📅 2026-yil 25-mart · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 25-mart · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 25 март · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 марта 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 March 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 23 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 19 декабрда маъқулланган
Мамлакатимизда кейинги йилларда атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бироқ кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар салмоғи ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини ошириш, ушбу соҳада содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига атроф-муҳитга таъсир кўрсатаётган айрим фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар зиммасига атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини юритиш бўйича қўшимча мажбуриятлар юклатилишини, атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофаза қилинишини, табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жиноий ҳамда маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилишини, шу жумладан махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган экологик ҳуқуқбузарликлар, чиқиндилар тўплаш майдончаларидан ва уларнинг қўриқланмайдиган иншоотларидан чиқиндиларни қонунга хилоф равишда тўплаганлик ва олиб чиқиб кетганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кўчириб ўтқазиш учун рухсатнома бериш тартиби жорий этилмоқда.
Ушбу Қонун атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлашга, мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилашга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда, № 11, 792-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 104-модда, № 8, 831-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 28-модда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторинги доирасида ифлослантирувчи манбаларда ўрнатиладиган автоматик мониторинг станциялари маълумотларини Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига реал вақт режимида киритиши шарт»;
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 34-модда :
биринчи қисми «(ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик)» деган сўзлардан кейин «ҳамда иссиқхона газлари ажратмалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
саккизинчи қисми «чиқиндилар жойлаштирганлик» деган сўзлардан кейин «шунингдек иссиқхона газлари ажратмалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар бўйича имтиёзлар қонунчилик билан белгиланади, бундан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари ҳамда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўловлар ва уларни кўчириб ўтқазиш билан боғлиқ мажбуриятлардан озод қилиш бўйича имтиёзлар мустасно»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:
«Атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик ва оқизганлик ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик, шунингдек иссиқхона газлари ажратмалари учун компенсация тўловларидан ҳамда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесганлик, кўчириб ўтқазганлик учун компенсация тарзида экишдан озод қилиш қонун билан белгиланади»;
ўн биринчи қисми ўн иккинчи қисм деб ҳисоблансин;
3) 47-модда :
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасидан фойдаланиш талабларини бузганликда»;
ўн иккинчи хатбошиси ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
4) қуйидаги мазмундаги 50 1 -модда билан тўлдирилсин:
« 50 1 -модда. Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасидан фойдаланиш талабларини бузганлик учун молиявий санкциялар
Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига маълумотларни киритмаганлик, тўлиқ киритмаганлик ёки нотўғри маълумот киритганлик учун атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима тарзида молиявий санкция қўлланилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган молиявий санкция юридик шахслар аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қўлланилади, низо мавжуд бўлган ҳолларда ёки юридик шахс Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қарорини олган кундан эътиборан бир ой ичида молиявий санкция суммасини ихтиёрий равишда тўламаган ҳолларда, молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 2, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар, № 8, 968-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 196-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
2) 197-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
3) 198-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
4) қуйидаги мазмундаги 198 1 -модда билан тўлдирилсин:
«198 1 -модда. Қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш, улардан фойдаланиш, уларда бино-иншоотлар қуриш
Қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш, улардан фойдаланиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўрмон фонди ерларида қонунга хилоф равишда бино-иншоотлар қуриш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран;
б) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 17 4 -модда билан тўлдирилсин:
«17 4 -модда. Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Ушбу Кодекс 70-моддасининг биринчи қисмида, 70 1 , 72, 77-моддаларида, 79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 81, 82, 83-моддаларида, 84-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 88-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида, 91 1 -моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 92-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ёки транспорт воситасининг мулкдори ёхуд мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг қонунчиликка мувофиқ юридик шахсга тегишли бўлган транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли томонидан юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосуратлар ва видеоёзувларга тенглаштирилади»;
2) 70 1 -модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 72-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан ўттиз беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
4) 74-модда :
биринчи қисмининг диспозицияси «шунингдек» деган сўздан кейин «аҳоли пунктларидаги ва туман (шаҳар) марказларидаги ариқларни, ирригация тизимларини кўмиб ташлаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
5) 77-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
6) қуйидаги мазмундаги 77 1 -модда билан тўлдирилсин:
«77 1 -модда. Қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш ва уларда бино-иншоотлар қуриш
Қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш ёки уларда бино-иншоотларни қуриш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
7) 79 1 -модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
8) 81-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
9) 82-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
10) 83-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
11) 84-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
12) 85-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
13) 86-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
14) 86 1 -модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
15) қуйидаги мазмундаги 86 2 -модда билан тўлдирилсин:
«86 2 -модда. Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасидан фойдаланиш талабларини бузиш
Автоматик мониторинг станцияларини, шунингдек чанг-газ тозалаш қурилмаларини ўрнатиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик, Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига автоматик мониторинг станцияларини интеграция қилмаслик, ушбу базага маълумотларни киритмаслик, ўз вақтида ёки тўлиқ киритмаслик, нотўғри маълумотларни киритиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
16) 87-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
17) 88-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
18) 91-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
19) 91 1 -модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
тўртинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
20) 91 2 -модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
21) қуйидаги мазмундаги 91 4 -модда билан тўлдирилсин:
«91 4 -модда. Чиқиндилар тўплаш майдончаларидан ва уларнинг қўриқланмайдиган (модулли) иншоотларидан қайта ишланадиган тоифага мансуб чиқиндиларни қонунга хилоф равишда тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
