UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 25-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 25 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 марта 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 March 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

АРИЗА

МЕЗОНЛАРИ

РЎЙХАТИ

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасида банд бўлган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ички ва ташқи бозорларда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарорига мувофиқ:

автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар орасида тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш;

хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчиларга босқичма-босқич чегарада бериш амалиётини йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 июндан бошлаб:

автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни чегара божхона постларида чиқиш йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситасига халқаро ташиш йўналиши бўйича бериш амалиёти йўлга қўйилади;

халқаро йўналишларда қатновни режалаштириш учун автотранспорт воситасига юк ортишдан олдин миллий ташувчиларга Транспорт вазирлигининг автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) зарур бўлган барча хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни 10 кун муддатга банд қилиш имконияти яратилади;

хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчиларга бериш, қабул қилиш, сақлаш ва ахборот тизимида қайд этиш учун чегара божхона постларида рухсатномаларни бериш пунктлари ташкил этилади ҳамда уларнинг рўйхати Транспорт вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади;

ўтган ҳисобот йилида миллий ташувчиларнинг юк ва йўловчи ташиш географиясидан келиб чиққан ҳолда хорижий давлатлар кесимида халқаро ташиш йўналишлари рўйхати Транспорт вазирлиги томонидан шакллантирилади;

рухсатномаларни бериш пунктлари ва халқаро ташиш йўналишлари рўйхатлари ҳамда хорижий давлатлар кесимида халқаро ташиш тури бўйича танқис бўлган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида эълон қилиб борилади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни чегара божхона постларида чиқиш йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситасига халқаро ташиш йўналиши бўйича ахборот тизими орқали бериш тартиби;

автотранспорт воситасига юк ортишдан олдин миллий ташувчиларга ахборот тизимида зарур бўлган барча хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни белгиланган муддатгача банд қилиш тартиби;

рухсатномаларнинг электрон шаклини айирбошлаш — «e-Permit» тизимининг ҳуқуқий асослари;

миллий ташувчиларнинг рейтингини шакллантириш, юритиш, эълон қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга берган ҳамда уларни белгиланган муддатларда қайтармаган миллий ташувчиларга нисбатан бундай рухсатномалар берилишини тўхтатиб туриш бўйича санкцияларни инсон омилисиз автоматик равишда қўллаш;

Ўзбекистон рухсатномаларини хорижий ташувчиларга бериш, улардан фойдаланиш ҳамда юкларни халқаро ташиш турларини аниқлаш тартиби.

4. 2026 йилги хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни юк ташишга аниқ буюртмаси бўлмаган миллий ташувчилар қўлида тўпланиб, сунъий танқислик вужудга келишини олдини олиш мақсадида, 2026 йил 1 июнга қадар шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2026 йилги айирбошлаш квотаси доирасида олинган, ташиш тури бўйича умумий миқдори 1000 та ва ундан кам бўлган хорижий рухсатномалар фақатгина халқаро ташиш йўналиши бўйича:

экспорт товарлари ортилган автотранспорт воситаси учун тегишли божхона декларацияси мавжуд бўлганда барча миллий ташувчиларга берилади;

экспорт товарлари билан чиқиб кетаётган автотранспорт воситаси учун бошқа давлатдан импорт ёки учинчи давлатдан/га юкларни ташишга хорижий рухсатномалар қайтиш йўналиши географик яқин бўлганда, 2025 йил якунига кўра даромад коэффициенти 1,0 ва ундан юқори бўлган миллий ташувчиларга қўшимча берилади;

б) 2026 йилги айирбошлаш квотаси доирасида олинган, умумий миқдори 1000 тадан кўп бўлган учинчи давлатга/дан юк ташишга хорижий рухсатномалар республика ҳудудидан:

экспорт ёки транзит товарлари билан чиқиб кетаётган автотранспорт воситаси учун қайтиш йўналиши географик яқин бўлганда барча миллий ташувчиларга берилади;

бўш чиқиб кетаётган автотранспорт воситаси учун 2025 йил якунига кўра даромад коэффициенти 0,7 ва ундан юқори бўлган миллий ташувчиларга берилади;

в) қолган барча рухсатномалар — миллий ташувчиларнинг аризасига кўра юкларни халқаро ташишда фойдаланиладиган (тегишли лицензия карточкаси мавжуд бўлган) автотранспорт воситалари сони доирасида халқаро ташиш йўналиши бўйича берилади;

г) барча хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларда ташувчининг номи сиёҳли принтер орқали чоп этилади ҳамда улар олинган кундан бошлаб 90 календарь кун ичида Транспорт вазирлигига қайтарилади;

д) қуйидаги ҳолатларда ахборот тизимида автоматик равишда барча хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар миллий ташувчига берилиши тўхтатиб турилади:

олинган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар белгиланган муддатларда қайтарилмаганда — уларни қайтарилгунига қадар (йўл-транспорт ҳодисаси, ёнғин, табиий офатлар натижасида (ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳужжат асосида) йўқ бўлганлиги ҳолатлардан ташқари);

олинган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқлар учинчи шахсларга берилганлиги, шунингдек уларни бузилганлиги (ўчирилган, бўялган, ташувчининг номини ўқиш имконияти мавжуд бўлмагани) аниқланганда — уч ой муддатга.

5. Дунёдаги геосиёсий кескинликнинг кучайиши, халқаро юк ташишлар бозори конъюнктурасининг ўзгариши ҳамда хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларнинг ишлатилиш даражасини инобатга олган ҳолда Транспорт вазирлигига ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган миллий ташувчиларнинг даромад коэффициенти қийматларини ўзгартириш ҳуқуқи берилсин.

6. Транспорт вазирлиги:

а) бир ҳафта муддатда қуйидаги маълумотларни миллий ташувчилар учун ахборот тизимида эълон қилсин:

Солиқ қўмитаси билан бирга шакллантириладиган миллий ташувчиларнинг даромад коэффициенти кўрсаткичлари тўғрисида;

2026 йил учун келиб тушган барча хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар мавжудлиги тўғрисида;

б) ўн кун муддатда ахборот тизимида хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларини 10 кун муддатга банд қилиш имкониятини яратсин;

в) бир ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан биргаликда миллий ташувчиларга хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар бериладиган чегара божхона постлари рўйхатини шакллантириб, рухсатномаларни бериш пунктларини ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

г) ўн кун муддатда пилот лойиҳа сифатида миллий ташувчилар рейтингини шакллантириб, натижаларини эълон қилсин.

7. Белгилансинки:

2025 йилги хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни учинчи шахсларга берилишига, шунингдек уларни бузилишига (ўчирилишига, бўялишига) ҳамда йўқолишига йўл қўйган миллий ташувчиларга, айнан шу давлатнинг барча рухсатномаларини берилиши ушбу ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч ой муддатга тўхтатилади;

ушбу қарор билан тасдиқланаётган Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2026 йил 1 июндан эътиборан кучга киради;

8. Транспорт вазирлигининг:

миллий ташувчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, Хитой томони билан учинчи давлатга/дан юк ташишга рухсатномаларни айирбошлашни йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим (2017 йил 12 май Пекин шаҳри) қоидаларини ушбу ташувларга ҳам татбиқ этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

9. Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси икки ой муддатда хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун миллий ташувчилар томонидан юбориладиган аризада кўрсатилган маълумотларни белгиланган тартибда расмийлаштирилган божхона декларацияси билан мувофиқлигини автоматик равишда текшириш мақсадида тегишли ахборот тизимлари ўртасида электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйсин.

10. Транспорт вазирлиги:

уч ой муддатда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда миллий ташувчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, тегишли хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан жорий ва келгуси йиллар учун танқис рухсатномаларнинг айирбошлаш квотасини камида 2 баробарга ошириш чораларини кўрсин;

жорий йил 1 июнга қадар Хитой, Туркманистон, Тожикистон томонлари билан электрон рухсатномаларни айирбошлаш — «e-Permit» тизимини жорий этсин;

жорий йил 1 июлга қадар Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси билан биргаликда халқаро ва минтақавий бозорларга чиқишни таъминлайдиган ташқи савдо йўналишларидаги асосий транзит давлатлар билан икки томонлама ва/ёки транзит юк ташишларни рухсатномасиз тизимга ўтказиш бўйича музокаралар олиб борсин;

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

уч ой муддатда Адлия вазирлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, автомобилда юкларни халқаро ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларини (ҳайдовчиларда малака сертификатининг мавжудлигини) такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсадлари, моҳияти ва амалий аҳамияти миллий ташувчилар ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 мартдаги 114-сон қарорига 1-ИЛОВА

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши миллий ва хорижий ташувчиларга татбиқ этилади.

Автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалар билан тартибга солинади.

Автомобилда хавфли, катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

автотранспорт воситаси :

йўловчиларни, багажни халқаро ташишда — йўловчиларни, багажни ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўриндиғи билан ҳисоблаганда 9 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси (автобус, микроавтобус);

юкларни халқаро ташишда — юкларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси (юк автомобили, тиркамали юк автомобиллари, шатакчи автомобиллари ёки ярим тиркамали шатакчи автомобиллар);

автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташиш — олдиндан келишилган йўналиш, жадвал, тарифлар, миллий ташувчи томонидан йўловчилар чиқариладиган ва тушириладиган тўхташ бекатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига ёки давлат чегараси ташқарисида автотранспорт воситасида йўловчиларни ва багажни мунтазам ташиш;

автомобилда йўловчиларни халқаро номунтазам ташиш — автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташишга тегишли бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига ёки давлат чегараси ташқарисида автотранспорт воситасида йўловчиларни ва багажни ташиш;

автомобилда юк ва йўловчиларни икки томонлама халқаро ташиш (икки томонлама ташиш) — миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига ёки хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ташиш ҳамда хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида ва ушбу автотранспорт воситаси рўйхатга олинган хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ушбу хорижий давлат ҳудудига ташиш;

автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш (халқаро ташиш) — юк ёки йўловчиларни икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудудлари бўйлаб автотранспорт воситасида ташиш, шунингдек, юксиз (йўловчисиз) автотранспорт воситасининг икки ёки ундан ортиқ давлатлар ҳудуди бўйлаб ўтиши;

автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро транзит ташиш (транзит ташиш) — автотранспорт воситасининг юк ёки йўловчилар билан маълум бир давлат ҳудудидан ўтиб кетиши, бунда жўнаш ва бориш пунктлари ушбу давлат ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлади;

айирбошлаш квотаси — хорижий давлатнинг ваколатли органи билан айирбошлаш учун бир йилга ўзаро келишилган рухсатномалар сони;

АТР битими — 1970 йил 1 сентябрда Женева шаҳрида имзоланган Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташишлар тўғрисидаги ва ушбу ташишлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари ҳақидаги битим;

АТР гувоҳномаси — мамлакатнинг АТР битимини амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органи томонидан бериладиган ва автотранспорт воситаси АТР битими талабларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат;

божхона декларацияси — божхона назорати мақсадлари учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилган ҳужжат;

даромад коэффициенти — миллий ташувчининг охирги тўлиқ ўн икки ой мобайнида бир автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган даромадини республикадаги барча миллий ташувчиларнинг бир автотранспорт воситаси ҳисобига юкларни халқаро ташиш бўйича хизматлардан олган ўртача даромадига бўлган нисбати;

«E-авто рухсатнома» автоматлаштирилган ахборот тизими (ахборот тизими) — рухсатномаларнинг берилиши, ҳисобга олиниши ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимининг бир қисми;

е-Permit электрон тизими — хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларнинг электрон шаклини айирбошлаш имконини берувчи ўзаро интеграциялашган ахборот тизими;

кўп томонлама рухсатнома — бундай рухсатнома эгасига тегишли бўлган автотранспорт воситасининг кўп томонлама рухсат бериш тизимига аъзо бўлган ҳар қандай давлат ҳудуди бўйлаб ўтишига рухсатнома;

масъул ходим — Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг масъул ходими;

миллий ташувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юк ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи ва бунга махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;

оператор — рухсатномаларни бериш пунктида фаолият олиб борувчи, шартнома асосида жалб этилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси;

рухсатнома — маълум бир давлат ҳудудида халқаро ташишни амалга ошириш учун бошқа давлат ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (қоғоз ёки электрон шакли);

рухсатномаларни бериш пункти — хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчиларга бериш, қабул қилиш, сақлаш ва ахборот тизимида қайд этиш учун чегара божхона постларида ташкил этилган пункт;

танқис рухсатномалар — миллий ташувчиларнинг йиллик эҳтиёжини қондирмайдиган миқдорда айирбошланган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар;

учинчи давлат ҳудудидан ёхуд учинчи давлат ҳудудига автомобилда юкларни халқаро ташиш (учинчи давлатга/дан ташиш) — жўнатувчи мамлакатда юкланган ва қабул қилувчи мамлакатда туширилган, жўнаш ёки қабул қилиш мамлакати ҳисобланмайдиган мамлакатда рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида юкларни ташиш;

халқаро товар-транспорт юк хати — халқаро йўлларда юкларни ташиш шартномаси тўғрисидаги конвенцияда назарда тутилган, шу жумладан, ташилаётган юк, унинг жўнатувчиси ва қабул қилувчиси, ташувчиси ва ташувни амалга оширувчи автотранспорт воситаси тўғрисида, шунингдек, уни ортиш ва тушириш жойлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;

хорижий рухсатнома — хорижий давлат ҳудудида халқаро ташишни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;

хорижий ташувчи — хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юк ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;

электрон ишончнома — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товар-моддий бойликларни олиш учун расмийлаштириладиган электрон ҳужжат;

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги;

Ўзбекистон рухсатномаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ташишни амалга ошириш учун хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.

