📅 2026-yil 2-aprel · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 2-aprel · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 2 апрель · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 апреля 2026 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 April 2026 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
БИРИКТИРИШ ЖАДВАЛИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
ДАСТУРИ
ДАСТУРИ
Қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандисларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги шароитида мелиорация ва сув хўжалиги бўйича замонавий ёндашувларни ва уларнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш, рақамли технологиялар асосида илғор тадқиқотлар олиб бориш, «тармоқ-корхона-олийгоҳ» барқарор узлуксиз таълим тизимини яратиш орқали меҳнат бозорида рақобатбардош билимли ва салоҳиятли муҳандис кадрларни тайёрлаш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
(а) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида (кейинги ўринларда — Университет) таълим кластерини (мактабгача ва мактаб таълими-лицей-техникум-олийгоҳ-тармоқ-малака ошириш) ташкил этиш ҳамда дуал таълим тизимини жорий этиш;
(б) Университетни 2030 йилга қадар дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш ва таълим экспортини 30 млн долларга етказиш;
(в) 2030 йилга қадар Университетнинг 12 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларини халқаро аккредитациядан ўтказиш;
(г) Университет йиллик даромадини 2026 йилда 200 млрд сўмга (шундан 20 фоизи инвестиция, илмий тадқиқот ва тижоратлаштириш ҳисобидан), 2028 йилда 250 млрд сўмга (25 фоиз) ҳамда 2030 йилда 350 млрд сўмга (35 фоиз) етказиш;
(д) 2026 — 2028 йилларда Университетда «тармоқ-корхона-олийгоҳ» тамойили асосида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари бўйича ҳаво, сув ва тупроқ кўрсаткичларини аниқловчи комплекс илмий тадқиқотлар лабораторияларини ташкил этиш;
(ж) Университетда ҳар йили қишлоқ ва сув хўжалигида фойдаланиладиган учувчисиз учиш аппаратлари (кейинги ўринларда — дрон)дан фойдаланувчи 50 нафар мутахассис тайёрлаш.
II. Илмий тадқиқотларни амалиётга интеграция қилиш
2. Талабаларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва соҳаларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, 2026 йил 1 майдан бошлаб Университетда ўқиш қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
(а) дуал таълим асосида 6 ой муддатга назарий таълимдан ажралган ва жойига чиққан ҳолда ташкил этиладиган малакавий амалиёт. Бунда:
(i) сув хўжалиги соҳасида талабалар вегетация даврида сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш, суғориладиган ерларни мелиоратив мониторинг қилиш, суғориш тармоқларидаги ва экин далаларига берилаётган сув сарфларини ўлчаш, ҳудудларда сувдан фойдаланилишини назорат қилишда иштирок этади;
(ii) гидротехника иншоотлари қурилиши, гидроэнергетика ва электр энергетика соҳасида талабалар каналларни бетонлаштириш, гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда иштирок этади ҳамда насос станциялари, кичик ГЭСлар қурилиши ва трансформаторлар эксплуатациясига кўмаклашади;
(iii) қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида талабалар қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш, кўрикдан ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва йиғиштириш жараёнида иштирок этади;
(б) қолган бакалавриат таълим йўналишларида йил давомида назарий таълим билан бирга тўлиқ уйғунлаштирган «4+2» шаклдаги амалиёт.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Университетда дуал таълим (малакавий амалиёт)ни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, транспорт ва кунлик харажатларга 2026 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 10 миллиард сўм ажратилсин.
4. Белгилансинки, 2026 йил 1 майдан бошлаб:
(а) Университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари ҳудудларга бириктирилади. Бунда етакчи профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслаҳатчиси ҳисобланади. Бунда:
(i) илмий маслаҳатчилар Университет ректори тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари томонидан ўриндошлик асосида ишга қабул қилинади;
(ii) илмий маслаҳатчиларни ҳамда ҳудудларга малакавий амалиётга юборилган Университет талабаларини яшаш жойи ва шароити билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари томонидан амалга оширилади;
(iii) илмий маслаҳатчилар улар томонидан берилган илмий ва амалий ечимга қаратилган тавсияларнинг натижаларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан моддий рағбатлантирилади;
(б) талабаларнинг сайёр дарслари қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар ва ҳудудлардаги «Сувчилар мактаби» базасида ташкил этилади.
5. Илмий маслаҳатчиларнинг сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган тадбирларнинг илмий ечимига қаратилган «йўл харитаси» 2026 йил учун бир ҳафта муддатда, кейинги йиллар учун ҳар йили 15 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокимлари, Сув хўжалиги вазирлиги ва Университет ректори томонидан тасдиқланади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш учун «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети кафедраларини ҳудудларга бириктириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Ҳудудлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги муаммоларини тизимли ҳал этишга қаратилган илмий фаолият натижаларини жорий этиш ва (ёки) янги ишланма сифатида тижоратлаштириш мақсадида Университетда юридик шахс мақомига эга бўлмаган Истиқболли лойиҳалар офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этилсин. Бунда:
(а) илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги лойиҳалар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан мақсадли равишда молиялаштириладиган Университетнинг қишлоқ ва сув хўжалиги муаммоларига оид фундаментал ва амалий тадқиқотлари Лойиҳа офиси томонидан мувофиқлаштирилади;
(б) Лойиҳа офиси илмий тадқиқотлар натижаларини Университет билан биргаликда амалиётга тизимли равишда жорий этиб боради;
(в) профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар ҳудудлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги муаммоларига оид илмий муаммолар реестрини шакллантиради ва унинг ечимларига қаратилган тадқиқотлар асосида таклифларни ишлаб чиқади.
8. Истиқболли лойиҳалар офисининг асосий фаолият йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. 2026 йил якунига қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ва Сув хўжалиги вазирлиги Университетда «тармоқ-корхона-олийгоҳ» тамойили асосида юқори аниқликдаги ҳаво, сув, тупроқ ва ўсимлик кўрсаткичларини таҳлил қилувчи «Тупроқ, сув ва ўсимлик» комплекс илмий тадқиқотлар лабораторияси ташкил этилишини таъминласин.
Белгилансинки, мазкур лабораторияда қуйидаги йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилади:
(а) шўрланган майдонларни босқичма-босқич бартараф этиш, шўр ювишда сувларни иқтисод қилиш ва коллектор-зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиш орқали ердан фойдаланиш коэффициентини ошириш;
(б) геоахборот тизими технологиялари ёрдамида гидромодуль район ҳудудлари чегараларини янгилаш, суғориш тартиб ва меъёрларини мақбуллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;
(в) деградацияга учраган ерларни тиклашда мелиорация, рекультивация ва ерларни муҳофаза қилишнинг комплекс тадбирлари бўйича илмий тавсияларни ишлаб чиқиш;
(г) ҳудудларнинг тупроқ-мелиоратив шароитларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экин турларига мос равишда сув тежовчи технологиялар ва суғориладиган ерлар учун мақбул бўлган мелиоратив режимнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш.
10. Университетда 2026 — 2030 йилларда илмий тадқиқотларни амалга ошириш жараёнида қуйидаги йўналишларга устуворлик берилсин:
(а) сув тежовчи технологияларни ҳудудларнинг тупроқ-мелиоратив шароитлари ва экин турига қараб жорий қилиш, ирригация ҳамда мелиорация тизимларини модернизациялаш, очиқ суғориш ва коллектор-зовур тармоқларини ёпиқ тизимга ўтказиш лойиҳаларининг илмий-техник, иқтисодий ва технологик асосларини тайёрлаш;
(б) деградацияга учраган ва техноген бузилган ландшафтларни тиклашда мелиорация ва рекультивация тадбирларининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш;
(в) гидроэнергетика объектлари ва гидротехника иншоотлари эксплуатацион ишончлилиги, конструктив мустаҳкамлиги ҳамда хавфсизлик даражасини баҳолаш ва башорат қилишнинг илмий-назарий услубларини такомиллаштириш;
(г) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича республикага киритилаётган янги технологиялар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни ишлаб чиқариш шароитида синовдан ўтказиш ҳамда илмий асосланган хулосаларни бериш;
(д) насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўриш бўйича тавсиялар бериш.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-42-сон қарори билан Университетга дронлардан фойдаланишга рухсат берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда Университетга:
(а) қишлоқ хўжалиги ерлари ва сув хўжалиги объектларини мониторинг қилувчи (мультиспектрал, гиперспектрал, термал, лидар) камерали хорижда ишлаб чиқарилган кузатув дронлари, шунингдек, экинларга суспензия сепадиган (50 литр сиғимгача бўлган) хорижда ишлаб чиқарилган агроспрей дронларни харид қилиш, Ўзбекистонга олиб кириш, сақлаш ва фойдаланишга;
(б) 2026 йил 1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг буюртмаларига асосан Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида, 2027 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларига дрон хизматларини кўрсатишга рухсат берилсин.
III. Кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш
12. Университет ҳузурида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб маҳаллий ва хорижий талабалар учун академик фанлар бўйича (STEAM, тил билимлари, академик ёзиш ва миллий стратегик мезонлар) махсус тайёрлов курси (Foundation) ташкил этилсин. Бунда:
(а) махсус тайёрлов курсида ўқиш бир йил муддатга халқаро стандартларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
(б) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб махсус тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган шахслар (тайёрлов курсидаги ўқиш даври якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)» бўлган битирувчилар) Университетга имтиҳон асосида тўлов-контракт билан ўқишга қабул қилинади.
13. Университетга «техникум-олийгоҳ» тамойили асосида Тошкент геодезия ва картография техникуми (кейинги ўринларда — Техникум) бириктирилади. Техникум биносида Университет таркибига кирувчи Умуммуҳандислик факультети ташкил этилади. Бунда:
(а) Техникумга қабул параметрлари Университет томонидан шакллантирилиб, ўрнатилган тартибда тасдиқланади;
(б) Техникум ўқув биносининг 3 ва 4-қаватларига Умуммуҳандислик факультети оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
(в) Техникум ва Университет ўртасида 2+2 схемаси асосида ўзаро интеграциялашган ўрта махсус касбий ва бакалавриат таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунда:
(i) Техникумнинг икки йиллик ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади ва битирувчиларга давлат намунасидаги касбий таълим тўғрисида диплом берилади;
(ii) ўқишни кейинги босқичда давом эттириш хоҳишини билдирган битирувчилар Университетда белгиланган баллар ўртача қийматидан (GPA) келиб чиқиб, мос бакалавриат таълим йўналишларининг 3-босқичига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Университет билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб ҳудудлардаги «Фермерлар мактаби» ва «Сувчилар мактаби» базасида Сув хўжалиги вазирлиги тизими ходимлари, агрокластер ва фермер хўжаликларининг тракторчи-машинистлари учун мутахассисларни тайёрлаш курсларини даврий ташкил этиб борсин. Бунда тайёрлаш курслари қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
(а) сув хўжалиги вазирлигининг ўрта ва қуйи бўғин ходимлари учун ҳар йили 1 февралга қадар;
(б) ғалла ўриш комбайни операторлари учун ҳар йили 1 июнга қадар, пахта териш машинаси операторлари учун ҳар йили 1 сентябрга қадар.
Белгилансинки, қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
IV. Университетнинг халқаро даражадаги нуфузини ошириш
15. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетини дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш ва халқаро нуфузини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
16. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг Университетдаги «Сув дипломатияси» магистратура мутахассислигини «Халқаро сув дипломатияси» мутахассислигига ўзгартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Белгилаб қуйилсинки:
(а) «Халқаро сув дипломатияси» магистратура мутахассислиги битирувчиларига «Халқаро сув муносабатлари соҳасида мутахассис» квалификацияси берилади;
(б) Ўзбекистон ва қўшни давлатлар фуқароларига Халқаро сув дипломатияси мутахассислиги бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили 50 тагача грант ўринлари ажратилади;
(в) Университетнинг ўқув ва илмий тадқиқот ишларига ҳар йили камида 10 нафар h-индекси юқори бўлган хорижий профессор-ўқитувчилар ишга қабул қилинади.
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон Республикасининг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бошқарув кадрлари ва мутахассислари учун Университет базасида «Аграр ва сув хўжалиги соҳасида барқарор бошқарув ва самарадорлик» (AgroWater Management) махсус халқаро ўқув-амалий танишув дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Белгилансинки:
(а) Дастур 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Марказий Осиё давлатларидан бошқарув кадрлари ва мутахассислар таклиф этилган ҳолда ўтказилади;
(б) Дастурнинг мунтазамлигини таъминлаш мақсадида ҳамда Марказий Осиёда сув ресурслари стратегик аҳамиятга эга эканини инобатга олган ҳолда Университет базасида Сув дипломатияси ва трансчегаравий сув сиёсати халқаро маркази ташкил этилади.
18. Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг талабномаларига мувофиқ, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинадиган талабаларга бир йиллик муддатга кириш визалари берилиши ва яшаш манзили бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилиши бепул (консуллик йиғимлари бундан мустасно) амалга оширилишини таъминласин.
19. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда ўқишга қабул қилинадиган талабаларга бир йиллик муддатга кириш визалари бериш ва яшаш манзили бўйича рўйхатга олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
20. Университетда 2027-2028 йилларда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилсин:
(а) Бўстонлиқ тумани «Новобод» МФЙ ҳудудида жойлашган талабалар ўқув ва амалиёт базасини қуриш учун маблағ ажратиш;
(б) хорижий космик тадқиқот компаниялари ҳамда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликда сунъий йўлдош орқали космик суратларни тадқиқ қилувчи Ерусти космик станциясини қуриш.
Бунда мазкур объектларни қуриш учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026 йилда маблағ ажратилади.
21. Университет сунъий йўлдошдан олинган космик маълумотлар асосида сув ва ер ресурсларини мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва бошқариш орқали ҳосил бўлган фазовий маълумотларни тижоратлаштириш бўйича зарур чораларни кўрсин.
