UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 17-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 17 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 февраля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 February 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Бош прокуратураси билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 17 февралдаги 333-сон буйруғига ИЛОВА

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади) доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни объектлар (лойиҳалар) ҳамда буюртмачилар кесимида тақсимлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

буюртмачи — объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга оширувчи, шунингдек шу мақсадларда лойиҳа-қидирув, экспертлик, қурилиш-монтаж ва назорат ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи юридик шахс;

буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағлар (бундан буён матнда тақсимланмаган маблағлар деб юритилади) — Дастур параметрларида назарда тутилган ва мақсадли йўналишга эга бўлган ҳолда буюртмачиси аниқланмаган ва объектлар (лойиҳалар) кесимида тақсимланмаган бюджет тизими бюджетларининг маблағлари;

кредитор қарздорликлар (кафолат суммаси) — қурилиш-монтаж ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган объектлар бўйича лойиҳа (бажарилган ишлар ва амалга оширилган харажатлар) қийматидан объектни кафолатлаш учун келгусида тўлаб бериш шарти асосида пудратчи ташкилотига вақтинча тўланмай турган маблағлар;

лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи ҳужжатлар) — шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ҳажмий-режали, амалий ва техник ечимларни, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларининг қийматини белгиловчи ҳужжатлар;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

2. Мазкур Низом қоидалари тақсимлаш тартиб-таомиллари амалда мавжуд бўлган тақсимланмаган маблағлар, шунингдек давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа қобилиятини яхшилаш, ички тартибни сақлаш ҳамда давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун йўналтирилган маблағларни тақсимлашга татбиқ этилмайди.

2-боб. Тақсимланмаган маблағларни тақсимлаш тартиби

3. Тақсимланмаган маблағлар Дастурдаги асосий параметрларнинг алоҳида сатрларида ушбу маблағларнинг мақсадли йўналишлари белгиланган ҳолда акс эттирилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ белгиланган йўналишлар мустасно.

4. Ваколатли орган тақсимланмаган маблағлар (мақсадли йўналишлар кесимидаги тақсимот ва қолдиқ маблағлар) тўғрисидаги йиғма маълумотларни шакллантиради ҳамда Дастур ижросини мониторинг қилиш мобайнида тақсимланмаган маблағларнинг ҳисобини юритиб боради.

5. Тақсимланмаган маблағлар Дастурнинг асосий параметрларига мувофиқ қуйидаги мақсадли йўналишлардаги харажатларни молиялаштириш учун шакллантирилади:

1) лойиҳа-қидирув ҳужжатлари ва бош режаларни ишлаб чиқиш:

бош режа, ҳудудларнинг архитектура-режалаштириш лойиҳалари ва бош схемаларини (АРЛ) ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаларини (БРЛ) ишлаб чиқиш;

келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишлари;

халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳаларнинг Ўзбекистондаги улуши;

2) лойиҳалар (объектлар) бўйича қурилиш, реконструкция қилиш ва (мукаммал) таъмирлаш ишларини олиб бориш:

йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш;

«Янги Ўзбекистон» ва уй-жой массивларида барпо этиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини яхшилаш;

жадал комплекс ривожлантириш режалаштирилган туман ва шаҳарларнинг туризм салоҳиятини ошириш ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ерости пиёдалар йўлакларини қуриш (ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш);

каналларни суғориш мавсуми бўлмаган даврда реконструкция қилиш учун аванс маблағлари;

туристик-рекреацион зоналарни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга оширишни биргаликда молиялаштириш;

мактабларнинг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш;

давлат ижтимоий буюртма лойиҳалари асосида аҳоли яшаш пунктини тоза ичимлик суви билан таъминлаш;

энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш;

тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш;

тўқимачилик саноатини ривожлантириш инвестиция лойиҳаларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш;

цемент-бетон қопламали ички хўжалик автомобиль йўлларини қуриш;

«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаларини натижага йўналтирилган дастурли молиялаштириш (PForR) асосида амалга ошириш;

«Амударё» ҲСХБ объектлари учун келгуси йилларга лойиҳа-қидирув ишлари;

3) махсус техника ва сув ҳисоблаш ускуналарини харид қилиш ҳамда модернизация қилиш;

4) кредитор қарздорликлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон «Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан талаб этиладиган қўшимча маблағлар;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бошқа йўналишлар.

6. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (бундан буён матнда ташаббускор деб юритилади) тақсимланмаган маблағлардан фойдаланиш бўйича таклифларни уларнинг мақсадли йўналишларидан четга чиқмаган ҳолда ишлаб чиқади ҳамда мазкур Низомнинг иловасида белгиланган муддатларда ваколатли органга электрон шаклда тақдим этади.

Дастур параметрларида келтирилган, бироқ мазкур Низомда ўз аксини топмаган йўналишларга тегишли тақсимланмаган маблағлар бўйича ташаббускорларнинг таклифлари мазкур Низомда белгиланган тартибда 1 октябрга қадар ваколатли органга киритилади.

7. Тақдим этилаётган таклифларга мақсадли йўналишлар доирасида тегишлилиги бўйича қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1) лойиҳа-қидирув ҳужжатлари ва бош режаларни ишлаб чиқишда:

асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);

кейинги йил Дастурига киритиладиган объектларнинг (лойиҳаларнинг) манзилли рўйхати;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашларининг қарорлари;

ишлаб чиқиладиган бош режа, ҳудудларнинг архитектура-режалаштириш лойиҳалари ва бош схемалари (АРЛ) ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳалари (БРЛ) рўйхати ва зарур ҳисоб-китоблар;

2) лойиҳалар (объектлар) бўйича қурилиш, реконструкция қилиш ва (мукаммал) таъмирлаш ишларини олиб боришда:

асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);

тасдиқланган лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатлари (янгидан бошланувчи лойиҳалар бўйича);

лойиҳа (лойиҳаолди) ва (ёки) шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун маблағларга бўлган эҳтиёж бўйича ҳисоб-китоблар;

объектни (лойиҳани) амалга ошириш қиймати бўйича ҳисоб-китоблар;

тегишли давр учун объект (лойиҳа) бўйича амалга оширилган ва молиялаштирилган иш ва харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

объектлар (лойиҳалар) бўйича манзилли рўйхатлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашларининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон «Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ташкил этилган ишчи гуруҳининг лойиҳа бўйича берилган хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг экспертиза хулосаси;

3) махсус техника, ускуналар ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда модернизация қилишда:

асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);

харид қилинадиган махсус техника, ускуналар ва жиҳозларнинг рўйхати;

асословчи ҳисоб-китоблар;

4) кредитор қарздорликлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон «Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан талаб этиладиган қўшимча маблағлар учун:

асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);

объектни фойдаланишга топшириш далолатномаси;

тегишли солиштирма далолатномалар;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бошқа йўналишларда:

асословчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ва бошқалар);

маблағлар ажратиш таклиф этилаётган объектларнинг (лойиҳаларнинг) (манзилли) рўйхати;

йўналишга алоқадор бошқа ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар.

Дастур доирасида тақсимланмаган маблағларни оқилона ва самарали тақсимлаш ҳамда зиддиятларга аниқликлар киритиш мақсадида ташаббускорлар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.

8. Ваколатли орган таклифлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида тақдим этилган таклифлар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда Дастурни шакллантиришнинг асосий тамойилларидан келиб чиққан ҳолда таклифларнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларни амалга оширишнинг молиявий имкониятларини ўрганади.

Қуйидаги ҳолатларда ташаббускорлар томонидан тақдим этилган таклифларни қабул қилиш рад этилиши мумкин:

асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

тақдим этилган таклифда назарда тутилган йўналиш ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган мақсадли йўналишларга мувофиқ бўлмаганда;

таклифда назарда тутилган молиялаштириш ҳажмлари тақсимланмаган маблағларни тақсимлаш учун ажратилиши белгиланган маблағлар ҳажмидан ошиб кетганда.