2-боб. Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг умумий шартлари

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ташувчилар томонидан автомобилда халқаро ташишлар Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномаларида икки томонлама ва/ёки транзит ташишларни рухсатномасиз амалга ошириш назарда тутилган тақдирда, бундай ташиш ташиш турини тасдиқловчи халқаро товар-транспорт юк хати асосида амалга оширилади.

5. Ўзбекистон рухсатномаларида автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш турлари ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.

6. Ўзбекистон ва хорижий рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади:

а) икки томонлама/транзит юк ташиш учун;

б) учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;

в) универсал (икки томонлама, транзит ва учинчи давлатга/дан юк ташиш);

г) икки томонлама юк ташиш учун;

д) транзит юк ташиш учун;

е) икки томонлама қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;

ж) транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;

Қайд этилган рухсатномалардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссияларнинг протокол қарорлари билан рухсатноманинг бошқа турлари назарда тутилиши мумкин.

7. Хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар орасида йўловчи ва юкларни ташишга йўл қўйилмайди.

8. Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишларни амалга оширувчи ташувчилар ўз давлатида рўйхатга олинган ва фарқловчи белгиларига эга бўлган автотранспорт воситаларидан фойдаланишлари лозим, бунда тиркамалар ва ярим тиркамалар бошқа давлатда рўйхатга олинган ва фарқловчи белгиларга эга бўлиши мумкин.

9. Автомобилда йўловчиларни халқаро мунтазам ташишлар Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишув бўйича ташкил этилади.

10. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларини бажариш доирасида:

хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда айирбошлаш квотасини аниқлайди;

хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлашни ташкил этади;

миллий ташувчиларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан олинган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар (хорижий давлат ёки кўп томонлама рухсатнома номи, турига қараб миқдори ва амал қилиш муддати, юк ташишнинг алоҳида шартлари) ҳамда хорижий давлатлар ҳудудидаги чекловлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда жойлаштириб боради;

ахборот тизими орқали миллий ташувчиларга хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни беради, қабул қилади ва уларнинг ҳисобини юритади.

11. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлаш, улардан олинган хорижий рухсатномаларни миллий ташувчиларга бериш, фойдаланиш, қабул қилиш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш ушбу Низомга 1-иловадаги схема бўйича амалга оширилади.

3-боб. Рухсатномаларни айирбошлаш тартиби

12. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи:

а) ҳар йили 1 октябрга қадар қуйидаги маълумотларни чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун дастлабки айирбошлаш квотасини шакллантиради:

сўнгги уч йилда, шу жумладан жорий йилда миллий ташувчилар томонидан хорижий рухсатномаларни олиш ва ишлатилиш даражаси;

анъанавий транспорт йўлакларида вужудга келаётган чекловлар ва муқобил транспорт йўлакларини ривожлантириш истиқболларини инобатга олган ҳолда келгуси йилда автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг аниқ прогнозлари;

б) ҳар йили 1 декабрга қадар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда айирбошлаш квотасини аниқлайди ва уларни айирбошлаш жараёнини келишиб олади;

в) ҳар йили 31 декабрга қадар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномалари айирбошлашни амалга оширади;

г) йил давомида хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар ишлатилиш даражасидан келиб чиқиб, тури бўйича умумий сони камида 20 фоиз қолганда хорижий давлатнинг ваколатли органлари билан жорий йил учун қўшимча рухсатномалар айирбошлашни ташкил этади.

13. Ушбу Низомга 2-иловадаги рўйхатда келтирилган хорижий рухсатномалар танқис рухсатномалар ҳисобланади ва уларнинг ишлатилиш даражасига қараб ушбу рўйхат ҳар йили қайта кўриб чиқилади.

4-боб. Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни олиш ва улардан фойдаланиш тартиби

14. Миллий ташувчи хорижий ёки кўп томонлама рухсатномани олиш учун ахборот тизимидаги шахсий кабинетида:

халқаро ташишга жалб қилинадиган автотранспорт воситаси турган давлатни, давлат рақамини, юк ортиладиган (жўнаш пункти) ва тушириладиган (бориш пункти) давлатларни ҳамда халқаро ташиш йўналишини белгилайди;

белгилаган халқаро ташиш йўналиши бўйича зарур бўлган хорижий рухсатномаларни 10 календарь кун муддатга банд қилади;

ушбу муддат тугашидан камида 3 кун олдин хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тўлдирган ҳолда ариза юборади.

15. Аризада қуйидагилар кўрсатилади/илова қилинади (юкланади):

автотранспорт воситаси турган давлат ва давлат рақами;

автотранспорт воситасига юк ортилган ҳолда республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланганда — божхона декларацияси (экспорт ва/ёки транзит) рўйхат рақами;

автотранспорт воситасига хорижий давлат ҳудудида юк ортилган бўлса — белгиланган тартибда расмийлаштирилган халқаро товар-транспорт юк хати;

хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни олиб кетиладиган жой (Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ёки рухсатномаларни бериш пунктларидан бири);

Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.

Ахборот тизимида аризада кўрсатилган автотранспорт воситаси учун ваколатли орган томонидан берилган АТР гувоҳномаси мавжудлиги аниқланса, ушбу ариза автоматик равишда биринчи навбатда кўриб чиқилади.

16. Миллий ташувчидан ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилмаган бошқа маълумотларни/ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

17. Ариза қуйидаги ҳолларда автоматик равишда қабул қилинмайди:

нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги ахборот тизими орқали аниқланганда;

хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар банд қилинмаганда;

ушбу Низомнинг 39 ва 40-бандларида назарда тутилган йиғимлар тўланмаганда;

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органида хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар мавжуд бўлмаганда, бундан ушбу Низомнинг 50-банди иккинчи хатбошисидаги ҳолат мустасно;

ушбу Низомнинг 54-бандига мувофиқ танқис рухсатномаларни беришга оид талаб ва шартларга риоя этилиши тасдиқланмаганда;

ушбу Низомнинг 34-бандига мувофиқ хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар берилиши тўхтатиб турилганда;

миллий ташувчида автотранспорт воситасида юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун лицензия ва (ёки) лицензия карточкалари мавжуд бўлмаганда ёхуд уларнинг амал қилиш муддати тўхтатилганда.

Мазкур бандда кўрсатилганлардан ташқари бошқа асослар билан аризани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.

18. Ариза масъул ходим томонидан ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва уни қаноатлантириш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Автотранспорт воситасига юк ортилган ҳолда республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланганда — аризада кўрсатилган автотранспорт воситасининг давлат рақами, юк ортилган ва тушириладиган давлатлар номи божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини ташкил этиш орқали автоматик равишда текширилади ва тегишли қарор инсон омилисиз қабул қилинади.

Қарор ахборот тизими орқали реал вақт режимида автоматик равишда миллий ташувчининг шахсий кабинети ва электрон почта манзилига юборилади.

19. Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар ахборот тизими орқали миллий ташувчининг муайян автотранспорт воситасига битта халқаро ташиш йўналиши учун берилади.

Бунда, ушбу автотранспорт воситаси учун навбатдаги халқаро ташиш йўналишига хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар, аввал олинганлари қайтарилгандан ёки ушбу Низомнинг 29-бандига мувофиқ ахборот тизимига юклангандан сўнг, банд қилишга рухсат берилади.

20. Аризани қаноатлантириш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

хорижий ёки кўп томонлама рухсатнома(лар)ни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг миллий ташувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

миллий ташувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

21. Аризани рад этиш миллий ташувчига электрон тарзда ахборот тизими орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

22. Миллий ташувчи рад этилган кундан бошлаб 24 соат ичида аризани кўриб чиқиш учун йиғимни тўламасдан, рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда аризани қайта юбориш ҳуқуқига эга.

23. Аризани такроран кўриб чиқиш чоғида масъул ходим томонидан ариза берувчи олдин ахборот тизими орқали йўлланган аризада кўрсатилмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари қайд этилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.

24. Қуйидаги ҳолатларда банд қилинган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар ахборот тизимида автоматик равишда бекор қилинади:

миллий ташувчи томонидан ахборот тизими орқали бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилинганда;

миллий ташувчи томонидан белгиланган муддатда ариза юборилмаганда;

белгиланган муддатда ушбу Низом талабларига мувофиқ хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар аризада кўрсатилган жойдан (Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи, рухсатномаларни бериш пунктларидан биридан) олиб кетилмаганда (почта орқали юборилган ҳолатлардан ташқари).

25. Ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ банд қилинган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар бекор қилинганда, ушбу миллий ташувчига айнан шу турдаги хорижий давлатнинг (бундан қўшни давлатларнинг рухсатномалари мустасно) рухсатномаларини банд қилиш 5 кун муддатга, ушбу ҳолат бир ой ичида икки маротаба содир бўлса 10 кун муддатга, уч ва ундан кўп маротаба содир бўлса 15 кун муддатга чекланади.

Бунда, автотранспорт воситасининг божхона назоратини амалга оширишга қўшимча вақт талаб этилса, банд қилинган муддат тегишли муддатга узайтирилади, бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно.

26. Ариза қаноатлантирилганда, берилиши лозим бўлган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар банд қилинган муддат тугашидан аввал аризада кўрсатилган жойдан олиб кетилиши керак.

Республика ҳудудидаги автотранспорт воситаси учун хорижий ва кўп томонлама рухсатномалар фақатгина рухсатномаларни бериш пунктидан олинади, қолган ҳолатларда — миллий ташувчининг ихтиёрига кўра аризада кўрсатилган жойдан.

27. Рухсатномаларни бериш пунктида оператор томонидан хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни берилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

юк билан келган автотранспорт воситаси учун расмийлаштирилган божхона декларацияси аризадаги маълумотларга мувофиқ бўлганда, ахборот тизими автоматик равишда операторга рухсатномаларни беришга рухсат беради, мувофиқ бўлмаганда — рухсатномаларни беришни рад этади;

юксиз келган автотранспорт воситасининг давлат рақами аризадаги маълумотларга мувофиқ бўлганда, ахборот тизими автоматик равишда операторга рухсатномаларни беришга рухсат беради, мувофиқ бўлмаганда — рухсатномаларни беришни рад этади;

оператор томонидан хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар фақат электрон ишончнома расмийлаштирилган шахсга берилади ва бу ҳақида ахборот тизимида тегишли белги қўйилади.

28. Миллий ташувчига хорижий ёки кўп томонлама рухсатнома берилганда, тегишли катакларда масъул ходим ёки оператор томонидан мажбурий тарзда миллий ташувчининг номи ва берилган сана сиёҳли принтер орқали чоп этилади, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи муҳри ва мансабдор шахси имзоси қўйилади ҳамда унинг электрон нусхаси ахборот тизимига юкланади.

Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларга, шу жумладан, ишлатмасдан қайтарилганларга, агар автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссиялар протокол қарорларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.

29. Халқаро ташиш йўналиши бўйича автотранспорт воситаси белгиланган манзилга етиб борганда, фойдаланилган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар зарур тарзда ва тўғри тўлдирилган ҳолда ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилган халқаро товар-транспорт юк хатини электрон нусхаси миллий ташувчи томонидан ахборот тизимига юкланади.

Юкланадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда ва уларда қайд этилган маълумотлар аниқ кўринадиган бўлиши керак.

30. Миллий ташувчи хорижий давлатлар ҳудудига киришдаги тақиқ ва чекловлар мавжуд бўлганда, олинган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномадан фойдалана олмаслиги ҳақида дарҳол ахборот тизимига маълумот киритиши лозим.

Бундай чекловлар ва тақиқлар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари орқали тасдиқланган тақдирда, бошланган халқаро ташишни якунлаш учун ушбу миллий ташувчига ишлатилмаган транзит юк ташиш учун хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар ўрнига бошқаларини олиш ҳуқуқи берилади.

31. Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар улар берилган кундан бошлаб 90 календарь кундан кечикмай Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига ёки рухсатномаларни бериш пунктига қайтарилиши лозим. Бунда, ишлатилмаган рухсатномаларнинг электрон шакли автоматик равишда бекор қилинади ва умумий тартибда миллий ташувчиларга берилади.

Фойдаланилган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар зарур тарзда ва тўғри тўлдирилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига ёки рухсатномаларни бериш пунктига ушбу бандда назарда тутилган муддатдан илгари қайтарилиши мумкин.

32. Белгиланган тартибда қайтарилган ҳар бир хорижий ёки кўп томонлама рухсатноманинг (олди ва орқа томони) электрон нусхаси масъул ходим ёки оператор томонидан ахборот тизимига 24 соат ичида юкланади.

Ахборот тизимига юкланган ҳар бир хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни учинчи шахсга берилганлиги, шунингдек уларни бузилганлиги (ўчирилгани, бўялгани, ташувчининг номини ўқиш имконияти мавжуд бўлмагани), уларнинг берилган вақтдаги электрон нусхаси билан солиштиришган ҳолда автоматик равишда аниқланади ва жамоатчилик назорати учун бошқа миллий ташувчиларга холисона текшириш имконияти яратилади.

33. Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқларни учинчи шахсларга бериш тақиқланади.

34. Қуйидаги ҳолатларда ахборот тизимида автоматик равишда миллий ташувчига унга берилган:

хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар белгиланган муддатларда қайтарилмаганда — уларни қайтарилгунига қадар (йўл-транспорт ҳодисаси, ёнғин, табиий офатлар натижасида (ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳужжат асосида) йўқ бўлганлиги ҳолатлардан ташқари) қайтарилмаган давлатнинг рухсатномалари ва барча танқис рухсатномалар берилиши тўхтатилади;

хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқлар учинчи шахсларга берилганлиги, шунингдек уларни бузилганлиги (ўчирилгани, бўялгани, ташувчининг номини ўқиш имконияти мавжуд бўлмагани) аниқланганда — олти ой муддатга, йил давомида қайта аниқланганда — ўн икки ой муддатга барча хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар берилиши тўхтатилади.

Бунда, учинчи шахсга берилган, шунингдек бузилган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар расмийлаштирилган автотранспорт воситаси ахборот тизимида блокланади ва унга ушбу бандда назарда тутилган муддатларда бошқа миллий ташувчи таркибида ҳам рухсатномаларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Тақиққа тушган миллий ташувчилар ва автотранспорт воситалари ахборот тизимида ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг расмий веб-сайтида ошкора эълон қилиб борилади.

35. Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни беришни тўхтатиб туриш тўғрисидаги тақиқни бекор қилиш учун миллий ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг ҳисоб рақамига бундай тақиқни қўйилишига сабаб бўлган ҳар бир рухсатнома учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида ихтиёрий равишда (шахсий ҳисоб рақамидан) тўлов амалга оширилиши мумкин.

5-боб. Икки томонлама йўловчи ташиш учун рухсатнома бланкасини олиш тартиби

36. Автотранспорт воситасида йўловчиларни халқаро номунтазам ташишлар Йўловчилар ва багажларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги Конвенция билан тартибга солинади.

37. Миллий ташувчи икки томонлама ва/ёки транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун хорижий рухсатномаларни олиш учун ахборот тизимидаги шахсий кабинетида:

халқаро ташишга жалб қилинадиган автотранспорт воситаси турган давлатни, йўловчилар чиқадиган ва тушириладиган давлатларни ҳамда халқаро ташиш йўналишларини белгилайди;

белгилаган халқаро ташиш йўналиши бўйича зарур бўлган хорижий рухсатномаларни 15 календарь кунига банд қилади;

ушбу муддат тугашидан камида 5 кун олдин хорижий рухсатномаларни олиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тўлдирган ҳолда ариза юборади.

38. Ахборот тизими орқали юборилган аризани кўриб чиқиш, рухсатномаларни бериш, улардан фойдаланиш ва қайтариш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

6-боб. Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни беришда ундириладиган тўловлар

39. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

40. Ҳар бир бериладиган хорижий ёки кўп томонлама рухсатнома учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

41. Йиғимлар тўланиши миллий ташувчиларнинг ҳисоб рақамидан, мобил электрон тизимлар орқали электрон тарзда ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.

Йиғилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг бюджетдан ташқари жамғармаси ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.

42. Ундирилган йиғим қайтарилмайди ва қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

7-боб. Миллий ташувчилар рейтингини шакллантириш, натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиби

43. Миллий ташувчилар рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинг) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилади.

44. Қуйидагилар рейтинг юритишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

халқаро ташиш соҳасида ишончли, хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатаётган миллий ташувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш ва уларни рағбатлантириш;

соҳада яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва кўрсатилаётган хизматлар шаффофлигини ошириш;

миллий ташувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва хизматлар сифатини ошириш.

45. Маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ўз вақтида тақдим этилиши ва белгиланган муддатда ижроси таъминланиши учун тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари масъул ҳисобланади.

46. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган миллий ташувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишини белгиланган тартибда таъминлайди.

47. Рейтинг баллари қуйидагилардан шакллантирилади:

тегишли рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга бўлган миллий ташувчилар аниқланади;

ҳар бир мезон бўйича кўрсаткич баллар йиғиндисидан иборат бўлади;

ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси миллий ташувчилар рейтингини ифодалайди.

48. Рейтинг натижалари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

ишончлилик даражаси умумий баллар юқори даража 60 — 100 ўрта даража 40 — 59 паст даража 39 дан паст

49. Рейтинг натижалари ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

8-боб. Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни банд қилиш ва танқис рухсатномалардан фойдаланишнинг алоҳида хусусиятлари

50. Халқаро ташиш йўналиши бўйича жўнаш ёки бориш мамлакатининг рухсатномаси мавжуд бўлмаганда, ушбу халқаро ташиш йўналиш бўйича хорижий рухсатномаларни банд қилишга йўл қўйилмайди.

Агар, халқаро ташиш йўналишидаги транзит давлатнинг рухсатномаси мавжуд бўлмаганда, халқаро ташиш йўналишини ўзгартиришга ёки ундаги мавжуд рухсатномаларни ишлатилишини таъминлаш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда уларни банд қилишга рухсат берилади.

51. Ишончлилик даражаси юқори бўлган миллий ташувчилар муайян автотранспорт воситаси учун хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни банд қилишда бир вақтнинг ўзида навбатдаги халқаро ташиш йўналиши бўйича барча рухсатномаларни қўшимча банд қилиш ҳуқуқига эга.

52. Ишончлилик даражаси ўрта бўлган миллий ташувчилар муайян автотранспорт воситаси учун хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни банд қилишда бир вақтнинг ўзида навбатдаги халқаро ташиш йўналиши бўйича танқис бўлмаган рухсатномаларни қўшимча банд қилиш ҳуқуқига эга.

53. Ишончлилик даражаси паст бўлган ёки рейтингда мавжуд бўлмаган миллий ташувчилар томонидан муайян автотранспорт воситаси учун хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни банд қилиш умумий тартибда амалга оширилади.

54. Танқис рухсатномалардан фақатгина қуйидаги ҳолатларда берилади:

а) икки томонлама ва/ёки транзит юк ташишда:

барча миллий ташувчилар томонидан — республиканинг экспорт юкларини ташиш учун божхона юк декларацияси мавжуд бўлганда;

ишончлилик даражаси юқори бўлган миллий ташувчилар томонидан — республиканинг импорт юкларини ташиш учун автотранспорт воситаси хорижий давлат ҳудудида турганда;

б) учинчи давлатдан/га юк ташишда:

ишончлилик даражаси юқори бўлган миллий ташувчилар томонидан — барча халқаро ташишда;

ишончлилик даражаси ўрта бўлган миллий ташувчилар томонидан — автотранспорт воситасига хорижий давлат ҳудудида юк ортилганлигини тасдиқловчи, белгиланган тартибда расмийлаштирилган халқаро товар-транспорт юк хати нусхаси илова қилганда.

9-боб. Ўзбекистон рухсатномаларини хорижий ташувчиларга бериш ва улардан фойдаланиш

55. Ўзбекистон рухсатномалари хорижий ташувчиларга тегишли йилга айирбошланган рухсатномалар ҳисобидан берилади.

Ўзбекистон рухсатномалари жорий календарь йилда ва келгуси йилнинг 31 январигача (ушбу сана ҳам шунга киради) амал қилади, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ёки икки томонлама келишувларда бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.

56. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилигига мувофиқ автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун талаб этиладиган Ўзбекистон рухсатномалари, халқаро товар-транспорт юк хатлари ва бошқа ҳужжатлар автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишидан олдин хорижий ташувчи томонидан тўлдирилиши лозим ва ҳайдовчилари ёнида бўлиши ҳамда назорат қилувчи органлар талабларига мувофиқ автотранспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан тақдим этилиши лозим.

57. Хорижий ташувчи Ўзбекистон рухсатномасидан фақат бир марта Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқишда ҳамда амалга оширилаётган автотранспорт воситасида юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг бир тури бўйича фойдаланиши мумкин, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тузилган автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш масалалари бўйича қўшма/аралаш комиссиялар протокол қарорларида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса.

Ўзбекистон рухсатномасида ва халқаро товар-транспорт юк хатида кўрсатилган хорижий ташувчи номи бир-бирига мувофиқ бўлиши лозим.

58. Ўзбекистон рухсатномасининг тўлдирилиши зарур бўлган барча бандларида тўлақонли ва аниқ маълумотлар қайд этилиши лозим.

Ҳеч бўлмаганда битта тўлдирилмаган банднинг мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси назорат органлари томонидан рухсатноманинг ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши учун асос бўлади.

59. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланаётган хорижий юк автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-йўлакай юк олишига халқаро ташишни амалга ошириш учун Ўзбекистон рухсатномасининг тегишли тури мавжуд бўлган тақдирдагина рухсат этилади.

60. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган рўйхатга олиш ва фарқловчи белгиларига эга бўлмаган, шу жумладан, юкланган автотранспорт воситаларини олиб киришда Ўзбекистон рухсатномаси талаб этилмайди.

10-боб. Рухсатномаларнинг шакли ва ҳисобини юритиш тартиби

61. Рухсатномалар қоғоз ва электрон шаклда бўлади. Рухсатномаларнинг қоғоз шакли қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга.

62. Ўзбекистон рухсатномаларининг қоғоз шакли Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.

63. Электрон рухсатномалар ахборот тизимида сақланади ва ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва QR-кодга (матрик штрихли код) эга.

64. Рухсатномаларни ҳисобга олиш, сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан белгиланади.

11-боб. Операторнинг мажбуриятлари

65. Операторнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни фақатгина ахборот тизимида қабул қилинган қарорга мувофиқ бериш;

ахборот тизимига тегишли маълумотларни ҳамда белгиларни ўз вақтида ва тўғри киритиш;

рухсатномаларни бериш пунктларини доимий равишда ишловчи кузатув камералари билан жиҳозлаш ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан кузатиб бориш имкониятини яратиш;

ҳар қандай ҳаракат (ҳаракатсизлик) оқибатида юзага келадиган зарарларни тўлиқ қоплаш;

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига рухсатномаларни бериш пунктлари фаолиятини ўрганиш учун имконият яратиш.

12-боб. Якунловчи қоидалар

66. Миллий ташувчилар хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларнинг зарур тарзда ва тўғри тўлдирилиши, улардан мақсадли фойдаланилиши, ўз вақтида қайтарилиши ҳамда ахборот тизимига киритиладиган/юкланадиган маълумотлар/ҳужжатларни тўғрилиги учун жавоб берадилар.

67. Миллий ташувчи хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун юборилган аризани ҳамда рухсатномалар берилишининг рад этилганлиги, шунингдек, масъул ходим ва оператор ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

68. Ахборот тизимига тегишли маълумотларни ҳамда белгиларни ўз вақтида ва тўғри киритиш учун масъул ходим ва оператор жавоб беради.

69. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномаларни айирбошлаш, улардан олинган хорижий рухсатномаларни миллий ташувчиларга бериш, фойдаланиш, қабул қилиш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи 1. Маълумотларни чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун дастлабки айирбошлаш квотасини шакллантиради. ҳар йили 1 октябрга қадар 2. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан айирбошлаш квотасини аниқлайди ва уларни айирбошлаш жараёнини келишиб олади. ҳар йили 1 декабрга қадар 3. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан рухсатномалари айирбошлашни амалга оширади. ҳар йили 31 декабрга қадар 4. Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар ишлатилиш даражасидан келиб чиқиб, тури бўйича умумий сони камида 20 фоиз қолганда хорижий давлатнинг ваколатли органлари билан жорий йил учун қўшимча рухсатномалар айирбошлашни ташкил этади. йил давомида 5. Миллий ташувчиларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан олинган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар ҳамда хорижий давлатлар ҳудудидаги чекловлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради. йил давомида доимий равишда 2-босқич Ахборот тизими Тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида миллий ташувчилар рейтингини шакллантиради ва натижаларини эълон қилади. ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар 3-босқич Миллий ташувчи 1. Ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали зарур маълумотларни киритган ҳолда халқаро ташиш йўналиши бўйича хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни 10 календарь кун муддатга банд қилади. Ўз хоҳишига кўра 2. Банд қилинган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун ариза юборади. банд қилинган муддат тугашидан камида 3 кун олдин 4-босқич Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи 1. Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун берилган аризани кўриб чиқади ва уни қаноатлантириш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. бир иш кунида Ахборот тизими 2. Автотранспорт воситасига республика ҳудудида юк ортилганда — аризани тегишли органларнинг ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини ташкил этиш орқали кўриб чиқади ва тегишли қарорни инсон омилисиз қабул қилади. автоматик равишда 3. Тегишли қарор автоматик равишда миллий ташувчининг шахсий кабинетига юборилади. реал вақт режимида 5-босқич Миллий ташувчи Ариза қаноатлантирилганда, берилиши лозим бўлган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни олиб кетиш учун аризада кўрсатилган жойга боради. рухсатномалар банд қилинган муддат тугашидан аввал 6-босқич Ўзбекистон Республикасининг ваколатли орган / рухсатномаларни бериш пункти Хорижий ёки кўп томонлама рухсатномани белгиланган тартибда беради ва унинг электрон нусхасини ахборот тизимига юклайди. миллий ташувчи ёки унинг автотранспорт воситаси белгиланган жойга етиб келганидан сўнг дарҳол 7-босқич Миллий ташувчи 1. Фойдаланилган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар зарур тарзда ва тўғри тўлдирилган ҳолда ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилган халқаро товар-транспорт юк хатини электрон нусхасини ахборот тизимига юклайди. халқаро ташиш якунлангандан сўнг 2. Олинган барча хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига ёки рухсатномаларни бериш пунктига қайтарилади. берилган кундан бошлаб 90 календарь кундан кечикмай 8-босқич Ахборот тизими Тақиққа тушган миллий ташувчилар ва автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ошкора эълон қилиб боради. Доимий равишда