V. Университетнинг бошқарув самарадорлигини ошириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
22. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги 2026 йил 1 июлдан бошлаб Университет ректори ва проректорлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда натижага асосланган бошқарув тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этсин. Бунда:
(а) уларнинг фаолияти энг муҳим самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида белгиланган стратегик мақсадларга эришганлик даражаси ва натижадорлиги билан баҳоланади;
(б) KPI кўрсаткичларига эришиш натижаси ҳар чорак ва йил якуни бўйича «samaradorlik.gov.uz» электрон платформасида баҳоланади.
23. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Университет ректори ва проректорлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Университетда жорий этилган натижага йўналтирилган бошқарув тизими тажриба-синовдан ўтказилгандан сўнг 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча олий таълим муассасаларига татбиқ этиш чораларини кўрсин.
25. Университет фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши Университет олий кенгаши сифатида қайта ташкил этилсин.
26. 2026 йил 1 ноябрга қадар Университет фаолиятини реал вақт режимида кузатиш, муаммоли нуқталарни аниқлаш ва тезкор қарорлар қабул қилиш имконини берадиган барча жараёнларни қамраб олган ERP (Enterprise Resource Planning — ташкилот ресурсларини режалаштириш) ягона электрон таҳлилий платформаси тўлиқ ишга туширилсин.
27. Қуйидагилар:
(а) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети олий кенгашининг вазифа ва ваколатлари 4-иловага мувофиқ;
(б) 2030 йилга қадар «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети таълим стандартларини халқаро таълим стандартларига трансформация қилиш, «Рақамли университет» платформасини яратиш ва комплекс ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ;
(в) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида 2026 — 2028 йилларда амалга ошириладиган қурилиш ҳамда ўқув лабораториялари моддий-техника базасини модернизация қилиш дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
28. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шарипов, Университет ректори Б. Мирзаев — ўқув ва малакавий амалиётни тизимли ташкил этиш ҳамда Университетнинг халқаро нуфузини янада оширишга;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Университет ректори Б. Мирзаев — дуал таълим тизимини ривожлантириш ва илмий маслаҳатчилар иш фаолиятини ташкил этишга;
(в) иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари О. Фазилкаримов, олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари У. Саломов — молиялаштириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш ишларига.
29. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
30. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Т.Н. Бутунбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш учун «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети кафедраларини ҳудудларга
Т/р Ҳудудлар номи Бириктирилган кафедралар Ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш натижасида ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар 1. Қорақалпоғистон Республикаси 1. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси 2. Геодезия ва геоинформатика кафедраси 3. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси 1. Шўрланган ер майдонларини босқичма-босқич бартараф этиш ва шўр ювишга сарфланадиган сув ресурсларини иқтисод қилишни таъминлайдиган ва суғориладиган ерларни мақбул мелиоратив режимининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш. 2. Фойдаланишдан чиққан ер майдонларини босқичма-босқич фойдаланишга киритиш бўйича амалий тавсиялар бериш; 3. Оролбўйи ҳудудидаги экологик вазиятни бошқариш бўйича доимий экологик маълумотларини рақамлаштириш, Орол денгизининг ғарбий ҳудудлари учун уч ўлчамли экологик атласни яратиш ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган туби ва Амударё дельтасида комплекс экологик тадқиқотлар олиб бориш. 2. Андижон вилояти 1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси 2. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 3. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 4. Гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси 1. Сел сув омборларини масофадан бошқариш тизимлари асосида аҳолининг хавфсизлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. 2. Вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишларини амалга ошириш ва суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланишини яхшилаш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. Бухоро вилояти 1. Ирригация ва мелиорация кафедраси 2. Геодезия ва геоинформатика кафедраси 3. Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси 4. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси 1. Вилоятнинг тупроқ-мелиоратив шароитларига мос равишда экинларни сув тежамкор суғориш технологиялари ва техник воситалар элементлари бўйича районлаштириш ҳамда самарали суғориш тартибларини ишлаб чиқиш. 2. Шўрланган ер майдонларини босқичма-босқич бартараф этиш ва шўр ювишга сарфланадиган сув ресурсларини иқтисод қилишни таъминлайдиган суғориладиган ерларни мақбул мелиоратив режимининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш. 3. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 4. Жиззах вилояти 1. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 2. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси 3. Иқтисодиёт кафедраси 4. Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси 5. Гидрология ва гидрогеология кафедраси 1. Суғориладиган ва лалми ерлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов ҳудудларида тупроқ унумдорлигини ошириш, ер деградациясининг олдини олиш, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантирувчи иқтисодий механизмлар, илмий мақбул ечимлар ҳамда амалиётга йўналтирилган илмий тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ерлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилмаган қумли, чўл-дашт, тепалик, жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар ҳамда деградацияга учраган яйловларни тиклаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 5. Қашқадарё вилояти 1. Ирригация ва мелиорация кафедраси 2. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 3. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 1. Вилоятнинг тупроқ-мелиоратив шароитларини ҳисобга олган ҳолда экинлар учун сув тежамкор суғориш технологияларини районлаштириш ва мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш. 2. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, қумли, чўл-дашт, тепалик, жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар ҳамда деградацияга учраган яйловларни тиклаш, иқлимга мос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқларни кенгайтириш, шунингдек чўл-дашт ҳудудларининг қумлоқ тупроқларига мос ўсимлик турлари бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 6. Навоий вилояти 1. Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси 2. Геодезия ва геоинформатика кафедраси 3. Ер ресурсларини бошқариш ва Давлат кадастрлари кафедралари 1. Электр тармоқларини комплекс модернизация қилиш ва реконструкция қилиш, с ув хўжалиги ва ирригация тизимларидаги насос станцияларида электр энергияси сарфини камайтиришга йўналтирилган илмий мақбул ечимлар ҳамда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, қумли, чўл-дашт, тепалик, жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар ҳамда деградацияга учраган яйловларни тиклаш, иқлимга мос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқларни кенгайтириш бўйича илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш. 7. Наманган вилояти 1. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 2. Гидрология ва гидрогеология кафедраси 3. Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси 1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларнинг иқлимига хос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқларни кўпайтириш, чўл-дашт майдонларининг қумлоқ тупроқлари учун мос келадиган ўсимликларни экиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Вилоятнинг с ойлар ҳудудларида сел хавфини камайтиришга қаратилган сел сув омборларини барпо этиш бўйича илмий асосланган амалий таклифларни ишлаб чиқиш. 8. Самарқанд вилояти 1. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси 2. Ер ресурсларини бошқариш ва Давлат кадастрлари кафедралари 3. Геодезия ва геоинформатика кафедраси 1. Чиқинди полигонларини қисқартириш ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқ бўлган ҳудудларда чиқинди полигонларини қайта ташкил этиш ҳамда ҳаво ифлосланишини минималлаштириш. 2. Сув хўжалигида замонавий инновацион технологияларни қўллаган ҳолда сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш. 3. Электр тармоқларини комплекс модернизация ва реконструкция қилиш, с ув хўжалиги ва ирригация тизимларидаги насос станцияларида электр энергияси сарфини камайтиришга йўналтирилган илмий мақбул ечимлар ҳамда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 9. Сирдарё вилояти 1. Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси 2. Гидрология ва гидрогеология кафедраси 3. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси 4. Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси 5. Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси 1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан оқилона фойдаланиш, жумладан, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш, иқлим шароитига мос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқлар майдонини ошириш ва қумлоқ тупроқларга мос ўсимлик турларини жорий этиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Электр тармоқларини комплекс модернизация ва реконструкция қилиш, сув хўжалиги ҳамда ирригация тизимларида энергия самарадорлигини ошириш, насос станцияларида электр энергияси сарфини мақбуллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 10. Сурхондарё вилояти 1. Ирригация ва мелиорация кафедраси 2. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 3. Ер ресурсларини бошқариш кафедраси 4. Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси 1. Вилоятдаги суғориладиган ва лалми ерлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов майдонларида сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Вилоятнинг чекка ҳудудларида ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари билан таъминланмаган аҳоли пунктларини зарур муҳандислик инфратузилмаси билан қамраб олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. 11. Тошкент вилояти 1. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 2. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 3. Гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси 4. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси 1. Вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш ва ёпиқ қувурларга ўтказиш орқали суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Электр тармоқларини янгилаш ва қайта қуриш, сув хўжалиги ва ирригация тизимларидаги насос станцияларида электр энергияси сарфини камайтириш, кичик дарёлар, каналлар ва ирригация объектларида микро ГЭСларни ташкил этиш бўйича илмий асосланган ечимлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 3. Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва баҳолаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 12. Фарғона вилояти 1. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси 2. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси 3. Гидромелиоратив ишларини механизациялаш кафедраси 1. Вилоятда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш ва суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Сув хўжалигида замонавий инновацион технологияларни қўллаган ҳолда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш. 13. Хоразм вилояти 1. Ирригация ва мелиорация кафедраси 2. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси 3. Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси 1. Вилоятнинг тупроқ-мелиоратив шароитларидан келиб чиқиб, экинларни сув тежамкор суғориш технологиялари ва техникаси элементларини районлаштириш ҳамда уларнинг мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш. 2. Табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий қарорларни илмий асослаш мақсадида Амударё дельтасида комплекс экологик тадқиқотлар ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 2-ИЛОВА
Истиқболли лойиҳалар офисининг асосий фаолият йўналишлари
1. Республика ҳудудларида қишлоқ ва сув хўжалиги субъектлари, хусусан, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари фаолиятидаги мавжуд тизимли муаммоларни жойига чиққан ҳолда чуқур таҳлил қилиш ҳамда улар асосида доимий янгиланиб турувчи ва интеграциялашган «Илмий муаммолар реестри» электрон платформасини шакллантириш ва юритиш.
2. Илмий муаммолар реестрига киритилган устувор ва долзарб масалаларнинг инновацион ечимларини ишлаб чиқиш мақсадида етакчи олимлар ва эксперт гуруҳлари раҳбарлигидаги илмий-амалий лойиҳаларни молиялаштириш механизмини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга самарали имплементация қилишни таъминлаш.
3. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш жараёнида магистрлик ва докторлик (PhD, DSc) диссертациялари мавзуларини фақат Илмий муаммолар реестридаги муаммолар ечимига йўналтириш механизмини жорий этиш ҳамда тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича буюртмачилар билан ҳамкорлик қилиш.
4. Халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва хорижий илмий марказлар грантларини жалб этиш учун инвестициявий лойиҳа таклифларини тайёрлаш, консорциумлар шакллантириш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини тизимли мувофиқлаштириш.
5. Истиқболли лойиҳалар офиси буюртмаси асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини баҳолаш учун Илмий-техник кенгаш хулосаларини шакллантириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида объектларда сайёр илмий ишлар ҳимояларини ташкил этиш.
6. Иқтисодиёт тармоқлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари асосида илмий асосланган консалтинг ва экспертлик хизматларини кўрсатиш, шунингдек, университет илмий фаолияти натижаларини тижоратлаштириш кўламини кенгайтириш.
7. Интердисциплинар (фанлараро) тадқиқотлар олиб бориш.
8. Соҳа мутахассислари, фермерлар ва сув хўжалиги ходимлари учун замонавий билимлар, янги технологиялар ва бошқарув усуллари бўйича қисқа муддатли интенсив малака ошириш курслари ва тренинглар ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
9. Тадқиқотчилар ва талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, агростартап лойиҳаларини ривожлантириш учун бизнес-инкубатор ва акселератор дастурларини ташкил этиш ҳамда илмий ишланмаларни бозор талабларига мослаштириш.
10. Талабаларнинг илмий лойиҳаларда иштирокини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетини дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ–300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш ва халқаро нуфузини ошириш бўйича
Т/р Кўрсаткич номи Ўлчов бирлиги Амалдаги кўрсаткич 2026 й. 2027 й. 2028 й. 2029 й. 2030 й. I. Университетни халқаро рейтингда топ–300 талик университетлар қаторига киритиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш 1. «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолаларнинг профессор-ўқитувчилар сонига нисбати коэффициент 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2. «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида Q1 ва Q2 квартал журналларда чоп этилган мақолалар улуши фоизда (жами мақолалар сонига нисбатан) 48 50 52 55 58 60 3. «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналларда хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳаммуаллифликда чоп этилган мақолалар улуши фоизда (жами мақолалар сонига нисбатан) 20 25 28 32 35 40 4. h-индекс бўйича кўрсаткичи 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар улуши фоизда (жами профессор-ўқитувчиларга нисбатан) 10 12 15 20 25 30 5. Ўқув жараёнига жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар нафар 35 38 40 45 50 60 6. Хорижий талабалар улуши фоизда (жами талабаларга нисбатан) 21 25 28 30 32 35 7. Хорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурларида университет талабаларининг иштироки нафар 50 70 100 150 200 250 8. Халқаро лойиҳалар лойиҳалар сони 22 23 25 27 30 35 II. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш 9. Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар ва раҳбар кадрлар сони нафар 50 55 60 65 70 80 10. Хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) 20 22 25 28 32 35 11. Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар улуши фоизда (жами мутахассислик фанлар сонига нисбатан) 18 20 25 30 32 35 III. Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш 12. Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши фоизда (жами профессор-ўқитувчиларга нисбатан) 73 74 75 76 78 80 13. Олий малакали илмий педагогик кадрларни тайёрлаш кўрсаткичи (PhD, DSc) ҳимоялар сони 30 32 35 38 40 45 14. Илмий-тадқиқот дастурлари (шу жумладан, халқаро дастурлар) доирасида маблағларни жалб қилиш самарадорлиги жалб қилинган маблағлар (млрд сўм) 8,0 11,0 14,0 17,0 18,0 20,0 15. Хўжалик шартномалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлиги жалб қилинган маблағлар (млрд сўм) 4,0 5,0 6,0 8,0 9,0 10,0 16. Илмий конференциялар ўтказиш (республика ва халқаро) конференциялар сони 8 10 12 14 16 20 17. Таълим ва тадқиқотда хорижий инвестицияларни кўпайтириш жалб қилинган маблағлар (млн АҚШ долл.) 4 5 6 7 8 10 18. Таълим ва тадқиқотда хизмат кўрсатиш экспортини ошириш жалб қилинган маблағлар (млн АҚШ долл.) 4 5 7 9 10 12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети олий кенгашининг вазифа ва ваколатлари
1. Университетда илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини ривожлантириш, илмий мактаблар, стартаплар, акселераторлар, технопарклар ва технологиялар трансфери механизмларини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш.
