UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 28-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 28 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

низом

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-224-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар ҳамда мол ва қўй гўшти учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Пахта ва бошоқли дон, картошка, мева ва узум экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Мева, узум ва лимон кўчатларини харид қилиш ҳамда кўчатларни шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир қозони ва электр энергиясида иситиш қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилишда кредит ва лизинг фоизларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;

Озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш, лабораторияларга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 9-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятида совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ;

Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассислари ҳамда маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 12-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ;

Сув иншоотларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 14-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 15-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 16-иловага мувофиқ;

Паррандачилик хўжаликларига фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида наслдор бир кунлик жўжалар хариди учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 17-иловага мувофиқ;

Буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 17 1 -иловага мувофиқ;

Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 17 2 -иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, 2026 йилдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда — субъектлар) давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (кейинги ўринларда — субсидиялар) ушбу қарорга 1 — 17-иловаларда келтирилган низомлар талабларига мувофиқ тақдим этилади.

Бунда субъектлар томонидан субсидия олиш учун ишлар 2026 йилга қадар амалга оширилган бўлса, ушбу ишлар бўйича субсидиялар мазкур қарорга 1 — 17-иловаларда келтирилган низомлар талабларига мувофиқ ҳамда масъул вазирлик ва идораларнинг олдинги йилларда субсидия ажратилмагани тўғрисидаги хулосалари асосида ажратилади.

3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ушбу қарорга 1 — 17-иловаларда келтирилган низомларда назарда тутилган субсидияларни олиш юзасидан ариза билан мурожаат қилинган ёки қилинадиган ҳолатда, бироқ 2026 йил 1 январга қадар ажратилмай қолган субсидияларни, истисно тариқасида, Агентлик томонидан ажратишга рухсат берилсин. Бунда:

ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра масъул вазирлик ва идоралар томонидан субсидия ажратиш учун Агентликка талабномалар киритилади ҳамда Агентлик томонидан ушбу талабномалар асосида субсидиялар 2026 йил 1 январга қадар амалда бўлган тартибларга мувофиқ субъектларга тўлаб берилади;

ушбу субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги учун масъул вазирлик ва идоралар жавобгар ҳисобланади.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йилдан бошлаб:

субъектлар томонидан аризада ёлғон ёки сохта маълумотлар тақдим этилганда ва уларнинг айби билан субсидия ажратилгани аниқланганда;

субъектлар ушбу қарорга 1 — 17-иловаларда келтирилган низомларда белгиланган мажбуриятларни субсидия олингандан кейин бажармаганда;

субъектларнинг айби билан субсидиялардан самарасиз ёки мақсадсиз фойдаланилганда, субъектларнинг субсидия олиш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланади ҳамда ушбу муддат давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилмайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда субсидия олиш имконияти чекланган субъектлар реестрини шакллантирсин ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида унинг доимий юритиб борилишини таъминласин.

Субсидиялар субъектларга ҳар бир йўналиш тури бўйича алоҳида махсус ҳисобварақларни (23210...) очиш орқали ажратилади.

5. Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби ушбу йўналишларда ўзини ўзи банд қилган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилсин.

6. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ушбу қарорга 1 — 17-иловаларда келтирилган низомларда назарда тутилган субсидиялар бўйича зарур маълумотлар ва хулосаларни Агентликка бепул тақдим этиб борсин.

7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси, Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда Агентлик томонидан ажратиладиган ҳар бир субсидия ҳисобини юритиш ва назорат қилиш учун субъектларга ушбу қарорга 18-иловага мувофиқ йўналишларда ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар очилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 19-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 20-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига пахта, донли, сабзавот экинлари ва картошка, полиз, озуқабоп, мойли, дуккакли, мевали экинлар, доривор ўсимликлар, узум ва шоли (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

масъуллар — ҳар бир туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳамда «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари;

мустақил эксперт — талабгор томонидан ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганувчи ҳамда субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан хулоса берувчи тегишли ҳуқуқларга ва мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;

субсидия — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига улар томонидан жорий қилинган ёки ўз маблағлари ҳисобидан жорий қилинадиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилган, юридик шахс мақомига эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар;

«Tomchi-reestr» ЯЭР — Сув хўжалиги вазирлиги томонидан юритиладиган сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишлари билан шуғулланувчи қурувчи-пудрат ташкилотларининг ягона электрон реестр;

қурувчи-пудрат ташкилоти — марказий бошқарув офисига эга бўлган ҳамда лойиҳа амалга оширилган ҳудудда сервис хизмати ёки савдо шохобчасини ташкил қилган ва маҳсулотлар захираси яратган юридик шахс.

3. Субсидия Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва технология туридан қатъи назар, ҳар бир контурга жорий қилинган технология учун фақат бир маротаба ажратилади.

Талабгорга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисми ушбу Низомга 1-иловада белгиланган субсидиялар миқдорига асосан қоплаб берилади.

4. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

5. Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар келгуси йилда субсидия ажратиш мақсадида ҳудудлар кесимида ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тури бўйича жорий қилинадиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари прогноз кўрсаткичларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган прогноз кўрсаткичларни ўрганиб чиқади ҳамда бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

6. Талабгорларнинг асосланган таклифларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тегишли ҳудуд бўйича прогноз кўрсаткичларига ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошисида белгиланган кетма-кетликда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

7. Субсидия ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

8. Талабгор субсидияни олиш учун ўзига тегишли экин ер майдонларини контурлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари кесимида белгиланган тартибда Агропорталга киритган бўлиши лозим.

9. Талабгор субсидия ажратилиши учун Агропортал орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади ва ариза масъуллар томонидан кўриб чиқилади.

10. Талабгор аризага қуйидагиларни илова қилади:

сувни тежайдиган суғориш технологиясини қуриш бўйича «Tomchi-reestr» ЯЭРга киритилган қурувчи-пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси;

лойиҳа ҳужжати ва қурилиш ишлари якунлангани тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

иш бажарилган контурларнинг маълумотлари (ҳудуди ва локацияси аниқ кўрсатилади).

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига талабгор жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

11. Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, масъуллар томонидан талабгорнинг аризасини қабул қилиш рад этилади.

12. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, масъуллар ариза тушган кундан эътиборан беш иш кунида:

талабгор ва қурувчи-пудрат ташкилоти вакили иштирокида жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг тўлиқ ишлаш жараёнини жойида ўрганади;

сувни тежайдиган суғориш технологияси сифатли қурилган, тўлиқ ишга туширилган бўлса ва белгиланган техник талабларга жавоб берса, ҳисобланган субсидиянинг Агропортал орқали ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан тайёрланган хулосани электрон имзо билан тасдиқлайди ва Агропортал орқали Агентликка юборади.

13. Масъуллар томонидан талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса расмийлаштирилгандан сўнг хулоса бир иш кунида Агентликка субсидия ажратиш учун Агропортал орқали белгиланган тартибда юборилади.

14. Масъуллар томонидан талабгорнинг аризаси беш иш кунида кўриб чиқилмаганда ёки тегишли хулоса расмийлаштирилмаганда, масъулларнинг хулосаси ижобий деб қабул қилинади ва субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан жавобгарлик масъуллар зиммасига юкланади.

Бунда ушбу ариза Агропортал орқали автоматик равишда тўғридан тўғри Агентликка юборилади.

15. Масъуллар талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — талабгорларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризалари ўз вақтида жойида тўлиқ ўрганилишига ва расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига, дискрет суғориш технологияси жорий қилинган майдонлар лазер ускунали ер текислагичлар орқали сифатли текисланганига, субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш ва мувофиқлаштиришга, сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий қилинган майдоннинг ўлчами, контур рақами ва экин турини аниқлашга;

сувни тежайдиган суғориш технологияларининг жорий этилгани юзасидан расмийлаштирилган хулосанинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига;

«Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари — талабгорлар иштирокида жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг тўлиқ ишлаш жараёнини, жорий қилинган технология тури ва унинг сифат кўрсаткичларини ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ аниқлашга.

16. Ўрганиш натижаларига кўра сувни тежайдиган суғориш технологиялари талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ бўлмаганда, сифатсиз қурилган ва техник талабларга жавоб бермаганда масъуллар беш иш кунида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда, субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш рад этилгани ҳақида Агропортал орқали талабгорга маълум қилади.

Бунда масъуллар субсидия ажратишни рад этишга сабаб бўлган барча камчилик ва ҳолатларни дастлабки хулосада кўрсатиши шарт.

Талабгор аризаси бўйича субсидия ажратилиши рад этилишига сабаб бўлган камчиликлар тўлиқ бартараф қилгандан сўнг субсидия ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

Талабгор субсидия ажратилиши рад этилиши юзасидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

17. Агентлик хулосани уч иш кунида сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилганлигини аниқлаш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) ва мустақил экспертга талабнома юборади.

Талабномада талабгорнинг ишлар бажарилган контурларнинг маълумотлари (ҳудуди, локацияси) аниқ кўрсатилади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги (ўзидаги мавжуд маълумотлар асосида) ва мустақил эксперт беш иш кунида талабнома асосида бажарилган ишлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар акс эттирилган хулосани Агропортал орқали Агентликка тақдим этади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги ва мустақил эксперт талабномада кўрсатилган ишлар бажарилганда ижобий, ишлар қисман бажарилган ёки умуман бажарилмаган тақдирда салбий хулоса беради.

Бунда «Ўзбеккосмос» агентлигида тегишли контурлар бўйича космосдан тасвирга олинган айрим маълумотлар мавжуд бўлмаса, тегишли маълумотлар мавжуд эмаслигини ўзининг хулосасида маълум қилади.

Агар «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан маълумот тақдим этилмаса, субсидия мустақил эксперт хулосаси асосида ажратилади.

18. Агентлик бир иш кунида масъуллар, «Ўзбеккосмос» агентлиги ва мустақил эксперт ижобий хулосаси ва маълумотларига мувофиқ Агропортал орқали ҳисоб-китоб қилинган субсидияни талабгорнинг тижорат банкдаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварақларига ўтказиб беради.

3-боб. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини ўз маблағлари ҳисобидан жорий қиладиган талабгорларга субсидия ажратиш

19. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини ўз маблағи ҳисобидан жорий қилган талабгорга белгиланган ҳисоб-китобларга асосан субсидиянинг 50 фоизи олдиндан тўлаб берилади.

Бунда субсидия миқдори ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича таъминотчи корхона билан тузилган шартномалардан келиб чиқиб, ушбу Низомга 3-иловадаги сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициентлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.

20. Талабгор субсидия ажратилиши учун Агропортал орқали масъулларга ариза билан мурожаат қилади ва аризага қуйидагилар илова қилинади:

ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари;

сувни тежайдиган суғориш технологиясини қуриш бўйича «Tomchi-reestr» ЯЭРга киритилган қурувчи-пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси;

иш бажариладиган контурларнинг маълумотлари (ҳудуди ва локацияси аниқ кўрсатилади).

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига талабгор жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

21. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, масъуллар томонидан талабгорнинг аризасини қабул қилиш рад этилади.

22. Талабгор аризаси бўйича субсидия ажратилиши рад этилишига сабаб бўлган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг субсидия ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиши мумкин.

23. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, масъуллар ариза тушган кундан эътиборан уч иш кунида ҳисобланган субсидиянинг Агропортал орқали ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан тайёрланган хулосани электрон имзо билан тасдиқлайди ва Агропортал орқали Агентликка юборади.

24. Масъуллар томонидан талабгорнинг аризаси уч иш кунида кўриб чиқилмаганда ёки тегишли хулоса расмийлаштирилмаганда, масъулларнинг хулосаси ижобий деб қабул қилинади ва субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан жавобгарлик масъуллар зиммасига юкланади.

Бунда ушбу ариза Агропортал орқали автоматик равишда тўғридан-тўғри Агентликка юборилади.

25. Агентлик бир кун муддатда масъулларнинг ижобий хулосасига асосан субсидияни талабгорнинг тижорат банкдаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

26. Масъуллар субсидия ажратилган талабгорнинг белгиланган тартибда сувни тежайдиган суғориш технологияси қурилиши ва ишга туширилиши бўйича доимий мониторинг юритади.

27. Мониторинг натижаларига кўра талабгор субсидиянинг дастлабки 50 фоизи тўлаб берилганидан сўнг икки ой муддат ичида технологиялар ўрнатилиб ишга туширилмаганда, масъуллар ажратилган субсидияни белгиланган тартибда қайтариш бўйича огоҳлантиради ва субсидияни ушбу Низомда белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.

28. Сувни тежайдиган суғориш технологиялари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилиб, фойдаланишга топширилгандан сўнг ҳисоб-китоб қилинган субсидиянинг қолган 50 фоизи талабгорга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида белгиланган тартибда тўлаб берилади.

4-боб. «Tomchi-reestr» ЯЭРни шакллантириш ва рейтинг кўрсаткичларини баҳолаш

29. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича қурувчи-пудрат ташкилотлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар «Tomchi-reestr» ЯЭРга қуйидаги белгиланган мезонлар асосида тегишли ҳужжатларни онлайн тарзда киритади:

ташкилот томонидан маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилгани ёки хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик гувоҳномаси (агар қурувчи-пудрат ташкилоти хорижий ишлаб чиқарувчининг расмий дилерлик мақомига эга бўлса, Ўзбекистонда дилерлик маркази ва маҳсулотлар базасини ташкил қилиши лозим);

солиқ қарзи ва йиғимлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳамда солиқ ҳисоботларининг тўлиқ тақдим этилгани;

Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ташкилотлар рўйхатида мавжуд эмаслиги;

лойиҳани амалга ошириш учун соҳа бўйича олий маълумотли мутахассислар, жумладан, лойиҳачи, муҳандис ва агроном билан таъминланганлик даражаси (лойиҳа амалга ошириладиган ҳар бир ҳудуд учун 2 нафар лойиҳачи, 2 нафар агроном ва 6 нафар муҳандис);

соҳага алоқадор олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани;

лойиҳалар амалга оширилган ҳудудларда савдо шохобчаси ва сервис-хизмат кўрсатишнинг йўлга қўйилгани.

Бунда «Tomchi-reestr» ЯЭР платформасига киритилган ҳужжатларнинг тўғрилигига қурувчи-пудрат ташкилотлар раҳбарлари масъул ҳисобланади.

30. Сув хўжалиги вазирлиги «Tomchi-reestr» ЯЭРдан ўтган қурувчи-пудрат ташкилотларининг рейтинг кўрсаткичини юритади.

31. Қуйидагилар рейтинг кўрсаткичларининг асосий мезонлари этиб белгиланади:

қурувчи-пудрат ташкилотлари томонидан технологияларни жорий қилиш ишлари лойиҳа асосида амалга оширилгани;

сувни тежайдиган суғориш технологияларининг қурилиш-монтаж ишлари ўз вақтида тўлиқ жорий этилгани;

қурувчи-пудрат ташкилотлари томонидан лойиҳа амалга оширилган ҳудудларда савдо шохобчаси ташкил этилганлиги ва сервис хизмати йўлга қўйилгани;

лойиҳани амалга ошириш учун олий маълумотли, жумладан, лойиҳачи, муҳандис ва агроном билан таъминланганлик даражаси;

соҳага алоқадор олий ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилгани;

қурувчи-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилгани;

сувни тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланиш бўйича буюртмачилар томонидан эътирозлар мавжуд эмаслиги.

32. Рейтинг баллари қуйидагилардан шакллантирилади:

тегишли рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга бўлган қурувчи-пудрат ташкилотлари аниқланади;

ҳар бир мезон бўйича кўрсаткич баллар йиғиндисидан иборат бўлади;

ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтингини ифодалайди.

33. Қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтинги натижалари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ тоифаларга бўлинади.

34. Қуйидаги ҳолларда қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтингдан чиқарилади:

қурувчи-пудрат ташкилотларининг тўплаган баллари йиғиндиси 60 баллдан паст бўлганда;

қурувчи-пудрат ташкилотлари томонидан Сув хўжалиги вазирлигига рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;

лойиҳа амалга оширилган ҳудудда буюртмачилар томонидан «Tomchi-reestr» ЯЭР орқали технологиядан фойдаланиш бўйича шикоятлар ва аризалар юборилиб, ушбу камчиликлар беш кун муддатда бартараф этилмаганда (камчиликлар ўз вақтидан кечикиб бартараф этилса, корхона 3 ой муддатга реестрдан четлатилади);

тақдим этилган ҳужжатларда хато ва камчиликлар борлиги, шунингдек, ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган маълумотлар аниқланганда.

5-боб. Сувни тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланиш юзасидан назорат олиб бориш

35. Субсидия олган талабгорлар сувни тежайдиган суғориш технологиялар 5 йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.

Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган майдонга лойиҳада белгиланган экиндан бошқа экин жойлаштирилганда, ушбу экинни суғоришда мавжуд сувни тежайдиган суғориш технологияларидан тўлиқ фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда, унинг асосий қисмидан (сув тиндиргич, насос станцияси, фильтрлар, сувни етказувчи ва тақсимловчи қувур тармоғи ва бошқа асосий қисмларидан) фойдаланиш лозим бўлади.

Бунда мавжуд сувни тежайдиган суғориш технологияларини ишлатмай, анъанавий суғориш усулида (экин майдонида ўқ ариқ ва шох ариқлар олиб, эгат билан суғориш) суғоришга йўл қўйилмайди (шўр ювиш, яхоб ва нам суви бериш бундан мустасно).

Сувни тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланиш экилган экинни суғориш учун эҳтиёж бўлмаганда, электр энергияси ва сув таъминотида узилишлар бўлганда, уларни таъмирлаш даврида, шунингдек, бошқа форс-мажор ҳолатларда вақтинча тўхтатилиши мумкин.

36. Агар жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларидан ёки уларнинг асосий қисмларидан суғориш мавсумида камида 30 календарь кун давомида фойдаланилмаган ҳолатлар аниқланса, ажратилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:

иккинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 80 фоизи;

учинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 60 фоизи;

тўртинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 40 фоизи;

бешинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 20 фоизи.

37. Субсидия олиб жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат масъуллар, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — «Сувхўжаликназорат» инспекцияси) ҳудудий бошқармалари ҳамда жамоатчилик томонидан амалга оширилади.

«Сувхўжаликназорат» инспекцияси субсидия олиб жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларидан ёки уларнинг асосий қисмидан мақсадли ва самарали фойдаланмаслик ҳолати аниқланса, талабгорга ушбу Низомнинг 35-бандида белгиланган субсидия миқдорини Агентликка (тегишли шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда) қайтариш тўғрисида огоҳлантириш хати беради.

38. Жамоатчилик томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларидан суғориш мавсумида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда масъулларга тақдим қилиниши мумкин.

Бунда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан фойдаланиш ҳолати қайд этилган сана, ҳудуд (фермер хўжалиги ёки кластер ташкилоти) номи, жорий қилинган майдондаги экин тури кўрсатилиши лозим.

Видеоёзувлар электрон рақамли имзо ёки геолокация билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Жамоатчилик томонидан юборилган маълумотларнинг тўғрилигига ушбу маълумотни юборган жисмоний шахс масъул ҳисобланади.

39. Масъуллар жамоатчилик томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича келиб тушган видеоёзувларни қабул қилингандан сўнг уч иш кунида талабгорлар ёки уларнинг ваколатли ходими иштирокида ўрганади.

Агар сувни тежайдиган суғориш технологияларидан мақсадли ва самарали фойдаланмаслик ҳолати тасдиқланса, бу ҳақида масъуллар тегишли далолатномани расмийлаштиради.

Жамоатчилик томонидан тақдим қилинган маълумотлар ўз тасдиғини топмаган тақдирда, масъуллар уч кун муддатда мурожаат қилган жисмоний шахсга ёзма маълумот тақдим қилади.

40. Масъуллар жамоатчилик томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида тузилган далолатномага мувофиқ талабгорга ушбу Низомнинг 35-бандида белгиланган субсидия миқдорини тегишли шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда Агентликка қайтариш тўғрисида огоҳлантириш хати беради.

41. Масъуллар субсидияни қайтариш бўйича талабгорларга юборилган барча огоҳлантириш хатларининг нусхаларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.

42. Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Агентлик томонидан субсидияни қайтариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига маълумот юборилади ёки судга даъво аризаси киритилади.

43. Талабгор томонидан қайтариладиган ёки суд тартибида ундириладиган маблағлар Агентликнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади.

Ушбу маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

масъуллар ёки «Сувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича қайтарилган субсидиялар тўлиқ — Агентликка, кейинчалик ушбу йўналишдаги субсидияларни қайта молиялаштиришга;

жамоатчилик томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича — талабгорлардан ундирилган субсидиянинг беш фоизи сувни тежайдиган суғориш технологияларидан ўрнатилган тартибда фойдаланмаслик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантиришга, қолган қисми Агентликка кейинчалик ушбу йўналишдаги субсидияларни қайта молиялаштиришга.

44. Масъуллар экинларни суғориш мавсумида сувни тежайдиган суғориш технологияларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ҳар чоракда камида бир марта назорат қилади.

45. «Сувхўжаликназорат» инспекциясининг ҳудудий бошқармаси сувни тежайдиган суғориш технологиясидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назоратни иш режаси бўйича амалга оширади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

46. Агентлик томонидан ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

47. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари тизим жорий этилган экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидагича белгиланади * :

минг сўм Сувни тежайдиган суғориш тизими тури Пахта Донли экинлар Сабзавот экинлари ва картошка Полиз экинлари Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар Мевали экинлар Узум, тутзорлар Шоли Томчилатиб суғориш 8 000 ** 8 000 8 000 1 300 2 500 **** 8 000 8 000 8 000 Кенг қамровли ва мобиль суғориш тизими х 8 000 *** 8 000 х 2 500 **** х х 8 000 ***** Спринклер» тизими х 8 000 *** 8 000 х 2 500 **** х х 8 000 ***** Дискретли суғориш 4 000 4 000 х х х х х х

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича талабгорлар субсидия ажратиш учун масъулларга Агропортал орқали мурожаат қилади. Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилингандан сўнг 2-босқич Масъуллар Пудрат ташкилоти «Tomchi-reestr» ЯЭРдан ўтганлигини текширади. Талабгорлар ва қурувчи — пудрат ташкилотлари вакили иштирокида жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг тўлиқ ишлаш жараёнини жойида ўрганади. Технология сифатли қурилган, тўлиқ ишлаган бўлса ва белгиланган техник талабларга жавоб берса, Агропортал орқали субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан тайёрланган хулосага электрон имзо қўяди. Ўрганиш натижаларига кўра сувни тежайдиган суғориш технологиялари талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ бўлмаганда, сифатсиз қурилган ва техник талабларга жавоб бермаганда ёки бошқа камчиликлар аниқланганда, масъуллар уч кун ичида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан хулосани Агропортал орқали талабгорларга маълум қилади. 5 иш кунида 3-босқич Масъуллар Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар расмийлаштирилгандан сўнг Агропортал орқали Агентликка юборилади . 1 иш кунида 4-босқич Агентлик Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилганлигини аниқлаш мақсадида «Ўзбеккосмос» агентлигига ва мустақил экспертга талабнома юборади. 3 иш кунида 5-босқич «Ўзбеккосмос» агентлиги ва мустақил эксперт «Ўзбеккосмос» агентлиги ва мустақил эксперт талабномада кўрсатилган ишлар бажарилган тақдирда ижобий, ишлар қисман бажарилган ёки умуман бажарилмаган тақдирда, салбий хулоса беради. Агропортал орқали Агентликка тақдим этади. 5 иш кунида 6-босқич Агентлик Агентлик масъуллар ва «Ўзбеккосмос» агентлиги ижобий хулосаларига мувофиқ талабгорнинг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Агропортал орқали ҳисоб-китоб қилинган субсидияни талабгорнинг тижорат банкдаги махсус ҳисобварағига ўтказиб беради. 1 иш кунида

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Томчилатиб суғориш тизимларининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициентни ҳисоблаш

Т/р Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари Кўрсаткич Пахта ва бошоқли дон экинлари 1. Ҳовуз-тиндиргич * 1.1. Бетон ёки темир-бетон қопламали 0,15 1.2. Геомембрана қопламали (қалинлиги ≥1 мм) 0,1 1.3. Бир мавсумли плёнка билан қопланган 0,05 1.4. Тупроқ ўзанли (қопламасиз) 0,02 2. Насос станцияси 0,15 3. Фильтрлаш қурилмаси * 3.1. Гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси 0,35 3.2. Дискли ёки сеткали, тозаланиши автоматлаштирилган қумли фильтр ва ўғит бериш мосламаси 0,25 3.3. Гидроциклонли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси 0,15 4. Бош (магистрал) қувурлар * 4.1. Қалин деворли (қалинлиги >5,3 мм ёки босимга чидамлилиги >6,0 атмосфера) 0,3 4.2. Ўртача қалин деворли (қалинлиги 3,4 — 5,2 мм ёки босимга чидамлилиги 4,0 — 5,9 атмосфера) 0,25 4.3. Юпқа деворли (қалинлиги 2,7 — 3,3 мм гача ёки босимга чидамлилиги 2,5 — 3,9 атмосфера) 0,2 5. Тарқатувчи қувурлар (мевали экинлар ва узумдан ташқари) * 5.1. Қалин деворли (қалинлиги >2,7 мм ёки босимга чидамлилиги >2,4 атмосфера) 0,3 5.2. Ўртача қалин деворли (қалинлиги 1,4 — 2,6 мм ёки босимга чидамлилиги 1,9 — 2,4 атмосфера) 0,25 5.3. Юпқа деворли (қалинлиги 0,75 — 1,3 мм ёки босимга чидамлилиги 1,2 — 1,8 атмосфера) 0,2 6. Тарқатувчи қувурлар (мевали экинлар ва узум учун) * 6.1. Қалин деворли (қалинлиги ≥3,1 мм) 0,25 6.2. Ўртача қалин деворли (қалинлиги 2,8 — 3,1 мм) 0,2 6.3. Юпқа деворли (қалинлиги 0,75 — 2,7 мм) 0,15 7. Томизғичли суғориш шланглари (мевали экинлар ва узумдан ташқари) * 7.1. Қалин деворли (қалинлиги ≥0,3 мм) 0,4 7.2. Ўртача қалин деворли (қалинлиги 0,15 — 0,29 мм) 0,35 7.3. Юпқа деворли (қалинлиги ≤0,14 мм) 0,3 7.4. Тупроқости суғоришга мўлжалланган шланглар 0,5 8. Томизғичли суғориш шланглари (мевали экинлар ва узум учун) * 8.1. Қалин деворли (қалинлиги >0,7 мм) 0,4 8.2. Ўрта деворли (қалинлиги 0,3 — 0,7 мм) 0,35 8.3. Юпқа деворли (қалинлиги 0,3 9. Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви 0,15 10. Томизғичли шланг тарқатувчи ва йиғиштирувчи ускуна 0,05 11. Сув ҳисоблагич 0,1 12. Ҳовуз атрофини темир панжара (евробон) билан ўраш 0,1 Жами: **

Ёмғирлатиб суғориш тизимларининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициентни ҳисоблаш

Т/р Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари Кўрсаткич 1. Ҳовуз-тиндиргич * 1.1. Бетон ёки темир-бетон қопламали 0,15 1.2. Геомембрана қопламали (қалинлиги ≥ 1 мм) 0,1 1.3. Бир мавсумли плёнка билан қопланган 0,05 1.4. Тупроқ ўзанли 0,02 2. Насос станцияси 0,15 3. Фильтрлаш қурилмаси * 3.1. Гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси 0,35 3.2. Дискли ёки сеткали, тозаланиши автоматлаштирилган қумли фильтр ва ўғит бериш мосламаси 0,25 3.3. Гидроциклонли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси 0,15 4. Сув тарқатувчи тизимлар * 4.1. Кенг қамровли суғориш тизими 0,8 4.2. «Спринклер» тизими 0,8 4.3. Мобил суғориш тизими 0,7 5. Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви 0,15 6. Сув ҳисоблагич 0,1 Жами: **

Дискретли суғориш тизимларининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициентни ҳисоблаш

Т/р Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари Кўрсаткич 1. Насос станцияси 0,2 2. Бош (магистрал) қувурлар * 2.1. Қалин деворли (≥2 мм) бир қаватли 0,35 2.2. Қалин деворли (≥2 мм) икки қаватли 0,5 2.3. Ўртача қалин деворли (1-2 мм) бир қаватли 0,3 2.4. Ўртача қалин деворли (1-2 мм) икки қаватли 0,45 2.5. Юпқа деворли (≤1 мм) бир қаватли 0,25 2.6. Юпқа деворли (≤1 мм) икки қаватли 0,4 3. Тарқатувчи қувурлар * 3.1. Қалин деворли (≥0,3 мм) 0,5 3.2. Юпқа деворли ( 0,45 4. Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви 0,15 5. Сув ҳисоблагич 0,1 Жами: **

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

«Tomchi-reestr» ягона электрон реестрини шакллантириш ва рейтинг кўрсаткичларини баҳолаш

Т/р Ишончлилик даражаси Умумий баллар 1. Маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани * 15 2. Ишлаб чиқариш корхонаси махсус лаборатория билан жиҳозлангани 15 3. Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилгани 5 4. Соҳа бўйича фаолият олиб бораётган олим ва илмий ходимларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштироки мавжудлиги ** 10 5. Ҳудудларда савдо шохобчаси ташкил этилгани 10 6. Ҳудудларда сервис-хизмат кўрсатиш марказининг амалда фаолият кўрсатаётгани *** 15 7. Олий маълумотли лойиҳачи, муҳандис, агроном ходимлар билан таъминлангани ҳамда уларнинг «Сувчилар мактаби»да малака оширгани 15 8. Технологиядан фойдаланиш бўйича буюртмачилар томонидан эътирозлар мавжуд эмаслиги 15

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатган ва уни белгиланган тартибда туман электр тармоқлари корхонасидан рўйхатдан ўтказган истеъмолчиларга насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор бошқарувига берилган давлат сув хўжалиги тизимидаги насос станциялари ва суғориш қудуқлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларида шўр ювиш, нам ва яхоб сув бериш тадбирлари, бошқа экинлар ҳамда ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинларни суғориш учун истеъмол қилинган электр энергияси қийматини қоплашга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

истеъмолчилар — пахта, ғалла, мева, узум, сабзавот, картошка, озуқабоп, мойли экин (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги экинлари) майдонларини насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари орқали суғорадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик шахслар;

субсидия — истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ.

3. Субсидия истеъмолчиларга ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.

Бунда суғоришда сарфланадиган электр энергиясининг чекланган миқдори вегетация даврида ҳар ойда тенг улушларга тақсимланган ҳолда проактив (автоматлаштирилган тартибда) ажратилади.

4. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

5. Субсидия ажратилган ер майдонларида етиштирилган маҳсулотларнинг реализацияси солиқ органларига тақдим этилган ҳисоботларида акс эттирилиши шарт. Етиштирилган маҳсулотлар реализацияси ушбу Низомга 2-иловада келтирилган миқдорлардан кам бўлганда келгуси йилда (аниқланган йилдан кейинги календарь йилда) субсидия ажратилмайди.

2-боб. Истеъмолчилар рўйхатини шакллантириш

6. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ва туман электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар келгуси йилда субсидия олувчилар рўйхатини экин тури, ер майдонлари ва контур рақамлари, сув манбаи, ўрнатилган насос агрегатининг русуми, сув чиқариш қобилияти, қуввати, жорий қилинган ёки жорий қилиниши режалаштирилган замонавий сувни тежайдиган суғориш технологиялари тури ва майдонидан келиб чиқиб шакллантиради ҳамда тасдиқлайди.

Бунда истеъмолчилар рўйхати тўғри шакллантирилгани учун Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбарлари масъул ҳисобланади.

7. Истеъмолчиларнинг тасдиқланган рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан умумлаштирилиб, ҳар календарь йилнинг 10 июлига қадар Сув хўжалиги вазирлигига юборилади.

8. Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган истеъмолчиларнинг тасдиқланган рўйхатини ўрганиб чиқади ва ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар ҳудудлар кесимида умумлаштирилган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган истеъмолчиларнинг тасдиқланган рўйхатини ўрганиб чиқади ҳамда бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

3-боб. Субсидияни ажратиш

9. Субсидияни ҳисоб-китоб қилиш ва тайинлаш Агропортал орқали амалга оширилади.

10. «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ҳар йили 1 декабрга (2026 йил учун 2026 йил 20 майга) қадар Агропорталга ҳар бир истеъмолчининг контурлар кесимида (қайси контур сув насоси орқали суғорилишини ҳамда қайси контурларда сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганлигини) насос агрегатининг сув чиқариш қуввати, жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг тури тўғрисидаги маълумотларини киритади.

Бунда «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ истеъмолчилар бўйича киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига масъул ҳисобланади.

11. Истеъмолчиларнинг туман электр тармоқлари корхонаси билан электр энергияси етказиб бериш бўйича тузилган амалдаги шартномалари ва электр истеъмолини мониторинг қилиш мақсадида (санаси ва рақами, меъёри) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ягона биллинг тизими Агропорталга интеграция қилинади.

Субсидия қуйидаги ҳолатларда ажратилмайди:

истеъмолчиларнинг туман электр тармоқлари корхонаси билан электр энергияси етказиб бериш бўйича тузилган амалдаги шартномалари бўлмаганда;

Агропорталда тегишли маҳсулотлар контурлар кесимида жойлаштирилмаганда.

12. Агентлик Агропорталга «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ томонидан киритилган ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ягона биллинг тизимидан олинган маълумотлар асосида субсидияни ҳар ойнинг 20 санасигача истеъмолчиларнинг тижорат банкдаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бунда ҳар бир маҳсулот турининг вегетация давридан келиб чиқиб ҳамда ушбу Низомга 2-иловада белгиланган миқдоридан ошмаган ҳолда амалга оширилади.

Агентлик экиш даври тугагандан сўнг ҳар бир истеъмолчининг умумий экин майдонининг контурлар кесимидаги ва экин турлари бўйича маълумотларни «Ўзбеккосмос» агентлигига юборади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги Агентлик юборган маълумотларга асосан ўн кун муддатда истеъмолчилар томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари ҳақиқатда экилганлиги ёки экилмаганлигини ўрганади ва якуни бўйича аниқланган маълумотларни Агентликка юборади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан ўрганиш даврида субсидия ажратилган истеъмолчилар томонидан белгиланган майдонларда тегишли экинлар экилмагани аниқланганда, Агентлик ушбу истеъмолчиларга субсидия ажратишни тўхтатади ҳамда ушбу мавсум учун ажратилган субсидияни қайтариш чораларини кўради, зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилади.

13. Истеъмолчининг насос агрегатлари ва суғориш қудуғидан ўзаро келишувга кўра бошқа фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари тегишли қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун фойдаланилиши мумкин.

Бунда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун (пахта, ғалла, мева, узум, сабзавот, картошка, озуқабоп, мойли экинлар бундан мустасно) сарфланган электр энергияси харажатлари истеъмолчиларнинг ўз маблағи ҳисобидан қопланади.

14. Субсидия ажратилган мавсум якунида истеъмолчиларнинг махсус ҳисоб рақамида субсидия ҳисобидан қолган қолдиқ маблағлар қайтариб олинмайди.

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси истеъмолчилар томонидан субсидия ажратилган электр энергияси ёрдамида чиқарилган сув ресурсларидан тўғри ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг юритади.

16. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматининг бир қисмини қоплаш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ Агропорталга ҳар бир истеъмолчининг контурлар кесимида (қайси контур сув насоси орқали суғорилишини ҳамда қайси контурларда сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганлигини) насос агрегатининг сув чиқариш қуввати, жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг тури тўғрисидаги маълумотларини киритади. Ҳар йили 1 декабрга қадар (2026 йил учун 2026 йил 20 майга қадар) 2-босқич Агентлик Агропорталга «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ томонидан киритилган ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ягона биллинг тизимидан олинган маълумотлар асосида истеъмолчиларга субсидияни истеъмолчиларнинг тижорат банкларидаги махсус ундирувга йўл қўйилмайдиган ҳисобварағига ўтказиб беради. Ҳар ойнинг 20-санасигача

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Субсидия ажратиладиган экин турларини бир мавсумда суғоришда сарфланадиган электр энергияси сарфининг чекланган миқдори *

Т / р Экин тури Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган 1 гектар майдонни су ғ ориш учун сарфланадиган электр энергиясининг чекланган ми қ дори Анъанавий суғоришда 1 гектар майдонни суғориш учун сарфланадиган электр энергиясининг чекланган ми қ дори Қуёш панели ўрнатган ҳамда анъанавий суғоришда 1 гектар майдонни суғориш учун сарфланадиган электр энергиясининг чекланган ми қ дори Субсидия ажратиладиган давр Минимал етиштириладиган маҳсулот миқдори ** 1. Пахта 800 kVt-соат 400 kVt-соат 200 kVt-соат май — сентябрь 30 ц/га *** 2. Ғалла 700 kVt-соат 350 kVt-соат 175 kVt-соат февраль — май, сентябрь — ноябрь 50 ц/га *** 3. Мевали боғ 500 kVt-соат 250 kVt-соат 125 kVt-соат март — октябрь Ташкил этилганига 3 йилдан кам бўлмаган мевали боғлар учун 150 ц/га 4. Узумзор 500 kVt-соат 250 kVt-соат 125 kVt-соат март — сентябрь Ташкил этилганига 3 йилдан кам бўлмаган узумзорлар учун 150 ц/га 5. Сабзавот 800 kVt-соат 400 kVt-соат 200 kVt-соат март — октябрь 200 ц/га 6. Картошка 800 kVt-соат 400 kVt-соат 200 kVt-соат март — октябрь 200 ц/га 7. Озуқабоп 600 kVt-соат 300 kVt-соат 150 kVt-соат март — октябрь 150 — 200 ц/га 8. Мойли 500 kVt-соат 250 kVt-соат 125 kVt-соат апрель — сентябрь 10 — 15 ц/га

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 3-ИЛОВА

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар ҳамда мол ва қўй гўшти учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар, шунингдек мол ва қўй гўшти учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

импорт қилувчи — хорижий давлатлардан наслдор мол импорт қилиб, уни тадбиркорлик субъекти ва ўзини ўзи банд қилган шахсга сотувчи юридик шахс;

импорт қилинган гўшт — хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали импорт қилинган ва истеъмолга яроқлилиги бўйича тегишли ҳужжатларга эга бўлган мол ва қўй гўшти;

наслдор мол — келиб чиқиши ҳужжатлар билан (наслдор мол гувоҳномаси) тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган наслдор қорамол, қўй ва эчки;

субсидия — талабгорга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — ушбу Низомда белгиланган тартибда наслдор молларни ўз эҳтиёжи учун импорт қилган ёки импорт қилинган наслдор молларни импорт қилувчидан сотиб олган юридик шахслар, шу жумладан, чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликлари ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс, шунингдек, хорижий давлатлардан ҳаво транспорти орқали мол ва қўй гўштини импорт қилган тадбиркорлик субъекти;

Uzex Agro — Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг (кейинги ўринларда — Биржа) қишлоқ хўжалигига ихтисослашган электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — Платформа).

3. Талабгорга субсидия қуйидаги йўналишларда ажратилади:

а) ҳар бир бош:

наслдор қўй ёки эчки учун — 400 минг сўм;

наслдор қорамол учун — 2 миллион сўм;

2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 31 декабрга (31 декабрь ҳам инобатга олинади) қадар бўлган даврда ҳаво транспорти орқали ўзи парваришлаш учун импорт қилинган ёки шу тартибда импорт қилган тадбиркорлик субъектларидан харид қилинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи, бироқ ҳар бир боши учун 4 миллион сўмдан ошмаган миқдорда.

Бунда:

талабгор ўз эҳтиёжи учун импорт қилувчи ёки импорт қилинган наслдор молларни импорт қилувчидан сотиб олган юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлишидан қатъи назар, ҳар бир бош наслдор мол учун субсидия бир маротаба ажратилади;

ҳаво транспорти орқали олиб келган наслдор қорамол учун субсидия қўлланилганда, наслдор қорамол учун 2 миллион сўм миқдоридаги субсидия қўлланилмайди.

б) 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 августга қадар бўлган даврда ҳаво транспортида импорт қилинган гўштни ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ доллари эквивалентидан (миллий валютада декларацияни расмийлаштиришдаги Марказий банк курсида) ошмаган миқдорда.

4. Талабгор ёки импорт қилувчи божхона юк декларациясини расмийлаштиришда наслдор молларни ўз эҳтиёжи учун ва/ёки тижорат мақсадида олиб келганлигини аниқ белгилаши шарт.

5. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириб ва талаб этиладиган субсидия маблағларининг прогноз кўрсаткичларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан тақдим этилган прогноз кўрсаткичларни ўрганиб чиқади ҳамда бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

8. Субсидия юридик шахс мақомига эга бўлган талабгорларнинг тижорат банкларидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига, ўзини ўзи банд қилган шахсларга тижорат банкдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Тижорат банклари талабгорларга уларнинг мурожаатларига асосан бир кун муддатда субсидия учун ушбу бандда кўрсатилган ҳисобварақларини очиб беради.

2-боб. Субсидия ажратиладиган наслдор молларга қўйиладиган талаблар

9. Импорт қилинаётган наслдор қорамоллар қуйидаги талабларга мос келиши шарт:

бўғозлик муддати 6 ойгача бўлиши;

тирик вазни 450 килограммдан ва туғиш вақтидаги ёши 30 ойдан кўп бўлмаслиги;

уруғлантирган наслдор буқа тўғрисида қўшимча маълумотлар;

10. Импорт қилинаётган наслдор қўй ёки эчкилар ёши 6 ойликдан кам бўлмаслиги шарт.

3-боб. Ўз эҳтиёжи учун импорт қилинган наслдор мол учун субсидия ажратиш

11. Ўз эҳтиёжи учун импорт қилинган наслдор мол бўйича субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали ажратилади.

12. Талабгор божхона юк декларациясини расмийлаштиришда импорт қилинган наслдор мол ўз эҳтиёжи учун олиб келинганлигини аниқ белгилайди ва қўшимча равишда:

импорт қилинган наслдор молнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

ҳаво транспорти орқали импорт қилинган бўлса, ҳаво транспорти орқали келганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

ўз эҳтиёжи учун импорт қилинган наслдор молни сотиб олиш бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномасининг нусхасини тақдим этади.

Ушбу бандда назарда тутилган қўшимча ҳужжатлар (маълумотлар) фақатгина субсидия олиш истаги бор талабгорлар томонидан тақдим этилади.

13. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг чегара ўтказиш пунктидаги масъул ходими талабгордан наслдор мол бош сони, зоти ва уларнинг соғломлиги тўғрисидаги маълумотномани қабул қилиб олади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигига талабгор жавобгар ҳисобланади.

14. Божхона қўмитасининг чегара постидаги масъуллари Божхона қўмитасининг тегишли ахборот тизими орқали божхона юк декларацияси расмийлаштирилиши билан шу вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 12-бандида назарга тутилган маълумотларни ҳамда божхона юк декларациясини Агентликка Агропортал орқали юборади.

15. Агентлик талабгорларнинг банк реквизитларини тижорат банкларидан интеграция орқали олади.

16. Агентлик бир иш кунида Божхона қўмитаси томонидан Агропорталга интеграция орқали юборилган маълумотларни Низом талабларига мос келадиган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар сони бўйича хулоса бериш учун Туман (шаҳар) ветеринария бўлимларига юборади.

Туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари уч иш кунида импорт қилинган наслдор мол сони бўйича Агропортал орқали хулоса беради.

Бунда туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари «Идентификация қилинган ҳайвонлар ягона электрон маълумотлар базаси» ахборот тизимига рўйхатдан ўтказади.

17. Агентлик Божхона қўмитаси маълумотлари ҳамда Туман (шаҳар) ветеринария бўлимларининг Агропорталга юборган хулосаси асосида уч иш кунида субсидияни талабгорнинг тижорат банкдаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

4-боб. Импорт қилинган наслдор молларни импорт қилувчидан сотиб олган юридик шахслар, шу жумладан, чорвачилик маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларга наслдор мол учун субсидия ажратиш

18. Импорт қилинган наслдор молларни импорт қилувчидан сотиб олган юридик шахслар, шу жумладан, чорвачилик маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларга субсидия ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали ажратилади.

Бунда субсидия Платформа орқали сотиб олинган наслдор мол учун ажратилади.

19. Платформада юридик шахслар электрон рақамли имзо билан, жисмоний шахслар ЖШШИР маълумотлари ва телефон рақамига келган СМС-хабарномани тасдиқлаш орқали рўйхатдан ўтади.

20. Импорт қилувчи Платформа орқали қорамол сотиш бўйича жойлаштирадиган эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

сотиш нархи;

насли, ёши ва идентификация рақами;

фотосурати;

етказиб бериладиган ҳудуд;

келиб чиққан мамлакат тўғрисидаги ахборот;

кафолат шартлари ва муддати тўғрисидаги ахборот;

етказиб бериш муддати;

импорт қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

21. Наслдор мол фьючерс (наслдор мол Ўзбекистон ҳудудига кириб келмаган, сотилган ҳажм ва шартларга қараб олиб келиб бериш) шартларида сотилса, импорт қилингани тўғрисидаги ҳужжат ва идентификация рақами етказиб бериш вақтида сотувчи томонидан электрон тизимга киритилади ҳамда харидорга тасдиқлаш учун юборилади.

22. Божхона қўмитаси тижорат мақсадида олиб келинган наслдор моллар бўйича тегишли маълумотларни (шу жумладан, ҳаво ёки бошқа транспорт воситалари орқали олиб келинганлигини юзасидан) интеграция орқали Биржага юборади.

Импорт қилувчи томонидан Платформага киритилган молнинг насли, ёши ва идентификация рақами, келиб чиққан мамлакат тўғрисидаги ахборот, импорт қилингани тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги Биржа ва Божхона қўмитаси ўртасида маълумотлар алмашинувига асосан автомат текширилади.

23. Талабгор Платформага жойлаштирилган эълонлардан ўзига маъқул келган шартлардаги эълонни танлайди ва етказиб бериш манзилини кўрсатади.

Талабгор ўзига маъқул келган шартлардаги эълонни танлаганидан сўнг Платформа талабгор ва сотувчи ўртасида автоматик равишда эълонда кўрсатилган шартлар асосида шартнома шакллантиради.

Талабгор томонидан шартнома бўйича тўлов наслдор мол импорт қилувчи томонидан етказиб бериш муддатидан 5 кун аввал, бироқ 3 кундан кам бўлмаган муддатда Платформада тўланади.

Импорт қилувчи томонидан шартнома шартларига асосан наслдор мол талабгорнинг манзилига етказиб берилади ва томонлар ўзларининг шахсий кабинетлари орқали наслдор молни топширилгани ва қабул қилинганини тасдиқлайди.

24. Тасдиқлаш жараёнлари якунига етганидан сўнг 1 иш кунида шартнома бўйича 100 фоиз маблағ сотувчига ўтказиб берилади.

25. Биржа наслдор молларни олди-сотди шартномалари асосида талабгорларнинг аниқ реквизитлари кўрсатилган реестрни (ҳаво ва бошқа транспорт воситалари орқали олиб келинганини алоҳида кўрсатган ҳолда) онлайн равишда Агропортал орқали Агентликка юборади.

Агентлик уч иш кунида Биржа реестри асосида субсидияни талабгорларнинг тижорат банкдаги тегишли ҳисобварақларига ўтказиб беради.

5-боб. Импорт қилинган гўшт учун субсидия ажратиш

26. Импорт қилинган гўштни ташиш харажатининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали ажратилади.

27. Талабгор субсидия ажратилиши учун Агропортал орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан Агентликка мурожаат қилади:

гўшт хариди бўйича шартнома нусхаси;

ҳаво транспортида ташиш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома ва тўлов топшириқномаси нусхаси;

ветеринария хулосаси (сертификати);

санитария-эпидемиологик хулоса;

Ташиш хизматлари учун тўловлар чет эл валютасида амалга оширилган тақдирда, талабгор субсидия олиш бўйича аризасида ушбу тўловларни тўлов кунидаги Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси асосида ҳисоблаб, субсидия миқдорини миллий валютада кўрсатиши шарт.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига талабгор жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

28. Импорт қилинган гўшт маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар (вақти, тури, миқдори, қайси давлатдан ва қандай транспортда импорт қилинганлиги ва бошқа маълумотлар) Божхона қўмитасининг тегишли ахборот тизимларидан интеграция орқали шакллантирилади.

29. Агентлик талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Низом талабларига мос бўлганда, субсидияни уч иш кунида (талабгор томонидан ҳисоб-китоблар қайси валютада амалга оширилганлигидан қатъи назар, ташиш харажатларининг 50 фоизини, бироқ ҳар бир килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ доллардан ошмаган миқдорда) Марказий банкнинг тўлов кунидаги курсига нисбатан миллий валютада талабгорнинг тижорат банкдаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

6-боб. Ажратилган субсидияни мониторинг қилиш

30. Талабгор импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни камида 2 авлод олгунгача сақлаши шарт.

Агентлик Агропортал орқали наслдор моллар учун субсидия олган тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига юборади.

Бунда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни камида 2 авлод олгунгача сақлашини ҳар чоракда мониторинг қилиб боради.

Мониторинг жараёнида мазкур шарт бажарилмаганда, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Агентликни Агропортал орқали хабардор қилади. Агентлик мазкур ҳолатда субсидияни қайтариш чораларини кўради ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади.

Бунда наслдор қорамол, қўй ва эчкилар ҳақиқатда нобуд бўлгани бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан тузилган далолатномалар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

7-боб. Якунловчи қоидалар

31. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

32. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар ҳамда мол ва қўй гўшти учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўз эҳтиёжи учун импорт қилинган наслдор мол бўйича субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Божхона юк декларациясини расмийлаштиришда импорт қилинган наслдор молни ўз эҳтиёжи учун олиб келинганлигини аниқ белгилайди ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилади. Наслдор моллар импорт қилинганда 2-босқич Божхона қўмитаси Ўз эҳтиёжи учун импорт қилинган наслдор моллар божхона расмийлаштирувидан ўтганидан сўнг Агропортал орқали тегишли маълумотлар ҳамда божхона юк декларациясини Агентликка юборади. 1 иш кунида 3-босқич Агентлик Импорт қилинган наслдор моллар ушбу Низом талабларига мослиги ҳамда сони бўйича хулоса бериш учун туман (шаҳар) ветеринария бўлимига юборади. 1 иш кунида 4-босқич Туман (шаҳар) ветеринария бўлими Туман (шаҳар) ветеринария бўлими импорт қилинган наслдор моллар ушбу Низом талабларига мослиги ҳамда сони бўйича Агропортал орқали хулоса беради. 3 иш кунида 5-босқич Агентлик Субсидия олувчиларнинг банк реквизитларини тижорат банкларидан интеграция орқали олади. Туман (шаҳар) ветеринария бўлими хулосаси келиб тушгандан сўнг субсидияни талабгорнинг тижорат банкларидаги махсус ундирувга йўл қўйилмайдиган ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар ҳамда мол ва қўй гўшти учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Импорт қилинган наслдор молларни импорт қилувчидан сотиб олган юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъекти ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга наслдор мол учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Импорт қилинган наслдор молни биржа платформаси орқали сотиб олади. Ихтиёрий равишда 2-босқич Платформа Наслдор молларни олди-сотди шартномалари асосида талабгорнинг аниқ реквизитлари кўрсатилган реестрни (ҳаво ва бошқа транспорт воситалари орқали олиб келинганлигини алоҳида кўрсатган ҳолда) Агропортал орқали Агентликка юборади. Онлайн тарзда 3-босқич Агентлик Платформа реестр асосида субсидияни талабгорларнинг тижорат банкдаги тегишли ҳисобварақларига ўтказиб беради. 3 иш кунида

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар ҳамда мол ва қўй гўшти учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Импорт қилинган гўшт учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Агропортал орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан Агентликка мурожаат қилади. Гўшт импорт қилинганда 2-босқич Агентлик Субсидияни талабгорнинг тижорат банкдаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварақларига ўтказиб беради. 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 4-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш ҳамда субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат (кейинги ўринларда — лазерли ер текислагич агрегат) — қишлоқ хўжалиги ерларида текис сирт ҳосил қилиш, горизонталь (шоли даласи) ёки етиштириладиган экинга қараб бир ёки икки қияли, кўп миқдорда сув талаб қилмайдиган экинларни етиштиришда ортиқча намликни дренажлашни таъминлаш учун ишлатиладиган, республикада ишлаб чиқарилган ҳамда чет давлатдан олиб келинадиган лазерли ер текислагич агрегат;

маҳаллий корхона — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхона;

субсидия — қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли ер текислагич агрегатни сотиб олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида (кейинги ўринларда — Агроинспекция) рўйхатдан ўтказилган янги қишлоқ хўжалиги техникалари учун ажратиладиган маблағ;

талабгор — солиқ органларида рўйхатдан ўтган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик шахслар ва ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар;

электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда — ЭҲФ) — товарларни (қишлоқ хўжалиги техникалари ёки агрегатлари, ишлар, хизматлар) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқловчи, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган электрон ҳужжат;

янги қишлоқ хўжалиги техникаси — маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган, қишлоқ хўжалигида механизация ишларини бажарадиган барча турдаги тракторлар, комбайнлар, тиркамалар, ва агрегатлар (шу жумладан, лазерли ер текислагич агрегатлар), шунингдек, хориждан тайёр ҳолда олиб келинадиган, аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкалари (қўш қатор), замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари, лазерли ер текислагич агрегатлар, ғалла ўриш комбайнлари, пахта териш машиналари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда субсидия ажратилиши назарда тутилган техникалар ва агрегатлар.

3. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

4. Субсидия проактив (автоматлаштирилган тартибда) тарзда ушбу Низомга иловада келтирилган схемага асосан ажратилади.

5. Субсидия талабгор сотувчи ёки лизингга берувчи ташкилотлар билан янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун тузилган шартнома шартларида белгиланган олдиндан тўланадиган тўловлар (аванс) тўлангандан кейин ажратилади.