Ўрганиш натижаларига асосан ваколатли орган томонидан ташаббускорларга таклиф қабул қилинганлиги (қисман ёки тўлиқ) ёхуд қабул қилинмаганлиги тўғрисидаги асослантирилган жавоб хатлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат доирасида юборилади. Бунда, жавоб хатида таклифларга оид тавсиялар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар кўрсатилиши мумкин.

9. Ваколатли орган ташаббускорларнинг асослантирилган таклифлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ҳамда Дастур ижросининг ҳар ойлик мониторинги натижаларидан келиб чиқиб, ҳар бир объект (лойиҳа) бўйича буюртмачини кўрсатган ҳолда ҳар чоракда камида бир марта ягона (манзилли) рўйхатни шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

10. Ягона (манзилли) рўйхат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

11. Ваколатли орган тақсимланмаган маблағларнинг ҳисобини юритади ва мониторинг қилади.

Ваколатли орган томонидан таҳлилий маълумотлар тайёрланади ҳамда тақсимланмаган маблағларнинг мақсадли йўналишларга мувофиқ ишлатилишининг жорий ҳолати юзасидан ҳар чоракда ташаббускорларга маълумотлар киритиб борилади.

3-боб. Тақсимланмаган маблағлар бўйича буюртмачиларни белгилаш

12. Тақсимланмаган маблағлар бўйича буюртмачилар ваколатли орган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси баёни билан белгиланади.

Тақсимланмаган маблағларни объектлар (лойиҳалар) кесимида тақсимлашда ушбу объектлар (лойиҳалар) бўйича буюртмачиларни белгилаш тўғрисидаги ваколатли орган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ягона (манзилли) рўйхат билан бирга тақдим этилади.

13. Тақсимланмаган маблағлар бўйича буюртмачилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан белгиланган, бироқ объектлар (лойиҳалар) кесимида тақсимланмаган ҳолларда буюртмачиларни белгилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш талаб этилмайди.

14. Дастур доирасида буюртмачилари ва (ёки) тармоқ йўналиши мавжуд бўлган ҳолда лойиҳалар (объектлар) кесимида тақсимланмаган кредитор қарздорлик маблағлари буюртмачилар томонидан қурилиш (лойиҳалаш) объектлари бўйича манзилли рўйхатларни расмийлаштириш орқали тақсимланади.

4-боб. Якуний қоида

15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағлардан фойдаланиш бўйича молия йили давомида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таклифлар киритиб боришнинг мақсадли йўналишлари ва муддатлари

Т/р Мақсадли йўналиш номи Таклиф киритиш муддати I. Лойиҳа-қидирув ҳужжатлари ва бош режаларни ишлаб чиқиш. 1. Бош режа, ҳудудларнинг архитектура-режалаштириш лойиҳалари ва бош схемаларини (АРЛ) ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаларини (БРЛ) ишлаб чиқиш. ҳар чоракда бир марта 2. Келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишлари. 1 июлга қадар 3. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳаларнинг Ўзбекистондаги улуши. 1 мартга қадар II. Лойиҳалар (объектлар) бўйича қурилиш, реконструкция қилиш ва (мукаммал) таъмирлаш ишларини олиб бориш. 1. Йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш. йил давомида 2. «Янги Ўзбекистон» ва уй-жой массивларида барпо этиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини яхшилаш. 1 августга қадар 3. Жадал комплекс ривожлантириш режалаштирилган туман ва шаҳарларнинг туризм салоҳиятини ошириш ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш. 1 июлга қадар 4. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ерости пиёдалар йўлакларини қуриш (ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш). 1 июлга қадар 5. Каналларни суғориш мавсуми бўлмаган даврда реконструкция қилиш учун аванс маблағлари. 1 ноябрга қадар 6. Туристик-рекреацион зоналарни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш. йил давомида 7. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга оширишни биргаликда молиялаштириш. 1 июнга қадар 8. Мактабларнинг санитария-гигиена инфратузилмасини яхшилаш. 1 мартга қадар 9. Давлат ижтимоий буюртма лойиҳалари асосида аҳоли яшаш пунктини тоза ичимлик суви билан таъминлаш. 1 апрелга қадар 10. Энергия тежовчи ускуналарни ўрнатиш. 1 августга қадар 11. Тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш. йил давомида 12. Тўқимачилик саноатини ривожлантириш инвестиция лойиҳаларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш. йил давомида 13. Цемент-бетон қопламали ички хўжалик автомобиль йўлларини қуриш. 1 июлга қадар 14. «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаларини натижага йўналтирилган дастурли молиялаштириш (PforR) асосида амалга ошириш. 1 июлга қадар 15. «Амударё» ҲСХБ объектлари учун келгуси йилларга лойиҳа-қидирув ишлари. 1 июлга қадар III. Махсус техника ва сув ҳисоблаш ускуналарини харид қилиш ҳамда модернизация қилиш. йил давомида IV. Кредитор қарздорликлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон «Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан талаб этиладиган қўшимча маблағлар. йил давомида V. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бошқа йўналишлар. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати баёни асосида

Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ

Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Спорт вазири А. ИКРАМОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ

Транспорт вазири И. МАХКАМОВ

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари А. ТАДЖИХАНОВ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Ш. КАРИМОВ

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари З. ИШПУЛАТОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 17 февраль,

2026 йил 5 февраль

2026 йил 23 январь

2026 йил 17 январь

2026 йил 16 январь

2026 йил 16 январь

2026 йил 15 январь

2026 йил 13 январь

2026 йил 9 январь

2026 йил 9 январь

333-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3786/0230-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida buyurtmachisi aniqlanmagan va taqsimlanmagan mablagʻlarni buyurtmachilarga taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PF-161-son “Islohotlarni huquqiy jihatdan taʼminlash samaradorligini oshirish hamda ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda vazirlik va idoralarning masʼuliyati va tashabbuskorligini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida buyurtmachisi aniqlanmagan va taqsimlanmagan mablagʻlarni buyurtmachilarga taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Sport vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Transport vazirligi hamda Bosh prokuraturasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 17-fevraldagi 333-son buyrugʻiga ILOVA

Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida buyurtmachisi aniqlanmagan va taqsimlanmagan mablagʻlarni buyurtmachilarga taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom budjet tizimi budjetlari hisobidan amalga oshiriladigan Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi (bundan buyon matnda Dastur deb yuritiladi) doirasida buyurtmachisi aniqlanmagan va taqsimlanmagan mablagʻlarni obyektlar (loyihalar) hamda buyurtmachilar kesimida taqsimlash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

buyurtmachi — obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlashni amalga oshiruvchi, shuningdek shu maqsadlarda loyiha-qidiruv, ekspertlik, qurilish-montaj va nazorat ishlarini bajarish uchun tegishli tashkilotlar bilan shartnomalar tuzuvchi yuridik shaxs;

buyurtmachisi aniqlanmagan va taqsimlanmagan mablagʻlar (bundan buyon matnda taqsimlanmagan mablagʻlar deb yuritiladi) — Dastur parametrlarida nazarda tutilgan va maqsadli yoʻnalishga ega boʻlgan holda buyurtmachisi aniqlanmagan va obyektlar (loyihalar) kesimida taqsimlanmagan budjet tizimi budjetlarining mablagʻlari;

kreditor qarzdorliklar (kafolat summasi) — qurilish-montaj ishlari yakunlangan va foydalanishga topshirilgan obyektlar boʻyicha loyiha (bajarilgan ishlar va amalga oshirilgan xarajatlar) qiymatidan obyektni kafolatlash uchun kelgusida toʻlab berish sharti asosida pudratchi tashkilotiga vaqtincha toʻlanmay turgan mablagʻlar;

loyiha hujjatlari (ishchi loyiha, loyiha-smeta hujjatlari, ishchi hujjatlar) — shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq ishlab chiqilgan hamda hajmiy-rejali, amaliy va texnik yechimlarni, obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish hamda mukammal taʼmirlash ishlarining qiymatini belgilovchi hujjatlar;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi.

