UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 16-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 16 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПАСПОРТИ

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш, таълим хизматларини олувчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, хорижий тилларга ўқитиш соҳасида қўшимча таълим хизматларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш бўйича тасдиқномага ҳамда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти мазкур қарор билан белгиланган талаб ва шартларга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

3. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қўшимча таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномани юбориш имкониятини яратиш чораларини кўрсин.

4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Ушбу қарор 2026 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 176-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 54 ва 58-бандлардаги «вакил билан келишган» сўзлари «вакилни хабардор этган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

5-позициянинг учинчи устунидаги «I. Мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматлари учун:» бўлими «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«болалар учун қўшимча таълим доирасида чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилганлиги»;

9-позициянинг учинчи устуни «III. Қуйидагилар нодавлат таълим хизматларининг лицензияланадиган фаолият турларининг алоҳида талаб ва шартлари ҳисобланади:» бўлими «Умумий ўрта таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари» қатори қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

« 11. Болалар учун қўшимча таълим фаолиятини йўлга қўйиш учун талабларнинг бажарилганлиги:* болалар учун қўшимча таълим доирасида чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилган бўлиши ҳамда ҳар уч йилда малакаси ошириб борилиши. » .

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 20-иловасида :

а) 9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «б 1 » кичик банди билан тўлдирилсин:

«б 1 ) чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар берадиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши»;

б) 10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ваколатли орган юридик ва жисмоний шахсларга рухсатнома бериш мақсадга мувофиқлиги юзасидан бошқа давлат органларидан қўшимча хулосалар олиши мумкин (10 иш куни)».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 41-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва текширувлар ҳақида мувофиқлаштирувчи ваколатли орган белгиланган тартибда хабардор этилганда жойига чиққан ҳолда текшириш орқали»;

б) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган текширишлар белгиланган тартибда мувофиқлаштирувчи ваколатли орган хабардор этилган ҳолда амалга оширилади»;

в) 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 6-ИЛОВА

Қўшимча таълим фаолиятининг

1. Хабарнома номи: Қўшимча таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг кичик турлари: а) болалар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, болалар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти; б) катта ёшдагилар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, катта ёшдагилар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор 4. Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар): Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 6. Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркор учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Юридик шахс учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ва электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс учун: а) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами), фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; б) таълим йўналишлари, курслар ва касблар рўйхати; в) педагог кадрлар (шу жумладан хорижий ўқитувчилар) ҳақида маълумот: фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлган тақдирда); паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами; ЖШШИР; телефон рақами; маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси; чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар томонидан бериладиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; чет тилларига ўқитган ҳолларда, хорижий тил ўқитувчиларининг камида B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификатининг рақами ва санаси ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатлари PDF нусхаси; чет тилларга ўқитган ҳолларда педагогларнинг малакасини оширганлиги ҳақида сертификат нусхаси; г) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари; д) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно; е) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосасининг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги. 8. Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) ўқув режаси ва дастури қўшимча таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши; а 1 ) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ёлғон ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги;* б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди); в) ҳар бир тўгарак раҳбари ўқув қўлланма билан таъминланганлиги; г) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги)нинг ахборот тизимига қуйидаги маълумотлар тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш: таълим ташкилоти тўғрисида; таълим олувчилар тўғрисида; педагог ходимлар, тўгарак раҳбарлари, тренерлар тўғрисида; таълим жараёни тўғрисида; д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;* е) таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони: индивидуал (якка) тарзда; тўгаракда — 40 нафаргача; е 1 ) чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар берадиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши;* ё) педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси: олий маълумотли — 50%; ўрта махсус ва касбий маълумотли — 40%; ўрта маълумотли — 10%. ж) таълим ташкилотининг ҳудуди: девор ёки панжара билан ўралганлиги; тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; з) таълим ташкилотидаги хоналар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами: дарс машғулотлари учун: тўгарак машғулотлари хонаси — 15 м 2 ; устахона — 30 м 2 (агар мавжуд бўлса); студия ва индивидуал машғулотлар хонаси умумий майдони — 20 м 2 (агар мавжуд бўлса); умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 25 м 2 (агар мавжуд бўлса); и) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар: электрон ёки оддий доска — 1 дона; проектор — 1 дона; аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс; и 1 ) таълим жараёни овозли видеоёзувга қайд этилиши (бунда овозли видеоёзув камида бир ой давомида сақланиши лозим);* й) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига мувофиқ бўлиши; к) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши; л) қўшимча таълим бўйича таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилиши; м) чет тилларга ўқитган ҳолларда, чет тили ўқитувчиларида B2 ва ундан юқори даражадаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши;* н) чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг тегишлича касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилган бўлиши ҳамда ҳар уч йилда малакаси ошириб борилиши.* 10. Изоҳ: * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. » ;

