UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 9-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 9 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон қарори билан тасдиқланган Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги жорий этиладиган, шунингдек, композит шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатида хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш хизматини жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2026 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилсин:

хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби;

давлат хизматини кўрсатиш, хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш тартиби;

хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни қайта расмийлаштириш ва апелляцияни кўриб чиқиш тартиби.

3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ маъмурий регламент бўйича давлат хизматининг давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини таъминласин;

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарорга мувофиқ давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 161-сон қарорига 1-ИЛОВА

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат — хорижий давлат қонунчилиги асосида фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даража олинганини тасдиқловчи расмий ҳужжат;

хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш — хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат эгасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий таълимдан кейинги таълимнинг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият юритиш ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга берилган имтиёзлардан фойдаланиш учун рухсат бериш мақсадида ваколатли орган томонидан хорижий давлатда олинган илмий даражани расман тасдиқлаш;

хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тўғридан-тўғри тан олиш — диссертация ва унга оид ҳужжатларни меъёрий-техник ва илмий экспертизадан ўтказмаган ҳолда, хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом)нинг тўғридан-тўғри эквивалентлигини расмийлаштириш;

ваколатли орган — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги тегишли ваколатга эга бўлган давлат органи;

талабгор — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар.

3. Хорижий давлатлар аттестация органлари ёки хорижий давлатлар қонунчилигига мувофиқ тегишли олий таълим ташкилотлари томонидан талабгорларга берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан экспертизадан ўтказилган ҳолда ёки илмий экспертизасиз тўғридан-тўғри тан олинади ва нострификация қилинади (эквивалентлиги қайд этилади).

4. Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган фан доктори, фан номзоди дипломлари, профессор, доцент ва катта илмий ходим ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий ҳисобланади.

5. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

2-боб. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби

6. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан ёки талабгор ЯИДХП орқали мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.

Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари юборилганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни ваколатли органга сўровнома келиб тушган ва улар томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.

7. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат (нотариал тасдиқланган);

диссертациянинг нусхаси (мавжуд бўлса, унинг автореферати нусхаси).

Талабгордан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

9. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган йиғим ҳужжатларни тақдим қилиш вақтида тўланмаган тақдирда, хизмат кўрсатиш рад этилади.

Бунда хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри тан олинадиган ҳолатларда давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган йиғим миқдорининг 90 фоизи ундирилади.

Ижтимоий реестрга киритилган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига мурожаат этилганда:

18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.

10. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

11. Талабгор давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 7-бандига мувофиқ ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ўттиз дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

3-боб. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш

12. Тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги муддатларда кўриб чиқилади:

ҳужжатлар тақдим этилгандан бошлаб икки иш куни ичида ваколатли орган томонидан илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан икки иш куни ичида илмий даража берган хорижий давлат муассасасига сўровнома юборилади. Бунда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш маълумотларини олиш учун талаб этиладиган вақт ушбу Регламентда белгиланган муддатларга кирмайди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сўровнома натижаси бўйича расмий жавоб хатини икки иш куни ичида ваколатли органга тақдим этади.

Илмий экспертизадан ўтказиш ёки хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш қўшимча ўрганишни талаб қиладиган ҳолларда, ваколатли органнинг қарори билан ишни кўриб чиқиш муддати ўттиз кунга узайтирилиши мумкин ва бу тўғрисида давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали талабгорга хабарнома юборилади.

13. Қуйидаги ҳолатларда давлат хизмати кўрсатилиши рад этилади:

давлат хизматлари марказлари орқали юборилган ариза электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари билан тасдиқланмаган бўлса;

сўровнома ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

нотўғри маълумот ёки қалбаки ҳужжат тақдим этилган бўлса;

хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган йиғим ҳужжатларни тақдим қилиш вақтида тўланмаган бўлса.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

14. Давлат хизмати кўрсатилиши техник сабабларга кўра рад этилган тақдирда, талабгорга ваколатли орган томонидан ушбу Регламентга мувофиқ рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали унинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

Талабгор ушбу сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун камида ўн иш куни ичида ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин (ушбу муддат ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини ҳисоблашда инобатга олинмайди).

Талабгорга рад этиш сабаблари бартараф этилиши учун тақдим этилган муддат давомида қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.

Рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг берилган сўровнома янгидан берилган ҳисобланади.

15. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, ваколатли орган томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда жойлаштирилган маълумотлар текширилиши ёки ҳужжатга оид маълумот тақдим этиш ҳақида ҳужжатни берган муассаса ва бошқа ташкилотларга сўровномалар юборилиши мумкин.

Қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда, бир иш куни ичида мазкур ҳужжатлар ваколатли орган томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

16. Қуйидаги ҳолларда хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри тан олиниб, нострификация қилинади (эквивалентлиги қайд этилади):

Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари ва шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларида назарда тутилганда, хорижий давлатларда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш асосида олинган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатлар;

олий таълимдан кейинги таълимнинг бир поғонали тизими жорий қилинган хорижий давлатларнинг рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган халқаро рейтингларда фан тармоқлари кесимида биринчи 300 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотларида рейтинг берилган йилга мувофиқ бўлган ҳолда олинган фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатлар;

вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижий давлатларда мутахассислар мақсадли тайёрловдан ўтган муассасалар томонидан берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатлар.

17. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри тан олинишида мазкур масала ваколатли органда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб ушбу Регламентга 3 — 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги гувоҳнома бир иш куни ичида расмийлаштирилиб, унинг электрон шакли давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.

18. Илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг йигирма кун ичида илмий экспертизадан ўтказилади. Бунда ижобий хулоса берилганда, нострификация қилингани тўғрисидаги гувоҳнома берилади ёки салбий хулоса берилади.

Қуйидаги ҳолларда ваколатли орган эксперт кенгаши томонидан салбий хулоса қабул қилинади:

диссертациянинг мазмун ва моҳияти диссертацияга қўйилган талабларга жавоб бермаганда;

кўчирмачилик ва сохта ҳужжатлар аниқланганда.

