UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 21-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 21 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МЕЗОНЛАРИ

Низом

СХЕМАСИ

МЕЗОНЛАРИ

Аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ:

а) экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга «Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш;

б) қуйидаги йўналишларда белгиланган кўрсаткичларни бажарган тадбиркорлик субъектларига «яшил тадбиркор» мақомини бериш:

кўкаламзорлаштириш, жумладан, корхонани «яшил белбоғ» билан ўраш, суғориш тизимларини ўрнатиш, томчилатиш, ёмғирлатиш ва контейнерли (қопли) суғориш тизимини жорий қилиш;

энергия тежамкорлигини таъминлаш, жумладан, энергия тежовчи ускуналар ва технологияларни жорий қилиш;

корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, жумладан, экологик ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, атмосферага ташламаларни онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;

ишлаб чиқаришга циркуляр иқтисодиётни жорий қилиш («7R» тамойилини татбиқ этиш);

в) «яшил тадбиркор» мақомини олган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш:

«Шаффоф қурилиш» платформасида устуворлик бериш;

муайян муддат давомида экологик текширувлардан озод этиш;

халқаро бозорларга чиқиш учун қўллаб-қувватлаш;

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча балл бериш.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) «Экофаол фуқаро» мақоми ҳар чоракда ўтказиладиган танлов асосида ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 50 нафар танлов иштирокчиларига берилади;

«Экофаол фуқаро» мақомини бериш учун танлов Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) «ekofaolfuqaro.uz» махсус платформасида ўтказилади;

танлов ғолиблари ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар тантанали тарзда Экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдирланади;

б) «Яшил тадбиркор» мақоми бир йилда бир маротаба ўтказиладиган танлов асосида энг юқори балл тўплаган 10 та тадбиркорлик субъектларига берилади;

«Яшил тадбиркор» мақомини бериш учун танлов Экология қўмитасининг «yashiltadbirkor.uz» махсус платформасида ўтказилади;

танлов ғолиблари кейинги йилнинг биринчи чорагига қадар тантанали тарзда Экология қўмитаси томонидан тақдирланади;

в) танлов натижаларини баҳолашнинг тўпланган якуний баллари махсус платформада автоматлаштирилган ҳолда аниқланади;

г) истисно тариқасида, Экология қўмитаси раисининг қарорига кўра экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этиш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришда юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга «Экофаол фуқаро» мақоми ва «Яшил тадбиркор» мақоми танлов ўтказмасдан берилиши мумкин;

д) мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар доирасидаги харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

3. Қуйидагилар:

«Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати доирасида «Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Яшил тадбиркор» мақомини бериш ҳамда мақомни олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Экология қўмитаси уч ой муддатда:

«Экофаол фуқаро» мақоми ҳамда «Яшил тадбиркор» мақомини олиш имкониятини берувчи «ekofaolfuqaro.uz» ва «yashiltadbirkor.uz» махсус платформаларини (кейинги ўринларда — махсус платформалар) ишга туширсин;

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда махсус платформаларга танлов иштирокчилари томонидан киритилган маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда тасдиқлаш имкониятини яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, «Ҳудудгаз таъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖнинг маълумотлар базасини махсус платформаларга «Электрон ҳукумат» тизими Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш чораларини кўрсин;

Савдо-саноат палатаси ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда «Яшил тадбиркор» мақомини олган тадбиркорлик субъектлари учун «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида қўшимча балл бериш имкониятини яратиш мақсадида ушбу барқарорлик рейтингига тегишли мезонлар киритиш масаласида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими электрон платформаси «Яшил тадбиркор» платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 апрелдаги 195-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати доирасида «Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Апелляция комиссияси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан 5 — 7 нафардан иборат таркибда тасдиқланадиган, танлов давомида танлов иштирокчилари берган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш ваколатига эга комиссия;

махсус платформа — «Экофаол фуқаро» мақомини бериш учун танлов ўтказиладиган «ekofaolfuqaro.uz» платформаси;

танлов — танлов иштирокчилари томонидан махсус платформага киритилган маълумотларни танлов мезонлари асосида баҳолаш орқали энг юқори балл тўплаган танлов иштирокчиларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тадбир;

3. «Экофаол фуқаро» мақоми ҳар чоракда ўтказиладиган танлов асосида ҳар бир ҳудуддан энг юқори балл тўплаган 50 нафар танлов иштирокчиларига берилади.

4. «Экофаол фуқаро» мақоми ушбу Низом билан белгиланган тартибда жисмоний шахсларга берилади.

5. «Экофаол фуқаро» мақомини бериш учун танлов Қўмита томонидан махсус платформада ўтказилади.

6. «Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

7. Қўмита раисининг қарорига кўра экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этиш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришда юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга «Экофаол фуқаро» мақоми танлов ўтказилмасдан берилиши мумкин.

2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

8. Танлов иштирокчилари Қўмитанинг махсус платформасида рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонларига мувофиқ талаб этиладиган маълумотларни киритади.

9. Танлов иштирокчилари томонидан махсус платформага киритилган маълумотлар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади ҳамда танлов иштирокчилари тўплаган якуний баллар автоматлаштирилган ҳолда аниқланади.

10. Танлов иштирокчилари тўплаган якуний баллар аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида танлов натижалари махсус платформада эълон қилинади.

11. Танлов натижалари бўйича уч ой давомида ҳар ойда камида 80 балл — жами 240 ва ундан юқори балл тўплаган танлов иштирокчисига «Экофаол фуқаро» мақоми берилади.

12. «Экофаол фуқаро» мақоми берилган танлов иштирокчиси кейинги уч ой учун 80 баллдан паст балл тўплаган тақдирда, «Экофаол фуқаро» мақоми бекор қилинган ҳисобланади.

13. «Экофаол фуқаро» мақомини олган шахслар рўйхати Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

3-боб. Танлов ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш

14. Танлов ғолиблари ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар тантанали тарзда Экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдирланади.

15. «Экофаол фуқаро» мақомини олган шахслар гувоҳнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади ҳамда улар экологик тадбирларда фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

16. «Экофаол фуқаро» мақомини олган шахсларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма берилади;

давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банкларида истеъмол кредитини олишда чегирмалар қўлланади.

