UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 27-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 27 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

АРИЗА

ПАСПОРТИ

АРИЗА

Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишда тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда электрон давлат хизматларини кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

юридик шахсларнинг Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиши;

Хусусий бандлик агентликларининг реестрига ўзгартириш киритиш тартиб-таомилларини белгилаш;

Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритилганлик бўйича гувоҳнома намунасини тасдиқлаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Ушбу қарорга асосан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли давлат ораганлари ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизматлари ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур қарорга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин;

давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини бузганлик учун давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сон қарорига 1-ИЛОВА

Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) юридик шахсларни (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Хусусий бандлик агентликларининг реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) киритиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Регламент талаблари қуйидаги хизмат турларини кўрсатиш истагида бўлган ариза берувчига нисбатан татбиқ этилади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;

иш берувчилар учун кадрларни танлаш;

ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича лицензия олган лицензиатлар Реестрга автоматик равишда киритилади.

3. Давлат хизмати Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

4. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

5. Давлат хизмати Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келган ҳолда мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

7. Ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизмати маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Давлат органлари ва ташкилотлари ушбу сўровномада кўрсатилган маълумот ва ҳужжатлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминлайди.

Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

8. Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, Face-ID, мобил-ID, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

9. Ариза кўриб чиқилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Ариза кўриб чиқилгани учун йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар — ваколатли органга;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.

11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

13. Ваколатли орган уч иш куни ичида аризани кўриб чиқиб, ариза берувчига Реестрга киритилгани ҳақидаги Регламентга 3-иловага мувофиқ гувоҳномани ёки Реестрга киритишни рад этиш ҳақидаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда юборади.

14. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

ариза берувчининг штатида олий маълумотли камида икки нафар ходим (раҳбар билан бирга) мавжуд эмаслиги.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.

Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этишнинг сабаблари ва қонунчилиқ ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилади.

Рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилгандан сўнг такроран мурожаат қилинган тақдирда, аризани рад этишга йўл қўйилмайди.

15. Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ариза берувчи бир ой муддатда давлат хизматини кўрсатишни рад этиш асосларини бартараф қилган ҳолда йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда ариза берувчи томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилмагани аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлади.

Ушбу бандда белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган аризалар янги берилган ҳисобланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.

16. Давлат хизматлари маркази гувоҳнома ёки хабарнома келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга гувоҳномани ёки хабарномани электрон ёки қоғоз шаклида бериши шарт.

Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда, давлат хизматини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.

3-боб. Реестрни юритиш тартиби

17. Реестр ваколатли орган томонидан юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолият манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами;

юридик шахснинг филиаллари ва ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар;

хусусий бандлик агентлиги раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

лицензия берилган (қайта расмийлаштирилган, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган, у бекор қилинган, дубликатлари берилган) сана ва унинг рақами (мавжуд бўлган тақдирда).

18. Реестрдаги ахборот ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

4-боб. Реестрга ўзгартириш киритиш тартиби

19. Хусусий бандлик агентлиги қуйидаги ҳолларда етти иш куни ичида Регламентнинг 6-бандида белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор қилиши шарт:

юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ва фаолият манзили ўзгарганда;

юридик шахснинг филиаллари ва (ёки) ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганда.

20. Хабарнома юборганлик учун тўлов ундирилмайди.

21. Ваколатли орган ариза берувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида Реестрга ўзгартириш киритади ва ариза берувчини бу ҳақида хабардор қилади.

5-боб. Реестрдан чиқариш тартиби

22. Реестрдан хусусий бандлик агентлиги унинг таъсисчилари ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколатли бўлган органининг қарорига ёхуд суднинг қарорига асосан тугатилганда чиқарилади.

23. Хусусий бандлик агентлиги рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли давлат реестрига тугатиш тўғрисидаги ёзув киритилгандан сўнг ваколатли орган хабардор қилинган ҳолда тугатилган деб ҳисобланади ҳамда Реестрдан чиқарилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

24. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари маркази Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади.

26. Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази, адлия органлари ва ваколатли орган, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

27. Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади. Ихтиёрига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқада 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган Аризани кўриб чиқиб, ариза берувчи Реестрга киритилгани ҳақидаги гувоҳномани ёки Реестрга киритишни рад этиш ҳақидаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда юборади. 3 иш куни ичида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Гувоҳномани ёки QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани ариза берувчига тақдим этади. 10 дақиқа ичида

Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Юридик шахснинг СТИР: 2. Юридик шахснинг номи: Адлия вазирлиги 3. Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили): 4. Банк МФО : Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 5. Банк номи : 6. Банкдаги ҳисобварағи : 7. Электрон почта манзили: 8. Юридик шахс телефон рақами : 9. Кўрсатиладиган хизматлар: ✓ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш; ✓ иш берувчилар учун кадрларни танлаш; ✓ ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари. 10. Юридик шахснинг фаолият кўрсатиш манзили: Кадастр агентлиги Қўшимча маълумотлар 11. Директорнинг биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР): 12. Директорнинг тўлиқ Ф.И.О.: Ички ишлар вазирлиги 13. Директорнинг меҳнат дафтарчаси ҳақидаги маълумотлари: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 14. Директорнинг олий маълумоти ҳақидаги диплом маълумотлари: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 15. Юридик шахс ходимининг биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР): 16. Юридик шахс ходимининг тўлиқ Ф.И.О.: Ички ишлар вазирлиги 17. Юридик шахс ходимининг меҳнат дафтарчаси ҳақидаги маълумотлари: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 18. Юридик шахс ходимининг олий маълумоти ҳақидаги диплом маълумотлари: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi GUVOHNOMA Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritilgani haqida № 000000 _________________________________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) (tashkilotning STIRi) _________________________ (tashkilot Reyestrga kiritilgan sana) ________________________________________________________________________________________ (faoliyatni amalga oshirish manzili) Koʻrsatiladigan xizmatlar: ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ _________________________ (hujjat yaratilgan sana) QR- kod

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 13-банднинг тўртинчи хатбошиси «Ягона идентификациялаш тизими» сўзларидан кейин «ёки шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 21-банднинг ўн бешинчи хатбошиси «Ягона идентификациялаш тизими» сўзларидан кейин «ёки шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули» сўзлари билаг тўлдирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 5 1 -боб билан тўлдирилсин:

« 5 1 -боб. Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахслар раҳбар маълумотларини ўзгартириш тартиби

39 2 . Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахслар ўзининг раҳбар маълумотларини ўзгартириш учун исталган вақтда Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда ёки Тизим воситасида мурожаат қилииши мумкин.

Юридик шахс шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ходими юридик шахс номидан, Тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда мазкур Низомга 14-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юридик шахс иштирокчиларининг раҳбарни ўзгартириш ҳақидаги қарори;

юридик шахс янги раҳбарининг меҳнат муносабатларини бошлагани ҳақидаги буйруғи.

39 3 . Рўйхатдан ўтказувчи орган ходими 10 дақиқада ариза ва унга илова қилинган маълумотларни кўриб чиқиб, улардаги маълумотлар Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига мувофиқ бўлганда, шунингдек, юридик шахс иштирокчиларининг раҳбарни ўзгартириш ҳақидаги қарори юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилганда, юридик шахслар раҳбар маълумотларини ўзгартириш бўйича маълумотларни Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасига юборади.

39 4 . Юридик шахслар раҳбар маълумотлари Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида реал вақт режимида ўзгартирилади.

Юридик шахслар раҳбар маълумотларининг Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасида ўзгартирилгани келгусида юридик шахсни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига меҳнат муносабатлари юзага келгани, ўзгаргани ёки бекор қилингани ҳақида тегишли ёзув киритиш мажбуриятидан озод қилмайди»;

қуйидаги мазмундаги 14-илова билан тўлдирилсин:

«Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА

Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахслар раҳбар маълумотларини ўзгартириш тўғрисида

I. Юридик шахс ҳақида маълумотлар 1. Номи: 2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли: 3. СТИР: 4. Манзили: II. Юридик шахс раҳбари ҳақидаги маълумотлар 1. Аввалги раҳбар ЖШШИР: 2. Аввалги раҳбар биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами: 3. Янги раҳбар ЖШШИР: 4. Янги раҳбар биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами: 5. Янги раҳбар телефон рақами: » .

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 43-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 2-илованинг «II. Бола ҳақидаги маълумот:» бўлими қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

« 4. Бола эгизакми Ҳа Йўқ » ;

б) 3-илованинг «II. Бола ҳақидаги маълумот:» бўлими қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

« 4. Бола эгизакми Ҳа Йўқ » .

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланан Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 8-банди биринчи хатбошиси «жисмоний шахслар» сўзларидан кейин «(16 ёшга тўлган ва белгиланган тартибда биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси) олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс)» сўзлари билан тўлдирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг 34-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«йўлланма шакллангани ҳақида хабарномада қайд этилган тасдиқ коди».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини амалга ошириш учун аризаларини кўриб чиқишда қуйидагилар амалга оширилади:

ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтгани (ушбу Регламентнинг 15-банди бешинчи хатбошиси бундан мустасно) — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали;

автотранспорт воситасига оид маълумотлар — Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари орқали;

автотранспорт воситасига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлиги — Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда текширилади.

Бунда юқоридаги маълумотлар ахборот тизимлари орқали тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига реал вақт режимида давлат божи кўрсатилган хабарнома юборилади»;

б) 24-банднинг биринчи хатбошисидаги «бир иш кунида» сўзлари «10 дақиқада» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-иловада 6-босқич «Бажариш муддатлари» устунидаги «1 иш кунида» сўзлари «10 дақиқада» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 7-иловада :

3-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Юридик ва жисмоний шахслар»;

8-позициянинг учинчи устуни иккинчи хатбошисидаги «1 иш куни» сўзлари «реал вақт режимида (10 дақиқа)» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида :

а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «52» рақами «53» рақами билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 7-позицияси иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш вақтида ариза берувчи композит шаклда наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизматидан фойдаланиши мумкин.