Бунда янги қишлоқ хўжалиги техникасининг ҳар бири учун алоҳида шартнома ва ЭҲФ расмийлаштирилади.

6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун янги қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган талаблардан келиб чиқиб, бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

2-боб. Агроинспекцияга қўшимча тақдим этиладиган ҳужжатлар

7. Талабгор янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун субсидия олиш истагини билдирганда ушбу техникани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза топширишда қонунчиликда белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги маълумотларни тақдим этиши лозим:

а) талабгор жисмоний шахс бўлса:

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси;

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи);

ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;

қишлоқ хўжалиги техникасини бошқариш учун берилган тракторчи-машинист гувоҳномаси нусхаси;

б) талабгор юридик шахс бўлса:

давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

янги қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича:

олди-сотди шартномаси нусхаси (тўғридан-тўғри харид қилинганда);

кредит ёки лизинг шартномаси нусхаси (кредит ёки лизинг шартларида харид қилинганда);

лизингга берилган техникаларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси нусхаси;

мувофиқлик сертификати (мувофиқлик сертификати талаб этилмайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари бундан мустасно);

талабгор томонидан ўз эҳтиёжи учун импорт қилинган техниканинг божхона юк декларацияси ва инвойс нусхаси;

тўлов топшириқномаси нусхаси.

8. Агроинспекцияга тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига талабгор ҳамда янги қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.

3-боб. Субсидияни ажратиш

9. Агроинспекция Агропортал орқали Агентликка янги қишлоқ хўжалиги техникаси давлат рўйхатидан ўтказганидан сўнг қўшимча равишда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ҳамда янги қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича:

давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги техник паспорт (лазерли ер текислагич агрегат ва бошқа агрегатларнинг техник гувоҳномаси) нусхасини;

лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномасини (лизинг шартларида харид қилинганда);

қишлоқ хўжалиги техникаси ёки агрегати номи;

русуми ёки модели;

завод рақами (кузов шасси рақами);

двигателнинг завод рақами (лазерли ер текислагич ва бошқа агрегатлар бундан мустасно) тўғрисидаги маълумотларни юборади.

10. Агентлик Агроинспекция томонидан Агропортал орқали юборилган маълумотларга асосан бир иш кунида:

Солиқ қўмитасидан талабгор томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилингани бўйича ЭҲФни (талабгорлар ўз эҳтиёжи учун импорт қилинган ҳолатлар бундан мустасно);

тижорат банкларидан талабгорнинг ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотларни интеграция орқали олади.

11. Субсидия миқдори Агропорталда автоматик равишда аниқланади.

Бунда субсидия миқдори қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи, замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизи, лазерли ер текислагич агрегат қийматининг 30 фоизи миқдорида ҳисобланади.

Агентлик Агроинспекция томонидан юборилган ҳужжатларга асосан субсидияни уч иш кунида Агропортал орқали юридик шахсларнинг банкдаги махсус ундирувга йўл қўйилмайдиган ҳисобварағига, жисмоний шахсларининг банкдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ўтказиб беради.

12. Қуйидаги ҳолатларда субсидия маблағлари ажратилмайди:

а) талабгор томонидан ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

б) олди-сотди (лизинг) шартномаси, ЭҲФ ҳамда техник паспорт (техник гувоҳнома) ҳужжатлари маълумотлари бир-бирига мос бўлмаганда;

в) ЭҲФ расмийлаштирилган вақти ҳамда Агроинспекциядан рўйхатдан ўтказиш вақти бир йил муддатдан ошганда;

г) икки ва ундан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаси учун битта шартнома ва ЭҲФ расмийлаштирилганда;

д) ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ талабгор мақомига мос келмаган субъектларга;

е) Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг имтиёзли қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларига.

Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ажратилган имтиёзли ресурслар ҳисобидан молиялаштирилган техникалар тўғрисидаги маълумотларни имтиёзли ресурслар ажратилгандан кейин икки иш кунида Агентликка тақдим этиб боради;

ж) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маҳсулот етиштириш учун (пахта, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа) ажратилган имтиёзли ресурслар ҳисобидан харид қилинганда.

13. Субсидия ажратилгани ёки ажратиш рад этилгани тўғрисида маълумот Агропортал ёки СМС хабарнома орқали талабгорга маълум қилинади.

4-боб. Субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш

14. Талабгор субсидия олган кундан бошлаб:

а) янги қишлоқ хўжалиги техникасини бир йил давомида сотиши ёки бошқача тартибда бегоналаштириши;

б) 2025-2026 йилларда Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси, «Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан кредит ёки лизинг шартларида харид қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорига 1-илованинг 1 — 6-позицияларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаларини уч йил давомида сотиш ёки бошқача тартибда бегоналаштириши тақиқланади.

15. Агроинспекция Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ субсидия олган талабгорнинг янги қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳар йили техник кўрикдан ўтказади.

16. Агроинспекция янги қишлоқ хўжалиги техникаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни масофавий ҳамда ҳар олти ойда бир маротаба жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиб боради.

Агроинспекция мониторинг жараёнида талабгор субсидия олган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги техникасидан мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланиш аниқланса, талабгор иштирокида далолатнома тузилади ҳамда Агропортал орқали Агентликка юборади.

Шунингдек, лизинг асосида харид қилинган техникалар лизингга берувчи корхона номига расмийлаштирилган ҳолатларда, ушбу техникалар лизинга берувчи корхона томонидан бошқа лизингга олувчига ўтказилганда, лизингга берувчи корхона уч иш кунида дастлабки лизингга олувчини ҳамда Агентликни хабардор қилади.

Агентлик Агроинспекциянинг далолатномаси ҳамда лизинг берувчи корхонанинг хабарномасига асосан талабгорга субсидияни бир ой давомида тўлиқ Агентликнинг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш бўйича огоҳлантириш хатини юборади.

Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Агентлик томонидан субсидияни қайтариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига маълумот юборилади ёки судга даъво аризаси киритилади.

17. Агроинспекция талабгорнинг ушбу Низомнинг 14-банди «б» кичик бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан имтиёз асосида харид қилган янги қишлоқ хўжалиги техникасидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини доимий масофавий мониторинг қилиб боради.

Агроинспекция мониторинг жараёнида талабгор субсидия олган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги техникасидан уч йил давомида мақсадсиз ёки самарасиз фойдаланаётганини аниқлаганда, талабгор иштирокида далолатнома тузади ҳамда субсидияни қайтариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

18. Талабгор томонидан янги қишлоқ хўжалиги техникаларидан қишлоқ хўжалигининг мавсумий танаффусларида, таъмирлаш даврида, шунингдек форс-мажор ҳолатларда вақтинча фойдаланилмаслиги мақсадсиз ва самарасиз фойдаланишга киритилмайди.

19. Талабгор ушбу Низомнинг 14-банди «б» кичик банди талабларига амал қилмаса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорининг 4-банди «д» кичик бандида белгиланган чоралар қўлланади.

20. Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда талабгор ўзи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади.

21. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Янги қишлоқ хўжалиги техникасини рўйхатдан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатларга қўшимча маълумотларни Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Агроинспекция) тақдим этади. Ўз хоҳишига кўра (ЭҲМ расмийлаштирилганидан бир йилдан кеч бўлмаган муддатда) 2-босқич Агроинспекция Янги қишлоқ хўжалиги техникаларини давлат рўйхатидан ўтказганидан сўнг қўшимча равишда қабул қилинган ҳужжатлар ҳамда янги қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича маълумотларни Агропортал орқали Агентликка юборади. 1 иш кунида 3-босқич Агентлик Агроинспекция томонидан юборилган ҳужжатларга асосан субсидияни Агропортал орқали юридик шахсларнинг банкдаги махсус ундирувга йўл қўйилмайдиган ҳисобварағига, жисмоний шахсларининг банкдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ўтказиб беради 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 5-ИЛОВА

Пахта ва бошоқли дон, картошка, мева ва узум экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта, бошоқли дон, картошка, мева ва узум экин (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги экини) майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

субсидия — талабгорларнинг 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер майдонида 2025 йил ёки ундан кейинги йилларда 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари;

қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари — 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун насос станциялари ва суғориш қудуқларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуёш, сув, шамол ёрдамида электр энергиясини ҳосил қилувчи қурилмалар.

3. Талабгорларга ушбу Низомга иловада келтирилган схема асосида 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ ҳар бир кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга қурилма учун 2 миллион сўмгача, жами 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.

Субсидия миқдори 100 миллион сўмдан ортиқ бўлганда Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан ажратилади.

4. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

5. Талабгор субсидияни олиш учун Агропорталга ўзларига тегишли экин ер майдонларини белгиланган тартибда контурлар кесимида экин турларини киритган бўлиши шарт.

6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр соҳада тўловлар агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун талаблардан келиб чиқиб, бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

7. Субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схема асосида ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

8. Талабгор қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини ўрнатгандан кейин субсидия олиш учун Агропортал орқали Агентликка ариза билан мурожаат қилади ва аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

талабгорнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;

сотиб олинган қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарининг сертификати ва техник паспорти, электр энергияси ишлаб чиқариш (кВт/соат) қуввати;

қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олингани бўйича тузилган шартнома ва харид қилингани бўйича ЭҲФ нусхаси;

қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарининг белгиланган тартибда (техник шартларга асосан) ҳақиқатда ўрнатилгани тўғрисидаги ҳужжатлар (ижрочи билан тузилган шартномалар, бажарилган қурилиш, синов-созлаш ишларига оид маълумотлар);

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ва «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбарининг талабгор томонидан камида 10 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилгани (контурлар кесимида) тўғрисидаги расмийлаштирилган маълумотномаси;

Туман электр тармоқлари корхонасининг талабгор томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини электр тармоқларига улангани тўғрисидаги маълумотномаси.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

9. Талабгор тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигига жавобгар ҳисобланади.

10. Талабгор ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ёки белгиланган тартибда расмийлаштирмаган ҳолда тақдим қилганда, Агентлик томонидан икки иш кунида сабаблари кўрсатилиб, Агропортал орқали аризани қабул қилиш рад этилади.

Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

11. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, Агентлик уч иш кунида интеграция орқали:

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот тизимларидан талабгорнинг қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари электр тармоқларига улангани;

Солиқ қўмитасидан харидор томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари харид қилингани бўйича ЭҲФни;

Агропорталнинг «Cropagro» ахборот тизимидан талабгорнинг сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган экин майдонлари тўғрисидаги маълумотни;

тижорат банкларидан харидорнинг субсидия учун очилган алоҳида махсус ундирувга йўл қўйилмайдиган ҳисобварағини Агропорталга интеграция орқали олади.

12. Интеграция орқали олинган маълумотлар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қувватига асосан ажратиладиган субсидия миқдори Агропорталда автоматик равишда аниқланади.

13. Агентлик томонидан ушбу Низомнинг 8 ва 10-бандларида белгиланган талаблар тўлиқ бажарилганда, бир иш кунида субсидияни талабгорнинг тижорат банкдаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

14. Ушбу Низомнинг 8 ва 10-бандларида назарда тутилган талаблар тўлиқ бажарилмаганда, Агентлик томонидан аниқ сабаблар кўрсатилган ҳолда субсидия ажратиш рад этилади ва талабгорни бир кун муддатда Агропортал ёки СМС-хабарнома орқали хабардор қилинади.

15. Субсидия ажратиш рад этилган талабгор рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда икки ой давомида қайта мурожаат қилиши мумкин.

3-боб. Якунловчи қоидалар

16. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Пахта ва бошоқли дон, картошка, мева ва узум экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Пахта ва бошоқли дон, картошка, мева ва узум экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Субсидияни олиш учун Агропортал орқали Агентликка ариза билан мурожаат қилади. Қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари ўрнатиб, ишга туширилгандан сўнг 2-босқич Агентлик 1. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тижорат банкларининг ахборот тизимларидан маълумотларни интеграция орқали олиб, ўрганади. 3 иш кунида 2. Ушбу Низомнинг талаблари тўлиқ бажарилганда, талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради. 1 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 6-ИЛОВА

Мева, узум ва лимон кўчатларини харид қилиш ҳамда кўчатларни шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилинган ва экинбоплик хулосаси мавжуд мевали ва узум кўчатлари, янги лимонзорлар барпо этиш учун лимон кўчатларини ҳамда мевали ва узум кўчатларини шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

интенсив боғ — пакана ва ярим пакана мевали кўчатларни зич экиш схемасида ресурс-тежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган мевали боғ;

«Кўчатчилик реестри» ЯЭР — Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг расмий сайтида юритиладиган кўчат етиштиришга ихтисослашган юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда — кўчатчилик хўжаликлари) ягона электрон реестри;

мева ва узум кўчати — «in-vitro» шароитида ва вегетатив усулда кўпайтирилган (клон) пайвандтаг асосида тайёрланган ёши икки йилгача бўлган экинбоплик хулосаси мавжуд кўчат (резавор меваларнинг кўчат ва буталари бундан мустасно);

мустақил эксперт — талабгор томонидан ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганувчи ҳамда субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан хулоса берувчи тегишли ҳуқуқларга ва мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;

субсидия — мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилинган мевали ва узум кўчатлари, янги лимонзорлар барпо этиш учун лимон кўчатлари ҳамда шпалерлар қийматининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ер участкаси ажратилган, янги интенсив боғ ва/ёки узумзор барпо этишда экинбоплик хулосаси мавжуд мева ва узум кўчатлари, янги лимонзорлар барпо этиш учун лимон кўчатларини харид қилган ҳамда ерда парваришланаётган, касалланмаган, механик шикастланмаган кўчатларни кўтариш учун шпалер ўрнатган юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъекти;

шпалер — талабгор томонидан интенсив боғ ва узумзорларда кўчатларни кўтариш учун ўрнатиладиган, ушбу Низомда белгиланган талабларга жавоб берадиган темир-бетон, металл ва асбест материаллардан тайёрланган устунлар;

экинбоплик хулосаси — аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан бериладиган мева ва узум кўчатларининг экинбоплик сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

«in-vitro» лабораторияси — ўсимлик организмининг тўқималарини микроклонал кўпайтириш усули орқали «соғлом», вируслардан ҳоли бўлган кўчат ҳамда пайвандтаг етиштириш учун ихтисослашган, махсус жиҳозланган лаборатория.

3. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

4. Субсидия Агентлик томонидан янги интенсив боғ, узумзорларни барпо этиш, шунингдек, дала четларига, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга экилган экинбоплик хулосаси мавжуд мевали ва узум кўчатлари, янги лимонзорлар барпо этиш учун лимон кўчатларини харид қилган ҳамда кўчатларни шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун ажратилади.

5. Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:

а) экинбоплик хулосаси мавжуд мева ва узум кўчатларини харид қилиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида, бироқ:

«in-vitro» шароитида етиштирилган ҳар бир мева кўчатига 25 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

вегетатив усулда кўпайтирилган ҳар бир мева кўчатига 10 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

узумнинг данаксиз ва янги нав кўчатларига 7,5 минг сўмдан, маҳаллий узум кўчатларига 2 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

б) лимон кўчатларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларга ҳар бир сотих учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;

в) кўчатларни шпалерга кўтариш харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ:

2,4 метрдан 4 метргача узунликдаги бир дона шпалер учун 25 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

4 метрдан 6 метргача узунликдаги бир дона шпалер учун 50 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

6 метр ва ундан юқори узунликдаги бир дона шпалер учун 70 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

6. Субсидия:

янги интенсив боғ ва узумзорларда, шунингдек, дала четларига, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга «Кўчатчилик реестри» ЯЭРга киритилган кўчатчилик хўжаликларидан «in vitro» ва/ёки вегетатив усулда кўпайтирилган пайвандтагли ҳамда экинбоплик хулосаси мавжуд мева ва узум кўчатларини эккандан сўнг;

янги лимонзорлар барпо қилиш ишлари якунлагандан сўнг;

боғ ва узумзорларда кўчатларни шпалерга кўтариш мақсадида шпалерлар ўрнатилгандан сўнг ажратилади.

7. Субсидия 2025 йил 1 сентябрдан кейин янги барпо этилган интенсив боғ ва узумзорлар, лимонзорлар ва шпалерлар учун ажратилади.

8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар келгуси йилда субсидия ажратиш мақсадида ҳудудлар кесимида боғ ва узумзорларни барпо этиш, мевали боғ ва узумларни шпалерга кўтариш ҳамда иссиқхоналарда лимонзорлар ташкил қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларни ишлаб чиқади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларни ўрганиб чиқади ҳамда бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

2-боб. «Кўчатчилик реестри» ЯЭРни шакллантириш

9. Кўчатчилик хўжаликларига қўйилган талаблар:

ўз ҳисобида 2 гектардан кам бўлмаган кўчат экиладиган ер майдони мавжудлиги;

кўчат етиштиришга ихтисослашганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

кўчат етиштириш бўйича соҳада камида 2 йил тажрибага эга малакали мутахассис ходимларнинг мавжудлиги;

Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ташкилотлар рўйхатида мавжуд эмаслигига эга бўлиш.

10. Кўчатчилик хўжаликлари томонидан «Кўчатчилик реестри» ЯЭРга кириш учун Агросаноатни ривожлантириш агентлигига Агропортал орқали ариза билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган талабларга мослигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кўчатчилик хўжалиги томонидан етиштириладиган кўчатларнинг сони, унинг тури ва нави, зараркунанда ва касалликлар мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома;

«in-vitro» лабораторияси мавжудлиги бўйича ҳужжатлар нусхаси (ихтиёрий).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига кўчатчилик хўжаликлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

11. Кўчатчилик хўжаликлари томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар 3 иш кунида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан ўрганиб чиқилади.

12. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ўрганишда ушбу Низомнинг 9-бандига мос бўлганда «Кўчатчилик реестри» ЯЭРга киритади.

Тақдим этган ҳужжатлар белгиланган талабларга мос эмаслиги аниқланганда «Кўчатчилик реестри» ЯЭРга киритиш рад этилади ва бу ҳақда кўчатчилик хўжаликларини 3 кун муддатда хабардор қилади.

Кўчатчилик хўжаликлари камчиликларни бартараф қилиб, бир ой муддатда белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

13. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан «Кўчатчилик реестри» ЯЭР доимий назорат қилиб борилади.

14. Қуйидаги ҳолларда «in-vitro» лабораторияси ҳамда кўчатчилик хўжаликлари «Кўчатчилик реестри» ЯЭРдан чиқарилади:

«Кўчатчилик реестри» ЯЭРдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;

кўчат сотиб олган буюртмачилар томонидан шикоятлар ва аризалар келиб тушган ва ушбу аризаларда кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топгани аниқланганда, шунингдек, ушбу камчиликлар келгуси экиш мавсумида бартараф этилмаганда;

кўчатчилик хўжаликлари томонидан ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилгани аниқланганида;

«Кўчатчилик реестри» ЯЭРга кирган кўчатчилик хўжаликлари, реестрга кирмаган бошқа кўчатчилар етиштирган кўчатларни олиб-сотиш фаолияти билан шуғулланиш ҳолати аниқланганда.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан «Кўчатчилик реестри» ЯЭРдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

3-боб. Субсидияни ажратиш

15. Субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали ажратилади.

16. Талабгор субсидия олиш мақсадида Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг туман лойиҳа офисларига (кейинги ўринларда — туман лойиҳа офислари) Агропортал орқали ариза билан қуйидагиларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

а) экинбоплик хулосаси мавжуд мева ва узум кўчатлари бўйича:

мева ва узум кўчатларининг экинбоплик хулосаси нусхаси;

талабгор билан «Кўчатчилик реестри» ЯЭРга киритилган кўчатчилик хўжалиги ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси;

кўчатлар сотиб олингани бўйича электрон ҳисоб-фактура, кўчатчилик хўжалигининг тавсияси ва экинбоплик хулосаси бўйича кўчатларнинг нави ва тури бўйича уч йиллик кафолат хати;

тўлов топшириқномаси нусхаси;

ер участкаси мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

боғ ва узумзорлар барпо этиш бўйича Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан берилган техник-иқтисодий асослар ёки техник шартлар нусхаси;

б) янги лимонзорлар барпо этиш ва лимон кўчатларини харид қилиш бўйича:

лимон кўчатлари харид қилингани бўйича электрон ҳисоб-фактура;

тўлов топшириқномаси нусхаси;

янги лимонзорлар барпо этиш учун ер участкаси мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;

в) кўчатларни шпалерга кўтариш бўйича:

шпалерни сотиб олиш бўйича тузилган олди-сотди шартнома нусхаси, сотувчи ва талабгор ўртасида имзоланган топшириш-қабул қилиш далолатномаси;

агар шпалер темир-бетон бўлса, сотувчи ва/ёки етказиб берувчининг темир-бетон маҳсулотидан тайёрланадиган шпалернинг сифатлилик сертификати нусхаси. Бунда талабгор томонидан ўз маблағлари ҳисобидан темир-бетон маҳсулотидан ҳамда темир маҳсулотларидан тайёрланган шпалернинг сифатлилик сертификати нусхаси ва маҳсулотларни сотиб олингани бўйича электрон ҳисоб-фактура нусхаси;

тўлов топшириқномаси нусхаси.

Талабгор аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

17. Ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда, уч иш куни ичида туман лойиҳа офиси томонидан талабгорнинг аризасини қабул қилиш рад этилади.

Талабгор аризани қабул қилишни рад этиш сабабларини бартараф қилган ҳолда бир ой муддатда қайта мурожаат қилиши мумкин.

18. Туман лойиҳа офиси талабгорнинг аризасини кўриб чиқишда қуйидагиларга масъул ҳисобланади:

а) экинбоплик хулосаси мавжуд мева ва узум кўчатлари бўйича:

мева ва узум кўчатлари «Кўчатчилик реестри» ЯЭРга киритилган кўчатчилик хўжаликларидан сотиб олинганига;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабгорга ажратилган ер майдонининг мавжудлигига;

талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини жойига чиққан ҳолда ўз муддатида ва тўлиқ ўрганишга;

талабгор ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси мавжудлигига;

экинбоплик хулосаси мавжуд бўлган мева ва узум кўчатлари экилганига ҳамда сонини аниқлашга;

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан берилган техник-иқтисодий асослар ёки техник шартлар асосида сифатли боғ ва узумзорлар барпо этилганига;

б) янги лимонзорлар барпо этиш учун лимон кўчатлари бўйича:

талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини жойига чиққан ҳолда ўз муддатида ва тўлиқ ўрганишга;

лимон етиштириш бўйича ташкил этилган иссиқхона хўжалиги кадастр ҳужжатларининг мавжудлигига;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабгорга ажратилган ер майдонида лимон кўчатлари экилганига;

янги лимонзорлар барпо этиш ишлари талабгорлар томонидан тўлиқ якунланганига;

в) кўчатларини шпалерга кўтариш бўйича:

талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини жойига чиққан ҳолда ўз муддатида ва тўлиқ ўрганишга;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабгорга ажратилган ер майдонида мева ва узум кўчатлари экилганига;

шпалерлар ўрнатилганлигини ва олди-сотди шартномасига мувофиқлигини ва сонини аниқлашга;

олди-сотди шартномасига ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) ва ушбу Низом талабларига мувофиқлигига.

19. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, туман лойиҳа офиси Агропортал орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш куни ичида жойида чиққан ҳолда ўрганади ва талабгорга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки рад этиш тўғрисидаги хулосани электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Туман лойиҳа офиси хулосанинг тўғри расмийлаштирилгани ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.

Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, талабгор бир ой муддатда туман лойиҳа офиси хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилган ҳолда, Агропортал орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.

Талабгор туман лойиҳа офисининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

20. Туман лойиҳа офиси талабгорга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг бир иш куни ичида тасдиқланган хулоса ва тақдим этилган ҳужжатларни Агропортал орқали Агентликка юборади.

21. Туман лойиҳа офиси томонидан юборилган ҳужжатларга асосан ажратиладиган субсидия миқдори Агропорталда автоматик равишда аниқланади.

22. Агентлик томонидан ишларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) ёки мустақил экспертга буюртманома беради.

Бунда «Ўзбеккосмос» агентлигида тегишли контурлар бўйича айрим космосдан тасвирга олинган маълумотлар мавжуд бўлмаса, тегишли маълумотлар мавжуд эмаслигини ўзининг хулосасида маълум қилади.

Агар «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан маълумот тақдим этилмаса, мустақил эксперт хулосаси асосида қабул қилинади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги ёки мустақил эксперт уч иш кунида бажарилган ишлар ҳолати тўғрисида хулосаларини Агентликка тақдим этади.

Бунда «Ўзбеккосмос» агентлиги талабгорлар контурнинг олдинги ва кейинги ҳолатини ҳамда ҳақиқатда кўчатлар экилганлигини ҳамда узумзорларда шпалерларнинг ўрнатилганлиги бўйича фото маълумотнома ва хулоса тақдим этади ёки мустақил эксперт жойига чиққан ҳолда ишларнинг ҳақиқатда ушбу Низом талабларига мос равишда бажарилгани бўйича хулосасини Агропортал орқали Агентликка юборади.

23. Агентлик томонидан уч иш кун ичида «Ўзбеккосмос» агентлигининг ёки мустақил экспертнинг хулосаларига асосан талабгорга субсидия ажратиш ёки ажратмаслик ҳақида Агропортал ёки SMS хабарномаси орқали маълум қилади ҳамда ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўқ қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.

4-боб. Мониторинг қилиш

24. Талабгор дала четларига ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга ҳамда лойиҳа асосида ташкил этилган янги боғ ва узумзорларга экилган кўчатларда ўз муддатида агротехника тадбирларини ўтказиш ва парваришлаш ишларини амалга ошириб боради.

25. Талабгор томонидан дала четларига ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга ҳамда лойиҳа асосида ташкил этилган янги боғ ва узумзорларда ўз муддатида агротехника тадбирларини ўтказиш ва парваришлаш ишлари амалга оширилиши юзасидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция) икки йил мобайнида мониторинг қилиб боради.

26. Ўзагроинспекция мева, узум ва лимон кўчатларини харид қилиш ҳамда кўчатларни шпалерларга кўтариш учун ажратилган субсидиядан самарали фойдаланиш ҳолатини ҳар йили бир марта мониторинг қилади ва кўчатларнинг ҳолати юзасидан (яхши ёки ёмон) уч нусхада далолатнома расмийлаштиради ҳамда далолатноманинг бир нусхаси Агентликка, бир нусхаси талабгорга юборилиб, бир нусхаси ўзида қолдирилади.

27. Мониторинг давомида камчиликлар аниқланганда, Агентлик субсидияни қайтариш бўйича огоҳлантириш хатини талабгорга тақдим қилади ва белгиланган тартибда ундириш чораларини кўради. Бунда:

ўтказилган мониторинг натижасига кўра биринчи ва иккинчи йилларда қуриб, касалланиб яроқсиз ҳолга келган кўчатлар сони экилган кўчатлар умумий сонининг 10 фоизидан ошган тақдирда, олинган субсидия нобуд бўлган кўчатлар сонига мутаносиб равишда қайтарилади;

қуриб, касалланиб яроқсиз ҳолга келган кўчатлар талабгор томонидан экинбоплик хулосаси мавжуд бўлган мева ва узум кўчатларига алмаштирилиб, кўчатлар сони 90 фоиздан юқори бўлганда субсидия қайтарилмайди;

субсидия ажратилган майдонларда кўчатлар тўлиқлигини таъминлаш учун талабгор томонидан қўшимча равишда экилган мева ва узум кўчатларига субсидия ажратилмайди.

28. Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Агентлик томонидан субсидияни қайтариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот юборилади ёки судга даъво аризаси киритилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

29. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Мева, узум ва лимон кўчатларини харид қилиш ҳамда кўчатларни шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Мевали ва узум кўчатлари, лимон кўчатларини харид қилиш ҳамда кўчатларни шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Субсидия ажратиш мақсадида Агропортал орқали Агросаноатни ривожлантириш агентилигининг туман лойиҳа офисига (кейинги ўринларда — туман лойиҳа офиси) ариза билан мурожаат қилади. Ихтиёрий равишда 2-босқич Туман лойиҳа офиси Агропортал орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва талабгорга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки рад этиш тўғрисидаги хулосани тасдиқлайди. 3 иш кунида Талабгорга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг тасдиқланган хулоса ва тақдим этилган ҳужжатларни Агропортал орқали Аграр соҳада тўловлар агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юборади. 1 иш кунида 3-босқич Агентлик Бажарилган ишларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида «Ўзбеккосмос» ёки мустақил экспертга буюртма беради. 3 иш кунида 4-босқич «Ўзбеккосмос» ёки мустақил эксперт Талабгорларнинг контурининг олдинги ва кейинги ҳолатини, ҳақиқатда кўчатлар экилганлигини ҳамда шпалерларнинг ўрнатилганлиги бўйича фото маълумотнома ва хулоса тақдим этади. Мустақил эксперт жойига чиққан ҳолда ишларнинг ҳақиқатда ушбу Низом талабларига мос равишда бажарилганлиги бўйича хулосани Агропортал орқали Агентликка юборади 3 иш кунида 5-босқич Агентлик «Ўзбеккосмос» агентлигининг ва мустақил экспертнинг хулосаларига асосан талабгорга субсидия ажратиш ёки ажратмаслик ҳақида Агропортал ёки SMS хабарномаси орқали маълум қилади. Ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда эса талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради. 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 7-ИЛОВА

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир қозони ва электр энергиясида иситиш қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом иссиқхоналарни кўмир қозони ва/ёки электр энергиясида иситиш қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

иссиқхона хўжаликлари — саноат усулида иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ва бошқа юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги субъектлари;

кўмир қозони — иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлган ҳамда иситиш қуввати 1 гектардан кам бўлмаган қозон;

мустақил эксперт — талабгор томонидан ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганувчи ҳамда субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан хулоса берувчи тегишли ҳуқуқларга ва мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;

субсидия — иссиқхоналарни иситиш учун маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган кўмир қозони ва/ёки электр энергиясида иситиш қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — харид қилган ҳамда ишга туширилган кўмир қозони ва/ёки электр энергиясида иситиш қозони учун субсидия олиш мақсадида мурожаат қилган юридик шахс мақомига эга иссиқхона хўжаликлари;

электр энергиясида иситиш қозони — иссиқхоналарни электр энергиясида иситиш учун Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлган ҳамда иситиш қуввати 1 гектардан кам бўлмаган қозон.

3. Иссиқхона хўжаликларига ҳар бир кўмир қозони ва/ёки электр энергиясида иситиш қозонини харид қилиш харажатларининг 20 фоизгача қисми, бироқ 80 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия Аграр соҳада тўловлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ажратилади.

4. Субсидия ҳисоби Агентликнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун кўмир ва/ёки электр энергиясида иситиш қозонига бўлган талаблардан келиб чиқиб, бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

6. Субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали ажратилади.

2-боб. Субсидия олиш бўйича мурожаат қилиш

7. Талабгор субсидия ажратиш бўйича туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлимига (кейинги ўринларда — туман экология бўлими) Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади ҳамда қуйидагиларни илова қилади:

а) кўмир қозони учун:

кўмир қозони учун атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларда самарадорлиги 99,5 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

иссиқхона хўжалигининг кадастр маълумотлари;

кўмир қозонининг мувофиқлик сертификати;

иссиқхона хўжалигининг фаолияти бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

кўмир қозонининг олди-сотди ва/ёки пудрат шартномаси, ўрнатиш ишлари сифатли бажарилгани тўғрисидаги далолатнома ҳамда электрон ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхаси;

кўмир қозонининг иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган иситиш қувватига эгалиги ва иссиқхона майдонининг кўмир қозонига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

б) электр энергиясида иситиш қозони учун:

иссиқхона хўжалигининг кадастр маълумотлари;

электр энергиясида иситиш қозонининг мувофиқлик сертификати;

иссиқхона хўжалигининг фаолияти бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

электр энергиясида иситиш қозонини олди-сотди ва/ёки пудрат шартномаси, ўрнатиш ишлари сифатли бажарилгани тўғрисидаги далолатнома ҳамда электрон ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхаси;

электр энергиясида иситиш қозонининг иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган иситиш қувватига эгалиги ва иссиқхона майдонининг электр энергиясида иситиш қозонига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Талабгор аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Талабгор кўмир қозони ва электр энергиясида иситиш қозонини харид қилиш бўйича шартнома имзоланган кундан бошлаб бир йил мобайнида субсидия олиш учун Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

8. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда, туман экология бўлими томонидан талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш рад этилади.

9. Талабгорга субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

талабгорнинг ўз аризасига асосан;

ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

талабгор томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;

кўмир қозони ва электр энергиясида иситиш қозонлари сифатсиз ўрнатилганда ва иссиқхона лойиҳасининг параметрларига кўра жойлаштирилмаганда;

иссиқхона хўжалиги тугатилганда.

Туман экология бўлими субсидия ажратишни рад этган тақдирда, талабгорни бир кун муддатда Агропортал орқали рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.

Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда икки ой давомида қайта мурожаат қилиши мумкин.

3-боб. Субсидияни ажратиш

10. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, туман экология бўлими уч иш кунида:

а) талабгор томонидан ўрнатилган кўмир қозонининг энергия самарадорлиги даражасини ҳамда белгиланган тартибда ўрнатилганлигини, иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган қувватга эгалиги ва иссиқхона майдонининг қурилма қувватига мувофиқлигини, шунингдек, иссиқхона лойиҳасининг параметрларига кўра жойлаштирилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;

б) талабгорга субсидия ажратиш бўйича хулоса расмийлаштириб, хулосада қуйидаги мезонларни инобатга олади:

иссиқхона объектлари соз ҳолатда бўлгани;

атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларда самарадорлиги 99,5 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларнинг мавжудлиги.

Талабгор томонидан бажарилган ишлар ушбу Низом талабларига мувофиқ деб топилганда, туман экология бўлими субсидия ажратиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради ва хулосани бир кун муддатда Агропортал орқали Агентликка юборади.

11. Туман экология бўлими томонидан талабгорнинг аризаси уч иш куни ичида кўриб чиқилмаган ёки тегишли хулоса расмийлаштирилмаган тақдирда, хулоса ижобий деб ҳисобланади ҳамда субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги учун жавобгарлик туман экология бўлимига юкланади.

Бунда ушбу ариза Агропортал орқали автоматик равишда тўғридан тўғри Агентликка юборилади.

12. Туман экология бўлими талабгорга субсидия ажратиш бўйича хулоса беришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини жойига чиққан ҳолда муддатида ва тўлиқ ўрганишга ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўғрилигига;

иссиқхона хўжалигининг кадастр маълумотлари тўғрилигига;

қишлоқ хўжалиги субъектининг фаолияти бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги ҳамда кўмир қозони чанг-газ тозалаш ускунаси билан жиҳозланганлигига;

кўмир қозонининг мувофиқлик сертификати мавжудлиги, иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган иситиш қувватига эгалиги ва иссиқхона майдонига мувофиқлигига.

13. Агентлик туман экология бўлимидан келиб тушган хулосага асосан талабгор томонидан субсидия олиш учун бажарилган ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш ва хулоса бериш мақсадида мустақил экспертга бир иш кунида Агропортал орқали буюртма юборади.

Мустақил эксперт уч иш кунида:

а) жойига чиққан ҳолда талабгор томонидан ўрнатилган электр энергияси қозонларининг энергия жиҳатдан самарадорлик даражасини ҳамда белгиланган тартибда ўрнатилганлигини, иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган қувватга эгалиги ва иссиқхона майдонининг қурилма қувватига мувофиқлигини, шунингдек, иссиқхона лойиҳасининг параметрларига кўра жойлаштирилганлигини ҳамда қонунчиликка мувофиқ бажарилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.

б) талабгорга субсидия маблағларини ажратиш бўйича хулоса расмийлаштириб, хулосада қуйидаги мезонларни инобатга олади:

иссиқхона объектлари соз ҳолатда бўлганлиги;

атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларда самарадорлиги 99,5 фоиздан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларнинг мавжудлиги.

Талабгор томонидан бажарилган ишлар ушбу Низом талабларига мувофиқ деб топилганда, мустақил эксперт субсидия ажратиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради ва хулосани бир кун муддатда Агропортал орқали Агентликка юборади.

14. Агентлик уч иш кунида:

туман экология бўлими ва мустақил эксперт томонидан юборилган ижобий хулосаларига асосан субсидияни талабгорнинг тижорат банкларидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради;

ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, субсидия ажратишни рад этган тақдирда, талабгорни Агропортал орқали рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.

15. Талабгор субсидия ажратилиши рад этилиши юзасидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда суд органларига шикоят қилиши мумкин.

4-боб. Кўмир қозони ва/ёки электр энергиясида иситиш қозонларидан фойдаланиш юзасидан мониторинг юритиш

16. Талабгор иссиқхонани иситиш учун ўрнатилган кўмир қозони ва/ёки электр энергиясида иситиш қозонидан беш йил мобайнида фойдаланиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириши шарт.

17. Туман экология бўлими Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг туман лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — туман лойиҳа офиси) билан бирга талабгор иштирокида бир йилда бир марта (ҳисобот йилининг октябрь ойидан кейинги йилнинг апрель ойига қадар) кўмир қозони ва/ёки электр энергиясида иситиш қозонларидан фойдаланиш юзасидан мониторинг ўтказади.

Мониторинг натижалари асосида туман экология бўлими ва туман лойиҳа офиси томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда далолатноманинг бир нусхаси талабгорда сақланади.

Туман экология бўлими ва туман лойиҳа офиси томонидан тузилган далолатномалар Агентликка бир иш кунида юборилади.

18. Агентлик туман экология бўлими ва туман лойиҳа офиси томонидан тақдим этилган далолатномага асосан талабгорга субсидияни бир ой давомида тўлиқ Агентликнинг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш бўйича огоҳлантириш хатини юборади.

19. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, талабгор томонидан Агентликка субсидия қуйидаги тартибда қайтарилади:

2-йилда — 80 фоиз;

3-йилда — 60 фоиз;

4-йилда — 40 фоиз;

5-йилда — 20 фоиз.

20. Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Агентлик томонидан субсидияни қайтариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига маълумот юборилади ёки судга даъво аризаси киритилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

21. Субсидия беришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.

Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.

22. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғиси ва электр энергиясида иситиш қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғиси ва/ёки электр энергиясида иситиш қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Кўмир қозони ва электр энергиясида иситиш қозони учун субсидия олиш бўйича туман экология бўлимига Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади Харид қилиш бўйича шартнома имзоланган кундан бошлаб бир йил мобайнида 2-босқич Туман экология бўлими Жойига чиққан ҳолда ўрганади ҳамда ҳужжатлар ва жиҳозлар талабга жавоб бергандан сўнг субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиради ва Агропортал орқали Агентликка юборади. 3 иш кунида 3-босқич Агентлик Талабгор томонидан субсидия олиш учун бажарилган ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш ва хулоса бериш мақсадида мустақил экспертга Агропортал орқали буюртма юборади. 1 иш кунида 4-босқич Мустақил эксперт Ушбу Низомда белгиланган талабларни жойига чиқиб амалда бажарилган ёки бажарилмаганлиги тўғрисидаги хулосани Агропортал орқали Агентликка юборади. 3 иш кунида 5-босқич Агентлик Туман экология бўлими ва мустақил эксперт томонидан юборилган ижобий хулосаларига асосан субсидияни талабгорнинг тижорат банкдаги махсус ундирувга йўл қўйилмайдиган ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 8-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилишда кредит ва лизинг фоизларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилишда кредит ва лизинг фоизларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

автопилот ускунаси — қишлоқ хўжалиги техникаларини инсон аралашувисиз ёки кам аралашув билан бошқаришга имкон берадиган электрон-механик тизим;

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

субсидия — талабгор томонидан янги қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунаси кредит ва лизинг шартларида харид қилинганда, уларнинг фоиз харажатлари бир қисмини қоплаб бериш учун Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва/ёки механизация хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар;

қишлоқ хўжалиги техникаси — маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган, қишлоқ хўжалигида механизация ишларини бажарадиган барча турдаги тракторлар, комбайнлар, тиркамалар ва агрегатлар, шунингдек, хориждан тайёр ҳолда олиб келинадиган, аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкалари (қўш қатор), лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегати (кейинги ўринларда — лазерли ер текислагич агрегати), пахта териш машиналари ва ғалла ўриш комбайнлари;

қуёш панеллари — қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан, чорвачилик хўжаликлари, фермер ва деҳқон хўжаликларида суғориш учун фойдаланиладиган насос агрегатларини муқобил энергия манбалари билан таъминлаш мақсадида ўрнатиладиган қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари.

3. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилишга бўлган талаблардан келиб чиқиб, бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

Бунда субсидия учун зарур маблағлар Марказий банк асосий фоиз ставкасининг ўзгаришига қараб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.

5. Янги қишлоқ хўжалик техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ажратилган лизинг ёки кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш, қуёш панеллари, қишлоқ хўжалик техникасига автопилот ускунасини кредит шартларида харид қилиш учун ажратилган кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.

6. Талабгорга ушбу Низом талаблари асосида:

лизинг ҳамда кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникаси фоиз тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия лизинг ташкилоти (ёки тижорат банки) ва Агентлик ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ;

кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган сув тежовчи суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда автопилот ускунаси фоиз тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия тижорат банки ва Агентлик ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ ажратилади.

Субсидия миқдори талабгор ва лизинг ташкилоти ёки тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома шартларида акс эттирилиши шарт.

7. Субсидия Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган қонунчиликда белгиланган тартибда фаолият кўрсатувчи лизинг ташкилоти ва тижорат банкларига ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

8. Субсидия миллий валютада ажратилганда, лизинг олувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги техникасининг шартномада кўрсатилган қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳамда автопилот ускунасининг шартномада кўрсатилган қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс тўланганда ажратилади.

9. Субсидия:

а) лизинг ёки кредит шартномаси бўйича:

қишлоқ хўжалиги техникаси харидида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарорининг 8-банди учинчи хатбошисида белгиланган миқдорларда;

автопилот ускунасини харид қилишда фоиз харажатларининг 14 фоизлик пунктидан юқори, бироқ 8 фоизлик пунктидан ошмаган қисмини;

б) сувни тежайдиган суғориш технологияларини харид қилиш ва қуриш мақсадида тижорат банклари томонидан ҳар бир гектар ер майдонига ажратилган кредитларнинг 20 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган қисми учун 14 фоизлик пунктидан юқори, бироқ 10 фоизлик пунктидан ошмаган қисмини;

в) қуёш панеллари учун 14 фоизлик пунктидан юқори, бироқ 10 фоизлик пунктидан ошмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.

10. Агентликка Агропортал орқали буюртманома билан биргаликда ҳар бир талабгор кесимида умумлаштирилган рўйхатни:

лизинг ташкилоти ва тижорат банки томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегати учун ажратилган лизинг ёки кредит шартлари бўйича фоиз тўловларининг талабгорга тегишли қисми тўлангандан сўнг ҳисобланган фоизнинг бир қисмини қоплаш учун;

тижорат банки сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ҳамда қуёш панеллари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилиш учун талабгорга ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш учун юборади.

Бунда талабгорларнинг номи ва СТИР рақами, ажратилган кредит суммаси, кредит муддати, фоиз ставкаси, кредит мақсади, кредит берилган сана, кредитни қайтариш санаси, ҳисобварағидаги (16325...) ҳисобланган фоизлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

11. Агентликка тақдим этилган буюртманома ва рўйхатнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги, лизинг ёки кредит ажратиш ва улар бўйича субсидия олишнинг барча жараёни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан масъулият лизинг ташкилоти ва тижорат банкларининг раҳбарларига юкланади.

Мазкур талаблар бажарилмагани оқибатида ортиқча тўланган субсидия лизинг ташкилоти ва тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан Агентликка қайтарилади.

Субсидия Агентлик томонидан уч иш кунида Агропортал орқали лизинг ташкилоти ёки тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказилади.

3-боб. Субсидияни ҳисоблаш ва ажратишни тўхтатиш

12. Талабгорнинг лизинг ёки кредит шартномаси:

барча турдаги комбайнлар ва двигатель қуввати 100 от кучидан кўп бўлган тракторлар учун 10 йилгача;

қолган тракторлар, осма ва тиркама техникалар, шунингдек, автопилот ускунасини харид қилиш учун 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

сувни тежайдиган суғориш технологиялари ва қуёш панелларини харид қилиш учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга расмийлаштирилган бўлиши лозим.

Талабгорнинг сўровига асосан ушбу бандда кўрсатилган муддатлар қисқартирилиши мумкин.

13. Субсидия ушбу Низом талаблари асосида расмийлаштирилган лизинг ва кредит муддатидан ҳамда қолдиқ қарз суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда тўлов жадвали бўйича муддати ўтган қарздорликка қайта субсидия ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

Талабгор лизинг ёки кредитни уни муддати ўтгандан сўнг қайтарганда, ажратиладиган субсидия тасдиқланган тўлов жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.

14. Талабгор шартноманинг тўлов жадвалига мувофиқ ўзига тегишли бўлган лизинг тўловларини (субсидия сифатида бериладиган фоиздан ташқари) тўлиқ тўлаган бўлиши шарт.

15. Субсидия лизинг ташкилоти учун ҳар чоракда, тижорат банки учун ҳар ойда кейинги ойнинг 20-санасигача тақдим этилган буюртманомалар бўйича ҳисобланган жорий фоизлар миқдорида ҳисоб-китоб қилинади.

16. Агентлик томонидан лизинг ташкилоти ёки тижорат банки ҳисобварағига талабгор учун ҳисобланган фоиз тўловини қисман қоплаш учун ўтказиб берилган субсидия ушбу қарз олувчининг ҳисобланган фоиз тўловлари учун ҳисоб-китоб қилинади.

17. Ажратилган субсидия талабгорга ҳисобланган субсидия миқдоридан кўп бўлган тақдирда, ортиқча маблағлар икки банк иш кунидан кечиктирмасдан Агентлик ҳисобварағига қайтариб ўтказилади.

18. Лизинг ёки кредит шартномасининг шартлари ўзгарган тақдирда, илгари тасдиқланган ва ҳисобланган субсидия миқдори оширилмайди ва субсидия муддати узайтирилмайди.

19. Субсидия ажратилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

а) лизинг ёки кредит шартномаси бўйича субсидия мақсадсиз сарфлангани аниқланганда, талабгор томонидан лизинг ёки кредит асосий қарзининг тегишли қисми тўлов жадвалида белгиланган санадан бошлаб 90 кун давомида тўлиқ тўланмаса;

б) талабгор томонидан лизинг ёки кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилганда;

в) талабгорнинг субсидия олишни тўхтатиш тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда;

г) лизинг ёки кредит шартномаси тўлиқ бекор қилинганда ҳамда қарз мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилганда.

20. Субсидия ажратиш юзасидан буюртмалар қуйидаги ҳолларда тақдим этилмайди:

кредит фоиз ставкалари ушбу низом билан белгиланган фоизлардан кўп бўлганда;

кредитни қайтариш муддати беш йилдан кўп бўлганда;

кредит хорижий валютада ажратилганда;

кредит эски харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларга ажратилганда;

кредит 2025 йил 1 июлдан олдин ўрнатилган қуёш панеллари ҳамда жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологиялари учун ажратилганда.

21. Қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари, қуёш панеллари, автопилот ускуналари хариди ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошираётган, бироқ тижорат банклари томонидан Агропорталга киритилмай қолган талабгорларда юзага келган қарздорлик тижорат банклари ёки лизинг ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

Агар талабгорнинг кредит ва лизинг тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча субсидия тўловлари юзага келса, ушбу маблағлар тижорат банки ва лизинг ташкилотининг ўз маблағлари ҳисобидан Агентликка қайтариб тўлаб берилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

22. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

Мақсадсиз фойдаланилган субсидия Бош битим шартларига асосан Агентликка қайтарилади.

23. Тарафлар ўртасида юзага келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилишда кредит ва лизинг фоизларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалик техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ажратилган лизинг ёки кредит фоизини қоплаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Лизинг ташкилоти ёки тижорат банки Қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегати учун ажратилган лизинг ёки кредит шартлари бўйича фоиз тўловларининг талабгорга тегишли қисми тўлангандан сўнг ҳисобланган фоизнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир қарз олувчилар кесимида Агентликка Агропортал орқали буюртманома юборади. Тижорат банклари ҳар ойнинг 20-санасигача. Лизинг ташкилотлари ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасигача. 2-босқич Агентлик Субсидия Агропортал орқали лизинг ташкилоти ёки тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида

Қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилишда кредит ва лизинг фоизларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш, қуёш панеллари, қишлоқ хўжалик техникасига автопилот ускунасини кредит шартларида харид қилиш учун ажратилган кредит фоизини қоплаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тижорат банки Талабгорлар томонидан ўзига тегишли фоиз тўловини тўлагандан сўнг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ҳамда қуёш панеллари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилиш учун талабгорга ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини қоплаш учун Агентликка Агропортал орқали буюртманома юборади. Ҳар ойнинг 20-санасигача 2-босқич Агентлик Агропортал орқали тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига субсидияни ўтказади. 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 9-ИЛОВА

Озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш, лабораторияларга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом озиқ-овқат саноати корхоналарида Халқаро аккредитация форумига (кейинги ўринларда — IAF) аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари синовлари учун зарур бўлган лаборатория ускуналари, ўлчаш воситалари ва жиҳозларини харид қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар — озиқ-овқат маҳсулотлари синовлари учун зарур бўлган лаборатория таҳлилларини амалга оширишда фойдаланиладиган жиҳозлар (синов ва ўлчаш воситалари, стандарт намуналар, намуналарни синовга тайёрлаш учун фойдаланиладиган воситалар, синов жараёнида фойдаланиладиган электрон дастурлар, прекурсорлар, реагентлар, реактивлар ва кимёвий воситалар);

масъуллар — туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агросаноатни ривожлантириш агентлиги) туман лойиҳа офиси раҳбарлари;

мустақил эксперт — талабгор томонидан ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганувчи ҳамда субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан хулоса берувчи тегишли ҳуқуқларга ва мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;

сифатни бошқариш тизимига берилган мувофиқлик сертификати — халқаро стандартлар талабларига асосан сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

субсидия — озиқ-овқат саноати корхоналарида IAFга аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаш, лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш, ишга тушириш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — IAFга аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаш ҳамда лабораториялар учун зарур бўлган ускуна, жиҳозларни харид қилиш ҳамда 2025 йилда ёки ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилган узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш юзасидан мурожаат қилган юридик шахс;

узумни (майиз) қадоқлаш линиялари — қуритилган узумни қадоқлаш учун ўрнатилган махсус ускуналар занжири;

узумни қуритиш линиялари — механик усулда, қуёш ва шамол ёрдамида ёки иссиқ ҳаво ҳайдаш орқали узумни қуритиш учун ўрнатилган ускуналар занжири;

халқаро сифатни бошқариш тизими — халқаро стандарт талабларига асосан маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида иш жараёнларини бошқаришни баҳоловчи бошқарув тизими.

3. Субсидия қуйидаги йўналишларга алоҳида ажратилади:

халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаш;

лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда ишга тушириш;

узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш.

Талабгор ҳар бир йўналишда фақат бир маротаба субсидия олиши мумкин.

4. Субсидия:

халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.

5. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаш, лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар, узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларига бўлган талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

7. Субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схема бўйича ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

8. Талабгор субсидия олиш учун ариза билан Агропортал орқали масъулларга мурожаат қилади.

9. Талабгор аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

а) халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилгани бўйича:

халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаш бўйича тузилган шартномалар нусхалари;

халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилингани юзасидан мувофиқлик сертификати нусхаси;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси нусхаси;

б) лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар ишга туширилгани бўйича:

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар нусхалари;

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари нусхалари;

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар харид қилинганлигини, етказиб берилганлигини ва ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (электрон ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси нусхаси);

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларнинг паспортлари нусхаси;

ишга туширилган лаборатория ускуналари ва жиҳозларини талабгор балансига олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

лаборатория ўлчаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Бунда ишга туширилган лаборатория ускуна ва жиҳозларининг ишлаб чиқарилган муддати икки йилдан ошмаган бўлиши лозим;

в) узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини қуриш харажатларини бир қисмини қоплаш бўйича:

узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини қуриш учун ер участкаси ажратилгани тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси (ер участкаси ажратилгани тўғрисида туман ҳокими қарори, ер участкасига тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси);

узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси;

амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи)) билан тузилган шартнома, электрон ҳисоб-фактура, тўлов ҳужжатлари ёки солиштирма далолатнома, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси.

Талабгордан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича талабгор жавобгар ҳисобланади.

10. Талабгор ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ёки белгиланган тартибда расмийлаштирмаган ҳолда тақдим қилганда, масъуллар томонидан икки иш кунида сабаблари кўрсатилиб, Агропортал орқали аризани қабул қилиш рад этилади.

Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

11. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, масъуллар ариза тушган кундан эътиборан беш иш кунида жойига чиққан ҳолда:

а) талабгор томонидан халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилингани ва сертификатлаштирилгани, лаборатория учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозлар, тўлиқ ишга туширилганлигини ўрганади;

б) талабгорга халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий этиш ва сертификатлаш, шунингдек, лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш харажатларининг ҳар бири учун 50 фоизи, бироқ 500 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратиладиган субсидиянинг миқдорини аниқлайди;

в) ўрнатилган узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари бўйича:

2025 йил ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилганлигини;

талабгор ва пудрат ташкилотлари вакили иштирокида узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини қуриш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини;

қуритиш ва қадоқлаш линияларининг олди-сотди шартнома шартларига ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) талабларига мувофиқлиги ва янгилигини ўрганади;

узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизигача, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия суммасини аниқлайди.

Масъуллар мазкур бандда назарда тутилган талаблар тўлиқ бажарилган тақдирда, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги бўйича электрон тарзда тасдиқланган хулосани Агентликка Агропортал орқали юборади.

