📅 2026-yil 25-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 25-mart · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 25 март · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 марта 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник инспекции по контролю за использованием электроэнергии, нефтепродуктов и газа при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 March 2026 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
ҚОИДАЛАРИ
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг « Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида »ги ва « Давлат тили ҳақида »ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 25 мартдаги 14-сон буйруғига ИЛОВА
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
Мазкур Қоидалар иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларнинг талаблари мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, барча иссиқликдан фойдаланувчи истеъмолчилар (аҳолидан ташқари), шунингдек иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини таъмирлаш, қурилиш-монтаж, созлаш ва синаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) учун мажбурий ҳисобланади.
2. Ташкилотларнинг маъмурий-техник ходимлари техник, санитария-гигиена ва ташкилий тадбирларни тизимли равишда амалга ошириш, ходимларни хавфсиз меҳнат усулларига ўқитиш ва уларга кўрсатмалар бериш орқали соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашлари шарт.
3. Маъмурий-техник ходимлар маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи қўшимча чора-тадбирларни кўзда тутишлари лозим. Ушбу чора-тадбирлар мазкур Қоидаларга зид бўлмаслиги керак.
4. Ҳар бир ходим, агар Қоидаларнинг талаблари бузилишини ўзи бартараф қилиш чораларини кўра олмаса, дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига, агар у бўлмаса, юқори турувчи раҳбарларга аниқланган, инсон ҳаёти учун хавфли бўлган барча Қоидалар бузилишлари, шунингдек ускуналарнинг ва иш жараёнида ишлатилаётган машина, механизмлар, асбоб-ускуналар ҳамда ҳимоя воситаларининг носозлиги ҳақида хабар бериши шарт.
5. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда юз берган бахтсиз ҳодисалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом асосида текширилади.
6. Иш жараёнида қўлланилаётган механизмлар ва юк кўтариш машиналари, мосламалар ва асбоб-ускуналар мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган қоидалар ва ишлаб чиқарувчи завод йўриқномасига мувофиқ синовдан ўтказилиши ва эксплуатация қилиниши шарт.
7. Қўлланилаётган ҳимоя воситалари ушбу Қоидаларнинг 8-иловасида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланадиган қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишлатиш ва таъмирлаш билан шуғулланадиган муҳандислик-техник ходимлар ва ишчилар учун ушбу Қоидалар доирасидаги, эгаллаб турган лавозимига мос келадиган талабларни билиши мажбурийдир.
Ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ҳимоя воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
2-боб. Ходимларга қўйиладиган талаблар
8. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар, иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик пунктларига хизмат кўрсатувчи ходимлар:
дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши ва соғлиги ҳолатига кўра бажариладиган ишларни бажаришга рухсат этилган бўлиши;
мазкур Қоидалар, лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномалари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни билиши;
иш жойида тажрибали ходим раҳбарлиги остида хавфсиз иш усуллари бўйича ўқувдан ўтиши ва тегишли малака комиссиясида билимлари текширишдан ўтказилиши;
авария ҳолатида ҳаракат қилиш ва эвакуация тартиби, босим ва ҳарорат билан боғлиқ хавфларни билиши шарт.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилиш, таъмирлаш, созлаш ва синаш ишларини ташкил қилувчи ва бу ишларда бевосита иштирок этувчи, тезкор, таъмирлаш ёки тезкор-таъмирловчи ходимлар ва технологик ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Технологик ходимларнинг аттестация натижалари гувоҳнома берилмасдан журналга ёзиб қўйилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
10. Технологик эҳтиёжлар учун ёнувчан, портловчи ва зарарли моддалар қўлланиладиган, шунингдек газ мавжуд бўлиши мумкин бўлган камера ва туннелларга хизмат кўрсатишда иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни эксплуатация қилиш ва таъмирлашга рухсат берилган ходимлар қуйидагиларни билиши лозим:
а) мазкур Қоидаларга 2-иловада келтирилган зарарли газлар, буғлар, чанглар ва ҳаводаги бошқа аэрозолларни рухсат этилган чегара миқдорини (концентрацияларни) аниқлаш усулларини;
б) газ йиғилиб қолиши мумкин бўлган жойларда ишлаб чиқариш қоидалари ва талабларини.
Ташкилотларда газ кириш хавфи бор камералар, ўтиш каналлари рўйхати ва режаси бўлиши шарт.
Газ мавжуд жойларда кўчма газанализаторлар, автоматик сигнализация мавжуд бўлиши шарт.
11. Ташкилот маъмурияти хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларни хавфсиз иш усуллари бўйича ўқитиш ҳамда уларнинг хавфсизлик техникаси қоидалари ва кўрсатмаларига риоя қилишини назорат қилиш бўйича ташкилий ва техник чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаши шарт.
12. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини хавфсизлик техникаси, техник эксплуатация қилиш бўйича жавобгар шахсларнинг тайинланиши белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
13. Ходимлар барча тугмалари қадалган махсус кийим-бошда ишлаши лозим. Механизмнинг ҳаракатланаётган (айланаётган) қисмлари тортиб кетишини олдини олиш мақсадида уларнинг кийимларида ҳилпираб турувчи қисмлари бўлмаслиги шарт. Махсус кийим-бошнинг енгини шимариш ва этик қўнжларини қайтариш тақиқланади.
Заҳарли ва агрессив моддалар билан ишлаганда, шунингдек электр ва газ билан пайвандлашда, изоляция ишларини бажаришда, сочилувчан ва чангланувчан материалларни юклашда ҳамда туширишда шимнинг этак қисми пойабзал устидан туширилган бўлиши шарт.
Ишлаб турган ускуналари бор хоналар, қудуқлар, камералар, каналлар, туннеллар, қурилиш майдончалари ҳамда таъмирлаш ҳудудида бўлганда барча ходимлар ҳимоя каскаларининг ияк остидан ўтган тасмасини таққан бўлишлари шарт. Сочлар каска остига йиғилиши шарт.
14. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатувчи ходимларга кучланиш остига тушиб қолган инсонни электр токи таъсиридан қутқариш ва бахтсиз ҳодисадан жабрланувчига шифокор келгунга қадар ёрдам кўрсатиш усуллари амалий ўргатилган бўлиши керак.
3-боб. Ишларнинг хавфсиз бажарилишини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар
1-§. Топшириқ (наряд) ва фармойиш
15. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда ҳамда таъмирлашда ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
ишларни топшириқ (наряд), фармойиш орқали расмийлаштириш;
ишга рухсат бериш;
иш жараёнида назорат олиб бориш;
ишдаги танаффусни, бошқа иш жойга ўтказишни, иш тугатилганини расмийлаштириш.
16. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидаги ишлар топшириқ (наряд) ва фармойиш бўйича бажарилади.
Топшириқ (наряд) бу белгиланган шаклдаги махсус бланкада расмийлаштирилган ҳамда иш мазмуни ва жойини, уни бошлаш ва тамомлаш вақтини, хавфсиз бажарилиш шартларини, бригада таркибини, хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахсларни ва бошқаларни белгилаб берувчи топшириқдир. Топшириқнинг (наряднинг) шакли мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган.
Топшириқ (наряд) қуйидаги асосий ишлар бўйича бажарилади:
а) иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида бажариладиган газ электр пайвандлаш ишлари;
б) аппаратлар, суюқлик омборлари (резервуарлар), баклар, бетон қувурлар (колодецлар), коллекторлар, туннеллар ва шу каби жойларда бажариладиган ишлар (Алоҳида ишларни бажаришда хавфсизлик техникаси қоидалари ушбу Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган);
в) буғ ўтказувчи қувурларни қиздириш ва ишга тушириш;
г) газ йиғиладиган ёки газ сизиб чиқиши мумкин бўлган жойларда бажариладиган ишлар;
д) иссиқлик тармоқларида иссиқлик элтувчининг ҳисобланган босим ва ҳароратга чидамлилигини синаш;
е) ишлаб турган ускуналар олдида таъмирлаш ишларини бажариш, айланувчи механизмларни таъмирлаш;
ж) ишлаб турган қувурларда ва ускуналарда иссиқлик изоляцияси ишлари.
Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ташкилот топшириқ (наряд) бўйича бажариладиган ишларнинг жадвалини кенгайтириши мумкин. Бундай ҳолда қўшимча ишларнинг жадвали ташкилот раҳбари (ёки бош муҳандиси) томонидан тасдиқланади.
17. Топшириқ (наряд) бериш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек ишнинг жавобгар раҳбари (бундан буён матнда жавобгар раҳбар деб юритилади) ва иш бажарувчи сифатида иштирок этиши мумкин бўлган шахслар рўйхати ташкилот раҳбарининг фармойиши билан тасдиқланади.
18. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини таъмирлашга топшириқ (наряд) бериш ташкилотнинг маъмурий-техник ходимларига топширилади.
Зарур ҳолларда, ишлаб чиқариш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, топшириқ (наряд) бериш ҳуқуқи жавобгар тезкор ходимга берилиши мумкин, бунда мазкур ходим ишга қўювчи шахс сифатида иштирок этмаслиги лозим.
19. Мазкур Қоидаларнинг 16-бандида назарда тутилмаган, топшириқ (наряд) асосида бажариладиган ҳамда иш жойини тайёрлаш бўйича техник тадбирларни амалга ошириш талаб этилмайдиган ишлар фармойиш асосида бажарилиши мумкин.
Битта ходим томонидан фармойиш асосида бажариладиган ишлар рўйхати маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда ташкилот раҳбари (ёки иссиқлик хўжалигига жавобгар шахс) томонидан тасдиқланади.
20. Ишни бажаришга фармойиш бериш мансаб лавозимига кўра бундай ҳуқуққа эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади, уларнинг рўйхати эса ташкилотнинг раҳбари (ёки иссиқлик хўжалигига жавобгар шахси) томонидан тасдиқланади.
Фармойиш бир марталик бўлади ва сутка давомида амал қилади.
Ишларни давом эттириш зарур бўлганда фармойиш янгидан берилади ва расмийлаштирилади.
21. Топшириқ (наряд) ва фармойишлар бўйича ишларни рўйхатга олиш мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шаклдаги журналда амалга оширилади. Журналда фақат ишга биринчи марта рухсат берилганлиги ҳамда топшириқ (наряд) ёпилиши билан ишнинг тўлиқ тугалланганлиги қайд этилади.
Журнал рақамланган, шнурланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт. Журнални сақлаш муддати охирги ёзув киритилган санадан бошлаб 6 ойни ташкил этади. Топшириқлар (нарядлар) бўйича бирламчи ва ҳар кунги ишга рухсат бериш тезкор журналда расмийлаштирилади. Бунда фақат топшириқ (наряд) рақами ва иш жойи кўрсатилади.
2-§. Ишлар хавфсизлиги учун жавобгар шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
22. Ишларнинг хавфсизлиги учун қуйидаги шахслар жавобгардир:
а) топшириқ (наряд) ва фармойиш берувчи;
б) жавобгар раҳбар;
в) иш бажарувчи;
г) кузатувчи;
д) ишга қўювчи;
е) бригада аъзолари.
23. Топшириқ (наряд), фармойишни берувчи шахс иш ҳажмини ва унинг бажарилиши зарурлигини белгилайди. Унинг хавфсиз бажарилиши мумкинлигига жавоб беради ва жавобгар раҳбар, иш бажарувчи ёки кузатувчининг, шунингдек бригада аъзоларининг етарли малакага эга эканлиги учун жавоб беради.
Ишни бажариш учун топшириқсиз (нарядсиз) фармойиш берилган тақдирда, мазкур ишни бажаришга тайинланган шахсларнинг етарли малакага эга эканлиги учун фармойиш берувчи шахс жавобгар ҳисобланади.
24. Топшириқ (наряд) берувчи, жавобгар раҳбар ҳамда иш бажарувчини тайинловчи шахс сифатида бўлинма, цех, бўлим, лаборатория ёки қурилиш участкаси бошлиғи ҳамда унинг ўринбосари иштирок этиши мумкин.
25. Жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи (кузатувчи) томонидан бригада устидан самарали назоратни таъминлаш имкониятидан, шунингдек бригада таркибига кирган шахсларнинг етарли малакага эга эканлигидан келиб чиққан ҳолда бригада таркибининг сон жиҳатдан шакллантирилиши учун жавоб беради.
Жавобгар раҳбар ишга қўювчидан иш жойини қабул қилар экан, ишга қўювчи билан бир қаторда иш жойларининг тўғри тайёрланганлиги ва хавфсизлик чораларининг етарли қабул қилинганлиги учун жавобгарликни олиб боради.
Жавобгар раҳбарни тайинлаш топшириқ (наряд) берувчи томонидан ишнинг ҳажми, шароити ва мураккаблигига қараб белгиланади.
26. Иш бажарувчи ишга қўювчидан иш жойини қабул қилиб олиб, қуйидагиларга жавоб беради:
топшириқда (нарядда) кўрсатилган ишларни бажариш учун зарур хавфсизлик чоралари тўғри бажарилганлигига;
ушбу Қоидалар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзи ва бригада аъзолари риоя қилишганлигига;
бригада аъзоларига берилган кўрсатмаларнинг тўлиқлигига;
воситалар, инвентарлар, ҳимоя воситалари, такелаж мосламаларининг борлигига, ишга яроқлилигига, қўллашга;
иш жойидаги тўсиқлар, хавфсизлик белгилари, беркитувчи қурилмаларнинг бутлигини сақлашга.
Агар иш бажариш жараёнида бригада аъзолари устидан узлуксиз назорат олиб бориш талаб қилинса, бригадага раҳбарлик қилаётган иш бажарувчи ишда бевосита иштирок этмайди. Бу тўғрисида мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган топшириқнинг (наряднинг) «Алоҳида шартлар» сатрига ёзиб қўйилади.
27. Топшириқ (наряд) ва фармойиш бўйича иш бажарувчи қилиб цех (участка) ишчилари, таъмирловчи ходимлар ёки иш олиб бориладиган ускуналарни яхши биладиган тезкор ходимлар, шунингдек бригада аъзоларига аниқ ва тўлиқ йўриқнома бера оладиган ҳамда уларнинг ҳаракати устидан назоратни таъминлай оладиган ходимлар сафидан тайинланади.
28. Ишчи бригада топшириқ (наряд) ёки фармойиш бўйича ишларни бажарганда, ишлаб чиқариш хавфсизлиги учун узлуксиз назорат олиб бориш талаб қилинса, уни назорат қилиш учун кузатувчи тайинланади.
Кузатувчини тайинлаш зарурлиги топшириқ (наряд) берувчи шахс ёки жавобгар раҳбар томонидан аниқланади.
Кузатувчи қилиб, иш бажарувчи ҳуқуқига эга шахс ёки тезкор ходим тайинланади.
29. Кузатувчи ишга қўювчидан иш жойини қабул қилишда унинг тўғри тайёрланганлигига, шунингдек мазкур Қоидаларга мувофиқ ишларни бажариш учун зарур хавфсизлик чораларининг таъминланганлигига жавоб беради.
Кузатувчи томонидан назоратни бошқа бирор иш билан бир вақтда олиб боришга йўл қўйилмайди.
30. Топшириқ (наряд) ва фармойишлар асосида жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи сифатида иштирок этиши мумкин бўлган ишчилар рўйхати ташкилотнинг иссиқлик хўжалигига жавобгар шахснинг фармойиши билан тасдиқланади. Ушбу рўйхатларнинг нусхалари смена бошлиғининг иш жойида сақланиши шарт.
Йирик ташкилотларда жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи бўлиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини тасдиқлаш ваколати ташкилот бўйича фармойиш асосида цех бошлиқларига юклатилиши мумкин.
31. Ишга қўювчи қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:
ишга қўйишнинг тўғрилиги ва жавобгар раҳбарга, иш бажарувчига ҳамда кузатувчига тўлиқ кўрсатмалар берилганлиги учун;
иш жойларининг тўғри тайёрланганлиги, хавфсизлик чораларининг етарли қабул қилинганлиги, уларнинг иш хусусияти ва жойига мувофиқлиги учун;
қўлланилаётган воситалар, инвентарлар ва мосламаларнинг ишга яроқлилиги учун.
32. Топшириқ (наряд) ва фармойишлар бўйича биринчи марта ишга қўйишни цех, смена бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс беради.
33. Топшириқ (наряд) асосида ишларини ҳар куни давом эттиришга рухсат беришда, шунингдек смена бошлиғининг рухсати билан бригадани бошқа иш жойига ўтказишда ишга қўювчи сифатида қуйидаги шахслар иштирок этиши мумкин:
унга бўйсинувчи хизмат кўрсатувчи тезкор таъмирловчи ходим;
иссиқлик тармоғида ишлар бажарилаётганда иш раҳбари (иш бажарувчи).
Чекка объектларда ишлар бажарилаётган ҳолларда, кундалик ишларни давом эттиришга рухсат бериш ваколати ушбу объектдаги навбатчилар орасидан тайинланган шахсга юклатилиши мумкин.
34. Бригада аъзолари қуйидагиларга жавоб берадилар:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар талабларини бажариш, ишга рухсат беришдан олдин иш вақтида хавфсизлик чоралари бўйича олинган кўрсатмалар талаблари бажарилиши учун;
берилган ҳимоя воситалари, махсус кийимлар, фойдаланаётган воситалар ва мосламаларнинг ишга яроқлилиги учун;
ишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг аниқ бажарилиши учун.
35. Бир ходим томонидан икки хил мажбуриятни бир вақтнинг ўзида бажаришга, агар у мазкур мажбуриятларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлса, рухсат этилади.
Бунда, ушбу ходим тегишли ваколатларни назарда тутувчи ҳар бир рўйхатга белгиланган тартибда киритилган бўлиши шарт.
Ишларни бажаришда бир ходимга қуйидаги икки хил мажбуриятни бир пайтда олиб боришга рухсат этилади:
топшириқ (наряд) берувчи ва жавобгар раҳбар мажбуриятини;
жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи мажбуриятини, агар жавобгар раҳбарга фақат битта топшириқ (наряд) берилган бўлса;
иссиқлик тармоқларида жавобгар раҳбар ва ишга қўювчи мажбуриятини.
3-§. Топшириқ (наряд) бериш ва расмийлаштириш
36. Ишлаш учун топшириқ (наряд) икки нусхада ёзилади. Иккала нусхаси ҳам аниқ ва тушунарли ёзилишига риоя этилганда, у кўчиргич қоғоз (копирка) қўйилиб тўлдирилади. Ёзилган ёзувни ўчириш ёки тузатишга йўл қўйилмайди.
37. Топшириқ (наряд) берувчи шахс томонидан жавобгар раҳбарга ёки ушбу объектнинг тезкор ходими ҳисобланган катта ходимга телефон орқали берилишига рухсат этилади .
Бунда, топшириқ (наряд) уч нусхада тўлдирилади: бир нусхасини топшириқ (наряд) берувчи шахс тўлдиради, иккита нусхани эса телефон орқали қабул қилаётган шахс тўлдиради.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида ишлар доимий тезкор ходимлари бўлмаган ва тезкор ёки тезкор таъмирловчи ходим ҳисобланган шахс томонидан жавобгар раҳбар вазифасини ўриндошлик асосида бажарганда топшириқ (наряд) икки нусхада ёзилади. Улардан бири иш бажарувчига берилади, иккинчиси эса топшириқ (наряд) берувчи шахсда қолади.
Топшириқ (наряд) телефон орқали берилганда, топшириқ (наряд) берувчи шахс унинг матнини (телефонограмма шаклида) айтиб ёздиради. Матнни қабул қилаётган шахс эса топшириқ (наряд) бланкасини тўлдириб, қайта текшириб кўради. Бунда топшириқ (наряд) берувчи шахснинг имзоси ўрнига унинг фамилияси кўрсатилади ва матнни қабул қилаётган шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
Телефон орқали қабул қилинган топшириқ (наряд) асосидаги ишга рухсат бериш умумий тартибда амалга оширилади.
38. Топшириқ (наряд) битта бригадали битта иш бажарувчига (кузатувчига) ёзилади. Иш бажарувчининг қўлига фақат битта топшириқ (наряд) берилади.
Топшириқ (наряд) тезкор ходимга бевосита иш жойини тайёрлаш олдидан берилади.
Топшириқни (нарядни) иш бажарувчига ишни бошлаш арафасида беришга рухсат этилмайди.
Агар жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи вазифасини битта шахс бажарса, бир дона топшириқ (наряд) берилади.
39. Янги топшириқни (нарядни) расмийлаштирмасдан иш жойини кенгайтириш, иш жойлари сонини ҳамда ишлаб чиқариш шартларини ўзгартириш, шунингдек иш раҳбари ёки иш бажарувчини алмаштиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, бригада таркиби сон жиҳатдан 50 фоиздан ортиққа ўзгарган тақдирда, топшириқ (наряд) қайтадан расмийлаштирилиши шарт.
40. Топшириқ (наряд) асосида ишлар бажарилганда бригада таркиби иш бажарувчи киритилган ҳолда камида икки нафардан иборат бўлиши шарт. Бригада таркибига иш ўрганувчилар ва ўқувчилар, шунингдек янги ишга қабул қилинган ишчилар сони уч кишидан ортиқ бўлмаса, киритилишига рухсат берилади. Улар бригаданинг асосий аъзоларига бириктирилади. Иш ўрганувчилар, ўқувчилар ҳамда янги ишга қабул қилинган ходимларнинг хавфсизлиги учун жавобгарлик улар бириктирилган иш бажарувчи ва бригада аъзолари зиммасига юкланади. Бу ҳақда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган топшириқнинг (наряднинг) «Бригада аъзолари» устунида кўрсатилиши шарт.
41. Топшириқнинг (наряднинг) барча устунлари қатор остидаги матн мазмунига мос равишда тўлдирилади.
42. Мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган топшириқнинг (наряднинг) «Ишларни бажариш шартлари» устунида иш жойини тайёрлашнинг зарур тадбирлари ва хавфсизлик чоралари, шунингдек бошқа цехлардаги тезкор ходимлар бажариши керак бўлган чоралар санаб ўтилади.
Зарур ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган топшириқнинг (наряднинг) «Алоҳида шартлар» устунида топшириқ (наряд) берувчи шахснинг қарорига кўра мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган қўшимча хавфсизлик чоралари белгиланади (масалан, жавобгар раҳбарнинг узлуксиз назорати остида ишлаш, махсус тўсиқлар қўйиш, очиқ оловни қўллашга рухсат бермаслик, алоҳида операциялар кетма-кетлигига қаттиқ риоя қилиш, махсус ҳимоя воситаларини қўллаш ва бошқалар).
4-§. Бригадани топшириқ (наряд) бўйича ишга қуйиш
43. Ишга рухсат беришдан олдин жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи рухсат берувчи билан биргаликда иш жойини тайёрлаш бўйича техник чора-тадбирлар бажарилганлигини текширишлари керак.
44. Иш жойининг тайёрлигини текширгандан ва бригадага йўриқ беришдан кейин жавобгар раҳбар топшириқ (наряд) варағининг орқа тарафидаги имзо чекишга мўлжалланган сатрга (фақат биринчи марта рухсат беришда) имзо қўйиши керак.
45. Жавобгар раҳбар тайинланмаган ҳолларда, иш жойи тайёрлигини иш бажарувчи текширади ва топшириққа (нарядга) имзо қўяди.
Топшириқда (нарядда) кўзда тутилган иш жойларини тайёрлаш чора-тадбирларини ўзгартириш тақиқланади.
46. Ишга рухсат берувчи шахс йўриқ бериш жараёнида таъмирланаётган схема ва қўшни участкалардаги қайси ускуналар кучланиш, босим ёки юқори ҳарорат остида қолиши, шунингдек қайсилари ёнғин ва портлаш хавфига эга эканлигини кўрсатиб ўтиши шарт. Шундан сўнг у ишларнинг масъул раҳбари ва иш бажарувчисини ишга қўяди.
47. Иш жойларини тайёрлашни текшириш ва ишга қўйиш топшириқнинг (наряднинг) мос устунларида жавобгар раҳбар ва иш бажарувчининг имзолари билан расмийлаштирилади.
Топшириқнинг (наряднинг) бир нусхаси иш бажарувчига берилади, иккинчиси ишга қўювчида қолади ва амалдаги топшириқлар (нарядлар) жилдида сақланади.
48. Ишга қўйишни, бригада аъзоларининг хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлар синовидан ўтганлиги ва бригада аъзоларига кўрсатмалар берилганлигини жавобгар раҳбар амалга оширади.
Иш бажарувчи ишга қўйишни амалга оширади ҳамда ҳар бир бригада аъзосига бевосита иш жойида йўриқнома беради.
49. Агар топшириқни (нарядни) олаётганида иш бажарувчи ёки тезкор ходимда бирон-бир шубҳа туғилса, улар жавобгар раҳбардан ёки топшириқ (наряд) берувчи шахсдан тушунтириб беришни талаб қилиши керак.
Нотўғри расмийлаштирилган топшириқ (наряд) бўйича ишга қўйиш тақиқланади.
50. Бошқа цехларга тегишли ёки унинг ҳудудида жойлашган ускуналарни таъмирлаш учун зарур бўлган хавфсизлик техникаси чораларини кўриши, иш жойини тайёрлаши ва ишга қўйиши ушбу ускуналарга хизмат қилувчи ходим томонидан мазкур цехнинг, смена бошлиғининг ҳар кундаги рухсати билан амалга оширилади.
Бунда, цех, смена бошлиғи берилган рухсат тўғрисида топшириқ (наряд) ва фармойишларни ҳисобга олиш журналига ёзиб қўйиши шарт.
5-§. Иш жараёнида назорат олиб бориш, бригада таркибини ўзгартириш
51. Бригада ишига рухсат берилган пайтдан бошлаб, хавфсизлик техникаси талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида унинг устидан назорат олиб бориш иш бажарувчи ёки кузатувчи зиммасига юкланади.
Иш бажарувчи ва кузатувчи ўз фаолиятини бригада аъзолари устидан узлуксиз назоратни таъминлайдиган тарзда ташкил этиши, шунингдек хавфли ишлар бажарилаётган иш жойида бевосита ҳозир бўлиши шарт.
52. Жавобгар раҳбар ва тезкор ходим ишчиларнинг хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилаётганини вақти-вақти билан текшириб туришлари шарт. Хавфсизлик техникаси қоидаларини бузиш ёки ишчиларнинг хавфсизлигига хавф солувчи бошқа ҳолатлар аниқланганда, иш бажарувчидан топшириқ (наряд) олиб қўйилади ҳамда бригада иш жойидан чиқарилади.
Аниқланган хавфсизлик техникаси қоидаларини бузиш ҳолатлари бартараф қилингандан сўнг, бригада умумий тартибда тезкор ходим томонидан жавобгар раҳбар иштирокида топшириқни (нарядни) расмийлаштириш билан ишга қўйилади.
53. Бригада таркибидаги ўзгаришлар топшириқ (наряд)нинг ҳар икки нусхасида жавобгар раҳбар ёки топшириқни (нарядни) берган шахс томонидан расмийлаштирилади. Уларнинг йўқлигида эса топшириқ (наряд) бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан расмийлаштирилади.
6-§. Ишдаги танаффусларни расмийлаштириш
54. Иш куни давомида ишдаги танаффусда (ишларни бажариш шартлари бўйича тушликка чиққанда) бригада иш жойидан чиқарилади. Топшириқ (наряд) иш бажарувчининг (кузатувчи) қўлида қолиши керак. Плакатлар, тўсиқлар ўз жойида қолдирилади. Танаффусдан кейин иш бажарувчи ёки кузатувчи йўқлигида, бригада аъзоларидан ҳеч бири иш жойига киришга ҳақли эмас. Танаффусдан сўнг иш бажарувчи (кузатувчи) бригадани ишга қўяди.
55. Топшириқ (наряд) иш бажарувчи томонидан ишни тўлиқ тамомланганлиги тўғрисидаги белги билан қайтариб берилишига қадар, тезкор ходим таъмирлашга иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини улаш ёки схемага ишларни бажариш шартларига таъсир кўрсатадиган ўзгартиришларни киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Тезкор ходимлар авария ҳолатларида, зарур бўлганда, қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда бригада йўқлигида топшириқ (наряд) қайтарилишига қадар қурилмани тармоққа улаши мумкин:
вақтинча тўсиқлар, ерга улагичлар ва плакатлар олиб қўйилиши, доимий тўсиқлар ўз ўрнига ўрнатилиши, рухсат берувчи плакатлар тақиқловчи плакатлар билан алмаштирилиши шарт;
иш бажарувчи қайтгунча, бригада аъзоларини қурилма улангани ва ишларни тиклаш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш учун масъул шахслар тайинланиши шарт.
56. Ишлар тўлиқ тугатилишига қадар иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини синаб кўриш учун улаш қуйидаги шартлар бажарилганидан сўнг амалга оширилиши мумкин:
бригада иш жойидан чиқарилиши, иш бажарувчидан топшириқ (наряд) олиб қўйилиши ва топшириқнинг (наряднинг) «Ишга ҳар кунги рухсат, иш тугаши, бошқа иш жойига ўтказиш» жадвалида танаффус расмийлаштирилиши шарт;
вақтинча тўсиқлар, қувурли ўтказгичлардан тиқинлар, тўсувчи арматурадаги қулфлар ва плакатлар олиб қўйилиши, доимий тўсиқлар эса ўз ўрнига ўрнатилиши зарур. Кўрсатилган ишлар тезкор ходимлар томонидан бажарилиши керак.
Синаб кўрилгандан сўнг иш жойини тайёрлаш ва бригаданинг ишлашига рухсат бериш умумий тартибда, жавобгар раҳбар иштирокида амалга оширилади ва бу топшириқнинг (наряднинг) «Ишга ҳар кунги рухсат, иш тугаши, бошқа иш жойига ўтказиш» жадвалида иш бажарувчининг имзоси қўйиладиган устунда унинг имзоси билан расмийлаштирилади. Агар жавобгар раҳбар тайинланмаган бўлса, ишга рухсат бериш иш бажарувчи иштирокида амалга оширилади.
7-§. Иш куни тугаши билан танаффус ва эртаси куни ишни бошлаш
57. Иш кунининг охирида иш жойи тартибга келтирилиши, плакатлар ва тўсиқлар жойида қолдирилиши керак.
Ҳар кунги иш тамомланиши топшириқнинг (наряднинг) «Ишга ҳар кунги рухсат, иш тугаши, бошқа иш жойига ўтказиш» жадвалида иш бажарувчининг имзоси билан расмийлаштирилади.
58. Кейинги куни тўхтатиб қўйилган ишларга, иш жойи рухсат берувчи ёки жавобгар раҳбар ва иш бажарувчи томонидан кўрикдан ўтказилганидан ҳамда хавфсизлик чораларининг бажарилганлиги текширилганидан сўнг киришиш мумкин. Жавобгар раҳбарнинг қайта ишга рухсат беришда иштироки шарт эмас.
59. Кейинги куни ишга рухсат бериш топшириқнинг (наряднинг) «Ишга ҳар кунги рухсат, иш тугаши, бошқа иш жойига ўтказиш» жадвалида рухсат берувчининг ёки жавобгар раҳбарнинг ва иш бажарувчининг имзолари билан ишни бошлаш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.
60. Бригадани топшириқда (нарядда) белгиланган бошқа ишга ўтказиш ишга қўювчи томонидан топшириқ (наряд) жадвалида тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
8-§. Ишни тугатиш, иш жойини топшириш ва қабул қилиб олиш. Топшириқни (нарядни) ёпиш
61. Иш тўлиқ тугалланганидан сўнг иш жойи тартибга келтирилади ва жавобгар раҳбар томонидан қабул қилиб олинади. Иш бажарувчи бригадани иш жойидан чиқарганидан сўнг иш тугаллангани ҳақида топшириққа (нарядга) имзо қўяди ва уни тезкор ходимга топширади ёки у бўлмаган тақдирда амалдаги топшириқлар (нарядлар) жилдида қолдиради.
Агар жавобгар раҳбар тайинланмаган бўлса, иш бажарувчи топшириқни (нарядни) тезкор ходимларга топширади.
62. Топшириқнинг (наряднинг) ёпилиши тезкор журналда тегишли ёзув билан расмийлаштирилади. Топшириқ (наряд) фақат тезкор ходимлар томонидан иш жойи ва қурилма кўрикдан ўтказилиб, бегона жисмлар, асбоб-ускуналар, одамлар йўқлиги текширилгандан ва тегишли тозалик таъминлангандан кейингина ёпилиши мумкин.
63. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоғининг участкасини ишга тушириш фақатгина топшириқ (наряд) ёпилгандан кейин ва топшириқ (наряд) берган шахс рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Агар ўчирилган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоғининг участкасида ишлар бир неча топшириқ (наряд) бўйича ўтказилган бўлса, уни ишга тушириш фақат барча топшириқлар (нарядлар) беркитилганидан кейин амалга оширилади.
64. Топшириқ (нарядлар) бўйича ишлар бажариб тугатилгандан сўнг улар 30 кун давомида сақланиши керак, кейин эса уларни сақлаш талаб этилмайди.
Агар топшириқ (наряд) бўйича ишларни бажаришда авария ёки шикастланиш содир бўлган бўлса, бу топшириқлар (нарядлар) ташкилотнинг архивида сақланиши шарт.
9-§. Пудратчи ташкилотларнинг ишлари
65. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини таъмирлаш таъмирловчи ташкилотнинг таъмирлаш цехи томонидан амалга оширилган ҳолларда, ходимларнинг етарли малакага эга эканлиги учун жавобгарлик таъмирловчи ташкилотнинг таъмирлаш цехи раҳбарлари зиммасига юкланади.
66. Цех ёки участкада таъмирлаш, созлаш ва бошқа турдаги ишлар ташкилот билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилотлар томонидан амалга оширилган ҳолларда, цех маъмурияти таъмирлаш ва созлаш ишларини олиб борувчи ташкилотлар раҳбарияти билан биргаликда ишларнинг мослаштирилган ягона графигини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича умумий тадбирларни ишлаб чиқиши шарт. Ушбу тадбирлар ташкилот раҳбари (ёки бош муҳандис) томонидан тасдиқланиши лозим.
67. Биргаликда бажариладиган иш жадвали ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулият ташкилот маъмурияти зиммасига юкланади.
Ўз участкаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича тадбирларни ташкил этиш ва бажариш учун жавобгарликни таъмирлаш участкаларининг раҳбарлари олиб боради.
4-боб. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга хизмат кўрсатиш
68. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларининг техник ҳолати, улар томонидан техник эксплуатация ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Инспекциянинг ваколатли вакиллари қоидабузарликлар аниқланган тақдирда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради.
69. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва ускуналарга хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлашда хавфсизликнинг асосий техник талаблари мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Иссиқлик пунктларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш
70. Иссиқлик пунктларининг назорат ўлчаш воситаларини таъмирлаш ташкилот бўлинмаси ёки мазкур ишларни бажариш ваколатига эга ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
71. Истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктларидаги ускуналарга бевосита хизмат кўрсатиш (улаш, ўчириш, ростлаш, таъмирлаш ва бошқалар) ташкилотларнинг масъул ходими томонидан амалга оширилиши шарт.
72. Иссиқлик тармоқларига ва иссиқлик пунктларига хизмат кўрсатишда хавфсизликнинг техник талаблари мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
73. Иссиқлик тармоқларини ҳисобланган босим ва ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосарининг бевосита назорати остида бош энергетик (механик) томонидан тасдиқланган ва электр таъминоти ташкилоти (устахона) билан келишилган дастурга мувофиқ амалга оширилиши керак.
6-боб. Якунловчи қоида
74. Мазкур Қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 1-ИЛОВА
Юк кўтарувчи механизмлар ва мосламаларни синаш меъёрлари ва муддатлари
Т/р Механизмлар, мосламаларнинг номи Синаш юкламаси, kg Статик синашнинг давомийлиги, мин Синашнинг даврийлиги қабул қилишда ва капитал таъмирдан сўнг даврий синашларда статик динамик статик динамик 1. Қўл чиғирлари 1,25 И ю (1,5 И ю ) 1,1 И ю 1,25 И ю (1,5 И ю ) 1,1 И ю 10 12 ойда 1 марта 2. Таллар 1,25 И ю 1,1 И ю 1,25 И ю 1,1 И ю 10 12 ойда 1 марта 3. Блоклар ва полиспастлар 1,25 И ю 1,1 И ю 1,1 И ю И ю 10 12 ойда 1 марта 4. Домкратлар 1,25 Ию 1,1 И ю 1,1 И ю И ю 10 12 ойда 1 марта 5. Пўлат арқонлар (тросслар) Изоҳдаги 10-бандга қаранг 6. Каноп, ип газлама, синтетик толадан ясалган арқонлар 1,25 И ю - 1,1 И ю - 10 6 ойда 1 марта 7. Осма арқонлар, таралар, тутқичлар, ҳалқалар ва бошқа мосламалар 1,25 И ю Эксплуатация жараёнида Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг қоидаларида кўзда тутилган муддатларда даврий кўздан кечириб чиқилади 10 Фақат қабул қилишда 8. Сақловчи камарлар, эҳтиёт қилувчи арқонлар 300 - 225 - 5 6 ойда 1 марта 9. Монтёр устунга чиқиш мосламалари 180 - 135 - 5 6 ойда 1 марта 10. Ёғочли нарвонлар (пиллапояли нарвонлар, ҳужум нарвонлар) 120 —180 - 100 — 180 - 2 12 ойда 1 марта 11. Арқон нарвонлар 200 - 200 - 5 6 ойда 1 марта
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 2-ИЛОВА
Ишлаб чиқариш хоналаридаги ишчи ҳудудда зарарли газлар, буғлар, чанглар ва ҳаводаги бошқа аэрозолларнинг рухсат этилган чегара миқдорлари (концентрациялари)
Модданинг номи Рухсат этилган чегара миқдори (концентрацияси), мг/м 3 1 2 1. Газлар ва буғлар Аммиак 20 Анилин 3 Ацетон 20 Бензин-эритувчиси (С га ҳисобланганда) 300 Бензин ёнилғиси (С га ҳисобланганда) 100 Бензол 5 Гидразин-гидрат, гидразин ва унинг ҳосилалари 0,1 Хлор иккиоксиди (Двуокись хлора) 0,1 Дихлорбензол 20 Дихлорэтан 10 Кадмий оксиди 0,05 Керосин (С га ҳисобланганда) 300 Лигроин (С га ҳисобланганда) 300 Акрил кислотасининг метил эфири 20 Нитрометан 30 Нитроэтан 30 Нитропропан 30 Нитробутан 30 Бензолнинг нитробирикмалари 3 Нитрохлор ва бензолнинг динитрохлорли бирикмалари 1 Азот оксидлари ( N 2 O 5 га ҳисобланганда) 5 Углерод оксиди 20 Этилен оксиди 1 Металл симоб 0,01 Сульфат кислота, сульфат ангидрид 1 Сульфит ангидриди 10 Водородсульфиди 10 Углерод сульфиди 10 Метил спирти 5 Этил спирти 1000 Пропил спирти 10 Амил спирти 10 Бутил спирти 20 Октафтормилли спирти 20 Тетрафторпропил спирти 20 Трихлорбензол 10 Трихлорэтилен 10 Углеводородлар (С га ҳисобланганда) 300 Фенол 0.3 Толуол 50 Хлорбензол 50 Хлорли водород ва хлорид кислотаси (НСl га ҳисоблаганда) 5 Тўртхлорли углерод 20 Этил, диэтил эфири 300 Этилендиамин 2 2. Чанг ва бошқа аэрозоллар а) Минерал ва органик чанг Чанг, таркибида 70% дан ортиқ эркин SiO 2 унинг кристалл модификациясида (кварц, кристабалит ва бошқалар) 1 Чанг, таркибида 10 дан 70% гача эркин SiO 2 бор 2 Гранит чанги 2 Асбест чанги ва аралаш чанг, таркибида 10 % дан ортиқ асбест 2 Шиша ва минерал тола чанги 3 Бошқа силикатлар чанги (талк, оливин ва бошқ.), таркибида 10 % кам эркин SiO 2 4 Кўмир чанги, таркибида эркин SiO 2 йўқ 10 Асбестобакелит ва асбесторезина чанги 8 Таркибида SiO 2 ва заҳарли моддаларнинг аралашмаси йўқ бошқа минерал ва ўсимлик чанглари 10 Гексахлоран (буғлар ва аэрозол) 0,1 Гексахлоран изомери (буғлар ва аэрозол) 0,05 Гексахлорбензол 0,9 ДДТ (дихлордифенилтрихлорэтан — буғлар ва аэрозол) 0,1 б) Металлар, металлоидлар ва уларнинг бирикмалари аэрозоллари Алюминий, алюминий оксиди, алюминий қотишмаси 2 Ванадий ва унинг бирикмалари: ванадий беш оксиди тутуни 0,1 ванадий беш оксиди чанги 0,5 Феррованадий 1 Темир оксиди фторли ёки марганец бирикмалари аралашмалари билан 4 Никел, никел оксиди 0,5 Қўрғошин ва унинг неорганик бирикмалари 0,01 Хромли ангидрид, хроматлар, бихроматлар (СrО 3 га ҳисоблаганда) 0,1 Рух оксиди 5 Ишқорли аэрозоллар (емирувчи натрийга ҳисоблаганда) 0,5
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 3-ИЛОВА
Топшириқ (наряд) шакли Ташкилот (корхона) _______________________________________________________________________ Бўлинма (цех, участка) _____________________________________________________________________ ТОПШИРИҚ (НАРЯД) Иш бажарувчига, кузатувчига _______________________________________________________________ (фамилия, исми, отасининг исми) топширилади _____________________________________________________________________________ (иш мазмуни, объект, иш жойи) ишларни бажариш шароитлари ______________________________________________________________ (иш жойларини тайёрлаш ва хавфсизлик чоралари _________________________________________________________________________________________ бўйича, жумладан бошқа цехларнинг тезкор ходимлари бажариши керак бўлган _________________________________________________________________________________________ зарур тадбирлар санаб ўтилади) Алоҳида шартлар _________________________________________________________________________ Иш бошлансин: сана ___________________ вақти __________________ Иш тугатилсин: сана ___________________ вақти __________________ Ишнинг жавобгар раҳбари қилиб ____________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ тайинланади (фамилия, исми, отасининг исми, лавозими) Топшириқ (наряд) берилди _______ кун ______________ ой. 20___ й _________________________________________________________________________________________ (фамилия, исми, отасининг исми, лавозими, имзоси) Бригада аъзолари ____________________________________________________________________ киши (иш бажарувчисиз) _________________________________________________________________________________________ (фамилия, исми, отасининг исми, разряди) Ишнинг жавобгар раҳбари __________________________________________________________________ (фамилия, исми, отасининг исми, имзоси) Ишни бажариш шартлари бажарилди ___ соат ___ дақ _____ кун _________ ой 20___ й. Ишда қолди ______________________________________________________________________________ (иш жойи яқинида жойлашган ва кучланиш, босим, _________________________________________________________________________________________ юқори ҳарорат остида ва портлаш хавфи бор ускуналар) _________________________________________________________________________________________ Ишга қўювчи _____________________________________________________________________________ (фамилия, исми, отасининг исми, лавозими, имзоси) _________________________________________________________________________________________ Бошқа бўлинманинг (цех, участка) тезкор ходими: _____________________________________________ ___________________________________________________________________________________ (бўлинманинг (цех, участка) номи, фамилия, исми, отасининг исми, лавозими, имзоси) Иш жойлари ва иш шартлари текширилди. Бригада хавфсизлик чоралари билан таништирилди ва ишга туширишга рухсат берилди. Ишнинг жавобгар раҳбари _________________________________________________________ (имзо, сана) Иш бажарувчи ___________________________________________________________________ (имзо, сана)
1-жадвал Бригада аъзолари таркибидаги ўзгаришлар Бригада таркибига киритилди (фамилияси, исми, отасининг исми, разряд) Бригада таркибидан чиқарилди (фамилияси, исми, отасининг исми, разряд) Сана ва вақт Ишнинг жавобгар раҳбари (имзо)
2-жадвал Ишга ҳар кунги рухсат, иш тугаши, бошқа иш жойига ўтказиш Иш жойларининг номи Ишга тушишга рухсат Ишнинг тугаши топшириқ (наряд) мазмуни билан танишдим, хавфсизлик чоралари текширилди бригада чиқарилди, топшириқ (наряд) топширилди сана, вақт ишга қўювчи (имзо) иш бажарувчи (имзо) сана, вақт иш бажарувчи (имзо) ишга қўювчи (имзо) Топшириқ (наряд) бўйича ишлар бутунлай тугади ____ соат ____ дақ ____ кун __________ ой 20___ й. Иш бажарувчи ______________________________________________________________ (имзо) Ишнинг жавобгар раҳбари ___________________________________________________ (имзо) Иш жойлари кўздан кечирилди, топшириқ (наряд) беркитилди. ___ соат ____ дақ ______ кун _________ ой 20___ й. Ишга қўювчи ______________________________________________________________ (имзо)
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 4-ИЛОВА
Топшириқлар (нарядлар) ва фармойишлар бўйича ишларни рўйхатга олиш журнали
Фармойиш рақами Топшириқ (наряд) рақами Ишнинг жойи ва номи Иш бажарувчи ёки кузатувчи (фамилия, исми, отасининг исми) Фармойиш бўйича ишловчи бригаданинг аъзолари (фамилия, исми, отасининг исми) Фармойиш берувчи шахс (фамилия, исми, отасининг исми) Ишга киришдилар (сана, вақт) Иш тугатилди (сана, вақт)
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 5-ИЛОВА
Алоҳида ишларни бажаришда хавфсизлик техникаси қоидалари
1-боб. Суюқлик омборлари (резервуарлар), қудуқлар ва дренажли каналлардаги ишлар
1. Баклар, резервуарлар ва аппаратлар ичидаги кўриклар, тозалаш, таъмирлаш ҳамда бошқа ишлар топшириқ (наряд) бўйича ўтказилиши шарт.
2. Ходимларга резервуарлар, дренажли каналлар ва қудуқларда ишга тушишга рухсат беришдан олдин цехнинг смена бошлиғи (рухсат берувчи) ва ишнинг жавобгар раҳбари бу резервуарлар, дренажли каналлар ва қудуқларга сув, буғ, агрессив сув келиб тушиши мумкин бўлган барча ўтказувчи қувурларни синчковлик билан текшириши шарт.
Бунда ўтказувчи қувурлар тиқинлар билан беркитилган бўлиши ва беркитувчи қурилмаларда «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» ёзувли плакатлар осилиши лозим.
Огоҳлантирувчи плакатларга қўйиладиган талаблар ва уларни ўрнатиш жойлари мазкур Қоидаларнинг 8-иловасидаги 1-жадвалга мувофиқ белгиланади.
3. Резервуарлар, шунингдек, қудуқлар ва каналлар ичида ишлаётган ҳар бир ишчи бажарилаётган иш шароитига мос бўлган шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
4. Газ хавфи мавжуд бўлган ер ости иншоотлари ёки резервуарлар ичида ишларни бажаришда қутқариш камарлари ва арқонлардан фойдаланиш мажбурий ҳисобланади.
Қутқариш камарлари елкадан ўтадиган тасмалар, улар кесишган жойда қутқариш арқонини маҳкамлаш учун ҳалқа бўлиши шарт. Камар шундай танланиши керакки, ҳалқа куракдан пастда бўлмаслиги лозим.
Камарларни елкадан ўтадиган тасмаларсиз қўллаш тақиқланади.
5. Ҳар бир газ хавфи мавжуд бўлган ишларни бошлашдан олдин газга қарши ниқобларнинг герметиклиги текширилиши шарт.
Кийилган газга қарши ниқобларнинг гофраланган шланги қўл билан қаттиқ қисилганда, нафас олиш мумкин бўлмаса, газга қарши ниқоблар ишга яроқли ҳисобланади. Агар нафас олиш мумкин бўлса, бу газга қарши ниқоблар ёки шланг орқали ҳаво ўтаётганини билдиради ва газга қарши ниқоблар ишлатишга яроқсиз ҳисобланади.
6. Текшириш қудуқларининг қопқоқлари узунлиги 500 mm дан кам бўлмаган, диаметри 10 mm дан кам бўлмаган пўлатдан тайёрланган махсус калитлар билан очилиши керак. Қопқоқларни қўл билан очиш (калитсиз) тақиқланади. Очиқ қопқоқли қудуқлар олдида вақтинчалик панжаралар ва мустаҳкам тўсиқлар қўйилиши, тунда ёритилиши лозим.
Резервуар, канал ёки қудуққа тушишдан олдин улар табиий ёки сунъий вентиляция йўли билан яхшилаб шамоллатилиши ва кўчма газ анализатори ёрдамида газлар йўқлиги текширилиши шарт. Газнинг борлигини олов ёқиб текшириш қатъиян тақиқланади.
Барча ҳолларда шамоллатиш самарадорлиги иш бошлашдан олдин ҳавони қайта таҳлил қилиш орқали текширилиши шарт.
7. Ер ости иншооти ёки резервуарининг пастки ва юқори қисмидаги ҳавони текшириш шамоллатиш қийин бўлган жойида амалга оширилиши лозим. Юқори ҳудудидан таҳлилга олишда шлангнинг учини ичкарига 20 — 30 cm га тушириш керак. Бундай ҳолда ҳаводан кам зичликка эга бўлган зарарли моддалар аниқланиши мумкин. Ҳаводан оғир бўлган зарарли моддаларни аниқлаш учун ер ости иншоотининг пастки қисмидан таҳлил олиниши ва шлангнинг учи полдан (тупроқдан) камида 1 m га туширилиши керак.
