UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 27-mart · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 27 март · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 марта 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 March 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 11 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 5 февралда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий банк хизматларини жорий этишга ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда банк тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш ва халқаро исломий молия стандартларига мувофиқ янги турдаги банк хизматларини жорий этиш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур Қонун мамлакатимизда исломий банк хизматларини босқичма-босқич жорий этишга, яширин иқтисодиёт улушини камайтиришга ва исломий банк фаолиятини ривожлантириш учун йўналтирилган хорижий инвестицияларни жалб этишга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 217-модда, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 965-модда; 2025 йил, № 2, 189, 194-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 6, 730-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 20-модда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кредит ташкилотлари учун исломий молия стандартларини тасдиқлайди»;

бешинчи — ўттиз биринчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошиси «банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи» деган сўзлардан кейин «ва исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Марказий банкда Исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштирувчи Марказий банкнинг исломий молия кенгашини (бундан буён матнда Марказий банкнинг исломий молия кенгаши деб юритилади) ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, шунингдек унинг фаолиятига доир талабларни белгилайди»;

йигирманчи — ўттиз иккинчи хатбошилари тегишинча йигирма биринчи — ўттиз учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 31-модданинг иккинчи қисми «Марказий банк томонидан белгиланган бошқа воситаларни» деган сўзлардан кейин «шу жумладан исломий молия стандартларига мувофиқ бўлган воситаларни (бундан буён матнда исломий молия воситалари деб юритилади)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 33-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Марказий банк исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларнинг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун исломий молия воситаларидан фойдаланишга ҳақли»;

4) 60-модда биринчи қисмининг йигирма иккинчи хатбошиси «банкнинг молиявий операциялари бўйича фоизларни» деган сўзлардан кейин «ҳамда исломий молия операциялари бўйича устама ва (ёки) фойдадан олинадиган улуш миқдорини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 61-модданинг биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларда исломий молия стандартларига мувофиқ бўлган бошқарув тизимини ташкил этишга доир талабларни»;

тўққизинчи — ўн бешинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн олтинчи хатбошиси «муҳим аҳамиятга эга ходимларини» деган сўзлардан кейин «ҳамда исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларнинг исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи исломий молия кенгаши (бундан буён матнда банкнинг исломий молия кенгаши деб юритилади) аъзоларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 67-модданинг биринчи қисмидаги «бошқаруви аъзоларига, шунингдек банкларнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларига» деган сўзлар «бошқаруви аъзоларига, банкларнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларига, шунингдек банкларнинг исломий молия кенгаши аъзоларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 67 2 -модданинг иккинчи қисми «уч ойгача бўлган муддатга кредит бериши» деган сўзлардан кейин «ёки исломий молия воситаларини қўллаши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

8) қуйидаги мазмундаги 10 1 -боб билан тўлдирилсин:

«10 1 -боб. Марказий банкнинг исломий молия кенгаши

67 3 -модда. Марказий банк исломий молия кенгашининг фаолияти

Марказий банкда беш нафар аъзодан иборат бўлган Марказий банкнинг исломий молия кенгаши ташкил этилади.

Марказий банкнинг исломий молия кенгаши Марказий банк назорат қилиши керак бўлган шахслар томонидан амалга ошириладиган исломий молия фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Марказий банк исломий молия кенгашининг фаолияти Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

Марказий банк исломий молия кенгашининг аъзолари Марказий банк бошқаруви томонидан тайинланади.

Марказий банк исломий молия кенгашининг ваколатлари ва фаолияти регламенти, унинг ҳуқуқий мақоми, шунингдек ушбу Кенгаш аъзоларига нисбатан талаблар Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади.

67 4 -модда. Марказий банк исломий молия кенгашининг вазифалари

Марказий банкнинг исломий молия кенгаши:

исломий молия стандартларини ишлаб чиқади;

исломий молия фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Марказий банкка кўмаклашади;

исломий молия соҳасига оид баҳс-мунозараларга сабаб бўлувчи масалалар юзасидан тушунтиришлар ва изоҳлар беради;

исломий молия фаолияти билан боғлиқ низолар бўйича хулосалар беради.

Марказий банкнинг исломий молия кенгаши Марказий банк томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 3, 370-модда, № 4, 519, 520, 522-моддалар, № 6, 730-модда, № 8, 968-модда, № 10, 1152-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 312-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи «закалат олган тараф жавобгар бўлса» деган сўзлардан кейин «қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 759-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк омонати шартномаси бўйича биринчи тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини фоизлар ёхуд бошқа даромадлар билан ёки уларсиз қайтариш мажбуриятини олади, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно»;

3) 762-модданинг олтинчи қисми «омонат юзасидан фоизлар» деган сўзлардан кейин «ёхуд бошқа даромадлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 763-модданинг :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«763-модда. Омонатга тўланадиган фоизлар ва (ёки) бошқа даромадлар»;

биринчи қисми «миқдорда фоизлар» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) бошқа даромадлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми «тўланадиган фоизлар» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) бошқа даромадлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк фоизлар ва (ёки) бошқа даромадлар миқдорини камайтирган тақдирда, уларнинг янги миқдори улар камайтирилганлиги ҳақида омонатчиларга хабар берилганидан кейин қўйилган омонатларга нисбатан қўлланилади. Агар банк омонати шартномасида бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу хабарга қадар қўйилган омонатларга нисбатан камайтирилган фоизлар ва (ёки) бошқа даромадлар миқдори тегишли хабар берилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин қўлланилади»;

бешинчи қисми «белгиланган фоизлар» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) бошқа даромадлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 859-модданинг биринчи қисми «ишончли бошқарувчи фойда олувчига» деган сўзлардан кейин «қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 788-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 4, 267-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105, 111-моддалар, № 9, 965-модда; 2025 йил, № 2, 189, 194-моддалар, № 4, 520-модда, № 6, 730-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модда :

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« банк — банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар (қарзлар) бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс. Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Қонуннинг банкларга нисбатан белгиланган қоидалари исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга нисбатан ҳам татбиқ этилади»;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

« исломий банк фаолияти — банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган банк фаолияти;

исломий молия стандартлари — исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқ Марказий банк ва (ёки) бошқа ваколатли орган томонидан қабул қилинган исломий молияга оид қоидалар тўплами»;

саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбошисининг иккинчи жумласи «микромолия банкларига» деган сўзлардан кейин «ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 5-модданинг биринчи қисми :

бешинчи хатбошисидаги «фоизлилиги» деган сўз «тўловлилиги» деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«исломий молия операцияларини амалга ошириш»;

3) қуйидаги мазмундаги 5 1 ва 5 2 -моддалар билан тўлдирилсин:

«5 1 -модда. Банкнинг исломий молия операциялари

Банкнинг исломий молия операциялари жумласига қуйидагилар киради:

фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш;

вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки инвестициявий омонатларга жалб этиш;

товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш;

товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали мижозни молиялаштириш;

биргаликдаги фаолиятни (шерикчилик) амалга ошириш ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали мижозни молиялаштириш;

мол-мулкни исломий ижарага бериш (сотиб олиш ҳуқуқи билан).

Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар умумқабул қилинган халқаро банк амалиётига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа исломий молия операцияларини ҳам амалга ошириши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган исломий молия операциялари исломий молия стандартларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.

5 2 -модда. Банк фаолиятини амалга ошириш

Ўзбекистон Республикасида банк фаолиятини амалга оширишга ушбу Қонунда белгиланган тартибда ташкил этилган ва Марказий банк томонидан бериладиган тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикасида банк фаолияти банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) деб юритилади) асосида амалга оширилади. Мазкур лицензиялар амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади ва лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тақиқланади.

Ушбу Қонун 5-моддаси:

биринчи қисмининг иккинчи — йигирма иккинчи хатбошиларида кўрсатилган молиявий операциялар мажмуини фақат банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банк;

биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи, олтинчи — ўн учинчи, ўн бешинчи — йигирма учинчи хатбошиларида кўрсатилган молиявий операциялар мажмуини фақат исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банк;

биринчи қисмида кўрсатилган молиявий операциялар мажмуини банк фаолиятига доир тегишли лицензияга (лицензияларга) эга бўлган банк амалга оширишга ҳақли.

Банк фаолиятига доир тегишли лицензиясиз (лицензияларсиз) амалга ошириладиган банк фаолияти ғайриқонуний деб ҳисобланади ва жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай фаолият натижасида олинган даромад Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилади.

Амалга оширилиши учун қонунчиликка мувофиқ алоҳида лицензиялар ёки рухсатномалар олиниши талаб этиладиган фаолият банклар томонидан тегишли ҳужжатлар олинганидан кейин амалга оширилади»;

4) 6-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси «бундан исломий молия стандартларига мувофиқ омонат (депозит) суммасини тўлиқ қайтариш мажбуриятини назарда тутмаган ҳолда ушбу Қонун 5 1 -моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган молия операциялари асосида жалб этилган пул маблағлари (инвестициявий омонатлар (депозитлар) мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 7-модда :

учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «кредитларнинг кредит портфелидаги» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) кўрсатилган исломий молия операцияларининг молиялаштириш портфелидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу модданинг биринчи қисмидаги бевосита савдо фаолиятини амалга оширишга оид ҳамда тўртинчи қисмидаги юридик шахсларни ташкил этишга ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушларни ёки акцияларни олишга оид чекловлар, агар бундай фаолият ва операциялар исломий молия операциялари сифатида амалга оширилса, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга нисбатан татбиқ этилмайди»;

6) 11-модда :

иккинчи қисмидаги «Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга» деган сўзлар «Банк фаолиятига доир тегишли лицензияга (лицензияларга)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банклар ўзининг фирма номида ёхуд хизмат кўрсатиш белгисида «исломий» атамасидан ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга, бундан бир вақтнинг ўзида исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ва банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банклар мустасно.

Банк фаолиятига доир тегишли лицензияга (лицензияларга) эга бўлмаган юридик шахслар ўзининг фирма номида ёхуд хизмат кўрсатиш белгисида «банк» атамасидан ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмаларидан, шу жумладан исломий банк фаолиятини амалга оширишни англатувчи сўздан, сўз бирикмаларидан фойдаланишга ҳақли эмас»;

7) 14-модда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг уставида ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилганидан ташқари қуйидагилар қўшимча равишда кўрсатилиши керак:

исломий молия операцияларини амалга ошириш;

исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи исломий молия кенгаши (бундан буён матнда банкнинг исломий молия кенгаши деб юритилади) аъзоларининг сони, уларнинг ваколатлари ва вазифалари;

банкнинг исломий молия кенгашини ташкил этиш тартиби ва унинг аъзоларига нисбатан қўйиладиган талаблар»;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

8) 15-модданинг :

учинчи — олтинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

еттинчи , саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

9) 16-модда :

биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси «банкнинг кредит» деган сўзлардан кейин «(молиялаштириш)» деган сўз билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим этади:

банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити тўғрисидаги низомлари лойиҳаларини;

исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати лойиҳасини;

банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари тўғрисидаги ҳамда исломий молия кенгаши аъзоларининг ушбу Қонун 36-моддасининг талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни»;

иккинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча учинчи — ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги «биринчи қисмида» деган сўзлар «биринчи ва (ёки) иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «олтинчи қисмида» деган сўзлар «еттинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги «биринчи қисмида» деган сўзлар «биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги «олтинчи қисмига» деган сўзлар «еттинчи қисмига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«илгари баҳолашдан ўтган ва ушбу Қонуннинг 36-моддаси талабларига жавоб берган банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви аъзолари ва (ёки) банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларидан бири эндиликда ушбу модда талабларига мувофиқ бўлмаганда, шунингдек банк кузатув кенгаши, бошқаруви ва (ёки) банк исломий молия кенгашининг янги тайинланган аъзолари тўғрисида ахборот тақдим этилмаганда»;

10) 19-модданинг :

биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ташкил этиладиган банк исломий молия кенгашининг аъзолари Марказий банкнинг малака талабларига мувофиқ эмаслиги»;

олтинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошисидаги «олтинчи қисмига» деган сўзлар «еттинчи қисмига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «саккизинчи қисмида» деган сўзлар «тўққизинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 20-модданинг :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20-модда. Банкни давлат рўйхатига олиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш»;

биринчи қисми :

биринчи хатбошисидаги «лицензия олиш» деган сўзлар «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги «лицензия бериш» деган сўзлар «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«ногиронлиги бўлган шахслар учун банк биноларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси;

агар ариза бир вақтнинг ўзида банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш учун тақдим этилса, ушбу Қонун 20 1 -моддаси биринчи қисмининг еттинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар»;

олтинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи қисмидаги «лицензия бериш» деган сўзлар «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «лицензия бериш» деган сўзлар «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «Лицензия берилганлиги» деган сўзлар «Банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги «лицензия берилганлиги» деган сўзлар «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк фаолиятига доир тегишли лицензиянинг (лицензияларнинг) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) Марказий банк томонидан чақириб олинади»;

12) қуйидаги мазмундаги 20 1 -модда билан тўлдирилсин:

«20 1 -модда. Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банк исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш тўғрисидаги аризани;

банк акциядорлари умумий йиғилишининг исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарорини;

банкнинг ушбу Қонун 14-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган талаблар инобатга олинган уставини;

банкда банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотни;

ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни;

банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими Марказий банкнинг малака талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни;

исломий банк фаолияти бўйича бозор таҳлили, молиялаштириш режалари, маҳсулот ва хизматлар, молиявий прогнозлар ва таваккалчиликларни бошқариш масалаларини ўз ичига олган уч йиллик бизнес-режани;

исломий банк фаолияти доирасида амалга ошириладиган молиявий операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш имконияти яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни.

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш ҳақидаги қарор ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан икки ойдан ошмаган муддатда қабул қилинади.

Марказий банк тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида ариза берувчи банкни қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун қонунда белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги тўғрисидаги ахборот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади»;

13) 21-модда :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21-модда. Банкни давлат рўйхатига олишни ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) беришни рад этиш»;

биринчи қисми :

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банкни давлат рўйхатига олишни ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ногиронлиги бўлган шахслар учун банк биноларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси мавжуд эмаслиги»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

банкнинг барқарор молиявий ҳолатга эга эмаслиги;

банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари ва исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими Марказий банкнинг малака талабларига мувофиқ эмаслиги;

сўнгги икки йил ичида банкда ушбу Қонуннинг 54 ва (ёки) 55-моддаларида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганлиги;

ушбу Қонуннинг 20 1 -моддасида белгиланган маълумот ёки ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги ёки уларнинг Марказий банк талабларига мувофиқ эмаслиги»;

иккинчи — олтинчи қисмлари тегишинча учинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

14) 22-модданинг еттинчи қисмидаги «кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолигига» деган сўзлар «кузатув кенгаши ва бошқаруви, банкнинг исломий молия кенгаши аъзолигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 24-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг» деган сўзлар «кузатув кенгаши ва бошқаруви, банк исломий молия кенгаши аъзоларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 25-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолигига» деган сўзлар «кузатув кенгаши ва бошқарувининг, банк исломий молия кенгашининг аъзолигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 27-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «кузатув кенгаши аъзоларининг» деган сўзлар «кузатув кенгаши, шунингдек банк исломий молия кенгаши аъзоларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 34-модда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг кузатув кенгаши банкда исломий молия стандартларига мувофиқ бўлган самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш учун жавобгардир»;

бешинчи , олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

19) 35-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк бошқаруви исломий банк фаолиятининг исломий молия стандартларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш учун жавобгардир»;

20) қуйидаги мазмундаги 35 1 -модда билан тўлдирилсин:

«35 1 -модда. Банкнинг исломий молия кенгаши

Банкнинг исломий молия кенгаши банкдаги исломий банк фаолияти исломий молия стандартларига мувофиқ тарзда амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.

Банкнинг исломий молия кенгаши вазифалари жумласига қуйидагилар киради:

банк исломий молия операцияларининг исломий молия стандартларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мувофиқлик билан боғлиқ масалалар ва мурожаатлар бўйича хулосалар тақдим этиб бориш;

исломий молия операциялари билан боғлиқ шартномалар, ички ҳужжатлар ва ҳисоботлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш;

исломий банк фаолияти, шу жумладан исломий молия операциялари ва улар билан боғлиқ бўлган шартномалар ҳамда ҳужжатлар бўйича банк томонидан амал қилиниши шарт бўлган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган қарорларни қабул қилиш;

исломий банк фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ҳамда ички назорат тизимини жорий этишда банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарувига ўз хулосалари орқали кўмаклашиш.

Банкнинг исломий молия кенгаши банкнинг уставига асосан бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

Банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари Марказий банк билан келишилган ҳолда ҳамда банкнинг кузатув кенгаши тавсияси асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади ва уларнинг аъзолиги тугатилади.

Банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари сони уч нафардан кам бўлмаслиги керак.

Банкнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорлари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлари банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси бўлишига йўл қўйилмайди.

Банкнинг исломий молия кенгаши банкдаги исломий банк фаолиятининг исломий молия стандартларига мувофиқлигини баҳолайди ва баҳолаш натижалари бўйича банк акциядорларининг умумий йиғилишига бир йилда камида бир маротаба ҳисобот тақдим этади.

Банк исломий молия кенгашининг вазифалари банк акциядорларининг умумий йиғилишига ёки банкнинг бошқа бошқарув органига юклатилиши мумкин эмас»;

21) 36-модда :

иккинчи қисмидаги «кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари» деган сўзлар «кузатув кенгаши ва бошқаруви, банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Банкнинг исломий молия кенгаши камида уч нафар аъзодан иборат бўлиб, уларга нисбатан қўйиладиган талаблар Марказий банк томонидан белгиланади»;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмининг биринчи жумласидаги «бошқарувнинг аъзолигига» деган сўзлар «бошқарувининг, банк исломий молия кенгашининг аъзолигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги «бошқарувининг аъзоларини» деган сўзлар «бошқарувининг, банк исломий молия кенгашининг аъзоларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 37-модданинг иккинчи қисмидаги «бошқаруви аъзосининг» деган сўзлар «бошқаруви, банк исломий молия кенгаши аъзосининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

23) 39-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ходимларини мукофотлаш» деган сўзлар «ходимларини, банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларини мукофотлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 53-модда :

биринчи қисмидаги «бошқаруви аъзоларига» деган сўзлар «бошқаруви, банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «бошқарувнинг аъзоси» деган сўзлар «бошқарувнинг, банк исломий молия кенгашининг аъзоси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

25) 54-модда :

қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«банк томонидан исломий банк фаолиятини амалга оширишда исломий молия стандартлари талабларига риоя этилмаганлиги»;

йигирма биринчи — йигирма тўртинчи хатбошилари тегишинча йигирма иккинчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма учинчи хатбошисидаги «бошқарув аъзолари» деган сўзлар «бошқаруви, банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

26) 55-модданинг :

бешинчи хатбошисидаги «бошқарув аъзолари» деган сўзлар «бошқарув аъзолари, шунингдек банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги «муҳим аҳамиятга эга ходимлари томонидан» деган сўзлар «муҳим аҳамиятга эга ходимлари, шунингдек банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

27) 57-модданинг бешинчи хатбошисидаги «бошқарувининг аъзосидан» деган сўзлар «бошқарувининг, банкнинг исломий молия кенгаши аъзосидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

28) 58-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «муҳим аҳамиятга эга ходимидан» деган сўзлардан кейин «ёки банкнинг исломий молия кенгаши аъзосидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

29) 59-модданинг тўртинчи хатбошиси «муҳим аҳамиятга эга ходимидан» деган сўзлардан кейин «ёки банкнинг исломий молия кенгаши аъзосидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

30) 62-модданинг :

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«62-модда. Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банкнинг молиявий операцияларига оид воситачилик ҳақи ва бошқа даромадлар миқдори

Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банкнинг молиявий операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори, шунингдек исломий молия операциялари бўйича устама ва (ёки) фойдадан олинадиган улуш миқдори банк томонидан мустақил белгиланади»;

иккинчи қисмидаги «воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини» деган сўзлар «воситачилик ҳақи миқдорини, исломий молия операциялари бўйича устама ва (ёки) фойдадан олинадиган улуш миқдорини ҳамда ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

31) 74-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкларда амалга оширилаётган исломий банк фаолиятининг исломий молия стандартларига мувофиқлиги юзасидан ҳар йили камида бир маротаба исломий молия бўйича ташқи аудит текшируви ўтказилиши лозим»;

32) 75 1 -модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«микромолия ташкилоти — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига;

фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига;

фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига;

фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки — микромолия ташкилоти фаолиятига;

банк — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига»;

33) 75 2 -модда :

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«75 2 -модда. Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш

Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган банк фаолиятига рухсат бериш шартларига мувофиқ амалга оширилади»;

иккинчи қисми «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Микромолия ташкилоти ўз фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириши учун унинг ўз фаолиятидаги исломий молия стандартларига мувофиқ бўлмаган активлар ва мажбуриятлардан халос бўлиши талаб этилади»;

учинчи — тўққизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми :

иккинчи хатбошиси «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ариза микромолия ташкилоти фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш учун тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни»;

тўртинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги «бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни» деган сўзлар «еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

саккизинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги ва (ёки) кўрсатилган исломий молия операцияларининг молиялаштириш портфелидаги улуши етмиш фоиздан кам бўлган микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этилган микромолия банки мазкур кредитларининг ва (ёки) исломий молия операцияларининг улушини ўз фаолиятини ўзгартирган кундан эътиборан икки йил ичида етмиш фоизга етказиши шарт»;

34) 75 3 -модда :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«75 3 -модда. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш»;

биринчи қисмининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш:

микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришга доир Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиш»;

иккинчи қисми :

биринчи хатбошиси «банк фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси «банк фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ариза фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш учун тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни»;

бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

учинчи қисмининг биринчи хатбошиси «банк фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисмининг иккинчи жумласи «банк фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисми «банк фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолияти фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

35) 75 4 -модда :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«75 4 -модда. Банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш»;

биринчи қисми «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг :

биринчи хатбошиси «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошиси «бошқаруви аъзолари» деган сўзлардан кейин «банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари — исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки учун» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми биринчи хатбошисининг иккинчи жумласи «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолияти фақат исломий банки фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисмининг биринчи жумласи «микромолия банки фаолиятига» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

36) 75 5 -модданинг :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«75 5 -модда. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш»;

биринчи қисми «Микромолия банки фаолиятини» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун ариза берувчи микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда нобанк кредит ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади»;

тўртинчи қисми «микромолия банки фаолиятини» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Микромолия банки микромолия банкининг фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки исломий микромолия банкининг фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисидаги Марказий банкнинг қарори асосида рўйхатдан ўтиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларни давлат хизматлари марказига тақдим этади»;

саккизинчи қисми «Микромолия банки фаолиятини» деган сўзлардан кейин «ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

37) 77-модда :

биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«агар банк лицензияни олганидан кейин ўн икки ой ичида банк фаолиятини ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга оширишни бошламаган, бу фаолиятдан тўғридан-тўғри воз кечган ёки молиявий операцияларни, шу жумладан исломий молия операцияларини уч ойдан ортиқроқ муддат давомида амалга оширмаган бўлса»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Банк фаолиятига доир тегишли лицензияга (лицензияларга) эга бўлган банкдан:

исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинса, банк ўз фаолиятини банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида давом эттиради;

банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг чақириб олиниши банкнинг исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг ҳам чақириб олинишига олиб келади, бундан банкни фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкка ўзгартириш натижасида Марказий банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг чақириб олиниши ҳолати мустасно»;

тўртинчи — еттинчи қисмлари тегишинча бешинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги ЎРҚ-301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 271-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 4, 340-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда; 2025 йил, № 3, 369-модда) 8-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кредит бюроси биносида ногиронлиги бўлган шахслар учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси».

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 6, 729, 731-моддалар, № 8, 971-модда, № 10, 1153-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 18-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

«5) исломий молия операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари»;

2) 41-модданинг :

тўртинчи қисми «фермер хўжалиги бошлиғига» деган сўзлардан кейин «шунингдек банк ва микромолия ташкилотларидаги исломий қимматли қоғозларга (сертификатларга) эга бўлган шахсларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисми «даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар)» деган сўзлардан кейин «исломий молия фаолиятидан олинган даромад» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 49-модданинг иккинчи қисми «форвард контрактлари» деган сўзлардан кейин «ҳамда исломий қимматли қоғозлар (сертификатлар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 54-модда :

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:

«3 1 ) исломий молия фаолияти доирасида банклар ва микромолия ташкилотлари билан исломий молия стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ижара (исломий ижара) шартномасининг муддати тугагач, ижарачи молиявий ижара объектини мулк ҳуқуқини ўтказиш бўйича алоҳида шартнома ва унда белгиланадиган шартлар асосида қабул қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлса»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Солиқ солиш мақсадида исломий молия фаолияти доирасида банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молия стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ижара (исломий ижара) шартномаларига ҳам молиявий ижара ва лизинг шартномалари сифатида қаралади ҳамда уларга нисбатан ушбу Кодекс қоидалари қўлланилади»;

5) 60-модда :

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«исломий молия фаолияти — қонунчиликда белгиланган тартибда, исломий молия стандартлари асосида банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган фаолият;

исломий молия операциялари — қонунчиликка мувофиқ исломий молия стандартлари асосида банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган операциялар»;

6) 77-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

«7) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ исломий молия фаолиятидан ва исломий қимматли қоғозлардан олинган даромадларнинг алоҳида ҳисобини юритиш тартиби»;

7) 297-модда :

саккизинчи қисми «бундан ушбу модданинг тўққизинчи қисмида кўрсатилган ҳол мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Кредит ташкилотлари томонидан олинган даромадларни эътироф этиш санаси Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва (ёки) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ ҳисобга олинади»;

тўққизинчи — ўн иккинчи қисмлари тегишинча ўнинчи — ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

8) 410-модданинг учинчи қисми «бундан ушбу Кодекснинг 480 6 -моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

9) 461-модда иккинчи қисмининг 6-банди «бундан исломий молия операциялари бўйича банклар ва микромолия ташкилотлари билан тузилган оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10) XXI бўлим қуйидаги мазмундаги 71 2 -боб билан тўлдирилсин:

«71 2 -боб. Исломий молия операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

480 3 -модда. Умумий қоидалар

Агар ушбу Кодекснинг мазкур бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, исломий молия операцияларига солиқ солишда ушбу Кодекс қоидалари қўлланилади.

480 4 -модда. Исломий молия операцияларига қўшилган қиймат солиғи солиш

Қуйидагилар қўшилган қиймат солиғи солишдан озод қилинади:

1) исломий қимматли қоғозлар (сертификатлар) билан боғлиқ операциялар. Исломий қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар жумласига қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш, қимматли қоғозларни ўтказиш ҳамда уларнинг реестрини юритиш, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича операциялар киради, бундан уларни тайёрлаш бўйича хизматлар мустасно;

2) исломий молия фаолияти доирасида ишончли бошқарув (воситачилик) шартномалари асосида банк ва микромолия ташкилоти томонидан ишончли бошқарувнинг муассисига (комитентга) пулли асосда кўрсатилган хизматлар;

3) исломий молия фаолияти доирасида мол-мулкни молиявий ижарага (исломий ижарага) беришда ушбу мол-мулкни молиявий ижарага (исломий ижарага) бериш бўйича барча ижара тўловлари суммаси ва сотиб олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ;

4) банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молия фаолияти доирасида тузиладиган шартномалар бўйича мижозга (харидорга) реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устама.

480 5 -модда. Исломий молия операцияларига фойда солиғи солиш

Исломий молия фаолияти доирасида жами даромадлар таркибига қуйидаги даромадлар киритилади:

1) исломий молия фаолияти бўйича мукофот тарзидаги даромад;

2) исломий суғурта ва исломий қайта суғурта ташкилотининг суғурта, қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича даромади.

Ушбу Кодекс 299-моддаси тўртинчи қисмининг қоидалари исломий молия операциялари доирасида бериладиган қарзларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Исломий молия фаолияти доирасида мижозларнинг тўловларни кечиктириши натижасида ундирилган жарималар, пенялар ҳисобидан хайрия қилинган маблағлар фойда солиғи базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киради.

480 6 -модда. Исломий молия операциялари доирасида бошқа солиқлар солиш

Жисмоний шахсларнинг исломий молия фаолияти билан шуғулланувчи банк ва микромолия ташкилотларига воситачилик (топшириқ), ишончли бошқарув ёки шерикчилик асосида маблағ тақдим этиш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ олинган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Исломий молия фаолияти доирасида кўчмас мулкларни молиявий ижарага (исломий ижарага) берувчи банклар ва микромолия ташкилотлари мол-мулк солиғи тўловчилари деб эътироф этилади.

Исломий молия фаолияти доирасида молиявий ижара (исломий ижара) шартномасига мувофиқ молиявий ижарага (исломий ижарага) берилган (олинган) кўчмас мулк объектлари бўйича ижарага берувчи банклар ва микромолия ташкилотлари ер солиғи тўловчиси деб эътироф этилади».

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 970-моддалар, № 10, 1153-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 11-модда қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:

«20) шахслар — исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк ёки исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатувчи микромолия ташкилоти мол-мулкни келгусида исломий молия стандартлари асосида мижозга реализация қилиш учун мулк ҳуқуқи асосида ўз номига ўтказганда»;

2) илованинг 20-банди қуйидаги мазмундаги «а 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:

« а 1 ) исломий банк фаолияти ташкил этилаётган банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи ».

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелда қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 289-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 11, 1288-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 4, 519-модда, № 6, 730-модда) 2-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу Қонуннинг талаблари устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган кредит ташкилотлари томонидан исломий молия фаолияти доирасида мижозга топшириш ва ликвидлик жалб қилиш мақсадида амалга ошириладиган харидларга нисбатан татбиқ этилмайди».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 10, 1155-модда) 1-илова қуйидаги мазмундаги 13 1 -позиция билан тўлдирилсин:

« 13 1 . Исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолияти; Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ». исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолияти.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 февралда қабул қилинган «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-1031-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2025 йил, № 2, 194-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 3-модданинг :

еттинчи хатбошиси «лицензияни» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўққизинчи хатбошиси «банк ҳисобварағи шартномасини» деган сўзлардан кейин «ёхуд инвестициявий омонат шартномасини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 5-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси «кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 10-модда биринчи қисмининг йигирманчи хатбошиси «кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 14-модданинг :

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга (бундан буён матнда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) деб юритилади) эга бўлган банкнинг кафолатлаш тизимида иштирок этиши шарт»;

тўртинчи қисмидаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 17-модда :

иккинчи қисмининг биринчи жумласидаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «лицензияси» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензияси (лицензиялари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 18-модданинг учинчи қисмидаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 19-модда :

саккизинчи қисмидаги «лицензиянинг» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензиянинг (лицензияларнинг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) чақириб олинган тақдирда жорий чорак учун календарь бадал мазкур чорак бошидан банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) чақириб олинган санага қадар ўтган кунлар сонига мутаносиб равишда ҳисобланади»;

ўн биринчи қисмининг иккинчи жумласидаги «Лицензия» деган сўз «Банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 20-модда тўртинчи қисмининг :

учинчи хатбошисидаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 22-модда :

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Жамғарма маблағлари ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган активларга исломий молия стандартларига мувофиқ инвестиция қилиниши мумкин»;

учинчи — еттинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми «кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10) 23-модданинг :

номи «кредити» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисми «кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми «кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жамғарма маблағларининг тақчиллигини қоплаш учун Агентликка Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган бюджет ссудаси ва (ёки) Марказий банк кредитлари бўйича фоиз ставкаси ёки бошқа даромадлар миқдори Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган ва Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлган, ўхшаш тўлаш муддатига эга бўлган қарз воситалари бўйича фоиз ставкасидан ёки бошқа даромадлардан юқори бўлиши мумкин эмас»;

бешинчи қисми «кредитини» деган сўздан кейин «ва (ёки) исломий молия воситаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

11) 25-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклардаги инвестициявий омонатлар»;

12) 34-модданинг биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи исломий молия кенгаши аъзолари»;

бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

13) 35-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 7-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7-боб. Манфаатлар тўқнашуви ҳамда Агентликнинг мансабдор шахсларини ва ходимларини ўз вазифаларини бажариши чоғида ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш»;

15) 44-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кенгаш аъзолари, бош директор, Агентлик ходимлари, шунингдек ушбу Қонунга ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатларини амалга ошириш учун Агентлик томонидан жалб этилган бошқа шахслар, шу жумладан уларнинг ваколатлари тугатилганидан кейин ёки улар Агентликда ишлашини якунлаганидан кейин фақат ўз вазифаларини бажариши чоғида инсофсизлик билан содир этилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жавобгар бўлади».

10-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 27 март,

ЎРҚ-1126-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga Oʻzbekistonda islomiy bank faoliyatini joriy etishga qaratilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 11-noyabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 5-fevralda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda zamonaviy bank xizmatlarini joriy etishga va xalqaro tajribani inobatga olgan holda bank tizimini rivojlantirishga qaratilgan keng koʻlamli ishlar olib borilmoqda.

Shu bilan birga moliyaviy xizmatlar qamrovini kengaytirish va xalqaro islomiy moliya standartlariga muvofiq yangi turdagi bank xizmatlarini joriy etish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga islomiy bank faoliyatini amalga oshirishning huquqiy asoslarini belgilovchi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Mazkur Qonun mamlakatimizda islomiy bank xizmatlarini bosqichma-bosqich joriy etishga, yashirin iqtisodiyot ulushini kamaytirishga va islomiy bank faoliyatini rivojlantirish uchun yoʻnaltirilgan xorijiy investitsiyalarni jalb etishga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi 154-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 11-noyabrda qabul qilingan OʻRQ-582-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 11, 790-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 3, 217-modda, № 4, 340-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 9, 965-modda; 2025-yil, № 2, 189, 194-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar, № 6, 730-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 20-modda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kredit tashkilotlari uchun islomiy moliya standartlarini tasdiqlaydi”;

beshinchi — oʻttiz birinchi xatboshilari tegishincha oltinchi — oʻttiz ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn ikkinchi xatboshisi “bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi” degan soʻzlardan keyin “va islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi yigirmanchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Markaziy bankda Islomiy moliya faoliyati bilan bogʻliq masalalarni muvofiqlashtiruvchi Markaziy bankning islomiy moliya kengashini (bundan buyon matnda Markaziy bankning islomiy moliya kengashi deb yuritiladi) tashkil etish va tugatish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi, shuningdek uning faoliyatiga doir talablarni belgilaydi”;

yigirmanchi — oʻttiz ikkinchi xatboshilari tegishincha yigirma birinchi — oʻttiz uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

2) 31-moddaning ikkinchi qismi “Markaziy bank tomonidan belgilangan boshqa vositalarni” degan soʻzlardan keyin “shu jumladan islomiy moliya standartlariga muvofiq boʻlgan vositalarni (bundan buyon matnda islomiy moliya vositalari deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 33-modda quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Markaziy bank islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklarning likvidliligini favqulodda qoʻllab-quvvatlash uchun islomiy moliya vositalaridan foydalanishga haqli”;

4) 60-modda birinchi qismining yigirma ikkinchi xatboshisi “bankning moliyaviy operatsiyalari boʻyicha foizlarni” degan soʻzlardan keyin “hamda islomiy moliya operatsiyalari boʻyicha ustama va (yoki) foydadan olinadigan ulush miqdorini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

5) 61-moddaning birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklarda islomiy moliya standartlariga muvofiq boʻlgan boshqaruv tizimini tashkil etishga doir talablarni”;

toʻqqizinchi — oʻn beshinchi xatboshilari tegishincha oʻninchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn oltinchi xatboshisi “muhim ahamiyatga ega xodimlarini” degan soʻzlardan keyin “hamda islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklarning islomiy moliya masalalarini muvofiqlashtiruvchi islomiy moliya kengashi (bundan buyon matnda bankning islomiy moliya kengashi deb yuritiladi) aʼzolarini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

6) 67-moddaning birinchi qismidagi “boshqaruvi aʼzolariga, shuningdek banklarning muhim ahamiyatga ega xodimlariga” degan soʻzlar “boshqaruvi aʼzolariga, banklarning muhim ahamiyatga ega xodimlariga, shuningdek banklarning islomiy moliya kengashi aʼzolariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 67 2 -moddaning ikkinchi qismi “uch oygacha boʻlgan muddatga kredit berishi” degan soʻzlardan keyin “yoki islomiy moliya vositalarini qoʻllashi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

8) quyidagi mazmundagi 10 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“10 1 -bob. Markaziy bankning islomiy moliya kengashi

67 3 -modda. Markaziy bank islomiy moliya kengashining faoliyati

Markaziy bankda besh nafar aʼzodan iborat boʻlgan Markaziy bankning islomiy moliya kengashi tashkil etiladi.

Markaziy bankning islomiy moliya kengashi Markaziy bank nazorat qilishi kerak boʻlgan shaxslar tomonidan amalga oshiriladigan islomiy moliya faoliyatini muvofiqlashtiruvchi kollegial organ hisoblanadi.

Markaziy bank islomiy moliya kengashining faoliyati Markaziy bank boshqaruvi tomonidan tasdiqlangan nizom asosida amalga oshiriladi.

Markaziy bank islomiy moliya kengashining aʼzolari Markaziy bank boshqaruvi tomonidan tayinlanadi.

Markaziy bank islomiy moliya kengashining vakolatlari va faoliyati reglamenti, uning huquqiy maqomi, shuningdek ushbu Kengash aʼzolariga nisbatan talablar Markaziy bank boshqaruvi tomonidan belgilanadi.

67 4 -modda. Markaziy bank islomiy moliya kengashining vazifalari

Markaziy bankning islomiy moliya kengashi:

islomiy moliya standartlarini ishlab chiqadi;

islomiy moliya faoliyati boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda Markaziy bankka koʻmaklashadi;

islomiy moliya sohasiga oid bahs-munozaralarga sabab boʻluvchi masalalar yuzasidan tushuntirishlar va izohlar beradi;

islomiy moliya faoliyati bilan bogʻliq nizolar boʻyicha xulosalar beradi.

Markaziy bankning islomiy moliya kengashi Markaziy bank tomonidan tasdiqlangan nizomga muvofiq boshqa vazifalarni ham bajarishi mumkin”.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 163-I-sonli va 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan 256-I-sonli qonunlari bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, 2-songa ilova, № 11-12; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 9, 229-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 182-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda, № 9, 494, 498-moddalar; 2007-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 4, 156, 164-moddalar, № 8, 367-modda, № 9, 416-modda, № 12, 598, 608-moddalar; 2008-yil, № 4, 192-modda, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335, 337, 340-moddalar; 2011-yil, № 12/2, 363, 364, 365-moddalar; 2012-yil, № 4, 106, 109-moddalar, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 3, 161, 166-moddalar, № 5, 267-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880, 886-moddalar; 2020-yil, № 1, 3, 4-moddalar, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 217, 218-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061, 1062-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 2, 111, 114-moddalar, № 6, 530-modda, № 9, 960-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 3, 370-modda, № 4, 519, 520, 522-moddalar, № 6, 730-modda, № 8, 968-modda, № 10, 1152-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 312-modda ikkinchi qismining ikkinchi jumlasi “zakalat olgan taraf javobgar boʻlsa” degan soʻzlardan keyin “qonunchilikda boshqacha qoida belgilangan boʻlmasa” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 759-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank omonati shartnomasi boʻyicha birinchi tarafdan (omonatchidan) qabul qilib olgan yoki uning nomiga kelgan pul summasini (omonatni) qabul qilib olgan ikkinchi taraf (bank) shartnomada nazarda tutilgan shartlar asosida va tartibda omonat summasini foizlar yoxud boshqa daromadlar bilan yoki ularsiz qaytarish majburiyatini oladi, bundan qonunda nazarda tutilgan hollar mustasno”;

3) 762-moddaning oltinchi qismi “omonat yuzasidan foizlar” degan soʻzlardan keyin “yoxud boshqa daromadlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 763-moddaning :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“763-modda. Omonatga toʻlanadigan foizlar va (yoki) boshqa daromadlar”;

birinchi qismi “miqdorda foizlar” degan soʻzlardan keyin “va (yoki) boshqa daromadlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi qismi “toʻlanadigan foizlar” degan soʻzlardan keyin “va (yoki) boshqa daromadlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank foizlar va (yoki) boshqa daromadlar miqdorini kamaytirgan taqdirda, ularning yangi miqdori ular kamaytirilganligi haqida omonatchilarga xabar berilganidan keyin qoʻyilgan omonatlarga nisbatan qoʻllaniladi. Agar bank omonati shartnomasida boshqa muddat nazarda tutilgan boʻlmasa, ushbu xabarga qadar qoʻyilgan omonatlarga nisbatan kamaytirilgan foizlar va (yoki) boshqa daromadlar miqdori tegishli xabar berilgan paytdan bir oy oʻtganidan keyin qoʻllaniladi”;

beshinchi qismi “belgilangan foizlar” degan soʻzlardan keyin “va (yoki) boshqa daromadlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

5) 859-moddaning birinchi qismi “ishonchli boshqaruvchi foyda oluvchiga” degan soʻzlardan keyin “qonunchilikda boshqacha qoida belgilangan boʻlmasa” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 25-aprelda qabul qilingan “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi 216-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 5-noyabrda qabul qilingan OʻRQ-580-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 11, 788-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2023-yil, № 4, 267-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 105, 111-moddalar, № 9, 965-modda; 2025-yil, № 2, 189, 194-moddalar, № 4, 520-modda, № 6, 730-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 3-modda :

uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ bank — bank hisobvaraqlarini ochish va yuritish, toʻlovlarni amalga oshirish, omonatlarga (depozitlarga) pul mablagʻlarini jalb etish, oʻz nomidan kreditlar (qarzlar) berish boʻyicha bank faoliyati sifatida aniqlangan operatsiyalar majmuini amalga oshiruvchi tijorat tashkiloti boʻlgan yuridik shaxs. Agar ushbu Qonunda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, ushbu Qonunning banklarga nisbatan belgilangan qoidalari islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklarga nisbatan ham tatbiq etiladi”;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ islomiy bank faoliyati — banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikka hamda islomiy moliya standartlariga muvofiq amalga oshiriladigan bank faoliyati;

islomiy moliya standartlari — islomiy moliyalashtirishni amalga oshirish standartlarini belgilovchi xalqaro tashkilotlarning qoidalariga hamda milliy qonunchilikka muvofiq Markaziy bank va (yoki) boshqa vakolatli organ tomonidan qabul qilingan islomiy moliyaga oid qoidalar toʻplami”;

sakkizinchi — oʻn oltinchi xatboshilari tegishincha oʻninchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻninchi xatboshisining ikkinchi jumlasi “mikromoliya banklariga” degan soʻzlardan keyin “va islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banklariga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 5-moddaning birinchi qismi :

beshinchi xatboshisidagi “foizliligi” degan soʻz “toʻlovliligi” degan soʻz bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yigirma uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“islomiy moliya operatsiyalarini amalga oshirish”;

3) quyidagi mazmundagi 5 1 va 5 2 -moddalar bilan toʻldirilsin:

“5 1 -modda. Bankning islomiy moliya operatsiyalari

Bankning islomiy moliya operatsiyalari jumlasiga quyidagilar kiradi:

foydani taqsimlash sharti asosida mijozni moliyalashtirish yoki pul mablagʻlarini investitsiyaviy omonatlarga jalb etish;

vakillik shartnomasi orqali pul mablagʻlarini berish yoki investitsiyaviy omonatlarga jalb etish;

tovarni nasiyaga sotish orqali mijozni moliyalashtirish;

tovarlar uchun oldindan haq toʻlash orqali mijozni moliyalashtirish;

birgalikdagi faoliyatni (sherikchilik) amalga oshirish yoki yuridik shaxslarning ustav kapitalida ishtirok etish orqali mijozni moliyalashtirish;

mol-mulkni islomiy ijaraga berish (sotib olish huquqi bilan).

Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklar umumqabul qilingan xalqaro bank amaliyotiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga zid boʻlmagan boshqa islomiy moliya operatsiyalarini ham amalga oshirishi mumkin.

Ushbu moddaning birinchi va ikkinchi qismlarida nazarda tutilgan islomiy moliya operatsiyalari islomiy moliya standartlariga muvofiq amalga oshirilishi shart.

5 2 -modda. Bank faoliyatini amalga oshirish

Oʻzbekiston Respublikasida bank faoliyatini amalga oshirishga ushbu Qonunda belgilangan tartibda tashkil etilgan va Markaziy bank tomonidan beriladigan tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar haqlidir.

Oʻzbekiston Respublikasida bank faoliyati bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya va (yoki) islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya (bundan buyon matnda bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) deb yuritiladi) asosida amalga oshiriladi. Mazkur litsenziyalar amal qilish muddati cheklanmagan holda beriladi va litsenziyalarni yoki ularga doir huquqlarni boshqa shaxslarga oʻtkazish taqiqlanadi.

Ushbu Qonun 5-moddasi:

birinchi qismining ikkinchi — yigirma ikkinchi xatboshilarida koʻrsatilgan moliyaviy operatsiyalar majmuini faqat bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bank;

birinchi qismining ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi, oltinchi — oʻn uchinchi, oʻn beshinchi — yigirma uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan moliyaviy operatsiyalar majmuini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bank;

birinchi qismida koʻrsatilgan moliyaviy operatsiyalar majmuini bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyaga (litsenziyalarga) ega boʻlgan bank amalga oshirishga haqli.

Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyasiz (litsenziyalarsiz) amalga oshiriladigan bank faoliyati gʻayriqonuniy deb hisoblanadi va javobgarlikka sabab boʻladi. Bunday faoliyat natijasida olingan daromad Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga olib qoʻyiladi.

Amalga oshirilishi uchun qonunchilikka muvofiq alohida litsenziyalar yoki ruxsatnomalar olinishi talab etiladigan faoliyat banklar tomonidan tegishli hujjatlar olinganidan keyin amalga oshiriladi”;

4) 6-modda birinchi qismining ikkinchi xatboshisi “bundan islomiy moliya standartlariga muvofiq omonat (depozit) summasini toʻliq qaytarish majburiyatini nazarda tutmagan holda ushbu Qonun 5 1 -moddasi birinchi qismining ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan moliya operatsiyalari asosida jalb etilgan pul mablagʻlari (investitsiyaviy omonatlar (depozitlar) mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

5) 7-modda :

uchinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi “kreditlarning kredit portfelidagi” degan soʻzlardan keyin “va (yoki) koʻrsatilgan islomiy moliya operatsiyalarining moliyalashtirish portfelidagi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻninchi qism bilan toʻldirilsin:

“Ushbu moddaning birinchi qismidagi bevosita savdo faoliyatini amalga oshirishga oid hamda toʻrtinchi qismidagi yuridik shaxslarni tashkil etishga va (yoki) yuridik shaxslarning ustav fondlaridagi (ustav kapitallaridagi) ulushlarni yoki aksiyalarni olishga oid cheklovlar, agar bunday faoliyat va operatsiyalar islomiy moliya operatsiyalari sifatida amalga oshirilsa, islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklarga nisbatan tatbiq etilmaydi”;

6) 11-modda :

ikkinchi qismidagi “Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga” degan soʻzlar “Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyaga (litsenziyalarga)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan banklar oʻzining firma nomida yoxud xizmat koʻrsatish belgisida “islomiy” atamasidan yoki mazkur atama qoʻshib yasalgan soʻz birikmalaridan foydalanish huquqiga ega, bundan bir vaqtning oʻzida islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga va bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan banklar mustasno.

Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyaga (litsenziyalarga) ega boʻlmagan yuridik shaxslar oʻzining firma nomida yoxud xizmat koʻrsatish belgisida “bank” atamasidan yoki mazkur atama qoʻshib yasalgan soʻz birikmalaridan, shu jumladan islomiy bank faoliyatini amalga oshirishni anglatuvchi soʻzdan, soʻz birikmalaridan foydalanishga haqli emas”;

7) 14-modda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bankning ustavida ushbu moddaning ikkinchi va uchinchi qismlarida nazarda tutilganidan tashqari quyidagilar qoʻshimcha ravishda koʻrsatilishi kerak:

islomiy moliya operatsiyalarini amalga oshirish;

islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bankning islomiy moliya masalalarini muvofiqlashtiruvchi islomiy moliya kengashi (bundan buyon matnda bankning islomiy moliya kengashi deb yuritiladi) aʼzolarining soni, ularning vakolatlari va vazifalari;

bankning islomiy moliya kengashini tashkil etish tartibi va uning aʼzolariga nisbatan qoʻyiladigan talablar”;

toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha beshinchi va oltinchi qismlar deb hisoblansin;

8) 15-moddaning :

uchinchi — oltinchi qismlari chiqarib tashlansin;

yettinchi , sakkizinchi va toʻqqizinchi qismlari tegishincha uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;

toʻrtinchi qismi chiqarib tashlansin;

beshinchi qismi toʻrtinchi qism deb hisoblansin;

9) 16-modda :

birinchi qismining oʻn toʻrtinchi xatboshisi “bankning kredit” degan soʻzlardan keyin “(moliyalashtirish)” degan soʻz bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bankni tashkil etishga doir dastlabki ruxsatnomani olish uchun ariza beruvchi ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagilarni taqdim etadi:

bankning islomiy moliya kengashi, islomiy moliya masalalari boʻyicha maxsus boʻlinmasi va islomiy moliya boʻyicha ichki auditi toʻgʻrisidagi nizomlari loyihalarini;

islomiy moliya standartlariga muvofiqlik siyosati loyihasini;

bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari toʻgʻrisidagi hamda islomiy moliya kengashi aʼzolarining ushbu Qonun 36-moddasining talablariga muvofiqligini baholash uchun zarur boʻlgan axborotni”;

ikkinchi — oʻninchi qismlari tegishincha uchinchi — oʻn birinchi qismlar deb hisoblansin;

beshinchi qismidagi “birinchi qismida” degan soʻzlar “birinchi va (yoki) ikkinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi qismining ikkinchi jumlasidagi “oltinchi qismida” degan soʻzlar “yettinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi qismidagi “birinchi qismida” degan soʻzlar “birinchi va ikkinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi qismidagi “oltinchi qismiga” degan soʻzlar “yettinchi qismiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oʻn birinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ilgari baholashdan oʻtgan va ushbu Qonunning 36-moddasi talablariga javob bergan bankning kuzatuv kengashi, boshqaruvi aʼzolari va (yoki) bankning islomiy moliya kengashi aʼzolaridan biri endilikda ushbu modda talablariga muvofiq boʻlmaganda, shuningdek bank kuzatuv kengashi, boshqaruvi va (yoki) bank islomiy moliya kengashining yangi tayinlangan aʼzolari toʻgʻrisida axborot taqdim etilmaganda”;

10) 19-moddaning :

birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tashkil etiladigan bank islomiy moliya kengashining aʼzolari Markaziy bankning malaka talablariga muvofiq emasligi”;

oltinchi xatboshisi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

yettinchi xatboshisidagi “oltinchi qismiga” degan soʻzlar “yettinchi qismiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi qismidagi “sakkizinchi qismida” degan soʻzlar “toʻqqizinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 20-moddaning :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20-modda. Bankni davlat roʻyxatiga olish va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish”;

birinchi qismi :

birinchi xatboshisidagi “litsenziya olish” degan soʻzlar “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) olish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshisidagi “litsenziya berish” degan soʻzlar “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“nogironligi boʻlgan shaxslar uchun bank binolarida shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq qulay shart-sharoitlar yaratilganligi boʻyicha Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining xulosasi;

agar ariza bir vaqtning oʻzida bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya hamda islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya berish uchun taqdim etilsa, ushbu Qonun 20 1 -moddasi birinchi qismining yettinchi va toʻqqizinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hujjatlar”;

oltinchi xatboshisi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

ikkinchi qismidagi “litsenziya berish” degan soʻzlar “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismidagi “litsenziya berish” degan soʻzlar “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi qismidagi “Litsenziya berilganligi” degan soʻzlar “Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berilganligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi qismidagi “litsenziya berilganligi” degan soʻzlar “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berilganligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyaning (litsenziyalarning) qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi fakti aniqlangan taqdirda bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) Markaziy bank tomonidan chaqirib olinadi”;

12) quyidagi mazmundagi 20 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“20 1 -modda. Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bankka islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani berish

Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bank islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani olish uchun Markaziy bankka quyidagi hujjatlarni taqdim etishi kerak:

islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani berish toʻgʻrisidagi arizani;

bank aksiyadorlari umumiy yigʻilishining islomiy bank faoliyatini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisidagi qarorini;

bankning ushbu Qonun 14-moddasining toʻrtinchi qismida koʻrsatilgan talablar inobatga olingan ustavini;

bankda bankning islomiy moliya kengashi, islomiy moliya masalalari boʻyicha maxsus boʻlinmasi va islomiy moliya boʻyicha ichki auditi tashkil etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni;

ushbu Qonun 16-moddasining ikkinchi qismida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlarni;

bankning islomiy bank faoliyatiga masʼul boʻlgan rahbar xodimi Markaziy bankning malaka talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

islomiy bank faoliyati boʻyicha bozor tahlili, moliyalashtirish rejalari, mahsulot va xizmatlar, moliyaviy prognozlar va tavakkalchiliklarni boshqarish masalalarini oʻz ichiga olgan uch yillik biznes-rejani;

islomiy bank faoliyati doirasida amalga oshiriladigan moliyaviy operatsiyalar boʻyicha buxgalteriya hisobini alohida yuritish imkoniyati yaratilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni.

Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bankka islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani berish haqidagi qaror ariza barcha zarur hujjatlar bilan olingan kundan eʼtiboran ikki oydan oshmagan muddatda qabul qilinadi.

Markaziy bank tegishli qaror qabul qilingan sanadan eʼtiboran uch ish kuni ichida ariza beruvchi bankni qabul qilingan qaror haqida yozma shaklda, shu jumladan axborot-kommunikatsiya tizimi orqali elektron shaklda xabardor qiladi.

Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bankka islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya berilganligi uchun qonunda belgilangan miqdorda davlat boji undiriladi.

Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bankka islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya berilganligi toʻgʻrisidagi axborot Markaziy bankning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi”;

13) 21-modda :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21-modda. Bankni davlat roʻyxatiga olishni va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berishni rad etish”;

birinchi qismi :

birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bankni davlat roʻyxatiga olishni va bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi”;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“nogironligi boʻlgan shaxslar uchun bank binolarida shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq qulay shart-sharoitlar yaratilganligi boʻyicha Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining xulosasi mavjud emasligi”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan bankka islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

bankning barqaror moliyaviy holatga ega emasligi;

bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari va islomiy bank faoliyatiga masʼul boʻlgan rahbar xodimi Markaziy bankning malaka talablariga muvofiq emasligi;

soʻnggi ikki yil ichida bankda ushbu Qonunning 54 va (yoki) 55-moddalarida koʻrsatilgan qoidabuzarliklar aniqlanganligi;

ushbu Qonunning 20 1 -moddasida belgilangan maʼlumot yoki hujjatlar taqdim etilmaganligi yoki ularning Markaziy bank talablariga muvofiq emasligi”;

ikkinchi — oltinchi qismlari tegishincha uchinchi — yettinchi qismlar deb hisoblansin;

14) 22-moddaning yettinchi qismidagi “kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzoligiga” degan soʻzlar “kuzatuv kengashi va boshqaruvi, bankning islomiy moliya kengashi aʼzoligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 24-modda birinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolarining” degan soʻzlar “kuzatuv kengashi va boshqaruvi, bank islomiy moliya kengashi aʼzolarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

16) 25-modda uchinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzoligiga” degan soʻzlar “kuzatuv kengashi va boshqaruvining, bank islomiy moliya kengashining aʼzoligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

17) 27-modda uchinchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “kuzatuv kengashi aʼzolarining” degan soʻzlar “kuzatuv kengashi, shuningdek bank islomiy moliya kengashi aʼzolarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

18) 34-modda :

quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bankning kuzatuv kengashi bankda islomiy moliya standartlariga muvofiq boʻlgan samarali boshqaruv tizimini yoʻlga qoʻyish uchun javobgardir”;

beshinchi , oltinchi va yettinchi qismlari tegishincha oltinchi, yettinchi va sakkizinchi qismlar deb hisoblansin;

19) 35-modda quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank boshqaruvi islomiy bank faoliyatining islomiy moliya standartlariga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlash uchun javobgardir”;

20) quyidagi mazmundagi 35 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“35 1 -modda. Bankning islomiy moliya kengashi

Bankning islomiy moliya kengashi bankdagi islomiy bank faoliyati islomiy moliya standartlariga muvofiq tarzda amalga oshirilishini muvofiqlashtiruvchi kollegial organ hisoblanadi.

Bankning islomiy moliya kengashi vazifalari jumlasiga quyidagilar kiradi:

bank islomiy moliya operatsiyalarining islomiy moliya standartlariga muvofiqligini taʼminlash hamda muvofiqlik bilan bogʻliq masalalar va murojaatlar boʻyicha xulosalar taqdim etib borish;

islomiy moliya operatsiyalari bilan bogʻliq shartnomalar, ichki hujjatlar va hisobotlar loyihalarini koʻrib chiqish hamda maʼqullash;

islomiy bank faoliyati, shu jumladan islomiy moliya operatsiyalari va ular bilan bogʻliq boʻlgan shartnomalar hamda hujjatlar boʻyicha bank tomonidan amal qilinishi shart boʻlgan va qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan qarorlarni qabul qilish;

islomiy bank faoliyati bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni boshqarish hamda ichki nazorat tizimini joriy etishda bankning kuzatuv kengashi va boshqaruviga oʻz xulosalari orqali koʻmaklashish.

Bankning islomiy moliya kengashi bankning ustaviga asosan boshqa vazifalarni ham bajarishi mumkin.

Bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari Markaziy bank bilan kelishilgan holda hamda bankning kuzatuv kengashi tavsiyasi asosida aksiyadorlarning umumiy yigʻilishi tomonidan saylanadi va ularning aʼzoligi tugatiladi.

Bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari soni uch nafardan kam boʻlmasligi kerak.

Bankning hal qiluvchi egalikka ega boʻlgan aksiyadorlari va muhim ahamiyatga ega xodimlari bankning islomiy moliya kengashi aʼzosi boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Bankning islomiy moliya kengashi bankdagi islomiy bank faoliyatining islomiy moliya standartlariga muvofiqligini baholaydi va baholash natijalari boʻyicha bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishiga bir yilda kamida bir marotaba hisobot taqdim etadi.

Bank islomiy moliya kengashining vazifalari bank aksiyadorlarining umumiy yigʻilishiga yoki bankning boshqa boshqaruv organiga yuklatilishi mumkin emas”;

21) 36-modda :

ikkinchi qismidagi “kuzatuv kengashi va boshqaruvi aʼzolari” degan soʻzlar “kuzatuv kengashi va boshqaruvi, bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Bankning islomiy moliya kengashi kamida uch nafar aʼzodan iborat boʻlib, ularga nisbatan qoʻyiladigan talablar Markaziy bank tomonidan belgilanadi”;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi, beshinchi va oltinchi qismlar deb hisoblansin;

toʻrtinchi qismining birinchi jumlasidagi “boshqaruvning aʼzoligiga” degan soʻzlar “boshqaruvining, bank islomiy moliya kengashining aʼzoligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi qismidagi “boshqaruvining aʼzolarini” degan soʻzlar “boshqaruvining, bank islomiy moliya kengashining aʼzolarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

22) 37-moddaning ikkinchi qismidagi “boshqaruvi aʼzosining” degan soʻzlar “boshqaruvi, bank islomiy moliya kengashi aʼzosining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

23) 39-modda birinchi qismining birinchi xatboshisidagi “xodimlarini mukofotlash” degan soʻzlar “xodimlarini, bankning islomiy moliya kengashi aʼzolarini mukofotlash” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

24) 53-modda :

birinchi qismidagi “boshqaruvi aʼzolariga” degan soʻzlar “boshqaruvi, bankning islomiy moliya kengashi aʼzolariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismining sakkizinchi xatboshisidagi “boshqaruvning aʼzosi” degan soʻzlar “boshqaruvning, bank islomiy moliya kengashining aʼzosi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

25) 54-modda :

quyidagi mazmundagi yigirma birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“bank tomonidan islomiy bank faoliyatini amalga oshirishda islomiy moliya standartlari talablariga rioya etilmaganligi”;

yigirma birinchi — yigirma toʻrtinchi xatboshilari tegishincha yigirma ikkinchi — yigirma beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

yigirma uchinchi xatboshisidagi “boshqaruv aʼzolari” degan soʻzlar “boshqaruvi, bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

26) 55-moddaning :

beshinchi xatboshisidagi “boshqaruv aʼzolari” degan soʻzlar “boshqaruv aʼzolari, shuningdek bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshisidagi “muhim ahamiyatga ega xodimlari tomonidan” degan soʻzlar “muhim ahamiyatga ega xodimlari, shuningdek bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari tomonidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

27) 57-moddaning beshinchi xatboshisidagi “boshqaruvining aʼzosidan” degan soʻzlar “boshqaruvining, bankning islomiy moliya kengashi aʼzosidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

28) 58-modda birinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi “muhim ahamiyatga ega xodimidan” degan soʻzlardan keyin “yoki bankning islomiy moliya kengashi aʼzosidan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

29) 59-moddaning toʻrtinchi xatboshisi “muhim ahamiyatga ega xodimidan” degan soʻzlardan keyin “yoki bankning islomiy moliya kengashi aʼzosidan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

30) 62-moddaning :

nomi va birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“62-modda. Kreditlar, depozitlar boʻyicha foiz stavkalari, bankning moliyaviy operatsiyalariga oid vositachilik haqi va boshqa daromadlar miqdori

Kreditlar, depozitlar boʻyicha foiz stavkalari, bankning moliyaviy operatsiyalariga oid vositachilik haqi miqdori, shuningdek islomiy moliya operatsiyalari boʻyicha ustama va (yoki) foydadan olinadigan ulush miqdori bank tomonidan mustaqil belgilanadi”;

ikkinchi qismidagi “vositachilik haqi miqdorini va ushbu shartnomalarning amal qilish muddatlarini” degan soʻzlar “vositachilik haqi miqdorini, islomiy moliya operatsiyalari boʻyicha ustama va (yoki) foydadan olinadigan ulush miqdorini hamda ushbu shartnomalarning amal qilish muddatlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

31) 74-modda quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan banklarda amalga oshirilayotgan islomiy bank faoliyatining islomiy moliya standartlariga muvofiqligi yuzasidan har yili kamida bir marotaba islomiy moliya boʻyicha tashqi audit tekshiruvi oʻtkazilishi lozim”;

32) 75 1 -moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi oltinchi — oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“mikromoliya tashkiloti — faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga;

faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki — faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga;

faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank — faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga;

faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki — mikromoliya tashkiloti faoliyatiga;

bank — faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga”;

33) 75 2 -modda :

nomi va birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“75 2 -modda. Mikromoliya tashkiloti faoliyatini mikromoliya banki faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish

Mikromoliya tashkiloti faoliyatini mikromoliya banki faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish orqali mikromoliya bankini tashkil etish banklar va bank faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilangan bank faoliyatiga ruxsat berish shartlariga muvofiq amalga oshiriladi”;

ikkinchi qismi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Mikromoliya tashkiloti oʻz faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirishi uchun uning oʻz faoliyatidagi islomiy moliya standartlariga muvofiq boʻlmagan aktivlar va majburiyatlardan xalos boʻlishi talab etiladi”;

uchinchi — toʻqqizinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — oʻninchi qismlar deb hisoblansin;

toʻrtinchi qismi :

ikkinchi xatboshisi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ariza mikromoliya tashkiloti faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish uchun taqdim etilgan taqdirda, qoʻshimcha ravishda ushbu Qonun 16-moddasining ikkinchi qismida nazarda tutilgan hujjatlarni”;

toʻrtinchi xatboshisi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

beshinchi qismidagi “beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlarni” degan soʻzlar “yettinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi qismi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

sakkizinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

oʻninchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning daromad olishga yoʻnaltirilgan faoliyati uchun berilgan kreditlarning kredit portfelidagi va (yoki) koʻrsatilgan islomiy moliya operatsiyalarining moliyalashtirish portfelidagi ulushi yetmish foizdan kam boʻlgan mikromoliya tashkiloti faoliyatini oʻzgartirish orqali tashkil etilgan mikromoliya banki mazkur kreditlarining va (yoki) islomiy moliya operatsiyalarining ulushini oʻz faoliyatini oʻzgartirgan kundan eʼtiboran ikki yil ichida yetmish foizga yetkazishi shart”;

34) 75 3 -modda :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“75 3 -modda. Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirish”;

birinchi qismining birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirish:

mikromoliya banki faoliyatini bank faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirishga doir Markaziy bankning dastlabki ruxsatnomasini olish”;

ikkinchi qismi :

birinchi xatboshisi “bank faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshisi “bank faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ariza faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga oʻzgartirish uchun taqdim etilgan taqdirda, qoʻshimcha ravishda ushbu Qonun 16-moddasining ikkinchi qismida nazarda tutilgan hujjatlarni”;

beshinchi xatboshisi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

uchinchi qismining birinchi xatboshisi “bank faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

toʻrtinchi qismining ikkinchi jumlasi “bank faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

beshinchi qismi “bank faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyati faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

35) 75 4 -modda :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“75 4 -modda. Bank faoliyatini mikromoliya banki faoliyatiga yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga oʻzgartirish”;

birinchi qismi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi qismining :

birinchi xatboshisi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshisi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

beshinchi xatboshisi “boshqaruvi aʼzolari” degan soʻzlardan keyin “bankning islomiy moliya kengashi aʼzolari — islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki uchun” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi qismi birinchi xatboshisining ikkinchi jumlasi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyatini faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

toʻrtinchi qismi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyati faqat islomiy banki faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

beshinchi qismining birinchi jumlasi “mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatiga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

36) 75 5 -moddaning :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“75 5 -modda. Mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirish”;

birinchi qismi “Mikromoliya banki faoliyatini” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi va uchinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirish uchun ariza beruvchi mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida Markaziy bankka “Nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni 20-moddasining birinchi va uchinchi qismlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etadi.

Mikromoliya banki faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirish uchun taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish nobank kredit tashkilotlari va mikromoliyalashtirish faoliyati toʻgʻrisidagi qonunchilikda nobank kredit tashkilotlarini hisob roʻyxatidan oʻtkazish uchun taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish uchun nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi”;

toʻrtinchi qismi “mikromoliya banki faoliyatini” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mikromoliya banki mikromoliya bankining faoliyatini yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki islomiy mikromoliya bankining faoliyatini mikromoliya tashkiloti faoliyatiga oʻzgartirishga rozilik berish toʻgʻrisidagi Markaziy bankning qarori asosida roʻyxatdan oʻtish uchun qonunchilikda nazarda tutilgan hujjatlarni davlat xizmatlari markaziga taqdim etadi”;

sakkizinchi qismi “Mikromoliya banki faoliyatini” degan soʻzlardan keyin “yoki faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyatini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

37) 77-modda :

birinchi qismining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“agar bank litsenziyani olganidan keyin oʻn ikki oy ichida bank faoliyatini va (yoki) islomiy bank faoliyatini amalga oshirishni boshlamagan, bu faoliyatdan toʻgʻridan-toʻgʻri voz kechgan yoki moliyaviy operatsiyalarni, shu jumladan islomiy moliya operatsiyalarini uch oydan ortiqroq muddat davomida amalga oshirmagan boʻlsa”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyaga (litsenziyalarga) ega boʻlgan bankdan:

islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya chaqirib olinsa, bank oʻz faoliyatini bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya asosida davom ettiradi;

bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaning chaqirib olinishi bankning islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyasining ham chaqirib olinishiga olib keladi, bundan bankni faqat islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bankka oʻzgartirish natijasida Markaziy bank tomonidan bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaning chaqirib olinishi holati mustasno”;

toʻrtinchi — yettinchi qismlari tegishincha beshinchi — sakkizinchi qismlar deb hisoblansin.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2011-yil 4-oktabrda qabul qilingan “Kredit axboroti almashinuvi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-301-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2011-yil, № 10, 271-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda; 2020-yil, № 1, 1, 3-moddalar; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 4, 340-modda; 2024-yil, № 2, 105-modda; 2025-yil, № 3, 369-modda) 8-moddasining ikkinchi qismi quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kredit byurosi binosida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq qulay shart-sharoitlar yaratilganligi boʻyicha Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining xulosasi”.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 4, 519, 520, 521, 522-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar, № 6, 729, 731-moddalar, № 8, 971-modda, № 10, 1153-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 18-moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi 5-band bilan toʻldirilsin:

“5) islomiy moliya operatsiyalariga soliq solishning oʻziga xos xususiyatlari”;

2) 41-moddaning :

toʻrtinchi qismi “fermer xoʻjaligi boshligʻiga” degan soʻzlardan keyin “shuningdek bank va mikromoliya tashkilotlaridagi islomiy qimmatli qogʻozlarga (sertifikatlarga) ega boʻlgan shaxslarga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

beshinchi qismi “daromad (uni rasmiylashtirish usulidan qatʼi nazar)” degan soʻzlardan keyin “islomiy moliya faoliyatidan olingan daromad” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 49-moddaning ikkinchi qismi “forvard kontraktlari” degan soʻzlardan keyin “hamda islomiy qimmatli qogʻozlar (sertifikatlar)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 54-modda :

birinchi qismi quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:

“3 1 ) islomiy moliya faoliyati doirasida banklar va mikromoliya tashkilotlari bilan islomiy moliya standartlariga muvofiq tuzilgan moliyaviy ijara (islomiy ijara) shartnomasining muddati tugagach, ijarachi moliyaviy ijara obyektini mulk huquqini oʻtkazish boʻyicha alohida shartnoma va unda belgilanadigan shartlar asosida qabul qilib olish huquqiga ega boʻlsa”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Soliq solish maqsadida islomiy moliya faoliyati doirasida banklar va mikromoliya tashkilotlari tomonidan islomiy moliya standartlariga muvofiq tuzilgan moliyaviy ijara (islomiy ijara) shartnomalariga ham moliyaviy ijara va lizing shartnomalari sifatida qaraladi hamda ularga nisbatan ushbu Kodeks qoidalari qoʻllaniladi”;

5) 60-modda :

quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“islomiy moliya faoliyati — qonunchilikda belgilangan tartibda, islomiy moliya standartlari asosida banklar va mikromoliya tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladigan faoliyat;

islomiy moliya operatsiyalari — qonunchilikka muvofiq islomiy moliya standartlari asosida banklar va mikromoliya tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladigan operatsiyalar”;

6) 77-moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi 7-band bilan toʻldirilsin:

“7) buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq islomiy moliya faoliyatidan va islomiy qimmatli qogʻozlardan olingan daromadlarning alohida hisobini yuritish tartibi”;

7) 297-modda :

sakkizinchi qismi “bundan ushbu moddaning toʻqqizinchi qismida koʻrsatilgan hol mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Kredit tashkilotlari tomonidan olingan daromadlarni eʼtirof etish sanasi Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va (yoki) buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi qonunchilik talablariga muvofiq hisobga olinadi”;

toʻqqizinchi — oʻn ikkinchi qismlari tegishincha oʻninchi — oʻn uchinchi qismlar deb hisoblansin;

8) 410-moddaning uchinchi qismi “bundan ushbu Kodeksning 480 6 -moddasida nazarda tutilgan hollar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

9) 461-modda ikkinchi qismining 6-bandi “bundan islomiy moliya operatsiyalari boʻyicha banklar va mikromoliya tashkilotlari bilan tuzilgan oddiy shirkat shartnomasi doirasida amalga oshirilayotgan faoliyat mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

10) XXI boʻlim quyidagi mazmundagi 71 2 -bob bilan toʻldirilsin:

“71 2 -bob. Islomiy moliya operatsiyalariga soliq solishning oʻziga xos xususiyatlari

480 3 -modda. Umumiy qoidalar

Agar ushbu Kodeksning mazkur bobida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, islomiy moliya operatsiyalariga soliq solishda ushbu Kodeks qoidalari qoʻllaniladi.

480 4 -modda. Islomiy moliya operatsiyalariga qoʻshilgan qiymat soligʻi solish

Quyidagilar qoʻshilgan qiymat soligʻi solishdan ozod qilinadi:

1) islomiy qimmatli qogʻozlar (sertifikatlar) bilan bogʻliq operatsiyalar. Islomiy qimmatli qogʻozlar bilan bogʻliq operatsiyalar jumlasiga qimmatli qogʻozlarni saqlash, qimmatli qogʻozlarga boʻlgan huquqni hisobga olish, qimmatli qogʻozlarni oʻtkazish hamda ularning reyestrini yuritish, qimmatli qogʻozlar savdosini tashkil etish boʻyicha operatsiyalar kiradi, bundan ularni tayyorlash boʻyicha xizmatlar mustasno;

2) islomiy moliya faoliyati doirasida ishonchli boshqaruv (vositachilik) shartnomalari asosida bank va mikromoliya tashkiloti tomonidan ishonchli boshqaruvning muassisiga (komitentga) pulli asosda koʻrsatilgan xizmatlar;

3) islomiy moliya faoliyati doirasida mol-mulkni moliyaviy ijaraga (islomiy ijaraga) berishda ushbu mol-mulkni moliyaviy ijaraga (islomiy ijaraga) berish boʻyicha barcha ijara toʻlovlari summasi va sotib olish narxi oʻrtasidagi ijobiy farq;

4) banklar va mikromoliya tashkilotlari tomonidan islomiy moliya faoliyati doirasida tuziladigan shartnomalar boʻyicha mijozga (xaridorga) realizatsiya qilinadigan tovarlarga qoʻyiladigan ustama.

480 5 -modda. Islomiy moliya operatsiyalariga foyda soligʻi solish

Islomiy moliya faoliyati doirasida jami daromadlar tarkibiga quyidagi daromadlar kiritiladi:

1) islomiy moliya faoliyati boʻyicha mukofot tarzidagi daromad;

2) islomiy sugʻurta va islomiy qayta sugʻurta tashkilotining sugʻurta, qayta sugʻurta qilish shartnomalari boʻyicha daromadi.

Ushbu Kodeks 299-moddasi toʻrtinchi qismining qoidalari islomiy moliya operatsiyalari doirasida beriladigan qarzlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Islomiy moliya faoliyati doirasida mijozlarning toʻlovlarni kechiktirishi natijasida undirilgan jarimalar, penyalar hisobidan xayriya qilingan mablagʻlar foyda soligʻi bazasini aniqlashda chegirib tashlanadigan xarajatlar jumlasiga kiradi.

480 6 -modda. Islomiy moliya operatsiyalari doirasida boshqa soliqlar solish

Jismoniy shaxslarning islomiy moliya faoliyati bilan shugʻullanuvchi bank va mikromoliya tashkilotlariga vositachilik (topshiriq), ishonchli boshqaruv yoki sherikchilik asosida mablagʻ taqdim etish toʻgʻrisidagi shartnomalarga muvofiq olingan daromadlariga jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi solinmaydi.

Islomiy moliya faoliyati doirasida koʻchmas mulklarni moliyaviy ijaraga (islomiy ijaraga) beruvchi banklar va mikromoliya tashkilotlari mol-mulk soligʻi toʻlovchilari deb eʼtirof etiladi.

Islomiy moliya faoliyati doirasida moliyaviy ijara (islomiy ijara) shartnomasiga muvofiq moliyaviy ijaraga (islomiy ijaraga) berilgan (olingan) koʻchmas mulk obyektlari boʻyicha ijaraga beruvchi banklar va mikromoliya tashkilotlari yer soligʻi toʻlovchisi deb eʼtirof etiladi”.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar, № 5, 648-modda, № 7, 828-modda, № 8, 968, 970-moddalar, № 10, 1153-modda) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 11-modda quyidagi mazmundagi 20-band bilan toʻldirilsin:

“20) shaxslar — islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank yoki islomiy moliyalashtirishga oid xizmatlar koʻrsatuvchi mikromoliya tashkiloti mol-mulkni kelgusida islomiy moliya standartlari asosida mijozga realizatsiya qilish uchun mulk huquqi asosida oʻz nomiga oʻtkazganda”;

2) ilovaning 20-bandi quyidagi mazmundagi “a 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:

“ a 1 ) islomiy bank faoliyati tashkil etilayotgan bank ustav kapitali eng kam miqdorining 0,1 foizi ”.

7-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 22-aprelda qabul qilingan “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-684-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 4, 289-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 11, 1288-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 4, 519-modda, № 6, 730-modda) 2-moddasi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Ushbu Qonunning talablari ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan kredit tashkilotlari tomonidan islomiy moliya faoliyati doirasida mijozga topshirish va likvidlik jalb qilish maqsadida amalga oshiriladigan xaridlarga nisbatan tatbiq etilmaydi”.

8-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-moddalar; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda, № 4, 519, 520, 521-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar, № 10, 1155-modda) 1-ilova quyidagi mazmundagi 13 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 13 1 . Islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziya Islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bank faoliyati; Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki ”. islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi mikromoliya banki faoliyati.

9-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2025-yil 18-fevralda qabul qilingan “Banklardagi omonatlarni himoya qilish kafolatlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-1031-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2025-yil, № 2, 194-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 3-moddaning :

yettinchi xatboshisi “litsenziyani” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

toʻqqizinchi xatboshisi “bank hisobvaragʻi shartnomasini” degan soʻzlardan keyin “yoxud investitsiyaviy omonat shartnomasini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 5-modda birinchi qismining sakkizinchi xatboshisi “kredit” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 10-modda birinchi qismining yigirmanchi xatboshisi “kredit” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalarini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 14-moddaning :

uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga va (yoki) islomiy bank faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga (bundan buyon matnda bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) deb yuritiladi) ega boʻlgan bankning kafolatlash tizimida ishtirok etishi shart”;

toʻrtinchi qismidagi “litsenziya” degan soʻz “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi qismidagi “litsenziya” degan soʻz “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 17-modda :

ikkinchi qismining birinchi jumlasidagi “litsenziya” degan soʻz “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismidagi “litsenziyasi” degan soʻz “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyasi (litsenziyalari)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 18-moddaning uchinchi qismidagi “litsenziya” degan soʻz “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 19-modda :

sakkizinchi qismidagi “litsenziyaning” degan soʻz “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziyaning (litsenziyalarning)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻqqizinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) chaqirib olingan taqdirda joriy chorak uchun kalendar badal mazkur chorak boshidan bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar) chaqirib olingan sanaga qadar oʻtgan kunlar soniga mutanosib ravishda hisoblanadi”;

oʻn birinchi qismining ikkinchi jumlasidagi “Litsenziya” degan soʻz “Bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 20-modda toʻrtinchi qismining :

uchinchi xatboshisidagi “litsenziya” degan soʻz “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshisidagi “litsenziya” degan soʻz “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 22-modda :

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Jamgʻarma mablagʻlari ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan aktivlarga islomiy moliya standartlariga muvofiq investitsiya qilinishi mumkin”;

uchinchi — yettinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi — sakkizinchi qismlar deb hisoblansin;

toʻrtinchi qismi “kredit” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

10) 23-moddaning :

nomi “krediti” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

birinchi qismi “kredit” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalarini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

ikkinchi qismi “kredit” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalarini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jamgʻarma mablagʻlarining taqchilligini qoplash uchun Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratilgan budjet ssudasi va (yoki) Markaziy bank kreditlari boʻyicha foiz stavkasi yoki boshqa daromadlar miqdori Oʻzbekiston Respublikasi nomidan chiqarilgan va Oʻzbekiston Respublikasida muomalada boʻlgan, oʻxshash toʻlash muddatiga ega boʻlgan qarz vositalari boʻyicha foiz stavkasidan yoki boshqa daromadlardan yuqori boʻlishi mumkin emas”;

beshinchi qismi “kreditini” degan soʻzdan keyin “va (yoki) islomiy moliya vositalarini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

11) 25-moddaning uchinchi qismi quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi banklardagi investitsiyaviy omonatlar”;

12) 34-moddaning birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“islomiy bank faoliyatini amalga oshiruvchi bankning islomiy moliya masalalarini muvofiqlashtiruvchi islomiy moliya kengashi aʼzolari”;

beshinchi va oltinchi xatboshilari tegishincha oltinchi va yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

13) 35-modda ikkinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “litsenziya” degan soʻz “bank faoliyatiga doir tegishli litsenziya (litsenziyalar)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 7-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7-bob. Manfaatlar toʻqnashuvi hamda Agentlikning mansabdor shaxslarini va xodimlarini oʻz vazifalarini bajarishi chogʻida huquqiy jihatdan himoya qilish”;

15) 44-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kengash aʼzolari, bosh direktor, Agentlik xodimlari, shuningdek ushbu Qonunga yoki Markaziy bankning normativ-huquqiy hujjatlariga muvofiq oʻz vakolatlarini amalga oshirish uchun Agentlik tomonidan jalb etilgan boshqa shaxslar, shu jumladan ularning vakolatlari tugatilganidan keyin yoki ular Agentlikda ishlashini yakunlaganidan keyin faqat oʻz vazifalarini bajarishi chogʻida insofsizlik bilan sodir etilgan harakatlari (harakatsizligi) uchun javobgar boʻladi”.

10-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

11-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi uch oy muddatda:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

12-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 27-mart,

OʻRQ-1126-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.03.2026-y., 03/26/1126/0279-son)

lex.uz