UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 27-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 27 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 февраля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр строительства и жилищно коммунального хозяйства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 February 2026 · Ministry and agency documents · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси , « Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги, « Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида »ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон « Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида »ги ва 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон « Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 27 февралдаги 1/2-7-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2014 йил 10 ноябрдаги 014-1/1294-сон буйруғи (рўйхат рақами 2631, 2014 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 597-модда) билан тасдиқланган Буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар буғ ва иссиқ сув қувурлари қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.»;

2) 3-банд «норматив ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 4-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;

5) 9-банд «ходимлар саломатлигининг» деган сўзлардан кейин «меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 11-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 12-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларга қабул қилинмаслиги лозим.»;

9) 32-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10) 35 — 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.

36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

10) 41-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 42-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш»« деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 44-банддаги «ҚМҚ II 89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани»» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«52. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари, ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

14) 63-банддаги «12.1.003-89» ва «12.1.012-90» рақамлари тегишли равишда «12.1.003-2014» ва «12.1.012-2004» рақамлари билан алмаштирилсин;

15) 66-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш»» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«72. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши зарур.»;

18) 75-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш»» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 86-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 97-банддаги «ҚМҚ 2.04.07-99 «Иссиқлик тармоқлари» ҳамда ҚМҚ 3.05.03-00 «Иссиқлик тармоқлари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.07-22 «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 111-банддаги «ШНҚ 2.01.19-09 «Бино, хона ва ташқи қурилмаларни портлаш, ёнғин ва ёнғин хавфлилиги тоифаларини аниқлаш»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 120-банддаги «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 136-банддаги «ҚМҚ 3.01.02-00 «Қурилишда хавфсизлик техникаси»» деган сўзлар «ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 137-банддаги «ҚМҚ 3.01.03-97 «Иссиқлик тармоқлари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.07-22 «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

25) 139-банднинг биринчи хатбошисидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2014 йил 26 декабрдаги 140-сон буйруғи (рўйхат рақами 2650, 2015 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларидаги сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларидан фойдаланишда ишлар хавфсизлиги қоидаларида :

1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар аҳоли пунктларидаги сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларидан фойдаланиш ташкилотлари ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.»;

2) 3-банд «норматив ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 4-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;

5) 9-банд «ходимлар саломатлигининг» деган сўзлардан кейин «меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 11-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 12-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 13-банддаги «17.2.3.02-78» рақамлари «17.2.3.02-2014» рақамлари билан алмаштирилсин;

9) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларга қабул қилинмаслиги лозим.»;

10) 32-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

11) 35 ва 36-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

36. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

12) 40-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 41-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш»» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 43-банддаги «ҚМҚ II 89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани»» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«51. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари, ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.»;

16) 62-банддаги «12.1.003-89» ва «12.1.012-90» рақамлари тегишли равишда «12.1.003-2014» ва «12.1.012-2004» рақамлари билан алмаштирилсин;

17) 65-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш»» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

19) 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«71. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши зарур.»;

20) 74-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш»» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 83-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 91-банддаги «12.3.002-75» рақамлари «12.3.002-2014» рақамлари билан алмаштирилсин;

23) 105-банддаги «ШНҚ 2.01.19-09 «Бино, хона ва ташқи қурилмаларни портлаш, ёнғин ва ёнғин хавфлилиги тоифаларини аниқлаш»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 111-банддаги «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

25) 142-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.04.02-97 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар. Амалдаги санитария қоидаларини лойиҳалаштириш меъёрлари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» ва амалдаги санитария қоидаларини лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

26) 165-банддаги «ҚМҚ 2.04-02-97 «Сув таъминоти ташқи тармоқлар ва иншоотлар»нинг» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2015 йил 19 октябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 2729, 2015 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 46-сон, 586-модда) билан тасдиқланган Ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.»;

2) 3-банд «норматив ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 5-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;

5) 10-банд «ходимлар саломатлигининг» деган сўзлардан кейин «меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 12-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 13-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларга қабул қилинмаслиги лозим.»;

9) 33-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10) 36 — 38-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.

