Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг
Қарори
НИЗОМ
Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сон «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги қарор қилади:
1. Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 1 апрелдаги 01/32-6-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 30 декабрдаги 27-сон, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 14 январдаги 4-сон ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 29 декабрдаги 15-сон қарорига ИЛОВА
Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
сув хўжалиги объектлари ўзанлари — дарёлар, сойлар, жилғалар, табиий кўллар ўзанлари, сув ва сел-сув омборлари;
участка — сув хўжалиги объектлари ўзанларини қум-шағал материалларидан тозалаш ҳамда мазкур фаолият натижасида ҳосил бўладиган материалларни қазиб олиш ҳуқуқи юзасидан тузилган шартномада белгиланган географик координата нуқталари билан чегараланган тозаланиши лозим бўлган ҳудуд;
бажарилган ишларни қабул қилиб олиш — сув хўжалиги объектлари ўзанларини қум-шағал материалларидан тозалаш ҳамда мазкур фаолият натижасида ҳосил бўладиган материалларни қазиб олиш ҳуқуқи юзасидан тузилган шартнома асосида уларни тозалаш ишларини амалга оширган ташкилот томонидан бажарилган ишларни ўрганиш, баҳолаш ва қабул қилиш жараёни;
ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда балансда сақловчи ҳудудий сув хўжалиги тизими ташкилотлари;
шартнома — сув хўжалиги объектлари ўзанларини қум-шағал материалларидан тозалаш ҳамда мазкур фаолият натижасида ҳосил бўладиган материалларни қазиб олиш ҳуқуқи юзасидан тузилган шартнома;
қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасасининг (бундан буён матнда давлат муассаса деб юритилади) сўровига кўра ваколатли органлар томонидан белгиланган масъул ходимлардан шакллантириладиган, бажарилган ишларни кўриб чиқиш, уларнинг ҳажми ва сифатини баҳолаш ҳамда қабул қилишни амалга оширувчи гуруҳ.
2. Бажарилган ишларни қабул қилиб олиш мазкур Низом, шартнома, лойиҳа ҳужжатлари, топографик материаллар ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Комиссияни шакллантириш
3. Шартноманинг амал қилиш муддати тугашига камида икки ой қолганда давлат муассасаси томонидан ваколатли органларнинг ҳудудий бошқармаларига, шунингдек балансда сақловчи ҳудудий сув хўжалиги тизими ташкилотларига комиссия таркибига киритиш учун номзодлар кўрсатиш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда сўров юборилади.
Сўровда қуйидагилар кўрсатилади:
шартнома тузилган участканинг номи ва жойлашган манзили;
шартноманинг рақами ва амал қилиш муддати;
комиссия таркибига тавсия этиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар;
номзодлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш муддати.
4. Ваколатли органларнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда балансда сақловчи ҳудудий сув хўжалиги тизими ташкилотларига давлат муассасасининг сўрови келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида комиссия таркибига киритиш учун камида битта масъул ходим номзодини ёзма ёки электрон равишда тақдим этади.
5. Комиссия таркибига номзод этиб қуйидаги талабларга жавоб берувчи ходимлар кўрсатилади:
эгаллаб турган лавозимига кўра тегишли соҳада ваколатга эга бўлиши;
сув хўжалиги, фавқулодда вазиятлар, экология, тоғ-кон ёки тегишли техник йўналишлар бўйича амалий тажрибага эга бўлиши;
қабул қилинаётган участкада бажарилган ишлар юзасидан бевосита моддий манфаатдор бўлмаслиги.
6. Давлат муассасаси тақдим этилган номзодларни умумлаштиради ҳамда шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган участкада бажарилган сув хўжалиги объектлари ўзанларини тозалаш ишларини қабул қилиб олиш мақсадида номзодлар тўғрисидаги маълумотлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида комиссия таркибини шакллантиради.
Комиссия, қоида тариқасида, тоқ сондаги аъзолардан иборат бўлади. Комиссия таркиби камида беш нафар аъзодан шакллантирилади.