8. Ер ости иншооти ёки резервуарга ҳаводан таҳлил олиш учун тушиш тақиқланади.
9. Ер ости иншооти ёки резервуарда иш бошлашдан олдин ва иш вақтида уни табиий ёки мажбурий шамоллатиш таъминланиши шарт.
Камера ва каналларни табиий шамоллатиш камида иккита қопқоқни очиш билан бажарилиши лозим. Қопқоқлар олдида ҳаво оқимини йўналтирувчи махсус пештахта ўрнатилиши шарт.
Ер ости иншооти ёки резервуарда зарарли моддалар бор бўлганда ёки ундаги ҳаво ҳарорати 33 0 С дан юқори бўлганда мажбурий шамоллатиш ўтказилиши шарт.
Мажбурий вентиляция ер ости иншооти ёки резервуарида кўчма вентилятор ёки компрессор билан ҳавони бутунлай алмаштириш орқали 10 — 15 дақиқа ичида таъминланиши лозим. Ер ости иншоотига туширилган шланг пол сатҳига 20 — 25 cm етмаслиги шарт.
Агар табиий ёки мажбурий шамоллатиш зарарли моддаларни бутунлай йўқотишни таъминламаса, ер ости иншооти ёки резервуарга фақат шлангли газга қарши ниқоблар билан тушишга рухсат берилади.
10. Ер ости иншооти ёки резервуарни кислород билан шамоллатиш тақиқланади.
11. Ер ости иншоотларининг очиқ қопқоқларидан камида 5 m масофада транспорт ҳаракати ҳар икки томондан чекланиб, мазкур ҳудудда ҳаракатга тўсқинлик қилувчи тўсиқлар ҳамда йўл ҳаракати белгилари ўрнатилиши шарт. Кечки пайтларида ва кўриниш чекланган бошқа шароитларда тўсиқлар кучланиши 42 V дан ошмайдиган электр чироқлар билан ёритилиши шарт.
Тўсилган ҳудуд қиш вақтида қордан, муздан тозаланган ва қум сепилган бўлиши лозим. Ер ости иншоотидаги ишлар 2 соатдан ортиқ давом этган тақдирда, очиқ қопқоқ олдида транспорт ҳаракатининг ҳар икки томонига ўрнатиладиган кўчма уч оёқлардан тўсиқ сифатида фойдаланиш мумкин.
Ходимлар танаффус вақтида йўлнинг қатнов қисмида бўлиши тақиқланади.
12. Ер ости иншоотларида ёки резервуарларда ишлаш учун камида 3 кишидан иборат бўлган, мажбурий даврий кўрикдан ва йўриқдан ўтган ишчилар тайинланиши шарт. Улардан иккитаси қопқоқ олдида бўлишлари ва ишлаётган ишчининг ҳолатини ва шлангли газга қарши ниқоблар ҳаво ўтказувчи қувурини кузатишлари шарт. Иш жойига бегона шахслар киришига рухсат берилмайди.
13. Кузатувчилар ер ости иншоотларида ёки резервуарларда ходим мавжуд бўлган вақтда мазкур иншоотлар олдидан узоқлашишига ҳамда бошқа ишларга чалғишига йўл қўйилмайди.
Катта узунликка ёки чуқурликка эга бўлган ер ости иншоотларида ишларни бажаришда ишчини бевосита кузатиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, у билан олдиндан келишилган сигналлар ёки телефон алоқаси орқали узлуксиз алоқа ўрнатилиши шарт.
Ер ости иншоотида ишлаётган ишчи ўзини ёмон ҳис этса, ишни тўхтатиши ва юқорига чиқиши лозим. Бунда кузатувчи атрофдаги ходимни жалб қилиб, унга ёрдам бериши шарт.
Жабрланган шахс олдига тушиш зарурати туғилган тақдирда, кузатувчилардан бири газга қарши ниқоблар ва қутқарув белбоғини кийиши ҳамда қутқарув арқонининг бир учини юқорида қолган кузатувчига бериши шарт.
14. Ер ости иншоотларида ёки резервуарларда бўлиш вақти, шунингдек дам олиш (иншоотдан чиқиш билан) давомийлиги иш шароити ва ишнинг хусусиятидан келиб чиқиб, топшириқ (наряд) берувчи томонидан аниқланади ҳамда мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган топшириқнинг (наряднинг) «Алоҳида шартлар» устунида кўрсатилади.
Заҳарли газлар ажралиб чиқиши мумкин бўлган резервуарларда ишлаганда ҳар 15 дақиқада, қудуқларда ишлаганда ҳар 20 дақиқада ишчиларни резервуардан (қудуқдан) чиқариш орқали танаффуслар бериш кўзда тутилиши лозим. Танаффуснинг давомийлиги иш шароитига боғлиқ ишнинг жавобгар раҳбари томонидан белгиланади ва топшириқда (нарядда) кўрсатилади.
15. Ер ости иншоотларида ёки резервуарларда ҳаво ҳарорати 33 0 С дан юқори бўлганда ишлашга фақат айрим ҳолларда (агар авария кишилар ҳаётига хавф солса, ускуналарнинг бузилишига олиб келса ва бошқалар) ишнинг жавобгар раҳбарининг рухсати билан ва бевосита унинг раҳбарлигида зарур чораларни қабул қилиш билан рухсат берилади.
Ер ости иншоотларида ёки резервуарларда ҳаво ҳарорати 33°C дан юқори бўлган тақдирда ишлар махсус кийимда бажарилиши шарт. Ер ости иншоотларида нам ҳаво ёки резервуарларда суюқ муҳит мавжуд бўлган ҳолларда резинали оёқ кийимлардан фойдаланиш мажбурий ҳисобланади.
16. Ер ости иншоотларида ёки резервуарларда сувнинг сатҳи (пол сатҳидан) 200 mm дан юқори бўлганда, шунингдек сувнинг ҳарорати 45 0 Сдан юқори бўлганда ишлаш тақиқланади.
17. Ер ости иншоотларида ёки резервуарларда ишлар газга қарши ниқобларда бажарилганда, иш жараёни ҳар 20 дақиқадан сўнг 10 дақиқалик танаффус (юқорига чиқиб дам олиш) билан олиб борилиши шарт.
18. Газ хавфи мавжуд бўлган ер ости иншоотлари ёки резервуарларда ишларни бажаришда кузатувчи ва ишчи ўртасида алоқа ўрнатиш учун қуйидаги сигналлардан фойдаланилади:
ер ости иншоотида (резервуарда) ишлаётган ишчи томонидан қутқарув арқонининг бир марта тортилиши «Шланг ва арқонни торт» сигналини англатади. Бунда кузатувчи аввал бир марта тортиш орқали сигнал бериб, ер ости иншооти ёки резервуардан шу тарзда жавоб олгандан сўнг тортишни бошлаши шарт. Агар жавоб сигнали олинмаса, фақат шланг ва арқонни эмас, балки ишчини ҳам дарҳол чиқариб олиш зарур, чунки тортиш ишчининг йиқилиши ёки бошқа фавқулодда ҳолат натижасида юзага келган бўлиши мумкин;
иккита тортиш «Шланг ва арқонни ташла» маъносини англатади. Бундай сигнални ер ости иншоотларида ёки резервуарларда ишлаётган ишчи бир ердан иккинчи ерга ўтиш зарур бўлганда беради;
учта тортиш «ҳаммаси жойида» маъносини англатади.
Газ хавфи мавжуд бўлган ер ости иншоотлари ёки резервуарларда ишчи томонидан арқон ва шланг тортилади. Шу муносабат билан кузатувчи арқон ва шлангни шундай тарзда ушлаши керакки, унинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда ишчининг йиқилишига йўл қўймаслиги лозим.
Ишлаётган шахс ҳаракатдан тўхтаган заҳоти сигнал бериши (учта тортиши) керак. Бу «ҳаммаси жойида» деган маънони англатади. Кузатувчи шланг ва арқон ҳаракати тўхтаганда, сигнал мавжуд бўлмаса, ишлаётган ходимдан бир марта тортиш орқали жавоб сигналини талаб қилиши шарт. Бунда у учта тортиш билан жавоб олиши керак.
Кузатувчи томонидан бир неча маротаба қутқариш арқонини тортиш, газдан хавфли ер ости иншоотида ёки резервуарда ишлаётган ишчининг қопқоқ олдига келиши ёки тепага чиқиши шартлигини билдиради. Резервуар ичидаги ишлаётган киши берган шундай сигналлар, уни чиқариб олиш талабини англатади.
19. Баклар, резервуарлар ва аппаратларнинг қопқоқлари ва кириш йўлакларини беркитишдан олдин, ишнинг жавобгар раҳбари ва иш бажарувчи ичкарида тасодифан бирон-бир ишчи қолиб кетмаганини, шунингдек материаллар, воситалар, махсус кийим ва бошқа предметлар қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиши шарт. Ер ости иншоотларида ёки резервуарларда ишлар тугатилгандан кейин қопқоқларни очиқ қолдириш тақиқланади.
2-боб. Симоб билан ишлаганда асосий хавфсизлик талаблари
20. Симобли воситалар билан асосий ишлар (симобни тўкиш ва тўлдириш, текшириш, йиғиш, симобли воситаларни таъмирлаш ва тозалаш, симобни тозалаш ва фильтрлаш) бошқа хоналардан алоҳида бўлган махсус ажратилган симобли хоналарда олиб борилиши шарт.
21. Дифманометрларни ва сарф ўлчагичларни таъмирлаш, улаш ва узиш, шунингдек уларга симоб қуйишни махсус ажратилган ва ўқитилган ходим амалга ошириши шарт.
22. Симобли термометрлар махсус металл қисқич билан ҳимояланган бўлиши шарт. Термометр гильзага эҳтиёткорлик билан ва бир маромда туширилиши шарт.
Агар термометр гильзанинг ичида синиб кетса, бу ҳолда иссиқлик пунктини ўчириш керак, термометрни шикастланган гилза билан чиқариб олиш ва гилза жойига ўрнатилгунча уни яхшилаб ювиш керак. Симоб сув билан тўлдирилган махсус идишга ёки силлиқланган тиқин билан йиғиб олиниши шарт.
23. Махсус ажратилган хоналарда, шунингдек ишлаб чиқариш хоналарида (авария ҳолатларида) симоб ўлчов воситаси ва аппаратлардан фақат сув билан тўлдирилган идишларга тўкилиши шарт.
Симоб полга тўкилишини олдини олиш учун симобли идишлар қора металлдан тайёрланган сирланган идишларга ўрнатилиши шарт.
24. Таркибида сув бўлмаслиги лозим бўлган ўлчов воситалари (барометрлар, вакуумметрлар ва бошқалар) симоб билан фақат симобли воситалар билан ишлашга мўлжалланган хоналарда мажбурий тарзда тортувчи зонт остида тўлдирилиши шарт.
25. Ишлаб чиқариш хоналарида жойлашган ўлчов воситалари ва аппаратларда герметиклик бузилган тақдирда симобнинг оқиб кетиши олдини олиш мақсадида мазкур ўлчов воситалари ва аппаратларнинг пастки қисми сув билан тўлдирилган йиғиб олувчи идишлар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
26. Симоб очиқ идишларда жойлашган барометрлар ва вакуумметрларда буғланишнинг олдини олиш мақсадида унинг устига 1-2 mm қалинликда глицерин қатлами қуйилиши шарт. Мўрт шиша деталларга эга бўлган симобли барометрлар ва вакуумметрлар шиша қопқоқли ёғоч ёки металл қутиларда ўрнатилиши шарт.
27. Симоб билан тўлдирилган термометрлар ғилофларда сақланиши ва ташилиши шарт. Иш жойларида ўрнатилган термометрлар ҳимоя қилувчи металл қобиқларга (қисқичларга) эга бўлиши шарт.
28. Ишлатилмаётган симобли ўлчов воситалари ва аппаратлар махсус жиҳозланган столда олдиндан симобдан тозаланиб, омборхонага ёки таъмирлаш учун устахонага топширилиши шарт. Ишлатилмаётган ва синган ўлчов воситалари ҳамда аппаратларни ишчи хоналарда сақлаш тақиқланади.
29. Симоб билан тўлдирилган ўлчов воситаларини пуфлаш, улаш ва узиш ишлари симобнинг қувурлар орқали ёки ишлаб чиқариш хоналарига чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида ўта эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши шарт.
30. Тўкилган симоб зудлик ва синчковлик билан герметик баллонлар ёки сирланган (чинни) идишларга йиғиштириб олиниши шарт. Симоб томчиларининг пол бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида у ифлосланган участкада марказга йўналтириб йиғиштирилади. Тўкилган симобни йиғиштиришда резина помпадан фойдаланилади. Тўкилган симобнинг тўлиқ йиғиштирилгани лупа орқали текширилади.
Қолган симоб полдан 0,2% ли калий ёки 20% ли хлорли темир қоришмаси шимдирилган эски мато билан чиқариб ташланади.
31. Хонанинг бирон-бир жойида қолиб кетган ёки тўкилган симобнинг оз миқдори бўлса ҳам аниқланган тақдирда, уни пайқаган ходим бу ҳақда дарҳол юқори турувчи раҳбарга хабар бериши ва зарур чоралар кўрилишини таъминлаши шарт.
Иш хоналарида ҳар бир симобнинг оқиб кетиш ҳолатлари юз берганда далолатнома тузилади. Ушбу далолатнома хавфсизлик техникасига жавобгар ташкилот маъмурияти, шунингдек цех (участка) бошлиғи ва ташкилотнинг касаба уюшмаси вакилидан иборат шахслар томонидан имзоланади.
Далолатномада симоб оқиб кетган жой ва сабаблари кўрсатилади ва хонанинг заҳарланиши (тахминан) аниқланади.
32. Симоб билан ишловчи ходимларга симобни қўлга олиш, шунингдек ўлчов воситаларида оғиз орқали ҳавони сўриш ёки аппаратга киритиш орқали сунъий босим ҳосил қилиш қатъиян тақиқланади.
3-боб. Айланувчи механизмларни таъмирлаш
33. Топшириқ (наряд) бўйича бажариладиган подшипникларнинг ички элементлари, бирлаштирувчи муфталар ва айланувчи механизмларнинг (насослар, вентиляторлар, электр двигателлар) бошқа қисмларини таъмирлаш бўйича ишлар бошлангунча, ишга қўювчи, ишнинг жавобгар раҳбари ва иш бажарувчи таъмирлашга тайёр механизмларнинг электр двигателлари, барча тўсиқлари, сурилма қопқоқлари, жўмраклари ва бошқа бирикмаларининг ишлаб турган агрегатлар ва узатувчи қувурлардан ўчирилганлигини, шунингдек ўчирилган органларда «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» ёзувли плакатлари мавжудлигини шахсан ўзлари текширишга мажбур ҳамда иш жойларида «Бу ерда ишлансин!» ёзувли плакат осилган бўлиши шарт.
Электр двигателни таъминловчи кабель учлари электр двигателнинг бирлаштирувчи қутисидан узиб қўйилган ва изоляцияланган бўлиши шарт.
34. Юқори кучланишли электр двигателини ўчириш узгичлар ва ажратгичлар орқали, унинг тасодифан қайта уланишининг олдини оладиган чоралар кўрилган ҳолда амалга оширилиши шарт. Электр двигателининг бошқарув органларида (бевосита ва масофадан туриб) «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» ёзувли плакатлар осилган бўлиши шарт.
Таъминловчи кабелни узиш ва сақлагичларни олиб қўйишни электротехник ходим бажариши шарт.
35. Насосни қисмларга ажратишдан олдин уни узатувчи қувурдан босим тўлиқ бартараф этилган ҳолда тўғри узилганлигига, шунингдек беркитувчи арматуранинг зичлигига ишонч ҳосил қилиниши шарт. Беркитувчи арматура занжир ва трослар ёрдамида қулфланиши лозим. Арматура зич бўлмаган тақдирда, қўшимча равишда тиқинлар ўрнатилиши шарт.
36. Плакатларни олиб ташлаш ва электр двигателни улаш, фақат тезкор журналга ишлар тамом бўлганлиги ҳақида ёзилгандан ва топшириқ (наряд) беркитилгандан кейин амалга оширилиши мумкин.
Топшириқ (наряд) тўлиқ ёпилгунча таъмирланаётган ускунани синаш учун электр двигателга кучланишни беришга ишнинг жавобгар раҳбари талаби бўйича рухсат этилади.
Бунда синаш учун улаш ушбу Қоидаларнинг 58-бандига мувофиқ ўтказилади.
37. Электр двигателни брезент билан ёпишга рухсат этилмайди. Ишлаётган электр двигателни ҳимоя қилиш зарур бўлса, уни тахталар, фанерлар билан тўсиш, ёғоч ёки металл қоплама билан беркитиш керак.
38. Электр двигателлар, насослар ва бошқа механизмларнинг барча очиқ ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлари, хизмат кўрсатувчи ва атрофидан ўтаётган ходимларни ҳимоя қилиш мақсадида, ишончли тўсилган бўлиши шарт. Таъмирлаш вақтида олиб ташланган сақловчи тўсиқлар таъмир тугагач, электр двигателга кучланиш бергунга қадар ўз жойига ўрнатилиши ва маҳкамланиши шарт.
39. Электр двигателда ёнғин юзага келганда уни дарҳол тармоқдан ўчириш, кукунли «АВСЕ» ёки карбонат ангидридли ўт ўчиргич ёрдамида ўчиришга ҳаракат қилиш ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларига қўнғироқ қилиш лозим. Электр двигателдаги ёниш ўчоғини ўчириш учун қумдан фойдаланиш тақиқланади.
40. Айланувчи механизмни ишга туширишдан олдин, шу жумладан синашдан олдин, бирлаштириш муфтаси йиғилган бўлиши шарт. Айланувчи қисмларнинг барча тўсиқлари ўрнатилиши, хавфсизлик белгилари олиб ташланиши, асбоб-ускуна ва материаллар йиғиштирилиши ҳамда одамлар иш жойидан чиқарилиши шарт.
4-боб. Иссиқлик изоляцияси ва гидроизоляция ишлари
41. Иссиқ юзаларни иссиқлик изоляция қилиш ишлари изоляцияланаётган ускуна жойлашган цех томонидан расмийлаштирилган топшириқ (наряд) асосида бажарилиши шарт.
42. Иссиқлик изоляция ишларини бошлашдан олдин ишга қўювчи ишнинг жавобгар раҳбари ва иш бажарувчи билан ҳамкорликда изоляция қилувчи ишчиларга хавфсизлик техникаси бўйича тушунтириш бериши, буғланиш, оқиш ва ускунанинг бошқа носозликлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.
43. Баландликдан ўтган иссиқлик қувурларини, шунингдек иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш бўйича ишлар зич тўшамага эга бўлган қурилиш ҳавозаларидан туриб бажарилиши шарт.
Ҳавозалар ва сўриларнинг қабул қилиш майдончалари материаллар билан юкланмаслиги шарт. Шунингдек, уларнинг тешиклари четларида ҳамда бўртли тўсинларидан юқори қисмида материалларни тахлаш тақиқланади.
44. Қиш фаслида очиқ ҳавода жойлашган изоляция ишларини бажарувчи ишчиларнинг иш жойлари йиғиладиган шитлар билан ҳимояланиши шарт.
45. Изоляция қилинувчи юзаларни металл чўткалар билан тозалашда ҳимоя қилувчи кўзойнаклар ва қўлқопларда, кислота билан тозалаганда эса ҳимоя кўзойнаклари, резина этиклар ва қўлқопларда амалга оширилиши шарт.
46. Камералар, хандақлар ва бошқа тор жойларда изоляция қилувчи қатронни қайнатиш ва иситиш, шунингдек изоляцияловчи аралашмаларни тайёрлаш тақиқланади.
47. Изоляция қилувчи қатрон ва битумли таркибни қайнатиш ва қиздириш учун қозонлар зич беркиладиган, оловга чидамли қопқоқларга эга бўлиши шарт. Қозонларни сиғимнинг 3/4 қисмидан ортиқ тўлдиришга рухсат берилмайди.
Қозонлар ушбу мақсад учун махсус ажратилган ва режалаштирилган майдончаларда, ёғоч қурилишлар ва омборлардан камида 50 m, шунингдек хандақ ёки чуқурлик четидан камида 15 m масофада ўрнатилиши шарт. Ҳар бир қайнатиш қозони олдида доим ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари (кўпикли ўт ўчиргичлар, қум) мавжуд бўлиши шарт.
48. Камера ва туннелларда битумли материаллардан фойдаланиб гидроизоляция ишлари бажарилганда, иш жойлари камида 20 марта ҳаво алмашинувини таъминловчи маҳаллий вентиляция ҳамда портлашдан ҳимояланган маҳаллий ёритиш воситалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
49. Қатронни қайнатиш, қиздириш ва транспортда ташиш бўйича ишларни бажарадиган ишчилар олдиндан хавфсизлик техникаси бўйича йўриқдан ўтишлари шарт:
қайнатиш қозонини ортиш ва тушириш;
қатронни қайнатиш ва қиздириш, сувнинг қайнатиш қозонига тушиш ва қатроннинг сачраш хавфини тушунтириш;
қайноқ қатронни транспортга ортиш.
50. Ишлаб турган ускуналарда пардозлаш ишларидан ташқари, иссиқлик изоляциясининг ҳимоя қатламини ўрнатиш, ғилофлаш ҳамда бошқа иссиқлик изоляцияси ишларини бажариш тақиқланади.
51. Иссиқлик изоляцияси қилиниши лозим бўлган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида ишларни бошлашдан олдин буғланиш ва оқиш ҳолатларининг йўқлигига, шунингдек қўшни ишлаб турган ускуналарнинг барқарор ишлаш режимига ишонч ҳосил қилиниши шарт.
52. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларида гидравлик синовлар ўтказилаётганда ускуналарни ёки узатувчи қувурларни синаш ҳудудларида изоляция ишларини олиб бориш тақиқланади.
53. Изоляцияловчи қатронни резина қўлқопларда ва ҳимоя кўзойнакларида суриш керак.
54. Минерал, тошқол, шиша, пахта ва уларнинг маҳсулотлари билан ишлаш, шунингдек ғиштни ва плиталарни кесиш, силлиқлаш ва тозалаш ҳимоя кўзойнаклари, ниқоблар ва зич материалдан тикилган қўлқопларда бажарилиши шарт. Махсус кийим-бошнинг енги ва ёқаси боғланган бўлиши, шим этикнинг устидан (чиқарилиб) кийилиши шарт. Шимарилган енг билан ишлаш тақиқланади.
Суюқ шиша, иссиқлик изоляцияли ҳамда таркибида суюқ шиша мавжуд бўлган бошқа қатронсимон материаллар билан ишлашда, шунингдек оҳак-асбоцементли, перлитли, вермикулитли қоришмалар ва қатрондан фойдаланиб изоляция ва штукатурка ишларини бажаришда резинали, кислота ва ишқорга чидамли қўлқоплар ҳамда ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш шарт.
55. Иссиқлик изоляцияли маҳсулотни кесишдан олдин стационар ёки кўчма циркуляр арра қаттиқ маҳкамланиши шарт, тўсиқлар ўрнатилиши ва тортувчи вентиляция уланиши шарт. Арранинг айланаётган дискига қўл билан яқинлашиш тақиқланади, шунингдек ёғоч итаргичлардан фойдаланиш зарур.
56. Стационар ёки кўчма циркуляр арра билан ишлашга фақат ўқитилган ва йўриқ олган ишчилар қуйилади.
Иссиқлик изоляцияси ишлари бажарилганда ва симлар қўлланилганда, симли изоляция каркаси ҳамда мустаҳкамловчи деталларнинг учлари қайилтирилган бўлиши ва изоляцияловчи ёки пардозловчи қатлам билан беркитилиши шарт. Сим учларини қайилтирмасдан қолдириш ҳамда куйдирилмаган симдан фойдаланиш тақиқланади.
57. Изоляцияловчи материаллар юқорига кўтариб берилиши механик равишда амалга оширилиши керак.
Чангланувчи изоляцион материаллар (минерал ёки шиша пахта) иш жойига конвейерлар орқали ёки пакетларда, чанг тарқалишига йўл қўймайдиган шартларга риоя этган ҳолда етказилиши шарт.
58. Эски изоляцияни қисмларга ажратиш ва янгисини суркашда узатувчи қувурлар ҳамда ускуналар деворларига уриш тақиқланади. Изоляцияни қисмларга ажратиш ишлари ҳимоя кўзойнакларида ва фақат юқоридан пастга йўналишда бажарилиши шарт. Чанг чиқишининг олдини олиш мақсадида изоляция намланиши лозим. Изоляция қолдиқлари, шунингдек ажратилаётган изоляция ва чиқиндилар юқоридан тарнов орқали туширилиши шарт, уларни юқоридан ташлаш тақиқланади.
59. Фланецли бирикмалар, арматуралар, сақлаш клапанлари, сув кўрсатгичли шишалар, ишлаб турган узатувчи қувурлар ва ускуналарга қарши иссиқлик изоляцияси ишларини бажариш тақиқланади. Шунингдек, бузилган ускуналар ва механизмларда иссиқлик изоляцияси ишларини бажариш тақиқланади.
5-боб. Баландликдаги ишлар
60. 1 m дан юқори бўлган баландликдаги ишларни бажариш учун ҳавозалар ва сўрилар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳавозалар ва сўрилар ёғочли ёки йиғма металлардан қурилган бўлиши керак. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларининг элементлари устида ҳавозалар ва сўриларнинг қурилиши зарур бўлганда ҳавозаларнинг ёғоч қисмлари ёнишдан ҳимояланган бўлиши шарт.
61. Ҳавозалар ва сўриларни эксплуатация қилишга фақат техник шаҳодатлашдан ўтган ҳамда уларни махсус комиссия қабул қилгандан кейин рухсат берилади.
Агар таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот томонидан ўзи қурган ҳавозаларда амалга оширилаётган бўлса, мазкур ҳавозаларни эксплуатацияга қабул қилиш пудратчи ташкилот (участка) раҳбарининг буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан амалга оширилади.
Комиссияни ҳавозалар ва сўриларни қураётган ташкилотнинг жавобгар вакили томонидан бошқарилиши шарт. Комиссия аъзолари қилиб бу ҳавозалар ва сўриларда ишлайдиган ташкилотнинг ишнинг жавобгар раҳбарлари (иш бажарувчилари) тайинланиши шарт.
Ҳавозалар ва сўриларни қабул қилиш далолатномаси ҳавозалар ва сўриларни қурган ташкилот раҳбари (ёки бош муҳандиси) томонидан тасдиқланади. Далолатнома тасдиқлангунга қадар ҳавозалар ва сўриларда ишлаш тақиқланади.
Ҳавозалар ва сўриларнинг ҳолати ишнинг жавобгар раҳбари (иш бажарувчилар) томонидан ҳар куни ишлар бошланмасдан олдин кўздан кечирилиши шарт.
62. Ҳавозалар ва сўриларни иншоотларнинг чиқиб турган ва барқарор бўлмаган конструкцияларига маҳкамлаш, шунингдек қўшимча юкламаларга мўлжалланмаган конструктив элементларга ўрнатиш тақиқланади.
Қизиган юзаларнинг ёки ускуналарнинг элементлари устида ҳавозалар ва сўриларни қуриш зарурати мавжуд бўлганда, ҳавозалар ва сўриларнинг ёғоч қисмлари ёнишдан ҳимояланган бўлиши шарт.
63. Ҳавозалар ва сўриларнинг тўшамалари текис юзага эга бўлиши ҳамда улар орасидаги тирқишлар 10 mm дан ошмаслиги шарт. Шунингдек, тўшамалар ҳавоза ва сўриларнинг конструкцияларига ишончли тарзда маҳкамланган бўлиши лозим.
Тўшамаларнинг ўзаро кесишадиган қисмларининг учлари таянчларда жойлаштирилиши ва ҳар икки томондан камида 20 cm масофага қоплаб туриши шарт.
Остоналар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида бир-бири билан кесишадиган қисмларининг учлари кесиб ташланиши шарт.
Тўшамаларни техник талабларга жавоб бермайдиган таянчларга тираб қўйиш тақиқланади.
64. Тўшамаларнинг таянчлари ва осма элементлари уларда ишчилар ҳамда материалларнинг энг юқори юкламаси инобатга олинган ҳолда етарли мустаҳкамлик захираси билан ҳисобланиши шарт.
Рухсат этилган юкламалар ишлаб чиқарувчига ва барча ишчиларга маълум бўлиши ва иш жараёнида унга қаттиқ риоя қилиниши шарт.
Таянч устунлари тебранишлардан тиргаклар ва қия таянчлар билан ишончли маҳкамланиши шарт.
Ҳавозалар ва сўрилар ўрнатилаётган тупроқ юзаси текисланган ва зичланган бўлиши шарт. Шунингдек, ундан атмосфера ёғинларини чиқариб юбориш (сувни оқизиш) таъминланган бўлиши лозим.
65. Ҳавозаларда одамлар ва материалларни кўтариш ҳамда тушириш учун мустаҳкам зиналар назарда тутилган бўлиши, оғир материаллар ва ускуналар деталларини кўтариш учун эса махсус кўтарувчи қурилмалардан фойдаланилиши лозим. Бундай қурилмаларни ҳавозалар конструкцияларига боғлаш тақиқланади.
Нарвон орқали чиқиш учун тўшамадаги тешик уч томондан тўсилган бўлиши шарт. Агар тешик тўрт томондан тўсилган бўлса, юкларни кўчириш учун алоҳида ўтиш жойи (очиқ қисми) назарда тутилиши лозим.
66. Техник талабларга жавоб бермайдиган тагликлардан (яшиклар, бочкалар), шунингдек арқонлардан тўсиқлари бор мустаҳкам сўриларни қурмасдан ишлаш тақиқланади.
67. Ҳавозалар ва сўриларни краннинг учига илинган юк билан урилишдан сақлаш учун бевосита ҳавоза ва сўри яқинида юкни кўтариш билан бир вақтда краннинг ўқини буриш тақиқланади.
Кран ўқини буришда юкни ҳавоза ва сўрининг юқори элементидан камида 1 m масофада кўтариш шарт.
Тўшамага юкни туширишни энг кичик тезликда, бир маромда ва турткиларсиз амалга ошириш керак.
68. Ҳавозалар ва сўриларда тўшамалар кўндаланги бўйича маҳкамланиши керак.
Ер сатҳидан ёки тўсиқлардан 1,5 m ва ундан юқори баландликда жойлашган ҳавозалар ва сўрилар тўшамалари хавфсизлик тўсиқлари билан жиҳозланган бўлиши шарт. Ушбу тўсиқлар баландлиги камида 1,3 m бўлган оралиқ горизонтал элементлар ёки тўрлардан, шунингдек баландлиги камида 15 cm бўлган борт элементлари (панжаралар)дан иборат бўлиши лозим.
Ҳавозалар ва сўриларнинг тўшамалари даврий равишда ҳамда ишлар тугагандан сўнг чиқиндилардан, шунингдек материал қолдиқларидан тозаланиши шарт. Йилнинг қиш фаслида тўшамалар қордан ва муздан тозаланиши, зарур бўлганда қум сепилиши керак.
69. Ҳавозалар ва сўриларни йиғиш ва қисмларга ажратиш иш бажарувчи раҳбарлигида ва кузатувида лойиҳаларда кўзда тутилган тартибга риоя қилиб бажарилиши шарт.
1 метрдан юқори ҳавозалар ва сўриларни қисмларга ажратиш бўйича ишлар бошлангунга қадар иш бажарувчи йиғиштирилиши керак бўлган конструкцияни кўздан кечириши ва қисмларга ажратишда иштирок этаётган ишчиларга ишларини ўтказиш кетма-кетлиги, усуллари, хавфсизлик чоралари ҳақида огоҳлантириш бериши шарт.
Ҳавозалар ва сўриларни ўрнатилаётган ва қисмларга ажратилаётган ҳудудларга бегона шахсларнинг кириши тақиқланади ва «ЙЎЛ БЕРК» ёзувли плакат осилган бўлиши шарт.
70. Металл ҳавозалар ва сўрилардан 5 m дан кам масофада жойлашган электр симлари ҳавозалар ўрнатилаётган ёки қисмларга ажратилаётган вақтда электрдан узиб қўйилиши ва ерга уланиши, қутиларга беркитилиши ёки демонтаж қилиниши шарт.
71. Қисқа муддатли ишларни 1,5 m дан юқори баландликда сўриларсиз (такелаж ускуналарни осиш учун) ёки сўриларда тўсиқларсиз бажариш зарур бўлганда сақловчи белбоғларни қўллаш мажбурийдир.
Ишчилар қандай ва қаерда кўтарилиш кераклиги, нимага сақловчи белбоғларнинг қулфли илгагини маҳкамлаш кераклиги ҳақида маълумот олган бўлишлари шарт.
Сақловчи белбоғларда инвентар рақами ва кейинги синаш санаси кўрсатилган тамға бўлиши шарт. Синаш ҳақида белги йўқ бўлганда, синаш муддати ўтганда ёки кўрик пайтида носозлик аниқланганда сақловчи белбоғларни қўллаш тақиқланади. Бундай ишлар ўтказилаётган жойда юқорида ишлаётганларга зудлик билан ёрдам беришга тайёр, бошқа ишлар билан машғул бўлмаган ёрдамчи ишчилар бўлиши шарт.
72. Юқорида ишларни бажараётган ишчи асбоб-ускуналар ёки материалларнинг пастда турган ишчилар устига тушиб кетишига йўл қўймаслиги лозим.
Иш бажарилаётган жойнинг тагида ускуналар ва одамлар бўлса, тўшамалар мавжуд бўлмаса, иш жойининг пастида сақловчи тўсиқлар ўрнатилиши шарт.
Панжарали майдончада ишлаганда улардан асбоб-ускуналар ва материаллар тушиб кетишининг олдини олиш учун зич тахтадан қилинган тўшама ўрнатилиши шарт.
73. Чорпоя ва тўшамалар қуриш имконияти бўлмаса, катта бўлмаган баландликда қисқа вақтли ишларни кўчма нарвонлардан ва қўш оёқли нарвонлардан туриб бажаришга рухсат берилади. Нарвонлар ва қўш оёқли нарвонлар ишга яроқли ҳамда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мос бўлиши шарт. Нарвонларнинг юқори поғонасидан туриб ишлаш тақиқланади.
74. Нарвонларни тайёрлаш учун қуруқ материаллардан фойдаланиш керак, яроқсиз материаллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Таранг тортилган чизимчанинг қалинлиги нарвондан фойдаланувчи шахс ва у кўтараётган юк оғирлиги таъсирида эгилишга йўл қўймаслиги лозим. Нарвон поғоналари таранг тортилган чизимча орқали турумга ишончли тарзда маҳкамланиши шарт. Поғоналарни мих билан ўймасдан тикиш тақиқланади.
Қўшимча нарвоннинг таранг тортилган чизимчаси камида ҳар 2 m оралиқда тортувчи болтлар ёрдамида ишончли тарзда маҳкамланган бўлиши шарт.
75. Қўшимча нарвоннинг узунлиги (баландлиги) поғонасидан туриб нарвоннинг юқорисидан 1 m дан кам бўлмаган масофада жойлашган ишларни бажариш имкониятини таъминлаши шарт.
Нарвонларни узайтиришга фақат уларни металл хомутлар, болтли қопламалар ва бошқа маҳкам бириктирувчи воситалар ёрдамида ишончли тарзда улаш орқали рухсат этилади.
Бириктирилаётган нарвонларнинг таранг тортилган чизимчалари етарли даражада мустаҳкам бўлиши шарт. Бунда иккита нарвон бириктирилгандан сўнг ишчи асбоб-ускуналари билан кўтарилганда сезиларли тебраниш ва эгилиш юзага келмаслиги лозим. Ёғоч нарвонларнинг умумий узунлиги барча ҳолларда 5 m дан ошмаслиги шарт. 5 m дан юқори баландликда ишларни бажариш учун тўсиқлари ва металл ёйлар билан жиҳозланган металл нарвонлардан фойдаланилиши лозим.
76. Агар ишлар деталларни бир вақтнинг ўзида ушлаб туришни талаб этса, юқори қисмида майдонча ҳамда сақловчи барьер (панжара) тўсиқлари билан жиҳозланган қўш оёқли нарвонлардан фойдаланилиши шарт.
77. Ғадир-будир ва бетон полларда иш олиб борилганда пастки учлари резинали учликлар билан жиҳозланган ёки резина билан қопланган нарвонлардан фойдаланилиши шарт.
Ёғоч ва тупроқли полларда иш олиб борилганда эса пастки учлари пўлат учликлар билан жиҳозланган нарвонлар қўлланилиши лозим.
78. Узатувчи қувурларга ўрнатиладиган нарвонларнинг учлари қувурни қамраб олиш учун махсус илгаклар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
79. Нарвонни маҳкамлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда (масалан, уни силлиқ полда ўрнатишда), нарвоннинг тагида каска кийган ишчи туриб, уни турғун ҳолатда ушлаб туриши шарт. Бошқа ҳолларда нарвонни пастки қисмидан қўл билан ушлаб туриш тақиқланади.
Транспорт воситалари ва одамлар ҳаракати гавжум бўлган жойларда қўшимча нарвондан фойдаланилганда, унинг тасодифий туртки таъсирида ағдарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида нарвон ўрнатилган жой тўсиб қўйилиши ёки қўриқланиши лозим.
80. Ҳар бир цехдаги (участкадаги) барча қўшимча нарвонлар ҳисобда туриши, тартиб рақамига ва мансублиги ҳамда навбатдаги текшириш санаси кўрсатилган жадвалга эга бўлиши шарт.
Қўшимча нарвоннинг ишга яроқлиги мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида белгиланган муддатларда ўтказилиши шарт. Текширув натижалари журналга киритилиши, носозликлар зудлик билан бартараф этилиши шарт. Носоз нарвонларни ишлатиш учун бериш тақиқланади.
Ёғоч нарвонларни фақат тиниқ лаклар билан бўяшга рухсат берилади.
81. Ер сатҳидан 5 m дан ортиқ баландликда қопламалар, ишчи тўшамалар, вақтинчалик монтаж қилинадиган қўшимча мосламалар ёки конструкциялар, ускуналар, машиналар ҳамда механизмлар элементларидан туриб бажариладиган ишлар баландликда бажариладиган ишлар қаторига киради.
Бундай ишларга жалб этиладиган шахсларнинг соғлиғи мазкур турдаги ишлар билан шуғулланувчи ходимлар учун белгиланган тиббий талабларга мувофиқ бўлиши шарт.
82. Агар ҳавозалар ва сўрилардан бир ой ва ундан ортиқ муддат давомида иш олиб борилмаган бўлса, шунингдек уларнинг асосида деформация келтириб чиқариши мумкин бўлган ёмғирлардан кейин ёки совуқ мавсумда ҳаво исиши натижасида, ҳавозалар текширилиб, зарур ҳолларда тузатилиши ҳамда қайтадан эксплуатацияга қабул қилиниши шарт.
83. Ишлар вақтинчалик тўхтатилган ҳолларда ҳавозалар ва сўриларни ишга яроқли ҳолатда сақлаб туриш таъминланиши лозим.
6-боб. Ер қазиш ишлари
84. Ер ости коммуникациялари (электр кабеллар, алоқа кабеллари, газқувур йўллари) жойлашган ҳудудда ер қазиш ишлари фақат бу коммуникацияларни эксплуатация қилишга жавобгар ташкилотнинг ёзма рухсати билан бажарилади.
Рухсатномага ер ости коммуникацияларининг жойлашиши ва ўтказилган чуқурликлари кўрсатилган режа (схема) илова қилиниши шарт.
85. Хандақ ёки чуқурларда зарарли газ пайқалганда, у ердаги ишлар зудлик билан тўхтатилиши, ишчилар эса хавфсиз ҳудудга олиб чиқилиши шарт.
Ишлар фақат ҳудудга газ келиши тўхтагандан сўнг, ундан мавжуд газ ва портлашга хавфли материаллар чиқариб ташлангандан кейин қайта тикланиши мумкин.
86. Кўчаларда ер қазиш ишларини бошлашдан, шунингдек назорат хандақлари (шурфлари) ёки чуқурларни қазишдан олдин қуйидаги ишлар амалга оширилиши шарт:
иш жойларининг бутун ҳудуди тўсиб қўйилиши;
кундузги вақтда иш жойлари ҳудудида, кўча томонида транспорт ҳаракати йўналиши бўйича камида 5 m масофада огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши;
қоронғи тушиши билан тўсиқларнинг ташқи тарафида 1,5 m баландликда сигналли қизил лампаларни ўрнатилиши;
иш жойлари ҳудудини камида 2 m баландликда ўрнатилган прожекторлар ёки кўчма электр ёритгичлар билан ёритилиши;
электр симлари ишга яроқли изоляцияга эга бўлиши ва резинали шлангда жойлашиши ҳамда сақловчи тўрга кийдирилган электр ёритгичларга бўлиши.
87. Трамвай рельслари атрофида иш олиб борилганда «СЕКИН ЮРИШ» ёзувли плакат ўрнатилиши шарт. Хандақ тўсиқлари ҳаракатланувчи таркиб ўлчамлари ҳамда йўлнинг эгрилигини инобатга олган ҳолда жойлаштирилиши лозим, бироқ улар рельс каллакларидан камида 1 метр масофада бўлиши шарт.
Трамвай рельслари олдида хандақларни маҳкамлаш мажбурийдир.
88. Хандақлар ва чуқурларни қазишда четларида камида 0,5 — 1 m ўтиш йўллари қолдирилиши керак.
89. Ер ости сувлари бўлмаган, табиий намликдаги тупроқ ерларда ва ер ости иншоотларига яқин жойлашган ерларда хандақлар ва чуқурларни мустаҳкамланмаган тик деворларининг қуйидаги чуқурликдан оширмасдан қазишга рухсат этилади:
уйилган ва шағалли ерларда — 1 m;
қумлоқ тупроқли ерларда — 1, 25 m;
қумоқ тупроқли ва лойли ерларда — 1,5 m;
ўта зич ва қоя ости тупроқли ерларда — 2 m.
Қовушқоқ зич тупроқли ерларда тик деворли хандақларни роторли ва зовур қазувчи экскаваторлар ёрдамида мустаҳкамлагичларни ўрнатмасдан, 3 m гача чуқурликда қазишга рухсат этилади. Бу ҳолларда ишчиларнинг зовурларга тушишига рухсат этилмайди. Зовурларнинг ишчилар ичида бўлиши зарур бўлган жойларида мустаҳкамлагичлар ўрнатилиши ёки қияликлар барпо этилиши зарур.
Қиш фаслида ернинг музлаган қисмида (ернинг қуруқ тупроқ қисмидан ташқари) ер қазиш ишларини мустаҳкамлагичлар ўрнатмасдан бажаришга рухсат этилади.
90. Хандақлар ва чуқурларни мазкур Қоидаларга 5-иловасининг 89-бандида кўрсатилган чуқурликдан ортиқ миқдорда қазиш вертикал деворларни мустаҳкамлаш ёки қиялик қурилмалари билан ўтказилиши керак.
Мустаҳкамлаш ўрнатилаётган барча ҳолларда унинг юқори қисми хандақ ёки чуқур устидан камида 15 cm га чиқиб туриши шарт.
91. Хандақ ва чуқурларнинг рухсат этилган энг катта қиялиги (табиий намлик ва сизот сувлари йўқ бўлган шароитда) қуйидаги 1-жадвалга мувофиқ қабул қилинади:
1-жадвал Тупроқ Қазиш чуқурлиги, m 1,5 гача 1,5 — 3 3 — 5 Қиялик йўналиши ва горизонтал чизиқ ўртасидаги бурчак, град Қиялик баландлигининг асосига нисбати Қиялик йўналиши ва горизонтал чизиқ ўртасидаги бурчак, град Қиялик баландлигининг асосига нисбати Қиялик йўналиши ва горизонтал чизиқ ўртасидаги бурчак, град Қиялик баландлигининг асосига нисбати Табиий намликдаги, уйилган 76 1:0,25 45 1:1 38 1:1,25 Қумли ва шағалли, намли (тўйинмаган) 63 1:0,5 45 1:1 45 1:1 Лойли: қумлоқ тупроқ 76 1:0,25 56 1:0,67 50 1:0,85 қумоқ тупроқ 90 1:0 63 1:0,5 53 1:0,75 лой 90 1:0 76 1:0,25 63 1:0,5 Сариқ (соғ) тупроқ 90 1:0 63 1:0,5 63 1:0,5
2-жадвал Тупроқлар Хандақ ва чуқурларнинг вертикал деворларини мустаҳкамлаш турлари Табиий намли, уйилганлардан ташқари Битта тахта оралатиб, горизонтал мустаҳкамлаш Юқори намли ва уйилган Яхлит вертикал ёки горизонтал мустаҳкамлаш Барча турдаги, сизот сувларининг кучли оқимида Сизот сувлари горизонтидан паст жойлаштирилган шпунтли тўсиқлар сув ўтказмайдиган тупроқ қатламига камида 0,75 m чуқурликка киритилган ҳолда ўрнатилиши лозим
92. Хандақлар ва чуқурларни 3 m гача бўлган узунликда мустаҳкамлаш ишлари, қоида тариқасида, махсус жиҳозлар ёрдамида ҳамда намунавий лойиҳа асосида амалга оширилиши шарт.
Жиҳозлар ва намунавий лойиҳа йўқ бўлганда хандақлар ва хандақларни 3 m гача чуқурликда мустаҳкамлаш учун қуйидагилар зарур:
қумли ва юқори намли тупроқларда қалинлиги 4 cm дан кам бўлмаган тахталардан фойдаланиш, уларни вертикал устунларнинг орқасига тахлаш;
маҳкамлаш устунларини 1,5 m дан кам бўлмаган оралиқда ўрнатиш;
тиргакларни бир-биридан вертикал бўйича 1 m дан кўп бўлмаган масофада жойлаштириш;
тиргакларнинг тепаси ва пастига бўртмалар қоқиш;
мустаҳкамлаш тахталарини ўйилган ҳошия устидан камида 15 cm чиқариш;
тупроқни чиқариб ташлаш учун мўлжалланган токчалар таянадиган маҳкамлашни (тиргакларни) кучайтириш ва баландлиги 15 s cm дан кам бўлмаган тахталар билан токчаларни тўсиш.
Хандақлар ва чуқурларни 3 m гача узунликда мустаҳкамлаш, одатда намунавий лойиҳа бўйича бажарилади.
93. Таячни йиғиш бевосита ишнинг жавобгар раҳбари кузатуви остида ўтказилиши шарт.
Хандақлар ва чуқурларни тахта билан таячни йиғиш, тупроқни қайта орқага ташлаган сари, пастдан юқорига йўналишда бажарилиши керак.
Таячни йиғишда бир вақтнинг ўзида баландлиги бўйича учтадан ортиқ бўлмаган тахталарни, уйилган ва барқарор бўлмаган тупроқларда эса битта тахтани олиб ташлашга рухсат берилади.
Тахталарни олиб ташлашда тиргакларни қайта қўйиш керак. Бунда бор тиргаклар фақат янгиси қўйилгандан кейин олинади.
94. Атрофидан газқувур йўллари ўтган ёки газ тўпланиши мумкин бўлган хандақларда очиқ оловни қўллаш тақиқланади.
95. Хандақларни бўш ёки нам тупроқларда қазишда ўпирилиш хавфи бўлса, уларнинг деворлари мустаҳкам маҳкамланиши шарт.
Сочилувчан тупроқда ишларни деворларни мустаҳкамламасдан, лекин тупроқнинг табиий қиялик бурчагига мос қиялик билан бажариш мумкин.
96. Ер қазиш ишлари бажарилаётганда хандақлар ва хандақлардаги тупроқнинг ҳолати устидан доимий назоратни таъминлаш зарур.
Ёриқлар пайдо бўлганда, ишчилар хавфли жойлардан дарҳол олиб чиқилиши, шундан сўнг тупроқ тўкилиб кетишига қарши чоралар кўрилиши шарт.
Қияликда йирик тошлар аниқланганда хавфли жойлардан олиб чиқилиши, тошлар эса қияликка туширилиши ёки олиб чиқилиши шарт.
97. Ер ости иссиқлик қувурларининг ишлар учун очилган камералари ва участкалари мустаҳкам ва зич шитлар билан беркитилган ёки тўсилган бўлиши шарт.
Кўчаларда, йўлларда ва бошқа одамлар ҳаракатланадиган жойларда қазилган хандақ ва чуқурларда камида 0,7 m кенгликда, иккала тарафдан баландлиги камида 1 m бўлган пастки бортлари 10 cm дан кам бўлмаган қопламали панжаралар билан тўсилган ўтиш йўллари бўлиши шарт.
Хандақлар ва чуқурларга фақат панжарали қўш оёқли нарвонлар ёки қўшимча нарвонлар ёрдамида тушиш керак.
98. Агар қазиш жойларида электр кабеллари мавжуд бўлса ломлар, чўкичлар, пневматик аппаратлар ва бошқа урувчи воситалардан фойдаланиш тақиқланади.
