UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 30-mart · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 30 март · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 марта 2026 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 March 2026 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Валютани тартибга солиш тўғрисида »ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарори (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 30 мартдаги 10/9-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «тижорат банкларида» деган сўзлар «банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин.

2. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақлардан бошқа жисмоний шахслар фойдасига уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақларига носавдо тусдаги пул ўтказмалари;».

3. 9 ва 12-бандлар , 2 ва 3-бобларнинг номи , 19 1 -банднинг тўртинчи хатбошиси , 32-банднинг биринчи хатбошиси , 7-бобнинг номи ва 47 1 -банддаги «Тижорат банклари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.

4. 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ва банклар бевосита ўзлари ўртасида, ўз мижозлари билан, шунингдек валюта биржаси орқали валютавий своп ва дериватив операцияларини Халқаро своплар ва деривативлар ассоциациясининг (Интернатионал Сwапс анд Деривативес Ассосиатион — ИСДА) битимларни тузишнинг намунавий шартлари ва тавсиялари асосида ёки валюта биржасидаги савдолар бўйича биржанинг ички қоидалари асосида амалга оширадилар.».

5. 14-банднинг иккинчи хатбошиси ва 29-банднинг биринчи хатбошисидаги «тижорат банкига» деган сўзлар «банкка» деган сўз билан алмаштирилсин.

6. 15-бандда :

бешинчи хатбошидаги «операциялари учун;» деган сўзлар «операциялари учун фойдаланилиши мумкин.» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

7. 17-бандда :

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбошидаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.

8. 18-бандда :

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

9. 20-бандда :

учинчи ва еттинчи хатбошилардаги «носавдо тусдаги ўтказмалар» деган сўзлар «носавдо тусдаги пул ўтказмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «ички валюта бозорида сотиш» деган сўзлар «ички валюта операциялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 21-бандда :

учинчи — бешинчи хатбошилардаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Банкларнинг ўзаро ва ўз мижозлари билан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш, шу жумладан своп ва деривативлар орқали амалга ошириладиган операциялари тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг «Валюта операциялари ҳисобини юритиш» ахборот тизими (ФЕРУз)га (бундан буён матнда тизим деб юритилади) киритилади.».

11. 23-бандда :

қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон Фармонига мувофиқ:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан номинал қиймати чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш ва мажбуриятларни бажариш учун зарур ҳажмдаги чет эл валютасини сотиб олиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларни чиқариш ҳужжатининг нусхаси асосида;

чет эллик инвестор томонидан фонд биржасида қимматли қоғозларни сотишдан олинган чет эл валютасидаги маблағларни, шунингдек, дивидендлар, фоизлар (купонлар), облигацияларни сўндириш ёки қимматли қоғозлардан олинган бошқа даромадларни репатриация қилиш учун зарур ҳажмдаги чет эл валютасини сотиб олиш чет эллик инвесторнинг тегишли мурожаати асосида амалга оширилади.»;

саккизинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

12. 24-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда, чет эл валютасини сотиб олиш учун тақдим этилган буюртма мазкур Қоидаларнинг 23-бандига мувофиқ расмийлаштирилмаганлиги аниқланган тақдирда, мижоз томонидан буюртмага техник тузатиш киритилиши мумкин.»;

иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидан «ва тасдиқланади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

13. 27 ва 42-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «тижорат банки» деган сўзлар «банк» деган сўз билан алмаштирилсин.

14. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Банклар жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда тизимдан фойдаланадилар.

Тизимдан фойдаланиш учун банклар валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана амалиётлар кассалари, банк хизматлари офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларининг жойлашган жойи (почта манзили) кўрсатилган ҳолда Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига маълумот тақдим этади.

Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси беш банк иш куни мобайнида банклар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширувчи чакана амалиётлар кассалари, банк хизматлари офислари, банкларнинг тегишли таркибий бўлимлари ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаларини рўйхатга олади ва тизимга киритиш учун тегишли маълумотни Марказий банкка тақдим этади.

