📅 2026-yil 28-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 28-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 28 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари таркиби ва ушбу харажатлар қоплаб берилувчи шахслар тоифаси;
бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш тартиби;
бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини молиялаштириш манбалари.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
2026 йил 1 июлга қадар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;
2026 йил 1 июнга қадар Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин ҳамда келишиш ва тасдиқлаш учун Рақамли технологиялар вазирлигига киритсин;
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ариза берувчилар тақдим этадиган ҳужжатларнинг автоматик равишда белгиланган мезонларга мос келишини аниқловчи ва маълумотларни сараловчи, шунингдек, ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берувчи хизматни ишга туширсин, шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларнинг ЯИДХПга уланишини ва ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 210-сон қарорига ИЛОВА
Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — талабгорлар) учун имтиҳонларни топшириш (кейинги ўринларда — имтиҳон топшириш) харажатларини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом 2028 йил 31 декабргача амал қилади.
Бунда 2028 йил декабрь ойида келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ҳамда имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш 2029 йил 20 январга қадар амалга оширилади.
3. Имтиҳон топшириш харажатлари мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қоплаб берилади.
2-боб. Имтиҳон топшириш харажатларининг таркиби ва ушбу харажатлар қоплаб берилувчи шахслар
4. Имтиҳон топшириш харажатлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатига асосан қоплаб берилади.
5. Имтиҳонни муваффақиятли топширган фуқароларнинг имтиҳон топшириш жараёнидаги қуйидаги харажатлари қоплаб берилади:
дастлабки рўйхатдан ўтиш харажатлари (бухгалтерларнинг халқаро сертификатини берувчи халқаро ташкилотга жисмоний шахснинг аъзо (талабаси) бўлиши учун дастлабки бир марталик тўлов);
имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатлари.
3-боб. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш тартиби
6. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида дастлабки рўйхатдан ўтиш харажатлари тўлиқ ҳажмда бир марта, шунингдек, имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатлари талабгорларга, имтиҳонни муваффақиятли топширганда, тўлиқ ҳажмда ҳар бир фан (курс) бўйича бир марта қоплаб берилади.
7. Талабгорларнинг дастлабки рўйхатдан ўтиши ва имтиҳон топшириши 2026 йил 1 майдан 2028 йил 31 декабргача бўлган даврда амалга оширилган тақдирда, бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасидаги харажатлари қоплаб берилади.
8. Имтиҳон топшириш харажатлари халқаро сертификат имтиҳонини ўтказувчи (халқаро сертификатни берувчи) ташкилот томонидан белгиланган тўлов суммаси миқдорида қоплаб берилади.
9. Имтиҳон топшириш учун тўловлар чет эл валютасида белгиланган ҳамда тўловлар чет эл валютасида амалга оширилган бўлса, ушбу харажатлар чет эл валютасида амалга оширилган операция санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валютада қайта ҳисобланади ва қоплаб берилади.
10. Имтиҳон топшириш харажатлари талабгорнинг шахсий банк картасига ўтказиб берилади.
11. Талабгор имтиҳон топшириш харажатларининг қоплаб берилиши бўйича қуйидаги ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) тақдим этади:
мазкур Низомга 3-иловада келтирилган дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги ариза;
биометрик паспорт нусхаси ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари;
имтиҳон топшириш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов ҳужжатлари, инвойс) нусхаси;
имтиҳонни муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом, сертификат ёки транскрипт) нусхаси;
хизмат кўрсатувчи банк ва банк картаси реквизитлари.
12. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан давлат хизматлари марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформаси» (subsidiya.mf.uz) орқали тақдим этилиши мумкин.
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ариза тушган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида имтиҳон топшириш харажатларининг қоплаб берилиши ёки қоплаб берилишини рад этиш (ҳужжатнинг ҳақиқийлигини ўрганиш ҳолатлари бундан мустасно) тўғрисида қарор қабул қилади.
Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича қарор қабул қилингандан сўнг беш иш кунида талабгорларга уларнинг аризасида келтирилган харажатлари қоплаб берилади.
14. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда ёки тақдим этилган ҳужжатларни верификация қилиш орқали уларда нотўғри ёхуд сохта маълумотлар мавжудлиги аниқланганда, имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш рад этилади.
Бунда тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни верификация қилиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан имтиҳон ўтказган ташкилотга ҳужжатнинг ҳақиқийлиги бўйича сўров юборилиши мумкин.
15. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш рад этилган тақдирда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорни унинг шахсий кабинети орқали хабардор қилади.
16. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан сўнг қайта ариза бериши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Имтиҳон топшириш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминлайди.
