UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 17-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 17 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАРКИБИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

РўЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 27 февралдаги ПҚ-88-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 февралдаги ПҚ-88-сон қарорига мувофиқ спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий буюм ва тиббий техникалар билан кафолатли таъминлаш тартибини қайта кўриб чиқиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2027 йил 1 январдан бошлаб спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан давлат томонидан кафолатли таъминлаш ва уларни вақтинча текин фойдаланишга бериш тизими йўлга қўйилсин.

3. Қуйидагилар:

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 10 майдан бошлаб Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни (кейинги ўринларда — бемор болалар) уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйсин.

Қуйидагилар республика ва ҳудудий ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мавжуд тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини хатловдан ўтказиш;

бемор болалар рўйхатини тузиш, улардаги ўзгаришларни таҳлил қилиб бориш ҳамда уларнинг уй шароитида даволаниш учун зарур тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари эҳтиёжини шакллантириш;

харид қилинган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари тақсимотини шакллантириш ва тасдиқлаш;

тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари тиббиёт муассасаларига ўз вақтида етказилишини таъминлаш.

5. Белгилансинки:

2027 йил 1 январдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бемор болаларнинг уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан харид қилинади ва келгусида кафолатли таъминлаб борилади;

бемор болалар зарур протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан ваучер асосида туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан таъминланади.

6. Давлат молиявий назорати инспекцияси зарур тиббий жиҳозлар харидининг қонунийлиги ва мақсадлилигини таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 184-сон қарорига 1-ИЛОВА

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни (кейинги ўринларда — бемор болалар) уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, шу жумладан, уларга тиббий жиҳозларни вақтинча текин фойдаланишга бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

спинал мушак атрофияси — орқа миянинг ҳаракат нейронлари зарарланиши ҳамда ривожланиб борувчи мушаклар кучсизлиги билан кечадиган наслий асаб-мушак касаллиги;

республика ишчи гуруҳи — спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича республика тиббиёт ташкилотлари мутахассисларидан иборат гуруҳ;

ҳудудий ишчи гуруҳ — спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича ҳудудий тиббиёт ташкилотлари мутахассисларидан иборат гуруҳ.

3. Бемор болалар уй шароитида даволаниш учун мазкур қарорга 4-иловадаги тиббий жиҳозлар билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 апрелдаги 253-сон қарорида белгиланган тартибда таъминланади.

4. Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида таъминланади.

2-боб. Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларга муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни таъминлаш учун маблағ ажратиш тартиби

5. Бемор болаларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) яшаш жойларидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига болаларни уй шароитида даволаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.

Аризага якуний ташхис қўйилган тиббий хулоса, бемор болаларга тавсия этилган зарур тиббий жиҳозлар рўйхати илова қилинади.

6. Бемор болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминлашга тиббий хулоса бериш ҳамда зарур тиббий жиҳозлар рўйхатини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-217-сон қарори асосида бемор болаларни даволаш, уларнинг муолажаларини кузатиб бориш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли марказларида ташкил этилган мультидисциплинар юқори малакали мутахассислар зиммасига юкланади.

7. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уч кун ичида ўз ҳудудидаги спинал мушак атрофияси ташхиси билан назоратда турган ва уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларга муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантиради ҳамда тегишли ҳудудий ишчи гуруҳга электрон шаклда ҳимояланган электрон почта тизими орқали тақдим этади.

8. Ариза ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади.

Заруратга кўра ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинганда, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади.

9. Тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тўғрисидаги қарор ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинади.

Ҳудудий ишчи гуруҳ қарори қабул қилингандан сўнг 5 кун ичида ариза берувчига юборилади.

10. Ҳудудий ишчи гуруҳ кейинги йил учун зарур бўлган тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёжни ҳар йил 1 июнга қадар республика ишчи гуруҳига электрон шаклда тақдим этади.

11. Республика ишчи гуруҳи бемор болалар ва уларга уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар рўйхатини умумлаштиради ҳамда ҳар йили 15 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.

