UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 16-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 16 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ШАКЛИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасига мувофиқ, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 71-позицияси «Фаолият турининг номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шиша идишлар, металл парча ва чиқиндиларини ҳамда бошқа иккиламчи хомашёни қабул қилиш (харид қилиш) хизматлари».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:

«5 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслар учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно)».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 144-сон қарори билан тасдиқланган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низомда :

а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида» сўзлари «ҳудудий тегишлилик бўйича Давлат хизматлари марказида» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-банддаги «(фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) ва санъат (хореография, театр санъати, тасвирий ва амалий санъат)» сўзлари «(чолғу ижрочилиги, вокал санъати, халқ ижодиёти) ва санъат (хореография, тасвирий санъат, амалий санъат, дизайн, актёрлик санъати)» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 10-банддаги «бир ёхуд бир неча таълим йўналишлари» сўзлари «бир ёки иккита мутахассислик» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 14-банддаги «5» рақами «5 — 7» рақамлари билан алмаштирилсин;

д) 16-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «(йўналишлари)» сўзи «ва мутахассисликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 18-бандда :

иккинчи хатбошидаги «(фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги)» сўзлари «(чолғу ижрочилиги, вокал санъати, халқ ижодиёти)» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши «хореография» сўзидан кейин «йўналиши» сўзи билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги «тасвирий ва амалий санъат мутахассисликлари» сўзлари «тасвирий санъат, амалий санъат ва дизайн йўналишлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «театр санъати мутахассисликлари» сўзлари «актёрлик санъати йўналиши» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 19-бандда :

«а» кичик банддаги «(фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги)» сўзлари «(чолғу ижрочилиги, вокал санъати, халқ ижодиёти)» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тасвирий санъат, амалий санъат ва дизайн — чизматасвир, рангтасвир, композиция фани»;

тўртинчи хатбошидаги «театр» сўзи «актёрлик» сўзи билан алмаштирилсин;

з) қуйидаги мазмундаги 20 1 — 20 4 -бандлар билан тўлдирилсин:

«20 1 . Жадвал бўйича қабул синовларига келмаган ўқувчилар учун қайта синовлар ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.

20 2 . Тегишли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича синов натижалари қабул синовлари якунлангандан сўнг уч кун мобайнида эълон қилинади.

20 3 . Болалар мусиқа ва санъат мактабларида қабул синовлари ўтказилиши даврида белгиланган тартибда апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун 3 — 5 нафар мутахассис ўқитувчилардан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссияси таркиби таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Апелляция комиссияси таркибига қабул комиссияси аъзоларининг киритилиши тақиқланади.

Қабул синовини ўтказган қабул комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиб, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.

Апелляция шикоятлари қабул синовлари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан бир кун муддатда кўриб чиқилади.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ ўқувчининг ижодий қобилиятини қайта аниқлайди.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қабул синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ёки қабул синови натижаларини қайта баҳолаш орқали ўзгартириш қарорларидан бирини қабул қилади.

20 4 . Қабул синовлари натижалари тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар кесимида алоҳида қабул қайдномаларига киритилади.

Ушбу қабул қайдномалари ҳар бир йўналиш ва мутахассислик бўйича қабул комиссияси раиси ва қабул комиссиясининг котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади»;

и) 26-банддаги «қўшимча таълимга қўйиладиган» сўзлари «болалар мусиқа ва санъат мактабларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 30-бандда :

биринчи хатбошидаги «(фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) ва санъат (хореография, тасвирий санъат, амалий санъат, театр санъати)» сўзлари «(чолғу ижрочилиги, вокал санъати, халқ ижодиёти) ва санъат (хореография, тасвирий санъат, амалий санъат, дизайн, актёрлик санъати)» сўзлари билан алмаштирилсин;

жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Т/р Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Қабул ёши Ўқиш муддати I. Мусиқа йўналиши Таълим йўналиши: Чолғу ижрочилиги 1. Фортепиано ижрочилиги 7 — 10 7 йил 2. Торли чолғулар ижрочилиги (скрипка, альт, виолончель, контрабас) 7 — 10 7 йил 3. Эстрада чолғулари ижрочилиги: фортепиано, торли чолғулар (скрипка, альт, виолончель, контрабас); 7 — 10 7 йил дамли ва зарбли чолғулар (кларнет, саксофон, труба, тромбон, урма-зарбли чолғулар), гитара, бас гитара 7 — 12 5 йил 4. Халқ чолғулари ижрочилиги (най, қўшнай, чанг, қонун, рубоб прима, қашқар рубоби, афғон рубоби, танбур, дутор, дутор бас, ғижжак, ғижжак альт, ғижжак қобуз бас, ғижжак қобуз контрабас, доира, баян, аккордеон, гитара) 7 — 12 5 йил 5. Дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги (флейта, гобой, кларнет, саксофон, фагот, труба, баритон, тромбон, валторна, туба, урма-зарбли чолғулар) 7 — 12 5 йил 6. Анъанавий чолғулар ижрочилиги (най, қўшнай, чанг, қонун, ғижжак, қашқар рубоб, танбур, дутор, уд, доира) 7 — 12 5 йил Таълим йўналиши: Вокал санъати 7. Анъанавий хонандалик 7 — 12 5 йил 8. Академик хонандалик 7 — 12 5 йил 9. Эстрада хонандалиги 7 — 12 5 йил Таълим йўналиши: Халқ ижодиёти 10. Бахшичилик ижрочилиги 7 — 12 5 йил 11. Фольклор ижрочилик санъати 7 — 12 5 йил 12. Аския санъати 7 — 12 5 йил II. Санъат йўналиши Таълим йўналиши: Хореография 13. Классик рақс ижрочилиги 7 — 12 5 йил 14. Халқ рақси ижрочилиги 7 — 12 5 йил 15. Эстрада рақс ижрочилиги 7 — 12 5 йил Таълим йўналиши: Тасвирий санъат 16. Дастгоҳли рангтасвир 7 — 12 5 йил 17. Хаттотлик ва миниатюра 7 — 12 5 йил 18. Графика 7 — 12 5 йил 19. Ҳайкалтарошлик 7 — 12 5 йил Таълим йўналиши: Амалий санъат 20. Бадиий ёғоч ўймакорлиги 7 — 12 5 йил 21. Бадиий ганч ўймакорлиги 7 — 12 5 йил 22. Бадиий наққошлик 7 — 12 5 йил 23. Бадиий кулолчилик 7 — 12 5 йил 24. Бадиий мисгарлик 7 — 12 5 йил 25. Бадиий заргарлик 7 — 12 5 йил 26. Бадиий зардўзлик 7 — 12 5 йил 27. Бадиий каштачилик 7 — 12 5 йил 28. Қўғирчоқ ясаш технологияси 7 — 12 5 йил Таълим йўналиши: Дизайн 29. Архитектура дизайни 7 — 12 5 йил 30. Либослар дизайни 7 — 12 5 йил 31. Компьютер графикаси дизайни 7 — 12 5 йил 32. Флористика дизайни 7 — 12 5 йил Таълим йўналиши: Актёрлик санъати 33. Театр ва кино актёрлиги 7 — 12 5 йил 34. Қўғирчоқ театри актёрлиги 7 — 12 5 йил » ;

л) қуйидаги мазмундаги 31 1 -банд билан тўлдирилсин:

«31 1 . Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш ўзбек, қорақалпоқ ва рус ва бошқа тилларда олиб борилади»;

м) қуйидаги мазмундаги 38 1 -банд билан тўлдирилсин:

«38 1 . Болалар мусиқа ва санъат мактаби битирувчиларига бериладиган гувоҳнома бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида, мазкур Низомга иловага мувофиқ тасдиқланган шаклга мувофиқ тайёрланади»;

н) 39-банд «инобатга олган ҳолда» сўзларидан кейин «ўқув йили бошида» сўзлари билан тўлдирилсин;

о) 44-бандда :

иккинчи хатбошидаги «ҳудудий халқ таълими» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, «Маданият таълими маркази» давлат муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Қўшимча таълимга қўйилган» сўзлари «болалар мусиқа ва санъат мактабларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «қўшимча таълимга» сўзлари «болалар мусиқа ва санъат мактабларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

п) 46-бандда :

иккинчи хатбошидаги «қўшимча таълимга қўйилган» сўзлари «болалар мусиқа ва санъат мактабларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «бир неча таълим йўналиши» сўзлари «бир ёки иккита мутахассислик» сўзлари билан алмаштирилсин;

р) 51-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қўшимча таълимга қўйилган» сўзлари «болалар мусиқа ва санъат мактабларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

с) 54-бандда :

биринчи хатбошидаги «Халқ таълими» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мусиқа йўналишлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар — Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида, тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар — Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар»;

т) қуйидаги мазмундаги 54 1 — 54 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«54 1 . Болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари ва директор ўринбосарлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган менежерлик ўқув курсларида ўқитилади.

54 2 . Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг педагог ходимлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курсларига жалб этилади.

54 3 . Малака ошириш ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши ҳамда мустақил малака ошириши белгиланган тингловчиларнинг якуний аттестацияси ўтказиладиган даврда уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади, ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.

Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш учун бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ётоқхона ва кунлик харажатлари ҳамда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган ташкилот ҳисобидан қопланади»;

у) 57-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўринбосарларига 27 календарь кундан ҳамда ўқитувчи,» сўзлари «ўринбосарларига, ўқитувчи ва» сўзлари билан алмаштирилсин;

ф) 59-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг самарали фаолият юритишини таъминлаш, уларга илмий-услубий ёрдам кўрсатиш «Маданият таълими маркази» давлат муассасаси томонидан амалга оширилади»;

х) 60-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«60. Болалар мусиқа ва санъат мактабларига бевосита раҳбарликни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда «Маданият таълими маркази» давлат муассасаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор амалга оширади»;

учинчи хатбошидаги «Халқ таълими» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин;

ц) 61-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «уйлари, клублар» сўзлари «марказлари» сўзи билан алмаштирилсин;

ч) қуйидаги мазмундаги 61 1 -банд билан тўлдирилсин:

«61 1 . Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари «Маданият таълими маркази» давлат муассасаси билан келишилган ҳолда, шунингдек, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари таълим муассасаси директори тавсиясига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;

ш) 69-бандда :

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«асосий машғулотлардан ташқари турли ўқув курсларини ташкил этишдан олинган маблағлар;»;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

э) 74-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг намунавий штатлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади»;

ю) 80-банднинг биринчи хатбошиси «ўқув йили якунида» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;

я) қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:

«Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Болалар мусиқа ва санъат мактаби битирувчиларига ўқишни тугатганлиги тўғрисида бериладиган гувоҳноманинг

Болалар мусиқа ва санъат мактаби гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

Болалар мусиқа ва санъат мактаби гувоҳномаси намунаси 100 х 150 мм ўлчовда тўқ кўк рангли ледериндан тайёрланган. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда юқорида давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI» сўзлари ёзилган, марказда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида «GUVOHNOMA» сўзи ёзилган.

Гувоҳноманинг ички варақ ўлчами — 95 х 142 мм, жойлашиш тартиби — вертикал, офсет босма усулда, бўёқлар сони «оддий» — 4+N.

Гувоҳноманинг чап варағида тўққизта позицияда: MT ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.

Муқова материали ранги тўқ кўк. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқовали. Муқова материали — бумвинил (қоғоз қатлами асоси — поливинилхлорид) тўқ кўк рангли, материал қалинлиги — 170+20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда юқорида давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI», марказда диаметри 40 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, пастроқда давлат тилида «GUVOHNOMA» номи қиздириб нақш солиш орқали ёзилади.

Қоғоз тафсилоти:

қоғоз — 100 фоиз пахта толасидан, қалинлиги — 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури;

ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси бор;

кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги — 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади;

кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги — 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Босма тафсилоти:

босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланади;

ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирилмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

тангир сеткаларининг бири «ирис» эффекти қўлланган ҳолда чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади;

ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири бўлади, диаметри — 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади;

бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан нусха кўчирилмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

ички варақнинг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади;

чап тарафда кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган «BOLALAR MUSIQA VA SANʼAT MAKTABI GUVOHNOMASI» сўзлари бирикмасидан иборат. Кичик матннинг юқори қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI BOLALAR MUSIQA VA SANʼAT MAKTABI GUVOHNOMASI» сўзлари жойлашади. Нусха кўчириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади;

серия «MT» ва етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.

Гувоҳноманинг ички чап томони (Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) OʻZBEKISTO N RESPUBLIKASI MADA N IYAT VAZIRLIGI BOLALAR MUSIQA VA SA N ʼAT MAKTABI GUVO HN OMASI MT № 0000000 ________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ yilda ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (viloyat, shahar, tuman) _______-son bolalar musiqa va sanʼat maktabiga oʻqishga kirib, 20______ yilda _______-son bolalar musiqa va sanʼat maktabining toʻla sinfini _____________________________________________________ yoʻnalishi ______________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha tamomladi.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони Bolalar musiqa va sanʻat maktablari uchun belgilangan davlat taʼlim talablariga muvofiq oʻquv fanlaridan olgan bilim ва koʻnikmalari quyidagicha baholandi: Oʻquv fanlari Baholari 1. __________________________________________ ___________________________________________ 2. __________________________________________ ___________________________________________ 3. __________________________________________ ___________________________________________ 4. __________________________________________ ___________________________________________ 5. __________________________________________ ___________________________________________ 6. __________________________________________ ___________________________________________ 7. __________________________________________ ___________________________________________ Direktor ___________________ _________________ imzo (ismi va familiyasi) M.Oʻ 20____ yil «_____»__________________da berildi. Roʻyxat raqami ____________ » .

4. Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савияси ва билимларини мунтазам ошириб бориш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 11 октябрдаги 812-сон қарорининг 2-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси» ва «сержантлар тайёрлаш мактаблари» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети» ва «Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Сержантлар тайёрлаш олий мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 985-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш таркибининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Олий таълимдан кейинги таълим бўлими бошлиғи».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 111-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат авиациясининг авиация ходимларига мансуб лавозимлар рўйхатининг рус тилидаги матнида :

а) 2-банднинг «д» кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в Военном авиационном институте университета военной безопасности и обороны Республики Узбекистан:»;

б) 4-банддаги «высшего военного авиационного училища» сўзлари «Военного авиационного института университета военной безопасности и обороны Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида :

а) 2-илова қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:

«11 1 . Жисмоний шахсларни газ тармоқларига улашда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

б) 3-илова қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:

«11 1 . Жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улашда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

в) 4-илова қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:

«11 1 . Жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улашда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:

«5 1 . Жисмоний шахсларга ЭРИ калитларининг сертификатларини беришда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 5-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тайёрлаш — металл парчаларини сотиб олиш, саралаш ҳамда кесиш, майдалаш ва (заруратга кўра) пресслаш орқали ўлчамга келтириш»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тайёрловчи — қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндиларини харид қилиш, уларни тайёрлаш (саралаш ҳамда кесиш, майдалаш ва (заруратга кўра) пресслаш орқали ўлчамга келтириш) ҳамда қайта ишловчи корхоналарга реализация қилиш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъекти;»

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«қайта ишлаш ва реализация қилиш — тайёрланган (сараланган ва ўлчамга келтирилган) қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндиларини технологик ишлов бериш (қайта эритиш, қуйиш, прокатлаш ёки бошқа металлургик қайта ишлаш амалиётлари) орқали ярим тайёр ёки тайёр металл маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш;

қайта ишловчи ва реализация қилувчи — қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндиларини қабул қилиш (харид қилиш) ҳамда уларга технологик ишлов бериш (қайта эритиш, қуйиш, прокатлаш ёки бошқа қайта ишлаш амалиётлари) орқали ярим тайёр ёки тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни реализация қилиш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъекти».

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорида :

а) 3-бандда :

«а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20 фоиз — ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларида ўқитувчиларга мутахассислик фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда тарбиячиларга, шу жумладан, тарбиячилар ёрдамчиларига;»;

«б» кичик банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарори» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги 792-сон қарори» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:

«г) Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар битирувчиларига бериладиган диплом ва дипломга илова бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида, тасдиқланган намунага мувофиқ тайёрланади»;

б) 1-иловада :

3-банддаги «Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:

«8 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда мусиқа, рақс, театр, халқ ижодиёти, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари (касб ва мутахассисликлари) бўйича таълим берилади.»;

12-бандда :

биринчи хатбошидаги «Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 12 1 ва 12 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«12 1 . Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда мутахассислик фанларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ихтисослик ўқув режаларини тузишда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг таянч ўқув режалари доирасида умумий ўрта таълим фанларининг намунавий ўқув режаларига ўзгартириш киритилади.

12 2 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бепул таъминланади»;

15-банддаги «Халқ таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 16 1 — 16 4 -бандлар билан тўлдирилсин:

«16 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари директорлари ва директор ўринбосарлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда, Маданият вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган менежерлик ўқув курсларида ўқитилади.

16 2 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларининг педагог ходимлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курсларига жалб этилади.

16 3 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг:

умумтаълим фанлари бўйича ўқитувчилари — А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказларида режа асосида бепул;

мутахассислик фанлари бўйича педагог ходимлар — Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар.

16 4 . Малака ошириш ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши ҳамда мустақил малака ошириши белгиланган тингловчиларнинг якуний аттестацияси ўтказиладиган даврда уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади, ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.

Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш учун бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ётоқхона ва кунлик харажатлари ҳамда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган ташкилот ҳисобидан қопланади»;

17-банднинг биринчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 17 1 ва 17 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«17 1 . Ўқувчиларнинг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқишини кўчириш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда бўш ўринга ижодий синов натижаларига кўра комиссия хулосаси асосида амалга оширилади.

17 2 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар битирувчи ўқувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади»;

18-банднинг «а» кичик бандида :

олтинчи хатбошидаги «5-синфдан» сўзлари «5 ва 7-синфлардан» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«8-синфдан (Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатига)»;

19-банднинг биринчи хатбошиси «кўриб чиқиш бўйича» сўзларидан кейин «қабул» сўзи билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 20 1 — 20 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«20 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ижодий синовлар қуйидаги тартибда ўтказилади:

ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг комиссияси тегишли касб ва ихтисослик бўйича баҳолаш комиссияси таркибига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этади;

ижодий синовлар бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғи билан тегишли йўналишлар бўйича 3 нафардан кам бўлмаган таркибда тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилардан шакллантирилган баҳолаш комиссиялари ташкил этилади;

баҳолаш комиссияси таркибига соҳанинг етук мутахассислари ва бошқа таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари киритилиши мумкин.

20 2 . Ижодий синов видеотасвирлари ва амалий ишлари ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг махсус хоналарида бир йил сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.

20 3 . Ижодий синовлар натижалари тегишли касб ва ихтисослик кесимида алоҳида имтиҳон қайдномаларига киритилади.

Ушбу имтиҳон қайдномалари ҳар бир йўналиш бўйича баҳолаш комиссияси раиси ва комиссиянинг масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади»;

21-банддаги «Комиссия» сўзи «Баҳолаш комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банддаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

39 ва 49-бандлардаги «ҳудудий халқ таълими бўлимлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 40 1 -банд билан тўлдирилсин:

«40 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ижодий синовлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун 5 — 7 нафар соҳанинг етук мутахассислари ва малакали ўқитувчилардан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссияси таркиби таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Апелляция комиссияси таркибига баҳолаш комиссияси аъзоларининг киритилиши тақиқланади.

Ижодий синовни қабул қилган баҳолаш комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиб, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.

Апелляция шикоятлари апелляция комиссияси томонидан бир кун муддатда кўриб чиқилади.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси номзоднинг ижодий синовдаги овозли видеоёзувлари ёки ижодий ишларини тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида ҳар томонлама ўрганади.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш ёки қўйилган балларни қайта баҳолаш натижасига кўра ўзгартириш қарорларидан бирини қабул қилади»;

қуйидаги мазмундаги 6 1 -боб билан тўлдирилсин:

«6 1 -боб. Ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ва ўқувчилар ўқишини кўчириш

51 1 . Ўқувчилар ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин:

ўз хоҳишига биноан;

ўқишнинг бошқа таълим муассасаларига кўчирилиши муносабати билан;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

ўқувчининг суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

вафот этганлиги сабабли.

51 2 . Директорнинг ўқувчини ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардан четлаштириш тўғрисидаги буйруғига қуйидагилардан бири асос бўлади:

ота-онанинг аризаси;

педагогик кенгаш қарори;

ўқитувчининг билдиришномаси.

51 3 . Академик ўзлаштира олмаган, ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларини бузган ўқувчилар педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, ҳудуддаги бошқа мактабга).

51 4 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар доирасида ўқувчиларни бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказиш ҳамда бошқа таълим муассасаларидан ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқувчилар ўқишини кўчириш учун таълим муассасаси директорининг буйруғига асосан 5 — 7 нафардан иборат таркибда кўчириш комиссияси (кейинги ўринларда — кўчириш комиссияси) тузилади.

51 5 . Кўчириш комиссияси таркибига таълим муассасаси директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Таълим муассасаси директори кўчириш комиссияси раиси ҳисобланади.

Кўчириш комиссияси ўқув йили давомида фаолият юритади.

51 6 . Кўчириш комиссияси томонидан бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказишда ҳамда ўқишини кўчиришда ўқувчининг мазкур йўналиш бўйича давлат таълим талабларининг минимал даражасини билиши ҳисобга олинади.

51 7 .Ўқувчилар бир йўналишдан бошқа йўналишга ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 1 — 9-синфларида ўқув йили давомида ўтказилади.

10-11-синфларда бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказишга йўл қўйилмайди.

51 8 . Ўқувчиларнинг бошқа таълим муассасаларидан ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқиши ўқув йили давомида бўш ўринга танлов асосида кўчирилади.

51 9 . Кўчириш комиссиясининг қарори ижобий бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги рухсати билан (таълим муассасаси доирасидаги бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказиш бундан мустасно), кўчириш комиссияси қарорига асосан таълим муассасаси директори ўқувчини танлаган йўналишига ўтказиш ёки ўқувчининг ўқишини кўчириш тўғрисида буйруқ чиқаради.

51 10 . Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилиниши ва ўтказилиши мумкин.

51 11 . Ўқувчининг бошқа таълим муассасасидан ўқишини кўчиришда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ўқувчининг ёзма аризаси, ўқувчи вояга етмаган бўлса, унинг ота-онасидан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) аризаси;

б) таҳсил олаётган таълим муассасасининг номи, йўналиши, мутахассислиги ва синфи кўрсатилган ҳолда ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақида табель»;

56-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Молия вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

57-банднинг биринчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлигининг» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

63-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ўқишга кунлик қатнаб, таълим муассасаси ошхонасидан овқатланмайдиган ўқувчилардан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризасига кўра ўқувчилар таъминоти учун тўлов ундирилмайди»;

в) 3-иловада :

3-банддаги «Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасида» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«санъат соҳасини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

ёшларнинг изчил интеллектуал, маданий ва маънавий-ахлоқий камол топишга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш, уларни она Ватанга, юксак фуқаролик, инсонийлик фазилатларига, миллий ғояларга, ўз халқининг маънавий-тарихий, умумбашарий қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқараш ва фикрлашга эга бўлган ҳар томонлама етук шахсни шакллантириш»;

8-банддаги «Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банддаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:

«10 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бепул таъминланади»;

14-банддаги «ижрочилиги мутахассисликлари» сўзлари «йўналишлари (касб ва мутахассисликлари)» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Ўқувчиларнинг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқиши бўш ўринга танлов асосида кўчирилади»;

қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:

«18 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар битирувчи ўқувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тасдиқланади»;

19-банднинг биринчи хатбошиси «мактаб-интернатлар» сўзларидан кейин «ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган» сўзлари билан тўлдирилсин;

21-банднинг учинчи хатбошиси «(олий маълумотга эга бўлган мутахассислар билан таъминлангунга қадар)» сўзларидан кейин «ўқув-ишлаб чиқариш таълими устаси ва» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 22 1 — 22 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«22 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари директорлари ва директор ўринбосарлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда, Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил қилинадиган менежерлик ўқув курсларида ўқитилади.