18. Талабгорлар улар томонидан тақдим қилинган аризалар ҳамда уларга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларда кўрсатиб ўтилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
19. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур Низомда назарда тутилган харажатларни қоплаб бериш мақсадида талабгорлар тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Талабгорлар, бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар Талабгорлар бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотларга аъзолик учун дастлабки рўйхатдан ўтади. Талабгорнинг хоҳишига кўра 2-босқич Талабгорлар, бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар Талабгорлар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ўтказиладиган имтиҳонлар бўйича белгиланган рўйхатдан ўтиш муддатларида 3-босқич Талабгорлар Имтиҳонни муваффақиятли топширганда улар томонидан бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ҳужжатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. Имтиҳонни муваффақиятли топширгандан сўнг талабгорнинг хоҳишига кўра 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Талабгорларга дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб беради. Ҳужжатлар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш кунида
Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари
Т/р Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар номи Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро бухгалтерлар сертификатлари номи Халқаро сертификатлар доирасидаги бухгалтерия ҳисобига тегишли фан ёки курслари номи 1. Association of Chartered Certified Accountants (ACCA) Association of Chartered Certified Accountants (ACCA) Молиявий ҳисобот «Financial Reporting (FR)», Халқаро молиявий ҳисобот дипломи «Diploma of International Financial Reporting (DipIFR)», Аудит ва ишонч билдириш хизматлари «Audit and Assurance (AA)», Стратегик бизнес ҳисоботи «Strategic Business Reporting (SBR)», Мураккаб аудит ва ишонч билдириш хизматлари «Advanced Audit and Assurance (AAA)» 2. Certified Institute of Management Accountants (CIMA) Certified Institute of Management Accountants (CIMA) Молиявий ҳисобот ва солиқ солиш «Financial Reporting and Taxation (F1)» 3. Institute of Chartered Accountants in England and Wales (ICAEW) Associated Chartered Accountant (ACA) Аудит ва ишонч билдириш хизматлари «Audit and Assurance»; Молиявий ҳисоб ва ҳисобот «Financial Accounting and Reporting»
Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига _____ _ _________________________да яшовчи (яшаш манзили) _____________________________________дан (ариза берувчининг Ф.И.О) _______________________ ______ ___________ (телефон рақами) Бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида дастлабки рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида АРИЗА Менга бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида дастлабки рўйхатдан ўтиш ва/ёки _____________________________________________________ имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтиш харажатларини қоплаб (бухгалтерия ҳисобига тегишли фан ёки курслар) беришингизни сўрайман. Иш (ўқиш) жойи ва лавозими: ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи ва лавозим) Аризага қуйидагилар илова қилинади: 1) биометрик паспорт нусхаси ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари; 2) имтиҳон топшириш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов ҳужжатлари, инвойс) нусхаси; 3) имтиҳонни муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом, сертификат ёки транскрипт) нусхаси; 4) хизмат кўрсатувчи банк ва банк картаси реквизитлари. 20___ йил «____» ___________ Имзо __________________
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 апрель,
210-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
VAQTINCHALIK NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Moliyaviy hisob tizimini xalqaro talab va standartlarga muvofiq takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 15-sentabrdagi PQ-282-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlari tarkibi va ushbu xarajatlar qoplab beriluvchi shaxslar toifasi;
buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berish tartibi;
buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini moliyalashtirish manbalari.
2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
2026-yil 1-iyulga qadar buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish uchun zarur hujjatlar va boshqa hujjatlarning namunaviy shakllari, blankalari ishlab chiqilishini taʼminlasin hamda Adliya vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlasin;
2026-yil 1-iyunga qadar Adliya vazirligi bilan birgalikda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) elektron davlat xizmatini joriy qilish boʻyicha texnik hujjatni ishlab chiqsin hamda kelishish va tasdiqlash uchun Raqamli texnologiyalar vazirligiga kiritsin;
Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ariza beruvchilar taqdim etadigan hujjatlarning avtomatik ravishda belgilangan mezonlarga mos kelishini aniqlovchi va maʼlumotlarni saralovchi, shuningdek, YIDXPda davlat xizmati koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkonini beruvchi xizmatni ishga tushirsin, shuningdek, tegishli vazirlik va idoralarning YIDXPga ulanishini va axborot tizimlarining oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin.
3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni uch oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 210-son qaroriga ILOVA
Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi fuqaroligi boʻlmagan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — talabgorlar) uchun imtihonlarni topshirish (keyingi oʻrinlarda — imtihon topshirish) xarajatlarini qoplash tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom 2028-yil 31-dekabrgacha amal qiladi.
Bunda 2028-yil dekabr oyida kelib tushgan arizalarni koʻrib chiqish hamda imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish 2029-yil 20-yanvarga qadar amalga oshiriladi.
