📅 2026-yil 4-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 4-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 4 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
НИЗОМ
АРИЗА ШАКЛИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
АРИЗА ШАКЛИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
АРИЗА ШАКЛИ
СХЕМАСИ
ТАРКИБИ
Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикада техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг ўз касбига бўлган садоқатини янада юксалтириш, маҳсулот сифатини ошириш, рақобатбардош ҳамда экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган мутахассислар ва корхоналарни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳар йили:
20 май — «Бутунжаҳон метрология куни» (World Metrology day) муносабати билан соҳа ходимларини «Энг яхши метролог» мукофоти билан;
14 октябрь — «Бутунжаҳон стандартлар куни» (World Standards Day) муносабати билан соҳа ходимларини «Йил стандартчиси» мукофоти билан;
ноябрь ойининг иккинчи пайшанбасида «Бутунжаҳон сифат куни» (World Quality Day) муносабати билан корхоналарни «Сифат соҳасидаги ютуқлари учун» мукофоти билан тақдирлаш;
рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
«Энг яхши метролог» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
номинациялар ва мукофотни бериш мезонлари;
мукофотга номзодларни кўрсатиш ва мукофотни топшириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда танлов ғолибларини тақдирлаш тартиблари;
«Йил стандартчиси» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
номинациялар ва мукофотни бериш мезонлари;
мукофотга номзодларни кўрсатиш ва мукофотни топшириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда танлов ғолибларини тақдирлаш тартиблари;
«Сифат соҳасидаги ютуқлари учун» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:
номзод ташкилотларнинг саралаш босқичларини мувофиқлаштириш;
тақдирлаш маросимини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни мукофотлаш бўйича танлов комиссияси (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда Агентлик унинг ишчи органи сифатида белгилансин.
3. Қуйидагилар Танлов комиссиясининг вазифалари этиб белгилансин:
номзод мутахассислар ёки корхоналарни саралаш босқичларини ўтказиш санаси ва жойини белгилаш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш;
саралаш босқичларининг ушбу қарор билан тасдиқланаётган Низомлар талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминлаш;
саралаш босқичлари ўтказилиши ва уларнинг натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.
4. Агентлик, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу танловларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 апрелдаги 143-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Энг яхши метролог» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида «Энг яхши метролог» танловини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. «Энг яхши метролог» мукофоти метрология соҳасида фаолият юритаётган малакали мутахассисларнинг жамият ва давлат олдидаги хизматларини эътироф этади.
3. «Энг яхши метролог» мукофоти ғолиблари махсус мукофот нишони ва диплом билан тақдирланади. Мукофот нишони юқори бадиий ва коллекцион қийматга эга, оғирлиги 1 kg дан кам бўлмаган, никель қопламали, тилла рангдан фойдаланган ҳолда тайёрланган безакли шакл (декоратив фигура) бўлиб, унда танлов йили ва «Энг яхши метролог» сўзлари кўрсатилган бўлади.
Мукофот нишонининг ўлчамлари ва шакли Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни мукофотлаш бўйича танлов комиссияси (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) қарори билан белгиланади.
4. Танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Танлов тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 10 мартга қадар Агентлик ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институтининг расмий веб-сайтларида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
2-боб. Номинациялар ва мукофотни бериш мезонлари
6. «Энг яхши метролог» мукофоти учун танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
илмий метрология йўналишидаги энг яхши метролог;
амалий метрология йўналишидаги энг яхши метролог;
энг яхши ёш метролог.
7. Танловнинг бир нечта номинациялари бўйича бир талабгор ва (ёки) даъвогарлар гуруҳини тақдирлашга йўл қўйилмайди.
8. Қуйидагилар «Энг яхши метролог» мукофотини беришнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
мамлакат саноати ривожланишининг асосий омили сифатида метрология соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси;
метрология йўналишида, таълим фаолияти ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолияти натижадорлиги.
9. «Энг яхши метролог» мукофоти номинациялари қуйидаги йўналишларга мувофиқ берилади:
а) «Илмий метрология йўналишидаги энг яхши метролог» номинациясига:
инновацион, юқори технологияли, шу жумладан, метрология соҳасида импорт ўрнини босувчи юқори аниқликдаги замонавий ўлчаш воситаларини ишлаб чиққани учун;
янги турдаги ўлчашларни бажариш, ўлчаш воситаларини калибрлаш ва қиёслаш услубиётларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этгани учун;
илмий изланишлар, инновацион ютуқлар ва метрология соҳасидаги илмий мақолалар ҳамда ихтиролар бўйича амалга оширган илмий ишлари эътироф этилгани учун;
б) «Амалий метрология йўналишидаги энг яхши метролог» номинациясига:
ижтимоий соҳада янги турдаги ўлчашларни жорий этгани учун;
ишлаб чиқариш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида метрология талабларини самарали жорий этгани учун;
халқаро даражада метрологик текширувларни, жумладан, ўлчаш воситаларини калибрлаш, лабораториялараро солиштириш ва ўлчашларни амалга оширгани учун;
саноат тармоқларида калибрлашни кенг жорий этгани учун;
рақамли иқтисодиёт соҳасида стандартларни ишлаб чиққани учун;
метрология соҳасида ўлчашлар ва унинг натижаларини рақамлаштиришни жорий этгани учун;
в) «Энг яхши ёш метролог» номинациясига:
метрология соҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги ОАК томонидан тавсия этилган халқаро журналларда илмий мақолалар эълон қилгани учун;
метрология соҳасида Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартларини ишлаб чиққани учун;
илмий-инновацион технологиялар ёки стартап лойиҳаларни ишлаб чиққани учун.
«Энг яхши ёш метролог» номинацияси метрология соҳасида илмий ва амалий фаолият юритувчи 40 ёшгача бўлган мутахассисга, унинг илмий даражаси, илмий унвони ва ташкилотдаги лавозимидан қатъи назар берилади.
10. Номинациялар бўйича ғолиблар Танлов комиссияси томонидан аниқланади.
3-боб. Мукофотга номзодларни кўрсатиш ва мукофотни бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
11. Вазирликлар ва идоралар, жамоат бирлашмалари, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар танловга номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга.
12. Талабгор ҳар йили 10 апрелга қадар Агентлик ва Ўзбекистон миллий метрология институтининг расмий веб-сайтларида эълон қилинган тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар тўпламини ушбу Низомга 1-иловада келтирилган «Энг яхши метролог» мукофоти учун танловда иштирок этиш бўйича ариза билан бирга Танлов комиссияси котибига тақдим этади.
13. Танлов ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ «Энг яхши метролог» мукофоти билан тақдирлаш схемаси асосида ўтказилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунлангандан сўнг Танлов комиссияси котиби ҳар йили 20 апрелга қадар барча талабгорларнинг номинациялар бўйича рўйхатини шакллантиради ҳамда уларнинг ҳужжатлар тўпламини Танлов комиссиясига тақдим этади.
14. Танлов комиссияси ҳар йили 5 майга қадар талабгорлар учун аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини мезонлар асосида кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Танлов комиссияси томонидан 15 майга қадар қарор қабул қилинади.
15. Танлов комиссияси томонидан аризаларни кўриб чиқишда очиқлик ва ошкоралик принципларига амал қилинади.
16. Танлов ғолиби очиқ овоз бериш орқали кўпчиликнинг овози билан аниқланади.
Овоз бериш, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ҳақиқий ҳисобланади.
17. Талабгорларнинг умумий натижалари тенг бўлиб қолган тақдирда Танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
18. Ҳужжатларни кўриб чиқишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмайди.
19. Мукофотга муносиб деб топилган талабгорлар мукофотни тантанали топшириш маросимига қадар жамоатчиликка эълон қилинмайди.