2. Mazkur Nizom qoidalari taqsimlash tartib-taomillari amalda mavjud boʻlgan taqsimlanmagan mablagʻlar, shuningdek davlat tomonidan qoʻriqlanishi lozim boʻlgan shaxslarning xavfsizligini taʼminlash, mudofaa qobiliyatini yaxshilash, ichki tartibni saqlash hamda davlat sirlari bilan bogʻliq boʻlgan obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash ishlari uchun yoʻnaltirilgan mablagʻlarni taqsimlashga tatbiq etilmaydi.

2-bob. Taqsimlanmagan mablagʻlarni taqsimlash tartibi

3. Taqsimlanmagan mablagʻlar Dasturdagi asosiy parametrlarning alohida satrlarida ushbu mablagʻlarning maqsadli yoʻnalishlari belgilangan holda aks ettiriladi, bundan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlariga muvofiq belgilangan yoʻnalishlar mustasno.

4. Vakolatli organ taqsimlanmagan mablagʻlar (maqsadli yoʻnalishlar kesimidagi taqsimot va qoldiq mablagʻlar) toʻgʻrisidagi yigʻma maʼlumotlarni shakllantiradi hamda Dastur ijrosini monitoring qilish mobaynida taqsimlanmagan mablagʻlarning hisobini yuritib boradi.

5. Taqsimlanmagan mablagʻlar Dasturning asosiy parametrlariga muvofiq quyidagi maqsadli yoʻnalishlardagi xarajatlarni moliyalashtirish uchun shakllantiriladi:

1) loyiha-qidiruv hujjatlari va bosh rejalarni ishlab chiqish:

bosh reja, hududlarning arxitektura-rejalashtirish loyihalari va bosh sxemalarini (ARL) hamda batafsil rejalashtirish loyihalarini (BRL) ishlab chiqish;

kelgusi yillar loyiha-qidiruv ishlari;

xalqaro moliya institutlari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning loyiha hujjatlarini ishlab chiqish hamda loyihalarning Oʻzbekistondagi ulushi;

2) loyihalar (obyektlar) boʻyicha qurilish, rekonstruksiya qilish va (mukammal) taʼmirlash ishlarini olib borish:

yirik ishlab chiqarish loyihalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlash;

“Yangi Oʻzbekiston” va uy-joy massivlarida barpo etiladigan ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasi obyektlarini yaxshilash;

jadal kompleks rivojlantirish rejalashtirilgan tuman va shaharlarning turizm salohiyatini oshirish va yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish;

umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarida harakat xavfsizligini taʼminlash va yerosti piyodalar yoʻlaklarini qurish (nogironligi boʻlgan shaxslarga moslashtirish);

kanallarni sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda rekonstruksiya qilish uchun avans mablagʻlari;

turistik-rekreatsion zonalarni muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash;

davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida loyihalarni amalga oshirishni birgalikda moliyalashtirish;

maktablarning sanitariya-gigiyena infratuzilmasini yaxshilash;

davlat ijtimoiy buyurtma loyihalari asosida aholi yashash punktini toza ichimlik suvi bilan taʼminlash;

energiya tejovchi uskunalarni oʻrnatish;

tayyor charm-poyabzal, moʻyna va import oʻrnini bosuvchi mahsulotlarni ishlab chiqarishga ixtisoslashgan kichik sanoat zonalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlash;

toʻqimachilik sanoatini rivojlantirish investitsiya loyihalarini muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlash;

sement-beton qoplamali ichki xoʻjalik avtomobil yoʻllarini qurish;

“Qishloq infratuzilmasini rivojlantirish” loyihalarini natijaga yoʻnaltirilgan dasturli moliyalashtirish (PForR) asosida amalga oshirish;

“Amudaryo” HSXB obyektlari uchun kelgusi yillarga loyiha-qidiruv ishlari;

3) maxsus texnika va suv hisoblash uskunalarini xarid qilish hamda modernizatsiya qilish;

4) kreditor qarzdorliklar va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-sentabrdagi 740-son “Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirishga ruxsat etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga asosan talab etiladigan qoʻshimcha mablagʻlar;

5) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlariga muvofiq belgilangan boshqa yoʻnalishlar.

6. Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari (bundan buyon matnda tashabbuskor deb yuritiladi) taqsimlanmagan mablagʻlardan foydalanish boʻyicha takliflarni ularning maqsadli yoʻnalishlaridan chetga chiqmagan holda ishlab chiqadi hamda mazkur Nizomning ilovasida belgilangan muddatlarda vakolatli organga elektron shaklda taqdim etadi.

Dastur parametrlarida keltirilgan, biroq mazkur Nizomda oʻz aksini topmagan yoʻnalishlarga tegishli taqsimlanmagan mablagʻlar boʻyicha tashabbuskorlarning takliflari mazkur Nizomda belgilangan tartibda 1-oktabrga qadar vakolatli organga kiritiladi.

7. Taqdim etilayotgan takliflarga maqsadli yoʻnalishlar doirasida tegishliligi boʻyicha quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

1) loyiha-qidiruv hujjatlari va bosh rejalarni ishlab chiqishda:

asoslovchi hujjatlar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari hamda topshiriqlari va boshqalar);

keyingi yil Dasturiga kiritiladigan obyektlarning (loyihalarning) manzilli roʻyxati;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahri kengashlarining qarorlari;

ishlab chiqiladigan bosh reja, hududlarning arxitektura-rejalashtirish loyihalari va bosh sxemalari (ARL) hamda batafsil rejalashtirish loyihalari (BRL) roʻyxati va zarur hisob-kitoblar;

2) loyihalar (obyektlar) boʻyicha qurilish, rekonstruksiya qilish va (mukammal) taʼmirlash ishlarini olib borishda:

asoslovchi hujjatlar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari hamda topshiriqlari va boshqalar);

tasdiqlangan loyiha (loyihaoldi) hujjatlari (yangidan boshlanuvchi loyihalar boʻyicha);

loyiha (loyihaoldi) va (yoki) shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish uchun mablagʻlarga boʻlgan ehtiyoj boʻyicha hisob-kitoblar;

obyektni (loyihani) amalga oshirish qiymati boʻyicha hisob-kitoblar;

tegishli davr uchun obyekt (loyiha) boʻyicha amalga oshirilgan va moliyalashtirilgan ish va xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar;

obyektlar (loyihalar) boʻyicha manzilli roʻyxatlar;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahri kengashlarining qarorlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 306-son “Xorijiy va mahalliy investorlarning investitsiya loyihalari tashqi infratuzilmasini yaratish xarajatlarini davlat tomonidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori bilan tashkil etilgan ishchi guruhining loyiha boʻyicha berilgan xulosasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” davlat unitar korxonasining ekspertiza xulosasi;

3) maxsus texnika, uskunalar va jihozlarni xarid qilish hamda modernizatsiya qilishda:

asoslovchi hujjatlar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari hamda topshiriqlari va boshqalar);

xarid qilinadigan maxsus texnika, uskunalar va jihozlarning roʻyxati;

asoslovchi hisob-kitoblar;

4) kreditor qarzdorliklar va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-sentabrdagi 740-son “Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirishga ruxsat etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga asosan talab etiladigan qoʻshimcha mablagʻlar uchun:

asoslovchi hujjatlar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari hamda topshiriqlari va boshqalar);

obyektni foydalanishga topshirish dalolatnomasi;

tegishli solishtirma dalolatnomalar;

5) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlariga muvofiq belgilangan boshqa yoʻnalishlarda:

asoslovchi hujjatlar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari hamda topshiriqlari va boshqalar);

mablagʻlar ajratish taklif etilayotgan obyektlarning (loyihalarning) (manzilli) roʻyxati;

yoʻnalishga aloqador boshqa hujjatlar va hisob-kitoblar.

Dastur doirasida taqsimlanmagan mablagʻlarni oqilona va samarali taqsimlash hamda ziddiyatlarga aniqliklar kiritish maqsadida tashabbuskorlar tomonidan qoʻshimcha hujjatlar taqdim etilishi mumkin.

8. Vakolatli organ takliflar kelib tushgan kundan boshlab bir oy muddat ichida taqdim etilgan takliflar va ularga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda Dasturni shakllantirishning asosiy tamoyillaridan kelib chiqqan holda takliflarning maqsadga muvofiqligi va ularni amalga oshirishning moliyaviy imkoniyatlarini oʻrganadi.