22 2 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларининг педагог ходимлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курсларига жалб этилади.

22 3 . Малака ошириш ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши ҳамда мустақил малака ошириши белгиланган тингловчиларнинг якуний аттестацияси ўтказиладиган даврда уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади, ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.

Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш учун бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ётоқхона ва кунлик харажатлари ҳамда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган ташкилот ҳисобидан қопланади»;

23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларида» сўзлари «А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банднинг биринчи хатбошиси «кўриб чиқиш бўйича» сўзларидан кейин «қабул» сўзи билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 26 1 — 26 6 -бандлар билан тўлдирилсин:

«26 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ижодий синовлар қуйидаги тартибда ўтказилади:

ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг комиссияси тегишли касб ва ихтисослик бўйича баҳолаш комиссияси таркибига номзодларни ўз вақтида тасдиқлаш учун Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этади;

ижодий синовлар бошланишидан олдин Ўзбекистон Бадиий академиясининг буйруғи билан тегишли йўналишлар бўйича 3 нафардан кам бўлмаган таркибда тажрибали, малакали ва масъулиятли ўқитувчилардан шакллантирилган баҳолаш комиссиялари ташкил этилади;

баҳолаш комиссияси таркибига соҳанинг етук мутахассислари ва бошқа таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари киритилиши мумкин.

26 2 . Ижодий синов ишлари ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг махсус хоналарида бир йил сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади.

26 3 . Жадвал бўйича ижодий синовларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган ўқувчилар учун қайта ижодий синовлар ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.

26 4 . Тегишли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича имтиҳон натижалари ижодий синовлар якунлангандан сўнг уч кун мобайнида эълон қилинади.

26 5 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларда ижодий синовлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун 5 — 7 нафар соҳанинг етук мутахассислари ва малакали ўқитувчилардан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция комиссияси таркиби таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Апелляция комиссияси таркибига баҳолаш комиссияси аъзоларининг киритилиши тақиқланади.

Ижодий синовни қабул қилган баҳолаш комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиб, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.

Апелляция шикоятлари ижодий синовлар натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан бир кун муддатда кўриб чиқилади.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқишда апелляция комиссияси номзоднинг ижодий синовдаги овозли видеоёзувлари ёки ижодий ишларини тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида ҳар томонлама ўрганади.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш ёки қўйилган балларни қайта баҳолаш натижасига кўра ўзгартириш қарорларидан бирини қабул қилади.

26 6 . Ижодий синовлар натижалари тегишли касб ва ихтисослик кесимида алоҳида имтиҳон қайдномаларига киритилади.

Ушбу имтиҳон қайдномалари ҳар бир йўналиш бўйича баҳолаш комиссияси раиси ва комиссиянинг масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади»;

27-банддаги «Комиссия» сўзи «Баҳолаш комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга танловлар ҳар йили 5 — 20 июль кунлари ўтказилади»;

қуйидаги мазмундаги 4 1 -боб билан тўлдирилсин:

«4 1 -боб. Ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ва ўқувчилар ўқишини кўчириш

34 1 . Ўқувчилар ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардан қуйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин:

ўз хоҳишига биноан;

ўқишнинг бошқа таълим муассасаларига кўчирилиши муносабати билан;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

ўқувчининг суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

вафот этганлиги сабабли.

34 2 . Директорнинг ўқувчини ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардан четлаштириш тўғрисидаги буйруғига қуйидагилардан бири асос бўлади:

ота-онанинг аризаси;

педагогик кенгаш қарори;

ўқитувчининг билдиришномаси.

34 3 . Академик ўзлаштира олмаган, ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларини бузган ўқувчилар педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган мактабига қайтариб юборилади (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, ҳудуддаги бошқа мактабга).

34 4 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар доирасида ўқувчиларни бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказиш ҳамда бошқа таълим муассасаларидан ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқувчилар ўқишини кўчириш учун таълим муассасаси директорининг буйруғига асосан 5 — 7 нафардан иборат таркибда кўчириш комиссияси (кейинги ўринларда — кўчириш комиссияси) тузилади.

34 5 . Кўчириш комиссияси таркибига таълим муассасаси директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Таълим муассасаси директори кўчириш комиссияси раиси ҳисобланади.

Кўчириш комиссияси ўқув йили давомида фаолият юритади.

34 6 . Кўчириш комиссияси томонидан бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказишда ҳамда ўқишини кўчиришда ўқувчининг мазкур йўналиш бўйича давлат таълим талабларининг минимал даражасини билиши ҳисобга олинади.

34 7 . Ўқувчилар бир йўналишдан бошқа йўналишга ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 1 — 9-синфларда ўқув йили давомида ўтказилади.

10-11-синфларда бир йўналишдан бошқа йўналишга ўтказишга йўл қўйилмайди.

34 8 . Ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларидан ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқишини кўчириш ўқув йили давомида бўш ўринга танлов асосида амалга оширилади.

34 9 . Кўчириш комиссиясининг қарори ижобий бўлган тақдирда, Ўзбекистон Бадиий академияси рухсати билан (таълим муассасаси доирасидаги бир йўналишдан бошқасига ўтказиш бундан мустасно), кўчириш комиссияси қарорига асосан таълим муассасаси директори ўқувчини танлаган йўналишига ўтказиш ёки ўқувчининг ўқишини кўчириш тўғрисида буйруқ чиқаради.

34 10 . Ўқув йили тугаганда бўш ўринлар учун қўшимча танлов эълон қилиниши ва ўтказилиши мумкин.

34 11 . Ўқувчининг бошқа таълим муассасасидан ўқишини кўчиришда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ўқувчининг ёзма аризаси, ўқувчи вояга етмаган бўлса унинг ота-онасидан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) аризаси;

б) таҳсил олаётган таълим муассасасининг номи, йўналиши, мутахассислиги ва синфи кўрсатилган ҳолда ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақида табель»;

қуйидаги мазмундаги 37 1 — 37 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«37 1 . Ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг директори ва директор ўринбосарлари малака талабларида, меҳнат шартномаси (контракт)да ва ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар уставида назарда тутилган ўз функционал вазифаларини бажариши юзасидан масъулдирлар.

37 2 . Қуйидагилар Ўзбекистон Бадиий академиясининг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни бошқариш бўйича вазифалари ҳисобланади:

ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш, уларнинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат таълим талабларига мувофиқ, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг намунавий ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва намуналари, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ўқувчиларга глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш;

ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларга ўқишга қабул қилиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;

якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар битирувчиларига давлат намунасидаги дипломлар бериш.

37 3 . Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни бошқариш бўйича вазифалари ҳисобланади:

ўқитувчилар малакасини психологик-педагогик жиҳатдан оширишни ташкил этишда Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорлик қилиш;

умумтаълим фанлари ҳамда мусиқа йўналишлари бўйича илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш бўйича илмий-методик ёрдам кўрсатиш;

умумтаълим фанлари ҳамда мусиқа йўналишлари бўйича ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр эттириш ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқув-методик таъминланишини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш».

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарорида :

а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 73-банди еттинчи хатбошисидаги «Қуролли Кучлар Академиясида (Мудофаа вазирлиги ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчи кадрлари малакасини ошириш маркази)да» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида :

а) 3-илова қуйидаги мазмундаги 15 1 -банд билан тўлдирилсин:

«15 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 15-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

б) 4-илова қуйидаги мазмундаги 16 1 -банд билан тўлдирилсин:

«16 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 16-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

в) 5б-илова қуйидаги мазмундаги 15 1 -банд билан тўлдирилсин:

«15 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 15-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

г) 5в-илова қуйидаги мазмундаги 13 1 -банд билан тўлдирилсин:

«13 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 13-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:

«18 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади».

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «170» рақами «165» рақами билан алмаштирилсин;

б) 7-банддан «ДХХнинг расмий веб-сайтида ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Академияда ўқишга танлов бошланганлиги тўғрисида қабул йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан сўнг оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. Танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар қабул йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан 20 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги) расмий веб-сайтидан рўйхатдан ўтадилар»;

г) 11-банддаги «15 ноябрига» сўзлари «25 октябрига» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 15-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Дастлабки саралаб олиш тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ДХХ билан тузилган шартнома асосида номзоднинг она тили, тарих, математика ҳамда чет тили фанларидан билим даражасини аниқлаш мақсадида қабул йилидан олдинги йилнинг 25 октябридан 15 ноябригача ўтказилади»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тест топшириқлари шакли (фан мазмуни таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри), баҳолаш мезонлари, тест синовини ўтказиш муддатлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ва Академия томонидан тасдиқланади ҳамда расмий веб-сайтларга тест синовлари бўлиб ўтишидан камида бир ой олдин жойлаштирилади.

Тест синовлари якунланганидан сўнг 3 кун ичида тест синовлари натижалари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади»;

е) 19-банднинг биринчи хатбошисидаги «15 — 31 декабрь кунлари» сўзлари «ноябрь-декабрь ойларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 33-банднинг биринчи хатбошисидаги «июнь» сўзи «май» сўзи билан алмаштирилсин;

з) 35-банддаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 36-бандда :

биринчи хатбошидаги «Давлат тест маркази» ва «таълим муассасаларига» сўзлари тегишлича «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» ва «таълим ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ДХХнинг расмий веб-сайтида» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида» сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 49 , 51 ва 55-бандлардаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Академия Академияда ўқишга ёшларни жалб қилиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтидан рўйхатдан ўтадилар. Қабул йилидан олдинги йилнинг 1 — 20 октябрь кунлари I. Дастлабки саралаб олиш 2-босқич Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Дастлабки саралаб олиш тест синовларини ўтказади. Қабул йилидан олдинги йилнинг 25 октябридан 15 ноябригача ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли органлари Ҳужжатларни тўплайди ва дастлабки ўрганишни ўтказади. Қабул йилидан олдинги йилнинг 20 ноябридан 31 декабригача Мутахассис — психологлар Индивидуал психологик ҳамда психофизиологик ўрганиш ўтказади. Қабул йилидан олдинги йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ҳудудий ҳарбий-тиббий комиссия Тиббий кўрикдан ўтказади. Қабул йилидан олдинги йилнинг декабрь ойида Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссия Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг дастлабки босқичини ўтказади. Қабул йилининг январь ойида II. Махсус касбий танлаш 3-босқич ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли органлари Ҳужжатларни якуний ўрганади. Қабул йилининг январь — апрель ойларида Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича махсус комиссия Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг якуний босқичини ўтказади. Қабул йилининг март-апрель ойларида ДХХ бўлинма ва органлари ҳамда ПДХХнинг тегишли органлари Якуний суҳбат ўтказади. Қабул йилининг апрель-май ойларида Махсус ҳарбий-тиббий комиссия Якуний тиббий кўрикдан ўтказади. Қабул йилининг май ойида III. Тест синовлари 4-босқич Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Тест синовларини ўтказади. белгиланган муддатларда 5-босқич Қабул комиссияси 1. Ўқишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Тест синовлари натижалари тақдим этилганидан сўнг 5 кун муддатда 2. Академияга қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташ жойларига буйруқдан кўчирма юборади. Буйруқ чиққандан сўнг 10 кун муддатда » .

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар номзод ўқишга қабул қилингандан сўнг расмийлаштирилади»;

б) қуйидаги мазмундаги 57 1 -банд билан тўлдирилсин:

«57 1 . Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш учун зарур бўлган материаллар номзодларни Университетга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан эътиборан Университетнинг кадрлар бўлими томонидан 5 кун ичида тегишли идораларга юборилади».

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:

«11 1 . Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно)».

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди биринчи хатбошисидаги «бир баравари» сўзлари «эллик фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:

«12 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 12-бандида белгиланган йиғим суммаларининг 50 фоизи ундирилади»;

б) қуйидаги мазмундаги 30 1 -банд билан тўлдирилсин:

«30 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан мазкур низомнинг 30-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарорида :

а) 1-иловада :

14-банднинг биринчи хатбошисидаги «1 апрелигача» сўзлари «20 мартигача» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг (кейинги ўринларда — Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети) «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институти (кейинги ўринларда — Ҳарбий алоқа институти) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтига (кейинги ўринларда — Ҳарбий тиббиёт институти) ўқишга кириш истагини билдирган, тегишлилигича психология, педагогика ва муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасаларининг иккинчи босқичини, олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичи ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини тамомлаган талабалар (кейинги ўринларда — талабалар) тегишли олий таълим муассасалари ректорлари номига мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Аризалар олий таълим муассасалари томонидан улар жойлашган ҳудуддаги тегишли мудофаа ишлари бўлимларига икки кун муддатда юборилади»;

19 1 -банддаги «Қуролли Кучлар Академияси» сўзлари «Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети» сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банднинг биринчи хатбошисидаги «психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва» сўзлари «психология, педагогика ва муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;

36-бандда :

«а» кичик бандда :

биринчи хатбошидаги «10 апрелга» сўзлари «31 мартга» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий академик лицейлари» сўзлари «ҳарбий-академик лицейлар» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик бандда :

биринчи хатбошидаги «11 апрелдан 31 майгача» сўзлари тегишлича «1 апрелдан 20 майгача» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «олий ҳарбий авиация билим юртига» сўзлари «Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтига» сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банддаги «10 апрелгача» сўзлари «31 мартгача» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 39 1 -банд билан тўлдирилсин:

«39 1 . ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган номзодларнинг ягона базаси ҳар йил 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Билимни баҳолаш агентлигининг махсус ахборот тизимига киритилади»;

40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«40. Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар номзод ўқишга қабул қилингандан сўнг расмийлаштирилади»;

43 ва 45-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «11 апрелдан 31 майгача» сўзлари тегишлича «1 апрелдан 20 майгача» сўзлари билан алмаштирилсин;

47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«47. Дастлабки саралаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг рўйхатлари мазкур Низомга 9 а -иловага мувофиқ шаклда мудофаа ишлари бошқармалари ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан 1 июнга қадар ОҲТМ қабул комиссиясига юборилади.

ОҲТМ қабул комиссияларига тақдим этилаётган рўйхатларнинг тўғри, аниқ ва ҳаққонийлигига жавобгарлик масаласи шахсан мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари ҳамда ҳарбий қисмлар (муассасалар) командирлари (бошлиқлари) зиммасига юкланади»;

қуйидаги мазмундаги 47 1 -банд билан тўлдирилсин:

«47 1 . Дастлабки саралаб олиш тадбирларининг барчасида иштирок этмасдан муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганлиги сабабли ҳарбий хизматдан бўшатилган номзодларнинг йиғмажилдлари ушбу ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм (муассаса) рўйхатидан чиқарилган куни уларнинг яшаш (ҳарбий ҳисобга қўйиш) жойидаги мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғига юборилади.

Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи номзод танлаган ОҲТМ қабул комиссияси котиби билан ушбу номзодларни иштирок этмаган дастлабки саралаб олиш тадбирларида қатнашишини таъминлайди»;

59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«59. ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган номзодларнинг ягона базаси ҳар йил 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Билимни баҳолаш агентлигининг махсус ахборот тизимига киритилади»;

65-банддаги «10 июлига» сўзлари «5 июнига қадар (шу куни ҳам)» сўзлари билан алмаштирилсин;

71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«71. Ўқишни Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ҳарбий алоқа институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институтида давом эттириш истагини билдирган талабалар тегишли равишда таълим йўналишидаги 5 та фандан иборат мажмуа бўйича тест синовини топширади. Фанлар мажмуаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Ҳарбий алоқа институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институти томонидан ҳар йил февраль ойи якунига қадар тасдиқланади. Тасдиқланган фанлар мажмуаси ва фанлар бўйича ўқув дастурлари тест топшириқларини шакллантириш учун Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.

Тест топшириқлари Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Ҳарбий алоқа институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институти томонидан тавсия этилган профессор-ўқитувчилар томонидан Билимни баҳолаш агентлигида тузилади ва экспертизадан ўтказилади.

Тест топшириқлари китобидаги ҳар бир фан 20 та топшириқни ўз ичига олади. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 100 та саволга 3 соат 20 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади»;

76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«76. ОҲТМга ўқишга қабул қилиш жараёнида Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг (талабалар бундан мустасно) тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинадилар.

Тест синовлари натижаларига кўра Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ҳарбий алоқа институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институтида ўқишни давом эттириш истагини билдирган талаба номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолларда улар орасида биринчи икки фандан тест натижалари юқори бўлган талаба номзод қабул қилинади, шунда ҳам баллар тенг бўлиб қолган тақдирда, олий таълим муассасасида таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси юқори бўлган талаба номзод ўқишга қабул қилинади»;

77-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш учун зарур бўлган материаллар номзодларни ОҲТМга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан эътиборан ОҲТМ кадрлар бўлимлари томонидан 5 кун ичида тегишли идораларга юборилади»;

78-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«78. ОҲТМ томонидан ўқишга қабул қилинган номзодлар ҳамда уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини чақиртириш бўйича тегишли мудофаа ишлари бошқармалари ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) сўровнома юборилади.

ОҲТМнинг сўровномасига асосан ўқишга қабул қилинган номзодлар ҳамда уларнинг шахсий ҳужжатларининг йиғмажилдлари мудофаа ишлари бошқармалари ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан тегишли ОҲТМга юборилади»;

81-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаларига асосан Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ҳарбий тиббиёт институти ва Ҳарбий алоқа институтида таҳсил олишга яроқсиз деб топилган курсантлар ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариладилар ва дастлаб ўқишга кирган олий таълим муассасаларига ўқишни давом эттириш учун юбориладилар»;

87-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома бекор қилинганлиги» сўзлари «тегишли идоралар томонидан тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома расмийлаштирилмаганлиги ёки мазкур ҳуқуқдан маҳрум қилинганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш тадбирлари комплексини босқичма-босқич амалга ошириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) топшириш ва қабул комиссияларини ташкил этиш 1-босқич Номзодлар Мудофаа ишлари бўлимлари (ҳарбий қисм, муассасалар)га олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ариза (билдиргилар) топширади. 1 февралдан 31 мартгача 2-босқич Вазирликлар Олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияларини ташкил этади. 10 мартгача Қабул комиссияси Қабул комиссияси таркибида кичик комиссиялар тузади. 20 мартгача II. Ҳарбий-профессионал йўналтириш 3-босқич Вазирликлар Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва офицерлик касби ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилиш мақсадида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) раҳбарларини фаол жалб этган ҳолда, олий ҳарбий таълим муассасалари ва ҳудудий органларнинг, ҳарбий-академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари билан ўзаро алоқани йўлга қўяди. Доимий (битирувчилар билан сентябрь — январь) Ҳудудий органлар ЧҚБТ раҳбарлари билан (ҳар йилги) ўқув-методик йиғинлар ўтказади. Доимий Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ва ўқитувчилари Ёшларнинг ҳарбий қисм, ОҲТМ вакиллари, фахрийлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашувини ташкил этади. Доимий Жойлардаги таълим муассасаларининг аълочи битирувчилари билан учрашув, машқ йиғинлари, шунингдек, мақсадли тарғибот ишларини ташкил этади. сентябрь-октябрь Психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва олий тиббий таълим муассасалари ректорлари Талабалар орасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтига номзодларни танлаш ва офицерлик касбининг шарафлилигини тарғиб этишга қаратилган ташвиқот ишларини амалга оширади. сентябрь — январь III. Дастлабки саралаб олиш 4-босқич Мудофаа ишлари бўлимлари, ҳарбий қисм (муассасалар) Номзоднинг ҳужжатларини тўплайди ва ўрганади. Номзод билан якка тартибда суҳбат ўтказади. Бирламчи тиббий кўрикдан ўтказади. 1 февраль — 31 март Қабул комиссияси Индивидуал-психологик ўрганиш ўтказади. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолайди. Якуний тиббий кўрикдан ўтказади. 1 апрелдан 20 майгача Мудофаа ишлари бошқармалари, ҳарбий қисм (муассасалар) Дастлабки саралаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг рўйхатларини ОҲТМ қабул комиссиясига юборади. 1 июнгача Қабул комиссияси Номзодлар ҳақидаги маълумотларни Билимни баҳолаш агентлигининг махсус дастурига киритади. 5 июнгача IV. Тест синовларини ўтказиш ва ўқишга қабул қилиш 5-босқич Билимни баҳолаш агентлиги Тест синовларини ташкил этади. июль-август Тест синови натижаларини қабул комиссиясига тақдим этади. Тест синовлари тўлиқ якунланган куннинг эртасига 6-босқич Қабул комиссияси Ўқишга тавсия этилган номзодлар ҳақидаги маълумотларни Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этади. Икки кунлик муддатда Тест синовлари натижаларини эълон қилади. Тест синовлари натижалари тақдим этилгандан сўнг 2 кун муддатда Тегишли баённомаларни расмийлаштиради. Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг 1 кун муддатда ОҲТМга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштиради. Баённома тасдиқлангандан сўнг 2 кун муддатда Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш учун зарур бўлган материалларни тегишли идораларга юборади. Буйруқ қабул қилингандан сўнг 5 кун муддатда » ;

2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ТИЛХАТ Мен, _______________________________________________________________________________________________________________________________________ _ (Ф.И.О.) ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (олий ҳарбий таълим муассасасининг номи) ўқишга қабул қилинсам, ўқишни тугатганимдан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортсам, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлигим, содир этган жиноятим учун судланганлигим сабабли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилсам ёки бундай контрактни тузишдан бош тортсам, ўқиш даврида менга сарфланган бюджет маблағларини қоплаш бўйича тўлиқ моддий жавобгарлигим, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ менга тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, Ўзбекистон Республикасининг таклиф қилинган бошқа олий таълим муассасаларига ўқишимни кўчиришим ёхуд ўз хоҳишим билан ўқишдан кетишим тўғрисида огоҳлантирилдим. ______________ _________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20___ йил «_____» ___________ Биз, _____________________________________________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________ га ўқишга (олий ҳарбий таълим муассасасининг номи) киришга номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), фарзандимиз ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) ўқишга қабул қилинса, ўқишни тугатгандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортса, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилса ёки бундай контрактни тузишдан бош тортса, ўқиш даврида унга сарфланган бюджет маблағларини қоплаш бўйича тўлиқ моддий жавобгарлигимиз, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, Ўзбекистон Республикасининг таклиф қилинган бошқа олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириши ёхуд ўз хоҳиши билан ўқишдан кетиши тўғрисида огоҳлантирилдик. ______________ _________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ______________ _________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20____ йил «____» ____________ » ;

3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________га (туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________да (номзоднинг яшаш жойи) яшовчи ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (номзоднинг туғилган йили ва санаси) _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________дан (Ф.И.О.) АРИЗА Мени, ўз хоҳишимга кўра ________________________________________________________________________________________________________________________________________га (олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги) ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман. Тест синовларини ____________________ тилида ___________________ алифбосида топшираман. ___________________ (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ______________ (кирилл, лотин) Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ____________ тилида топшираман. Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат сирларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Ўқишга қабул қилинсам, бироқ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ менга тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, ўқишимни Ўзбекистон Республикасининг таклиф қилинган бошқа олий таълим муассасаларига кўчиришга ёки ўз хоҳишим билан ўқишдан кетишга розиман. ______________ _________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20___ йил «_____» _____________ » ;