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Танқис бўлган хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар

Т/р Хорижий давлат ёки кўп томонлама рухсатнома тизимининг номи Тури 1. Австрия икки томонлама/транзит 2. Венгрия барча тури 3. Италия икки томонлама (Евро 5, Евро 6) 4. Латвия икки томонлама/транзит универсал 5. Литва транзит учинчи давлатга/дан 6. Монголия барча тури 7. Нидерландия универсал 8. Польша универсал 9. Словакия барча тури 10. Финляндия барча тури 11. Чехия барча тури 12. Эстония барча тури 13. ШҲТ универсал

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун хорижий ёки кўп томонлама рухсатномалар олиш тўғрисида

I. Ариза берувчи миллий ташувчи тўғрисида маълумот * 1.1 Ариза берувчи ташкилотнинг ёки жисмоний шахснинг тўлиқ номи 1.2 СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами 1.3 Ҳисоб рақами 1.4 МФО 1.5 Телефон рақами 1.6 Электрон почта манзили II. Халқаро ташиш йўналиши, автотранспорт воситаси ва х орижий ёки кўп томонлама рухсатномалар тўғрисида маълумот Халқаро ташиш йўналиши Автотранспорт воситаси Рухсатномалар тури ва сони * Рухсатномаларни олиб кетиш жой турган давлат давлат рақами ЖАМИ

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Миллий ташувчилар рейтингини ҳисоблаш

Т/р Мезонлар Кўрсаткичлар Бериладиган балл 1. Миллий ташувчининг автомобилда халқаро ташиш соҳасидаги фаолияти 1 10 йил ва ундан юқори 5 балл 7 йилдан 9 йилгача (9 йил ҳам киради) 4 балл 4 йилдан 6 йилгача (6 йил ҳам киради) 3 балл 2 йилдан 3 йилгача (3 йил ҳам киради) 2 балл 1 йилгача (1 йил ҳам киради) 1 балл 2. Миллий ташувчининг халқаро ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга, ижара ёки текин фойдаланишдаги автотранспорт воситаларининг (М 2 , М 3 , N 2 , N 3 , O 3 ва O 4 ) умумий автотранспорт воситалари сонидаги улуши 2 ижара ёки текин фойдаланишдаги автотранспорт воситалари бўлмаганда 25 балл 1 фоиздан 10 фоизгача 22 балл 11 фоиздан 20 фоизгача 21 балл 21 фоиздан 30 фоизгача 20 балл 31 фоиздан 40 фоизгача 18 балл 41 фоиздан 50 фоизгача 16 балл 51 фоиздан 60 фоизгача 10 балл 61 фоиздан 70 фоизгача 8 балл 71 фоиздан 80 фоизгача 6 балл 81 фоиздан 90 фоизгача 4 балл 91 фоиздан 100 фоизгача 2 балл 3. Миллий ташувчининг халқаро ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга умумий автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили 3 7 йилгача бўлса (7 йил ҳам киради) 10 балл 8 йилдан 10 йилгача бўлса (10 йил ҳам киради) 7 балл 11 йилдан 15 йилгача бўлса (15 йил ҳам киради) 5 балл 16 йилдан 20 йилгача бўлса (20 йил ҳам киради) 3 балл 21 йилдан ошган бўлса 1 балл 4. Миллий ташувчининг тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги ўрни 4 ААА 15 балл АА 13 балл А 11 балл BBB 10 балл BB 9 балл B 8 балл CCC 6 балл CC 4 балл C 2 балл D 1 балл 5. Миллий ташувчининг тегишли лицензия варақаси мавжуд, O 4 тоифадаги ярим тиркамаларнинг жами N 3 тоифадаги шатакчи автомобиллари сонидаги улуши 81 фоиздан 100 фоизгача 5 балл 61 фоиздан 80 фоизгача 4 балл 41 фоиздан 60 фоизгача 3 балл 21 фоиздан 40 фоизгача 2 балл 1 фоиздан 20 фоизгача 1 балл мавжуд бўлмаганда 0 балл 6. Миллий ташувчининг даромад коэффициенти 5 3,0 ва ундан юқори 20 балл 2,5 дан 2,9 гача 18 балл 2,0 дан 2,4 гача 16 балл 1,5 дан 1,9 гача 14 балл 1,0 дан 1,4 гача 12 балл 0,75 дан 0,99 гача 10 балл 0,50 дан 0,74 гача 8 балл 0,25 дан 0,49 гача 6 балл 0,10 дан 0,24 гача 3 балл 0,09 дам кам 1 балл 7. Миллий ташувчиларнинг халқаро ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга автотранспорт воситаларининг (М 2 , М 3 , N 2 ва N 3 ) умумий сони 6 100 ва ундан юқори 10 балл 76 дан 99 гача 9 балл 61 дан 75 гача 8 балл 41 дан 60 гача 7 балл 31 дан 40 гача 6 балл 21 дан 30 гача 5 балл 6 дан 20 гача 4 балл 5 гача 2 балл 8. Миллий ташувчининг навигация қурилмалари билан жиҳозланган, ахборот тизимига интеграция қилинган ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатиладиган, тегишли лицензия варақаси мавжуд автотранспорт воситаларининг умумий автотранспорт воситалари сонидаги улуши 7 95 фоиздан 100 фоизгача 10 балл 81 фоиздан 94 фоизгача 9 балл 71 фоиздан 80 фоизгача 8 балл 61 фоиздан 70 фоизгача 7 балл 51 фоиздан 60 фоизгача 6 балл 41 фоиздан 50 фоизгача 5 балл 31 фоиздан 40 фоизгача 4 балл 21 фоиздан 30 фоизгача 3 балл 11 фоиздан 20 фоизгача 2 балл 1 фоиздан 10 фоизгача 1 балл мавжуд бўлмаганда 0 балл 9. Қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг бузилиши (чорак давомидаги қоидабузарликлар сони жами автотранспорт воситаларига нисбати) 8 20 фоизгача бўлганда — камайтирувчи балл 5 балл 21 фоиздан 50 фоизгача бўлганда — камайтирувчи балл 10 балл 50 фоиздан юқори бўлганда — камайтирувчи балл 20 балл 10. Миллий ташувчи томонидан хорижий ёки кўп томонлама рухсатномаларнинг ишлатилиш даражаси 9 ҳар бир ишлатмасдан қайтарилган рухсатнома (ҳар бир ишлатилмаган электрон рухсатнома) учун камайтирувчи балл 1 балл белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳар бир рухсатнома учун камайтирувчи балл 0,5 балл

U=A+I*0,25

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 мартдаги 114-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 7 июлдаги 277-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона соҳасидаги айрим тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон қарорига 4-илованинг 14-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 25 март,

114 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2026 й., 09/26/114/0272-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

ARIZA

MEZONLARI

ROʻYXATI

Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishning ruxsatnoma tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Avtomobil transportida yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish sohasida band boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga yanada qulay shart-sharoitlar yaratish, ichki va tashqi bozorlarda ularning raqobatbardoshligini oshirish maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining transport-logistika tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-yanvardagi PQ-28-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining transport-logistika tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-yanvardagi PQ-28-son qaroriga muvofiq:

avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni milliy tashuvchilar orasida taqsimlash, berish va ulardan foydalanish tizimini yanada takomillashtirish;

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni milliy tashuvchilarga bosqichma-bosqich chegarada berish amaliyotini yoʻlga qoʻyilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Shunday tartib joriy etilsinki, unga muvofiq 2026-yil 1-iyundan boshlab:

avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni chegara bojxona postlarida chiqish yoʻnalishida harakatlanayotgan avtotransport vositasiga xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha berish amaliyoti yoʻlga qoʻyiladi;

xalqaro yoʻnalishlarda qatnovni rejalashtirish uchun avtotransport vositasiga yuk ortishdan oldin milliy tashuvchilarga Transport vazirligining avtomatlashtirilgan axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) zarur boʻlgan barcha xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni 10 kun muddatga band qilish imkoniyati yaratiladi;

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni milliy tashuvchilarga berish, qabul qilish, saqlash va axborot tizimida qayd etish uchun chegara bojxona postlarida ruxsatnomalarni berish punktlari tashkil etiladi hamda ularning roʻyxati Transport vazirligi va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi;

oʻtgan hisobot yilida milliy tashuvchilarning yuk va yoʻlovchi tashish geografiyasidan kelib chiqqan holda xorijiy davlatlar kesimida xalqaro tashish yoʻnalishlari roʻyxati Transport vazirligi tomonidan shakllantiriladi;

ruxsatnomalarni berish punktlari va xalqaro tashish yoʻnalishlari roʻyxatlari hamda xorijiy davlatlar kesimida xalqaro tashish turi boʻyicha tanqis boʻlgan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar axborot tizimida eʼlon qilib boriladi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga ruxsatnomalarni ayirboshlash, berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni chegara bojxona postlarida chiqish yoʻnalishida harakatlanayotgan avtotransport vositasiga xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha axborot tizimi orqali berish tartibi;

avtotransport vositasiga yuk ortishdan oldin milliy tashuvchilarga axborot tizimida zarur boʻlgan barcha xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni belgilangan muddatgacha band qilish tartibi;

ruxsatnomalarning elektron shaklini ayirboshlash — “e-Permit” tizimining huquqiy asoslari;

milliy tashuvchilarning reytingini shakllantirish, yuritish, eʼlon qilish va undan foydalanish tartibi;

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni yoki ular boʻyicha huquqlarni boshqa shaxslarga bergan hamda ularni belgilangan muddatlarda qaytarmagan milliy tashuvchilarga nisbatan bunday ruxsatnomalar berilishini toʻxtatib turish boʻyicha sanksiyalarni inson omilisiz avtomatik ravishda qoʻllash;

Oʻzbekiston ruxsatnomalarini xorijiy tashuvchilarga berish, ulardan foydalanish hamda yuklarni xalqaro tashish turlarini aniqlash tartibi.

4. 2026-yilgi xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni yuk tashishga aniq buyurtmasi boʻlmagan milliy tashuvchilar qoʻlida toʻplanib, sunʼiy tanqislik vujudga kelishini oldini olish maqsadida, 2026-yil 1-iyunga qadar shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

a) 2026-yilgi ayirboshlash kvotasi doirasida olingan, tashish turi boʻyicha umumiy miqdori 1000 ta va undan kam boʻlgan xorijiy ruxsatnomalar faqatgina xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha:

eksport tovarlari ortilgan avtotransport vositasi uchun tegishli bojxona deklaratsiyasi mavjud boʻlganda barcha milliy tashuvchilarga beriladi;

eksport tovarlari bilan chiqib ketayotgan avtotransport vositasi uchun boshqa davlatdan import yoki uchinchi davlatdan/ga yuklarni tashishga xorijiy ruxsatnomalar qaytish yoʻnalishi geografik yaqin boʻlganda, 2025-yil yakuniga koʻra daromad koeffitsiyenti 1,0 va undan yuqori boʻlgan milliy tashuvchilarga qoʻshimcha beriladi;

b) 2026-yilgi ayirboshlash kvotasi doirasida olingan, umumiy miqdori 1000 tadan koʻp boʻlgan uchinchi davlatga/dan yuk tashishga xorijiy ruxsatnomalar respublika hududidan:

eksport yoki tranzit tovarlari bilan chiqib ketayotgan avtotransport vositasi uchun qaytish yoʻnalishi geografik yaqin boʻlganda barcha milliy tashuvchilarga beriladi;

boʻsh chiqib ketayotgan avtotransport vositasi uchun 2025-yil yakuniga koʻra daromad koeffitsiyenti 0,7 va undan yuqori boʻlgan milliy tashuvchilarga beriladi;

v) qolgan barcha ruxsatnomalar — milliy tashuvchilarning arizasiga koʻra yuklarni xalqaro tashishda foydalaniladigan (tegishli litsenziya kartochkasi mavjud boʻlgan) avtotransport vositalari soni doirasida xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha beriladi;

g) barcha xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarda tashuvchining nomi siyohli printer orqali chop etiladi hamda ular olingan kundan boshlab 90 kalendar kun ichida Transport vazirligiga qaytariladi;

d) quyidagi holatlarda axborot tizimida avtomatik ravishda barcha xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar milliy tashuvchiga berilishi toʻxtatib turiladi:

olingan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar belgilangan muddatlarda qaytarilmaganda — ularni qaytarilguniga qadar (yoʻl-transport hodisasi, yongʻin, tabiiy ofatlar natijasida (vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan hujjat asosida) yoʻq boʻlganligi holatlardan tashqari);

olingan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni yoki ular boʻyicha huquqlar uchinchi shaxslarga berilganligi, shuningdek ularni buzilganligi (oʻchirilgan, boʻyalgan, tashuvchining nomini oʻqish imkoniyati mavjud boʻlmagani) aniqlanganda — uch oy muddatga.