Quyidagi holatlarda tashabbuskorlar tomonidan taqdim etilgan takliflarni qabul qilish rad etilishi mumkin:

asoslantiruvchi hujjatlar mavjud boʻlmaganda;

taqdim etilgan taklifda nazarda tutilgan yoʻnalish ushbu Nizomning 5-bandida keltirilgan maqsadli yoʻnalishlarga muvofiq boʻlmaganda;

taklifda nazarda tutilgan moliyalashtirish hajmlari taqsimlanmagan mablagʻlarni taqsimlash uchun ajratilishi belgilangan mablagʻlar hajmidan oshib ketganda.

Oʻrganish natijalariga asosan vakolatli organ tomonidan tashabbuskorlarga taklif qabul qilinganligi (qisman yoki toʻliq) yoxud qabul qilinmaganligi toʻgʻrisidagi asoslantirilgan javob xatlari mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddat doirasida yuboriladi. Bunda, javob xatida takliflarga oid tavsiyalar hamda amalga oshirilishi lozim boʻlgan tadbirlar koʻrsatilishi mumkin.

9. Vakolatli organ tashabbuskorlarning asoslantirilgan takliflari, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari va topshiriqlari hamda Dastur ijrosining har oylik monitoringi natijalaridan kelib chiqib, har bir obyekt (loyiha) boʻyicha buyurtmachini koʻrsatgan holda har chorakda kamida bir marta yagona (manzilli) roʻyxatni shakllantiradi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.

10. Yagona (manzilli) roʻyxat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-apreldagi 206-son “Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirish va davlat investitsiyalarini boshqarish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq koʻrib chiqiladi va tasdiqlanadi.

11. Vakolatli organ taqsimlanmagan mablagʻlarning hisobini yuritadi va monitoring qiladi.

Vakolatli organ tomonidan tahliliy maʼlumotlar tayyorlanadi hamda taqsimlanmagan mablagʻlarning maqsadli yoʻnalishlarga muvofiq ishlatilishining joriy holati yuzasidan har chorakda tashabbuskorlarga maʼlumotlar kiritib boriladi.

3-bob. Taqsimlanmagan mablagʻlar boʻyicha buyurtmachilarni belgilash

12. Taqsimlanmagan mablagʻlar boʻyicha buyurtmachilar vakolatli organ hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining takliflari asosida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisi bayoni bilan belgilanadi.

Taqsimlanmagan mablagʻlarni obyektlar (loyihalar) kesimida taqsimlashda ushbu obyektlar (loyihalar) boʻyicha buyurtmachilarni belgilash toʻgʻrisidagi vakolatli organ hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining takliflari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga yagona (manzilli) roʻyxat bilan birga taqdim etiladi.

13. Taqsimlanmagan mablagʻlar boʻyicha buyurtmachilar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlariga asosan belgilangan, biroq obyektlar (loyihalar) kesimida taqsimlanmagan hollarda buyurtmachilarni belgilash boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish talab etilmaydi.

14. Dastur doirasida buyurtmachilari va (yoki) tarmoq yoʻnalishi mavjud boʻlgan holda loyihalar (obyektlar) kesimida taqsimlanmagan kreditor qarzdorlik mablagʻlari buyurtmachilar tomonidan qurilish (loyihalash) obyektlari boʻyicha manzilli roʻyxatlarni rasmiylashtirish orqali taqsimlanadi.

4-bob. Yakuniy qoida

15. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida buyurtmachisi aniqlanmagan va taqsimlanmagan mablagʻlarni buyurtmachilarga taqsimlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Buyurtmachisi aniqlanmagan va taqsimlanmagan mablagʻlardan foydalanish boʻyicha moliya yili davomida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga takliflar kiritib borishning maqsadli yoʻnalishlari va muddatlari