4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« _________________________________________га (номзоднинг бевосита бошлиғининг номи) БИЛДИРГИ Мен, ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, Ф.И.О., лавозими, туғилган йили, санаси ва жойи, ҳарбий хизматга чақирилган йили ва санаси) Сиздан ўз хоҳишимга кўра мени ____________________________________________________________________________________________________________________________________________га (олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги) ўқишга кириш учун номзод сифатида юқори қўмондонликка тавсия этишингизни сўрайман. Тест синовларини _____________________ тилида ___________________ алифбосида топшираман. ___________________ (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ______________ (кирилл, лотин) Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ____________ тилида топшираман. Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат сирларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Ўқишга қабул қилинсам, бироқ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ менга тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, ўз хоҳишим билан ўқишдан кетишга розиман. ______________ _________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20___ йил «_____» _____________ » ;

5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« __________________________________________га (олий таълим муассасаси ректори Ф.И.О.) __________________________________________да (номзоднинг яшаш жойи) яшовчи _____________________________________ (номзоднинг туғилган йили ва санаси) _________________________________________дан (Ф.И.О.) АРИЗА Мени, ўз хоҳишимга кўра _________________________________________________________________________________________________________________________________________га (олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги) ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман. Тест синовларини ______________________ тилида __________________ алифбосида топшираман. ___________________ (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ______________ (кирилл, лотин) Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _______________ тилида топшираман. Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат сирларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Ўқишга қабул қилинсам, бироқ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ менга тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, ўз хоҳишим билан ўқишдан кетишга розиман. ______________ _________________________ (имзо) (Ф.И.О.) 20___ йил «_____» ____________ » ;

6-иловада :

номидаги «олий ҳарбий авиация билим юртида» сўзлари «Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «олий ҳарбий авиация билим юртида» сўзлари «Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Қабул йилининг 20 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтининг кичик қабул комиссияси томонидан инглиз ва рус тили фанлари бўйича саволлар шакллантирилади ҳамда кичик қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади»;

9-банднинг биринчи хатбошисидаги «олий ҳарбий авиация билим юртида» сўзлари «Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 9 а -илова билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга 9 а -ИЛОВА

_________________________га _________________ вилояти МИБдан дастлабки саралаб олиш _________ (ОҲТМ номи) ______________ (ҳудуд) ____________________________________________ тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодлар РЎЙХАТИ Т/р Ф.И.О., (паспорт (ID-карта) маълумотлари асосида) туғилган йили, миллати, паспорт (ID-карта) маълумотлари Маълумоти Яшаш жойидаги туман (шаҳар) ИИБдан маълумотнома Соғлиғи ҳолати бўйича маълумотнома Номзод ҳақида қўшимча маълумотлар (телефон рақами (оиласидан яна бир кишининг рақами), ОҲТМга ўқишга кириш учун имтиёз ва бошқалар) Тест синовларини қайси ҳудуддан ва қайси тилда топширади 1. ИСМОИЛОВ Акрамжон Алижон ўғли, 26.08.2000 йил, ўзбек. Паспорт (ID-карта) рақами: AD 0000000, Шахсий рақам (ЖШШИР): 00000000000000 Ўрта махсус, 2019 йилда Фарғона солиқ коллежини тамомлаган Профилактик ҳисобда турмайди Яроқли Тел: ___________ Тел: ___________ Тавсиянома рақами QК-000001, инглиз тилидан « В1 » сертификати мавжуд АВ-0000000 Фарғона вилоятида, ўзбек тилида 2. ПЎЛАТОВ Шерали Анвар ўғли, 28.03.2000 йил, тожик. Паспорт (ID-карта) рақами: AС 0000000, Шахсий рақам (ЖШШИР): 00000000000000 Ўрта, 2022 йилда Ургут туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабини тамомлаган Профилактик ҳисобда турмайди Яроқли Тел: ___________ Тел: ___________ Тавсиянома рақами QК-000001, инглиз тилидан « В1 » сертификати мавжуд АВ-0000000 Самарқанд вилоятида, рус тилида ... Изоҳ. 1. Рўйхатдаги барча маълумотлар тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган бўлиши шарт (паспорт (ID-карта), сертификат, маълумотнома ва бошқалар). 2. Номзодлар ҳақида қўшимча маълумотлар устунида номзод тўғрисида қуйидаги маълумотлар киритилиши шарт: телефон рақами; ОҲТМга ўқишга кириш учун имтиёз рақами, чет тилини билиш даражаси бўйича сертификат рақами (мавжуд бўлса); нотўлиқ оилада ўсган номзодлар (ота-онаси вафот этган бўлса, ўлим сабаблари кўрсатилиши шарт). 3. Рўйхатда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун шахсан ҳарбий округ (бирлашма)лар кадрлар бўлимлари, ҳарбий қисм командирлари ва муассаса бошлиқлари, шунингдек, вилоят МИБ бошлиқлари жавобгар ҳисобланади. 4. ОҲТМ қабул комиссиясига номзоднинг паспорт (ID-карта) ва имтиёз нусхаси ҳамда тиббий маълумотноманинг асл нусхаси рўйхат билан бирга юборилиши шарт. ___________ ВИЛОЯТИ МУДОФАА ИШЛАРИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ _______________ _______________ (ҳарбий унвони) (Ф.И.О.) 20__ йил «___» ___________ М. Ў. » ;

б) 2-илованинг 1 — 5-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети 2. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институти 3. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти 4. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти 5. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институти » .

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 10 1 -банд билан тўлдирилсин:

«10 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади».

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга :

а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «40» рақами «42» рақам билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 41 ва 42-иловалар билан тўлдирилсин:

«Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 41-ИЛОВА

Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия. 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш); б) қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ва реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар . Қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган юридик шахслар . 4. Лицензияловчи орган: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолиятини амалга ошириш учун: ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: а) юридик шахслар учун: номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчалари паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар; б) якка тартибдаги тадбиркор учун: фамилияси, исми, шарифи, ЖШШИР, банк ҳисобрақами, ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; мобил телефон рақами, турар жой телефон рақами (мавжуд бўлса); қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчаси паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар. 2. Қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисоб рақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида маълумот; в) ишлаб чиқариш объекти тўғрисида маълумот, шу жумладан: корхона паспорти, бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли, лойиҳа ҳужжатлари, технологик йўриқномалар ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар; қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш учун эритиш ускунасининг (печь) паспорти ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумот; г) раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари саноат хавфсизлиги соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси оширилганлиги ҳамда аттестациядан ўтказилганлиги, ходимларнинг касбий малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатларининг нусхалари (радиоактив металл парчаларини аниқлаш, портлаш хавфсизлиги, портловчи объектларни аниқлаш, малака тоифаси берилганлиги, махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар); д) қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш бўйича корхонанинг ички меъёрий ҳужжатлари мавжудлиги тўғрисида маълумот. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти бўйича — 10 иш куни; қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти бўйича — 20 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: 1. Қора металл парча ҳамда чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 1.1. Юридик шахс учун: а) қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: қабул қилувчининг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари, тасдиқнома нусхаси; қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш учун масъул шахслар тўғрисида маълумот; иш тартиби; қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари; қабул қилиниши таъқиқланган қора металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати;** б) рухсат берилган ҳудудда қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш, саралаш жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: сертификатланган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа ва ҳ.к.);* юклаш ва тушириш механизм ва ускуналари (металл парчалари учун юклагич, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит);* ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги.* 1.2. Якка тартибдаги тадбиркор учун: йиғиш майдони учун тегишли ер участкаси ва/ёки бинога эгалик ҳуқуқи (мавжуд бўлса). 2. Қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 2.1. Қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда кўринадиган ва қулай жойда қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: а) корхонанинг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари тўғрисида маълумот; б) иш тартиби тўғрисида маълумот; в) қора металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари тўғрисида маълумот; г) қабул қилиниши таъқиқланган қора металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати.** 2.2. Талабгор ҳудудида қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш технологик жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: а) дозиметрик ва радиацион кузатув мосламалари (сертификатланган радиометрлар, дозиметрлар);* б) белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа);* в) қора металл парча ва чиқиндиларини, қотишмаларининг кимёвий таркибини аниқлаш учун ускуналар (анализаторлар, спектрометрлар, лазер, рентген флоресанли, спектрал анализаторлар); г) юклаш ва тушириш машиналари ва ускуналари (металл парчаси юклагичи, қуйма, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит); д) пўлат эритиш печларида пўлат эригандан сўнг пўлатни комплекс қайта ишлайдиган агрегатда ишлов бериш;* е) белгиланган тартибда аккредитация қилинган синов лабораториясининг мавжуд бўлиши ҳамда ушбу лабораторияда эритилган пўлат ва тайёр маҳсулотларнинг ҳар бир партиясини қатъий сифат назоратидан ўтказиш тартиби мавжудлиги;* ж) ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги.* 2.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларига риоя этиши.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ. Радиоактив, кимёвий ифлосланган ва портловчан қора металл парча ва чиқиндилари аниқланган ҳолларда лицензиат зарур чораларни кўриш учун зудлик билан тегишли органларга белгиланган тартибда хабар беради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди асосида.

Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 42-ИЛОВА

Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия. 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш); б) рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ва реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: 1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган якка тартибдаги тадбиркорлар. 2. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия олиш мақсадида мурожаат қилган юридик шахслар. 4. Лицензияловчи орган: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолиятини амалга ошириш учун: ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: а) юридик шахслар учун: номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами); рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчалари паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар. б) якка тартибдаги тадбиркор учун: фамилияси, исми, шарифи, ЖШШИР, банк ҳисобрақами, ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; мобил телефон рақами, турар жой телефон рақами (мавжуд бўлса); рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси тўғрисида тегишли маълумот; қабул қилиш шохобчаси паспорти, бош режаси, муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар. 2. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами, телефон рақамлари, электрон почта ва веб-сайти манзили (мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги тўғрисида ариза; б) рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шохобчаси (шохобчалари) тўғрисида маълумот; в) ишлаб чиқариш объекти тўғрисида маълумот, шу жумладан: корхона паспорти, бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли, лойиҳа ҳужжатлари, технологик йўриқномалар ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар; рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш учун эритиш ускунасининг (печь) паспорти ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида маълумот; г) ташкилотнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари саноат хавфсизлиги соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси оширилганлиги ҳамда аттестациядан ўтказилганлиги, ходимларнинг касбий малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатларининг нусхалари (радиоактив металл парчаларини аниқлаш, портлаш хавфсизлиги, портловчи объектларни аниқлаш, малака тоифаси берилганлиги, махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар); д) рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш бўйича корхонанинг ички меъёрий ҳужжатлари мавжудлиги тўғрисида маълумот. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) фаолияти бўйича — 10 иш куни; рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти бўйича — 20 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: 1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 1.1. Юридик шахс учун: а) рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: қабул қилувчининг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари, тасдиқнома нусхаси; рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш учун масъул шахслар тўғрисида маълумот; иш тартиби; рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари; қабул қилиниши таъқиқланган рангли металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати; ** б) рухсат берилган ҳудудда рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш, саралаш жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: сертификатланган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа ва ҳ.к.);* юклаш ва тушириш механизм ва ускуналари (металл парчалари учун юклагич, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит);* ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги.* 1.2. Якка тартибдаги тадбиркор учун: йиғиш майдони учун тегишли ер участкаси ва/ёки бинога эгалик ҳуқуқи (мавжуд бўлса). 2. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари: 2.1. Рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилишда кўринадиган ва қулай жойда қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги таъминланиши лозим: а) корхонанинг номи, манзили, алоқа телефон рақамлари тўғрисида маълумот; б) иш тартиби тўғрисида маълумот; в) рангли металл парча ва чиқиндиларини қабул қилиш шартлари, қоидалари ва нархлари тўғрисида маълумот; г) қабул қилиниши таъқиқланган рангли металл парча ва чиқиндиларининг рўйхати;** 2.2. Талабгор ҳудудида рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш технологик жараёнларида талаб этиладиган асбоб-ускуналар, жумладан: а) дозиметрик ва радиацион кузатув мосламалари (сертификатланган радиометрлар, дозиметрлар);* б) белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ва калибрланган тарозилар (автомобиль, осма, платформа);* в) рангли металл парча ва чиқиндиларини, қотишмаларининг кимёвий таркибини аниқлаш учун ускуналар (анализаторлар, спектрометрлар, лазер, рентген флоресанли, спектрал анализаторлар); г) юклаш ва тушириш машиналари ва ускуналари (металл парчаси юклагичи, қуйма, боғланган ва бўлакли товарлар учун кўтариш мосламалари бўлган манипулятор (илгак, ушлагич, магнит);* д) ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари мавжудлиги;* 2.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларига риоя этиши.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ. Радиоактив, кимёвий ифлосланган ва портловчан рангли металл парча ва чиқиндилари аниқланган ҳолларда лицензиат зарур чораларни кўриш учун зудлик билан тегишли органларга белгиланган тартибда хабар беради. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ** Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди асосида. » .

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 27 1 -банд билан тўлдирилсин:

«27 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 27-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:

«9 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 9-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги 398-сон қарори билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди «а» — «д» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида тўрт йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

б) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида икки йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 650 баравари;

в) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтида икки йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 650 баравари;

г) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институтида:

тўрт йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 300 баравари;

беш йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;

д) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида:

беш йиллик ўқиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 600 баравари;

беш йиллик ўқиш (учувчилар таркибини тайёрлаш) учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 000 баравари».

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 апрелдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари Академиясининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарорида :

а) 1-иловада :

қуйидаги мазмундаги 25 1 -банд билан тўлдирилсин:

«25 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентга 6-иловадаги тўлов ставкаларининг 50 фоизи ундирилади»;

қуйидаги мазмундаги 35 1 -банд билан тўлдирилсин:

«35 1 . Техникаларни қайта рўйхатдан ўтказишда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентга 6-иловадаги тўлов ставкаларининг 50 фоизи ундирилади»;

б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:

«23 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентга 6-иловадаги тўлов ставкаларининг 50 фоизи ундирилади»;

в) 6-иловада :

қуйидаги мазмундаги 28 1 -банд билан тўлдирилсин:

«28 1 . Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентга 7-иловадаги тўлов ставкаларининг 50 фоизи ундирилади»;

қуйидаги мазмундаги 61 1 -банд билан тўлдирилсин:

«61 1 . Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентга 7-иловадаги тўлов ставкаларининг 50 фоизи ундирилади».

27. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларининг III боби «3. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари» бўлими 1-бандининг «Йиллик узайтирилган меҳнат таътили» устунидаги «27» рақами «56» рақами билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июлдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 14 1 -банд билан тўлдирилсин:

«14 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан мазкур Регламентнинг 14-бандида белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади».

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарорида :

а) 3-банддан «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 4-банддаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бюджет ва бюджетдан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада :

4 — 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. «Ибратли оила» кўкрак нишонини олиш учун номзод оила ҳар йили 1 мартга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу Низомга 1а-иловада келтирилган сўровномани тўлдиради ҳамда унга оиланинг эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилади.

Номзод оиланинг аризаси маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси билан биргаликда кўриб чиқилиб, ҳар йили 10 мартга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар шакллантирилади ва «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборилади.

Номзод оила бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида мазкур оила ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида оила аъзолари томонидан оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.

5. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари кўкрак нишонига тавсия қилинаётган номзод оилаларни ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркибда тузиладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссияси томонидан ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, уларнинг фаолиятига оид барча маълумотларни тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 15 мартга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборади.

6. Номзод оилаларни кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар ушбу Низомга 3-иловада келтирилган таркибда тузиладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси томонидан ҳар томонлама ўрганилиб, тегишли қарор қабул қилинади. Мазкур таклиф ва қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармалари томонидан ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборилади»;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Номзод оиланинг кўкрак нишони билан тақдирланганлиги тўғрисидаги хабарнома 10 майга қадар мазкур Низомга 3а-иловага мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.

Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланган оилаларга 15 май — Халқаро оила куни байрами арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади»;

қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:

«18 1 . Қўмитанинг махсус ахборот тизимида тақдим этилган «Ибратли оила» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари рақамли кўринишда юритилади»;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ибратли оила» кўкрак нишонига номзод оилаларни тақдирлаш

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Хотин-қизлар фаоли, Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, маҳалла еттилиги 1. Номзод оила ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ва ариза юборади. 2. Таклифларни «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали тақдим этади. Ҳар йили 1 мартга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари, «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссияси Номзод оилаларни ҳар томонлама ўрганади (ҳар бир комиссия аъзоси ўз хулосасини ЭРИ билан имзолайди) ва йиғилиш қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборади. Ҳар йили 15 мартга қадар 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш ҳудудий комиссияси Номзод оилаларни кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқади (ҳар бир комиссия аъзоси ўз хулосасини ЭРИ билан имзолайди), тегишли қарорлар қабул қилади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборади. Ҳар йили 1 апрелга қадар 4-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш комиссияси Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзод оилалар ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқади (ҳар бир комиссия аъзоси ўз хулосасини ЭРИ билан имзолайди) ва якуний хулосани қабул қилади. Ҳар йили 15 апрелга қадар 5-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Комиссиянинг хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғини чиқаради. Ҳар йили 5 майга қадар 6-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Номзод оила кўкрак нишони билан тақдирланиши юзасидан ЯИДХПдаги аризачининг шахсий кабинетига хабарнома юборади. Ҳар йили 10 майга қадар 7-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) Кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлайди. Ҳар йили 15 май — Халқаро оила куни арафасида » ;

қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА

Номзод оила томонидан «Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирлашнинг саралаш босқичида иштирок этиш учун

Т/р Талаб этиладиган маълумотлар* Эрнинг маълумотлари 1. ЖШШИР 2. Паспорт (ID-карта) серияси рақами 3. Иш жойи Хотиннинг маълумотлари 4. ЖШШИР 5. Паспорт (ID-карта) серияси рақами 6. Иш жойи Оиланинг маълумотлари 7. Никоҳ гувоҳномасининг серияси рақами 8. Эр-хотиннинг эришган ютуқлари (илова қилинади) 9. Оила аъзоларининг ўқиш жойи ва ўқишда эришган ютуқлари (илова қилинади) 10. Оила аъзоларининг илмий даражаси (агар бўлса, маълумот илова қилинади) 11. Оила аъзоларининг бандлик ҳолати 12. Агар бўлса, васийликка ёки ҳомийликка олган вояга етмаганлар ҳақида маълумот (илова қилинади) 13. Давлат мукофоти ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирлангани (гувоҳнома нусхаси илова қилинади) 14. Китоб, қўлланма ва асарлар яратгани ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт ривожига ҳисса қўшаётгани (асословчи маълумотлар илова қилинади) 15. Оила аъзоларининг наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади) 16. Ҳунарманд, спорт, тадбиркор, ижодкор, ҳарбий хизматчи (расмли маълумотлар илова қилинади) 17. Оила аъзоларининг судланган ёки судланмагани тўғрисида маълумотнома («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади) 18. Оила аъзоларининг ўртасида ажрим ҳолатлари мавжудлиги (Оила таркиби бўйича) 19. 10 йилдан ортиқ қайнона ва қайнота (бошқа қариндошлар) билан бирга намунали яшаб келаётган оила, унинг маҳалладаги ўрни ва «Яшил макон» лойиҳаси доирасида қилинган ишлари (расмли маълумотлар илова қилинади) Фарзандлари тўғрисида маълумот 20. ЖШШИР 21. Паспорт (ID-карта)/туғилганлик гувоҳномаси, серия рақами 22. Иш ёки ўқиш жойи 23. Фарзандлари эришган ютуқлари (илова қилинади)

2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссиясининг

1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши депутати (келишув асосида) 3. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари 5. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Ички ишлар бўлими бошлиғи 6. Лавозимига кўра — Савдо-саноат палатаси туман (шаҳар) бўлими раҳбари (келишув асосида) 7. Лавозимига кўра — Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари 8. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) касаба уюшмаси кенгаши раиси (келишув асосида) 9. Лавозимига кўра — Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи 10. Лавозимига кўра — «Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси (келишув асосида) 11. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси, ишчи гуруҳ масъул котиби »;

3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг

1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгаши депутати (келишув асосида) 3. Лавозимига кўра — ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи 4. Лавозимига кўра — ҳудудий С оғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи 5. Лавозимига кўра — ҳудудий Ички ишлар бошқармаси бошлиғи 6. Лавозимига кўра — Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбари (келишув асосида) 7. Лавозимига кўра — Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлими раҳбари 8. Лавозимига кўра — ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси (келишув асосида) 9. Лавозимига кўра — Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи 10. Лавозимига кўра — «Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси (келишув асосида) 11. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармалари мутахассиси, комиссия масъул котиби »;

қуйидаги мазмундаги 3а-илова билан тўлдирилсин:

«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА

НАМУНА «Ибратли оила» кўкрак нишони бўйича юборилган аризанинг натижаси юзасидан хабарнома Фуқаронинг Ф.И.О: Аризанинг натижаси Тавсия этилди/Рад этилди *агар танлов бўйича ғолиб деб топилган оилага: Яшаш манзилидаги Оила ва хотин-қизлар бўлимига мурожаат қилинг Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун my.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобиль телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг. Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код » ;

низомга 4-илованинг изоҳ қисми иккинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан мазкур Регламентнинг 21-бандида белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади».

31. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорида :

а) 3-иловада :

122-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«122. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилгач «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида мавжуд маълумотлар асосида автоматик равишда вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома юборилади, ариза берувчига ўлим ҳақида гербли гувоҳнома ва қабристонга тақдим этиш учун тегишли намунадаги маълумотнома берилади.

Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ўлим ҳақида гербли гувоҳнома олиш юзасидан ЯИДХП орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин, далолатнома ёзувлари Ўзбекистондан ташқарида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Ариза берувчи хоҳишига кўра гербли гувоҳномани Ўзбекистон ҳудуди доирасида почта алоқаси орқали олиши мумкин.

Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.

Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.

ФҲДЁ органи ўлим ҳақида гербли гувоҳнома бериш тўғрисидаги ЯИДХП орқали келиб тушган аризани кўриб чиқишда, агар далолатнома ёзуви ариза берилган ФҲДЁ бўлимининг ўзида қайд этилган бўлса, бир иш куни ичида, бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, уч иш куни ичида ўлим ҳақида гербли гувоҳнома расмийлаштириб, ариза берувчининг ўзига ёки у томонидан аризада кўрсатилган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими томонидан ариза берувчига белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали хабарнома юборилади.

Агар «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида вафот этган шахснинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўйича маълумот мавжуд бўлса, унинг вафот этганлиги ҳақидаги маълумот туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидаги «Белгилар учун» устунига киритилади»;

қуйидаги мазмундаги 192 1 ва 192 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«192 1 . Хорижий давлатнинг ваколатли органида туғилиши қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг фарзанди ёҳуд Ўзбекистонда туғилган шахснинг маълумотлари легализация қилинган ёки апостиль қўйилган туғилганликни тасдиқловчи ҳужжатлари (гувоҳнома, сертификат ва бошқа тегишли ҳужжатлар) асосида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилади, бундан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

Бунда туғилганликни тасдиқловчи ҳужжат давлат тилига таржима қилинган ҳамда таржимоннинг имзоси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.

Агар туғилганликни тасдиқловчи ҳужжатда боланинг фамилияси ва (ёки) ота исми кўрсатилмаган бўлса, фамилияси ва (ёки) ота исми «XXX» белгилари қўйилган ҳолда ахборот тизимига киритилади.

Хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган туғилганликни тасдиқловчи ҳужжатни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиш учун вояга етмаган шахснинг ота-онаси ёки улардан бири, вояга етган шахснинг ўзи, васий ёки ҳомийси ёҳуд ушбу шахслар нотариал тасдиқланган ишончнома асосида ваколат берган бошқа шахслар ФҲДЁ органига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

192 2 . Хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган туғилганликни тасдиқловчи ҳужжатни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиш ҳақидаги ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилиши мумкин.