12. Масъуллар томонидан талабгорнинг аризаси беш иш кунида кўриб чиқилмаганда ёки тегишли хулоса расмийлаштирилмаганда, масъулларнинг хулосаси ижобий деб қабул қилинади ва субсидияни ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан жавобгарлик масъуллар зиммасига юкланади.

Бунда ушбу ариза Агропортал орқали автоматик равишда тўғридан тўғри Агентликка юборилади.

13. Ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган талаблар тўлиқ бажарилмаганда, масъуллар томонидан аниқ сабаблар кўрсатилган ҳолда субсидия ажратиш рад этилади ва талабгорни бир иш кунида Агропортал орқали хабардор қилинади.

Субсидия ажратиш рад этилганда, талабгор рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда икки ой давомида қайта мурожаат қилиши мумкин.

14. Масъуллар талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиришда хулосанинг ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади.

Бунда:

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — ишлаб чиқариш корхонаси ва унинг лабораторияси, узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари жойлашган жой, майдони, ишловчилар сони тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига;

Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг туман лойиҳа офиси раҳбари — харид қилинган лаборатория ускуналари ва жиҳозларининг ишлаб чиқарилганлигига икки йилдан ошмаганлигига, стандарт талаблар асосида ишга туширилганлигига.

15. Агентлик масъуллар томонидан Агропортал орқали тақдим этилган ижобий хулоса келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда жойига чиқиб, ўрганиш ва хулоса бериш учун мустақил экспертга буюртманома юборади.

Мустақил эксперт уч иш кунида жойига чиққан ҳолда талабгор томонидан бажарилган ишларни ушбу Низом талабларига мувофиқ бажарилганлигини ўрганади ва субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида хулосани Агропортал орқали Агентликка тақдим этади.

Мустақил эксперт жойига чиқиб ўрганишда:

субсидия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда ҳаққонийлигини;

узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари ишга туширилгани ва соз ҳолда мақсадли фойдаланиб турганлигини;

халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилингани ва сертификатлаштирилгани, лаборатория учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозлар, тўлиқ ишга туширилганлигини ўрганади.

16. Агентлик масъуллар ҳамда мустақил эксперт томонидан Агропортал орқали тақдим этилган ижобий хулосаларга асосан уч иш кунида талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.

Мустақил эксперт томонидан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса берилганда, Агентлик субсидия ажратилмаслиги бўйича талабгорни бир иш кунида Агропортал орқали ёки СМС-хабарнома орқали хабардор қилади.

3-боб. Озиқ-овқат саноати корхоналари лабораторияларига зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларидан фойдаланиш юзасидан мониторинг юритиш

17. Масъуллар озиқ-овқат саноати корхоналари лабораторияларига зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларидан беш йил мобайнида фойдаланиш юзасидан мониторинг юритади.

Бунда талабгор ускуна ва жиҳозлар ҳамда қуритиш ва қадоқлаш линияларидан беш йилдан кам бўлмаган муддатда фойдаланишлари лозим.

18. Мониторинг натижалари асосида масъуллар томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда далолатноманинг бир нусхаси талабгорда сақланади.

Масъуллар томонидан тузилган далолатномалар Агентликка бир иш кунида юборилади.

19. Агентлик масъуллар томонидан тақдим этилган далолатномага асосан талабгорга субсидияни бир ой давомида ушбу Низомнинг 20-бандда белгиланган миқдорларда Агентликнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш бўйича огоҳлантириш хатини юборади.

20. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, талабгор томонидан Агентликка субсидия қуйидаги тартибда қайтарилади:

биринчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 100 фоизи;

иккинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 80 фоизи

учинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 60 фоизи

тўртинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 40 фоизи

бешинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 20 фоизи.

21. Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Агентлик томонидан субсидияни қайтариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот юборилади ёки судга даъво аризаси киритилади.

4 -боб. Якунловчи қоидалар

22. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш, лабораторияларга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш, лабораторияларга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Агропортал орқали туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги туман лойиҳа офиси раҳбарларига (кейинги ўринларда — масъуллар) мурожаат қилади. Ишлар тўлиқ бажарилгандан сўнг 2-босқич Масъуллар Талабгорнинг аризасини ўрганиб чиқади ва субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслигини ўрганади ва хулосани Агентликка юборади. 5 иш кунида 3-босқич Агентлик Ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун мустақил экспертга юборади. 1 иш кунида 4-босқич Мустақил эксперт Жойига чиққан ҳолда бажарилган ишларни ўрганиб чиқиб, ҳаққонийлиги бўйича хулоса беради. 3 иш кунида 5-босқич Агентлик Масъуллар ҳамда мустақил эксперт томонидан Агропортал орқали тақдим этилган ижобий хулосасига асосан талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради. 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 10-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятида совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига (кейинги ўринларда — Уюшма) аъзо субъектларга Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятида совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари Уюшмага аъзо бўлмаган, совиткичли сиғимларни ишга туширмаган ҳамда 2024 йил 1 январгача совиткичли сиғимларни қурган ва жиҳозлаган субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

масъуллар — субсидия ажратилишига кўмаклашиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи (кейинги ўринларда — Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими) ва Уюшма раҳбари;

мустақил эксперт — талабгор томонидан ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганувчи ҳамда субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан хулоса берувчи, тегишли ҳуқуқларга ва мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;

совиткичли сиғимлар — асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қулай шароитда сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги ва совиткичли ускуналар билан жиҳозланган сиғимлар;

совиткичли сиғимларни жиҳозлаш — асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган ёпиқ турдаги совиткичли сиғимларни зарур қурилма, ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш;

субсидия — Уюшмага аъзо субъектларга совиткичли сиғимларини қуриш ва/ёки жиҳозлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятида совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо бўлган ҳолда, совиткичли сиғимларни ишга туширган ҳамда совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятида совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия олиш учун мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахслар.

3. Субсидия:

ҳар бир совиткичли сиғимни қуриш ва/ёки жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини;

совиткичли сиғимлардан фойдаланиш учун қиш ва баҳор ойларида сарфланган электр энергияси қийматининг 50 фоизини қоплаб бериш учун ажратилади.

4. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Уюшма билан биргаликда асосий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу маҳсулотларни сақлаш учун қурилиши ва жиҳозланиши режалаштирилаётган совиткичли сиғимларнинг прогноз параметрларини аниқлайди ва ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш ҳамда совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли прогноз параметрларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

6. Субсидия ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган схемалар бўйича ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

7. Талабгор субсидия ажратиш бўйича Масъулларга Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш бўйича:

Уюшмага аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат;

тегишли кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатдан кўчирма;

қуриш ва/ёки жиҳозлаш бўйича тузилган шартнома;

амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар, электрон ҳисоб-фактуралар) нусхалари;

б) совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли бўйича:

Уюшмага аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат (Қорақалпоғистон Республикасидаги талабгорлар учун);

туман (шаҳар) электр тармоқлари ташкилоти билан тузилган таққослаш далолатномаси ва ҳисоб-фактураларининг нусхаси;

компрессор қувватини ҳисобга олган ҳолда, совиткичли сиғим истеъмол қиладиган электр энергияси миқдорини кўрсатиб берадиган талабгор томонидан ихтиёрий шаклда тасдиқланган маълумотнома.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.

Масъуллар томонидан талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди;

Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, масъуллар томонидан талабгорнинг аризасини қабул қилиш рад этилади.

8. Совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия олиш учун талабгор томонидан юборилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, масъуллар ариза тушган кундан эътиборан беш иш кунида объект ишга туширилгани ва/ёки жиҳозланганини жойига чиққан ҳолда ўрганади.

Қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:

Низомнинг 7-бандига асосан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги;

совиткичли сиғимнинг Уюшмага аъзо субъект томонидан қурилгани ва/ёки жиҳозлангани, шунингдек, ишга туширилгани.

9. Масъуллар ўрганиш натижаларига кўра ишга туширилган совиткичли сиғим ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлганда, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани электрон имзо билан тасдиқлайди ва Агропортал орқали Агентликка юборади.

Агар талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлмаганда ёки сифатсиз қурилган ва техник талабларга жавоб бермаганда, масъуллар аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш рад этилгани ҳақида Агропортал орқали бир иш кунда талабгорга маълум қилади.

10. Совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия олиш учун талабгор томонидан юборилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари ариза тушган кундан эътиборан беш иш кунида аризадаги маълумотларни жойига чиққан ҳолда ўрганади.

Ариза қуйидаги мезонлар бўйича ўрганиб чиқилади:

совиткичли сиғим бўйича ҳисобланган электр энергияси истеъмоли ҳажмида бошқа ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнлари сарфлари ҳисобга олинмагани;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилиши.

11. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўрганиш натижасида, агар талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар:

ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлса, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани электрон имзо билан тасдиқлайди ва Агропортал орқали Агентликка юборилади;

ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлмаса, аниқ сабаблар кўрсатилган ҳолда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса бериш рад этилгани ҳақида Агропортал орқали талабгорга бир иш кунида маълум қилинади.

12. Субсидия ажратиш рад этилганда, талабгор масъуллар ва/ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг Агропортал орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.

13. Талабгор масъуллар ва/ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлса, судга шикоят қилишга ҳақли.

14. Агентлик масъулларнинг хулосаси асосида бир иш кунида талабгор томонидан бажарилган ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун мустақил экспертга буюртма юборади.

Мустақил эксперт жойига чиқиб ўрганишда совиткичли сиғимнинг Уюшмага аъзо субъект томонидан қурилгани ва/ёки жиҳозланганини ўрганади.

15. Мустақил эксперт уч иш кунида жойига чиққан ҳолда талабгорлар томонидан бажарилган ишлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бажарилганини ўрганади ва совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида хулосани ҳамда бажарилган ишларни талабгорнинг жойлашган манзили бўйича (локацияси) бўйича фото маълумотларни Агропортал орқали Агентликка тақдим этади.

16. Агентлик уч иш кунида мустақил экспертнинг ёки масъуллар ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ижобий хулосасига асосан талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига Агропортал орқали субсидияни ўтказиб беради.

3-боб. Совиткичли сиғимлар ишлатилишини мониторинг қилиш

17. Талабгор совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилган кундан бошлаб беш йил давомида фаолиятини ўзгартирмаган ҳолда совиткичли сиғимни ишлатиши шарт.

18. Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими:

талабгор иштирокида субсидия ажратилган совиткичли сиғимлар ишлатилиши устидан бир йилда бир марта мониторинг ўтказади;

мониторинг натижалари асосида икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда далолатноманинг бир нусхаси талабгорда сақланади.

Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан тузилган далолатнома Агентликка бир иш кунида юборилади.

19. Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан тақдим этилган далолатномага асосан ушбу Низом талаблари бузилгани қайд этилса, Агентлик талабгорга субсидияни бир ой давомида тўлиқ Агентликнинг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш бўйича огоҳлантириш хатини юборади.

20. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланган йилга қараб, талабгор томонидан Агентликка субсидия қуйидаги тартибда қайтарилади:

2 йилда — 80 фоиз;

3 йилда — 60 фоиз;

4 йилда — 40 фоиз;

5 йилда — 20 фоиз.

21. Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Агентлик томонидан субсидияни қайтариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот юборилади ёки судга даъво аризаси киритилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

22. Субсидия ажратишда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.

Бунда тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, суд тартибида ҳал этилади.

23. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятидаги совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Босқичлар Ижрочилар Амалга ошириш механизми Муддати 1-босқич Талабгор Субсидия ажратиш бўйича масъулларга Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади. Ихтиёрий равишда 2-босқич Масъуллар Агропортал орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек, объект ишга туширилгани ва/ёки жиҳозланганини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани электрон имзо билан тасдиқлайди ва Агропортал орқали Агентликка юборади. 5 иш кунида 3-босқич Агентлик Бажарилган ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун мустақил экспертга буюртма юборади. 1 иш кунида 4-босқич Мустақил эксперт Жойига чиққан ҳолда талабгорлар томонидан бажарилган ишларни ушбу Низом талабларига мувофиқ бажарилганини ўрганади ва субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида хулосани ҳамда бажарилган ишларни талабгорнинг жойлашган манзили бўйича (локацияси) бўйича фото маълумотларни Агропортал орқали Агентликка тақдим этади. 3 иш кунида 5-босқич Агентлик Субсидияни мустақил экспертнинг ижобий хулосасига асосан талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради ёки мустақил экспертнинг салбий хулосасига асосан субсидия ажратишни рад этади ва талабгорни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда Агропортал ёки SMS хабарнома орқали хабардор қилади. 3 иш кунида

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятидаги совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо ҳамда Жиззах вилоятидаги субъектларга ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш

Босқичлар Ижрочилар Амалга ошириш механизми Муддати 1-босқич Талабгор Субсидия ажратиш юзасидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади. Ихтиёрий равишда 2-босқич Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари Агропортал орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек, совиткичли сиғим бўйича ҳисобланган электр энергияси истеъмоли ҳажмида бошқа ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнлари сарфлари ҳисобга олинмагани ҳамда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш бўйича олинган мажбуриятларнинг бажарилишини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани электрон имзо билан тасдиқлайди ва Агропортал орқали Агентликка юборади. 5 иш кунида 3-босқич Агентлик Субсидияни масъуллар ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари бошлиғининг ижобий хулосасига асосан талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 11-ИЛОВА

Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассислари ҳамда маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини ҳамда маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан муҳандис-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар (кейинги ўринларда — хорижий мутахассис) иш ҳақининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

иссиқхона хўжалиги — саноат усулида иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ва бошқа юридик шахс мақомига эга қишлоқ хўжалиги корхонаси;

озиқ-овқат саноати корхонаси — саноат усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш асосида тайёр ёки ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахс мақомига эга корхона;

субсидия — талабгор томонидан жалб қилинган хорижий мутахассисга тўланган иш ҳақининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — йиллик тушумида тайёр ёки ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили 1 (бир) миллион АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги маҳсулотларни экспорт қилган ва хорижий мутахассисларни жалб қилган озиқ-овқат саноати корхонаси ёки иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилган иссиқхона хўжалиги;

малакали агрономлар «яшил реестри» — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориладиган хориждан жалб қилинадиган малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассислари рўйхати.

3. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун хорижий мутахассисларга бўлган талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

5. Субсидия қуйидагиларга 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда ажратилади:

маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан муҳандис-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича ҳар бир хорижий мутахассисга тўланган ойлик иш ҳақининг 30 фоизи;

иссиқхона хўжаликларига хориждан жалб қилинган малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларига тўланган ойлик иш ҳақининг 50 фоизи.

6. Субсидия хорижий мутахассисни жалб қилган талабгорга ҳар бир касб (лавозим) бўйича фақат бир нафар хорижий мутахассис учун ажратилади.

7. Ер майдони 1 гектардан 10 гектаргача бўлган ва саноат усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи иссиқхона хўжалиги томонидан мавсум даврида хориждан 1 нафар малакали мутахассис жалб этилади.

Бунда туташ ҳудудларда жойлашган ва умумий майдони 10 гектардан ошмайдиган бир неча иссиқхона хўжаликлари ўзаро келишув асосида хориждан жалб қилинган малакали мутахассис хизматидан фойдаланиши мумкин.

8. Субсидия ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

9. Талабгор хорижий мутахассис билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузиб, иш ҳақи ҳисоблагандан сўнг субсидия олиш учун ариза билан Агропортал орқали Агентликка мурожаат қилади.

10. Талабгор аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жойлашган жойи (почта ва электрон манзили), хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги ҳисобварағи;

хорижий мутахассисни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқноманинг нусхаси;

хорижий мутахассис билан тузилган меҳнат шартномаси ва унинг меҳнат фаолиятига оид ҳужжат нусхаси ҳамда ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумот;

озиқ-овқат саноати корхоналари охирги бир йил давомида камида 1 (бир) миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспортга йўналтирилгани ва йиллик тушумда экспорт қилинган тайёр ёки ярим тайёр маҳсулотлар улуши камида 30 фоизни ташкил қилгани ҳақидаги маълумот (иссиқхона хўжаликлари бундан мустасно);

хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг хорижий валюта кирими тасдиқланган маълумотномаси;

хорижий мутахассис камида 5 йиллик иш тажрибага эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Талабгордан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Талабгор аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.

11. Талабгор ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилганда, Агентлик томонидан икки иш кунида сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.

Бунда талабгорни хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги бўйича Агропортал орқали хабардор қилади.

12. Агентлик талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини беш иш куни ичида ушбу Низом талабларига мувофиқ ўрганиб чиқади.

Бунда Агентлик Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларидан ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган маълумотларни Агропорталга интеграция қилиш орқали олади.

13. Агентлик:

талабгорнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда ҳамда интеграция орқали олинган маълумотлар билан мос келганда, бир иш куни ичида субсидияни талабгорнинг тижорат банклардаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, субсидия ажратишни рад этган тақдирда, талабгорни Агропортал орқали рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда бир иш кунида хабардор қилади.

Талабгор Агентликнинг қароридан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

3-боб. Хориждан малакали мутахассисларнинг жалб қилиниши натижадорлиги юзасидан мониторинг юритиш

14. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг туман лойиҳа офислари:

субсидия ажратилган озиқ-овқат саноати корхонаси ва иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали мутахассисларнинг жалб қилиниши бўйича доимий мониторинг ўтказади;

Агентликка ҳар йили бир маротаба субсидия ажратилган тадбиркорлик субъектлари кесимида мониторинг натижалари бўйича маълумот киритиб боради.

15. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра озиқ-овқат саноати корхонаси ёки иссиқхона хўжалигига жалб қилинган хорижий мутахассис меҳнат шартномаси муддати давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетгани ҳамда талабгор фаолият юритмаётгани (тўхтатилган ёки тугатилган) аниқланганда, субсидия ажратиш тўхтатилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

16. Субсидия беришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.

Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.

17. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассислари ҳамда маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Хорижий мутахассис билан белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиб, иш ҳақи ҳисоблагандан сўнг субсидия олиш учун ариза билан Агропортал орқали Агентликка мурожаат қилади. Хорижий мутахассис жалб қилингандан сўнг 2-босқич Агентлик 1. Агентлик талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини беш иш куни ичида ушбу Низом талабларига мувофиқ ўрганиб чиқади. 5 иш кунида 2. Талабгорнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда ҳамда интеграция орқали олинган маълумотлар билан мос келганда, субсидияни талабгорнинг тижорат банклардаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради. 1 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 12-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ҳамда кооперацияларнинг лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган экин майдонларига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларнинг лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган суғориладиган экин майдонларига татбиқ этилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

субсидия — Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ҳамда кооперацияларнинг лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган экин майдонларига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — Қорақалпоғистон Республикасида пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи юридик шахс мақомига эга фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар, кооперациялар.

3. Талабгорга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ ҳар гектари учун 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

4. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материалларига талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

6. Субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага асосан ажратилади.

2-боб. Субсидия ажратиш бўйича ариза билан мурожаат қилиш

7. Талабгорга субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркибда ҳар бир туманда ташкил этилади.

8. Талабгор экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаб бўлгандан сўнг беш иш кун ичида туман ишчи гуруҳига субсидия ажратиш бўйича Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади ҳамда аризага қуйидагиларни илова қилади:

а) экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаш бўйича тузилган пудрат шартномасининг нусхаси (агар лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат талабгорнинг мулки бўлса, шартнома талаб этилмайди);

б) лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш бўйича электрон ҳисоб-фактура нусхаси;

в) лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилингани бўйича тўлов топшириқномаси нусхаси.

Талабгор аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, ишчи гуруҳ томонидан талабгорнинг аризасини қабул қилиш рад этилади.

3-боб. Субсидияни ажратиш

10. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида:

ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ушбу низомнинг 8-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқ талабгор томонидан тақдим этилганини ўрганиб чиқади;

жойига чиққан ҳолда талабгорлар томонидан экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан белгиланган талаблар даражасида текисланганини ва сифатини контурлар кесимида ўрганади;

талабгор томонидан экин майдони лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан талаб даражасида текислангани аниқланганда, туман ишчи гуруҳи хулосасини Агропортал орқали электрон имзо билан тасдиқлайди.

11. Талабгорга субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

талабгорнинг ўз аризасига асосан;

ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

талабгор томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;

талабгор бўлган қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда;

ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан пахта ва ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобидан харид қилинганда.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан талабгорга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

12. Туман ишчи гуруҳи субсидия ажратишни рад этган тақдирда, талабгорларга бир кун муддатда Агропортал орқали рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда бир иш кунида хабарнома юборади.

13. Субсидия ажратиш рад этилган талабгор туман ишчи гуруҳининг хулосасида кўрсатилган рад этиш сабабларини хабарномани олган кундан бошлаб бир ой ичида камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.

14. Талабгор туман ишчи гуруҳининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

15. Туман ишчи гуруҳи талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан талабгорларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризаси жойига чиққан ҳолда муддатида ва тўлиқ ўрганилишига ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;

субсидия ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши ва мувофиқлаштирилишига;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Агроинспекция) туман бўлими раҳбари — текисланган майдоннинг ўлчами, контур рақамини аниқлаш, экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаш ишларининг контурлар кесимида тўлиқ ва сифатли бажарилгани ҳамда ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг сарфланган миқдорига;

туман прокурори ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи — лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилиши бўйича умумий назорат амалга оширилишига.

16. Туман ишчи гуруҳи талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг бир иш кунида хулосани кўриб чиқиш учун Агропортал орқали Агентликка юборади.

17. Агентлик томонидан бир иш кунида ишларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига (кейинги ўринларда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) талабнома юборади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги уч иш кунида талабгорларнинг лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат ёрдамида текисланган ер майдонларини контурлар кесимида текислашдан олдинги ва бажарилган ишлардан кейинги ҳолати тўғрисида фото маълумот ва хулосани Агентликка тақдим этади.

«Ўзбеккосмос» агентлиги талабномада кўрсатилган ишлар бажарилган тақдирда ижобий, ишлар қисман бажарилган ёки умуман бажарилмаган тақдирда салбий хулоса беради.

Бунда «Ўзбеккосмос» агентлигида тегишли контурлар бўйича космосдан тасвирга олинган айрим маълумотлар мавжуд бўлмаса, тегишли маълумотлар мавжуд эмаслигини ўзининг хулосасида маълум қилади.

Агар «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан уч иш кунида маълумот тақдим этилмаса, туман ишчи гуруҳ хулосаси асосида субсидия ажратилади.

18. Туман ишчи гуруҳи ҳамда «Ўзбеккосмос» агентлигининг хулосаларига асосан Агентлик томонидан уч иш кунида талабгорга субсидия ажратиш ёки ажратмаслик ҳақида Агропортал ёки СМС-хабарнома орқали маълум қилади ҳамда ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, субсидияни талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

4-боб. Якунловчи қоидалар

19. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи, Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгорлар Экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаб бўлгандан сўнг туман ишчи гуруҳига субсидия ажратиш бўйича Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади. Ихтиёрий равишда, экин майдонини текислаб бўлгандан сўнг 5 иш кунида 2-босқич Туман ишчи гуруҳи Жойига чиққан ҳолда, талабгорлар томонидан экин майдони лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан талаб даражасида текисланганини, сифатини контурлар кесимида ўрганади, текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини аниқлайди ва хулосани Агропортал орқали Аграр соҳада тўловлар агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юборади. 5 иш кунида 3-босқич Агентлик Агентлик томонидан ишларнинг ҳ а ққ онийлигини ани қ лаш ма қ садида « Ўзбеккосмос » агентлигига талабнома юборади. 1 иш кунида 4-босқич « Ўзбеккосмос » агентлиги Лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат ор қ али текисланган майдонларнинг олдинги ва кейинги ҳ олати тў ғ рисида фото, маълумотни Агентликка та қ дим этади . 3 иш кунида 5-босқич Агентлик Тасдиқланган ижобий хулосаларга мувофиқ талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради. 3 иш кунида

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи ҳамда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг

1. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари.

2. «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими раҳбари.

3. Туман прокурори.

4. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 13-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

биологик ҳимоя воситалари — биолабораторияларда кўпайтирилиб, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишда қўлланадиган биомаҳсулотлар (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар), қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишда қўлланадиган микроорганизмлар (бактериялар, замбуруғлар ва вируслар);

биологик ҳимоя усули — қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши биологик энтомофаглар, феромон тутқич, биологик ва микробиологик препаратлар билан курашиш усули;

субсидия — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича биологик ҳимоя воситалари дан фойдаланадиган юридик шахс мақомига эга қишлоқ хўжалиги корхоналари.

3. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агентлигининг (кейинги ўринларда — Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агентлиги) ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириб, талаб этиладиган субсидиянинг прогноз кўрсаткичларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан бирга ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тақдим этилган прогноз кўрсаткичлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантириш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

5. Субсидия қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда, ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба 1 декабрга қадар ажратилади.

6. Субсидия биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг 50 фоизи қоплаш учун ажратилади.

Бунда бир гектарга сарфланадиган биологик ҳимоя воситалари меъёри Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта асосида белгиланади.

7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Ўзбекистонда ишлатишга рухсат этилган биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланилади, бунда рухсат этилган биологик воситалар рўйхати ва уларнинг сарфланадиган меъёри Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили 1 февралга (2026 йил учун 1 июнга) қадар эълон қилинади.

8. Субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схема асосида ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

9. Талабгор субсидия олиш учун ҳосил йилининг 11 октябридан 25 октябрига қадар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (Қувасой шаҳри) бўлимларига (кейинги ўринларда — Карантин туман бўлимлари) Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади.

Талабгорнинг аризасига қуйидагилар илова қилинади:

биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар (гектарда);

биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағ миқдори (тасдиқланган олди-сотди шартномаси, электрон ҳисобварақ-фактура);

ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобидан ўтказилган маблағлар тўғрисида тўлов топшириқномаси нусхаси (пахта ва ғалла етиштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган имтиёзли ресурслар ҳисобидан харид қилинган биологик маҳсулотлар ҳисобга олинмайди);

биологик ҳимоя усули қўлланган майдонларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таркибидаги асосий пестицидлар қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар (хулоса), белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган лаборатория таҳлили натижалари.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

10. Талабгор тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигига жавобгар ҳисобланади.

11. Талабгор ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ёки белгиланган тартибда расмийлаштирмаган ҳолда тақдим қилганда, Карантин туман бўлимлари томонидан икки иш кунида сабаблари кўрсатилиб, Агропортал орқали аризани қабул қилиш рад этилади.

Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

12. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, Карантин туман бўлимлари аризани қабул қилиб олган кундан бошлаб ўн иш кунида:

талабгорга тегишли бўлган ер участкасида белгиланган тартибда олинган лаборатория таҳлили натижаларини ўрганади;

талабгор томонидан биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларни тегишли далолатнома асосида расмийлаштиради;

ушбу бандда кўрсатилган талаблар тўлиқ бажарилган тақдирда, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги бўйича электрон тарзда тасдиқланган хулосани Агентликка Агропортал орқали юборади.

13. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган талаблар тўлиқ бажарилмаганда, Карантин туман бўлимлари томонидан аниқ сабаблар кўрсатилган ҳолда субсидия ажратиш рад этилади ва талабгорни бир кун муддатда Агропортал орқали хабардор қилинади.

Субсидия ажратиш рад этилганда, талабгор рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда икки ой давомида қайта мурожаат қилиши мумкин.

Талабгор субсидия ажратилиши рад этилиши юзасидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда суд органларига шикоят қилиши мумкин.

14. Агентлик уч иш кунида Карантин туман бўлимлари томонидан Агропортал орқали юборилган ижобий хулосага асосан субсидияни талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

Агентлик талабгорларнинг банк реквизитларини тижорат банкларидан интеграция орқали олади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

15. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан биргаликда талабгорлар томонидан қўлланадиган биологик ҳимоя усулини мониторинг қилиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.

16. Агентлик томонидан ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Субсидия олиш учун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (Қувасой шаҳри) бўлимларига Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади. Ҳар ҳосил йилининг 11 октябридан 25 октябрига қадар 2-босқич Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (Қувасой шаҳри) бўлимлари Талабгорга тегишли бўлган ер участкасида маҳсулот пишиб етилгандан кейин олинган лаборатория таҳлили натижаларини ўрганади. Низом талаблари тўлиқ бажарилган тақдирда, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги бўйича электрон тарзда тасдиқланган хулосани Агентликка Агропортал орқали юборади. 10 иш кунида 3-босқич Агентлик Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (Қувасой шаҳри) бўлимлари томонидан Агропортал орқали юборилган ижобий хулосага асосан субсидияни талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 14-ИЛОВА

Сув иншоотларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом янги яратилаётган интенсив боғ ва узум, доривор ўсимликларнинг маданий плантациялари, озуқабоп экинларни суғориш, қоракўлчилик кластерлари томонидан ижарага олинадиган яйлов ерлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида сув таъминоти даражаси паст бўлган жойларда чорвачилик хўжаликларининг чорва молларини суғориш учун шахтали ва тик қудуқлар ҳамда сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлар учун субсидия бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

масъуллар — туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари ва туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари;

субсидия — яратилаётган доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига, янги интенсив боғ ва узум плантацияларига, озуқабоп экинларни суғоришга ҳамда қоракўлчилик кластерларига яйлов ерларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида сув таъминоти даражаси паст бўлган жойларда чорвачилик хўжаликларининг чорва молларини суғоришга сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

сув иншоотлари — шахтали ва тик қудуқлар ҳамда сув тортиш учун насос станциялари;

сув кўтариш лентаси — шахтали қудуқдан сув чиқарувчи ясси тасма;

сув таъминоти даражаси паст бўлган жойлар — талабгор томонидан боқиладиган йирик ва майда шохли молларни суғориш учун сув таъминоти доимий бўлмаган мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари;

талабгор — янги интенсив боғ ва узум, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларида сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилган юридик шахс мақомига эга хўжаликлар, озуқабоп экинлар етиштирувчи чорвачилик хўжаликлари ҳамда қоракўлчилик кластерлари;

тик қудуқ — ерости чуқур қатламидаги сув манбадан электр насоси орқали ер устига сув чиқариш учун бурғиланган ёки ерости биринчи қатламидаги сув манбадан сув кўтариш лентаси орқали ер устига сув чиқариш учун қазилган қудуқ;

шахтали қудуқ — ерости биринчи қатламидаги сув манбадан сув кўтариш лентаси орқали ер устига сув чиқариш учун қазилган қудуқ;

қоракўлчилик кластери — республиканинг яйловларга эга бўлган барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда, майда шохли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъекти.

3. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси озуқабоп экинларни суғоришга, қоракўлчилик кластерларига яйлов ерларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида сув таъминоти даражаси паст бўлган жойларда чорвачилик хўжаликларининг чорва молларини суғориш бўйича;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги янги яратилаётган интенсив боғ ва узум, доривор ўсимликларнинг маданий плантациялари сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича кейинги йил учун прогноз параметрларини аниқлайди ва ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр соҳада тўловлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

5. Субсидия ҳисоби Агентликнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

6. Талабгорларга қуйидаги миқдорларда бир марталик субсидия берилади:

яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги янги интенсив боғ ва узумзор ҳамда доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сув ҳавзаларида насос станциясини қуриш ҳамда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқнинг ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо битта бурғиланган қудуқ ёки насос станцияси учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

янги интенсив мевали боғ ва узумзорларда лойиҳа асосида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, ушбу Низомга 1-иловада келтирилган миқдорларда;

озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида бурғиланган суғориш тик қудуқларининг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;

яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширган қоракўлчилик кластерларига 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

Қорақалпоғистон Республикасида сув таъминоти даражаси паст бўлган жойларда чорвачилик хўжаликларининг чорва молларини суғориш учун сув иншоотларини янгидан қуриш харажатлари учун, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.

7. Субсидия ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

8. Талабгор масъулларга Агропортал орқали субсидия ажратиш бўйича ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) янги интенсив боғ ва узум, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини ташкил қилиш ҳамда озуқабоп экинлар етиштириш учун сув иншоотларини қуриш ҳамда дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш бўйича:

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сув иншоотларини қуриш бўйича лойиҳа ва лойиҳа-смета ҳужжатлари;

сув иншоотларини қуриш бўйича пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактура нусхаси;

дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш бўйича тузилган шартнома ва электрон ҳисоб-фактура нусхаси (агар сув тортиш бўйича ишларни ўз кучи ва имкониятлари орқали амалга оширган бўлса, қувурларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади);

ерости сувларига қудуқларни бурғилаш лойиҳасига гидрогеологик хулоса;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун суғориш тик қудуқларини қуриш (бурғилаш) бўйича якунланган ишларни фойдаланишга топшириш ва қабул қилиш далолатномасининг нусхаси;

янги интенсив боғ ва узум, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини ташкил қилиш ҳамда озуқабоп экинлар етиштириладиган жойнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, тупроқнинг ҳолати ва унумдорлиги тўғрисида маълумот;

б) яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бажарувчи ташкилот билан тузилган шартнома;

ресурс тежамкор ускуналар, сув кўтариш лентаси ёки бошқа ускуналар сотиб олингани тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;

ерости сувларига қудуқларни бурғилаш лойиҳасига гидрогеологик хулоса;

яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилгани тўғрисида лойиҳалаштириш ташкилотининг хулосаси (экспертиза хулосаси) нусхаси;

кооперация орқали яйлов ерларидан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган яйлов ижара шартнома нусхаси;

в) Қорақалпоғистон Республикасида сув таъминоти даражаси паст бўлган жойларда чорвачилик хўжаликларининг чорва молларини суғориш бўйича:

сув иншоотларини янгидан қуриш бўйича бажарувчи ташкилот билан тузилган шартнома;

сув иншоотларини янгидан қуриш ишлари амалга оширилгани тўғрисида лойиҳалаштириш ташкилотининг хулосаси (экспертиза хулосаси) нусхаси;

ерости сувларига қудуқларни бурғилаш лойиҳасига гидрогеологик хулоса;

ерости сувларига қудуқ бурғилаш фаолиятига олинган рухсатнома;

бурғиланган қудуқнинг ҳудудий гидрогеология станцияларида рўйхатга қўйилган техник паспорти;

сув иншоотлари янгидан қуриладиган майдонда чорва молларини суғориш учун доимий сув билан таъминлаш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги хулосаси.

Талабгор аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигига жавобгар ҳисобланади.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, масъуллар томонидан талабгорнинг аризасини қабул қилиш рад этилади.

10. Талабгор аризаси бўйича субсидия ажратилиши рад этилишига сабаб бўлган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг субсидия ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

11. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, масъуллар ариза тушган кундан эътиборан беш иш кунида:

а) тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқлигини, боғ ва токзорлар интенсив усулда ташкил қилинганлигини;

б) янги ташкил қилинган доривор ўсимликларнинг маданий плантациялари, интенсив боғ ва узум плантацияларида сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганини;

в) талабгор ва пудрат ташкилотлари вакили иштирокида бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини;

г) қоракўлчилик кластери Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тегишли бўлган яйлов ер майдонларида сув иншоотлари қазилганини;

д) сув таъминоти даражаси паст бўлган жойларда чорвачилик хўжаликларининг чорва молларини суғориш учун сув иншооти қурилганини ўрганади.

Бажарилган ишлар ушбу Низом талабларига мос келган тақдирда, масъуллар субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса расмийлаштиради ва электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда Агропортал орқали Агентликка юборади.

12. Ўрганиш натижаларига кўра бажарилган ишлар ушбу Низом талабларига жавоб бермаганда, масъуллар бир иш кунида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш рад этилгани тўғрисида Агропортал орқали талабгорга маълум қилади.

Бунда масъуллар субсидия ажратишни рад этишга сабаб бўлган барча камчилик ва ҳолатларни дастлабки хулосада кўрсатиши шарт.

Талабгор субсидия ажратилиши рад этилишига сабаб бўлган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг субсидия ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

Талабгор субсидия ажратилиши рад этилиши юзасидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда суд органларига шикоят қилиши мумкин.

13. Масъуллар томонидан талабгорнинг аризаси беш иш кунида кўриб чиқилмаганда ёки тегишли хулоса расмийлаштирилмаганда, масъулларнинг хулосаси ижобий деб қабул қилинади ва субсидияни ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан жавобгарлик масъуллар зиммасига юклатилади.

Бунда ушбу ариза Агропортал орқали автоматик равишда тўғридан-тўғри Агентликка юборилади.

14. Масъуллар талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:

«Сув етказиб бериш» ДМ раҳбари — бурғиланган тик қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилгани ҳамда жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг мавжудлигига;

туман электр тармоқлари раҳбари — бурғиланган тик қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциялари электр энергияси билан таъминланганига.

15. Агентлик бир иш кунида масъуллар хулосасига асосан бажарилган ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун мустақил экспертга талабнома юборади.

16. Мустақил эксперт уч иш кунида талабгор томонидан бажарилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисидаги хулосани ҳамда бажарилган ишларни талабгорнинг жойлашган манзили бўйича (локацияси) фото маълумотларни Агропортал орқали Агентликка тақдим этади.

Бунда мустақил эксперт жойига чиқиб ўрганишда:

а) тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқлигини, боғ ва токзорлар интенсив усулда ташкил қилинганини;

б) янги ташкил қилинган доривор ўсимликларнинг маданий плантациялари, интенсив боғ ва узум плантацияларида сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганини;

в) талабгор ва пудрат ташкилотлари вакили иштирокида бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини;

г) қоракўлчилик кластери Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тегишли бўлган яйлов ерларида сув иншоотлари қазилганини;

д) сув таъминоти даражаси паст бўлган жойларда чорвачилик хўжаликларининг чорва молларини суғориш учун сув иншооти қурилганини ўрганади.

17. Агентлик уч иш кунида масъуллар ва мустақил экспертнинг ижобий хулосасига асосан талабгорнинг тижорат банкидаги махсус ундирувга йўл қўйилмайдиган ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради ёки мустақил экспертнинг салбий хулосасига асосан субсидия ажратишни рад этади ва талабгорни Агропортал ёки СМС-хабарнома орқали хабардор қилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Субсидия ажратишда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокара ўтказиш орқали ҳал этилади.

Бунда тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, суд тартибида ҳал этилади.

19. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Сув иншоотларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Янги интенсив мевали боғ ва узумзорларда лойиҳа асосида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун сув қувурларининг ўлчамидан (диаметр) келиб чиқиб харажатларнинг бир қисмини қоплаш миқдорлари

Т/р Қувурнинг диаметри Қувурнинг ҳар бир метри учун субсидия миқдори Полиэтилен қувурларга 1. 110 мм ≤ 40 000 сўм 2. 125 — 160 мм ≤ 80 000 сўм 3. 180 — 200 мм ≤ 160 000 сўм 4. 225 — 250 мм ≤ 200 000 сўм 5. 315≤ 250 000 сўм Темир қувурларга 6. 102 мм ≤ 40 000 сўм 7. 114 — 133 мм ≤ 60 000 сўм 8. 159 мм ≤ 80 000 сўм 9. 219 мм ≤ 100 000 сўм 10. 273 мм ≤ 130 000 сўм 11. 273 мм ≤ 160 000 сўм 12. 325 мм ≤ 190 000 сўм 13. 377 мм ≤ 250 000 сўм

Сув иншоотларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Сув иншоотларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Субсидия олиш учун Низом талаблари асосида барча зарур ҳужжатларни ариза билан бирга масъулларга Агропортал орқали юборади. Йил давомида 2-босқич Масъуллар Агропортал орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни, тик қудуқлар ва сув тортиш учун насос станцияларини жойига чиққан ҳолда ҳақиқатда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилгани ва ўрнатилганини ўрганади. Ўрганиш натижаси юзасидан хулосани электрон тасдиқланган ҳолда Агропортал орқали Агентликка юборади. 5 иш кунида 3-босқич Агентлик Ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун мустақил экспертга талабнома юборади. 1 иш кунида 4-босқич Мустақил эксперт Субсидия олувчи субъектлар томонидан ишларни қонунчиликка мувофиқ бажарилганини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида хулосани ҳамда бажарилган ишларни талабгорнинг жойлашган манзили бўйича (локацияси) бўйича фото маълумотларни Агропортал орқали Агентликка тақдим этади. 3 иш кунида 5-босқич Агентлик Масъуллар ва мустақил эксперт хулосасига асосан субсидияни талабгорнинг махсус ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 15-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан суғурталашда суғурта мукофотларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом бевосита Жамғарма билан суғурта шартномаси имзолаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи юридик шахс мақомига эга бўлган субъектларга нисбатан татбиқ этилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

субсидия — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашда суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофотлари харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти — қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар томонидан етиштириладиган чорвачилик ва ўсимлик маҳсулотлари.

3. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Жамғарма билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар кейинги йил учун суғурталанадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

5. Субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схема бўйича ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

6. Жамғарма ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Агентликка қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашда суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофотлари харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун буюртманомани Агропортал орқали юборади.

7. Буюртманомага қуйидаги маълумотлар илова қилинади:

суғурта шартномаси санаси ва рақами;

суғурта полиси рақами;

суғурта шартномасида қайд этилган суғурта мукофотининг 50 фоиз қисми тўланганини тасдиқловчи ҳисоб-фактура санаси ва рақами.

Жамғарма буюртманомадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

8. Агентлик келиб тушган буюртманомага асосан субсидияни беш иш кунида Жамғарманинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

9. Агентлик томонидан тўлаб берилган субсидия Жамғарма томонидан тақдим этилган буюртманомада кўрсатилган суғурта шартномаларидаги суғурта мукофотларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган 50 фоиз қисми сифатида ушбу суғурта шартномаларини имзолаган талабгор ҳисобидан кирим қилинади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

10. Суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, Агентлик томонидан ажратилган субсидия Жамғарманинг ҳисобварағида қолади ва янги суғурта шартномаларини тузиш учун сарфланади ҳамда кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар солиштирма далолатномалар тузилади.

11. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

12. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси Аграр соҳада тўловлар агентлигига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома юборади. Ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар 2-босқич Аграр соҳада тўловлар агентлиги Келиб тушган буюртманомага асосан субсидияни Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради. 5 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 16-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари 2024 йилдан бошлаб янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларида ирригация-мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш ҳамда қуриш ишларини ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан амалга оширган талабгорларга нисбатан татбиқ этилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш — ирригация ва мелиорация объектларини тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш, шунингдек, объект реконструкция қилингандан кейин унинг дастлабки лойиҳа параметрлари ва иншоотлар таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши;

ирригация объектлари — сув ресурсларини бошқариш, тўплаш ва уларни сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига етказиш, суғориладиган ерларни сув билан таъминлашга кўмаклашадиган, гидроузеллар, сув оқимини йўналтириш, дарёлар ва каналлар ўзанларини ҳимоя қилиш, сув омборлари, сел-сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари иншоотлари билан, насос станциялари, суғориш вертикал қудуқлари, сув олиш, сув ташлаш, сув чиқариш ва бошқа иншоотларни ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;

масъуллар — ҳар бир туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари, Давлат кадастрлари палатасининг туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари;

мелиорация объектлари — коллектор-дренаж ерусти ташлама сувларини тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган коллекторларни ва коллектор-дренаж тармоғини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиорация насос станцияларини (агрегатларини) ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;

мустақил эксперт — талабгор томонидан ушбу Низомга мувофиқ бажарилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганувчи ҳамда субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан хулоса берувчи, тегишли ҳуқуқларга ва мустақил эксперт гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;

субсидия — қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда насос агрегатини ўрнатиш ва ишга тушириш, шунингдек, вертикал суғориш қудуғини бурғилаш (кейинги ўринларда — ерни ўзлаштириш тадбирлари) билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритувчи ва шу мақсадда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишларини ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс мақомига эга субъектлар;

қурувчи-пудрат ташкилоти — ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, марказий бошқарув офиси мавжуд бўлган, қурилиш материаллари, ускуналар ва эҳтиёт қисмлар захирасини шакллантирган юридик шахс.

4. Ерни ўзлаштириш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар лойиҳа смета ҳужжатларида назарда тутилади.

Бунда лойиҳа ташаббускорларининг ерни ўзлаштириш тадбирлари билан боғлиқ харажатларининг қолган қисми уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

5. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

6. Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар келгуси йилда субсидия ажратиш мақсадида ҳудудлар кесимида ерни ўзлаштириш тадбирларининг прогноз кўрсаткичларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган прогноз кўрсаткичларни ўрганиб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

7. Субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.

8. Субсидия талабгор томонидан фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда:

қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда насос агрегатини ўрнатиш ва ишга тушириш харажатларининг ҳар бир гектар ер учун 50 фоизи, бироқ ушбу маблағ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган қисмига;

вертикал суғориш қудуғини бурғилаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи қоплаб берилади, бироқ 120 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган қисмига ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

9. Талабгор ерни ўзлаштириш тадбирлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидия олиш учун Агропортал орқали масъулларга ариза билан мурожаат қилади:

10. Талабгор аризага қуйидагиларни илова қилади:

амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар);

қуриш ва реконструкция ишларини ҳамда вертикал суғориш қудуғини бурғилаш бўйича қурувчи-пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси;

лойиҳа ҳужжати ва қурилиш ишлари якунлангани тўғрисидаги далолатнома нусхаси;

иш бажарилган контурларнинг маълумотлари (ҳудуди ва локацияси аниқ кўрсатилади).

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига талабгор жавобгар ҳисобланади.

11. Ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, масъуллар томонидан талабгорнинг аризасини қабул қилиш рад этилади.

Талабгор аризани рад этилишига сабаб бўлган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг субсидия ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

12. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, масъуллар ариза тушган кундан эътиборан беш иш кунида:

амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари лойиҳа ҳужжатларига мос ҳолда бажарилганини;

фойдаланишдан чиққан майдонлар қишлоқ хўжалиги экинларини экишга тайёр ҳолга келтирилганини ва экилганини;

бажарилган ишлар ушбу Низомнинг 10-бандида келтирилган маълумотларга мувофиқлигини ўрганади.

Бажарилган ишлар ушбу Низом талабларига мос келган тақдирда, масъуллар субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса расмийлаштиради ва электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда, Агропортал орқали Агентликка юборади.

13. Ўрганиш натижаларига кўра бажарилган ишлар ушбу Низом талабларига жавоб бермаганда масъуллар бир иш кунида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш рад этилгани тўғрисида Агропортал орқали талабгорга маълум қилади.

Бунда масъуллар субсидия ажратишни рад этишга сабаб бўлган барча камчилик ва ҳолатларни дастлабки хулосада кўрсатиши шарт.

Талабгор субсидия ажратилиши рад этилишига сабаб бўлган камчиликларни тўлиқ бартараф қилгандан сўнг субсидия ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

Талабгор субсидия ажратилиши рад этилиши юзасидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда суд органларига шикоят қилиши мумкин.

14. Агентлик масъуллар томонидан тақдим этилган хулоса бўйича бажарилган ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун бир иш кунида мустақил экспертга талабнома юборади.

15. Мустақил эксперт беш иш кунида талабгор томонидан бажарилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида хулосани ҳамда бажарилган ишларни талабгорнинг жойлашган манзили бўйича (локацияси) фото маълумотларни Агропортал орқали Агентликка тақдим этади.

Бунда мустақил эксперт жойига чиқиб ўрганишда:

амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари лойиҳа ҳужжатларига мос ҳолда бажарилганлигини;

фойдаланишдан чиққан майдонлар қишлоқ хўжалиги экинларини экишга тайёр ҳолга келтирилганини ва экилганини;

бажарилган ишлар ушбу Низомнинг 10-бандида келтирилган маълумотларга мувофиқлигини ўрганади.

16. Агентлик бир иш кунида масъуллар ва мустақил эксперт ижобий хулосаларига мувофиқ Агропортал орқали ҳисоб-китоб қилинган субсидияни талабгорнинг тижорат банкдаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради ёки мустақил экспертнинг салбий хулосасига асосан субсидия ажратишни рад этади ва талабгорни Агропортал ёки СМС-хабарнома орқали хабардор қилади.

3-боб. Фойдаланишга киритилган ер майдонларида назорат ўтказиш

17. Субсидия олган талабгорлар фойдаланишга киритилган ер майдонларидан 5 йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари шарт.

18. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция) экин майдонларидан самарали фойдаланилиш ҳолатини ҳар йили бир марта мониторинг қилади ва экин экилиши юзасидан (яхши ёки ёмон) уч нусхада далолатнома расмийлаштиради ҳамда далолатноманинг бир нусхаси Агентликка, бир нусхаси талабгорга юборилиб, бир нусхаси ўзида қолдирилади.

19. Мониторинг давомида камчиликлар аниқланганда, Агентлик субсидияни қайтариш бўйича огоҳлантириш хатини талабгорга тақдим қилади ва белгиланган тартибда ундириш чораларини кўради. Бунда:

ўтказилган мониторинг натижасига кўра ер майдонларидан самарали фойдаланилмаганда, субсидия қуйидаги тартибда қайтарилади:

иккинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 80 фоизи;

учинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 60 фоизи;

тўртинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 40 фоизи;

бешинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 20 фоизи.

20. Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Агентлик томонидан материаллар субсидияни қайтариш бўйича судга даъво аризаси киритилади.

21. Талабгор томонидан қайтариладиган ёки суд тартибида ундириладиган маблағлар Агентликнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади ҳамда қайтарилган субсидиялар кейинчалик ушбу йўналишдаги субсидияларни қайта молиялаштиришга сарфланади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

22. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун давлат томонидан субсидия бериладиган ер майдонларида қуриш ва реконструкция ишлари юзасидан назорат белгиланган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига юкланади.

23. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Талабгорларнинг ер ўзлаштириш тадбирлари билан боғлиқ харажатларини давлат бюджетидан қоплаш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Ер ўзлаштириш тадбирларини якунлаб, сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун масъулларга Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади. Ер ўзлаштириш тадбирлари якунлангандан сўнг бир ой муддатда 2-босқич Масъуллар Талабгор томонидан бажарилган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва Агропортал орқали Агентликка хулоса тақдим қилади. 5 иш кунида 3-босқич Агентлик Масъуллар томонидан тақдим этилган хулоса бўйича бажарилган ишларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш учун мустақил экспертга талабнома юборади. 1 иш кунида 4-босқич Мустақил эксперт Бажарилган ишлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар акс эттирилган хулосани Агропортал орқали Агентликка тақдим этади. 5 иш кунида 5-босқич Агентлик Масъуллар ва мустақил эксперт ижобий хулосасига мувофиқ Агропортал орқали ҳисоб-китоб қилинган субсидияни талабгорнинг тижорат банкдаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради . 1 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 17-ИЛОВА

Паррандачилик хўжаликларига фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида наслдор бир кунлик жўжалар хариди учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида наслдор бир кунлик жўжалар хариди учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

бир кунлик наслдор жўжа — паррандачилик хўжаликлари томонидан гўшт йўналишидаги паррандаларнинг ота-она галасини шакллантириш учун харид қилинган, келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган бир кунлик наслдор жўжа;

субсидия — маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида наслдор бир кунлик жўжалар харидини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишидаги паррандаларнинг наслли ота-она галасини ташкил этиш мақсадида наслдор бир кунлик жўжаларни сотиб олиш орқали республика ҳудудида парваришлайдиган юридик шахс мақомига эга бўлган паррандачилик хўжаликлари.

3. Талабгорлар томонидан наслдор бир кунлик жўжалар сотиб олинганда ҳар бир бош жўжа учун 15 минг сўм субсидия ажратилади.

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириб, талаб этиладиган субсидиянинг прогноз кўрсаткичларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан бирга ҳар календарь йилнинг 1 августига қадар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан тақдим этилган прогноз кўрсаткичлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантириш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

5. Субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схема асосида ажратилади.

2-боб. Субсидияни ажратиш

6. Талабгор бир кунлик наслдор жўжаларни сотиб олгандан сўнг Агропортал орқали субсидия олиш учун туман (шаҳар) ветеринария бўлимига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

бир кунлик наслдор жўжаларнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан берилган бир кунлик наслдор жўжалар бош сони, зоти номи (кросс) ва уларнинг соғломлиги тўғрисидаги маълумотнома;

бир кунлик наслдор жўжалар харид қилингани бўйича тузилган электрон ҳисоб-фактура нусхаси;

бир кунлик наслдор жўжалар харид қилингани бўйича тўлов топшириқномаси нусхаси.

Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

7. Талабгор тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигига жавобгар ҳисобланади.

8. Талабгор ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ёки белгиланган тартибда расмийлаштирмаган ҳолда тақдим қилганда, туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан икки иш кунида сабаблари кўрсатилиб, Агропортал орқали аризани қабул қилиш рад этилади.

Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

9. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, туман (шаҳар) ветеринария бўлими ариза тушган кундан эътиборан уч иш кунида:

маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган бир кунлик наслдор жўжалар бош сони, зоти номи (кросс) ва уларнинг соғломлигини ўрганади;

ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган талаблар тўлиқ бажарилган тақдирда, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги бўйича электрон тарзда тасдиқланган хулосани Агентликка Агропортал орқали юборади.

10. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган талаблар тўлиқ бажарилмаганда, туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан аниқ сабаблар кўрсатилган ҳолда субсидия ажратиш рад этилади ва талабгорни бир кун муддатда Агропортал орқали хабардор қилинади.

Субсидия ажратиш рад этилган талабгор рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда икки ой давомида қайта мурожаат қилиши мумкин.

11. Агентлик уч иш кунида туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан Агропортал орқали юборилган ижобий хулосага асосан субсидияни талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

Агентлик талабгорларнинг банк реквизитларини тижорат банкларидан интеграция орқали олади.

3-боб. Ажратилган субсидияни мониторинг қилиш

12. Талабгорларнинг субсидия олиш учун белгиланган талабларни бажаргани ва ундан мақсадли фойдаланиши бўйича доимий мониторинг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Мониторинг жараёнида субсидия ҳисобидан гўшт йўналишида бир кунлик наслдор жўжалар харид қилинмагани, талабгор субсидия олган кундан бошлаб ундан мақсадсиз фойдаланаётгани аниқланганда, талабгор иштирокида далолатнома тузилади ва далолатнома Агропортал орқали Агентликка юборилади.

