таърифланган атамалар бўйича 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»га қаранг).».

2. 85Ж-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«85Ж. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 32Б-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 16-ИЛОВА

1-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 39АД-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39АД. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари» бўйича Б1 ва Г1 бандларига ўзгартиришлар киритилди, Г4 банддан олдинги сарлавҳа ва Г4 банд чиқариб ташланди ва Б12 банддан кейин сарлавҳа ва Б13 банд қўшилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

2. 39АЖ-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39АЖ. 2021 йил май ойида эълон қилинган «Ягона операциядан келиб чиқадиган активлар ва мажбуриятлар билан боғлиқ кечиктирилган солиқ» бўйича Б1 бандига ўзгартиришлар киритилди ва Б14 банд қўшилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.».

3. Б иловада:

1) Б1-банд қуйидаги мазмундаги «ж» ва «з» кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«(ж) суғурта шартномалари (Б13 банд); ва

(з) ижара ва фойдаланишдан чиқариш, тиклаш ва шунга ўхшаш мажбуриятлар билан боғлиқ кечиктирилган солиқ (Б14 банд).»;

2) Б12-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

«Суғурта шартномалари»;

3) Б13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Б13. Ташкилот 17-сон МҲХС доирасидаги шартномаларга нисбатан 17-сон МҲХСнинг В иловасидаги В1 — В24 ва В28-бандларида белгиланган ўтиш қоидаларини қўллаши лозим. 17-сон МҲХСнинг ушбу бандларида ўтиш санасига ҳаволалар МҲХСга ўтиш санаси сифатида талқин қилиниши лозим.»;

4) Б13-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

«Ижара ва фойдаланишдан чиқариш, тиклаш ва шунга ўхшаш мажбуриятлар билан боғлиқ кечиктирилган солиқ»;

5) Б14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Б14. 12-сон БҲХС «Даромад солиғи»нинг 15 ва 24-бандлари ташкилотни муайян ҳолатларда кечиктирилган солиқ активи ёки мажбуриятини тан олишдан озод қилади. Аммо ушбу истиснога қарамасдан, МҲХСга ўтиш санасида биринчи марта қабул қилувчи кечиктирилган солиқ активини — чегириб ташланадиган вақтинчалик фарқдан фойдаланиш мумкин бўлган солиққа тортиладиган фойданинг мавжудлиги эҳтимоли бўлган даражада — ва барча чегириб ташланадиган ва солиққа тортиладиган қуйидагилар билан боғлиқ вақтинчалик фарқлар учун кечиктирилган солиқ мажбуриятини тан олади:

(а) фойдаланиш ҳуқуқидаги активлар ва лизинг мажбуриятлари; ва

(б) фойдаланишдан чиқариш, тиклаш ва шунга ўхшаш мажбуриятлар ва тегишли актив таннархининг бир қисми сифатида тан олинган тегишли суммалар.».

4. Г иловадаги Г1-банднинг «б» кичик банди ва Г4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 17-ИЛОВА

3-сон «Бизнес бирлашувлари» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 17-бандда:

«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(а) 16-сон МҲХС «Ижара»га мувофиқ харид қилинадиган бизнес оператив ижара ёки молиявий ижара сифатида ижарага берувчи ҳисобланадиган ижара шартномасини таснифлаш;»;

«б» кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. 24 — 31А-бандлар мазкур МҲХС баҳолаш тамойили бўйича чекланган истисноларни назарда тутадиган моддаларни ўз ичига оладиган идентификацияланадиган активлар ва мажбуриятларнинг турларини белгилайди.»

3. 21-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Мазкур МҲХС тан олиш ва баҳолаш тамойилларига нисбатан чекланган истисноларни назарда тутади. 21А — 31А бандлар истисноларни назарда тутадиган муайян моддаларни ва бундай истисноларнинг ҳарактерларини белгилайди. Бизнесни харид қилувчи бундай моддалар ҳисобини 21А — 31А бандлардаги талабларга риоя қилган ҳолда юритиши лозим, бунда айрим моддалар:»;

4. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Агар бундай мажбурият олдинги ҳодисалардан юзага келган мавжуд жавобгарлик ҳисобланса ҳамда унинг ҳаққоний қийматини ишонч билан баҳолаш мумкин бўлса, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашув натижасида қабул қилинган шартли мажбуриятни тан олиши лозим. Шунинг учун, 37-сон БҲХСнинг 14(б), 23, 27, 29 ва 30-бандларига зид бўлсада, бизнесни харид қилувчи бизнес бирлашуви натижасида қабул қилинган шартли мажбуриятни, гарчи жавобгарликни сўндириш учун ўзида иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурслар чиқиб кетишининг талаб этилиши эҳтимоли йўқ бўлса ҳам, тан олиши лозим. Мазкур МҲХСнинг 56-банди шартли мажбуриятларни кейинги ҳисобга олиш бўйича кўрсатма беради.».

5. Қуйидаги мазмундаги 23А-банд билан тўлдирилсин:

«23А. 37-сон БҲХС шартли активни олдинги ҳодисалардан юзага келиши мумкин бўлган ва унинг мавжудлиги фақатгина ташкилотнинг тўлиқ назорати остида бўлмаган келгуси ноаниқ ҳодисаларнинг бири ёки бир нечтаси содир бўлиши ёки содир бўлмаслиги натижасида тасдиқланадиган эҳтимолли актив сифатида таърифлайди. Бизнесни харид қилувчи харид қилинган санасида шартли активни тан олмаслиги лозим.».

6. 31-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

«Суғурта шартномалари».

7. 31А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31А. Сотиб олувчи бизнес бирлашуви доирасида сотиб олинган 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари» стандарти қўлланиш доирасига кирадиган шартномалар гуруҳини ва 17-сон МҲХСда таърифланган суғурта шартномаларини тузиш билан боғлиқ пул оқимлари бўйича ҳар қандай активларни, 17-сон МҲХСнинг 39 ва Б93 — Б95Э бандларига мувофиқ сотиб олиш санасида мажбурият ёки актив сифатида баҳолаши лозим.».

8. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Манфаатли харид масалан, сотувчи мажбур бўлганидан ҳаракат қиладиган мажбурий сотув ҳисобланадиган бизнес бирлашувида юзага келиши мумкин. Лекин, 22 — 31А-бандларда келтирилган муайян моддалар учун тан олиш ва баҳолашдан истиснолар ҳам манфаатли харид бўйича фойдани тан олишга олиб келиши (ёки тан олинган фойда суммасини ўзгартириши) мумкин.».

9. 64М-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«64М. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 17, 20, 21, 35 ва Б63-бандларга ўзгартиришлар киритилди ва 31-банддан кейин сарлавҳа ва 31А-банд қўшилди. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга ўзгартиришлар, бўйича 31А-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот 17-сон МҲХСни илк бор қўллаш санасидан кейин амалга оширилган бизнес бирлашувларига нисбатан 17-бандга киритилган ўзгартиришларни қўллаши лозим. Ташкилот бошқа ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

10. Б илованинг Б63-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 18-ИЛОВА

5-сон «Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 5-банднинг «е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(е) 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари» ни қўллаш доирасидаги суғурта шартномалари.».

2. 45Л-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45Л. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 5-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 19-ИЛОВА

7-сон «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 3-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(г) 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»да тавсифланган суғурта шартномалари ёки 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномалари. Бироқ, ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

( ii ) агар 17-сон МҲХС бундай ажратишни талаб қилса ва ажратилган инвестиция компоненти дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаси бўлмаса, 17-сон МҲХС доирасида шартномалардан ажратилган инвестиция компонентларига нисбатан.

( iii ) агар эмитент шартномаларни тан олиш ва баҳолашда 9-сон МҲХСни қўлласа, эмитентнинг молиявий кафолат шартномалари таърифига жавоб берадиган суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан. Бироқ, агар эмитент 17-сон МҲХСнинг 7(д) бандига мувофиқ шартномаларни тан олиш ва баҳолашда 17-сон МҲХСни қўллашни танласа, мазкур шартномаларга нисбатан 17-сон МҲХС қўлланилади.

( iv ) агар ташкилот ушбу ҳуқуқлар ва мажбуриятларга нисбатан 17-сон МҲХСнинг 7(ж) банди ва 9-сон МҲХСнинг 2.1(д)( iv ) бандига мувофиқ 9-сон МҲХСни қўлласа, кредит карта шартномалари ёки кредит ёки тўлов келишувларини таъминловчи шунга ўхшаш шартномалар бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ташкилотнинг суғурта шартномаси таърифига жавоб берадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан.

( v ) агар ташкилот 17-сон МҲХСнинг 8А бандига мувофиқ, бундай шартномаларга 17-сон МҲХС ўрнига 9-сон МҲХСни қўллашни танласа, ташкилотнинг суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари суғурта ҳодисалари учун тўланадиган компенсация миқдори шартнома асосида полис эгасининг юзага келган мажбуриятини қоплаш учун талаб этиладиган сумма билан чекланган бўлса.».

2. 8-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(а) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар, қуйидаги турлари бўйича алоҳида кўрсатилиши лозим: ( i ) дастлабки тан олишда ва кейинги ҳисоби 9-сон МҲХСнинг 6.7.1-бандига мувофиқ белгиланган молиявий активлар; ( ii ) 9-сон МҲХСнинг 3.3.5-бандидаги танловга мувофиқ белгиланган молиявий активлар; ( iii ) 32-сон БҲХСнинг 33А бандида кўрсатилган танловга мувофиқ белгиланган молиявий активлар ва ( iv ) 9-сон МҲХСга мувофиқ мажбурий равишда фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар.».

3. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. 1-сон БҲХС «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш»нинг (2007 йил таҳрири) 117-бандига мувофиқ, ташкилот ҳисоб сиёсати бўйича муҳим маълумотларни ошкор қилади. Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланиладиган молиявий инструментлар учун баҳолаш асоси (ёки асослари) тўғрисидаги маълумотлар ҳисоб сиёсатининг муҳим маълумотлари бўлиши мумкин.».

4. 29-банднинг «в» кичик банди ва 30-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 44ГГ-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44ГГ. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 3, 8 ва 29-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 30-бандни чиқариб ташланган. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга ўзгартиришлар бўйича 3-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

6. 44ЗЗ-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44ЗЗ. 1-сон БҲХС «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш» ва 2-сон МҲХС амалиёти «Муҳимлик хулосаларини чиқариш»га ўзгартиришлар киритган, 2021 йил февраль ойида эълон қилинган «Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш» бўйича 21 ва Б5-бандларга ўзгартиришлар киритилди. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.».

7. Б илованинг Б5-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Б5. 21-банд молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланиладиган молиявий инструментлар учун баҳолаш асоси (ёки асослари) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши кутилаётган ҳисоб сиёсатининг муҳим маълумотларини ошкор қилишни талаб қилади. Молиявий инструментлар бўйича бундай ёритиб бериладиган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:»;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1-сон БҲҲСнинг (2007 йил таҳрири) 122-банди ташкилотдан, муҳим ҳисоб сиёсати маълумотлари ёки бошқа изоҳлар билан бир қаторда хулосаларни ёритиб беришни талаб этади, бундан раҳбарият томонида ташкилотнинг ҳисоб сиёсатини қўллаш жараёнида фойдаланилган ва молиявий ҳисоботда тан олинган суммага энг аҳамиятли таъсир кўрсатган тахминлар мустасно.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 20-ИЛОВА

9-сон «Молиявий инструментлар» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2.1-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(д) 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»да таърифланган суғурта шартномаси ёки 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаси бўйича юзага келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар. Бироқ, ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

( i ) 17-сон МҲХС доирасидаги шартномаларга бириктирилган, аммо ўзи мустақил ҳолда 17-сон МҲХС қўлланиш доирасига кирмайдиган деривативларга нисбатан.