7. Комиссия таркиби, унинг раиси ва котиби давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
8. Комиссия мажлиси, агар унинг тасдиқланган таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
3-боб. Дастлабки ўрганиш ҳамда комиссиянинг вазифалари ва ҳуқуқлари
9. Комиссия таркиби тасдиқланган кундан эътиборан беш иш куни ичида сув хўжалиги объектлари ўзанларида тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишлари якунланаётган участкада бажарилган ишларнинг дастлабки ўрганилишини амалга оширади.
10. Комиссия шартнома муддати тугаши муносабати билан участкани қабул қилиш учун ўрганиш ўтказилиши ҳақида ташкилотни ўрганиш ўтказиладиган кундан камида уч иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
11. Дастлабки ўрганиш ташкилот раҳбари ёки унинг ваколатли вакили иштирокида ўтказилади.
12. Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради:
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий бошқармалари ходимлари:
тозаланган ўзаннинг максимал сув сарфини ўтказиш қобилияти лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган параметрларга мувофиқлигини ўрганади;
баҳор-ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган сел ва тошқин сувларини беталафот ўтказиш қобилиятини ўрганади;
тўкма дамба ҳосил қилиш ёки тиклаш ишлари лойиҳа ва техник ҳужжатларга мувофиқ бажарилганлигини ўрганади;
ўзан тозалаш ишлари лойиҳа ҳужжатларида белгиланган координата нуқталаридан четга чиқмаган ҳолда амалга оширилганлигини, шунингдек топографик ҳужжатларда кўрсатилган сатҳ белгиларидан паст чуқурликда қазиш ишлари олиб борилмаганлигини ўрганади;
б) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари ходимлари:
ўзан тозалаш ва тўкма дамба тиклаш ишларининг сифати ва етарлилигини ўрганади;
сел оқимлари ва тошқинлар мавсумида аҳоли пунктларига яқин ҳудудлар, қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини сув босиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бажарилганлигини ўрганади;
в) Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳудудий бошқармалари ходимлари қазиб олинган қум-шағал материаллари ҳажмини аниқлаш мақсадида маркшейдерлик ўлчов ишларини амалга оширишни ташкил этади ёки бундай ишларни ташкил этишда иштирок этади;
г) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳудудий бошқармалари ходимлари ўзан тозалаш ишлари давлат экологик экспертизаси ижобий хулосасида белгиланган талаблар, чекловлар ва шартларга мувофиқ амалга оширилганлигини ўрганади.
13. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзан тозалаш ишлари лойиҳа ҳужжатларида, топографик материалларда ва давлат экологик экспертизаси хулосасида белгиланган параметрлар доирасида бажарилганлигини аниқлаш учун зарур ўлчов, кўрик ва текширув ишларини амалга ошириш;
сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, маълумотлар, ҳисоб-китоблар, схемалар, далолатномалар ва бошқа материалларни ташкилотдан ҳамда ваколатли органлардан сўраш ва олиш.
4-боб. Камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш
14. Дастлабки ўрганиш натижалари бўйича комиссия томонидан аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.
15. Давлат муассасаси томонидан маълумотнома расмийлаштирилган кундан эътиборан икки иш куни ичида унда кўрсатилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида ташкилотга ёзма ёки электрон талабнома юборилади.
16. Ташкилот талабномада кўрсатилган камчиликларни шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар бартараф этиши шарт.
Агар камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, комиссия участкани қабул қилишни рад этиш ҳақида асослантирилган хулосани расмийлаштиради.
Хулоса расмийлаштирилган кундан эътиборан икки кун ичида ташкилотга ёзма шаклда бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
5-боб. Қайта ўрганиш ва участкани қабул қилиш
17. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Комиссия томонидан талабномада кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилганлиги жойига чиққан ҳолда қайта ўрганилади.
18. Қайта ўрганиш натижаларига кўра комиссия томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ участкани қабул қилиш тўғрисида уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.
