UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 17-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 17 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 апреля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр строительства и жилищно-коммунального хозяйства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 April 2026 · Ministry and agency documents · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ҚОИДАЛАРИ

Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сон «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 17 апрелдаги 01/2-17-сон буйруғига ИЛОВА

Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш

Мазкур Қоидалар кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Ушбу Қоидалар кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларига (бундан буён матнда мулкдорлар деб юритилади), ижарага олувчиларга (ижарачиларга), кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчиларга, уй-жой мулкдорларининг ширкатларига, шунингдек фаолияти кўп квартирали уйларни сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

кўп квартирали уй –– кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуи. Кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида мулкдорларга тегишли бўлган умумий мулк (бундан буён матнда умумий мол-мулк деб юритилади) элементларини ўз ичига олади ;

умумий мол-мулк –– кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар ;

бошқариш органи –– кўп квартирали уйни бошқаришни амалга оширувчи бевосита мулкдорлар, юридик шахс бўлган бошқаришчи ташкилот ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқаришчи (шартнома асосида) ёхуд уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот ;

ёнғин автоматикаси тизими — объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган ўзаро алоқа қилувчи ёнғин сигнализацияси, ёнғин тўғрисида хабар бериш, одамларни огоҳлантириш ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари мажмуи ;

инфратузилма объектлари –– кўп квартирали уйга туташ ер участкасидаги болалар ва спорт майдончалари, ташқи умумий ҳожатхоналар, ёритиш чироқлари, йўлаклар, ирригация тармоқлари;

шамоллатиш (вентиляция) тизими –– хонанинг хизмат кўрсатиш жойларида ички ҳаво билан ташқи ҳавонинг алмашинувини ташкиллаштириш орқали ҳавонинг йўл қўйиладиган сифати ва тозалигини таъминлаш;

уйга туташ ер участкаси –– маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиладиган, мулкдорларининг зиммасига мазкур ер участкасининг санитария ҳолати ва ободонлаштирилиши учун жавобгарлик юклатиладиган ҳудуд ;

шикастланиш –– кўп квартирали уйдаги бино ва иншоотлар конструкцияларининг фойдаланиш даврида юзага келадиган сифати, шакли ва ҳақиқий ўлчамларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари ҳамда лойиҳа ҳужжатларидан четланиши.

2. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

3. Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси , «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни , мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида, шунингдек мулкдорларнинг умумий йиғилиши қарорлари асосида амалга оширилади.

4. Кўп квартирали уйларни сақлаш умумий мол-мулкнинг лозим даражадаги техник ва санитария ҳолатини таъминлаш, сақлаш, унга хизмат кўрсатиш, таъмирлашни ҳамда ушбу мол-мулкни асрашга ва ундан фойдаланиш бўйича ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасидан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.

5. Умумий мол-мулкни, туташ ер участкаларини сақлаш, улардан фойдаланиш, таъмирлаш ва бошқа кўп квартирали уйга доир ишларнинг йиллик режаси ва молиялаштириш бўйича сметаси ойлар кесимида аниқ ишлар ва маблағлари кўрсатилган ҳолда мулкдорларнинг умумий йиғилиши қарорлари билан тасдиқланади .

6. Умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси уни сақлаш, шунингдек шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни уйнинг умумий майдонидаги ўзига қарашли жой майдонига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади .

Кўп квартирали уйдаги мулкдорлар умумий мол-мулкдан ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасидан фойдаланишда тенг ҳуқуққа эгадир .

2-боб. Кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда мулкдорлар ва бошқариш органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7. Кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда мулкдорлар (ижарачилар, ижарага олувчилар) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумий мол-мулк ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасидан тенг фойдаланиш;

умумий мол-мулкнинг айрим қисмларини (Ўзбекистон Республикаси «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни 13-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмлари бундан мустасно) умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарори асосида бошқа шахсга бериш;

бошқариш органининг фаолияти тўғрисида ахборот ва ҳисобот олиш;

бошқариш органига кўп квартирали уйдан фойдаланиш ва уни сақлаш бўйича таклифлар тақдим этиш;

жойнинг белгиланган мақсадига мувофиқ ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жойни ижара шартномаси, бепул фойдаланиш шартномаси асосида ёки бошқа қонуний асосда эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш.

8. Кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда мулкдорлар (ижарачилар, ижарага олувчилар) қуйидаги талабларга риоя этишлари шарт:

ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жойдан ҳамда умумий мол-мулкдан қатъий мўлжалланган мақсадда фойдаланиши;

умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларни тўлаши;

ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жойларнинг, умумий мол-мулк қисмларининг ва кўп квартирали уйга туташ ер участкасининг бут сақланишини таъминлаши;

жойларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришни фақат жойнинг қулайлигини ошириш мақсадида, бинонинг ва муҳандислик коммуникацияларининг конструктив схемасини бузмаган ҳолда ҳамда бинонинг, муҳандислик коммуникацияларининг олд томони ва ташқи кўриниши архитектурасини ёмонлаштирмаган ҳолда амалга ошириши, бунда бинонинг таянч қобилияти ва зилзилага бардошлилиги пасайишига йўл қўймаслиги;

жойга, санитария-техника ускуналарига ва бошқа ускуналарга (водопровод, оқова сувларни чиқариб юбориш, марказий иситиш, иссиқ сув таъминоти, газ жиҳозлари ва ҳоказо) нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши;

электр ва иссиқлик энергиясининг, сувнинг, газнинг сирқиб чиқишига ва беҳуда сарфланишига йўл қўймаган ҳолда улардан тежамли фойдаланиши;

кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини сақлаш бўйича талабларга санитария нормаларига, қоидаларига ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ риоя этиши;

жойда, санитария-техника ускуналарида ва бошқа ускуналарда носозликлар аниқланган тақдирда, шикастланишларни бартараф этиш юзасидан дарҳол мумкин бўлган чораларни кўриши ҳамда зарур бўлган ҳолларда тегишли хизматга хабар қилиши;

авария вазиятлари юзага келган тақдирда ўзи эгаллаб турган жойга авария-тиклаш хизматлари вакилларининг киришини таъминлаши;

кўп квартирали уйдаги жойларда ва умумий фойдаланишдаги жойларда уй ҳайвонларини сақлашга доир талабларга риоя этиши;

умумий мол-мулкнинг, шунингдек ҳар қандай бошқа мулкдор мол-мулкининг бузилишига йўл қўймаслиги ёки хавфга дучор этмаслиги;

тегишли рухсатномасиз ҳар хил иморатлар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қурмаслиги;

ёнғин автоматикаси тизимларини демонтаж қилмаслик, ёнғинга қарши ўтиш жойларини, ёнғин-қутқарув техникалари учун мўлжалланган йўлларни, эвакуация ва авария чиқиш йўлларини, умумий йўлакларни, иҳоталанган (ўрама) пиллапояларни, захира чиқиш жойларини ва уйнинг бошқа умумий жойларини нарсалар ҳамда ускуналар билан тўсиб қўймаслиги;

уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда: зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва пешайвонларда (лоджия) сақламаслиги ;

дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесмаслиги, шикаст етказмаслиги, бошқа жойга кўчириб ўтказмаслиги;

кўп квартирали уйда ўзига тегишли бўлган жойнинг ички қисмидаги умумий мулк элементларига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритмаслиги, зарар етказмаслиги ҳамда умумий муҳандислик тизимлари жойлашган шахталарни тўсиб олмаслиги;

жойларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш бўйича кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари таянч қобилиятини ҳамда зилзилага бардошлилигини бузадиган ишларни ўзбошимчалик билан амалга оширмаслиги.

9. Агар умумий мол-мулкнинг фақат мазкур жойдан кирилиши мумкин бўлган конструктив қисмларини текшириш, таъмирлаш ёки алмаштириш зарур бўлса, башарти мулкдор бу ҳақда олдиндан хабардор қилинса, мулкдор кўп квартирали уйни бошқариш органи вакилларининг бу жойга киришига рухсат бериши шарт. Авариянинг олдини олиш ёки унинг оқибатларини тезкор бартараф этиш зарур бўлган шошилинч ҳолларда олдиндан хабардор қилиш талаб этилмайди .

10. Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланишда бошқариш органи:

умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштиришни таъминлаши;

кўп квартирали уйдаги ноқонуний қурилишлар, таянч ва тўсиқ конструкцияларни ўзбошимча ўзгартириш, муҳандислик тармоқлари схемаларини ўзгартириш ёки иситиш юзасини хонанинг техник паспортида кўрсатилган параметрлардан ортиқ ўзбошимчалик билан кўпайтириш ҳолатлари тўғрисида, бундай ҳолатлар ўзига маълум бўлган вақтдан бошлаб дарҳол «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими орқали Инспекцияга хабар бериши ;

умумий мол-мулк ва уйга туташ ер участкаларини санитария нормаларига, қоидаларига ҳамда гигиена нормативлари ва ёнғин хавфсизлиги талаблари доирасида сақлаш, шунингдек, кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардаги дарахт ва бута ҳамда ўсимликларни сақлаш ҳамда парвариш қилиш, дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесмаслик, шикаст етказмаслик, бошқа жойга кўчириб ўтказмаслик чораларини кўриши;

дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, шикаст етказганлик, бошқа жойга кўчириб ўтказганлик ҳамда парвариш қилмаслик оқибатида уларнинг қуриб қолиши аниқланганда, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, ички ишлар органлари ёки Миллий гвардия бўлинмаларига маълум қилиши ;

мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ Кўп квартирали уйларнинг умумий техник паспортини юритиши;

йилига камида икки маротаба умумий мол-мулкни техник кўрикдан ўтказиши (баҳор ва куз ойларида);

умумий мол-мулкни сақлаш учун Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3501, 2024 йил 15 март) асосан Кўп квартирали уйларни талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатида белгиланган хизматлар ва ишлар бажарилишини таъминлаши;

олти ойда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказиши ;

жойларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришни фақат жойнинг қулайлигини ошириш мақсадида, бинонинг ва муҳандислик коммуникацияларининг конструктив схемасини бузмаган ҳолда, бинонинг, муҳандислик коммуникацияларининг олд томони (фасади) ва ташқи кўриниши архитектурасини ёмонлаштирмаган ҳолда амалга ошириши, бунда бинонинг таянч қобилияти ва зилзилабардошлиги пасайишига йўл қўймаслиги;

жойга, санитария-техника ускуналарига ва бошқа ускуналарга (водопровод, оқова сувларни чиқариб юбориш, марказий иситиш, иссиқ сув таъминоти, газ жиҳозлари ва ҳоказо) нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши;

умумий мол-мулкдаги электр ва иссиқлик энергиясининг, сувнинг, беҳуда сарфланишига йўл қўймаган ҳолда улардан тежамли фойдаланиши;

кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини сақлаш бўйича талабларга санитария нормаларига, қоидаларига ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ риоя этиши;

жойда, санитария-техника ускуналарида ва бошқа ускуналарда носозликлар аниқланган тақдирда, шикастланишларни бартараф этиш юзасидан дарҳол мумкин бўлган чораларни кўриши ҳамда зарур бўлган ҳолларда тегишли хизматга хабар қилиши;

кўп квартирали уйдаги жойларда ва умумий фойдаланишдаги жойларда уй ҳайвонларини сақлашга доир талаблар бузилганда тегишли ваколатли органларга хабар бериши;

умумий мол-мулкнинг бузилишига йўл қўймаслиги ёки хавфга дучор этмаслиги;

ёнғин автоматикаси тизимларини демонтаж қилмаслик, ёнғинга қарши ўтиш жойларини, ёнғин-қутқарув техникалари учун мўлжалланган йўлларни, эвакуация ва авария чиқиш йўлларини, умумий йўлакларни, иҳоталанган (ўрама) пиллапояларни, захира чиқиш жойларини ва уйнинг бошқа умумий жойларини нарсалар ҳамда ускуналар билан тўсиб қўйилмаслигини назорат қилиши;

бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни сақлаш ва унлардан фойдаланиш фаолиятини биллинг тизими орқали амалга ошириши;

ҳудудда кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этадиган, 24 соат мобайнида фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши ;

мажбурий нормаларга (ёнғинга қарши, санитария нормаларига, қоидаларига ҳамда гигиена нормативлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиш бўйича тадбирлар) мувофиқ, умумий мол-мулкни сақлаш бўйича амалга оширилмаслиги кўп квартирали уйга, одамларнинг ҳаётига, соғлиғига, шахсларнинг мол-мулкига ва атроф-муҳитга бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган мажбурий тадбирларни ҳамда ишларни амалга ошириши ;

мулкдорларнинг (ижарачилар, ижарага олувчилар) ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этиши;

коммунал хизматларни кўрсатиш учун умумий мол-мулк таркибига кирувчи муҳандислик коммуникациялари, ўлчаш асбоблари ва бошқа ускуналарнинг доимий тайёр ва соз ҳолатда сақланиши;

умумий мол-мулкни, шунингдек ободонлаштириш элементлари ҳамда кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиш, фойдаланиш ва ободонлаштириш учун мўлжалланган бошқа инфратузилма объектларини жорий ва мукаммал таъмирлаш, мавсумий фойдаланишга тайёрлаши ва сақлаши;

энергия самарадорлигини ошириши ва энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиши лозим.

3-боб. Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш

11. Кўп квартирали уйларни тўғри сақлаш ва улардан фойдаланишда Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3501, 2024 йил 15 март) асосан Кўп квартирали уйларни талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатида белгиланган хизматлар ва ишлар амалга оширилиши лозим.

12. Кўп квартирали турар жойнинг биринчи қаватини нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни кўп квартирали турар жой тоифасига ўтказиш учун Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ижобий хулосаси талаб этилади .

13. Кўп квартирали уйларнинг ҳамда умумий мол-мулкнинг техник хусусиятлари ва ҳолатини аниқлаб бориш мақсадида бошқариш органи томонидан мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда Кўп квартирали уйларнинг умумий техник паспорти юритилади.

14. Бошқариш органи томонидан юк кўтарувчи конструкциялар, ўрнатилган кузатув камералари ва домофонлар соз ҳолатда сақланиши, шунингдек хомашё, материаллар, ёқилғи, инвентар ва хўжалик анжомларини сотиб олиш ишлари таъминлаб борилиши лозим.

15. Кўп квартирали уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш ШНҚ 1.04.01-23 «Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш ва мониторинг қилиш тартиби» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 260, 2024 йил 21 июнь) асосан амалга оширилади.

Кўп квартирали уйларни жорий ва мукаммал таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари, ШНҚ 1.04.02-22 «Турар жой объектларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 264, 2024 йил 22 июль) ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосан амалга оширилади.

16. Умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мулкдорлар мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг миқдори умумий йиғилиш қарори билан белгиланади .