Агентлик Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан юборилган далолатномага асосан талабгорга субсидияни бир ой давомида тўлиқ Агентликнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариш бўйича огоҳлантириш хатини юборади.

Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой давомида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Агентлик томонидан субсидияни қайтариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот юборилади ёки судга даъво аризаси киритилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

13. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

14. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Паррандачилик хўжаликларига фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида наслдор бир кунлик жўжалар хариди учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Паррандачилик хўжаликларига фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида наслдор бир кунлик жўжалар хариди учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Бир кунлик наслдор жўжаларни сотиб олгандан сўнг Агропортал орқали субсидия олиш учун туман (шаҳар) ветеринария бўлимига ариза билан мурожаат қилади. Бир кунлик наслдор жўжалар сотиб олинганда 2-босқич Туман (шаҳар) ветеринария бўлими Маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган бир кунлик наслдор жўжалар бош сони, зоти номи (кросс) ва уларнинг соғломлигини ўрганади. Ушбу Низом талаблари тўлиқ бажарилган тақдирда, субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги бўйича электрон тарзда тасдиқланган хулосани Агентликка Агропортал орқали юборади. 3 иш кунида 3-босқич Агентлик Туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан Агропортал орқали юборилган ижобий хулосага асосан субсидияни талабгорнинг тижорат банкидаги ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 17 1 -ИЛОВА

Буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом буғдой етиштириш харажатлари учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, буғдой етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини субсидия сифатида қайтариш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

субсидия — буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, буғдой етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини Давлат бюджети ҳисобидан қайтариш учун бир марта ажратиладиган маблағ;

талабгор — буғдой етиштириш харажатлари учун имтиёзли кредит олган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, буғдой етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектлари.

3. Субсидия ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳосил йилининг 1 июлига қадар келгуси йилда буғдой экилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги субъектлари ерларини ҳамда ушбу субъектлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтариши мумкин бўлган хўжаликлар бўйича маълумотларни шакллантирган ҳолда, Агентлик ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳосил йилининг 1 августига қадар ҳудудлар маълумотларини ўрганиб чиқади ҳамда бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

5. Субсидия ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ ажратилади.

6. Талабгорга ушбу Низом талаблари асосида:

буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарганда, ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия тижорат банки ва Агентлик ўртасида тузиладиган Бош битимга мувофиқ ажратилади;

субсидия миқдори имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини ташкил этади.

7. Субсидия Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган қонунчиликда белгиланган тартибда фаолият кўрсатувчи тижорат банкларига ажратилади.

2-боб. Субсидия ажратиш

8. Субсидия Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, буғдой етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига (ғаллачилик кластерлари ҳамда ғаллани қайта ишлаш корхоналари бундан мустасно) ажратилади.

9. Тижорат банки ҳосил йилининг 10 августига қадар Агентликка Агропортал орқали буюртманома билан биргаликда ҳар бир талабгор кесимида умумлаштирилган рўйхатни юборади.

Бунда талабгорларнинг номи ва СТИР рақами, ажратилган кредит суммаси, кредит муддати, фоиз ставкаси, кредит мақсади, кредит берилган сана, кредитни қайтариш санаси, субсидияланадиган кредит фоизи миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

10. Агентликка тақдим этилган буюртманома ва рўйхатнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги, кредитни ўз вақтида қайтарилгани ва улар бўйича субсидия олишнинг барча жараёни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан масъулият тижорат банкларининг раҳбарларига юкланади.

Мазкур талаблар бажарилмагани оқибатида ортиқча тўланган субсидия тижорат банклари томонидан ўз маблағи ҳисобидан Агентликка қайтарилади.

Субсидия Агентлик томонидан уч иш кунида Агропортал орқали тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказилади.

3-боб. Субсидия ҳисоблаш ва ажратишни тўхтатиш

11. Субсидия ушбу Низом талаблари асосида ва Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредит суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 31 июлидан кейин қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига субсидия ҳисобланишига йўл қўйилмайди.

12. Талабгор Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитни ҳосил йилининг 1 августига қадар тўлиқ қайтарган бўлиши шарт.

13. Субсидия тижорат банки томонидан ҳар календарь йилнинг 10 августига қадар Агентликка Агропортал орқали тақдим этилган буюртманомалар бўйича ҳисобланган имтиёзли кредит суммасидан ҳисоб-китоб қилинади.

14. Агентлик томонидан тижорат банки ҳисобварағига талабгор учун ҳисобланган фоиз тўловининг бир қисмини қоплаш учун ўтказиб берилган субсидия ушбу қарз олувчининг ҳисобланган фоиз тўловлари учун ҳисоб-китоб қилинади.

15. Ажратилган субсидия талабгорга ҳисобланган субсидия миқдоридан кўп бўлган тақдирда, ортиқча маблағлар икки банк иш кунидан кечиктирмасдан Агентлик ҳисобварағига қайтариб ўтказилади.

16. Субсидия қуйидаги ҳолларда ажратилмайди:

а) Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар ҳосил йилининг 31 июлидан кейин қайтарилса;

б) талабгорнинг субсидия олишни тўхтатиш тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда.

17. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган, бироқ тижорат банклари томонидан Агропортал орқали буюртманома ва рўйхатга киритилмай қолган талабгорларда юзага келган қарздорлик тижорат банкларининг ўз маблағи ҳисобидан қопланади.

Агар талабгорнинг кредит тўловларини қайтариш муддатлари инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча субсидия тўловлари юзага келса, ушбу маблағлар тижорат банкининг ўз маблағи ҳисобидан Агентликка қайтарилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

18. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиялар тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

19. Тарафлар ўртасида юзага келадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.

20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини қайтариш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тижорат банки Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар белгиланган вақтда қайтарилганда ушбу кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир қарз олувчилар кесимида Агентликка Агропортал орқали буюртманома ва рўйхатни юборади. Тижорат банклари ҳар календарь йилнинг 10 августига қадар 2-босқич Агентлик Субсидияни Агропортал орқали тижорат банкининг буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 17 2 -ИЛОВА

Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан наслли бузоқ олган ҳолда наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Агропортал — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;

идентификация қилинган сигир — ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган ва бирка (ID)га эга ҳайвон;

наслли бузоқ — идентификация қилинган сигирдан олинган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бузоқ;

олий таълим ташкилотлари — Тошкент давлат аграр университети, Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги филиаллари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

субсидия — сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида идентификация қилинган сигирлардан наслли бузоқ олган ҳолда наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;

сунъий уруғлантириш — махсус ҳужжатга эга ( махсус сертификатга эга бўлган) мутахассис томонидан амалга оширилган сунъий уруғлантириш хизмати;

эмбрион трансплантацияси — махсус ҳужжатга эга (махсус сертификатга эга бўлган) мутахассис томонидан илғор биотехнология асосида амалга оширилган эмбрион кўчириш жараёни;

«VIS Chinor» — Идентификация қилинган ҳайвонлар ягона электрон маълумотлар базаси ахборот тизими.

3. Субсидия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

4. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йилда субсидия ажратиш мақсадида ҳудудлар кесимида талаб этиладиган субсидиянинг прогноз кўрсаткичларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган прогноз кўрсаткичларини ўрганиб чиқади ҳамда бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия учун зарур маблағларни назарда тутади.

6. Субсидия қуйидаги йўналишларда ажратилади:

2026 йил 1 июлдан 2028 йил 31 декабрига қадар сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун — 2 миллион сўм;

2026 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар сунъий уруғлантириш орқали олинган наслли бузоқ учун — 500 минг сўм, эмбрион трансплантацияси орқали олинган наслли бузоқ учун — 700 минг сўм.

2-боб. Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

7. Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали амалга оширилади.

8. Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар (кейинги ўринларда — осеменатор) ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олгандан сўнг техник-осеменатор ўқув курсларига сарфланган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Агентликка Агропортал орқали ариза билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси;

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи);

ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлик тўғрисида олий таълим ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома ва сертификат нусхаси.

Осеменатордан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича осеменатор жавобгар ҳисобланади.

9. Агентлик бир иш кунида осеменатор томонидан берилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига юборади.

10. Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги Агентлик томонидан юборилган аризага илова қилинган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади ва осеменаторга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги хулосанинг тўғри расмийлаштирилгани ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.

11. Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:

ушбу Низомнинг 8-банди талаблари бажарилмаганда;

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиладиган ўрганишлар натижасида субсидия олувчи томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этиш ҳолатлари аниқланганда.

Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, осеменатор бир ой муддатда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилган ҳолда, Агропортал орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.

Осеменатор Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.

12. Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг бир иш куни ичида тасдиқланган хулосани Агропортал орқали Агентликка юборади.

Агентлик Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосасига асосан субсидияни осеменаторнинг аризасида кўрсатилган тижорат банкидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ўтказиб беради.

3-боб. Сунъий уруғлантириладиган сигирларни рўйхатга олиш ва сунъий уруғлантириш

13. Осеменатор аҳоли хонадонларидаги сигирларни идентификация қилингани ҳамда «VIS Chinor» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) киритилганини текшириб, ушбу сигир идентификация қилинмаган ҳамда ахборот тизимига киритилмаган бўлса, хонадон эгасини ушбу сигирни идентификация қилиш ҳамда ахборот тизимига киритиш бўйича огоҳлантиради.

14. Уруғлантириладиган сигир идентификация қилинган ҳамда ахборот тизимига киритилган бўлса, осеменатор томонидан эмбрион трансплантацияси амалга оширилади ёки сунъий уруғлантирилади.

Осеменатор сигир уруғлантирилгани бўйича маълумотларни (уруғлантирилган сана, уруғ ёки эмбрионнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни) ахборот тизимига киритади.

Осеменатор уч ойдан сўнг сунъий уруғлантирилган ёки эмбрион трансплантацияси амалга оширилган сигир ҳақиқатда бўғозлиги ёки бўғоз эмаслиги бўйича ахборот тизимига хулоса киритади.

15. Хонадон эгаси эмбрион трансплантацияси амалга оширилган ёки сунъий уруғлантирилган сигири бузоқлаган куни бу ҳақда Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказининг туманлардаги масъул ходимларини хабардор қилади.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказининг туманлардаги масъул ходимлари ва осеменатор ўз навбатида хонадон эгасига туғилган наслли бузоқ учун субсидия олиш имконияти ва тартиби тўғрисида тавсиявий маълумот беради.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш марказининг туманлардаги масъул ходими ушбу туғилган наслли бузоқнинг идентификация қилингани ҳамда туғилган наслли бузоқ ҳақиқатан ҳам (бўғозлик муддати ва зотдорлигининг мослигига кўра) айнан эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилгани ҳақидаги тасдиқловчи якуний хулосани ахборот тизимига киритади.

4-боб. Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслдор бузоқ учун субсидия ажратиш

16. Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ учун субсидия ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ Агропортал орқали ажратилади.

17. Хонадон эгаси эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ учун субсидия олиш мақсадида бузоқ идентификация қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида Агропортал орқали Агентликка аризага қуйидаги маълумотларни киритган ҳолда мурожаат қилади:

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси;

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағи);

туғилган наслли бузоқнинг идентификация қилингани бўйича фотолавҳаси.

Хонадон эгасидан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича хонадон эгаси жавобгар ҳисобланади.

18. Агентлик эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ тўғрисидаги маълумотларни (сигир ва бузоқнинг идентификация рақамлари, қачон ва қайси осеменатор томонидан эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш амалга оширилгани, уруғнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни) ахборот тизимидан ўзаро интеграция орқали олади.

19. Агентлик хонадон эгаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мос бўлганда, субсидияни бир иш кунида хонадон эгасининг аризада кўрсатилган тижорат банкдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Субсидия миқдори ахборот тизимидан интеграция орқали олинган маълумотлар асосида Агропорталда автомат равишда аниқланади.

5-боб. Субсидия маблағларини мониторинг қилиш

20. Хонадон эгаси эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқларни камида 2 ой давомида сақлаши шарт.

Агентлик Агропортал орқали эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқлар учун субсидия олган хонадон эгалари тўғрисидаги маълумотларни Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасига юборади.

Бунда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқларнинг 2 ой давомида сақланишини ҳар ойда мониторинг қилиб боради.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси томонидан мониторинг жараёнида ушбу шарт бажарилмагани бўйича ҳолатлар аниқланганда, Агентликни Агропортал орқали бу ҳақда хабардор қилади. Агентлик мазкур ҳолатда субсидияни қайтариш чораларини кўради ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади.

Бундан эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқлар ҳақиқатда нобуд бўлгани тўғрисида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси томонидан тузилган далолатномалар мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно.

6-боб. Якунловчи қоидалар

21. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.

22. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидияларнинг тўғри тайинланиши ва ажратилишини назорат қилади.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Осеменатор Субсидия олиш учун Агропортал орқали аризага Низомнинг 8-бандида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Техник-осеменаторлар ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олгандан сўнг 2-босқич Аграр соҳада тўловлар агентлиги Осеменатор томонидан берилган ариза ва унга илова қилинган маълумотларни Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига юборади. 1 иш куни ичида 3-босқич Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги Агентлик томонидан юборилган аризага илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. 5 иш куни ичида 4-босқич Агентлик Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ижобий хулосасига асосан осеменаторнинг аризада кўрсатилган тижорат банкидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига субсидия ажратади. 1 иш куни ичида

Сунъий уруғлантирувчи техник-осеменаторлар ўқув курсларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда аҳоли хонадонларида наслли қорамолларни кўпайтиришни рағбатлантириш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Хонадон эгаси Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ идентификация қилингандан сўнг субсидия олиш учун Агропортал орқали аризага Низомнинг 17-бандида келтирилган маълумотларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. 30 кун ичида 2-босқич Аграр соҳада тўловлар агентлиги Эмбрион трансплантацияси ёки сунъий уруғлантириш орқали туғилган наслли бузоқ тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимидан интеграция орқали шакллантиради ва талабгор хонадон эгаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлганда хонадон эгасининг аризасида кўрсатилган тижорат банкидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради. 1 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 18-ИЛОВА

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши учун қишлоқ хўжалиги субъектларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиладиган ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар

Т/р Қўллаб-қувватлаш чоралари номи Ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақ 1. Қишлоқ хўжалиги субъектларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...810 2. Қишлоқ хўжалиги субъектларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...815 3. Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар ҳамда мол ва қўй гўшти учун субсидия 23210...820 4. Қишлоқ хўжалиги техникалари ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...825 5. Пахта, бошоқли дон ва картошка экин майдонларини ҳамда мевали боғ ва узумзорларни суғориш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...830 6. Мева, узум ва лимон кўчатларини харид қилиш ҳамда кўчатларни шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...835 7. Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ва электр энергиясида иситиш қозонларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...840 8. Қишлоқ хўжалиги техникаси, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қуёш панеллари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникасига автопилот ускунасини харид қилишда кредит ва лизинг фоизларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...845 9. Озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияларга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига узумни (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...850 10. Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва/ёки жиҳозлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятида совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...855 11. Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассислари ҳамда маҳаллий озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...860 12. Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи, Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...865 13. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...870 14. Сув иншоотларини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...875 15. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...880 16. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия 23210...885 17. Паррандачилик хўжаликларига фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишида наслдор бир кунлик жўжалар хариди учун субсидия 23210...890

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 19-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларининг изоҳ қисми тўққизинчи хатбошиси «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,» сўзларидан кейин «Аграр соҳада тўловлар агентлиги,» сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 декабрдаги 771-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги субъектларига 2025 йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 4-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Пахта хомашёси етиштирувчи субсидия олиш учун ўзи етиштириб сотган маҳсулотни битта ёки бир нечта шартнома асосида сотишини инобатга олиб, бир неча маротаба мурожаат қилиш ҳуқуқига эга».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари ҳақида» 2025 йил 6 декабрдаги 772-сон қарорида :

а) иккинчи банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси дирекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) 1-иловада :

27-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

33-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Дирекцияга 3 та хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилади»;

33-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Дирекция директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасида тиббий хизматдан фойдаланишга ва тизимдаги контингентга қўшилишга рухсат этилади».

в) қуйидаги мазмундаги 7-илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 декабрдаги 772-сон қарорига 7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси дирекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси дирекцияси (кейинги ўринларда — Жамғарма дирекцияси) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари 2026 йил 1 январдан бошлаб амалиётга жорий қилинади ҳамда Жамғарма дирекциясининг раҳбар, мутахассис, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига нисбатан татбиқ этилади.

2-боб. Жамғарма дирекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш

3. Жамғарма дирекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

4. Жамғарма дирекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва уларнинг кўп йиллик меҳнати учун ҳар ойлик устамалар, моддий ёрдам кўрсатиш, лавозим маошига белгиланган коэффициентлар, шунингдек, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар, ижтимоий муҳофаза қилиш ва бошқа тўловлардан иборат.

5. Жамғарма дирекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Ягона тариф сеткаси бўйича ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланади.

6. Жамғарма ҳисобидан Жамғарма дирекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш қуйидагича амалга оширилади:

Ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқ лавозим маоши;

тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентларини 1,6 бараварга ошириш миқдори (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно);

лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);

ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) икки баравари миқдорида мукофотлаш;

кўп йиллик хизмати учун лавозим маошига 30 фоиздан 100 фоизгача миқдорда устама (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) тўланади. Иш стажи рағбатлантириладиган кўп йиллик хизмати учун устамалар белгилаш ҳуқуқини беради. Бунда:

1 йилдан 5 йилгача — 30 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача — 40 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача — 60 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача — 80 фоиз;

20 йилдан ортиқ — 100 фоиз.

Жамғарма дирекцияси ходимларига ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарганликлари учун Жамғарма директори томонидан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 300 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар;

алоҳида ўрнак кўрсатган Жамғарма дирекцияси ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) қўшимча 100 фоизгача миқдорда ойлик устамалар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига асосан замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ҳамда ривожлантиришга масъул бўлган Жамғарма дирекцияси ходимларига лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида устама тўланиши мумкин;

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига асосан Жамғарма дирекцияси юридик хизмати ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар тўланиши мумкин;

расман байрам деб эълон қилинган кунлар (1 январь — Янги йил, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, 21 март — Наврўз байрами, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь — Мустақиллик куни, 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, диний байрамлар — Рўза ҳайити (Ийд-ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд-ал-Адҳа)) ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларининг касб байрамлари муносабати билан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) бир баравари миқдорида мукофотлар;

йил якунлари бўйича Жамғарма фаолияти кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ходимларни лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизигача мукофотлаш;

ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари ҳамда овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдордаги тўловлар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдоридаги тўловлар;

йилда бир маротаба лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) бир баравари миқдорда моддий ёрдам.

Заруратга кўра ходимлар ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига қуйидаги ҳолларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги моддий ёрдам тўлаб берилади:

ходим вафот этганда — бунда моддий ёрдам хотинига (эрига) тўлаб берилади, агар ходимнинг хотини (эри) бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўлаб берилади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам ота-онаси ёки боқимандалар ўртасида тенг улушларда тақсимланади;

яқин қариндоши (ота, она, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда (вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда);

турмуш қурганда, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда;

алоҳида заруратга кўра (бахтсиз ҳодиса, фалокат, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва соғлиғини тиклаш, оиланинг кам таъминлангани ва молиявий ҳолатининг оғирлиги учун).

7. Жамғарма дирекцияси ходимларининг йиллик меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 5 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди ташкил этилади.

Ушбу фонд маблағлари ҳисобидан хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ҳамда виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 50 фоизидан ошмаган миқдорларда шахсий устамалар белгиланади.

8. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган Жамғарманинг жалб этилган ходимлари, экспертлари ва маслаҳатчилари хизматларига тузилган шартнома шартларига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.

3-боб. Якунловчи қоида

9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси дирекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси дирекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари

Т/р Лавозими Меҳнатга ҳақ тўлаш разряди 1. Директор 18 2. Директорнинг биринчи ўринбосари 18-5% 3. Директор ўринбосари 17 4. Бошқарма бошлиғи 14 5. Бош ҳисобчи 14 -3% 6. Бош юрисконсульт 14 7. Бош аудитор 13 8. Бўлим бошлиғи 13 9. Бош мутахассис (мустақил бўлинма) 13-3% 10. Бош мутахассис 12 11. Етакчи мутахассис 11

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2026 йил 27 февралдаги 81-сон қарорида :

а) қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:

«2 1 . Белгилансинки, Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ тўловлар 2026 йилнинг январь ойидан бошлаб амалга оширилади»;

б) 1-илованинг 21-бандида :

«а» кичик банднинг еттинчи хатбошиси «лавозим маошига» сўзларидан кейин «(рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин;

«б» кичик банднинг бешинчи хатбошиси «1 сентябрь — Мустақиллик куни» сўзларидан кейин «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни,» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 3-илованинг 5-банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳалари бўйича мустақил экспертларни, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий экспертларни ҳамда бошқа юридик шахслар (олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар)ни шартнома асосида жалб қилиш».

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сон қарорига 20-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарори .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарори .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорининг 1-банди ва 1-иловаси .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарори .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2022 йил 21 январдаги 37-сон қарори .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 315-сон қарори .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарори .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июлдаги 327-сон қарорининг 1-банди «а» кичик банди , «б» кичик бандининг олтинчи ва саккизинчи хатбошилари , 2-банди , 1 , 2 ва 3-иловалар .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарори .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарори .

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 26 январдаги 52-сон қарори .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 20 февралдаги 97-сон қарори .

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 24 июндаги 348-сон қарори .

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 2 июлдаги 373-сон қарорининг 1-банди ва қарорга илова .

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 9 июлдаги 400-сон қарори .

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 10 июлдаги 410-сон қарори .

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарорининг 1-банди , 2-банди учинчи хатбошиси ва қарорга 2-илова .

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Шоли етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 февралдаги 97-сон қарори .

21. Вазирлар Маҳкамасининг «In-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 28 июлдаги 468-сон қарори .

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2025 йил 20 августдаги 520-сон қарори .

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Аграр соҳани механизациялашни давлат томонидан рағбатлантиришни рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 29 августдаги 549-сон қарори .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 28 апрель,

206 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон; 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон; 07.08.2026 й., 09/26/435/0827-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NAMUNAVIY TARKIBI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

nizom

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

NIZOM

ROʻYXATI

Agrar va oziq-ovqat sohalarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Agrar sohani davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 21-noyabrdagi PF-224-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, agrar va oziq-ovqat sohalari uchun subsidiya ajratish tizimini takomillashtirish hamda mavjud byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar hamda mol va qoʻy goʻshti uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Qishloq xoʻjaligi texnikasi va lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat qiymatining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

Paxta va boshoqli don, kartoshka, meva va uzum ekin maydonlarini sugʻorish uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq;

Meva, uzum va limon koʻchatlarini xarid qilish hamda koʻchatlarni shpalerga koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 6-ilovaga muvofiq;

Issiqxona xoʻjaliklariga issiqxonalarni koʻmir qozoni va elektr energiyasida isitish qozonini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 7-ilovaga muvofiq;

Qishloq xoʻjaligi texnikasi, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilishda kredit va lizing foizlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 8-ilovaga muvofiq;

Oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish, laboratoriyalarga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni hamda qishloq xoʻjaligi korxonalariga uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 9-ilovaga muvofiq;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Jizzax viloyatida sovitkichli sigʻimlarning elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 10-ilovaga muvofiq;

Issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislari hamda mahalliy oziq-ovqat sanoati korxonalari tomonidan xorijiy mutaxassislarni jalb qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 11-ilovaga muvofiq;

Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi hamda Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlariga lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan yer tekislash xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 12-ilovaga muvofiq;

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya usulini qoʻllashni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 13-ilovaga muvofiq;

Suv inshootlarini qurish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 14-ilovaga muvofiq;

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sugʻurtalashda sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 15-ilovaga muvofiq;

Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 16-ilovaga muvofiq;

Parrandachilik xoʻjaliklariga faqat mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishida nasldor bir kunlik joʻjalar xaridi uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 17-ilovaga muvofiq;

Bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 17 1 -ilovaga muvofiq;

Sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash hamda aholi xonadonlarida naslli qoramollarni koʻpaytirishni ragʻbatlantirish uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 17 2 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki, 2026-yildan boshlab Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi sohalarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga (keyingi oʻrinlarda — subyektlar) davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari (keyingi oʻrinlarda — subsidiyalar) ushbu qarorga 1 — 17-ilovalarda keltirilgan nizomlar talablariga muvofiq taqdim etiladi.

Bunda subyektlar tomonidan subsidiya olish uchun ishlar 2026-yilga qadar amalga oshirilgan boʻlsa, ushbu ishlar boʻyicha subsidiyalar mazkur qarorga 1 — 17-ilovalarda keltirilgan nizomlar talablariga muvofiq hamda masʼul vazirlik va idoralarning oldingi yillarda subsidiya ajratilmagani toʻgʻrisidagi xulosalari asosida ajratiladi.

3. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Agrosanoatni rivojlantirish agentligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga ushbu qarorga 1 — 17-ilovalarda keltirilgan nizomlarda nazarda tutilgan subsidiyalarni olish yuzasidan ariza bilan murojaat qilingan yoki qilinadigan holatda, biroq 2026-yil 1-yanvarga qadar ajratilmay qolgan subsidiyalarni, istisno tariqasida, Agentlik tomonidan ajratishga ruxsat berilsin. Bunda:

ushbu murojaatlarni koʻrib chiqish natijalariga koʻra masʼul vazirlik va idoralar tomonidan subsidiya ajratish uchun Agentlikka talabnomalar kiritiladi hamda Agentlik tomonidan ushbu talabnomalar asosida subsidiyalar 2026-yil 1-yanvarga qadar amalda boʻlgan tartiblarga muvofiq subyektlarga toʻlab beriladi;

ushbu subsidiyalarni ajratishning maqsadga muvofiqligi uchun masʼul vazirlik va idoralar javobgar hisoblanadi.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2026-yildan boshlab:

subyektlar tomonidan arizada yolgʻon yoki soxta maʼlumotlar taqdim etilganda va ularning aybi bilan subsidiya ajratilgani aniqlanganda;

subyektlar ushbu qarorga 1 — 17-ilovalarda keltirilgan nizomlarda belgilangan majburiyatlarni subsidiya olingandan keyin bajarmaganda;

subyektlarning aybi bilan subsidiyalardan samarasiz yoki maqsadsiz foydalanilganda, subyektlarning subsidiya olish huquqi uch yil muddatga cheklanadi hamda ushbu muddat davomida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratilmaydi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi bilan birgalikda subsidiya olish imkoniyati cheklangan subyektlar reyestrini shakllantirsin va Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida uning doimiy yuritib borilishini taʼminlasin.

Subsidiyalar subyektlarga har bir yoʻnalish turi boʻyicha alohida maxsus hisobvaraqlarni (23210...) ochish orqali ajratiladi.

5. Xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar uchun subsidiya ajratish tartibi ushbu yoʻnalishlarda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga nisbatan ham tatbiq etilsin.

6. Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi ushbu qarorga 1 — 17-ilovalarda keltirilgan nizomlarda nazarda tutilgan subsidiyalar boʻyicha zarur maʼlumotlar va xulosalarni Agentlikka bepul taqdim etib borsin.

7. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Soliq qoʻmitasi, Markaziy bank va tijorat banklari bilan birgalikda Agentlik tomonidan ajratiladigan har bir subsidiya hisobini yuritish va nazorat qilish uchun subyektlarga ushbu qarorga 18-ilovaga muvofiq yoʻnalishlarda undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus maqsadli hisobvaraqlar ochilishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 19-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 20-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

10. Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilariga paxta, donli, sabzavot ekinlari va kartoshka, poliz, ozuqabop, moyli, dukkakli, mevali ekinlar, dorivor oʻsimliklar, uzum va sholi (keyingi oʻrinlarda — qishloq xoʻjaligi mahsulotlari) yetishtirish uchun suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

masʼullar — har bir tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda “Suv yetkazib berish xizmati” DM rahbari;

mustaqil ekspert — talabgor tomonidan ushbu Nizomga muvofiq bajarilgan ishlarni joyiga chiqqan holda oʻrganuvchi hamda subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi yuzasidan xulosa beruvchi tegishli huquqlarga va mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan jismoniy shaxs;

subsidiya — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi fermer va dehqon xoʻjaliklari, klasterlar, kooperatsiyalar va boshqa qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilariga ular tomonidan joriy qilingan yoki oʻz mablagʻlari hisobidan joriy qilinadigan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilgan, yuridik shaxs maqomiga ega qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi fermer va dehqon xoʻjaliklari, klasterlar, kooperatsiyalar va boshqa qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilar;

“Tomchi-reestr” YAER — Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan yuritiladigan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish ishlari bilan shugʻullanuvchi quruvchi-pudrat tashkilotlarining yagona elektron reyestr;

quruvchi-pudrat tashkiloti — markaziy boshqaruv ofisiga ega boʻlgan hamda loyiha amalga oshirilgan hududda servis xizmati yoki savdo shoxobchasini tashkil qilgan va mahsulotlar zaxirasi yaratgan yuridik shaxs.

3. Subsidiya Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va texnologiya turidan qatʼi nazar, har bir konturga joriy qilingan texnologiya uchun faqat bir marotaba ajratiladi.

Talabgorga qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish uchun suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarning bir qismi ushbu Nizomga 1-ilovada belgilangan subsidiyalar miqdoriga asosan qoplab beriladi.

4. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

5. Suv xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda har kalendar yilning 1-iyuliga qadar kelgusi yilda subsidiya ajratish maqsadida hududlar kesimida va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari turi boʻyicha joriy qilinadigan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari prognoz koʻrsatkichlarini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan taqdim etilgan prognoz koʻrsatkichlarni oʻrganib chiqadi hamda budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

6. Talabgorlarning asoslangan takliflariga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan tegishli hudud boʻyicha prognoz koʻrsatkichlariga ushbu Nizomning 5-bandi birinchi xatboshisida belgilangan ketma-ketlikda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.

7. Subsidiya ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq Agroportal orqali ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

8. Talabgor subsidiyani olish uchun oʻziga tegishli ekin yer maydonlarini konturlar hamda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari turlari kesimida belgilangan tartibda Agroportalga kiritgan boʻlishi lozim.

9. Talabgor subsidiya ajratilishi uchun Agroportal orqali elektron shaklda ariza bilan murojaat qiladi va ariza masʼullar tomonidan koʻrib chiqiladi.

10. Talabgor arizaga quyidagilarni ilova qiladi:

suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyasini qurish boʻyicha “Tomchi-reestr” YAERga kiritilgan quruvchi-pudrat tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma nusxasi;

loyiha hujjati va qurilish ishlari yakunlangani toʻgʻrisidagi dalolatnoma nusxasi;

ish bajarilgan konturlarning maʼlumotlari (hududi va lokatsiyasi aniq koʻrsatiladi).

Arizadagi maʼlumotlar va taqdim qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligiga talabgor javobgar hisoblanadi.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

11. Ushbu Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan holda taqdim qilinganda, masʼullar tomonidan talabgorning arizasini qabul qilish rad etiladi.

12. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, masʼullar ariza tushgan kundan eʼtiboran besh ish kunida:

talabgor va quruvchi-pudrat tashkiloti vakili ishtirokida joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining toʻliq ishlash jarayonini joyida oʻrganadi;

suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyasi sifatli qurilgan, toʻliq ishga tushirilgan boʻlsa va belgilangan texnik talablarga javob bersa, hisoblangan subsidiyaning Agroportal orqali ajratilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan tayyorlangan xulosani elektron imzo bilan tasdiqlaydi va Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

13. Masʼullar tomonidan talabgorga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosa rasmiylashtirilgandan soʻng xulosa bir ish kunida Agentlikka subsidiya ajratish uchun Agroportal orqali belgilangan tartibda yuboriladi.

14. Masʼullar tomonidan talabgorning arizasi besh ish kunida koʻrib chiqilmaganda yoki tegishli xulosa rasmiylashtirilmaganda, masʼullarning xulosasi ijobiy deb qabul qilinadi va subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi yuzasidan javobgarlik masʼullar zimmasiga yuklanadi.

Bunda ushbu ariza Agroportal orqali avtomatik ravishda toʻgʻridan toʻgʻri Agentlikka yuboriladi.

15. Masʼullar talabgorlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalarni rasmiylashtirishda quyidagilarga shaxsan masʼul hisoblanadi:

tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi — talabgorlarning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi arizalari oʻz vaqtida joyida toʻliq oʻrganilishiga va rasmiylashtirilgan hujjatlarning haqqoniyligiga, diskret sugʻorish texnologiyasi joriy qilingan maydonlar lazer uskunali yer tekislagichlar orqali sifatli tekislanganiga, subsidiya ajratish boʻyicha hujjatlarni oʻz vaqtida rasmiylashtirish va muvofiqlashtirishga, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyasi joriy qilingan maydonning oʻlchami, kontur raqami va ekin turini aniqlashga;

suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining joriy etilgani yuzasidan rasmiylashtirilgan xulosaning toʻgʻriligi va haqqoniyligiga;

“Suv yetkazib berish xizmati” DM rahbari — talabgorlar ishtirokida joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining toʻliq ishlash jarayonini, joriy qilingan texnologiya turi va uning sifat koʻrsatkichlarini ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq aniqlashga.

16. Oʻrganish natijalariga koʻra suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari talabgor tomonidan taqdim etilgan hujjatlarga muvofiq boʻlmaganda, sifatsiz qurilgan va texnik talablarga javob bermaganda masʼullar besh ish kunida aniq sabablarni koʻrsatgan holda, subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan xulosa berish rad etilgani haqida Agroportal orqali talabgorga maʼlum qiladi.

Bunda masʼullar subsidiya ajratishni rad etishga sabab boʻlgan barcha kamchilik va holatlarni dastlabki xulosada koʻrsatishi shart.

Talabgor arizasi boʻyicha subsidiya ajratilishi rad etilishiga sabab boʻlgan kamchiliklar toʻliq bartaraf qilgandan soʻng subsidiya ajratish toʻgʻrisida belgilangan tartibda qaytadan murojaat qilishi mumkin.

Talabgor subsidiya ajratilishi rad etilishi yuzasidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

17. Agentlik xulosani uch ish kunida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilganligini aniqlash maqsadida Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligiga (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzbekkosmos” agentligi) va mustaqil ekspertga talabnoma yuboradi.

Talabnomada talabgorning ishlar bajarilgan konturlarning maʼlumotlari (hududi, lokatsiyasi) aniq koʻrsatiladi.

“Oʻzbekkosmos” agentligi (oʻzidagi mavjud maʼlumotlar asosida) va mustaqil ekspert besh ish kunida talabnoma asosida bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar aks ettirilgan xulosani Agroportal orqali Agentlikka taqdim etadi.

“Oʻzbekkosmos” agentligi va mustaqil ekspert talabnomada koʻrsatilgan ishlar bajarilganda ijobiy, ishlar qisman bajarilgan yoki umuman bajarilmagan taqdirda salbiy xulosa beradi.

Bunda “Oʻzbekkosmos” agentligida tegishli konturlar boʻyicha kosmosdan tasvirga olingan ayrim maʼlumotlar mavjud boʻlmasa, tegishli maʼlumotlar mavjud emasligini oʻzining xulosasida maʼlum qiladi.

Agar “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan maʼlumot taqdim etilmasa, subsidiya mustaqil ekspert xulosasi asosida ajratiladi.

18. Agentlik bir ish kunida masʼullar, “Oʻzbekkosmos” agentligi va mustaqil ekspert ijobiy xulosasi va maʼlumotlariga muvofiq Agroportal orqali hisob-kitob qilingan subsidiyani talabgorning tijorat bankdagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi.

3-bob. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini oʻz mablagʻlari hisobidan joriy qiladigan talabgorlarga subsidiya ajratish

19. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini oʻz mablagʻi hisobidan joriy qilgan talabgorga belgilangan hisob-kitoblarga asosan subsidiyaning 50 foizi oldindan toʻlab beriladi.

Bunda subsidiya miqdori ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlari hamda loyihani amalga oshirish boʻyicha taʼminotchi korxona bilan tuzilgan shartnomalardan kelib chiqib, ushbu Nizomga 3-ilovadagi sifatlilik darajasini belgilovchi koeffitsiyentlar asosida hisob-kitob qilinadi.

20. Talabgor subsidiya ajratilishi uchun Agroportal orqali masʼullarga ariza bilan murojaat qiladi va arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

ishlab chiqilgan loyiha-smeta hujjatlari;

suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyasini qurish boʻyicha “Tomchi-reestr” YAERga kiritilgan quruvchi-pudrat tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma nusxasi;

ish bajariladigan konturlarning maʼlumotlari (hududi va lokatsiyasi aniq koʻrsatiladi).

Arizadagi maʼlumotlar va taqdim qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligiga talabgor javobgar hisoblanadi.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

21. Ushbu Nizomning 19-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan holda taqdim qilinganda, masʼullar tomonidan talabgorning arizasini qabul qilish rad etiladi.

22. Talabgor arizasi boʻyicha subsidiya ajratilishi rad etilishiga sabab boʻlgan kamchiliklarni toʻliq bartaraf qilgandan soʻng subsidiya ajratish toʻgʻrisida belgilangan tartibda qayta murojaat qilishi mumkin.

23. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, masʼullar ariza tushgan kundan eʼtiboran uch ish kunida hisoblangan subsidiyaning Agroportal orqali ajratilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan tayyorlangan xulosani elektron imzo bilan tasdiqlaydi va Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

24. Masʼullar tomonidan talabgorning arizasi uch ish kunida koʻrib chiqilmaganda yoki tegishli xulosa rasmiylashtirilmaganda, masʼullarning xulosasi ijobiy deb qabul qilinadi va subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi yuzasidan javobgarlik masʼullar zimmasiga yuklanadi.

Bunda ushbu ariza Agroportal orqali avtomatik ravishda toʻgʻridan-toʻgʻri Agentlikka yuboriladi.

25. Agentlik bir kun muddatda masʼullarning ijobiy xulosasiga asosan subsidiyani talabgorning tijorat bankdagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

26. Masʼullar subsidiya ajratilgan talabgorning belgilangan tartibda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyasi qurilishi va ishga tushirilishi boʻyicha doimiy monitoring yuritadi.

27. Monitoring natijalariga koʻra talabgor subsidiyaning dastlabki 50 foizi toʻlab berilganidan soʻng ikki oy muddat ichida texnologiyalar oʻrnatilib ishga tushirilmaganda, masʼullar ajratilgan subsidiyani belgilangan tartibda qaytarish boʻyicha ogohlantiradi va subsidiyani ushbu Nizomda belgilangan tartibda qaytarish choralari koʻriladi.

28. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq oʻrnatilib, foydalanishga topshirilgandan soʻng hisob-kitob qilingan subsidiyaning qolgan 50 foizi talabgorga ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxema asosida belgilangan tartibda toʻlab beriladi.

4-bob. “Tomchi-reestr” YAERni shakllantirish va reyting koʻrsatkichlarini baholash

29. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish boʻyicha quruvchi-pudrat tashkilotlari va mahalliy ishlab chiqaruvchi tashkilotlar “Tomchi-reestr” YAERga quyidagi belgilangan mezonlar asosida tegishli hujjatlarni onlayn tarzda kiritadi:

tashkilot tomonidan mahalliy sharoitda ishlab chiqarishning yoʻlga qoʻyilgani yoki xorijiy va mahalliy ishlab chiqaruvchilarning rasmiy dilerlik guvohnomasi (agar quruvchi-pudrat tashkiloti xorijiy ishlab chiqaruvchining rasmiy dilerlik maqomiga ega boʻlsa, Oʻzbekistonda dilerlik markazi va mahsulotlar bazasini tashkil qilishi lozim);

soliq qarzi va yigʻimlar boʻyicha qarzdorlik mavjud emasligi hamda soliq hisobotlarining toʻliq taqdim etilgani;

Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida soliq toʻlamaslik xavfi yuqori boʻlgan tashkilotlar roʻyxatida mavjud emasligi;

loyihani amalga oshirish uchun soha boʻyicha oliy maʼlumotli mutaxassislar, jumladan, loyihachi, muhandis va agronom bilan taʼminlanganlik darajasi (loyiha amalga oshiriladigan har bir hudud uchun 2 nafar loyihachi, 2 nafar agronom va 6 nafar muhandis);

sohaga aloqador oliy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot institutlari bilan oʻzaro hamkorlikning yoʻlga qoʻyilgani;

loyihalar amalga oshirilgan hududlarda savdo shoxobchasi va servis-xizmat koʻrsatishning yoʻlga qoʻyilgani.

Bunda “Tomchi-reestr” YAER platformasiga kiritilgan hujjatlarning toʻgʻriligiga quruvchi-pudrat tashkilotlar rahbarlari masʼul hisoblanadi.

30. Suv xoʻjaligi vazirligi “Tomchi-reestr” YAERdan oʻtgan quruvchi-pudrat tashkilotlarining reyting koʻrsatkichini yuritadi.

31. Quyidagilar reyting koʻrsatkichlarining asosiy mezonlari etib belgilanadi:

quruvchi-pudrat tashkilotlari tomonidan texnologiyalarni joriy qilish ishlari loyiha asosida amalga oshirilgani;

suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining qurilish-montaj ishlari oʻz vaqtida toʻliq joriy etilgani;

quruvchi-pudrat tashkilotlari tomonidan loyiha amalga oshirilgan hududlarda savdo shoxobchasi tashkil etilganligi va servis xizmati yoʻlga qoʻyilgani;

loyihani amalga oshirish uchun oliy maʼlumotli, jumladan, loyihachi, muhandis va agronom bilan taʼminlanganlik darajasi;

sohaga aloqador oliy va ilmiy-tadqiqot institutlari bilan oʻzaro hamkorlik yoʻlga qoʻyilgani;

quruvchi-pudrat tashkilotlari oʻrtasida halol raqobat muhitini shakllantirish orqali mahalliy ishlab chiqarishning yoʻlga qoʻyilgani;

suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan foydalanish boʻyicha buyurtmachilar tomonidan eʼtirozlar mavjud emasligi.

32. Reyting ballari quyidagilardan shakllantiriladi:

tegishli reyting koʻrsatkichlari boʻyicha eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan quruvchi-pudrat tashkilotlari aniqlanadi;

har bir mezon boʻyicha koʻrsatkich ballar yigʻindisidan iborat boʻladi;

har bir mezon boʻyicha hisoblangan ballar yigʻindisi quruvchi-pudrat tashkilotlari reytingini ifodalaydi.

33. Quruvchi-pudrat tashkilotlari reytingi natijalari ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq toifalarga boʻlinadi.

34. Quyidagi hollarda quruvchi-pudrat tashkilotlari reytingdan chiqariladi:

quruvchi-pudrat tashkilotlarining toʻplagan ballari yigʻindisi 60 balldan past boʻlganda;

quruvchi-pudrat tashkilotlari tomonidan Suv xoʻjaligi vazirligiga reytingdan ixtiyoriy chiqish toʻgʻrisida ariza berilganda;

loyiha amalga oshirilgan hududda buyurtmachilar tomonidan “Tomchi-reestr” YAER orqali texnologiyadan foydalanish boʻyicha shikoyatlar va arizalar yuborilib, ushbu kamchiliklar besh kun muddatda bartaraf etilmaganda (kamchiliklar oʻz vaqtidan kechikib bartaraf etilsa, korxona 3 oy muddatga reyestrdan chetlatiladi);

taqdim etilgan hujjatlarda xato va kamchiliklar borligi, shuningdek, hujjatlarda haqiqiy boʻlmagan maʼlumotlar aniqlanganda.

5-bob. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan foydalanish yuzasidan nazorat olib borish

35. Subsidiya olgan talabgorlar suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalar 5 yildan kam boʻlmagan muddatda maqsadli va samarali foydalanishlari lozim.

Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy qilingan maydonga loyihada belgilangan ekindan boshqa ekin joylashtirilganda, ushbu ekinni sugʻorishda mavjud suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan toʻliq foydalanish imkoni boʻlmagan taqdirda, uning asosiy qismidan (suv tindirgich, nasos stansiyasi, filtrlar, suvni yetkazuvchi va taqsimlovchi quvur tarmogʻi va boshqa asosiy qismlaridan) foydalanish lozim boʻladi.

Bunda mavjud suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini ishlatmay, anʼanaviy sugʻorish usulida (ekin maydonida oʻq ariq va shox ariqlar olib, egat bilan sugʻorish) sugʻorishga yoʻl qoʻyilmaydi (shoʻr yuvish, yaxob va nam suvi berish bundan mustasno).

Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan foydalanish ekilgan ekinni sugʻorish uchun ehtiyoj boʻlmaganda, elektr energiyasi va suv taʼminotida uzilishlar boʻlganda, ularni taʼmirlash davrida, shuningdek, boshqa fors-major holatlarda vaqtincha toʻxtatilishi mumkin.

36. Agar joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan yoki ularning asosiy qismlaridan sugʻorish mavsumida kamida 30 kalendar kun davomida foydalanilmagan holatlar aniqlansa, ajratilgan subsidiya quyidagicha tartibda qaytariladi:

ikkinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 80 foizi;

uchinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 60 foizi;

toʻrtinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 40 foizi;

beshinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 20 foizi.

37. Subsidiya olib joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan maqsadli va samarali foydalanish yuzasidan nazorat masʼullar, Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda — “Suvxoʻjaliknazorat” inspeksiyasi) hududiy boshqarmalari hamda jamoatchilik tomonidan amalga oshiriladi.

“Suvxoʻjaliknazorat” inspeksiyasi subsidiya olib joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan yoki ularning asosiy qismidan maqsadli va samarali foydalanmaslik holati aniqlansa, talabgorga ushbu Nizomning 35-bandida belgilangan subsidiya miqdorini Agentlikka (tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini koʻrsatgan holda) qaytarish toʻgʻrisida ogohlantirish xati beradi.

38. Jamoatchilik tomonidan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan sugʻorish mavsumida foydalanilmaslik holatlari aniqlansa, bunday holatlar videotexnika vositalari orqali qayd etilishi (yozib olinishi) va ikki kun muddatda masʼullarga taqdim qilinishi mumkin.

Bunda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan foydalanish holati qayd etilgan sana, hudud (fermer xoʻjaligi yoki klaster tashkiloti) nomi, joriy qilingan maydondagi ekin turi koʻrsatilishi lozim.

Videoyozuvlar elektron raqamli imzo yoki geolokatsiya bilan tasdiqlangan boʻlishi shart.

Jamoatchilik tomonidan yuborilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga ushbu maʼlumotni yuborgan jismoniy shaxs masʼul hisoblanadi.

39. Masʼullar jamoatchilik tomonidan aniqlangan holatlar boʻyicha kelib tushgan videoyozuvlarni qabul qilingandan soʻng uch ish kunida talabgorlar yoki ularning vakolatli xodimi ishtirokida oʻrganadi.

Agar suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan maqsadli va samarali foydalanmaslik holati tasdiqlansa, bu haqida masʼullar tegishli dalolatnomani rasmiylashtiradi.

Jamoatchilik tomonidan taqdim qilingan maʼlumotlar oʻz tasdigʻini topmagan taqdirda, masʼullar uch kun muddatda murojaat qilgan jismoniy shaxsga yozma maʼlumot taqdim qiladi.

40. Masʼullar jamoatchilik tomonidan taqdim qilingan maʼlumotlar asosida tuzilgan dalolatnomaga muvofiq talabgorga ushbu Nizomning 35-bandida belgilangan subsidiya miqdorini tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻini koʻrsatgan holda Agentlikka qaytarish toʻgʻrisida ogohlantirish xati beradi.

41. Masʼullar subsidiyani qaytarish boʻyicha talabgorlarga yuborilgan barcha ogohlantirish xatlarining nusxalarini huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboradi.

42. Talabgor ogohlantirish xatini olgan kundan boshlab bir oy davomida subsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarmasa yoki qaytarishni rad etsa, Agentlik tomonidan subsidiyani qaytarish boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi organlariga maʼlumot yuboriladi yoki sudga daʼvo arizasi kiritiladi.

43. Talabgor tomonidan qaytariladigan yoki sud tartibida undiriladigan mablagʻlar Agentlikning tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.

Ushbu mablagʻlar quyidagi tartibda taqsimlanadi:

masʼullar yoki “Suvxoʻjaliknazorat” inspeksiyasi tomonidan aniqlangan holatlar boʻyicha qaytarilgan subsidiyalar toʻliq — Agentlikka, keyinchalik ushbu yoʻnalishdagi subsidiyalarni qayta moliyalashtirishga;

jamoatchilik tomonidan aniqlangan holatlar boʻyicha — talabgorlardan undirilgan subsidiyaning besh foizi suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan oʻrnatilgan tartibda foydalanmaslik holatlari toʻgʻrisidagi videoyozuvlarni yuborgan shaxslarni pul mukofoti bilan ragʻbatlantirishga, qolgan qismi Agentlikka keyinchalik ushbu yoʻnalishdagi subsidiyalarni qayta moliyalashtirishga.

44. Masʼullar ekinlarni sugʻorish mavsumida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalaridan maqsadli va samarali foydalanishni har chorakda kamida bir marta nazorat qiladi.

45. “Suvxoʻjaliknazorat” inspeksiyasining hududiy boshqarmasi suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyasidan maqsadli va samarali foydalanish yuzasidan nazoratni ish rejasi boʻyicha amalga oshiradi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

46. Agentlik tomonidan ajratilgan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Agentlikning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib boriladi.

47. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

48. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Subsidiyalarning bazaviy hisoblash miqdorlari tizim joriy etilgan ekin maydonining har bir gektari uchun quyidagicha belgilanadi * :

ming soʻm Suvni tejaydigan sugʻorish tizimi turi Paxta Donli ekinlar Sabzavot ekinlari va kartoshka Poliz ekinlari Ozuqabop, moyli, dukkakli ekinlar va dorivor oʻsimliklar Mevali ekinlar Uzum, tutzorlar Sholi Tomchilatib sugʻorish 8 000 ** 8 000 8 000 1 300 2 500 **** 8 000 8 000 8 000 Keng qamrovli va mobil sugʻorish tizimi x 8 000 *** 8 000 x 2 500 **** x x 8 000 ***** Sprinkler” tizimi x 8 000 *** 8 000 x 2 500 **** x x 8 000 ***** Diskretli sugʻorish 4 000 4 000 x x x x x x

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarni joriy etish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish boʻyicha talabgorlar subsidiya ajratish uchun masʼullarga Agroportal orqali murojaat qiladi. Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy qilingandan soʻng 2-bosqich Masʼullar Pudrat tashkiloti “Tomchi-reestr” YAERdan oʻtganligini tekshiradi. Talabgorlar va quruvchi — pudrat tashkilotlari vakili ishtirokida joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining toʻliq ishlash jarayonini joyida oʻrganadi. Texnologiya sifatli qurilgan, toʻliq ishlagan boʻlsa va belgilangan texnik talablarga javob bersa, Agroportal orqali subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan tayyorlangan xulosaga elektron imzo qoʻyadi. Oʻrganish natijalariga koʻra suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarga muvofiq boʻlmaganda, sifatsiz qurilgan va texnik talablarga javob bermaganda yoki boshqa kamchiliklar aniqlanganda, masʼullar uch kun ichida aniq sabablarni koʻrsatgan holda subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiq emasligi yuzasidan xulosani Agroportal orqali talabgorlarga maʼlum qiladi. 5 ish kunida 3-bosqich Masʼullar Talabgorlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalar rasmiylashtirilgandan soʻng Agroportal orqali Agentlikka yuboriladi . 1 ish kunida 4-bosqich Agentlik Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilganligini aniqlash maqsadida “Oʻzbekkosmos” agentligiga va mustaqil ekspertga talabnoma yuboradi. 3 ish kunida 5-bosqich “Oʻzbekkosmos” agentligi va mustaqil ekspert “Oʻzbekkosmos” agentligi va mustaqil ekspert talabnomada koʻrsatilgan ishlar bajarilgan taqdirda ijobiy, ishlar qisman bajarilgan yoki umuman bajarilmagan taqdirda, salbiy xulosa beradi. Agroportal orqali Agentlikka taqdim etadi. 5 ish kunida 6-bosqich Agentlik Agentlik masʼullar va “Oʻzbekkosmos” agentligi ijobiy xulosalariga muvofiq talabgorning qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish uchun suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida Agroportal orqali hisob-kitob qilingan subsidiyani talabgorning tijorat bankdagi maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 1 ish kunida

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Tomchilatib sugʻorish tizimlarining sifatlilik darajasini belgilovchi koeffitsiyentni hisoblash

T/r Tizimning tarkibiy qismlari va sifat koʻrsatkichlari Koʻrsatkich Paxta va boshoqli don ekinlari 1. Hovuz-tindirgich * 1.1. Beton yoki temir-beton qoplamali 0,15 1.2. Geomembrana qoplamali (qalinligi ≥1 mm) 0,1 1.3. Bir mavsumli plyonka bilan qoplangan 0,05 1.4. Tuproq oʻzanli (qoplamasiz) 0,02 2. Nasos stansiyasi 0,15 3. Filtrlash qurilmasi * 3.1. Gidrotsiklonli, tozalanishi avtomatlashtirilgan qumli, diskli yoki setkali filtr va oʻgʻit berish moslamasi 0,35 3.2. Diskli yoki setkali, tozalanishi avtomatlashtirilgan qumli filtr va oʻgʻit berish moslamasi 0,25 3.3. Gidrotsiklonli, diskli yoki setkali filtr va oʻgʻit berish moslamasi 0,15 4. Bosh (magistral) quvurlar * 4.1. Qalin devorli (qalinligi >5,3 mm yoki bosimga chidamliligi >6,0 atmosfera) 0,3 4.2. Oʻrtacha qalin devorli (qalinligi 3,4 — 5,2 mm yoki bosimga chidamliligi 4,0 — 5,9 atmosfera) 0,25 4.3. Yupqa devorli (qalinligi 2,7 — 3,3 mm gacha yoki bosimga chidamliligi 2,5 — 3,9 atmosfera) 0,2 5. Tarqatuvchi quvurlar (mevali ekinlar va uzumdan tashqari) * 5.1. Qalin devorli (qalinligi >2,7 mm yoki bosimga chidamliligi >2,4 atmosfera) 0,3 5.2. Oʻrtacha qalin devorli (qalinligi 1,4 — 2,6 mm yoki bosimga chidamliligi 1,9 — 2,4 atmosfera) 0,25 5.3. Yupqa devorli (qalinligi 0,75 — 1,3 mm yoki bosimga chidamliligi 1,2 — 1,8 atmosfera) 0,2 6. Tarqatuvchi quvurlar (mevali ekinlar va uzum uchun) * 6.1. Qalin devorli (qalinligi ≥3,1 mm) 0,25 6.2. Oʻrtacha qalin devorli (qalinligi 2,8 — 3,1 mm) 0,2 6.3. Yupqa devorli (qalinligi 0,75 — 2,7 mm) 0,15 7. Tomizgʻichli sugʻorish shlanglari (mevali ekinlar va uzumdan tashqari) * 7.1. Qalin devorli (qalinligi ≥0,3 mm) 0,4 7.2. Oʻrtacha qalin devorli (qalinligi 0,15 — 0,29 mm) 0,35 7.3. Yupqa devorli (qalinligi ≤0,14 mm) 0,3 7.4. Tuproqosti sugʻorishga moʻljallangan shlanglar 0,5 8. Tomizgʻichli sugʻorish shlanglari (mevali ekinlar va uzum uchun) * 8.1. Qalin devorli (qalinligi >0,7 mm) 0,4 8.2. Oʻrta devorli (qalinligi 0,3 — 0,7 mm) 0,35 8.3. Yupqa devorli (qalinligi 0,3 9. Tizimning avtomatlashtirilgan boshqaruvi 0,15 10. Tomizgʻichli shlang tarqatuvchi va yigʻishtiruvchi uskuna 0,05 11. Suv hisoblagich 0,1 12. Hovuz atrofini temir panjara (yevrobon) bilan oʻrash 0,1 Jami: **

Yomgʻirlatib sugʻorish tizimlarining sifatlilik darajasini belgilovchi koeffitsiyentni hisoblash

T/r Tizimning tarkibiy qismlari va sifat koʻrsatkichlari Koʻrsatkich 1. Hovuz-tindirgich * 1.1. Beton yoki temir-beton qoplamali 0,15 1.2. Geomembrana qoplamali (qalinligi ≥ 1 mm) 0,1 1.3. Bir mavsumli plyonka bilan qoplangan 0,05 1.4. Tuproq oʻzanli 0,02 2. Nasos stansiyasi 0,15 3. Filtrlash qurilmasi * 3.1. Gidrotsiklonli, tozalanishi avtomatlashtirilgan qumli, diskli yoki setkali filtr va oʻgʻit berish moslamasi 0,35 3.2. Diskli yoki setkali, tozalanishi avtomatlashtirilgan qumli filtr va oʻgʻit berish moslamasi 0,25 3.3. Gidrotsiklonli, diskli yoki setkali filtr va oʻgʻit berish moslamasi 0,15 4. Suv tarqatuvchi tizimlar * 4.1. Keng qamrovli sugʻorish tizimi 0,8 4.2. “Sprinkler” tizimi 0,8 4.3. Mobil sugʻorish tizimi 0,7 5. Tizimning avtomatlashtirilgan boshqaruvi 0,15 6. Suv hisoblagich 0,1 Jami: **

Diskretli sugʻorish tizimlarining sifatlilik darajasini belgilovchi koeffitsiyentni hisoblash

T/r Tizimning tarkibiy qismlari va sifat koʻrsatkichlari Koʻrsatkich 1. Nasos stansiyasi 0,2 2. Bosh (magistral) quvurlar * 2.1. Qalin devorli (≥2 mm) bir qavatli 0,35 2.2. Qalin devorli (≥2 mm) ikki qavatli 0,5 2.3. Oʻrtacha qalin devorli (1-2 mm) bir qavatli 0,3 2.4. Oʻrtacha qalin devorli (1-2 mm) ikki qavatli 0,45 2.5. Yupqa devorli (≤1 mm) bir qavatli 0,25 2.6. Yupqa devorli (≤1 mm) ikki qavatli 0,4 3. Tarqatuvchi quvurlar * 3.1. Qalin devorli (≥0,3 mm) 0,5 3.2. Yupqa devorli ( 0,45 4. Tizimning avtomatlashtirilgan boshqaruvi 0,15 5. Suv hisoblagich 0,1 Jami: **

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

“Tomchi-reestr” yagona elektron reyestrini shakllantirish va reyting koʻrsatkichlarini baholash

T/r Ishonchlilik darajasi Umumiy ballar 1. Mahalliy ishlab chiqarish yoʻlga qoʻyilgani * 15 2. Ishlab chiqarish korxonasi maxsus laboratoriya bilan jihozlangani 15 3. Oliy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot institutlari bilan oʻzaro hamkorlik yoʻlga qoʻyilgani 5 4. Soha boʻyicha faoliyat olib borayotgan olim va ilmiy xodimlarning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishda ishtiroki mavjudligi ** 10 5. Hududlarda savdo shoxobchasi tashkil etilgani 10 6. Hududlarda servis-xizmat koʻrsatish markazining amalda faoliyat koʻrsatayotgani *** 15 7. Oliy maʼlumotli loyihachi, muhandis, agronom xodimlar bilan taʼminlangani hamda ularning “Suvchilar maktabi”da malaka oshirgani 15 8. Texnologiyadan foydalanish boʻyicha buyurtmachilar tomonidan eʼtirozlar mavjud emasligi 15

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 2-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom nasos agregatlari va sugʻorish quduqlarining elektr energiyasi isteʼmolini hisobga olish uskunasini oʻrnatgan va uni belgilangan tartibda tuman elektr tarmoqlari korxonasidan roʻyxatdan oʻtkazgan isteʼmolchilarga nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom talablari davlat-xususiy sheriklik asosida xususiy sektor boshqaruviga berilgan davlat suv xoʻjaligi tizimidagi nasos stansiyalari va sugʻorish quduqlari, shuningdek, isteʼmolchilarning paxta va gʻalla maydonlarida shoʻr yuvish, nam va yaxob suv berish tadbirlari, boshqa ekinlar hamda gʻalladan boʻshagan maydonlarda takroriy ekinlarni sugʻorish uchun isteʼmol qilingan elektr energiyasi qiymatini qoplashga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

isteʼmolchilar — paxta, gʻalla, meva, uzum, sabzavot, kartoshka, ozuqabop, moyli ekin (keyingi oʻrinlarda — qishloq xoʻjaligi ekinlari) maydonlarini nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari orqali sugʻoradigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi yuridik shaxslar;

subsidiya — isteʼmolchilarning nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ.

3. Subsidiya isteʼmolchilarga ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq ajratiladi.

Bunda sugʻorishda sarflanadigan elektr energiyasining cheklangan miqdori vegetatsiya davrida har oyda teng ulushlarga taqsimlangan holda proaktiv (avtomatlashtirilgan tartibda) ajratiladi.

4. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

5. Subsidiya ajratilgan yer maydonlarida yetishtirilgan mahsulotlarning realizatsiyasi soliq organlariga taqdim etilgan hisobotlarida aks ettirilishi shart. Yetishtirilgan mahsulotlar realizatsiyasi ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan miqdorlardan kam boʻlganda kelgusi yilda (aniqlangan yildan keyingi kalendar yilda) subsidiya ajratilmaydi.

2-bob. Isteʼmolchilar roʻyxatini shakllantirish

6. Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi, “Suv yetkazib berish xizmati” DM va tuman elektr tarmoqlari korxonasi bilan birgalikda har kalendar yilning 1-iyuliga qadar kelgusi yilda subsidiya oluvchilar roʻyxatini ekin turi, yer maydonlari va kontur raqamlari, suv manbai, oʻrnatilgan nasos agregatining rusumi, suv chiqarish qobiliyati, quvvati, joriy qilingan yoki joriy qilinishi rejalashtirilgan zamonaviy suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari turi va maydonidan kelib chiqib shakllantiradi hamda tasdiqlaydi.

Bunda isteʼmolchilar roʻyxati toʻgʻri shakllantirilgani uchun Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi va “Suv yetkazib berish xizmati” DM rahbarlari masʼul hisoblanadi.

7. Isteʼmolchilarning tasdiqlangan roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan umumlashtirilib, har kalendar yilning 10-iyuliga qadar Suv xoʻjaligi vazirligiga yuboriladi.

8. Suv xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan taqdim etilgan isteʼmolchilarning tasdiqlangan roʻyxatini oʻrganib chiqadi va har kalendar yilning 20-iyuliga qadar hududlar kesimida umumlashtirilgan holda Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan taqdim etilgan isteʼmolchilarning tasdiqlangan roʻyxatini oʻrganib chiqadi hamda budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

3-bob. Subsidiyani ajratish

9. Subsidiyani hisob-kitob qilish va tayinlash Agroportal orqali amalga oshiriladi.

10. “Suv yetkazib berish xizmati” DM har yili 1-dekabrga (2026-yil uchun 2026-yil 20-mayga) qadar Agroportalga har bir isteʼmolchining konturlar kesimida (qaysi kontur suv nasosi orqali sugʻorilishini hamda qaysi konturlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy qilinganligini) nasos agregatining suv chiqarish quvvati, joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining turi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini kiritadi.

Bunda “Suv yetkazib berish xizmati” DM isteʼmolchilar boʻyicha kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligiga masʼul hisoblanadi.

11. Isteʼmolchilarning tuman elektr tarmoqlari korxonasi bilan elektr energiyasi yetkazib berish boʻyicha tuzilgan amaldagi shartnomalari va elektr isteʼmolini monitoring qilish maqsadida (sanasi va raqami, meʼyori) “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ yagona billing tizimi Agroportalga integratsiya qilinadi.

Subsidiya quyidagi holatlarda ajratilmaydi:

isteʼmolchilarning tuman elektr tarmoqlari korxonasi bilan elektr energiyasi yetkazib berish boʻyicha tuzilgan amaldagi shartnomalari boʻlmaganda;

Agroportalda tegishli mahsulotlar konturlar kesimida joylashtirilmaganda.

12. Agentlik Agroportalga “Suv yetkazib berish xizmati” DM tomonidan kiritilgan hamda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ yagona billing tizimidan olingan maʼlumotlar asosida subsidiyani har oyning 20 sanasigacha isteʼmolchilarning tijorat bankdagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

Bunda har bir mahsulot turining vegetatsiya davridan kelib chiqib hamda ushbu Nizomga 2-ilovada belgilangan miqdoridan oshmagan holda amalga oshiriladi.

Agentlik ekish davri tugagandan soʻng har bir isteʼmolchining umumiy ekin maydonining konturlar kesimidagi va ekin turlari boʻyicha maʼlumotlarni “Oʻzbekkosmos” agentligiga yuboradi.

“Oʻzbekkosmos” agentligi Agentlik yuborgan maʼlumotlarga asosan oʻn kun muddatda isteʼmolchilar tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlari haqiqatda ekilganligi yoki ekilmaganligini oʻrganadi va yakuni boʻyicha aniqlangan maʼlumotlarni Agentlikka yuboradi.

“Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan oʻrganish davrida subsidiya ajratilgan isteʼmolchilar tomonidan belgilangan maydonlarda tegishli ekinlar ekilmagani aniqlanganda, Agentlik ushbu isteʼmolchilarga subsidiya ajratishni toʻxtatadi hamda ushbu mavsum uchun ajratilgan subsidiyani qaytarish choralarini koʻradi, zarur hollarda huquqni muhofaza qiluvchi idoralarga murojaat qiladi.

13. Isteʼmolchining nasos agregatlari va sugʻorish qudugʻidan oʻzaro kelishuvga koʻra boshqa fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari tegishli qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish uchun foydalanilishi mumkin.

Bunda qishloq xoʻjaligi ekinlarini sugʻorish uchun (paxta, gʻalla, meva, uzum, sabzavot, kartoshka, ozuqabop, moyli ekinlar bundan mustasno) sarflangan elektr energiyasi xarajatlari isteʼmolchilarning oʻz mablagʻi hisobidan qoplanadi.

14. Subsidiya ajratilgan mavsum yakunida isteʼmolchilarning maxsus hisob raqamida subsidiya hisobidan qolgan qoldiq mablagʻlar qaytarib olinmaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi isteʼmolchilar tomonidan subsidiya ajratilgan elektr energiyasi yordamida chiqarilgan suv resurslaridan toʻgʻri va samarali foydalanilishi yuzasidan doimiy monitoring yuritadi.

16. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatining bir qismini qoplash

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich “Suv yetkazib berish xizmati” DM Agroportalga har bir isteʼmolchining konturlar kesimida (qaysi kontur suv nasosi orqali sugʻorilishini hamda qaysi konturlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy qilinganligini) nasos agregatining suv chiqarish quvvati, joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining turi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini kiritadi. Har yili 1-dekabrga qadar (2026-yil uchun 2026-yil 20-mayga qadar) 2-bosqich Agentlik Agroportalga “Suv yetkazib berish xizmati” DM tomonidan kiritilgan hamda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ yagona billing tizimidan olingan maʼlumotlar asosida isteʼmolchilarga subsidiyani isteʼmolchilarning tijorat banklaridagi maxsus undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Har oyning 20-sanasigacha

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchilarning nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Subsidiya ajratiladigan ekin turlarini bir mavsumda sugʻorishda sarflanadigan elektr energiyasi sarfining cheklangan miqdori *

T / r Ekin turi Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan 1 gektar maydonni su gʻ orish uchun sarflanadigan elektr energiyasining cheklangan mi q dori Anʼanaviy sugʻorishda 1 gektar maydonni sugʻorish uchun sarflanadigan elektr energiyasining cheklangan mi q dori Quyosh paneli oʻrnatgan hamda anʼanaviy sugʻorishda 1 gektar maydonni sugʻorish uchun sarflanadigan elektr energiyasining cheklangan mi q dori Subsidiya ajratiladigan davr Minimal yetishtiriladigan mahsulot miqdori ** 1. Paxta 800 kVt-soat 400 kVt-soat 200 kVt-soat may — sentabr 30 s/ga *** 2. Gʻalla 700 kVt-soat 350 kVt-soat 175 kVt-soat fevral — may, sentabr — noyabr 50 s/ga *** 3. Mevali bogʻ 500 kVt-soat 250 kVt-soat 125 kVt-soat mart — oktabr Tashkil etilganiga 3 yildan kam boʻlmagan mevali bogʻlar uchun 150 s/ga 4. Uzumzor 500 kVt-soat 250 kVt-soat 125 kVt-soat mart — sentabr Tashkil etilganiga 3 yildan kam boʻlmagan uzumzorlar uchun 150 s/ga 5. Sabzavot 800 kVt-soat 400 kVt-soat 200 kVt-soat mart — oktabr 200 s/ga 6. Kartoshka 800 kVt-soat 400 kVt-soat 200 kVt-soat mart — oktabr 200 s/ga 7. Ozuqabop 600 kVt-soat 300 kVt-soat 150 kVt-soat mart — oktabr 150 — 200 s/ga 8. Moyli 500 kVt-soat 250 kVt-soat 125 kVt-soat aprel — sentabr 10 — 15 s/ga

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 3-ILOVA

Xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar hamda mol va qoʻy goʻshti uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom xorijiy davlatlardan import qilinadigan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar, shuningdek mol va qoʻy goʻshti uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

import qiluvchi — xorijiy davlatlardan nasldor mol import qilib, uni tadbirkorlik subyekti va oʻzini oʻzi band qilgan shaxsga sotuvchi yuridik shaxs;

import qilingan goʻsht — xorijiy davlatlardan havo transporti orqali import qilingan va isteʼmolga yaroqliligi boʻyicha tegishli hujjatlarga ega boʻlgan mol va qoʻy goʻshti;

nasldor mol — kelib chiqishi hujjatlar bilan (nasldor mol guvohnomasi) tasdiqlangan, muayyan zotni takror koʻpaytirish uchun foydalaniladigan va belgilangan tartibda roʻyxatga olingan nasldor qoramol, qoʻy va echki;

subsidiya — talabgorga Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — ushbu Nizomda belgilangan tartibda nasldor mollarni oʻz ehtiyoji uchun import qilgan yoki import qilingan nasldor mollarni import qiluvchidan sotib olgan yuridik shaxslar, shu jumladan, chorvachilik mahsulotlari yetishtiruvchi xoʻjaliklari hamda oʻzini oʻzi band qilgan shaxs, shuningdek, xorijiy davlatlardan havo transporti orqali mol va qoʻy goʻshtini import qilgan tadbirkorlik subyekti;

Uzex Agro — Oʻzbekiston Respublika tovar-xom ashyo birjasining (keyingi oʻrinlarda — Birja) qishloq xoʻjaligiga ixtisoslashgan elektron savdo platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma).

3. Talabgorga subsidiya quyidagi yoʻnalishlarda ajratiladi:

a) har bir bosh:

nasldor qoʻy yoki echki uchun — 400 ming soʻm;

nasldor qoramol uchun — 2 million soʻm;

2026-yil 1-apreldan 2026-yil 31-dekabrga (31-dekabr ham inobatga olinadi) qadar boʻlgan davrda havo transporti orqali oʻzi parvarishlash uchun import qilingan yoki shu tartibda import qilgan tadbirkorlik subyektlaridan xarid qilingan nasldor qoramol qiymatining 10 foizi, biroq har bir boshi uchun 4 million soʻmdan oshmagan miqdorda.

Bunda:

talabgor oʻz ehtiyoji uchun import qiluvchi yoki import qilingan nasldor mollarni import qiluvchidan sotib olgan yuridik shaxs maqomiga ega tadbirkorlik subyekti yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs boʻlishidan qatʼi nazar, har bir bosh nasldor mol uchun subsidiya bir marotaba ajratiladi;

havo transporti orqali olib kelgan nasldor qoramol uchun subsidiya qoʻllanilganda, nasldor qoramol uchun 2 million soʻm miqdoridagi subsidiya qoʻllanilmaydi.

b) 2026-yil 1-apreldan 2026-yil 1-avgustga qadar boʻlgan davrda havo transportida import qilingan goʻshtni tashish xarajatlarining 50 foizi, biroq har bir kilogramm goʻsht uchun 0,8 AQSH dollari ekvivalentidan (milliy valyutada deklaratsiyani rasmiylashtirishdagi Markaziy bank kursida) oshmagan miqdorda.

4. Talabgor yoki import qiluvchi bojxona yuk deklaratsiyasini rasmiylashtirishda nasldor mollarni oʻz ehtiyoji uchun va/yoki tijorat maqsadida olib kelganligini aniq belgilashi shart.

5. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

6. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi har yili 1-iyulga qadar kelgusi yil uchun subsidiya oluvchilar roʻyxatini shakllantirib va talab etiladigan subsidiya mablagʻlarining prognoz koʻrsatkichlarini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

7. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 20-iyuliga qadar Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi tomonidan taqdim etilgan prognoz koʻrsatkichlarni oʻrganib chiqadi hamda budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

8. Subsidiya yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan talabgorlarning tijorat banklaridagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga, oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga tijorat bankdagi talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

Tijorat banklari talabgorlarga ularning murojaatlariga asosan bir kun muddatda subsidiya uchun ushbu bandda koʻrsatilgan hisobvaraqlarini ochib beradi.

2-bob. Subsidiya ajratiladigan nasldor mollarga qoʻyiladigan talablar

9. Import qilinayotgan nasldor qoramollar quyidagi talablarga mos kelishi shart:

boʻgʻozlik muddati 6 oygacha boʻlishi;

tirik vazni 450 kilogrammdan va tugʻish vaqtidagi yoshi 30 oydan koʻp boʻlmasligi;

urugʻlantirgan nasldor buqa toʻgʻrisida qoʻshimcha maʼlumotlar;

10. Import qilinayotgan nasldor qoʻy yoki echkilar yoshi 6 oylikdan kam boʻlmasligi shart.

3-bob. Oʻz ehtiyoji uchun import qilingan nasldor mol uchun subsidiya ajratish

11. Oʻz ehtiyoji uchun import qilingan nasldor mol boʻyicha subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq Agroportal orqali ajratiladi.

12. Talabgor bojxona yuk deklaratsiyasini rasmiylashtirishda import qilingan nasldor mol oʻz ehtiyoji uchun olib kelinganligini aniq belgilaydi va qoʻshimcha ravishda:

import qilingan nasldor molning kelib chiqishini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;

havo transporti orqali import qilingan boʻlsa, havo transporti orqali kelganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;

oʻz ehtiyoji uchun import qilingan nasldor molni sotib olish boʻyicha tuzilgan oldi-sotdi shartnomasi va toʻlov topshiriqnomasining nusxasini taqdim etadi.

Ushbu bandda nazarda tutilgan qoʻshimcha hujjatlar (maʼlumotlar) faqatgina subsidiya olish istagi bor talabgorlar tomonidan taqdim etiladi.

13. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining chegara oʻtkazish punktidagi masʼul xodimi talabgordan nasldor mol bosh soni, zoti va ularning sogʻlomligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani qabul qilib oladi.

Taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligi va toʻgʻriligiga talabgor javobgar hisoblanadi.

14. Bojxona qoʻmitasining chegara postidagi masʼullari Bojxona qoʻmitasining tegishli axborot tizimi orqali bojxona yuk deklaratsiyasi rasmiylashtirilishi bilan shu vaqtning oʻzida ushbu Nizomning 12-bandida nazarga tutilgan maʼlumotlarni hamda bojxona yuk deklaratsiyasini Agentlikka Agroportal orqali yuboradi.

15. Agentlik talabgorlarning bank rekvizitlarini tijorat banklaridan integratsiya orqali oladi.

16. Agentlik bir ish kunida Bojxona qoʻmitasi tomonidan Agroportalga integratsiya orqali yuborilgan maʼlumotlarni Nizom talablariga mos keladigan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar soni boʻyicha xulosa berish uchun Tuman (shahar) veterinariya boʻlimlariga yuboradi.

Tuman (shahar) veterinariya boʻlimlari uch ish kunida import qilingan nasldor mol soni boʻyicha Agroportal orqali xulosa beradi.

Bunda tuman (shahar) veterinariya boʻlimlari “Identifikatsiya qilingan hayvonlar yagona elektron maʼlumotlar bazasi” axborot tizimiga roʻyxatdan oʻtkazadi.

17. Agentlik Bojxona qoʻmitasi maʼlumotlari hamda Tuman (shahar) veterinariya boʻlimlarining Agroportalga yuborgan xulosasi asosida uch ish kunida subsidiyani talabgorning tijorat bankdagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

4-bob. Import qilingan nasldor mollarni import qiluvchidan sotib olgan yuridik shaxslar, shu jumladan, chorvachilik mahsulotlarini yetishtiruvchi xoʻjaliklar hamda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga nasldor mol uchun subsidiya ajratish

18. Import qilingan nasldor mollarni import qiluvchidan sotib olgan yuridik shaxslar, shu jumladan, chorvachilik mahsulotlarini yetishtiruvchi xoʻjaliklar hamda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga subsidiya ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq Agroportal orqali ajratiladi.

Bunda subsidiya Platforma orqali sotib olingan nasldor mol uchun ajratiladi.

19. Platformada yuridik shaxslar elektron raqamli imzo bilan, jismoniy shaxslar JSHSHIR maʼlumotlari va telefon raqamiga kelgan SMS-xabarnomani tasdiqlash orqali roʻyxatdan oʻtadi.

20. Import qiluvchi Platforma orqali qoramol sotish boʻyicha joylashtiradigan eʼlonda quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

sotish narxi;

nasli, yoshi va identifikatsiya raqami;

fotosurati;

yetkazib beriladigan hudud;

kelib chiqqan mamlakat toʻgʻrisidagi axborot;

kafolat shartlari va muddati toʻgʻrisidagi axborot;

yetkazib berish muddati;

import qilinganligi toʻgʻrisidagi hujjat.

21. Nasldor mol fyuchers (nasldor mol Oʻzbekiston hududiga kirib kelmagan, sotilgan hajm va shartlarga qarab olib kelib berish) shartlarida sotilsa, import qilingani toʻgʻrisidagi hujjat va identifikatsiya raqami yetkazib berish vaqtida sotuvchi tomonidan elektron tizimga kiritiladi hamda xaridorga tasdiqlash uchun yuboriladi.

22. Bojxona qoʻmitasi tijorat maqsadida olib kelingan nasldor mollar boʻyicha tegishli maʼlumotlarni (shu jumladan, havo yoki boshqa transport vositalari orqali olib kelinganligini yuzasidan) integratsiya orqali Birjaga yuboradi.

Import qiluvchi tomonidan Platformaga kiritilgan molning nasli, yoshi va identifikatsiya raqami, kelib chiqqan mamlakat toʻgʻrisidagi axborot, import qilingani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning haqiqiyligi Birja va Bojxona qoʻmitasi oʻrtasida maʼlumotlar almashinuviga asosan avtomat tekshiriladi.

23. Talabgor Platformaga joylashtirilgan eʼlonlardan oʻziga maʼqul kelgan shartlardagi eʼlonni tanlaydi va yetkazib berish manzilini koʻrsatadi.

Talabgor oʻziga maʼqul kelgan shartlardagi eʼlonni tanlaganidan soʻng Platforma talabgor va sotuvchi oʻrtasida avtomatik ravishda eʼlonda koʻrsatilgan shartlar asosida shartnoma shakllantiradi.

Talabgor tomonidan shartnoma boʻyicha toʻlov nasldor mol import qiluvchi tomonidan yetkazib berish muddatidan 5 kun avval, biroq 3 kundan kam boʻlmagan muddatda Platformada toʻlanadi.

Import qiluvchi tomonidan shartnoma shartlariga asosan nasldor mol talabgorning manziliga yetkazib beriladi va tomonlar oʻzlarining shaxsiy kabinetlari orqali nasldor molni topshirilgani va qabul qilinganini tasdiqlaydi.

24. Tasdiqlash jarayonlari yakuniga yetganidan soʻng 1 ish kunida shartnoma boʻyicha 100 foiz mablagʻ sotuvchiga oʻtkazib beriladi.

25. Birja nasldor mollarni oldi-sotdi shartnomalari asosida talabgorlarning aniq rekvizitlari koʻrsatilgan reyestrni (havo va boshqa transport vositalari orqali olib kelinganini alohida koʻrsatgan holda) onlayn ravishda Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

Agentlik uch ish kunida Birja reyestri asosida subsidiyani talabgorlarning tijorat bankdagi tegishli hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi.

5-bob. Import qilingan goʻsht uchun subsidiya ajratish

26. Import qilingan goʻshtni tashish xarajatining bir qismini qoplash uchun subsidiya ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq Agroportal orqali ajratiladi.

27. Talabgor subsidiya ajratilishi uchun Agroportal orqali quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda ariza bilan Agentlikka murojaat qiladi:

goʻsht xaridi boʻyicha shartnoma nusxasi;

havo transportida tashish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnoma va toʻlov topshiriqnomasi nusxasi;

veterinariya xulosasi (sertifikati);

sanitariya-epidemiologik xulosa;

Tashish xizmatlari uchun toʻlovlar chet el valyutasida amalga oshirilgan taqdirda, talabgor subsidiya olish boʻyicha arizasida ushbu toʻlovlarni toʻlov kunidagi Markaziy bank tomonidan belgilangan valyuta kursi asosida hisoblab, subsidiya miqdorini milliy valyutada koʻrsatishi shart.

Arizadagi maʼlumotlar va taqdim qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligiga talabgor javobgar hisoblanadi.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

28. Import qilingan goʻsht mahsulotlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (vaqti, turi, miqdori, qaysi davlatdan va qanday transportda import qilinganligi va boshqa maʼlumotlar) Bojxona qoʻmitasining tegishli axborot tizimlaridan integratsiya orqali shakllantiriladi.

29. Agentlik talabgor tomonidan taqdim etilgan hujjatlar Nizom talablariga mos boʻlganda, subsidiyani uch ish kunida (talabgor tomonidan hisob-kitoblar qaysi valyutada amalga oshirilganligidan qatʼi nazar, tashish xarajatlarining 50 foizini, biroq har bir kilogramm goʻsht uchun 0,8 AQSH dollardan oshmagan miqdorda) Markaziy bankning toʻlov kunidagi kursiga nisbatan milliy valyutada talabgorning tijorat bankdagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

6-bob. Ajratilgan subsidiyani monitoring qilish

30. Talabgor import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilarni kamida 2 avlod olgungacha saqlashi shart.

Agentlik Agroportal orqali nasldor mollar uchun subsidiya olgan tadbirkorlik subyektlari va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga yuboradi.

Bunda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi nasldor qoramol, qoʻy va echkilarni kamida 2 avlod olgungacha saqlashini har chorakda monitoring qilib boradi.

Monitoring jarayonida mazkur shart bajarilmaganda, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi Agentlikni Agroportal orqali xabardor qiladi. Agentlik mazkur holatda subsidiyani qaytarish choralarini koʻradi yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaat qiladi.

Bunda nasldor qoramol, qoʻy va echkilar haqiqatda nobud boʻlgani boʻyicha Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi tomonidan tuzilgan dalolatnomalar mavjud boʻlgan holatlar bundan mustasno.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

31. Subsidiya ajratish boʻyicha yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilinadi.

Kelishmovchiliklarni muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilishning iloji boʻlmaganda, sud tartibida hal qilinadi.

32. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

33. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar hamda mol va qoʻy goʻshti uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻz ehtiyoji uchun import qilingan nasldor mol boʻyicha subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Bojxona yuk deklaratsiyasini rasmiylashtirishda import qilingan nasldor molni oʻz ehtiyoji uchun olib kelinganligini aniq belgilaydi va tegishli hujjatlarni taqdim qiladi. Nasldor mollar import qilinganda 2-bosqich Bojxona qoʻmitasi Oʻz ehtiyoji uchun import qilingan nasldor mollar bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtganidan soʻng Agroportal orqali tegishli maʼlumotlar hamda bojxona yuk deklaratsiyasini Agentlikka yuboradi. 1 ish kunida 3-bosqich Agentlik Import qilingan nasldor mollar ushbu Nizom talablariga mosligi hamda soni boʻyicha xulosa berish uchun tuman (shahar) veterinariya boʻlimiga yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Tuman (shahar) veterinariya boʻlimi Tuman (shahar) veterinariya boʻlimi import qilingan nasldor mollar ushbu Nizom talablariga mosligi hamda soni boʻyicha Agroportal orqali xulosa beradi. 3 ish kunida 5-bosqich Agentlik Subsidiya oluvchilarning bank rekvizitlarini tijorat banklaridan integratsiya orqali oladi. Tuman (shahar) veterinariya boʻlimi xulosasi kelib tushgandan soʻng subsidiyani talabgorning tijorat banklaridagi maxsus undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar hamda mol va qoʻy goʻshti uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Import qilingan nasldor mollarni import qiluvchidan sotib olgan yuridik shaxs maqomiga ega tadbirkorlik subyekti va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarga nasldor mol uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Import qilingan nasldor molni birja platformasi orqali sotib oladi. Ixtiyoriy ravishda 2-bosqich Platforma Nasldor mollarni oldi-sotdi shartnomalari asosida talabgorning aniq rekvizitlari koʻrsatilgan reyestrni (havo va boshqa transport vositalari orqali olib kelinganligini alohida koʻrsatgan holda) Agroportal orqali Agentlikka yuboradi. Onlayn tarzda 3-bosqich Agentlik Platforma reyestr asosida subsidiyani talabgorlarning tijorat bankdagi tegishli hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar hamda mol va qoʻy goʻshti uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Import qilingan goʻsht uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Agroportal orqali quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda ariza bilan Agentlikka murojaat qiladi. Goʻsht import qilinganda 2-bosqich Agentlik Subsidiyani talabgorning tijorat bankdagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 4-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi texnikasi va lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat qiymatining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi texnikasi va lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat qiymatining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish hamda subsidiyadan maqsadli va samarali foydalanishni nazorat qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat (keyingi oʻrinlarda — lazerli yer tekislagich agregat) — qishloq xoʻjaligi yerlarida tekis sirt hosil qilish, gorizontal (sholi dalasi) yoki yetishtiriladigan ekinga qarab bir yoki ikki qiyali, koʻp miqdorda suv talab qilmaydigan ekinlarni yetishtirishda ortiqcha namlikni drenajlashni taʼminlash uchun ishlatiladigan, respublikada ishlab chiqarilgan hamda chet davlatdan olib kelinadigan lazerli yer tekislagich agregat;

mahalliy korxona — Oʻzbekiston Respublikasi hududida belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtgan qishloq xoʻjaligi texnikalarini ishlab chiqaruvchi korxona;

subsidiya — qishloq xoʻjaligi texnikasi va lazerli yer tekislagich agregatni sotib olib, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasida (keyingi oʻrinlarda — Agroinspeksiya) roʻyxatdan oʻtkazilgan yangi qishloq xoʻjaligi texnikalari uchun ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — soliq organlarida roʻyxatdan oʻtgan, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi yuridik shaxslar va oʻzini oʻzi band qilgan jismoniy shaxslar, Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan qishloq xoʻjaligida mexanizatsiya xizmatlarini koʻrsatuvchi tashkilotlar;

elektron hisobvaraq-faktura (keyingi oʻrinlarda — EHF) — tovarlarni (qishloq xoʻjaligi texnikalari yoki agregatlari, ishlar, xizmatlar) realizatsiya qilish va sotib olishni tasdiqlovchi, EHF aylanish tizimi operatorlari orqali taqdim etiladigan va qabul qilinadigan elektron hujjat;

yangi qishloq xoʻjaligi texnikasi — mahalliy ishlab chiqaruvchi korxonalarda ishlab chiqarilgan, qishloq xoʻjaligida mexanizatsiya ishlarini bajaradigan barcha turdagi traktorlar, kombaynlar, tirkamalar, va agregatlar (shu jumladan, lazerli yer tekislagich agregatlar), shuningdek, xorijdan tayyor holda olib kelinadigan, aniq donalab ekuvchi koʻp funksiyali chigit ekish seyalkalari (qoʻsh qator), zamonaviy sholi urugʻini ekish seyalkalari va koʻchatlab ekish uskunalari, lazerli yer tekislagich agregatlar, gʻalla oʻrish kombaynlari, paxta terish mashinalari hamda normativ-huquqiy hujjatlarda subsidiya ajratilishi nazarda tutilgan texnikalar va agregatlar.

3. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

4. Subsidiya proaktiv (avtomatlashtirilgan tartibda) tarzda ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga asosan ajratiladi.

5. Subsidiya talabgor sotuvchi yoki lizingga beruvchi tashkilotlar bilan yangi qishloq xoʻjaligi texnikasi uchun tuzilgan shartnoma shartlarida belgilangan oldindan toʻlanadigan toʻlovlar (avans) toʻlangandan keyin ajratiladi.

Bunda yangi qishloq xoʻjaligi texnikasining har biri uchun alohida shartnoma va EHF rasmiylashtiriladi.

6. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun yangi qishloq xoʻjaligi texnikasiga boʻlgan talablardan kelib chiqib, budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

2-bob. Agroinspeksiyaga qoʻshimcha taqdim etiladigan hujjatlar

7. Talabgor yangi qishloq xoʻjaligi texnikasi uchun subsidiya olish istagini bildirganda ushbu texnikani davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun ariza topshirishda qonunchilikda belgilangan hujjatlarga qoʻshimcha ravishda quyidagi maʼlumotlarni taqdim etishi lozim:

a) talabgor jismoniy shaxs boʻlsa:

pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi nusxasi;

bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻi);

oʻzini-oʻzi band qilgan shaxs sifatida soliq organlarida roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma;

qishloq xoʻjaligi texnikasini boshqarish uchun berilgan traktorchi-mashinist guvohnomasi nusxasi;

b) talabgor yuridik shaxs boʻlsa:

davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi;

yangi qishloq xoʻjaligi texnikasi boʻyicha:

oldi-sotdi shartnomasi nusxasi (toʻgʻridan-toʻgʻri xarid qilinganda);

kredit yoki lizing shartnomasi nusxasi (kredit yoki lizing shartlarida xarid qilinganda);

lizingga berilgan texnikalarini qabul qilish-topshirish dalolatnomasi nusxasi;

muvofiqlik sertifikati (muvofiqlik sertifikati talab etilmaydigan qishloq xoʻjaligi texnikalari bundan mustasno);

talabgor tomonidan oʻz ehtiyoji uchun import qilingan texnikaning bojxona yuk deklaratsiyasi va invoys nusxasi;

toʻlov topshiriqnomasi nusxasi.

8. Agroinspeksiyaga taqdim etilgan hujjatlarning toʻgʻriligiga va haqqoniyligiga talabgor hamda yangi qishloq xoʻjaligi texnikalarini yetkazib beruvchi korxona va tashkilotlar javobgar hisoblanadi.

3-bob. Subsidiyani ajratish

9. Agroinspeksiya Agroportal orqali Agentlikka yangi qishloq xoʻjaligi texnikasi davlat roʻyxatidan oʻtkazganidan soʻng qoʻshimcha ravishda ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan hujjatlar hamda yangi qishloq xoʻjaligi texnikasi boʻyicha:

davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi texnik pasport (lazerli yer tekislagich agregat va boshqa agregatlarning texnik guvohnomasi) nusxasini;

lizing obyektini qabul qilish-topshirish dalolatnomasini (lizing shartlarida xarid qilinganda);

qishloq xoʻjaligi texnikasi yoki agregati nomi;

rusumi yoki modeli;

zavod raqami (kuzov shassi raqami);

dvigatelning zavod raqami (lazerli yer tekislagich va boshqa agregatlar bundan mustasno) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuboradi.

10. Agentlik Agroinspeksiya tomonidan Agroportal orqali yuborilgan maʼlumotlarga asosan bir ish kunida:

Soliq qoʻmitasidan talabgor tomonidan qishloq xoʻjaligi texnikasi xarid qilingani boʻyicha EHFni (talabgorlar oʻz ehtiyoji uchun import qilingan holatlar bundan mustasno);

tijorat banklaridan talabgorning hisobvaragʻi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni integratsiya orqali oladi.

11. Subsidiya miqdori Agroportalda avtomatik ravishda aniqlanadi.

Bunda subsidiya miqdori qishloq xoʻjaligi texnikasi qiymatining 15 foizi, zamonaviy sholi urugʻini ekish seyalkalari va koʻchatlab ekish uskunalari qiymatining 20 foizi, lazerli yer tekislagich agregat qiymatining 30 foizi miqdorida hisoblanadi.

Agentlik Agroinspeksiya tomonidan yuborilgan hujjatlarga asosan subsidiyani uch ish kunida Agroportal orqali yuridik shaxslarning bankdagi maxsus undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan hisobvaragʻiga, jismoniy shaxslarining bankdagi talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

12. Quyidagi holatlarda subsidiya mablagʻlari ajratilmaydi:

a) talabgor tomonidan ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;

b) oldi-sotdi (lizing) shartnomasi, EHF hamda texnik pasport (texnik guvohnoma) hujjatlari maʼlumotlari bir-biriga mos boʻlmaganda;

v) EHF rasmiylashtirilgan vaqti hamda Agroinspeksiyadan roʻyxatdan oʻtkazish vaqti bir yil muddatdan oshganda;

g) ikki va undan ortiq qishloq xoʻjaligi texnikasi uchun bitta shartnoma va EHF rasmiylashtirilganda;

d) ushbu Nizomning 2-bandiga muvofiq talabgor maqomiga mos kelmagan subyektlarga;

e) Vazirlar Mahkamasining “Qishloqni lizing shartlarida qishloq xoʻjaligi texnikasi bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2000-yil 2-noyabrdagi 424-son qaroriga asosan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining imtiyozli qarz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan qishloq xoʻjaligi texnikalariga.

Bunda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi ajratilgan imtiyozli resurslar hisobidan moliyalashtirilgan texnikalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni imtiyozli resurslar ajratilgandan keyin ikki ish kunida Agentlikka taqdim etib boradi;

j) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan mahsulot yetishtirish uchun (paxta, gʻalla, meva-sabzavot va boshqa) ajratilgan imtiyozli resurslar hisobidan xarid qilinganda.

13. Subsidiya ajratilgani yoki ajratish rad etilgani toʻgʻrisida maʼlumot Agroportal yoki SMS xabarnoma orqali talabgorga maʼlum qilinadi.

4-bob. Subsidiyadan maqsadli va samarali foydalanishni nazorat qilish

14. Talabgor subsidiya olgan kundan boshlab:

a) yangi qishloq xoʻjaligi texnikasini bir yil davomida sotishi yoki boshqacha tartibda begonalashtirishi;

b) 2025-2026-yillarda Jahon bankining “Qishloq xoʻjaligini modernizatsiya qilish” loyihasi, “Fargʻona vodiysida qishloq tadbirkorligini rivojlantirish” loyihasi doirasida ajratilgan mablagʻlar hisobidan kredit yoki lizing shartlarida xarid qilingan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash darajasini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 12-dekabrdagi PQ-431-son qaroriga 1-ilovaning 1 — 6-pozitsiyalariga muvofiq qishloq xoʻjaligi texnikalarini uch yil davomida sotish yoki boshqacha tartibda begonalashtirishi taqiqlanadi.

15. Agroinspeksiya Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarini majburiy yillik texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq subsidiya olgan talabgorning yangi qishloq xoʻjaligi texnikalarini har yili texnik koʻrikdan oʻtkazadi.

16. Agroinspeksiya yangi qishloq xoʻjaligi texnikalaridan maqsadli va samarali foydalanishni masofaviy hamda har olti oyda bir marotaba joyiga chiqqan holda monitoring qilib boradi.

Agroinspeksiya monitoring jarayonida talabgor subsidiya olgan kundan boshlab qishloq xoʻjaligi texnikasidan maqsadsiz yoki samarasiz foydalanish aniqlansa, talabgor ishtirokida dalolatnoma tuziladi hamda Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

Shuningdek, lizing asosida xarid qilingan texnikalar lizingga beruvchi korxona nomiga rasmiylashtirilgan holatlarda, ushbu texnikalar lizinga beruvchi korxona tomonidan boshqa lizingga oluvchiga oʻtkazilganda, lizingga beruvchi korxona uch ish kunida dastlabki lizingga oluvchini hamda Agentlikni xabardor qiladi.

Agentlik Agroinspeksiyaning dalolatnomasi hamda lizing beruvchi korxonaning xabarnomasiga asosan talabgorga subsidiyani bir oy davomida toʻliq Agentlikning Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga qaytarish boʻyicha ogohlantirish xatini yuboradi.

Talabgor ogohlantirish xatini olgan kundan boshlab bir oy davomida subsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarmasa yoki qaytarishni rad etsa, Agentlik tomonidan subsidiyani qaytarish boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi organlariga maʼlumot yuboriladi yoki sudga daʼvo arizasi kiritiladi.

17. Agroinspeksiya talabgorning ushbu Nizomning 14-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan imtiyoz asosida xarid qilgan yangi qishloq xoʻjaligi texnikasidan maqsadli va samarali foydalanilishini doimiy masofaviy monitoring qilib boradi.

Agroinspeksiya monitoring jarayonida talabgor subsidiya olgan kundan boshlab qishloq xoʻjaligi texnikasidan uch yil davomida maqsadsiz yoki samarasiz foydalanayotganini aniqlaganda, talabgor ishtirokida dalolatnoma tuzadi hamda subsidiyani qaytarish boʻyicha huquqni muhofaza qilish organlariga murojaat qiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Talabgor tomonidan yangi qishloq xoʻjaligi texnikalaridan qishloq xoʻjaligining mavsumiy tanaffuslarida, taʼmirlash davrida, shuningdek fors-major holatlarda vaqtincha foydalanilmasligi maqsadsiz va samarasiz foydalanishga kiritilmaydi.

19. Talabgor ushbu Nizomning 14-bandi “b” kichik bandi talablariga amal qilmasa, unga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash darajasini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 12-dekabrdagi PQ-431-son qarorining 4-bandi “d” kichik bandida belgilangan choralar qoʻllanadi.

20. Qishloq xoʻjaligi texnikasini ishlab chiqaruvchi korxona hamda talabgor oʻzi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligiga javobgar hisoblanadi.

21. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

22. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi texnikasi va lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat qiymatining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Qishloq xoʻjaligi texnikasi va lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat qiymatining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Yangi qishloq xoʻjaligi texnikasini roʻyxatdan oʻtkazish uchun talab etiladigan hujjatlarga qoʻshimcha maʼlumotlarni Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Agroinspeksiya) taqdim etadi. Oʻz xohishiga koʻra (EHM rasmiylashtirilganidan bir yildan kech boʻlmagan muddatda) 2-bosqich Agroinspeksiya Yangi qishloq xoʻjaligi texnikalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazganidan soʻng qoʻshimcha ravishda qabul qilingan hujjatlar hamda yangi qishloq xoʻjaligi texnikalari boʻyicha maʼlumotlarni Agroportal orqali Agentlikka yuboradi. 1 ish kunida 3-bosqich Agentlik Agroinspeksiya tomonidan yuborilgan hujjatlarga asosan subsidiyani Agroportal orqali yuridik shaxslarning bankdagi maxsus undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan hisobvaragʻiga, jismoniy shaxslarining bankdagi talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 5-ILOVA

Paxta va boshoqli don, kartoshka, meva va uzum ekin maydonlarini sugʻorish uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilariga 10 gektardan kam boʻlmagan, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan paxta, boshoqli don, kartoshka, meva va uzum ekin (keyingi oʻrinlarda — qishloq xoʻjaligi ekini) maydonlarini sugʻorish uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

subsidiya — talabgorlarning 10 gektardan kam boʻlmagan, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplab berish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — qonunchilik hujjatlariga muvofiq ajratilgan yer maydonida 2025-yil yoki undan keyingi yillarda 10 gektardan kam boʻlmagan, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini sotib olgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilari;

qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalari — 10 gektardan kam boʻlmagan, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish uchun nasos stansiyalari va sugʻorish quduqlarini elektr energiyasi bilan taʼminlash maqsadida quyosh, suv, shamol yordamida elektr energiyasini hosil qiluvchi qurilmalar.

3. Talabgorlarga ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxema asosida 10 gektardan kam boʻlmagan, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarini sugʻorish uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini sotib olish xarajatlarining 50 foizigacha, biroq har bir kVt/soat elektr energiyasi ishlab chiqarish quvvatiga ega qurilma uchun 2 million soʻmgacha, jami 100 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda subsidiya ajratiladi.

Subsidiya miqdori 100 million soʻmdan ortiq boʻlganda Vazirlar Mahkamasining ruxsati bilan ajratiladi.

4. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

5. Talabgor subsidiyani olish uchun Agroportalga oʻzlariga tegishli ekin yer maydonlarini belgilangan tartibda konturlar kesimida ekin turlarini kiritgan boʻlishi shart.

6. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agrar sohada toʻlovlar agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun talablardan kelib chiqib, budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

7. Subsidiya ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxema asosida ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

8. Talabgor qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini oʻrnatgandan keyin subsidiya olish uchun Agroportal orqali Agentlikka ariza bilan murojaat qiladi va arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

talabgorning davlat roʻyxatidan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnomasi nusxasi;

sotib olingan qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarining sertifikati va texnik pasporti, elektr energiyasi ishlab chiqarish (kVt/soat) quvvati;

qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini sotib olingani boʻyicha tuzilgan shartnoma va xarid qilingani boʻyicha EHF nusxasi;

qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarining belgilangan tartibda (texnik shartlarga asosan) haqiqatda oʻrnatilgani toʻgʻrisidagi hujjatlar (ijrochi bilan tuzilgan shartnomalar, bajarilgan qurilish, sinov-sozlash ishlariga oid maʼlumotlar);

tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari va “Suv yetkazib berish xizmati” DM rahbarining talabgor tomonidan kamida 10 gektar qishloq xoʻjaligi ekin maydonlarida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilgani (konturlar kesimida) toʻgʻrisidagi rasmiylashtirilgan maʼlumotnomasi;

Tuman elektr tarmoqlari korxonasining talabgor tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini elektr tarmoqlariga ulangani toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

9. Talabgor taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligi va toʻgʻriligiga javobgar hisoblanadi.

10. Talabgor ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni toʻliq yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirmagan holda taqdim qilganda, Agentlik tomonidan ikki ish kunida sabablari koʻrsatilib, Agroportal orqali arizani qabul qilish rad etiladi.

Talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgan holda, qayta murojaat qilish huquqiga ega.

11. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, Agentlik uch ish kunida integratsiya orqali:

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ axborot tizimlaridan talabgorning qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalari elektr tarmoqlariga ulangani;

Soliq qoʻmitasidan xaridor tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalari xarid qilingani boʻyicha EHFni;

Agroportalning “Cropagro” axborot tizimidan talabgorning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy qilingan ekin maydonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotni;

tijorat banklaridan xaridorning subsidiya uchun ochilgan alohida maxsus undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan hisobvaragʻini Agroportalga integratsiya orqali oladi.

12. Integratsiya orqali olingan maʼlumotlar va qayta tiklanuvchi energiya manbalarini quvvatiga asosan ajratiladigan subsidiya miqdori Agroportalda avtomatik ravishda aniqlanadi.

13. Agentlik tomonidan ushbu Nizomning 8 va 10-bandlarida belgilangan talablar toʻliq bajarilganda, bir ish kunida subsidiyani talabgorning tijorat bankdagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

14. Ushbu Nizomning 8 va 10-bandlarida nazarda tutilgan talablar toʻliq bajarilmaganda, Agentlik tomonidan aniq sabablar koʻrsatilgan holda subsidiya ajratish rad etiladi va talabgorni bir kun muddatda Agroportal yoki SMS-xabarnoma orqali xabardor qilinadi.

15. Subsidiya ajratish rad etilgan talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgan holda ikki oy davomida qayta murojaat qilishi mumkin.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Paxta va boshoqli don, kartoshka, meva va uzum ekin maydonlarini sugʻorish uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Paxta va boshoqli don, kartoshka, meva va uzum ekin maydonlarini sugʻorish uchun qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Subsidiyani olish uchun Agroportal orqali Agentlikka ariza bilan murojaat qiladi. Qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalari oʻrnatib, ishga tushirilgandan soʻng 2-bosqich Agentlik 1. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Soliq qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va tijorat banklarining axborot tizimlaridan maʼlumotlarni integratsiya orqali olib, oʻrganadi. 3 ish kunida 2. Ushbu Nizomning talablari toʻliq bajarilganda, talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazib beradi. 1 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 6-ILOVA

Meva, uzum va limon koʻchatlarini xarid qilish hamda koʻchatlarni shpalerga koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, barcha tadbirkorlik subyektlari tomonidan xarid qilingan va ekinboplik xulosasi mavjud mevali va uzum koʻchatlari, yangi limonzorlar barpo etish uchun limon koʻchatlarini hamda mevali va uzum koʻchatlarini shpalerga koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

intensiv bogʻ — pakana va yarim pakana mevali koʻchatlarni zich ekish sxemasida resurs-tejamkor agrotexnologik tadbirlarni amalga oshirish asosida tashkil etilgan va suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan mevali bogʻ;

“Koʻchatchilik reyestri” YAER — Agrosanoatni rivojlantirish agentligining rasmiy saytida yuritiladigan koʻchat yetishtirishga ixtisoslashgan yuridik shaxs maqomiga ega tadbirkorlik subyektlarining (keyingi oʻrinlarda — koʻchatchilik xoʻjaliklari) yagona elektron reyestri;

meva va uzum koʻchati — “in-vitro” sharoitida va vegetativ usulda koʻpaytirilgan (klon) payvandtag asosida tayyorlangan yoshi ikki yilgacha boʻlgan ekinboplik xulosasi mavjud koʻchat (rezavor mevalarning koʻchat va butalari bundan mustasno);

mustaqil ekspert — talabgor tomonidan ushbu Nizomga muvofiq bajarilgan ishlarni joyiga chiqqan holda oʻrganuvchi hamda subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi yuzasidan xulosa beruvchi tegishli huquqlarga va mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan jismoniy shaxs;

subsidiya — mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, barcha tadbirkorlik subyektlari tomonidan xarid qilingan mevali va uzum koʻchatlari, yangi limonzorlar barpo etish uchun limon koʻchatlari hamda shpalerlar qiymatining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — qonunchilik hujjatlariga muvofiq yer uchastkasi ajratilgan, yangi intensiv bogʻ va/yoki uzumzor barpo etishda ekinboplik xulosasi mavjud meva va uzum koʻchatlari, yangi limonzorlar barpo etish uchun limon koʻchatlarini xarid qilgan hamda yerda parvarishlanayotgan, kasallanmagan, mexanik shikastlanmagan koʻchatlarni koʻtarish uchun shpaler oʻrnatgan yuridik shaxs maqomiga ega tadbirkorlik subyekti;

shpaler — talabgor tomonidan intensiv bogʻ va uzumzorlarda koʻchatlarni koʻtarish uchun oʻrnatiladigan, ushbu Nizomda belgilangan talablarga javob beradigan temir-beton, metall va asbest materiallardan tayyorlangan ustunlar;

ekinboplik xulosasi — akkreditatsiyadan oʻtgan sinov laboratoriyasi tomonidan beriladigan meva va uzum koʻchatlarining ekinboplik sifat koʻrsatkichlariga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat;

“in-vitro” laboratoriyasi — oʻsimlik organizmining toʻqimalarini mikroklonal koʻpaytirish usuli orqali “sogʻlom”, viruslardan holi boʻlgan koʻchat hamda payvandtag yetishtirish uchun ixtisoslashgan, maxsus jihozlangan laboratoriya.

3. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

4. Subsidiya Agentlik tomonidan yangi intensiv bogʻ, uzumzorlarni barpo etish, shuningdek, dala chetlariga, kanallar, sugʻorish va kollektor-drenaj tarmoqlari atrofidagi maydonlarga ekilgan ekinboplik xulosasi mavjud mevali va uzum koʻchatlari, yangi limonzorlar barpo etish uchun limon koʻchatlarini xarid qilgan hamda koʻchatlarni shpalerga koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplab berish uchun ajratiladi.

