📅 2026-yil 17-aprel · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 17-aprel · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 17 апрель · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 апреля 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 April 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 23 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 19 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолининг шахсий хавфсизликка бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ишлари самарадорлигини янада ошириш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни бир йил давомида такроран содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилмоқда. «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятни содир этган шахсларни фуқаровий қуролни олиш ҳуқуқидан муайян муддатга маҳрум этишга, шунингдек ҳимоя ордери билан ўзига нисбатан чекловлар ўрнатилган фуқаролардан ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини вақтинча олиб қўйишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволанишга жойлаштириш учун бундай шахс бир йил ичида бир мартадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши кераклиги ҳақидаги талабни ўзгартириш, олис ҳудудларда тузиладиган наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссияларга наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга муҳтож деб топиш ваколатини бериш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун хавфсиз муҳитни яратишга, содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлашга, шунингдек жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ишлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар) 185 2 -моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади».
2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган «Қурол тўғрисида»ги ЎРҚ-550-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 388-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 13-модда ўнинчи қисмининг :
бешинчи хатбошисидаги «119» рақами «119-моддаларида, 126 1 -моддасининг тўртинчи — саккизинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошисидаги «содир этганларга» деган сўзлар «содир этганларга, болаларга нисбатан зўравонлик содир этганларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 28-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «содир этган» деган сўзлар «содир этган, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрда қабул қилинган «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги ЎРҚ-644-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 597-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 8, 630-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 25-модданинг матнидаги «бир мартадан ортиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 26-модданинг биринчи қисмидаги «бир мартадан ортиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 27-модда :
биринчи қисми «тиббий комиссиялар» деган сўзлардан кейин «ёки олис ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқларининг буйруғи асосида тузиладиган наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиялар (бундан буён матнда ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиялар деб юритилади)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисми «тиббий комиссиялар» деган сўзлардан кейин «ёки ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиялар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссия тузиладиган олис ҳудудлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
4) 28-модданинг :
иккинчи қисми «наркология диспансерига» деган сўзлардан кейин «ёки ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссияга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисми «тиббий комиссиянинг» деган сўзлардан кейин «ёки ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиянинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4-модда . Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 апрель,
ЎРҚ-1133-сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 23-sentabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 19-dekabrda maʼqullangan
Keyingi yillarda mamlakatimizda tinchlik va osoyishtalikni taʼminlashning mutlaqo yangi mexanizmlarini joriy etish, huquqbuzarlikni sodir etishga sabab boʻlayotgan ijtimoiy-maishiy muammolarni ijtimoiy profilaktika choralari tizimi orqali hal etish hamda aholining shaxsiy xavfsizlikka boʻlgan ishonchini mustahkamlash borasida samarali chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga mahallalarda xavfsiz muhitni yaratish, sodir etiladigan huquqbuzarliklarning asl omillarini oʻz vaqtida aniqlash va jinoyatchilikning barvaqt oldini olish ishlari samaradorligini yanada oshirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.
Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga sovuq qurolni yoki sovuq qurol sifatida foydalanilishi mumkin boʻlgan ashyolarni olib yurish bilan bogʻliq huquqbuzarlikni bir yil davomida takroran sodir etganlik uchun maʼmuriy javobgarlik belgilanishini nazarda tutuvchi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilmoqda. “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oilaviy (maishiy) zoʻravonlik bilan bogʻliq jinoyatni sodir etgan shaxslarni fuqaroviy qurolni olish huquqidan muayyan muddatga mahrum etishga, shuningdek himoya orderi bilan oʻziga nisbatan cheklovlar oʻrnatilgan fuqarolardan oʻqotar qurolni va uning oʻq-dorilarini vaqtincha olib qoʻyishga qaratilgan oʻzgartirishlar kiritilmoqda.
Shuningdek “Narkologik kasalliklar profilaktikasi va ularni davolash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga narkologik kasallikka chalingan shaxsni majburiy davolanishga joylashtirish uchun bunday shaxs bir yil ichida bir martadan ortiq maʼmuriy javobgarlikka tortilgan boʻlishi kerakligi haqidagi talabni oʻzgartirish, olis hududlarda tuziladigan narkologik ekspertizalarni oʻtkazish uchun ixtisoslashtirilgan tumanlararo tibbiy komissiyalarga narkologik kasallikka chalingan shaxsni majburiy davolashga muhtoj deb topish vakolatini berish boʻyicha oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Ushbu Qonun xavfsiz muhitni yaratishga, sodir etiladigan huquqbuzarliklarning asl omillarini oʻz vaqtida aniqlashga, shuningdek jinoyatchilikning barvaqt oldini olish ishlari samaradorligini yanada oshirishga xizmat qiladi.
1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar) 185 2 -moddasiga quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Xuddi shunday huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takroran sodir etilgan boʻlsa, —
bazaviy hisoblash miqdorining bir baravaridan besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Ushbu moddaning uchinchi qismida nazarda tutilgan huquqbuzarlik maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takroran sodir etilgan boʻlsa, —
huquqbuzarlik ashyolarini musodara qilib yoki musodara qilmay, bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga yoki oʻn besh sutkagacha muddatga maʼmuriy qamoqqa olishga sabab boʻladi”.
2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 29-iyulda qabul qilingan “Qurol toʻgʻrisida”gi OʻRQ-550-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 7, 388-modda; 2020-yil, № 10, 593-modda, № 11, 651-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 466-modda; 2024-yil, № 2, 105-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 13-modda oʻninchi qismining :
beshinchi xatboshisidagi “119” raqami “119-moddalarida, 126 1 -moddasining toʻrtinchi — sakkizinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻn uchinchi xatboshisidagi “sodir etganlarga” degan soʻzlar “sodir etganlarga, bolalarga nisbatan zoʻravonlik sodir etganlarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 28-modda birinchi qismining sakkizinchi xatboshisidagi “sodir etgan” degan soʻzlar “sodir etgan, bolalarga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 27-oktabrda qabul qilingan “Narkologik kasalliklar profilaktikasi va ularni davolash toʻgʻrisida”gi OʻRQ-644-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 10, 597-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2023-yil, № 8, 630-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 25-moddaning matnidagi “bir martadan ortiq” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
2) 26-moddaning birinchi qismidagi “bir martadan ortiq” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
3) 27-modda :
birinchi qismi “tibbiy komissiyalar” degan soʻzlardan keyin “yoki olis hududlarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi boshliqlarining buyrugʻi asosida tuziladigan narkologik ekspertizalarni oʻtkazish uchun ixtisoslashtirilgan tumanlararo tibbiy komissiyalar (bundan buyon matnda ixtisoslashtirilgan tumanlararo tibbiy komissiyalar deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi qismi “tibbiy komissiyalar” degan soʻzlardan keyin “yoki ixtisoslashtirilgan tumanlararo tibbiy komissiyalar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Narkologik ekspertizalarni oʻtkazish uchun ixtisoslashtirilgan tumanlararo tibbiy komissiya tuziladigan olis hududlar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilanadi”;
4) 28-moddaning :
ikkinchi qismi “narkologiya dispanseriga” degan soʻzlardan keyin “yoki ixtisoslashtirilgan tumanlararo tibbiy komissiyaga” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi qismi “tibbiy komissiyaning” degan soʻzlardan keyin “yoki ixtisoslashtirilgan tumanlararo tibbiy komissiyaning” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
4-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
5-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
6-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 17-aprel,
OʻRQ-1133-son