UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 18-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sport vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 18 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Спорт вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 марта 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр Спорта

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 March 2026 · Ministry and agency documents · Sport vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари ҳамда масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон «Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари ҳамда масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 18 мартдаги 12-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари ҳамда масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, касбий таълим ташкилотлари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактаблари (шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт мактаблари) ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий таълим олиш усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини (бундан буён матнда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари деб юритилади) ташкил этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

буюртмачи – қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим олиш бўйича мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар – мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, касбий таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг (шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт мактабларининг) раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари, махсус фан ўқитувчилари, тренерлари, психологлари, спорт психологлари, тарбиячилари, махсус хизмат ходимлари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари;

масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш – онлайн (масофадан туриб ўқитиш методлари қўлланиладиган ва ўз билимларини мустақил ошириши учун видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим платформасидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш ҳамда ўз билимларини мустақил ошириш) шаклида масофадан ўқитиш орқали амалга ошириладиган таълим тури;

тингловчи – қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларида белгиланган тартибда таҳсил олаётган жисмоний шахс;

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига мувофиқ вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ва унинг филиалларида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан тасдиқланган режага асосан, нодавлат таълим ташкилотларининг ходимлари ва жисмоний шахслар эса ихтиёрий равишда улар билан тузилган тўлов шартнома асосида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги) қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.

Бунда, жорий йилда Вазирлик томонидан тасдиқланган режага киритилмаган вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларининг ходимлари ва жисмоний шахслар ихтиёрий равишда улар билан тузилган тўлов шартнома асосида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий таълим олиш усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишлари мумкин, бундан мазкур Низомнинг 18-банди олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

3. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан Институт ташаббусига кўра тўлов шартнома асосида ишлаб чиқаришдан ажралмаган (масофавий) ҳолда таълим олиш шаклларида ташкил этилади.

2-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари

4. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари Вазирлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурларда қуйидагича белгиланади:

а) қайта тайёрлаш йўналишларида:

педагогик қайта тайёрлаш;

касбий қайта тайёрлаш;

махсус ўқув;

б) малака ошириш йўналишларида:

малака ошириш;

қисқа муддатли малака ошириш.

3-боб. Масофавий таълим шаклида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш

5. Буюртмачи қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим олиш истагини билдирган талабгорларнинг рўйхатини (жисмоний шахслар аризани) ва уларнинг диплом бўйича мутахассислиги, спорт разряди (мавжуд бўлса), иш жойи, лавозими, дарс берадиган фани, спорт тури ҳамда сўнгги тўрт йилгача бўлган даврдаги касбий фаолияти натижалари (портфолио) (мавжуд бўлса) ва қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсини (онлайн ёки оффлайн) кўрсатган ҳолда Вазирликка, Институт ва унинг филиалларига электрон шаклда (телефон рақами, электрон почта ёки яшаш манзилини кўрсатган ҳолда) тақдим этади.

Бунда, буюртмачи тегишли спорт разрядига эга бўлмаган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларга спорт федерациялари (уюшмалари)нинг тавсияномалари асосида Вазирликнинг, истисно тариқасида, спорт разрядисиз қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш мумкинлиги ҳақидаги хатини ҳам тақдим этади.

6. Буюртмачилар календар йил давомида Институт ёки унинг филиалларига узлуксиз мурожаат қилиши мумкин

7. Институт ёки унинг филиаллари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш бўйича мурожаат (ариза)ларни шу куннинг ўзида қабул қилиб, буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида ўрганиб чиқади.

8. Буюртмачининг мурожаати (аризаси) Институт ёки унинг филиаллари томонидан мазкур Низомнинг 5-банди талабларига мувофиқлиги аниқланган кундан бошлаб уч иш кунида буюртмачига қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида иштирок этиш учун тўлов шартнома тузиши мумкинлиги ҳақида телефон рақами, электрон почта ёки яшаш манзили бўйича хабарнома юборилади.

Бунда, буюртмачининг мурожаати (аризаси) мазкур Низомнинг 5-банди талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Институт ёки унинг филиаллари томонидан мурожаат (ариза) рад этилганлиги юзасидан асослантирилган ҳолда телефон рақами, электрон почта ёки яшаш манзилига хабарнома юборилади.

