📅 2026-yil 1-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 1-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 1 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
РЕЕСТРИ
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш учун медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсида ўқитиш;
Медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Медиаторлар реестрига киритиш учун юбориладиган аризаларни кўриб чиқишнинг техник имкониятларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 17 октябрдаги 544-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 апрелдаги 140-сон қарорига ИЛОВА
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш билан боғлиқ давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули;
медиатор — медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс;
медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курси (кейинги ўринларда — махсус ўқув курси) — Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасида белгиланган муносабатларда медиацияни қўллаш бўйича медиаторларни тайёрлаш, уларда музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш, медиация тартиб-таомили ҳақида таянч билимлар бериш, низоларни ҳал қилишда амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув курси;
Медиаторлар реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари) томонидан юритиладиган медиаторлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ягона маълумотлар базаси.
3. Жисмоний шахсларни Реестрга киритиш билан боғлиқ давлат хизмати Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
4. Махсус ўқув курсида ўқиган, малака имтиҳонини топширмоқчи бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабгор) экстерриториаллик тамойили асосида исталган Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
5. Талабгор шахсан келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномада белгиланган талабгор тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон алмашинув орқали олинади. Бунда ушбу маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ эканлиги учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари жавобгар ҳисобланади. Маълумотларни идоралараро электрон алмашинув орқали олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари сўров юбориш орқали олиши мумкин.
Талабгор сўровномани юбориш вақтида медиация тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва медиаторнинг касб этикаси қоидалари билан танишганини тасдиқлаши лозим.
6. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
7. Ушбу давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
8. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
9. Талабгор Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа ичида тегишли ҳудудий адлия органига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда тегишли ҳудудий адлия органига юборилади.
10. Сўровномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда, ҳудудий адлия органлари талабгорга беш иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш имкониятини беради.
Талабгор томонидан юқорида назарда тутилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ҳудудий адлия органлари сўровномани қабул қилишни рад этади ва шу куни бу ҳақида талабгорни хабардор қилади.
11. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
талабгорнинг Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мос келмаслиги;
белгиланган муддатда сўровномадаги камчиликлар бартараф этилмагани;
талабгор малака имтиҳонини топшира олмаган кундан эътиборан уч ой ўтмасдан мурожаат қилган бўлса;
талабгорнинг Реестрга киритиш бўйича малака имтиҳонидан муваффақиятли ўта олмагани, нотариуслар ва адвокатлар бундан мустасно;
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
12. Ҳудудий адлия органлари сўровнома келиб тушган кундан сўнг бир иш куни ичида талабгорнинг ҳужжатларини ҳудудий адлия органлари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссияларига (кейинги ўринларда — малака комиссиялари) тақдим қилади. Бунда Ўзбекистон Республикасида адвокат ёки нотариус мақомига эга бўлган шахслар малака имтиҳонини топшириши талаб этилмайди.
Малака комиссияси масъул котиби талабгорни малака имтиҳони тайинлангани ёки рад этилгани ҳақида тегишли Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали ўн иш куни ичида хабардор қилади.
Малака имтиҳони тайинлангани ҳақидаги хабарномада малака имтиҳони ўтказиладиган сана, вақт ва жой, агар малака имтиҳони видеоконференцалоқа ёрдамида ўтказиладиган бўлса, видеоконференцалоқа ҳаволаси қайд этилади.
13. Талабгорнинг малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтиши (нотариуслар ва адвокатлар бундан мустасно) уни Реестрга киритиш учун асос бўлади.
Малака комиссияси масъул котиби малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорни Реестрга киритилгани ҳақида малака имтиҳони ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
3-боб. Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби
14. Реестр Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.