5. Dunyodagi geosiyosiy keskinlikning kuchayishi, xalqaro yuk tashishlar bozori konyunkturasining oʻzgarishi hamda xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarning ishlatilish darajasini inobatga olgan holda Transport vazirligiga ushbu qarorning 4-bandida nazarda tutilgan milliy tashuvchilarning daromad koeffitsiyenti qiymatlarini oʻzgartirish huquqi berilsin.

6. Transport vazirligi:

a) bir hafta muddatda quyidagi maʼlumotlarni milliy tashuvchilar uchun axborot tizimida eʼlon qilsin:

Soliq qoʻmitasi bilan birga shakllantiriladigan milliy tashuvchilarning daromad koeffitsiyenti koʻrsatkichlari toʻgʻrisida;

2026-yil uchun kelib tushgan barcha xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar mavjudligi toʻgʻrisida;

b) oʻn kun muddatda axborot tizimida xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarini 10 kun muddatga band qilish imkoniyatini yaratsin;

v) bir oy muddatda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi hamda Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari bilan birgalikda milliy tashuvchilarga xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar beriladigan chegara bojxona postlari roʻyxatini shakllantirib, ruxsatnomalarni berish punktlarini tashkil etishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlar dasturini Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritsin.

g) oʻn kun muddatda pilot loyiha sifatida milliy tashuvchilar reytingini shakllantirib, natijalarini eʼlon qilsin.

7. Belgilansinki:

2025-yilgi xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni yoki ular boʻyicha huquqlarni uchinchi shaxslarga berilishiga, shuningdek ularni buzilishiga (oʻchirilishiga, boʻyalishiga) hamda yoʻqolishiga yoʻl qoʻygan milliy tashuvchilarga, aynan shu davlatning barcha ruxsatnomalarini berilishi ushbu holatlar aniqlangan kundan boshlab uch oy muddatga toʻxtatiladi;

ushbu qaror bilan tasdiqlanayotgan Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga ruxsatnomalarni ayirboshlash, berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2026-yil 1-iyundan eʼtiboran kuchga kiradi;

8. Transport vazirligining:

milliy tashuvchilar ehtiyojidan kelib chiqqan holda, Xitoy tomoni bilan uchinchi davlatga/dan yuk tashishga ruxsatnomalarni ayirboshlashni yoʻlga qoʻyish;

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati bilan Xitoy Xalq Respublikasi Hukumati oʻrtasida xalqaro avtomobil qatnovi toʻgʻrisidagi Bitim (2017-yil 12-may Pekin shahri) qoidalarini ushbu tashuvlarga ham tatbiq etish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

9. Transport vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi ikki oy muddatda xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olish uchun milliy tashuvchilar tomonidan yuboriladigan arizada koʻrsatilgan maʼlumotlarni belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan bojxona deklaratsiyasi bilan muvofiqligini avtomatik ravishda tekshirish maqsadida tegishli axborot tizimlari oʻrtasida elektron maʼlumot almashinuvini yoʻlga qoʻysin.

10. Transport vazirligi:

uch oy muddatda Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda milliy tashuvchilar ehtiyojidan kelib chiqqan holda, tegishli xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan joriy va kelgusi yillar uchun tanqis ruxsatnomalarning ayirboshlash kvotasini kamida 2 barobarga oshirish choralarini koʻrsin;

joriy yil 1-iyunga qadar Xitoy, Turkmaniston, Tojikiston tomonlari bilan elektron ruxsatnomalarni ayirboshlash — “e-Permit” tizimini joriy etsin;

joriy yil 1-iyulga qadar Oʻzbekiston xalqaro avtomobilda tashuvchilar uyushmasi bilan birgalikda xalqaro va mintaqaviy bozorlarga chiqishni taʼminlaydigan tashqi savdo yoʻnalishlaridagi asosiy tranzit davlatlar bilan ikki tomonlama va/yoki tranzit yuk tashishlarni ruxsatnomasiz tizimga oʻtkazish boʻyicha muzokaralar olib borsin;

ikki oy muddatda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

uch oy muddatda Adliya vazirligi bilan birgalikda ilgʻor xorijiy tajribani oʻrgangan holda, avtomobilda yuklarni xalqaro tashish faoliyatini amalga oshirishda litsenziya talablari va shartlarini (haydovchilarda malaka sertifikatining mavjudligini) takomillashtirish yuzasidan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

Oʻzbekiston xalqaro avtomobilda tashuvchilar uyushmasi bilan birgalikda ushbu qarorning maqsadlari, mohiyati va amaliy ahamiyati milliy tashuvchilar oʻrtasida keng yoritilishini taʼminlasin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 25-martdagi 114-son qaroriga 1-ILOVA

Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga ruxsatnomalarni ayirboshlash, berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga ruxsatnomalarni ayirboshlash, berish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

Mazkur Nizomning amal qilishi milliy va xorijiy tashuvchilarga tatbiq etiladi.

Avtomobilda yoʻlovchilarni xalqaro muntazam tashishni tashkil etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasining avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish sohasidagi xalqaro shartnomalar bilan tartibga solinadi.

Avtomobilda xavfli, katta hajmli va ogʻir vaznli yuklarni tashish xususiyatlari alohida normativ-huquqiy hujjatlar bilan belgilanadi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

avtotransport vositasi :

yoʻlovchilarni, bagajni xalqaro tashishda — yoʻlovchilarni, bagajni tashish uchun moʻljallangan va haydovchi oʻrindigʻi bilan hisoblaganda 9 tadan ortiq oʻrindiqqa ega boʻlgan avtotransport vositasi (avtobus, mikroavtobus);

yuklarni xalqaro tashishda — yuklarni tashish uchun moʻljallangan avtotransport vositasi (yuk avtomobili, tirkamali yuk avtomobillari, shatakchi avtomobillari yoki yarim tirkamali shatakchi avtomobillar);

avtomobilda yoʻlovchilarni xalqaro muntazam tashish — oldindan kelishilgan yoʻnalish, jadval, tariflar, milliy tashuvchi tomonidan yoʻlovchilar chiqariladigan va tushiriladigan toʻxtash bekatlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi davlat chegarasidan tashqariga yoki davlat chegarasi tashqarisida avtotransport vositasida yoʻlovchilarni va bagajni muntazam tashish;

avtomobilda yoʻlovchilarni xalqaro nomuntazam tashish — avtomobilda yoʻlovchilarni xalqaro muntazam tashishga tegishli boʻlmagan, Oʻzbekiston Respublikasi davlat chegarasidan tashqariga yoki davlat chegarasi tashqarisida avtotransport vositasida yoʻlovchilarni va bagajni tashish;

avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni ikki tomonlama xalqaro tashish (ikki tomonlama tashish) — milliy tashuvchiga tegishli avtotransport vositasida Oʻzbekiston Respublikasi hududidan xorijiy davlat hududiga yoki xorijiy davlat hududidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga tashish hamda xorijiy tashuvchiga tegishli avtotransport vositasida va ushbu avtotransport vositasi roʻyxatga olingan xorijiy davlat hududidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududidan ushbu xorijiy davlat hududiga tashish;

avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish (xalqaro tashish) — yuk yoki yoʻlovchilarni ikki yoki undan ortiq davlatlar hududlari boʻylab avtotransport vositasida tashish, shuningdek, yuksiz (yoʻlovchisiz) avtotransport vositasining ikki yoki undan ortiq davlatlar hududi boʻylab oʻtishi;

avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tranzit tashish (tranzit tashish) — avtotransport vositasining yuk yoki yoʻlovchilar bilan maʼlum bir davlat hududidan oʻtib ketishi, bunda joʻnash va borish punktlari ushbu davlat hududidan tashqarida joylashgan boʻladi;

ayirboshlash kvotasi — xorijiy davlatning vakolatli organi bilan ayirboshlash uchun bir yilga oʻzaro kelishilgan ruxsatnomalar soni;

ATR bitimi — 1970-yil 1-sentabrda Jeneva shahrida imzolangan Tez buziladigan oziq-ovqat mahsulotlarini xalqaro tashishlar toʻgʻrisidagi va ushbu tashishlar uchun moʻljallangan maxsus transport vositalari haqidagi bitim;

ATR guvohnomasi — mamlakatning ATR bitimini amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan vakolatli organi tomonidan beriladigan va avtotransport vositasi ATR bitimi talablariga mosligini tasdiqlovchi hujjat;

bojxona deklaratsiyasi — bojxona nazorati maqsadlari uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar koʻrsatilgan hujjat;

daromad koeffitsiyenti — milliy tashuvchining oxirgi toʻliq oʻn ikki oy mobaynida bir avtotransport vositasi hisobiga yuklarni xalqaro tashish boʻyicha xizmatlardan olgan daromadini respublikadagi barcha milliy tashuvchilarning bir avtotransport vositasi hisobiga yuklarni xalqaro tashish boʻyicha xizmatlardan olgan oʻrtacha daromadiga boʻlgan nisbati;

“E-avto ruxsatnoma” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (axborot tizimi) — ruxsatnomalarning berilishi, hisobga olinishi hamda monitoring qilinishini nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli organining “Uztrans” yagona interaktiv axborot tizimining bir qismi;

e-Permit elektron tizimi — xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan ruxsatnomalarning elektron shaklini ayirboshlash imkonini beruvchi oʻzaro integratsiyalashgan axborot tizimi;

koʻp tomonlama ruxsatnoma — bunday ruxsatnoma egasiga tegishli boʻlgan avtotransport vositasining koʻp tomonlama ruxsat berish tizimiga aʼzo boʻlgan har qanday davlat hududi boʻylab oʻtishiga ruxsatnoma;

masʼul xodim — Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli organining masʼul xodimi;

milliy tashuvchi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatga olingan, mulk huquqi bilan yoki boshqa qonuniy asoslarda unga tegishli avtotransport vositasidan yuk yoki yoʻlovchilarni xalqaro tashishda foydalanuvchi va bunga maxsus ruxsatnomaga (litsenziyaga) ega boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxs;

operator — ruxsatnomalarni berish punktida faoliyat olib boruvchi, shartnoma asosida jalb etilgan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Bojxona-servis” davlat muassasasi;

ruxsatnoma — maʼlum bir davlat hududida xalqaro tashishni amalga oshirish uchun boshqa davlat hududida roʻyxatga olingan avtotransport vositasidan foydalanish huquqini beruvchi hujjat (qogʻoz yoki elektron shakli);

ruxsatnomalarni berish punkti — xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni milliy tashuvchilarga berish, qabul qilish, saqlash va axborot tizimida qayd etish uchun chegara bojxona postlarida tashkil etilgan punkt;

tanqis ruxsatnomalar — milliy tashuvchilarning yillik ehtiyojini qondirmaydigan miqdorda ayirboshlangan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar;

uchinchi davlat hududidan yoxud uchinchi davlat hududiga avtomobilda yuklarni xalqaro tashish (uchinchi davlatga/dan tashish) — joʻnatuvchi mamlakatda yuklangan va qabul qiluvchi mamlakatda tushirilgan, joʻnash yoki qabul qilish mamlakati hisoblanmaydigan mamlakatda roʻyxatga olingan avtotransport vositalarida yuklarni tashish;

xalqaro tovar-transport yuk xati — xalqaro yoʻllarda yuklarni tashish shartnomasi toʻgʻrisidagi konvensiyada nazarda tutilgan, shu jumladan, tashilayotgan yuk, uning joʻnatuvchisi va qabul qiluvchisi, tashuvchisi va tashuvni amalga oshiruvchi avtotransport vositasi toʻgʻrisida, shuningdek, uni ortish va tushirish joylari haqidagi maʼlumotlar mavjud boʻlgan hujjat;

xorijiy ruxsatnoma — xorijiy davlat hududida xalqaro tashishni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatga olingan avtotransport vositasidan foydalanish huquqini beruvchi hujjat;

xorijiy tashuvchi — xorijiy davlat hududida roʻyxatga olingan, mulk huquqi bilan yoki boshqa qonuniy asoslarda unga tegishli avtotransport vositasidan yuk yoki yoʻlovchilarni xalqaro tashishda foydalanuvchi yuridik yoki jismoniy shaxs;

elektron ishonchnoma — xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan tovar-moddiy boyliklarni olish uchun rasmiylashtiriladigan elektron hujjat;

Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi;

Oʻzbekiston ruxsatnomasi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida xalqaro tashishni amalga oshirish uchun xorijiy davlat hududida roʻyxatga olingan avtotransport vositasidan foydalanish huquqini beruvchi hujjat.

2-bob. Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishning umumiy shartlari

3. Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy tashuvchilar tomonidan avtomobilda xalqaro tashishlar Oʻzbekiston Respublikasining avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish sohasidagi xalqaro shartnomalari qoidalariga hamda Oʻzbekiston Respublikasining avtomobil transporti toʻgʻrisidagi qonunchiligiga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasining avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish sohasidagi xalqaro shartnomalarida ikki tomonlama va/yoki tranzit tashishlarni ruxsatnomasiz amalga oshirish nazarda tutilgan taqdirda, bunday tashish tashish turini tasdiqlovchi xalqaro tovar-transport yuk xati asosida amalga oshiriladi.

