UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 8-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 8 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

НИЗОМ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ МЕХАНИЗМИ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида инвестиция лойиҳаларини давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида амалга оширишни такомиллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 29 мартдаги ПФ-29-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, шаҳар ва қишлоқларни барқарор ривожлантириш, аҳолининг яшаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 29 мартдаги ПФ-29-сон Фармони билан «Тошкент Инвест компанияси» АЖ ва «Самарқанд Инвест компанияси» АЖ тажрибаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари муассислигида инвестиция компаниялари (кейинги ўринларда — Инвестиция компаниялари) ташкил этилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инвестиция лойиҳаларини давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида амалга ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилсин:

ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш, кўп квартирали уйлар ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш, аҳолининг кундалик ҳаётидаги коммунал ва бошқа соҳалардаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари (кейинги ўринларда — Жамғармалар) маблағларини бошқариш ҳуқуқини Инвестиция компанияларига бериш;

ер участкаларини қурилишга рухсат бериш ва лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштирилган ҳолда, тайёр бизнес шаклида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;

2026 йил 1 июлдан бошлаб муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини барпо қилиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш ва уни бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан тегишлилиги бўйича тўлиқ Жамғармаларга йўналтириш (бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар, якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари бундан мустасно).

3. Белгилансинки:

Инвестиция компанияларининг устав капитали Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бюджетларининг қўшимча манбалари, муниципал мулклар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан босқичма-босқич шакллантирилади;

Инвестиция компанияларининг алоҳида йўналишлар бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ва молиялаштириш масалалари уларнинг муассислари томонидан белгиланади;

Инвестиция компаниялари маблағларини лойиҳалар ва бошқа мақсадларга йўналтириш ҳамда тижорат банклари ва халқаро молия институтларидан қарз маблағларини жалб этиш ишлари (давлат кафолати остидаги жалб этиладиган қарз маблағлари бундан мустасно) Инвестиция компаниялари муассислари қарори асосида амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Инвестиция компаниялари ҳамда Жамғармаларнинг ҳисобварақлари фақат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилади;

Жамғармалар маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари мажбуриятлари бўйича ижро ҳужжатлари ва инкассо топшириқномаси асосида ундиришга йўл қўйилмайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 январдаги ПФ-54-сон Фармонида белгиланган тадбирларни Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади.

4. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари муассислигидаги Инвестиция компаниялари фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ер участкалари негизида инвестиция лойиҳаларини Инвестиция компаниялари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Инвестиция компаниялари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Инвестиция компаниялари молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тузади ва мазкур ҳисобот аудитнинг халқаро стандартларига асосан аудиторлик компаниялари томонидан ташқи аудитдан ўтказилгандан кейин 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади;

Инвестиция компаниялари томонидан молиявий ва номолиявий ҳисоботлар ҳамда уларга нисбатан тижорат ва нотижорат мақсадлар 2027 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади;

2028 йилга қадар Инвестиция компанияларида ISO, ERP ва бошқарувнинг бошқа замонавий тизимлари жорий қилиниб, улар томонидан етакчи халқаро агентликларнинг кредит рейтинги олиниши таъминланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари олдидаги ҳисоботларида Инвестиция компаниялари фаолияти натижадорлиги ва Жамғармалар маблағларидан самарали фойдаланилиши тўғрисидаги маълумот акс эттирилади.

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларни рақамли кўринишда расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи маъмурий регламентни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

8. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 апрелдаги 151-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари муассислигидаги Инвестиция компаниялари фаолиятининг

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда улар таркибидаги корхона ва муассасаларга тегишли мулклар (кейинги ўринларда — муниципал мулклар) ҳолатини таҳлил қилиш, мавжуд ресурс ва имкониятларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Инвестиция компанияси бошқарувига берилган муниципал мулкларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, улар негизида инвесторлар билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

3. Инвестиция компанияси бошқарувига берилган бозор ва савдо комплекслари ҳамда бошқа муниципал мулкларни замонавий талабларга мослаштириш, яроқсиз ҳолга келганларини бузиб, уларнинг ўрнида янги бинолар қуриш ва белгиланган тартибда сотиш ёки ижарага бериш.

4. Тадбиркорлик субъектларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларини уларнинг молиявий жозибадорлиги ва самарадорлигидан келиб чиқиб молиялаштиришда иштирок этиш.

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларини молиялаштириш.

6. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида, авария ҳолатидаги ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган турар ва нотурар жойларни замонавий талаблар асосида қайта қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилишга оид тадбирларни амалга ошириш.

7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини ҳамда инфратузилма тармоқларига уланиш жараёнларини мувофиқлаштириш.

8. Бўш ер участкаларини Инвестиция компаниялари устав капиталига киритиш ва тадбиркор билан лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини онлайн электрон аукцион савдоларига қўйиш.

9. Ҳудудларда яшил боғ ва ҳудудлар, экопарк ва аллеяларни ташкил этиш ҳамда комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш.

10. Инвестиция компанияси бошқарувига берилган муниципал мулкларни бошқариш, уларнинг негизида давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни тадбиркорлик субъектларига ижара ва бошқарувга бериш, уларнинг мониторингини юритиш ва самарадорлигини баҳолаб бориш.

11. Инвестиция компанияси бошқарувига берилган муниципал мулкларни ҳамда устав фондига киритилган ер участкалари негизида лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш.

12. Аҳоли пунктининг бош режаси, батафсил режалаштириш лойиҳалари (мастер режага) ва қуриш лойиҳаларига мувофиқ бўлган, ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши келишувидан ўтган ва қурилишга рухсатнома берилган, биринчи даражали лойиҳа ҳужжатларига эга бўлган «қурилишга тайёр ер» шаклида, қоида тариқасида, йирик бўлмаган лотларга ажратилган ҳолда очиқ электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлаш.

13. Уй-жой дастурида назарда тутилган кўрсаткичларга эришилиши, туманлар ва шаҳарлар кесимида кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича манзилли рўйхатга (кейинги ўринларда — Манзилли рўйхат) киритилган барча кўп квартирали уйлар ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш.

14. Ҳар чоракда бир марта танланган ер участкаларида Манзилли рўйхатдаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни ер тоифалари кесимида ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларига келишиш учун киритиб бориш.

15. Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари билан келишилган ер участкаларини истиқболли уй-жой қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат — «Ер банки»га киритиб бориш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 апрелдаги 151-сон қарорига 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари

I. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари

1. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалардан олинган даромадлар, шу жумладан, Инвестиция компаниялари томонидан янгидан яратилган активларни сотишдан тушган тушумлар.

2. Инвестиция компаниялари давлат шериги сифатида иштирок этган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан олинган даромадлар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 100 фоизи ва ер участкаси жойлашган туман бюджетига йўналтириладиган қисми, махсус иқтисодий зоналар, ёшлар кичик саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкалари бундан мустасно.

4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш, қишлоқ хўжалиги ерларини ер ижараси ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишдан тушадиган тушумлар, қўшимча тўловлар ҳамда ижара тўловларининг маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.

5. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) жойлаштириш учун қонунчиликда белгиланган тўловнинг маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.

6. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматига киритилган тўловнинг 100 фоизи.

7. Ҳудуди 10 минг квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари, шунингдек, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағларнинг вилоят маҳаллий бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тушган қисмининг 100 фоизи.

8. Ҳудуди 10 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган тушумларнинг республика бюджетига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи.

9. Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолингандан сўнг қолган қисми ва ер участкаси жойлашган туман бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.

10. Вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар.

11. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бюджетларининг қўшимча манбаларидан ажратмалар.

12. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари.

13. Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

II. Жамғармалар маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар

14. Инвестиция компаниялари томонидан, шу жумладан, инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш.

15. Алоҳида ҳудудларни ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

16. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.

17. Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш.

18. Реновация дастурларини амалга ошириш.

19. «Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш.

20. Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўлбўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш.

21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бюджет ссудаларини, тижорат банкларидан жалб қилинган кредитларни, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш ҳамда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид тадбирларни молиялаштириш, шунингдек, ер участкалари давлат органлари ва муассасалари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан аукцион савдоларига қўйилган тақдирда, ушбу давлат органлари ва ташкилотларига йўналтирилиши белгиланган маблағларни тўлаб бериш.

22. Бозорлар, савдо комплекслари, бошқа муниципал мулкларни қайта қуриш ва бузиш, уларнинг ўрнида қурилиш ишлари қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.

23. Ер участкаларини савдога чиқаришда улар бўйича барча рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда (архитектура-режалаштириш топшириғи, қурилиш лойиҳалари ва бошқалар) юзага келадиган харажатларни қоплаш.

24. Инвестиция компаниялари Кузатув кенгаши қарори асосида қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган Инвестиция компаниялари фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга ошириш.

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ танлаб олинган оғир тоифадаги туманларни комплекс ривожлантириш дастурларига ҳамда «оғир» маҳаллаларнинг «ислоҳот дастури»га киритилган ижтимоий ва тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 апрелдаги 151-сон қарорига 3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ер участкалари негизида инвестиция лойиҳаларини Инвестиция компаниялари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тижорат мақсадида фойдаланиш имкони мавжуд бўлган ва давлатга тегишли ер участкалари (кейинги ўринларда — ер участкалари) негизида инвестиция лойиҳаларини юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

инвестиция лойиҳаси — юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида ер участкалари негизида иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун қиймати 10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган эквивалентдаги инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;

корпоратив шартнома — ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ёки амалга оширишдан ўзини тийиш (воз кечиш), жамият акциядорларининг (иштирокчиларининг) умумий йиғилишида овоз бериш, жамиятни бошқариш бўйича ҳаракатларни келишиб амалга ошириш ҳамда устав капиталидаги улушларини маълум нархда ёки муайян ҳолатларда қўлга киритиш ёки бегоналаштиришдан ўзини тийиш тартибини белгилаш мажбуриятини белгилайдиган шартнома;

оддий ширкат шартномаси — ҳудудлардаги тегишли «Инвест компания» АЖ (кейинги ўринларда — Инвестиция компанияси) ва аукцион ғолиби томонидан фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда ишлаш мажбуриятини белгилайдиган шартнома;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича буюртмачи — ер участкалари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ваколатига эга юридик шахс — Инвестиция компанияси;

аукцион ғолиби — «E-auksion» электрон савдо платформасида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион савдоларида (кейинги ўринларда — аукцион савдолари) ғолиб деб эътироф этилган иштирокчи;

хўжалик жамияти — Инвестиция компанияси ва аукцион ғолиби таъсисчилигида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият ёки акциядорлик жамияти;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати — баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини баҳолаш қиймати ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, баҳолаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар қиймати йиғиндиси;

инвестор — ўз маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларни, мулкий бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти объектларига инвестиция сифатида киритувчи инвестиция фаолияти субъекти.

3. Ер участкалари негизида инвестиция лойиҳалари юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида амалга оширилади.

4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган механизмлар асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танланган ер участкалари Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Инвестиция компаниясига 49 йилдан ошмайдиган муддатга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

Бунда ер ижара ҳуқуқи учун тўлов ва лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг кафолат маблағини жойлаштириш талаб этилмайди.

2-боб. Ер участкалари негизида инвестиция лойиҳасини таклиф этиш тартиби

5. Ер участкалари негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасининг мастер режаси, лойиҳа ҳужжатлари ва бошқа рухсат бериш ҳужжатлари (кейинги ўринларда — лойиҳа ҳужжатлари) Инвестиция компанияси томонидан расмийлаштирилади.

Бунда инвестиция лойиҳаси юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали амалга оширилганда — ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг устави, таъсис шартномаси ва корпоратив шартнома, оддий ширкат шартномаси орқали амалга оширилганда — оддий ширкат шартномаси лойиҳалари ҳам тайёрланади.

6. Инвестиция компанияси томонидан белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш орқали лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотлари ва ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотлари жалб қилинади.

7. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга халқаро экспертлар ва халқаро молия ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.

8. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати Инвестиция компанияси томонидан мазкур Низомга асосан белгиланади.

9. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқини мазкур Низомнинг 2-бобида назарда тутилган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг Инвестиция компанияси томонидан аукцион савдоларига чиқариш бўйича буюртма берилади.

Бунда «E-auksion» электрон савдо платформасига юклаш учун баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи, лойиҳа ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишилгандан сўнг Инвестиция компанияси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда, инвестиция лойиҳаси юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали амалга оширилганда — ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг устави, таъсис шартномаси ва корпоратив шартнома, оддий ширкат шартномаси орқали амалга оширилганда — оддий ширкат шартномаси «E-auksion» электрон савдо платформаси операторига тақдим этилади.

10. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқини савдога чиқаришда қуйидагилар кўрсатилади:

инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқи учун тўловларни тўлаш муддатлари;

лойиҳанинг фаолият тури ёки йўналиши;

лойиҳа амалга ошириладиган ер майдони ва жойлашуви (локацияси);

Инвестиция компанияси белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши;

«E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизматига тўловларни аукцион ғолиби томонидан тўлаш;

Инвестиция компаниясининг лойиҳадаги иштирокининг фоизи (50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда).

Бунда аукцион савдоларида шаклланган нархнинг 35 фоизи бир ой ичида, қолган қисми тенг улушларда ўн икки ой давомида тўланади.

11. Инвестиция лойиҳаси юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали амалга оширилганда — ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг корпоратив шартномасида, оддий ширкат шартномаси орқали амалга оширилганда — оддий ширкат шартномасида қўшимча равишда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ томонларнинг биргаликдаги мажбуриятлари;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати (4 йилдан кўп бўлмаган муддат);

инвестиция лойиҳаси қиймати ёки киритиладиган инвестиция ҳажми;

инвестиция ҳажмларини ўзлаштириш режа-графиги (йилига камида 25 фоиз);

инвестиция лойиҳасининг асосий самарадорлик (KPI) кўрсаткичлари;

Инвестиция компанияси белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши.

Инвестиция компанияси томонидан мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларда қўшимча шартлар ва талаблар назарда тутилиши мумкин.

12. Савдо натижаларига кўра аукцион ғолиби деб топилган шахсга Инвестиция компанияси томонидан бир томонлама қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.

13. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш, аукцион савдоларини ўтказиш ва аукцион ғолибини аниқлашнинг ушбу Низом билан тартибга солинмаган қисми Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

14. Инвестиция компанияси савдо якунлангандан сўнг бир ой муддатда ташкил этиладиган хўжалик жамиятига ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ва тегишли лойиҳа ҳужжатлари қайта расмийлаштирилишини таъминлайди.

3-боб. Юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ер участкалари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартиби

15. Аукцион савдоларида шаклланган нарх, аукцион савдоларини ўтказиш шартларида Инвестиция компаниясининг улуши 50 фоиздан кам миқдорда белгиланганда — аукцион савдолари натижаларига кўра шаклланган нархдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган суммадан кам бўлмаган маблағ аукцион ғолиби томонидан мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган муддатда Инвестиция компанияси ва аукцион ғолиби иштирокида ташкил этиладиган хўжалик жамияти устав капиталига ғолибнинг улуши сифатида йўналтирилади.

Бунда аукцион ғолиби томонидан киритиладиган маблағлар тўлиқ ҳажмда ўз маблағлари ва (ёки) ўз кафолати ҳисобига жалб қилинган (истеъмолчилар маблағларидан ташқари) бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

16. Томонларнинг улушлари ўзаро келишилган ҳолда, хўжалик жамиятининг устав капиталига киритган ўз маблағлари ҳисобидан оширилиши мумкин.

