UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 9-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 9 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

ТАРКИБИ

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 26 мартдаги ПФ-61-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, илм-фанни оммалаштириш, мамлакатда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи мутахассисларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 мартдаги ПФ-61-сон Фармони билан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида «PhD» ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража олган (кейинги ўринларда — илмий даража) 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун имтиёз бериш назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тижорат банклари томонидан уй-жой сотиб олиш учун кредитларни молиялаштириш тартиби;

илмий даражага эга 35 ёшгача бўлган мутахассис (кейинги ўринларда — кредит олувчи)ларнинг кредит олиш учун электрон тарзда рўйхатдан ўтиш тартиби;

тижорат банклари томонидан кредит олувчиларга кредит ажратиш ҳамда кредитнинг асосий қарз тўловларини кредит олувчилар томонидан қайтариш шартлари.

3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда 2026 йил 1 майга қадар охирги 10 йиллик рейтингда, 2027 йилдан бошлаб эса ҳар йили 10 январга қадар халқаро миқёсда тан олинган ва Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (Times Higher Education) ёхуд ARWU (Academic Ranking of World Universities) халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга (кейинги ўринларда — рейтинг ташкилотлари рўйхати) киритилган хорижий олий таълим ташкилотлари рўйхатини тасдиқласин ҳамда уни Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борсин.

4. Белгилансинки:

а) кредит Давлат бюджетидан ҳар йили бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда Вазирликка ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

б) кредит Вазирликнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварақларига ажратилади;

в) кредит рейтинг ташкилотлари рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даражага ҳамда банкнинг ички қоидаларига мувофиқ тўлов қобилиятига эга кредит олувчиларга ажратилади. Бунда:

кредит олувчилар хорижий олий таълим ташкилотида ўқишни якунлаб, илмий даража берилган кунда хорижий олий таълим ташкилоти рейтинг ташкилотлари рўйхатига кирган бўлиши талаб этилади;

кредит уй-жой сотиб олиш учун ҳар бир кредит олувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 150 бараваригача миқдорда ўн йил муддатга берилади;

Вазирлик бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда Вазирликка ажратилган республика бюджети маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига кредит ажратиш учун 10 фоиз ставкада депозит жойлаштиради ҳамда тижорат банклари томонидан кредит олувчиларга 14 фоиз ставкада кредит ажратилади;

кредит бўйича ҳисобланган фоиз тўловлари Вазирлик томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар ой учун кейинги ойнинг 25-санасига қадар тўлиқ қоплаб берилади;

ажратилган кредит (асосий қарз миқдори) кредит олувчилар томонидан банк билан тузилган шартномага мувофиқ кредит расмийлаштирилганидан кейинги ойдан бошлаб ўн йил давомида ҳар ойлик тўловлар асосида қайтарилади;

Вазирлик ҳар йил якунига қадар тижорат банклари томонидан қайтарилган кредитларни Давлат бюджетига қайтаради;

кредитни ажратиш бўйича аризалар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

5. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг ижроси билан боғлиқ харажатлар 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 23 августдаги 714-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 159-сон қарорига 1-ИЛОВА

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида «PhD» ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга (кейинги ўринларда — илмий даража) 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити (кейинги ўринларда — кредит) ажратиш тартибини белгилайди.

2. Кредит халқаро миқёсда тан олинган ва Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (Times Higher Education) ёхуд ARWU (Academic Ranking of World Universities) халқаро рейтинг ташкилотлари (кейинги ўринларда — халқаро рейтинг ташкилотлари) томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган мутахассис (кейинги ўринларда — кредит олувчи)ларга ажратилади.

3. Халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда ҳар йили 10 январга қадар тасдиқланади ҳамда Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

иш берувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси олий таълим ва илмий ташкилотлари, устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган давлат ташкилоти ҳамда нодавлат ташкилотлар;

тижорат банки — Вазирлик билан кредит олувчиларнинг уй-жой сотиб олишлари учун кредитни молиялаштириш бўйича бош битим тузган банк;

уй-жой — қурилиши тугалланган ва белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган (мулк ҳуқуқи юзага келган) ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган, шунингдек, бирламчи уй-жой бозоридан олинган тўрт қаватдан паст бўлмаган кўп квартирали уй-жойлардаги квартиралар.

5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жой сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 150 бараваригача миқдорда ўн йил муддатга ҳар ойда қайтариш шарти билан кредит ажратилади.

6. Вазирлик ва тижорат банки ўртасида кредит ажратиш юзасидан бош битим тузилади.