Чиқиндилар тўплаш майдончаларидан ва уларнинг қўриқланмайдиган (модулли) иншоотларидан қайта ишланадиган тоифага мансуб чиқиндиларни қонунга хилоф равишда тўплаш ва олиб чиқиб кетиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
22) 96-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
23) 111-модда :
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
24) 159-модда :
биринчи қисмининг диспозициясидаги «иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Кўп квартирали уйга туташ тупроқли ва (ёки) яшил қопламали ер участкасини ўзбошимчалик билан бетонлаштириш, шунингдек ушбу ер участкасига қурилма ёки конструкциялар ўрнатиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модданинг учинчи қисмида (тўсиқ конструкцияларга оид қисмида) ва тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахс, агар у кўп квартирали уйдаги тўсиқ конструкцияларнинг амалга оширилган ўзгартирилишини ёки уларни реконструкция қилиш туфайли йўл қўйилган бузилишларни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни (иншоотларни), бетонлаштирилган жойларни, ўрнатилган қурилма ёки конструкцияларни, шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади»;
25) 161-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
26) 163 1 -модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
27) 245-модданинг учинчи қисмидаги «иккинчи ва учинчи қисмларида, 163, 163 1 -моддаларида» деган сўзлар «иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 163, 163 1 -моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
28) 261-модда :
биринчи қисмидаги «70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 70 1 -моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (бундан ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78-моддасида, 79-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 79 1 , 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 85 1 , 86, 86 1 , 87, 88, 89-моддаларида (бундан атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш мустасно), 89 1 -моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида, 91 1 -моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91 2 , 91 3 , 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экологик экспертизасига оид қисмида), 148-моддасида (бундан ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно)» деган сўзлар «70-моддасининг биринчи қисмида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 70 1 -моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 74-моддасининг биринчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 75-моддасида (бундан ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 77 1 -моддасида, 78-моддасида, 79-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 79 1 , 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 85 1 , 86, 86 1 , 86 2 , 87, 88, 89-моддаларида (бундан атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш мустасно), 89 1 -моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида, 91 1 -моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91 2 , 91 3 , 91 4 , 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экологик экспертизасига оид қисмида), 148-моддасида (бундан ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно), 159-моддасининг тўртинчи қисмида (кўп квартирали уйга туташ тупроқли ва (ёки) яшил қопламали ер участкасини ўзбошимчалик билан бетонлаштиришга оид қисмида), 161-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Давлат бош экология инспектори ҳамда унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг давлат бош экология инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч юз бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг давлат катта экология инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки юз бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг, туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимларининг давлат экология инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, юридик шахс шаклидаги давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиий питомникларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари, давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон-ов хўжаликларининг, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналарининг давлат инспекторлари ва миллий табиат боғларининг ходимлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга»;
29) 261 1 -модда чиқариб ташлансин;
30) 266 4 -модданинг биринчи қисмидаги «159-моддасининг биринчи қисмида (кўп квартирали уйлардаги турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, кўп квартирали уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузишга оид қисмида), иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «159-моддасининг биринчи қисмида (кўп квартирали уйлардаги турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, кўп квартирали уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузишга оид қисмида), иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида (кўп квартирали уйга туташ тупроқли ва (ёки) яшил қопламали ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилма ва конструкцияларни ўрнатишга оид қисмида)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31) 287-модданинг :
5-бандидаги «70 1 , 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 90 1 , 91» рақамлари «70-моддасининг биринчи қисмида, 70 1 , 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 90 1 , 91, 91 1 » деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5 1 -банди чиқариб ташлансин;
32) 289-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
33) 290-модданинг еттинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
34) 291-модда биринчи қисмининг :
«в» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 70-моддасининг биринчи қисмида, 70 1 , 78, 79, 81, 82, 84, 90, 90 1 , 91, 91 1 , 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг мансабдор шахслари томонидан»;
«в 1 » банди чиқариб ташлансин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 353-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 52-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 3, 164-модда; 2020 йил, № 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 2, 104-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 24-модда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи устувор манбаларни автоматик станциялар билан жиҳозлаши, уларни Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиши ҳамда ушбу базага маълумотларнинг тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида киритилишини таъминлаши шарт»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 25-модданинг иккинчи қисмидаги «ва биологик организмларни чиқарганлик» деган сўзлар «биологик организмларни ва иссиқхона газларини чиқарганлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 72-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 40-модда, № 10, 671-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда, № 11, 792-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 12, 891-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 13-модданинг иккинчи қисми :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«белгиланмаган жойга ташлаган чиқиндисини олиб чиқиб кетиши ёки қонунчиликда белгиланган тартибда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаб бериши»;
учинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2) 15-модданинг биринчи қисми :
қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«белгиланмаган жойга ташлаб кетган чиқиндисини олиб чиқиб кетиши ёки қонунчиликда белгиланган тартибда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаб бериши»;
ўн тўққизинчи хатбошиси йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 2-илованинг 71 ва 72-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 71. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтқазиш учун рухсатнома Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтқазиш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 72. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги »;
2) 4-илова II бўлимининг 62-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 62. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтқазиш учун рухсатнома 100 ».