5. Oʻzbekiston ruxsatnomalarida avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish turlari va ulardan foydalanish shartlari koʻrsatiladi.

6. Oʻzbekiston va xorijiy ruxsatnomalar quyidagi asosiy turlarga boʻlinadi:

a) ikki tomonlama/tranzit yuk tashish uchun;

b) uchinchi davlatga/dan yuk tashish uchun;

v) universal (ikki tomonlama, tranzit va uchinchi davlatga/dan yuk tashish);

g) ikki tomonlama yuk tashish uchun;

d) tranzit yuk tashish uchun;

e) ikki tomonlama qatnovlarda yoʻlovchilarni nomuntazam tashish uchun;

j) tranzit qatnovlarda yoʻlovchilarni nomuntazam tashish uchun;

Qayd etilgan ruxsatnomalardan tashqari Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari hamda avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish masalalari boʻyicha qoʻshma/aralash komissiyalarning protokol qarorlari bilan ruxsatnomaning boshqa turlari nazarda tutilishi mumkin.

7. Xorijiy tashuvchilarga tegishli boʻlgan, shu jumladan, ular tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga vaqtincha olib kirilgan avtotransport vositalarida, agar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida boshqa holat nazarda tutilmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi hududida joylashgan punktlar orasida yoʻlovchi va yuklarni tashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

8. Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishlarni amalga oshiruvchi tashuvchilar oʻz davlatida roʻyxatga olingan va farqlovchi belgilariga ega boʻlgan avtotransport vositalaridan foydalanishlari lozim, bunda tirkamalar va yarim tirkamalar boshqa davlatda roʻyxatga olingan va farqlovchi belgilarga ega boʻlishi mumkin.

9. Avtomobilda yoʻlovchilarni xalqaro muntazam tashishlar Oʻzbekiston Respublikasi va xorijiy davlatning vakolatli organlari oʻrtasidagi kelishuv boʻyicha tashkil etiladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi Oʻzbekiston Respublikasining avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish sohasidagi xalqaro shartnomalari boʻyicha majburiyatlarini bajarish doirasida:

xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan birgalikda ayirboshlash kvotasini aniqlaydi;

xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan ruxsatnomalarni ayirboshlashni tashkil etadi;

milliy tashuvchilarning axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga xorijiy davlatlarning vakolatli organlaridan olingan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar (xorijiy davlat yoki koʻp tomonlama ruxsatnoma nomi, turiga qarab miqdori va amal qilish muddati, yuk tashishning alohida shartlari) hamda xorijiy davlatlar hududidagi cheklovlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni muntazam ravishda joylashtirib boradi;

axborot tizimi orqali milliy tashuvchilarga xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni beradi, qabul qiladi va ularning hisobini yuritadi.

11. Xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan ruxsatnomalarni ayirboshlash, ulardan olingan xorijiy ruxsatnomalarni milliy tashuvchilarga berish, foydalanish, qabul qilish, saqlash va ularning hisobini yuritish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

3-bob. Ruxsatnomalarni ayirboshlash tartibi

12. Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi:

a) har yili 1-oktabrga qadar quyidagi maʼlumotlarni chuqur tahlil qilgan holda kelgusi yil uchun dastlabki ayirboshlash kvotasini shakllantiradi:

soʻnggi uch yilda, shu jumladan joriy yilda milliy tashuvchilar tomonidan xorijiy ruxsatnomalarni olish va ishlatilish darajasi;

anʼanaviy transport yoʻlaklarida vujudga kelayotgan cheklovlar va muqobil transport yoʻlaklarini rivojlantirish istiqbollarini inobatga olgan holda kelgusi yilda avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishning aniq prognozlari;

b) har yili 1-dekabrga qadar xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan birgalikda ayirboshlash kvotasini aniqlaydi va ularni ayirboshlash jarayonini kelishib oladi;

v) har yili 31-dekabrga qadar xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan ruxsatnomalari ayirboshlashni amalga oshiradi;

g) yil davomida xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar ishlatilish darajasidan kelib chiqib, turi boʻyicha umumiy soni kamida 20 foiz qolganda xorijiy davlatning vakolatli organlari bilan joriy yil uchun qoʻshimcha ruxsatnomalar ayirboshlashni tashkil etadi.

13. Ushbu Nizomga 2-ilovadagi roʻyxatda keltirilgan xorijiy ruxsatnomalar tanqis ruxsatnomalar hisoblanadi va ularning ishlatilish darajasiga qarab ushbu roʻyxat har yili qayta koʻrib chiqiladi.

4-bob. Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olish va ulardan foydalanish tartibi

14. Milliy tashuvchi xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomani olish uchun axborot tizimidagi shaxsiy kabinetida:

xalqaro tashishga jalb qilinadigan avtotransport vositasi turgan davlatni, davlat raqamini, yuk ortiladigan (joʻnash punkti) va tushiriladigan (borish punkti) davlatlarni hamda xalqaro tashish yoʻnalishini belgilaydi;

belgilagan xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha zarur boʻlgan xorijiy ruxsatnomalarni 10 kalendar kun muddatga band qiladi;

ushbu muddat tugashidan kamida 3 kun oldin xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olish uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq toʻldirgan holda ariza yuboradi.

15. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi/ilova qilinadi (yuklanadi):

avtotransport vositasi turgan davlat va davlat raqami;

avtotransport vositasiga yuk ortilgan holda respublika hududi boʻylab harakatlanganda — bojxona deklaratsiyasi (eksport va/yoki tranzit) roʻyxat raqami;

avtotransport vositasiga xorijiy davlat hududida yuk ortilgan boʻlsa — belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan xalqaro tovar-transport yuk xati;

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olib ketiladigan joy (Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi yoki ruxsatnomalarni berish punktlaridan biri);

Ilova qilinadigan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda boʻlishi kerak.

Axborot tizimida arizada koʻrsatilgan avtotransport vositasi uchun vakolatli organ tomonidan berilgan ATR guvohnomasi mavjudligi aniqlansa, ushbu ariza avtomatik ravishda birinchi navbatda koʻrib chiqiladi.

16. Milliy tashuvchidan ushbu Nizomning 15-bandida koʻrsatilmagan boshqa maʼlumotlarni/hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Ariza quyidagi hollarda avtomatik ravishda qabul qilinmaydi:

notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar kiritilganligi axborot tizimi orqali aniqlanganda;

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar band qilinmaganda;

ushbu Nizomning 39 va 40-bandlarida nazarda tutilgan yigʻimlar toʻlanmaganda;

Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organida xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar mavjud boʻlmaganda, bundan ushbu Nizomning 50-bandi ikkinchi xatboshisidagi holat mustasno;

ushbu Nizomning 54-bandiga muvofiq tanqis ruxsatnomalarni berishga oid talab va shartlarga rioya etilishi tasdiqlanmaganda;

ushbu Nizomning 34-bandiga muvofiq xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar berilishi toʻxtatib turilganda;

milliy tashuvchida avtotransport vositasida yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish uchun litsenziya va (yoki) litsenziya kartochkalari mavjud boʻlmaganda yoxud ularning amal qilish muddati toʻxtatilganda.

Mazkur bandda koʻrsatilganlardan tashqari boshqa asoslar bilan arizani qabul qilmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi.

18. Ariza masʼul xodim tomonidan ariza olingan kundan boshlab bir ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va uni qanoatlantirish yoki rad etish haqida qaror qabul qilinadi.

Avtotransport vositasiga yuk ortilgan holda respublika hududi boʻylab harakatlanganda — arizada koʻrsatilgan avtotransport vositasining davlat raqami, yuk ortilgan va tushiriladigan davlatlar nomi bojxona deklaratsiyasida koʻrsatilgan maʼlumotlarga muvofiqligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining va Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi axborot tizimlari oʻrtasida maʼlumot almashinuvini tashkil etish orqali avtomatik ravishda tekshiriladi va tegishli qaror inson omilisiz qabul qilinadi.

Qaror axborot tizimi orqali real vaqt rejimida avtomatik ravishda milliy tashuvchining shaxsiy kabineti va elektron pochta manziliga yuboriladi.

19. Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar axborot tizimi orqali milliy tashuvchining muayyan avtotransport vositasiga bitta xalqaro tashish yoʻnalishi uchun beriladi.

Bunda, ushbu avtotransport vositasi uchun navbatdagi xalqaro tashish yoʻnalishiga xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar, avval olinganlari qaytarilgandan yoki ushbu Nizomning 29-bandiga muvofiq axborot tizimiga yuklangandan soʻng, band qilishga ruxsat beriladi.

20. Arizani qanoatlantirish quyidagi holatlarda rad etiladi:

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnoma(lar)ni olish uchun zarur boʻlgan hujjatlarning milliy tashuvchi tomonidan toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganligi;

milliy tashuvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjudligi.

Boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan maqsadga muvofiq emas degan sabablar bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

21. Arizani rad etish milliy tashuvchiga elektron tarzda axborot tizimi orqali rad etish sabablari koʻrsatilgan holda amalga oshiriladi.

22. Milliy tashuvchi rad etilgan kundan boshlab 24 soat ichida arizani koʻrib chiqish uchun yigʻimni toʻlamasdan, rad etish sabablarini bartaraf etgan holda arizani qayta yuborish huquqiga ega.

23. Arizani takroran koʻrib chiqish chogʻida masʼul xodim tomonidan ariza beruvchi oldin axborot tizimi orqali yoʻllangan arizada koʻrsatilmagan rad etish sabablarini keltirishga yoʻl qoʻyilmaydi, ilgari qayd etilgan sabablarning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq rad etish sabablarini keltirish bundan mustasno.

24. Quyidagi holatlarda band qilingan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar axborot tizimida avtomatik ravishda bekor qilinadi:

milliy tashuvchi tomonidan axborot tizimi orqali bekor qilish toʻgʻrisida murojaat qilinganda;

milliy tashuvchi tomonidan belgilangan muddatda ariza yuborilmaganda;

belgilangan muddatda ushbu Nizom talablariga muvofiq xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar arizada koʻrsatilgan joydan (Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi, ruxsatnomalarni berish punktlaridan biridan) olib ketilmaganda (pochta orqali yuborilgan holatlardan tashqari).

25. Ushbu Nizomning 24-bandiga muvofiq band qilingan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar bekor qilinganda, ushbu milliy tashuvchiga aynan shu turdagi xorijiy davlatning (bundan qoʻshni davlatlarning ruxsatnomalari mustasno) ruxsatnomalarini band qilish 5 kun muddatga, ushbu holat bir oy ichida ikki marotaba sodir boʻlsa 10 kun muddatga, uch va undan koʻp marotaba sodir boʻlsa 15 kun muddatga cheklanadi.

Bunda, avtotransport vositasining bojxona nazoratini amalga oshirishga qoʻshimcha vaqt talab etilsa, band qilingan muddat tegishli muddatga uzaytiriladi, bundan bojxona toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzish bilan bogʻliq holatlar mustasno.

26. Ariza qanoatlantirilganda, berilishi lozim boʻlgan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar band qilingan muddat tugashidan avval arizada koʻrsatilgan joydan olib ketilishi kerak.

Respublika hududidagi avtotransport vositasi uchun xorijiy va koʻp tomonlama ruxsatnomalar faqatgina ruxsatnomalarni berish punktidan olinadi, qolgan holatlarda — milliy tashuvchining ixtiyoriga koʻra arizada koʻrsatilgan joydan.

27. Ruxsatnomalarni berish punktida operator tomonidan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni berilishi quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

yuk bilan kelgan avtotransport vositasi uchun rasmiylashtirilgan bojxona deklaratsiyasi arizadagi maʼlumotlarga muvofiq boʻlganda, axborot tizimi avtomatik ravishda operatorga ruxsatnomalarni berishga ruxsat beradi, muvofiq boʻlmaganda — ruxsatnomalarni berishni rad etadi;

yuksiz kelgan avtotransport vositasining davlat raqami arizadagi maʼlumotlarga muvofiq boʻlganda, axborot tizimi avtomatik ravishda operatorga ruxsatnomalarni berishga ruxsat beradi, muvofiq boʻlmaganda — ruxsatnomalarni berishni rad etadi;

operator tomonidan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar faqat elektron ishonchnoma rasmiylashtirilgan shaxsga beriladi va bu haqida axborot tizimida tegishli belgi qoʻyiladi.

28. Milliy tashuvchiga xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnoma berilganda, tegishli kataklarda masʼul xodim yoki operator tomonidan majburiy tarzda milliy tashuvchining nomi va berilgan sana siyohli printer orqali chop etiladi, Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi muhri va mansabdor shaxsi imzosi qoʻyiladi hamda uning elektron nusxasi axborot tizimiga yuklanadi.

Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarga, shu jumladan, ishlatmasdan qaytarilganlarga, agar avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish masalalari boʻyicha qoʻshma/aralash komissiyalar protokol qarorlarida boshqa holatlar nazarda tutilmagan boʻlsa, tuzatishlar kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

29. Xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha avtotransport vositasi belgilangan manzilga yetib borganda, foydalanilgan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar zarur tarzda va toʻgʻri toʻldirilgan holda hamda belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan xalqaro tovar-transport yuk xatini elektron nusxasi milliy tashuvchi tomonidan axborot tizimiga yuklanadi.