17. Хўжалик жамияти устав капиталига аукцион ғолиби томонидан киритиладиган маблағлар — ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг аукцион савдоларида шаклланган нархидан, аукцион савдоларини ўтказиш шартларида Инвестиция компаниясининг улуши 50 фоиздан кам миқдорда белгиланганда — аукцион савдолари натижаларига кўра шаклланган нархдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган суммадан кам бўлмаслиги керак.

18. Ташкил этиладиган хўжалик жамиятининг таъсис ҳужжатларида Инвестиция компаниясининг улуши сотиш ёки қурилган объектнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш ҳисобидан белгиланган тартибда бегоналаштирилиши мумкин.

Бунда улуш қиймати инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг аукцион савдоларида шаклланган баҳосидан кам бўлмаслиги керак.

4-боб. Оддий ширкат шартномаси асосида ер участкалари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартиби

19. Аукцион савдоларида иштирок этувчи талабгорлар аукцион савдоларида қатнашиш учун инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг бошланғич қийматининг камида 10 фоизини закалат пули сифатида кейинчалик Инвестиция компанияси томонидан очиладиган алоҳида ҳисобвараққа «E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизмат ҳақини чегирган ҳолда ўтказиш учун «E-auksion» электрон савдо платформаси операторига ўтказади. Бунда:

мазкур тўланган маблағлар ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ бир ой ичида тўланиши белгиланган, аукцион савдоларида шаклланган нархнинг 35 фоизини тўлашда ҳамда оддий ширкат шартномасига мувофиқ аукцион ғолиби ҳиссасини шакллантиришда ҳисобга олинади;

аукцион ғолиби томонидан тўланадиган тўловлар оддий ширкат шартномасида белгиланган алоҳида ҳисобвараққа ўтказилади.

20. Аукцион ғолиби томонидан тўланадиган маблағлар («E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизмат ҳақи бундан мустасно) оддий ширкат шартномасида белгиланган инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун ишлатилади ва унинг ҳиссаси сифатида ҳисобга олинади. Бунда Инвестиция компаниясининг ҳиссаси қиймати инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқининг аукцион савдоларида шаклланган нархи миқдорида белгиланади.

21. Кўчмас мулк қурилиши бўйича харажат ва даромадларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ва лойиҳа натижасида ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг қиймати тўлангандан сўнг олинган соф фойда ёки унинг бир қисми оддий ширкат шартномасида белгиланган тартибда тақсимланади.

Бунда соф фойда тақсимоти мутаносиб равишда лойиҳа иштирокчиларининг улушидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.

22. Оддий ширкат шартномаси шартлари инвестор томонидан бажарилмаган тақдирда, инвестор томонидан киритилган маблағлар қайтарилмайди.

23. Инвестиция лойиҳаси бўйича харажат ва даромадларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ва аукцион ғолиби томонидан тўловлар тўлиқ тўлангандан сўнг олинган соф фойда оддий ширкат шартномасида белгиланган тартибда тақсимланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

24. Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда аукцион ғолиби томонидан ўз ҳиссаси (улуши) тўлиқ тўлангандан сўнг ҳиссанинг (улушнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб, томонлар келишувига кўра уларнинг бири ёки иккаласининг қўшимча маблағлари ҳисобидан инвестиция лойиҳасидаги томонларнинг ҳиссалари (улушлари) миқдори ўзгариши мумкин.

25. Ушбу Низомда масалалар бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 апрелдаги 151-сон қарорига 4-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини (бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар ва якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (кейинги ўринларда — АРТ) ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш (кейинги ўринларда — йиғим) тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

муҳандислик-коммуникация тармоқлари — электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари, табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти ва оқова сув қувурлари, темир йўл линиялари, автомобиль йўллари, каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари ва шу каби бошқа иншоотлар;

транспорт инфратузилмаси — йўловчи ва юк ташувчи, шунингдек, ушбу ташувларни амалга оширувчи ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи барча соҳа ва тармоқлар мажмуаси;

ариза берувчи — АРТ олиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахс ёки унинг буюртмасига (шартномага асосан) мувофиқ лойиҳа ташкилоти;

жамғарма — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари, Самарқанд вилоятини ривожлантириш жамғармаси ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси;

инвестиция компанияси — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари таъсисчилигидаги «Инвест компанияси» акциядорлик жамияти.

3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ киритилади.

2-боб. Йиғимни ҳисоблаш ва ундириш тартиби

4. Йиғим тўлиқ ҳажмда Жамғармага ўтказилади ва Инвестиция компанияси томонидан қуйидаги тадбирларни молиялаштириш мақсадларига йўналтирилади:

Инвестиция компанияси томонидан, шу жумладан, инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер-режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

реновация дастурларини амалга ошириш;

давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш;

қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўлбўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг бюджет ссудаларини, тижорат банкларидан жалб қилинган кредитларни, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплашга ҳамда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид тадбирларини молиялаштириш;

қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган, Инвестиция компанияси фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга ошириш.

5. Йиғим қуйидаги миқдорда ундирилади:

жами қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;

объектларнинг қаватлар сони белгиланган параметрлардан оширилганда қўшимча қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан 1 баравари миқдорида.

Ушбу йиғим миқдорига нисбатан тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарори асосида мазкур Низомга 2-иловада келтирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг намунавий механизмига мувофиқ шаклда 0,01 дан 1,5 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар қўлланиши мумкин.

6. АРТ Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ берилади.

7. Ариза берувчининг аризаси Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилганидан сўнг АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган инвойс билан биргаликда:

ариза берувчига — Инвестиция компаниясига АРТ берилиши маъқулланганлиги ҳақидаги хабарнома (кейинги ўринларда — хабарнома) йиғим миқдори кўрсатилган ҳолда юборилади;

бошқа ариза берувчига хабарнома, Инвестиция компанияси ва ариза берувчи ўртасида имзоланиши назарда тутилган йиғим миқдорини тўлаш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси (кейинги ўринларда — шартнома) юборилади.

8. Ариза берувчи хабарномага жавоб беришда шартномага мувофиқ йиғим суммасини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш механизмини танлайди.

Шартнома Инвестиция компанияси ва ариза берувчи ўртасида имзоланади ва йиғим миқдори тўлиқ тўлангунига қадар амал қилади.

9. Ариза берувчига АРТ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда берилади.

10. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва келишади.

11. Йиғим миқдори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда олинган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза хулосаси натижасига мувофиқ ҳисобланади.

12. Йиғим миқдори аниқлангандан сўнг 2 икки иш кунида ариза берувчи — Инвестиция компанияси мустақил равишда ёки шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан жалб қилинган инвестор билан биргаликда йиғимни тўлаш режа-графигини тасдиқлайди ва ушбу режа-график асосида йиғим миқдорининг 20 фоизи миқдорини олдиндан тўланишини таъминлайди («Янги Ўзбекистон» массивлари бундан мустасно);

13. Ариза берувчи шартномани йиғим миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги олдиндан тўловни тўлаган ҳолда, имзолайди ва йиғимнинг қолган 80 фоиз миқдорини шартномага мувофиқ режа-график асосида («Янги Ўзбекистон» массивлари бундан мустасно) тўланишини таъминлайди.

3-боб. Якунловчи қоида

14. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи АРТни олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ белгиланган тартибда мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Инвойс билан биргаликда: ариза берувчига йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома юборади; ариза берувчига йиғим миқдорини тўлаш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини юборади. 3 иш куни мобайнида 3-босқич Ариза берувчи Хабарномага жавоб беришда шартномага мувофиқ йиғим суммасини бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш механизмини танлайди ва шартномани имзолайди. Бир ой муддатда 4-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибда АРТни ариза берувчига беради. Белгиланган муддатларда 5-босқич Ариза берувчи 1. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келишади ва экспертизадан ўтказади. Белгиланган муддатларда 2. Йиғим миқдори аниқлангандан сўнг: ариза берувчи мустақил равишда ёки шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаси юзасидан жалб қилинган инвестор билан биргаликда йиғимни тўлаш режа-графигини тасдиқлайди ва ушбу режа-график асосида йиғим миқдорининг 20 фоизи миқдори олдиндан тўланишини таъминлайди («Янги Ўзбекистон» массивлари бундан мустасно); 2 иш кунида 6-босқич Ариза берувчи ариза берувчи шартномани йиғим миқдорининг 20 фоизини олдиндан тўлаган ҳолда, имзолайди ва йиғимнинг қолган 80 фоиз миқдорини шартномага мувофиқ режа-график асосида («Янги Ўзбекистон» массивлари бундан мустасно) тўланишини таъминлайди. шартномада белгиланган муддатларда

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг

1. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми учун тўлов миқдори қуйидаги формула билан аниқланади:

Т и =Б ҳ *((Ҳ б +Ҳ ю )-(Ҳ а +Ҳ т +Ҳ у ))*К т *К о *К з *К ж

Бунда:

Т и — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми;

Б ҳ — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;

Ҳ б — бинонинг умумий ҳажми;

Ҳ ю — рухсат этилган қаватлар сонидан юқори бўлган бино ҳажми;

Ҳ а — бинонинг автотураргоҳ қисми умумий ҳажми;

Ҳ т — бинонинг техник қаватлари, иншоотлар ва хоналар қисми умумий ҳажми;

Ҳ у — турар жой биносининг умумий фойдаланишдаги қисми умумий ҳажми;

К т — қурилиш тури;

К о — объект тури;

К з — ҳудудий зоналар коэффициентлари;

К ж — объект жойлашуви.

2. Йиғим миқдорини камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар қуйидаги жадвалга мувофиқ ҳисобланади.

I. Қурилиш тури (К т ) Коэффициент 1. Янги қурилиш (ривожланиш) 1 2. Реновация 0,5 3. Объектни реконструкция қилиш 0,85 II. Объект тури (К о ) 1. Ижтимоий хусусий объектлар (ўқув марказлари, хусусий тиббиёт муассасалари ва бошқалар) 0,8 2. Давлат улуши 50 (эллик) фоиздан ортиқ бўлган давлат ва (ёки) муниципал мулк негизида давлат ва (ёки) мулк иштирокчиси томонидан, шу жумладан, ҳамкорликда бутун мулкий комплекс миқёсида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасидаги қурилиш (реконструкция қилиш) объектлари. 0,5 3. Саноат мақсадларида фойдаланиладиган биноларни (ишлаб чиқариш бинолари, омборхоналар, саноат-синов лабораториялари бинолари ва шу кабилар) қуришга ҳар бир қавати учун 3 (уч) метр баландликдан ошмаган ўлчамда 0,5 4. Бошқа объектлар 1 III. Ҳудудий зоналар коэффициентлари (К з ) 1. аҳолиси 1 млн кишидан ортиқ шаҳарларда 1-2 * 2. аҳолиси 500 минг кишидан 1 млн кишигача шаҳарларда 0,5 3. аҳолиси 250 мингдан 500 минг кишигача шаҳарда 0,2 4. аҳолиси 100 мингдан 250 минг кишигача шаҳарда 0,1 5. аҳолиси 100 минг кишигача бўлган шаҳарларда, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида 0,05 IV. Объект жойлашуви (К ж ) 1. Марказий қатнов кўчаларидан бошқа ҳудудларда жойлашган бино а иншоотлар 0,6

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 апрелдаги 151-сон қарорига 5-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қиймати 1 миллион АҚШ долларигача, Тошкент шаҳрида эса қиймати 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги лойиҳаларни тижорат мақсадида фойдаланиш имкони мавжуд бўлган давлат-хусусий шериклик шартларида амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришга асосланган ҳамкорлиги;

ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати — ДХШ объектининг ер солиғи ставкасига тенг қиймати ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, баҳолаш ва уларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар қиймати йиғиндиси;

ДХШ лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилма вазифаларини ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида соддалаштирилган тартибда амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;

ДХШ объекти — мазкур Низомда 1-иловада белгиланган объектлар негизида лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, модернизация қилиниши, фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши ДХШ лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга ошириладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, ер участкалари, шунингдек, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар;

давлат шериги — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қиймати 1 миллион АҚШ долларигача, Тошкент шаҳрида эса қиймати 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш ваколати берилган «Инвест компания» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Инвестиция компанияси);

оператор — савдо платформасида электрон онлайн-аукционни (кейинги ўринларда — аукцион савдолари) ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;

хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Инвестиция компанияси таклифи асосида тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида ҳамда жамоатчилик билан очиқ муҳокама қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ДХШ лойиҳаси соддалаштирилган тартибда мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Хусусий шерикка ДХШ битими муддати тугагандан сўнг ДХШ объекти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига қайтариш шарти билан узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида 10 йилгача берилади.

6. Туризм кўчаларини соддалаштирилган тартибда ДХШ лойиҳалари орқали барпо этиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади.

ДХШ тўғрисидаги битим амалда бўлган даврда хусусий шерик томонидан янги қурилган (барпо этилган) ва ўрнатилган (жойлаштирилган) объектлар ДХШ мол-мулки ҳисобланади. Бунда:

хусусий шерик ушбу мулкни тасарруф этиш ҳуқуқисиз учинчи шахсларга ижарага бериши ва (ёки) ундан қонунчиликда белгиланган бошқача усулларда фойдаланиши мумкин;

ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан аввал бекор қилинганда қурилган (барпо этилган) ДХШ мол-мулки давлат шеригига ўтказилади;

ДХШ асосида ташкил этилган туризм кўчасидаги тадбиркорларга туташ ҳудудлар ва умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ижарага бериш бўйича ҳамда мавсумий тадбирлар ташкил этилиши муносабати билан кўчма қурилмаларни бир марта жойлаштириш бўйича тўловларнинг миқдори давлат шериги билан келишилган ҳолда хусусий шерик томонидан белгиланади. Бунда:

тўловлар тўлиқ хусусий шерикка йўналтирилади;

ижарага бериладиган умумий фойдаланишдаги ҳудудларнинг умумий майдони хусусий шерикка берилган ер майдонининг ўн фоизидан кўп бўлиши мумкин эмас.

ДХШ асосида ташкил этилган туризм кўчасида эвент (фестиваллар) ва мавсумий тадбирлар тегишли ҳудудий ҳокимлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

ДХШ асосида ташкил этилган туризм кўчасидаги автомобиль йўлларини таъмирлаш хусусий шерик зиммасига юкланмайди ҳамда ушбу ишлар давлат шеригининг лойиҳадаги улуши сифатида бюджет маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

7. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати Инвестиция компанияси томонидан мазкур Низомга асосан белгиланади.

8. ДХШ битимида назарда тутилмаган ҳамда қиймати 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган лойиҳаларни ушбу Низомда назарда тутилган соддалаштирилган тартибда савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.

9. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қиймати 1 миллион АҚШ долларигача, Тошкент шаҳрида эса қиймати 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун унинг концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш талаб этилмайди.

2-боб. ДХШ лойиҳаси шартларини тасдиқлаш ва ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш тартиби

10. ДХШ лойиҳаси мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий шакл асосида Инвестиция компанияси томонидан тасдиқланган шартларда амалга оширилади. Бунда:

ДХШ лойиҳасини амалга оширишда капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари кўзда тутилиши шарт;

Инвестиция компанияси ДХШ лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, тегишли ташкилотлар ва ДХШ объектининг балансда сақловчилари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

11. ДХШ лойиҳасини:

ер остида муҳандислик тармоқлари ўтган ёки ташқи муҳандислик тармоқлари муҳофаза зонасида жойлашган ҳудудларда капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари билан ҳамда лойиҳани ваколатли органлар билан келишган ҳолда;

ваколатли органлар билан келишилган тақдирда, канал ва очиқ коллекторларнинг қирғоқ ҳудудлари муҳофаза зонасидан 5 метргача масофани сақлаган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади.

