UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 19-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 19 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 марта 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 March 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Ирригация тизимларида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сув танқислигининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларни сув билан ишончли таъминлаш, сувнинг беҳуда йўқотилишининг олдини олиш, каналлар ва суғориш тармоқларини реконструкция қилиш ва бетонлаштириш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-79-сон қарорига мувофиқ Сув хўжалиги вазирлигига жорий йилда республика бюджетидан қўшимча 600 миллиард сўм, шундан:

каналларни бетонлаштириш ва реконструкция қилиш учун 480 миллиард сўм;

сув танқислигининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар учун 120 миллиард сўм ажратилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув танқислигининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар учун ажратилган маблағ ҳисобидан:

сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини сувни тежайдиган суғориш технологиялари орқали суғориш учун сув ҳовузларини қуриш ишларига 60 миллиард сўм;

сув танқислигини юмшатиш билан боғлиқ чора-тадбирларга 60 миллиард сўм йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар:

Каналларни бетонлаштириш ва реконструкция қилиш бўйича 2026 йилда қўшимча амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини сувни тежайдиган суғориш технологиялари орқали суғориш учун 2026 йилда қуриладиган сув ҳовузларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Сув танқислигининг олдини олиш бўйича 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки, ушбу қарорга:

1 ва 2-иловаларда назарда тутилган лойиҳалар (кейинги ўринларда — манзилли рўйхатлар) бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари буюртмачилигида;

3-иловага мувофиқ белгиланган чора-тадбирлар балансда сақловчи сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий «Сувқурилишинвест» давлат муассасалари билан биргаликда:

уч кун муддатда лойиҳаолди бирламчи ҳужжатларни расмийлаштирсин;

ўн кун муддатда лойиҳа ташкилотларини аниқлаб, улар билан шартномалар тузсин ва молиялаштириш ишларини ташкил қилсин;

лойиҳа ташкилотлари аниқлангандан сўнг икки ой муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертиза хулосаларини олсин;

экспертиза хулосалари олинган объектларга уч ҳафта муддатда бош пудрат ташкилотларини аниқлаб, қурилиш-монтаж ишларини бошласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

манзилли рўйхатларда назарда тутилган лойиҳалар учун олдиндан 30 фоиз аванс маблағи ҳамда бажарилган ишлар учун жорий тўловларнинг молиялаштирилишини;

сув танқислигининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қўшимча 60 миллиард сўм маблағ Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли эксплуатация ташкилотларига ажратилишини таъминласин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган лалми, ташландиқ (бўз) ерлар, пичанзор ва яйловлардан 2 гектаргача ер участкасини сув ҳовузлари қуриш учун белгиланган тартибда ажратиб берилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда бетонлаштириш ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сув очиш ва ёпиш режа-графикларини тасдиқлаб, пудрат ташкилотларига иш фронтини яратсин ва унга қатъий риоя этилишини таъминласин.

9. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг тизимидаги ташкилотлар томонидан бериладиган рухсатномалар асосида лойиҳалар доирасида каналларнинг қирғоқларидаги ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кўчириш, зарур ҳолларда кесиш ишлари белгиланган тўловлардан озод этилади.

10. Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари:

а) сув хўжалиги объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда уларнинг белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин;

б) суғориш тармоқлари ва гидротехника иншоотларини таъмирлаш ишлари, биринчи навбатда, бетонлаштирилган ёки бетонлаштириш бошланган каналлардан сув олувчи тармоқларда амалга оширилишини таъминласин.

Бунда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасига қарашли каналлар ва суғориш тармоқларини тозалаш, гидротехника иншоотлари ва гидропостларни таъмирлаш ишлари ушбу ташкилотларга қўшимча ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 мартдаги 111-сон қарорига 1-ИЛОВА

Каналларни бетонлаштириш ва реконструкция қилиш бўйича 2026 йилда қўшимча амалга ошириладиган лойиҳаларнинг