Бунда мазкур маълумотномаларни берганлик учун тўловлар бир йўла тўланади ҳамда тўлов миқдорлари ушбу маълумотномаларнинг паспортларида белгиланган тартибда тақсимланади»;

в) 3-илованинг 7-позицияси иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш вақтида ариза берувчи композит шаклда руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш хизматидан фойдаланиши мумкин.

Бунда мазкур маълумотномаларни берганлик учун тўловлар бир йўла тўланади ҳамда тўлов миқдорлари ушбу маълумотномаларнинг паспортларида белгиланган тартибда тақсимланади»;

г) 16-иловада :

2-позициянинг иккинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Юридик ва жисмоний шахслар»;

4-позициянинг иккинчи устуни 1-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ариза берувчи юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

СТИР;

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

архив идораси жойлашган вилоят ва туман;

сўралаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжат номи, ҳужжатнинг мазмуни (батафсил кўрсатилиши лозим), қайси орган томонидан қабул қилинган (имкон қадар), санаси ва рақами (имкон қадар), қўшимча маълумотлар (агар бўлса)»;

д) 31-иловада :

5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда, юқоридаги умумий тўловлардан ташқари БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Тезлаштирилган тартибда давлат хизмати кўрсатилгани учун ундириладиган қўшимча тўлов мазкур паспортнинг 5-позициясида белгиланган тартибда тақсимланади ва ваколатли органга ўтадиган қисми идоравий нотариал архивларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва идоравий нотариал архивларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.»;

олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги олтинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Давлат хизмати тезлаштирилган тартибда кўрсатилганда:

а) нотариал расмийлаштирилган ҳужжатларнинг дубликати — 2 иш куни;

б) нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестр китобидан кўчирма — 1 иш куни;

в) архив ҳужжатларидан нусхалар, шунингдек, мол-мулкка нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномалар — 1 иш куни»;

е) қуйидаги мазмундаги 53-илова билан тўлдирилсин:

«Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 53-ИЛОВА

Алимент тўловларидан карздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

1. Давлат хизмати номи Алимент тўловларидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома 2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси Жисмоний шахс ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) 3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари 4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми; биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус/инглиз); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. 5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори Бепул 6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати 3 иш куни 7. Изоҳ » .

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Номзодлар ўқув курсида ўқиш учун Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки махсус портал орқали мурожаат қилади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

Номзодлар шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки махсус портал орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 1 1 -иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда номзодлар камида бакалавр даражасига ҳамда мактаб директорлари учун белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

10. Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга бўлган номзодлар ўқув курсида ўқимасдан, сертификат олиш бўйича якуний синов жараёнларида иштирок этишлари мумкин. Бунда мазкур номзодлар сертификат олиш бўйича якуний синов жараёнларида иштирок этиш учун Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки махсус портал орқали мурожаат қилади.

Институт берилган аризани икки иш кунида кўриб чиқиб, номзод ҳақиқатда ўқув курсида ўқимасдан, сертификат олиш бўйича якуний синов жараёнларида иштирок этиш мумкинлигини аниқлайди ва тегишли хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки номзодга ЯИДХП ёки махсус портал орқали юборади»;

б) қуйидаги мазмундаги 10 1 -10 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«10 1 . Марказ келиб тушган аризаларни бир иш кунида кўриб чиқиб, номзодга Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки номзодга ЯИДХП ёки махсус портал орқали шартномани тасдиқлаш учун юборади.

Номзод шартномани у келиб тушган вақтдан бошлаб ўн кун муддат ичида тасдиқлаши лозим.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда шартнома номзод томонидан тасдиқланмаганда ариза рад қилинган ҳисобланади. Бунда номзод ўқув курсларида иштирок этиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиши мумкин.

10 2 . Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув ихтисослиги бўйича илмий даражага эга бўлган номзодлар сертификат олиш учун Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки махсус портал орқали мурожаат қилади.

Институт берилган аризани икки иш кунида кўриб чиқиб, номзод ҳақиқатда ўқув курсида ўқимасдан ҳамда якуний имтиҳонларни топширмасдан сертификат олиш мумкинлигини аниқлайди ва номзод тўғридан-тўғри сертификат олиш ҳуқуқига эга бўлганда сертификатни расмийлаштириб, уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки номзодга ЯИДХП ёки махсус портал орқали юборади»;

в) 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «махсус портал орқали номзоднинг шахсий кабинетига» сўзлари «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки номзодга ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 31-бандда :

биринчи хатбошидаги «ёзма ёки электрон шаклда» сўзлари «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Марказга бевосита ёки электрон шаклда» сўзлари «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 38-бандда :

учинчи хатбошидаги «махсус портал орқали электрон шаклда» сўзлари «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 59-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Номзодга сертификат Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали юборилади.»;

ж) 1-иловада :