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
8-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ушбу Қонун 1-моддасининг 1 , 3 ва 4-бандлари , 3-моддасининг 15-банди , 28-банди олтинчи хатбошиси , 4-моддасининг 1-банди 2026 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 25 март,
ЎРҚ- 1124 -сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga atrof-muhit, hayvonot va oʻsimlik dunyosining muhofazasini kuchaytirishga, tabiiy resurslardan oqilona foydalanishni taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 23-sentabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 19-dekabrda maʼqullangan
Mamlakatimizda keyingi yillarda atrof-muhitni, hayvonot va oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish, ekologik vaziyatni yaxshilash, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish, chiqindilarning insonlar sogʻligʻiga zararli taʼsirining oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Biroq koʻrilayotgan chora-tadbirlarga qaramay atrof-muhitni, hayvonot va oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish, tabiiy resurslardan foydalanish sohasidagi huquqbuzarliklar salmogʻi ortib bormoqda.
Shu munosabat bilan atrof-muhitni, hayvonot va oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish, tabiiy resurslardan foydalanish sohasida jismoniy va yuridik shaxslarning masʼuliyatini oshirish, ushbu sohada sodir etilgan huquqbuzarliklar uchun javobgarlikni kuchaytirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.
Mazkur Qonun bilan bir qator qonun hujjatlariga atrof-muhitga taʼsir koʻrsatayotgan ayrim faoliyat turlari bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar zimmasiga atrof-muhitni ifloslantiruvchi manbalarning monitoringini yuritish boʻyicha qoʻshimcha majburiyatlar yuklatilishini, atrof-muhit, hayvonot va oʻsimlik dunyosi muhofaza qilinishini, tabiiy resurslardan foydalanish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun jinoiy hamda maʼmuriy javobgarlik choralari kuchaytirilishini, shu jumladan maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish dasturiy-texnik vositalari orqali qayd etilgan ekologik huquqbuzarliklar, chiqindilar toʻplash maydonchalaridan va ularning qoʻriqlanmaydigan inshootlaridan chiqindilarni qonunga xilof ravishda toʻplaganlik va olib chiqib ketganlik uchun shaxslarning maʼmuriy javobgarligi belgilanishini nazarda tutuvchi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.
Shuningdek davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlarni koʻchirib oʻtqazish uchun ruxsatnoma berish tartibi joriy etilmoqda.