Бунда, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотлар беш банк иш куни мобайнида Марказий банк томонидан тизимга киритилади.

Жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш операциялари автоматлаштирилган банк шохобчалари (банкоматлар) орқали амалга оширилганда тизимдан фойдаланиш талаб этилмайди.».

15. 34-банд , 45-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 48-банддаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.

16. 35-бандда :

биринчи хатбошидаги «Тижорат банкларида» деган сўзлар «Банкларда» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Тижорат банклари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.

17. 39-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Банклар томонидан мазкур Қоидаларнинг 37 ва 38-бандларида кўрсатилган шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталарнинг қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.».

18. 40-банддаги «тижорат банкининг» деган сўзлар «банкнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

19. 43-бандда :

биринчи хатбошидаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «тижорат банки» деган сўзлар «банк» деган сўз билан алмаштирилсин.

20. 6-бобнинг номидаги «валютасини қабул қилиш» деган сўзлар «валютасида операцияларни амалга ошириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

21. 44-банддаги «тижорат банкларининг» деган сўзлар «банкларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.

22. 46-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мазкур Қоидаларнинг 45-банди олтинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда нақд чет эл валютаси норезидент жисмоний шахс томонидан маблағларнинг қонуний йўл билан топилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ҳам банк томонидан қабул қилиниши мумкин.»;

тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

23. Қуйидаги мазмундаги 46 1 -банд билан тўлдирилсин:

«46 1 . Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютаси мижозларнинг ҳисобварақларидан банк кассалари орқали қуйидаги ҳолатларда берилиши мумкин:

жисмоний шахсларга — ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида чекловларсиз;

юридик шахсларга — уларнинг устав фондига (устав капиталига) жисмоний шахслар томонидан илгари киритилган валюта маблағларини қайтариш ҳамда ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ операциялар учун;

норезидентларнинг ваколатхоналари, филиаллари ва доимий муассасаларига — ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ операциялар учун;

хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига — банкларга тақдим этиладиган расмий хат асосида аниқ кўрсатилган бошқа мақсадлар учун;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чет эл фуқароларига — қўшилган қиймат солиғини нақд пулда қайтариш учун.».

24. 47-бандда :

биринчи хатбошидаги «Тижорат банклари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «тижорат банклари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.

25. 49-бандда :

биринчи хатбошидаги «Тижорат банкларининг» ва «тижорат банкларига» деган сўзлар тегишли равишда «Банкларнинг» ва «банкларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Тижорат банкларига» ва «тижорат банкларининг» деган сўзлар тегишли равишда «Банкларга» ва «банкларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Раис Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 30 март,

10/9-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/3281-5/0408-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

QARORI

Oʻzbekiston Respublikasida valyuta operatsiyalarini amalga oshirish qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 18-dekabrdagi PF-254-son “Kapital bozorida investitsiya muhitini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2020-yil 29-avgustdagi 18/5-son qarori (roʻyxat raqami 3281, 2020-yil 31-avgust) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 31.08.2020-y., 10/20/3281/1242-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida valyuta operatsiyalarini amalga oshirish qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 30-martdagi 10/9-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida valyuta operatsiyalarini amalga oshirish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “tijorat banklarida” degan soʻzlar “banklarda” degan soʻz bilan almashtirilsin.

2. 2-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“jismoniy shaxs tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochilgan hisobvaraqlardan boshqa jismoniy shaxslar foydasiga ularning Oʻzbekiston Respublikasi banklarida ochilgan hisobvaraqlariga nosavdo tusdagi pul oʻtkazmalari;”.

3. 9 va 12-bandlar , 2 va 3-boblarning nomi , 19 1 -bandning toʻrtinchi xatboshisi , 32-bandning birinchi xatboshisi , 7-bobning nomi va 47 1 -banddagi “Tijorat banklari” degan soʻzlar “Banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

4. 10-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) va banklar bevosita oʻzlari oʻrtasida, oʻz mijozlari bilan, shuningdek valyuta birjasi orqali valyutaviy svop va derivativ operatsiyalarini Xalqaro svoplar va derivativlar assotsiatsiyasining (International Swaps and Derivatives Association — ISDA) bitimlarni tuzishning namunaviy shartlari va tavsiyalari asosida yoki valyuta birjasidagi savdolar boʻyicha birjaning ichki qoidalari asosida amalga oshiradilar.”.

