📅 2026-yil 18-mart · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 18-mart · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 18 март · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 марта 2026 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 March 2026 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг
буйруғи
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Наманган, Андижон, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2026 йил 18 мартдаги 1-сон буйруғига ИЛОВА
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ҳамда касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ҳисобот йили — ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги натижаларини шакллантиришда инобат олинадиган календар йили;
индикатор — ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари фаолиятининг муайян мезони бўйича сифат ва миқдор кўрсаткичини ифодаловчи ҳамда рақамли қийматга эга бўлган ўлчов бирлиги;
кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти — муайян индикатор бўйича баллни ҳисоблаб чиқаришда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг ўзаро бир-бирига нисбатан аҳамиятини белгиловчи рақамли кўрсаткич;
миллий рейтинг — ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларида белгиланган мезонлар ва индикаторлар асосида баҳолаш натижасида уларнинг рейтингда эгаллаган ўрнини аниқлаш тизими;
махсус платформа — миллий рейтингни юритиш учун мўлжалланган, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва натижаларни автоматик ҳисоблаш имконини берувчи Агентликнинг дастурий таъминоти.
2. Битирувчиларга эга бўлган давлат таълим ташкилотлари миллий рейтинг объекти ҳисобланади, бундан ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари мустасно.
3. Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтинглари алоҳида юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган илғор касбий маҳорат техникумлари учун Агентлик томонидан мазкур Низомга мувофиқ алоҳида рейтинг юритилади.
4. Қуйидагилар ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантиришнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
таълим ташкилотлари ўртасида соғлом, шаффоф ва натижага йўналтирилган рақобат муҳитини шакллантириш ва касбий таълим ташкилотларининг узлуксиз ривожланишини рағбатлантириш;
ўқувчилар ва педагог кадрларнинг касбий ҳамда академик мобиллигини кенгайтириш, шу жумладан хорижий стажировка, малака ошириш ва бошқа таълимга оид дастурлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш;
таълим ташкилотларининг республика ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш;
меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб, малакали, рақобатбардош ва замонавий касбий компетенцияларга эга кадрларни тайёрлаш жараёнида иш берувчилар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ҳамкорликни кучайтириш;
таълим хизматлари сифати ва меҳнат бозори талаблари уйғунлигини таъминлашда кадрлар тайёрлаш сифатини илғор миллий ва халқаро тажрибалар асосида оширишга кўмаклашиш;
таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини аниқ, ўлчаш имкони мавжуд бўлган ва солиштирма индикаторлар (мезонлар) асосида баҳолаш, миллий рейтинг натижалари бўйича холис, очиқ ва ишончли ахборотни кенг жамоатчиликка тақдим этиш;
таълим тизимида маълумотларга асосланган бошқарувни ривожлантириш, миллий рейтинг натижаларидан таълим сиёсатини такомиллаштириш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва стратегик қарорлар қабул қилишда фойдаланиш.
5. Миллий рейтингни юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Миллий рейтинг маълумотларини шакллантириш
6. Миллий рейтинг маълумотлари ҳисобот йили охирги иш куни ҳолати бўйича ушбу йилнинг якуний натижаларига асосан шакллантирилади.
Бунда ҳисобот йилидаги «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича кўрсаткичларнинг, истисно тариқасида, ўқув йили якунланганидан кейинги ўн икки ой якуни бўйича ҳолати ҳисобга олинади.
7. Миллий рейтинг маълумотлари махсус платформада қуйидаги манбалардан шакллантирилади:
вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар;
таълим ташкилотлари томонидан махсус платформага киритиладиган ҳужжатлар;
Агентлик томонидан ўтказиладиган умуммиллий сўровнома натижалари.
8. Агентлик томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар махсус платформага уларнинг тегишли ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда олинади, бундан «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича маълумотлар мустасно.
Ҳисобот йилидаги «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича маълумотлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлга қадар олинади.
Махсус платформага ахборот тизимларини интеграция қилиш имкони бўлмаган ҳолларда маълумотлар вазирлик ва идоралардан сўров асосида олиниб, Агентлик томонидан махсус платформага киритилади.
Махсус платформада вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар акс эттирилганда ушбу маълумотларнинг манбаси ҳамда уларни тақдим этган вазирлик ёки идоранинг номи таълим ташкилотига кўрсатилиши лозим.
9. Таълим ташкилоти томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар қуйидаги ҳужжатлар махсус платформага киритилади:
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ ўқувчиларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлари;
педагоглар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг (бундан буён матнда педагоглар деб юритилади) хорижда офлайн шаклда малака оширганлиги ҳамда стажировка ўтаганлиги тўғрисидаги сертификатлари;
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (товарлар, иш ва хизматлар) сотишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар миқдорини тасдиқловчи ҳисоб-фактуралар (касбий таълим ташкилотлари).
Бунда, давлат органи ва ташкилотлари билан тузилган шартномалар бўйича тушган маблағларнинг миқдорини тасдиқловчи ҳисоб-фактураларни юклаш талаб этилмайди ҳамда мазкур ҳисоб-фактуралар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ автоматик тарзда олинади.
10. Таълим ташкилоти томонидан махсус платформага киритилган маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда тақдим этилиши учун таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда махсус платформага киритилмаган маълумотлар миллий рейтингни шакллантиришда инобатга олинмайди.
11. Умуммиллий сўровнома ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, ўқувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси, педагоглар учун яратилган шароитлар, иш берувчилар ўртасида битирувчиларнинг нуфузи ҳамда моддий-техник база билан таъминланганлик даражаси йўналишларида ўтказилади.
12. Умуммиллий сўровнома ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан 30 майига қадар ўтказилади ҳамда ушбу сўровномада қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
таълим шакли ва даражаларидан қатъий назар таълим ташкилотида таҳсил олаётган ўқувчилар;
таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган педагоглар;
ҳисобот йилида ўқишни якунлаган таълим ташкилотининг битирувчиларини ишга қабул қилган иш берувчилар.
13. Умуммиллий сўровнома бўйича таълим ташкилотининг натижалари ушбу ташкилотда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг жами сонининг ҳамда асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи педагогларнинг жами сонининг камида тегишли равишда 20 фоизи умуммиллий сўровномада иштирок этган тақдирда ҳисобга олинади.
20 фоиздан паст иштирок кузатилган тақдирда таълим ташкилотига умуммиллий сўровнома асосида аниқланадиган тегишли индикаторлар бўйича балл берилмайди.
14. Агентлик ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 сентябрига қадар махсус платформадаги маълумотларни таҳлил қилади ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини масофавий мониторинг, солиштириш ёки жойига чиққан ҳолда ўрганиш орқали верификациядан ўтказади.
3-боб. Миллий рейтинг натижаларини шакллантириш
15. Миллий рейтинг натижалари ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган Ўрта махсус таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ҳамда мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган Касбий таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартибига мувофиқ кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициентини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
16. Миллий рейтинг индикаторлари бўйича балларни ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1) ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган кўрсаткичларни шакллантириш формулалари асосида барча индикаторлар кесимида таълим ташкилотларининг кўрсаткичлари шакллантирилади;
2) ҳар бир индикатор бўйича энг юқори натижага эга бўлган таълим ташкилотига ушбу индикатор учун белгиланган энг юқори балл берилади;
3) бошқа таълим ташкилотларининг баллари ушбу индикатор бўйича энг юқори балл тўплаган таълим ташкилотининг кўрсаткичига нисбатан пропорционал нормаллаштириш асосида ҳисобланади ҳамда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
И б = Б м * К т К м
Бунда
И б — индикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотига берилган балл;
Б м — индикатор бўйича ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларида кўрсатилган энг юқори балл;
К м — индикатор бўйича энг юқори кўрсаткичга эга таълим ташкилотининг кўрсаткичи;
К т — индикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотининг кўрсаткичи;
4) ҳар бир индикатор бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси таълим ташкилотининг рейтингини белгилайди;
5) индикаторлар бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси тенг бўлган таълим ташкилотларининг миллий рейтингдаги ўринлари ўрта махсус таълим ташкилотлари учун «олий таълим ташкилотларига қабул қилинган битирувчилар улуши» ҳамда касбий таълим ташкилотлари учун «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Мазкур индикаторлар бўйича ҳам баллар тенг бўлган тақдирда уларга миллий рейтингда бир хил ўрин берилади.
