📅 2026-yil 17-mart · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 17-mart · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 17 март · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 марта 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 March 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 8 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 31 октябрда маъқулланган
Мамлакатимизда давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай инвестициявий муҳитни яратиш, давлат активларини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтириш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектларни, шу жумладан давлат иштирокидаги корхоналарнинг носоҳавий активларини хусусий секторга беришни жадаллаштириш мақсадида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда, бу борадаги тўсиқлар бартараф этилмоқда.
Шу билан бирга соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан « Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида »ги, « Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида »ги, « Ижара тўғрисида »ги, « Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида »ги, « Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида »ги, « Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида »ги, « Тижорат сири тўғрисида »ги, « Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида »ги, « Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида »ги, « Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида »ги, « Давлат мулкини бошқариш тўғрисида »ги, « Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Солиқ кодексига давлат активларини хусусийлаштириш ҳамда ижарага беришни соддалаштиришга, соҳада тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасини такомиллаштиришга, мазкур соҳадаги ваколатли органларнинг ваколатларини белгилаш ҳамда давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда ижарага бериш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги 152-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, № 31 — 33, 371-модда; 1993 йил, № 5, 235-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 10, 795-модда; 2024 йил, № 9, 958-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 5-модда 1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «(коммунал мулкдан)» деган сўзлар «(муниципал мулкдан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 15-модданинг 1-бандидаги «территориал» деган сўз «ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 18-модданинг :
1-бандидаги «(коммунал мулк)» деган сўзлар «(муниципал мулк)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-бандидаги «маъмурий-территориал» деган сўзлар «маъмурий-ҳудудий» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилмаларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Маъмурий-ҳудудий тузилма эса Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди»;
4) 22-модданинг :
номидаги «(коммунал мулк)» деган сўзлар «(муниципал мулк)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матнидаги «коммунал мулк» деган сўзлар «муниципал мулк» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 23-модданинг :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилма мулкининг субъектлари (муниципал мулк)»;
матнидаги «коммунал мулкнинг» деган сўзлар «муниципал мулкнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 27 1 -модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг ёки маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (муниципал мулк) бўлган давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улушлари (акциялари) ва давлат муассасалари давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда белгилаб қўйилган тартиб ва шартлар асосида жисмоний ҳамда нодавлат юридик шахсларга тўлиқ ёки қисман хусусий мулк қилиб реализация қилиниши мумкин, бундан давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган, хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки мустасно».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги 336-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 11, 246-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 9-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг мулкини тасарруф этиш давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги ва давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Республика ҳудудида жойлашган, Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган давлат корхоналарини хўжалик жамиятлари этиб ўзгартириш, уларни мулкнинг бошқа шаклларига ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда амалга оширилади».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Ижара тўғрисида»ги 427-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 45-модда; 1993 йил, № 9, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 10, 795-модда; 2024 йил, № 3, 246-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) 31-моддасининг матни «суд томонидан ҳал этилади» деган сўзлардан кейин «бунда давлат активларини ижарага бериш бўйича тузилган шартномалар доирасида юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан медиация тартиб-таомили амалга оширилиши мумкин» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, № 1, 3-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 919-модда; 2024 йил, № 7, 629-модда, № 8, 831-модда, № 9, 958-модда, № 10, 1072-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 643, 644-моддалар) 9-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари бўйида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаларини ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситаларини, савдо-кўнгилочар марказларини мастер-режа асосида жойлаштириш бўйича бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда ер тоифасини бошқа тоифага ўзгартириш учун асос бўлади»;
саккизинчи , тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар тегишинча тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, № 4, 337-модда, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 827-модда, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 4, 522-модда) 46-моддасининг 1-банди «мол-мулкига қаратиш» деган сўзлардан кейин «(бундан давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўш турган ер участкалари мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги 712-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-483-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 428-модда; 2019 йил, № 11, 791-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 214-модда, № 4, 337-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 8, 823-модда, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 25-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «давлат мулки объектларини «ноль» харид қиймати бўйича олиш» деган сўзлар «давлат мулкини хусусийлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 31-модданинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 10, 968, 973-моддалар; 2022 йил, № 3, 217-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188, 191-моддалар, № 4, 519-модда) 15-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қимматли қоғозларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади, бундан халқаро облигацияларни жойлаштириш ҳамда давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга фонд биржаси орқали сотиш ҳоллари мустасно».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 сентябрда қабул қилинган «Тижорат сири тўғрисида»ги ЎРҚ-374-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 245-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 2, 111-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) 5-моддаси биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат мулкини хусусийлаштириш шартлари ҳақидаги».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-598-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 892-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) 34-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 412-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
«4) давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорга мол-мулк солиғи, агар мазкур объект учун унга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда давлат ордери берилган бўлса, объектнинг харидор томонидан мазкур объект бўйича сотиб олиш тўловларининг тўланган қисмига мутаносиб равишдаги улушга (фоизга) тенг ўртача йиллик қолдиқ қиймати.