2. Университетда амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари, қурилиш ишлари ҳамда ўқув лабораториялар моддий-техника базасини модернизация қилиш дастурларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Таълим дастурлари, малака талаблари, ўқув режалари ва асосий илмий йўналишларни меҳнат бозори талабларига мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш.
4. Университет ректори ва соҳа проректорлари йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш ва баҳолаш.
5. Университетнинг проректорлик лавозимига номзодларни саралаш, дастурини кўриб чиқиш ва тавсия қилиш.
6. Профессор-ўқитувчиларни Университетга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар нисбатини белгилаш.
7. Истиқболда иқтисодиётнинг реал сектори учун кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни ўрганиш ва қабул параметрларини белгилаш.
8. Таълим, илмий тадқиқот ва ишланмалар трансфери жараёнларини ривожлантириш ҳамда илмий тадқиқот ва инновацион ишланмалар бўйича буюртмачилар билан манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш.
9. Университетнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган янги лавозим ва таркибий бўлинмалар ҳамда қўшимча штат бирликларини жорий этиш ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш.
10. Университет маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш мезонларини тасдиқлаш.
11. Университетни ривожлантириш ва унинг молиявий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш.
12. Университет ва унинг ҳузуридаги таълим ва илмий муассасаларнинг раҳбар ва барча ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хорижий мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини ҳамда самарадорлик мезонларига асосланган рағбатлантириш тартибини мустақил белгилаш.
13. Университетнинг бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланиш тартибини мустақил белгилаш.
14. Иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш.
15. Ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 5-ИЛОВА
2030 йилга қадар «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг таълим стандартларини халқаро таълим стандартларига трансформация қилиш, «Рақамли университет» платформасини яратиш ва комплекс ривожлантириш
Т/р Асосий вазифалар Амалга ошириш механизми Молиялаштириш манбаси Ижро муддатлари Масъуллар I. Университет олий кенгаши ва бошқарув тизимини такомиллаштириш 1. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети (кейинги ўринларда — Университет) Университет олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш. 1. Университет бошқарув фаолиятини тартибга солувчи устав, низомлар ва ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. Маблағ талаб этилмайди 2026 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Университет олий кенгаши таркибига маҳаллий ва хорижий ҳамкор университет, компания, корпорация ва донор ташкилотлар аъзоларини киритиш ва таркибини тасдиқлаш. 2026 йил июнь 3. Университет олий кенгашининг иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил август 2. Университет фаолиятини «Рақамли университет» фаолиятига трансформация қилиш. 1. Масофавий таълимни самарали ташкил этиш мақсадида яратилган LMS дастурини такомиллаштириш, ундаги функционал имкониятларни кенгайтириш ҳамда ўқув-методик ресурслар билан бойитиш. Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ҳамкор ташкилотлар маблағлари 2026 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Университет 2. Хорижий «Рақамли университет» платформалари билан тажриба алмашиш. 2026 йил июль 3. Сунъий интеллект ёрдамида ўқув жараёни ва дарс сифатини таҳлил қилиш. 2027 йил август 4. Ўқув аудиторияларини кузатув камералари, интерактив панеллар ва рақамли техник воситалар билан жиҳозлаш. Доимий 3. Сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш. 1. Сунъий интеллектни таълим жараёнида ва сув хўжалиги соҳасида қўллаш ва унинг самарадорлигини босқичма-босқич ошириб бориш. Рақамли технологиялар вазирлиги маблағлари 2026 йил сентябрь Сув хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Юқори малакали дастурчи ва мутахассисларни жалб қилиш. Ҳар ўқув йили II. Кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш 4. Таълим дастурларини етакчи хорижий университетлар дастурларига мувофиқлаштириш. 1. Университетда ўқув режаларини дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига кирган хорижий университетлар ўқув режаларига мувофиқлаштириш. Маблағ талаб этилмайди 2026 йил август Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш ва хорижий стажировкалар дастурларини йўлга қўйиш. Ҳар ўқув йили 5. Университетда маҳаллий ва хорижий талабалар учун бир йиллик махсус тайёрлов курси (Foundation) ташкил этиш. 1. STEAM ва тил билимлари бўйича дастурни ишлаб чиқиш. 2. Тайёрлов курси фаолиятини 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйиш. 3. Тайёрлов курсининг тўлов контракт асосидаги бир йиллик смета харажатларини ишлаб чиқиш. Тўлов контракт маблағлари, ҳомий ташкилотларнинг маблағлари 2026-2027 ўқув йили Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 6. Умуммуҳандислик факультетини ташкил этиш. 1. Тошкент геодезия ва картография техникуми (кейинги ўринларда — Техникум) ўқув биносининг 3-4 қаватларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Университетга ўтказиш. Маблағ талаб этилмайди 2026 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, Университет 2. Умуммуҳандислик факультетини ташкил этиш. 2026 йил сентябрь 7. Маҳаллий ва хорижий талабалар учун Университетнинг бир йиллик грант танловини ўтказиш. 1. Қабул қилиш тартиби ва низомини тасдиқлаш. Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари 2026 йил сентябрь Университет 2. Университетнинг йиллик грант сонини эълон қилиш ва танловни ўтказиш. Ҳар ўқув йили 8. Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги «А. Ортиқов» ҚФЙдаги 20 гектар ўрмонзор ҳудудида Сувчилар малакасини ошириш марказини ташкил этиш. 1. «Агробанк» АТБ томонидан лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиб экспертизадан ўтказиш. Ҳомий ташкилотлар маблағлари 2026 йил август Сув хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет, Тошкент вилояти ҳокимлиги 2. Салоҳиятли инвесторни жалб қилиш бўйича тендер эълон қилиш. 2026 йил сентябрь 3. Малака ошириш маркази учун юқори салоҳиятга эга экспертлар, ўқитувчилар ва тренерлар базасини шакллантириш. 4. Танлаб олинган экспертлар, ўқитувчилар ва тренерларни нуфузли хорижий таълим муассасаларига малака ошириш учун юбориш. 5. «Рақамли технологиялар асослари» ўқув курси доирасида сув хўжалиги соҳаси ходимларини ўқитиш. 2027 йил май 2027 йил июнь Режа-график асосида 9. Марказий Осиё давлатлари ва қўшни давлатлар фуқаролари учун «Халқаро сув дипломатияси» магистратура мутахассислигида ўқишни йўлга қўйиш. 1. Халқаро сув дипломатияси магистратура мутахассислигининг ўқув режасини халқаро талабларга мувофиқлаштириш. Бюджетдан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида 2026 йил май Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Халқаро сув дипломатияси магистратура мутахассислиги бўйича талабалар учун грант танловини ўтказиш ва магистрантларни қабул қилиш. 2026 йил май 3. Битирувчиларга «Халқаро сув муносабатлари соҳасида мутахассис» квалификациясини бериш. Ҳар ўқув йили 10. Хорижий профессор-ўқитувчиларни Университет ўқув жараёнига жалб қилиш. 1. Хорижий профессорларни ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича рўйхат шакллантириш. Эл-юрт умиди жамғармаси билан келишув асосида 2026 йил июнь «Эл юрт умиди» жамғармаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Эл-юрт умиди жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил июнь 3. Ҳар йили «Хирш» индекси (h-индекс) юқори бўлган 10 нафар олимни Университет ўқув ва илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш харажатларини (транспорт, яшаш ва иш ҳақи) қоплаб бериш. Ҳар ўқув йили 11. Университетда дуал таълим (малакавий амалиёт) тизимини ташкил этиш. 1. Малакавий амалиётга юбориладиган талабаларни танлаб олиш. Маблағ талаб этилмайди Ҳар йили август Университет Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар 2. Дуал таълим (малакавий амалиёт) дастурини маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳар йили тасдиқлаш. Ҳар ўқув сентябрь 12. Университетда ёшлар ўртасида илмий-маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш. 1. Ёзги мактаблар ва стартапларни ташкил қилиш дастурини тасдиқлаш. 2. Ёзги мактабларнинг ташкил этилишига қаратилган халқаро лойиҳалар базасини шакллантириш. Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳамкор ташкилотлар маблағлари 2026 йил июль Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 3. Ёзги мактаблар фаолиятини республика миқёсида оммалаштириш. Ҳар йили белгиланган муддатларда III. Илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш 13. Ер усти космик станциясини ташкил этиш. 1. Хорижий космик тадқиқот компаниялари билан ҳамкорлик шартномасини тузиш. Давлат бюджети маблағлари, халқаро ҳамкор ташкилотлар, Университет маблағлари 2026 йил декабрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Университет 2. Космик маълумотларни қабул қилувчи антеннани ўрнатиш. 2027 йил декабрь 3. Университет томонидан сунъий йўлдош (спутник)ни яратиш ва учириш. 2030 йил октябрь 14. Космик тадқиқотлар учун сунъий интеллект бўйича илмий лабораторияни ташкил этиш. 1. Сунъий йўлдошлар механика ва тадқиқот ўқув лабораториясини ташкил этиш. Рақамли технологиялар вазирлиги маблағлари 2027 йил ноябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Лабораторияни замонавий воситалар билан жиҳозлаш. 2028 йил февраль 3. Космик тадқиқотлар учун сунъий интеллект бўйича тадқиқотларни амалга ошириш. Доимий 15. Гидравлика ва қурилиш материаллари лабораториялари базасини модернизация қилиш. 1. Сув хўжалиги инновацион лаборатория биносини капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчи ва бош пудратчи ташкилотларни белгиланган тартибда танлаб олиш. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари 2026 йил июнь «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш. 2027 йил май 16. Илмий маслаҳатчилар ишини ташкил этиш, фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш. 1. Илмий маслаҳатчилар томонидан амалга оширилган ишларни мониторинг қилиб бориш. Маблағ талаб этилмайди Доимий Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Университет 2. Университет ректори илмий маслаҳатчиларнинг амалга оширган ишлар юзасидан Администрацияда ҳар ой якуни билан тақдимот қилиб бориш. Ҳар ой якуни билан 17. Истиқболли лойиҳалар офиси ишини ташкил этиш, фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш. 1. Университет ташкилий тузилмасига лойиҳа офиси раҳбари — проректор лавозимини киритиш. Маблағ талаб этилмайди 2026 йил июль Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет, Лойиҳа офиси раҳбари 2. Лойиҳа офиси раҳбари — проректор номзодини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга келишиш учун киритиш. 3. Университет ректори ва Лойиҳа офиси раҳбари — проректор томонидан қарор ижроси ва Университетда амалга оширилган ишлар юзасидан Администрацияда ҳар ой якуни билан тақдимот қилиб бориш. Доимий Ҳар ой якуни билан 18. Университет томонидан кўрсатиладиган инновацион хизматларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш. 1. Геодезия, картография, геоинформатика, масофадан зондлаш, мелиорация, механизация, энергетика соҳаларида хизмат кўрсатиш. Буюртмачи ташкилот маблағлари 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Университет 2. Сув ресурсларини бошқариш ва гидротехника қурилиши йўналишлари бўйича шартномалар асосида хизмат кўрсатиш. 2027 йил февраль 3. Давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқиш. 2027 йил май 19. Гидроиншоотлар жойлашган ҳудудларда кластер тамойили асосида Университет кафедра филиалларини ташкил этиш. 1. Тошкент вилоятида (Чорвоқ сув омбори ва Чорвоқ ГЭС каскади) гидроэнергетика, тўғонлар хавфсизлиги, рақамли гидромониторинг ва сув омборларини интеллектуал бошқариш ва энерготежаш йўналишларида ўқув курслари ташкил этилади ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш. Университет маблағлари, ҳомийлик маблағлари 2026 йил август Сув хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ҳамкор ташкилотлар, Университет 2. Сирдарё вилоятида (Фарҳод ГЭС ва Сирдарё ҳавзаси иншоотлари) насос станциялари самарадорлиги, ирригация тизимларини модернизация қилиш, энергоаудит ва сув тежовчи технологиялар бўйича амалий тажрибалар ўтказиш. 2026 йил декабрь 3. Навоий вилоятида (Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари) чўл ва ярим чўл ҳудудларида сув ресурсларини бошқариш, агроинженерия ва сув тақчиллиги шароитида инновацион ечимлар ишлаб чиқиш. 2027 йил май 4. Қашқадарё вилоятида (Талимаржон сув омбори) йирик сув омборларини эксплуатация қилиш, насос агрегатларини модернизация қилиш ва энергетик самарадорлик бўйича энергоаудит ўтказиш. 2027 йил декабрь 5. Сурхондарё вилоятида (Жанубий Сурхон сув омбори ва Тўпаланг ГЭС) трансчегаравий сув бошқаруви, тоғ дарёлари гидрологияси ва иқлим ўзгариши таъсирини таҳлил қилиш модели ишлаб чиқиш. 