( ii ) агар 17-сон МҲХС бундай ажратишни талаб қилса ва ажратилган инвестиция компоненти 17-сон МҲХС доирасида дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаси бўлмаса, 17-сон МҲХС доирасида шартномалардан ажратилган инвестиция компонентларига нисбатан.

( iii ) эмитентнинг молиявий кафолат шартномалари таърифига жавоб берадиган суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан. Бироқ, агар молиявий кафолат шартномасини чиқарган тараф, илгари ошкора тарзда, ушбу шартномаларни суғурта шартномаси сифатида қарашини ва уларни ҳисобини суғурта шартномаларида қўлланадиган шартларда юритганда, ушбу тараф ўз ҳоҳишига кўра, ушбу молиявий кафолат шартномаларига нисбатан мазкур стандартни ёки 17-сон МҲХСни (Б2.5-Б2.6-бандларни қаранг) қўллашни танлаши мумкин. Эмитент бундай танловни шартномалар бўйича амалга ошириши мумкин, лекин ҳар бир шартнома бўйича танлов кейинчалик ўзгартирилмайди.

( iv ) суғурта шартномаси таърифига жавоб берадиган, лекин 17-сон МҲХСнинг 7(ж) бандига мувофиқ 17-сон МҲХСнинг қўлланиш доирасига кирмайдиган кредит карта шартномалари ёки кредит ёки тўлов келишувларини таъминловчи шунга ўхшаш шартномалар бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига нисбатан. Бироқ, агар суғурта қопламаси бундай молиявий инструментнинг шартнома шартлари бўлса, ташкилот ушбу компонентни ажратиши ва унга 17-сон МҲХСни қўллаши лозим (17-сон МҲХС нинг 7(ж) бандига қаранг).

( v ) агар ташкилот 17-сон МҲХСнинг 8А бандига мувофиқ, бундай шартномаларга 17-сон МҲХС ўрнига 9-сон МҲХСни қўллашни танласа, ташкилотнинг суғурта шартномалари бўйича келиб чиқадиган молиявий инструментлар бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари суғурта ҳодисалари учун тўланадиган компенсация миқдори шартнома асосида полис эгасининг юзага келган мажбуриятини қоплаш учун талаб этиладиган сумма билан чекланган бўлса.».

2. 3.3.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3.3.5. Айрим ташкилотлар инвесторларга жамғармадаги улушлар бирликлари асосида белгиланадиган манфаатларни тақдим этувчи инвестиция жамғармасини ички ёки ташқи тарзда бошқаради ва мазкур инвесторларга тўланиши лозим бўлган суммалар бўйича молиявий мажбуриятларни тан олади. Худди шундай, баъзи ташкилотлар тўғридан-тўғри иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган суғурта шартномалари гуруҳларини чиқаради ҳамда ушбу шартномалар бўйича асосий активларни ўз тасарруфида тутади. Айрим бундай жамғармалар ёки асосий активлар таркибига корхонанинг молиявий мажбурияти (масалан, чиқарилган корпоратив облигация) киритилган бўлиши мумкин. Ушбу стандартда молиявий мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришга оид бошқа талабларга қарамасдан, ташкилот фақат ва фақат ўз молиявий мажбуриятини айнан шу мақсадлар учун қайта сотиб олган тақдирда, бундай жамғарма таркибига киритилган ёки асосий актив ҳисобланган ўз молиявий мажбуриятини ҳисобдан чиқармаслик тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бунинг ўрнига, ташкилот ушбу молиявий инструментни молиявий мажбурият сифатида ҳисобга олишни давом эттиришни ва қайта сотиб олинган молиявий инструментни худди молиявий актив сифатида ҳисобга олишни танлаши ва ушбу стандартга мувофиқ уни фойда ёки зарар орқали ҳақққоний қиймат бўйича баҳолашни танлаши мумкин. Мазкур танлов қайтариб бўлмайдиган ҳисобланади ва ҳар бир алоҳида инструмент бўйича алоҳида тартибда амалга оширилади. Ушбу танлов мақсадлари учун суғурта шартномалари дискрецион иштирок этиш хусусиятларига эга бўлган инвестиция шартномаларини ўз ичига олади. (Ушбу бандда қўлланилган ва мазкур стандартда таърифланган атамалар бўйича 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»га қаранг).».

3. 6.6.3-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

«Тақдим этиш».

4. 7.1.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7.1.6. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 2.1, Б2.1, Б2.4, Б2.5 ва Б4.1.30-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 3.3.5-банд қўшилган. 2020 йил июнь ойида эълон қилинган 17-сон МҲХСга ўзгартиришлар бўйича 2.1-бандга қўшимча ўзгартиришлар киритилди ва 7.2.36 — 7.2.42-бандлар қўшилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

5. 39АЁ-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7.1.9. 2020 йил май ойида эълон қилинган «2018-2020 йилларда МҲХСларни такомиллаштиришлар» бўйича 7.2.35 ва Б3.3.6А бандлар киритилган ва Б3.3.6-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилотлар мазкур ўзгартиришларни 2022 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.».

6. 7.2.36-банддан олдин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

«2020 йил июнь ойида таҳрир қилинган 17-сон МҲХС бўйича ўтиш қоидалари».

7. 7.2.36 — 7.2.42-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7.2.36. Ташкилот 17-сон МҲХСга 2020 йил июнь ойида киритилган ўзгартишлар билан боғлиқ равишда 9-сон МҲХСга киритилган ўзгартиришларни 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим, агар 7.2.37 — ⁠7.2.42-бандларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

7.2.37. Ташкилот 17-сон МҲХСга 2020 йил июнь ойида киритилган ўзгартишларни биринчи марта ушбу Стандартни биринчи марта қўллаётган вақтда қўлласа, у ҳолда 7.2.38 — 7.2.42-бандларнинг ўрнига 7.2.1 — 7.2.28-бандларни қўллаши лозим.

7.2.38. Ташкилот 17-сон МҲХСга 2020 йил июнь ойида киритилган ўзгартишларни ушбу Стандартни биринчи марта қўллаганидан кейин қўлласа, у ҳолда 7.2.39 — 7.2.42-бандларни қўллаши лозим. Шунингдек, ташкилот ушбу ўзгартиришларни қўллаши учун зарур бўлган ушбу стандартнинг бошқа ўтиш талабларини ҳам қўллаши лозим. Ушбу мақсадда дастлабки қўллаш санасидаги ҳаволалар ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллаган ҳисобот даври бошига (ушбу ўзгартиришларнинг дастлабки қўллаш санасига) нисбатан талқин қилиниши лозим.

7.2.39. Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятни белгилашда, ташкилот:

(а) агар молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш учун аввал амалга оширилган танлов 4.2.2(а)-бандида назарда тутилган шартга мувофиқ амалга оширилган бўлса, бироқ мазкур ўзгартишларни қўллаш натижасида ушбу шарт эндиликда бажарилмайдиган бўлиб қолган бўлса, ташкилот олдинги танловни бекор қилиши лозим; ва

(б) агар молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш бўйича танлов аввал 4.2.2(а)-банддаги шарт бажарилмаганлиги туфайли амалга оширилиши мумкин бўлмаган бўлса, бироқ мазкур ўзгартишларни қўллаш натижасида ушбу шарт эндиликда бажариладиган бўлиб қолган бўлса, ташкилот бундай танловни амалга ошириши мумкин.

Бундай танлов ва уни бекор қилиш мазкур ўзгартишларнинг дастлабки қўллаш санасидаги ҳолат ва вазиятлар асосида амалга оширилиши лозим. Бундай таснифлаш ретроспектив тарзда қўлланиши лозим.

7.2.40. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни қўллаш натижасини акс эттириш учун олдинги ҳисобот даврларини қайта акс эттириши талаб этилмайди. Ташкилот олдинги ҳисобот даврларини фақатгина қайта ҳисоблаб чиқиши мумкин, агар бу ҳаракатни орқага қайтиб хулоса қўлламасдан амалга ошириш имкони бўлса. Агар ташкилот олдинги ҳисобот даврларини қайта ҳисоблаб чиқса, қайта ҳисоблаб чиқилган молиявий ҳисоботлар ушбу Стандартнинг тегишли молиявий инструментларга тааллуқли барча талабларини тўлиқ акс эттириши лозим. Агар ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттирмаса, у ҳолда ушбу ўзгартишларнинг дастлабки қўллаш санаси киритилган йиллик ҳисобот даври бошидаги баланс қиймати ўртасидаги фарқни, шу ҳисобот даврининг бошланғич тақсимланмаган фойдасига (ёки тегишли ҳолда капиталнинг бошқа таркибий қисмига) тўғридан-тўғри тан олиши лозим.

7.2.41. Ушбу ўзгартиришларни дастлабки қўллаш санасини ўз ичига олган ҳисобот даврида ташкилот 8-сон БҲХСнинг 28(е) бандида талаб қилинадиган миқдорий маълумотларни тақдим этиши мажбурий эмас.

7.2.42. Ушбу ўзгартишларнинг дастлабки қўлланилиш санаси киритилган ҳисобот даврида корхона мазкур ўзгартишлар таъсирига учраган ҳар бир молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар тоифаси бўйича, ушбу ўзгартишларнинг дастлабки қўллаш санаси ҳолатига кўра, қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) олдинги таснифлаш, шу жумладан, олдинги баҳолаш тоифаси ва ушбу ўзгартиришларни қўллашдан олдинги баланс қийматини;

(б) ушбу ўзгартишлар қўлланилгандан кейин аниқланган янги баҳолаш тоифасини ва баланс қийматини;

(в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш сифатида олдин белгилаб қўйилган, бироқ эндиликда бундай тарзда белгиланмайдиган ҳар қандай молиявий мажбуриятларнинг баланс қийматини; ва

(г) молиявий мажбуриятларни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш сифатида белгилаш ёки бундай белгиланишдан чиқариш учун сабабларни.».

8. «Ў«Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш — 2-фаза» бўйича ўтиш қоидалари» сарлавҳаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш — 2-фаза» бўйича ўтиш қоидалари»;

9. Б иловада:

1) Б2.1 ва Б2.4-бандлардаги «4-сон» деган сўзлар «17-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) Б2.5-бандда:

«а» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(а) Молиявий кафолат шартномаси 17-сон МҲХСнинг (17-сон МҲХСнинг 7(д) бандига қаранг) суғурта шартномаси таърифига мос тушсада, агар ўтказиладиган риск аҳамиятли бўлса, кафолат берувчи мазкур стандартни қўллаши лозим. Шунга қарамай, агар кафолат берувчи илгари очиқ тарзда бундай шартномаларни суғурта шартномалари деса ва суғурта шартномалари учун ҳисобни қўлласа, унда кафолат берувчи бундай кафолат шартномалари учун мазкур стандартни ёки 17-сон МҲХСни қўллаши мумкин. Агар мазкур стандарт қўлланса, 5.1.1-банд кафолат чиқарувчидан молиявий кафолат шартномасини дастлаб ҳаққоний қийматда тан олишни талаб этади. Агар молиявий кафолат шартномаси боғлиқ бўлмаган томонга алоҳида алоқадор бўлмаган томонлар ўртасидаги битим доирасида чиқарилган бўлса, агар буни аксини исботловчи далиллар бўлмаганда, ҳаққоний қиймати унинг мукофотига тенг бўлади. Шунга кўра, агар молиявий кафолат шартномаси дастлаб фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда белгиланмаса ёки 3.2.15 — 3.2.23 ва Б3.2.12 — Б3.2.17-бандлар қўлланмаса (молиявий активнинг ўтказилиши уни тан олишдан тўхтатишга жавоб бермаса ёки давом этувчи иштирок мезони қўлланса) кафолат берувчи қуйидагиларнинг каттаси билан баҳолайди:»;

«б» кичик банддаги «4-сон» деган сўзлар «17-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) Б4.1.30-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(а) Ташкилот 17-сон МҲХС доирасидаги (баҳолашда жорий маълумотдан фойдаланилади) шартномалар ва у билан боғланган ва бошқа ҳолатларда бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда ёки амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий активларга эга.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 21-ИЛОВА

15-сон «Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар

1. 5-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«(б) 17-сон МҲХС «Суғурта шартномалари»ни қўллаш доирасидаги шартномалар. Бироқ, ташкилот 17-сон МҲХСнинг 8-бандига мувофиқ асосий мақсади белгиланган тўлов эвазига хизмат кўрсатишдан иборат бўлган суғурта шартномаларига нисбатан ушбу Стандартни қўллашни танлаши мумкин;».

