📅 2026-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 18-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 18 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 марта 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 March 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
ДАСТУР
Республика ва маҳаллий ижро эгувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёнини жадаллаштириш ва электрон ҳужжат айланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қоғоздан фойдаланишга қатъий меъёрлар ўрнатиш ва унинг айланмасини тубдан камайтириш чораларини кўриш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
2026 — 2030 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ;
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш бўйича дастур 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
а) 2026 йил 1 майга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қоғозсиз иш юритишга босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиб, Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин:
барча ички хизмат ёзишмалари, буйруқлар, йиғилиш баёнлари ва ҳисоботларни тўлиқ электрон шаклда юритиш;
принтерларни икки томонлама чоп этиш режимида ишлатиш бўйича мажбурий талабни жорий қилиш;
қайта ишланган қоғоз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан кенг фойдаланиш;
б) 2026 йил 1 июнга қадар:
ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)ларини ташкил этсин ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизимини йўлга қўйсин;
ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилсин.
4. Белгилансинки, 2026 йил 1 майдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида:
келгуси беш йил давомида харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдори ҳар йили 15 фоизга камайтирилган ҳолда режалаштирилади;
принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизими жорий қилинади. Бунда умумий фойдаланишдаги очиқ офисда (open space) фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратилади ва уларга ҳисоб идентификаторлари ўрнатилиб, ҳар бир ходим кесимида қоғоз сарфининг ҳисоби юритиб борилади;
қоғозсиз иш юритиш республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади. Бунда ушбу кўрсаткич ҳар ой якуни бўйича таҳлил қилиниб, ходимларнинг шахсий устамаларини белгилашда инобатга олинади;
ҳар ойда бир маротаба «Қоғозсиз бир кун» экоакцияси ўтказилади ҳамда ушбу кун давомида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклда юритилади;
идоравий архивлардаги ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш орқали давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш тизими йўлга қўйилади.
5. Рақамли технологиялар вазирлиги 2026 йил 1 июнга қадар қоғозни тежаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқсин ҳамда унинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига электрон шаклда етказилишини таъминласин.
6. Ушбу қарор талаблари давлат сирлари билан боғлик ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
идоравий архивлардаги ҳужжатларни давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 мартдаги 109-сон қарорига 1-ИЛОВА
2026 — 2030 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича
(фоизда) Т/р Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 2026 йил 2027 йил 2028 йил 2029 йил 2030 йил I. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 15 30 45 60 75 2. Адлия вазирлиги 15 30 45 60 75 3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 15 30 45 60 75 4. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 15 30 45 60 75 5. Рақамли технологиялар вазирлиги 15 30 45 60 75 6. Энергетика вазирлиги 15 30 45 60 75 7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 15 30 45 60 75 8. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 15 30 45 60 75 9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 15 30 45 60 75 10. Сув хўжалиги вазирлиги 15 30 45 60 75 11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 15 30 45 60 75 12. Транспорт вазирлиги 15 30 45 60 75 13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15 30 45 60 75 14. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 15 30 45 60 75 15. Спорт вазирлиги 15 30 45 60 75 16. Маданият вазирлиги 15 30 45 60 75 17. Ташқи ишлар вазирлиги 15 30 45 60 75 18. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 15 30 45 60 75 19. Ички ишлар вазирлиги 15 30 45 60 75 20. Мудофаа вазирлиги 15 30 45 60 75 21. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 15 30 45 60 75 22. Дин ишлари бўйича қўмита 15 30 45 60 75 23. Туризм қўмитаси 15 30 45 60 75 24. Давлат активларини бошқариш агентлиги 15 30 45 60 75 25. Миллий антидопинг агентлиги 15 30 45 60 75 26. Маданий мерос агентлиги 15 30 45 60 75 27. Ёшлар ишлари агентлиги 15 30 45 60 75 28. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 15 30 45 60 75 29. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 15 30 45 60 75 30. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги 15 30 45 60 75 31. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги 15 30 45 60 75 32. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 15 30 45 60 75 33. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 15 30 45 60 75 34. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 15 30 45 60 75 35. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 15 30 45 60 75 36. Солиқ қўмитаси 15 30 45 60 75 37. Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита 15 30 45 60 75 38. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 15 30 45 60 75 39. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 15 30 45 60 75 40. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги 15 30 45 60 75 41. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги 15 30 45 60 75 II. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 42. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 15 30 45 60 75 43. Андижон вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 44. Бухоро вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 45. Жиззах вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 46. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 47. Навоий вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 48. Наманган вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 49. Самарқанд вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 50. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 51. Сирдарё вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 52. Фарғона вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 53. Хоразм вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 54. Тошкент вилояти ҳокимлиги 15 30 45 60 75 55. Тошкент шаҳри ҳокимлиги 15 30 45 60 75
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 мартдаги 109-сон қарорига 2-ИЛОВА
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш бўйича
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочи 1. 2026 — 2030 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш. 1. Қоғоздан фойдаланишни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун ҳар бир йил учун алоҳида ойма-ой календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини ҳар ой якуни бўйича раҳбарият ҳузурида муҳокама қилиш ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан зарур чораларни кўриш. 3. Ҳар йил якуни бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш натижаси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш. 2026 — 2030 йиллар Маблағ талаб этилмайди Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Қуйидагиларни назарда тутувчи қоғозсиз иш юритишга босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш: барча ички хизмат ёзишмалари, буйруқлар, йиғилиш баёнлари ва ҳисоботларни тўлиқ электрон шаклда юритиш; принтерларни икки томонлама чоп этиш режимида ишлатиш бўйича мажбурий талабни жорий қилиш; қайта ишланган қоғоз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан кенг фойдаланиш. 1. Қоғозсиз иш юритишга босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил 10 апрель Маблағ талаб этилмайди Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. «Йўл харитаси» лойиҳасини Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишиш. 2026 йил 20 апрель 3. «Йўл харитаси»ни белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2026 йил 1 май 3. Ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)ларини ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш корхоналарига етказиш тизимини йўлга қўйиш. 1. Ишлатилган қоғозларни йиғиш учун махсус чиқинди қути (контейнер)ларини белгиланган тартибда харид қилиш. 2026 йил 1 июнь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Махсус чиқинди қути (контейнер)ларида йиғилган қоғозларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш. Доимий 3. Қайта ишлаш корхоналарига топширилган қоғоз чиқиндилари бўйича электрон ҳисобот юритиш. Доимий 4. Ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2026 йил 15 апрель Маблағ талаб этилмайди Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Таркибий бўлинма ва ходимлар кесимида қоғоз сарфини чуқур таҳлил қилиш. 2026 йил 15 май 3. Ҳар бир таркибий бўлинмадаги ходимлар сони, иш ҳажми ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, ажратиладиган қоғознинг аниқ миқдорини белгилаш. 2026 йил 1 июнь 5. Келгуси беш йил давомида харажатлар сметасини тузиш жараёнида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдорини ҳар йили 15 фоизга камайтирган ҳолда режалаштириш. 1. Қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни таҳлил қилиш. 2. Харажатлар сметаси лойиҳасида қоғоз, сиёҳ, принтер ва нусха кўчириш ускуналарини харид қилиш харажатлари миқдорини ҳар йили 15 фоизга камайтирган ҳолда режалаштириш. 3. Харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2026 йил 1 майдан бошлаб Маблағ талаб этилмайди Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 6. Принтерлардан марказлашган ҳолда умумий фойдаланиш тизимини жорий қилиш. 1. Умумий фойдаланишдаги очиқ офисда (open space) фаолият юритувчи ҳар 20 нафар ходим учун 1 дона принтер ажратиш. 