4-боб. Танлов иштирокчиларининг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш

17. Танлов натижаларидан норози бўлган танлов иштирокчилари танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки махсус платформа орқали электрон шаклда апелляция шикоятини бериши мумкин.

18. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Қўмита томонидан тасдиқланади.

Бунда Апелляция комиссияси апелляция шикоятларини кўриб чиқиш жараёнига жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

19. Апелляция комиссияси апелляция шикояти келиб тушган кундан бошлаб уни 15 иш кунида кўриб чиқади.

20. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

танлов натижасини ўзгартиришсиз қолдириш;

танлов натижасини ўзгартириш.

21. Апелляция шикоятини кўриб чиқишда танлов иштирокчисининг танловда тўплаган балларини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

22. Апелляция комиссияси ўз қарорини қабул қилинган куннинг ўзида апелляция шикояти билан мурожаат қилган танлов иштирокчисига маълум қилиши лозим.

23. Танлов иштирокчиси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича Апелляция комиссиясининг қабул қилган қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

5-боб. Якунловчи қоидалар

24. Танлов иштирокчиси томонидан махсус платформага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик унинг зиммасига юкланади.

25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

«Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати доирасида «Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартиби

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Жисмоний шахслар 1. Танлов иштирокчилари Экология қўмитасининг «ekofaolfuqaro.uz» махсус платформасида (кейинги ўринларда — махсус платформа) рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 2. Баҳолаш мезонларига мувофиқ талаб этиладиган маълумотларни махсус платформага киритиб боради. Ҳар ойнинг 20-санасига қадар уч ой давомида 2-босқич Экология қўмитаси, масъул вазирлик ва идоралар Танлов иштирокчилари томонидан махсус платформага киритилган маълумотларни баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланишини ҳамда танлов иштирокчилари тўплаган якуний баллар автоматлаштирилган ҳолда аниқланишини таъминлайди. Йилнинг I чораги учун 15 апрелгача, II чораги учун 15 июлгача, III чораги учун 15 октябргача, IV чораги учун 15 январгача 3-босқич Экология қўмитаси Танлов натижаларини махсус платформада эълон қилади. Тўпланган якуний баллар аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида 4-босқич Экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари Танлов натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган танлов иштирокчиларига «Экофаол фуқаро» мақомини беради ҳамда уларни тантанали тарзда тақдирлайди. Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар

«Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати доирасида «Экофаол фуқаро» мақомини бериш ҳамда мақомни олган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

«Экофаол фуқаро» мақомини олиш учун танлов иштирокчиларини баҳолаш

Т/р Баҳолаш мезонлари Максимал балл Танлов иштирокчилари томонидан «ekofaolfuqaro.uz» платформасига киритилган маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқлаш усули 1. Кундалик пиёда юриш (ҳар куни камида 10 000 қадам учун 1 балл, бир ойда камида 200 000 қадам учун 20 балл). 20 балл Экология қўмитасининг «ekofaolfuqaro.uz» платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. 2. Жамоат транспортидан кенг фойдаланиш (автобус, электробус, трамвай, троллейбус, метро). 10 балл Транспорт вазирлигининг «Avtomatlashtirilgan transport toʻlov tizimi operatori» платформаси ҳамда танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган бошқа маълумотлар асосида тасдиқлаш. 3. «Яшил транспортда», шу жумладан, велосипед, электр ва гибрид двигатели билан ҳаракатланадиган транспорт воситасида ҳаракатланиш. 10 балл Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати платформаси ҳамда танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тасдиқлаш. 4. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш мавсумида (баҳор ва куз фаслларида) ва уни парваришлашда фаол иштирок этиш, бунда ўз уйининг, маҳалласининг атрофида, қаровсиз қолган ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш, «яшил белбоғ» барпо қилиш. Экилган кўчат дарахтларининг кўкариши ва ўсиши, уларнинг парваришини таъминлаш (ҳар бир кўчат учун 1 балл, умумий 20 баллдан ошмаслиги керак). 20 балл Экология қўмитасининг «Яшил макон» платформаси орқали тасдиқлаш. 5. Қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетганлик учун тўловларни ўз вақтида (ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмаган ҳолда) тўлаб бориш. 10 балл Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг «Тоза макон» платформаси орқали тасдиқлаш. 6. Сув, табиий газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш (мавсумий тақдим қилинган лимитдан ошмаган ҳолда). 10 балл «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ платформалари ҳамда танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тасдиқлаш. 7. Шахсий уйда қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш. 10 балл Экология қўмитасининг «ekofaolfuqaro.uz» платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. 8. Чиқиндиларни турларига қараб саралашни йўлга қўйиш («қайта ишланадиган», «озиқ-овқат чиқиндилари», «қайта ишланмайдиган» пакетларни тасдиқловчи камида 3 та фотосурат платформага жойлаштирилади). 3 балл Экология қўмитасининг «ekofaolfuqaro.uz» платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. 9. Пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш (камида 3 та фотосурат платформага жойлаштирилади). 4 балл Экология қўмитасининг «ekofaolfuqaro.uz» платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. 10. Озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш (камида 3 та фотосурат платформага жойлаштирилади). 3 балл Экология қўмитасининг «ekofaolfuqaro.uz» платформасида реал вақт режимида маълумот олиш орқали тасдиқлаш. 11. Табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолати мавжудлиги. - 30 балл Экология қўмитасининг «Эконазорат ахборот тизими» орқали тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 апрелдаги 195-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Яшил тадбиркор» мақомини бериш ҳамда мақомни олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Яшил тадбиркор» мақомини бериш ҳамда мақомни олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Апелляция комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан 5 — 7 нафардан иборат таркибда тасдиқланадиган, танлов давомида танлов иштирокчилари берган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш ваколатига эга комиссия;

махсус платформа — «Яшил тадбиркор» мақомини бериш учун танлов ўтказиладиган «yashiltadbirkor.uz» платформаси;

танлов — танлов иштирокчилари томонидан махсус платформага киритилган маълумотларни танлов мезонлари асосида баҳолаш орқали энг юқори балл тўплаган танлов иштирокчиларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тадбир;

3. «Яшил тадбиркор» мақоми бир йилда бир маротаба ўтказиладиган танлов асосида энг юқори балл тўплаган 10 та тадбиркорлик субъектларига берилади.