7. Кредит тижорат банки томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилик, муддатлилик ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ ажратилади.

8. Кредит олувчи томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинадиган уй-жой банкнинг ички қоидаларига мувофиқ, кредит бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши таъминоти сифатида гаровга қўйилади.

9. Кредит кредит олувчига ушбу Низом ва банкнинг ички қоидаларига мувофиқ тижорат банки ресурслари (маблағлар) ҳисобидан йиллик 14 фоиз ставкада, кредит расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ўн йил давомида кредит шартномасига мувофиқ қайтариш шарти билан ажратилади.

Бунда ажратилган кредит бўйича тижорат банкининг маржаси йиллик 4 фоизни ташкил этади.

2-боб. Кредитни ажратиш тартиби

10. Уй-жой сотиб олиш учун кредит ушбу Низомга 1-иловадаги схема асосида ажратилади.

11. Кредит олувчи кредитни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади ва оммавий оферта шартларини қабул қилади.

12. Кредит олувчи мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва уни Вазирликка ЯИДХП орқали юборади (бепул тарзда).

Бунда кредит олувчининг мурожаатига оид қуйидаги маълумотлар автоматик тарзда аниқланади:

шахсига доир маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг электрон ахборот тизими орқали;

яшаш манзили — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг манзил-маълумот электрон ахборот тизими орқали;

агар кредит олувчига жисмоний шахс кафил бўлаётган бўлса, унинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари — «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали;

хорижий давлатда илмий даража олганлик ҳақидаги дипломи нострификациядан ўтгани тўғрисидаги маълумот — Олий аттестация комиссиясининг электрон ахборот тизими орқали;

иш жойи ва лавозими тўғрисидаги маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг электрон ахборот тизими орқали.

13. Ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Вазирлик уч иш куни ичида кредит олувчига кредит ажратиш тўғрисида ЯИДХП орқали дастлабки хулосани шакллантиради.

14. Кредит олувчига кредит, у қуйидаги шартларнинг барчасига жавоб берганда ажратилади:

кредит олувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганда;

кредит олувчи кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилган кунда 35 ёшдан ошмаганда;

кредит олувчи ушбу Низом талабларига мувофиқ халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганда;

кредит олувчининг хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганлиги ҳақидаги дипломи белгиланган тартибда нострификация қилинганда.

15. Кредит олувчи ипотека кредити ажратиш бўйича ЯИДХП орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

кредит олиш тўғрисида ариза;

кредит олувчи томонидан сотиб олинадиган уй-жой бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартнома.

16. Кредит олувчи томонидан ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, тижорат банки уч иш куни ичида унинг тўловга лаёқатини ўрганиб, уй-жой сотиб олиш учун унга ажратилиши мумкин бўлган кредит миқдори тўғрисида банк хулосасини Вазирликка тақдим этади.

Бунда кредит сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги лозим.

Кредит олувчининг даромадлари юқори миқдордаги кредит учун етарли бўлмаган тақдирда, доимий даромадга эга бўлган учинчи шахсни биргаликда кредит олувчи сифатида жалб қилиниши мумкин.

Кредит олувчи кредит олиш учун ушбу Низом талаблари ҳамда тижорат банкининг ички қоидаларига мувофиқ етарли тўлов қобилиятига ва (ёки) ижобий кредит тарихига эга бўлмаганда, тижорат банки кредит ажратишни рад этади.

17. Вазирлик беш иш куни ичида Вазирлик, иш берувчи ташкилот ҳамда кредит олувчи иштирокида кредит олувчи иш берувчи ташкилотда камида беш йил ишлаб бериши бўйича уч томонлама шартнома тузилишини мувофиқлаштиради.

Бунда:

уч томонлама шартномани тузиш учун кредит олувчининг ҳужжатларини кўриб чиқиш ЯИДХП орқали тақдим этилган аризанинг келиб тушган куни ва вақтига асосан кетма-кетликда мувофиқлаштирилади;

уч томонлама шартномада белгиланган кредит олувчига ажратиладиган кредит миқдори тижорат банкининг хулосасида қайд этилган кредит олувчига ажратилиши мумкин бўлган кредит миқдоридан юқори бўлмаслиги лозим.

Кредит олувчи тижорат банкига, унинг ички қоидаларига мувофиқ дастлабки бадал маблағлари шакллантирилганини тасдиқловчи ҳужжатни беш иш куни ичида тақдим этади.