1-босқич «Тадбирлар» устунининг 1-бандидаги «Марказнинг махсус портал» сўзлари «Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-босқич «Тадбирлар» устунининг 3-бандидаги «сертификатини беради» сўзлари «сертиификати Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП ёки махсус портал орқали юборилади» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) қуйидаги мазмундаги 1 1 -илова билан тўлдирилсин:

«Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1 1 -ИЛОВА

Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш бўйича

Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): 7. Яшаш манзили: 8. Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув ихтисослиги бўйича илмий даражага эгалиги: 9. Ўқув курсларида иштирок этиш шакли (ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган): 10. Ариза тўлдириш сабаби: Ўқув курсида иштирок этиш учун Навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун » .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 27 апрель,

204-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

ARIZA

PASPORTI

ARIZA

Yuridik shaxslarni Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini takomillashtirish hamda sohada byurokratik tartibotlarni tubdan qisqartirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 8-sentabrdagi PF-157-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, aholi va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlarini koʻrsatishda tartib-taomillarni soddalashtirish hamda elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish koʻlamini kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yuridik shaxslarni Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yuridik shaxslarning Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritish uchun Davlat xizmatlari markazlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qilishi;

Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga oʻzgartirish kiritish tartib-taomillarini belgilash;

Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritilganlik boʻyicha guvohnoma namunasini tasdiqlash.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

3. Ushbu qarorga asosan davlat xizmatlarini koʻrsatuvchi vakolatli davlat oraganlari va tashkilotlari Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:

ushbu qarorda nazarda tutilgan davlat xizmatlari YIDXP orqali joriy etilishini taʼminlasin;

YIDXPda davlat xizmatlarini koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

davlat organlari va tashkilotlari tomonidan mazkur qarorga muvofiq davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibiga rioya etilishi ustidan doimiy nazorat oʻrnatsin;

davlat xizmatlarini koʻrsatish tartiblarini buzganlik uchun davlat organlari va tashkilotlari mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazo choralarini qoʻllasin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 27-apreldagi 204-son qaroriga 1-ILOVA

Yuridik shaxslarni Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) yuridik shaxslarni (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) kiritish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Reglament talablari quyidagi xizmat turlarini koʻrsatish istagida boʻlgan ariza beruvchiga nisbatan tatbiq etiladi:

Oʻzbekiston Respublikasi hududida ish qidirayotgan shaxslarga ish tanlash;

ish beruvchilar uchun kadrlarni tanlash;

ishga joylashtirish sohasida axborot va maslahat xizmatlari.

Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida ish qidirayotgan shaxslarni ishga joylashtirish boʻyicha litsenziya olgan litsenziatlar Reyestrga avtomatik ravishda kiritiladi.

3. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazi va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

4. Davlat xizmatlari markazi va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

5. Davlat xizmati Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

6. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelgan holda murojaat qiladi yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

7. Ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, Davlat xizmati markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa, mustaqil ravishda Reglamentga 2-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.

Davlat organlari va tashkilotlari ushbu soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumot va hujjatlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etilishini taʼminlaydi.

Ariza beruvchidan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

8. Ariza toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (ERI, Face-ID, mobil-ID, daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, arizani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

9. Ariza koʻrib chiqilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

Bunda YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Ariza koʻrib chiqilgani uchun yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanadi.

10. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respubikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — vakolatli organga;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respubikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi shaxsiy hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);

qolgan mablagʻlar — vakolatli organga oʻtkaziladi.

11. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

12. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etganda, uning arizasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar oʻn daqiqa mobaynida, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

13. Vakolatli organ uch ish kuni ichida arizani koʻrib chiqib, ariza beruvchiga Reyestrga kiritilgani haqidagi Reglamentga 3-ilovaga muvofiq guvohnomani yoki Reyestrga kiritishni rad etish haqidagi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnomani tegishli Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron ravishda yuboradi.

14. Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda;

ariza beruvchining shtatida oliy maʼlumotli kamida ikki nafar xodim (rahbar bilan birga) mavjud emasligi.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, maqsadga muvofiq emaslik vaji bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Reyestrga kiritishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, rad etishning sabablari va qonunchiliq hujjatlarining aniq normalari koʻrsatiladi.

Rad etish uchun asos boʻlib xizmat qilgan sabablar bartaraf etilgandan soʻng takroran murojaat qilingan taqdirda, arizani rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilganda, ariza beruvchi bir oy muddatda davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish asoslarini bartaraf qilgan holda yigʻim toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Bunda ariza beruvchi tomonidan rad etish sabablari bartaraf etilmagani arizani koʻrmasdan qoldirishga asos boʻladi.

Ushbu bandda belgilangan muddat oʻtgandan keyin berilgan arizalar yangi berilgan hisoblanadi va umumiy tartibda koʻrib chiqiladi.

16. Davlat xizmatlari markazi guvohnoma yoki xabarnoma kelib tushgandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida uni ariza beruvchining elektron manziliga (mavjud boʻlsa) yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi shaxsan kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga guvohnomani yoki xabarnomani elektron yoki qogʻoz shaklida berishi shart.