Ишларни кабел тармоғи ишчиси иштирокида, кабелни шикастламасдан ва ишчиларни электр токи уришини олдини олиш учун эҳтиёткорлик билан бажариш керак.
99. Кабел очилганда уни осилиб қолиши ва узилишдан ҳимоя қилиш учун осиб қўйиш керак. Кабел устида туриш қатъиян тақиқланади.
Агар иш узоқ давом этса, кабелни ёғоч қутига маҳкамлаш зарур. Очиқ кабелни беркитувчи қутига «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» ёки «ТЎХТА! ХАВФЛИ ҲУДУД!» ёзувли плакатларни осиш керак.
100. Хандаққа асбоб-ускуналар ва материалларни ташлаш тақиқланади. Уларни арқонда тушириш ёки қўлдан-қўлга бериш керак. Хандаққа туширилаётган юк остида туриш тақиқланади.
101. Агар ер қазиш ишлари олиб борилаётганда, газ ҳиди пайқалса, ишлар зудлик билан тўхтатилиши, ишчилар эса газ пайдо бўлиши сабаблари аниқланиб ва бартараф этилгунга қадар мазкур ҳудуддан олиб чиқилиши шарт.
Газ ҳиди пайдо бўлганда ишларни давом эттиришга фақат газни аниқлаш учун индикаторлар бўлганда ва ишчилар зарур газга қарши ниқоблар билан таъминланганда рухсат берилади.
Ишчилар бу ҳолда ишлар бошлангунга қадар газли ҳудудда ишлаш тартиби ҳақида йўриқ олишлари шарт.
102. Газқувур йўллари олдида жойлашган ёки газ йиғилиши мумкин бўлган хандақларда портлашнинг олдини олиш мақсадида чекиш, пайвандлаш лампаси ва очиқ оловни қўллаш билан боғлиқ бошқа қурилмалар билан ишлаш тақиқланади.
103. Тупроқни электр усулида иситиш амалга ошириладиган майдонлар тўсилган бўлиши, тўсиқларда эса огоҳлантирувчи сигналлар ўрнатилган бўлиши шарт. Куннинг қоронғи пайтида иситилаётган майдонча етарли даражада ёритилган бўлиши лозим.
Табиий намликка эга тупроқни кучланиши 380 V дан ошмайдиган электр токи ёрдамида иситишга рухсат берилади.
104. Кучланиш остида бўлган участкаларда бегона шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
Электр билан иситиш ишларига фақат тегишли малака гуруҳига эга бўлган электромонтёр томонидан хизмат кўрсатилиши шарт.
105. Трансформаторлардан иситилаётган участкаларгача бўлган вақтинчалик электр узатиш линиялари изоляцияланган симлардан бажарилиши ва улар ер сатҳидан камида 0,5 m баландликда чорпояларда жойлаштирилиши шарт. Трансформатор ерга ишончли тарзда уланган бўлиши лозим.
106. Тупроқни тутунли газлар, иссиқ сув ёки буғ орқали иситишда ишчилар куйишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилган бўлиши шарт.
Иссиқ газдан фойдаланиб тупроқ юзасини эритишда эса ишчиларнинг заҳарланиши ҳамда газ портлаши хавфини бартараф этиш бўйича зарур хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиши лозим.
107. Иссиқлик тармоқлари жойлашган ҳудудларда бошқа ташкилотлар томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга фақат ташкилотнинг бош энергетиги (бош механиги) ёки цех бошлиғи билан мазкур ишлар ўтказиш тартиби келишилгандан ҳамда зарур хавфсизлик чоралари кўрилгандан сўнг рухсат берилади.
Алоҳида ҳолларда (ишлар узоқ муддат давом этганда) ишларни бажариш тартиби ёзма равишда расмийлаштирилиши шарт.
108. Ишлаб турган иссиқлик тармоқларида бошқа ташкилотлар бажараётган ишларнинг хавфсизлик техникаси учун жавобгарликни ишларни бажараётган ўша ташкилот олиб боради.
109. Экскаватор билан ишлаш вақтида қуйидагилар бажарилиши зарур:
уни маҳкамлаш учун фақат инвентар таянчлардан фойдаланиш;
экскаватор ҳаракатланаётган ҳудуддан 5 m дан кам бўлмаган масофада бўлиш;
экскаватор чўмичини туширилган ҳолатда тозалаш.
110. Коммуникация тармоқлари ўтган ҳудудда тупроқли ишлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 6-ИЛОВА
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва ускуналарга хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлашда хавфсизликнинг асосий техник талаблари
1-боб. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва қувур ўтказгичларга хизмат кўрсатиш
1. Хавфсиз эксплуатация қилишни таъминлаш учун иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар, иссиқлик тармоқлари ва тизимлари арматуралар ва воситалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
2. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни эксплуатация қилишда уларнинг ишлаб чиқариш технологияси бўйича ёнғинни, портлашни ва шунга ўхшаш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган параметрларнинг кескин ўзгариши ёки иссиқлик таъминотида камайиб кетиш ҳолати кузатилганда, ташкилот маъмурияти томонидан бундай ҳодисаларни бартараф қилувчи тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Бундай қурилмаларни эксплуатация қилиш ташкилот маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда тегишли идоралар (ташкилотлар) билан келишилган махсус йўриқномалар асосида амалга оширилади.
3. Ҳар бир иш жойида мазкур касб ёки лавозим учун зарур бўлган ҳажмда ишлаб чиқариш, лавозим йўриқномалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар бўлиши шарт.
4. Иш бошланмасдан олдин бажариладиган ишга тааллуқли бўлган хавфсизлик техникаси қоидаларининг барча талабларини бажарилганлиги текширилиши шарт.
5. Ҳар бир ишчи фақат унга топширилган ишни бажариши шарт. Бошқа иш жойига фақат цех (смена) бошлиғи рухсати билан тегишли кўрсатма олингандан кейин ўтказилади.
6. Касал бўлганда ёки соғлиғи ёмонлашганда ишчи бу ҳақда смена бошлиғига хабар бериши лозим.
7. Иш жойи тоза ҳолатда ва тартибли сақланиши шарт. Иш жойини ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши шарт.
8. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни ишга туширишда буғ узатиш қувури ва аппаратни босқичма-босқич қиздириш таъминланиши шарт. Бунда буғ узатиш қувуридаги беркитувчи арматура (сурилма қопқоқ ёки автоматик клапан) секин-аста очилиши лозим.
Қурилмадаги босим ва ҳароратнинг ошиш тезлиги аппаратга хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ белгиланиши лозим. Ҳатто енгил гидравлик зарба ёки вибрация кузатилган тақдирда ҳам қурилмага буғ берилиши беркитувчи арматурани ёпиш орқали дарҳол тўхтатилиши шарт ва мазкур ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар қайта тикланмаслиги лозим. Гидравлик зарба ёки вибрация бартараф этилгандан сўнг, босим ва ҳароратни қайта ошириш уларнинг қайта юзага келишига йўл қўймайдиган хавфсиз тезликда амалга оширилиши мумкин.
9. Ускунани ишга тушириш фақат унинг ишга яроқлилиги синчковлик билан текширилгандан сўнг амалга оширилиши шарт.
Ускунани ишга туширишдан олдин хавфли ҳудудларда одамлар ва бегона буюмлар мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилиниши, шунингдек огоҳлантирувчи сигнал берилиши лозим. «Тўхта» тугмасининг ишга яроқлилиги уни босиб текшириш орқали албатта синовдан ўтказилиши шарт.
10. Ҳаракатланувчи қисмларга эга ускуналарни тозалаш, мойлаш ва таъмирлаш, шунингдек уларнинг ички кўрикларини ўтказиш ишларини фақат ускуна тўлиқ тўхтатилгандан кейин амалга оширишга рухсат берилади.
Бунда шкивлардан юритма тасмалари ечилган, тақсимловчи шчитлар ва рубильникларда, электр ишга тушириш механизмларида «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА» ёзувли плакатлар илинган, шунингдек шчитлардаги сақлагичлар олиб қўйилган бўлиши шарт.
11. Ускунани тўхтатгандан сўнг уни қайта ишга тушириш ҳуқуқи фақат уни тўхтатган ишчига ёки смена бўйича унинг вазифаларини қабул қилиб олган ҳамда иш ҳолатидан хабардор бўлган масъул ходимга берилади. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва ускуналарни тўхтатиш вақти ва сабаблари, шунингдек уларни қайта ишга тушириш ҳолатлари тезкор журналда мажбурий тарзда қайд этилиши шарт.
12. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга ёнувчан, портлашга хавфли ёки заҳарли газлар киритилган ёки ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, бундай газлар ва буғларнинг ишчи хоналарга киришининг олдини олиш учун уларни сақловчи клапанлар ёки портловчи пластиналар орқали қувурлар билан ташқарига чиқариш йўли билан ишончли бартараф этиш таъминланиши шарт.
13. Буғ ажраладиган ёки зарарли газлар чиқадиган қурилмалар устида тортувчи зонтлар ёки мажбурий тортувчи вентиляция ўрнатилган бўлиши шарт. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга технологик маҳсулотни (масса) юклаш ёки тушириш ишларини тортувчи вентиляция ўчирилган ҳолда амалга ошириш тақиқланади.
14. Заҳарли ёки портлаш хавфига эга суюқ ёки газ муҳитлар билан ишлайдиган иссиқлик қурилмалари ва аппаратлари насос ёки компрессордан келувчи линияларда қурилма томондан босим таъсирида автоматик равишда ёпиладиган қайтиш клапанлари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
15. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмадан атмосферага буғ чиқариб юборилаётганда, уни бошқа қурилмага йўналтириб фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳосил бўладиган шовқиннинг зарарли таъсирини бартараф этиш мақсадида, шунингдек «пуфлаш» жараёнида ва сақловчи клапанлар ишга тушганда ҳар бир чиқарувчи линиянинг охирида махсус шовқин сўндиргичлар ўрнатилиши шарт.
16. Ер сатҳидан ёки иш майдончасидан 2 m дан кам баландликда жойлашган машиналар ва механизмларнинг ҳаракатланувчи ҳамда айланувчи қисмлари тўрли тўсиққа эга бўлиши шарт.
Катакчалар ўлчами 25х25 mm дан ошмаслиги шарт. Тўсиқлар шарнирларга осилиши шарт. Тўсиқларни қаттиқ маҳкамлашга, уларда тез-тез хизмат кўрсатиш талаб қилинадиган машина қисмларига келиш учун шарнирли қопқоқли (эшикчали) деразалар ўрнатилган шароитда рухсат берилади.
17. Салт ва ишчи шкивларга эга бўлган барча механизмлар тасмаларни ишчи ҳолатдан салт ҳолатга ўтказишни таъминловчи ҳамда тасмаларнинг ўз-ўзидан салт ҳолатдан ишчи шкивга ўтиб кетишининг олдини олувчи қулфловчи қўшимча мосламалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
18. Юритма тасмаларини ишлаб турганда кийгазиш, ечиш ва тўғрилаш, шунингдек силжиб айланаётган тасмалар остига конифол сепиш тақиқланади.
19. Майдонча барьерларида, муфталар, подшипникларнинг сақловчи ғилофларида, шунингдек ўтиш учун мўлжалланмаган ва махсус тўсиқларга ҳамда тутқичларга эга бўлмаган узатувчи қувурларда, конструкцияларда ва тўсиқларда туриш тақиқланади.
20. Ускунани пуфлаш ёки ювиш ишларида буғли ёки сувли шлангдан фойдаланилганда, шлангнинг узатувчи қувурга, шунингдек учликнинг шлангга ишончли тарзда маҳкамланганлиги текширилиши шарт. Учлик камида 1 m узунликда бўлиб, иссиқликни сақлаш мақсадида изоляцияланган бўлиши лозим.
2-боб. Таъмирлаш
21. Ишлаб турган иссиқлик қурилмалари ва иссиқлик қувурлари жойлашган ёки бошқа ишлаб турган ускуналар ўрнатилган хоналарда, камераларда ва туннелларда таъмирлаш ёки монтаж ишлари (шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари) фақат цех (участка) бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
22. Масъулият талаб этувчи ҳолатлардаги ишлар топшириқ (наряд) бўйича ўтказилади.
23. Таъмирланиши керак бўлган иссиқликдан фойдаланувчи қурилма (узатувчи қувурнинг участкаси) унга буғ ёки иссиқ сув тушишининг олдини олиш учун қўшни узатувчи қувурлардан, ускуналардан, дренажли ва сувли линиялардан узиб қўйилган бўлиши шарт.
24. Барча ёпиш арматуралари қулфли занжирга беркитилган бўлиши шарт ва унга «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» ёзувли плакатлар осилиши шарт. Қулфларнинг калитлари цех, участка устасида (смена бошлиғида) сақланиши ва тезкор журналга тегишли ёзув билан навбатчилик бўйича топширилиши шарт.
Сурилма қопқоқларнинг электр юритмаларидан кучланиш олинган бўлиши (сақлагичлар олинган бўлиши) ва «УЛАНМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» ёзувли плакат осилган бўлиши шарт.
25. Ускуналарда белгиланган ишга туширишга (моторни ишга тушириш, буғ ва сувни узатиш ҳамда бошқалар) қарши чоралар қабул қилинмасдан таъмирлашни ўтказиш тақиқланади.
26. Ўчирилаётган ускуналар ва узатувчи қувурларни бўшатиш имконини берувчи махсус қурилмалар мавжуд бўлмаган тақдирда, ишчи турган жойга қарама-қарши томонда жойлашган фланецли бирикманинг айрим болтлари бўшаштирилиши орқали босимни тушириш таъминланиши лозим. Фланецларни очиш ишлари эҳтиёткорлик билан, албатта, ишнинг масъул раҳбари иштирокида амалга оширилиши шарт.
27. Фланецли бирикмаларнинг болтларини бўшатишда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур. Бунда иссиқликни изоляцияловчи қурилмалар ва узатувчи қувурлар ичидаги бор буғ ва иссиқ сув ишчиларни куйдирмасин: беркитувчи арматура зич бўлмаган ҳолларда ўчирилган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларда ҳамда унга бириктирилган узатувчи қувурларда буғ ва иссиқ сув йиғилиб қолмаслиги учун таъмирланаётган ускунадаги атмосфера билан бевосита алоқада бўлган дренажли линиялар ва воздушниклар очиқ бўлиши шарт.
28. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни таъмирлаш бўйича ишлар қурилмаларни, узатувчи қувур коммуникациясини, уларнинг арматурасини, вазифасини, хизмат кўрсатиш қоидаларини ва таъмирлашни яхши биладиган уста (иш бажарувчи) раҳбарлигида ўтказилиши шарт.
29. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ичида ишларни амалга оширишда, шунингдек ёпувчи фланецли арматуранинг зичлиги етарли бўлмаган ҳолларда, таъмирланаётган ускуна ишлаб турган қурилмадан тиқин (заглушка) ёрдамида ажратилиши шарт. Тиқиннинг қалинлиги иш муҳитининг параметрларига мос бўлиши лозим. Тиқинлар кўзга аниқ ташланадиган қаттиқ думчалар (хвостовиклар)га эга бўлиши шарт.
Битта сурилма қопқоқ (тиқинсиз) орқали ажратишга фақат ишчи босим атмосфера босимидан юқори бўлмаган ва иссиқлик элтувчининг ҳарорати 45°С дан ошмаган оқимлар учун рухсат берилади.
30. Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг ишнинг жавобгар раҳбари ва иш бажарувчи ишга рухсат берувчи (смена, цех, участка бошлиғи) билан биргаликда барча ишлар ҳақиқатан ҳам тугатилганлиги, тиқинлар олиб ташланганлиги, таъмирлаш участкасидан ишчилар олиб чиқилганлиги ва иш жойлари йиғиштирилганлигига шахсан ишонч ҳосил қилиши керак. Фақат шундан кейингина жўмраклардан ва сурилма қопқоқлардан қулфлар ечилиши ҳамда электр юритмаларга кучланиш берилиши мумкин.
31. Буғ ва сув қувурларини синаш ва қиздириш жараёнида фланецли бирикмаларнинг болтларини ортиқча босим 0,5 MPa (5 kg s/sm²) дан ошмаган ҳолда тортиш лозим ва пўлат компенсаторлар сальникларини эса босим 1,2 MPa (12 kg s/sm²) дан ошмаган шароитда, болтларни узиб юбормаслик учун эҳтиёткорлик билан тортиш керак.
32. Компенсаторлар ва арматураларнинг сальникларини киргизишда узатувчи қувурнинг ортиқча босими 0,02 MPa (0,2 kg s/sm²) дан юқори бўлмаслиги ва иссиқлик элтувчининг ҳарорати 45 о С дан кўп бўлмаслиги шарт.
Компенсаторларнинг сальникли тиқинларини алмаштиришда узатувчи қувур бутунлай бўшатилган бўлиши шарт.
33. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни таъмирлаш ишлари тугагандан кейин фақат цех бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан ишга тушириш мумкин.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 7-ИЛОВА
Иссиқлик тармоқларига ва иссиқлик пунктларига хизмат кўрсатишда хавфсизликнинг техник талаблари
1-боб. Иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш
1-§. Иссиқлик узатувчи қувурларга хизмат кўрсатиш
1. Ер ости иссиқлик узатувчи қувурларга хизмат кўрсатиш камида икки кишидан иборат чилангар-назоратчилар бригадаси томонидан амалга оширилишига рухсат этилади. Чилангарларнинг ҳар бир жуфтлиги учун цех бўйича фармойиш асосида иссиқлик тармоғининг хизмат кўрсатиш ҳудуди аниқ белгиланган алоҳида участка бириктирилиши шарт.
2. Участкага чиқишдан олдин бош назоратчи иссиқлик тармоқларининг ишлаш схемаси ва иссиқлик ташувчининг параметрлари билан танишиши шарт. Бош назоратчи ускуналарни тасдиқланган графикка мувофиқ айланиб чиқишни фақат цех бошлиғи (уста)нинг рухсати билан амалга ошириши шарт.
3. Чилангар-назоратчи хизмат кўрсатиш шароитига мос келадиган, ишга яроқли асбоб-ускуналар тўпламига, шунингдек белгиланган тартибдаги махсус кийим-бош ва оёқ кийимга эга бўлиши шарт.
4. Даврий кўрик ўтказишни талаб қиладиган ер ости қурилмаларида қўлланиладиган ускуналарнинг элементлари, арматура ва воситалари хизмат кўрсатувчи ходимлар эркин кира оладиган махсус камераларда ёки одамлар яшамайдиган ертўла хоналарида жойлаштирилиши шарт.
5. Камераларда ёнлама ўтиш йўлагининг кенглиги (арматуранинг чиқиб турган қисмларини ҳисобга олган ҳолда) ёруғликда 600 mm дан кам бўлмаслиги, шунингдек камеранинг баландлиги 2000 mm дан кам бўлмаслиги шарт.
6. Қувурларнинг усти ёки остидан ўтиш учун иссиқлик изоляциясининг ташқи юзасидан қопламагача ёки камера тубигача бўлган масофа ёруғликда камида 700 mm бўлиши шарт. 800 mm ва ундан ортиқ баландликдаги ўтиш йўллари қурилганда, камералар ўтиш майдончалари билан, шунингдек майдончанинг ҳар икки томонидан ўрнатилган нарвонлар билан жиҳозланиши шарт.
Камераларда майдончалар ва нарвонлар, шунингдек 1,5 m дан ортиқ баландликда жойлашган арматурага хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида ҳам ўрнатилиши шарт.
7. Қопқоқлар ишончли қулфлаш қурилмалари билан жиҳозланиши ва улар орқали ер усти сувларининг ўтиши истисно этилиши шарт. Ўтиш ва ярим ўтиш каналлари (туннеллари) қопқоқлари қулфларининг конструкцияси канал (туннел) ички томондан енгил очилишини таъминлаши шарт.
8. Ярим ўтиш каналларида иссиқлик қувурлари ва уларнинг элементларига хизмат кўрсатиш (кўрикдан ўтказиш) ҳамда таъмирлаш ишларини бажаришга фақат узатувчи қувур икки томондан ўчирилган ва иссиқлик элтувчининг ҳарорати 80°С дан ошмаган ҳолларда рухсат этилади. Бунда канал ичидаги ҳаво ҳарорати 50°С дан ошмаслиги шарт.
Камераларда ва туннеллардаги ишлар мазкур Қоидаларнинг 5-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
9. Очиқ қопқоқлар олдида йўл ҳаракати сигнал белгилари билан жиҳозланган тўсиқлар ўрнатилиши, қоронғи тушганда ҳамда туманли ҳолатларда қўшимча равишда сигналли ёритгичлар ўрнатилиши шарт. Камерада ишлаш давомийлиги 2 соатгача бўлган ҳолларда тўсиқлар сифатида ҳар бир очиқ қопқоқ олдига ўрнатиладиган учоёқлардан, ишлар узоқ давом этганда эса кўчма ёғоч шчитлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Транспорт ҳаракати мавжуд бўлган ҳудудларда жойлашган камералардан чиқишда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиниши шарт.
10. Камералар ва туннелларда ускуналарга хизмат кўрсатиш жараёнида табиий ва сунъий вентиляцияни таъминлаш зарур. Табиий вентиляция камида иккита қопқоқни очиш ва уларда махсус тўсқичлар ўрнатиш орқали амалга оширилиши шарт.
Сунъий вентиляция камералар ва туннелларда газ мавжуд бўлган ҳолларда, шунингдек улардаги ҳаво ҳарорати 50°С дан ошганда мажбурий тартибда амалга оширилиши шарт.
11. Чўян арматурага хизмат кўрсатишда фланецли бирикмаларнинг болтларини тортишга иссиқлик элтувчининг ҳарорати 90°С дан ошмаган ҳолларда рухсат этилади. Агар иссиқлик элтувчининг ҳарорати бундан юқори бўлган шароитда болтларни тортиш зарур бўлса, узатувчи қувурдаги босим 3 kg s/sm² (0,3 MPa) дан ошмаслиги шарт.
Пўлат компенсаторларнинг сальникларини тортиш ишлари босим 12 kgs/sm² (1,2 MPa) гача бўлган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
12. Муфтали арматура ва назорат-ўлчов асбобларини (резба орқали оқишни бартараф этиш мақсадида) тортиш ишлари резбанинг узилиб кетишининг олдини олиш учун узатувчи қувурдаги босим 3 kgs/sm² (0,3 MPa) дан ошмаган ҳолларда, ўлчами тортилаётган элемент қирраларига мос келадиган гайкали калитлар ёрдамида амалга оширилиши шарт. Бунда ўта эҳтиёткорликка риоя қилиниши лозим. Ушбу мақсадларда газ калитлари ва бошқа турдаги калитлардан, шунингдек, узайтирувчи ричаглардан фойдаланиш тақиқланади.
Тортиш ишларини бошлашдан олдин резбанинг кўзга кўринарли қисмининг ҳолати ҳаво чиқариш қурилмалари (воздушниклар) штуцерларининг коррозияга учрамаганлиги текширилиши шарт.
13. Иссиқлик узатувчи қувурларда иш олиб боришда фланецли бирикмалар, сақлагич клапанлари ва чўян арматура олдида хизмат кўрсатиш ёки бошқа ишлар бажарилаётганда заруратдан ортиқ вақт давомида туришга йўл қўйилмайди.
14. Ўтиш каналлари ва камераларда стационар электр ёритиши 12 V кучланишда бажарилиши шарт. Ёнувчан газ кириши мумкин бўлган ўтиш каналлари ва камераларни ёритиш учун портлашдан ҳимояланган электр арматураси қўлланилиши шарт.
15. Стационар сунъий ёритиш мавжуд бўлмаган камералар, ярим ўтиш каналлари ва ўтиш каналлари (туннеллари)ни ёритиш фақат аккумуляторли ёритиш воситалари ёрдамида амалга оширилиши шарт.
16. Камера ва туннелларни ёритиш учун очиқ оловдан фойдаланиш, шунингдек камера ва туннелларда газ мавжудлигини гугурт ёки қоғоз ёқиш орқали текшириш тақиқланади.
17. Участка (цех)да доимий ёки мунтазам равишда газ тўпланиши эҳтимоли мавжуд бўлган камералар рўйхати тузилиб, кўринарли жойга илиб қўйилиши шарт. Мазкур рўйхат билан барча хизмат кўрсатувчи ходимлар имзо қўйган ҳолда таништирилиши шарт.
18. Газ жиҳатидан хавфли камералар фарқловчи белгиларига эга бўлиши, қопқоқлари белгиланган тартибда бўялган бўлиши ҳамда мустаҳкам қулф остида сақланиши шарт. Иссиқлик тармоғи трассаларида жойлашган барча газ жиҳатидан хавфли камералар ва туннеллар тармоқнинг тезкор схемасида белгиланиши шарт.
19. Камера ва туннелларда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида белгиланган меъёрларга мувофиқ рухсат этилган чегарадан ортиқ миқдордаги газ мавжуд бўлганда ёки портлашга хавфли аралашмалар ҳосил қилувчи газларнинг чегаравий концентрацияси аниқланганда, бундай объектлар газланганлик жиҳатидан хавфли деб ҳисобланади.
20. Иссиқлик тармоғи камераларидан иссиқ сувни тўкишда ходимлар тўкилаётган сувни канализацияга ёки бошқа сув тарновига йўналтиришни таъминлаши шарт. Сув ҳарорати 40°С дан ошганда, сув қуйилаётган ҳудудга одамларнинг кириши тақиқланади.
21. Ер сатҳидан 2,5 m гача бўлган баландликда ўтган ер усти иссиқлик узатувчи қувурларига хизмат кўрсатиш ишларини қўш оёқли нарвонлар ёки қўшимча нарвонлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади.
22. Эстакадаларнинг мачталари ва участкаларида, шунингдек кронштейнлар остида 2,5 m ва ундан ортиқ баландликда жойлашган ускуналар элементларига хизмат кўрсатиш зарур бўлганда, панжарали майдончалар ва доимий нарвонлар ўрнатилиши шарт. Майдонча ёки ҳавозалар мавжуд бўлмаган ҳолларда ишлар сақловчи камарлардан фойдаланган ҳолда, ишчининг ўзини ишончли равишда қувурга маҳкамлаб бажарилиши шарт. Бунда мазкур Қоидаларнинг 5-иловаси 5-боби талабларига риоя қилиниши шарт.
2-§. Сувли иссиқлик узатувчи қувурларни ишга тушириш
23. Сувли иссиқлик тармоқларини тўлдириш, ювиш, циркуляцияни ёқиш, иситиш ва бошқа ишга тушириш билан боғлиқ операциялар маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ бажарилиши шарт. Мазкур йўриқномаларда ишга туширувчи бригада аъзолари учун зарур хавфсизлик чоралари аниқ белгиланган бўлиши шарт.
24. Узатувчи қувурни тўлдириш тезлиги ҳамда иссиқлик тармоғига берилаётган сув ҳароратини ошириш суръати ташқи ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда танланиши шарт. Ишлаб турган тармоққа уланадиган иссиқлик узатувчи қувурларни ишга тушириш босқичма-босқич ва хавфсизлик талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши шарт.
Узатувчи қувурни иситиш жараёнида иссиқлик тармоғида ҳароратни ошириш фланецли бирикмалар зичлигининг бузилиши ва кавшарланган туташ жойларнинг шикастланишининг олдини олиш мақсадида аста-секин ва бир маромда, соатига 30°С дан ошмаган тезликда амалга оширилиши шарт.
Иссиқлик тармоғининг узатувчи қувурлари ҳарорати 70°С дан ошмаган сув билан, иссиқликдан фойдаланувчи тизимлар ўчирилган ҳолда тўлдирилиши шарт.
25. Ташқи иссиқлик узатувчи қувурларни тўлдириш ишлари истеъмолчиларнинг ўчирилган тизимларида, иссиқлик тармоғининг тўлдирилаётган қисмидаги статик босимдан камида 10 mm сув устунига тенг ёки ундан юқори босим остида амалга оширилиши шарт.
Узатувчи қувурларни тўлдириш тезлиги энергия таъминоти ташкилоти (цех) томонидан белгиланиши шарт.
26. Ҳаво чиқарувчи арматура кузатувчининг иш жойига қарама-қарши тарафда, пастга йўналтирилган чиқишларга эга бўлиши шарт.
27. Ҳаво чиқаргичларни очиш ва ёпиш ишлари фақат маховиклар ёрдамида қўл билан амалга оширилиши шарт. Калитлар ва бошқа ричагли мосламалардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Ҳаво чиқаргичларнинг беркитувчи арматураси зичлиги ҳамда уларни қўлда бошқариш имконияти иссиқлик тармоғини тўлдириш бошланишидан олдин текширилиши мажбурий ҳисобланади.
28. Босим остидаги ҳаво (гидропневматика) қўлланилган ҳолда иссиқлик тармоқларининг узатувчи қувурларини ювиш ишлари топшириқ (наряд) асосида, бевосита цех бошлиғи ёки унинг ўринбосари раҳбарлигида, бош энергетик (механик) томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Босим остида (гидропневматик) ювиш учун қўлланиладиган сув ҳарорати 40°С дан ошмаслиги шарт.
Цех бошлиғининг рухсати билан диаметри 250 mm дан кичик бўлган узатувчи қувурларни гидропневматик ювиш ишларига раҳбарлик қилиш цех устасига юклатилиши мумкин.
29. Иссиқлик тармоқларини босим остида (гидропневматик) ювишни истеъмолчиларнинг тизимлари ва иссиқлик пунктлари ўчирилганда ўтказилиши шарт. Бир вақтнинг ўзида иссиқлик тармоқларини ва истеъмолчиларнинг иссиқлик тизимларини босим остида (гидропневматик) ювишга рухсат берилмайди.
30. Босим остида (гидропневматик) ювиш жараёнида иссиқлик тармоқларидаги босим мос узатувчи қувур (узатувчи ёки қайтувчи) учун белгиланган синаш босимидан камида 3 — 5 kgs/cm² дан паст бўлмаслиги шарт. Ювилаётган иссиқлик тармоғининг характерли нуқталарида (тугунларида) босимни, шунингдек узатувчи қувур ва арматуранинг ҳолатини узлуксиз назорат қилиш таъминланиши шарт.
Иссиқлик тармоғининг ер ости участкаларида кузатувчилар сони камида икки нафар бўлиши шарт. Уларнинг бири ер устида жойлашиб, камерадаги кузатувчининг ҳолатини доимий равишда кузатиб бориши лозим.
Манометр кўрсаткичлари бўйича ўлчашни амалга ошираётган кузатувчи ҳар бир ўлчашдан сўнг камерани тарк этиши шарт, яъни камерада фақат ўлчаш жараёнида бўлишига рухсат этилади.
31. Босим остида (гидропневматик) ювиш ишларини бошлашдан олдин ишга қўювчи ишнинг жавобгар раҳбари ва иш бажарувчи томонидан иссиқлик тармоғининг тегишли участкаси ҳолати комплекс равишда текширилиши шарт. Назорат-ўлчаш асбоблари, беркитувчи арматура ҳамда тиқинларнинг тўғри ўрнатилганлиги мажбурий тартибда текширилиши шарт.
32. Ишни бошлашдан олдин иссиқлик тармоғининг ювилаётган қисмида барча камералардан сув бутунлай тортиб чиқарилиши ва барча бегона предметлар чиқариб ташланиши шарт.
33. Иссиқлик тармоғини босим остида (гидропневматик) ювиш пайтида уларда таъмирлаш ишларини ёки бирон-бир бошқа ишларини олиб бориш, шунингдек бевосита ювишда иштирок этмайдиган шахсларнинг ювилаётган узатувчи қувурлар яқинида бўлиши тақиқланади.
34. Ювилаётган узатувчи қувурлардан ҳаво-сув аралашмаси дренаж камералари ва туннеллар орқали чиқариб ташланиши ҳамда маҳаллий ташкилотлар билан келишилган ҳолда канализация қудуқларига ёки бошқа сув қабул қилгичларга йўналтирилиши шарт. Ҳаво-сув аралашмаси ташланадиган жойлар тўсилиши ва бегона шахсларнинг яқинлашишидан муҳофаза қилиниши шарт.
Ташловчи қувурлар бутун узунлиги бўйлаб ишончли маҳкамланиши шарт. Сувни тўкиш жойида тупроқнинг ювилиб кетишининг олдини олиш мақсадида плита ўрнатилган бўлиши шарт.
35. Сиқилган ҳаво етказиб бериш линияси беркитувчи қисм, тескари клапан ва манометрлар билан жиҳозланиши мажбурий ҳисобланади. Компрессордан ҳаво етказиб бериш фақат мос босимга синовдан ўтказилган пўлат қувурлар ёки шланглар орқали амалга оширилиши шарт.
3-§. Буғ узатиш қувурларини улаш ва узиш
36. Буғ узатиш қувурларини иситиш ва ишга тушириш ишлари хавфли ишлар тоифасига киради ҳамда топшириқ (наряд) асосида, маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши шарт.
Буғ узатиш қувурини ишга тушириш ва иситиш ишларини бажариш учун топшириқ (наряд) ишнинг жавобгар раҳбарига энергия таъминоти ташкилоти (цех) билан келишилган кунда берилиши шарт.
Иш бошланадиган куни ишнинг жавобгар раҳбари буғ узатиш қувурининг шохобчаларини иситиш тартибини истеъмолчиларнинг жавобгар вакили билан (цех билан келишган ҳолда) келишиб олиши шарт.
37. Иситишни бошлашдан олдин ишга қўювчи қуйидагиларга мажбур:
буғ узатиш қувурининг ишга туширилиши режалаштирилган участкасида барча тўкиш арматурасининг ҳолатини текшириш ва уларнинг тўлиқ очилишини таъминлашга;
буғ узатиш қувурининг иситиш керак бўлган участкаларида ва истеъмолчиларга кетувчи шохобчаларда барча беркитувчи қисмлар (сурилма қопқоқ ва жўмраклар) ҳолатини текширишга ва уларни ишга тушириш дастурига мос келадиган ҳолатга (очиқ ва ёпиқ) келтиришга;
буғ узатиш қувурининг иситиш керак бўлган участкаларидаги ва ундан чиқувчи шохобчаланишдаги ускуналарнинг ҳолатини текширишга.
Текширув натижалари ҳақида устага, ишга қўювчи шахсга, ишнинг жавобгар раҳбарига хабар беради.
38. Буғ узатиш қувурини иситишдан олдин ишнинг жавобгар раҳбари қувурнинг иситишга тайёрлигини текшириши, иш бажарувчи ва ходимларга, шунингдек ишга туширувчи бригадага йўриқ ўтказиши, ишга туширишнинг турли босқичларида ўзининг жойлашувини белгилаши ҳамда иш бажарувчи билан алоқа ўрнатиш тартибини белгилаши шарт.
Буғ узатиш қувурининг алоҳида участкаларини иситиш тартиби ва давомийлиги маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ белгиланиши шарт.
39. Магистрал буғ узатиш қувурини иситиш буғни қувурга бош сурилма қопқоқнинг айланма линияси орқали бериш йўли билан амалга оширилиши, айланма линия мавжуд бўлмаган тақдирда эса сурилма қопқоқни аста-секин очиш орқали ўтказилиши шарт.
Бош сурилма қопқоқни очиш даражасини ошириш фақат ишнинг жавобгар раҳбари буғ узатиш қувурининг иситилиши нормал тартибда кечаётганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
40. Гидравлик зарблар пайдо бўлганда, буғ узатиш қувурини иситишда иштирок этаётган ходим бу ҳақида зудлик билан ишнинг жавобгар раҳбарига хабар бериши шарт.
Гидравлик зарблар ҳақида хабар олган ишнинг жавобгар раҳбари иситиш жараёнини тўлиқ тўхтатишга қадар буғ бериш миқдорини камайтириши шарт. Қайта иситишни тиклашга фақат буғ узатиш қувурида гидравлик зарбларни келтириб чиқарган сабаблар аниқланиб, бартараф этилгандан кейин рухсат берилади. Буғ узатиш қувурида гидравлик зарблар пайдо бўлиш сабаблари аниқланиб, бартараф этилмагунга қадар қайта иситишни тиклаш тақиқланади.
41. Ишга тушириш бригадаси камида уч нафардан иборат бўлиши мажбурий ҳисобланади. Бригадир (иш бажарувчи) конденсат дренажини ростлайди, кичик ишчи эса ёрдамчи вазифасини бажаради ва ишнинг жавобгар раҳбари билан доимий алоқани таъминлайди.
42. Буғ узатиш қувурининг иситилаётган участкасидан ташқари, бошқа ишлаб турган иссиқлик узатиш қувурлари жойлашган камералар ва туннелларда иситишни бошлашдан олдин атрофдаги ҳаво ҳарорати табиий ёки сунъий вентиляция орқали пасайтирилиши шарт.
43. Иситиш жараёнида ходимларнинг куйиб қолишининг олдини олиш мақсадида барча дренажли сурилма қопқоқлар, буғ узатиш қувуридаги жўмраклар ва кранлар конденсат ҳамда буғ-конденсатни дренаж қилаётган шахснинг иш жойига қарама-қарши томонга чиқариб юборишни таъминлаши шарт.
44. Буғ узатиш қувури иситилаётганда дренажли арматурани кузатаётган ишчилар, ўзларининг асосий вазифасидан (конденсат дренажи) четга чиқмасликлари шарт ва буғ узатиш қувуридан чиқаётган конденсатнинг камайишига қараб тўкиб юбориш арматурасини аста-секин беркитишлари шарт.
45. Агар буғ узатиш қувурини иситиш жараёнида ёки босим оширилганда конденсат ёки буғ оқимининг камайиши ёки тўхташи туфайли дренаж штуцерининг тиқилиши аниқланса, дренаж штуцери зудлик билан беркитилиб, кейинчалик қайта очиш орқали пуфланиши шарт. Зарур ҳолларда мазкур операциялар 3-4 марта такрорланиши мумкин.
Агар дренаж штуцерини кўрсатилган усулда пуфлаш имкони бўлмаса, уни буғ узатиш қувуридаги босим 1 kgs/сm² гача туширилгандан сўнг сим ёрдамида тозалашга рухсат этилади.
Буғ узатиш қувурида босимни ўлчаш имконияти бўлмаса, дренаж штуцерини тозалашни буғ узатиш қувури тўлиқ ўчирилгандан кейин ўтказиш мумкин.
Дренаж штуцерини тозалаётган ишчи, бу ишларни брезент қўлқопларда бажариши ва дренаж қилинаётган конденсат ёки буғ чиқаётган тарафга қарама-қарши тарафда жойлашиши, тозалаш учун эгилган симни қўллаши шарт.
Тиқилган дренаж штуцерларини пуфлаш ва тозалаш бўйича операциялар эҳтиёткорлик билан бажарилиши шарт.
46. Буғ узатиш қувури шохобчаларини иситиш ишлари учун истеъмолчи (цех)нинг ишчилари жавобгар ҳисобланади. Уларнинг фамилиялари буғ узатиш қувурини иситиш ишлари бошланишидан олдин ишнинг жавобгар раҳбарига маълум қилиниши шарт.
47. Истеъмолчининг (цехнинг) шохобчасини иситиш буғ узатиш ажратувчи сурилма қопқоқни ишга туширувчи ходим томонидан очиш орқали амалга оширилиши шарт. Бунда ажратувчи сурилма қопқоқ олдида истеъмолчининг (цехнинг) вакили доимий равишда бўлиши мажбурий ҳисобланади.
48. Шохобчаларни иситишга буғ беришни кўпайтириш ёки камайтириш фақат истеъмолчининг (цехнинг) жавобгар вакили кўрсатмаси бўйича ўтказилиши мумкин.
49. Буғ узатиш қувурининг ҳар бир участкасида иситишни бошланиши ва тугатилиши ҳақида ишнинг жавобгар раҳбари зудлик билан энергия таъминоти ташкилотининг (цех) жавобгар навбатчи ходимига хабар бериши шарт.
50. Агар буғ узатиш қувурини иситиш пайтида ундан ахлатни чиқариб юбориш учун пуфлаш кўзда тутилган бўлса, ташловчи қисқа қувур камерадан ёки туннелдан чиқарилиши ва шчитлар билан ҳимояланиши шарт. Буғ чиқиш жойларида назорат постлари ўрнатилиши шарт.
51. Буғ узатиш қувурини бош сурилма қопқоқ билан ўчиргандан кейин у тўхтаганда, тўкиб юбориш арматураси орқали буғни дренаж қилишга фақат буғ узатиш қувуридаги босим 1 kgs/сm² гача табиий равишда пасайгандан сўнг рухсат этилади.
Барча дренаж сурилма қопқоқлари, жўмраклар ва кранлар буғ узатиш қувурини кейинги иситишгача очиқ ҳолатда қолдирилиши шарт.
4-§. Иссиқлик узатувчи қувурларни синаш
52. Иссиқлик тармоғини ҳисобланган босимга синашни бошлашдан олдин синалиши лозим бўлган узатувчи қувурдан ҳавони тўлиқ чиқариб юбориш таъминланиши шарт.
Ишга қўювчи синашлар бошланишидан олдин иссиқлик элтувчининг ҳисобланган параметрларига мувофиқ беркитувчи арматура ҳамда назорат-ўлчаш асбобларининг тўғри ўрнатилганлиги ва техник ҳолатини, шунингдек синаш дастурига мувофиқ тиқинлар ўрнатилганлигини текшириши шарт.
53. Ҳисобланган босимга синаш ишлари тармоқдаги сув ҳарорати 40°С дан ошмаган ҳолларда амалга оширилиши шарт.
Ҳисобланган босим ва ҳисобланган ҳарорат бўйича синашларни бир вақтнинг ўзида ўтказишга йўл қўйилмайди.
54. Иссиқлик тармоғини ҳисобланган босимга ва ҳисобланган ҳароратга синашларни ўтказиш вақти олдиндан (камида 48 соат олдин) синалаётган тармоққа уланган истеъмолчиларнинг (цехларнинг) жавобгар вакилларига қўл қўйдирилиб, хабар берилиши шарт.
55. Иссиқлик тармоғини ҳисобланган босимга синаш ишларини ўтказиш вақтида иссиқлик пунктлари ва истеъмолчиларнинг маҳаллий тизимлари синалаётган тармоқдан узилган бўлиши шарт.
Ҳисобланган ҳароратга синашлар ўтказилаётганда иссиқлик тармоғидан болалар муассасалари ва шифохоналарнинг иситиш тизимлари, бевосита уланган иситиш тизимлари, иссиқ сув таъминотининг очиқ тизимлари, шунингдек автоматлаштирилмаган ёпиқ иссиқ сув таъминоти тизимлари узилган бўлиши шарт.
Узиш ишлари иссиқлик тармоғининг узатувчи ва қайтувчи қувурларида ўрнатилган биринчи сурилма қопқоқлар орқали (иссиқлик тармоғи томонидан) амалга оширилиши шарт.
Иссиқлик пунктларидаги барча тўкиш ва ҳаво кранлари тўлиқ очиқ ҳолатда бўлиши шарт.
56. Иссиқлик пунктида узиш арматураси зарур зичликни таъминламаганда, истеъмолчиларни узиш ишлари иссиқлик тармоғига истеъмолчилар (цехлар) уланган камераларда ўрнатилган сурилма қопқоқлар орқали ёки иссиқлик пунктларида тиқинлар ўрнатиш йўли билан амалга оширилиши шарт.
57. Иссиқлик тармоғида иссиқлик ташувчининг ҳисобланган параметрларига синашлар ўтказилаётган вақтда иссиқлик пунктларида ва истеъмолчиларнинг (цехларнинг) маҳаллий тизимларида ходимларнинг доимий навбатчилиги ташкил қилиниши шарт.
58. Иссиқлик тармоғида ҳисобланган ҳароратга синаш вақтида, иссиқлик тармоғининг бутун трассаси бўйича кузатиш ўрнатилади. Бунинг учун трасса бўйича синашларни ўтказиш раҳбари кўрсатмасига кўра, маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда иссиқлик тармоғининг (цехнинг) эксплуатация қилувчи ходимидан ва истеъмолчидан иборат ҳамда ташкилотнинг тегишли хизмати иштирокида кузатувчилар қўйилган бўлиши шарт.
Асосий эътиборни тармоқнинг пиёдалар ва транспорт ҳаракатланадиган участкаларига, каналсиз ўтказилган участкаларга, аввал қувурлар коррозиядан емирилган ҳолатлар кузатилган участкаларга ва бошқаларга қаратиш шарт.
59. Иссиқлик тармоғида иссиқлик элтувчининг ҳисобланган параметрларига синашлар ўтказилаётган пайтда қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:
синалаётган участкаларда синашлар билан боғлиқ бўлмаган бирон-бир ишларни бажариш;
камераларда, туннелларда ва иссиқлик пунктларида синашда иштирок этмаётган шахсларнинг бўлиши;
узатувчи қувурнинг фланецли бирикмалари ва арматуралар қаршисида туриш;
аниқланган носозликларни бартараф қилиш;
иссиқлик тармоғини ҳисобланган ҳароратга синашда иссиқлик камералари ва туннелларга ходимларни синашда қатнашувчи шахс сифатида, шу билан бирга қатнашмайдиган шахс сифатида тушиши ва у ерда бўлиши.
Иссиқлик тармоғини иссиқлик элтувчининг ҳисобланган босимига синашда, шунингдек, босимни кескин кўтариш ва босимни синаш дастурида кўзда тутилган чегарадан юқорига кўтариш тақиқланади.
60. Ҳароратни ошириш ёки камайтириш соатига 30°С дан ошмаган тезликда амалга оширилиши шарт. Иссиқлик элтувчининг ҳароратини синаш дастурида назарда тутилган чегарадан ортиқ ошириш тақиқланади.
61. Иссиқлик тармоғини иссиқлик элтувчининг ҳисобланган параметрларига (ҳароратга, босимга) синаш пайтида камералар ва туннелларни кўрикдан ўтказиш ишлари тасдиқланган дастурга мувофиқ ҳамда юқори ҳароратли камералар ва туннелларга хизмат кўрсатиш қоидалари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши шарт.
2-боб. Иссиқлик тармоқларини таъмирлаш
1-§. Умумий қоидалар
62. Таъмирлаш ишларига иссиқлик тармоқлари ускуналари билан ишлашни биладиган ва махсус ўқитилган ишчилар жалб қилиниши шарт. Ишлар бошланишидан олдин ишнинг жавобгар раҳбари таъмирловчи бригада аъзоларига ишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича шахсан йўриқ бериши шарт. Бунда асосий эътибор хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишига қаратилиши лозим.
Босим ва кучланиш остида бўлган ускуналарда таъмирлаш ишларини ўтказиш тақиқланади.
63. Сутканинг қоронғи вақтида таъмирлаш ишларини ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ёритиш етарли бўлганда ўтказишга рухсат берилади.
64. Иссиқлик тармоқлари трассаси бўйича таъмирлаш ишларида қўлланиладиган машиналар ва механизмлар турғун ҳолатда ўрнатилиши ҳамда уларнинг ағдарилиб кетиши ва ўз-ўзидан силжиб кетишининг олдини олиш мақсадида ишончли маҳкамланиши шарт.
65. Ишчиларни зарарли газлар пайдо бўлиши мумкин бўлган хавфли жойларга, жумладан камералар ва шурфларга киритишдан олдин мазкур жойлар тўлиқ шамоллатилиши ва аниқланган газлар чиқариб ташланиши шарт. Шундан сўнг қайта текшириш ўтказилиши лозим.
Зарарли газлар кутилмаган ҳолда пайдо бўлган тақдирда, ишлар зудлик билан тўхтатилиши ва ишчилар хавфли ҳудуддан чиқарилиши шарт.
66. Газланган муҳитда ишларни бажаришда рангли металлдан тайёрланган болғалар, кувалда ва бошқа асбоблардан фойдаланилиши шарт.
Қора металлдан тайёрланган асбоблар ва қўшимча мосламалар зарба вақтида учқун ҳосил бўлишининг олдини олувчи қопламага эга бўлиши шарт. Зубилонинг кесувчи қисми мой билан мойланиши лозим.
Газланган муҳитда электр дреллар ва учқун чиқариши мумкин бўлган бошқа электр асбобларидан фойдаланиш тақиқланади.
67. Газ мавжуд бўлиши мумкин бўлган жойларда пайвандлаш ишларини бошлашдан олдин ҳаво муҳити газланганликка текширилиши шарт. Бунда ҳаводаги кислород миқдори ҳажм бўйича камида 20,5% бўлиши шарт. Ҳаводан намуна олиш ишлари вентиляцияси энг ёмон бўлган жойлардан амалга оширилиши шарт.
Газнинг солиштирма оғирлигига боғлиқ равишда намуна учун қуйидаги баландликда олиниши шарт:
ҳаводан енгил газ учун (табиий, коксли ва бошқалар) — юқори ҳудудда 200 — 300 мм;
ҳаводан оғир газ учун (пропан, бутан ва бошқалар) — пастки ҳудудда 700 — 1000 мм.
Пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақт давомида камера (туннел) яхши вентиляция қилиниши шарт.
Пайвандлаш ва бошқа очиқ оловни қўллаш билан боғлиқ ишларни газланган муҳитда (атмосферада) ўтказиш тақиқланади.
68. Ускуналар ва узатувчи қувурларни вертикал жойлашув бўйича турли сатҳларда бир вақтнинг ўзида таъмирлаш ишларини ўтказишга фақат зарур ҳолларда, барча пастки сатҳларда ишлаётган ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи ҳимоя қопламалари ўрнатилган шароитда рухсат этилади.