17. Агентлик ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 сентябрига қадар миллий рейтинг натижаларини шакллантиради ҳамда мазкур Низомнинг 4-бобига мувофиқ шикоятларни тақдим этиш имкониятини бериш мақсадида таълим ташкилотларига махсус платформа орқали юборади.
18. Миллий рейтингнинг якуний натижалари ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 октябрига қадар Агентликнинг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
4-боб. Миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоят қилиш тартиби
19. Таълим ташкилотларининг шикоятларини кўриб чиқиш учун Агентликда камида уч нафар аъзодан иборат таркибда Агентлик директорининг буйруғи асосида Апелляция комиссияси ташкил этилади.
20. Таълим ташкилоти миллий рейтинг натижаларидан норози бўлган тақдирда махсус платформа орқали келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Апелляция комиссиясига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Шикоят Апелляция комиссиясига махсус платформа орқали электрон шаклда берилади.
21. Шикоятда акс эттирилган масалалар билан боғлиқ бўлган индикаторлар таълим ташкилоти томонидан аниқ кўрсатилиши лозим.
22. Таълим ташкилоти шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда, Апелляция комиссияси таълим ташкилотини шикоят кўриб чиқилишидан уч кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида махсус платформа орқали хабардор қилади.
23. Апелляция комиссияси шикоятни мазкур шикоят келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида кўриб чиқади ҳамда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
эътироз асоссиз деб топилганда миллий рейтинг натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
эътироз асосли деб топилганда миллий рейтинг натижаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.
24. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
25. Апелляция комиссиясининг шикоят кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори ушбу қарор қабул қилинган куни махсус платформа орқали таълим ташкилотига юборилади.
5-боб. Касбий таълим ташкилотларини миллий рейтинг натижалари асосида рағбатлантириш
26. Миллий рейтингда энг юқори ўринларни эгаллаган 50 та касбий таълим ташкилотининг ҳар бири Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 000 баравари миқдорида рағбатлантирилади.
27. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (бундан буён матнда Касбий таълим агентлиги деб юритилади) билан биргаликда миллий рейтинг натижалари шакллантирилганидан сўнг рағбатлантириладиган касбий таълим ташкилотларегрининг рўйхатини миллий рейтингнинг якуний натижалари билан бирга эълон қилади.
28. Касбий таълим агентлиги рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағларни касбий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварақларига миллий рейтингнинг якуний натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни муддатда ўтказади.
29. Рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағлар Касбий таълим агентлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
30. Рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағларни қуйидаги мақсадлар учун йўналтиришга рухсат берилади:
80 фоиз — моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан зарур жиҳозларни харид қилиш, лаборатория ва устахоналар барпо этиш учун;
20 фоиз — касбий таълим ташкилотининг педагогик кенгаши қарорига мувофиқ раҳбар ва ходимларни моддий рағбатлантириш, шу жумладан, уларга устама тўловларни тайинлаш, ходимларни малака ошириш ва тажриба алмашиш учун хорижга юбориш харажатлари учун.
31. Миллий рейтинг натижаларига биноан рағбатлантирилган касбий таълим ташкилотлари учун кейинги икки йил мобайнида миллий рейтингда иштирок этмайди.
6-боб. Якуний қоида
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Миллий рейтингни юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш
Босқич Масъуллар Амалга ошириладиган ишлар Бажариш муддатлари 1-босқич Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотларни олиш 1 февралга қадар 2-босқич Таълим ташкилоти Махсус платформага тегишли ҳужжатларни киритиш 1 февралга қадар 3-босқич Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Ўқувчилар, педагоглар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ўтказиш 1 мартдан 30 майга қадар 4-босқич Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 1. Махсус платформадаги маълумотларни таҳлил қилиш ва верификациядан ўтказиш 1 сентябрга қадар 2. Миллий рейтинг натижаларини шакллантириш ва таълим ташкилотларига юбориш 20 сентябрга қадар 5-босқич Таълим ташкилоти Миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоят қилиш ўн кун 6-босқич Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Таълим ташкилотларининг шикоятларини кўриб чиқиш ўн кун 7-босқич Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Миллий рейтингнинг якуний натижаларини эълон қилиш 10 октябрга қадар 8-босқич Касбий таълим агентлиги Рағбатлантириш маблағларини касбий таълим ташкилотига ўтказиб бериш ўн беш иш куни
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўрта махсус таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби
Т/р Мезонлар ва индикаторлар Балл Кўрсаткичларни шакллантириш формуласи I. Педагоглар салоҳияти 35 «ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилоти дипломига эга бўлган ва (ёки) хориждан жалб қилинган педагоглар улуши 10 К 1.1 = 3П 1 +2П 2 П Бунда: П 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориждан жалб қилинган педагогларнинг сони; П 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган «ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилотининг дипломига эга бўлган педагогларнинг сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. Малака тоифасига эга педагоглар улуши 5 К 1.2 = 3П 1 +2П 2 +П 3 П Бунда: П 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган бош ўқитувчиларнинг сони; П 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган етакчи ўқитувчиларнинг сони; П 3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган катта ўқитувчиларнинг сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга педагогларнинг улуши * 5 К 1.3 = 3П 1 +2П 2 П Бунда: П 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони; П 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. Малака ошириш ва (ёки) стажировка дастурларида иштирок этган педагогларнинг улуши 5 К 1.4 = Т 1 +Т 2 П Бунда: Т 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда республика ҳудудидаги малака ошириш (стажировка) курсларида тўлиқ иштирок этган педагогларнинг сони; Т 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий малака ошириш (стажировка) дастурларида офлайн шаклда тўлиқ иштирок этган педагогларнинг сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. Илмий даража (унвон)га эга бўлган ва (ёки) халқаро ва республика танловларида ғолиб бўлган педагогларнинг улуши 10 К 1.5 = 4П 1 +2П 2 +П 3 П Бунда: П 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган DSc (фан доктори) илмий даражаси ёки профессор унвонига эга педагогларнинг сони; П 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган PhD (фан номзоди) илмий даражаси ёки доцент унвонига эга педагогларнинг сони; П 3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган нуфузли халқаро ва республика кўрик-танловларида ғолиб бўлган педагогларнинг сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. II. Академик фаолият 15 Ўқувчилар давомати 3 К 2.1 = ( Д 2 * Т к ) Д 1 Бунда: Д 1 — мавжуд йўналишларнинг ўқув режаларидаги аудитория юкламаларининг (соатлари) миқдори; Т к — ўқувчиларнинг умумий сони; Д 2 — ўқувчилар томонидан сабабсиз ўтказиб юборилган аудитория соатларининг йиғиндиси. Қабул жараёнида талабгорлик даражаси 10 К 2.2 = А т А п Бунда: А т — таълим ташкилотига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорларнинг сони; А п — таълим ташкилотининг умумий қабул параметри. Ўқувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси 2 Мазкур индикатор умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади. III. Битирувчилар сифати 30 Олий таълим ташкилотларига қабул қилинган битирувчиларнинг улуши 15 К 3.1 = 6Б 1 +4Б 2 +2Б 3 +Б 4 Б Бунда: Б 1 — «ТОП-100» хорижий олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг сони; Б 2 — «ТОП-500» хорижий олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг сони; Б 3 — «ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг сони; Б 4 — «ТОП-1 000» рўйхатига киритилмаган хорижий ёки республика олий таълим ташкилотларига қабул қилинган битирувчиларнинг сони (бундан ўрта махсус таълим ташкилотининг таъсисчиси (муассиси) ҳисобланган олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчилар мустасно); Б — битирувчиларининг умумий сони. Битирувчиларнинг билим даражаси 5 К 3.2 = Д Б Б Бунда: Д Б — таълим ташкилотидаги барча битирувчиларнинг дипломларида қайд этилган балларнинг йиғиндиси; Б — битирувчиларнинг умумий сони. Ўрта махсус таълим ташкилотининг таъсисчиси (муассиси) ҳисобланган олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг улуши 10 К 3.3 = Б 1 Б Бунда: Б 1 — ўрта махсус таълим ташкилотининг таъсисчиси (муассиси) ҳисобланган олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчилар сони; Б — битирувчиларнинг умумий сони. IV. Халқаро ва республика даражасида эришилган ютуқлар 20 Нуфузли танловларда ғолиб ҳисобланган ўқувчиларнинг улуши 10 К 4.1 = 6Ў 1 +3Ў 2 +Ў 3 Ў Бунда: Ў 1 — нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; Ў 2 — халқаро ва минтақавий халқаро олимпиадалар, шунингдек асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; Ў 3 — билим ва кўникмаларни стандарт ва ностандарт масалалар ҳамда амалий топшириқларда қўллай олиш компетенция ва малакаларни баҳолашга қаратилган бошқа халқаро ва республика даражасидаги танловларнинг ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; Ў — ўқувчиларнинг умумий сони. Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчилар улуши ** 10 К 4.2 = 3Ў 1 +2Ў 2 Ў Бунда: Ў 1 — хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчиларнинг сони; Ў 2 — хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга ўқувчиларнинг сони; Ў — ўқувчиларнинг умумий сони.