4. «Яшил тадбиркор» мақоми ушбу Низом билан белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига берилади.

5. «Яшил тадбиркор» мақомини бериш учун танлов Қўмита томонидан махсус платформада ўтказилади.

6. «Яшил тадбиркор» мақомини бериш ҳамда мақомни олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

7. Қўмита раисининг қарорига кўра атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришда юқори кўрсаткичларга эришган тадбиркорлик субъектларига «Яшил тадбиркор» мақоми танлов ўтказилмасдан берилиши мумкин.

2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

8. Танлов иштирокчилари Қўмитанинг махсус платформасида рўйхатдан ўтади ҳамда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонларига мувофиқ талаб этиладиган маълумотларни киритади.

9. Танлов иштирокчилари томонидан махсус платформага киритилган маълумотлар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади ҳамда танлов иштирокчилари тўплаган якуний баллар автоматлаштирилган ҳолда аниқланади.

10. Танловни ўтказиш жараёнида танлов иштирокчиларининг натижалари 100 балли тизим асосида баҳоланади.

11. Танлов иштирокчилари тўплаган якуний баллар аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида танлов натижалари махсус платформада эълон қилинади.

12. «Яшил тадбиркор» мақомини олган тадбиркорлик субъектлари рўйхати Қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

3-боб. Танлов ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш

13. Танлов ғолиблари ҳар йили 1 июнга қадар тантанали тарзда Қўмита томонидан тақдирланади.

14. Энг юқори балл билан «Яшил тадбиркор» мақомини олган 1 та тадбиркорлик субъекти вакили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони ҳамда 10 та тадбиркорлик субъектлари вакиллари «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилади.

15. «Яшил тадбиркор» мақомига эга тадбиркорлик субъектлари махсус гувоҳнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади ҳамда уларнинг вакиллари экологик тадбирларда фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

16. «Яшил тадбиркор» мақомини олган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

«Шаффоф қурилиш» платформасида устуворлик бериш;

муайян муддат давомида экологик текширувлардан озод этиш;

халқаро савдо кўргазмаларида қатнашиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш;

маҳсулот ва хизматлар «экологик тоза маҳсулот» ва «экологик тоза хизмат» сифатида реклама қилинишини қўллаб-қувватлаш;

яшил стартаплар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш учун ихтисослаштирилган молиялаштириш дастурларини жорий этиш;

тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча балл бериш.

4-боб. Танлов иштирокчиларининг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш

17. Танлов натижаларидан норози бўлган танлов иштирокчилари танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки махсус платформа орқали электрон шаклда апелляция шикоятини бериши мумкин.

18. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Қўмита томонидан тасдиқланади.

Бунда Апелляция комиссияси апелляция шикоятларини кўриб чиқиш жараёнига жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

19. Апелляция комиссияси апелляция шикояти келиб тушган кундан бошлаб уни 15 иш кунида кўриб чиқади.

20. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

танлов натижасини ўзгартиришсиз қолдириш;

танлов натижасини ўзгартириш.

21. Апелляция шикоятини кўриб чиқишда танлов иштирокчисининг танловда тўплаган балларини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

22. Апелляция комиссияси ўз қарорини қабул қилинган куннинг ўзида апелляция шикояти билан мурожаат қилган танлов иштирокчисига маълум қилиши лозим.

23. Танлов иштирокчиси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича Апелляция комиссиясининг қабул қилган қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

5-боб. Якунловчи қоидалар

24. Танлов иштирокчиси томонидан махсус платформага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик унинг зиммасига юкланади.

25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

«Яшил тадбиркор» мақомини бериш ҳамда мақомни олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Яшил тадбиркор» мақомини бериш ҳамда мақомни олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш тартиби

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Тадбиркорлик субъектлари 1. Танлов иштирокчилари Экология қўмитасининг «yashiltadbirkor.uz» махсус платформасида (кейинги ўринларда — махсус платформа) рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 2. Баҳолаш мезонларига мувофиқ талаб этиладиган маълумотларни махсус платформага киритади. Ҳар йили 1 апрелга қадар 2-босқич Экология қўмитаси, масъул вазирлик ва идоралар Танлов иштирокчилари томонидан махсус платформага киритилган маълумотларни баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланишини ҳамда танлов иштирокчилари тўплаган якуний баллар автоматлаштирилган ҳолда аниқланишини таъминлайди. Ҳар йили 1 майга қадар 3-босқич Экология қўмитаси Танлов натижаларини махсус платформада эълон қилади. Тўпланган якуний баллар аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида 4-босқич Экология қўмитаси Танлов натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган 10 та танлов иштирокчиларига «Яшил тадбиркор» мақомини беради ҳамда уларни тантанали тарзда тақдирлайди. Ҳар йили 1 июнга қадар

«Яшил тадбиркор» мақомини бериш ҳамда мақомни олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