69. Ускуналарни ва узатувчи қувурларни демонтаж қилиш билан боғлиқ таъмирлаш ишларини амалга оширишда ускунанинг қолган тугунлари ва элементларининг турғунлигини таъминловчи операцияларни бажариш кетма-кетлиги олдиндан белгиланиши шарт. Ускунанинг қолган элементлари ҳамда узатувчи қувур участкаларининг турғунлиги устидан доимий назорат таъминланиши шарт.
70. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойларда вақтинчалик электр симлари изоляцияланган симлардан бажарилиши шарт ҳамда улар иш жойидан камида 2,5 m, ўтиш йўлакларидан 3 m ва транспорт ҳаракати йўлларидан 5 m масофада мустаҳкам таянчларга осиб қўйилиши лозим.
Ердан, полдан ва қопламалардан 2,5 m дан кам баландликда жойлашган электр симлари қувурлар ёки қутилар ичига жойлаштирилиши шарт.
71. Фланецли бирикмаларда болт тешикларининг мослигини текшириш фақат ломчалар ёки қисқичлар ёрдамида амалга оширилиши шарт. Ушбу ишларни бармоқлар билан бажариш тақиқланади.
2-§. Иссиқлик қувурларини таъмирлаш
72. Иссиқлик қувурларини таъмирлаш ишларини бошлашдан олдин ишга қўювчи цех, участка устаси (смена устаси, цех бошлиғи) таъмирлаш ишларини хавфсиз ўтказишни таъминлаш мақсадида иш жойларини тайёрлаши шарт. Бунда у қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
камеранинг газланганлигини газоанализатор ёрдамида текшириш;
зарур алмашлаб улашларни бажариш;
ишнинг жавобгар раҳбари ва иш бажарувчи иштирокида иссиқлик тармоғининг ўчирилаётган участкасининг ҳар икки томонида, ундан шохобланиш йўналишларида, шунингдек дренаж ва чиқариш линиялари ҳамда туташтиргич томонидаги сурилма қопқоқлар ва жўмракларни қулф билан занжирлаб беркитиш;
таъмирланадиган участкани ўчирувчи сурилма қопқоқлар ва жўмракларга «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» ёзувли плакатларни осиш;
сурилма қопқоқларнинг электр юритмаларидан ва уларни таъминловчи кабеллардан кучланишни олиш ҳамда сақлагичларни ечиб қўйиш.
Иссиқлик тармоғининг таъмирланадиган участкасини ўчирувчи сурилма қопқоқлар ва жўмраклардаги қулфлар калитлари таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар ишга қўювчи шахсда сақланиши шарт.
73. Ўчирувчи сурилма қопқоқлар ва жўмракларни ишга туширилишидан олдин улар зарур зичликни таъминламаган тақдирда, иссиқлик тармоғининг таъмирланаётган қисми қопқоқлар ўрнатиш орқали узилиши шарт. Қопқоқларнинг қалинлиги буғ ёки сув босимига мос бўлиши шарт.
Қопқоқлар аниқ кўринадиган тутқичга эга бўлиши ва одатда тутқичлари юқорига қаратиб ўрнатилиши шарт.
74. Ишнинг жавобгар раҳбари ва иш бажарувчи ишлар бошлангунга қадар, сурилма қопқоқ ва жўмракларнинг зич қилиб беркитилганлигига ҳамда узатувчи қувурда босим йўқлигига шахсан ишонч ҳосил қилиши шарт. Узатувчи қувурда ортиқча босим бўлган тақдирда таъмирлаш ишларини бошлаш тақиқланади.
75. Дренажлаш сув ва буғни тушириш арматураси орқали амалга оширилиши шарт. Фланецли бирикмаларнинг болтли қисмларини бўшатиш йўли билан қувурларда босимни камайтиришга ва уларни дренажлашга фақат зарур ҳолларда, узатувчи қувурни тушириш (дренаж) қурилмалари орқали бўшатиш имконияти бўлмаганда рухсат берилади. Бундай ҳолларда болтли бирикмаларни бўшатиш, ушбу ишларни бажараётган ишчи қарама-қарши томондан туриб, бажарилиши керак.
76. Параллел ишлаётган иссиқлик узатувчи қувурлар жойлашган камераларда ишлар олиб борилаётганда ишнинг жавобгар раҳбари ва иш бажарувчи томонидан ходимларни куйишдан ва юқори ҳарорат таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар (ишлаб турган ускуналарни тўсиш, вентиляцияни таъминлаш, махсус кийим-бошдан фойдаланиш ва бошқалар) кўрилиши шарт.
77. Камералар ва туннелларда оғир ускуналарни таъмирлаш ишлари тор шароитларда мос хавфсизлик чораларини қўллаган ҳолда, кўтарувчи механизмлар (осма чиғирлар, домкратлар ва бошқалар)дан фойдаланиб амалга оширилиши шарт.
78. Трассага чиқарилган қувурлар хандақ бўйлаб унинг чеккасидан камида 1 m масофада жойлаштирилиши шарт.
79. Қувурларни осилган ҳолатда, бириктириш жойларида тагликларсиз монтаж қилиш ва пайвандлаш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
80. Эгри киргизмалар ва беркитувчи арматурани монтаж қилиш ишлари ишнинг жавобгар раҳбари бевосита раҳбарлиги остида амалга оширилиши шарт.
81. Пайвандлаш ишлари бажариладиган жойлар атмосфера ёғингарчиликларидан, қаттиқ шамол ва қуёш нурларидан пешайвонлар, палаткалар ва бошқа қурилмалар билан ҳимояланган бўлиши шарт.
Момақалдироқ пайтида иссиқлик тармоқлари трассасидаги барча ишлар тўхтатилиши, ишлаётганлар эса қувурлар ва механизмлардан хавфсиз жойга четлаштирилиши шарт.
82. Рентген ва гамма-нурланиш манбаини қўллаш билан пайвандланган чокларни назорат қилиш бўйича ишлар амалдаги радиоактив моддалар ва ионловчи нурланиш манбалари билан ишлашда санитария қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
83. Қувурлар, ускуналарнинг бошқа элементлари ва арматураларни хандаққа тушириш жараёнида, шунингдек ўрнатилган ускуналар ва узатувчи қувур тугунлари тўлиқ маҳкамланмагунга қадар ишчиларнинг хандақда бўлиши ҳамда улар тагида туриши тақиқланади.
84. Электр симлари яқинида (узатувчи қувурнинг монтаж қилинаётган тугуни ёки қисмининг энг катта узунлигига тенг масофа доирасида) ускуналар ва узатувчи қувурларни монтаж қилиш ишлари электр кучланиши олинган ҳолда амалга оширилиши шарт.
85. Газ бўлиши мумкин бўлган камералар, туннеллар, чуқурликлар, шурфлар ва хандақларда таъмирлаш ишлари топшириқ (наряд) асосида ҳамда мазкур Қоидаларнинг 5-иловаси талабларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
86. Ишчиларни қувурларни кўздан кечириш ва бегона предметлардан тозалаш учун уларга киришларига, фақат узунлиги 150 m дан кўп бўлмаган тўғри чизиқли участкаларда, қувурнинг диаметри 800 mm дан кам бўлмаганда рухсат берилади.
Бунда кўздан кечириш ва тозалаш керак бўлган участкаларнинг ҳар икки томонларида қувурдан эркин чиқиш таъминланган бўлиши шарт.
Участкада тармоқланиш, туташтириш ёки бошқа узатувчи қувурлар билан бирлашиш мавжуд бўлган ҳолларда, улар ишончли тарзда ўчирилиши шарт.
Қувурни кўздан кечириш ва тозалаш ишларига камида уч нафар ишчи тайинланиши шарт. Уларнинг иккитаси қувурнинг ҳар икки чеккасида жойлашиб, қувур ичида ишлаётган ишчини кузатиб туриши шарт.
Қувур ичида ишлаётган ишчи тиззабанд (ҳимоя воситаси) кийиши ҳамда тасма ёки арқон билан жиҳозланган сақловчи камар тақиши шарт. Арқоннинг бир учи қувурга кириш жойида турган кузатувчида бўлиши лозим.
Қувурдан чиқиш томонида турган кузатувчида қувурнинг бутун участкасини ёритишни таъминлайдиган ёритгич бўлиши шарт.
Агар кузатувчилар қувурдаги ишчи ўзини ёмон ҳис қилаётганини пайқасалар ёки тегишли сигнал олсалар, улар тасма ёки арқон ёрдамида ишчини қувурдан чиқаришга зудлик билан ёрдам беришлари шарт.
87. Қувурларнинг ички юзасини коррозия маҳсулотларидан тозалаш ишлари махсус лойиҳалар асосида амалга оширилиши шарт. Ишчининг қувур ичида бўлиш вақти 30 дақиқадан ошмаслиги, сўнгра у камида 15 — 20 дақиқага қувурдан чиқиб дам олиши шарт.
Ишчини қувур ичида ишлашга юборишдан олдин иш бажарувчи ишларни хавфсиз амалга ошириш шароитларини таъминлаши ҳамда қувур ичида, шунингдек қувурнинг ҳар икки чеккасида жойлашган иссиқлик тармоғи камераларида газ мавжуд эмаслигига шахсан ишонч ҳосил қилиши шарт.
88. Иссиқлик тармоғининг мачталари, эстакадалари ва бошқа ер усти конструкцияларига қувурлар, арматуралар ҳамда бошқа материалларни кўтаришга фақат элтувчи конструкцияларнинг мустаҳкамлиги олдиндан текширилгандан (кўрик ва ҳисоб-китоблар ўтказилгандан) кейин рухсат этилади.
89. Махсус тўсиқлар билан жиҳозланмаган қувурлар бўйлаб юришга, шунингдек қувурлар устида туриб ёки ўтириб ишларни бажариш тақиқланади.
90. Компенсаторларнинг сальникларини тиқиб киритишга қувурдаги босим 2 mm сув устунидан ошмаган ва иссиқлик ташувчининг ҳарорати 45°С дан ошмаган ҳолларда рухсат этилади. Қолган барча ҳолатларда сальникларни фақат узатувчи қувур тўлиқ бўшагандан кейин киритиш шарт.
Компенсаторларнинг сальникли тиқинларини алмаштириш фақат узатувчи қувур тўлиқ бўшагандан кейин амалга оширилиши мумкин.
91. Бошқа цех ходимлари ёки пудратчи ташкилотлар томонидан бажариладиган ишлар мазкур Қоидаларнинг 3-боби талабларига мувофиқ ўтказилиши шарт.
3-§. Иссиқлик пунктларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш
92. Истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктлари, уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар ва энергия таъминоти ташкилоти ходимлари кириши осон бўлган алоҳида изоляцияланган қуруқ хоналарда жойлашиши шарт.
93. Истеъмолчиларнинг 2 Гкал/соатдан ортиқ юкламали иссиқлик пунктлари энергия таъминоти ташкилотининг (цехнинг) навбатчиси билан телефон алоқасига эга бўлиши шарт.
94. Иссиқлик пунктларининг ўлчамлари уларда жойлашган ускуналарга ва узатувчи қувурга нормал хизмат кўрсатиш имкониятини таъминлаши шарт. Ўтиш йўлларининг кенглиги 1 m дан, хоналар баландлиги 2 m дан кам бўлмаслиги шарт. Эшиклар ташқарига очилиши шарт (чиқиш томонга). Буғ истеъмол қилувчи истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктлари хоналари камида иккита чиқишга эга бўлиши шарт.
95. Доимий навбатчи ходимлари йўқ бўлган иссиқлик пунктлари хоналари қулфга беркитилган бўлиши ва хоналарнинг калитлари аниқ белгиланган жойда сақланиши шарт. Иссиқлик пунктларида жойлашган ускуналарга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга алоқаси йўқ шахсларнинг иссиқлик пунктлари хоналарига кириши тақиқланади.
96. Иссиқлик пунктларидаги ходимларнинг хавфсиз иш шароитларини таъминловчи ускуналарнинг ва хоналарнинг ҳолатига жавобгарликни истеъмолчи олиб боради.
97. Истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктлари ва тизимларидаги ускуналарнинг ишлаши устидан назоратни иссиқлик билан таъминловчи ташкилот (цех) олиб боради.
98. Иссиқлик пунктларидаги ускуналарни монтаж қилиш лойиҳа бўйича ўтказилиши шарт.
Бунда:
беркитувчи арматуранинг жойлашиши фланецли бирикмаларда калитнинг эркин ҳаракатланиши;
назорат-ўлчаш воситаларининг жойлашиши кўрсатмаларни олиш учун қулай бўлиши;
насосларнинг жойлашиши бошқа ускуналарга (сурилма қопқоқлар, элеваторлар ва бошқалар) хизмат кўрсатишни қийинлаштирмаслиги;
электр двигателлар ва электр билан таъминловчи шчитлар ишончли ерга уланган бўлиши;
ускуналарнинг алоҳида элементларини ва узатувчи қувурни кўчириш ва ўрнатиш учун оддий механизмлар (иссиқлик пунктлари хонасининг қопламасига маҳкамланган осма чиғирлар ва бошқалар) эга бўлиши;
2,5 m дан ортиқ баландликдаги ускуналарга ва узатувчи қувурларга хизмат кўрсатишда панжарали майдончалар ва стационар нарвонлар билан таъминланиши зарур.
99. Иссиқлик пунктининг узатувчи қувурлари ва ускуналарининг барча иссиқлик юзалари изоляцияланган ва бўялган бўлиши шарт.
100. Иссиқлик пунктининг узатувчи қувурлари ва ускуналарининг барча канализация тармоғи билан уланишлари узилиш орқали (раковина, воронка ёки ўра воситасида) амалга оширилиши шарт. Сув узатувчи қувурлар билан уланишлар эса туширмалар орқали бажарилиши ва улар осон ажратиладиган бўлиши лозим.
101. Ишга тушириш, тўхтатиш ва нормал эксплуатация жараёнида маҳаллий тизимларнинг барча ўчиришларини, ёқишларини ва алмашлаб улашларини, узатувчи ва қайтувчи линиялар сурилма қопқоқларини аста-секин, навбатма-навбат ва босқичма-босқич ҳаракатга келтириб бажариш шарт. Бунда ҳар қандай ҳолатларда ҳам тизимдаги босимни, ушбу тизим учун статик босимдан пастга тушмаслигини ва рухсат этилганидан ошмаслигини узлуксиз кузатиш зарур.
Тизимдаги босим статик босимдан паст ёки рухсат этилганидан ортиқ бўлиш хавфи бўлмаса, тизимдаги узиш ва улашларни сурилма қопқоқларни навбатма-навбат ёпиш ёки очиш йўли билан ўтказиш мумкин. Бундай ҳолларда тизимни узиш узатувчи линиядан бошлаб сурилма қопқоқларни навбатма-навбат ёпиш орқали амалга оширилади, тизимни улаш эса аксинча қайтувчи линиядан бошлаб сурилма қопқоқларни навбатма-навбат очиш орқали бажарилади.
102. Истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктидаги жорий таъмирлаш ишлари одатда ташқи иссиқлик тармоғида иссиқлик элтувчининг ҳарорати 75 0 С дан юқори бўлмаганда ўтказилиши шарт. Бунда ускуналарни ўчириш фақат истеъмолчининг иссиқлик пунктидаги бош сурилма қопқоқ билан амалга оширилиши мумкин.
Ташқи иссиқлик тармоғида иссиқлик элтувчининг ҳарорати 75 0 С дан юқори бўлганда, иссиқлик тармоғида таъмирлаш ва ускуналарни алмаштириш, иссиқлик пунктидаги бош сурилма қопқоқлар билан ҳамда истеъмолчига тармоқланишдаги (яқин камерадаги) сурилма қопқоқлар билан, тизим олдиндан ўчирилган шароитда бажарилиши шарт. Ўчириш энергия билан таъминловчи ташкилот ходими томонидан ўтказилади.
Ўчирувчи арматуранинг зичлиги етарли бўлмаган ҳолларда иссиқлик пункти ускуналарини таъмирлаш ишларига фақат тўсиқлар ўрнатилгандан кейин киришиш мумкин.
103. Фланецли бирикмаларнинг болтларини ва арматуранинг сальникли зичламаларини тортишни, чўян деталларда шикастланиш ва ўта кучланиш юзага келишини олдини олиш учун секин ва контур бўйича бир текисда ўтказиш керак. Фланецли бирикмалар ва сальниклар болтларининг резбалари мунтазам равишда мойда аралаштирилган графит билан суркалиши шарт.
104. Элеватор конуси алмаштирилаётганда, мазкур ишларни бажараётган чилангар элеватор олдида жойлашган энг яқин киргизмадаги иккита фланец болтини ечиши шарт. Чўян арматуранинг шикастланишини олдини олиш мақсадида элеватор олдидаги қувур участкаларини тортиш орқали конусни чиқариб олиш тақиқланади.
105. Хизмат кўрсатувчи ходим симобли воситалар билан ишлаганда иссиқлик пункти хонасида тўкилган симоб одамлар соғлиғига зарарли таъсир қилишини эсда сақлаши шарт.
106. Хизмат кўрсатувчи ходим ўлчаш воситалари кўрсаткичларини олиш ёки ускуналарга профилактик хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган вақтдан ортиқ фланецли бирикмалар ва чўян арматура олдида турмаслиги шарт.
107. Ҳарорати 100 0 С дан юқори бўлган истеъмолчиларнинг сувли тизимлари учун тизимнинг юқори нуқталаридаги босим, сув қайнаб кетишининг олдини олиш учун зарур бўлган босимдан камида 0,02-0,03 MPa (0,2-0,3 kg·s/см 2 )га юқори бўлиши шарт.
108. Иссиқлик пунктининг ускуналарини ҳар йили таъмирдан ўтказиш шарт. Таъмирлаш ҳажми ва ўтказиш вақти энергия таъминоти ташкилоти (цех) билан келишилган бўлиши керак.
109. Босимни автоматик равишда ростловчи регуляторлар (редукторлар) билан жиҳозланган буғ истеъмолчилари иссиқлик пунктлари, шунингдек дросселланган буғ томонида (редуктордан кейин) сақлаш клапанлари билан жиҳозланиши шарт.
110. Буғ билан таъминланадиган иссиқлик пунктлари ва тизимларини улашда тегишли тўкиш дренажлари олдиндан очилиши ҳамда узатувчи қувурлар ва ускуналар иситилиши шарт. Иситиш тезлиги гидравлик зарблар юзага келишини истисно этувчи даражада таъминланиши лозим.
111. Истеъмолчиларнинг иссиқлик пунктларида ва тизимларида ўрнатилган иссиқлик алмаштирувчи аппаратлар ва насосларни таъмирлаш, шунингдек изоляциялаш ишлари мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига риоя қилган ҳолда бажарилиши шарт.
4-§. Иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш воситаларига хизмат кўрсатиш
112. Бирламчи (беркитувчи) автоматика датчиклари жўмракларини, назорат-ўлчаш воситалари ҳамда ҳимоя воситаларини улаш ва узишни иссиқликдан фойдаланувчи қурилмага хизмат кўрсатувчи ходим амалга ошириши керак. Датчиклар, назорат-ўлчаш воситалари ва ҳимоя воситалари олдидаги иккиламчи жўмракларга хизмат кўрсатишни, иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалардаги иссиқлик автоматикаси ва ўлчов воситаларини кўрикдан ўтказишни, иссиқлик шчитларининг ички кўрикларини иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга хизмат кўрсатувчи махсус ходим амалга ошириши шарт.
113. Датчикларни узиш импульсли линияларда ричаг қўлланмаган ҳолда, бирламчи (танланган) жўмракларни ёпиш билан амалга оширилиши керак. Агар датчикнинг импульсли линияси турли танланган қурилмаларга уланган бўлса, ушбу қурилмалардаги барча бирламчи (танланган) жўмраклар ёпилган бўлиши шарт.
Муҳит босими 6 MPa (60 kg s/см²) дан юқори бўлган ҳолларда датчикни узиш кетма-кет ўрнатилган иккита беркитувчи жўмракни ёпиш орқали амалга оширилиши лозим.
Босими 6 MPa (60 kg·s/см²) дан юқори бўлган импульс линияларини таъмирлаш фақат узилган узатувчи қувурларда (иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларда) амалга оширилиши шарт.
114. Импульсли линияларга уланган узатувчи қувур ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилма босим остида турган бўлса, импульсли линияларнинг беркитувчи арматураси берк бўлиши ва унда «ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА!» ёзувли плакатлар осилган бўлиши шарт.
115. Узилган импульс линиясида босим мавжуд эмаслиги уни атмосфера билан улаш орқали текширилиши шарт. Агар импульс линиясида пуфлаш қурилмалари мавжуд бўлмаса, босимнинг йўқлиги мазкур линияни датчикдан ажратиш орқали текширилади. Бунда линияни датчикка улайдиган гайка гайкали калит ёрдамида эҳтиёткорлик билан, гайка остида суюқлик пайдо бўлгунча, линия босими камайгунча ва суюқлик оқими сусайгунча босқичма-босқич бўшатилиши лозим. Шундан сўнг 30 — 40 сония кутилиб, гайка яна ярим ёки бир айланишга бўшатилиб, босим туширилиши керак. Босим тушиши жараёнида гайка босқичма-босқич бўшатилиб борилиши лозим, бунда босим тўлиқ туширилган пайтда гайка штуцерда 3-4 айланиш ҳолатида қолиши керак. Агар гайкани бўшатиш жараёнида линия босими камаймаса, гайка қайтадан маҳкамланиб, импульс линияси тўлиқ ўчирилишини таъминлаш чоралари кўрилиши шарт. Ушбу операциялар ҳимоя қўлқопларида бажарилиши шарт.
116. Узатувчи қувурлар ва идишларда импульсли линияларни улашни, ўлчаш диафрагмалари ва арматуранинг фланецларини қисмларга ажратишни, термопаранинг гильзаларини ўрнатишни ускуналар бириктирилган цехнинг асосий ходимлари бажариши шарт. Кўрсатилган ишлар узатувчи қувурлар ва идишлардан босим олингандан кейин ва дренажлар очиқлигида бажарилиши шарт.
117. Бориш қийин бўлган ва ҳарорат 33 0 С дан юқори бўлган жойларда жойлашган термопаралар ва қаршиликлар термометрларини алмаштириш ва созлашни камида иккита ишчи бажариши шарт. Иш жойларини вентиляция қилиш мақсадида кўчма ҳаво-душлаш ускуналаридан фойдаланиш зарур.
118. Махсус пуфлаш қурилмалари йўқ бўлганда ёки тўлиб қолган пуфлаш линияларида сув ва буғ импульс линияларини пуфлашни, технологик цехнинг навбатчи ходими рухсати билан камида иккита ишчи технологик операциялар кетма-кетлиги ва хавфсизлик чоралари кўрсатилган маҳаллий йўриқномага мувофиқ бажариши шарт.
119. Авария ҳолати юзага келганда иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларда пуфлаш тўхтатилиши, арматура беркитилиши шарт.
120. Манометрларни, датчикларни алмаштиришда фақат бирламчи (олинадиган) жўмраклар беркитилганидан кейин амалга ошириш керак. Манометрлар, датчиклардаги гайкаларини аста-секин бураб бўшатиш керак.
121. Агрессив муҳитнинг тасодифий чиқиб кетиши эҳтимоли мавжуд бўлган импульс линиялари, шунингдек иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш аппаратураларида ишлар бажарилаётганда резина қўлқоплар, фартук ва ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш шарт.
122. Максимал рухсат этилган босимни белгилаш учун ўлчаш воситаси шкаласида қизил чизиқ белгиланган бўлиши ёки восита қўшимча қизил милга эга бўлиши лозим. Қўшимча милнинг ҳаракати ишчи мил ҳаракати билан боғлиқ бўлмаслиги шарт. Ўлчаш воситаси ойнасига қизил чизиқ тушириш тақиқланади.
123. Пружинали манометрлар буғ узатувчи қувурларга сифонли қувурлар ва уч йўлли кранлар орқали уланиши шарт.
124. Манометр кўрсаткичлари хизмат кўрсатувчи ходимга аниқ ва равшан кўриниши шарт. Бунда манометр шкаласи вертикал текисликда ёки олдинга 30° С гача қия ҳолатда жойлаштирилиши лозим. Манометр яхши ёритилиши, иссиқлик нурланишидан ва музлашдан ҳимояланган бўлиши шарт. Манометр ер сатҳидан 2 — 5 m баландликда ўрнатилганда, унинг кузатиш диаметри 160 mm дан кам бўлмаслиги шарт. Манометрни хизмат кўрсатиш ер сатҳидан 5 m дан ортиқ баландликда ўрнатиш тақиқланади.
125. Пломбаси ва тамғаси мавжуд бўлмаган, текшириш муддати ўтган, ойнаси синган ёки кўрсатиш аниқлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа носозликлари мавжуд манометрлардан, шунингдек ўчирилганда милли шкаланинг нол белгисига қайтмайдиган манометрлардан фойдаланиш тақиқланади.
126. Термометрлар учун гильзалар тоза ҳолатда сақланиши ва доимо машина мойи билан тўлдирилган бўлиши шарт. Гильзадаги мой сатҳи термометрнинг симоб устунини тўлиқ қоплаб туришни таъминлаши лозим.
Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига 8-ИЛОВА
Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва уларни синаш қоидалари
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
а) ҳимоя кўзойнаклари, брезентли қўлқоплар, газга қарши ниқоблар, сақловчи белбоғлар, йўғон арқонлар;
б) вақтинчалик тўсиқлар, огоҳлантирувчи плакатлар;
в) резинали диэлектрик қўлқоплар, бўтиклар, калишлар, гиламчалар, изоляцияловчи тагликлар.
2. Эксплуатацияда ва захирада сақланаётган ҳимоя воситалари уларнинг соз ҳолатда бўлишини ҳамда олдиндан таъмирсиз фойдаланишга яроқлилигини таъминлайдиган шароитларда сақланиши керак. Шу боис, бундай воситалар намланиш, ифлосланиш ва механик шикастланишдан ишончли ҳимоя қилинган бўлиши шарт.
3. Эксплуатацияда бўлган резинали ҳимоя воситалари ёпиқ хоналарда, махсус шкафлар жавонларида ҳамда бошқа воситалардан алоҳида ажратилган яшикларда сақланиши шарт.
Улар резинани емирувчи мойлар, бензин ва бошқа моддалар таъсиридан, шунингдек қуёш нурларининг тўғридан-тўғри таъсиридан ҳимояланган бўлиши ҳамда иситиш асбобларидан узоқлаштирилган масофада жойлаштирилиши лозим.
Захирадаги резинали ҳимоя воситалари иситиладиган, қоронғи ва қуруқ хоналарда 0 дан +25°С гача бўлган ҳароратда сақланиши шарт.
4. Газга қарши ниқоблар қуруқ хоналарда махсус жилдлар ва ғилофларда сақланиши шарт.
5. Вақтинчалик тўсиқлар (шчитлар) махсус жиҳозланган хоналарда (пешайвонларда) сақланиши лозим.
6. Якка фойдаланишдаги ҳимоя воситалари, ҳимоя воситаларининг номи, берилган санаси ва қабул қилиб олган шахснинг имзоси кўрсатилган ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш журналида ҳисобга олиниши керак.
7. Барча ҳимоя воситалари эксплуатацияга қабул қилинишида, заводда ўтказилган синовлардан қатъи назар, қўшимча равишда синовдан ўтказилиши шарт. Шунингдек, улар даврий равишда назорат кўригидан ўтказилиши ҳамда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида белгиланган меъёрлар ва муддатларга мувофиқ механик синовлардан ўтказилиши лозим.
8. Резинали диэлектрик қўлқоплар, бўтиклар, калишлар, гиламчалар, изоляцияловчи тагликлар ва бошқа ҳимоя воситалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ белгиланган муддатларда синовдан ўтказилиши ва текширилиши шарт.
9. Ҳимоя воситаларини навбатдан ташқари синашдан ўтказиш улар таъмирланганидан кейин, носозлик аниқланганда ёки алоҳида қисмлари алмаштирилганда амалга оширилади.
Синаш натижалари белгиланган тартибда журналга қайд этилади. Журнал шакли қатъий белгиланмайди.
10. Ҳимоя воситасини ҳар бир ишлатишдан олдин ходим унинг соз ҳолатда эканлигини ва ташқи шикастлар мавжуд эмаслигини текшириши, чангдан тозалаб артишини, шунингдек резина қўлқопларнинг тешилмаганлигини текшириши шарт.
Синов муддати ўтган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
2-боб. Ҳимоя воситаларга бўлган талаблар ва улардан фойдаланиш қоидалари
1-§. Огоҳлантирувчи плакатлар
11. Огоҳлантирувчи плакатлар кучланиш остида бўлган қисмларга яқинлашишнинг олдини олиш, иш жойига кучланиш берилиши мумкин бўлган коммутацион аппаратларни ишлатишни тақиқлаш, шунингдек иш олиб борилаётган жойни кўрсатиш ва ходимларни қабул қилинган хавфсизлик чоралари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида қўлланилади.
12. Плакатлар мазкур Қоидаларнинг 8-иловаси 1-жадвалига асосан учта гуруҳга ажратилади:
а) огоҳлантирувчи;
б) тақиқловчи;
в) рухсат берувчи.
Қўллаш тавсифи бўйича плакатлар стационар ва кўчма бўлиши мумкин.
Кўчма плакатнинг юқори қисмида уларни жойига маҳкамлаш учун тешик, қисқич, илгак ёки арқонча бўлиши керак.
13. Плакат металл туникачадан ёки пластикли материалдан тайёрланиши лозим.
Расмлар ва ёзувлар мос рангдаги эмалли бўёқда бажарилиши керак.
Плакатларнинг рўйхати, ўлчами ва тавсифи 1-жадвалда берилган.
1-жадвал Плакатдаги ёзув Ўлчами Кўчма ёки стационар Қўлланиш жойи ва шароити 1. Огоҳлантирувчи плакатлар ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! УСКУНА ИШЛАМОҚДА! Ўлчами — 280 х 210 mm Оқ фонли қора ҳарфларда 10 mm қалинликда тўқ қизил ҳошияли Кўчма Таъмирланаётган участка олдида жойлашган иссиқлик қурилмаларига осилади. ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! ГАЗ — ОЛОВ ҚЎЛЛАНМАСИН! Ўлчами — 280 х 210 mm Оқ фонли қора ҳарфларда 10 mm кенгликда тўқ қизил ҳошияли Кўчма Ишлар олиб борилаётган жой олдида жойлашган газдан фойдаланувчи қурилмаларига осилади. 2. Тақиқловчи плакатлар ЁПИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА! Ўлчами — 240 х 130 mm Оқ фонли қизил ҳарфларда Кўчма Ишлаб чиқариш шароитига кўра ёки схеманинг ҳолати бўйича ёпиш мумкин бўлмаган арматурага осилади. ОЧИЛМАСИН! ОДАМЛАР ИШЛАМОҚДА! Ўлчами — 240 х 130 mm Оқ фонли қизил ҳарфларда Кўчма Ишлаб чиқариш шароитига кўра ёки схеманинг ҳолати бўйича очиш мумкин бўлмаган арматурага осилади. ЙЎЛ БЕРК! Ўлчами — 240 х 130 mm Оқ фонли қизил ҳарфларда Кўчма Одамлар ҳаракатланиши хавфли бўлган йўлларга осилади. КЎТАРИЛИШ ТАҚИҚЛАНАДИ! Ўлчами — 240 х 130 mm Оқ фонли қизил ҳарфларда Кўчма Таъмирланаётган ускунага кўтарилиш хавфли бўлган жойларда осилади. ХАВФЛИ ҲУДУД! Ўлчами — 240 х 130 mm Оқ фонли қизил ҳарфларда Кўчма Агрегатни, схеманинг алоҳида участкаси ёки таъмирланаётган ускунанинг тугунини, шунингдек ишлаб чиқариш жараёни ёки ходимлар учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳудудни тўсиб турувчи кўчма шит ёки арқонга осиб қўйилади. 3. Рухсат берувчи плакатлар ШУ ЕРДАН ЎТИЛСИН! Ўлчами — 250 х 250 mm Диаметри 200 mm бўлган яшил фонли оқ доира. Доира ичида 15 mm кенгликдаги оқ ҳошияли қора ҳарфларда Кўчма Ускунани таъмирлашда ташкил этилган ўтиш йўлида осилади. ШУ ЕРДАН КЎТАРИЛСИН! Ўлчами — 250 х 250 mm Диаметри 200 mm бўлган яшил фонли оқ доира. Доира ичида 15 mm кенгликдаги оқ ҳошияли қора ҳарфларда Кўчма Ускунани таъмирлашда ташкил этилган ўтиш йўлида осилади. ШУ ЕРДА ИШЛАНСИН! Ўлчами — 250 х 250 mm Диаметри 200 mm бўлган яшил фонли оқ доира. Доира ичида 15 mm кенгликдаги оқ ҳошияли қора ҳарфларда Кўчма Ишлаб чиқариш жойларида осилади.
2-§. Ҳимоя кўзойнаклари
14. Ҳимоя кўзойнаклари:
а) гидроизоляциялаш ишларини бажаришда, кавшарлашда, пайвандлаб улашда, эритишда ва мастика ҳамда чақичли қоришмани қизитишда;
б) кислоталар ва ишқорлар билан ишлаганда;
в) иссиқлик узатиш қувурлари, резервуарлар таъмирланаётганда ва тозаланаётганда;
г) қумпуркагичли аппаратлар билан ишлаганда;
д) иссиқликдан фойдаланувчи қурилмага хизмат кўрсатишда қурилмаларни (аппаратни) пастга туширилаётганда, суюқлик тўкилиши эҳтимоли бўлганда;
е) асбоб-ускунани чархлаётганда ва кўзга шикаст етказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишларда қўлланилади.
15. Ҳимоя кўзойнакларининг ён томонлари шишалар билан беркитилган ва вентиляция тешикларига эга бўлиши керак.
Вентиляция тешиклари катта бўлмаган ўлчамда бўлиши керак, бунда сачраган суюқликлар ёки эриган моддалар кўзойнак камерасининг (вентиляция тешиклари тангачалар ва бошқа билан ҳимояланган бўлиши керак) ичига кирмаслиги керак.
Кўзойнакнинг чет қисми (гардиши) билан шишаси орасида тирқишлар бўлмаслиги керак. Чет қисми (гардиши) металл ёки фибрадан ясалган ва юзга зич ёпишган бўлиши керак. Бунда юзнинг терисини чет қисми (гардиши) босимидан ҳимоя қилиш учун унинг четларини юмшоқ чарм ва мато билан қопланиши керак.
Кўзойнакни бошга маҳкамлаш боғичи зич тасмадан ёки чўзилган камардан ёхуд резинали қавиқдан тайёрланган бўлиши керак.
Кўзойнакнинг шишалари тиниқ бўлиши, нуқсонлардан (пуфаклар, шишлар ва бошқа камчиликлар) холи бўлиши ҳамда қийин эрувчан металл таъсирига чидамли бўлиши шарт.
16. Кўзойнак узоқ муддат давомида қўлланилганда, унинг шишаларининг кўзга қараган юзаси шишанинг терлашини олдини олиш мақсадида махсус модда билан ишлов берилиши лозим.
3-§. Қўлқоплар
17. Эритилган металл, мастика ва сақич билан ишлашда, шунингдек қизиган юзаларга тегиш билан боғлиқ ишларда қўлларни ҳимоя қилиш мақсадида қийин алангаланадиган матолардан (зиғир толали брезент ва бошқалардан) тайёрланган қўлқоплар қўлланилиши шарт.
18. Қўлқоп ўлчами юқори кийим енглари устидан тортиб кийиш имконини таъминлаши ҳамда эритилган модданинг ичкарига оқиб киришини олдини олиш мақсадида қўлга маҳкам ёпишиб туриши лозим.
Қўлқоп узунлиги 350 mm дан кам бўлмаслиги шарт.
4-§. Газга қарши ниқоблар
19. Газга қарши ниқоблар инсоннинг нафас олиш органлари, юз ва кўзларини зарарли аралашмалар (буғлар, газлар ва чанглар) мавжуд бўлган хоналарда, резервуарларда ва бошқа жойларда ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Улар иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашда, шунингдек аварияларни бартараф этишда ҳимоя воситаси сифатида қўлланилади.
20. Газга қарши ниқоблар камида ҳар уч ойда бир марта кўрикдан ўтказилиши шарт. Кўрик давомида ташқи шикастлар, клапанларнинг созлиги ва бошқа нуқсонлар аниқланади. Шунингдек, қўлланилаётган фильтр турига қараб, махсус йўриқномаларда белгиланган муддатлар ва тартибларга мувофиқ Газга қарши ниқоблар даврий синовдан ўтказилиши ҳамда қайта зарядланиши лозим.
21. Газга қарши ниқобларнинг қутиси вазифасига кўра махсуслаштирилган бўлиб, у газга қарши ниқоблар маркаси ва қутининг фарқловчи рангига мувофиқ белгиланган газлардан ҳимоя қилишни таъминлайди. Фильтрловчи газга қарши ниқоблар маркалари мазкур Қоидаларнинг 8-иловаси 2-жадвалида келтирилган.
2-жадвал Газга қарши ниқобларнинг маркалари Қутининг ранги Ҳимоялаш А Жигарранг Органик моддалар буғларидан (бензин, керосин, ацетон, бензол, толуол, ксилол, углерод сульфиди, спиртлар, эфирлар, анилин, бензолнинг нитробирикмалари ва унинг гомологлари, галоидорганик бирикмалар) ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. В Сариқ Зарарли газлар (олтингугурт диоксиди, водород сульфид, цианид кислота, водород хлориди, фосген, азот оксидлари) таъсиридан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Г Сариқ-қора Симоб буғларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. К Яшил Аммиак буғларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Е Қора Мишьякли ва фосфорли водороддан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. КД Кулранг Водород сульфид ва аммиакнинг аралашмасидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. СО Оқ Углерод оксидларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. М Қизил А, В, Г, К, Е, КД, СО маркали қутилар учун назарда тутилган барча моддалардан, бироқ ҳимоя қилиш таъсирининг давомийлиги камроқ бўлган ҳолда ҳимоя қилишга мўлжалланган. С Кўк Олтингугуртли газдан (ҳимоя қилиш таъсирининг давомийлиги В маркадан кўпроқ бўлган) ҳимоя қилишга мўлжалланган.
22. А, В, КД маркали газга қарши ниқоблар учун ҳаводаги эркин кислород миқдори 16% дан кам бўлганда, М ва СО маркали газга қарши ниқоблар учун эса ҳажм бўйича 18% дан кам бўлганда, шунингдек зарарли газлар концентрацияси 2% дан юқори бўлган ҳолларда газга қарши ниқобларни қўллаш тақиқланади.
Газга қарши ниқобларнинг тузилиши ва ундан фойдаланиш қоидалари махсус йўриқномада белгиланади.
5-§. Сақловчи белбоғлар ва эҳтиётловчи арқонлар
23. Сақловчи белбоғлар конструкциялар устида, шунингдек газ билан тўлган камералардаги технологик ускуналарда ва резервуарларда ишлашда ходимларнинг юқоридан тушиб кетишининг олдини олиш учун мўлжалланган бўлиб, мазкур Қоидаларнинг 8-иловаси 2-жадвалида келтирилган талабларга мувофиқ тайёрланиши лозим.
24. Белбоғлар учун мустаҳкам, гигроскопик бўлмаган ва чўзилмайдиган материаллардан фойдаланилиши лозим. Белбоғнинг эни камида 100 m, узунлиги эса 900 — 1000 mm дан кам бўлмаслиги шарт.
Белбоғларни маҳкамлаш учун эшилган қайишлар қўлланилади. Белбоққа учта тутқич (ҳалқа) маҳкамланиши керак: бири — осма арқонни маҳкамлаш учун, иккинчиси — осма арқон карабинини маҳкамлаш учун, учинчиси — эҳтиётловчи арқонни маҳкамлаш учун.
Эҳтиётловчи арқонни маҳкамлаш учун мўлжалланган ҳалқа белбоғнинг ишловчи томонида жойлаштирилиши лозим.
25. Таянч ёки конструкцияни ўраб олиш учун мўлжалланган белбоғнинг осма арқони камар, занжир ёки капрон фалдан тайёрланиши мумкин ҳамда у ўнг тутқичга ишончли тарзда маҳкамланиши лозим. Осма арқоннинг бошқа учига карабин ишончли тарзда маҳкамланади. Камар ёки капрон фалдан тайёрланган осма арқон узунлиги эшилган қайишни силжитиш орқали 1-2 m гача ўзгартирилиши мумкин.
Эшилган қайиш ҳалқасиз бўлиб, динамик юкламалар таъсирида амортизацияловчи элемент вазифасини бажаради.
Карабин пружинали қулфдан ташқари, унинг беихтиёр босилиши ёки пружинасининг бўшашиши натижасида ўз-ўзидан очилиб кетишининг олдини олиш учун қўшимча сурилма (қулфловчи механизм) билан жиҳозланган бўлиши шарт.
26. Эксплуатация жараёнида динамик юкламага дучор бўлган сақловчи белбоғ дарҳол эксплуатациядан олинади ва статик юклама билан синашдан ўтказилгунга қадар ундан фойдаланиш тақиқланади. Динамик юклама натижасида шикастланган сақловчи белбоғлар фойдаланишга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда йўқ қилинади.
27. Сақловчи белбоғлар ва эҳтиётловчи арқонлар тайёрлангандан сўнг, шунингдек даврий равишда статик юклама таъсирида механик чидамлиликка синовдан ўтказилиши шарт.
28. Синаш тугаллангандан сўнг белбоғда ва унинг қисмларида шикастланиш аломатлари бўлмаслиги, карабиннинг қулфи унинг чуқурчаларига тўғри ва зич кириши керак.
Бошлиқ Д. ИСАҚУЛОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А. РАФИҚОВ
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентли директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 25 март,
2026 йил 13 март
2026 йил 30 январь
2026 йил 28 январь
2026 йил 16 январь
14 сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻining
buyrugʻi
QOIDALARI
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi va “ Davlat tili haqida ”gi qonunlariga muvofiq buyuraman:
1. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi va Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Energetika vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻining 2026-yil 25-martdagi 14-son buyrugʻiga ILOVA
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi
Mazkur Qoidalar issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalarini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Qoidalarning talablari mulkchilik shaklidan va idoraviy mansubligidan qatʼiy nazar, barcha issiqlikdan foydalanuvchi isteʼmolchilar (aholidan tashqari), shuningdek issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini taʼmirlash, qurilish-montaj, sozlash va sinash ishlarini amalga oshiruvchi tashkilotlar (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) uchun majburiy hisoblanadi.
2. Tashkilotlarning maʼmuriy-texnik xodimlari texnik, sanitariya-gigiyena va tashkiliy tadbirlarni tizimli ravishda amalga oshirish, xodimlarni xavfsiz mehnat usullariga oʻqitish va ularga koʻrsatmalar berish orqali sogʻlom va xavfsiz mehnat sharoitlarini taʼminlashlari shart.
3. Maʼmuriy-texnik xodimlar mahalliy sharoitlardan kelib chiqqan holda, ishlarning xavfsizligini taʼminlovchi qoʻshimcha chora-tadbirlarni koʻzda tutishlari lozim. Ushbu chora-tadbirlar mazkur Qoidalarga zid boʻlmasligi kerak.
4. Har bir xodim, agar Qoidalarning talablari buzilishini oʻzi bartaraf qilish choralarini koʻra olmasa, darhol oʻzining bevosita rahbariga, agar u boʻlmasa, yuqori turuvchi rahbarlarga aniqlangan, inson hayoti uchun xavfli boʻlgan barcha Qoidalar buzilishlari, shuningdek uskunalarning va ish jarayonida ishlatilayotgan mashina, mexanizmlar, asbob-uskunalar hamda himoya vositalarining nosozligi haqida xabar berishi shart.
5. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda yuz bergan baxtsiz hodisalar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizom asosida tekshiriladi.
6. Ish jarayonida qoʻllanilayotgan mexanizmlar va yuk koʻtarish mashinalari, moslamalar va asbob-uskunalar mazkur Qoidalarning 1-ilovasiga , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan tasdiqlangan qoidalar va ishlab chiqaruvchi zavod yoʻriqnomasiga muvofiq sinovdan oʻtkazilishi va ekspluatatsiya qilinishi shart.
7. Qoʻllanilayotgan himoya vositalari ushbu Qoidalarning 8-ilovasida belgilangan talablarga javob berishi lozim.
Isteʼmolchilarning issiqlikdan foydalanadigan qurilmalari va issiqlik tarmoqlarini ishlatish va taʼmirlash bilan shugʻullanadigan muhandislik-texnik xodimlar va ishchilar uchun ushbu Qoidalar doirasidagi, egallab turgan lavozimiga mos keladigan talablarni bilishi majburiydir.
Ushbu Qoidalarda belgilangan talablarga javob bermaydigan himoya vositalaridan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
2-bob. Xodimlarga qoʻyiladigan talablar
8. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar, issiqlik tarmoqlari va issiqlik punktlariga xizmat koʻrsatuvchi xodimlar:
dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi va sogʻligi holatiga koʻra bajariladigan ishlarni bajarishga ruxsat etilgan boʻlishi;
mazkur Qoidalar, lavozim va ishlab chiqarish yoʻriqnomalari hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalarni bilishi;
ish joyida tajribali xodim rahbarligi ostida xavfsiz ish usullari boʻyicha oʻquvdan oʻtishi va tegishli malaka komissiyasida bilimlari tekshirishdan oʻtkazilishi;
avariya holatida harakat qilish va evakuatsiya tartibi, bosim va harorat bilan bogʻliq xavflarni bilishi shart.
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarni va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilish, taʼmirlash, sozlash va sinash ishlarini tashkil qiluvchi va bu ishlarda bevosita ishtirok etuvchi, tezkor, taʼmirlash yoki tezkor-taʼmirlovchi xodimlar va texnologik xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-dekabrdagi 819-son qarori bilan tasdiqlangan Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻl-yoʻriqdan oʻtkazish, oʻqitish va bilimlarni tekshirish, malaka oshirish hamda qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
Texnologik xodimlarning attestatsiya natijalari guvohnoma berilmasdan jurnalga yozib qoʻyiladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-iyuldagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslarning mehnatidan foydalanilishi taqiqlangan ogʻir ishlarning hamda zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarning roʻyxatiga muvofiq, oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar ogʻir, zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarga qabul qilinmasligi lozim.
10. Texnologik ehtiyojlar uchun yonuvchan, portlovchi va zararli moddalar qoʻllaniladigan, shuningdek gaz mavjud boʻlishi mumkin boʻlgan kamera va tunnellarga xizmat koʻrsatishda issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarni ekspluatatsiya qilish va taʼmirlashga ruxsat berilgan xodimlar quyidagilarni bilishi lozim:
a) mazkur Qoidalarga 2-ilovada keltirilgan zararli gazlar, bugʻlar, changlar va havodagi boshqa aerozollarni ruxsat etilgan chegara miqdorini (konsentratsiyalarni) aniqlash usullarini;
b) gaz yigʻilib qolishi mumkin boʻlgan joylarda ishlab chiqarish qoidalari va talablarini.
Tashkilotlarda gaz kirish xavfi bor kameralar, oʻtish kanallari roʻyxati va rejasi boʻlishi shart.
Gaz mavjud joylarda koʻchma gazanalizatorlar, avtomatik signalizatsiya mavjud boʻlishi shart.
11. Tashkilot maʼmuriyati xavfsiz mehnat sharoitlarini yaratish, ishchilarni xavfsiz ish usullari boʻyicha oʻqitish hamda ularning xavfsizlik texnikasi qoidalari va koʻrsatmalariga rioya qilishini nazorat qilish boʻyicha tashkiliy va texnik chora-tadbirlarning amalga oshirilishini taʼminlashi shart.
12. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini xavfsizlik texnikasi, texnik ekspluatatsiya qilish boʻyicha javobgar shaxslarning tayinlanishi belgilangan talablarga muvofiq amalga oshiriladi.
13. Xodimlar barcha tugmalari qadalgan maxsus kiyim-boshda ishlashi lozim. Mexanizmning harakatlanayotgan (aylanayotgan) qismlari tortib ketishini oldini olish maqsadida ularning kiyimlarida hilpirab turuvchi qismlari boʻlmasligi shart. Maxsus kiyim-boshning yengini shimarish va etik qoʻnjlarini qaytarish taqiqlanadi.
Zaharli va agressiv moddalar bilan ishlaganda, shuningdek elektr va gaz bilan payvandlashda, izolyatsiya ishlarini bajarishda, sochiluvchan va changlanuvchan materiallarni yuklashda hamda tushirishda shimning etak qismi poyabzal ustidan tushirilgan boʻlishi shart.
Ishlab turgan uskunalari bor xonalar, quduqlar, kameralar, kanallar, tunnellar, qurilish maydonchalari hamda taʼmirlash hududida boʻlganda barcha xodimlar himoya kaskalarining iyak ostidan oʻtgan tasmasini taqqan boʻlishlari shart. Sochlar kaska ostiga yigʻilishi shart.
14. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlariga xizmat koʻrsatuvchi xodimlarga kuchlanish ostiga tushib qolgan insonni elektr toki taʼsiridan qutqarish va baxtsiz hodisadan jabrlanuvchiga shifokor kelgunga qadar yordam koʻrsatish usullari amaliy oʻrgatilgan boʻlishi kerak.
3-bob. Ishlarning xavfsiz bajarilishini taʼminlovchi tashkiliy chora-tadbirlar
1-§. Topshiriq (naryad) va farmoyish
15. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda hamda taʼmirlashda ishlarning xavfsizligini taʼminlovchi tashkiliy chora-tadbirlarga quyidagilar kiradi:
ishlarni topshiriq (naryad), farmoyish orqali rasmiylashtirish;
ishga ruxsat berish;
ish jarayonida nazorat olib borish;
ishdagi tanaffusni, boshqa ish joyga oʻtkazishni, ish tugatilganini rasmiylashtirish.
16. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlaridagi ishlar topshiriq (naryad) va farmoyish boʻyicha bajariladi.
Topshiriq (naryad) bu belgilangan shakldagi maxsus blankada rasmiylashtirilgan hamda ish mazmuni va joyini, uni boshlash va tamomlash vaqtini, xavfsiz bajarilish shartlarini, brigada tarkibini, xavfsiz bajarilishi uchun javobgar shaxslarni va boshqalarni belgilab beruvchi topshiriqdir. Topshiriqning (naryadning) shakli mazkur Qoidalarning 3-ilovasida keltirilgan.
Topshiriq (naryad) quyidagi asosiy ishlar boʻyicha bajariladi:
a) issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarida bajariladigan gaz elektr payvandlash ishlari;
b) apparatlar, suyuqlik omborlari (rezervuarlar), baklar, beton quvurlar (kolodetslar), kollektorlar, tunnellar va shu kabi joylarda bajariladigan ishlar (Alohida ishlarni bajarishda xavfsizlik texnikasi qoidalari ushbu Qoidalarning 5-ilovasida keltirilgan);
v) bugʻ oʻtkazuvchi quvurlarni qizdirish va ishga tushirish;
g) gaz yigʻiladigan yoki gaz sizib chiqishi mumkin boʻlgan joylarda bajariladigan ishlar;
d) issiqlik tarmoqlarida issiqlik eltuvchining hisoblangan bosim va haroratga chidamliligini sinash;
e) ishlab turgan uskunalar oldida taʼmirlash ishlarini bajarish, aylanuvchi mexanizmlarni taʼmirlash;
j) ishlab turgan quvurlarda va uskunalarda issiqlik izolyatsiyasi ishlari.
Mahalliy sharoitlardan kelib chiqqan holda har bir tashkilot topshiriq (naryad) boʻyicha bajariladigan ishlarning jadvalini kengaytirishi mumkin. Bunday holda qoʻshimcha ishlarning jadvali tashkilot rahbari (yoki bosh muhandisi) tomonidan tasdiqlanadi.
17. Topshiriq (naryad) berish huquqiga ega boʻlgan, shuningdek ishning javobgar rahbari (bundan buyon matnda javobgar rahbar deb yuritiladi) va ish bajaruvchi sifatida ishtirok etishi mumkin boʻlgan shaxslar roʻyxati tashkilot rahbarining farmoyishi bilan tasdiqlanadi.
18. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini taʼmirlashga topshiriq (naryad) berish tashkilotning maʼmuriy-texnik xodimlariga topshiriladi.
Zarur hollarda, ishlab chiqarish xususiyatidan kelib chiqqan holda, topshiriq (naryad) berish huquqi javobgar tezkor xodimga berilishi mumkin, bunda mazkur xodim ishga qoʻyuvchi shaxs sifatida ishtirok etmasligi lozim.
19. Mazkur Qoidalarning 16-bandida nazarda tutilmagan, topshiriq (naryad) asosida bajariladigan hamda ish joyini tayyorlash boʻyicha texnik tadbirlarni amalga oshirish talab etilmaydigan ishlar farmoyish asosida bajarilishi mumkin.
Bitta xodim tomonidan farmoyish asosida bajariladigan ishlar roʻyxati mahalliy sharoitlardan kelib chiqqan holda belgilanadi hamda tashkilot rahbari (yoki issiqlik xoʻjaligiga javobgar shaxs) tomonidan tasdiqlanadi.
20. Ishni bajarishga farmoyish berish mansab lavozimiga koʻra bunday huquqqa ega boʻlgan shaxslar tomonidan amalga oshiriladi, ularning roʻyxati esa tashkilotning rahbari (yoki issiqlik xoʻjaligiga javobgar shaxsi) tomonidan tasdiqlanadi.
Farmoyish bir martalik boʻladi va sutka davomida amal qiladi.
Ishlarni davom ettirish zarur boʻlganda farmoyish yangidan beriladi va rasmiylashtiriladi.
21. Topshiriq (naryad) va farmoyishlar boʻyicha ishlarni roʻyxatga olish mazkur Qoidalarning 4-ilovasida keltirilgan shakldagi jurnalda amalga oshiriladi. Jurnalda faqat ishga birinchi marta ruxsat berilganligi hamda topshiriq (naryad) yopilishi bilan ishning toʻliq tugallanganligi qayd etiladi.
Jurnal raqamlangan, shnurlangan va muhr bilan tasdiqlangan boʻlishi shart. Jurnalni saqlash muddati oxirgi yozuv kiritilgan sanadan boshlab 6 oyni tashkil etadi. Topshiriqlar (naryadlar) boʻyicha birlamchi va har kungi ishga ruxsat berish tezkor jurnalda rasmiylashtiriladi. Bunda faqat topshiriq (naryad) raqami va ish joyi koʻrsatiladi.
2-§. Ishlar xavfsizligi uchun javobgar shaxslar, ularning huquq va majburiyatlari
22. Ishlarning xavfsizligi uchun quyidagi shaxslar javobgardir:
a) topshiriq (naryad) va farmoyish beruvchi;
b) javobgar rahbar;
v) ish bajaruvchi;
g) kuzatuvchi;
d) ishga qoʻyuvchi;
e) brigada aʼzolari.
23. Topshiriq (naryad), farmoyishni beruvchi shaxs ish hajmini va uning bajarilishi zarurligini belgilaydi. Uning xavfsiz bajarilishi mumkinligiga javob beradi va javobgar rahbar, ish bajaruvchi yoki kuzatuvchining, shuningdek brigada aʼzolarining yetarli malakaga ega ekanligi uchun javob beradi.
Ishni bajarish uchun topshiriqsiz (naryadsiz) farmoyish berilgan taqdirda, mazkur ishni bajarishga tayinlangan shaxslarning yetarli malakaga ega ekanligi uchun farmoyish beruvchi shaxs javobgar hisoblanadi.
24. Topshiriq (naryad) beruvchi, javobgar rahbar hamda ish bajaruvchini tayinlovchi shaxs sifatida boʻlinma, sex, boʻlim, laboratoriya yoki qurilish uchastkasi boshligʻi hamda uning oʻrinbosari ishtirok etishi mumkin.
25. Javobgar rahbar va ish bajaruvchi (kuzatuvchi) tomonidan brigada ustidan samarali nazoratni taʼminlash imkoniyatidan, shuningdek brigada tarkibiga kirgan shaxslarning yetarli malakaga ega ekanligidan kelib chiqqan holda brigada tarkibining son jihatdan shakllantirilishi uchun javob beradi.
Javobgar rahbar ishga qoʻyuvchidan ish joyini qabul qilar ekan, ishga qoʻyuvchi bilan bir qatorda ish joylarining toʻgʻri tayyorlanganligi va xavfsizlik choralarining yetarli qabul qilinganligi uchun javobgarlikni olib boradi.
Javobgar rahbarni tayinlash topshiriq (naryad) beruvchi tomonidan ishning hajmi, sharoiti va murakkabligiga qarab belgilanadi.
26. Ish bajaruvchi ishga qoʻyuvchidan ish joyini qabul qilib olib, quyidagilarga javob beradi:
topshiriqda (naryadda) koʻrsatilgan ishlarni bajarish uchun zarur xavfsizlik choralari toʻgʻri bajarilganligiga;
ushbu Qoidalar hamda mehnatni muhofaza qilish qoidalariga oʻzi va brigada aʼzolari rioya qilishganligiga;
brigada aʼzolariga berilgan koʻrsatmalarning toʻliqligiga;
vositalar, inventarlar, himoya vositalari, takelaj moslamalarining borligiga, ishga yaroqliligiga, qoʻllashga;
ish joyidagi toʻsiqlar, xavfsizlik belgilari, berkituvchi qurilmalarning butligini saqlashga.
Agar ish bajarish jarayonida brigada aʼzolari ustidan uzluksiz nazorat olib borish talab qilinsa, brigadaga rahbarlik qilayotgan ish bajaruvchi ishda bevosita ishtirok etmaydi. Bu toʻgʻrisida mazkur Qoidalarning 3-ilovasida keltirilgan topshiriqning (naryadning) “Alohida shartlar” satriga yozib qoʻyiladi.
27. Topshiriq (naryad) va farmoyish boʻyicha ish bajaruvchi qilib sex (uchastka) ishchilari, taʼmirlovchi xodimlar yoki ish olib boriladigan uskunalarni yaxshi biladigan tezkor xodimlar, shuningdek brigada aʼzolariga aniq va toʻliq yoʻriqnoma bera oladigan hamda ularning harakati ustidan nazoratni taʼminlay oladigan xodimlar safidan tayinlanadi.
28. Ishchi brigada topshiriq (naryad) yoki farmoyish boʻyicha ishlarni bajarganda, ishlab chiqarish xavfsizligi uchun uzluksiz nazorat olib borish talab qilinsa, uni nazorat qilish uchun kuzatuvchi tayinlanadi.
Kuzatuvchini tayinlash zarurligi topshiriq (naryad) beruvchi shaxs yoki javobgar rahbar tomonidan aniqlanadi.
Kuzatuvchi qilib, ish bajaruvchi huquqiga ega shaxs yoki tezkor xodim tayinlanadi.
29. Kuzatuvchi ishga qoʻyuvchidan ish joyini qabul qilishda uning toʻgʻri tayyorlanganligiga, shuningdek mazkur Qoidalarga muvofiq ishlarni bajarish uchun zarur xavfsizlik choralarining taʼminlanganligiga javob beradi.
Kuzatuvchi tomonidan nazoratni boshqa biror ish bilan bir vaqtda olib borishga yoʻl qoʻyilmaydi.
30. Topshiriq (naryad) va farmoyishlar asosida javobgar rahbar va ish bajaruvchi sifatida ishtirok etishi mumkin boʻlgan ishchilar roʻyxati tashkilotning issiqlik xoʻjaligiga javobgar shaxsning farmoyishi bilan tasdiqlanadi. Ushbu roʻyxatlarning nusxalari smena boshligʻining ish joyida saqlanishi shart.
Yirik tashkilotlarda javobgar rahbar va ish bajaruvchi boʻlishi mumkin boʻlgan shaxslar roʻyxatini tasdiqlash vakolati tashkilot boʻyicha farmoyish asosida sex boshliqlariga yuklatilishi mumkin.
31. Ishga qoʻyuvchi quyidagilar uchun javobgar hisoblanadi:
ishga qoʻyishning toʻgʻriligi va javobgar rahbarga, ish bajaruvchiga hamda kuzatuvchiga toʻliq koʻrsatmalar berilganligi uchun;
ish joylarining toʻgʻri tayyorlanganligi, xavfsizlik choralarining yetarli qabul qilinganligi, ularning ish xususiyati va joyiga muvofiqligi uchun;
qoʻllanilayotgan vositalar, inventarlar va moslamalarning ishga yaroqliligi uchun.
32. Topshiriq (naryad) va farmoyishlar boʻyicha birinchi marta ishga qoʻyishni sex, smena boshligʻi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxs beradi.
33. Topshiriq (naryad) asosida ishlarini har kuni davom ettirishga ruxsat berishda, shuningdek smena boshligʻining ruxsati bilan brigadani boshqa ish joyiga oʻtkazishda ishga qoʻyuvchi sifatida quyidagi shaxslar ishtirok etishi mumkin:
unga boʻysinuvchi xizmat koʻrsatuvchi tezkor taʼmirlovchi xodim;
issiqlik tarmogʻida ishlar bajarilayotganda ish rahbari (ish bajaruvchi).
Chekka obyektlarda ishlar bajarilayotgan hollarda, kundalik ishlarni davom ettirishga ruxsat berish vakolati ushbu obyektdagi navbatchilar orasidan tayinlangan shaxsga yuklatilishi mumkin.
34. Brigada aʼzolari quyidagilarga javob beradilar:
mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar talablarini bajarish, ishga ruxsat berishdan oldin ish vaqtida xavfsizlik choralari boʻyicha olingan koʻrsatmalar talablari bajarilishi uchun;
berilgan himoya vositalari, maxsus kiyimlar, foydalanayotgan vositalar va moslamalarning ishga yaroqliligi uchun;
ishda xavfsizlik texnikasi qoidalarining aniq bajarilishi uchun.
35. Bir xodim tomonidan ikki xil majburiyatni bir vaqtning oʻzida bajarishga, agar u mazkur majburiyatlarni amalga oshirish huquqiga ega boʻlsa, ruxsat etiladi.
Bunda, ushbu xodim tegishli vakolatlarni nazarda tutuvchi har bir roʻyxatga belgilangan tartibda kiritilgan boʻlishi shart.
Ishlarni bajarishda bir xodimga quyidagi ikki xil majburiyatni bir paytda olib borishga ruxsat etiladi:
topshiriq (naryad) beruvchi va javobgar rahbar majburiyatini;
javobgar rahbar va ish bajaruvchi majburiyatini, agar javobgar rahbarga faqat bitta topshiriq (naryad) berilgan boʻlsa;
issiqlik tarmoqlarida javobgar rahbar va ishga qoʻyuvchi majburiyatini.
3-§. Topshiriq (naryad) berish va rasmiylashtirish
36. Ishlash uchun topshiriq (naryad) ikki nusxada yoziladi. Ikkala nusxasi ham aniq va tushunarli yozilishiga rioya etilganda, u koʻchirgich qogʻoz (kopirka) qoʻyilib toʻldiriladi. Yozilgan yozuvni oʻchirish yoki tuzatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
37. Topshiriq (naryad) beruvchi shaxs tomonidan javobgar rahbarga yoki ushbu obyektning tezkor xodimi hisoblangan katta xodimga telefon orqali berilishiga ruxsat etiladi .
Bunda, topshiriq (naryad) uch nusxada toʻldiriladi: bir nusxasini topshiriq (naryad) beruvchi shaxs toʻldiradi, ikkita nusxani esa telefon orqali qabul qilayotgan shaxs toʻldiradi.
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarida ishlar doimiy tezkor xodimlari boʻlmagan va tezkor yoki tezkor taʼmirlovchi xodim hisoblangan shaxs tomonidan javobgar rahbar vazifasini oʻrindoshlik asosida bajarganda topshiriq (naryad) ikki nusxada yoziladi. Ulardan biri ish bajaruvchiga beriladi, ikkinchisi esa topshiriq (naryad) beruvchi shaxsda qoladi.
Topshiriq (naryad) telefon orqali berilganda, topshiriq (naryad) beruvchi shaxs uning matnini (telefonogramma shaklida) aytib yozdiradi. Matnni qabul qilayotgan shaxs esa topshiriq (naryad) blankasini toʻldirib, qayta tekshirib koʻradi. Bunda topshiriq (naryad) beruvchi shaxsning imzosi oʻrniga uning familiyasi koʻrsatiladi va matnni qabul qilayotgan shaxsning imzosi bilan tasdiqlanadi.
Telefon orqali qabul qilingan topshiriq (naryad) asosidagi ishga ruxsat berish umumiy tartibda amalga oshiriladi.
38. Topshiriq (naryad) bitta brigadali bitta ish bajaruvchiga (kuzatuvchiga) yoziladi. Ish bajaruvchining qoʻliga faqat bitta topshiriq (naryad) beriladi.
Topshiriq (naryad) tezkor xodimga bevosita ish joyini tayyorlash oldidan beriladi.
Topshiriqni (naryadni) ish bajaruvchiga ishni boshlash arafasida berishga ruxsat etilmaydi.
Agar javobgar rahbar va ish bajaruvchi vazifasini bitta shaxs bajarsa, bir dona topshiriq (naryad) beriladi.
39. Yangi topshiriqni (naryadni) rasmiylashtirmasdan ish joyini kengaytirish, ish joylari sonini hamda ishlab chiqarish shartlarini oʻzgartirish, shuningdek ish rahbari yoki ish bajaruvchini almashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi. Shuningdek, brigada tarkibi son jihatdan 50 foizdan ortiqqa oʻzgargan taqdirda, topshiriq (naryad) qaytadan rasmiylashtirilishi shart.
40. Topshiriq (naryad) asosida ishlar bajarilganda brigada tarkibi ish bajaruvchi kiritilgan holda kamida ikki nafardan iborat boʻlishi shart. Brigada tarkibiga ish oʻrganuvchilar va oʻquvchilar, shuningdek yangi ishga qabul qilingan ishchilar soni uch kishidan ortiq boʻlmasa, kiritilishiga ruxsat beriladi. Ular brigadaning asosiy aʼzolariga biriktiriladi. Ish oʻrganuvchilar, oʻquvchilar hamda yangi ishga qabul qilingan xodimlarning xavfsizligi uchun javobgarlik ular biriktirilgan ish bajaruvchi va brigada aʼzolari zimmasiga yuklanadi. Bu haqda mazkur Qoidalarning 3-ilovasida keltirilgan topshiriqning (naryadning) “Brigada aʼzolari” ustunida koʻrsatilishi shart.
41. Topshiriqning (naryadning) barcha ustunlari qator ostidagi matn mazmuniga mos ravishda toʻldiriladi.
42. Mazkur Qoidalarning 3-ilovasida keltirilgan topshiriqning (naryadning) “Ishlarni bajarish shartlari” ustunida ish joyini tayyorlashning zarur tadbirlari va xavfsizlik choralari, shuningdek boshqa sexlardagi tezkor xodimlar bajarishi kerak boʻlgan choralar sanab oʻtiladi.
Zarur hollarda mazkur Qoidalarning 3-ilovasida keltirilgan topshiriqning (naryadning) “Alohida shartlar” ustunida topshiriq (naryad) beruvchi shaxsning qaroriga koʻra mazkur Qoidalarda nazarda tutilmagan qoʻshimcha xavfsizlik choralari belgilanadi (masalan, javobgar rahbarning uzluksiz nazorati ostida ishlash, maxsus toʻsiqlar qoʻyish, ochiq olovni qoʻllashga ruxsat bermaslik, alohida operatsiyalar ketma-ketligiga qattiq rioya qilish, maxsus himoya vositalarini qoʻllash va boshqalar).
4-§. Brigadani topshiriq (naryad) boʻyicha ishga quyish
43. Ishga ruxsat berishdan oldin javobgar rahbar va ish bajaruvchi ruxsat beruvchi bilan birgalikda ish joyini tayyorlash boʻyicha texnik chora-tadbirlar bajarilganligini tekshirishlari kerak.
44. Ish joyining tayyorligini tekshirgandan va brigadaga yoʻriq berishdan keyin javobgar rahbar topshiriq (naryad) varagʻining orqa tarafidagi imzo chekishga moʻljallangan satrga (faqat birinchi marta ruxsat berishda) imzo qoʻyishi kerak.
45. Javobgar rahbar tayinlanmagan hollarda, ish joyi tayyorligini ish bajaruvchi tekshiradi va topshiriqqa (naryadga) imzo qoʻyadi.
Topshiriqda (naryadda) koʻzda tutilgan ish joylarini tayyorlash chora-tadbirlarini oʻzgartirish taqiqlanadi.
46. Ishga ruxsat beruvchi shaxs yoʻriq berish jarayonida taʼmirlanayotgan sxema va qoʻshni uchastkalardagi qaysi uskunalar kuchlanish, bosim yoki yuqori harorat ostida qolishi, shuningdek qaysilari yongʻin va portlash xavfiga ega ekanligini koʻrsatib oʻtishi shart. Shundan soʻng u ishlarning masʼul rahbari va ish bajaruvchisini ishga qoʻyadi.
47. Ish joylarini tayyorlashni tekshirish va ishga qoʻyish topshiriqning (naryadning) mos ustunlarida javobgar rahbar va ish bajaruvchining imzolari bilan rasmiylashtiriladi.
Topshiriqning (naryadning) bir nusxasi ish bajaruvchiga beriladi, ikkinchisi ishga qoʻyuvchida qoladi va amaldagi topshiriqlar (naryadlar) jildida saqlanadi.
48. Ishga qoʻyishni, brigada aʼzolarining xavfsizlik texnikasi qoidalari boʻyicha bilimlar sinovidan oʻtganligi va brigada aʼzolariga koʻrsatmalar berilganligini javobgar rahbar amalga oshiradi.
Ish bajaruvchi ishga qoʻyishni amalga oshiradi hamda har bir brigada aʼzosiga bevosita ish joyida yoʻriqnoma beradi.
49. Agar topshiriqni (naryadni) olayotganida ish bajaruvchi yoki tezkor xodimda biron-bir shubha tugʻilsa, ular javobgar rahbardan yoki topshiriq (naryad) beruvchi shaxsdan tushuntirib berishni talab qilishi kerak.
Notoʻgʻri rasmiylashtirilgan topshiriq (naryad) boʻyicha ishga qoʻyish taqiqlanadi.
50. Boshqa sexlarga tegishli yoki uning hududida joylashgan uskunalarni taʼmirlash uchun zarur boʻlgan xavfsizlik texnikasi choralarini koʻrishi, ish joyini tayyorlashi va ishga qoʻyishi ushbu uskunalarga xizmat qiluvchi xodim tomonidan mazkur sexning, smena boshligʻining har kundagi ruxsati bilan amalga oshiriladi.
Bunda, sex, smena boshligʻi berilgan ruxsat toʻgʻrisida topshiriq (naryad) va farmoyishlarni hisobga olish jurnaliga yozib qoʻyishi shart.
5-§. Ish jarayonida nazorat olib borish, brigada tarkibini oʻzgartirish
51. Brigada ishiga ruxsat berilgan paytdan boshlab, xavfsizlik texnikasi talablari buzilishining oldini olish maqsadida uning ustidan nazorat olib borish ish bajaruvchi yoki kuzatuvchi zimmasiga yuklanadi.
Ish bajaruvchi va kuzatuvchi oʻz faoliyatini brigada aʼzolari ustidan uzluksiz nazoratni taʼminlaydigan tarzda tashkil etishi, shuningdek xavfli ishlar bajarilayotgan ish joyida bevosita hozir boʻlishi shart.
52. Javobgar rahbar va tezkor xodim ishchilarning xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya qilayotganini vaqti-vaqti bilan tekshirib turishlari shart. Xavfsizlik texnikasi qoidalarini buzish yoki ishchilarning xavfsizligiga xavf soluvchi boshqa holatlar aniqlanganda, ish bajaruvchidan topshiriq (naryad) olib qoʻyiladi hamda brigada ish joyidan chiqariladi.
Aniqlangan xavfsizlik texnikasi qoidalarini buzish holatlari bartaraf qilingandan soʻng, brigada umumiy tartibda tezkor xodim tomonidan javobgar rahbar ishtirokida topshiriqni (naryadni) rasmiylashtirish bilan ishga qoʻyiladi.
53. Brigada tarkibidagi oʻzgarishlar topshiriq (naryad)ning har ikki nusxasida javobgar rahbar yoki topshiriqni (naryadni) bergan shaxs tomonidan rasmiylashtiriladi. Ularning yoʻqligida esa topshiriq (naryad) berish huquqiga ega boʻlgan shaxs tomonidan rasmiylashtiriladi.
6-§. Ishdagi tanaffuslarni rasmiylashtirish
54. Ish kuni davomida ishdagi tanaffusda (ishlarni bajarish shartlari boʻyicha tushlikka chiqqanda) brigada ish joyidan chiqariladi. Topshiriq (naryad) ish bajaruvchining (kuzatuvchi) qoʻlida qolishi kerak. Plakatlar, toʻsiqlar oʻz joyida qoldiriladi. Tanaffusdan keyin ish bajaruvchi yoki kuzatuvchi yoʻqligida, brigada aʼzolaridan hech biri ish joyiga kirishga haqli emas. Tanaffusdan soʻng ish bajaruvchi (kuzatuvchi) brigadani ishga qoʻyadi.
55. Topshiriq (naryad) ish bajaruvchi tomonidan ishni toʻliq tamomlanganligi toʻgʻrisidagi belgi bilan qaytarib berilishiga qadar, tezkor xodim taʼmirlashga issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ulash yoki sxemaga ishlarni bajarish shartlariga taʼsir koʻrsatadigan oʻzgartirishlarni kiritish huquqiga ega emas.
Tezkor xodimlar avariya holatlarida, zarur boʻlganda, quyidagi shartlarga rioya etgan holda brigada yoʻqligida topshiriq (naryad) qaytarilishiga qadar qurilmani tarmoqqa ulashi mumkin:
vaqtincha toʻsiqlar, yerga ulagichlar va plakatlar olib qoʻyilishi, doimiy toʻsiqlar oʻz oʻrniga oʻrnatilishi, ruxsat beruvchi plakatlar taqiqlovchi plakatlar bilan almashtirilishi shart;
ish bajaruvchi qaytguncha, brigada aʼzolarini qurilma ulangani va ishlarni tiklash mumkin emasligi haqida ogohlantirish uchun masʼul shaxslar tayinlanishi shart.
56. Ishlar toʻliq tugatilishiga qadar issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini sinab koʻrish uchun ulash quyidagi shartlar bajarilganidan soʻng amalga oshirilishi mumkin:
brigada ish joyidan chiqarilishi, ish bajaruvchidan topshiriq (naryad) olib qoʻyilishi va topshiriqning (naryadning) “Ishga har kungi ruxsat, ish tugashi, boshqa ish joyiga oʻtkazish” jadvalida tanaffus rasmiylashtirilishi shart;
vaqtincha toʻsiqlar, quvurli oʻtkazgichlardan tiqinlar, toʻsuvchi armaturadagi qulflar va plakatlar olib qoʻyilishi, doimiy toʻsiqlar esa oʻz oʻrniga oʻrnatilishi zarur. Koʻrsatilgan ishlar tezkor xodimlar tomonidan bajarilishi kerak.
Sinab koʻrilgandan soʻng ish joyini tayyorlash va brigadaning ishlashiga ruxsat berish umumiy tartibda, javobgar rahbar ishtirokida amalga oshiriladi va bu topshiriqning (naryadning) “Ishga har kungi ruxsat, ish tugashi, boshqa ish joyiga oʻtkazish” jadvalida ish bajaruvchining imzosi qoʻyiladigan ustunda uning imzosi bilan rasmiylashtiriladi. Agar javobgar rahbar tayinlanmagan boʻlsa, ishga ruxsat berish ish bajaruvchi ishtirokida amalga oshiriladi.
7-§. Ish kuni tugashi bilan tanaffus va ertasi kuni ishni boshlash
57. Ish kunining oxirida ish joyi tartibga keltirilishi, plakatlar va toʻsiqlar joyida qoldirilishi kerak.
Har kungi ish tamomlanishi topshiriqning (naryadning) “Ishga har kungi ruxsat, ish tugashi, boshqa ish joyiga oʻtkazish” jadvalida ish bajaruvchining imzosi bilan rasmiylashtiriladi.
58. Keyingi kuni toʻxtatib qoʻyilgan ishlarga, ish joyi ruxsat beruvchi yoki javobgar rahbar va ish bajaruvchi tomonidan koʻrikdan oʻtkazilganidan hamda xavfsizlik choralarining bajarilganligi tekshirilganidan soʻng kirishish mumkin. Javobgar rahbarning qayta ishga ruxsat berishda ishtiroki shart emas.
59. Keyingi kuni ishga ruxsat berish topshiriqning (naryadning) “Ishga har kungi ruxsat, ish tugashi, boshqa ish joyiga oʻtkazish” jadvalida ruxsat beruvchining yoki javobgar rahbarning va ish bajaruvchining imzolari bilan ishni boshlash sanasi va vaqti koʻrsatilgan holda rasmiylashtiriladi.
60. Brigadani topshiriqda (naryadda) belgilangan boshqa ishga oʻtkazish ishga qoʻyuvchi tomonidan topshiriq (naryad) jadvalida tegishli tarzda rasmiylashtirilgan holda amalga oshiriladi.
8-§. Ishni tugatish, ish joyini topshirish va qabul qilib olish. Topshiriqni (naryadni) yopish
61. Ish toʻliq tugallanganidan soʻng ish joyi tartibga keltiriladi va javobgar rahbar tomonidan qabul qilib olinadi. Ish bajaruvchi brigadani ish joyidan chiqarganidan soʻng ish tugallangani haqida topshiriqqa (naryadga) imzo qoʻyadi va uni tezkor xodimga topshiradi yoki u boʻlmagan taqdirda amaldagi topshiriqlar (naryadlar) jildida qoldiradi.
Agar javobgar rahbar tayinlanmagan boʻlsa, ish bajaruvchi topshiriqni (naryadni) tezkor xodimlarga topshiradi.
62. Topshiriqning (naryadning) yopilishi tezkor jurnalda tegishli yozuv bilan rasmiylashtiriladi. Topshiriq (naryad) faqat tezkor xodimlar tomonidan ish joyi va qurilma koʻrikdan oʻtkazilib, begona jismlar, asbob-uskunalar, odamlar yoʻqligi tekshirilgandan va tegishli tozalik taʼminlangandan keyingina yopilishi mumkin.
63. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmogʻining uchastkasini ishga tushirish faqatgina topshiriq (naryad) yopilgandan keyin va topshiriq (naryad) bergan shaxs ruxsati bilan amalga oshirilishi mumkin.
Agar oʻchirilgan issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmogʻining uchastkasida ishlar bir necha topshiriq (naryad) boʻyicha oʻtkazilgan boʻlsa, uni ishga tushirish faqat barcha topshiriqlar (naryadlar) berkitilganidan keyin amalga oshiriladi.
64. Topshiriq (naryadlar) boʻyicha ishlar bajarib tugatilgandan soʻng ular 30 kun davomida saqlanishi kerak, keyin esa ularni saqlash talab etilmaydi.
Agar topshiriq (naryad) boʻyicha ishlarni bajarishda avariya yoki shikastlanish sodir boʻlgan boʻlsa, bu topshiriqlar (naryadlar) tashkilotning arxivida saqlanishi shart.
9-§. Pudratchi tashkilotlarning ishlari
65. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini taʼmirlash taʼmirlovchi tashkilotning taʼmirlash sexi tomonidan amalga oshirilgan hollarda, xodimlarning yetarli malakaga ega ekanligi uchun javobgarlik taʼmirlovchi tashkilotning taʼmirlash sexi rahbarlari zimmasiga yuklanadi.
66. Sex yoki uchastkada taʼmirlash, sozlash va boshqa turdagi ishlar tashkilot bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar asosida bir vaqtning oʻzida bir nechta tashkilotlar tomonidan amalga oshirilgan hollarda, sex maʼmuriyati taʼmirlash va sozlash ishlarini olib boruvchi tashkilotlar rahbariyati bilan birgalikda ishlarning moslashtirilgan yagona grafigini hamda mehnatni muhofaza qilish boʻyicha umumiy tadbirlarni ishlab chiqishi shart. Ushbu tadbirlar tashkilot rahbari (yoki bosh muhandis) tomonidan tasdiqlanishi lozim.
67. Birgalikda bajariladigan ish jadvali va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha harakatlarni muvofiqlashtirish uchun masʼuliyat tashkilot maʼmuriyati zimmasiga yuklanadi.
Oʻz uchastkalarida mehnatni muhofaza qilish va xavfsizlik texnikasi boʻyicha tadbirlarni tashkil etish va bajarish uchun javobgarlikni taʼmirlash uchastkalarining rahbarlari olib boradi.
4-bob. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarga xizmat koʻrsatish
68. Isteʼmolchilarning issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarining texnik holati, ular tomonidan texnik ekspluatatsiya va xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya etilishi ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi (bundan buyon matnda Inspeksiya deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
Inspeksiyaning vakolatli vakillari qoidabuzarliklar aniqlangan taqdirda bajarilishi majburiy boʻlgan koʻrsatmalar beradi.
69. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va uskunalarga xizmat koʻrsatish hamda taʼmirlashda xavfsizlikning asosiy texnik talablari mazkur Qoidalarning 6-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.
5-bob. Issiqlik punktlariga xizmat koʻrsatish va taʼmirlash
70. Issiqlik punktlarining nazorat oʻlchash vositalarini taʼmirlash tashkilot boʻlinmasi yoki mazkur ishlarni bajarish vakolatiga ega tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.
71. Isteʼmolchilarning issiqlik punktlaridagi uskunalarga bevosita xizmat koʻrsatish (ulash, oʻchirish, rostlash, taʼmirlash va boshqalar) tashkilotlarning masʼul xodimi tomonidan amalga oshirilishi shart.
72. Issiqlik tarmoqlariga va issiqlik punktlariga xizmat koʻrsatishda xavfsizlikning texnik talablari mazkur Qoidalarning 7-ilovasiga muvofiq amalga oshirilishi lozim.
73. Issiqlik tarmoqlarini hisoblangan bosim va harorat boʻyicha sinovdan oʻtkazish tashkilot rahbari yoki uning oʻrinbosarining bevosita nazorati ostida bosh energetik (mexanik) tomonidan tasdiqlangan va elektr taʼminoti tashkiloti (ustaxona) bilan kelishilgan dasturga muvofiq amalga oshirilishi kerak.
6-bob. Yakunlovchi qoida
74. Mazkur Qoidalarning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga 1-ILOVA
Yuk koʻtaruvchi mexanizmlar va moslamalarni sinash meʼyorlari va muddatlari
T/r Mexanizmlar, moslamalarning nomi Sinash yuklamasi, kg Statik sinashning davomiyligi, min Sinashning davriyligi qabul qilishda va kapital taʼmirdan soʻng davriy sinashlarda statik dinamik statik dinamik 1. Qoʻl chigʻirlari 1,25 I yu (1,5 I yu ) 1,1 I yu 1,25 I yu (1,5 I yu ) 1,1 I yu 10 12 oyda 1-marta 2. Tallar 1,25 I yu 1,1 I yu 1,25 I yu 1,1 I yu 10 12 oyda 1-marta 3. Bloklar va polispastlar 1,25 I yu 1,1 I yu 1,1 I yu I yu 10 12 oyda 1-marta 4. Domkratlar 1,25 Iyu 1,1 I yu 1,1 I yu I yu 10 12 oyda 1-marta 5. Poʻlat arqonlar (trosslar) Izohdagi 10-bandga qarang 6. Kanop, ip gazlama, sintetik toladan yasalgan arqonlar 1,25 I yu - 1,1 I yu - 10 6 oyda 1-marta 7. Osma arqonlar, taralar, tutqichlar, halqalar va boshqa moslamalar 1,25 I yu Ekspluatatsiya jarayonida Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining qoidalarida koʻzda tutilgan muddatlarda davriy koʻzdan kechirib chiqiladi 10 Faqat qabul qilishda 8. Saqlovchi kamarlar, ehtiyot qiluvchi arqonlar 300 - 225 - 5 6 oyda 1-marta 9. Montyor ustunga chiqish moslamalari 180 - 135 - 5 6 oyda 1-marta 10. Yogʻochli narvonlar (pillapoyali narvonlar, hujum narvonlar) 120 —180 - 100 — 180 - 2 12 oyda 1-marta 11. Arqon narvonlar 200 - 200 - 5 6 oyda 1-marta
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga 2-ILOVA
Ishlab chiqarish xonalaridagi ishchi hududda zararli gazlar, bugʻlar, changlar va havodagi boshqa aerozollarning ruxsat etilgan chegara miqdorlari (konsentratsiyalari)
Moddaning nomi Ruxsat etilgan chegara miqdori (konsentratsiyasi), mg/m 3 1 2 1. Gazlar va bugʻlar Ammiak 20 Anilin 3 Atseton 20 Benzin-erituvchisi (S ga hisoblanganda) 300 Benzin yonilgʻisi (S ga hisoblanganda) 100 Benzol 5 Gidrazin-gidrat, gidrazin va uning hosilalari 0,1 Xlor ikkioksidi (Dvuokis xlora) 0,1 Dixlorbenzol 20 Dixloretan 10 Kadmiy oksidi 0,05 Kerosin (S ga hisoblanganda) 300 Ligroin (S ga hisoblanganda) 300 Akril kislotasining metil efiri 20 Nitrometan 30 Nitroetan 30 Nitropropan 30 Nitrobutan 30 Benzolning nitrobirikmalari 3 Nitroxlor va benzolning dinitroxlorli birikmalari 1 Azot oksidlari ( N 2 O 5 ga hisoblanganda) 5 Uglerod oksidi 20 Etilen oksidi 1 Metall simob 0,01 Sulfat kislota, sulfat angidrid 1 Sulfit angidridi 10 Vodorodsulfidi 10 Uglerod sulfidi 10 Metil spirti 5 Etil spirti 1000 Propil spirti 10 Amil spirti 10 Butil spirti 20 Oktaftormilli spirti 20 Tetraftorpropil spirti 20 Trixlorbenzol 10 Trixloretilen 10 Uglevodorodlar (S ga hisoblanganda) 300 Fenol 0.3 Toluol 50 Xlorbenzol 50 Xlorli vodorod va xlorid kislotasi (NSl ga hisoblaganda) 5 Toʻrtxlorli uglerod 20 Etil, dietil efiri 300 Etilendiamin 2 2. Chang va boshqa aerozollar a) Mineral va organik chang Chang, tarkibida 70% dan ortiq erkin SiO 2 uning kristall modifikatsiyasida (kvars, kristabalit va boshqalar) 1 Chang, tarkibida 10 dan 70% gacha erkin SiO 2 bor 2 Granit changi 2 Asbest changi va aralash chang, tarkibida 10 % dan ortiq asbest 2 Shisha va mineral tola changi 3 Boshqa silikatlar changi (talk, olivin va boshq.), tarkibida 10 % kam erkin SiO 2 4 Koʻmir changi, tarkibida erkin SiO 2 yoʻq 10 Asbestobakelit va asbestorezina changi 8 Tarkibida SiO 2 va zaharli moddalarning aralashmasi yoʻq boshqa mineral va oʻsimlik changlari 10 Geksaxloran (bugʻlar va aerozol) 0,1 Geksaxloran izomeri (bugʻlar va aerozol) 0,05 Geksaxlorbenzol 0,9 DDT (dixlordifeniltrixloretan — bugʻlar va aerozol) 0,1 b) Metallar, metalloidlar va ularning birikmalari aerozollari Aluminiy, aluminiy oksidi, aluminiy qotishmasi 2 Vanadiy va uning birikmalari: vanadiy besh oksidi tutuni 0,1 vanadiy besh oksidi changi 0,5 Ferrovanadiy 1 Temir oksidi ftorli yoki marganets birikmalari aralashmalari bilan 4 Nikel, nikel oksidi 0,5 Qoʻrgʻoshin va uning neorganik birikmalari 0,01 Xromli angidrid, xromatlar, bixromatlar (SrO 3 ga hisoblaganda) 0,1 Rux oksidi 5 Ishqorli aerozollar (yemiruvchi natriyga hisoblaganda) 0,5
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga 3-ILOVA
Topshiriq (naryad) shakli Tashkilot (korxona) _______________________________________________________________________ Boʻlinma (sex, uchastka) _____________________________________________________________________ TOPSHIRIQ (NARYAD) Ish bajaruvchiga, kuzatuvchiga _______________________________________________________________ (familiya, ismi, otasining ismi) topshiriladi _____________________________________________________________________________ (ish mazmuni, obyekt, ish joyi) ishlarni bajarish sharoitlari ______________________________________________________________ (ish joylarini tayyorlash va xavfsizlik choralari _________________________________________________________________________________________ boʻyicha, jumladan boshqa sexlarning tezkor xodimlari bajarishi kerak boʻlgan _________________________________________________________________________________________ zarur tadbirlar sanab oʻtiladi) Alohida shartlar _________________________________________________________________________ Ish boshlansin: sana ___________________ vaqti __________________ Ish tugatilsin: sana ___________________ vaqti __________________ Ishning javobgar rahbari qilib ____________________________________________________________ ______________________________________________________________________________ tayinlanadi (familiya, ismi, otasining ismi, lavozimi) Topshiriq (naryad) berildi _______ kun ______________ oy. 20___ y _________________________________________________________________________________________ (familiya, ismi, otasining ismi, lavozimi, imzosi) Brigada aʼzolari ____________________________________________________________________ kishi (ish bajaruvchisiz) _________________________________________________________________________________________ (familiya, ismi, otasining ismi, razryadi) Ishning javobgar rahbari __________________________________________________________________ (familiya, ismi, otasining ismi, imzosi) Ishni bajarish shartlari bajarildi ___ soat ___ daq _____ kun _________ oy 20___ y. Ishda qoldi ______________________________________________________________________________ (ish joyi yaqinida joylashgan va kuchlanish, bosim, _________________________________________________________________________________________ yuqori harorat ostida va portlash xavfi bor uskunalar) _________________________________________________________________________________________ Ishga qoʻyuvchi _____________________________________________________________________________ (familiya, ismi, otasining ismi, lavozimi, imzosi) _________________________________________________________________________________________ Boshqa boʻlinmaning (sex, uchastka) tezkor xodimi: _____________________________________________ ___________________________________________________________________________________ (boʻlinmaning (sex, uchastka) nomi, familiya, ismi, otasining ismi, lavozimi, imzosi) Ish joylari va ish shartlari tekshirildi. Brigada xavfsizlik choralari bilan tanishtirildi va ishga tushirishga ruxsat berildi. Ishning javobgar rahbari _________________________________________________________ (imzo, sana) Ish bajaruvchi ___________________________________________________________________ (imzo, sana)
1-jadval Brigada aʼzolari tarkibidagi oʻzgarishlar Brigada tarkibiga kiritildi (familiyasi, ismi, otasining ismi, razryad) Brigada tarkibidan chiqarildi (familiyasi, ismi, otasining ismi, razryad) Sana va vaqt Ishning javobgar rahbari (imzo)
2-jadval Ishga har kungi ruxsat, ish tugashi, boshqa ish joyiga oʻtkazish Ish joylarining nomi Ishga tushishga ruxsat Ishning tugashi topshiriq (naryad) mazmuni bilan tanishdim, xavfsizlik choralari tekshirildi brigada chiqarildi, topshiriq (naryad) topshirildi sana, vaqt ishga qoʻyuvchi (imzo) ish bajaruvchi (imzo) sana, vaqt ish bajaruvchi (imzo) ishga qoʻyuvchi (imzo) Topshiriq (naryad) boʻyicha ishlar butunlay tugadi ____ soat ____ daq ____ kun __________ oy 20___ y. Ish bajaruvchi ______________________________________________________________ (imzo) Ishning javobgar rahbari ___________________________________________________ (imzo) Ish joylari koʻzdan kechirildi, topshiriq (naryad) berkitildi. ___ soat ____ daq ______ kun _________ oy 20___ y. Ishga qoʻyuvchi ______________________________________________________________ (imzo)
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga 4-ILOVA
Topshiriqlar (naryadlar) va farmoyishlar boʻyicha ishlarni roʻyxatga olish jurnali
Farmoyish raqami Topshiriq (naryad) raqami Ishning joyi va nomi Ish bajaruvchi yoki kuzatuvchi (familiya, ismi, otasining ismi) Farmoyish boʻyicha ishlovchi brigadaning aʼzolari (familiya, ismi, otasining ismi) Farmoyish beruvchi shaxs (familiya, ismi, otasining ismi) Ishga kirishdilar (sana, vaqt) Ish tugatildi (sana, vaqt)
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga 5-ILOVA
Alohida ishlarni bajarishda xavfsizlik texnikasi qoidalari
1-bob. Suyuqlik omborlari (rezervuarlar), quduqlar va drenajli kanallardagi ishlar
1. Baklar, rezervuarlar va apparatlar ichidagi koʻriklar, tozalash, taʼmirlash hamda boshqa ishlar topshiriq (naryad) boʻyicha oʻtkazilishi shart.
2. Xodimlarga rezervuarlar, drenajli kanallar va quduqlarda ishga tushishga ruxsat berishdan oldin sexning smena boshligʻi (ruxsat beruvchi) va ishning javobgar rahbari bu rezervuarlar, drenajli kanallar va quduqlarga suv, bugʻ, agressiv suv kelib tushishi mumkin boʻlgan barcha oʻtkazuvchi quvurlarni sinchkovlik bilan tekshirishi shart.
Bunda oʻtkazuvchi quvurlar tiqinlar bilan berkitilgan boʻlishi va berkituvchi qurilmalarda “OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” yozuvli plakatlar osilishi lozim.
Ogohlantiruvchi plakatlarga qoʻyiladigan talablar va ularni oʻrnatish joylari mazkur Qoidalarning 8-ilovasidagi 1-jadvalga muvofiq belgilanadi.
3. Rezervuarlar, shuningdek, quduqlar va kanallar ichida ishlayotgan har bir ishchi bajarilayotgan ish sharoitiga mos boʻlgan shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlangan boʻlishi shart.
4. Gaz xavfi mavjud boʻlgan yer osti inshootlari yoki rezervuarlar ichida ishlarni bajarishda qutqarish kamarlari va arqonlardan foydalanish majburiy hisoblanadi.
Qutqarish kamarlari yelkadan oʻtadigan tasmalar, ular kesishgan joyda qutqarish arqonini mahkamlash uchun halqa boʻlishi shart. Kamar shunday tanlanishi kerakki, halqa kurakdan pastda boʻlmasligi lozim.
Kamarlarni yelkadan oʻtadigan tasmalarsiz qoʻllash taqiqlanadi.
5. Har bir gaz xavfi mavjud boʻlgan ishlarni boshlashdan oldin gazga qarshi niqoblarning germetikligi tekshirilishi shart.
Kiyilgan gazga qarshi niqoblarning gofralangan shlangi qoʻl bilan qattiq qisilganda, nafas olish mumkin boʻlmasa, gazga qarshi niqoblar ishga yaroqli hisoblanadi. Agar nafas olish mumkin boʻlsa, bu gazga qarshi niqoblar yoki shlang orqali havo oʻtayotganini bildiradi va gazga qarshi niqoblar ishlatishga yaroqsiz hisoblanadi.
6. Tekshirish quduqlarining qopqoqlari uzunligi 500 mm dan kam boʻlmagan, diametri 10 mm dan kam boʻlmagan poʻlatdan tayyorlangan maxsus kalitlar bilan ochilishi kerak. Qopqoqlarni qoʻl bilan ochish (kalitsiz) taqiqlanadi. Ochiq qopqoqli quduqlar oldida vaqtinchalik panjaralar va mustahkam toʻsiqlar qoʻyilishi, tunda yoritilishi lozim.
Rezervuar, kanal yoki quduqqa tushishdan oldin ular tabiiy yoki sunʼiy ventilyatsiya yoʻli bilan yaxshilab shamollatilishi va koʻchma gaz analizatori yordamida gazlar yoʻqligi tekshirilishi shart. Gazning borligini olov yoqib tekshirish qatʼiyan taqiqlanadi.
Barcha hollarda shamollatish samaradorligi ish boshlashdan oldin havoni qayta tahlil qilish orqali tekshirilishi shart.
7. Yer osti inshooti yoki rezervuarining pastki va yuqori qismidagi havoni tekshirish shamollatish qiyin boʻlgan joyida amalga oshirilishi lozim. Yuqori hududidan tahlilga olishda shlangning uchini ichkariga 20 — 30 cm ga tushirish kerak. Bunday holda havodan kam zichlikka ega boʻlgan zararli moddalar aniqlanishi mumkin. Havodan ogʻir boʻlgan zararli moddalarni aniqlash uchun yer osti inshootining pastki qismidan tahlil olinishi va shlangning uchi poldan (tuproqdan) kamida 1 m ga tushirilishi kerak.
8. Yer osti inshooti yoki rezervuarga havodan tahlil olish uchun tushish taqiqlanadi.
9. Yer osti inshooti yoki rezervuarda ish boshlashdan oldin va ish vaqtida uni tabiiy yoki majburiy shamollatish taʼminlanishi shart.
Kamera va kanallarni tabiiy shamollatish kamida ikkita qopqoqni ochish bilan bajarilishi lozim. Qopqoqlar oldida havo oqimini yoʻnaltiruvchi maxsus peshtaxta oʻrnatilishi shart.
Yer osti inshooti yoki rezervuarda zararli moddalar bor boʻlganda yoki undagi havo harorati 33 0 S dan yuqori boʻlganda majburiy shamollatish oʻtkazilishi shart.
Majburiy ventilyatsiya yer osti inshooti yoki rezervuarida koʻchma ventilyator yoki kompressor bilan havoni butunlay almashtirish orqali 10 — 15 daqiqa ichida taʼminlanishi lozim. Yer osti inshootiga tushirilgan shlang pol sathiga 20 — 25 cm yetmasligi shart.
Agar tabiiy yoki majburiy shamollatish zararli moddalarni butunlay yoʻqotishni taʼminlamasa, yer osti inshooti yoki rezervuarga faqat shlangli gazga qarshi niqoblar bilan tushishga ruxsat beriladi.
