📅 2026-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 29-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 29 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХEМАСИ
РEЕСТРИ
РEЕСТРИ
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилган субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланишда янада қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини (кейинги ўринларда — ягона реестр) шакллантириш тартиби;
ягона реестрни янгилаб бориш тартиби;
ягона реестрни шакллантириш ва янгилаб боришда ягона реестр оператори ҳамда давлат органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
2. Белгилансинки, ягона реестр Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.mf.uz» платформасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган реестрни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш орқали юритилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги 2026 йил 1 сентябрга қадар «subsidiya.mf.uz» платформасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган реестрни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 апрелдаги 211-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини (кейинги ўринларда — ягона реестр) шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартибини белгилайди.
2. Ягона реестр Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 11 декабрдаги 784-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган имтиёзлар ва преференциялар асосида мазкур иловадаги масъул вазирлик ҳамда идоралар томонидан шакллантирилади.
3. Ягона реестр қуйидаги мақсадларда шакллантирилади ва юритилади:
жорий этилган имтиёзлар ва преференцияларнинг электрон базасини шакллантириш;
имтиёзлар ва преференциялар ҳақидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш;
тадбиркорлик субъектларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, давлат томонидан тақдим этиладиган мавжуд имтиёзлар ва преференциялар ҳақида қулай шаклда ва долзарб маълумотларни тақдим этиш.
4. Ягона реестр давлат тилида шакллантирилади ва юритилади ҳамда бошқа тилларга таржима қилинган ёки қисқартирилган версияларга эга бўлиши мумкин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ягона реестр оператори ҳисобланади.
6. Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.mf.uz» платформасида шакллантирилади ҳамда ўзаро интеграция орқали ЯИДХПда бепул тақдим этилади.
7. Ягона реестр ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда ягона реестр оператори томонидан шакллантирилади ҳамда янгилаб борилади.
Ягона реестр ушбу Низомга 2 ва 3-иловалардаги шаклларга мувофиқ юритилади.
2-боб. Ягона реестрни шакллантириш тартиби
8. Давлат органлари ва ташкилотлари имтиёзлар ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасига киритиш имкониятини олиш (рухсат) учун масъул ходимлар ҳақидаги маълумотларни (Ф.И.О., лавозими, ЖШШИР, телефон рақами) ягона реестр операторига тақдим этади.
Бунда масъул ходимлар ўзгарганда, давлат органлари ва ташкилотлари рухсатни бекор қилиш бўйича ягона реестр операторига расмий хабар юборади.
9. Ягона реестр оператори давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатига асосан масъул ходимларга имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасига киритиш имкониятини (рухсат) тақдим этади.
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлар ўзгаргани ҳақида расмий хабар юборганда, ушбу ходимларга «subsidiya.mf.uz» платформасига кириш имконияти бекор қилинади.
10. Давлат органлари ва ташкилотлари хатловдан ўтказиш асосида тадбиркорлик субъектларига тақдим этишга ўзи масъул бўлган имтиёзлар ва преференциялар ҳамда улар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасидаги реестрга жойлаштиради:
имтиёзнинг (преференциянинг) номи;
имтиёзнинг (преференциянинг) тури (божхона ҳамда солиқ имтиёзлари ва бошқалар);
имтиёзни (преференцияни) тақдим этиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси;
имтиёзнинг (преференциянинг) амал қилиш муддати (маълум сана ёки доимий);
тақдим этиш доираси (алоҳида, умумий);
тақдим этиш тартиби (регламент ёки низомга ҳавола);
имтиёзни (преференцияни) тақдим этиш ва мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими (номи, ҳаволаси (URL);
имтиёз (преференция) тақдим этиладиган соҳалар;
имтиёз (преференция) тақдим этиладиган субъектларнинг иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича фаолият тури;
имтиёз (преференция) олувчи субъект тоифаси:
тадбиркорлик субъектларининг тоифаси (кичик, ўрта ёки йирик бизнес);
имтиёзни (преференцияни) тақдим этиш шакллари;
имтиёздан (преференциядан) мақсадсиз фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари, уни қўлловчи орган, жавобгарлик белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси;
имтиёзни (преференцияни) тақдим этиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар маълумотлари (номи, масъуллар билан боғланиш маълумотлари, телефон рақами, электрон почта манзили).