19. Далолатноманинг:
биринчи нусхаси — давлат муассасасида;
иккинчи нусхаси — участкани қабул қилиб олувчи ҳудудий сув хўжалиги тизими ташкилотида;
учинчи нусхаси — ўзига бириктирилган участкада шартнома асосида ўзан тозалаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган ташкилотда сақланади.
20. Участка мазкур Низом талабларига мувофиқ қабул қилиб олинган кундан эътиборан тегишли балансда сақловчи сув хўжалиги тизими ташкилотига топширилган ҳисобланади.
6-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
21. Ташкилот участкани қабул қилиш жараёни ва унинг натижаларидан норози бўлган тақдирда, комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига апелляция шикояти беришга ҳақли.
22. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг буйруғига асосан апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун беш нафар аъзодан иборат Апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссиясининг таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш апелляция шикояти келиб тушган кундан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
23. Апелляция комиссияси таркиби апелляция берилган участкани қабул қилиш жараёнида иштирок этмаган ваколатли давлат органлари ходимларидан шакллантирилади.
Ташкилот шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
24. Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш санаси ва жойи тўғрисида ташкилотни камида 3 иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши лозим.
25. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаларига кўра Апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
апелляция шикоятини қаноатлантириш;
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш.
26. Қабул қилинган қарор апелляция шикоятини берган ташкилотга ёзма шаклда бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш муддати шикоят келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан ошмаслиги лозим.
27. Ташкилот Апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишга ҳақли.
28. Айни бир участка бўйича Апелляция комиссиясига такроран апелляция шикояти беришга йўл қўйилмайди.
7-боб. Якуний қоида
29. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари тугалланган участкани топшириш-қабул қилиш бўйича ____-сон ДАЛОЛАТНОМА 20__-йил «___»_________ _______________ (тузилган жой) Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этилган қабул қилиш комиссияси томонидан _______________ вилояти (шаҳри) _____________ тумани «_________» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи _________________ сув хўжалиги объектлари ўзанидаги участка ўзанни тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари тугалланган қисмини қабул қилиб олиш комиссия томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди: 1. Б ажарувчи:______________________ (ташкилотлар) томонидан сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш ва қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари якунланганлиги аниқланди. 2. Объектнинг лойиҳа ҳужжатлари __________________ лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси томонидан 20__-йил « » даги __сон хулосаси берилган. 3. Объектда ишлар: «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси хулосасида белгиланган параметрлар асосида (ёки параметрлардан четга чиққан ҳолда) амалга оширилган (тагига чизилади). 4. Амалга оширилган лойиҳа ҳужжатларига асосида: объектда тозаланадиган сув хўжалиги объектлари ўзани узунлиги _____ м, эни ____ м ва чуқурлиги ____ метрни ташкил этади. Ўзан тозалаш жараёнида мазкур параметрлар тўлиқ бажарилиши шартлиги белгиланган бўлиб, ҳудуднинг географик координаталари: 1. 40°19'25.14''С 71°55'22.39''Б 5. 2. 6. 3. 7. 4. 8. 5. Ўзан тозалаш ишлари олиб борилган вақт: участкада сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларининг бошланиш вақти: «___»______ 20__-йил; якунланиш вақти: «___»______ 20__-йил. 6. Ҳолати: Лойиҳа ҳужжатларига асосан участкада сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишлари тўлиқ (ёки қисман) якунланиб, қуйидаги параметрларга эришилди. Техник лойиҳа қувватлари номи Ўлчов бирлиги (м) Лойиҳавий ўлчамлари Амалда бажарилганлиги ўзан узунлиги эни чуқурлиги - 7. Шартнома доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилган (амалга оширилган тадбирлар ёритилади). 