10. Yer osti inshooti yoki rezervuarni kislorod bilan shamollatish taqiqlanadi.
11. Yer osti inshootlarining ochiq qopqoqlaridan kamida 5 m masofada transport harakati har ikki tomondan cheklanib, mazkur hududda harakatga toʻsqinlik qiluvchi toʻsiqlar hamda yoʻl harakati belgilari oʻrnatilishi shart. Kechki paytlarida va koʻrinish cheklangan boshqa sharoitlarda toʻsiqlar kuchlanishi 42 V dan oshmaydigan elektr chiroqlar bilan yoritilishi shart.
Toʻsilgan hudud qish vaqtida qordan, muzdan tozalangan va qum sepilgan boʻlishi lozim. Yer osti inshootidagi ishlar 2 soatdan ortiq davom etgan taqdirda, ochiq qopqoq oldida transport harakatining har ikki tomoniga oʻrnatiladigan koʻchma uch oyoqlardan toʻsiq sifatida foydalanish mumkin.
Xodimlar tanaffus vaqtida yoʻlning qatnov qismida boʻlishi taqiqlanadi.
12. Yer osti inshootlarida yoki rezervuarlarda ishlash uchun kamida 3 kishidan iborat boʻlgan, majburiy davriy koʻrikdan va yoʻriqdan oʻtgan ishchilar tayinlanishi shart. Ulardan ikkitasi qopqoq oldida boʻlishlari va ishlayotgan ishchining holatini va shlangli gazga qarshi niqoblar havo oʻtkazuvchi quvurini kuzatishlari shart. Ish joyiga begona shaxslar kirishiga ruxsat berilmaydi.
13. Kuzatuvchilar yer osti inshootlarida yoki rezervuarlarda xodim mavjud boʻlgan vaqtda mazkur inshootlar oldidan uzoqlashishiga hamda boshqa ishlarga chalgʻishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Katta uzunlikka yoki chuqurlikka ega boʻlgan yer osti inshootlarida ishlarni bajarishda ishchini bevosita kuzatish imkoniyati mavjud boʻlmagan taqdirda, u bilan oldindan kelishilgan signallar yoki telefon aloqasi orqali uzluksiz aloqa oʻrnatilishi shart.
Yer osti inshootida ishlayotgan ishchi oʻzini yomon his etsa, ishni toʻxtatishi va yuqoriga chiqishi lozim. Bunda kuzatuvchi atrofdagi xodimni jalb qilib, unga yordam berishi shart.
Jabrlangan shaxs oldiga tushish zarurati tugʻilgan taqdirda, kuzatuvchilardan biri gazga qarshi niqoblar va qutqaruv belbogʻini kiyishi hamda qutqaruv arqonining bir uchini yuqorida qolgan kuzatuvchiga berishi shart.
14. Yer osti inshootlarida yoki rezervuarlarda boʻlish vaqti, shuningdek dam olish (inshootdan chiqish bilan) davomiyligi ish sharoiti va ishning xususiyatidan kelib chiqib, topshiriq (naryad) beruvchi tomonidan aniqlanadi hamda mazkur Qoidalarning 3-ilovasida keltirilgan topshiriqning (naryadning) “Alohida shartlar” ustunida koʻrsatiladi.
Zaharli gazlar ajralib chiqishi mumkin boʻlgan rezervuarlarda ishlaganda har 15 daqiqada, quduqlarda ishlaganda har 20 daqiqada ishchilarni rezervuardan (quduqdan) chiqarish orqali tanaffuslar berish koʻzda tutilishi lozim. Tanaffusning davomiyligi ish sharoitiga bogʻliq ishning javobgar rahbari tomonidan belgilanadi va topshiriqda (naryadda) koʻrsatiladi.
15. Yer osti inshootlarida yoki rezervuarlarda havo harorati 33 0 S dan yuqori boʻlganda ishlashga faqat ayrim hollarda (agar avariya kishilar hayotiga xavf solsa, uskunalarning buzilishiga olib kelsa va boshqalar) ishning javobgar rahbarining ruxsati bilan va bevosita uning rahbarligida zarur choralarni qabul qilish bilan ruxsat beriladi.
Yer osti inshootlarida yoki rezervuarlarda havo harorati 33°C dan yuqori boʻlgan taqdirda ishlar maxsus kiyimda bajarilishi shart. Yer osti inshootlarida nam havo yoki rezervuarlarda suyuq muhit mavjud boʻlgan hollarda rezinali oyoq kiyimlardan foydalanish majburiy hisoblanadi.
16. Yer osti inshootlarida yoki rezervuarlarda suvning sathi (pol sathidan) 200 mm dan yuqori boʻlganda, shuningdek suvning harorati 45 0 Sdan yuqori boʻlganda ishlash taqiqlanadi.
17. Yer osti inshootlarida yoki rezervuarlarda ishlar gazga qarshi niqoblarda bajarilganda, ish jarayoni har 20 daqiqadan soʻng 10 daqiqalik tanaffus (yuqoriga chiqib dam olish) bilan olib borilishi shart.
18. Gaz xavfi mavjud boʻlgan yer osti inshootlari yoki rezervuarlarda ishlarni bajarishda kuzatuvchi va ishchi oʻrtasida aloqa oʻrnatish uchun quyidagi signallardan foydalaniladi:
yer osti inshootida (rezervuarda) ishlayotgan ishchi tomonidan qutqaruv arqonining bir marta tortilishi “Shlang va arqonni tort” signalini anglatadi. Bunda kuzatuvchi avval bir marta tortish orqali signal berib, yer osti inshooti yoki rezervuardan shu tarzda javob olgandan soʻng tortishni boshlashi shart. Agar javob signali olinmasa, faqat shlang va arqonni emas, balki ishchini ham darhol chiqarib olish zarur, chunki tortish ishchining yiqilishi yoki boshqa favqulodda holat natijasida yuzaga kelgan boʻlishi mumkin;
ikkita tortish “Shlang va arqonni tashla” maʼnosini anglatadi. Bunday signalni yer osti inshootlarida yoki rezervuarlarda ishlayotgan ishchi bir yerdan ikkinchi yerga oʻtish zarur boʻlganda beradi;
uchta tortish “hammasi joyida” maʼnosini anglatadi.
Gaz xavfi mavjud boʻlgan yer osti inshootlari yoki rezervuarlarda ishchi tomonidan arqon va shlang tortiladi. Shu munosabat bilan kuzatuvchi arqon va shlangni shunday tarzda ushlashi kerakki, uning erkin harakatlanishiga toʻsqinlik qilmasligi hamda ishchining yiqilishiga yoʻl qoʻymasligi lozim.
Ishlayotgan shaxs harakatdan toʻxtagan zahoti signal berishi (uchta tortishi) kerak. Bu “hammasi joyida” degan maʼnoni anglatadi. Kuzatuvchi shlang va arqon harakati toʻxtaganda, signal mavjud boʻlmasa, ishlayotgan xodimdan bir marta tortish orqali javob signalini talab qilishi shart. Bunda u uchta tortish bilan javob olishi kerak.
Kuzatuvchi tomonidan bir necha marotaba qutqarish arqonini tortish, gazdan xavfli yer osti inshootida yoki rezervuarda ishlayotgan ishchining qopqoq oldiga kelishi yoki tepaga chiqishi shartligini bildiradi. Rezervuar ichidagi ishlayotgan kishi bergan shunday signallar, uni chiqarib olish talabini anglatadi.
19. Baklar, rezervuarlar va apparatlarning qopqoqlari va kirish yoʻlaklarini berkitishdan oldin, ishning javobgar rahbari va ish bajaruvchi ichkarida tasodifan biron-bir ishchi qolib ketmaganini, shuningdek materiallar, vositalar, maxsus kiyim va boshqa predmetlar qolmaganligiga ishonch hosil qilishi shart. Yer osti inshootlarida yoki rezervuarlarda ishlar tugatilgandan keyin qopqoqlarni ochiq qoldirish taqiqlanadi.
2-bob. Simob bilan ishlaganda asosiy xavfsizlik talablari
20. Simobli vositalar bilan asosiy ishlar (simobni toʻkish va toʻldirish, tekshirish, yigʻish, simobli vositalarni taʼmirlash va tozalash, simobni tozalash va filtrlash) boshqa xonalardan alohida boʻlgan maxsus ajratilgan simobli xonalarda olib borilishi shart.
21. Difmanometrlarni va sarf oʻlchagichlarni taʼmirlash, ulash va uzish, shuningdek ularga simob quyishni maxsus ajratilgan va oʻqitilgan xodim amalga oshirishi shart.
22. Simobli termometrlar maxsus metall qisqich bilan himoyalangan boʻlishi shart. Termometr gilzaga ehtiyotkorlik bilan va bir maromda tushirilishi shart.
Agar termometr gilzaning ichida sinib ketsa, bu holda issiqlik punktini oʻchirish kerak, termometrni shikastlangan gilza bilan chiqarib olish va gilza joyiga oʻrnatilguncha uni yaxshilab yuvish kerak. Simob suv bilan toʻldirilgan maxsus idishga yoki silliqlangan tiqin bilan yigʻib olinishi shart.
23. Maxsus ajratilgan xonalarda, shuningdek ishlab chiqarish xonalarida (avariya holatlarida) simob oʻlchov vositasi va apparatlardan faqat suv bilan toʻldirilgan idishlarga toʻkilishi shart.
Simob polga toʻkilishini oldini olish uchun simobli idishlar qora metalldan tayyorlangan sirlangan idishlarga oʻrnatilishi shart.
24. Tarkibida suv boʻlmasligi lozim boʻlgan oʻlchov vositalari (barometrlar, vakuummetrlar va boshqalar) simob bilan faqat simobli vositalar bilan ishlashga moʻljallangan xonalarda majburiy tarzda tortuvchi zont ostida toʻldirilishi shart.
25. Ishlab chiqarish xonalarida joylashgan oʻlchov vositalari va apparatlarda germetiklik buzilgan taqdirda simobning oqib ketishi oldini olish maqsadida mazkur oʻlchov vositalari va apparatlarning pastki qismi suv bilan toʻldirilgan yigʻib oluvchi idishlar bilan jihozlangan boʻlishi shart.
26. Simob ochiq idishlarda joylashgan barometrlar va vakuummetrlarda bugʻlanishning oldini olish maqsadida uning ustiga 1-2 mm qalinlikda glitserin qatlami quyilishi shart. Moʻrt shisha detallarga ega boʻlgan simobli barometrlar va vakuummetrlar shisha qopqoqli yogʻoch yoki metall qutilarda oʻrnatilishi shart.
27. Simob bilan toʻldirilgan termometrlar gʻiloflarda saqlanishi va tashilishi shart. Ish joylarida oʻrnatilgan termometrlar himoya qiluvchi metall qobiqlarga (qisqichlarga) ega boʻlishi shart.
28. Ishlatilmayotgan simobli oʻlchov vositalari va apparatlar maxsus jihozlangan stolda oldindan simobdan tozalanib, omborxonaga yoki taʼmirlash uchun ustaxonaga topshirilishi shart. Ishlatilmayotgan va singan oʻlchov vositalari hamda apparatlarni ishchi xonalarda saqlash taqiqlanadi.
29. Simob bilan toʻldirilgan oʻlchov vositalarini puflash, ulash va uzish ishlari simobning quvurlar orqali yoki ishlab chiqarish xonalariga chiqib ketishini oldini olish maqsadida oʻta ehtiyotkorlik bilan amalga oshirilishi shart.
30. Toʻkilgan simob zudlik va sinchkovlik bilan germetik ballonlar yoki sirlangan (chinni) idishlarga yigʻishtirib olinishi shart. Simob tomchilarining pol boʻylab tarqalishini oldini olish maqsadida u ifloslangan uchastkada markazga yoʻnaltirib yigʻishtiriladi. Toʻkilgan simobni yigʻishtirishda rezina pompadan foydalaniladi. Toʻkilgan simobning toʻliq yigʻishtirilgani lupa orqali tekshiriladi.
Qolgan simob poldan 0,2% li kaliy yoki 20% li xlorli temir qorishmasi shimdirilgan eski mato bilan chiqarib tashlanadi.
31. Xonaning biron-bir joyida qolib ketgan yoki toʻkilgan simobning oz miqdori boʻlsa ham aniqlangan taqdirda, uni payqagan xodim bu haqda darhol yuqori turuvchi rahbarga xabar berishi va zarur choralar koʻrilishini taʼminlashi shart.
Ish xonalarida har bir simobning oqib ketish holatlari yuz berganda dalolatnoma tuziladi. Ushbu dalolatnoma xavfsizlik texnikasiga javobgar tashkilot maʼmuriyati, shuningdek sex (uchastka) boshligʻi va tashkilotning kasaba uyushmasi vakilidan iborat shaxslar tomonidan imzolanadi.
Dalolatnomada simob oqib ketgan joy va sabablari koʻrsatiladi va xonaning zaharlanishi (taxminan) aniqlanadi.
32. Simob bilan ishlovchi xodimlarga simobni qoʻlga olish, shuningdek oʻlchov vositalarida ogʻiz orqali havoni soʻrish yoki apparatga kiritish orqali sunʼiy bosim hosil qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
3-bob. Aylanuvchi mexanizmlarni taʼmirlash
33. Topshiriq (naryad) boʻyicha bajariladigan podshipniklarning ichki elementlari, birlashtiruvchi muftalar va aylanuvchi mexanizmlarning (nasoslar, ventilyatorlar, elektr dvigatellar) boshqa qismlarini taʼmirlash boʻyicha ishlar boshlanguncha, ishga qoʻyuvchi, ishning javobgar rahbari va ish bajaruvchi taʼmirlashga tayyor mexanizmlarning elektr dvigatellari, barcha toʻsiqlari, surilma qopqoqlari, joʻmraklari va boshqa birikmalarining ishlab turgan agregatlar va uzatuvchi quvurlardan oʻchirilganligini, shuningdek oʻchirilgan organlarda “OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” yozuvli plakatlari mavjudligini shaxsan oʻzlari tekshirishga majbur hamda ish joylarida “Bu yerda ishlansin!” yozuvli plakat osilgan boʻlishi shart.
Elektr dvigatelni taʼminlovchi kabel uchlari elektr dvigatelning birlashtiruvchi qutisidan uzib qoʻyilgan va izolyatsiyalangan boʻlishi shart.
34. Yuqori kuchlanishli elektr dvigatelini oʻchirish uzgichlar va ajratgichlar orqali, uning tasodifan qayta ulanishining oldini oladigan choralar koʻrilgan holda amalga oshirilishi shart. Elektr dvigatelining boshqaruv organlarida (bevosita va masofadan turib) “ULANMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” yozuvli plakatlar osilgan boʻlishi shart.
Taʼminlovchi kabelni uzish va saqlagichlarni olib qoʻyishni elektrotexnik xodim bajarishi shart.
35. Nasosni qismlarga ajratishdan oldin uni uzatuvchi quvurdan bosim toʻliq bartaraf etilgan holda toʻgʻri uzilganligiga, shuningdek berkituvchi armaturaning zichligiga ishonch hosil qilinishi shart. Berkituvchi armatura zanjir va troslar yordamida qulflanishi lozim. Armatura zich boʻlmagan taqdirda, qoʻshimcha ravishda tiqinlar oʻrnatilishi shart.
36. Plakatlarni olib tashlash va elektr dvigatelni ulash, faqat tezkor jurnalga ishlar tamom boʻlganligi haqida yozilgandan va topshiriq (naryad) berkitilgandan keyin amalga oshirilishi mumkin.
Topshiriq (naryad) toʻliq yopilguncha taʼmirlanayotgan uskunani sinash uchun elektr dvigatelga kuchlanishni berishga ishning javobgar rahbari talabi boʻyicha ruxsat etiladi.
Bunda sinash uchun ulash ushbu Qoidalarning 58-bandiga muvofiq oʻtkaziladi.
37. Elektr dvigatelni brezent bilan yopishga ruxsat etilmaydi. Ishlayotgan elektr dvigatelni himoya qilish zarur boʻlsa, uni taxtalar, fanerlar bilan toʻsish, yogʻoch yoki metall qoplama bilan berkitish kerak.
38. Elektr dvigatellar, nasoslar va boshqa mexanizmlarning barcha ochiq harakatlanuvchi va aylanuvchi qismlari, xizmat koʻrsatuvchi va atrofidan oʻtayotgan xodimlarni himoya qilish maqsadida, ishonchli toʻsilgan boʻlishi shart. Taʼmirlash vaqtida olib tashlangan saqlovchi toʻsiqlar taʼmir tugagach, elektr dvigatelga kuchlanish bergunga qadar oʻz joyiga oʻrnatilishi va mahkamlanishi shart.
39. Elektr dvigatelda yongʻin yuzaga kelganda uni darhol tarmoqdan oʻchirish, kukunli “AVSE” yoki karbonat angidridli oʻt oʻchirgich yordamida oʻchirishga harakat qilish va yongʻin-qutqaruv boʻlinmalariga qoʻngʻiroq qilish lozim. Elektr dvigateldagi yonish oʻchogʻini oʻchirish uchun qumdan foydalanish taqiqlanadi.
40. Aylanuvchi mexanizmni ishga tushirishdan oldin, shu jumladan sinashdan oldin, birlashtirish muftasi yigʻilgan boʻlishi shart. Aylanuvchi qismlarning barcha toʻsiqlari oʻrnatilishi, xavfsizlik belgilari olib tashlanishi, asbob-uskuna va materiallar yigʻishtirilishi hamda odamlar ish joyidan chiqarilishi shart.
4-bob. Issiqlik izolyatsiyasi va gidroizolyatsiya ishlari
41. Issiq yuzalarni issiqlik izolyatsiya qilish ishlari izolyatsiyalanayotgan uskuna joylashgan sex tomonidan rasmiylashtirilgan topshiriq (naryad) asosida bajarilishi shart.
42. Issiqlik izolyatsiya ishlarini boshlashdan oldin ishga qoʻyuvchi ishning javobgar rahbari va ish bajaruvchi bilan hamkorlikda izolyatsiya qiluvchi ishchilarga xavfsizlik texnikasi boʻyicha tushuntirish berishi, bugʻlanish, oqish va uskunaning boshqa nosozliklari yoʻqligiga ishonch hosil qilishi shart.
43. Balandlikdan oʻtgan issiqlik quvurlarini, shuningdek issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini izolyatsiya qilish boʻyicha ishlar zich toʻshamaga ega boʻlgan qurilish havozalaridan turib bajarilishi shart.
Havozalar va soʻrilarning qabul qilish maydonchalari materiallar bilan yuklanmasligi shart. Shuningdek, ularning teshiklari chetlarida hamda boʻrtli toʻsinlaridan yuqori qismida materiallarni taxlash taqiqlanadi.
44. Qish faslida ochiq havoda joylashgan izolyatsiya ishlarini bajaruvchi ishchilarning ish joylari yigʻiladigan shitlar bilan himoyalanishi shart.
45. Izolyatsiya qilinuvchi yuzalarni metall choʻtkalar bilan tozalashda himoya qiluvchi koʻzoynaklar va qoʻlqoplarda, kislota bilan tozalaganda esa himoya koʻzoynaklari, rezina etiklar va qoʻlqoplarda amalga oshirilishi shart.
46. Kameralar, xandaqlar va boshqa tor joylarda izolyatsiya qiluvchi qatronni qaynatish va isitish, shuningdek izolyatsiyalovchi aralashmalarni tayyorlash taqiqlanadi.
47. Izolyatsiya qiluvchi qatron va bitumli tarkibni qaynatish va qizdirish uchun qozonlar zich berkiladigan, olovga chidamli qopqoqlarga ega boʻlishi shart. Qozonlarni sigʻimning 3/4 qismidan ortiq toʻldirishga ruxsat berilmaydi.
Qozonlar ushbu maqsad uchun maxsus ajratilgan va rejalashtirilgan maydonchalarda, yogʻoch qurilishlar va omborlardan kamida 50 m, shuningdek xandaq yoki chuqurlik chetidan kamida 15 m masofada oʻrnatilishi shart. Har bir qaynatish qozoni oldida doim yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari (koʻpikli oʻt oʻchirgichlar, qum) mavjud boʻlishi shart.
48. Kamera va tunnellarda bitumli materiallardan foydalanib gidroizolyatsiya ishlari bajarilganda, ish joylari kamida 20-marta havo almashinuvini taʼminlovchi mahalliy ventilyatsiya hamda portlashdan himoyalangan mahalliy yoritish vositalari bilan jihozlangan boʻlishi shart.
49. Qatronni qaynatish, qizdirish va transportda tashish boʻyicha ishlarni bajaradigan ishchilar oldindan xavfsizlik texnikasi boʻyicha yoʻriqdan oʻtishlari shart:
qaynatish qozonini ortish va tushirish;
qatronni qaynatish va qizdirish, suvning qaynatish qozoniga tushish va qatronning sachrash xavfini tushuntirish;
qaynoq qatronni transportga ortish.
50. Ishlab turgan uskunalarda pardozlash ishlaridan tashqari, issiqlik izolyatsiyasining himoya qatlamini oʻrnatish, gʻiloflash hamda boshqa issiqlik izolyatsiyasi ishlarini bajarish taqiqlanadi.
51. Issiqlik izolyatsiyasi qilinishi lozim boʻlgan issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarida ishlarni boshlashdan oldin bugʻlanish va oqish holatlarining yoʻqligiga, shuningdek qoʻshni ishlab turgan uskunalarning barqaror ishlash rejimiga ishonch hosil qilinishi shart.
52. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarida gidravlik sinovlar oʻtkazilayotganda uskunalarni yoki uzatuvchi quvurlarni sinash hududlarida izolyatsiya ishlarini olib borish taqiqlanadi.
53. Izolyatsiyalovchi qatronni rezina qoʻlqoplarda va himoya koʻzoynaklarida surish kerak.
54. Mineral, toshqol, shisha, paxta va ularning mahsulotlari bilan ishlash, shuningdek gʻishtni va plitalarni kesish, silliqlash va tozalash himoya koʻzoynaklari, niqoblar va zich materialdan tikilgan qoʻlqoplarda bajarilishi shart. Maxsus kiyim-boshning yengi va yoqasi bogʻlangan boʻlishi, shim etikning ustidan (chiqarilib) kiyilishi shart. Shimarilgan yeng bilan ishlash taqiqlanadi.
Suyuq shisha, issiqlik izolyatsiyali hamda tarkibida suyuq shisha mavjud boʻlgan boshqa qatronsimon materiallar bilan ishlashda, shuningdek ohak-asbotsementli, perlitli, vermikulitli qorishmalar va qatrondan foydalanib izolyatsiya va shtukaturka ishlarini bajarishda rezinali, kislota va ishqorga chidamli qoʻlqoplar hamda himoya koʻzoynaklaridan foydalanish shart.
55. Issiqlik izolyatsiyali mahsulotni kesishdan oldin statsionar yoki koʻchma sirkulyar arra qattiq mahkamlanishi shart, toʻsiqlar oʻrnatilishi va tortuvchi ventilyatsiya ulanishi shart. Arraning aylanayotgan diskiga qoʻl bilan yaqinlashish taqiqlanadi, shuningdek yogʻoch itargichlardan foydalanish zarur.
56. Statsionar yoki koʻchma sirkulyar arra bilan ishlashga faqat oʻqitilgan va yoʻriq olgan ishchilar quyiladi.
Issiqlik izolyatsiyasi ishlari bajarilganda va simlar qoʻllanilganda, simli izolyatsiya karkasi hamda mustahkamlovchi detallarning uchlari qayiltirilgan boʻlishi va izolyatsiyalovchi yoki pardozlovchi qatlam bilan berkitilishi shart. Sim uchlarini qayiltirmasdan qoldirish hamda kuydirilmagan simdan foydalanish taqiqlanadi.
57. Izolyatsiyalovchi materiallar yuqoriga koʻtarib berilishi mexanik ravishda amalga oshirilishi kerak.
Changlanuvchi izolyatsion materiallar (mineral yoki shisha paxta) ish joyiga konveyerlar orqali yoki paketlarda, chang tarqalishiga yoʻl qoʻymaydigan shartlarga rioya etgan holda yetkazilishi shart.
58. Eski izolyatsiyani qismlarga ajratish va yangisini surkashda uzatuvchi quvurlar hamda uskunalar devorlariga urish taqiqlanadi. Izolyatsiyani qismlarga ajratish ishlari himoya koʻzoynaklarida va faqat yuqoridan pastga yoʻnalishda bajarilishi shart. Chang chiqishining oldini olish maqsadida izolyatsiya namlanishi lozim. Izolyatsiya qoldiqlari, shuningdek ajratilayotgan izolyatsiya va chiqindilar yuqoridan tarnov orqali tushirilishi shart, ularni yuqoridan tashlash taqiqlanadi.
59. Flanetsli birikmalar, armaturalar, saqlash klapanlari, suv koʻrsatgichli shishalar, ishlab turgan uzatuvchi quvurlar va uskunalarga qarshi issiqlik izolyatsiyasi ishlarini bajarish taqiqlanadi. Shuningdek, buzilgan uskunalar va mexanizmlarda issiqlik izolyatsiyasi ishlarini bajarish taqiqlanadi.
5-bob. Balandlikdagi ishlar
60. 1 m dan yuqori boʻlgan balandlikdagi ishlarni bajarish uchun havozalar va soʻrilar mustahkam oʻrnatilgan boʻlishi kerak.
Havozalar va soʻrilar yogʻochli yoki yigʻma metallardan qurilgan boʻlishi kerak. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarining elementlari ustida havozalar va soʻrilarning qurilishi zarur boʻlganda havozalarning yogʻoch qismlari yonishdan himoyalangan boʻlishi shart.
61. Havozalar va soʻrilarni ekspluatatsiya qilishga faqat texnik shahodatlashdan oʻtgan hamda ularni maxsus komissiya qabul qilgandan keyin ruxsat beriladi.
Agar taʼmirlash ishlari pudratchi tashkilot tomonidan oʻzi qurgan havozalarda amalga oshirilayotgan boʻlsa, mazkur havozalarni ekspluatatsiyaga qabul qilish pudratchi tashkilot (uchastka) rahbarining buyrugʻi bilan tayinlangan komissiya tomonidan amalga oshiriladi.
Komissiyani havozalar va soʻrilarni qurayotgan tashkilotning javobgar vakili tomonidan boshqarilishi shart. Komissiya aʼzolari qilib bu havozalar va soʻrilarda ishlaydigan tashkilotning ishning javobgar rahbarlari (ish bajaruvchilari) tayinlanishi shart.
Havozalar va soʻrilarni qabul qilish dalolatnomasi havozalar va soʻrilarni qurgan tashkilot rahbari (yoki bosh muhandisi) tomonidan tasdiqlanadi. Dalolatnoma tasdiqlangunga qadar havozalar va soʻrilarda ishlash taqiqlanadi.
Havozalar va soʻrilarning holati ishning javobgar rahbari (ish bajaruvchilar) tomonidan har kuni ishlar boshlanmasdan oldin koʻzdan kechirilishi shart.
62. Havozalar va soʻrilarni inshootlarning chiqib turgan va barqaror boʻlmagan konstruksiyalariga mahkamlash, shuningdek qoʻshimcha yuklamalarga moʻljallanmagan konstruktiv elementlarga oʻrnatish taqiqlanadi.
Qizigan yuzalarning yoki uskunalarning elementlari ustida havozalar va soʻrilarni qurish zarurati mavjud boʻlganda, havozalar va soʻrilarning yogʻoch qismlari yonishdan himoyalangan boʻlishi shart.
63. Havozalar va soʻrilarning toʻshamalari tekis yuzaga ega boʻlishi hamda ular orasidagi tirqishlar 10 mm dan oshmasligi shart. Shuningdek, toʻshamalar havoza va soʻrilarning konstruksiyalariga ishonchli tarzda mahkamlangan boʻlishi lozim.
Toʻshamalarning oʻzaro kesishadigan qismlarining uchlari tayanchlarda joylashtirilishi va har ikki tomondan kamida 20 cm masofaga qoplab turishi shart.
Ostonalar hosil boʻlishining oldini olish maqsadida bir-biri bilan kesishadigan qismlarining uchlari kesib tashlanishi shart.
Toʻshamalarni texnik talablarga javob bermaydigan tayanchlarga tirab qoʻyish taqiqlanadi.
64. Toʻshamalarning tayanchlari va osma elementlari ularda ishchilar hamda materiallarning eng yuqori yuklamasi inobatga olingan holda yetarli mustahkamlik zaxirasi bilan hisoblanishi shart.
Ruxsat etilgan yuklamalar ishlab chiqaruvchiga va barcha ishchilarga maʼlum boʻlishi va ish jarayonida unga qattiq rioya qilinishi shart.
Tayanch ustunlari tebranishlardan tirgaklar va qiya tayanchlar bilan ishonchli mahkamlanishi shart.
Havozalar va soʻrilar oʻrnatilayotgan tuproq yuzasi tekislangan va zichlangan boʻlishi shart. Shuningdek, undan atmosfera yogʻinlarini chiqarib yuborish (suvni oqizish) taʼminlangan boʻlishi lozim.
65. Havozalarda odamlar va materiallarni koʻtarish hamda tushirish uchun mustahkam zinalar nazarda tutilgan boʻlishi, ogʻir materiallar va uskunalar detallarini koʻtarish uchun esa maxsus koʻtaruvchi qurilmalardan foydalanilishi lozim. Bunday qurilmalarni havozalar konstruksiyalariga bogʻlash taqiqlanadi.
Narvon orqali chiqish uchun toʻshamadagi teshik uch tomondan toʻsilgan boʻlishi shart. Agar teshik toʻrt tomondan toʻsilgan boʻlsa, yuklarni koʻchirish uchun alohida oʻtish joyi (ochiq qismi) nazarda tutilishi lozim.
66. Texnik talablarga javob bermaydigan tagliklardan (yashiklar, bochkalar), shuningdek arqonlardan toʻsiqlari bor mustahkam soʻrilarni qurmasdan ishlash taqiqlanadi.
67. Havozalar va soʻrilarni kranning uchiga ilingan yuk bilan urilishdan saqlash uchun bevosita havoza va soʻri yaqinida yukni koʻtarish bilan bir vaqtda kranning oʻqini burish taqiqlanadi.
Kran oʻqini burishda yukni havoza va soʻrining yuqori elementidan kamida 1 m masofada koʻtarish shart.
Toʻshamaga yukni tushirishni eng kichik tezlikda, bir maromda va turtkilarsiz amalga oshirish kerak.
68. Havozalar va soʻrilarda toʻshamalar koʻndalangi boʻyicha mahkamlanishi kerak.
Yer sathidan yoki toʻsiqlardan 1,5 m va undan yuqori balandlikda joylashgan havozalar va soʻrilar toʻshamalari xavfsizlik toʻsiqlari bilan jihozlangan boʻlishi shart. Ushbu toʻsiqlar balandligi kamida 1,3 m boʻlgan oraliq gorizontal elementlar yoki toʻrlardan, shuningdek balandligi kamida 15 cm boʻlgan bort elementlari (panjaralar)dan iborat boʻlishi lozim.
Havozalar va soʻrilarning toʻshamalari davriy ravishda hamda ishlar tugagandan soʻng chiqindilardan, shuningdek material qoldiqlaridan tozalanishi shart. Yilning qish faslida toʻshamalar qordan va muzdan tozalanishi, zarur boʻlganda qum sepilishi kerak.
69. Havozalar va soʻrilarni yigʻish va qismlarga ajratish ish bajaruvchi rahbarligida va kuzatuvida loyihalarda koʻzda tutilgan tartibga rioya qilib bajarilishi shart.
1 metrdan yuqori havozalar va soʻrilarni qismlarga ajratish boʻyicha ishlar boshlangunga qadar ish bajaruvchi yigʻishtirilishi kerak boʻlgan konstruksiyani koʻzdan kechirishi va qismlarga ajratishda ishtirok etayotgan ishchilarga ishlarini oʻtkazish ketma-ketligi, usullari, xavfsizlik choralari haqida ogohlantirish berishi shart.
Havozalar va soʻrilarni oʻrnatilayotgan va qismlarga ajratilayotgan hududlarga begona shaxslarning kirishi taqiqlanadi va “YOʻL BERK” yozuvli plakat osilgan boʻlishi shart.
70. Metall havozalar va soʻrilardan 5 m dan kam masofada joylashgan elektr simlari havozalar oʻrnatilayotgan yoki qismlarga ajratilayotgan vaqtda elektrdan uzib qoʻyilishi va yerga ulanishi, qutilarga berkitilishi yoki demontaj qilinishi shart.
71. Qisqa muddatli ishlarni 1,5 m dan yuqori balandlikda soʻrilarsiz (takelaj uskunalarni osish uchun) yoki soʻrilarda toʻsiqlarsiz bajarish zarur boʻlganda saqlovchi belbogʻlarni qoʻllash majburiydir.
Ishchilar qanday va qayerda koʻtarilish kerakligi, nimaga saqlovchi belbogʻlarning qulfli ilgagini mahkamlash kerakligi haqida maʼlumot olgan boʻlishlari shart.
Saqlovchi belbogʻlarda inventar raqami va keyingi sinash sanasi koʻrsatilgan tamgʻa boʻlishi shart. Sinash haqida belgi yoʻq boʻlganda, sinash muddati oʻtganda yoki koʻrik paytida nosozlik aniqlanganda saqlovchi belbogʻlarni qoʻllash taqiqlanadi. Bunday ishlar oʻtkazilayotgan joyda yuqorida ishlayotganlarga zudlik bilan yordam berishga tayyor, boshqa ishlar bilan mashgʻul boʻlmagan yordamchi ishchilar boʻlishi shart.
72. Yuqorida ishlarni bajarayotgan ishchi asbob-uskunalar yoki materiallarning pastda turgan ishchilar ustiga tushib ketishiga yoʻl qoʻymasligi lozim.
Ish bajarilayotgan joyning tagida uskunalar va odamlar boʻlsa, toʻshamalar mavjud boʻlmasa, ish joyining pastida saqlovchi toʻsiqlar oʻrnatilishi shart.
Panjarali maydonchada ishlaganda ulardan asbob-uskunalar va materiallar tushib ketishining oldini olish uchun zich taxtadan qilingan toʻshama oʻrnatilishi shart.
73. Chorpoya va toʻshamalar qurish imkoniyati boʻlmasa, katta boʻlmagan balandlikda qisqa vaqtli ishlarni koʻchma narvonlardan va qoʻsh oyoqli narvonlardan turib bajarishga ruxsat beriladi. Narvonlar va qoʻsh oyoqli narvonlar ishga yaroqli hamda xavfsizlik texnikasi qoidalari talablariga mos boʻlishi shart. Narvonlarning yuqori pogʻonasidan turib ishlash taqiqlanadi.
74. Narvonlarni tayyorlash uchun quruq materiallardan foydalanish kerak, yaroqsiz materiallardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi. Tarang tortilgan chizimchaning qalinligi narvondan foydalanuvchi shaxs va u koʻtarayotgan yuk ogʻirligi taʼsirida egilishga yoʻl qoʻymasligi lozim. Narvon pogʻonalari tarang tortilgan chizimcha orqali turumga ishonchli tarzda mahkamlanishi shart. Pogʻonalarni mix bilan oʻymasdan tikish taqiqlanadi.
Qoʻshimcha narvonning tarang tortilgan chizimchasi kamida har 2 m oraliqda tortuvchi boltlar yordamida ishonchli tarzda mahkamlangan boʻlishi shart.
75. Qoʻshimcha narvonning uzunligi (balandligi) pogʻonasidan turib narvonning yuqorisidan 1 m dan kam boʻlmagan masofada joylashgan ishlarni bajarish imkoniyatini taʼminlashi shart.
Narvonlarni uzaytirishga faqat ularni metall xomutlar, boltli qoplamalar va boshqa mahkam biriktiruvchi vositalar yordamida ishonchli tarzda ulash orqali ruxsat etiladi.
Biriktirilayotgan narvonlarning tarang tortilgan chizimchalari yetarli darajada mustahkam boʻlishi shart. Bunda ikkita narvon biriktirilgandan soʻng ishchi asbob-uskunalari bilan koʻtarilganda sezilarli tebranish va egilish yuzaga kelmasligi lozim. Yogʻoch narvonlarning umumiy uzunligi barcha hollarda 5 m dan oshmasligi shart. 5 m dan yuqori balandlikda ishlarni bajarish uchun toʻsiqlari va metall yoylar bilan jihozlangan metall narvonlardan foydalanilishi lozim.
76. Agar ishlar detallarni bir vaqtning oʻzida ushlab turishni talab etsa, yuqori qismida maydoncha hamda saqlovchi baryer (panjara) toʻsiqlari bilan jihozlangan qoʻsh oyoqli narvonlardan foydalanilishi shart.
77. Gʻadir-budir va beton pollarda ish olib borilganda pastki uchlari rezinali uchliklar bilan jihozlangan yoki rezina bilan qoplangan narvonlardan foydalanilishi shart.
Yogʻoch va tuproqli pollarda ish olib borilganda esa pastki uchlari poʻlat uchliklar bilan jihozlangan narvonlar qoʻllanilishi lozim.
78. Uzatuvchi quvurlarga oʻrnatiladigan narvonlarning uchlari quvurni qamrab olish uchun maxsus ilgaklar bilan jihozlangan boʻlishi shart.
79. Narvonni mahkamlash imkoniyati mavjud boʻlmagan hollarda (masalan, uni silliq polda oʻrnatishda), narvonning tagida kaska kiygan ishchi turib, uni turgʻun holatda ushlab turishi shart. Boshqa hollarda narvonni pastki qismidan qoʻl bilan ushlab turish taqiqlanadi.
Transport vositalari va odamlar harakati gavjum boʻlgan joylarda qoʻshimcha narvondan foydalanilganda, uning tasodifiy turtki taʼsirida agʻdarilib ketishining oldini olish maqsadida narvon oʻrnatilgan joy toʻsib qoʻyilishi yoki qoʻriqlanishi lozim.
80. Har bir sexdagi (uchastkadagi) barcha qoʻshimcha narvonlar hisobda turishi, tartib raqamiga va mansubligi hamda navbatdagi tekshirish sanasi koʻrsatilgan jadvalga ega boʻlishi shart.
Qoʻshimcha narvonning ishga yaroqligi mazkur Qoidalarning 1-ilovasida belgilangan muddatlarda oʻtkazilishi shart. Tekshiruv natijalari jurnalga kiritilishi, nosozliklar zudlik bilan bartaraf etilishi shart. Nosoz narvonlarni ishlatish uchun berish taqiqlanadi.
Yogʻoch narvonlarni faqat tiniq laklar bilan boʻyashga ruxsat beriladi.
81. Yer sathidan 5 m dan ortiq balandlikda qoplamalar, ishchi toʻshamalar, vaqtinchalik montaj qilinadigan qoʻshimcha moslamalar yoki konstruksiyalar, uskunalar, mashinalar hamda mexanizmlar elementlaridan turib bajariladigan ishlar balandlikda bajariladigan ishlar qatoriga kiradi.
Bunday ishlarga jalb etiladigan shaxslarning sogʻligʻi mazkur turdagi ishlar bilan shugʻullanuvchi xodimlar uchun belgilangan tibbiy talablarga muvofiq boʻlishi shart.
82. Agar havozalar va soʻrilardan bir oy va undan ortiq muddat davomida ish olib borilmagan boʻlsa, shuningdek ularning asosida deformatsiya keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan yomgʻirlardan keyin yoki sovuq mavsumda havo isishi natijasida, havozalar tekshirilib, zarur hollarda tuzatilishi hamda qaytadan ekspluatatsiyaga qabul qilinishi shart.
83. Ishlar vaqtinchalik toʻxtatilgan hollarda havozalar va soʻrilarni ishga yaroqli holatda saqlab turish taʼminlanishi lozim.
6-bob. Yer qazish ishlari
84. Yer osti kommunikatsiyalari (elektr kabellar, aloqa kabellari, gazquvur yoʻllari) joylashgan hududda yer qazish ishlari faqat bu kommunikatsiyalarni ekspluatatsiya qilishga javobgar tashkilotning yozma ruxsati bilan bajariladi.
Ruxsatnomaga yer osti kommunikatsiyalarining joylashishi va oʻtkazilgan chuqurliklari koʻrsatilgan reja (sxema) ilova qilinishi shart.
85. Xandaq yoki chuqurlarda zararli gaz payqalganda, u yerdagi ishlar zudlik bilan toʻxtatilishi, ishchilar esa xavfsiz hududga olib chiqilishi shart.
Ishlar faqat hududga gaz kelishi toʻxtagandan soʻng, undan mavjud gaz va portlashga xavfli materiallar chiqarib tashlangandan keyin qayta tiklanishi mumkin.
86. Koʻchalarda yer qazish ishlarini boshlashdan, shuningdek nazorat xandaqlari (shurflari) yoki chuqurlarni qazishdan oldin quyidagi ishlar amalga oshirilishi shart:
ish joylarining butun hududi toʻsib qoʻyilishi;
kunduzgi vaqtda ish joylari hududida, koʻcha tomonida transport harakati yoʻnalishi boʻyicha kamida 5 m masofada ogohlantiruvchi belgilar oʻrnatilishi;
qorongʻi tushishi bilan toʻsiqlarning tashqi tarafida 1,5 m balandlikda signalli qizil lampalarni oʻrnatilishi;
ish joylari hududini kamida 2 m balandlikda oʻrnatilgan projektorlar yoki koʻchma elektr yoritgichlar bilan yoritilishi;
elektr simlari ishga yaroqli izolyatsiyaga ega boʻlishi va rezinali shlangda joylashishi hamda saqlovchi toʻrga kiydirilgan elektr yoritgichlarga boʻlishi.
87. Tramvay relslari atrofida ish olib borilganda “SEKIN YURISH” yozuvli plakat oʻrnatilishi shart. Xandaq toʻsiqlari harakatlanuvchi tarkib oʻlchamlari hamda yoʻlning egriligini inobatga olgan holda joylashtirilishi lozim, biroq ular rels kallaklaridan kamida 1 metr masofada boʻlishi shart.
Tramvay relslari oldida xandaqlarni mahkamlash majburiydir.
88. Xandaqlar va chuqurlarni qazishda chetlarida kamida 0,5 — 1 m oʻtish yoʻllari qoldirilishi kerak.
89. Yer osti suvlari boʻlmagan, tabiiy namlikdagi tuproq yerlarda va yer osti inshootlariga yaqin joylashgan yerlarda xandaqlar va chuqurlarni mustahkamlanmagan tik devorlarining quyidagi chuqurlikdan oshirmasdan qazishga ruxsat etiladi:
uyilgan va shagʻalli yerlarda — 1 m;
qumloq tuproqli yerlarda — 1, 25 m;
qumoq tuproqli va loyli yerlarda — 1,5 m;
oʻta zich va qoya osti tuproqli yerlarda — 2 m.
Qovushqoq zich tuproqli yerlarda tik devorli xandaqlarni rotorli va zovur qazuvchi ekskavatorlar yordamida mustahkamlagichlarni oʻrnatmasdan, 3 m gacha chuqurlikda qazishga ruxsat etiladi. Bu hollarda ishchilarning zovurlarga tushishiga ruxsat etilmaydi. Zovurlarning ishchilar ichida boʻlishi zarur boʻlgan joylarida mustahkamlagichlar oʻrnatilishi yoki qiyaliklar barpo etilishi zarur.
Qish faslida yerning muzlagan qismida (yerning quruq tuproq qismidan tashqari) yer qazish ishlarini mustahkamlagichlar oʻrnatmasdan bajarishga ruxsat etiladi.
90. Xandaqlar va chuqurlarni mazkur Qoidalarga 5-ilovasining 89-bandida koʻrsatilgan chuqurlikdan ortiq miqdorda qazish vertikal devorlarni mustahkamlash yoki qiyalik qurilmalari bilan oʻtkazilishi kerak.
Mustahkamlash oʻrnatilayotgan barcha hollarda uning yuqori qismi xandaq yoki chuqur ustidan kamida 15 cm ga chiqib turishi shart.
91. Xandaq va chuqurlarning ruxsat etilgan eng katta qiyaligi (tabiiy namlik va sizot suvlari yoʻq boʻlgan sharoitda) quyidagi 1-jadvalga muvofiq qabul qilinadi:
1-jadval Tuproq Qazish chuqurligi, m 1,5 gacha 1,5 — 3 3 — 5 Qiyalik yoʻnalishi va gorizontal chiziq oʻrtasidagi burchak, grad Qiyalik balandligining asosiga nisbati Qiyalik yoʻnalishi va gorizontal chiziq oʻrtasidagi burchak, grad Qiyalik balandligining asosiga nisbati Qiyalik yoʻnalishi va gorizontal chiziq oʻrtasidagi burchak, grad Qiyalik balandligining asosiga nisbati Tabiiy namlikdagi, uyilgan 76 1:0,25 45 1:1 38 1:1,25 Qumli va shagʻalli, namli (toʻyinmagan) 63 1:0,5 45 1:1 45 1:1 Loyli: qumloq tuproq 76 1:0,25 56 1:0,67 50 1:0,85 qumoq tuproq 90 1:0 63 1:0,5 53 1:0,75 loy 90 1:0 76 1:0,25 63 1:0,5 Sariq (sogʻ) tuproq 90 1:0 63 1:0,5 63 1:0,5
2-jadval Tuproqlar Xandaq va chuqurlarning vertikal devorlarini mustahkamlash turlari Tabiiy namli, uyilganlardan tashqari Bitta taxta oralatib, gorizontal mustahkamlash Yuqori namli va uyilgan Yaxlit vertikal yoki gorizontal mustahkamlash Barcha turdagi, sizot suvlarining kuchli oqimida Sizot suvlari gorizontidan past joylashtirilgan shpuntli toʻsiqlar suv oʻtkazmaydigan tuproq qatlamiga kamida 0,75 m chuqurlikka kiritilgan holda oʻrnatilishi lozim
92. Xandaqlar va chuqurlarni 3 m gacha boʻlgan uzunlikda mustahkamlash ishlari, qoida tariqasida, maxsus jihozlar yordamida hamda namunaviy loyiha asosida amalga oshirilishi shart.
Jihozlar va namunaviy loyiha yoʻq boʻlganda xandaqlar va xandaqlarni 3 m gacha chuqurlikda mustahkamlash uchun quyidagilar zarur:
qumli va yuqori namli tuproqlarda qalinligi 4 cm dan kam boʻlmagan taxtalardan foydalanish, ularni vertikal ustunlarning orqasiga taxlash;
mahkamlash ustunlarini 1,5 m dan kam boʻlmagan oraliqda oʻrnatish;
tirgaklarni bir-biridan vertikal boʻyicha 1 m dan koʻp boʻlmagan masofada joylashtirish;
tirgaklarning tepasi va pastiga boʻrtmalar qoqish;
mustahkamlash taxtalarini oʻyilgan hoshiya ustidan kamida 15 cm chiqarish;
tuproqni chiqarib tashlash uchun moʻljallangan tokchalar tayanadigan mahkamlashni (tirgaklarni) kuchaytirish va balandligi 15 s cm dan kam boʻlmagan taxtalar bilan tokchalarni toʻsish.
Xandaqlar va chuqurlarni 3 m gacha uzunlikda mustahkamlash, odatda namunaviy loyiha boʻyicha bajariladi.
93. Tayachni yigʻish bevosita ishning javobgar rahbari kuzatuvi ostida oʻtkazilishi shart.
Xandaqlar va chuqurlarni taxta bilan tayachni yigʻish, tuproqni qayta orqaga tashlagan sari, pastdan yuqoriga yoʻnalishda bajarilishi kerak.
Tayachni yigʻishda bir vaqtning oʻzida balandligi boʻyicha uchtadan ortiq boʻlmagan taxtalarni, uyilgan va barqaror boʻlmagan tuproqlarda esa bitta taxtani olib tashlashga ruxsat beriladi.
Taxtalarni olib tashlashda tirgaklarni qayta qoʻyish kerak. Bunda bor tirgaklar faqat yangisi qoʻyilgandan keyin olinadi.
94. Atrofidan gazquvur yoʻllari oʻtgan yoki gaz toʻplanishi mumkin boʻlgan xandaqlarda ochiq olovni qoʻllash taqiqlanadi.
95. Xandaqlarni boʻsh yoki nam tuproqlarda qazishda oʻpirilish xavfi boʻlsa, ularning devorlari mustahkam mahkamlanishi shart.
Sochiluvchan tuproqda ishlarni devorlarni mustahkamlamasdan, lekin tuproqning tabiiy qiyalik burchagiga mos qiyalik bilan bajarish mumkin.
96. Yer qazish ishlari bajarilayotganda xandaqlar va xandaqlardagi tuproqning holati ustidan doimiy nazoratni taʼminlash zarur.
Yoriqlar paydo boʻlganda, ishchilar xavfli joylardan darhol olib chiqilishi, shundan soʻng tuproq toʻkilib ketishiga qarshi choralar koʻrilishi shart.
Qiyalikda yirik toshlar aniqlanganda xavfli joylardan olib chiqilishi, toshlar esa qiyalikka tushirilishi yoki olib chiqilishi shart.
97. Yer osti issiqlik quvurlarining ishlar uchun ochilgan kameralari va uchastkalari mustahkam va zich shitlar bilan berkitilgan yoki toʻsilgan boʻlishi shart.
Koʻchalarda, yoʻllarda va boshqa odamlar harakatlanadigan joylarda qazilgan xandaq va chuqurlarda kamida 0,7 m kenglikda, ikkala tarafdan balandligi kamida 1 m boʻlgan pastki bortlari 10 cm dan kam boʻlmagan qoplamali panjaralar bilan toʻsilgan oʻtish yoʻllari boʻlishi shart.