17. Кўп квартирали уйнинг фасад қисмларида ва умумий фойдаланиш ҳудудларида мулкдорлар умумий йиғилишининг қарори асосида пешлавҳалар ва кўрсаткичлар, меъморчилик деталлари, рекламалар, ёзувлар, афишалар, плакатлар ҳамда эълонларни ўрнатишга йўл қўйилади.

18. Кўп квартирали уйлардаги техник хоналарнинг эшиклари бошқариш органлари томонидан ёпиқ ва қулфланган ҳолда сақланиши керак.

Техник хоналардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

19. Кўп квартирали уйлардаги шовқин дажараси қонунчилик ҳужжатларида ҳамда санитария нормалари, қоидалари ҳамда гигиена нормативларида белгиланган йўл қўйиладиган шовқин даражасидан ошмаслиги лозим.

20. Кўп квартирали уйлар (зинапоялар, лифтлар, чиқинди камераси, чиқиндиларни тўплаш мосламалари ертўлалари ва бошқалар), унга туташ ер участкалари заруратга кўра, бошқариш органи томонидан қонунчилик ҳужжатлари ҳамда санитария нормалари, қоидалари ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ дератизацияланиши, дезинсекция ва дезинфекцияланиши лозим.

1-§. Кўп квартирали уйнинг пойдевори ва ертўласи

21. Кўп квартирали уйлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларининг пойдевори ва деворларида ёриқлар, деформациялар, деворларнинг ғишт (бетон) терими қаторлари ёки горизонтал чокларининг қийшайиши, ташқи деворларнинг ички деворлардан ажралиши, намлик белгилари ёки бошқа конструктив нуқсонлар аниқланса, бошқариш органи уйни визуал кўрикдан ўтказиш учун Инспекцияни бир иш куни ичида «Менинг уйим» ахборот биллинг тизими орқали хабардор қилиши лозим.

22. Кўп квартирали уйларнинг ертўласини сақлаш унинг техник ва санитария ҳолатини сақлаб туриш, унга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ҳамда ертўлани асрашга ва ундан фойдаланиш бўйича зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади .

Кўп квартирали уйларнинг ертўлаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сон «Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

23. Кўп квартирали уйларнинг ертўла қисмидаги қувурларда авария ҳолати юзага келиши натижасида сув ёки оқова сув тўпланиб қолган тақдирда, бошқариш органи томонидан 24 соат мобайнида ертўладаги сув ва оқова массаларини чиқариб юбориш ва ертўлани дезинфекция қилиш таъминланиши лозим.

24. Ертўлаларда гидроизоляция ишларини амалга ошириш жараёнида очиқ оловдан фойдаланилганда ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши таъминланиши лозим.

2-§. Фасадлар

25. Кўп квартирали уйларнинг ҳажми ва майдонини ўзгартирмасдан туриб кўча (кўчалар)дан кўринадиган олд ва ён фасадлар (фасад майдонининг 25 фоизидан ортиқ қисми)даги архитектуравий элементлар (цоколи, қуёшдан ҳимоялаш элементлари, парапетлари, устунлари, томи, деразалари, пешайвони, айвонлари ва шу кабилар)нинг ранги, конфигурацияси ва ўлчамларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилади.

26. Кўп квартирали уйнинг фасадларида юзага келадиган ва фойдаланиш жараёнида бартараф этилиши зарур бўлган нуқсонларга қуйидагилар киради:

қоплама, сувоқ, фактурали ва бўёқ қатламларининг ажралиши, шикастланиши ва емирилишлар;

сувоқ қатламида ёриқлар пайдо бўлиши;

тарновларнинг бузилиши оқибатида нам доғлар пайдо бўлиши, тузларнинг ажралиб чиқиши ҳамда фасад юзасининг умумий ифлосланиши.

Мазкур нуқсонлар бошқариш органи томонидан таъмирлаш ёки алмаштириш орқали дарҳол бартараф этилиши лозим.

27. Кўп квартирали уйнинг фасадларидаги пардоз материалларининг хусусиятлари ва деворларининг юзалари ҳолатидан (ифлосланиш ва ранги ўчиш даражаси, ажралиб чиққан тузлар мавжудлиги, пардоз қопламасининг емирилиши) келиб чиққан ҳолда бошқариш органи ёки бошқа ваколатли органлар томонидан тозаланиши, ювилиши ёки бўялиши керак.

28. Лойиҳа асосида қурилган кўп квартирали уйларда ва энергия тежамкор қопламалар билан қопланган фасадларни тешиш, ўйиш ёки турли конструкция ва жиҳозларни ўрнатиш, демонтаж қилиш (қопламани бузиш, тешик очиш ва бошқалар) малакали мутахассислар томонидан амалга оширилиши лозим. Бунда совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ҳисоб рақами 293, 2024 йил 25 сентябрь) асосида балкон ёки пешайвон (лоджия) ички қисмига бинонинг ташқи кўринишини бузмайдиган тарзда ўрнатишга йўл қўйилади.

29. Бошқариш органи кўп квартирали уйнинг фасадларини санитар ва соз ҳолатда сақлаши лозим.

Кўп квартирали уйнинг фасадларида ҳудудларнинг дизайн кодига мос равишда уй белгилари (кўча ёки маҳалланинг номи ва уйнинг тартиб рақами) жойлаштирилиши керак.

3-§. Том ва том қопламалари

30. Кўп квартирали уйларнинг том қисми ҳар йили қиш ва ёз мавсуми якунланганидан кейин бошқариш органи томонидан визуал текширувдан ўтказилиши керак. Бунда юк кўтарувчи конструкцияларга, тарнов қурилмаларига эга томнинг бутлиги, том қопламаларининг ҳимоя қаватлари ҳолатига эътибор қаратиши лозим.

31. Визуал текширувдан ўтказишда кўп квартирали уйларнинг том қисмида қуйидаги нуқсонлар аниқланганда бошқариш органи томонидан дарҳол бартараф этилиши лозим:

ёғоч конструкциялар уланмасидаги бузилишлар;

конструкциялар оралиғидаги гидроизоляциянинг шикастланиши;

ёғоч конструкцияларининг букилиши ва чириши;

темир-бетон конструкциялар юзасидаги бетоннинг емирилиши, арматурада ҳимоя қатламининг йўқлиги, арматура коррозияси, бурчакларнинг синиб тушиши, ёриқлар, ўйилишлар, ажралишлар ва бошқалар;

пўлатдан тайёрланган том қопламаси ва тарнов қурилмаларида коррозия, ўйилишлар ва тешилишлар, бўёқнинг ёки рух билан қопланган ҳимоя қатламининг кўчиши;

юмшоқ том қопламаси қўлланилган томларда шишишлар, йиртилишлар ва ўйилишлар, чўкишлар, чокларнинг ажралиши, қопламанинг ажралиши, қоплама ва ҳимоя қатламларининг дарз кетиши ва емирилиши.

32. Тарнов қувурларида чиқиндилар тўпланиб қолиши оқибатида сув оқиб кетишига тўсқинлик қилинишининг олдини олиш мақсадида, бошқариш органи томонидан уларнинг доимий тозалаб борилиши таъминланиши лозим.

33. Том қопламасини алмаштириш ишлари томёпмаларнинг ёғингарчилик таъсирида намланишига йўл қўймайдиган тарзда амалга оширилиши керак.

Томнинг кўтариб турувчи конструкцияларига лойиҳа ҳужжатларисиз конструктив ўзгартиришлар киритишга, шу жумладан томларда енгил ёки оғир конструкцияли қурилмаларни ўзбошимчалик билан қуришга йўл қўйилмайди.

34. Бошқариш органи томонидан кўп квартирали уй томининг гидроизоляция қатламини тиклаш ва ямаш, томни тўлиқ алмаштириш ишлари доимий амалга ошириб борилиши керак.

Текис томларни қиш мавсумига тайёрлаш жараёнида гидроизоляция ишлари очиқ оловдан фойдаланган ҳолда амалга оширилганда ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши таъминланиши лозим.

4-§. Деразалар ва эшиклар

35. Умумий фойдаланишдаги жойларда дераза ва эшиклар соз ҳолатда бўлиши керак. Бунда, дераза ва эшиклар бошқариш органи томонидан қуйидагиларга асосан сақланиши зарур:

дераза ромлари ва очиб-ёпиш механизмлари соз ҳолатда бўлиши, ойналари бут сақланиши ва ёриқлар мавжуд бўлганда дарҳол таъмирланиши;

дераза ва кириш эшикларининг ички ва ташқи юзалари ифлосланишлардан йилда камида икки марта (баҳорда ва кузда) тозаланиши;

дераза ва эшик ромлари берклиги (герметик) таъминланиши;

дераза ва эшикларнинг тавақалари бурчакли туташмаларда берклик таъминланиши, яхши ёпилмайдиган тавақалар ва тўсқичлар зичланиши.

Тегишли рухсатномасиз кўп квартирали уйдаги хонадон деразалари ўрнини кенгайтириш ва қўшимча эшик ўрни очишга йўл қўйилмайди.

5-§. Балкон ва пешайвон (лоджия)

36. Балконлар, пешайвонларда (лоджия) қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни ўрнатиш, шунингдек улардаги асосий юк кўтарувчи конструкцияларга шикаст етказиш;

уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги балконларда ва пешайвонларда (лоджия) сақлаш ;

балконларда оғир буюмларни сақлаш;

фасад қисмларида кир, кийим-кечак, гилам ва бошқаларни осиб қўйиш (ички қисми бундан мустасно).

37. Бошқариш органи томонидан балконлар, пешайвонлар (лоджия), эркерлар ва соябонларнинг (конструкцияларнинг бузилиши, тўсиқларни маҳкамлашнинг бўшашиши оқибатида) техник соз ҳолатда бўлиши таъминланиши лозим.

Авария ҳолатида эркерлар ва соябонларнинг қулаб тушиш хавфи ҳақида огоҳлантирувчи эълонлар осиб қўйилиши ва балконга, пешайвонлар (лоджия) олиб чиқувчи эшиклар ёпиб қўйилиши (очилмаслиги таъминланиши) ҳамда авария ҳолатини дархол бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим.

6-§. Кириш йўлаклари ва зинапоялар

38. Кириш йўлаклари умумий мол-мулкнинг таркибий қисми ҳисобланиб, уларни алоҳида шахсларга мулк сифатида бериш, тўсиб олиш ва ушбу кўп квартирали уйда истиқомат қилувчиларнинг эркин фойдаланишларини чеклайдиган бошқа тадбирларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Бошқариш органи томонидан кириш йўлаклари ва зинапоялар ёритиш чироқлари билан таъминланиши, ҳафтада бир маротаба тозаланиши, бир ойда камида бир маротаба деворлари билан қўшиб ювилиши керак.

Энергия истеъмолини камайтириш мақсадида кириш йўлаклари ва зинапояларга энергия тежамкор сенсор лампалар ўрнатилиши мақсадга мувофиқ.

39. Кириш йўлакларини ҳашарот ва кемирувчиларга қарши дорилаш ишлари санитария нормаларига, қоидаларига ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ йилига камида бир маротаба амалга оширилади.

40. Кириш йўлакларинининг зинапоя майдонларида ва зинапояларнинг остида турли буюмлар ва ёнувчи материалларни сақлашга йўл қўйилмайди.

41. Кириш йўлаклари эшик ва деворларини таъмирлаш, суваш, бўяш ҳамда дераза конструкциялари ва эшик блокларини янгилаш, эшикларга домофон ўрнатиш заруратга кўра бошқариш органи томонидан амалга оширилади.

42. Автотранспорт воситаларини (ўт ўчириш, тез ёрдам ва бошқа фавқулодда вазиятларда хизмат кўрсатувчи машиналар хизмат фаолияти вақти бундан мустасно) кириш йўлаклари қаршисида ҳамда киришга тўсқинлик қиладиган жойларда қўйиш тақиқланади.

43. Бошқариш органи томонидан кириш йўлакларининг рақамлари, шунингдек ушбу кириш йўлакларида жойлашган хонадонларнинг рақамлари кўрсатилган тахтачалар кириш йўлакларига кираверишда осиб қўйилади. Улар ҳар бир кириш йўлагига бир хил кўринишда жойлаштирилиши ҳамда уларнинг соз ҳолатда сақланишини таъминланиши лозим.

44. Зинапояларни кўздан кечириш жараёнида бошқариш органи томонидан юк кўтарувчи конструкциялар ва зина майдончалари юзалари, поғоналар ва тутқичлар ҳолати, маршлар, тутқичлар ва маршларни деворлар билан туташтириш тутқичларининг маҳкамланганлигини текшириш зарур. Бунда зинапоя маршлари ва майдончаларининг эгилишлари аниқланганда, деформациялар динамикасини кузатишни ташкил этиш, агар эгилиш миқдори меъёрдан юқори бўлса ёки деформация кўпайишда давом этса, лойиҳа бўйича зинапояларнинг юк кўтарувчи конструктив элементларини кучайтириш чоралари кўрилиши лозим.

Таянч консоллари таглик металлининг коррозияси аниқланганда, улар бошқариш органи томонидан тозаланиши ва коррозияга қарши самарали сувоқ билан қопланиши лозим.

Ёриқлар, маршлар, майдонлар ва деворларнинг конструктив туташмалари тугунлари аниқланганда, бошқариш органи уларнинг ўзгариш динамикаси устидан кузатувлар олиб бориши, уларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаши ва уларнинг ривожланишини олдини олиши лозим.

Зинапояларнинг темир-бетон конструкцияларидаги ёриқлар, ўйиқлар ва синиқлар нуқсонлар пайдо бўлишига қараб, конструкция материалига ўхшаш материалларни қўллаган ҳолда тўлдирилиши лозим.

Йирик панелли уйларда йиғма темир-бетон элементлардан ясалган зинапояларни кўздан кечиришда зинапоя майдончаларининг зинапоя катаклари деворларига маҳкамланишининг ҳолати ва мустаҳкамлиги, шунингдек, зинапоя маршларининг зинапоя майдончалари билан туташишига эътибор қаратилиши шарт.

45. Панел деворли бинолардаги зинапояларни кўздан кечиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

зинапоя майдончалари ва маршлар туташган жойлардаги кўндаланг юк кўтарувчи деворларнинг ҳолатига;

бурчакларда, кўндаланг юк кўтарувчи деворларнинг ташқи деворлар билан туташган жойларида ёриқлар пайдо бўлишига;

муҳандислик симлари беркитилган панеллардан йиғиладиган ички ва бўйлама деворларнинг, шунингдек уларда тутун вентиляция каналлари жойлашган деворларнинг ҳолатига.

46. Ёғоч зинапоялардан фойдаланишда зинапояларнинг юк кўтарувчи элементларининг чириши, ишқаланиши ёки бошқа шикастланиши, қиялик ости тўсинларига ипларнинг ва зинапоя панжараларининг ипларга маҳкамланишининг етарли даражада мустаҳкамлиги бошқариш органи томонидан текширилади ва бартараф этилади.