12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили 30 июнга қадар умумлаштирилган рўйхат асосида тиббий жиҳозларга кейинги йил учун зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманома беради.

Бунда уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларнинг ўртача нархи ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи ташкилотларнинг ушбу маҳсулотлар бўйича расмий эълонлари, прайс-варақларда кўрсатилган нарх тўғрисидаги маълумотлар ва хорижий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан расман кўрсатилган нархлар тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.

13. Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, уларни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш, янгилаш ҳамда техник хизмат кўрсатишга зарур бўлган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ тақдим этилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар буюртманома асосида тиббий жиҳозларга зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратади.

15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили келгуси йилнинг 1 июнига қадар умумлаштирилган рўйхат асосида уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ харид қилиш чораларини кўради.

3-боб. Бемор болаларга уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларни вақтинча текин фойдаланишга бериш

16. Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилинади ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар республика ишчи гуруҳи томонидан тақсимот асосида ҳудудларга тарқатилади.

17. Бемор болаларни уй шароитида даволаниш учун харид қилинган тиббий жиҳозларни сақлаш, турар жойи бўйича вақтинча текин фойдаланишга бериш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ва 1-сон Тошкент шаҳар болалар клиник шифохонасида амалга оширилади.

18. Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин 10 кун ичида тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари вакили иштирокида муҳтож бемор боланинг ота-онаси ёки қонуний вакилига шартнома асосида топширилади.

Бунда шартнома шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

19. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва 1-сон Тошкент шаҳар болалар клиник шифохонасидаги мультидисциплинар (невролог, педиатр, реаниматолог, пульмонолог, ортопед, жарроҳ) мутахассислардан иборат доимий фаолият кўрсатувчи гуруҳ тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси вакилига бемор боланинг уй шароитида даволаниш учун вақтинча текин фойдаланишга берилаётган тиббий жиҳозлардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар беради, зарур ҳолларда жойига чиқиб тиббий маслаҳат беради, бемор болаларнинг оила аъзолари томонидан тўғри, мақсадли фойдаланилиши бўйича амалий ва методик ёрдам кўрсатади, уларнинг муолажаларини кузатиб боради.

Шунингдек, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кейинчалик беморнинг уй шароитида даволанишини назорат қилувчи масъул мутахассисни (невролог, педиатр, ортопед, хирург) белгилайди. Бунда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси вакили кейинчалик беморнинг уй шароитида даволанишини назорат қилувчи мутахассис бўлиши назарда тутилади.

20. Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминланган бемор бола соғайиб кетгани ёки вафот этгани сабабли унга берилган реабилитация қилиш тиббий жиҳозларидан фойдаланишга зарурат қолмаганда, уни қабул қилиб олган боланинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан 10 кун муддатда шартнома тузилган ташкилотга қайтарилиши шарт.

21. Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар кафолат муддатида носоз бўлиб қолганда, у шартнома шартларига мувофиқ уй шароитида даволаниш зарур бўлган тиббий жиҳозларни етказиб берган ташкилот томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқасига алмаштирилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади.

Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларнинг кафолат муддати тугагандан кейин носоз бўлиб қолганда, уларни таъмирлаш ва алмаштириш билан боғлиқ харажатлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4-боб. Тиббий жиҳозлардан уй шароитида фойдаланиш ва унинг муддатлари

22. Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар сақланадиган хонада техник ва бошқа хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиши шарт.

23. Фуқароларга уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларни вақтинча текин фойдаланишга олиш тартиби, муддатлари, ушбу воситалардан тўғри фойдаланиш усуллари тўғрисида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан батафсил тушунтириш берилади.

24. Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар фуқароларга уч ойдан ошмаган муддатга текин фойдаланишга берилади.

Зарур ҳолларда, яъни соғайиш кузатилмаса, фуқаронинг аризасига кўра тиббий жиҳозлардан фойдаланиш муддати яна икки ой муддатгача узайтирилиши мумкин.

