UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 24-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 24 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

2026-2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқий саводхонликка эришишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2026-2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;

аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;

ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.

2. Белгилансинки:

давлат органлари ва ташкилотларида ўз фаолияти соҳасига оид ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштиришга масъул бўлинмалар белгиланади;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади;

Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда натижаси бўйича маълумотлар ҳар чорак якунида Адлия вазирлигига тақдим этиб борилиши учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

3. Дастурда белгиланган чора-тадбирлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

4. Адлия вазирлиги Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини доимий мониторинг қилган ҳолда, уларнинг ижроси юзасидан ҳар олти ойда якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 апрелдаги 202-сон қарорига ИЛОВА

2026-2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш шакли Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 1. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарбияни ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш 1. Болалар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида ҳуқуқий мавзуларга бағишланган видеороликлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни кенг тарғиб қилиш. Мазкур видеороликларда қуйидаги мавзулар ёритилиши назарда тутилади: атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш; таълим жараёнида дарсларга мунтазам қатнашиш ва ўқишга масъулиятли ёндашиш; йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишнинг шахсий хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлашдаги аҳамияти; Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш , киберхавфсизлик қоидаларига амал қилиш; оилада, мактабда ва жамоатда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка риоя қилиш; ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, масъулият ва жавобгарлик тушунчалари; болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни билиш ва уларга риоя этишнинг аҳамияти; соғлом экологик муҳитни таъминлашда ёшларнинг фаол иштироки; миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан ёндашиш, ёт ғоялардан эҳтиёт бўлиш ва бошқа ҳуқуқий мавзулар. Видеороликларни тайёрлаш ва уларни таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ҳамда бошқа коммуникация воситалари орқали мунтазам равишда тарқатиш. Видеороликлар 2026 йил давомида, ҳар ойда икки марта - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги 2. Ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш: ўқувчиларга мотивация беришга қаратилган турли акциялар, учрашувлар, семинар-тренинглар, ижодий танловлар, мастер-класслар ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этиш; турли соҳаларда (фан, технология, санъат, спорт, ижтимоий фаолият ва бошқалар) юксак натижаларга эришган, ёшлар орасида намуна бўла оладиган шахслар иштирокида очиқ мулоқотлар, «илҳомлантирувчи учрашувлар» ўтказиш; ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали муваффақиятли ёшлар ҳаёти, тажрибаси ва ютуқлари тарғиб қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ярим йилда бир марта Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 3. Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш. Бунда: ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш; ҳуқуқшунослик касбининг жозибадорлиги ва имижини ошириш, ёшларда ушбу касбга фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиш мақсадида таниқли ҳуқуқшуносларнинг ҳаёт йўллари ва муваффақиятини ибрат сифатида ёшларга кўрсатиб берувчи контентлар (ҳужжатли фильм, видеороликлар, подкастлар) ва клублар яратиш ҳамда ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил июль - Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 4. Аҳоли ўртасида оилавий зўравонликнинг олдини олиш, унинг салбий оқибатлари юзасидан жамоатчиликда ҳуқуқий онг ва ижтимоий масъулиятни ошириш мақсадида «Оилани асранг — зўравонликни тўхтатинг!» шиори остида ижтимоий тармоқларда оммавий челленжлар ҳамда ижтимоий роликлар танловини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил август, 2027 йил сентябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 5. Ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида «Ёшлар ва қонун» танловини ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил сентябрь, 2027 йил сентябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги 6. «Тенгдош — тенгдошга» тамойили асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтиришга қаратилган «Ислоҳотларга дахлдорман!» кенг қамровли тарғибот акциясини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил октябрь, 2027 йил июнь - Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги 7. Болалар учун ҳуқуқий, мантиқий, кўнгилочар интерактив портал — «bolahuquqlari.uz» фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш. Жумладан: порталда болаларнинг ёши ва қизиқишларига мос, уларнинг ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказиш, мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга хизмат қилувчи интерактив ҳуқуқий ўйинлар сонини ошириш; ҳуқуқий мавзуларда анимацион шаклдаги видеороликлар ишлаб чиқиш ва уларни порталга жойлаштириш орқали контент ҳажми ва сифати ошириш; порталда жойлаштирилаётган материаллар мунтазам равишда янгиланиб, уларнинг шакл ва мазмуни болалар учун тушунарли, қизиқарли ва интерактив бўлиши таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил октябрь - Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 8. Болаларда ёшлигидан ҳуқуқий онг, қонунларга ҳурмат ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида таълим ва тарбияга оид, шунингдек, маънавий мазмундаги анимацион медиа маҳсулотларни тайёрлаш. Тайёрланган анимацион медиа маҳсулотларни телевидение, интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар, таълим муассасалари ва болалар учун мўлжалланган онлайн платформаларда мунтазам равишда тарқатиб бориш. Медиа-режа 2026-2027 йиллар давомида, медиа-режага асосан - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, (келишув асосида) 9. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини, билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида улар ўртасида «Интеллектуал марафон» лойиҳасини ташкил этиш. Бунда қуйидагиларни қамраб олиш: « Зукко китобхон» танловини ташкил этиш; «Заковат» интеллектуал танловини ташкил этиш; «Ҳуқуқ ва мантиқ чизиғи» тест танловини ташкил этиш; шахмат ва шашка мусобақаларини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, амалий чора-тадбир асосида Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 10. Таълим муассасаларида ўқувчилар қалбида ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти туйғуларини мустаҳкамлаш, давлат рамзларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшга мос ҳуқуқ ва бурчлар мазмунини англатиш, шунингдек, Конституция ва қонунларга садоқат руҳини шакллантиришга қаратилган очиқ дарслар ҳамда ўқув машғулотларини тизимли ва узлуксиз ташкил этиш. Очиқ дарслар, ўқув машғулотлари 2026-2027 ўқув йили давомида - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 11. Ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, Конституцияга ҳурмат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида «Қонун олдида барчамиз тенгмиз» мавзусида барча умумтаълим мактабларини қамраб олувчи ижодий иншолар танловини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026-2027 ўқув йили давомида Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 12. Ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисида чуқур тушунча ҳосил қилишига кўмаклашиш мақсадида таълим муассасаларида уларни фаолликка, билим олишга ва масъулиятга чорловчи «Ҳуқуқий билимлар ойлиги»ни ўтказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил декабрь, 2027 йил декабрь - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 13. Оилавий ажримлар, оила муҳитидаги нотинчлик ва зўравонлик ҳолатларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда уларнинг фарзандлар тарбиясига салбий таъсирини ёритувчи ижтимоий видеороликлар тайёрлаш. Ушбу видеороликларни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва унинг тизимидаги телеканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам равишда эфирга узатиш. Ижтимоий видеоролик 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда бир марта - Ўзбекистон МТРК, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 14. Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларни ҳуқуқий саводхон, ижтимоий фаол ва масъулиятли шахслар этиб тарбиялаш мақсадида ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий ва интерактив шаклларидан бири бўлган «Street Law» лойиҳасини оммалаштириш чораларини кўриш. Лойиҳа доирасида ўқувчи-ёшлар, талабалар, ёш мутахассислар иштирокида: ҳаётий воқеаларга асосланган амалий ҳуқуқий машғулотлар ва муҳокамалар ташкил этиш; суд жараёни тақлидлари (имитацияси) орқали ёшларнинг қонунларга ҳурматини шакллантириш; ҳуқуқий маслаҳатлар, долзарб мавзуларда очиқ мулоқотлар ва тренинглар ўтказиш; ҳуқуқшунослар, адвокатлар, судьялар ва бошқа мутахассислар иштирокида тажриба алмашиш имкониятларини яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда бир марта - Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги 15. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали оилавий ажримнинг салбий оқибатлари, фарзандлар келажаги ҳамда ота-оналарнинг ҳуқуқий масъулияти ҳақида тизимли тарғибот тадбирларини амалга ошириш. Бунда: оилавий низолар, ажримнинг салбий оқибатлари, ажримдан кейинги фарзанднинг ҳуқуқий мақоми каби мавзуларга бағишланган туркум кўрсатувлар, ток-шоулар, очиқ дебатлар ва ижтимоий-ватанпарварлик руҳидаги видеолавҳалар тайёрлаш ҳамда телевидение, радио ва ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам эфирга узатиш; психолог, ҳуқуқшунос, судья, имомлар ва ҳаётий тажрибага эга инсонлар иштирокида оилавий ажрим олдида турган оилалар учун маслаҳат хусусиятидаги очиқ видеомулоқотлар, суҳбатлар ва тавсияларни тайёрлаб эълон қилиш; оммабоп платформаларда #оилақадрият, #ажрим_ечим_эмас, #фарзанд_манфаати каби ҳештеглар остида ижтимоий кампаниялар, челленжлар, махсус саҳифалар ва фойдаланувчиларни жалб этувчи контентлар орқали кенг аудиторияга таъсирчан ахборот етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда бир марта Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон МТРК 2. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда «Маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликни кучайтириш 16. «Онлайн-маҳалла» платформаси орқали «Маҳалла еттилиги» томонидан киритилган аҳолининг турли қатламларида энг кўп учраётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш, уларнинг сабаблари ва оқибатларини чуқур ўрганиш. Амалий чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ярим йилда бир марта - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (келишув асосида) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 17. Маҳаллаларда аҳоли орасида учраётган долзарб муаммолар — миграция, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари, уй-жой билан таъминлаш, коммунал хизматлар, мавжуд имтиёзлар, алимент ундириш, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий масалалар юзасидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида ахборот-тарғибот материалларини тайёрлаш ва ижтимоий тармоқлар ҳамда турли платформаларга жойлаштириш. Тарқатма тарғибот материаллари 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ярим йилда бир марта - Адлия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (келишув асосида) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 18. Аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини жойида ҳал этиш ва фуқароларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллаларда энг кўп учрайдиган ҳуқуқий муаммоларга оид манзилли ва амалий тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш. Бунда қуйидаги ишларни амалга ошириш назарда тутилади: маҳаллаларда энг кўп учраётган ҳуқуқий муаммолар ҳолатини тизимли таҳлил қилиш; мавжуд муаммоларни турларга ажратган ҳолда умумлаштириш; видеороликлар ва бошқа турдаги тарғибот материалларини тайёрлаш; тайёрланган тарғибот материалларини «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг фаолият йўналишларига мос тарзда тарқатиш, уларнинг амалий иш жараёнида фойдаланишини таъминлаш; ишлаб чиқилган материалларни маҳаллий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва ахборот ресурслари орқали мунтазам ёритиб бориш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил апрель, 2027 йил март - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (келишув асосида) , Адлия вазирлиги 19. «Маҳалла ҳуқуқшуноси» лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа доирасида қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилади: «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг ҳуқуқий билими ва кўникмаларини узлуксиз ривожлантириш мақсадида Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари томонидан қисқа муддатли, бепул ўқув курсларини ташкил этиш; «Маҳалла еттилиги» аъзоларига маҳалла фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда уларни низоларни муқобил ҳал этиш (медиаторлик) кўникмаларига ўргатиш; маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг амалий таклифлари асосида ўқув дастурларини мунтазам равишда қайта кўриб чиқиш ва янгилаб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил август Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (келишув асосида) , Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 3. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 20. Жамият ва давлат ҳаётининг турли соҳаларига тааллуқли муҳим қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини давлат хизматчилари ҳамда фуқароларга содда, тушунарли ва тезкор тарзда етказиб бориш мақсадида «Қонунчиликдаги янгиликлар» рукни остида ҳуқуқий видеороликлар тайёрлаш. Тайёрланган видеороликлар ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар ва ахборот порталлари орқали мунтазам равишда кенг жамоатчиликка етказиш. Ҳуқуқий видеороликлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ҳафтада бир марта - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 21. Давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш механизмлари ҳамда бу борадаги қонунчилик талабларига риоя этишнинг аҳамиятини кенг тушунтиришга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил сентябрь - Адлия вазирлиги, Бошқарув самарадорлиги агентлиги 22. Давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ўтказиш. Интеллектуал ўйин 2026 йил ноябрь, 2027 йил октябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги, «Заковат» ННТ (келишув асосида) , вазирлик ва идоралар 23. Ҳар бир давлат органи ва ташкилотида ходимларнинг ҳуқуқий онги, ахлоқий маданияти ҳамда коррупцияга қарши муросасизлик руҳини янада ошириш мақсадида «Ҳуқуқий маданият ойлиги», «Одоб-ахлоқ ойлиги» ва «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» тадбирларини тизимли равишда ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь, 2027 йил ноябрь - Вазирлик ва идоралар 24. Маҳаллий давлат органлари ходимларига жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган «Ҳокимлик соатлари» тадбирларини ташкил қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда икки марта - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 4. Аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини юксалтириш 25. Аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш, уларни давлат хизматларидан масофадан, қулай ва тезкор тарзда фойдаланиш кўникмаларига эга бўлишини таъминлаш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), ва бошқа электрон тизимларнинг имкониятлари, хизматлар рўйхати ва фойдаланиш тартиби ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот берувчи медиа маҳсулотлар — видеороликлар, анимациялар тайёрлаш ва уларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, Давлат хизматлари марказларида тарғиб қилиш ишларини йўлга қўйиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2026 йил апрель-май - Адлия вазирлиги 26. Ҳудудларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган манзилли ва таъсирчан тарғибот ишларини ташкил этиш. «Қизил тоифа»га мансуб ҳамда криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда яшовчи вояга етмаганлар, хотин-қизлар, тарбияси оғир ёшлар, шунингдек, пробация ҳисобида бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратиш. Ҳар бир вилоят, туман (шаҳар) ва маҳалла кесимида содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг сони, турлари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиш ва ушбу маълумотлар асосида жиноятларнинг олдини олиш, уларнинг салбий ҳуқуқий оқибатларини тушунтиришга қаратилган инфографикалар тайёрлаш. Комплекс тарғибот тадбирлари 2026 йил апрель-май, 2027 йил февраль-март - Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (келишув асосида) 27. Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилиш, тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, контрафакт маҳсулотларга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, муаллифлик соҳасида, жумладан, плагиатга қарши курашиш мақсадида «Контрафактсиз ой» республика тарғибот ойлигини ташкил этиш. Комплекс тарғибот тадбирлари 2026 йил апрель - Адлия вазирлиги 28. Қурилиш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган рухсатномаларни олиш тартиби, шунингдек, уй-жой сотиб олаётганда фуқаролар эътибор қаратиши лозим бўлган асосий ҳуқуқий жиҳатлар бўйича аҳолига содда ва тушунарли тилда маълумот беришга қаратилган тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш. Тайёрланган видеороликлар ва бошқа тарғибот материалларини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, маҳаллий телеканаллар ҳамда давлат органларининг расмий ахборот ресурслари орқали тизимли ва мунтазам тарзда ёритиб бориш. Медиа-режа 2026 йил июнь - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги 29. «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини аҳолига содда тилда етказиш, шу жумладан ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни қонуний тартибда расмийлаштириш жараёнини изчил тушунтиришга қаратилган тарғибот материаллари тўпламини тайёрлаш. Мазкур материалларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий телеканаллар орқали мунтазам, тизимли тарзда кенг ёритиб бориш. Медиа маҳсулотлар 2026 йил июль - Кадастр агентлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 30. Фирибгарликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда: фирибгарликка оид ҳуқуқбузарликларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш; фирибгарликнинг энг кўп учрайдиган турларини аниқлаш; фирибгарлик кўп содир этиладиган ҳудудлар, шахслар тоифасини, ёш категорияларини ўрганиш; фирибгарликнинг олдини олиш бўйича энг самарали воситаларни, шу жумладан хориж тажрибасини таҳлил қилган ҳолда ўрганиш; фирибгарлик жиноятини олдини олиш ва унинг салбий ҳуқуқий оқибатлари ҳақида аҳолининг, айниқса ёшларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, тайёрланган таҳлилий маълумотлар асосида ижтимоий видеороликлар, инфографикалар ҳамда бошқа турдаги медиа маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва уларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам ёритиб боришни ташкил этиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил август - Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги 31. Туризм соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига, тадбиркорларга қисқа ва содда тилда тайёрланган видеороликлар ишлаб чиқиш. Мазкур видеороликларда туризм фаолиятини юритиш билан боғлиқ асосий тартиб-таомиллар, лицензиялаш, рўйхатдан ўтказиш, солиққа оид енгилликлар, ер ажратиш, инфратузилма ривожлантириш, давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар ва бошқа ҳуқуқий асослар ёритилишини таъминлаш. Тайёрланган материалларни ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари, махсус веб-ресурслар ва тегишли давлат идораларининг расмий ахборот платформалари орқали мунтазам ёритиб бориш. Медиа-режа 2026 йил сентябрь - Туризм қўмитаси 32. Ҳайдовчилар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларида йўл ҳаракати қоидалари, хавфсизлик талабларига риоя қилиш, йўл ҳаракати маданиятини ошириш, содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчи ва пиёдалар ўртасидаги ўзаро ҳурматни шакллантириш қаратилган тематик медиа маҳсулотлар — ижтимоий роликлар, инфографикалар, қисқа лавҳалар, аудио ва видео чиқишлар тайёрлаш ҳамда уларни телеканаллар, радио, ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама воситалари (баннерлар, экранлар) орқали оммалаштириш ишларини ташкил этиш. Медиа маҳсулотлар 2026 йил октябрь, 2027 йил март - Ички ишлар вазирлиги 33. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий лойиҳалар ва хайрия акцияларини ўтказиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил октябрь, 2027 йил сентябрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги 34. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий ҳимоя ва имтиёзлари тўғрисидаги қонунчилик нормаларини кенг тарғиб этишга қаратилган медиа маҳсулотларни тайёрлаш. Тайёрланган медиа маҳсулотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мунтазам тарқатиб бориш, шу орқали аҳолининг кенг қатламлари орасида инсонпарварлик қадриятларини тарғиб этиш. Медиа-режа 2026-2027 йиллар давомида, медиа-режага асосан - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 35. Электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш, энергия тежовчи технологияларни кундалик ҳаётга кенг жорий этишнинг иқтисодий ва экологик афзалликларини аҳолига кенг тушунтириш мақсадида медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ушбу медиа-режа доирасида қуёш панеллари ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишнинг иқтисодий ва экологик афзалликларини ёритувчи турли кўринишдаги медиа маҳсулотлар тайёрлаш. Тайёрланган материалларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат идоралари бинолари, таълим муассасалари, бозорлар, транспорт бекатлари каби аҳолининг гавжум жойларида тизимли равишда намойиш этиш. Медиа-режа 2026-2027 йиллар давомида, медиа-режага асосан Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Энергетика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) , вазирлик ва идоралар 36. Аҳолининг Конституцияга оид билимларини кучайтириш ва синовдан ўтказиш мақсадида қатнашиш ихтиёрий бўлган умуммиллий Конституция имтиҳонини ўтказиш. Танлов 2026 йил декабрь, 2027 йил декабрь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 37. Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига фуқароларни даволанишга йўллаш тартиби, шунингдек, кам таъминланган ва камбағал оилалар тоифасига мансуб шахсларга берилган имтиёзлар ҳақида аҳолининг барча қатламларини хабардор қилишга қаратилган медиа маҳсулотларни тайёрлаш ҳамда ушбу материалларни ижтимоий тармоқлар, тиббиёт муассасалари, маҳаллалар ва аҳоли гавжум жойларда мунтазам равишда намойиш этилишини таъминлаш. Медиа маҳсулотлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда бир марта - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 38. Фуқароларнинг табиатга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтириш, глобал ривожланиш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ экологик муаммоларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишда фуқаролар иштирокини таъминлаш, экологик ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, Комплекс чора-тадбирлар асосида - Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ўзбекистон МТРК 39. Аҳолига кундалик ҳаётда энг кўп зарур бўладиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича тушунчаларни оддий, содда ва халқчил тилда етказиш мақсадида комплекс ҳуқуқий тарғибот материаллари пакетини ишлаб чиқиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил давомида, ҳар ойда икки марта - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 40. Аҳолининг турли қатламлари учун зарур бўлган ҳуқуқий маълумотларни содда шаклда тушунтириш бўйича «10 саволга 10 жавоб, муҳим 5 қоида» рукнлари доирасида туркум видеороликлар тайёрлаш. Ҳуқуқий видеороликлар 2026 йил давомида, ҳар ойда икки марта - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 41. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, шу жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар ва ишсиз фуқаролар учун қонунчиликда назарда тутилган ижтимоий имтиёзлар, моддий ёрдам турлари, нафақалар, ишсизликдан ҳимояланиш механизмлари, вақтинчалик иш билан таъминлаш имкониятлари ҳамда ижтимоий ёрдам олиш тартиби ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида комплекс медиа маҳсулотлар тайёрлаш ва кенг оммага етказиш. Комплекс тарғибот тадбирлари 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда икки марта - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 42. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳолатларини бартараф этиш, фуқароларда ҳуқуқбузарликларнинг жамият ва давлат тараққиёти учун салбий оқибатларга олиб келувчи иллат эканига оид тўғри дунёқарашни шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда икки марта - Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар 43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига ҳамда «1008» ишонч телефонига фуқаролар ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш, уларнинг мазмуни ва долзарблигидан келиб чиқиб тарғибот материалларини тайёрлаш, уларни тегишли масъул давлат органларига манзилли етказиш орқали аҳолига амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тизимли чоралар кўриш. Комплекс чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ярим йилда бир марта - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 44. Хорижий давлатларда меҳнат қилиш истагида бўлган фуқаролар, айниқса ёшлар ўртасида қонуний меҳнат миграциясининг ҳуқуқий асослари, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган тартиби, фаолият юритиш учун рухсатномалар ва визаларни расмийлаштириш бўйича оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. Комплекс чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда икки марта - Миграция агентлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 45. Фуқаролар ўртасида юзага келадиган ўзаро муаммоларни фақат қонунда белгиланган ҳуқуқий воситалар орқали ҳал этиш, низоларни зўравонлик, таҳдид, босим ёки ўзбошимчалик йўли билан эмас, балки маданиятли мулоқот ва қонуний тартибда ҳал қилиш маданиятини тарғиб этишга қаратилган видеороликлар, инфографикалар ва ижтимоий тармоқлар учун визуал контентларни тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мунтазам тарқатиб бориш. Мазкур медиа маҳсулотларда ўзгаларнинг шаъни, қадр-қиммати, шахсий ҳаёти, мулки ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шунингдек ҳуқуқбузарлик ва ўзбошимчалик оқибатлари, уларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида фуқароларга содда ва тушунарли тарзда маълумот бериш. Комплекс тарғибот тадбирлари 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда бир марта - Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 46. Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида учрайдиган ҳуқуқбузарликлар, жумладан, одам савдоси, фирибгарлик ҳолатлари ва мажбурий меҳнатга жалб этилиш каби хавф-хатарлар тўғрисида аҳолига, айниқса ёшларга огоҳлантирувчи ва тушунтирувчи ахборотлар тақдим этиш, уларда ҳуқуқий онг, ҳушёрлик ва хавфсизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот материалларини тайёрлаш ва манзилли тарқатиш. Комплекс тарғибот тадбирлари 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда икки марта - Миграция агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 47. Йил якунлари бўйича аҳолининг энг долзарб ҳуқуқий муаммолари ва амалий саволларини ўзида акс эттирган мурожаатлар таҳлили асосида «ТОП-100 ҳуқуқий тавсия ва маслаҳатлар» тўпламини шакллантириш ҳамда уни аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилувчи турли кўринишдаги медиа маҳсулотлар (видеороликлар, инфографикалар, анимациялар, подкастлар ва электрон қўлланмалар) тарзида тайёрлаш. Тайёрланган медиа маҳсулотларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва давлат хизматлари марказлари орқали кенг жамоатчиликка етказиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил декабрь, 2027 йил ноябрь - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 48. Маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга қарши самарали профилактика чораларини кучайтириш мақсадида қуйидаги йўналишларда комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. Комплекс чора-тадбирлар 2026 йил давомида, комплекс чора-тадбирлар асосида - Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги 49. Аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг онгида турли бузғунчи ғояларга, жумладан, экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, ахлоқий бузуқлик ва бошқа ижтимоий хавфли иллатларга нисбатан мафкуравий барқарорликни мустаҳкамлаш, уларнинг бу каби таҳдидларга қарши мустаҳкам ички иммунитетини шакллантириш ҳамда соғлом дунёқараш ва фуқаролик позициясини ривожлантиришга қаратилган комплекс ва тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш. Комплекс чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар давомида ҳар ойда бир марта - Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази (келишув асосида) 50. Янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига содда, тушунарли ва ишончли шаклда етказишга қаратилган медиа материалларни тайёрлаш. Мазкур материалларни ишлаб чиқиш жараёнида қонун ҳужжатини бевосита ишлаб чиққан давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассислари, шунингдек, ушбу ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказган масъул ходимларни жалб этган ҳолда, улар томонидан ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад, кутилаётган ижтимоий-иқтисодий натижалар, амалий аҳамиятни батафсил ёритиш. Тайёрланган видеороликлар, интервьюлар, подкастлар ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни «АдлияТВ» интернет саҳифасига мунтазам жойлаб бориш орқали қонунчиликдаги янгиликларни аҳолига етказиш. Медиа маҳсулотлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда бир марта - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 51. Аҳоли ўртасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш жамият тараққиёти, давлат бюджети барқарорлиги ҳамда ижтимоий соҳаларнинг узлуксиз ривожланишида муҳим омил эканини кенг жамоатчиликка тушунтириш, шунингдек, фуқароларда молиявий масъулият ва тўлов маданиятини шакллантиришга қаратилган медиа маҳсулотларни (видеороликлар, анимациялар, инфографикалар) тайёрлаш. Медиа-режа 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда икки марта - Солиқ қўмитаси, вазирлик ва идоралар 52. Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, бу борадаги давлат дастурлари, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга доир ташаббуслар, кредит ва субсидия механизмлари ҳамда қонунчиликда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисида аниқ ва манзилли тарғибот ишларини ташкил қилиш. Манзилли тарғибот тадбирлари 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда бир марта - Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тар ғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш 53. «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали ва «Гендер-мадад» платформасининг фаолиятини мунтазам равишда юритиш, уларнинг контентини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ равишда янгилаб боришни таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил июнь — август - Адлия вазирлиги 54. Ижтимоий тармоқлар орқали, шу жумладан, «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган, каналда бериб борилаётган маълумотлар асосида ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган онлайн «Совринли викторина» ўтказиш. Онлайн викторина 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда бир марта Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги 55. Аҳолининг кундалик ҳаётидаги муаммоларига жонли жавоб бериш мақсадида ижтимоий тармоқларда, Telegram ижтимоий тармоғи орқали аҳолини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассислари иштирокида овозли суҳбатлар (аудиоподкаст) ўтказиш. Овозли суҳбатлар (аудиоподкаст) 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда бир марта - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 56. «test.adliya.uz» платформаси орқали аҳолининг ҳуқуқий билимларини доимий равишда синовдан ўтказиб бориш. Тест синовлари 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда бир марта - Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 57. «Қурилишда қонунийлик» номли мобил иловани ишлаб чиқиш, унинг функционал имкониятлари орқали аҳолига қурилиш соҳасига оид қонунчилик нормаларини тушунтириш, шу жумладан рухсат берувчи ҳужжатлар, қурилиш тартиб-таомиллари, шартномавий муносабатлар ва бошқа муҳим жиҳатлар юзасидан ўқув қўлланмалар, видеороликлар, тест ва савол-жавоблар, шунингдек график асосдаги ўйинлар орқали интерактив тарзда маълумотлар етказилишини таъминлаш. Иловада фойдаланувчиларга қурилиш соҳасига оид ҳуқуқий саволларга тезкор, аниқ ва содда шаклда жавоб бериш имконини берувчи сунъий интеллект технологияларига асосланган ҳуқуқий ёрдам чат-ботини яратиш. Мобил иловага ноқонуний қурилишлар ва қурилишда йўл қўйилаётган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ахборот бериш имкониятини (фото, видео ва манзил киритиш орқали) жорий этиш, бу орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда тегишли ташкилотларга маълумотларни автоматик равишда етказиш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. Мобил илова 2027 йил май Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш 58. Ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги борасидаги тушунчаларни мустаҳкамлаш ҳамда зўравонликка нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотишга қаратилган ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида равишда эфирга узатиб бориш. Ижтимоий роликлар ва ахборот материаллар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар ойда бир марта - Ички ишлар вазирлиги, Кинематография агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон МТРК 59. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий билимларни оммалаштириш мақсадида кенг аудиторияга эга марказий телеканаллар эфирида намойиш қилинаётган кўрсатувлар орасида 30 сониялик ҳуқуқий мавзуларда тест лавҳаларини мунтазам тарзда эфирга узатиб бориш. Қисқа видеолавҳаларда фуқароларнинг кундалик ҳаётида учраши мумкин бўлган ҳуқуқий ҳолатларга оид саволлар ва уларнинг тўғри жавобларини содда, тушунарли ва қизиқарли услубда ёритиш. Телелойиҳа 2027 йил давомида, ҳар ойда икки марта - Ўзбекистон МТРК, Адлия вазирлиги 60. Кундалик ҳаётда учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни эркин ва самимий тарзда муҳокама қилишга қаратилган кўрсатувини ҳуқуқшунослар иштирокида тайёрлаб, телевидение орқали намойиш этиш. Телелойиҳа 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда икки марта - Адлия вазирлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 61. Болаларда ҳуқуқий онг ва одоб-ахлоқ маданиятини шакллантириш, уларнинг ёшига мос тарзда асосий ҳуқуқий билимларни сингдириш мақсадида турли кўринишдаги телелойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш. Телелойиҳалар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда икки марта - Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 62. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, юридик билимларга қизиқишни кучайтириш мақсадида мунтазам равишда «Ҳуқуқий радиовикторина» ташкил этиш ҳамда иштирокчилар орасидан ғолибларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириб бориш. Радио викторина 2026 йил давомида, ҳар ойда бир марта Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги, Ўзбекистон МТРК 63. Тўйлар, оилавий маросимлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, миллий қадрият ва урф-одатларни асраб-авайлаган ҳолда соддалик ва тежамкорликни тарғиб этиш, ёшлар онгида масъулиятли истеъмол маданиятини шакллантиришга қаратилган телекўрсатувлар ва ижтимоий видеороликлар тайёрлаш. Мазкур медиа маҳсулотларда оилавий ҳаётга оид анъаналар, маросимларда меъёр ва одобни сақлаш, ортиқча дабдаба ва рақобатга берилмасликнинг ижтимоий аҳамияти ёритиш. Телелойиҳалар 2026 йил давомида, ҳар ойда бир марта - Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 64. Аҳолининг қонунчилик ҳужжатларидаги янгиликлар ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш мақсадида «Ҳуқуқий ахборот» радио лойиҳасини йўлга қўйиш. Радио лойиҳалар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда икки марта - Адлия вазирлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 65. Ҳуқуқий билимларни кенг оммага тушунарли тарзда етказиш учун ижтимоий тармоқлар ва телевидениеда «Ҳуқуқий эслатма» рукнида 1 дақиқа давом этадиган видеороликлар тайёрлаб, мунтазам эълон қилиб бориш. Телелойиҳа 2026-2027 йиллар давомида, доимий - Адлия вазирлиги, Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 66. Телевидение орқали эфирга узатилаётган янгиликлар вақтида экраннинг пастки қисмида фуқаролар учун амалий ҳуқуқий тавсияларни ва қонунчиликдаги янгиликларни субтитрлар (титрлар) кўринишида бериб бориш. Телелойиҳа 2026-2027 йиллар давомида, доимий - Ўзбекистон МТРК, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 67. Аҳоли орасида учраётган долзарб муаммолар — миграция, ижтимоий ёрдам олиш, ер муносабатлари, уй-жой билан таъминлаш, коммунал хизматлар, қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, алимент ундириш, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий масалалар юзасидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш. Кўрсатувлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда икки марта - Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) 68. Жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг шахсий ривожланиш ҳамда жамият тараққиёти учун салбий оқибатлар келтириб чиқаришига оид теледастурлар тайёрлаш ва эфирга узатиш. Теледастурлар 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда икки марта - Ўзбекистон МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) , Ички ишлар вазирлиги IV. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш 69. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий маданиятнинг ўрнини ва таъсир доирасини чуқур таҳлил қилишга қаратилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ташкил этиш. Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар 2026 йил сентябрь - Ички ишлар вазирлиги 70. Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга оид илмий-назарий асосларни чуқур ўрганиш бўйича фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш. Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар 2026 йил ноябрь - Адлия вазирлиги 71. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун сўровномалар ўтказиш. Сўровнома 2026 йил декабрь, 2027 йил июнь - «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (келишув асосида) , Адлия вазирлиги 72. Барча даражадаги таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия жараёнини янада самарали ташкил этиш мақсадида илғор педагогик ёндашувларга асосланган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш. Услубий қўлланма 2026 йил ноябрь - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 73. Турли ҳудудларда аҳолининг ҳуқуқий маданият даражасидаги тафовутларни ўрганиш, уларнинг сабабларини аниқлаш ва мавжуд номутаносибликларни бартараф этишга қаратилган илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқиш. Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар 2026 йил декабрь - Адлия вазирлиги, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (келишув асосида) 74. Хорижий мамлакатларда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир илғор тажрибаларни қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар асосида чуқур ўрганиш ҳамда уларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқиш. Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар 2027 йил январь - Адлия вазирлиги 75. Ҳуқуқий маданият даражасини комплекс баҳолаш имконини берувчи замонавий методологияларни ишлаб чиқиш, жумладан, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда мунтазам мониторинг ва таҳлил тизимини яратиш. Таҳлилий материаллар 2027 йил январь Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 76. Ҳуқуқий тарғибот фаолиятининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида инсон тафаккури, эмоционал идроки ва хулқ-атворига таъсир кўрсатувчи замонавий илмий ёндашувлар — жумладан, нейропсихология ва когнитив фанлар асосида ишлаб чиқилган методларни ўрганиш, уларнинг натижалари асосида амалий таклифлар ишлаб чиқиш ва тарғибот стратегияларини такомиллаштириш. Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар 2027 йил февраль - Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 77. Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда анъанавий ҳамда замонавий усулларнинг ўзига хос жиҳатларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш, хусусан, ижтимоий тармоқлар, сунъий интеллект, мобил иловалар ва рақамли платформаларнинг ушбу жараёндаги ўрнини таҳлил қилишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш. Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар 2027 йил март - Адлия вазирлиги 78. Аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари (ёшлар, аёллар, тадбиркорлар ва бошқалар) ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини илмий нашрларда эълон қилиш чораларини кўриш. Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар 2027 йил апрель - Адлия вазирлиги 79. Турли ёш гуруҳлари ҳамда ижтимоий қатламларда ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиш ҳолати ва динамикасини таҳлил қилиш мақсадида социологик ва психологик йўналишдаги чуқурлаштирилган илмий тадқиқотларни ўтказиш. Илмий тадқиқот ишлари, илмий таҳлиллар, сўровномалар 2027 йил июль - Адлия вазирлиги, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (келишув асосида) 80. Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда, «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида ҳуқуқий ахборотни етказиш бўйича сўровнома ўтказиш ва сўровнома натижасига кўра манзилли ахборот тарқатишни йўлга қўйиш. Сўровнома 2026-2027 йиллар давомида, ҳар чоракда бир марта - Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 24 апрель,