Ариза ЯИДХП орқали электрон шаклда берилган тақдирда, ариза берувчининг шахси Face-ID ёки MyID тизимлари орқали тасдиқланади.

Натижаси юзасидан ФҲДЁ органи бир иш куни ичида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига аризани кўриб чиқиш вақти ва ўзи билан ушбу Қоидаларнинг 192 1 -бандида белгиланган тегишли ҳужжатларни асл нусхасини олиб келиши ҳақида хабарнома юборади.

Бунда хабарнома юборилган кундан бошлаб, беш иш куни ичида ариза берувчилар тегишли ФҲДЁ органига мурожаат қилмаса ҳамда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этмаса, ушбу ариза кўриб чиқилмайди»;

б) 5-иловада :

2-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома келиб тушиши билан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўлим ҳақида далолатнома ёзувини автоматик равишда қайд этади ва ўлим ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимларига ҳамда вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (кейинги ўринларда — ЯИДХП) шахсий кабинетига электрон шаклда юборади;»;

6-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг талабига асосан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани почта алоқаси орқали етказиб бериш ҳақидаги ариза (электрон буюртма) ФҲДЁ бўлимига юборилади.

Мазкур аризада ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., вафот этган шахсга қариндошлик даражаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, телефон рақами) ҳамда ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома етказиб берилиши сўралаётган манзил (Ўзбекистон ҳудуди доирасида) кўрсатилади.

Почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.

Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

7-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Пенсия жамғармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимларига электрон шаклда юборади» сўзлари «Пенсия жамғармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот тизимларига ҳамда вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани почта алоқаси орқали етказиб бериш ҳақида тиббиёт муассасаси орқали ариза (электрон буюрма) берилган бўлса, ариза келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида гербли гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда аризада кўрсатилган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этади»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

1-иловада :

1-босқичда:

«Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўлим ҳолати белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритиш ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун ФҲДЁ бўлимига «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.

2. Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг талабига асосан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани почта алоқаси орқали етказиб бериш ҳақидаги ариза (электрон буюртма) ФҲДЁ бўлимига юборилади»;

«Бажариш муддати» устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мурожаат қилинган вақтда»;

2-босқичда:

«Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва бу ҳақдаги маълумотномани тиббиёт муассасаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) ҳамда вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

2. Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани почта алоқаси орқали етказиб бериш ҳақида тиббиёт муассасаси орқали ариза (электрон буюрма) берилган бўлса, гербли гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда аризада кўрсатилган манзилга етказиб бериш учун почта хизмати ходимига тақдим этади.

3. Вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан экстерриториал тамойил асосида ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани чоп этиб бериш ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади»;

«Бажариш муддати» устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ариза келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида»;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :

а) қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:

«9 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан паспортларда белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

б) 26-илованинг 7-позиция учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Нотариуслар томонидан композит хизмат сифатида фуқаролик ҳолати далолатномалари архив маълумотномалари (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, оталикни белгилаш) берилиши мумкин. Бунда мазкур давлат хизмати Давлат хизматлари марказларининг хизмат кўрсатиш тизими орқали кўрсатилади»;

в) 27-илованинг 7-позиция учинчи устуни қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Нотариуслар томонидан композит хизмат сифатида доимий яшаш жойи тўғрисида маълумотномалар берилиши мумкин. Бунда мазкур давлат хизмати Давлат хизматлари марказларининг хизмат кўрсатиш тизими орқали кўрсатилади»;

г) 31-илованинг 7-позиция учинчи устуни қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Нотариуслар томонидан композит хизмат сифатида архив ҳужжатлари берилиши мумкин. Бунда мазкур давлат хизмати Давлат хизматлари марказларининг хизмат кўрсатиш тизими орқали кўрсатилади».

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:

«11 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан Паспортларда белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади».

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 15-банди биринчи хатбошисидаги «бир баравари» сўзлари «эллик фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 13 февралдаги 88-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳайъати аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1. Назарбеков Озодбек Аҳмадович — маданият вазири 2. Таджиханов Авазхон Бахадирович — маданият вазирининг биринчи ўринбосари 3. Ахмедов Баҳодир Маджитович — маданият вазирининг биринчи ўринбосари 4. Маджидов Муроджон Абдуллаевич — маданият вазири ўринбосари 5. Усмонов Юсуфжон Камолдинович — маданият вазири ўринбосари 6. Ризаев Шухратилла Турсунович — Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори в.б 7. Атагелдиев Дилмурод Қабил ўғли — Маданият вазирлигининг Стратегик режалаштириш ва ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи 8. Усманов Баҳром Абдиназарович — Маданият вазирлигининг Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи 9. Джамалдинов Алишер Худайбердиевич — Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Маданият таълими маркази» давлат муассасаси директори 10. Темирбаев Бегисбай Жумабаевич — Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири 11. Тилавов Шерзод Бешимович — Маданият вазирлигининг Маданий фаолият, номоддий маданий мерос ва халқ ижодиётини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи » .

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарорида :

а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси:

а) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

б) 2026 йил 1 октябрга қадар халқаро юридик фирмани жалб этган ҳолда, инновацияларни рағбатлантириш ва соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган рақамли платформа операторининг монополияга қарши тартибга солишнинг алоҳида хусусиятларини белгиловчи тартибни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган алоҳида тартиб кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган рақамли платформа оператори фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунида белгиланган умумий қоидаларга асосан монополияга қарши тартибга солинади»;

б) 2-иловада :

1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган рақамли платформа операторларига нисбатан татбиқ этилади»;

4-банддан «унинг жойлашган ва давлат рўйхатидан ўтган жойидан қатъи назар» сўзлари чиқариб ташлансин;

7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг авиация хизматини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» 1-позицияси «Амалга ошириш механизми» устуни 4-бандидаги «Мудофаа вазирлигининг Олий ҳарбий авиация билим юрти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти» сўзлари билан алмаштирилсин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарори қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

39. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарорида :

а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:

«3 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:

«3 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

40. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 15 1 -банд билан тўлдирилсин:

«15 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Низомнинг 15-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳайъати таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2026 йил 23 январдаги 24-сон қарорининг 2-банди ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 9. Мирзаев Одил Алимович — Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 16 апрель,

175-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SHAKLI

SXEMASI

SXEMASI

PASPORTI

PASPORTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

NAMUNAVIY TARKIBI

NAMUNAVIY TARKIBI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi Qonuni 18-moddasiga muvofiq, shuningdek, qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 16-apreldagi 175-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 7-yanvardagi 6-son qarori bilan tasdiqlangan Yakka tartibdagi tadbirkorlar shugʻullanishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari roʻyxatining 71-pozitsiyasi “Faoliyat turining nomi” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shisha idishlar, metall parcha va chiqindilarini hamda boshqa ikkilamchi xomashyoni qabul qilish (xarid qilish) xizmatlari”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash tartibining izoh qismi quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:

“5 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslar uchun davlat xizmatlari narxi xizmatlar umumiy qiymatining 50 foizini tashkil qiladi (tadbirkorlik faoliyati maqsadlarida yoki yuridik shaxslar vakili sifatida murojaat qilingan holatlar bundan mustasno)”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 5-maydagi 144-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalar musiqa va sanʼat maktablari toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-bandning birinchi xatboshisidagi “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida” soʻzlari “hududiy tegishlilik boʻyicha Davlat xizmatlari markazida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 9-banddagi “(fortepiano, torli cholgʻular, estrada cholgʻu ijrochiligi, xalq cholgʻulari, damli va zarbli cholgʻular, anʼanaviy cholgʻu ijrochiligi, anʼanaviy xonandalik, akademik xonandalik, estrada xonandaligi) va sanʼat (xoreografiya, teatr sanʼati, tasviriy va amaliy sanʼat)” soʻzlari “(cholgʻu ijrochiligi, vokal sanʼati, xalq ijodiyoti) va sanʼat (xoreografiya, tasviriy sanʼat, amaliy sanʼat, dizayn, aktyorlik sanʼati)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 10-banddagi “bir yoxud bir necha taʼlim yoʻnalishlari” soʻzlari “bir yoki ikkita mutaxassislik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 14-banddagi “5” raqami “5 — 7” raqamlari bilan almashtirilsin;

d) 16-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “(yoʻnalishlari)” soʻzi “va mutaxassisliklari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 18-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “(fortepiano, torli cholgʻular, estrada cholgʻu ijrochiligi, xalq cholgʻulari, damli va zarbli cholgʻular, anʼanaviy cholgʻu ijrochiligi, anʼanaviy xonandalik, akademik xonandalik, estrada xonandaligi)” soʻzlari “(cholgʻu ijrochiligi, vokal sanʼati, xalq ijodiyoti)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi “xoreografiya” soʻzidan keyin “yoʻnalishi” soʻzi bilan toʻldirilsin;

beshinchi xatboshidagi “tasviriy va amaliy sanʼat mutaxassisliklari” soʻzlari “tasviriy sanʼat, amaliy sanʼat va dizayn yoʻnalishlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “teatr sanʼati mutaxassisliklari” soʻzlari “aktyorlik sanʼati yoʻnalishi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 19-bandda :

“a” kichik banddagi “(fortepiano, torli cholgʻular, estrada cholgʻu ijrochiligi, xalq cholgʻulari, damli va zarbli cholgʻular, anʼanaviy cholgʻu ijrochiligi, anʼanaviy xonandalik, akademik xonandalik, estrada xonandaligi)” soʻzlari “(cholgʻu ijrochiligi, vokal sanʼati, xalq ijodiyoti)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tasviriy sanʼat, amaliy sanʼat va dizayn — chizmatasvir, rangtasvir, kompozitsiya fani”;

toʻrtinchi xatboshidagi “teatr” soʻzi “aktyorlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

z) quyidagi mazmundagi 20 1 — 20 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“20 1 . Jadval boʻyicha qabul sinovlariga kelmagan oʻquvchilar uchun qayta sinovlar oʻtkazilmaydi va ular oʻqishga qabul qilinmaydi.

20 2 . Tegishli yoʻnalish va mutaxassisliklar boʻyicha sinov natijalari qabul sinovlari yakunlangandan soʻng uch kun mobaynida eʼlon qilinadi.

20 3 . Bolalar musiqa va sanʼat maktablarida qabul sinovlari oʻtkazilishi davrida belgilangan tartibda apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun 3 — 5 nafar mutaxassis oʻqituvchilardan iborat apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibi taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga qabul komissiyasi aʼzolarining kiritilishi taqiqlanadi.

Qabul sinovini oʻtkazgan qabul komissiyasi aʼzosi apellyatsiya jarayonida qatnashib, oʻz fikrini bildirish huquqiga ega.

Apellyatsiya shikoyatlari qabul sinovlari natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida qabul qilinadi va apellyatsiya komissiyasi tomonidan bir kun muddatda koʻrib chiqiladi.

Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi mazkur Nizomning 18-bandiga muvofiq oʻquvchining ijodiy qobiliyatini qayta aniqlaydi.

Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha apellyatsiya komissiyasi qabul sinovi natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish yoki qabul sinovi natijalarini qayta baholash orqali oʻzgartirish qarorlaridan birini qabul qiladi.

20 4 . Qabul sinovlari natijalari tegishli yoʻnalishlar va mutaxassisliklar kesimida alohida qabul qaydnomalariga kiritiladi.

Ushbu qabul qaydnomalari har bir yoʻnalish va mutaxassislik boʻyicha qabul komissiyasi raisi va qabul komissiyasining kotibi tomonidan imzolanadi hamda muhrlanadi”;

i) 26-banddagi “qoʻshimcha taʼlimga qoʻyiladigan” soʻzlari “bolalar musiqa va sanʼat maktablarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

k) 30-bandda :

birinchi xatboshidagi “(fortepiano, torli cholgʻular, estrada cholgʻu ijrochiligi, xalq cholgʻulari, damli va zarbli cholgʻular, anʼanaviy cholgʻu ijrochiligi, anʼanaviy xonandalik, akademik xonandalik, estrada xonandaligi) va sanʼat (xoreografiya, tasviriy sanʼat, amaliy sanʼat, teatr sanʼati)” soʻzlari “(cholgʻu ijrochiligi, vokal sanʼati, xalq ijodiyoti) va sanʼat (xoreografiya, tasviriy sanʼat, amaliy sanʼat, dizayn, aktyorlik sanʼati)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

jadval quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ T/r Taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari Qabul yoshi Oʻqish muddati I. Musiqa yoʻnalishi Taʼlim yoʻnalishi: Cholgʻu ijrochiligi 1. Fortepiano ijrochiligi 7 — 10 7 yil 2. Torli cholgʻular ijrochiligi (skripka, alt, violonchel, kontrabas) 7 — 10 7 yil 3. Estrada cholgʻulari ijrochiligi: fortepiano, torli cholgʻular (skripka, alt, violonchel, kontrabas); 7 — 10 7 yil damli va zarbli cholgʻular (klarnet, saksofon, truba, trombon, urma-zarbli cholgʻular), gitara, bas gitara 7 — 12 5 yil 4. Xalq cholgʻulari ijrochiligi (nay, qoʻshnay, chang, qonun, rubob prima, qashqar rubobi, afgʻon rubobi, tanbur, dutor, dutor bas, gʻijjak, gʻijjak alt, gʻijjak qobuz bas, gʻijjak qobuz kontrabas, doira, bayan, akkordeon, gitara) 7 — 12 5 yil 5. Damli va zarbli cholgʻular ijrochiligi (fleyta, goboy, klarnet, saksofon, fagot, truba, bariton, trombon, valtorna, tuba, urma-zarbli cholgʻular) 7 — 12 5 yil 6. Anʼanaviy cholgʻular ijrochiligi (nay, qoʻshnay, chang, qonun, gʻijjak, qashqar rubob, tanbur, dutor, ud, doira) 7 — 12 5 yil Taʼlim yoʻnalishi: Vokal sanʼati 7. Anʼanaviy xonandalik 7 — 12 5 yil 8. Akademik xonandalik 7 — 12 5 yil 9. Estrada xonandaligi 7 — 12 5 yil Taʼlim yoʻnalishi: Xalq ijodiyoti 10. Baxshichilik ijrochiligi 7 — 12 5 yil 11. Folklor ijrochilik sanʼati 7 — 12 5 yil 12. Askiya sanʼati 7 — 12 5 yil II. Sanʼat yoʻnalishi Taʼlim yoʻnalishi: Xoreografiya 13. Klassik raqs ijrochiligi 7 — 12 5 yil 14. Xalq raqsi ijrochiligi 7 — 12 5 yil 15. Estrada raqs ijrochiligi 7 — 12 5 yil Taʼlim yoʻnalishi: Tasviriy sanʼat 16. Dastgohli rangtasvir 7 — 12 5 yil 17. Xattotlik va miniatura 7 — 12 5 yil 18. Grafika 7 — 12 5 yil 19. Haykaltaroshlik 7 — 12 5 yil Taʼlim yoʻnalishi: Amaliy sanʼat 20. Badiiy yogʻoch oʻymakorligi 7 — 12 5 yil 21. Badiiy ganch oʻymakorligi 7 — 12 5 yil 22. Badiiy naqqoshlik 7 — 12 5 yil 23. Badiiy kulolchilik 7 — 12 5 yil 24. Badiiy misgarlik 7 — 12 5 yil 25. Badiiy zargarlik 7 — 12 5 yil 26. Badiiy zardoʻzlik 7 — 12 5 yil 27. Badiiy kashtachilik 7 — 12 5 yil 28. Qoʻgʻirchoq yasash texnologiyasi 7 — 12 5 yil Taʼlim yoʻnalishi: Dizayn 29. Arxitektura dizayni 7 — 12 5 yil 30. Liboslar dizayni 7 — 12 5 yil 31. Kompyuter grafikasi dizayni 7 — 12 5 yil 32. Floristika dizayni 7 — 12 5 yil Taʼlim yoʻnalishi: Aktyorlik sanʼati 33. Teatr va kino aktyorligi 7 — 12 5 yil 34. Qoʻgʻirchoq teatri aktyorligi 7 — 12 5 yil ” ;

l) quyidagi mazmundagi 31 1 -band bilan toʻldirilsin:

“31 1 . Bolalar musiqa va sanʼat maktablarida oʻqish oʻzbek, qoraqalpoq va rus va boshqa tillarda olib boriladi”;

m) quyidagi mazmundagi 38 1 -band bilan toʻldirilsin:

“38 1 . Bolalar musiqa va sanʼat maktabi bitiruvchilariga beriladigan guvohnoma blankasi qatʼiy hisobda turadigan hujjat boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi buyurtmasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasida, mazkur Nizomga ilovaga muvofiq tasdiqlangan shaklga muvofiq tayyorlanadi”;

n) 39-band “inobatga olgan holda” soʻzlaridan keyin “oʻquv yili boshida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

o) 44-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “hududiy xalq taʼlimi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, “Madaniyat taʼlimi markazi” davlat muassasasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Qoʻshimcha taʼlimga qoʻyilgan” soʻzlari “bolalar musiqa va sanʼat maktablarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “qoʻshimcha taʼlimga” soʻzlari “bolalar musiqa va sanʼat maktablariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

p) 46-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “qoʻshimcha taʼlimga qoʻyilgan” soʻzlari “bolalar musiqa va sanʼat maktablarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “bir necha taʼlim yoʻnalishi” soʻzlari “bir yoki ikkita mutaxassislik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

r) 51-bandning ikkinchi xatboshisidagi “qoʻshimcha taʼlimga qoʻyilgan” soʻzlari “bolalar musiqa va sanʼat maktablarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

s) 54-bandda :

birinchi xatboshidagi “Xalq taʼlimi” soʻzlari “Madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Musiqa yoʻnalishlari boʻyicha pedagog va mutaxassis kadrlar — Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida, tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn yoʻnalishlari boʻyicha pedagog va mutaxassis kadrlar — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida reja asosida bepul malaka oshiradilar”;

t) quyidagi mazmundagi 54 1 — 54 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“54 1 . Bolalar musiqa va sanʼat maktablari direktorlari va direktor oʻrinbosarlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tashkil qilinadigan menejerlik oʻquv kurslarida oʻqitiladi.

54 2 . Bolalar musiqa va sanʼat maktablarining pedagog xodimlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda malaka oshirish kurslariga jalb etiladi.

54 3 . Malaka oshirish tashkilotlariga ishdan ajralgan holda malaka oshirishga yuborilgan tinglovchilarning oʻqishi hamda mustaqil malaka oshirishi belgilangan tinglovchilarning yakuniy attestatsiyasi oʻtkaziladigan davrda ularning asosiy ish joyi boʻyicha lavozimi va oʻrtacha ish haqi saqlanib qolinadi, oʻquv yuklamalari esa boshqa pedagog xodimlar oʻrtasida taqsimlanadi.

Ishdan ajralgan holda malaka oshirish uchun boshqa hududlardan yuborilgan tinglovchilarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yotoqxona va kunlik xarajatlari hamda oʻqishga borish va undan qaytish boʻyicha bir martalik yoʻl haqi xarajatlari ularni yuborgan tashkilot hisobidan qoplanadi”;

u) 57-bandning birinchi xatboshisidagi “oʻrinbosarlariga 27 kalendar kundan hamda oʻqituvchi,” soʻzlari “oʻrinbosarlariga, oʻqituvchi va” soʻzlari bilan almashtirilsin;

f) 59-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bolalar musiqa va sanʼat maktablarining samarali faoliyat yuritishini taʼminlash, ularga ilmiy-uslubiy yordam koʻrsatish “Madaniyat taʼlimi markazi” davlat muassasasi tomonidan amalga oshiriladi”;

x) 60-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“60. Bolalar musiqa va sanʼat maktablariga bevosita rahbarlikni tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari boshliqlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda “Madaniyat taʼlimi markazi” davlat muassasasi bilan kelishgan holda lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor amalga oshiradi”;

uchinchi xatboshidagi “Xalq taʼlimi” soʻzlari “Madaniyat” soʻzi bilan almashtirilsin;

s) 61-bandning oʻninchi xatboshisidagi “uylari, klublar” soʻzlari “markazlari” soʻzi bilan almashtirilsin;

ch) quyidagi mazmundagi 61 1 -band bilan toʻldirilsin:

“61 1 . Bolalar musiqa va sanʼat maktabi direktorining oʻquv-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari “Madaniyat taʼlimi markazi” davlat muassasasi bilan kelishilgan holda, shuningdek, direktorning xoʻjalik ishlari boʻyicha oʻrinbosari taʼlim muassasasi direktori tavsiyasiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi”;

sh) 69-bandda :

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“asosiy mashgʻulotlardan tashqari turli oʻquv kurslarini tashkil etishdan olingan mablagʻlar;”;

sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

e) 74-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bolalar musiqa va sanʼat maktablarining namunaviy shtatlari Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadi”;

yu) 80-bandning birinchi xatboshisi “oʻquv yili yakunida” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan kelishilgan holda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ya) quyidagi mazmundagi ilova bilan toʻldirilsin:

“Bolalar musiqa va sanʼat maktablari toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Bolalar musiqa va sanʼat maktabi bitiruvchilariga oʻqishni tugatganligi toʻgʻrisida beriladigan guvohnomaning

Bolalar musiqa va sanʼat maktabi guvohnomasining

TAVSIFI

Bolalar musiqa va sanʼat maktabi guvohnomasi namunasi 100 x 150 mm oʻlchovda toʻq koʻk rangli lederindan tayyorlangan. Uning yuza tomonida bosma naqsh usulida oltin rangda yuqorida davlat tilida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI” soʻzlari yozilgan, markazda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri tushirilgan, pastroqda davlat tilida “GUVOHNOMA” soʻzi yozilgan.

Guvohnomaning ichki varaq oʻlchami — 95 x 142 mm, joylashish tartibi — vertikal, ofset bosma usulda, boʻyoqlar soni “oddiy” — 4+N.

Guvohnomaning chap varagʻida toʻqqizta pozitsiyada: MT harfi va yettita raqamli tartib raqami yoziladi.

Muqova materiali rangi toʻq koʻk. Toʻgʻri burchakli (yumshoq yostiqcha) bilan qoplangan qattiq muqovali. Muqova materiali — bumvinil (qogʻoz qatlami asosi — polivinilxlorid) toʻq koʻk rangli, material qalinligi — 170+20 mkm. Muqovada matn oltin rang zarli qogʻozda yuqorida davlat tilida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI”, markazda diametri 40 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri, pastroqda davlat tilida “GUVOHNOMA” nomi qizdirib naqsh solish orqali yoziladi.

Qogʻoz tafsiloti:

qogʻoz — 100 foiz paxta tolasidan, qalinligi — 140+5 g/kv.m, oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri;

yorugʻlikda yaxshi koʻrinadigan “paxta koʻsagi” koʻrinishidagi asosiy uch oʻlchovli suv belgisi bor;

koʻrinadigan rangli tola qizil va yashil tusda, qogʻoz sirtida tartibsiz joylashgan, uzunligi — 2,5 — 3 mm, “kiprik” shaklida, ultrabinafsha nurlarisiz koʻrinadi;

koʻrinmaydigan tola koʻk va och yashil tusda, qogʻoz qatlamida tartibsiz joylashgan, uzunligi — 2,5 — 3 mm, “kiprik” shaklida ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi.