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби
Т/р Мезонлар ва индикаторлар Балл Кўрсаткичларни шакллантириш формуласи I. Педагоглар салоҳияти 30 Илмий даража (унвон)га эга бўлган, хориждан жалб қилинган ва (ёки) «ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилоти дипломига эга бўлган педагогларнинг улуши 3 К 1.1 = П 1 +П 2 +П 3 П Бунда: П 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда илмий даража (унвон)га эга бўлган педагогларнинг сони; П 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хориждан жалб қилинган педагогларнинг сони; П 3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда «ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилоти дипломига эга бўлган педагогларнинг сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. Малака тоифасига эга педагоглар улуши 6 К 1.2 = 9П 1 +4П 2 +2П 3 П Бунда: П 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган бош ўқитувчиларнинг сони; П 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган етакчи ўқитувчилар ҳамда касбий сертификатга эга (1 ва 2-тоифали) ишлаб чиқариш таълим усталари сони; П 3 — асосий штат ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган катта ўқитувчиларнинг сони; П — асосий штат ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. Малака ошириш ва (ёки) стажировка дастурларида тўлиқ иштирок этган педагогларнинг улуши (бундан Касбий таълим агентлиги томонидан малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган педагоглар мустасно) 5 К 1.3 = 2П 1 +2П 2 +П 3 П Бунда: П 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва республика ҳудудидаги малака ошириш (стажировка) курсларида тўлиқ иштирок этган ишлаб чиқариш таълими усталаринг сони; П 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва республика ҳудудидаги умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича малака ошириш (стажировка) курсларида тўлиқ иштирок этган педагогларнинг сони; П 3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва хорижий малака ошириш (стажировка) курсларида офлайн шаклда тўлиқ иштирок этган педагогларнинг сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. Касбий таълим агентлиги томонидан малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган педагоглар улуши 5 К 1.4 = 2П 1 +2П 2 +П 3 П Бунда: П 1 16 В " id="_x0000_i1025" style="width:3pt;height:18pt" /> 16 В " id="_x0000_i1026" style="width:3pt;height:18pt" /> — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва малака ошириш (тажриба алмашиш) учун хорижга юборилган ишлаб чиқариш таълими усталарининг сони; П 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган умумкасбий ва махсус фанлар педагогларининг сони; П 3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган умумтаълим фанлари педагогларининг сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга педагогларнинг улуши * 3 К 1.5 = 2П 1 +П 2 П Бунда: П 1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони; П 2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. Педагогларнинг таълим ташкилоти томонидан яратилган шароитлар дан қониқиш даражаси 3 Мазкур индикатор умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади. Ўқув жараёнига ташқи ўриндош сифатида жалб қилинган соҳа мутахассислари, хорижий мутахассислар ва олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари улуши 5 К 1.7 = П 1 +П 2 +П 3 П+П 1 +П 2 +П 3 Бунда: П 1 — ташқи ўриндош сифатида ишлаб чиқариш таълим устаси, умумкасбий ва махсус фан ўқитувчиси лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган соҳа мутахассисларининг сони; П 2 — ташқи ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориждан жалб қилинган мутахассисларнинг сони; П 3 — ташқи ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари сони; П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони. II. Касбий-академик фаолият 25 Ўқувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси 3 Мазкур индикаторлар умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади. Ўқувчиларнинг яратилган шароитлар, шу жумладан маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, дарсдан ташқари машғулотлар ва спорт билан доимий шуғулланиш имкониятлардан қониқиш даражаси 3 Моддий-техник базанинг мавжудлиги, шу жумладан, зарур жиҳозлар, лаборатория ва устахоналар билан таъминланганлик даражаси 3 Ўқувчилар давомати 2 К 2.3 = ( Д 2 * Т к ) Д 1 Бунда: Д 1 — мавжуд касб ва мутахассисликларнинг ўқув режаларидаги аудитория юкламаларининг (соатлари) миқдори; Т к — ўқувчиларнинг умумий сони; Д 2 — ўқувчилар томонидан сабабсиз ўтказиб юборилган аудитория соатларининг йиғиндиси. Қабул параметрларининг касб ва мутахассисликлар кесимида бажарилиши даражаси 4 К 2.4 = Қ 1 +Қ 2 +Қ 3 +…+Қ н М с Бунда: Қ 1 +Қ 2 +Қ 3 +…+Қ н — касбий таълим ташкилотидаги ҳар бир касб ва мутахассисликлар кесимида қабул параметрлари бажарилишининг фоиздаги кўрсаткичлари, бунда қабул параметрлари тўлиқ ёки ошиқча бажарилган тақдирда мазкур кўрсаткич 100 фоиз деб қабул қилинади; М с — касб ва мутахассисликлар сони. Халқаро ва қўшма таълим дастурлари сони ҳамда уларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг улуши 10 К 2.5 = 2 Ў 1 + П 1 Ў П мах Бунда:д Ў 1 — халқаро ва қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сони; Ў — ўқувчиларнинг умумий сони; П 1 — халқаро ва қўшма дастурлар сони; П мах — касбий таълим ташкилотлари ўртасида энг кўп халқаро ва қўшма таълим дастурларга эга бўлган касбий таълим ташкилотининг халқаро ва қўшма таълим дастурлари сони. III. Ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ва битирувчилар сифати 35 Иш берувчи ташкилотлар томонидан битирувчилар фаолиятидан қониқиш даражаси 2 Мазкур индикатор умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади. Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда тижоратлаштириш фаолияти самарадорлиги 5 К 3.2 = 2А 1 +А 2 К ҳ Ў Бунда: А 1 — ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (товарлар, иш ва хизматлар)ни давлат харидлари асосида сотишдан олинган маблағлар миқдори; А 2 — ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (товарлар, иш ва хизматлар)ни сотишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар миқдори; К ҳ — касбий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд бўйича тузатиш коэффициенти: Қорақалпоғистон Республикаси — 1,15, вилоятлар — 1, Тошкент шаҳри — 0,85; Ў — ўқувчиларнинг умумий сони. Касбий таълим ташкилотида дуал таълимнинг улуши 8 К 3.3 = Ў 1 Ў Бунда: Ў 1 — дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сони; Ў — ўқувчиларнинг умумий сони. Битирувчиларнинг бандлик ҳолати 20 К 3.4 = 3Б 1 +2Б 2 +Б 3 Б Бунда: Б 1 — якка тартибдаги тадбиркор ёки таъсисчи сифатида фаолият кўрсатаётган битирувчиларнинг сони; Б 2 — давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъектда меҳнат фаолиятини олиб бораётган битирувчилар сони; Б 3 — таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинган, икки ёшгача бола парвариши билан банд, 1-2 гуруҳ ногирони, ўзини ўзи банд қилган битирувчиларнинг сони; Б — битирувчиларнинг умумий сони. IV. Ўқувчиларнинг халқаро ва республика даражасида эришган ютуқлари 10 Нуфузли танловларда ғолиб ҳисобланган ўқувчилар улуши 5 К 4.1 = 3 6Ў 1 +4Ў 2 +2Ў 3 +Ў 4 + 4Ў 5 +2Ў 6 +Ў 7 Ў Ў Бунда: Ў 1 — «WорлдСкиллс» халқаро чемпионатида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг сони; Ў 2 — Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови»нинг республика даражасида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг сони; Ў 3 — Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови»нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг сони; Ў 4 — билим ва кўникмаларни стандарт ва ностандарт масалалар ҳамда амалий топшириқларда қўллай олиш компетенция ва малакаларни баҳолашга қаратилган бошқа халқаро даражадаги касбий танловларнинг ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; Ў 5 — нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; Ў 6 — халқаро ва минтақавий халқаро олимпиадалар, шунингдек асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; Ў 7 — билим ва кўникмаларни стандарт ва ностандарт масалалар ҳамда амалий топшириқларда қўллай олиш компетенция ва малакаларни баҳолашга қаратилган бошқа халқаро даражадаги танловларнинг ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони; Ў — ўқувчиларнинг умумий сони. Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчилар улуши ** 5 К 4.2 = 2Ў 1 +Ў 2 Ў Бунда: Ў 1 — хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчиларнинг сони; Ў 2 — хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга ўқувчиларнинг сони; Ў — ўқувчиларнинг умумий сони.