«Яшил тадбиркор» мақомини олиш учун танлов иштирокчиларини баҳолаш

Т/р Баҳолаш мезонлари Максимал балл Танлов иштирокчилари томонидан «yashiltadbirkor.uz» платформасига киритилган маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқлаш усули 1. Кўкаламзорлаштириш, «яшил белбоғ»ларни ташкил этиш, суғориш тизимларини ўрнатиш, жумладан, томчилатиш, ёмғирлатиш ва контейнерли (қопли) суғориш тизимини жорий қилиш. 10 балл Экология қўмитасининг «Яшил макон» платформаси орқали тасдиқлаш. 2. Энергия тежамкорлигини таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш: энергия тежовчи ускуналар ва технологияларни жорий қилиш; диодли (LED) лампалар, тежамкор энергия қурилмаларидан фойдаланиш; муқобил энергия манбалари, жумладан, қуёш панеллари ва шамол турбиналарини жорий қилиш; бино ва иншоотларда табиий ёруғликдан кенг фойдаланиш; бино ва иншоотларда энергияни тежаш учун юқори сифатли изоляциядан фойдаланиш; сувни тежайдиган қурилмалар ва технологияларни жорий этиш; ёмғир сувларини тўплаш ва улардан фойдаланиш; оқова сувларни тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва оқова сувлардан қайта фойдаланишни (10 — 20 фоизга) ташкил этиш. 20 балл Экология қўмитаси, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ платформалари ҳамда танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тасдиқлаш. 3. Корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, атмосферага зарарли моддалар ташламаларини онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий этиш ва атмосфера ҳавосига ташламаларни камайтириш учун қуввати 99,5 фоиз фильтр ўрнатиш. 20 балл Экология қўмитасининг платформаси орқали тасдиқлаш. 4. Корхона томонидан яшил лойиҳаларни жорий этиш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматларни кўрсатишда технологик жараёнларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш (кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан таққосланган ҳолда). 20 балл Экология қўмитасининг платформаси орқали тасдиқлаш. 5. Электр энергиясида ҳаракатланувчи транспорт воситаларидан кенг фойдаланиш (йилига 5 — 10 фоиз атрофида транспорт воситаларини янгилаш). 10 балл Экология қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати платформаси ҳамда танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тасдиқлаш. 6. Ишлаб чиқаришга циркуляр иқтисодиётни жорий қилиш (7R) тамойилини татбиқ этиш, жумладан: ишлаб чиқариш жараёнида чиқиндисиз, чиқиндиси кам технологиялардан фойдаланиш (reduce); синтетик, полимер қоплама, ўрам, тара, идиш ва бошқалардан фойдаланмаслик ёки фойдаланишни қисқартириш (rethink); ишлаб чиқарилган маҳсулотни таъмирлаб, қайта ишлатиш имкониятини яратиш, сервис хизматларини ташкил этиш (repair); кўп маротаба ишлатиладиган тара, қоплама, ўрам ва бошқалардан фойдаланиш (refuce); ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқиндилардан қайта фойдаланиш (reuse); ҳосил бўлган чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашга йўналтириш (recycle); қайта ишланган маҳсулотлардан кенг фойдаланиш (repurpose). 20 балл Экология қўмитаси, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг «Тоза макон» платформаси орқали тасдиқлаш. 7. Табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларини бузганлик, яъни экологик ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилганлиги ҳолати мавжудлиги (кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан таққосланган ҳолда) . - 30 балл Экология қўмитасининг «Эконазорат ахборот тизими» орқали тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 21 апрель,

195 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2026 й., 09/26/195/0402-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

NIZOM

SXEMASI

MEZONLARI

Nizom

SXEMASI

MEZONLARI

Aholining ekologik turmush tarzini shakllantirish hamda tadbirkorlik subyektlarining atrof-muhitga salbiy taʼsirini kamaytirish harakatlarini ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoniga muvofiq aholining salomatligini yaxshilash, ekologik turmush tarzini shakllantirish va inson salohiyatini roʻyobga chiqarish uchun shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoniga muvofiq:

a) ekologik tamoyillarni oʻzining kundalik hayotiga joriy etishda yuqori koʻrsatkichlarga erishganlarga “Ekofaol fuqaro” maqomini berish hamda ular uchun davlat xizmatlaridan foydalanishda 10 foiz chegirma va davlat ulushi 50 foizdan yuqori boʻlgan banklarda isteʼmol kreditini olishda chegirma taqdim etish;

b) quyidagi yoʻnalishlarda belgilangan koʻrsatkichlarni bajargan tadbirkorlik subyektlariga “yashil tadbirkor” maqomini berish:

koʻkalamzorlashtirish, jumladan, korxonani “yashil belbogʻ” bilan oʻrash, sugʻorish tizimlarini oʻrnatish, tomchilatish, yomgʻirlatish va konteynerli (qopli) sugʻorish tizimini joriy qilish;

energiya tejamkorligini taʼminlash, jumladan, energiya tejovchi uskunalar va texnologiyalarni joriy qilish;

korxonaning atrof-muhitga taʼsirini kamaytirish, jumladan, ekologik huquqbuzarlik sodir etmaslik, atmosferaga tashlamalarni onlayn monitoring qilish tizimini joriy etish;

ishlab chiqarishga sirkulyar iqtisodiyotni joriy qilish (“7R” tamoyilini tatbiq etish);

v) “yashil tadbirkor” maqomini olgan tadbirkorlik subyektlariga quyidagi qoʻllab-quvvatlash choralarini qoʻllash:

“Shaffof qurilish” platformasida ustuvorlik berish;

muayyan muddat davomida ekologik tekshiruvlardan ozod etish;

xalqaro bozorlarga chiqish uchun qoʻllab-quvvatlash;

Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi doirasida qoʻshimcha ball berish.

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

a) “Ekofaol fuqaro” maqomi har chorakda oʻtkaziladigan tanlov asosida har bir hududdan eng yuqori ball toʻplagan 50 nafar tanlov ishtirokchilariga beriladi;

“Ekofaol fuqaro” maqomini berish uchun tanlov Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya qoʻmitasi) “ekofaolfuqaro.uz” maxsus platformasida oʻtkaziladi;

tanlov gʻoliblari har chorak yakunidan keyingi oyning 20-sanasiga qadar tantanali tarzda Ekologiya qoʻmitasining hududiy boshqarmalari tomonidan taqdirlanadi;

b) “Yashil tadbirkor” maqomi bir yilda bir marotaba oʻtkaziladigan tanlov asosida eng yuqori ball toʻplagan 10 ta tadbirkorlik subyektlariga beriladi;

