UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 30-mart · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 30 март · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 марта 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 March 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

НАМУНАСИ

НАМУНАСИ

НАМУНАСИ

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича тегишли маъмурий чоралар кўриш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сон Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 25 октябрдаги 676-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб:

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси (кейинги ўринларда — мобил илова) орқали хабардор қилиш имконияти яратилади;

ЯИДХП ёки мобил илова орқали транспорт воситасини бошқариш учун электрон ишончномани расмийлаштириш ҳамда нотариуслар томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олиш бўйича нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бошқа шахсга ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини композит тарзда хабардор қилиш йўлга қўйилади;

бошқариш ҳуқуқини олган шахс ўз мажбуриятларини электрон рақамли имзо ёки «Mobile-ID» ёхуд «Face-ID» орқали тасдиқлаши талаб этилади.

2. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жавобгарлик ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) 2026 йил 31 мартга қадар:

Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитаси билан биргаликда мулкдорлар томонидан ўзларига тегишли транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсларга ўтказилгани тўғрисидаги маълумотларни ўзаро тезкор равишда алмашишни таъминлаш бўйича ахборот тизимларини интеграция қилиш чораларини кўрсин;

Транспорт вазирлиги билан биргаликда «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимининг «Электрон йўл варақа» автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Маъмурий амалиёт» ва «E-jarimaball» модулларига интеграция қилинишини таъминласин;

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мувофиқлик сертификатлари, шу жумладан, рўйхатдан ўтказилмаган янги автотранспорт воситаларига расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари тўғрисидаги маълумотларни алмашиш бўйича ахборот тизимларини интеграция қилсин;

б) ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтда кенг ёритилиши юзасидан медиа-режа тасдиқласин ҳамда аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сон қарорига 1-ИЛОВА

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жавобгарлик ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жавобгарлик ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиш (кейинги ўринларда — хабардор қилиш хизмати), шунингдек, ушбу шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини белгилайди.

Хабардор қилиш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси (кейинги ўринларда — мобил илова) орқали амалга оширилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланади:

бошқариш ҳуқуқини олган шахс — фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, жумладан, ишончнома, суғурта полиси, электрон йўл варақаси (қоғоз шаклидаги йўл варақаси) орқали юридик ёки жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахс.

Бунда бошқариш ҳуқуқини олган шахс ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш давомида йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

ишончнома ва транспорт воситасини бошқаришга доир бошқа ҳужжатлар (кейинги ўринларда — ишончнома) — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ нотариал шаклда расмийлаштирилган ёки юридик шахс номидан бериладиган ва мазкур юридик шахс раҳбари томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланадиган ишончномалар, транспорт воситаси электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра ижарага берилганлигини тасдиқловчи баённомалар, каршеринг ташкилотлари томонидан транспорт воситасини ижарага берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, нотариал тасдиқлашни талаб этмайдиган, электрон шаклда расмийлаштирилган автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномалар, электрон, қоғоз шаклдаги йўл варақалари ва суғурта полислари;

«Маъмурий амалиёт» модули — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг таркибий ахборот тизими;

суғурта полиси — мажбурий суғурта қилинганини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат бўлиб, транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари суғурта полиси асосида транспорт воситасидан фойдаланиши ва уни бошқариши учун нотариал тасдиқланадиган ишончноманинг расмийлаштирилиши талаб қилинмайди, бунда транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари ҳақидаги, уларнинг қариндошлик даражаси (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ва ҳайдовчилик гувоҳномалари тўғрисидаги маълумотлар суғурта полисида кўрсатилиши ёки ҳайдовчилар сони чекланмаган бўлиши лозим;

транспорт воситасининг эгаси — транспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;

хабарнома — хабардор қилиш хизматини кўрсатиш давомида ваколатли органга юбориладиган ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олган ҳамда ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш давомида йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жавобгарликни ўз зиммасига олган шахс тўғрисидаги маълумотлар;

ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизими — йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни қайд этиш ва мазкур қоидабузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарорни шакллантириш ва унга юбориш имконини яратувчи «Маъмурий амалиёт» модули таркибидаги махсус ахборот тизими;

электрон журнал — хабардор қилиш хизматини кўрсатиш тўғрисидаги хабарномалар қайд этиладиган ва «Маъмурий амалиёт» модулида юритиладиган электрон шаклдаги ҳужжат;

электрон йўл варақаси — ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлган, электрон йўл варақаси тизими орқали юритиладиган транспорт воситаларининг ҳаракатини ҳисобга олувчи QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган асосий ҳужжат.

3. Ушбу Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

содир этилган қоидабузарлик бевосита йўл-патруль хизмати инспектори томонидан аниқланиб, электрон ёки қоғоз шаклидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган ҳолатларда;

тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан ҳаракатланиб келаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларига.

4. Хабардор қилиш хизматини кўрсатиш натижаларига кўра шакллантирилган хабарномалар реестри ва уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар «Маъмурий амалиёт» модулида юритилади.

5. Хабардор қилиш хизмати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан кўрсатилади.

2-боб. Бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахслар тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиш тартиби

6. Бошқариш ҳуқуқини олган шахс тўғрисида ваколатли орган ЯИДХП ёки мобил илова орқали хабардор қилинади.

7. Хабардор қилиш хизматидан фойдаланиш учун транспорт воситасининг эгаси ЯИДХП ёки мобил иловада шахсий кабинет очган ҳолда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва унда бошқариш ҳуқуқини бериш муддатини кўрсатиб ўтади.

Сўровномага транспорт воситасини бошқариш учун асос бўлган ҳужжатларнинг электрон нусхалари илова қилинади.

Ишончнома бир нечта шахсларга берилган бўлса, сўровномага улар орасидан транспорт воситасини доимий бошқарадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жавобгарликни ўз зиммасига олган шахснинг Ф.И.О., ЖШШИР ва транспорт воситасини бошқаришга доир ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

Агар бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган бўлса, унинг яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган жойи тўғрисида маълумотлар ҳам киритилади.

Зарур ҳолларда ишончномада кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тегишли маълумотлар базаларидан, шунингдек, «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан текширилади.

8. Бошқариш ҳуқуқини олган шахс маълумотларни кўриб чиқиб, сўровномада кўрсатилган транспорт воситасида фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олишини қайси тизимдан сўров юборилган бўлса, айнан ўша тизим орқали тасдиқлайди ёки тасдиқлашни рад этади.

Бунда бошқариш ҳуқуқини олган шахс сўровномани тасдиқлаш орқали келгусида унга нисбатан жарима солиш тўғрисида қарор расмийлаштирилиб борилишига розилигини электрон рақамли имзо ёки «Mobile-ID» ёхуд «Face-ID» орқали тасдиқлайди.

9. Бошқариш ҳуқуқини олган шахс сўровномадаги маълумотларни тасдиқлаганидан сўнг, автоматик равишда тўлов варақаси шакллантирилади ва тўлов амалга оширилгандан кейин сўровномадаги маълумотлар автоматик тарзда ваколатли органнинг ахборот тизимига юборилиб, автоматик равишда QR-кодли (матрик штрихли код) хабарнома шакллантирилади ва электрон шаклда «Маъмурий амалиёт» модулига юборилади.

10. Бошқариш ҳуқуқини олган шахс сўровномадаги маълумотларни тасдиқлашни рад этган тақдирда, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик транспорт воситаси эгаси зиммасида қолади.

Хабардор қилиш электрон журналда рўйхатга олинганидан сўнг хабарнома бекор қилинганда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

11. Сўровномада нотўғри ёки ёлғон маълумотлар кўрсатилган ёхуд маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда, шунингдек, тўлов амалга оширилмаганда, хабардор қилиш хизматини кўрсатиш рад этилади, бу ҳақда транспорт воситасининг эгасига онлайн режимида автоматик тарзда электрон шаклда жавоб қайтарилади.

Транспорт воситасининг эгаси сўровномасидаги камчиликлар тўғрисидаги хабарномани олганидан сўнг 5 иш куни давомида ҳужжатлардаги камчиликларни тўғрилаб, дастлабки йўллаган сўровномасини таҳрирлаш ҳуқуқига эга.

5 иш куни давомида ҳужжатлардаги камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ушбу сўровнома автоматик тарзда бекор қилинади.

Хабардор қилиш хизматининг кўрсатилиши бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

12. «Маъмурий амалиёт» модулига келиб тушган хабарнома электрон журналда автоматик тарзда қайд этилади ва ундаги маълумотлар асосида ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

13. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи нотариал тасдиқлашни талаб этмайдиган электрон ишончномани расмийлаштириш ҳаракатини амалга ошириш жараёнида хабардор қилиш хизмати композит тартибда кўрсатилиши мумкин.

Бунда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи икки ва ундан ортиқ шахсга берилганда, жавобгарликни олувчи шахс алоҳида белгиланади, унинг шахсий маълумотлари (Ф.И.О., шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури, серия ва рақами, ЖШШИР, телефон рақами ва транспорт воситасини бошқаришга доир ҳужжатлар) сўровномага киритилади.

3-боб. Тўловларни амалга ошириш ва тақсимлаш тартиби

15. Хабардор қилиш хизмати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ташкилотлари, шунингдек, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бевосита ўзларининг ходимларига (ҳайдовчиларига) транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берганда, ваколатли органни хабардор қилиш учун тўлов ундирилмайди.

Хабардор қилиш хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Транспорт воситасининг эгаси ёки бошқариш ҳуқуқини олган шахс «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида рўйхатга олинганда, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганда, мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланади.

16. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг махсус ҳисобрақамига;

30 фоизи — Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

30 фоизи — «Ўзбектелеком» АКга;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;

б) мобил илова орқали мурожаат этганда:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

30 фоизи — «Ўзбектелеком» АКга;

қолган маблағлар — Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.

4-боб. Хабарномани бекор қилиш тартиби

17. Хабарнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:

транспорт воситаси эгасининг сўровига мувофиқ;

бошқариш ҳуқуқини олган шахснинг транспорт воситаси эгасини хабардор қилган ҳолдаги сўровига мувофиқ;

транспорт воситасини бошқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат бекор бўлганда ёки белгиланган муддат тугаганда;

бошқариш ҳуқуқини олган шахс вафот этганда;

транспорт воситаси эгаси ўзгарганда ёки эгалик ҳуқуқи бекор бўлганда;

сўровномада кўрсатилган муддат тугаганда.

Ушбу банднинг бешинчи , олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги ҳолатларда хабарнома автоматик равишда бекор қилинади.

18. Бошқариш ҳуқуқини олган шахс хабарномани бекор қилиш юзасидан сўровнома юборганда, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома ўз кучини йўқотганлиги ахборот тизими ёрдамида автоматик равишда текширилиб, транспорт воситаси эгасининг розилигисиз бекор қилинади.

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома амалда бўлган тақдирда, транспорт воситаси эгасининг розилиги талаб этилади.

19. Транспорт воситаси эгаси хабарномани бекор қилиш ҳақидаги сўровномани шахсий кабинети орқали ёки нотариусга келган ҳолда тасдиқлаши мумкин.

5-боб. Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жавобгарлик бошқариш ҳуқуқини олган шахсга ўтказилгани тўғрисида ваколатли орган хабардор қилингандан кейин ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш тартиби

20. Хабарномалар «Маъмурий амалиёт» модулига келиб тушгандан кейин ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Бунда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарорлар автоматик тарзда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олган шахс номига шакллантирилади.