Ваколатли орган эксперт кенгашининг хулосаси ваколатли орган Раёсатининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади ва ҳужжатни тан олиш ёки рад этиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади ҳамда бу тўғрисида давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда, сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, талабгорга хабарнома юборилади.

Ваколатли орган Раёсатининг ҳужжатни тан олиш тўғрисидаги қарори асосида ушбу Регламентга 3 — 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги гувоҳнома бир иш куни ичида расмийлаштирилади ҳамда давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.

Давлат хизматини кўрсатиш натижасида шакллантирилган гувоҳномалар электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади.

19. Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат тан олиш гувоҳномаси билан биргаликда тақдим этилганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.

4-боб. Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни қайта расмийлаштириш

20. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, ваколатли орган томонидан манфаатдор шахснинг аризасига мувофиқ беш иш куни ичида қайта расмийлаштириб берилади.

Талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.

21. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

никоҳ тузилганлиги ёки никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги берилган гувоҳнома нусхаси.

Талабгордан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

22. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

23. Қуйидаги ҳолатларда хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни қайта расмийлаштириш рад этилиши мумкин:

давлат хизматлари марказлари орқали юборилган ариза электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари билан тасдиқланмаган бўлса;

сўровнома ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

нотўғри маълумот ёки қалбаки ҳужжат тақдим этилган бўлса.

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни қайта расмийлаштиришни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

24. Давлат хизмати кўрсатилиши техник сабабларга кўра рад этилган тақдирда, талабгорга ваколатли орган томонидан ушбу Регламентга мувофиқ рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали унинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

Талабгор ушбу сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун камида ўн иш куни ичида ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин (ушбу муддат ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини ҳисоблашда инобатга олинмайди).

25. Қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар ваколатли орган томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

26. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни қайта расмийлаштиришда ушбу Регламентга 8 — 11-иловаларга мувофиқ шаклдаги гувоҳнома дубликати беш иш куни ичида расмийлаштирилиб, унинг электрон шакли давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.

Давлат хизматини кўрсатиш натижасида шакллантирилган гувоҳнома дубликатлари электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади.

27. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳноманинг дубликати берилгани учун йиғим ундирилмайди.

5-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш

28. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш юзасидан қабул қилинган қарордан норози бўлган талабгор мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки ой ичида ваколатли органга ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 12-иловада кўрсатилган сўровнома асосида ёки суд органларига мурожаат қилиши мумкин.

Апелляция бир ой муддатда кўриб чиқилади.

Талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 12-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.

29. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

30. Ваколатли орган апелляцияни кўриб чиқишни эксперт кенгашига топшириши мумкин. Диссертациянинг мазмун ва моҳияти бўйича илмий экспертизага ваколатли орган Раёсати ёки талабгор томонидан эътироз билдирилган тақдирда, ваколатли органда мазкур масалани кўриб чиқишнинг аввалги босқичларида иштирок этмаган мутахассис-олимлардан иборат Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси ваколатли орган Раёсати қарори билан камида беш нафар аъзодан иборат таркибда тасдиқланади.

31. Ваколатли орган Раёсати томонидан эксперт кенгаши ёки Апелляция комиссияси хулосалари кўриб чиқилади ва апелляция бўйича якуний қарор қабул қилинади.

32. Ваколатли орган Раёсатининг апелляция бўйича қабул қилган якуний қарори ариза берувчига юборилади.

33. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

6-боб. Якунловчи қоидалар

34. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат эгасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий таълимдан кейинги таълимнинг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият юритиш ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга берилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат тан олинмаган ҳолларда, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий ҳисобланмайди.

35. Талабгор хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳноманинг асл бланкасини олиш учун мурожаат қилган тақдирда, гувоҳноманинг ушбу Регламентга 5 ёки 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги асл бланкаси учун тўлов талабгор томонидан пул ўтказиш орқали (электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда) амалга оширилади.

Бунда ЯИДХП орқали хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома олиш учун мурожаат қилинганда, талабгор ўз хоҳишига кўра гувоҳноманинг асл бланкасини почта алоқаси орқали ўзи кўрсатган манзилига етказиб бериш хизматидан фойдаланиши мумкин. Почта алоқаси орқали етказиш хизматидан фойдаланилганда, почта хизмати учун тўловлар талабгор томонидан қопланади.

36. Талабгор хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ёки уни рад этиш ҳақидаги қарор ва ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

37. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома ҳисоби ваколатли органнинг «Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича ахборот тизими» реестрида юритилади.

Гувоҳнома реестрида талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даража олган давлат ва таълим муассасасининг номи (мавжуд бўлса, ихтисослиги), гувоҳнома серияси ва рақами, гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами ҳамда талабгорнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) кўрсатилади.

38. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

39. Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ёки рад жавоби бериш тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган веб-сайтида ҳар чорак якуни бўйича эълон қилиб борилади.

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддат 1-босқич Талабгор (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва электрон шаклда ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 30 дақиқада 2. Талабгор 2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади. 2. Автоматик тарзда 3-босқич Ваколатли орган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси) Ваколатли орган томонидан ҳужжатлар тақдим этилган муддатдан бошлаб хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун тегишлилиги бўйича Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади. Икки иш кунида 4-босқич Ташқи ишлар вазирлиги 1. Ташқи ишлар вазирлиги илмий даража берган хорижий давлат муассасасига сўровнома юборади. 1. Икки иш кунида 2. Сўровнома натижасини ваколатли органга тақдим этади. 2. Икки иш кунида 5-босқич Ваколатли орган 1. Қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади. 1. Бир иш куни ичида 2. Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри тан олинишида мазкур масала ваколатли органда кўриб чиқилиб, ҳужжатни тан олиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади. 2. Бир иш куни ичида 3. Диссертация илмий экспертизадан ўтказилганда ваколатли органнинг эксперт кенгаши томонидан хулоса қабул қилинади. 3. Йигирма кун ичида 4. Тўғридан-тўғри тан олиниш бўйича қарор ва ваколатли орган эксперт кенгашининг хулосаси ваколатли орган Раёсатининг мажлисида кўриб чиқилиб, ҳужжатни тан олиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади. 4. Ваколатли орган Раёсатининг навбатдаги мажлисида 5. Ваколатли орган Раёсатининг ҳужжатни тан олиш тўғрисидаги қарори асосида гувоҳнома расмийлаштирилади ҳамда Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали талабгорга юборилади. 5. Бир иш куни ичида