47. Шикастланган ва маҳкамланган кўчиб тушган керамик плиткаларни алмаштириш, зинапоя майдончаларидаги полларни тиклаш нуқсонларнинг пайдо бўлишига қараб бошқариш органи томонидан амалга оширилади.

7-§. Кўп квартирали уйлардан фойдаланишда энергосамарадорликни таъминлаш

48. Электр энергиясини тежаш учун электр таъминоти ва ёритиш тизимида умумий фойдаланишдаги жойларда энергия тежайдиган сенсор лампалардан фойдаланилиши мақсадга мувофиқ.

49. Иссиқлик йўқотилишини камайтириш ва бино ичидаги ҳарорат барқарорлигини таъминлаш мақсадида қуйидагилар бошқариш органи томонидан амалга оширилиши лозим:

умумий мол-мулкдаги кириш эшикларини ёпиш, изоляция қилиш, эшикларга автоматик ёпиш тизимини ўрнатиш;

ертўла тешикларида эшиклар ва дамперларни ўрнатиш;

чердакнинг тешикларида эшиклар ва амортизаторларни ўрнатиш.

50. Бошқариш органи кўп квартирали уй атрофи, кириш йўлаклари, уйга туташ ер участкаси, шунингдек умумий фойдаланишдаги жойлар ҳамда инфратузилма объектларини чироқлар билан ёритилишини ҳамда уларнинг соз ҳолатда сақланишини таъминлаши лозим.

51. Кириш йўлакларидаги энергия тежамкор сенсор лампалар ва уйга туташ ер участкаларидаги тунги ёритиш чироқларини электр энергиясини тежаш учун ҳаракатга ёки товушга жавоб берадиган ёруғлик ва ҳаракат сенсорларини ўрнатишга йўл қўйилади.

52. Деразалар орқали энергия йўқотилишини камайтириш мақсадида қуйидагиларни амалга оширишга йўл қўйилади:

кўп квартирали уйдаги умумий жойларда деразаларга иссиқликни акс эттирувчи плёнкаларни ўрнатиш;

эскирган зичловларни (резина ёки бошқа материалдан ясалган зичловчи (герметик) қисм) алмаштириш, бўш жойларни муҳрлаш;

энергия самарадор ҳамда иссиқлик қаршилигига эга икки қатламли ойналарни ўрнатиш.

53. Кириш йўлаги эшиклари орқали энергия йўқотилишини камайтириш мақсадида қуйидагиларни амалга оширишга йўл қўйилади:

кириш йўлакларидаги эшик ва унинг рамкасида мавжуд бўлган бўш жойлар, зичлаш ҳолати, ром ва эшик материалларини текшириш;

кириш йўлакларидаги эшикларга автоматик эшик ёпувчи қурилмалар ўрнатиш.

8-§. Иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти

54. Кўп квартирали уйларда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилади.

Бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйларнинг иссиқлик таъминоти (уйнинг кириш қисмидан бошлаб) қуйидаги талабларга амал қилган ҳолда сақланиши ва фойдаланилиши керак:

назорат-ўлчаш асбоблари, ростловчи ва очиб-ёпадиган мосламалар соз ҳолатда бўлиши;

иссиқлик ўтказувчи қувурларнинг иссиқлик изоляцияларини бут ҳолатда сақлаш;

55. Мавжуд индивидуал сув иситиш қозонларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилади.

56. Кўп квартирали уйларда умумий иссиқлик параметрларига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш (реконструкция) ишларини амалга ошириш, қўшимча иситиш юзаларига (иситилмайдиган юзалар) иссиқлик ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, умумий мулк таркибига кирувчи иссиқлик тизимларига ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди.

57. Кўп квартирали уйларда бошқариш органи иссиқлик тизимларининг ишлашини назорат қилиши, яхши исимаслик ёки иссиқлик энергиясининг ҳаддан ташқари кўп сарфини келтириб чиқарадиган носозликлар ва унинг оқибатларини дарҳол бартараф этиши шарт.

58. Уйнинг ертўласидаги иситиш тизимларининг тик ва ётиқ қувурларида носозликлар кузатилганида иссиқлик таъминотини тўхтатиб туриш имкониятини берувчи зулфинлар билан таъминланган бўлиши керак.

Бунда, бошқариш органи таъминотчи корхонани огоҳлантириши ва авария ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриши керак.

59. Иссиқ сув таъминоти тизими қуйидаги талабларга амал қилган ҳолда ишлатилиши лозим:

қувурлар ва уларнинг бирикмаларида сизишлар бўлмаслиги ва ёпиб-очадиган мосламанинг техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлиши;

СанҚваН 0008-20 «Турар жойларда, жамоат биноларида, аҳоли яшаш ҳудудларида ва дам олиш зоналарида рухсат этилган шовқин даражасининг санитария қоидалари ва меъёрлари » (ҳисоб рақами 5, 2020 йил 29 декабрь) талабларига мувофиқ, иссиқ сув таъминоти тизимининг йўл қўйиладиган шовқин даражасидан ошмаслиги.

9-§. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш тизими

60. Кўп квартирали уйларнинг сув ўлчаш узели жойлашган хонага чироқлар ўрнатилган бўлиши, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ ҳарорат-намлик режими ва ҳаво оқимини сўрувчи вентиляция параметрларига эга бўлиши, тоза ҳолатда сақланиши, кўрикдан ўтказиш ҳамда сув ўлчаш асбобининг кўрсаткичларини қайд этиш учун олдига бориш имкони бўлиши зарур.

Сув ўлчаш узели жойлашган хонага бегона шахсларнинг киришига йўл қўйилмайди.

61. Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан мулкдорларни ичимлик суви билан таъминлаш амалга оширилади.

62. Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғидан қуйидаги талаблар асосида фойдаланилиши лозим:

қувурлар ва уларнинг бирикмалари герметик бўлиши;

санитария асбобларининг гидравлик тамбалари нуқсонларга эга бўлмаслиги;

санитария асбоблари, ревизиялари ва траплари техник соз ҳолатда бўлиши зарур.

63. Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонунига асосан бошқариш органи кўп квартирали уйда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи учун жавобгар бўлади ва унга хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

Мулкдорлар ўзига тегишли ҳудуддаги оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи учун жавобгар бўлади .

64. Бошқариш органи кўп квартирали уйларнинг (кириш қисмидан бошлаб мулкдорга етказилгунга қадар) ичимлик суви ва оқова сув қувурларининг бутлиги ва соз ҳолатда сақланишига масъул ҳисобланади.

10-§. Электр ва газ таъминоти

65. Кўп квартирали уйларда электр ва газ таъминотидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

11-§. Фотоэлектрик станциялардан фойдаланиш ва уларни сақлаш

66. Кўп квартирали уйларда ўрнатилган фотоэлектрик станцияларга техник хизмат кўрсатиш ва сақлаш, қуёш панелларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, уларнинг хизмат муддатини узайтириш ва электр энергиясини ишлаб чиқаришни оптималлаштириш учун масъулият бошқариш органи зиммасида бўлади.

67. Фотоэлектрик станциялар ва унинг конструкцияси ҳамда чақмоқдан ҳимоя симларини алмаштириш ёки таъмирлаш жараёнида шикастланишлар етказилмаслиги керак.

68. Фотоэлектрик станцияларни монтаж қилиш ёки носозликларни аниқлаш, бартараф этиш ишлари электр токидан ҳимояланган асбоб-ускуналар ёрдамида бажарилиши, шунингдек металл тақинчоқлар ечилиб амалга оширилиши керак.

69. Фотоэлектрик станцияларни монтаж қилишда, юз бериши мумкин бўлган жароҳатларни олдини олиш бўйича монтаж қилувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш чоралари кўрилиши лозим.

70. Фотоэлектрик станцияларни монтаж қилиш ишлари ташқи ҳаво ҳарорати кескин совиб ёки исиб кетганда техника хавфсизлиги талабларини таъминлаган ҳолда амалга оширилиши керак.

71. Фотоэлектрик станцияларни монтаж қилишда, фотоэлектрик модулларга (махсус тузилишга эга бўлган, тобланган ойнадан ва икки томонидан плёнка ёрдамида герметик ёпиштирилган қуёш фотоэлементларидан ташкил топган монолит панель) зарурат бўлмаганда ортиқча тегинишлар амалга оширилмаслиги лозим.

72. Ерга ўтказувчанлик ҳимоя ускунасини ўрнатишдан олдин ҳимоя кабеллари ўрнатилиши, ушбу ускунани демонтаж қилиш жараёнида эса ҳимоя кабеллари ўчирилиши керак.

73. Ерга ўтказувчанлик ҳимоя симлари тўғри монтаж қилинмагунига қадар қолган ишларни бошлашга йўл қўйилмайди.

74. Фотоэлектрик станцияларни эксплуатация қилишдан олдин ерга ўтказувчанлик ҳимоясига доимий уланган бўлиши лозим.

75. Бино ва иншоотларнинг юқорисида ишларни олиб боришда ёғоч нарвонлардан фойдаланиш ҳамда ёғоч нарвонларни ер ёки пол сатҳидан 75° да ўрнатиш лозим.

76. Фотоэлектрик станцияларни монтаж қилишда вақтинчалик бино ва иншоотлар атрофига огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш ёки тўсиқлар билан ўраш лозим.

77. Фотоэлектрик станцияларни барча ускуналардаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг ишга туширишга рухсат этилади.

78. Фотоэлектрик станцияларга техник хизмат кўрсатиш бошқариш органи томонидан ҳар чоракда бир марта ўтказилиши ва бунда қуйидагилар амалга ошириш керак:

техник хизмат кўрсатишда фотоэлектрик станциялардаги электр боғланишлари ва кабелларининг созлиги ва хавфсизлигини текшириш;

фотоэлектрик станцияларни дарахтлар, бино, иншоот ёки бошқа тўсиқлар билан соя тушишидан сақлаш;

фотоэлектрик станцияларни механик таъсирлардан (зарба, босим, вибрация ва бошқалар) сақлаш;

электр боғланишлари ва кабелларни намлик ва механик шикастланишлардан ҳимоялаш.

79. Бошқариш органи томонидан фотоэлектрик модулларнинг фойдали иш коэффициенти тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида, уларнинг юза қисмида тўпланиб қолган қор ва чанг зарралари мунтазам равишда тозаланиши лозим. Бунда юмшоқ материаллар ва тоза сувдан фойдаланиш, абразив моддалар ва кимёвий воситалардан фойдаланмаслик талаб этилади.

80. Бошқариш органи томонидан фотоэлектрик станцияларнинг иш ҳарорати ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган даражада сақланиши лозим.

81. Фотоэлектрик станцияларда шикастланишлар ёки носозликлар кузатилса, бошқариш органи томонидан дархол бартараф этилиши лозим.

Шикастланишлар ёки носозликлар кузатилганда бошқариш органи:

фотоэлектрик станциялардан фойдаланишнини шикастланишлар ёки носозликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар дархол тўхтатиши ва уларни умумий тармоқдан ажратиши;

фотоэлектрик станциялар ўчирилгандан кейин уларни кўздан кечириши, носозликнинг сабаблари ва уни бартараф этиш чораларини кўриши ҳамда назорат синовлари ўтказилгандан кейин тиклаши лозим.

82. Кўп квартирали уйларнинг нишабли томларида бошқариш органи томонидан фотоэлектрик станцияларга хизмат кўрсатиш ёки улардаги шикастланишлар ёки носозликларни бартараф этиш жараёнида мутахассисларнинг йиқилиб тушишларини олдини олиш мақсадида тутқичлар ўрнатилиши лозим.

12-§. Шамоллатиш (вентиляция) ҳамда совутиш ва иситиш қурилмалари

83. Бошқариш органи томонидан шамоллатиш тизимларидан қуйидаги талабларга амал қилган ҳолда фойдаланилиши ва сақланиши лозим:

шамоллатиш каналлари ва ҳаво қувурлари техник соз ҳолатда бўлиши;

тортувчи ва оқим ҳосил қилувчи қурилмаларга хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг эркин ўтиш имконияти таъминланиши;

бинонинг ҳар бир секциясига ўрнатиладиган табиий шамоллатиш шахталари соябонлар, дефлекторлар ва сақловчи панжаралар билан жиҳозланган ҳамда улар руҳланган бўлиши;

умумий йиғма шахта остига (соябон ёки дефлектор мавжуд бўлмаганида) таглик (қора металлдан тайёрланган таглик коррозияга қарши қопламага эга бўлиши ва герметик ёпилиши, таглик остига эса пергамин ёки бошқа сув ўтказмайдиган материал тўшалган бўлиши лозим) ўрнатилиши;

деворларида кучли совуқда конденсат ҳосил бўладиган иситилмайдиган хоналарнинг каналлари ва шахталари чидамли ва ёнмайдиган иситгич билан қўшимча равишда иситилиши;

чердак хоналарининг чангини артиш ва дезинфекциялаш ишлари йилда камида бир марта, шамоллатиш каналларники эса уч йилда камида бир марта амалга оширилиши.

84. Вентиляция тизимларидан чиқадиган ҳаво йўловчилар юрадиган йўлкалар томонига қаратилмаслиги керак.

85. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозларини (сплит) балкон ёки лоджия ички қисмига бинонинг ташқи кўринишини бузмайдиган тарзда ўрнатишга йўл қўйилади.

Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари (сплит) балкон ёки лоджиянинг ички қисмига ўрнатилганда ШНҚ 2.01.02-04 га риоя қилиниши лозим.

86. Кўп квартирали уйларнинг том қисмида совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозларини (сплит) ўрнатишда ушбу жиҳозлар учун металл конструкцияли платформа ташкил этишга йўл қўйилади.

87. Декоратив қопламаларни тўлиқ ёпиқ ҳолатда ўрнатишга йўл қўйилмайди. Бунда ҳаво айланишини таъминлаш учун шамоллатиш (вентиляция) тешиклари бўлиши лозим.

88. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг конденсат суви махсус дренаж қувури орқали чиқарилиши, бунда конденсат сувининг қўшни дераза токчаси, балкон ёки пиёдалар йўлагига оқиб тушмаслги чоралари кўриилиш керак.

89. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари (сплит) тебранишни камайтирувчи махсус демпфер ёстиқчалар (резина ёки шунга ўхшаш бошқа материаллардан) орқали маҳкамланиши, шунингдек жиҳозлар ишлаши натижасида ҳосил бўладиган шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси Турар жойларда, жамоат биноларида, аҳоли яшаш ҳудудларида ва дам олиш зоналарида рухсат этилган шовқин даражасининг санитария қоидалари ва меъёрларида (ҳисоб рақами 5, 2020 йил 29 декабрь) белгиланган чегаравий қийматлардан ошмаслиги керак.

90. Совутиш ва иситиш қурилмалари жиҳозларининг (сплит) кабел ва қувурлари бинонинг фасад кўринишига уйғун тарзда, мазкур жиҳоз ортидан ўтказилиши, бунда барча қувурлар ҳамда электр кабеллари ҳимояланган ва муҳофазаланган бўлиши лозим.