37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.»;

11) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 43-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш»» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 45-банддаги «ҚМҚ II 89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани»» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 53-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига, ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 64-банддаги «12.1.003-89» ва «12.1.012-90» рақамлари тегишли равишда «12.1.003-2014» ва «12.1.012-2004» рақамлари билан алмаштирилсин;

16) 67-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш»»деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 2-бобнинг 14-параграфи номидаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«73. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши зарур.»;

19) 76-банддаги ««Табиий ва сунъий ёритиш» ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 87-банддаги «ШНҚ 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 95-банддаги «12.3.002-75» рақамлари «12.3.002-2014» рақамлари билан алмаштирилсин;

22) 104-банддаги «ШНҚ 2.01.19-09 «Бино, хона ва ташқи қурилмаларни портлаш, ёнғин ва ёнғин хавфлилиги тоифаларини аниқлаш»га» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 114-банддаги «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 166-банддаги «ҚМҚ 2.04.13-99 «Қозонхона қурилмалари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.13-24 «Қозонхоналар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2016 йил 18 августдаги 99-сон буйруғи (рўйхат рақами 2825, 2016 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 452-модда) билан тасдиқланган Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш қоидаларида :

1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Қоидалар чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш тартибини белгилайди.»;

2) 3-банддаги «норматив ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 37-банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларига» деган сўзлар «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 38-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 48-банддаги «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 50 ва 51-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«50. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

51. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.»;

7) 53-банд «ходимлар саломатлигининг» деган сўзлардан кейин «меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

8) 55-банддаги «2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари»» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир Ш. ХИДОЯТОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 27 февраль,

1/2-7-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3793/0256-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi , “ Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi, “ Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish toʻgʻrisida ”gi qonunlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-sentabrdagi 602-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son “ Mehnatni muhofaza qilish sohasiga oid ayrim nizomlarni tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining 2026-yil 27-fevraldagi 1/2-7-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Oʻzbekiston “Oʻzkommunxizmat” agentligi bosh direktorining 2014-yil 10-noyabrdagi 014-1/1294-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2631, 2014-yil 9-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 50-son, 597-modda) bilan tasdiqlangan Bugʻ va issiq suv quvurlari qurish va ulardan foydalanishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

1) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar bugʻ va issiq suv quvurlari qurish va ulardan foydalanishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarini belgilaydi.”;

2) 3-band “normativ hujjatlar” degan soʻzlardan keyin “, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 4-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga (roʻyxat raqami 273, 1996-yil 14-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 6 va 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.

7. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;

5) 9-band “xodimlar salomatligining” degan soʻzlardan keyin “mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

6) 11-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga (roʻyxat raqami 272, 1996-yil 14-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 12-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 870, 2000-yil 7-yanvar)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-iyuldagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslarning mehnatidan foydalanilishi taqiqlangan ogʻir ishlarning hamda zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarning roʻyxatiga muvofiq, oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar ogʻir, zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarga qabul qilinmasligi lozim.”;

9) 32-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

10) 35 — 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Tashkilot rahbariyati kasaba uyushmasi qoʻmitasi va sogʻliqni saqlash muassasasi bilan birgalikda har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda xodimlarning tibbiy koʻrikdan oʻtishini taʼminlashi lozim.

36. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, agar ular boʻlmagan taqdirda tashkilot joylashgan joydagi hududiy davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.

37. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

10) 41-bandning uchinchi xatboshisidagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 42-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, ventilyatsiya va konditsionerlash”“ degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 44-banddagi “QMQ II 89-80 “Sanoat tashkilotlarining bosh plani”” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 52-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“52. Ishlab chiqarish binolari va inshootlari, yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

14) 63-banddagi “12.1.003-89” va “12.1.012-90” raqamlari tegishli ravishda “12.1.003-2014” va “12.1.012-2004” raqamlari bilan almashtirilsin;

15) 66-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash”” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 2-bobning 14-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 72-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“72. Suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talabiga mos kelishi zarur.”;

18) 75-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish”” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) 86-banddagi “SHNQ 2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari”” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 97-banddagi “QMQ 2.04.07-99 “Issiqlik tarmoqlari” hamda QMQ 3.05.03-00 “Issiqlik tarmoqlari”” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.07-22 “Issiqlik tarmoqlari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) 111-banddagi “SHNQ 2.01.19-09 “Bino, xona va tashqi qurilmalarni portlash, yongʻin va yongʻin xavfliligi toifalarini aniqlash”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.19-22 “Portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻlgan xonalar, binolar va tashqi qurilmalar toifalarini aniqlash” shaharsozlik normalari va qoidalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

22) 120-banddagi “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan texnik foydalanish qoidalari (roʻyxat raqami 1383, 2004-yil 9-iyul) hamda Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan foydalanishda texnika xavfsizligi qoidalari (roʻyxat raqami 1400, 2004-yil 20-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

23) 136-banddagi “QMQ 3.01.02-00 “Qurilishda xavfsizlik texnikasi”” degan soʻzlar “SHNQ 3.01.02-23 “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

24) 137-banddagi “QMQ 3.01.03-97 “Issiqlik tarmoqlari”” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.07-22 “Issiqlik tarmoqlari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