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА _______________________ _________________________ (сана) (рақам) Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича СЎРОВНОМА Талабгор тўғрисида маълумотлар 1. Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат тури Фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки унга тенглаштирилган диплом Фан доктори (DSc) дипломи 2. Фамилияси: 3. Исми: 4. Отасининг исми: 5. Туғилган санаси: 6. Туғилган жойи: 7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 10. Иш жойи ва лавозими (ишлаётган бўлса) : 11. Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни берган муассаса номи : 12. Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг тасдиқланган санаси : 13. Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг серияси ва рақами : 14. Хорижий давлат номи : 15. Илмий даражанинг расмий номланиши : 16. Диссертация мавзуси : 17. Ихтисослик номланиши (мавжуд бўлса) : 18. Илмий даража дипломининг нотариал тасдиқланган нусхаси. Фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражалар берилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси. 19. Диссертация (мавжуд бўлса, унинг автореферати) : 20. Тўғридан-тўғри тан олиш бўйича мурожаатда илмий даража дипломини берган хорижий муассаса номининг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган халқаро рейтинглардаги ўрни : 21. Шахсимга доир маълумотларнинг сўраб олинишига розиман 22. Чегирма олиш ҳуқуқига эгалиги Талабгорнинг имзоси .

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА Yagona interaktiv davlat xizmatlari ortali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA PhD № 000000 Ushbu guvohnoma bilan __________________________________________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda _________________________________________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _________________________ (hujjat berilgan davlat nomi) _____________ seriyali _______________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasi _______________________________________________________ fanlari boʼyicha (fan tarmogʻi nomi) FALSAFA DOKTORI (PhD) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olindi. Sana: _______________ ___-son bayonnoma Rais: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ______________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

НАМУНА Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA DSc № 000000 Ushbu guvohnoma bilan __________________________________________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda _________________________________________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) ____________________________ (hujjat berilgan davlat nomi) _____________ seriyali _______________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasi ______________________________________________________ fanlari boʼyicha (fan tarmogʻi nomi) FAN DOKTORI (DSc) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olindi. Sana: _______________ ___-son bayonnoma Rais: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ______________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА

НАМУНА OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI GUVOНNOMA PhD № 000000 Ushbu guvohnoma bilan ___________________________________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) _______________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) __________-yilda ____________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _____________ (hujjat berilgan davlat nomi) ___________ seriyali ________________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ____________________________________________________ fanlari boʻyicha (fan tarmo gʻ i nomi) FALSAFA DOKTORI (PhD) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olinadi. Sana: ______________ , _______________ , _____________ -son bayonnoma Rais: _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami _____________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 00000000000000

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА

НАМУНА OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI GUVOНNOMA DSc № 000000 Ushbu guvohnoma bilan _ ______ _______ ______________________ _______________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) _________________________________________________ ___________________________ ___ tomonidan (muassasa nomi) __ _ ____ __ __ - yilda _______ __ ___________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _______________ (hujjat berilgan davlat nomi) ___________ seriyali ________________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida _ _____ _____ __________________________ ______________ fanlari boʻyicha (fan tarmo gʻ i nomi) FA N DOKTORI ( DSc ) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olinadi. Sana: _______________ , _____________ , _____________ -son bayonnoma Rais: _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami _____________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 00000000000000

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА

НАМУНА ______________ ______________ (сана) (рақам) Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда қайта расмийлаштириш юзасидан СЎРОВНОМА Талабгор тўғрисида маълумотлар 1. Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат тури Фалсафа доктори (PhD) диплом ёки унга тенглаштирилган диплом Фан доктори (DSc) дипломи 2. Фамилияси: 3. Исми: 4. Отасининг исми: 5. Туғилган санаси: 6. Туғилган жойи: 7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 10. Иш жойи ва лавозими (ишлаётган бўлса) 11. Никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси 12. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси 13. Берилган гувоҳнома нусхаси 14. Шахсимга доир маълумотларнинг сўраб олинишига розиман 15. Чегирма олиш ҳуқуқига эгалиги Талабгорнинг имзоси .

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА

НАМУНА Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA (dublikat) PhD № 000000 Ushbu guvohnoma bilan __________________________________________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda _________________________________________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) ____________________________ (hujjat berilgan davlat nomi) _____________ seriyali _______________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasi _______________________________________________________ fanlari boʼyicha (fan tarmogʻi nomi) FALSAFA DOKTORI (PhD) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olindi. Sana: _______________ ___-son bayonnoma Rais: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ______________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА

НАМУНА Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA (dublikat) DSc № 000000 Ushbu guvohnoma bilan ___________________________________________________________________ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) __________-yilda ___________________________________________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) ___________________________ (hujjat berilgan davlat nomi) _____________ seriyali ______________________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasi ______________________________________________________ fanlari boʼyicha (fan tarmogʻi nomi) FAN DOKTORI (DSc) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olindi. Sana: _______________ ___-son bayonnoma Rais: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ______________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 10-ИЛОВА

НАМУНА OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI GUVOНNOMA (dublikat) PhD № 000000 Ushbu guvohnoma bilan _____________________________________________________________ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda ______________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _____________ (hujjat berilgan davlat nomi) ___________ seriyali ________________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ____________________________________________________ fanlari boʻyicha (fan tarmo gʻ i nomi) FALSAFA DOKTORI (PhD) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olinadi. Sana: _______________ , _______________ , _______________ -son bayonnoma Rais: _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami _____________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 00000000000000