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Бухоро вилояти ҳокими Б. ЗАРИПОВ
Сирдарё вилояти ҳокими Э. ТУРДИМОВ
Тошкент вилояти ҳокими З. МИРЗАЕВ
Хоразм вилояти ҳокими Ж. РАХИМОВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Андижон вилояти ҳокими Ш. АБДУРАХМАНОВ
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. ЭРМАНОВ
Жиззах вилояти ҳокими У. МУСТАФОЕВ
Наманган вилояти ҳокими Ш. АБДУРАЗАКОВ
Фарғон вилояти ҳокими Х. БОЗАРОВ
Сурхондарё вилоят ҳокими У. ҚОСИМОВ
Навоий вилояти ҳокими Н. ТУРСУНОВ
Самарқанд вилояти ҳокими А. БОБОЕВ
Тошкент шаҳар ҳокими Ш. УМУРЗАКОВ
Қашқадарё вилояти ҳокими М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 18 март,
2026 йил 18 март
2026 йил 29 январь
2026 йил 29 январь
2026 йил 29 январь
2026 йил 29 январь
2026 йил 28 январь
2026 йил 28 январь
2026 йил 28 январь
2026 йил 28 январь
2026 йил 28 январь
2026 йил 27 январь
2026 йил 26 январь
2026 йил 23 январь
2026 йил 23 январь
2026 йил 22 январь
2026 йил 21 январь
1-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining
buyrugʻi
NIZOM
SXEMASI
Oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish va kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 5-maydagi PF-76-son “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda 2025-yil 23-oktabrdagi PQ-316-son “Kasbiy taʼlim tizimida islohotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish va kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi va Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Namangan, Andijon, Fargʻona, Toshkent, Sirdaryo, Jizzax, Samarqand, Qashqadaryo, Surxondaryo, Buxoro, Navoiy va Xorazm viloyatlari hokimliklari hamda Toshkent shahar hokimligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktorining 2026-yil 18-martdagi 1-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish va kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) tomonidan oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish hamda kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
hisobot yili — oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingi natijalarini shakllantirishda inobat olinadigan kalendar yili;
indikator — oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlari faoliyatining muayyan mezoni boʻyicha sifat va miqdor koʻrsatkichini ifodalovchi hamda raqamli qiymatga ega boʻlgan oʻlchov birligi;
koʻrsatkichning solishtirma ogʻirlik koeffitsiyenti — muayyan indikator boʻyicha ballni hisoblab chiqarishda foydalaniladigan koʻrsatkichlarning oʻzaro bir-biriga nisbatan ahamiyatini belgilovchi raqamli koʻrsatkich;
milliy reyting — oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlari faoliyati samaradorligini ushbu Nizomning 2 va 3-ilovalarida belgilangan mezonlar va indikatorlar asosida baholash natijasida ularning reytingda egallagan oʻrnini aniqlash tizimi;
maxsus platforma — milliy reytingni yuritish uchun moʻljallangan, maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va natijalarni avtomatik hisoblash imkonini beruvchi Agentlikning dasturiy taʼminoti.
2. Bitiruvchilarga ega boʻlgan davlat taʼlim tashkilotlari milliy reyting obyekti hisoblanadi, bundan harbiy va harbiylashtirilgan taʼlim tashkilotlari mustasno.
3. Oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining milliy reytinglari alohida yuritiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 16-oktabrdagi PF-158-son “Kasbiy taʼlimda malakali kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish va xalqaro taʼlim dasturlarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga asosan xalqaro taʼlim dasturlari joriy qilingan texnikumlar hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 23-oktabrdagi PQ-316-son “Kasbiy taʼlim tizimida islohotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori bilan tashkil etilgan ilgʻor kasbiy mahorat texnikumlari uchun Agentlik tomonidan mazkur Nizomga muvofiq alohida reyting yuritiladi.
4. Quyidagilar oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining (bundan buyon matnda taʼlim tashkiloti deb yuritiladi) milliy reytingini yuritish va kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirishning asosiy maqsadlari hisoblanadi:
taʼlim tashkilotlari oʻrtasida sogʻlom, shaffof va natijaga yoʻnaltirilgan raqobat muhitini shakllantirish va kasbiy taʼlim tashkilotlarining uzluksiz rivojlanishini ragʻbatlantirish;
oʻquvchilar va pedagog kadrlarning kasbiy hamda akademik mobilligini kengaytirish, shu jumladan xorijiy stajirovka, malaka oshirish va boshqa taʼlimga oid dasturlardagi ishtirokini qoʻllab-quvvatlash;
taʼlim tashkilotlarining respublika va xalqaro miqyosdagi nufuzini oshirish;
mehnat bozori ehtiyojlaridan kelib chiqib, malakali, raqobatbardosh va zamonaviy kasbiy kompetensiyalarga ega kadrlarni tayyorlash jarayonida ish beruvchilar va boshqa manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikni kuchaytirish;
taʼlim xizmatlari sifati va mehnat bozori talablari uygʻunligini taʼminlashda kadrlar tayyorlash sifatini ilgʻor milliy va xalqaro tajribalar asosida oshirishga koʻmaklashish;
taʼlim tashkilotlari faoliyati samaradorligini aniq, oʻlchash imkoni mavjud boʻlgan va solishtirma indikatorlar (mezonlar) asosida baholash, milliy reyting natijalari boʻyicha xolis, ochiq va ishonchli axborotni keng jamoatchilikka taqdim etish;
taʼlim tizimida maʼlumotlarga asoslangan boshqaruvni rivojlantirish, milliy reyting natijalaridan taʼlim siyosatini takomillashtirish, resurslarni samarali taqsimlash va strategik qarorlar qabul qilishda foydalanish.
5. Milliy reytingni yuritish va kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirish ushbu Nizomning 1-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Milliy reyting maʼlumotlarini shakllantirish
6. Milliy reyting maʼlumotlari hisobot yili oxirgi ish kuni holati boʻyicha ushbu yilning yakuniy natijalariga asosan shakllantiriladi.
Bunda hisobot yilidagi “bitiruvchilarning bandlik holati” indikatori boʻyicha koʻrsatkichlarning, istisno tariqasida, oʻquv yili yakunlanganidan keyingi oʻn ikki oy yakuni boʻyicha holati hisobga olinadi.