8. Лойиҳа асосида белгиланган ишлар тўлиқ якунланганлиги муносабати билан объектда бажарилган ишларни тасдиқловчи фотосуратлар, ҳисоб-фактура ва бошқа бирламчи ижро ҳужжатлари тақдим этилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, _____________ вилояти (шаҳри) __________ тумани «________» МФЙдаги ___________ сув хўжалиги объектлари ўзанидаги участка белгиланган тартибда «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасасининг экологик экспертизаси талабларига мувофиқ бажарилганлиги сабабли ___________ вилояти (шаҳри) ___________ сув хўжалиги объектини балансда сақловчи ташкилотларга топширилишига тайёр деб ҳисоблансин. Илова: Амалга оширилган ишлар фотолавҳалари. Комиссия раиси «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасаси бўлинма бошлиғи ___________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) Қабул қилиб олиш комиссия аъзолари: Сув хўжалиги тизим ташкилоти бошлиғи (ўринбосари) ___________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи ___________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) Давлат экологик назорат инспекциясининг инспектори ___________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи ___________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) Комиссия котиби : «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмаси ходими ___________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) Топширди: Сув хўжалиги объектлари ўзанларида тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозалаш ишларини амалга оширган ташкилот раҳбари ___________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.) Қабул қилиб олди: Сув хўжалиги объектининг балансда сақловчи ташкилот раҳбари (ўринбосари) ___________ ____________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 апрель,
Тошкент ш.,
2026 йил 14 январь,
Тошкент ш.,
2025 йил 30 декабрь,
Тошкент ш.,
2025 йил 29 декабрь,
2026 йил 14 март
2026 йил 20 январь
01/32-6-сон
4-сон
27-сон
15-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., № 10/26/3821/0411-сон)
lex.uz
Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining
Qarori
NIZOM
Suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarida sel va toshqin xavfi mavjud boʻlgan hududlarda toʻplanib qolgan qum-shagʻal materiallarini tozalash ishlarini amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan bajarilgan ishlarni qabul qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 17-yanvardagi PF-14-son “Suv havzalarida noruda materiallarni qazib olishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi qaror qiladi:
1. Suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarida sel va toshqin xavfi mavjud boʻlgan hududlarda toʻplanib qolgan qum-shagʻal materiallarini tozalash ishlarini amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan bajarilgan ishlarni qabul qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining 2026-yil 1-apreldagi 01/32-6-son, Favqulodda vaziyatlar vazirligining 2025-yil 30-dekabrdagi 27-son, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining 2026-yil 14-yanvardagi 4-son hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining 2025-yil 29-dekabrdagi 15-son qaroriga ILOVA
Suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarida sel va toshqin xavfi mavjud boʻlgan hududlarda toʻplanib qolgan qum-shagʻal materiallarini tozalash ishlarini amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan bajarilgan ishlarni qabul qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarida sel va toshqin xavfi mavjud boʻlgan hududlarda toʻplanib qolgan qum-shagʻal materiallarini tozalash ishlarini amalga oshiruvchi tashkilotlar (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) tomonidan bajarilgan ishlarni qabul qilib olish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlari — daryolar, soylar, jilgʻalar, tabiiy koʻllar oʻzanlari, suv va sel-suv omborlari;
uchastka — suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarini qum-shagʻal materiallaridan tozalash hamda mazkur faoliyat natijasida hosil boʻladigan materiallarni qazib olish huquqi yuzasidan tuzilgan shartnomada belgilangan geografik koordinata nuqtalari bilan chegaralangan tozalanishi lozim boʻlgan hudud;
bajarilgan ishlarni qabul qilib olish — suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarini qum-shagʻal materiallaridan tozalash hamda mazkur faoliyat natijasida hosil boʻladigan materiallarni qazib olish huquqi yuzasidan tuzilgan shartnoma asosida ularni tozalash ishlarini amalga oshirgan tashkilot tomonidan bajarilgan ishlarni oʻrganish, baholash va qabul qilish jarayoni;
vakolatli organlar — Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining hududiy boshqarmalari hamda balansda saqlovchi hududiy suv xoʻjaligi tizimi tashkilotlari;
shartnoma — suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarini qum-shagʻal materiallaridan tozalash hamda mazkur faoliyat natijasida hosil boʻladigan materiallarni qazib olish huquqi yuzasidan tuzilgan shartnoma;
qabul qilish komissiyasi (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining “Suv xoʻjaligida bozor mexanizmlarini joriy qilish” davlat muassasasining (bundan buyon matnda davlat muassasa deb yuritiladi) soʻroviga koʻra vakolatli organlar tomonidan belgilangan masʼul xodimlardan shakllantiriladigan, bajarilgan ishlarni koʻrib chiqish, ularning hajmi va sifatini baholash hamda qabul qilishni amalga oshiruvchi guruh.