2. В илованинг В1В-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«В1В. 2017 йил май ойида эълон қилинган 17-сон МҲХС бўйича 5-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришни 17-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.».

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 11 февралдаги 331-сон буйруғига 22-ИЛОВА

16-сон «Ижара» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган қўшимчалар

1. 87-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:

«Тақдим этиш».

2. Қуйидаги мазмундаги 102А-банд билан тўлдирилсин:

«102А. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».

3. Қуйидаги мазмундаги В1Г-банд билан тўлдирилсин:

«В1Г. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».

4. Қуйидаги мазмундаги В20Д-банд билан тўлдирилсин:

«В20Д. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».

Вазир Ж. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 11 февраль,

331 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 10/26/3400-1/0214-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni tan olish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 24-fevraldagi PQ-4611-son “Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga oʻtish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 507-son “Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 10-noyabrdagi 61-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3400, 2022-yil 9-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.12.2022-y., 10/22/3400/1087-son) bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olingan moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga kiritilgan quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar:

1-son “Moliyaviy hisobotni taqdim etish” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar 1-ilovaga muvofiq;

7-son “Pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobot” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 2-ilovaga muvofiq;

8-son “Hisob siyosati, hisob baholaridagi oʻzgarishlar va xatolar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar 3-ilovaga muvofiq;

12-son “Foyda soliqlari” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar 4-ilovaga muvofiq;

16-son “Asosiy vositalar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 5-ilovaga muvofiq;

19-son “Xodimlarning daromadlari” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha 6-ilovaga muvofiq;

24-son “Bogʻliq tomonlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yoritib berish” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirish 7-ilovaga muvofiq;

26-son “Pensiya dasturlari boʻyicha buxgalteriya hisobi va hisoboti” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 8-ilovaga muvofiq;

28-son “Taʼsir ostidagi tashkilotlarga va qoʻshma korxonalarga investitsiyalar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 9-ilovaga muvofiq;

32-son “Moliyaviy instrumentlar: taqdim etish” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar 10-ilovaga muvofiq;

34-son “Oraliq moliyaviy hisobot” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 11-ilovaga muvofiq;

36-son “Aktivlarning qadrsizlanishi” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 12-ilovaga muvofiq;

37-son “Baholangan majburiyatlar, shartli majburiyatlar va shartli aktivlar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 13-ilovaga muvofiq;

38-son “Nomoddiy aktivlar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 14-ilovaga muvofiq;

40-son “Investitsiya koʻchmas mulki” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 15-ilovaga muvofiq;

1-son “Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlarini birinchi marta qoʻllash” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar 16-ilovaga muvofiq;

3-son “Biznes birlashuvlari” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar 17-ilovaga muvofiq;

5-son “Sotish uchun moʻljallangan uzoq muddatli aktivlar va tugatilgan faoliyat” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 18-ilovaga muvofiq;

7-son “Moliyaviy instrumentlar: maʼlumotlarni yoritib berish” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 19-ilovaga muvofiq;

9-son “Moliyaviy instrumentlar” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar 20-ilovaga muvofiq;

15-son “Xaridorlar bilan shartnomalar boʻyicha tushum” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga oʻzgartirishlar 21-ilovaga muvofiq;

16-son “Ijara” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga qoʻshimchalar 22-ilovaga muvofiq tan olinsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 1-ILOVA

1-son “Moliyaviy hisobotni taqdim etish” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 7-bandda:

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Hisob siyosati 8-son BHXS “Hisob siyosati, hisob baholaridagi oʻzgarishlar va xatolar”ning 5-bandida taʼriflangan va bu atama ushbu standartda xuddi shu maʼnoda qoʻllaniladi.”;

ikkinchi — oʻttiz oltinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi — oʻttiz yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

“yo” kichik banddan “6-bobiga qarang);” degan soʻzlardan keyin “va” degan soʻz chiqarib tashlansin;

“j” kichik bandidagi “(9-son MHXSning 6-bobiga qarang).” degan soʻzlar “(9-son MHXSning 6-bobiga qarang);” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi “z” va “i” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“(z) 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari” doirasida tuzilgan shartnomalar boʻyicha sugʻurta moliyasi daromadlari va xarajatlari, agar sugʻurta moliyasining jami daromadlari yoki xarajatlari 17-son MHXSning 88(b)-bandi boʻyicha tizimli taqsimlash qoʻllanib, foyda yoki zarar hisobiga kiritiladigan miqdorni oʻz ichiga olgan holda tafsillangan boʻlsa yoki 17-son MHXSning 89(b)-bandi boʻyicha asosiy elementlardan kelib chiqqan moliyaviy daromadlar yoki xarajatlar bilan hisob-kitob mos kelmasligini bartaraf etadigan miqdor bilan foyda yoki zarar hisobiga kiritilgan boʻlsa, foyda yoki zarar hisobiga kiritilmaydi; va

(i) saqlanayotgan qayta sugʻurtalash shartnomalari boʻyicha moliyaviy daromadlar yoki xarajatlar, agar qayta sugʻurtalash boʻyicha jami moliyaviy daromad yoki xarajatlar 17-MHXS 88(b)-bandi boʻyicha tizimli taqsimlash qoʻllanib foyda yoki zarar hisobiga kiritiladigan miqdorni oʻz ichiga olgan holda tafsillangan boʻlsa, foyda yoki zarar hisobiga kiritilmaydi;”;

2. 10-bandning “d” kichik bandidagi “ahamiyatli hisob siyosati” degan soʻzlar “muhim hisob siyosati maʼlumotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3. 54-bandda:

“g” kichik banddan keyin quyidagi mazmundagi “ga” kichik band bilan toʻldirilsin:

“(ga) 17-son MHXSning 78-bandida talab qilinganidek ajratilgan, aktivlar boʻlgan 17-son MHXS doirasidagi shartnomalar portfellari;”;

“l” kichik banddan keyin quyidagi mazmundagi “la” kichik band bilan toʻldirilsin:

“(la) 17-son MHXSning 78-bandida talab qilinganidek ajratilgan, majburiyatlar boʻlgan 17-son MHXS doirasidagi shartnomalar portfellari;”;

4. 72A-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“72A-72B [Ushbu bandlar kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.] ”;

5. 76A-76B-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“76SHA-76B [Ushbu bandlar kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.]”;

6. 82-bandda:

“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(a) tushum, alohida aks ettirgan holda:

( i ) effektiv foiz stavkasi usuli yordamida hisoblangan foizli tushumlar; va

( ii ) sugʻurta tushumlari (17-son MHXSga qarang);”;

“a” kichik banddan keyin quyidagi mazmundagi “ab” va “av” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“(ab) 17-son MHXS doirasida tuzilgan shartnomalar boʻyicha sugʻurta xizmatlari uchun xarajatlar (17 son MHXSga qarang);

(av) qayta sugʻurtalash shartnomalari boʻyicha daromadlar yoki xarajatlar (17 son MHXSga qarang);”;

“a” kichik banddan keyin quyidagi mazmundagi “bb” va “bv” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“(bb) 17-son MHXS qoʻllanilishi doirasida tuzilgan shartnomalar boʻyicha sugʻurta moliyasi daromadlari yoki xarajatlari (17-son MHXSga qarang);

(bv) qayta sugʻurtalash shartnomalari boʻyicha moliyaviy daromadlar yoki xarajatlar (17-son MHXSga qarang);”;

7. 114-bandning “v” kichik bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“( ii ) muhim hisob siyosati maʼlumotlari (117-bandga qarang);”;

8. “Hisob siyosatini yoritib berish” sarlavhasining nomidagi “siyosatini” degan soʻz “siyosati maʼlumotlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9. 117-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“117. Tashkilot muhim hisob siyosati maʼlumotlarni yoritib berishi lozim (7-bandga qarang). Hisob siyosati maʼlumotlari, agar tashkilotning moliyaviy hisobotiga kiritilgan boshqa maʼlumotlar bilan birgalikda koʻrib chiqilganda umumiy maqsaddagi moliyaviy hisobotlarning asosiy foydalanuvchilari ushbu moliyaviy hisobotlar asosida qabul qiladigan qarorlariga taʼsir qilsa, muhim hisoblanadi.”;

10. 117A — 117D-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“117A. Muhim boʻlmagan operatsiyalar, boshqa hodisalar yoki shartlar bilan bogʻliq hisob siyosati maʼlumotlari muhim hisoblanmaydi va yoritib berilishi shart emas. Shunga qaramay, hisob siyosati maʼlumotlari tegishli operatsiyalar, boshqa hodisalar yoki shartlarning tabiati tufayli muhim boʻlishi mumkin, hatto summalar muhim boʻlmasa ham. Biroq, muhim operatsiyalar, boshqa hodisalar yoki shartlar bilan bogʻliq hisob siyosati maʼlumotlarining barchasini ham muhim deb hisoblab boʻlmaydi.

117B. Agar tashkilotning moliyaviy hisobotidan foydalanuvchilarga moliyaviy hisobotdagi boshqa muhim maʼlumotlarni tushunishlari uchun kerak boʻlsa, hisob siyosati maʼlumotlari muhim hisoblanadi. Masalan, tashkilot hisob siyosati maʼlumotlarini moliyaviy hisobotlariga nisbatan muhim deb qabul qilishi mumkin, agar bu maʼlumotlar muhim operatsiyalar, boshqa hodisalar yoki shartlarga tegishli boʻlsa va:

(a) tashkilot hisobot davrida hisob siyosatini oʻzgartirgan va bu oʻzgarish moliyaviy hisobotdagi maʼlumotlarning jiddiy oʻzgarishiga olib kelgan boʻlsa;

(b) tashkilot MHXSlar tomonidan ruxsat etilgan bir yoki bir nechta variantlardan hisob siyosatini tanlagan boʻlsa — agar tashkilot investitsiya mulkini haqqoniy qiymatda emas, balki boshlangʻich qiymatda baholashni tanlagan boʻlsa, bunday vaziyat yuzaga kelishi mumkin;

(v) hisob siyosati maxsus qoʻllaniladigan MHXS mavjud boʻlmaganda 8-son BHXSga muvofiq ishlab chiqilgan boʻlsa;

(g) hisob siyosati tashkilotdan hisob siyosatini qoʻllashda muhim baholashlar yoki taxminlar chiqarishi talab qilinadigan sohaga taalluqli boʻlsa va tashkilot ushbu baholashlar yoki taxminlarni 122 va 125-bandlarga muvofiq yoritib bersa; yoki

(d) ular uchun talab qilinadigan buxgalteriya hisobi murakkab boʻlsa va tashkilotning moliyaviy hisobotlaridan foydalanuvchilar bu muhim operatsiyalarni, boshqa hodisalarni yoki shartlarni tushuna olishmaydi — bunday vaziyat, agar tashkilot muhim bitta operatsiyalar sinfiga bir nechta MHXSni qoʻllasa yuzaga kelishi mumkin.