Soʻrovnomada ariza beruvchi tomonidan davlat xizmatini koʻrsatishning natijasini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda, davlat xizmatini koʻrsatishning natijasini ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.

3-bob. Reyestrni yuritish tartibi

17. Reyestr vakolatli organ tomonidan yuritiladi va unda quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi:

yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan yeri (pochta manzili), faoliyat manzili, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), telefon raqami;

yuridik shaxsning filiallari va vakolatxonalari haqidagi maʼlumotlar;

xususiy bandlik agentligi rahbarining familiyasi, ismi, otasining ismi, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR);

litsenziya berilgan (qayta rasmiylashtirilgan, litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilgan, qayta tiklangan, tugatilgan, u bekor qilingan, dublikatlari berilgan) sana va uning raqami (mavjud boʻlgan taqdirda).

18. Reyestrdagi axborot vakolatli organning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

4-bob. Reyestrga oʻzgartirish kiritish tartibi

19. Xususiy bandlik agentligi quyidagi hollarda yetti ish kuni ichida Reglamentning 6-bandida belgilangan tartibda vakolatli organni xabardor qilishi shart:

yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli, nomi yoki joylashgan yeri (pochta manzili) va faoliyat manzili oʻzgarganda;

yuridik shaxsning filiallari va (yoki) vakolatxonalari haqidagi maʼlumotlar oʻzgarganda.

20. Xabarnoma yuborganlik uchun toʻlov undirilmaydi.

21. Vakolatli organ ariza beruvchining arizasi kelib tushgan kundan boshlab uch ish kuni ichida Reyestrga oʻzgartirish kiritadi va ariza beruvchini bu haqida xabardor qiladi.

5-bob. Reyestrdan chiqarish tartibi

22. Reyestrdan xususiy bandlik agentligi uning taʼsischilari yoki taʼsis hujjatlari bilan bunga vakolatli boʻlgan organining qaroriga yoxud sudning qaroriga asosan tugatilganda chiqariladi.

23. Xususiy bandlik agentligi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan tegishli davlat reyestriga tugatish toʻgʻrisidagi yozuv kiritilgandan soʻng vakolatli organ xabardor qilingan holda tugatilgan deb hisoblanadi hamda Reyestrdan chiqariladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Davlat xizmatlari markazi va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

25. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazi Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va tashkilotlarining faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat qiladi.

26. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markazi, adliya organlari va vakolatli organ, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlari xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

27. Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yuridik shaxslarni Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Yuridik shaxslarni Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) roʻyxatdan oʻtadi. Ixtiyoriga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi soʻrovnomani toʻldirib, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 10 daqiqada 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnomani avtomatik tarzda vakolatli organga yuboradi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ Arizani koʻrib chiqib, ariza beruvchi Reyestrga kiritilgani haqidagi guvohnomani yoki Reyestrga kiritishni rad etish haqidagi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnomani tegishli Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron ravishda yuboradi. 3 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Guvohnomani yoki QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnomani ariza beruvchiga taqdim etadi. 10 daqiqa ichida

Yuridik shaxslarni Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Yuridik shaxslarni Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritish boʻyicha

Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Yuridik shaxsning STIR: 2. Yuridik shaxsning nomi: Adliya vazirligi 3. Yuridik shaxsning joylashgan yeri (pochta manzili): 4. Bank MFO : Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki 5. Bank nomi : 6. Bankdagi hisobvaragʻi : 7. Elektron pochta manzili: 8. Yuridik shaxs telefon raqami : 9. Koʻrsatiladigan xizmatlar: ✓ Oʻzbekiston Respublikasi hududida ish qidirayotgan shaxslarga ish tanlash; ✓ ish beruvchilar uchun kadrlarni tanlash; ✓ ishga joylashtirish sohasida axborot va maslahat xizmatlari. 10. Yuridik shaxsning faoliyat koʻrsatish manzili: Kadastr agentligi Qoʻshimcha maʼlumotlar 11. Direktorning biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta maʼlumotlari (seriyasi va raqami, JSHSHIR): 12. Direktorning toʻliq F.I.O.: Ichki ishlar vazirligi 13. Direktorning mehnat daftarchasi haqidagi maʼlumotlari: Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 14. Direktorning oliy maʼlumoti haqidagi diplom maʼlumotlari: Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 15. Yuridik shaxs xodimining biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta maʼlumotlari (seriyasi va raqami, JSHSHIR): 16. Yuridik shaxs xodimining toʻliq F.I.O.: Ichki ishlar vazirligi 17. Yuridik shaxs xodimining mehnat daftarchasi haqidagi maʼlumotlari: Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 18. Yuridik shaxs xodimining oliy maʼlumoti haqidagi diplom maʼlumotlari: Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Yuridik shaxslarni Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi GUVOHNOMA Xususiy bandlik agentliklarining reyestriga kiritilgani haqida № 000000 _________________________________________________________________________________________ (tashkilotning nomi) (tashkilotning STIRi) _________________________ (tashkilot Reyestrga kiritilgan sana) ________________________________________________________________________________________ (faoliyatni amalga oshirish manzili) Koʻrsatiladigan xizmatlar: ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ ___________________________________________________________ _________________________ (hujjat yaratilgan sana) QR- kod