12. Инвестиция компанияси томонидан ДХШ битими лойиҳаси тайёрланади.

13. ДХШ битимида қуйидагилар назарда тутилади:

ДХШ битимининг тарафлари тўғрисидаги маълумотлар;

ДХШ битимининг предмети;

тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

Инвестиция компанияси ва хусусий шерик ўртасида хавф-хатарларнинг тақсимланиши;

ДХШ объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичларга оид умумий параметрлари ва самарадорлик бўйича талаблар, шу жумладан, ДХШ битимига мувофиқ ўтказилган ёки лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, фойдаланилиши ва (ёки) хизмат кўрсатилиши лозим бўлган бошқа ДХШ объектларининг тавсифи, улардан фойдаланиш мақсадлари ва муддатлари;

ДХШ лойиҳаси билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) муддатлари ва тартиби;

тарафларнинг тегишли инфратузилмага нисбатан ва ДХШ лойиҳаси бўйича ҳуқуқлари, шунингдек, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби;

ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун талаб этиладиган ДХШ объектларини хусусий шерикка бериш тартиб-таомили ва бошқа шартлари;

хусусий шерик томонидан товарларга, бажариладиган ишларга, кўрсатиладиган хизматларга доир нархларни, тарифларни белгилаш ва уларни ўзгартириш шартлари;

тарафларнинг ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш усуллари, миқдорлари ва муддатлари;

ДХШ битимининг муддати ва ушбу муддатни белгилаш тартиби;

ҳақ тўлаш, эркин фойдаланиш учун тўлов, фойдаланганлик учун тўлов, хусусий шерикнинг Инвестиция компаниясига тўлови ва/ёки бошқа тўловларнинг шакллари, миқдорлари, муддатлари, шартлари, уларни тўлаш тартиби, шу жумладан, ДХШ лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан даромадларнинг (фойданинг) тақсимланиши;

ДХШ битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

ДХШ битимини тугатиш асослари, тартиби ва шартлари, муддатидан олдин тугатилганлик учун тўлов миқдори ва тартиби;

ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби;

ДХШ лойиҳасини суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар;

ДХШ лойиҳаси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мажбуриятлар;

тарафларнинг ДХШ битимига доир мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлиги;

низоларни ҳал этиш тартиби;

Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга олиш ва меҳнатдан фойдаланишга нисбатан қўлланадиган шартлар тўғрисидаги ишонтиришлар ва кафолатлар;

хусусий шерикнинг улушларига эгалик қилишга нисбатан талаблар ва хусусий шерикнинг ҳамда унинг аффилланган шахсларининг мол-мулкига нисбатан бошқа мулкий ҳуқуқлар;

махфийлик;

атамалар ва уларга доир тушунтиришлар;

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар.

14. Инвестиция компанияси ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини барча ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг «E-auksion» электрон савдо платформасининг онлайн аукцион савдосига чиқаришга буюртма беради. Бунда «E-auksion» электрон савдо платформасига юклаш учун қуйидаги ҳужжатлар операторга тақдим этилади:

ДХШ лойиҳаси шартлари;

ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати бўйича Инвестиция компаниясининг ҳисоботи;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишилган ДХШ битими лойиҳаси Инвестиция компанияси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда;

мавжуд бўлганда лойиҳа ҳужжатлари.

15. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини савдога чиқаришда қуйидагилар кўрсатилади:

ДХШ объекти тўғрисида маълумот ва унинг жойлашуви (локацияси);

ДХШ лойиҳаси қиймати;

ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати ва уни тўлаш муддатлари;

ДХШ лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

Инвестиция компанияси белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши;

«E-auksion» электрон савдо платформаси оператори хизматига тўловларнинг аукцион савдолари ғолиби томонидан тўланиши.

Бунда аукцион савдоларида шаклланган ДХШ битимини тузиш ҳуқуқи нархининг 35 фоизи бир ой ичида, қолган қисми тенг улушларда ўн икки ой давомида тўланади.

16. Аукцион савдолари натижалари бўйича ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар Инвестиция компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари, Самарқанд вилоятини ривожлантириш жамғармаси ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Бунда икки марта савдо натижасига кўра давлат-хусусий шерик аниқланмаса, бошланғич нарх 50 фоизга пасайтирилган ҳолда Инвестиция компанияси томонидан мазкур низомда белгиланган тартибда қайта аукцион савдоларига чиқарилади.

17. ДХШ лойиҳаси бўйича аукцион савдосини ўтказишнинг ушбу Низом билан тартибга солинмаган қисми Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

18. Савдо натижаларига кўра аукцион савдолари ғолиби деб топилган шахсга Инвестиция компанияси томонидан бир томонлама қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.

3-боб. ДХШ лойиҳаларининг реестрини юритиш, амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби

19. ДХШ битими икки томонлама электрон рақамли имзо билан тасдиқлангандан кейин уч календарь кун мобайнида Инвестиция компанияси расмий тартибда уч нусхадан иборат ДХШ битимининг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.

20. ДХШ лойиҳаси реестрга олингандан сўнг 5 иш куни мобайнида Инвестиция компаниясининг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.gov.uz) жойлаштирилади.

21. ДХШ лойиҳасининг реестрида жамланган маълумотлар ва ахборотлардан ҳеч қандай тўловларсиз фойдаланилади.

22. Инвестиция компанияси ДХШ лойиҳаси бажарилиши ва ДХШ битими шартларига риоя этилиши нуқтаи назаридан мониторингни амалга оширади.

23. Инвестиция компаниясининг заруратга кўра жойларда мониторинг амалга оширилиши учун ДХШ объектига кириши ва тегишли ҳужжатлардан фойдаланиши таъминланади.

24. Мониторинг учун Инвестиция компанияси вазирлик, идора ва консалтинг компанияларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

25. Мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;

ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилишини ўрганиш;

лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ўрганиш, бартараф этиш бўйича ҳамкорликда тезкор чоралар кўриш;

тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларга мувофиқ равишда лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;

ДХШ лойиҳаси бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.

26. ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот Инвестиция компаниясига хусусий шерик томонидан имзоланган ва тасдиқланган ҳолда ҳар олти ойда тақдим этилади. Бунда ҳисобот шакллари Инвестиция компанияси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

27. Хусусий шерик ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши, тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.

28. Инвестиция компанияси хусусий шерик томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни умумлаштиради ҳамда якуни бўйича маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига тақдим этади.

29. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар Инвестиция компаниясининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

4-боб. Якунловчи қоида

30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши мумкин бўлган объектлар

1. Маданият ва истироҳат боғлари 2. Хиёбонлар 3. Сайилгоҳлар 4. Бульварлар 5. Аллеялар 6. Дарё, канал ва очиқ коллекторларнинг қирғоқ ҳудудлари 7. Кўприк ва йўл ўтказгичлар остидаги ҳудудлар 8. Ерости пиёдалар ўтиш жойлари 9. Йўлнинг қатнов қисми орасидаги ҳудудлар 10. Автотураргоҳлар 11. Автомобиль йўллари 12. Паркоматлар 13. Бўш турган ер участкалари 14. Фойдаланилмаётган ёки кам қувватда фойдаланилаётган бино ва иншоотлар 15. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини соддалаштирилган тартибда амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Инвестиция компанияси 1. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқади. 2. Шартларни белгиланган тартибда тасдиқлайди. 3. ДХШ объектининг ижара ҳуқуқини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотини жалб қилади. 4. ДХШ битими лойиҳасини тайёрлайди. Заруратга кўра 2-босқич Инвестиция компанияси ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда «E-auksion» электрон савдо платформасининг электрон онлайн-аукцион савдосига (кейинги ўринлар — аукцион савдоси) чиқаришга буюртма беради. Заруратга кўра 3-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ Аукцион савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани савдо платформасида эълон қилади. Буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай 4-босқич «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларини ташкил этади ва ўтказади. 30 кун муддатда 5-босқич Талабгорлар «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларида иштирок этиш учун таклифларни киритади. Белгиланган муддатда 6-босқич «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ Аукцион савдоси ғолибини аниқлайди ва тегишли баённома билан расмийлаштиради. Аукцион савдоси эълони тугагандан кейинги иш кунидан кечиктирмай 7-босқич Инвестиция компанияси 1. ДХШ лойиҳалари бўйича ДХШ битимини реестрга киритади. 3 иш куни мобайнида 2. ДХШ лойиҳаси бажарилишини ва ДХШ битими шартларига риоя этилишини мониторинг қилади. Заруратга кўра 8-босқич Хусусий шерик ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни Инвестиция компаниясига тақдим қилади. Ҳар 6 ойда 9-босқич Инвестиция компанияси Хусусий шерик томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни умумлаштиради ҳамда якуни бўйича маълумотларни тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» «_________ Инвест компанияси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси __________ _____________ (Имзо) (Ф.И.О) 20__ йил «___» __________ Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартларининг НАМУНАВИЙ ШАКЛИ I. Лойиҳа тавсифи Лойиҳанинг номи _____ ____________________________________________________________________ Тармоқ номи _________ ____________________________________________________________________ Лойиҳа тури _________ ____________________________________________________________________ Лойиҳа амалга ошириладиган жой (манзил) ______ _ __ ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ II. Дастлабки танлов натижалари ДХШ лойиҳаси ҳақида маълумот ва лойиҳани амалга ошириш учун тасдиқловчи ҳужжатлар 1. 2. 3. ... III. ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари 1. ДХШ лойиҳасининг «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдосига қўйиладиган бошланғич қиймати а) ер участкасини баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бошланғич қиймат _______ минг сўм, ёки _______ АҚШ доллари б) ижарага бериладиган мол-мулкнинг тасдиқланган бошланғич ижара қиймати _______ минг сўм, ёки _______ АҚШ доллари 2. ДХШнинг амал қилиш муддати ___ йил Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг: 3-10 □ 11-20 □ 21-30 □ 31-49 □ ДХШ лойиҳасини амалга ошириш муддати ___ йил Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг: 3-10 □ 11-20 □ 21-30 □ 31-49 □ 3. Лойиҳага киритиладиган инвестиция маблағлари _______ минг сўм, ёки _______ АҚШ доллари Лойиҳанинг йиллик эксплуатация харажатлари _______ минг сўм, ёки _______ АҚШ доллари IV. ДХШ лойиҳасининг асосий самарадорлик (KPI) кўрсаткичлари 1. Янги иш ўринларини яратиш ____та 2. Давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш ____ млн сўм 3. Энергия (электр, газ, сув) сарфини тежаш ____ кВт ____ м 3 4. Замонавий технологияларни жорий қилиш (батафсил маълумот) 5. Инновацияларни жорий қилиш (батафсил маълумот) 6. Бошқа кўрсаткичлар (батафсил маълумот)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 апрелдаги 151-сон қарорига 6-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Инвест компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Инвестиция компанияси) томонидан шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

нотурар жой — турар жойлар сирасига кирмайдиган, шу жумладан, турар жойларга туташ ва (ёки) турар жойнинг таркибий қисми бўлган бино ва иншоотлар;

шаҳарсозлик реновацияси — аҳоли учун қулай яшаш муҳитини шакллантириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида авария ҳолатидаги мавжуд яроқсиз деб топилган, шу жумладан, ижтимоий ва муҳандислик-транспорт инфратузилмалари эскирган, эксплуатация муддати ўтган, яроқсиз ҳолга келган турар ва нотурар жойларни ҳамда яроқли турар ва нотурар жойларни замонавий талабларга мувофиқ қайта қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилишга қаратилган ва амалга ошириладиган интенсив қурилиш тадбирлари мажмуи (кейинги ўринларда — реновация);

шаҳарсозлик реновация лойиҳаси — Инвестиция компанияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда кўчмас мулк мулкдорлари билан келишилган ҳолда, шу жумладан, ҳудудларда ташкил этиладиган техник ҳолатни аниқлаш комиссиялари хулосалари асосида алоҳида ёки бир-бирига қўшни бўлган икки ва ундан ортиқ турар ва нотурар жойларда бош режага асосан табиатга зарар етказмаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар (кейинги ўринларда — реновация лойиҳаси).

3. Реновация лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги ПФ-26-сон Фармонида белгиланган талабларга мувофиқ қуйидаги асослардан бири ёки барчаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

реновация ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жой объектлари эскирган ёки яшаш, фойдаланиш, ишлатиш учун яроқсиз бўлиб, авария ҳолига келиб қолганлиги, ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир қиладиган ҳолатларнинг мавжудлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган уйнинг ёки турар жойнинг техник ҳолатини аниқлаш учун тузиладиган комиссияларнинг тегишли хулосалари мавжуд бўлганда;

фавқулодда ҳолатларда Фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси хулосалари асосида реновация лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга оширишга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинганда;

Аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига (мастер-режалар) га асосан реновация лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган тақдирда.

4. Реновация лойиҳаси қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда амалга оширилади:

а) реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудининг аниқ чегараси аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тегишли қарори билан белгиланади;

б) реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудида қурилиш зарур бўлган ижтимоий инфратузилма объектлари белгиланади;

в) Инвестиция компанияси буюртмасига асосан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари томонидан реновация лойиҳаси амалга ошириладиган реновация ҳудудида янги қурилиш ишлари режалаштирилаётган ер участкаларининг чегараларига тузатишлар киритилади;

г) турар ва (ёки) нотурар жой объекти бузилиши талаб этилганда, уларнинг мулкдорлари розилиги мавжуд бўлган тақдирда, бузилаётган объектлар ўрнига ушбу объектлар бузилаётган ҳудуддан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдон ҳажмида, аммо унинг майдонидан 1,2 баравардан ортиқ бўлмаган ҳажмда нотариал тартибда тасдиқланган келишув битими асосида мутаносиб турар ва (ёки) нотурар жой объекти билан беғараз таъминланади ёхуд мулкдорларнинг хоҳишига кўра бошқа турдаги компенсация тўланиши тартиби ва муддатлари белгиланади;

д) реновация ҳудудидаги хонадонлар мулкдорларига янги қурилган турар жойлардаги хонадонлар берилаётганда, мазкур мулкдорларга янги хонадонлар топширилгунга қадар уларнинг оила аъзолари билан бирга вақтинча яшаши учун турар жой билан таъминланади ёки ижара ҳақи тўлаб берилади;

е) бузилиши талаб этилган турар ва (ёки) нотурар жой объекти юзасидан мулкдорларнинг ипотека мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда, мулкдорларга ушбу объектлар бузилаётган ҳудуддан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда нотариал тартибда тасдиқланган келишув битими асосида мутаносиб равишда тақдим этиладиган янги турар ва (ёки) нотурар жой объектига нисбатан мулкдорларнинг ушбу ипотека мажбуриятлари ва шартлари ўзгартирилмасдан сақлаб қолинади;

ж) реновация лойиҳаси доирасида янги қуриладиган турар ва нотурар жойлар эгаллаган майдон ҳажмининг (автотураргоҳ қисми ва реновация ҳудудида жойлашган эскирган уйлардаги хонадонлар мулкдорларига бериладиган хонадонлар майдони бундан мустасно) ҳар бир куб метри учун тасдиқланган миқдордаги тўловлар реновация лойиҳасини амалга оширишга доир тегишли инвестиция шартномасида белгиланган муддатларда тўланади;

з) зарурат мавжуд бўлган тақдирда, турар жойлар уй-жой фондидан чиқарилади;

и) зарурат мавжуд бўлган тақдирда, турар ва нотурар жойлар ихтисослиги ўзгартирилади;

к) реновация лойиҳаси ҳудудида мавжуд мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим мактабларида тарбияланаётган болалар ҳамда таълим олаётган ўқувчилар бошқа тегишли мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим мактабларига навбатсиз жойлаштирилади;

л) реновация лойиҳасини амалга ошириш даврида ҳудуддаги жойларни бузишда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишга йўл қўйилмайди;

м) реновация лойиҳаси доирасида қурилиш ишларини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига мазкур бандга мувофиқ реновация ҳудудида жойлашган турар ва нотурар жойларни қуйидагилар асосида белгиланган тартибда бузишга рухсат берилади:

уларнинг мулкдорлари билан нотариал тартибда имзоланган битимлар;

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган уйнинг ёки турар жойнинг техник ҳолатини аниқлаш учун тузиладиган комиссияларнинг тегишли хулосалари;

суд қарори.