Бошқариш ҳуқуқини олган шахсга жарима солиш тўғрисидаги қарор почта хизмати орқали унинг яшаш манзилига ва бу ҳақидаги «СМС» хабар мобил алоқа воситасига юборилади.

21. Бошқариш ҳуқуқини олган шахс хабарномада кўрсатилган транспорт воситасида содир этган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 17 1 ва 309 1 -моддаларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

22. Агар бошқариш ҳуқуқини олган шахс чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида маълумот ахборот тизимининг «Чет эл фуқароси» позициясига киритилган бўлса, жарима солиш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда ушбу позицияда кўрсатилган манзилга юборилади.

6-боб. Бошқариш ҳуқуқини олган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби

23. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ишончнома орқали олган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — чет эл фуқаролари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилмаган бўлиб, улар йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этганда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 309 1 -моддасига асосан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади ва бу ҳақида онлайн режимда божхона органларига интеграция қилинган махсус ахборот тизими орқали маълумотлар юборилади.

24. Божхона органларига чет эл фуқароларидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни ундириш учун «Маъмурий амалиёт» модули орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) маълумотлар базасига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар асос бўлади.

25. Чет эл фуқароларига нисбатан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларда кўрсатилган жарималар Божхона қўмитасининг маълумотлар базасига келиб тушган ва ушбу қарорларда қайд этилган миқдорларда ундирилади.

26. Чет эл фуқаролари республика ҳудудидан чиқиш учун давлат божхона органига мурожаат қилганда, божхона хизмати органи ходими ушбу чет эл фуқаролари иштирокида республика ҳудудида содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари мавжудлигини «Маъмурий амалиёт» модули томонидан тақдим этилган маълумотлар орқали текширади.

27. Божхона хизмати органи ходими республика ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган чет эл фуқароларини, уларга нисбатан чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларда белгиланган жарима суммасини тўлагандан сўнг республикадан чиқиб кетишига йўл қўйилиши тўғрисида огоҳлантиради.

28. «Маъмурий амалиёт» модулидан Божхона қўмитасининг маълумотлар базасига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқиш божхона пости ходими томонидан икки нусхада чоп этилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг биринчи нусхаси тўлов амалга оширилган квитанция билан биргаликда чиқиш божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса ишончнома берилган чет эл фуқароларига берилади.

29. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган чет эл фуқаролари жарима солиш тўғрисидаги қарорда қайд этилган жаримани чегара божхона постидаги банк кассалари ёки электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўлайди.

30. Чегара божхона постларидаги банк кассалари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган чет эл фуқароларидан жарима суммасини қабул қилади;

жарима суммаси қабул қилингани ҳақида квитанция расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини чет эл фуқароларига беради.

Банк кассаси ходими жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг патта ва хазиначи қисмларини ўз имзоси ва муҳри билан тасдиқлайди, патта қисми иш юритувида қолади, қолган қисми эса чет эл фуқароларига қайтарилади.

31. Жарима электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўланганда, буни божхона пости ходими электрон тўлов тизимлари орқали текширади ва жарима тўланган тақдирда, бу ҳақда тегишли маълумотларни Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантирган ҳолда чет эл фуқароларига республика ҳудудидан чиқишга рухсат беради.

32. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган, ишончнома берилган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслардан божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратилиши белгиланган қисмининг 50 фоизи Божхона қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ўтказилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

33. Ҳужжатлар алмашинувида иштирок этувчи органлар ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

34. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги ушбу Низом талабларининг бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.

35. Ваколатли орган ёки бошқа давлат органлари ходимлари ва мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик ўтказилганлиги ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга хабардор қилиш хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Транспорт воситасининг эгаси Хабардор қилиш хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки мобил илова орқали сўровномани электрон шаклда тўлдирилади. Хоҳишига кўра 2-босқич Бошқариш ҳуқуқини олган шахс Сўровномадаги маълумотлар ва келгусида жарима солиш тўғрисида қарор расмийлаштириб борилишига розилиги электрон рақамли имзо ёки «Mobile-ID» ёхуд «Face-ID» орқали тасдиқланади. Автоматик равишда 3-босқич Транспорт воситасининг эгаси ёки бошқариш ҳуқуқини олган шахс Хабардор қилиш хизмати учун тўловни амалга оширади. Сўровномадаги маълумотлар тасдиқлангандан сўнг 4-босқич ЯИДХП ёки мобил илова орқали Хабарнома ваколатли органга йўналтирилади. Автоматик равишда 5-босқич Ваколатли орган 1. Келиб тушган хабарномадаги маълумотлар алоҳида электрон журналга қайд этилади ва ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилади, агар хабарномада чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида маълумот мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда махсус интеграция қилинган ахборот тизими орқали божхона органларига ўзгартиришлар ҳақида хабарнома юборади. 2. Кўриб чиқиш натижалари бўйича хабарнома шакллантирилиб, уни QR-код билан тасдиқланган ҳолда транспорт воситасининг эгасига ва бошқариш ҳуқуқини олган шахсга ЯИДХП орқали юборади. 5 кун ичида

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик ўтказилганлиги ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Хабардор қилиш хизматидан фойдаланиш учун

I. Транспорт воситаси эгаси тўғрисида маълумот Жисмоний шахс: 1. Ф.И.О. 2. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури, серияси ва рақами 3. Фуқаролиги 4. ЖШШИР 5. Телефон рақами Юридик шахс: 1. Юридик шахс номи 2. СТИР 3. Юридик шахснинг ишончли вакили Ф.И.О. 4. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури, серияси ва рақами 5. ЖШШИР 6. Телефон рақами II. Транспорт воситаси тўғрисида маълумот 1. Русуми 2. Тури 3. Ишлаб чиқарилган йили 4. Давлат рақами белгиси 5. Транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серияси ва рақами III. Бошқариш ҳуқуқини олган шахс тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О. 2. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури, серияси ва рақами 3. ЖШШИР 4. Рўйхатдан ўтган манзили 5. Телефон рақами IV. Бошқариш ҳуқуқини олган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О. 2. Ҳайдовчилик гувоҳномаси маълумотлари (серияси ва рақами) 3. Категорияси 4. Амал қилиш муддати V. Умумий маълумотлар 1. Транспорт воситасини бошқариш учун асос бўлган ҳужжат тури Нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома Нотариал тартибда тасдиқланган ижара шартномаси Электрон ишончнома Солиқ қўмитасида рўйхатдан ўтган ижара шартномаси Суғурта полиси (яқин қариндошлар бўлганда) Каршеринг ташкилотларининг транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси Электрон, қоғоз шаклдаги йўл варақалари Суғурта полислари 2. Транспорт воситасини бошқариш учун асос бўлган ҳужжат реквизитлари 3. Транспорт воситасини бошқариш учун асос бўлган ҳужжатнинг амал қилиш муддати 4. Хабарноманинг амал қилиш муддати Изоҳ. Муддат асос ҳужжатнинг амал қилиш муддатидан кўп бўлмаслиги лозим

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига 1-иловада:

а) 2-банд қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи — йигирма иккинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

«Oq yoʻl» платформаси — ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги Ўзбекистон ҳудудидаги автомототранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи (кейинги ўринларда — ишлаб чиқарувчи), дистрибютор ёки дилер ташкилоти ва ЙҲХХ ўртасида маълумотлар алмашинувини таъминловчи ахборот тизими;

«Ҳисоб-маълумотномалари» модули — «Oq yoʻl» платформаси орқали берилган электрон ҳисоб-маълумотномалари тўғрисидаги маълумотлар жамланган ахборот тизими;

электрон ҳисоб-маълумотнома — автомототранспорт воситаси қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи, уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи қатъий ҳисобда турувчи, ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилоти томонидан бериладиган электрон расмий ҳужжат;

логин-пароль — электрон ҳисоб-маълумотномани бериш учун «Oq yoʻl» платформасида автомототранспорт воситаларини сотиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар номига расмийлаштирилган ва келгусида ушбу дистрибютор ёки дилер ташкилотини аниқлашда фойдаланиладиган махсус жумлалар, код ёки рақамлар комбинациялари»;

б) 5-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см 3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари»;

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 11 8 -банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«11 8 . Автомототранспорт воситасининг маълумотлари тақдим этилган ҳужжатлар билан мос келган тақдирда, автомототранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома беш йил муддатга расмийлаштирилиб, РЎДРБ билан бирга автомототранспорт воситаси эгаси ёки вакилига тақдим этилади.

Бунда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг 6-бандига берилган санаси ҳамда амал қилиш муддати киритилади»;

г) қуйидаги мазмундаги 1 2 -боб билан тўлдирилсин:

«1 2 -боб. Автомототранспорт воситаларини сотиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга логин-паролларни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун электрон шаклдаги ҳисоб-маълумотномаларини бериш тартиби

11 11 . Сотилаётган автомототранспорт воситаларига электрон ҳисоб-маълумотномаларни бериш учун ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ва дилер ташкилотларига ЙҲХХ томонидан логин-пароллар расмийлаштирилади.

Бунда ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ва дилер ташкилотлари логин-паролларни расмийлаштириш учун ЙҲХХга мурожаат қилади.

11 12 . Логин-паролларни расмийлаштириш учун ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ва дилер ташкилотлари ўз мурожаатларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

а) ишлаб чиқарувчилар учун:

таъсис ҳужжатлари (устав, гувоҳнома ва бошқалар);

автомототранспорт воситаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилишини тасдиқловчи ҳужжатлар;

автомототранспорт воситаларининг мувофиқлик сертификатлари (ҳар бир русуми бўйича);

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

б) ишлаб чиқарувчиларнинг вакиллари ёки воситачилари (дилер, дистрибютор) учун:

таъсис ҳужжатлари (устав, гувоҳнома ва бошқалар);

ишлаб чиқарувчи билан тузилган тегишли дилерлик (дистрибюторлик) келишув ҳужжатлари (шартномалар);

давлат божхона хизмати органи томонидан берилган юк божхона декларациялари (эркин муомалага олиб кирган чет элда ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситалари учун);

автомототранспорт воситаларининг мувофиқлик сертификатлари (ҳар бир русуми бўйича);

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

в) «TRADE-IN» дастури асосида автомототранспорт воситаларини сотувчи юридик шахслар учун:

таъсис ҳужжатлари (устав, гувоҳнома ва бошқалар);

«TRADE-IN» дастури асосида автомототранспорт воситаларини сотишни тасдиқловчи ҳужжатлар;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомототранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиси билан тузилган тегишли дилерлик (дистрибюторлик) келишув ҳужжатлари (шартномалар).

11 13 . ЙҲХХнинг масъул ходими ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилоти томонидан келиб тушган мурожаатни беш иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқади.

11 14 . Ўрганиш натижаларига кўра, масъул ходим ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилотига логин-паролни расмийлаштириш ёки рад этиш тўғрисида асослантирилган жавоб хати беради.

11 15 . Ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилотига логин-пароль қуйидаги ҳолларда тақдим этилмайди:

мазкур Низомнинг 11 12 -бандида назарда тутилган мурожаатга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланганда;

транспорт воситасининг мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ҳолларда.