20. Танлов ғолиблари ҳар йили 20 май арафасида Агентлик директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда мукофотланади ва улар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтидаги мукофотланганлар реестрига киритилади.
Танлов комиссияси билан келишилган ҳолда, манфаатдор ташкилотлар тақдирлаш маросими давомида танлов ғолиблари ва мукофотга талабгорларга қўшимча мукофотларни (дипломлар, сертификатлар, кўкрак нишонлари, эсдалик совғалари, грантлар ва бошқалар) топширишларига рухсат берилади.
21. Саралаш тадбирларининг адолатли, очиқ ва ошкора ўтказилиши учун Агентлик масъул ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Ушбу Низом талаблари бузилиши бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
23. Талабгорлар Танлов комиссиясининг мукофотни бериш тўғрисидаги қароридан норози бўлган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
«Энг яхши метролог» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Энг яхши метролог» мукофоти учун танловда иштирок этиш бўйича
Ташкилотнинг тўлиқ номи Ташкилотнинг қисқача номи Ташкилотнинг юридик манзили (жисмоний шахс учун яшаш манзили) Ташкилотнинг почта манзили (агар юридик манзилдан бошқа бўлса) Ташкилот (жисмоний шахс)нинг СТИРи Фаолиятнинг асосий тури Тармоқ Ҳудуд Ташкилот раҳбари (жисмоний шахс)нинг Ф.И.О. Ташкилот (жисмоний шахс)нинг телефон рақами Ташкилотнинг расмий веб-сайти
«Энг яхши метролог» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Энг яхши метролог» мукофоти билан тақдирлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Мукофот номинациялари ва танлов бўйича маълумотларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилади. Ҳар йили 10 мартга қадар 2-босқич Вазирликлар ва идоралар, жамоат бирлашмалари, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар Танловда иштирок этиш бўйича ариза тақдим этади. Ҳар йили 10 апрелга қадар 3-босқич Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни мукофотлаш бўйича танлов комиссияси (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) котиби Тақдим этилган номзоднинг ҳужжатларини ўрганади ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни Танлов комиссиясига тақдим этади. Ҳар йили 20 апрелга қадар 4-босқич Танлов комиссияси Номзодларни кўриб чиқади. Ҳар йили 5 майга қадар 5-босқич Танлов комиссияси Тақдим этилган номзодларни саралайди. Ҳар йили 15 майга кадар 6-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ғолибларни мукофотлайди. Ҳар йили 20 май арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 апрелдаги 143-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Йил стандартчиси» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида «Йил стандартчиси» танловини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. «Йил стандартчиси» мукофоти стандартлаштириш бўйича юқори малакали мутахассисларнинг жамият ва давлат олдидаги хизматларини эътироф этади. Мукофот бир иштирокчига ёки иштирокчилар гуруҳига берилиши мумкин.
3. «Йил стандартчиси» мукофоти ғолиблари махсус мукофот нишони ва диплом билан тақдирланади. Мукофот нишони юқори бадиий ва коллекцион қийматга эга, оғирлиги 1 kg дан кам бўлмаган, никель қопламали, тилла рангдан фойдаланган ҳолда тайёрланган безакли шакл (декоратив фигура) бўлиб, унда танлов йили ва «Йил стандартчиси» сўзлари кўрсатилган бўлади.
Мукофот нишонининг ўлчамлари ва шакли Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни мукофотлаш бўйича танлов комиссияси (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) қарори билан белгиланади.
4. Танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Танлов тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 15 августга қадар Агентлик ҳамда Ўзбекистон стандартлар институтининг расмий веб-сайтларида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
2-боб. Номинациялар ва мукофотни бериш мезонлари
6. «Йил стандартчиси» мукофоти учун танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
Иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга стандартларни ишлаб чиқишга қўшган амалий ҳиссаси учун;
Корхоналарда (ташкилотларда) стандартлаштириш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига қўшган амалий ҳиссаси учун;
Стандартлаштириш соҳаси ва аниқ фанлар йўналишида таълим фаолиятига қўшган ҳиссаси учун;
Стандартлаштиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишга қўшган ҳиссаси учун;
Маҳаллий стандартлаштиришни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун;
Энг ёш стандартчи.
7. Танловнинг бир нечта номинациялари бўйича бир талабгор ва (ёки) даъвогарлар гуруҳини тақдирлашга йўл қўйилмайди.
8. Қуйидагилар «Йил стандартчиси» мукофотини беришнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий омили сифатида стандартлаштириш соҳасини ривожлантириш ҳамда стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ифода этишга катта ҳисса қўшгани;
стандартлаштириш соҳаси ва аниқ фанлар йўналишида, таълим фаолияти ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолияти жамоатчилик томонидан эътироф этилгани.
9. «Йил стандартчиси» мукофоти номинациялари қуйидаги йўналишларга мувофиқ берилади:
а) «Иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга стандартларни ишлаб чиқишга қўшган амалий ҳиссаси учун» номинациясига:
рақамли иқтисодиёт соҳасида стандартларни ишлаб чиққани учун;
инновацион, юқори технологияли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тарқатилишини, шу жумладан, соҳада импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни таъминлайдиган стандартларни ишлаб чиққани учун;
стандартларни, миллий лойиҳаларни, давлат, шу жумладан, республика мақсадли дастурларини, саноатни, мамлакат иқтисодиётини модернизация қилишга қаратилган миллий ва тармоқлараро стратегик режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиққани учун;
ижтимоий соҳада юқори самарали стандартларни ишлаб чиққани учун;
техник регламентлар талаблари бажарилишини таъминлайдиган миллий стандартларни ишлаб чиққани учун;
б) «Корхоналарда (ташкилотларда) стандартлаштириш хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятига қўшган амалий ҳиссаси учун» номинациясига:
корхонада (ташкилотда) стандартлаштириш хизматини яратиш (қайта тиклаш) ва барқарор ишлашини таъминлагани учун;
стандартлаштириш хизматининг миллий, давлатлараро ва халқаро стандартлаштириш ишларида, шу жумладан, стандартлаштириш методологиясини ишлаб чиқишда фаол иштирок этгани учун;
ташкилотга инновацион стандартларни тезкор жорий этгани учун;
стандартларнинг ягона ахборот базасини, шунингдек, стандартлаштириш бўйича маълумотнома-методик адабиётлар ҳамда рақамлаштиришни ҳисобга олган ҳолда белгиланган норматив-техник ҳужжатлар фондини тўлдиришга тизимли ёндашувни ишлаб чиққани учун;
в) «Стандартлаштириш соҳаси ва аниқ фанлар йўналишида таълим фаолиятига қўшган ҳиссаси учун» номинациясига:
стандартлаштириш масалаларида кадрлар малакасини ошириш ва касбий қайта тайёрлашнинг узлуксиз жараёнини ташкил этгани учун;
стандартлаштириш бўйича таълим бериш фаолиятини амалга оширгани учун;
оммавий ахборот воситаларида стандартлаштириш мавзусида ўқув дастурлари ва нашрларни тайёрлаш бўйича чиқишлар қилгани учун;
сўнгги беш йилда нашр этилган стандартлаштириш асосларини ва аниқ фанларни очиб берувчи ўқув мажмуалари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва медиалойиҳаларни яратгани учун;
г) «Стандартлаштиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишга қўшган ҳиссаси учун» номинациясига:
стандартлаштиришнинг илмий ва методик асосларини, шу жумладан, 05.02.04 — «Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш» ихтисослиги бўйича диссертация ҳимояси билан тасдиқланган илмий ишлари учун;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва халқаро интеграциянинг энг муҳим элементларидан бири сифатида стандартлаштиришни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун;
сўнгги беш йил давомида стандартлаштиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий монографиялар, туркум мақолалар эълон қилгани учун;
д) «Маҳаллий стандартлаштиришни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун» номинациясига:
стандартлаштириш бўйича техник қўмита фаолиятини юритишда фаол иштирок этаётган, унинг самарадорлик кўрсаткичларига қўшган салмоқли ҳиссаси;
жамоатчилик томонидан эътироф этилган стандартлаштириш соҳасидаги хизмати ва ижтимоий аҳамиятга эга таълим фаолияти учун;
е) «Энг ёш стандартчи» номинациясига:
стандартлаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги ОАК томонидан тавсия этилган халқаро журналларда илмий мақолалар эълон қилгани учун;
Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартларини ишлаб чиққани учун;
илмий-инновацион технологиялар ёки стартап лойиҳаларни ишлаб чиққани учун.