г) 7-илованинг 9-позицияси учинчи устунида:

қуйидаги мазмундаги «а 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:

«а 1 ) таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини, шунингдек, касбий билим, кўникма ва малакаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлашга оид фаолиятга мос келмайдиган таълим фаолиятини амалга оширмаслик;*»;

«г» кичик банддаги «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 16 апрель,

176 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/176/0368-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PASPORTI

Nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish tartibi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, shuningdek, nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish tartibini yanada takomillashtirish, taʼlim xizmatlarini oluvchilar huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, shuningdek, xorijiy tillarga oʻqitish sohasida qoʻshimcha taʼlim xizmatlarini tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi ikki oy muddatda qoʻshimcha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati bilan shugʻullanish boʻyicha tasdiqnomaga hamda nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati uchun litsenziyaga ega jismoniy va yuridik shaxslarning faoliyati mazkur qaror bilan belgilangan talab va shartlarga muvofiqlashtirilishini taʼminlasin.

3. Adliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Litsenziya” axborot tizimi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida qoʻshimcha taʼlim faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnomani yuborish imkoniyatini yaratish choralarini koʻrsin.

4. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Ushbu qaror 2026-yil 1-iyuldan boshlab kuchga kiradi.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E.G. Karimova hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 16-apreldagi 176-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 54 va 58-bandlardagi “vakil bilan kelishgan” soʻzlari “vakilni xabardor etgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

5-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “I. Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim xizmatlari uchun:” boʻlimi “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim doirasida chet tillariga oʻqitgan hollarda, pedagoglarning kasbiy rivojlantirish taʼlim tashkilotlarida malakasi oshirilganligi”;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “III. Quyidagilar nodavlat taʼlim xizmatlarining litsenziyalanadigan faoliyat turlarining alohida talab va shartlari hisoblanadi:” boʻlimi “Umumiy oʻrta taʼlim xizmatlari boʻyicha litsenziya talablari va shartlari” qatori quyidagi mazmundagi 11-band bilan toʻldirilsin:

“ 11. Bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim faoliyatini yoʻlga qoʻyish uchun talablarning bajarilganligi:* bolalar uchun qoʻshimcha taʼlim doirasida chet tillariga oʻqitgan hollarda, pedagoglarning kasbiy rivojlantirish taʼlim tashkilotlarida malakasi oshirilgan boʻlishi hamda har uch yilda malakasi oshirib borilishi. ” .

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomning 20-ilovasida :

a) 9-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi “b 1 ” kichik bandi bilan toʻldirilsin:

“b 1 ) chet el fuqarolari boʻlgan pedagog xodimlar beradigan taʼlim, shu jumladan, chet tillarini oʻrgatish faoliyati boʻyicha kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlishi”;

b) 10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Vakolatli organ yuridik va jismoniy shaxslarga ruxsatnoma berish maqsadga muvofiqligi yuzasidan boshqa davlat organlaridan qoʻshimcha xulosalar olishi mumkin (10 ish kuni)”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 41-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“xabardor qilish talablari hamda shartlariga rioya etilishini asoslar mavjud boʻlgan taqdirda va tekshiruvlar haqida muvofiqlashtiruvchi vakolatli organ belgilangan tartibda xabardor etilganda joyiga chiqqan holda tekshirish orqali”;

b) 46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“46. Ushbu Nizomning 45-bandida nazarda tutilgan tekshirishlar belgilangan tartibda muvofiqlashtiruvchi vakolatli organ xabardor etilgan holda amalga oshiriladi”;

v) 6-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor etish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 6-ILOVA