11 16 . Ушбу Низомнинг 11 12 -бандидаги «а», «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича алоҳида электрон логин-пароллар берилади.

11 17 . Мурожаатни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича камчиликлар аниқланмаган тақдирда, масъул ходим томонидан ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилотига логин-пароль расмийлаштирилади.

Бунда масъул ходим томонидан ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилотининг масъул раҳбар ва ходимларига логин-паролдан фойдаланиш тартиби тушунтирилади ва ундан ноқонуний фойдаланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантириб, улардан тилхат олади.

11 18 . Ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилоти «Oq yoʻl» платформасига ЙҲХХ томонидан берилган логин-пароль орқали киради.

11 19 . «Oq yoʻl» платформасидаги «Ҳисоб маълумотномалари» модулига ўтиб, автомототранспорт воситаси ва харидор тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни киритади:

а) харидор тўғрисидаги маълумотлар:

юридик шахслар учун:

юридик шахснинг номи, СТИР, манзили;

жисмоний шахслар учун:

харидорнинг Ф.И.О., паспорт (ID карта) серияси ва рақами, ЖШШИР рақами ҳамда манзили;

б) автомототранспорт воситасининг сотилган санаси;

в) автомототранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар:

русуми;

модели;

тури;

кузов тури;

VIN-коди;

двигатель рақами;

двигатель қуввати (от кучи, ватт)

кузов рақами;

шасси рақами;

ранги;

ёнилғи тури;

тўла вазни;

юксиз вазни;

г) экологик синфи;

д) ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар:

номи;

СТИР;

фаолият тури;

манзили;

раҳбарининг Ф.И.О.;

телефон рақами;

е) божхона органлари томонидан берилган юк божхона декларациялари тартиб рақамини (чет элда ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситалари учун).

11 20 . Ушбу Низомнинг 11 19 -бандида кўрсатилган маълумотлар «Ҳисоб маълумотномалари» модулига киритилгандан сўнг, электрон ҳисоб-маълумотнома реал вақт режимида, ушбу Низомга иловага мувофиқ намунада автоматик тарзда шакллантирилади ва харидорларга тақдим этилади.

Шакллантирилган электрон ҳисоб-маълумотноманинг ҳақиқийлигини текшириш учун «QR-код» билан таъминланади.

11 21 . Ушбу Низомнинг 11 19 -бандида кўрсатилган маълумотлар «Ҳисоб маълумотномалари» модулига нотўғри киритилганда, электрон ҳисоб-маълумотноманинг шакллантирилиши автоматик тарзда тўхтатилади.

11 22 . Ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилоти томонидан нотўғри киритилган маълумотлар 24 соат ичида «Ҳисоб маълумотномалари» модулида тўғирланган тақдирда, электрон ҳисоб-маълумотнома қайта шакллантирилади ва харидорларга тақдим этилади.

11 23 . Нотўғри киритилган маълумотлар 24 соат ичида ишлаб чиқарувчи, дистрибютор ёки дилер ташкилоти томонидан тўғирланмаган тақдирда, шакллантирилаётган электрон ҳисоб-маълумотнома автоматик тарзда бекор қилинади.

11 24 . Электрон ҳисоб-маълумотномаларнинг сарфланиши тўғрисида ҳисоботлар электрон тарзда «Ҳисоб маълумотномалари» модулида юритилади ва ЙҲХХ томонидан назорат қилинади.

11 25 . Ҳисоб-маълумотномалардаги маълумотларнинг бошқа шахсларга очиқланишига йўл қўйилмайди»;

д) 16-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги «электрон ҳисоб-маълумотлар» сўзлари «электрон ҳисоб-маълумотномалар» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 18-банднинг бешинчи хатбошисидаги «электрон ҳисоб-маълумот» сўзлари «электрон ҳисоб-маълумотнома» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 23-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Автомототранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг эгаларига ҳудудий бошқармалари томонидан РЎДРБ ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома беш йил муддатга берилади. Илгари берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва РЎДРБ, шунингдек чет эл ҳужжатлари ва рўйхатдан ўтиш рақамли белгилари олиб қўйилади (улар мавжуд бўлганда).

Бунда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг 5-банди (манзили) тўлдирилмайди, шунингдек 6-бандига берилган санаси ҳамда амал қилиш муддати киритилади»;

з) 36-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «электрон ҳисоб-маълумот» сўзлари «электрон ҳисоб-маълумотнома» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 54-55-бандларнинг учинчи хатбошиларидаги «электрон счёт-маълумотнома» сўзлари «электрон ҳисоб-маълумотнома» сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 55-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Автотранспорт воситаси қайта жиҳозланганда, жумладан, газ баллон ускуналари ўрнатилганда, автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига тегишли ўзгартиришлар киритилади, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида илгари берилган гувоҳнома эса транспорт воситасининг янги рақам агрегати кўрсатилган, шунингдек, газ баллон ускуналари ўрнатилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда янгисига алмаштирилади. Бунда, автотранспорт воситасига газ баллон ускуналари ўрнатилганлиги тўғрисидаги далолатнома ва газ баллонларининг мувофиқлик сертификатлари нусхалари тақдим этилади»;

л) 67-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

м) қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:

«Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Автомототранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон ҳисоб-маълумотноманинг

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида :

а) 1-иловада:

1-иловада:

8-позиция учинчи устунининг 2-бўлимидаги жадвалда:

1-позиция «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунининг учинчи хатбошиси «**» белгилари билан тўлдирилсин;

6-позиция «Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар» устунининг еттинчи хатбошиси «**» белгилари билан тўлдирилсин;

11-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«** Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида 2029 йил 1 январга қадар босқичма-босқич янги автотранспорт воситалари сотиб олиниши ҳамда ўқув автодромлари қайта жиҳозланишини инобатга олган ҳолда ушбу кўрсаткичлар талаб этилмайди»;

2-иловада:

2-банднинг «а» кичик бандидаги «А» тоифаси» сўзлари «А1» ва «А» тоифалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандида:

биринчи хатбоши «етарли миқдорда» сўзларидан кейин «А1» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши «транспорт воситаларида» сўзларидан кейин «(«А1» ва «А» тоифалар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

12-бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«А1» тоифа учун — икки ғилдиракли мопед ёки скутерларда»;

иккинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — саккизинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«А» тоифа учун — икки ғилдиракли мотоцикл ёки электромотоциклда;

б) 2-иловада:

2-банди «бошқариш хусусиятларига кўра» сўзларидан кейин «А1» сўзлари билан тўлдирилсин;

3-бандида:

биринчи хатбошидаги «Ҳайдовчилик гувоҳномасининг» сўзларидан кейин «А1» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«А1» — мопед ва скутерлар, шунингдек, энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см 3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари (индивидуал ҳаракатланиш воситалари бундан мустасно)»;

иккинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«А» — мотоцикллар, электромотоцикллар»;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«А», «В», «С», «D» тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади»;

қуйидаги мазмундаги 9 1 — 9 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«9 1 . «А» ва «В» тоифадаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув гуруҳлари (давлат таълим муассасаларининг ўқув гуруҳлари бундан мустасно) Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатга олинмайди.

9 2 . «А» ва «В» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун талабгорлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштиришлари мумкин.

Бунда талабгорлар ўз ихтиёрига кўра назарий билимларни олиш учун ўқув ташкилотларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқийди ёхуд мустақил равишда тайёрланади.

9 3 . Талабгорлар «А» ва «В» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг амалий қисмини ўташ юзасидан ўқув ташкилотларига мурожаат қилганда, талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар электрон кўринишда шакллантирилади ва ЙҲХБларга юборилади.

Бунда:

талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларга тўлиқ қатнашадилар;

талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларни тўлиқ ўтагандан кейин, ўқув ташкилотлари томонидан транспорт воситаларини бошқариш кўникмаларини баҳолашнинг ижобий натижаларига асосан ягона намунадаги электрон тасдиқнома шакллантирилади ва ушбу тасдиқнома ЙҲХБларга ҳамда имтиҳон марказларига электрон шаклда юборилади;

ягона намунадаги электрон тасдиқнома ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топширишга асос бўлиб хизмат қилади».

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. «А1», «А», «B», «C» ва «D» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга берилади»;

қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 . «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топширишга рухсат этилади.

Бунда:

талабгорлар ўзларининг ихтиёрига кўра ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёхуд мустақил тайёрланиши мумкин бўлади;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорлардан ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги ягона намунадаги электрон тасдиқнома талаб этилмайди»;

37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Ҳайдовчиларни автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, ушбу ҳуқуқини тиклаш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати тугагандан кейин:

мажбурий тиббий кўрикдан ўтади;

ўқув ташкилотларида тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастурининг (назарий ва амалий) тўлиқ курси бўйича ўқийди;

ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги ягона намунадаги электрон тасдиқнома асосида назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширишга рухсат берилади.

Бу ҳолда имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бирор тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича, «D» тоифаси мавжуд бўлган ҳолатларда «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий имтиҳонлар олинади»;

39-бандда «Имтиҳонларни қабул қилиш ва» сўзларидан кейин «А1» сўзи билан тўлдирилсин;

43-бандда «электрон гувоҳнома» сўзлари «электрон тасдиқнома» сўзлари билан алмаштирилсин;

44-банднинг «д» кичик бандидаги «ушбу Низомнинг 24-бандида» сўзлари «ушбу Низомнинг 24 ва 24 1 -бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

46-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Ҳайдовчиликка номзодлар, шунингдек, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тугагандан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар учун такрорий амалий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин, назарий имтиҳонлар эса кейинги иш куни ўтказилади.»;

50-банднинг иккинчи хатбошисидаги «электрон гувоҳномасига» сўзлари «электрон тасдиқномасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

51-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А» тоифаси 12-графасига «А1» белгисини қўйиш орқали амалга оширилади»;

в) 2 1 -иловада:

3-банд «Тадбиркорлик субъектларида» сўзларидан кейин «А1» сўзлари билан тўлдирилсин;

6-бандда:

биринчи ва саккизинчи хатбошилардаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида» сўзлари «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

«д» кичик банддаги «ушбу банднинг «г» кичик бандида назарда тутилган шахслардан ташқари» сўзлари чиқариб ташлансин;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Назарий имтиҳонни топшира олмаган шахс амалий имтиҳонга қўйилмайди, назарий имтиҳон ўтказилиши назарда тутилмаган ҳолатлар бундан мустасно. Такрорий амалий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин, назарий имтиҳонлар эса кейинги иш кунида ўтказилиши мумкин»;

31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Назарий имтиҳон натижалари АИТ томонидан автоматик тарзда баҳоланади. Бунда ҳайдовчиликка номзод имтиҳон учун ажратилган вақтда имтиҳон саволларининг:

18 та («А1» тоифа учун 16 та) ва ундан кўпига тўғри жавоб берса — «топширди»;

18 тадан («А1» тоифа учун 16 тадан) камига тўғри жавоб берса — «топширмади» якуний баҳоси АИТ томонидан автоматик тарзда қўйилади»;

қуйидаги мазмундаги 31 1 -банд билан тўлдирилсин:

«31 1 . Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар учун, маъмурий жазо муддати тугагандан кейин:

назарий имтиҳон саволлари 50 та этиб белгиланади;

имтиҳон саволларига жавоб бериш (тўғри жавоб вариантини танлаш) учун 45 дақиқа вақт берилади;

ушбу вақтда саволларнинг:

46 та ва ундан кўпига тўғри жавоб берса — «топширди»;

46 тадан камига тўғри жавоб берса — «топширмади» якуний баҳоси АИТ томонидан автоматик тарзда қўйилади»;

г) 3-иловада:

23 1 -бандда «электрон гувоҳнома» сўзлари «электрон тасдиқнома» сўзлари билан алмаштирилсин;

29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Ўқув ташкилотида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга ўқув ташкилоти томонидан имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ягона намунадаги электрон тасдиқнома шакллантирилади.

Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш дастури бўйича тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунадаги «Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисида»ги сертификат ўқув ташкилоти томонидан электрон шаклда берилади»;

29 1 -бандда:

учинчи хатбошидаги «электрон гувоҳномалар» сўзлари «электрон тасдиқномалар» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «электрон гувоҳномаларнинг» сўзлари «электрон тасдиқномалар» сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача ўқув ташкилотида сақланади»;

1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ягона намунадаги электрон тасдиқноманинг

қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:

«Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификатнинг

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида :

а) 6-банд:

қуйидаги мазмундаги ўттиз тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари — энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см 3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган (индивидуал ҳаракатланиш воситалари бундан мустасно) ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситалари»;

ўттиз тўртинчи — саксон еттинчи хатбошилар тегишинча ўттиз бешинчи — саксон саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қирқ биринчи хатбошида «электромотоцикл, скутер,» сўзларидан кейин «кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«А1» — мопед ва скутерлар, шунингдек, энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см 3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари (индивидуал ҳаракатланиш воситалари бундан мустасно)»;

иккинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча учинчи — ўн иккинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошисидаги «мопедлар, скутерлар» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 9-банднинг еттинчи хатбошиси , 11-банднинг «д» кичик банди учинчи хатбошиси, 12-банднинг тўққизинчи хатбошиси, 23-банднинг учинчи хатбошисидаги «мопед ва скутерда» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларида» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 15-банднинг учинчи хатбошиси , 145-банднинг олтинчи хатбошиси «мопед, скутер» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;

д) 89-банднинг учинчи хатбошиси, 121-банднинг иккинчи хатбошиси , 179-банди иккинчи хатбошиси «мопедлар, скутерлар» сўзларидан кейин «кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;

е) 92-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

«юк автомобилларининг тунги вақтларда йўл четида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига хавф туғдирадиган ҳолатда тўхтаб туриши, ёхуд ташлаб кетилиши»;

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ж) 159-бандида:

тўртинчи хатбошиси «мопедлар ва скутерлар» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошиси «мопедлар ва скутерларнинг» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошисидаги «мопед ва скутернинг» сўзлари «мопед, скутер ва кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 165-бандда «мопед ва скутерни» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларини» сўзлари билан тўлдирилсин;

и) 176-банднинг ўн олтинчи хатбошиси «мопедлар ва скутерлардан» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларидан» сўзлари билан тўлдирилсин;

к) 1-иловада:

3. Тақиқловчи белгиларида:

3.5.1. йўл белгиси таърифидаги «Скутер ва мопедлар» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;

3.27. йўл белгиси таърифининг иккинчи хатбошисидаги «мопедлар ва скутерларни» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларини» сўзлари билан тўлдирилсин;

4. Буюрувчи белгиларида:

4.4. йўл белгиси таърифидаги «мопедлар, скутерлар» сўзларидан кейин «кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;

5. Ахборот-кўрсатгич белгиларида:

5.3. йўл белгиси таърифидаги «мопедлар ва скутерларнинг» сўзларидан кейин «кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларининг» сўзлари билан тўлдирилсин;

7. Қўшимча ахборот белгиларида:

7.6.1 — 7.6.9. йўл белгиларининг таърифидаги «мопедлар ва скутерларни» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларини» сўзлари билан тўлдирилсин;

л) 3-иловада:

Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларида:

5.1-банднинг тўртинчи хатбошиси «мопед ва скутерлар» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;

7.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7.6. Спидометр қурилмаси носоз ва тамғаланмаган (шахсий транспорт воситалари, мотоцикл, электромотоцикл, скутер, мопедлар, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларидан ташқари) бўлса»;

7.12-бандда «мопед ва скутерларда» сўзларидан кейин «шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларида» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 30 март,

125 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

NIZOM

SXEMASI

SOʻROVNOMA

NAMUNASI

NAMUNASI

NAMUNASI

Yoʻl harakati qoidalarini buzganlik holatlari boʻyicha tegishli maʼmuriy choralar koʻrish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Yoʻl harakati xavfsizligi tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat, Jinoyat-protsessual kodekslariga hamda Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2025-yil 20-fevraldagi OʻRQ-1033-son Qonuni va Vazirlar Mahkamasining “Transport vositalarini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 25-oktabrdagi 676-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2026-yil 1-apreldan boshlab:

jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli transport vositalarini fuqarolik-huquqiy munosabatlar asosida boshqarish hamda ulardan foydalanish huquqini olgan shaxslarga yoʻl harakati qoidalarini buzganlik uchun javobgarlik oʻtkazilgani haqida Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organlarini Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining mobil ilovasi (keyingi oʻrinlarda — mobil ilova) orqali xabardor qilish imkoniyati yaratiladi;

YIDXP yoki mobil ilova orqali transport vositasini boshqarish uchun elektron ishonchnomani rasmiylashtirish hamda notariuslar tomonidan transport vositasini boshqarish huquqini olish boʻyicha notarial harakatlarni amalga oshirish jarayonida yoʻl harakati qoidalarini buzganlik uchun javobgarlik boshqa shaxsga oʻtkazilgani haqida Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organlarini kompozit tarzda xabardor qilish yoʻlga qoʻyiladi;

boshqarish huquqini olgan shaxs oʻz majburiyatlarini elektron raqamli imzo yoki “Mobile-ID” yoxud “Face-ID” orqali tasdiqlashi talab etiladi.

2. Transport vositalarini boshqarish huquqini olgan shaxslarga yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun javobgarlik oʻtkazilgani haqida Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organlarini xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:

a) 2026-yil 31-martga qadar:

Raqamli texnologiyalar vazirligi, Adliya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi hamda Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda mulkdorlar tomonidan oʻzlariga tegishli transport vositalarini boshqarish huquqi boshqa shaxslarga oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzaro tezkor ravishda almashishni taʼminlash boʻyicha axborot tizimlarini integratsiya qilish choralarini koʻrsin;

Transport vazirligi bilan birgalikda “Uztrans” yagona interaktiv axborot tizimining “Elektron yoʻl varaqa” avtomatlashtirilgan axborot tizimining “Maʼmuriy amaliyot” va “E-jarimaball” modullariga integratsiya qilinishini taʼminlasin;

Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan birgalikda “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali muvofiqlik sertifikatlari, shu jumladan, roʻyxatdan oʻtkazilmagan yangi avtotransport vositalariga rasmiylashtirilgan muvofiqlik sertifikatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni almashish boʻyicha axborot tizimlarini integratsiya qilsin;

b) ushbu qarorning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytda keng yoritilishi yuzasidan media-reja tasdiqlasin hamda aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-martdagi 125-son qaroriga 1-ILOVA

Transport vositalarini boshqarish huquqini olgan shaxslarga yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun javobgarlik oʻtkazilgani haqida Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organlarini xabardor qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom fuqarolik-huquqiy munosabatlar asosida transport vositalarini boshqarish hamda ulardan foydalanish huquqini olgan shaxslarga yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun javobgarlik oʻtkazilgani haqida Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organlarini xabardor qilish (keyingi oʻrinlarda — xabardor qilish xizmati), shuningdek, ushbu shaxslarni maʼmuriy javobgarlikka tortish tartibini belgilaydi.

Xabardor qilish xizmati Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining mobil ilovasi (keyingi oʻrinlarda — mobil ilova) orqali amalga oshiriladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllanadi:

boshqarish huquqini olgan shaxs — fuqarolik-huquqiy munosabatlar, jumladan, ishonchnoma, sugʻurta polisi, elektron yoʻl varaqasi (qogʻoz shaklidagi yoʻl varaqasi) orqali yuridik yoki jismoniy shaxslarga tegishli transport vositalarini boshqarish hamda ulardan foydalanish huquqini olgan shaxs.

Bunda boshqarish huquqini olgan shaxs ushbu huquqdan foydalanish davomida yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizlik xizmati va uning hududiy boʻlinmalari;

ishonchnoma va transport vositasini boshqarishga doir boshqa hujjatlar (keyingi oʻrinlarda — ishonchnoma) — Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga muvofiq notarial shaklda rasmiylashtirilgan yoki yuridik shaxs nomidan beriladigan va mazkur yuridik shaxs rahbari tomonidan imzolanib, unga ushbu yuridik shaxsning muhri bilan tasdiqlanadigan ishonchnomalar, transport vositasi elektron onlayn-auksion natijalariga koʻra ijaraga berilganligini tasdiqlovchi bayonnomalar, karshering tashkilotlari tomonidan transport vositasini ijaraga berilganligini tasdiqlovchi hujjatlar, shuningdek, notarial tasdiqlashni talab etmaydigan, elektron shaklda rasmiylashtirilgan avtotransport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnomalar, elektron, qogʻoz shakldagi yoʻl varaqalari va sugʻurta polislari;

“Maʼmuriy amaliyot” moduli — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining tarkibiy axborot tizimi;

sugʻurta polisi — majburiy sugʻurta qilinganini tasdiqlovchi belgilangan namunadagi hujjat boʻlib, transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari sugʻurta polisi asosida transport vositasidan foydalanishi va uni boshqarishi uchun notarial tasdiqlanadigan ishonchnomaning rasmiylashtirilishi talab qilinmaydi, bunda transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari haqidagi, ularning qarindoshlik darajasi (ota-ona, er (xotin), bolalar, aka-ukalar, opa-singillar) va haydovchilik guvohnomalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar sugʻurta polisida koʻrsatilishi yoki haydovchilar soni cheklanmagan boʻlishi lozim;

transport vositasining egasi — transport vositasiga mulk huquqi yoxud boshqa ashyoviy huquqlar asosida egalik qiluvchi yuridik yoki jismoniy shaxs;

xabarnoma — xabardor qilish xizmatini koʻrsatish davomida vakolatli organga yuboriladigan va transport vositasini boshqarish huquqini olgan hamda ushbu huquqdan foydalanish davomida yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun javobgarlikni oʻz zimmasiga olgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

huquqbuzarliklarni qayd etish tizimi — yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq maʼmuriy huquqbuzarliklarni qayd etish va mazkur qoidabuzarliklarni sodir etgan shaxslarga nisbatan jarima solish toʻgʻrisidagi qarorni shakllantirish va unga yuborish imkonini yaratuvchi “Maʼmuriy amaliyot” moduli tarkibidagi maxsus axborot tizimi;

elektron jurnal — xabardor qilish xizmatini koʻrsatish toʻgʻrisidagi xabarnomalar qayd etiladigan va “Maʼmuriy amaliyot” modulida yuritiladigan elektron shakldagi hujjat;

elektron yoʻl varaqasi — hisobga olish seriyasi va tartib raqamiga ega boʻlgan, elektron yoʻl varaqasi tizimi orqali yuritiladigan transport vositalarining harakatini hisobga oluvchi QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan tasdiqlangan asosiy hujjat.