T/r Maqsadli yoʻnalish nomi Taklif kiritish muddati I. Loyiha-qidiruv hujjatlari va bosh rejalarni ishlab chiqish. 1. Bosh reja, hududlarning arxitektura-rejalashtirish loyihalari va bosh sxemalarini (ARL) hamda batafsil rejalashtirish loyihalarini (BRL) ishlab chiqish. har chorakda bir marta 2. Kelgusi yillar loyiha-qidiruv ishlari. 1-iyulga qadar 3. Xalqaro moliya institutlari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan loyihalarning loyiha hujjatlarini ishlab chiqish hamda loyihalarning Oʻzbekistondagi ulushi. 1-martga qadar II. Loyihalar (obyektlar) boʻyicha qurilish, rekonstruksiya qilish va (mukammal) taʼmirlash ishlarini olib borish. 1. Yirik ishlab chiqarish loyihalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlash. yil davomida 2. “Yangi Oʻzbekiston” va uy-joy massivlarida barpo etiladigan ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasi obyektlarini yaxshilash. 1-avgustga qadar 3. Jadal kompleks rivojlantirish rejalashtirilgan tuman va shaharlarning turizm salohiyatini oshirish va yoʻl infratuzilmasini rivojlantirish. 1-iyulga qadar 4. Umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarida harakat xavfsizligini taʼminlash va yerosti piyodalar yoʻlaklarini qurish (nogironligi boʻlgan shaxslarga moslashtirish). 1-iyulga qadar 5. Kanallarni sugʻorish mavsumi boʻlmagan davrda rekonstruksiya qilish uchun avans mablagʻlari. 1-noyabrga qadar 6. Turistik-rekreatsion zonalarni muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash. yil davomida 7. Davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida loyihalarni amalga oshirishni birgalikda moliyalashtirish. 1-iyunga qadar 8. Maktablarning sanitariya-gigiyena infratuzilmasini yaxshilash. 1-martga qadar 9. Davlat ijtimoiy buyurtma loyihalari asosida aholi yashash punktini toza ichimlik suvi bilan taʼminlash. 1-aprelga qadar 10. Energiya tejovchi uskunalarni oʻrnatish. 1-avgustga qadar 11. Tayyor charm-poyabzal, moʻyna va import oʻrnini bosuvchi mahsulotlarni ishlab chiqarishga ixtisoslashgan kichik sanoat zonalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlash. yil davomida 12. Toʻqimachilik sanoatini rivojlantirish investitsiya loyihalarini muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi bilan taʼminlash. yil davomida 13. Sement-beton qoplamali ichki xoʻjalik avtomobil yoʻllarini qurish. 1-iyulga qadar 14. “Qishloq infratuzilmasini rivojlantirish” loyihalarini natijaga yoʻnaltirilgan dasturli moliyalashtirish (PforR) asosida amalga oshirish. 1-iyulga qadar 15. “Amudaryo” HSXB obyektlari uchun kelgusi yillarga loyiha-qidiruv ishlari. 1-iyulga qadar III. Maxsus texnika va suv hisoblash uskunalarini xarid qilish hamda modernizatsiya qilish. yil davomida IV. Kreditor qarzdorliklar va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-sentabrdagi 740-son “Hisoblangan qiymati tasdiqlangan loyiha-smeta hujjatlariga nisbatan oshib ketgan qurilish obyektlarini moliyalashtirishga ruxsat etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga asosan talab etiladigan qoʻshimcha mablagʻlar. yil davomida V. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlariga muvofiq belgilangan boshqa yoʻnalishlar. Vazirlar Mahkamasining Rayosati bayoni asosida

Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV

Bosh prokuror N. YOʻLDOSHEV

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Sport vaziri A. IKRAMOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV

Transport vaziri I. MAXKAMOV

Madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari A. TADJIXANOV

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari Sh. KARIMOV

Suv xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari Z. ISHPULATOV

Toshkent sh.,

2026-yil 17-fevral,

2026-yil 5-fevral

2026-yil 23-yanvar

2026-yil 17-yanvar

2026-yil 16-yanvar

2026-yil 16-yanvar

2026-yil 15-yanvar

2026-yil 13-yanvar

2026-yil 9-yanvar

2026-yil 9-yanvar

333-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.03.2026-y., 10/26/3786/0230-son)

lex.uz