Бунда бемор болаларни даволаш, уларнинг муолажаларини кузатиб борувчи шифокорларнинг хулосасига асосан ушбу воситалардан вақтинча текин фойдаланишга бериш муддати бемор соғайиб кетгунга қадар узайтириб борилади.

25. Вақтинча текин фойдаланишга беришда, захирада бемор болаларга уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларнинг ҳар биридан доимий равишда бир дона (ёки жуфт)дан сақланиб турилади.

26. Вақтинча текин фойдаланишга берилган ва уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлардан бемор болалар томонидан мақсадли фойдаланиш уларнинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан назорат қилиб борилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

27. Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларни бошқа шахсларга фойдаланишга бериш тақиқланади.

28. Бемор болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ёки уларга ушбу воситаларни вақтинча текин фойдаланишга бериш натижасидан норози бўлган тақдирда, бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили юқори турувчи органга ёхуд судга мурожаат қилиши мумкин.

29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминлаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I . Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларга муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни таъминлаш учун маблағ ажратиш 1-босқич Бемор болаларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) Ҳудудий ишчи гуруҳга болаларни уй шароитида даволаш тўғрисидаги аризага якуний ташхис қўйилган тиббий хулоса, бемор болаларга тавсия этилган зарур тиббий жиҳозлар рўйхатини илова қилган ҳолда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси Тиббий жиҳозларга муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантиради ҳамда тегишли ҳудудий ишчи гуруҳга электрон шаклда ҳимояланган электрон почта тизими (www.e-xat.uz) орқали тақдим этади. 3 кун ичида 3-босқич Ҳудудий ишчи гуруҳ 1. Тақдим этилган рўйхатга мувофиқ аризани кўриб чиқади. 2. Тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни ариза берувчига юборади. 3. Туман (шаҳар) бўйича тиббий жиҳозлар билан таъминлашга муҳтож бемор болалар рўйхатини республика ишчи гуруҳига электрон шаклда тақдим этади. 10 кун ичида 5 кун ичида Ҳар йили 1 июнга қадар 4-босқич Республика ишчи гуру ҳи Бемор болалар ва уларга уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар рўйхатини умумлаштиради ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади. Ҳар йили 15 июнга қадар 5-босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий жиҳозларга кейинги йил учун зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманома беради . Ҳар йили 30 июнга қадар 6-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Зарур бўладиган йиллик маблағларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратади. Ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар 7-босқич Соғли қ ни са қ лаш вазирлиги Уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига асосан харид қилиш чораларини кўради . Ҳар йили келгуси йилнинг 1 июнига қадар II . Бемор болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминлаш 8-босқич Республика ишчи гуруҳи Харид қилинган тиббий жиҳозларни тақсимот асосида ҳудудларга тарқатади. Ҳар йили 1 июлга қадар 9 -босқич Ҳудудий ишчи гуруҳ Бемор болаларга тегишли уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозларни текин фойдаланишга туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси вакили иштирокида муҳтож бемор боланинг ота-онаси ёки қонуний вакилига шартнома асосида топширади. Етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин 10 кун муддатда 10-босқич Бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили 1. Уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий жиҳозлардан фойдаланишга зарурат қолмаганда, уларни тегишлича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига қайтаради. 10 кун муддатда 2. Вақтинча текин фойдаланиш учун берилган уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий жиҳозларни тегишлича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига қайтаради. 3 ойдан ошмаган муддатда 3. Заруратга кўра тиббий хулоса асосида тиббий жиҳозлардан вақтинча фойдаланиш муддати узайтирилади. 2 ойгача муддатга

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 184-сон қарорига 2-ИЛОВА

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича республика ишчи гуруҳининг

1. Б.Я. Умаров — Болалар миллий тиббиёт маркази директори, ишчи гуруҳ раҳбари 2. А.А. Абдуқаюмов — Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Н.С. Надирханова — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори 4. Н.Р. Ҳамраев — Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 5. Ш.О. Нурматова — У.Қ. Қурбонов номидаги болалар руҳий-асаб касалхонаси раҳбари 6. Лавозими бўйича — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар неврология хизмати бўйича бош мутахассиси 7. Лавозими бўйича — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар травмотология ва ортопедияси бўйича бош мутахассиси