202 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.04.2026 й., 09/26/202/0416-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

2026-2027-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish tizimini takomillashtirib borish orqali aholining barcha qatlamlarining huquqiy savodxonlikka erishishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2026-2027-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

shaxs, davlat va jamiyatning oʻzaro munosabatlarida aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirish;

jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirishda huquqiy targʻibotning innovatsion usullarini joriy qilish;

aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishda ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish;

huquqiy madaniyatni yuksaltirishning ilmiy asoslarini tadqiq etish.

2. Belgilansinki:

davlat organlari va tashkilotlarida oʻz faoliyati sohasiga oid huquqiy axborotlarni aholiga yetkazish faoliyatini tashkil qilish hamda muvofiqlashtirishga masʼul boʻlinmalar belgilanadi;

davlat organlari va tashkilotlari tomonidan qonunchilik hujjatlari hamda islohotlar mazmun-mohiyatini aholiga yetkazish darajasi va sifati ular faoliyatining samaradorligini baholash mezonlaridan biri hisoblanadi;

Dasturda belgilangan chora-tadbirlar oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli amalga oshirilishi hamda natijasi boʻyicha maʼlumotlar har chorak yakunida Adliya vazirligiga taqdim etib borilishi uchun tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.

3. Dasturda belgilangan chora-tadbirlar tegishli davlat organlari va tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

4. Adliya vazirligi Dasturda belgilangan chora-tadbirlarning amalga oshirilishi holatini doimiy monitoring qilgan holda, ularning ijrosi yuzasidan har olti oyda yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-sanasiga qadar Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 24-apreldagi 202-son qaroriga ILOVA