Ushbu Qonun atrof-muhitni, hayvonot va oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish sohasidagi qonunchilikning ijro etilishini taʼminlashga, mamlakatimizda ekologik vaziyatni yaxshilashga, tabiiy resurslardan oqilona foydalanishni taʼminlashga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1992-yil 9-dekabrda qabul qilingan “Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi 754-XII-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1993-yil, № 1, 38-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 6, 118-modda; 1997-yil, № 4-5, 126-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 5, 90-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 10, 536-modda; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 9, 247-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 4, 224-modda; 2019-yil, № 9, 591-modda, № 11, 792-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2023-yil, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 104-modda, № 8, 831-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 28-modda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning I va II toifalariga mansub faoliyat turlari bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar atrof-muhitni ifloslantiruvchi manbalarning monitoringi doirasida ifloslantiruvchi manbalarda oʻrnatiladigan avtomatik monitoring stansiyalari maʼlumotlarini Atrof-muhit davlat monitoringi tizimining yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga real vaqt rejimida kiritishi shart”;
toʻrtinchi qismi beshinchi qism deb hisoblansin;
2) 34-modda :
birinchi qismi “(ifloslantiruvchi moddalarni chiqarganlik, oqizganlik va chiqindilarni joylashtirganlik)” degan soʻzlardan keyin “hamda issiqxona gazlari ajratmalari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
sakkizinchi qismi “chiqindilar joylashtirganlik” degan soʻzlardan keyin “shuningdek issiqxona gazlari ajratmalari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
oʻninchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tabiatdan maxsus foydalanganlik uchun toʻlovlar boʻyicha imtiyozlar qonunchilik bilan belgilanadi, bundan atrof-muhitni ifloslantirganlik uchun kompensatsiya toʻlovlari hamda davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesganlik uchun toʻlovlar va ularni koʻchirib oʻtqazish bilan bogʻliq majburiyatlardan ozod qilish boʻyicha imtiyozlar mustasno”;
quyidagi mazmundagi oʻn birinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Atrof-muhitga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarganlik va oqizganlik hamda chiqindilarni joylashtirganlik, shuningdek issiqxona gazlari ajratmalari uchun kompensatsiya toʻlovlaridan hamda davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesganlik, koʻchirib oʻtqazganlik uchun kompensatsiya tarzida ekishdan ozod qilish qonun bilan belgilanadi”;
oʻn birinchi qismi oʻn ikkinchi qism deb hisoblansin;
3) 47-modda :
quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“atrof-muhit davlat monitoringi tizimining yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasidan foydalanish talablarini buzganlikda”;
oʻn ikkinchi xatboshisi oʻn uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
4) quyidagi mazmundagi 50 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“ 50 1 -modda. Atrof-muhit davlat monitoringi tizimining yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasidan foydalanish talablarini buzganlik uchun moliyaviy sanksiyalar
Atrof-muhit davlat monitoringi tizimining yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga maʼlumotlarni kiritmaganlik, toʻliq kiritmaganlik yoki notoʻgʻri maʼlumot kiritganlik uchun atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning I va II toifalariga mansub faoliyat turlari bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga nisbatan bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravaridan uch yuz baravarigacha miqdorda jarima tarzida moliyaviy sanksiya qoʻllaniladi.
Ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan moliyaviy sanksiya yuridik shaxslar aniqlangan huquqbuzarliklardagi aybini tan olganda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi tomonidan qoʻllaniladi, nizo mavjud boʻlgan hollarda yoki yuridik shaxs Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining qarorini olgan kundan eʼtiboran bir oy ichida moliyaviy sanksiya summasini ixtiyoriy ravishda toʻlamagan hollarda, moliyaviy sanksiyani qoʻllash toʻgʻrisidagi masala sud tomonidan hal etiladi”.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2012-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 1, 3-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 314-modda, № 12, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 12, 656-modda; 2007-yil, № 4, 158, 166-moddalar, № 6, 248-modda, № 9, 416, 422-moddalar, № 12, 607-modda; 2008-yil, № 4, 187, 188, 189-moddalar, № 7, 352-modda, № 9, 485, 487, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 128-modda, № 9, 329, 334, 335, 337-moddalar, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 5, 176, 179-moddalar, № 9, 341-modda, № 12, 471, 477-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 2, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430-modda, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 471-modda, № 9, 592-modda, № 11, 787-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 204-modda, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, № 3, 217-modda, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 966, 968, 973-moddalar, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 466-moddalar, № 6, 575-modda, № 10, 981-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 187, 188-moddalar, № 4, 265-modda, № 5, 319-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 111-modda, № 3, 245-modda, № 8, 818-modda, № 9, 954, 964-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-moddalar, № 11, 1186-modda, № 12, 1280, 1287-moddalar; 2025-yil, № 2, 196-modda, № 3, 376, 377-moddalar, № 5, 643, 647-moddalar, № 8, 968-modda) quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:
1) 196-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bazaviy hisoblash miqdorining uch yuz baravaridan besh yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki besh yilgacha muayyan huquqdan mahrum qilish yoxud uch yuz oltmish soatdan toʻrt yuz sakson soatgacha majburiy jamoat ishlari yoki ikki yildan uch yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanadi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“muayyan huquqdan mahrum qilib, uch yildan besh yilgacha ozodlikni cheklash yoki uch yildan besh yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi”;
2) 197-moddaning sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bazaviy hisoblash miqdorining ikki yuz baravaridan uch yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatdan toʻrt yuz sakson soatgacha majburiy jamoat ishlari yoki ikki yildan uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoxud uch yildan besh yilgacha ozodlikni cheklash yoki uch yildan besh yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi”;
3) 198-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravaridan ikki yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud uch yilgacha axloq tuzatish ishlari bilan jazolanadi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bazaviy hisoblash miqdorining besh yuz baravaridan olti yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatdan toʻrt yuz sakson soatgacha majburiy jamoat ishlari yoxud ikki yildan uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoki uch yildan besh yilgacha ozodlikni cheklash yoxud uch yildan besh yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi”;
uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bazaviy hisoblash miqdorining besh yuz baravaridan olti yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yuz oltmish soatdan toʻrt yuz sakson soatgacha majburiy jamoat ishlari yoki ikki yildan uch yilgacha axloq tuzatish ishlari yoxud uch yildan besh yilgacha ozodlikni cheklash yoki uch yildan besh yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi”;
4) quyidagi mazmundagi 198 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“198 1 -modda. Qonunga xilof ravishda oʻrmon fondi yerlarini berish, ulardan foydalanish, ularda bino-inshootlar qurish
Qonunga xilof ravishda oʻrmon fondi yerlarini berish, ulardan foydalanish, shunday qilmishlar uchun maʼmuriy jazo qoʻllanilganidan keyin sodir etilgan boʻlsa, —
bazaviy hisoblash miqdorining uch yuz baravaridan toʻrt yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki ikki yildan uch yilgacha ozodlikni cheklash yoxud uch yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.