2. Bajarilgan ishlarni qabul qilib olish mazkur Nizom, shartnoma, loyiha hujjatlari, topografik materiallar va davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasiga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Komissiyani shakllantirish
3. Shartnomaning amal qilish muddati tugashiga kamida ikki oy qolganda davlat muassasasi tomonidan vakolatli organlarning hududiy boshqarmalariga, shuningdek balansda saqlovchi hududiy suv xoʻjaligi tizimi tashkilotlariga komissiya tarkibiga kiritish uchun nomzodlar koʻrsatish toʻgʻrisida yozma yoki elektron shaklda soʻrov yuboriladi.
Soʻrovda quyidagilar koʻrsatiladi:
shartnoma tuzilgan uchastkaning nomi va joylashgan manzili;
shartnomaning raqami va amal qilish muddati;
komissiya tarkibiga tavsiya etiladigan nomzodlarga qoʻyiladigan talablar;
nomzodlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish muddati.
4. Vakolatli organlarning hududiy boshqarmalari hamda balansda saqlovchi hududiy suv xoʻjaligi tizimi tashkilotlariga davlat muassasasining soʻrovi kelib tushgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida komissiya tarkibiga kiritish uchun kamida bitta masʼul xodim nomzodini yozma yoki elektron ravishda taqdim etadi.
5. Komissiya tarkibiga nomzod etib quyidagi talablarga javob beruvchi xodimlar koʻrsatiladi:
egallab turgan lavozimiga koʻra tegishli sohada vakolatga ega boʻlishi;
suv xoʻjaligi, favqulodda vaziyatlar, ekologiya, togʻ-kon yoki tegishli texnik yoʻnalishlar boʻyicha amaliy tajribaga ega boʻlishi;
qabul qilinayotgan uchastkada bajarilgan ishlar yuzasidan bevosita moddiy manfaatdor boʻlmasligi.
6. Davlat muassasasi taqdim etilgan nomzodlarni umumlashtiradi hamda shartnomaning amal qilish muddati tugaydigan uchastkada bajarilgan suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarini tozalash ishlarini qabul qilib olish maqsadida nomzodlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kelib tushgan kundan eʼtiboran ikki ish kuni ichida komissiya tarkibini shakllantiradi.
Komissiya, qoida tariqasida, toq sondagi aʼzolardan iborat boʻladi. Komissiya tarkibi kamida besh nafar aʼzodan shakllantiriladi.
7. Komissiya tarkibi, uning raisi va kotibi davlat muassasasi rahbarining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
8. Komissiya majlisi, agar uning tasdiqlangan tarkibining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etsa, vakolatli hisoblanadi.
3-bob. Dastlabki oʻrganish hamda komissiyaning vazifalari va huquqlari
9. Komissiya tarkibi tasdiqlangan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarida toʻplanib qolgan qum-shagʻal materiallarini tozalash ishlari yakunlanayotgan uchastkada bajarilgan ishlarning dastlabki oʻrganilishini amalga oshiradi.
10. Komissiya shartnoma muddati tugashi munosabati bilan uchastkani qabul qilish uchun oʻrganish oʻtkazilishi haqida tashkilotni oʻrganish oʻtkaziladigan kundan kamida uch ish kuni oldin yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.