2. Принтерларга ҳисоб идентификаторларини ўрнатиш. 3. Ҳар бир ходим кесимида қоғоз сарфининг ҳисобини юритиб бориш. 2026 йил 1 майдан бошлаб Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 7. Қоғозсиз иш юритишни республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш мезонларидан бири этиб белгилаш. 1. Қоғозсиз иш юритишни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш мезонларидан бири этиб белгилаш. 2. Ҳар ой якуни бўйича ходимларнинг қоғозсиз иш юритиш бўйича фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш. 3. Баҳолаш натижаларини ходимларнинг шахсий устамаларини белгилашда инобатга олиш. 2026 йил 1 майдан бошлаб Маблағ талаб этилмайди Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 8. «Қоғозсиз бир кун» экоакциясини ўтказиш ҳамда ушбу кун давомида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳужжатларни тўлиқ электрон шаклда юритиш. 1. Ҳар ойда бир маротаба «Қоғозсиз бир кун» экоакциясини ўтказиш. 2. Ушбу кун давомида ходимларнинг ҳужжатларни тўлиқ электрон шаклда юритишини ташкил этиш. 2026 йил 1 майдан бошлаб Маблағ талаб этилмайди Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 9. Идоравий архивлардаги ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш орқали давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш. 1. Идоравий архивлардаги ҳужжатларни тўлиқ рақамлаштириш. 2. Ҳужжатларни давлат архивига электрон шаклда топшириш. 2026 йил 1 майдан бошлаб Маблағ талаб этилмайди Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 март,
109 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAQSADLI KOʻRSATKICHLAR
DASTUR
Respublika va mahalliy ijro eguvchi hokimiyat organlari faoliyatida ish jarayonlarini raqamlashtirish doirasida qogʻozdan foydalanishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatida qogʻozsiz ish yuritishga oʻtish jarayonini jadallashtirish va elektron hujjat aylanish samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoniga muvofiq davlat organlari va tashkilotlari faoliyatida qogʻozdan foydalanishga qatʼiy meʼyorlar oʻrnatish va uning aylanmasini tubdan kamaytirish choralarini koʻrish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
2026 — 2030-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatida ish jarayonlarini raqamlashtirish doirasida qogʻozdan foydalanishni kamaytirish boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlar 1-ilovaga muvofiq;
Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatida ish jarayonlarini raqamlashtirish doirasida qogʻozdan foydalanishni tartibga solish boʻyicha dastur 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari:
a) 2026-yil 1-mayga qadar quyidagilarni nazarda tutuvchi qogʻozsiz ish yuritishga bosqichma-bosqich oʻtish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqib, Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlasin:
barcha ichki xizmat yozishmalari, buyruqlar, yigʻilish bayonlari va hisobotlarni toʻliq elektron shaklda yuritish;
printerlarni ikki tomonlama chop etish rejimida ishlatish boʻyicha majburiy talabni joriy qilish;
qayta ishlangan qogʻoz mahsulotlarini xarid qilish va ulardan keng foydalanish;
b) 2026-yil 1-iyunga qadar:
ishlatilgan qogʻozlarni yigʻish uchun maxsus chiqindi quti (konteyner)larini tashkil etsin va ularni qayta ishlash korxonalariga yetkazish tizimini yoʻlga qoʻysin;
har bir tarkibiy boʻlinmadagi xodimlar soni, ish hajmi va haqiqiy ehtiyojdan kelib chiqqan holda, qogʻoz sarfi uchun cheklov joriy qilsin.
4. Belgilansinki, 2026-yil 1-maydan boshlab respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida:
kelgusi besh yil davomida xarajatlar smetasini tuzish jarayonida qogʻoz, siyoh, printer va nusxa koʻchirish uskunalarini xarid qilish xarajatlari miqdori har yili 15 foizga kamaytirilgan holda rejalashtiriladi;
printerlardan markazlashgan holda umumiy foydalanish tizimi joriy qilinadi. Bunda umumiy foydalanishdagi ochiq ofisda (open space) faoliyat yurituvchi har 20 nafar xodim uchun 1 dona printer ajratiladi va ularga hisob identifikatorlari oʻrnatilib, har bir xodim kesimida qogʻoz sarfining hisobi yuritib boriladi;
qogʻozsiz ish yuritish respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) asosida baholash mezonlaridan biri hisoblanadi. Bunda ushbu koʻrsatkich har oy yakuni boʻyicha tahlil qilinib, xodimlarning shaxsiy ustamalarini belgilashda inobatga olinadi;
har oyda bir marotaba “Qogʻozsiz bir kun” ekoaksiyasi oʻtkaziladi hamda ushbu kun davomida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan hujjatlar toʻliq elektron shaklda yuritiladi;
idoraviy arxivlardagi hujjatlarni toʻliq raqamlashtirish orqali davlat arxiviga elektron shaklda topshirish va qabul qilish tizimi yoʻlga qoʻyiladi.
5. Raqamli texnologiyalar vazirligi 2026-yil 1-iyunga qadar qogʻozni tejash boʻyicha uslubiy qoʻllanma ishlab chiqsin hamda uning respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga elektron shaklda yetkazilishini taʼminlasin.