Yuklanadigan hujjatlar PDF, PNG yoki JPEG formatda va ularda qayd etilgan maʼlumotlar aniq koʻrinadigan boʻlishi kerak.

30. Milliy tashuvchi xorijiy davlatlar hududiga kirishdagi taqiq va cheklovlar mavjud boʻlganda, olingan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomadan foydalana olmasligi haqida darhol axborot tizimiga maʼlumot kiritishi lozim.

Bunday cheklovlar va taqiqlar xorijiy davlatlarning vakolatli organlari orqali tasdiqlangan taqdirda, boshlangan xalqaro tashishni yakunlash uchun ushbu milliy tashuvchiga ishlatilmagan tranzit yuk tashish uchun xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar oʻrniga boshqalarini olish huquqi beriladi.

31. Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar ular berilgan kundan boshlab 90 kalendar kundan kechikmay Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organiga yoki ruxsatnomalarni berish punktiga qaytarilishi lozim. Bunda, ishlatilmagan ruxsatnomalarning elektron shakli avtomatik ravishda bekor qilinadi va umumiy tartibda milliy tashuvchilarga beriladi.

Foydalanilgan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar zarur tarzda va toʻgʻri toʻldirilgan holda Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organiga yoki ruxsatnomalarni berish punktiga ushbu bandda nazarda tutilgan muddatdan ilgari qaytarilishi mumkin.

32. Belgilangan tartibda qaytarilgan har bir xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomaning (oldi va orqa tomoni) elektron nusxasi masʼul xodim yoki operator tomonidan axborot tizimiga 24 soat ichida yuklanadi.

Axborot tizimiga yuklangan har bir xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni uchinchi shaxsga berilganligi, shuningdek ularni buzilganligi (oʻchirilgani, boʻyalgani, tashuvchining nomini oʻqish imkoniyati mavjud boʻlmagani), ularning berilgan vaqtdagi elektron nusxasi bilan solishtirishgan holda avtomatik ravishda aniqlanadi va jamoatchilik nazorati uchun boshqa milliy tashuvchilarga xolisona tekshirish imkoniyati yaratiladi.

33. Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni yoki ular boʻyicha huquqlarni uchinchi shaxslarga berish taqiqlanadi.

34. Quyidagi holatlarda axborot tizimida avtomatik ravishda milliy tashuvchiga unga berilgan:

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar belgilangan muddatlarda qaytarilmaganda — ularni qaytarilguniga qadar (yoʻl-transport hodisasi, yongʻin, tabiiy ofatlar natijasida (vakolatli organ tomonidan tasdiqlangan hujjat asosida) yoʻq boʻlganligi holatlardan tashqari) qaytarilmagan davlatning ruxsatnomalari va barcha tanqis ruxsatnomalar berilishi toʻxtatiladi;

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni yoki ular boʻyicha huquqlar uchinchi shaxslarga berilganligi, shuningdek ularni buzilganligi (oʻchirilgani, boʻyalgani, tashuvchining nomini oʻqish imkoniyati mavjud boʻlmagani) aniqlanganda — olti oy muddatga, yil davomida qayta aniqlanganda — oʻn ikki oy muddatga barcha xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar berilishi toʻxtatiladi.

Bunda, uchinchi shaxsga berilgan, shuningdek buzilgan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar rasmiylashtirilgan avtotransport vositasi axborot tizimida bloklanadi va unga ushbu bandda nazarda tutilgan muddatlarda boshqa milliy tashuvchi tarkibida ham ruxsatnomalarni rasmiylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Taqiqqa tushgan milliy tashuvchilar va avtotransport vositalari axborot tizimida va Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli organining rasmiy veb-saytida oshkora eʼlon qilib boriladi.

35. Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni berishni toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi taqiqni bekor qilish uchun milliy tashuvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli organining hisob raqamiga bunday taqiqni qoʻyilishiga sabab boʻlgan har bir ruxsatnoma uchun bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravari miqdorida ixtiyoriy ravishda (shaxsiy hisob raqamidan) toʻlov amalga oshirilishi mumkin.

5-bob. Ikki tomonlama yoʻlovchi tashish uchun ruxsatnoma blankasini olish tartibi

36. Avtotransport vositasida yoʻlovchilarni xalqaro nomuntazam tashishlar Yoʻlovchilar va bagajlarni avtomobilda xalqaro tashish toʻgʻrisidagi Konvensiya bilan tartibga solinadi.

37. Milliy tashuvchi ikki tomonlama va/yoki tranzit qatnovlarda yoʻlovchilarni nomuntazam tashish uchun xorijiy ruxsatnomalarni olish uchun axborot tizimidagi shaxsiy kabinetida:

xalqaro tashishga jalb qilinadigan avtotransport vositasi turgan davlatni, yoʻlovchilar chiqadigan va tushiriladigan davlatlarni hamda xalqaro tashish yoʻnalishlarini belgilaydi;

belgilagan xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha zarur boʻlgan xorijiy ruxsatnomalarni 15 kalendar kuniga band qiladi;

ushbu muddat tugashidan kamida 5 kun oldin xorijiy ruxsatnomalarni olish uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq toʻldirgan holda ariza yuboradi.

38. Axborot tizimi orqali yuborilgan arizani koʻrib chiqish, ruxsatnomalarni berish, ulardan foydalanish va qaytarish ushbu Nizomda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

6-bob. Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni berishda undiriladigan toʻlovlar

39. Arizani koʻrib chiqish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

40. Har bir beriladigan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnoma uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

41. Yigʻimlar toʻlanishi milliy tashuvchilarning hisob raqamidan, mobil elektron tizimlar orqali elektron tarzda hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa usullarda amalga oshirilishi mumkin.

Yigʻilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli organining budjetdan tashqari jamgʻarmasi gʻaznachilik hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

42. Undirilgan yigʻim qaytarilmaydi va qayta hisob-kitob qilinmaydi.

7-bob. Milliy tashuvchilar reytingini shakllantirish, natijalarini hisoblash va eʼlon qilish tartibi

43. Milliy tashuvchilar reytingi (keyingi oʻrinlarda — reyting) Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi tomonidan tegishli vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridan olingan maʼlumotlar asosida ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq “Uztrans” yagona interaktiv axborot tizimida avtomatik ravishda shakllantiriladi.

44. Quyidagilar reyting yuritishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

xalqaro tashish sohasida ishonchli, xavfsiz va sifatli xizmat koʻrsatayotgan milliy tashuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning ochiqligini taʼminlash va ularni ragʻbatlantirish;

sohada yashirin iqtisodiyot ulushini kamaytirish va koʻrsatilayotgan xizmatlar shaffofligini oshirish;

milliy tashuvchilar oʻrtasida sogʻlom raqobat muhitini shakllantirish va xizmatlar sifatini oshirish.

45. Maʼlumotlarning haqqoniyligi, oʻz vaqtida taqdim etilishi va belgilangan muddatda ijrosi taʼminlanishi uchun tegishli vazirlik va idoralarning birinchi rahbarlari masʼul hisoblanadi.

46. Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi vazirlik va idoralar tomonidan taqdim etilgan milliy tashuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning sir saqlanishini belgilangan tartibda taʼminlaydi.

47. Reyting ballari quyidagilardan shakllantiriladi:

tegishli reyting koʻrsatkichlari boʻyicha eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan milliy tashuvchilar aniqlanadi;

har bir mezon boʻyicha koʻrsatkich ballar yigʻindisidan iborat boʻladi;

har bir mezon boʻyicha hisoblangan ballar yigʻindisi milliy tashuvchilar reytingini ifodalaydi.

48. Reyting natijalari quyidagi toifalarga boʻlinadi:

ishonchlilik darajasi umumiy ballar yuqori daraja 60 — 100 oʻrta daraja 40 — 59 past daraja 39 dan past

49. Reyting natijalari har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli organining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

8-bob. Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni band qilish va tanqis ruxsatnomalardan foydalanishning alohida xususiyatlari

50. Xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha joʻnash yoki borish mamlakatining ruxsatnomasi mavjud boʻlmaganda, ushbu xalqaro tashish yoʻnalish boʻyicha xorijiy ruxsatnomalarni band qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Agar, xalqaro tashish yoʻnalishidagi tranzit davlatning ruxsatnomasi mavjud boʻlmaganda, xalqaro tashish yoʻnalishini oʻzgartirishga yoki undagi mavjud ruxsatnomalarni ishlatilishini taʼminlash boʻyicha masʼuliyatni oʻz zimmasiga olgan holda ularni band qilishga ruxsat beriladi.

51. Ishonchlilik darajasi yuqori boʻlgan milliy tashuvchilar muayyan avtotransport vositasi uchun xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni band qilishda bir vaqtning oʻzida navbatdagi xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha barcha ruxsatnomalarni qoʻshimcha band qilish huquqiga ega.

52. Ishonchlilik darajasi oʻrta boʻlgan milliy tashuvchilar muayyan avtotransport vositasi uchun xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni band qilishda bir vaqtning oʻzida navbatdagi xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha tanqis boʻlmagan ruxsatnomalarni qoʻshimcha band qilish huquqiga ega.

53. Ishonchlilik darajasi past boʻlgan yoki reytingda mavjud boʻlmagan milliy tashuvchilar tomonidan muayyan avtotransport vositasi uchun xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni band qilish umumiy tartibda amalga oshiriladi.

54. Tanqis ruxsatnomalardan faqatgina quyidagi holatlarda beriladi:

a) ikki tomonlama va/yoki tranzit yuk tashishda:

barcha milliy tashuvchilar tomonidan — respublikaning eksport yuklarini tashish uchun bojxona yuk deklaratsiyasi mavjud boʻlganda;

ishonchlilik darajasi yuqori boʻlgan milliy tashuvchilar tomonidan — respublikaning import yuklarini tashish uchun avtotransport vositasi xorijiy davlat hududida turganda;

b) uchinchi davlatdan/ga yuk tashishda:

ishonchlilik darajasi yuqori boʻlgan milliy tashuvchilar tomonidan — barcha xalqaro tashishda;

ishonchlilik darajasi oʻrta boʻlgan milliy tashuvchilar tomonidan — avtotransport vositasiga xorijiy davlat hududida yuk ortilganligini tasdiqlovchi, belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan xalqaro tovar-transport yuk xati nusxasi ilova qilganda.

9-bob. Oʻzbekiston ruxsatnomalarini xorijiy tashuvchilarga berish va ulardan foydalanish

55. Oʻzbekiston ruxsatnomalari xorijiy tashuvchilarga tegishli yilga ayirboshlangan ruxsatnomalar hisobidan beriladi.

Oʻzbekiston ruxsatnomalari joriy kalendar yilda va kelgusi yilning 31-yanvarigacha (ushbu sana ham shunga kiradi) amal qiladi, agar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida yoki ikki tomonlama kelishuvlarda boshqa holat nazarda tutilmagan boʻlsa.

56. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari va qonunchiligiga muvofiq avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish uchun talab etiladigan Oʻzbekiston ruxsatnomalari, xalqaro tovar-transport yuk xatlari va boshqa hujjatlar avtotransport vositasi Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelishidan oldin xorijiy tashuvchi tomonidan toʻldirilishi lozim va haydovchilari yonida boʻlishi hamda nazorat qiluvchi organlar talablariga muvofiq avtotransport vositasi haydovchilari tomonidan taqdim etilishi lozim.

57. Xorijiy tashuvchi Oʻzbekiston ruxsatnomasidan faqat bir marta Oʻzbekiston Respublikasiga kirish va chiqishda hamda amalga oshirilayotgan avtotransport vositasida yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishning bir turi boʻyicha foydalanishi mumkin, agar Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari bilan tuzilgan avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish masalalari boʻyicha qoʻshma/aralash komissiyalar protokol qarorlarida boshqa holat nazarda tutilmagan boʻlsa.

Oʻzbekiston ruxsatnomasida va xalqaro tovar-transport yuk xatida koʻrsatilgan xorijiy tashuvchi nomi bir-biriga muvofiq boʻlishi lozim.

58. Oʻzbekiston ruxsatnomasining toʻldirilishi zarur boʻlgan barcha bandlarida toʻlaqonli va aniq maʼlumotlar qayd etilishi lozim.

Hech boʻlmaganda bitta toʻldirilmagan bandning mavjudligi Oʻzbekiston Respublikasi nazorat organlari tomonidan ruxsatnomaning haqiqiy emas deb eʼtirof etilishi uchun asos boʻladi.

59. Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tranzit harakatlanayotgan xorijiy yuk avtotransport vositasining Oʻzbekiston Respublikasi hududida yoʻl-yoʻlakay yuk olishiga xalqaro tashishni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston ruxsatnomasining tegishli turi mavjud boʻlgan taqdirdagina ruxsat etiladi.

60. Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanish uchun moʻljallangan roʻyxatga olish va farqlovchi belgilariga ega boʻlmagan, shu jumladan, yuklangan avtotransport vositalarini olib kirishda Oʻzbekiston ruxsatnomasi talab etilmaydi.