Oʻrmon fondi yerlarida qonunga xilof ravishda bino-inshootlar qurish, shunday harakatlar uchun maʼmuriy jazo qoʻllanilganidan keyin sodir etilgan boʻlsa, —
bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt yuz baravaridan besh yuz baravarigacha miqdorda jarima yoki uch yildan besh yilgacha ozodlikni cheklash yoxud uch yildan besh yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.
Ushbu moddaning birinchi va ikkinchi qismlarida nazarda tutilgan harakatlar:
a) takroran;
b) koʻp miqdorda zarar yetkazgan holda;
v) bir guruh shaxslar tomonidan oldindan til biriktirib sodir etilgan boʻlsa, —
besh yildan yetti yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.
Yetkazilgan moddiy zararning oʻrni uch karra miqdorida qoplangan taqdirda, ozodlikni cheklash va ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazo qoʻllanilmaydi, bundan ushbu moddaning uchinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno”.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) quyidagi mazmundagi 17 4 -modda bilan toʻldirilsin:
“17 4 -modda. Maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiatdan foydalanish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun shaxslarning maʼmuriy javobgarligi
Ushbu Kodeks 70-moddasining birinchi qismida, 70 1 , 72, 77-moddalarida, 79-moddasining birinchi va uchinchi qismlarida, 81, 82, 83-moddalarida, 84-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida, 88-moddasida, 90-moddasining birinchi qismida, 91-moddasida, 91 1 -moddasining birinchi, ikkinchi va uchinchi qismlarida, 92-moddasida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan taqdirda, maʼmuriy javobgarlikka huquqbuzarlikni sodir etgan shaxs yoki transport vositasining mulkdori yoxud mazkur transport vositasidan fuqarolik-huquqiy munosabatlar asosida belgilangan tartibda foydalangan shaxs tortiladi.
Ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarlikning qonunchilikka muvofiq yuridik shaxsga tegishli boʻlgan transport vositasidan foydalanib sodir etilganligi maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan taqdirda, maʼmuriy javobgarlikka yuridik shaxsning transport vositasidan foydalanish uchun masʼul boʻlgan shaxsi yoki mazkur transport vositasidan fuqarolik-huquqiy munosabatlar asosida belgilangan tartibda foydalangan shaxs tortiladi.
Agar maʼmuriy javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi qaror ustidan berilgan shikoyatni koʻrib chiqish jarayonida tegishli transport vositasiga huquqbuzarlik qayd etilgan paytda egalik qilgan shaxs aniqlansa yoxud mazkur transport vositasi boshqa shaxslarning gʻayriqonuniy xatti-harakatlari natijasida transport vositasi mulkdorining egaligidan chiqib ketganligi aniqlansa, transport vositasining mulkdori oʻziga tegishli transport vositasidan foydalanib sodir etilgan, maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiatdan foydalanish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun maʼmuriy javobgarlikdan ozod etiladi.
