UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 17-aprel · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 17 апрель · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 апреля 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 April 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 9 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 19 декабрда маъқулланган

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги тизимли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Шу билан бирга ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифалари ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур Қонун билан « Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида »ги ҳамда « Автомобиль транспорти тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига айрим тоифадаги ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилишини, ташувчиларнинг хўжалик фаолиятига аралашиш тақиқланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатиладиган кундузги парвариш хизмати учун тўланадиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилишини ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида бундай хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ишга жойлаштириш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламининг кенгайишига, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларига қўшимча қулайликлар яратилишига ҳамда уларнинг ишга жойлашишга доир ҳуқуқлари кафолатланишига хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 278-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 470-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2024 йил, № 10, 1076-модда; 2025 йил, № 2, 204-модда) 1-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар»;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахс учун сақлаб қолинсин».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги 674-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 174-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 228-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2025 йил, № 1, 7-модда) 9-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ташувчиларнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳамда ушбу ташувчиларнинг ходимларини бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмас, бундан табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келган, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳоллар мустасно».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 6, 729, 731-моддалар, № 8, 971-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 378-модда 16-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун, шунингдек уч ёшдан ўн саккиз ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматидан фойдаланадиган ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар»;

2) 483-модданинг олтмиш тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари, шунингдек уч ёшдан ўн саккиз ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 818-модда, № 9, 958, 968-моддалар, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 648-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 25-модданинг биринчи қисми :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни йўлланма бўйича давлат ташкилотларига (бундан «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 3-моддаси биринчи қисмида ва иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган лавозимлар мустасно) ҳамда давлат улуши эллик фоиз ва ундан юқори бўлган ташкилотларга ишга жойлаштириш»;

бешинчи — тўққизинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 28-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизлар»;

3) 29-модда :

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизлар иш қидираётган шахслар сифатида ўз мурожаатисиз рўйхатга олинади. Бундай шахслар ҳақидаги маълумотлар (иш стажи, маълумоти (мавжуд бўлган тақдирда), иш ҳақи ва бошқалар) ҳамда уларнинг етарли билим ва кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан маҳаллий меҳнат органларига «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали юборилади»;

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

4) 34-модда қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ишга жойлаштиришга доир йўлланма «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг талабномаси асосида юборилган тақдирда, маҳаллий меҳнат органлари иш қидираётган шахс ишга қабул қилинганлиги ёки уни ишга жойлаштириш рад этилганлиги ёхуд бундай шахсга ишсизлик нафақаси тайинланганлиги ҳақида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига уч кун ичида хабарнома юборади».

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 17 апрель,

ЎРҚ-1129-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 03/26/1129/0375-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 9-sentabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 19-dekabrda maʼqullangan

Mamlakatimizda ijtimoiy himoya sohasidagi tizimli islohotlar izchil davom ettirilmoqda. Shu bilan birga nogironligi boʻlgan bolalarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish sohasini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash hamda aholining ijtimoiy ehtiyojmand ayrim toifalari huquqlarining kafolatlarini yanada kuchaytirish muhim ahamiyat kasb etadi.

Mazkur Qonun bilan “ Shahar yoʻlovchilar transportidan bepul foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisida ”gi hamda “ Avtomobil transporti toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga ayrim toifadagi nogironligi boʻlgan shaxslarga hamda ularga hamrohlik qiluvchi shaxslarga shahar yoʻlovchi transportidan bepul foydalanish huquqi berilishini, tashuvchilarning xoʻjalik faoliyatiga aralashish taqiqlanishini nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Shuningdek Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga nogironligi boʻlgan bolalarga koʻrsatiladigan kunduzgi parvarish xizmati uchun toʻlanadigan toʻlovlar soliq solinmaydigan daromadlar toifasiga kiritilishini hamda davlat-xususiy sheriklik asosida bunday xizmatlarni koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari ijtimoiy soliqdan tashqari barcha turdagi soliqlarni toʻlashdan ozod qilinishini nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Bundan tashqari “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarni ishga joylashtirish kafolatlarini yanada kuchaytirishga qaratilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish koʻlamining kengayishiga, aholining ijtimoiy ehtiyojmand ayrim toifalariga qoʻshimcha qulayliklar yaratilishiga hamda ularning ishga joylashishga doir huquqlari kafolatlanishiga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 30-avgustda qabul qilingan “Shahar yoʻlovchilar transportidan bepul foydalanishni tartibga solish toʻgʻrisida”gi 278-I-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 9, 141-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2009-yil, № 12, 470-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda; 2024-yil, № 10, 1076-modda; 2025-yil, № 2, 204-modda) 1-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1941 — 1945-yillardagi urush nogironlari va ularga tenglashtirilgan shaxslar”;

oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“nogironligi boʻlgan koʻzi ojiz shaxslar va I guruh nogironligi boʻlgan shaxslar uchun hamda ularga hamrohlik qiluvchi bir nafar shaxs uchun saqlab qolinsin”.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 29-avgustda qabul qilingan “Avtomobil transporti toʻgʻrisida”gi 674-I-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, № 9, 174-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2015-yil, № 6, 228-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2025-yil, № 1, 7-modda) 9-moddasining uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari tashuvchilarning xoʻjalik faoliyatiga aralashishga hamda ushbu tashuvchilarning xodimlarini boshqa ishlarga jalb etishga haqli emas, bundan tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar yuzaga kelgan, favqulodda holat joriy etilgan hollar mustasno”.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 4, 519, 520, 521, 522-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar, № 6, 729, 731-moddalar, № 8, 971-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 378-modda 16-bandining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“farzandlariga nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari va (yoki) maktablar koʻrsatadigan taʼlimga oid xizmatlar uchun ota-ona (farzandlikka oluvchilar) tomonidan har bir farzand uchun, shuningdek uch yoshdan oʻn sakkiz yoshgacha nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatidan foydalanadigan ota-ona (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan har bir farzand uchun toʻlanadigan oyiga 3 million soʻmgacha boʻlgan toʻlovlar”;

2) 483-moddaning oltmish toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nodavlat maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari, shuningdek uch yoshdan oʻn sakkiz yoshgacha nogironligi boʻlgan bolalar uchun davlat-xususiy sheriklik asosida kunduzgi parvarish xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari barcha turdagi soliqlarni (bundan ijtimoiy soliq mustasno) toʻlashdan 2030-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda ozod qilinadi”.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 20-oktabrda qabul qilingan “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-642-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 10, 595-modda; 2021-yil, № 4, 287-modda, 4-songa ilova; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570-modda, 10-songa ilova; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 8, 818-modda, № 9, 958, 968-moddalar, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 5, 648-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 25-moddaning birinchi qismi :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining talabnomasi asosida mahalliy mehnat organlariga roʻyxati taqdim etilgan, tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan, tegishli bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan xotin-qizlarni yoʻllanma boʻyicha davlat tashkilotlariga (bundan “Davlat fuqarolik xizmati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni 3-moddasi birinchi qismida va ikkinchi qismining ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan lavozimlar mustasno) hamda davlat ulushi ellik foiz va undan yuqori boʻlgan tashkilotlarga ishga joylashtirish”;

beshinchi — toʻqqizinchi xatboshilari tegishincha oltinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

2) 28-moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining talabnomasi asosida mahalliy mehnat organlariga roʻyxati taqdim etilgan, tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan, tegishli bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan xotin-qizlar”;

3) 29-modda :

quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining talabnomasi asosida mahalliy mehnat organlariga roʻyxati taqdim etilgan, tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan, tegishli bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan xotin-qizlar ish qidirayotgan shaxslar sifatida oʻz murojaatisiz roʻyxatga olinadi. Bunday shaxslar haqidagi maʼlumotlar (ish staji, maʼlumoti (mavjud boʻlgan taqdirda), ish haqi va boshqalar) hamda ularning yetarli bilim va koʻnikmalarga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan mahalliy mehnat organlariga “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali yuboriladi”;

beshinchi va oltinchi qismlari tegishincha oltinchi va yettinchi qismlar deb hisoblansin;

4) 34-modda quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Ishga joylashtirishga doir yoʻllanma “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining talabnomasi asosida yuborilgan taqdirda, mahalliy mehnat organlari ish qidirayotgan shaxs ishga qabul qilinganligi yoki uni ishga joylashtirish rad etilganligi yoxud bunday shaxsga ishsizlik nafaqasi tayinlanganligi haqida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga uch kun ichida xabarnoma yuboradi”.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

7-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 17-aprel,

OʻRQ-1129-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.04.2026-y., 03/26/1129/0375-son)

lex.uz