18. Тижорат банки кредит олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқиб, кредит шартномасини тузади ҳамда банкнинг ички талабларига мувофиқ ўз маблағлари ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун кредитни ажратади.

19. Тижорат банки томонидан кредит кредит олувчининг кредит ҳисобварағидан кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган ҳисобвараққа пул ўтказиш орқали ажратилади.

20. Ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ тижорат банки томонидан кредит ажратиш тўғрисида кредит олувчига банк хулосаси тақдим этилган вақтга нисбатан тўлов қобилияти ва (ёки) кредит тарихи салбий томонга ўзгарганлиги сабабли банкнинг ички кредит талабларига мос келмаган ҳолларда, тижорат банки томонидан кредит ажратилиши рад этилиши мумкин.

Тижорат банки томонидан кредит ажратиш рад этилганда, рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда кредит олувчи хабардор қилинади.

Тижорат банки хулосаси (аризани рад этиш ёки уни тегишли муддатда қабул қилмаганлик) устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

3-боб. Тижорат банкининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитни қайта молиялаштириш ва кредитни қайтариш тартиби

21. Вазирлик томонидан тижорат банкининг талабномасига асосан ҳар ой учун кейинги ойнинг 25-санасига қадар:

тижорат банки ресурси ҳисобидан ажратилган кредитни қоплаш учун йиллик 10 фоиз ставкада, ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга депозитлар жойлаштирилади;

тижорат банкида очилган алоҳида ҳисобварағига кредит фоизларини қоплаш учун тегишли маблағлар ўтказиб берилади.

22. Ажратилган кредит (асосий қарз миқдори) кредит олувчилар томонидан банк билан тузилган шартномага мувофиқ кредит расмийлаштирилганидан кейинги ойдан бошлаб ўн йил давомида ҳар ойлик тўловлар асосида қайтарилади.

Кредит олувчи кредит бўйича асосий қарзни кредит шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақли.

4-боб. Якунловчи қоидалар

23. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Кредит олувчи (илмий даража олган 35 ёшгача бўлган мутахассис) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади ва оммавий оферта шартларини қабул қилади. Сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва уни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ЯИДХП орқали юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Вазирлик Кредит ажратиш тўғрисида дастлабки хулосани ЯИДХП орқали шакллантиради. 3 иш куни ичида 3-босқич Кредит олувчи Мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни ЯИДХП орқали тижорат банкига юборади. Автоматик равишда 4-босқич Тижорат банки Кредит олувчининг тўловга лаёқатини ўрганиб, уй-жой сотиб олиш учун унга ажратилиши мумкин бўлган кредит миқдори тўғрисида хулосани Вазирликка тақдим этади. 3 иш куни ичида 5-босқич Вазирлик 1. Тижорат банки томонидан берилган хулосани кўриб чиқади. 2. Иш берувчи ташкилот ҳамда кредит олувчи иштирокида кредит олувчи иш берувчи ташкилотда камида 5 йил ишлаб бериши бўйича уч томонлама шартнома тузилишини мувофиқлаштиради. 5 иш куни ичида 6-босқич Кредит олувчи Тижорат банкига, унинг ички қоидаларига мувофиқ дастлабки бадал маблағлари шакллантирилганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. 5 иш куни ичида 7-босқич Вазирлик Кредит олувчига кредит ажратиш тўғрисида хулоса ЯИДХП орқали шакллантирилади. Автоматик равишда 8-босқич Тижорат банки 1. Кредит олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, кредит шартномасини тузади ҳамда банкнинг ички талабларига мувофиқ ўз маблағлари ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун кредит ажратади. 2. Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш рад этилганда, рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда кредит олувчини хабардор қилади. 3 иш куни ичида

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш бўйича

Ариза т/р Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс - - - I. Ариза берувчи (кредит олувчи) жисмоний шахс ҳақида маълумот: 1.1. Ф.И.О.: (автоматик аниқланади) 1.2. Туғилган санаси: (автоматик аниқланади) 1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): (автоматик аниқланади) 1.4. Телефон рақами: (маълумот киритилади) 1.5. Яшаш жойи: (автоматик аниқланади) 1.6. Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлиги ва 35 ёшгача бўлганлиги тўғрисида маълумот (автоматик аниқланади) 1.7. Хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганлиги ҳақидаги диплом маълумотлари (автоматик аниқланади) 1.8. Иш жойи ва лавозими тўғрисидаги маълумот (автоматик аниқланади) II. Ариза берувчига кафил бўлувчи жисмоний шахс ҳақида маълумот: (кредитни қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси тақдим этилса, тўлдирилмайди) 2.1. Ф.И.О.: (автоматик аниқланади) 2.2. Туғилган санаси: (автоматик аниқланади) 2.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): (автоматик аниқланади) 2.4. Телефон рақами: (маълумот киритилади) 2.5. Яшаш жойи: (автоматик аниқланади) 2.6. Сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот (автоматик аниқланади)