«Энг ёш стандартчи» номинацияси стандартлаштириш соҳасида илмий ва амалий фаолият юритувчи 40 ёшгача бўлган мутахассисга, унинг илмий даражаси, илмий унвони ва ташкилотдаги лавозимидан қатъи назар берилади.
10. Номинациялар бўйича ғолиблар Танлов комиссияси томонидан аниқланади.
3-боб. Мукофотга номзодларни кўрсатиш ва мукофотни бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
11. Вазирликлар ва идоралар, ишлаб чиқариш корхоналари, жамоат бирлашмалари, стандартлаштириш ишлари иштирокчилари, илмий, таълим ва эксперт ташкилотлари танловга номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга.
12. Талабгор ҳар йили 5 сентябрга қадар Агентлик ва Ўзбекистон стандартлар институтининг расмий веб-сайтларида эълон қилинган тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар тўпламини ушбу Низомга 1-иловада келтирилган «Йил стандартчиси» мукофоти учун танловда иштирок этиш бўйича ариза билан бирга Танлов комиссияси котибига тақдим этади.
13. Танлов ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ «Йил стандартчиси» мукофоти билан тақдирлаш схемаси асосида ўтказилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати якунлангандан сўнг масъул котиб ҳар йили 20 сентябрга қадар барча талабгорларнинг номинациялар бўйича рўйхатини шакллантиради ҳамда уларнинг ҳужжатлар тўпламини Танлов комиссиясига тақдим этади.
14. Танлов комиссияси ҳар йили 1 октябрга қадар талабгорлар учун аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини мезонлар асосида кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Танлов комиссияси томонидан 5 октябрга қадар қарор қабул қилинади.
15. Танлов комиссияси томонидан аризаларни кўриб чиқишда очиқлик ва ошкоралик принципларига амал қилинади.
16. Танлов ғолиби очиқ овоз бериш орқали кўпчиликнинг овози билан аниқланади.
Овоз бериш, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ҳақиқий ҳисобланади.
17. Талабгорларнинг умумий натижалари тенг бўлиб қолган тақдирда Танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
18. Ҳужжатларни кўриб чиқишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмайди.
19. Мукофотга муносиб деб топилган талабгорлар мукофотни тантанали топшириш маросимига қадар жамоатчиликка эълон қилинмайди.
20. Танлов ғолиблари ҳар йили 14 октябрь арафасида Агентлик директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда мукофотланади ва улар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтидаги мукофотланганлар реестрига киритилади.
Танлов комиссияси билан келишилган ҳолда, манфаатдор ташкилотлар тақдирлаш маросими давомида танлов ғолиблари ва мукофотга талабгорларга қўшимча мукофотларни (дипломлар, сертификатлар, кўкрак нишонлари, эсдалик совғалари, грантлар ва бошқалар) топширишларига рухсат берилади.
21. Саралаш тадбирларининг адолатли, очиқ ва ошкора ўтказилиши учун Агентлик масъул ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Ушбу Низом талаблари бузилиши бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
23. Талабгорлар Танлов комиссиясининг мукофотни бериш тўғрисидаги қароридан норози бўлган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
«Йил стандартчиси» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Йил стандартчиси» мукофоти учун танловда иштирок этиш бўйича
Ташкилотнинг тўлиқ номи Ташкилотнинг қисқача номи Ташкилотнинг юридик манзили Ташкилотнинг почта манзили (агар юридик манзилдан бошқа бўлса) Ташкилот СТИРи Фаолиятнинг асосий тури Тармоқ Ҳудуд Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. Ташкилотнинг телефон рақами Ташкилотнинг расмий веб-сайти
«Йил стандартчиси» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Йил стандартчиси» мукофоти билан тақдирлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Мукофот номинациялари ва танлов бўйича маълумотларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилади. Ҳар йили 15 августга қадар 2-босқич Вазирликлар ва идоралар, ишлаб чиқариш корхоналари ва жамоат бирлашмалари, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари Танловда иштирок этиш бўйича ариза тақдим этади. Ҳар йили 5 сентябрга қадар 3-босқич Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни мукофотлаш бўйича танлов комиссияси (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) котиби Тақдим этилган номзоднинг ҳужжатларини ўрганиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни Танлов комиссиясига тақдим этади. Ҳар йили 20 сентябрга қадар 4-босқич Танлов комиссияси Номзодларни кўриб чиқади. Ҳар йили 1 октябрга қадар 5-босқич Танлов комиссияси Тақдим этилган номзодларни саралайди. Ҳар йили 5 октябрга кадар 6-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ғолибларни мукофотлайди. Ҳар йили 14 октябрь арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 апрелдаги 143-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Сифат соҳасидаги ютуқлари учун» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом республикада маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, стандарт талабларига риоя этган ҳолда экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқараётган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш мақсадида «Сифат соҳасидаги ютуқлари учун» мукофоти (кейинги ўринларда — мукофот) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Мукофот танловда иштирок этадиган қуйидаги тоифадагиларга берилади:
а) кичик тадбиркорлик субъектлари:
якка тартибдаги тадбиркорлар;
микрофирмалар;
кичик корхоналар;
б) ўрта тадбиркорлик субъектлари;
в) бошқа ташкилотлар.
3. Мукофот ғолиблари махсус мукофот нишони ва диплом билан тақдирланади. Мукофот нишони юқори бадиий ва коллекцион қийматга эга, оғирлиги 1 kg дан кам бўлмаган, никель қопламали, тилла рангдан фойдаланган ҳолда тайёрланган безакли шакл (декоратив фигура) бўлиб, унда танлов йили ва «Сифат соҳасидаги ютуқлар учун» сўзлари кўрсатилган бўлади.
Мукофот нишонининг ўлчамлари ва шакли Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилган Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни мукофотлаш бўйича танлов комиссияси (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) қарори билан белгиланади.
4. Танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Мукофот номинациялари ва танлов бўйича маълумотлар ҳар йили 15 сентябрга қадар Агентлик томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
2-боб. Номинациялар ва мукофотни бериш мезонлари
6. Мукофот учун номзод ташкилотларни танлаб олиш қуйидаги номинациялар асосида ташкил этилади:
республикада сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, миллий брендни яратган ташкилот;
сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларида энг юқори натижаларга эришган ташкилот.
7. Мукофот билан тақдирлаш учун тавсия этилаётган номзод ташкилотлар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:
экспорт салоҳияти;
маҳаллийлаштириш кўрсаткичи;
менежмент тизимларининг жорий этилгани;
миллий брендининг истеъмолчилар орасидаги нуфузи;
ташкилотда сифатни назорат қилиш бўлинмасининг мавжудлиги;
маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро стандартлардан фойдаланилиши;
ишлаб чиқаришда метрологик таъминот ҳолати.
8. Танлов ғолиблари Танлов комиссияси томонидан аниқланади.