2026-2027-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish shakli Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Shaxs, davlat va jamiyatning oʻzaro munosabatlarida aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 1. Oilada va taʼlim muassasalarida huquqiy tarbiyani va huquqiy madaniyatni yuksaltirish 1. Bolalar oʻrtasida huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish maqsadida huquqiy mavzularga bagʻishlangan videoroliklar ishlab chiqish hamda ularni keng targʻib qilish. Mazkur videoroliklarda quyidagi mavzular yoritilishi nazarda tutiladi: atrof-muhitni muhofaza qilish va unga ehtiyotkorona munosabatda boʻlish; taʼlim jarayonida darslarga muntazam qatnashish va oʻqishga masʼuliyatli yondashish; yoʻl harakati qoidalariga rioya etishning shaxsiy xavfsizlik va jamoat tartibini taʼminlashdagi ahamiyati; Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlardan xavfsiz foydalanish , kiberxavfsizlik qoidalariga amal qilish; oilada, maktabda va jamoatda oʻzaro hurmat, mehr-oqibat va bagʻrikenglikka rioya qilish; huquqbuzarliklarning oldini olish, masʼuliyat va javobgarlik tushunchalari; bolalarning huquq va majburiyatlari, ularni bilish va ularga rioya etishning ahamiyati; sogʻlom ekologik muhitni taʼminlashda yoshlarning faol ishtiroki; milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat bilan yondashish, yot gʻoyalardan ehtiyot boʻlish va boshqa huquqiy mavzular. Videoroliklarni tayyorlash va ularni taʼlim muassasalari, ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar hamda boshqa kommunikatsiya vositalari orqali muntazam ravishda tarqatish. Videoroliklar 2026-yil davomida, har oyda ikki marta - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Ichki ishlar vazirligi 2. Oʻquvchilarning faolligini oshirish, ularning oʻz salohiyatini toʻliq roʻyobga chiqarishiga koʻmaklashish maqsadida quyidagi tadbirlarni amalga oshirish: oʻquvchilarga motivatsiya berishga qaratilgan turli aksiyalar, uchrashuvlar, seminar-treninglar, ijodiy tanlovlar, master-klasslar va boshqa ommaviy tadbirlar tashkil etish; turli sohalarda (fan, texnologiya, sanʼat, sport, ijtimoiy faoliyat va boshqalar) yuksak natijalarga erishgan, yoshlar orasida namuna boʻla oladigan shaxslar ishtirokida ochiq muloqotlar, “ilhomlantiruvchi uchrashuvlar” oʻtkazish; ijtimoiy tarmoqlar va ommaviy axborot vositalari orqali muvaffaqiyatli yoshlar hayoti, tajribasi va yutuqlari targʻib qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, har yarim yilda bir marta Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Yoshlar ishlari agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 3. Yoshlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish hamda ularning huquqiy tarbiyasiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarga nisbatan huquqiy immunitetni shakllantirish. Bunda: yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklarga nisbatan murosasizlik munosabatini shakllantirish, ularda qonunlarga hurmat hissini kuchaytirishga qaratilgan kompleks huquqiy targʻibot tadbirlari dasturini ishlab chiqish; huquqshunoslik kasbining jozibadorligi va imijini oshirish, yoshlarda ushbu kasbga faxr va iftixor tuygʻularini uygʻotish maqsadida taniqli huquqshunoslarning hayot yoʻllari va muvaffaqiyatini ibrat sifatida yoshlarga koʻrsatib beruvchi kontentlar (hujjatli film, videoroliklar, podkastlar) va klublar yaratish hamda yoshlar orasida keng targʻib qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil iyul - Yoshlar ishlari agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Adliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 4. Aholi oʻrtasida oilaviy zoʻravonlikning oldini olish, uning salbiy oqibatlari yuzasidan jamoatchilikda huquqiy ong va ijtimoiy masʼuliyatni oshirish maqsadida “Oilani asrang — zoʻravonlikni toʻxtating!” shiori ostida ijtimoiy tarmoqlarda ommaviy chellenjlar hamda ijtimoiy roliklar tanlovini tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil avgust, 2027-yil sentabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Ichki ishlar vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 5. Yoshlar oʻrtasida huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirish maqsadida “Yoshlar va qonun” tanlovini tashkil qilish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil sentabr, 2027-yil sentabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Yoshlar ishlari agentligi, Adliya vazirligi 6. “Tengdosh — tengdoshga” tamoyili asosida mamlakatimizda amalga oshirilayotgan ijtimoiy-siyosiy islohotlar, qonunchilikdagi yangiliklar mazmun-mohiyatini yoshlarga tushuntirishga qaratilgan “Islohotlarga daxldorman!” keng qamrovli targʻibot aksiyasini oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil oktabr, 2027-yil iyun - Yoshlar ishlari agentligi, Adliya vazirligi 7. Bolalar uchun huquqiy, mantiqiy, koʻngilochar interaktiv portal — “bolahuquqlari.uz” faoliyatini takomillashtirish choralarini koʻrish. Jumladan: portalda bolalarning yoshi va qiziqishlariga mos, ularning huquqiy bilimlarini sinovdan oʻtkazish, mustahkamlash va chuqurlashtirishga xizmat qiluvchi interaktiv huquqiy oʻyinlar sonini oshirish; huquqiy mavzularda animatsion shakldagi videoroliklar ishlab chiqish va ularni portalga joylashtirish orqali kontent hajmi va sifati oshirish; portalda joylashtirilayotgan materiallar muntazam ravishda yangilanib, ularning shakl va mazmuni bolalar uchun tushunarli, qiziqarli va interaktiv boʻlishi taʼminlash. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil oktabr - Adliya vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 8. Bolalarda yoshligidan huquqiy ong, qonunlarga hurmat va odob-axloq meʼyorlariga rioya qilish koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida taʼlim va tarbiyaga oid, shuningdek, maʼnaviy mazmundagi animatsion media mahsulotlarni tayyorlash. Tayyorlangan animatsion media mahsulotlarni televideniye, internet nashrlari, ijtimoiy tarmoqlar, taʼlim muassasalari va bolalar uchun moʻljallangan onlayn platformalarda muntazam ravishda tarqatib borish. Media-reja 2026-2027-yillar davomida, media-rejaga asosan - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi, (kelishuv asosida) 9. Yoshlarning intellektual salohiyatini, bilim va koʻnikmalarini oshirish maqsadida ular oʻrtasida “Intellektual marafon” loyihasini tashkil etish. Bunda quyidagilarni qamrab olish: “ Zukko kitobxon” tanlovini tashkil etish; “Zakovat” intellektual tanlovini tashkil etish; “Huquq va mantiq chizigʻi” test tanlovini tashkil etish; shaxmat va shashka musobaqalarini oʻtkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, amaliy chora-tadbir asosida Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Yoshlar ishlari agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 10. Taʼlim muassasalarida oʻquvchilar qalbida vatanparvarlik va fuqarolik masʼuliyati tuygʻularini mustahkamlash, davlat ramzlariga hurmat ruhida tarbiyalash, yoshga mos huquq va burchlar mazmunini anglatish, shuningdek, Konstitutsiya va qonunlarga sadoqat ruhini shakllantirishga qaratilgan ochiq darslar hamda oʻquv mashgʻulotlarini tizimli va uzluksiz tashkil etish. Ochiq darslar, oʻquv mashgʻulotlari 2026-2027 oʻquv yili davomida - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 11. Yosh avlodning huquqiy ongini yuksaltirish, Konstitutsiyaga hurmat va sadoqat tuygʻularini mustahkamlash maqsadida “Qonun oldida barchamiz tengmiz” mavzusida barcha umumtaʼlim maktablarini qamrab oluvchi ijodiy insholar tanlovini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-2027 oʻquv yili davomida Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 12. Yoshlarning huquqiy ongini yuksaltirish, huquq va burchlari toʻgʻrisida chuqur tushuncha hosil qilishiga koʻmaklashish maqsadida taʼlim muassasalarida ularni faollikka, bilim olishga va masʼuliyatga chorlovchi “Huquqiy bilimlar oyligi”ni oʻtkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil dekabr, 2027-yil dekabr - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 13. Oilaviy ajrimlar, oila muhitidagi notinchlik va zoʻravonlik holatlarining huquqiy oqibatlari hamda ularning farzandlar tarbiyasiga salbiy taʼsirini yorituvchi ijtimoiy videoroliklar tayyorlash. Ushbu videoroliklarni Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va uning tizimidagi telekanallar hamda ijtimoiy tarmoqlar orqali muntazam ravishda efirga uzatish. Ijtimoiy videorolik 2026-2027-yillar davomida, har chorakda bir marta - Oʻzbekiston MTRK, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 14. Yoshlarning huquqiy ongi va madaniyatini oshirish, ularni huquqiy savodxon, ijtimoiy faol va masʼuliyatli shaxslar etib tarbiyalash maqsadida huquqiy targʻibotning zamonaviy va interaktiv shakllaridan biri boʻlgan “Street Law” loyihasini ommalashtirish choralarini koʻrish. Loyiha doirasida oʻquvchi-yoshlar, talabalar, yosh mutaxassislar ishtirokida: hayotiy voqealarga asoslangan amaliy huquqiy mashgʻulotlar va muhokamalar tashkil etish; sud jarayoni taqlidlari (imitatsiyasi) orqali yoshlarning qonunlarga hurmatini shakllantirish; huquqiy maslahatlar, dolzarb mavzularda ochiq muloqotlar va treninglar oʻtkazish; huquqshunoslar, advokatlar, sudyalar va boshqa mutaxassislar ishtirokida tajriba almashish imkoniyatlarini yaratish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, har chorakda bir marta - Yoshlar ishlari agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Adliya vazirligi 15. Ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlar orqali oilaviy ajrimning salbiy oqibatlari, farzandlar kelajagi hamda ota-onalarning huquqiy masʼuliyati haqida tizimli targʻibot tadbirlarini amalga oshirish. Bunda: oilaviy nizolar, ajrimning salbiy oqibatlari, ajrimdan keyingi farzandning huquqiy maqomi kabi mavzularga bagʻishlangan turkum koʻrsatuvlar, tok-shoular, ochiq debatlar va ijtimoiy-vatanparvarlik ruhidagi videolavhalar tayyorlash hamda televideniye, radio va ijtimoiy tarmoqlar orqali muntazam efirga uzatish; psixolog, huquqshunos, sudya, imomlar va hayotiy tajribaga ega insonlar ishtirokida oilaviy ajrim oldida turgan oilalar uchun maslahat xususiyatidagi ochiq videomuloqotlar, suhbatlar va tavsiyalarni tayyorlab eʼlon qilish; ommabop platformalarda #oilaqadriyat, #ajrim_yechim_emas, #farzand_manfaati kabi heshteglar ostida ijtimoiy kampaniyalar, chellenjlar, maxsus sahifalar va foydalanuvchilarni jalb etuvchi kontentlar orqali keng auditoriyaga taʼsirchan axborot yetkazish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, har chorakda bir marta Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Yoshlar ishlari agentligi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston MTRK 2. Aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishda “Mahalla yettiligi” bilan hamkorlikni kuchaytirish 16. “Onlayn-mahalla” platformasi orqali “Mahalla yettiligi” tomonidan kiritilgan aholining turli qatlamlarida eng koʻp uchrayotgan muammolarni tizimli tahlil qilish, ularning sabablari va oqibatlarini chuqur oʻrganish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, har yarim yilda bir marta - Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (kelishuv asosida) , manfaatdor vazirlik va idoralar 17. Mahallalarda aholi orasida uchrayotgan dolzarb muammolar — migratsiya, moddiy yordam olish, yer munosabatlari, uy-joy bilan taʼminlash, kommunal xizmatlar, mavjud imtiyozlar, aliment undirish, ishga joylashish, taʼlim olish va boshqa ijtimoiy-huquqiy masalalar yuzasidan aholining huquqiy xabardorligini oshirish maqsadida axborot-targʻibot materiallarini tayyorlash va ijtimoiy tarmoqlar hamda turli platformalarga joylashtirish. Tarqatma targʻibot materiallari 2026-2027-yillar davomida, har yarim yilda bir marta - Adliya vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (kelishuv asosida) , manfaatdor vazirlik va idoralar 18. Aholining huquqiy muammolarini joyida hal etish va fuqarolarga toʻgʻri huquqiy tushuntirishlar berish maqsadida “Mahalla yettiligi” aʼzolarining faoliyat yoʻnalishlaridan kelib chiqqan holda, mahallalarda eng koʻp uchraydigan huquqiy muammolarga oid manzilli va amaliy targʻibot materiallari toʻplamini tayyorlash. Bunda quyidagi ishlarni amalga oshirish nazarda tutiladi: mahallalarda eng koʻp uchrayotgan huquqiy muammolar holatini tizimli tahlil qilish; mavjud muammolarni turlarga ajratgan holda umumlashtirish; videoroliklar va boshqa turdagi targʻibot materiallarini tayyorlash; tayyorlangan targʻibot materiallarini “Mahalla yettiligi” aʼzolarining faoliyat yoʻnalishlariga mos tarzda tarqatish, ularning amaliy ish jarayonida foydalanishini taʼminlash; ishlab chiqilgan materiallarni mahalliy ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va axborot resurslari orqali muntazam yoritib borish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil aprel, 2027-yil mart - Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi 19. “Mahalla huquqshunosi” loyihasini amalga oshirish. Loyiha doirasida quyidagilarni amalga oshirish nazarda tutiladi: “Mahalla yettiligi” aʼzolarining huquqiy bilimi va koʻnikmalarini uzluksiz rivojlantirish maqsadida Adliya vazirligi tizimidagi taʼlim muassasalari tomonidan qisqa muddatli, bepul oʻquv kurslarini tashkil etish; “Mahalla yettiligi” aʼzolariga mahalla faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlari, shuningdek, aholining kundalik muammolarini hal etish bilan bogʻliq normativ-huquqiy hujjatlarning mazmun-mohiyatini tushuntirish hamda ularni nizolarni muqobil hal etish (mediatorlik) koʻnikmalariga oʻrgatish; mahallalardagi mavjud muammolarni aniqlash va “Mahalla yettiligi” aʼzolarining amaliy takliflari asosida oʻquv dasturlarini muntazam ravishda qayta koʻrib chiqish va yangilab borish. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil avgust Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (kelishuv asosida) , Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 3. Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining huquqiy madaniyatini yuksaltirish 20. Jamiyat va davlat hayotining turli sohalariga taalluqli muhim qonunchilik hujjatlari mazmun-mohiyatini davlat xizmatchilari hamda fuqarolarga sodda, tushunarli va tezkor tarzda yetkazib borish maqsadida “Qonunchilikdagi yangiliklar” rukni ostida huquqiy videoroliklar tayyorlash. Tayyorlangan videoroliklar ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar va axborot portallari orqali muntazam ravishda keng jamoatchilikka yetkazish. Huquqiy videoroliklar 2026-2027-yillar davomida, har haftada bir marta - Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 21. Davlat fuqarolik xizmatchilari oʻrtasida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish tartibi, ularning huquq va manfaatlarini qonuniy himoya qilish mexanizmlari hamda bu boradagi qonunchilik talablariga rioya etishning ahamiyatini keng tushuntirishga qaratilgan targʻibot materiallarini tayyorlash. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil sentabr - Adliya vazirligi, Boshqaruv samaradorligi agentligi 22. Davlat fuqarolik xizmatchilari oʻrtasida “Huquqiy zakovat” intellektual oʻyinini oʻtkazish. Intellektual oʻyin 2026-yil noyabr, 2027-yil oktabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi, “Zakovat” NNT (kelishuv asosida) , vazirlik va idoralar 23. Har bir davlat organi va tashkilotida xodimlarning huquqiy ongi, axloqiy madaniyati hamda korrupsiyaga qarshi murosasizlik ruhini yanada oshirish maqsadida “Huquqiy madaniyat oyligi”, “Odob-axloq oyligi” va “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi” tadbirlarini tizimli ravishda tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr, 2027-yil noyabr - Vazirlik va idoralar 24. Mahalliy davlat organlari xodimlariga jamiyat va davlat hayoti uchun muhim qonunchilik hujjatlarining mohiyati va ahamiyatini tushuntirishga qaratilgan “Hokimlik soatlari” tadbirlarini tashkil qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, har oyda ikki marta - Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 4. Aholining barcha qatlamlari huquqiy madaniyatini yuksaltirish 25. Aholining raqamli savodxonligini oshirish, ularni davlat xizmatlaridan masofadan, qulay va tezkor tarzda foydalanish koʻnikmalariga ega boʻlishini taʼminlash maqsadida Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz), va boshqa elektron tizimlarning imkoniyatlari, xizmatlar roʻyxati va foydalanish tartibi haqida keng jamoatchilikka maʼlumot beruvchi media mahsulotlar — videoroliklar, animatsiyalar tayyorlash va ularni ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar, Davlat xizmatlari markazlarida targʻib qilish ishlarini yoʻlga qoʻyish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2026-yil aprel-may - Adliya vazirligi 26. Hududlarda aholining huquqiy ongi va madaniyatini oshirishga qaratilgan manzilli va taʼsirchan targʻibot ishlarini tashkil etish. “Qizil toifa”ga mansub hamda kriminogen vaziyati ogʻir boʻlgan mahallalarda yashovchi voyaga yetmaganlar, xotin-qizlar, tarbiyasi ogʻir yoshlar, shuningdek, probatsiya hisobida boʻlgan shaxslarga alohida eʼtibor qaratish. Har bir viloyat, tuman (shahar) va mahalla kesimida sodir etilgan jinoyatlar va huquqbuzarliklarning soni, turlari hamda ularning kelib chiqish sabablari tahlil qilish va ushbu maʼlumotlar asosida jinoyatlarning oldini olish, ularning salbiy huquqiy oqibatlarini tushuntirishga qaratilgan infografikalar tayyorlash. Kompleks targʻibot tadbirlari 2026-yil aprel-may, 2027-yil fevral-mart - Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (kelishuv asosida) 27. Intellektual mulk obyektlarini muhofaza qilish va himoya qilish, tadbirkorlarga huquqiy yordam koʻrsatish, intellektual mulk huquqlariga rioya etilishini taʼminlash, kontrafakt mahsulotlarga qarshi murosasiz munosabatni shakllantirish, shuningdek, mualliflik sohasida, jumladan, plagiatga qarshi kurashish maqsadida “Kontrafaktsiz oy” respublika targʻibot oyligini tashkil etish. Kompleks targʻibot tadbirlari 2026-yil aprel - Adliya vazirligi 28. Qurilish faoliyatini amalga oshirishda zarur boʻlgan ruxsatnomalarni olish tartibi, shuningdek, uy-joy sotib olayotganda fuqarolar eʼtibor qaratishi lozim boʻlgan asosiy huquqiy jihatlar boʻyicha aholiga sodda va tushunarli tilda maʼlumot berishga qaratilgan targʻibot materiallari toʻplamini tayyorlash. Tayyorlangan videoroliklar va boshqa targʻibot materiallarini ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar, mahalliy telekanallar hamda davlat organlarining rasmiy axborot resurslari orqali tizimli va muntazam tarzda yoritib borish. Media-reja 2026-yil iyun - Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Adliya vazirligi 29. “Oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining mazmun-mohiyatini aholiga sodda tilda yetkazish, shu jumladan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarni qonuniy tartibda rasmiylashtirish jarayonini izchil tushuntirishga qaratilgan targʻibot materiallari toʻplamini tayyorlash. Mazkur materiallarni ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va mahalliy telekanallar orqali muntazam, tizimli tarzda keng yoritib borish. Media mahsulotlar 2026-yil iyul - Kadastr agentligi, Adliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi 30. Firibgarlikning oldini olishga qaratilgan huquqiy targʻibot tadbirlari boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish. Bunda: firibgarlikka oid huquqbuzarliklarning joriy holatini tahlil qilish; firibgarlikning eng koʻp uchraydigan turlarini aniqlash; firibgarlik koʻp sodir etiladigan hududlar, shaxslar toifasini, yosh kategoriyalarini oʻrganish; firibgarlikning oldini olish boʻyicha eng samarali vositalarni, shu jumladan xorij tajribasini tahlil qilgan holda oʻrganish; firibgarlik jinoyatini oldini olish va uning salbiy huquqiy oqibatlari haqida aholining, ayniqsa yoshlarning xabardorligini oshirish maqsadida, tayyorlangan tahliliy maʼlumotlar asosida ijtimoiy videoroliklar, infografikalar hamda boshqa turdagi media mahsulotlar ishlab chiqish va ularni ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar orqali muntazam yoritib borishni tashkil etish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil avgust - Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi 31. Turizm sohasiga oid qonunchilik hujjatlarining mazmun-mohiyatini aholiga, tadbirkorlarga qisqa va sodda tilda tayyorlangan videoroliklar ishlab chiqish. Mazkur videoroliklarda turizm faoliyatini yuritish bilan bogʻliq asosiy tartib-taomillar, litsenziyalash, roʻyxatdan oʻtkazish, soliqqa oid yengilliklar, yer ajratish, infratuzilma rivojlantirish, davlat tomonidan koʻrsatiladigan yordamlar va boshqa huquqiy asoslar yoritilishini taʼminlash. Tayyorlangan materiallarni ijtimoiy tarmoqlar, ommaviy axborot vositalari, maxsus veb-resurslar va tegishli davlat idoralarining rasmiy axborot platformalari orqali muntazam yoritib borish. Media-reja 2026-yil sentabr - Turizm qoʻmitasi 32. Haydovchilar va yoʻl harakatining boshqa ishtirokchilarida yoʻl harakati qoidalari, xavfsizlik talablariga rioya qilish, yoʻl harakati madaniyatini oshirish, sodir boʻlayotgan yoʻl-transport hodisalarining oldini olish, haydovchi va piyodalar oʻrtasidagi oʻzaro hurmatni shakllantirish qaratilgan tematik media mahsulotlar — ijtimoiy roliklar, infografikalar, qisqa lavhalar, audio va video chiqishlar tayyorlash hamda ularni telekanallar, radio, ijtimoiy tarmoqlar, tashqi reklama vositalari (bannerlar, ekranlar) orqali ommalashtirish ishlarini tashkil etish. Media mahsulotlar 2026-yil oktabr, 2027-yil mart - Ichki ishlar vazirligi 33. Nogironligi boʻlgan shaxslar uchun ijtimoiy loyihalar va xayriya aksiyalarini oʻtkazish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil oktabr, 2027-yil sentabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi 34. Nogironligi boʻlgan shaxslar hamda keksa yoshdagi fuqarolarning jamiyat hayotida toʻlaqonli ishtirok etishini taʼminlash, ularning huquq va erkinliklari, ijtimoiy himoya va imtiyozlari toʻgʻrisidagi qonunchilik normalarini keng targʻib etishga qaratilgan media mahsulotlarni tayyorlash. Tayyorlangan media mahsulotlarni ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda muntazam tarqatib borish, shu orqali aholining keng qatlamlari orasida insonparvarlik