Xandaqlar va chuqurlarga faqat panjarali qoʻsh oyoqli narvonlar yoki qoʻshimcha narvonlar yordamida tushish kerak.
98. Agar qazish joylarida elektr kabellari mavjud boʻlsa lomlar, choʻkichlar, pnevmatik apparatlar va boshqa uruvchi vositalardan foydalanish taqiqlanadi.
Ishlarni kabel tarmogʻi ishchisi ishtirokida, kabelni shikastlamasdan va ishchilarni elektr toki urishini oldini olish uchun ehtiyotkorlik bilan bajarish kerak.
99. Kabel ochilganda uni osilib qolishi va uzilishdan himoya qilish uchun osib qoʻyish kerak. Kabel ustida turish qatʼiyan taqiqlanadi.
Agar ish uzoq davom etsa, kabelni yogʻoch qutiga mahkamlash zarur. Ochiq kabelni berkituvchi qutiga “TOʻXTA! KUCHLANISH!” yoki “TOʻXTA! XAVFLI HUDUD!” yozuvli plakatlarni osish kerak.
100. Xandaqqa asbob-uskunalar va materiallarni tashlash taqiqlanadi. Ularni arqonda tushirish yoki qoʻldan-qoʻlga berish kerak. Xandaqqa tushirilayotgan yuk ostida turish taqiqlanadi.
101. Agar yer qazish ishlari olib borilayotganda, gaz hidi payqalsa, ishlar zudlik bilan toʻxtatilishi, ishchilar esa gaz paydo boʻlishi sabablari aniqlanib va bartaraf etilgunga qadar mazkur hududdan olib chiqilishi shart.
Gaz hidi paydo boʻlganda ishlarni davom ettirishga faqat gazni aniqlash uchun indikatorlar boʻlganda va ishchilar zarur gazga qarshi niqoblar bilan taʼminlanganda ruxsat beriladi.
Ishchilar bu holda ishlar boshlangunga qadar gazli hududda ishlash tartibi haqida yoʻriq olishlari shart.
102. Gazquvur yoʻllari oldida joylashgan yoki gaz yigʻilishi mumkin boʻlgan xandaqlarda portlashning oldini olish maqsadida chekish, payvandlash lampasi va ochiq olovni qoʻllash bilan bogʻliq boshqa qurilmalar bilan ishlash taqiqlanadi.
103. Tuproqni elektr usulida isitish amalga oshiriladigan maydonlar toʻsilgan boʻlishi, toʻsiqlarda esa ogohlantiruvchi signallar oʻrnatilgan boʻlishi shart. Kunning qorongʻi paytida isitilayotgan maydoncha yetarli darajada yoritilgan boʻlishi lozim.
Tabiiy namlikka ega tuproqni kuchlanishi 380 V dan oshmaydigan elektr toki yordamida isitishga ruxsat beriladi.
104. Kuchlanish ostida boʻlgan uchastkalarda begona shaxslarning boʻlishi taqiqlanadi.
Elektr bilan isitish ishlariga faqat tegishli malaka guruhiga ega boʻlgan elektromontyor tomonidan xizmat koʻrsatilishi shart.
105. Transformatorlardan isitilayotgan uchastkalargacha boʻlgan vaqtinchalik elektr uzatish liniyalari izolyatsiyalangan simlardan bajarilishi va ular yer sathidan kamida 0,5 m balandlikda chorpoyalarda joylashtirilishi shart. Transformator yerga ishonchli tarzda ulangan boʻlishi lozim.
106. Tuproqni tutunli gazlar, issiq suv yoki bugʻ orqali isitishda ishchilar kuyishining oldini olishga qaratilgan choralar koʻrilgan boʻlishi shart.
Issiq gazdan foydalanib tuproq yuzasini eritishda esa ishchilarning zaharlanishi hamda gaz portlashi xavfini bartaraf etish boʻyicha zarur xavfsizlik choralari koʻrilgan boʻlishi lozim.
107. Issiqlik tarmoqlari joylashgan hududlarda boshqa tashkilotlar tomonidan qurilish-montaj ishlarini amalga oshirishga faqat tashkilotning bosh energetigi (bosh mexanigi) yoki sex boshligʻi bilan mazkur ishlar oʻtkazish tartibi kelishilgandan hamda zarur xavfsizlik choralari koʻrilgandan soʻng ruxsat beriladi.
Alohida hollarda (ishlar uzoq muddat davom etganda) ishlarni bajarish tartibi yozma ravishda rasmiylashtirilishi shart.
108. Ishlab turgan issiqlik tarmoqlarida boshqa tashkilotlar bajarayotgan ishlarning xavfsizlik texnikasi uchun javobgarlikni ishlarni bajarayotgan oʻsha tashkilot olib boradi.
109. Ekskavator bilan ishlash vaqtida quyidagilar bajarilishi zarur:
uni mahkamlash uchun faqat inventar tayanchlardan foydalanish;
ekskavator harakatlanayotgan hududdan 5 m dan kam boʻlmagan masofada boʻlish;
ekskavator choʻmichini tushirilgan holatda tozalash.
110. Kommunikatsiya tarmoqlari oʻtgan hududda tuproqli ishlar shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq amalga oshirilishi kerak.
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga 6-ILOVA
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va uskunalarga xizmat koʻrsatish hamda taʼmirlashda xavfsizlikning asosiy texnik talablari
1-bob. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va quvur oʻtkazgichlarga xizmat koʻrsatish
1. Xavfsiz ekspluatatsiya qilishni taʼminlash uchun issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar, issiqlik tarmoqlari va tizimlari armaturalar va vositalar bilan jihozlangan boʻlishi shart.
2. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarni ekspluatatsiya qilishda ularning ishlab chiqarish texnologiyasi boʻyicha yongʻinni, portlashni va shunga oʻxshash holatlarni keltirib chiqarishi mumkin boʻlgan parametrlarning keskin oʻzgarishi yoki issiqlik taʼminotida kamayib ketish holati kuzatilganda, tashkilot maʼmuriyati tomonidan bunday hodisalarni bartaraf qiluvchi tadbirlar ishlab chiqilgan boʻlishi lozim.
Bunday qurilmalarni ekspluatatsiya qilish tashkilot maʼmuriyati tomonidan ishlab chiqilgan va tasdiqlangan hamda belgilangan tartibda tegishli idoralar (tashkilotlar) bilan kelishilgan maxsus yoʻriqnomalar asosida amalga oshiriladi.
3. Har bir ish joyida mazkur kasb yoki lavozim uchun zarur boʻlgan hajmda ishlab chiqarish, lavozim yoʻriqnomalari va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar boʻlishi shart.
4. Ish boshlanmasdan oldin bajariladigan ishga taalluqli boʻlgan xavfsizlik texnikasi qoidalarining barcha talablarini bajarilganligi tekshirilishi shart.
5. Har bir ishchi faqat unga topshirilgan ishni bajarishi shart. Boshqa ish joyiga faqat sex (smena) boshligʻi ruxsati bilan tegishli koʻrsatma olingandan keyin oʻtkaziladi.
6. Kasal boʻlganda yoki sogʻligʻi yomonlashganda ishchi bu haqda smena boshligʻiga xabar berishi lozim.
7. Ish joyi toza holatda va tartibli saqlanishi shart. Ish joyini yoritish SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga mos kelishi shart.
8. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarni ishga tushirishda bugʻ uzatish quvuri va apparatni bosqichma-bosqich qizdirish taʼminlanishi shart. Bunda bugʻ uzatish quvuridagi berkituvchi armatura (surilma qopqoq yoki avtomatik klapan) sekin-asta ochilishi lozim.
Qurilmadagi bosim va haroratning oshish tezligi apparatga xavfsiz xizmat koʻrsatish boʻyicha yoʻriqnoma talablariga muvofiq belgilanishi lozim. Hatto yengil gidravlik zarba yoki vibratsiya kuzatilgan taqdirda ham qurilmaga bugʻ berilishi berkituvchi armaturani yopish orqali darhol toʻxtatilishi shart va mazkur holatlar toʻliq bartaraf etilgunga qadar qayta tiklanmasligi lozim. Gidravlik zarba yoki vibratsiya bartaraf etilgandan soʻng, bosim va haroratni qayta oshirish ularning qayta yuzaga kelishiga yoʻl qoʻymaydigan xavfsiz tezlikda amalga oshirilishi mumkin.
9. Uskunani ishga tushirish faqat uning ishga yaroqliligi sinchkovlik bilan tekshirilgandan soʻng amalga oshirilishi shart.
Uskunani ishga tushirishdan oldin xavfli hududlarda odamlar va begona buyumlar mavjud emasligiga ishonch hosil qilinishi, shuningdek ogohlantiruvchi signal berilishi lozim. “Toʻxta” tugmasining ishga yaroqliligi uni bosib tekshirish orqali albatta sinovdan oʻtkazilishi shart.
10. Harakatlanuvchi qismlarga ega uskunalarni tozalash, moylash va taʼmirlash, shuningdek ularning ichki koʻriklarini oʻtkazish ishlarini faqat uskuna toʻliq toʻxtatilgandan keyin amalga oshirishga ruxsat beriladi.
Bunda shkivlardan yuritma tasmalari yechilgan, taqsimlovchi shchitlar va rubilniklarda, elektr ishga tushirish mexanizmlarida “ULANMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA” yozuvli plakatlar ilingan, shuningdek shchitlardagi saqlagichlar olib qoʻyilgan boʻlishi shart.
11. Uskunani toʻxtatgandan soʻng uni qayta ishga tushirish huquqi faqat uni toʻxtatgan ishchiga yoki smena boʻyicha uning vazifalarini qabul qilib olgan hamda ish holatidan xabardor boʻlgan masʼul xodimga beriladi. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va uskunalarni toʻxtatish vaqti va sabablari, shuningdek ularni qayta ishga tushirish holatlari tezkor jurnalda majburiy tarzda qayd etilishi shart.
12. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarga yonuvchan, portlashga xavfli yoki zaharli gazlar kiritilgan yoki hosil boʻlishi mumkin boʻlgan hollarda, bunday gazlar va bugʻlarning ishchi xonalarga kirishining oldini olish uchun ularni saqlovchi klapanlar yoki portlovchi plastinalar orqali quvurlar bilan tashqariga chiqarish yoʻli bilan ishonchli bartaraf etish taʼminlanishi shart.
13. Bugʻ ajraladigan yoki zararli gazlar chiqadigan qurilmalar ustida tortuvchi zontlar yoki majburiy tortuvchi ventilyatsiya oʻrnatilgan boʻlishi shart. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarga texnologik mahsulotni (massa) yuklash yoki tushirish ishlarini tortuvchi ventilyatsiya oʻchirilgan holda amalga oshirish taqiqlanadi.
14. Zaharli yoki portlash xavfiga ega suyuq yoki gaz muhitlar bilan ishlaydigan issiqlik qurilmalari va apparatlari nasos yoki kompressordan keluvchi liniyalarda qurilma tomondan bosim taʼsirida avtomatik ravishda yopiladigan qaytish klapanlari bilan jihozlangan boʻlishi shart.
15. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmadan atmosferaga bugʻ chiqarib yuborilayotganda, uni boshqa qurilmaga yoʻnaltirib foydalanish imkoniyati mavjud boʻlmagan hollarda, hosil boʻladigan shovqinning zararli taʼsirini bartaraf etish maqsadida, shuningdek “puflash” jarayonida va saqlovchi klapanlar ishga tushganda har bir chiqaruvchi liniyaning oxirida maxsus shovqin soʻndirgichlar oʻrnatilishi shart.
16. Yer sathidan yoki ish maydonchasidan 2 m dan kam balandlikda joylashgan mashinalar va mexanizmlarning harakatlanuvchi hamda aylanuvchi qismlari toʻrli toʻsiqqa ega boʻlishi shart.
Katakchalar oʻlchami 25x25 mm dan oshmasligi shart. Toʻsiqlar sharnirlarga osilishi shart. Toʻsiqlarni qattiq mahkamlashga, ularda tez-tez xizmat koʻrsatish talab qilinadigan mashina qismlariga kelish uchun sharnirli qopqoqli (eshikchali) derazalar oʻrnatilgan sharoitda ruxsat beriladi.
17. Salt va ishchi shkivlarga ega boʻlgan barcha mexanizmlar tasmalarni ishchi holatdan salt holatga oʻtkazishni taʼminlovchi hamda tasmalarning oʻz-oʻzidan salt holatdan ishchi shkivga oʻtib ketishining oldini oluvchi qulflovchi qoʻshimcha moslamalar bilan jihozlangan boʻlishi shart.
18. Yuritma tasmalarini ishlab turganda kiygazish, yechish va toʻgʻrilash, shuningdek siljib aylanayotgan tasmalar ostiga konifol sepish taqiqlanadi.
19. Maydoncha baryerlarida, muftalar, podshipniklarning saqlovchi gʻiloflarida, shuningdek oʻtish uchun moʻljallanmagan va maxsus toʻsiqlarga hamda tutqichlarga ega boʻlmagan uzatuvchi quvurlarda, konstruksiyalarda va toʻsiqlarda turish taqiqlanadi.
20. Uskunani puflash yoki yuvish ishlarida bugʻli yoki suvli shlangdan foydalanilganda, shlangning uzatuvchi quvurga, shuningdek uchlikning shlangga ishonchli tarzda mahkamlanganligi tekshirilishi shart. Uchlik kamida 1 m uzunlikda boʻlib, issiqlikni saqlash maqsadida izolyatsiyalangan boʻlishi lozim.
2-bob. Taʼmirlash
21. Ishlab turgan issiqlik qurilmalari va issiqlik quvurlari joylashgan yoki boshqa ishlab turgan uskunalar oʻrnatilgan xonalarda, kameralarda va tunnellarda taʼmirlash yoki montaj ishlari (shuningdek, qurilish-montaj ishlari) faqat sex (uchastka) boshligʻi yoki uning oʻrinbosari ruxsati bilan amalga oshirilishi mumkin.
22. Masʼuliyat talab etuvchi holatlardagi ishlar topshiriq (naryad) boʻyicha oʻtkaziladi.
23. Taʼmirlanishi kerak boʻlgan issiqlikdan foydalanuvchi qurilma (uzatuvchi quvurning uchastkasi) unga bugʻ yoki issiq suv tushishining oldini olish uchun qoʻshni uzatuvchi quvurlardan, uskunalardan, drenajli va suvli liniyalardan uzib qoʻyilgan boʻlishi shart.
24. Barcha yopish armaturalari qulfli zanjirga berkitilgan boʻlishi shart va unga “OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” yozuvli plakatlar osilishi shart. Qulflarning kalitlari sex, uchastka ustasida (smena boshligʻida) saqlanishi va tezkor jurnalga tegishli yozuv bilan navbatchilik boʻyicha topshirilishi shart.
Surilma qopqoqlarning elektr yuritmalaridan kuchlanish olingan boʻlishi (saqlagichlar olingan boʻlishi) va “ULANMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” yozuvli plakat osilgan boʻlishi shart.
25. Uskunalarda belgilangan ishga tushirishga (motorni ishga tushirish, bugʻ va suvni uzatish hamda boshqalar) qarshi choralar qabul qilinmasdan taʼmirlashni oʻtkazish taqiqlanadi.
26. Oʻchirilayotgan uskunalar va uzatuvchi quvurlarni boʻshatish imkonini beruvchi maxsus qurilmalar mavjud boʻlmagan taqdirda, ishchi turgan joyga qarama-qarshi tomonda joylashgan flanetsli birikmaning ayrim boltlari boʻshashtirilishi orqali bosimni tushirish taʼminlanishi lozim. Flanetslarni ochish ishlari ehtiyotkorlik bilan, albatta, ishning masʼul rahbari ishtirokida amalga oshirilishi shart.
27. Flanetsli birikmalarning boltlarini boʻshatishda ehtiyotkorlikka rioya qilish zarur. Bunda issiqlikni izolyatsiyalovchi qurilmalar va uzatuvchi quvurlar ichidagi bor bugʻ va issiq suv ishchilarni kuydirmasin: berkituvchi armatura zich boʻlmagan hollarda oʻchirilgan issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarda hamda unga biriktirilgan uzatuvchi quvurlarda bugʻ va issiq suv yigʻilib qolmasligi uchun taʼmirlanayotgan uskunadagi atmosfera bilan bevosita aloqada boʻlgan drenajli liniyalar va vozdushniklar ochiq boʻlishi shart.
28. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarni taʼmirlash boʻyicha ishlar qurilmalarni, uzatuvchi quvur kommunikatsiyasini, ularning armaturasini, vazifasini, xizmat koʻrsatish qoidalarini va taʼmirlashni yaxshi biladigan usta (ish bajaruvchi) rahbarligida oʻtkazilishi shart.
29. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar ichida ishlarni amalga oshirishda, shuningdek yopuvchi flanetsli armaturaning zichligi yetarli boʻlmagan hollarda, taʼmirlanayotgan uskuna ishlab turgan qurilmadan tiqin (zaglushka) yordamida ajratilishi shart. Tiqinning qalinligi ish muhitining parametrlariga mos boʻlishi lozim. Tiqinlar koʻzga aniq tashlanadigan qattiq dumchalar (xvostoviklar)ga ega boʻlishi shart.
Bitta surilma qopqoq (tiqinsiz) orqali ajratishga faqat ishchi bosim atmosfera bosimidan yuqori boʻlmagan va issiqlik eltuvchining harorati 45°S dan oshmagan oqimlar uchun ruxsat beriladi.
30. Taʼmirlash ishlari tugagandan soʻng ishning javobgar rahbari va ish bajaruvchi ishga ruxsat beruvchi (smena, sex, uchastka boshligʻi) bilan birgalikda barcha ishlar haqiqatan ham tugatilganligi, tiqinlar olib tashlanganligi, taʼmirlash uchastkasidan ishchilar olib chiqilganligi va ish joylari yigʻishtirilganligiga shaxsan ishonch hosil qilishi kerak. Faqat shundan keyingina joʻmraklardan va surilma qopqoqlardan qulflar yechilishi hamda elektr yuritmalarga kuchlanish berilishi mumkin.
31. Bugʻ va suv quvurlarini sinash va qizdirish jarayonida flanetsli birikmalarning boltlarini ortiqcha bosim 0,5 MPa (5 kg s/sm²) dan oshmagan holda tortish lozim va poʻlat kompensatorlar salniklarini esa bosim 1,2 MPa (12 kg s/sm²) dan oshmagan sharoitda, boltlarni uzib yubormaslik uchun ehtiyotkorlik bilan tortish kerak.
32. Kompensatorlar va armaturalarning salniklarini kirgizishda uzatuvchi quvurning ortiqcha bosimi 0,02 MPa (0,2 kg s/sm²) dan yuqori boʻlmasligi va issiqlik eltuvchining harorati 45 o S dan koʻp boʻlmasligi shart.
Kompensatorlarning salnikli tiqinlarini almashtirishda uzatuvchi quvur butunlay boʻshatilgan boʻlishi shart.
33. Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarni taʼmirlash ishlari tugagandan keyin faqat sex boshligʻi yoki uning oʻrinbosari ruxsati bilan ishga tushirish mumkin.
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga 7-ILOVA
Issiqlik tarmoqlariga va issiqlik punktlariga xizmat koʻrsatishda xavfsizlikning texnik talablari
1-bob. Issiqlik tarmoqlariga xizmat koʻrsatish
1-§. Issiqlik uzatuvchi quvurlarga xizmat koʻrsatish
1. Yer osti issiqlik uzatuvchi quvurlarga xizmat koʻrsatish kamida ikki kishidan iborat chilangar-nazoratchilar brigadasi tomonidan amalga oshirilishiga ruxsat etiladi. Chilangarlarning har bir juftligi uchun sex boʻyicha farmoyish asosida issiqlik tarmogʻining xizmat koʻrsatish hududi aniq belgilangan alohida uchastka biriktirilishi shart.
2. Uchastkaga chiqishdan oldin bosh nazoratchi issiqlik tarmoqlarining ishlash sxemasi va issiqlik tashuvchining parametrlari bilan tanishishi shart. Bosh nazoratchi uskunalarni tasdiqlangan grafikka muvofiq aylanib chiqishni faqat sex boshligʻi (usta)ning ruxsati bilan amalga oshirishi shart.
3. Chilangar-nazoratchi xizmat koʻrsatish sharoitiga mos keladigan, ishga yaroqli asbob-uskunalar toʻplamiga, shuningdek belgilangan tartibdagi maxsus kiyim-bosh va oyoq kiyimga ega boʻlishi shart.
4. Davriy koʻrik oʻtkazishni talab qiladigan yer osti qurilmalarida qoʻllaniladigan uskunalarning elementlari, armatura va vositalari xizmat koʻrsatuvchi xodimlar erkin kira oladigan maxsus kameralarda yoki odamlar yashamaydigan yertoʻla xonalarida joylashtirilishi shart.
5. Kameralarda yonlama oʻtish yoʻlagining kengligi (armaturaning chiqib turgan qismlarini hisobga olgan holda) yorugʻlikda 600 mm dan kam boʻlmasligi, shuningdek kameraning balandligi 2000 mm dan kam boʻlmasligi shart.
6. Quvurlarning usti yoki ostidan oʻtish uchun issiqlik izolyatsiyasining tashqi yuzasidan qoplamagacha yoki kamera tubigacha boʻlgan masofa yorugʻlikda kamida 700 mm boʻlishi shart. 800 mm va undan ortiq balandlikdagi oʻtish yoʻllari qurilganda, kameralar oʻtish maydonchalari bilan, shuningdek maydonchaning har ikki tomonidan oʻrnatilgan narvonlar bilan jihozlanishi shart.
Kameralarda maydonchalar va narvonlar, shuningdek 1,5 m dan ortiq balandlikda joylashgan armaturaga xizmat koʻrsatishni taʼminlash maqsadida ham oʻrnatilishi shart.
7. Qopqoqlar ishonchli qulflash qurilmalari bilan jihozlanishi va ular orqali yer usti suvlarining oʻtishi istisno etilishi shart. Oʻtish va yarim oʻtish kanallari (tunnellari) qopqoqlari qulflarining konstruksiyasi kanal (tunnel) ichki tomondan yengil ochilishini taʼminlashi shart.
8. Yarim oʻtish kanallarida issiqlik quvurlari va ularning elementlariga xizmat koʻrsatish (koʻrikdan oʻtkazish) hamda taʼmirlash ishlarini bajarishga faqat uzatuvchi quvur ikki tomondan oʻchirilgan va issiqlik eltuvchining harorati 80°S dan oshmagan hollarda ruxsat etiladi. Bunda kanal ichidagi havo harorati 50°S dan oshmasligi shart.
Kameralarda va tunnellardagi ishlar mazkur Qoidalarning 5-ilovasi talablariga muvofiq amalga oshirilishi shart.
9. Ochiq qopqoqlar oldida yoʻl harakati signal belgilari bilan jihozlangan toʻsiqlar oʻrnatilishi, qorongʻi tushganda hamda tumanli holatlarda qoʻshimcha ravishda signalli yoritgichlar oʻrnatilishi shart. Kamerada ishlash davomiyligi 2 soatgacha boʻlgan hollarda toʻsiqlar sifatida har bir ochiq qopqoq oldiga oʻrnatiladigan uchoyoqlardan, ishlar uzoq davom etganda esa koʻchma yogʻoch shchitlardan foydalanishga ruxsat etiladi.
Transport harakati mavjud boʻlgan hududlarda joylashgan kameralardan chiqishda alohida ehtiyotkorlikka rioya qilinishi shart.
10. Kameralar va tunnellarda uskunalarga xizmat koʻrsatish jarayonida tabiiy va sunʼiy ventilyatsiyani taʼminlash zarur. Tabiiy ventilyatsiya kamida ikkita qopqoqni ochish va ularda maxsus toʻsqichlar oʻrnatish orqali amalga oshirilishi shart.
Sunʼiy ventilyatsiya kameralar va tunnellarda gaz mavjud boʻlgan hollarda, shuningdek ulardagi havo harorati 50°S dan oshganda majburiy tartibda amalga oshirilishi shart.
11. Choʻyan armaturaga xizmat koʻrsatishda flanetsli birikmalarning boltlarini tortishga issiqlik eltuvchining harorati 90°S dan oshmagan hollarda ruxsat etiladi. Agar issiqlik eltuvchining harorati bundan yuqori boʻlgan sharoitda boltlarni tortish zarur boʻlsa, uzatuvchi quvurdagi bosim 3 kg s/sm² (0,3 MPa) dan oshmasligi shart.
Poʻlat kompensatorlarning salniklarini tortish ishlari bosim 12 kgs/sm² (1,2 MPa) gacha boʻlgan hollarda amalga oshirilishi mumkin.
12. Muftali armatura va nazorat-oʻlchov asboblarini (rezba orqali oqishni bartaraf etish maqsadida) tortish ishlari rezbaning uzilib ketishining oldini olish uchun uzatuvchi quvurdagi bosim 3 kgs/sm² (0,3 MPa) dan oshmagan hollarda, oʻlchami tortilayotgan element qirralariga mos keladigan gaykali kalitlar yordamida amalga oshirilishi shart. Bunda oʻta ehtiyotkorlikka rioya qilinishi lozim. Ushbu maqsadlarda gaz kalitlari va boshqa turdagi kalitlardan, shuningdek, uzaytiruvchi richaglardan foydalanish taqiqlanadi.
Tortish ishlarini boshlashdan oldin rezbaning koʻzga koʻrinarli qismining holati havo chiqarish qurilmalari (vozdushniklar) shtutserlarining korroziyaga uchramaganligi tekshirilishi shart.
13. Issiqlik uzatuvchi quvurlarda ish olib borishda flanetsli birikmalar, saqlagich klapanlari va choʻyan armatura oldida xizmat koʻrsatish yoki boshqa ishlar bajarilayotganda zaruratdan ortiq vaqt davomida turishga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Oʻtish kanallari va kameralarda statsionar elektr yoritishi 12 V kuchlanishda bajarilishi shart. Yonuvchan gaz kirishi mumkin boʻlgan oʻtish kanallari va kameralarni yoritish uchun portlashdan himoyalangan elektr armaturasi qoʻllanilishi shart.
15. Statsionar sunʼiy yoritish mavjud boʻlmagan kameralar, yarim oʻtish kanallari va oʻtish kanallari (tunnellari)ni yoritish faqat akkumulyatorli yoritish vositalari yordamida amalga oshirilishi shart.
16. Kamera va tunnellarni yoritish uchun ochiq olovdan foydalanish, shuningdek kamera va tunnellarda gaz mavjudligini gugurt yoki qogʻoz yoqish orqali tekshirish taqiqlanadi.
17. Uchastka (sex)da doimiy yoki muntazam ravishda gaz toʻplanishi ehtimoli mavjud boʻlgan kameralar roʻyxati tuzilib, koʻrinarli joyga ilib qoʻyilishi shart. Mazkur roʻyxat bilan barcha xizmat koʻrsatuvchi xodimlar imzo qoʻygan holda tanishtirilishi shart.
18. Gaz jihatidan xavfli kameralar farqlovchi belgilariga ega boʻlishi, qopqoqlari belgilangan tartibda boʻyalgan boʻlishi hamda mustahkam qulf ostida saqlanishi shart. Issiqlik tarmogʻi trassalarida joylashgan barcha gaz jihatidan xavfli kameralar va tunnellar tarmoqning tezkor sxemasida belgilanishi shart.
19. Kamera va tunnellarda mazkur Qoidalarning 2-ilovasida belgilangan meʼyorlarga muvofiq ruxsat etilgan chegaradan ortiq miqdordagi gaz mavjud boʻlganda yoki portlashga xavfli aralashmalar hosil qiluvchi gazlarning chegaraviy konsentratsiyasi aniqlanganda, bunday obyektlar gazlanganlik jihatidan xavfli deb hisoblanadi.
20. Issiqlik tarmogʻi kameralaridan issiq suvni toʻkishda xodimlar toʻkilayotgan suvni kanalizatsiyaga yoki boshqa suv tarnoviga yoʻnaltirishni taʼminlashi shart. Suv harorati 40°S dan oshganda, suv quyilayotgan hududga odamlarning kirishi taqiqlanadi.
21. Yer sathidan 2,5 m gacha boʻlgan balandlikda oʻtgan yer usti issiqlik uzatuvchi quvurlariga xizmat koʻrsatish ishlarini qoʻsh oyoqli narvonlar yoki qoʻshimcha narvonlardan foydalangan holda amalga oshirishga ruxsat etiladi.
22. Estakadalarning machtalari va uchastkalarida, shuningdek kronshteynlar ostida 2,5 m va undan ortiq balandlikda joylashgan uskunalar elementlariga xizmat koʻrsatish zarur boʻlganda, panjarali maydonchalar va doimiy narvonlar oʻrnatilishi shart. Maydoncha yoki havozalar mavjud boʻlmagan hollarda ishlar saqlovchi kamarlardan foydalangan holda, ishchining oʻzini ishonchli ravishda quvurga mahkamlab bajarilishi shart. Bunda mazkur Qoidalarning 5-ilovasi 5-bobi talablariga rioya qilinishi shart.
2-§. Suvli issiqlik uzatuvchi quvurlarni ishga tushirish
23. Suvli issiqlik tarmoqlarini toʻldirish, yuvish, sirkulyatsiyani yoqish, isitish va boshqa ishga tushirish bilan bogʻliq operatsiyalar mahalliy yoʻriqnomalarga muvofiq bajarilishi shart. Mazkur yoʻriqnomalarda ishga tushiruvchi brigada aʼzolari uchun zarur xavfsizlik choralari aniq belgilangan boʻlishi shart.
24. Uzatuvchi quvurni toʻldirish tezligi hamda issiqlik tarmogʻiga berilayotgan suv haroratini oshirish surʼati tashqi havo haroratiga bogʻliq holda tanlanishi shart. Ishlab turgan tarmoqqa ulanadigan issiqlik uzatuvchi quvurlarni ishga tushirish bosqichma-bosqich va xavfsizlik talablariga rioya etilgan holda amalga oshirilishi shart.
Uzatuvchi quvurni isitish jarayonida issiqlik tarmogʻida haroratni oshirish flanetsli birikmalar zichligining buzilishi va kavsharlangan tutash joylarning shikastlanishining oldini olish maqsadida asta-sekin va bir maromda, soatiga 30°S dan oshmagan tezlikda amalga oshirilishi shart.
Issiqlik tarmogʻining uzatuvchi quvurlari harorati 70°S dan oshmagan suv bilan, issiqlikdan foydalanuvchi tizimlar oʻchirilgan holda toʻldirilishi shart.
25. Tashqi issiqlik uzatuvchi quvurlarni toʻldirish ishlari isteʼmolchilarning oʻchirilgan tizimlarida, issiqlik tarmogʻining toʻldirilayotgan qismidagi statik bosimdan kamida 10 mm suv ustuniga teng yoki undan yuqori bosim ostida amalga oshirilishi shart.
Uzatuvchi quvurlarni toʻldirish tezligi energiya taʼminoti tashkiloti (sex) tomonidan belgilanishi shart.
26. Havo chiqaruvchi armatura kuzatuvchining ish joyiga qarama-qarshi tarafda, pastga yoʻnaltirilgan chiqishlarga ega boʻlishi shart.
27. Havo chiqargichlarni ochish va yopish ishlari faqat maxoviklar yordamida qoʻl bilan amalga oshirilishi shart. Kalitlar va boshqa richagli moslamalardan foydalanish qatʼiyan taqiqlanadi. Havo chiqargichlarning berkituvchi armaturasi zichligi hamda ularni qoʻlda boshqarish imkoniyati issiqlik tarmogʻini toʻldirish boshlanishidan oldin tekshirilishi majburiy hisoblanadi.
28. Bosim ostidagi havo (gidropnevmatika) qoʻllanilgan holda issiqlik tarmoqlarining uzatuvchi quvurlarini yuvish ishlari topshiriq (naryad) asosida, bevosita sex boshligʻi yoki uning oʻrinbosari rahbarligida, bosh energetik (mexanik) tomonidan tasdiqlangan dasturga muvofiq amalga oshirilishi shart.
Bosim ostida (gidropnevmatik) yuvish uchun qoʻllaniladigan suv harorati 40°S dan oshmasligi shart.
Sex boshligʻining ruxsati bilan diametri 250 mm dan kichik boʻlgan uzatuvchi quvurlarni gidropnevmatik yuvish ishlariga rahbarlik qilish sex ustasiga yuklatilishi mumkin.
29. Issiqlik tarmoqlarini bosim ostida (gidropnevmatik) yuvishni isteʼmolchilarning tizimlari va issiqlik punktlari oʻchirilganda oʻtkazilishi shart. Bir vaqtning oʻzida issiqlik tarmoqlarini va isteʼmolchilarning issiqlik tizimlarini bosim ostida (gidropnevmatik) yuvishga ruxsat berilmaydi.
30. Bosim ostida (gidropnevmatik) yuvish jarayonida issiqlik tarmoqlaridagi bosim mos uzatuvchi quvur (uzatuvchi yoki qaytuvchi) uchun belgilangan sinash bosimidan kamida 3 — 5 kgs/cm² dan past boʻlmasligi shart. Yuvilayotgan issiqlik tarmogʻining xarakterli nuqtalarida (tugunlarida) bosimni, shuningdek uzatuvchi quvur va armaturaning holatini uzluksiz nazorat qilish taʼminlanishi shart.
Issiqlik tarmogʻining yer osti uchastkalarida kuzatuvchilar soni kamida ikki nafar boʻlishi shart. Ularning biri yer ustida joylashib, kameradagi kuzatuvchining holatini doimiy ravishda kuzatib borishi lozim.
Manometr koʻrsatkichlari boʻyicha oʻlchashni amalga oshirayotgan kuzatuvchi har bir oʻlchashdan soʻng kamerani tark etishi shart, yaʼni kamerada faqat oʻlchash jarayonida boʻlishiga ruxsat etiladi.
31. Bosim ostida (gidropnevmatik) yuvish ishlarini boshlashdan oldin ishga qoʻyuvchi ishning javobgar rahbari va ish bajaruvchi tomonidan issiqlik tarmogʻining tegishli uchastkasi holati kompleks ravishda tekshirilishi shart. Nazorat-oʻlchash asboblari, berkituvchi armatura hamda tiqinlarning toʻgʻri oʻrnatilganligi majburiy tartibda tekshirilishi shart.
32. Ishni boshlashdan oldin issiqlik tarmogʻining yuvilayotgan qismida barcha kameralardan suv butunlay tortib chiqarilishi va barcha begona predmetlar chiqarib tashlanishi shart.
33. Issiqlik tarmogʻini bosim ostida (gidropnevmatik) yuvish paytida ularda taʼmirlash ishlarini yoki biron-bir boshqa ishlarini olib borish, shuningdek bevosita yuvishda ishtirok etmaydigan shaxslarning yuvilayotgan uzatuvchi quvurlar yaqinida boʻlishi taqiqlanadi.
34. Yuvilayotgan uzatuvchi quvurlardan havo-suv aralashmasi drenaj kameralari va tunnellar orqali chiqarib tashlanishi hamda mahalliy tashkilotlar bilan kelishilgan holda kanalizatsiya quduqlariga yoki boshqa suv qabul qilgichlarga yoʻnaltirilishi shart. Havo-suv aralashmasi tashlanadigan joylar toʻsilishi va begona shaxslarning yaqinlashishidan muhofaza qilinishi shart.
Tashlovchi quvurlar butun uzunligi boʻylab ishonchli mahkamlanishi shart. Suvni toʻkish joyida tuproqning yuvilib ketishining oldini olish maqsadida plita oʻrnatilgan boʻlishi shart.
35. Siqilgan havo yetkazib berish liniyasi berkituvchi qism, teskari klapan va manometrlar bilan jihozlanishi majburiy hisoblanadi. Kompressordan havo yetkazib berish faqat mos bosimga sinovdan oʻtkazilgan poʻlat quvurlar yoki shlanglar orqali amalga oshirilishi shart.
3-§. Bugʻ uzatish quvurlarini ulash va uzish
36. Bugʻ uzatish quvurlarini isitish va ishga tushirish ishlari xavfli ishlar toifasiga kiradi hamda topshiriq (naryad) asosida, mahalliy yoʻriqnomalarga muvofiq amalga oshirilishi shart.
Bugʻ uzatish quvurini ishga tushirish va isitish ishlarini bajarish uchun topshiriq (naryad) ishning javobgar rahbariga energiya taʼminoti tashkiloti (sex) bilan kelishilgan kunda berilishi shart.
Ish boshlanadigan kuni ishning javobgar rahbari bugʻ uzatish quvurining shoxobchalarini isitish tartibini isteʼmolchilarning javobgar vakili bilan (sex bilan kelishgan holda) kelishib olishi shart.
37. Isitishni boshlashdan oldin ishga qoʻyuvchi quyidagilarga majbur:
bugʻ uzatish quvurining ishga tushirilishi rejalashtirilgan uchastkasida barcha toʻkish armaturasining holatini tekshirish va ularning toʻliq ochilishini taʼminlashga;
bugʻ uzatish quvurining isitish kerak boʻlgan uchastkalarida va isteʼmolchilarga ketuvchi shoxobchalarda barcha berkituvchi qismlar (surilma qopqoq va joʻmraklar) holatini tekshirishga va ularni ishga tushirish dasturiga mos keladigan holatga (ochiq va yopiq) keltirishga;
bugʻ uzatish quvurining isitish kerak boʻlgan uchastkalaridagi va undan chiquvchi shoxobchalanishdagi uskunalarning holatini tekshirishga.
Tekshiruv natijalari haqida ustaga, ishga qoʻyuvchi shaxsga, ishning javobgar rahbariga xabar beradi.
38. Bugʻ uzatish quvurini isitishdan oldin ishning javobgar rahbari quvurning isitishga tayyorligini tekshirishi, ish bajaruvchi va xodimlarga, shuningdek ishga tushiruvchi brigadaga yoʻriq oʻtkazishi, ishga tushirishning turli bosqichlarida oʻzining joylashuvini belgilashi hamda ish bajaruvchi bilan aloqa oʻrnatish tartibini belgilashi shart.
Bugʻ uzatish quvurining alohida uchastkalarini isitish tartibi va davomiyligi mahalliy yoʻriqnomalarga muvofiq belgilanishi shart.
39. Magistral bugʻ uzatish quvurini isitish bugʻni quvurga bosh surilma qopqoqning aylanma liniyasi orqali berish yoʻli bilan amalga oshirilishi, aylanma liniya mavjud boʻlmagan taqdirda esa surilma qopqoqni asta-sekin ochish orqali oʻtkazilishi shart.
Bosh surilma qopqoqni ochish darajasini oshirish faqat ishning javobgar rahbari bugʻ uzatish quvurining isitilishi normal tartibda kechayotganligiga ishonch hosil qilgandan soʻng amalga oshirilishi mumkin.
40. Gidravlik zarblar paydo boʻlganda, bugʻ uzatish quvurini isitishda ishtirok etayotgan xodim bu haqida zudlik bilan ishning javobgar rahbariga xabar berishi shart.
Gidravlik zarblar haqida xabar olgan ishning javobgar rahbari isitish jarayonini toʻliq toʻxtatishga qadar bugʻ berish miqdorini kamaytirishi shart. Qayta isitishni tiklashga faqat bugʻ uzatish quvurida gidravlik zarblarni keltirib chiqargan sabablar aniqlanib, bartaraf etilgandan keyin ruxsat beriladi. Bugʻ uzatish quvurida gidravlik zarblar paydo boʻlish sabablari aniqlanib, bartaraf etilmagunga qadar qayta isitishni tiklash taqiqlanadi.
41. Ishga tushirish brigadasi kamida uch nafardan iborat boʻlishi majburiy hisoblanadi. Brigadir (ish bajaruvchi) kondensat drenajini rostlaydi, kichik ishchi esa yordamchi vazifasini bajaradi va ishning javobgar rahbari bilan doimiy aloqani taʼminlaydi.
42. Bugʻ uzatish quvurining isitilayotgan uchastkasidan tashqari, boshqa ishlab turgan issiqlik uzatish quvurlari joylashgan kameralar va tunnellarda isitishni boshlashdan oldin atrofdagi havo harorati tabiiy yoki sunʼiy ventilyatsiya orqali pasaytirilishi shart.
43. Isitish jarayonida xodimlarning kuyib qolishining oldini olish maqsadida barcha drenajli surilma qopqoqlar, bugʻ uzatish quvuridagi joʻmraklar va kranlar kondensat hamda bugʻ-kondensatni drenaj qilayotgan shaxsning ish joyiga qarama-qarshi tomonga chiqarib yuborishni taʼminlashi shart.
44. Bugʻ uzatish quvuri isitilayotganda drenajli armaturani kuzatayotgan ishchilar, oʻzlarining asosiy vazifasidan (kondensat drenaji) chetga chiqmasliklari shart va bugʻ uzatish quvuridan chiqayotgan kondensatning kamayishiga qarab toʻkib yuborish armaturasini asta-sekin berkitishlari shart.
45. Agar bugʻ uzatish quvurini isitish jarayonida yoki bosim oshirilganda kondensat yoki bugʻ oqimining kamayishi yoki toʻxtashi tufayli drenaj shtutserining tiqilishi aniqlansa, drenaj shtutseri zudlik bilan berkitilib, keyinchalik qayta ochish orqali puflanishi shart. Zarur hollarda mazkur operatsiyalar 3-4-marta takrorlanishi mumkin.
Agar drenaj shtutserini koʻrsatilgan usulda puflash imkoni boʻlmasa, uni bugʻ uzatish quvuridagi bosim 1 kgs/sm² gacha tushirilgandan soʻng sim yordamida tozalashga ruxsat etiladi.
Bugʻ uzatish quvurida bosimni oʻlchash imkoniyati boʻlmasa, drenaj shtutserini tozalashni bugʻ uzatish quvuri toʻliq oʻchirilgandan keyin oʻtkazish mumkin.
Drenaj shtutserini tozalayotgan ishchi, bu ishlarni brezent qoʻlqoplarda bajarishi va drenaj qilinayotgan kondensat yoki bugʻ chiqayotgan tarafga qarama-qarshi tarafda joylashishi, tozalash uchun egilgan simni qoʻllashi shart.
Tiqilgan drenaj shtutserlarini puflash va tozalash boʻyicha operatsiyalar ehtiyotkorlik bilan bajarilishi shart.
46. Bugʻ uzatish quvuri shoxobchalarini isitish ishlari uchun isteʼmolchi (sex)ning ishchilari javobgar hisoblanadi. Ularning familiyalari bugʻ uzatish quvurini isitish ishlari boshlanishidan oldin ishning javobgar rahbariga maʼlum qilinishi shart.
47. Isteʼmolchining (sexning) shoxobchasini isitish bugʻ uzatish ajratuvchi surilma qopqoqni ishga tushiruvchi xodim tomonidan ochish orqali amalga oshirilishi shart. Bunda ajratuvchi surilma qopqoq oldida isteʼmolchining (sexning) vakili doimiy ravishda boʻlishi majburiy hisoblanadi.
48. Shoxobchalarni isitishga bugʻ berishni koʻpaytirish yoki kamaytirish faqat isteʼmolchining (sexning) javobgar vakili koʻrsatmasi boʻyicha oʻtkazilishi mumkin.
49. Bugʻ uzatish quvurining har bir uchastkasida isitishni boshlanishi va tugatilishi haqida ishning javobgar rahbari zudlik bilan energiya taʼminoti tashkilotining (sex) javobgar navbatchi xodimiga xabar berishi shart.
50. Agar bugʻ uzatish quvurini isitish paytida undan axlatni chiqarib yuborish uchun puflash koʻzda tutilgan boʻlsa, tashlovchi qisqa quvur kameradan yoki tunneldan chiqarilishi va shchitlar bilan himoyalanishi shart. Bugʻ chiqish joylarida nazorat postlari oʻrnatilishi shart.
51. Bugʻ uzatish quvurini bosh surilma qopqoq bilan oʻchirgandan keyin u toʻxtaganda, toʻkib yuborish armaturasi orqali bugʻni drenaj qilishga faqat bugʻ uzatish quvuridagi bosim 1 kgs/sm² gacha tabiiy ravishda pasaygandan soʻng ruxsat etiladi.
Barcha drenaj surilma qopqoqlari, joʻmraklar va kranlar bugʻ uzatish quvurini keyingi isitishgacha ochiq holatda qoldirilishi shart.
4-§. Issiqlik uzatuvchi quvurlarni sinash
52. Issiqlik tarmogʻini hisoblangan bosimga sinashni boshlashdan oldin sinalishi lozim boʻlgan uzatuvchi quvurdan havoni toʻliq chiqarib yuborish taʼminlanishi shart.
Ishga qoʻyuvchi sinashlar boshlanishidan oldin issiqlik eltuvchining hisoblangan parametrlariga muvofiq berkituvchi armatura hamda nazorat-oʻlchash asboblarining toʻgʻri oʻrnatilganligi va texnik holatini, shuningdek sinash dasturiga muvofiq tiqinlar oʻrnatilganligini tekshirishi shart.
53. Hisoblangan bosimga sinash ishlari tarmoqdagi suv harorati 40°S dan oshmagan hollarda amalga oshirilishi shart.
Hisoblangan bosim va hisoblangan harorat boʻyicha sinashlarni bir vaqtning oʻzida oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
54. Issiqlik tarmogʻini hisoblangan bosimga va hisoblangan haroratga sinashlarni oʻtkazish vaqti oldindan (kamida 48 soat oldin) sinalayotgan tarmoqqa ulangan isteʼmolchilarning (sexlarning) javobgar vakillariga qoʻl qoʻydirilib, xabar berilishi shart.
55. Issiqlik tarmogʻini hisoblangan bosimga sinash ishlarini oʻtkazish vaqtida issiqlik punktlari va isteʼmolchilarning mahalliy tizimlari sinalayotgan tarmoqdan uzilgan boʻlishi shart.
Hisoblangan haroratga sinashlar oʻtkazilayotganda issiqlik tarmogʻidan bolalar muassasalari va shifoxonalarning isitish tizimlari, bevosita ulangan isitish tizimlari, issiq suv taʼminotining ochiq tizimlari, shuningdek avtomatlashtirilmagan yopiq issiq suv taʼminoti tizimlari uzilgan boʻlishi shart.
Uzish ishlari issiqlik tarmogʻining uzatuvchi va qaytuvchi quvurlarida oʻrnatilgan birinchi surilma qopqoqlar orqali (issiqlik tarmogʻi tomonidan) amalga oshirilishi shart.
Issiqlik punktlaridagi barcha toʻkish va havo kranlari toʻliq ochiq holatda boʻlishi shart.
56. Issiqlik punktida uzish armaturasi zarur zichlikni taʼminlamaganda, isteʼmolchilarni uzish ishlari issiqlik tarmogʻiga isteʼmolchilar (sexlar) ulangan kameralarda oʻrnatilgan surilma qopqoqlar orqali yoki issiqlik punktlarida tiqinlar oʻrnatish yoʻli bilan amalga oshirilishi shart.
57. Issiqlik tarmogʻida issiqlik tashuvchining hisoblangan parametrlariga sinashlar oʻtkazilayotgan vaqtda issiqlik punktlarida va isteʼmolchilarning (sexlarning) mahalliy tizimlarida xodimlarning doimiy navbatchiligi tashkil qilinishi shart.
58. Issiqlik tarmogʻida hisoblangan haroratga sinash vaqtida, issiqlik tarmogʻining butun trassasi boʻyicha kuzatish oʻrnatiladi. Buning uchun trassa boʻyicha sinashlarni oʻtkazish rahbari koʻrsatmasiga koʻra, mahalliy sharoitdan kelib chiqqan holda issiqlik tarmogʻining (sexning) ekspluatatsiya qiluvchi xodimidan va isteʼmolchidan iborat hamda tashkilotning tegishli xizmati ishtirokida kuzatuvchilar qoʻyilgan boʻlishi shart.
Asosiy eʼtiborni tarmoqning piyodalar va transport harakatlanadigan uchastkalariga, kanalsiz oʻtkazilgan uchastkalarga, avval quvurlar korroziyadan yemirilgan holatlar kuzatilgan uchastkalarga va boshqalarga qaratish shart.
59. Issiqlik tarmogʻida issiqlik eltuvchining hisoblangan parametrlariga sinashlar oʻtkazilayotgan paytda quyidagilarni amalga oshirish taqiqlanadi:
sinalayotgan uchastkalarda sinashlar bilan bogʻliq boʻlmagan biron-bir ishlarni bajarish;
kameralarda, tunnellarda va issiqlik punktlarida sinashda ishtirok etmayotgan shaxslarning boʻlishi;
uzatuvchi quvurning flanetsli birikmalari va armaturalar qarshisida turish;
aniqlangan nosozliklarni bartaraf qilish;
issiqlik tarmogʻini hisoblangan haroratga sinashda issiqlik kameralari va tunnellarga xodimlarni sinashda qatnashuvchi shaxs sifatida, shu bilan birga qatnashmaydigan shaxs sifatida tushishi va u yerda boʻlishi.
Issiqlik tarmogʻini issiqlik eltuvchining hisoblangan bosimiga sinashda, shuningdek, bosimni keskin koʻtarish va bosimni sinash dasturida koʻzda tutilgan chegaradan yuqoriga koʻtarish taqiqlanadi.