5. Реновация лойиҳаси мазкур Низомга иловада келтирилган Реновация лойиҳасини амалга ошириш схемасига мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Реновация лойиҳасини ташаббус қилиш ва амалга ошириш тартиби

6. Аниқ бир ҳудудда реновация лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвесторлар томонидан ташаббус тартибида тегишли таклифлар киритилган тақдирда, истисно тариқасида, Инвестиция компанияси ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларини (кейинги ўринларда — аукцион савдолари) ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали реновация лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ҳамкорни танлаб олиш ваколатига эга.

Реновация лойиҳасини ташаббус қилиш, тасдиқлаш ва аукцион савдоларига чиқариш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади.

Энг яхши таклифлар асосида реновация лойиҳасини амалга ошириш учун ҳамкорни танлаб олиш натижасида Инвестиция компанияси ва ҳамкор ўртасида тегишли инвестиция шартномаси имзоланади.

7. Реновация лойиҳасини амалга ошириш бошланишидан камида бир ой олдин Инвестиция компанияси:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларга доир тегишли ёзувларни давлат реестрига киритиш учун Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман филиалига;

коммунал тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарига;

уйларни сақлаш харажатлари юзасидан мажбурий бадал ва тўловлардан мулкдорларнинг қарздорлиги бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун кўп квартирали уйларни бошқариш органларига;

тегишли солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ органларига хабарнома юборади.

8. Реновация лойиҳаси ҳудудида қурилиш ва (ёки) реконструкция қилиш ишларини бажариш, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни белгилаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

3-боб. Реновация лойиҳаси натижасида қурилган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ҳамда тегишлича мулкдорларга ажратиш

9. Реновация лойиҳасини амалга оширувчи инвестор ёки Инвестиция компанияси ўз номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва фойдаланишга қабул қилинган уй-жойларни тегишлича мулкдорларга шартномага мувофиқ янги уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида ажратиб беради.

Янги уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ушбу уй-жойга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ҳамда ушбу уй-жойларни мулкдор номига қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишга асос ҳисобланади.

Реновация ҳудудида кўп квартирали уйлар қурилиш ишлари якунлангандан сўнг уч ой муддатда кўп квартирали уйлар мулкдорларига мазкур уй-жойлар эгаллаган ва уларга туташ ҳудудлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

10. Шартнома бўйича мажбуриятлардан ортган уй-жойлар инвестор томонидан мустақил тасарруф этилади.

4-боб. Якунловчи қоида

11. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Реновация лойиҳасини амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, мулкдорлар, кўп квартирали уйлар бошқарув органлари, идоралараро махсус комиссия, Инвестиция компанияси Реновация лойиҳасини ташаббус қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Инвестиция компанияси 1. Реновация лойиҳаси юзасидан инвестиция лойиҳасини тайёрлайди. 2. Инвестиция лойиҳаси лотини шакллантиради ва лотни «E-auksion» электрон савдо платформасига жойлаштиради. Белгиланган муддатларда 3-босқич Инвестор 1. Хўжалик жамияти устав капиталида иштирок этиш орқали инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аукцион савдоларида иштирок этади ва ғолиб бўлган тақдирда, Инвестиция компанияси билан «E-auksion» савдоси ғолиби сифатида тегишли шартномани имзолайди. 2. Оддий ширкат шартномаси асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда аукцион савдоларида иштирок этади ва ғолиб бўлган тақдирда, лот қийматининг камида 10 фоизини закалат пули сифатида киритади. 3. Инвестиция компанияси билан «E-auksion» аукцион савдоси ғолиби сифатида тегишли шартномани имзолайди. Белгиланган муддатларда 4-босқич Инвестиция компанияси ва (ёки) Инвестор Инвестиция компанияси томонидан мустақил равишда ёки инвестор билан ҳамкорликда лойиҳа амалга оширилади. Қурилиши (реконструкцияси) якунланган кўчмас мулк объектини фойдаланишга топширади. Ўрнатилган тартибда

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 апрелдаги 151-сон қарорига 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарорида :

а) 2а-иловада :

қуйидаги мазмундаги 1 1 -позицияси билан тўлдирилсин:

«1 1 . Ш.Д. Кудбиев — Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари»;

2-позициясидаги «Б.И. Закиров» сўзлари «Ш.С. Хидоятов» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3а-иловада :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Лавозими бўйича — Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи — Кенгаш раиси ўринбосари»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Лавозими бўйича — Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси масъул ходими»;

учинчи — йигирма биринчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

Изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида комплекс қурилиш тамойили асосида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда яшил ҳудудларни барпо этиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 28 февралдаги 83-сон қарорининг 3-банди «а» кичик банди «ишлаб чиқилади ва» сўзларидан кейин «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш доирасида Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси билан келишилган ҳолда,» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 8 апрель,

151-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/151/0333-сон; 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

USTUVOR YOʻNALISHLARI

NIZOM

NIZOM

SXEMASI

NAMUNAVIY MEXANIZMI

NIZOM

ROʻYXATI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida investitsiya loyihalarini davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida amalga oshirishni takomillashtirish va koʻp kvartirali uylar qurilishini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini uy-joy bilan taʼminlash ishlarini jadallashtirish va koʻp kvartirali uylar qurilishini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 29-martdagi PF-29-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, shahar va qishloqlarni barqaror rivojlantirish, aholining yashash sifatini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini uy-joy bilan taʼminlash ishlarini jadallashtirish va koʻp kvartirali uylar qurilishini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 29-martdagi PF-29-son Farmoni bilan “Toshkent Invest kompaniyasi” AJ va “Samarqand Invest kompaniyasi” AJ tajribasi asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari muassisligida investitsiya kompaniyalari (keyingi oʻrinlarda — Investitsiya kompaniyalari) tashkil etilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda investitsiya loyihalarini davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida amalga oshirish, hududlar infratuzilmasini yaxshilash hamda koʻp kvartirali uylar qurilishini samarali tashkil etish boʻyicha quyidagi tartib joriy etilsin:

hududlar infratuzilmasini rivojlantirishga qaratilgan loyihalarni moliyalashtirish, koʻp kvartirali uylar oʻz vaqtida foydalanishga topshirilishini taʼminlash, aholining kundalik hayotidagi kommunal va boshqa sohalardagi kechiktirib boʻlmaydigan masalalarni tezkor hal etish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari huzuridagi Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarmalar) mablagʻlarini boshqarish huquqini Investitsiya kompaniyalariga berish;

yer uchastkalarini qurilishga ruxsat berish va loyiha hujjatlarini rasmiylashtirilgan holda, tayyor biznes shaklida tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro manfaatli loyihalarni amalga oshirish uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish;

2026-yil 1-iyuldan boshlab muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini barpo qilish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish va uni biryoʻla yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati bilan tegishliligi boʻyicha toʻliq Jamgʻarmalarga yoʻnaltirish (budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar, yakka tartibdagi uy-joylar hamda nodavlat maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari bundan mustasno).

3. Belgilansinki:

Investitsiya kompaniyalarining ustav kapitali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi va xalq deputatlari viloyatlar Kengashlari qarorlari asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar budjetlarining qoʻshimcha manbalari, munitsipal mulklar hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan bosqichma-bosqich shakllantiriladi;

Investitsiya kompaniyalarining alohida yoʻnalishlar boʻyicha loyiha ofislarini tashkil etish va moliyalashtirish masalalari ularning muassislari tomonidan belgilanadi;

Investitsiya kompaniyalari mablagʻlarini loyihalar va boshqa maqsadlarga yoʻnaltirish hamda tijorat banklari va xalqaro moliya institutlaridan qarz mablagʻlarini jalb etish ishlari (davlat kafolati ostidagi jalb etiladigan qarz mablagʻlari bundan mustasno) Investitsiya kompaniyalari muassislari qarori asosida amalga oshiriladi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi Investitsiya kompaniyalari hamda Jamgʻarmalarning hisobvaraqlari faqat Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochiladi;

Jamgʻarmalar mablagʻlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari majburiyatlari boʻyicha ijro hujjatlari va inkasso topshiriqnomasi asosida undirishga yoʻl qoʻyilmaydi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika hududlarida tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 21-yanvardagi PF-54-son Farmonida belgilangan tadbirlarni Jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish tartibi saqlab qolinadi.

4. Quyidagilar:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari muassisligidagi Investitsiya kompaniyalari faoliyatining ustuvor yoʻnalishlari 1-ilovaga muvofiq;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari huzuridagi Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish manbalari va sarflash yoʻnalishlari 2-ilovaga muvofiq;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalarini Investitsiya kompaniyalari va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida loyihalarni davlat-xususiy sheriklik shartlarida amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida shaharsozlik renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Investitsiya kompaniyalari faoliyatining ochiqligi va ularning jamoatchilik oldidagi hisobdorligini taʼminlash maqsadida shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

Investitsiya kompaniyalari moliyaviy hisobotlarni moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga muvofiq tuzadi va mazkur hisobot auditning xalqaro standartlariga asosan auditorlik kompaniyalari tomonidan tashqi auditdan oʻtkazilgandan keyin 2027-yildan boshlab har yili 1-avgustga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining rasmiy veb-saytlarida joylashtiriladi;

Investitsiya kompaniyalari tomonidan moliyaviy va nomoliyaviy hisobotlar hamda ularga nisbatan tijorat va notijorat maqsadlar 2027-yildan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining rasmiy veb-saytlarida joylashtiriladi;

2028-yilga qadar Investitsiya kompaniyalarida ISO, ERP va boshqaruvning boshqa zamonaviy tizimlari joriy qilinib, ular tomonidan yetakchi xalqaro agentliklarning kredit reytingi olinishi taʼminlanadi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishning eng muhim va dolzarb masalalari yuzasidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari oldidagi hisobotlarida Investitsiya kompaniyalari faoliyati natijadorligi va Jamgʻarmalar mablagʻlaridan samarali foydalanilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot aks ettiriladi.

6. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Adliya vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida qurilishga ruxsat beruvchi hujjatlarni raqamli koʻrinishda rasmiylashtirish tartibini nazarda tutuvchi maʼmuriy reglamentni ishlab chiqib, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 7-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

8. Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosarlari A.J. Ramatov va J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-apreldagi 151-son qaroriga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari muassisligidagi Investitsiya kompaniyalari faoliyatining

1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, shahar va tumanlar hokimliklari hamda ular tarkibidagi korxona va muassasalarga tegishli mulklar (keyingi oʻrinlarda — munitsipal mulklar) holatini tahlil qilish, mavjud resurs va imkoniyatlarni aniqlash va ulardan samarali foydalanish boʻyicha takliflar ishlab chiqish.

2. Investitsiya kompaniyasi boshqaruviga berilgan munitsipal mulklarning investitsiyaviy jozibadorligini oshirish, ular negizida investorlar bilan hamkorlikda investitsiya loyihalarini amalga oshirish.

3. Investitsiya kompaniyasi boshqaruviga berilgan bozor va savdo komplekslari hamda boshqa munitsipal mulklarni zamonaviy talablarga moslashtirish, yaroqsiz holga kelganlarini buzib, ularning oʻrnida yangi binolar qurish va belgilangan tartibda sotish yoki ijaraga berish.

4. Tadbirkorlik subyektlarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar infratuzilmasini rivojlantirish bilan bogʻliq istiqbolli loyihalarini ularning moliyaviy jozibadorligi va samaradorligidan kelib chiqib moliyalashtirishda ishtirok etish.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlarning alohida hududlarini rivojlantirish va renovatsiya dasturlari, master reja va quriladigan obyektlarning loyiha hujjatlarini ishlab chiqish jarayonlarini moliyalashtirish.

6. Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida, avariya holatidagi yoki yaroqsiz holga kelib qolgan turar va noturar joylarni zamonaviy talablar asosida qayta qurish, kapital taʼmirlash, rekonstruksiya qilishga oid tadbirlarni amalga oshirish.

7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlardagi qurilish va rekonstruksiya qilish ishlarini hamda infratuzilma tarmoqlariga ulanish jarayonlarini muvofiqlashtirish.

8. Boʻsh yer uchastkalarini Investitsiya kompaniyalari ustav kapitaliga kiritish va tadbirkor bilan loyihani amalga oshirish huquqini onlayn elektron auksion savdolariga qoʻyish.

9. Hududlarda yashil bogʻ va hududlar, ekopark va alleyalarni tashkil etish hamda kompleks qurilish loyihalarini amalga oshirish.

10. Investitsiya kompaniyasi boshqaruviga berilgan munitsipal mulklarni boshqarish, ularning negizida davlat sherigi sifatida davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish hamda ularni tadbirkorlik subyektlariga ijara va boshqaruvga berish, ularning monitoringini yuritish va samaradorligini baholab borish.

11. Investitsiya kompaniyasi boshqaruviga berilgan munitsipal mulklarni hamda ustav fondiga kiritilgan yer uchastkalari negizida loyiha qiymati 1 million AQSH dollarigacha boʻlgan ekvivalentdagi davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish.

12. Aholi punktining bosh rejasi, batafsil rejalashtirish loyihalari (master rejaga) va qurish loyihalariga muvofiq boʻlgan, hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashi kelishuvidan oʻtgan va qurilishga ruxsatnoma berilgan, birinchi darajali loyiha hujjatlariga ega boʻlgan “qurilishga tayyor yer” shaklida, qoida tariqasida, yirik boʻlmagan lotlarga ajratilgan holda ochiq elektron onlayn auksion savdolariga chiqarilishini taʼminlash.

13. Uy-joy dasturida nazarda tutilgan koʻrsatkichlarga erishilishi, tumanlar va shaharlar kesimida koʻp kvartirali uylar qurilishi boʻyicha manzilli roʻyxatga (keyingi oʻrinlarda — Manzilli roʻyxat) kiritilgan barcha koʻp kvartirali uylar oʻz vaqtida foydalanishga topshirilishini taʼminlash.

14. Har chorakda bir marta tanlangan yer uchastkalarida Manzilli roʻyxatdagi istiqbolli loyihalarni amalga oshirish boʻyicha takliflarni yer toifalari kesimida hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashlariga kelishish uchun kiritib borish.

15. Hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashlari bilan kelishilgan yer uchastkalarini istiqbolli uy-joy qurilishi loyihalarini amalga oshirish boʻyicha manzilli roʻyxat — “Yer banki”ga kiritib borish.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-apreldagi 151-son qaroriga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari huzuridagi Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish manbalari va sarflash yoʻnalishlari

I. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari

1. Jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan moliyalashtirilgan loyihalardan olingan daromadlar, shu jumladan, Investitsiya kompaniyalari tomonidan yangidan yaratilgan aktivlarni sotishdan tushgan tushumlar.