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 27-apreldagi 204-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 13-bandning toʻrtinchi xatboshisi “Yagona identifikatsiyalash tizimi” soʻzlaridan keyin “yoki shaxsni biometrik identifikatsiya qilish (Face-ID) usuli” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 21-bandning oʻn beshinchi xatboshisi “Yagona identifikatsiyalash tizimi” soʻzlaridan keyin “yoki shaxsni biometrik identifikatsiya qilish (Face-ID) usuli” soʻzlari bilag toʻldirilsin;

v) quyidagi mazmundagi 5 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“ 5 1 -bob. Tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik shaxslar rahbar maʼlumotlarini oʻzgartirish tartibi

39 2 . Tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik shaxslar oʻzining rahbar maʼlumotlarini oʻzgartirish uchun istalgan vaqtda Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelgan holda yoki Tizim vositasida murojaat qiliishi mumkin.

Yuridik shaxs shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi yuridik shaxs nomidan, Tizim orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda mazkur Nizomga 14-ilovaga muvofiq shakldagi arizani elektron shaklda toʻldiradi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

yuridik shaxs ishtirokchilarining rahbarni oʻzgartirish haqidagi qarori;

yuridik shaxs yangi rahbarining mehnat munosabatlarini boshlagani haqidagi buyrugʻi.

39 3 . Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ xodimi 10 daqiqada ariza va unga ilova qilingan maʼlumotlarni koʻrib chiqib, ulardagi maʼlumotlar Tadbirkorlik subyektlarining yagona davlat reyestriga muvofiq boʻlganda, shuningdek, yuridik shaxs ishtirokchilarining rahbarni oʻzgartirish haqidagi qarori yuridik shaxsning taʼsis hujjatlariga muvofiq rasmiylashtirilganda, yuridik shaxslar rahbar maʼlumotlarini oʻzgartirish boʻyicha maʼlumotlarni Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasiga yuboradi.

39 4 . Yuridik shaxslar rahbar maʼlumotlari Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasida real vaqt rejimida oʻzgartiriladi.

Yuridik shaxslar rahbar maʼlumotlarining Yuridik shaxslar, faoliyatini vakolatxona, filial yoki doimiy muassasa orqali amalga oshirayotgan chet el yuridik shaxslari va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarning markaziy maʼlumotlar bazasida oʻzgartirilgani kelgusida yuridik shaxsni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga mehnat munosabatlari yuzaga kelgani, oʻzgargani yoki bekor qilingani haqida tegishli yozuv kiritish majburiyatidan ozod qilmaydi”;

quyidagi mazmundagi 14-ilova bilan toʻldirilsin:

“Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA

Tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik shaxslar rahbar maʼlumotlarini oʻzgartirish toʻgʻrisida

I. Yuridik shaxs haqida maʼlumotlar 1. Nomi: 2. Tashkiliy-huquqiy shakli: 3. STIR: 4. Manzili: II. Yuridik shaxs rahbari haqidagi maʼlumotlar 1. Avvalgi rahbar JSHSHIR: 2. Avvalgi rahbar biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta seriyasi va raqami: 3. Yangi rahbar JSHSHIR: 4. Yangi rahbar biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta seriyasi va raqami: 5. Yangi rahbar telefon raqami: ” .

2. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi nizomning 43-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-martdagi 244-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 2-ilovaning “II. Bola haqidagi maʼlumot:” boʻlimi quyidagi mazmundagi 4-band bilan toʻldirilsin:

“ 4. Bola egizakmi Ha Yoʻq ” ;

b) 3-ilovaning “II. Bola haqidagi maʼlumot:” boʻlimi quyidagi mazmundagi 4-band bilan toʻldirilsin:

“ 4. Bola egizakmi Ha Yoʻq ” .

4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-maydagi 348-son qarori bilan tasdiqlanan Davlat xizmatlari markazlari yoki onlayn tarzda (masofadan turib) rasmiy axborot resurslari orqali elektron raqamli imzo kalitini roʻyxatga olish va elektron raqamli imzo kalitining sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 8-bandi birinchi xatboshisi “jismoniy shaxslar” soʻzlaridan keyin “(16 yoshga toʻlgan va belgilangan tartibda biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi) olgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, chet el fuqarosi hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxs)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 391-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy turdagi davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi nizomning 34-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yoʻllanma shakllangani haqida xabarnomada qayd etilgan tasdiq kodi”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-iyuldagi 636-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning yengil avtotransport vositasida yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofi va shaharlararo tashish faoliyatini amalga oshirish uchun arizalarini koʻrib chiqishda quyidagilar amalga oshiriladi:

oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida soliq organlarida roʻyxatdan oʻtgani (ushbu Reglamentning 15-bandi beshinchi xatboshisi bundan mustasno) — Soliq qoʻmitasining axborot tizimlari orqali;

avtotransport vositasiga oid maʼlumotlar — Ichki ishlar vazirligining axborot tizimlari orqali;

avtotransport vositasiga mulk yoki boshqa ashyoviy huquqlarning mavjudligi — Adliya vazirligi hamda Ichki ishlar vazirligining axborot tizimlari orqali avtomatik tarzda tekshiriladi.