Tadbirkorlik subyektlari va aholi tomonidan yuborilgan ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiatdan foydalanish sohasida sodir etilgan huquqbuzarliklar haqidagi fotosuratlar va videoyozuvlar maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarliklar holatlari aks ettirilgan fotosuratlar va videoyozuvlarga tenglashtiriladi”;
2) 70 1 -modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — bir yuz ellik baravaridan ikki yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etish quroli boʻlgan ashyoni yoki maʼmuriy huquqbuzarlikning bevosita ashyosini musodara qilib, fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravaridan bir yuz ellik baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — ikki yuz baravaridan uch yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
3) 72-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yigirma besh baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining yigirma besh baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yigirma besh baravaridan oʻttiz besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
toʻrtinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yetmish besh baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
4) 74-modda :
birinchi qismining dispozitsiyasi “shuningdek” degan soʻzdan keyin “aholi punktlaridagi va tuman (shahar) markazlaridagi ariqlarni, irrigatsiya tizimlarini koʻmib tashlash” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yetti baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan yigirma baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
5) 77-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
toʻrtinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
6) quyidagi mazmundagi 77 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“77 1 -modda. Qonunga xilof ravishda oʻrmon fondi yerlarini berish va ularda bino-inshootlar qurish
Qonunga xilof ravishda oʻrmon fondi yerlarini berish yoki ularda bino-inshootlarni qurish, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — bir yuz ellik baravaridan ikki yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
7) 79 1 -moddaning sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
8) 81-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yigirma baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan oʻttiz baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — ellik baravaridan yetmish besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
9) 82-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yetmish besh baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
10) 83-moddaning sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yigirma baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
11) 84-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — ellik baravaridan yetmish besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yigirma besh baravaridan ellik baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yetmish besh baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
12) 85-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
13) 86-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
14) 86 1 -modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
15) quyidagi mazmundagi 86 2 -modda bilan toʻldirilsin:
“86 2 -modda. Atrof-muhit davlat monitoringi tizimining yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasidan foydalanish talablarini buzish
Avtomatik monitoring stansiyalarini, shuningdek chang-gaz tozalash qurilmalarini oʻrnatish toʻgʻrisidagi qonunchilikda nazarda tutilgan majburiyatlarni bajarmaslik, Atrof-muhit davlat monitoringi tizimining yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga avtomatik monitoring stansiyalarini integratsiya qilmaslik, ushbu bazaga maʼlumotlarni kiritmaslik, oʻz vaqtida yoki toʻliq kiritmaslik, notoʻgʻri maʼlumotlarni kiritish, —
mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.
Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan boʻlsa, —
mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
16) 87-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bazaviy hisoblash miqdorining bir baravaridan uch baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan yigirma baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
17) 88-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining bir baravaridan uch baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan yigirma baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yigirma baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
toʻrtinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan yetti baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
18) 91-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — ellik baravaridan yetmish besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
19) 91 1 -modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — ellik baravaridan yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yuz baravaridan bir yuz ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
uchinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravaridan yuz baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — ikki yuz baravaridan uch yuz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
toʻrtinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etish quroli boʻlgan ashyoni musodara qilib, fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravaridan bir yuz ellik baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — bir yuz ellik baravaridan ikki yuz ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
20) 91 2 -moddaning sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining uch baravaridan besh baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
21) quyidagi mazmundagi 91 4 -modda bilan toʻldirilsin:
“91 4 -modda. Chiqindilar toʻplash maydonchalaridan va ularning qoʻriqlanmaydigan (modulli) inshootlaridan qayta ishlanadigan toifaga mansub chiqindilarni qonunga xilof ravishda toʻplash va olib chiqib ketish
Chiqindilar toʻplash maydonchalaridan va ularning qoʻriqlanmaydigan (modulli) inshootlaridan qayta ishlanadigan toifaga mansub chiqindilarni qonunga xilof ravishda toʻplash va olib chiqib ketish, —
bazaviy hisoblash miqdorining bir baravaridan uch baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