3-боб. Мукофотга аризаларни тақдим этиш ва мукофотни бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
9. Номзод ташкилотлар ҳар йили 25 сентябрга қадар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган «Сифат соҳасидаги ютуқлари учун» мукофоти танловида иштирок этиш бўйича ариза шаклига мувофиқ Танлов комиссияси котибига аризани тақдим этади.
Белгиланган муддатдан кеч тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.
10. Танлов ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ «Сифат соҳасидаги ютуқлари учун» мукофоти билан тақдирлаш схемаси асосида ўтказилади.
Танлов комиссияси котиби ҳар йили 10 октябрга қадар барча номзод ташкилотларнинг номинациялар бўйича рўйхатини шакллантиради ҳамда уларнинг ҳужжатлар тўпламини Танлов комиссиясига тақдим этади.
11. Танлов комиссияси ҳар йили 20 октябрга қадар номзод ташкилотларнинг аризалари ва уларга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини мезонлар асосида кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Танлов комиссияси томонидан 5 ноябрга қадар қарор қабул қилинади.
12. Танлов комиссияси томонидан аризаларни кўриб чиқишда очиқлик ва ошкоралик принципларига амал қилинади.
13. Танлов ғолиби очиқ овоз бериш орқали кўпчиликнинг овози билан аниқланади.
Овоз бериш, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ҳақиқий ҳисобланади.
14. Номзод ташкилотнинг умумий натижалари тенг бўлиб қолган тақдирда Танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
15. Ҳужжатларни кўриб чиқишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмайди.
16. Мукофотга муносиб деб топилган ташкилотлар мукофотни тантанали топшириш маросимига қадар жамоатчиликка эълон қилинмайди.
17. Мукофот ғолиблари ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи пайшанбаси арафасида Агентлик директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда тақдирланади ва уларнинг рўйхати оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
18. Саралаш тадбирларининг адолатли, очиқ ва ошкора ўтказилиши учун Агентлик масъул ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. Ушбу Низом талаблари бузилиши бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
20. Номзод ташкилотлар Танлов комиссиясининг мукофотни бериш тўғрисидаги қароридан норози бўлган ҳолларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
«Сифат соҳасидаги ютуқлари учун» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Сифат соҳасидаги ютуқлари учун» мукофоти танловида иштирок этиш бўйича
Ташкилотнинг тўлиқ номи Ташкилотнинг қисқача номи Ташкилотнинг юридик манзили Ташкилотнинг почта манзили (агар юридик манзилдан бошқа бўлса) Ташкилотнинг СТИРи Фаолиятнинг асосий тури Тармоқ Ҳудуд Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. Ташкилотнинг телефон рақами Ташкилотнинг расмий веб-сайти Ташкилот ходимларининг умумий сони
«Сифат соҳасидаги ютуқлар учун» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Сифат соҳасидаги ютуқлар учун» мукофоти билан тақдирлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Мукофот номинациялари ва танлов бўйича маълумотларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилади. Ҳар йили 15 сентябрга қадар 2-босқич Тадбиркорлик субъектлари Танловда иштирок этиш бўйича ариза тақдим этади. Ҳар йили 25 сентябрга қадар 3-босқич Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни мукофотлаш бўйича танлов комиссияси (кейинги ўринларда — Танлов комиссияси) котиби Тақдим этилган номзод ташкилотнинг ҳужжатларини ўрганиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни Танлов комиссиясига тақдим этади. Ҳар йили 10 октябрга қадар 4-босқич Танлов комиссияси Номзодларни кўриб чиқади. Ҳар йили 20 октябрга қадар 5-босқич Танлов комиссияси Тақдим этилган номзод ташкилотларни саралайди. Ҳар йили 5 ноябрга кадар 6-босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ғолибларни мукофотлайди. Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи пайшанбаси арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 апрелдаги 143-сон қарорига 4-ИЛОВА
Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни мукофотлаш бўйича танлов комиссияси
1. А.Р. Жуманазаров — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори, комиссия раиси 2. Д.А. Вахабов — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, комиссия раиси ўринбосари 3. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия аъзоси 4. Х.Ф. Тешабаев — инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари, комиссия аъзоси 5. Ф.Э. Карабаев — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари, комиссия аъзоси 6. О.З. Тоҳиров — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори ўринбосари, комиссия аъзоси 7. З.К. Хошимов — «Савдо ва сервис» уюшмаси раҳбари, комиссия аъзоси 8. Х.Ғ. Худойбердиев — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, блогер, комиссия аъзоси 9. келишув асосида — илмий муассаса ёки нодавлат нотижорат ташкилоти вакили, комиссия аъзоси 10. А.А. Асқаров — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, комиссия котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 апрель,
143 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
NIZOM
ARIZA SHAKLI
SXEMASI
NIZOM
ARIZA SHAKLI
SXEMASI
NIZOM
ARIZA SHAKLI
SXEMASI
TARKIBI
Mahsulot sifatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan mutaxassislar va korxonalarni ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Respublikada texnik jihatdan tartibga solish sohasida faoliyat yuritayotgan mutaxassislarning oʻz kasbiga boʻlgan sadoqatini yanada yuksaltirish, mahsulot sifatini oshirish, raqobatbardosh hamda eksportbop mahsulotlarni ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, soha rivojiga munosib hissa qoʻshib kelayotgan mutaxassislar va korxonalarni ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) va Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasining har yili:
20-may — “Butunjahon metrologiya kuni” (World Metrology day) munosabati bilan soha xodimlarini “Eng yaxshi metrolog” mukofoti bilan;
14-oktabr — “Butunjahon standartlar kuni” (World Standards Day) munosabati bilan soha xodimlarini “Yil standartchisi” mukofoti bilan;
noyabr oyining ikkinchi payshanbasida “Butunjahon sifat kuni” (World Quality Day) munosabati bilan korxonalarni “Sifat sohasidagi yutuqlari uchun” mukofoti bilan taqdirlash;
ragʻbatlantirish bilan bogʻliq xarajatlarni Agentlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
“Eng yaxshi metrolog” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
nominatsiyalar va mukofotni berish mezonlari;
mukofotga nomzodlarni koʻrsatish va mukofotni topshirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish hamda tanlov gʻoliblarini taqdirlash tartiblari;
“Yil standartchisi” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq:
nominatsiyalar va mukofotni berish mezonlari;
mukofotga nomzodlarni koʻrsatish va mukofotni topshirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish hamda tanlov gʻoliblarini taqdirlash tartiblari;
“Sifat sohasidagi yutuqlari uchun” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq:
nomzod tashkilotlarning saralash bosqichlarini muvofiqlashtirish;
taqdirlash marosimini tashkil etish va oʻtkazish tartibi;
Mahsulot sifatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan mutaxassislar va korxonalarni mukofotlash boʻyicha tanlov komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Tanlov komissiyasi) tarkibi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin hamda Agentlik uning ishchi organi sifatida belgilansin.
3. Quyidagilar Tanlov komissiyasining vazifalari etib belgilansin:
nomzod mutaxassislar yoki korxonalarni saralash bosqichlarini oʻtkazish sanasi va joyini belgilash hamda boshqa tashkiliy masalalarni hal qilish;
saralash bosqichlarining ushbu qaror bilan tasdiqlanayotgan Nizomlar talablariga muvofiq oʻtkazilishini taʼminlash;
saralash bosqichlari oʻtkazilishi va ularning natijalarini ommaviy axborot vositalarida yoritib borish.
4. Agentlik, Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va boshqa ommaviy axborot vositalariga ushbu tanlovlarni keng yoritib borish tavsiya etilsin.
5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A.R. Jumanazarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 4-apreldagi 143-son qaroriga 1-ILOVA
“Eng yaxshi metrolog” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida “Eng yaxshi metrolog” tanlovini oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. “Eng yaxshi metrolog” mukofoti metrologiya sohasida faoliyat yuritayotgan malakali mutaxassislarning jamiyat va davlat oldidagi xizmatlarini eʼtirof etadi.