Ягона реестрга имтиёз ва преференциялар ҳақидаги бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
11. Ягона реестрга киритиладиган имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ва ишончли бўлиши керак. Ушбу маълумотларда ноаниқлик, қисқартма ва хатолар бўлмаслиги лозим.
12. Ягона реестрга имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ягона реестрга маълумотлар киритилгандан кейин ягона реестр оператори ушбу маълумотларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Маълумотлар оператор томонидан ягона реестрда тасдиқлангандан сўнг, автоматик тарзда ЯИДХПдаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференциялар бўлимида кўринади.
13. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда нотўғри расмийлаштирилган ёки бошқа хато ва камчиликлар мавжуд бўлган маълумотлар ягона реестрга киритилган тақдирда, ягона реестр оператори бир ҳафта муддатда, рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, маълумотларни ягона реестрда тасдиқлашни рад этади.
Давлат органлари ва ташкилотлари иш жараёнида аниқланган хатолик ва камчиликларни уч иш куни мобайнида бартараф этади ҳамда имтиёз ёки преференция тўғрисидаги тегишли маълумотларни ягона реестрга такроран киритади.
3-боб. Ягона реестрни янгилаб бориш тартиби
14. Имтиёз ёки преференцияларга оид ушбу Низомнинг 10-бандида қайд этилган маълумотлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, янги турдаги имтиёз ёки преференция жорий этилганда, давлат органлари ва ташкилотлари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда, асосларни кўрсатган ҳолда ягона реестрга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ягона реестрга янги турдаги имтиёз ёки преференция, шунингдек, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича маълумотлар киритилгандан кейин ягона реестр оператори ушбу маълумотларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди.
Бунда ягона реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг санаси ҳамда моҳияти тўғрисида тегишли белги қўйилади.
Янги турдаги имтиёз ёки преференция тўғрисидаги, шунингдек, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича маълумотлар ягона реестр оператори томонидан тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ЯИДХПда Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёз ва преференциялар бўлимидаги маълумотлар ҳам ўзгаради.
15. Имтиёз ёки преференция бекор қилинган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда, асосларни кўрсатиб, ушбу имтиёз ёки преференцияни ягона реестрдан чиқариш зарурлиги тўғрисида ягона реестр операторини хабардор қилади.
16. Ягона реестр оператори имтиёз ёки преференция бекор қилингани сабабли уни ягона реестрдан чиқариш зарурлиги тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари киритган маълумотларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиб, имтиёз ёки преференцияни ягона реестрдан чиқаришни тасдиқлайди.
Имтиёз ёки преференция ягона реестрдан чиқарилганда, у тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ чиқариб ташланмасдан ушбу имтиёз ёки преференция бекор қилингани, шунингдек, унинг бекор қилинган санаси ҳамда асоси тўғрисида тегишли белги киритилади.
Имтиёз ёки преференцияларни ягона реестрдан чиқариб ташлаш ягона реестр оператори томонидан тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ЯИДХПдаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференциялар бўлимидаги маълумотлар ҳам ўзгаради.
17. Ягона реестрни янгилаш ҳақидаги маълумотларда нотўғри ёки бошқа хато ва камчиликлар мавжуд бўлганда, ушбу Низом 13-бандининг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда ягона реестрни янгилашни тасдиқлаш рад этилади.
4-боб. Ягона реестр оператори ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
18. Ягона реестр оператори имтиёз ва преференциялар тўғрисида нотўғри, шунингдек, хато ва камчиликлари мавжуд маълумотларни ягона реестрда тасдиқламайди ҳамда уларни қайта ишлаш (тўлдириш ёки тузатиш) учун давлат органлари ва ташкилотларига асосли хабарнома юборади.
19. Ягона реестр оператори:
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилган имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларни ягона реестрда тасдиқлаши;
имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги тегишли маълумотларни шакллантириш ҳамда юритиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг ягона реестрдан фойдалана олишини таъминлаши;
имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларни ягона реестрда тасдиқлашдан олдин уларнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилигини текшириши;
ягона реестрдаги имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларнинг ЯИДХПга узатилишини таъминлаши шарт.
