UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 9-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 9 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг «IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш» бўлимининг 13-позицияси «Ишлар нархи» устуни «Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари» сўзларидан кейин «(гаров хати электрон шаклда расмийлаштирилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,625 баравари)» сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига 1-илованинг 21-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Фермер хўжалиги бошлиғи ўзгариши муносабати билан фермер хўжалигини қайта рўйхатдан ўтказишда тегишли ер участкасини ижарага олувчи тараф ўзгарганлигини кўрсатувчи ер участкасини ижарага олиш шартномаси талаб этилади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 августдаги 702-сон қарорининг 6-бандидаги «унитар корхонасидан» сўзлари «муассасасидан» сўзи билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорининг 9 7 -бандидаги «унитар корхонасига» сўзлари «муассасасига» сўзи билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандида :

биринчи хатбоши «Солиқ кодексининг 133-моддасига мувофиқ товарлар» сўзларидан кейин «шунингдек, миллий ва хорижий электрон савдо майдончаларида (электрон савдо платформаларида) хорижий давлатларга реализация қилинган товарлар» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«миллий ва хорижий электрон савдо майдончаларида (электрон савдо платформаларида) хорижий давлатларга реализация қилинган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган ҳужжатлар»;

тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан ишончномаларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентининг 39-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Нотариал идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларида тасдиқланган ишончномаларнинг электрон шакли давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мурожаатчиларнинг розилиги асосида (уларнинг шахси Face-ID тизими орқали тасдиқланган ҳолда) давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари томонидан ахборот тизимлари орқали олиниши мумкин. Бунда электрон шаклдаги ҳужжат унинг қоғоз шаклига тенглаштирилади».

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи билан тўлдирилсин:

«Бунда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш ёки аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига зид равишда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуриш ҳолатлари, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифалари «Е-YER NAZORAT» тизими орқали амалга оширилади».

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорида :

а) 1-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш тартиби тўғрисидаги низом 3 1 -иловага мувофиқ»;

б) 3 1 -иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ »;

1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини (кейинги ўринларда — солиқ ҳисоботи) солиқ органи томонидан шакллантириш ва тузиш тартибини белгилайди»;

2-бандда :

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган манбалардан ташқари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ, уларни шакллантириш учун зарур кўрсаткичлар солиқ тўловчилар томонидан уларнинг шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали киритиладиган қуйидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоботи ва бўнак тўловлари маълумотномаси — солиқ солинмайдиган, камайтирувчи коэффициент қўлланадиган, давлат рўйхатидан ўтказилмаган объектлар, объектнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (қолдиқ қиймати) ҳамда мол-мулкни мустақил баҳолаш натижалари тўғрисидаги;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоботи — солиқ солинмайдиган, камайтирувчи коэффициент қўлланадиган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган ер участкалари тўғрисидаги;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсий идентификация рақами, лавозими, резидентлиги, ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, меҳнат шартномаси тузилган сана, меҳнат шартномасининг тури, шакли ва ҳолати, иш режими (вақти), иш ўрни, жисмоний шахсларга ҳисобланган (тўланган) бошқа даромадлар (дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлардан ташқари) ва уларнинг турлари, имтиёзлар ҳамда ҳисобланган солиқ тўғрисидаги;

қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи — ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш билан боғлиқ маълумотлар, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, рақами ва санаси, шу жумладан, имтиёз суммаси;

айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи — солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар, солиқ солинадиган базани камайтирадиган чегирмалар, шунингдек, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, рақами ва санаси, шу жумладан, имтиёз суммаси»;

қуйидаги мазмундаги 4 1 — 4 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«4 1 . Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 465-моддаси тўртинчи қисмини қўллаш мақсадида айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тўлов ташкилотлари рақамли платформалари орқали товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти деб эътироф этилади.

4 2 . Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 465-моддаси бешинчи қисмини қўллаш мақсадида айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда қуйидагилар солиқ агенти деб эътироф этилади:

юридик шахслар — ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича юридик шахслардан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича;

мижозларни излаш бўйича хизмат кўрсатувчи агрегатор ҳисобланган юридик шахслар — енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш ҳамда буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) хизматларини кўрсатадиган ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ушбу агрегатордан фойдаланиш орқали солиқ даврида хизматларни кўрсатишдан олган бир миллиард сўмгача бўлган даромадлари бўйича.

Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлаши лозим бўлган айланмадан олинадиган солиқ юридик шахслар томонидан солиқ органларининг хабарномаси асосида тўлов манбаида ушлаб қолинади.

Ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган хабарнома солиқ органларида мавжуд бўлган ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида солиқ органлари томонидан шакллантирилади ва солиқ агенти бўлган юридик шахсларга ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай юборилади.

4 3 . Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар тўлаши лозим бўлган айланмадан олинадиган солиқни ушлаб қолиш зиммасига юкланган солиқ агентлари учун солиқ ҳисоботлари ҳар бир якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс кесимида шакллантирилади ва тақдим этилади. Бунда ҳисобланган ва тўланган солиқ ҳисоби якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс солиқ тўловчи сифатида ҳисобда турган жойдаги солиқ органида солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида юритилади»;

10-банднинг биринчи хатбошиси «шахсий кабинетига юбориш» сўзларидан кейин «(жойлаштириш)» сўзи билан тўлдирилсин;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили беш кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳамда унинг шахсий кабинетига юборилган (жойлаштирилган) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёхуд эътирозлари мавжуд бўлса, солиқ ҳисоботига тузатиш киритади. Бунда солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили томонидан ушбу солиқ ҳисоботи тўғрилиги ва тўлиқлиги белгиланган муддатда тасдиқланмаганда ёхуд тузатишлар киритилмаганда, солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисоботга солиқ тўловчининг розилигини билдиради.

Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи бўйича тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатининг сўнгги кунига қадар солиқ тўловчи тузатиш киритмаган ва (ёки) уни тасдиқламаган тақдирда, ушбу солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддати тугаган кун ҳисобот тузилган ва тақдим этилган деб ҳисобланади»;

13-банднинг биринчи хатбошиси «кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги» сўзларидан кейин «ва тўлиқлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Солиқ тўловчилар:

а) ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган манбалардан ташқари шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали тегишли ҳудудларни кўрсатган ҳолда:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ушбу Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни бўнак тўловлари маълумотномасини шакллантириш учун жорий солиқ даврининг 5 январидан кечиктирмай, солиқ ҳисоботини шакллантириш учун ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февраль санасидан;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоботини шакллантириш учун ушбу Низомнинг 4-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 5 январидан кечиктирмай, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 1 апрелидан;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботини шакллантириш учун ушбу Низомнинг 4-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса кейинги йилнинг 5 февралидан;

қўшилган қиймат солиғи ҳисоботини шакллантириш учун ушбу Низомнинг 4-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан;

айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини шакллантириш учун ушбу Низомнинг 4-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай киритиши лозим;

б) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши учун солиқ имтиёзларини солиқ органларининг ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ имтиёзларининг ҳар бир турига махсус идентификация коди асосида ҳисобга олиши лозим, товар (хизмат)ларга берилган имтиёзлар бундан мустасно;

в) солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари тўғрилиги ва тўлиқлиги бўйича тасдиқлагандан сўнг ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, зарур тузатишлар киритмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади»;

16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Солиқ органи томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш ҳамда солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳисоботини тасдиқлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Солиқ турлари Муддатлар 1-босқич Солиқ органлари Ички ва ташқи манбалар, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан киритилган маълумотларни умумлаштиради. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1. Бўнак тўловлари маълумотномасини шакллантириш учун жорий солиқ даврининг 10 январидан кечиктирмай. 2. Солиқ ҳисоботини шакллантириш учун ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февраль санасидан кечиктирмай. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 15 январидан кечиктирмай. 2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 10 апрелидан кечиктирмай. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ Ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 10 февралидан кечиктирмай. Қўшилган қиймат солиғи Ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай. Айланмадан олинадиган солиқ Ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай. 2-босқич Солиқ органлари Солиқ ҳисоботларини шакллантиради. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқлар бўйича Маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг 1 кун ичида. 3-босқич Солиқ органлари Шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади (жойлаштиради). Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқлар бўйича Солиқ ҳисоботларини шакллантириш билан бир вақтда. 4-босқич Солиқ тўловчи Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини тасдиқлайди ёки унга тузатиш киритади. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1. Бўнак тўловлари маълумотномаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келиб тушгандан (жойлаштирилгандан) сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли бўнак тўловлари бўйича маълумотномани тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан. 2. Солиқ ҳисоботи — ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 март санасига қадар. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисобот солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келиб тушгандан (жойлаштирилгандан) сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан. 2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича жорий солиқ даврининг 1 май санасига қадар. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилгандан сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан. Қўшилган қиймат солиғи Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилгандан сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан. Айланмадан олинадиган солиқ Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилгандан сўнг 5 кун ичида, лекин тегишли солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмасдан. » .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорида :

а) 1-бандда :

учинчи хатбошидаги «мувофиқ тасдиқлансин.» сўзлари «мувофиқ;» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низом 2 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) 2-иловада :

20-бандда :

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ текширувини видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш»;

олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

21 1 -банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21 1 . Солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин. Бунда солиқ аудити ўтказилган ёки ўтказилаётган солиқ даври учун текширувдан олдинги таҳлил ўтказилмайди»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Камерал солиқ текшируви Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин. Бунда айнан битта солиқ (ҳисобот) даври учун айнан бир хил солиқлар бўйича қайта камерал солиқ текширувини ўтказиш мумкин эмас, камерал солиқ текширувини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган ҳоллар бундан мустасно.

Агар солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. Кўрсатилган қоида солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилганда қўлланилмайди.

Қайта камерал солиқ текширувини ўтказиш учун қуйидагилар янги ҳолатлар сифатида эътироф этилади:

солиқ суммалари камайишига ёки зарар суммасининг кўпайишига олиб келадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим қилиниши;

Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши шарт бўлган ҳолатда унинг тақдим этилмаслиги;

бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши;

битимларнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ эмаслиги, солиқларнинг суммаларини камайтиришга оид схема ёки ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланиши;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг мавжудлиги;

суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг солиқ ҳуқуқбузарликларига оид маълумотлари (ҳукм, ажрим, қарор ёки кузатув хатлари) мавжудлиги;

ташқи манба маълумотлари асосида солиқ мажбурияти ва (ёки) солиқ хавфининг юзага келиши;

текширувдан олдинги таҳлилда янги тафовутларнинг аниқланиши»;

39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«39. Солиқ тўловчи талабнома олинган кундан бошлаб беш кун ичида тегишли солиқлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этиши шарт»;

в) қуйидаги мазмундаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат солиқ хизмати органлари (кейинги ўринларда — солиқ органи) томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шаклларда амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

видеотасвирга олиш — солиқ органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг буйруғига асосан иштирокчилар томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда кузатиш ва қайд этиш (тасвирга олиш);

видеотасвирга олиш жараёнининг иштирокчилари (кейинги ўринларда — иштирокчилар) — солиқ органининг ходимлари, солиқ тўловчилар ҳамда уларнинг вакиллари ва бошқа шахслар (назорат тадбирига жалб қилинган мутахассислар, экспертлар, таржимонлар, зарур ҳолларда холислар ва харидорлар);

видеотасвирга олиш мосламалари — видеотасвирга олиш қурилмалари, жумладан, видеокамералар ва видеотасвирга олиш имконини берувчи бошқа қурилмалар;

солиқ назорати тадбири (кейинги ўринларда — назорат тадбири) — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ўтказиладиган сайёр солиқ текшируви ҳамда солиқ аудити.

3. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати жараёнини, далилларни қайд этиш учун назорат тадбирлари жараёни видеотасвирга олинади.

4. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчи тўғрисида олинган ҳар қандай маълумот солиқ сирини ташкил этади. Солиқ органига келиб тушган, солиқ сирини ташкил этувчи маълумотлар сақлаш ва фойдаланишнинг махсус режимига эга бўлади.

2-боб. Видеотасвирга олиш жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5. Назорат тадбирини видеотасвирга олиш жараёнида солиқ тўловчилар ва уларнинг вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

солиқ органининг назорат тадбирини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи билан танишиш;

назорат тадбири якуни бўйича олинган видеотасвир маълумотларидан нусха олиш;

солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

солиқ органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш;

солиқ органи томонидан амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олиш.

6. Назорат тадбирини видеотасвирга олиш жараёнида солиқ тўловчилар ва уларнинг вакиллари қуйидаги мажбуриятларга эга:

назорат тадбирини солиқ органи томонидан видеотасвирга олиш учун шароит яратиши;

солиқ органи мансабдор шахсларининг назорат тадбирини видеотасвирга олишига тўсқинлик қилмаслиги шарт.

7. Видеотасвирга олиш жараёнида солиқ органининг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

солиқ органи томонидан амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари ва бошқа шахслар иштирокида видеотасвирга олиш;

солиқ тўловчидан видеотасвирга олиш жараёнининг тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этишни талаб қилиш.

8. Видеотасвирга олиш жараёнида солиқ органининг мансабдор шахслари қуйидаги мажбуриятларга эга:

иштирокчиларни назорат тадбирини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништириши;

назорат тадбири жараёнида солиқ тўловчи ҳамда унинг вакиллари ва бошқа шахсларга видеотасвирга олиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари талабига кўра солиқ назорати тадбири якуни бўйича олинган видеотасвир маълумотларидан нусха бериши;

солиқ тўловчи ва унинг вакиллари фаолиятига алоқадор ахборотларни бошқа шахсларга ошкор этмаслиги;

солиқ тўловчи ва унинг вакилларининг назорат тадбирини видеотасвирга олишига тўсқинлик қилмаслиги шарт.

9. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

видеотасвирга олиш жараёнининг сабаблари билан танишиш;

видеотасвирга олиниши юзасидан ўз эътирозларини билдириш.

10. Иштирокчилар қуйидаги мажбуриятларга эга:

солиқ органи мансабдор шахсларининг назорат тадбирини видеотасвирга олишига тўсқинлик қилмаслиги;

назорат тадбири жараёнида ўзига маълум бўлган солиқ тўловчи ва унинг вакиллари фаолиятига алоқадор ахборотларни бошқа шахсларга ошкор этмаслиги шарт.

3-боб. Назорат тадбирларини видеотасвирга олиш

11. Назорат тадбирлари жараёни солиқ органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида видеотасвирга олинади.

12. Солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида қуйидагилар видеотасвирга олинади:

солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш;

хронометражни кўздан кечириш;

солиқ тўловчи ишчи ва ходимларининг ҳақиқий сони ҳамда солиқ ҳисоботидаги акс эттирилган ишчи ва ходимлар сонига мувофиқлигини текшириш;

бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларининг тўхташ жойларида солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини текшириш;

назорат касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш;

савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши;

ер қаъридан фойдаланувчи солиқ тўловчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш;

активлар ва мажбуриятларни хатловдан ўтказиш;

ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш;

ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш.

13. Амалга ошириладиган назорат тадбирида қуйидаги жараёнлар видеотасвирга олинади:

солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектлари билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ҳамда бошқа биноларини, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш, шунингдек, солиқ тўловчининг мол-мулкини хатловдан ўтказишда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатини қайд этишда;

назорат хариди билан бошланадиган текширишларда харид кузатувининг амалга оширилиши, назорат-касса техникаси ҳамда тўлов терминаллари кўрсаткичи бўйича ҳисоботлар олиниши ҳамда кассадаги маблағлар саноқдан ўтказилиши жараёнини кузатишда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан текшириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари томонидан текшириш ҳужжатларига имзо қўйишдан бош тортилганда;

солиқ тўловчи ҳамда унинг вакиллари ва бошқа шахслар томонидан солиқ назоратининг амалга оширилишига тўсқинлик қилинганда;

солиққа оид ҳуқуқбузарлик предметлари (буюм ва ҳужжатлар), иш бўйича далиллар олиб қўйилганда;

солиқ тўловчи ёки унинг вакилларининг талабларига кўра;

зарур бўлганда ҳужжатлар нусхаларини тайёрлашда ҳамда иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларда.

14. Назорат тадбири солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятини тўхтатиб қўймайдиган ва фаолият кўрсатишига зиён етказмайдиган тарзда видеотасвирга олинади.

15. Назорат тадбирида солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектлари билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ҳамда бошқа биноларни, шу жумладан, жойларни кўздан кечириш, шунингдек, солиқ тўловчининг мол-мулкини хатловдан ўтказиш, ишга доир далилларни, предметларни (буюм ва ҳужжатларни) олиш жараёни давомийлигида видеотасвирга олинади.

16. Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ органи томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олишда холисларнинг иштирок этиши талаб этилмайди.

17. Назорат тадбири натижаси бўйича тузилган далолатномада (баённомада, маълумотномада) тадбир жараёнини видеотасвирга олиш мосламаси (қурилманинг русуми ва серия рақами), видеотасвирга олинган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

18. Солиқ органи томонидан амалга оширилаётган назорат тадбири жараёнини видеотасвирга олишда солиқ тўловчи ёки унинг вакиллари, шунингдек, бошқа шахслар томонидан тўсқинлик қилинганда ва қаршилик кўрсатилганда солиқ органи ходими мазкур ҳолат юзасидан далолатномани (баённомани) расмийлаштириб, тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларини назорат тадбирида иштирок этишга жалб қилиши мумкин.

4-боб. Назорат тадбирларида олинган видеотасвир маълумотларидан фойдаланиш

19. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга оширилган назорат тадбири жараёнида олинган видеотасвир маълумотлари назорат тадбирлари натижаси бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар билан бирга алоҳида сақланади.

20. Иштирокчилар томонидан солиқ тўловчиларнинг фаолиятида амалга оширилган назорат тадбири жараёнида олинган видеотасвир маълумотларидан ушбу назорат тадбирлари натижаларини кўриб чиқиш, солиқ органлари томонидан қарор қабул қилиш, шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда кўриб чиқишда фойдаланиш мумкин.

21. Назорат тадбирларида олинган видеотасвир маълумотларидан хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келадиган тарзда тарқатиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат тадбирларида олинган видеотасвир маълумотларидан профилактика мақсадларда солиқ тўловчига нисбатан қонуний чора кўрилгандан сўнг оммавий ахборот воситаларида ёритиш бундан мустасно.

5-боб. Якунловчи қоида

22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), уларнинг фаолият турини ўзгартириш, шунингдек, улар томонидан акцияларни (улушларни) олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-бандда :

иккинчи хатбошидаги «давлат унитар корхонаси ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги «унитар корхоналари ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 10-бандда :

«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «, шунингдек, давлат унитар корхонасини» сўзлари чиқариб ташлансин;

«б» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «унитар корхоналари ёки» сўзлари чиқариб ташлансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарорида :

а) 3-банднинг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 1-иловада :

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда — махсус рўйхатдан ўтказиш) давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Махсус рўйхатдан ўтиш учун қўшилган қиймат солиғи тўловчилари давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ариза билан мурожаат этиши шарт. Бунда мажбурий тартибда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар (бюджет ва нотижорат ташкилотлари бундан мустасно) деб эътироф этилган солиқ тўловчиларга ариза бериш талаб этилмайди ҳамда уларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда берилади»;

13-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда ҳақиқатда жойлашганлигини, шунингдек, кўрсатилган манзилнинг манзил-маълумот бюроси маълумотлари бўйича ҳақиқатда мавжудлигини ўрганади, мулк ҳуқуқи асосида солиқ тўловчида кўчмас мулк мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно»;

31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмаганлиги ҳолатлари аниқланганда, солиқ органи томонидан ўттиз кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Гувоҳноманинг амал қилишини ўттиз кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг электрон кўринишдаги аризасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин.

Камерал ҳамда сайёр солиқ текширувлари натижасига кўра ушбу банднинг биринчи хатбошисидаги ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганда, гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланади»;

37-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Солиқ даврида жами даромади хатолик натижасида бир миллиард сўмдан ошиб, қўшилган қиймат солиғи гувоҳномаси берилган солиқ тўловчиларнинг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда тақдим этилган солиқ тўловчининг ихтиёрий махсус рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги аризасига асосан ҳам солиқ органи томонидан гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин. Бунда гувоҳномани тугатиш тўғрисида қарор солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинади ҳамда гувоҳнома у берилган санадан бошлаб тугатилади».

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ушбу кичик бандда белгиланган Инспекциянинг ер назорати бўйича амалга ошириладиган ишлар, ҳолатларни аниқлаш, уларга тегишли чоралар кўришга оид вазифалари «Е-YER NAZORAT» тизими орқали амалга оширилади».

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 63-иловасида :

5-позициянинг учинчи устуни «1. Махсус киритиладиган биологик актив моддаларга рухсатнома олиш учун:» бўлимида:

«а» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«биологик фаол қўшимчалар таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг лаборатория хулосаси»;

«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«биологик фаол қўшимчалар таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг лаборатория хулосаси»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «15» рақами «12» рақами билан алмаштирилсин;

12-позициянинг учинчи устунида:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириш нормаси доирасида олиб кирилган биологик фаол қўшимчалар»;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан биологик фаол қўшимчаларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш учун рухсатнома бериш жараёнида интеллектуал мулк объектларига (товар белгиси ва саноат намунасига) бўлган ҳуқуқларга риоя этилгани «Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали орқали мажбурий равишда текширилади ва (ёки) ўрганилади.

Республикага олиб кирилаётган ҳамда ишлаб чиқарилаётган биологик фаол қўшимчалар таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини аниқлашга қаратилган мажбурий тадқиқотлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан шартнома асосида ўтказилади».

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби ҳамда Давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 14 апрелдаги 183-сон қарорида :

а) қуйидаги мазмундаги 1 1 ва 1 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«1 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерга оид муносабатларда коррупциявий омилларни бартараф этиш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 18 сентябрдаги ПҚ-287-сон қарори билан қуйидагилар:

давлат ер назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — махсус ваколатли давлат органлари) томонидан амалга оширилиши;

ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик даражасига қараб, уларни «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифалардаги ҳудудларга бўлиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

1 2 . Белгилансинки, махсус ваколатли давлат органлари томонидан:

ўтказиладиган мониторинг кузатувларида ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш бўйича аниқланган ҳолатлар белгиланган тартибда «E-YER NAZORAT» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади ҳамда дастлабки маълумотлар тегишлилиги бўйича махсус ваколатли давлат органларига юборилади. Бунда мониторинг кузатувлари «қизил» тоифадаги ҳудудларда ҳар чоракда, «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ҳар олти ойда ҳамда «яшил» тоифадаги ҳудудларда бир йилда бир маротаба ўтказилади;

аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш орқали ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш ҳолатлари даражаси ҳар чоракда 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда тушириб борилади»;

б) 1-иловада :

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Қуйидагилар давлат ер назорати бўйича махсус ваколатли давлат органлари ҳисобланади:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзагроинспекция») ва унинг ҳудудий органлари — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифаси бўйича;

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ва унинг ҳудудий органлари — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган ерлар, устувор равишда экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш мақсадларида фойдаланиладиган ерлар, ўрмонлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган зоналар, табиий сув ҳавзалари, хавфли чиқиндилар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус омбор ва чиқинди полигонларига мўлжалланган ерлар бўйича;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари — биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш ёки аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига зид равишда (бош режаларда назарда тутилмаган) бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуриш ҳолатлари бўйича;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Қурилиш ва коммунал хўжалиги инспекцияси) ва унинг ҳудудий органлари — кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган кўп квартирали уйга туташ ер участкалари, Қурилиш ва коммунал хўжалиги инспекцияси рухсатномаси талаб этиладиган қурилиш объектлари бўйича;

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) ва унинг ҳудудий органлари — қолган барча тоифалар бўйича»;

6-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 6-боб. Давлат ер назоратини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

1-§. Умумий қоидалар

23. Давлат ер назорати Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида махсус ваколатли давлат органлари томонидан «Е-YER NAZORAT» тизимида амалга оширилади. Бунда:

Кадастр агентлиги «Е-YER NAZORAT» тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини ҳамда махсус ваколатли давлат органларининг тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлаш бўйича масъул орган;

«Компьютерлаштириш, геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази» давлат муассасаси «Е-YER NAZORAT» тизимининг оператори ҳисобланади.

24. «Е-YER NAZORAT» тизими ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (edo.ijro.uz), «E-maʼmuriy ish», «Adolat», «E-material» ахборот тизимлари, Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси билан интеграция қилинади.

Аэрокосмик мониторинг қилиш учун зарур маълумотлар давлат ер назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) беғараз тақдим этиб борилади.

25. Қуйидагилар давлат ер назоратини амалга ошириш учун маълумотлар манбаи ҳисобланади:

ер мониторинги жараёнида ер тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши кузатилганда;

махсус автоматлаштирилган ахборот тизими ҳамда аэрокосмик суратларни солиштириш орқали эҳтимолий ер тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши қайд этилганда;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг ер тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари ҳақидаги асосланган мурожаатларига мувофиқ;

оммавий ахборот воситалари ёки бошқа ташқи манбаларда (ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтларда) ерга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;

суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ерга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида далолат берувчи ахборот келиб тушганда;

ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнида рад этилган объектлар «Eʼtirof» ахборот тизими орқали маълумот келиб тушганда.

Давлат ер назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органлари ерга оид қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ер тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан доимий равишда тушунтириш тадбирларини амалга оширади.

2-§. Ерга оид қонунбузилиш ҳолатларини давлат космик мониторинг натижаларини қайта ишлаш орқали аниқлаш ҳамда маълумотларни «E-YER NAZORAT» тизими орқали махсус ваколатли давлат органларига электрон шаклда манзилли юбориш тартиби

26. «Ўзбеккосмос» агентлиги:

давлат космик мониторинг қилиш бўйича тасдиқланган лойиҳалар доирасида ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, бундай ерларда эҳтимолий ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатларини бир йилда икки маротаба аэрокосмик мониторинг орқали аниқлайди. Заруратга кўра, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча аэрокосмик мониторинг ўтказилиши мумкин;

амалга оширилган космик мониторинг натижаларида аниқланган ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш эҳтимоли юқори бўлган ҳолатларга оид дастлабки маълумотларни «Е-YER NAZORAT» тизими орқали махсус ваколатли давлат органларига электрон шаклда манзилли тақдим этиб боради.

27. «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан юборилган ерга оид қонунбузилиш эҳтимоли юқори бўлган ҳолатларга оид дастлабки маълумотлар тегишли махсус ваколатли давлат органининг «Е-YER NAZORAT» тизимидаги кабинетига автоматик тарзда тақсимланади.

28. Махсус ваколатли давлат органлари келиб тушган маълумотларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ҳамда ўз ваколатлари доирасида тегишли чораларни кўради.

«Е-YER NAZORAT» тизимига келиб тушган маълумотларнинг махсус ваколатли давлат органлари томонидан асоссиз равишда қайтарилишига йўл қўйилмайди.

3-§. Махсус ваколатли давлат органлари томонидан «Е-YER NAZORAT» тизимида ерга оид қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисидаги ишларни юритиш, давлат ер назорати ҳужжатларини расмийлаштириш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш ёки «Е-YER NAZORAT» тизими орқали ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатига эга органга юбориш тартиби

29. Махсус ваколатли давлат органлари томонидан ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш, уларни ўз вақтида ва холисона кўриб чиқиш мақсадида электрон ҳужжатлар алмашинуви «Е-YER NAZORAT» тизимидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.

Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши кузатилганда, махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) «Е-YER NAZORAT» тизимида электрон тарзда шакллантирилиб, давлат ер назоратини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқланган буйруғига асосан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда давлат ер назорати амалга оширилади.

Давлат ер назоратини амалга ошириш тўғрисидаги буйруқда юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, назорат амалга ошириладиган ер участкаси жойлашган манзил, назоратни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, назоратни амалга ошириш муддати ва мақсадлари кўрсатилади, ушбу банднинг тўртинчи хатбошиси бундан мустасно.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ушбу ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш билан боғлиқ давлат ер назоратини амалга ошириш тўғрисидаги буйруқда юридик ва жисмоний шахсларнинг номи кўрсатилмайди.

Давлат ер назоратини амалга ошириш тўғрисидаги буйруққа назорат объектининг WGS-84 координаталар тизимидаги геолокацияси илова қилиниши лозим.

Давлат ер назоратини амалга ошириш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу назоратни амалга ошириш муддатининг бошланиши ҳисобланади.

30. Агар давлат ер назоратида махсус ваколатли давлат органининг икки ёки ундан ортиқ назоратчи мансабдор шахслари қатнашганда, давлат ер назоратини амалга ошириш тўғрисидаги буйруқда фамилияси биринчи кўрсатилган мансабдор шахс назорат жараёнини бошқариш ва натижаларини умумлаштиришга жавобгар шахс ҳисобланади.

Махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари давлат ер назорати тадбирларида ўз ваколатлари доирасидан четга чиқмаслиги ҳамда назорат предметига алоқадор бўлмаган ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилмаслиги лозим.

31. Ерга оид ҳужжатларнинг қалбаки ёки сохталиги ҳақида шубҳа пайдо бўлган ҳолларда, давлат ер назоратини амалга ошираётган махсус ваколатли давлат органининг мансабдор шахси томонидан уларнинг ҳақиқийлиги ёки тўғрилигига аниқлик киритиш мақсадида олиб қўйилиши мумкин.

Бунда ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг мансабдор шахси томонидан баённома тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

баённома тузилган вақти ва жойи;

баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

ҳужжатлари олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (юридик шахс номи, унинг мансабдор шахси ёки ҳужжатларни олиб қўйишда иштирок этган вакили ёхуд жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили ва шу кабилар);

ҳужжатларни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (агар улар бўлса);

олиб қўйилаётган ҳужжатнинг номи (мазмуни), санаси, рақами, уни қабул қилган (расмийлаштирган) орган, ташкилот номи ҳамда ҳужжатнинг варақлари сони.

Ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома планшет ёки компьютер ёрдамида «Е-YER NAZORAT» тизими орқали электрон тарзда расмийлаштирилади.

Ушбу баённома юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс томонидан имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия (бармоқ изи), ёки ERI) билан тасдиқлангандан сўнг, баённома ушбу шахсларга электрон алоқа воситаси ёки почта хизмати орқали юборилади.

Юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённомани имзолашдан бош тортган ҳолларда, бу ҳақида баённомага тегишли ёзув киритилади ва баённома ушбу шахсларга электрон алоқа воситаси ёки почта хизмати орқали юборилади.

32. Давлат ер назорати доирасидаги ҳаракатларни юридик ёки жисмоний шахс рўйхатдан ўтган ёки фаолият юритаётган ёхуд назорат тадбири ўтказилаётган жойнинг ўзида расмийлаштириш имкони бўлмаса, ушбу ҳаракатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ёки махсус ваколатли давлат органининг биносида планшет ва компьютер ёрдамида расмийлаштирилиши мумкин.

Махсус ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари томонидан давлат ер назорати натижалари бўйича «Е-YER NAZORAT» тизимида қуйидагиларни илова қилган ҳолда электрон тарзда далолатнома тузилади:

назорат тадбири ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана;

назорат тадбири ўтказиш учун асос;

назорат тадбирини ўтказган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг манзили ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

давлат ер назорати соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг аниқ манзили, WGS-84 координаталар каталоги, ҳолати ва ҳажми, шунингдек, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола этилган ҳолдаги батафсил тавсифи;

ерга оид ҳуқуқбузарлик оқибатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма.

Далолатномага махсус ваколатли давлат органи мансабдор шахси томонидан ер назорати тадбирида олинган фотосуратлар, видеоёзувлар ва бошқа материаллар илова қилинади.

Ушбу далолатнома юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс томонидан имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия (бармоқ изи) ёки ERI) билан тасдиқлагандан сўнг, далолатнома ушбу шахсларга электрон алоқа воситалари ва почта хизмати орқали юборилади.

Юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс далолатномани имзолашдан бош тортган ҳолларда, бу ҳақида далолатномага тегишли ёзув киритилади ва далолатнома ушбу шахсларга уч иш кунидан кечиктирмасдан электрон алоқа воситалари ҳамда почта хизмати орқали юборилади.

Далолатнома юридик ёки жисмоний шахсга топширилган кун ёки унга юборилган кун давлат ер назорати тадбири якунланган вақт деб ҳисобланади.

Давлат ер назорати далолатномасини қоғоз шаклида расмийлаштириш зарурати юзага келганда, ушбу далолатнома белгиланган тартибда давлат ер назорати тадбири тугалланган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан «E-YER NAZORAT» тизимига электрон шаклда киритилади.

Ер тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик шахснинг мансабдор шахси ёки жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим бўлса, махсус ваколатли давлат органларининг ер назоратини амалга оширган мансабдор шахси аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар ваколат доирасига тегишли бўлмаган ҳолларда назорат қилувчи орган беш кун муддатда мазкур ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатига эга органга юборилаётганлиги тўғрисида маълумотни киритган ҳолда «E-YER NAZORAT» тизими орқали ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатига эга органга юборади.

4-§. Ерга оид қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва улар юзасидан ўтказилган давлат ер назорати тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва таҳлил қилиш қоидалари

33. Ерга оид қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва улар юзасидан ўтказилган давлат ер назорати тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар (ёзма кўрсатма, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, жарималарни қўллаш тўғрисидаги қарорлар ва суд қарорлари) бевосита «Е-YER NAZORAT» тизимининг махсус ва ўзгармас ID-рақам билан шакллантирилади ва тўпланади.

«Е-YER NAZORAT» тизимининг «Ҳуқуқбузарликни жойига чиқиб ўрганиш» бўлимида расмийлаштирилган буйруқ, ҳуқуқбузар тўғрисидаги маълумотлар, ноқонуний қурилма расмлари, ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати ва расмийлаштирилган далолатнома ва бошқа ҳужжатлар шакллантирилади ва тўпланади.

33 1 . Ҳуқуқбузарлик бўйича расмийлаштирилган маъмурий баённома ва қабул қилинган маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарор Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув тизимида («E-maʼmuriy ish») шакллантирилади ҳамда интеграция қилиш орқали «Е-YER NAZORAT» тизимининг «Чора кўриш» бўлимида тўпланади.

33 2 . Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларини мажбурий тартибда бўшатиш ҳамда ноқонуний қурилмаларни буздириш бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга киритилган даъво аризалари, шунингдек, фуқаролик ва иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиш тамомланиб, қонуний кучга кирган суд қарорлари «Е-YER NAZORAT» тизими ва «Adolat» ахборот тизимининг интеграцияси орқали «Е-YER NAZORAT» тизимида автоматик шакллантирилади ва тўпланади.

33 3 . Ерга оид қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман, шаҳарлар бўйича ҳисобот жадваллари «Е-YER NAZORAT» тизимида мавжуд маълумотлар асосида шакллантирилади.

Бунда ҳуқуқбузарлик содир этилган туман (шаҳар)лар, МФЙ, манзили, ҳуқуқбузар шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, идентификацияловчи ID-картаси (паспорт) маълумотлари, ижрочи инспектор, расмийлаштирилган далолатноманинг санаси, ҳуқуқбузарлик бўйича расмийлаштирилган электрон баённома ва қабул қилинган қарор санаси, суд органларига киритилган даъво аризалари санаси, маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги баённома, қарор, ваколат доирасида бошқа идораларга юборилган ҳолатлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига юборилган маъмурий ишлар маълумотларидан фойдаланилади.

Аниқланган ҳар бир ҳуқуқбузарлик бўйича амалга оширилган ишларни туман (шаҳар) даражасидан республика даражасигача бўлган вертикал назорат ва таҳлил қилиш имконияти яратилади.

33 4 . Ерга оид қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва улар юзасидан ўтказилган давлат ер назорати тадбирлари тўғрисидаги «Е-YER NAZORAT» тизимида шакллантирилган ҳужжатлар ва маълумотлар «Е-YER NAZORAT» тизимида сақланади.

Бунда қоғоз шаклидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органларида, уларнинг электрон нусхалари «Е-YER NAZORAT» тизимида сақланади.

33 5 . Махсус ваколатли давлат органига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тегишлилигига кўра «Е-YER NAZORAT» тизимида сақланаётган ҳужжатлар ва маълумотларни кўриш ва таҳлил қилиш имконияти яратилади.

33 6 . «Е-YER NAZORAT» тизимида ерга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида киритиш ва ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш учун Кадастр агентлиги ва ахборот тизимлари «Е-YER NAZORAT» тизимига интеграция қилинадиган ваколатли давлат органлари масъул ҳисобланади.

5-§. Давлат ер назорати тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган электрон тизимини юритиш тартиби

34. «Е-YER NAZORAT» тизимини юритишда давлат ер назорати тўғрисидаги ишлар бўйича гувоҳ, жабрланувчи, холис ва ҳуқуқбузар уларнинг электрон рақамли имзосидан (бармоқ изи ёки график имзо) фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда ишни кўриб чиқаётган махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан назорат тадбири натижаси тўғрисидаги ишлар ва ишга тааллуқли ҳужжатлар QR-код билан тасдиқланади.

34 1 . Кадастр агентлиги томонидан давлат ер назорати тўғрисидаги ишлар бўйича электрон шаклдаги маълумотлар архиви (иш ҳужжатларининг электрон шакли) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланади.

34 2 . Махсус ваколатли давлат органлари томонидан ер қонунчилигига риоя қилмаслик, жумладан, ерлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш ҳолатларини барвақт аниқлаш, уларга тегишли чоралар кўриш доирасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималарнинг икки фоизи «Е-YER NAZORAT» тизими операторига йўналтирилади.

34 3 . «Е-YER NAZORAT» тизимидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари фойдаланадиган маълумотлар ҳисобланади ҳамда мазкур мансабдор шахслар «Е-YER NAZORAT» тизимидаги маълумотлар билан фақат қонунчилик ҳужжатлари асосида зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун танишиши ва фойдаланиши мумкин.

6-§. Ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар даражасига қараб ҳудудларни тоифаларга ажратиш мезонлари

35. Ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик даражасига қараб туман (шаҳар)лар қуйидагича ҳудудларга бўлинади:

«қизил» тоифадаги ҳудуд — ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш эҳтимоли юқори ҳудудлар;

«сариқ» тоифадаги ҳудуд — ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш эҳтимоли ўрта ҳудудлар;

«яшил» тоифадаги ҳудуд — ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш эҳтимоли паст ҳудудлар.

35 1 . Туман (шаҳар)лар давлат ер назоратини амалга ошириш учун маълумотлар манбалари орқали тақдим этиб бориладиган маълумотлар асосида ҳар чорак якуни билан тоифаларга бўлинади.

Йиғилган маълумотлар манбалари орқали ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик сони энг кўп бўлган туман (шаҳар) аниқланади.

Бунда ушбу ҳудудда аниқланган ҳуқуқбузарликларнинг умумий сонидан:

75 фоиз ва ундан ошган туман (шаҳар) — «қизил» тоифадаги ҳудуд;

50 фоиздан 75 фоизгача бўлган туман (шаҳар) — «сариқ» тоифадаги ҳудуд;

50 фоиз ва ундан кам бўлган туман (шаҳар) — «яшил» тоифадаги ҳудуд деб белгиланади.

35 2 . «Қизил» тоифадаги ҳудудларда ҳар чоракда камида бир маротаба махсус учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда, «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ҳар олти ойда камида бир маротаба махсус самолёт ёрдамида мониторинг кузатувлари ўтказилади.

Ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ўзбошимчалик билан бино ва иншоотларни қуриш ҳолатларини аниқлаган давлат органи томонидан ўз ваколати доирасида чора кўрилади ёки аниқланган маълумотлар тегишлилиги бўйича «Е-YER NAZORAT» тизими орқали махсус ваколатли давлат органларига чора кўриш учун юборилади.

Аниқланган ерга оид қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилгунга қадар махсус ваколатли давлат органларининг давлат ер назорати йўналишидаги асосий куч ва воситалари сафарбар этилади»;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Давлат ер назоратини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Махсус ваколатли давлат органлари Давлат ер назорати Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида махсус ваколатли давлат органлари томонидан «Е-YER NAZORAT» тизимида амалга оширилади. Доимий 2-босқич «Ўзбеккосмос» агентлиги Ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, бундай ерларда эҳтимолий ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатларини аэрокосмик мониторинг орқали аниқлайди ва «Е-YER NAZORAT» тизими орқали махсус ваколатли давлат органларига юборади. Бир йилда икки маротаба 3-босқич Махсус ваколатли давлат органлари Давлат ер назорати ер тўғрисидаги қонунчилик бузилиши кузатилганда махсус ваколатли давлат органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) тасдиқланган буйруғи «Е-YER NAZORAT» тизимида электрон тарзда шакллантирилади ва ваколат доирасида тегишли чоралар кўради. Ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда 4-босқич Махсус ваколатли давлат органлари 1. Давлат ер назорати натижалари бўйича «Е-YER N AZORAT» тизимида электрон тарзда далолатнома тузади. 2. Далолатнома юридик шахснинг мансабдор шахси ёки унинг вакили ёхуд жисмоний шахс томонидан белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг ёки улар далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида далолатномага тегишли ёзув киритилган ҳолда ушбу шахсларга электрон алоқа воситалари ва почта хизмати орқали юборилади. 10 иш куни мобайнида 5-босқич Махсус ваколатли давлат органлари 1. Ер тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик шахснинг мансабдор шахси ёки жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим бўлса, махсус ваколатли давлат органларининг ер назоратини амалга оширган мансабдор шахси аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган муддатларда 2. Аниқланган ҳуқуқбузарликлар ваколат доирасига тегишли бўлмаган ҳолларда, мазкур ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатига эга органга «E-YER N AZORAT» тизими орқали юборади. 5 кун муддатда » .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорида :

а) 2-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2 1 -иловага мувофиқ;

Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2 2 -иловага мувофиқ;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2 3 -иловага мувофиқ»;

тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) қуйидаги мазмундаги 2 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 2 1 -ИЛОВА

Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тартибини белгилайди.

Боғдорчилик-узумчилик ширкати (кейинги ўринларда — ширкат) ширкат аъзоларига умумий ижтимоий-хўжалик вазифаларини ҳал этишда ҳамда боғдорчилик ва узумчиликни юритишда кўмаклашиш учун жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий асосларда таъсис этилган нотижорат ташкилот ҳисобланади.

Ширкат фаолиятини ташкил этиш, уни бошқариш, ширкат ва аъзолар ўртасидаги муносабатлар қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ширкат таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади.

2. Ширкат Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.

3. Ширкат ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.

2-боб. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш

4. Ширкат вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизимда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.

5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.

6. Ариза берувчи томонидан ширкатнинг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлиги Тизим томонидан автоматик тарзда текширилади.

7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;

давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав;

ширкат мақсадлари учун ер участкаси ажратилиши ҳақидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2021 йил 1 августга қадар қабул қилинган қарори, бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ширкат мақсадлари учун ер участкаси ажратилиши ҳақидаги қарорининг ҳақиқатда қабул қилинганлигини исботловчи архив идораларининг маълумотномаси ҳам тақдим этилади;

ер участкасининг реализация қилинганлиги ҳақидаги электрон онлайн-аукцион якунлари бўйича баённома;

ширкат ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган ширкатнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.

Бунда таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни ширкат аъзолари томонидан Тизимда электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин.

9. Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Йиғимнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига, қолган қисми эса қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

10. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб икки иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки ушбу Регламентнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

11. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш орқали ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади;

давлат рўйхатидан ўтказилган ширкатни Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;

ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ширкат давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;

ширкатнинг таъсис ҳужжатларини (устав ва таъсис шартномаси) QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлайди;

ширкат давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.

12. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

йиғим тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;

ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки уларда нотўғри (хато) маълумотларнинг мавжудлиги;

қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

ширкат аъзолари таркибига жисмоний шахс бўлмаган бошқа субъектларнинг қабул қилинганлиги;

ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

13. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.

14. Ширкатни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда ширкат ушбу бобда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янги берилган ҳисобланади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

15. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ширкат қайта ташкил этилган ёки асосий фаолият йўналишларида ўзгаришлар юз берган тақдирда ёхуд таъсис ҳужжатларига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, аъзолари таркибида ўзгаришлар юз берганда, ўттиз кун муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилинади.

16. Ширкатни қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, қайта ташкил этиш бўйича мурожаатлар ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

17. Ширкатлар почта манзили ўзгарган тақдирда, бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ширкатнинг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ширкатнинг почта манзили ўзгаргани ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ҳамда статистика органларини хабардор қилади.

18. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилгани, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.

19. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади ёки Тизимда рўйхатдан ўтади. Хоҳишига кўра 2-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровнома кўриб чиқилгани учун белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди. Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига мувофиқ бўлганда, боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади. Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига номувофиқ бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этади ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади. 2 иш куни давомида 4-босқич Ариза берувчи Боғдорчилик-узумчилик ширкатини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда қайта мурожаат қилади. Хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни давомида 5-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Ширкатнинг таъсис ҳужжатларини (устав ва таъсис шартномаси) QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлайди. Ширкат давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилгани ҳақидаги гувоҳномани, унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатларини ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида

Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича

I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР: 3. Ариза берувчининг боғдорчилик-узумчилик ширкатига алоқадорлиги: II. Боғдорчилик-узумчилик ширкати тўғрисида маълумот: 1. Боғдорчилик-узумчилик ширкати номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)): 2. Боғдорчилик-узумчилик ширкатининг почта манзили: 3. Асосий фаолият тури: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилингани тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни. 2. Давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав. 3. Ширкат мақсадлари учун ер участкаси ажратилиши ҳақидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2021 йил 1 августга қадар қабул қилинган қарори, бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ширкат мақсадлари учун ер участкаси ажратилиши ҳақидаги қарорининг ҳақиқатда қабул қилинганлигини исботловчи архив идораларининг маълумотномаси ҳам тақдим этилади. 4. Ер участкасининг реализация қилинганлиги ҳақидаги электрон онлайн-аукцион якунлари бўйича баённома. 5. Ширкат ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган ширкатнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси. 5. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ. Сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: янги рўйхатдан ўтиш қайта рўйхатдан ўтиш

Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Боғдорчилик-узумчилик ширкати давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА Рўйхатдан ўтказилган сана Боғдорчилик-узумчилик ширкатининг номи: __________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _______________________________________ __________________________________________________ СТИР: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Қўшимча маълумотлар: _________________________________________________________________________________________ QR-код Гувоҳномани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи: _______________________ _______________________

Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири __________________________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20_ ___ _ йил «__ _ _ __ » ____ ____ ___даги (йил, кун, ой) __________________________________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _____________________________________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. (давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 14-бандига асосан ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда, беш иш куни давомида йиғимни тўламасдан боғдорчилик-узумчилик ширкатларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади. _____________________________ ________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-код » ;

в) қуйидаги мазмундаги 2 2 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 2 2 -ИЛОВА

Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган матлубот кооперативини (кейинги ўринларда — кооператив) давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш тартибини белгилайди.

Матлубот кооперативи — иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзоликка асосланган ихтиёрий бирлашмаси ҳисобланиб, бу бирлашув унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга оширилади.

2. Кооператив жисмоний шахсларнинг ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади. Кооператив аъзолари сони камида етти кишидан кам бўлмаслиги керак.

Кооператив фаолиятини ташкил этиш, бошқариш, кооператив ва аъзолар ўртасидаги муносабатлар қонунчилик ҳужжатлари ҳамда кооператив таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади.

3. Кооператив Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.

4. Кооператив ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.

2-боб. Кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш

5. Кооператив вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки Тизимда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи кооперативни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.

6. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.

7. Ариза берувчи томонидан кооперативнинг номи лотин алифбосида танланади ва унинг бошқа юридик шахсларнинг номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшашлиги Тизим томонидан автоматик тарзда текширилади.

8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

9. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;

давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав;

кооператив ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган кооперативнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси.

Бунда таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни кооператив аъзолари томонидан Тизимда электрон равишда ҳам тасдиқланиши мумкин.

10. Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Йиғимнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига, қолган қисми эса қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

11. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб икки иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки ушбу Регламентнинг 13-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

12. Агар тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Регламент талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш орқали кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади;

давлат рўйхатидан ўтказилган кооперативни Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;

ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кооперативни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;

кооператив давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.

13. Кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

йиғим тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;

ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки уларда нотўғри (хато) маълумотларнинг мавжудлиги;

қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;

кооператив аъзолари сонига қўйилган минимал талабнинг бажарилмаганлиги;

кооперативнинг уставида аъзоларнинг кооператив қарзлари бўйича мулкий жавобгарлиги кўрсатилмаганлиги.

Қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат этилганда, аъзолар сонига қўйилган минимал талабларга нисбатан кооператив аъзолар сони камайиб кетган тақдирда, кооператив бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда қайта ташкил этилиши ёки ихтиёрий тугатилиши керак.

Кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

14. Давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади.

15. Кооперативни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида тегишли хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда давлат божи тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда кооператив ушбу бобда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янги берилган ҳисобланади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган кооператив қайта ташкил этилган ёки асосий фаолият йўналишларида ўзгаришлар юз берган тақдирда ёхуд таъсис ҳужжатларига бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, аъзолари таркибида ўзгаришлар юз берганда, ўттиз кун муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга қайта рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилинади.

17. Кооперативни қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уни қайта ташкил этиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Кооператив почта манзили ўзгарган тақдирда, бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай ўзининг Тизимдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган кооперативнинг почта манзили ўзгаргани ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.

19. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилгани, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.

20. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади ёки Тизимда рўйхатдан ўтади. Хоҳишига кўра 2-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровнома кўриб чиқилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди. Мурожаат қилинган вақтда 3-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига мувофиқ бўлганда, матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказади. Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига номувофиқ бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этади ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади. 2 иш куни давомида 4-босқич Ариза берувчи Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад этилган тақдирда, тегишли камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади. Хабарномани олган вақтдан бошлаб 5 иш куни давомида 5-босқич Рўйхатдан ўтказувчи орган Матлубот кооперативи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг Тизимдаги шахсий кабинетига юборади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида

Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш бўйича

I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР.: 3. Ариза берувчининг матлубот кооперативига алоқадорлиги: II. Матлубот кооперативи тўғрисида маълумот: 1. Матлубот кооперативи номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса)): 2. Матлубот кооперативининг почта манзили: 3. Асосий фаолият тури: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Давлат тилидаги таъсис шартномаси ва устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни. 2. Давлат тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис шартномаси ва устав. 3. Матлубот кооперативи ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган кооперативнинг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан, тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворисликни ўз ичига олган тақсимлаш баланси ёки топшириш далолатномаси. 4. Ариза берувчининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжат. Изоҳ. Сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: янги рўйхатдан ўтиш қайта рўйхатдан ўтиш

Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Матлубот кооперативининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА Рўйхатдан ўтказилган сана Матлубот кооперативининг номи:___________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Почта манзили: _______________________________________________ Ташкилий-ҳуқуқий шакли: ______________________________________ СТИР: _____________ QR-код Гувоҳномани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи: _______________________________________ ________ _______________________________________________ ________________________ _______________________

Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири _____________________________________ ____ _______________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20_ __ _ йил «__ __ _» ___ ___ ______даги (йил, кун, ой) ___________________________ _______________________ _________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, ______________________________ _______________________ ______________________ рад этилганлигини маълум қилади. (давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 15-бандига асосан ариза берувчи давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда беш иш куни давомида давлат божи тўламасдан, Матлубот кооперативини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддатдан кейин берилган мурожаатлар умумий тартибда берилган ҳисобланади. _______________________________ _____________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-код » ;

г) қуйидаги мазмундаги 2 3 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарорига 2 3 -ИЛОВА

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (кейинги ўринларда — фуқаролар йиғини) Давлат хизматлари марказларида (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Фуқаролар йиғини рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали ҳисобга олинади.

3. Фуқаролар йиғини ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ ҳисобга олинади.

2-боб. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш

4. Фуқаролар йиғини ташкил этилаётганда унинг раиси (кейинги ўринларда — ариза берувчи) сайланган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат этади.

Ариза берувчи мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ариза берувчи номидан мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

5. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ҳуқуқига эга.

6. Ариза берувчи томонидан фуқаролар йиғинининг номи лотин алифбосида танланади.

7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди.

8. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда маҳаллалар ташкил этиш тўғрисидаги тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;

фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баёни;

фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) йиғин раисини сайлаш тўғрисидаги қарори;

фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом;

фуқаролар йиғини қайта тузилганда (қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш) — тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда) ёки тақсимлаш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда).

9. Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.

10. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки Тизим орқали электрон равишда юборади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб бир иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш ёки ушбу Регламентнинг 12-бандида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлганда ҳисобга олишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

11. Агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Регламент талабларига мувофиқ бўлса рўйхатдан ўтказувчи орган ходими қуйидагиларни амалга оширади:

Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш орқали фуқаролар йиғинини ҳисобга олади;

ҳисобга олинган фуқаролар йиғинини Тизим воситасида автоматик тарзда давлат солиқ хизмати ва статистика органларида давлат ҳисобига қўяди;

ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган фуқаролар йиғинини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномани шакллантиради;

фуқаролар йиғини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномани ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган низомни реал вақт режимида ариза берувчига тақдим қилади.

12. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганлиги;

ҳисобга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган маълумотлар аниқланганлиги;

қонунчилик ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги.

Фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

13. Ҳисобга олишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган ходими ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингани тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади.

Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда, фақат камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда фуқаролар йиғинини ушбу бобда белгиланган тартибда ҳисобга олинади.

Ариза берувчи томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янги берилган ҳисобланади.

14. Агар ариза берувчи фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этишга асос бўлган сабабларни ўз вақтида бартараф этса, ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза тақдим этилган кундан бошлаб бир иш куни давомида кўриб чиқилади.

15. Фуқаролар йиғини қайта тузилган ёки фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга бошқача тарзда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, ўттиз кун муддатда низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилинади.

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни янги таҳрирда қабул қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш орқали унга ўзгартириш ва (ёхуд) қўшимчалар киритилади.

16. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни, шу жумладан, фуқаролар йиғини қайта тузилганлигини ҳисобга олишда сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:

Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баёни;

ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, раис имзоси билан тасдиқланган ҳамда фуқаролар йиғини муҳри қўйилган янги таҳрирдаги Низом ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни;

фуқаролар йиғини қайта тузилганда (қўшиб олиш) — тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси.

17. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шу жумладан, фуқаролар йиғини қайта тузилганда мурожаатлар ушбу бобда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Фуқаролар йиғини ўзининг почта манзили ўзгарган тақдирда, бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган фуқаролар йиғинининг почта манзили ўзгаргани ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.

19. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилгани, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб беради.

20. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш (низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш)

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш (Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш) учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. Фуқаролар йиғини раиси сайланган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда (низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда ўттиз кун муддатда) 2-босқич Давлат хизматлари маркази Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига мувофиқ бўлганда, фуқаролар йиғинини (Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни) ҳисобга олади. Тақдим этилган ҳужжатлар Регламент талабларига номувофиқ бўлганда, ҳисобга олишни (Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олишни) рад этади ва бу ҳақида ариза берувчини хабардор қилади. 1 иш куни давомида 3-босқич Давлат хизматлари маркази Фуқаролар йиғини таъсис ҳужжатини (низом) QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда тасдиқлайди. Фуқаролар йиғини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ҳамда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатини ариза берувчига тақдим қилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Фуқаролар йиғинини (низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни) ҳисобга олиш бўйича

I. Ариза берувчи жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР.: 3. Телефон рақами II. Фуқаролар йиғини тўғрисида маълумот: 1. Фуқаролар йиғинининг номи (тўлиқ ва қисқартирилган (мавжуд бўлса): 2. Фуқаролар йиғинининг почта манзили: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили, веб-сайти манзили (агар мавжуд бўлса): III. Ҳисобга олишда илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги маҳаллалар ташкил этиш тўғрисидаги тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори. 2. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баёни. 3. Фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) йиғин раисини сайлаш тўғрисидаги қарори. 4. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом. 5. Фуқаролар йиғини қайта тузилганда (қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш) — тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда) ёки тақсимлаш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда). IV. Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни, шу жумладан, фуқаролар йиғини қайта тузилганлигини ҳисобга олишда илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баёни. 2. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, раис имзоси билан тасдиқланган ҳамда фуқаролар йиғини муҳри қўйилган янги таҳрирдаги Низом ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матни. 3. Фуқаролар йиғини қайта тузилганда (қўшиб олиш) — тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси. Изоҳ. Сўровномага тақдим этиладиган ҳужжатлар аслига мувофиқ PDF форматда илова қилинади. Сўровнома тўлдириш сабаби: Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Фуқаролар йиғинини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги ГУВОҲНОМА Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири Фуқаролар йиғинини ҳисобга олинганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА Ҳисобга олинган сана ва рақам Фуқаролар йиғинининг номи: Сектор рақами: СТИР: QR-код Гувоҳномани берган рўйхатдан ўтказувчи орган номи: _____________________________________________ _____ __________________________________________________ __________________________________________________ _____________________ _____________________________

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Фуқаролар йиғинини (Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни) ҳисобга олишни рад этиш ҳақида ХАБАРНОМА Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ___________________________________________________ _ ________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20_ __ _ йил «_ __ __» _____ ____ __даги (йил, кун, ой) ___________________________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _____________________________________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш, Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш Рад этиш асослари: 1. 2. 3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 13-бандига асосан фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақида хабарномани олган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида тегишли камчиликларни бартараф қилган ҳолда, фақат камчиликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. _________________________ _____________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-код » ;

д) 5-илованинг 1-бандида :

биринчи хатбоши «юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар,» сўзларидан кейин «, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот кооперативи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«боғдорчилик-узумчилик ширкатлари;

матлубот кооперативи;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари»;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

7-банд «(қайта рўйхатдан) ўтказишда» сўзларидан кейин «ёки ҳисобга қўйишда» сўзлари билан тўлдирилсин;

9-бандда :

иккинчи хатбоши «(қайта рўйхатдан) ўтказиш,» сўзларидан кейин «, ҳисобга қўйиш» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши «(қайта рўйхатдан) ўтказишни» сўзларидан «, ҳисобга қўйишни» сўзлари билан тўлдирилсин;

е) 6-илованинг 1-банди «юридик шахсларни жамлаган бирлашмалар,» сўзларидан кейин «, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот кооперативи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,» сўзлари билан тўлдирилсин».

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарорига 2-илованинг I бўлими «Маблағ йўналтирилиши» устунида:

«1.1. Тошкент шаҳрида:» кичик бўлимининг «в» позициясидаги «унитар корхонасига» сўзлари «муассасасига» сўзи билан алмаштирилсин;

«1.2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда:» кичик бўлимининг «б» позициясидаги «унитар корхонасига» сўзлари «муассасасига» сўзи билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорида :

а) 1-илованинг 9-бандида :

олтинчи хатбоши «консуллик муассасаларининг ёзма» сўзларидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «ва бу ҳақда белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширади» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 3-иловада :

21-бандда :

биринчи хатбошидаги «гувоҳнома ёки маълумотнома» сўзлари «маълумотномалар» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши «отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилиши керак» сўзларидан кейин «мазкур маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;

31-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, шунингдек ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлиги ва ўлимини қайд этиш тиббий муассаса ёки ушбу муассасанинг топиб олинган жойдаги суд-тиббий экспертиза муассасасининг ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаатига биноан мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан 24 соат мобайнида (электрон шаклда мурожаат қилинган ҳолатларда автоматик шаклда) амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, шунингдек ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлиги ва ўлимини қайд этиш юзасидан тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза муассасасининг мурожаати «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига электрон шаклда келиб тушган тақдирда, туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома ҳамда перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий маълумотномалар асосида барча маълумотлар автоматик равишда текширувдан ўтказилади ва тегишли далолатнома ёзуви қайд этилади.

Дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома автоматик равишда шакллантирилиб, QR-код орқали тасдиқланган ҳолда тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза муассасасига юборилади»;

45-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда туғилиши никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз она) аризаси асосида қайд этилган болага оталикни белгилаш тўғрисида аризани кўриб чиқаётган ФҲДЁ органи томонидан оталикни белгилашда иштирок этмаган ота-оналардан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси, ФҲДЁ органи раҳбари томонидан имзоси тасдиқланган аризаси тегишли ахборот тизимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви орқали электрон шаклда олиниши мумкин»;

46-банднинг учинчи хатбошиси «онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси» сўзларидан кейин «(«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида ўлимни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

61-банднинг биринчи хатбошиси «фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда» сўзларидан кейин «ёки туғилган санаси суднинг ҳал қилув қарори асосида бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилган ва ушбу сана боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд қилинган санадан кейин қилиб белгиланганда» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 61 1 -банд билан тўлдирилсин:

«61 1 . Фарзандликка олишни расмийлаштириш бўйича фарзандликка олувчилардан бири ЯИДХП орқали ҳам электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилган тақдирда, ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.

Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига аризани кўриб чиқиш вақти ва ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 62-бандида белгиланган тегишли ҳужжатларни олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.

Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берувчилар тегишли ФҲДЁ органига мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди»;

65-банднинг биринчи хатбошиси «10 ёшгача бўлган боланинг туғилган жойи республика доирасида ўзгартирилган» сўзларидан кейин «ёки туғилган санаси суднинг ҳал қилув қарори асосида бир йилдан ортиқ бўлмаган фарқ билан ўзгартирилган ва ушбу сана боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд қилинган санадан кейин қилиб белгиланган» сўзлари билан тўлдирилсин;

70-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Никоҳланувчи шахсларнинг никоҳ тузилганлигини қайд этиш тўғрисидаги ёзма ёки электрон аризаси асосида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма тиббиёт муассасасининг ахборот тизимларига электрон шаклда автоматик равишда юборилади, никоҳланувчи шахслар талаб қилган ҳолларда, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма қоғоз шаклида берилиши мумкин, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно»;

76-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида никоҳ бекор қилинганлигини ёки ҳақиқий эмас деб топилганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно»;

82-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган никоҳланувчи шахсларнинг илтимосига кўра, никоҳни қайд этишда уларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилиши мумкин:

никоҳланувчи шахслардан бири ёки ҳар иккаласи жазони ижро этувчи муассасаларда сақланаётган бўлса;

никоҳланувчи шахсларнинг ўзаро фарзанди бор (оталик белгиланган) бўлса.

Бунда ФҲДЁ бўлими мудири видеомулоқот давомида никоҳланувчи шахсларга уларнинг ўзаро розиликлари никоҳ тузишнинг асосий шарти эканлигини, келгусида эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради, уларнинг никоҳ тузиш учун ўзаро розилиги мавжудлиги ҳақида ишонч ҳосил қилишга қаратилган саволлар беради ҳамда никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари, шунингдек аёлни эрга тегишга мажбур қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради. Никоҳланувчи шахслар томонидан уларга берилган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак.

Никоҳланувчи шахсларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилганда, уларнинг шахси Face-ID тизими орқали тасдиқланади ва далолатнома ёзувининг «Белгилар учун» устунида бу ҳақида тегишли белги автоматик равишда киритилади. Видеомулоқот жараёнлари «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида қайд этилади ва камида ўн беш йил давомида сақланади»;

иккинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

86-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳи қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда, бу ҳақида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси»га автоматик равишда хабарнома юборилади»;

87-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Никоҳ қайд этилгач, ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.

Агар никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахсларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилган бўлса, никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома никоҳланувчи шахсларнинг бирига тақдим этилади ёки аризада кўрсатилган ҳолларда, унда белгиланган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этилади.

Бунда ариза берувчилардан почта харажатлари ҳамда белгиланган тартибда герб йиғими ундирилади.

Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади»;

92-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда консуллик муассасаси томонидан чет давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан ўша давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган чет эл фуқароси ҳақидаги маълумотлар мурожаат қилган шахснинг розилигига кўра «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилади»;

93-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«93. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органларида, агар никоҳланувчи шахсларнинг аризасида уларнинг никоҳни қайд этишдаги иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилиши сўралган бўлса, жойлашган ҳудудидан қатъи назар, мурожаат қилинган ФҲДЁ органида амалга оширилади»;

95-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Никоҳ тузиш ҳақидаги ариза маҳкум ва маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс томонидан электрон шаклда берилиши мумкин. Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс томонидан никоҳ тузиш ҳақидаги электрон ариза шакллантирилади ҳамда мазкур электрон ариза маҳкум томонидан тегишли жазони ижро этиш муассасасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш учун ажратилган махсус хонада ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти рухсат берган бошқа жойда тасдиқланади. Ариза берувчиларнинг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади»;

иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

96-банд «жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан ажратилган бинода» сўзларидан кейин «ёки аризада кўрсатилган ҳолларда видеоконференцалоқа режимида» сўзлари билан тўлдирилсин;

97-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахсларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилган бўлса, никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома никоҳланувчи шахсларнинг бирига тақдим этилади ёки аризада кўрсатилган ҳолларда унда белгиланган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этилади.

Бунда ариза берувчилардан почта харажатлари ҳамда белгиланган тартиб ва миқдорларда герб йиғими ундирилади.

Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади»;

98-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«98. Никоҳ қайд этилгач бу ҳақдаги маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «E-mahkum» ахборот тизимига юборилади»;

129-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«129. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) тақдим этилади:

далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисида белгиланган намунадаги ариза;

ариза берувчининг фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси;

ота-онасининг фуқаролик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари.

Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига ариза берувчининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар ариза берувчидан талаб қилинмайди.

ФҲДЁ органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган ёки қайд этилмаганлиги текширилади ҳамда ҳудудий адлия органи ФҲДЁ архивининг туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш сўралаётган шахснинг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолганлик сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси олинади»;

133 ва 134-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«133. Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) тақдим этилиши керак:

белгиланган намунадаги ариза;

фуқаролик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;

болаларининг (улар бўлса) туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа қўшимча ҳужжатлар.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар ариза берувчидан талаб қилинмайди.

ФҲДЁ органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган ёки қайд этилмаганлиги текширилади ҳамда ҳудудий адлия органи ФҲДЁ архивининг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ёки йўқолганлиги (йўқолиш сабабларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси олинади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, сўнгра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари дафтарида охирги далолатнома ёзувининг рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.

Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномада «никоҳландилар» устунида тикланаётган далолатнома ёзувининг дастлабки қайд этилган санаси, «тегишли далолатнома ёзуви қайд этилди» устунида эса — никоҳ тузилганлиги ҳақида тикланиб тузилган далолатнома ёзуви рақами ва санаси кўрсатилади.

134. Никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) тақдим этилиши керак:

белгиланган намунадаги ариза;

фуқаролик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;

никоҳ тузилганлиги ҳақида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги белги қўйилган маълумотнома;

илгариги никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар ариза берувчидан талаб қилинмайди.

ФҲДЁ органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган ёки қайд этилмаганлиги текширилади ҳамда ҳудудий адлия органи ФҲДЁ архивининг никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги (йўқолганлик сабаблари кўрсатилган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси олинади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувлари дафтарига охирги далолатнома ёзувининг тартиб рақами такрорий равишда «Т» ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.

Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гербли гувоҳноманинг «бу ҳақда ажратиш тўғрисидаги далолатномаларни қайд қилиш дафтарида» устунида никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг дастлабки санаси, қавс ичида эса — тикланган далолатнома ёзувининг рақами ва санаси ёзиб қўйилади»;

141-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«141. Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризага ариза берувчининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади»;

151-бандда :

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши «никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси» сўзларидан кейин «(маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши «туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари» сўзларидан кейин «(маълумотлар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

156-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«156. Фамилия, исм, ота исми ўзгарганлиги тўғрисида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ички ишлар органига ҳамда ариза берувчи ҳарбий хизматга мажбур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси»га автоматик равишда хабарнома юборилади»;

165-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«165. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш хусусида ички ишлар органининг фикри ФҲДЁ органига ахборот тизими орқали тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида кўриб чиқилиши керак. Узрли сабаблар (ишни расмийлаштириш учун ариза берувчи томонидан зарур тўловлар кечикиб амалга оширилиши, ўз вақтида ФҲДЁ органига кела олмаганлиги ва бошқалар) мавжуд бўлганда, ФҲДЁ органи мудири ушбу муддатни ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин»;

177-банд «ариза берувчи томонидан ўқиб чиқилади ва имзоланади» сўзларидан кейин «(никоҳни қайд этишда никоҳланувчи шахсларнинг иштироки масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;

181-банднинг биринчи хатбошисидаги «унинг ота-оналарига» сўзлари «вояга етмаган шахснинг ота-оналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;

195-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг қоғоз шакли сақлаш учун Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг ФҲДЁ архивига топширилгунга қадар бўлган даврда гувоҳнома бериш, ўзгартириш, тузатиш, қўшимчалар киритиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ушбу далолатнома ёзувларининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидаги электрон шакли асосида амалга оширилади.

Далолатнома ёзувларининг қоғоз шакли Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг ФҲДЁ архивига топширилганидан сўнг унинг электрон шаклига киритилган барча ўзгартиришлар ўн иш куни ичида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклига киритилади»;

222-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«222. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ФҲДЁ органларининг фаолиятини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали доимий мониторингини амалга оширади. Ҳудудий адлия органлари ФҲДЁ органларининг фаолиятини ҳар икки йилда камида бир маротаба текшириши лозим»;

в) 4-иловада :

3-бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«туғилиши қонунчиликда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг туғилишини қайд этишда»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

6-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномани, 2 иш куни ичида бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни киритади (Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома ота ёки она томонидан электрон шаклда тўлдирилган ҳолатлар бундан мустасно)»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ота ёки онанинг хоҳишига кўра тиббиёт муассасаси ходими томонидан «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига ёки ота (она)нинг шахсан ўзи томонидан шахсини шахсни биометрик идентификация қилиш Face-ID ёки MyID тизимлари воситасида тасдиқлаган ҳолда электрон шаклда ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган комплекс хизматлардан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради»;

еттинчи хатбоши «ахборот алмашинув тизимида» сўзларидан кейин «, маълумотлар боланинг отаси (онаси) томонидан тўлдирилган тақдирда, ота (она) фойдаланган электрон тизимда» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Агар сўровномада туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани расмийлаштириш ёки уни почта алоқаси орқали олиш ҳақида талаб кўрсатилган бўлса, ФҲДЁ бўлими томонидан Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган тартиб ва муддатларда туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани расмийлаштириб, уни ариза берувчига тақдим этади ёки почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборади»;

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши «тиббиёт муассасаси ходими» сўзларидан кейин «(боланинг отаси (онаси) томонидан юборилган сўровнома бўйича ота ёки она)» сўзлари билан тўлдирилсин;

7-бандда :

иккинчи хатбошидаги «1 иш куни» ва «юборади ҳамда ушбу Регламентнинг 10-бандида» сўзлари тегишлича «6 иш соати» ва «(боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) юборади ҳамда ушбу Регламентнинг 9-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Регламентнинг 9-бандига асосан рад этади ҳамда тиббиёт муассасасига рад этишнинг» сўзлари «Регламентнинг 8-бандига асосан рад этади ҳамда тиббиёт муассасасига (боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) рад этишнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг 1 иш соати мобайнида маълумотлар қайтадан текширилади ҳамда қонунчиликка мувофиқ бўлса, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига (боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) юборади»;

9-бандда :

«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими автоматик равишда болани сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади, бунда навбатга қўйилгандан сўнг унинг натижаси шакллангунга қадар телефон рақами ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш орқали телефон рақами ҳақидаги маълумотлар ўзгартирилиши мумкин»;

«в» кичик бандда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда биринчи ва (ёки) кейинги фарзандлари ўлик туғилган бўлса, навбатдаги тирик туғилган бола учун тегишлича биринчи ёки иккинчи фарзанд сифатида бир марталик нафақа пули расмийлаштирилади»;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Тиббиёт муассасаси ходими 1. Боланинг туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномасини «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот тизимига киритиш. Бола туғилганидан сўнг 1 кун мобайнида Тиббиёт муассасаси ходими ёки боланинг отаси (онаси) 2. Бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни электрон тизимга киритиш ҳамда ФҲДЁ бўлимига юбориш. Бола туғилганидан сўнг 2 иш куни мобайнида Тиббиёт муассасаси ходими ёки боланинг отаси (онаси) 3. ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳолатини қайд этиш рад этилганда, камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта юбориш. Хабарнома келгандан сўнг 3 иш соати давомида 2-босқич ФҲДЁ бўлими 1. Бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни қонунчилик ҳужжатларига асосан текшириб, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига (боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) юбориш. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 6 иш соати мобайнида 2. Электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 8-бандига асосан рад этиш ҳамда тиббиёт муассасасига (боланинг электрон сўровнома тўлдирган отаси ёки онасига) рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган QR-код қўйилган хабарномани юбориш. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 6 иш соати мобайнида 3. Сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг, маълумотларни қайтадан текшириш ҳамда қонунчиликка мувофиқ бўлса, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 1 иш соати мобайнида 4. Болага оид маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот тизимларига юбориш. Автоматик равишда 3-босқич Тиббиёт муассасаси ходими QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юбориш ёки уларнинг талабига кўра, чоп этиб бериш. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг дарҳол 4-босқич Туман (шаҳар) Ички ишлар бўлими Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш. 1 иш куни ичида 5-босқич Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш. Автоматик равишда 6-босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими орқали она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўйиш ва рўйхатга қўйилганлиги ҳақида ота ёки онага СМС-хабар юбориш. 1 иш куни ичида 7-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш. Автоматик равишда 2. Ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ «Халқ банки»нинг ҳисобварағига молиялаштириш. Ҳар ойнинг 5 санасига қадар 8-босқич АТ «Халқ банки» Бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг нафақага бўлган ҳуқуқини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлаш ҳамда нафақа тўловини амалга ошириш (ёки аризачининг банк пластик картасига йўллаш), тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумотни ота ёки онага СМС-хабар орқали юбориш. Мурожаат қилган ёки электрон шаклда мурожаат келиб тушган вақтда 9-босқич ФҲДЁ бўлими Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб бериш. Мурожаат қилган вақтда » ;

4-илованинг матнидаги «1 иш соати» сўзлари «3 иш соати» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-илованинг 9 1 -банди олтинчи хатбошиси «гербли гувоҳнома» сўзларидан кейин «(ўлик туғилган боланинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома)» сўзлари билан тўлдирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ва уларнинг қонуний ишлаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорида :

а) 1-бандда :

иккинчи хатбошидаги «туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини» сўзлари «туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизматларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ҳамда қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1 3 -иловага мувофиқ»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги «Умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар» сўзлари «Тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банд «тадбиркорлик субъектларининг рўйхати» сўзларидан кейин «ҳамда уларнинг тоифаси (юлдузи)» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 1-иловада :

номи ва 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва меҳмонхона хизматларини» сўзлари «, меҳмонхона ва тиббий хизматларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бандда :

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« тадбиркорлик субъекти — солиқ органлари маълумотлар базасига мувофиқ аниқланган, солиқ даврида тегишли фаолият тури бўйича тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг:»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

туроператорлик хизмати бўйича — камида 90 фоиз;

умумий овқатланиш хизматлари бўйича — камида 80 фоиз;

тиббий хизматлар бўйича — камида 70 фоиз;

меҳмонхона хизматлари бўйича тоифасидан (юлдузидан) келиб чиқиб — камида 70 фоизни ташкил қиладиган субъектлар»;

олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбоши «туроператорлик» сўзидан кейин «, тиббий» сўзи билан тўлдирилсин;

4-бандда :

биринчи хатбоши «умумий овқатланиш хизматларини» сўзларидан кейин «, 2026 йил 1 январдан бошлаб тиббий хизматларни» сўзлари билан тўлдирилсин;

«б» кичик банддаги «ва меҳмонхона хизматларини» сўзлари «, меҳмонхона ва тиббий хизматларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:

а) тадбиркорлик субъектларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида туроператорлик хизматининг умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар (кейинги ўринларда — идентификация коди) бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 90 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

б) тадбиркорлик субъектларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида меҳмонхона хизматининг умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда:

тоифаси (юлдузи) бир бўлган ёки тоифаси (юлдузи) бўлмаган меҳмонхоналар учун — камида 90 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

тоифаси (юлдузи) икки бўлган меҳмонхоналар учун — камида 85 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

тоифаси (юлдузи) уч бўлган меҳмонхоналар учун — камида 80 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

тоифаси (юлдузи) тўрт бўлган меҳмонхоналар учун — камида 75 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

тоифаси (юлдузи) беш бўлган меҳмонхоналар учун — камида 70 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

в) умумий овқатланиш хизматларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи идентификация коди бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 80 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

г) солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми 60 фоизгача ёки 60 фоиз ва ундан юқори бўлиши;

д) тиббий хизматларининг ойлик жами товар айланмаси ҳажмида умумий улуши ушбу фаолият турларига мос келувчи идентификация коди бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, 70 фоиз ва ундан ортиқ бўлиши;

е) ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси»;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

а) ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;

б) ҳисобот даврида туроператорлик хизматини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 фоизидан кам бўлмаганда;

в) ҳисобот даврида тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 70 фоизидан кам бўлмаганда;

г) ҳисобот даврида меҳмонхона хизматини кўрсатиш бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг:

тоифаси (юлдузи) бир бўлган ёки тоифаси (юлдузи) бўлмаган меҳмонхоналар учун — камида 90 фоизидан кам бўлмаганда;

тоифаси (юлдузи) икки бўлган меҳмонхоналар учун — камида 85 фоизидан кам бўлмаганда;

тоифаси (юлдузи) уч бўлган меҳмонхоналар учун — камида 80 фоизидан кам бўлмаганда;

тоифаси (юлдузи) тўрт бўлган меҳмонхоналар учун — камида 75 фоизидан кам бўлмаганда;

тоифаси (юлдузи) беш бўлган меҳмонхоналар учун — камида 70 фоизидан кам бўлмаганда;

д) ҳисобот даврида умумий овқатланиш хизматлари бўйича умумий товар айланмаси жами товар айланмасининг 80 фоизидан кам бўлмаганда.

Бунда туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилган хизматлар учун чет эл валютасидаги тушумлари барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумнинг камида 80 фоизини ташкил этганда, тўланган солиқнинг бир қисми қайтарилади»;

Низомга илованинг илова белгисидаги ва номидаги «ва меҳмонхона хизматларини» сўзлари «, меҳмонхона ва тиббий хизматларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) қуйидаги мазмундаги 1 3 -илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарорига 1 3 -ИЛОВА

Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ҳамда қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик низом заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ҳисобот даврида тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — солиқ) бир қисмини қайтариш ҳамда солиқ базасини аниқлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Вақтинчалик низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида ҳосил бўлган ортиқча тўлов суммасига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ушбу Вақтинчалик низом 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

автоматлаштирилган дастур — заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар — солиқ даврида жами даромадининг камида 80 фоизини заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) улар билан чакана савдо қилишдан олган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар.

3. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) уларни чакана сотувчилар мазкур фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномалар асосида аниқланади. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолият тури Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида аниқланади.

2-боб. Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш тартиби

4. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларни чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) ушбу Вақтинчалик низом талабларидан келиб чиқиб, 2026 йил 1 январдан бошлаб бюджетга тўланган солиқнинг 80 фоизи республика бюджетидан қайтарилади.

5. Тўланган солиқнинг бир қисми ушбу Вақтинчалик низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.

6. Тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасига асосан солиқ ҳисоботида жами товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаларни амалга ошираётган фаолият тури бўйича ажратиб кўрсатади.

7. Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин уч ойдан кечиктирмасдан тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.

Тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.

8. Тадбиркорлик субъекти томонидан камайтириш учун тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бериш орқали тўланган солиқ суммаси ўзгарган тақдирда, камайган суммага мутаносиб равишда солиқнинг қайтарилган қисми бюджетга тўланиши шарт.

3-боб. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисмини аниқлаш ҳамда уни тадбиркорлик субъектининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби

9. Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ва тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги мезонлар инобатга олинган ҳолда автоматлаштирилган дастур орқали аниқланади:

мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида фойдаланиладиган кўчмас мулкка эга эканлиги;

солиқ даврида заргарлик буюмларини ўзида ишлаб чиқарилган ва (ёки) чакана сотишдан (реализация) қилишдан умумий тушум Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги кодлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси ва электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали шакллантирилган чек маълумотлари асосида аниқланганда, жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг 80 фоизи ва ундан ортиқ бўлиши;

ушбу Вақтинчалик низом талабларига асосан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган солиқ суммаси.

10. Автоматлаштирилган дастур орқали тадбиркорлик субъектининг ушбу Вақтинчалик низомда белгиланган кўрсаткичлари аниқлангандан сўнг солиқ органининг хулосаси шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида бир иш куни ичида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик) юборилади.

11. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали солиқ органининг хулосаси асосида бир иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига тўланган солиқнинг бир қисмини миллий валютада ўтказиб беради.

Бунда тадбиркорлик субъектининг солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади.

Ғазначилик тадбиркорлик субъектининг банкдаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилган солиқнинг бир қисми тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.

12. Мазкур Вақтинчалик низомга асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса чекларига ўзгартирилаётган сумма бўйича қайтариб олинган солиқ суммасининг тегишли қисми бюджетга тўлиқ тўлангандан сўнг тузатиш киритилади.

4-боб. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асослари

13. Тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисми қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда автоматик равишда қайтарилади:

ҳисобот даврида тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ ушбу ҳисобот даврининг 1-санасидан 20-санасига қадар бюджетга тўлиқ тўланганда, бунда ҳисобот давридан олдинги ойларда ортиқча тўланган солиқ суммаси ҳам инобатга олинади;

ҳисобот даврида солиқ даврида заргарлик буюмларини ўзида ишлаб чиқарилган ва (ёки) сотишдан (реализация) қилишдан умумий тушум товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромаднинг камида 80 фоизини ташкил қилганда;

ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари акс эттирилган қисмига нисбатан.

14. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 13-бандида назарда тутилган шартлар бажарилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариш автоматик равишда рад этилади.

15. Солиқ органи тўланган солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу ҳақида автоматлаштирилган дастур орқали бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтаришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

16. Тадбиркорлик субъекти солиқ суммасини қайтаришни рад этиш тўғрисидаги хулоса юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

5-боб. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан солиқ базасини аниқлаш тартиби

17. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар солиқ базасини заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархи ҳамда улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқлайди. Бунда:

заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш нархидан фақат «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ ва биржа савдолари орқали бошқа субъектлардан сотиб олинган қимматбаҳо металлар нархини ҳамда импорт қилинган қимматбаҳо тошлар нархини чегириб ташлашга рухсат этилади;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар зиммасига реализация қилинаётган заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига ушбу буюм ва маҳсулотларнинг асиллик даражаси, улар таркибидаги қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар миқдори ва қиймати тўғрисидаги маълумотларни киритиш вазифаси юкланади;

заргарлик буюмлари ва ярим тайёр маҳсулотлар таркибидаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қиймати Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориладиган нархлардан келиб чиқиб ҳисобланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

18. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқнинг бир қисмини асоссиз қайтариб олиш (ёлғон маълумотлар тақдим қилиш, ҳужжатларни сохталаштириш) ҳолатлари аниқланганда, асоссиз қайтариб олинган сумма белгиланган тартибда пеня ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.

19. Электрон ҳисобварақ-фактураларда, назорат-касса техникаси чекларида ёки электрон тижорат платформаларида (маркетплейс) фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодларининг тўғри акс эттирилишига тадбиркорлик субъектлари жавобгар ҳисобланади.

20. Ушбу Вақтинчалик низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА

Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тадбиркорлик субъекти Тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини қайтариб олиш учун мобил илова ёки Электрон солиқ хизматлари портали орқали мурожаат қилади. ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан 2-босқич Автоматлаштирилган ахборот тизими Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилади. Ҳар ойнинг 25-санасигача 3-босқич Солиқ органи Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш бўйича хулосани автоматик равишда Ғазначиликка юборади. Бир иш кунида 4-босқич Ғазначилик Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, тўланган солиқнинг бир қисми биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтирилади. Бир иш кунида » ;

д) 2-иловада :

номидаги «Умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар» сўзлари «Тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар» сўзлари «тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«харидор — жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга харид қилган тадбиркорлик субъектлари»;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Харидорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита сотувчилардан нақд пулга харид қилганда, мазкур Низомга иловага мувофиқ электрон шаклдаги далолатномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали шакллантиради»;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ҳужжат рақами ва санаси;

харидорнинг СТИР ва номи;

сотувчининг шахсий идентификация рақами (ихтиёрий равишда);

маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича маҳсулот номи ва идентификация коди;

маҳсулотнинг ўлчов бирлиги, миқдори, нархи ва қиймати.

Бунда ҳужжат рақами ва санаси харидорнинг барча маълумотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати автоматик тарзда шакллантирилади»;

Низомга илованинг илова белгисидаги «Умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар» сўзлари «Тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 11 мартдаги 158-сон қарорида :

а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жамғарманинг асосий мақсади Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларининг бандлигини рағбатлантириш, тадбиркорликка жалб этишга кўмаклашиш учун ушбу шахсларга ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва ссудалар ажратиш ҳамда пилла етиштирувчилар (ипак қурти боқувчи ва касаначилар), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги балансидаги ер участкаларида ташкил этиладиган тутзорлар ҳисобидан пилла етиштирадиган аҳолини рағбатлантириш мақсадида субсидиялар ажратиш, ипак қуртини парвариш қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни (жиҳозларни) харид қилиш учун ссуда ажратиш ва уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиш ҳисобланади»;

б) 1-иловада :

1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жамғарманинг асосий мақсади Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоларининг бандлигини рағбатлантириш, тадбиркорликка жалб этишга кўмаклашиш учун ушбу шахсларга ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва ссудалар ажратиш ҳамда пилла етиштирувчилар (ипак қурти боқувчи ва касаначилар), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон агентлиги) балансидаги ер участкаларида ташкил этиладиган тутзорлар ҳисобидан пилла етиштирадиган аҳолини рағбатлантириш мақсадида субсидиялар ажратиш, ипак қуртини парвариш қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни (жиҳозларни) харид қилиш учун ссуда ажратиш ва уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиш ҳисобланади»;

24-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«пилла етиштирувчилар (ипак қурти боқувчи ва касаначилар), Ўрмон агентлиги балансидаги ер участкаларида ташкил этиладиган тутзорлар ҳисобидан пилла етиштирадиган аҳолини рағбатлантириш мақсадида субсидиялар ажратиш, ипак қуртини парвариш қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни (жиҳозларни) харид қилиш учун ссуда ажратиш ва уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиш»;

учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 3-иловада :

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш, шунингдек, уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиш тартибини белгилайди»;

2-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« талабгор — субсидия, грант, ссуда ва компенсация олиш учун мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар»;

17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кооперативлар устав фондига улуш сифатида киришда қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзолик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги балансидаги ер участкаларида ташкил этиладиган тутзорларда пилла кооперативига аъзолик учун ушбу кооператив аъзоси ҳисобланадиган камбағал оилаларга 4 миллион сўмдан ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш бўйича кооперативга аъзолик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорда субсидия ажратилади»;

21-банднинг иккинчи хатбошиси «тикувчилик» сўзидан кейин «, пиллачилик» сўзи билан тўлдирилсин;

2-боб қуйидаги мазмундаги 7 1 -параграф билан тўлдирилсин:

« 7 1 -§. Пилла етиштирувчиларга (ипак қурти боқувчи ва касаначиларга) субсидия ажратиш тартиби

82 1 . Пилла етиштирувчиларга (ипак қурти боқувчи ва касаначиларга) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида пиллачилик кластери ҳақиқатда пилла учун тўлаб берган маблағларнинг 35 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

82 2 . Талабгор субсидия олиш учун ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

82 3 . Талабгор мурожаатида фамилияси, исми, отасининг исми, касаначининг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган банк пластик картаси (реквизитлари) ва манзили кўрсатилади, шунингдек, мурожаатга меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси, талабгорнинг пилла етиштириш фаолиятидан олган даромади миқдори тўғрисидаги маълумотнома илова қилинади.

82 4 . Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш ва пиллачилик кластери томонидан ҳақиқатда тўланган маблағни аниқлаш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.

82 5 . Ҳоким ёрдамчиси скоринг ўрганиш натижалари ижобий бўлганида субсидия ажратиш тўғрисидаги таклифни коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.

82 6 . Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, субсидия ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.

82 7 . «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни икки иш кунида ўрганади.

Бунда субсидия ажратиш учун талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилгани ҳамда расмийлаштирилгани асос ҳисобланади.

Пилла етиштириш фаолияти учун субсидия ажратиш бўйича мурожаатлар юзасидан қўшимча равишда «маҳалла еттилиги» талабгор даромадининг ҳаққонийлигини туман (шаҳар) солиқ инспекциясидан маълумот олиш орқали текширади.

82 8 . «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда, коллегиал қарор кўпчилик овози билан (маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) қабул қилинади.

Бунда:

субсидия ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилинади;

субсидия ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;

ўрганиш натижалари бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақида сабабларни кўрсатган ҳолда касаначига хабарнома юборади.

82 9 . Субсидия ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:

ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;

талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилмаганда;

талабгорнинг даромади тўғрисидаги маълумотнинг ҳаққонийлиги ўз тасдиғини топмаганда.

82 10 . Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.

82 11 . Жамғарма беш иш кунида:

«маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида талабгорнинг банк пластик картасига субсидияни ўтказиб беради;

субсидия ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (пластик карта маълумотлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда, қайта коллегиал қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га қайтаради»;

3-боб қуйидаги мазмундаги 9 1 -параграф билан тўлдирилсин:

« 9 1 -§. Ипак қуртини парвариш қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни (жиҳозларни) харид қилиш учун касаначиларга ссуда ажратиш тартиби

106 1 . Ипак қуртини парвариш қилиш бўйича шартномаси бўлган касаначиларга ўз фаолиятини юритиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача 3 йилгача муддатга фоизсиз ссуда ажратилади.

106 2 . Талабгор ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ссуда сўраб мурожаат қилади.

106 3 . Талабгорнинг мурожаатида фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, паспорти (ID-картаси) серияси ҳамда рақами, харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларининг номи, ипак қуртини парвариш қилиш бўйича шартномаси ҳамда сўралаётган ссуданинг миқдори кўрсатилади.

106 4 . Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.

106 5 . Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда, коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.

106 6 . Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, ссуда ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.

106 7 . «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.

106 8 . «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда, коллегиал қарор кўпчилик овози билан (маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) қабул қилинади. Бунда:

ссуда ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилинади. Коллегиал қарорда ссуда миқдори, уни ажратиш ва қайтариш муддатлари кўрсатилиши лозим;

ссуда ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;

ўрганиш натижалари бўйича ссуда ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақида сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.

106 9 . Ўрганиш натижасига кўра ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаса ёки ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, ссуда ажратиш рад этилади.

106 10 . Жамғарма ўн беш иш кунида:

Жамғарма ижрочи директори ва талабгор имзолари билан тасдиқланадиган ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузади. Бунда шартномага харид қилиш керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларининг номи, ссудани қайтариш тартиби ҳамда жадвали илова қилинади;

талабгор билан ссуда ҳисобидан асосий восита, асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари етказиб бериш тўғрисида жамғарма-талабгор-етказиб берувчилар билан уч томонлама шартнома тузиб, белгиланган тартибда тўловларни амалга оширади;

харид қилинган асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини талабгорга етказиб беради.

106 11 . Ссуда олувчи ссудани ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва асослилиги, шунингдек, ссуданинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгардир.

106 12 . Талабгор томонидан ссуда белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, мавжуд қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.

106 13 . Талабгор ссуда олган кундан бошлаб 3 йил мобайнида пилла етиштириш мажбуриятини олади»;

қуйидаги мазмундаги 4 1 -боб билан тўлдирилсин:

« 4 1 -боб. Ипак курти уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган мавсумий ишчиларнинг ойлик иш ҳақининг бир қисмини компенсация қилиб бериш тартиби

130 1 . Ипак курти уруғчилик корхоналарига ипак қурти уруғларини тайёрлаш фаолиятига жалб этиладиган ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан ошмаган қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилиб берилади.

130 2 . Талабгор мавсумий ишчиларга иш ҳақи тўлагандан сўнг ўзи жойлашган манзилдаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мавсумий ишчиларнинг ойлик иш ҳақининг 50 фоизини компенсация қилиш бўйича мурожаат қилади.

130 3 . Талабгорнинг мурожаатида мавсумий ишчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, талабгорнинг компенсация тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилади, шунингдек, мурожаатга мавсумий ишчилар билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси, мавсумий ишчиларнинг даромади миқдори тўғрисидаги маълумотнома илова қилинади.

130 4 . Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида талабгорнинг мурожаатида қайд этилган маълумотларни ўрганиш учун «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали скоринг тизимига юборади.

130 5 . Скоринг ўрганиш натижалари бўйича ижобий натижа келган тақдирда, коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун «маҳалла еттилиги»га киритади.

130 6 . Скоринг ўрганиш натижалари салбий бўлса, компенсация ажратишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.

130 7 . «Маҳалла еттилиги» коллегиал ўрганиш ва қарор қабул қилиш учун келиб тушган мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш кунида жойига чиққан ҳолда ўрганади.

Бунда компенсация ажратиш учун мавсумий ишчилар билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилгани ҳамда расмийлаштирилгани ва иш ҳақи тўлангани асос ҳисобланади.

«Маҳалла еттилиги» мавсумий ишчи даромадининг ҳаққонийлиги туман (шаҳар) солиқ инспекциясидан маълумот олиш орқали ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали текширади.

130 8 . «Маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси электрон имзо орқали ўз овозини берган ҳолда, коллегиал қарор кўпчилик овози билан (маҳалладаги вакант лавозимлар инобатга олинмайди) қабул қилинади. Бунда:

а) компенсация ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида коллегиал қарор қабул қилинади. Коллегиал қарорда компенсация миқдори ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши лозим;

б) компенсация ажратиш учун коллегиал қарорни иловалари билан бирга «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларини хабардор қилган ҳолда Жамғармага юборади;

в) ўрганиш натижалари бўйича компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, бу ҳақида сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга хабарнома юборади.

130 9 . Компенсация ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:

ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;

мавсумий ишчилар билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси рўйхатдан ўтказилмаганда;

мавсумий ишчиларнинг даромади тўғрисидаги маълумотнинг ҳаққонийлиги ўз тасдиғини топмаганда.

130 10 . Коллегиал қарорда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси бирдек жавобгар ҳисобланади.

130 11 . Жамғарма беш иш кунида:

«маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори бўйича сўралаётган компенсация маблағларини талабгорнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради;

компенсация ажратиладиган талабгорнинг маълумотларида номутаносибликлар (тадбиркорлик субъекти тугатилгани, банк реквизитлари ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) юзага келганда, коллегиал қарорни қайта қабул қилиш учун тегишли «маҳалла еттилиги»га қайтаради».

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормаларининг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4. Биологик фаол қўшимчалар 10 та турли номдаги ва бирламчи қадоқда бўлган (умумий оғирлиги 3 кг дан ҳамда ҳар бир номдаги биологик фаол қўшимча 1 та қадоқдан ошмаган миқдорда) » .

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 10-банди «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга оширган ҳуқуқбузарларга тегишли чоралар кўриш фақатгина «Е-YER NAZORAT» тизими орқали амалга оширилади».

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 25-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Рўйхатга олиш тадбирида рўйхатга олувчи бўлиб иштирок этган «маҳалла еттилиги» ходимлари уларга бириктирилган рўйхатга олиш участкаси ҳудудида респондентларни рўйхатга олишнинг тўлиқ қамрови таъминлангандан сўнг, бир марталик рағбатлантирилади»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Тўловлар шаҳар ва қишлоқ жойлар учун белгиланган ўртача юклама учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир ярим баравари (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни инобатга олган ҳолда) миқдорида, ушбу юкламадан кам ёки ортиқ бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказилган респондентлар сонига мос равишда белгиланади»;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 26-бандда :

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Интернет тармоғи орқали рўйхатга олиш саволномасини нотўғри ёки камчиликлар билан тўлдирган респондентлар рўйхатга олувчилар томонидан қайта рўйхатга олинади»;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Рўйхатга олиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг айрим рўйхатга олиш участкаларида 2026 йил 1 майга қадар уй-жой манзилларининг 10 фоизигача қисми танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади».

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 5-бандда :

«ж» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси «топшириқномаси нусхалари» сўзларидан кейин «, рақамли реклама жойлаштирилган Интернет тармоғидаги хорижий ахборот ресурсларига ҳаволалар» сўзлари билан тўлдирилсин;

«з» кичик банд «тасдиқнома (my.mehnat.uz сайтидан)» сўзларидан кейин «, хорижий мутахассиснинг мутахассислигини тасдиқловчи диплом, сертификат (ёки бошқа ҳужжат) нусхаси» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 12-банднинг бешинчи хатбошиси «ариза топширилган» сўзларидан олдин «2028 йил 1 январга қадар барқарорлик рейтингидан қатъий назар ва 2028 йил 1 январдан бошлаб» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 19-банднинг «и» кичик бандида :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тадбиркорлик субъектлари алоҳида ўзи ижарага олган майдонда қатнашган ҳолатларда — 100 фоиз миқдорда, лекин 12 квадрат метрдан ошмаган миқдорда оддий конструкцияда тармоқ корхоналари (гиламчилик корхоналари бундан мустасно) учун битта кўргазма бўйича қатъий белгиланган кўргазма майдони ҳисобидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлари қоплаб берилади»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Агентлик томонидан Ўзбекистоннинг ягона миллий стенди ташкил қилинган кўргазма-ярмарка тадбирларида ягона миллий стендда жойлашган тадбиркорлик субъектлари ушбу кўргазма-ярмаркада қўшимча алоҳида ўзи ижарага олган майдонлари учун молиявий ёрдам кўрсатилмайди».

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 10 июлдаги 196-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 15-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори) 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 9-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 305-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги 471-сон қарорига 3-илованинг 16-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 31 июлдаги 327-сон қарорига илованинг 4-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 9 апрель,

154-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

SXEMASI

NIZOM

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni 18-moddasiga muvofiq, shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari hamda adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-apreldagi 154-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash tartibining “IV. Koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqlar va ular boʻyicha tuzilgan bitimlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish” boʻlimining 13-pozitsiyasi “Ishlar narxi” ustuni “Bazaviy hisoblash miqdorining 1,25 baravari” soʻzlaridan keyin “(garov xati elektron shaklda rasmiylashtirilganda, bazaviy hisoblash miqdorining 0,625 baravari)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 28-oktabrdagi PQ-2646-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qaroriga 1-ilovaning 21-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Fermer xoʻjaligi boshligʻi oʻzgarishi munosabati bilan fermer xoʻjaligini qayta roʻyxatdan oʻtkazishda tegishli yer uchastkasini ijaraga oluvchi taraf oʻzgarganligini koʻrsatuvchi yer uchastkasini ijaraga olish shartnomasi talab etiladi”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklamani joylashtirish sohasidagi faoliyatni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 30-avgustdagi 702-son qarorining 6-bandidagi “unitar korxonasidan” soʻzlari “muassasasidan” soʻzi bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklama bozorini tartibga solish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-fevraldagi 104-son qarorining 9 7 -bandidagi “unitar korxonasiga” soʻzlari “muassasasiga” soʻzi bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-avgustdagi 489-son qarori bilan tasdiqlangan Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandida :

birinchi xatboshi “Soliq kodeksining 133-moddasiga muvofiq tovarlar” soʻzlaridan keyin “shuningdek, milliy va xorijiy elektron savdo maydonchalarida (elektron savdo platformalarida) xorijiy davlatlarga realizatsiya qilingan tovarlar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“milliy va xorijiy elektron savdo maydonchalarida (elektron savdo platformalarida) xorijiy davlatlarga realizatsiya qilingan tovarlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududidan olib chiqish uchun asos boʻlgan hujjatlar”;

toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qarori bilan tasdiqlangan Notariuslar tomonidan ishonchnomalarni tasdiqlashning maʼmuriy reglamentining 39-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Notarial idoralar hamda Oʻzbekiston Respublikasi konsullik muassasalarida tasdiqlangan ishonchnomalarning elektron shakli davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonida foydalanish uchun murojaatchilarning roziligi asosida (ularning shaxsi Face-ID tizimi orqali tasdiqlangan holda) davlat xizmatlari markazlari va FHDY organlari tomonidan axborot tizimlari orqali olinishi mumkin. Bunda elektron shakldagi hujjat uning qogʻoz shakliga tenglashtiriladi”.

7. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-noyabrdagi 732-son qarori bilan tasdiqlangan “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi quyidagi mazmundagi sakkizinchi bilan toʻldirilsin:

“Bunda binolarni, inshootlarni yoki boshqa obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlashga taqiqlar belgilangan zonalarda ushbu ishlarni bajarish yoki aholi punktlarining tasdiqlangan bosh rejalariga, ularni rejalashtirish va qurish loyihalariga zid ravishda binolar va inshootlarni loyihalashtirish, rekonstruksiya qilish va qurish holatlari, oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish holatlarini barvaqt aniqlash, ularga tegishli choralar koʻrishga oid vazifalari “E-YER NAZORAT” tizimi orqali amalga oshiriladi”.

8. Vazirlar Mahkamasining “Soliq maʼmuriyatchiligini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 736-son qarorida :

a) 1-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish va tuzish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3 1 -ilovaga muvofiq”;

b) 3 1 -ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish va tuzish tartibi toʻgʻrisida

NIZOM ”;

1-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq, yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, ijtimoiy soliq, qoʻshilgan qiymat soligʻi va aylanmadan olinadigan soliq hisobotini (keyingi oʻrinlarda — soliq hisoboti) soliq organi tomonidan shakllantirish va tuzish tartibini belgilaydi”;

2-bandda :

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Ushbu Nizomning 3-bandida koʻrsatilgan manbalardan tashqari yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq, yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, ijtimoiy soliq, qoʻshilgan qiymat soligʻi va aylanmadan olinadigan soliq, ularni shakllantirish uchun zarur koʻrsatkichlar soliq toʻlovchilar tomonidan ularning shaxsiy kabinetlaridagi interaktiv xizmatlar orqali kiritiladigan quyidagi maʼlumotlarni inobatga olgan holda shakllantiriladi:

yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq hisoboti va boʻnak toʻlovlari maʼlumotnomasi — soliq solinmaydigan, kamaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllanadigan, davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan obyektlar, obyektning oʻrtacha yillik qoldiq qiymati (qoldiq qiymati) hamda mol-mulkni mustaqil baholash natijalari toʻgʻrisidagi;

yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi hisoboti — soliq solinmaydigan, kamaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllanadigan va davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan yer uchastkalari toʻgʻrisidagi;

jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq hisoboti — jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, shaxsiy identifikatsiya raqami, lavozimi, rezidentligi, hisoblangan mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlar, mehnat shartnomasi tuzilgan sana, mehnat shartnomasining turi, shakli va holati, ish rejimi (vaqti), ish oʻrni, jismoniy shaxslarga hisoblangan (toʻlangan) boshqa daromadlar (dividend va foiz koʻrinishidagi daromadlardan tashqari) va ularning turlari, imtiyozlar hamda hisoblangan soliq toʻgʻrisidagi;

qoʻshilgan qiymat soligʻi hisoboti — hisobga olinadigan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasiga tuzatish kiritish bilan bogʻliq maʼlumotlar, soliq imtiyozlaridan foydalanish huquqini beruvchi normativ-huquqiy hujjat turi, raqami va sanasi, shu jumladan, imtiyoz summasi;

aylanmadan olinadigan soliq hisoboti — soliq solishda hisobga olinmaydigan daromadlar, soliq solinadigan bazani kamaytiradigan chegirmalar, shuningdek, soliq imtiyozlaridan foydalanish huquqini beruvchi normativ-huquqiy hujjat turi, raqami va sanasi, shu jumladan, imtiyoz summasi”;

quyidagi mazmundagi 4 1 — 4 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 465-moddasi toʻrtinchi qismini qoʻllash maqsadida aylanmadan olinadigan soliqni hisoblab chiqarishda yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning toʻlov tashkilotlari raqamli platformalari orqali tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olgan bir milliard soʻmgacha boʻlgan daromadlari boʻyicha toʻlov tashkilotlari soliq agenti deb eʼtirof etiladi.

4 2 . Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 465-moddasi beshinchi qismini qoʻllash maqsadida aylanmadan olinadigan soliqni hisoblab chiqarishda quyidagilar soliq agenti deb eʼtirof etiladi:

yuridik shaxslar — oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning soliq davrida tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha yuridik shaxslardan olgan bir milliard soʻmgacha boʻlgan daromadlari boʻyicha;

mijozlarni izlash boʻyicha xizmat koʻrsatuvchi agregator hisoblangan yuridik shaxslar — yengil avtotransport vositasida yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofi va shaharlararo tashish hamda buyurtma asosida tovarlarni yetkazib berish (yuk tashish bundan mustasno) xizmatlarini koʻrsatadigan oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning ushbu agregatordan foydalanish orqali soliq davrida xizmatlarni koʻrsatishdan olgan bir milliard soʻmgacha boʻlgan daromadlari boʻyicha.

Bunda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar toʻlashi lozim boʻlgan aylanmadan olinadigan soliq yuridik shaxslar tomonidan soliq organlarining xabarnomasi asosida toʻlov manbaida ushlab qolinadi.

Ushbu bandning toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan xabarnoma soliq organlarida mavjud boʻlgan ichki va tashqi manbalar maʼlumotlari asosida soliq organlari tomonidan shakllantiriladi va soliq agenti boʻlgan yuridik shaxslarga har oyda hisobot davridan keyingi oyning beshinchi kunidan kechiktirmay yuboriladi.

4 3 . Yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar toʻlashi lozim boʻlgan aylanmadan olinadigan soliqni ushlab qolish zimmasiga yuklangan soliq agentlari uchun soliq hisobotlari har bir yakka tartibdagi tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs kesimida shakllantiriladi va taqdim etiladi. Bunda hisoblangan va toʻlangan soliq hisobi yakka tartibdagi tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs soliq toʻlovchi sifatida hisobda turgan joydagi soliq organida soliq toʻlovchining shaxsiy hisobvaragʻida yuritiladi”;

10-bandning birinchi xatboshisi “shaxsiy kabinetiga yuborish” soʻzlaridan keyin “(joylashtirish)” soʻzi bilan toʻldirilsin;

11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Soliq toʻlovchi yoki uning vakolatli vakili besh kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan soliq organlari tomonidan shakllantirilgan hamda uning shaxsiy kabinetiga yuborilgan (joylashtirilgan) yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq, yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi, jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, ijtimoiy soliq, qoʻshilgan qiymat soligʻi va aylanmadan olinadigan soliq hisobotlarining toʻgʻriligi va toʻliqligini tasdiqlaydi yoxud eʼtirozlari mavjud boʻlsa, soliq hisobotiga tuzatish kiritadi. Bunda soliq toʻlovchi yoki uning vakolatli vakili tomonidan ushbu soliq hisoboti toʻgʻriligi va toʻliqligi belgilangan muddatda tasdiqlanmaganda yoxud tuzatishlar kiritilmaganda, soliq organlari tomonidan shakllantirilgan hisobotga soliq toʻlovchining roziligini bildiradi.

Soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisoboti boʻyicha tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatining soʻnggi kuniga qadar soliq toʻlovchi tuzatish kiritmagan va (yoki) uni tasdiqlamagan taqdirda, ushbu soliq hisobotini taqdim qilish muddati tugagan kun hisobot tuzilgan va taqdim etilgan deb hisoblanadi”;

13-bandning birinchi xatboshisi “koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi” soʻzlaridan keyin “va toʻliqligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Soliq toʻlovchilar:

a) ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan manbalardan tashqari shaxsiy kabinetlaridagi interaktiv xizmatlar orqali tegishli hududlarni koʻrsatgan holda:

yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq boʻyicha ushbu Nizomning 4-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni boʻnak toʻlovlari maʼlumotnomasini shakllantirish uchun joriy soliq davrining 5-yanvaridan kechiktirmay, soliq hisobotini shakllantirish uchun hisobot davridan keyingi yilning 1-fevral sanasidan;

yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi hisobotini shakllantirish uchun ushbu Nizomning 4-bandi uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 5-yanvaridan kechiktirmay, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 1-aprelidan;

jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq hisobotini shakllantirish uchun ushbu Nizomning 4-bandi toʻrtinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni hisobot oyidan keyingi oyning oʻninchi kunidan kechiktirmay, yil yakunlari boʻyicha esa keyingi yilning 5-fevralidan;

qoʻshilgan qiymat soligʻi hisobotini shakllantirish uchun ushbu Nizomning 4-bandi beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni hisobot oyidan keyingi oyning oʻninchi kunidan;

aylanmadan olinadigan soliq hisobotini shakllantirish uchun ushbu Nizomning 4-bandi oltinchi xatboshisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni hisobot oyidan keyingi oyning oʻninchi kunidan kechiktirmay, yil yakunlari boʻyicha esa keyingi yilning 1-fevralidan kechiktirmay kiritishi lozim;

b) qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlardan foydalanishi uchun soliq imtiyozlarini soliq organlarining axborot tizimlaridan foydalangan holda, soliq imtiyozlarining har bir turiga maxsus identifikatsiya kodi asosida hisobga olishi lozim, tovar (xizmat)larga berilgan imtiyozlar bundan mustasno;

v) soliq organlari tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotlari toʻgʻriligi va toʻliqligi boʻyicha tasdiqlagandan soʻng ushbu Nizomning 14-bandida nazarda tutilgan holatlar yuzaga kelganda, zarur tuzatishlar kiritmaganliklari uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar hisoblanadi”;

16-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Soliq organlari tomonidan soliq hisobotini shakllantirish va tuzish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Soliq organi tomonidan soliq hisobotini shakllantirish va tuzish hamda soliq toʻlovchilar tomonidan soliq hisobotini tasdiqlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Soliq turlari Muddatlar 1-bosqich Soliq organlari Ichki va tashqi manbalar, shuningdek, soliq toʻlovchi tomonidan kiritilgan maʼlumotlarni umumlashtiradi. Yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq 1. Boʻnak toʻlovlari maʼlumotnomasini shakllantirish uchun joriy soliq davrining 10-yanvaridan kechiktirmay. 2. Soliq hisobotini shakllantirish uchun hisobot davridan keyingi yilning 1-fevral sanasidan kechiktirmay. Yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi 1. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 15-yanvaridan kechiktirmay. 2. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 10-aprelidan kechiktirmay. Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq Hisobot davridan keyingi oyning oʻninchi kunidan kechiktirmay, yil yakunlari boʻyicha keyingi yilning 10-fevralidan kechiktirmay. Qoʻshilgan qiymat soligʻi Hisobot davridan keyingi oyning oʻn beshinchi kunidan kechiktirmay. Aylanmadan olinadigan soliq Hisobot davridan keyingi oyning oʻninchi kunidan kechiktirmay, yil yakunlari boʻyicha keyingi yilning 1-fevralidan kechiktirmay. 2-bosqich Soliq organlari Soliq hisobotlarini shakllantiradi. Ushbu Nizomning 1-bandida koʻrsatilgan soliqlar boʻyicha Maʼlumotlar umumlashtirilgandan soʻng 1 kun ichida. 3-bosqich Soliq organlari Shakllantirilgan soliq hisobotini soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga yuboradi (joylashtiradi). Ushbu Nizomning 1-bandida koʻrsatilgan soliqlar boʻyicha Soliq hisobotlarini shakllantirish bilan bir vaqtda. 4-bosqich Soliq toʻlovchi Soliq organi tomonidan shakllantirilgan soliq hisobotini tasdiqlaydi yoki unga tuzatish kiritadi. Yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq 1. Boʻnak toʻlovlari maʼlumotnomasi soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga kelib tushgandan (joylashtirilgandan) soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli boʻnak toʻlovlari boʻyicha maʼlumotnomani taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan. 2. Soliq hisoboti — hisobot davridan keyingi yilning 1-mart sanasiga qadar. Yuridik shaxslardan olinadigan yer soligʻi 1. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha hisobot soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga kelib tushgandan (joylashtirilgandan) soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan. 2. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha joriy soliq davrining 1-may sanasiga qadar. Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi va ijtimoiy soliq Soliq hisoboti soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga joylashtirilgandan soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan. Qoʻshilgan qiymat soligʻi Soliq hisoboti soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga joylashtirilgandan soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan. Aylanmadan olinadigan soliq Soliq hisoboti soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga joylashtirilgandan soʻng 5 kun ichida, lekin tegishli soliq hisobotini taqdim qilish muddatidan kechiktirmasdan. ” .

9. Vazirlar Mahkamasining “Soliq xavfini boshqarish, soliq xavfi mavjud soliq toʻlovchilarni (soliq agentlarini) aniqlash va soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qarorida :

a) 1-bandda :

uchinchi xatboshidagi “muvofiq tasdiqlansin.” soʻzlari “muvofiq;” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan soliq nazorati tadbirini videotasvirga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) 2-ilovada :

20-bandda :

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida belgilangan tartibda soliq tekshiruvini videotasvirga olish qurilmalaridan foydalangan holda oʻtkazish”;

oltinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.

21 1 -bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21 1 . Soliq organlari kameral soliq tekshiruvi oʻtkazilishi boshlanguniga qadar tekshiruvdan oldingi tahlilni oʻtkazishi mumkin. Bunda soliq auditi oʻtkazilgan yoki oʻtkazilayotgan soliq davri uchun tekshiruvdan oldingi tahlil oʻtkazilmaydi”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Kameral soliq tekshiruvi Soliq kodeksining 88-moddasida belgilangan daʼvo muddati oʻtmagan soliq davrlariga nisbatan oʻtkazilishi mumkin. Bunda aynan bitta soliq (hisobot) davri uchun aynan bir xil soliqlar boʻyicha qayta kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish mumkin emas, kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish chogʻida soliq organiga maʼlum boʻlmagan yangi holatlar aniqlangan hollar bundan mustasno.

Agar soliq (hisobot) davri uchun soliq monitoringi oʻtkazilayotgan boʻlsa, bunday davr uchun kameral soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydi. Koʻrsatilgan qoida soliq monitoringi muddatidan oldin tugatilganda qoʻllanilmaydi.

Qayta kameral soliq tekshiruvini oʻtkazish uchun quyidagilar yangi holatlar sifatida eʼtirof etiladi:

soliq summalari kamayishiga yoki zarar summasining koʻpayishiga olib keladigan aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim qilinishi;

Soliq kodeksida nazarda tutilgan tartibda qoʻshimcha yoki tuzatilgan hisobvaraq-faktura taqdim etilishi shart boʻlgan holatda uning taqdim etilmasligi;

birlamchi hisobga olish hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritilishi;

bitimlarning yoki iqtisodiy munosabatlarning yuridik jihatdan rasmiylashtirilishi ularning haqiqatdagi iqtisodiy mazmuniga muvofiq emasligi, soliqlarning summalarini kamaytirishga oid sxema yoki huquqni suiisteʼmol qilish holatlari aniqlanishi;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarida soliqqa oid huquqbuzarliklarning mavjudligi;

sud yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlarning soliq huquqbuzarliklariga oid maʼlumotlari (hukm, ajrim, qaror yoki kuzatuv xatlari) mavjudligi;

tashqi manba maʼlumotlari asosida soliq majburiyati va (yoki) soliq xavfining yuzaga kelishi;

tekshiruvdan oldingi tahlilda yangi tafovutlarning aniqlanishi”;

39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“39. Soliq toʻlovchi talabnoma olingan kundan boshlab besh kun ichida tegishli soliqlar boʻyicha aniqlashtirilgan soliq hisobotini yoxud aniqlangan tafovutlarning asoslarini tasdiqlovchi hujjatlar bilan soliq organiga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali taqdim etishi shart”;

v) quyidagi mazmundagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qaroriga 2 1 -ILOVA

Davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan soliq nazorati tadbirini videotasvirga olish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat soliq xizmati organlari (keyingi oʻrinlarda — soliq organi) tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda va shakllarda amalga oshiriladigan soliq nazorati tadbirini videotasvirga olish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

videotasvirga olish — soliq organi rahbari yoki rahbar oʻrinbosarining buyrugʻiga asosan ishtirokchilar tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan nazorat tadbiri jarayonini videotasvirga olish moslamalaridan foydalangan holda kuzatish va qayd etish (tasvirga olish);

videotasvirga olish jarayonining ishtirokchilari (keyingi oʻrinlarda — ishtirokchilar) — soliq organining xodimlari, soliq toʻlovchilar hamda ularning vakillari va boshqa shaxslar (nazorat tadbiriga jalb qilingan mutaxassislar, ekspertlar, tarjimonlar, zarur hollarda xolislar va xaridorlar);

videotasvirga olish moslamalari — videotasvirga olish qurilmalari, jumladan, videokameralar va videotasvirga olish imkonini beruvchi boshqa qurilmalar;

soliq nazorati tadbiri (keyingi oʻrinlarda — nazorat tadbiri) — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksiga muvofiq oʻtkaziladigan sayyor soliq tekshiruvi hamda soliq auditi.

3. Soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan soliq nazorati jarayonini, dalillarni qayd etish uchun nazorat tadbirlari jarayoni videotasvirga olinadi.

4. Soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchi toʻgʻrisida olingan har qanday maʼlumot soliq sirini tashkil etadi. Soliq organiga kelib tushgan, soliq sirini tashkil etuvchi maʼlumotlar saqlash va foydalanishning maxsus rejimiga ega boʻladi.

2-bob. Videotasvirga olish jarayoni ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari

5. Nazorat tadbirini videotasvirga olish jarayonida soliq toʻlovchilar va ularning vakillari quyidagi huquqlarga ega:

soliq organining nazorat tadbirini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi bilan tanishish;

nazorat tadbiri yakuni boʻyicha olingan videotasvir maʼlumotlaridan nusxa olish;

soliq organlari mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilish;

soliq organlari mansabdor shaxslarining qonunga xilof harakatlari tufayli yetkazilgan zararning oʻrni qoplanishini talab qilish;

soliq organi tomonidan amalga oshiriladigan nazorat tadbiri jarayonini videotasvirga olish.

6. Nazorat tadbirini videotasvirga olish jarayonida soliq toʻlovchilar va ularning vakillari quyidagi majburiyatlarga ega:

nazorat tadbirini soliq organi tomonidan videotasvirga olish uchun sharoit yaratishi;

soliq organi mansabdor shaxslarining nazorat tadbirini videotasvirga olishiga toʻsqinlik qilmasligi shart.

7. Videotasvirga olish jarayonida soliq organining mansabdor shaxslari quyidagi huquqlarga ega:

soliq organi tomonidan amalga oshiriladigan nazorat tadbiri jarayonini soliq toʻlovchi yoki uning vakillari va boshqa shaxslar ishtirokida videotasvirga olish;

soliq toʻlovchidan videotasvirga olish jarayonining toʻliq amalga oshirilishiga toʻsqinlik qilayotgan holatlarni bartaraf etishni talab qilish.

8. Videotasvirga olish jarayonida soliq organining mansabdor shaxslari quyidagi majburiyatlarga ega:

ishtirokchilarni nazorat tadbirini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq bilan tanishtirishi;

nazorat tadbiri jarayonida soliq toʻlovchi hamda uning vakillari va boshqa shaxslarga videotasvirga olish bilan bogʻliq huquq va majburiyatlarini tushuntirishi;

soliq toʻlovchi yoki uning vakillari talabiga koʻra soliq nazorati tadbiri yakuni boʻyicha olingan videotasvir maʼlumotlaridan nusxa berishi;

soliq toʻlovchi va uning vakillari faoliyatiga aloqador axborotlarni boshqa shaxslarga oshkor etmasligi;

soliq toʻlovchi va uning vakillarining nazorat tadbirini videotasvirga olishiga toʻsqinlik qilmasligi shart.

9. Ishtirokchilar quyidagi huquqlarga ega:

videotasvirga olish jarayonining sabablari bilan tanishish;

videotasvirga olinishi yuzasidan oʻz eʼtirozlarini bildirish.

10. Ishtirokchilar quyidagi majburiyatlarga ega:

soliq organi mansabdor shaxslarining nazorat tadbirini videotasvirga olishiga toʻsqinlik qilmasligi;

nazorat tadbiri jarayonida oʻziga maʼlum boʻlgan soliq toʻlovchi va uning vakillari faoliyatiga aloqador axborotlarni boshqa shaxslarga oshkor etmasligi shart.

3-bob. Nazorat tadbirlarini videotasvirga olish

11. Nazorat tadbirlari jarayoni soliq organi rahbari yoki rahbar oʻrinbosarining soliq tekshiruvini oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyrugʻi asosida videotasvirga olinadi.

12. Soliq organi tomonidan oʻtkaziladigan nazorat tadbirlarida quyidagilar videotasvirga olinadi:

soliq solish obyektlarini va soliq solish bilan bogʻliq obyektlarni hisobga olish;

xronometrajni koʻzdan kechirish;

soliq toʻlovchi ishchi va xodimlarining haqiqiy soni hamda soliq hisobotidagi aks ettirilgan ishchi va xodimlar soniga muvofiqligini tekshirish;

bozorlar, savdo komplekslari va ularga tutash boʻlgan avtotransport vositalarining toʻxtash joylarida soliq toʻgʻrisidagi qonunchilikka rioya etilishini tekshirish;

nazorat kassa texnikasi va hisob-kitob terminallarini qoʻllash;

savdo va xizmat koʻrsatish qoidalariga rioya etilishi;

yer qaʼridan foydalanuvchi soliq toʻlovchilar tomonidan haqiqatda qazib olingan foydali qazilmalar hajmini tekshirish;

aktivlar va majburiyatlarni xatlovdan oʻtkazish;

hujjatlar va buyumlarni olib qoʻyish;

hudud va binolarni koʻzdan kechirish.

13. Amalga oshiriladigan nazorat tadbirida quyidagi jarayonlar videotasvirga olinadi:

soliq toʻlovchi tomonidan daromadlar olish uchun foydalanilayotgan yoki soliq solish obyektlari bilan bogʻliq hududlarni, ishlab chiqarish, omborxona, savdo hamda boshqa binolarini, shu jumladan, joylarni koʻzdan kechirish, shuningdek, soliq toʻlovchining mol-mulkini xatlovdan oʻtkazishda;

soliq toʻlovchi yoki uning vakillari tomonidan sodir etilgan huquqbuzarlik holatini qayd etishda;

nazorat xaridi bilan boshlanadigan tekshirishlarda xarid kuzatuvining amalga oshirilishi, nazorat-kassa texnikasi hamda toʻlov terminallari koʻrsatkichi boʻyicha hisobotlar olinishi hamda kassadagi mablagʻlar sanoqdan oʻtkazilishi jarayonini kuzatishda;

soliq toʻlovchi yoki uning vakillari tomonidan tekshirish bilan bogʻliq boʻlgan hujjatlar taqdim etilmaganda;

soliq toʻlovchi yoki uning vakillari tomonidan tekshirish hujjatlariga imzo qoʻyishdan bosh tortilganda;

soliq toʻlovchi hamda uning vakillari va boshqa shaxslar tomonidan soliq nazoratining amalga oshirilishiga toʻsqinlik qilinganda;

soliqqa oid huquqbuzarlik predmetlari (buyum va hujjatlar), ish boʻyicha dalillar olib qoʻyilganda;

soliq toʻlovchi yoki uning vakillarining talablariga koʻra;

zarur boʻlganda hujjatlar nusxalarini tayyorlashda hamda ish uchun ahamiyatli boʻlgan boshqa holatlarda.

14. Nazorat tadbiri soliq toʻlovchilarning qonuniy faoliyatini toʻxtatib qoʻymaydigan va faoliyat koʻrsatishiga ziyon yetkazmaydigan tarzda videotasvirga olinadi.

15. Nazorat tadbirida soliq toʻlovchi tomonidan daromadlar olish uchun foydalanilayotgan yoki soliq solish obyektlari bilan bogʻliq hududlarni, ishlab chiqarish, omborxona, savdo hamda boshqa binolarni, shu jumladan, joylarni koʻzdan kechirish, shuningdek, soliq toʻlovchining mol-mulkini xatlovdan oʻtkazish, ishga doir dalillarni, predmetlarni (buyum va hujjatlarni) olish jarayoni davomiyligida videotasvirga olinadi.

16. Agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, soliq organi tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshiriladigan nazorat tadbiri jarayonini videotasvirga olishda xolislarning ishtirok etishi talab etilmaydi.

17. Nazorat tadbiri natijasi boʻyicha tuzilgan dalolatnomada (bayonnomada, maʼlumotnomada) tadbir jarayonini videotasvirga olish moslamasi (qurilmaning rusumi va seriya raqami), videotasvirga olingan holatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.

18. Soliq organi tomonidan amalga oshirilayotgan nazorat tadbiri jarayonini videotasvirga olishda soliq toʻlovchi yoki uning vakillari, shuningdek, boshqa shaxslar tomonidan toʻsqinlik qilinganda va qarshilik koʻrsatilganda soliq organi xodimi mazkur holat yuzasidan dalolatnomani (bayonnomani) rasmiylashtirib, tegishliligi boʻyicha huquqni muhofaza qilish organlari vakillarini nazorat tadbirida ishtirok etishga jalb qilishi mumkin.

4-bob. Nazorat tadbirlarida olingan videotasvir maʼlumotlaridan foydalanish

19. Soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchilar faoliyatida amalga oshirilgan nazorat tadbiri jarayonida olingan videotasvir maʼlumotlari nazorat tadbirlari natijasi boʻyicha rasmiylashtirilgan hujjatlar bilan birga alohida saqlanadi.

20. Ishtirokchilar tomonidan soliq toʻlovchilarning faoliyatida amalga oshirilgan nazorat tadbiri jarayonida olingan videotasvir maʼlumotlaridan ushbu nazorat tadbirlari natijalarini koʻrib chiqish, soliq organlari tomonidan qaror qabul qilish, shuningdek, sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarda koʻrib chiqishda foydalanish mumkin.

21. Nazorat tadbirlarida olingan videotasvir maʼlumotlaridan xizmatdan tashqari maqsadlarda foydalanish, ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish, shuningdek, yuridik va jismoniy shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlari buzilishiga olib keladigan tarzda tarqatish taqiqlanadi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat tadbirlarida olingan videotasvir maʼlumotlaridan profilaktika maqsadlarda soliq toʻlovchiga nisbatan qonuniy chora koʻrilgandan soʻng ommaviy axborot vositalarida yoritish bundan mustasno.

5-bob. Yakunlovchi qoida

22. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi”.

10. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-iyundagi 346-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ishtirokidagi korxonalarni va ularning affillangan shaxslarini tashkil etish (qayta tashkil etish), ularning faoliyat turini oʻzgartirish, shuningdek, ular tomonidan aksiyalarni (ulushlarni) olish uchun monopoliyaga qarshi organning oldindan roziligini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “davlat unitar korxonasi yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

beshinchi xatboshidagi “unitar korxonalari yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 10-bandda :

“a” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “, shuningdek, davlat unitar korxonasini” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“b” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “unitar korxonalari yoki” soʻzlari chiqarib tashlansin.

11. Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarni hisobga olishni yanada takomillashtirish va qoʻshilgan qiymat soligʻining oʻrnini qoplash tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-sentabrdagi 595-son qarorida :

a) 3-bandning “b” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 1-ilovada :

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish (keyingi oʻrinlarda — maxsus roʻyxatdan oʻtkazish) davlat soliq xizmati organlari tomonidan amalga oshiriladi. Maxsus roʻyxatdan oʻtish uchun qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilari davlat soliq xizmati organlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda ariza bilan murojaat etishi shart. Bunda majburiy tartibda qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlovchilar (budjet va notijorat tashkilotlari bundan mustasno) deb eʼtirof etilgan soliq toʻlovchilarga ariza berish talab etilmaydi hamda ularga qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi sifatida maxsus roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma avtomatik ravishda beriladi”;

13-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“joyiga chiqqan holda soliq toʻlovchi davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan manzilda haqiqatda joylashganligini, shuningdek, koʻrsatilgan manzilning manzil-maʼlumot byurosi maʼlumotlari boʻyicha haqiqatda mavjudligini oʻrganadi, mulk huquqi asosida soliq toʻlovchida koʻchmas mulk mavjud boʻlgan hollar bundan mustasno”;

31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Guvohnomaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror amalga oshirilayotgan bitimlar (operatsiyalar) xarid qilinayotgan va realizatsiya qilinayotgan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasiga mos kelmaganligi holatlari aniqlanganda, soliq organi tomonidan oʻttiz kundan koʻp boʻlmagan muddatga qabul qilinishi mumkin. Guvohnomaning amal qilishini oʻttiz kundan koʻp muddatga toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror soliq organining elektron koʻrinishdagi arizasiga asosan sud tomonidan qabul qilinishi mumkin.

Kameral hamda sayyor soliq tekshiruvlari natijasiga koʻra ushbu bandning birinchi xatboshisidagi holatlar oʻz tasdigʻini topmaganda, guvohnomaning amal qilishi qayta tiklanadi”;

37-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Soliq davrida jami daromadi xatolik natijasida bir milliard soʻmdan oshib, qoʻshilgan qiymat soligʻi guvohnomasi berilgan soliq toʻlovchilarning ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq elektron shaklda taqdim etilgan soliq toʻlovchining ixtiyoriy maxsus roʻyxatdan chiqarish toʻgʻrisidagi arizasiga asosan ham soliq organi tomonidan guvohnomaning amal qilishini tugatish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinishi mumkin. Bunda guvohnomani tugatish toʻgʻrisida qaror soliq organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan qabul qilinadi hamda guvohnoma u berilgan sanadan boshlab tugatiladi”.

12. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni muhofaza qilish boʻyicha davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandi “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda ushbu kichik bandda belgilangan Inspeksiyaning yer nazorati boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar, holatlarni aniqlash, ularga tegishli choralar koʻrishga oid vazifalari “E-YER NAZORAT” tizimi orqali amalga oshiriladi”.

13. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomning 63-ilovasida :

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni “1. Maxsus kiritiladigan biologik aktiv moddalarga ruxsatnoma olish uchun:” boʻlimida:

“a” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“biologik faol qoʻshimchalar tarkibida giyohvandlik vositalari mavjud emasligini tasdiqlovchi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hamda uning hududiy boshqarmalarining laboratoriya xulosasi”;

“b” kichik band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“biologik faol qoʻshimchalar tarkibida giyohvandlik vositalari mavjud emasligini tasdiqlovchi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalarining laboratoriya xulosasi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “15” raqami “12” raqami bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“jismoniy shaxslar tomonidan respublikaga bojsiz olib kirish normasi doirasida olib kirilgan biologik faol qoʻshimchalar”;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan biologik faol qoʻshimchalarni olib kirish va ishlab chiqarish uchun ruxsatnoma berish jarayonida intellektual mulk obyektlariga (tovar belgisi va sanoat namunasiga) boʻlgan huquqlarga rioya etilgani “Intellektual mulk muhofazasi” portali orqali majburiy ravishda tekshiriladi va (yoki) oʻrganiladi.

Respublikaga olib kirilayotgan hamda ishlab chiqarilayotgan biologik faol qoʻshimchalar tarkibida giyohvandlik vositalari mavjudligini aniqlashga qaratilgan majburiy tadqiqotlar Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan shartnoma asosida oʻtkaziladi”.

14. Vazirlar Mahkamasining “Davlat yer va kadastr nazoratini amalga oshirish tartibi hamda Davlat geodeziya nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 14-apreldagi 183-son qarorida :

a) quyidagi mazmundagi 1 1 va 1 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“1 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yerga oid munosabatlarda korrupsiyaviy omillarni bartaraf etish mexanizmlarini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 18-sentabrdagi PQ-287-son qarori bilan quyidagilar:

davlat yer nazorati Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — maxsus vakolatli davlat organlari) tomonidan amalga oshirilishi;

yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash, oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish bilan bogʻliq huquqbuzarlik darajasiga qarab, ularni “qizil”, “sariq” va “yashil” toifalardagi hududlarga boʻlish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

1 2 . Belgilansinki, maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan:

oʻtkaziladigan monitoring kuzatuvlarida yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash hamda oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish boʻyicha aniqlangan holatlar belgilangan tartibda “E-YER NAZORAT” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga kiritiladi hamda dastlabki maʼlumotlar tegishliligi boʻyicha maxsus vakolatli davlat organlariga yuboriladi. Bunda monitoring kuzatuvlari “qizil” toifadagi hududlarda har chorakda, “sariq” toifadagi hududlarda har olti oyda hamda “yashil” toifadagi hududlarda bir yilda bir marotaba oʻtkaziladi;

aniqlangan qonunbuzilishlarni bartaraf etish orqali yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash hamda oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish holatlari darajasi har chorakda 15 foizdan kam boʻlmagan miqdorda tushirib boriladi”;

b) 1-ilovada :

8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Quyidagilar davlat yer nazorati boʻyicha maxsus vakolatli davlat organlari hisoblanadi:

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzagroinspeksiya”) va uning hududiy organlari — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasi boʻyicha;

Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya qoʻmitasi) va uning hududiy organlari — muhofaza etiladigan tabiiy hududlar egallagan yerlar, ustuvor ravishda ekologik, ilmiy, madaniy, estetik, rekreatsiya va sanitariya-sogʻlomlashtirish maqsadlarida foydalaniladigan yerlar, oʻrmonlar, “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida tashkil etilgan zonalar, tabiiy suv havzalari, xavfli chiqindilar koʻmilgan hamda saqlanayotgan maxsus ombor va chiqindi poligonlariga moʻljallangan yerlar boʻyicha;

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va uning hududiy organlari — binolarni, inshootlarni yoki boshqa obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlashga taqiqlar (cheklovlar) belgilangan zonalarda ushbu ishlarni bajarish yoki aholi punktlarining tasdiqlangan bosh rejalariga, ularni rejalashtirish va qurish loyihalariga zid ravishda (bosh rejalarda nazarda tutilmagan) binolar va inshootlarni loyihalashtirish, rekonstruksiya qilish va qurish holatlari boʻyicha;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Qurilish va kommunal xoʻjaligi inspeksiyasi) va uning hududiy organlari — koʻp kvartirali uylardagi joylarning mulkdorlariga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratilgan koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkalari, Qurilish va kommunal xoʻjaligi inspeksiyasi ruxsatnomasi talab etiladigan qurilish obyektlari boʻyicha;

Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) va uning hududiy organlari — qolgan barcha toifalar boʻyicha”;

6-bob quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 6-bob. Davlat yer nazoratini tashkil etish va oʻtkazish tartibi

1-§. Umumiy qoidalar

23. Davlat yer nazorati Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan “E-YER NAZORAT” tizimida amalga oshiriladi. Bunda:

Kadastr agentligi “E-YER NAZORAT” tizimining sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini hamda maxsus vakolatli davlat organlarining tizimdan samarali foydalanishlarini taʼminlash boʻyicha masʼul organ;

“Kompyuterlashtirish, geoaxborot texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish markazi” davlat muassasasi “E-YER NAZORAT” tizimining operatori hisoblanadi.

24. “E-YER NAZORAT” tizimi ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi (edo.ijro.uz), “E-maʼmuriy ish”, “Adolat”, “E-material” axborot tizimlari, Ijro ishi yurituvlari yagona elektron bazasi bilan integratsiya qilinadi.

Aerokosmik monitoring qilish uchun zarur maʼlumotlar davlat yer nazoratini amalga oshiruvchi maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligiga (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzbekkosmos” agentligi) begʻaraz taqdim etib boriladi.

25. Quyidagilar davlat yer nazoratini amalga oshirish uchun maʼlumotlar manbai hisoblanadi:

yer monitoringi jarayonida yer toʻgʻrisidagi qonunchilikning buzilishi kuzatilganda;

maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimi hamda aerokosmik suratlarni solishtirish orqali ehtimoliy yer toʻgʻrisidagi qonunchilikning buzilishi qayd etilganda;

jismoniy yoki yuridik shaxslarning yer toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlari haqidagi asoslangan murojaatlariga muvofiq;

ommaviy axborot vositalari yoki boshqa tashqi manbalarda (ijtimoiy tarmoqlar va veb-saytlarda) yerga oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar eʼlon qilinganda;

sud, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, shuningdek, boshqa davlat organlari va tashkilotlaridan yerga oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisida dalolat beruvchi axborot kelib tushganda;

oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish jarayonida rad etilgan obyektlar “Eʼtirof” axborot tizimi orqali maʼlumot kelib tushganda.

Davlat yer nazoratini amalga oshiruvchi maxsus vakolatli davlat organlari yerga oid qonunbuzilish holatlarining oldini olish maqsadida yer toʻgʻrisidagi qonunchilik talablari yuzasidan doimiy ravishda tushuntirish tadbirlarini amalga oshiradi.

2-§. Yerga oid qonunbuzilish holatlarini davlat kosmik monitoring natijalarini qayta ishlash orqali aniqlash hamda maʼlumotlarni “E-YER NAZORAT” tizimi orqali maxsus vakolatli davlat organlariga elektron shaklda manzilli yuborish tartibi

26. “Oʻzbekkosmos” agentligi:

davlat kosmik monitoring qilish boʻyicha tasdiqlangan loyihalar doirasida yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash, bunday yerlarda ehtimoliy noqonuniy qurilmalar qurish holatlarini bir yilda ikki marotaba aerokosmik monitoring orqali aniqlaydi. Zaruratga koʻra, manfaatdor vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoʻshimcha aerokosmik monitoring oʻtkazilishi mumkin;

amalga oshirilgan kosmik monitoring natijalarida aniqlangan yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash hamda oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish ehtimoli yuqori boʻlgan holatlarga oid dastlabki maʼlumotlarni “E-YER NAZORAT” tizimi orqali maxsus vakolatli davlat organlariga elektron shaklda manzilli taqdim etib boradi.

27. “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan yuborilgan yerga oid qonunbuzilish ehtimoli yuqori boʻlgan holatlarga oid dastlabki maʼlumotlar tegishli maxsus vakolatli davlat organining “E-YER NAZORAT” tizimidagi kabinetiga avtomatik tarzda taqsimlanadi.

28. Maxsus vakolatli davlat organlari kelib tushgan maʼlumotlarni belgilangan tartibda oʻrganib chiqadi hamda oʻz vakolatlari doirasida tegishli choralarni koʻradi.

“E-YER NAZORAT” tizimiga kelib tushgan maʼlumotlarning maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan asossiz ravishda qaytarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-§. Maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan “E-YER NAZORAT” tizimida yerga oid qonunbuzilish holatlari toʻgʻrisidagi ishlarni yuritish, davlat yer nazorati hujjatlarini rasmiylashtirish, koʻrib chiqish va qaror qabul qilish yoki “E-YER NAZORAT” tizimi orqali huquqbuzarliklarni koʻrib chiqish vakolatiga ega organga yuborish tartibi

29. Maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan yerga oid huquqbuzarliklarni aniqlash, hujjatlar toʻplamini shakllantirish, ularni oʻz vaqtida va xolisona koʻrib chiqish maqsadida elektron hujjatlar almashinuvi “E-YER NAZORAT” tizimidan foydalanilgan holda amalga oshiriladi.

Yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilishi kuzatilganda, maxsus vakolatli davlat organi rahbarining (rahbar oʻrinbosarining) “E-YER NAZORAT” tizimida elektron tarzda shakllantirilib, davlat yer nazoratini amalga oshirish toʻgʻrisidagi tasdiqlangan buyrugʻiga asosan oʻn ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda davlat yer nazorati amalga oshiriladi.

Davlat yer nazoratini amalga oshirish toʻgʻrisidagi buyruqda yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, nazorat amalga oshiriladigan yer uchastkasi joylashgan manzil, nazoratni amalga oshiruvchi mansabdor shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi hamda lavozimi, nazoratni amalga oshirish muddati va maqsadlari koʻrsatiladi, ushbu bandning toʻrtinchi xatboshisi bundan mustasno.

Yer uchastkalarini oʻzboshimchalik bilan egallab olish, ushbu yer uchastkalarida oʻzboshimchalik bilan imorat qurish bilan bogʻliq davlat yer nazoratini amalga oshirish toʻgʻrisidagi buyruqda yuridik va jismoniy shaxslarning nomi koʻrsatilmaydi.

Davlat yer nazoratini amalga oshirish toʻgʻrisidagi buyruqqa nazorat obyektining WGS-84 koordinatalar tizimidagi geolokatsiyasi ilova qilinishi lozim.

Davlat yer nazoratini amalga oshirish toʻgʻrisidagi buyruqda koʻrsatilgan sana ushbu nazoratni amalga oshirish muddatining boshlanishi hisoblanadi.

30. Agar davlat yer nazoratida maxsus vakolatli davlat organining ikki yoki undan ortiq nazoratchi mansabdor shaxslari qatnashganda, davlat yer nazoratini amalga oshirish toʻgʻrisidagi buyruqda familiyasi birinchi koʻrsatilgan mansabdor shaxs nazorat jarayonini boshqarish va natijalarini umumlashtirishga javobgar shaxs hisoblanadi.

Maxsus vakolatli davlat organlarining mansabdor shaxslari davlat yer nazorati tadbirlarida oʻz vakolatlari doirasidan chetga chiqmasligi hamda nazorat predmetiga aloqador boʻlmagan hujjatlarni (axborotni) talab qilmasligi lozim.

31. Yerga oid hujjatlarning qalbaki yoki soxtaligi haqida shubha paydo boʻlgan hollarda, davlat yer nazoratini amalga oshirayotgan maxsus vakolatli davlat organining mansabdor shaxsi tomonidan ularning haqiqiyligi yoki toʻgʻriligiga aniqlik kiritish maqsadida olib qoʻyilishi mumkin.

Bunda hujjatlarni olib qoʻyish toʻgʻrisida maxsus vakolatli davlat organining mansabdor shaxsi tomonidan bayonnoma tuziladi va unda quyidagilar koʻrsatiladi:

bayonnoma tuzilgan vaqti va joyi;

bayonnomani tuzgan shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi;

hujjatlari olib qoʻyilgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (yuridik shaxs nomi, uning mansabdor shaxsi yoki hujjatlarni olib qoʻyishda ishtirok etgan vakili yoxud jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, manzili va shu kabilar);

hujjatlarni olib qoʻyishda ishtirok etgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (agar ular boʻlsa);

olib qoʻyilayotgan hujjatning nomi (mazmuni), sanasi, raqami, uni qabul qilgan (rasmiylashtirgan) organ, tashkilot nomi hamda hujjatning varaqlari soni.

Hujjatlarni olib qoʻyish toʻgʻrisidagi bayonnoma planshet yoki kompyuter yordamida “E-YER NAZORAT” tizimi orqali elektron tarzda rasmiylashtiriladi.

Ushbu bayonnoma yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki uning vakili yoxud jismoniy shaxs tomonidan imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya (barmoq izi), yoki ERI) bilan tasdiqlangandan soʻng, bayonnoma ushbu shaxslarga elektron aloqa vositasi yoki pochta xizmati orqali yuboriladi.

Yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki uning vakili yoxud jismoniy shaxs hujjatlarni olib qoʻyish toʻgʻrisidagi bayonnomani imzolashdan bosh tortgan hollarda, bu haqida bayonnomaga tegishli yozuv kiritiladi va bayonnoma ushbu shaxslarga elektron aloqa vositasi yoki pochta xizmati orqali yuboriladi.

32. Davlat yer nazorati doirasidagi harakatlarni yuridik yoki jismoniy shaxs roʻyxatdan oʻtgan yoki faoliyat yuritayotgan yoxud nazorat tadbiri oʻtkazilayotgan joyning oʻzida rasmiylashtirish imkoni boʻlmasa, ushbu harakatlar fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining yoki maxsus vakolatli davlat organining binosida planshet va kompyuter yordamida rasmiylashtirilishi mumkin.

Maxsus vakolatli davlat organining mansabdor shaxslari tomonidan davlat yer nazorati natijalari boʻyicha “E-YER NAZORAT” tizimida quyidagilarni ilova qilgan holda elektron tarzda dalolatnoma tuziladi:

nazorat tadbiri oʻtkazilgan joy, dalolatnoma tuzilgan sana;

nazorat tadbiri oʻtkazish uchun asos;

nazorat tadbirini oʻtkazgan mansabdor shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi;

yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, ularning manzili va soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR);

davlat yer nazorati sohasida huquqbuzarlik sodir etilgan joyning aniq manzili, WGS-84 koordinatalar katalogi, holati va hajmi, shuningdek, yer toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining tegishli normasiga havola etilgan holdagi batafsil tavsifi;

yerga oid huquqbuzarlik oqibatlarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda ixtiyoriy ravishda bartaraf etish toʻgʻrisida koʻrsatma.

Dalolatnomaga maxsus vakolatli davlat organi mansabdor shaxsi tomonidan yer nazorati tadbirida olingan fotosuratlar, videoyozuvlar va boshqa materiallar ilova qilinadi.

Ushbu dalolatnoma yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki uning vakili yoxud jismoniy shaxs tomonidan imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya (barmoq izi) yoki ERI) bilan tasdiqlagandan soʻng, dalolatnoma ushbu shaxslarga elektron aloqa vositalari va pochta xizmati orqali yuboriladi.

Yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki uning vakili yoxud jismoniy shaxs dalolatnomani imzolashdan bosh tortgan hollarda, bu haqida dalolatnomaga tegishli yozuv kiritiladi va dalolatnoma ushbu shaxslarga uch ish kunidan kechiktirmasdan elektron aloqa vositalari hamda pochta xizmati orqali yuboriladi.

Dalolatnoma yuridik yoki jismoniy shaxsga topshirilgan kun yoki unga yuborilgan kun davlat yer nazorati tadbiri yakunlangan vaqt deb hisoblanadi.

Davlat yer nazorati dalolatnomasini qogʻoz shaklida rasmiylashtirish zarurati yuzaga kelganda, ushbu dalolatnoma belgilangan tartibda davlat yer nazorati tadbiri tugallangan kundan eʼtiboran keyingi ish kunidan kechiktirmasdan “E-YER NAZORAT” tizimiga elektron shaklda kiritiladi.

Yer toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarini buzganlik uchun yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki jismoniy shaxs maʼmuriy javobgarlikka tortilishi lozim boʻlsa, maxsus vakolatli davlat organlarining yer nazoratini amalga oshirgan mansabdor shaxsi aniqlangan huquqbuzarliklar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga muvofiq oʻz vakolatlari doirasida maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnoma tuzadi.

Aniqlangan huquqbuzarliklar vakolat doirasiga tegishli boʻlmagan hollarda nazorat qiluvchi organ besh kun muddatda mazkur huquqbuzarliklarni koʻrib chiqish vakolatiga ega organga yuborilayotganligi toʻgʻrisida maʼlumotni kiritgan holda “E-YER NAZORAT” tizimi orqali huquqbuzarliklarni koʻrib chiqish vakolatiga ega organga yuboradi.

4-§. Yerga oid qonunbuzilish holatlarini aniqlash va ular yuzasidan oʻtkazilgan davlat yer nazorati tadbirlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, saqlash va tahlil qilish qoidalari

33. Yerga oid qonunbuzilish holatlarini aniqlash va ular yuzasidan oʻtkazilgan davlat yer nazorati tadbirlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (yozma koʻrsatma, maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnoma, jarimalarni qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorlar va sud qarorlari) bevosita “E-YER NAZORAT” tizimining maxsus va oʻzgarmas ID-raqam bilan shakllantiriladi va toʻplanadi.

“E-YER NAZORAT” tizimining “Huquqbuzarlikni joyiga chiqib oʻrganish” boʻlimida rasmiylashtirilgan buyruq, huquqbuzar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, noqonuniy qurilma rasmlari, huquqbuzarning tushuntirish xati va rasmiylashtirilgan dalolatnoma va boshqa hujjatlar shakllantiriladi va toʻplanadi.

33 1 . Huquqbuzarlik boʻyicha rasmiylashtirilgan maʼmuriy bayonnoma va qabul qilingan maʼmuriy jazo qoʻllash haqidagi qaror Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimida (“E-maʼmuriy ish”) shakllantiriladi hamda integratsiya qilish orqali “E-YER NAZORAT” tizimining “Chora koʻrish” boʻlimida toʻplanadi.

33 2 . Oʻzboshimchalik bilan egallangan yer maydonlarini majburiy tartibda boʻshatish hamda noqonuniy qurilmalarni buzdirish boʻyicha fuqarolik va iqtisodiy sudlarga kiritilgan daʼvo arizalari, shuningdek, fuqarolik va iqtisodiy sudlar tomonidan koʻrib chiqish tamomlanib, qonuniy kuchga kirgan sud qarorlari “E-YER NAZORAT” tizimi va “Adolat” axborot tizimining integratsiyasi orqali “E-YER NAZORAT” tizimida avtomatik shakllantiriladi va toʻplanadi.

33 3 . Yerga oid qonunbuzilish holatlari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman, shaharlar boʻyicha hisobot jadvallari “E-YER NAZORAT” tizimida mavjud maʼlumotlar asosida shakllantiriladi.

Bunda huquqbuzarlik sodir etilgan tuman (shahar)lar, MFY, manzili, huquqbuzar shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, identifikatsiyalovchi ID-kartasi (pasport) maʼlumotlari, ijrochi inspektor, rasmiylashtirilgan dalolatnomaning sanasi, huquqbuzarlik boʻyicha rasmiylashtirilgan elektron bayonnoma va qabul qilingan qaror sanasi, sud organlariga kiritilgan daʼvo arizalari sanasi, maʼmuriy jarima qoʻllash toʻgʻrisidagi bayonnoma, qaror, vakolat doirasida boshqa idoralarga yuborilgan holatlar, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosiga yuborilgan maʼmuriy ishlar maʼlumotlaridan foydalaniladi.

Aniqlangan har bir huquqbuzarlik boʻyicha amalga oshirilgan ishlarni tuman (shahar) darajasidan respublika darajasigacha boʻlgan vertikal nazorat va tahlil qilish imkoniyati yaratiladi.

33 4 . Yerga oid qonunbuzilish holatlarini aniqlash va ular yuzasidan oʻtkazilgan davlat yer nazorati tadbirlari toʻgʻrisidagi “E-YER NAZORAT” tizimida shakllantirilgan hujjatlar va maʼlumotlar “E-YER NAZORAT” tizimida saqlanadi.

Bunda qogʻoz shaklidagi maʼlumotlar maxsus vakolatli davlat organlarida, ularning elektron nusxalari “E-YER NAZORAT” tizimida saqlanadi.

33 5 . Maxsus vakolatli davlat organiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasiga tegishliligiga koʻra “E-YER NAZORAT” tizimida saqlanayotgan hujjatlar va maʼlumotlarni koʻrish va tahlil qilish imkoniyati yaratiladi.

33 6 . “E-YER NAZORAT” tizimida yerga oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz vaqtida kiritish va huquqbuzarlikka oid ishlarni koʻrib chiqish natijalari toʻgʻrisida maʼlumotlarni joylashtirish uchun Kadastr agentligi va axborot tizimlari “E-YER NAZORAT” tizimiga integratsiya qilinadigan vakolatli davlat organlari masʼul hisoblanadi.

5-§. Davlat yer nazorati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning yagona markazlashtirilgan elektron tizimini yuritish tartibi

34. “E-YER NAZORAT” tizimini yuritishda davlat yer nazorati toʻgʻrisidagi ishlar boʻyicha guvoh, jabrlanuvchi, xolis va huquqbuzar ularning elektron raqamli imzosidan (barmoq izi yoki grafik imzo) foydalangan holda identifikatsiya qilinadi hamda ishni koʻrib chiqayotgan maxsus vakolatli davlat organlarining mansabdor shaxslari tomonidan nazorat tadbiri natijasi toʻgʻrisidagi ishlar va ishga taalluqli hujjatlar QR-kod bilan tasdiqlanadi.

34 1 . Kadastr agentligi tomonidan davlat yer nazorati toʻgʻrisidagi ishlar boʻyicha elektron shakldagi maʼlumotlar arxivi (ish hujjatlarining elektron shakli) qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda saqlanadi.

34 2 . Maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan yer qonunchiligiga rioya qilmaslik, jumladan, yerlardan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash hamda oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish holatlarini barvaqt aniqlash, ularga tegishli choralar koʻrish doirasida aniqlangan huquqbuzarliklar boʻyicha undirilgan jarimalarning ikki foizi “E-YER NAZORAT” tizimi operatoriga yoʻnaltiriladi.

34 3 . “E-YER NAZORAT” tizimidagi maʼlumotlar maxsus vakolatli davlat organlarining mansabdor shaxslari foydalanadigan maʼlumotlar hisoblanadi hamda mazkur mansabdor shaxslar “E-YER NAZORAT” tizimidagi maʼlumotlar bilan faqat qonunchilik hujjatlari asosida zimmasiga yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun tanishishi va foydalanishi mumkin.

6-§. Yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash, oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar darajasiga qarab hududlarni toifalarga ajratish mezonlari

35. Yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash, oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish bilan bogʻliq huquqbuzarlik darajasiga qarab tuman (shahar)lar quyidagicha hududlarga boʻlinadi:

“qizil” toifadagi hudud — yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash hamda oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish ehtimoli yuqori hududlar;

“sariq” toifadagi hudud — yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash hamda oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish ehtimoli oʻrta hududlar;

“yashil” toifadagi hudud — yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash hamda oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish ehtimoli past hududlar.

35 1 . Tuman (shahar)lar davlat yer nazoratini amalga oshirish uchun maʼlumotlar manbalari orqali taqdim etib boriladigan maʼlumotlar asosida har chorak yakuni bilan toifalarga boʻlinadi.

Yigʻilgan maʼlumotlar manbalari orqali yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash, oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish bilan bogʻliq huquqbuzarlik soni eng koʻp boʻlgan tuman (shahar) aniqlanadi.

Bunda ushbu hududda aniqlangan huquqbuzarliklarning umumiy sonidan:

75 foiz va undan oshgan tuman (shahar) — “qizil” toifadagi hudud;

50 foizdan 75 foizgacha boʻlgan tuman (shahar) — “sariq” toifadagi hudud;

50 foiz va undan kam boʻlgan tuman (shahar) — “yashil” toifadagi hudud deb belgilanadi.

35 2 . “Qizil” toifadagi hududlarda har chorakda kamida bir marotaba maxsus uchuvchisiz uchish apparatlaridan foydalangan holda, “sariq” toifadagi hududlarda har olti oyda kamida bir marotaba maxsus samolyot yordamida monitoring kuzatuvlari oʻtkaziladi.

Yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash va oʻzboshimchalik bilan bino va inshootlarni qurish holatlarini aniqlagan davlat organi tomonidan oʻz vakolati doirasida chora koʻriladi yoki aniqlangan maʼlumotlar tegishliligi boʻyicha “E-YER NAZORAT” tizimi orqali maxsus vakolatli davlat organlariga chora koʻrish uchun yuboriladi.

Aniqlangan yerga oid qonunbuzilish holatlari bartaraf etilgunga qadar maxsus vakolatli davlat organlarining davlat yer nazorati yoʻnalishidagi asosiy kuch va vositalari safarbar etiladi”;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Davlat yer nazoratini amalga oshirish

SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Maxsus vakolatli davlat organlari Davlat yer nazorati Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida maxsus vakolatli davlat organlari tomonidan “E-YER NAZORAT” tizimida amalga oshiriladi. Doimiy 2-bosqich “Oʻzbekkosmos” agentligi Yer uchastkalaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish, yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash, bunday yerlarda ehtimoliy noqonuniy qurilmalar qurish holatlarini aerokosmik monitoring orqali aniqlaydi va “E-YER NAZORAT” tizimi orqali maxsus vakolatli davlat organlariga yuboradi. Bir yilda ikki marotaba 3-bosqich Maxsus vakolatli davlat organlari Davlat yer nazorati yer toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi kuzatilganda maxsus vakolatli davlat organi rahbarining (rahbar oʻrinbosarining) tasdiqlangan buyrugʻi “E-YER NAZORAT” tizimida elektron tarzda shakllantiriladi va vakolat doirasida tegishli choralar koʻradi. Oʻn ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda 4-bosqich Maxsus vakolatli davlat organlari 1. Davlat yer nazorati natijalari boʻyicha “E-YER N AZORAT” tizimida elektron tarzda dalolatnoma tuzadi. 2. Dalolatnoma yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki uning vakili yoxud jismoniy shaxs tomonidan belgilangan tartibda tasdiqlangandan soʻng yoki ular dalolatnomani imzolashdan bosh tortgan taqdirda, bu haqida dalolatnomaga tegishli yozuv kiritilgan holda ushbu shaxslarga elektron aloqa vositalari va pochta xizmati orqali yuboriladi. 10 ish kuni mobaynida 5-bosqich Maxsus vakolatli davlat organlari 1. Yer toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarini buzganlik uchun yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki jismoniy shaxs maʼmuriy javobgarlikka tortilishi lozim boʻlsa, maxsus vakolatli davlat organlarining yer nazoratini amalga oshirgan mansabdor shaxsi aniqlangan huquqbuzarliklar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga muvofiq oʻz vakolatlari doirasida maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnoma tuzadi. Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksida belgilangan muddatlarda 2. Aniqlangan huquqbuzarliklar vakolat doirasiga tegishli boʻlmagan hollarda, mazkur huquqbuzarliklarni koʻrib chiqish vakolatiga ega organga “E-YER N AZORAT” tizimi orqali yuboradi. 5 kun muddatda ” .

15. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarni tashkil etish va tugatishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qarorida :

a) 2-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2 1 -ilovaga muvofiq;

Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2 2 -ilovaga muvofiq;

Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2 3 -ilovaga muvofiq”;

toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) quyidagi mazmundagi 2 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 2 1 -ILOVA

Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatadigan Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish tartibini belgilaydi.

Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkati (keyingi oʻrinlarda — shirkat) shirkat aʼzolariga umumiy ijtimoiy-xoʻjalik vazifalarini hal etishda hamda bogʻdorchilik va uzumchilikni yuritishda koʻmaklashish uchun jismoniy shaxslar tomonidan ixtiyoriy asoslarda taʼsis etilgan notijorat tashkilot hisoblanadi.

Shirkat faoliyatini tashkil etish, uni boshqarish, shirkat va aʼzolar oʻrtasidagi munosabatlar qonunchilik hujjatlari hamda shirkat taʼsis hujjatlari bilan tartibga solinadi.

2. Shirkat Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.

3. Shirkat ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.

2-bob. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish

4. Shirkat vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali Tizimda roʻyxatdan oʻtadi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan, Tizim orqali murojaat etgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.

Bunda ariza beruvchi shirkatni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etadi.

5. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega.

6. Ariza beruvchi tomonidan shirkatning nomi lotin alifbosida tanlanadi va uning boshqa yuridik shaxslarning nomlari bilan adashtirib yuborish darajasida bir xil yoki ularga oʻxshashligi Tizim tomonidan avtomatik tarzda tekshiriladi.

7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻzining elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi.

Oʻzi kelib murojaat etganda soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda, tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.

8. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:

davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni;

davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav;

shirkat maqsadlari uchun yer uchastkasi ajratilishi haqidagi mahalliy davlat hokimiyati organlarining 2021-yil 1-avgustga qadar qabul qilingan qarori, bunda mahalliy davlat hokimiyati organlarining shirkat maqsadlari uchun yer uchastkasi ajratilishi haqidagi qarorining haqiqatda qabul qilinganligini isbotlovchi arxiv idoralarining maʼlumotnomasi ham taqdim etiladi;

yer uchastkasining realizatsiya qilinganligi haqidagi elektron onlayn-auksion yakunlari boʻyicha bayonnoma;

shirkat ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan shirkatning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan, taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi.

Bunda taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni shirkat aʼzolari tomonidan Tizimda elektron ravishda ham tasdiqlanishi mumkin.

9. Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqqanlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

Yigʻimning 80 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga, qolgan qismi esa qonunchilikda boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi.

10. Ariza beruvchi ushbu Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bevosita taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki Tizim orqali elektron ravishda yuboradi.

Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim etilgan hujjatlarni kelib tushgan sanadan boshlab ikki ish kuni davomida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish haqida yoki ushbu Reglamentning 12-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.

11. Agar taqdim qilingan hujjatlar ushbu Reglament talablariga muvofiq boʻlsa, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:

Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish orqali shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazadi;

davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan shirkatni Tizim vositasida avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi;

ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan shirkat davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani shakllantiradi;

shirkatning taʼsis hujjatlarini (ustav va taʼsis shartnomasi) QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlaydi;

shirkat davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

12. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

yigʻim toʻlanmaganligi yoki uning toʻliq boʻlmagan miqdorda toʻlanganligi;

ushbu Reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi yoki ularda notoʻgʻri (xato) maʼlumotlarning mavjudligi;

qonunchilik va taʼsis hujjatlari bilan vakolat berilmagan organ tomonidan taʼsis hujjatlarini tasdiqlash (xulosaga kelish), ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi;

shirkat aʼzolari tarkibiga jismoniy shaxs boʻlmagan boshqa subyektlarning qabul qilinganligi;

shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etadi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

14. Shirkatni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab besh ish kuni davomida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda yigʻimni toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Bunda shirkat ushbu bobda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.

Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangi berilgan hisoblanadi va toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan shirkat qayta tashkil etilgan yoki asosiy faoliyat yoʻnalishlarida oʻzgarishlar yuz bergan taqdirda yoxud taʼsis hujjatlariga boshqacha tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shuningdek, aʼzolari tarkibida oʻzgarishlar yuz berganda, oʻttiz kun muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga qayta roʻyxatdan oʻtish uchun murojaat qilinadi.

16. Shirkatni qayta roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek, qayta tashkil etish boʻyicha murojaatlar ushbu bobda nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

17. Shirkatlar pochta manzili oʻzgargan taqdirda, bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay shirkatning Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi.

Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ shirkatning pochta manzili oʻzgargani haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu toʻgʻrisida davlat soliq xizmati hamda statistika organlarini xabardor qiladi.

18. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilgani, shuningdek, taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradilar.

19. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qiladi yoki Tizimda roʻyxatdan oʻtadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnoma koʻrib chiqilgani uchun belgilangan miqdorda yigʻimni toʻlaydi. Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga muvofiq boʻlganda, bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazadi. Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda, davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etadi va bu haqida ariza beruvchini xabardor qiladi. 2 ish kuni davomida 4-bosqich Ariza beruvchi Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda qayta murojaat qiladi. Xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni davomida 5-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Shirkatning taʼsis hujjatlarini (ustav va taʼsis shartnomasi) QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlaydi. Shirkat davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilgani haqidagi guvohnomani, uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatlarini ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng real vaqt rejimida

Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish boʻyicha

I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR: 3. Ariza beruvchining bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatiga aloqadorligi: II. Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkati toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkati nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa)): 2. Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatining pochta manzili: 3. Asosiy faoliyat turi: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilingani toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni. 2. Davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav. 3. Shirkat maqsadlari uchun yer uchastkasi ajratilishi haqidagi mahalliy davlat hokimiyati organlarining 2021-yil 1 avgustga qadar qabul qilingan qarori, bunda mahalliy davlat hokimiyati organlarining shirkat maqsadlari uchun yer uchastkasi ajratilishi haqidagi qarorining haqiqatda qabul qilinganligini isbotlovchi arxiv idoralarining maʼlumotnomasi ham taqdim etiladi. 4. Yer uchastkasining realizatsiya qilinganligi haqidagi elektron onlayn-auksion yakunlari boʻyicha bayonnoma. 5. Shirkat ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan shirkatning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan, taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi. 5. Ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh. Soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: yangi roʻyxatdan oʻtish qayta roʻyxatdan oʻtish

Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkati davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatining nomi: __________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _______________________________________ __________________________________________________ STIR: _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Qoʻshimcha maʼlumotlar: _________________________________________________________________________________________ QR-kod Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _______________________ _______________________

Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri __________________________________________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20_ ___ _ yil “__ _ _ __ ” ____ ____ ___dagi (yil, kun, oy) __________________________________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, _____________________________________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 14-bandiga asosan ariza beruvchi davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish asoslarini bartaraf etgan holda, besh ish kuni davomida yigʻimni toʻlamasdan bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlarini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun qayta murojaat qilish huquqiga ega. Mazkur muddatdan keyin berilgan murojaatlar umumiy tartibda berilgan hisoblanadi. _____________________________ ________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod ” ;

v) quyidagi mazmundagi 2 2 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 2 2 -ILOVA

Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatadigan matlubot kooperativini (keyingi oʻrinlarda — kooperativ) davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish tartibini belgilaydi.

Matlubot kooperativi — ishtirokchilarning moddiy (mulkiy) ehtiyojlarini qondirish maqsadida fuqarolarning aʼzolikka asoslangan ixtiyoriy birlashmasi hisoblanib, bu birlashuv uning aʼzolari tomonidan oʻz mulkiy (pay) badallarini qoʻshish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

2. Kooperativ jismoniy shaxslarning tashabbusi bilan ixtiyoriylik asosida tashkil etiladi. Kooperativ aʼzolari soni kamida yetti kishidan kam boʻlmasligi kerak.

Kooperativ faoliyatini tashkil etish, boshqarish, kooperativ va aʼzolar oʻrtasidagi munosabatlar qonunchilik hujjatlari hamda kooperativ taʼsis hujjatlari bilan tartibga solinadi.

3. Kooperativ Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.

4. Kooperativ ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.

2-bob. Kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish

5. Kooperativ vakili (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Tizimda roʻyxatdan oʻtadi.

Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan, Tizim orqali murojaat etgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.

Bunda ariza beruvchi kooperativni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etadi.

6. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega.

7. Ariza beruvchi tomonidan kooperativning nomi lotin alifbosida tanlanadi va uning boshqa yuridik shaxslarning nomlari bilan adashtirib yuborish darajasida bir xil yoki ularga oʻxshashligi Tizim tomonidan avtomatik tarzda tekshiriladi.

8. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani oʻzining elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi.

Oʻzi kelib murojaat etganda soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda, tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.

9. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:

davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni;

davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav;

kooperativ ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan kooperativning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan, taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi.

Bunda taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni kooperativ aʼzolari tomonidan Tizimda elektron ravishda ham tasdiqlanishi mumkin.

10. Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqqanlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Yigʻim toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.

Yigʻimning 80 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga, qolgan qismi esa qonunchilikda boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi.

11. Ariza beruvchi ushbu Reglamentning 9-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bevosita taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki Tizim orqali elektron ravishda yuboradi.

Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim etilgan hujjatlarni kelib tushgan sanadan boshlab ikki ish kuni davomida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish haqida yoki ushbu Reglamentning 13-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.

12. Agar taqdim qilingan hujjatlar ushbu Reglament talablariga muvofiq boʻlsa, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:

Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish orqali kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazadi;

davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kooperativni Tizim vositasida avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi;

ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan kooperativni davlat roʻyxatidan oʻtkazish haqidagi guvohnomani shakllantiradi;

kooperativ davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

13. Kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

yigʻim toʻlanmaganligi yoki uning toʻliq boʻlmagan miqdorda toʻlanganligi;

ushbu Reglamentning 9-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi yoki ularda notoʻgʻri (xato) maʼlumotlarning mavjudligi;

qonunchilik va taʼsis hujjatlari bilan vakolat berilmagan organ tomonidan taʼsis hujjatlarini tasdiqlash (xulosaga kelish), ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi;

kooperativ aʼzolari soniga qoʻyilgan minimal talabning bajarilmaganligi;

kooperativning ustavida aʼzolarning kooperativ qarzlari boʻyicha mulkiy javobgarligi koʻrsatilmaganligi.

Qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun murojaat etilganda, aʼzolar soniga qoʻyilgan minimal talablarga nisbatan kooperativ aʼzolar soni kamayib ketgan taqdirda, kooperativ boshqa tashkiliy-huquqiy shaklda qayta tashkil etilishi yoki ixtiyoriy tugatilishi kerak.

Kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etadi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi.

15. Kooperativni davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab besh ish kuni davomida tegishli xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf qilgan holda davlat boji toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Bunda kooperativ ushbu bobda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkaziladi.

Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangi berilgan hisoblanadi va toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

16. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan kooperativ qayta tashkil etilgan yoki asosiy faoliyat yoʻnalishlarida oʻzgarishlar yuz bergan taqdirda yoxud taʼsis hujjatlariga boshqacha tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shuningdek, aʼzolari tarkibida oʻzgarishlar yuz berganda, oʻttiz kun muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga qayta roʻyxatdan oʻtish uchun murojaat qilinadi.

17. Kooperativni qayta roʻyxatdan oʻtkazish, shuningdek, uni qayta tashkil etish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish ushbu bobda nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda amalga oshiriladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Kooperativ pochta manzili oʻzgargan taqdirda, bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay oʻzining Tizimdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi.

Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ kooperativning pochta manzili oʻzgargani haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu haqida davlat soliq xizmati va statistika organlarini xabardor qiladi.

19. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilgani, shuningdek, taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradi.

20. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qiladi yoki Tizimda roʻyxatdan oʻtadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnoma koʻrib chiqilganligi uchun belgilangan miqdorda yigʻimni toʻlaydi. Murojaat qilingan vaqtda 3-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga muvofiq boʻlganda, matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazadi. Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda, davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etadi va bu haqida ariza beruvchini xabardor qiladi. 2 ish kuni davomida 4-bosqich Ariza beruvchi Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish rad etilgan taqdirda, tegishli kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qiladi. Xabarnomani olgan vaqtdan boshlab 5 ish kuni davomida 5-bosqich Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Matlubot kooperativi davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazilganligi haqidagi guvohnomani ariza beruvchiga taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchining Tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng real vaqt rejimida

Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish boʻyicha

I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR.: 3. Ariza beruvchining matlubot kooperativiga aloqadorligi: II. Matlubot kooperativi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Matlubot kooperativi nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa)): 2. Matlubot kooperativining pochta manzili: 3. Asosiy faoliyat turi: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Davlat tilidagi taʼsis shartnomasi va ustav qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi taʼsis yigʻilishi (konferensiyasi) bayoni. 2. Davlat tilidagi belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis shartnomasi va ustav. 3. Matlubot kooperativi ajratib chiqarish yoki qoʻshib yuborish shaklida qayta tashkil qilinganda — qayta tashkil qilinayotgan kooperativning barcha kreditorlar va qarzdorlar oldidagi barcha majburiyatlar boʻyicha, jumladan, taraflar oʻrtasidagi daʼvolashayotgan majburiyatlar yuzasidan huquqiy vorislikni oʻz ichiga olgan taqsimlash balansi yoki topshirish dalolatnomasi. 4. Ariza beruvchining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjat. Izoh. Soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: yangi roʻyxatdan oʻtish qayta roʻyxatdan oʻtish

Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Matlubot kooperativining davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA Roʻyxatdan oʻtkazilgan sana Matlubot kooperativining nomi:___________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ Pochta manzili: _______________________________________________ Tashkiliy-huquqiy shakli: ______________________________________ STIR: _____________ QR-kod Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _______________________________________ ________ _______________________________________________ ________________________ _______________________

Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri _____________________________________ ____ _______________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20_ __ _ yil “__ __ _” ___ ___ ______dagi (yil, kun, oy) ___________________________ _______________________ _________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, ______________________________ _______________________ ______________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Axborot tariqasida maʼlum qilinadiki, Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 15-bandiga asosan ariza beruvchi davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni rad etish asoslarini bartaraf etgan holda besh ish kuni davomida davlat boji toʻlamasdan, Matlubot kooperativini davlat roʻyxatidan (qayta roʻyxatdan) oʻtkazish uchun qayta murojaat qilish huquqiga ega. Mazkur muddatdan keyin berilgan murojaatlar umumiy tartibda berilgan hisoblanadi. _______________________________ _____________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod ” ;

g) quyidagi mazmundagi 2 3 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 542-son qaroriga 2 3 -ILOVA

Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini (keyingi oʻrinlarda — fuqarolar yigʻini) Davlat xizmatlari markazlarida (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Fuqarolar yigʻini roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) orqali hisobga olinadi.

3. Fuqarolar yigʻini ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq hisobga olinadi.

2-bob. Fuqarolar yigʻinini hisobga olish

4. Fuqarolar yigʻini tashkil etilayotganda uning raisi (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) saylangan kundan boshlab ikki hafta muddatda fuqarolar yigʻinini hisobga olish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat etadi.

Ariza beruvchi murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ariza beruvchi nomidan mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron ravishda toʻldiradi.

5. Ariza beruvchi soʻrovnomani shakllantirishni istalgan bosqichda toʻxtatish huquqiga ega.

6. Ariza beruvchi tomonidan fuqarolar yigʻinining nomi lotin alifbosida tanlanadi.

7. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari bilan tasdiqlaydi.

8. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:

shaharchalar, qishloqlar, ovullar, shuningdek, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar hamda ovullarda mahallalar tashkil etish toʻgʻrisidagi tegishli mahalliy davlat hokimiyati organining qarori;

fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) bayoni;

fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) yigʻin raisini saylash toʻgʻrisidagi qarori;

fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizom;

fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda (qoʻshib yuborish, boʻlish va ajratib chiqarish) — tuzilayotgan fuqarolar yigʻinining barcha kreditorlari va qarzdorlariga, shu jumladan, tomonlar daʼvolashayotgan majburiyatlarga nisbatan barcha majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorislik toʻgʻrisidagi qoidalar koʻrsatilgan topshirish dalolatnomasi (qoʻshib yuborishda) yoki taqsimlash balansi (boʻlishda va ajratib chiqarishda).

9. Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqqanlik uchun yigʻim undirilmaydi.

10. Ariza beruvchi ushbu Reglamentning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bevosita taqdim qiladi (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki Tizim orqali elektron ravishda yuboradi.

Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim etilgan hujjatlarni kelib tushgan sanadan boshlab bir ish kuni davomida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijalari boʻyicha fuqarolar yigʻinini hisobga olish yoki ushbu Reglamentning 12-bandida belgilangan holatlar mavjud boʻlganda hisobga olishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.

11. Agar taqdim etilgan hujjatlar ushbu Reglament talablariga muvofiq boʻlsa roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi quyidagilarni amalga oshiradi:

Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga avtomatik tarzda tegishli yozuvlar kiritish orqali fuqarolar yigʻinini hisobga oladi;

hisobga olingan fuqarolar yigʻinini Tizim vositasida avtomatik tarzda davlat soliq xizmati va statistika organlarida davlat hisobiga qoʻyadi;

ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan fuqarolar yigʻinini hisobga olinganligi haqidagi guvohnomani shakllantiradi;

fuqarolar yigʻini hisobga olinganligi haqidagi guvohnomani hamda belgilangan tartibda tasdiqlangan nizomni real vaqt rejimida ariza beruvchiga taqdim qiladi.

12. Fuqarolar yigʻinini hisobga olishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

ushbu Reglamentning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi;

taqdim etilgan hujjatlar qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq kelmaganligi;

hisobga olish uchun taqdim etilgan hujjatlarda haqiqiy boʻlmagan maʼlumotlar aniqlanganligi;

qonunchilik hujjatlari va taʼsis hujjatlari bilan vakolat berilmagan organ tomonidan taʼsis hujjatlarini tasdiqlash (xulosaga kelish), ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganligi.

Fuqarolar yigʻinini hisobga olishni boshqa asoslarga koʻra rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Hisobga olishga toʻsqinlik qiluvchi holatlar mavjud boʻlganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi ushbu Reglamentga 4-ilovaga muvofiq fuqarolar yigʻinini hisobga olishni rad etish haqida qaror qabul qilingani toʻgʻrisidagi xabarnomani rasmiylashtiradi hamda uni ariza beruvchiga taqdim etadi.

Fuqarolar yigʻinini hisobga olish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab besh ish kuni davomida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda, faqat kamchiliklar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Bunda fuqarolar yigʻinini ushbu bobda belgilangan tartibda hisobga olinadi.

Ariza beruvchi tomonidan ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddatdan keyin berilgan soʻrovnomalar yangi berilgan hisoblanadi.

14. Agar ariza beruvchi fuqarolar yigʻinini hisobga olishni rad etishga asos boʻlgan sabablarni oʻz vaqtida bartaraf etsa, hisobga olish boʻyicha hujjatlar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan barcha zarur hujjatlar bilan birga ariza taqdim etilgan kundan boshlab bir ish kuni davomida koʻrib chiqiladi.

15. Fuqarolar yigʻini qayta tuzilgan yoki fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga boshqacha tarzda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, oʻttiz kun muddatda nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish uchun roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga murojaat qilinadi.

Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomni yangi tahrirda qabul qilish yoki unga oʻzgartirish kiritish orqali unga oʻzgartirish va (yoxud) qoʻshimchalar kiritiladi.

16. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni, shu jumladan, fuqarolar yigʻini qayta tuzilganligini hisobga olishda soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar elektron shaklda (pdf formatda) ilova qilinadi:

Nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) bayoni;

oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan, rais imzosi bilan tasdiqlangan hamda fuqarolar yigʻini muhri qoʻyilgan yangi tahrirdagi Nizom yoki unga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar matni;

fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda (qoʻshib olish) — tuzilayotgan fuqarolar yigʻinining barcha kreditorlari va qarzdorlariga, shu jumladan, tomonlar daʼvolashayotgan majburiyatlarga nisbatan barcha majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorislik toʻgʻrisidagi qoidalar koʻrsatilgan topshirish dalolatnomasi.

17. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shu jumladan, fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda murojaatlar ushbu bobda nazarda tutilgan tartibda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Fuqarolar yigʻini oʻzining pochta manzili oʻzgargan taqdirda, bu haqida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni oʻn kundan kechiktirmay xabardor qiladi.

Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ fuqarolar yigʻinining pochta manzili oʻzgargani haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida Tadbirkorlik subyektlari boʻlmagan ayrim yuridik shaxslarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritadi va bu toʻgʻrisida davlat soliq xizmati va statistika organlarini xabardor qiladi.

19. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi, aniqligi, buzib koʻrsatilgani, shuningdek, taʼsis hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi uchun javob beradi.

20. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Fuqarolar yigʻinini hisobga olish (nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish)

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Fuqarolar yigʻinini hisobga olish (Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish) uchun Davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi. Fuqarolar yigʻini raisi saylangan kundan boshlab ikki hafta muddatda (nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda oʻttiz kun muddatda) 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga muvofiq boʻlganda, fuqarolar yigʻinini (Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni) hisobga oladi. Taqdim etilgan hujjatlar Reglament talablariga nomuvofiq boʻlganda, hisobga olishni (Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olishni) rad etadi va bu haqida ariza beruvchini xabardor qiladi. 1 ish kuni davomida 3-bosqich Davlat xizmatlari markazi Fuqarolar yigʻini taʼsis hujjatini (nizom) QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda tasdiqlaydi. Fuqarolar yigʻini hisobga olinganligi haqidagi guvohnoma hamda uning belgilangan tartibda tasdiqlangan taʼsis hujjatini ariza beruvchiga taqdim qiladi. Davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingandan soʻng real vaqt rejimida

Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Fuqarolar yigʻinini (nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni) hisobga olish boʻyicha

I. Ariza beruvchi jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JSHSHIR.: 3. Telefon raqami II. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Fuqarolar yigʻinining nomi (toʻliq va qisqartirilgan (mavjud boʻlsa): 2. Fuqarolar yigʻinining pochta manzili: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili, veb-sayti manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Hisobga olishda ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Shaharchalar, qishloqlar, ovullar, shuningdek, shaharlar, shaharchalar, qishloqlar hamda ovullardagi mahallalar tashkil etish toʻgʻrisidagi tegishli mahalliy davlat hokimiyati organining qarori. 2. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) bayoni. 3. Fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) yigʻin raisini saylash toʻgʻrisidagi qarori. 4. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizom. 5. Fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda (qoʻshib yuborish, boʻlish va ajratib chiqarish) — tuzilayotgan fuqarolar yigʻinining barcha kreditorlari va qarzdorlariga, shu jumladan, tomonlar daʼvolashayotgan majburiyatlarga nisbatan barcha majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorislik toʻgʻrisidagi qoidalar koʻrsatilgan topshirish dalolatnomasi (qoʻshib yuborishda) yoki taqsimlash balansi (boʻlishda va ajratib chiqarishda). IV. Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni, shu jumladan, fuqarolar yigʻini qayta tuzilganligini hisobga olishda ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida fuqarolar yigʻinining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) bayoni. 2. Oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan, rais imzosi bilan tasdiqlangan hamda fuqarolar yigʻini muhri qoʻyilgan yangi tahrirdagi Nizom yoki unga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar matni. 3. Fuqarolar yigʻini qayta tuzilganda (qoʻshib olish) — tuzilayotgan fuqarolar yigʻinining barcha kreditorlari va qarzdorlariga, shu jumladan, tomonlar daʼvolashayotgan majburiyatlarga nisbatan barcha majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorislik toʻgʻrisidagi qoidalar koʻrsatilgan topshirish dalolatnomasi. Izoh. Soʻrovnomaga taqdim etiladigan hujjatlar asliga muvofiq PDF formatda ilova qilinadi. Soʻrovnoma toʻldirish sababi: Fuqarolar yigʻinini hisobga olish Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish

Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Fuqarolar yigʻinini hisobga olinganligi haqidagi GUVOHNOMA Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Fuqarolar yigʻinini hisobga olinganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA Hisobga olingan sana va raqam Fuqarolar yigʻinining nomi: Sektor raqami: STIR: QR-kod Guvohnomani bergan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ nomi: _____________________________________________ _____ __________________________________________________ __________________________________________________ _____________________ _____________________________

Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Fuqarolar yigʻinini (Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni) hisobga olishni rad etish haqida XABARNOMA Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri ___________________________________________________ _ ________________________________ qonunchilik hujjatlarida (roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20_ __ _ yil “_ __ __” _____ ____ __dagi (yil, kun, oy) ___________________________________-son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, _____________________________________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. Fuqarolar yigʻinini hisobga olish, Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olish Rad etish asoslari: 1. 2. 3. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarini hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 13-bandiga asosan fuqarolar yigʻinini hisobga olish rad etilgan taqdirda, ariza beruvchi bu haqida xabarnomani olgan vaqtdan boshlab besh ish kuni davomida tegishli kamchiliklarni bartaraf qilgan holda, faqat kamchiliklar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan qayta murojaat qilish huquqiga ega. _________________________ _____________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod ” ;

d) 5-ilovaning 1-bandida :

birinchi xatboshi “yuridik shaxslarni jamlagan birlashmalar,” soʻzlaridan keyin “, bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari, matlubot kooperativi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi — yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari;

matlubot kooperativi;

fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari”;

beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

7-band “(qayta roʻyxatdan) oʻtkazishda” soʻzlaridan keyin “yoki hisobga qoʻyishda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

9-bandda :

ikkinchi xatboshi “(qayta roʻyxatdan) oʻtkazish,” soʻzlaridan keyin “, hisobga qoʻyish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshi “(qayta roʻyxatdan) oʻtkazishni” soʻzlaridan “, hisobga qoʻyishni” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

e) 6-ilovaning 1-bandi “yuridik shaxslarni jamlagan birlashmalar,” soʻzlaridan keyin “, bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari, matlubot kooperativi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari,” soʻzlari bilan toʻldirilsin”.

16. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklama va ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-avgustdagi 428-son qaroriga 2-ilovaning I boʻlimi “Mablagʻ yoʻnaltirilishi” ustunida:

“1.1. Toshkent shahrida:” kichik boʻlimining “v” pozitsiyasidagi “unitar korxonasiga” soʻzlari “muassasasiga” soʻzi bilan almashtirilsin;

“1.2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda:” kichik boʻlimining “b” pozitsiyasidagi “unitar korxonasiga” soʻzlari “muassasasiga” soʻzi bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida” 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarorida :

a) 1-ilovaning 9-bandida :

oltinchi xatboshi “konsullik muassasalarining yozma” soʻzlaridan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “va bu haqda belgilangan muddatlarda hisobotlar topshiradi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oʻninchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 3-ilovada :

21-bandda :

birinchi xatboshidagi “guvohnoma yoki maʼlumotnoma” soʻzlari “maʼlumotnomalar” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi “otasining oʻlimi haqidagi guvohnomasi taqdim etilishi kerak” soʻzlaridan keyin “mazkur maʼlumotlar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud boʻlgan holatlar bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

31-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Oʻlik tugʻilgan bolaning tugʻilganligini, shuningdek hayotining birinchi haftasida oʻlgan (perinatal oʻlim) bolalarning tugʻilganligi va oʻlimini qayd etish tibbiy muassasa yoki ushbu muassasaning topib olingan joydagi sud-tibbiy ekspertiza muassasasining yozma yoki elektron shakldagi murojaatiga binoan mazkur hududdagi FHDY organi tomonidan 24 soat mobaynida (elektron shaklda murojaat qilingan holatlarda avtomatik shaklda) amalga oshiriladi”;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Oʻlik tugʻilgan bolaning tugʻilganligini, shuningdek hayotining birinchi haftasida oʻlgan (perinatal oʻlim) bolalarning tugʻilganligi va oʻlimini qayd etish yuzasidan tibbiy muassasa yoki sud-tibbiy ekspertiza muassasasining murojaati “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi vositasida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga elektron shaklda kelib tushgan taqdirda, tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnoma hamda perinatal oʻlim toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnomalar asosida barcha maʼlumotlar avtomatik ravishda tekshiruvdan oʻtkaziladi va tegishli dalolatnoma yozuvi qayd etiladi.

Dafn qilish uchun qabristonga maʼlumotnoma avtomatik ravishda shakllantirilib, QR-kod orqali tasdiqlangan holda tibbiy muassasa yoki sud-tibbiy ekspertiza muassasasiga yuboriladi”;

45-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda tugʻilishi nikohda boʻlmagan onaning (yolgʻiz ona) arizasi asosida qayd etilgan bolaga otalikni belgilash toʻgʻrisida arizani koʻrib chiqayotgan FHDY organi tomonidan otalikni belgilashda ishtirok etmagan ota-onalardan birining Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan notarius, Oʻzbekiston Respublikasining konsullik muassasasining masʼul shaxsi, FHDY organi rahbari tomonidan imzosi tasdiqlangan arizasi tegishli axborot tizimlari oʻrtasidagi axborot almashinuvi orqali elektron shaklda olinishi mumkin”;

46-bandning uchinchi xatboshisi “onasining oʻlimi haqidagi guvohnoma nusxasi” soʻzlaridan keyin “(“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida oʻlimni tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlgan holatlar bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

61-bandning birinchi xatboshisi “farzandlikka olingan bolaning tugʻilgan joyi oʻzgartirilganda” soʻzlaridan keyin “yoki tugʻilgan sanasi sudning hal qiluv qarori asosida bir yildan ortiq boʻlmagan farq bilan oʻzgartirilgan va ushbu sana bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd qilingan sanadan keyin qilib belgilanganda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 61 1 -band bilan toʻldirilsin:

“61 1 . Farzandlikka olishni rasmiylashtirish boʻyicha farzandlikka oluvchilardan biri YIDXP orqali ham elektron ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

Ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilgan taqdirda, ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.

Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga arizani koʻrib chiqish vaqti va oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 62-bandida belgilangan tegishli hujjatlarni olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.

Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza beruvchilar tegishli FHDY organiga murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlarning asl nusxasini taqdim etmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi”;

65-bandning birinchi xatboshisi “10 yoshgacha boʻlgan bolaning tugʻilgan joyi respublika doirasida oʻzgartirilgan” soʻzlaridan keyin “yoki tugʻilgan sanasi sudning hal qiluv qarori asosida bir yildan ortiq boʻlmagan farq bilan oʻzgartirilgan va ushbu sana bolaning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd qilingan sanadan keyin qilib belgilangan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

70-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nikohlanuvchi shaxslarning nikoh tuzilganligini qayd etish toʻgʻrisidagi yozma yoki elektron arizasi asosida belgilangan tartibda tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanma tibbiyot muassasasining axborot tizimlariga elektron shaklda avtomatik ravishda yuboriladi, nikohlanuvchi shaxslar talab qilgan hollarda, tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yoʻllanma qogʻoz shaklida berilishi mumkin, Oʻzbekiston Respublikasi Oila kodeksining 17-moddasi ikkinchi qismida koʻrsatilgan holatlar bundan mustasno”;

76-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida nikoh bekor qilinganligini yoki haqiqiy emas deb topilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar mavjud boʻlgan holatlar bundan mustasno”;

82-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Quyidagi hollarda Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari boʻlgan nikohlanuvchi shaxslarning iltimosiga koʻra, nikohni qayd etishda ularning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilishi mumkin:

nikohlanuvchi shaxslardan biri yoki har ikkalasi jazoni ijro etuvchi muassasalarda saqlanayotgan boʻlsa;

nikohlanuvchi shaxslarning oʻzaro farzandi bor (otalik belgilangan) boʻlsa.

Bunda FHDY boʻlimi mudiri videomuloqot davomida nikohlanuvchi shaxslarga ularning oʻzaro roziliklari nikoh tuzishning asosiy sharti ekanligini, kelgusida er-xotin va ota-ona sifatida vujudga keladigan huquqlari va majburiyatlarini tushuntiradi, ularning nikoh tuzish uchun oʻzaro roziligi mavjudligi haqida ishonch hosil qilishga qaratilgan savollar beradi hamda nikoh tuzishga monelik qiladigan holatlarni yashirish oqibatlari, shuningdek ayolni erga tegishga majbur qilish javobgarlikka sabab boʻlishi haqida ogohlantiradi. Nikohlanuvchi shaxslar tomonidan ularga berilgan barcha savollarga aniq va toʻliq javoblar berilishi kerak.

Nikohlanuvchi shaxslarning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilganda, ularning shaxsi Face-ID tizimi orqali tasdiqlanadi va dalolatnoma yozuvining “Belgilar uchun” ustunida bu haqida tegishli belgi avtomatik ravishda kiritiladi. Videomuloqot jarayonlari “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida qayd etiladi va kamida oʻn besh yil davomida saqlanadi”;

ikkinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin;

86-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Harbiy xizmatga majbur boʻlgan yoki harbiy xizmatga chaqiriluvchining nikohi qayd etilganligi sababli familiyasi oʻzgartirilganda, bu haqida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimidan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining “Avtomatlashtirilgan axborot tizimi va maʼlumotlar bazasi”ga avtomatik ravishda xabarnoma yuboriladi”;

87-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Nikoh qayd etilgach, FHDY organi tomonidan nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma beriladi.

Agar nikohni qayd etishda nikohlanuvchi shaxslarning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilgan boʻlsa, nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma nikohlanuvchi shaxslarning biriga taqdim etiladi yoki arizada koʻrsatilgan hollarda, unda belgilangan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etiladi.

Bunda ariza beruvchilardan pochta xarajatlari hamda belgilangan tartibda gerb yigʻimi undiriladi.

Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi”;

92-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda konsullik muassasasi tomonidan chet davlatda yashovchi Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi bilan oʻsha davlatning tegishli organlarida nikohni qayd ettirmoqchi boʻlgan chet el fuqarosi haqidagi maʼlumotlar murojaat qilgan shaxsning roziligiga koʻra “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritiladi”;

93-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“93. Jazoni ijro etish muassasalarida jazoni oʻtayotgan shaxslar bilan nikohni qayd etish shu muassasa joylashgan hududdagi FHDY organlarida, agar nikohlanuvchi shaxslarning arizasida ularning nikohni qayd etishdagi ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilishi soʻralgan boʻlsa, joylashgan hududidan qatʼi nazar, murojaat qilingan FHDY organida amalga oshiriladi”;

95-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Nikoh tuzish haqidagi ariza mahkum va mahkum bilan nikohga kirishni xohlovchi shaxs tomonidan elektron shaklda berilishi mumkin. Mahkum bilan nikohga kirishni xohlovchi shaxs tomonidan nikoh tuzish haqidagi elektron ariza shakllantiriladi hamda mazkur elektron ariza mahkum tomonidan tegishli jazoni ijro etish muassasasidagi davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ajratilgan maxsus xonada yoki jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyati ruxsat bergan boshqa joyda tasdiqlanadi. Ariza beruvchilarning shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi”;

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

96-band “jazoni ijro etish muassasasi maʼmuriyati tomonidan ajratilgan binoda” soʻzlaridan keyin “yoki arizada koʻrsatilgan hollarda videokonferensaloqa rejimida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

97-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Nikohni qayd etishda nikohlanuvchi shaxslarning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilgan boʻlsa, nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma nikohlanuvchi shaxslarning biriga taqdim etiladi yoki arizada koʻrsatilgan hollarda unda belgilangan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etiladi.

Bunda ariza beruvchilardan pochta xarajatlari hamda belgilangan tartib va miqdorlarda gerb yigʻimi undiriladi.

Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi”;

98-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“98. Nikoh qayd etilgach bu haqdagi maʼlumotlar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “E-mahkum” axborot tizimiga yuboriladi”;

129-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“129. Tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini tiklash uchun FHDY organiga quyidagi hujjatlar (maʼlumotlar) taqdim etiladi:

dalolatnoma yozuvini tiklash toʻgʻrisida belgilangan namunadagi ariza;

ariza beruvchining fuqarolik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi;

ota-onasining fuqarolik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) maʼlumotlari.

Tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini tiklash uchun FHDY organiga ariza beruvchining iltimosini asoslovchi boshqa hujjatlar ham taqdim etilishi mumkin.

“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar ariza beruvchidan talab qilinmaydi.

FHDY organi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilgan yoki qayd etilmaganligi tekshiriladi hamda hududiy adliya organi FHDY arxivining tugʻilganlik haqida dalolatnoma yozuvini tiklash soʻralayotgan shaxsning tugʻilgan joyi boʻyicha dalolatnoma yozuvining yoʻqligi yoki yoʻqolganligi (yoʻqolganlik sabablarini koʻrsatgan holda) haqidagi maʼlumotnomasi olinadi”;

133 va 134-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“133. Nikoh tuzilganligi haqida dalolatnoma yozuvini tiklash uchun quyidagi hujjatlar (maʼlumotlar) taqdim etilishi kerak:

belgilangan namunadagi ariza;

fuqarolik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari;

bolalarining (ular boʻlsa) tugʻilganligi haqidagi guvohnomalari;

nikoh tuzilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvi boʻlganligini tasdiqlovchi boshqa qoʻshimcha hujjatlar.

“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar ariza beruvchidan talab qilinmaydi.

FHDY organi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali nikoh tuzilganligi haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilgan yoki qayd etilmaganligi tekshiriladi hamda hududiy adliya organi FHDY arxivining nikoh tuzilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvi yoʻqligi yoki yoʻqolganligi (yoʻqolish sabablarini koʻrsatgan holda) haqidagi maʼlumotnomasi olinadi.

Taqdim etilgan hujjatlar asosida FHDY organi tomonidan xulosa tuziladi, soʻngra nikoh tuzilganligi haqidagi dalolatnoma yozuvlari daftarida oxirgi dalolatnoma yozuvining raqami takroriy ravishda “T” harfi qoʻygan holda yoziladi va nikoh tuzilganligi haqidagi tiklangan dalolatnoma yozuvi tuziladi.

Nikoh tuzilganligi haqida guvohnomada “nikohlandilar” ustunida tiklanayotgan dalolatnoma yozuvining dastlabki qayd etilgan sanasi, “tegishli dalolatnoma yozuvi qayd etildi” ustunida esa — nikoh tuzilganligi haqida tiklanib tuzilgan dalolatnoma yozuvi raqami va sanasi koʻrsatiladi.

134. Nikohdan ajralganlik haqida dalolatnoma yozuvini tiklash uchun quyidagi hujjatlar (maʼlumotlar) taqdim etilishi kerak:

belgilangan namunadagi ariza;

fuqarolik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari;

nikoh tuzilganligi haqida nikohdan ajratish toʻgʻrisidagi belgi qoʻyilgan maʼlumotnoma;

ilgarigi nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi boʻlganligini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar.

“FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar ariza beruvchidan talab qilinmaydi.

FHDY organi tomonidan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali nikohdan ajralganlik haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilgan yoki qayd etilmaganligi tekshiriladi hamda hududiy adliya organi FHDY arxivining nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi yoʻqligi (yoʻqolganlik sabablari koʻrsatilgan holda) haqidagi maʼlumotnomasi olinadi.

Taqdim etilgan hujjatlar asosida FHDY organi tomonidan xulosa tuziladi, nikohdan ajralganlik haqida dalolatnoma yozuvlari daftariga oxirgi dalolatnoma yozuvining tartib raqami takroriy ravishda “T” harfi qoʻygan holda yoziladi va nikohdan ajratish haqidagi tiklangan dalolatnoma yozuvi tuziladi.

Nikohdan ajralganlik haqidagi gerbli guvohnomaning “bu haqda ajratish toʻgʻrisidagi dalolatnomalarni qayd qilish daftarida” ustunida nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnoma yozuvining dastlabki sanasi, qavs ichida esa — tiklangan dalolatnoma yozuvining raqami va sanasi yozib qoʻyiladi”;

141-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“141. Oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisidagi arizaga ariza beruvchining iltimosi asosli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari ilova qilinadi”;

151-bandda :

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

ikkinchi xatboshi “nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnomasi” soʻzlaridan keyin “(maʼlumotlar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud boʻlgan hollar bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

uchinchi xatboshi “tugʻilganlik haqidagi guvohnomalari” soʻzlaridan keyin “(maʼlumotlar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud boʻlgan hollar bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

156-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“156. Familiya, ism, ota ismi oʻzgarganligi toʻgʻrisida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali ichki ishlar organiga hamda ariza beruvchi harbiy xizmatga majbur boʻlgan hollarda, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining “Avtomatlashtirilgan axborot tizimi va maʼlumotlar bazasi”ga avtomatik ravishda xabarnoma yuboriladi”;

165-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“165. Familiya, ism va ota ismini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi ariza ariza beruvchining familiyasi, ismi, otasining ismini oʻzgartirish xususida ichki ishlar organining fikri FHDY organiga axborot tizimi orqali taqdim etilgan kundan boshlab oʻn kun mobaynida koʻrib chiqilishi kerak. Uzrli sabablar (ishni rasmiylashtirish uchun ariza beruvchi tomonidan zarur toʻlovlar kechikib amalga oshirilishi, oʻz vaqtida FHDY organiga kela olmaganligi va boshqalar) mavjud boʻlganda, FHDY organi mudiri ushbu muddatni oʻn besh kundan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirishi mumkin”;

177-band “ariza beruvchi tomonidan oʻqib chiqiladi va imzolanadi” soʻzlaridan keyin “(nikohni qayd etishda nikohlanuvchi shaxslarning ishtiroki masofadan turib videokonferensaloqa rejimida amalga oshirilgan hollar bundan mustasno)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

181-bandning birinchi xatboshisidagi “uning ota-onalariga” soʻzlari “voyaga yetmagan shaxsning ota-onalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

195-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi konsullik muassasalari tomonidan qayd etilgan dalolatnoma yozuvlarining qogʻoz shakli saqlash uchun Toshkent shahar adliya boshqarmasining FHDY arxiviga topshirilgunga qadar boʻlgan davrda guvohnoma berish, oʻzgartirish, tuzatish, qoʻshimchalar kiritish va boshqa harakatlarni amalga oshirish ushbu dalolatnoma yozuvlarining “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimidagi elektron shakli asosida amalga oshiriladi.

Dalolatnoma yozuvlarining qogʻoz shakli Toshkent shahar adliya boshqarmasining FHDY arxiviga topshirilganidan soʻng uning elektron shakliga kiritilgan barcha oʻzgartirishlar oʻn ish kuni ichida dalolatnoma yozuvining qogʻoz shakliga kiritiladi”;

222-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“222. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi FHDY organlarining faoliyatini “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali doimiy monitoringini amalga oshiradi. Hududiy adliya organlari FHDY organlarining faoliyatini har ikki yilda kamida bir marotaba tekshirishi lozim”;

v) 4-ilovada :

3-bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tugʻilishi qonunchilikda belgilangan muddatlarda qayd etilmagan shaxslarning tugʻilishini qayd etishda”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

6-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Bola tugʻilgan joydagi tibbiyot muassasasi xodimi “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” axborot almashinuvi tizimiga bola tugʻilganidan soʻng 1 kun ichida tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnomani, 2 ish kuni ichida bola va unga beriladigan familiya, ism va ota ismi, ota-ona va ularning nikohi haqidagi maʼlumotlarni kiritadi (Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha soʻrovnoma ota yoki ona tomonidan elektron shaklda toʻldirilgan holatlar bundan mustasno)”;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ota yoki onaning xohishiga koʻra tibbiyot muassasasi xodimi tomonidan “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” axborot almashinuvi tizimiga yoki ota (ona)ning shaxsan oʻzi tomonidan shaxsini shaxsni biometrik identifikatsiya qilish Face-ID yoki MyID tizimlari vositasida tasdiqlagan holda elektron shaklda ushbu Reglamentning 9-bandida koʻrsatilgan kompleks xizmatlardan foydalanish uchun ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha soʻrovnomani toʻldiradi”;

yettinchi xatboshi “axborot almashinuv tizimida” soʻzlaridan keyin “, maʼlumotlar bolaning otasi (onasi) tomonidan toʻldirilgan taqdirda, ota (ona) foydalangan elektron tizimda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Agar soʻrovnomada tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani rasmiylashtirish yoki uni pochta aloqasi orqali olish haqida talab koʻrsatilgan boʻlsa, FHDY boʻlimi tomonidan Reglamentning 11-bandida koʻrsatilgan tartib va muddatlarda tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani rasmiylashtirib, uni ariza beruvchiga taqdim etadi yoki pochta aloqasi orqali koʻrsatilgan manzilga yuboradi”;

sakkizinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;

toʻqqizinchi xatboshi “tibbiyot muassasasi xodimi” soʻzlaridan keyin “(bolaning otasi (onasi) tomonidan yuborilgan soʻrovnoma boʻyicha ota yoki ona)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

7-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “1 ish kuni” va “yuboradi hamda ushbu Reglamentning 10-bandida” soʻzlari tegishlicha “6 ish soati” va “(bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) yuboradi hamda ushbu Reglamentning 9-bandida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Reglamentning 9-bandiga asosan rad etadi hamda tibbiyot muassasasiga rad etishning” soʻzlari “Reglamentning 8-bandiga asosan rad etadi hamda tibbiyot muassasasiga (bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) rad etishning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“soʻrovnoma qayta kelib tushgandan soʻng 1 ish soati mobaynida maʼlumotlar qaytadan tekshiriladi hamda qonunchilikka muvofiq boʻlsa, tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etadi va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga (bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) yuboradi”;

9-bandda :

“b” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining maktabgacha taʼlimni boshqarishning axborot tizimi avtomatik ravishda bolani soʻrovnomada koʻrsatilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga navbatga qoʻyadi va ariza beruvchiga xizmat natijasi boʻyicha SMS-xabar yuboradi, bunda navbatga qoʻyilgandan soʻng uning natijasi shakllangunga qadar telefon raqami oʻzgargan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki bevosita Davlat xizmatlari markaziga murojaat qilish orqali telefon raqami haqidagi maʼlumotlar oʻzgartirilishi mumkin”;

“v” kichik bandda :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda birinchi va (yoki) keyingi farzandlari oʻlik tugʻilgan boʻlsa, navbatdagi tirik tugʻilgan bola uchun tegishlicha birinchi yoki ikkinchi farzand sifatida bir martalik nafaqa puli rasmiylashtiriladi”;

beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi va yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Tugʻilganlikni tibbiyot muassasasi orqali FHDY boʻlimida qayd etish bilan bogʻliq kompleks davlat xizmatlarini koʻrsatish

SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi 1. Bolaning tugʻilganlik haqidagi tibbiy maʼlumotnomasini “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” axborot tizimiga kiritish. Bola tugʻilganidan soʻng 1 kun mobaynida Tibbiyot muassasasi xodimi yoki bolaning otasi (onasi) 2. Bola va unga beriladigan familiya, ism va ota ismi, ota-ona va ularning nikohi, bola roʻyxatga qoʻyiladigan poliklinika va ichki ishlar boʻlimi, navbatga qoʻyiladigan davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti haqidagi maʼlumotlarni elektron tizimga kiritish hamda FHDY boʻlimiga yuborish. Bola tugʻilganidan soʻng 2 ish kuni mobaynida Tibbiyot muassasasi xodimi yoki bolaning otasi (onasi) 3. FHDY boʻlimi tomonidan tugʻilganlik holatini qayd etish rad etilganda, kamchiliklarni bartaraf etib, soʻrovnomani qayta yuborish. Xabarnoma kelgandan soʻng 3 ish soati davomida 2-bosqich FHDY boʻlimi 1. Bola, ota-ona va ularning nikohi haqidagi maʼlumotlarni qonunchilik hujjatlariga asosan tekshirib, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga (bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) yuborish. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 6 ish soati mobaynida 2. Elektron tizim orqali kelgan maʼlumotlar qonunchilik hujjatlariga zid boʻlgan hollarda dalolatnoma yozuvini qayd etishni mazkur Reglamentning 8-bandiga asosan rad etish hamda tibbiyot muassasasiga (bolaning elektron soʻrovnoma toʻldirgan otasi yoki onasiga) rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan QR-kod qoʻyilgan xabarnomani yuborish. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 6 ish soati mobaynida 3. Soʻrovnoma qayta kelib tushgandan soʻng, maʼlumotlarni qaytadan tekshirish hamda qonunchilikka muvofiq boʻlsa, tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga yuborish. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 1 ish soati mobaynida 4. Bolaga oid maʼlumotlarni kompleks tartibda boshqa xizmatlarni koʻrsatish uchun Ichki ishlar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Ijtimoiy himoya milliy agentligi axborot tizimlariga yuborish. Avtomatik ravishda 3-bosqich Tibbiyot muassasasi xodimi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan tugʻilganlik haqidagi maʼlumotnomani ariza beruvchilarning Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabinetiga yuborish yoki ularning talabiga koʻra, chop etib berish. Maʼlumotnoma kelib tushgandan soʻng darhol 4-bosqich Tuman (shahar) Ichki ishlar boʻlimi Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot almashinuvi tizimi orqali bolani otasi yoki onasi yoxud vasiysi (homiysi), tutingan ota-onasi doimiy roʻyxatda turgan manzili boʻyicha roʻyxatga qoʻyish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS-xabar yuborish. 1 ish kuni ichida 5-bosqich Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Maktabgacha taʼlimni boshqarishning axborot tizimida soʻrovda koʻrsatilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga navbatga qoʻyish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS-xabar yuborish. Avtomatik ravishda 6-bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi “Elektron poliklinika” axborot almashinuvi tizimi orqali ona roʻyxatda turgan poliklinikaga (roʻyxatda turmagan taqdirda doimiy yoki vaqtincha roʻyxatda turgan yashash manzilidagi poliklinikaga) bolani roʻyxatga qoʻyish va roʻyxatga qoʻyilganligi haqida ota yoki onaga SMS-xabar yuborish. 1 ish kuni ichida 7-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. Farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqa pulini rasmiylashtirish va natijasi boʻyicha ota yoki onaga SMS-xabar yuborish. Avtomatik ravishda 2. Har bir toʻlov oyi boshida oʻtgan oyda toʻlangan farzand tugʻilganda beriladigan bir martalik nafaqalarning umumiy summasidan kam boʻlmagan miqdordagi mablagʻlarni AT “Xalq banki”ning hisobvaragʻiga moliyalashtirish. Har oyning 5 sanasiga qadar 8-bosqich AT “Xalq banki” Bir martalik nafaqa toʻlovini olish uchun murojaat qilgan ariza beruvchining nafaqaga boʻlgan huquqini Ijtimoiy himoya milliy agentligiga elektron soʻrov yuborish orqali tasdiqlash hamda nafaqa toʻlovini amalga oshirish (yoki arizachining bank plastik kartasiga yoʻllash), toʻlov amalga oshirilganligi haqida maʼlumotni ota yoki onaga SMS-xabar orqali yuborish. Murojaat qilgan yoki elektron shaklda murojaat kelib tushgan vaqtda 9-bosqich FHDY boʻlimi Ariza beruvchilarning istalgan vaqtdagi talabiga asosan tugʻilganlik haqidagi gerbli guvohnomani eksterritorial tamoyil asosida rasmiylashtirib berish. Murojaat qilgan vaqtda ” ;

4-ilovaning matnidagi “1 ish soati” soʻzlari “3 ish soati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 5-ilovaning 9 1 -bandi oltinchi xatboshisi “gerbli guvohnoma” soʻzlaridan keyin “(oʻlik tugʻilgan bolaning tugʻilganligi haqidagi maʼlumotnoma)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish va ularning qonuniy ishlashi uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qarorida :

a) 1-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “turoperatorlik va mehmonxona xizmatlarini” soʻzlari “turoperatorlik, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Zargarlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish hamda qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 1 3 -ilovaga muvofiq”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

oltinchi xatboshidagi “Umumiy ovqatlanish korxonalari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi korxonalar” soʻzlari “Tadbirkorlik subyektlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-band “tadbirkorlik subyektlarining roʻyxati” soʻzlaridan keyin “hamda ularning toifasi (yulduzi)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 1-ilovada :

nomi va 1-bandning birinchi xatboshisidagi “va mehmonxona xizmatlarini” soʻzlari “, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandda :

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ tadbirkorlik subyekti — soliq organlari maʼlumotlar bazasiga muvofiq aniqlangan, soliq davrida tegishli faoliyat turi boʻyicha tushgan umumiy tushumi jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadning:”;

quyidagi mazmundagi oltinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

turoperatorlik xizmati boʻyicha — kamida 90 foiz;

umumiy ovqatlanish xizmatlari boʻyicha — kamida 80 foiz;

tibbiy xizmatlar boʻyicha — kamida 70 foiz;

mehmonxona xizmatlari boʻyicha toifasidan (yulduzidan) kelib chiqib — kamida 70 foizni tashkil qiladigan subyektlar”;

oltinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻninchi xatboshi “turoperatorlik” soʻzidan keyin “, tibbiy” soʻzi bilan toʻldirilsin;

4-bandda :

birinchi xatboshi “umumiy ovqatlanish xizmatlarini” soʻzlaridan keyin “, 2026-yil 1-yanvardan boshlab tibbiy xizmatlarni” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“b” kichik banddagi “va mehmonxona xizmatlarini” soʻzlari “, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi mezonlar inobatga olingan holda avtomatlashtirilgan dastur orqali aniqlanadi:

a) tadbirkorlik subyektlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida turoperatorlik xizmatining umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya kodi) boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, 90 foiz va undan ortiq boʻlishi;

b) tadbirkorlik subyektlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida mehmonxona xizmatining umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda:

toifasi (yulduzi) bir boʻlgan yoki toifasi (yulduzi) boʻlmagan mehmonxonalar uchun — kamida 90 foiz va undan ortiq boʻlishi;

toifasi (yulduzi) ikki boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 85 foiz va undan ortiq boʻlishi;

toifasi (yulduzi) uch boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 80 foiz va undan ortiq boʻlishi;

toifasi (yulduzi) toʻrt boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 75 foiz va undan ortiq boʻlishi;

toifasi (yulduzi) besh boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 70 foiz va undan ortiq boʻlishi;

v) umumiy ovqatlanish xizmatlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi identifikatsiya kodi boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, 80 foiz va undan ortiq boʻlishi;

g) soliq organlarida mavjud maʼlumotlar asosida umumiy ovqatlanish sohasidagi tadbirkorlik subyektlarida oylik tovar aylanmasining naqd pulsiz qismi 60 foizgacha yoki 60 foiz va undan yuqori boʻlishi;

d) tibbiy xizmatlarining oylik jami tovar aylanmasi hajmida umumiy ulushi ushbu faoliyat turlariga mos keluvchi identifikatsiya kodi boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, 70 foiz va undan ortiq boʻlishi;

e) ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga asosan tadbirkorlik subyektining hisobot oyida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan soliq summasi”;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda avtomatik ravishda qaytariladi:

a) hisobot davrida taqdim etilgan soliq hisobotiga muvofiq hisoblangan soliq ushbu hisobot davrining 1-sanasidan 20-sanasiga qadar budjetga toʻliq toʻlanganda, bunda hisobot davridan oldingi oylarda ortiqcha toʻlangan soliq summasi ham inobatga olinadi;

b) hisobot davrida turoperatorlik xizmatini koʻrsatish boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining 90 foizidan kam boʻlmaganda;

v) hisobot davrida tibbiy xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining 70 foizidan kam boʻlmaganda;

g) hisobot davrida mehmonxona xizmatini koʻrsatish boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining:

toifasi (yulduzi) bir boʻlgan yoki toifasi (yulduzi) boʻlmagan mehmonxonalar uchun — kamida 90 foizidan kam boʻlmaganda;

toifasi (yulduzi) ikki boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 85 foizidan kam boʻlmaganda;

toifasi (yulduzi) uch boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 80 foizidan kam boʻlmaganda;

toifasi (yulduzi) toʻrt boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 75 foizidan kam boʻlmaganda;

toifasi (yulduzi) besh boʻlgan mehmonxonalar uchun — kamida 70 foizidan kam boʻlmaganda;

d) hisobot davrida umumiy ovqatlanish xizmatlari boʻyicha umumiy tovar aylanmasi jami tovar aylanmasining 80 foizidan kam boʻlmaganda.

Bunda turoperatorlik xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlarining koʻrsatilgan xizmatlar uchun chet el valyutasidagi tushumlari barcha tovarlarni va xizmatlarni realizatsiya qilishdan olingan tushumning kamida 80 foizini tashkil etganda, toʻlangan soliqning bir qismi qaytariladi”;

Nizomga ilovaning ilova belgisidagi va nomidagi “va mehmonxona xizmatlarini” soʻzlari “, mehmonxona va tibbiy xizmatlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) quyidagi mazmundagi 1 3 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 7-noyabrdagi 745-son qaroriga 1 3 -ILOVA

Zargarlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish hamda qoʻshilgan qiymat soligʻi bazasini aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Vaqtinchalik nizom zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ularni chakana sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga ular tomonidan hisobot davrida toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (keyingi oʻrinlarda — soliq) bir qismini qaytarish hamda soliq bazasini aniqlash tartibini belgilaydi.

Mazkur Vaqtinchalik nizom qoidalari aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilishi natijasida hosil boʻlgan ortiqcha toʻlov summasiga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Ushbu Vaqtinchalik nizom 2028-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.

2. Mazkur Vaqtinchalik nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

avtomatlashtirilgan dastur — zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ularni chakana sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslarini tekshiradigan, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilingan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;

zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar — soliq davrida jami daromadining kamida 80 foizini zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ular bilan chakana savdo qilishdan olgan yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar.

3. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar va (yoki) ularni chakana sotuvchilar mazkur faoliyatni boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnomalar asosida aniqlanadi. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ularni chakana sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarining faoliyat turi Iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi asosida aniqlanadi.

2-bob. Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish tartibi

4. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqarish va (yoki) ularni chakana sotish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlik subyektlari) ushbu Vaqtinchalik nizom talablaridan kelib chiqib, 2026-yil 1-yanvardan boshlab budjetga toʻlangan soliqning 80 foizi respublika budjetidan qaytariladi.

5. Toʻlangan soliqning bir qismi ushbu Vaqtinchalik nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi.

6. Tadbirkorlik subyektlari Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 80-moddasiga asosan soliq hisobotida jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanmalarni amalga oshirayotgan faoliyat turi boʻyicha ajratib koʻrsatadi.

7. Tadbirkorlik subyekti soliq hisobotini taqdim etgandan soʻng, lekin uch oydan kechiktirmasdan toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat qilishga haqli.

Toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish uchun murojaat avtomatlashtirilgan dastur orqali koʻrib chiqiladi.

8. Tadbirkorlik subyekti tomonidan kamaytirish uchun taqdim etilgan aniqlashtirilgan hisobot berish orqali toʻlangan soliq summasi oʻzgargan taqdirda, kamaygan summaga mutanosib ravishda soliqning qaytarilgan qismi budjetga toʻlanishi shart.

3-bob. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismini aniqlash hamda uni tadbirkorlik subyektining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berish tartibi

9. Tadbirkorlik subyektlarining tovar aylanmasi va toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi mezonlar inobatga olingan holda avtomatlashtirilgan dastur orqali aniqlanadi:

mulk yoki ijara huquqlari asosida foydalaniladigan koʻchmas mulkka ega ekanligi;

soliq davrida zargarlik buyumlarini oʻzida ishlab chiqarilgan va (yoki) chakana sotishdan (realizatsiya) qilishdan umumiy tushum Mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogidagi kodlar boʻyicha elektron hisobvaraq-faktura, onlayn nazorat-kassa texnikasi va elektron tijorat platformalari (marketpleys) orqali shakllantirilgan chek maʼlumotlari asosida aniqlanganda, jami tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olingan daromadning 80 foizi va undan ortiq boʻlishi;

ushbu Vaqtinchalik nizom talablariga asosan tadbirkorlik subyektining hisobot oyida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan soliq summasi.

10. Avtomatlashtirilgan dastur orqali tadbirkorlik subyektining ushbu Vaqtinchalik nizomda belgilangan koʻrsatkichlari aniqlangandan soʻng soliq organining xulosasi shakllantiriladi va tadbirkorlik subyektining murojaati asosida bir ish kuni ichida avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik) yuboriladi.

11. Gʻaznachilik avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq organining xulosasi asosida bir ish kuni ichida tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga toʻlangan soliqning bir qismini milliy valyutada oʻtkazib beradi.

Bunda tadbirkorlik subyektining soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi.

Gʻaznachilik tadbirkorlik subyektining bankdagi asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan soliqning bir qismi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni DMBAT orqali avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi.

12. Mazkur Vaqtinchalik nizomga asosan elektron hisobvaraq-faktura va onlayn nazorat-kassa cheklariga oʻzgartirilayotgan summa boʻyicha qaytarib olingan soliq summasining tegishli qismi budjetga toʻliq toʻlangandan soʻng tuzatish kiritiladi.

4-bob. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish asoslari

13. Tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismi quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda avtomatik ravishda qaytariladi:

hisobot davrida taqdim etilgan soliq hisobotiga muvofiq hisoblangan soliq ushbu hisobot davrining 1-sanasidan 20-sanasiga qadar budjetga toʻliq toʻlanganda, bunda hisobot davridan oldingi oylarda ortiqcha toʻlangan soliq summasi ham inobatga olinadi;

hisobot davrida soliq davrida zargarlik buyumlarini oʻzida ishlab chiqarilgan va (yoki) sotishdan (realizatsiya) qilishdan umumiy tushum tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishdan olgan daromadning kamida 80 foizini tashkil qilganda;

hisobvaraq-fakturalarda yoki nazorat-kassa texnikasi cheklarida realizatsiya qilingan tovarlar (xizmatlar) nomenklaturasi hamda faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga yoki amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlari aks ettirilgan qismiga nisbatan.

14. Ushbu Vaqtinchalik nizomning 13-bandida nazarda tutilgan shartlar bajarilmagan taqdirda, tadbirkorlik subyektlariga toʻlangan soliqning bir qismini qaytarish avtomatik ravishda rad etiladi.

15. Soliq organi toʻlangan soliqning bir qismini qaytarishni rad etish toʻgʻrisida xulosa berganda, bu haqida avtomatlashtirilgan dastur orqali bir ish kuni ichida soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga soliqning bir qismini qaytarishni rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboriladi.

16. Tadbirkorlik subyekti soliq summasini qaytarishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosa yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

5-bob. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar tomonidan soliq bazasini aniqlash tartibi

17. Zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar soliq bazasini zargarlik buyumlari va yarim tayyor mahsulotlarni realizatsiya qilish narxi hamda ular tarkibidagi qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar narxi oʻrtasidagi ijobiy farqdan kelib chiqib aniqlaydi. Bunda:

zargarlik buyumlari va yarim tayyor mahsulotlarni realizatsiya qilish narxidan faqat “Navoiy KMK” AJ, “Olmaliq KMK” AJ va birja savdolari orqali boshqa subyektlardan sotib olingan qimmatbaho metallar narxini hamda import qilingan qimmatbaho toshlar narxini chegirib tashlashga ruxsat etiladi;

zargarlik buyumlarini ishlab chiqaruvchilar zimmasiga realizatsiya qilinayotgan zargarlik buyumlari va yarim tayyor mahsulotlar boʻyicha elektron hisobvaraq-fakturalarni rasmiylashtirishda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining axborot tizimiga ushbu buyum va mahsulotlarning asillik darajasi, ular tarkibidagi qimmatbaho metallar hamda qimmatbaho toshlar miqdori va qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish vazifasi yuklanadi;

zargarlik buyumlari va yarim tayyor mahsulotlar tarkibidagi qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlar qiymati Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladigan narxlardan kelib chiqib hisoblanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan toʻlangan soliqning bir qismini asossiz qaytarib olish (yolgʻon maʼlumotlar taqdim qilish, hujjatlarni soxtalashtirish) holatlari aniqlanganda, asossiz qaytarib olingan summa belgilangan tartibda penya hisoblagan holda budjetga undiriladi.

19. Elektron hisobvaraq-fakturalarda, nazorat-kassa texnikasi cheklarida yoki elektron tijorat platformalarida (marketpleys) faoliyatning oʻziga xos xususiyatlariga va amalga oshiriladigan turlariga muvofiq boʻlgan identifikatsiya kodlarining toʻgʻri aks ettirilishiga tadbirkorlik subyektlari javobgar hisoblanadi.

20. Ushbu Vaqtinchalik nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Zargarlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga ILOVA

Zargarlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tadbirkorlik subyekti Toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (QQS) bir qismini qaytarib olish uchun mobil ilova yoki Elektron soliq xizmatlari portali orqali murojaat qiladi. QQS hisobotini taqdim etish muddatidan soʻng, lekin 3 oydan kechiktirmasdan 2-bosqich Avtomatlashtirilgan axborot tizimi Toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish hisobot davrida tadbirkorlik subyektining shaxsiy hisobvaragʻida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan QQS summasini hisob-kitob qiladi. Har oyning 25-sanasigacha 3-bosqich Soliq organi Tadbirkorlik subyektining murojaati asosida dastur orqali soliq organining toʻlangan QQSning bir qismini qaytarish boʻyicha xulosani avtomatik ravishda Gʻaznachilikka yuboradi. Bir ish kunida 4-bosqich Gʻaznachilik Respublika budjetida ushbu maqsadlar uchun moʻljallangan mablagʻlar doirasida (yetarli mablagʻlar mavjud boʻlganda) avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bunda tadbirkorlik subyektida soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, toʻlangan soliqning bir qismi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiriladi. Bir ish kunida ” ;

d) 2-ilovada :

nomidagi “Umumiy ovqatlanish korxonalari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi korxonalar” soʻzlari “Tadbirkorlik subyektlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “umumiy ovqatlanish korxonalari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi korxonalar” soʻzlari “tadbirkorlik subyektlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xaridor — jismoniy shaxslardan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini naqd pulga xarid qilgan tadbirkorlik subyektlari”;

6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Xaridorlar qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini bevosita sotuvchilardan naqd pulga xarid qilganda, mazkur Nizomga ilovaga muvofiq elektron shakldagi dalolatnomani soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti yoki soliq organlarining maxsus mobil ilovasi orqali shakllantiradi”;

9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Dalolatnomada quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

hujjat raqami va sanasi;

xaridorning STIR va nomi;

sotuvchining shaxsiy identifikatsiya raqami (ixtiyoriy ravishda);

mahsulotlar (tovar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogi boʻyicha mahsulot nomi va identifikatsiya kodi;

mahsulotning oʻlchov birligi, miqdori, narxi va qiymati.

Bunda hujjat raqami va sanasi xaridorning barcha maʼlumotlari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotining qiymati avtomatik tarzda shakllantiriladi”;

Nizomga ilovaning ilova belgisidagi “Umumiy ovqatlanish korxonalari hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini eksport qiluvchi korxonalar” soʻzlari “Tadbirkorlik subyektlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 11-martdagi 158-son qarorida :

a) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jamgʻarmaning asosiy maqsadi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila aʼzolarining bandligini ragʻbatlantirish, tadbirkorlikka jalb etishga koʻmaklashish uchun ushbu shaxslarga va ularning bandligini taʼminlashga koʻmaklashuvchi yuridik va jismoniy shaxslarga subsidiya, grant va ssudalar ajratish hamda pilla yetishtiruvchilar (ipak qurti boquvchi va kasanachilar), Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi balansidagi yer uchastkalarida tashkil etiladigan tutzorlar hisobidan pilla yetishtiradigan aholini ragʻbatlantirish maqsadida subsidiyalar ajratish, ipak qurtini parvarish qilish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalarni (jihozlarni) xarid qilish uchun ssuda ajratish va urugʻchilik korxonalariga ipak qurti urugʻlarini tayyorlash faoliyatiga jalb etiladigan har bir mavsumiy ishchi oylik ish haqining bir qismini kompensatsiya qilish hisoblanadi”;

b) 1-ilovada :

1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jamgʻarmaning asosiy maqsadi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila aʼzolarining bandligini ragʻbatlantirish, tadbirkorlikka jalb etishga koʻmaklashish uchun ushbu shaxslarga va ularning bandligini taʼminlashga koʻmaklashuvchi yuridik va jismoniy shaxslarga subsidiya, grant va ssudalar ajratish hamda pilla yetishtiruvchilar (ipak qurti boquvchi va kasanachilar), Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Oʻrmon agentligi) balansidagi yer uchastkalarida tashkil etiladigan tutzorlar hisobidan pilla yetishtiradigan aholini ragʻbatlantirish maqsadida subsidiyalar ajratish, ipak qurtini parvarish qilish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalarni (jihozlarni) xarid qilish uchun ssuda ajratish va urugʻchilik korxonalariga ipak qurti urugʻlarini tayyorlash faoliyatiga jalb etiladigan har bir mavsumiy ishchi oylik ish haqining bir qismini kompensatsiya qilish hisoblanadi”;

24-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“pilla yetishtiruvchilar (ipak qurti boquvchi va kasanachilar), Oʻrmon agentligi balansidagi yer uchastkalarida tashkil etiladigan tutzorlar hisobidan pilla yetishtiradigan aholini ragʻbatlantirish maqsadida subsidiyalar ajratish, ipak qurtini parvarish qilish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalarni (jihozlarni) xarid qilish uchun ssuda ajratish va urugʻchilik korxonalariga ipak qurti urugʻlarini tayyorlash faoliyatiga jalb etiladigan har bir mavsumiy ishchi oylik ish haqining bir qismini kompensatsiya qilish”;

uchinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

v) 3-ilovada :

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom Kambagʻallikni qisqartirish davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) hisobidan subsidiya, grant va ssudalar ajratish, shuningdek, urugʻchilik korxonalariga ipak qurti urugʻlarini tayyorlash faoliyatiga jalb etiladigan har bir mavsumiy ishchi oylik ish haqining bir qismini kompensatsiya qilish tartibini belgilaydi”;

2-bandning toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ talabgor — subsidiya, grant, ssuda va kompensatsiya olish uchun murojaat qilgan jismoniy va yuridik shaxslar”;

17-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Kooperativlar ustav fondiga ulush sifatida kirishda qishloq xoʻjaligi kooperativiga aʼzolik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravarigacha, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi balansidagi yer uchastkalarida tashkil etiladigan tutzorlarda pilla kooperativiga aʼzolik uchun ushbu kooperativ aʼzosi hisoblanadigan kambagʻal oilalarga 4 million soʻmdan hamda dorivor oʻsimliklarni yetishtirish boʻyicha kooperativga aʼzolik uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorda subsidiya ajratiladi”;

21-bandning ikkinchi xatboshisi “tikuvchilik” soʻzidan keyin “, pillachilik” soʻzi bilan toʻldirilsin;

2-bob quyidagi mazmundagi 7 1 -paragraf bilan toʻldirilsin:

“ 7 1 -§. Pilla yetishtiruvchilarga (ipak qurti boquvchi va kasanachilarga) subsidiya ajratish tartibi

82 1 . Pilla yetishtiruvchilarga (ipak qurti boquvchi va kasanachilarga) “mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida pillachilik klasteri haqiqatda pilla uchun toʻlab bergan mablagʻlarning 35 foizi miqdorida subsidiya ajratiladi.

82 2 . Talabgor subsidiya olish uchun oʻzining doimiy yashash manzilidagi hokim yordamchisiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali murojaat qiladi.

82 3 . Talabgor murojaatida familiyasi, ismi, otasining ismi, kasanachining subsidiya toʻlab berilishi lozim boʻlgan bank plastik kartasi (rekvizitlari) va manzili koʻrsatiladi, shuningdek, murojaatga mehnat shartnomasi yoki ishlarni bajarish (tovarlar ishlab chiqarish, xizmatlar koʻrsatish) haqidagi fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma yoxud pudrat shartnomasi, talabgorning pilla yetishtirish faoliyatidan olgan daromadi miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma ilova qilinadi.

82 4 . Hokim yordamchisi uch ish kunida talabgorning murojaatida qayd etilgan maʼlumotlarni oʻrganish va pillachilik klasteri tomonidan haqiqatda toʻlangan mablagʻni aniqlash uchun “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali skoring tizimiga yuboradi.

82 5 . Hokim yordamchisi skoring oʻrganish natijalari ijobiy boʻlganida subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi taklifni kollegial oʻrganish va qaror qabul qilish uchun “mahalla yettiligi”ga kiritadi.

82 6 . Skoring oʻrganish natijalari salbiy boʻlsa, subsidiya ajratishni rad etish sabablarini koʻrsatgan holda talabgorga xabarnoma yuboradi.

82 7 . “Mahalla yettiligi” kollegial oʻrganish va qaror qabul qilish uchun kelib tushgan murojaat va unga ilova qilingan hujjatlarni ikki ish kunida oʻrganadi.

Bunda subsidiya ajratish uchun talabgor bilan tuzilgan mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma yoxud pudrat shartnomasi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida roʻyxatdan oʻtkazilgani hamda rasmiylashtirilgani asos hisoblanadi.

Pilla yetishtirish faoliyati uchun subsidiya ajratish boʻyicha murojaatlar yuzasidan qoʻshimcha ravishda “mahalla yettiligi” talabgor daromadining haqqoniyligini tuman (shahar) soliq inspeksiyasidan maʼlumot olish orqali tekshiradi.

82 8 . “Mahalla yettiligi”ning har bir aʼzosi elektron imzo orqali oʻz ovozini bergan holda, kollegial qaror koʻpchilik ovozi bilan (mahalladagi vakant lavozimlar inobatga olinmaydi) qabul qilinadi.

Bunda:

subsidiya ajratish (yoki ajratishni rad etish) toʻgʻrisida kollegial qaror qabul qilinadi;

subsidiya ajratish uchun kollegial qarorni ilovalari bilan birga “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlarini xabardor qilgan holda Jamgʻarmaga yuboradi;

oʻrganish natijalari boʻyicha subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan boʻlsa, bu haqida sabablarni koʻrsatgan holda kasanachiga xabarnoma yuboradi.

82 9 . Subsidiya ajratish quyidagilarga koʻra rad etiladi:

hujjatlar talabgor tomonidan toʻliq taqdim etilmaganda;

talabgor bilan tuzilgan mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma yoxud pudrat shartnomasi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida roʻyxatdan oʻtkazilmaganda;

talabgorning daromadi toʻgʻrisidagi maʼlumotning haqqoniyligi oʻz tasdigʻini topmaganda.

82 10 . Kollegial qarorda qayd etilgan maʼlumotlar haqqoniyligi uchun “mahalla yettiligi”ning har bir aʼzosi birdek javobgar hisoblanadi.

82 11 . Jamgʻarma besh ish kunida:

“mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida talabgorning bank plastik kartasiga subsidiyani oʻtkazib beradi;

subsidiya ajratiladigan talabgorning maʼlumotlarida nomutanosibliklar (plastik karta maʼlumotlari oʻzgarishi va boshqa holatlar) yuzaga kelganda, qayta kollegial qaror qabul qilish uchun “mahalla yettiligi”ga qaytaradi”;

3-bob quyidagi mazmundagi 9 1 -paragraf bilan toʻldirilsin:

“ 9 1 -§. Ipak qurtini parvarish qilish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalarni (jihozlarni) xarid qilish uchun kasanachilarga ssuda ajratish tartibi

106 1 . Ipak qurtini parvarish qilish boʻyicha shartnomasi boʻlgan kasanachilarga oʻz faoliyatini yuritish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalarni xarid qilishga bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravarigacha 3 yilgacha muddatga foizsiz ssuda ajratiladi.

106 2 . Talabgor oʻzining doimiy yashash manzilidagi hokim yordamchisiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali ssuda soʻrab murojaat qiladi.

106 3 . Talabgorning murojaatida fuqaroning familiyasi, ismi va otasining ismi, doimiy yashash manzili, pasporti (ID-kartasi) seriyasi hamda raqami, xarid qilish kerak boʻladigan asbob-uskuna va mehnat qurollarining nomi, ipak qurtini parvarish qilish boʻyicha shartnomasi hamda soʻralayotgan ssudaning miqdori koʻrsatiladi.

106 4 . Hokim yordamchisi uch ish kunida talabgorning murojaatida qayd etilgan maʼlumotlarni oʻrganish uchun “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali skoring tizimiga yuboradi.

106 5 . Skoring oʻrganish natijalari boʻyicha ijobiy natija kelgan taqdirda, kollegial oʻrganish va qaror qabul qilish uchun “mahalla yettiligi”ga kiritadi.

106 6 . Skoring oʻrganish natijalari salbiy boʻlsa, ssuda ajratishni rad etish sabablarini koʻrsatgan holda talabgorga xabarnoma yuboradi.

106 7 . “Mahalla yettiligi” kollegial oʻrganish va qaror qabul qilish uchun kelib tushgan murojaat va unga ilova qilingan hujjatlarni uch ish kunida joyiga chiqqan holda oʻrganadi.

106 8 . “Mahalla yettiligi”ning har bir aʼzosi elektron imzo orqali oʻz ovozini bergan holda, kollegial qaror koʻpchilik ovozi bilan (mahalladagi vakant lavozimlar inobatga olinmaydi) qabul qilinadi. Bunda:

ssuda ajratish (yoki ajratishni rad etish) toʻgʻrisida kollegial qaror qabul qilinadi. Kollegial qarorda ssuda miqdori, uni ajratish va qaytarish muddatlari koʻrsatilishi lozim;

ssuda ajratish uchun kollegial qarorni ilovalari bilan birga “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali hududiy kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlarini xabardor qilgan holda Jamgʻarmaga yuboradi;

oʻrganish natijalari boʻyicha ssuda ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan boʻlsa, bu haqida sabablarni koʻrsatgan holda talabgorga xabarnoma yuboradi.

106 9 . Oʻrganish natijasiga koʻra hujjatlar toʻliq taqdim qilinmasa yoki hujjatlarda koʻrsatilgan maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topmasa, ssuda ajratish rad etiladi.

106 10 . Jamgʻarma oʻn besh ish kunida:

Jamgʻarma ijrochi direktori va talabgor imzolari bilan tasdiqlanadigan ssuda ajratish toʻgʻrisida shartnoma tuzadi. Bunda shartnomaga xarid qilish kerak boʻladigan asbob-uskuna va mehnat qurollarining nomi, ssudani qaytarish tartibi hamda jadvali ilova qilinadi;

talabgor bilan ssuda hisobidan asosiy vosita, asbob-uskuna va mehnat qurollari yetkazib berish toʻgʻrisida jamgʻarma-talabgor-yetkazib beruvchilar bilan uch tomonlama shartnoma tuzib, belgilangan tartibda toʻlovlarni amalga oshiradi;

xarid qilingan asbob-uskuna va mehnat qurollarini talabgorga yetkazib beradi.

106 11 . Ssuda oluvchi ssudani ajratish uchun taqdim etilgan hujjatlarning toʻgʻriligi va asosliligi, shuningdek, ssudaning oʻz vaqtida qaytarilishi uchun javobgardir.

106 12 . Talabgor tomonidan ssuda belgilangan muddatlarda qaytarilmagan taqdirda, mavjud qarzdorlik qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda undiriladi.

106 13 . Talabgor ssuda olgan kundan boshlab 3 yil mobaynida pilla yetishtirish majburiyatini oladi”;

quyidagi mazmundagi 4 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“ 4 1 -bob. Ipak kurti urugʻchilik korxonalariga ipak qurti urugʻlarini tayyorlash faoliyatiga jalb etiladigan mavsumiy ishchilarning oylik ish haqining bir qismini kompensatsiya qilib berish tartibi

130 1 . Ipak kurti urugʻchilik korxonalariga ipak qurti urugʻlarini tayyorlash faoliyatiga jalb etiladigan har bir mavsumiy ishchi oylik ish haqining 50 foizi, biroq mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining ikki baravaridan oshmagan qismi Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan kompensatsiya qilib beriladi.

130 2 . Talabgor mavsumiy ishchilarga ish haqi toʻlagandan soʻng oʻzi joylashgan manzildagi hokim yordamchisiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali mavsumiy ishchilarning oylik ish haqining 50 foizini kompensatsiya qilish boʻyicha murojaat qiladi.

130 3 . Talabgorning murojaatida mavsumiy ishchilarning familiyasi, ismi, otasining ismi, talabgorning kompensatsiya toʻlab berilishi lozim boʻlgan hisobvaragʻi (rekvizitlari) va manzili koʻrsatiladi, shuningdek, murojaatga mavsumiy ishchilar bilan tuzilgan mehnat shartnomasi yoki ishlarni bajarish (tovarlar ishlab chiqarish, xizmatlar koʻrsatish) haqidagi fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma yoxud pudrat shartnomasi, mavsumiy ishchilarning daromadi miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma ilova qilinadi.

130 4 . Hokim yordamchisi uch ish kunida talabgorning murojaatida qayd etilgan maʼlumotlarni oʻrganish uchun “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali skoring tizimiga yuboradi.

130 5 . Skoring oʻrganish natijalari boʻyicha ijobiy natija kelgan taqdirda, kollegial oʻrganish va qaror qabul qilish uchun “mahalla yettiligi”ga kiritadi.

130 6 . Skoring oʻrganish natijalari salbiy boʻlsa, kompensatsiya ajratishni rad etish sabablarini koʻrsatgan holda talabgorga xabarnoma yuboradi.

130 7 . “Mahalla yettiligi” kollegial oʻrganish va qaror qabul qilish uchun kelib tushgan murojaat va unga ilova qilingan hujjatlarni uch ish kunida joyiga chiqqan holda oʻrganadi.

Bunda kompensatsiya ajratish uchun mavsumiy ishchilar bilan tuzilgan mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma yoki pudrat shartnomasi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida roʻyxatdan oʻtkazilgani hamda rasmiylashtirilgani va ish haqi toʻlangani asos hisoblanadi.

“Mahalla yettiligi” mavsumiy ishchi daromadining haqqoniyligi tuman (shahar) soliq inspeksiyasidan maʼlumot olish orqali yoki “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali tekshiradi.

130 8 . “Mahalla yettiligi”ning har bir aʼzosi elektron imzo orqali oʻz ovozini bergan holda, kollegial qaror koʻpchilik ovozi bilan (mahalladagi vakant lavozimlar inobatga olinmaydi) qabul qilinadi. Bunda:

a) kompensatsiya ajratish (yoki ajratishni rad etish) toʻgʻrisida kollegial qaror qabul qilinadi. Kollegial qarorda kompensatsiya miqdori va uni ajratish muddati koʻrsatilishi lozim;

b) kompensatsiya ajratish uchun kollegial qarorni ilovalari bilan birga “Onlayn mahalla” elektron platformasi orqali tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlarini xabardor qilgan holda Jamgʻarmaga yuboradi;

v) oʻrganish natijalari boʻyicha kompensatsiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan boʻlsa, bu haqida sabablarni koʻrsatgan holda talabgorga xabarnoma yuboradi.

130 9 . Kompensatsiya ajratish quyidagilarga koʻra rad etiladi:

hujjatlar talabgor tomonidan toʻliq taqdim etilmaganda;

mavsumiy ishchilar bilan tuzilgan mehnat shartnomasi yoki ishlarni bajarish (tovarlar ishlab chiqarish, xizmatlar koʻrsatish) haqidagi fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma yoxud pudrat shartnomasi “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi roʻyxatdan oʻtkazilmaganda;

mavsumiy ishchilarning daromadi toʻgʻrisidagi maʼlumotning haqqoniyligi oʻz tasdigʻini topmaganda.

130 10 . Kollegial qarorda qayd etilgan maʼlumotlar haqqoniyligi uchun “mahalla yettiligi”ning har bir aʼzosi birdek javobgar hisoblanadi.

130 11 . Jamgʻarma besh ish kunida:

“mahalla yettiligi”ning kollegial qarori boʻyicha soʻralayotgan kompensatsiya mablagʻlarini talabgorning bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi;

kompensatsiya ajratiladigan talabgorning maʼlumotlarida nomutanosibliklar (tadbirkorlik subyekti tugatilgani, bank rekvizitlari oʻzgarishi va boshqa holatlar) yuzaga kelganda, kollegial qarorni qayta qabul qilish uchun tegishli “mahalla yettiligi”ga qaytaradi”.

20. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-apreldagi 244-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy shaxslar tomonidan respublikaga bojsiz olib kiriladigan ayrim tovarlarning miqdoriy normalarining 4-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4. Biologik faol qoʻshimchalar 10 ta turli nomdagi va birlamchi qadoqda boʻlgan (umumiy ogʻirligi 3 kg dan hamda har bir nomdagi biologik faol qoʻshimcha 1 ta qadoqdan oshmagan miqdorda) ” .

21. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-sentabrdagi 602-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:

“Bunda koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalarida oʻzboshimchalik bilan imoratlar (inshootlar) qurish ishlarini amalga oshirgan huquqbuzarlarga tegishli choralar koʻrish faqatgina “E-YER NAZORAT” tizimi orqali amalga oshiriladi”.

22. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-oktabrdagi 629-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida aholi va qishloq xoʻjaligini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 25-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Roʻyxatga olish tadbirida roʻyxatga oluvchi boʻlib ishtirok etgan “mahalla yettiligi” xodimlari ularga biriktirilgan roʻyxatga olish uchastkasi hududida respondentlarni roʻyxatga olishning toʻliq qamrovi taʼminlangandan soʻng, bir martalik ragʻbatlantiriladi”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Toʻlovlar shahar va qishloq joylar uchun belgilangan oʻrtacha yuklama uchun mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining bir yarim baravari (soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni inobatga olgan holda) miqdorida, ushbu yuklamadan kam yoki ortiq boʻlgan hollarda roʻyxatdan oʻtkazilgan respondentlar soniga mos ravishda belgilanadi”;

ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 26-bandda :

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Internet tarmogʻi orqali roʻyxatga olish savolnomasini notoʻgʻri yoki kamchiliklar bilan toʻldirgan respondentlar roʻyxatga oluvchilar tomonidan qayta roʻyxatga olinadi”;

yettinchi va sakkizinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Roʻyxatga olish ishlari toʻliq yakunlangandan soʻng ayrim roʻyxatga olish uchastkalarida 2026-yil 1-mayga qadar uy-joy manzillarining 10 foizigacha qismi tanlanma ravishda nazorat kuzatuvi asosida oʻrganiladi”.

23. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-noyabrdagi 729-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi qoshidagi Yengil sanoatni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yengil sanoat korxonalarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-bandda :

“j” kichik bandning toʻrtinchi xatboshisi “topshiriqnomasi nusxalari” soʻzlaridan keyin “, raqamli reklama joylashtirilgan Internet tarmogʻidagi xorijiy axborot resurslariga havolalar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“z” kichik band “tasdiqnoma (my.mehnat.uz saytidan)” soʻzlaridan keyin “, xorijiy mutaxassisning mutaxassisligini tasdiqlovchi diplom, sertifikat (yoki boshqa hujjat) nusxasi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 12-bandning beshinchi xatboshisi “ariza topshirilgan” soʻzlaridan oldin “2028-yil 1-yanvarga qadar barqarorlik reytingidan qatʼiy nazar va 2028-yil 1-yanvardan boshlab” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 19-bandning “i” kichik bandida :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tadbirkorlik subyektlari alohida oʻzi ijaraga olgan maydonda qatnashgan holatlarda — 100 foiz miqdorda, lekin 12 kvadrat metrdan oshmagan miqdorda oddiy konstruksiyada tarmoq korxonalari (gilamchilik korxonalari bundan mustasno) uchun bitta koʻrgazma boʻyicha qatʼiy belgilangan koʻrgazma maydoni hisobidan kelib chiqib, tadbirkorlik subyektlari tomonidan amalga oshirilgan haqiqiy xarajatlari qoplab beriladi”;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Agentlik tomonidan Oʻzbekistonning yagona milliy stendi tashkil qilingan koʻrgazma-yarmarka tadbirlarida yagona milliy stendda joylashgan tadbirkorlik subyektlari ushbu koʻrgazma-yarmarkada qoʻshimcha alohida oʻzi ijaraga olgan maydonlari uchun moliyaviy yordam koʻrsatilmaydi”.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-apreldagi 154-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini tashkil etish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2013-yil 10-iyuldagi 196-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlarini koʻrsatish mexanizmlarini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 1-fevraldagi PQ-2750-son qarori)” 2017-yil 1-maydagi 252-son qaroriga 1-ilovaning 15-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishning milliy tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PF-5278-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PQ-3430-son qarori) 2018-yil 22-yanvardagi 40-son qaroriga ilovaning 9-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 305-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Davlat soliq xizmati organlari tomonidan soliq toʻlovchilarning soliq majburiyatlarini aniqlashda davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumotlar bazasidan foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisida” 2022-yil 22-avgustdagi 471-son qaroriga 3-ilovaning 16-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinlari faoliyatining huquqiy asoslari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 31-iyuldagi 327-son qaroriga ilovaning 4-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 9-aprel,

154-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.04.2026-y., 09/26/154/0331-son)

lex.uz