2028 йил декабрь 6. Андижон вилоятида (Андижон сув омбори) Фарғона водийси бўйича сув тақсимоти, интенсив қишлоқ хўжалиги учун ақлли ирригация технологиялари бўйича ўқув-амалий семинар ва тренинглар ташкил этиш. 2029 йил декабрь IV. Халқаро ҳамкорлик ва рейтингларда иштирок этиш 20. Университетни дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш. 1. Дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритилган университетларнинг тажрибасини ўрганиш ва Университет фаолиятида қўллаш. Университет маблағлари, ҳамкор ташкилотлар маблағлари 2026 — 2030 йиллар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Таълим ва илмий тадқиқот хизматлар экспортини ривожлантириш. Доимий 21. Хорижий университетлар билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш. 1. Хорижий университетлар билан ҳамкорликда 2+2, 3+1 масофавий шаклларидаги таълим дастурларни ишлаб чиқиш. Университет ва хорижий университетлар маблағлари, халқаро молия институтлари, грантлари 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Интеграллашган ўқув режа ва дастурларни қўшма тасдиқлаш. 3. Хорижий профессор-ўқитувчиларни ўқув ва илмий жараёнларга жалб қилиш. Белгиланган муддатларда 22. Университетнинг бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш. 1. Халқаро аккредитация агентликларини танлаш ва ҳужжатларни тайёрлаш. Университет маблағлари, ҳамкор ташкилот маблағлари 2027 йил январь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Ўқув меъёрий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш. 2028 йил июнь 3. Босқичма-босқич аккредитациядан ўтказишни амалга ошириш. 2030 йил декабрь 23. Иқлим ўзгаришини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш бўйича рақамли технологияларга асосланган миллий платформа яратиш. 1. Иқлим ўзгаришига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилиш учун ягона рақамли платформани ишлаб чиқиш. Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси ва ҳамкор ташкилотлар маблағлари 2028 йил ноябрь Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, «Ўзбеккосмос» агентлиги, Ўзгидромет агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет 2. Иқлим ўзгариши бўйича хорижий етакчи олимлар иштирокида интеграциялашган тадқиқот гуруҳини ташкил этиш, фундаментал ва амалий илмий изланишларни олиб бориш. Доимий 3. Иқлим ўзгаришини сунъий интеллект технологиялари асосида башорат қилиш, таҳлил натижаларини визуализация (геовизуализация) қилиш ҳамда қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи аналитик модулларни жорий этиш. 2028 йил декабрь 24. Аграр ва сув хўжалиги соҳаларида истиқболли бошқарув кадрларининг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тизимида стажировка ўташини йўлга қўйиш. 1. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тизимида стажировка ўташ бўйича танлов ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тартиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ҳомий ташкилотларнинг маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари 2027 йил январь Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Танлов ўтказиш ва танлов ғолибларини БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тизимига стажировкага юбориш. Белгиланган муддатларда V. Молиялаштириш, моддий-техник база ва инфратузилмани яхшилаш 25. Лойиҳа офисини ташкил қилиш ва фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Лойиҳа офиснинг фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳомийлик маблағларини жалб қилиш. Бунда: Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 3 млрд сўм; «Ўзсувтаъминот» АЖдан 2 млрд сўм ҳомийлик маблағлари ажратилишини таъминлаш. Ҳомийлик маблағлари 2026 йил май Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Университет 26. Университетнинг фойдаланишда бўлган ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларга бўлган эгалик ҳуқуқларини белгилаш. 1. Университетга тегишли бўлган ҳамда унинг баланс ва оператив бошқарувидаги ер майдонлари, бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш. Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳамкор ташкилотлар маблағлари 2026 йил сентябрь Кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Университет 2. Хатлов натижасидан келиб чиқиб, ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларга бўлган эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш чораларини кўриш. 2026 йил ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 6-ИЛОВА
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида 2026 — 2028 йилларда амалга ошириладиган қурилиш ҳамда ўқув-лабораториялар моддий-техника базасини модернизация қилиш
млн сўм Т/р Объект номи Амалга ошириш муддати Қуввати Дастлабки қиймати * Молиялаштириш манбаи I. Янги қурилиш 22 000 1.1. Космик станция қуриш ва антенналар ўрнатиш 2027-2028 йй. объект 22 000 Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури II. Реконструкция қилиш 30 000 2.1. Бўстонлиқ тумани «Новобод» МФЙ ҳудудида жойлашган талабалар ўқув ва амалиёт базасини қуриш 2027-2028 йй. объект 30 000 Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 2.2. Юнусобод тумани Бодомзор йўли кўчаси 1а-уй манзилида жойлашган 7-сонли талабалар тураржойи биносини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш 2027-2028 йй. 350 ўрин 17 500 Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 2.3. Юнусобод тумани Бодомзор йўли кўчаси 1а-уй манзилида жойлашган 6-сонли талабалар тураржойи биносини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш 2026-2027 йй. 450 ўрин 24 500 Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури Жами 52 000
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 апрель,
ПҚ- 122 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
qarori
BIRIKTIRISH JADVALI
MAQSADLI KOʻRSATKICHLAR
DASTURI
DASTURI
Qishloq va suv xoʻjaligi muhandislarini tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Global iqlim oʻzgarishi, suv tanqisligi sharoitida melioratsiya va suv xoʻjaligi boʻyicha zamonaviy yondashuvlarni va ularning ilmiy-amaliy asoslarini ishlab chiqish, raqamli texnologiyalar asosida ilgʻor tadqiqotlar olib borish, “tarmoq-korxona-oliygoh” barqaror uzluksiz taʼlim tizimini yaratish orqali mehnat bozorida raqobatbardosh bilimli va salohiyatli muhandis kadrlarni tayyorlash maqsadida qaror qilaman:
I. Maqsadlar
1. Quyidagilar mazkur qarorni qabul qilishdan koʻzlangan asosiy maqsadli koʻrsatkichlar etib belgilansin:
(a) “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetida (keyingi oʻrinlarda — Universitet) taʼlim klasterini (maktabgacha va maktab taʼlimi-litsey-texnikum-oliygoh-tarmoq-malaka oshirish) tashkil etish hamda dual taʼlim tizimini joriy etish;
(b) Universitetni 2030-yilga qadar dunyoning eng nufuzli reyting tashkilotlarining top-300 talik oliy taʼlim tashkilotlari roʻyxatiga kiritish va taʼlim eksportini 30 mln dollarga yetkazish;
(v) 2030-yilga qadar Universitetning 12 ta bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari hamda 16 ta magistratura mutaxassisliklarini xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish;
(g) Universitet yillik daromadini 2026-yilda 200 mlrd soʻmga (shundan 20 foizi investitsiya, ilmiy tadqiqot va tijoratlashtirish hisobidan), 2028-yilda 250 mlrd soʻmga (25 foiz) hamda 2030-yilda 350 mlrd soʻmga (35 foiz) yetkazish;
(d) 2026 — 2028-yillarda Universitetda “tarmoq-korxona-oliygoh” tamoyili asosida qishloq va suv xoʻjaligi sohalari boʻyicha havo, suv va tuproq koʻrsatkichlarini aniqlovchi kompleks ilmiy tadqiqotlar laboratoriyalarini tashkil etish;
(j) Universitetda har yili qishloq va suv xoʻjaligida foydalaniladigan uchuvchisiz uchish apparatlari (keyingi oʻrinlarda — dron)dan foydalanuvchi 50 nafar mutaxassis tayyorlash.
II. Ilmiy tadqiqotlarni amaliyotga integratsiya qilish
2. Talabalarning amaliy koʻnikmalarini mustahkamlash maqsadida kadrlar tayyorlash yoʻnalishlari va sohalarning xususiyatlaridan kelib chiqib, 2026-yil 1-maydan boshlab Universitetda oʻqish quyidagi shakllarda tashkil etiladi:
(a) dual taʼlim asosida 6 oy muddatga nazariy taʼlimdan ajralgan va joyiga chiqqan holda tashkil etiladigan malakaviy amaliyot. Bunda:
(i) suv xoʻjaligi sohasida talabalar vegetatsiya davrida suv tejovchi texnologiyalardan foydalanish, sugʻoriladigan yerlarni meliorativ monitoring qilish, sugʻorish tarmoqlaridagi va ekin dalalariga berilayotgan suv sarflarini oʻlchash, hududlarda suvdan foydalanilishini nazorat qilishda ishtirok etadi;
(ii) gidrotexnika inshootlari qurilishi, gidroenergetika va elektr energetika sohasida talabalar kanallarni betonlashtirish, gidrotexnika inshootlarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiya qilishda ishtirok etadi hamda nasos stansiyalari, kichik GESlar qurilishi va transformatorlar ekspluatatsiyasiga koʻmaklashadi;
(iii) qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasida talabalar qishloq xoʻjaligi texnikalarini mavsumga tayyorlash, koʻrikdan oʻtkazish hamda qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish va yigʻishtirish jarayonida ishtirok etadi;
(b) qolgan bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarida yil davomida nazariy taʼlim bilan birga toʻliq uygʻunlashtirgan “4+2” shakldagi amaliyot.
3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Universitetda dual taʼlim (malakaviy amaliyot)ni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlar, shu jumladan, transport va kunlik xarajatlarga 2026-yilda Vazirlar Mahkamasining zaxira jamgʻarmasidan 10 milliard soʻm ajratilsin.
4. Belgilansinki, 2026-yil 1-maydan boshlab:
(a) Universitetning yetakchi professor-oʻqituvchilari va ilmiy xodimlari hududlarga biriktiriladi. Bunda yetakchi professor-oʻqituvchilar va ilmiy xodimlar viloyat hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha ilmiy maslahatchisi hisoblanadi. Bunda:
(i) ilmiy maslahatchilar Universitet rektori tavsiyasiga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyat hokimlari tomonidan oʻrindoshlik asosida ishga qabul qilinadi;
(ii) ilmiy maslahatchilarni hamda hududlarga malakaviy amaliyotga yuborilgan Universitet talabalarini yashash joyi va sharoiti bilan taʼminlash Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari tomonidan amalga oshiriladi;
(iii) ilmiy maslahatchilar ular tomonidan berilgan ilmiy va amaliy yechimga qaratilgan tavsiyalarning natijalaridan kelib chiqib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan moddiy ragʻbatlantiriladi;
(b) talabalarning sayyor darslari qishloq va suv xoʻjaligi sohasidagi tashkilotlar va hududlardagi “Suvchilar maktabi” bazasida tashkil etiladi.
5. Ilmiy maslahatchilarning suv xoʻjaligi sohasida amalga oshiriladigan tadbirlarning ilmiy yechimiga qaratilgan “yoʻl xaritasi” 2026-yil uchun bir hafta muddatda, keyingi yillar uchun har yili 15-dekabrga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyat hokimlari, Suv xoʻjaligi vazirligi va Universitet rektori tomonidan tasdiqlanadi.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda sohaga oid muammolarni oʻrganish va ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish uchun “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti kafedralarini hududlarga biriktirish jadvali 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
7. Hududlardagi qishloq va suv xoʻjaligi muammolarini tizimli hal etishga qaratilgan ilmiy faoliyat natijalarini joriy etish va (yoki) yangi ishlanma sifatida tijoratlashtirish maqsadida Universitetda yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Istiqbolli loyihalar ofisi (keyingi oʻrinlarda — Loyiha ofisi) tashkil etilsin. Bunda:
(a) ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasidagi loyihalar uchun ajratilgan mablagʻlar hisobidan maqsadli ravishda moliyalashtiriladigan Universitetning qishloq va suv xoʻjaligi muammolariga oid fundamental va amaliy tadqiqotlari Loyiha ofisi tomonidan muvofiqlashtiriladi;
(b) Loyiha ofisi ilmiy tadqiqotlar natijalarini Universitet bilan birgalikda amaliyotga tizimli ravishda joriy etib boradi;
(v) professor-oʻqituvchilar va ilmiy xodimlar hududlardagi qishloq va suv xoʻjaligi muammolariga oid ilmiy muammolar reyestrini shakllantiradi va uning yechimlariga qaratilgan tadqiqotlar asosida takliflarni ishlab chiqadi.
8. Istiqbolli loyihalar ofisining asosiy faoliyat yoʻnalishlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
9. 2026-yil yakuniga qadar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, va Suv xoʻjaligi vazirligi Universitetda “tarmoq-korxona-oliygoh” tamoyili asosida yuqori aniqlikdagi havo, suv, tuproq va oʻsimlik koʻrsatkichlarini tahlil qiluvchi “Tuproq, suv va oʻsimlik” kompleks ilmiy tadqiqotlar laboratoriyasi tashkil etilishini taʼminlasin.
Belgilansinki, mazkur laboratoriyada quyidagi yoʻnalishlarda ilmiy tadqiqotlar olib boriladi:
(a) shoʻrlangan maydonlarni bosqichma-bosqich bartaraf etish, shoʻr yuvishda suvlarni iqtisod qilish va kollektor-zovurlarni yopiq tizimga oʻtkazish orqali yerdan foydalanish koeffitsiyentini oshirish;
(b) geoaxborot tizimi texnologiyalari yordamida gidromodul rayon hududlari chegaralarini yangilash, sugʻorish tartib va meʼyorlarini maqbullashtirish boʻyicha ilmiy asoslangan takliflarni ishlab chiqish;
(v) degradatsiyaga uchragan yerlarni tiklashda melioratsiya, rekultivatsiya va yerlarni muhofaza qilishning kompleks tadbirlari boʻyicha ilmiy tavsiyalarni ishlab chiqish;
(g) hududlarning tuproq-meliorativ sharoitlaridan kelib chiqib, qishloq xoʻjaligi ekin turlariga mos ravishda suv tejovchi texnologiyalar va sugʻoriladigan yerlar uchun maqbul boʻlgan meliorativ rejimning ilmiy-amaliy asoslarini ishlab chiqish.