117V. Tashkilot MHXS talablarini oʻz vaziyatlarida qanday qoʻllaganiga qaratilgan hisob siyosati maʼlumotlari moliyaviy hisobot foydalanuvchilari uchun standartlashtirilgan maʼlumotlardan yoki faqat MHXS talablarini takrorlaydigan yoki umumlashtiradigan maʼlumotlardan koʻra foydaliroq, tashkilotga xos maʼlumotlarni taqdim etadi.

117G. Agar tashkilot muhim boʻlmagan hisob siyosati maʼlumotlarini yoritib bersa, bunday maʼlumotlar hisob siyosatining muhim maʼlumotlarini yashirib qoʻymasligi kerak.

117D. Tashkilot hisob siyosati maʼlumotlarini muhim emas deb hisoblashi, boshqa MHXSlarda belgilangan maʼlumotlarni yoritib berish boʻyicha tegishli talablarga taʼsir qilmaydi.”;

11. 118 — 121-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

12. 122-banddagi “hisob siyosatining ahamiyatli jihatlari” degan soʻzlar “muhim hisob siyosati maʼlumotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13. 139R-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“139R. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 7, 54 va 82-bandlarga oʻzgartirishlar kiritildi. 2020-yil iyun oyida eʼlon qilingan 17-son MHXSga kiritilgan oʻzgartirishlar 54-bandni yanada oʻzgartirdi. Tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”;

14. 139F-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“139F. 2021-yil fevral oyida eʼlon qilingan “Hisob siyosatini yoritib berish” boʻyicha 7, 10, 114, 117 va 122-bandlarga oʻzgartirishlar kiritildi, 117A — 117E bandlari qoʻshildi va 118, 119 va 121-bandlar chiqarib tashlandi. Shuningdek, 2-son MHXS amaliyoti bayonnomasi “Muhimlik xulosalarini chiqarish”ga oʻzgartirishlar kiritildi. Tashkilot 1-son BHXSga kiritilgan oʻzgartirishlarni 2023-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi davrlarga nisbatan qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni oldingi davr uchun qoʻllasa, u ushbu faktni yoritib berishi lozim.”;

15. Quyidagi mazmundagi 139X-band bilan toʻldirilsin:

“139X. [Ushbu band kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.] ”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 2-ILOVA

7-son “Pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobot” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 14-bandning “d” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

2. 61-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“61 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 14-bandga oʻzgartirish kiritildi. Tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 3-ILOVA

8-son “Hisob siyosati, hisob baholaridagi oʻzgarishlar va xatolar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 5-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Hisob baholari — bu baholash noaniqligiga bogʻliq boʻlgan moliyaviy hisobotlardagi pul summalari.”.

2. “Hisob baholaridagi oʻzgarishlar” sarlavhasining nomidagi “baholaridagi oʻzgarishlar” degan soʻzlar “baholari” degan soʻz bilan almashtirilsin.

3. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Hisob siyosati moliyaviy hisobotdagi moddalarni baholashda baholash noaniqligiga ega boʻlgan tarzda baholashni talab qilishi mumkin, yaʼni hisob siyosati bunday moddalarni toʻgʻridan-toʻgʻri kuzatish mumkin boʻlmagan lekin hisoblanishi kerak boʻlgan pul qiymatida baholashni talab qilishi mumkin. Bunday holatda, tashkilot hisob siyosatida belgilangan maqsadga erishish uchun hisob baholarini ishlab chiqadi. Hisob baholari eng soʻnggi, ishonchli maʼlumotlarga asoslangan mulohazalar yoki taxminlardan foydalanish orqali ishlab chiqiladi. Hisob baholariga misollar quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

(a) 9-son MHXS “Moliyaviy instrumentlar” standartini qoʻllagan holda, kutilayotgan kredit zararlar uchun zaxira;

(b) 2-son BHXS “Zaxiralarar”ni qoʻllagan holda, tovar-moddiy zaxiralarning sof sotish qiymati;

(v) 13-son MHXS “Haqqoniy qiymatni baholash” standartini qoʻllagan holda, aktiv yoki majburiyatning haqqoniy qiymati;

(g) 16-son BHXSni qoʻllagan holda, asosiy instrumentlarning eskirish xarajatlari; va

(d) 37-son BHXS “Baholangan majburiyatlar, shartli majburiyatlar va shartli aktivlar”ni qoʻllagan holda kafolat majburiyatlari uchun baholangan majburiyat.”.

4. 32A va 32B-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32A. Tashkilot hisob baholarini ishlab chiqish uchun baholash usullari va maʼlumotlaridan foydalanadi. Baholash usullariga hisoblash usullari (masalan, 9-son MHXSni qoʻllagan holda kutilayotgan kredit zararlar uchun zaxirani baholash uchun foydalaniladigan usullar) va baholash usullari (masalan, 13-son MHXSni qoʻllagan holda aktiv yoki majburiyatning haqqoniy qiymatini baholash uchun foydalaniladigan usullar) kiradi.

32B. MHXSdagi “baho” atamasi baʼzan ushbu Standartda taʼriflanganidek hisob baholari boʻlmagan bahoga ishora qiladi. Masalan, baʼzan hisob baholarini ishlab chiqishda foydalaniladigan maʼlumotlarga ishora qiladi.”.

5. 34-banddan oldin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:

“Hisob baholaridagi oʻzgarishlar”.

6. 34 va 34A-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. Hisob bahosiga asos boʻlgan vaziyatlarda oʻzgarishlar roʻy berganda yoki yangi maʼlumotlar, yangi rivojlanishlar yoxud koʻproq tajriba toʻplanishi natijasida tashkilot hisob baholarini oʻzgartirishi talab etilishi mumkin. Oʻz mohiyatiga koʻra, hisob baholaridagi oʻzgarish oʻtgan davrlarga aloqador boʻlmaydi va u xatoni tuzatish boʻlib hisoblanmaydi.

34A. Agar ular oʻtgan davr xatolarini tuzatish natijasida kelib chiqmasa, maʼlumotlardagi oʻzgarish yoki baholash usulidagi oʻzgarishning hisob baholaridagi taʼsirlari hisob baholaridagi oʻzgarishlar deb yuritiladi.”.

7. 36-banddan oldin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:

“Hisob baholaridagi oʻzgarishlarni qoʻllash”.

8. 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Hisob bahosidagi oʻzgarishning taʼsirini perspektiv tarzda tan olish deganda ushbu oʻzgarishni operatsiyalar, boshqa hodisalar va holatlarga nisbatan oʻsha oʻzgarish roʻy bergan sanadan boshlab qoʻllash tushuniladi. Hisob bahosidagi oʻzgarish faqat joriy davr foydasi yoki zarari yoxud joriy va kelgusi davrlarning foydasi yoki zarariga taʼsir koʻrsatishi mumkin. Masalan, kutilayotgan kredit zararlar uchun zaxiradagi oʻzgarish faqat joriy davr foydasi yoki zarariga taʼsir koʻrsatadi va shu sababli joriy davrda tan olinadi. Lekin, eskirish hisoblanadigan aktivlarning foydali xizmat muddati yoki ularda mujassamlashgan kelgusi iqtisodiy naflar isteʼmolidagi oʻzgarish joriy davr uchun va aktivning qolgan foydali xizmat muddati davomida har bir kelgusi davr uchun eskirish xarajatlariga taʼsir koʻrsatadi. Har ikki holatda oʻzgarishning joriy davrga tegishli boʻlgan taʼsiri joriy davrda daromad yoki xarajat tarzida tan olinadi. Bunday oʻzgarishning kelgusi davrlarga tegishli boʻlgan taʼsiri, agar mavjud boʻlsa, oʻsha kelgusi davrlarda daromad yoki xarajat tarzida tan olinadi.”.

9. 48-banddagi “qayta koʻrib chiqilishi” degan soʻzlar “oʻzgartirilishi” degan soʻz bilan almashtirilsin.

10. 54Z-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“54Z. 2021-yil fevral oyida eʼlon qilingan “Hisob baholarining taʼrifi” boʻyicha 5, 32, 34, 38 va 48-bandlarga oʻzgartirishlar kiritildi va 32A, 32B va 34A-bandlar qoʻshildi. Tashkilot mazkur oʻzgartirishlarni 2023-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi davrlarga nisbatan qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Tashkilot hisob baholaridagi oʻzgartirishlar va hisob siyosatidagi oʻzgarishlarga kiritilgan oʻzgartirishlarni birinchi yillik hisobot davri boshida yoki undan keyin qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 4-ILOVA

12-son “Foyda soliqlari” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 15-bandning “b” kichik bandida:

ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“( i ) biznes birlashuvi boʻlmagan operatsiyalarda;

( ii ) operatsiya sodir boʻlishi paytida buxgalteriya foydasiga ham soliq solinadigan foydaga (soliq zarariga) ham taʼsir koʻrsatmaydigan operatsiyalarda; va”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“( iii ) operatsiya vaqtida teng soliqqa tortiladigan va chegirib tashlanadigan vaqtinchalik farqlarni keltirib chiqarmaydi.”.

2. 22-bandning “b” va “v” kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(b) operatsiya buxgalteriya foydasi yoki soliq solinadigan foydaga taʼsir koʻrsatsa, yoki teng soliqqa tortiladigan va chegirib tashlanadigan vaqtinchalik farqlarni keltirib chiqarsa, tashkilot har qanday kechiktirilgan soliq majburiyati yoki aktivini tan oladi va natijada yuzaga keladigan kechiktirilgan soliq xarajati yoki daromadini foyda yoki zarar tarkibida tan oladi (59-bandga qarang);

(v) operatsiya biznes birlashuvi boʻlmasa, buxgalteriya foydasiga ham soliq solinadigan foydaga ham taʼsir koʻrsatmasa va teng soliqqa tortiladigan va chegirib tashlanadigan vaqtinchalik farqlarni keltirib chiqarmasa, tashkilot 15 va 24-bandlarda keltirilgan ozod etish holatlari mavjud boʻlmaganda yuzaga keladigan kechiktirilgan soliq majburiyatini yoki aktivini tan olgan, hamda aktiv yoki majburiyatning balans qiymatiga xuddi shu summadagi tuzatishni kiritgan boʻlar edi. Bunday tuzatishlar moliyaviy hisobotning shaffofligini kamaytirishi mumkin. Shuning uchun, mazkur standart tashkilot tomonidan yuzaga kelgan kechiktirilgan soliq majburiyatini yoki aktivini dastlabki va qeyingi tan olinishiga yoʻl qoʻymaydi (quyidagi misolga qarang). Bundan tashqari, tashkilot aktiv eskirishi bilan tan olinmagan kechiktirilgan soliq majburiyati yoki aktivdagi keyingi oʻzgarishlarni tan olmaydi.”.

3. 22A-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22A. Biznes birlashuvi boʻlmagan operatsiya aktiv va majburiyatning dastlabki tan olinishiga olib kelishi va operatsiya vaqtida na buxgalteriya foydasiga, na soliq solinadigan foydaga taʼsir koʻrsatmasligi mumkin. Masalan, ijara boshlangan sanada ijarachi odatda ijara majburiyatini va tegishli summani foydalanish huquqidagi aktiv tannarxining bir qismi sifatida tan oladi. Amaldagi soliq qonunchiligiga qarab, bunday operatsiyada aktiv va majburiyatni dastlabki tan olishda teng soliqqa tortiladigan va chegiriladigan vaqtinchalik farqlar paydo boʻlishi mumkin. 15 va 24-bandlarda nazarda tutilgan imtiyozlar bunday vaqtinchalik farqlarga taalluqli emas va tashkilot har qanday kechiktirilgan soliq majburiyati va aktivini tan oladi.”.

