UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 21-aprel · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 21 апрель · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 апреля 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 April 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштирилиши ҳамда бюджет интизоми кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 12 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган

Мамлакатимизда низоларни ҳакамлик судларида ҳал қилиш механизми жорий этилганлиги фуқароларнинг ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашда, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда ҳамда мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу билан бирга таҳлиллар ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асосларини ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат механизмларини такомиллаштириш, ҳакамлик судларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш, ҳакамлик судлари фаолиятини ҳамда ҳакамлик муҳокамасини халқаро стандартларга мослаштириш зарурияти мавжудлигини кўрсатди.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмаслигини, ер билан боғлиқ, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳамда бюджетдан пул ундириш билан боғлиқ низолар ҳакамлик судлари томонидан ҳал этилмаслигини белгиловчи, шунингдек бюджет интизоми мустаҳкамланишини, масъул шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, малакали ҳакамлик судьялари корпусини шакллантириш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш учун хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 175 9 -модда билан тўлдирилсин:

«175 9 -модда. Ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Ҳакамлик судларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат органларининг, ташкилотларининг ва муассасаларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳакамлик битими тарафлари бўлиши, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонунга хилоф равишда ҳакамлик суди қарорларининг ихтиёрий ижро этилиши, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

2) 245-модданинг биринчи қисми «175 8 » рақамидан кейин «175 9 » рақами билан тўлдирилсин;

3) 245 2 -модданинг иккинчи қисми «Ушбу Кодекснинг» деган сўзлардан кейин «175 9 » рақами билан тўлдирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 16 октябрда қабул қилинган «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги ЎРҚ-64-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 541-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 2, 105-модда, № 12, 1286-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 3-модданинг:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг низоми — ҳакамлик судини ташкил этган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжат бўлиб, у доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳуқуқий мақомини, ташкил этилишини, фаолиятини тартибга солади, шунингдек унинг мазкур ҳакамлик судини ташкил этган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда бошқа юридик шахслар билан ўзаро муносабатларини белгилайди»;

бешинчи хатбошисидаги «юридик шахс» деган сўзлар «нодавлат нотижорат ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошисидаги «нодавлат орган» деган сўзлар «нодавлат тузилма» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 5-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳакамлик судларини ташкил этиши ҳамда ҳакамлик битими тарафлари бўлиши мумкин эмас»;

3) 6-модданинг биринчи , иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этилади ва унинг ҳузурида фаолият кўрсатади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди нодавлат нотижорат ташкилоти доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилганида, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг қоидаларини ва камида уч нафардан иборат ҳакамлик судьялари рўйхатини тасдиқлаганида ташкил этилган деб ҳисобланади.

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган нодавлат нотижорат ташкилоти унинг ташкил этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини ҳакамлик суди жойлашган ердаги адлия органига юборади»;

4) 9-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳакамлик судлари маъмурий, оилавий ва меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, ер билан боғлиқ, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилаш, бюджет тизими бюджетларидан ҳамда давлат органларидан, ташкилотларидан ва муассасаларидан, давлат иштирокидаги корхоналардан, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан пул маблағларини ундириш билан боғлиқ низоларни, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайди»;

5) 14-модда:

қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ҳакамлик судьялари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус дастур асосида ўқув курсидан ўтиши ҳамда ўз билимларини ва касбий малакасини доимий равишда ошириб бориши керак»;

биринчи — тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи — бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс» деган сўзлар «муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «юридик шахс» деган сўзлар «нодавлат нотижорат ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 35-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ҳакамлик муҳокамасида ҳакамлик судьяси бўлган шахс мазкур ҳакамлик муҳокамасида тарафларнинг вакили сифатида иштирок этиши мумкин эмас»;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

8) 38-модданинг учинчи қисмидаги «35-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар «35-моддасининг тўртинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 40-модданинг иккинчи қисмидаги «35-моддасининг учинчи қисми» деган сўзлар «35-моддасининг тўртинчи қисми» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 46-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар эса ҳакамлик суди ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ваколатли судга ушбу ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб ариза бериш йўли билан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиши мумкин»;

11) 49-модда:

биринчи қисми «ижро этилади» деган сўзлардан кейин «бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ихтиёрий ижро этилиши мумкин эмас».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 11, 652-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 803, 804-моддалар, № 10, 973-модда, № 12, 1198-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 958-модда, № 10, 1080-модда, № 12, 1285, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 201-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 29-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўттиз учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«бюджет тизими бюджетларидан пул маблағларини ундириш билан боғлиқ суд муҳокамаларида қонунда белгиланган тартибда иштирок этади ҳамда бюджет манфаатларини кўзлаб судларга аризалар, даъво аризалари ва шикоятлар киритади, жиноят аломатларини кўрсатувчи маълумотлар аниқланган тақдирда, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради»;

ўттиз учинчи ва ўттиз тўртинчи хатбошилари тегишинча ўттиз тўртинчи ва ўттиз бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 187-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ёки рўйхатдан ўтказилиши рад қилинган, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузилган шартномаларга, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга асосан товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиб олиш»;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 8, 800-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1007-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 827-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

1) 56-модданинг иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«арбитрлар, арбитраж таркиби томонидан тайинланган экспертлар, арбитраж муассасасининг ходимлари, ҳакамлик судьялари — арбитраж ёки ҳакамлик муҳокамаси давомида ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида»;

учинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

2) 70-модда қуйидаги мазмундаги 4 2 -банд билан тўлдирилсин:

«4 2 ) ҳакамлик муҳокамаси давомида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда ҳакамлик судьяси сифатида иштирок этган шахслар»;

3) 181-модданинг биринчи қисми «суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда» деган сўзлардан кейин «ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд буйруғи қабул қилинган шахслар эса суд буйруғи қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 349-модданинг биринчи қисми «қарорни олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида» деган сўзлардан кейин «ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар эса ҳакамлик суди ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 350-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризага ушбу модда тўртинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилмаган тақдирда, мазкур ҳужжатлар суд томонидан уларни сақлаётган шахсдан талаб қилиб олинади».

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил № 3, 373-модда, № 6, 729-модда ) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

1) 65-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ҳакамлик ёки арбитраж муҳокамаси давомида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда ҳакамлик судьяси ёки арбитр сифатида иштирок этган шахслар тарафларнинг вакили бўла олмайди»;

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 147-модданинг биринчи қисми «суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда» деган сўзлардан кейин «ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд буйруғи қабул қилинган шахслар эса суд буйруғи қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 223-модданинг биринчи қисми «қарорни олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида» деган сўзлардан кейин «ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар эса ҳакамлик суди ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги уларга маълум бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 224-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини қабул қилган, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризага ушбу модда тўртинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилмаган тақдирда, мазкур ҳужжатлар суд томонидан уларни сақлаётган шахсдан талаб қилиб олинади».

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелда қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 289-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 12, 1288-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 4, 519-модда, № 6, 730-модда) 27-моддасининг тўртинчи қисми «ахборот жойлаштириш» деган сўзлардан кейин «шартномани тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ушбу Қонун кучга кирган кунда фаолият кўрсатаётган ҳакамлик судлари, ҳакамлик судларини ташкил этган ташкилотлар ўз фаолиятини уч ой ичида ушбу Қонунга мувофиқлаштириши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 21 апрель,

ЎРҚ- 1141 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASINING QONUNI

Hakamlik sudlari faoliyati yanada takomillashtirilishi hamda budjet intizomi kuchaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 12-avgustda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 18-dekabrda maʼqullangan

Mamlakatimizda nizolarni hakamlik sudlarida hal qilish mexanizmi joriy etilganligi fuqarolarning hamda tadbirkorlik subyektlarining huquqlarini va qonuniy manfaatlarini himoya qilish kafolatlarini taʼminlashda, ishbilarmonlik muhitini yaxshilashda hamda mamlakatimizning investitsiyaviy jozibadorligini oshirishda muhim ahamiyat kasb etmoqda.

Shu bilan birga tahlillar hakamlik sudlari faoliyatini tashkil qilishning qonuniy asoslarini va ular tomonidan qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazorat mexanizmlarini takomillashtirish, hakamlik sudlariga qoʻyiladigan talablarni aniqlashtirish, hakamlik sudlari faoliyatini hamda hakamlik muhokamasini xalqaro standartlarga moslashtirish zaruriyati mavjudligini koʻrsatdi.

Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga davlat organlari, tashkilotlari va muassasalari, davlat ishtirokidagi korxonalar, shuningdek fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hakamlik bitimi taraflari boʻlishi mumkin emasligini, yer bilan bogʻliq, binolar va inshootlarga egalik huquqini belgilash hamda budjetdan pul undirish bilan bogʻliq nizolar hakamlik sudlari tomonidan hal etilmasligini belgilovchi, shuningdek budjet intizomi mustahkamlanishini, masʼul shaxslarning javobgarligi kuchaytirilishini nazarda tutuvchi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun hakamlik sudlari faoliyatini tashkil etishning qonuniy asoslarini mustahkamlash, malakali hakamlik sudyalari korpusini shakllantirish hamda budjet mablagʻlaridan samarali foydalanilishini taʼminlash uchun xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar) quyidagi qoʻshimchalar kiritilsin:

1) quyidagi mazmundagi 175 9 -modda bilan toʻldirilsin:

“175 9 -modda. Hakamlik sudlari toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini buzish

Hakamlik sudlarini qonunga xilof ravishda tashkil etish, —

mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.

Davlat organlarining, tashkilotlarining va muassasalarining, davlat ishtirokidagi korxonalarning, shuningdek fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining hakamlik bitimi taraflari boʻlishi, basharti jinoyat alomatlari mavjud boʻlmasa, —

mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.

Davlat organlari, tashkilotlari va muassasalari, davlat ishtirokidagi korxonalar, shuningdek fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan qonunga xilof ravishda hakamlik sudi qarorlarining ixtiyoriy ijro etilishi, —

mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining besh baravaridan oʻn baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi.

Ushbu moddaning birinchi, ikkinchi yoki uchinchi qismlarida nazarda tutilgan huquqbuzarliklarni maʼmuriy jazo chorasi qoʻllanilganidan keyin bir yil davomida takroran sodir etish, —

mansabdor shaxslarga bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;

2) 245-moddaning birinchi qismi “175 8 ” raqamidan keyin “175 9 ” raqami bilan toʻldirilsin;

3) 245 2 -moddaning ikkinchi qismi “Ushbu Kodeksning” degan soʻzlardan keyin “175 9 ” raqami bilan toʻldirilsin.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2006-yil 16-oktabrda qabul qilingan “Hakamlik sudlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-64-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 10, 541-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 5-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2024-yil, № 2, 105-modda, № 12, 1286-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 3-moddaning:

toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudining nizomi — hakamlik sudini tashkil etgan nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan tasdiqlanadigan lokal hujjat boʻlib, u doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudining huquqiy maqomini, tashkil etilishini, faoliyatini tartibga soladi, shuningdek uning mazkur hakamlik sudini tashkil etgan nodavlat notijorat tashkiloti hamda boshqa yuridik shaxslar bilan oʻzaro munosabatlarini belgilaydi”;

beshinchi xatboshisidagi “yuridik shaxs” degan soʻzlar “nodavlat notijorat tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

oʻn birinchi xatboshisidagi “nodavlat organ” degan soʻzlar “nodavlat tuzilma” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 5-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat organlari, tashkilotlari va muassasalari, davlat ishtirokidagi korxonalar, shuningdek fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari hakamlik sudlarini tashkil etishi hamda hakamlik bitimi taraflari boʻlishi mumkin emas”;

3) 6-moddaning birinchi , ikkinchi va uchinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi nodavlat notijorat tashkiloti tomonidan tashkil etiladi va uning huzurida faoliyat koʻrsatadi.

Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudi nodavlat notijorat tashkiloti doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etish haqida qaror qabul qilganida, doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudining qoidalarini va kamida uch nafardan iborat hakamlik sudyalari roʻyxatini tasdiqlaganida tashkil etilgan deb hisoblanadi.

Doimiy faoliyat koʻrsatuvchi hakamlik sudini tashkil etgan nodavlat notijorat tashkiloti uning tashkil etilganligi toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxalarini hakamlik sudi joylashgan yerdagi adliya organiga yuboradi”;

4) 9-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hakamlik sudlari maʼmuriy, oilaviy va mehnatga oid huquqiy munosabatlardan kelib chiquvchi nizolarni, yer bilan bogʻliq, binolar va inshootlarga egalik huquqini belgilash, budjet tizimi budjetlaridan hamda davlat organlaridan, tashkilotlaridan va muassasalaridan, davlat ishtirokidagi korxonalardan, shuningdek fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlaridan pul mablagʻlarini undirish bilan bogʻliq nizolarni, shuningdek qonunda nazarda tutilgan boshqa nizolarni hal etmaydi”;