10. Universitetda 2026 — 2030-yillarda ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirish jarayonida quyidagi yoʻnalishlarga ustuvorlik berilsin:
(a) suv tejovchi texnologiyalarni hududlarning tuproq-meliorativ sharoitlari va ekin turiga qarab joriy qilish, irrigatsiya hamda melioratsiya tizimlarini modernizatsiyalash, ochiq sugʻorish va kollektor-zovur tarmoqlarini yopiq tizimga oʻtkazish loyihalarining ilmiy-texnik, iqtisodiy va texnologik asoslarini tayyorlash;
(b) degradatsiyaga uchragan va texnogen buzilgan landshaftlarni tiklashda melioratsiya va rekultivatsiya tadbirlarining ilmiy-amaliy asoslarini ishlab chiqish;
(v) gidroenergetika obyektlari va gidrotexnika inshootlari ekspluatatsion ishonchliligi, konstruktiv mustahkamligi hamda xavfsizlik darajasini baholash va bashorat qilishning ilmiy-nazariy uslublarini takomillashtirish;
(g) qishloq va suv xoʻjaligi sohasi boʻyicha respublikaga kiritilayotgan yangi texnologiyalar, qishloq xoʻjaligi va meliorativ texnikalarni ishlab chiqarish sharoitida sinovdan oʻtkazish hamda ilmiy asoslangan xulosalarni berish;
(d) nasos stansiyalari ish rejimini tartibga solish hamda elektr energiyasi isteʼmolini kamaytirish choralarini koʻrish boʻyicha tavsiyalar berish.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-dekabrdagi “Iqtisodiyot tarmoqlari uchun muhandis kadrlarni tayyorlash tizimini innovatsiya va raqamlashtirish asosida tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-42-son qarori bilan Universitetga dronlardan foydalanishga ruxsat berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin. Bunda Universitetga:
(a) qishloq xoʻjaligi yerlari va suv xoʻjaligi obyektlarini monitoring qiluvchi (multispektral, giperspektral, termal, lidar) kamerali xorijda ishlab chiqarilgan kuzatuv dronlari, shuningdek, ekinlarga suspenziya sepadigan (50 litr sigʻimgacha boʻlgan) xorijda ishlab chiqarilgan agrosprey dronlarni xarid qilish, Oʻzbekistonga olib kirish, saqlash va foydalanishga;
(b) 2026-yil 1-maydan boshlab tajriba-sinov tariqasida qishloq xoʻjaligi korxonalarining buyurtmalariga asosan Toshkent, Sirdaryo va Jizzax viloyatlarida, 2027-yildan boshlab respublikaning barcha hududlariga dron xizmatlarini koʻrsatishga ruxsat berilsin.
III. Kadrlar tayyorlash samaradorligini oshirish
12. Universitet huzurida 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab mahalliy va xorijiy talabalar uchun akademik fanlar boʻyicha (STEAM, til bilimlari, akademik yozish va milliy strategik mezonlar) maxsus tayyorlov kursi (Foundation) tashkil etilsin. Bunda:
(a) maxsus tayyorlov kursida oʻqish bir yil muddatga xalqaro standartlarga muvofiq toʻlov-kontrakt asosida amalga oshiriladi;
(b) 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab maxsus tayyorlov kursini muvaffaqiyatli tamomlagan shaxslar (tayyorlov kursidagi oʻqish davri yakuniga koʻra oʻzlashtirish baholari “5 (aʼlo)” va “4 (yaxshi)” boʻlgan bitiruvchilar) Universitetga imtihon asosida toʻlov-kontrakt bilan oʻqishga qabul qilinadi.
13. Universitetga “texnikum-oliygoh” tamoyili asosida Toshkent geodeziya va kartografiya texnikumi (keyingi oʻrinlarda — Texnikum) biriktiriladi. Texnikum binosida Universitet tarkibiga kiruvchi Umummuhandislik fakulteti tashkil etiladi. Bunda:
(a) Texnikumga qabul parametrlari Universitet tomonidan shakllantirilib, oʻrnatilgan tartibda tasdiqlanadi;
(b) Texnikum oʻquv binosining 3 va 4-qavatlariga Umummuhandislik fakulteti operativ boshqaruv huquqi asosida joylashtiriladi;
(v) Texnikum va Universitet oʻrtasida 2+2 sxemasi asosida oʻzaro integratsiyalashgan oʻrta maxsus kasbiy va bakalavriat taʼlim dasturlari asosida kadrlar tayyorlash yoʻlga qoʻyiladi. Bunda:
(i) Texnikumning ikki yillik oʻrta maxsus kasbiy taʼlim dasturlarida oʻqitish davlat granti asosida amalga oshiriladi va bitiruvchilarga davlat namunasidagi kasbiy taʼlim toʻgʻrisida diplom beriladi;
(ii) oʻqishni keyingi bosqichda davom ettirish xohishini bildirgan bitiruvchilar Universitetda belgilangan ballar oʻrtacha qiymatidan (GPA) kelib chiqib, mos bakalavriat taʼlim yoʻnalishlarining 3-bosqichiga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilinadi.
14. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi va Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Universitet bilan birgalikda 2026-yildan boshlab hududlardagi “Fermerlar maktabi” va “Suvchilar maktabi” bazasida Suv xoʻjaligi vazirligi tizimi xodimlari, agroklaster va fermer xoʻjaliklarining traktorchi-mashinistlari uchun mutaxassislarni tayyorlash kurslarini davriy tashkil etib borsin. Bunda tayyorlash kurslari quyidagi muddatlarda tashkil etiladi:
(a) suv xoʻjaligi vazirligining oʻrta va quyi boʻgʻin xodimlari uchun har yili 1-fevralga qadar;
(b) gʻalla oʻrish kombayni operatorlari uchun har yili 1-iyunga qadar, paxta terish mashinasi operatorlari uchun har yili 1-sentabrga qadar.
Belgilansinki, qisqa muddatli malaka oshirish kurslarini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Suv xoʻjaligi vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
IV. Universitetning xalqaro darajadagi nufuzini oshirish
15. “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetini dunyoning eng nufuzli reyting tashkilotlarining top-300 talik oliy taʼlim tashkilotlari roʻyxatiga kiritish va xalqaro nufuzini oshirish boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlar 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
16. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Tashqi ishlar vazirligining Universitetdagi “Suv diplomatiyasi” magistratura mutaxassisligini “Xalqaro suv diplomatiyasi” mutaxassisligiga oʻzgartirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin. Belgilab quyilsinki:
(a) “Xalqaro suv diplomatiyasi” magistratura mutaxassisligi bitiruvchilariga “Xalqaro suv munosabatlari sohasida mutaxassis” kvalifikatsiyasi beriladi;
(b) Oʻzbekiston va qoʻshni davlatlar fuqarolariga Xalqaro suv diplomatiyasi mutaxassisligi boʻyicha Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan har yili 50 tagacha grant oʻrinlari ajratiladi;
(v) Universitetning oʻquv va ilmiy tadqiqot ishlariga har yili kamida 10 nafar h-indeksi yuqori boʻlgan xorijiy professor-oʻqituvchilar ishga qabul qilinadi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligining Markaziy Osiyo davlatlari va Ozarbayjon Respublikasining qishloq va suv xoʻjaligi sohasi boshqaruv kadrlari va mutaxassislari uchun Universitet bazasida “Agrar va suv xoʻjaligi sohasida barqaror boshqaruv va samaradorlik” (AgroWater Management) maxsus xalqaro oʻquv-amaliy tanishuv dasturini (keyingi oʻrinlarda — Dastur) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin. Belgilansinki:
(a) Dastur 2026-yildan boshlab har yili Markaziy Osiyo davlatlaridan boshqaruv kadrlari va mutaxassislar taklif etilgan holda oʻtkaziladi;
(b) Dasturning muntazamligini taʼminlash maqsadida hamda Markaziy Osiyoda suv resurslari strategik ahamiyatga ega ekanini inobatga olgan holda Universitet bazasida Suv diplomatiyasi va transchegaraviy suv siyosati xalqaro markazi tashkil etiladi.
18. Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining talabnomalariga muvofiq, oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilinadigan talabalarga bir yillik muddatga kirish vizalari berilishi va yashash manzili boʻyicha roʻyxatga olinishi va uning muddati uzaytirilishi bepul (konsullik yigʻimlari bundan mustasno) amalga oshirilishini taʼminlasin.
19. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi uch oy muddatda oʻqishga qabul qilinadigan talabalarga bir yillik muddatga kirish vizalari berish va yashash manzili boʻyicha roʻyxatga olishni nazarda tutuvchi qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
20. Universitetda 2027-2028-yillarda Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida quyidagilar amalga oshirilsin:
(a) Boʻstonliq tumani “Novobod” MFY hududida joylashgan talabalar oʻquv va amaliyot bazasini qurish uchun mablagʻ ajratish;
(b) xorijiy kosmik tadqiqot kompaniyalari hamda Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi bilan hamkorlikda sunʼiy yoʻldosh orqali kosmik suratlarni tadqiq qiluvchi Yerusti kosmik stansiyasini qurish.
Bunda mazkur obyektlarni qurish uchun loyiha hujjatlari ishlab chiqilishiga Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan 2026-yilda mablagʻ ajratiladi.
21. Universitet sunʼiy yoʻldoshdan olingan kosmik maʼlumotlar asosida suv va yer resurslarini monitoring qilish, tahlil qilish va boshqarish orqali hosil boʻlgan fazoviy maʼlumotlarni tijoratlashtirish boʻyicha zarur choralarni koʻrsin.
V. Universitetning boshqaruv samaradorligini oshirish va moddiy-texnika bazasini mustahkamlash
22. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi 2026-yil 1-iyuldan boshlab Universitet rektori va prorektorlari faoliyati samaradorligini baholashda natijaga asoslangan boshqaruv tizimini tajriba-sinov tariqasida joriy etsin. Bunda:
(a) ularning faoliyati eng muhim samaradorligi koʻrsatkichlari (KPI) boʻyicha amalga oshirilgan chora-tadbirlar natijasida belgilangan strategik maqsadlarga erishganlik darajasi va natijadorligi bilan baholanadi;
(b) KPI koʻrsatkichlariga erishish natijasi har chorak va yil yakuni boʻyicha “samaradorlik.gov.uz” elektron platformasida baholanadi.
23. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda Universitet rektori va prorektorlari faoliyati samaradorligini baholash boʻyicha eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini (KPI) tasdiqlasin.
24. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda Universitetda joriy etilgan natijaga yoʻnaltirilgan boshqaruv tizimi tajriba-sinovdan oʻtkazilgandan soʻng 2027/2028 oʻquv yilidan boshlab respublikaning barcha oliy taʼlim muassasalariga tatbiq etish choralarini koʻrsin.
25. Universitet faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha boshqaruv kengashi Universitet oliy kengashi sifatida qayta tashkil etilsin.
26. 2026-yil 1-noyabrga qadar Universitet faoliyatini real vaqt rejimida kuzatish, muammoli nuqtalarni aniqlash va tezkor qarorlar qabul qilish imkonini beradigan barcha jarayonlarni qamrab olgan ERP (Enterprise Resource Planning — tashkilot resurslarini rejalashtirish) yagona elektron tahliliy platformasi toʻliq ishga tushirilsin.
27. Quyidagilar:
(a) “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti oliy kengashining vazifa va vakolatlari 4-ilovaga muvofiq;
(b) 2030-yilga qadar “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti taʼlim standartlarini xalqaro taʼlim standartlariga transformatsiya qilish, “Raqamli universitet” platformasini yaratish va kompleks rivojlantirish dasturi 5-ilovaga muvofiq;
(v) “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetida 2026 — 2028-yillarda amalga oshiriladigan qurilish hamda oʻquv laboratoriyalari moddiy-texnika bazasini modernizatsiya qilish dasturi 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
VI. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat
28. Mazkur qaror ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsan javobgar etib quyidagilar belgilansin:
(a) oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. Sharipov, Universitet rektori B. Mirzayev — oʻquv va malakaviy amaliyotni tizimli tashkil etish hamda Universitetning xalqaro nufuzini yanada oshirishga;
(b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyat hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, Universitet rektori B. Mirzayev — dual taʼlim tizimini rivojlantirish va ilmiy maslahatchilar ish faoliyatini tashkil etishga;
(v) iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari O. Fazilkarimov, oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri oʻrinbosari U. Salomov — moliyalashtirish va moddiy-texnik bazani mustahkamlash ishlariga.
29. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
30. Qaror ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi rahbari oʻrinbosari T.N. Butunbayev zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 2-apreldagi PQ-122-son qaroriga 1-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda sohaga oid muammolarni oʻrganish va ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish uchun “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti kafedralarini hududlarga
T/r Hududlar nomi Biriktirilgan kafedralar Hududlardagi muammolarni oʻrganish natijasida hal qilinishi lozim boʻlgan vazifalar 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. Ekologiya va suv resurslarini boshqarish kafedrasi 2. Geodeziya va geoinformatika kafedrasi 3. Tuproqshunoslik va dehqonchilik kafedrasi 1. Shoʻrlangan yer maydonlarini bosqichma-bosqich bartaraf etish va shoʻr yuvishga sarflanadigan suv resurslarini iqtisod qilishni taʼminlaydigan va sugʻoriladigan yerlarni maqbul meliorativ rejimining ilmiy-amaliy asoslarini ishlab chiqish. 2. Foydalanishdan chiqqan yer maydonlarini bosqichma-bosqich foydalanishga kiritish boʻyicha amaliy tavsiyalar berish; 3. Orolboʻyi hududidagi ekologik vaziyatni boshqarish boʻyicha doimiy ekologik maʼlumotlarini raqamlashtirish, Orol dengizining gʻarbiy hududlari uchun uch oʻlchamli ekologik atlasni yaratish hamda Orol dengizining qurib qolgan tubi va Amudaryo deltasida kompleks ekologik tadqiqotlar olib borish. 2. Andijon viloyati 1. Hayot faoliyati xavfsizligi kafedrasi 2. Gidrotexnika inshootlari va muhandislik konstruksiyalari kafedrasi 3. Nasos stansiyalari va gidroelektrstansiyalar kafedrasi 4. Gidromeliorativ ishlarni mexanizatsiyalash kafedrasi 1. Sel suv omborlarini masofadan boshqarish tizimlari asosida aholining xavfsizligini oshirish chora-tadbirlarini ishlab chiqish. 2. Viloyatdagi suv xoʻjaligi tashkilotlari tasarrufidagi sugʻorish tarmoqlarini betonlashtirish ishlarini amalga oshirish va sugʻoriladigan yerlarning suv bilan taʼminlanishini yaxshilash boʻyicha ilmiy tavsiyalar ishlab chiqish. 3. Oʻzbekiston fermerlari kengashi bilan hamkorlikda qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning ozuqa moddalari bilan taʼminlanganlik darajasini baholash yuzasidan amaliy tavsiyalar ishlab chiqish. 3. Buxoro viloyati 1. Irrigatsiya va melioratsiya kafedrasi 2. Geodeziya va geoinformatika kafedrasi 3. Gidromeliorativ tizimlardan foydalanish kafedrasi 4. Tuproqshunoslik va dehqonchilik kafedrasi 1. Viloyatning tuproq-meliorativ sharoitlariga mos ravishda ekinlarni suv tejamkor sugʻorish texnologiyalari va texnik vositalar elementlari boʻyicha rayonlashtirish hamda samarali sugʻorish tartiblarini ishlab chiqish. 2. Shoʻrlangan yer maydonlarini bosqichma-bosqich bartaraf etish va shoʻr yuvishga sarflanadigan suv resurslarini iqtisod qilishni taʼminlaydigan sugʻoriladigan yerlarni maqbul meliorativ rejimining ilmiy-amaliy asoslarini ishlab chiqish. 3. Choʻl-dasht hududlaridagi boʻsh va foydalanilmayotgan yer resurslaridan oqilona foydalanish boʻyicha amaliy tavsiyalar ishlab chiqish. 4. Jizzax viloyati 1. Gidrotexnika inshootlari va muhandislik konstruksiyalari kafedrasi 2. Ekologiya va suv resurslarini boshqarish kafedrasi 3. Iqtisodiyot kafedrasi 4. Gidromeliorativ tizimlardan foydalanish kafedrasi 5. Gidrologiya va gidrogeologiya kafedrasi 1. Sugʻoriladigan va lalmi yerlar, togʻ va togʻoldi hamda choʻl-yaylov hududlarida tuproq unumdorligini oshirish, yer degradatsiyasining oldini olish, suv va boshqa tabiiy resurslardan oqilona foydalanishni ragʻbatlantiruvchi iqtisodiy mexanizmlar, ilmiy maqbul yechimlar hamda amaliyotga yoʻnaltirilgan ilmiy tavsiyalar ishlab chiqish. 2. Choʻl-dasht hududlaridagi boʻsh yerlardan samarali foydalanish, qishloq xoʻjaligida foydalanishga kiritilmagan qumli, choʻl-dasht, tepalik, jarlik, tuproq-toʻkilma, toshloq va adir yerlar hamda degradatsiyaga uchragan yaylovlarni tiklash boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish. 5. Qashqadaryo viloyati 1. Irrigatsiya va melioratsiya kafedrasi 2. Nasos stansiyalari va gidroelektrstansiyalar kafedrasi 3. Gidrotexnika inshootlari va muhandislik konstruksiyalari kafedrasi 1. Viloyatning tuproq-meliorativ sharoitlarini hisobga olgan holda ekinlar uchun suv tejamkor sugʻorish texnologiyalarini rayonlashtirish va maqbul sugʻorish tartiblarini ishlab chiqish. 2. Choʻl-dasht hududlaridagi boʻsh va foydalanilmayotgan yer resurslaridan oqilona foydalanishni taʼminlash, qumli, choʻl-dasht, tepalik, jarlik, tuproq-toʻkilma, toshloq va adir yerlar hamda degradatsiyaga uchragan yaylovlarni tiklash, iqlimga mos oʻsimliklarni ekish orqali oʻtloqlarni kengaytirish, shuningdek choʻl-dasht hududlarining qumloq tuproqlariga mos oʻsimlik turlari boʻyicha ilmiy-amaliy tavsiyalar ishlab chiqish. 6. Navoiy viloyati 1. Elektr taʼminoti va qayta tiklanuvchi energiya manbalari kafedrasi 2. Geodeziya va geoinformatika kafedrasi 3. Yer resurslarini boshqarish va Davlat kadastrlari kafedralari 1. Elektr tarmoqlarini kompleks modernizatsiya qilish va rekonstruksiya qilish, s uv xoʻjaligi va irrigatsiya tizimlaridagi nasos stansiyalarida elektr energiyasi sarfini kamaytirishga yoʻnaltirilgan ilmiy maqbul yechimlar hamda ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish. 2. Choʻl-dasht hududlaridagi boʻsh va foydalanilmayotgan yer resurslaridan oqilona foydalanishni taʼminlash, qumli, choʻl-dasht, tepalik, jarlik, tuproq-toʻkilma, toshloq va adir yerlar hamda degradatsiyaga uchragan yaylovlarni tiklash, iqlimga mos oʻsimliklarni ekish orqali oʻtloqlarni kengaytirish boʻyicha ilmiy va amaliy tavsiyalarni ishlab chiqish. 7. Namangan viloyati 1. Nasos stansiyalari va gidroelektrstansiyalar kafedrasi 2. Gidrologiya va gidrogeologiya kafedrasi 3. Gidravlika va gidroinformatika kafedrasi 1. Qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yerlarning iqlimiga xos oʻsimliklarni ekish orqali oʻtloqlarni koʻpaytirish, choʻl-dasht maydonlarining qumloq tuproqlari uchun mos keladigan oʻsimliklarni ekish boʻyicha ilmiy tavsiyalar ishlab chiqish. 2. Viloyatning s oylar hududlarida sel xavfini kamaytirishga qaratilgan sel suv omborlarini barpo etish boʻyicha ilmiy asoslangan amaliy takliflarni ishlab chiqish. 8. Samarqand viloyati 1. Ekologiya va suv resurslarini boshqarish kafedrasi 2. Yer resurslarini boshqarish va Davlat kadastrlari kafedralari 3. Geodeziya va geoinformatika kafedrasi 1. Chiqindi poligonlarini qisqartirish va aholi yashash punktlaridan uzoq boʻlgan hududlarda chiqindi poligonlarini qayta tashkil etish hamda havo ifloslanishini minimallashtirish. 2. Suv xoʻjaligida zamonaviy innovatsion texnologiyalarni qoʻllagan holda suv va yer resurslaridan samarali foydalanish boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalarni ishlab chiqish. 3. Elektr tarmoqlarini kompleks modernizatsiya va rekonstruksiya qilish, s uv xoʻjaligi va irrigatsiya tizimlaridagi nasos stansiyalarida elektr energiyasi sarfini kamaytirishga yoʻnaltirilgan ilmiy maqbul yechimlar hamda ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish. 9. Sirdaryo viloyati 1. Gidromeliorativ tizimlardan foydalanish kafedrasi 2. Gidrologiya va gidrogeologiya kafedrasi 3. Tuproqshunoslik va dehqonchilik kafedrasi 4. Elektr taʼminoti va qayta tiklanuvchi energiya manbalari kafedrasi 5. Gidravlika va gidroinformatika kafedrasi 1. Qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yerlardan oqilona foydalanish, jumladan, degradatsiyaga uchragan yaylovlarni qayta tiklash, iqlim sharoitiga mos oʻsimliklarni ekish orqali oʻtloqlar maydonini oshirish va qumloq tuproqlarga mos oʻsimlik turlarini joriy etish boʻyicha ilmiy tavsiyalar ishlab chiqish. 2. Elektr tarmoqlarini kompleks modernizatsiya va rekonstruksiya qilish, suv xoʻjaligi hamda irrigatsiya tizimlarida energiya samaradorligini oshirish, nasos stansiyalarida elektr energiyasi sarfini maqbullashtirish boʻyicha ilmiy-amaliy tavsiyalar ishlab chiqish. 10. Surxondaryo viloyati 1. Irrigatsiya va melioratsiya kafedrasi 2. Gidrotexnika inshootlari va muhandislik konstruksiyalari kafedrasi 3. Yer resurslarini boshqarish kafedrasi 4. Gidravlika va gidroinformatika kafedrasi 1. Viloyatdagi sugʻoriladigan va lalmi yerlar, togʻ va togʻoldi hamda choʻl-yaylov maydonlarida suv va boshqa tabiiy resurslardan oqilona foydalanishni taʼminlash boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish. 2. Viloyatning chekka hududlarida ichimlik suvi va oqova suv tarmoqlari bilan taʼminlanmagan aholi punktlarini zarur muhandislik infratuzilmasi bilan qamrab olish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish. 11. Toshkent viloyati 1. Gidrotexnika inshootlari va muhandislik konstruksiyalari kafedrasi 2. Nasos stansiyalari va gidroelektrstansiyalar kafedrasi 3. Gidromeliorativ ishlarni mexanizatsiyalash kafedrasi 4. Tuproqshunoslik va dehqonchilik kafedrasi 1. Viloyatdagi suv xoʻjaligi tashkilotlari tasarrufidagi sugʻorish tarmoqlarini betonlashtirish va yopiq quvurlarga oʻtkazish orqali sugʻoriladigan yer maydonlarining suv taʼminotini yaxshilash boʻyicha ilmiy-amaliy tavsiyalar ishlab chiqish. 2. Elektr tarmoqlarini yangilash va qayta qurish, suv xoʻjaligi va irrigatsiya tizimlaridagi nasos stansiyalarida elektr energiyasi sarfini kamaytirish, kichik daryolar, kanallar va irrigatsiya obyektlarida mikro GESlarni tashkil etish boʻyicha ilmiy asoslangan yechimlar va tavsiyalar ishlab chiqish. 3. Oʻzbekiston fermerlari kengashi bilan hamkorlikda qishloq xoʻjaligi yerlarida tuproqning ozuqa moddalari bilan taʼminlanganlik darajasini aniqlash va baholash yuzasidan amaliy tavsiyalar ishlab chiqish. 12. Fargʻona viloyati 1. Gidrotexnika inshootlari va muhandislik konstruksiyalari kafedrasi 2. Nasos stansiyalari va gidroelektrstansiyalar kafedrasi 3. Gidromeliorativ ishlarini mexanizatsiyalash kafedrasi 1. Viloyatda suv xoʻjaligi tashkilotlari hisobidagi sugʻorish tarmoqlarini betonlashtirish va sugʻoriladigan yerlarning suv taʼminotini yaxshilash boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish. 2. Suv xoʻjaligida zamonaviy innovatsion texnologiyalarni qoʻllagan holda suv resurslaridan samarali foydalanish boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish. 13. Xorazm viloyati 1. Irrigatsiya va melioratsiya kafedrasi 2. Ekologiya va suv resurslarini boshqarish kafedrasi 3. Elektr taʼminoti va qayta tiklanuvchi energiya manbalari kafedrasi 1. Viloyatning tuproq-meliorativ sharoitlaridan kelib chiqib, ekinlarni suv tejamkor sugʻorish texnologiyalari va texnikasi elementlarini rayonlashtirish hamda ularning maqbul sugʻorish tartiblarini ishlab chiqish. 2. Tabiatni muhofaza qilish hamda ijtimoiy-iqtisodiy qarorlarni ilmiy asoslash maqsadida Amudaryo deltasida kompleks ekologik tadqiqotlar oʻtkazish.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 2-apreldagi PQ-122-son qaroriga 2-ILOVA
Istiqbolli loyihalar ofisining asosiy faoliyat yoʻnalishlari
1. Respublika hududlarida qishloq va suv xoʻjaligi subyektlari, xususan, agroklasterlar va fermer xoʻjaliklari faoliyatidagi mavjud tizimli muammolarni joyiga chiqqan holda chuqur tahlil qilish hamda ular asosida doimiy yangilanib turuvchi va integratsiyalashgan “Ilmiy muammolar reyestri” elektron platformasini shakllantirish va yuritish.
2. Ilmiy muammolar reyestriga kiritilgan ustuvor va dolzarb masalalarning innovatsion yechimlarini ishlab chiqish maqsadida yetakchi olimlar va ekspert guruhlari rahbarligidagi ilmiy-amaliy loyihalarni moliyalashtirish mexanizmini yoʻlga qoʻyish hamda ularning natijalarini ishlab chiqarishga samarali implementatsiya qilishni taʼminlash.
3. Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash jarayonida magistrlik va doktorlik (PhD, DSc) dissertatsiyalari mavzularini faqat Ilmiy muammolar reyestridagi muammolar yechimiga yoʻnaltirish mexanizmini joriy etish hamda tadqiqot natijalarini amaliyotga tatbiq etish boʻyicha buyurtmachilar bilan hamkorlik qilish.
4. Xalqaro moliya institutlari, donor tashkilotlar va xorijiy ilmiy markazlar grantlarini jalb etish uchun investitsiyaviy loyiha takliflarini tayyorlash, konsorsiumlar shakllantirish hamda loyihalarni amalga oshirish jarayonlarini tizimli muvofiqlashtirish.
5. Istiqbolli loyihalar ofisi buyurtmasi asosida bajarilayotgan ilmiy-tadqiqot ishlarining natijadorligini baholash uchun Ilmiy-texnik kengash xulosalarini shakllantirish hamda ilm-fan va ishlab chiqarish integratsiyasini taʼminlash maqsadida obyektlarda sayyor ilmiy ishlar himoyalarini tashkil etish.
6. Iqtisodiyot tarmoqlari va xoʻjalik yurituvchi subyektlarning buyurtmalari asosida ilmiy asoslangan konsalting va ekspertlik xizmatlarini koʻrsatish, shuningdek, universitet ilmiy faoliyati natijalarini tijoratlashtirish koʻlamini kengaytirish.