4. 24-bandda:

“a” va “b” kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(a) biznes birlashuvi boʻlmasa;

(b) operatsiya paytida buxgalteriya foydasiga ham, soliq solinadigan foydaga (soliq zarariga) ham taʼsir koʻrsatmasa; va”;

quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:

“(v) operatsiya paytida teng soliqqa tortiladigan va chegirib tashlanadigan vaqtinchalik farqlarni keltirib chiqarmasa.”.

5. 98Z — 98Y-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“98 I . 2021-yil may oyida eʼlon qilingan “Yagona operatsiyadan kelib chiqadigan aktivlar va majburiyatlar bilan bogʻliq kechiktirilgan soliq” boʻyicha 15, 22 va 24-bandlarga oʻzgartirishlar kiritildi va 22A bandi qoʻshildi. Tashkilot mazkur oʻzgartirishlarni 98Y — 98K bandlariga muvofiq 2023-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi yillik davrlar uchun qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni oldinroq davr uchun qoʻllasa, u ushbu faktni yoritib berishi lozim.

98Y. Tashkilot “Yagona operatsiyadan kelib chiqadigan aktivlar va majburiyatlar bilan bogʻliq kechiktirilgan soliqni” koʻrsatilgan eng erta taqqoslash davri boshida yoki undan keyin sodir boʻlgan operatsiyalarga nisbatan qoʻllashi lozim.”.

6. Quyidagi mazmundagi 98K-band bilan toʻldirilsin:

“98K. Yagona operatsiyadan kelib chiqadigan aktivlar va majburiyatlar bilan bogʻliq kechiktirilgan soliqni qoʻllaydigan tashkilot, shuningdek, taqdim yetilgan eng erta taqqoslash davrining boshida:

(a) chegirib tashlanadigan vaqtinchalik farqdan foydalanish mumkin boʻlgan soliqqa tortiladigan foydaning mavjud boʻlishi ehtimoli boʻlgan muddatda kechiktirilgan soliq aktivini va quyidagilar bilan bogʻliq barcha chegirib tashlanadigan va soliqqa tortiladigan vaqtinchalik farqlar uchun kechiktirilgan soliq majburiyatini tan olish:

( i ) foydalanish huquqidagi aktivlar va ijara majburiyatlari; va

( ii ) foydalanishdan chiqarish, tiklash va shunga oʻxshash majburiyatlar va tegishli aktiv tannarxining bir qismi sifatida tan olingan tegishli summalar; va

(b) mazkur tuzatishlarni standartni dastlabki qoʻllashning kumulyativ taʼsirini dastlabki qoʻllash sanasida kiruvchi taqsimlanmagan foydaga (yoki xususiy kapitalning boshqa komponentiga) kiritilgan tuzatish sifatida tan olishi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 5-ILOVA

16-son “Asosiy vositalar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 29A va 29B-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin

“29A. Ayrim tashkilotlar investorlarga jamgʻarmadagi ulushlar birliklari asosida belgilanadigan manfaatlarni taqdim etuvchi investitsiya jamgʻarmasini ichki yoki tashqi tarzda boshqaradi. Xuddi shunday, baʼzi tashkilotlar toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan sugʻurta shartnomalari guruhlarini chiqaradi hamda ushbu shartnomalar boʻyicha asosiy aktivlarni oʻz tasarrufida tutadi. Baʼzi jamgʻarmalar yoki asosiy aktivlar tarkibiga tashkilotning oʻz foydalanishida boʻlgan koʻchmas mulk kiritilgan boʻlishi mumkin. Tashkilot bunday jamgʻarma tarkibiga kiritilgan yoki asosiy aktiv hisoblangan oʻz foydalanishida boʻlgan koʻchmas mulkka nisbatan 16-son BHXSni qoʻllaydi. 29-band talablariga qaramasdan, tashkilot bunday mulklarni baholashda 40-son BHXSga muvofiq haqqoniy qiymat modelidan foydalanishni tanlashi mumkin. Ushbu tanlov maqsadlari uchun sugʻurta shartnomalari diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomalarini oʻz ichiga oladi. (Ushbu bandda qoʻllanilgan va mazkur standartda taʼriflangan atamalar boʻyicha 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”ga qarang).

29B. Tashkilot 29A-bandni qoʻllagan holda investitsiya mulkining haqqoniy qiymati modelidan foydalangan holda baholangan egasi egalik qiladigan mulkni asosiy vositalarlarning alohida sinfi sifatida koʻrib chiqishi lozim.”.

2. 81L-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“81L. 2017-yilning may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 29A va 29B-bandlar qoʻshildi. Tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 6-ILOVA

19-son “Xodimlarning daromadlari” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. 1-havola quyidagi tahrirda bayon etilsin:

2. 130-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:

“Taqdim etish”.

3. 178-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“178. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 8-banddagi izohga oʻzgartirish kiritilgan. Tashkilot ushbu oʻzgartirishni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 7-ILOVA

24-son “Bogʻliq tomonlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yoritib berish” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirish

1. 11-bandning “b” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“( iv ) hisobot beruvchi tashkilot ustidan nazoratga, birgalikdagi nazoratga yoki ahamiyatli taʼsirga ega boʻlmagan yoki hisobot beruvchi tashkilotga sezilarli taʼsir oʻtkazmaydigan davlat idoralari va muassasalari,”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 8-ILOVA

26-son “Pensiya dasturlari boʻyicha buxgalteriya hisobi va hisoboti” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 34-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(b) muhim hisob siyosati maʼlumotlar; va”;

2. 38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. 1-son BHXS “Moliyaviy hisobotlarni taqdim etish” va 2-son MHXS amaliyoti bayonnomasi “Muhimlik xulosalarini chiqarish”ga oʻzgartirishlar kiritgan, 2021-yil fevral oyida eʼlon qilingan “Hisob siyosatini yoritib berish” boʻyicha 34-bandga oʻzgartirish kiritildi. Tashkilot mazkur oʻzgartirishlarni 2023-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi davrlarga nisbatan qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot mazkur oʻzgartirishni oldingi davr uchun qoʻllasa, u ushbu faktni yoritib berishi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 9-ILOVA

28-son “Taʼsir ostidagi tashkilotlarga va qoʻshma korxonalarga investitsiyalar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Agar taʼsir ostidagi tashkilotdagi yoki qoʻshma korxonadagi investitsiyaga venchur kapital tashkilot yoki oʻzaro fond, ulushli trast fondi va shoʻnga oʻxshash tashkilotlar, jumladan investitsiyaga bogʻliq boʻlgan sugʻurta fondlari orqali bevosita yoki bilvosita egalik qilinsa, tashkilot 9-son MHXSga muvofiq mazkur investitsiyalarni foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholashni tanlashi mumkin. Investitsiyalar bilan bogʻliq sugʻurta fondiga misol qilib, diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan sugʻurta shartnomalari guruhining asosiy obektlari sifatida tashkilot tasarrufidagi fondni keltirish mumkin. Ushbu tanlov maqsadlari uchun sugʻurta shartnomalari diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomalarini oʻz ichiga oladi. Tashkilot bunday tanlashni taʼsir ostidagi tashkilotni yoki qoʻshma korxonani dastlabki tan olishda, har bir taʼsir ostidagi tashkilot yoki qoʻshma korxona uchun alohida amalga oshirishi lozim. (Ushbu standartda tavsiflangan ushbu bandda qoʻllanilgan atamalar uchun 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”ga qarang).”.

2. 45E-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“45E. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 18-bandga oʻzgartirish kiritilgan. Tashkilot ushbu oʻzgartirishni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 10-ILOVA

32-son “Moliyaviy instrumentlar: taqdim etish” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 4-bandda:

“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(g) 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”da tavsiflangan sugʻurta shartnomalari yoki 17-son MHXS doirasida diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomalari. Biroq, ushbu standart quyidagilarga nisbatan qoʻllaniladi:

( i ) agar 9-son MHXS tashkilotdan ularni alohida hisobga olishni talab qilsa, 17-son MHXS doirasidagi shartnomalarga biriktirilgan derivativlarga nisbatan.

( ii ) agar 17-son MHXS bunday ajratishni talab qilsa va ajratilgan investitsiya komponenti 17-son MHXS doirasida diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomasi boʻlmasa, 17-son MHXS doirasida shartnomalardan ajratilgan investitsiya komponentlariga nisbatan.

( iii ) agar emitent shartnomalarni tan olish va baholashda 9-son MHXSni qoʻllasa, emitentning moliyaviy kafolat shartnomalari taʼrifiga javob beradigan sugʻurta shartnomalari boʻyicha kelib chiqadigan huquq va majburiyatlariga nisbatan. Biroq, agar emitent 17-son MHXSning 7(d) bandiga muvofiq shartnomalarni tan olish va baholashda 17-son MHXSni qoʻllashni tanlasa, mazkur shartnomalarga nisbatan 17-son MHXS qoʻllaniladi.

( iv ) agar tashkilot ushbu huquqlar va majburiyatlarga nisbatan 17-son MHXSning 7(j) bandi va 9-son MHXSning 2.1(d)( iv ) bandiga muvofiq 9-son MHXSni qoʻllasa, kredit karta shartnomalari yoki kredit yoki toʻlov kelishuvlarini taʼminlovchi shunga oʻxshash shartnomalar boʻyicha kelib chiqadigan moliyaviy instrumentlar boʻlgan tashkilotning sugʻurta shartnomasi taʼrifiga javob beradigan huquq va majburiyatlariga nisbatan.

( v ) agar tashkilot 17-son MHXSning 8A bandiga muvofiq, bunday shartnomalarga 17-son MHXS oʻrniga 9-son MHXSni qoʻllashni tanlasa, tashkilotning sugʻurta shartnomalari boʻyicha kelib chiqadigan moliyaviy instrumentlar boʻlgan huquq va majburiyatlari sugʻurta hodisalari uchun toʻlanadigan kompensatsiya miqdori shartnoma asosida polis egasining yuzaga kelgan majburiyatini qoplash uchun talab etiladigan summa bilan cheklangan boʻlsa.”;

“d” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

2. 33A-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33A. Ayrim tashkilotlar investorlarga jamgʻarmadagi ulushlar birliklari asosida belgilanadigan manfaatlarni taqdim etuvchi investitsiya jamgʻarmasini ichki yoki tashqi tarzda boshqaradi va mazkur investorlarga toʻlanishi lozim boʻlgan summalar boʻyicha moliyaviy majburiyatlarni tan oladi. Xuddi shunday, baʼzi tashkilotlar toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan sugʻurta shartnomalari guruhlarini chiqaradi hamda ushbu shartnomalar boʻyicha asosiy aktivlarni oʻz tasarrufida tutadi. Baʼzi bunday jamgʻarmalar yoki asosiy aktivlar korxonaning oʻz xazina aksiyalarini oʻz ichiga oladi. 33-band talablariga qaramasdan, tashkilot faqat va faqat oʻzining kapital instrumentini aynan shu maqsadlar uchun qayta sotib olgan taqdirda, ushbu jamgʻarmaga kiritilgan yoki asosiy aktiv hisoblangan xazina aksiyasini kapitaldan ayirib tashlamaslik toʻgʻrisida qaror qabul qilish huquqiga ega. Buning oʻrniga, tashkilot ushbu xazina aksiyasini kapital sifatida hisobga olishni davom ettirishi hamda qayta sotib olingan instrumentni moliyaviy aktiv sifatida hisobga olib, 9-son MHXSga muvofiq foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymat boʻyicha baholashni tanlashi mumkin. Mazkur tanlov qaytarib boʻlmaydigan hisoblanadi va har bir alohida instrument boʻyicha alohida tarzda amalga oshiriladi. Ushbu tanlov maqsadlari uchun sugʻurta shartnomalari diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomalarini oʻz ichiga oladi. (Ushbu bandda qoʻllanilgan va mazkur standartda taʼriflangan atamalar boʻyicha 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”ga qarang).”.