11. Dastlabki oʻrganish tashkilot rahbari yoki uning vakolatli vakili ishtirokida oʻtkaziladi.
12. Komissiya aʼzolari oʻz vakolatlari doirasida quyidagi vazifalarni bajaradi:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi hududiy boshqarmalari xodimlari:
tozalangan oʻzanning maksimal suv sarfini oʻtkazish qobiliyati loyiha hujjatlarida koʻrsatilgan parametrlarga muvofiqligini oʻrganadi;
bahor-yoz mavsumida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan sel va toshqin suvlarini betalafot oʻtkazish qobiliyatini oʻrganadi;
toʻkma damba hosil qilish yoki tiklash ishlari loyiha va texnik hujjatlarga muvofiq bajarilganligini oʻrganadi;
oʻzan tozalash ishlari loyiha hujjatlarida belgilangan koordinata nuqtalaridan chetga chiqmagan holda amalga oshirilganligini, shuningdek topografik hujjatlarda koʻrsatilgan sath belgilaridan past chuqurlikda qazish ishlari olib borilmaganligini oʻrganadi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi hududiy boshqarmalari xodimlari:
oʻzan tozalash va toʻkma damba tiklash ishlarining sifati va yetarliligini oʻrganadi;
sel oqimlari va toshqinlar mavsumida aholi punktlariga yaqin hududlar, qishloq xoʻjaligi yerlari hamda ijtimoiy soha obyektlarini suv bosishi bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarning oldini olishga qaratilgan tadbirlar bajarilganligini oʻrganadi;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi hududiy boshqarmalari xodimlari qazib olingan qum-shagʻal materiallari hajmini aniqlash maqsadida marksheyderlik oʻlchov ishlarini amalga oshirishni tashkil etadi yoki bunday ishlarni tashkil etishda ishtirok etadi;
g) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi hududiy boshqarmalari xodimlari oʻzan tozalash ishlari davlat ekologik ekspertizasi ijobiy xulosasida belgilangan talablar, cheklovlar va shartlarga muvofiq amalga oshirilganligini oʻrganadi.
13. Komissiya quyidagi huquqlarga ega:
oʻzan tozalash ishlari loyiha hujjatlarida, topografik materiallarda va davlat ekologik ekspertizasi xulosasida belgilangan parametrlar doirasida bajarilganligini aniqlash uchun zarur oʻlchov, koʻrik va tekshiruv ishlarini amalga oshirish;
suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanini tozalash jarayonida qum-shagʻal materiallarini qazib olish bilan bogʻliq hujjatlar, maʼlumotlar, hisob-kitoblar, sxemalar, dalolatnomalar va boshqa materiallarni tashkilotdan hamda vakolatli organlardan soʻrash va olish.
4-bob. Kamchiliklarni aniqlash va ularni bartaraf etish
14. Dastlabki oʻrganish natijalari boʻyicha komissiya tomonidan aniqlangan kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish yuzasidan amalga oshirilishi lozim boʻlgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida maʼlumotnoma rasmiylashtiriladi.
15. Davlat muassasasi tomonidan maʼlumotnoma rasmiylashtirilgan kundan eʼtiboran ikki ish kuni ichida unda koʻrsatilgan kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish yuzasidan amalga oshirilishi lozim boʻlgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida tashkilotga yozma yoki elektron talabnoma yuboriladi.
16. Tashkilot talabnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni shartnomaning amal qilish muddati tugagunga qadar bartaraf etishi shart.
Agar kamchiliklar belgilangan muddatda bartaraf etilmasa, komissiya uchastkani qabul qilishni rad etish haqida asoslantirilgan xulosani rasmiylashtiradi.
Xulosa rasmiylashtirilgan kundan eʼtiboran ikki kun ichida tashkilotga yozma shaklda bevosita yoki elektron pochta orqali yuboriladi.
5-bob. Qayta oʻrganish va uchastkani qabul qilish
17. Shartnomaning amal qilish muddati tugagan kundan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida Komissiya tomonidan talabnomada koʻrsatilgan kamchiliklarning bartaraf etilganligi joyiga chiqqan holda qayta oʻrganiladi.