Бунда солиқлар давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш графигига амал қилган ҳолда ундирилади. Ушбу график Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига ахборот тизимлари орқали тақдим этилади»;
2) 420-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорга мол-мулк солиғи, агар мазкур объект учун унга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда давлат ордери берилган бўлса, объектнинг харидор томонидан мазкур объект бўйича сотиб олиш тўловларининг тўланган қисмига мутаносиб равишдаги улушга (фоизга) тенг ўртача йиллик қолдиқ қиймати.
Бунда солиқлар давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш графигига амал қилган ҳолда ундирилади. Ушбу график Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига ахборот тизимлари орқали тақдим этилади»;
3) 427-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорга мазкур объект эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учун солиқ, агар мазкур объектга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда давлат ордери берилган бўлса, ер участкасининг харидор томонидан мазкур объект бўйича сотиб олиш тўловларининг тўланган қисмига мутаносиб равишдаги улушга (фоизга) тенг майдони.
Бунда солиқлар давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш графигига амал қилган ҳолда ундирилади. Ушбу графиг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига ахборот тизимлари орқали тақдим этилади»;
4) 435-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорга мазкур объект эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учун солиқ, агар мазкур объектга «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда давлат ордери берилган бўлса, ер участкасининг харидор томонидан мазкур объект бўйича сотиб олиш тўловларининг тўланган қисмига мутаносиб равишдаги улушга (фоизга) тенг майдони.
Бунда солиқлар давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш графигига амал қилган ҳолда ундирилади. Ушбу график Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига ахборот тизимлари орқали тақдим этилади».
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралда қабул қилинган «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги ЎРҚ-604-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 2, 106-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда, № 12, 1293-модда; 2025 йил, № 1, 7-модда, № 2, 188-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 6-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Махсус иқтисодий зонани ривожлантириш дастурини молиявий жиҳатдан таъминлаш зонанинг ўз ресурслари, хусусий манбалар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади, бунда махсус иқтисодий зонада ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан инфратузилма билан таъминлаш ишлари белгиланган тартибда хусусий инвесторлар томонидан амалга оширилган тақдирда, ушбу харажатларнинг ўрни кейинчалик махсус иқтисодий зонанинг маблағлари ҳисобидан қопланади»;
2) 7-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Махсус иқтисодий зона бош режасига мувофиқ инфратузилма билан таъминланганидан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланган инвестиция буюртманомасида кўрсатилган ўлчамдаги ер участкаси электрон онлайн-аукцион ўтказишни бошқа ташкилотлар билан келишиб олиш заруратисиз махсус иқтисодий зона дирекциясининг қарори билан электрон онлайн-аукционга қўйилади. Мазкур тартиб махсус саноат зоналари ҳудудидаги ер участкасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди».
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 ноябрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-728-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 11, 1060-модда; 2022 йил, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда; 2024 йил, № 2, 107-модда; 2025 йил, № 5, 643-модда) 39-моддасининг матни «белгиланган тартибда ҳал этилади» деган сўзлардан кейин «бунда давлатга тегишли ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича тузилган шартномалар доирасида юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан медиация тартиб-таомили амалга оширилиши мумкин» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартда қабул қилинган «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-821-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 3, 183-модда; 2024 йил, № 2, 107-модда, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 643-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
1) 19-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «корхоналар ва ташкилотлар» деган сўзлардан кейин «миллий эталонлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 25-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Муниципал мулк бўлган давлат муассасалари ва хўжалик жамиятларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини хусусийлаштириш дастурлари Агентлик ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади.