3. 97T-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“97T. 2017-yil iyul oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 4, QK8 va QK36-bandlarga oʻzgartirishlar kiritildi va 33A-band qoʻshildi. 2020-yil iyun oyida eʼlon qilingan 17-son MHXSga oʻzgartirishlar 4-bandni yanada oʻzgartirdi. Tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

4. Ilovada:

1) QK8-banddagi “4-son MHXSning qoʻllash doirasidagi sugʻurta shartnomalari” degan soʻzlar “17-son MHXSning qoʻllash doirasidagi shartnomalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) “Sotib olingan oʻz aksiyalari (33 va 34-bandlar)” sarlavhasining nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sotib olingan oʻz aksiyalari (33-34 bandlar)”;

3) QK36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“QK36. Tashkilotning oʻz ulushli instrumentlari qaysi maqsadda qayta sotib olinganligidan qatʼiy nazar moliyaviy aktiv sifatida tan olinmaydi. 33-band oʻz ulushli instrumentlarini qayta sotib olgan tashkilotdan ushbu ulushli instrumentlarni xususiy kapitaldan chegirishni talab etadi (lekin 33A bandiga ham qarang). Lekin, tashkilot oʻz ulushli instrumentiga boshqalar nomidan egalik qilsa, masalan, moliyaviy institut oʻz mijozi nomidan oʻz ulushli instrumentiga egalik qilsa, bunda agentlik munosabati boʻladi va natijada ushbu egalikdagi aksiyalar tashkilotning moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobotiga kiritilmaydi.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 11-ILOVA

34-son “Oraliq moliyaviy hisobot” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 5-bandning “d” kichik bandidagi “ahamiyatli hisob siyosati” degan soʻzlar “muhim hisob siyosati maʼlumotlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2. 60-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. 1-son BHXS “Moliyaviy hisobotlarni taqdim etish” va 2-son MHXS amaliyoti bayonnomasi “Muhimlik xulosalarini chiqarish”ga oʻzgartirishlar kiritgan, 2021-yil fevral oyida eʼlon qilingan “Hisob siyosatini yoritib berish” boʻyicha 5-bandga oʻzgartirishlar kiritildi. Tashkilot mazkur oʻzgartirishlarni 2023-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi davrlarga nisbatan qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot mazkur oʻzgartirishni oldingi davr uchun qoʻllasa, u ushbu faktni yoritib berishi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 12-ILOVA

36-son “Aktivlarning qadrsizlanishi” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 2-bandning “j” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(j) 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari” qoʻllanish doirasiga kiradigan va aktiv hisoblanadigan shartnomalar va 17-son MHXSda taʼriflangan sugʻurta shartnomalarini tuzish bilan bogʻliq pul oqimlari boʻyicha har qanday aktivlar; va”.

2. 140M-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“140M. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 2-bandga oʻzgartirish kiritilgan. 2020-yil iyun oyida eʼlon qilingan 17-son MHXSga kiritilgan oʻzgartirishlar 2-bandni yanada oʻzgartirdi. Tashkilot ushbu oʻzgartirishni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 13-ILOVA

37-son “Baholangan majburiyatlar, shartli majburiyatlar va shartli aktivlar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 5-bandning “d” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(d) 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”ni qoʻllash doirasidagi sugʻurta shartnomalari va boshqa shartnomalar;”.

2. 103-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“103. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 5-bandga oʻzgartirish kiritilgan. Tashkilot ushbu oʻzgartirishni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 14-ILOVA

38-son “Nomoddiy aktivlar” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 3-bandning “yo” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(yo) 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”ni qoʻllash doirasidagi shartnomalar va 17-son MHXSda taʼriflangan sugʻurta shartnomalarini tuzish bilan bogʻliq pul oqimlari boʻyicha har qanday aktivlarga nisbatan.”;

2. 130M-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“130M. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 3-bandga oʻzgartirish kiritilgan. 2020-yil iyun oyida eʼlon qilingan 17-son MHXSga kiritilgan oʻzgartirishlar 3-bandni yanada oʻzgartirdi. Tashkilot ushbu oʻzgartirishni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 15-ILOVA

40-son “Investitsiya koʻchmas mulki” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 32B-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32B. Ayrim tashkilotlar investorlarga jamgʻarmadagi ulushlar birliklari asosida belgilanadigan manfaatlarni taqdim etuvchi investitsiya jamgʻarmasini ichki yoki tashqi tarzda boshqaradi. Xuddi shunday, baʼzi tashkilotlar toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish xususiyatiga ega boʻlgan sugʻurta shartnomalari guruhlarini chiqaradi, bunda asosiy aktivlar tarkibiga investitsion koʻchmas mulk kiritiladi. Faqat 32A-32B band maqsadlari uchun sugʻurta shartnomalari diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomalarini oʻz ichiga oladi. 32A-band jamgʻarma tasarrufida boʻlgan koʻchmas mulkni (yoki asosiy aktiv hisoblangan koʻchmas mulkni) qisman tannarx boʻyicha va qisman haqqoniy qiymat boʻyicha baholashga yoʻl qoʻymaydi. (Ushbu bandda qoʻllanilgan va mazkur standartda taʼriflangan atamalar boʻyicha 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”ga qarang).”.

2. 85J-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“85J. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 32B-bandga oʻzgartirish kiritilgan. Tashkilot ushbu oʻzgartirishni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 16-ILOVA

1-son “Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlarini birinchi marta qoʻllash” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 39AD-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39AD. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari” boʻyicha B1 va G1 bandlariga oʻzgartirishlar kiritildi, G4 banddan oldingi sarlavha va G4 band chiqarib tashlandi va B12 banddan keyin sarlavha va B13 band qoʻshildi. Tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

2. 39AJ-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39AJ. 2021-yil may oyida eʼlon qilingan “Yagona operatsiyadan kelib chiqadigan aktivlar va majburiyatlar bilan bogʻliq kechiktirilgan soliq” boʻyicha B1 bandiga oʻzgartirishlar kiritildi va B14 band qoʻshildi. Tashkilot mazkur oʻzgartirishlarni 2023-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi davrlarga nisbatan qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni oldinroq davr uchun qoʻllasa, u ushbu faktni yoritib berishi lozim.”.

3. B ilovada:

1) B1-band quyidagi mazmundagi “j” va “z” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“(j) sugʻurta shartnomalari (B13 band); va

(z) ijara va foydalanishdan chiqarish, tiklash va shunga oʻxshash majburiyatlar bilan bogʻliq kechiktirilgan soliq (B14 band).”;

2) B12-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:

“Sugʻurta shartnomalari”;

3) B13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“B13. Tashkilot 17-son MHXS doirasidagi shartnomalarga nisbatan 17-son MHXSning V ilovasidagi V1 — V24 va V28-bandlarida belgilangan oʻtish qoidalarini qoʻllashi lozim. 17-son MHXSning ushbu bandlarida oʻtish sanasiga havolalar MHXSga oʻtish sanasi sifatida talqin qilinishi lozim.”;

4) B13-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:

“Ijara va foydalanishdan chiqarish, tiklash va shunga oʻxshash majburiyatlar bilan bogʻliq kechiktirilgan soliq”;

5) B14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“B14. 12-son BHXS “Daromad soligʻi”ning 15 va 24-bandlari tashkilotni muayyan holatlarda kechiktirilgan soliq aktivi yoki majburiyatini tan olishdan ozod qiladi. Ammo ushbu istisnoga qaramasdan, MHXSga oʻtish sanasida birinchi marta qabul qiluvchi kechiktirilgan soliq aktivini — chegirib tashlanadigan vaqtinchalik farqdan foydalanish mumkin boʻlgan soliqqa tortiladigan foydaning mavjudligi ehtimoli boʻlgan darajada — va barcha chegirib tashlanadigan va soliqqa tortiladigan quyidagilar bilan bogʻliq vaqtinchalik farqlar uchun kechiktirilgan soliq majburiyatini tan oladi:

(a) foydalanish huquqidagi aktivlar va lizing majburiyatlari; va

(b) foydalanishdan chiqarish, tiklash va shunga oʻxshash majburiyatlar va tegishli aktiv tannarxining bir qismi sifatida tan olingan tegishli summalar.”.

4. G ilovadagi G1-bandning “b” kichik bandi va G4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 17-ILOVA

3-son “Biznes birlashuvlari” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 17-bandda:

“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(a) 16-son MHXS “Ijara”ga muvofiq xarid qilinadigan biznes operativ ijara yoki moliyaviy ijara sifatida ijaraga beruvchi hisoblanadigan ijara shartnomasini tasniflash;”;

“b” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

2. 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. 24 — 31A-bandlar mazkur MHXS baholash tamoyili boʻyicha cheklangan istisnolarni nazarda tutadigan moddalarni oʻz ichiga oladigan identifikatsiyalanadigan aktivlar va majburiyatlarning turlarini belgilaydi.”

3. 21-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Mazkur MHXS tan olish va baholash tamoyillariga nisbatan cheklangan istisnolarni nazarda tutadi. 21A — 31A bandlar istisnolarni nazarda tutadigan muayyan moddalarni va bunday istisnolarning harakterlarini belgilaydi. Biznesni xarid qiluvchi bunday moddalar hisobini 21A — 31A bandlardagi talablarga rioya qilgan holda yuritishi lozim, bunda ayrim moddalar:”;

4. 23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Agar bunday majburiyat oldingi hodisalardan yuzaga kelgan mavjud javobgarlik hisoblansa hamda uning haqqoniy qiymatini ishonch bilan baholash mumkin boʻlsa, biznesni xarid qiluvchi biznes birlashuv natijasida qabul qilingan shartli majburiyatni tan olishi lozim. Shuning uchun, 37-son BHXSning 14(b), 23, 27, 29 va 30-bandlariga zid boʻlsada, biznesni xarid qiluvchi biznes birlashuvi natijasida qabul qilingan shartli majburiyatni, garchi javobgarlikni soʻndirish uchun oʻzida iqtisodiy nafni mujassamlashtirgan resurslar chiqib ketishining talab etilishi ehtimoli yoʻq boʻlsa ham, tan olishi lozim. Mazkur MHXSning 56-bandi shartli majburiyatlarni keyingi hisobga olish boʻyicha koʻrsatma beradi.”.

5. Quyidagi mazmundagi 23A-band bilan toʻldirilsin:

“23A. 37-son BHXS shartli aktivni oldingi hodisalardan yuzaga kelishi mumkin boʻlgan va uning mavjudligi faqatgina tashkilotning toʻliq nazorati ostida boʻlmagan kelgusi noaniq hodisalarning biri yoki bir nechtasi sodir boʻlishi yoki sodir boʻlmasligi natijasida tasdiqlanadigan ehtimolli aktiv sifatida taʼriflaydi. Biznesni xarid qiluvchi xarid qilingan sanasida shartli aktivni tan olmasligi lozim.”.

6. 31-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:

“Sugʻurta shartnomalari”.