9. Тўлов шартномасида кўрсатилган ўқитиш қиймати буюртмачи томонидан шартномада белгиланган муддатда тўлангандан сўнг, тингловчилар Институт ёки унинг филиаллари раҳбарларининг буйруғи билан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қабул қилинади.

10. Тингловчилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошланишидан олдин мазкур Низом, ўқув интизоми, Институт ёки унинг филиалларининг ички тартиб-қоидалари ва ўқув жараёнини ташкиллаштириш қоидалари билан масофавий таълим платформаси орқали таништирилади.

11. Институт ёки унинг филиаллари буюртмачи томонидан юборилган мурожаат (ариза)ларга асосан ўқув гуруҳларини шакллантиради.

12. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари, қоида тариқасида, 15 — 25 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.

Бунда, тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, шу жумладан хорижий тилларда дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти гуруҳ таркибида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида спорт турларида ўқув жараёнини ташкил этишда тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин.

13. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари учун гуруҳ талаб этилган таркибда шаклланмаган тақдирда, тингловчилар контингентини ўқитиш турдош спорт турлари ва мутахассисликлар бўйича гуруҳлар таркибида амалга оширилади.

14. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари масофавий (оффлайн) шаклда ташкил этилганда ўқув жараёнлари бошланишидан 3 кун олдин тингловчиларга Институт ёки унинг филиаллари томонидан масофавий таълим платформаси логини ва пароли берилади.

Бунда, тингловчилар томонидан шахсий логин ва паролни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.

Тингловчи ўзига берилган логин ва парол ёрдамида Институт ёки унинг филиаллари расмий веб-сайти орқали Масофавий курслар бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади ҳамда тингловчига тизимдаги электрон шаклдаги ресурслардан фойдаланишга рухсат берилади.

15. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари масофавий (онлайн) шаклда ташкил этилганда ўқув жараёнлари масофадан туриб реал вақт режимида онлайн дарслар ўтказишга мўлжалланган видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда масофадан амалга оширилади.

Бунда, ўқув жараёнлари давомида тингловчи жойлашган жойда улардан бошқа шахсларнинг бўлмаслиги, улар жойлашган жой, шовқиндан ҳоли, ёруғ бўлиши ва видеотасвир тиниқ кўриниши шарт.

16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш Вазирлик томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотлари маъруза, семинар ва амалий машғулотлар шаклида ўтказилади.

18. Малака ошириш курсларининг умумий давомийлиги камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.

Қайта тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги:

педагогик қайта тайёрлаш камида 4 ой (576 соат);

касбий қайта тайёрлаш камида 4 ой (576 соат);

махсус ўқув курслари 3 ой (432 соат), 6 ой (864 соат), 10 ой (1440 соат) этиб белгиланади.

Бунда, малака ошириш курсларининг 36 соати, қайта тайёрлаш курсларининг 144 соати бевосита ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда амалий машғулотлар шаклида Институт ёки унинг филиаллари базаларида ҳамда спорт мажмуаларида ўтказилади.

19. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, улар оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.

20. Тингловчилар қуйидаги сабабларга кўра қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан четлаштирилади:

ўз хоҳишига биноан;

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

малака ошириш курсида 18 академик соатдан ортиқ, қайта тайёрлаш курсида 36 академик соатдан ортиқ ўқув машғулотларини сабабсиз қолдиргани учун;

масофавий (офлайн) қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари модулларини машғулотлар жадвалига мувофиқ тўлиқ ўзлаштирмагани учун;

тўлов шартнома асосида ўқиётган тингловчилар шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;

вафот этганлиги сабабли.

Бунда, тингловчилар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсидан четлатилганда сабаблари кўрсатилган ҳолда буюртмачига маълум қилинади.

21. Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари (касаллиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, яқин қариндошларининг вафоти, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) бўлган тақдирда уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича навбатдаги курсларда ўқишга рухсат берилади.

Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаган (қатнашмаган)лигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлмаган тақдирда улар курслардан ўтмаган ҳисобланади.

4-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш

22. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

5-боб. Якуний қоидалар

23. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бобига мувофиқ амалга оширилади.