91. Қор ва ёғингарчилик миқдори кўп бўлган ҳамда қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушадиган ҳудудларда совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари (сплит) устидан ҳимоя соябони ўрнатишга йўл қўйилади.

Совутиш ва иситиш қурилмаларининг ташқи жиҳозлари махсус мустаҳкамлаш кронштейнлари ёрдамида қўшимча тарзда маҳкамланиши лозим.

92. Совутиш ва иситиш қурилмаларининг жиҳозлари (сплит) ўрнатилган жойда техник хизмат кўрсатиш учун эркин ҳаракатланиш ҳамда хизмат кўрсатиш ишларини хавфсиз бажариш имконияти таъминланган бўлиши зарур.

13-§. Ёнғин хавфсизлиги

93. Бошқариш органи ва мулкдорлар кўп квартирали уйлардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентга риоя қилишлари лозим.

94. Бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилиниши лозим:

ёнғин автоматикаси тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва соз ҳолда бўлишини таъминлаш;

бинонинг том қисмидаги ишлов берилган ёғоч конструкцияларни оловдан ҳимоялаш таркибининг таъсир муддати тугаган ёки ҳимоялаш хусусиятини йўқотган бўлса, уларга такроран ишлов бериш (шимдириш);

ёнғинга қарши насослар зарур босимни ушлаб туриши ва асосийдан захира насосга ўтишнинг ишончлилигини ҳар ойда камида бир марта текшириш;

йилига икки маротаба объектдаги ташқи ва ички ёнғинга қарши сув таъминоти тизимининг ҳолатини, ёнғин ўчириш енгларини механик таъсирдан шикастланишини визуал (сув чиқариш орқали) текшириш;

ҳар чоракда камида бир маротаба тутунга қарши шамоллатиш тизимларининг ишчи ҳолатини ишга туширган ҳолда синовдан ўтказиш;

захира электр таъминоти сифатида ўрнатилган (лойиҳа назарда тутилган бўлса) ички ёнувчи двигателли генераторлар созлигини ва ёқилғи захираси билан таъминланганлигини текшириш.

95. Кўп квартирали уйларга ўрнатилган ёнғин автоматикаси тизимларини (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналарини) ишчи ҳолатда сақлаб туриш учун бошқариш органлари штатида ёнғин хавфсизлиги бўйича камида бир нафар мутахассис бўлиши лозим .

14-§. Лифтлардан техник фойдаланиш ва уларни сақлаш

96. Лифтлардан техник фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июлдаги 430-сон « Лифт ва лифт қурилмаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида »ги ҳамда 2025 йил 12 июлдаги 431-сон « Лифтларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида »ги қарорларига асосан амалга оширилади.

97. Бошқариш органи томонидан ҳафтада бир марта кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва лифт хоналарини тозалаш ҳамда доимий равишда лифт ускуналарини техник мониторинг қилиш (ихтисослашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартномалар тузилган ҳолларда) амалга оширилади .

15-§ . Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси ҳамда инфратузилма объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш

98. Кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулки бўлган умумий фойдаланишдаги жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар бошқариш органлари томонидан сақланиши ва таъмирланиши лозим.

99. Бошқариш органи томонидан аҳолига қулайлик яратиш учун кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўриндиқлар ўрнатилиши лозим.

100. Кўп квартирали уйлардан, уйга туташ ер участкаларидан, болалар ва спорт майдончаларидан, катта ёшдаги аҳолининг дам олиш жойларидан, кириш ва чиқиш йўлакларидан 25 метрдан кам бўлмаган масофада чиқиндиларни (қаттиқ ва маиший чиқиндилардан ташқари) ташлаш учун чиқиндиларни ажратувчи ўрналар бошқариш органи томонидан жойлаштирилиши лозим.

101. Кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида қуйидаги умумий фойдаланишдаги майдончалар бўлиши керак:

мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар ўйнаши учун;

катта ёшдаги аҳолининг дам олиши учун;

жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиш учун;

маиший чиқиндиларни йиғиш учун;

ит ва бошқа уй ҳайвонларини сайр қилдириш учун;

велосипед ва бошқа мобил воситаларни (самокат, ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларнинг аравачалари) сақлаш учун.

102. Кўп квартирали уйларга туташ ер участкаси ҳамда инфратузилма объектлари ободонлаштирилиши, кўкаламзорлаштирилиши, дарахтлар ва ўсимликларга, ўтиш йўлкалари ва тротуарларга сув сепиш учун муҳандислик-техник қурилмалар билан жиҳозланиши, электр ёритиш тизимига эга бўлиши керак.

103. Кўп квартирали уйларга туташ ер участкасини сақлаш ишларига қуйидагилар киради:

ободонлаштириш (кўп квартирали уйларга тегишли бўлган болалар ва спорт майдончаларининг техник ҳолатини сақлаш, тозалигини таъминлаш ҳамда уларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, ноқулай об-ҳаво шароитида кириш йўлакларини қордан тозалаш ва музларни тушириш, туташ ҳудудларни тозалаш (супуриш) Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатида белгиланган муддатларда);

кўкаламзорлаштириш (доимий равишда газонлар, гуллар, буталар ва дарахтларни экиш ва парваришлаш, ўт ўриш, дарахтларни буталаш) ҳамда суғориш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга асосан авария ҳолатидаги дарахтларни кесиш ;

уч ойда бир марта махсус мутахассислар ва техникалар ёрдамида оқова хандақларни (ўраларини) бўшатиш (оқова тармоғига уланмаган уйлар учун);

доимий равишда махсус мутахассислар ва техникалар ёрдамида умумфойдаланишдаги ҳожатхоналарни санитария нормаларига, қоидаларига ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш ва дезинфекциялаш, уйга туташ ер участкаларидаги маҳаллий тозалаш иншоотларини (септиклар) тозалаш ва дезинфекцияланиш,

доимий равишда махсус мутахассислар ва техникалар ёрдамида оқова тармоғига уланмаган кўп квартирали уйлардан чиқариб юбориладиган ҳожатхона ўраларини тўлиб кетишига йўл қўймаслик ва ўз вақтида тозалаш;

кўп квартирали уйларга туташ ҳудудлардан ёмғир сувини чиқариш ариқларини тозалаш;

тозаловчи ташкилотлар томонидан чиқиндиларнинг олиб чиқиб кетилишини таъминлаш;

104. Кўп квартирали уйларга туташ ер участкасининг қишки тозалаш ишлари пиёдалар ва транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда у қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

қорни кураш ва суриш;

қор ва қор-музликларни олиб чиқиш;

тротуарлар ва ўтиш жойларида музлашга қарши ишлов бериш;

ўт ўчириш гидрантлари уйга туташ ер участкасида жойлашган бўлса, уларнинг туйнукларини қор ва муздан тозалаш.

105. Кўп квартирали уйларга туташ ер участкасини ёз фаслида амалга ошириладиган ишларга қуйидагилар киради:

чиқиндилардан тозалаш;

чангни камайтириш ва ҳавони намлантириш учун ҳудудга сув сепиш ва супуриш.

106. Кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкасида қуйидагилар тақиқланади:

тегишли рухсатномасиз дарахтлар ва буталарни бошқа жойга кўчириб экиш ёки кесиш;

автотранспортни чиқинди тўплагичлардан 10 метр радиусдаги ҳудудларга, газон устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга ва ушбу мақсадлар учун ташкиллаштирилмаган бошқа жойларга қўйиш;

автотранспортни ҳовли ҳудудида ҳамда махсус транспорт, ўт ўчириш машиналари, тез ёрдам машиналарининг ўтишига, чиқиндиларни олиб чиқишга, қор курашга тўсқинлик қиладиган жойларда узоқ муддатга қолдириш;

автотранспортни ҳовлиларда, кўчаларда ва умумий фойдаланишдаги бошқа жойларда ювиш;

уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда: зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва пешайвонларда (лоджия) сақлаш ;

кўп квартирали уйларга туташ ер участкасиларини металл парчалари, қурилиш ва маиший ва бошқа чиқиндилар билан тўлдириш;

дарахтларга арқон ва симларни боғлаш, беланчаклар осиш, реклама тахталарини ёпиштириш;

гулзорлар, майсазорлар ва йўлакларни чиқиндилар билан ифлослантириш;

кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар, болалар ва спорт майдончалари, катта ёшдаги аҳолининг дам олиши, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиш учун мўлжалланган жойлардан автотураргоҳ сифатида фойдаланиш;

кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни ўзбошимчалик билан қисқартириш (бетон ёки бошқалар билан қоплаш);

яшил ўсимликлар билан банд бўлган майдонларга ҳар қандай материалларни тўплаш;

шохлар, барглар, гуллар ва меваларни узиш;

яшил ўсимликлар яқинидаги йўлакларга яшил ўсимликлар учун зарарли бўлган кимёвий моддаларни сепиш ёки ушбу моддалар билан суғориш;

кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида ювиндиларни тўкиш, ошхона ва бошқа чиқиндиларни, ахлат ва гўнгни ташлаш, шунингдек, уларни кўмиш ёки ёқиш, барглар, чиқиндиларни ёқиш.

107. Итлар ва бошқа уй ҳайвонларини сайр қилдириш фақат махсус ажратилган майдонларда амалга оширилади.

108. Кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардан ташқари уйга туташ ер участкасида бўш майдонлар мавжуд бўлганда, улардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:

футбол, баскетбол, волейбол, теннис ўйнаш, шунингдек, гимнастика билан шуғулланиш учун спорт майдончалари;

кичик ёшдаги болалар учун ўйин майдончалари, қум қутилари, арғимчоқлар, тебранма тахталар, соябон-қўзиқоринлар ва бошқа қурилмалар ўрнатиш.

109. Кўп квартирали уйларни ижарага олувчилар (ижарачилар), мулкдорлар ва улар билан бирга яшайдиган шахслар, бошқариш органлари ободонлаштирилган ва кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни, умумий фойдаланишдаги майдончаларни ва уларнинг жиҳозларини асрашлари, уйга туташ ер участкаларини сақлаш қоидаларига риоя этишлари, унинг ифлосланишига йўл қўймасликлари керак.

110. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари уйга туташ ер участкаларида яшил майдонларни кўпайтириш бўйича аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши керак.