Bunda yuqoridagi maʼlumotlar axborot tizimlari orqali tasdiqlangan taqdirda, ariza beruvchiga real vaqt rejimida davlat boji koʻrsatilgan xabarnoma yuboriladi”;

b) 24-bandning birinchi xatboshisidagi “bir ish kunida” soʻzlari “10 daqiqada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-ilovada 6-bosqich “Bajarish muddatlari” ustunidagi “1 ish kunida” soʻzlari “10 daqiqada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 7-ilovada :

3-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yuridik va jismoniy shaxslar”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustuni ikkinchi xatboshisidagi “1 ish kuni” soʻzlari “real vaqt rejimida (10 daqiqa)” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 612-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentida :

a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “52” raqami “53” raqami bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 7-pozitsiyasi ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur davlat xizmatidan foydalanish vaqtida ariza beruvchi kompozit shaklda narkologiya dispanseri hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish xizmatidan foydalanishi mumkin.

Bunda mazkur maʼlumotnomalarni berganlik uchun toʻlovlar bir yoʻla toʻlanadi hamda toʻlov miqdorlari ushbu maʼlumotnomalarning pasportlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi”;

v) 3-ilovaning 7-pozitsiyasi ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mazkur davlat xizmatidan foydalanish vaqtida ariza beruvchi kompozit shaklda ruhiy kasalliklar boʻyicha dispanser hisobida turishi yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish xizmatidan foydalanishi mumkin.

Bunda mazkur maʼlumotnomalarni berganlik uchun toʻlovlar bir yoʻla toʻlanadi hamda toʻlov miqdorlari ushbu maʼlumotnomalarning pasportlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi”;

g) 16-ilovada :

2-pozitsiyaning ikkinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yuridik va jismoniy shaxslar”;

4-pozitsiyaning ikkinchi ustuni 1-bandi quyidagi mazmundagi sakkizinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Ariza beruvchi yuridik shaxs uchun:

toʻliq nomi;

STIR;

maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus);

elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) va telefon raqami;

arxiv idorasi joylashgan viloyat va tuman;

soʻralayotgan arxiv hujjatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (hujjat nomi, hujjatning mazmuni (batafsil koʻrsatilishi lozim), qaysi organ tomonidan qabul qilingan (imkon qadar), sanasi va raqami (imkon qadar), qoʻshimcha maʼlumotlar (agar boʻlsa)”;

d) 31-ilovada :

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Davlat xizmati tezlashtirilgan tartibda koʻrsatilganda, yuqoridagi umumiy toʻlovlardan tashqari BHMning 1 baravari miqdorida qoʻshimcha toʻlov undiriladi.

Tezlashtirilgan tartibda davlat xizmati koʻrsatilgani uchun undiriladigan qoʻshimcha toʻlov mazkur pasportning 5-pozitsiyasida belgilangan tartibda taqsimlanadi va vakolatli organga oʻtadigan qismi idoraviy notarial arxivlarning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish va idoraviy notarial arxivlarning xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish uchun yoʻnaltiriladi.”;

oltinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha sakkizinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi oltinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Davlat xizmati tezlashtirilgan tartibda koʻrsatilganda:

a) notarial rasmiylashtirilgan hujjatlarning dublikati — 2 ish kuni;

b) notarial harakatlarni roʻyxatga olish reyestr kitobidan koʻchirma — 1 ish kuni;

v) arxiv hujjatlaridan nusxalar, shuningdek, mol-mulkka nisbatan taqiq (xatlov) mavjud emasligi haqida maʼlumotnomalar — 1 ish kuni”;

e) quyidagi mazmundagi 53-ilova bilan toʻldirilsin:

“Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 53-ILOVA

Aliment toʻlovlaridan karzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma berish

1. Davlat xizmati nomi Aliment toʻlovlaridan qarzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma 2. Davlat xizmatidan foydalanuvchilar toifasi Jismoniy shaxs yoki uning yaqin qarindoshlari (ota-onasi, eri yoki xotini va bolalari) 3. Davlat xizmatini koʻrsatuvchi vakolatli organ(lar) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining tuman (shahar) boʻlimlari 4. Davlat xizmatidan foydalanish uchun talab etiladigan maʼlumotlar Soʻrovnomada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi va otasining ismi; biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari (JSHSHIR maʼlumotlari); maʼlumotnoma tili (oʻzbek/rus/ingliz); elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami. 5. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻim miqdori Bepul 6. Davlat xizmatini koʻrsatish muddati 3 ish kuni 7. Izoh ” .

8. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-dekabrdagi 681-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari direktori lavozimiga nomzodlarni menejerlik oʻquv kurslarida oʻqitish va ularga menejerlik sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 9 va 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Nomzodlar oʻquv kursida oʻqish uchun Davlat xizmatlari markazlari, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki maxsus portal orqali murojaat qiladi.

Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

Nomzodlar shaxsan yoki uning nomidan murojaat qilish huquqiga ega boʻlgan shaxs oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki maxsus portal orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Nizomga 1 1 -ilovaga muvofiq shakldagi arizani elektron shaklda toʻldiradi.

Bunda nomzodlar kamida bakalavr darajasiga hamda maktab direktorlari uchun belgilangan malaka talablariga muvofiq boʻlishi lozim.

10. Taʼlimda menejment yoki taʼlimda boshqaruv mutaxassisligi boʻyicha magistr darajasiga ega boʻlgan nomzodlar oʻquv kursida oʻqimasdan, sertifikat olish boʻyicha yakuniy sinov jarayonlarida ishtirok etishlari mumkin. Bunda mazkur nomzodlar sertifikat olish boʻyicha yakuniy sinov jarayonlarida ishtirok etish uchun Davlat xizmatlari markazi, YIDXP yoki maxsus portal orqali murojaat qiladi.

Institut berilgan arizani ikki ish kunida koʻrib chiqib, nomzod haqiqatda oʻquv kursida oʻqimasdan, sertifikat olish boʻyicha yakuniy sinov jarayonlarida ishtirok etish mumkinligini aniqlaydi va tegishli xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki nomzodga YIDXP yoki maxsus portal orqali yuboradi”;

b) quyidagi mazmundagi 10 1 -10 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Markaz kelib tushgan arizalarni bir ish kunida koʻrib chiqib, nomzodga Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki nomzodga YIDXP yoki maxsus portal orqali shartnomani tasdiqlash uchun yuboradi.

Nomzod shartnomani u kelib tushgan vaqtdan boshlab oʻn kun muddat ichida tasdiqlashi lozim.

Mazkur bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddatda shartnoma nomzod tomonidan tasdiqlanmaganda ariza rad qilingan hisoblanadi. Bunda nomzod oʻquv kurslarida ishtirok etish uchun umumiy tartibda qayta murojaat qilishi mumkin.

10 2 . Taʼlimda menejment yoki taʼlimda boshqaruv ixtisosligi boʻyicha ilmiy darajaga ega boʻlgan nomzodlar sertifikat olish uchun Davlat xizmatlari markazi, YIDXP yoki maxsus portal orqali murojaat qiladi.

Institut berilgan arizani ikki ish kunida koʻrib chiqib, nomzod haqiqatda oʻquv kursida oʻqimasdan hamda yakuniy imtihonlarni topshirmasdan sertifikat olish mumkinligini aniqlaydi va nomzod toʻgʻridan-toʻgʻri sertifikat olish huquqiga ega boʻlganda sertifikatni rasmiylashtirib, uni Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki nomzodga YIDXP yoki maxsus portal orqali yuboradi”;

v) 30-bandning ikkinchi xatboshisidagi “maxsus portal orqali nomzodning shaxsiy kabinetiga” soʻzlari “Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki nomzodga YIDXP yoki maxsus portal orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 31-bandda :

birinchi xatboshidagi “yozma yoki elektron shaklda” soʻzlari “Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib) yoki YIDXP yoki maxsus portal orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Markazga bevosita yoki elektron shaklda” soʻzlari “Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib) yoki YIDXP yoki maxsus portal orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 38-bandda :

uchinchi xatboshidagi “maxsus portal orqali elektron shaklda” soʻzlari “Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib) yoki YIDXP yoki maxsus portal orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 59-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Nomzodga sertifikat Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki YIDXP yoki maxsus portal orqali yuboriladi.”;

j) 1-ilovada :

1-bosqich “Tadbirlar” ustunining 1-bandidagi “Markazning maxsus portal” soʻzlari “Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki YIDXP yoki maxsus portal orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-bosqich “Tadbirlar” ustunining 3-bandidagi “sertifikatini beradi” soʻzlari “sertiifikati Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki YIDXP yoki maxsus portal orqali yuboriladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) quyidagi mazmundagi 1 1 -ilova bilan toʻldirilsin:

“Davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari direktori lavozimiga nomzodlarni menejerlik oʻquv kurslarida oʻqitish va ularga menejerlik sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1 1 -ILOVA

Davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalari direktori lavozimiga nomzodlarni menejerlik oʻquv kurslarida oʻqitish boʻyicha

Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): 7. Yashash manzili: 8. Taʼlimda menejment yoki taʼlimda boshqaruv ixtisosligi boʻyicha ilmiy darajaga egaligi: 9. Oʻquv kurslarida ishtirok etish shakli (ishlab chiqarishdan ajralgan yoki ajralmagan): 10. Ariza toʻldirish sababi: Oʻquv kursida ishtirok etish uchun Navbatdagi yakuniy sinovda ishtirok etish uchun ” .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 27-aprel,

204-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.04.2026-y., 09/26/204/0421-son)

lex.uz