7. Interdissiplinar (fanlararo) tadqiqotlar olib borish.
8. Soha mutaxassislari, fermerlar va suv xoʻjaligi xodimlari uchun zamonaviy bilimlar, yangi texnologiyalar va boshqaruv usullari boʻyicha qisqa muddatli intensiv malaka oshirish kurslari va treninglar tashkil qilish boʻyicha takliflar tayyorlash.
9. Tadqiqotchilar va talabalarning innovatsion gʻoyalarini qoʻllab-quvvatlash, agrostartap loyihalarini rivojlantirish uchun biznes-inkubator va akselerator dasturlarini tashkil etish hamda ilmiy ishlanmalarni bozor talablariga moslashtirish.
10. Talabalarning ilmiy loyihalarda ishtirokini taʼminlash.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 2-apreldagi PQ-122-son qaroriga 3-ILOVA
“Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetini dunyoning eng nufuzli reyting tashkilotlarining top–300 talik oliy taʼlim tashkilotlari roʻyxatiga kiritish va xalqaro nufuzini oshirish boʻyicha
T/r Koʻrsatkich nomi Oʻlchov birligi Amaldagi koʻrsatkich 2026-y. 2027-y. 2028-y. 2029-y. 2030-y. I. Universitetni xalqaro reytingda top–300 talik universitetlar qatoriga kiritish va xalqaro hamkorlikni rivojlantirish 1. “Scopus” va “Web of Science” xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazasida indekslanuvchi jurnallardagi maqolalarning professor-oʻqituvchilar soniga nisbati koeffitsiyent 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2. “Scopus” va “Web of Science” xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazasida Q1 va Q2 kvartal jurnallarda chop etilgan maqolalar ulushi foizda (jami maqolalar soniga nisbatan) 48 50 52 55 58 60 3. “Scopus” va “Web of Science” xalqaro ilmiy-texnik maʼlumotlar bazasida indekslanuvchi jurnallarda xorijiy professor-oʻqituvchilar bilan hammualliflikda chop etilgan maqolalar ulushi foizda (jami maqolalar soniga nisbatan) 20 25 28 32 35 40 4. h-indeks boʻyicha koʻrsatkichi 5 va undan yuqori boʻlgan professor-oʻqituvchilar ulushi foizda (jami professor-oʻqituvchilarga nisbatan) 10 12 15 20 25 30 5. Oʻquv jarayoniga jalb qilingan xorijiy professor-oʻqituvchilar nafar 35 38 40 45 50 60 6. Xorijiy talabalar ulushi foizda (jami talabalarga nisbatan) 21 25 28 30 32 35 7. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan akademik almashuv dasturlarida universitet talabalarining ishtiroki nafar 50 70 100 150 200 250 8. Xalqaro loyihalar loyihalar soni 22 23 25 27 30 35 II. Yuqori malakali kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish 9. Xorijda malaka oshirgan yoki stajirovka oʻtagan professor-oʻqituvchilar va rahbar kadrlar soni nafar 50 55 60 65 70 80 10. Xorijiy tilni bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlarga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar ulushi foizda (jami professor-oʻqituvchilar soniga nisbatan) 20 22 25 28 32 35 11. Mutaxassislik fanlari boʻyicha xorijiy tillarda oʻqitiladigan fanlar ulushi foizda (jami mutaxassislik fanlar soniga nisbatan) 18 20 25 30 32 35 III. Ilmiy-tadqiqot ishlari samaradorligini oshirish 12. Ilmiy darajaga ega boʻlgan professor-oʻqituvchilar ulushi foizda (jami professor-oʻqituvchilarga nisbatan) 73 74 75 76 78 80 13. Oliy malakali ilmiy pedagogik kadrlarni tayyorlash koʻrsatkichi (PhD, DSc) himoyalar soni 30 32 35 38 40 45 14. Ilmiy-tadqiqot dasturlari (shu jumladan, xalqaro dasturlar) doirasida mablagʻlarni jalb qilish samaradorligi jalb qilingan mablagʻlar (mlrd soʻm) 8,0 11,0 14,0 17,0 18,0 20,0 15. Xoʻjalik shartnomalari hisobiga budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb etish samaradorligi jalb qilingan mablagʻlar (mlrd soʻm) 4,0 5,0 6,0 8,0 9,0 10,0 16. Ilmiy konferensiyalar oʻtkazish (respublika va xalqaro) konferensiyalar soni 8 10 12 14 16 20 17. Taʼlim va tadqiqotda xorijiy investitsiyalarni koʻpaytirish jalb qilingan mablagʻlar (mln AQSH doll.) 4 5 6 7 8 10 18. Taʼlim va tadqiqotda xizmat koʻrsatish eksportini oshirish jalb qilingan mablagʻlar (mln AQSH doll.) 4 5 7 9 10 12
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 2-apreldagi PQ-122-son qaroriga 4-ILOVA
“Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti oliy kengashining vazifa va vakolatlari
1. Universitetda ilmiy-tadqiqot va innovatsiya faoliyatini rivojlantirish, ilmiy maktablar, startaplar, akseleratorlar, texnoparklar va texnologiyalar transferi mexanizmlarini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha strategik qarorlar qabul qilish.
2. Universitetda amalga oshiriladigan yirik investitsiya loyihalari, qurilish ishlari hamda oʻquv laboratoriyalar moddiy-texnika bazasini modernizatsiya qilish dasturlarini koʻrib chiqish va tasdiqlash.
3. Taʼlim dasturlari, malaka talablari, oʻquv rejalari va asosiy ilmiy yoʻnalishlarni mehnat bozori talablariga muvofiqlashtirish va tasdiqlash.
4. Universitet rektori va soha prorektorlari yillik hisobotini koʻrib chiqish va baholash.
5. Universitetning prorektorlik lavozimiga nomzodlarni saralash, dasturini koʻrib chiqish va tavsiya qilish.
6. Professor-oʻqituvchilarni Universitetga qabul qilish tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash hamda bir oʻqituvchiga toʻgʻri keladigan talabalar nisbatini belgilash.
7. Istiqbolda iqtisodiyotning real sektori uchun kadrlarga boʻlgan ehtiyoj va talabni oʻrganish va qabul parametrlarini belgilash.
8. Taʼlim, ilmiy tadqiqot va ishlanmalar transferi jarayonlarini rivojlantirish hamda ilmiy tadqiqot va innovatsion ishlanmalar boʻyicha buyurtmachilar bilan manfaatli hamkorlikni oʻrnatish.
9. Universitetning tashkiliy tuzilmasini tasdiqlash va budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladigan yangi lavozim va tarkibiy boʻlinmalar hamda qoʻshimcha shtat birliklarini joriy etish va shtatlar jadvaliga oʻzgartirishlar kiritish.
10. Universitet mablagʻlari hisobidan talabalar uchun stipendiya va grantlar ajratish mezonlarini tasdiqlash.
11. Universitetni rivojlantirish va uning moliyaviy faoliyati bilan bogʻliq masalalarni hal etish.
12. Universitet va uning huzuridagi taʼlim va ilmiy muassasalarning rahbar va barcha xodimlari, professor-oʻqituvchilari, shuningdek, xorijiy mutaxassislar uchun mehnatga haq toʻlash miqdorini hamda samaradorlik mezonlariga asoslangan ragʻbatlantirish tartibini mustaqil belgilash.
13. Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlaridan foydalanish tartibini mustaqil belgilash.
14. Iqtisodiyot tarmoqlarining ehtiyojlarini hisobga olgan holda yangi bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarini ochish.
15. Oʻquv-ilmiy jarayonlarga jalb etilgan xorijiy mutaxassislar mehnatiga haq toʻlash miqdorlarini bozor konyunkturasidan kelib chiqib belgilash.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 2-apreldagi PQ-122-son qaroriga 5-ILOVA
2030-yilga qadar “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetining taʼlim standartlarini xalqaro taʼlim standartlariga transformatsiya qilish, “Raqamli universitet” platformasini yaratish va kompleks rivojlantirish
T/r Asosiy vazifalar Amalga oshirish mexanizmi Moliyalashtirish manbasi Ijro muddatlari Masʼullar I. Universitet oliy kengashi va boshqaruv tizimini takomillashtirish 1. “Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti (keyingi oʻrinlarda — Universitet) Universitet oliy kengashini tashkil etish va uning faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 1. Universitet boshqaruv faoliyatini tartibga soluvchi ustav, nizomlar va tashkiliy tuzilmasini qayta koʻrib chiqish va tasdiqlash. Mablagʻ talab etilmaydi 2026-yil may Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Universitet oliy kengashi tarkibiga mahalliy va xorijiy hamkor universitet, kompaniya, korporatsiya va donor tashkilotlar aʼzolarini kiritish va tarkibini tasdiqlash. 2026-yil iyun 3. Universitet oliy kengashining ish rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil avgust 2. Universitet faoliyatini “Raqamli universitet” faoliyatiga transformatsiya qilish. 1. Masofaviy taʼlimni samarali tashkil etish maqsadida yaratilgan LMS dasturini takomillashtirish, undagi funksional imkoniyatlarni kengaytirish hamda oʻquv-metodik resurslar bilan boyitish. Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro hamkor tashkilotlar mablagʻlari 2026-yil may Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Universitet 2. Xorijiy “Raqamli universitet” platformalari bilan tajriba almashish. 2026-yil iyul 3. Sunʼiy intellekt yordamida oʻquv jarayoni va dars sifatini tahlil qilish. 2027-yil avgust 4. Oʻquv auditoriyalarini kuzatuv kameralari, interaktiv panellar va raqamli texnik vositalar bilan jihozlash. Doimiy 3. Suv xoʻjaligi sohasini raqamlashtirish va sunʼiy intellektdan keng foydalanishni yoʻlga qoʻyish. 1. Sunʼiy intellektni taʼlim jarayonida va suv xoʻjaligi sohasida qoʻllash va uning samaradorligini bosqichma-bosqich oshirib borish. Raqamli texnologiyalar vazirligi mablagʻlari 2026-yil sentabr Suv xoʻjaligi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Yuqori malakali dasturchi va mutaxassislarni jalb qilish. Har oʻquv yili II. Kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish 4. Taʼlim dasturlarini yetakchi xorijiy universitetlar dasturlariga muvofiqlashtirish. 1. Universitetda oʻquv rejalarini dunyoning eng nufuzli reyting tashkilotlarining top-300 talik oliy taʼlim tashkilotlari roʻyxatiga kirgan xorijiy universitetlar oʻquv rejalariga muvofiqlashtirish. Mablagʻ talab etilmaydi 2026-yil avgust Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Professor-oʻqituvchilar uchun malaka oshirish va xorijiy stajirovkalar dasturlarini yoʻlga qoʻyish. Har oʻquv yili 5. Universitetda mahalliy va xorijiy talabalar uchun bir yillik maxsus tayyorlov kursi (Foundation) tashkil etish. 1. STEAM va til bilimlari boʻyicha dasturni ishlab chiqish. 2. Tayyorlov kursi faoliyatini 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab yoʻlga qoʻyish. 3. Tayyorlov kursining toʻlov kontrakt asosidagi bir yillik smeta xarajatlarini ishlab chiqish. Toʻlov kontrakt mablagʻlari, homiy tashkilotlarning mablagʻlari 2026-2027 oʻquv yili Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 6. Umummuhandislik fakultetini tashkil etish. 1. Toshkent geodeziya va kartografiya texnikumi (keyingi oʻrinlarda — Texnikum) oʻquv binosining 3-4 qavatlarini operativ boshqaruv huquqi asosida Universitetga oʻtkazish. Mablagʻ talab etilmaydi 2026-yil may Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Kasbiy taʼlim agentligi, Universitet 2. Umummuhandislik fakultetini tashkil etish. 2026-yil sentabr 7. Mahalliy va xorijiy talabalar uchun Universitetning bir yillik grant tanlovini oʻtkazish. 1. Qabul qilish tartibi va nizomini tasdiqlash. Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari 2026-yil sentabr Universitet 2. Universitetning yillik grant sonini eʼlon qilish va tanlovni oʻtkazish. Har oʻquv yili 8. Toshkent viloyati Yangiyoʻl tumanidagi “A. Ortiqov” QFYdagi 20 gektar oʻrmonzor hududida Suvchilar malakasini oshirish markazini tashkil etish. 1. “Agrobank” ATB tomonidan loyihaning texnik iqtisodiy asoslarini ishlab chiqib ekspertizadan oʻtkazish. Homiy tashkilotlar mablagʻlari 2026-yil avgust Suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet, Toshkent viloyati hokimligi 2. Salohiyatli investorni jalb qilish boʻyicha tender eʼlon qilish. 2026-yil sentabr 3. Malaka oshirish markazi uchun yuqori salohiyatga ega ekspertlar, oʻqituvchilar va trenerlar bazasini shakllantirish. 4. Tanlab olingan ekspertlar, oʻqituvchilar va trenerlarni nufuzli xorijiy taʼlim muassasalariga malaka oshirish uchun yuborish. 5. “Raqamli texnologiyalar asoslari” oʻquv kursi doirasida suv xoʻjaligi sohasi xodimlarini oʻqitish. 2027-yil may 2027-yil iyun Reja-grafik asosida 9. Markaziy Osiyo davlatlari va qoʻshni davlatlar fuqarolari uchun “Xalqaro suv diplomatiyasi” magistratura mutaxassisligida oʻqishni yoʻlga qoʻyish. 1. Xalqaro suv diplomatiyasi magistratura mutaxassisligining oʻquv rejasini xalqaro talablarga muvofiqlashtirish. Budjetdan ushbu maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida 2026-yil may Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Xalqaro suv diplomatiyasi magistratura mutaxassisligi boʻyicha talabalar uchun grant tanlovini oʻtkazish va magistrantlarni qabul qilish. 2026-yil may 3. Bitiruvchilarga “Xalqaro suv munosabatlari sohasida mutaxassis” kvalifikatsiyasini berish. Har oʻquv yili 10. Xorijiy professor-oʻqituvchilarni Universitet oʻquv jarayoniga jalb qilish. 