3. “Eng yaxshi metrolog” mukofoti gʻoliblari maxsus mukofot nishoni va diplom bilan taqdirlanadi. Mukofot nishoni yuqori badiiy va kolleksion qiymatga ega, ogʻirligi 1 kg dan kam boʻlmagan, nikel qoplamali, tilla rangdan foydalangan holda tayyorlangan bezakli shakl (dekorativ figura) boʻlib, unda tanlov yili va “Eng yaxshi metrolog” soʻzlari koʻrsatilgan boʻladi.
Mukofot nishonining oʻlchamlari va shakli Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tashkil etilgan Mahsulot sifatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan mutaxassislar va korxonalarni mukofotlash boʻyicha tanlov komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Tanlov komissiyasi) qarori bilan belgilanadi.
4. Tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
5. Tanlov toʻgʻrisidagi maʼlumotlar har yili 10-martga qadar Agentlik hamda Oʻzbekiston milliy metrologiya institutining rasmiy veb-saytlarida va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.
2-bob. Nominatsiyalar va mukofotni berish mezonlari
6. “Eng yaxshi metrolog” mukofoti uchun tanlov quyidagi nominatsiyalar boʻyicha oʻtkaziladi:
ilmiy metrologiya yoʻnalishidagi eng yaxshi metrolog;
amaliy metrologiya yoʻnalishidagi eng yaxshi metrolog;
eng yaxshi yosh metrolog.
7. Tanlovning bir nechta nominatsiyalari boʻyicha bir talabgor va (yoki) daʼvogarlar guruhini taqdirlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
8. Quyidagilar “Eng yaxshi metrolog” mukofotini berishning asosiy mezonlari hisoblanadi:
mamlakat sanoati rivojlanishining asosiy omili sifatida metrologiya sohasini rivojlantirishga qoʻshgan hissasi;
metrologiya yoʻnalishida, taʼlim faoliyati va ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan faoliyati natijadorligi.
9. “Eng yaxshi metrolog” mukofoti nominatsiyalari quyidagi yoʻnalishlarga muvofiq beriladi:
a) “Ilmiy metrologiya yoʻnalishidagi eng yaxshi metrolog” nominatsiyasiga:
innovatsion, yuqori texnologiyali, shu jumladan, metrologiya sohasida import oʻrnini bosuvchi yuqori aniqlikdagi zamonaviy oʻlchash vositalarini ishlab chiqqani uchun;
yangi turdagi oʻlchashlarni bajarish, oʻlchash vositalarini kalibrlash va qiyoslash uslubiyotlarini ishlab chiqib, amaliyotga joriy etgani uchun;
ilmiy izlanishlar, innovatsion yutuqlar va metrologiya sohasidagi ilmiy maqolalar hamda ixtirolar boʻyicha amalga oshirgan ilmiy ishlari eʼtirof etilgani uchun;
b) “Amaliy metrologiya yoʻnalishidagi eng yaxshi metrolog” nominatsiyasiga:
ijtimoiy sohada yangi turdagi oʻlchashlarni joriy etgani uchun;
ishlab chiqarish, sanoat va xizmat koʻrsatish sohalarida metrologiya talablarini samarali joriy etgani uchun;
xalqaro darajada metrologik tekshiruvlarni, jumladan, oʻlchash vositalarini kalibrlash, laboratoriyalararo solishtirish va oʻlchashlarni amalga oshirgani uchun;
sanoat tarmoqlarida kalibrlashni keng joriy etgani uchun;
raqamli iqtisodiyot sohasida standartlarni ishlab chiqqani uchun;
metrologiya sohasida oʻlchashlar va uning natijalarini raqamlashtirishni joriy etgani uchun;
v) “Eng yaxshi yosh metrolog” nominatsiyasiga:
metrologiya sohasida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi OAK tomonidan tavsiya etilgan xalqaro jurnallarda ilmiy maqolalar eʼlon qilgani uchun;
metrologiya sohasida Oʻzbekiston Respublikasining milliy standartlarini ishlab chiqqani uchun;
ilmiy-innovatsion texnologiyalar yoki startap loyihalarni ishlab chiqqani uchun.
“Eng yaxshi yosh metrolog” nominatsiyasi metrologiya sohasida ilmiy va amaliy faoliyat yurituvchi 40 yoshgacha boʻlgan mutaxassisga, uning ilmiy darajasi, ilmiy unvoni va tashkilotdagi lavozimidan qatʼi nazar beriladi.
10. Nominatsiyalar boʻyicha gʻoliblar Tanlov komissiyasi tomonidan aniqlanadi.
3-bob. Mukofotga nomzodlarni koʻrsatish va mukofotni berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish tartibi
11. Vazirliklar va idoralar, jamoat birlashmalari, oliy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot muassasalari, tadbirkorlik subyektlari va jismoniy shaxslar tanlovga nomzodlar koʻrsatish huquqiga ega.
12. Talabgor har yili 10-aprelga qadar Agentlik va Oʻzbekiston milliy metrologiya institutining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilingan taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlar toʻplamini ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan “Eng yaxshi metrolog” mukofoti uchun tanlovda ishtirok etish boʻyicha ariza bilan birga Tanlov komissiyasi kotibiga taqdim etadi.
13. Tanlov ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq “Eng yaxshi metrolog” mukofoti bilan taqdirlash sxemasi asosida oʻtkaziladi.
Hujjatlarni qabul qilish muddati yakunlangandan soʻng Tanlov komissiyasi kotibi har yili 20-aprelga qadar barcha talabgorlarning nominatsiyalar boʻyicha roʻyxatini shakllantiradi hamda ularning hujjatlar toʻplamini Tanlov komissiyasiga taqdim etadi.
14. Tanlov komissiyasi har yili 5-mayga qadar talabgorlar uchun arizalar va ularga ilova qilingan hujjatlar toʻplamini mezonlar asosida koʻrib chiqadi. Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Tanlov komissiyasi tomonidan 15-mayga qadar qaror qabul qilinadi.
15. Tanlov komissiyasi tomonidan arizalarni koʻrib chiqishda ochiqlik va oshkoralik prinsiplariga amal qilinadi.
16. Tanlov gʻolibi ochiq ovoz berish orqali koʻpchilikning ovozi bilan aniqlanadi.
Ovoz berish, agar unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, haqiqiy hisoblanadi.
17. Talabgorlarning umumiy natijalari teng boʻlib qolgan taqdirda Tanlov komissiyasi raisi hal qiluvchi ovozga ega boʻladi.
18. Hujjatlarni koʻrib chiqishda manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻyilmaydi.
19. Mukofotga munosib deb topilgan talabgorlar mukofotni tantanali topshirish marosimiga qadar jamoatchilikka eʼlon qilinmaydi.
20. Tanlov gʻoliblari har yili 20-may arafasida Agentlik direktori (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda mukofotlanadi va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agentlikning rasmiy veb-saytidagi mukofotlanganlar reyestriga kiritiladi.
Tanlov komissiyasi bilan kelishilgan holda, manfaatdor tashkilotlar taqdirlash marosimi davomida tanlov gʻoliblari va mukofotga talabgorlarga qoʻshimcha mukofotlarni (diplomlar, sertifikatlar, koʻkrak nishonlari, esdalik sovgʻalari, grantlar va boshqalar) topshirishlariga ruxsat beriladi.