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 184-сон қарорига 3-ИЛОВА

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг

1. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази директорлари ва Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бош шифокори, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бош педиатри, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг болалар бош невропатологи 4. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари болалар бош анестезиолог-реаниматологи 5. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари болалар бош травматолог-ортопеди

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 184-сон қарорига 4-ИЛОВА

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари

Т/р Тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари номи Фойдаланиш муддати I. Тиббий жиҳозлар 1. Кислород концентратори 7 йил 2. БиПАП аппарати 5 йил 3. Сунъий нафас олиш аппарати 5 йил 4. Тиббий аспиратор 5 йил 5. Амбу қопчаси 4 йил 6. Пульсоксиметр 4 йил 7. Гастростома 2 йил 8. Трахеостома 3 ой 9. Балғам кўчирувчи мослама (инсуфлятор) 1 ой II. Протез-ортопедия мосламалари 10. Корсет * — 11. Тутор * — 12. Ортезлар * — III. Реабилитация қилишнинг техник воситалари 13. Ўриндиқли аравачалар * — 14. Электр юритмали ўриндиқли аравачалар * —

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 184-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 19 сентябрдаги 509-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 15 декабрдаги 665-сон қарорига 1-илованинг 24-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-илованинг 136-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 17 апрель,

184-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 09/26/184/0387-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TARKIBI

NAMUNAVIY TARKIBI

RoʻYXATI

ROʻYXATI

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 27-fevraldagi PQ-88-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 27-fevraldagi PQ-88-son qaroriga muvofiq spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bemor bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy buyum va tibbiy texnikalar bilan kafolatli taʼminlash tartibini qayta koʻrib chiqish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. 2027-yil 1-yanvardan boshlab spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy-ijtimoiy yordam doirasida tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan davlat tomonidan kafolatli taʼminlash va ularni vaqtincha tekin foydalanishga berish tizimi yoʻlga qoʻyilsin.

3. Quyidagilar:

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash boʻyicha respublika ishchi guruhining tarkibi 2-ilovaga muvofiq;

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash boʻyicha hududiy ishchi guruhning namunaviy tarkibi 3-ilovaga muvofiq;

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarga uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari roʻyxati 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Sogʻliqni saqlash vazirligi 2026-yil 10-maydan boshlab Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni (keyingi oʻrinlarda — bemor bolalar) uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash boʻyicha respublika va hududiy ishchi guruhlar faoliyatini yoʻlga qoʻysin.

Quyidagilar respublika va hududiy ishchi guruhlarning asosiy vazifalari etib belgilansin:

mavjud tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalarini xatlovdan oʻtkazish;

bemor bolalar roʻyxatini tuzish, ulardagi oʻzgarishlarni tahlil qilib borish hamda ularning uy sharoitida davolanish uchun zarur tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari ehtiyojini shakllantirish;

xarid qilingan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari taqsimotini shakllantirish va tasdiqlash;

tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari tibbiyot muassasalariga oʻz vaqtida yetkazilishini taʼminlash.

5. Belgilansinki:

2027-yil 1-yanvardan boshlab Sogʻliqni saqlash vazirligi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan bemor bolalarning uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar asoslangan hisob-kitoblarga muvofiq Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi hisobidan xarid qilinadi va kelgusida kafolatli taʼminlab boriladi;

bemor bolalar zarur protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan vaucher asosida tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan taʼminlanadi.

6. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi zarur tibbiy jihozlar xaridining qonuniyligi va maqsadliligini taʼminlash ustidan qatʼiy nazorat oʻrnatsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

8. Sogʻliqni saqlash vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 17-apreldagi 184-son qaroriga 1-ILOVA

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni (keyingi oʻrinlarda — bemor bolalar) ularning uy sharoitida davolanishi uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar bilan taʼminlash, shu jumladan, ularga tibbiy jihozlarni vaqtincha tekin foydalanishga berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

spinal mushak atrofiyasi — orqa miyaning harakat neyronlari zararlanishi hamda rivojlanib boruvchi mushaklar kuchsizligi bilan kechadigan nasliy asab-mushak kasalligi;

respublika ishchi guruhi — spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash boʻyicha respublika tibbiyot tashkilotlari mutaxassislaridan iborat guruh;

hududiy ishchi guruh — spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash boʻyicha hududiy tibbiyot tashkilotlari mutaxassislaridan iborat guruh.

3. Bemor bolalar uy sharoitida davolanish uchun mazkur qarorga 4-ilovadagi tibbiy jihozlar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi hisobidan, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan Vazirlar Mahkamasining “Muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 30-apreldagi 253-son qarorida belgilangan tartibda taʼminlanadi.

4. Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalar uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar bilan ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida taʼminlanadi.

2-bob. Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarga muhtoj bemor bolalar roʻyxatini shakllantirish hamda ularni taʼminlash uchun mablagʻ ajratish tartibi

5. Bemor bolalarning ota-onalari (qonuniy vakillari) yashash joylaridagi tuman (shahar) tibbiyot birlashmasiga bolalarni uy sharoitida davolash toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qiladi.

Arizaga yakuniy tashxis qoʻyilgan tibbiy xulosa, bemor bolalarga tavsiya etilgan zarur tibbiy jihozlar roʻyxati ilova qilinadi.

6. Bemor bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar bilan taʼminlashga tibbiy xulosa berish hamda zarur tibbiy jihozlar roʻyxatini shakllantirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bemor bolalarga tibbiy-ijtimoiy yordam koʻrsatish va dori vositalarini bepul yetkazib berish tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 25-apreldagi PQ-217-son qarori asosida bemor bolalarni davolash, ularning muolajalarini kuzatib borish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bolalar koʻp tarmoqli markazlarida tashkil etilgan multidissiplinar yuqori malakali mutaxassislar zimmasiga yuklanadi.

7. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari uch kun ichida oʻz hududidagi spinal mushak atrofiyasi tashxisi bilan nazoratda turgan va uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarga muhtoj bemor bolalar roʻyxatini shakllantiradi hamda tegishli hududiy ishchi guruhga elektron shaklda himoyalangan elektron pochta tizimi orqali taqdim etadi.

8. Ariza hududiy ishchi guruh tomonidan 10 kun ichida koʻrib chiqiladi.

Zaruratga koʻra hududiy ishchi guruh tomonidan qoʻshimcha hujjatlar talab qilinganda, “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi.

9. Tibbiy jihozlar bilan taʼminlash toʻgʻrisidagi qaror hududiy ishchi guruhi tomonidan qabul qilinadi.

Hududiy ishchi guruh qarori qabul qilingandan soʻng 5 kun ichida ariza beruvchiga yuboriladi.

10. Hududiy ishchi guruh keyingi yil uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarga boʻlgan ehtiyojni har yil 1-iyunga qadar respublika ishchi guruhiga elektron shaklda taqdim etadi.

11. Respublika ishchi guruhi bemor bolalar va ularga uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar roʻyxatini umumlashtiradi hamda har yili 15-iyunga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga taqdim etadi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi har yili 30-iyunga qadar umumlashtirilgan roʻyxat asosida tibbiy jihozlarga keyingi yil uchun zarur boʻladigan yillik mablagʻlarni ajratish yuzasidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga buyurtmanoma beradi.

Bunda uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarning oʻrtacha narxi ishlab chiqaruvchi yoki yetkazib beruvchi tashkilotlarning ushbu mahsulotlar boʻyicha rasmiy eʼlonlari, prays-varaqlarda koʻrsatilgan narx toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va xorijiy ishlab chiqaruvchi tashkilotlar tomonidan rasman koʻrsatilgan narxlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida shakllantiriladi.

13. Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar bilan taʼminlash, ularni vaqtincha tekin foydalanish uchun berish, yangilash hamda texnik xizmat koʻrsatishga zarur boʻlgan mablagʻlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti loyihalarini tayyorlashda Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksiga muvofiq taqdim etiladi.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi har yili kelgusi yilning 1-apreliga qadar buyurtmanoma asosida tibbiy jihozlarga zarur boʻladigan yillik mablagʻlarni ajratadi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi har yili kelgusi yilning 1-iyuniga qadar umumlashtirilgan roʻyxat asosida uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq xarid qilish choralarini koʻradi.

3-bob. Bemor bolalarga uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarni vaqtincha tekin foydalanishga berish

16. Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan markazlashgan holda, qonunchilikda belgilangan tartibda xarid qilinadi hamda har yili 1-iyulga qadar respublika ishchi guruhi tomonidan taqsimot asosida hududlarga tarqatiladi.

17. Bemor bolalarni uy sharoitida davolanish uchun xarid qilingan tibbiy jihozlarni saqlash, turar joyi boʻyicha vaqtincha tekin foydalanishga berish tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarida va 1-son Toshkent shahar bolalar klinik shifoxonasida amalga oshiriladi.

18. Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar hududiy ishchi guruh tomonidan yetkazib beruvchi tashkilotdan qabul qilib olingandan keyin 10 kun ichida tegishli tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari vakili ishtirokida muhtoj bemor bolaning ota-onasi yoki qonuniy vakiliga shartnoma asosida topshiriladi.

Bunda shartnoma shakli Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilanadi.

19. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari va 1-son Toshkent shahar bolalar klinik shifoxonasidagi multidissiplinar (nevrolog, pediatr, reanimatolog, pulmonolog, ortoped, jarroh) mutaxassislardan iborat doimiy faoliyat koʻrsatuvchi guruh tegishli tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi vakiliga bemor bolaning uy sharoitida davolanish uchun vaqtincha tekin foydalanishga berilayotgan tibbiy jihozlardan foydalanish boʻyicha koʻrsatmalar beradi, zarur hollarda joyiga chiqib tibbiy maslahat beradi, bemor bolalarning oila aʼzolari tomonidan toʻgʻri, maqsadli foydalanilishi boʻyicha amaliy va metodik yordam koʻrsatadi, ularning muolajalarini kuzatib boradi.

Shuningdek, tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi keyinchalik bemorning uy sharoitida davolanishini nazorat qiluvchi masʼul mutaxassisni (nevrolog, pediatr, ortoped, xirurg) belgilaydi. Bunda tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi vakili keyinchalik bemorning uy sharoitida davolanishini nazorat qiluvchi mutaxassis boʻlishi nazarda tutiladi.

20. Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar bilan taʼminlangan bemor bola sogʻayib ketgani yoki vafot etgani sababli unga berilgan reabilitatsiya qilish tibbiy jihozlaridan foydalanishga zarurat qolmaganda, uni qabul qilib olgan bolaning ota-onasi yoki qonuniy vakili tomonidan 10 kun muddatda shartnoma tuzilgan tashkilotga qaytarilishi shart.

21. Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar kafolat muddatida nosoz boʻlib qolganda, u shartnoma shartlariga muvofiq uy sharoitida davolanish zarur boʻlgan tibbiy jihozlarni yetkazib bergan tashkilot tomonidan bepul taʼmirlab beriladi yoki boshqasiga almashtiriladi. Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalari tomonidan tegishli dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarning kafolat muddati tugagandan keyin nosoz boʻlib qolganda, ularni taʼmirlash va almashtirish bilan bogʻliq xarajatlar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahri mahalliy budjetlari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

4-bob. Tibbiy jihozlardan uy sharoitida foydalanish va uning muddatlari

22. Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar saqlanadigan xonada texnik va boshqa xavfsizlik choralari koʻrilgan boʻlishi shart.

23. Fuqarolarga uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarni vaqtincha tekin foydalanishga olish tartibi, muddatlari, ushbu vositalardan toʻgʻri foydalanish usullari toʻgʻrisida tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari tomonidan batafsil tushuntirish beriladi.

24. Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar fuqarolarga uch oydan oshmagan muddatga tekin foydalanishga beriladi.

Zarur hollarda, yaʼni sogʻayish kuzatilmasa, fuqaroning arizasiga koʻra tibbiy jihozlardan foydalanish muddati yana ikki oy muddatgacha uzaytirilishi mumkin.

Bunda bemor bolalarni davolash, ularning muolajalarini kuzatib boruvchi shifokorlarning xulosasiga asosan ushbu vositalardan vaqtincha tekin foydalanishga berish muddati bemor sogʻayib ketgunga qadar uzaytirib boriladi.

25. Vaqtincha tekin foydalanishga berishda, zaxirada bemor bolalarga uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarning har biridan doimiy ravishda bir dona (yoki juft)dan saqlanib turiladi.

26. Vaqtincha tekin foydalanishga berilgan va uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlardan bemor bolalar tomonidan maqsadli foydalanish ularning yashash joyidagi tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari tomonidan nazorat qilib boriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

27. Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarni boshqa shaxslarga foydalanishga berish taqiqlanadi.

28. Bemor bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar bilan taʼminlash yoki ularga ushbu vositalarni vaqtincha tekin foydalanishga berish natijasidan norozi boʻlgan taqdirda, bemor bolaning ota-onasi yoki boshqa qonuniy vakili yuqori turuvchi organga yoxud sudga murojaat qilishi mumkin.

29. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanishi uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar bilan taʼminlash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I . Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarga muhtoj bemor bolalar roʻyxatini shakllantirish hamda ularni taʼminlash uchun mablagʻ ajratish 1-bosqich Bemor bolalarning ota-onalari (qonuniy vakillari) Hududiy ishchi guruhga bolalarni uy sharoitida davolash toʻgʻrisidagi arizaga yakuniy tashxis qoʻyilgan tibbiy xulosa, bemor bolalarga tavsiya etilgan zarur tibbiy jihozlar roʻyxatini ilova qilgan holda tuman (shahar) tibbiyot birlashmasiga murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi Tibbiy jihozlarga muhtoj bemor bolalar roʻyxatini shakllantiradi hamda tegishli hududiy ishchi guruhga elektron shaklda himoyalangan elektron pochta tizimi (www.e-xat.uz) orqali taqdim etadi. 3 kun ichida 3-bosqich Hududiy ishchi guruh 1. Taqdim etilgan roʻyxatga muvofiq arizani koʻrib chiqadi. 2. Tibbiy jihozlar bilan taʼminlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va uni ariza beruvchiga yuboradi. 3. Tuman (shahar) boʻyicha tibbiy jihozlar bilan taʼminlashga muhtoj bemor bolalar roʻyxatini respublika ishchi guruhiga elektron shaklda taqdim etadi. 10 kun ichida 5 kun ichida Har yili 1-iyunga qadar 4-bosqich Respublika ishchi guru hi Bemor bolalar va ularga uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar roʻyxatini umumlashtiradi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligiga taqdim etadi. Har yili 15-iyunga qadar 5-bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi Tibbiy jihozlarga keyingi yil uchun zarur boʻladigan yillik mablagʻlarni ajratish yuzasidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga buyurtmanoma beradi . Har yili 30 iyunga qadar 6-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Zarur boʻladigan yillik mablagʻlarni Sogʻliqni saqlash vazirligining asoslangan hisob-kitoblariga koʻra ajratadi. Har yili kelgusi yilning 1-apreliga qadar 7-bosqich Sogʻli q ni sa q lash vazirligi Uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan xarid qilish choralarini koʻradi . Har yili kelgusi yilning 1-iyuniga qadar II . Bemor bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar bilan taʼminlash 8-bosqich Respublika ishchi guruhi Xarid qilingan tibbiy jihozlarni taqsimot asosida hududlarga tarqatadi. Har yili 1-iyulga qadar 9 -bosqich Hududiy ishchi guruh Bemor bolalarga tegishli uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarni tekin foydalanishga tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi vakili ishtirokida muhtoj bemor bolaning ota-onasi yoki qonuniy vakiliga shartnoma asosida topshiradi. Yetkazib beruvchi tashkilotdan qabul qilib olingandan keyin 10 kun muddatda 10-bosqich Bemor bolaning ota-onasi yoki boshqa qonuniy vakili 1. Uy sharoitida davolanishi uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlardan foydalanishga zarurat qolmaganda, ularni tegishlicha tuman (shahar) tibbiyot birlashmasiga qaytaradi. 10 kun muddatda 2. Vaqtincha tekin foydalanish uchun berilgan uy sharoitida davolanishi uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlarni tegishlicha tuman (shahar) tibbiyot birlashmasiga qaytaradi. 3 oydan oshmagan muddatda 3. Zaruratga koʻra tibbiy xulosa asosida tibbiy jihozlardan vaqtincha foydalanish muddati uzaytiriladi. 2 oygacha muddatga