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 11-ИЛОВА

НАМУНА OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI НUJJATNI TAN OLISН НAQIDAGI GUVOНNOMA (dublikat) DSc № 000000 Ushbu guvohnoma bilan ______ _____________________ _________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) __________________ ____________________________ __________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda ______________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _______________ (hujjat berilgan davlat nomi) ________ seriyali _________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida __________ _____________________________ ______________ fanlari boʻyicha (fan tarmo gʻ i nomi) FAN DOKTORI (DSc) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olinadi. Sana: _______________ , _______________ , _______________ -son bayonnoma Rais: _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami _____________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 00000000000000

Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 12-ИЛОВА

НАМУНА _____________ _____________ (сана) (рақам) Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш юзасидан қабул қилинган қарор бўйича аппеляция бериш СЎРОВНОМАСИ Талабгор тўғрисида маълумотлар 1. Хорижий давлатда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжат тури Фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки унга тенглаштирилган диплом Фан доктори (DSc) дипломи 2. Фамилияси: 3. Исми: 4. Отасининг исми: 5. Туғилган санаси: 6. Туғилган жойи: 7. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами: 8. Телефон рақами: 9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 10. Салбий хулоса берилган ариза рақами: 11. Шахсимга доир маълумотларнинг сўраб олинишига розиман Талабгорнинг имзоси .

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 161-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошиси ва 3-иловаси .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сон қарорига 3-илованинг 2-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 9-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 24-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-илованинг 3-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 9 апрель,

161 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2026 й., 09/26/161/0339-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

ROʻYXATI

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikaning hudud, soha va tarmoqlarida raqamli texnologiyalar joriy etilishini yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 16-sentabrdagi PQ-286-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 16-sentabrdagi PQ-286-son qarori bilan tasdiqlangan Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida yangi joriy etiladigan, shuningdek, kompozit shaklda koʻrsatiladigan davlat xizmatlari roʻyxatida xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish va nostrifikatsiya qilish xizmatini joriy etish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin va 2026-yil 1-maydan boshlab amalga kiritilsin:

xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha hujjatlarni taqdim qilish tartibi;

davlat xizmatini koʻrsatish, xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni koʻrib chiqish va rasmiylashtirish tartibi;

xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni qayta rasmiylashtirish va apellyatsiyani koʻrib chiqish tartibi.

3. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:

a) Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ushbu qarorga 1-ilovaga muvofiq maʼmuriy reglament boʻyicha davlat xizmatining davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;

b) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Adliya vazirligi davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan ushbu qarorga muvofiq davlat xizmati koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi ustidan doimiy nazorat oʻrnatsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov hamda adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-apreldagi 161-son qaroriga 1-ILOVA

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashab va ishlab turgan chet el fuqarolari hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat — xorijiy davlat qonunchiligi asosida falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) yoxud ularga tenglashtirilgan boshqa ilmiy daraja olinganini tasdiqlovchi rasmiy hujjat;

xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish — xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat egasiga Oʻzbekiston Respublikasi hududida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimning navbatdagi bosqichlarida oʻqishni davom ettirish, kasbiy faoliyat yuritish hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarga berilgan imtiyozlardan foydalanish uchun ruxsat berish maqsadida vakolatli organ tomonidan xorijiy davlatda olingan ilmiy darajani rasman tasdiqlash;

xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni toʻgʻridan-toʻgʻri tan olish — dissertatsiya va unga oid hujjatlarni meʼyoriy-texnik va ilmiy ekspertizadan oʻtkazmagan holda, xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat (diplom)ning toʻgʻridan-toʻgʻri ekvivalentligini rasmiylashtirish;

vakolatli organ — qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish sohasidagi tegishli vakolatga ega boʻlgan davlat organi;

talabgor — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashab va ishlab turgan chet el fuqarolari hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslar.

3. Xorijiy davlatlar attestatsiya organlari yoki xorijiy davlatlar qonunchiligiga muvofiq tegishli oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan talabgorlarga berilgan ilmiy darajalar haqidagi hujjatlar vakolatli organ tomonidan ekspertizadan oʻtkazilgan holda yoki ilmiy ekspertizasiz toʻgʻridan-toʻgʻri tan olinadi va nostrifikatsiya qilinadi (ekvivalentligi qayd etiladi).

4. Xorijiy davlatlar attestatsiya organlari tomonidan 1992-yil 1-yanvarga qadar Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashab va ishlab turgan chet el fuqarolariga hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga berilgan fan doktori, fan nomzodi diplomlari, professor, dotsent va katta ilmiy xodim hujjatlari Oʻzbekiston Respublikasi hududida haqiqiy hisoblanadi.

5. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

2-bob. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha hujjatlarni taqdim qilish tartibi

6. Talabgor davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markazlariga murojaat qiladi yoki davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi.

Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan yoki talabgor YIDXP orqali mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.

Soʻrovnoma YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari yuborilganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni vakolatli organga soʻrovnoma kelib tushgan va ular tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.

7. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat (notarial tasdiqlangan);

dissertatsiyaning nusxasi (mavjud boʻlsa, uning avtoreferati nusxasi).

Talabgordan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

8. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (mobil-ID tizimi, elektron raqamli imzo, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

9. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun talabgordan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun belgilangan yigʻim hujjatlarni taqdim qilish vaqtida toʻlanmagan taqdirda, xizmat koʻrsatish rad etiladi.

Bunda xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar toʻgʻridan-toʻgʻri tan olinadigan holatlarda davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun yigʻim undirilmaydi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, belgilangan yigʻim miqdorining 90 foizi undiriladi.

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga ushbu bandning birinchi xatboshisida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllanadi.

Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlariga murojaat etilganda:

18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaragʻiga (Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan shaxsiy hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi.

10. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

11. Talabgor davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor tomonidan tasdiqlangandan soʻng ushbu Reglamentning 7-bandiga muvofiq hujjatlar ilova qilingan holda, oʻttiz daqiqada vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

3-bob. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni koʻrib chiqish va rasmiylashtirish

12. Taqdim etilgan hujjatlar quyidagi muddatlarda koʻrib chiqiladi:

hujjatlar taqdim etilgandan boshlab ikki ish kuni ichida vakolatli organ tomonidan ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning haqiqiyligini aniqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligiga murojaat qilinadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan ikki ish kuni ichida ilmiy daraja bergan xorijiy davlat muassasasiga soʻrovnoma yuboriladi. Bunda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning haqiqiyligini tasdiqlash maʼlumotlarini olish uchun talab etiladigan vaqt ushbu Reglamentda belgilangan muddatlarga kirmaydi. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi soʻrovnoma natijasi boʻyicha rasmiy javob xatini ikki ish kuni ichida vakolatli organga taqdim etadi.

Ilmiy ekspertizadan oʻtkazish yoki xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning haqiqiyligini aniqlash qoʻshimcha oʻrganishni talab qiladigan hollarda, vakolatli organning qarori bilan ishni koʻrib chiqish muddati oʻttiz kunga uzaytirilishi mumkin va bu toʻgʻrisida davlat xizmatlari markazlariga yoki YIDXP orqali talabgorga xabarnoma yuboriladi.

13. Quyidagi holatlarda davlat xizmati koʻrsatilishi rad etiladi:

davlat xizmatlari markazlari orqali yuborilgan ariza elektron raqamli imzo yoki imzoni identifikatsiya qilishning boshqa vositalari bilan tasdiqlanmagan boʻlsa;

soʻrovnoma va ilova qilingan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan boʻlsa;

notoʻgʻri maʼlumot yoki qalbaki hujjat taqdim etilgan boʻlsa;

xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun belgilangan yigʻim hujjatlarni taqdim qilish vaqtida toʻlanmagan boʻlsa.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra rad etish taqiqlanadi.

14. Davlat xizmati koʻrsatilishi texnik sabablarga koʻra rad etilgan taqdirda, talabgorga vakolatli organ tomonidan ushbu Reglamentga muvofiq rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma rad etish sabablari koʻrsatilgan holda davlat xizmatlari markazlariga yoki YIDXP orqali uning shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.

Talabgor ushbu sabablarni bartaraf etib, takroran koʻrib chiqish uchun kamida oʻn ish kuni ichida hujjatlarni qayta taqdim etishi mumkin (ushbu muddat hujjatlarni koʻrib chiqish muddatlarini hisoblashda inobatga olinmaydi).

Talabgorga rad etish sabablari bartaraf etilishi uchun taqdim etilgan muddat davomida qayta taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqilgani uchun yigʻim undirilmaydi.

Rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat tugagandan soʻng berilgan soʻrovnoma yangidan berilgan hisoblanadi.

15. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning haqiqiy ekanligiga shubha tugʻilgan taqdirda, vakolatli organ tomonidan Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytlarda joylashtirilgan maʼlumotlar tekshirilishi yoki hujjatga oid maʼlumot taqdim etish haqida hujjatni bergan muassasa va boshqa tashkilotlarga soʻrovnomalar yuborilishi mumkin.

Qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda, bir ish kuni ichida mazkur hujjatlar vakolatli organ tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboriladi.

16. Quyidagi hollarda xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar toʻgʻridan-toʻgʻri tan olinib, nostrifikatsiya qilinadi (ekvivalentligi qayd etiladi):

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro bitimlari va shartnomalari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumatining hujjatlarida nazarda tutilganda, xorijiy davlatlarda mutaxassislarni maqsadli tayyorlash asosida olingan ilmiy darajalar haqidagi hujjatlar;

oliy taʼlimdan keyingi taʼlimning bir pogʻonali tizimi joriy qilingan xorijiy davlatlarning roʻyxati har yili Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan xalqaro reytinglarda fan tarmoqlari kesimida birinchi 300 ta oʻrindan birini egallagan oliy taʼlim tashkilotlarida reyting berilgan yilga muvofiq boʻlgan holda olingan falsafa doktori (PhD) yoki fan doktori (DSc) ilmiy darajasi toʻgʻrisidagi hujjatlar;

vazirlik va idoralarning yoʻllanmalari asosida hamda “El-yurt umidi” jamgʻarmasi orqali xorijiy davlatlarda mutaxassislar maqsadli tayyorlovdan oʻtgan muassasalar tomonidan berilgan ilmiy darajalar haqidagi hujjatlar.

17. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar toʻgʻridan-toʻgʻri tan olinishida mazkur masala vakolatli organda koʻrib chiqilib, tegishli qaror qabul qilingan kundan boshlab ushbu Reglamentga 3 — 6-ilovalarga muvofiq shakldagi guvohnoma bir ish kuni ichida rasmiylashtirilib, uning elektron shakli davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali talabgorga yuboriladi.

18. Ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning haqiqiyligi tasdiqlangandan soʻng yigirma kun ichida ilmiy ekspertizadan oʻtkaziladi. Bunda ijobiy xulosa berilganda, nostrifikatsiya qilingani toʻgʻrisidagi guvohnoma beriladi yoki salbiy xulosa beriladi.

Quyidagi hollarda vakolatli organ ekspert kengashi tomonidan salbiy xulosa qabul qilinadi:

dissertatsiyaning mazmun va mohiyati dissertatsiyaga qoʻyilgan talablarga javob bermaganda;

koʻchirmachilik va soxta hujjatlar aniqlanganda.

Vakolatli organ ekspert kengashining xulosasi vakolatli organ Rayosatining navbatdagi majlisida koʻrib chiqiladi va hujjatni tan olish yoki rad etish yuzasidan tegishli qaror qabul qilinadi hamda bu toʻgʻrisida davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qilinganda, soʻrovnomada koʻrsatilgan elektron pochta manziliga, YIDXP orqali murojaat etilganda, talabgorga xabarnoma yuboriladi.