22) 96-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻn besh baravaridan oʻttiz baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻttiz baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
23) 111-modda :
birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bazaviy hisoblash miqdorining yetti baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan yigirma besh baravarigacha miqdorda jarima solishga yoki oʻn besh sutkagacha maʼmuriy qamoqqa olishga sabab boʻladi”;
24) 159-modda :
birinchi qismining dispozitsiyasidagi “ikkinchi va uchinchi qismlarida” degan soʻzlar “ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Koʻp kvartirali uyga tutash tuproqli va (yoki) yashil qoplamali yer uchastkasini oʻzboshimchalik bilan betonlashtirish, shuningdek ushbu yer uchastkasiga qurilma yoki konstruksiyalar oʻrnatish, —
fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yuz baravari miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
toʻrtinchi qismi beshinchi qism deb hisoblansin;
beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu moddaning uchinchi qismida (toʻsiq konstruksiyalarga oid qismida) va toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan huquqbuzarliklarni birinchi marta sodir etgan shaxs, agar u koʻp kvartirali uydagi toʻsiq konstruksiyalarning amalga oshirilgan oʻzgartirilishini yoki ularni rekonstruksiya qilish tufayli yoʻl qoʻyilgan buzilishlarni, koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasida oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlarni (inshootlarni), betonlashtirilgan joylarni, oʻrnatilgan qurilma yoki konstruksiyalarni, shuningdek ularning oqibatlarini ixtiyoriy ravishda bartaraf etsa, javobgarlikdan ozod etiladi”;
25) 161-moddaning sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining bir baravaridan uch baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
26) 163 1 -modda birinchi qismining sanksiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — oʻttiz baravaridan ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
27) 245-moddaning uchinchi qismidagi “ikkinchi va uchinchi qismlarida, 163, 163 1 -moddalarida” degan soʻzlar “ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlarida, 163, 163 1 -moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
28) 261-modda :
birinchi qismidagi “70-moddasida (bundan yer qaʼridan foydalanishda ishlarni olib borish xavfsizligi mustasno), 70 1 -moddasining birinchi qismida, 71-moddasida (tabiatni muhofaza qilishga oid qismida), 72-moddasida (bundan yer osti suvlariga doir qismi mustasno), 74-moddasining birinchi va uchinchi qismlarida, 75-moddasida (bundan irrigatsiya tarmoqlaridan olinadigan suvlarni hisobga olish mustasno, shuningdek davlat suv kadastrini yuritishning belgilangan tartibini buzganlik uchun), 77-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida, 78-moddasida, 79-moddasining birinchi, ikkinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlarida, 79 1 , 80, 81, 82, 83, 84-moddalarida, 85-moddasida (bundan sanitariya-gigiyena qoidalarini buzish deb hisoblanuvchi, atmosfera havosiga zararli fizikaviy taʼsir koʻrsatish, biologik organizmlarni atmosfera havosiga chiqarib tashlash mustasno), 85 1 , 86, 86 1 , 87, 88, 89-moddalarida (bundan atmosfera havosiga zararli fizikaviy taʼsir koʻrsatish mustasno), 89 1 -moddasida, 90-moddasining birinchi qismida, 91-moddasida, 91 1 -moddasining birinchi, ikkinchi va uchinchi qismlarida, 91 2 , 91 3 , 92, 93, 95-moddalarida, 96-moddasida (davlat ekologik ekspertizasiga oid qismida), 148-moddasida (bundan ajratilgan mintaqalarda va yogʻoch koʻpriklardan 100 metrgacha boʻlgan masofada olov yoqqanlik, yogʻoch koʻpriklar va taxta toʻshamali koʻpriklarda chekkanlik uchun maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar mustasno)” degan soʻzlar “70-moddasining birinchi qismida (bundan yer qaʼridan foydalanishda ishlarni olib borish xavfsizligi mustasno), 70 1 -moddasining birinchi qismida, 71-moddasida (tabiatni muhofaza qilishga oid qismida), 72-moddasida (bundan yer osti suvlariga doir qismi mustasno), 74-moddasining birinchi, uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlarida, 75-moddasida (bundan irrigatsiya tarmoqlaridan olinadigan suvlarni hisobga olish mustasno, shuningdek davlat suv kadastrini yuritishning belgilangan tartibini buzganlik uchun), 77-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida, 77 1 -moddasida, 78-moddasida, 79-moddasining birinchi, ikkinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlarida, 79 1 , 80, 81, 82, 83, 84-moddalarida, 85-moddasida (bundan sanitariya-gigiyena qoidalarini buzish deb hisoblanuvchi, atmosfera havosiga zararli fizikaviy taʼsir koʻrsatish, biologik organizmlarni atmosfera havosiga chiqarib tashlash mustasno), 85 1 , 86, 86 1 , 86 2 , 87, 88, 89-moddalarida (bundan atmosfera havosiga zararli fizikaviy taʼsir koʻrsatish mustasno), 89 1 -moddasida, 90-moddasining birinchi qismida, 91-moddasida, 91 1 -moddasining birinchi, ikkinchi va uchinchi qismlarida, 91 2 , 91 3 , 91 4 , 92, 93, 95-moddalarida, 96-moddasida (davlat ekologik ekspertizasiga oid qismida), 148-moddasida (bundan ajratilgan mintaqalarda va yogʻoch koʻpriklardan 100 metrgacha boʻlgan masofada olov yoqqanlik, yogʻoch koʻpriklar va taxta toʻshamali koʻpriklarda chekkanlik uchun maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar mustasno), 159-moddasining toʻrtinchi qismida (koʻp kvartirali uyga tutash tuproqli va (yoki) yashil qoplamali yer uchastkasini oʻzboshimchalik bilan betonlashtirishga oid qismida), 161-moddasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining Davlat bosh ekologiya inspektori hamda uning oʻrinbosarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, viloyatlar hamda Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalarining davlat bosh ekologiya inspektorlari hamda ularning oʻrinbosarlari — fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ikki yuz baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — uch yuz baravarigacha miqdorda;
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, viloyatlar hamda Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalarining davlat katta ekologiya inspektorlari — fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining bir yuz ellik baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — ikki yuz baravarigacha miqdorda;