20. Давлат органлари ва ташкилотлари ягона реестрни шакллантириш ва юритиш бўйича таклифлар бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан услубий тавсиялар ишлаб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
21. Давлат органлари ва ташкилотлари:
ягона реестрга имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги ишончли ҳамда тўлиқ маълумотлар киритилишини таъминлаши;
янги турдаги имтиёз ва преференциялар жорий этилганда, улар тўғрисидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда ягона реестрга киритиши;
имтиёз ёки преференцияни тақдим этиш билан боғлиқ низом ёки регламентга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган ёки бекор қилинган тақдирда, ягона реестрда улар тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириши ва қўшимча киритиши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
22. Давлат сирлари ёки қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа сирларнинг ошкор бўлишига олиб келиши мумкин бўлган маълумотларни ягона реестрга киритиш тақиқланади.
23. Ягона реестрга киритиладиган имтиёз ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилиги учун жавобгарлик давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли раҳбарлари зиммасида бўлади.
24. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш
Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари Имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасига киритиш имкониятини олиш (рухсат) учун масъул ходимлар ҳақидаги маълумотларни (Ф.И.О., лавозими, ЖШШИР, телефон рақами) ягона реестр операторига тақдим этади. Масъул ходимлар ўзгарганда рухсатни бекор қилиш учун ягона реестр операторига расмий хабар юборади. Зарур ҳолларда 2-босқич Ягона реестр оператори Масъул ходимларга имтиёзлар ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни «subsidiya.mf.uz» платформасига киритиш имкониятини (рухсат) тақдим этади. Бир ҳафта муддатда Давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимлар ўзгаргани ҳақида расмий хабар юборганда, ушбу ходимларга «subsidiya.mf.uz» платформасига кириш имкониятини бекор қилади. Бир кун муддатда 3-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари Янги турдаги имтиёз ёки преференциялар жорий этилганда, улар тўғрисидаги маълумотлар масъул ходим томонидан «subsidiya.mf.uz» платформасига киритилади. Бир ҳафта муддатда 4-босқич Ягона реестр оператори Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилган имтиёзлар ва преференциялар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди ёки асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, маълумотларни тасдиқлашни рад этади. Бир ҳафта муддатда 5-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари Ягона реестр оператори томонидан маълумотларни тасдиқлаш рад этилганда, давлат органлари ва ташкилотлари хатолик ва камчиликларни бартараф этади ҳамда имтиёз ёки преференция тўғрисидаги тегишли маълумотларни ягона реестрга такроран киритади. Уч иш куни мобайнида 6-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари Имтиёз ёки преференцияни тақдим этиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, имтиёз ёки преференциялар бекор қилинганда, асосларни кўрсатиб, ягона реестрдан чиқариш зарурлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади. Бир ҳафта муддатда 7-босқич Ягона реестр оператори Имтиёз ёки преференция тўғрисидаги ўзгартириш ва қўшимчалар ёки улар бекор бўлганлиги ҳақида киритилган маълумотларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди ёхуд асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, маълумотларни тасдиқлашни рад этади. Бир ҳафта муддатда
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар
Т/р Имтиёз тури Имтиёз номи Имтиёзни тақдим этиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси Тақдим этиш доираси (алоҳида ёки умумий) Тақдим этиш тартиби (регламент ёки низомга ҳавола) Имтиёзни тақдим этиш ва мониторинг қил иш бўйича ахборот тизими Имтиёз тақдим этиладиган соҳалар Имтиёз тақдим этиладиган субъектларнинг иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича фаолият тури Имтиёз олувчи субъект тоифаси Имтиёзни тақдим этиш шакллари (бўлиб тўлаш, муддат бер иш, фоизни камайтириш ва бошқалар) Имтиёз муддати (қанча вақт давомида тақдим этилади) Имтиёздан мақсадсиз фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари, уни қўлловчи орган, жавобгарлик белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳав оласи Масъул вазирлик ва идоралар Тадбиркорлик субъектлари (кичик, ўрта, йирик бизнес) Давлат иштирокидаги корхоналар Номи Масъуллар билан боғланиш маълумотлари (телефон, электрон почта манзили) номи ҳавола (URL) 1. 2. 3. …