10-bob. Ruxsatnomalarning shakli va hisobini yuritish tartibi

61. Ruxsatnomalar qogʻoz va elektron shaklda boʻladi. Ruxsatnomalarning qogʻoz shakli qatʼiy hisobda turadigan hujjatlar hisoblanadi hamda hisobga olish seriyasiga, tartib raqamiga va himoyalanish darajasiga ega.

62. Oʻzbekiston ruxsatnomalarining qogʻoz shakli Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi hamda uning buyurtmasiga koʻra “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasida bosmaxona usulida tayyorlanadi.

63. Elektron ruxsatnomalar axborot tizimida saqlanadi va hisobga olish seriyasiga, tartib raqamiga va QR-kodga (matrik shtrixli kod) ega.

64. Ruxsatnomalarni hisobga olish, saqlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi tomonidan belgilanadi.

11-bob. Operatorning majburiyatlari

65. Operatorning majburiyatlari quyidagilardan iborat:

xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni faqatgina axborot tizimida qabul qilingan qarorga muvofiq berish;

axborot tizimiga tegishli maʼlumotlarni hamda belgilarni oʻz vaqtida va toʻgʻri kiritish;

ruxsatnomalarni berish punktlarini doimiy ravishda ishlovchi kuzatuv kameralari bilan jihozlash va Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi tomonidan kuzatib borish imkoniyatini yaratish;

har qanday harakat (harakatsizlik) oqibatida yuzaga keladigan zararlarni toʻliq qoplash;

Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organiga ruxsatnomalarni berish punktlari faoliyatini oʻrganish uchun imkoniyat yaratish.

12-bob. Yakunlovchi qoidalar

66. Milliy tashuvchilar xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarning zarur tarzda va toʻgʻri toʻldirilishi, ulardan maqsadli foydalanilishi, oʻz vaqtida qaytarilishi hamda axborot tizimiga kiritiladigan/yuklanadigan maʼlumotlar/hujjatlarni toʻgʻriligi uchun javob beradilar.

67. Milliy tashuvchi xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olish uchun yuborilgan arizani hamda ruxsatnomalar berilishining rad etilganligi, shuningdek, masʼul xodim va operator harakati (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega boʻladi.

68. Axborot tizimiga tegishli maʼlumotlarni hamda belgilarni oʻz vaqtida va toʻgʻri kiritish uchun masʼul xodim va operator javob beradi.

69. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga ruxsatnomalarni ayirboshlash, berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan ruxsatnomalarni ayirboshlash, ulardan olingan xorijiy ruxsatnomalarni milliy tashuvchilarga berish, foydalanish, qabul qilish, saqlash va ularning hisobini yuritish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi 1. Maʼlumotlarni chuqur tahlil qilgan holda kelgusi yil uchun dastlabki ayirboshlash kvotasini shakllantiradi. har yili 1-oktabrga qadar 2. Xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan ayirboshlash kvotasini aniqlaydi va ularni ayirboshlash jarayonini kelishib oladi. har yili 1-dekabrga qadar 3. Xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan ruxsatnomalari ayirboshlashni amalga oshiradi. har yili 31-dekabrga qadar 4. Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar ishlatilish darajasidan kelib chiqib, turi boʻyicha umumiy soni kamida 20 foiz qolganda xorijiy davlatning vakolatli organlari bilan joriy yil uchun qoʻshimcha ruxsatnomalar ayirboshlashni tashkil etadi. yil davomida 5. Milliy tashuvchilarning axborot tizimidagi shaxsiy kabinetiga xorijiy davlatlarning vakolatli organlaridan olingan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar hamda xorijiy davlatlar hududidagi cheklovlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni joylashtiradi. yil davomida doimiy ravishda 2-bosqich Axborot tizimi Tegishli vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridan olingan maʼlumotlar asosida milliy tashuvchilar reytingini shakllantiradi va natijalarini eʼlon qiladi. har chorak yakuni bilan keyingi oyning 10-sanasiga qadar 3-bosqich Milliy tashuvchi 1. Axborot tizimidagi shaxsiy kabineti orqali zarur maʼlumotlarni kiritgan holda xalqaro tashish yoʻnalishi boʻyicha xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni 10 kalendar kun muddatga band qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2. Band qilingan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olish uchun ariza yuboradi. band qilingan muddat tugashidan kamida 3 kun oldin 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi 1. Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olish uchun berilgan arizani koʻrib chiqadi va uni qanoatlantirish yoki rad etish haqida qaror qabul qiladi. bir ish kunida Axborot tizimi 2. Avtotransport vositasiga respublika hududida yuk ortilganda — arizani tegishli organlarning axborot tizimlari oʻrtasida maʼlumot almashinuvini tashkil etish orqali koʻrib chiqadi va tegishli qarorni inson omilisiz qabul qiladi. avtomatik ravishda 3. Tegishli qaror avtomatik ravishda milliy tashuvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi. real vaqt rejimida 5-bosqich Milliy tashuvchi Ariza qanoatlantirilganda, berilishi lozim boʻlgan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olib ketish uchun arizada koʻrsatilgan joyga boradi. ruxsatnomalar band qilingan muddat tugashidan avval 6-bosqich Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organ / ruxsatnomalarni berish punkti Xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomani belgilangan tartibda beradi va uning elektron nusxasini axborot tizimiga yuklaydi. milliy tashuvchi yoki uning avtotransport vositasi belgilangan joyga yetib kelganidan soʻng darhol 7-bosqich Milliy tashuvchi 1. Foydalanilgan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar zarur tarzda va toʻgʻri toʻldirilgan holda hamda belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan xalqaro tovar-transport yuk xatini elektron nusxasini axborot tizimiga yuklaydi. xalqaro tashish yakunlangandan soʻng 2. Olingan barcha xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarni Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organiga yoki ruxsatnomalarni berish punktiga qaytariladi. berilgan kundan boshlab 90 kalendar kundan kechikmay 8-bosqich Axborot tizimi Taqiqqa tushgan milliy tashuvchilar va avtotransport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkora eʼlon qilib boradi. Doimiy ravishda

Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga ruxsatnomalarni ayirboshlash, berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Tanqis boʻlgan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar

T/r Xorijiy davlat yoki koʻp tomonlama ruxsatnoma tizimining nomi Turi 1. Avstriya ikki tomonlama/tranzit 2. Vengriya barcha turi 3. Italiya ikki tomonlama (Yevro 5, Yevro 6) 4. Latviya ikki tomonlama/tranzit universal 5. Litva tranzit uchinchi davlatga/dan 6. Mongoliya barcha turi 7. Niderlandiya universal 8. Polsha universal 9. Slovakiya barcha turi 10. Finlyandiya barcha turi 11. Chexiya barcha turi 12. Estoniya barcha turi 13. SHHT universal

Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga ruxsatnomalarni ayirboshlash, berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashish uchun xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar olish toʻgʻrisida

I. Ariza beruvchi milliy tashuvchi toʻgʻrisida maʼlumot * 1.1 Ariza beruvchi tashkilotning yoki jismoniy shaxsning toʻliq nomi 1.2 STIR yoki jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami hamda shaxsni tasdiqlovchi hujjat seriyasi va raqami 1.3 Hisob raqami 1.4 MFO 1.5 Telefon raqami 1.6 Elektron pochta manzili II. Xalqaro tashish yoʻnalishi, avtotransport vositasi va x orijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalar toʻgʻrisida maʼlumot Xalqaro tashish yoʻnalishi Avtotransport vositasi Ruxsatnomalar turi va soni * Ruxsatnomalarni olib ketish joy turgan davlat davlat raqami JAMI

Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga ruxsatnomalarni ayirboshlash, berish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Milliy tashuvchilar reytingini hisoblash

T/r Mezonlar Koʻrsatkichlar Beriladigan ball 1. Milliy tashuvchining avtomobilda xalqaro tashish sohasidagi faoliyati 1 10 yil va undan yuqori 5 ball 7 yildan 9 yilgacha (9 yil ham kiradi) 4 ball 4 yildan 6 yilgacha (6 yil ham kiradi) 3 ball 2 yildan 3 yilgacha (3 yil ham kiradi) 2 ball 1 yilgacha (1 yil ham kiradi) 1 ball 2. Milliy tashuvchining xalqaro tashish huquqini beruvchi litsenziyaga ega, ijara yoki tekin foydalanishdagi avtotransport vositalarining (M 2 , M 3 , N 2 , N 3 , O 3 va O 4 ) umumiy avtotransport vositalari sonidagi ulushi 2 ijara yoki tekin foydalanishdagi avtotransport vositalari boʻlmaganda 25 ball 1 foizdan 10 foizgacha 22 ball 11 foizdan 20 foizgacha 21 ball 21 foizdan 30 foizgacha 20 ball 31 foizdan 40 foizgacha 18 ball 41 foizdan 50 foizgacha 16 ball 51 foizdan 60 foizgacha 10 ball 61 foizdan 70 foizgacha 8 ball 71 foizdan 80 foizgacha 6 ball 81 foizdan 90 foizgacha 4 ball 91 foizdan 100 foizgacha 2 ball 3. Milliy tashuvchining xalqaro tashish huquqini beruvchi litsenziyaga ega umumiy avtotransport vositalarining oʻrtacha ishlab chiqarilgan yili 3 7 yilgacha boʻlsa (7 yil ham kiradi) 10 ball 8 yildan 10 yilgacha boʻlsa (10 yil ham kiradi) 7 ball 11 yildan 15 yilgacha boʻlsa (15 yil ham kiradi) 5 ball 16 yildan 20 yilgacha boʻlsa (20 yil ham kiradi) 3 ball 21 yildan oshgan boʻlsa 1 ball 4. Milliy tashuvchining tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingidagi oʻrni 4 AAA 15 ball AA 13 ball A 11 ball BBB 10 ball BB 9 ball B 8 ball CCC 6 ball CC 4 ball C 2 ball D 1 ball 5. Milliy tashuvchining tegishli litsenziya varaqasi mavjud, O 4 toifadagi yarim tirkamalarning jami N 3 toifadagi shatakchi avtomobillari sonidagi ulushi 81 foizdan 100 foizgacha 5 ball 61 foizdan 80 foizgacha 4 ball 41 foizdan 60 foizgacha 3 ball 21 foizdan 40 foizgacha 2 ball 1 foizdan 20 foizgacha 1 ball mavjud boʻlmaganda 0 ball 6. Milliy tashuvchining daromad koeffitsiyenti 5 3,0 va undan yuqori 20 ball 2,5 dan 2,9 gacha 18 ball 2,0 dan 2,4 gacha 16 ball 1,5 dan 1,9 gacha 14 ball 1,0 dan 1,4 gacha 12 ball 0,75 dan 0,99 gacha 10 ball 0,50 dan 0,74 gacha 8 ball 0,25 dan 0,49 gacha 6 ball 0,10 dan 0,24 gacha 3 ball 0,09 dam kam 1 ball 7. Milliy tashuvchilarning xalqaro tashish huquqini beruvchi litsenziyaga ega avtotransport vositalarining (M 2 , M 3 , N 2 va N 3 ) umumiy soni 6 100 va undan yuqori 10 ball 76 dan 99 gacha 9 ball 61 dan 75 gacha 8 ball 41 dan 60 gacha 7 ball 31 dan 40 gacha 6 ball 21 dan 30 gacha 5 ball 6 dan 20 gacha 4 ball 5 gacha 2 ball 8. Milliy tashuvchining navigatsiya qurilmalari bilan jihozlangan, axborot tizimiga integratsiya qilingan va ularning harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar real vaqt rejimida belgilangan serverga muntazam uzatiladigan, tegishli litsenziya varaqasi mavjud avtotransport vositalarining umumiy avtotransport vositalari sonidagi ulushi 7 95 foizdan 100 foizgacha 10 ball 81 foizdan 94 foizgacha 9 ball 71 foizdan 80 foizgacha 8 ball 61 foizdan 70 foizgacha 7 ball 51 foizdan 60 foizgacha 6 ball 41 foizdan 50 foizgacha 5 ball 31 foizdan 40 foizgacha 4 ball 21 foizdan 30 foizgacha 3 ball 11 foizdan 20 foizgacha 2 ball 1 foizdan 10 foizgacha 1 ball mavjud boʻlmaganda 0 ball 9. Qonunchilik hujjatlari normalarining buzilishi (chorak davomidagi qoidabuzarliklar soni jami avtotransport vositalariga nisbati) 8 20 foizgacha boʻlganda — kamaytiruvchi ball 5 ball 21 foizdan 50 foizgacha boʻlganda — kamaytiruvchi ball 10 ball 50 foizdan yuqori boʻlganda — kamaytiruvchi ball 20 ball 10. Milliy tashuvchi tomonidan xorijiy yoki koʻp tomonlama ruxsatnomalarning ishlatilish darajasi 9 har bir ishlatmasdan qaytarilgan ruxsatnoma (har bir ishlatilmagan elektron ruxsatnoma) uchun kamaytiruvchi ball 1 ball belgilangan muddatda qaytarilmagan har bir ruxsatnoma uchun kamaytiruvchi ball 0,5 ball

U=A+I*0,25

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 25-martdagi 114-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishning ruxsatnoma tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 7-iyuldagi 277-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Bojxona sohasidagi ayrim tartib-taomillarni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2025-yil 6-noyabrdagi 700-son qaroriga 4-ilovaning 14-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 25-mart,

114 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.03.2026-y., 09/26/114/0272-son)

lex.uz