15. Реестрда медиаторлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
медиаторга берилган тартиб рақам;
Реестрга киритилган сана;
медиаторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
медиатор билан боғланиш учун унинг жойлашган жойи тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар;
медиаторнинг маълумоти (мутахассислиги);
медиатор ихтисослашган медиация соҳаси;
медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил ҳақидаги маълумотлар;
медиаторнинг фаолияти тўхтатиб турилгани, тиклангани ёки медиатор Реестрдан чиқарилгани тўғрисидаги маълумотлар.
16. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда, медиатор уч иш куни ичида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ушбу Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда хабарнома юбориши керак.
Ҳудудий адлия органи ушбу хабарнома асосида икки иш куни ичида Реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.
17. Медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:
ўз аризасига кўра;
вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;
муомала лаёқати чекланганда ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
суднинг шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;
суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
давлат хизматига кирганда, педагогик, илмий, ижодий ва нотариал фаолият бундан мустасно;
медиатор томонидан медиация тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Медиаторнинг касб этикаси қоидалари бузилгани натижасида малака комиссияларининг ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Медиаторлар олий малака комиссиясининг қарорига асосан.
18. Медиатор Реестрдан уни реестрга киритган ҳудудий адлия органи томонидан чиқарилади.
19. Медиаторни Реестрдан чиқаришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилган (тугалланган) тақдирда, талабгор Регламентда белгиланган тартибда Реестрга киритиш юзасидан қайта мурожаат этиши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ҳудудий адлия органлари томонидан Реестрдаги маълумотлар реал вақт режимида янгиланиб борилади.
Реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
21. Талабгорлар Реестрга киритиш рад этилгани ёки ундан чиқарилганидан норози бўлса, белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
22. Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Махсус ўқув курсида ўқиган, малака имтиҳонини топширмоқчи бўлган ва Медиаторлар реестрига кириш истагини билдирган жисмоний шахс (кейинги ўринларда — Талабгор) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади ва сўровномани электрон шаклда ҳудудий адлия органига юборади. Реал вақт режимида 2-босқич Ҳудудий адлия органлари Талабгорга малака имтиҳони тайинлангани ёки рад этилгани ҳақида тегишли Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабарнома юборади. 10 иш куни ичида 3-босқич Ҳудудий адлия органлари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссиялари Талабгорлар учун малака имтиҳонини ўтказади. 1 ой муддат ичида 4-босқич Ҳудудий адлия органлари Талабгорни Медиаторлар реестрига киритади ва бу ҳақида Давлат хизматлари марказига ёки талабгорга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабарнома юборади. Малака имтиҳони ўтказилган кундан эътиборан 3 иш куни ичида
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
СЎРОВНОМА 1. Ф.И.О. 2. Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилгани) 3. ЖШШИР * 4. Туғилган санаси 5. Маълумоти * 6. Ихтисослашган медиация соҳаси 7. Медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил 8. Яшаш, фаолиятни амалга ошириш манзили 9. Электрон манзили (мавжуд бўлса) 10. Телефон рақами 11. Талабгорнинг иш стажи ҳақидаги маълумотлар: * Т/р Ишга кириш санаси Ишдан кетиш санаси Иш жойи ва лавозими 12. Судланганлик ҳолати мавжудлиги * 13. Ўзига нисбатан муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг қарори мавжудлиги * 14. Махсус ўқув курсини муваффақиятли тугатгани ҳақидаги сертификат нусхаси * 15. Нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда) * 16. Медиация тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва Медиаторнинг касб этикаси қоидалари билан танишганлигимни тасдиқлайман
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Медиаторлар
Медиаторга берилган тартиб рақам Реестрга киритилган сана Медиаторнинг Ф.И.О. Медиатор жойлашган жойи, телефон рақами, электрон манзили Медиатор ихтисослашган медиация соҳаси Медиатор фаолият олиб борадиган тил Медиаторнинг мутахассислиги (диплом бўйича) Медиаторнинг фаолияти тўхтатиб турилганлиги, тикланганлиги ёки медиатор реестрдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар 1. 2. 3. ...