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари учун преференциялар
Т/р Преференция тури Преференция номи Преференцияни тақдим этиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси Тақдим этиш доираси (алоҳида ёки умумий) Тақдим этиш тартиби ( регламент ёки низомга ҳавола) Преференцияни тақдим этиш ва мониторинг қилиш бўйича ахборот тизими Преференция тақдим этиладиган соҳалар Преференция тақдим этиладиган субъектларнинг иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича фаолият тури П референция олувчи субъект тоифаси Преференцияни тақдим этиш шакллари (бўлиб тўлаш, муддат бериш, фоизни камайтириш ва бошқалар) Преференция муддати (қанча вақт давомида тақдим этилади) Преференциядан мақсадсиз фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик чо ралари, уни қўлловчи орган, жавобгарлик белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи, рақами, санаси ва ҳаволаси Масъул вазирлик ва идоралар номи ҳавола (URL) Тадбиркорлик субъектлари (кичик, ўрта, йирик бизнес) Давлат иштирокидаги корхоналар Номи Масъуллар билан боғланиш маълумотлари (телефон, электрон почта манзили) 1. 2. 3. ...
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 апрель,
211-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
REESTRI
REESTRI
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalarning yagona reyestrini shakllantirish hamda yangilab borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Tadbirkorlik faoliyati erkinligining kafolatlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, shuningdek, tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash uchun taqdim etilgan subsidiyalar, imtiyozlar va preferensiyalardan foydalanishda yanada qulayliklar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalarning yagona reyestrini shakllantirish hamda yangilab borish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalarning yagona reyestrini (keyingi oʻrinlarda — yagona reyestr) shakllantirish tartibi;
yagona reyestrni yangilab borish tartibi;
yagona reyestrni shakllantirish va yangilab borishda yagona reyestr operatori hamda davlat organlarining huquqlari va majburiyatlari.
2. Belgilansinki, yagona reyestr Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidiya.mf.uz” platformasidagi tadbirkorlik subyektlariga taqdim etiladigan qoʻllab-quvvatlash choralari haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan reyestrni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga integratsiya qilish orqali yuritiladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi 2026-yil 1-sentabrga qadar “subsidiya.mf.uz” platformasidagi tadbirkorlik subyektlariga taqdim etiladigan qoʻllab-quvvatlash choralari haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan reyestrni Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga integratsiya qilsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-apreldagi 211-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalarning yagona reyestrini shakllantirish hamda yangilab borish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalarning yagona reyestrini (keyingi oʻrinlarda — yagona reyestr) shakllantirish hamda yangilab borish tartibini belgilaydi.
2. Yagona reyestr Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlariga taqdim etilgan subsidiyalar, imtiyozlar va preferensiyalardan foydalanish samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 11-dekabrdagi 784-son qaroriga 2-ilovada koʻrsatilgan imtiyozlar va preferensiyalar asosida mazkur ilovadagi masʼul vazirlik hamda idoralar tomonidan shakllantiriladi.
3. Yagona reyestr quyidagi maqsadlarda shakllantiriladi va yuritiladi:
joriy etilgan imtiyozlar va preferensiyalarning elektron bazasini shakllantirish;
imtiyozlar va preferensiyalar haqidagi maʼlumotlarning ochiqligini taʼminlash;
tadbirkorlik subyektlariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan, davlat tomonidan taqdim etiladigan mavjud imtiyozlar va preferensiyalar haqida qulay shaklda va dolzarb maʼlumotlarni taqdim etish.
4. Yagona reyestr davlat tilida shakllantiriladi va yuritiladi hamda boshqa tillarga tarjima qilingan yoki qisqartirilgan versiyalarga ega boʻlishi mumkin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi yagona reyestr operatori hisoblanadi.
6. Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyoz va preferensiyalar haqidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining “subsidiya.mf.uz” platformasida shakllantiriladi hamda oʻzaro integratsiya orqali YIDXPda bepul taqdim etiladi.
7. Yagona reyestr ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq davlat organlari va tashkilotlari bilan birgalikda yagona reyestr operatori tomonidan shakllantiriladi hamda yangilab boriladi.
Yagona reyestr ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalardagi shakllarga muvofiq yuritiladi.
2-bob. Yagona reyestrni shakllantirish tartibi
8. Davlat organlari va tashkilotlari imtiyozlar va preferensiyalar haqidagi maʼlumotlarni “subsidiya.mf.uz” platformasiga kiritish imkoniyatini olish (ruxsat) uchun masʼul xodimlar haqidagi maʼlumotlarni (F.I.O., lavozimi, JSHSHIR, telefon raqami) yagona reyestr operatoriga taqdim etadi.
Bunda masʼul xodimlar oʻzgarganda, davlat organlari va tashkilotlari ruxsatni bekor qilish boʻyicha yagona reyestr operatoriga rasmiy xabar yuboradi.
9. Yagona reyestr operatori davlat organlari va tashkilotlarining murojaatiga asosan masʼul xodimlarga imtiyoz va preferensiyalar haqidagi maʼlumotlarni “subsidiya.mf.uz” platformasiga kiritish imkoniyatini (ruxsat) taqdim etadi.
Bunda davlat organlari va tashkilotlari masʼul xodimlar oʻzgargani haqida rasmiy xabar yuborganda, ushbu xodimlarga “subsidiya.mf.uz” platformasiga kirish imkoniyati bekor qilinadi.
10. Davlat organlari va tashkilotlari xatlovdan oʻtkazish asosida tadbirkorlik subyektlariga taqdim etishga oʻzi masʼul boʻlgan imtiyozlar va preferensiyalar hamda ular haqidagi quyidagi maʼlumotlarni “subsidiya.mf.uz” platformasidagi reyestrga joylashtiradi:
imtiyozning (preferensiyaning) nomi;
imtiyozning (preferensiyaning) turi (bojxona hamda soliq imtiyozlari va boshqalar);
imtiyozni (preferensiyani) taqdim etish belgilangan normativ-huquqiy hujjat nomi, raqami, sanasi va havolasi;
imtiyozning (preferensiyaning) amal qilish muddati (maʼlum sana yoki doimiy);
taqdim etish doirasi (alohida, umumiy);
taqdim etish tartibi (reglament yoki nizomga havola);
imtiyozni (preferensiyani) taqdim etish va monitoring qilish boʻyicha axborot tizimi (nomi, havolasi (URL);
imtiyoz (preferensiya) taqdim etiladigan sohalar;
imtiyoz (preferensiya) taqdim etiladigan subyektlarning iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi boʻyicha faoliyat turi;
imtiyoz (preferensiya) oluvchi subyekt toifasi:
tadbirkorlik subyektlarining toifasi (kichik, oʻrta yoki yirik biznes);
imtiyozni (preferensiyani) taqdim etish shakllari;
imtiyozdan (preferensiyadan) maqsadsiz foydalanganlik uchun belgilangan javobgarlik choralari, uni qoʻllovchi organ, javobgarlik belgilangan normativ-huquqiy hujjat nomi, raqami, sanasi va havolasi;
imtiyozni (preferensiyani) taqdim etish uchun masʼul boʻlgan vazirlik va idoralar maʼlumotlari (nomi, masʼullar bilan bogʻlanish maʼlumotlari, telefon raqami, elektron pochta manzili).
Yagona reyestrga imtiyoz va preferensiyalar haqidagi boshqa maʼlumotlar ham kiritilishi mumkin.
11. Yagona reyestrga kiritiladigan imtiyoz va preferensiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar toʻliq va ishonchli boʻlishi kerak. Ushbu maʼlumotlarda noaniqlik, qisqartma va xatolar boʻlmasligi lozim.
12. Yagona reyestrga imtiyozlar va preferensiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar davlat organlari va tashkilotlari tomonidan kiritiladi.
Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan yagona reyestrga maʼlumotlar kiritilgandan keyin yagona reyestr operatori ushbu maʼlumotlarni bir hafta muddatda koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi.
Maʼlumotlar operator tomonidan yagona reyestrda tasdiqlangandan soʻng, avtomatik tarzda YIDXPdagi Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalar boʻlimida koʻrinadi.
13. Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan ushbu Nizom talablari buzilgan holda notoʻgʻri rasmiylashtirilgan yoki boshqa xato va kamchiliklar mavjud boʻlgan maʼlumotlar yagona reyestrga kiritilgan taqdirda, yagona reyestr operatori bir hafta muddatda, rad etishning asoslangan sabablarini koʻrsatgan holda, maʼlumotlarni yagona reyestrda tasdiqlashni rad etadi.
Davlat organlari va tashkilotlari ish jarayonida aniqlangan xatolik va kamchiliklarni uch ish kuni mobaynida bartaraf etadi hamda imtiyoz yoki preferensiya toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotlarni yagona reyestrga takroran kiritadi.
3-bob. Yagona reyestrni yangilab borish tartibi
14. Imtiyoz yoki preferensiyalarga oid ushbu Nizomning 10-bandida qayd etilgan maʼlumotlar yuzasidan qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shuningdek, yangi turdagi imtiyoz yoki preferensiya joriy etilganda, davlat organlari va tashkilotlari tegishli normativ-huquqiy hujjat rasmiy eʼlon qilingan sanadan boshlab bir hafta muddatda, asoslarni koʻrsatgan holda yagona reyestrga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritadi.
Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan yagona reyestrga yangi turdagi imtiyoz yoki preferensiya, shuningdek, tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar boʻyicha maʼlumotlar kiritilgandan keyin yagona reyestr operatori ushbu maʼlumotlarni bir hafta muddatda koʻrib chiqadi hamda tasdiqlaydi.
Bunda yagona reyestrga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan taqdirda, kiritilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalarning sanasi hamda mohiyati toʻgʻrisida tegishli belgi qoʻyiladi.
Yangi turdagi imtiyoz yoki preferensiya toʻgʻrisidagi, shuningdek, tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar boʻyicha maʼlumotlar yagona reyestr operatori tomonidan tasdiqlangandan soʻng avtomatik tarzda YIDXPda Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyoz va preferensiyalar boʻlimidagi maʼlumotlar ham oʻzgaradi.
15. Imtiyoz yoki preferensiya bekor qilingan taqdirda, davlat organlari va tashkilotlari tegishli normativ-huquqiy hujjat rasmiy eʼlon qilingan sanadan boshlab bir hafta muddatda, asoslarni koʻrsatib, ushbu imtiyoz yoki preferensiyani yagona reyestrdan chiqarish zarurligi toʻgʻrisida yagona reyestr operatorini xabardor qiladi.
16. Yagona reyestr operatori imtiyoz yoki preferensiya bekor qilingani sababli uni yagona reyestrdan chiqarish zarurligi toʻgʻrisida davlat organlari va tashkilotlari kiritgan maʼlumotlarni bir hafta muddatda koʻrib chiqib, imtiyoz yoki preferensiyani yagona reyestrdan chiqarishni tasdiqlaydi.
Imtiyoz yoki preferensiya yagona reyestrdan chiqarilganda, u toʻgʻrisidagi maʼlumotlar toʻliq chiqarib tashlanmasdan ushbu imtiyoz yoki preferensiya bekor qilingani, shuningdek, uning bekor qilingan sanasi hamda asosi toʻgʻrisida tegishli belgi kiritiladi.
Imtiyoz yoki preferensiyalarni yagona reyestrdan chiqarib tashlash yagona reyestr operatori tomonidan tasdiqlangandan soʻng avtomatik tarzda YIDXPdagi Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalar boʻlimidagi maʼlumotlar ham oʻzgaradi.
17. Yagona reyestrni yangilash haqidagi maʼlumotlarda notoʻgʻri yoki boshqa xato va kamchiliklar mavjud boʻlganda, ushbu Nizom 13-bandining birinchi xatboshisida belgilangan tartibda yagona reyestrni yangilashni tasdiqlash rad etiladi.