24. Тингловчилар Апелляция комиссияси қарори устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

25. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Вазир А. ИКРАМОВ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 18 март,

2026 йил 3 март

2026 йил 24 январь

2025 йил 22 декабрь

12-mh -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., № 10/26/3804/0316)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish yoʻnalishlari hamda masofaviy qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy tarbiya va sport toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 355-son “Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish yoʻnalishlari hamda masofaviy qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining 2026-yil 18-martdagi 12-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish yoʻnalishlari hamda masofaviy qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom maktabgacha taʼlim tashkilotlari, umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim, kasbiy taʼlim tashkilotlari, olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari, sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari, sport maktablari (shu jumladan, ixtisoslashtirilgan sport maktablari) hamda sport tashkilotlarining jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarini ishlab chiqarishdan ajralmagan holda masofaviy taʼlim olish usullari orqali qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini (bundan buyon matnda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari deb yuritiladi) tashkil etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

buyurtmachi – qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida taʼlim olish boʻyicha murojaat qilgan jismoniy yoki yuridik shaxs;

jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislar – maktabgacha taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya instruktorlari, umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim, kasbiy taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari, olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari, sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari, sport maktablarining (shu jumladan, ixtisoslashtirilgan sport maktablarining) rahbar kadrlari, instruktor-metodistlari, maxsus fan oʻqituvchilari, trenerlari, psixologlari, sport psixologlari, tarbiyachilari, maxsus xizmat xodimlari hamda sport tashkilotlarining jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislari;

masofaviy qayta tayyorlash va malaka oshirish – onlayn (masofadan turib oʻqitish metodlari qoʻllaniladigan va oʻz bilimlarini mustaqil oshirishi uchun videomaʼruzalar, maslahatlar, nazorat turlarini masofadan turib real vaqt rejimida oʻtkazish) va offlayn (masofaviy taʼlim platformasidagi tegishli oʻquv-metodik resurslarni mustaqil ravishda oʻzlashtirish hamda oʻz bilimlarini mustaqil oshirish) shaklida masofadan oʻqitish orqali amalga oshiriladigan taʼlim turi;

tinglovchi – qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kurslarida belgilangan tartibda tahsil olayotgan jismoniy shaxs;

2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 355-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandiga muvofiq vazirliklar va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalarining jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislari Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti (bundan buyon matnda Institut deb yuritiladi) va uning filiallarida Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) tomonidan tasdiqlangan rejaga asosan, nodavlat taʼlim tashkilotlarining xodimlari va jismoniy shaxslar esa ixtiyoriy ravishda ular bilan tuzilgan toʻlov shartnoma asosida ishlab chiqarishdan ajralgan holda taʼlim olish (kunduzgi) qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtadilar.

Bunda, joriy yilda Vazirlik tomonidan tasdiqlangan rejaga kiritilmagan vazirliklar va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalarining jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislari hamda nodavlat taʼlim tashkilotlarining xodimlari va jismoniy shaxslar ixtiyoriy ravishda ular bilan tuzilgan toʻlov shartnoma asosida ishlab chiqarishdan ajralmagan holda masofaviy taʼlim olish usullari orqali qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtishlari mumkin, bundan mazkur Nizomning 18-bandi oltinchi xatboshida nazarda tutilgan holatlar mustasno.

3. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash kurslari yuridik va jismoniy shaxslarning buyurtmalari yoki mehnat bozorining talablari bilan belgilanadigan ayrim pedagoglarning qayta ixtisoslashuvi yoki yangi mutaxassislikka ega boʻlishi munosabati bilan Institut tashabbusiga koʻra toʻlov shartnoma asosida ishlab chiqarishdan ajralmagan (masofaviy) holda taʼlim olish shakllarida tashkil etiladi.

2-bob. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish yoʻnalishlari

4. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishlari Vazirlik tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv reja va dasturlarda quyidagicha belgilanadi:

a) qayta tayyorlash yoʻnalishlarida:

pedagogik qayta tayyorlash;

kasbiy qayta tayyorlash;

maxsus oʻquv;

b) malaka oshirish yoʻnalishlarida:

malaka oshirish;

qisqa muddatli malaka oshirish.