25) 139-bandning birinchi xatboshisidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2. Oʻzbekiston “Oʻzkommunxizmat” agentligi bosh direktorining 2014-yil 26-dekabrdagi 140-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2650, 2015-yil 20-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 3-son, 34-modda) bilan tasdiqlangan Aholi punktlaridagi suv taʼminoti va oqova suvni chiqarish tizimlaridan foydalanishda ishlar xavfsizligi qoidalarida :

1) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar aholi punktlaridagi suv taʼminoti va oqova suvni chiqarish tizimlaridan foydalanish tashkilotlari xodimlari uchun ishlar xavfsizligi qoidalarini belgilaydi.”;

2) 3-band “normativ hujjatlar” degan soʻzlardan keyin “, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 4-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga (roʻyxat raqami 273, 1996-yil 14-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 6 va 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.

7. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;

5) 9-band “xodimlar salomatligining” degan soʻzlardan keyin “mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

6) 11-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga (roʻyxat raqami 272, 1996-yil 14-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 12-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 870, 2000-yil 7-yanvar)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 13-banddagi “17.2.3.02-78” raqamlari “17.2.3.02-2014” raqamlari bilan almashtirilsin;

9) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-iyuldagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslarning mehnatidan foydalanilishi taqiqlangan ogʻir ishlarning hamda zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarning roʻyxatiga muvofiq, oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar ogʻir, zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarga qabul qilinmasligi lozim.”;

10) 32-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

11) 35 va 36-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, agar ular boʻlmagan taqdirda tashkilot joylashgan joydagi hududiy davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.

36. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

12) 40-bandning uchinchi xatboshisidagi “QMQ 3.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 41-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash”” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 43-banddagi “QMQ II 89-80 “Sanoat tashkilotlarining bosh plani”” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 51-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“51. Ishlab chiqarish binolari va inshootlari, yordamchi binolar va xonalar SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi lozim.”;

16) 62-banddagi “12.1.003-89” va “12.1.012-90” raqamlari tegishli ravishda “12.1.003-2014” va “12.1.012-2004” raqamlari bilan almashtirilsin;

17) 65-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash”” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 2-bobning 14-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

19) 71-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“71. Suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talabiga mos kelishi zarur.”;

20) 74-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish”” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) 83-banddagi “SHNQ 2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari”” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

22) 91-banddagi “12.3.002-75” raqamlari “12.3.002-2014” raqamlari bilan almashtirilsin;

23) 105-banddagi “SHNQ 2.01.19-09 “Bino, xona va tashqi qurilmalarni portlash, yongʻin va yongʻin xavfliligi toifalarini aniqlash”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.19-22 “Portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻlgan xonalar, binolar va tashqi qurilmalar toifalarini aniqlash” shaharsozlik normalari va qoidalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

24) 111-banddagi “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan texnik foydalanish qoidalari (roʻyxat raqami 1383, 2004-yil 9-iyul) hamda Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan foydalanishda texnika xavfsizligi qoidalari (roʻyxat raqami 1400, 2004-yil 20-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

25) 142-bandning birinchi xatboshisidagi “QMQ 2.04.02-97 “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar. Amaldagi sanitariya qoidalarini loyihalashtirish meʼyorlari”” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.02-19 “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” va amaldagi sanitariya qoidalarini loyihalashtirish meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

26) 165-banddagi “QMQ 2.04-02-97 “Suv taʼminoti tashqi tarmoqlar va inshootlar”ning” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.02-19 “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston “Oʻzkommunxizmat” agentligi bosh direktorining 2015-yil 19-oktabrdagi 107-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2729, 2015-yil 17-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 46-son, 586-modda) bilan tasdiqlangan Ortiqcha bosimli suv isitish qozonlari, suv isitgichlar va bugʻ qozonlarini oʻrnatish va ulardan foydalanishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

1) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar ortiqcha bosimli suv isitish qozonlari, suv isitgichlar va bugʻ qozonlarini oʻrnatish va ulardan foydalanishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarini belgilaydi.”;

2) 3-band “normativ hujjatlar” degan soʻzlardan keyin “, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 5-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga (roʻyxat raqami 273, 1996-yil 14-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 7 va 8-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.

8. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;

5) 10-band “xodimlar salomatligining” degan soʻzlardan keyin “mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

6) 12-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha oʻqishlarni tashkil qilish va bilimlarni sinash toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga (roʻyxat raqami 272, 1996-yil 14-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 13-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 870, 2000-yil 7-yanvar)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni ishlab chiqish toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“32. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-iyuldagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslarning mehnatidan foydalanilishi taqiqlangan ogʻir ishlarning hamda zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarning roʻyxatiga muvofiq, oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar ogʻir, zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarga qabul qilinmasligi lozim.”;

9) 33-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

10) 36 — 38-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Tashkilot rahbariyati kasaba uyushmasi qoʻmitasi va sogʻliqni saqlash muassasasi bilan birgalikda har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda xodimlarning tibbiy koʻrikdan oʻtishini taʼminlashi lozim.

37. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, agar ular boʻlmagan taqdirda tashkilot joylashgan joydagi hududiy davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.

38. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”;

11) 42-bandning uchinchi xatboshisidagi “QMQ 3.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 43-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, ventilyatsiya va konditsionerlash”” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsionerlash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 45-banddagi “QMQ II 89-80 “Sanoat tashkilotlarining bosh plani”” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 53-banddagi “QMQ 2.09.02-85 “Ishlab chiqarish binolari” talablariga, yordamchi binolar va xonalar QMQ 2.09.04-98 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari”” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 64-banddagi “12.1.003-89” va “12.1.012-90” raqamlari tegishli ravishda “12.1.003-2014” va “12.1.012-2004” raqamlari bilan almashtirilsin;

16) 67-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash””degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 2-bobning 14-paragrafi nomidagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 73-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“73. Suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish tizimi SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari talabiga mos kelishi zarur.”;

19) 76-banddagi ““Tabiiy va sunʼiy yoritish” QMQ 2.01.05-98” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

20) 87-banddagi “SHNQ 2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari”” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

21) 95-banddagi “12.3.002-75” raqamlari “12.3.002-2014” raqamlari bilan almashtirilsin;

22) 104-banddagi “SHNQ 2.01.19-09 “Bino, xona va tashqi qurilmalarni portlash, yongʻin va yongʻin xavfliligi toifalarini aniqlash”ga” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.19-22 “Portlab-yonish va yongʻin xavfi boʻlgan xonalar, binolar va tashqi qurilmalar toifalarini aniqlash” shaharsozlik normalari va qoidalariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

23) 114-banddagi “Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan texnik foydalanish qoidalari (roʻyxat raqami 1383, 2004-yil 9-iyul) hamda Isteʼmolchilarning elektr qurilmalaridan foydalanishda texnika xavfsizligi (roʻyxat raqami 1400, 2004-yil 20-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

24) 166-banddagi “QMQ 2.04.13-99 “Qozonxona qurilmalari”” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.13-24 “Qozonxonalar” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4. Oʻzbekiston “Oʻzkommunxizmat” agentligi bosh direktorining 2016-yil 18-avgustdagi 99-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2825, 2016-yil 19-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 38-son, 452-modda) bilan tasdiqlangan Chiqindilarni qayta yuklash stansiyalaridan texnik foydalanish qoidalarida :

1) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur Qoidalar chiqindilarni qayta yuklash stansiyalaridan texnik foydalanish tartibini belgilaydi.”;

2) 3-banddagi “normativ hujjatlar” degan soʻzlardan keyin “shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 37-banddagi “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi organlariga” degan soʻzlar “Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 38-banddagi “kanalizatsiya” degan soʻz “oqova suvlarni chiqarib yuborish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 48-banddagi “Mehnat muhofazasi boʻyicha ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga (roʻyxat raqami 273, 1996-yil 14-avgust)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Tashkilotlarda mehnatni muhofaza qilish ishlarini hamda mehnatni muhofaza qilish xizmati faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 50 va 51-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“50. Oʻzbekiston Respublikasi “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasiga muvofiq ishlab chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi, xodimlarining soni ellik kishi va undan ortiq boʻlgan har bir tashkilotda mehnatni muhofaza qilish talablariga rioya etilishini taʼminlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida mehnatni muhofaza qilish xizmati tashkil etiladi yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tegishli tayyorgarlikka ega boʻlgan mutaxassis lavozimi joriy etiladi. Ellikta va undan ortiq transport vositasi mavjud boʻlgan tashkilotda yoʻl harakati xavfsizligi xizmati ham tashkil etiladi yoki yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mutaxassis lavozimi joriy etiladi.

Xodimlarining soni ellik nafardan kam boʻlgan tashkilotda mehnatni muhofaza qilish xizmatini tashkil etish yoki mehnatni muhofaza qilish boʻyicha mutaxassis lavozimini joriy etish toʻgʻrisidagi qaror ish beruvchi tomonidan mazkur tashkilot faoliyatining oʻziga xos xususiyati hisobga olingan holda qabul qilinadi.

51. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”;

7) 53-band “xodimlar salomatligining” degan soʻzlardan keyin “mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

8) 55-banddagi “2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari”” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir Sh. XIDOYATOV

Toshkent sh.,

2026-yil 27-fevral,

1/2-7-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.03.2026-y., 10/26/3793/0256-son)

lex.uz