Т/р Объект номи Амалга ошириш муддати Лойиҳа қуввати, жами * Лойиҳа (объект)нинг дастлабки қиймати * ўлчов бирлиги миқдори * Жами канал, км 388,5 480 000,0 шу жумладан: Қорақалпоғистон Республикаси канал, км 21,9 34 000,0 1. Хўжайли туманидаги «Хайранли» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 21,9 34 000,0 Андижон вилояти канал, км 21,0 34 500,0 2. Марҳамат туманидаги «Истиқлол» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 6,0 5 200,0 3. Избоскан туманидаги «Тўрткўл канда» канални реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 7,3 14 000,0 4. Бўстон туманидаги «Мустақиллик-1» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 7,7 15 300,0 Бухоро вилояти канал, км 31,0 40 395,0 5. Жондор туманидаги «Хайрабодча» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 12,0 15 295,0 6. Олот туманидаги «Бахт» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 6,4 10 500,0 7. Ромитан туманидаги «Жўйшўр» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 1,5 1 500,0 8. Бухоро шаҳридаги «Тавсанак» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 2,3 2 100,0 9. Қоровулбозор туманидаги «Чўлқувар» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 2,7 5 000,0 10. Пешку туманидаги «Дейдароз» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 6,0 6 000,0 Жиззах вилояти канал, км 34,2 35 500,0 11. Жиззах сув омборидан «ДМ-1» каналига қуйилувчи узунлиги 14,65 км бўлган Жайилма каналини қуриш 2026 йил канал, км 14,7 17 000,0 12. Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги «Р-2» хўжаликлараро каналини реконструкция қилиш (бетонлаштириш) 2026 йил канал, км 12,8 12 000,0 13. Бахмал туманидаги «Нушкент» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 4,0 3 600,0 14. Ғаллаорол туманидаги «Мулкуш» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 2,7 2 900,0 Қашқадарё вилояти канал, км 48,3 46 600,0 15. Миришкор туманидаги «УР-10» каналини (ПК262+69 дан ПКЗ20+69 гача қисмини) реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 5,8 7 800,0 16. Муборак туманидаги «Хитой» (ПК0÷100 ) ва «Хитой-3» каналларини реконструкция қилиш ҳамда 2,5 км лоток тармоғи қуриш 2026 йил канал, км 24,5 24 000,0 17. Қамаши туманидаги «Чимқўрғон» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 3,5 3 000,0 18. Касби туманидаги «19-Х-4» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 14,5 11 800,0 Навоий вилояти канал, км 23,5 40 315,0 19. Кармана туманидаги «Чап-Қирғоқ» ва «Касаба Дўрмон» каналларини реконструкция қилиш (2-босқич) 2026 йил канал, км 23,5 40 315,0 Наманган вилояти канал, км 17,0 27 700,0 20. Поп туманидаги «Найман» каналининг ПК50+00 дан ПК144+00 гача қисмини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 9,4 9 850,0 21. Чуст туманидаги «Чуст М-3» каналининг ПК34+00 дан ПК74+00 гача қисмини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 4,0 3 800,0 22. Чуст туманидаги «Чуст» каналининг ПК0+00 дан ПК80+00 гача қисмини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 8,0 9 100,0 23. Катта Наманган Магистрал каналининг ПК 89+00 да жойлашган Булоқбоши насос станциясига сув етказиб берувчи каналга Ғирвонсойдан қўшимча сув олиш бўйича янги канал 1 дона ГТИ қуриш 2026 йил канал, км 0,8 4 950,0 Самарқанд вилояти канал, км 74,2 61 810,0 24. Ургут туманидаги «Янги-Дарғом» каналининг ПК52+00 дан ПК102+00 гача бўлган қисмини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 5,0 17 350,0 25. Ургут туманидаги «Янгибольничний» каналини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 5,0 3 750,0 26. Ургут туманидаги «Испанза» каналини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 2,2 1 430,0 27. Ургут туманидаги «Қозонариқ» каналини (Қайроқли) бетонлаштириш 2026 йил канал, км 6,0 3 350,0 28. Ургут туманидаги «Ш.Рашидов» (штоб) суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 2,0 1 100,0 29. Ургут туманидаги «Манғитобод» суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 6,0 3 300,0 30. Ургут туманидаги «Истиқлол» сел суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 7,0 4 380,0 31. Ургут туманидаги «Ваткан-Қўзибек» суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 3,0 1 950,0 32. Ургут туманидаги «Бешёғоч» суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 5,0 3 200,0 33. Ургут туманидаги «Бекравот» суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 4,0 2 500,0 34. Ургут туманидаги «Замбарак» суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 5,0 2 500,0 35. Ургут туманидаги «Селхона» суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 5,0 3 000,0 36. Ургут туманидаги «Шовшар» суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 2,0 1 200,0 37. Ургут туманидаги «МОП» катта суғориш тармоғини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 10,0 7 500,0 38. Нуробод туманидаги «Собирсой» сув омборидан чиқиш каналини бетонлаштириш 2026 йил канал, км 7,0 5 300,0 Сурхондарё вилояти канал, км 37,0 34 000,0 39. Музработ туманидаги «Р-10» каналининг 5,0 км қисмини иншоотлари билан бирга реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 5,0 7 000,0 40. Музработ туманидаги «Р-l-B» каналининг 5,0 км қисмини иншоотлари билан бирга реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 5,0 4 000,0 41. Шеробод туманидаги «Р-16» каналининг 15,7 км қисмини иншоотлари билан бирга реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 15,7 17 000,0 42. Термиз туманидаги «Т-l» каналининг 11,3 км қисмини иншоотлари билан бирга реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 11,3 6 000,0 Сирдарё вилояти канал, км 23,5 40 500,0 43. Сайхунобод туманидаги «Ўнг тармоқ-12-12» ирригация тизими каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 8,5 7 500,0 44. Сирдарё туманидаги «Машканал» каналини реконструкция қилиш (1-босқич) 2026 йил канал, км 15,0 33 000,0 Тошкент вилояти канал, км 24,0 26 500,0 45. Оҳангарон туманидаги «Шафтоли» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 4,0 2 500,0 46. Оҳангарон туманидаги «Хамдам» каналидан сув олувчи Р-7 каналини (ПК8+00 дан ПК48+00 гача) 4,0 км реконструкция қилиш ва бетонлаштириш 2026 йил канал, км 4,0 3 500,0 47. Пискент тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Эски Ёрдам» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 6,0 9 000,0 48. Бўка тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «РБ-3» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 4,0 5 500,0 49. Олмалиқ шаҳридан оқиб ўтувчи «Таначи-Бўка» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 6,0 6 000,0 Фарғона вилояти канал, км 17,9 26 180,0 50. Фурқат туманидаги «Р» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 12,0 19 000,0 51. Бағдод туманидаги «Тинчлик» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 2,9 4 280,0 52. Қўштепа туманидаги «Чап-тармоқ» каналини реконструкция қилиш 2026 йил канал, км 3,0 2 900,0 Хоразм вилояти канал, км 10,0 32 000,0 53. Хонқа ва Урганч туманларидаги «Қуловот» каналини реконструкция қилиш (1-босқич) 2026 йил канал, км 10,0 32 000,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 мартдаги 111-сон қарорига 2-ИЛОВА

Сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларини сувни тежайдиган суғориш технологиялари орқали суғориш учун 2026 йилда қуриладиган сув ҳовузларининг

Т/р Туманлар номи Ҳудудлар номи Ҳовуз ҳажми, минг м 3 Сув билан таъминланадиган майдон, гектар Талаб этиладиган маблағ, млн сўм Талаб этиладиган майдон, гектар Андижон вилояти 110 36 2 400 3,8 1. Пахтаобод Андижон 110 36 2 400 3,8 Бухоро вилояти 400 600 10 000 16,0 1. Бухоро Қумсултон 100 100 2 500 4,0 2. Пешку Мустақиллик 100 200 2 500 4,0 3. Қоровулбозор Янгиҳаёт 100 130 2 500 4,0 4. 100 170 2 500 4,0 Жиззах вилояти 400 609 10 000 6,0 1. Ш. Рашидов Янгиҳаёт 100 165 2 500 1,5 2. Арнасой Хоразм 100 141 2 500 1,5 3. Фарғона 100 157 2 500 1,5 4. Зафаробод Бирлик 100 147 2 500 1,5 Қашқадарё вилояти 200 400 6 000 4,0 1. Косон Халқобод 50 100 1 500 1,0 2. Нишон Нурли келажак 50 100 1 500 1,0 3. Қамаши Наврўз 50 100 1 500 1,0 4. Миришкор Дўстлик 50 100 1 500 1,0 Навоий вилояти 300 630 7 500 6,0 1. Конимех Шўркўл 100 200 2 500 2,0 2. Қизилтепа Ал-Бухорий 100 230 2 500 2,0 3. Навбаҳор Бешрабод 100 200 2 500 2,0 Наманган вилояти 150 510 4 500 4,9 1. Косонсой Қуқумбой 50 210 1 500 1,5 2. Тергачи 50 150 1 500 1,6 3. Чуст Баймоқ 50 150 1 500 1,8 Самарқанд вилояти 200 425 5 500 2,2 1. Каттақўрғон Мелихўжа 50 170 1 500 0,6 2. 50 200 1 500 0,6 3. Пахтачи Туғолон 100 55 2 500 1,0 Сурхондарё вилояти 195 532 6 000 7,8 1. Шеробод Таллашқон 65 160 2 000 2,6 2. Бандихон Ойбек Бандихон 65 172 2 000 2,6 3. Қизириқ Буюк Сурхонобод 65 200 2 000 2,6 Сирдарё вилояти 180 432 5100 6,3 1. Мирзаобод Мустақиллик 60 135 1 700 2,0 2. Сирдарё Бахмал 60 161 1 700 2,0 3. Ховос Чамбил 60 136 1 700 2,3 Тошкент вилояти 50 100 1 500 1,0 1. Чиноз Ғайрат 50 100 1 500 1,0 Фарғона вилояти 50 95 1500 1,0 1. Бешариқ Ариқбоши 50 95 1 500 1,0 Жами: 2 235 4 369 60 000 59

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 мартдаги 111-сон қарорига 3-ИЛОВА