qadriyatlarini targʻib etish. Media-reja 2026-2027-yillar davomida, media-rejaga asosan - Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 35. Elektr energiyasidan oqilona va samarali foydalanish, energiya tejovchi texnologiyalarni kundalik hayotga keng joriy etishning iqtisodiy va ekologik afzalliklarini aholiga keng tushuntirish maqsadida media-reja ishlab chiqish va tasdiqlash. Ushbu media-reja doirasida quyosh panellari va boshqa qayta tiklanuvchi energiya manbalarini joriy etishning iqtisodiy va ekologik afzalliklarini yorituvchi turli koʻrinishdagi media mahsulotlar tayyorlash. Tayyorlangan materiallarni ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar, davlat idoralari binolari, taʼlim muassasalari, bozorlar, transport bekatlari kabi aholining gavjum joylarida tizimli ravishda namoyish etish. Media-reja 2026-2027-yillar davomida, media-rejaga asosan Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Energetika vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) , vazirlik va idoralar 36. Aholining Konstitutsiyaga oid bilimlarini kuchaytirish va sinovdan oʻtkazish maqsadida qatnashish ixtiyoriy boʻlgan umummilliy Konstitutsiya imtihonini oʻtkazish. Tanlov 2026-yil dekabr, 2027-yil dekabr Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 37. Ixtisoslashtirilgan tibbiyot muassasalariga fuqarolarni davolanishga yoʻllash tartibi, shuningdek, kam taʼminlangan va kambagʻal oilalar toifasiga mansub shaxslarga berilgan imtiyozlar haqida aholining barcha qatlamlarini xabardor qilishga qaratilgan media mahsulotlarni tayyorlash hamda ushbu materiallarni ijtimoiy tarmoqlar, tibbiyot muassasalari, mahallalar va aholi gavjum joylarda muntazam ravishda namoyish etilishini taʼminlash. Media mahsulotlar 2026-2027-yillar davomida, har oyda bir marta - Sogʻliqni saqlash vazirligi 38. Fuqarolarning tabiatga hurmat hissini shakllantirish, aholining ekologik ongi va madaniyatini yuksaltirish, global rivojlanish va iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq ekologik muammolarning oldini olish hamda bartaraf etishda fuqarolar ishtirokini taʼminlash, ekologik huquqbuzarliklarga nisbatan murosasizlik kayfiyatini shakllantirish yuzasidan kompleks chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, Kompleks chora-tadbirlar asosida - Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Oʻzbekiston MTRK 39. Aholiga kundalik hayotda eng koʻp zarur boʻladigan huquq va majburiyatlar boʻyicha tushunchalarni oddiy, sodda va xalqchil tilda yetkazish maqsadida kompleks huquqiy targʻibot materiallari paketini ishlab chiqish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil davomida, har oyda ikki marta - Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 40. Aholining turli qatlamlari uchun zarur boʻlgan huquqiy maʼlumotlarni sodda shaklda tushuntirish boʻyicha “10 savolga 10 javob, muhim 5 qoida” ruknlari doirasida turkum videoroliklar tayyorlash. Huquqiy videoroliklar 2026-yil davomida, har oyda ikki marta - Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 41. Ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi qatlamlari, shu jumladan, yoshlar, xotin-qizlar, nogironligi boʻlgan shaxslar, kam taʼminlangan oilalar va ishsiz fuqarolar uchun qonunchilikda nazarda tutilgan ijtimoiy imtiyozlar, moddiy yordam turlari, nafaqalar, ishsizlikdan himoyalanish mexanizmlari, vaqtinchalik ish bilan taʼminlash imkoniyatlari hamda ijtimoiy yordam olish tartibi haqida aholining xabardorligini oshirish maqsadida kompleks media mahsulotlar tayyorlash va keng ommaga yetkazish. Kompleks targʻibot tadbirlari 2026-2027-yillar davomida, har oyda ikki marta - Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 42. Aholi oʻrtasida huquqiy nigilizm holatlarini bartaraf etish, fuqarolarda huquqbuzarliklarning jamiyat va davlat taraqqiyoti uchun salbiy oqibatlarga olib keluvchi illat ekaniga oid toʻgʻri dunyoqarashni shakllantirish va mustahkamlashga qaratilgan kompleks targʻibot tadbirlarini tashkil qilish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, har oyda ikki marta - Adliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, vazirlik va idoralar 43. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasiga hamda “1008” ishonch telefoniga fuqarolar va yuridik shaxslardan kelib tushgan murojaatlarni tahlil qilish, ularning mazmuni va dolzarbligidan kelib chiqib targʻibot materiallarini tayyorlash, ularni tegishli masʼul davlat organlariga manzilli yetkazish orqali aholiga amaldagi qonunchilik hujjatlarining mazmun-mohiyatini tushuntirish boʻyicha tizimli choralar koʻrish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, har yarim yilda bir marta - Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 44. Xorijiy davlatlarda mehnat qilish istagida boʻlgan fuqarolar, ayniqsa yoshlar oʻrtasida qonuniy mehnat migratsiyasining huquqiy asoslari, xorijda vaqtincha mehnat faoliyatini amalga oshirishning belgilangan tartibi, faoliyat yuritish uchun ruxsatnomalar va vizalarni rasmiylashtirish boʻyicha ommaviy axborot vositalarida va ijtimoiy tarmoqlarda keng tushuntirish ishlarini olib borish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida, har oyda ikki marta - Migratsiya agentligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 45. Fuqarolar oʻrtasida yuzaga keladigan oʻzaro muammolarni faqat qonunda belgilangan huquqiy vositalar orqali hal etish, nizolarni zoʻravonlik, tahdid, bosim yoki oʻzboshimchalik yoʻli bilan emas, balki madaniyatli muloqot va qonuniy tartibda hal qilish madaniyatini targʻib etishga qaratilgan videoroliklar, infografikalar va ijtimoiy tarmoqlar uchun vizual kontentlarni tayyorlash hamda ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda muntazam tarqatib borish. Mazkur media mahsulotlarda oʻzgalarning shaʼni, qadr-qimmati, shaxsiy hayoti, mulki va erkinliklariga hurmat bilan munosabatda boʻlish, shuningdek huquqbuzarlik va oʻzboshimchalik oqibatlari, ularning maʼmuriy yoki jinoiy javobgarlikka sabab boʻlishi haqida fuqarolarga sodda va tushunarli tarzda maʼlumot berish. Kompleks targʻibot tadbirlari 2026-2027-yillar davomida, har oyda bir marta - Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 46. Tashqi mehnat migratsiyasi sohasida uchraydigan huquqbuzarliklar, jumladan, odam savdosi, firibgarlik holatlari va majburiy mehnatga jalb etilish kabi xavf-xatarlar toʻgʻrisida aholiga, ayniqsa yoshlarga ogohlantiruvchi va tushuntiruvchi axborotlar taqdim etish, ularda huquqiy ong, hushyorlik va xavfsizlik madaniyatini shakllantirishga qaratilgan targʻibot materiallarini tayyorlash va manzilli tarqatish. Kompleks targʻibot tadbirlari 2026-2027-yillar davomida, har oyda ikki marta - Migratsiya agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 47. Yil yakunlari boʻyicha aholining eng dolzarb huquqiy muammolari va amaliy savollarini oʻzida aks ettirgan murojaatlar tahlili asosida “TOP-100 huquqiy tavsiya va maslahatlar” toʻplamini shakllantirish hamda uni aholining huquqiy savodxonligini oshirishga xizmat qiluvchi turli koʻrinishdagi media mahsulotlar (videoroliklar, infografikalar, animatsiyalar, podkastlar va elektron qoʻllanmalar) tarzida tayyorlash. Tayyorlangan media mahsulotlarni ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va davlat xizmatlari markazlari orqali keng jamoatchilikka yetkazish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil dekabr, 2027-yil noyabr - Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 48. Mahallalarda jinoyatchilikni oldini olish, fuqarolarning, ayniqsa, yoshlarning huquqiy xabardorligini oshirish va huquqbuzarliklarga qarshi samarali profilaktika choralarini kuchaytirish maqsadida quyidagi yoʻnalishlarda kompleks chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-yil davomida, kompleks chora-tadbirlar asosida - Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi 49. Aholining, ayniqsa, yosh avlodning ongida turli buzgʻunchi gʻoyalarga, jumladan, ekstremizm, terrorizm, giyohvandlik, axloqiy buzuqlik va boshqa ijtimoiy xavfli illatlarga nisbatan mafkuraviy barqarorlikni mustahkamlash, ularning bu kabi tahdidlarga qarshi mustahkam ichki immunitetini shakllantirish hamda sogʻlom dunyoqarash va fuqarolik pozitsiyasini rivojlantirishga qaratilgan kompleks va tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish. Kompleks chora-tadbirlar 2026-2027-yillar davomida har oyda bir marta - Yoshlar ishlari agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (kelishuv asosida) 50. Yangi qabul qilingan qonunchilik hujjatlarining mazmun-mohiyatini aholiga sodda, tushunarli va ishonchli shaklda yetkazishga qaratilgan media materiallarni tayyorlash. Mazkur materiallarni ishlab chiqish jarayonida qonun hujjatini bevosita ishlab chiqqan davlat organlari va tashkilotlarining mutaxassislari, shuningdek, ushbu hujjat loyihasini huquqiy ekspertizadan oʻtkazgan masʼul xodimlarni jalb etgan holda, ular tomonidan hujjatni qabul qilishdan koʻzlangan maqsad, kutilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy natijalar, amaliy ahamiyatni batafsil yoritish. Tayyorlangan videoroliklar, intervyular, podkastlar va boshqa turdagi media mahsulotlarni “AdliyaTV” internet sahifasiga muntazam joylab borish orqali qonunchilikdagi yangiliklarni aholiga yetkazish. Media mahsulotlar 2026-2027-yillar davomida, har oyda bir marta - Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 51. Aholi oʻrtasida soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarni oʻz vaqtida va toʻliq toʻlash jamiyat taraqqiyoti, davlat budjeti barqarorligi hamda ijtimoiy sohalarning uzluksiz rivojlanishida muhim omil ekanini keng jamoatchilikka tushuntirish, shuningdek, fuqarolarda moliyaviy masʼuliyat va toʻlov madaniyatini shakllantirishga qaratilgan media mahsulotlarni (videoroliklar, animatsiyalar, infografikalar) tayyorlash. Media-reja 2026-2027-yillar davomida, har chorakda ikki marta - Soliq qoʻmitasi, vazirlik va idoralar 52. Aholini tadbirkorlik faoliyatiga keng jalb etish, bu boradagi davlat dasturlari, yoshlar tadbirkorligini rivojlantirishga doir tashabbuslar, kredit va subsidiya mexanizmlari hamda qonunchilikda nazarda tutilgan soliq va bojxona imtiyozlari toʻgʻrisida aniq va manzilli targʻibot ishlarini tashkil qilish. Manzilli targʻibot tadbirlari 2026-2027-yillar davomida, har oyda bir marta - Adliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, vazirlik va idoralar II. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirishda huquqiy tar gʻibotning innovatsion usullarini joriy qilish 53. “Advice.uz” huquqiy axborot portali va “Gender-madad” platformasining faoliyatini muntazam ravishda yuritish, ularning kontentini qonunchilik hujjatlariga muvofiq ravishda yangilab borishni taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil iyun — avgust - Adliya vazirligi 54. Ijtimoiy tarmoqlar orqali, shu jumladan, “Huquqiy axborot” Telegram kanalida aholining huquqiy ongi va madaniyatini oshirishga qaratilgan, kanalda berib borilayotgan maʼlumotlar asosida huquqiy test savollarini oʻz ichiga olgan onlayn “Sovrinli viktorina” oʻtkazish. Onlayn viktorina 2026-2027-yillar davomida, har chorakda bir marta Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi 55. Aholining kundalik hayotidagi muammolariga jonli javob berish maqsadida ijtimoiy tarmoqlarda, Telegram ijtimoiy tarmogʻi orqali aholini qiziqtirgan masalalar boʻyicha soha mutaxassislari ishtirokida ovozli suhbatlar (audiopodkast) oʻtkazish. Ovozli suhbatlar (audiopodkast) 2026-2027-yillar davomida, har oyda bir marta - Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 56. “test.adliya.uz” platformasi orqali aholining huquqiy bilimlarini doimiy ravishda sinovdan oʻtkazib borish. Test sinovlari 2026-2027-yillar davomida, har chorakda bir marta - Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 57. “Qurilishda qonuniylik” nomli mobil ilovani ishlab chiqish, uning funksional imkoniyatlari orqali aholiga qurilish sohasiga oid qonunchilik normalarini tushuntirish, shu jumladan ruxsat beruvchi hujjatlar, qurilish tartib-taomillari, shartnomaviy munosabatlar va boshqa muhim jihatlar yuzasidan oʻquv qoʻllanmalar, videoroliklar, test va savol-javoblar, shuningdek grafik asosdagi oʻyinlar orqali interaktiv tarzda maʼlumotlar yetkazilishini taʼminlash. Ilovada foydalanuvchilarga qurilish sohasiga oid huquqiy savollarga tezkor, aniq va sodda shaklda javob berish imkonini beruvchi sunʼiy intellekt texnologiyalariga asoslangan huquqiy yordam chat-botini yaratish. Mobil ilovaga noqonuniy qurilishlar va qurilishda yoʻl qoʻyilayotgan huquqbuzarliklar haqida axborot berish imkoniyatini (foto, video va manzil kiritish orqali) joriy etish, bu orqali jamoatchilik nazoratini kuchaytirish hamda tegishli tashkilotlarga maʼlumotlarni avtomatik ravishda yetkazish mexanizmini ishlab chiqish va amaliyotga joriy qilish. Mobil ilova 2027-yil may Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi III. Aholining huquqiy madaniyatini yuksaltirishda ommaviy axborot vositalarining rolini kuchaytirish 58. Yoshlarda huquqiy madaniyatni shakllantirish, xotin-qizlar va erkaklar teng huquqliligi borasidagi tushunchalarni mustahkamlash hamda zoʻravonlikka nisbatan murosasizlik hissini uygʻotishga qaratilgan axborot materiallarini tayyorlash hamda ularni ommaviy axborot vositalarida ravishda efirga uzatib borish. Ijtimoiy roliklar va axborot materiallar 2026-2027-yillar davomida, har oyda bir marta - Ichki ishlar vazirligi, Kinematografiya agentligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston MTRK 59. Aholining huquqiy savodxonligini oshirish va huquqiy bilimlarni ommalashtirish maqsadida keng auditoriyaga ega markaziy telekanallar efirida namoyish qilinayotgan koʻrsatuvlar orasida 30 soniyalik huquqiy mavzularda test lavhalarini muntazam tarzda efirga uzatib borish. Qisqa videolavhalarda fuqarolarning kundalik hayotida uchrashi mumkin boʻlgan huquqiy holatlarga oid savollar va ularning toʻgʻri javoblarini sodda, tushunarli va qiziqarli uslubda yoritish. Teleloyiha 2027-yil davomida, har oyda ikki marta - Oʻzbekiston MTRK, Adliya vazirligi 60. Kundalik hayotda uchraydigan huquqiy muammolarni erkin va samimiy tarzda muhokama qilishga qaratilgan koʻrsatuvini huquqshunoslar ishtirokida tayyorlab, televideniye orqali namoyish etish. Teleloyiha 2026-2027-yillar davomida, har chorakda ikki marta - Adliya vazirligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 61. Bolalarda huquqiy ong va odob-axloq madaniyatini shakllantirish, ularning yoshiga mos tarzda asosiy huquqiy bilimlarni singdirish maqsadida turli koʻrinishdagi teleloyihalarni ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish. Teleloyihalar 2026-2027-yillar davomida, har chorakda ikki marta - Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 62. Aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini oshirish, yuridik bilimlarga qiziqishni kuchaytirish maqsadida muntazam ravishda “Huquqiy radioviktorina” tashkil etish hamda ishtirokchilar orasidan gʻoliblarni aniqlash va ularni ragʻbatlantirib borish. Radio viktorina 2026-yil davomida, har oyda bir marta Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi, Oʻzbekiston MTRK 63. Toʻylar, oilaviy marosimlar va boshqa ommaviy tadbirlarni oʻtkazishda isrofgarchilikka yoʻl qoʻymaslik, milliy qadriyat va urf-odatlarni asrab-avaylagan holda soddalik va tejamkorlikni targʻib etish, yoshlar ongida masʼuliyatli isteʼmol madaniyatini shakllantirishga qaratilgan telekoʻrsatuvlar va ijtimoiy videoroliklar tayyorlash. Mazkur media mahsulotlarda oilaviy hayotga oid anʼanalar, marosimlarda meʼyor va odobni saqlash, ortiqcha dabdaba va raqobatga berilmaslikning ijtimoiy ahamiyati yoritish. Teleloyihalar 2026-yil davomida, har oyda bir marta - Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 64. Aholining qonunchilik hujjatlaridagi yangiliklar hamda mamlakatimizda amalga oshirilayotgan huquqiy islohotlardan xabardorligini oshirish maqsadida “Huquqiy axborot” radio loyihasini yoʻlga qoʻyish. Radio loyihalar 2026-2027-yillar davomida, har chorakda ikki marta - Adliya vazirligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 65. Huquqiy bilimlarni keng ommaga tushunarli tarzda yetkazish uchun ijtimoiy tarmoqlar va televideniyeda “Huquqiy eslatma” ruknida 1 daqiqa davom etadigan videoroliklar tayyorlab, muntazam eʼlon qilib borish. Teleloyiha 2026-2027-yillar davomida, doimiy - Adliya vazirligi, Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 66. Televideniye orqali efirga uzatilayotgan yangiliklar vaqtida ekranning pastki qismida fuqarolar uchun amaliy huquqiy tavsiyalarni va qonunchilikdagi yangiliklarni subtitrlar (titrlar) koʻrinishida berib borish. Teleloyiha 2026-2027-yillar davomida, doimiy - Oʻzbekiston MTRK, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 67. Aholi orasida uchrayotgan dolzarb muammolar — migratsiya, ijtimoiy yordam olish, yer munosabatlari, uy-joy bilan taʼminlash, kommunal xizmatlar, qonunchilikda belgilangan imtiyozlar, aliment undirish, ishga joylashish, taʼlim olish va boshqa ijtimoiy-huquqiy masalalar yuzasidan aholining huquqiy xabardorligini oshirishga qaratilgan koʻrsatuvlar tayyorlash va efirga uzatish. Koʻrsatuvlar 2026-2027-yillar davomida, har chorakda ikki marta - Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) 68. Jinoyatchilik va boshqa huquqbuzarliklarning shaxsiy rivojlanish hamda jamiyat taraqqiyoti uchun salbiy oqibatlar keltirib chiqarishiga oid teledasturlar tayyorlash va efirga uzatish. Teledasturlar 2026-2027-yillar davomida, har chorakda ikki marta - Oʻzbekiston MTRK, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (kelishuv asosida) , Ichki ishlar vazirligi IV. Huquqiy madaniyatni yuksaltirishning ilmiy asoslarini tadqiq etish 69. Jamiyatda qonun ustuvorligini taʼminlash, huquq-tartibot barqarorligini mustahkamlash hamda korrupsiyaga qarshi kurashishda huquqiy madaniyatning oʻrnini va taʼsir doirasini chuqur tahlil qilishga qaratilgan fundamental va amaliy ilmiy tadqiqotlarni tashkil etish. Ilmiy tadqiqot ishlari, ilmiy tahlillar 2026-yil sentabr - Ichki ishlar vazirligi 70. Aholining huquqiy ong va huquqiy madaniyatini shakllantirishga oid ilmiy-nazariy asoslarni chuqur oʻrganish boʻyicha fundamental tadqiqotlarni amalga oshirish. Ilmiy tadqiqot ishlari, ilmiy tahlillar 2026-yil noyabr - Adliya vazirligi 71. Jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish holati hamda bu sohadagi davlat siyosatini amalga oshirish samaradorligini oʻrganish uchun soʻrovnomalar oʻtkazish. Soʻrovnoma 2026-yil dekabr, 2027-yil iyun - “Ijtimoiy fikr” respublika jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi 72. Barcha darajadagi taʼlim muassasalarida huquqiy taʼlim va tarbiya jarayonini yanada samarali tashkil etish maqsadida ilgʻor pedagogik yondashuvlarga asoslangan ilmiy-metodik tavsiyalar ishlab chiqish va ularni amaliyotga joriy etish. Uslubiy qoʻllanma 2026-yil noyabr - Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 73. Turli hududlarda aholining huquqiy madaniyat darajasidagi tafovutlarni oʻrganish, ularning sabablarini aniqlash va mavjud nomutanosibliklarni bartaraf etishga qaratilgan ilmiy asoslangan yechimlarni ishlab chiqish. Ilmiy tadqiqot ishlari, ilmiy tahlillar 2026-yil dekabr - Adliya vazirligi, “Ijtimoiy fikr” respublika jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi (kelishuv asosida) 74. Xorijiy mamlakatlarda huquqiy madaniyatni yuksaltirishga doir ilgʻor tajribalarni qiyosiy-huquqiy tadqiqotlar asosida chuqur oʻrganish hamda ularni Oʻzbekiston sharoitiga moslashtirish boʻyicha ilmiy-amaliy takliflar ishlab chiqish. Ilmiy tadqiqot ishlari, ilmiy tahlillar 2027-yil yanvar - Adliya vazirligi 75. Huquqiy madaniyat darajasini kompleks baholash imkonini beruvchi zamonaviy metodologiyalarni ishlab chiqish, jumladan, raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellekt imkoniyatlaridan foydalangan holda muntazam monitoring va tahlil tizimini yaratish. Tahliliy materiallar 2027-yil yanvar Budjetdan tashqari mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 76. Huquqiy targʻibot faoliyatining taʼsirchanligini oshirish maqsadida inson tafakkuri, emotsional idroki va xulq-atvoriga taʼsir koʻrsatuvchi zamonaviy ilmiy yondashuvlar — jumladan, neyropsixologiya va kognitiv fanlar asosida ishlab chiqilgan metodlarni oʻrganish, ularning natijalari asosida amaliy takliflar ishlab chiqish va targʻibot strategiyalarini takomillashtirish. Ilmiy tadqiqot ishlari, ilmiy tahlillar 2027-yil fevral - Adliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 77. Aholining huquqiy ong va huquqiy madaniyatini yuksaltirishda anʼanaviy hamda zamonaviy usullarning oʻziga xos jihatlarini ilmiy jihatdan chuqur oʻrganish, xususan, ijtimoiy tarmoqlar, sunʼiy intellekt, mobil ilovalar va raqamli platformalarning ushbu jarayondagi oʻrnini tahlil qilishga qaratilgan ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirish. Ilmiy tadqiqot ishlari, ilmiy tahlillar 2027-yil mart - Adliya vazirligi 78. Aholining turli ijtimoiy guruhlari (yoshlar, ayollar, tadbirkorlar va boshqalar) oʻrtasida huquqiy ong va huquqiy madaniyatni shakllantirishning samarali usullarini ishlab chiqishga qaratilgan ilmiy tadqiqotlar olib borish hamda ularning natijalarini ilmiy nashrlarda eʼlon qilish choralarini koʻrish. Ilmiy tadqiqot ishlari, ilmiy tahlillar 2027-yil aprel - Adliya vazirligi 79. Turli yosh guruhlari hamda ijtimoiy qatlamlarda huquqiy madaniyatning rivojlanish holati va dinamikasini tahlil qilish maqsadida sotsiologik va psixologik yoʻnalishdagi chuqurlashtirilgan ilmiy tadqiqotlarni oʻtkazish. Ilmiy tadqiqot ishlari, ilmiy tahlillar, soʻrovnomalar 2027-yil iyul - Adliya vazirligi, “Ijtimoiy fikr” respublika jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi (kelishuv asosida) 80. Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarda, “Huquqiy axborot” Telegram kanalida huquqiy axborotni yetkazish boʻyicha soʻrovnoma oʻtkazish va soʻrovnoma natijasiga koʻra manzilli axborot tarqatishni yoʻlga qoʻyish. Soʻrovnoma 2026-2027-yillar davomida, har chorakda bir marta - Adliya vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 24-aprel,

202 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.04.2026-y., 09/26/202/0416-son)

lex.uz