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

НАМУНА Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида 000000-сон ДАСТЛАБКИ ХУЛОСА Ариза рақами: _____ ___ ____ Берилган санаси: 20__ _ _ йил «_ _ __» ___ ___ ______ Амал қилиш муддати: 20__ _ _ йил «_ _ __» _ ___ ________ Фуқаро _______________________________________________________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «__» _____даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ деб топилди. Паспорт (ID-карта) маълумотлари: серияси ______ рақами __________________ Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _____________ Ким томонидан ва қачон берилган: _____________________________________, Яшаш манзили: _____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ўн йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 150 бараваригача миқдорда тўлаб берилади. Изоҳ. Ушбу хулоса фуқарога кредит ажратилишини кафолатламайди. Кредит ажратиш тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Ф.И.О ва ишонч рақами QR код

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 159-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 23 августдаги 714-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1 , 7-бандлар , 10-банднинг «б» кичик банди , 14 , 15-бандлардаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 3-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Университетда Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, Университет томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс, рус ва инглиз тилларида кундузги ва кечки таълим шаклларида тўлов-контракт асосида ўқитилади»;

бешинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 16-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетининг васийлик кенгаши

1. Х.Х. Бозаров — Фарғона вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси 2. С.Б. Раджабов — Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари 3. Эдвард Ким — Корея Республикасидаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази раиси 4. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари 5. Б.Ж. Аълоев — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 6. Парк Жун Хо — Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети таъсисчиси ва ректори 7. Парк Таэ Кюнг — Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети бошқаруви раиси ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби Корея Республикаси олий таълим муассасалари консорциумидан 8. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Sun moon» университети президенти (келишув асосида) 9. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Halla» университети президенти (келишув асосида) 10. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Kwangwoon» университети президенти (келишув асосида) 11. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Sunshin Womenʼs» университети президенти (келишув асосида) 12. Лавозими бўйича — Корея Республикаси «Gwangju» университети президенти (келишув асосида)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 9 апрель,

159-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2026 й., 09/26/159/0337-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SOʻROVNOMA

TARKIBI

Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratish tartibini joriy etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoshlar bilan ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 26-martdagi PF-61-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, ilm-fanni ommalashtirish, mamlakatda ilmiy va innovatsion faoliyat bilan shugʻullanuvchi mutaxassislarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 26-martdagi PF-61-son Farmoni bilan nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 100 talik roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida “PhD” va unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy daraja olgan (keyingi oʻrinlarda — ilmiy daraja) 35 yoshgacha boʻlgan mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun imtiyoz berish nazarda tutilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

tijorat banklari tomonidan uy-joy sotib olish uchun kreditlarni moliyalashtirish tartibi;

ilmiy darajaga ega 35 yoshgacha boʻlgan mutaxassis (keyingi oʻrinlarda — kredit oluvchi)larning kredit olish uchun elektron tarzda roʻyxatdan oʻtish tartibi;

tijorat banklari tomonidan kredit oluvchilarga kredit ajratish hamda kreditning asosiy qarz toʻlovlarini kredit oluvchilar tomonidan qaytarish shartlari.

3. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Istiqbolli kadrlarni tayyorlash boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi bilan birgalikda 2026-yil 1-mayga qadar oxirgi 10 yillik reytingda, 2027-yildan boshlab esa har yili 10-yanvarga qadar xalqaro miqyosda tan olingan va Oʻzbekiston Respublikasi bilan hamkorlik aloqalari oʻrnatilgan QS (Quacquarelli Symonds) yoki THE (Times Higher Education) yoxud ARWU (Academic Ranking of World Universities) xalqaro reyting tashkilotlari tomonidan eʼlon qilingan reytingda yuqori 100 talik roʻyxatga (keyingi oʻrinlarda — reyting tashkilotlari roʻyxati) kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari roʻyxatini tasdiqlasin hamda uni Vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilib borsin.