2. Investitsiya kompaniyalari davlat sherigi sifatida ishtirok etgan davlat-xususiy sheriklik loyihalaridan olingan daromadlar.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirishdan hamda yer uchastkalarini ijaraga olish huquqini elektron onlayn-auksion (keyingi oʻrinlarda — auksion) savdolari orqali sotishdan tushadigan mablagʻlarning Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan xarajatlar chegirib qolinganidan soʻng qolgan qismining 100 foizi va yer uchastkasi joylashgan tuman budjetiga yoʻnaltiriladigan qismi, maxsus iqtisodiy zonalar, yoshlar kichik sanoat va tadbirkorlik zonalaridagi yer uchastkalari bundan mustasno.

4. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga berish, qishloq xoʻjaligi yerlarini yer ijarasi huquqi asosida auksion orqali sotishdan tushadigan tushumlar, qoʻshimcha toʻlovlar hamda ijara toʻlovlarining mahalliy budjetiga yoʻnaltiriladigan qismining 100 foizi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi tashqi reklama va axborot obyektini (konstruksiyasini) joylashtirish uchun qonunchilikda belgilangan toʻlovning mahalliy budjetiga yoʻnaltiriladigan qismining 100 foizi.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish qiymatiga kiritilgan toʻlovning 100 foizi.

7. Hududi 10 ming kvadrat metrgacha boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlari, shuningdek, viloyat, tuman (shahar) hokimlarining qarorlari asosida sotiladigan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushadigan mablagʻlarning viloyat mahalliy budjetiga hamda obyekt joylashgan tuman (shahar) mahalliy budjetiga tushgan qismining 100 foizi.

8. Hududi 10 ming kvadrat metrdan ortiq boʻlgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotishdan tushgan tushumlarning respublika budjetiga yoʻnaltiriladigan qismining 50 foizi.

9. Yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida auksion savdolari orqali sotishdan tushadigan mablagʻlarning Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan xarajatlar chegirib qolingandan soʻng qolgan qismi va yer uchastkasi joylashgan tuman budjetiga yoʻnaltiriladigan qismining 100 foizi.

10. Vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirish hisobidan olingan daromadlar.

11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar budjetlarining qoʻshimcha manbalaridan ajratmalar.

12. Jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari, xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari.

13. Qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar.

II. Jamgʻarmalar mablagʻlari sarflanadigan asosiy yoʻnalishlar

14. Investitsiya kompaniyalari tomonidan, shu jumladan, investorlar ishtirokida investitsiya loyihalari, davlat-xususiy sheriklik loyihalari, hududlar infratuzilmasini rivojlantirish bilan bogʻliq istiqbolli loyihalarni amalga oshirish.

15. Alohida hududlarni rivojlantirish va renovatsiya dasturlari, master reja va quriladigan obyektlarning loyiha hujjatlarini ishlab chiqish.

16. Iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy soha obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash.

17. Hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish.

18. Renovatsiya dasturlarini amalga oshirish.

19. “Yangi Oʻzbekiston” massivlari, davlat uy-joy dasturlarida koʻzda tutilgan massivlar, shuningdek, maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari (ichimlik suvi va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz tarmoqlari va avtomobil yoʻli) bilan taʼminlash.

20. Qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan, investorning oʻz mablagʻlari ulushi 25 foizdan kam boʻlmagan, investitsiya dasturlariga kiritilgan loyihalar, shuningdek, xalqaro va respublika ahamiyatidagi avtomobil yoʻllari boʻyidagi yaxlit yer maydonlarida tashkil etiladigan yoʻlboʻyi infratuzilma obyektlarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash.

21. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining budjet ssudalarini, tijorat banklaridan jalb qilingan kreditlarni, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplash hamda shahar va tumanlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga oid tadbirlarni moliyalashtirish, shuningdek, yer uchastkalari davlat organlari va muassasalari foydalanishida boʻlgan va ularning tashabbusi bilan auksion savdolariga qoʻyilgan taqdirda, ushbu davlat organlari va tashkilotlariga yoʻnaltirilishi belgilangan mablagʻlarni toʻlab berish.

22. Bozorlar, savdo komplekslari, boshqa munitsipal mulklarni qayta qurish va buzish, ularning oʻrnida qurilish ishlari qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash.

23. Yer uchastkalarini savdoga chiqarishda ular boʻyicha barcha ruxsat beruvchi hujjatlarni rasmiylashtirishda (arxitektura-rejalashtirish topshirigʻi, qurilish loyihalari va boshqalar) yuzaga keladigan xarajatlarni qoplash.

24. Investitsiya kompaniyalari Kuzatuv kengashi qarori asosida qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan Investitsiya kompaniyalari faoliyati bilan bogʻliq boshqa xarajatlarni amalga oshirish.

25. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarorlariga muvofiq tanlab olingan ogʻir toifadagi tumanlarni kompleks rivojlantirish dasturlariga hamda “ogʻir” mahallalarning “islohot dasturi”ga kiritilgan ijtimoiy va tadbirkorlik infratuzilmasi loyihalarini amalga oshirish.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-apreldagi 151-son qaroriga 3-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalarini Investitsiya kompaniyalari va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida tijorat maqsadida foydalanish imkoni mavjud boʻlgan va davlatga tegishli yer uchastkalari (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkalari) negizida investitsiya loyihalarini yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yoki oddiy shirkat shartnomasi asosida amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

investitsiya loyihasi — yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yoki oddiy shirkat shartnomasi asosida yer uchastkalari negizida iqtisodiy, ijtimoiy va boshqa foyda olish uchun qiymati 10 million AQSH dollari va undan yuqori boʻlgan ekvivalentdagi investitsiyalarni amalga oshirishga yoxud jalb etishga qaratilgan, oʻzaro bogʻliq boʻlgan tadbirlar majmui;

korporativ shartnoma — oʻz huquqlarini amalga oshirish yoki amalga oshirishdan oʻzini tiyish (voz kechish), jamiyat aksiyadorlarining (ishtirokchilarining) umumiy yigʻilishida ovoz berish, jamiyatni boshqarish boʻyicha harakatlarni kelishib amalga oshirish hamda ustav kapitalidagi ulushlarini maʼlum narxda yoki muayyan holatlarda qoʻlga kiritish yoki begonalashtirishdan oʻzini tiyish tartibini belgilash majburiyatini belgilaydigan shartnoma;

oddiy shirkat shartnomasi — hududlardagi tegishli “Invest kompaniya” AJ (keyingi oʻrinlarda — Investitsiya kompaniyasi) va auksion gʻolibi tomonidan foyda olish yoki qonunga zid boʻlmagan boshqa maqsadga erishish uchun oʻz hissalarini qoʻshish va yuridik shaxs tuzmasdan birgalikda ishlash majburiyatini belgilaydigan shartnoma;

investitsiya loyihalarini amalga oshirish boʻyicha buyurtmachi — yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish vakolatiga ega yuridik shaxs — Investitsiya kompaniyasi;

auksion gʻolibi — “E-auksion” elektron savdo platformasida oʻtkaziladigan elektron onlayn-auksion savdolarida (keyingi oʻrinlarda — auksion savdolari) gʻolib deb eʼtirof etilgan ishtirokchi;

xoʻjalik jamiyati — Investitsiya kompaniyasi va auksion gʻolibi taʼsischiligida tashkil etiladigan masʼuliyati cheklangan jamiyat yoki aksiyadorlik jamiyati;

investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymati — baholash tashkiloti tomonidan aniqlanadigan yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini baholash qiymati hamda loyiha hujjatlarini tayyorlash, baholash va rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar qiymati yigʻindisi;

investor — oʻz mablagʻlarini, qarzga olingan va jalb etilgan mablagʻlarni, mulkiy boyliklarni va ularga doir huquqlarni investitsiya faoliyati obyektlariga investitsiya sifatida kirituvchi investitsiya faoliyati subyekti.

3. Yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalari yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yoki oddiy shirkat shartnomasi asosida amalga oshiriladi.

4. Ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan mexanizmlar asosida tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish uchun tanlangan yer uchastkalari Vazirlar Mahkamasi qaroriga muvofiq Investitsiya kompaniyasiga 49 yildan oshmaydigan muddatga toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga beriladi.

Bunda yer ijara huquqi uchun toʻlov va loyiha qiymatining kamida 10 foiziga teng kafolat mablagʻini joylashtirish talab etilmaydi.

2-bob. Yer uchastkalari negizida investitsiya loyihasini taklif etish tartibi

5. Yer uchastkalari negizida amalga oshiriladigan investitsiya loyihasining master rejasi, loyiha hujjatlari va boshqa ruxsat berish hujjatlari (keyingi oʻrinlarda — loyiha hujjatlari) Investitsiya kompaniyasi tomonidan rasmiylashtiriladi.

Bunda investitsiya loyihasi yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali amalga oshirilganda — tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining ustavi, taʼsis shartnomasi va korporativ shartnoma, oddiy shirkat shartnomasi orqali amalga oshirilganda — oddiy shirkat shartnomasi loyihalari ham tayyorlanadi.

6. Investitsiya kompaniyasi tomonidan belgilangan tartibda eng yaxshi takliflarni tanlash orqali loyiha hujjatlarini ishlab chiqish uchun professional loyiha tashkilotlari va yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini baholash uchun baholash tashkilotlari jalb qilinadi.

7. Loyiha hujjatlarini ishlab chiqishga xalqaro ekspertlar va xalqaro moliya tashkilotlari ham jalb etilishi mumkin.

8. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymati Investitsiya kompaniyasi tomonidan mazkur Nizomga asosan belgilanadi.

9. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqini mazkur Nizomning 2-bobida nazarda tutilgan hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng Investitsiya kompaniyasi tomonidan auksion savdolariga chiqarish boʻyicha buyurtma beriladi.

Bunda “E-auksion” elektron savdo platformasiga yuklash uchun baholovchi tashkilotning hisoboti, loyiha hujjatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan kelishilgandan soʻng Investitsiya kompaniyasi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda, investitsiya loyihasi yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali amalga oshirilganda — tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining ustavi, taʼsis shartnomasi va korporativ shartnoma, oddiy shirkat shartnomasi orqali amalga oshirilganda — oddiy shirkat shartnomasi “E-auksion” elektron savdo platformasi operatoriga taqdim etiladi.

10. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqini savdoga chiqarishda quyidagilar koʻrsatiladi:

investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymati;

investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqi uchun toʻlovlarni toʻlash muddatlari;

loyihaning faoliyat turi yoki yoʻnalishi;

loyiha amalga oshiriladigan yer maydoni va joylashuvi (lokatsiyasi);

Investitsiya kompaniyasi belgilagan auditorlik tashkiloti tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish jarayonining auditdan oʻtkazilishi;

“E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmatiga toʻlovlarni auksion gʻolibi tomonidan toʻlash;

Investitsiya kompaniyasining loyihadagi ishtirokining foizi (50 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorda).

Bunda auksion savdolarida shakllangan narxning 35 foizi bir oy ichida, qolgan qismi teng ulushlarda oʻn ikki oy davomida toʻlanadi.

11. Investitsiya loyihasi yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali amalga oshirilganda — tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining korporativ shartnomasida, oddiy shirkat shartnomasi orqali amalga oshirilganda — oddiy shirkat shartnomasida qoʻshimcha ravishda quyidagilar nazarda tutilishi lozim:

investitsiya loyihasini amalga oshirish bilan bogʻliq tomonlarning birgalikdagi majburiyatlari;

investitsiya loyihasini amalga oshirish muddati (4 yildan koʻp boʻlmagan muddat);

investitsiya loyihasi qiymati yoki kiritiladigan investitsiya hajmi;

investitsiya hajmlarini oʻzlashtirish reja-grafigi (yiliga kamida 25 foiz);

investitsiya loyihasining asosiy samaradorlik (KPI) koʻrsatkichlari;

Investitsiya kompaniyasi belgilagan auditorlik tashkiloti tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish jarayonining auditdan oʻtkazilishi.

Investitsiya kompaniyasi tomonidan mazkur bandda koʻrsatilgan hujjatlarda qoʻshimcha shartlar va talablar nazarda tutilishi mumkin.

12. Savdo natijalariga koʻra auksion gʻolibi deb topilgan shaxsga Investitsiya kompaniyasi tomonidan bir tomonlama qoʻshimcha majburiyatlarni yuklashga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqini auksion savdolariga chiqarish, auksion savdolarini oʻtkazish va auksion gʻolibini aniqlashning ushbu Nizom bilan tartibga solinmagan qismi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibiga muvofiq amalga oshiriladi.

14. Investitsiya kompaniyasi savdo yakunlangandan soʻng bir oy muddatda tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatiga yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi va tegishli loyiha hujjatlari qayta rasmiylashtirilishini taʼminlaydi.

3-bob. Yuridik shaxslar ustav kapitalida ishtirok etish orqali yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi

15. Auksion savdolarida shakllangan narx, auksion savdolarini oʻtkazish shartlarida Investitsiya kompaniyasining ulushi 50 foizdan kam miqdorda belgilanganda — auksion savdolari natijalariga koʻra shakllangan narxdan kelib chiqqan holda hisoblanadigan summadan kam boʻlmagan mablagʻ auksion gʻolibi tomonidan mazkur Nizomning 10-bandida belgilangan muddatda Investitsiya kompaniyasi va auksion gʻolibi ishtirokida tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyati ustav kapitaliga gʻolibning ulushi sifatida yoʻnaltiriladi.

Bunda auksion gʻolibi tomonidan kiritiladigan mablagʻlar toʻliq hajmda oʻz mablagʻlari va (yoki) oʻz kafolati hisobiga jalb qilingan (isteʼmolchilar mablagʻlaridan tashqari) boshqa mablagʻlar hisobidan shakllantiriladi.

16. Tomonlarning ulushlari oʻzaro kelishilgan holda, xoʻjalik jamiyatining ustav kapitaliga kiritgan oʻz mablagʻlari hisobidan oshirilishi mumkin.

17. Xoʻjalik jamiyati ustav kapitaliga auksion gʻolibi tomonidan kiritiladigan mablagʻlar — yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqining auksion savdolarida shakllangan narxidan, auksion savdolarini oʻtkazish shartlarida Investitsiya kompaniyasining ulushi 50 foizdan kam miqdorda belgilanganda — auksion savdolari natijalariga koʻra shakllangan narxdan kelib chiqqan holda hisoblanadigan summadan kam boʻlmasligi kerak.

18. Tashkil etiladigan xoʻjalik jamiyatining taʼsis hujjatlarida Investitsiya kompaniyasining ulushi sotish yoki qurilgan obyektning bir qismini yoki uning qiymatini olish hisobidan belgilangan tartibda begonalashtirilishi mumkin.

Bunda ulush qiymati investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining auksion savdolarida shakllangan bahosidan kam boʻlmasligi kerak.

4-bob. Oddiy shirkat shartnomasi asosida yer uchastkalari negizida investitsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi

19. Auksion savdolarida ishtirok etuvchi talabgorlar auksion savdolarida qatnashish uchun investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining boshlangʻich qiymatining kamida 10 foizini zakalat puli sifatida keyinchalik Investitsiya kompaniyasi tomonidan ochiladigan alohida hisobvaraqqa “E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmat haqini chegirgan holda oʻtkazish uchun “E-auksion” elektron savdo platformasi operatoriga oʻtkazadi. Bunda:

mazkur toʻlangan mablagʻlar ushbu Nizomning 10-bandiga muvofiq bir oy ichida toʻlanishi belgilangan, auksion savdolarida shakllangan narxning 35 foizini toʻlashda hamda oddiy shirkat shartnomasiga muvofiq auksion gʻolibi hissasini shakllantirishda hisobga olinadi;

auksion gʻolibi tomonidan toʻlanadigan toʻlovlar oddiy shirkat shartnomasida belgilangan alohida hisobvaraqqa oʻtkaziladi.