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, viloyatlar hamda Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalarining, tuman (shahar) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻlimlarining davlat ekologiya inspektorlari, davlat qoʻriqxonalarining, majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalarining, tabiat bogʻlarining, yuridik shaxs shaklidagi davlat buyurtma qoʻriqxonalari va davlat tabiiy pitomniklarining, davlat biosfera rezervatlarining qoʻriqlash xodimlari, davlat oʻrmon xoʻjaliklarining, davlat oʻrmon-ov xoʻjaliklarining, ixtisoslashtirilgan davlat oʻrmon xoʻjaliklarining, davlat oʻrmon ishlab chiqarish korxonalarining davlat inspektorlari va milliy tabiat bogʻlarining xodimlari — fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — bir yuz ellik baravarigacha miqdorda jarima solishga”;
29) 261 1 -modda chiqarib tashlansin;
30) 266 4 -moddaning birinchi qismidagi “159-moddasining birinchi qismida (koʻp kvartirali uylardagi turar joylarni saqlash va ulardan foydalanish qoidalarini, koʻp kvartirali uy-joy fondidan texnik foydalanish qoidalari va normalarini buzishga oid qismida), ikkinchi va uchinchi qismlarida” degan soʻzlar “159-moddasining birinchi qismida (koʻp kvartirali uylardagi turar joylarni saqlash va ulardan foydalanish qoidalarini, koʻp kvartirali uy-joy fondidan texnik foydalanish qoidalari va normalarini buzishga oid qismida), ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlarida (koʻp kvartirali uyga tutash tuproqli va (yoki) yashil qoplamali yer uchastkasida oʻzboshimchalik bilan qurilma va konstruksiyalarni oʻrnatishga oid qismida)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
31) 287-moddaning :
5-bandidagi “70 1 , 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 90 1 , 91” raqamlari “70-moddasining birinchi qismida, 70 1 , 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 90 1 , 91, 91 1 ” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5 1 -bandi chiqarib tashlansin;
32) 289-moddaning uchinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi organlarining, Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi organlarining” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
33) 290-moddaning yettinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
34) 291-modda birinchi qismining :
“v” bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) ushbu Kodeksning 60-moddasida, 70-moddasining birinchi qismida, 70 1 , 78, 79, 81, 82, 84, 90, 90 1 , 91, 91 1 , 92, 94-moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar sodir etilganda — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi organlarining mansabdor shaxslari tomonidan”;
“v 1 ” bandi chiqarib tashlansin.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 27-dekabrda qabul qilingan “Atmosfera havosini muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi 353-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1997-yil, № 2, 52-modda; 2003-yil, № 9-10, 149-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 10, 536-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2019-yil, № 3, 164-modda; 2020-yil, № 9, 539-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2024-yil, № 2, 104-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 24-modda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning I va II toifalariga mansub faoliyat turlari bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqaruvchi ustuvor manbalarni avtomatik stansiyalar bilan jihozlashi, ularni Atrof-muhit davlat monitoringi tizimining yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilishi hamda ushbu bazaga maʼlumotlarning toʻgʻri, toʻliq va oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlashi shart”;
ikkinchi qismi uchinchi qism deb hisoblansin;
2) 25-moddaning ikkinchi qismidagi “va biologik organizmlarni chiqarganlik” degan soʻzlar “biologik organizmlarni va issiqxona gazlarini chiqarganlik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2002-yil 5-aprelda qabul qilingan “Chiqindilar toʻgʻrisida”gi 362-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2002-yil, № 4-5, 72-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 12, 604-modda; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 9, 247-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 4, 40-modda, № 10, 671-modda; 2019-yil, № 9, 591-modda, № 11, 792-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2023-yil, № 12, 891-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 13-moddaning ikkinchi qismi :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“belgilanmagan joyga tashlagan chiqindisini olib chiqib ketishi yoki qonunchilikda belgilangan tartibda chiqindilarni olib chiqib ketish bilan bogʻliq xarajatlarning oʻrnini qoplab berishi”;
uchinchi xatboshisi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
2) 15-moddaning birinchi qismi :
quyidagi mazmundagi oʻn toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“belgilanmagan joyga tashlab ketgan chiqindisini olib chiqib ketishi yoki qonunchilikda belgilangan tartibda chiqindilarni olib chiqib ketish bilan bogʻliq xarajatlarning oʻrnini qoplab berishi”;
oʻn toʻqqizinchi xatboshisi yigirmanchi xatboshi deb hisoblansin.
6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda, № 4, 519, 520, 521-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 2-ilovaning 71 va 72-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 71. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesish va (yoki) koʻchirib oʻtqazish uchun ruxsatnoma Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesish va (yoki) koʻchirib oʻtqazish Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 72. Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish uchun ruxsatnoma Oʻsimlik dunyosi obyektlaridan maxsus foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi ”;
2) 4-ilova II boʻlimining 62-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 62. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesish va (yoki) koʻchirib oʻtqazish uchun ruxsatnoma 100 ”.
7-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
8-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
9-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Ushbu Qonun 1-moddasining 1 , 3 va 4-bandlari , 3-moddasining 15-bandi , 28-bandi oltinchi xatboshisi , 4-moddasining 1-bandi 2026-yil 1-iyuldan eʼtiboran amalga kiritiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 25-mart,
OʻRQ- 1124 -son