Муниципал мулк бўлган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш дастурлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади».
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралда қабул қилинган «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-907-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 2, 107-модда; 2025 йил, № 1, 7-модда, № 2, 188-модда) 34-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, тарафлар медиация тартиб-таомилларини ўтказиши мумкин».
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
17-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 март,
ЎРҚ-1122-сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Davlat mulkini xususiylashtirish sohasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 8-iyulda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 31-oktabrda maʼqullangan
Mamlakatimizda davlat mulkini xususiylashtirish sohasidagi munosabatlarni tartibga solish, iqtisodiyotda davlat ishtirokini qisqartirish, xususiy sektor ulushini oshirish va tadbirkorlikni rivojlantirish uchun qulay investitsiyaviy muhitni yaratish, davlat aktivlarini xususiylashtirish orqali xususiy mulkchilikni kengaytirish yuzasidan tizimli islohotlar amalga oshirilmoqda.
Shuningdek boʻsh turgan va samarasiz foydalanilayotgan obyektlarni, shu jumladan davlat ishtirokidagi korxonalarning nosohaviy aktivlarini xususiy sektorga berishni jadallashtirish maqsadida davlat mulkini xususiylashtirish jarayonlari soddalashtirilmoqda, bu boradagi toʻsiqlar bartaraf etilmoqda.
Shu bilan birga sohada amalga oshirilayotgan islohotlar negizida qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar asosida amaldagi qonun hujjatlarini qayta koʻrib chiqish zaruriyati yuzaga kelmoqda.
Ushbu Qonun bilan “ Oʻzbekiston Respublikasida mulkchilik toʻgʻrisida ”gi, “ Oʻzbekiston Respublikasining davlat mustaqilligi asoslari toʻgʻrisida ”gi, “ Ijara toʻgʻrisida ”gi, “ Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida ”gi, “ Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi toʻgʻrisida ”gi, “ Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida ”gi, “ Tijorat siri toʻgʻrisida ”gi, “ Investitsiyalar va investitsiya faoliyati toʻgʻrisida ”gi, “ Maxsus iqtisodiy zonalar toʻgʻrisida ”gi, “ Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida ”gi, “ Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida ”gi, “ Davlat mulkini xususiylashtirish toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga hamda Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksiga va Soliq kodeksiga davlat aktivlarini xususiylashtirish hamda ijaraga berishni soddalashtirishga, sohada tadbirkorlar uchun qulay shart-sharoitlar yaratishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Ushbu Qonun davlat mulkini xususiylashtirish sohasini takomillashtirishga, mazkur sohadagi vakolatli organlarning vakolatlarini belgilash hamda davlat aktivlari va yer uchastkalarini xususiylashtirish hamda ijaraga berish orqali xususiy mulkchilikni kengaytirishga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1990-yil 31-oktabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasida mulkchilik toʻgʻrisida”gi 152-XII-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1990-yil, № 31 — 33, 371-modda; 1993-yil, № 5, 235-modda; 1994-yil, № 11-12, 285-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 6, 118-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2017-yil, № 9, 510-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2023-yil, № 10, 795-modda; 2024-yil, № 9, 958-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 5-modda 1-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “(kommunal mulkdan)” degan soʻzlar “(munitsipal mulkdan)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 15-moddaning 1-bandidagi “territorial” degan soʻz “hududiy” degan soʻz bilan almashtirilsin;
3) 18-moddaning :
1-bandidagi “(kommunal mulk)” degan soʻzlar “(munitsipal mulk)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2-bandidagi “maʼmuriy-territorial” degan soʻzlar “maʼmuriy-hududiy” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Oʻzbekiston Respublikasi oʻz maʼmuriy-hududiy tuzilmalarining majburiyatlari boʻyicha javob bermaydi. Maʼmuriy-hududiy tuzilma esa Oʻzbekiston Respublikasining majburiyatlari boʻyicha javob bermaydi”;
4) 22-moddaning :
nomidagi “(kommunal mulk)” degan soʻzlar “(munitsipal mulk)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
matnidagi “kommunal mulk” degan soʻzlar “munitsipal mulk” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 23-moddaning :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23-modda. Maʼmuriy-hududiy tuzilma mulkining subyektlari (munitsipal mulk)”;
matnidagi “kommunal mulkning” degan soʻzlar “munitsipal mulkning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
6) 27 1 -moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining yoki maʼmuriy-hududiy tuzilmalarning mulki (munitsipal mulk) boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlari, davlat ulushlari (aksiyalari) va davlat muassasalari davlat mulkini xususiylashtirish toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilab qoʻyilgan tartib va shartlar asosida jismoniy hamda nodavlat yuridik shaxslarga toʻliq yoki qisman xususiy mulk qilib realizatsiya qilinishi mumkin, bundan davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisidagi qonunchilikda nazarda tutilgan, xususiylashtirilmaydigan davlat mulki mustasno”.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1991-yil 31-avgustda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining davlat mustaqilligi asoslari toʻgʻrisida”gi 336-XII-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1991-yil, № 11, 246-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, 4-songa ilova) 9-moddasining matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining mulkini tasarruf etish davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisidagi va davlat mulkini xususiylashtirish toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi. Respublika hududida joylashgan, Ittifoq qaramogʻida boʻlib kelgan davlat korxonalarini xoʻjalik jamiyatlari etib oʻzgartirish, ularni mulkning boshqa shakllariga oʻtkazish faqat Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida nazarda tutilgan shartlar asosida va tartibda amalga oshiriladi”.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1991-yil 19-noyabrda qabul qilingan “Ijara toʻgʻrisida”gi 427-XII-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1992-yil, № 1, 45-modda; 1993-yil, № 9, 329-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2000-yil, № 5-6, 153-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, 4-songa ilova; 2023-yil, № 10, 795-modda; 2024-yil, № 3, 246-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda) 31-moddasining matni “sud tomonidan hal etiladi” degan soʻzlardan keyin “bunda davlat aktivlarini ijaraga berish boʻyicha tuzilgan shartnomalar doirasida yuzaga keladigan nizolar va daʼvolarga nisbatan mediatsiya tartib-taomili amalga oshirilishi mumkin” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 30-aprelda qabul qilingan 598-I-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, № 5-6, 82-modda; 2003-yil, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 5, 90-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 12, 608-modda; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 12, 472-modda; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda, № 4, 224-modda, № 7, 432-modda, № 12, 781-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 3, 161-modda, № 4, 199-modda, № 8, 469-modda, № 11, 792-modda; 2020-yil, № 9, 540-modda; 2021-yil, № 1, 3-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda; 2022-yil, № 6, 570, 577-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 919-modda; 2024-yil, № 7, 629-modda, № 8, 831-modda, № 9, 958-modda, № 10, 1072-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 5, 643, 644-moddalar) 9-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:
quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Xalqaro ahamiyatga molik avtomobil yoʻllari boʻyida zamonaviy xizmat koʻrsatish majmualarini va servis obyektlarini, jumladan joylashtirish vositalarini, savdo-koʻngilochar markazlarini master-reja asosida joylashtirish boʻyicha boʻsh turgan yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish toʻgʻrisidagi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori asosida qabul qilingan Vazirlar Mahkamasining qarori Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti bilan kelishilgan holda yer toifasini boshqa toifaga oʻzgartirish uchun asos boʻladi”;
sakkizinchi , toʻqqizinchi va oʻninchi qismlar tegishincha toʻqqizinchi, oʻninchi va oʻn birinchi qismlar deb hisoblansin.