7. Milliy reyting maʼlumotlari maxsus platformada quyidagi manbalardan shakllantiriladi:
vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridagi maʼlumotlar;
taʼlim tashkilotlari tomonidan maxsus platformaga kiritiladigan hujjatlar;
Agentlik tomonidan oʻtkaziladigan umummilliy soʻrovnoma natijalari.
8. Agentlik tomonidan hisobot yilidan keyingi yilning 1-fevraliga qadar vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridagi maʼlumotlar maxsus platformaga ularning tegishli axborot tizimlarini integratsiya qilgan holda olinadi, bundan “bitiruvchilarning bandlik holati” indikatori boʻyicha maʼlumotlar mustasno.
Hisobot yilidagi “bitiruvchilarning bandlik holati” indikatori boʻyicha maʼlumotlar hisobot yilidan keyingi yilning 1-iyulga qadar olinadi.
Maxsus platformaga axborot tizimlarini integratsiya qilish imkoni boʻlmagan hollarda maʼlumotlar vazirlik va idoralardan soʻrov asosida olinib, Agentlik tomonidan maxsus platformaga kiritiladi.
Maxsus platformada vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridagi maʼlumotlar aks ettirilganda ushbu maʼlumotlarning manbasi hamda ularni taqdim etgan vazirlik yoki idoraning nomi taʼlim tashkilotiga koʻrsatilishi lozim.
9. Taʼlim tashkiloti tomonidan hisobot yilidan keyingi yilning 1-fevraliga qadar quyidagi hujjatlar maxsus platformaga kiritiladi:
Xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar roʻyxatiga (roʻyxat raqami 3515, 2024-yil 29-may) muvofiq oʻquvchilarning xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlari;
pedagoglar va ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining (bundan buyon matnda pedagoglar deb yuritiladi) xorijda oflayn shaklda malaka oshirganligi hamda stajirovka oʻtaganligi toʻgʻrisidagi sertifikatlari;
ishlab chiqarilgan mahsulotlarni (tovarlar, ish va xizmatlar) sotishdan va boshqa taʼlim xizmatlarini koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar miqdorini tasdiqlovchi hisob-fakturalar (kasbiy taʼlim tashkilotlari).
Bunda, davlat organi va tashkilotlari bilan tuzilgan shartnomalar boʻyicha tushgan mablagʻlarning miqdorini tasdiqlovchi hisob-fakturalarni yuklash talab etilmaydi hamda mazkur hisob-fakturalar ushbu Nizomning 8-bandiga muvofiq avtomatik tarzda olinadi.
10. Taʼlim tashkiloti tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlarning asoslanganligi, ishonchliligi va mazkur Nizomning 9-bandida belgilangan muddatda taqdim etilishi uchun taʼlim tashkilotining rahbari shaxsan javobgar hisoblanadi.
Mazkur Nizomning 9-bandida belgilangan muddatda maxsus platformaga kiritilmagan maʼlumotlar milliy reytingni shakllantirishda inobatga olinmaydi.
11. Umummilliy soʻrovnoma oʻquvchilarga yaratilgan shart-sharoitlar, oʻquvchilarning taʼlim sifatidan qoniqish darajasi, pedagoglar uchun yaratilgan sharoitlar, ish beruvchilar oʻrtasida bitiruvchilarning nufuzi hamda moddiy-texnik baza bilan taʼminlanganlik darajasi yoʻnalishlarida oʻtkaziladi.
12. Umummilliy soʻrovnoma hisobot yilidan keyingi yilning 1-martidan 30-mayiga qadar oʻtkaziladi hamda ushbu soʻrovnomada quyidagilar ishtirok etishi mumkin:
taʼlim shakli va darajalaridan qatʼiy nazar taʼlim tashkilotida tahsil olayotgan oʻquvchilar;
taʼlim tashkilotida faoliyat olib borayotgan pedagoglar;
hisobot yilida oʻqishni yakunlagan taʼlim tashkilotining bitiruvchilarini ishga qabul qilgan ish beruvchilar.
13. Umummilliy soʻrovnoma boʻyicha taʼlim tashkilotining natijalari ushbu tashkilotda tahsil olayotgan oʻquvchilarning jami sonining hamda asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib boruvchi pedagoglarning jami sonining kamida tegishli ravishda 20 foizi umummilliy soʻrovnomada ishtirok etgan taqdirda hisobga olinadi.
20 foizdan past ishtirok kuzatilgan taqdirda taʼlim tashkilotiga umummilliy soʻrovnoma asosida aniqlanadigan tegishli indikatorlar boʻyicha ball berilmaydi.
14. Agentlik hisobot yilidan keyingi yilning 1-sentabriga qadar maxsus platformadagi maʼlumotlarni tahlil qiladi hamda ularning haqqoniyligini masofaviy monitoring, solishtirish yoki joyiga chiqqan holda oʻrganish orqali verifikatsiyadan oʻtkazadi.
3-bob. Milliy reyting natijalarini shakllantirish
15. Milliy reyting natijalari ushbu Nizomning 2-ilovasida keltirilgan Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlari milliy reytingining indikatorlari va ular boʻyicha koʻrsatkichlarni hisoblash tartibi hamda mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan Kasbiy taʼlim tashkilotlari milliy reytingining indikatorlari va ular boʻyicha koʻrsatkichlarni hisoblash tartibiga muvofiq koʻrsatkichning solishtirma ogʻirlik koeffitsiyentini hisobga olgan holda shakllantiriladi.
16. Milliy reyting indikatorlari boʻyicha ballarni hisoblash quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
1) ushbu Nizomning 2 va 3-ilovalarida keltirilgan koʻrsatkichlarni shakllantirish formulalari asosida barcha indikatorlar kesimida taʼlim tashkilotlarining koʻrsatkichlari shakllantiriladi;
2) har bir indikator boʻyicha eng yuqori natijaga ega boʻlgan taʼlim tashkilotiga ushbu indikator uchun belgilangan eng yuqori ball beriladi;
3) boshqa taʼlim tashkilotlarining ballari ushbu indikator boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan taʼlim tashkilotining koʻrsatkichiga nisbatan proporsional normallashtirish asosida hisoblanadi hamda quyidagi formuladan foydalaniladi:
I b = B m * K t K m
Bunda
I b — indikator boʻyicha baholanayotgan taʼlim tashkilotiga berilgan ball;
B m — indikator boʻyicha ushbu Nizomning 2 va 3-ilovalarida koʻrsatilgan eng yuqori ball;
K m — indikator boʻyicha eng yuqori koʻrsatkichga ega taʼlim tashkilotining koʻrsatkichi;
K t — indikator boʻyicha baholanayotgan taʼlim tashkilotining koʻrsatkichi;
4) har bir indikator boʻyicha hisoblangan ballar yigʻindisi taʼlim tashkilotining reytingini belgilaydi;
5) indikatorlar boʻyicha hisoblangan ballar yigʻindisi teng boʻlgan taʼlim tashkilotlarining milliy reytingdagi oʻrinlari oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlari uchun “oliy taʼlim tashkilotlariga qabul qilingan bitiruvchilar ulushi” hamda kasbiy taʼlim tashkilotlari uchun “bitiruvchilarning bandlik holati” indikatori boʻyicha toʻplangan balldan kelib chiqqan holda aniqlanadi.
Mazkur indikatorlar boʻyicha ham ballar teng boʻlgan taqdirda ularga milliy reytingda bir xil oʻrin beriladi.
17. Agentlik hisobot yilidan keyingi yilning 20-sentabriga qadar milliy reyting natijalarini shakllantiradi hamda mazkur Nizomning 4-bobiga muvofiq shikoyatlarni taqdim etish imkoniyatini berish maqsadida taʼlim tashkilotlariga maxsus platforma orqali yuboradi.
18. Milliy reytingning yakuniy natijalari hisobot yilidan keyingi yilning 10-oktabriga qadar Agentlikning rasmiy veb-sayti va ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
4-bob. Milliy reyting natijalari yuzasidan shikoyat qilish tartibi
19. Taʼlim tashkilotlarining shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun Agentlikda kamida uch nafar aʼzodan iborat tarkibda Agentlik direktorining buyrugʻi asosida Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
20. Taʼlim tashkiloti milliy reyting natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda maxsus platforma orqali kelib tushgan kundan boshlab oʻn kun ichida Apellyatsiya komissiyasiga shikoyat qilish huquqiga ega.