Qoʻshimcha taʼlim faoliyatining

1. Xabarnoma nomi: Qoʻshimcha taʼlim faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning kichik turlari: a) bolalar uchun nodavlat qoʻshimcha taʼlim, shu jumladan, bolalar uchun chet tillarini oʻrgatish faoliyati; b) katta yoshdagilar uchun nodavlat qoʻshimcha taʼlim, shu jumladan, katta yoshdagilar uchun chet tillarini oʻrgatish faoliyati. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor 4. Xabarnomani qabul qiluvchi vakolatli organ(lar): Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 6. Xabarnomani yuborish uchun talab etiladigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkor uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili; v) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); Yuridik shaxs uchun: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta va elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); Yakka tartibdagi tadbirkor va yuridik shaxs uchun: a) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzil(lar)i, kadastr raqami), faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilar bundan mustasno; b) taʼlim yoʻnalishlari, kurslar va kasblar roʻyxati; v) pedagog kadrlar (shu jumladan xorijiy oʻqituvchilar) haqida maʼlumot: familiyasi, ismi, otasining ismi (mavjud boʻlgan taqdirda); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami; JSHSHIR; telefon raqami; maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma raqami va sanasi; chet el fuqarolari boʻlgan pedagog xodimlar tomonidan beriladigan taʼlim, shu jumladan, chet tillarini oʻrgatish faoliyati boʻyicha kamida ikki yillik ish stajini tasdiqlovchi hujjat nusxasi; chet tillariga oʻqitgan hollarda, xorijiy til oʻqituvchilarining kamida B2 va undan yuqori darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi sertifikatining raqami va sanasi yoki yetakchi xalqaro va baholash tizimlarining amaldagi sertifikatlari PDF nusxasi; chet tillarga oʻqitgan hollarda pedagoglarning malakasini oshirganligi haqida sertifikat nusxasi; g) oʻquv rejasi va dasturlarining elektron nusxalari; d) davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosaning sanasi va raqami, faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilar bundan mustasno; e) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy organining sanitariya-gigiyena normalari, qoidalari va normativlariga muvofiqlik toʻgʻrisidagi xulosasining sanasi va raqami, faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilar bundan mustasno. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi. 8. Xabarnomani yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) oʻquv rejasi va dasturi qoʻshimcha taʼlimga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq ishlab chiqilgan boʻlishi; a 1 ) taʼlimning majburiy ravishda dunyoviy xarakterda boʻlishi, taʼlim jarayonida urushni, zoʻravonlikni targʻib qilishdan foydalanishga, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinligi kamsitilishiga, taʼlim oluvchilar jinsiga koʻra ajratib oʻqitilishiga (qonunchilikda ayrim oʻquv fanlarni ajratib oʻqitish boʻyicha belgilangan holatlar bundan mustasno), mamlakatdagi xavfsizlik va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikka, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslari, fuqarolar osoyishtaligiga, millatlararo va dinlararo totuvlikka raxna solinishiga, Oʻzbekiston Respublikasi toʻgʻrisida yolgʻon axborotlar tarqatilishiga hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilmasligi;* b) taʼlim faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi (ushbu talab faqat masofaviy (onlayn) taʼlimga asoslangan nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchilarga nisbatan tatbiq etilmaydi); v) har bir toʻgarak rahbari oʻquv qoʻllanma bilan taʼminlanganligi; g) Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi)ning axborot tizimiga quyidagi maʼlumotlar toʻgʻri va ishonchli kiritilishini taʼminlash: taʼlim tashkiloti toʻgʻrisida; taʼlim oluvchilar toʻgʻrisida; pedagog xodimlar, toʻgarak rahbarlari, trenerlar toʻgʻrisida; taʼlim jarayoni toʻgʻrisida; d) taʼlim oluvchilar bilan oʻzaro munosabatlar shartnoma asosida amalga oshirilishi;* e) taʼlim oluvchilarning minimal va maksimal soni: individual (yakka) tarzda; toʻgarakda — 40 nafargacha; e 1 ) chet el fuqarolari boʻlgan pedagog xodimlar beradigan taʼlim, shu jumladan, chet tillarini oʻrgatish faoliyati boʻyicha kamida ikki yillik ish stajiga ega boʻlishi;* yo) pedagog xodimlarning ilmiy salohiyati darajasi: oliy maʼlumotli — 50%; oʻrta maxsus va kasbiy maʼlumotli — 40%; oʻrta maʼlumotli — 10%. j) taʼlim tashkilotining hududi: devor yoki panjara bilan oʻralganligi; tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; z) taʼlim tashkilotidagi xonalar uchun ajratiladigan minimal maydon oʻlchami: dars mashgʻulotlari uchun: toʻgarak mashgʻulotlari xonasi — 15 m 2 ; ustaxona — 30 m 2 (agar mavjud boʻlsa); studiya va individual mashgʻulotlar xonasi umumiy maydoni — 20 m 2 (agar mavjud boʻlsa); umumnazariy va umumtaʼlim laboratoriya xonalari — 25 m 2 (agar mavjud boʻlsa); i) oʻquv auditoriyalarida taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablar: elektron yoki oddiy doska — 1 dona; proyektor — 1 dona; auditoriyaning yoritilish darajasi — 400 lyuks; i 1 ) taʼlim jarayoni ovozli videoyozuvga qayd etilishi (bunda ovozli videoyozuv kamida bir oy davomida saqlanishi lozim);* y) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hududiy organining sanitariya-gigiyena normalari, qoidalari va normativlariga muvofiq boʻlishi; k) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitar vrachining 2009-yil 4-iyundagi 0266-09-son Nogironlar va aholining imkoniyati cheklangan katta yoshdagi va bolalar guruhlari tomonidan foydalaniladigan turar-joy va jamoat binolarini loyihalashtirish va qurishning sanitariya normalari va qoidalariga muvofiq boʻlishi; l) qoʻshimcha taʼlim boʻyicha taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma berilishi; m) chet tillarga oʻqitgan hollarda, chet tili oʻqituvchilarida B2 va undan yuqori darajadagi Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan beriladigan bilimlar darajasi va chet tilini bilish va egallab olganlik darajasi toʻgʻrisida davlat namunasidagi malaka sertifikati yoki yetakchi xalqaro va baholash tizimlarining amaldagi sertifikati (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) mavjud boʻlishi;* n) chet tillariga oʻqitgan hollarda, pedagoglarning tegishlicha kasbiy rivojlantirish taʼlim tashkilotlarida malakasi oshirilgan boʻlishi hamda har uch yilda malakasi oshirib borilishi.* 10. Izoh: * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ” ;

g) 7-ilovaning 9-pozitsiyasi uchinchi ustunida:

quyidagi mazmundagi “a 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:

“a 1 ) tayanch mutaxassisliklar va kasblarga muvofiq boʻlgan yoʻnalishlar boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun qoʻshimcha kasbiy bilim, malaka va koʻnikmalarning zarur hajmi egallanishini, shuningdek, kasbiy bilim, koʻnikma va malakalarning chuqurlashtirilishi hamda yangilab borilishini taʼminlashga oid faoliyatga mos kelmaydigan taʼlim faoliyatini amalga oshirmaslik;*”;

“g” kichik banddagi “Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 16-aprel,

176 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.04.2026-y., 09/26/176/0368-son)

lex.uz