4-боб. Якуний қоида

111. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига ИЛОВА

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИНГ УМУМИЙ ТЕХНИК ПАСПОРТИ

Т/р Кўрсаткичлар номланиши Ўлчов бирлиги Қиймати 1. Кўп квартирали уйнинг умумий маълумотлари 1.1 Кўп квартирали уйнинг манзили вилоят шаҳар (туман) МФЙ кўчаси уй рақами 1.2 Кадастр рақами рақами 1.3 Қурилган йили йили 1.4 Туташ ер участкаси майдони м 2 1. 5 Бино га маданий меърос объекти мақоми берилганлиги Берилган берилмаган 2. Бинонинг асосий кўрсат к ичлари 2.1 Кўп квартирали уйнинг умумий майдони ертўла м 2 тип. қав м 2 2.2 Кўп квартирали уйнинг қурилиш ости майдони м 2 2.3 Кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиш майдони м 2 2.4 Кўп квартирали уйнинг умумий майдонига нисбатан кўкаламзорларштирилган майдонлар улуши фоиз 2.5 Нотурар объект сони дона 2.6 Нотурар объектнинг умумий майдони (нотураржойга ўтказилган қисми) м 2 2.7 Уйнинг узунлиги м 2.8 Уйнинг эни м 2.9 Уйнинг баландлиги м 2.10 Қаватлар сони дона 2.11 Қаватлар баландлиги ертўла м тип . қават м 2.12 Кўп квартирали уйнинг бошқариш ус у ли Бошқариш органи Уй-жой мулкдорлари ширкати Бевосита бошқариш Кўп квартирали уйнинг бошқариш ус у ли танланмаган Қурувчи балансида Бошқаришсиз Идора ва ташкилотлар балансида 2.13 Хонадонлар сони 1 хона м 2 _______дона _______м 2 2 хона м 2 _______дона _______м 2 3 хона м 2 _______дона _______м 2 4 хона м 2 _______дона _______м 2 5 хона м 2 _______дона _______м 2 6 хона м 2 _______дона _______м 2 7 хона м 2 _______дона _______м 2 ……. _______дона _______м 2 2.14 Хонадоннинг умумий майдони м 2 _______ 2.15 Кўп квартирали уйнинг кириш йўлаклари сони сони 2.16 Кириш йўлакларидаги мавжуд лифтлар сони Одам ташувчи _______дона Юк ташувчи _______дона мавжуд эмас 2.17 Кириш йўлакларидаги деразалар Ёғоч ______ дона бўйи_____ ( м ) эни_____ ( м ) ____ м 2 Алюминли ______ дона бўйи_____ ( м ) эни_____ ( м ) ____ м 2 Пластик ______ дона бўйи_____ ( м ) эни_____ ( м ) ____ м 2 Мавжуд эмас 2.1 9 Жами дона кв.м 2.20 Кириш йўлакларидаги эшиклар Ёғоч ______ дона бўйи_____ ( м ) эни_____ ( м ) ____ м 2 Пўлат ______ дона бўйи_____ ( м ) эни_____ ( м ) ____ м 2 Мавжуд эмас Иссиқлик ҳимоя қатлами бор йў қ Кўп квартирали уйнинг асосий таркибий элементлари ва умумий мулк тўғрисидаги маълумотлари 3. Бинонинг конструктив қисми 3. 1 Бино бўйлаб ётқизилган тўшама (отмостка) кенглиги метр 3.2 Ертўлалардаги оқова сув чиқариш тизими қувурларининг узунлиги Ертўлалардаги оқова сув чиқариш тизими устун қувурларининг узунлиги Устун қувурлар сони Устун қувурлар узунлиги Ревизиялар қопқоқларининг сони Бошқаларни кўрсатиш 3. 3 Ташқи девор тури ғишт газоблок пенаблок йиғма йирик панелли (бошқалар аниқ кўрсатилинади) 3. 4 Ташқи деворнинг қалинлиги миллиметр 4 . Фасад қисми 4.1 Фасад қисмида иссиқлик ҳимоя қопламаси материал мавжудлиги (тури). Базалт шиша толали мавжуд эмас (бошқалар аниқ кўрсатилади) 4.2 Фасад безак материаллари мозаика эмулсия бўёқ травертин майда тошли сувоқлар (бошқалар аниқ кўрсатилинади) 4.3 Фасаднинг умумий майдони м 2 4.4 Фасад ҳолати қониқарли % да қониқарсиз % да 4.5 0.00 0 м сатҳдан пастки қават (ертўла қисми /соколная част) м 2 4.6 Ерт ў ланинг бугунги кундаги ҳолати Таъмирланган % да Қисман та ъ мирланган % да Таъмирталаб % да 5 . Том қисми 5.1 Томнинг тури Ясси том Нишабли том Мансардали том Яшил том 5.2 Томнинг ( баландлиги ) м 5.3 Том қисми конструкцияси Материал тури ёғоч металл конструкция монолит йиғма темирбетон 5. 4 Томнинг ҳимоя қопламлари ( таркиби ) Фалгаизол шифер рубероид профнастил бошқа турдаги 5. 5 Томнинг умумий майдони м 2 5. 7 Томнинг изол яц ия қатлами тури минерал пахта (мм) керамзит (мм) бошқа турдаги (мм) 5. 8 Чердак тури О чиқ шамоллатиладиган ёпиқ 5. 9 Чердак баландлиги м (ҳ) / йўқ 5.10 Чердакнинг иссиқлик тут у вчи қатламлари тури м инерал пахта керамзит 5.11 Чердакнинг иссиқлик тут у вчи қатламлари ҳолати қониқарли қониқарсиз 5. 12 Сув ўтиш ҳолати мавжудлиги бор йўқ Муҳандислик-техник таъминот тизимлари 6. Иссиқлик тизими 6.1 Ички иситиш тизими тури марказий локал автоном индивидуал қўлбола йўқ 6.2 Термал тугунлар сони Элеватор дона ИИП (ИТП) дона 6.3 Кўп квартирали уйга иситиш тизимининг киришлар сони (таъминот пунктларининг) дона Ички горизонтал қувурлари 6.4 Пўлат қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) 6.5 Полипропилен қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) Ички вертикал қувурлари 6.6 Пўлат қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли қониқарсиз 6.7 Полипропилен қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) 7. Ичимлик сув таъминоти тизими 7 .1 Ичимлик сув тизими тури Марказий доимий Вақтбай (режали вақтда) Ташиб ичувчи Қудуқ Мавжуд эмас 7 .2 Кўп квартирали уйни совуқ сув билан таъминлашнинг ички муҳандислик тизимининг киришлари сони ( е тказиб бериш пунктлари сони) дона Ички горизонтал қувурлари 7.3 Пўлат қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) 7.4 Полипропилен қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) Ички вертикал қувурлари 7.5 Пўлат қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) 7.6 Полипропилен қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) 8. Иссиқ сув таъминоти 8 .1 Иссиқ сув тизими тури Марказий Автоном ( алоҳида ) йў қ Ички горизонтал қувурлари 8.2 Пўлат қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли/ қониқарсиз 8.3 Полипропилен қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) Ички вертикал қувурлари 8.4 Пўлат қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) 8.5 Полипропилен қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) 9. Оқова сув (канализация) тармоғи 9 .1 Оқова сув тармоғи марказлашган индивидувал ҳандақ йўқ Ички горизонтал қувурлари 9.2 Асбест цемент / қуйма темир қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) 9.3 Полипропилен ва (ПВХ) қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) Ички вертикал қувурлари 9.4 Асбест цемент / қуйма темир қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли/ қониқарсиз 9.5 Полипропилен ва (ПВХ) қувурлар Ø п.м Ҳолати қониқарли ( п.м да) қониқарсиз ( п.м да) 10. Газ таъминоти тизими 1 0 .1 Г аз таъминоти тармоғи газлашган газлашмаган 1 0 .2 Бинога газ таъминотининг кириш нуқтаси дона 11. Электр таъминоти тизими 1 1 .1 Э лектр таъминоти тармоғи марказий автоном (мустақил қуёш панеллари мавжудлиги к W да ёзилади) 1 1 .2 Бинога электр таъминоти тизимининг кириш нуқтаси дона 1 1 . 3 Нотурар жой кW 1 1 . 4 Кўп квартирали уйдаги умумий фойдаланишдаги жойлар кW 1 1 . 5 Кириш тақсимлаш қурилмаси (ВРУ) ҳолати жами сони қониқарли сони қониқарсиз сони 1 1 . 6 Асосий тақсимлаш қутиси (ГРШ) ҳолати жами сони қониқарли сони қониқарсиз сони 1 1 . 7 Умумий фойдаланишдаги электр ҳисоблагичлар сони дона Яшил ҳудудлар 12. Кўкаламзорлаштирилган майдонлар 12.1 Ҳудудда экилган кўчатлар сони туп шу жумладан: Игна баргли дарахтлар сони туп Япроқ баргли дарахтлар сони туп Буталар сони 12.2 Ҳудудда мавжуд дарахт ва буталар сони туп шу жумладан: Игна баргли дарахтлар сони туп Япроқ баргли дарахтлар сони туп Буталар сони туп 12.3 Яшил майдончалар м 2 12.4 Кўп йиллик гуллар сони туп 12.5 Бир йиллик гуллар сони туп 13. Ёнғин автоматикаси тизимлари 13.1 Ёнғин сигнализацияси мавжуд мавжуд эмас 13.2 Ёнғин тўғрисида хабар бериш, одамларни огоҳлантириш ва эвакуация қилиш тизими мавжуд мавжуд эмас 13.3 Ички ёнғин ўчириш кранлари мавжуд мавжуд эмас 13.4 Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари мавжуд мавжуд эмас 13.5 Автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари мавжуд мавжуд эмас

Вазир Ш. ХИДОЯТОВ

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмита раиси А. АБДУХАКИМОВ

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари М. МИРМАКСУДОВ

Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекция бошлиғи С. ЭШҚУВВАТОВ

Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ

Фанлар академияси президенти Ш. АЮПОВ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори З. БАДРИДДИНОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 17 апрель,

2026 йил 15 апрель

2026 йил 15 апрель

2026 йил 13 апрель

2026 йил 2 апрель

2026 йил 18 март

2026 йил 14 март

2026 йил 12 март

2025 йил 20 февраль

01/2-17-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 10/26/3824/0432-сон; 15.08.2026 й., 10/26/3824-1/0846-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI VAZIRINING

BUYRUGʻI

QOIDALARI

Koʻp kvartirali uylarni saqlash va ulardan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 5-fevraldagi PQ-48-son “Koʻp kvartirali uylarni boshqarish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Koʻp kvartirali uylarni saqlash va ulardan foydalanish qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Energetika vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Fanlar akademiyasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining 2026-yil 17-apreldagi 01/2-17-son buyrugʻiga ILOVA

Koʻp kvartirali uylarni saqlash va ulardan foydalanish

Mazkur Qoidalar koʻp kvartirali uylarni saqlash va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

Ushbu Qoidalar koʻp kvartirali uylardagi turar joylar va yashash uchun moʻljallanmagan joylarning mulkdorlariga (bundan buyon matnda mulkdorlar deb yuritiladi), ijaraga oluvchilarga (ijarachilarga), koʻp kvartirali uyni boshqaruvchi tashkilotlar va boshqaruvchilarga, uy-joy mulkdorlarining shirkatlariga, shuningdek faoliyati koʻp kvartirali uylarni saqlash va foydalanish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa shaxslarga nisbatan tatbiq etiladi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Qoidalarda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:

koʻp kvartirali uy –– koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasiga yoxud bunday uydagi umumiy foydalaniladigan joylarga mustaqil chiqish yoʻlaklariga ega boʻlgan ikki va undan ortiq kvartiralar majmui. Koʻp kvartirali uy ulushli mulk huquqi asosida mulkdorlarga tegishli boʻlgan umumiy mulk (bundan buyon matnda umumiy mol-mulk deb yuritiladi) elementlarini oʻz ichiga oladi ;

umumiy mol-mulk –– koʻp kvartirali uydagi umumiy joylar, tayanch va toʻsiq konstruksiyalar, kvartiralar oraligʻidagi ihotalangan (oʻrama) pillapoyalar, zinapoyalar, liftlar, liftning shaxtalari hamda boshqa shaxtalar, dahlizlar, texnik qavatlar, yertoʻlalar, cherdaklar va tomlar, uy ichidagi muhandislik tarmoqlari va kommunikatsiyalari, joylarning tashqarisida yoki ichida joylashgan hamda bittadan ortiq joyga xizmat koʻrsatadigan mexanik, elektr, sanitariya-texnika uskunalari va qurilmalari hamda boshqa uskuna va qurilmalar ;

boshqarish organi –– koʻp kvartirali uyni boshqarishni amalga oshiruvchi bevosita mulkdorlar, yuridik shaxs boʻlgan boshqarishchi tashkilot yoki jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) boʻlgan boshqarishchi (shartnoma asosida) yoxud uy-joy mulkdorlarining shirkati boʻlgan notijorat tashkilot ;

yongʻin avtomatikasi tizimi — obyektning yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun moʻljallangan oʻzaro aloqa qiluvchi yongʻin signalizatsiyasi, yongʻin toʻgʻrisida xabar berish, odamlarni ogohlantirish va evakuatsiya qilish, tutunga qarshi shamollatish tizimlari hamda avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari va boshqa avtomatik yongʻinga qarshi himoya texnik uskunalari majmui ;

infratuzilma obyektlari –– koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasidagi bolalar va sport maydonchalari, tashqi umumiy hojatxonalar, yoritish chiroqlari, yoʻlaklar, irrigatsiya tarmoqlari;

shamollatish (ventilyatsiya) tizimi –– xonaning xizmat koʻrsatish joylarida ichki havo bilan tashqi havoning almashinuvini tashkillashtirish orqali havoning yoʻl qoʻyiladigan sifati va tozaligini taʼminlash;

uyga tutash yer uchastkasi –– mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan mulkdorlarga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladigan, mulkdorlarining zimmasiga mazkur yer uchastkasining sanitariya holati va obodonlashtirilishi uchun javobgarlik yuklatiladigan hudud ;

shikastlanish –– koʻp kvartirali uydagi bino va inshootlar konstruksiyalarining foydalanish davrida yuzaga keladigan sifati, shakli va haqiqiy oʻlchamlarining shaharsozlik normalari va qoidalari talablari hamda loyiha hujjatlaridan chetlanishi.

2. Mazkur Qoidalar talablariga rioya etilishi ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi (bundan buyon matnda Inspeksiya deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.

3. Koʻp kvartirali uylarni saqlash va ulardan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasining Uy-joy kodeksi , “Koʻp kvartirali uylarni boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonuni , mazkur Qoidalar va boshqa qonunchilik hujjatlari asosida, shuningdek mulkdorlarning umumiy yigʻilishi qarorlari asosida amalga oshiriladi.

4. Koʻp kvartirali uylarni saqlash umumiy mol-mulkning lozim darajadagi texnik va sanitariya holatini taʼminlash, saqlash, unga xizmat koʻrsatish, taʼmirlashni hamda ushbu mol-mulkni asrashga va undan foydalanish boʻyicha hamda koʻp kvartirali uyga tutash, obodonlashtirish elementlari boʻlgan yer uchastkasidan foydalanish uchun zarur sharoitlar yaratishga qaratilgan boshqa faoliyatni oʻz ichiga oladi.

5. Umumiy mol-mulkni, tutash yer uchastkalarini saqlash, ulardan foydalanish, taʼmirlash va boshqa koʻp kvartirali uyga doir ishlarning yillik rejasi va moliyalashtirish boʻyicha smetasi oylar kesimida aniq ishlar va mablagʻlari koʻrsatilgan holda mulkdorlarning umumiy yigʻilishi qarorlari bilan tasdiqlanadi .

6. Umumiy mol-mulkka nisbatan ulushli mulk ishtirokchisi uni saqlash, shuningdek shu uyga tutash, obodonlashtirish elementlari boʻlgan yer uchastkasini saqlash boʻyicha umumiy xarajatlarni uyning umumiy maydonidagi oʻziga qarashli joy maydoniga mutanosib ravishda oʻz zimmasiga oladi .

Koʻp kvartirali uydagi mulkdorlar umumiy mol-mulkdan hamda shu uyga tutash, obodonlashtirish elementlari boʻlgan yer uchastkasidan foydalanishda teng huquqqa egadir .

2-bob. Koʻp kvartirali uylarni saqlash va undan foydalanishda mulkdorlar va boshqarish organining huquq va majburiyatlari

7. Koʻp kvartirali uylarni saqlash va undan foydalanishda mulkdorlar (ijarachilar, ijaraga oluvchilar) quyidagi huquqlarga ega:

umumiy mol-mulk hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasidan teng foydalanish;

umumiy mol-mulkning ayrim qismlarini (Oʻzbekiston Respublikasi “Koʻp kvartirali uylarni boshqarish toʻgʻrisida”gi Qonuni 13-moddasining yettinchi va sakkizinchi qismlari bundan mustasno) umumiy ulushli mulkning barcha ishtirokchilari tomonidan bir ovozdan qabul qilingan qarori asosida boshqa shaxsga berish;

boshqarish organining faoliyati toʻgʻrisida axborot va hisobot olish;

boshqarish organiga koʻp kvartirali uydan foydalanish va uni saqlash boʻyicha takliflar taqdim etish;

joyning belgilangan maqsadiga muvofiq oʻziga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan joyga egalik qilish, undan foydalanish va uni tasarruf etish;

oʻziga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan joyni ijara shartnomasi, bepul foydalanish shartnomasi asosida yoki boshqa qonuniy asosda egalik qilish va (yoki) undan foydalanish uchun boshqa shaxsga berish.