Сув танқислигининг олдини олиш бўйича 2026 йилга мўлжалланган

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Талаб этиладиган маблағ, млн сўм Молиялаштириш манбаи Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Сув танқислигининг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Ишчи гуруҳ тузиш ва соҳа бўйича ташкилотлар раҳбарларини туманларга амалий ёрдам бериш учун бириктириш. 1. Соҳа бўйича ташкилот раҳбарлари рўйхатини шакллантириш. 2. Ташкилот раҳбарларидан иборат бўлган Ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. 2026 йил март Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари 3. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан туманларга амалий ёрдам бериш ишларини ташкил қилиш. 4. Сувдан самарали фойдаланилиши ва суғориш ишлари мониторинги юритилишини таъминлаш. Мавсум давомида доимий 2. Ҳудудлар кесимида тақсимланган сув олиш лимитлари доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар кесимида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари билан сув олиш лимитларини тасдиқлаш. 1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда сув олиш лимитларини ишлаб чиқиш. 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари кесимида сув олиш лимитларини ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари туман Кенгашларига тасдиқлашга киритиш. 3. Ишлаб чиқилган сув олиш лимитларини халқ депутатлари туман Кенгашларида тасдиқлаш. 4. Тасдиқланган сув олиш лимитларини сувдан фойдаланувчиларга етказиш. 2026 йил апрель Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 3. Етказиб берилган сувнинг ҳисоб ва ҳисоботининг ўз вақтида юритилишини таъминлаш. 1. Халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан тасдиқланган сув олиш лимитларини «Сув ҳисоби» ахборот тизимига киритиш. 2026 йил апрель Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари 2. Сув олиш лимитига асосан туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ва сувдан фойдаланувчилар ўртасида ахборот тизими орқали шартномалар тузилишини таъминлаш. 2026 йил май 3. Сув етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномалар «Сув ҳисоби» ахборот тизими орқали расмийлаштириб борилишини таъминлаш. Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига кадар 4. Сувдан фойдаланувчиларни (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, аҳоли томорқалари ва бошқалар) белгиланган сув олиш лимити асосида ўз вақтида сув билан таъминлаш. 1. «Навбатлаб суғориш тизими» асосида ҳудудлар кесимида график ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган графикларни сувдан фойдаланувчиларга таништириш, графикларга қатъий амал қилиш. 3. Далани сув олишга тайёрлаш, етарли сувчиларни жалб қилиш. 4. Тунги суғориш тадбирларини амалга ошириш. 5. Сув олиш лимити доирасида сувдан фойдаланувчиларга сув етказиб берилишини таъминлаш. Мавсум давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари 5. Сувдан самарали фойдаланиш ва суғориш ишларига жалб қилинган сувчиларга шарт-шароитлар яратиб бериш. 1. Суғориш ишларига етарли миқдорда сувчиларни жалб қилиш чораларини кўриш. 2. Сувчиларга зарур шароитлар яратиш ва уларни иш қуроллари (кетмон, бел, фонар ва бошқалар) билан таъминлаш. 3. Суғориш ишларига жалб қилинган сувчиларга иш ҳақини ўз вақтида бериб борилишини ҳамда рағбатлантирилишини таъминлаш. Ҳисоб-китобларга асосан Фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари маблағлари Мавсум давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари 6. Каналлар ва суғориш тармоқларини тозалаш ҳамда улардаги гидротехника иншоотлари ва гидропостларни таъмирлаш-тиклаш. 1. 667 км узунликда суғориш тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш. 10 000 Республика бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар 2026 йил май Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари 2. 625 та гидротехника иншоотларини таъмирлаш-тиклаш. 5 000 3. 2 030 та гидропостни таъмирлаш. 2 030 7. Сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилар ҳисобидаги ички суғориш тармоқларини бетон қопламага ўтказиш. 1. Сув етказиб бериш хизматлари ҳисобидаги 160 км бетонлаштириладиган каналлар бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқлаш. 42 970 Республика бюджетидан қўшимча ажратиладиган маблағлар 2026 йил март Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари 2. Бетонлаштириш ишларини сифатли ташкил қилиш мақсадида ҳар бир каналга масъуллар бириктириш. 2026 йил март 3. Бетонлаштириш ишларини қисқа муддатларда тугатиш мақсадида ушбу суғориш тармоқларининг сув бериш графикларини тасдиқлаш ва график асосида ишларни ташкил этиш. 2026 йил май 4. Бетонлаштириш ишлари якунланган каналларни белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиш. 2026 йил июнь 8. Сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш. 1. Сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш. 2. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув исрофгарчилигининг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўриш. 3. Сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш. 4. Сувдан фойдаланиш тартибини бузганларга нисбатан кескин чоралар кўриб бориш. Мавсум давомида Сув хўжалиги вазирлиги, «Сувхўжаликназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари 9. Жорий этилган сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланилиши бўйича назоратни амалга ошириш. 1. Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган ва Давлат бюджетидан субсидия ажратилган ер майдонларида жойлаштирилган экинларни мавжуд сувни тежайдиган суғориш технологиялари ёки уларнинг асосий қисмларини ишлатган ҳолда суғоришни ташкил этиш. 2. Мавжуд сувни тежайдиган суғориш технологиясини ишлатмай, анъанавий суғориш усулида суғоришга йўл қўймасликни таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш. Мавсум давомида Сув хўжалиги вазирлиги, «Сувхўжаликназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари 10. Дарёлар ва бошқа табиий сув манбаларининг сувлилик даражасини таҳлил қилиб бориш. 1. Дарёлар ва бошқа табиий манбаларнинг мавжуд сувлилик даражасини аниқлаш. 2. Сувлилик даражасидан келиб чиқиб, белгиланган сув олиш лимитларига ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш. 2026 йил апрель ойидан бошлаб ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 19 март,

111-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 09/26/111/0253-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MANZILLI ROʻYXAT

MANZILLI ROʻYXATI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Irrigatsiya tizimlarida suv resurslaridan oqilona foydalanish hamda suv tanqisligining oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Suv resurslaridan oqilona foydalanish, sugʻoriladigan yerlarni suv bilan ishonchli taʼminlash, suvning behuda yoʻqotilishining oldini olish, kanallar va sugʻorish tarmoqlarini rekonstruksiya qilish va betonlashtirish ishlarini sifatli amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sugʻorishda suv yoʻqotishlarini kamaytirish va suv tanqisligining oldini olish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2026-yil 5-martdagi PQ-79-son qaroriga muvofiq Suv xoʻjaligi vazirligiga joriy yilda respublika budjetidan qoʻshimcha 600 milliard soʻm, shundan:

kanallarni betonlashtirish va rekonstruksiya qilish uchun 480 milliard soʻm;

suv tanqisligining oldini olish bilan bogʻliq chora-tadbirlar uchun 120 milliard soʻm ajratilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining suv tanqisligining oldini olish bilan bogʻliq chora-tadbirlar uchun ajratilgan mablagʻ hisobidan:

suv bilan barqaror taʼminlanmagan hududlarda qishloq xoʻjaligi ekinlarini suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari orqali sugʻorish uchun suv hovuzlarini qurish ishlariga 60 milliard soʻm;

suv tanqisligini yumshatish bilan bogʻliq chora-tadbirlarga 60 milliard soʻm yoʻnaltirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

3. Quyidagilar:

Kanallarni betonlashtirish va rekonstruksiya qilish boʻyicha 2026-yilda qoʻshimcha amalga oshiriladigan loyihalarning manzilli roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Suv bilan barqaror taʼminlanmagan hududlarda qishloq xoʻjaligi ekinlarini suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari orqali sugʻorish uchun 2026-yilda quriladigan suv hovuzlarining manzilli roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;