4. Belgilansinki:

a) kredit Davlat budjetidan har yili budjet qonunchiligida belgilangan tartibda Vazirlikka ajratiladigan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi;

b) kredit Vazirlikning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaraqlariga ajratiladi;

v) kredit reyting tashkilotlari roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy darajaga hamda bankning ichki qoidalariga muvofiq toʻlov qobiliyatiga ega kredit oluvchilarga ajratiladi. Bunda:

kredit oluvchilar xorijiy oliy taʼlim tashkilotida oʻqishni yakunlab, ilmiy daraja berilgan kunda xorijiy oliy taʼlim tashkiloti reyting tashkilotlari roʻyxatiga kirgan boʻlishi talab etiladi;

kredit uy-joy sotib olish uchun har bir kredit oluvchiga bazaviy hisoblash miqdorining 2 150 baravarigacha miqdorda oʻn yil muddatga beriladi;

Vazirlik budjet qonunchiligida belgilangan tartibda Vazirlikka ajratilgan respublika budjeti mablagʻlari hisobidan tijorat banklariga kredit ajratish uchun 10 foiz stavkada depozit joylashtiradi hamda tijorat banklari tomonidan kredit oluvchilarga 14 foiz stavkada kredit ajratiladi;

kredit boʻyicha hisoblangan foiz toʻlovlari Vazirlik tomonidan Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan har oy uchun keyingi oyning 25-sanasiga qadar toʻliq qoplab beriladi;

ajratilgan kredit (asosiy qarz miqdori) kredit oluvchilar tomonidan bank bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq kredit rasmiylashtirilganidan keyingi oydan boshlab oʻn yil davomida har oylik toʻlovlar asosida qaytariladi;

Vazirlik har yil yakuniga qadar tijorat banklari tomonidan qaytarilgan kreditlarni Davlat budjetiga qaytaradi;

kreditni ajratish boʻyicha arizalar Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qabul qilinadi.

5. Belgilab qoʻyilsinki, ushbu qarorning ijrosi bilan bogʻliq xarajatlar 2026-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi, 2027-yildan boshlab esa Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

6. Vazirlar Mahkamasining “Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 23-avgustdagi 714-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-apreldagi 159-son qaroriga 1-ILOVA

Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining yuqori 100 talik roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida “PhD” va unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajaga ega (keyingi oʻrinlarda — ilmiy daraja) 35 yoshgacha boʻlgan mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti (keyingi oʻrinlarda — kredit) ajratish tartibini belgilaydi.

2. Kredit xalqaro miqyosda tan olingan va Oʻzbekiston Respublikasi bilan hamkorlik aloqalari oʻrnatilgan QS (Quacquarelli Symonds) yoki THE (Times Higher Education) yoxud ARWU (Academic Ranking of World Universities) xalqaro reyting tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — xalqaro reyting tashkilotlari) tomonidan eʼlon qilingan reytingda yuqori 100 talik roʻyxatga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan 35 yoshgacha boʻlgan mutaxassis (keyingi oʻrinlarda — kredit oluvchi)larga ajratiladi.

3. Xalqaro reyting tashkilotlari tomonidan eʼlon qilingan reytingda yuqori 100 talik roʻyxatga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Istiqbolli kadrlarni tayyorlash boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi bilan birgalikda har yili 10-yanvarga qadar tasdiqlanadi hamda Vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ish beruvchi tashkilot — Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim va ilmiy tashkilotlari, ustav fondi (kapitali)da davlat ulushi 50 foizdan kam boʻlmagan davlat tashkiloti hamda nodavlat tashkilotlar;

tijorat banki — Vazirlik bilan kredit oluvchilarning uy-joy sotib olishlari uchun kreditni moliyalashtirish boʻyicha bosh bitim tuzgan bank;

uy-joy — qurilishi tugallangan va belgilangan tartibda foydalanishga qabul qilingan (mulk huquqi yuzaga kelgan) hamda qabul qilib olinganiga uch yildan koʻp boʻlmagan, shuningdek, birlamchi uy-joy bozoridan olingan toʻrt qavatdan past boʻlmagan koʻp kvartirali uy-joylardagi kvartiralar.

5. Oʻzbekiston Respublikasi hududida birlamchi uy-joy bozoridan uy-joy sotib olish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2 150 baravarigacha miqdorda oʻn yil muddatga har oyda qaytarish sharti bilan kredit ajratiladi.

6. Vazirlik va tijorat banki oʻrtasida kredit ajratish yuzasidan bosh bitim tuziladi.

7. Kredit tijorat banki tomonidan ularning qaytarilishi, toʻlovlilik, muddatlilik va ulardan maqsadli foydalanish shartlari asosida belgilangan talablarga muvofiq ajratiladi.