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 17-apreldagi 184-son qaroriga 2-ILOVA

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash boʻyicha respublika ishchi guruhining

1. B.Ya. Umarov — Bolalar milliy tibbiyot markazi direktori, ishchi guruh rahbari 2. A.A. Abduqayumov — Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktori, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. N.S. Nadirxanova — Respublika ixtisoslashtirilgan ona va bola salomatligi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi direktori 4. N.R. Hamrayev — Sogʻliqni saqlash vazirligi Onalik va bolalikni muhofaza qilish boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari 5. Sh.O. Nurmatova — U.Q. Qurbonov nomidagi bolalar ruhiy-asab kasalxonasi rahbari 6. Lavozimi boʻyicha — Sogʻliqni saqlash vazirligining bolalar nevrologiya xizmati boʻyicha bosh mutaxassisi 7. Lavozimi boʻyicha — Sogʻliqni saqlash vazirligining bolalar travmotologiya va ortopediyasi boʻyicha bosh mutaxassisi

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 17-apreldagi 184-son qaroriga 3-ILOVA

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarni uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash boʻyicha hududiy ishchi guruhning

1. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar Bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazi direktorlari va Toshkent shahar 1-son bolalar klinik shifoxonasi bosh shifokori, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalarining bosh pediatri, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalarining bolalar bosh nevropatologi 4. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalari bolalar bosh anesteziolog-reanimatologi 5. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sogʻliqni saqlash boshqarmalari bolalar bosh travmatolog-ortopedi

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 17-apreldagi 184-son qaroriga 4-ILOVA

Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarga uy sharoitida davolanish uchun zarur boʻlgan tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari

T/r Tibbiy jihozlar, protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari nomi Foydalanish muddati I. Tibbiy jihozlar 1. Kislorod konsentratori 7 yil 2. BiPAP apparati 5 yil 3. Sunʼiy nafas olish apparati 5 yil 4. Tibbiy aspirator 5 yil 5. Ambu qopchasi 4 yil 6. Pulsoksimetr 4 yil 7. Gastrostoma 2 yil 8. Traxeostoma 3 oy 9. Balgʻam koʻchiruvchi moslama (insuflyator) 1 oy II. Protez-ortopediya moslamalari 10. Korset * — 11. Tutor * — 12. Ortezlar * — III. Reabilitatsiya qilishning texnik vositalari 13. Oʻrindiqli aravachalar * — 14. Elektr yuritmali oʻrindiqli aravachalar * —

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 17-apreldagi 184-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Spinal mushak atrofiyasi tashxisi qoʻyilgan bolalarga ularning uy sharoitida davolanishi uchun zarur boʻlgan reabilitatsiya texnik vositalari bilan taʼminlash hamda ularga mazkur vositalarni tekin ijaraga berish tizimi asosida foydalanish uchun berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 19-sentabrdagi 509-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tashkil etilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 15-dekabrdagi 665-son qaroriga 1-ilovaning 24-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2025-yil 1-martdagi 135-son qaroriga 1-ilovaning 136-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 17-aprel,

184-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.04.2026-y., 09/26/184/0387-son)

lex.uz