Suv tanqisligining oldini olish boʻyicha 2026-yilga moʻljallangan chora-tadbirlar dasturi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Belgilansinki, ushbu qarorga:

1 va 2-ilovalarda nazarda tutilgan loyihalar (keyingi oʻrinlarda — manzilli roʻyxatlar) boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi tizimidagi hududiy “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari buyurtmachiligida;

3-ilovaga muvofiq belgilangan chora-tadbirlar balansda saqlovchi suv xoʻjaligi ekspluatatsiya tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi hududiy “Suvqurilishinvest” davlat muassasalari bilan birgalikda:

uch kun muddatda loyihaoldi birlamchi hujjatlarni rasmiylashtirsin;

oʻn kun muddatda loyiha tashkilotlarini aniqlab, ular bilan shartnomalar tuzsin va moliyalashtirish ishlarini tashkil qilsin;

loyiha tashkilotlari aniqlangandan soʻng ikki oy muddatda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqib, ekspertiza xulosalarini olsin;

ekspertiza xulosalari olingan obyektlarga uch hafta muddatda bosh pudrat tashkilotlarini aniqlab, qurilish-montaj ishlarini boshlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi:

manzilli roʻyxatlarda nazarda tutilgan loyihalar uchun oldindan 30 foiz avans mablagʻi hamda bajarilgan ishlar uchun joriy toʻlovlarning moliyalashtirilishini;

suv tanqisligining oldini olish bilan bogʻliq chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan qoʻshimcha 60 milliard soʻm mablagʻ Suv xoʻjaligi vazirligining tegishli ekspluatatsiya tashkilotlariga ajratilishini taʼminlasin.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda oʻn kun muddatda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan sugʻorilmaydigan lalmi, tashlandiq (boʻz) yerlar, pichanzor va yaylovlardan 2 gektargacha yer uchastkasini suv hovuzlari qurish uchun belgilangan tartibda ajratib berilishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari bilan birgalikda betonlashtirish ishlarini amalga oshirish uchun kanallarda vaqtincha suv ochish va yopish reja-grafiklarini tasdiqlab, pudrat tashkilotlariga ish frontini yaratsin va unga qatʼiy rioya etilishini taʼminlasin.

9. Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining tizimidagi tashkilotlar tomonidan beriladigan ruxsatnomalar asosida loyihalar doirasida kanallarning qirgʻoqlaridagi oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxt va butalarni koʻchirish, zarur hollarda kesish ishlari belgilangan toʻlovlardan ozod etiladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari:

a) suv xoʻjaligi obyektlarining loyiha-smeta hujjatlari sifatli ishlab chiqilishi hamda ularning belgilangan muddatlarda foydalanishga topshirilishiga shaxsan masʼul va javobgar ekanligi belgilab qoʻyilsin;

b) sugʻorish tarmoqlari va gidrotexnika inshootlarini taʼmirlash ishlari, birinchi navbatda, betonlashtirilgan yoki betonlashtirish boshlangan kanallardan suv oluvchi tarmoqlarda amalga oshirilishini taʼminlasin.

Bunda “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasiga qarashli kanallar va sugʻorish tarmoqlarini tozalash, gidrotexnika inshootlari va gidropostlarni taʼmirlash ishlari ushbu tashkilotlarga qoʻshimcha ajratilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-martdagi 111-son qaroriga 1-ILOVA

Kanallarni betonlashtirish va rekonstruksiya qilish boʻyicha 2026-yilda qoʻshimcha amalga oshiriladigan loyihalarning