3. Ushbu Nizom quyidagilarga nisbatan tatbiq etilmaydi:

sodir etilgan qoidabuzarlik bevosita yoʻl-patrul xizmati inspektori tomonidan aniqlanib, elektron yoki qogʻoz shaklidagi maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnoma rasmiylashtirilgan holatlarda;

tezkor va maxsus xizmatlarning koʻk yoki qizil yoxud koʻk va qizil rangli yaltiroq mayoqchani yoqqan holda hamda maxsus tovushli signallar bilan harakatlanib kelayotgan transport vositalari haydovchilariga.

4. Xabardor qilish xizmatini koʻrsatish natijalariga koʻra shakllantirilgan xabarnomalar reyestri va ularning holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Maʼmuriy amaliyot” modulida yuritiladi.

5. Xabardor qilish xizmati ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemaga asosan koʻrsatiladi.

2-bob. Boshqarish huquqi oʻtkazilgan shaxslar toʻgʻrisida vakolatli organni xabardor qilish tartibi

6. Boshqarish huquqini olgan shaxs toʻgʻrisida vakolatli organ YIDXP yoki mobil ilova orqali xabardor qilinadi.

7. Xabardor qilish xizmatidan foydalanish uchun transport vositasining egasi YIDXP yoki mobil ilovada shaxsiy kabinet ochgan holda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi va unda boshqarish huquqini berish muddatini koʻrsatib oʻtadi.

Soʻrovnomaga transport vositasini boshqarish uchun asos boʻlgan hujjatlarning elektron nusxalari ilova qilinadi.

Ishonchnoma bir nechta shaxslarga berilgan boʻlsa, soʻrovnomaga ular orasidan transport vositasini doimiy boshqaradigan yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun javobgarlikni oʻz zimmasiga olgan shaxsning F.I.O., JSHSHIR va transport vositasini boshqarishga doir hujjatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi.

Agar boshqarish huquqi oʻtkazilgan shaxs chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa, uning yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan joyi toʻgʻrisida maʼlumotlar ham kiritiladi.

Zarur hollarda ishonchnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi va manfaatdor vazirlik va idoralarning tegishli maʼlumotlar bazalaridan, shuningdek, “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan tekshiriladi.

8. Boshqarish huquqini olgan shaxs maʼlumotlarni koʻrib chiqib, soʻrovnomada koʻrsatilgan transport vositasida foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarligi boʻyicha javobgarlikni oʻz zimmasiga olishini qaysi tizimdan soʻrov yuborilgan boʻlsa, aynan oʻsha tizim orqali tasdiqlaydi yoki tasdiqlashni rad etadi.

Bunda boshqarish huquqini olgan shaxs soʻrovnomani tasdiqlash orqali kelgusida unga nisbatan jarima solish toʻgʻrisida qaror rasmiylashtirilib borilishiga roziligini elektron raqamli imzo yoki “Mobile-ID” yoxud “Face-ID” orqali tasdiqlaydi.

9. Boshqarish huquqini olgan shaxs soʻrovnomadagi maʼlumotlarni tasdiqlaganidan soʻng, avtomatik ravishda toʻlov varaqasi shakllantiriladi va toʻlov amalga oshirilgandan keyin soʻrovnomadagi maʼlumotlar avtomatik tarzda vakolatli organning axborot tizimiga yuborilib, avtomatik ravishda QR-kodli (matrik shtrixli kod) xabarnoma shakllantiriladi va elektron shaklda “Maʼmuriy amaliyot” moduliga yuboriladi.

10. Boshqarish huquqini olgan shaxs soʻrovnomadagi maʼlumotlarni tasdiqlashni rad etgan taqdirda, maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidalarini buzganlik uchun javobgarlik transport vositasi egasi zimmasida qoladi.

Xabardor qilish elektron jurnalda roʻyxatga olinganidan soʻng xabarnoma bekor qilinganda, toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

11. Soʻrovnomada notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar koʻrsatilgan yoxud maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilmagan taqdirda, shuningdek, toʻlov amalga oshirilmaganda, xabardor qilish xizmatini koʻrsatish rad etiladi, bu haqda transport vositasining egasiga onlayn rejimida avtomatik tarzda elektron shaklda javob qaytariladi.

Transport vositasining egasi soʻrovnomasidagi kamchiliklar toʻgʻrisidagi xabarnomani olganidan soʻng 5 ish kuni davomida hujjatlardagi kamchiliklarni toʻgʻrilab, dastlabki yoʻllagan soʻrovnomasini tahrirlash huquqiga ega.

5 ish kuni davomida hujjatlardagi kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda, ushbu soʻrovnoma avtomatik tarzda bekor qilinadi.

Xabardor qilish xizmatining koʻrsatilishi boshqa asoslarga koʻra rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. “Maʼmuriy amaliyot” moduliga kelib tushgan xabarnoma elektron jurnalda avtomatik tarzda qayd etiladi va undagi maʼlumotlar asosida huquqbuzarliklarni qayd etish tizimiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

13. Transport vositasini boshqarish huquqi notarial tasdiqlashni talab etmaydigan elektron ishonchnomani rasmiylashtirish harakatini amalga oshirish jarayonida xabardor qilish xizmati kompozit tartibda koʻrsatilishi mumkin.

Bunda transport vositasini boshqarish huquqi ikki va undan ortiq shaxsga berilganda, javobgarlikni oluvchi shaxs alohida belgilanadi, uning shaxsiy maʼlumotlari (F.I.O., shaxsini tasdiqlovchi hujjat turi, seriya va raqami, JSHSHIR, telefon raqami va transport vositasini boshqarishga doir hujjatlar) soʻrovnomaga kiritiladi.

3-bob. Toʻlovlarni amalga oshirish va taqsimlash tartibi

15. Xabardor qilish xizmati uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda tashkilotlari, shuningdek, yoʻlovchi tashish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar bevosita oʻzlarining xodimlariga (haydovchilariga) transport vositalarini boshqarish huquqini berganda, vakolatli organni xabardor qilish uchun toʻlov undirilmaydi.

Xabardor qilish xizmatidan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Transport vositasining egasi yoki boshqarish huquqini olgan shaxs “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida roʻyxatga olinganda, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlganda, mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllanadi.

16. Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) YIDXP orqali murojaat etganda:

10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining maxsus hisobraqamiga;

30 foizi — Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati moddiy-texnika bazasini rivojlantirish, xodimlarini ragʻbatlantirish va mukofotlash jamgʻarmasiga;

30 foizi — “Oʻzbektelekom” AKga;

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi;

b) mobil ilova orqali murojaat etganda:

10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;

30 foizi — “Oʻzbektelekom” AKga;

qolgan mablagʻlar — Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati moddiy-texnik bazasini rivojlantirish, xodimlarini ragʻbatlantirish va mukofotlash jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

4-bob. Xabarnomani bekor qilish tartibi

17. Xabarnoma quyidagi holatlarda bekor qilinadi:

transport vositasi egasining soʻroviga muvofiq;

boshqarish huquqini olgan shaxsning transport vositasi egasini xabardor qilgan holdagi soʻroviga muvofiq;

transport vositasini boshqarish va undan foydalanish huquqini beruvchi hujjat bekor boʻlganda yoki belgilangan muddat tugaganda;

boshqarish huquqini olgan shaxs vafot etganda;

transport vositasi egasi oʻzgarganda yoki egalik huquqi bekor boʻlganda;

soʻrovnomada koʻrsatilgan muddat tugaganda.

Ushbu bandning beshinchi , oltinchi va yettinchi xatboshilaridagi holatlarda xabarnoma avtomatik ravishda bekor qilinadi.

18. Boshqarish huquqini olgan shaxs xabarnomani bekor qilish yuzasidan soʻrovnoma yuborganda, transport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnoma oʻz kuchini yoʻqotganligi axborot tizimi yordamida avtomatik ravishda tekshirilib, transport vositasi egasining roziligisiz bekor qilinadi.

Transport vositasini boshqarish huquqini beruvchi ishonchnoma amalda boʻlgan taqdirda, transport vositasi egasining roziligi talab etiladi.

19. Transport vositasi egasi xabarnomani bekor qilish haqidagi soʻrovnomani shaxsiy kabineti orqali yoki notariusga kelgan holda tasdiqlashi mumkin.

5-bob. Yoʻl harakati qoidalari buzilgani uchun javobgarlik boshqarish huquqini olgan shaxsga oʻtkazilgani toʻgʻrisida vakolatli organ xabardor qilingandan keyin huquqbuzarliklarni qayd etish tizimiga tegishli oʻzgartirishlar kiritish tartibi

20. Xabarnomalar “Maʼmuriy amaliyot” moduliga kelib tushgandan keyin huquqbuzarliklarni qayd etish tizimiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.

Bunda foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarliklari boʻyicha jarima solish toʻgʻrisidagi qarorlar avtomatik tarzda transport vositasini boshqarish huquqini olgan shaxs nomiga shakllantiriladi.

Boshqarish huquqini olgan shaxsga jarima solish toʻgʻrisidagi qaror pochta xizmati orqali uning yashash manziliga va bu haqidagi “SMS” xabar mobil aloqa vositasiga yuboriladi.

21. Boshqarish huquqini olgan shaxs xabarnomada koʻrsatilgan transport vositasida sodir etgan yoʻl harakati qoidabuzarliklari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi 17 1 va 309 1 -moddalariga muvofiq javobgarlikka tortiladi.

22. Agar boshqarish huquqini olgan shaxs chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisida maʼlumot axborot tizimining “Chet el fuqarosi” pozitsiyasiga kiritilgan boʻlsa, jarima solish toʻgʻrisidagi qaror belgilangan tartibda ushbu pozitsiyada koʻrsatilgan manzilga yuboriladi.

6-bob. Boshqarish huquqini olgan chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni yoʻl harakati qoidalarini buzgani uchun maʼmuriy javobgarlikka tortish tartibi

23. Transport vositasini boshqarish huquqini ishonchnoma orqali olgan chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — chet el fuqarolari) Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilmagan boʻlib, ular yoʻl harakati qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklarni sodir etganda, ularga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi 309 1 -moddasiga asosan jarima solish toʻgʻrisidagi qaror chiqariladi va bu haqida onlayn rejimda bojxona organlariga integratsiya qilingan maxsus axborot tizimi orqali maʼlumotlar yuboriladi.

24. Bojxona organlariga chet el fuqarolaridan yoʻl harakati qoidalarini buzganlik uchun jarimalarni undirish uchun “Maʼmuriy amaliyot” moduli orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Bojxona qoʻmitasi) maʼlumotlar bazasiga kelib tushgan jarima solish toʻgʻrisidagi qarorlar asos boʻladi.

25. Chet el fuqarolariga nisbatan chiqarilgan jarima solish toʻgʻrisidagi qarorlarda koʻrsatilgan jarimalar Bojxona qoʻmitasining maʼlumotlar bazasiga kelib tushgan va ushbu qarorlarda qayd etilgan miqdorlarda undiriladi.

26. Chet el fuqarolari respublika hududidan chiqish uchun davlat bojxona organiga murojaat qilganda, bojxona xizmati organi xodimi ushbu chet el fuqarolari ishtirokida respublika hududida sodir etilgan yoʻl harakati qoidalarini buzish holatlari mavjudligini “Maʼmuriy amaliyot” moduli tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar orqali tekshiradi.

27. Bojxona xizmati organi xodimi respublika hududida yoʻl harakati qoidalarini buzgan chet el fuqarolarini, ularga nisbatan chiqarilgan jarima solish toʻgʻrisidagi qarorlarda belgilangan jarima summasini toʻlagandan soʻng respublikadan chiqib ketishiga yoʻl qoʻyilishi toʻgʻrisida ogohlantiradi.

28. “Maʼmuriy amaliyot” modulidan Bojxona qoʻmitasining maʼlumotlar bazasiga kelib tushgan jarima solish toʻgʻrisidagi qaror chiqish bojxona posti xodimi tomonidan ikki nusxada chop etiladi.

Jarima solish toʻgʻrisidagi qarorning birinchi nusxasi toʻlov amalga oshirilgan kvitansiya bilan birgalikda chiqish bojxona posti ish yurituvida qoladi, ikkinchi nusxasi esa ishonchnoma berilgan chet el fuqarolariga beriladi.

29. Yoʻl harakati qoidalarini buzgan chet el fuqarolari jarima solish toʻgʻrisidagi qarorda qayd etilgan jarimani chegara bojxona postidagi bank kassalari yoki elektron toʻlov tizimlari yoxud oʻziga-oʻzi xizmat koʻrsatish terminallari orqali toʻlaydi.

30. Chegara bojxona postlaridagi bank kassalari:

Oʻzbekiston Respublikasi hududida yoʻl harakati qoidalarini buzgan chet el fuqarolaridan jarima summasini qabul qiladi;

jarima summasi qabul qilingani haqida kvitansiya rasmiylashtiradi va uning bir nusxasini chet el fuqarolariga beradi.

Bank kassasi xodimi jarima solish toʻgʻrisidagi qarorning patta va xazinachi qismlarini oʻz imzosi va muhri bilan tasdiqlaydi, patta qismi ish yurituvida qoladi, qolgan qismi esa chet el fuqarolariga qaytariladi.

31. Jarima elektron toʻlov tizimlari yoxud oʻziga-oʻzi xizmat koʻrsatish terminallari orqali toʻlanganda, buni bojxona posti xodimi elektron toʻlov tizimlari orqali tekshiradi va jarima toʻlangan taqdirda, bu haqda tegishli maʼlumotlarni Bojxona qoʻmitasining yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimida shakllantirgan holda chet el fuqarolariga respublika hududidan chiqishga ruxsat beradi.

32. Yoʻl harakati qoidalarini buzgan, ishonchnoma berilgan chet el fuqarolari yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslardan bojxona organlari tomonidan undirilgan jarima summasidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga ajratilishi belgilangan qismining 50 foizi Bojxona qoʻmitasining moddiy yordam, ijtimoiy himoya, bojxona organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasiga oʻtkaziladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

33. Hujjatlar almashinuvida ishtirok etuvchi organlar oʻz faoliyatini amalga oshirish jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

34. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Adliya vazirligi ushbu Nizom talablarining bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.

35. Vakolatli organ yoki boshqa davlat organlari xodimlari va mansabdor shaxslarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

Transport vositalarini boshqarish huquqini olgan shaxslarga yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun javobgarlik oʻtkazilganligi haqida Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organlarini xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Transport vositalarini boshqarish huquqini olgan shaxslarga xabardor qilish xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Transport vositasining egasi Xabardor qilish xizmatidan foydalanish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki mobil ilova orqali soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiriladi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Boshqarish huquqini olgan shaxs Soʻrovnomadagi maʼlumotlar va kelgusida jarima solish toʻgʻrisida qaror rasmiylashtirib borilishiga roziligi elektron raqamli imzo yoki “Mobile-ID” yoxud “Face-ID” orqali tasdiqlanadi. Avtomatik ravishda 3-bosqich Transport vositasining egasi yoki boshqarish huquqini olgan shaxs Xabardor qilish xizmati uchun toʻlovni amalga oshiradi. Soʻrovnomadagi maʼlumotlar tasdiqlangandan soʻng 4-bosqich YIDXP yoki mobil ilova orqali Xabarnoma vakolatli organga yoʻnaltiriladi. Avtomatik ravishda 5-bosqich Vakolatli organ 1. Kelib tushgan xabarnomadagi maʼlumotlar alohida elektron jurnalga qayd etiladi va huquqbuzarliklarni qayd etish tizimiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi, agar xabarnomada chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslar toʻgʻrisida maʼlumot mavjudligi aniqlansa, bu haqda maxsus integratsiya qilingan axborot tizimi orqali bojxona organlariga oʻzgartirishlar haqida xabarnoma yuboradi. 2. Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha xabarnoma shakllantirilib, uni QR-kod bilan tasdiqlangan holda transport vositasining egasiga va boshqarish huquqini olgan shaxsga YIDXP orqali yuboradi. 5 kun ichida

Transport vositalarini boshqarish huquqini olgan shaxslarga yoʻl harakati qoidalari buzilganligi uchun javobgarlik oʻtkazilganligi haqida Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organlarini xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Xabardor qilish xizmatidan foydalanish uchun

I. Transport vositasi egasi toʻgʻrisida maʼlumot Jismoniy shaxs: 1. F.I.O. 2. Shaxsini tasdiqlovchi hujjat turi, seriyasi va raqami 3. Fuqaroligi 4. JSHSHIR 5. Telefon raqami Yuridik shaxs: 1. Yuridik shaxs nomi 2. STIR 3. Yuridik shaxsning ishonchli vakili F.I.O. 4. Shaxsini tasdiqlovchi hujjat turi, seriyasi va raqami 5. JSHSHIR 6. Telefon raqami II. Transport vositasi toʻgʻrisida maʼlumot 1. Rusumi 2. Turi 3. Ishlab chiqarilgan yili 4. Davlat raqami belgisi 5. Transport vositasini qayd etish guvohnomasining seriyasi va raqami III. Boshqarish huquqini olgan shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O. 2. Shaxsini tasdiqlovchi hujjat turi, seriyasi va raqami 3. JSHSHIR 4. Roʻyxatdan oʻtgan manzili 5. Telefon raqami IV. Boshqarish huquqini olgan shaxsning haydovchilik guvohnomasi toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O. 2. Haydovchilik guvohnomasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami) 3. Kategoriyasi 4. Amal qilish muddati V. Umumiy maʼlumotlar 1. Transport vositasini boshqarish uchun asos boʻlgan hujjat turi Notarial tartibda tasdiqlangan ishonchnoma Notarial tartibda tasdiqlangan ijara shartnomasi Elektron ishonchnoma Soliq qoʻmitasida roʻyxatdan oʻtgan ijara shartnomasi Sugʻurta polisi (yaqin qarindoshlar boʻlganda) Karshering tashkilotlarining transport vositasini ijaraga berish shartnomasi Elektron, qogʻoz shakldagi yoʻl varaqalari Sugʻurta polislari 2. Transport vositasini boshqarish uchun asos boʻlgan hujjat rekvizitlari 3. Transport vositasini boshqarish uchun asos boʻlgan hujjatning amal qilish muddati 4. Xabarnomaning amal qilish muddati Izoh. Muddat asos hujjatning amal qilish muddatidan koʻp boʻlmasligi lozim

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-martdagi 125-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ularga roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini berish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qaroriga 1-ilovada:

a) 2-band quyidagi mazmundagi oʻn toʻqqizinchi — yigirma ikkinchi xatboshilari bilan toʻldirilsin:

“Oq yoʻl” platformasi — YHXXning Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimidagi Oʻzbekiston hududidagi avtomototransport vositalarini ishlab chiqaruvchi (keyingi oʻrinlarda — ishlab chiqaruvchi), distribyutor yoki diler tashkiloti va YHXX oʻrtasida maʼlumotlar almashinuvini taʼminlovchi axborot tizimi;

“Hisob-maʼlumotnomalari” moduli — “Oq yoʻl” platformasi orqali berilgan elektron hisob-maʼlumotnomalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar jamlangan axborot tizimi;

elektron hisob-maʼlumotnoma — avtomototransport vositasi qonuniy sotib olinganligini tasdiqlovchi, uni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos boʻlib xizmat qiluvchi qatʼiy hisobda turuvchi, ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkiloti tomonidan beriladigan elektron rasmiy hujjat;

login-parol — elektron hisob-maʼlumotnomani berish uchun “Oq yoʻl” platformasida avtomototransport vositalarini sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar nomiga rasmiylashtirilgan va kelgusida ushbu distribyutor yoki diler tashkilotini aniqlashda foydalaniladigan maxsus jumlalar, kod yoki raqamlar kombinatsiyalari”;

b) 5-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“eng yuqori konstruktiv tezligi soatiga 25 kilometrdan oshmaydigan, ish hajmi 25 sm 3 gacha boʻlgan ichki yonuv dvigateliga ega yoki nominal (belgilangan) quvvati 0,25 kilovattgacha boʻlgan kichik hajmdagi mototransport vositalari”;

oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 11 8 -band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“11 8 . Avtomototransport vositasining maʼlumotlari taqdim etilgan hujjatlar bilan mos kelgan taqdirda, avtomototransport vositasi davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi va roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisida guvohnoma besh yil muddatga rasmiylashtirilib, ROʻDRB bilan birga avtomototransport vositasi egasi yoki vakiliga taqdim etiladi.

Bunda avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaning 6-bandiga berilgan sanasi hamda amal qilish muddati kiritiladi”;

g) quyidagi mazmundagi 1 2 -bob bilan toʻldirilsin:

“1 2 -bob. Avtomototransport vositalarini sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga login-parollarni rasmiylashtirish, shuningdek, avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun elektron shakldagi hisob-maʼlumotnomalarini berish tartibi

11 11 . Sotilayotgan avtomototransport vositalariga elektron hisob-maʼlumotnomalarni berish uchun ishlab chiqaruvchi, distribyutor va diler tashkilotlariga YHXX tomonidan login-parollar rasmiylashtiriladi.

Bunda ishlab chiqaruvchi, distribyutor va diler tashkilotlari login-parollarni rasmiylashtirish uchun YHXXga murojaat qiladi.

11 12 . Login-parollarni rasmiylashtirish uchun ishlab chiqaruvchi, distribyutor va diler tashkilotlari oʻz murojaatlariga quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:

a) ishlab chiqaruvchilar uchun:

taʼsis hujjatlari (ustav, guvohnoma va boshqalar);

avtomototransport vositalarini Oʻzbekistonda ishlab chiqarish faoliyati amalga oshirilishini tasdiqlovchi hujjatlar;

avtomototransport vositalarining muvofiqlik sertifikatlari (har bir rusumi boʻyicha);

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

b) ishlab chiqaruvchilarning vakillari yoki vositachilari (diler, distribyutor) uchun:

taʼsis hujjatlari (ustav, guvohnoma va boshqalar);

ishlab chiqaruvchi bilan tuzilgan tegishli dilerlik (distribyutorlik) kelishuv hujjatlari (shartnomalar);

davlat bojxona xizmati organi tomonidan berilgan yuk bojxona deklaratsiyalari (erkin muomalaga olib kirgan chet elda ishlab chiqarilgan avtomototransport vositalari uchun);

avtomototransport vositalarining muvofiqlik sertifikatlari (har bir rusumi boʻyicha);

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

v) “TRADE-IN” dasturi asosida avtomototransport vositalarini sotuvchi yuridik shaxslar uchun:

taʼsis hujjatlari (ustav, guvohnoma va boshqalar);

“TRADE-IN” dasturi asosida avtomototransport vositalarini sotishni tasdiqlovchi hujjatlar;

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi avtomototransport vositalarini ishlab chiqaruvchisi bilan tuzilgan tegishli dilerlik (distribyutorlik) kelishuv hujjatlari (shartnomalar).

11 13 . YHXXning masʼul xodimi ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkiloti tomonidan kelib tushgan murojaatni besh ish kuni ichida taqdim etilgan hujjatlar asosida oʻrganib chiqadi.

11 14 . Oʻrganish natijalariga koʻra, masʼul xodim ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkilotiga login-parolni rasmiylashtirish yoki rad etish toʻgʻrisida asoslantirilgan javob xati beradi.

11 15 . Ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkilotiga login-parol quyidagi hollarda taqdim etilmaydi:

mazkur Nizomning 11 12 -bandida nazarda tutilgan murojaatga ilova qilingan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;

taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqiqatga toʻgʻri kelmasligi aniqlanganda;

transport vositasining muvofiqlik sertifikati mavjud boʻlmagan hollarda.

11 16 . Ushbu Nizomning 11 12 -bandidagi “a”, “b” va “v” kichik bandlarida koʻrsatilgan holatlar boʻyicha alohida elektron login-parollar beriladi.

11 17 . Murojaatni oʻrganib chiqish natijalari boʻyicha kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, masʼul xodim tomonidan ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkilotiga login-parol rasmiylashtiriladi.

Bunda masʼul xodim tomonidan ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkilotining masʼul rahbar va xodimlariga login-paroldan foydalanish tartibi tushuntiriladi va undan noqonuniy foydalangan taqdirda, qonunchilik hujjatlariga asosan javobgarlikka tortilishi toʻgʻrisida ogohlantirib, ulardan tilxat oladi.

11 18 . Ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkiloti “Oq yoʻl” platformasiga YHXX tomonidan berilgan login-parol orqali kiradi.

11 19 . “Oq yoʻl” platformasidagi “Hisob maʼlumotnomalari” moduliga oʻtib, avtomototransport vositasi va xaridor toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlarni kiritadi:

a) xaridor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

yuridik shaxslar uchun:

yuridik shaxsning nomi, STIR, manzili;

jismoniy shaxslar uchun:

xaridorning F.I.O., pasport (ID karta) seriyasi va raqami, JSHSHIR raqami hamda manzili;

b) avtomototransport vositasining sotilgan sanasi;

v) avtomototransport vositasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

rusumi;

modeli;

turi;

kuzov turi;

VIN-kodi;

dvigatel raqami;

dvigatel quvvati (ot kuchi, vatt)

kuzov raqami;

shassi raqami;

rangi;

yonilgʻi turi;

toʻla vazni;

yuksiz vazni;

g) ekologik sinfi;

d) ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar:

nomi;

STIR;

faoliyat turi;

manzili;

rahbarining F.I.O.;

telefon raqami;

e) bojxona organlari tomonidan berilgan yuk bojxona deklaratsiyalari tartib raqamini (chet elda ishlab chiqarilgan avtomototransport vositalari uchun).

11 20 . Ushbu Nizomning 11 19 -bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar “Hisob maʼlumotnomalari” moduliga kiritilgandan soʻng, elektron hisob-maʼlumotnoma real vaqt rejimida, ushbu Nizomga ilovaga muvofiq namunada avtomatik tarzda shakllantiriladi va xaridorlarga taqdim etiladi.

Shakllantirilgan elektron hisob-maʼlumotnomaning haqiqiyligini tekshirish uchun “QR-kod” bilan taʼminlanadi.

11 21 . Ushbu Nizomning 11 19 -bandida koʻrsatilgan maʼlumotlar “Hisob maʼlumotnomalari” moduliga notoʻgʻri kiritilganda, elektron hisob-maʼlumotnomaning shakllantirilishi avtomatik tarzda toʻxtatiladi.

11 22 . Ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkiloti tomonidan notoʻgʻri kiritilgan maʼlumotlar 24 soat ichida “Hisob maʼlumotnomalari” modulida toʻgʻirlangan taqdirda, elektron hisob-maʼlumotnoma qayta shakllantiriladi va xaridorlarga taqdim etiladi.

11 23 . Notoʻgʻri kiritilgan maʼlumotlar 24 soat ichida ishlab chiqaruvchi, distribyutor yoki diler tashkiloti tomonidan toʻgʻirlanmagan taqdirda, shakllantirilayotgan elektron hisob-maʼlumotnoma avtomatik tarzda bekor qilinadi.

11 24 . Elektron hisob-maʼlumotnomalarning sarflanishi toʻgʻrisida hisobotlar elektron tarzda “Hisob maʼlumotnomalari” modulida yuritiladi va YHXX tomonidan nazorat qilinadi.

11 25 . Hisob-maʼlumotnomalardagi maʼlumotlarning boshqa shaxslarga ochiqlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi”;

d) 16-bandning oʻn uchinchi xatboshisidagi “elektron hisob-maʼlumotlar” soʻzlari “elektron hisob-maʼlumotnomalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 18-bandning beshinchi xatboshisidagi “elektron hisob-maʼlumot” soʻzlari “elektron hisob-maʼlumotnoma” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 23-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Avtomototransport vositalari davlat roʻyxatidan oʻtkazilganda uning egalariga hududiy boshqarmalari tomonidan ROʻDRB va avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazganlik toʻgʻrisida guvohnoma besh yil muddatga beriladi. Ilgari berilgan avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma va ROʻDRB, shuningdek chet el hujjatlari va roʻyxatdan oʻtish raqamli belgilari olib qoʻyiladi (ular mavjud boʻlganda).

Bunda avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaning 5-bandi (manzili) toʻldirilmaydi, shuningdek 6-bandiga berilgan sanasi hamda amal qilish muddati kiritiladi”;

z) 36-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “elektron hisob-maʼlumot” soʻzlari “elektron hisob-maʼlumotnoma” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) 54-55-bandlarning uchinchi xatboshilaridagi “elektron schyot-maʼlumotnoma” soʻzlari “elektron hisob-maʼlumotnoma” soʻzlari bilan almashtirilsin;

k) 55-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Avtotransport vositasi qayta jihozlanganda, jumladan, gaz ballon uskunalari oʻrnatilganda, avtomototransport vositasining roʻyxatga olish elektron kartasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi, avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida ilgari berilgan guvohnoma esa transport vositasining yangi raqam agregati koʻrsatilgan, shuningdek, gaz ballon uskunalari oʻrnatilganligi toʻgʻrisidagi belgi qoʻyilgan holda yangisiga almashtiriladi. Bunda, avtotransport vositasiga gaz ballon uskunalari oʻrnatilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma va gaz ballonlarining muvofiqlik sertifikatlari nusxalari taqdim etiladi”;

l) 67-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

m) quyidagi mazmundagi ilova bilan toʻldirilsin:

“Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Avtomototransport vositalari uchun shakllantirilgan elektron hisob-maʼlumotnomaning

2. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-maydagi 408-son qarorida :

a) 1-ilovada:

1-ilovada:

8-pozitsiya uchinchi ustunining 2-boʻlimidagi jadvalda:

1-pozitsiya “Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar” ustunining uchinchi xatboshisi “**” belgilari bilan toʻldirilsin;

6-pozitsiya “Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar” ustunining yettinchi xatboshisi “**” belgilari bilan toʻldirilsin;

11-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“** Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mudofaa ishlari boshqarmalari huzuridagi chaqiriluvchilarni harbiy-texnika mutaxassisliklari boʻyicha tayyorlash markazlarida 2029-yil 1-yanvarga qadar bosqichma-bosqich yangi avtotransport vositalari sotib olinishi hamda oʻquv avtodromlari qayta jihozlanishini inobatga olgan holda ushbu koʻrsatkichlar talab etilmaydi”;

2-ilovada:

2-bandning “a” kichik bandidagi “A” toifasi” soʻzlari “A1” va “A” toifalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandida:

birinchi xatboshi “yetarli miqdorda” soʻzlaridan keyin “A1” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi xatboshi “transport vositalarida” soʻzlaridan keyin “(“A1” va “A” toifalar bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

12-bandida:

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“A1” toifa uchun — ikki gʻildirakli moped yoki skuterlarda”;

ikkinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — sakkizinchi xatboshlar deb hisoblansin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“A” toifa uchun — ikki gʻildirakli mototsikl yoki elektromototsiklda;

b) 2-ilovada:

2-bandi “boshqarish xususiyatlariga koʻra” soʻzlaridan keyin “A1” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

3-bandida:

birinchi xatboshidagi “Haydovchilik guvohnomasining” soʻzlaridan keyin “A1” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“A1” — moped va skuterlar, shuningdek, eng yuqori konstruktiv tezligi soatiga 25 kilometrdan oshmaydigan, ish hajmi 25 sm 3 gacha boʻlgan ichki yonuv dvigateliga ega boʻlgan yoki nominal (belgilangan) quvvati 0,25 kilovattgacha boʻlgan kichik hajmdagi mototransport vositalari (individual harakatlanish vositalari bundan mustasno)”;

ikkinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“A” — mototsikllar, elektromototsikllar”;

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“A”, “V”, “S”, “D” toifadagi avtomototransport vositalaridan birini boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomasiga ega boʻlgan shaxslar “A1” kichik toifadagi transport vositalarini boshqarish huquqiga ega boʻladi”;

quyidagi mazmundagi 9 1 — 9 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“9 1 . “A” va “V” toifadagi transport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha oʻquv guruhlari (davlat taʼlim muassasalarining oʻquv guruhlari bundan mustasno) Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatida roʻyxatga olinmaydi.

9 2 . “A” va “V” toifadagi transport vositalarini boshqarish huquqini olish uchun talabgorlar haydovchilarni tayyorlash boʻyicha majburiy oʻquv dasturining nazariy qismini mustaqil oʻzlashtirishlari mumkin.

Bunda talabgorlar oʻz ixtiyoriga koʻra nazariy bilimlarni olish uchun oʻquv tashkilotlarida (onlayn yoki oflayn shaklda) oʻqiydi yoxud mustaqil ravishda tayyorlanadi.

9 3 . Talabgorlar “A” va “V” toifadagi transport vositalarini boshqarish huquqini olish uchun haydovchilarni tayyorlash boʻyicha majburiy oʻquv dasturining amaliy qismini oʻtash yuzasidan oʻquv tashkilotlariga murojaat qilganda, talabgorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron koʻrinishda shakllantiriladi va YHXBlarga yuboriladi.

Bunda:

talabgorlar majburiy oʻquv dasturida belgilangan amaliy mashgʻulotlarga toʻliq qatnashadilar;

talabgorlar majburiy oʻquv dasturida belgilangan amaliy mashgʻulotlarni toʻliq oʻtagandan keyin, oʻquv tashkilotlari tomonidan transport vositalarini boshqarish koʻnikmalarini baholashning ijobiy natijalariga asosan yagona namunadagi elektron tasdiqnoma shakllantiriladi va ushbu tasdiqnoma YHXBlarga hamda imtihon markazlariga elektron shaklda yuboriladi;

yagona namunadagi elektron tasdiqnoma haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni topshirishga asos boʻlib xizmat qiladi”.