3. Imtihon topshirish xarajatlari mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qoplab beriladi.
2-bob. Imtihon topshirish xarajatlarining tarkibi va ushbu xarajatlar qoplab beriluvchi shaxslar
4. Imtihon topshirish xarajatlari mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilangan buxgalteriya hisobi sohasidagi xalqaro tashkilotlar va xalqaro buxgalter sertifikatlari roʻyxatiga asosan qoplab beriladi.
5. Imtihonni muvaffaqiyatli topshirgan fuqarolarning imtihon topshirish jarayonidagi quyidagi xarajatlari qoplab beriladi:
dastlabki roʻyxatdan oʻtish xarajatlari (buxgalterlarning xalqaro sertifikatini beruvchi xalqaro tashkilotga jismoniy shaxsning aʼzo (talabasi) boʻlishi uchun dastlabki bir martalik toʻlov);
imtihon topshirish uchun roʻyxatdan oʻtish xarajatlari.
3-bob. Imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish tartibi
6. Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida dastlabki roʻyxatdan oʻtish xarajatlari toʻliq hajmda bir marta, shuningdek, imtihon topshirish uchun roʻyxatdan oʻtish xarajatlari talabgorlarga, imtihonni muvaffaqiyatli topshirganda, toʻliq hajmda har bir fan (kurs) boʻyicha bir marta qoplab beriladi.
7. Talabgorlarning dastlabki roʻyxatdan oʻtishi va imtihon topshirishi 2026-yil 1-maydan 2028-yil 31-dekabrgacha boʻlgan davrda amalga oshirilgan taqdirda, buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasidagi xarajatlari qoplab beriladi.
8. Imtihon topshirish xarajatlari xalqaro sertifikat imtihonini oʻtkazuvchi (xalqaro sertifikatni beruvchi) tashkilot tomonidan belgilangan toʻlov summasi miqdorida qoplab beriladi.
9. Imtihon topshirish uchun toʻlovlar chet el valyutasida belgilangan hamda toʻlovlar chet el valyutasida amalga oshirilgan boʻlsa, ushbu xarajatlar chet el valyutasida amalga oshirilgan operatsiya sanasidagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki kursi boʻyicha milliy valyutada qayta hisoblanadi va qoplab beriladi.
10. Imtihon topshirish xarajatlari talabgorning shaxsiy bank kartasiga oʻtkazib beriladi.
11. Talabgor imtihon topshirish xarajatlarining qoplab berilishi boʻyicha quyidagi hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) taqdim etadi:
mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan dastlabki roʻyxatdan oʻtish va imtihon topshirish uchun roʻyxatdan oʻtish xarajatlarini qoplab berish toʻgʻrisidagi ariza;
biometrik pasport nusxasi yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari;
imtihon topshirish xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlar (toʻlov hujjatlari, invoys) nusxasi;
imtihonni muvaffaqiyatli topshirganligi toʻgʻrisidagi hujjat (diplom, sertifikat yoki transkript) nusxasi;
xizmat koʻrsatuvchi bank va bank kartasi rekvizitlari.
12. Mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan hujjatlar talabgor tomonidan davlat xizmatlari markazlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yoki Iqtisodiyot va moliya vazirligining “Aholi va tadbirkorlik subyektlariga subsidiya ajratishning yagona elektron platformasi” (subsidiya.mf.uz) orqali taqdim etilishi mumkin.
13. Iqtisodiyot va moliya vazirligi ariza tushgan kundan boshlab yetti ish kuni mobaynida imtihon topshirish xarajatlarining qoplab berilishi yoki qoplab berilishini rad etish (hujjatning haqiqiyligini oʻrganish holatlari bundan mustasno) toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish boʻyicha qaror qabul qilingandan soʻng besh ish kunida talabgorlarga ularning arizasida keltirilgan xarajatlari qoplab beriladi.
14. Mazkur Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan holda taqdim etilganda yoki taqdim etilgan hujjatlarni verifikatsiya qilish orqali ularda notoʻgʻri yoxud soxta maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda, imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish rad etiladi.
Bunda taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarni verifikatsiya qilish maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan imtihon oʻtkazgan tashkilotga hujjatning haqiqiyligi boʻyicha soʻrov yuborilishi mumkin.
15. Imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish rad etilgan taqdirda, Iqtisodiyot va moliya vazirligi rad etish sabablarini koʻrsatgan holda talabgorni uning shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi.
16. Imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish rad etilgan talabgor rad etishga sabab boʻlgan kamchiliklarni bartaraf etgandan soʻng qayta ariza berishi mumkin.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Imtihon topshirish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti hisobidan qoplab beriladi. Imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi har yili Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida zarur boʻlgan mablagʻlar ajratilishini taʼminlaydi.