T/r Obyekt nomi Amalga oshirish muddati Loyiha quvvati, jami * Loyiha (obyekt)ning dastlabki qiymati * oʻlchov birligi miqdori * Jami kanal, km 388,5 480 000,0 shu jumladan: Qoraqalpogʻiston Respublikasi kanal, km 21,9 34 000,0 1. Xoʻjayli tumanidagi “Xayranli” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 21,9 34 000,0 Andijon viloyati kanal, km 21,0 34 500,0 2. Marhamat tumanidagi “Istiqlol” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 6,0 5 200,0 3. Izboskan tumanidagi “Toʻrtkoʻl kanda” kanalni rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 7,3 14 000,0 4. Boʻston tumanidagi “Mustaqillik-1” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 7,7 15 300,0 Buxoro viloyati kanal, km 31,0 40 395,0 5. Jondor tumanidagi “Xayrabodcha” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 12,0 15 295,0 6. Olot tumanidagi “Baxt” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 6,4 10 500,0 7. Romitan tumanidagi “Joʻyshoʻr” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 1,5 1 500,0 8. Buxoro shahridagi “Tavsanak” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 2,3 2 100,0 9. Qorovulbozor tumanidagi “Choʻlquvar” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 2,7 5 000,0 10. Peshku tumanidagi “Deydaroz” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 6,0 6 000,0 Jizzax viloyati kanal, km 34,2 35 500,0 11. Jizzax suv omboridan “DM-1” kanaliga quyiluvchi uzunligi 14,65 km boʻlgan Jayilma kanalini qurish 2026-yil kanal, km 14,7 17 000,0 12. Jizzax viloyati Mirzachoʻl tumanidagi “R-2” xoʻjaliklararo kanalini rekonstruksiya qilish (betonlashtirish) 2026-yil kanal, km 12,8 12 000,0 13. Baxmal tumanidagi “Nushkent” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 4,0 3 600,0 14. Gʻallaorol tumanidagi “Mulkush” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 2,7 2 900,0 Qashqadaryo viloyati kanal, km 48,3 46 600,0 15. Mirishkor tumanidagi “UR-10” kanalini (PK262+69 dan PKZ20+69 gacha qismini) rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 5,8 7 800,0 16. Muborak tumanidagi “Xitoy” (PK0÷100 ) va “Xitoy-3” kanallarini rekonstruksiya qilish hamda 2,5 km lotok tarmogʻi qurish 2026-yil kanal, km 24,5 24 000,0 17. Qamashi tumanidagi “Chimqoʻrgʻon” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 3,5 3 000,0 18. Kasbi tumanidagi “19-X-4” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 14,5 11 800,0 Navoiy viloyati kanal, km 23,5 40 315,0 19. Karmana tumanidagi “Chap-Qirgʻoq” va “Kasaba Doʻrmon” kanallarini rekonstruksiya qilish (2-bosqich) 2026-yil kanal, km 23,5 40 315,0 Namangan viloyati kanal, km 17,0 27 700,0 20. Pop tumanidagi “Nayman” kanalining PK50+00 dan PK144+00 gacha qismini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 9,4 9 850,0 21. Chust tumanidagi “Chust M-3” kanalining PK34+00 dan PK74+00 gacha qismini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 4,0 3 800,0 22. Chust tumanidagi “Chust” kanalining PK0+00 dan PK80+00 gacha qismini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 8,0 9 100,0 23. Katta Namangan Magistral kanalining PK 89+00 da joylashgan Buloqboshi nasos stansiyasiga suv yetkazib beruvchi kanalga Gʻirvonsoydan qoʻshimcha suv olish boʻyicha yangi kanal 1 dona GTI qurish 2026-yil kanal, km 0,8 4 950,0 Samarqand viloyati kanal, km 74,2 61 810,0 24. Urgut tumanidagi “Yangi-Dargʻom” kanalining PK52+00 dan PK102+00 gacha boʻlgan qismini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 5,0 17 350,0 25. Urgut tumanidagi “Yangibolnichniy” kanalini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 5,0 3 750,0 26. Urgut tumanidagi “Ispanza” kanalini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 2,2 1 430,0 27. Urgut tumanidagi “Qozonariq” kanalini (Qayroqli) betonlashtirish 2026-yil kanal, km 6,0 3 350,0 28. Urgut tumanidagi “Sh.Rashidov” (shtob) sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 2,0 1 100,0 29. Urgut tumanidagi “Mangʻitobod” sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 6,0 3 300,0 30. Urgut tumanidagi “Istiqlol” sel sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 7,0 4 380,0 31. Urgut tumanidagi “Vatkan-Qoʻzibek” sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 3,0 1 950,0 32. Urgut tumanidagi “Beshyogʻoch” sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 5,0 3 200,0 33. Urgut tumanidagi “Bekravot” sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 4,0 2 500,0 34. Urgut tumanidagi “Zambarak” sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 5,0 2 500,0 35. Urgut tumanidagi “Selxona” sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 5,0 3 000,0 36. Urgut tumanidagi “Shovshar” sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 2,0 1 200,0 37. Urgut tumanidagi “MOP” katta sugʻorish tarmogʻini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 10,0 7 500,0 38. Nurobod tumanidagi “Sobirsoy” suv omboridan chiqish kanalini betonlashtirish 2026-yil kanal, km 7,0 5 300,0 Surxondaryo viloyati kanal, km 37,0 34 000,0 39. Muzrabot tumanidagi “R-10” kanalining 5,0 km qismini inshootlari bilan birga rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 5,0 7 000,0 40. Muzrabot tumanidagi “R-l-B” kanalining 5,0 km qismini inshootlari bilan birga rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 5,0 4 000,0 41. Sherobod tumanidagi “R-16” kanalining 15,7 km qismini inshootlari bilan birga rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 15,7 17 000,0 42. Termiz tumanidagi “T-l” kanalining 11,3 km qismini inshootlari bilan birga rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 11,3 6 000,0 Sirdaryo viloyati kanal, km 23,5 40 500,0 43. Sayxunobod tumanidagi “Oʻng tarmoq-12-12” irrigatsiya tizimi kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 8,5 7 500,0 44. Sirdaryo tumanidagi “Mashkanal” kanalini rekonstruksiya qilish (1-bosqich) 2026-yil kanal, km 15,0 33 000,0 Toshkent viloyati kanal, km 24,0 26 500,0 45. Ohangaron tumanidagi “Shaftoli” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 4,0 2 500,0 46. Ohangaron tumanidagi “Xamdam” kanalidan suv oluvchi R-7 kanalini (PK8+00 dan PK48+00 gacha) 4,0 km rekonstruksiya qilish va betonlashtirish 2026-yil kanal, km 4,0 3 500,0 47. Piskent tumani hududidan oqib oʻtuvchi “Eski Yordam” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 6,0 9 000,0 48. Boʻka tumani hududidan oqib oʻtuvchi “RB-3” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 4,0 5 500,0 49. Olmaliq shahridan oqib oʻtuvchi “Tanachi-Boʻka” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 6,0 6 000,0 Fargʻona viloyati kanal, km 17,9 26 180,0 50. Furqat tumanidagi “R” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 12,0 19 000,0 51. Bagʻdod tumanidagi “Tinchlik” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 2,9 4 280,0 52. Qoʻshtepa tumanidagi “Chap-tarmoq” kanalini rekonstruksiya qilish 2026-yil kanal, km 3,0 2 900,0 Xorazm viloyati kanal, km 10,0 32 000,0 53. Xonqa va Urganch tumanlaridagi “Qulovot” kanalini rekonstruksiya qilish (1-bosqich) 2026-yil kanal, km 10,0 32 000,0