Bosma tafsiloti:

bosma jarayonida eksklyuziv kimyoviy turgʻun matbaa boʻyoqlari qoʻllanadi;

ichki varaqning asosiy foni och jigarrang, ikki tangir setkadan paydo boʻlgan ingichka sinusoidal chiziqdan tashkil topgan nusxa koʻchirilmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi;

tangir setkalarining biri “iris” effekti qoʻllangan holda chop etiladi, yaʼni markazda yashil rangdan chetlari boʻyicha havo rangga ravon oʻtadi;

ichki varaq markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri boʻladi, diametri — 35 mm, sakkiz burchak bilan hoshiyalanadi;

blankaning toʻrt burchagida murakkab chiziqli naqsh joylashtiriladi. Bu naqshlar har xil qalinlikdagi chiziqlardan tashkil topadi, shakli va zichligi bir-biriga qoplanib, yagona zarhalni yuzaga keltiradi. Qalbakilikdan nusxa koʻchirilmaydigan va skanerlanmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi;

ichki varaqning ikki tarafi markazida “Humo” qushi (25 x 40 mm oʻlchamli) qiyofasida koʻrinmaydigan tasvir joylashtiriladi;

chap tarafda kichik matn, bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadi, uzluksiz chiziqni yuzaga keltiradi va takrorlanadigan “BOLALAR MUSIQA VA SANʼAT MAKTABI GUVOHNOMASI” soʻzlari birikmasidan iborat. Kichik matnning yuqori qismida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI BOLALAR MUSIQA VA SANʼAT MAKTABI GUVOHNOMASI” soʻzlari joylashadi. Nusxa koʻchirish va qalbakilashtirishdan himoyalanadi;

seriya “MT” va yetti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi.

Guvohnomaning ichki chap tomoni (Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) OʻZBEKISTO N RESPUBLIKASI MADA N IYAT VAZIRLIGI BOLALAR MUSIQA VA SA N ʼAT MAKTABI GUVO HN OMASI MT № 0000000 ________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ yilda ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (viloyat, shahar, tuman) _______-son bolalar musiqa va sanʼat maktabiga oʻqishga kirib, 20______ yilda _______-son bolalar musiqa va sanʼat maktabining toʻla sinfini _____________________________________________________ yoʻnalishi ______________________________________________ mutaxassisligi boʻyicha tamomladi.

Guvohnomaning ichki oʻng tomoni Bolalar musiqa va sanʻat maktablari uchun belgilangan davlat taʼlim talablariga muvofiq oʻquv fanlaridan olgan bilim va koʻnikmalari quyidagicha baholandi: Oʻquv fanlari Baholari 1. __________________________________________ ___________________________________________ 2. __________________________________________ ___________________________________________ 3. __________________________________________ ___________________________________________ 4. __________________________________________ ___________________________________________ 5. __________________________________________ ___________________________________________ 6. __________________________________________ ___________________________________________ 7. __________________________________________ ___________________________________________ Direktor ___________________ _________________ imzo (ismi va familiyasi) M.Oʻ 20____ yil “_____”__________________da berildi. Roʻyxat raqami ____________ ” .

4. Vazirlar Mahkamasi “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarning maʼnaviy-maʼrifiy, madaniy saviyasi va bilimlarini muntazam oshirib borish tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 11-oktabrdagi 812-son qarorining 2-bandi birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlar Akademiyasi” va “serjantlar tayyorlash maktablari” soʻzlari tegishlicha “Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universiteti” va “Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Serjantlar tayyorlash oliy maktabi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-dekabrdagi 985-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi instituti huzuridagi Aholi va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, shuningdek fuqaro muhofazasi sohasidagi ilmiy ishlarni rivojlantirish boʻyicha idoralararo kengash tarkibining 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim boʻlimi boshligʻi”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 15-fevraldagi 111-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi davlat aviatsiyasining aviatsiya xodimlariga mansub lavozimlar roʻyxatining rus tilidagi matnida :

a) 2-bandning “d” kichik bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v Voyennom aviatsionnom institute universiteta voyennoy bezopasnosti i oboroni Respubliki Uzbekistan:”;

b) 4-banddagi “visshego voyennogo aviatsionnogo uchilisha” soʻzlari “Voyennogo aviatsionnogo instituta universiteta voyennoy bezopasnosti i oboroni Respubliki Uzbekistan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 256-son qarorida :

a) 2-ilova quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:

“11 1 . Jismoniy shaxslarni gaz tarmoqlariga ulashda taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 11-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

b) 3-ilova quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:

“11 1 . Jismoniy shaxslarni issiqlik taʼminoti tarmoqlariga ulashda taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 11-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

v) 4-ilova quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:

“11 1 . Jismoniy shaxslarni suv taʼminoti va suvni chiqarib tashlash tarmoqlariga ulashda taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 11-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

8. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-maydagi 348-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat xizmatlari markazlari yoki onlayn tarzda (masofadan turib) rasmiy axborot resurslari orqali elektron raqamli imzo kalitini roʻyxatga olish va elektron raqamli imzo kalitining sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:

“5 1 . Jismoniy shaxslarga ERI kalitlarining sertifikatlarini berishda taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 5-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 6-iyundagi 425-son qarori bilan tasdiqlangan Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tayyorlash — metall parchalarini sotib olish, saralash hamda kesish, maydalash va (zaruratga koʻra) presslash orqali oʻlchamga keltirish”;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tayyorlovchi — qora va rangli metall lomi hamda chiqindilarini xarid qilish, ularni tayyorlash (saralash hamda kesish, maydalash va (zaruratga koʻra) presslash orqali oʻlchamga keltirish) hamda qayta ishlovchi korxonalarga realizatsiya qilish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyekti;”

quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“qayta ishlash va realizatsiya qilish — tayyorlangan (saralangan va oʻlchamga keltirilgan) qora va rangli metall lomi hamda chiqindilarini texnologik ishlov berish (qayta eritish, quyish, prokatlash yoki boshqa metallurgik qayta ishlash amaliyotlari) orqali yarim tayyor yoki tayyor metall mahsulotlar ishlab chiqarish va ularni realizatsiya qilish;

qayta ishlovchi va realizatsiya qiluvchi — qora va rangli metall lomi hamda chiqindilarini qabul qilish (xarid qilish) hamda ularga texnologik ishlov berish (qayta eritish, quyish, prokatlash yoki boshqa qayta ishlash amaliyotlari) orqali yarim tayyor yoki tayyor mahsulot ishlab chiqarish va uni realizatsiya qilish uchun litsenziyaga ega tadbirkorlik subyekti”.

10. Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarning faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi 9-son qarorida :

a) 3-bandda :

“a” kichik bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20 foiz — ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarida oʻqituvchilarga mutaxassislik fanlar boʻyicha amalda oʻtkazilgan darslar uchun, shuningdek, ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda tarbiyachilarga, shu jumladan, tarbiyachilar yordamchilariga;”;

“b” kichik banddagi “Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 10-11-sinflari oʻquvchilariga kasbiy taʼlim berishga ixtisoslashgan oʻquv-ishlab chiqarish majmualarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 24-oktabrdagi 868-son qarori” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 10-11-sinflari oʻquvchilarini kasb-hunarga tayyorlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 30-dekabrdagi 792-son qarori” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:

“g) Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar bitiruvchilariga beriladigan diplom va diplomga ilova blankalari qatʼiy hisobda turadigan hujjat boʻlib, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hamda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi buyurtmasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasida, tasdiqlangan namunaga muvofiq tayyorlanadi”;

b) 1-ilovada :

3-banddagi “Moliya vazirligi gʻaznachilik boʻlinmasida” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-bandning birinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:

“8 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda musiqa, raqs, teatr, xalq ijodiyoti, tasviriy va amaliy sanʼat hamda dizayn yoʻnalishlari (kasb va mutaxassisliklari) boʻyicha taʼlim beriladi.”;

12-bandda :

birinchi xatboshidagi “Xalq taʼlimi vazirligi va Moliya vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 12 1 va 12 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“12 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan kelishilgan holda mutaxassislik fanlarining xususiyatlaridan kelib chiqib, ixtisoslik oʻquv rejalarini tuzishda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning tayanch oʻquv rejalari doirasida umumiy oʻrta taʼlim fanlarining namunaviy oʻquv rejalariga oʻzgartirish kiritiladi.

12 2 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar umumtaʼlim fanlari boʻyicha darsliklar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan bepul taʼminlanadi”;

15-banddagi “Xalq taʼlim vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 16 1 — 16 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“16 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlari direktorlari va direktor oʻrinbosarlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda, Madaniyat vazirligi tomonidan tashkil qilinadigan menejerlik oʻquv kurslarida oʻqitiladi.

16 2 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarining pedagog xodimlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda malaka oshirish kurslariga jalb etiladi.

16 3 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning:

umumtaʼlim fanlari boʻyicha oʻqituvchilari — A. Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti va hududiy pedagogik mahorat markazlarida reja asosida bepul;

mutaxassislik fanlari boʻyicha pedagog xodimlar — Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida reja asosida bepul malaka oshiradilar.

16 4 . Malaka oshirish tashkilotlariga ishdan ajralgan holda malaka oshirishga yuborilgan tinglovchilarning oʻqishi hamda mustaqil malaka oshirishi belgilangan tinglovchilarning yakuniy attestatsiyasi oʻtkaziladigan davrda ularning asosiy ish joyi boʻyicha lavozimi va oʻrtacha ish haqi saqlanib qolinadi, oʻquv yuklamalari esa boshqa pedagog xodimlar oʻrtasida taqsimlanadi.

Ishdan ajralgan holda malaka oshirish uchun boshqa hududlardan yuborilgan tinglovchilarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yotoqxona va kunlik xarajatlari hamda oʻqishga borish va undan qaytish boʻyicha bir martalik yoʻl haqi xarajatlari ularni yuborgan tashkilot hisobidan qoplanadi”;

17-bandning birinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 17 1 va 17 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“17 1 . Oʻquvchilarning ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishini koʻchirish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi bilan kelishgan holda boʻsh oʻringa ijodiy sinov natijalariga koʻra komissiya xulosasi asosida amalga oshiriladi.

17 2 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar bitiruvchi oʻquvchilarining yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tasdiqlanadi”;

18-bandning “a” kichik bandida :

oltinchi xatboshidagi “5-sinfdan” soʻzlari “5 va 7-sinflardan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“8-sinfdan (Opera sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga)”;

19-bandning birinchi xatboshisi “koʻrib chiqish boʻyicha” soʻzlaridan keyin “qabul” soʻzi bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 20 1 — 20 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“20 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda ijodiy sinovlar quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning komissiyasi tegishli kasb va ixtisoslik boʻyicha baholash komissiyasi tarkibiga nomzodlarni oʻz vaqtida tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga taqdim etadi;

ijodiy sinovlar boshlanishidan oldin Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining buyrugʻi bilan tegishli yoʻnalishlar boʻyicha 3 nafardan kam boʻlmagan tarkibda tajribali, malakali va masʼuliyatli oʻqituvchilardan shakllantirilgan baholash komissiyalari tashkil etiladi;

baholash komissiyasi tarkibiga sohaning yetuk mutaxassislari va boshqa taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilari kiritilishi mumkin.

20 2 . Ijodiy sinov videotasvirlari va amaliy ishlari ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning maxsus xonalarida bir yil saqlanadi va ushbu muddat oʻtganidan soʻng dalolatnoma asosida yoʻq qilinadi.

20 3 . Ijodiy sinovlar natijalari tegishli kasb va ixtisoslik kesimida alohida imtihon qaydnomalariga kiritiladi.

Ushbu imtihon qaydnomalari har bir yoʻnalish boʻyicha baholash komissiyasi raisi va komissiyaning masʼul kotibi tomonidan imzolanadi hamda muhrlanadi”;

21-banddagi “Komissiya” soʻzi “Baholash komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

39 va 49-bandlardagi “hududiy xalq taʼlimi boʻlimlari” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 40 1 -band bilan toʻldirilsin:

“40 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda ijodiy sinovlar oʻtkazilishi davrida belgilangan tartibda apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun 5 — 7 nafar sohaning yetuk mutaxassislari va malakali oʻqituvchilardan iborat apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibi taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga baholash komissiyasi aʼzolarining kiritilishi taqiqlanadi.

Ijodiy sinovni qabul qilgan baholash komissiyasi aʼzosi apellyatsiya jarayonida qatnashib, oʻz fikrini bildirish huquqiga ega.

Apellyatsiya shikoyatlari apellyatsiya komissiyasi tomonidan bir kun muddatda koʻrib chiqiladi.

Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi nomzodning ijodiy sinovdagi ovozli videoyozuvlari yoki ijodiy ishlarini tasdiqlangan baholash mezonlari asosida har tomonlama oʻrganadi.

Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha apellyatsiya komissiyasi qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish yoki qoʻyilgan ballarni qayta baholash natijasiga koʻra oʻzgartirish qarorlaridan birini qabul qiladi”;

quyidagi mazmundagi 6 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“6 1 -bob. Oʻquvchilarni oʻqishdan chetlashtirish, boshqa yoʻnalishga oʻtkazish va oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish

51 1 . Oʻquvchilar ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlardan quyidagi holatlarda chetlashtirilishi mumkin:

oʻz xohishiga binoan;

oʻqishning boshqa taʼlim muassasalariga koʻchirilishi munosabati bilan;

salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);

akademik oʻzlashtira olmaganligi (qarzdorligi) uchun;

oʻquv intizomini va taʼlim muassasasining ichki tartib-qoidalarini buzganligi uchun;

oʻquvchining sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi munosabati bilan;

vafot etganligi sababli.

51 2 . Direktorning oʻquvchini ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlardan chetlashtirish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga quyidagilardan biri asos boʻladi:

ota-onaning arizasi;

pedagogik kengash qarori;

oʻqituvchining bildirishnomasi.

51 3 . Akademik oʻzlashtira olmagan, oʻquv intizomi va ichki tartib-qoidalarini buzgan oʻquvchilar pedagogik kengash qarori asosida avval oʻqigan maktabiga qaytarib yuboriladi (oʻquvchining yashash joyi oʻzgargan taqdirda, hududdagi boshqa maktabga).

51 4 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar doirasida oʻquvchilarni bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazish hamda boshqa taʼlim muassasalaridan ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish uchun taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻiga asosan 5 — 7 nafardan iborat tarkibda koʻchirish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — koʻchirish komissiyasi) tuziladi.

51 5 . Koʻchirish komissiyasi tarkibiga taʼlim muassasasi direktori, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari va pedagog xodimlar kiritiladi. Taʼlim muassasasi direktori koʻchirish komissiyasi raisi hisoblanadi.

Koʻchirish komissiyasi oʻquv yili davomida faoliyat yuritadi.

51 6 . Koʻchirish komissiyasi tomonidan bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazishda hamda oʻqishini koʻchirishda oʻquvchining mazkur yoʻnalish boʻyicha davlat taʼlim talablarining minimal darajasini bilishi hisobga olinadi.

51 7 .Oʻquvchilar bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning 1 — 9-sinflarida oʻquv yili davomida oʻtkaziladi.

10-11-sinflarda bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.

51 8 . Oʻquvchilarning boshqa taʼlim muassasalaridan ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishi oʻquv yili davomida boʻsh oʻringa tanlov asosida koʻchiriladi.

51 9 . Koʻchirish komissiyasining qarori ijobiy boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi ruxsati bilan (taʼlim muassasasi doirasidagi bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazish bundan mustasno), koʻchirish komissiyasi qaroriga asosan taʼlim muassasasi direktori oʻquvchini tanlagan yoʻnalishiga oʻtkazish yoki oʻquvchining oʻqishini koʻchirish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.

51 10 . Oʻquv yili tugaganda boʻsh oʻrinlar uchun qoʻshimcha tanlov eʼlon qilinishi va oʻtkazilishi mumkin.

51 11 . Oʻquvchining boshqa taʼlim muassasasidan oʻqishini koʻchirishda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

a) oʻquvchining yozma arizasi, oʻquvchi voyaga yetmagan boʻlsa, uning ota-onasidan birining (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) arizasi;

b) tahsil olayotgan taʼlim muassasasining nomi, yoʻnalishi, mutaxassisligi va sinfi koʻrsatilgan holda oʻzlashtirish koʻrsatkichlari haqida tabel”;

56-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi va Moliya vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

57-bandning birinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligining” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

63-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda oʻqishga kunlik qatnab, taʼlim muassasasi oshxonasidan ovqatlanmaydigan oʻquvchilardan ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning arizasiga koʻra oʻquvchilar taʼminoti uchun toʻlov undirilmaydi”;

v) 3-ilovada :

3-banddagi “Moliya vazirligi gʻaznachilik boʻlinmasida” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-band quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“sanʼat sohasini yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash, qonunchilik hujjatlariga muvofiq taʼlim masalalari boʻyicha xalqaro hamkorlikni amalga oshirish;

yoshlarning izchil intellektual, madaniy va maʼnaviy-axloqiy kamol topishga boʻlgan ehtiyojini qanoatlantirish, ularni ona Vatanga, yuksak fuqarolik, insoniylik fazilatlariga, milliy gʻoyalarga, oʻz xalqining maʼnaviy-tarixiy, umumbashariy qadriyatlariga sadoqat ruhida tarbiyalash, mustaqil dunyoqarash va fikrlashga ega boʻlgan har tomonlama yetuk shaxsni shakllantirish”;

8-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi va Moliya vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar umumtaʼlim fanlari boʻyicha darsliklar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan bepul taʼminlanadi”;

14-banddagi “ijrochiligi mutaxassisliklari” soʻzlari “yoʻnalishlari (kasb va mutaxassisliklari)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Oʻquvchilarning ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishi boʻsh oʻringa tanlov asosida koʻchiriladi”;

quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:

“18 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar bitiruvchi oʻquvchilarining yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish tartibi Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan tasdiqlanadi”;

19-bandning birinchi xatboshisi “maktab-internatlar” soʻzlaridan keyin “oʻquv dasturini oʻzlashtirgan va yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

21-bandning uchinchi xatboshisi “(oliy maʼlumotga ega boʻlgan mutaxassislar bilan taʼminlangunga qadar)” soʻzlaridan keyin “oʻquv-ishlab chiqarish taʼlimi ustasi va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 22 1 — 22 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlari direktorlari va direktor oʻrinbosarlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tomonidan tashkil qilinadigan menejerlik oʻquv kurslarida oʻqitiladi.

22 2 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarining pedagog xodimlari besh yilda bir marotaba ishdan ajralgan holda malaka oshirish kurslariga jalb etiladi.

22 3 . Malaka oshirish tashkilotlariga ishdan ajralgan holda malaka oshirishga yuborilgan tinglovchilarning oʻqishi hamda mustaqil malaka oshirishi belgilangan tinglovchilarning yakuniy attestatsiyasi oʻtkaziladigan davrda ularning asosiy ish joyi boʻyicha lavozimi va oʻrtacha ish haqi saqlanib qolinadi, oʻquv yuklamalari esa boshqa pedagog xodimlar oʻrtasida taqsimlanadi.

Ishdan ajralgan holda malaka oshirish uchun boshqa hududlardan yuborilgan tinglovchilarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yotoqxona va kunlik xarajatlari hamda oʻqishga borish va undan qaytish boʻyicha bir martalik yoʻl haqi xarajatlari ularni yuborgan tashkilot hisobidan qoplanadi”;

23-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hududiy institutlarida” soʻzlari “A. Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti va hududiy pedagogik mahorat markazlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

25-bandning birinchi xatboshisi “koʻrib chiqish boʻyicha” soʻzlaridan keyin “qabul” soʻzi bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 26 1 — 26 6 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“26 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda ijodiy sinovlar quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning komissiyasi tegishli kasb va ixtisoslik boʻyicha baholash komissiyasi tarkibiga nomzodlarni oʻz vaqtida tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Badiiy akademiyasiga taqdim etadi;

ijodiy sinovlar boshlanishidan oldin Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining buyrugʻi bilan tegishli yoʻnalishlar boʻyicha 3 nafardan kam boʻlmagan tarkibda tajribali, malakali va masʼuliyatli oʻqituvchilardan shakllantirilgan baholash komissiyalari tashkil etiladi;

baholash komissiyasi tarkibiga sohaning yetuk mutaxassislari va boshqa taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilari kiritilishi mumkin.

26 2 . Ijodiy sinov ishlari ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning maxsus xonalarida bir yil saqlanadi va ushbu muddat oʻtganidan soʻng dalolatnoma asosida yoʻq qilinadi.

26 3 . Jadval boʻyicha ijodiy sinovlarga (imtihon bosqichi yoki turiga) kelmagan oʻquvchilar uchun qayta ijodiy sinovlar oʻtkazilmaydi va ular oʻqishga qabul qilinmaydi.

26 4 . Tegishli yoʻnalish va mutaxassisliklar boʻyicha imtihon natijalari ijodiy sinovlar yakunlangandan soʻng uch kun mobaynida eʼlon qilinadi.

26 5 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarda ijodiy sinovlar oʻtkazilishi davrida belgilangan tartibda apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun 5 — 7 nafar sohaning yetuk mutaxassislari va malakali oʻqituvchilardan iborat apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibi taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga baholash komissiyasi aʼzolarining kiritilishi taqiqlanadi.

Ijodiy sinovni qabul qilgan baholash komissiyasi aʼzosi apellyatsiya jarayonida qatnashib, oʻz fikrini bildirish huquqiga ega.

Apellyatsiya shikoyatlari ijodiy sinovlar natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida qabul qilinadi va apellyatsiya komissiyasi tomonidan bir kun muddatda koʻrib chiqiladi.

Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqishda apellyatsiya komissiyasi nomzodning ijodiy sinovdagi ovozli videoyozuvlari yoki ijodiy ishlarini tasdiqlangan baholash mezonlari asosida har tomonlama oʻrganadi.

Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha apellyatsiya komissiyasi qoʻyilgan ballarni oʻzgarishsiz qoldirish yoki qoʻyilgan ballarni qayta baholash natijasiga koʻra oʻzgartirish qarorlaridan birini qabul qiladi.

26 6 . Ijodiy sinovlar natijalari tegishli kasb va ixtisoslik kesimida alohida imtihon qaydnomalariga kiritiladi.

Ushbu imtihon qaydnomalari har bir yoʻnalish boʻyicha baholash komissiyasi raisi va komissiyaning masʼul kotibi tomonidan imzolanadi hamda muhrlanadi”;

27-banddagi “Komissiya” soʻzi “Baholash komissiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga tanlovlar har yili 5 — 20-iyul kunlari oʻtkaziladi”;

quyidagi mazmundagi 4 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“4 1 -bob. Oʻquvchilarni oʻqishdan chetlashtirish, boshqa yoʻnalishga oʻtkazish va oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish

34 1 . Oʻquvchilar ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlardan quyidagi holatlarda chetlashtirilishi mumkin:

oʻz xohishiga binoan;

oʻqishning boshqa taʼlim muassasalariga koʻchirilishi munosabati bilan;

salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);

akademik oʻzlashtira olmaganligi (qarzdorligi) uchun;

oʻquv intizomini va taʼlim muassasasining ichki tartib-qoidalarini buzganligi uchun;

oʻquvchining sud tomonidan ozodlikdan mahrum etilganligi munosabati bilan;

vafot etganligi sababli.

34 2 . Direktorning oʻquvchini ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlardan chetlashtirish toʻgʻrisidagi buyrugʻiga quyidagilardan biri asos boʻladi:

ota-onaning arizasi;

pedagogik kengash qarori;

oʻqituvchining bildirishnomasi.

34 3 . Akademik oʻzlashtira olmagan, oʻquv intizomi va ichki tartib-qoidalarini buzgan oʻquvchilar pedagogik kengash qarori asosida avval oʻqigan maktabiga qaytarib yuboriladi (oʻquvchining yashash joyi oʻzgargan taqdirda, hududdagi boshqa maktabga).

34 4 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar doirasida oʻquvchilarni bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazish hamda boshqa taʼlim muassasalaridan ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish uchun taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻiga asosan 5 — 7 nafardan iborat tarkibda koʻchirish komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — koʻchirish komissiyasi) tuziladi.