Vakolatli organ Rayosatining hujjatni tan olish toʻgʻrisidagi qarori asosida ushbu Reglamentga 3 — 6-ilovalarga muvofiq shakldagi guvohnoma bir ish kuni ichida rasmiylashtiriladi hamda davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali talabgorga yuboriladi.

Davlat xizmatini koʻrsatish natijasida shakllantirilgan guvohnomalar elektron hujjatlar repozitoriysida saqlanadi.

19. Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat tan olish guvohnomasi bilan birgalikda taqdim etilganda, Oʻzbekiston Respublikasi hududida qonuniy kuchga ega boʻladi.

4-bob. Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni qayta rasmiylashtirish

20. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma egasining familiyasi, ismi yoki otasining ismi oʻzgargan taqdirda, vakolatli organ tomonidan manfaatdor shaxsning arizasiga muvofiq besh ish kuni ichida qayta rasmiylashtirib beriladi.

Talabgor oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilganda esa mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 7-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.

21. Soʻrovnomaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

nikoh tuzilganligi yoki nikohdan ajralganlik haqidagi guvohnoma nusxasi;

tugʻilganlik haqidagi guvohnoma nusxasi;

xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi berilgan guvohnoma nusxasi.

Talabgordan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

22. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (mobil-ID tizimi, elektron raqamli imzo, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

23. Quyidagi holatlarda xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni qayta rasmiylashtirish rad etilishi mumkin:

davlat xizmatlari markazlari orqali yuborilgan ariza elektron raqamli imzo yoki imzoni identifikatsiya qilishning boshqa vositalari bilan tasdiqlanmagan boʻlsa;

soʻrovnoma va ilova qilingan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan boʻlsa;

notoʻgʻri maʼlumot yoki qalbaki hujjat taqdim etilgan boʻlsa.

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni qayta rasmiylashtirishni boshqa asoslarga koʻra rad etish taqiqlanadi.

24. Davlat xizmati koʻrsatilishi texnik sabablarga koʻra rad etilgan taqdirda, talabgorga vakolatli organ tomonidan ushbu Reglamentga muvofiq rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma rad etish sabablari koʻrsatilgan holda, Davlat xizmatlari markazlariga yoki YIDXP orqali uning shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboriladi.

Talabgor ushbu sabablarni bartaraf etib, takroran koʻrib chiqish uchun kamida oʻn ish kuni ichida hujjatlarni qayta taqdim etishi mumkin (ushbu muddat hujjatlarni koʻrib chiqish muddatlarini hisoblashda inobatga olinmaydi).

25. Qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda, mazkur hujjatlar vakolatli organ tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etiladi.

26. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni qayta rasmiylashtirishda ushbu Reglamentga 8 — 11-ilovalarga muvofiq shakldagi guvohnoma dublikati besh ish kuni ichida rasmiylashtirilib, uning elektron shakli davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali talabgorga yuboriladi.

Davlat xizmatini koʻrsatish natijasida shakllantirilgan guvohnoma dublikatlari elektron hujjatlar repozitoriysida saqlanadi.

27. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnomaning dublikati berilgani uchun yigʻim undirilmaydi.

5-bob. Apellyatsiyani koʻrib chiqish

28. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish yuzasidan qabul qilingan qarordan norozi boʻlgan talabgor mazkur qaror qabul qilingan kundan boshlab ikki oy ichida vakolatli organga YIDXP orqali ushbu Reglamentga 12-ilovada koʻrsatilgan soʻrovnoma asosida yoki sud organlariga murojaat qilishi mumkin.

Apellyatsiya bir oy muddatda koʻrib chiqiladi.

Talabgor oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilganda esa mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 12-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.

29. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, soʻrovnomani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (mobil-ID tizimi, elektron raqamli imzo, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

30. Vakolatli organ apellyatsiyani koʻrib chiqishni ekspert kengashiga topshirishi mumkin. Dissertatsiyaning mazmun va mohiyati boʻyicha ilmiy ekspertizaga vakolatli organ Rayosati yoki talabgor tomonidan eʼtiroz bildirilgan taqdirda, vakolatli organda mazkur masalani koʻrib chiqishning avvalgi bosqichlarida ishtirok etmagan mutaxassis-olimlardan iborat Apellyatsiya komissiyasi tuziladi. Apellyatsiya komissiyasi vakolatli organ Rayosati qarori bilan kamida besh nafar aʼzodan iborat tarkibda tasdiqlanadi.

31. Vakolatli organ Rayosati tomonidan ekspert kengashi yoki Apellyatsiya komissiyasi xulosalari koʻrib chiqiladi va apellyatsiya boʻyicha yakuniy qaror qabul qilinadi.

32. Vakolatli organ Rayosatining apellyatsiya boʻyicha qabul qilgan yakuniy qarori ariza beruvchiga yuboriladi.

33. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

34. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat egasiga Oʻzbekiston Respublikasi hududida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimning navbatdagi bosqichlarida oʻqishni davom ettirish, kasbiy faoliyat yuritish hamda oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarga berilgan imtiyozlardan foydalanish huquqi beriladi.

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat tan olinmagan hollarda, mazkur hujjat Oʻzbekiston Respublikasi hududida haqiqiy hisoblanmaydi.

35. Talabgor xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnomaning asl blankasini olish uchun murojaat qilgan taqdirda, guvohnomaning ushbu Reglamentga 5 yoki 6-ilovalarga muvofiq shakldagi asl blankasi uchun toʻlov talabgor tomonidan pul oʻtkazish orqali (elektron toʻlov tizimlaridan foydalangan holda) amalga oshiriladi.

Bunda YIDXP orqali xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma olish uchun murojaat qilinganda, talabgor oʻz xohishiga koʻra guvohnomaning asl blankasini pochta aloqasi orqali oʻzi koʻrsatgan manziliga yetkazib berish xizmatidan foydalanishi mumkin. Pochta aloqasi orqali yetkazish xizmatidan foydalanilganda, pochta xizmati uchun toʻlovlar talabgor tomonidan qoplanadi.