60. Haroratni oshirish yoki kamaytirish soatiga 30°S dan oshmagan tezlikda amalga oshirilishi shart. Issiqlik eltuvchining haroratini sinash dasturida nazarda tutilgan chegaradan ortiq oshirish taqiqlanadi.
61. Issiqlik tarmogʻini issiqlik eltuvchining hisoblangan parametrlariga (haroratga, bosimga) sinash paytida kameralar va tunnellarni koʻrikdan oʻtkazish ishlari tasdiqlangan dasturga muvofiq hamda yuqori haroratli kameralar va tunnellarga xizmat koʻrsatish qoidalari talablariga rioya etilgan holda amalga oshirilishi shart.
2-bob. Issiqlik tarmoqlarini taʼmirlash
1-§. Umumiy qoidalar
62. Taʼmirlash ishlariga issiqlik tarmoqlari uskunalari bilan ishlashni biladigan va maxsus oʻqitilgan ishchilar jalb qilinishi shart. Ishlar boshlanishidan oldin ishning javobgar rahbari taʼmirlovchi brigada aʼzolariga ishning oʻziga xos xususiyatlari boʻyicha shaxsan yoʻriq berishi shart. Bunda asosiy eʼtibor xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya qilinishiga qaratilishi lozim.
Bosim va kuchlanish ostida boʻlgan uskunalarda taʼmirlash ishlarini oʻtkazish taqiqlanadi.
63. Sutkaning qorongʻi vaqtida taʼmirlash ishlarini SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish. Loyihalashtirish meʼyorlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq yoritish yetarli boʻlganda oʻtkazishga ruxsat beriladi.
64. Issiqlik tarmoqlari trassasi boʻyicha taʼmirlash ishlarida qoʻllaniladigan mashinalar va mexanizmlar turgʻun holatda oʻrnatilishi hamda ularning agʻdarilib ketishi va oʻz-oʻzidan siljib ketishining oldini olish maqsadida ishonchli mahkamlanishi shart.
65. Ishchilarni zararli gazlar paydo boʻlishi mumkin boʻlgan xavfli joylarga, jumladan kameralar va shurflarga kiritishdan oldin mazkur joylar toʻliq shamollatilishi va aniqlangan gazlar chiqarib tashlanishi shart. Shundan soʻng qayta tekshirish oʻtkazilishi lozim.
Zararli gazlar kutilmagan holda paydo boʻlgan taqdirda, ishlar zudlik bilan toʻxtatilishi va ishchilar xavfli hududdan chiqarilishi shart.
66. Gazlangan muhitda ishlarni bajarishda rangli metalldan tayyorlangan bolgʻalar, kuvalda va boshqa asboblardan foydalanilishi shart.
Qora metalldan tayyorlangan asboblar va qoʻshimcha moslamalar zarba vaqtida uchqun hosil boʻlishining oldini oluvchi qoplamaga ega boʻlishi shart. Zubiloning kesuvchi qismi moy bilan moylanishi lozim.
Gazlangan muhitda elektr drellar va uchqun chiqarishi mumkin boʻlgan boshqa elektr asboblaridan foydalanish taqiqlanadi.
67. Gaz mavjud boʻlishi mumkin boʻlgan joylarda payvandlash ishlarini boshlashdan oldin havo muhiti gazlanganlikka tekshirilishi shart. Bunda havodagi kislorod miqdori hajm boʻyicha kamida 20,5% boʻlishi shart. Havodan namuna olish ishlari ventilyatsiyasi eng yomon boʻlgan joylardan amalga oshirilishi shart.
Gazning solishtirma ogʻirligiga bogʻliq ravishda namuna uchun quyidagi balandlikda olinishi shart:
havodan yengil gaz uchun (tabiiy, koksli va boshqalar) — yuqori hududda 200 — 300 mm;
havodan ogʻir gaz uchun (propan, butan va boshqalar) — pastki hududda 700 — 1000 mm.
Payvandlash ishlari olib borilayotgan vaqt davomida kamera (tunnel) yaxshi ventilyatsiya qilinishi shart.
Payvandlash va boshqa ochiq olovni qoʻllash bilan bogʻliq ishlarni gazlangan muhitda (atmosferada) oʻtkazish taqiqlanadi.
68. Uskunalar va uzatuvchi quvurlarni vertikal joylashuv boʻyicha turli sathlarda bir vaqtning oʻzida taʼmirlash ishlarini oʻtkazishga faqat zarur hollarda, barcha pastki sathlarda ishlayotgan xodimlarning xavfsizligini taʼminlovchi himoya qoplamalari oʻrnatilgan sharoitda ruxsat etiladi.
69. Uskunalarni va uzatuvchi quvurlarni demontaj qilish bilan bogʻliq taʼmirlash ishlarini amalga oshirishda uskunaning qolgan tugunlari va elementlarining turgʻunligini taʼminlovchi operatsiyalarni bajarish ketma-ketligi oldindan belgilanishi shart. Uskunaning qolgan elementlari hamda uzatuvchi quvur uchastkalarining turgʻunligi ustidan doimiy nazorat taʼminlanishi shart.
70. Taʼmirlash ishlari olib borilayotgan joylarda vaqtinchalik elektr simlari izolyatsiyalangan simlardan bajarilishi shart hamda ular ish joyidan kamida 2,5 m, oʻtish yoʻlaklaridan 3 m va transport harakati yoʻllaridan 5 m masofada mustahkam tayanchlarga osib qoʻyilishi lozim.
Yerdan, poldan va qoplamalardan 2,5 m dan kam balandlikda joylashgan elektr simlari quvurlar yoki qutilar ichiga joylashtirilishi shart.
71. Flanetsli birikmalarda bolt teshiklarining mosligini tekshirish faqat lomchalar yoki qisqichlar yordamida amalga oshirilishi shart. Ushbu ishlarni barmoqlar bilan bajarish taqiqlanadi.
2-§. Issiqlik quvurlarini taʼmirlash
72. Issiqlik quvurlarini taʼmirlash ishlarini boshlashdan oldin ishga qoʻyuvchi sex, uchastka ustasi (smena ustasi, sex boshligʻi) taʼmirlash ishlarini xavfsiz oʻtkazishni taʼminlash maqsadida ish joylarini tayyorlashi shart. Bunda u quyidagilarni amalga oshirishi lozim:
kameraning gazlanganligini gazoanalizator yordamida tekshirish;
zarur almashlab ulashlarni bajarish;
ishning javobgar rahbari va ish bajaruvchi ishtirokida issiqlik tarmogʻining oʻchirilayotgan uchastkasining har ikki tomonida, undan shoxoblanish yoʻnalishlarida, shuningdek drenaj va chiqarish liniyalari hamda tutashtirgich tomonidagi surilma qopqoqlar va joʻmraklarni qulf bilan zanjirlab berkitish;
taʼmirlanadigan uchastkani oʻchiruvchi surilma qopqoqlar va joʻmraklarga “OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” yozuvli plakatlarni osish;
surilma qopqoqlarning elektr yuritmalaridan va ularni taʼminlovchi kabellardan kuchlanishni olish hamda saqlagichlarni yechib qoʻyish.
Issiqlik tarmogʻining taʼmirlanadigan uchastkasini oʻchiruvchi surilma qopqoqlar va joʻmraklardagi qulflar kalitlari taʼmirlash ishlari yakunlangunga qadar ishga qoʻyuvchi shaxsda saqlanishi shart.
73. Oʻchiruvchi surilma qopqoqlar va joʻmraklarni ishga tushirilishidan oldin ular zarur zichlikni taʼminlamagan taqdirda, issiqlik tarmogʻining taʼmirlanayotgan qismi qopqoqlar oʻrnatish orqali uzilishi shart. Qopqoqlarning qalinligi bugʻ yoki suv bosimiga mos boʻlishi shart.
Qopqoqlar aniq koʻrinadigan tutqichga ega boʻlishi va odatda tutqichlari yuqoriga qaratib oʻrnatilishi shart.
74. Ishning javobgar rahbari va ish bajaruvchi ishlar boshlangunga qadar, surilma qopqoq va joʻmraklarning zich qilib berkitilganligiga hamda uzatuvchi quvurda bosim yoʻqligiga shaxsan ishonch hosil qilishi shart. Uzatuvchi quvurda ortiqcha bosim boʻlgan taqdirda taʼmirlash ishlarini boshlash taqiqlanadi.
75. Drenajlash suv va bugʻni tushirish armaturasi orqali amalga oshirilishi shart. Flanetsli birikmalarning boltli qismlarini boʻshatish yoʻli bilan quvurlarda bosimni kamaytirishga va ularni drenajlashga faqat zarur hollarda, uzatuvchi quvurni tushirish (drenaj) qurilmalari orqali boʻshatish imkoniyati boʻlmaganda ruxsat beriladi. Bunday hollarda boltli birikmalarni boʻshatish, ushbu ishlarni bajarayotgan ishchi qarama-qarshi tomondan turib, bajarilishi kerak.
76. Parallel ishlayotgan issiqlik uzatuvchi quvurlar joylashgan kameralarda ishlar olib borilayotganda ishning javobgar rahbari va ish bajaruvchi tomonidan xodimlarni kuyishdan va yuqori harorat taʼsiridan himoya qilish boʻyicha zarur choralar (ishlab turgan uskunalarni toʻsish, ventilyatsiyani taʼminlash, maxsus kiyim-boshdan foydalanish va boshqalar) koʻrilishi shart.
77. Kameralar va tunnellarda ogʻir uskunalarni taʼmirlash ishlari tor sharoitlarda mos xavfsizlik choralarini qoʻllagan holda, koʻtaruvchi mexanizmlar (osma chigʻirlar, domkratlar va boshqalar)dan foydalanib amalga oshirilishi shart.
78. Trassaga chiqarilgan quvurlar xandaq boʻylab uning chekkasidan kamida 1 m masofada joylashtirilishi shart.
79. Quvurlarni osilgan holatda, biriktirish joylarida tagliklarsiz montaj qilish va payvandlash ishlarini amalga oshirish taqiqlanadi.
80. Egri kirgizmalar va berkituvchi armaturani montaj qilish ishlari ishning javobgar rahbari bevosita rahbarligi ostida amalga oshirilishi shart.
81. Payvandlash ishlari bajariladigan joylar atmosfera yogʻingarchiliklaridan, qattiq shamol va quyosh nurlaridan peshayvonlar, palatkalar va boshqa qurilmalar bilan himoyalangan boʻlishi shart.
Momaqaldiroq paytida issiqlik tarmoqlari trassasidagi barcha ishlar toʻxtatilishi, ishlayotganlar esa quvurlar va mexanizmlardan xavfsiz joyga chetlashtirilishi shart.
82. Rentgen va gamma-nurlanish manbaini qoʻllash bilan payvandlangan choklarni nazorat qilish boʻyicha ishlar amaldagi radioaktiv moddalar va ionlovchi nurlanish manbalari bilan ishlashda sanitariya qoidalariga muvofiq oʻtkaziladi.
83. Quvurlar, uskunalarning boshqa elementlari va armaturalarni xandaqqa tushirish jarayonida, shuningdek oʻrnatilgan uskunalar va uzatuvchi quvur tugunlari toʻliq mahkamlanmagunga qadar ishchilarning xandaqda boʻlishi hamda ular tagida turishi taqiqlanadi.
84. Elektr simlari yaqinida (uzatuvchi quvurning montaj qilinayotgan tuguni yoki qismining eng katta uzunligiga teng masofa doirasida) uskunalar va uzatuvchi quvurlarni montaj qilish ishlari elektr kuchlanishi olingan holda amalga oshirilishi shart.
85. Gaz boʻlishi mumkin boʻlgan kameralar, tunnellar, chuqurliklar, shurflar va xandaqlarda taʼmirlash ishlari topshiriq (naryad) asosida hamda mazkur Qoidalarning 5-ilovasi talablariga muvofiq amalga oshirilishi shart.
86. Ishchilarni quvurlarni koʻzdan kechirish va begona predmetlardan tozalash uchun ularga kirishlariga, faqat uzunligi 150 m dan koʻp boʻlmagan toʻgʻri chiziqli uchastkalarda, quvurning diametri 800 mm dan kam boʻlmaganda ruxsat beriladi.
Bunda koʻzdan kechirish va tozalash kerak boʻlgan uchastkalarning har ikki tomonlarida quvurdan erkin chiqish taʼminlangan boʻlishi shart.
Uchastkada tarmoqlanish, tutashtirish yoki boshqa uzatuvchi quvurlar bilan birlashish mavjud boʻlgan hollarda, ular ishonchli tarzda oʻchirilishi shart.
Quvurni koʻzdan kechirish va tozalash ishlariga kamida uch nafar ishchi tayinlanishi shart. Ularning ikkitasi quvurning har ikki chekkasida joylashib, quvur ichida ishlayotgan ishchini kuzatib turishi shart.
Quvur ichida ishlayotgan ishchi tizzaband (himoya vositasi) kiyishi hamda tasma yoki arqon bilan jihozlangan saqlovchi kamar taqishi shart. Arqonning bir uchi quvurga kirish joyida turgan kuzatuvchida boʻlishi lozim.
Quvurdan chiqish tomonida turgan kuzatuvchida quvurning butun uchastkasini yoritishni taʼminlaydigan yoritgich boʻlishi shart.
Agar kuzatuvchilar quvurdagi ishchi oʻzini yomon his qilayotganini payqasalar yoki tegishli signal olsalar, ular tasma yoki arqon yordamida ishchini quvurdan chiqarishga zudlik bilan yordam berishlari shart.
87. Quvurlarning ichki yuzasini korroziya mahsulotlaridan tozalash ishlari maxsus loyihalar asosida amalga oshirilishi shart. Ishchining quvur ichida boʻlish vaqti 30 daqiqadan oshmasligi, soʻngra u kamida 15 — 20 daqiqaga quvurdan chiqib dam olishi shart.
Ishchini quvur ichida ishlashga yuborishdan oldin ish bajaruvchi ishlarni xavfsiz amalga oshirish sharoitlarini taʼminlashi hamda quvur ichida, shuningdek quvurning har ikki chekkasida joylashgan issiqlik tarmogʻi kameralarida gaz mavjud emasligiga shaxsan ishonch hosil qilishi shart.
88. Issiqlik tarmogʻining machtalari, estakadalari va boshqa yer usti konstruksiyalariga quvurlar, armaturalar hamda boshqa materiallarni koʻtarishga faqat eltuvchi konstruksiyalarning mustahkamligi oldindan tekshirilgandan (koʻrik va hisob-kitoblar oʻtkazilgandan) keyin ruxsat etiladi.
89. Maxsus toʻsiqlar bilan jihozlanmagan quvurlar boʻylab yurishga, shuningdek quvurlar ustida turib yoki oʻtirib ishlarni bajarish taqiqlanadi.
90. Kompensatorlarning salniklarini tiqib kiritishga quvurdagi bosim 2 mm suv ustunidan oshmagan va issiqlik tashuvchining harorati 45°S dan oshmagan hollarda ruxsat etiladi. Qolgan barcha holatlarda salniklarni faqat uzatuvchi quvur toʻliq boʻshagandan keyin kiritish shart.
Kompensatorlarning salnikli tiqinlarini almashtirish faqat uzatuvchi quvur toʻliq boʻshagandan keyin amalga oshirilishi mumkin.
91. Boshqa sex xodimlari yoki pudratchi tashkilotlar tomonidan bajariladigan ishlar mazkur Qoidalarning 3-bobi talablariga muvofiq oʻtkazilishi shart.
3-§. Issiqlik punktlariga xizmat koʻrsatish va ularni taʼmirlash
92. Isteʼmolchilarning issiqlik punktlari, ularga xizmat koʻrsatuvchi xodimlar va energiya taʼminoti tashkiloti xodimlari kirishi oson boʻlgan alohida izolyatsiyalangan quruq xonalarda joylashishi shart.
93. Isteʼmolchilarning 2 Gkal/soatdan ortiq yuklamali issiqlik punktlari energiya taʼminoti tashkilotining (sexning) navbatchisi bilan telefon aloqasiga ega boʻlishi shart.
94. Issiqlik punktlarining oʻlchamlari ularda joylashgan uskunalarga va uzatuvchi quvurga normal xizmat koʻrsatish imkoniyatini taʼminlashi shart. Oʻtish yoʻllarining kengligi 1 m dan, xonalar balandligi 2 m dan kam boʻlmasligi shart. Eshiklar tashqariga ochilishi shart (chiqish tomonga). Bugʻ isteʼmol qiluvchi isteʼmolchilarning issiqlik punktlari xonalari kamida ikkita chiqishga ega boʻlishi shart.
95. Doimiy navbatchi xodimlari yoʻq boʻlgan issiqlik punktlari xonalari qulfga berkitilgan boʻlishi va xonalarning kalitlari aniq belgilangan joyda saqlanishi shart. Issiqlik punktlarida joylashgan uskunalarga xizmat koʻrsatish va taʼmirlashga aloqasi yoʻq shaxslarning issiqlik punktlari xonalariga kirishi taqiqlanadi.
96. Issiqlik punktlaridagi xodimlarning xavfsiz ish sharoitlarini taʼminlovchi uskunalarning va xonalarning holatiga javobgarlikni isteʼmolchi olib boradi.
97. Isteʼmolchilarning issiqlik punktlari va tizimlaridagi uskunalarning ishlashi ustidan nazoratni issiqlik bilan taʼminlovchi tashkilot (sex) olib boradi.
98. Issiqlik punktlaridagi uskunalarni montaj qilish loyiha boʻyicha oʻtkazilishi shart.
Bunda:
berkituvchi armaturaning joylashishi flanetsli birikmalarda kalitning erkin harakatlanishi;
nazorat-oʻlchash vositalarining joylashishi koʻrsatmalarni olish uchun qulay boʻlishi;
nasoslarning joylashishi boshqa uskunalarga (surilma qopqoqlar, elevatorlar va boshqalar) xizmat koʻrsatishni qiyinlashtirmasligi;
elektr dvigatellar va elektr bilan taʼminlovchi shchitlar ishonchli yerga ulangan boʻlishi;
uskunalarning alohida elementlarini va uzatuvchi quvurni koʻchirish va oʻrnatish uchun oddiy mexanizmlar (issiqlik punktlari xonasining qoplamasiga mahkamlangan osma chigʻirlar va boshqalar) ega boʻlishi;
2,5 m dan ortiq balandlikdagi uskunalarga va uzatuvchi quvurlarga xizmat koʻrsatishda panjarali maydonchalar va statsionar narvonlar bilan taʼminlanishi zarur.
99. Issiqlik punktining uzatuvchi quvurlari va uskunalarining barcha issiqlik yuzalari izolyatsiyalangan va boʻyalgan boʻlishi shart.
100. Issiqlik punktining uzatuvchi quvurlari va uskunalarining barcha kanalizatsiya tarmogʻi bilan ulanishlari uzilish orqali (rakovina, voronka yoki oʻra vositasida) amalga oshirilishi shart. Suv uzatuvchi quvurlar bilan ulanishlar esa tushirmalar orqali bajarilishi va ular oson ajratiladigan boʻlishi lozim.
101. Ishga tushirish, toʻxtatish va normal ekspluatatsiya jarayonida mahalliy tizimlarning barcha oʻchirishlarini, yoqishlarini va almashlab ulashlarini, uzatuvchi va qaytuvchi liniyalar surilma qopqoqlarini asta-sekin, navbatma-navbat va bosqichma-bosqich harakatga keltirib bajarish shart. Bunda har qanday holatlarda ham tizimdagi bosimni, ushbu tizim uchun statik bosimdan pastga tushmasligini va ruxsat etilganidan oshmasligini uzluksiz kuzatish zarur.
Tizimdagi bosim statik bosimdan past yoki ruxsat etilganidan ortiq boʻlish xavfi boʻlmasa, tizimdagi uzish va ulashlarni surilma qopqoqlarni navbatma-navbat yopish yoki ochish yoʻli bilan oʻtkazish mumkin. Bunday hollarda tizimni uzish uzatuvchi liniyadan boshlab surilma qopqoqlarni navbatma-navbat yopish orqali amalga oshiriladi, tizimni ulash esa aksincha qaytuvchi liniyadan boshlab surilma qopqoqlarni navbatma-navbat ochish orqali bajariladi.
102. Isteʼmolchilarning issiqlik punktidagi joriy taʼmirlash ishlari odatda tashqi issiqlik tarmogʻida issiqlik eltuvchining harorati 75 0 S dan yuqori boʻlmaganda oʻtkazilishi shart. Bunda uskunalarni oʻchirish faqat isteʼmolchining issiqlik punktidagi bosh surilma qopqoq bilan amalga oshirilishi mumkin.
Tashqi issiqlik tarmogʻida issiqlik eltuvchining harorati 75 0 S dan yuqori boʻlganda, issiqlik tarmogʻida taʼmirlash va uskunalarni almashtirish, issiqlik punktidagi bosh surilma qopqoqlar bilan hamda isteʼmolchiga tarmoqlanishdagi (yaqin kameradagi) surilma qopqoqlar bilan, tizim oldindan oʻchirilgan sharoitda bajarilishi shart. Oʻchirish energiya bilan taʼminlovchi tashkilot xodimi tomonidan oʻtkaziladi.
Oʻchiruvchi armaturaning zichligi yetarli boʻlmagan hollarda issiqlik punkti uskunalarini taʼmirlash ishlariga faqat toʻsiqlar oʻrnatilgandan keyin kirishish mumkin.
103. Flanetsli birikmalarning boltlarini va armaturaning salnikli zichlamalarini tortishni, choʻyan detallarda shikastlanish va oʻta kuchlanish yuzaga kelishini oldini olish uchun sekin va kontur boʻyicha bir tekisda oʻtkazish kerak. Flanetsli birikmalar va salniklar boltlarining rezbalari muntazam ravishda moyda aralashtirilgan grafit bilan surkalishi shart.
104. Elevator konusi almashtirilayotganda, mazkur ishlarni bajarayotgan chilangar elevator oldida joylashgan eng yaqin kirgizmadagi ikkita flanets boltini yechishi shart. Choʻyan armaturaning shikastlanishini oldini olish maqsadida elevator oldidagi quvur uchastkalarini tortish orqali konusni chiqarib olish taqiqlanadi.
105. Xizmat koʻrsatuvchi xodim simobli vositalar bilan ishlaganda issiqlik punkti xonasida toʻkilgan simob odamlar sogʻligʻiga zararli taʼsir qilishini esda saqlashi shart.
106. Xizmat koʻrsatuvchi xodim oʻlchash vositalari koʻrsatkichlarini olish yoki uskunalarga profilaktik xizmat koʻrsatish uchun zarur boʻlgan vaqtdan ortiq flanetsli birikmalar va choʻyan armatura oldida turmasligi shart.
107. Harorati 100 0 S dan yuqori boʻlgan isteʼmolchilarning suvli tizimlari uchun tizimning yuqori nuqtalaridagi bosim, suv qaynab ketishining oldini olish uchun zarur boʻlgan bosimdan kamida 0,02-0,03 MPa (0,2-0,3 kg·s/sm 2 )ga yuqori boʻlishi shart.
108. Issiqlik punktining uskunalarini har yili taʼmirdan oʻtkazish shart. Taʼmirlash hajmi va oʻtkazish vaqti energiya taʼminoti tashkiloti (sex) bilan kelishilgan boʻlishi kerak.
109. Bosimni avtomatik ravishda rostlovchi regulatorlar (reduktorlar) bilan jihozlangan bugʻ isteʼmolchilari issiqlik punktlari, shuningdek drossellangan bugʻ tomonida (reduktordan keyin) saqlash klapanlari bilan jihozlanishi shart.
110. Bugʻ bilan taʼminlanadigan issiqlik punktlari va tizimlarini ulashda tegishli toʻkish drenajlari oldindan ochilishi hamda uzatuvchi quvurlar va uskunalar isitilishi shart. Isitish tezligi gidravlik zarblar yuzaga kelishini istisno etuvchi darajada taʼminlanishi lozim.
111. Isteʼmolchilarning issiqlik punktlarida va tizimlarida oʻrnatilgan issiqlik almashtiruvchi apparatlar va nasoslarni taʼmirlash, shuningdek izolyatsiyalash ishlari mazkur Qoidalarning 5-ilovasiga rioya qilgan holda bajarilishi shart.
4-§. Issiqlik avtomatikasi va oʻlchash vositalariga xizmat koʻrsatish
112. Birlamchi (berkituvchi) avtomatika datchiklari joʻmraklarini, nazorat-oʻlchash vositalari hamda himoya vositalarini ulash va uzishni issiqlikdan foydalanuvchi qurilmaga xizmat koʻrsatuvchi xodim amalga oshirishi kerak. Datchiklar, nazorat-oʻlchash vositalari va himoya vositalari oldidagi ikkilamchi joʻmraklarga xizmat koʻrsatishni, issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalardagi issiqlik avtomatikasi va oʻlchov vositalarini koʻrikdan oʻtkazishni, issiqlik shchitlarining ichki koʻriklarini issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarga xizmat koʻrsatuvchi maxsus xodim amalga oshirishi shart.
113. Datchiklarni uzish impulsli liniyalarda richag qoʻllanmagan holda, birlamchi (tanlangan) joʻmraklarni yopish bilan amalga oshirilishi kerak. Agar datchikning impulsli liniyasi turli tanlangan qurilmalarga ulangan boʻlsa, ushbu qurilmalardagi barcha birlamchi (tanlangan) joʻmraklar yopilgan boʻlishi shart.
Muhit bosimi 6 MPa (60 kg s/sm²) dan yuqori boʻlgan hollarda datchikni uzish ketma-ket oʻrnatilgan ikkita berkituvchi joʻmrakni yopish orqali amalga oshirilishi lozim.
Bosimi 6 MPa (60 kg·s/sm²) dan yuqori boʻlgan impuls liniyalarini taʼmirlash faqat uzilgan uzatuvchi quvurlarda (issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarda) amalga oshirilishi shart.
114. Impulsli liniyalarga ulangan uzatuvchi quvur yoki issiqlikdan foydalanuvchi qurilma bosim ostida turgan boʻlsa, impulsli liniyalarning berkituvchi armaturasi berk boʻlishi va unda “OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA!” yozuvli plakatlar osilgan boʻlishi shart.
115. Uzilgan impuls liniyasida bosim mavjud emasligi uni atmosfera bilan ulash orqali tekshirilishi shart. Agar impuls liniyasida puflash qurilmalari mavjud boʻlmasa, bosimning yoʻqligi mazkur liniyani datchikdan ajratish orqali tekshiriladi. Bunda liniyani datchikka ulaydigan gayka gaykali kalit yordamida ehtiyotkorlik bilan, gayka ostida suyuqlik paydo boʻlguncha, liniya bosimi kamayguncha va suyuqlik oqimi susayguncha bosqichma-bosqich boʻshatilishi lozim. Shundan soʻng 30 — 40 soniya kutilib, gayka yana yarim yoki bir aylanishga boʻshatilib, bosim tushirilishi kerak. Bosim tushishi jarayonida gayka bosqichma-bosqich boʻshatilib borilishi lozim, bunda bosim toʻliq tushirilgan paytda gayka shtutserda 3-4 aylanish holatida qolishi kerak. Agar gaykani boʻshatish jarayonida liniya bosimi kamaymasa, gayka qaytadan mahkamlanib, impuls liniyasi toʻliq oʻchirilishini taʼminlash choralari koʻrilishi shart. Ushbu operatsiyalar himoya qoʻlqoplarida bajarilishi shart.
116. Uzatuvchi quvurlar va idishlarda impulsli liniyalarni ulashni, oʻlchash diafragmalari va armaturaning flanetslarini qismlarga ajratishni, termoparaning gilzalarini oʻrnatishni uskunalar biriktirilgan sexning asosiy xodimlari bajarishi shart. Koʻrsatilgan ishlar uzatuvchi quvurlar va idishlardan bosim olingandan keyin va drenajlar ochiqligida bajarilishi shart.
117. Borish qiyin boʻlgan va harorat 33 0 S dan yuqori boʻlgan joylarda joylashgan termoparalar va qarshiliklar termometrlarini almashtirish va sozlashni kamida ikkita ishchi bajarishi shart. Ish joylarini ventilyatsiya qilish maqsadida koʻchma havo-dushlash uskunalaridan foydalanish zarur.
118. Maxsus puflash qurilmalari yoʻq boʻlganda yoki toʻlib qolgan puflash liniyalarida suv va bugʻ impuls liniyalarini puflashni, texnologik sexning navbatchi xodimi ruxsati bilan kamida ikkita ishchi texnologik operatsiyalar ketma-ketligi va xavfsizlik choralari koʻrsatilgan mahalliy yoʻriqnomaga muvofiq bajarishi shart.
119. Avariya holati yuzaga kelganda issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalarda puflash toʻxtatilishi, armatura berkitilishi shart.
120. Manometrlarni, datchiklarni almashtirishda faqat birlamchi (olinadigan) joʻmraklar berkitilganidan keyin amalga oshirish kerak. Manometrlar, datchiklardagi gaykalarini asta-sekin burab boʻshatish kerak.
121. Agressiv muhitning tasodifiy chiqib ketishi ehtimoli mavjud boʻlgan impuls liniyalari, shuningdek issiqlik avtomatikasi va oʻlchash apparaturalarida ishlar bajarilayotganda rezina qoʻlqoplar, fartuk va himoya koʻzoynaklaridan foydalanish shart.
122. Maksimal ruxsat etilgan bosimni belgilash uchun oʻlchash vositasi shkalasida qizil chiziq belgilangan boʻlishi yoki vosita qoʻshimcha qizil milga ega boʻlishi lozim. Qoʻshimcha milning harakati ishchi mil harakati bilan bogʻliq boʻlmasligi shart. Oʻlchash vositasi oynasiga qizil chiziq tushirish taqiqlanadi.
123. Prujinali manometrlar bugʻ uzatuvchi quvurlarga sifonli quvurlar va uch yoʻlli kranlar orqali ulanishi shart.
124. Manometr koʻrsatkichlari xizmat koʻrsatuvchi xodimga aniq va ravshan koʻrinishi shart. Bunda manometr shkalasi vertikal tekislikda yoki oldinga 30° S gacha qiya holatda joylashtirilishi lozim. Manometr yaxshi yoritilishi, issiqlik nurlanishidan va muzlashdan himoyalangan boʻlishi shart. Manometr yer sathidan 2 — 5 m balandlikda oʻrnatilganda, uning kuzatish diametri 160 mm dan kam boʻlmasligi shart. Manometrni xizmat koʻrsatish yer sathidan 5 m dan ortiq balandlikda oʻrnatish taqiqlanadi.
125. Plombasi va tamgʻasi mavjud boʻlmagan, tekshirish muddati oʻtgan, oynasi singan yoki koʻrsatish aniqligiga taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan boshqa nosozliklari mavjud manometrlardan, shuningdek oʻchirilganda milli shkalaning nol belgisiga qaytmaydigan manometrlardan foydalanish taqiqlanadi.
126. Termometrlar uchun gilzalar toza holatda saqlanishi va doimo mashina moyi bilan toʻldirilgan boʻlishi shart. Gilzadagi moy sathi termometrning simob ustunini toʻliq qoplab turishni taʼminlashi lozim.
Issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga 8-ILOVA
Himoya vositalaridan foydalanish va ularni sinash qoidalari
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Himoya vositalariga quyidagilar kiradi:
a) himoya koʻzoynaklari, brezentli qoʻlqoplar, gazga qarshi niqoblar, saqlovchi belbogʻlar, yoʻgʻon arqonlar;
b) vaqtinchalik toʻsiqlar, ogohlantiruvchi plakatlar;
v) rezinali dielektrik qoʻlqoplar, boʻtiklar, kalishlar, gilamchalar, izolyatsiyalovchi tagliklar.
2. Ekspluatatsiyada va zaxirada saqlanayotgan himoya vositalari ularning soz holatda boʻlishini hamda oldindan taʼmirsiz foydalanishga yaroqliligini taʼminlaydigan sharoitlarda saqlanishi kerak. Shu bois, bunday vositalar namlanish, ifloslanish va mexanik shikastlanishdan ishonchli himoya qilingan boʻlishi shart.
3. Ekspluatatsiyada boʻlgan rezinali himoya vositalari yopiq xonalarda, maxsus shkaflar javonlarida hamda boshqa vositalardan alohida ajratilgan yashiklarda saqlanishi shart.
Ular rezinani yemiruvchi moylar, benzin va boshqa moddalar taʼsiridan, shuningdek quyosh nurlarining toʻgʻridan-toʻgʻri taʼsiridan himoyalangan boʻlishi hamda isitish asboblaridan uzoqlashtirilgan masofada joylashtirilishi lozim.
Zaxiradagi rezinali himoya vositalari isitiladigan, qorongʻi va quruq xonalarda 0 dan +25°S gacha boʻlgan haroratda saqlanishi shart.
4. Gazga qarshi niqoblar quruq xonalarda maxsus jildlar va gʻiloflarda saqlanishi shart.
5. Vaqtinchalik toʻsiqlar (shchitlar) maxsus jihozlangan xonalarda (peshayvonlarda) saqlanishi lozim.
6. Yakka foydalanishdagi himoya vositalari, himoya vositalarining nomi, berilgan sanasi va qabul qilib olgan shaxsning imzosi koʻrsatilgan himoya vositalarini hisobga olish va saqlash jurnalida hisobga olinishi kerak.
7. Barcha himoya vositalari ekspluatatsiyaga qabul qilinishida, zavodda oʻtkazilgan sinovlardan qatʼi nazar, qoʻshimcha ravishda sinovdan oʻtkazilishi shart. Shuningdek, ular davriy ravishda nazorat koʻrigidan oʻtkazilishi hamda mazkur Qoidalarning 1-ilovasida belgilangan meʼyorlar va muddatlarga muvofiq mexanik sinovlardan oʻtkazilishi lozim.
8. Rezinali dielektrik qoʻlqoplar, boʻtiklar, kalishlar, gilamchalar, izolyatsiyalovchi tagliklar va boshqa himoya vositalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalariga muvofiq belgilangan muddatlarda sinovdan oʻtkazilishi va tekshirilishi shart.
9. Himoya vositalarini navbatdan tashqari sinashdan oʻtkazish ular taʼmirlanganidan keyin, nosozlik aniqlanganda yoki alohida qismlari almashtirilganda amalga oshiriladi.
Sinash natijalari belgilangan tartibda jurnalga qayd etiladi. Jurnal shakli qatʼiy belgilanmaydi.
10. Himoya vositasini har bir ishlatishdan oldin xodim uning soz holatda ekanligini va tashqi shikastlar mavjud emasligini tekshirishi, changdan tozalab artishini, shuningdek rezina qoʻlqoplarning teshilmaganligini tekshirishi shart.
Sinov muddati oʻtgan himoya vositalaridan foydalanish taqiqlanadi.
2-bob. Himoya vositalarga boʻlgan talablar va ulardan foydalanish qoidalari
1-§. Ogohlantiruvchi plakatlar
11. Ogohlantiruvchi plakatlar kuchlanish ostida boʻlgan qismlarga yaqinlashishning oldini olish, ish joyiga kuchlanish berilishi mumkin boʻlgan kommutatsion apparatlarni ishlatishni taqiqlash, shuningdek ish olib borilayotgan joyni koʻrsatish va xodimlarni qabul qilingan xavfsizlik choralari toʻgʻrisida xabardor qilish maqsadida qoʻllaniladi.
12. Plakatlar mazkur Qoidalarning 8-ilovasi 1-jadvaliga asosan uchta guruhga ajratiladi:
a) ogohlantiruvchi;
b) taqiqlovchi;
v) ruxsat beruvchi.
Qoʻllash tavsifi boʻyicha plakatlar statsionar va koʻchma boʻlishi mumkin.
Koʻchma plakatning yuqori qismida ularni joyiga mahkamlash uchun teshik, qisqich, ilgak yoki arqoncha boʻlishi kerak.
13. Plakat metall tunikachadan yoki plastikli materialdan tayyorlanishi lozim.
Rasmlar va yozuvlar mos rangdagi emalli boʻyoqda bajarilishi kerak.
Plakatlarning roʻyxati, oʻlchami va tavsifi 1-jadvalda berilgan.
1-jadval Plakatdagi yozuv Oʻlchami Koʻchma yoki statsionar Qoʻllanish joyi va sharoiti 1. Ogohlantiruvchi plakatlar EHTIYOT BOʻLING! USKUNA ISHLAMOQDA! Oʻlchami — 280 x 210 mm Oq fonli qora harflarda 10 mm qalinlikda toʻq qizil hoshiyali Koʻchma Taʼmirlanayotgan uchastka oldida joylashgan issiqlik qurilmalariga osiladi. EHTIYOT BOʻLING! GAZ — OLOV QOʻLLANMASIN! Oʻlchami — 280 x 210 mm Oq fonli qora harflarda 10 mm kenglikda toʻq qizil hoshiyali Koʻchma Ishlar olib borilayotgan joy oldida joylashgan gazdan foydalanuvchi qurilmalariga osiladi. 2. Taqiqlovchi plakatlar YOPILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA! Oʻlchami — 240 x 130 mm Oq fonli qizil harflarda Koʻchma Ishlab chiqarish sharoitiga koʻra yoki sxemaning holati boʻyicha yopish mumkin boʻlmagan armaturaga osiladi. OCHILMASIN! ODAMLAR ISHLAMOQDA! Oʻlchami — 240 x 130 mm Oq fonli qizil harflarda Koʻchma Ishlab chiqarish sharoitiga koʻra yoki sxemaning holati boʻyicha ochish mumkin boʻlmagan armaturaga osiladi. YOʻL BERK! Oʻlchami — 240 x 130 mm Oq fonli qizil harflarda Koʻchma Odamlar harakatlanishi xavfli boʻlgan yoʻllarga osiladi. KOʻTARILISH TAQIQLANADI! Oʻlchami — 240 x 130 mm Oq fonli qizil harflarda Koʻchma Taʼmirlanayotgan uskunaga koʻtarilish xavfli boʻlgan joylarda osiladi. XAVFLI HUDUD! Oʻlchami — 240 x 130 mm Oq fonli qizil harflarda Koʻchma Agregatni, sxemaning alohida uchastkasi yoki taʼmirlanayotgan uskunaning tugunini, shuningdek ishlab chiqarish jarayoni yoki xodimlar uchun xavf tugʻdirishi mumkin boʻlgan hududni toʻsib turuvchi koʻchma shit yoki arqonga osib qoʻyiladi. 3. Ruxsat beruvchi plakatlar SHU YERDAN OʻTILSIN! Oʻlchami — 250 x 250 mm Diametri 200 mm boʻlgan yashil fonli oq doira. Doira ichida 15 mm kenglikdagi oq hoshiyali qora harflarda Koʻchma Uskunani taʼmirlashda tashkil etilgan oʻtish yoʻlida osiladi. SHU YERDAN KOʻTARILSIN! Oʻlchami — 250 x 250 mm Diametri 200 mm boʻlgan yashil fonli oq doira. Doira ichida 15 mm kenglikdagi oq hoshiyali qora harflarda Koʻchma Uskunani taʼmirlashda tashkil etilgan oʻtish yoʻlida osiladi. SHU YERDA ISHLANSIN! Oʻlchami — 250 x 250 mm Diametri 200 mm boʻlgan yashil fonli oq doira. Doira ichida 15 mm kenglikdagi oq hoshiyali qora harflarda Koʻchma Ishlab chiqarish joylarida osiladi.
2-§. Himoya koʻzoynaklari
14. Himoya koʻzoynaklari:
a) gidroizolyatsiyalash ishlarini bajarishda, kavsharlashda, payvandlab ulashda, eritishda va mastika hamda chaqichli qorishmani qizitishda;
b) kislotalar va ishqorlar bilan ishlaganda;
v) issiqlik uzatish quvurlari, rezervuarlar taʼmirlanayotganda va tozalanayotganda;
g) qumpurkagichli apparatlar bilan ishlaganda;
d) issiqlikdan foydalanuvchi qurilmaga xizmat koʻrsatishda qurilmalarni (apparatni) pastga tushirilayotganda, suyuqlik toʻkilishi ehtimoli boʻlganda;
e) asbob-uskunani charxlayotganda va koʻzga shikast yetkazish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa ishlarda qoʻllaniladi.
15. Himoya koʻzoynaklarining yon tomonlari shishalar bilan berkitilgan va ventilyatsiya teshiklariga ega boʻlishi kerak.
Ventilyatsiya teshiklari katta boʻlmagan oʻlchamda boʻlishi kerak, bunda sachragan suyuqliklar yoki erigan moddalar koʻzoynak kamerasining (ventilyatsiya teshiklari tangachalar va boshqa bilan himoyalangan boʻlishi kerak) ichiga kirmasligi kerak.
Koʻzoynakning chet qismi (gardishi) bilan shishasi orasida tirqishlar boʻlmasligi kerak. Chet qismi (gardishi) metall yoki fibradan yasalgan va yuzga zich yopishgan boʻlishi kerak. Bunda yuzning terisini chet qismi (gardishi) bosimidan himoya qilish uchun uning chetlarini yumshoq charm va mato bilan qoplanishi kerak.
Koʻzoynakni boshga mahkamlash bogʻichi zich tasmadan yoki choʻzilgan kamardan yoxud rezinali qaviqdan tayyorlangan boʻlishi kerak.
Koʻzoynakning shishalari tiniq boʻlishi, nuqsonlardan (pufaklar, shishlar va boshqa kamchiliklar) xoli boʻlishi hamda qiyin eruvchan metall taʼsiriga chidamli boʻlishi shart.
16. Koʻzoynak uzoq muddat davomida qoʻllanilganda, uning shishalarining koʻzga qaragan yuzasi shishaning terlashini oldini olish maqsadida maxsus modda bilan ishlov berilishi lozim.
3-§. Qoʻlqoplar
17. Eritilgan metall, mastika va saqich bilan ishlashda, shuningdek qizigan yuzalarga tegish bilan bogʻliq ishlarda qoʻllarni himoya qilish maqsadida qiyin alangalanadigan matolardan (zigʻir tolali brezent va boshqalardan) tayyorlangan qoʻlqoplar qoʻllanilishi shart.
18. Qoʻlqop oʻlchami yuqori kiyim yenglari ustidan tortib kiyish imkonini taʼminlashi hamda eritilgan moddaning ichkariga oqib kirishini oldini olish maqsadida qoʻlga mahkam yopishib turishi lozim.
Qoʻlqop uzunligi 350 mm dan kam boʻlmasligi shart.
4-§. Gazga qarshi niqoblar
19. Gazga qarshi niqoblar insonning nafas olish organlari, yuz va koʻzlarini zararli aralashmalar (bugʻlar, gazlar va changlar) mavjud boʻlgan xonalarda, rezervuarlarda va boshqa joylarda himoya qilish uchun moʻljallangan. Ular issiqlikdan foydalanuvchi qurilmalar va issiqlik tarmoqlariga xizmat koʻrsatish va ularni taʼmirlashda, shuningdek avariyalarni bartaraf etishda himoya vositasi sifatida qoʻllaniladi.
20. Gazga qarshi niqoblar kamida har uch oyda bir marta koʻrikdan oʻtkazilishi shart. Koʻrik davomida tashqi shikastlar, klapanlarning sozligi va boshqa nuqsonlar aniqlanadi. Shuningdek, qoʻllanilayotgan filtr turiga qarab, maxsus yoʻriqnomalarda belgilangan muddatlar va tartiblarga muvofiq Gazga qarshi niqoblar davriy sinovdan oʻtkazilishi hamda qayta zaryadlanishi lozim.
21. Gazga qarshi niqoblarning qutisi vazifasiga koʻra maxsuslashtirilgan boʻlib, u gazga qarshi niqoblar markasi va qutining farqlovchi rangiga muvofiq belgilangan gazlardan himoya qilishni taʼminlaydi. Filtrlovchi gazga qarshi niqoblar markalari mazkur Qoidalarning 8-ilovasi 2-jadvalida keltirilgan.
2-jadval Gazga qarshi niqoblarning markalari Qutining rangi Himoyalash A Jigarrang Organik moddalar bugʻlaridan (benzin, kerosin, atseton, benzol, toluol, ksilol, uglerod sulfidi, spirtlar, efirlar, anilin, benzolning nitrobirikmalari va uning gomologlari, galoidorganik birikmalar) himoya qilish uchun moʻljallangan. V Sariq Zararli gazlar (oltingugurt dioksidi, vodorod sulfid, sianid kislota, vodorod xloridi, fosgen, azot oksidlari) taʼsiridan himoya qilish uchun moʻljallangan. G Sariq-qora Simob bugʻlaridan himoya qilish uchun moʻljallangan. K Yashil Ammiak bugʻlaridan himoya qilish uchun moʻljallangan. E Qora Mishyakli va fosforli vodoroddan himoya qilish uchun moʻljallangan. KD Kulrang Vodorod sulfid va ammiakning aralashmasidan himoya qilish uchun moʻljallangan. SO Oq Uglerod oksidlaridan himoya qilish uchun moʻljallangan. M Qizil A, V, G, K, E, KD, SO markali qutilar uchun nazarda tutilgan barcha moddalardan, biroq himoya qilish taʼsirining davomiyligi kamroq boʻlgan holda himoya qilishga moʻljallangan. S Koʻk Oltingugurtli gazdan (himoya qilish taʼsirining davomiyligi V markadan koʻproq boʻlgan) himoya qilishga moʻljallangan.
22. A, V, KD markali gazga qarshi niqoblar uchun havodagi erkin kislorod miqdori 16% dan kam boʻlganda, M va SO markali gazga qarshi niqoblar uchun esa hajm boʻyicha 18% dan kam boʻlganda, shuningdek zararli gazlar konsentratsiyasi 2% dan yuqori boʻlgan hollarda gazga qarshi niqoblarni qoʻllash taqiqlanadi.
Gazga qarshi niqoblarning tuzilishi va undan foydalanish qoidalari maxsus yoʻriqnomada belgilanadi.
5-§. Saqlovchi belbogʻlar va ehtiyotlovchi arqonlar
23. Saqlovchi belbogʻlar konstruksiyalar ustida, shuningdek gaz bilan toʻlgan kameralardagi texnologik uskunalarda va rezervuarlarda ishlashda xodimlarning yuqoridan tushib ketishining oldini olish uchun moʻljallangan boʻlib, mazkur Qoidalarning 8-ilovasi 2-jadvalida keltirilgan talablarga muvofiq tayyorlanishi lozim.
24. Belbogʻlar uchun mustahkam, gigroskopik boʻlmagan va choʻzilmaydigan materiallardan foydalanilishi lozim. Belbogʻning eni kamida 100 m, uzunligi esa 900 — 1000 mm dan kam boʻlmasligi shart.
Belbogʻlarni mahkamlash uchun eshilgan qayishlar qoʻllaniladi. Belboqqa uchta tutqich (halqa) mahkamlanishi kerak: biri — osma arqonni mahkamlash uchun, ikkinchisi — osma arqon karabinini mahkamlash uchun, uchinchisi — ehtiyotlovchi arqonni mahkamlash uchun.
Ehtiyotlovchi arqonni mahkamlash uchun moʻljallangan halqa belbogʻning ishlovchi tomonida joylashtirilishi lozim.
25. Tayanch yoki konstruksiyani oʻrab olish uchun moʻljallangan belbogʻning osma arqoni kamar, zanjir yoki kapron faldan tayyorlanishi mumkin hamda u oʻng tutqichga ishonchli tarzda mahkamlanishi lozim. Osma arqonning boshqa uchiga karabin ishonchli tarzda mahkamlanadi. Kamar yoki kapron faldan tayyorlangan osma arqon uzunligi eshilgan qayishni siljitish orqali 1-2 m gacha oʻzgartirilishi mumkin.
Eshilgan qayish halqasiz boʻlib, dinamik yuklamalar taʼsirida amortizatsiyalovchi element vazifasini bajaradi.
Karabin prujinali qulfdan tashqari, uning beixtiyor bosilishi yoki prujinasining boʻshashishi natijasida oʻz-oʻzidan ochilib ketishining oldini olish uchun qoʻshimcha surilma (qulflovchi mexanizm) bilan jihozlangan boʻlishi shart.
26. Ekspluatatsiya jarayonida dinamik yuklamaga duchor boʻlgan saqlovchi belbogʻ darhol ekspluatatsiyadan olinadi va statik yuklama bilan sinashdan oʻtkazilgunga qadar undan foydalanish taqiqlanadi. Dinamik yuklama natijasida shikastlangan saqlovchi belbogʻlar foydalanishga yaroqsiz deb topilib, belgilangan tartibda yoʻq qilinadi.
27. Saqlovchi belbogʻlar va ehtiyotlovchi arqonlar tayyorlangandan soʻng, shuningdek davriy ravishda statik yuklama taʼsirida mexanik chidamlilikka sinovdan oʻtkazilishi shart.
28. Sinash tugallangandan soʻng belbogʻda va uning qismlarida shikastlanish alomatlari boʻlmasligi, karabinning qulfi uning chuqurchalariga toʻgʻri va zich kirishi kerak.
Boshliq D. ISAQULOV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi raisi A. RAFIQOV
Texnik jihatdan tartibga solish agentli direktori A. JUMANAZAROV
Energetika vaziri J. MIRZAMAHMUDOV
Toshkent sh.,
2026-yil 25-mart,
2026-yil 13-mart
2026-yil 30-yanvar
2026-yil 28-yanvar
2026-yil 16-yanvar
14 son