34 5 . Koʻchirish komissiyasi tarkibiga taʼlim muassasasi direktori, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari va pedagog xodimlar kiritiladi. Taʼlim muassasasi direktori koʻchirish komissiyasi raisi hisoblanadi.

Koʻchirish komissiyasi oʻquv yili davomida faoliyat yuritadi.

34 6 . Koʻchirish komissiyasi tomonidan bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazishda hamda oʻqishini koʻchirishda oʻquvchining mazkur yoʻnalish boʻyicha davlat taʼlim talablarining minimal darajasini bilishi hisobga olinadi.

34 7 . Oʻquvchilar bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning 1 — 9-sinflarda oʻquv yili davomida oʻtkaziladi.

10-11-sinflarda bir yoʻnalishdan boshqa yoʻnalishga oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.

34 8 . Oʻquvchilarni boshqa taʼlim muassasalaridan ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishini koʻchirish oʻquv yili davomida boʻsh oʻringa tanlov asosida amalga oshiriladi.

34 9 . Koʻchirish komissiyasining qarori ijobiy boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi ruxsati bilan (taʼlim muassasasi doirasidagi bir yoʻnalishdan boshqasiga oʻtkazish bundan mustasno), koʻchirish komissiyasi qaroriga asosan taʼlim muassasasi direktori oʻquvchini tanlagan yoʻnalishiga oʻtkazish yoki oʻquvchining oʻqishini koʻchirish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.

34 10 . Oʻquv yili tugaganda boʻsh oʻrinlar uchun qoʻshimcha tanlov eʼlon qilinishi va oʻtkazilishi mumkin.

34 11 . Oʻquvchining boshqa taʼlim muassasasidan oʻqishini koʻchirishda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

a) oʻquvchining yozma arizasi, oʻquvchi voyaga yetmagan boʻlsa uning ota-onasidan birining (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning) arizasi;

b) tahsil olayotgan taʼlim muassasasining nomi, yoʻnalishi, mutaxassisligi va sinfi koʻrsatilgan holda oʻzlashtirish koʻrsatkichlari haqida tabel”;

quyidagi mazmundagi 37 1 — 37 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“37 1 . Ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning direktori va direktor oʻrinbosarlari malaka talablarida, mehnat shartnomasi (kontrakt)da va ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar ustavida nazarda tutilgan oʻz funksional vazifalarini bajarishi yuzasidan masʼuldirlar.

37 2 . Quyidagilar Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarni boshqarish boʻyicha vazifalari hisoblanadi:

ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar faoliyatiga rahbarlik qilish va nazoratni tashkil etish, ularning tashkiliy-kadrlar va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda davlat taʼlim talablariga muvofiq, ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning namunaviy oʻquv rejalari va oʻquv dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Madaniyat vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish, oʻqitishning zamonaviy shakl va namunalari, eng yangi pedagogik va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish, oʻquvchilarga global axborot-huquqiy va taʼlim resurslaridan foydalanish imkoniyatlarini yaratish;

ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarga oʻqishga qabul qilish komissiyalari faoliyatini tashkil etish;

yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil etish va ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar bitiruvchilariga davlat namunasidagi diplomlar berish.

37 3 . Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Madaniyat vazirligining ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarni boshqarish boʻyicha vazifalari hisoblanadi:

oʻqituvchilar malakasini psixologik-pedagogik jihatdan oshirishni tashkil etishda Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi bilan hamkorlik qilish;

umumtaʼlim fanlari hamda musiqa yoʻnalishlari boʻyicha ilgʻor pedagogik va axborot texnologiyalarini taʼlim dasturlariga hamda oʻquv jarayoniga joriy etish boʻyicha ilmiy-metodik yordam koʻrsatish;

umumtaʼlim fanlari hamda musiqa yoʻnalishlari boʻyicha oʻquv, oʻquv-metodik adabiyotlar va koʻrgazmali qoʻllanmalar ishlab chiqish, nashr ettirish hamda ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlarning oʻquv-metodik taʼminlanishini tashkil etishda hamkorlik qilish”.

11. Vazirlar Mahkamasining “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi faoliyatini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qarorida :

a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlar Akademiyasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 73-bandi yettinchi xatboshisidagi “Qurolli Kuchlar Akademiyasida (Mudofaa vazirligi harbiy taʼlim muassasalari oʻqituvchi kadrlari malakasini oshirish markazi)da” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorida :

a) 3-ilova quyidagi mazmundagi 15 1 -band bilan toʻldirilsin:

“15 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 15-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

b) 4-ilova quyidagi mazmundagi 16 1 -band bilan toʻldirilsin:

“16 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 16-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

v) 5b-ilova quyidagi mazmundagi 15 1 -band bilan toʻldirilsin:

“15 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 15-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

g) 5v-ilova quyidagi mazmundagi 13 1 -band bilan toʻldirilsin:

“13 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 13-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

13. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-oktabrdagi 646-son qarori bilan tasdiqlangan Umumtaʼlim fanlarini bilish darajasini aniqlash va sertifikat berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:

“18 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan belgilangan toʻlov summasining 50 foizi undiriladi”.

14. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-apreldagi 241-son qarori bilan tasdiqlangan Amir Temur nomidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati akademiyasiga bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha kunduzgi taʼlim shaklida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “170” raqami “165” raqami bilan almashtirilsin;

b) 7-banddan “DXXning rasmiy veb-saytida hamda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Akademiyada oʻqishga tanlov boshlanganligi toʻgʻrisida qabul yilidan oldingi yilning 1-oktabridan soʻng ommaviy axborot vositalarida eʼlon beriladi. Tanlovda qatnashish istagini bildirgan nomzodlar qabul yilidan oldingi yilning 1-oktabridan 20-oktabriga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligining (keyingi oʻrinlarda — Bilim va malakalarni baholash agentligi) rasmiy veb-saytidan roʻyxatdan oʻtadilar”;

g) 11-banddagi “15-noyabriga” soʻzlari “25-oktabriga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 15-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Dastlabki saralab olish test sinovlari Bilim va malakalarni baholash agentligi va uning hududiy boʻlimlari tomonidan DXX bilan tuzilgan shartnoma asosida nomzodning ona tili, tarix, matematika hamda chet tili fanlaridan bilim darajasini aniqlash maqsadida qabul yilidan oldingi yilning 25-oktabridan 15-noyabrigacha oʻtkaziladi”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Test topshiriqlari shakli (fan mazmuni tarkibi, savollar soni, topshiriqlar turi, vaqt meʼyori), baholash mezonlari, test sinovini oʻtkazish muddatlari Bilim va malakalarni baholash agentligi va Akademiya tomonidan tasdiqlanadi hamda rasmiy veb-saytlarga test sinovlari boʻlib oʻtishidan kamida bir oy oldin joylashtiriladi.

Test sinovlari yakunlanganidan soʻng 3 kun ichida test sinovlari natijalari Bilim va malakalarni baholash agentligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi”;

e) 19-bandning birinchi xatboshisidagi “15 — 31-dekabr kunlari” soʻzlari “noyabr-dekabr oylarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 33-bandning birinchi xatboshisidagi “iyun” soʻzi “may” soʻzi bilan almashtirilsin;

z) 35-banddagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) 36-bandda :

birinchi xatboshidagi “Davlat test markazi” va “taʼlim muassasalariga” soʻzlari tegishlicha “Bilim va malakalarni baholash agentligi” va “taʼlim tashkilotlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “DXXning rasmiy veb-saytida” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligining rasmiy veb-saytida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

k) 49 , 51 va 55-bandlardagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

l) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Amir Temur nomidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati akademiyasiga bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha kunduzgi taʼlim shaklida oʻqishga nomzodlarni saralab olish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Akademiya Akademiyada oʻqishga yoshlarni jalb qilish maqsadida ommaviy axborot vositalarida eʼlon beradi. Tanlovda qatnashish istagini bildirgan nomzodlar Bilim va malakalarni baholash agentligining rasmiy veb-saytidan roʻyxatdan oʻtadilar. Qabul yilidan oldingi yilning 1 — 20-oktabr kunlari I. Dastlabki saralab olish 2-bosqich Bilim va malakalarni baholash agentligi Dastlabki saralab olish test sinovlarini oʻtkazadi. Qabul yilidan oldingi yilning 25-oktabridan 15-noyabrigacha DXX boʻlinma va organlari hamda PDXXning tegishli organlari Hujjatlarni toʻplaydi va dastlabki oʻrganishni oʻtkazadi. Qabul yilidan oldingi yilning 20-noyabridan 31-dekabrigacha Mutaxassis — psixologlar Individual psixologik hamda psixofiziologik oʻrganish oʻtkazadi. Qabul yilidan oldingi yilning noyabr-dekabr oylarida Hududiy harbiy-tibbiy komissiya Tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi. Qabul yilidan oldingi yilning dekabr oyida Jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha maxsus komissiya Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholashning dastlabki bosqichini oʻtkazadi. Qabul yilining yanvar oyida II. Maxsus kasbiy tanlash 3-bosqich DXX boʻlinma va organlari hamda PDXXning tegishli organlari Hujjatlarni yakuniy oʻrganadi. Qabul yilining yanvar — aprel oylarida Jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash boʻyicha maxsus komissiya Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholashning yakuniy bosqichini oʻtkazadi. Qabul yilining mart-aprel oylarida DXX boʻlinma va organlari hamda PDXXning tegishli organlari Yakuniy suhbat oʻtkazadi. Qabul yilining aprel-may oylarida Maxsus harbiy-tibbiy komissiya Yakuniy tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi. Qabul yilining may oyida III. Test sinovlari 4-bosqich Bilim va malakalarni baholash agentligi Test sinovlarini oʻtkazadi. belgilangan muddatlarda 5-bosqich Qabul komissiyasi 1. Oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Test sinovlari natijalari taqdim etilganidan soʻng 5 kun muddatda 2. Akademiyaga qabul qilingan harbiy xizmatchilarning xizmat oʻtash joylariga buyruqdan koʻchirma yuboradi. Buyruq chiqqandan soʻng 10 kun muddatda ” .

15. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomani kelishish uchun zarur boʻlgan materiallar nomzod oʻqishga qabul qilingandan soʻng rasmiylashtiriladi”;

b) quyidagi mazmundagi 57 1 -band bilan toʻldirilsin:

“57 1 . Tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish uchun zarur boʻlgan materiallar nomzodlarni Universitetga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruq chiqarilgan kundan eʼtiboran Universitetning kadrlar boʻlimi tomonidan 5 kun ichida tegishli idoralarga yuboriladi”.

16. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 555-son qarori bilan tasdiqlangan Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:

“11 1 . Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali davlat xizmati koʻrsatilganda taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 11-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi (tadbirkorlik faoliyati maqsadlarida yoki yuridik shaxslar vakili sifatida murojaat qilingan holatlar bundan mustasno)”.

17. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 21-bandi birinchi xatboshisidagi “bir baravari” soʻzlari “ellik foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-dekabrdagi 732-son qarori bilan tasdiqlangan Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:

“12 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 12-bandida belgilangan yigʻim summalarining 50 foizi undiriladi”;

b) quyidagi mazmundagi 30 1 -band bilan toʻldirilsin:

“30 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan mazkur nizomning 30-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish, kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 27-dekabrdagi 775-son qarorida :

a) 1-ilovada :

14-bandning birinchi xatboshisidagi “1-apreligacha” soʻzlari “20-martigacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining (keyingi oʻrinlarda — Harbiy xavfsizlik va mudofaa universiteti) “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi, Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va harbiy aloqa instituti (keyingi oʻrinlarda — Harbiy aloqa instituti) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy tibbiyot institutiga (keyingi oʻrinlarda — Harbiy tibbiyot instituti) oʻqishga kirish istagini bildirgan, tegishliligicha psixologiya, pedagogika va muhandislik-texnik taʼlim yoʻnalishlari mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasalarining ikkinchi bosqichini, oliy tibbiy taʼlim muassasalari davolash fakultetlarining beshinchi bosqichi va tibbiy-profilaktika fakultetlarining toʻrtinchi bosqichini tamomlagan talabalar (keyingi oʻrinlarda — talabalar) tegishli oliy taʼlim muassasalari rektorlari nomiga mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat qiladi. Arizalar oliy taʼlim muassasalari tomonidan ular joylashgan hududdagi tegishli mudofaa ishlari boʻlimlariga ikki kun muddatda yuboriladi”;

19 1 -banddagi “Qurolli Kuchlar Akademiyasi” soʻzlari “Harbiy xavfsizlik va mudofaa universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

31-bandning birinchi xatboshisidagi “psixologiya va pedagogika, muhandislik-texnik taʼlim yoʻnalishlari mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasalari, Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti va” soʻzlari “psixologiya, pedagogika va muhandislik-texnik taʼlim yoʻnalishlari mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasalari hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

36-bandda :

“a” kichik bandda :

birinchi xatboshidagi “10-aprelga” soʻzlari “31-martga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “Temurbeklar maktabi” va “Yosh chegarachilar” harbiy akademik litseylari” soʻzlari “harbiy-akademik litseylar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik bandda :

birinchi xatboshidagi “11-apreldan 31-maygacha” soʻzlari tegishlicha “1-apreldan 20-maygacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “oliy harbiy aviatsiya bilim yurtiga” soʻzlari “Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy aviatsiya institutiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

38-banddagi “10-aprelgacha” soʻzlari “31-martgacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 39 1 -band bilan toʻldirilsin:

“39 1 . OHTMga oʻqishga kirishda imtiyozga ega boʻlgan nomzodlarning yagona bazasi har yil 1-iyunga qadar manfaatdor vazirlik va idoralar tomonidan Bilimni baholash agentligining maxsus axborot tizimiga kiritiladi”;

40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“40. Tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomani kelishish uchun zarur boʻlgan materiallar nomzod oʻqishga qabul qilingandan soʻng rasmiylashtiriladi”;

43 va 45-bandlarning birinchi xatboshilaridagi “11-apreldan 31-maygacha” soʻzlari tegishlicha “1-apreldan 20-maygacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

47-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“47. Dastlabki saralab olish tadbirlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning roʻyxatlari mazkur Nizomga 9 a -ilovaga muvofiq shaklda mudofaa ishlari boshqarmalari va harbiy qismlar (muassasalar) tomonidan 1-iyunga qadar OHTM qabul komissiyasiga yuboriladi.

OHTM qabul komissiyalariga taqdim etilayotgan roʻyxatlarning toʻgʻri, aniq va haqqoniyligiga javobgarlik masalasi shaxsan mudofaa ishlari boshqarmalari boshliqlari hamda harbiy qismlar (muassasalar) komandirlari (boshliqlari) zimmasiga yuklanadi”;

quyidagi mazmundagi 47 1 -band bilan toʻldirilsin:

“47 1 . Dastlabki saralab olish tadbirlarining barchasida ishtirok etmasdan muddatli harbiy xizmat muddati tugaganligi sababli harbiy xizmatdan boʻshatilgan nomzodlarning yigʻmajildlari ushbu harbiy xizmatchilar harbiy qism (muassasa) roʻyxatidan chiqarilgan kuni ularning yashash (harbiy hisobga qoʻyish) joyidagi mudofaa ishlari boshqarmasi boshligʻiga yuboriladi.

Mudofaa ishlari boshqarmasi boshligʻi nomzod tanlagan OHTM qabul komissiyasi kotibi bilan ushbu nomzodlarni ishtirok etmagan dastlabki saralab olish tadbirlarida qatnashishini taʼminlaydi”;

59-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“59. OHTMga oʻqishga kirishda imtiyozga ega boʻlgan nomzodlarning yagona bazasi har yil 1-iyunga qadar manfaatdor vazirlik va idoralar tomonidan Bilimni baholash agentligining maxsus axborot tizimiga kiritiladi”;

65-banddagi “10-iyuliga” soʻzlari “5-iyuniga qadar (shu kuni ham)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

71-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“71. Oʻqishni Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi, Harbiy aloqa instituti hamda Harbiy tibbiyot institutida davom ettirish istagini bildirgan talabalar tegishli ravishda taʼlim yoʻnalishidagi 5 ta fandan iborat majmua boʻyicha test sinovini topshiradi. Fanlar majmuasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universiteti, Harbiy aloqa instituti hamda Harbiy tibbiyot instituti tomonidan har yil fevral oyi yakuniga qadar tasdiqlanadi. Tasdiqlangan fanlar majmuasi va fanlar boʻyicha oʻquv dasturlari test topshiriqlarini shakllantirish uchun Bilimni baholash agentligiga taqdim etiladi.

Test topshiriqlari Harbiy xavfsizlik va mudofaa universiteti, Harbiy aloqa instituti hamda Harbiy tibbiyot instituti tomonidan tavsiya etilgan professor-oʻqituvchilar tomonidan Bilimni baholash agentligida tuziladi va ekspertizadan oʻtkaziladi.

Test topshiriqlari kitobidagi har bir fan 20 ta topshiriqni oʻz ichiga oladi. Test topshiriqlarini bajarish uchun (javoblar varaqasini toʻldirish bilan birga) 100 ta savolga 3 soat 20 daqiqa vaqt beriladi. Har bir toʻgʻri javob uchun 1 ball beriladi”;

76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“76. OHTMga oʻqishga qabul qilish jarayonida Bilimni baholash agentligi tomonidan oʻtkazilgan test sinovlari natijalariga koʻra kvota boʻyicha belgilangan roʻyxatda oxirgi oʻrinda turuvchi nomzodning (talabalar bundan mustasno) toʻplagan jami bali bilan undan keyingi oʻrinda turuvchi nomzodlarning toʻplagan ballari bir xil boʻlsa, ularning barchasi oʻqishga qabul qilinadilar.

Test sinovlari natijalariga koʻra Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi, Harbiy aloqa instituti hamda Harbiy tibbiyot institutida oʻqishni davom ettirish istagini bildirgan talaba nomzodlarning oʻtish reyting ballari teng boʻlgan hollarda ular orasida birinchi ikki fandan test natijalari yuqori boʻlgan talaba nomzod qabul qilinadi, shunda ham ballar teng boʻlib qolgan taqdirda, oliy taʼlim muassasasida taʼlim olish jarayonida oʻzlashtirilgan bilim darajasi yuqori boʻlgan talaba nomzod oʻqishga qabul qilinadi”;

77-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish uchun zarur boʻlgan materiallar nomzodlarni OHTMga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruq chiqarilgan kundan eʼtiboran OHTM kadrlar boʻlimlari tomonidan 5 kun ichida tegishli idoralarga yuboriladi”;

78-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“78. OHTM tomonidan oʻqishga qabul qilingan nomzodlar hamda ularning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildlarini chaqirtirish boʻyicha tegishli mudofaa ishlari boshqarmalari va harbiy qismlarga (muassasalarga) soʻrovnoma yuboriladi.

OHTMning soʻrovnomasiga asosan oʻqishga qabul qilingan nomzodlar hamda ularning shaxsiy hujjatlarining yigʻmajildlari mudofaa ishlari boshqarmalari va harbiy qismlar (muassasalar) tomonidan tegishli OHTMga yuboriladi”;

81-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Harbiy-tibbiy komissiya xulosalariga asosan Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi, Harbiy tibbiyot instituti va Harbiy aloqa institutida tahsil olishga yaroqsiz deb topilgan kursantlar OHTM kursantlari roʻyxatidan chiqariladilar va dastlab oʻqishga kirgan oliy taʼlim muassasalariga oʻqishni davom ettirish uchun yuboriladilar”;

87-bandning birinchi xatboshisidagi “davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnoma bekor qilinganligi” soʻzlari “tegishli idoralar tomonidan tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnoma rasmiylashtirilmaganligi yoki mazkur huquqdan mahrum qilinganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga nomzodlarni saralab olish tadbirlari kompleksini bosqichma-bosqich amalga oshirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Oʻqishga kirish uchun arizalar (bildirgilar) topshirish va qabul komissiyalarini tashkil etish 1-bosqich Nomzodlar Mudofaa ishlari boʻlimlari (harbiy qism, muassasalar)ga oliy harbiy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirish uchun ariza (bildirgilar) topshiradi. 1-fevraldan 31-martgacha 2-bosqich Vazirliklar Oliy harbiy taʼlim muassasalari qabul komissiyalarini tashkil etadi. 10-martgacha Qabul komissiyasi Qabul komissiyasi tarkibida kichik komissiyalar tuzadi. 20-martgacha II. Harbiy-professional yoʻnaltirish 3-bosqich Vazirliklar Nomzodlarda harbiy xizmatga qiziqishni shakllantirish va ofitserlik kasbi haqida toʻgʻri tasavvur hosil qilish maqsadida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik (CHQBT) rahbarlarini faol jalb etgan holda, oliy harbiy taʼlim muassasalari va hududiy organlarning, harbiy-akademik litseylar va umumtaʼlim maktablari bilan oʻzaro aloqani yoʻlga qoʻyadi. Doimiy (bitiruvchilar bilan sentabr — yanvar) Hududiy organlar CHQBT rahbarlari bilan (har yilgi) oʻquv-metodik yigʻinlar oʻtkazadi. Doimiy Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani rahbarlari va oʻqituvchilari Yoshlarning harbiy qism, OHTM vakillari, faxriylar va jamoat tashkilotlari vakillari bilan uchrashuvini tashkil etadi. Doimiy Joylardagi taʼlim muassasalarining aʼlochi bitiruvchilari bilan uchrashuv, mashq yigʻinlari, shuningdek, maqsadli targʻibot ishlarini tashkil etadi. sentabr-oktabr Psixologiya va pedagogika, muhandislik-texnik taʼlim yoʻnalishlari mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasalari, Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti va oliy tibbiy taʼlim muassasalari rektorlari Talabalar orasidan Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi, Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va harbiy aloqa institutiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy tibbiyot institutiga nomzodlarni tanlash va ofitserlik kasbining sharafliligini targʻib etishga qaratilgan tashviqot ishlarini amalga oshiradi. sentabr — yanvar III. Dastlabki saralab olish 4-bosqich Mudofaa ishlari boʻlimlari, harbiy qism (muassasalar) Nomzodning hujjatlarini toʻplaydi va oʻrganadi. Nomzod bilan yakka tartibda suhbat oʻtkazadi. Birlamchi tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi. 1-fevral — 31-mart Qabul komissiyasi Individual-psixologik oʻrganish oʻtkazadi. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholaydi. Yakuniy tibbiy koʻrikdan oʻtkazadi. 1-apreldan 20-maygacha Mudofaa ishlari boshqarmalari, harbiy qism (muassasalar) Dastlabki saralab olish tadbirlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarning roʻyxatlarini OHTM qabul komissiyasiga yuboradi. 1-iyungacha Qabul komissiyasi Nomzodlar haqidagi maʼlumotlarni Bilimni baholash agentligining maxsus dasturiga kiritadi. 5-iyungacha IV. Test sinovlarini oʻtkazish va oʻqishga qabul qilish 5-bosqich Bilimni baholash agentligi Test sinovlarini tashkil etadi. iyul-avgust Test sinovi natijalarini qabul komissiyasiga taqdim etadi. Test sinovlari toʻliq yakunlangan kunning ertasiga 6-bosqich Qabul komissiyasi Oʻqishga tavsiya etilgan nomzodlar haqidagi maʼlumotlarni Bilimni baholash agentligiga taqdim etadi. Ikki kunlik muddatda Test sinovlari natijalarini eʼlon qiladi. Test sinovlari natijalari taqdim etilgandan soʻng 2 kun muddatda Tegishli bayonnomalarni rasmiylashtiradi. Test sinovlari natijalari eʼlon qilingandan soʻng 1 kun muddatda OHTMga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqlarni rasmiylashtiradi. Bayonnoma tasdiqlangandan soʻng 2 kun muddatda Tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish uchun zarur boʻlgan materiallarni tegishli idoralarga yuboradi. Buyruq qabul qilingandan soʻng 5 kun muddatda ” ;