1. Xorijiy professorlarni oʻquv jarayoniga jalb qilish boʻyicha roʻyxat shakllantirish. El-yurt umidi jamgʻarmasi bilan kelishuv asosida 2026-yil iyun “El yurt umidi” jamgʻarmasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. El-yurt umidi jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish kiritish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil iyun 3. Har yili “Xirsh” indeksi (h-indeks) yuqori boʻlgan 10 nafar olimni Universitet oʻquv va ilmiy tadqiqot ishlariga jalb qilish xarajatlarini (transport, yashash va ish haqi) qoplab berish. Har oʻquv yili 11. Universitetda dual taʼlim (malakaviy amaliyot) tizimini tashkil etish. 1. Malakaviy amaliyotga yuboriladigan talabalarni tanlab olish. Mablagʻ talab etilmaydi Har yili avgust Universitet Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari, tegishli vazirlik va idoralar 2. Dual taʼlim (malakaviy amaliyot) dasturini mahalliy hokimliklar bilan birgalikda har yili tasdiqlash. Har oʻquv sentabr 12. Universitetda yoshlar oʻrtasida ilmiy-madaniy hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 1. Yozgi maktablar va startaplarni tashkil qilish dasturini tasdiqlash. 2. Yozgi maktablarning tashkil etilishiga qaratilgan xalqaro loyihalar bazasini shakllantirish. Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari, hamkor tashkilotlar mablagʻlari 2026-yil iyul Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 3. Yozgi maktablar faoliyatini respublika miqyosida ommalashtirish. Har yili belgilangan muddatlarda III. Ilmiy-tadqiqot ishlarini rivojlantirish 13. Yer usti kosmik stansiyasini tashkil etish. 1. Xorijiy kosmik tadqiqot kompaniyalari bilan hamkorlik shartnomasini tuzish. Davlat budjeti mablagʻlari, xalqaro hamkor tashkilotlar, Universitet mablagʻlari 2026-yil dekabr Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Universitet 2. Kosmik maʼlumotlarni qabul qiluvchi antennani oʻrnatish. 2027-yil dekabr 3. Universitet tomonidan sunʼiy yoʻldosh (sputnik)ni yaratish va uchirish. 2030-yil oktabr 14. Kosmik tadqiqotlar uchun sunʼiy intellekt boʻyicha ilmiy laboratoriyani tashkil etish. 1. Sunʼiy yoʻldoshlar mexanika va tadqiqot oʻquv laboratoriyasini tashkil etish. Raqamli texnologiyalar vazirligi mablagʻlari 2027-yil noyabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Laboratoriyani zamonaviy vositalar bilan jihozlash. 2028-yil fevral 3. Kosmik tadqiqotlar uchun sunʼiy intellekt boʻyicha tadqiqotlarni amalga oshirish. Doimiy 15. Gidravlika va qurilish materiallari laboratoriyalari bazasini modernizatsiya qilish. 1. Suv xoʻjaligi innovatsion laboratoriya binosini kapital taʼmirlash boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, pudratchi va bosh pudratchi tashkilotlarni belgilangan tartibda tanlab olish. “Oʻzbekgidroenergo” AJ mablagʻlari 2026-yil iyun “Oʻzbekgidroenergo” AJ, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Zamonaviy laboratoriya uskunalari bilan jihozlash. 2027-yil may 16. Ilmiy maslahatchilar ishini tashkil etish, faoliyatini doimiy monitoring qilib borish. 1. Ilmiy maslahatchilar tomonidan amalga oshirilgan ishlarni monitoring qilib borish. Mablagʻ talab etilmaydi Doimiy Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Universitet 2. Universitet rektori ilmiy maslahatchilarning amalga oshirgan ishlar yuzasidan Administratsiyada har oy yakuni bilan taqdimot qilib borish. Har oy yakuni bilan 17. Istiqbolli loyihalar ofisi ishini tashkil etish, faoliyatini doimiy monitoring qilib borish. 1. Universitet tashkiliy tuzilmasiga loyiha ofisi rahbari — prorektor lavozimini kiritish. Mablagʻ talab etilmaydi 2026-yil iyul Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet, Loyiha ofisi rahbari 2. Loyiha ofisi rahbari — prorektor nomzodini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyaga kelishish uchun kiritish. 3. Universitet rektori va Loyiha ofisi rahbari — prorektor tomonidan qaror ijrosi va Universitetda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Administratsiyada har oy yakuni bilan taqdimot qilib borish. Doimiy Har oy yakuni bilan 18. Universitet tomonidan koʻrsatiladigan innovatsion xizmatlarni Yagona yetkazib beruvchilar reyestriga kiritish. 1. Geodeziya, kartografiya, geoinformatika, masofadan zondlash, melioratsiya, mexanizatsiya, energetika sohalarida xizmat koʻrsatish. Buyurtmachi tashkilot mablagʻlari 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Universitet 2. Suv resurslarini boshqarish va gidrotexnika qurilishi yoʻnalishlari boʻyicha shartnomalar asosida xizmat koʻrsatish. 2027-yil fevral 3. Davlat va nodavlat tashkilotlar bilan hamkorlik mexanizmini ishlab chiqish. 2027-yil may 19. Gidroinshootlar joylashgan hududlarda klaster tamoyili asosida Universitet kafedra filiallarini tashkil etish. 1. Toshkent viloyatida (Chorvoq suv ombori va Chorvoq GES kaskadi) gidroenergetika, toʻgʻonlar xavfsizligi, raqamli gidromonitoring va suv omborlarini intellektual boshqarish va energotejash yoʻnalishlarida oʻquv kurslari tashkil etiladi va ilmiy-amaliy tadqiqotlar olib borish. Universitet mablagʻlari, homiylik mablagʻlari 2026-yil avgust Suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, hamkor tashkilotlar, Universitet 2. Sirdaryo viloyatida (Farhod GES va Sirdaryo havzasi inshootlari) nasos stansiyalari samaradorligi, irrigatsiya tizimlarini modernizatsiya qilish, energoaudit va suv tejovchi texnologiyalar boʻyicha amaliy tajribalar oʻtkazish. 2026-yil dekabr 3. Navoiy viloyatida (Toʻdakoʻl va Quyimozor suv omborlari) choʻl va yarim choʻl hududlarida suv resurslarini boshqarish, agroinjeneriya va suv taqchilligi sharoitida innovatsion yechimlar ishlab chiqish. 2027-yil may 4. Qashqadaryo viloyatida (Talimarjon suv ombori) yirik suv omborlarini ekspluatatsiya qilish, nasos agregatlarini modernizatsiya qilish va energetik samaradorlik boʻyicha energoaudit oʻtkazish. 2027-yil dekabr 5. Surxondaryo viloyatida (Janubiy Surxon suv ombori va Toʻpalang GES) transchegaraviy suv boshqaruvi, togʻ daryolari gidrologiyasi va iqlim oʻzgarishi taʼsirini tahlil qilish modeli ishlab chiqish. 2028-yil dekabr 6. Andijon viloyatida (Andijon suv ombori) Fargʻona vodiysi boʻyicha suv taqsimoti, intensiv qishloq xoʻjaligi uchun aqlli irrigatsiya texnologiyalari boʻyicha oʻquv-amaliy seminar va treninglar tashkil etish. 2029-yil dekabr IV. Xalqaro hamkorlik va reytinglarda ishtirok etish 20. Universitetni dunyoning eng nufuzli reyting tashkilotlarining top-300 talik oliy taʼlim tashkilotlari roʻyxatiga kiritish boʻyicha tizimli ishlarni olib borish. 1. Dunyoning eng nufuzli reyting tashkilotlarining top-300 talik oliy taʼlim tashkilotlari roʻyxatiga kiritilgan universitetlarning tajribasini oʻrganish va Universitet faoliyatida qoʻllash. Universitet mablagʻlari, hamkor tashkilotlar mablagʻlari 2026 — 2030-yillar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Taʼlim va ilmiy tadqiqot xizmatlar eksportini rivojlantirish. Doimiy 21. Xorijiy universitetlar bilan qoʻshma taʼlim dasturlarini yoʻlga qoʻyish. 1. Xorijiy universitetlar bilan hamkorlikda 2+2, 3+1 masofaviy shakllaridagi taʼlim dasturlarni ishlab chiqish. Universitet va xorijiy universitetlar mablagʻlari, xalqaro moliya institutlari, grantlari 2026/2027 oʻquv yilidan boshlab Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Integrallashgan oʻquv reja va dasturlarni qoʻshma tasdiqlash. 3. Xorijiy professor-oʻqituvchilarni oʻquv va ilmiy jarayonlarga jalb qilish. Belgilangan muddatlarda 22. Universitetning bakalavr taʼlim yoʻnalishlari va magistratura dasturlarini bosqichma-bosqich xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish. 1. Xalqaro akkreditatsiya agentliklarini tanlash va hujjatlarni tayyorlash. Universitet mablagʻlari, hamkor tashkilot mablagʻlari 2027-yil yanvar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Oʻquv meʼyoriy hujjatlarni xalqaro standartlarga moslashtirish. 2028-yil iyun 3. Bosqichma-bosqich akkreditatsiyadan oʻtkazishni amalga oshirish. 2030-yil dekabr 23. Iqlim oʻzgarishini sunʼiy intellekt yordamida tahlil qilish boʻyicha raqamli texnologiyalarga asoslangan milliy platforma yaratish. 1. Iqlim oʻzgarishiga oid maʼlumotlarni yigʻish, saqlash va tahlil qilish uchun yagona raqamli platformani ishlab chiqish. Oliy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi va hamkor tashkilotlar mablagʻlari 2028-yil noyabr Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, “Oʻzbekkosmos” agentligi, Oʻzgidromet agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Universitet 2. Iqlim oʻzgarishi boʻyicha xorijiy yetakchi olimlar ishtirokida integratsiyalashgan tadqiqot guruhini tashkil etish, fundamental va amaliy ilmiy izlanishlarni olib borish. Doimiy 3. Iqlim oʻzgarishini sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida bashorat qilish, tahlil natijalarini vizualizatsiya (geovizualizatsiya) qilish hamda qaror qabul qilishni qoʻllab-quvvatlovchi analitik modullarni joriy etish. 2028-yil dekabr 24. Agrar va suv xoʻjaligi sohalarida istiqbolli boshqaruv kadrlarining BMT Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi tashkiloti (FAO) tizimida stajirovka oʻtashini yoʻlga qoʻyish. 1. BMT Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi tashkiloti (FAO) tizimida stajirovka oʻtash boʻyicha tanlov tashkil etish va oʻtkazish yuzasidan tartib ishlab chiqish va tasdiqlash. Homiy tashkilotlarning mablagʻlari, Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari 2027-yil yanvar Boshqaruv samaradorligi agentligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Tanlov oʻtkazish va tanlov gʻoliblarini BMT Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi tashkiloti (FAO) tizimiga stajirovkaga yuborish. Belgilangan muddatlarda V. Moliyalashtirish, moddiy-texnik baza va infratuzilmani yaxshilash 25. Loyiha ofisini tashkil qilish va faoliyati samaradorligini taʼminlash uchun moddiy-texnika bazasini mustahkamlash. Loyiha ofisning faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun homiylik mablagʻlarini jalb qilish. Bunda: Suv xoʻjaligi vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan 3 mlrd soʻm; “Oʻzsuvtaʼminot” AJdan 2 mlrd soʻm homiylik mablagʻlari ajratilishini taʼminlash. Homiylik mablagʻlari 2026-yil may Suv xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Universitet 26. Universitetning foydalanishda boʻlgan yer maydonlari hamda bino va inshootlarga boʻlgan egalik huquqlarini belgilash. 1. Universitetga tegishli boʻlgan hamda uning balans va operativ boshqaruvidagi yer maydonlari, bino va inshootlarni xatlovdan oʻtkazish. Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari, hamkor tashkilotlar mablagʻlari 2026-yil sentabr Kadastr agentligi, Toshkent shahar hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Universitet 2. Xatlov natijasidan kelib chiqib, yer maydonlari hamda bino va inshootlarga boʻlgan egalik huquqini belgilovchi hujjatlarini belgilangan tartibda rasmiylashtirish choralarini koʻrish. 2026-yil noyabr
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 2-apreldagi PQ-122-son qaroriga 6-ILOVA
“Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universitetida 2026 — 2028-yillarda amalga oshiriladigan qurilish hamda oʻquv-laboratoriyalar moddiy-texnika bazasini modernizatsiya qilish
mln soʻm T/r Obyekt nomi Amalga oshirish muddati Quvvati Dastlabki qiymati * Moliyalashtirish manbai I. Yangi qurilish 22 000 1.1. Kosmik stansiya qurish va antennalar oʻrnatish 2027-2028 yy. obyekt 22 000 Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi II. Rekonstruksiya qilish 30 000 2.1. Boʻstonliq tumani “Novobod” MFY hududida joylashgan talabalar oʻquv va amaliyot bazasini qurish 2027-2028 yy. obyekt 30 000 Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi 2.2. Yunusobod tumani Bodomzor yoʻli koʻchasi 1a-uy manzilida joylashgan 7-sonli talabalar turarjoyi binosini rekonstruksiya qilish va jihozlash 2027-2028 yy. 350 oʻrin 17 500 Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi 2.3. Yunusobod tumani Bodomzor yoʻli koʻchasi 1a-uy manzilida joylashgan 6-sonli talabalar turarjoyi binosini rekonstruksiya qilish va jihozlash 2026-2027 yy. 450 oʻrin 24 500 Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi Jami 52 000
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 2-aprel,
PQ- 122 -son