36. Talabgor xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish yoki uni rad etish haqidagi qaror va vakolatli organ xodimlarining xatti-harakati (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

37. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma hisobi vakolatli organning “Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha axborot tizimi” reyestrida yuritiladi.

Guvohnoma reyestrida talabgorning familiyasi, ismi, otasining ismi, ilmiy daraja olgan davlat va taʼlim muassasasining nomi (mavjud boʻlsa, ixtisosligi), guvohnoma seriyasi va raqami, guvohnomaning berilgan sanasi va tartib raqami hamda talabgorning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) koʻrsatiladi.

38. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ davlat xizmatini koʻrsatish jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

39. Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish yoki rad javobi berish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ veb-saytida har chorak yakuni boʻyicha eʼlon qilib boriladi.

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Talabgor (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashab va ishlab turgan chet el fuqarolari hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslar) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelgan holda yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (YIDXP) roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi talabgor nomidan tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va elektron shaklda vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 30 daqiqada 2. Talabgor 2. Tegishli soʻrovnomani toʻldiradi va YIDXP orqali vakolatli organga yuboradi. 2. Avtomatik tarzda 3-bosqich Vakolatli organ (Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi) Vakolatli organ tomonidan hujjatlar taqdim etilgan muddatdan boshlab xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning haqiqiyligini aniqlash uchun tegishliligi boʻyicha Tashqi ishlar vazirligiga murojaat qiladi. Ikki ish kunida 4-bosqich Tashqi ishlar vazirligi 1. Tashqi ishlar vazirligi ilmiy daraja bergan xorijiy davlat muassasasiga soʻrovnoma yuboradi. 1. Ikki ish kunida 2. Soʻrovnoma natijasini vakolatli organga taqdim etadi. 2. Ikki ish kunida 5-bosqich Vakolatli organ 1. Qalbaki hujjat aniqlangan taqdirda, taqdim etilgan hujjatlarni qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboradi. 1. Bir ish kuni ichida 2. Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlar toʻgʻridan-toʻgʻri tan olinishida mazkur masala vakolatli organda koʻrib chiqilib, hujjatni tan olish yuzasidan tegishli qaror qabul qilinadi. 2. Bir ish kuni ichida 3. Dissertatsiya ilmiy ekspertizadan oʻtkazilganda vakolatli organning ekspert kengashi tomonidan xulosa qabul qilinadi. 3. Yigirma kun ichida 4. Toʻgʻridan-toʻgʻri tan olinish boʻyicha qaror va vakolatli organ ekspert kengashining xulosasi vakolatli organ Rayosatining majlisida koʻrib chiqilib, hujjatni tan olish yuzasidan tegishli qaror qabul qilinadi. 4. Vakolatli organ Rayosatining navbatdagi majlisida 5. Vakolatli organ Rayosatining hujjatni tan olish toʻgʻrisidagi qarori asosida guvohnoma rasmiylashtiriladi hamda Davlat xizmatlari markazi va YIDXP orqali talabgorga yuboriladi. 5. Bir ish kuni ichida

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA _______________________ _________________________ (sana) (raqam) Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha SOʻROVNOMA Talabgor toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat turi Falsafa doktori (PhD) diplomi yoki unga tenglashtirilgan diplom Fan doktori (DSc) diplomi 2. Familiyasi: 3. Ismi: 4. Otasining ismi: 5. Tugʻilgan sanasi: 6. Tugʻilgan joyi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 10. Ish joyi va lavozimi (ishlayotgan boʻlsa) : 11. Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni bergan muassasa nomi : 12. Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning tasdiqlangan sanasi : 13. Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatning seriyasi va raqami : 14. Xorijiy davlat nomi : 15. Ilmiy darajaning rasmiy nomlanishi : 16. Dissertatsiya mavzusi : 17. Ixtisoslik nomlanishi (mavjud boʻlsa) : 18. Ilmiy daraja diplomining notarial tasdiqlangan nusxasi. Falsafa doktori (PhD) yoki unga tenglashtirilgan xorijiy mamlakatlarda ilmiy darajalar berilganligi haqidagi hujjatlarning Oʻzbekiston Respublikasi davlat tiliga notarial tartibda tasdiqlangan tarjimasi. 19. Dissertatsiya (mavjud boʻlsa, uning avtoreferati) : 20. Toʻgʻridan-toʻgʻri tan olish boʻyicha murojaatda ilmiy daraja diplomini bergan xorijiy muassasa nomining Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tasdiqlangan xalqaro reytinglardagi oʻrni : 21. Shaxsimga doir maʼlumotlarning soʻrab olinishiga roziman 22. Chegirma olish huquqiga egaligi Talabgorning imzosi .

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA Yagona interaktiv davlat xizmatlari ortali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA PhD № 000000 Ushbu guvohnoma bilan __________________________________________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda _________________________________________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _________________________ (hujjat berilgan davlat nomi) _____________ seriyali _______________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasi _______________________________________________________ fanlari boʼyicha (fan tarmogʻi nomi) FALSAFA DOKTORI (PhD) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olindi. Sana: _______________ ___-son bayonnoma Rais: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ______________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

NAMUNA Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA DSc № 000000 Ushbu guvohnoma bilan __________________________________________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda _________________________________________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) ____________________________ (hujjat berilgan davlat nomi) _____________ seriyali _______________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasi ______________________________________________________ fanlari boʼyicha (fan tarmogʻi nomi) FAN DOKTORI (DSc) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olindi. Sana: _______________ ___-son bayonnoma Rais: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ______________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI NUJJATNI TAN OLISN NAQIDAGI GUVONNOMA PhD № 000000 Ushbu guvohnoma bilan ___________________________________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) _______________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) __________-yilda ____________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _____________ (hujjat berilgan davlat nomi) ___________ seriyali ________________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ____________________________________________________ fanlari boʻyicha (fan tarmo gʻ i nomi) FALSAFA DOKTORI (PhD) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olinadi. Sana: ______________ , _______________ , _____________ -son bayonnoma Rais: _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami _____________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 00000000000000