8. Kredit oluvchi tomonidan kredit hisobidan sotib olinadigan uy-joy bankning ichki qoidalariga muvofiq, kredit boʻyicha majburiyatlarning bajarilishi taʼminoti sifatida garovga qoʻyiladi.

9. Kredit kredit oluvchiga ushbu Nizom va bankning ichki qoidalariga muvofiq tijorat banki resurslari (mablagʻlar) hisobidan yillik 14 foiz stavkada, kredit rasmiylashtirilgan oyning keyingi oyidan boshlab oʻn yil davomida kredit shartnomasiga muvofiq qaytarish sharti bilan ajratiladi.

Bunda ajratilgan kredit boʻyicha tijorat bankining marjasi yillik 4 foizni tashkil etadi.

2-bob. Kreditni ajratish tartibi

10. Uy-joy sotib olish uchun kredit ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxema asosida ajratiladi.

11. Kredit oluvchi kreditni olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi va ommaviy oferta shartlarini qabul qiladi.

12. Kredit oluvchi mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi va uni Vazirlikka YIDXP orqali yuboradi (bepul tarzda).

Bunda kredit oluvchining murojaatiga oid quyidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda aniqlanadi:

shaxsiga doir maʼlumotlar — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamentining elektron axborot tizimi orqali;

yashash manzili — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining manzil-maʼlumot elektron axborot tizimi orqali;

agar kredit oluvchiga jismoniy shaxs kafil boʻlayotgan boʻlsa, uning soʻnggi 12 oylik ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlari — “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali;

xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik haqidagi diplomi nostrifikatsiyadan oʻtgani toʻgʻrisidagi maʼlumot — Oliy attestatsiya komissiyasining elektron axborot tizimi orqali;

ish joyi va lavozimi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining elektron axborot tizimi orqali.

13. Ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq Vazirlik uch ish kuni ichida kredit oluvchiga kredit ajratish toʻgʻrisida YIDXP orqali dastlabki xulosani shakllantiradi.

14. Kredit oluvchiga kredit, u quyidagi shartlarning barchasiga javob berganda ajratiladi:

kredit oluvchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlganda;

kredit oluvchi kredit olish uchun ariza bilan murojaat qilgan kunda 35 yoshdan oshmaganda;

kredit oluvchi ushbu Nizom talablariga muvofiq xalqaro reyting tashkilotlari tomonidan eʼlon qilingan reytingda yuqori 100 talik roʻyxatga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olganda;

kredit oluvchining xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olganligi haqidagi diplomi belgilangan tartibda nostrifikatsiya qilinganda.

15. Kredit oluvchi ipoteka krediti ajratish boʻyicha YIDXP orqali quyidagilarni ilova qilgan holda murojaat qiladi:

kredit olish toʻgʻrisida ariza;

kredit oluvchi tomonidan sotib olinadigan uy-joy boʻyicha qurilish tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma.

16. Kredit oluvchi tomonidan ushbu Nizomning 15-bandida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etilgandan soʻng, tijorat banki uch ish kuni ichida uning toʻlovga layoqatini oʻrganib, uy-joy sotib olish uchun unga ajratilishi mumkin boʻlgan kredit miqdori toʻgʻrisida bank xulosasini Vazirlikka taqdim etadi.

Bunda kredit sotib olinadigan uy-joy qiymatining 80 foizidan oshmasligi lozim.

Kredit oluvchining daromadlari yuqori miqdordagi kredit uchun yetarli boʻlmagan taqdirda, doimiy daromadga ega boʻlgan uchinchi shaxsni birgalikda kredit oluvchi sifatida jalb qilinishi mumkin.

Kredit oluvchi kredit olish uchun ushbu Nizom talablari hamda tijorat bankining ichki qoidalariga muvofiq yetarli toʻlov qobiliyatiga va (yoki) ijobiy kredit tarixiga ega boʻlmaganda, tijorat banki kredit ajratishni rad etadi.

17. Vazirlik besh ish kuni ichida Vazirlik, ish beruvchi tashkilot hamda kredit oluvchi ishtirokida kredit oluvchi ish beruvchi tashkilotda kamida besh yil ishlab berishi boʻyicha uch tomonlama shartnoma tuzilishini muvofiqlashtiradi.

Bunda:

uch tomonlama shartnomani tuzish uchun kredit oluvchining hujjatlarini koʻrib chiqish YIDXP orqali taqdim etilgan arizaning kelib tushgan kuni va vaqtiga asosan ketma-ketlikda muvofiqlashtiriladi;

uch tomonlama shartnomada belgilangan kredit oluvchiga ajratiladigan kredit miqdori tijorat bankining xulosasida qayd etilgan kredit oluvchiga ajratilishi mumkin boʻlgan kredit miqdoridan yuqori boʻlmasligi lozim.