8. Koʻp kvartirali uylarni saqlash va undan foydalanishda mulkdorlar (ijarachilar, ijaraga oluvchilar) quyidagi talablarga rioya etishlari shart:

oʻziga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan joydan hamda umumiy mol-mulkdan qatʼiy moʻljallangan maqsadda foydalanishi;

umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash, shuningdek koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish bilan bogʻliq xarajatlarni toʻlashi;

oʻziga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan joylarning, umumiy mol-mulk qismlarining va koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasining but saqlanishini taʼminlashi;

joylarni qayta qurish va qayta rejalashtirishni faqat joyning qulayligini oshirish maqsadida, binoning va muhandislik kommunikatsiyalarining konstruktiv sxemasini buzmagan holda hamda binoning, muhandislik kommunikatsiyalarining old tomoni va tashqi koʻrinishi arxitekturasini yomonlashtirmagan holda amalga oshirishi, bunda binoning tayanch qobiliyati va zilzilaga bardoshliligi pasayishiga yoʻl qoʻymasligi;

joyga, sanitariya-texnika uskunalariga va boshqa uskunalarga (vodoprovod, oqova suvlarni chiqarib yuborish, markaziy isitish, issiq suv taʼminoti, gaz jihozlari va hokazo) nisbatan ehtiyotkorlik bilan munosabatda boʻlishi;

elektr va issiqlik energiyasining, suvning, gazning sirqib chiqishiga va behuda sarflanishiga yoʻl qoʻymagan holda ulardan tejamli foydalanishi;

koʻp kvartirali uylardan texnik jihatdan foydalanish qoidalariga, koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalarini saqlash boʻyicha talablarga sanitariya normalariga, qoidalariga hamda gigiyena normativlariga muvofiq rioya etishi;

joyda, sanitariya-texnika uskunalarida va boshqa uskunalarda nosozliklar aniqlangan taqdirda, shikastlanishlarni bartaraf etish yuzasidan darhol mumkin boʻlgan choralarni koʻrishi hamda zarur boʻlgan hollarda tegishli xizmatga xabar qilishi;

avariya vaziyatlari yuzaga kelgan taqdirda oʻzi egallab turgan joyga avariya-tiklash xizmatlari vakillarining kirishini taʼminlashi;

koʻp kvartirali uydagi joylarda va umumiy foydalanishdagi joylarda uy hayvonlarini saqlashga doir talablarga rioya etishi;

umumiy mol-mulkning, shuningdek har qanday boshqa mulkdor mol-mulkining buzilishiga yoʻl qoʻymasligi yoki xavfga duchor etmasligi;

tegishli ruxsatnomasiz har xil imoratlar va inshootlarni oʻzboshimchalik bilan qurmasligi;

yongʻin avtomatikasi tizimlarini demontaj qilmaslik, yongʻinga qarshi oʻtish joylarini, yongʻin-qutqaruv texnikalari uchun moʻljallangan yoʻllarni, evakuatsiya va avariya chiqish yoʻllarini, umumiy yoʻlaklarni, ihotalangan (oʻrama) pillapoyalarni, zaxira chiqish joylarini va uyning boshqa umumiy joylarini narsalar hamda uskunalar bilan toʻsib qoʻymasligi;

uy hayvonlarini umumiy foydalanishdagi joylarda: zinapoyalarda, cherdaklarda, yertoʻlalarda, shuningdek umumiy foydalanishdagi oshxonalarda, balkonlarda va peshayvonlarda (lodjiya) saqlamasligi ;

daraxtlar va butalarni qonunga xilof ravishda kesmasligi, shikast yetkazmasligi, boshqa joyga koʻchirib oʻtkazmasligi;

koʻp kvartirali uyda oʻziga tegishli boʻlgan joyning ichki qismidagi umumiy mulk elementlariga oʻzboshimchalik bilan oʻzgartirish kiritmasligi, zarar yetkazmasligi hamda umumiy muhandislik tizimlari joylashgan shaxtalarni toʻsib olmasligi;

joylarni qayta qurish va qayta rejalashtirish boʻyicha koʻp kvartirali uyning konstruktiv qismlari tayanch qobiliyatini hamda zilzilaga bardoshliligini buzadigan ishlarni oʻzboshimchalik bilan amalga oshirmasligi.

9. Agar umumiy mol-mulkning faqat mazkur joydan kirilishi mumkin boʻlgan konstruktiv qismlarini tekshirish, taʼmirlash yoki almashtirish zarur boʻlsa, basharti mulkdor bu haqda oldindan xabardor qilinsa, mulkdor koʻp kvartirali uyni boshqarish organi vakillarining bu joyga kirishiga ruxsat berishi shart. Avariyaning oldini olish yoki uning oqibatlarini tezkor bartaraf etish zarur boʻlgan shoshilinch hollarda oldindan xabardor qilish talab etilmaydi .

10. Koʻp kvartirali uylarni saqlash va ulardan foydalanishda boshqarish organi:

umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash, shuningdek koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirishni taʼminlashi;

koʻp kvartirali uydagi noqonuniy qurilishlar, tayanch va toʻsiq konstruksiyalarni oʻzboshimcha oʻzgartirish, muhandislik tarmoqlari sxemalarini oʻzgartirish yoki isitish yuzasini xonaning texnik pasportida koʻrsatilgan parametrlardan ortiq oʻzboshimchalik bilan koʻpaytirish holatlari toʻgʻrisida, bunday holatlar oʻziga maʼlum boʻlgan vaqtdan boshlab darhol “Mening uyim” axborot billing tizimi orqali Inspeksiyaga xabar berishi ;

umumiy mol-mulk va uyga tutash yer uchastkalarini sanitariya normalariga, qoidalariga hamda gigiyena normativlari va yongʻin xavfsizligi talablari doirasida saqlash, shuningdek, koʻkalamzorlashtirilgan hududlardagi daraxt va buta hamda oʻsimliklarni saqlash hamda parvarish qilish, daraxtlar va butalarni qonunga xilof ravishda kesmaslik, shikast yetkazmaslik, boshqa joyga koʻchirib oʻtkazmaslik choralarini koʻrishi;

daraxtlar va butalarni qonunga xilof ravishda kesganlik, shikast yetkazganlik, boshqa joyga koʻchirib oʻtkazganlik hamda parvarish qilmaslik oqibatida ularning qurib qolishi aniqlanganda, bu haqida Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, ichki ishlar organlari yoki Milliy gvardiya boʻlinmalariga maʼlum qilishi ;

mazkur Qoidalarning ilovasiga muvofiq Koʻp kvartirali uylarning umumiy texnik pasportini yuritishi;

yiliga kamida ikki marotaba umumiy mol-mulkni texnik koʻrikdan oʻtkazishi (bahor va kuz oylarida);

umumiy mol-mulkni saqlash uchun Koʻp kvartirali uylarda umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3501, 2024-yil 15-mart) asosan Koʻp kvartirali uylarni talab darajasida saqlanishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlarning minimal roʻyxatida belgilangan xizmatlar va ishlar bajarilishini taʼminlashi;

olti oyda bir marta koʻp kvartirali uy-joylardagi tayanch va toʻsiq konstruksiyalar (umumiy mol-mulk) butligini xatlovdan oʻtkazishi ;

joylarni qayta qurish va qayta rejalashtirishni faqat joyning qulayligini oshirish maqsadida, binoning va muhandislik kommunikatsiyalarining konstruktiv sxemasini buzmagan holda, binoning, muhandislik kommunikatsiyalarining old tomoni (fasadi) va tashqi koʻrinishi arxitekturasini yomonlashtirmagan holda amalga oshirishi, bunda binoning tayanch qobiliyati va zilzilabardoshligi pasayishiga yoʻl qoʻymasligi;

joyga, sanitariya-texnika uskunalariga va boshqa uskunalarga (vodoprovod, oqova suvlarni chiqarib yuborish, markaziy isitish, issiq suv taʼminoti, gaz jihozlari va hokazo) nisbatan ehtiyotkorlik bilan munosabatda boʻlishi;

umumiy mol-mulkdagi elektr va issiqlik energiyasining, suvning, behuda sarflanishiga yoʻl qoʻymagan holda ulardan tejamli foydalanishi;

koʻp kvartirali uylardan texnik jihatdan foydalanish qoidalariga, koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalarini saqlash boʻyicha talablarga sanitariya normalariga, qoidalariga hamda gigiyena normativlariga muvofiq rioya etishi;

joyda, sanitariya-texnika uskunalarida va boshqa uskunalarda nosozliklar aniqlangan taqdirda, shikastlanishlarni bartaraf etish yuzasidan darhol mumkin boʻlgan choralarni koʻrishi hamda zarur boʻlgan hollarda tegishli xizmatga xabar qilishi;

koʻp kvartirali uydagi joylarda va umumiy foydalanishdagi joylarda uy hayvonlarini saqlashga doir talablar buzilganda tegishli vakolatli organlarga xabar berishi;

umumiy mol-mulkning buzilishiga yoʻl qoʻymasligi yoki xavfga duchor etmasligi;

yongʻin avtomatikasi tizimlarini demontaj qilmaslik, yongʻinga qarshi oʻtish joylarini, yongʻin-qutqaruv texnikalari uchun moʻljallangan yoʻllarni, evakuatsiya va avariya chiqish yoʻllarini, umumiy yoʻlaklarni, ihotalangan (oʻrama) pillapoyalarni, zaxira chiqish joylarini va uyning boshqa umumiy joylarini narsalar hamda uskunalar bilan toʻsib qoʻyilmasligini nazorat qilishi;

boshqarish organlari tomonidan koʻp kvartirali uylarni saqlash va unlardan foydalanish faoliyatini billing tizimi orqali amalga oshirishi;

hududda koʻp kvartirali uylarda avariya vaziyatlarini bartaraf etadigan, 24 soat mobaynida faoliyat yuritadigan avariya-dispetcherlik xizmatini tashkil etishi ;

majburiy normalarga (yongʻinga qarshi, sanitariya normalariga, qoidalariga hamda gigiyena normativlari, shaharsozlik normalari va qoidalari, koʻp kvartirali uyga xizmat koʻrsatish boʻyicha tadbirlar) muvofiq, umumiy mol-mulkni saqlash boʻyicha amalga oshirilmasligi koʻp kvartirali uyga, odamlarning hayotiga, sogʻligʻiga, shaxslarning mol-mulkiga va atrof-muhitga bevosita xavf tugʻdirishi mumkin boʻlgan majburiy tadbirlarni hamda ishlarni amalga oshirishi ;

mulkdorlarning (ijarachilar, ijaraga oluvchilar) huquqlari hamda qonuniy manfaatlariga rioya etishi;

kommunal xizmatlarni koʻrsatish uchun umumiy mol-mulk tarkibiga kiruvchi muhandislik kommunikatsiyalari, oʻlchash asboblari va boshqa uskunalarning doimiy tayyor va soz holatda saqlanishi;

umumiy mol-mulkni, shuningdek obodonlashtirish elementlari hamda koʻp kvartirali uyga xizmat koʻrsatish, foydalanish va obodonlashtirish uchun moʻljallangan boshqa infratuzilma obyektlarini joriy va mukammal taʼmirlash, mavsumiy foydalanishga tayyorlashi va saqlashi;

energiya samaradorligini oshirishi va energiya tejovchi texnologiyalardan foydalanishi lozim.

3-bob. Koʻp kvartirali uylarni saqlash va ulardan foydalanish

11. Koʻp kvartirali uylarni toʻgʻri saqlash va ulardan foydalanishda Koʻp kvartirali uylarda umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 3501, 2024-yil 15-mart) asosan Koʻp kvartirali uylarni talab darajasida saqlanishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlarning minimal roʻyxatida belgilangan xizmatlar va ishlar amalga oshirilishi lozim.

12. Koʻp kvartirali turar joyning birinchi qavatini noturar joy toifasiga yoki noturar joyni koʻp kvartirali turar joy toifasiga oʻtkazish uchun Inspeksiya hududiy boshqarmalarining ijobiy xulosasi talab etiladi .

13. Koʻp kvartirali uylarning hamda umumiy mol-mulkning texnik xususiyatlari va holatini aniqlab borish maqsadida boshqarish organi tomonidan mazkur Qoidalarning ilovasiga muvofiq shaklda Koʻp kvartirali uylarning umumiy texnik pasporti yuritiladi.

14. Boshqarish organi tomonidan yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar, oʻrnatilgan kuzatuv kameralari va domofonlar soz holatda saqlanishi, shuningdek xomashyo, materiallar, yoqilgʻi, inventar va xoʻjalik anjomlarini sotib olish ishlari taʼminlab borilishi lozim.

15. Koʻp kvartirali uylarning texnik holatini oʻrganish va monitoring qilish SHNQ 1.04.01-23 “Bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganish va monitoring qilish tartibi” shaharsozlik normalari va qoidalariga (hisob raqami 260, 2024-yil 21-iyun) asosan amalga oshiriladi.

Koʻp kvartirali uylarni joriy va mukammal taʼmirlash Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 3-yanvardagi 3-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uylarni boshqarish faoliyatini amalga oshirish qoidalari, SHNQ 1.04.02-22 “Turar joy obyektlarini mukammal taʼmirlash va rekonstruksiya qilish. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari (hisob raqami 264, 2024-yil 22-iyul) va boshqa qonunchilik hujjatlari hamda shaharsozlik normalari va qoidalariga asosan amalga oshiriladi.

16. Umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun mulkdorlar majburiy badallarining yoki toʻlovlarining miqdori umumiy yigʻilish qarori bilan belgilanadi .

17. Koʻp kvartirali uyning fasad qismlarida va umumiy foydalanish hududlarida mulkdorlar umumiy yigʻilishining qarori asosida peshlavhalar va koʻrsatkichlar, meʼmorchilik detallari, reklamalar, yozuvlar, afishalar, plakatlar hamda eʼlonlarni oʻrnatishga yoʻl qoʻyiladi.

18. Koʻp kvartirali uylardagi texnik xonalarning eshiklari boshqarish organlari tomonidan yopiq va qulflangan holda saqlanishi kerak.

Texnik xonalardan boshqa maqsadlarda foydalanish taqiqlanadi.

19. Koʻp kvartirali uylardagi shovqin dajarasi qonunchilik hujjatlarida hamda sanitariya normalari, qoidalari hamda gigiyena normativlarida belgilangan yoʻl qoʻyiladigan shovqin darajasidan oshmasligi lozim.

20. Koʻp kvartirali uylar (zinapoyalar, liftlar, chiqindi kamerasi, chiqindilarni toʻplash moslamalari yertoʻlalari va boshqalar), unga tutash yer uchastkalari zaruratga koʻra, boshqarish organi tomonidan qonunchilik hujjatlari hamda sanitariya normalari, qoidalari hamda gigiyena normativlariga muvofiq deratizatsiyalanishi, dezinseksiya va dezinfeksiyalanishi lozim.

1-§. Koʻp kvartirali uyning poydevori va yertoʻlasi

21. Koʻp kvartirali uylardagi tayanch va toʻsiq konstruksiyalarining poydevori va devorlarida yoriqlar, deformatsiyalar, devorlarning gʻisht (beton) terimi qatorlari yoki gorizontal choklarining qiyshayishi, tashqi devorlarning ichki devorlardan ajralishi, namlik belgilari yoki boshqa konstruktiv nuqsonlar aniqlansa, boshqarish organi uyni vizual koʻrikdan oʻtkazish uchun Inspeksiyani bir ish kuni ichida “Mening uyim” axborot billing tizimi orqali xabardor qilishi lozim.

22. Koʻp kvartirali uylarning yertoʻlasini saqlash uning texnik va sanitariya holatini saqlab turish, unga xizmat koʻrsatish, taʼmirlash hamda yertoʻlani asrashga va undan foydalanish boʻyicha zarur shart-sharoitlarni yaratishga qaratilgan boshqa faoliyatni oʻz ichiga oladi .

Koʻp kvartirali uylarning yertoʻlalaridan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-oktabrdagi 648-son “Koʻp kvartirali uyning yertoʻlasidan foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.

23. Koʻp kvartirali uylarning yertoʻla qismidagi quvurlarda avariya holati yuzaga kelishi natijasida suv yoki oqova suv toʻplanib qolgan taqdirda, boshqarish organi tomonidan 24 soat mobaynida yertoʻladagi suv va oqova massalarini chiqarib yuborish va yertoʻlani dezinfeksiya qilish taʼminlanishi lozim.