21. Saralash tadbirlarining adolatli, ochiq va oshkora oʻtkazilishi uchun Agentlik masʼul hisoblanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Ushbu Nizom talablari buzilishi boʻyicha kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
23. Talabgorlar Tanlov komissiyasining mukofotni berish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan hollarda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
“Eng yaxshi metrolog” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Eng yaxshi metrolog” mukofoti uchun tanlovda ishtirok etish boʻyicha
Tashkilotning toʻliq nomi Tashkilotning qisqacha nomi Tashkilotning yuridik manzili (jismoniy shaxs uchun yashash manzili) Tashkilotning pochta manzili (agar yuridik manzildan boshqa boʻlsa) Tashkilot (jismoniy shaxs)ning STIRi Faoliyatning asosiy turi Tarmoq Hudud Tashkilot rahbari (jismoniy shaxs)ning F.I.O. Tashkilot (jismoniy shaxs)ning telefon raqami Tashkilotning rasmiy veb-sayti
“Eng yaxshi metrolog” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Eng yaxshi metrolog” mukofoti bilan taqdirlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Mukofot nominatsiyalari va tanlov boʻyicha maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qiladi. Har yili 10-martga qadar 2-bosqich Vazirliklar va idoralar, jamoat birlashmalari, oliy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot muassasalari, tadbirkorlik subyektlari va jismoniy shaxslar Tanlovda ishtirok etish boʻyicha ariza taqdim etadi. Har yili 10-aprelga qadar 3-bosqich Mahsulot sifatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan mutaxassislar va korxonalarni mukofotlash boʻyicha tanlov komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Tanlov komissiyasi) kotibi Taqdim etilgan nomzodning hujjatlarini oʻrganadi hamda tegishli qaror qabul qilish uchun hujjatlarni Tanlov komissiyasiga taqdim etadi. Har yili 20-aprelga qadar 4-bosqich Tanlov komissiyasi Nomzodlarni koʻrib chiqadi. Har yili 5-mayga qadar 5-bosqich Tanlov komissiyasi Taqdim etilgan nomzodlarni saralaydi. Har yili 15-mayga kadar 6-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Gʻoliblarni mukofotlaydi. Har yili 20-may arafasida
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 4-apreldagi 143-son qaroriga 2-ILOVA
“Yil standartchisi” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasida “Yil standartchisi” tanlovini oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. “Yil standartchisi” mukofoti standartlashtirish boʻyicha yuqori malakali mutaxassislarning jamiyat va davlat oldidagi xizmatlarini eʼtirof etadi. Mukofot bir ishtirokchiga yoki ishtirokchilar guruhiga berilishi mumkin.
3. “Yil standartchisi” mukofoti gʻoliblari maxsus mukofot nishoni va diplom bilan taqdirlanadi. Mukofot nishoni yuqori badiiy va kolleksion qiymatga ega, ogʻirligi 1 kg dan kam boʻlmagan, nikel qoplamali, tilla rangdan foydalangan holda tayyorlangan bezakli shakl (dekorativ figura) boʻlib, unda tanlov yili va “Yil standartchisi” soʻzlari koʻrsatilgan boʻladi.
Mukofot nishonining oʻlchamlari va shakli Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tashkil etilgan Mahsulot sifatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan mutaxassislar va korxonalarni mukofotlash boʻyicha tanlov komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Tanlov komissiyasi) qarori bilan belgilanadi.
4. Tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
5. Tanlov toʻgʻrisidagi maʼlumotlar har yili 15-avgustga qadar Agentlik hamda Oʻzbekiston standartlar institutining rasmiy veb-saytlarida va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.
2-bob. Nominatsiyalar va mukofotni berish mezonlari
6. “Yil standartchisi” mukofoti uchun tanlov quyidagi nominatsiyalar boʻyicha oʻtkaziladi:
Iqtisodiy va ijtimoiy ahamiyatga ega standartlarni ishlab chiqishga qoʻshgan amaliy hissasi uchun;
Korxonalarda (tashkilotlarda) standartlashtirish xizmatini tashkil etish va uning faoliyatiga qoʻshgan amaliy hissasi uchun;
Standartlashtirish sohasi va aniq fanlar yoʻnalishida taʼlim faoliyatiga qoʻshgan hissasi uchun;
Standartlashtirishning ilmiy-metodik asoslarini ishlab chiqishga qoʻshgan hissasi uchun;
Mahalliy standartlashtirishni rivojlantirishga qoʻshgan katta hissasi uchun;
Eng yosh standartchi.
7. Tanlovning bir nechta nominatsiyalari boʻyicha bir talabgor va (yoki) daʼvogarlar guruhini taqdirlashga yoʻl qoʻyilmaydi.
8. Quyidagilar “Yil standartchisi” mukofotini berishning asosiy mezonlari hisoblanadi:
mamlakat ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishining asosiy omili sifatida standartlashtirish sohasini rivojlantirish hamda standartlashtirish boʻyicha xalqaro va mintaqaviy tashkilotlarda Oʻzbekiston Respublikasining milliy manfaatlarini ifoda etishga katta hissa qoʻshgani;
standartlashtirish sohasi va aniq fanlar yoʻnalishida, taʼlim faoliyati va ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan faoliyati jamoatchilik tomonidan eʼtirof etilgani.
9. “Yil standartchisi” mukofoti nominatsiyalari quyidagi yoʻnalishlarga muvofiq beriladi:
a) “Iqtisodiy va ijtimoiy ahamiyatga ega standartlarni ishlab chiqishga qoʻshgan amaliy hissasi uchun” nominatsiyasiga:
raqamli iqtisodiyot sohasida standartlarni ishlab chiqqani uchun;
innovatsion, yuqori texnologiyali, raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarish va tarqatilishini, shu jumladan, sohada import oʻrnini bosuvchi ishlab chiqarishni taʼminlaydigan standartlarni ishlab chiqqani uchun;
standartlarni, milliy loyihalarni, davlat, shu jumladan, respublika maqsadli dasturlarini, sanoatni, mamlakat iqtisodiyotini modernizatsiya qilishga qaratilgan milliy va tarmoqlararo strategik rejalashtirish hujjatlarini ishlab chiqqani uchun;
ijtimoiy sohada yuqori samarali standartlarni ishlab chiqqani uchun;
texnik reglamentlar talablari bajarilishini taʼminlaydigan milliy standartlarni ishlab chiqqani uchun;
b) “Korxonalarda (tashkilotlarda) standartlashtirish xizmatini tashkil etish va uning faoliyatiga qoʻshgan amaliy hissasi uchun” nominatsiyasiga:
korxonada (tashkilotda) standartlashtirish xizmatini yaratish (qayta tiklash) va barqaror ishlashini taʼminlagani uchun;
standartlashtirish xizmatining milliy, davlatlararo va xalqaro standartlashtirish ishlarida, shu jumladan, standartlashtirish metodologiyasini ishlab chiqishda faol ishtirok etgani uchun;
tashkilotga innovatsion standartlarni tezkor joriy etgani uchun;
standartlarning yagona axborot bazasini, shuningdek, standartlashtirish boʻyicha maʼlumotnoma-metodik adabiyotlar hamda raqamlashtirishni hisobga olgan holda belgilangan normativ-texnik hujjatlar fondini toʻldirishga tizimli yondashuvni ishlab chiqqani uchun;
v) “Standartlashtirish sohasi va aniq fanlar yoʻnalishida taʼlim faoliyatiga qoʻshgan hissasi uchun” nominatsiyasiga:
standartlashtirish masalalarida kadrlar malakasini oshirish va kasbiy qayta tayyorlashning uzluksiz jarayonini tashkil etgani uchun;
standartlashtirish boʻyicha taʼlim berish faoliyatini amalga oshirgani uchun;
ommaviy axborot vositalarida standartlashtirish mavzusida oʻquv dasturlari va nashrlarni tayyorlash boʻyicha chiqishlar qilgani uchun;
soʻnggi besh yilda nashr etilgan standartlashtirish asoslarini va aniq fanlarni ochib beruvchi oʻquv majmualari, darsliklar, oʻquv qoʻllanmalari va medialoyihalarni yaratgani uchun;
g) “Standartlashtirishning ilmiy-metodik asoslarini ishlab chiqishga qoʻshgan hissasi uchun” nominatsiyasiga:
standartlashtirishning ilmiy va metodik asoslarini, shu jumladan, 05.02.04 — “Standartlashtirish va mahsulotlar sifatini boshqarish” ixtisosligi boʻyicha dissertatsiya himoyasi bilan tasdiqlangan ilmiy ishlari uchun;
mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va xalqaro integratsiyaning eng muhim elementlaridan biri sifatida standartlashtirishni rivojlantirishga qoʻshgan ulkan hissasi uchun;
soʻnggi besh yil davomida standartlashtirishning ilmiy-metodik asoslarini ishlab chiqishga qaratilgan ilmiy monografiyalar, turkum maqolalar eʼlon qilgani uchun;
d) “Mahalliy standartlashtirishni rivojlantirishga qoʻshgan katta hissasi uchun” nominatsiyasiga:
standartlashtirish boʻyicha texnik qoʻmita faoliyatini yuritishda faol ishtirok etayotgan, uning samaradorlik koʻrsatkichlariga qoʻshgan salmoqli hissasi;
jamoatchilik tomonidan eʼtirof etilgan standartlashtirish sohasidagi xizmati va ijtimoiy ahamiyatga ega taʼlim faoliyati uchun;
e) “Eng yosh standartchi” nominatsiyasiga:
standartlashtirish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi OAK tomonidan tavsiya etilgan xalqaro jurnallarda ilmiy maqolalar eʼlon qilgani uchun;
Oʻzbekiston Respublikasining milliy standartlarini ishlab chiqqani uchun;
ilmiy-innovatsion texnologiyalar yoki startap loyihalarni ishlab chiqqani uchun.