“Yashil tadbirkor” maqomini berish uchun tanlov Ekologiya qoʻmitasining “yashiltadbirkor.uz” maxsus platformasida oʻtkaziladi;

tanlov gʻoliblari keyingi yilning birinchi choragiga qadar tantanali tarzda Ekologiya qoʻmitasi tomonidan taqdirlanadi;

v) tanlov natijalarini baholashning toʻplangan yakuniy ballari maxsus platformada avtomatlashtirilgan holda aniqlanadi;

g) istisno tariqasida, Ekologiya qoʻmitasi raisining qaroriga koʻra ekologik tamoyillarni oʻzining kundalik hayotiga joriy etish hamda atrof-muhitga salbiy taʼsirni kamaytirishda yuqori koʻrsatkichlarga erishgan shaxslarga “Ekofaol fuqaro” maqomi va “Yashil tadbirkor” maqomi tanlov oʻtkazmasdan berilishi mumkin;

d) mazkur qarorda nazarda tutilgan tadbirlar doirasidagi xarajatlar Ekologiya jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

3. Quyidagilar:

“Bir million yashil oila” umummilliy harakati doirasida “Ekofaol fuqaro” maqomini berish hamda maqomni olgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Yashil tadbirkor” maqomini berish hamda maqomni olgan tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Ekologiya qoʻmitasi uch oy muddatda:

“Ekofaol fuqaro” maqomi hamda “Yashil tadbirkor” maqomini olish imkoniyatini beruvchi “ekofaolfuqaro.uz” va “yashiltadbirkor.uz” maxsus platformalarini (keyingi oʻrinlarda — maxsus platformalar) ishga tushirsin;

Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda maxsus platformalarga tanlov ishtirokchilari tomonidan kiritilgan maʼlumotlarni avtomatlashtirilgan holda tasdiqlash imkoniyatini yaratish maqsadida Transport vazirligi, Energetika vazirligi, Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati, “Hududgaz taʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzsuvtaʼminot” AJning maʼlumotlar bazasini maxsus platformalarga “Elektron hukumat” tizimi Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilish choralarini koʻrsin;

Savdo-sanoat palatasi va Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda “Yashil tadbirkor” maqomini olgan tadbirkorlik subyektlari uchun “Tadbirkorlarning barqarorlik reytingi” elektron platformasida qoʻshimcha ball berish imkoniyatini yaratish maqsadida ushbu barqarorlik reytingiga tegishli mezonlar kiritish masalasida Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

5. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi ikki oy muddatda “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi elektron platformasi “Yashil tadbirkor” platformasi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga ushbu qaror ijrosi bilan bogʻliq tadbirlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish tavsiya etilsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 21-apreldagi 195-son qaroriga 1-ILOVA

“Bir million yashil oila” umummilliy harakati doirasida “Ekofaol fuqaro” maqomini berish hamda maqomni olgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Ekofaol fuqaro” maqomini berish hamda maqomni olgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Apellyatsiya komissiyasi — Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) tomonidan 5 — 7 nafardan iborat tarkibda tasdiqlanadigan, tanlov davomida tanlov ishtirokchilari bergan apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish hamda tegishli qaror qabul qilish vakolatiga ega komissiya;

maxsus platforma — “Ekofaol fuqaro” maqomini berish uchun tanlov oʻtkaziladigan “ekofaolfuqaro.uz” platformasi;

tanlov — tanlov ishtirokchilari tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlarni tanlov mezonlari asosida baholash orqali eng yuqori ball toʻplagan tanlov ishtirokchilarini aniqlash boʻyicha oʻtkaziladigan tadbir;

3. “Ekofaol fuqaro” maqomi har chorakda oʻtkaziladigan tanlov asosida har bir hududdan eng yuqori ball toʻplagan 50 nafar tanlov ishtirokchilariga beriladi.

4. “Ekofaol fuqaro” maqomi ushbu Nizom bilan belgilangan tartibda jismoniy shaxslarga beriladi.

5. “Ekofaol fuqaro” maqomini berish uchun tanlov Qoʻmita tomonidan maxsus platformada oʻtkaziladi.

6. “Ekofaol fuqaro” maqomini berish hamda maqomni olgan shaxslarni ragʻbatlantirish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.

7. Qoʻmita raisining qaroriga koʻra ekologik tamoyillarni oʻzining kundalik hayotiga joriy etish hamda atrof-muhitga salbiy taʼsirni kamaytirishda yuqori koʻrsatkichlarga erishgan shaxslarga “Ekofaol fuqaro” maqomi tanlov oʻtkazilmasdan berilishi mumkin.

2-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish

8. Tanlov ishtirokchilari Qoʻmitaning maxsus platformasida roʻyxatdan oʻtadi hamda ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan baholash mezonlariga muvofiq talab etiladigan maʼlumotlarni kiritadi.

9. Tanlov ishtirokchilari tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlar ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan baholash mezonlariga muvofiq baholanadi hamda tanlov ishtirokchilari toʻplagan yakuniy ballar avtomatlashtirilgan holda aniqlanadi.

10. Tanlov ishtirokchilari toʻplagan yakuniy ballar aniqlangandan soʻng bir ish kuni ichida tanlov natijalari maxsus platformada eʼlon qilinadi.

11. Tanlov natijalari boʻyicha uch oy davomida har oyda kamida 80 ball — jami 240 va undan yuqori ball toʻplagan tanlov ishtirokchisiga “Ekofaol fuqaro” maqomi beriladi.

12. “Ekofaol fuqaro” maqomi berilgan tanlov ishtirokchisi keyingi uch oy uchun 80 balldan past ball toʻplagan taqdirda, “Ekofaol fuqaro” maqomi bekor qilingan hisoblanadi.

13. “Ekofaol fuqaro” maqomini olgan shaxslar roʻyxati Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladi.

3-bob. Tanlov gʻoliblarini taqdirlash va ragʻbatlantirish

14. Tanlov gʻoliblari har chorak yakunidan keyingi oyning 20-sanasiga qadar tantanali tarzda Ekologiya qoʻmitasining hududiy boshqarmalari tomonidan taqdirlanadi.

15. “Ekofaol fuqaro” maqomini olgan shaxslar guvohnoma va esdalik sovgʻalari bilan taqdirlanadi hamda ular ekologik tadbirlarda faxriy mehmon sifatida ishtirok etish huquqiga ega boʻladi.

