UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 16-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 16 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 марта 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр ЮСТИЦИИ

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 March 2026 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон « Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисид а»ги ва 2025 йил 9 сентябрдаги ПҚ-280-сон « Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 16 мартдаги 11-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддимадаги «31» рақами «3 1 » рақами билан алмаштирилсин.

2. 1-банддаги «давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш бўйича малака имтиҳонини» деган сўзлар «нотариусликка талабгорлар учун ягона танловни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нотариусликка талабгорлар учун ягона танловни ўтказишда ҳамда нотариус қасамёдини қабул қилишда Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3773, 2026 йил 11 февраль) тартибга солинмаган қисми бўйича мазкур Низом қоидалари қўлланилади.».

4. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасининг соҳа» деган сўзлар «Нотариат, адвокатура ва медиация бошқармасининг нотариат соҳаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонида» деган сўзлар «нотариусликка талабгорлар учун ягона танловда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 14-бандда :

қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегарасини олтмиш беш ёшдан етмиш ёшга узайтириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш;»;

ўнинчи хатбоши тегишли равишда ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.

7. Қуйидаги таҳрирдаги IV 1 боб билан тўлдирилсин:

« IV 1 . Нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегарасини олтмиш беш ёшдан етмиш ёшга узайтириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш

23 1 . Нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегарасини олтмиш беш ёшдан етмиш ёшга узайтириш истагидаги нотариус бу ҳақда Олий малака комиссиясига бевосита ёки адлия бошқармалари орқали ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Бунда ушбу нотариус олтмиш беш ёшга тўлган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мурожаат қилиши лозим.

Олий малака комиссиясига келиб тушган мурожаат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонасидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Мурожаат Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Мурожаат қилган нотариусга суҳбат ўтказилиш куни ҳақида ишчи орган томонидан комиссия мажлиси ўтказилишидан камида беш кун олдин ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.

23 2 . Олий малака комиссияси томонидан мурожаат қилган нотариус билан суҳбат ўтказилади.

Суҳбат давомида нотариусдан фаолиятини етмиш ёшга қадар давом эттириш ҳақидаги ўз қарорининг моҳиятини тўлиқ англаётганлиги (бунга қарори қатъийлиги), шунингдек соғлиғининг ҳолати қониқарлилиги ҳақида сўралади.

Бунда нотариус фаолиятини етмиш ёшга қадар давом эттириш ҳақидаги қарорининг моҳиятини тўлиқ англаётганлигини (қарори қатъийлигини) билдирса ҳамда соғлиғининг ҳолати қониқарлилиги бўйича Олий малака комиссияси аъзоларида шубҳа туғилмаса, Олий малака комиссияси нотариус фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкинлиги ҳақида қарори қабул қилади. Агар нотариуснинг соғлиғи ҳолати бўйича комиссия аъзоларида шубҳа пайдо бўлса, қарор қабул қилиш навбатдаги мажлисга қолдирилиб, ишчи орган томонида нотариуснинг соғлиғи ҳолатини аниқлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тегишли тиббиёт муассасасидан сўров юборган ҳолда тиббий маълумот олинади.

Тиббий маълумотга кўра нотариуснинг соғлиғи ҳолати қониқарли бўлса, Олий малака комиссиясининг навбатдаги мажлисида нотариус фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкин ёки аксинча бўлса, мумкин эмаслиги юзасидан қарор қабул қилинади.

23 3 . Қарор қабул қилиш овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози асосида қабул қилинади.

Овоз бериш натижасига кўра комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми нотариус фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкин деб ҳисоблаган тақдирда нотариус ўз фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкин деб топилади.

Комиссия аъзоларининг учдан икки қисмидан кам овоз олган нотариус фаолиятини етмиш ёшгача давом эттириши мумкин эмас деб топилади.

Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Олий малака комиссиясининг қарори комиссия мажлиси якунида нотариусга эълон қилинади.

23 4 . Олий малака комиссиясининг қароридан кўчирма нотариусга ва тегишли адлия бошқармасига юборилади.

Адлия бошқармаси томонидан нотариуснинг лавозимда бўлиш ёши узайтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

23 5 . Тегишли адлия бошқармаси Олий малака комиссиясининг қарори келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида уни ижро қилади ва бу ҳақида нотариусни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.».

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 16 март,

11-мҳ -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 10/26/2166-10/0246-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisid a”gi va 2025-yil 9-sentabrdagi PQ-280-son “ Notariat institutini yanada rivojlantirish hamda sohaga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2010-yil 21-dekabrdagi 304-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2166, 2010-yil 21-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 51-son, 499-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq 2026-yil 1-apreldan boshlab kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2026-yil 16-martdagi 11-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Oliy malaka komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Muqaddimadagi “31” raqami “3 1 ” raqami bilan almashtirilsin.

2. 1-banddagi “davlat notarial idorasi notariusini lavozimiga tayinlash boʻyicha tanlov va xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini beruvchi litsenziya berish boʻyicha malaka imtihonini” degan soʻzlar “notariuslikka talabgorlar uchun yagona tanlovni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Notariuslikka talabgorlar uchun yagona tanlovni oʻtkazishda hamda notarius qasamyodini qabul qilishda Notariuslikka talabgorlar uchun yagona tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (roʻyxat raqami 3773, 2026-yil 11-fevral) tartibga solinmagan qismi boʻyicha mazkur Nizom qoidalari qoʻllaniladi.”.

4. 9-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boshqarmasining soha” degan soʻzlar “Notariat, advokatura va mediatsiya boshqarmasining notariat sohasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. 10-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat notarial idorasi notariusini lavozimiga tayinlash boʻyicha tanlov va xususiy notarial faoliyat bilan shugʻullanish huquqini berish boʻyicha malaka imtihonida” degan soʻzlar “notariuslikka talabgorlar uchun yagona tanlovda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 14-bandda :

quyidagi tahrirdagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“notarius lavozimida boʻlishning eng yuqori yosh chegarasini oltmish besh yoshdan yetmish yoshga uzaytirish toʻgʻrisidagi murojaatlarni koʻrib chiqish;”;

oʻninchi xatboshi tegishli ravishda oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin.

7. Quyidagi tahrirdagi IV 1 bob bilan toʻldirilsin:

“ IV 1 . Notarius lavozimida boʻlishning eng yuqori yosh chegarasini oltmish besh yoshdan yetmish yoshga uzaytirish toʻgʻrisidagi murojaatlarni koʻrib chiqish

23 1 . Notarius lavozimida boʻlishning eng yuqori yosh chegarasini oltmish besh yoshdan yetmish yoshga uzaytirish istagidagi notarius bu haqda Oliy malaka komissiyasiga bevosita yoki adliya boshqarmalari orqali yozma yoki elektron shaklda murojaat qilishi mumkin.

Bunda ushbu notarius oltmish besh yoshga toʻlgan kundan boshlab bir oy muddat ichida murojaat qilishi lozim.

Oliy malaka komissiyasiga kelib tushgan murojaat Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi devonxonasidan roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda Oliy malaka komissiyasining navbatdagi majlisida koʻrib chiqiladi.

Murojaat Oliy malaka komissiyasining navbatdagi majlisida koʻrib chiqiladi.

Murojaat qilgan notariusga suhbat oʻtkazilish kuni haqida ishchi organ tomonidan komissiya majlisi oʻtkazilishidan kamida besh kun oldin yozma yoki elektron shaklda xabar qilinadi.

23 2 . Oliy malaka komissiyasi tomonidan murojaat qilgan notarius bilan suhbat oʻtkaziladi.

Suhbat davomida notariusdan faoliyatini yetmish yoshga qadar davom ettirish haqidagi oʻz qarorining mohiyatini toʻliq anglayotganligi (bunga qarori qatʼiyligi), shuningdek sogʻligʻining holati qoniqarliligi haqida soʻraladi.

Bunda notarius faoliyatini yetmish yoshga qadar davom ettirish haqidagi qarorining mohiyatini toʻliq anglayotganligini (qarori qatʼiyligini) bildirsa hamda sogʻligʻining holati qoniqarliligi boʻyicha Oliy malaka komissiyasi aʼzolarida shubha tugʻilmasa, Oliy malaka komissiyasi notarius faoliyatini yetmish yoshgacha davom ettirishi mumkinligi haqida qarori qabul qiladi. Agar notariusning sogʻligʻi holati boʻyicha komissiya aʼzolarida shubha paydo boʻlsa, qaror qabul qilish navbatdagi majlisga qoldirilib, ishchi organ tomonida notariusning sogʻligʻi holatini aniqlash maqsadida Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi tegishli tibbiyot muassasasidan soʻrov yuborgan holda tibbiy maʼlumot olinadi.

Tibbiy maʼlumotga koʻra notariusning sogʻligʻi holati qoniqarli boʻlsa, Oliy malaka komissiyasining navbatdagi majlisida notarius faoliyatini yetmish yoshgacha davom ettirishi mumkin yoki aksincha boʻlsa, mumkin emasligi yuzasidan qaror qabul qilinadi.

23 3 . Qaror qabul qilish ovoz berish yoʻli bilan majlisda qatnashgan komissiya aʼzolarining koʻpchilik ovozi asosida qabul qilinadi.

Ovoz berish natijasiga koʻra komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi notarius faoliyatini yetmish yoshgacha davom ettirishi mumkin deb hisoblagan taqdirda notarius oʻz faoliyatini yetmish yoshgacha davom ettirishi mumkin deb topiladi.

Komissiya aʼzolarining uchdan ikki qismidan kam ovoz olgan notarius faoliyatini yetmish yoshgacha davom ettirishi mumkin emas deb topiladi.

Ovozlar teng boʻlganda, komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

Oliy malaka komissiyasining qarori komissiya majlisi yakunida notariusga eʼlon qilinadi.

23 4 . Oliy malaka komissiyasining qaroridan koʻchirma notariusga va tegishli adliya boshqarmasiga yuboriladi.

Adliya boshqarmasi tomonidan notariusning lavozimda boʻlish yoshi uzaytirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Notariatning yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kiritiladi.

23 5 . Tegishli adliya boshqarmasi Oliy malaka komissiyasining qarori kelib tushgan kundan boshlab uch kun ichida uni ijro qiladi va bu haqida notariusni yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.”.

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2026-yil 16-mart,

11-mh -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.03.2026 y., 10/26/2166-10/0246-son)

lex.uz