“Eng yosh standartchi” nominatsiyasi standartlashtirish sohasida ilmiy va amaliy faoliyat yurituvchi 40 yoshgacha boʻlgan mutaxassisga, uning ilmiy darajasi, ilmiy unvoni va tashkilotdagi lavozimidan qatʼi nazar beriladi.
10. Nominatsiyalar boʻyicha gʻoliblar Tanlov komissiyasi tomonidan aniqlanadi.
3-bob. Mukofotga nomzodlarni koʻrsatish va mukofotni berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish tartibi
11. Vazirliklar va idoralar, ishlab chiqarish korxonalari, jamoat birlashmalari, standartlashtirish ishlari ishtirokchilari, ilmiy, taʼlim va ekspert tashkilotlari tanlovga nomzodlar koʻrsatish huquqiga ega.
12. Talabgor har yili 5-sentabrga qadar Agentlik va Oʻzbekiston standartlar institutining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilingan taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlar toʻplamini ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan “Yil standartchisi” mukofoti uchun tanlovda ishtirok etish boʻyicha ariza bilan birga Tanlov komissiyasi kotibiga taqdim etadi.
13. Tanlov ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq “Yil standartchisi” mukofoti bilan taqdirlash sxemasi asosida oʻtkaziladi.
Hujjatlarni qabul qilish muddati yakunlangandan soʻng masʼul kotib har yili 20-sentabrga qadar barcha talabgorlarning nominatsiyalar boʻyicha roʻyxatini shakllantiradi hamda ularning hujjatlar toʻplamini Tanlov komissiyasiga taqdim etadi.
14. Tanlov komissiyasi har yili 1-oktabrga qadar talabgorlar uchun arizalar va ularga ilova qilingan hujjatlar toʻplamini mezonlar asosida koʻrib chiqadi. Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Tanlov komissiyasi tomonidan 5-oktabrga qadar qaror qabul qilinadi.
15. Tanlov komissiyasi tomonidan arizalarni koʻrib chiqishda ochiqlik va oshkoralik prinsiplariga amal qilinadi.
16. Tanlov gʻolibi ochiq ovoz berish orqali koʻpchilikning ovozi bilan aniqlanadi.
Ovoz berish, agar unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, haqiqiy hisoblanadi.
17. Talabgorlarning umumiy natijalari teng boʻlib qolgan taqdirda Tanlov komissiyasi raisi hal qiluvchi ovozga ega boʻladi.
18. Hujjatlarni koʻrib chiqishda manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻyilmaydi.
19. Mukofotga munosib deb topilgan talabgorlar mukofotni tantanali topshirish marosimiga qadar jamoatchilikka eʼlon qilinmaydi.
20. Tanlov gʻoliblari har yili 14-oktabr arafasida Agentlik direktori (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda mukofotlanadi va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Agentlikning rasmiy veb-saytidagi mukofotlanganlar reyestriga kiritiladi.
Tanlov komissiyasi bilan kelishilgan holda, manfaatdor tashkilotlar taqdirlash marosimi davomida tanlov gʻoliblari va mukofotga talabgorlarga qoʻshimcha mukofotlarni (diplomlar, sertifikatlar, koʻkrak nishonlari, esdalik sovgʻalari, grantlar va boshqalar) topshirishlariga ruxsat beriladi.
21. Saralash tadbirlarining adolatli, ochiq va oshkora oʻtkazilishi uchun Agentlik masʼul hisoblanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Ushbu Nizom talablari buzilishi boʻyicha kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
23. Talabgorlar Tanlov komissiyasining mukofotni berish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan hollarda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
“Yil standartchisi” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Yil standartchisi” mukofoti uchun tanlovda ishtirok etish boʻyicha
Tashkilotning toʻliq nomi Tashkilotning qisqacha nomi Tashkilotning yuridik manzili Tashkilotning pochta manzili (agar yuridik manzildan boshqa boʻlsa) Tashkilot STIRi Faoliyatning asosiy turi Tarmoq Hudud Tashkilot rahbarining F.I.O. Tashkilotning telefon raqami Tashkilotning rasmiy veb-sayti
“Yil standartchisi” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Yil standartchisi” mukofoti bilan taqdirlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Mukofot nominatsiyalari va tanlov boʻyicha maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qiladi. Har yili 15-avgustga qadar 2-bosqich Vazirliklar va idoralar, ishlab chiqarish korxonalari va jamoat birlashmalari, oliy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot muassasalari Tanlovda ishtirok etish boʻyicha ariza taqdim etadi. Har yili 5-sentabrga qadar 3-bosqich Mahsulot sifatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan mutaxassislar va korxonalarni mukofotlash boʻyicha tanlov komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Tanlov komissiyasi) kotibi Taqdim etilgan nomzodning hujjatlarini oʻrganish hamda tegishli qaror qabul qilish uchun hujjatlarni Tanlov komissiyasiga taqdim etadi. Har yili 20-sentabrga qadar 4-bosqich Tanlov komissiyasi Nomzodlarni koʻrib chiqadi. Har yili 1-oktabrga qadar 5-bosqich Tanlov komissiyasi Taqdim etilgan nomzodlarni saralaydi. Har yili 5-oktabrga kadar 6-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Gʻoliblarni mukofotlaydi. Har yili 14-oktabr arafasida
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 4-apreldagi 143-son qaroriga 3-ILOVA
“Sifat sohasidagi yutuqlari uchun” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom respublikada mahsulotlar (ishlar, xizmatlar) sifati va raqobatbardoshligini oshirish, standart talablariga rioya etgan holda eksportbop hamda import oʻrnini bosuvchi mahsulotlar (ishlar, xizmatlar) ishlab chiqarayotgan tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish maqsadida “Sifat sohasidagi yutuqlari uchun” mukofoti (keyingi oʻrinlarda — mukofot) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Mukofot tanlovda ishtirok etadigan quyidagi toifadagilarga beriladi:
a) kichik tadbirkorlik subyektlari:
yakka tartibdagi tadbirkorlar;
mikrofirmalar;
kichik korxonalar;
b) oʻrta tadbirkorlik subyektlari;
v) boshqa tashkilotlar.