3-bob. Masofaviy taʼlim shaklida qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish

5. Buyurtmachi qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida taʼlim olish istagini bildirgan talabgorlarning roʻyxatini (jismoniy shaxslar arizani) va ularning diplom boʻyicha mutaxassisligi, sport razryadi (mavjud boʻlsa), ish joyi, lavozimi, dars beradigan fani, sport turi hamda soʻnggi toʻrt yilgacha boʻlgan davrdagi kasbiy faoliyati natijalari (portfolio) (mavjud boʻlsa) va qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursini (onlayn yoki offlayn) koʻrsatgan holda Vazirlikka, Institut va uning filiallariga elektron shaklda (telefon raqami, elektron pochta yoki yashash manzilini koʻrsatgan holda) taqdim etadi.

Bunda, buyurtmachi tegishli sport razryadiga ega boʻlmagan jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarga sport federatsiyalari (uyushmalari)ning tavsiyanomalari asosida Vazirlikning, istisno tariqasida, sport razryadisiz qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtish mumkinligi haqidagi xatini ham taqdim etadi.

6. Buyurtmachilar kalendar yil davomida Institut yoki uning filiallariga uzluksiz murojaat qilishi mumkin

7. Institut yoki uning filiallari qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqitish boʻyicha murojaat (ariza)larni shu kunning oʻzida qabul qilib, buyurtmachilar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni qabul qilingan kundan boshlab 5 kun ichida oʻrganib chiqadi.

8. Buyurtmachining murojaati (arizasi) Institut yoki uning filiallari tomonidan mazkur Nizomning 5-bandi talablariga muvofiqligi aniqlangan kundan boshlab uch ish kunida buyurtmachiga qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida ishtirok etish uchun toʻlov shartnoma tuzishi mumkinligi haqida telefon raqami, elektron pochta yoki yashash manzili boʻyicha xabarnoma yuboriladi.

Bunda, buyurtmachining murojaati (arizasi) mazkur Nizomning 5-bandi talablariga muvofiq emasligi aniqlangan taqdirda, Institut yoki uning filiallari tomonidan murojaat (ariza) rad etilganligi yuzasidan asoslantirilgan holda telefon raqami, elektron pochta yoki yashash manziliga xabarnoma yuboriladi.

9. Toʻlov shartnomasida koʻrsatilgan oʻqitish qiymati buyurtmachi tomonidan shartnomada belgilangan muddatda toʻlangandan soʻng, tinglovchilar Institut yoki uning filiallari rahbarlarining buyrugʻi bilan qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga qabul qilinadi.

10. Tinglovchilar qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari boshlanishidan oldin mazkur Nizom, oʻquv intizomi, Institut yoki uning filiallarining ichki tartib-qoidalari va oʻquv jarayonini tashkillashtirish qoidalari bilan masofaviy taʼlim platformasi orqali tanishtiriladi.

11. Institut yoki uning filiallari buyurtmachi tomonidan yuborilgan murojaat (ariza)larga asosan oʻquv guruhlarini shakllantiradi.

12. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridagi oʻquv jarayonlari, qoida tariqasida, 15 — 25 nafar tinglovchidan iborat akademik guruhlarda tashkil etiladi.

Bunda, tinglovchilar kontingenti yetarli boʻlmagan yoʻnalishlarda, shu jumladan xorijiy tillarda dars olib boriladigan guruhlarda, tinglovchilar kontingenti guruh tarkibida yigʻilmaydigan kam sonli alohida sport turlarida oʻquv jarayonini tashkil etishda tinglovchilar soni kamida 5 nafar etib belgilanishi mumkin.

13. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari uchun guruh talab etilgan tarkibda shakllanmagan taqdirda, tinglovchilar kontingentini oʻqitish turdosh sport turlari va mutaxassisliklar boʻyicha guruhlar tarkibida amalga oshiriladi.

14. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari masofaviy (offlayn) shaklda tashkil etilganda oʻquv jarayonlari boshlanishidan 3 kun oldin tinglovchilarga Institut yoki uning filiallari tomonidan masofaviy taʼlim platformasi logini va paroli beriladi.

Bunda, tinglovchilar tomonidan shaxsiy login va parolni boshqa shaxslarga foydalanish uchun berish taqiqlanadi.