24. Yertoʻlalarda gidroizolyatsiya ishlarini amalga oshirish jarayonida ochiq olovdan foydalanilganda yongʻin va texnika xavfsizligi talablariga rioya etilishi taʼminlanishi lozim.

2-§. Fasadlar

25. Koʻp kvartirali uylarning hajmi va maydonini oʻzgartirmasdan turib koʻcha (koʻchalar)dan koʻrinadigan old va yon fasadlar (fasad maydonining 25 foizidan ortiq qismi)dagi arxitekturaviy elementlar (sokoli, quyoshdan himoyalash elementlari, parapetlari, ustunlari, tomi, derazalari, peshayvoni, ayvonlari va shu kabilar)ning rangi, konfiguratsiyasi va oʻlchamlarini oʻzgartirish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan amalga oshiriladi.

26. Koʻp kvartirali uyning fasadlarida yuzaga keladigan va foydalanish jarayonida bartaraf etilishi zarur boʻlgan nuqsonlarga quyidagilar kiradi:

qoplama, suvoq, fakturali va boʻyoq qatlamlarining ajralishi, shikastlanishi va yemirilishlar;

suvoq qatlamida yoriqlar paydo boʻlishi;

tarnovlarning buzilishi oqibatida nam dogʻlar paydo boʻlishi, tuzlarning ajralib chiqishi hamda fasad yuzasining umumiy ifloslanishi.

Mazkur nuqsonlar boshqarish organi tomonidan taʼmirlash yoki almashtirish orqali darhol bartaraf etilishi lozim.

27. Koʻp kvartirali uyning fasadlaridagi pardoz materiallarining xususiyatlari va devorlarining yuzalari holatidan (ifloslanish va rangi oʻchish darajasi, ajralib chiqqan tuzlar mavjudligi, pardoz qoplamasining yemirilishi) kelib chiqqan holda boshqarish organi yoki boshqa vakolatli organlar tomonidan tozalanishi, yuvilishi yoki boʻyalishi kerak.

28. Loyiha asosida qurilgan koʻp kvartirali uylarda va energiya tejamkor qoplamalar bilan qoplangan fasadlarni teshish, oʻyish yoki turli konstruksiya va jihozlarni oʻrnatish, demontaj qilish (qoplamani buzish, teshik ochish va boshqalar) malakali mutaxassislar tomonidan amalga oshirilishi lozim. Bunda sovutish va isitish qurilmalarining jihozlari SHNQ 2.08.01-24 “Turar joy obyektlarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari (hisob raqami 293, 2024-yil 25-sentabr) asosida balkon yoki peshayvon (lodjiya) ichki qismiga binoning tashqi koʻrinishini buzmaydigan tarzda oʻrnatishga yoʻl qoʻyiladi.

29. Boshqarish organi koʻp kvartirali uyning fasadlarini sanitar va soz holatda saqlashi lozim.

Koʻp kvartirali uyning fasadlarida hududlarning dizayn kodiga mos ravishda uy belgilari (koʻcha yoki mahallaning nomi va uyning tartib raqami) joylashtirilishi kerak.

3-§. Tom va tom qoplamalari

30. Koʻp kvartirali uylarning tom qismi har yili qish va yoz mavsumi yakunlanganidan keyin boshqarish organi tomonidan vizual tekshiruvdan oʻtkazilishi kerak. Bunda yuk koʻtaruvchi konstruksiyalarga, tarnov qurilmalariga ega tomning butligi, tom qoplamalarining himoya qavatlari holatiga eʼtibor qaratishi lozim.

31. Vizual tekshiruvdan oʻtkazishda koʻp kvartirali uylarning tom qismida quyidagi nuqsonlar aniqlanganda boshqarish organi tomonidan darhol bartaraf etilishi lozim:

yogʻoch konstruksiyalar ulanmasidagi buzilishlar;

konstruksiyalar oraligʻidagi gidroizolyatsiyaning shikastlanishi;

yogʻoch konstruksiyalarining bukilishi va chirishi;

temir-beton konstruksiyalar yuzasidagi betonning yemirilishi, armaturada himoya qatlamining yoʻqligi, armatura korroziyasi, burchaklarning sinib tushishi, yoriqlar, oʻyilishlar, ajralishlar va boshqalar;

poʻlatdan tayyorlangan tom qoplamasi va tarnov qurilmalarida korroziya, oʻyilishlar va teshilishlar, boʻyoqning yoki rux bilan qoplangan himoya qatlamining koʻchishi;

yumshoq tom qoplamasi qoʻllanilgan tomlarda shishishlar, yirtilishlar va oʻyilishlar, choʻkishlar, choklarning ajralishi, qoplamaning ajralishi, qoplama va himoya qatlamlarining darz ketishi va yemirilishi.

32. Tarnov quvurlarida chiqindilar toʻplanib qolishi oqibatida suv oqib ketishiga toʻsqinlik qilinishining oldini olish maqsadida, boshqarish organi tomonidan ularning doimiy tozalab borilishi taʼminlanishi lozim.

33. Tom qoplamasini almashtirish ishlari tomyopmalarning yogʻingarchilik taʼsirida namlanishiga yoʻl qoʻymaydigan tarzda amalga oshirilishi kerak.

Tomning koʻtarib turuvchi konstruksiyalariga loyiha hujjatlarisiz konstruktiv oʻzgartirishlar kiritishga, shu jumladan tomlarda yengil yoki ogʻir konstruksiyali qurilmalarni oʻzboshimchalik bilan qurishga yoʻl qoʻyilmaydi.

34. Boshqarish organi tomonidan koʻp kvartirali uy tomining gidroizolyatsiya qatlamini tiklash va yamash, tomni toʻliq almashtirish ishlari doimiy amalga oshirib borilishi kerak.

Tekis tomlarni qish mavsumiga tayyorlash jarayonida gidroizolyatsiya ishlari ochiq olovdan foydalangan holda amalga oshirilganda yongʻin va texnika xavfsizligi talablariga rioya etilishi taʼminlanishi lozim.

4-§. Derazalar va eshiklar

35. Umumiy foydalanishdagi joylarda deraza va eshiklar soz holatda boʻlishi kerak. Bunda, deraza va eshiklar boshqarish organi tomonidan quyidagilarga asosan saqlanishi zarur:

deraza romlari va ochib-yopish mexanizmlari soz holatda boʻlishi, oynalari but saqlanishi va yoriqlar mavjud boʻlganda darhol taʼmirlanishi;

deraza va kirish eshiklarining ichki va tashqi yuzalari ifloslanishlardan yilda kamida ikki marta (bahorda va kuzda) tozalanishi;

deraza va eshik romlari berkligi (germetik) taʼminlanishi;

deraza va eshiklarning tavaqalari burchakli tutashmalarda berklik taʼminlanishi, yaxshi yopilmaydigan tavaqalar va toʻsqichlar zichlanishi.

Tegishli ruxsatnomasiz koʻp kvartirali uydagi xonadon derazalari oʻrnini kengaytirish va qoʻshimcha eshik oʻrni ochishga yoʻl qoʻyilmaydi.

5-§. Balkon va peshayvon (lodjiya)

36. Balkonlar, peshayvonlarda (lodjiya) quyidagilarga yoʻl qoʻyilmaydi:

yongʻin xavfini keltirib chiqaruvchi uskunalarni oʻrnatish, shuningdek ulardagi asosiy yuk koʻtaruvchi konstruksiyalarga shikast yetkazish;

uy hayvonlarini umumiy foydalanishdagi balkonlarda va peshayvonlarda (lodjiya) saqlash ;

balkonlarda ogʻir buyumlarni saqlash;

fasad qismlarida kir, kiyim-kechak, gilam va boshqalarni osib qoʻyish (ichki qismi bundan mustasno).

37. Boshqarish organi tomonidan balkonlar, peshayvonlar (lodjiya), erkerlar va soyabonlarning (konstruksiyalarning buzilishi, toʻsiqlarni mahkamlashning boʻshashishi oqibatida) texnik soz holatda boʻlishi taʼminlanishi lozim.

Avariya holatida erkerlar va soyabonlarning qulab tushish xavfi haqida ogohlantiruvchi eʼlonlar osib qoʻyilishi va balkonga, peshayvonlar (lodjiya) olib chiquvchi eshiklar yopib qoʻyilishi (ochilmasligi taʼminlanishi) hamda avariya holatini darxol bartaraf etish choralari koʻrilishi lozim.

6-§. Kirish yoʻlaklari va zinapoyalar

38. Kirish yoʻlaklari umumiy mol-mulkning tarkibiy qismi hisoblanib, ularni alohida shaxslarga mulk sifatida berish, toʻsib olish va ushbu koʻp kvartirali uyda istiqomat qiluvchilarning erkin foydalanishlarini cheklaydigan boshqa tadbirlarni amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Boshqarish organi tomonidan kirish yoʻlaklari va zinapoyalar yoritish chiroqlari bilan taʼminlanishi, haftada bir marotaba tozalanishi, bir oyda kamida bir marotaba devorlari bilan qoʻshib yuvilishi kerak.

Energiya isteʼmolini kamaytirish maqsadida kirish yoʻlaklari va zinapoyalarga energiya tejamkor sensor lampalar oʻrnatilishi maqsadga muvofiq.

39. Kirish yoʻlaklarini hasharot va kemiruvchilarga qarshi dorilash ishlari sanitariya normalariga, qoidalariga hamda gigiyena normativlariga muvofiq yiliga kamida bir marotaba amalga oshiriladi.

40. Kirish yoʻlaklarinining zinapoya maydonlarida va zinapoyalarning ostida turli buyumlar va yonuvchi materiallarni saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi.

41. Kirish yoʻlaklari eshik va devorlarini taʼmirlash, suvash, boʻyash hamda deraza konstruksiyalari va eshik bloklarini yangilash, eshiklarga domofon oʻrnatish zaruratga koʻra boshqarish organi tomonidan amalga oshiriladi.

42. Avtotransport vositalarini (oʻt oʻchirish, tez yordam va boshqa favqulodda vaziyatlarda xizmat koʻrsatuvchi mashinalar xizmat faoliyati vaqti bundan mustasno) kirish yoʻlaklari qarshisida hamda kirishga toʻsqinlik qiladigan joylarda qoʻyish taqiqlanadi.

43. Boshqarish organi tomonidan kirish yoʻlaklarining raqamlari, shuningdek ushbu kirish yoʻlaklarida joylashgan xonadonlarning raqamlari koʻrsatilgan taxtachalar kirish yoʻlaklariga kiraverishda osib qoʻyiladi. Ular har bir kirish yoʻlagiga bir xil koʻrinishda joylashtirilishi hamda ularning soz holatda saqlanishini taʼminlanishi lozim.

44. Zinapoyalarni koʻzdan kechirish jarayonida boshqarish organi tomonidan yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar va zina maydonchalari yuzalari, pogʻonalar va tutqichlar holati, marshlar, tutqichlar va marshlarni devorlar bilan tutashtirish tutqichlarining mahkamlanganligini tekshirish zarur. Bunda zinapoya marshlari va maydonchalarining egilishlari aniqlanganda, deformatsiyalar dinamikasini kuzatishni tashkil etish, agar egilish miqdori meʼyordan yuqori boʻlsa yoki deformatsiya koʻpayishda davom etsa, loyiha boʻyicha zinapoyalarning yuk koʻtaruvchi konstruktiv elementlarini kuchaytirish choralari koʻrilishi lozim.

Tayanch konsollari taglik metallining korroziyasi aniqlanganda, ular boshqarish organi tomonidan tozalanishi va korroziyaga qarshi samarali suvoq bilan qoplanishi lozim.

Yoriqlar, marshlar, maydonlar va devorlarning konstruktiv tutashmalari tugunlari aniqlanganda, boshqarish organi ularning oʻzgarish dinamikasi ustidan kuzatuvlar olib borishi, ularning paydo boʻlish sabablarini aniqlashi va ularning rivojlanishini oldini olishi lozim.

Zinapoyalarning temir-beton konstruksiyalaridagi yoriqlar, oʻyiqlar va siniqlar nuqsonlar paydo boʻlishiga qarab, konstruksiya materialiga oʻxshash materiallarni qoʻllagan holda toʻldirilishi lozim.

Yirik panelli uylarda yigʻma temir-beton elementlardan yasalgan zinapoyalarni koʻzdan kechirishda zinapoya maydonchalarining zinapoya kataklari devorlariga mahkamlanishining holati va mustahkamligi, shuningdek, zinapoya marshlarining zinapoya maydonchalari bilan tutashishiga eʼtibor qaratilishi shart.

45. Panel devorli binolardagi zinapoyalarni koʻzdan kechirishda quyidagilarga eʼtibor qaratish lozim:

zinapoya maydonchalari va marshlar tutashgan joylardagi koʻndalang yuk koʻtaruvchi devorlarning holatiga;

burchaklarda, koʻndalang yuk koʻtaruvchi devorlarning tashqi devorlar bilan tutashgan joylarida yoriqlar paydo boʻlishiga;

muhandislik simlari berkitilgan panellardan yigʻiladigan ichki va boʻylama devorlarning, shuningdek ularda tutun ventilyatsiya kanallari joylashgan devorlarning holatiga.

46. Yogʻoch zinapoyalardan foydalanishda zinapoyalarning yuk koʻtaruvchi elementlarining chirishi, ishqalanishi yoki boshqa shikastlanishi, qiyalik osti toʻsinlariga iplarning va zinapoya panjaralarining iplarga mahkamlanishining yetarli darajada mustahkamligi boshqarish organi tomonidan tekshiriladi va bartaraf etiladi.

47. Shikastlangan va mahkamlangan koʻchib tushgan keramik plitkalarni almashtirish, zinapoya maydonchalaridagi pollarni tiklash nuqsonlarning paydo boʻlishiga qarab boshqarish organi tomonidan amalga oshiriladi.

7-§. Koʻp kvartirali uylardan foydalanishda energosamaradorlikni taʼminlash

48. Elektr energiyasini tejash uchun elektr taʼminoti va yoritish tizimida umumiy foydalanishdagi joylarda energiya tejaydigan sensor lampalardan foydalanilishi maqsadga muvofiq.

49. Issiqlik yoʻqotilishini kamaytirish va bino ichidagi harorat barqarorligini taʼminlash maqsadida quyidagilar boshqarish organi tomonidan amalga oshirilishi lozim:

umumiy mol-mulkdagi kirish eshiklarini yopish, izolyatsiya qilish, eshiklarga avtomatik yopish tizimini oʻrnatish;

yertoʻla teshiklarida eshiklar va damperlarni oʻrnatish;

cherdakning teshiklarida eshiklar va amortizatorlarni oʻrnatish.

50. Boshqarish organi koʻp kvartirali uy atrofi, kirish yoʻlaklari, uyga tutash yer uchastkasi, shuningdek umumiy foydalanishdagi joylar hamda infratuzilma obyektlarini chiroqlar bilan yoritilishini hamda ularning soz holatda saqlanishini taʼminlashi lozim.