20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. “A1”, “A”, “B”, “C” va “D” toifalaridagi avtomototransport vositalarini va tramvay, trolleybuslarni boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomalari nazariy va amaliy imtihonlarni topshirgan shaxslarga beriladi”;

quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 . “A1” kichik toifadagi transport vositalarini boshqarish huquqini beradigan milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun talabgorlarga haydovchilarni tayyorlash majburiy oʻquv dasturini oʻtamasdan turib, toʻgʻridan-toʻgʻri nazariy va amaliy imtihonlarni topshirishga ruxsat etiladi.

Bunda:

talabgorlar oʻzlarining ixtiyoriga koʻra oʻquv kurslarida (onlayn yoki oflayn shaklda) oʻqishi yoxud mustaqil tayyorlanishi mumkin boʻladi;

milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun talabgorlardan haydovchilarni tayyorlash oʻquv dasturi boʻyicha oʻqishni tugatganligi haqidagi yagona namunadagi elektron tasdiqnoma talab etilmaydi”;

37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Haydovchilarni avtomototransport vositalarini boshqarish huquqidan mahrum qilish toʻgʻrisidagi qaror qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qabul qilinadi. Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqidan mahrum qilingan shaxslar, ushbu huquqini tiklash uchun, mahrum qilish muddatidan qatʼi nazar, maʼmuriy jazo muddati tugagandan keyin:

majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtadi;

oʻquv tashkilotlarida tegishli toifadagi avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash (qayta tayyorlash) oʻquv dasturining (nazariy va amaliy) toʻliq kursi boʻyicha oʻqiydi;

oʻquv dasturi boʻyicha oʻqishni tugatganligi haqidagi yagona namunadagi elektron tasdiqnoma asosida nazariy hamda amaliy imtihonlar topshirishga ruxsat beriladi.

Bu holda imtihon komissiyasining qaroriga muvofiq boshqarish huquqidan mahrum qilingan biror toifadagi avtomototransport vositalarini boshqarish boʻyicha, “D” toifasi mavjud boʻlgan holatlarda “D” toifadagi avtotransport vositalarini boshqarish boʻyicha amaliy imtihonlar olinadi”;

39-bandda “Imtihonlarni qabul qilish va” soʻzlaridan keyin “A1” soʻzi bilan toʻldirilsin;

43-bandda “elektron guvohnoma” soʻzlari “elektron tasdiqnoma” soʻzlari bilan almashtirilsin;

44-bandning “d” kichik bandidagi “ushbu Nizomning 24-bandida” soʻzlari “ushbu Nizomning 24 va 24 1 -bandlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

46-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“46. Haydovchilikka nomzodlar, shuningdek, milliy haydovchilik guvohnomasini almashtirish va avtomototransport vositalarini boshqarish huquqidan mahrum qilish muddati tugagandan soʻng milliy haydovchilik guvohnomasi dublikatini olish uchun imtihonlarga yuborilgan haydovchilar uchun takroriy amaliy imtihonlar oldingi imtihonlardan soʻng kamida yetti kun oʻtgandan keyin, nazariy imtihonlar esa keyingi ish kuni oʻtkaziladi.”;

50-bandning ikkinchi xatboshisidagi “elektron guvohnomasiga” soʻzlari “elektron tasdiqnomasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

51-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“A1” kichik toifadagi transport vositalarini boshqarishga ruxsat berish, milliy haydovchilik guvohnomasining “A” toifasi 12-grafasiga “A1” belgisini qoʻyish orqali amalga oshiriladi”;

v) 2 1 -ilovada:

3-band “Tadbirkorlik subyektlarida” soʻzlaridan keyin “A1” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

6-bandda:

birinchi va sakkizinchi xatboshilardagi “Yoʻl harakati xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 27-moddasida” soʻzlari “Yoʻl harakati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 44-moddasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“d” kichik banddagi “ushbu bandning “g” kichik bandida nazarda tutilgan shaxslardan tashqari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Nazariy imtihonni topshira olmagan shaxs amaliy imtihonga qoʻyilmaydi, nazariy imtihon oʻtkazilishi nazarda tutilmagan holatlar bundan mustasno. Takroriy amaliy imtihonlar oldingi imtihonlardan soʻng kamida yetti kun oʻtgandan keyin, nazariy imtihonlar esa keyingi ish kunida oʻtkazilishi mumkin”;

31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Nazariy imtihon natijalari AIT tomonidan avtomatik tarzda baholanadi. Bunda haydovchilikka nomzod imtihon uchun ajratilgan vaqtda imtihon savollarining:

18 ta (“A1” toifa uchun 16 ta) va undan koʻpiga toʻgʻri javob bersa — “topshirdi”;

18 tadan (“A1” toifa uchun 16 tadan) kamiga toʻgʻri javob bersa — “topshirmadi” yakuniy bahosi AIT tomonidan avtomatik tarzda qoʻyiladi”;

quyidagi mazmundagi 31 1 -band bilan toʻldirilsin:

“31 1 . Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqidan mahrum qilingan shaxslar uchun, maʼmuriy jazo muddati tugagandan keyin:

nazariy imtihon savollari 50 ta etib belgilanadi;

imtihon savollariga javob berish (toʻgʻri javob variantini tanlash) uchun 45 daqiqa vaqt beriladi;

ushbu vaqtda savollarning:

46 ta va undan koʻpiga toʻgʻri javob bersa — “topshirdi”;

46 tadan kamiga toʻgʻri javob bersa — “topshirmadi” yakuniy bahosi AIT tomonidan avtomatik tarzda qoʻyiladi”;

g) 3-ilovada:

23 1 -bandda “elektron guvohnoma” soʻzlari “elektron tasdiqnoma” soʻzlari bilan almashtirilsin;

29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Oʻquv tashkilotida avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha taʼlimni tugatib, imtihonlardan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarga oʻquv tashkiloti tomonidan imtihon komissiyasi bayonnomasiga asosan taʼlimni bitirganlik haqidagi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq yagona namunadagi elektron tasdiqnoma shakllantiriladi.

Oʻquv tashkilotini avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarining malakasini oshirish dasturi boʻyicha tugatib, imtihonlardan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarga imtihon komissiyasi bayonnomasiga asosan ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunadagi “Avtotransport vositalari haydovchilarining malaka oshirgani toʻgʻrisida”gi sertifikat oʻquv tashkiloti tomonidan elektron shaklda beriladi”;

29 1 -bandda:

uchinchi xatboshidagi “elektron guvohnomalar” soʻzlari “elektron tasdiqnomalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “elektron guvohnomalarning” soʻzlari “elektron tasdiqnomalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Oʻquv guruhlarining hujjatlari va imtihon komissiyasi bayonnomasi belgilangan muddatgacha oʻquv tashkilotida saqlanadi”;

1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yagona namunadagi elektron tasdiqnomaning

quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:

“Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Avtotransport vositalari haydovchilarining malaka oshirgani toʻgʻrisidagi sertifikatning

3. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 12-apreldagi 172-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻl harakati qoidalarida :

a) 6-band:

quyidagi mazmundagi oʻttiz toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ kichik hajmdagi mototransport vositalari — eng yuqori konstruktiv tezligi soatiga 25 kilometrdan oshmaydigan, ish hajmi 25 sm 3 gacha boʻlgan ichki yonuv dvigateliga ega boʻlgan yoki nominal (belgilangan) quvvati 0,25 kilovattgacha boʻlgan (individual harakatlanish vositalari bundan mustasno) oshmaydigan ikki yoki uch (toʻrt) gʻildirakli transport vositalari”;

oʻttiz toʻrtinchi — sakson yettinchi xatboshilar tegishincha oʻttiz beshinchi — sakson sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

qirq birinchi xatboshida “elektromototsikl, skuter,” soʻzlaridan keyin “kichik hajmdagi mototransport vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 8-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“A1” — moped va skuterlar, shuningdek, eng yuqori konstruktiv tezligi soatiga 25 kilometrdan oshmaydigan, ish hajmi 25 sm 3 gacha boʻlgan ichki yonuv dvigateliga ega boʻlgan yoki nominal (belgilangan) quvvati 0,25 kilovattgacha boʻlgan kichik hajmdagi mototransport vositalari (individual harakatlanish vositalari bundan mustasno)”;

ikkinchi — oʻn birinchi xatboshilari tegishincha uchinchi — oʻn ikkinchi xatboshilari deb hisoblansin;

uchinchi xatboshisidagi “mopedlar, skuterlar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 9-bandning yettinchi xatboshisi , 11-bandning “d” kichik bandi uchinchi xatboshisi, 12-bandning toʻqqizinchi xatboshisi, 23-bandning uchinchi xatboshisidagi “moped va skuterda” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalarida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 15-bandning uchinchi xatboshisi , 145-bandning oltinchi xatboshisi “moped, skuter” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

d) 89-bandning uchinchi xatboshisi, 121-bandning ikkinchi xatboshisi , 179-bandi ikkinchi xatboshisi “mopedlar, skuterlar” soʻzlaridan keyin “kichik hajmdagi mototransport vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

e) 92-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshisi bilan toʻldirilsin:

“yuk avtomobillarining tungi vaqtlarda yoʻl chetida yoʻl harakatining boshqa ishtirokchilariga xavf tugʻdiradigan holatda toʻxtab turishi, yoxud tashlab ketilishi”;

oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

j) 159-bandida:

toʻrtinchi xatboshisi “mopedlar va skuterlar” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalarining” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

beshinchi xatboshisi “mopedlar va skuterlarning” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalarining” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

oltinchi xatboshisidagi “moped va skuterning” soʻzlari “moped, skuter va kichik hajmdagi mototransport vositalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 165-bandda “moped va skuterni” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalarini” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

i) 176-bandning oʻn oltinchi xatboshisi “mopedlar va skuterlardan” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalaridan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

k) 1-ilovada:

3. Taqiqlovchi belgilarida:

3.5.1. yoʻl belgisi taʼrifidagi “Skuter va mopedlar” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalarining” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

3.27. yoʻl belgisi taʼrifining ikkinchi xatboshisidagi “mopedlar va skuterlarni” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalarini” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

4. Buyuruvchi belgilarida:

4.4. yoʻl belgisi taʼrifidagi “mopedlar, skuterlar” soʻzlaridan keyin “kichik hajmdagi mototransport vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

5. Axborot-koʻrsatgich belgilarida:

5.3. yoʻl belgisi taʼrifidagi “mopedlar va skuterlarning” soʻzlaridan keyin “kichik hajmdagi mototransport vositalarining” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

7. Qoʻshimcha axborot belgilarida:

7.6.1 — 7.6.9. yoʻl belgilarining taʼrifidagi “mopedlar va skuterlarni” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalarini” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

l) 3-ilovada:

Transport vositalaridan foydalanishni taqiqlovchi shartlarida:

5.1-bandning toʻrtinchi xatboshisi “moped va skuterlar” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

7.6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7.6. Spidometr qurilmasi nosoz va tamgʻalanmagan (shaxsiy transport vositalari, mototsikl, elektromototsikl, skuter, mopedlar, kichik hajmdagi mototransport vositalaridan tashqari) boʻlsa”;

7.12-bandda “moped va skuterlarda” soʻzlaridan keyin “shuningdek, kichik hajmdagi mototransport vositalarida” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 30-mart,

125 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.04.2026-y., 09/26/125/0297-son)

lex.uz