4-bob. Yagona reyestr operatori hamda davlat organlari va tashkilotlarining huquqlari va majburiyatlari
18. Yagona reyestr operatori imtiyoz va preferensiyalar toʻgʻrisida notoʻgʻri, shuningdek, xato va kamchiliklari mavjud maʼlumotlarni yagona reyestrda tasdiqlamaydi hamda ularni qayta ishlash (toʻldirish yoki tuzatish) uchun davlat organlari va tashkilotlariga asosli xabarnoma yuboradi.
19. Yagona reyestr operatori:
davlat organlari va tashkilotlari tomonidan kiritilgan imtiyoz va preferensiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yagona reyestrda tasdiqlashi;
imtiyozlar va preferensiyalar toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotlarni shakllantirish hamda yuritish uchun davlat organlari va tashkilotlarining yagona reyestrdan foydalana olishini taʼminlashi;
imtiyoz va preferensiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yagona reyestrda tasdiqlashdan oldin ularning toʻliqligi hamda ishonchliligini tekshirishi;
yagona reyestrdagi imtiyoz va preferensiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning YIDXPga uzatilishini taʼminlashi shart.
20. Davlat organlari va tashkilotlari yagona reyestrni shakllantirish va yuritish boʻyicha takliflar berish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan uslubiy tavsiyalar ishlab chiqilishida ishtirok etish huquqiga ega.
21. Davlat organlari va tashkilotlari:
yagona reyestrga imtiyoz va preferensiyalar toʻgʻrisidagi ishonchli hamda toʻliq maʼlumotlar kiritilishini taʼminlashi;
yangi turdagi imtiyoz va preferensiyalar joriy etilganda, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir hafta muddatda yagona reyestrga kiritishi;
imtiyoz yoki preferensiyani taqdim etish bilan bogʻliq nizom yoki reglamentga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritilgan yoki bekor qilingan taqdirda, yagona reyestrda ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzgartirishi va qoʻshimcha kiritishi shart.
Davlat organlari va tashkilotlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
22. Davlat sirlari yoki qonun bilan himoya qilinadigan boshqa sirlarning oshkor boʻlishiga olib kelishi mumkin boʻlgan maʼlumotlarni yagona reyestrga kiritish taqiqlanadi.
23. Yagona reyestrga kiritiladigan imtiyoz va preferensiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning toʻliqligi hamda ishonchliligi uchun javobgarlik davlat organlari va tashkilotlarining tegishli rahbarlari zimmasida boʻladi.
24. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalarning yagona reyestrini shakllantirish hamda yangilab borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalarning yagona reyestrini shakllantirish hamda yangilab borish
Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari Imtiyoz va preferensiyalar haqidagi maʼlumotlarni “subsidiya.mf.uz” platformasiga kiritish imkoniyatini olish (ruxsat) uchun masʼul xodimlar haqidagi maʼlumotlarni (F.I.O., lavozimi, JSHSHIR, telefon raqami) yagona reyestr operatoriga taqdim etadi. Masʼul xodimlar oʻzgarganda ruxsatni bekor qilish uchun yagona reyestr operatoriga rasmiy xabar yuboradi. Zarur hollarda 2-bosqich Yagona reyestr operatori Masʼul xodimlarga imtiyozlar va preferensiyalar haqidagi maʼlumotlarni “subsidiya.mf.uz” platformasiga kiritish imkoniyatini (ruxsat) taqdim etadi. Bir hafta muddatda Davlat organlari va tashkilotlari masʼul xodimlar oʻzgargani haqida rasmiy xabar yuborganda, ushbu xodimlarga “subsidiya.mf.uz” platformasiga kirish imkoniyatini bekor qiladi. Bir kun muddatda 3-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari Yangi turdagi imtiyoz yoki preferensiyalar joriy etilganda, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar masʼul xodim tomonidan “subsidiya.mf.uz” platformasiga kiritiladi. Bir hafta muddatda 4-bosqich Yagona reyestr operatori Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan kiritilgan imtiyozlar va