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-martdagi 111-son qaroriga 2-ILOVA

Suv bilan barqaror taʼminlanmagan hududlarda qishloq xoʻjaligi ekinlarini suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari orqali sugʻorish uchun 2026-yilda quriladigan suv hovuzlarining

T/r Tumanlar nomi Hududlar nomi Hovuz hajmi, ming m 3 Suv bilan taʼminlanadigan maydon, gektar Talab etiladigan mablagʻ, mln soʻm Talab etiladigan maydon, gektar Andijon viloyati 110 36 2 400 3,8 1. Paxtaobod Andijon 110 36 2 400 3,8 Buxoro viloyati 400 600 10 000 16,0 1. Buxoro Qumsulton 100 100 2 500 4,0 2. Peshku Mustaqillik 100 200 2 500 4,0 3. Qorovulbozor Yangihayot 100 130 2 500 4,0 4. 100 170 2 500 4,0 Jizzax viloyati 400 609 10 000 6,0 1. Sh. Rashidov Yangihayot 100 165 2 500 1,5 2. Arnasoy Xorazm 100 141 2 500 1,5 3. Fargʻona 100 157 2 500 1,5 4. Zafarobod Birlik 100 147 2 500 1,5 Qashqadaryo viloyati 200 400 6 000 4,0 1. Koson Xalqobod 50 100 1 500 1,0 2. Nishon Nurli kelajak 50 100 1 500 1,0 3. Qamashi Navroʻz 50 100 1 500 1,0 4. Mirishkor Doʻstlik 50 100 1 500 1,0 Navoiy viloyati 300 630 7 500 6,0 1. Konimex Shoʻrkoʻl 100 200 2 500 2,0 2. Qiziltepa Al-Buxoriy 100 230 2 500 2,0 3. Navbahor Beshrabod 100 200 2 500 2,0 Namangan viloyati 150 510 4 500 4,9 1. Kosonsoy Ququmboy 50 210 1 500 1,5 2. Tergachi 50 150 1 500 1,6 3. Chust Baymoq 50 150 1 500 1,8 Samarqand viloyati 200 425 5 500 2,2 1. Kattaqoʻrgʻon Melixoʻja 50 170 1 500 0,6 2. 50 200 1 500 0,6 3. Paxtachi Tugʻolon 100 55 2 500 1,0 Surxondaryo viloyati 195 532 6 000 7,8 1. Sherobod Tallashqon 65 160 2 000 2,6 2. Bandixon Oybek Bandixon 65 172 2 000 2,6 3. Qiziriq Buyuk Surxonobod 65 200 2 000 2,6 Sirdaryo viloyati 180 432 5100 6,3 1. Mirzaobod Mustaqillik 60 135 1 700 2,0 2. Sirdaryo Baxmal 60 161 1 700 2,0 3. Xovos Chambil 60 136 1 700 2,3 Toshkent viloyati 50 100 1 500 1,0 1. Chinoz Gʻayrat 50 100 1 500 1,0 Fargʻona viloyati 50 95 1500 1,0 1. Beshariq Ariqboshi 50 95 1 500 1,0 Jami: 2 235 4 369 60 000 59

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 19-martdagi 111-son qaroriga 3-ILOVA