5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 29-avgustda qabul qilingan “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi 258-II-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 9-10, 169-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 8, 367-modda, № 12, 598-modda; 2008-yil, № 4, 184, 187-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda; 2010-yil, № 9, 337, 340-moddalar; 2012-yil, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda, № 7, 389-modda, № 8, 469-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar; 2022-yil, № 4, 337-modda, № 6, 570-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 8, 827-modda, № 10, 1073-modda; 2025-yil, № 4, 522-modda) 46-moddasining 1-bandi “mol-mulkiga qaratish” degan soʻzlardan keyin “(bundan davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan boʻsh turgan yer uchastkalari mustasno)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2004-yil 3-dekabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi toʻgʻrisida”gi 712-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 9-iyulda qabul qilingan OʻRQ-483-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, № 7, 428-modda; 2019-yil, № 11, 791-modda, № 12, 891-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 214-modda, № 4, 337-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 8, 823-modda, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 25-modda ikkinchi qismining oltinchi xatboshisidagi “davlat mulki obyektlarini “nol” xarid qiymati boʻyicha olish” degan soʻzlar “davlat mulkini xususiylashtirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 31-moddaning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yil 22-iyulda qabul qilingan “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi OʻRQ-163-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasining 2015-yil 3-iyunda qabul qilingan OʻRQ-387-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2015-yil, № 6, 227-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda, № 3, 166-modda, № 4, 199-modda, № 12, 891-modda; 2020-yil, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 10, 968, 973-moddalar; 2022-yil, № 3, 217-modda; 2023-yil, № 4, 272-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 2, 188, 191-moddalar, № 4, 519-modda) 15-moddasining uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qimmatli qogʻozlarning qiymati Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida ifodalanadi, bundan xalqaro obligatsiyalarni joylashtirish hamda davlat aksiya paketlarini xorijiy investorlarga fond birjasi orqali sotish hollari mustasno”.
8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 11-sentabrda qabul qilingan “Tijorat siri toʻgʻrisida”gi OʻRQ-374-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2014-yil, № 9, 245-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2024-yil, № 2, 111-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda) 5-moddasi birinchi qismining oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“davlat mulkini xususiylashtirish shartlari haqidagi”.
9-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 25-dekabrda qabul qilingan “Investitsiyalar va investitsiya faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-598-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 12, 892-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 6, 570-modda, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 10, 795-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda) 34-moddasining birinchi qismiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishincha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.
10-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 4, 519, 520, 521, 522-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 412-moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi 4-band bilan toʻldirilsin:
“4) davlat koʻchmas mulk obyektini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotib olgan xaridorga mol-mulk soligʻi, agar mazkur obyekt uchun unga “tasarruf etish huquqisiz” belgisini qoʻygan holda davlat orderi berilgan boʻlsa, obyektning xaridor tomonidan mazkur obyekt boʻyicha sotib olish toʻlovlarining toʻlangan qismiga mutanosib ravishdagi ulushga (foizga) teng oʻrtacha yillik qoldiq qiymati.
Bunda soliqlar davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha sotib olish toʻlovlarini boʻlib-boʻlib toʻlash grafigiga amal qilgan holda undiriladi. Ushbu grafik Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan Soliq qoʻmitasiga axborot tizimlari orqali taqdim etiladi”;
2) 420-moddaning ikkinchi qismi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“davlat koʻchmas mulk obyektini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotib olgan xaridorga mol-mulk soligʻi, agar mazkur obyekt uchun unga “tasarruf etish huquqisiz” belgisini qoʻygan holda davlat orderi berilgan boʻlsa, obyektning xaridor tomonidan mazkur obyekt boʻyicha sotib olish toʻlovlarining toʻlangan qismiga mutanosib ravishdagi ulushga (foizga) teng oʻrtacha yillik qoldiq qiymati.
Bunda soliqlar davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha sotib olish toʻlovlarini boʻlib-boʻlib toʻlash grafigiga amal qilgan holda undiriladi. Ushbu grafik Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan Soliq qoʻmitasiga axborot tizimlari orqali taqdim etiladi”;
3) 427-moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“davlat koʻchmas mulk obyektini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotib olgan xaridorga mazkur obyekt egallagan, qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchun soliq, agar mazkur obyektga “tasarruf etish huquqisiz” belgisini qoʻygan holda davlat orderi berilgan boʻlsa, yer uchastkasining xaridor tomonidan mazkur obyekt boʻyicha sotib olish toʻlovlarining toʻlangan qismiga mutanosib ravishdagi ulushga (foizga) teng maydoni.