5. Subsidiya quyidagi miqdorlarda ajratiladi:

a) ekinboplik xulosasi mavjud meva va uzum koʻchatlarini xarid qilish xarajatlarining 50 foizi miqdorida, biroq:

“in-vitro” sharoitida yetishtirilgan har bir meva koʻchatiga 25 ming soʻmdan oshmagan miqdorda;

vegetativ usulda koʻpaytirilgan har bir meva koʻchatiga 10 ming soʻmdan oshmagan miqdorda;

uzumning danaksiz va yangi nav koʻchatlariga 7,5 ming soʻmdan, mahalliy uzum koʻchatlariga 2 ming soʻmdan oshmagan miqdorda;

b) limon koʻchatlarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarga har bir sotix uchun 300 ming soʻmdan oshmaydigan miqdorda;

v) koʻchatlarni shpalerga koʻtarish xarid qilish xarajatlarining 50 foizi, biroq:

2,4 metrdan 4 metrgacha uzunlikdagi bir dona shpaler uchun 25 ming soʻmdan oshmagan miqdorda;

4 metrdan 6 metrgacha uzunlikdagi bir dona shpaler uchun 50 ming soʻmdan oshmagan miqdorda;

6 metr va undan yuqori uzunlikdagi bir dona shpaler uchun 70 ming soʻmdan oshmagan miqdorda.

6. Subsidiya:

yangi intensiv bogʻ va uzumzorlarda, shuningdek, dala chetlariga, kanallar, sugʻorish va kollektor-drenaj tarmoqlari atrofidagi maydonlarga “Koʻchatchilik reyestri” YAERga kiritilgan koʻchatchilik xoʻjaliklaridan “in vitro” va/yoki vegetativ usulda koʻpaytirilgan payvandtagli hamda ekinboplik xulosasi mavjud meva va uzum koʻchatlarini ekkandan soʻng;

yangi limonzorlar barpo qilish ishlari yakunlagandan soʻng;

bogʻ va uzumzorlarda koʻchatlarni shpalerga koʻtarish maqsadida shpalerlar oʻrnatilgandan soʻng ajratiladi.

7. Subsidiya 2025-yil 1-sentabrdan keyin yangi barpo etilgan intensiv bogʻ va uzumzorlar, limonzorlar va shpalerlar uchun ajratiladi.

8. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Agrosanoatni rivojlantirish agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda har kalendar yilning 1-iyuliga qadar kelgusi yilda subsidiya ajratish maqsadida hududlar kesimida bogʻ va uzumzorlarni barpo etish, mevali bogʻ va uzumlarni shpalerga koʻtarish hamda issiqxonalarda limonzorlar tashkil qilish boʻyicha prognoz koʻrsatkichlarni ishlab chiqadi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar ishlab chiqilgan prognoz koʻrsatkichlarni oʻrganib chiqadi hamda budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

2-bob. “Koʻchatchilik reyestri” YAERni shakllantirish

9. Koʻchatchilik xoʻjaliklariga qoʻyilgan talablar:

oʻz hisobida 2 gektardan kam boʻlmagan koʻchat ekiladigan yer maydoni mavjudligi;

koʻchat yetishtirishga ixtisoslashganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;

koʻchat yetishtirish boʻyicha sohada kamida 2 yil tajribaga ega malakali mutaxassis xodimlarning mavjudligi;

Soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytida soliq toʻlamaslik xavfi yuqori boʻlgan tashkilotlar roʻyxatida mavjud emasligiga ega boʻlish.

10. Koʻchatchilik xoʻjaliklari tomonidan “Koʻchatchilik reyestri” YAERga kirish uchun Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga Agroportal orqali ariza bilan quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:

Ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan talablarga mosligini tasdiqlovchi hujjatlar;

koʻchatchilik xoʻjaligi tomonidan yetishtiriladigan koʻchatlarning soni, uning turi va navi, zararkunanda va kasalliklar mavjud emasligi haqidagi maʼlumotnoma;

“in-vitro” laboratoriyasi mavjudligi boʻyicha hujjatlar nusxasi (ixtiyoriy).

Taqdim etilgan hujjatlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligiga koʻchatchilik xoʻjaliklari rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.

11. Koʻchatchilik xoʻjaliklari tomonidan taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar 3 ish kunida Agrosanoatni rivojlantirish agentligi tomonidan oʻrganib chiqiladi.

12. Agrosanoatni rivojlantirish agentligi oʻrganishda ushbu Nizomning 9-bandiga mos boʻlganda “Koʻchatchilik reyestri” YAERga kiritadi.

Taqdim etgan hujjatlar belgilangan talablarga mos emasligi aniqlanganda “Koʻchatchilik reyestri” YAERga kiritish rad etiladi va bu haqda koʻchatchilik xoʻjaliklarini 3 kun muddatda xabardor qiladi.

Koʻchatchilik xoʻjaliklari kamchiliklarni bartaraf qilib, bir oy muddatda belgilangan tartibda qaytadan murojaat qilishi mumkin.

13. Agrosanoatni rivojlantirish agentligi tomonidan “Koʻchatchilik reyestri” YAER doimiy nazorat qilib boriladi.

14. Quyidagi hollarda “in-vitro” laboratoriyasi hamda koʻchatchilik xoʻjaliklari “Koʻchatchilik reyestri” YAERdan chiqariladi:

“Koʻchatchilik reyestri” YAERdan ixtiyoriy chiqish toʻgʻrisida ariza berilganda;

koʻchat sotib olgan buyurtmachilar tomonidan shikoyatlar va arizalar kelib tushgan va ushbu arizalarda koʻrsatilgan holatlar oʻz tasdigʻini topgani aniqlanganda, shuningdek, ushbu kamchiliklar kelgusi ekish mavsumida bartaraf etilmaganda;

koʻchatchilik xoʻjaliklari tomonidan yolgʻon maʼlumotlar yoki soxta hujjatlar taqdim etilgani aniqlanganida;

“Koʻchatchilik reyestri” YAERga kirgan koʻchatchilik xoʻjaliklari, reyestrga kirmagan boshqa koʻchatchilar yetishtirgan koʻchatlarni olib-sotish faoliyati bilan shugʻullanish holati aniqlanganda.

Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar bilan “Koʻchatchilik reyestri” YAERdan chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. Subsidiyani ajratish

15. Subsidiya ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq Agroportal orqali ajratiladi.

16. Talabgor subsidiya olish maqsadida Agrosanoatni rivojlantirish agentligining tuman loyiha ofislariga (keyingi oʻrinlarda — tuman loyiha ofislari) Agroportal orqali ariza bilan quyidagilarni ilova qilgan holda murojaat qiladi:

a) ekinboplik xulosasi mavjud meva va uzum koʻchatlari boʻyicha:

meva va uzum koʻchatlarining ekinboplik xulosasi nusxasi;

talabgor bilan “Koʻchatchilik reyestri” YAERga kiritilgan koʻchatchilik xoʻjaligi oʻrtasida tuzilgan oldi-sotdi shartnomasi nusxasi;

koʻchatlar sotib olingani boʻyicha elektron hisob-faktura, koʻchatchilik xoʻjaligining tavsiyasi va ekinboplik xulosasi boʻyicha koʻchatlarning navi va turi boʻyicha uch yillik kafolat xati;

toʻlov topshiriqnomasi nusxasi;

yer uchastkasi mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi;

bogʻ va uzumzorlar barpo etish boʻyicha Agrosanoatni rivojlantirish agentligi tomonidan berilgan texnik-iqtisodiy asoslar yoki texnik shartlar nusxasi;

b) yangi limonzorlar barpo etish va limon koʻchatlarini xarid qilish boʻyicha:

limon koʻchatlari xarid qilingani boʻyicha elektron hisob-faktura;

toʻlov topshiriqnomasi nusxasi;

yangi limonzorlar barpo etish uchun yer uchastkasi mavjudligi toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi;

v) koʻchatlarni shpalerga koʻtarish boʻyicha:

shpalerni sotib olish boʻyicha tuzilgan oldi-sotdi shartnoma nusxasi, sotuvchi va talabgor oʻrtasida imzolangan topshirish-qabul qilish dalolatnomasi;

agar shpaler temir-beton boʻlsa, sotuvchi va/yoki yetkazib beruvchining temir-beton mahsulotidan tayyorlanadigan shpalerning sifatlilik sertifikati nusxasi. Bunda talabgor tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan temir-beton mahsulotidan hamda temir mahsulotlaridan tayyorlangan shpalerning sifatlilik sertifikati nusxasi va mahsulotlarni sotib olingani boʻyicha elektron hisob-faktura nusxasi;

toʻlov topshiriqnomasi nusxasi.

Talabgor arizadagi maʼlumotlar va ilova qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Ushbu Nizomning 16-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq boʻlmaganda yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan holda taqdim etilganda, uch ish kuni ichida tuman loyiha ofisi tomonidan talabgorning arizasini qabul qilish rad etiladi.

Talabgor arizani qabul qilishni rad etish sabablarini bartaraf qilgan holda bir oy muddatda qayta murojaat qilishi mumkin.

18. Tuman loyiha ofisi talabgorning arizasini koʻrib chiqishda quyidagilarga masʼul hisoblanadi:

a) ekinboplik xulosasi mavjud meva va uzum koʻchatlari boʻyicha:

meva va uzum koʻchatlari “Koʻchatchilik reyestri” YAERga kiritilgan koʻchatchilik xoʻjaliklaridan sotib olinganiga;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq talabgorga ajratilgan yer maydonining mavjudligiga;

talabgorning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi arizasini joyiga chiqqan holda oʻz muddatida va toʻliq oʻrganishga;

talabgor va koʻchatchilik xoʻjaligi oʻrtasida tuzilgan oldi-sotdi shartnomasi mavjudligiga;

ekinboplik xulosasi mavjud boʻlgan meva va uzum koʻchatlari ekilganiga hamda sonini aniqlashga;

Agrosanoatni rivojlantirish agentligi tomonidan berilgan texnik-iqtisodiy asoslar yoki texnik shartlar asosida sifatli bogʻ va uzumzorlar barpo etilganiga;

b) yangi limonzorlar barpo etish uchun limon koʻchatlari boʻyicha:

talabgorning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi arizasini joyiga chiqqan holda oʻz muddatida va toʻliq oʻrganishga;

limon yetishtirish boʻyicha tashkil etilgan issiqxona xoʻjaligi kadastr hujjatlarining mavjudligiga;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq talabgorga ajratilgan yer maydonida limon koʻchatlari ekilganiga;

yangi limonzorlar barpo etish ishlari talabgorlar tomonidan toʻliq yakunlanganiga;

v) koʻchatlarini shpalerga koʻtarish boʻyicha:

talabgorning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi arizasini joyiga chiqqan holda oʻz muddatida va toʻliq oʻrganishga;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq talabgorga ajratilgan yer maydonida meva va uzum koʻchatlari ekilganiga;

shpalerlar oʻrnatilganligini va oldi-sotdi shartnomasiga muvofiqligini va sonini aniqlashga;

oldi-sotdi shartnomasiga hamda texnik hujjatlar (pasport) va ushbu Nizom talablariga muvofiqligiga.

19. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, tuman loyiha ofisi Agroportal orqali taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni uch ish kuni ichida joyida chiqqan holda oʻrganadi va talabgorga subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi yoki rad etish toʻgʻrisidagi xulosani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi.

Tuman loyiha ofisi xulosaning toʻgʻri rasmiylashtirilgani va haqqoniyligi uchun masʼul hisoblanadi.

Subsidiya ajratish rad etilgan taqdirda, talabgor bir oy muddatda tuman loyiha ofisi xulosasida koʻrsatilgan kamchiliklarni toʻliq bartaraf qilgan holda, Agroportal orqali subsidiya ajratish toʻgʻrisida qayta murojaat qilishi mumkin.

Talabgor tuman loyiha ofisining subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda, yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

20. Tuman loyiha ofisi talabgorga subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani rasmiylashtirgandan soʻng bir ish kuni ichida tasdiqlangan xulosa va taqdim etilgan hujjatlarni Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

21. Tuman loyiha ofisi tomonidan yuborilgan hujjatlarga asosan ajratiladigan subsidiya miqdori Agroportalda avtomatik ravishda aniqlanadi.

22. Agentlik tomonidan ishlarning haqqoniyligini aniqlash maqsadida Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligiga (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzbekkosmos” agentligi) yoki mustaqil ekspertga buyurtmanoma beradi.

Bunda “Oʻzbekkosmos” agentligida tegishli konturlar boʻyicha ayrim kosmosdan tasvirga olingan maʼlumotlar mavjud boʻlmasa, tegishli maʼlumotlar mavjud emasligini oʻzining xulosasida maʼlum qiladi.

Agar “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan maʼlumot taqdim etilmasa, mustaqil ekspert xulosasi asosida qabul qilinadi.

“Oʻzbekkosmos” agentligi yoki mustaqil ekspert uch ish kunida bajarilgan ishlar holati toʻgʻrisida xulosalarini Agentlikka taqdim etadi.

Bunda “Oʻzbekkosmos” agentligi talabgorlar konturning oldingi va keyingi holatini hamda haqiqatda koʻchatlar ekilganligini hamda uzumzorlarda shpalerlarning oʻrnatilganligi boʻyicha foto maʼlumotnoma va xulosa taqdim etadi yoki mustaqil ekspert joyiga chiqqan holda ishlarning haqiqatda ushbu Nizom talablariga mos ravishda bajarilgani boʻyicha xulosasini Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

23. Agentlik tomonidan uch ish kun ichida “Oʻzbekkosmos” agentligining yoki mustaqil ekspertning xulosalariga asosan talabgorga subsidiya ajratish yoki ajratmaslik haqida Agroportal yoki SMS xabarnomasi orqali maʼlum qiladi hamda ajratish maqsadga muvofiq deb topilganda talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻq qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazib beradi.

4-bob. Monitoring qilish

24. Talabgor dala chetlariga hamda kanallar, sugʻorish va kollektor-drenaj tarmoqlari atrofidagi maydonlarga hamda loyiha asosida tashkil etilgan yangi bogʻ va uzumzorlarga ekilgan koʻchatlarda oʻz muddatida agrotexnika tadbirlarini oʻtkazish va parvarishlash ishlarini amalga oshirib boradi.

25. Talabgor tomonidan dala chetlariga hamda kanallar, sugʻorish va kollektor-drenaj tarmoqlari atrofidagi maydonlarga hamda loyiha asosida tashkil etilgan yangi bogʻ va uzumzorlarda oʻz muddatida agrotexnika tadbirlarini oʻtkazish va parvarishlash ishlari amalga oshirilishi yuzasidan Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Oʻzagroinspeksiya) ikki yil mobaynida monitoring qilib boradi.

26. Oʻzagroinspeksiya meva, uzum va limon koʻchatlarini xarid qilish hamda koʻchatlarni shpalerlarga koʻtarish uchun ajratilgan subsidiyadan samarali foydalanish holatini har yili bir marta monitoring qiladi va koʻchatlarning holati yuzasidan (yaxshi yoki yomon) uch nusxada dalolatnoma rasmiylashtiradi hamda dalolatnomaning bir nusxasi Agentlikka, bir nusxasi talabgorga yuborilib, bir nusxasi oʻzida qoldiriladi.

27. Monitoring davomida kamchiliklar aniqlanganda, Agentlik subsidiyani qaytarish boʻyicha ogohlantirish xatini talabgorga taqdim qiladi va belgilangan tartibda undirish choralarini koʻradi. Bunda:

oʻtkazilgan monitoring natijasiga koʻra birinchi va ikkinchi yillarda qurib, kasallanib yaroqsiz holga kelgan koʻchatlar soni ekilgan koʻchatlar umumiy sonining 10 foizidan oshgan taqdirda, olingan subsidiya nobud boʻlgan koʻchatlar soniga mutanosib ravishda qaytariladi;

qurib, kasallanib yaroqsiz holga kelgan koʻchatlar talabgor tomonidan ekinboplik xulosasi mavjud boʻlgan meva va uzum koʻchatlariga almashtirilib, koʻchatlar soni 90 foizdan yuqori boʻlganda subsidiya qaytarilmaydi;

subsidiya ajratilgan maydonlarda koʻchatlar toʻliqligini taʼminlash uchun talabgor tomonidan qoʻshimcha ravishda ekilgan meva va uzum koʻchatlariga subsidiya ajratilmaydi.

28. Talabgor ogohlantirish xatini olgan kundan boshlab bir oy davomida subsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarmasa yoki qaytarishni rad etsa, Agentlik tomonidan subsidiyani qaytarish boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi organlarga maʼlumot yuboriladi yoki sudga daʼvo arizasi kiritiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

30. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Meva, uzum va limon koʻchatlarini xarid qilish hamda koʻchatlarni shpalerga koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Mevali va uzum koʻchatlari, limon koʻchatlarini xarid qilish hamda koʻchatlarni shpalerga koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Subsidiya ajratish maqsadida Agroportal orqali Agrosanoatni rivojlantirish agentiligining tuman loyiha ofisiga (keyingi oʻrinlarda — tuman loyiha ofisi) ariza bilan murojaat qiladi. Ixtiyoriy ravishda 2-bosqich Tuman loyiha ofisi Agroportal orqali taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni joyiga chiqqan holda oʻrganadi va talabgorga subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi yoki rad etish toʻgʻrisidagi xulosani tasdiqlaydi. 3 ish kunida Talabgorga subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani rasmiylashtirgandan soʻng tasdiqlangan xulosa va taqdim etilgan hujjatlarni Agroportal orqali Agrar sohada toʻlovlar agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) yuboradi. 1 ish kunida 3-bosqich Agentlik Bajarilgan ishlarning haqqoniyligini aniqlash maqsadida “Oʻzbekkosmos” yoki mustaqil ekspertga buyurtma beradi. 3 ish kunida 4-bosqich “Oʻzbekkosmos” yoki mustaqil ekspert Talabgorlarning konturining oldingi va keyingi holatini, haqiqatda koʻchatlar ekilganligini hamda shpalerlarning oʻrnatilganligi boʻyicha foto maʼlumotnoma va xulosa taqdim etadi. Mustaqil ekspert joyiga chiqqan holda ishlarning haqiqatda ushbu Nizom talablariga mos ravishda bajarilganligi boʻyicha xulosani Agroportal orqali Agentlikka yuboradi 3 ish kunida 5-bosqich Agentlik “Oʻzbekkosmos” agentligining va mustaqil ekspertning xulosalariga asosan talabgorga subsidiya ajratish yoki ajratmaslik haqida Agroportal yoki SMS xabarnomasi orqali maʼlum qiladi. Ajratish maqsadga muvofiq deb topilganda esa talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 7-ILOVA

Issiqxona xoʻjaliklariga issiqxonalarni koʻmir qozoni va elektr energiyasida isitish qozonini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom issiqxonalarni koʻmir qozoni va/yoki elektr energiyasida isitish qozonini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

issiqxona xoʻjaliklari — sanoat usulida issiqxonada qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari, dehqon xoʻjaliklari, agroklasterlar va boshqa yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan qishloq xoʻjaligi subyektlari;

koʻmir qozoni — issiqxonalarni koʻmir yoqilgʻisida isitish uchun Oʻzbekiston Respublikasida yoki xorijiy davlatlarda ishlab chiqarilgan va muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlgan hamda isitish quvvati 1 gektardan kam boʻlmagan qozon;

mustaqil ekspert — talabgor tomonidan ushbu Nizomga muvofiq bajarilgan ishlarni joyiga chiqqan holda oʻrganuvchi hamda subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi yuzasidan xulosa beruvchi tegishli huquqlarga va mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan jismoniy shaxs;

subsidiya — issiqxonalarni isitish uchun mahalliy va xorijiy ishlab chiqaruvchilardan xarid qilingan koʻmir qozoni va/yoki elektr energiyasida isitish qozonini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — xarid qilgan hamda ishga tushirilgan koʻmir qozoni va/yoki elektr energiyasida isitish qozoni uchun subsidiya olish maqsadida murojaat qilgan yuridik shaxs maqomiga ega issiqxona xoʻjaliklari;

elektr energiyasida isitish qozoni — issiqxonalarni elektr energiyasida isitish uchun Oʻzbekiston Respublikasida yoki xorijiy davlatlarda ishlab chiqarilgan va muvofiqlik sertifikatiga ega boʻlgan hamda isitish quvvati 1 gektardan kam boʻlmagan qozon.

3. Issiqxona xoʻjaliklariga har bir koʻmir qozoni va/yoki elektr energiyasida isitish qozonini xarid qilish xarajatlarining 20 foizgacha qismi, biroq 80 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda subsidiya Agrar sohada toʻlovlar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan ajratiladi.

4. Subsidiya hisobi Agentlikning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

5. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun koʻmir va/yoki elektr energiyasida isitish qozoniga boʻlgan talablardan kelib chiqib, budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

6. Subsidiya ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq Agroportal orqali ajratiladi.

2-bob. Subsidiya olish boʻyicha murojaat qilish

7. Talabgor subsidiya ajratish boʻyicha tuman ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boʻlimiga (keyingi oʻrinlarda — tuman ekologiya boʻlimi) Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi hamda quyidagilarni ilova qiladi:

a) koʻmir qozoni uchun:

koʻmir qozoni uchun atmosfera havosini ifloslantiruvchi statsionar manbalarda samaradorligi 99,5 foizdan past boʻlmagan chang va gazlarni tutib qoluvchi qurilmalarning mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar;

issiqxona xoʻjaligining kadastr maʼlumotlari;

koʻmir qozonining muvofiqlik sertifikati;

issiqxona xoʻjaligining faoliyati boʻyicha davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi;

koʻmir qozonining oldi-sotdi va/yoki pudrat shartnomasi, oʻrnatish ishlari sifatli bajarilgani toʻgʻrisidagi dalolatnoma hamda elektron hisob-faktura hujjatlari nusxasi;

koʻmir qozonining issiqxonani isitish uchun talab etiladigan isitish quvvatiga egaligi va issiqxona maydonining koʻmir qozoniga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar;

b) elektr energiyasida isitish qozoni uchun:

issiqxona xoʻjaligining kadastr maʼlumotlari;

elektr energiyasida isitish qozonining muvofiqlik sertifikati;

issiqxona xoʻjaligining faoliyati boʻyicha davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi;

elektr energiyasida isitish qozonini oldi-sotdi va/yoki pudrat shartnomasi, oʻrnatish ishlari sifatli bajarilgani toʻgʻrisidagi dalolatnoma hamda elektron hisob-faktura hujjatlari nusxasi;

elektr energiyasida isitish qozonining issiqxonani isitish uchun talab etiladigan isitish quvvatiga egaligi va issiqxona maydonining elektr energiyasida isitish qozoniga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar.

Talabgor arizadagi maʼlumotlar va ilova qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Talabgor koʻmir qozoni va elektr energiyasida isitish qozonini xarid qilish boʻyicha shartnoma imzolangan kundan boshlab bir yil mobaynida subsidiya olish uchun Agroportal orqali ariza bilan murojaat qilishi mumkin.

8. Ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq boʻlmaganda yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan holda taqdim etilganda, tuman ekologiya boʻlimi tomonidan talabgorning arizasini koʻrib chiqish rad etiladi.

9. Talabgorga subsidiya ajratishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

talabgorning oʻz arizasiga asosan;

ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;

talabgor tomonidan soxta hujjatlar, notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etilganda;

koʻmir qozoni va elektr energiyasida isitish qozonlari sifatsiz oʻrnatilganda va issiqxona loyihasining parametrlariga koʻra joylashtirilmaganda;

issiqxona xoʻjaligi tugatilganda.

Tuman ekologiya boʻlimi subsidiya ajratishni rad etgan taqdirda, talabgorni bir kun muddatda Agroportal orqali rad etishning aniq sabablarini koʻrsatgan holda xabardor qiladi.

Talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgan holda ikki oy davomida qayta murojaat qilishi mumkin.

3-bob. Subsidiyani ajratish

10. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, tuman ekologiya boʻlimi uch ish kunida:

a) talabgor tomonidan oʻrnatilgan koʻmir qozonining energiya samaradorligi darajasini hamda belgilangan tartibda oʻrnatilganligini, issiqxonani isitish uchun talab etiladigan quvvatga egaligi va issiqxona maydonining qurilma quvvatiga muvofiqligini, shuningdek, issiqxona loyihasining parametrlariga koʻra joylashtirilganligini joyiga chiqqan holda oʻrganadi;

b) talabgorga subsidiya ajratish boʻyicha xulosa rasmiylashtirib, xulosada quyidagi mezonlarni inobatga oladi:

issiqxona obyektlari soz holatda boʻlgani;

atmosfera havosini ifloslantiruvchi statsionar manbalarda samaradorligi 99,5 foizdan past boʻlmagan chang va gazlarni tutib qoluvchi qurilmalarning mavjudligi.

Talabgor tomonidan bajarilgan ishlar ushbu Nizom talablariga muvofiq deb topilganda, tuman ekologiya boʻlimi subsidiya ajratish toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiradi va xulosani bir kun muddatda Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

11. Tuman ekologiya boʻlimi tomonidan talabgorning arizasi uch ish kuni ichida koʻrib chiqilmagan yoki tegishli xulosa rasmiylashtirilmagan taqdirda, xulosa ijobiy deb hisoblanadi hamda subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi uchun javobgarlik tuman ekologiya boʻlimiga yuklanadi.

Bunda ushbu ariza Agroportal orqali avtomatik ravishda toʻgʻridan toʻgʻri Agentlikka yuboriladi.

12. Tuman ekologiya boʻlimi talabgorga subsidiya ajratish boʻyicha xulosa berishda quyidagilarga shaxsan masʼul hisoblanadi:

talabgorning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi arizasini joyiga chiqqan holda muddatida va toʻliq oʻrganishga hamda rasmiylashtirilgan hujjatlarning toʻgʻriligiga;

issiqxona xoʻjaligining kadastr maʼlumotlari toʻgʻriligiga;

qishloq xoʻjaligi subyektining faoliyati boʻyicha davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi mavjudligi hamda koʻmir qozoni chang-gaz tozalash uskunasi bilan jihozlanganligiga;

koʻmir qozonining muvofiqlik sertifikati mavjudligi, issiqxonani isitish uchun talab etiladigan isitish quvvatiga egaligi va issiqxona maydoniga muvofiqligiga.

13. Agentlik tuman ekologiya boʻlimidan kelib tushgan xulosaga asosan talabgor tomonidan subsidiya olish uchun bajarilgan ishlarning haqqoniyligini oʻrganish va xulosa berish maqsadida mustaqil ekspertga bir ish kunida Agroportal orqali buyurtma yuboradi.

Mustaqil ekspert uch ish kunida:

a) joyiga chiqqan holda talabgor tomonidan oʻrnatilgan elektr energiyasi qozonlarining energiya jihatdan samaradorlik darajasini hamda belgilangan tartibda oʻrnatilganligini, issiqxonani isitish uchun talab etiladigan quvvatga egaligi va issiqxona maydonining qurilma quvvatiga muvofiqligini, shuningdek, issiqxona loyihasining parametrlariga koʻra joylashtirilganligini hamda qonunchilikka muvofiq bajarilganligini joyiga chiqqan holda oʻrganadi.

b) talabgorga subsidiya mablagʻlarini ajratish boʻyicha xulosa rasmiylashtirib, xulosada quyidagi mezonlarni inobatga oladi:

issiqxona obyektlari soz holatda boʻlganligi;

atmosfera havosini ifloslantiruvchi statsionar manbalarda samaradorligi 99,5 foizdan past boʻlmagan chang va gazlarni tutib qoluvchi qurilmalarning mavjudligi.

Talabgor tomonidan bajarilgan ishlar ushbu Nizom talablariga muvofiq deb topilganda, mustaqil ekspert subsidiya ajratish toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiradi va xulosani bir kun muddatda Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

14. Agentlik uch ish kunida:

tuman ekologiya boʻlimi va mustaqil ekspert tomonidan yuborilgan ijobiy xulosalariga asosan subsidiyani talabgorning tijorat banklaridagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi;

ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib, subsidiya ajratishni rad etgan taqdirda, talabgorni Agroportal orqali rad etishning aniq sabablarini koʻrsatgan holda xabardor qiladi.

15. Talabgor subsidiya ajratilishi rad etilishi yuzasidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda sud organlariga shikoyat qilishi mumkin.

4-bob. Koʻmir qozoni va/yoki elektr energiyasida isitish qozonlaridan foydalanish yuzasidan monitoring yuritish

16. Talabgor issiqxonani isitish uchun oʻrnatilgan koʻmir qozoni va/yoki elektr energiyasida isitish qozonidan besh yil mobaynida foydalanishi va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishi shart.

17. Tuman ekologiya boʻlimi Agrosanoatni rivojlantirish agentligining tuman loyiha ofisi (keyingi oʻrinlarda — tuman loyiha ofisi) bilan birga talabgor ishtirokida bir yilda bir marta (hisobot yilining oktabr oyidan keyingi yilning aprel oyiga qadar) koʻmir qozoni va/yoki elektr energiyasida isitish qozonlaridan foydalanish yuzasidan monitoring oʻtkazadi.

Monitoring natijalari asosida tuman ekologiya boʻlimi va tuman loyiha ofisi tomonidan ikki nusxada dalolatnoma tuziladi hamda dalolatnomaning bir nusxasi talabgorda saqlanadi.

Tuman ekologiya boʻlimi va tuman loyiha ofisi tomonidan tuzilgan dalolatnomalar Agentlikka bir ish kunida yuboriladi.

18. Agentlik tuman ekologiya boʻlimi va tuman loyiha ofisi tomonidan taqdim etilgan dalolatnomaga asosan talabgorga subsidiyani bir oy davomida toʻliq Agentlikning Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga qaytarish boʻyicha ogohlantirish xatini yuboradi.

19. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan talablarning buzilishi holatlari aniqlangan taqdirda, talabgor tomonidan Agentlikka subsidiya quyidagi tartibda qaytariladi:

2-yilda — 80 foiz;

3-yilda — 60 foiz;

4-yilda — 40 foiz;

5-yilda — 20 foiz.

20. Talabgor ogohlantirish xatini olgan kundan boshlab bir oy davomida subsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarmasa yoki qaytarishni rad etsa, Agentlik tomonidan subsidiyani qaytarish boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi organlariga maʼlumot yuboriladi yoki sudga daʼvo arizasi kiritiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Subsidiya berishda yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal etiladi.

Bunda taraflar oʻrtasida kelishmovchiliklar muzokaralar oʻtkazish orqali hal etilmagan taqdirda, nizolar sud tartibida hal qilinadi.

22. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Issiqxona xoʻjaliklariga issiqxonalarni koʻmir yoqilgʻisi va elektr energiyasida isitish qozonini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Issiqxona xoʻjaliklariga issiqxonalarni koʻmir yoqilgʻisi va/yoki elektr energiyasida isitish qozonini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Koʻmir qozoni va elektr energiyasida isitish qozoni uchun subsidiya olish boʻyicha tuman ekologiya boʻlimiga Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi Xarid qilish boʻyicha shartnoma imzolangan kundan boshlab bir yil mobaynida 2-bosqich Tuman ekologiya boʻlimi Joyiga chiqqan holda oʻrganadi hamda hujjatlar va jihozlar talabga javob bergandan soʻng subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosani rasmiylashtiradi va Agroportal orqali Agentlikka yuboradi. 3 ish kunida 3-bosqich Agentlik Talabgor tomonidan subsidiya olish uchun bajarilgan ishlarning haqqoniyligini oʻrganish va xulosa berish maqsadida mustaqil ekspertga Agroportal orqali buyurtma yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Mustaqil ekspert Ushbu Nizomda belgilangan talablarni joyiga chiqib amalda bajarilgan yoki bajarilmaganligi toʻgʻrisidagi xulosani Agroportal orqali Agentlikka yuboradi. 3 ish kunida 5-bosqich Agentlik Tuman ekologiya boʻlimi va mustaqil ekspert tomonidan yuborilgan ijobiy xulosalariga asosan subsidiyani talabgorning tijorat bankdagi maxsus undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 8-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi texnikasi, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilishda kredit va lizing foizlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi texnikasi, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilishda kredit va lizing foizlarining bir qismini qoplash maqsadida subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

avtopilot uskunasi — qishloq xoʻjaligi texnikalarini inson aralashuvisiz yoki kam aralashuv bilan boshqarishga imkon beradigan elektron-mexanik tizim;

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

subsidiya — talabgor tomonidan yangi qishloq xoʻjaligi texnikasi, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasi kredit va lizing shartlarida xarid qilinganda, ularning foiz xarajatlari bir qismini qoplab berish uchun Davlat budjeti hisobidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — qishloq xoʻjaligi texnikasi, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi va/yoki mexanizatsiya xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik va jismoniy shaxslar;

qishloq xoʻjaligi texnikasi — mahalliy ishlab chiqaruvchi korxonalarda ishlab chiqarilgan, qishloq xoʻjaligida mexanizatsiya ishlarini bajaradigan barcha turdagi traktorlar, kombaynlar, tirkamalar va agregatlar, shuningdek, xorijdan tayyor holda olib kelinadigan, aniq donalab ekuvchi koʻp funksiyali chigit ekish seyalkalari (qoʻsh qator), lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregati (keyingi oʻrinlarda — lazerli yer tekislagich agregati), paxta terish mashinalari va gʻalla oʻrish kombaynlari;

quyosh panellari — qishloq xoʻjaligi korxonalari, shu jumladan, chorvachilik xoʻjaliklari, fermer va dehqon xoʻjaliklarida sugʻorish uchun foydalaniladigan nasos agregatlarini muqobil energiya manbalari bilan taʼminlash maqsadida oʻrnatiladigan qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalari.

3. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun qishloq xoʻjaligi texnikasi, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilishga boʻlgan talablardan kelib chiqib, budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

Bunda subsidiya uchun zarur mablagʻlar Markaziy bank asosiy foiz stavkasining oʻzgarishiga qarab, Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

5. Yangi qishloq xoʻjalik texnikasini lizing yoki kredit shartlarida xarid qilish uchun ajratilgan lizing yoki kredit foizining bir qismini qoplash uchun subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq ajratiladi.

Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish, quyosh panellari, qishloq xoʻjalik texnikasiga avtopilot uskunasini kredit shartlarida xarid qilish uchun ajratilgan kredit foizining bir qismini qoplash uchun subsidiya ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq ajratiladi.

6. Talabgorga ushbu Nizom talablari asosida:

lizing hamda kredit mablagʻlari hisobidan xarid qilingan qishloq xoʻjaligi texnikasi foiz toʻlovining bir qismini qoplab berish uchun subsidiya lizing tashkiloti (yoki tijorat banki) va Agentlik oʻrtasida tuziladigan Bosh bitimga muvofiq;

kredit mablagʻlari hisobidan xarid qilinadigan suv tejovchi sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda avtopilot uskunasi foiz toʻlovining bir qismini qoplab berish uchun subsidiya tijorat banki va Agentlik oʻrtasida tuziladigan Bosh bitimga muvofiq ajratiladi.

Subsidiya miqdori talabgor va lizing tashkiloti yoki tijorat banki oʻrtasida tuziladigan shartnoma shartlarida aks ettirilishi shart.

7. Subsidiya Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti hisoblangan qonunchilikda belgilangan tartibda faoliyat koʻrsatuvchi lizing tashkiloti va tijorat banklariga ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

8. Subsidiya milliy valyutada ajratilganda, lizing oluvchilar tomonidan qishloq xoʻjaligi texnikasining shartnomada koʻrsatilgan qiymatining 15 foizidan kam boʻlmagan miqdorda hamda avtopilot uskunasining shartnomada koʻrsatilgan qiymatining 20 foizidan kam boʻlmagan miqdorda avans toʻlanganda ajratiladi.

9. Subsidiya:

a) lizing yoki kredit shartnomasi boʻyicha:

qishloq xoʻjaligi texnikasi xaridida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Chirchiq shahrida qishloq xoʻjaligi mashinasozlik klasterini tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-noyabrdagi PQ-7-son qarorining 8-bandi uchinchi xatboshisida belgilangan miqdorlarda;

avtopilot uskunasini xarid qilishda foiz xarajatlarining 14 foizlik punktidan yuqori, biroq 8 foizlik punktidan oshmagan qismini;

b) suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini xarid qilish va qurish maqsadida tijorat banklari tomonidan har bir gektar yer maydoniga ajratilgan kreditlarning 20 million soʻmdan ortiq boʻlmagan qismi uchun 14 foizlik punktidan yuqori, biroq 10 foizlik punktidan oshmagan qismini;

v) quyosh panellari uchun 14 foizlik punktidan yuqori, biroq 10 foizlik punktidan oshmagan qismini qoplash uchun ajratiladi.

10. Agentlikka Agroportal orqali buyurtmanoma bilan birgalikda har bir talabgor kesimida umumlashtirilgan roʻyxatni:

lizing tashkiloti va tijorat banki tomonidan qishloq xoʻjaligi texnikasi va agregati uchun ajratilgan lizing yoki kredit shartlari boʻyicha foiz toʻlovlarining talabgorga tegishli qismi toʻlangandan soʻng hisoblangan foizning bir qismini qoplash uchun;

tijorat banki suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish hamda quyosh panellari, shuningdek, qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilish uchun talabgorga ajratilgan kredit foizlarining bir qismini qoplash uchun yuboradi.

Bunda talabgorlarning nomi va STIR raqami, ajratilgan kredit summasi, kredit muddati, foiz stavkasi, kredit maqsadi, kredit berilgan sana, kreditni qaytarish sanasi, hisobvaragʻidagi (16325...) hisoblangan foizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.

11. Agentlikka taqdim etilgan buyurtmanoma va roʻyxatning toʻliqligi, haqqoniyligi, lizing yoki kredit ajratish va ular boʻyicha subsidiya olishning barcha jarayoni ushbu Nizom talablariga muvofiqligi yuzasidan masʼuliyat lizing tashkiloti va tijorat banklarining rahbarlariga yuklanadi.

Mazkur talablar bajarilmagani oqibatida ortiqcha toʻlangan subsidiya lizing tashkiloti va tijorat banklarining oʻz mablagʻlari hisobidan Agentlikka qaytariladi.

Subsidiya Agentlik tomonidan uch ish kunida Agroportal orqali lizing tashkiloti yoki tijorat bankining buyurtmanomada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

3-bob. Subsidiyani hisoblash va ajratishni toʻxtatish

12. Talabgorning lizing yoki kredit shartnomasi:

barcha turdagi kombaynlar va dvigatel quvvati 100 ot kuchidan koʻp boʻlgan traktorlar uchun 10 yilgacha;

qolgan traktorlar, osma va tirkama texnikalar, shuningdek, avtopilot uskunasini xarid qilish uchun 7 yildan koʻp boʻlmagan muddatga;

suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari va quyosh panellarini xarid qilish uchun 5 yildan koʻp boʻlmagan muddatga rasmiylashtirilgan boʻlishi lozim.

Talabgorning soʻroviga asosan ushbu bandda koʻrsatilgan muddatlar qisqartirilishi mumkin.

13. Subsidiya ushbu Nizom talablari asosida rasmiylashtirilgan lizing va kredit muddatidan hamda qoldiq qarz summasidan kelib chiqib hisoblanadi.

Bunda toʻlov jadvali boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorlikka qayta subsidiya hisoblanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Talabgor lizing yoki kreditni uni muddati oʻtgandan soʻng qaytarganda, ajratiladigan subsidiya tasdiqlangan toʻlov jadvalida qayd etilgan summadan oshmasligi lozim.

14. Talabgor shartnomaning toʻlov jadvaliga muvofiq oʻziga tegishli boʻlgan lizing toʻlovlarini (subsidiya sifatida beriladigan foizdan tashqari) toʻliq toʻlagan boʻlishi shart.

15. Subsidiya lizing tashkiloti uchun har chorakda, tijorat banki uchun har oyda keyingi oyning 20-sanasigacha taqdim etilgan buyurtmanomalar boʻyicha hisoblangan joriy foizlar miqdorida hisob-kitob qilinadi.

16. Agentlik tomonidan lizing tashkiloti yoki tijorat banki hisobvaragʻiga talabgor uchun hisoblangan foiz toʻlovini qisman qoplash uchun oʻtkazib berilgan subsidiya ushbu qarz oluvchining hisoblangan foiz toʻlovlari uchun hisob-kitob qilinadi.

17. Ajratilgan subsidiya talabgorga hisoblangan subsidiya miqdoridan koʻp boʻlgan taqdirda, ortiqcha mablagʻlar ikki bank ish kunidan kechiktirmasdan Agentlik hisobvaragʻiga qaytarib oʻtkaziladi.

18. Lizing yoki kredit shartnomasining shartlari oʻzgargan taqdirda, ilgari tasdiqlangan va hisoblangan subsidiya miqdori oshirilmaydi va subsidiya muddati uzaytirilmaydi.

19. Subsidiya ajratilishi quyidagi hollarda toʻxtatiladi:

a) lizing yoki kredit shartnomasi boʻyicha subsidiya maqsadsiz sarflangani aniqlanganda, talabgor tomonidan lizing yoki kredit asosiy qarzining tegishli qismi toʻlov jadvalida belgilangan sanadan boshlab 90 kun davomida toʻliq toʻlanmasa;

b) talabgor tomonidan lizing yoki kredit shartnomasi boʻyicha majburiyatlar toʻliq bajarilganda;

v) talabgorning subsidiya olishni toʻxtatish toʻgʻrisidagi murojaati mavjud boʻlganda;

g) lizing yoki kredit shartnomasi toʻliq bekor qilinganda hamda qarz majburiyatlari boshqa shaxsga oʻtkazilganda.

20. Subsidiya ajratish yuzasidan buyurtmalar quyidagi hollarda taqdim etilmaydi:

kredit foiz stavkalari ushbu nizom bilan belgilangan foizlardan koʻp boʻlganda;

kreditni qaytarish muddati besh yildan koʻp boʻlganda;

kredit xorijiy valyutada ajratilganda;

kredit eski xarid qilingan qishloq xoʻjaligi texnikalari va agregatlarga ajratilganda;

kredit 2025-yil 1-iyuldan oldin oʻrnatilgan quyosh panellari hamda joriy etilgan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari uchun ajratilganda.

21. Qishloq xoʻjaligi texnikalari va agregatlari, quyosh panellari, avtopilot uskunalari xaridi hamda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish boʻyicha loyihalarni kredit mablagʻlari hisobidan amalga oshirayotgan, biroq tijorat banklari tomonidan Agroportalga kiritilmay qolgan talabgorlarda yuzaga kelgan qarzdorlik tijorat banklari yoki lizing tashkilotlarining oʻz mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

Agar talabgorning kredit va lizing toʻlovlarini qaytarish grafiklaridagi oʻzgarishlar inobatga olinmasligi natijasida ortiqcha subsidiya toʻlovlari yuzaga kelsa, ushbu mablagʻlar tijorat banki va lizing tashkilotining oʻz mablagʻlari hisobidan Agentlikka qaytarib toʻlab beriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

Maqsadsiz foydalanilgan subsidiya Bosh bitim shartlariga asosan Agentlikka qaytariladi.

23. Taraflar oʻrtasida yuzaga keladigan nizolar belgilangan tartibda sud tomonidan hal etiladi.

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi texnikasi, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilishda kredit va lizing foizlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjalik texnikasini lizing yoki kredit shartlarida xarid qilish uchun ajratilgan lizing yoki kredit foizini qoplash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Lizing tashkiloti yoki tijorat banki Qishloq xoʻjaligi texnikasi va agregati uchun ajratilgan lizing yoki kredit shartlari boʻyicha foiz toʻlovlarining talabgorga tegishli qismi toʻlangandan soʻng hisoblangan foizning bir qismini qoplash uchun har bir qarz oluvchilar kesimida Agentlikka Agroportal orqali buyurtmanoma yuboradi. Tijorat banklari har oyning 20-sanasigacha. Lizing tashkilotlari har chorak yakunidan keyingi oyning 20-sanasigacha. 2-bosqich Agentlik Subsidiya Agroportal orqali lizing tashkiloti yoki tijorat bankining buyurtmanomada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Qishloq xoʻjaligi texnikasi, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilishda kredit va lizing foizlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish, quyosh panellari, qishloq xoʻjalik texnikasiga avtopilot uskunasini kredit shartlarida xarid qilish uchun ajratilgan kredit foizini qoplash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tijorat banki Talabgorlar tomonidan oʻziga tegishli foiz toʻlovini toʻlagandan soʻng suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish hamda quyosh panellari, shuningdek, qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilish uchun talabgorga ajratilgan kredit foizlarining bir qismini qoplash uchun Agentlikka Agroportal orqali buyurtmanoma yuboradi. Har oyning 20-sanasigacha 2-bosqich Agentlik Agroportal orqali tijorat bankining buyurtmanomada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazadi. 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 9-ILOVA

Oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish, laboratoriyalarga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni hamda qishloq xoʻjaligi korxonalariga uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom oziq-ovqat sanoati korxonalarida Xalqaro akkreditatsiya forumiga (keyingi oʻrinlarda — IAF) aʼzo davlatlarda akkreditatsiya qilingan sertifikatlashtirish organlari tomonidan xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlash, oziq-ovqat mahsulotlari sinovlari uchun zarur boʻlgan laboratoriya uskunalari, oʻlchash vositalari va jihozlarini xarid qilish hamda qishloq xoʻjaligi korxonalariga uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlar — oziq-ovqat mahsulotlari sinovlari uchun zarur boʻlgan laboratoriya tahlillarini amalga oshirishda foydalaniladigan jihozlar (sinov va oʻlchash vositalari, standart namunalar, namunalarni sinovga tayyorlash uchun foydalaniladigan vositalar, sinov jarayonida foydalaniladigan elektron dasturlar, prekursorlar, reagentlar, reaktivlar va kimyoviy vositalar);

masʼullar — tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agrosanoatni rivojlantirish agentligi) tuman loyiha ofisi rahbarlari;

mustaqil ekspert — talabgor tomonidan ushbu Nizomga muvofiq bajarilgan ishlarni joyiga chiqqan holda oʻrganuvchi hamda subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi yuzasidan xulosa beruvchi tegishli huquqlarga va mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan jismoniy shaxs;

sifatni boshqarish tizimiga berilgan muvofiqlik sertifikati — xalqaro standartlar talablariga asosan sifatni boshqarish tizimi joriy qilinganligini tasdiqlovchi hujjat;

subsidiya — oziq-ovqat sanoati korxonalarida IAFga aʼzo davlatlarda akkreditatsiya qilingan sertifikatlash organlari tomonidan xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlash, laboratoriyalar uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish, ishga tushirish hamda qishloq xoʻjaligi korxonalariga uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplab berish uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — IAFga aʼzo davlatlarda akkreditatsiya qilingan sertifikatlash organlari tomonidan xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlash hamda laboratoriyalar uchun zarur boʻlgan uskuna, jihozlarni xarid qilish hamda 2025-yilda yoki undan keyingi yillarda ishlab chiqarilgan uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplab berish yuzasidan murojaat qilgan yuridik shaxs;

uzumni (mayiz) qadoqlash liniyalari — quritilgan uzumni qadoqlash uchun oʻrnatilgan maxsus uskunalar zanjiri;

uzumni quritish liniyalari — mexanik usulda, quyosh va shamol yordamida yoki issiq havo haydash orqali uzumni quritish uchun oʻrnatilgan uskunalar zanjiri;

xalqaro sifatni boshqarish tizimi — xalqaro standart talablariga asosan mahsulot va xizmatlar sifatini oshirish maqsadida ish jarayonlarini boshqarishni baholovchi boshqaruv tizimi.

3. Subsidiya quyidagi yoʻnalishlarga alohida ajratiladi:

xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlash;

laboratoriyalar uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish hamda ishga tushirish;

uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish.

Talabgor har bir yoʻnalishda faqat bir marotaba subsidiya olishi mumkin.

4. Subsidiya:

xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlash xarajatlarining 50 foizi, biroq 500 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda;

laboratoriyalar uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish xarajatlarining 50 foizi, biroq 500 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda;

uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarining 20 foizi, biroq 300 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda ajratiladi.

5. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

6. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlash, laboratoriyalar uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlar, uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalariga boʻlgan talablardan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

7. Subsidiya ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxema boʻyicha ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

8. Talabgor subsidiya olish uchun ariza bilan Agroportal orqali masʼullarga murojaat qiladi.

9. Talabgor arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:

a) xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilgani boʻyicha:

xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlash boʻyicha tuzilgan shartnomalar nusxalari;

xalqaro sifatni boshqarish tizimi joriy qilingani yuzasidan muvofiqlik sertifikati nusxasi;

davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi nusxasi;

b) laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlar ishga tushirilgani boʻyicha:

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni yetkazib beruvchilar bilan tuzilgan shartnomalar nusxalari;

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarga rasmiylashtirilgan muvofiqlik sertifikatlari nusxalari;

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlar xarid qilinganligini, yetkazib berilganligini va oʻrnatilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (elektron hisob-faktura va bajarilgan ishlar dalolatnomasi nusxasi);

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarning pasportlari nusxasi;

ishga tushirilgan laboratoriya uskunalari va jihozlarini talabgor balansiga olganligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi;

laboratoriya oʻlchash vositalarining metrologik koʻrikdan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi.

Bunda ishga tushirilgan laboratoriya uskuna va jihozlarining ishlab chiqarilgan muddati ikki yildan oshmagan boʻlishi lozim;

v) uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini qurish xarajatlarini bir qismini qoplash boʻyicha:

uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini qurish uchun yer uchastkasi ajratilgani toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi (yer uchastkasi ajratilgani toʻgʻrisida tuman hokimi qarori, yer uchastkasiga tuzilgan uzoq muddatli ijara shartnomasi);

uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini oʻrnatish va qurish ishlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari hamda pudrat tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma nusxasi;

amalga oshirilgan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasi (uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini ishlab chiqaruvchi (yetkazib beruvchi)) bilan tuzilgan shartnoma, elektron hisob-faktura, toʻlov hujjatlari yoki solishtirma dalolatnoma, bajarilgan ishlarni qabul qilish dalolatnomasi.

Talabgordan ushbu bandda koʻrsatilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Arizadagi maʼlumotlar va taqdim qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi hamda haqqoniyligi boʻyicha talabgor javobgar hisoblanadi.

10. Talabgor ushbu Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni toʻliq yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirmagan holda taqdim qilganda, masʼullar tomonidan ikki ish kunida sabablari koʻrsatilib, Agroportal orqali arizani qabul qilish rad etiladi.

Talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgan holda, qayta murojaat qilish huquqiga ega.

11. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, masʼullar ariza tushgan kundan eʼtiboran besh ish kunida joyiga chiqqan holda:

a) talabgor tomonidan xalqaro sifatni boshqarish tizimi joriy qilingani va sertifikatlashtirilgani, laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna hamda jihozlar, toʻliq ishga tushirilganligini oʻrganadi;

b) talabgorga xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy etish va sertifikatlash, shuningdek, laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish xarajatlarining har biri uchun 50 foizi, biroq 500 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda ajratiladigan subsidiyaning miqdorini aniqlaydi;

v) oʻrnatilgan uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalari boʻyicha:

2025-yil va undan keyingi yillarda ishlab chiqarilganligini;

talabgor va pudrat tashkilotlari vakili ishtirokida uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini qurish ishlarining loyiha-smeta hujjatlariga muvofiqligini;

quritish va qadoqlash liniyalarining oldi-sotdi shartnoma shartlariga va hisob-kitob hujjatlari hamda texnik hujjatlar (pasport) talablariga muvofiqligi va yangiligini oʻrganadi;

uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarining 20 foizigacha, biroq 300 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda subsidiya summasini aniqlaydi.

Masʼullar mazkur bandda nazarda tutilgan talablar toʻliq bajarilgan taqdirda, subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi boʻyicha elektron tarzda tasdiqlangan xulosani Agentlikka Agroportal orqali yuboradi.

12. Masʼullar tomonidan talabgorning arizasi besh ish kunida koʻrib chiqilmaganda yoki tegishli xulosa rasmiylashtirilmaganda, masʼullarning xulosasi ijobiy deb qabul qilinadi va subsidiyani ajratish maqsadga muvofiqligi yuzasidan javobgarlik masʼullar zimmasiga yuklanadi.

Bunda ushbu ariza Agroportal orqali avtomatik ravishda toʻgʻridan toʻgʻri Agentlikka yuboriladi.

13. Ushbu Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan talablar toʻliq bajarilmaganda, masʼullar tomonidan aniq sabablar koʻrsatilgan holda subsidiya ajratish rad etiladi va talabgorni bir ish kunida Agroportal orqali xabardor qilinadi.

Subsidiya ajratish rad etilganda, talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgan holda ikki oy davomida qayta murojaat qilishi mumkin.

14. Masʼullar talabgorga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosani rasmiylashtirishda xulosaning haqqoniyligiga javobgar hisoblanadi.

Bunda:

tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — ishlab chiqarish korxonasi va uning laboratoriyasi, uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalari joylashgan joy, maydoni, ishlovchilar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga;

Agrosanoatni rivojlantirish agentligining tuman loyiha ofisi rahbari — xarid qilingan laboratoriya uskunalari va jihozlarining ishlab chiqarilganligiga ikki yildan oshmaganligiga, standart talablar asosida ishga tushirilganligiga.

15. Agentlik masʼullar tomonidan Agroportal orqali taqdim etilgan ijobiy xulosa kelib tushgan kundan boshlab bir kun muddatda joyiga chiqib, oʻrganish va xulosa berish uchun mustaqil ekspertga buyurtmanoma yuboradi.

Mustaqil ekspert uch ish kunida joyiga chiqqan holda talabgor tomonidan bajarilgan ishlarni ushbu Nizom talablariga muvofiq bajarilganligini oʻrganadi va subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi toʻgʻrisida xulosani Agroportal orqali Agentlikka taqdim etadi.

Mustaqil ekspert joyiga chiqib oʻrganishda:

subsidiya olish uchun taqdim etilgan hujjatlarning belgilangan tartibda haqqoniyligini;

uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalari ishga tushirilgani va soz holda maqsadli foydalanib turganligini;

xalqaro sifatni boshqarish tizimi joriy qilingani va sertifikatlashtirilgani, laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna hamda jihozlar, toʻliq ishga tushirilganligini oʻrganadi.