Tinglovchi oʻziga berilgan login va parol yordamida Institut yoki uning filiallari rasmiy veb-sayti orqali Masofaviy kurslar boʻlimiga kiradi va tizimda oʻzining shaxsiy kabinetiga ega boʻladi hamda tinglovchiga tizimdagi elektron shakldagi resurslardan foydalanishga ruxsat beriladi.

15. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari masofaviy (onlayn) shaklda tashkil etilganda oʻquv jarayonlari masofadan turib real vaqt rejimida onlayn darslar oʻtkazishga moʻljallangan videokonferensaloqa tizimidan foydalangan holda masofadan amalga oshiriladi.

Bunda, oʻquv jarayonlari davomida tinglovchi joylashgan joyda ulardan boshqa shaxslarning boʻlmasligi, ular joylashgan joy, shovqindan holi, yorugʻ boʻlishi va videotasvir tiniq koʻrinishi shart.

16. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻqitish Vazirlik tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv dasturlari asosida amalga oshiriladi.

17. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv mashgʻulotlari maʼruza, seminar va amaliy mashgʻulotlar shaklida oʻtkaziladi.

18. Malaka oshirish kurslarining umumiy davomiyligi kamida 4 hafta (144 soat) etib belgilanadi.

Qayta tayyorlash kurslarining umumiy davomiyligi:

pedagogik qayta tayyorlash kamida 4 oy (576 soat);

kasbiy qayta tayyorlash kamida 4 oy (576 soat);

maxsus oʻquv kurslari 3 oy (432 soat), 6 oy (864 soat), 10 oy (1440 soat) etib belgilanadi.

Bunda, malaka oshirish kurslarining 36 soati, qayta tayyorlash kurslarining 144 soati bevosita ishlab chiqarishdan ajralgan holda amaliy mashgʻulotlar shaklida Institut yoki uning filiallari bazalarida hamda sport majmualarida oʻtkaziladi.

19. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv mashgʻulotlarining barcha turlari 80 daqiqa davom etadi, ular oraligʻidagi tanaffus kamida 10 daqiqani tashkil etadi.

20. Tinglovchilar quyidagi sabablarga koʻra qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan chetlashtiriladi:

oʻz xohishiga binoan;

oʻquv intizomini va taʼlim muassasasining ichki tartib-qoidalarini buzganligi uchun;

malaka oshirish kursida 18 akademik soatdan ortiq, qayta tayyorlash kursida 36 akademik soatdan ortiq oʻquv mashgʻulotlarini sababsiz qoldirgani uchun;

masofaviy (oflayn) qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari modullarini mashgʻulotlar jadvaliga muvofiq toʻliq oʻzlashtirmagani uchun;

toʻlov shartnoma asosida oʻqiyotgan tinglovchilar shartnoma bilan bogʻliq majburiyatlarni bajarmagani uchun;

sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi sababli;

vafot etganligi sababli.

Bunda, tinglovchilar qayta tayyorlash yoki malaka oshirish kursidan chetlatilganda sabablari koʻrsatilgan holda buyurtmachiga maʼlum qilinadi.

21. Tinglovchilarning qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga oʻz vaqtida kelmaganligining hujjat bilan tasdiqlangan uzrli sabablari (kasalligi, davlat yoki jamoat vazifalarini bajarganligi, yaqin qarindoshlarining vafoti, Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida boʻlishi sababli) boʻlgan taqdirda ularga oʻqishning tegishli yoʻnalishi (mutaxassisligi) boʻyicha navbatdagi kurslarda oʻqishga ruxsat beriladi.

Tinglovchilarning qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga oʻz vaqtida kelmagan (qatnashmagan)ligining hujjat bilan tasdiqlangan uzrli sabablari boʻlmagan taqdirda ular kurslardan oʻtmagan hisoblanadi.

4-bob. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarini attestatsiyadan oʻtkazish va baholash

22. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilarini attestatsiyadan oʻtkazish va baholash Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 355-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.

5-bob. Yakuniy qoidalar

23. Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 355-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bobiga muvofiq amalga oshiriladi.

24. Tinglovchilar Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

25. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Vazir A. IKRAMOV

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Maktabgacha va maktab taʻlimi vaziri E. KARIMOVA

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Toshkent sh.,

2026-yil 18-mart,

2026-yil 3-mart

2026-yil 24-yanvar

2025-yil 22-dekabr

12-mh -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.04.2026 y., № 10/26/3804/0316)

lex.uz