2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ TILXAT Men, _______________________________________________________________________________________________________________________________________ _ (F.I.O.) ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (oliy harbiy taʼlim muassasasining nomi) oʻqishga qabul qilinsam, oʻqishni tugatganimdan soʻng tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddat tugamasdan yoki besh kalendar yil mobaynida ofitserlar tarkibi lavozimlarida xizmatni oʻtamasdan harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtashdan bosh tortsam, shuningdek, kontrakt shartlarini bajarmaganligim, sodir etgan jinoyatim uchun sudlanganligim sababli harbiy xizmatdan rezervga boʻshatilsam yoki bunday kontraktni tuzishdan bosh tortsam, oʻqish davrida menga sarflangan budjet mablagʻlarini qoplash boʻyicha toʻliq moddiy javobgarligim, shu bilan birga, Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat sirlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq menga tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnoma berilmasa, Oʻzbekiston Respublikasining taklif qilingan boshqa oliy taʼlim muassasalariga oʻqishimni koʻchirishim yoxud oʻz xohishim bilan oʻqishdan ketishim toʻgʻrisida ogohlantirildim. ______________ _________________________ (imzo) (F.I.O.) 20___ yil “_____” ___________ Biz, _____________________________________________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ga oʻqishga (oliy harbiy taʼlim muassasasining nomi) kirishga nomzodning ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar), farzandimiz ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) oʻqishga qabul qilinsa, oʻqishni tugatgandan soʻng u bilan tuzilgan kontraktda koʻrsatilgan muddat tugamasdan yoki besh kalendar yil mobaynida ofitserlar tarkibi lavozimlarida xizmatni oʻtamasdan harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtashdan bosh tortsa, shuningdek, kontrakt shartlarini bajarmaganligi, sodir etgan jinoyati uchun sudlanganligi sababli harbiy xizmatdan rezervga boʻshatilsa yoki bunday kontraktni tuzishdan bosh tortsa, oʻqish davrida unga sarflangan budjet mablagʻlarini qoplash boʻyicha toʻliq moddiy javobgarligimiz, shu bilan birga, Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat sirlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnoma berilmasa, Oʻzbekiston Respublikasining taklif qilingan boshqa oliy taʼlim muassasalariga oʻqishini koʻchirishi yoxud oʻz xohishi bilan oʻqishdan ketishi toʻgʻrisida ogohlantirildik. ______________ _________________________ (imzo) (F.I.O.) ______________ _________________________ (imzo) (F.I.O.) 20____ yil “____” ____________ ” ;

3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________ga (tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimi boshligʻi F.I.O.) _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________da (nomzodning yashash joyi) yashovchi ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (nomzodning tugʻilgan yili va sanasi) _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________dan (F.I.O.) ARIZA Meni, oʻz xohishimga koʻra ________________________________________________________________________________________________________________________________________ga (oliy harbiy taʼlim muassasasining nomi va mutaxassisligi) oʻqishga kirish uchun nomzodlar roʻyxatiga kiritishingizni soʻrayman. Test sinovlarini ____________________ tilida ___________________ alifbosida topshiraman. ___________________ (oʻzbek, qoraqalpoq, rus) ______________ (kirill, lotin) Chet tili boʻyicha test sinovlarini (imtihonni) ____________ tilida topshiraman. Xizmat zaruratiga koʻra lozim topilgan joyda xizmat qilishga tayyorman. Xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat sirlarini, qonun bilan himoya qilinadigan va xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga vaʼda beraman. Oʻqishga qabul qilinsam, biroq Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat sirlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq menga tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnoma berilmasa, oʻqishimni Oʻzbekiston Respublikasining taklif qilingan boshqa oliy taʼlim muassasalariga koʻchirishga yoki oʻz xohishim bilan oʻqishdan ketishga roziman. ______________ _________________________ (imzo) (F.I.O.) 20___ yil “_____” _____________ ” ;

4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ _________________________________________ga (nomzodning bevosita boshligʻining nomi) BILDIRGI Men, ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (harbiy xizmatchining harbiy unvoni, F.I.O., lavozimi, tugʻilgan yili, sanasi va joyi, harbiy xizmatga chaqirilgan yili va sanasi) Sizdan oʻz xohishimga koʻra meni ____________________________________________________________________________________________________________________________________________ga (oliy harbiy taʼlim muassasasining nomi va mutaxassisligi) oʻqishga kirish uchun nomzod sifatida yuqori qoʻmondonlikka tavsiya etishingizni soʻrayman. Test sinovlarini _____________________ tilida ___________________ alifbosida topshiraman. ___________________ (oʻzbek, qoraqalpoq, rus) ______________ (kirill, lotin) Chet tili boʻyicha test sinovlarini (imtihonni) ____________ tilida topshiraman. Xizmat zaruratiga koʻra lozim topilgan joyda xizmat qilishga tayyorman. Xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat sirlarini, qonun bilan himoya qilinadigan va xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga vaʼda beraman. Oʻqishga qabul qilinsam, biroq Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat sirlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq menga tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnoma berilmasa, oʻz xohishim bilan oʻqishdan ketishga roziman. ______________ _________________________ (imzo) (F.I.O.) 20___ yil “_____” _____________ ” ;

5-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ __________________________________________ga (oliy taʼlim muassasasi rektori F.I.O.) __________________________________________da (nomzodning yashash joyi) yashovchi _____________________________________ (nomzodning tugʻilgan yili va sanasi) _________________________________________dan (F.I.O.) ARIZA Meni, oʻz xohishimga koʻra _________________________________________________________________________________________________________________________________________ga (oliy harbiy taʼlim muassasasining nomi va mutaxassisligi) oʻqishga kirish uchun nomzodlar roʻyxatiga kiritishingizni soʻrayman. Test sinovlarini ______________________ tilida __________________ alifbosida topshiraman. ___________________ (oʻzbek, qoraqalpoq, rus) ______________ (kirill, lotin) Chet tili boʻyicha test sinovlarini (imtihonni) _______________ tilida topshiraman. Xizmat zaruratiga koʻra lozim topilgan joyda xizmat qilishga tayyorman. Xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan davlat sirlarini, qonun bilan himoya qilinadigan va xizmatga oid maʼlumotlarni sir saqlashga vaʼda beraman. Oʻqishga qabul qilinsam, biroq Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat sirlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablariga muvofiq menga tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnoma berilmasa, oʻz xohishim bilan oʻqishdan ketishga roziman. ______________ _________________________ (imzo) (F.I.O.) 20___ yil “_____” ____________ ” ;

6-ilovada :

nomidagi “oliy harbiy aviatsiya bilim yurtida” soʻzlari “Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy aviatsiya institutida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “oliy harbiy aviatsiya bilim yurtida” soʻzlari “Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy aviatsiya institutida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Qabul yilining 20-martiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy aviatsiya institutining kichik qabul komissiyasi tomonidan ingliz va rus tili fanlari boʻyicha savollar shakllantiriladi hamda kichik qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi”;

9-bandning birinchi xatboshisidagi “oliy harbiy aviatsiya bilim yurtida” soʻzlari “Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy aviatsiya institutida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 9 a -ilova bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish, kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9 a -ILOVA

_________________________ga _________________ viloyati MIBdan dastlabki saralab olish _________ (OHTM nomi) ______________ (hudud) ____________________________________________ tadbirlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar ROʻYXATI T/r F.I.O., (pasport (ID-karta) maʼlumotlari asosida) tugʻilgan yili, millati, pasport (ID-karta) maʼlumotlari Maʼlumoti Yashash joyidagi tuman (shahar) IIBdan maʼlumotnoma Sogʻligʻi holati boʻyicha maʼlumotnoma Nomzod haqida qoʻshimcha maʼlumotlar (telefon raqami (oilasidan yana bir kishining raqami), OHTMga oʻqishga kirish uchun imtiyoz va boshqalar) Test sinovlarini qaysi hududdan va qaysi tilda topshiradi 1. ISMOILOV Akramjon Alijon oʻgʻli, 26.08.2000-yil, oʻzbek. Pasport (ID-karta) raqami: AD 0000000, Shaxsiy raqam (JSHSHIR): 00000000000000 Oʻrta maxsus, 2019-yilda Fargʻona soliq kollejini tamomlagan Profilaktik hisobda turmaydi Yaroqli Tel: ___________ Tel: ___________ Tavsiyanoma raqami QK-000001, ingliz tilidan “ V1 ” sertifikati mavjud AV-0000000 Fargʻona viloyatida, oʻzbek tilida 2. POʻLATOV Sherali Anvar oʻgʻli, 28.03.2000-yil, tojik. Pasport (ID-karta) raqami: AS 0000000, Shaxsiy raqam (JSHSHIR): 00000000000000 Oʻrta, 2022-yilda Urgut tumanidagi 25-sonli umumtaʼlim maktabini tamomlagan Profilaktik hisobda turmaydi Yaroqli Tel: ___________ Tel: ___________ Tavsiyanoma raqami QK-000001, ingliz tilidan “ V1 ” sertifikati mavjud AV-0000000 Samarqand viloyatida, rus tilida ... Izoh. 1. Roʻyxatdagi barcha maʼlumotlar tasdiqlovchi hujjatlarga asoslangan boʻlishi shart (pasport (ID-karta), sertifikat, maʼlumotnoma va boshqalar). 2. Nomzodlar haqida qoʻshimcha maʼlumotlar ustunida nomzod toʻgʻrisida quyidagi maʼlumotlar kiritilishi shart: telefon raqami; OHTMga oʻqishga kirish uchun imtiyoz raqami, chet tilini bilish darajasi boʻyicha sertifikat raqami (mavjud boʻlsa); notoʻliq oilada oʻsgan nomzodlar (ota-onasi vafot etgan boʻlsa, oʻlim sabablari koʻrsatilishi shart). 3. Roʻyxatda koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun shaxsan harbiy okrug (birlashma)lar kadrlar boʻlimlari, harbiy qism komandirlari va muassasa boshliqlari, shuningdek, viloyat MIB boshliqlari javobgar hisoblanadi. 4. OHTM qabul komissiyasiga nomzodning pasport (ID-karta) va imtiyoz nusxasi hamda tibbiy maʼlumotnomaning asl nusxasi roʻyxat bilan birga yuborilishi shart. ___________ VILOYATI MUDOFAA ISHLARI BOSHQARMASI BOSHLIGʻI _______________ _______________ (harbiy unvoni) (F.I.O.) 20__ yil “___” ___________ M. Oʻ. ” ;

b) 2-ilovaning 1 — 5-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1. Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universiteti 2. Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy tibbiyot instituti 3. Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Quruqlikdagi qoʻshinlar instituti 4. Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy aviatsiya instituti 5. Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va harbiy aloqa instituti ” .

20. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-fevraldagi 73-son qarori bilan tasdiqlangan Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 10 1 -band bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 10-bandida belgilangan toʻlov summasining 50 foizi undiriladi”.

21. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga :

a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “40” raqami “42” raqam bilan almashtirilsin;

b) quyidagi mazmundagi 41 va 42-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 41-ILOVA

Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya. 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish); b) qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash va realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyati uchun litsenziya olish maqsadida murojaat qilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar va yuridik shaxslar . Qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya olish maqsadida murojaat qilgan yuridik shaxslar . 4. Litsenziyalovchi organ: Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyatini amalga oshirish uchun: ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: a) yuridik shaxslar uchun: nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisobraqami, telefon raqamlari, elektron pochta va veb-sayti manzili (mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami); qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi (shoxobchalari) toʻgʻrisida tegishli maʼlumot; qabul qilish shoxobchalari pasporti, bosh rejasi, muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar; b) yakka tartibdagi tadbirkor uchun: familiyasi, ismi, sharifi, JSHSHIR, bank hisobraqami, ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; mobil telefon raqami, turar joy telefon raqami (mavjud boʻlsa); qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi toʻgʻrisida tegishli maʼlumot; qabul qilish shoxobchasi pasporti, bosh rejasi, muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar. 2. Qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini amalga oshirish uchun: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisob raqami, telefon raqamlari, elektron pochta va veb-sayti manzili (mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi (shoxobchalari) toʻgʻrisida maʼlumot; v) ishlab chiqarish obyekti toʻgʻrisida maʼlumot, shu jumladan: korxona pasporti, bosh rejasi, shuningdek, ishlab chiqarish sikli, loyiha hujjatlari, texnologik yoʻriqnomalar va muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar; qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash uchun eritish uskunasining (pech) pasporti va mavjud ishlab chiqarish quvvatlari toʻgʻrisida maʼlumot; g) rahbar va muhandis-texnik xodimlari sanoat xavfsizligi sohasida tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasi oshirilganligi hamda attestatsiyadan oʻtkazilganligi, xodimlarning kasbiy malakasi toʻgʻrisidagi tegishli hujjatlarining nusxalari (radioaktiv metall parchalarini aniqlash, portlash xavfsizligi, portlovchi obyektlarni aniqlash, malaka toifasi berilganligi, maxsus tayyorgarlikdan oʻtganligi haqidagi sertifikatlar); d) qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash faoliyatini amalga oshirish boʻyicha korxonaning ichki meʼyoriy hujjatlari mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: qora metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyati boʻyicha — 10 ish kuni; qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati boʻyicha — 20 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: 1. Qora metall parcha hamda chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: 1.1. Yuridik shaxs uchun: a) qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilishda quyidagi maʼlumotlarning mavjudligi taʼminlanishi lozim: qabul qiluvchining nomi, manzili, aloqa telefon raqamlari, tasdiqnoma nusxasi; qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish uchun masʼul shaxslar toʻgʻrisida maʼlumot; ish tartibi; qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shartlari, qoidalari va narxlari; qabul qilinishi taʼqiqlangan qora metall parcha va chiqindilarining roʻyxati;** b) ruxsat berilgan hududda qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish, saralash jarayonlarida talab etiladigan asbob-uskunalar, jumladan: sertifikatlangan va kalibrlangan tarozilar (avtomobil, osma, platforma va h.k.);* yuklash va tushirish mexanizm va uskunalari (metall parchalari uchun yuklagich, bogʻlangan va boʻlakli tovarlar uchun koʻtarish moslamalari boʻlgan manipulyator (ilgak, ushlagich, magnit);* yongʻinga qarshi oʻt oʻchirish vositalari mavjudligi.* 1.2. Yakka tartibdagi tadbirkor uchun: yigʻish maydoni uchun tegishli yer uchastkasi va/yoki binoga egalik huquqi (mavjud boʻlsa). 2. Qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: 2.1. Qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilishda koʻrinadigan va qulay joyda quyidagi maʼlumotlarning mavjudligi taʼminlanishi lozim: a) korxonaning nomi, manzili, aloqa telefon raqamlari toʻgʻrisida maʼlumot; b) ish tartibi toʻgʻrisida maʼlumot; v) qora metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shartlari, qoidalari va narxlari toʻgʻrisida maʼlumot; g) qabul qilinishi taʼqiqlangan qora metall parcha va chiqindilarining roʻyxati.** 2.2. Talabgor hududida qora metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash texnologik jarayonlarida talab etiladigan asbob-uskunalar, jumladan: a) dozimetrik va radiatsion kuzatuv moslamalari (sertifikatlangan radiometrlar, dozimetrlar);* b) belgilangan tartibda qiyoslashdan oʻtkazilgan va kalibrlangan tarozilar (avtomobil, osma, platforma);* v) qora metall parcha va chiqindilarini, qotishmalarining kimyoviy tarkibini aniqlash uchun uskunalar (analizatorlar, spektrometrlar, lazer, rentgen floresanli, spektral analizatorlar); g) yuklash va tushirish mashinalari va uskunalari (metall parchasi yuklagichi, quyma, bogʻlangan va boʻlakli tovarlar uchun koʻtarish moslamalari boʻlgan manipulyator (ilgak, ushlagich, magnit); d) poʻlat eritish pechlarida poʻlat erigandan soʻng poʻlatni kompleks qayta ishlaydigan agregatda ishlov berish;* e) belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasining mavjud boʻlishi hamda ushbu laboratoriyada eritilgan poʻlat va tayyor mahsulotlarning har bir partiyasini qatʼiy sifat nazoratidan oʻtkazish tartibi mavjudligi;* j) yongʻinga qarshi oʻt oʻchirish vositalari mavjudligi.* 2.3. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, ishlab chiqarish xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi va ekologiya talablari va normalariga rioya etishi.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi — tabiatni muhofaza qilish va ekologiya boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — sanoat xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi — oʻrnatilgan texnologik jarayonlar va asbob-uskunalarning holati texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjat talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh. Radioaktiv, kimyoviy ifloslangan va portlovchan qora metall parcha va chiqindilari aniqlangan hollarda litsenziat zarur choralarni koʻrish uchun zudlik bilan tegishli organlarga belgilangan tartibda xabar beradi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ** Vazirlar Mahkamasining “Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyundagi 425-son qarori bilan tasdiqlangan Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 29-bandi asosida.

Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 42-ILOVA

Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya. 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish); b) rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash va realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: 1. Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyati uchun litsenziya olish maqsadida murojaat qilgan yakka tartibdagi tadbirkorlar. 2. Rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya olish maqsadida murojaat qilgan yuridik shaxslar. 4. Litsenziyalovchi organ: Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyatini amalga oshirish uchun: ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: a) yuridik shaxslar uchun: nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisobraqami, telefon raqamlari, elektron pochta va veb-sayti manzili (mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami); rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi (shoxobchalari) toʻgʻrisida tegishli maʼlumot; qabul qilish shoxobchalari pasporti, bosh rejasi, muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar. b) yakka tartibdagi tadbirkor uchun: familiyasi, ismi, sharifi, JSHSHIR, bank hisobraqami, ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; mobil telefon raqami, turar joy telefon raqami (mavjud boʻlsa); rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi toʻgʻrisida tegishli maʼlumot; qabul qilish shoxobchasi pasporti, bosh rejasi, muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar. 2. Rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini amalga oshirish uchun: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisobraqami, telefon raqamlari, elektron pochta va veb-sayti manzili (mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi hamda litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi toʻgʻrisida ariza; b) rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shoxobchasi (shoxobchalari) toʻgʻrisida maʼlumot; v) ishlab chiqarish obyekti toʻgʻrisida maʼlumot, shu jumladan: korxona pasporti, bosh rejasi, shuningdek, ishlab chiqarish sikli, loyiha hujjatlari, texnologik yoʻriqnomalar va muhandislik-texnik kommunikatsiyalarining mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar; rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash uchun eritish uskunasining (pech) pasporti va mavjud ishlab chiqarish quvvatlari toʻgʻrisida maʼlumot; g) tashkilotning rahbar va muhandis-texnik xodimlari sanoat xavfsizligi sohasida tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasi oshirilganligi hamda attestatsiyadan oʻtkazilganligi, xodimlarning kasbiy malakasi toʻgʻrisidagi tegishli hujjatlarining nusxalari (radioaktiv metall parchalarini aniqlash, portlash xavfsizligi, portlovchi obyektlarni aniqlash, malaka toifasi berilganligi, maxsus tayyorgarlikdan oʻtganligi haqidagi sertifikatlar); d) rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash faoliyatini amalga oshirish boʻyicha korxonaning ichki meʼyoriy hujjatlari mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) faoliyati boʻyicha — 10 ish kuni; rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyati boʻyicha — 20 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: 1. Rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish) sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: 1.1. Yuridik shaxs uchun: a) rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilishda maʼlumotlarning mavjudligi taʼminlanishi lozim: qabul qiluvchining nomi, manzili, aloqa telefon raqamlari, tasdiqnoma nusxasi; rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish uchun masʼul shaxslar toʻgʻrisida maʼlumot; ish tartibi; rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shartlari, qoidalari va narxlari; qabul qilinishi taʼqiqlangan rangli metall parcha va chiqindilarining roʻyxati; ** b) ruxsat berilgan hududda rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish, saralash jarayonlarida talab etiladigan asbob-uskunalar, jumladan: sertifikatlangan va kalibrlangan tarozilar (avtomobil, osma, platforma va h.k.);* yuklash va tushirish mexanizm va uskunalari (metall parchalari uchun yuklagich, bogʻlangan va boʻlakli tovarlar uchun koʻtarish moslamalari boʻlgan manipulyator (ilgak, ushlagich, magnit);* yongʻinga qarshi oʻt oʻchirish vositalari mavjudligi.* 1.2. Yakka tartibdagi tadbirkor uchun: yigʻish maydoni uchun tegishli yer uchastkasi va/yoki binoga egalik huquqi (mavjud boʻlsa). 2. Rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash hamda realizatsiya qilish sohasida umumiy litsenziya talablari va shartlari: 2.1. Rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilishda koʻrinadigan va qulay joyda quyidagi maʼlumotlarning mavjudligi taʼminlanishi lozim: a) korxonaning nomi, manzili, aloqa telefon raqamlari toʻgʻrisida maʼlumot; b) ish tartibi toʻgʻrisida maʼlumot; v) rangli metall parcha va chiqindilarini qabul qilish shartlari, qoidalari va narxlari toʻgʻrisida maʼlumot; g) qabul qilinishi taʼqiqlangan rangli metall parcha va chiqindilarining roʻyxati;** 2.2. Talabgor hududida rangli metall parcha va chiqindilarini qayta ishlash texnologik jarayonlarida talab etiladigan asbob-uskunalar, jumladan: a) dozimetrik va radiatsion kuzatuv moslamalari (sertifikatlangan radiometrlar, dozimetrlar);* b) belgilangan tartibda qiyoslashdan oʻtkazilgan va kalibrlangan tarozilar (avtomobil, osma, platforma);* v) rangli metall parcha va chiqindilarini, qotishmalarining kimyoviy tarkibini aniqlash uchun uskunalar (analizatorlar, spektrometrlar, lazer, rentgen floresanli, spektral analizatorlar); g) yuklash va tushirish mashinalari va uskunalari (metall parchasi yuklagichi, quyma, bogʻlangan va boʻlakli tovarlar uchun koʻtarish moslamalari boʻlgan manipulyator (ilgak, ushlagich, magnit);* d) yongʻinga qarshi oʻt oʻchirish vositalari mavjudligi;* 2.3. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, ishlab chiqarish xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi, yongʻin xavfsizligi, ishlab chiqarish sanitariyasi va ekologiya talablari va normalariga rioya etishi.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi — tabiatni muhofaza qilish va ekologiya boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — sanoat xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa; Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi — oʻrnatilgan texnologik jarayonlar va asbob-uskunalarning holati texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjat talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh. Radioaktiv, kimyoviy ifloslangan va portlovchan rangli metall parcha va chiqindilari aniqlangan hollarda litsenziat zarur choralarni koʻrish uchun zudlik bilan tegishli organlarga belgilangan tartibda xabar beradi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ** Vazirlar Mahkamasining “Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyundagi 425-son qarori bilan tasdiqlangan Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 29-bandi asosida. ” .

22. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Qurilishi tugallangan obyektni topshirish-qabul qilish va foydalanish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 27 1 -band bilan toʻldirilsin:

“27 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 27-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

23. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-iyuldagi 395-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:

“9 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 9-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

24. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-iyuldagi 398-son qarori bilan tasdiqlangan Harbiy xizmatchilarni oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandi “a” — “d” kichik bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetida toʻrt yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 300 baravari;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy tibbiyot institutida ikki yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 650 baravari;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va harbiy aloqa institutida ikki yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 650 baravari;

g) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Quruqlikdagi qoʻshinlar institutida:

toʻrt yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 300 baravari;

besh yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 600 baravari;

d) Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy aviatsiya institutida:

besh yillik oʻqish uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 1 600 baravari;

besh yillik oʻqish (uchuvchilar tarkibini tayyorlash) uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 3 000 baravari”.

25. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 6-apreldagi 143-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Huquqni muhofaza qilish akademiyasi magistraturasiga oʻqishga qabul qilish va oʻqitishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasining Qurolli Kuchlari Akademiyasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalaridan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarorida :

a) 1-ilovada :

quyidagi mazmundagi 25 1 -band bilan toʻldirilsin:

“25 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentga 6-ilovadagi toʻlov stavkalarining 50 foizi undiriladi”;

quyidagi mazmundagi 35 1 -band bilan toʻldirilsin:

“35 1 . Texnikalarni qayta roʻyxatdan oʻtkazishda taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentga 6-ilovadagi toʻlov stavkalarining 50 foizi undiriladi”;

b) 2-ilova quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:

“23 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentga 6-ilovadagi toʻlov stavkalarining 50 foizi undiriladi”;

v) 6-ilovada :

quyidagi mazmundagi 28 1 -band bilan toʻldirilsin:

“28 1 . Traktorchi-mashinist guvohnomasini olish uchun imtihon topshirishga ruxsat berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentga 7-ilovadagi toʻlov stavkalarining 50 foizi undiriladi”;

quyidagi mazmundagi 61 1 -band bilan toʻldirilsin:

“61 1 . Traktorchi-mashinist guvohnomasini almashtirish va yoʻqolgani oʻrniga yangisini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatganlik uchun taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentga 7-ilovadagi toʻlov stavkalarining 50 foizi undiriladi”.

27. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyundagi 263-son qarori bilan tasdiqlangan Pedagog xodimlar uchun yillik uzaytirilgan mehnat taʼtili davomiyligi meʼyorlarining III bobi “3. Bolalar musiqa va sanʼat maktablari” boʻlimi 1-bandining “Yillik uzaytirilgan mehnat taʼtili” ustunidagi “27” raqami “56” raqami bilan almashtirilsin.

28. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 24-iyuldagi 309-son qarori bilan tasdiqlangan Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 14 1 -band bilan toʻldirilsin:

“14 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan mazkur Reglamentning 14-bandida belgilangan toʻlov summasining 50 foizi undiriladi”.

29. Vazirlar Mahkamasining “Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 2-sentabrdagi 437-son qarorida :

a) 3-banddan “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 4-banddagi “Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining budjet va budjetdan tashqari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovada :

4 — 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. “Ibratli oila” koʻkrak nishonini olish uchun nomzod oila har yili 1-martga qadar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ushbu Nizomga 1a-ilovada keltirilgan soʻrovnomani toʻldiradi hamda unga oilaning erishgan yutuqlarini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qiladi.

Nomzod oilaning arizasi mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi bilan birgalikda koʻrib chiqilib, har yili 10-martga qadar koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflar shakllantiriladi va “Mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar boʻlimlariga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboriladi.

Nomzod oila boʻyicha taqdim etilgan takliflarga ilova sifatida mazkur oila haqida maʼlumotnoma, soʻnggi uch yil davomida oila aʼzolari tomonidan oila institutini mustahkamlash, oilaviy qadriyatlarni saqlash va rivojlantirish borasida amalga oshirgan ishlari aks ettirilgan tavsifnoma taqdim etiladi.

5. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari koʻkrak nishoniga tavsiya qilinayotgan nomzod oilalarni ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaviy tarkibda tuziladigan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash tuman (shahar) komissiyasi tomonidan har tomonlama oʻrganilishini tashkil etadi, ularning faoliyatiga oid barcha maʼlumotlarni tegishli yigʻilish qarorlari asosida har yili 15-martga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga, viloyatlar va Toshkent shahar Oila va xotin-qizlar boshqarmalariga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboradi.

6. Nomzod oilalarni koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflar ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan tarkibda tuziladigan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyasi tomonidan har tomonlama oʻrganilib, tegishli qaror qabul qilinadi. Mazkur taklif va qarorlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar Oila va xotin-qizlar boshqarmalari tomonidan har yili 1-aprelga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboriladi”;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Nomzod oilaning koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganligi toʻgʻrisidagi xabarnoma 10-mayga qadar mazkur Nizomga 3a-ilovaga muvofiq Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.

Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi mukofotlangan oilalarga 15-may — Xalqaro oila kuni bayrami arafasida Qoʻmita raisi (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi”;

quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:

“18 1 . Qoʻmitaning maxsus axborot tizimida taqdim etilgan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari raqamli koʻrinishda yuritiladi”;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ibratli oila” koʻkrak nishoniga nomzod oilalarni taqdirlash

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Xotin-qizlar faoli, Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi, mahalla yettiligi 1. Nomzod oila YIDXPdan roʻyxatdan oʻtadi va ariza yuboradi. 2. Takliflarni “Mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlariga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali taqdim etadi. Har yili 1-martga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimlari, “Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash tuman (shahar) komissiyasi Nomzod oilalarni har tomonlama oʻrganadi (har bir komissiya aʼzosi oʻz xulosasini ERI bilan imzolaydi) va yigʻilish qarori asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalariga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboradi. Har yili 15-martga qadar 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari, “Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash hududiy komissiyasi Nomzod oilalarni koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqadi (har bir komissiya aʼzosi oʻz xulosasini ERI bilan imzolaydi), tegishli qarorlar qabul qiladi hamda Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga maxsus axborot tizimi (ayol.gov.uz) orqali yuboradi. Har yili 1-aprelga qadar 4-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish komissiyasi Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha nomzod oilalar haqidagi hujjatlarni koʻrib chiqadi (har bir komissiya aʼzosi oʻz xulosasini ERI bilan imzolaydi) va yakuniy xulosani qabul qiladi. Har yili 15-aprelga qadar 5-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Komissiyaning xulosasi asosida Qoʻmita raisining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻini chiqaradi. Har yili 5-mayga qadar 6-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Nomzod oila koʻkrak nishoni bilan taqdirlanishi yuzasidan YIDXPdagi arizachining shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboradi. Har yili 10-mayga qadar 7-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi (yoki uning topshirigʻiga binoan boshqa masʼul shaxslar) Koʻkrak nishoni bilan tantanali tarzda taqdirlaydi. Har yili 15-may — Xalqaro oila kuni arafasida ” ;

quyidagi mazmundagi 1a-ilova bilan toʻldirilsin:

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA

Nomzod oila tomonidan “Ibratli oila” koʻkrak nishoni bilan taqdirlashning saralash bosqichida ishtirok etish uchun

T/r Talab etiladigan maʼlumotlar* Erning maʼlumotlari 1. JSHSHIR 2. Pasport (ID-karta) seriyasi raqami 3. Ish joyi Xotinning maʼlumotlari 4. JSHSHIR 5. Pasport (ID-karta) seriyasi raqami 6. Ish joyi Oilaning maʼlumotlari 7. Nikoh guvohnomasining seriyasi raqami 8. Er-xotinning erishgan yutuqlari (ilova qilinadi) 9. Oila aʼzolarining oʻqish joyi va oʻqishda erishgan yutuqlari (ilova qilinadi) 10. Oila aʼzolarining ilmiy darajasi (agar boʻlsa, maʼlumot ilova qilinadi) 11. Oila aʼzolarining bandlik holati 12. Agar boʻlsa, vasiylikka yoki homiylikka olgan voyaga yetmaganlar haqida maʼlumot (ilova qilinadi) 13. Davlat mukofoti hamda koʻkrak nishonlari bilan taqdirlangani (guvohnoma nusxasi ilova qilinadi) 14. Kitob, qoʻllanma va asarlar yaratgani hamda ilm-fan, taʼlim, adabiyot rivojiga hissa qoʻshayotgani (asoslovchi maʼlumotlar ilova qilinadi) 15. Oila aʼzolarining narkologiya boʻyicha dispanser hisobida turishi yoki turmasligi (“Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi) 16. Hunarmand, sport, tadbirkor, ijodkor, harbiy xizmatchi (rasmli maʼlumotlar ilova qilinadi) 17. Oila aʼzolarining sudlangan yoki sudlanmagani toʻgʻrisida maʼlumotnoma (“Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi) 18. Oila aʼzolarining oʻrtasida ajrim holatlari mavjudligi (Oila tarkibi boʻyicha) 19. 10 yildan ortiq qaynona va qaynota (boshqa qarindoshlar) bilan birga namunali yashab kelayotgan oila, uning mahalladagi oʻrni va “Yashil makon” loyihasi doirasida qilingan ishlari (rasmli maʼlumotlar ilova qilinadi) Farzandlari toʻgʻrisida maʼlumot 20. JSHSHIR 21. Pasport (ID-karta)/tugʻilganlik guvohnomasi, seriya raqami 22. Ish yoki oʻqish joyi 23. Farzandlari erishgan yutuqlari (ilova qilinadi)

2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash tuman (shahar) komissiyasining

1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi, komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Xalq deputatlari tuman (shahar) kengashi deputati (kelishuv asosida) 3. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi rahbari 5. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Ichki ishlar boʻlimi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — Savdo-sanoat palatasi tuman (shahar) boʻlimi rahbari (kelishuv asosida) 7. Lavozimiga koʻra — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining tuman (shahar) boʻlinmasi rahbari 8. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) kasaba uyushmasi kengashi raisi (kelishuv asosida) 9. Lavozimiga koʻra — Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi 10. Lavozimiga koʻra — “Oqila ayollar” harakati yetakchisi (kelishuv asosida) 11. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) Oila va xotin-qizlar boʻlimi mutaxassisi, ishchi guruh masʼul kotibi ”;

3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni uchun nomzodlarni saralash Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyasining

1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahri Oila va xotin-qizlar boshqarmalari boshliqlari, komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar kengashi deputati (kelishuv asosida) 3. Lavozimiga koʻra — hududiy Maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — hududiy S ogʻliqni saqlash boshqarmasi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — hududiy Ichki ishlar boshqarmasi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — Savdo-sanoat palatasining hududiy boshqarmasi rahbari (kelishuv asosida) 7. Lavozimiga koʻra — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazining hududiy boʻlimi rahbari 8. Lavozimiga koʻra — hududiy kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi kengashi raisi (kelishuv asosida) 9. Lavozimiga koʻra — Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmasi boshligʻi 10. Lavozimiga koʻra — “Oqila ayollar” harakati yetakchisi (kelishuv asosida) 11. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahri Oila va xotin-qizlar boshqarmalari mutaxassisi, komissiya masʼul kotibi ”;

quyidagi mazmundagi 3a-ilova bilan toʻldirilsin:

“Ibratli oila” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 3a-ILOVA

NAMUNA “Ibratli oila” koʻkrak nishoni boʻyicha yuborilgan arizaning natijasi yuzasidan xabarnoma Fuqaroning F.I.O: Arizaning natijasi Tavsiya etildi/Rad etildi *agar tanlov boʻyicha gʻolib deb topilgan oilaga: Yashash manzilidagi Oila va xotin-qizlar boʻlimiga murojaat qiling Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun my.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod ” ;

nizomga 4-ilovaning izoh qismi ikkinchi xatboshisidan “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

30. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 18-sentabrdagi 477-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish va ularga malaka toifalari berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan mazkur Reglamentning 21-bandida belgilangan toʻlov summasining 50 foizi undiriladi”.

31. Vazirlar Mahkamasining “Nikoh, oila va fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish toʻgʻrisida” 2023-yil 20-oktabrdagi 550-son qarorida :

a) 3-ilovada :

122-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“122. Oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilgach “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida mavjud maʼlumotlar asosida avtomatik ravishda vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga oʻlim qayd etilgani haqida QR-kod (matrik shtrixli kod) tasviri tushirilgan maʼlumotnoma yuboriladi, ariza beruvchiga oʻlim haqida gerbli guvohnoma va qabristonga taqdim etish uchun tegishli namunadagi maʼlumotnoma beriladi.

Oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvi qayd etilgan vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlari oʻlim haqida gerbli guvohnoma olish yuzasidan YIDXP orqali ham murojaat qilishi mumkin, dalolatnoma yozuvlari Oʻzbekistondan tashqarida qayd etilgan holatlar bundan mustasno.

Ariza beruvchi xohishiga koʻra gerbli guvohnomani Oʻzbekiston hududi doirasida pochta aloqasi orqali olishi mumkin.

Bunda pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.

Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi.

FHDY organi oʻlim haqida gerbli guvohnoma berish toʻgʻrisidagi YIDXP orqali kelib tushgan arizani koʻrib chiqishda, agar dalolatnoma yozuvi ariza berilgan FHDY boʻlimining oʻzida qayd etilgan boʻlsa, bir ish kuni ichida, boshqa FHDY organida qayd etilgan boʻlsa, uch ish kuni ichida oʻlim haqida gerbli guvohnoma rasmiylashtirib, ariza beruvchining oʻziga yoki u tomonidan arizada koʻrsatilgan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi tomonidan ariza beruvchiga belgilangan tartibda tegishli nafaqa tayinlanishi uchun “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali xabarnoma yuboriladi.

Agar “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimida vafot etgan shaxsning tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvi boʻyicha maʼlumot mavjud boʻlsa, uning vafot etganligi haqidagi maʼlumot tugʻilganlik haqidagi dalolatnoma yozuvidagi “Belgilar uchun” ustuniga kiritiladi”;

quyidagi mazmundagi 192 1 va 192 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“192 1 . Xorijiy davlatning vakolatli organida tugʻilishi qayd qilingan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining farzandi yohud Oʻzbekistonda tugʻilgan shaxsning maʼlumotlari legalizatsiya qilingan yoki apostil qoʻyilgan tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjatlari (guvohnoma, sertifikat va boshqa tegishli hujjatlar) asosida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritiladi, bundan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida nazarda tutilgan holatlar mustasno.

Bunda tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjat davlat tiliga tarjima qilingan hamda tarjimonning imzosi notarial tartibda tasdiqlangan boʻlishi lozim.

Agar tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjatda bolaning familiyasi va (yoki) ota ismi koʻrsatilmagan boʻlsa, familiyasi va (yoki) ota ismi “XXX” belgilari qoʻyilgan holda axborot tizimiga kiritiladi.

Xorijiy davlatning vakolatli organi tomonidan berilgan tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjatni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritish uchun voyaga yetmagan shaxsning ota-onasi yoki ulardan biri, voyaga yetgan shaxsning oʻzi, vasiy yoki homiysi yohud ushbu shaxslar notarial tasdiqlangan ishonchnoma asosida vakolat bergan boshqa shaxslar FHDY organiga yozma yoki elektron shaklda murojaat qilishi mumkin.

192 2 . Xorijiy davlatning vakolatli organi tomonidan berilgan tugʻilganlikni tasdiqlovchi hujjatni “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimiga kiritish haqidagi ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilishi mumkin.

Ariza YIDXP orqali elektron shaklda berilgan taqdirda, ariza beruvchining shaxsi Face-ID yoki MyID tizimlari orqali tasdiqlanadi.

Natijasi yuzasidan FHDY organi bir ish kuni ichida ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga arizani koʻrib chiqish vaqti va oʻzi bilan ushbu Qoidalarning 192 1 -bandida belgilangan tegishli hujjatlarni asl nusxasini olib kelishi haqida xabarnoma yuboradi.

Bunda xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, besh ish kuni ichida ariza beruvchilar tegishli FHDY organiga murojaat qilmasa hamda tegishli hujjatlarning asl nusxasini taqdim etmasa, ushbu ariza koʻrib chiqilmaydi”;

b) 5-ilovada :

2-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tibbiyot muassasasidan oʻlim haqidagi tibbiy maʼlumotnoma kelib tushishi bilan “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini avtomatik ravishda qayd etadi va oʻlim haqidagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasiga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi), Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimlariga hamda vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi;”;

6-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi — oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining talabiga asosan oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani pochta aloqasi orqali yetkazib berish haqidagi ariza (elektron buyurtma) FHDY boʻlimiga yuboriladi.

Mazkur arizada ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (F.I.O., vafot etgan shaxsga qarindoshlik darajasi, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, telefon raqami) hamda oʻlim haqidagi gerbli guvohnoma yetkazib berilishi soʻralayotgan manzil (Oʻzbekiston hududi doirasida) koʻrsatiladi.

Pochta xarajatlari ariza beruvchi hisobidan qoplanadi.

Pochta aloqasi tomonidan koʻrsatilgan xizmat uchun toʻlov miqdori pochta xizmati tomonidan belgilanadi”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

7-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Pensiya jamgʻarmasi hamda Ijtimoiy himoya milliy agentligining axborot tizimlariga elektron shaklda yuboradi” soʻzlari “Pensiya jamgʻarmasi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi axborot tizimlariga hamda vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlari tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani pochta aloqasi orqali yetkazib berish haqida tibbiyot muassasasi orqali ariza (elektron buyurma) berilgan boʻlsa, ariza kelib tushgandan soʻng bir ish kuni ichida gerbli guvohnomani rasmiylashtiradi hamda arizada koʻrsatilgan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etadi”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

1-ilovada :

1-bosqichda:

“Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻlim holati belgilangan tartibda tasdiqlangandan soʻng vafot etgan shaxs haqidagi maʼlumotlarni elektron tibbiy maʼlumotnomani shakllantirish uchun maxsus elektron blankka kiritish va avtomatik ravishda oʻlim haqida dalolatnoma yozuvini qayd qilish uchun FHDY boʻlimiga “Tugʻilish va oʻlimni, shu jumladan perinatal oʻlimni elektron roʻyxatga olish” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali yuboradi.

2. Vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining talabiga asosan oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani pochta aloqasi orqali yetkazib berish haqidagi ariza (elektron buyurtma) FHDY boʻlimiga yuboriladi”;

“Bajarish muddati” ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Murojaat qilingan vaqtda”;

2-bosqichda:

“Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali avtomatik ravishda oʻlim haqidagi dalolatnoma yozuvini qayd etish va bu haqdagi maʼlumotnomani tibbiyot muassasasi va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) hamda vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlarining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga elektron shaklda yuboradi.

2. Vafot etgan shaxsning eri (xotini), ota-onasi, farzandlari tomonidan oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani pochta aloqasi orqali yetkazib berish haqida tibbiyot muassasasi orqali ariza (elektron buyurma) berilgan boʻlsa, gerbli guvohnomani rasmiylashtiradi hamda arizada koʻrsatilgan manzilga yetkazib berish uchun pochta xizmati xodimiga taqdim etadi.

3. Vafot etgan shaxsning yaqin qarindoshlari va merosxoʻrlarining (ular boʻlmaganda, dafn etish majburiyatini oʻz zimmasiga olgan boshqa shaxslarning) istalgan vaqtdagi talabiga asosan eksterritorial tamoyil asosida oʻlim haqidagi gerbli guvohnomani chop etib berish yoki pochta aloqasi orqali arizada koʻrsatilgan manzilga yuboradi”;

“Bajarish muddati” ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ariza kelib tushgandan soʻng bir ish kuni ichida”;

ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin.

32. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 612-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :

a) quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:

“9 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan pasportlarda belgilangan toʻlov summasining 50 foizi undiriladi”;

b) 26-ilovaning 7-pozitsiya uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Notariuslar tomonidan kompozit xizmat sifatida fuqarolik holati dalolatnomalari arxiv maʼlumotnomalari (tugʻilish, nikoh, nikohdan ajralish, oʻlim, otalikni belgilash) berilishi mumkin. Bunda mazkur davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlarining xizmat koʻrsatish tizimi orqali koʻrsatiladi”;

v) 27-ilovaning 7-pozitsiya uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Notariuslar tomonidan kompozit xizmat sifatida doimiy yashash joyi toʻgʻrisida maʼlumotnomalar berilishi mumkin. Bunda mazkur davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlarining xizmat koʻrsatish tizimi orqali koʻrsatiladi”;

g) 31-ilovaning 7-pozitsiya uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Notariuslar tomonidan kompozit xizmat sifatida arxiv hujjatlari berilishi mumkin. Bunda mazkur davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlarining xizmat koʻrsatish tizimi orqali koʻrsatiladi”.

33. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-noyabrdagi 635-son qarori bilan tasdiqlangan Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:

“11 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan Pasportlarda belgilangan toʻlov summasining 50 foizi undiriladi”.

34. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi 87-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini kasbiy sertifikatlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 15-bandi birinchi xatboshisidagi “bir baravari” soʻzlari “ellik foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

35. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hayʼati aʼzolari tarkibini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 13-fevraldagi 88-son qarorining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi hayʼati aʼzolari quyidagi tarkibda tasdiqlansin:

1. Nazarbekov Ozodbek Ahmadovich — madaniyat vaziri 2. Tadjixanov Avazxon Baxadirovich — madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari 3. Axmedov Bahodir Madjitovich — madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari 4. Madjidov Murodjon Abdullayevich — madaniyat vaziri oʻrinbosari 5. Usmonov Yusufjon Kamoldinovich — madaniyat vaziri oʻrinbosari 6. Rizayev Shuxratilla Tursunovich — Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi direktori v.b 7. Atageldiyev Dilmurod Qabil oʻgʻli — Madaniyat vazirligining Strategik rejalashtirish va axborot-tahlil boʻlimi boshligʻi 8. Usmanov Bahrom Abdinazarovich — Madaniyat vazirligining Konsert-tomosha faoliyatini rivojlantirish boshqarmasi boshligʻi 9. Djamaldinov Alisher Xudayberdiyevich — Madaniyat vazirligi huzuridagi “Madaniyat taʼlimi markazi” davlat muassasasi direktori 10. Temirbayev Begisbay Jumabayevich — Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vaziri 11. Tilavov Sherzod Beshimovich — Madaniyat vazirligining Madaniy faoliyat, nomoddiy madaniy meros va xalq ijodiyotini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash boshqarmasi boshligʻi ” .

36. Vazirlar Mahkamasining “Tovar va moliya bozorlarida monopoliyaga qarshi tartibga solishga doir normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 1-maydagi 256-son qarorida :

a) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi:

a) manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan idoraviy hujjatlarini ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

b) 2026-yil 1-oktabrga qadar xalqaro yuridik firmani jalb etgan holda, innovatsiyalarni ragʻbatlantirish va sogʻlom raqobat muhitini taʼminlash hamda isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilishni inobatga olib, Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida yuridik shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan raqamli platforma operatorining monopoliyaga qarshi tartibga solishning alohida xususiyatlarini belgilovchi tartibni ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

Bunda ushbu kichik bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan alohida tartib kuchga kirgunga qadar Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida yuridik shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan raqamli platforma operatori faoliyati Oʻzbekiston Respublikasining “Raqobat toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan umumiy qoidalarga asosan monopoliyaga qarshi tartibga solinadi”;

b) 2-ilovada :

1-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan tartibda yuridik shaxs sifatida roʻyxatdan oʻtgan raqamli platforma operatorlariga nisbatan tatbiq etiladi”;

4-banddan “uning joylashgan va davlat roʻyxatidan oʻtgan joyidan qatʼi nazar” soʻzlari chiqarib tashlansin;

7-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

37. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-avgustagi 472-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining aviatsiya xizmatini tashkil etish va rivojlantirish boʻyicha “Yoʻl xaritasi” 1-pozitsiyasi “Amalga oshirish mexanizmi” ustuni 4-bandidagi “Mudofaa vazirligining Oliy harbiy aviatsiya bilim yurti” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Harbiy xavfsizlik va mudofaa universitetining Harbiy aviatsiya instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

38. Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashda “ijtimoiy karta” tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 27-dekabrdagi 897-son qarori quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan mazkur qarorning 2-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

39. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining trener-oʻqituvchilari va yoʻriqchi-uslubchilari hamda sport hakamlariga malaka toifalarini berish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 7-avgustdagi 500-son qarorida :

a) 1-ilova quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:

“3 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

b) 2-ilova quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:

“3 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Nizomning 3-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

40. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 15 1 -band bilan toʻldirilsin:

“15 1 . Taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Nizomning 15-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

41. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hayʼati tarkibini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2026-yil 23-yanvardagi 24-son qarorining 2-bandi oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 9. Mirzayev Odil Alimovich — Oʻzbekiston davlat muassasalari va jamoat xizmati xodimlari kasaba uyushmasi respublika kengashi raisining birinchi oʻrinbosari ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 16-aprel,

175-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.04.2026-y., 09/26/175/0373-son)

lex.uz