Kredit oluvchi tijorat bankiga, uning ichki qoidalariga muvofiq dastlabki badal mablagʻlari shakllantirilganini tasdiqlovchi hujjatni besh ish kuni ichida taqdim etadi.

18. Tijorat banki kredit oluvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni uch ish kuni ichida koʻrib chiqib, kredit shartnomasini tuzadi hamda bankning ichki talablariga muvofiq oʻz mablagʻlari hisobidan uy-joy sotib olish uchun kreditni ajratadi.

19. Tijorat banki tomonidan kredit kredit oluvchining kredit hisobvaragʻidan kredit shartnomasida koʻrsatib oʻtilgan hisobvaraqqa pul oʻtkazish orqali ajratiladi.

20. Ushbu Nizomning 16-bandiga muvofiq tijorat banki tomonidan kredit ajratish toʻgʻrisida kredit oluvchiga bank xulosasi taqdim etilgan vaqtga nisbatan toʻlov qobiliyati va (yoki) kredit tarixi salbiy tomonga oʻzgarganligi sababli bankning ichki kredit talablariga mos kelmagan hollarda, tijorat banki tomonidan kredit ajratilishi rad etilishi mumkin.

Tijorat banki tomonidan kredit ajratish rad etilganda, rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan holda kredit oluvchi xabardor qilinadi.

Tijorat banki xulosasi (arizani rad etish yoki uni tegishli muddatda qabul qilmaganlik) ustidan belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin.

3-bob. Tijorat bankining oʻz mablagʻlari hisobidan ajratilgan kreditni qayta moliyalashtirish va kreditni qaytarish tartibi

21. Vazirlik tomonidan tijorat bankining talabnomasiga asosan har oy uchun keyingi oyning 25-sanasiga qadar:

tijorat banki resursi hisobidan ajratilgan kreditni qoplash uchun yillik 10 foiz stavkada, oʻn yildan koʻp boʻlmagan muddatga depozitlar joylashtiriladi;

tijorat bankida ochilgan alohida hisobvaragʻiga kredit foizlarini qoplash uchun tegishli mablagʻlar oʻtkazib beriladi.

22. Ajratilgan kredit (asosiy qarz miqdori) kredit oluvchilar tomonidan bank bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq kredit rasmiylashtirilganidan keyingi oydan boshlab oʻn yil davomida har oylik toʻlovlar asosida qaytariladi.

Kredit oluvchi kredit boʻyicha asosiy qarzni kredit shartnomasida belgilangan muddatlardan oldin qaytarishga haqli.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

23. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Kredit oluvchi (ilmiy daraja olgan 35 yoshgacha boʻlgan mutaxassis) Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi va ommaviy oferta shartlarini qabul qiladi. Soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi va uni Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) YIDXP orqali yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Vazirlik Kredit ajratish toʻgʻrisida dastlabki xulosani YIDXP orqali shakllantiradi. 3 ish kuni ichida 3-bosqich Kredit oluvchi Murojaat va unga ilova qilingan hujjatlarni YIDXP orqali tijorat bankiga yuboradi. Avtomatik ravishda 4-bosqich Tijorat banki Kredit oluvchining toʻlovga layoqatini oʻrganib, uy-joy sotib olish uchun unga ajratilishi mumkin boʻlgan kredit miqdori toʻgʻrisida xulosani Vazirlikka taqdim etadi. 3 ish kuni ichida 5-bosqich Vazirlik 1. Tijorat banki tomonidan berilgan xulosani koʻrib chiqadi. 2. Ish beruvchi tashkilot hamda kredit oluvchi ishtirokida kredit oluvchi ish beruvchi tashkilotda kamida 5 yil ishlab berishi boʻyicha uch tomonlama shartnoma tuzilishini muvofiqlashtiradi. 5 ish kuni ichida 6-bosqich Kredit oluvchi Tijorat bankiga, uning ichki qoidalariga muvofiq dastlabki badal mablagʻlari shakllantirilganini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etadi. 5 ish kuni ichida 7-bosqich Vazirlik Kredit oluvchiga kredit ajratish toʻgʻrisida xulosa YIDXP orqali shakllantiriladi. Avtomatik ravishda 8-bosqich Tijorat banki 1. Kredit oluvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqib, kredit shartnomasini tuzadi hamda bankning ichki talablariga muvofiq oʻz mablagʻlari hisobidan uy-joy sotib olish uchun kredit ajratadi. 2. Tijorat banklari tomonidan kredit ajratish rad etilganda, rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan holda kredit oluvchini xabardor qiladi. 3 ish kuni ichida

Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratish boʻyicha

Ariza t/r Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs - - - I. Ariza beruvchi (kredit oluvchi) jismoniy shaxs haqida maʼlumot: 1.1. F.I.O.: (avtomatik aniqlanadi) 1.2. Tugʻilgan sanasi: (avtomatik aniqlanadi) 1.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): (avtomatik aniqlanadi) 1.4. Telefon raqami: (maʼlumot kiritiladi) 1.5. Yashash joyi: (avtomatik aniqlanadi) 1.6. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi ekanligi va 35 yoshgacha boʻlganligi toʻgʻrisida maʼlumot (avtomatik aniqlanadi) 1.7. Xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olganligi haqidagi diplom maʼlumotlari (avtomatik aniqlanadi) 1.8. Ish joyi va lavozimi toʻgʻrisidagi maʼlumot (avtomatik aniqlanadi) II. Ariza beruvchiga kafil boʻluvchi jismoniy shaxs haqida maʼlumot: (kreditni qaytarmaslik xavfini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta polisi taqdim etilsa, toʻldirilmaydi) 2.1. F.I.O.: (avtomatik aniqlanadi) 2.2. Tugʻilgan sanasi: (avtomatik aniqlanadi) 2.3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): (avtomatik aniqlanadi) 2.4. Telefon raqami: (maʼlumot kiritiladi) 2.5. Yashash joyi: (avtomatik aniqlanadi) 2.6. Soʻnggi 12 oylik ish haqi toʻgʻrisida maʼlumot (avtomatik aniqlanadi)

Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

NAMUNA Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida 000000-son DASTLABKI XULOSA Ariza raqami: _____ ___ ____ Berilgan sanasi: 20__ _ _ yil “_ _ __” ___ ___ ______ Amal qilish muddati: 20__ _ _ yil “_ _ __” _ ___ ________ Fuqaro _______________________________________________________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “__” _____dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarida ilmiy daraja olgan yosh mutaxassislarga uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq deb topildi. Pasport (ID-karta) maʼlumotlari: seriyasi ______ raqami __________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) _____________ Kim tomonidan va qachon berilgan: _____________________________________, Yashash manzili: _____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Oʻzbekiston Respublikasi hududida birlamchi uy-joy bozoridan uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti oʻn yil muddatga bazaviy hisoblash miqdorining 2 150 baravarigacha miqdorda toʻlab beriladi. Izoh. Ushbu xulosa fuqaroga kredit ajratilishini kafolatlamaydi. Kredit ajratish tijorat banklari tomonidan belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri F.I.O va ishonch raqami QR kod

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-apreldagi 159-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 23-avgustdagi 714-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 1 , 7-bandlar , 10-bandning “b” kichik bandi , 14 , 15-bandlardagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. 3-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Universitetda Oʻzbekiston Respublikasi davlat taʼlim standartlari talablarini hisobga olgan holda, Universitet tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlari boʻyicha oʻzbek, koreys, rus va ingliz tillarida kunduzgi va kechki taʼlim shakllarida toʻlov-kontrakt asosida oʻqitiladi”;

beshinchi xatboshidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. 16-banddagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universitetining vasiylik kengashi

1. X.X. Bozarov — Fargʻona viloyati hokimi, Vasiylik kengashi raisi 2. S.B. Radjabov — Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari, Vasiylik kengashi raisi oʻrinbosari 3. Edvard Kim — Koreya Respublikasidagi Koreya-Oʻzbekiston biznes markazi raisi 4. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining birinchi oʻrinbosari 5. B.J. Aʼloyev — Oʻzbekiston Respublikasi tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 6. Park Jun Xo — Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universiteti taʼsischisi va rektori 7. Park Tae Kyung — Fargʻona shahridagi Koreya xalqaro universiteti boshqaruvi raisi oʻrinbosari, Vasiylik kengashi kotibi Koreya Respublikasi oliy taʼlim muassasalari konsorsiumidan 8. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Sun moon” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 9. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Halla” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 10. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Kwangwoon” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 11. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Sunshin Womenʼs” universiteti prezidenti (kelishuv asosida) 12. Lavozimi boʻyicha — Koreya Respublikasi “Gwangju” universiteti prezidenti (kelishuv asosida)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 9-aprel,

159-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.04.2026-y., 09/26/159/0337-son)

lex.uz