5. 14-bandning ikkinchi xatboshisi va 29-bandning birinchi xatboshisidagi “tijorat bankiga” degan soʻzlar “bankka” degan soʻz bilan almashtirilsin.

6. 15-bandda :

beshinchi xatboshidagi “operatsiyalari uchun;” degan soʻzlar “operatsiyalari uchun foydalanilishi mumkin.” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

7. 17-bandda :

oʻn birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oʻn ikkinchi xatboshi oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;

oʻn birinchi xatboshidagi “tijorat banklari” degan soʻzlar “banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

8. 18-bandda :

sakkizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

9. 20-bandda :

uchinchi va yettinchi xatboshilardagi “nosavdo tusdagi oʻtkazmalar” degan soʻzlar “nosavdo tusdagi pul oʻtkazmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “ichki valyuta bozorida sotish” degan soʻzlar “ichki valyuta operatsiyalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 21-bandda :

uchinchi — beshinchi xatboshilardagi “tijorat banklari” degan soʻzlar “banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Banklarning oʻzaro va oʻz mijozlari bilan chet el valyutasini sotish va sotib olish, shu jumladan svop va derivativlar orqali amalga oshiriladigan operatsiyalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Markaziy bankning “Valyuta operatsiyalari hisobini yuritish” axborot tizimi (FERUz)ga (bundan buyon matnda tizim deb yuritiladi) kiritiladi.”.

11. 23-bandda :

quyidagi mazmundagi sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kapital bozorida investitsiya muhitini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 18-dekabrdagi PF-254-son Farmoniga muvofiq:

xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan nominal qiymati chet el valyutasida ifodalangan qimmatli qogʻozlar boʻyicha daromadlarni toʻlash va majburiyatlarni bajarish uchun zarur hajmdagi chet el valyutasini sotib olish qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgan qimmatli qogʻozlarni chiqarish hujjatining nusxasi asosida;

chet ellik investor tomonidan fond birjasida qimmatli qogʻozlarni sotishdan olingan chet el valyutasidagi mablagʻlarni, shuningdek, dividendlar, foizlar (kuponlar), obligatsiyalarni soʻndirish yoki qimmatli qogʻozlardan olingan boshqa daromadlarni repatriatsiya qilish uchun zarur hajmdagi chet el valyutasini sotib olish chet ellik investorning tegishli murojaati asosida amalga oshiriladi.”;

sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn birinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.

12. 24-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda, chet el valyutasini sotib olish uchun taqdim etilgan buyurtma mazkur Qoidalarning 23-bandiga muvofiq rasmiylashtirilmaganligi aniqlangan taqdirda, mijoz tomonidan buyurtmaga texnik tuzatish kiritilishi mumkin.”;

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

uchinchi xatboshidan “va tasdiqlanadi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

13. 27 va 42-bandlarning birinchi xatboshilaridagi “tijorat banki” degan soʻzlar “bank” degan soʻz bilan almashtirilsin.

14. 33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Banklar jismoniy shaxslar bilan valyuta ayirboshlash operatsiyalarini amalga oshirishda tizimdan foydalanadilar.

Tizimdan foydalanish uchun banklar valyuta ayirboshlash operatsiyalarini amalga oshiruvchi chakana amaliyotlar kassalari, bank xizmatlari ofislari, banklarning tegishli tarkibiy boʻlinmalari hamda valyuta ayirboshlash shoxobchalarining joylashgan joyi (pochta manzili) koʻrsatilgan holda Markaziy bankning tegishli hududiy Bosh boshqarmasiga maʼlumot taqdim etadi.