18. Qayta oʻrganish natijalariga koʻra komissiya tomonidan mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq uchastkani qabul qilish toʻgʻrisida uch nusxada dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
19. Dalolatnomaning:
birinchi nusxasi — davlat muassasasida;
ikkinchi nusxasi — uchastkani qabul qilib oluvchi hududiy suv xoʻjaligi tizimi tashkilotida;
uchinchi nusxasi — oʻziga biriktirilgan uchastkada shartnoma asosida oʻzan tozalash ishlarini amalga oshirish huquqi berilgan tashkilotda saqlanadi.
20. Uchastka mazkur Nizom talablariga muvofiq qabul qilib olingan kundan eʼtiboran tegishli balansda saqlovchi suv xoʻjaligi tizimi tashkilotiga topshirilgan hisoblanadi.
6-bob. Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish
21. Tashkilot uchastkani qabul qilish jarayoni va uning natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda, komissiya tomonidan qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran 10 kun ichida Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligiga apellyatsiya shikoyati berishga haqli.
22. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirining buyrugʻiga asosan apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish uchun besh nafar aʼzodan iborat Apellyatsiya komissiyasi tuziladi.
Apellyatsiya komissiyasining tarkibini shakllantirish va tasdiqlash apellyatsiya shikoyati kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kechiktirmay amalga oshiriladi.
23. Apellyatsiya komissiyasi tarkibi apellyatsiya berilgan uchastkani qabul qilish jarayonida ishtirok etmagan vakolatli davlat organlari xodimlaridan shakllantiriladi.
Tashkilot shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.
24. Apellyatsiya komissiyasi shikoyatni koʻrib chiqish sanasi va joyi toʻgʻrisida tashkilotni kamida 3 ish kuni oldin yozma yoki elektron shaklda xabardor qilishi lozim.
25. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijalariga koʻra Apellyatsiya komissiyasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirish;
apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirishni rad etish.
26. Qabul qilingan qaror apellyatsiya shikoyatini bergan tashkilotga yozma shaklda bevosita yoki elektron pochta orqali yuboriladi.
Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish muddati shikoyat kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn kundan oshmasligi lozim.
27. Tashkilot Apellyatsiya komissiyasi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, ushbu qaror ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishga haqli.
28. Ayni bir uchastka boʻyicha Apellyatsiya komissiyasiga takroran apellyatsiya shikoyati berishga yoʻl qoʻyilmaydi.
7-bob. Yakuniy qoida
29. Mazkur Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarida sel va toshqin xavfi mavjud boʻlgan hududlarda toʻplanib qolgan qum-shagʻal materiallarini tozalash ishlarini amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan bajarilgan ishlarni qabul qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanini tozalash jarayonida qum-shagʻal materiallarini qazib olish ishlari tugallangan uchastkani topshirish-qabul qilish boʻyicha ____-son DALOLATNOMA 20__-yil “___”_________ _______________ (tuzilgan joy) Suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarida sel va toshqin xavfi mavjud boʻlgan hududlarda toʻplanib qolgan qum-shagʻal materiallarini tozalash ishlarini amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan bajarilgan ishlarni qabul qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq tashkil etilgan qabul qilish komissiyasi tomonidan _______________ viloyati (shahri) _____________ tumani “_________” MFY hududidan oqib oʻtuvchi _________________ suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanidagi uchastka oʻzanni tozalash jarayonida qum-shagʻal materiallarini qazib olish ishlari tugallangan qismini qabul qilib olish komissiya tomonidan joyiga chiqqan holda oʻrganildi va quyidagilar aniqlandi: 1. B ajaruvchi:______________________ (tashkilotlar) tomonidan suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanini tozalash va qum-shagʻal materiallarini qazib olish ishlari yakunlanganligi aniqlandi. 