18. Talabgorlar ular tomonidan taqdim qilingan arizalar hamda ularga ilova qilingan hujjatlar va maʼlumotlarda koʻrsatib oʻtilgan axborotning ishonchliligi uchun javob beradi.
19. Iqtisodiyot va moliya vazirligi mazkur Nizomda nazarda tutilgan xarajatlarni qoplab berish maqsadida talabgorlar toʻgʻrisida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi lozim.
20. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA
Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Talabgorlar, buxgalteriya hisobi sohasidagi xalqaro tashkilotlar Talabgorlar buxgalteriya hisobi sohasidagi xalqaro tashkilotlarga aʼzolik uchun dastlabki roʻyxatdan oʻtadi. Talabgorning xohishiga koʻra 2-bosqich Talabgorlar, buxgalteriya hisobi sohasidagi xalqaro tashkilotlar Talabgorlar buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihon topshirish uchun roʻyxatdan oʻtadi. Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida oʻtkaziladigan imtihonlar boʻyicha belgilangan roʻyxatdan oʻtish muddatlarida 3-bosqich Talabgorlar Imtihonni muvaffaqiyatli topshirganda ular tomonidan buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida dastlabki roʻyxatdan oʻtish va imtihon topshirish uchun roʻyxatdan oʻtish xarajatlarini qoplab berish boʻyicha hujjatlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. Imtihonni muvaffaqiyatli topshirgandan soʻng talabgorning xohishiga koʻra 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Talabgorlarga dastlabki roʻyxatdan oʻtish va imtihon topshirish uchun roʻyxatdan oʻtish xarajatlarini qoplab beradi. Hujjatlar koʻrib chiqilib, qaror qabul qilingandan soʻng 5 ish kunida
Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA
Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlari qoplab beriladigan buxgalteriya hisobi sohasidagi xalqaro tashkilotlar va xalqaro buxgalter sertifikatlari
T/r Buxgalteriya hisobi sohasidagi xalqaro tashkilotlar nomi Buxgalteriya hisobi sohasidagi xalqaro buxgalterlar sertifikatlari nomi Xalqaro sertifikatlar doirasidagi buxgalteriya hisobiga tegishli fan yoki kurslari nomi 1. Association of Chartered Certified Accountants (ACCA) Association of Chartered Certified Accountants (ACCA) Moliyaviy hisobot “Financial Reporting (FR)”, Xalqaro moliyaviy hisobot diplomi “Diploma of International Financial Reporting (DipIFR)”, Audit va ishonch bildirish xizmatlari “Audit and Assurance (AA)”, Strategik biznes hisoboti “Strategic Business Reporting (SBR)”, Murakkab audit va ishonch bildirish xizmatlari “Advanced Audit and Assurance (AAA)” 2. Certified Institute of Management Accountants (CIMA) Certified Institute of Management Accountants (CIMA) Moliyaviy hisobot va soliq solish “Financial Reporting and Taxation (F1)” 3. Institute of Chartered Accountants in England and Wales (ICAEW) Associated Chartered Accountant (ACA) Audit va ishonch bildirish xizmatlari “Audit and Assurance”; Moliyaviy hisob va hisobot “Financial Accounting and Reporting”
Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida imtihonlarni topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga _____ _ _________________________da yashovchi (yashash manzili) _____________________________________dan (ariza beruvchining F.I.O) _______________________ ______ ___________ (telefon raqami) Buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida dastlabki roʻyxatdan oʻtish va imtihon topshirish uchun roʻyxatdan oʻtish xarajatlarini qoplab berish toʻgʻrisida ARIZA Menga buxgalterlarni xalqaro sertifikatlash doirasida dastlabki roʻyxatdan oʻtish va/yoki _____________________________________________________ imtihon topshirish uchun roʻyxatdan oʻtish xarajatlarini qoplab (buxgalteriya hisobiga tegishli fan yoki kurslar) berishingizni soʻrayman. Ish (oʻqish) joyi va lavozimi: ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi va lavozim) Arizaga quyidagilar ilova qilinadi: 1) biometrik pasport nusxasi yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi maʼlumotlari; 2) imtihon topshirish xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlar (toʻlov hujjatlari, invoys) nusxasi; 3) imtihonni muvaffaqiyatli topshirganligi toʻgʻrisidagi hujjat (diplom, sertifikat yoki transkript) nusxasi; 4) xizmat koʻrsatuvchi bank va bank kartasi rekvizitlari. 20___ yil “____” ___________ Imzo __________________
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 28-aprel,
210-son