Markaziy bankning tegishli hududiy Bosh boshqarmasi besh bank ish kuni mobaynida banklar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida valyuta ayirboshlash operatsiyalarini amalga oshiruvchi chakana amaliyotlar kassalari, bank xizmatlari ofislari, banklarning tegishli tarkibiy boʻlimlari hamda valyuta ayirboshlash shoxobchalarini roʻyxatga oladi va tizimga kiritish uchun tegishli maʼlumotni Markaziy bankka taqdim etadi.

Bunda, Markaziy bankning hududiy Bosh boshqarmalari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar besh bank ish kuni mobaynida Markaziy bank tomonidan tizimga kiritiladi.

Jismoniy shaxslar tomonidan valyuta ayirboshlash operatsiyalari avtomatlashtirilgan bank shoxobchalari (bankomatlar) orqali amalga oshirilganda tizimdan foydalanish talab etilmaydi.”.

15. 34-band , 45-bandning birinchi xatboshisi hamda 48-banddagi “tijorat banklari” degan soʻzlar “banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

16. 35-bandda :

birinchi xatboshidagi “Tijorat banklarida” degan soʻzlar “Banklarda” degan soʻz bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Tijorat banklari” degan soʻzlar “Banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

17. 39-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Banklar tomonidan mazkur Qoidalarning 37 va 38-bandlarida koʻrsatilgan shikastlanish belgilari mavjud boʻlgan banknotalarning qayta muomalaga chiqarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.”.

18. 40-banddagi “tijorat bankining” degan soʻzlar “bankning” degan soʻz bilan almashtirilsin.

19. 43-bandda :

birinchi xatboshidagi “tijorat banklari” degan soʻzlar “banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “tijorat banki” degan soʻzlar “bank” degan soʻz bilan almashtirilsin.

20. 6-bobning nomidagi “valyutasini qabul qilish” degan soʻzlar “valyutasida operatsiyalarni amalga oshirish” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

21. 44-banddagi “tijorat banklarining” degan soʻzlar “banklarning” degan soʻz bilan almashtirilsin.

22. 46-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mazkur Qoidalarning 45-bandi oltinchi — sakkizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda naqd chet el valyutasi norezident jismoniy shaxs tomonidan mablagʻlarning qonuniy yoʻl bilan topilganligini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar asosida ham bank tomonidan qabul qilinishi mumkin.”;

toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.

23. Quyidagi mazmundagi 46 1 -band bilan toʻldirilsin:

“46 1 . Oʻzbekiston Respublikasi hududida naqd chet el valyutasi mijozlarning hisobvaraqlaridan bank kassalari orqali quyidagi holatlarda berilishi mumkin:

jismoniy shaxslarga — hisobvaraqlaridagi mablagʻlari doirasida cheklovlarsiz;

yuridik shaxslarga — ularning ustav fondiga (ustav kapitaliga) jismoniy shaxslar tomonidan ilgari kiritilgan valyuta mablagʻlarini qaytarish hamda xodimlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga xizmat safariga yuborish bilan bogʻliq operatsiyalar uchun;

norezidentlarning vakolatxonalari, filiallari va doimiy muassasalariga — xodimlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga xizmat safariga yuborish bilan bogʻliq operatsiyalar uchun;

xorijiy davlatlarning diplomatik vakolatxonalariga — banklarga taqdim etiladigan rasmiy xat asosida aniq koʻrsatilgan boshqa maqsadlar uchun;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda chet el fuqarolariga — qoʻshilgan qiymat soligʻini naqd pulda qaytarish uchun.”.

24. 47-bandda :

birinchi xatboshidagi “Tijorat banklari” degan soʻzlar “Banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “tijorat banklari” degan soʻzlar “banklar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

25. 49-bandda :

birinchi xatboshidagi “Tijorat banklarining” va “tijorat banklariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Banklarning” va “banklarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Tijorat banklariga” va “tijorat banklarining” degan soʻzlar tegishli ravishda “Banklarga” va “banklarning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Rais T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2026-yil 30-mart,

10/9-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.04.2026-y., 10/26/3281-5/0408-son)

lex.uz