51. Kirish yoʻlaklaridagi energiya tejamkor sensor lampalar va uyga tutash yer uchastkalaridagi tungi yoritish chiroqlarini elektr energiyasini tejash uchun harakatga yoki tovushga javob beradigan yorugʻlik va harakat sensorlarini oʻrnatishga yoʻl qoʻyiladi.

52. Derazalar orqali energiya yoʻqotilishini kamaytirish maqsadida quyidagilarni amalga oshirishga yoʻl qoʻyiladi:

koʻp kvartirali uydagi umumiy joylarda derazalarga issiqlikni aks ettiruvchi plyonkalarni oʻrnatish;

eskirgan zichlovlarni (rezina yoki boshqa materialdan yasalgan zichlovchi (germetik) qism) almashtirish, boʻsh joylarni muhrlash;

energiya samarador hamda issiqlik qarshiligiga ega ikki qatlamli oynalarni oʻrnatish.

53. Kirish yoʻlagi eshiklari orqali energiya yoʻqotilishini kamaytirish maqsadida quyidagilarni amalga oshirishga yoʻl qoʻyiladi:

kirish yoʻlaklaridagi eshik va uning ramkasida mavjud boʻlgan boʻsh joylar, zichlash holati, rom va eshik materiallarini tekshirish;

kirish yoʻlaklaridagi eshiklarga avtomatik eshik yopuvchi qurilmalar oʻrnatish.

8-§. Issiqlik va issiq suv taʼminoti

54. Koʻp kvartirali uylarda issiqlik va issiq suv taʼminoti xizmatlarini koʻrsatish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-iyuldagi 194-son “Kommunal xizmatlar koʻrsatish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan amalga oshiriladi.

Boshqarish organi tomonidan koʻp kvartirali uylarning issiqlik taʼminoti (uyning kirish qismidan boshlab) quyidagi talablarga amal qilgan holda saqlanishi va foydalanilishi kerak:

nazorat-oʻlchash asboblari, rostlovchi va ochib-yopadigan moslamalar soz holatda boʻlishi;

issiqlik oʻtkazuvchi quvurlarning issiqlik izolyatsiyalarini but holatda saqlash;

55. Mavjud individual suv isitish qozonlaridan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son “Elektr energiyasi va tabiiy gazdan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan amalga oshiriladi.

56. Koʻp kvartirali uylarda umumiy issiqlik parametrlariga taʼsir koʻrsatuvchi qayta rejalashtirish (rekonstruksiya) ishlarini amalga oshirish, qoʻshimcha isitish yuzalariga (isitilmaydigan yuzalar) issiqlik uskunalarini oʻrnatish, shuningdek, umumiy mulk tarkibiga kiruvchi issiqlik tizimlariga oʻzgartirish kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

57. Koʻp kvartirali uylarda boshqarish organi issiqlik tizimlarining ishlashini nazorat qilishi, yaxshi isimaslik yoki issiqlik energiyasining haddan tashqari koʻp sarfini keltirib chiqaradigan nosozliklar va uning oqibatlarini darhol bartaraf etishi shart.

58. Uyning yertoʻlasidagi isitish tizimlarining tik va yotiq quvurlarida nosozliklar kuzatilganida issiqlik taʼminotini toʻxtatib turish imkoniyatini beruvchi zulfinlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

Bunda, boshqarish organi taʼminotchi korxonani ogohlantirishi va avariya holatlarini bartaraf etish choralarini koʻrishi kerak.

59. Issiq suv taʼminoti tizimi quyidagi talablarga amal qilgan holda ishlatilishi lozim:

quvurlar va ularning birikmalarida sizishlar boʻlmasligi va yopib-ochadigan moslamaning texnik jihatdan soz holatda boʻlishi;

SanQvaN 0008-20 “Turar joylarda, jamoat binolarida, aholi yashash hududlarida va dam olish zonalarida ruxsat etilgan shovqin darajasining sanitariya qoidalari va meʼyorlari ” (hisob raqami 5, 2020-yil 29-dekabr) talablariga muvofiq, issiq suv taʼminoti tizimining yoʻl qoʻyiladigan shovqin darajasidan oshmasligi.

9-§. Ichimlik suv taʼminoti va oqova suv chiqarish tizimi

60. Koʻp kvartirali uylarning suv oʻlchash uzeli joylashgan xonaga chiroqlar oʻrnatilgan boʻlishi, loyiha hujjatlariga muvofiq harorat-namlik rejimi va havo oqimini soʻruvchi ventilyatsiya parametrlariga ega boʻlishi, toza holatda saqlanishi, koʻrikdan oʻtkazish hamda suv oʻlchash asbobining koʻrsatkichlarini qayd etish uchun oldiga borish imkoni boʻlishi zarur.

Suv oʻlchash uzeli joylashgan xonaga begona shaxslarning kirishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

61. Oʻzbekiston Respublikasining “Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish toʻgʻrisida”gi Qonuni va boshqa qonunchilik hujjatlariga asosan mulkdorlarni ichimlik suvi bilan taʼminlash amalga oshiriladi.

62. Oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmogʻidan quyidagi talablar asosida foydalanilishi lozim:

quvurlar va ularning birikmalari germetik boʻlishi;

sanitariya asboblarining gidravlik tambalari nuqsonlarga ega boʻlmasligi;

sanitariya asboblari, reviziyalari va traplari texnik soz holatda boʻlishi zarur.

63. Oʻzbekiston Respublikasining “Ichimlik suvi taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan boshqarish organi koʻp kvartirali uyda oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmogʻi uchun javobgar boʻladi va unga xizmat koʻrsatilishini taʼminlaydi.

Mulkdorlar oʻziga tegishli hududdagi oqova suvlarni chiqarib yuborish tarmogʻi uchun javobgar boʻladi .

64. Boshqarish organi koʻp kvartirali uylarning (kirish qismidan boshlab mulkdorga yetkazilgunga qadar) ichimlik suvi va oqova suv quvurlarining butligi va soz holatda saqlanishiga masʼul hisoblanadi.

10-§. Elektr va gaz taʼminoti

65. Koʻp kvartirali uylarda elektr va gaz taʼminotidan foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son “Elektr energiyasi va tabiiy gazdan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.

11-§. Fotoelektrik stansiyalardan foydalanish va ularni saqlash

66. Koʻp kvartirali uylarda oʻrnatilgan fotoelektrik stansiyalarga texnik xizmat koʻrsatish va saqlash, quyosh panellarining ishonchli va xavfsiz ishlashini taʼminlash, ularning xizmat muddatini uzaytirish va elektr energiyasini ishlab chiqarishni optimallashtirish uchun masʼuliyat boshqarish organi zimmasida boʻladi.

67. Fotoelektrik stansiyalar va uning konstruksiyasi hamda chaqmoqdan himoya simlarini almashtirish yoki taʼmirlash jarayonida shikastlanishlar yetkazilmasligi kerak.

68. Fotoelektrik stansiyalarni montaj qilish yoki nosozliklarni aniqlash, bartaraf etish ishlari elektr tokidan himoyalangan asbob-uskunalar yordamida bajarilishi, shuningdek metall taqinchoqlar yechilib amalga oshirilishi kerak.

69. Fotoelektrik stansiyalarni montaj qilishda, yuz berishi mumkin boʻlgan jarohatlarni oldini olish boʻyicha montaj qiluvchi tomonidan mehnatni muhofaza qilish choralari koʻrilishi lozim.

70. Fotoelektrik stansiyalarni montaj qilish ishlari tashqi havo harorati keskin sovib yoki isib ketganda texnika xavfsizligi talablarini taʼminlagan holda amalga oshirilishi kerak.

71. Fotoelektrik stansiyalarni montaj qilishda, fotoelektrik modullarga (maxsus tuzilishga ega boʻlgan, toblangan oynadan va ikki tomonidan plyonka yordamida germetik yopishtirilgan quyosh fotoelementlaridan tashkil topgan monolit panel) zarurat boʻlmaganda ortiqcha teginishlar amalga oshirilmasligi lozim.

72. Yerga oʻtkazuvchanlik himoya uskunasini oʻrnatishdan oldin himoya kabellari oʻrnatilishi, ushbu uskunani demontaj qilish jarayonida esa himoya kabellari oʻchirilishi kerak.

73. Yerga oʻtkazuvchanlik himoya simlari toʻgʻri montaj qilinmaguniga qadar qolgan ishlarni boshlashga yoʻl qoʻyilmaydi.

74. Fotoelektrik stansiyalarni ekspluatatsiya qilishdan oldin yerga oʻtkazuvchanlik himoyasiga doimiy ulangan boʻlishi lozim.

75. Bino va inshootlarning yuqorisida ishlarni olib borishda yogʻoch narvonlardan foydalanish hamda yogʻoch narvonlarni yer yoki pol sathidan 75° da oʻrnatish lozim.

76. Fotoelektrik stansiyalarni montaj qilishda vaqtinchalik bino va inshootlar atrofiga ogohlantiruvchi belgilarni oʻrnatish yoki toʻsiqlar bilan oʻrash lozim.

77. Fotoelektrik stansiyalarni barcha uskunalardagi nosozliklar bartaraf etilgandan soʻng ishga tushirishga ruxsat etiladi.

78. Fotoelektrik stansiyalarga texnik xizmat koʻrsatish boshqarish organi tomonidan har chorakda bir marta oʻtkazilishi va bunda quyidagilar amalga oshirish kerak:

texnik xizmat koʻrsatishda fotoelektrik stansiyalardagi elektr bogʻlanishlari va kabellarining sozligi va xavfsizligini tekshirish;

fotoelektrik stansiyalarni daraxtlar, bino, inshoot yoki boshqa toʻsiqlar bilan soya tushishidan saqlash;

fotoelektrik stansiyalarni mexanik taʼsirlardan (zarba, bosim, vibratsiya va boshqalar) saqlash;

elektr bogʻlanishlari va kabellarni namlik va mexanik shikastlanishlardan himoyalash.

79. Boshqarish organi tomonidan fotoelektrik modullarning foydali ish koeffitsiyenti tushib ketishining oldini olish maqsadida, ularning yuza qismida toʻplanib qolgan qor va chang zarralari muntazam ravishda tozalanishi lozim. Bunda yumshoq materiallar va toza suvdan foydalanish, abraziv moddalar va kimyoviy vositalardan foydalanmaslik talab etiladi.

80. Boshqarish organi tomonidan fotoelektrik stansiyalarning ish harorati ishlab chiqaruvchi tomonidan koʻrsatilgan darajada saqlanishi lozim.

81. Fotoelektrik stansiyalarda shikastlanishlar yoki nosozliklar kuzatilsa, boshqarish organi tomonidan darxol bartaraf etilishi lozim.

Shikastlanishlar yoki nosozliklar kuzatilganda boshqarish organi:

fotoelektrik stansiyalardan foydalanishnini shikastlanishlar yoki nosozliklar toʻliq bartaraf etilguniga qadar darxol toʻxtatishi va ularni umumiy tarmoqdan ajratishi;

fotoelektrik stansiyalar oʻchirilgandan keyin ularni koʻzdan kechirishi, nosozlikning sabablari va uni bartaraf etish choralarini koʻrishi hamda nazorat sinovlari oʻtkazilgandan keyin tiklashi lozim.

82. Koʻp kvartirali uylarning nishabli tomlarida boshqarish organi tomonidan fotoelektrik stansiyalarga xizmat koʻrsatish yoki ulardagi shikastlanishlar yoki nosozliklarni bartaraf etish jarayonida mutaxassislarning yiqilib tushishlarini oldini olish maqsadida tutqichlar oʻrnatilishi lozim.

12-§. Shamollatish (ventilyatsiya) hamda sovutish va isitish qurilmalari

83. Boshqarish organi tomonidan shamollatish tizimlaridan quyidagi talablarga amal qilgan holda foydalanilishi va saqlanishi lozim:

shamollatish kanallari va havo quvurlari texnik soz holatda boʻlishi;

tortuvchi va oqim hosil qiluvchi qurilmalarga xizmat koʻrsatuvchi ishchilarning erkin oʻtish imkoniyati taʼminlanishi;

binoning har bir seksiyasiga oʻrnatiladigan tabiiy shamollatish shaxtalari soyabonlar, deflektorlar va saqlovchi panjaralar bilan jihozlangan hamda ular ruhlangan boʻlishi;

umumiy yigʻma shaxta ostiga (soyabon yoki deflektor mavjud boʻlmaganida) taglik (qora metalldan tayyorlangan taglik korroziyaga qarshi qoplamaga ega boʻlishi va germetik yopilishi, taglik ostiga esa pergamin yoki boshqa suv oʻtkazmaydigan material toʻshalgan boʻlishi lozim) oʻrnatilishi;

devorlarida kuchli sovuqda kondensat hosil boʻladigan isitilmaydigan xonalarning kanallari va shaxtalari chidamli va yonmaydigan isitgich bilan qoʻshimcha ravishda isitilishi;

cherdak xonalarining changini artish va dezinfeksiyalash ishlari yilda kamida bir marta, shamollatish kanallarniki esa uch yilda kamida bir marta amalga oshirilishi.

84. Ventilyatsiya tizimlaridan chiqadigan havo yoʻlovchilar yuradigan yoʻlkalar tomoniga qaratilmasligi kerak.

85. Sovutish va isitish qurilmalarining jihozlarini (split) balkon yoki lodjiya ichki qismiga binoning tashqi koʻrinishini buzmaydigan tarzda oʻrnatishga yoʻl qoʻyiladi.

Sovutish va isitish qurilmalarining jihozlari (split) balkon yoki lodjiyaning ichki qismiga oʻrnatilganda SHNQ 2.01.02-04 ga rioya qilinishi lozim.

86. Koʻp kvartirali uylarning tom qismida sovutish va isitish qurilmalarining jihozlarini (split) oʻrnatishda ushbu jihozlar uchun metall konstruksiyali platforma tashkil etishga yoʻl qoʻyiladi.

87. Dekorativ qoplamalarni toʻliq yopiq holatda oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi. Bunda havo aylanishini taʼminlash uchun shamollatish (ventilyatsiya) teshiklari boʻlishi lozim.

88. Sovutish va isitish qurilmalarining kondensat suvi maxsus drenaj quvuri orqali chiqarilishi, bunda kondensat suvining qoʻshni deraza tokchasi, balkon yoki piyodalar yoʻlagiga oqib tushmaslgi choralari koʻriilish kerak.

89. Sovutish va isitish qurilmalarining jihozlari (split) tebranishni kamaytiruvchi maxsus dempfer yostiqchalar (rezina yoki shunga oʻxshash boshqa materiallardan) orqali mahkamlanishi, shuningdek jihozlar ishlashi natijasida hosil boʻladigan shovqinning yoʻl qoʻyiladigan darajasi Turar joylarda, jamoat binolarida, aholi yashash hududlarida va dam olish zonalarida ruxsat etilgan shovqin darajasining sanitariya qoidalari va meