UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 10-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vazirligi Soliq qoʻmitasi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 10 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 марта 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства экономики и финансов Налогового комитета

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 March 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vazirligi Soliq qoʻmitasi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг

қарори

НИЗОМ

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 10 мартдаги 342-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 2 мартдаги 2026-02-сон қарорига ИЛОВА

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом алкоголь (пиводан ташқари) ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган муддатларда амалга киритилади ва ҳар 2 йилда янгиланади.

Амал қилиш муддати тугаган акциз маркалари ёпиштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари маркаланмаган ҳисобланади ҳамда улар белгиланган тартибда олиб қўйилиши ва йўқ қилиниши керак.

2. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар (бундан буён матнда корхоналар деб юритилади) ва импорт қилувчиларга (бундан буён матнда импортчилар деб юритилади) янги намунадаги акциз маркаларини ёпиштириш билан бир вақтда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда (импорт қилишда) эски намунадаги акциз маркаларидан фойдаланишга ҳамда улар билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини беш ой мобайнида сотишга рухсат берилади.

Улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар корхоналар ва импортчилар учун белгиланган муддатдан кейин ўн икки ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган пайтдан бошлаб эски намунадаги акциз маркаларини харид қилиш ва уларга буюртмаларни жойлаштиришга доир буюртманомаларни қабул қилиш тақиқланади.

Эски намунадаги акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишга мазкур Низомнинг 6 ва 14-бандлари талабларини ҳисобга олган ҳолда янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб ўн етти ой мобайнида рухсат берилади.

4. Янги намунадаги акциз маркалари корхоналар ва импортчиларнинг номи ёзилган код рақамлари билан бирга буюртирилади, алкоголь маҳсулоти учун акциз маркаларида эса корхонанинг номи ва истеъмол идишининг литрдаги ҳажми ҳам кўрсатилади.

5. Эски намунадаги акциз маркаларини йўқ қилиш бўйича харажатларни эски намунадаги акциз маркалари ёки улар билан маркаланган маҳсулотга эга бўлган корхоналар ва импортчилар амалга оширади.

2-боб. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш

6. Янги намунадаги акциз маркалари жорий этилганидан кейин корхоналар эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган маҳсулотларни сотишни эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашидан ўн икки ой олдин тўхтатади.

7. Корхоналарда янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кунда ва эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар ўн икки ой қолган кунда эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган маҳсулот қолдиқлари, шунингдек, фойдаланилмаган эски намунадаги акциз маркаларининг қолдиқлари корхонада ташкил этиладиган Акциз маркаларини хатловдан ўтказиш ва йўқ қилиш комиссияси томонидан хатловдан ўтказилади.

8. Комиссияга келишув асосида солиқ органларининг вакиллари, корхоналарнинг ходимлари (маъмурият вакиллари, акциз маркалар учун масъул шахслар, бухгалтерия хизмати ходими) киритилади.

Комиссия таркиби корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

9. Комиссия томонидан хатловдан ўтказиш натижалари бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади.

10. Хатловдан ўтказиш натижалари акциз маркаларини ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади. Акциз маркалари камомади учун мазкур корхона раҳбарияти ва моддий жавобгар шахс масъул ҳисобланади.

11. Комиссия хатлов тўғри, ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилиши, шунингдек, акциз маркалари тўлиқ ҳажмда йўқ қилиниши учун масъул ҳисобланади.

12. Корхоналарда эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари мавжуд бўлганда, эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар ўн икки ой қолган кунда тайёр маҳсулот қолдиқларига янги намунадаги акциз маркалари янгидан ёпиштирилиб, товарлардан эски намунадаги акциз маркалари олиб ташланиши керак.

13. Товарлардан олиб ташланган акциз маркалари ва эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар ўн икки ой қолган кунда қайд этилган, фойдаланилмаган эски намунадаги акциз маркаларининг қолдиқлари комиссия томонидан куйдириш йўли билан йўқ қилинади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузилади.

3-боб. Олиб кириладиган (импорт қилинаётган) алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш

14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги намунадаги акциз маркаларининг жорий этилиши билан унинг ҳудудига эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини олиб кириш эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига ўн икки ой қолганда тўхтатилади.

Эски намунадаги ишлатилмаган акциз маркаларининг қолдиқлари улар акциз маркалари жорий этилган кунда ва эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар ўн икки ой қолган кунда Акциз маркаларини хатловдан ўтказиш ва йўқ қилиш бўйича комиссия томонидан хатловдан ўтказилади.

Комиссия томонидан хатловдан ўтказиш натижалари бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади.

15. Комиссия таркибига келишув асосида божхона органлари ва импортчилар вакиллари киритилади.

Комиссия таркиби тегишли ҳудудий божхона органи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

16. Хатловдан ўтказилгандан сўнг, эски намунадаги акциз маркаларининг ишлатилмаган қолдиқларини импортчилар товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашидан ўн икки ой олдин экспортчидан қабул қилиб олиши керак. Талаб қилиб олинган эски намунадаги акциз маркалари комиссия томонидан куйдириш йўли билан йўқ қилинади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузилади.

17. Комиссия хатлов тўғри, ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилиши, шунингдек, акциз маркалари тўлиқ ҳажмда йўқ қилиниши учун масъул ҳисобланади.

4-боб. Улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотиладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш

18. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари корхоналардан ҳам янги, ҳам эски намуналардаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни харид қилишлари мумкин. Улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларнинг харид қилиниши эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар ўн икки ой қолганда тўхтатилади.

19. Улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишнинг белгиланган муддати тугашига қадар сота оладилар.

20. Эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг белгиланган муддати тугайдиган улгуржи ва чакана савдо ташкилотларида ташкил этиладиган Акциз маркаларини хатловдан ўтказиш ва йўқ қилиш бўйича комиссия томонидан эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари хатловдан ўтказилади.

21. Комиссияга солиқ органларининг вакиллари, савдо ташкилотларининг масъул ходимларидан (раҳбар, моддий жавобгар шахс, бухгалтерия хизмати ходими) киритилади.

Комиссия таркиби савдо ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

22. Комиссия томонидан хатловдан ўтказиш натижалари бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади.

23. Комиссия хатлов тўғри, ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.

24. Хатловдан ўтказиш вақтида савдо ташкилотларида бўлган, амал қилиш муддати ўтиб кетган акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари қонунчиликка мувофиқ олиб қўйилиши ва йўқ қилиниши керак.

5-боб. «Агробанк» акциядорлик тижорат банки минтақавий бўлинмаларида акциз маркаларини йўқ қилиш

25. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг минтақавий бўлинмалари янги намунадаги акциз маркалари жорий қилинишидан бир кун олдин импортчиларга эски намунадаги акциз маркалари беришни тўхтатадилар.

26. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг минтақавий бўлинмаларида эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишга рухсат этилган муддатнинг тугашига қадар ўн икки ой олдин эски намунадаги акциз маркалари Акциз маркаларини хатловдан ўтказиш ва йўқ қилиш бўйича комиссия томонидан хатловдан ўтказилади.

27. Комиссияга солиқ органларининг вакиллари, корхоналар вакиллари ва тегишли банкнинг масъул ходимлари (раҳбарият, бухгалтерия хизмати ходими ва акциз маркалари учун моддий жиҳатдан масъул бўлган жавобгар шахс) киритилади.

28. Эски намунадаги акциз маркаларини хатловдан ўтказиш якунлари акциз маркаларини ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади. Хатловдан ўтказиш чоғида белгиланган акциз маркаларининг камомади учун мазкур банк раҳбарияти (моддий жавобгар шахс) масъул ҳисобланади.

29. Комиссия томонидан хатловдан ўтказиш натижалари бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади.

30. Комиссия хатлов тўғри, ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилиши, шунингдек акциз маркалари тўлиқ ҳажмда йўқ қилиниши учун масъул ҳисобланади.

31. Хатловдан ўтказилгандан сўнг «Агробанк» акциядорлик тижорат банки минтақавий бўлинмаларида мавжуд бўлган эски намунадаги акциз маркалари шу куннинг ўзида куйдириш йўли билан йўқ қилинади, бу ҳақда комиссия томонидан тегишли далолатнома тузилади.

32. «Агробанк» акциядорлик тижорат банки минтақавий бўлинмаларининг хатловдан кейин йўқ қилинган эски намунадаги акциз маркаларини етказиб бериш ва сақлаш бўйича харажатлари бўлинмаларнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.

6-боб. Якуний қоида

33. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларнинг қолдиқларини хатловдан ўтказиш

Корхона, ташкилот номи: ________________________________________________________________________________________ Манзил: ________________________________________________________________________________________ СТИР: _________________________________________ Комиссия раиси: _________________________________________ _________________________________________ лавозим Ф.И.О. Комиссия аъзолари: _________________________________________ _________________________________________ лавозим Ф.И.О. _________________________________________ _________________________________________ лавозим Ф.И.О. Бошланди: _________________________________________ _________________________________________ соат сана Тугалланди: _________________________________________ _________________________________________ соат сана Т/р Товар номи Акциз маркасидаги код рақами Миқдори (дона) Бир дона акциз маркаси нархи (сўм) Жами қиймати (сўм) Қўшимча изоҳлар Жами 1. 2. 3. 4. 5. ... Комиссия раиси: ___________ _____________________________ имзо Ф.И.О. Комиссия аъзолари: ___________ _____________________________ имзо Ф.И.О. ___________ _____________________________ имзо Ф.И.О.

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 10 март,

Тошкент ш.,

2026 йил 2 март,

2026 йил 4 февраль

2026 йил 30 январь

342-сон

2026-02-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3796/0286-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining

qarori

NIZOM

DALOLATNOMASI

Alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2006-yil 7-noyabrdagi PQ-505-son “Alkogolli mahsulotlarni ishlab chiqarish va sotish samaradorligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi va Soliq qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2026-yil 10-martdagi 342-son va Soliq qoʻmitasining 2026-yil 2-martdagi 2026-02-son qaroriga ILOVA

Alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom alkogol (pivodan tashqari) va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan belgilangan muddatlarda amalga kiritiladi va har 2 yilda yangilanadi.

Amal qilish muddati tugagan aksiz markalari yopishtirilgan alkogol va tamaki mahsulotlari markalanmagan hisoblanadi hamda ular belgilangan tartibda olib qoʻyilishi va yoʻq qilinishi kerak.

2. Alkogol va tamaki mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi korxonalar (bundan buyon matnda korxonalar deb yuritiladi) va import qiluvchilarga (bundan buyon matnda importchilar deb yuritiladi) yangi namunadagi aksiz markalarini yopishtirish bilan bir vaqtda alkogol va tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda (import qilishda) eski namunadagi aksiz markalaridan foydalanishga hamda ular bilan markalangan mahsulot qoldiqlarini besh oy mobaynida sotishga ruxsat beriladi.

Ulgurji va chakana savdo tarmogʻida eski namunadagi aksiz markalari bilan markalangan mahsulotlar korxonalar va importchilar uchun belgilangan muddatdan keyin oʻn ikki oy oʻtgach markalanmagan deb hisoblanadi va belgilangan tartibda olib qoʻyiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi hududida yangi namunadagi aksiz markalari joriy etilgan paytdan boshlab eski namunadagi aksiz markalarini xarid qilish va ularga buyurtmalarni joylashtirishga doir buyurtmanomalarni qabul qilish taqiqlanadi.

Eski namunadagi aksiz markali alkogol va tamaki mahsulotlarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotishga mazkur Nizomning 6 va 14-bandlari talablarini hisobga olgan holda yangi namunadagi aksiz markalari joriy etilgan kundan boshlab oʻn yetti oy mobaynida ruxsat beriladi.

4. Yangi namunadagi aksiz markalari korxonalar va importchilarning nomi yozilgan kod raqamlari bilan birga buyurtiriladi, alkogol mahsuloti uchun aksiz markalarida esa korxonaning nomi va isteʼmol idishining litrdagi hajmi ham koʻrsatiladi.

5. Eski namunadagi aksiz markalarini yoʻq qilish boʻyicha xarajatlarni eski namunadagi aksiz markalari yoki ular bilan markalangan mahsulotga ega boʻlgan korxonalar va importchilar amalga oshiradi.

2-bob. Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilgan alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish

6. Yangi namunadagi aksiz markalari joriy etilganidan keyin korxonalar eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan mahsulotlarni sotishni eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni sotishning ruxsat etilgan muddati tugashidan oʻn ikki oy oldin toʻxtatadi.

7. Korxonalarda yangi namunadagi aksiz markalari joriy etilgan kunda va eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni sotishning ruxsat etilgan muddati tugashiga qadar oʻn ikki oy qolgan kunda eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan mahsulot qoldiqlari, shuningdek, foydalanilmagan eski namunadagi aksiz markalarining qoldiqlari korxonada tashkil etiladigan Aksiz markalarini xatlovdan oʻtkazish va yoʻq qilish komissiyasi tomonidan xatlovdan oʻtkaziladi.

8. Komissiyaga kelishuv asosida soliq organlarining vakillari, korxonalarning xodimlari (maʼmuriyat vakillari, aksiz markalar uchun masʼul shaxslar, buxgalteriya xizmati xodimi) kiritiladi.

Komissiya tarkibi korxona rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

9. Komissiya tomonidan xatlovdan oʻtkazish natijalari boʻyicha mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

10. Xatlovdan oʻtkazish natijalari aksiz markalarini hisobga olish maʼlumotlari bilan solishtiriladi. Aksiz markalari kamomadi uchun mazkur korxona rahbariyati va moddiy javobgar shaxs masʼul hisoblanadi.

11. Komissiya xatlov toʻgʻri, oʻz vaqtida va belgilangan tartibga rioya qilgan holda oʻtkazilishi, shuningdek, aksiz markalari toʻliq hajmda yoʻq qilinishi uchun masʼul hisoblanadi.

12. Korxonalarda eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan alkogol va tamaki mahsulotlari mavjud boʻlganda, eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni sotishning ruxsat etilgan muddati tugashiga qadar oʻn ikki oy qolgan kunda tayyor mahsulot qoldiqlariga yangi namunadagi aksiz markalari yangidan yopishtirilib, tovarlardan eski namunadagi aksiz markalari olib tashlanishi kerak.

13. Tovarlardan olib tashlangan aksiz markalari va eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni sotishning ruxsat etilgan muddati tugashiga qadar oʻn ikki oy qolgan kunda qayd etilgan, foydalanilmagan eski namunadagi aksiz markalarining qoldiqlari komissiya tomonidan kuydirish yoʻli bilan yoʻq qilinadi hamda bu haqda dalolatnoma tuziladi.

3-bob. Olib kiriladigan (import qilinayotgan) alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish

14. Oʻzbekiston Respublikasi hududida yangi namunadagi aksiz markalarining joriy etilishi bilan uning hududiga eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan alkogol va tamaki mahsulotlarini olib kirish eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni sotishning ruxsat etilgan muddati tugashiga oʻn ikki oy qolganda toʻxtatiladi.

Eski namunadagi ishlatilmagan aksiz markalarining qoldiqlari ular aksiz markalari joriy etilgan kunda va eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni sotishning ruxsat etilgan muddati tugashiga qadar oʻn ikki oy qolgan kunda Aksiz markalarini xatlovdan oʻtkazish va yoʻq qilish boʻyicha komissiya tomonidan xatlovdan oʻtkaziladi.

Komissiya tomonidan xatlovdan oʻtkazish natijalari boʻyicha mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

15. Komissiya tarkibiga kelishuv asosida bojxona organlari va importchilar vakillari kiritiladi.

Komissiya tarkibi tegishli hududiy bojxona organi rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

16. Xatlovdan oʻtkazilgandan soʻng, eski namunadagi aksiz markalarining ishlatilmagan qoldiqlarini importchilar tovarlarni sotishning ruxsat etilgan muddati tugashidan oʻn ikki oy oldin eksportchidan qabul qilib olishi kerak. Talab qilib olingan eski namunadagi aksiz markalari komissiya tomonidan kuydirish yoʻli bilan yoʻq qilinadi hamda bu haqda dalolatnoma tuziladi.

17. Komissiya xatlov toʻgʻri, oʻz vaqtida va belgilangan tartibga rioya qilgan holda oʻtkazilishi, shuningdek, aksiz markalari toʻliq hajmda yoʻq qilinishi uchun masʼul hisoblanadi.

4-bob. Ulgurji va chakana savdo tarmogʻida sotiladigan alkogol va tamaki mahsulotlari uchun yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish

18. Alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalari joriy etilgan kundan boshlab ulgurji va chakana savdo tashkilotlari korxonalardan ham yangi, ham eski namunalardagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni xarid qilishlari mumkin. Ulgurji va chakana savdo tashkilotlari tomonidan eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarning xarid qilinishi eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni sotishning ruxsat etilgan muddati tugashiga qadar oʻn ikki oy qolganda toʻxtatiladi.

19. Ulgurji va chakana savdo tashkilotlari eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasi hududida eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan alkogol va tamaki mahsulotlarini sotishning belgilangan muddati tugashiga qadar sota oladilar.

20. Eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni sotishning belgilangan muddati tugaydigan ulgurji va chakana savdo tashkilotlarida tashkil etiladigan Aksiz markalarini xatlovdan oʻtkazish va yoʻq qilish boʻyicha komissiya tomonidan eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan alkogol va tamaki mahsulotlarining qoldiqlari xatlovdan oʻtkaziladi.

21. Komissiyaga soliq organlarining vakillari, savdo tashkilotlarining masʼul xodimlaridan (rahbar, moddiy javobgar shaxs, buxgalteriya xizmati xodimi) kiritiladi.

Komissiya tarkibi savdo tashkiloti rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

22. Komissiya tomonidan xatlovdan oʻtkazish natijalari boʻyicha mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

23. Komissiya xatlov toʻgʻri, oʻz vaqtida va belgilangan tartibga rioya qilgan holda oʻtkazilishi uchun masʼul hisoblanadi.

24. Xatlovdan oʻtkazish vaqtida savdo tashkilotlarida boʻlgan, amal qilish muddati oʻtib ketgan aksiz markalari bilan markalangan alkogol va tamaki mahsulotlari qonunchilikka muvofiq olib qoʻyilishi va yoʻq qilinishi kerak.

5-bob. “Agrobank” aksiyadorlik tijorat banki mintaqaviy boʻlinmalarida aksiz markalarini yoʻq qilish

25. “Agrobank” aksiyadorlik tijorat bankining mintaqaviy boʻlinmalari yangi namunadagi aksiz markalari joriy qilinishidan bir kun oldin importchilarga eski namunadagi aksiz markalari berishni toʻxtatadilar.

26. “Agrobank” aksiyadorlik tijorat bankining mintaqaviy boʻlinmalarida eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarni sotishga ruxsat etilgan muddatning tugashiga qadar oʻn ikki oy oldin eski namunadagi aksiz markalari Aksiz markalarini xatlovdan oʻtkazish va yoʻq qilish boʻyicha komissiya tomonidan xatlovdan oʻtkaziladi.

27. Komissiyaga soliq organlarining vakillari, korxonalar vakillari va tegishli bankning masʼul xodimlari (rahbariyat, buxgalteriya xizmati xodimi va aksiz markalari uchun moddiy jihatdan masʼul boʻlgan javobgar shaxs) kiritiladi.

28. Eski namunadagi aksiz markalarini xatlovdan oʻtkazish yakunlari aksiz markalarini hisobga olish maʼlumotlari bilan solishtiriladi. Xatlovdan oʻtkazish chogʻida belgilangan aksiz markalarining kamomadi uchun mazkur bank rahbariyati (moddiy javobgar shaxs) masʼul hisoblanadi.

29. Komissiya tomonidan xatlovdan oʻtkazish natijalari boʻyicha mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

30. Komissiya xatlov toʻgʻri, oʻz vaqtida va belgilangan tartibga rioya qilgan holda oʻtkazilishi, shuningdek aksiz markalari toʻliq hajmda yoʻq qilinishi uchun masʼul hisoblanadi.

31. Xatlovdan oʻtkazilgandan soʻng “Agrobank” aksiyadorlik tijorat banki mintaqaviy boʻlinmalarida mavjud boʻlgan eski namunadagi aksiz markalari shu kunning oʻzida kuydirish yoʻli bilan yoʻq qilinadi, bu haqda komissiya tomonidan tegishli dalolatnoma tuziladi.

32. “Agrobank” aksiyadorlik tijorat banki mintaqaviy boʻlinmalarining xatlovdan keyin yoʻq qilingan eski namunadagi aksiz markalarini yetkazib berish va saqlash boʻyicha xarajatlari boʻlinmalarning oʻz mablagʻlari hisobiga qoplanadi.

6-bob. Yakuniy qoida

33. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.

Alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Eski namunadagi aksiz markalari yopishtirilgan tovarlarning qoldiqlarini xatlovdan oʻtkazish

Korxona, tashkilot nomi: ________________________________________________________________________________________ Manzil: ________________________________________________________________________________________ STIR: _________________________________________ Komissiya raisi: _________________________________________ _________________________________________ lavozim F.I.O. Komissiya aʼzolari: _________________________________________ _________________________________________ lavozim F.I.O. _________________________________________ _________________________________________ lavozim F.I.O. Boshlandi: _________________________________________ _________________________________________ soat sana Tugallandi: _________________________________________ _________________________________________ soat sana T/r Tovar nomi Aksiz markasidagi kod raqami Miqdori (dona) Bir dona aksiz markasi narxi (soʻm) Jami qiymati (soʻm) Qoʻshimcha izohlar Jami 1. 2. 3. 4. 5. ... Komissiya raisi: ___________ _____________________________ imzo F.I.O. Komissiya aʼzolari: ___________ _____________________________ imzo F.I.O. ___________ _____________________________ imzo F.I.O.

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Soliq qoʻmitasi raisi F. PULATOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2026-yil 10-mart,

Toshkent sh.,

2026-yil 2-mart,

2026-yil 4-fevral

2026-yil 30-yanvar

342-son

2026-02-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.03.2026-y., 10/26/3796/0286-son)

lex.uz