6. Ushbu qaror talablari davlat sirlari bilan bogʻlik hujjatlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
7. Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda:
idoraviy arxivlardagi hujjatlarni davlat arxiviga elektron shaklda topshirish va qabul qilish tartibini nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-martdagi 109-son qaroriga 1-ILOVA
2026 — 2030-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatida ish jarayonlarini raqamlashtirish doirasida qogʻozdan foydalanishni kamaytirish boʻyicha
(foizda) T/r Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Qogʻozdan foydalanishni kamaytirish boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlar 2026-yil 2027-yil 2028-yil 2029-yil 2030-yil I. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 15 30 45 60 75 2. Adliya vazirligi 15 30 45 60 75 3. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 15 30 45 60 75 4. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 15 30 45 60 75 5. Raqamli texnologiyalar vazirligi 15 30 45 60 75 6. Energetika vazirligi 15 30 45 60 75 7. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 15 30 45 60 75 8. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 15 30 45 60 75 9. Qishloq xoʻjaligi vazirligi 15 30 45 60 75 10. Suv xoʻjaligi vazirligi 15 30 45 60 75 11. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 15 30 45 60 75 12. Transport vazirligi 15 30 45 60 75 13. Sogʻliqni saqlash vazirligi 15 30 45 60 75 14. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 15 30 45 60 75 15. Sport vazirligi 15 30 45 60 75 16. Madaniyat vazirligi 15 30 45 60 75 17. Tashqi ishlar vazirligi 15 30 45 60 75 18. Favqulodda vaziyatlar vazirligi 15 30 45 60 75 19. Ichki ishlar vazirligi 15 30 45 60 75 20. Mudofaa vazirligi 15 30 45 60 75 21. Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi 15 30 45 60 75 22. Din ishlari boʻyicha qoʻmita 15 30 45 60 75 23. Turizm qoʻmitasi 15 30 45 60 75 24. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 15 30 45 60 75 25. Milliy antidoping agentligi 15 30 45 60 75 26. Madaniy meros agentligi 15 30 45 60 75 27. Yoshlar ishlari agentligi 15 30 45 60 75 28. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 15 30 45 60 75 29. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 15 30 45 60 75 30. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atom energiyasi agentligi 15 30 45 60 75 31. Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi 15 30 45 60 75 32. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 15 30 45 60 75 33. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 15 30 45 60 75 34. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi 15 30 45 60 75 35. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi 15 30 45 60 75 36. Soliq qoʻmitasi 15 30 45 60 75 37. Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari boʻyicha qoʻmita 15 30 45 60 75 38. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligi 15 30 45 60 75 39. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi 15 30 45 60 75 40. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi 15 30 45 60 75 41. Telekommunikatsiyalarni tartibga solish agentligi 15 30 45 60 75 II. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 42. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 15 30 45 60 75 43. Andijon viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 44. Buxoro viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 45. Jizzax viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 46. Qashqadaryo viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 47. Navoiy viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 48. Namangan viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 49. Samarqand viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 50. Surxondaryo viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 51. Sirdaryo viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 52. Fargʻona viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 53. Xorazm viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 54. Toshkent viloyati hokimligi 15 30 45 60 75 55. Toshkent shahri hokimligi 15 30 45 60 75
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 18-martdagi 109-son qaroriga 2-ILOVA
Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatida ish jarayonlarini raqamlashtirish doirasida qogʻozdan foydalanishni tartibga solish boʻyicha