preferensiyalar haqidagi maʼlumotlarni koʻrib chiqib, tasdiqlaydi yoki asoslangan sabablarini koʻrsatgan holda, maʼlumotlarni tasdiqlashni rad etadi. Bir hafta muddatda 5-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari Yagona reyestr operatori tomonidan maʼlumotlarni tasdiqlash rad etilganda, davlat organlari va tashkilotlari xatolik va kamchiliklarni bartaraf etadi hamda imtiyoz yoki preferensiya toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotlarni yagona reyestrga takroran kiritadi. Uch ish kuni mobaynida 6-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari Imtiyoz yoki preferensiyani taqdim etish bilan bogʻliq qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilganda, shuningdek, imtiyoz yoki preferensiyalar bekor qilinganda, asoslarni koʻrsatib, yagona reyestrdan chiqarish zarurligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi. Bir hafta muddatda 7-bosqich Yagona reyestr operatori Imtiyoz yoki preferensiya toʻgʻrisidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar yoki ular bekor boʻlganligi haqida kiritilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqib, tasdiqlaydi yoxud asoslangan sabablarini koʻrsatgan holda, maʼlumotlarni tasdiqlashni rad etadi. Bir hafta muddatda
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalarning yagona reyestrini shakllantirish hamda yangilab borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar
T/r Imtiyoz turi Imtiyoz nomi Imtiyozni taqdim etish belgilangan normativ-huquqiy hujjat nomi, raqami, sanasi va havolasi Taqdim etish doirasi (alohida yoki umumiy) Taqdim etish tartibi (reglament yoki nizomga havola) Imtiyozni taqdim etish va monitoring qil ish boʻyicha axborot tizimi Imtiyoz taqdim etiladigan sohalar Imtiyoz taqdim etiladigan subyektlarning iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi boʻyicha faoliyat turi Imtiyoz oluvchi subyekt toifasi Imtiyozni taqdim etish shakllari (boʻlib toʻlash, muddat ber ish, foizni kamaytirish va boshqalar) Imtiyoz muddati (qancha vaqt davomida taqdim etiladi) Imtiyozdan maqsadsiz foydalanganlik uchun belgilangan javobgarlik choralari, uni qoʻllovchi organ, javobgarlik belgilangan normativ-huquqiy hujjat nomi, raqami, sanasi va hav olasi Masʼul vazirlik va idoralar Tadbirkorlik subyektlari (kichik, oʻrta, yirik biznes) Davlat ishtirokidagi korxonalar Nomi Masʼullar bilan bogʻlanish maʼlumotlari (telefon, elektron pochta manzili) nomi havola (URL) 1. 2. 3. …
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida Tadbirkorlik subyektlari uchun imtiyozlar va preferensiyalarning yagona reyestrini shakllantirish hamda yangilab borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Tadbirkorlik subyektlari uchun preferensiyalar
T/r Preferensiya turi Preferensiya nomi Preferensiyani taqdim etish belgilangan normativ-huquqiy hujjat nomi, raqami, sanasi va havolasi Taqdim etish doirasi (alohida yoki umumiy) Taqdim etish tartibi ( reglament yoki nizomga havola) Preferensiyani taqdim etish va monitoring qilish boʻyicha axborot tizimi Preferensiya taqdim etiladigan sohalar Preferensiya taqdim etiladigan subyektlarning iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi boʻyicha faoliyat turi P referensiya oluvchi subyekt toifasi Preferensiyani taqdim etish shakllari (boʻlib toʻlash, muddat berish, foizni kamaytirish va boshqalar) Preferensiya muddati (qancha vaqt davomida taqdim etiladi) Preferensiyadan maqsadsiz foydalanganlik uchun belgilangan javobgarlik cho ralari, uni qoʻllovchi organ, javobgarlik belgilangan normativ-huquqiy hujjat nomi, raqami, sanasi va havolasi Masʼul vazirlik va idoralar nomi havola (URL) Tadbirkorlik subyektlari (kichik, oʻrta, yirik biznes) Davlat ishtirokidagi korxonalar Nomi Masʼullar bilan bogʻlanish maʼlumotlari (telefon, elektron pochta manzili) 1. 2. 3. ...
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 29-aprel,
211-son