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 апрель,
140-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
REYESTRI
Jismoniy shaxslarni Mediatorlar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Mediatsiya toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Mediatorlar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
jismoniy shaxslarni Mediatorlar reyestriga kiritish uchun mediatorlarni tayyorlash dasturi boʻyicha maxsus oʻquv kursida oʻqitish;
Mediatorlar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi bir oy muddatda:
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali Mediatorlar reyestriga kiritish uchun yuboriladigan arizalarni koʻrib chiqishning texnik imkoniyatlarini ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Professional mediatorlar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2023-yil 17-oktabrdagi 544-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 1-apreldagi 140-son qaroriga ILOVA
Jismoniy shaxslarni Mediatorlar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) jismoniy shaxslarni Mediatorlar reyestriga kiritish bilan bogʻliq davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
mediatsiya — kelib chiqqan nizoni taraflar oʻzaro maqbul qarorga erishishi uchun ularning ixtiyoriy roziligi asosida mediator koʻmagida hal qilish usuli;
mediator — mediatsiyani amalga oshirish uchun taraflar tomonidan jalb etiladigan shaxs;
mediatorlarni tayyorlash dasturi boʻyicha maxsus oʻquv kursi (keyingi oʻrinlarda — maxsus oʻquv kursi) — Oʻzbekiston Respublikasining “Mediatsiya toʻgʻrisida”gi Qonuni 3-moddasida belgilangan munosabatlarda mediatsiyani qoʻllash boʻyicha mediatorlarni tayyorlash, ularda muzokaralar olib borish texnologiyasi, stress holati va kelishmovchiliklarni boshqarish, mediatsiya tartib-taomili haqida tayanch bilimlar berish, nizolarni hal qilishda amaliy koʻnikmalarini shakllantirishga qaratilgan oʻquv kursi;
Mediatorlar reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri adliya boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy adliya organlari) tomonidan yuritiladigan mediatorlar haqidagi maʼlumotlar aks ettirilgan, doimiy yangilab turiladigan yagona maʼlumotlar bazasi.
3. Jismoniy shaxslarni Reyestrga kiritish bilan bogʻliq davlat xizmati Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
4. Maxsus oʻquv kursida oʻqigan, malaka imtihonini topshirmoqchi boʻlgan va Reyestrga kirish istagini bildirgan jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabgor) eksterritoriallik tamoyili asosida istalgan Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi.
5. Talabgor shaxsan kelib murojaat qilganda, Davlat xizmatlari markazi xodimi talabgor nomidan, YIDXP orqali murojaat qilganda esa, mustaqil ravishda Reglamentga 2-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
Soʻrovnomada belgilangan talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar idoralararo elektron almashinuv orqali olinadi. Bunda ushbu maʼlumotlarning toʻgʻri va toʻliq ekanligi uchun masʼul davlat organlari va tashkilotlari javobgar hisoblanadi. Maʼlumotlarni idoralararo elektron almashinuv orqali olish imkoni mavjud boʻlmagan hollarda tegishli davlat organlari va tashkilotlari soʻrov yuborish orqali olishi mumkin.
Talabgor soʻrovnomani yuborish vaqtida mediatsiya toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari va mediatorning kasb etikasi qoidalari bilan tanishganini tasdiqlashi lozim.
6. Zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi hamda imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (elektron raqamli imzo, daktiloskopiya, mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
7. Ushbu davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.
8. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
9. Talabgor Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor tomonidan tasdiqlangandan soʻng oʻn daqiqa ichida tegishli hududiy adliya organiga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishli hududiy adliya organiga yuboriladi.
10. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda, hududiy adliya organlari talabgorga besh ish kuni ichida kamchiliklarni bartaraf etish imkoniyatini beradi.
Talabgor tomonidan yuqorida nazarda tutilgan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmagan taqdirda, hududiy adliya organlari soʻrovnomani qabul qilishni rad etadi va shu kuni bu haqida talabgorni xabardor qiladi.
11. Davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
talabgorning Oʻzbekiston Respublikasining “Mediatsiya toʻgʻrisida”gi Qonuni 12-moddasining ikkinchi qismida belgilangan talablarga mos kelmasligi;
belgilangan muddatda soʻrovnomadagi kamchiliklar bartaraf etilmagani;
talabgor malaka imtihonini topshira olmagan kundan eʼtiboran uch oy oʻtmasdan murojaat qilgan boʻlsa;
talabgorning Reyestrga kiritish boʻyicha malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻta olmagani, notariuslar va advokatlar bundan mustasno;
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
12. Hududiy adliya organlari soʻrovnoma kelib tushgan kundan soʻng bir ish kuni ichida talabgorning hujjatlarini hududiy adliya organlari huzuridagi mediatorlar malaka komissiyalariga (keyingi oʻrinlarda — malaka komissiyalari) taqdim qiladi. Bunda Oʻzbekiston Respublikasida advokat yoki notarius maqomiga ega boʻlgan shaxslar malaka imtihonini topshirishi talab etilmaydi.
Malaka komissiyasi masʼul kotibi talabgorni malaka imtihoni tayinlangani yoki rad etilgani haqida tegishli Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali oʻn ish kuni ichida xabardor qiladi.
Malaka imtihoni tayinlangani haqidagi xabarnomada malaka imtihoni oʻtkaziladigan sana, vaqt va joy, agar malaka imtihoni videokonferensaloqa yordamida oʻtkaziladigan boʻlsa, videokonferensaloqa havolasi qayd etiladi.
13. Talabgorning malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtishi (notariuslar va advokatlar bundan mustasno) uni Reyestrga kiritish uchun asos boʻladi.
Malaka komissiyasi masʼul kotibi malaka imtihonidan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorni Reyestrga kiritilgani haqida malaka imtihoni oʻtkazilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida tegishli Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali xabarnoma yuboradi.
3-bob. Reyestrni shakllantirish va yuritish tartibi
14. Reyestr Reglamentga 3-ilovaga muvofiq elektron shaklda shakllantiriladi va yuritiladi.
15. Reyestrda mediatorlar toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
mediatorga berilgan tartib raqam;
Reyestrga kiritilgan sana;
mediatorning familiyasi, ismi, otasining ismi;
mediator bilan bogʻlanish uchun uning joylashgan joyi toʻgʻrisidagi va boshqa maʼlumotlar;
mediatorning maʼlumoti (mutaxassisligi);
mediator ixtisoslashgan mediatsiya sohasi;
mediator mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirishga qodir boʻlgan til haqidagi maʼlumotlar;
mediatorning faoliyati toʻxtatib turilgani, tiklangani yoki mediator Reyestrdan chiqarilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.
16. Reyestrdagi maʼlumotlar oʻzgargan hollarda, mediator uch ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ushbu Reglamentning 2-bobida belgilangan tartibda xabarnoma yuborishi kerak.
Hududiy adliya organi ushbu xabarnoma asosida ikki ish kuni ichida Reyestrga tegishli oʻzgartirishlarni kiritadi.
17. Mediator quyidagi hollarda Reyestrdan chiqarilishi mumkin:
oʻz arizasiga koʻra;
vafot etganda yoki sudning uni vafot etgan deb eʼlon qilish haqidagi qarori qonuniy kuchga kirganda;
muomala layoqati cheklanganda yoki belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz deb topilganda;
sudning shaxsni bedarak yoʻqolgan deb topish haqidagi qarori qonuniy kuchga kirganda;
sudning mediatorni jinoyat sodir etishda aybdor deb topish haqidagi ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;
davlat xizmatiga kirganda, pedagogik, ilmiy, ijodiy va notarial faoliyat bundan mustasno;
mediator tomonidan mediatsiya toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari, Mediatorning kasb etikasi qoidalari buzilgani natijasida malaka komissiyalarining yoki Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Mediatorlar oliy malaka komissiyasining qaroriga asosan.