20. Auksion gʻolibi tomonidan toʻlanadigan mablagʻlar (“E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmat haqi bundan mustasno) oddiy shirkat shartnomasida belgilangan investitsiya loyihasini moliyalashtirish uchun ishlatiladi va uning hissasi sifatida hisobga olinadi. Bunda Investitsiya kompaniyasining hissasi qiymati investitsiya loyihasini amalga oshirishda ishtirok etish huquqining auksion savdolarida shakllangan narxi miqdorida belgilanadi.

21. Koʻchmas mulk qurilishi boʻyicha xarajat va daromadlarning hisobi alohida yuritiladi va loyiha natijasida yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqining qiymati toʻlangandan soʻng olingan sof foyda yoki uning bir qismi oddiy shirkat shartnomasida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

Bunda sof foyda taqsimoti mutanosib ravishda loyiha ishtirokchilarining ulushidan kelib chiqib hisob-kitob qilinishi mumkin.

22. Oddiy shirkat shartnomasi shartlari investor tomonidan bajarilmagan taqdirda, investor tomonidan kiritilgan mablagʻlar qaytarilmaydi.

23. Investitsiya loyihasi boʻyicha xarajat va daromadlarning hisobi alohida yuritiladi va auksion gʻolibi tomonidan toʻlovlar toʻliq toʻlangandan soʻng olingan sof foyda oddiy shirkat shartnomasida belgilangan tartibda taqsimlanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Investitsiya loyihasini amalga oshirishda auksion gʻolibi tomonidan oʻz hissasi (ulushi) toʻliq toʻlangandan soʻng hissaning (ulushning) bozor qiymatidan kelib chiqib, tomonlar kelishuviga koʻra ularning biri yoki ikkalasining qoʻshimcha mablagʻlari hisobidan investitsiya loyihasidagi tomonlarning hissalari (ulushlari) miqdori oʻzgarishi mumkin.

25. Ushbu Nizomda masalalar boʻyicha kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-apreldagi 151-son qaroriga 4-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini (budjet tizimi budjetlari hisobidan moliyalashtiriladigan obyektlar va yakka tartibdagi uy-joylar bundan mustasno) qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini (keyingi oʻrinlarda — ART) ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish (keyingi oʻrinlarda — yigʻim) tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari — elektr uzatish tarmoqlari, aloqa liniyalari, tabiiy gaz, ichimlik suvi, issiqlik taʼminoti va oqova suv quvurlari, temir yoʻl liniyalari, avtomobil yoʻllari, kanallar, kollektor-drenaj tarmoqlari va shu kabi boshqa inshootlar;

transport infratuzilmasi — yoʻlovchi va yuk tashuvchi, shuningdek, ushbu tashuvlarni amalga oshiruvchi hamda ularga xizmat koʻrsatuvchi barcha soha va tarmoqlar majmuasi;

ariza beruvchi — ART olish uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda murojaat qilgan yuridik va jismoniy shaxs yoki uning buyurtmasiga (shartnomaga asosan) muvofiq loyiha tashkiloti;

jamgʻarma — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari huzuridagi Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari, Samarqand viloyatini rivojlantirish jamgʻarmasi va Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi;

investitsiya kompaniyasi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari taʼsischiligidagi “Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq kiritiladi.

2-bob. Yigʻimni hisoblash va undirish tartibi

4. Yigʻim toʻliq hajmda Jamgʻarmaga oʻtkaziladi va Investitsiya kompaniyasi tomonidan quyidagi tadbirlarni moliyalashtirish maqsadlariga yoʻnaltiriladi:

Investitsiya kompaniyasi tomonidan, shu jumladan, investorlar ishtirokida investitsiya loyihalari, davlat-xususiy sheriklik loyihalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri infratuzilmasini rivojlantirish bilan bogʻliq istiqbolli loyihalarni amalga oshirish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining alohida hududlarini rivojlantirish va renovatsiya dasturlari, master-reja va quriladigan obyektlarning loyiha hujjatlarini ishlab chiqish;

iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy soha obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash;

hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish;

renovatsiya dasturlarini amalga oshirish;

davlat uy-joy dasturlarida koʻzda tutilgan massivlar, shuningdek, maxsus iqtisodiy zonalar, kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari (ichimlik suvi va oqova suv, elektr energiyasi, tabiiy gaz tarmoqlari va avtomobil yoʻli) bilan taʼminlash;

qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan, investorning oʻz mablagʻlari ulushi 25 foizdan kam boʻlmagan, investitsiya dasturlariga kiritilgan loyihalar, shuningdek, xalqaro va respublika ahamiyatidagi avtomobil yoʻllari boʻyidagi yaxlit yer maydonlarida tashkil etiladigan yoʻlboʻyi infratuzilma obyektlarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining budjet ssudalarini, tijorat banklaridan jalb qilingan kreditlarni, jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazilgan mulkiy va maʼnaviy zararlarni qoplashga hamda shahar va tumanlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga oid tadbirlarini moliyalashtirish;

qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan, Investitsiya kompaniyasi faoliyati bilan bogʻliq boshqa xarajatlarni amalga oshirish.

5. Yigʻim quyidagi miqdorda undiriladi:

jami qurilish hajmining har bir kub metri uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida;

obyektlarning qavatlar soni belgilangan parametrlardan oshirilganda qoʻshimcha qurilish hajmining har bir kub metri uchun bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravaridan 1 baravari miqdorida.

Ushbu yigʻim miqdoriga nisbatan tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qarori asosida mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi uchun toʻlov miqdorini hisoblashning namunaviy mexanizmiga muvofiq shaklda 0,01 dan 1,5 gacha kamaytiruvchi yoki oshiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllanishi mumkin.

6. ART Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq beriladi.

7. Ariza beruvchining arizasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasi tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqilganidan soʻng ARTni ishlab chiqishning qiymati koʻrsatilgan invoys bilan birgalikda:

ariza beruvchiga — Investitsiya kompaniyasiga ART berilishi maʼqullanganligi haqidagi xabarnoma (keyingi oʻrinlarda — xabarnoma) yigʻim miqdori koʻrsatilgan holda yuboriladi;

boshqa ariza beruvchiga xabarnoma, Investitsiya kompaniyasi va ariza beruvchi oʻrtasida imzolanishi nazarda tutilgan yigʻim miqdorini toʻlash toʻgʻrisidagi shartnoma loyihasi (keyingi oʻrinlarda — shartnoma) yuboriladi.

8. Ariza beruvchi xabarnomaga javob berishda shartnomaga muvofiq yigʻim summasini bir yoʻla yoki boʻlib-boʻlib toʻlash mexanizmini tanlaydi.

Shartnoma Investitsiya kompaniyasi va ariza beruvchi oʻrtasida imzolanadi va yigʻim miqdori toʻliq toʻlanguniga qadar amal qiladi.

9. Ariza beruvchiga ART qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda beriladi.

10. Ariza beruvchi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqadi va kelishadi.

11. Yigʻim miqdori qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda olingan loyiha-smeta hujjatlari ekspertiza xulosasi natijasiga muvofiq hisoblanadi.

12. Yigʻim miqdori aniqlangandan soʻng 2 ikki ish kunida ariza beruvchi — Investitsiya kompaniyasi mustaqil ravishda yoki shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilish loyihasi yuzasidan jalb qilingan investor bilan birgalikda yigʻimni toʻlash reja-grafigini tasdiqlaydi va ushbu reja-grafik asosida yigʻim miqdorining 20 foizi miqdorini oldindan toʻlanishini taʼminlaydi (“Yangi Oʻzbekiston” massivlari bundan mustasno);

13. Ariza beruvchi shartnomani yigʻim miqdorining 20 foizi miqdoridagi oldindan toʻlovni toʻlagan holda, imzolaydi va yigʻimning qolgan 80 foiz miqdorini shartnomaga muvofiq reja-grafik asosida (“Yangi Oʻzbekiston” massivlari bundan mustasno) toʻlanishini taʼminlaydi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

14. Mazkur Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi ARTni olish uchun Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq belgilangan tartibda murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi Invoys bilan birgalikda: ariza beruvchiga yigʻim miqdori koʻrsatilgan xabarnoma yuboradi; ariza beruvchiga yigʻim miqdorini toʻlash toʻgʻrisidagi shartnoma loyihasini yuboradi. 3 ish kuni mobaynida 3-bosqich Ariza beruvchi Xabarnomaga javob berishda shartnomaga muvofiq yigʻim summasini bir yoʻla yoki boʻlib-boʻlib toʻlash mexanizmini tanlaydi va shartnomani imzolaydi. Bir oy muddatda 4-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi Qonunchilik hujjatlariga muvofiq tartibda ARTni ariza beruvchiga beradi. Belgilangan muddatlarda 5-bosqich Ariza beruvchi 1. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqib, kelishadi va ekspertizadan oʻtkazadi. Belgilangan muddatlarda 2. Yigʻim miqdori aniqlangandan soʻng: ariza beruvchi mustaqil ravishda yoki shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilish loyihasi yuzasidan jalb qilingan investor bilan birgalikda yigʻimni toʻlash reja-grafigini tasdiqlaydi va ushbu reja-grafik asosida yigʻim miqdorining 20 foizi miqdori oldindan toʻlanishini taʼminlaydi (“Yangi Oʻzbekiston” massivlari bundan mustasno); 2 ish kunida 6-bosqich Ariza beruvchi ariza beruvchi shartnomani yigʻim miqdorining 20 foizini oldindan toʻlagan holda, imzolaydi va yigʻimning qolgan 80 foiz miqdorini shartnomaga muvofiq reja-grafik asosida (“Yangi Oʻzbekiston” massivlari bundan mustasno) toʻlanishini taʼminlaydi. shartnomada belgilangan muddatlarda

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismini shaharsozlik faoliyati obyektini qurish yoki rekonstruksiya qilishni loyihalashtirish uchun arxitektura-rejalashtirish topshirigʻini ishlab chiqish boʻyicha toʻlov qiymatiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi uchun toʻlov miqdorini hisoblashning

1. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi uchun toʻlov miqdori quyidagi formula bilan aniqlanadi:

T i =B h *((H b +H yu )-(H a +H t +H u ))*K t *K o *K z *K j

Bunda:

T i — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi;

B h — bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari;

H b — binoning umumiy hajmi;

H yu — ruxsat etilgan qavatlar sonidan yuqori boʻlgan bino hajmi;

H a — binoning avtoturargoh qismi umumiy hajmi;

H t — binoning texnik qavatlari, inshootlar va xonalar qismi umumiy hajmi;

H u — turar joy binosining umumiy foydalanishdagi qismi umumiy hajmi;

K t — qurilish turi;

K o — obyekt turi;

K z — hududiy zonalar koeffitsiyentlari;

K j — obyekt joylashuvi.

2. Yigʻim miqdorini kamaytiruvchi yoki oshiruvchi koeffitsiyentlar quyidagi jadvalga muvofiq hisoblanadi.

I. Qurilish turi (K t ) Koeffitsiyent 1. Yangi qurilish (rivojlanish) 1 2. Renovatsiya 0,5 3. Obyektni rekonstruksiya qilish 0,85 II. Obyekt turi (K o ) 1. Ijtimoiy xususiy obyektlar (oʻquv markazlari, xususiy tibbiyot muassasalari va boshqalar) 0,8 2. Davlat ulushi 50 (ellik) foizdan ortiq boʻlgan davlat va (yoki) munitsipal mulk negizida davlat va (yoki) mulk ishtirokchisi tomonidan, shu jumladan, hamkorlikda butun mulkiy kompleks miqyosida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalari doirasidagi qurilish (rekonstruksiya qilish) obyektlari. 0,5 3. Sanoat maqsadlarida foydalaniladigan binolarni (ishlab chiqarish binolari, omborxonalar, sanoat-sinov laboratoriyalari binolari va shu kabilar) qurishga har bir qavati uchun 3 (uch) metr balandlikdan oshmagan oʻlchamda 0,5 4. Boshqa obyektlar 1 III. Hududiy zonalar koeffitsiyentlari (K z ) 1. aholisi 1 mln kishidan ortiq shaharlarda 1-2 * 2. aholisi 500 ming kishidan 1 mln kishigacha shaharlarda 0,5 3. aholisi 250 mingdan 500 ming kishigacha shaharda 0,2 4. aholisi 100 mingdan 250 ming kishigacha shaharda 0,1 5. aholisi 100 ming kishigacha boʻlgan shaharlarda, shuningdek, boshqa aholi punktlarida 0,05 IV. Obyekt joylashuvi (K j ) 1. Markaziy qatnov koʻchalaridan boshqa hududlarda joylashgan bino a inshootlar 0,6

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-apreldagi 151-son qaroriga 5-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida loyihalarni davlat-xususiy sheriklik shartlarida amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda qiymati 1 million AQSH dollarigacha, Toshkent shahrida esa qiymati 5 million AQSH dollarigacha ekvivalentdagi loyihalarni tijorat maqsadida foydalanish imkoni mavjud boʻlgan davlat-xususiy sheriklik shartlarida amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

davlat-xususiy sheriklik (keyingi oʻrinlarda — DXSH) — davlat sherigi va xususiy sherikning muayyan muddatga yuridik jihatdan rasmiylashtirilgan, DXSH loyihasini amalga oshirish uchun oʻz resurslarini birlashtirishga asoslangan hamkorligi;

DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati — DXSH obyektining yer soligʻi stavkasiga teng qiymati hamda loyiha hujjatlarini tayyorlash, baholash va ularni rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar qiymati yigʻindisi;

DXSH loyihasi — iqtisodiy, ijtimoiy va infratuzilma vazifalarini hal etishga qaratilgan, xususiy investitsiyalarni jalb etish va (yoki) ilgʻor boshqaruv tajribasini joriy etish asosida soddalashtirilgan tartibda amalga oshiriladigan tadbirlar majmui;

DXSH obyekti — mazkur Nizomda 1-ilovada belgilangan obyektlar negizida loyihalashtirilishi, qurilishi, barpo etilishi, yetkazib berilishi, moliyalashtirilishi, rekonstruksiya qilinishi, modernizatsiya qilinishi, foydalanilishi va xizmat koʻrsatilishi DXSH loyihasini roʻyobga chiqarish doirasida amalga oshiriladigan mol-mulk, mulkiy komplekslar, ijtimoiy infratuzilma, yer uchastkalari, shuningdek, DXSH loyihasini amalga oshirish jarayonida joriy etilishi lozim boʻlgan ishlar (xizmatlar) va innovatsiyalar;

davlat sherigi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda qiymati 1 million AQSH dollarigacha, Toshkent shahrida esa qiymati 5 million AQSH dollarigacha ekvivalentdagi loyihalarni davlat-xususiy sheriklik shartlarida amalga oshirish vakolati berilgan “Invest kompaniya” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — Investitsiya kompaniyasi);

operator — savdo platformasida elektron onlayn-auksionni (keyingi oʻrinlarda — auksion savdolari) tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati;

xususiy sherik — Oʻzbekiston Respublikasining yoki chet davlatning qonunchiligiga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazilgan, davlat sherigi bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzgan yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs yoki yuridik shaxslarning birlashmasi.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Investitsiya kompaniyasi taklifi asosida tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari, xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarida hamda jamoatchilik bilan ochiq muhokama qilgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida amalga oshiriladigan davlat-xususiy sheriklik loyihalarining manzilli roʻyxatini tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritib boradi.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida DXSH loyihasi soddalashtirilgan tartibda mazkur Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

5. Xususiy sherikka DXSH bitimi muddati tugagandan soʻng DXSH obyekti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga qaytarish sharti bilan uzoq muddatli ijara huquqi asosida 10 yilgacha beriladi.