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochi 1. 2026 — 2030-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatida ish jarayonlarini raqamlashtirish doirasida qogʻozdan foydalanishni kamaytirish boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlarga erishish. 1. Qogʻozdan foydalanishni kamaytirish boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlarga erishish uchun har bir yil uchun alohida oyma-oy kalendar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Maqsadli koʻrsatkichlarga erishish holatini har oy yakuni boʻyicha rahbariyat huzurida muhokama qilish va yoʻl qoʻyilgan kamchiliklar yuzasidan zarur choralarni koʻrish. 3. Har yil yakuni boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlarga erishish natijasi toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritish. 2026 — 2030-yillar Mablagʻ talab etilmaydi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi qogʻozsiz ish yuritishga bosqichma-bosqich oʻtish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqish: barcha ichki xizmat yozishmalari, buyruqlar, yigʻilish bayonlari va hisobotlarni toʻliq elektron shaklda yuritish; printerlarni ikki tomonlama chop etish rejimida ishlatish boʻyicha majburiy talabni joriy qilish; qayta ishlangan qogʻoz mahsulotlarini xarid qilish va ulardan keng foydalanish. 1. Qogʻozsiz ish yuritishga bosqichma-bosqich oʻtish boʻyicha “yoʻl xaritasi” loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil 10-aprel Mablagʻ talab etilmaydi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. “Yoʻl xaritasi” loyihasini Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan kelishish. 2026-yil 20-aprel 3. “Yoʻl xaritasi”ni belgilangan tartibda tasdiqlash. 2026-yil 1-may 3. Ishlatilgan qogʻozlarni yigʻish uchun maxsus chiqindi quti (konteyner)larini tashkil etish va ularni qayta ishlash korxonalariga yetkazish tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Ishlatilgan qogʻozlarni yigʻish uchun maxsus chiqindi quti (konteyner)larini belgilangan tartibda xarid qilish. 2026-yil 1-iyun Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Maxsus chiqindi quti (konteyner)larida yigʻilgan qogʻozlarni qayta ishlash korxonalariga topshirish. Doimiy 3. Qayta ishlash korxonalariga topshirilgan qogʻoz chiqindilari boʻyicha elektron hisobot yuritish. Doimiy 4. Har bir tarkibiy boʻlinmadagi xodimlar soni, ish hajmi va haqiqiy ehtiyojdan kelib chiqqan holda, qogʻoz sarfi uchun cheklov joriy qilish. 1. Ishchi guruh tuzish. 2026-yil 15-aprel Mablagʻ talab etilmaydi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Tarkibiy boʻlinma va xodimlar kesimida qogʻoz sarfini chuqur tahlil qilish. 2026-yil 15-may 3. Har bir tarkibiy boʻlinmadagi xodimlar soni, ish hajmi va haqiqiy ehtiyojdan kelib chiqqan holda, ajratiladigan qogʻozning aniq miqdorini belgilash. 2026-yil 1-iyun 5. Kelgusi besh yil davomida xarajatlar smetasini tuzish jarayonida qogʻoz, siyoh, printer va nusxa koʻchirish uskunalarini xarid qilish xarajatlari miqdorini har yili 15 foizga kamaytirgan holda rejalashtirish. 1. Qogʻoz, siyoh, printer va nusxa koʻchirish uskunalarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarni tahlil qilish. 2. Xarajatlar smetasi loyihasida qogʻoz, siyoh, printer va nusxa koʻchirish uskunalarini xarid qilish xarajatlari miqdorini har yili 15 foizga kamaytirgan holda rejalashtirish. 3. Xarajatlar smetasini belgilangan tartibda tasdiqlash. 2026-yil 1-maydan boshlab Mablagʻ talab etilmaydi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 6. Printerlardan markazlashgan holda umumiy foydalanish tizimini joriy qilish. 1. Umumiy foydalanishdagi ochiq ofisda (open space) faoliyat yurituvchi har 20 nafar xodim uchun 1 dona printer ajratish. 2. Printerlarga hisob identifikatorlarini oʻrnatish. 3. Har bir xodim kesimida qogʻoz sarfining hisobini yuritib borish. 2026-yil 1-maydan boshlab Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 7. Qogʻozsiz ish yuritishni respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari xodimlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) asosida baholash mezonlaridan biri etib belgilash. 1. Qogʻozsiz ish yuritishni eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) asosida baholash mezonlaridan biri etib belgilash. 2. Har oy yakuni boʻyicha xodimlarning qogʻozsiz ish yuritish boʻyicha faoliyatini tahlil qilish va baholash. 3. Baholash natijalarini xodimlarning shaxsiy ustamalarini belgilashda inobatga olish. 2026-yil 1-maydan boshlab Mablagʻ talab etilmaydi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 8. “Qogʻozsiz bir kun” ekoaksiyasini oʻtkazish hamda ushbu kun davomida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan hujjatlarni toʻliq elektron shaklda yuritish. 1. Har oyda bir marotaba “Qogʻozsiz bir kun” ekoaksiyasini oʻtkazish. 2. Ushbu kun davomida xodimlarning hujjatlarni toʻliq elektron shaklda yuritishini tashkil etish. 2026-yil 1-maydan boshlab Mablagʻ talab etilmaydi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 9. Idoraviy arxivlardagi hujjatlarni toʻliq raqamlashtirish orqali davlat arxiviga elektron shaklda topshirish va qabul qilish tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Idoraviy arxivlardagi hujjatlarni toʻliq raqamlashtirish. 2. Hujjatlarni davlat arxiviga elektron shaklda topshirish. 2026-yil 1-maydan boshlab Mablagʻ talab etilmaydi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 18-mart,
109 -son