7. 31A-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31A. Sotib oluvchi biznes birlashuvi doirasida sotib olingan 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari” standarti qoʻllanish doirasiga kiradigan shartnomalar guruhini va 17-son MHXSda taʼriflangan sugʻurta shartnomalarini tuzish bilan bogʻliq pul oqimlari boʻyicha har qanday aktivlarni, 17-son MHXSning 39 va B93 — B95E bandlariga muvofiq sotib olish sanasida majburiyat yoki aktiv sifatida baholashi lozim.”.

8. 35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Manfaatli xarid masalan, sotuvchi majbur boʻlganidan harakat qiladigan majburiy sotuv hisoblanadigan biznes birlashuvida yuzaga kelishi mumkin. Lekin, 22 — 31A-bandlarda keltirilgan muayyan moddalar uchun tan olish va baholashdan istisnolar ham manfaatli xarid boʻyicha foydani tan olishga olib kelishi (yoki tan olingan foyda summasini oʻzgartirishi) mumkin.”.

9. 64M-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“64M. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 17, 20, 21, 35 va B63-bandlarga oʻzgartirishlar kiritildi va 31-banddan keyin sarlavha va 31A-band qoʻshildi. 2020-yil iyun oyida eʼlon qilingan 17-son MHXSga oʻzgartirishlar, boʻyicha 31A-bandga oʻzgartirish kiritilgan. Tashkilot 17-son MHXSni ilk bor qoʻllash sanasidan keyin amalga oshirilgan biznes birlashuvlariga nisbatan 17-bandga kiritilgan oʻzgartirishlarni qoʻllashi lozim. Tashkilot boshqa oʻzgartirishlarni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

10. B ilovaning B63-bandi “b” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 18-ILOVA

5-son “Sotish uchun moʻljallangan uzoq muddatli aktivlar va tugatilgan faoliyat” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 5-bandning “ye” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(ye) 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari” ni qoʻllash doirasidagi sugʻurta shartnomalari.”.

2. 45L-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“45L. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 5-bandga oʻzgartirish kiritilgan. Tashkilot ushbu oʻzgartirishni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 19-ILOVA

7-son “Moliyaviy instrumentlar: maʼlumotlarni yoritib berish” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 3-bandning “g” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(g) 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”da tavsiflangan sugʻurta shartnomalari yoki 17-son MHXS doirasida diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomalari. Biroq, ushbu standart quyidagilarga nisbatan qoʻllaniladi:

( ii ) agar 17-son MHXS bunday ajratishni talab qilsa va ajratilgan investitsiya komponenti diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomasi boʻlmasa, 17-son MHXS doirasida shartnomalardan ajratilgan investitsiya komponentlariga nisbatan.

( iii ) agar emitent shartnomalarni tan olish va baholashda 9-son MHXSni qoʻllasa, emitentning moliyaviy kafolat shartnomalari taʼrifiga javob beradigan sugʻurta shartnomalari boʻyicha kelib chiqadigan huquq va majburiyatlariga nisbatan. Biroq, agar emitent 17-son MHXSning 7(d) bandiga muvofiq shartnomalarni tan olish va baholashda 17-son MHXSni qoʻllashni tanlasa, mazkur shartnomalarga nisbatan 17-son MHXS qoʻllaniladi.

( iv ) agar tashkilot ushbu huquqlar va majburiyatlarga nisbatan 17-son MHXSning 7(j) bandi va 9-son MHXSning 2.1(d)( iv ) bandiga muvofiq 9-son MHXSni qoʻllasa, kredit karta shartnomalari yoki kredit yoki toʻlov kelishuvlarini taʼminlovchi shunga oʻxshash shartnomalar boʻyicha kelib chiqadigan moliyaviy instrumentlar boʻlgan tashkilotning sugʻurta shartnomasi taʼrifiga javob beradigan huquq va majburiyatlariga nisbatan.

( v ) agar tashkilot 17-son MHXSning 8A bandiga muvofiq, bunday shartnomalarga 17-son MHXS oʻrniga 9-son MHXSni qoʻllashni tanlasa, tashkilotning sugʻurta shartnomalari boʻyicha kelib chiqadigan moliyaviy instrumentlar boʻlgan huquq va majburiyatlari sugʻurta hodisalari uchun toʻlanadigan kompensatsiya miqdori shartnoma asosida polis egasining yuzaga kelgan majburiyatini qoplash uchun talab etiladigan summa bilan cheklangan boʻlsa.”.

2. 8-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(a) foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan moliyaviy aktivlar, quyidagi turlari boʻyicha alohida koʻrsatilishi lozim: ( i ) dastlabki tan olishda va keyingi hisobi 9-son MHXSning 6.7.1-bandiga muvofiq belgilangan moliyaviy aktivlar; ( ii ) 9-son MHXSning 3.3.5-bandidagi tanlovga muvofiq belgilangan moliyaviy aktivlar; ( iii ) 32-son BHXSning 33A bandida koʻrsatilgan tanlovga muvofiq belgilangan moliyaviy aktivlar va ( iv ) 9-son MHXSga muvofiq majburiy ravishda foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan moliyaviy aktivlar.”.

3. 21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. 1-son BHXS “Moliyaviy hisobotni taqdim etish”ning (2007-yil tahriri) 117-bandiga muvofiq, tashkilot hisob siyosati boʻyicha muhim maʼlumotlarni oshkor qiladi. Moliyaviy hisobotlarni tayyorlashda foydalaniladigan moliyaviy instrumentlar uchun baholash asosi (yoki asoslari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hisob siyosatining muhim maʼlumotlari boʻlishi mumkin.”.

4. 29-bandning “v” kichik bandi va 30-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

5. 44GG-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44GG. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 3, 8 va 29-bandlarga oʻzgartirishlar kiritilgan va 30-bandni chiqarib tashlangan. 2020-yil iyun oyida eʼlon qilingan 17-son MHXSga oʻzgartirishlar boʻyicha 3-bandga oʻzgartirish kiritilgan. Tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

6. 44ZZ-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44ZZ. 1-son BHXS “Moliyaviy hisobotlarni taqdim etish” va 2-son MHXS amaliyoti “Muhimlik xulosalarini chiqarish”ga oʻzgartirishlar kiritgan, 2021-yil fevral oyida eʼlon qilingan “Hisob siyosatini yoritib berish” boʻyicha 21 va B5-bandlarga oʻzgartirishlar kiritildi. Tashkilot mazkur oʻzgartirishlarni 2023-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi davrlarga nisbatan qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot mazkur oʻzgartirishni oldingi davr uchun qoʻllasa, u ushbu faktni yoritib berishi lozim.”.

7. B ilovaning B5-bandida:

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“B5. 21-band moliyaviy hisobotlarni tayyorlashda foydalaniladigan moliyaviy instrumentlar uchun baholash asosi (yoki asoslari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kutilayotgan hisob siyosatining muhim maʼlumotlarini oshkor qilishni talab qiladi. Moliyaviy instrumentlar boʻyicha bunday yoritib beriladigan maʼlumotlar quyidagilarni oʻz ichiga olishi mumkin:”;

oʻn beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1-son BHHSning (2007-yil tahriri) 122-bandi tashkilotdan, muhim hisob siyosati maʼlumotlari yoki boshqa izohlar bilan bir qatorda xulosalarni yoritib berishni talab etadi, bundan rahbariyat tomonida tashkilotning hisob siyosatini qoʻllash jarayonida foydalanilgan va moliyaviy hisobotda tan olingan summaga eng ahamiyatli taʼsir koʻrsatgan taxminlar mustasno.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 20-ILOVA

9-son “Moliyaviy instrumentlar” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2.1-bandning “d” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(d) 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”da taʼriflangan sugʻurta shartnomasi yoki 17-son MHXS doirasida diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomasi boʻyicha yuzaga keladigan huquq va majburiyatlar. Biroq, ushbu standart quyidagilarga nisbatan qoʻllaniladi:

( i ) 17-son MHXS doirasidagi shartnomalarga biriktirilgan, ammo oʻzi mustaqil holda 17-son MHXS qoʻllanish doirasiga kirmaydigan derivativlarga nisbatan.

( ii ) agar 17-son MHXS bunday ajratishni talab qilsa va ajratilgan investitsiya komponenti 17-son MHXS doirasida diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomasi boʻlmasa, 17-son MHXS doirasida shartnomalardan ajratilgan investitsiya komponentlariga nisbatan.

( iii ) emitentning moliyaviy kafolat shartnomalari taʼrifiga javob beradigan sugʻurta shartnomalari boʻyicha kelib chiqadigan huquq va majburiyatlariga nisbatan. Biroq, agar moliyaviy kafolat shartnomasini chiqargan taraf, ilgari oshkora tarzda, ushbu shartnomalarni sugʻurta shartnomasi sifatida qarashini va ularni hisobini sugʻurta shartnomalarida qoʻllanadigan shartlarda yuritganda, ushbu taraf oʻz hohishiga koʻra, ushbu moliyaviy kafolat shartnomalariga nisbatan mazkur standartni yoki 17-son MHXSni (B2.5-B2.6-bandlarni qarang) qoʻllashni tanlashi mumkin. Emitent bunday tanlovni shartnomalar boʻyicha amalga oshirishi mumkin, lekin har bir shartnoma boʻyicha tanlov keyinchalik oʻzgartirilmaydi.

( iv ) sugʻurta shartnomasi taʼrifiga javob beradigan, lekin 17-son MHXSning 7(j) bandiga muvofiq 17-son MHXSning qoʻllanish doirasiga kirmaydigan kredit karta shartnomalari yoki kredit yoki toʻlov kelishuvlarini taʼminlovchi shunga oʻxshash shartnomalar boʻyicha kelib chiqadigan moliyaviy instrumentlar boʻlgan tashkilotning huquq va majburiyatlariga nisbatan. Biroq, agar sugʻurta qoplamasi bunday moliyaviy instrumentning shartnoma shartlari boʻlsa, tashkilot ushbu komponentni ajratishi va unga 17-son MHXSni qoʻllashi lozim (17-son MHXS ning 7(j) bandiga qarang).

( v ) agar tashkilot 17-son MHXSning 8A bandiga muvofiq, bunday shartnomalarga 17-son MHXS oʻrniga 9-son MHXSni qoʻllashni tanlasa, tashkilotning sugʻurta shartnomalari boʻyicha kelib chiqadigan moliyaviy instrumentlar boʻlgan huquq va majburiyatlari sugʻurta hodisalari uchun toʻlanadigan kompensatsiya miqdori shartnoma asosida polis egasining yuzaga kelgan majburiyatini qoplash uchun talab etiladigan summa bilan cheklangan boʻlsa.”.

2. 3.3.5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3.3.5. Ayrim tashkilotlar investorlarga jamgʻarmadagi ulushlar birliklari asosida belgilanadigan manfaatlarni taqdim etuvchi investitsiya jamgʻarmasini ichki yoki tashqi tarzda boshqaradi va mazkur investorlarga toʻlanishi lozim boʻlgan summalar boʻyicha moliyaviy majburiyatlarni tan oladi. Xuddi shunday, baʼzi tashkilotlar toʻgʻridan-toʻgʻri ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan sugʻurta shartnomalari guruhlarini chiqaradi hamda ushbu shartnomalar boʻyicha asosiy aktivlarni oʻz tasarrufida tutadi. Ayrim bunday jamgʻarmalar yoki asosiy aktivlar tarkibiga korxonaning moliyaviy majburiyati (masalan, chiqarilgan korporativ obligatsiya) kiritilgan boʻlishi mumkin. Ushbu standartda moliyaviy majburiyatlarni hisobdan chiqarishga oid boshqa talablarga qaramasdan, tashkilot faqat va faqat oʻz moliyaviy majburiyatini aynan shu maqsadlar uchun qayta sotib olgan taqdirda, bunday jamgʻarma tarkibiga kiritilgan yoki asosiy aktiv hisoblangan oʻz moliyaviy majburiyatini hisobdan chiqarmaslik toʻgʻrisida qaror qabul qilish huquqiga ega. Buning oʻrniga, tashkilot ushbu moliyaviy instrumentni moliyaviy majburiyat sifatida hisobga olishni davom ettirishni va qayta sotib olingan moliyaviy instrumentni xuddi moliyaviy aktiv sifatida hisobga olishni tanlashi va ushbu standartga muvofiq uni foyda yoki zarar orqali haqqqoniy qiymat boʻyicha baholashni tanlashi mumkin. Mazkur tanlov qaytarib boʻlmaydigan hisoblanadi va har bir alohida instrument boʻyicha alohida tartibda amalga oshiriladi. Ushbu tanlov maqsadlari uchun sugʻurta shartnomalari diskretsion ishtirok etish xususiyatlariga ega boʻlgan investitsiya shartnomalarini oʻz ichiga oladi. (Ushbu bandda qoʻllanilgan va mazkur standartda taʼriflangan atamalar boʻyicha 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”ga qarang).”.