18. Mediator Reyestrdan uni reyestrga kiritgan hududiy adliya organi tomonidan chiqariladi.
19. Mediatorni Reyestrdan chiqarishga asos boʻlgan holatlar bartaraf etilgan (tugallangan) taqdirda, talabgor Reglamentda belgilangan tartibda Reyestrga kiritish yuzasidan qayta murojaat etishi mumkin.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Hududiy adliya organlari tomonidan Reyestrdagi maʼlumotlar real vaqt rejimida yangilanib boriladi.
Reyestr Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va hududiy adliya organlarining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
21. Talabgorlar Reyestrga kiritish rad etilgani yoki undan chiqarilganidan norozi boʻlsa, belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga murojaat qilishi mumkin.
22. Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Jismoniy shaxslarni Mediatorlar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Jismoniy shaxslarni Mediatorlar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Maxsus oʻquv kursida oʻqigan, malaka imtihonini topshirmoqchi boʻlgan va Mediatorlar reyestriga kirish istagini bildirgan jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — Talabgor) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtadi va soʻrovnomani elektron shaklda hududiy adliya organiga yuboradi. Real vaqt rejimida 2-bosqich Hududiy adliya organlari Talabgorga malaka imtihoni tayinlangani yoki rad etilgani haqida tegishli Davlat xizmatlari markaziga (shaxsan kelib murojaat etgan taqdirda) yoki talabgorga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) YIDXP orqali xabarnoma yuboradi. 10 ish kuni ichida 3-bosqich Hududiy adliya organlari huzuridagi mediatorlar malaka komissiyalari Talabgorlar uchun malaka imtihonini oʻtkazadi. 1 oy muddat ichida 4-bosqich Hududiy adliya organlari Talabgorni Mediatorlar reyestriga kiritadi va bu haqida Davlat xizmatlari markaziga yoki talabgorga Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali xabarnoma yuboradi. Malaka imtihoni oʻtkazilgan kundan eʼtiboran 3 ish kuni ichida
Jismoniy shaxslarni Mediatorlar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
SOʻROVNOMA 1. F.I.O. 2. Biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta maʼlumotlari (seriyasi, raqami, sanasi, kim tomonidan berilgani) 3. JSHSHIR * 4. Tugʻilgan sanasi 5. Maʼlumoti * 6. Ixtisoslashgan mediatsiya sohasi 7. Mediatsiya tartib-taomilini amalga oshirishga qodir boʻlgan til 8. Yashash, faoliyatni amalga oshirish manzili 9. Elektron manzili (mavjud boʻlsa) 10. Telefon raqami 11. Talabgorning ish staji haqidagi maʼlumotlar: * T/r Ishga kirish sanasi Ishdan ketish sanasi Ish joyi va lavozimi 12. Sudlanganlik holati mavjudligi * 13. Oʻziga nisbatan muomala layoqatini cheklash yoki muomalaga layoqatsiz deb topish toʻgʻrisida sudning qarori mavjudligi * 14. Maxsus oʻquv kursini muvaffaqiyatli tugatgani haqidagi sertifikat nusxasi * 15. Notarial tasdiqlangan ishonchnoma nusxasi (uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilayotganda) * 16. Mediatsiya toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari va Mediatorning kasb etikasi qoidalari bilan tanishganligimni tasdiqlayman
Jismoniy shaxslarni Mediatorlar reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Mediatorlar
Mediatorga berilgan tartib raqam Reyestrga kiritilgan sana Mediatorning F.I.O. Mediator joylashgan joyi, telefon raqami, elektron manzili Mediator ixtisoslashgan mediatsiya sohasi Mediator faoliyat olib boradigan til Mediatorning mutaxassisligi (diplom boʻyicha) Mediatorning faoliyati toʻxtatib turilganligi, tiklanganligi yoki mediator reyestrdan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. 2. 3. ...
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 1-aprel,
140-son