16. “Ekofaol fuqaro” maqomini olgan shaxslarga quyidagi imtiyozlar taqdim etiladi:

davlat xizmatlaridan foydalanishda 10 foiz chegirma beriladi;

davlat ulushi 50 foizdan yuqori boʻlgan tijorat banklarida isteʼmol kreditini olishda chegirmalar qoʻllanadi.

4-bob. Tanlov ishtirokchilarining apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish

17. Tanlov natijalaridan norozi boʻlgan tanlov ishtirokchilari tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida Apellyatsiya komissiyasiga yozma yoki maxsus platforma orqali elektron shaklda apellyatsiya shikoyatini berishi mumkin.

18. Apellyatsiya komissiyasining tarkibi va ish tartibi Qoʻmita tomonidan tasdiqlanadi.

Bunda Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish jarayoniga jamoatchilik asosida malakali mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

19. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati kelib tushgan kundan boshlab uni 15 ish kunida koʻrib chiqadi.

20. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqib, quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

tanlov natijasini oʻzgartirishsiz qoldirish;

tanlov natijasini oʻzgartirish.

21. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqishda tanlov ishtirokchisining tanlovda toʻplagan ballarini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

22. Apellyatsiya komissiyasi oʻz qarorini qabul qilingan kunning oʻzida apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan tanlov ishtirokchisiga maʼlum qilishi lozim.

23. Tanlov ishtirokchisi apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha Apellyatsiya komissiyasining qabul qilgan qarori ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Tanlov ishtirokchisi tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun javobgarlik uning zimmasiga yuklanadi.

25. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

“Bir million yashil oila” umummilliy harakati doirasida “Ekofaol fuqaro” maqomini berish hamda maqomni olgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Ekofaol fuqaro” maqomini berish hamda maqomni olgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Jismoniy shaxslar 1. Tanlov ishtirokchilari Ekologiya qoʻmitasining “ekofaolfuqaro.uz” maxsus platformasida (keyingi oʻrinlarda — maxsus platforma) roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 2. Baholash mezonlariga muvofiq talab etiladigan maʼlumotlarni maxsus platformaga kiritib boradi. Har oyning 20-sanasiga qadar uch oy davomida 2-bosqich Ekologiya qoʻmitasi, masʼul vazirlik va idoralar Tanlov ishtirokchilari tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlarni baholash mezonlariga muvofiq baholanishini hamda tanlov ishtirokchilari toʻplagan yakuniy ballar avtomatlashtirilgan holda aniqlanishini taʼminlaydi. Yilning I choragi uchun 15-aprelgacha, II choragi uchun 15-iyulgacha, III choragi uchun 15-oktabrgacha, IV choragi uchun 15-yanvargacha 3-bosqich Ekologiya qoʻmitasi Tanlov natijalarini maxsus platformada eʼlon qiladi. Toʻplangan yakuniy ballar aniqlangandan soʻng bir ish kuni ichida 4-bosqich Ekologiya qoʻmitasining hududiy boshqarmalari Tanlov natijalari boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan tanlov ishtirokchilariga “Ekofaol fuqaro” maqomini beradi hamda ularni tantanali tarzda taqdirlaydi. Har chorak yakunidan keyingi oyning 20-sanasiga qadar

“Bir million yashil oila” umummilliy harakati doirasida “Ekofaol fuqaro” maqomini berish hamda maqomni olgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

“Ekofaol fuqaro” maqomini olish uchun tanlov ishtirokchilarini baholash

T/r Baholash mezonlari Maksimal ball Tanlov ishtirokchilari tomonidan “ekofaolfuqaro.uz” platformasiga kiritilgan maʼlumotlar haqqoniyligini tasdiqlash usuli 1. Kundalik piyoda yurish (har kuni kamida 10 000 qadam uchun 1 ball, bir oyda kamida 200 000 qadam uchun 20 ball). 20 ball Ekologiya qoʻmitasining “ekofaolfuqaro.uz” platformasida real vaqt rejimida maʼlumot olish orqali tasdiqlash. 2. Jamoat transportidan keng foydalanish (avtobus, elektrobus, tramvay, trolleybus, metro). 10 ball Transport vazirligining “Avtomatlashtirilgan transport toʻlov tizimi operatori” platformasi hamda tanlov ishtirokchisi tomonidan taqdim etilgan boshqa maʼlumotlar asosida tasdiqlash. 3. “Yashil transportda”, shu jumladan, velosiped, elektr va gibrid dvigateli bilan harakatlanadigan transport vositasida harakatlanish. 10 ball Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati platformasi hamda tanlov ishtirokchisi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida tasdiqlash. 4. “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida koʻchat ekish mavsumida (bahor va kuz fasllarida) va uni parvarishlashda faol ishtirok etish, bunda oʻz uyining, mahallasining atrofida, qarovsiz qolgan hududlarda daraxt koʻchatlarini ekish, “yashil belbogʻ” barpo qilish. Ekilgan koʻchat daraxtlarining koʻkarishi va oʻsishi, ularning parvarishini taʼminlash (har bir koʻchat uchun 1 ball, umumiy 20 balldan oshmasligi kerak). 20 ball Ekologiya qoʻmitasining “Yashil makon” platformasi orqali tasdiqlash. 5. Qattiq maishiy chiqindini olib chiqib ketganlik uchun toʻlovlarni oʻz vaqtida (har oyning 10 sanasidan kechiktirmagan holda) toʻlab borish. 10 ball Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligining “Toza makon” platformasi orqali tasdiqlash. 6. Suv, tabiiy gaz va elektr energiyasi resurslaridan oqilona foydalanish (mavsumiy taqdim qilingan limitdan oshmagan holda). 10 ball “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ platformalari hamda tanlov ishtirokchisi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida tasdiqlash. 7. Shaxsiy uyda quyosh fotoelektr stansiyasini oʻrnatish va undan foydalanish. 10 ball Ekologiya qoʻmitasining “ekofaolfuqaro.uz” platformasida real vaqt rejimida maʼlumot olish orqali tasdiqlash. 8. Chiqindilarni turlariga qarab saralashni yoʻlga qoʻyish (“qayta ishlanadigan”, “oziq-ovqat chiqindilari”, “qayta ishlanmaydigan” paketlarni tasdiqlovchi kamida 3 ta fotosurat platformaga joylashtiriladi). 3 ball Ekologiya qoʻmitasining “ekofaolfuqaro.uz” platformasida real vaqt rejimida maʼlumot olish orqali tasdiqlash. 9. Plastik mahsulotlardan foydalanishni kamaytirish (kamida 3 ta fotosurat platformaga joylashtiriladi). 4 ball Ekologiya qoʻmitasining “ekofaolfuqaro.uz” platformasida real vaqt rejimida maʼlumot olish orqali tasdiqlash. 10. Oziq-ovqat isrofgarchiligining oldini olish (kamida 3 ta fotosurat platformaga joylashtiriladi). 3 ball Ekologiya qoʻmitasining “ekofaolfuqaro.uz” platformasida real vaqt rejimida maʼlumot olish orqali tasdiqlash. 11. Tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablarining buzilishi holati mavjudligi. - 30 ball Ekologiya qoʻmitasining “Ekonazorat axborot tizimi” orqali tasdiqlash.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 21-apreldagi 195-son qaroriga 2-ILOVA