3. 6.6.3-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:

“Taqdim etish”.

4. 7.1.6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7.1.6. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 2.1, B2.1, B2.4, B2.5 va B4.1.30-bandlarga oʻzgartirishlar kiritilgan va 3.3.5-band qoʻshilgan. 2020-yil iyun oyida eʼlon qilingan 17-son MHXSga oʻzgartirishlar boʻyicha 2.1-bandga qoʻshimcha oʻzgartirishlar kiritildi va 7.2.36 — 7.2.42-bandlar qoʻshildi. Tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

5. 39AYO-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7.1.9. 2020-yil may oyida eʼlon qilingan “2018-2020-yillarda MHXSlarni takomillashtirishlar” boʻyicha 7.2.35 va B3.3.6A bandlar kiritilgan va B3.3.6-bandga oʻzgartirish kiritilgan. Tashkilotlar mazkur oʻzgartirishlarni 2022-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi davrlarga nisbatan qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot mazkur oʻzgartirishni oldingi davr uchun qoʻllasa, u ushbu faktni yoritib berishi lozim.”.

6. 7.2.36-banddan oldin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:

“2020-yil iyun oyida tahrir qilingan 17-son MHXS boʻyicha oʻtish qoidalari”.

7. 7.2.36 — 7.2.42-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7.2.36. Tashkilot 17-son MHXSga 2020-yil iyun oyida kiritilgan oʻzgartishlar bilan bogʻliq ravishda 9-son MHXSga kiritilgan oʻzgartirishlarni 8-son BHXSga muvofiq retrospektiv tarzda qoʻllashi lozim, agar 7.2.37 — ⁠7.2.42-bandlarda boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa.

7.2.37. Tashkilot 17-son MHXSga 2020-yil iyun oyida kiritilgan oʻzgartishlarni birinchi marta ushbu Standartni birinchi marta qoʻllayotgan vaqtda qoʻllasa, u holda 7.2.38 — 7.2.42-bandlarning oʻrniga 7.2.1 — 7.2.28-bandlarni qoʻllashi lozim.

7.2.38. Tashkilot 17-son MHXSga 2020-yil iyun oyida kiritilgan oʻzgartishlarni ushbu Standartni birinchi marta qoʻllaganidan keyin qoʻllasa, u holda 7.2.39 — 7.2.42-bandlarni qoʻllashi lozim. Shuningdek, tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni qoʻllashi uchun zarur boʻlgan ushbu standartning boshqa oʻtish talablarini ham qoʻllashi lozim. Ushbu maqsadda dastlabki qoʻllash sanasidagi havolalar ushbu oʻzgartirishlarni birinchi marta qoʻllagan hisobot davri boshiga (ushbu oʻzgartirishlarning dastlabki qoʻllash sanasiga) nisbatan talqin qilinishi lozim.

7.2.39. Foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholanadigan moliyaviy majburiyatni belgilashda, tashkilot:

(a) agar moliyaviy majburiyatni foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholash uchun avval amalga oshirilgan tanlov 4.2.2(a)-bandida nazarda tutilgan shartga muvofiq amalga oshirilgan boʻlsa, biroq mazkur oʻzgartishlarni qoʻllash natijasida ushbu shart endilikda bajarilmaydigan boʻlib qolgan boʻlsa, tashkilot oldingi tanlovni bekor qilishi lozim; va

(b) agar moliyaviy majburiyatni foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholash boʻyicha tanlov avval 4.2.2(a)-banddagi shart bajarilmaganligi tufayli amalga oshirilishi mumkin boʻlmagan boʻlsa, biroq mazkur oʻzgartishlarni qoʻllash natijasida ushbu shart endilikda bajariladigan boʻlib qolgan boʻlsa, tashkilot bunday tanlovni amalga oshirishi mumkin.

Bunday tanlov va uni bekor qilish mazkur oʻzgartishlarning dastlabki qoʻllash sanasidagi holat va vaziyatlar asosida amalga oshirilishi lozim. Bunday tasniflash retrospektiv tarzda qoʻllanishi lozim.

7.2.40. Tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni qoʻllash natijasini aks ettirish uchun oldingi hisobot davrlarini qayta aks ettirishi talab etilmaydi. Tashkilot oldingi hisobot davrlarini faqatgina qayta hisoblab chiqishi mumkin, agar bu harakatni orqaga qaytib xulosa qoʻllamasdan amalga oshirish imkoni boʻlsa. Agar tashkilot oldingi hisobot davrlarini qayta hisoblab chiqsa, qayta hisoblab chiqilgan moliyaviy hisobotlar ushbu Standartning tegishli moliyaviy instrumentlarga taalluqli barcha talablarini toʻliq aks ettirishi lozim. Agar tashkilot oldingi davrlarni qayta aks ettirmasa, u holda ushbu oʻzgartishlarning dastlabki qoʻllash sanasi kiritilgan yillik hisobot davri boshidagi balans qiymati oʻrtasidagi farqni, shu hisobot davrining boshlangʻich taqsimlanmagan foydasiga (yoki tegishli holda kapitalning boshqa tarkibiy qismiga) toʻgʻridan-toʻgʻri tan olishi lozim.

7.2.41. Ushbu oʻzgartirishlarni dastlabki qoʻllash sanasini oʻz ichiga olgan hisobot davrida tashkilot 8-son BHXSning 28(ye) bandida talab qilinadigan miqdoriy maʼlumotlarni taqdim etishi majburiy emas.

7.2.42. Ushbu oʻzgartishlarning dastlabki qoʻllanilish sanasi kiritilgan hisobot davrida korxona mazkur oʻzgartishlar taʼsiriga uchragan har bir moliyaviy aktivlar va moliyaviy majburiyatlar toifasi boʻyicha, ushbu oʻzgartishlarning dastlabki qoʻllash sanasi holatiga koʻra, quyidagi maʼlumotlarni yoritib berishi lozim:

(a) oldingi tasniflash, shu jumladan, oldingi baholash toifasi va ushbu oʻzgartirishlarni qoʻllashdan oldingi balans qiymatini;

(b) ushbu oʻzgartishlar qoʻllanilgandan keyin aniqlangan yangi baholash toifasini va balans qiymatini;

(v) moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobotda foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholash sifatida oldin belgilab qoʻyilgan, biroq endilikda bunday tarzda belgilanmaydigan har qanday moliyaviy majburiyatlarning balans qiymatini; va

(g) moliyaviy majburiyatlarni foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda baholash sifatida belgilash yoki bunday belgilanishdan chiqarish uchun sabablarni.”.

8. “Oʻ“Benchmark foiz stavkasini isloh qilish — 2-faza” boʻyicha oʻtish qoidalari” sarlavhasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Benchmark foiz stavkasini isloh qilish — 2-faza” boʻyicha oʻtish qoidalari”;

9. B ilovada:

1) B2.1 va B2.4-bandlardagi “4-son” degan soʻzlar “17-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) B2.5-bandda:

“a” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(a) Moliyaviy kafolat shartnomasi 17-son MHXSning (17-son MHXSning 7(d) bandiga qarang) sugʻurta shartnomasi taʼrifiga mos tushsada, agar oʻtkaziladigan risk ahamiyatli boʻlsa, kafolat beruvchi mazkur standartni qoʻllashi lozim. Shunga qaramay, agar kafolat beruvchi ilgari ochiq tarzda bunday shartnomalarni sugʻurta shartnomalari desa va sugʻurta shartnomalari uchun hisobni qoʻllasa, unda kafolat beruvchi bunday kafolat shartnomalari uchun mazkur standartni yoki 17-son MHXSni qoʻllashi mumkin. Agar mazkur standart qoʻllansa, 5.1.1-band kafolat chiqaruvchidan moliyaviy kafolat shartnomasini dastlab haqqoniy qiymatda tan olishni talab etadi. Agar moliyaviy kafolat shartnomasi bogʻliq boʻlmagan tomonga alohida aloqador boʻlmagan tomonlar oʻrtasidagi bitim doirasida chiqarilgan boʻlsa, agar buni aksini isbotlovchi dalillar boʻlmaganda, haqqoniy qiymati uning mukofotiga teng boʻladi. Shunga koʻra, agar moliyaviy kafolat shartnomasi dastlab foyda yoki zarar orqali haqqoniy qiymatda belgilanmasa yoki 3.2.15 — 3.2.23 va B3.2.12 — B3.2.17-bandlar qoʻllanmasa (moliyaviy aktivning oʻtkazilishi uni tan olishdan toʻxtatishga javob bermasa yoki davom etuvchi ishtirok mezoni qoʻllansa) kafolat beruvchi quyidagilarning kattasi bilan baholaydi:”;

“b” kichik banddagi “4-son” degan soʻzlar “17-son” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) B4.1.30-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(a) Tashkilot 17-son MHXS doirasidagi (baholashda joriy maʼlumotdan foydalaniladi) shartnomalar va u bilan bogʻlangan va boshqa holatlarda boshqa umumlashgan daromad orqali haqqoniy qiymatda yoki amortizatsiyalangan qiymatda baholanadigan moliyaviy aktivlarga ega.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 21-ILOVA

15-son “Xaridorlar bilan shartnomalar boʻyicha tushum” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar

1. 5-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“(b) 17-son MHXS “Sugʻurta shartnomalari”ni qoʻllash doirasidagi shartnomalar. Biroq, tashkilot 17-son MHXSning 8-bandiga muvofiq asosiy maqsadi belgilangan toʻlov evaziga xizmat koʻrsatishdan iborat boʻlgan sugʻurta shartnomalariga nisbatan ushbu Standartni qoʻllashni tanlashi mumkin;”.

2. V ilovaning V1V-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“V1V. 2017-yil may oyida eʼlon qilingan 17-son MHXS boʻyicha 5-bandga oʻzgartirish kiritilgan. Tashkilot ushbu oʻzgartirishni 17-son MHXS bilan birgalikda qoʻllashi lozim.”.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 11-fevraldagi 331-son buyrugʻiga 22-ILOVA

16-son “Ijara” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan qoʻshimchalar

1. 87-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:

“Taqdim etish”.

2. Quyidagi mazmundagi 102A-band bilan toʻldirilsin:

“102A. [Ushbu band kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.]”.

3. Quyidagi mazmundagi V1G-band bilan toʻldirilsin:

“V1G. [Ushbu band kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.]”.

4. Quyidagi mazmundagi V20D-band bilan toʻldirilsin:

“V20D. [Ushbu band kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.]”.

Vazir J. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2026-yil 11-fevral,

331 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.03.2026 y., 10/26/3400-1/0214-son)

lex.uz