Bunda soliqlar davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha sotib olish toʻlovlarini boʻlib-boʻlib toʻlash grafigiga amal qilgan holda undiriladi. Ushbu grafig Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan Soliq qoʻmitasiga axborot tizimlari orqali taqdim etiladi”;
4) 435-modda quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Davlat koʻchmas mulk obyektini boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan sotib olgan xaridorga mazkur obyekt egallagan, qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchun soliq, agar mazkur obyektga “tasarruf etish huquqisiz” belgisini qoʻygan holda davlat orderi berilgan boʻlsa, yer uchastkasining xaridor tomonidan mazkur obyekt boʻyicha sotib olish toʻlovlarining toʻlangan qismiga mutanosib ravishdagi ulushga (foizga) teng maydoni.
Bunda soliqlar davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha sotib olish toʻlovlarini boʻlib-boʻlib toʻlash grafigiga amal qilgan holda undiriladi. Ushbu grafik Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan Soliq qoʻmitasiga axborot tizimlari orqali taqdim etiladi”.
11-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 17-fevralda qabul qilingan “Maxsus iqtisodiy zonalar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-604-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 2, 106-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 6, 570-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 105-modda, № 12, 1293-modda; 2025-yil, № 1, 7-modda, № 2, 188-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 6-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Maxsus iqtisodiy zonani rivojlantirish dasturini moliyaviy jihatdan taʼminlash zonaning oʻz resurslari, xususiy manbalar, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining, xalqaro moliya institutlari va chet el hukumat moliya tashkilotlarining mablagʻlari, shuningdek qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi, bunda maxsus iqtisodiy zonada ishlab chiqarish faoliyatini yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasining ruxsati bilan infratuzilma bilan taʼminlash ishlari belgilangan tartibda xususiy investorlar tomonidan amalga oshirilgan taqdirda, ushbu xarajatlarning oʻrni keyinchalik maxsus iqtisodiy zonaning mablagʻlari hisobidan qoplanadi”;
2) 7-moddaning oltinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Maxsus iqtisodiy zona bosh rejasiga muvofiq infratuzilma bilan taʼminlanganidan va davlat qabul komissiyasi tomonidan qabul qilinganidan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarori bilan tasdiqlangan investitsiya buyurtmanomasida koʻrsatilgan oʻlchamdagi yer uchastkasi elektron onlayn-auksion oʻtkazishni boshqa tashkilotlar bilan kelishib olish zaruratisiz maxsus iqtisodiy zona direksiyasining qarori bilan elektron onlayn-auksionga qoʻyiladi. Mazkur tartib maxsus sanoat zonalari hududidagi yer uchastkasini berishga nisbatan tatbiq etilmaydi”.
12-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 15-noyabrda qabul qilingan “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-728-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 11, 1060-modda; 2022-yil, № 6, 577-modda; 2023-yil, № 10, 795-modda; 2024-yil, № 2, 107-modda; 2025-yil, № 5, 643-modda) 39-moddasining matni “belgilangan tartibda hal etiladi” degan soʻzlardan keyin “bunda davlatga tegishli yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha tuzilgan shartnomalar doirasida yuzaga keladigan nizolar va daʼvolarga nisbatan mediatsiya tartib-taomili amalga oshirilishi mumkin” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
13-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2023-yil 9-martda qabul qilingan “Davlat mulkini boshqarish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-821-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2023-yil, № 3, 183-modda; 2024-yil, № 2, 107-modda, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 5, 643-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:
1) 19-modda birinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi “korxonalar va tashkilotlar” degan soʻzlardan keyin “milliy etalonlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
2) 25-moddaning uchinchi va toʻrtinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Munitsipal mulk boʻlgan davlat muassasalari va xoʻjalik jamiyatlarining ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushlarini xususiylashtirish dasturlari Agentlik hamda tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bilan kelishilgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan tasdiqlanadi.
Munitsipal mulk boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xususiylashtirish dasturlari tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari bilan kelishilgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan tasdiqlanadi”.
14-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 14-fevralda qabul qilingan “Davlat mulkini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-907-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2024-yil, № 2, 107-modda; 2025-yil, № 1, 7-modda, № 2, 188-modda) 34-moddasining uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xususiylashtiriladigan davlat mulkining oldi-sotdi shartnomasi boʻyicha majburiyatlar bajarilmagan yoki lozim darajada bajarilmagan taqdirda, taraflar mediatsiya tartib-taomillarini oʻtkazishi mumkin”.
15-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
16-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
17-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 17-mart,
OʻRQ-1122-son