16. Agentlik masʼullar hamda mustaqil ekspert tomonidan Agroportal orqali taqdim etilgan ijobiy xulosalarga asosan uch ish kunida talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazib beradi.

Mustaqil ekspert tomonidan subsidiya ajratish maqsadga muvofiq emasligi boʻyicha xulosa berilganda, Agentlik subsidiya ajratilmasligi boʻyicha talabgorni bir ish kunida Agroportal orqali yoki SMS-xabarnoma orqali xabardor qiladi.

3-bob. Oziq-ovqat sanoati korxonalari laboratoriyalariga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni hamda qishloq xoʻjaligi korxonalariga uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalaridan foydalanish yuzasidan monitoring yuritish

17. Masʼullar oziq-ovqat sanoati korxonalari laboratoriyalariga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni hamda qishloq xoʻjaligi korxonalariga uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalaridan besh yil mobaynida foydalanish yuzasidan monitoring yuritadi.

Bunda talabgor uskuna va jihozlar hamda quritish va qadoqlash liniyalaridan besh yildan kam boʻlmagan muddatda foydalanishlari lozim.

18. Monitoring natijalari asosida masʼullar tomonidan ikki nusxada dalolatnoma tuziladi hamda dalolatnomaning bir nusxasi talabgorda saqlanadi.

Masʼullar tomonidan tuzilgan dalolatnomalar Agentlikka bir ish kunida yuboriladi.

19. Agentlik masʼullar tomonidan taqdim etilgan dalolatnomaga asosan talabgorga subsidiyani bir oy davomida ushbu Nizomning 20-bandda belgilangan miqdorlarda Agentlikning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga qaytarish boʻyicha ogohlantirish xatini yuboradi.

20. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan talablarning buzilish holatlari aniqlangan taqdirda, talabgor tomonidan Agentlikka subsidiya quyidagi tartibda qaytariladi:

birinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 100 foizi;

ikkinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 80 foizi

uchinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 60 foizi

toʻrtinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 40 foizi

beshinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 20 foizi.

21. Talabgor ogohlantirish xatini olgan kundan boshlab bir oy davomida subsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarmasa yoki qaytarishni rad etsa, Agentlik tomonidan subsidiyani qaytarish boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi organlarga maʼlumot yuboriladi yoki sudga daʼvo arizasi kiritiladi.

4 -bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish, laboratoriyalarga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni hamda qishloq xoʻjaligi korxonalariga uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish, laboratoriyalarga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni hamda qishloq xoʻjaligi korxonalariga uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiyalar ajratish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Agroportal orqali tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Agrosanoatni rivojlantirish agentligi tuman loyiha ofisi rahbarlariga (keyingi oʻrinlarda — masʼullar) murojaat qiladi. Ishlar toʻliq bajarilgandan soʻng 2-bosqich Masʼullar Talabgorning arizasini oʻrganib chiqadi va subsidiya ajratishning maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligini oʻrganadi va xulosani Agentlikka yuboradi. 5 ish kunida 3-bosqich Agentlik Ishlarning haqqoniyligini oʻrganish uchun mustaqil ekspertga yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Mustaqil ekspert Joyiga chiqqan holda bajarilgan ishlarni oʻrganib chiqib, haqqoniyligi boʻyicha xulosa beradi. 3 ish kunida 5-bosqich Agentlik Masʼullar hamda mustaqil ekspert tomonidan Agroportal orqali taqdim etilgan ijobiy xulosasiga asosan talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 10-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Jizzax viloyatida sovitkichli sigʻimlarning elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga (keyingi oʻrinlarda — Uyushma) aʼzo subyektlarga Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududida sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Jizzax viloyatida sovitkichli sigʻimlarning qish va bahor oylarida elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom talablari Uyushmaga aʼzo boʻlmagan, sovitkichli sigʻimlarni ishga tushirmagan hamda 2024-yil 1-yanvargacha sovitkichli sigʻimlarni qurgan va jihozlagan subyektlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

masʼullar — subsidiya ajratilishiga koʻmaklashish maqsadida Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimi boshligʻi (keyingi oʻrinlarda — Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimi) va Uyushma rahbari;

mustaqil ekspert — talabgor tomonidan ushbu Nizomga muvofiq bajarilgan ishlarni joyiga chiqqan holda oʻrganuvchi hamda subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi yuzasidan xulosa beruvchi, tegishli huquqlarga va mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan jismoniy shaxs;

sovitkichli sigʻimlar — asosiy turdagi qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini qulay sharoitda saqlashga moʻljallangan yopiq turdagi va sovitkichli uskunalar bilan jihozlangan sigʻimlar;

sovitkichli sigʻimlarni jihozlash — asosiy turdagi qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari saqlanadigan yopiq turdagi sovitkichli sigʻimlarni zarur qurilma, uskuna va jihozlar bilan taʼminlash;

subsidiya — Uyushmaga aʼzo subyektlarga sovitkichli sigʻimlarini qurish va/yoki jihozlash hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Jizzax viloyatida sovitkichli sigʻimlarning elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo boʻlgan holda, sovitkichli sigʻimlarni ishga tushirgan hamda sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Jizzax viloyatida sovitkichli sigʻimlarning qish va bahor oylarida elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida subsidiya olish uchun murojaat qilgan yuridik va jismoniy shaxslar.

3. Subsidiya:

har bir sovitkichli sigʻimni qurish va/yoki jihozlash xarajatlarining 30 foizi, biroq 150 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorini;

sovitkichli sigʻimlardan foydalanish uchun qish va bahor oylarida sarflangan elektr energiyasi qiymatining 50 foizini qoplab berish uchun ajratiladi.

4. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Uyushma bilan birgalikda asosiy qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlariga boʻlgan ehtiyojlardan kelib chiqqan holda, ushbu mahsulotlarni saqlash uchun qurilishi va jihozlanishi rejalashtirilayotgan sovitkichli sigʻimlarning prognoz parametrlarini aniqlaydi va har kalendar yilning 1-iyuliga qadar Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi hududida sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash hamda sovitkichli sigʻimlarning elektr energiyasi isteʼmoli prognoz parametrlaridan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

6. Subsidiya ushbu Nizomga 1 va 2-ilovalarda keltirilgan sxemalar boʻyicha ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

7. Talabgor subsidiya ajratish boʻyicha Masʼullarga Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

a) sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash boʻyicha:

Uyushmaga aʼzolikni tasdiqlovchi hujjat;

tegishli koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatdan koʻchirma;

qurish va/yoki jihozlash boʻyicha tuzilgan shartnoma;

amalga oshirilgan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (toʻlovlarni tasdiqlovchi hujjatlar, elektron hisob-fakturalar) nusxalari;

b) sovitkichli sigʻimlarning elektr energiyasi isteʼmoli boʻyicha:

Uyushmaga aʼzolikni tasdiqlovchi hujjat (Qoraqalpogʻiston Respublikasidagi talabgorlar uchun);

tuman (shahar) elektr tarmoqlari tashkiloti bilan tuzilgan taqqoslash dalolatnomasi va hisob-fakturalarining nusxasi;

kompressor quvvatini hisobga olgan holda, sovitkichli sigʻim isteʼmol qiladigan elektr energiyasi miqdorini koʻrsatib beradigan talabgor tomonidan ixtiyoriy shaklda tasdiqlangan maʼlumotnoma.

Arizadagi maʼlumotlar va taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligi va haqqoniyligi uchun talabgor javobgar hisoblanadi.

Masʼullar tomonidan talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi;

Ushbu bandda koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan holda taqdim qilinganda, masʼullar tomonidan talabgorning arizasini qabul qilish rad etiladi.

8. Sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida subsidiya olish uchun talabgor tomonidan yuborilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, masʼullar ariza tushgan kundan eʼtiboran besh ish kunida obyekt ishga tushirilgani va/yoki jihozlanganini joyiga chiqqan holda oʻrganadi.

Quyidagi mezonlar asosida koʻrib chiqiladi:

Nizomning 7-bandiga asosan taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarning ishonchliligi va haqqoniyligi;

sovitkichli sigʻimning Uyushmaga aʼzo subyekt tomonidan qurilgani va/yoki jihozlangani, shuningdek, ishga tushirilgani.

9. Masʼullar oʻrganish natijalariga koʻra ishga tushirilgan sovitkichli sigʻim ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan mezonlarga muvofiq boʻlganda, subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani elektron imzo bilan tasdiqlaydi va Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

Agar talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlar ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan mezonlarga muvofiq boʻlmaganda yoki sifatsiz qurilgan va texnik talablarga javob bermaganda, masʼullar aniq sabablarni koʻrsatgan holda subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan xulosa berish rad etilgani haqida Agroportal orqali bir ish kunda talabgorga maʼlum qiladi.

10. Sovitkichli sigʻimlarning elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida subsidiya olish uchun talabgor tomonidan yuborilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, hududiy elektr tarmoqlari korxonasi rahbari ariza tushgan kundan eʼtiboran besh ish kunida arizadagi maʼlumotlarni joyiga chiqqan holda oʻrganadi.

Ariza quyidagi mezonlar boʻyicha oʻrganib chiqiladi:

sovitkichli sigʻim boʻyicha hisoblangan elektr energiyasi isteʼmoli hajmida boshqa ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish jarayonlari sarflari hisobga olinmagani;

oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash boʻyicha olingan majburiyatlarning bajarilishi.

11. Hududiy elektr tarmoqlari korxonasi oʻrganish natijasida, agar talabgorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlar:

ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan mezonlarga muvofiq boʻlsa, subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani elektron imzo bilan tasdiqlaydi va Agroportal orqali Agentlikka yuboriladi;

ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan mezonlarga muvofiq boʻlmasa, aniq sabablar koʻrsatilgan holda subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiqligi boʻyicha xulosa berish rad etilgani haqida Agroportal orqali talabgorga bir ish kunida maʼlum qilinadi.

12. Subsidiya ajratish rad etilganda, talabgor masʼullar va/yoki hududiy elektr tarmoqlari korxonasi rahbari xulosasida koʻrsatilgan kamchiliklarni toʻliq bartaraf qilgandan soʻng Agroportal orqali subsidiya ajratish toʻgʻrisida qayta murojaat qilishi mumkin.

13. Talabgor masʼullar va/yoki hududiy elektr tarmoqlari korxonasi rahbarining subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosasidan norozi boʻlsa, sudga shikoyat qilishga haqli.

14. Agentlik masʼullarning xulosasi asosida bir ish kunida talabgor tomonidan bajarilgan ishlarning haqqoniyligini oʻrganish uchun mustaqil ekspertga buyurtma yuboradi.

Mustaqil ekspert joyiga chiqib oʻrganishda sovitkichli sigʻimning Uyushmaga aʼzo subyekt tomonidan qurilgani va/yoki jihozlanganini oʻrganadi.

15. Mustaqil ekspert uch ish kunida joyiga chiqqan holda talabgorlar tomonidan bajarilgan ishlar ushbu Nizom talablariga muvofiq bajarilganini oʻrganadi va sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi toʻgʻrisida xulosani hamda bajarilgan ishlarni talabgorning joylashgan manzili boʻyicha (lokatsiyasi) boʻyicha foto maʼlumotlarni Agroportal orqali Agentlikka taqdim etadi.

16. Agentlik uch ish kunida mustaqil ekspertning yoki masʼullar va hududiy elektr tarmoqlari korxonasi rahbarining ijobiy xulosasiga asosan talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga Agroportal orqali subsidiyani oʻtkazib beradi.

3-bob. Sovitkichli sigʻimlar ishlatilishini monitoring qilish

17. Talabgor sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratilgan kundan boshlab besh yil davomida faoliyatini oʻzgartirmagan holda sovitkichli sigʻimni ishlatishi shart.

18. Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimi:

talabgor ishtirokida subsidiya ajratilgan sovitkichli sigʻimlar ishlatilishi ustidan bir yilda bir marta monitoring oʻtkazadi;

monitoring natijalari asosida ikki nusxada dalolatnoma tuziladi hamda dalolatnomaning bir nusxasi talabgorda saqlanadi.

Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimi tomonidan tuzilgan dalolatnoma Agentlikka bir ish kunida yuboriladi.

19. Agrosanoatni rivojlantirish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi boʻlimi tomonidan taqdim etilgan dalolatnomaga asosan ushbu Nizom talablari buzilgani qayd etilsa, Agentlik talabgorga subsidiyani bir oy davomida toʻliq Agentlikning Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga qaytarish boʻyicha ogohlantirish xatini yuboradi.

20. Ushbu Nizomda nazarda tutilgan talablarning buzilish holatlari aniqlangan yilga qarab, talabgor tomonidan Agentlikka subsidiya quyidagi tartibda qaytariladi:

2 yilda — 80 foiz;

3 yilda — 60 foiz;

4 yilda — 40 foiz;

5 yilda — 20 foiz.

21. Talabgor ogohlantirish xatini olgan kundan boshlab bir oy davomida subsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarmasa yoki qaytarishni rad etsa, Agentlik tomonidan subsidiyani qaytarish boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi organlarga maʼlumot yuboriladi yoki sudga daʼvo arizasi kiritiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Subsidiya ajratishda yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokara oʻtkazish orqali hal etiladi.

Bunda taraflar oʻrtasidagi kelishmovchiliklar muzokara oʻtkazish orqali hal etilmagan taqdirda, sud tartibida hal etiladi.

23. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Jizzax viloyatidagi sovitkichli sigʻimlarning elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash xarajatlarining bir qismini qoplash

Bosqichlar Ijrochilar Amalga oshirish mexanizmi Muddati 1-bosqich Talabgor Subsidiya ajratish boʻyicha masʼullarga Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi. Ixtiyoriy ravishda 2-bosqich Masʼullar Agroportal orqali taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni, shuningdek, obyekt ishga tushirilgani va/yoki jihozlanganini joyiga chiqqan holda oʻrganadi va subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani elektron imzo bilan tasdiqlaydi va Agroportal orqali Agentlikka yuboradi. 5 ish kunida 3-bosqich Agentlik Bajarilgan ishlarning haqqoniyligini oʻrganish uchun mustaqil ekspertga buyurtma yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Mustaqil ekspert Joyiga chiqqan holda talabgorlar tomonidan bajarilgan ishlarni ushbu Nizom talablariga muvofiq bajarilganini oʻrganadi va subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi toʻgʻrisida xulosani hamda bajarilgan ishlarni talabgorning joylashgan manzili boʻyicha (lokatsiyasi) boʻyicha foto maʼlumotlarni Agroportal orqali Agentlikka taqdim etadi. 3 ish kunida 5-bosqich Agentlik Subsidiyani mustaqil ekspertning ijobiy xulosasiga asosan talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi yoki mustaqil ekspertning salbiy xulosasiga asosan subsidiya ajratishni rad etadi va talabgorni rad etish sabablarini koʻrsatgan holda Agroportal yoki SMS xabarnoma orqali xabardor qiladi. 3 ish kunida

Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Jizzax viloyatidagi sovitkichli sigʻimlarning elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo hamda Jizzax viloyatidagi subyektlarga ishga tushirilgan sovitkichli sigʻimlarning qish va bahor oylarida elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash

Bosqichlar Ijrochilar Amalga oshirish mexanizmi Muddati 1-bosqich Talabgor Subsidiya ajratish yuzasidan hududiy elektr tarmoqlari korxonasiga Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi. Ixtiyoriy ravishda 2-bosqich Hududiy elektr tarmoqlari korxonasi rahbari Agroportal orqali taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni, shuningdek, sovitkichli sigʻim boʻyicha hisoblangan elektr energiyasi isteʼmoli hajmida boshqa ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish jarayonlari sarflari hisobga olinmagani hamda oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlash boʻyicha olingan majburiyatlarning bajarilishini joyiga chiqqan holda oʻrganadi va subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani elektron imzo bilan tasdiqlaydi va Agroportal orqali Agentlikka yuboradi. 5 ish kunida 3-bosqich Agentlik Subsidiyani masʼullar va hududiy elektr tarmoqlari korxonalari boshligʻining ijobiy xulosasiga asosan talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 11-ILOVA

Issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislari hamda mahalliy oziq-ovqat sanoati korxonalari tomonidan xorijiy mutaxassislarni jalb qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislarini hamda mahalliy oziq-ovqat sanoati korxonalari tomonidan muhandis-texnolog, marketolog, dizayner va xalqaro standartlar boʻyicha xorijiy mutaxassislar (keyingi oʻrinlarda — xorijiy mutaxassis) ish haqining bir qismini qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

issiqxona xoʻjaligi — sanoat usulida issiqxonalarda qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari, dehqon xoʻjaliklari, agroklasterlar va boshqa yuridik shaxs maqomiga ega qishloq xoʻjaligi korxonasi;

oziq-ovqat sanoati korxonasi — sanoat usulida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini birlamchi va chuqur qayta ishlash asosida tayyor yoki yarim tayyor oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi yuridik shaxs maqomiga ega korxona;

subsidiya — talabgor tomonidan jalb qilingan xorijiy mutaxassisga toʻlangan ish haqining bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — yillik tushumida tayyor yoki yarim tayyor oziq-ovqat mahsulotlari eksportidan tushum ulushi kamida 30 foizni tashkil qiladigan hamda har yili 1 (bir) million AQSH dollaridan ortiq hajmdagi mahsulotlarni eksport qilgan va xorijiy mutaxassislarni jalb qilgan oziq-ovqat sanoati korxonasi yoki issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislarini jalb qilgan issiqxona xoʻjaligi;

malakali agronomlar “yashil reyestri” — Qishloq xoʻjaligi vazirligining rasmiy veb-saytida eʼlon qilib boriladigan xorijdan jalb qilinadigan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislari roʻyxati.

3. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun xorijiy mutaxassislarga boʻlgan talablardan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

5. Subsidiya quyidagilarga 1 ming AQSH dollari ekvivalentidan oshmagan miqdorda ajratiladi:

mahalliy oziq-ovqat sanoati korxonalari tomonidan muhandis-texnolog, marketolog, dizayner va xalqaro standartlar boʻyicha har bir xorijiy mutaxassisga toʻlangan oylik ish haqining 30 foizi;

issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan jalb qilingan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislariga toʻlangan oylik ish haqining 50 foizi.

6. Subsidiya xorijiy mutaxassisni jalb qilgan talabgorga har bir kasb (lavozim) boʻyicha faqat bir nafar xorijiy mutaxassis uchun ajratiladi.

7. Yer maydoni 1 gektardan 10 gektargacha boʻlgan va sanoat usulida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi issiqxona xoʻjaligi tomonidan mavsum davrida xorijdan 1 nafar malakali mutaxassis jalb etiladi.

Bunda tutash hududlarda joylashgan va umumiy maydoni 10 gektardan oshmaydigan bir necha issiqxona xoʻjaliklari oʻzaro kelishuv asosida xorijdan jalb qilingan malakali mutaxassis xizmatidan foydalanishi mumkin.

8. Subsidiya ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxemaga asosan ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

9. Talabgor xorijiy mutaxassis bilan belgilangan tartibda mehnat shartnomasi tuzib, ish haqi hisoblagandan soʻng subsidiya olish uchun ariza bilan Agroportal orqali Agentlikka murojaat qiladi.

10. Talabgor arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami va joylashgan joyi (pochta va elektron manzili), xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankining nomi va bankdagi hisobvaragʻi;

xorijiy mutaxassisni ishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruq ichki ishlar organlarining migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boʻlinmalarida hisobga qoʻyilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan berilgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi tasdiqnomaning nusxasi;

xorijiy mutaxassis bilan tuzilgan mehnat shartnomasi va uning mehnat faoliyatiga oid hujjat nusxasi hamda hisoblangan ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumot;

oziq-ovqat sanoati korxonalari oxirgi bir yil davomida kamida 1 (bir) million AQSH dollari miqdoridagi mahsulot eksportga yoʻnaltirilgani va yillik tushumda eksport qilingan tayyor yoki yarim tayyor mahsulotlar ulushi kamida 30 foizni tashkil qilgani haqidagi maʼlumot (issiqxona xoʻjaliklari bundan mustasno);

xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankining xorijiy valyuta kirimi tasdiqlangan maʼlumotnomasi;

xorijiy mutaxassis kamida 5 yillik ish tajribaga ega ekanligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi.

Talabgordan ushbu bandda koʻrsatilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Talabgor arizadagi maʼlumotlar va taqdim etilgan hujjatlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi boʻyicha javobgar hisoblanadi.

11. Talabgor ushbu Nizomning 10-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni toʻliq yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan holda taqdim qilganda, Agentlik tomonidan ikki ish kunida sabablari koʻrsatilib, arizani qabul qilish rad etiladi.

Bunda talabgorni xulosada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda, qayta murojaat qilish huquqiga ega ekanligi boʻyicha Agroportal orqali xabardor qiladi.

12. Agentlik talabgorning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi arizasini besh ish kuni ichida ushbu Nizom talablariga muvofiq oʻrganib chiqadi.

Bunda Agentlik Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Soliq qoʻmitasining axborot tizimlaridan ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni Agroportalga integratsiya qilish orqali oladi.

13. Agentlik:

talabgorning arizasi va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda hamda integratsiya orqali olingan maʼlumotlar bilan mos kelganda, bir ish kuni ichida subsidiyani talabgorning tijorat banklardagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib, subsidiya ajratishni rad etgan taqdirda, talabgorni Agroportal orqali rad etishning aniq sabablarini koʻrsatgan holda bir ish kunida xabardor qiladi.

Talabgor Agentlikning qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, yuqori turuvchi organga yoki belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

3-bob. Xorijdan malakali mutaxassislarning jalb qilinishi natijadorligi yuzasidan monitoring yuritish

14. Tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda Agrosanoatni rivojlantirish agentligining tuman loyiha ofislari:

subsidiya ajratilgan oziq-ovqat sanoati korxonasi va issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali mutaxassislarning jalb qilinishi boʻyicha doimiy monitoring oʻtkazadi;

Agentlikka har yili bir marotaba subsidiya ajratilgan tadbirkorlik subyektlari kesimida monitoring natijalari boʻyicha maʼlumot kiritib boradi.

15. Oʻtkazilgan monitoring natijalariga koʻra oziq-ovqat sanoati korxonasi yoki issiqxona xoʻjaligiga jalb qilingan xorijiy mutaxassis mehnat shartnomasi muddati davomida Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketgani hamda talabgor faoliyat yuritmayotgani (toʻxtatilgan yoki tugatilgan) aniqlanganda, subsidiya ajratish toʻxtatiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Subsidiya berishda yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal etiladi.

Bunda taraflar oʻrtasida kelishmovchiliklar muzokaralar oʻtkazish orqali hal etilmagan taqdirda, nizolar sud tartibida hal qilinadi.

17. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

18. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislari hamda mahalliy oziq-ovqat sanoati korxonalari tomonidan xorijiy mutaxassislarni jalb qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Xorijiy mutaxassislarni jalb qilish xarajatlarining bir qismini qoplab berish uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Xorijiy mutaxassis bilan belgilangan tartibda mehnat shartnomasini tuzib, ish haqi hisoblagandan soʻng subsidiya olish uchun ariza bilan Agroportal orqali Agentlikka murojaat qiladi. Xorijiy mutaxassis jalb qilingandan soʻng 2-bosqich Agentlik 1. Agentlik talabgorning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi arizasini besh ish kuni ichida ushbu Nizom talablariga muvofiq oʻrganib chiqadi. 5 ish kunida 2. Talabgorning arizasi va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda hamda integratsiya orqali olingan maʼlumotlar bilan mos kelganda, subsidiyani talabgorning tijorat banklardagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 1 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 12-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi hamda Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlariga lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan yer tekislash xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi hamda Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari, dehqon xoʻjaliklari, agroklasterlar hamda kooperatsiyalarning lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislangan ekin maydonlariga sarflangan yonilgʻi-moylash materiallari xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi hamda Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchilarning lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislangan sugʻoriladigan ekin maydonlariga tatbiq etiladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

subsidiya — Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi hamda Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari, dehqon xoʻjaliklari, agroklasterlar hamda kooperatsiyalarning lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislangan ekin maydonlariga sarflangan yonilgʻi-moylash materiallari xarajatlarini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — Qoraqalpogʻiston Respublikasida paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi hamda Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchi yuridik shaxs maqomiga ega fermer va dehqon xoʻjaliklari, agroklasterlar, kooperatsiyalar.

3. Talabgorga lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislangan har bir gektar ekin maydoniga sarflangan yonilgʻi-moylash materiallari xarajatlarining 100 foizini, biroq har gektari uchun 1 million soʻmdan ortiq boʻlmagan qismini qoplash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiya ajratiladi.

4. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

5. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislangan har bir gektar ekin maydoniga sarflangan yonilgʻi-moylash materiallariga talablardan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

6. Subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga asosan ajratiladi.

2-bob. Subsidiya ajratish boʻyicha ariza bilan murojaat qilish

7. Talabgorga subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi tuman ishchi guruhi (keyingi oʻrinlarda — tuman ishchi guruhi) ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaviy tarkibda har bir tumanda tashkil etiladi.

8. Talabgor ekin maydonini lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislab boʻlgandan soʻng besh ish kun ichida tuman ishchi guruhiga subsidiya ajratish boʻyicha Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi hamda arizaga quyidagilarni ilova qiladi:

a) ekin maydonini lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislash boʻyicha tuzilgan pudrat shartnomasining nusxasi (agar lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat talabgorning mulki boʻlsa, shartnoma talab etilmaydi);

b) lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislangan har bir gektar ekin maydoniga sarflangan yonilgʻi-moylash materiallarini xarid qilish boʻyicha elektron hisob-faktura nusxasi;

v) lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislangan har bir gektar ekin maydoniga sarflangan yonilgʻi-moylash mahsulotlarini xarid qilingani boʻyicha toʻlov topshiriqnomasi nusxasi.

Talabgor arizadagi maʼlumotlar va ilova qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi uchun javobgar hisoblanadi.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

9. Ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan holda taqdim qilinganda, ishchi guruh tomonidan talabgorning arizasini qabul qilish rad etiladi.

3-bob. Subsidiyani ajratish

10. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, tuman ishchi guruhi ariza tushgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida:

ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni ushbu nizomning 8-bandida nazarda tutilgan shartlarga muvofiq talabgor tomonidan taqdim etilganini oʻrganib chiqadi;

joyiga chiqqan holda talabgorlar tomonidan ekin maydonini lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan belgilangan talablar darajasida tekislanganini va sifatini konturlar kesimida oʻrganadi;

talabgor tomonidan ekin maydoni lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan talab darajasida tekislangani aniqlanganda, tuman ishchi guruhi xulosasini Agroportal orqali elektron imzo bilan tasdiqlaydi.

11. Talabgorga subsidiya ajratishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

talabgorning oʻz arizasiga asosan;

ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;

talabgor tomonidan soxta hujjatlar, notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etilganda;

talabgor boʻlgan qishloq xoʻjaligi subyekti tugatilganda;

yonilgʻi-moylash mahsulotlari Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlaridan paxta va gʻalla yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlar hisobidan xarid qilinganda.

Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar bilan talabgorga subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Tuman ishchi guruhi subsidiya ajratishni rad etgan taqdirda, talabgorlarga bir kun muddatda Agroportal orqali rad etishning aniq sabablarini koʻrsatgan holda bir ish kunida xabarnoma yuboradi.

13. Subsidiya ajratish rad etilgan talabgor tuman ishchi guruhining xulosasida koʻrsatilgan rad etish sabablarini xabarnomani olgan kundan boshlab bir oy ichida kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilishi mumkin.

14. Talabgor tuman ishchi guruhining subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

15. Tuman ishchi guruhi talabgorlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosani rasmiylashtirishda quyidagilarga shaxsan masʼul hisoblanadi:

tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi — ishchi guruh faoliyatini tashkil qilishga va ishchi guruh tomonidan talabgorlarning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi arizasi joyiga chiqqan holda muddatida va toʻliq oʻrganilishiga hamda rasmiylashtirilgan hujjatlarning haqqoniyligiga;

subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi hujjatlar oʻz vaqtida rasmiylashtirilishi va muvofiqlashtirilishiga;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda — Agroinspeksiya) tuman boʻlimi rahbari — tekislangan maydonning oʻlchami, kontur raqamini aniqlash, ekin maydonini lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislash ishlarining konturlar kesimida toʻliq va sifatli bajarilgani hamda yonilgʻi-moylash mahsulotlarining sarflangan miqdoriga;

tuman prokurori va tuman ichki ishlar boʻlimi boshligʻi — lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislangan ekin maydoniga sarflangan yonilgʻi-moylash materiallari xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratilishi boʻyicha umumiy nazorat amalga oshirilishiga.

16. Tuman ishchi guruhi talabgorlarga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosani rasmiylashtirgandan soʻng bir ish kunida xulosani koʻrib chiqish uchun Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

17. Agentlik tomonidan bir ish kunida ishlarning haqqoniyligini aniqlash maqsadida Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligiga (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzbekkosmos” agentligi) talabnoma yuboradi.

“Oʻzbekkosmos” agentligi uch ish kunida talabgorlarning lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat yordamida tekislangan yer maydonlarini konturlar kesimida tekislashdan oldingi va bajarilgan ishlardan keyingi holati toʻgʻrisida foto maʼlumot va xulosani Agentlikka taqdim etadi.

“Oʻzbekkosmos” agentligi talabnomada koʻrsatilgan ishlar bajarilgan taqdirda ijobiy, ishlar qisman bajarilgan yoki umuman bajarilmagan taqdirda salbiy xulosa beradi.

Bunda “Oʻzbekkosmos” agentligida tegishli konturlar boʻyicha kosmosdan tasvirga olingan ayrim maʼlumotlar mavjud boʻlmasa, tegishli maʼlumotlar mavjud emasligini oʻzining xulosasida maʼlum qiladi.

Agar “Oʻzbekkosmos” agentligi tomonidan uch ish kunida maʼlumot taqdim etilmasa, tuman ishchi guruh xulosasi asosida subsidiya ajratiladi.

18. Tuman ishchi guruhi hamda “Oʻzbekkosmos” agentligining xulosalariga asosan Agentlik tomonidan uch ish kunida talabgorga subsidiya ajratish yoki ajratmaslik haqida Agroportal yoki SMS-xabarnoma orqali maʼlum qiladi hamda ajratish maqsadga muvofiq deb topilganda, subsidiyani talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi hamda Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlariga lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan yer tekislash xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi, Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchilarga lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan yer tekislash xarajatlari uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgorlar Ekin maydonini lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan tekislab boʻlgandan soʻng tuman ishchi guruhiga subsidiya ajratish boʻyicha Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi. Ixtiyoriy ravishda, ekin maydonini tekislab boʻlgandan soʻng 5 ish kunida 2-bosqich Tuman ishchi guruhi Joyiga chiqqan holda, talabgorlar tomonidan ekin maydoni lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan talab darajasida tekislanganini, sifatini konturlar kesimida oʻrganadi, tekislangan har bir gektar ekin maydoniga sarflangan yonilgʻi-moylash materiallari xarajatlarini aniqlaydi va xulosani Agroportal orqali Agrar sohada toʻlovlar agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) yuboradi. 5 ish kunida 3-bosqich Agentlik Agentlik tomonidan ishlarning h a qq oniyligini ani q lash ma q sadida “ Oʻzbekkosmos ” agentligiga talabnoma yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich “ Oʻzbekkosmos ” agentligi Lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat or q ali tekislangan maydonlarning oldingi va keyingi h olati toʻ gʻ risida foto, maʼlumotni Agentlikka ta q dim etadi . 3 ish kunida 5-bosqich Agentlik Tasdiqlangan ijobiy xulosalarga muvofiq talabgorning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi hamda Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlariga lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan yer tekislash xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi hamda Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlariga lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan yer tekislash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi tuman ishchi guruhining

1. Tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi, ishchi guruh rahbari.

2. “Oʻzagroinspeksiya”ning tuman boʻlimi rahbari.

3. Tuman prokurori.

4. Tuman ichki ishlar boʻlimi boshligʻi.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 13-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya usulini qoʻllashni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya usulini qoʻllash xarajatlarining bir qismini qoplash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

biologik himoya vositalari — biolaboratoriyalarda koʻpaytirilib, qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari zararkunandalariga qarshi kurashishda qoʻllanadigan biomahsulotlar (trixogramma, oltinkoʻz, brakon va boshqalar), qishloq xoʻjaligi oʻsimliklarining zararkunandalari va kasalliklariga qarshi kurashishda qoʻllanadigan mikroorganizmlar (bakteriyalar, zamburugʻlar va viruslar);

biologik himoya usuli — qishloq xoʻjaligi oʻsimliklarining zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarga qarshi biologik entomofaglar, feromon tutqich, biologik va mikrobiologik preparatlar bilan kurashish usuli;

subsidiya — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya vositalarini xarid qilishga sarflangan mablagʻlarning bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda oʻsimliklarni himoya qilish boʻyicha biologik himoya vositalari dan foydalanadigan yuridik shaxs maqomiga ega qishloq xoʻjaligi korxonalari.

3. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar himoyasi va karantini agentligining (keyingi oʻrinlarda — Oʻsimliklar himoyasi va karantini agentligi) har yili 1-iyulga qadar kelgusi yil uchun subsidiya oluvchilar roʻyxatini shakllantirib, talab etiladigan subsidiyaning prognoz koʻrsatkichlarini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birga har kalendar yilning 1-avgustiga qadar Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tomonidan taqdim etilgan prognoz koʻrsatkichlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

5. Subsidiya qishloq xoʻjaligi oʻsimliklarini zararkunanda, kasallik va begona oʻtlardan himoya qilishda biologik himoya usuli qoʻllangan maydonlar uchun har bir ekin turini hisobga olgan holda, hosil yili yakuni boʻyicha bir marotaba 1-dekabrga qadar ajratiladi.

6. Subsidiya biologik himoya usuli qoʻllangan maydonlar uchun biologik himoya vositalarini xarid qilishga sarflangan mablagʻlarning 50 foizi qoplash uchun ajratiladi.

Bunda bir gektarga sarflanadigan biologik himoya vositalari meʼyori Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan Qishloq xoʻjaligi ekinlarini parvarishlash va mahsulot yetishtirish boʻyicha namunaviy texnologik karta asosida belgilanadi.

7. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda Oʻzbekistonda ishlatishga ruxsat etilgan biologik himoya vositalaridan foydalaniladi, bunda ruxsat etilgan biologik vositalar roʻyxati va ularning sarflanadigan meʼyori Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan har yili 1-fevralga (2026-yil uchun 1-iyunga) qadar eʼlon qilinadi.

8. Subsidiya ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxema asosida ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

9. Talabgor subsidiya olish uchun hosil yilining 11-oktabridan 25-oktabriga qadar Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining tuman (Quvasoy shahri) boʻlimlariga (keyingi oʻrinlarda — Karantin tuman boʻlimlari) Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi.

Talabgorning arizasiga quyidagilar ilova qilinadi:

biologik himoya usuli qoʻllangan maydonlar (gektarda);

biologik himoya vositalarini xarid qilishga sarflangan mablagʻ miqdori (tasdiqlangan oldi-sotdi shartnomasi, elektron hisobvaraq-faktura);

oʻz mablagʻlari yoki tijorat kreditlari hisobidan oʻtkazilgan mablagʻlar toʻgʻrisida toʻlov topshiriqnomasi nusxasi (paxta va gʻalla yetishtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasidan ajratilgan imtiyozli resurslar hisobidan xarid qilingan biologik mahsulotlar hisobga olinmaydi);

biologik himoya usuli qoʻllangan maydonlarda yetishtirilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarining tarkibidagi asosiy pestitsidlar qoldigʻi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (xulosa), belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriya tahlili natijalari.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

10. Talabgor taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligi va toʻgʻriligiga javobgar hisoblanadi.

11. Talabgor ushbu Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni toʻliq yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirmagan holda taqdim qilganda, Karantin tuman boʻlimlari tomonidan ikki ish kunida sabablari koʻrsatilib, Agroportal orqali arizani qabul qilish rad etiladi.

Talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgan holda, qayta murojaat qilish huquqiga ega.

12. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, Karantin tuman boʻlimlari arizani qabul qilib olgan kundan boshlab oʻn ish kunida:

talabgorga tegishli boʻlgan yer uchastkasida belgilangan tartibda olingan laboratoriya tahlili natijalarini oʻrganadi;

talabgor tomonidan biologik himoya usuli qoʻllangan maydonlar uchun biologik himoya vositalarini xarid qilishga sarflangan mablagʻlarni tegishli dalolatnoma asosida rasmiylashtiradi;

ushbu bandda koʻrsatilgan talablar toʻliq bajarilgan taqdirda, subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi boʻyicha elektron tarzda tasdiqlangan xulosani Agentlikka Agroportal orqali yuboradi.

13. Ushbu Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan talablar toʻliq bajarilmaganda, Karantin tuman boʻlimlari tomonidan aniq sabablar koʻrsatilgan holda subsidiya ajratish rad etiladi va talabgorni bir kun muddatda Agroportal orqali xabardor qilinadi.

Subsidiya ajratish rad etilganda, talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgan holda ikki oy davomida qayta murojaat qilishi mumkin.

Talabgor subsidiya ajratilishi rad etilishi yuzasidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda sud organlariga shikoyat qilishi mumkin.

14. Agentlik uch ish kunida Karantin tuman boʻlimlari tomonidan Agroportal orqali yuborilgan ijobiy xulosaga asosan subsidiyani talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

Agentlik talabgorlarning bank rekvizitlarini tijorat banklaridan integratsiya orqali oladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi Oʻzbekiston fermerlari kengashi bilan birgalikda talabgorlar tomonidan qoʻllanadigan biologik himoya usulini monitoring qilib boradi hamda yuzaga kelgan muammolarni bartaraf qilishda ularga har tomonlama koʻmaklashadi.

16. Agentlik tomonidan ajratilgan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Agentlikning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib boriladi.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

18. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya usulini qoʻllashni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya usulini qoʻllash xarajatlarining bir qismini qoplash

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Subsidiya olish uchun Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining tuman (Quvasoy shahri) boʻlimlariga Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi. Har hosil yilining 11-oktabridan 25-oktabriga qadar 2-bosqich Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining tuman (Quvasoy shahri) boʻlimlari Talabgorga tegishli boʻlgan yer uchastkasida mahsulot pishib yetilgandan keyin olingan laboratoriya tahlili natijalarini oʻrganadi. Nizom talablari toʻliq bajarilgan taqdirda, subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi boʻyicha elektron tarzda tasdiqlangan xulosani Agentlikka Agroportal orqali yuboradi. 10 ish kunida 3-bosqich Agentlik Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining tuman (Quvasoy shahri) boʻlimlari tomonidan Agroportal orqali yuborilgan ijobiy xulosaga asosan subsidiyani talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 14-ILOVA

Suv inshootlarini qurish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom yangi yaratilayotgan intensiv bogʻ va uzum, dorivor oʻsimliklarning madaniy plantatsiyalari, ozuqabop ekinlarni sugʻorish, qorakoʻlchilik klasterlari tomonidan ijaraga olinadigan yaylov yerlar, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasida suv taʼminoti darajasi past boʻlgan joylarda chorvachilik xoʻjaliklarining chorva mollarini sugʻorish uchun shaxtali va tik quduqlar hamda suv tortish uchun nasos stansiyalarini yangidan qurish va rekonstruksiya qilishga sarflangan xarajatlar uchun subsidiya berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

masʼullar — tuman “Suv yetkazib berish xizmati” DM rahbari va tuman elektr tarmoqlari korxonasi rahbari;

subsidiya — yaratilayotgan dorivor oʻsimliklarning madaniy plantatsiyalariga, yangi intensiv bogʻ va uzum plantatsiyalariga, ozuqabop ekinlarni sugʻorishga hamda qorakoʻlchilik klasterlariga yaylov yerlarida, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasida suv taʼminoti darajasi past boʻlgan joylarda chorvachilik xoʻjaliklarining chorva mollarini sugʻorishga suv inshootlarini yangidan qurish va rekonstruksiya qilishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

suv inshootlari — shaxtali va tik quduqlar hamda suv tortish uchun nasos stansiyalari;

suv koʻtarish lentasi — shaxtali quduqdan suv chiqaruvchi yassi tasma;

suv taʼminoti darajasi past boʻlgan joylar — talabgor tomonidan boqiladigan yirik va mayda shoxli mollarni sugʻorish uchun suv taʼminoti doimiy boʻlmagan mulk yoki ijara huquqi asosida foydalaniladigan yer uchastkalari;

talabgor — yangi intensiv bogʻ va uzum, dorivor oʻsimliklarning madaniy plantatsiyalarida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy qilgan yuridik shaxs maqomiga ega xoʻjaliklar, ozuqabop ekinlar yetishtiruvchi chorvachilik xoʻjaliklari hamda qorakoʻlchilik klasterlari;

tik quduq — yerosti chuqur qatlamidagi suv manbadan elektr nasosi orqali yer ustiga suv chiqarish uchun burgʻilangan yoki yerosti birinchi qatlamidagi suv manbadan suv koʻtarish lentasi orqali yer ustiga suv chiqarish uchun qazilgan quduq;

shaxtali quduq — yerosti birinchi qatlamidagi suv manbadan suv koʻtarish lentasi orqali yer ustiga suv chiqarish uchun qazilgan quduq;

qorakoʻlchilik klasteri — respublikaning yaylovlarga ega boʻlgan barcha hududlarida ozuqa bazasini yaratgan holda, mayda shoxli nasldor mollarni koʻpaytirish, shuningdek, mol soʻyish, teri va junni qayta ishlash, goʻsht-sut mahsulotlari, yarim tayyor va tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishga ixtisoslashgan yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan tadbirkorlik subyekti.

3. Quyidagilar:

Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi ozuqabop ekinlarni sugʻorishga, qorakoʻlchilik klasterlariga yaylov yerlarida, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasida suv taʼminoti darajasi past boʻlgan joylarda chorvachilik xoʻjaliklarining chorva mollarini sugʻorish boʻyicha;

Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi yangi yaratilayotgan intensiv bogʻ va uzum, dorivor oʻsimliklarning madaniy plantatsiyalari suv inshootlarini yangidan qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha keyingi yil uchun prognoz parametrlarini aniqlaydi va har kalendar yilning 1-iyuliga qadar Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agrar sohada toʻlovlar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun suv inshootlarini yangidan qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha prognoz koʻrsatkichlardan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

5. Subsidiya hisobi Agentlikning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

6. Talabgorlarga quyidagi miqdorlarda bir martalik subsidiya beriladi:

yaratilayotgan har 10 gektar maydondagi yangi intensiv bogʻ va uzumzor hamda dorivor oʻsimliklarning madaniy plantatsiyalarida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun suv havzalarida nasos stansiyasini qurish hamda suv chiqarish uchun burgʻilangan quduqning har bir metri uchun 600 ming soʻmdan, ammo bitta burgʻilangan quduq yoki nasos stansiyasi uchun 120 million soʻmdan oshmaydigan miqdorda;

yangi intensiv mevali bogʻ va uzumzorlarda loyiha asosida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun suv quvurlarining oʻlchamidan (diametri) kelib chiqib, ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan miqdorlarda;

ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini burgʻilash bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplab berish maqsadida burgʻilangan sugʻorish tik quduqlarining har bir metr chuqurligi uchun 100 ming soʻmdan oshmaydigan miqdorda;

yaylov yerlarida suv inshootlarini yangidan qurish va rekonstruksiya qilish ishlarini amalga oshirgan qorakoʻlchilik klasterlariga 120 million soʻmdan oshmaydigan miqdorda;

Qoraqalpogʻiston Respublikasida suv taʼminoti darajasi past boʻlgan joylarda chorvachilik xoʻjaliklarining chorva mollarini sugʻorish uchun suv inshootlarini yangidan qurish xarajatlari uchun, biroq 120 million soʻmdan oshmaydigan miqdorda.

7. Subsidiya ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxema asosida ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

8. Talabgor masʼullarga Agroportal orqali subsidiya ajratish boʻyicha ariza bilan murojaat qiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

a) yangi intensiv bogʻ va uzum, dorivor oʻsimliklarning madaniy plantatsiyalarini tashkil qilish hamda ozuqabop ekinlar yetishtirish uchun suv inshootlarini qurish hamda daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish boʻyicha:

suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun suv inshootlarini qurish boʻyicha loyiha va loyiha-smeta hujjatlari;

suv inshootlarini qurish boʻyicha pudrat tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma va elektron hisob-faktura nusxasi;

daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish boʻyicha tuzilgan shartnoma va elektron hisob-faktura nusxasi (agar suv tortish boʻyicha ishlarni oʻz kuchi va imkoniyatlari orqali amalga oshirgan boʻlsa, quvurlarni sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etiladi);

yerosti suvlariga quduqlarni burgʻilash loyihasiga gidrogeologik xulosa;

suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sugʻorish tik quduqlarini qurish (burgʻilash) boʻyicha yakunlangan ishlarni foydalanishga topshirish va qabul qilish dalolatnomasining nusxasi;

yangi intensiv bogʻ va uzum, dorivor oʻsimliklarning madaniy plantatsiyalarini tashkil qilish hamda ozuqabop ekinlar yetishtiriladigan joyning tuproq-iqlim sharoitlaridan kelib chiqib, tuproqning holati va unumdorligi toʻgʻrisida maʼlumot;

b) yaylov yerlarida suv inshootlarini yangidan qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha:

yaylov yerlarida suv inshootlarini yangidan qurish va rekonstruksiya qilish boʻyicha bajaruvchi tashkilot bilan tuzilgan shartnoma;

resurs tejamkor uskunalar, suv koʻtarish lentasi yoki boshqa uskunalar sotib olingani toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxalari;

yerosti suvlariga quduqlarni burgʻilash loyihasiga gidrogeologik xulosa;

yaylov yerlarida suv inshootlarini yangidan qurish va rekonstruksiya qilish ishlari amalga oshirilgani toʻgʻrisida loyihalashtirish tashkilotining xulosasi (ekspertiza xulosasi) nusxasi;

kooperatsiya orqali yaylov yerlaridan foydalanuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar bilan tuzilgan yaylov ijara shartnoma nusxasi;

v) Qoraqalpogʻiston Respublikasida suv taʼminoti darajasi past boʻlgan joylarda chorvachilik xoʻjaliklarining chorva mollarini sugʻorish boʻyicha:

suv inshootlarini yangidan qurish boʻyicha bajaruvchi tashkilot bilan tuzilgan shartnoma;

suv inshootlarini yangidan qurish ishlari amalga oshirilgani toʻgʻrisida loyihalashtirish tashkilotining xulosasi (ekspertiza xulosasi) nusxasi;

yerosti suvlariga quduqlarni burgʻilash loyihasiga gidrogeologik xulosa;

yerosti suvlariga quduq burgʻilash faoliyatiga olingan ruxsatnoma;

burgʻilangan quduqning hududiy gidrogeologiya stansiyalarida roʻyxatga qoʻyilgan texnik pasporti;

suv inshootlari yangidan quriladigan maydonda chorva mollarini sugʻorish uchun doimiy suv bilan taʼminlash imkoniyati mavjud emasligi toʻgʻrisidagi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi xulosasi.

Talabgor arizadagi maʼlumotlar va ilova qilingan hujjatlarning toʻgʻriligiga javobgar hisoblanadi.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

9. Ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan holda taqdim qilinganda, masʼullar tomonidan talabgorning arizasini qabul qilish rad etiladi.

10. Talabgor arizasi boʻyicha subsidiya ajratilishi rad etilishiga sabab boʻlgan kamchiliklarni toʻliq bartaraf qilgandan soʻng subsidiya ajratish toʻgʻrisida belgilangan tartibda qaytadan murojaat qilishi mumkin.

11. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, masʼullar ariza tushgan kundan eʼtiboran besh ish kunida:

a) taqdim qilingan hujjatlar ushbu Nizomning 8-bandiga muvofiqligini, bogʻ va tokzorlar intensiv usulda tashkil qilinganligini;

b) yangi tashkil qilingan dorivor oʻsimliklarning madaniy plantatsiyalari, intensiv bogʻ va uzum plantatsiyalarida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy qilinganini;

v) talabgor va pudrat tashkilotlari vakili ishtirokida burgʻilangan quduq, shuningdek, daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyasini qurish ishlari loyiha-smeta hujjatlariga muvofiqligini;

g) qorakoʻlchilik klasteri Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga tegishli boʻlgan yaylov yer maydonlarida suv inshootlari qazilganini;

d) suv taʼminoti darajasi past boʻlgan joylarda chorvachilik xoʻjaliklarining chorva mollarini sugʻorish uchun suv inshooti qurilganini oʻrganadi.

Bajarilgan ishlar ushbu Nizom talablariga mos kelgan taqdirda, masʼullar subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan xulosa rasmiylashtiradi va elektron imzo bilan tasdiqlangan holda Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

12. Oʻrganish natijalariga koʻra bajarilgan ishlar ushbu Nizom talablariga javob bermaganda, masʼullar bir ish kunida aniq sabablarni koʻrsatgan holda subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan xulosa berish rad etilgani toʻgʻrisida Agroportal orqali talabgorga maʼlum qiladi.

Bunda masʼullar subsidiya ajratishni rad etishga sabab boʻlgan barcha kamchilik va holatlarni dastlabki xulosada koʻrsatishi shart.

Talabgor subsidiya ajratilishi rad etilishiga sabab boʻlgan kamchiliklarni toʻliq bartaraf qilgandan soʻng subsidiya ajratish toʻgʻrisida belgilangan tartibda qaytadan murojaat qilishi mumkin.

Talabgor subsidiya ajratilishi rad etilishi yuzasidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda sud organlariga shikoyat qilishi mumkin.

13. Masʼullar tomonidan talabgorning arizasi besh ish kunida koʻrib chiqilmaganda yoki tegishli xulosa rasmiylashtirilmaganda, masʼullarning xulosasi ijobiy deb qabul qilinadi va subsidiyani ajratish maqsadga muvofiqligi yuzasidan javobgarlik masʼullar zimmasiga yuklatiladi.

Bunda ushbu ariza Agroportal orqali avtomatik ravishda toʻgʻridan-toʻgʻri Agentlikka yuboriladi.

14. Masʼullar talabgorga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalarni rasmiylashtirishda quyidagilarga shaxsan javobgar hisoblanadi:

“Suv yetkazib berish” DM rahbari — burgʻilangan tik quduq, shuningdek, daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyasini qurish ishlari loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq amalga oshirilgani hamda joriy qilingan suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarining mavjudligiga;

tuman elektr tarmoqlari rahbari — burgʻilangan tik quduq, shuningdek, daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyalari elektr energiyasi bilan taʼminlanganiga.

15. Agentlik bir ish kunida masʼullar xulosasiga asosan bajarilgan ishlarning haqqoniyligini oʻrganish uchun mustaqil ekspertga talabnoma yuboradi.

16. Mustaqil ekspert uch ish kunida talabgor tomonidan bajarilgan ishlarni joyiga chiqqan holda oʻrganadi va subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi toʻgʻrisidagi xulosani hamda bajarilgan ishlarni talabgorning joylashgan manzili boʻyicha (lokatsiyasi) foto maʼlumotlarni Agroportal orqali Agentlikka taqdim etadi.

Bunda mustaqil ekspert joyiga chiqib oʻrganishda:

a) taqdim qilingan hujjatlar ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiqligini, bogʻ va tokzorlar intensiv usulda tashkil qilinganini;

b) yangi tashkil qilingan dorivor oʻsimliklarning madaniy plantatsiyalari, intensiv bogʻ va uzum plantatsiyalarida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy qilinganini;

v) talabgor va pudrat tashkilotlari vakili ishtirokida burgʻilangan quduq, shuningdek, daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyasini qurish ishlari loyiha-smeta hujjatlariga muvofiqligini;

g) qorakoʻlchilik klasteri Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga tegishli boʻlgan yaylov yerlarida suv inshootlari qazilganini;

d) suv taʼminoti darajasi past boʻlgan joylarda chorvachilik xoʻjaliklarining chorva mollarini sugʻorish uchun suv inshooti qurilganini oʻrganadi.

17. Agentlik uch ish kunida masʼullar va mustaqil ekspertning ijobiy xulosasiga asosan talabgorning tijorat bankidagi maxsus undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazib beradi yoki mustaqil ekspertning salbiy xulosasiga asosan subsidiya ajratishni rad etadi va talabgorni Agroportal yoki SMS-xabarnoma orqali xabardor qiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Subsidiya ajratishda yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokara oʻtkazish orqali hal etiladi.

Bunda taraflar oʻrtasidagi kelishmovchiliklar muzokara oʻtkazish orqali hal etilmagan taqdirda, sud tartibida hal etiladi.

19. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Suv inshootlarini qurish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yangi intensiv mevali bogʻ va uzumzorlarda loyiha asosida suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun suv quvurlarining oʻlchamidan (diametr) kelib chiqib xarajatlarning bir qismini qoplash miqdorlari

T/r Quvurning diametri Quvurning har bir metri uchun subsidiya miqdori Polietilen quvurlarga 1. 110 mm ≤ 40 000 soʻm 2. 125 — 160 mm ≤ 80 000 soʻm 3. 180 — 200 mm ≤ 160 000 soʻm 4. 225 — 250 mm ≤ 200 000 soʻm 5. 315≤ 250 000 soʻm Temir quvurlarga 6. 102 mm ≤ 40 000 soʻm 7. 114 — 133 mm ≤ 60 000 soʻm 8. 159 mm ≤ 80 000 soʻm 9. 219 mm ≤ 100 000 soʻm 10. 273 mm ≤ 130 000 soʻm 11. 273 mm ≤ 160 000 soʻm 12. 325 mm ≤ 190 000 soʻm 13. 377 mm ≤ 250 000 soʻm

Suv inshootlarini qurish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Suv inshootlarini qurish xarajatlarining bir qismini qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Subsidiya olish uchun Nizom talablari asosida barcha zarur hujjatlarni ariza bilan birga masʼullarga Agroportal orqali yuboradi. Yil davomida 2-bosqich Masʼullar Agroportal orqali taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni, tik quduqlar va suv tortish uchun nasos stansiyalarini joyiga chiqqan holda haqiqatda loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq qurilgani va oʻrnatilganini oʻrganadi. Oʻrganish natijasi yuzasidan xulosani elektron tasdiqlangan holda Agroportal orqali Agentlikka yuboradi. 5 ish kunida 3-bosqich Agentlik Ishlarning haqqoniyligini oʻrganish uchun mustaqil ekspertga talabnoma yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Mustaqil ekspert Subsidiya oluvchi subyektlar tomonidan ishlarni qonunchilikka muvofiq bajarilganini joyiga chiqqan holda oʻrganadi va subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi toʻgʻrisida xulosani hamda bajarilgan ishlarni talabgorning joylashgan manzili boʻyicha (lokatsiyasi) boʻyicha foto maʼlumotlarni Agroportal orqali Agentlikka taqdim etadi. 3 ish kunida 5-bosqich Agentlik Masʼullar va mustaqil ekspert xulosasiga asosan subsidiyani talabgorning maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 15-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sugʻurtalashda sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tomonidan sugʻurtalashda sugʻurta mukofotlarining bir qismini qoplash tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom bevosita Jamgʻarma bilan sugʻurta shartnomasi imzolagan qishloq xoʻjaligi mahsulotini ishlab chiqaruvchi yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan subyektlarga nisbatan tatbiq etiladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

subsidiya — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sugʻurtalashda sugʻurta shartnomasida belgilangan sugʻurta mukofotlari xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan qishloq xoʻjaligi mahsulotini ishlab chiqaruvchilar;

qishloq xoʻjaligi mahsuloti — qishloq xoʻjaligi mahsulotini ishlab chiqaruvchilar tomonidan yetishtiriladigan chorvachilik va oʻsimlik mahsulotlari.

3. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Jamgʻarma bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar keyingi yil uchun sugʻurtalanadigan qishloq xoʻjaligi mahsulotlari turlaridan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

5. Subsidiya ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxema boʻyicha ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

6. Jamgʻarma har oyning yakuni bilan keyingi oyning beshinchi sanasiga qadar Agentlikka qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sugʻurtalashda sugʻurta shartnomasida belgilangan sugʻurta mukofotlari xarajatlarining 50 foizini qoplash uchun buyurtmanomani Agroportal orqali yuboradi.

7. Buyurtmanomaga quyidagi maʼlumotlar ilova qilinadi:

sugʻurta shartnomasi sanasi va raqami;

sugʻurta polisi raqami;

sugʻurta shartnomasida qayd etilgan sugʻurta mukofotining 50 foiz qismi toʻlanganini tasdiqlovchi hisob-faktura sanasi va raqami.

Jamgʻarma buyurtmanomadagi maʼlumotlar va ilova qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi uchun javobgar hisoblanadi.

8. Agentlik kelib tushgan buyurtmanomaga asosan subsidiyani besh ish kunida Jamgʻarmaning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

9. Agentlik tomonidan toʻlab berilgan subsidiya Jamgʻarma tomonidan taqdim etilgan buyurtmanomada koʻrsatilgan sugʻurta shartnomalaridagi sugʻurta mukofotlarining Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan qoplab beriladigan 50 foiz qismi sifatida ushbu sugʻurta shartnomalarini imzolagan talabgor hisobidan kirim qilinadi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

10. Sugʻurta shartnomasi muddatidan oldin bekor qilingan taqdirda, Agentlik tomonidan ajratilgan subsidiya Jamgʻarmaning hisobvaragʻida qoladi va yangi sugʻurta shartnomalarini tuzish uchun sarflanadi hamda keyingi oyning beshinchi sanasiga qadar solishtirma dalolatnomalar tuziladi.

11. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

12. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sugʻurtalashda sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sugʻurtalashda sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarining bir qismini qoplash

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi Agrar sohada toʻlovlar agentligiga tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda buyurtmanoma yuboradi. Har oyning yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasiga qadar 2-bosqich Agrar sohada toʻlovlar agentligi Kelib tushgan buyurtmanomaga asosan subsidiyani Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasining Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 5 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 16-ILOVA

Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish, shuningdek, suv taʼminoti ogʻir boʻlgan hududlardagi aholi tomorqalari va qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yer maydonlarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻilash, nasos agregatini oʻrnatish hamda ishga tushirish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom qoidalari 2024-yildan boshlab yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlarida irrigatsiya-melioratsiya obyektlarini taʼmirlash-tiklash, rekonstruksiya qilish hamda qurish ishlarini oʻz mablagʻi va/yoki tijorat krediti hisobidan amalga oshirgan talabgorlarga nisbatan tatbiq etiladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish hamda rekonstruksiya qilish — irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini toʻliq yoki qisman qayta qurish va qurish, shuningdek, obyekt rekonstruksiya qilingandan keyin uning dastlabki loyiha parametrlari va inshootlar tarkibi yangi loyihaga muvofiq qisman yoki toʻliq oʻzgarishi;

irrigatsiya obyektlari — suv resurslarini boshqarish, toʻplash va ularni suvdan foydalanuvchilar va suv isteʼmolchilariga yetkazish, sugʻoriladigan yerlarni suv bilan taʼminlashga koʻmaklashadigan, gidrouzellar, suv oqimini yoʻnaltirish, daryolar va kanallar oʻzanlarini himoya qilish, suv omborlari, sel-suv omborlari, irrigatsiya tizimi kanallari va sugʻorish tarmoqlari inshootlari bilan, nasos stansiyalari, sugʻorish vertikal quduqlari, suv olish, suv tashlash, suv chiqarish va boshqa inshootlarni oʻz ichiga oladigan suv xoʻjaligi obyektlari;

masʼullar — har bir tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, “Suv yetkazib berish xizmati” DM rahbari, Davlat kadastrlari palatasining tuman (Quvasoy shahar) filiali rahbari;

melioratsiya obyektlari — kollektor-drenaj yerusti tashlama suvlarini toʻplash hamda ularni sugʻoriladigan yerlardan tashqariga chiqarib tashlashga koʻmaklashadigan kollektorlarni va kollektor-drenaj tarmogʻini, vertikal drenaj quduqlarini, melioratsiya nasos stansiyalarini (agregatlarini) va kuzatuv tarmogʻini oʻz ichiga oladigan suv xoʻjaligi obyektlari;

mustaqil ekspert — talabgor tomonidan ushbu Nizomga muvofiq bajarilgan ishlarni joyiga chiqqan holda oʻrganuvchi hamda subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi yuzasidan xulosa beruvchi, tegishli huquqlarga va mustaqil ekspert guvohnomasiga ega boʻlgan jismoniy shaxs;

subsidiya — qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritish uchun irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish hamda nasos agregatini oʻrnatish va ishga tushirish, shuningdek, vertikal sugʻorish qudugʻini burgʻilash (keyingi oʻrinlarda — yerni oʻzlashtirish tadbirlari) bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplash uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kirituvchi va shu maqsadda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya ishlarini oʻz mablagʻi va/yoki tijorat krediti hisobidan amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan yuridik shaxs maqomiga ega subyektlar;

quruvchi-pudrat tashkiloti — irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlarini amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan, markaziy boshqaruv ofisi mavjud boʻlgan, qurilish materiallari, uskunalar va ehtiyot qismlar zaxirasini shakllantirgan yuridik shaxs.

4. Yerni oʻzlashtirish tadbirlari bilan bogʻliq xarajatlar loyiha smeta hujjatlarida nazarda tutiladi.

Bunda loyiha tashabbuskorlarining yerni oʻzlashtirish tadbirlari bilan bogʻliq xarajatlarining qolgan qismi ularning oʻz mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

5. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

6. Suv xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda har kalendar yilning 1-iyuliga qadar kelgusi yilda subsidiya ajratish maqsadida hududlar kesimida yerni oʻzlashtirish tadbirlarining prognoz koʻrsatkichlarini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 1-avgustiga qadar Suv xoʻjaligi vazirligi tomonidan taqdim etilgan prognoz koʻrsatkichlarni oʻrganib chiqadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

7. Subsidiya ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq ajratiladi.

8. Subsidiya talabgor tomonidan foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda:

qurish va rekonstruksiya qilish hamda nasos agregatini oʻrnatish va ishga tushirish xarajatlarining har bir gektar yer uchun 50 foizi, biroq ushbu mablagʻ bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan oshmagan qismiga;

vertikal sugʻorish qudugʻini burgʻilash bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizi qoplab beriladi, biroq 120 million soʻmdan ortiq boʻlmagan qismiga ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

9. Talabgor yerni oʻzlashtirish tadbirlari yakunlangandan soʻng bir oy muddatda sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplashga subsidiya olish uchun Agroportal orqali masʼullarga ariza bilan murojaat qiladi:

10. Talabgor arizaga quyidagilarni ilova qiladi:

amalga oshirilgan qurish va rekonstruksiya ishlari xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlarning nusxasi (hisob-faktura va boshqalar);

qurish va rekonstruksiya ishlarini hamda vertikal sugʻorish qudugʻini burgʻilash boʻyicha quruvchi-pudrat tashkiloti bilan tuzilgan shartnoma nusxasi;

loyiha hujjati va qurilish ishlari yakunlangani toʻgʻrisidagi dalolatnoma nusxasi;

ish bajarilgan konturlarning maʼlumotlari (hududi va lokatsiyasi aniq koʻrsatiladi).

Arizadagi maʼlumotlar va taqdim qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligiga talabgor javobgar hisoblanadi.

11. Ushbu Nizomning 10-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq boʻlmagan yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan holda taqdim qilinganda, masʼullar tomonidan talabgorning arizasini qabul qilish rad etiladi.

Talabgor arizani rad etilishiga sabab boʻlgan kamchiliklarni toʻliq bartaraf qilgandan soʻng subsidiya ajratish toʻgʻrisida belgilangan tartibda qaytadan murojaat qilishi mumkin.

12. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, masʼullar ariza tushgan kundan eʼtiboran besh ish kunida:

amalga oshirilgan qurish va rekonstruksiya ishlari loyiha hujjatlariga mos holda bajarilganini;

foydalanishdan chiqqan maydonlar qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekishga tayyor holga keltirilganini va ekilganini;

bajarilgan ishlar ushbu Nizomning 10-bandida keltirilgan maʼlumotlarga muvofiqligini oʻrganadi.

Bajarilgan ishlar ushbu Nizom talablariga mos kelgan taqdirda, masʼullar subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan xulosa rasmiylashtiradi va elektron imzo bilan tasdiqlangan holda, Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

13. Oʻrganish natijalariga koʻra bajarilgan ishlar ushbu Nizom talablariga javob bermaganda masʼullar bir ish kunida aniq sabablarni koʻrsatgan holda subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan xulosa berish rad etilgani toʻgʻrisida Agroportal orqali talabgorga maʼlum qiladi.

Bunda masʼullar subsidiya ajratishni rad etishga sabab boʻlgan barcha kamchilik va holatlarni dastlabki xulosada koʻrsatishi shart.

Talabgor subsidiya ajratilishi rad etilishiga sabab boʻlgan kamchiliklarni toʻliq bartaraf qilgandan soʻng subsidiya ajratish toʻgʻrisida belgilangan tartibda qaytadan murojaat qilishi mumkin.

Talabgor subsidiya ajratilishi rad etilishi yuzasidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda sud organlariga shikoyat qilishi mumkin.

14. Agentlik masʼullar tomonidan taqdim etilgan xulosa boʻyicha bajarilgan ishlarning haqqoniyligini oʻrganish uchun bir ish kunida mustaqil ekspertga talabnoma yuboradi.

15. Mustaqil ekspert besh ish kunida talabgor tomonidan bajarilgan ishlarni joyiga chiqqan holda oʻrganadi va subsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi toʻgʻrisida xulosani hamda bajarilgan ishlarni talabgorning joylashgan manzili boʻyicha (lokatsiyasi) foto maʼlumotlarni Agroportal orqali Agentlikka taqdim etadi.

Bunda mustaqil ekspert joyiga chiqib oʻrganishda:

amalga oshirilgan qurish va rekonstruksiya ishlari loyiha hujjatlariga mos holda bajarilganligini;

foydalanishdan chiqqan maydonlar qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekishga tayyor holga keltirilganini va ekilganini;

bajarilgan ishlar ushbu Nizomning 10-bandida keltirilgan maʼlumotlarga muvofiqligini oʻrganadi.

16. Agentlik bir ish kunida masʼullar va mustaqil ekspert ijobiy xulosalariga muvofiq Agroportal orqali hisob-kitob qilingan subsidiyani talabgorning tijorat bankdagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi yoki mustaqil ekspertning salbiy xulosasiga asosan subsidiya ajratishni rad etadi va talabgorni Agroportal yoki SMS-xabarnoma orqali xabardor qiladi.

3-bob. Foydalanishga kiritilgan yer maydonlarida nazorat oʻtkazish

17. Subsidiya olgan talabgorlar foydalanishga kiritilgan yer maydonlaridan 5 yildan kam boʻlmagan muddatda maqsadli va samarali foydalanishlari shart.

18. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Oʻzagroinspeksiya) ekin maydonlaridan samarali foydalanilish holatini har yili bir marta monitoring qiladi va ekin ekilishi yuzasidan (yaxshi yoki yomon) uch nusxada dalolatnoma rasmiylashtiradi hamda dalolatnomaning bir nusxasi Agentlikka, bir nusxasi talabgorga yuborilib, bir nusxasi oʻzida qoldiriladi.

19. Monitoring davomida kamchiliklar aniqlanganda, Agentlik subsidiyani qaytarish boʻyicha ogohlantirish xatini talabgorga taqdim qiladi va belgilangan tartibda undirish choralarini koʻradi. Bunda:

oʻtkazilgan monitoring natijasiga koʻra yer maydonlaridan samarali foydalanilmaganda, subsidiya quyidagi tartibda qaytariladi:

ikkinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 80 foizi;

uchinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 60 foizi;

toʻrtinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 40 foizi;

beshinchi yildan foydalanilmasa — subsidiyaning 20 foizi.

20. Talabgor ogohlantirish xatini olgan kundan boshlab bir oy davomida subsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarmasa yoki qaytarishni rad etsa, Agentlik tomonidan materiallar subsidiyani qaytarish boʻyicha sudga daʼvo arizasi kiritiladi.

21. Talabgor tomonidan qaytariladigan yoki sud tartibida undiriladigan mablagʻlar Agentlikning tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi hamda qaytarilgan subsidiyalar keyinchalik ushbu yoʻnalishdagi subsidiyalarni qayta moliyalashtirishga sarflanadi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritish uchun davlat tomonidan subsidiya beriladigan yer maydonlarida qurish va rekonstruksiya ishlari yuzasidan nazorat belgilangan vakolatlar doirasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar, tuman (shahar) hokimliklari, Suv xoʻjaligi vazirligi va uning hududiy organlariga yuklanadi.

23. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

24. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Talabgorlarning yer oʻzlashtirish tadbirlari bilan bogʻliq xarajatlarini davlat budjetidan qoplash

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Yer oʻzlashtirish tadbirlarini yakunlab, sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun masʼullarga Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi. Yer oʻzlashtirish tadbirlari yakunlangandan soʻng bir oy muddatda 2-bosqich Masʼullar Talabgor tomonidan bajarilgan ishlarni joyiga chiqqan holda oʻrganadi va Agroportal orqali Agentlikka xulosa taqdim qiladi. 5 ish kunida 3-bosqich Agentlik Masʼullar tomonidan taqdim etilgan xulosa boʻyicha bajarilgan ishlarning haqqoniyligini oʻrganish uchun mustaqil ekspertga talabnoma yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Mustaqil ekspert Bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar aks ettirilgan xulosani Agroportal orqali Agentlikka taqdim etadi. 5 ish kunida 5-bosqich Agentlik Masʼullar va mustaqil ekspert ijobiy xulosasiga muvofiq Agroportal orqali hisob-kitob qilingan subsidiyani talabgorning tijorat bankdagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi . 1 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 17-ILOVA

Parrandachilik xoʻjaliklariga faqat mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishida nasldor bir kunlik joʻjalar xaridi uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom faqat mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishida nasldor bir kunlik joʻjalar xaridi uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

bir kunlik nasldor joʻja — parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan goʻsht yoʻnalishidagi parrandalarning ota-ona galasini shakllantirish uchun xarid qilingan, kelib chiqishi hujjatlar bilan tasdiqlangan bir kunlik nasldor joʻja;

subsidiya — mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishida nasldor bir kunlik joʻjalar xaridini qoʻllab-quvvatlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishidagi parrandalarning naslli ota-ona galasini tashkil etish maqsadida nasldor bir kunlik joʻjalarni sotib olish orqali respublika hududida parvarishlaydigan yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan parrandachilik xoʻjaliklari.

3. Talabgorlar tomonidan nasldor bir kunlik joʻjalar sotib olinganda har bir bosh joʻja uchun 15 ming soʻm subsidiya ajratiladi.

4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi har yili 1-iyulga qadar kelgusi yil uchun subsidiya oluvchilar roʻyxatini shakllantirib, talab etiladigan subsidiyaning prognoz koʻrsatkichlarini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan birga har kalendar yilning 1-avgustiga qadar Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi tomonidan taqdim etilgan prognoz koʻrsatkichlar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

5. Subsidiya ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxema asosida ajratiladi.

2-bob. Subsidiyani ajratish

6. Talabgor bir kunlik nasldor joʻjalarni sotib olgandan soʻng Agroportal orqali subsidiya olish uchun tuman (shahar) veterinariya boʻlimiga ariza bilan murojaat qiladi.

Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

bir kunlik nasldor joʻjalarning kelib chiqishini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;

tuman (shahar) veterinariya boʻlimi tomonidan berilgan bir kunlik nasldor joʻjalar bosh soni, zoti nomi (kross) va ularning sogʻlomligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;

bir kunlik nasldor joʻjalar xarid qilingani boʻyicha tuzilgan elektron hisob-faktura nusxasi;

bir kunlik nasldor joʻjalar xarid qilingani boʻyicha toʻlov topshiriqnomasi nusxasi.

Talabgordan ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

7. Talabgor taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligi va toʻgʻriligiga javobgar hisoblanadi.

8. Talabgor ushbu Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni toʻliq yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirmagan holda taqdim qilganda, tuman (shahar) veterinariya boʻlimi tomonidan ikki ish kunida sabablari koʻrsatilib, Agroportal orqali arizani qabul qilish rad etiladi.

Talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgan holda, qayta murojaat qilish huquqiga ega.

9. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, tuman (shahar) veterinariya boʻlimi ariza tushgan kundan eʼtiboran uch ish kunida:

mahalliy ishlab chiqaruvchilardan xarid qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar bosh soni, zoti nomi (kross) va ularning sogʻlomligini oʻrganadi;

ushbu Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan talablar toʻliq bajarilgan taqdirda, subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi boʻyicha elektron tarzda tasdiqlangan xulosani Agentlikka Agroportal orqali yuboradi.

10. Ushbu Nizomning 6-bandida nazarda tutilgan talablar toʻliq bajarilmaganda, tuman (shahar) veterinariya boʻlimi tomonidan aniq sabablar koʻrsatilgan holda subsidiya ajratish rad etiladi va talabgorni bir kun muddatda Agroportal orqali xabardor qilinadi.

Subsidiya ajratish rad etilgan talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgan holda ikki oy davomida qayta murojaat qilishi mumkin.

11. Agentlik uch ish kunida tuman (shahar) veterinariya boʻlimi tomonidan Agroportal orqali yuborilgan ijobiy xulosaga asosan subsidiyani talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

Agentlik talabgorlarning bank rekvizitlarini tijorat banklaridan integratsiya orqali oladi.

3-bob. Ajratilgan subsidiyani monitoring qilish

12. Talabgorlarning subsidiya olish uchun belgilangan talablarni bajargani va undan maqsadli foydalanishi boʻyicha doimiy monitoring Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi tomonidan amalga oshiriladi.

Monitoring jarayonida subsidiya hisobidan goʻsht yoʻnalishida bir kunlik nasldor joʻjalar xarid qilinmagani, talabgor subsidiya olgan kundan boshlab undan maqsadsiz foydalanayotgani aniqlanganda, talabgor ishtirokida dalolatnoma tuziladi va dalolatnoma Agroportal orqali Agentlikka yuboriladi.

Agentlik Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi tomonidan yuborilgan dalolatnomaga asosan talabgorga subsidiyani bir oy davomida toʻliq Agentlikning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga qaytarish boʻyicha ogohlantirish xatini yuboradi.

Talabgor ogohlantirish xatini olgan kundan boshlab bir oy davomida subsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarmasa yoki qaytarishni rad etsa, Agentlik tomonidan subsidiyani qaytarish boʻyicha huquqni muhofaza qiluvchi organlarga maʼlumot yuboriladi yoki sudga daʼvo arizasi kiritiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

13. Subsidiya ajratish boʻyicha yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilinadi.

Kelishmovchiliklarni muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilishning iloji boʻlmaganda, sud tartibida hal qilinadi.

14. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Parrandachilik xoʻjaliklariga faqat mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishida nasldor bir kunlik joʻjalar xaridi uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Parrandachilik xoʻjaliklariga faqat mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishida nasldor bir kunlik joʻjalar xaridi uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Bir kunlik nasldor joʻjalarni sotib olgandan soʻng Agroportal orqali subsidiya olish uchun tuman (shahar) veterinariya boʻlimiga ariza bilan murojaat qiladi. Bir kunlik nasldor joʻjalar sotib olinganda 2-bosqich Tuman (shahar) veterinariya boʻlimi Mahalliy ishlab chiqaruvchilardan xarid qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar bosh soni, zoti nomi (kross) va ularning sogʻlomligini oʻrganadi. Ushbu Nizom talablari toʻliq bajarilgan taqdirda, subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi boʻyicha elektron tarzda tasdiqlangan xulosani Agentlikka Agroportal orqali yuboradi. 3 ish kunida 3-bosqich Agentlik Tuman (shahar) veterinariya boʻlimi tomonidan Agroportal orqali yuborilgan ijobiy xulosaga asosan subsidiyani talabgorning tijorat bankidagi undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 17 1 -ILOVA

Bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom bugʻdoy yetishtirish xarajatlari uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, bugʻdoy yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 4 foiz punktini subsidiya sifatida qaytarish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

subsidiya — bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, bugʻdoy yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 4 foiz punktini Davlat budjeti hisobidan qaytarish uchun bir marta ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — bugʻdoy yetishtirish xarajatlari uchun imtiyozli kredit olgan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, bugʻdoy yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlari.

3. Subsidiya hisobi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda hosil yilining 1-iyuliga qadar kelgusi yilda bugʻdoy ekilishi rejalashtirilgan qishloq xoʻjaligi subyektlari yerlarini hamda ushbu subyektlar uchun ajratiladigan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytarishi mumkin boʻlgan xoʻjaliklar boʻyicha maʼlumotlarni shakllantirgan holda, Agentlik va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda hosil yilining 1-avgustiga qadar hududlar maʼlumotlarini oʻrganib chiqadi hamda budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

5. Subsidiya ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq ajratiladi.

6. Talabgorga ushbu Nizom talablari asosida:

bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytarganda, ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish uchun subsidiya tijorat banki va Agentlik oʻrtasida tuziladigan Bosh bitimga muvofiq ajratiladi;

subsidiya miqdori imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 4 foiz punktini tashkil etadi.

7. Subsidiya Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti hisoblangan qonunchilikda belgilangan tartibda faoliyat koʻrsatuvchi tijorat banklariga ajratiladi.

2-bob. Subsidiya ajratish

8. Subsidiya Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, bugʻdoy yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga (gʻallachilik klasterlari hamda gʻallani qayta ishlash korxonalari bundan mustasno) ajratiladi.

9. Tijorat banki hosil yilining 10-avgustiga qadar Agentlikka Agroportal orqali buyurtmanoma bilan birgalikda har bir talabgor kesimida umumlashtirilgan roʻyxatni yuboradi.

Bunda talabgorlarning nomi va STIR raqami, ajratilgan kredit summasi, kredit muddati, foiz stavkasi, kredit maqsadi, kredit berilgan sana, kreditni qaytarish sanasi, subsidiyalanadigan kredit foizi miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettiriladi.

10. Agentlikka taqdim etilgan buyurtmanoma va roʻyxatning toʻliqligi, haqqoniyligi, kreditni oʻz vaqtida qaytarilgani va ular boʻyicha subsidiya olishning barcha jarayoni ushbu Nizom talablariga muvofiqligi yuzasidan masʼuliyat tijorat banklarining rahbarlariga yuklanadi.

Mazkur talablar bajarilmagani oqibatida ortiqcha toʻlangan subsidiya tijorat banklari tomonidan oʻz mablagʻi hisobidan Agentlikka qaytariladi.

Subsidiya Agentlik tomonidan uch ish kunida Agroportal orqali tijorat bankining buyurtmanomada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

3-bob. Subsidiya hisoblash va ajratishni toʻxtatish

11. Subsidiya ushbu Nizom talablari asosida va Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kredit summasidan kelib chiqib hisoblanadi.

Bunda imtiyozli kreditlarni hosil yilining 31-iyulidan keyin qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga subsidiya hisoblanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Talabgor Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditni hosil yilining 1-avgustiga qadar toʻliq qaytargan boʻlishi shart.

13. Subsidiya tijorat banki tomonidan har kalendar yilning 10-avgustiga qadar Agentlikka Agroportal orqali taqdim etilgan buyurtmanomalar boʻyicha hisoblangan imtiyozli kredit summasidan hisob-kitob qilinadi.

14. Agentlik tomonidan tijorat banki hisobvaragʻiga talabgor uchun hisoblangan foiz toʻlovining bir qismini qoplash uchun oʻtkazib berilgan subsidiya ushbu qarz oluvchining hisoblangan foiz toʻlovlari uchun hisob-kitob qilinadi.

15. Ajratilgan subsidiya talabgorga hisoblangan subsidiya miqdoridan koʻp boʻlgan taqdirda, ortiqcha mablagʻlar ikki bank ish kunidan kechiktirmasdan Agentlik hisobvaragʻiga qaytarib oʻtkaziladi.

16. Subsidiya quyidagi hollarda ajratilmaydi:

a) Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlar hosil yilining 31-iyulidan keyin qaytarilsa;

b) talabgorning subsidiya olishni toʻxtatish toʻgʻrisidagi murojaati mavjud boʻlganda.

17. Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan, biroq tijorat banklari tomonidan Agroportal orqali buyurtmanoma va roʻyxatga kiritilmay qolgan talabgorlarda yuzaga kelgan qarzdorlik tijorat banklarining oʻz mablagʻi hisobidan qoplanadi.

Agar talabgorning kredit toʻlovlarini qaytarish muddatlari inobatga olinmasligi natijasida ortiqcha subsidiya toʻlovlari yuzaga kelsa, ushbu mablagʻlar tijorat bankining oʻz mablagʻi hisobidan Agentlikka qaytariladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalar toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

19. Taraflar oʻrtasida yuzaga keladigan nizolar belgilangan tartibda sud tomonidan hal etiladi.

20. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Bugʻdoy yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 1-avgustiga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini qaytarish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tijorat banki Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlar belgilangan vaqtda qaytarilganda ushbu kredit foizining bir qismini qoplash uchun har bir qarz oluvchilar kesimida Agentlikka Agroportal orqali buyurtmanoma va roʻyxatni yuboradi. Tijorat banklari har kalendar yilning 10-avgustiga qadar 2-bosqich Agentlik Subsidiyani Agroportal orqali tijorat bankining buyurtmanomada koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 17 2 -ILOVA

Sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash hamda aholi xonadonlarida naslli qoramollarni koʻpaytirishni ragʻbatlantirish uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash hamda aholi xonadonlarida identifikatsiya qilingan sigirlardan naslli buzoq olgan holda naslli qoramollarni koʻpaytirishni ragʻbatlantirish uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Agroportal — Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;

identifikatsiya qilingan sigir — yagona axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazilgan va birka (ID)ga ega hayvon;

naslli buzoq — identifikatsiya qilingan sigirdan olingan va belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan buzoq;

oliy taʼlim tashkilotlari — Toshkent davlat agrar universiteti, Qishloq xoʻjaligi sohasi kadrlarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash instituti, Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti, uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Toshkent shahridagi filiallari hamda Andijon qishloq xoʻjaligi va agrotexnologiyalar instituti;

subsidiya — sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash hamda aholi xonadonlarida identifikatsiya qilingan sigirlardan naslli buzoq olgan holda naslli qoramollarni koʻpaytirishni ragʻbatlantirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻ;

sunʼiy urugʻlantirish — maxsus hujjatga ega ( maxsus sertifikatga ega boʻlgan) mutaxassis tomonidan amalga oshirilgan sunʼiy urugʻlantirish xizmati;

embrion transplantatsiyasi — maxsus hujjatga ega (maxsus sertifikatga ega boʻlgan) mutaxassis tomonidan ilgʻor biotexnologiya asosida amalga oshirilgan embrion koʻchirish jarayoni;

“VIS Chinor” — Identifikatsiya qilingan hayvonlar yagona elektron maʼlumotlar bazasi axborot tizimi.

3. Subsidiya hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

4. Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi hamda Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Toshkent shahri va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda har yili 1-iyulga qadar kelgusi yilda subsidiya ajratish maqsadida hududlar kesimida talab etiladigan subsidiyaning prognoz koʻrsatkichlarini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agentlik bilan birgalikda har kalendar yilning 20-iyuliga qadar Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi, Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi tomonidan taqdim etilgan prognoz koʻrsatkichlarini oʻrganib chiqadi hamda budjet parametrlarini shakllantirishda inobatga olish uchun hisob-kitoblarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim qiladi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutadi.

6. Subsidiya quyidagi yoʻnalishlarda ajratiladi:

2026-yil 1-iyuldan 2028-yil 31-dekabriga qadar sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun — 2 million soʻm;

2026-yil 1-iyuldan 2030-yil 1-yanvarga qadar sunʼiy urugʻlantirish orqali olingan naslli buzoq uchun — 500 ming soʻm, embrion transplantatsiyasi orqali olingan naslli buzoq uchun — 700 ming soʻm.

2-bob. Sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash

7. Sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq Agroportal orqali amalga oshiriladi.

8. Sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar (keyingi oʻrinlarda — osemenator) oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlab, sertifikat olgandan soʻng texnik-osemenator oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarining bir qismini qoplab berish uchun Agentlikka Agroportal orqali ariza bilan quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi:

pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi nusxasi;

bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻi);

oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatganlik toʻgʻrisida oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan berilgan maʼlumotnoma va sertifikat nusxasi.

Osemenatordan ushbu bandda koʻrsatilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Arizadagi maʼlumotlar va taqdim qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi hamda haqqoniyligi boʻyicha osemenator javobgar hisoblanadi.

9. Agentlik bir ish kunida osemenator tomonidan berilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga yuboradi.

10. Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi Agentlik tomonidan yuborilgan arizaga ilova qilingan hujjatlarni besh ish kunida koʻrib chiqadi va osemenatorga subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi xulosani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi.

Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi xulosaning toʻgʻri rasmiylashtirilgani va haqqoniyligi uchun masʼul hisoblanadi.

11. Subsidiya ajratish quyidagi asoslarga koʻra rad etiladi:

ushbu Nizomning 8-bandi talablari bajarilmaganda;

Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi tomonidan oʻtkaziladigan oʻrganishlar natijasida subsidiya oluvchi tomonidan soxta hujjatlar, notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etish holatlari aniqlanganda.

Subsidiya ajratish rad etilgan taqdirda, osemenator bir oy muddatda Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi xulosasida koʻrsatilgan kamchiliklarni toʻliq bartaraf qilgan holda, Agroportal orqali subsidiya ajratish toʻgʻrisida qayta murojaat qilishi mumkin.

Osemenator Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligining subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosasidan norozi boʻlgan taqdirda, yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.

12. Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi subsidiya ajratish maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosani rasmiylashtirgandan soʻng bir ish kuni ichida tasdiqlangan xulosani Agroportal orqali Agentlikka yuboradi.

Agentlik Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligining subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosasiga asosan subsidiyani osemenatorning arizasida koʻrsatilgan tijorat bankidagi talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

3-bob. Sunʼiy urugʻlantiriladigan sigirlarni roʻyxatga olish va sunʼiy urugʻlantirish

13. Osemenator aholi xonadonlaridagi sigirlarni identifikatsiya qilingani hamda “VIS Chinor” axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) kiritilganini tekshirib, ushbu sigir identifikatsiya qilinmagan hamda axborot tizimiga kiritilmagan boʻlsa, xonadon egasini ushbu sigirni identifikatsiya qilish hamda axborot tizimiga kiritish boʻyicha ogohlantiradi.

14. Urugʻlantiriladigan sigir identifikatsiya qilingan hamda axborot tizimiga kiritilgan boʻlsa, osemenator tomonidan embrion transplantatsiyasi amalga oshiriladi yoki sunʼiy urugʻlantiriladi.

Osemenator sigir urugʻlantirilgani boʻyicha maʼlumotlarni (urugʻlantirilgan sana, urugʻ yoki embrionning kelib chiqishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni) axborot tizimiga kiritadi.

Osemenator uch oydan soʻng sunʼiy urugʻlantirilgan yoki embrion transplantatsiyasi amalga oshirilgan sigir haqiqatda boʻgʻozligi yoki boʻgʻoz emasligi boʻyicha axborot tizimiga xulosa kiritadi.

15. Xonadon egasi embrion transplantatsiyasi amalga oshirilgan yoki sunʼiy urugʻlantirilgan sigiri buzoqlagan kuni bu haqda Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish markazining tumanlardagi masʼul xodimlarini xabardor qiladi.

Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish markazining tumanlardagi masʼul xodimlari va osemenator oʻz navbatida xonadon egasiga tugʻilgan naslli buzoq uchun subsidiya olish imkoniyati va tartibi toʻgʻrisida tavsiyaviy maʼlumot beradi.

Hayvonlarni identifikatsiya qilish, roʻyxatga olish va kuzatish markazining tumanlardagi masʼul xodimi ushbu tugʻilgan naslli buzoqning identifikatsiya qilingani hamda tugʻilgan naslli buzoq haqiqatan ham (boʻgʻozlik muddati va zotdorligining mosligiga koʻra) aynan embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgani haqidagi tasdiqlovchi yakuniy xulosani axborot tizimiga kiritadi.

4-bob. Embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan nasldor buzoq uchun subsidiya ajratish

16. Embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoq uchun subsidiya ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq Agroportal orqali ajratiladi.

17. Xonadon egasi embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoq uchun subsidiya olish maqsadida buzoq identifikatsiya qilingan kundan boshlab oʻttiz kun ichida Agroportal orqali Agentlikka arizaga quyidagi maʼlumotlarni kiritgan holda murojaat qiladi:

pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi nusxasi;

bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻi);

tugʻilgan naslli buzoqning identifikatsiya qilingani boʻyicha fotolavhasi.

Xonadon egasidan ushbu bandda koʻrsatilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Arizadagi maʼlumotlar va taqdim qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi hamda haqqoniyligi boʻyicha xonadon egasi javobgar hisoblanadi.

18. Agentlik embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoq toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni (sigir va buzoqning identifikatsiya raqamlari, qachon va qaysi osemenator tomonidan embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish amalga oshirilgani, urugʻning kelib chiqishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni) axborot tizimidan oʻzaro integratsiya orqali oladi.

19. Agentlik xonadon egasi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar ushbu Nizom talablariga mos boʻlganda, subsidiyani bir ish kunida xonadon egasining arizada koʻrsatilgan tijorat bankdagi talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

Subsidiya miqdori axborot tizimidan integratsiya orqali olingan maʼlumotlar asosida Agroportalda avtomat ravishda aniqlanadi.

5-bob. Subsidiya mablagʻlarini monitoring qilish

20. Xonadon egasi embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoqlarni kamida 2 oy davomida saqlashi shart.

Agentlik Agroportal orqali embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoqlar uchun subsidiya olgan xonadon egalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasiga yuboradi.

Bunda Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoqlarning 2 oy davomida saqlanishini har oyda monitoring qilib boradi.

Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan monitoring jarayonida ushbu shart bajarilmagani boʻyicha holatlar aniqlanganda, Agentlikni Agroportal orqali bu haqda xabardor qiladi. Agentlik mazkur holatda subsidiyani qaytarish choralarini koʻradi yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaat qiladi.

Bundan embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoqlar haqiqatda nobud boʻlgani toʻgʻrisida Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi tomonidan tuzilgan dalolatnomalar mavjud boʻlgan holatlar mustasno.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Subsidiya ajratish boʻyicha yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilinadi.

Bunda taraflar oʻrtasida kelishmovchiliklar muzokaralar oʻtkazish orqali hal etilmagan taqdirda, nizolar sud tartibida hal qilinadi.

22. Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi subsidiyalarning toʻgʻri tayinlanishi va ajratilishini nazorat qiladi.

23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash hamda aholi xonadonlarida naslli qoramollarni koʻpaytirishni ragʻbatlantirish uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Osemenator Subsidiya olish uchun Agroportal orqali arizaga Nizomning 8-bandida keltirilgan hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. Texnik-osemenatorlar oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tamomlab, sertifikat olgandan soʻng 2-bosqich Agrar sohada toʻlovlar agentligi Osemenator tomonidan berilgan ariza va unga ilova qilingan maʼlumotlarni Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga yuboradi. 1 ish kuni ichida 3-bosqich Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi Agentlik tomonidan yuborilgan arizaga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqadi, subsidiya ajratishning maqsadga muvofiqligi yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi xulosani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi. 5 ish kuni ichida 4-bosqich Agentlik Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligining ijobiy xulosasiga asosan osemenatorning arizada koʻrsatilgan tijorat bankidagi talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga subsidiya ajratadi. 1 ish kuni ichida

Sunʼiy urugʻlantiruvchi texnik-osemenatorlar oʻquv kurslariga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash hamda aholi xonadonlarida naslli qoramollarni koʻpaytirishni ragʻbatlantirish uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoq uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Xonadon egasi Embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoq identifikatsiya qilingandan soʻng subsidiya olish uchun Agroportal orqali arizaga Nizomning 17-bandida keltirilgan maʼlumotlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. 30 kun ichida 2-bosqich Agrar sohada toʻlovlar agentligi Embrion transplantatsiyasi yoki sunʼiy urugʻlantirish orqali tugʻilgan naslli buzoq toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni axborot tizimidan integratsiya orqali shakllantiradi va talabgor xonadon egasi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar ushbu Nizom talablariga muvofiq boʻlganda xonadon egasining arizasida koʻrsatilgan tijorat bankidagi talab qilib olinguncha saqlanadigan depozit hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazib beradi. 1 ish kuni ichida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 18-ILOVA

Agrar va oziq-ovqat sohalarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash choralari yuzasidan ajratilgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi uchun qishloq xoʻjaligi subyektlariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq ochiladigan undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus maqsadli hisobvaraqlar

T/r Qoʻllab-quvvatlash choralari nomi Undiruvga yoʻl qoʻyilmaydigan maxsus maqsadli hisobvaraq 1. Qishloq xoʻjaligi subyektlariga suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...810 2. Qishloq xoʻjaligi subyektlarining nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...815 3. Xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar hamda mol va qoʻy goʻshti uchun subsidiya 23210...820 4. Qishloq xoʻjaligi texnikalari va lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat qiymatining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...825 5. Paxta, boshoqli don va kartoshka ekin maydonlarini hamda mevali bogʻ va uzumzorlarni sugʻorish maqsadida qayta tiklanuvchi energiya manbalari uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...830 6. Meva, uzum va limon koʻchatlarini xarid qilish hamda koʻchatlarni shpalerga koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...835 7. Issiqxona xoʻjaliklariga issiqxonalarni koʻmir va elektr energiyasida isitish qozonlarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...840 8. Qishloq xoʻjaligi texnikasi, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari, quyosh panellari hamda qishloq xoʻjaligi texnikasiga avtopilot uskunasini xarid qilishda kredit va lizing foizlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...845 9. Oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyalarga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni hamda qishloq xoʻjaligi korxonalariga uzumni (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...850 10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga sovitkichli sigʻimlarni qurish va/yoki jihozlash hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Jizzax viloyatida sovitkichli sigʻimlarning elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...855 11. Issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislari hamda mahalliy oziq-ovqat sanoati korxonalari tomonidan xorijiy mutaxassislarni jalb qilish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...860 12. Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi, Xorazm viloyatidagi sholi yetishtiruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlariga lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregat bilan yer tekislash xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...865 13. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya vositalarini xarid qilishga sarflangan mablagʻlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...870 14. Suv inshootlarini qurish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...875 15. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sugʻurtalashda sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...880 16. Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya 23210...885 17. Parrandachilik xoʻjaliklariga faqat mahalliy ishlab chiqaruvchilardan goʻsht yoʻnalishida nasldor bir kunlik joʻjalar xaridi uchun subsidiya 23210...890

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 19-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-apreldagi 258-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat boshqaruvi va mahalliy davlat hokimiyati organlarida xizmat avtotransport vositalarini biriktirish meʼyorlarining izoh qismi toʻqqizinchi xatboshisi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi,” soʻzlaridan keyin “Agrar sohada toʻlovlar agentligi,” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-dekabrdagi 771-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi subyektlariga 2025-yil hosilidan birja savdolari orqali sotilgan paxta xomashyosi uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomning 4-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Paxta xomashyosi yetishtiruvchi subsidiya olish uchun oʻzi yetishtirib sotgan mahsulotni bitta yoki bir nechta shartnoma asosida sotishini inobatga olib, bir necha marotaba murojaat qilish huquqiga ega”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi tavakkalchiliklarini sugʻurta qilish tizimini joriy etishning tashkiliy chora-tadbirlari haqida” 2025-yil 6-dekabrdagi 772-son qarorida :

a) ikkinchi band quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi direksiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish hamda ijtimoiy muhofaza qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 7-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) 1-ilovada :

27-bandning toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

33-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Direksiyaga 3 ta xizmat yengil avtotransport vositasini saqlashga limit ajratiladi”;

33-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Direksiya direktori, uning birinchi oʻrinbosari va oʻrinbosariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiya huzuridagi Tibbiyot bosh boshqarmasida tibbiy xizmatdan foydalanishga va tizimdagi kontingentga qoʻshilishga ruxsat etiladi”.

v) quyidagi mazmundagi 7-ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 6-dekabrdagi 772-son qaroriga 7-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi direksiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish hamda ijtimoiy muhofaza qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi direksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma direksiyasi) xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish hamda ijtimoiy muhofaza qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom talablari 2026-yil 1-yanvardan boshlab amaliyotga joriy qilinadi hamda Jamgʻarma direksiyasining rahbar, mutaxassis, texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlariga nisbatan tatbiq etiladi.

2-bob. Jamgʻarma direksiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish hamda ijtimoiy muhofaza qilish

3. Jamgʻarma direksiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish hamda ijtimoiy muhofaza qilish Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

4. Jamgʻarma direksiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash, ularni moddiy ragʻbatlantirish va ularning koʻp yillik mehnati uchun har oylik ustamalar, moddiy yordam koʻrsatish, lavozim maoshiga belgilangan koeffitsiyentlar, shuningdek, qoʻshimcha haq, ustamalar, mukofotlar, ijtimoiy muhofaza qilish va boshqa toʻlovlardan iborat.

5. Jamgʻarma direksiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash razryadlari Yagona tarif setkasi boʻyicha ushbu Nizomga ilovaga muvofiq belgilanadi.

6. Jamgʻarma hisobidan Jamgʻarma direksiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish quyidagicha amalga oshiriladi:

Yagona tarif setkasi boʻyicha tasdiqlangan mehnatga haq toʻlash razryadlariga muvofiq lavozim maoshi;

tasdiqlangan mehnatga haq toʻlash razryadlariga muvofiq lavozim maoshini belgilashda tarif koeffitsiyentlarini 1,6 baravarga oshirish miqdori (texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar bundan mustasno);

lavozim maoshining 40 foizi miqdorida ustama (mehnatni ragʻbatlantirish koeffitsiyenti);

oʻz vazifalarini vijdonan, shuningdek, alohida muhim va masʼuliyatli ishlarni bajarayotgan xodimlarni lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) ikki baravari miqdorida mukofotlash;

koʻp yillik xizmati uchun lavozim maoshiga 30 foizdan 100 foizgacha miqdorda ustama (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) toʻlanadi. Ish staji ragʻbatlantiriladigan koʻp yillik xizmati uchun ustamalar belgilash huquqini beradi. Bunda:

1 yildan 5 yilgacha — 30 foiz;

5 yildan 10 yilgacha — 40 foiz;

10 yildan 15 yilgacha — 60 foiz;

15 yildan 20 yilgacha — 80 foiz;

20 yildan ortiq — 100 foiz.

Jamgʻarma direksiyasi xodimlariga oʻz xizmat vazifalarini vijdonan bajarganliklari uchun Jamgʻarma direktori tomonidan lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 300 foizgacha miqdorda har oylik ustamalar;

alohida oʻrnak koʻrsatgan Jamgʻarma direksiyasi xodimlariga lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) qoʻshimcha 100 foizgacha miqdorda oylik ustamalar;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 19-fevraldagi PF-5349-son Farmoniga asosan zamonaviy axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini joriy qilish hamda rivojlantirishga masʼul boʻlgan Jamgʻarma direksiyasi xodimlariga lavozim maoshining 100 foizi miqdorida ustama toʻlanishi mumkin;

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yuridik xizmat faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 19-yanvardagi PQ-2733-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2017-yil 1-maydagi 250-son qaroriga asosan Jamgʻarma direksiyasi yuridik xizmati xodimlarining lavozim maoshlariga martaba darajalari uchun qoʻshiladigan har oylik ustamalar toʻlanishi mumkin;

rasman bayram deb eʼlon qilingan kunlar (1-yanvar — Yangi yil, 8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni, 21-mart — Navroʻz bayrami, 9-may — Xotira va qadrlash kuni, 1-sentabr — Mustaqillik kuni, 8-dekabr — Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni, diniy bayramlar — Roʻza hayiti (Iyd-al-Fitr) va Qurbon hayiti (Iyd-al-Adha)) hamda qishloq xoʻjaligi xodimlarining kasb bayramlari munosabati bilan lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) bir baravari miqdorida mukofotlar;

yil yakunlari boʻyicha Jamgʻarma faoliyati koʻrsatkichlarini hisobga olgan holda xodimlarni lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 200 foizigacha mukofotlash;

xodimlarni ijtimoiy muhofaza qilish va ularning mehnati samaradorligini oshirish maqsadida har oyda (jamoa shartnomasiga muvofiq) transport xarajatlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari hamda ovqatlanish xarajatlarini qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravarigacha miqdordagi toʻlovlar;

qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilish uchun xodimlarga bir yilda bir marotaba bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravarigacha miqdoridagi toʻlovlar;

yilda bir marotaba lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) bir baravari miqdorda moddiy yordam.

Zaruratga koʻra xodimlar va (yoki) ularning oila aʼzolariga quyidagi hollarda bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravarigacha miqdordagi moddiy yordam toʻlab beriladi:

xodim vafot etganda — bunda moddiy yordam xotiniga (eriga) toʻlab beriladi, agar xodimning xotini (eri) boʻlmasa, moddiy yordam farzandlariga yoki qonuniy vakillariga (vasiylari va homiylariga) yoxud ularning voyaga yetmagan farzandlarini asrab olgan shaxslarga toʻlab beriladi, shuningdek, xodim turmush qurmagan boʻlsa, moddiy yordam ota-onasi yoki boqimandalar oʻrtasida teng ulushlarda taqsimlanadi;

yaqin qarindoshi (ota, ona, turmush oʻrtogʻi, farzandi) vafot etganda (vafoti toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi taqdim etilganda);

turmush qurganda, 50, 55, 60 yubiley yoshi munosabati bilan, shuningdek, pensiyaga chiqqanda;

alohida zaruratga koʻra (baxtsiz hodisa, falokat, uzoq muddatli kasallik sababli davolanish va sogʻligʻini tiklash, oilaning kam taʼminlangani va moliyaviy holatining ogʻirligi uchun).

7. Jamgʻarma direksiyasi xodimlarining yillik mehnatiga haq toʻlash fondining 5 foizi miqdorida moddiy ragʻbatlantirish maxsus fondi tashkil etiladi.

Ushbu fond mablagʻlari hisobidan xizmat vazifalarini tashabbuskorlik bilan hamda vijdonan bajargan yuqori malakali xodimlarni ragʻbatlantirish maqsadida, qonunchilikda belgilangan tartibda ishda erishgan yutuqlari uchun lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 50 foizidan oshmagan miqdorlarda shaxsiy ustamalar belgilanadi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlari boʻlgan Jamgʻarmaning jalb etilgan xodimlari, ekspertlari va maslahatchilari xizmatlariga tuzilgan shartnoma shartlariga muvofiq qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda haq toʻlanadi.

3-bob. Yakunlovchi qoida

9. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi direksiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish hamda ijtimoiy muhofaza qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi sugʻurtasi jamgʻarmasi direksiyasi xodimlari mehnatiga haq toʻlash razryadlari

T/r Lavozimi Mehnatga haq toʻlash razryadi 1. Direktor 18 2. Direktorning birinchi oʻrinbosari 18-5% 3. Direktor oʻrinbosari 17 4. Boshqarma boshligʻi 14 5. Bosh hisobchi 14 -3% 6. Bosh yuriskonsult 14 7. Bosh auditor 13 8. Boʻlim boshligʻi 13 9. Bosh mutaxassis (mustaqil boʻlinma) 13-3% 10. Bosh mutaxassis 12 11. Yetakchi mutaxassis 11

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrar sohada toʻlovlar agentligi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2026-yil 27-fevraldagi 81-son qarorida :

a) quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Belgilansinki, Agentlik xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy muhofaza qilish bilan bogʻliq toʻlovlar 2026-yilning yanvar oyidan boshlab amalga oshiriladi”;

b) 1-ilovaning 21-bandida :

“a” kichik bandning yettinchi xatboshisi “lavozim maoshiga” soʻzlaridan keyin “(ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“b” kichik bandning beshinchi xatboshisi “1-sentabr — Mustaqillik kuni” soʻzlaridan keyin “1-oktabr — Oʻqituvchi va murabbiylar kuni,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 3-ilovaning 5-bandi toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohalari boʻyicha mustaqil ekspertlarni, shu jumladan, mahalliy va xorijiy ekspertlarni hamda boshqa yuridik shaxslar (oliy taʼlim muassasalari, ilmiy tashkilotlar)ni shartnoma asosida jalb qilish”.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 28-apreldagi 206-son qaroriga 20-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Fermer xoʻjaliklarining nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 3-maydagi 320-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarning moddiy-texnik bazasini yanada mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-iyuldagi 578-son qarori .

3. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qarori .

4. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik tarmogʻiga davlat tomonidan subsidiya ajratishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi 280-son qarori .

5. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilarining suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 23-fevraldagi 95-son qarorining 1-bandi va 1-ilovasi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Muqobil energiya orqali ishlaydigan isitish tizimini joriy etgan limon yetishtiruvchilarni, shuningdek, yangi limonzorlarni barpo etish va koʻchatlar xarid qilishni moliyaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 17-yanvardagi 24-son qarori .

7. Vazirlar Mahkamasining “Respublikada oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarini yanada qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida” 2022-yil 21-yanvardagi 37-son qarori .

8. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilarining suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish va muqobil energiyadan foydalanish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyundagi 315-son qarori .

9. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik subyektlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 6-iyuldagi 368-son qarori .

10. Vazirlar Mahkamasining “Uzumchilik, bogʻdorchilik, issiqxona xoʻjaliklarini yurituvchi va vinochilik mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlarni davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyuldagi 327-son qarorining 1-bandi “a” kichik bandi , “b” kichik bandining oltinchi va sakkizinchi xatboshilari , 2-bandi , 1 , 2 va 3-ilovalar .

11. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya usulini qoʻllashni ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 19-avgustdagi 460-son qarori .

12. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasi sovitkichli sigʻimlar uyushmasiga aʼzo subyektlarga sovitkichli sigʻimlarni qurish va jihozlash hamda qish va bahor oylarida elektr energiyasi isteʼmoli xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 29-noyabrdagi 632-son qarori .

13. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik xoʻjaliklariga xorijiy davlatlardan import qilingan nasldor qoramol, qoʻy va echkilar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 26-yanvardagi 52-son qarori .

14. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi yerlari unumdorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 20-fevraldagi 97-son qarori .

15. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasining paxta, boshoqli don va sholi yetishtiruvchi subyektlariga lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregatlar bilan yer tekislash xarajatlari uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 24-iyundagi 348-son qarori .

16. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi subyektlariga qishloq xoʻjaligi ekinlari hosilini sugʻurtalashda sugʻurta mukofoti uchun toʻlov xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 2-iyuldagi 373-son qarorining 1-bandi va qarorga ilova .

17. Vazirlar Mahkamasining “Issiqxona xoʻjaliklariga issiqxonalarni koʻmir yoqilgʻisida isitish uchun koʻmir qozonini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 9-iyuldagi 400-son qarori .

18. Vazirlar Mahkamasining “Issiqxona xoʻjaliklariga xorijdan malakali agronom, entomolog va laboratoriya mutaxassislarini jalb qilish xarajatlarining 50 foizini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 10-iyuldagi 410-son qarori .

19. Vazirlar Mahkamasining “Oziq-ovqat sanoati mahsulotlarini ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlashning samarali mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida” 2024-yil 1-avgustdagi 476-son qarorining 1-bandi , 2-bandi uchinchi xatboshisi va qarorga 2-ilova .

20. Vazirlar Mahkamasining “Sholi yetishtiruvchilarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 17-fevraldagi 97-son qarori .

21. Vazirlar Mahkamasining “In-vitro” sharoitida koʻpaytirilgan payvandtagli meva va tok koʻchatlarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2025-yil 28-iyuldagi 468-son qarori .

22. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Eksportbop qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya usulini qoʻllashni ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 19-avgustdagi 460-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2025-yil 20-avgustdagi 520-son qarori .

23. Vazirlar Mahkamasining “Agrar sohani mexanizatsiyalashni davlat tomonidan ragʻbatlantirishni raqamlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 29-avgustdagi 549-son qarori .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 28-aprel,

206 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.04.2026-y., 09/26/206/0425-son; 10.06.2026-y., 09/26/295/0578-son; 07.08.2026-y., 09/26/435/0827-son)

lex.uz