5) 14-modda:

quyidagi mazmundagi birinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Hakamlik sudyalari Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan maxsus dastur asosida oʻquv kursidan oʻtishi hamda oʻz bilimlarini va kasbiy malakasini doimiy ravishda oshirib borishi kerak”;

birinchi — toʻrtinchi qismlari tegishincha ikkinchi — beshinchi qismlar deb hisoblansin;

beshinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “muomalaga layoqatsiz deb topilganligi toʻgʻrisida sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori mavjud boʻlgan shaxs” degan soʻzlar “muomalaga layoqatsiz deb topilgan shaxs” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 15-moddaning ikkinchi qismidagi “yuridik shaxs” degan soʻzlar “nodavlat notijorat tashkiloti” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 35-modda:

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Hakamlik muhokamasida hakamlik sudyasi boʻlgan shaxs mazkur hakamlik muhokamasida taraflarning vakili sifatida ishtirok etishi mumkin emas”;

uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;

8) 38-moddaning uchinchi qismidagi “35-moddasining uchinchi qismida” degan soʻzlar “35-moddasining toʻrtinchi qismida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 40-moddaning ikkinchi qismidagi “35-moddasining uchinchi qismi” degan soʻzlar “35-moddasining toʻrtinchi qismi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 46-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Hakamlik muhokamasi tarafi hakamlik sudining hal qiluv qarorini olgan kundan eʼtiboran oʻttiz kun ichida, huquqlari va majburiyatlari haqida hakamlik sudi hal qiluv qarorini qabul qilgan, ishda ishtirok etishga jalb qilinmagan shaxslar esa hakamlik sudi hal qiluv qarori qabul qilinganligi ularga maʼlum boʻlgan kundan eʼtiboran oʻttiz kun ichida vakolatli sudga ushbu hal qiluv qarorini bekor qilishni soʻrab ariza berish yoʻli bilan hakamlik sudining hal qiluv qarori yuzasidan nizolashishi mumkin”;

11) 49-modda:

birinchi qismi “ijro etiladi” degan soʻzlardan keyin “bundan ushbu moddaning uchinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Hakamlik sudining hal qiluv qarori davlat organlari, tashkilotlari va muassasalari, davlat ishtirokidagi korxonalar, shuningdek fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan ixtiyoriy ijro etilishi mumkin emas”.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2013-yil 26-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-360-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2013-yil, 12-songa 1-ilova; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 10, 605-modda, № 12, 772-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda, № 7, 431, 433-moddalar, № 12, 783-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 5, 265-modda, № 8, 470-modda, № 9, 588-modda, № 11, 791-modda, № 12, 884, 891-moddalar; 2020-yil, № 3, 203-modda, № 11, 652-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 7, 13-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 803, 804-moddalar, № 10, 973-modda, № 12, 1198-modda; 2022-yil, № 5, 464-modda, № 6, 577-modda; 2023-yil, № 4, 272-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 9, 958-modda, № 10, 1080-modda, № 12, 1285, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 201-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 29-moddaning birinchi qismi:

quyidagi mazmundagi oʻttiz uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“budjet tizimi budjetlaridan pul mablagʻlarini undirish bilan bogʻliq sud muhokamalarida qonunda belgilangan tartibda ishtirok etadi hamda budjet manfaatlarini koʻzlab sudlarga arizalar, daʼvo arizalari va shikoyatlar kiritadi, jinoyat alomatlarini koʻrsatuvchi maʼlumotlar aniqlangan taqdirda, bu haqda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga xabar beradi”;

oʻttiz uchinchi va oʻttiz toʻrtinchi xatboshilari tegishincha oʻttiz toʻrtinchi va oʻttiz beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

2) 187-modda:

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“gʻaznachilik boʻlinmalarida roʻyxatdan oʻtkazilmagan yoki roʻyxatdan oʻtkazilishi rad qilingan, tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) yetkazib berish toʻgʻrisida tuzilgan shartnomalarga, shuningdek ularga kiritilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalarga asosan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) qabul qilib olish”;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi, beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 22-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-460-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 1-ilova, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261-modda, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791, 792-moddalar, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1, 3-moddalar, № 3, 198, 199-moddalar; 2021-yil, № 1, 8-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 213-modda, № 8, 800-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1007-modda; 2024-yil, № 2, 115-modda, № 8, 827-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil, № 1, 8-modda, № 3, 373-modda, № 6, 729-modda) quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:

1) 56-moddaning ikkinchi qismi:

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“arbitrlar, arbitraj tarkibi tomonidan tayinlangan ekspertlar, arbitraj muassasasining xodimlari, hakamlik sudyalari — arbitraj yoki hakamlik muhokamasi davomida oʻzlariga maʼlum boʻlib qolgan holatlar toʻgʻrisida”;

uchinchi xatboshisi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

2) 70-modda quyidagi mazmundagi 4 2 -band bilan toʻldirilsin:

“4 2 ) hakamlik muhokamasi davomida ayni shu nizo bilan bogʻliq holda hakamlik sudyasi sifatida ishtirok etgan shaxslar”;

3) 181-moddaning birinchi qismi “sud buyrugʻining koʻchirma nusxasini olgan kundan eʼtiboran oʻn kunlik muddatda” degan soʻzlardan keyin “huquqlari va majburiyatlari toʻgʻrisida sud buyrugʻi qabul qilingan shaxslar esa sud buyrugʻi qabul qilinganligi ularga maʼlum boʻlgan kundan eʼtiboran oʻn kunlik muddatda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 349-moddaning birinchi qismi “qarorni olgan kundan eʼtiboran oʻttiz kun ichida” degan soʻzlardan keyin “huquqlari va majburiyatlari haqida hakamlik sudi hal qiluv qarorini qabul qilgan, ishda ishtirok etishga jalb qilinmagan shaxslar esa hakamlik sudi hal qiluv qarori qabul qilinganligi ularga maʼlum boʻlgan kundan eʼtiboran oʻttiz kun ichida” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

5) 350-modda quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Huquqlari va majburiyatlari haqida hakamlik sudi hal qiluv qarorini qabul qilgan, ishda ishtirok etishga jalb qilinmagan shaxslar hakamlik sudining hal qiluv qarorini bekor qilish toʻgʻrisidagi arizaga ushbu modda toʻrtinchi qismining 2 va 3-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni ilova qilmagan taqdirda, mazkur hujjatlar sud tomonidan ularni saqlayotgan shaxsdan talab qilib olinadi”.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 24-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-461-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 2-ilova, № 7, 433-modda, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261, 266-moddalar, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 10-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 463-modda, № 6, 577-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil № 3, 373-modda, № 6, 729-modda ) quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:

1) 65-modda:

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Hakamlik yoki arbitraj muhokamasi davomida ayni shu nizo bilan bogʻliq holda hakamlik sudyasi yoki arbitr sifatida ishtirok etgan shaxslar taraflarning vakili boʻla olmaydi”;

uchinchi qismi toʻrtinchi qism deb hisoblansin;

2) 147-moddaning birinchi qismi “sud buyrugʻining koʻchirma nusxasini olgan kundan eʼtiboran oʻn kunlik muddatda” degan soʻzlardan keyin “huquqlari va majburiyatlari toʻgʻrisida sud buyrugʻi qabul qilingan shaxslar esa sud buyrugʻi qabul qilinganligi ularga maʼlum boʻlgan kundan eʼtiboran oʻn kunlik muddatda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

3) 223-moddaning birinchi qismi “qarorni olgan kundan eʼtiboran oʻttiz kun ichida” degan soʻzlardan keyin “huquqlari va majburiyatlari haqida hakamlik sudi hal qiluv qarorini qabul qilgan, ishda ishtirok etishga jalb qilinmagan shaxslar esa hakamlik sudi hal qiluv qarori qabul qilinganligi ularga maʼlum boʻlgan kundan eʼtiboran oʻttiz kun ichida” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

4) 224-modda quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Huquqlari va majburiyatlari haqida hakamlik sudi hal qiluv qarorini qabul qilgan, ishda ishtirok etishga jalb qilinmagan shaxslar hakamlik sudining hal qiluv qarorini bekor qilish toʻgʻrisidagi arizaga ushbu modda toʻrtinchi qismining 2 va 3-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlarni ilova qilmagan taqdirda, mazkur hujjatlar sud tomonidan ularni saqlayotgan shaxsdan talab qilib olinadi”.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 22-aprelda qabul qilingan “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-684-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 4, 289-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 12, 1288-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 4, 519-modda, № 6, 730-modda) 27-moddasining toʻrtinchi qismi “axborot joylashtirish” degan soʻzlardan keyin “shartnomani tegishli gʻaznachilik boʻlinmasida roʻyxatdan oʻtkazish” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

7-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Bosh prokuraturasi, Oliy sudi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

8-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

9-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Ushbu Qonun kuchga kirgan kunda faoliyat koʻrsatayotgan hakamlik sudlari, hakamlik sudlarini tashkil etgan tashkilotlar oʻz faoliyatini uch oy ichida ushbu Qonunga muvofiqlashtirishi lozim.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 21-aprel,

OʻRQ- 1141 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.04.2026-y., 03/26/1141/0403-son)

lex.uz