UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 6-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 6 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 марта 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 March 2026 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 6 мартдаги 3-2026/B-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-44-сон «Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 1754, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 545-модда):

1) буйруқнинг номи ва 1-бандидаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) Қоидаларда :

номи ва 1 — 12-иловаларнинг илова белгисидаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:

«7 1 . Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:

«10 1 . Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;

қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:

«12 1 . Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.»;

37-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

181-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«181. Ишлаб чиқариш, қўшимча, шунингдек санитария-маиший хоналар ва овқатланиш пунктлари вентиляцияси ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш», СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари», СанҚваН 0027-22 «Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.».

2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сон «Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 1755, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 546-модда):

1) буйруқнинг номи ва 1-бандидаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) Қоидаларда :

номи ва 1 — 12-иловаларнинг илова белгисидаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:

«7 1 . Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:

«10 1 . Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш» тўғрисидаги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;

қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:

«12 1 . Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.»;

37-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

177-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«177. Ишлаб чиқариш, қўшимча, шунингдек санитария-маиший хоналар ва овқатланиш пунктлари вентиляцияси ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш», СанҚваН 0324-16 «Ишлаб чиқариш хоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари», СанҚваН 0027-22 «Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.».

3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 17 декабрдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 1887, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Фармацевтика ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

1) қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:

«3 1 . Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;

2) 5-банддаги «жамоат» ва «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар тегишли равишда «жамоатчилик» ва «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

4) қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:

«7 1 . Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган корхонада йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.»;

5) қуйидаги мазмундаги 13 1 -банд билан тўлдирилсин:

«13 1 . Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

6) 101-банддаги «меҳнат муҳофазаси» деган сўзлар «меҳнатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 17 декабрдаги 75-сон буйруғи (рўйхат рақами 1890, 2009 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Баландликда ишлаганда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:

1) қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:

«4 1 . Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.»;

2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

3) қуйидаги мазмундаги 7 1 -банд билан тўлдирилсин:

«7 1 . Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати корхонанинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.»;

4) қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:

«11 1 . Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.»;

5) VI-бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик».

Вазир Б. ЗАХИДОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 6 март,

3-2026/B-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3795/0257-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-iyuldagi PF-111-son “Davlat boshqaruvi tizimida samaradorlik, proaktivlik va natijadorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son “Mehnatni muhofaza qilish sohasiga oid ayrim nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2026-yil 6-martdagi 3-2026/B-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2007-yil 5-noyabrdagi M-44-son “Vino ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnat muhofazasi qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻida (roʻyxat raqami 1754, 2007-yil 27-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 52-son, 545-modda):

1) buyruqning nomi va 1-bandidagi “mehnat muhofazasi” degan soʻzlar “mehnatni muhofaza qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) Qoidalarda :

nomi va 1 — 12-ilovalarning ilova belgisidagi “mehnat muhofazasi” degan soʻzlar “mehnatni muhofaza qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:

“7 1 . Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.”;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Korxonalarda mehnatni muhofaza qilish borasidagi ishlarni tashkil qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;

quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:

“12 1 . Bevosita ishlab chiqarishda ishlarni tashkillashtirish va bajarish bilan bogʻliq ishchilar, rahbarlar, muhandis-texnik xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ishlab chiqiladi va ishlovchilar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tuzilmaviy boʻlinmalar rahbarlari zimmasiga yuklatiladi.”;

37-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi Namunaviy nizom” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

181-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“181. Ishlab chiqarish, qoʻshimcha, shuningdek sanitariya-maishiy xonalar va ovqatlanish punktlari ventilyatsiyasi SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash”, SanQvaN 0324-16 “Ishlab chiqarish xonalari mikroiqlimining sanitariya-gigiyenik normalari”, SanQvaN 0027-22 “Umumiy ovqatlanish korxonalariga qoʻyiladigan sanitariya-gigiyena talablari”ga muvofiq boʻlishi lozim.”.

2. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2007-yil 5-noyabrdagi M-45-son “Spirt va likyor-aroq ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnat muhofazasi qoidalarini tasdiqlash haqida”gi buyrugʻida (roʻyxat raqami 1755, 2007-yil 27-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 52-son, 546-modda):

1) buyruqning nomi va 1-bandidagi “mehnat muhofazasi” degan soʻzlar “mehnatni muhofaza qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) Qoidalarda :

nomi va 1 — 12-ilovalarning ilova belgisidagi “mehnat muhofazasi” degan soʻzlar “mehnatni muhofaza qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:

“7 1 . Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.”;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Korxonalarda mehnatni muhofaza qilish borasidagi ishlarni tashkil qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish” toʻgʻrisidagi Qonunining 12-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;

quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:

“12 1 . Bevosita ishlab chiqarishda ishlarni tashkillashtirish va bajarish bilan bogʻliq ishchilar, rahbarlar, muhandis-texnik xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Ishlarni texnologik reglament boʻyicha xavfsiz yuritish yoʻriqnomalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ishlab chiqiladi va ishlovchilar hamda ish joylarini shu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tuzilmaviy boʻlinmalar rahbarlari zimmasiga yuklatiladi.”;

37-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi Namunaviy nizom” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

177-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“177. Ishlab chiqarish, qoʻshimcha, shuningdek sanitariya-maishiy xonalar va ovqatlanish punktlari ventilyatsiyasi SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash”, SanQvaN 0324-16 “Ishlab chiqarish xonalari mikroiqlimining sanitariya-gigiyenik normalari”, SanQvaN 0027-22 “Umumiy ovqatlanish korxonalariga qoʻyiladigan sanitariya-gigiyena talablari”ga muvofiq boʻlishi lozim.”.

3. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2008-yil 17-dekabrdagi 76-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1887, 2009-yil 19-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 4-son, 29-modda) bilan tasdiqlangan Farmatsevtika ishlab chiqarishi xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

1) quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:

“3 1 . Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.”;

2) 5-banddagi “jamoat” va “mehnat muhofazasi” degan soʻzlar tegishli ravishda “jamoatchilik” va “mehnatni muhofaza qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Korxonalarda mehnatni muhofaza qilish borasidagi ishlarni tashkil qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

4) quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:

“7 1 . Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq, ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir korxonada mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan korxonada yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan korxonada mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.”;

5) quyidagi mazmundagi 13 1 -band bilan toʻldirilsin:

“13 1 . Bevosita ishlab chiqarishda ishlarni tashkillashtirish va bajarish bilan bogʻliq ishchilar, rahbarlar, muhandis-texnik xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

6) 101-banddagi “mehnat muhofazasi” degan soʻzlar “mehnatni muhofaza qilish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2008-yil 17-dekabrdagi 75-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1890, 2009-yil 24-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 5-son, 46-modda) bilan tasdiqlangan Balandlikda ishlaganda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida:

1) quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.”;

2) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Korxonalarda mehnatni muhofaza qilish borasidagi ishlarni tashkil qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

3) quyidagi mazmundagi 7 1 -band bilan toʻldirilsin:

“7 1 . Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati korxonaning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita korxona rahbariga boʻysunadi.”;

4) quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:

“11 1 . Xodimlarning mehnatni muhofaza qilish boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”;

5) VI-boʻlimning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“VI. Mehnatni muhofaza qilish qoidalarini buzganlik uchun javobgarlik”.

Vazir B. ZAXIDOV

Toshkent sh.,

2026-yil 6-mart,

3-2026/B-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.03.2026-y., 10/26/3795/0257-son)

lex.uz