Shikoyat Apellyatsiya komissiyasiga maxsus platforma orqali elektron shaklda beriladi.
21. Shikoyatda aks ettirilgan masalalar bilan bogʻliq boʻlgan indikatorlar taʼlim tashkiloti tomonidan aniq koʻrsatilishi lozim.
22. Taʼlim tashkiloti shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega. Bunda, Apellyatsiya komissiyasi taʼlim tashkilotini shikoyat koʻrib chiqilishidan uch kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida maxsus platforma orqali xabardor qiladi.
23. Apellyatsiya komissiyasi shikoyatni mazkur shikoyat kelib tushgan kundan boshlab oʻn kun ichida koʻrib chiqadi hamda quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
eʼtiroz asossiz deb topilganda milliy reyting natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;
eʼtiroz asosli deb topilganda milliy reyting natijalariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish.
24. Apellyatsiya komissiyasi unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
Apellyatsiya komissiyasining qarori oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi va bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
Berilgan ovozlar soni teng boʻlib qolgan taqdirda, Apellyatsiya komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
25. Apellyatsiya komissiyasining shikoyat koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qarori ushbu qaror qabul qilingan kuni maxsus platforma orqali taʼlim tashkilotiga yuboriladi.
5-bob. Kasbiy taʼlim tashkilotlarini milliy reyting natijalari asosida ragʻbatlantirish
26. Milliy reytingda eng yuqori oʻrinlarni egallagan 50 ta kasbiy taʼlim tashkilotining har biri Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining 3 000 baravari miqdorida ragʻbatlantiriladi.
27. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi (bundan buyon matnda Kasbiy taʼlim agentligi deb yuritiladi) bilan birgalikda milliy reyting natijalari shakllantirilganidan soʻng ragʻbatlantiriladigan kasbiy taʼlim tashkilotlaregrining roʻyxatini milliy reytingning yakuniy natijalari bilan birga eʼlon qiladi.
28. Kasbiy taʼlim agentligi ragʻbatlantirish toʻlovi sifatida ajratilgan mablagʻlarni kasbiy taʼlim tashkilotlarining budjetdan tashqari rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga milliy reytingning yakuniy natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab oʻn besh ish kuni muddatda oʻtkazadi.
29. Ragʻbatlantirish toʻlovi sifatida ajratilgan mablagʻlar Kasbiy taʼlim agentligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.
30. Ragʻbatlantirish toʻlovi sifatida ajratilgan mablagʻlarni quyidagi maqsadlar uchun yoʻnaltirishga ruxsat beriladi:
80 foiz — moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, shu jumladan zarur jihozlarni xarid qilish, laboratoriya va ustaxonalar barpo etish uchun;
20 foiz — kasbiy taʼlim tashkilotining pedagogik kengashi qaroriga muvofiq rahbar va xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish, shu jumladan, ularga ustama toʻlovlarni tayinlash, xodimlarni malaka oshirish va tajriba almashish uchun xorijga yuborish xarajatlari uchun.
31. Milliy reyting natijalariga binoan ragʻbatlantirilgan kasbiy taʼlim tashkilotlari uchun keyingi ikki yil mobaynida milliy reytingda ishtirok etmaydi.
6-bob. Yakuniy qoida
32. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish va kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Milliy reytingni yuritish va kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirish
Bosqich Masʼullar Amalga oshiriladigan ishlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi Vazirlik va idoralarning axborot tizimlaridagi maʼlumotlarni olish 1-fevralga qadar 2-bosqich Taʼlim tashkiloti Maxsus platformaga tegishli hujjatlarni kiritish 1-fevralga qadar 3-bosqich Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi Oʻquvchilar, pedagoglar va ish beruvchilar oʻrtasida umummilliy soʻrovnoma oʻtkazish 1-martdan 30-mayga qadar 4-bosqich Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi 1. Maxsus platformadagi maʼlumotlarni tahlil qilish va verifikatsiyadan oʻtkazish 1-sentabrga qadar 2. Milliy reyting natijalarini shakllantirish va taʼlim tashkilotlariga yuborish 20-sentabrga qadar 5-bosqich Taʼlim tashkiloti Milliy reyting natijalari yuzasidan shikoyat qilish oʻn kun 6-bosqich Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi Taʼlim tashkilotlarining shikoyatlarini koʻrib chiqish oʻn kun 7-bosqich Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi Milliy reytingning yakuniy natijalarini eʼlon qilish 10-oktabrga qadar 8-bosqich Kasbiy taʼlim agentligi Ragʻbatlantirish mablagʻlarini kasbiy taʼlim tashkilotiga oʻtkazib berish oʻn besh ish kuni
Oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish va kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlari milliy reytingining indikatorlari va ular boʻyicha koʻrsatkichlarni hisoblash tartibi
T/r Mezonlar va indikatorlar Ball Koʻrsatkichlarni shakllantirish formulasi I. Pedagoglar salohiyati 35 “TOP-1 000” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti diplomiga ega boʻlgan va (yoki) xorijdan jalb qilingan pedagoglar ulushi 10 K 1.1 = 3P 1 +2P 2 P Bunda: P 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan xorijdan jalb qilingan pedagoglarning soni; P 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan “TOP-1 000” xorijiy oliy taʼlim tashkilotining diplomiga ega boʻlgan pedagoglarning soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. Malaka toifasiga ega pedagoglar ulushi 5 K 1.2 = 3P 1 +2P 2 +P 3 P Bunda: P 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan bosh oʻqituvchilarning soni; P 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan yetakchi oʻqituvchilarning soni; P 3 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan katta oʻqituvchilarning soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. Xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va (yoki) xalqaro tan olingan sertifikatga ega pedagoglarning ulushi * 5 K 1.3 = 3P 1 +2P 2 P Bunda: P 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi xalqaro tan olingan sertifikatga ega boʻlgan pedagoglarning soni; P 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy sertifikatga ega boʻlgan pedagoglarning soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. Malaka oshirish va (yoki) stajirovka dasturlarida ishtirok etgan pedagoglarning ulushi 5 K 1.4 = T 1 +T 2 P Bunda: T 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda respublika hududidagi malaka oshirish (stajirovka) kurslarida toʻliq ishtirok etgan pedagoglarning soni; T 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda xorijiy malaka oshirish (stajirovka) dasturlarida oflayn shaklda toʻliq ishtirok etgan pedagoglarning soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. Ilmiy daraja (unvon)ga ega boʻlgan va (yoki) xalqaro va respublika tanlovlarida gʻolib boʻlgan pedagoglarning ulushi 10 K 1.5 = 4P 1 +2P 2 +P 3 P Bunda: P 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan DSc (fan doktori) ilmiy darajasi yoki professor unvoniga ega pedagoglarning soni; P 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan PhD (fan nomzodi) ilmiy darajasi yoki dotsent unvoniga ega pedagoglarning soni; P 3 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan belgilangan nufuzli xalqaro va respublika koʻrik-tanlovlarida gʻolib boʻlgan pedagoglarning soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. II. Akademik faoliyat 15 Oʻquvchilar davomati 3 K 2.1 = ( D 2 * T k ) D 1 Bunda: D 1 — mavjud yoʻnalishlarning oʻquv rejalaridagi auditoriya yuklamalarining (soatlari) miqdori; T k — oʻquvchilarning umumiy soni; D 2 — oʻquvchilar tomonidan sababsiz oʻtkazib yuborilgan auditoriya soatlarining yigʻindisi. Qabul jarayonida talabgorlik darajasi 10 K 2.2 = A t A p Bunda: A t — taʼlim tashkilotiga oʻqishga kirish uchun hujjat topshirgan talabgorlarning soni; A p — taʼlim tashkilotining umumiy qabul parametri. Oʻquvchilarning taʼlim sifatidan qoniqish darajasi 2 Mazkur indikator umummilliy soʻrovnoma natijalariga muvofiq shakllantiriladi. III. Bitiruvchilar sifati 30 Oliy taʼlim tashkilotlariga qabul qilingan bitiruvchilarning ulushi 15 K 3.1 = 6B 1 +4B 2 +2B 3 +B 4 B Bunda: B 1 — “TOP-100” xorijiy oliy taʼlim tashkilotiga qabul qilingan bitiruvchilarning soni; B 2 — “TOP-500” xorijiy oliy taʼlim tashkilotiga qabul qilingan bitiruvchilarning soni; B 3 — “TOP-1 000” xorijiy oliy taʼlim tashkilotiga qabul qilingan bitiruvchilarning soni; B 4 — “TOP-1 000” roʻyxatiga kiritilmagan xorijiy yoki respublika oliy taʼlim tashkilotlariga qabul qilingan bitiruvchilarning soni (bundan oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining taʼsischisi (muassisi) hisoblangan oliy taʼlim tashkilotiga qabul qilingan bitiruvchilar mustasno); B — bitiruvchilarining umumiy soni. Bitiruvchilarning bilim darajasi 5 K 3.2 = D B B Bunda: D B — taʼlim tashkilotidagi barcha bitiruvchilarning diplomlarida qayd etilgan ballarning yigʻindisi; B — bitiruvchilarning umumiy soni. Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining taʼsischisi (muassisi) hisoblangan oliy taʼlim tashkilotiga qabul qilingan bitiruvchilarning ulushi 10 K 3.3 = B 1 B Bunda: B 1 — oʻrta maxsus taʼlim tashkilotining taʼsischisi (muassisi) hisoblangan oliy taʼlim tashkilotiga qabul qilingan bitiruvchilar soni; B — bitiruvchilarning umumiy soni. IV. Xalqaro va respublika darajasida erishilgan yutuqlar 20 Nufuzli tanlovlarda gʻolib hisoblangan oʻquvchilarning ulushi 10 K 4.1 = 6Oʻ 1 +3Oʻ 2 +Oʻ 3 Oʻ Bunda: Oʻ 1 — nufuzli xalqaro olimpiadalar gʻoliblari hisoblangan oʻquvchilarning soni; Oʻ 2 — xalqaro va mintaqaviy xalqaro olimpiadalar, shuningdek asosiy olimpiadalarning respublika bosqichi gʻoliblari hisoblangan oʻquvchilarning soni; Oʻ 3 — bilim va koʻnikmalarni standart va nostandart masalalar hamda amaliy topshiriqlarda qoʻllay olish kompetensiya va malakalarni baholashga qaratilgan boshqa xalqaro va respublika darajasidagi tanlovlarning gʻoliblari hisoblangan oʻquvchilarning soni; Oʻ — oʻquvchilarning umumiy soni. Xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va (yoki) xalqaro tan olingan sertifikatga ega oʻquvchilar ulushi ** 10 K 4.2 = 3Oʻ 1 +2Oʻ 2 Oʻ Bunda: Oʻ 1 — xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi xalqaro tan olingan sertifikatga ega oʻquvchilarning soni; Oʻ 2 — xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy sertifikatga ega oʻquvchilarning soni; Oʻ — oʻquvchilarning umumiy soni.
Oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining milliy reytingini yuritish va kasbiy taʼlim tashkilotlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Kasbiy taʼlim tashkilotlari milliy reytingining indikatorlari va ular boʻyicha koʻrsatkichlarni hisoblash tartibi
T/r Mezonlar va indikatorlar Ball Koʻrsatkichlarni shakllantirish formulasi I. Pedagoglar salohiyati 30 Ilmiy daraja (unvon)ga ega boʻlgan, xorijdan jalb qilingan va (yoki) “TOP-1 000” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti diplomiga ega boʻlgan pedagoglarning ulushi 3 K 1.1 = P 1 +P 2 +P 3 P Bunda: P 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda ilmiy daraja (unvon)ga ega boʻlgan pedagoglarning soni; P 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda xorijdan jalb qilingan pedagoglarning soni; P 3 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda “TOP-1 000” xorijiy oliy taʼlim tashkiloti diplomiga ega boʻlgan pedagoglarning soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. Malaka toifasiga ega pedagoglar ulushi 6 K 1.2 = 9P 1 +4P 2 +2P 3 P Bunda: P 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan bosh oʻqituvchilarning soni; P 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan yetakchi oʻqituvchilar hamda kasbiy sertifikatga ega (1 va 2-toifali) ishlab chiqarish taʼlim ustalari soni; P 3 — asosiy shtat va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan katta oʻqituvchilarning soni; P — asosiy shtat va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. Malaka oshirish va (yoki) stajirovka dasturlarida toʻliq ishtirok etgan pedagoglarning ulushi (bundan Kasbiy taʼlim agentligi tomonidan malaka oshirish yoki tajriba almashish uchun xorijga yuborilgan pedagoglar mustasno) 5 K 1.3 = 2P 1 +2P 2 +P 3 P Bunda: P 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan va respublika hududidagi malaka oshirish (stajirovka) kurslarida toʻliq ishtirok etgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalaring soni; P 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan va respublika hududidagi umumtaʼlim, umumkasbiy va maxsus fanlar boʻyicha malaka oshirish (stajirovka) kurslarida toʻliq ishtirok etgan pedagoglarning soni; P 3 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan va xorijiy malaka oshirish (stajirovka) kurslarida oflayn shaklda toʻliq ishtirok etgan pedagoglarning soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. Kasbiy taʼlim agentligi tomonidan malaka oshirish yoki tajriba almashish uchun xorijga yuborilgan pedagoglar ulushi 5 K 1.4 = 2P 1 +2P 2 +P 3 P Bunda: P 1 16 В " id="_x0000_i1025" style="width:3pt;height:18pt" /> 16 В " id="_x0000_i1026" style="width:3pt;height:18pt" /> — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan va malaka oshirish (tajriba almashish) uchun xorijga yuborilgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining soni; P 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan va malaka oshirish yoki tajriba almashish uchun xorijga yuborilgan umumkasbiy va maxsus fanlar pedagoglarining soni; P 3 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan va malaka oshirish yoki tajriba almashish uchun xorijga yuborilgan umumtaʼlim fanlari pedagoglarining soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. Xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va (yoki) xalqaro tan olingan sertifikatga ega pedagoglarning ulushi * 3 K 1.5 = 2P 1 +P 2 P Bunda: P 1 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi xalqaro tan olingan sertifikatga ega boʻlgan pedagoglarning soni; P 2 — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan hamda xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy sertifikatga ega boʻlgan pedagoglarning soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. Pedagoglarning taʼlim tashkiloti tomonidan yaratilgan sharoitlar dan qoniqish darajasi 3 Mazkur indikator umummilliy soʻrovnoma natijalariga muvofiq shakllantiriladi. Oʻquv jarayoniga tashqi oʻrindosh sifatida jalb qilingan soha mutaxassislari, xorijiy mutaxassislar va oliy taʼlim tashkilotlarining professor-oʻqituvchilari ulushi 5 K 1.7 = P 1 +P 2 +P 3 P+P 1 +P 2 +P 3 Bunda: P 1 — tashqi oʻrindosh sifatida ishlab chiqarish taʼlim ustasi, umumkasbiy va maxsus fan oʻqituvchisi lavozimlarida mehnat faoliyatini olib borayotgan soha mutaxassislarining soni; P 2 — tashqi oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan xorijdan jalb qilingan mutaxassislarning soni; P 3 — tashqi oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan oliy taʼlim tashkilotlarining professor-oʻqituvchilari soni; P — asosiy shtatda va ichki oʻrindosh sifatida mehnat faoliyatini olib borayotgan pedagoglarning umumiy soni. II. Kasbiy-akademik faoliyat 25 Oʻquvchilarning taʼlim sifatidan qoniqish darajasi 3 Mazkur indikatorlar umummilliy soʻrovnoma natijalariga muvofiq shakllantiriladi. Oʻquvchilarning yaratilgan sharoitlar, shu jumladan maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligi, darsdan tashqari mashgʻulotlar va sport bilan doimiy shugʻullanish imkoniyatlardan qoniqish darajasi 3 Moddiy-texnik bazaning mavjudligi, shu jumladan, zarur jihozlar, laboratoriya va ustaxonalar bilan taʼminlanganlik darajasi 3 Oʻquvchilar davomati 2 K 2.3 = ( D 2 * T k ) D 1 Bunda: D 1 — mavjud kasb va mutaxassisliklarning oʻquv rejalaridagi auditoriya yuklamalarining (soatlari) miqdori; T k — oʻquvchilarning umumiy soni; D 2 — oʻquvchilar tomonidan sababsiz oʻtkazib yuborilgan auditoriya soatlarining yigʻindisi. Qabul parametrlarining kasb va mutaxassisliklar kesimida bajarilishi darajasi 4 K 2.4 = Q 1 +Q 2 +Q 3 +…+Q n M s Bunda: Q 1 +Q 2 +Q 3 +…+Q n — kasbiy taʼlim tashkilotidagi har bir kasb va mutaxassisliklar kesimida qabul parametrlari bajarilishining foizdagi koʻrsatkichlari, bunda qabul parametrlari toʻliq yoki oshiqcha bajarilgan taqdirda mazkur koʻrsatkich 100 foiz deb qabul qilinadi; M s — kasb va mutaxassisliklar soni. Xalqaro va qoʻshma taʼlim dasturlari soni hamda ularda tahsil olayotgan oʻquvchilarning ulushi 10 K 2.5 = 2 Oʻ 1 + P 1 Oʻ P max Bunda:d Oʻ 1 — xalqaro va qoʻshma taʼlim dasturida tahsil olayotgan oʻquvchilarning soni; Oʻ — oʻquvchilarning umumiy soni; P 1 — xalqaro va qoʻshma dasturlar soni; P max — kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻrtasida eng koʻp xalqaro va qoʻshma taʼlim dasturlarga ega boʻlgan kasbiy taʼlim tashkilotining xalqaro va qoʻshma taʼlim dasturlari soni. III. Ishlab chiqarish korxonalari bilan hamkorlik va bitiruvchilar sifati 35 Ish beruvchi tashkilotlar tomonidan bitiruvchilar faoliyatidan qoniqish darajasi 2 Mazkur indikator umummilliy soʻrovnoma natijalariga muvofiq shakllantiriladi. Taʼlim va ishlab chiqarish integratsiyasi hamda tijoratlashtirish faoliyati samaradorligi 5 K 3.2 = 2A 1 +A 2 K h Oʻ Bunda: A 1 — ishlab chiqarilgan mahsulotlar (tovarlar, ish va xizmatlar)ni davlat xaridlari asosida sotishdan olingan mablagʻlar miqdori; A 2 — ishlab chiqarilgan mahsulotlar (tovarlar, ish va xizmatlar)ni sotishdan va boshqa taʼlim xizmatlarini koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar miqdori; K h — kasbiy taʼlim tashkiloti joylashgan hudud boʻyicha tuzatish koeffitsiyenti: Qoraqalpogʻiston Respublikasi — 1,15, viloyatlar — 1, Toshkent shahri — 0,85; Oʻ — oʻquvchilarning umumiy soni. Kasbiy taʼlim tashkilotida dual taʼlimning ulushi 8 K 3.3 = Oʻ 1 Oʻ Bunda: Oʻ 1 — dual taʼlim shaklida tahsil olayotgan oʻquvchilarning soni; Oʻ — oʻquvchilarning umumiy soni. Bitiruvchilarning bandlik holati 20 K 3.4 = 3B 1 +2B 2 +B 3 B Bunda: B 1 — yakka tartibdagi tadbirkor yoki taʼsischi sifatida faoliyat koʻrsatayotgan bitiruvchilarning soni; B 2 — davlat organi yoki xoʻjalik yurituvchi subyektda mehnat faoliyatini olib borayotgan bitiruvchilar soni; B 3 — taʼlimning keyingi bosqichi bilan qamrab olingan, ikki yoshgacha bola parvarishi bilan band, 1-2 guruh nogironi, oʻzini oʻzi band qilgan bitiruvchilarning soni; B — bitiruvchilarning umumiy soni. IV. Oʻquvchilarning xalqaro va respublika darajasida erishgan yutuqlari 10 Nufuzli tanlovlarda gʻolib hisoblangan oʻquvchilar ulushi 5 K 4.1 = 3 6Oʻ 1 +4Oʻ 2 +2Oʻ 3 +Oʻ 4 + 4Oʻ 5 +2Oʻ 6 +Oʻ 7 Oʻ Oʻ Bunda: Oʻ 1 — “WorldSkills” xalqaro chempionatida gʻolib boʻlgan oʻquvchilarning soni; Oʻ 2 — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun “Kasbiy mahorat milliy tanlovi”ning respublika darajasida gʻolib boʻlgan oʻquvchilarning soni; Oʻ 3 — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun “Kasbiy mahorat milliy tanlovi”ning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri darajasida gʻolib boʻlgan oʻquvchilarning soni; Oʻ 4 — bilim va koʻnikmalarni standart va nostandart masalalar hamda amaliy topshiriqlarda qoʻllay olish kompetensiya va malakalarni baholashga qaratilgan boshqa xalqaro darajadagi kasbiy tanlovlarning gʻoliblari hisoblangan oʻquvchilarning soni; Oʻ 5 — nufuzli xalqaro olimpiadalar gʻoliblari hisoblangan oʻquvchilarning soni; Oʻ 6 — xalqaro va mintaqaviy xalqaro olimpiadalar, shuningdek asosiy olimpiadalarning respublika bosqichi gʻoliblari hisoblangan oʻquvchilarning soni; Oʻ 7 — bilim va koʻnikmalarni standart va nostandart masalalar hamda amaliy topshiriqlarda qoʻllay olish kompetensiya va malakalarni baholashga qaratilgan boshqa xalqaro darajadagi tanlovlarning gʻoliblari hisoblangan oʻquvchilarning soni; Oʻ — oʻquvchilarning umumiy soni. Xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy va (yoki) xalqaro tan olingan sertifikatga ega oʻquvchilar ulushi ** 5 K 4.2 = 2Oʻ 1 +Oʻ 2 Oʻ Bunda: Oʻ 1 — xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi xalqaro tan olingan sertifikatga ega oʻquvchilarning soni; Oʻ 2 — xorijiy tillar va umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini belgilovchi milliy sertifikatga ega oʻquvchilarning soni; Oʻ — oʻquvchilarning umumiy soni.
Direktor B. YULDASHEV
Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV
Buxoro viloyati hokimi B. ZARIPOV
Sirdaryo viloyati hokimi E. TURDIMOV
Toshkent viloyati hokimi Z. MIRZAYEV
Xorazm viloyati hokimi J. RAXIMOV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV
Andijon viloyati hokimi SH. ABDURAXMANOV
Qoraqalpog'iston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi F. ERMANOV
Jizzax viloyati hokimi U. MUSTAFOYEV
Namangan viloyati hokimi SH. ABDURAZAKOV
Farg`on viloyati hokimi X. BOZAROV
Surxondaryo viloyat hokimi U. QOSIMOV
Navoiy viloyati hokimi N. TURSUNOV
Samarqand viloyati hokimi A. BOBOYEV
Toshkent shahar hokimi SH. UMURZAKOV
Qashqadaryo viloyati hokimi M. AZIMOV
Toshkent sh.,
2026-yil 18-mart,
2026-yil 18-mart
2026-yil 29-yanvar
2026-yil 29-yanvar
2026-yil 29-yanvar
2026-yil 29-yanvar
2026-yil 28-yanvar
2026-yil 28-yanvar
2026-yil 28-yanvar
2026-yil 28-yanvar
2026-yil 28-yanvar
2026-yil 27-yanvar
2026-yil 26-yanvar
2026-yil 23-yanvar
2026-yil 23-yanvar
2026-yil 22-yanvar
2026-yil 21-yanvar
1-son