3. Mukofot gʻoliblari maxsus mukofot nishoni va diplom bilan taqdirlanadi. Mukofot nishoni yuqori badiiy va kolleksion qiymatga ega, ogʻirligi 1 kg dan kam boʻlmagan, nikel qoplamali, tilla rangdan foydalangan holda tayyorlangan bezakli shakl (dekorativ figura) boʻlib, unda tanlov yili va “Sifat sohasidagi yutuqlar uchun” soʻzlari koʻrsatilgan boʻladi.
Mukofot nishonining oʻlchamlari va shakli Vazirlar Mahkamasining qarori bilan tashkil etilgan Mahsulot sifatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan mutaxassislar va korxonalarni mukofotlash boʻyicha tanlov komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Tanlov komissiyasi) qarori bilan belgilanadi.
4. Tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
5. Mukofot nominatsiyalari va tanlov boʻyicha maʼlumotlar har yili 15-sentabrga qadar Agentlik tomonidan ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.
2-bob. Nominatsiyalar va mukofotni berish mezonlari
6. Mukofot uchun nomzod tashkilotlarni tanlab olish quyidagi nominatsiyalar asosida tashkil etiladi:
respublikada sifatli mahsulot ishlab chiqarib, milliy brendni yaratgan tashkilot;
sifatli mahsulot ishlab chiqarish jarayonlarida eng yuqori natijalarga erishgan tashkilot.
7. Mukofot bilan taqdirlash uchun tavsiya etilayotgan nomzod tashkilotlar quyidagi mezonlar asosida tanlab olinadi:
eksport salohiyati;
mahalliylashtirish koʻrsatkichi;
menejment tizimlarining joriy etilgani;
milliy brendining isteʼmolchilar orasidagi nufuzi;
tashkilotda sifatni nazorat qilish boʻlinmasining mavjudligi;
mahsulot ishlab chiqarishda xalqaro standartlardan foydalanilishi;
ishlab chiqarishda metrologik taʼminot holati.
8. Tanlov gʻoliblari Tanlov komissiyasi tomonidan aniqlanadi.
3-bob. Mukofotga arizalarni taqdim etish va mukofotni berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish tartibi
9. Nomzod tashkilotlar har yili 25-sentabrga qadar ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan “Sifat sohasidagi yutuqlari uchun” mukofoti tanlovida ishtirok etish boʻyicha ariza shakliga muvofiq Tanlov komissiyasi kotibiga arizani taqdim etadi.
Belgilangan muddatdan kech taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqilmaydi.
10. Tanlov ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq “Sifat sohasidagi yutuqlari uchun” mukofoti bilan taqdirlash sxemasi asosida oʻtkaziladi.
Tanlov komissiyasi kotibi har yili 10-oktabrga qadar barcha nomzod tashkilotlarning nominatsiyalar boʻyicha roʻyxatini shakllantiradi hamda ularning hujjatlar toʻplamini Tanlov komissiyasiga taqdim etadi.
11. Tanlov komissiyasi har yili 20-oktabrga qadar nomzod tashkilotlarning arizalari va ularga ilova qilingan hujjatlar toʻplamini mezonlar asosida koʻrib chiqadi. Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Tanlov komissiyasi tomonidan 5-noyabrga qadar qaror qabul qilinadi.
12. Tanlov komissiyasi tomonidan arizalarni koʻrib chiqishda ochiqlik va oshkoralik prinsiplariga amal qilinadi.
13. Tanlov gʻolibi ochiq ovoz berish orqali koʻpchilikning ovozi bilan aniqlanadi.
Ovoz berish, agar unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, haqiqiy hisoblanadi.
14. Nomzod tashkilotning umumiy natijalari teng boʻlib qolgan taqdirda Tanlov komissiyasi raisi hal qiluvchi ovozga ega boʻladi.
15. Hujjatlarni koʻrib chiqishda manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻyilmaydi.
16. Mukofotga munosib deb topilgan tashkilotlar mukofotni tantanali topshirish marosimiga qadar jamoatchilikka eʼlon qilinmaydi.
17. Mukofot gʻoliblari har yili noyabr oyining ikkinchi payshanbasi arafasida Agentlik direktori (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda taqdirlanadi va ularning roʻyxati ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
18. Saralash tadbirlarining adolatli, ochiq va oshkora oʻtkazilishi uchun Agentlik masʼul hisoblanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Ushbu Nizom talablari buzilishi boʻyicha kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
20. Nomzod tashkilotlar Tanlov komissiyasining mukofotni berish toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan hollarda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
“Sifat sohasidagi yutuqlari uchun” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Sifat sohasidagi yutuqlari uchun” mukofoti tanlovida ishtirok etish boʻyicha
Tashkilotning toʻliq nomi Tashkilotning qisqacha nomi Tashkilotning yuridik manzili Tashkilotning pochta manzili (agar yuridik manzildan boshqa boʻlsa) Tashkilotning STIRi Faoliyatning asosiy turi Tarmoq Hudud Tashkilot rahbarining F.I.O. Tashkilotning telefon raqami Tashkilotning rasmiy veb-sayti Tashkilot xodimlarining umumiy soni
“Sifat sohasidagi yutuqlar uchun” mukofoti bilan taqdirlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Sifat sohasidagi yutuqlar uchun” mukofoti bilan taqdirlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Mukofot nominatsiyalari va tanlov boʻyicha maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qiladi. Har yili 15-sentabrga qadar 2-bosqich Tadbirkorlik subyektlari Tanlovda ishtirok etish boʻyicha ariza taqdim etadi. Har yili 25-sentabrga qadar 3-bosqich Mahsulot sifatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan mutaxassislar va korxonalarni mukofotlash boʻyicha tanlov komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Tanlov komissiyasi) kotibi Taqdim etilgan nomzod tashkilotning hujjatlarini oʻrganish hamda tegishli qaror qabul qilish uchun hujjatlarni Tanlov komissiyasiga taqdim etadi. Har yili 10-oktabrga qadar 4-bosqich Tanlov komissiyasi Nomzodlarni koʻrib chiqadi. Har yili 20-oktabrga qadar 5-bosqich Tanlov komissiyasi Taqdim etilgan nomzod tashkilotlarni saralaydi. Har yili 5-noyabrga kadar 6-bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Gʻoliblarni mukofotlaydi. Har yili noyabr oyining ikkinchi payshanbasi arafasida
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 4-apreldagi 143-son qaroriga 4-ILOVA
Mahsulot sifatini oshirishga munosib hissa qoʻshgan mutaxassislar va korxonalarni mukofotlash boʻyicha tanlov komissiyasi
1. A.R. Jumanazarov — Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori, komissiya raisi 2. D.A. Vaxabov — Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi, komissiya raisi oʻrinbosari 3. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari, komissiya aʼzosi 4. X.F. Teshabayev — investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining oʻrinbosari, komissiya aʼzosi 5. F.E. Karabayev — Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi raisi oʻrinbosari, komissiya aʼzosi 6. O.Z. Tohirov — Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori oʻrinbosari, komissiya aʼzosi 7. Z.K. Xoshimov — “Savdo va servis” uyushmasi rahbari, komissiya aʼzosi 8. X.Gʻ. Xudoyberdiyev — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktorining birinchi oʻrinbosari, bloger, komissiya aʼzosi 9. kelishuv asosida — ilmiy muassasa yoki nodavlat notijorat tashkiloti vakili, komissiya aʼzosi 10. A.A. Asqarov — Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Menejment tizimlarini joriy etishni muvofiqlashtirish boʻlimi boshligʻi, komissiya kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 4-aprel,
143 -son