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI NUJJATNI TAN OLISN NAQIDAGI GUVONNOMA DSc № 000000 Ushbu guvohnoma bilan _ ______ _______ ______________________ _______________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) _________________________________________________ ___________________________ ___ tomonidan (muassasa nomi) __ _ ____ __ __ - yilda _______ __ ___________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _______________ (hujjat berilgan davlat nomi) ___________ seriyali ________________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida _ _____ _____ __________________________ ______________ fanlari boʻyicha (fan tarmo gʻ i nomi) FA N DOKTORI ( DSc ) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olinadi. Sana: _______________ , _____________ , _____________ -son bayonnoma Rais: _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami _____________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 00000000000000

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA

NAMUNA ______________ ______________ (sana) (raqam) Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma egasining familiyasi, ismi yoki otasining ismi oʻzgargan taqdirda qayta rasmiylashtirish yuzasidan SOʻROVNOMA Talabgor toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat turi Falsafa doktori (PhD) diplom yoki unga tenglashtirilgan diplom Fan doktori (DSc) diplomi 2. Familiyasi: 3. Ismi: 4. Otasining ismi: 5. Tugʻilgan sanasi: 6. Tugʻilgan joyi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 10. Ish joyi va lavozimi (ishlayotgan boʻlsa) 11. Nikoh tuzilganligi yoki bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi 12. Tugʻilganlik haqidagi guvohnoma nusxasi 13. Berilgan guvohnoma nusxasi 14. Shaxsimga doir maʼlumotlarning soʻrab olinishiga roziman 15. Chegirma olish huquqiga egaligi Talabgorning imzosi .

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA

NAMUNA Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA (dublikat) PhD № 000000 Ushbu guvohnoma bilan __________________________________________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda _________________________________________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) ____________________________ (hujjat berilgan davlat nomi) _____________ seriyali _______________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasi _______________________________________________________ fanlari boʼyicha (fan tarmogʻi nomi) FALSAFA DOKTORI (PhD) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olindi. Sana: _______________ ___-son bayonnoma Rais: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ______________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA

NAMUNA Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi № 5039-465d-9ede-77c2-db58-6352-6287 Hujjat yaratilgan sana: 2025-10-10 Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 31232341234521 XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA (dublikat) DSc № 000000 Ushbu guvohnoma bilan ___________________________________________________________________ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) __________-yilda ___________________________________________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) ___________________________ (hujjat berilgan davlat nomi) _____________ seriyali ______________________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasi ______________________________________________________ fanlari boʼyicha (fan tarmogʻi nomi) FAN DOKTORI (DSc) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olindi. Sana: _______________ ___-son bayonnoma Rais: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib: ______________ _______________________ (e-imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami ______________ Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. 1669

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 10-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI NUJJATNI TAN OLISN NAQIDAGI GUVONNOMA (dublikat) PhD № 000000 Ushbu guvohnoma bilan _____________________________________________________________ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) ________________________________________________________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda ______________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _____________ (hujjat berilgan davlat nomi) ___________ seriyali ________________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida ____________________________________________________ fanlari boʻyicha (fan tarmo gʻ i nomi) FALSAFA DOKTORI (PhD) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olinadi. Sana: _______________ , _______________ , _______________ -son bayonnoma Rais: _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami _____________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 00000000000000

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 11-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI XORIJIY DAVLATDA ILMIY DARAJA OLGANLIK TOʻGʻRISIDAGI NUJJATNI TAN OLISN NAQIDAGI GUVONNOMA (dublikat) DSc № 000000 Ushbu guvohnoma bilan ______ _____________________ _________________________________ ga (familiyasi, ismi va otasining ismi) __________________ ____________________________ __________________________________ tomonidan (muassasa nomi) ___________-yilda ______________________________________ berilgan (hujjat berilgan yil) _______________ (hujjat berilgan davlat nomi) ________ seriyali _________________ raqamli ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat Oʻzbekiston Respublikasida __________ _____________________________ ______________ fanlari boʻyicha (fan tarmo gʻ i nomi) FAN DOKTORI (DSc) ilmiy darajasiga tenglashtirildi va tan olinadi. Sana: _______________ , _______________ , _______________ -son bayonnoma Rais: _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Bosh ilmiy kotib _____________ _________________________ (imzo) (familiyasi, ismi va otasining ismi) Roʻyxatdan oʻtkazish raqami _____________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 00000000000000

Xorijiy davlatlarda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 12-ILOVA

NAMUNA _____________ _____________ (sana) (raqam) Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish yuzasidan qabul qilingan qaror boʻyicha appelyatsiya berish SOʻROVNOMASI Talabgor toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. Xorijiy davlatda ilmiy daraja olganlik toʻgʻrisidagi hujjat turi Falsafa doktori (PhD) diplomi yoki unga tenglashtirilgan diplom Fan doktori (DSc) diplomi 2. Familiyasi: 3. Ismi: 4. Otasining ismi: 5. Tugʻilgan sanasi: 6. Tugʻilgan joyi: 7. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami: 8. Telefon raqami: 9. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 10. Salbiy xulosa berilgan ariza raqami: 11. Shaxsimga doir maʼlumotlarning soʻrab olinishiga roziman Talabgorning imzosi .

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-apreldagi 161-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Rasmiy davlat hujjatlarini tayyorlash, hisobga olish, saqlash, topshirish hamda ulardan foydalanish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2000-yil 25-iyuldagi 283-son qarorining 1-bandi uchinchi xatboshisi va 3-ilovasi .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash va attestatsiyadan oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-noyabrdagi 937-son qaroriga 3-ilovaning 2-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 14-martdagi PQ-2833-son qarori)” 2017-yil 20-dekabrdagi 1001-son qaroriga ilovaning 9-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 24-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari reytingini aniqlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-iyundagi 345-son qaroriga 3-ilovaning 3-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 9-aprel,

161 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.04.2026-y., 09/26/161/0339-son)

lex.uz