6. Turizm koʻchalarini soddalashtirilgan tartibda DXSH loyihalari orqali barpo etish tartibi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan belgilanadi.

DXSH toʻgʻrisidagi bitim amalda boʻlgan davrda xususiy sherik tomonidan yangi qurilgan (barpo etilgan) va oʻrnatilgan (joylashtirilgan) obyektlar DXSH mol-mulki hisoblanadi. Bunda:

xususiy sherik ushbu mulkni tasarruf etish huquqisiz uchinchi shaxslarga ijaraga berishi va (yoki) undan qonunchilikda belgilangan boshqacha usullarda foydalanishi mumkin;

DXSH toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddati tugaganda yoki muddatidan avval bekor qilinganda qurilgan (barpo etilgan) DXSH mol-mulki davlat sherigiga oʻtkaziladi;

DXSH asosida tashkil etilgan turizm koʻchasidagi tadbirkorlarga tutash hududlar va umumiy foydalanishdagi hududlarni ijaraga berish boʻyicha hamda mavsumiy tadbirlar tashkil etilishi munosabati bilan koʻchma qurilmalarni bir marta joylashtirish boʻyicha toʻlovlarning miqdori davlat sherigi bilan kelishilgan holda xususiy sherik tomonidan belgilanadi. Bunda:

toʻlovlar toʻliq xususiy sherikka yoʻnaltiriladi;

ijaraga beriladigan umumiy foydalanishdagi hududlarning umumiy maydoni xususiy sherikka berilgan yer maydonining oʻn foizidan koʻp boʻlishi mumkin emas.

DXSH asosida tashkil etilgan turizm koʻchasida event (festivallar) va mavsumiy tadbirlar tegishli hududiy hokimlik bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.

DXSH asosida tashkil etilgan turizm koʻchasidagi avtomobil yoʻllarini taʼmirlash xususiy sherik zimmasiga yuklanmaydi hamda ushbu ishlar davlat sherigining loyihadagi ulushi sifatida budjet mablagʻlari hamda boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

7. DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati Investitsiya kompaniyasi tomonidan mazkur Nizomga asosan belgilanadi.

8. DXSH bitimida nazarda tutilmagan hamda qiymati 1 million AQSH dollari ekvivalentidan ortiq boʻlgan loyihalarni ushbu Nizomda nazarda tutilgan soddalashtirilgan tartibda savdoga chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi.

9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda qiymati 1 million AQSH dollarigacha, Toshkent shahrida esa qiymati 5 million AQSH dollarigacha ekvivalentdagi DXSH loyihasini amalga oshirish uchun uning konsepsiyasi va loyihani baholash hujjatini ishlab chiqish talab etilmaydi.

2-bob. DXSH loyihasi shartlarini tasdiqlash va DXSH bitimini tuzish huquqini auksion savdolariga chiqarish tartibi

10. DXSH loyihasi mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq namunaviy shakl asosida Investitsiya kompaniyasi tomonidan tasdiqlangan shartlarda amalga oshiriladi. Bunda:

DXSH loyihasini amalga oshirishda kapital qurilmalar qurmaslik, muhandislik tarmoqlariga zarar yetkazmaslik va obyektlar faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslik shartlari koʻzda tutilishi shart;

Investitsiya kompaniyasi DXSH loyihasini amalga oshirish boʻyicha shartlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda tuman (shahar) hokimliklari, tegishli tashkilotlar va DXSH obyektining balansda saqlovchilari bilan kelishgan holda tasdiqlaydi.

11. DXSH loyihasini:

yer ostida muhandislik tarmoqlari oʻtgan yoki tashqi muhandislik tarmoqlari muhofaza zonasida joylashgan hududlarda kapital qurilmalar qurmaslik, muhandislik tarmoqlariga zarar yetkazmaslik va obyektlar faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslik shartlari bilan hamda loyihani vakolatli organlar bilan kelishgan holda;

vakolatli organlar bilan kelishilgan taqdirda, kanal va ochiq kollektorlarning qirgʻoq hududlari muhofaza zonasidan 5 metrgacha masofani saqlagan holda amalga oshirishga ruxsat etiladi.

12. Investitsiya kompaniyasi tomonidan DXSH bitimi loyihasi tayyorlanadi.

13. DXSH bitimida quyidagilar nazarda tutiladi:

DXSH bitimining taraflari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

DXSH bitimining predmeti;

taraflarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi;

Investitsiya kompaniyasi va xususiy sherik oʻrtasida xavf-xatarlarning taqsimlanishi;

DXSH obyektining texnik-iqtisodiy koʻrsatkichlarga oid umumiy parametrlari va samaradorlik boʻyicha talablar, shu jumladan, DXSH bitimiga muvofiq oʻtkazilgan yoki loyihalashtirilishi, qurilishi, barpo etilishi, moliyalashtirilishi, rekonstruksiya qilinishi, foydalanilishi va (yoki) xizmat koʻrsatilishi lozim boʻlgan boshqa DXSH obyektlarining tavsifi, ulardan foydalanish maqsadlari va muddatlari;

DXSH loyihasi bilan bogʻliq boʻlgan ishlarni bajarish (xizmatlar koʻrsatish) muddatlari va tartibi;

taraflarning tegishli infratuzilmaga nisbatan va DXSH loyihasi boʻyicha huquqlari, shuningdek, ularni boshqa shaxsga oʻtkazish tartibi;

DXSH loyihasini amalga oshirish uchun talab etiladigan DXSH obyektlarini xususiy sherikka berish tartib-taomili va boshqa shartlari;

xususiy sherik tomonidan tovarlarga, bajariladigan ishlarga, koʻrsatiladigan xizmatlarga doir narxlarni, tariflarni belgilash va ularni oʻzgartirish shartlari;

taraflarning oʻz majburiyatlari bajarilishini taʼminlash usullari, miqdorlari va muddatlari;

DXSH bitimining muddati va ushbu muddatni belgilash tartibi;

haq toʻlash, erkin foydalanish uchun toʻlov, foydalanganlik uchun toʻlov, xususiy sherikning Investitsiya kompaniyasiga toʻlovi va/yoki boshqa toʻlovlarning shakllari, miqdorlari, muddatlari, shartlari, ularni toʻlash tartibi, shu jumladan, DXSH loyihasi amalga oshirilishi munosabati bilan daromadlarning (foydaning) taqsimlanishi;

DXSH bitimiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tartibi;

DXSH bitimini tugatish asoslari, tartibi va shartlari, muddatidan oldin tugatilganlik uchun toʻlov miqdori va tartibi;

DXSH loyihasining amalga oshirilishini monitoring va nazorat qilish tartibi;

DXSH loyihasini sugʻurta qilish boʻyicha majburiyatlar;

DXSH loyihasi doirasida loyiha hujjatlarini ishlab chiqish boʻyicha majburiyatlar;

taraflarning DXSH bitimiga doir majburiyatlarni buzganlik uchun javobgarligi;

nizolarni hal etish tartibi;

Oʻzbekiston Respublikasida xodimlarni ishga olish va mehnatdan foydalanishga nisbatan qoʻllanadigan shartlar toʻgʻrisidagi ishontirishlar va kafolatlar;

xususiy sherikning ulushlariga egalik qilishga nisbatan talablar va xususiy sherikning hamda uning affillangan shaxslarining mol-mulkiga nisbatan boshqa mulkiy huquqlar;

maxfiylik;

atamalar va ularga doir tushuntirishlar;

amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa maʼlumotlar.

14. Investitsiya kompaniyasi DXSH bitimini tuzish huquqini barcha hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng “E-auksion” elektron savdo platformasining onlayn auksion savdosiga chiqarishga buyurtma beradi. Bunda “E-auksion” elektron savdo platformasiga yuklash uchun quyidagi hujjatlar operatorga taqdim etiladi:

DXSH loyihasi shartlari;

DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati boʻyicha Investitsiya kompaniyasining hisoboti;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan kelishilgan DXSH bitimi loyihasi Investitsiya kompaniyasi tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan holda;

mavjud boʻlganda loyiha hujjatlari.

15. DXSH bitimini tuzish huquqini savdoga chiqarishda quyidagilar koʻrsatiladi:

DXSH obyekti toʻgʻrisida maʼlumot va uning joylashuvi (lokatsiyasi);

DXSH loyihasi qiymati;

DXSH bitimini tuzish huquqining boshlangʻich qiymati va uni toʻlash muddatlari;

DXSH loyihasini amalga oshirish shartlari;

Investitsiya kompaniyasi belgilagan auditorlik tashkiloti tomonidan DXSH loyihasini amalga oshirish jarayonining auditdan oʻtkazilishi;

“E-auksion” elektron savdo platformasi operatori xizmatiga toʻlovlarning auksion savdolari gʻolibi tomonidan toʻlanishi.

Bunda auksion savdolarida shakllangan DXSH bitimini tuzish huquqi narxining 35 foizi bir oy ichida, qolgan qismi teng ulushlarda oʻn ikki oy davomida toʻlanadi.

16. Auksion savdolari natijalari boʻyicha DXSH bitimini tuzish huquqini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar Investitsiya kompaniyasi tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari huzuridagi Tadbirkorlik infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmalari, Samarqand viloyatini rivojlantirish jamgʻarmasi va Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.

Bunda ikki marta savdo natijasiga koʻra davlat-xususiy sherik aniqlanmasa, boshlangʻich narx 50 foizga pasaytirilgan holda Investitsiya kompaniyasi tomonidan mazkur nizomda belgilangan tartibda qayta auksion savdolariga chiqariladi.

17. DXSH loyihasi boʻyicha auksion savdosini oʻtkazishning ushbu Nizom bilan tartibga solinmagan qismi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibiga muvofiq amalga oshiriladi.

18. Savdo natijalariga koʻra auksion savdolari gʻolibi deb topilgan shaxsga Investitsiya kompaniyasi tomonidan bir tomonlama qoʻshimcha majburiyatlarni yuklashga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. DXSH loyihalarining reyestrini yuritish, amalga oshirilishini monitoring qilish va hisobotni taqdim etish tartibi

19. DXSH bitimi ikki tomonlama elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangandan keyin uch kalendar kun mobaynida Investitsiya kompaniyasi rasmiy tartibda uch nusxadan iborat DXSH bitimining elektron va qogʻoz koʻrinishdagi nusxalarini vakolatli davlat organiga DXSH loyihalarining reyestriga kiritish uchun taqdim qiladi.

20. DXSH loyihasi reyestrga olingandan soʻng 5 ish kuni mobaynida Investitsiya kompaniyasining rasmiy veb-saytiga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi ochiq maʼlumotlar portaliga (www.data.gov.uz) joylashtiriladi.

21. DXSH loyihasining reyestrida jamlangan maʼlumotlar va axborotlardan hech qanday toʻlovlarsiz foydalaniladi.

22. Investitsiya kompaniyasi DXSH loyihasi bajarilishi va DXSH bitimi shartlariga rioya etilishi nuqtai nazaridan monitoringni amalga oshiradi.

23. Investitsiya kompaniyasining zaruratga koʻra joylarda monitoring amalga oshirilishi uchun DXSH obyektiga kirishi va tegishli hujjatlardan foydalanishi taʼminlanadi.

24. Monitoring uchun Investitsiya kompaniyasi vazirlik, idora va konsalting kompaniyalaridan mutaxassislarni jalb qilish huquqiga ega.

25. Monitoring quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:

loyihani oʻz vaqtida va samarali amalga oshirishni taʼminlash;

DXSH loyihasining moliyaviy-iqtisodiy samaradorligi koʻrsatkichlari bajarilishini oʻrganish;

loyihani amalga oshirishning barcha bosqichlarida toʻsqinlik qilayotgan omillarni aniqlash va oʻrganish, bartaraf etish boʻyicha hamkorlikda tezkor choralar koʻrish;

tasdiqlangan muddatlar va hajmlarga muvofiq ravishda loyihalarni oʻz vaqtida moliyalashtirishni taʼminlash ustidan nazorat oʻrnatish;

DXSH loyihasi boʻyicha olingan majburiyatlar bajarilishini taʼminlash.

26. DXSH loyihasining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobot Investitsiya kompaniyasiga xususiy sherik tomonidan imzolangan va tasdiqlangan holda har olti oyda taqdim etiladi. Bunda hisobot shakllari Investitsiya kompaniyasi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

27. Xususiy sherik hisobotlarning oʻz vaqtida taqdim etilishi, toʻliqligi va haqqoniyligi uchun javobgardir.

28. Investitsiya kompaniyasi xususiy sherik tomonidan taqdim qilingan hisobotlarni umumlashtiradi hamda yakuni boʻyicha maʼlumotlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga taqdim etadi.

29. DXSH loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Investitsiya kompaniyasining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

30. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik loyihalari soddalashtirilgan tartibda amalga oshirilishi mumkin boʻlgan obyektlar

1. Madaniyat va istirohat bogʻlari 2. Xiyobonlar 3. Sayilgohlar 4. Bulvarlar 5. Alleyalar 6. Daryo, kanal va ochiq kollektorlarning qirgʻoq hududlari 7. Koʻprik va yoʻl oʻtkazgichlar ostidagi hududlar 8. Yerosti piyodalar oʻtish joylari 9. Yoʻlning qatnov qismi orasidagi hududlar 10. Avtoturargohlar 11. Avtomobil yoʻllari 12. Parkomatlar 13. Boʻsh turgan yer uchastkalari 14. Foydalanilmayotgan yoki kam quvvatda foydalanilayotgan bino va inshootlar 15. Qurilishi tugallanmagan bino va inshootlar

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik loyihasini soddalashtirilgan tartibda amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Investitsiya kompaniyasi 1. DXSH loyihasini amalga oshirish shartlarini ishlab chiqadi. 2. Shartlarni belgilangan tartibda tasdiqlaydi. 3. DXSH obyektining ijara huquqini baholash uchun baholash tashkilotini jalb qiladi. 4. DXSH bitimi loyihasini tayyorlaydi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Investitsiya kompaniyasi DXSH bitimini tuzish huquqini barcha hujjatlar ilova qilingan holda “E-auksion” elektron savdo platformasining elektron onlayn-auksion savdosiga (keyingi oʻrinlar — auksion savdosi) chiqarishga buyurtma beradi. Zaruratga koʻra 3-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ Auksion savdosi oʻtkazilishi toʻgʻrisidagi xabarnomani savdo platformasida eʼlon qiladi. Buyurtmani olgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay 4-bosqich “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolarini tashkil etadi va oʻtkazadi. 30 kun muddatda 5-bosqich Talabgorlar “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion savdolarida ishtirok etish uchun takliflarni kiritadi. Belgilangan muddatda 6-bosqich “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ Auksion savdosi gʻolibini aniqlaydi va tegishli bayonnoma bilan rasmiylashtiradi. Auksion savdosi eʼloni tugagandan keyingi ish kunidan kechiktirmay 7-bosqich Investitsiya kompaniyasi 1. DXSH loyihalari boʻyicha DXSH bitimini reyestrga kiritadi. 3 ish kuni mobaynida 2. DXSH loyihasi bajarilishini va DXSH bitimi shartlariga rioya etilishini monitoring qiladi. Zaruratga koʻra 8-bosqich Xususiy sherik DXSH loyihasining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobotni Investitsiya kompaniyasiga taqdim qiladi. Har 6 oyda 9-bosqich Investitsiya kompaniyasi Xususiy sherik tomonidan taqdim qilingan hisobotlarni umumlashtiradi hamda yakuni boʻyicha maʼlumotlarni tegishliligiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga taqdim etadi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida davlat-xususiy sheriklik shartlarida loyihalarni amalga oshirishning soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” “_________ Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati boshqaruvi raisi __________ _____________ (Imzo) (F.I.O) 20__ yil “___” __________ Davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish shartlarining NAMUNAVIY SHAKLI I. Loyiha tavsifi Loyihaning nomi _____ ____________________________________________________________________ Tarmoq nomi _________ ____________________________________________________________________ Loyiha turi _________ ____________________________________________________________________ Loyiha amalga oshiriladigan joy (manzil) ______ _ __ ____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ II. Dastlabki tanlov natijalari DXSH loyihasi haqida maʼlumot va loyihani amalga oshirish uchun tasdiqlovchi hujjatlar 1. 2. 3. ... III. DXSH loyihasining moliyaviy-iqtisodiy koʻrsatkichlari 1. DXSH loyihasining “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdosiga qoʻyiladigan boshlangʻich qiymati a) yer uchastkasini baholovchi tashkilot tomonidan baholangan boshlangʻich qiymat _______ ming soʻm, yoki _______ AQSH dollari b) ijaraga beriladigan mol-mulkning tasdiqlangan boshlangʻich ijara qiymati _______ ming soʻm, yoki _______ AQSH dollari 2. DXSHning amal qilish muddati ___ yil Aniq maʼlumot boʻlmasa, oraliq muddatni belgilang: 3-10 □ 11-20 □ 21-30 □ 31-49 □ DXSH loyihasini amalga oshirish muddati ___ yil Aniq maʼlumot boʻlmasa, oraliq muddatni belgilang: 3-10 □ 11-20 □ 21-30 □ 31-49 □ 3. Loyihaga kiritiladigan investitsiya mablagʻlari _______ ming soʻm, yoki _______ AQSH dollari Loyihaning yillik ekspluatatsiya xarajatlari _______ ming soʻm, yoki _______ AQSH dollari IV. DXSH loyihasining asosiy samaradorlik (KPI) koʻrsatkichlari 1. Yangi ish oʻrinlarini yaratish ____ta 2. Davlat budjeti mablagʻlarini iqtisod qilish ____ mln soʻm 3. Energiya (elektr, gaz, suv) sarfini tejash ____ kVt ____ m 3 4. Zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish (batafsil maʼlumot) 5. Innovatsiyalarni joriy qilish (batafsil maʼlumot) 6. Boshqa koʻrsatkichlar (batafsil maʼlumot)