“Yashil tadbirkor” maqomini berish hamda maqomni olgan tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Yashil tadbirkor” maqomini berish hamda maqomni olgan tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Apellyatsiya komissiyasi — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) tomonidan 5 — 7 nafardan iborat tarkibda tasdiqlanadigan, tanlov davomida tanlov ishtirokchilari bergan apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish hamda tegishli qaror qabul qilish vakolatiga ega komissiya;

maxsus platforma — “Yashil tadbirkor” maqomini berish uchun tanlov oʻtkaziladigan “yashiltadbirkor.uz” platformasi;

tanlov — tanlov ishtirokchilari tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlarni tanlov mezonlari asosida baholash orqali eng yuqori ball toʻplagan tanlov ishtirokchilarini aniqlash boʻyicha oʻtkaziladigan tadbir;

3. “Yashil tadbirkor” maqomi bir yilda bir marotaba oʻtkaziladigan tanlov asosida eng yuqori ball toʻplagan 10 ta tadbirkorlik subyektlariga beriladi.

4. “Yashil tadbirkor” maqomi ushbu Nizom bilan belgilangan tartibda tadbirkorlik subyektlariga beriladi.

5. “Yashil tadbirkor” maqomini berish uchun tanlov Qoʻmita tomonidan maxsus platformada oʻtkaziladi.

6. “Yashil tadbirkor” maqomini berish hamda maqomni olgan tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan tartibga muvofiq amalga oshiriladi.

7. Qoʻmita raisining qaroriga koʻra atrof-muhitga salbiy taʼsirni kamaytirishda yuqori koʻrsatkichlarga erishgan tadbirkorlik subyektlariga “Yashil tadbirkor” maqomi tanlov oʻtkazilmasdan berilishi mumkin.

2-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish

8. Tanlov ishtirokchilari Qoʻmitaning maxsus platformasida roʻyxatdan oʻtadi hamda ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan baholash mezonlariga muvofiq talab etiladigan maʼlumotlarni kiritadi.

9. Tanlov ishtirokchilari tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlar ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan baholash mezonlariga muvofiq baholanadi hamda tanlov ishtirokchilari toʻplagan yakuniy ballar avtomatlashtirilgan holda aniqlanadi.

10. Tanlovni oʻtkazish jarayonida tanlov ishtirokchilarining natijalari 100 balli tizim asosida baholanadi.

11. Tanlov ishtirokchilari toʻplagan yakuniy ballar aniqlangandan soʻng bir ish kuni ichida tanlov natijalari maxsus platformada eʼlon qilinadi.

12. “Yashil tadbirkor” maqomini olgan tadbirkorlik subyektlari roʻyxati Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladi.

3-bob. Tanlov gʻoliblarini taqdirlash va ragʻbatlantirish

13. Tanlov gʻoliblari har yili 1-iyunga qadar tantanali tarzda Qoʻmita tomonidan taqdirlanadi.

14. Eng yuqori ball bilan “Yashil tadbirkor” maqomini olgan 1 ta tadbirkorlik subyekti vakili “Oʻzbekiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan ekolog” faxriy unvoni hamda 10 ta tadbirkorlik subyektlari vakillari “Tabiat himoyachisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga tavsiya etiladi.

15. “Yashil tadbirkor” maqomiga ega tadbirkorlik subyektlari maxsus guvohnoma va esdalik sovgʻalari bilan taqdirlanadi hamda ularning vakillari ekologik tadbirlarda faxriy mehmon sifatida ishtirok etish huquqiga ega boʻladi.

16. “Yashil tadbirkor” maqomini olgan tadbirkorlik subyektlariga quyidagi imtiyozlar taqdim etiladi:

“Shaffof qurilish” platformasida ustuvorlik berish;

muayyan muddat davomida ekologik tekshiruvlardan ozod etish;

xalqaro savdo koʻrgazmalarida qatnashish uchun moliyaviy qoʻllab-quvvatlash;

mahsulot va xizmatlar “ekologik toza mahsulot” va “ekologik toza xizmat” sifatida reklama qilinishini qoʻllab-quvvatlash;

yashil startaplar va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash uchun ixtisoslashtirilgan moliyalashtirish dasturlarini joriy etish;

tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi doirasida qoʻshimcha ball berish.

4-bob. Tanlov ishtirokchilarining apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish

17. Tanlov natijalaridan norozi boʻlgan tanlov ishtirokchilari tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida Apellyatsiya komissiyasiga yozma yoki maxsus platforma orqali elektron shaklda apellyatsiya shikoyatini berishi mumkin.

18. Apellyatsiya komissiyasining tarkibi va ish tartibi Qoʻmita tomonidan tasdiqlanadi.

Bunda Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish jarayoniga jamoatchilik asosida malakali mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

19. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyati kelib tushgan kundan boshlab uni 15 ish kunida koʻrib chiqadi.

20. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqib, quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

tanlov natijasini oʻzgartirishsiz qoldirish;

tanlov natijasini oʻzgartirish.

21. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqishda tanlov ishtirokchisining tanlovda toʻplagan ballarini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

22. Apellyatsiya komissiyasi oʻz qarorini qabul qilingan kunning oʻzida apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilgan tanlov ishtirokchisiga maʼlum qilishi lozim.

23. Tanlov ishtirokchisi apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha Apellyatsiya komissiyasining qabul qilgan qarori ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Tanlov ishtirokchisi tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun javobgarlik uning zimmasiga yuklanadi.

25. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

“Yashil tadbirkor” maqomini berish hamda maqomni olgan tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Yashil tadbirkor” maqomini berish hamda maqomni olgan tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Tadbirkorlik subyektlari 1. Tanlov ishtirokchilari Ekologiya qoʻmitasining “yashiltadbirkor.uz” maxsus platformasida (keyingi oʻrinlarda — maxsus platforma) roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 2. Baholash mezonlariga muvofiq talab etiladigan maʼlumotlarni maxsus platformaga kiritadi. Har yili 1-aprelga qadar 2-bosqich Ekologiya qoʻmitasi, masʼul vazirlik va idoralar Tanlov ishtirokchilari tomonidan maxsus platformaga kiritilgan maʼlumotlarni baholash mezonlariga muvofiq baholanishini hamda tanlov ishtirokchilari toʻplagan yakuniy ballar avtomatlashtirilgan holda aniqlanishini taʼminlaydi. Har yili 1-mayga qadar 3-bosqich Ekologiya qoʻmitasi Tanlov natijalarini maxsus platformada eʼlon qiladi. Toʻplangan yakuniy ballar aniqlangandan soʻng bir ish kuni ichida 4-bosqich Ekologiya qoʻmitasi Tanlov natijalari boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan 10 ta tanlov ishtirokchilariga “Yashil tadbirkor” maqomini beradi hamda ularni tantanali tarzda taqdirlaydi. Har yili 1-iyunga qadar

“Yashil tadbirkor” maqomini berish hamda maqomni olgan tadbirkorlik subyektlarini ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

“Yashil tadbirkor” maqomini olish uchun tanlov ishtirokchilarini baholash

T/r Baholash mezonlari Maksimal ball Tanlov ishtirokchilari tomonidan “yashiltadbirkor.uz” platformasiga kiritilgan maʼlumotlar haqqoniyligini tasdiqlash usuli 1. Koʻkalamzorlashtirish, “yashil belbogʻ”larni tashkil etish, sugʻorish tizimlarini oʻrnatish, jumladan, tomchilatish, yomgʻirlatish va konteynerli (qopli) sugʻorish tizimini joriy qilish. 10 ball Ekologiya qoʻmitasining “Yashil makon” platformasi orqali tasdiqlash. 2. Energiya tejamkorligini taʼminlash va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish: energiya tejovchi uskunalar va texnologiyalarni joriy qilish; diodli (LED) lampalar, tejamkor energiya qurilmalaridan foydalanish; muqobil energiya manbalari, jumladan, quyosh panellari va shamol turbinalarini joriy qilish; bino va inshootlarda tabiiy yorugʻlikdan keng foydalanish; bino va inshootlarda energiyani tejash uchun yuqori sifatli izolyatsiyadan foydalanish; suvni tejaydigan qurilmalar va texnologiyalarni joriy etish; yomgʻir suvlarini toʻplash va ulardan foydalanish; oqova suvlarni tozalash inshootlarini oʻrnatish va oqova suvlardan qayta foydalanishni (10 — 20 foizga) tashkil etish. 20 ball Ekologiya qoʻmitasi, Energetika vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ platformalari hamda tanlov ishtirokchisi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida tasdiqlash. 3. Korxonaning atrof-muhitga taʼsirini kamaytirish, atmosferaga zararli moddalar tashlamalarini onlayn monitoring qilish tizimini joriy etish va atmosfera havosiga tashlamalarni kamaytirish uchun quvvati 99,5 foiz filtr oʻrnatish. 20 ball Ekologiya qoʻmitasining platformasi orqali tasdiqlash. 4. Korxona tomonidan yashil loyihalarni joriy etish, mahsulotlarni ishlab chiqarish va xizmatlarni koʻrsatishda texnologik jarayonlarning atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasida belgilangan talablarga muvofiqligini baholash (koʻrsatkichlar oʻtgan yilga nisbatan taqqoslangan holda). 20 ball Ekologiya qoʻmitasining platformasi orqali tasdiqlash. 5. Elektr energiyasida harakatlanuvchi transport vositalaridan keng foydalanish (yiliga 5 — 10 foiz atrofida transport vositalarini yangilash). 10 ball Ekologiya qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati platformasi hamda tanlov ishtirokchisi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida tasdiqlash. 6. Ishlab chiqarishga sirkulyar iqtisodiyotni joriy qilish (7R) tamoyilini tatbiq etish, jumladan: ishlab chiqarish jarayonida chiqindisiz, chiqindisi kam texnologiyalardan foydalanish (reduce); sintetik, polimer qoplama, oʻram, tara, idish va boshqalardan foydalanmaslik yoki foydalanishni qisqartirish (rethink); ishlab chiqarilgan mahsulotni taʼmirlab, qayta ishlatish imkoniyatini yaratish, servis xizmatlarini tashkil etish (repair); koʻp marotaba ishlatiladigan tara, qoplama, oʻram va boshqalardan foydalanish (refuce); ishlab chiqarishda hosil boʻladigan chiqindilardan qayta foydalanish (reuse); hosil boʻlgan chiqindilarni saralash va qayta ishlashga yoʻnaltirish (recycle); qayta ishlangan mahsulotlardan keng foydalanish (repurpose). 20 ball Ekologiya qoʻmitasi, Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligining “Toza makon” platformasi orqali tasdiqlash. 7. Tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablarini buzganlik, yaʼni ekologik huquqbuzarlik uchun javobgarlikka tortilganligi holati mavjudligi (koʻrsatkichlar oʻtgan yilga nisbatan taqqoslangan holda) . - 30 ball Ekologiya qoʻmitasining “Ekonazorat axborot tizimi” orqali tasdiqlash.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 21-aprel,

195 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.04.2026-y., 09/26/195/0402-son)

lex.uz