2. Obyektning loyiha hujjatlari __________________ loyiha tashkiloti tomonidan ishlab chiqilgan va “Davlat ekologik ekspertizasi markazi” davlat muassasasi tomonidan 20__-yil “ ” dagi __son xulosasi berilgan. 3. Obyektda ishlar: “Davlat ekologik ekspertizasi markazi” davlat muassasasi xulosasida belgilangan parametrlar asosida (yoki parametrlardan chetga chiqqan holda) amalga oshirilgan (tagiga chiziladi). 4. Amalga oshirilgan loyiha hujjatlariga asosida: obyektda tozalanadigan suv xoʻjaligi obyektlari oʻzani uzunligi _____ m, eni ____ m va chuqurligi ____ metrni tashkil etadi. Oʻzan tozalash jarayonida mazkur parametrlar toʻliq bajarilishi shartligi belgilangan boʻlib, hududning geografik koordinatalari: 1. 40°19'25.14''C 71°55'22.39''B 5. 2. 6. 3. 7. 4. 8. 5. Oʻzan tozalash ishlari olib borilgan vaqt: uchastkada suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanini tozalash jarayonida qum-shagʻal materiallarini qazib olish ishlarining boshlanish vaqti: “___”______ 20__-yil; yakunlanish vaqti: “___”______ 20__-yil. 6. Holati: Loyiha hujjatlariga asosan uchastkada suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanini tozalash jarayonida qum-shagʻal qazib olish ishlari toʻliq (yoki qisman) yakunlanib, quyidagi parametrlarga erishildi. Texnik loyiha quvvatlari nomi Oʻlchov birligi (m) Loyihaviy oʻlchamlari Amalda bajarilganligi oʻzan uzunligi eni chuqurligi - 7. Shartnoma doirasida atrof-muhitni muhofaza qilish boʻyicha quyidagi chora-tadbirlar amalga oshirilgan (amalga oshirilgan tadbirlar yoritiladi). 8. Loyiha asosida belgilangan ishlar toʻliq yakunlanganligi munosabati bilan obyektda bajarilgan ishlarni tasdiqlovchi fotosuratlar, hisob-faktura va boshqa birlamchi ijro hujjatlari taqdim etiladi. Yuqoridagilardan kelib chiqib, _____________ viloyati (shahri) __________ tumani “________” MFYdagi ___________ suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanidagi uchastka belgilangan tartibda “Davlat ekologik ekspertizasi markazi” davlat muassasasining ekologik ekspertizasi talablariga muvofiq bajarilganligi sababli ___________ viloyati (shahri) ___________ suv xoʻjaligi obyektini balansda saqlovchi tashkilotlarga topshirilishiga tayyor deb hisoblansin. Ilova: Amalga oshirilgan ishlar fotolavhalari. Komissiya raisi “Suv xoʻjaligida bozor mexanizmlarini joriy qilish” davlat muassasasi boʻlinma boshligʻi ___________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) Qabul qilib olish komissiya aʼzolari: Suv xoʻjaligi tizim tashkiloti boshligʻi (oʻrinbosari) ___________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi boʻlim boshligʻi ___________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) Davlat ekologik nazorat inspeksiyasining inspektori ___________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi hududiy boshqarmasi boʻlim boshligʻi ___________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) Komissiya kotibi : “Suv xoʻjaligida bozor mexanizmlarini joriy qilish” davlat muassasasining hududiy boʻlinmasi xodimi ___________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) Topshirdi: Suv xoʻjaligi obyektlari oʻzanlarida toʻplanib qolgan qum-shagʻal materiallaridan tozalash ishlarini amalga oshirgan tashkilot rahbari ___________ ____________________ (imzo) (F.I.O.) Qabul qilib oldi: Suv xoʻjaligi obyektining balansda saqlovchi tashkilot rahbari (oʻrinbosari) ___________ ____________________ (imzo) (F.I.O.)
Suv хoʻjаligi vaziri SH. XAMRAYEV
Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi raisi A. ABDUXAKIMOV
Favqulodda vaziyatlar vaziri B. KUDRATXODJAYEV
Togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B. ISLAMOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 1 aprel,
Toshkent sh.,
2026-yil 14 yanvar,
Toshkent sh.,
2025-yil 30 dekabr,
Toshkent sh.,
2025-yil 29 dekabr,
2026-yil 14 mart
2026-yil 20 yanvar
01/32-6-son
4-son
27-son
15-son
(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.04.2026 y., № 10/26/3821/0411-son)
lex.uz