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-apreldagi 151-son qaroriga 6-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida shaharsozlik renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida “Invest kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyati (keyingi oʻrinlarda — Investitsiya kompaniyasi) tomonidan shaharsozlik renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

noturar joy — turar joylar sirasiga kirmaydigan, shu jumladan, turar joylarga tutash va (yoki) turar joyning tarkibiy qismi boʻlgan bino va inshootlar;

shaharsozlik renovatsiyasi — aholi uchun qulay yashash muhitini shakllantirish, yer resurslaridan oqilona foydalanish, hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish maqsadida avariya holatidagi mavjud yaroqsiz deb topilgan, shu jumladan, ijtimoiy va muhandislik-transport infratuzilmalari eskirgan, ekspluatatsiya muddati oʻtgan, yaroqsiz holga kelgan turar va noturar joylarni hamda yaroqli turar va noturar joylarni zamonaviy talablarga muvofiq qayta qurish, kapital taʼmirlash, rekonstruksiya qilishga qaratilgan va amalga oshiriladigan intensiv qurilish tadbirlari majmui (keyingi oʻrinlarda — renovatsiya);

shaharsozlik renovatsiya loyihasi — Investitsiya kompaniyasi tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda koʻchmas mulk mulkdorlari bilan kelishilgan holda, shu jumladan, hududlarda tashkil etiladigan texnik holatni aniqlash komissiyalari xulosalari asosida alohida yoki bir-biriga qoʻshni boʻlgan ikki va undan ortiq turar va noturar joylarda bosh rejaga asosan tabiatga zarar yetkazmagan holda amalga oshiriladigan loyihalar (keyingi oʻrinlarda — renovatsiya loyihasi).

3. Renovatsiya loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 21-fevraldagi PF-26-son Farmonida belgilangan talablarga muvofiq quyidagi asoslardan biri yoki barchasi mavjud boʻlgan taqdirda amalga oshiriladi:

renovatsiya hududida joylashgan turar va noturar joy obyektlari eskirgan yoki yashash, foydalanish, ishlatish uchun yaroqsiz boʻlib, avariya holiga kelib qolganligi, hudud aholisining ijtimoiy hayotiga jiddiy taʼsir qiladigan holatlarning mavjudligi;

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Uy-joy fondini davlat yoʻli bilan hisobga olish toʻgʻrisida” 2000-yil 20-yanvardagi 18-son qarorida nazarda tutilgan uyning yoki turar joyning texnik holatini aniqlash uchun tuziladigan komissiyalarning tegishli xulosalari mavjud boʻlganda;

favqulodda holatlarda Favqulodda holat rejimini taʼminlash boʻyicha davlat komissiyasi xulosalari asosida renovatsiya loyihasini amalga oshirish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida renovatsiya loyihalarini amalga oshirishga doir Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni va qarorlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari qabul qilinganda;

Aholi punktlarining tasdiqlangan bosh rejasi va batafsil rejalashtirish loyihalariga (master-rejalar) ga asosan renovatsiya loyihasini amalga oshirish nazarda tutilgan taqdirda.

4. Renovatsiya loyihasi quyidagi shartlar bajarilgan holda amalga oshiriladi:

a) renovatsiya loyihasi amalga oshiriladigan renovatsiya hududining aniq chegarasi aholi punktlarining bosh rejalariga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining tegishli qarori bilan belgilanadi;

b) renovatsiya loyihasi amalga oshiriladigan renovatsiya hududida qurilish zarur boʻlgan ijtimoiy infratuzilma obyektlari belgilanadi;

v) Investitsiya kompaniyasi buyurtmasiga asosan Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boshqarmalari tomonidan renovatsiya loyihasi amalga oshiriladigan renovatsiya hududida yangi qurilish ishlari rejalashtirilayotgan yer uchastkalarining chegaralariga tuzatishlar kiritiladi;

g) turar va (yoki) noturar joy obyekti buzilishi talab etilganda, ularning mulkdorlari roziligi mavjud boʻlgan taqdirda, buzilayotgan obyektlar oʻrniga ushbu obyektlar buzilayotgan hududdan qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda ularning maydonidan kam boʻlmagan maydon hajmida, ammo uning maydonidan 1,2 baravardan ortiq boʻlmagan hajmda notarial tartibda tasdiqlangan kelishuv bitimi asosida mutanosib turar va (yoki) noturar joy obyekti bilan begʻaraz taʼminlanadi yoxud mulkdorlarning xohishiga koʻra boshqa turdagi kompensatsiya toʻlanishi tartibi va muddatlari belgilanadi;

d) renovatsiya hududidagi xonadonlar mulkdorlariga yangi qurilgan turar joylardagi xonadonlar berilayotganda, mazkur mulkdorlarga yangi xonadonlar topshirilgunga qadar ularning oila aʼzolari bilan birga vaqtincha yashashi uchun turar joy bilan taʼminlanadi yoki ijara haqi toʻlab beriladi;

e) buzilishi talab etilgan turar va (yoki) noturar joy obyekti yuzasidan mulkdorlarning ipoteka majburiyatlari mavjud boʻlgan taqdirda, mulkdorlarga ushbu obyektlar buzilayotgan hududdan qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda notarial tartibda tasdiqlangan kelishuv bitimi asosida mutanosib ravishda taqdim etiladigan yangi turar va (yoki) noturar joy obyektiga nisbatan mulkdorlarning ushbu ipoteka majburiyatlari va shartlari oʻzgartirilmasdan saqlab qolinadi;

j) renovatsiya loyihasi doirasida yangi quriladigan turar va noturar joylar egallagan maydon hajmining (avtoturargoh qismi va renovatsiya hududida joylashgan eskirgan uylardagi xonadonlar mulkdorlariga beriladigan xonadonlar maydoni bundan mustasno) har bir kub metri uchun tasdiqlangan miqdordagi toʻlovlar renovatsiya loyihasini amalga oshirishga doir tegishli investitsiya shartnomasida belgilangan muddatlarda toʻlanadi;

z) zarurat mavjud boʻlgan taqdirda, turar joylar uy-joy fondidan chiqariladi;

i) zarurat mavjud boʻlgan taqdirda, turar va noturar joylar ixtisosligi oʻzgartiriladi;

k) renovatsiya loyihasi hududida mavjud maktabgacha taʼlim va umumiy oʻrta taʼlim maktablarida tarbiyalanayotgan bolalar hamda taʼlim olayotgan oʻquvchilar boshqa tegishli maktabgacha taʼlim va umumiy oʻrta taʼlim maktablariga navbatsiz joylashtiriladi;

l) renovatsiya loyihasini amalga oshirish davrida hududdagi joylarni buzishda davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarning qimmatbaho navlarini kesish, kundakov qilish, shikastlantirish yoki yoʻq qilishga yoʻl qoʻyilmaydi;

m) renovatsiya loyihasi doirasida qurilish ishlarini amalga oshirish uchun tadbirkorlik subyektlariga mazkur bandga muvofiq renovatsiya hududida joylashgan turar va noturar joylarni quyidagilar asosida belgilangan tartibda buzishga ruxsat beriladi:

ularning mulkdorlari bilan notarial tartibda imzolangan bitimlar;

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining Uy-joy fondini davlat yoʻli bilan hisobga olish toʻgʻrisida” 2000-yil 20-yanvardagi 18-son qarorida nazarda tutilgan uyning yoki turar joyning texnik holatini aniqlash uchun tuziladigan komissiyalarning tegishli xulosalari;

sud qarori.

5. Renovatsiya loyihasi mazkur Nizomga ilovada keltirilgan Renovatsiya loyihasini amalga oshirish sxemasiga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Renovatsiya loyihasini tashabbus qilish va amalga oshirish tartibi

6. Aniq bir hududda renovatsiya loyihasini amalga oshirish boʻyicha investorlar tomonidan tashabbus tartibida tegishli takliflar kiritilgan taqdirda, istisno tariqasida, Investitsiya kompaniyasi yer uchastkasiga ijara huquqini berish uchun elektron onlayn-auksion savdolarini (keyingi oʻrinlarda — auksion savdolari) oʻtkazmasdan, eng yaxshi takliflarni tanlab olish orqali renovatsiya loyihasini amalga oshirish yuzasidan hamkorni tanlab olish vakolatiga ega.

Renovatsiya loyihasini tashabbus qilish, tasdiqlash va auksion savdolariga chiqarish tartibi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari tomonidan belgilanadi.

Eng yaxshi takliflar asosida renovatsiya loyihasini amalga oshirish uchun hamkorni tanlab olish natijasida Investitsiya kompaniyasi va hamkor oʻrtasida tegishli investitsiya shartnomasi imzolanadi.

7. Renovatsiya loyihasini amalga oshirish boshlanishidan kamida bir oy oldin Investitsiya kompaniyasi:

koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarga doir tegishli yozuvlarni davlat reyestriga kiritish uchun Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining tegishli tuman filialiga;

kommunal toʻlovlar boʻyicha qayta hisob-kitob qilish uchun kommunal xizmat koʻrsatish korxonalariga;

uylarni saqlash xarajatlari yuzasidan majburiy badal va toʻlovlardan mulkdorlarning qarzdorligi boʻyicha qayta hisob-kitob qilish uchun koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlariga;

tegishli soliq va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha qayta hisob-kitob qilish uchun soliq organlariga xabarnoma yuboradi.

8. Renovatsiya loyihasi hududida qurilish va (yoki) rekonstruksiya qilish ishlarini bajarish, qurilishi tugallangan obyektlarni foydalanishga qabul qilish va ularga boʻlgan huquqlarni belgilash qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

3-bob. Renovatsiya loyihasi natijasida qurilgan obyektlarni foydalanishga qabul qilish hamda tegishlicha mulkdorlarga ajratish

9. Renovatsiya loyihasini amalga oshiruvchi investor yoki Investitsiya kompaniyasi oʻz nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan va foydalanishga qabul qilingan uy-joylarni tegishlicha mulkdorlarga shartnomaga muvofiq yangi uy-joyni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi asosida ajratib beradi.

Yangi uy-joyni topshirish-qabul qilish dalolatnomasi ushbu uy-joyga mulk huquqining vujudga kelishini tasdiqlovchi hujjat hisoblanadi hamda ushbu uy-joylarni mulkdor nomiga qonunchilikda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishga asos hisoblanadi.

Renovatsiya hududida koʻp kvartirali uylar qurilish ishlari yakunlangandan soʻng uch oy muddatda koʻp kvartirali uylar mulkdorlariga mazkur uy-joylar egallagan va ularga tutash hududlar doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi.

10. Shartnoma boʻyicha majburiyatlardan ortgan uy-joylar investor tomonidan mustaqil tasarruf etiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

11. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida renovatsiya loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Renovatsiya loyihasini amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, mulkdorlar, koʻp kvartirali uylar boshqaruv organlari, idoralararo maxsus komissiya, Investitsiya kompaniyasi Renovatsiya loyihasini tashabbus qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Investitsiya kompaniyasi 1. Renovatsiya loyihasi yuzasidan investitsiya loyihasini tayyorlaydi. 2. Investitsiya loyihasi lotini shakllantiradi va lotni “E-auksion” elektron savdo platformasiga joylashtiradi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Investor 1. Xoʻjalik jamiyati ustav kapitalida ishtirok etish orqali investitsiya loyihalarini amalga oshirishda auksion savdolarida ishtirok etadi va gʻolib boʻlgan taqdirda, Investitsiya kompaniyasi bilan “E-auksion” savdosi gʻolibi sifatida tegishli shartnomani imzolaydi. 2. Oddiy shirkat shartnomasi asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirishda auksion savdolarida ishtirok etadi va gʻolib boʻlgan taqdirda, lot qiymatining kamida 10 foizini zakalat puli sifatida kiritadi. 3. Investitsiya kompaniyasi bilan “E-auksion” auksion savdosi gʻolibi sifatida tegishli shartnomani imzolaydi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Investitsiya kompaniyasi va (yoki) Investor Investitsiya kompaniyasi tomonidan mustaqil ravishda yoki investor bilan hamkorlikda loyiha amalga oshiriladi. Qurilishi (rekonstruksiyasi) yakunlangan koʻchmas mulk obyektini foydalanishga topshiradi. Oʻrnatilgan tartibda

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-apreldagi 151-son qaroriga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda uning tizimidagi tashkilotlar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2024-yil 17-apreldagi 214-son qarorida :

a) 2a-ilovada :

quyidagi mazmundagi 1 1 -pozitsiyasi bilan toʻldirilsin:

“1 1 . Sh.D. Kudbiyev — Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi raisi, Kengash raisi oʻrinbosari”;

2-pozitsiyasidagi “B.I. Zakirov” soʻzlari “Sh.S. Xidoyatov” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3a-ilovada :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Lavozimi boʻyicha — Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi — Kengash raisi oʻrinbosari”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Lavozimi boʻyicha — Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi masʼul xodimi”;

uchinchi — yigirma birinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — yigirma ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;

oʻn yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

Izoh qismi quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

2. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrida kompleks qurilish tamoyili asosida yirik investitsiya loyihalarini amalga oshirish hamda yashil hududlarni barpo etish jarayonlarini jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 28-fevraldagi 83-son qarorining 3-bandi “a” kichik bandi “ishlab chiqiladi va” soʻzlaridan keyin “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Respublika arxitektura-shaharsozlik kengashi majlislarida koʻrib chiqish doirasida Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi bilan kelishilgan holda,” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 8-aprel,

151-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.04.2026-y., 09/26/151/0333-son; 25.06.2026-y., 06/26/119/0624-son)

lex.uz