Suv tanqisligining oldini olish boʻyicha 2026-yilga moʻljallangan

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Talab etiladigan mablagʻ, mln soʻm Moliyalashtirish manbai Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Suv tanqisligining oldini olish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda Ishchi guruh tuzish va soha boʻyicha tashkilotlar rahbarlarini tumanlarga amaliy yordam berish uchun biriktirish. 1. Soha boʻyicha tashkilot rahbarlari roʻyxatini shakllantirish. 2. Tashkilot rahbarlaridan iborat boʻlgan Ishchi guruh tarkibini tasdiqlash. 2026-yil mart Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat va tumanlar hokimliklari 3. Ishchi guruh aʼzolari tomonidan tumanlarga amaliy yordam berish ishlarini tashkil qilish. 4. Suvdan samarali foydalanilishi va sugʻorish ishlari monitoringi yuritilishini taʼminlash. Mavsum davomida doimiy 2. Hududlar kesimida taqsimlangan suv olish limitlari doirasida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar kesimida xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari qarorlari bilan suv olish limitlarini tasdiqlash. 1. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarning roʻyxatini shakllantirish hamda suv olish limitlarini ishlab chiqish. 2. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilari kesimida suv olish limitlarini ishlab chiqish va xalq deputatlari tuman Kengashlariga tasdiqlashga kiritish. 3. Ishlab chiqilgan suv olish limitlarini xalq deputatlari tuman Kengashlarida tasdiqlash. 4. Tasdiqlangan suv olish limitlarini suvdan foydalanuvchilarga yetkazish. 2026-yil aprel Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 3. Yetkazib berilgan suvning hisob va hisobotining oʻz vaqtida yuritilishini taʼminlash. 1. Xalq deputatlari tuman Kengashlari tomonidan tasdiqlangan suv olish limitlarini “Suv hisobi” axborot tizimiga kiritish. 2026-yil aprel Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat va tumanlar hokimliklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari 2. Suv olish limitiga asosan tuman “Suv yetkazib berish xizmati” davlat muassasasi va suvdan foydalanuvchilar oʻrtasida axborot tizimi orqali shartnomalar tuzilishini taʼminlash. 2026-yil may 3. Suv yetkazib berish va qabul qilish toʻgʻrisidagi dalolatnomalar “Suv hisobi” axborot tizimi orqali rasmiylashtirib borilishini taʼminlash. Har oy yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasiga kadar 4. Suvdan foydalanuvchilarni (qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilar, aholi tomorqalari va boshqalar) belgilangan suv olish limiti asosida oʻz vaqtida suv bilan taʼminlash. 1. “Navbatlab sugʻorish tizimi” asosida hududlar kesimida grafik ishlab chiqib, tasdiqlash. 2. Tasdiqlangan grafiklarni suvdan foydalanuvchilarga tanishtirish, grafiklarga qatʼiy amal qilish. 3. Dalani suv olishga tayyorlash, yetarli suvchilarni jalb qilish. 4. Tungi sugʻorish tadbirlarini amalga oshirish. 5. Suv olish limiti doirasida suvdan foydalanuvchilarga suv yetkazib berilishini taʼminlash. Mavsum davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat va tumanlar hokimliklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari, hududiy qishloq xoʻjaligi boshqarmalari 5. Suvdan samarali foydalanish va sugʻorish ishlariga jalb qilingan suvchilarga shart-sharoitlar yaratib berish. 1. Sugʻorish ishlariga yetarli miqdorda suvchilarni jalb qilish choralarini koʻrish. 2. Suvchilarga zarur sharoitlar yaratish va ularni ish qurollari (ketmon, bel, fonar va boshqalar) bilan taʼminlash. 3. Sugʻorish ishlariga jalb qilingan suvchilarga ish haqini oʻz vaqtida berib borilishini hamda ragʻbatlantirilishini taʼminlash. Hisob-kitoblarga asosan Fermer xoʻjaliklari, klaster tashkilotlari mablagʻlari Mavsum davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat va tumanlar hokimliklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, hududiy qishloq xoʻjaligi boshqarmalari 6. Kanallar va sugʻorish tarmoqlarini tozalash hamda ulardagi gidrotexnika inshootlari va gidropostlarni taʼmirlash-tiklash. 1. 667 km uzunlikda sugʻorish tarmoqlarini tozalash va taʼmirlash. 10 000 Respublika budjetidan qoʻshimcha ajratilgan mablagʻlar 2026-yil may Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari 2. 625 ta gidrotexnika inshootlarini taʼmirlash-tiklash. 5 000 3. 2 030 ta gidropostni taʼmirlash. 2 030 7. Suv xoʻjaligi tashkilotlari hamda qishloq xoʻjaligi mahsuloti yetishtiruvchilar hisobidagi ichki sugʻorish tarmoqlarini beton qoplamaga oʻtkazish. 1. Suv yetkazib berish xizmatlari hisobidagi 160 km betonlashtiriladigan kanallar boʻyicha tarmoq jadvallarini tasdiqlash. 42 970 Respublika budjetidan qoʻshimcha ajratiladigan mablagʻlar 2026-yil mart Suv xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat va tumanlar hokimliklari, Qoraqalpogʻiston respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari 2. Betonlashtirish ishlarini sifatli tashkil qilish maqsadida har bir kanalga masʼullar biriktirish. 2026-yil mart 3. Betonlashtirish ishlarini qisqa muddatlarda tugatish maqsadida ushbu sugʻorish tarmoqlarining suv berish grafiklarini tasdiqlash va grafik asosida ishlarni tashkil etish. 2026-yil may 4. Betonlashtirish ishlari yakunlangan kanallarni belgilangan tartibda foydalanishga qabul qilish. 2026-yil iyun 8. Suvdan foydalanish tartibiga rioya etilishi ustidan nazoratni taʼminlash. 1. Suvdan foydalanish tartibiga rioya etilishi yuzasidan tizimli nazorat oʻrnatish. 2. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini sugʻorishda suv isrofgarchiligining oldini olish boʻyicha barcha zarur choralarni koʻrish. 3. Suvdan oqilona va samarali foydalanish yuzasidan targʻibot va tashviqot ishlarini amalga oshirish. 4. Suvdan foydalanish tartibini buzganlarga nisbatan keskin choralar koʻrib borish. Mavsum davomida Suv xoʻjaligi vazirligi, “Suvxoʻjaliknazorat” inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari 9. Joriy etilgan suv tejovchi texnologiyalardan samarali foydalanilishi boʻyicha nazoratni amalga oshirish. 1. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy qilingan va Davlat budjetidan subsidiya ajratilgan yer maydonlarida joylashtirilgan ekinlarni mavjud suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari yoki ularning asosiy qismlarini ishlatgan holda sugʻorishni tashkil etish. 2. Mavjud suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyasini ishlatmay, anʼanaviy sugʻorish usulida sugʻorishga yoʻl qoʻymaslikni taʼminlash ustidan nazoratni amalga oshirish. Mavsum davomida Suv xoʻjaligi vazirligi, “Suvxoʻjaliknazorat” inspeksiyasi va uning hududiy boshqarmalari 10. Daryolar va boshqa tabiiy suv manbalarining suvlilik darajasini tahlil qilib borish. 1. Daryolar va boshqa tabiiy manbalarning mavjud suvlilik darajasini aniqlash. 2. Suvlilik darajasidan kelib chiqib, belgilangan suv olish limitlariga oʻzgartirish kiritish yuzasidan takliflar tayyorlash. 2026-yil aprel oyidan boshlab har oyda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, irrigatsiya tizimlari havza boshqarmalari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 19-mart,

111-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.03.2026-y., 09/26/111/0253-son)

lex.uz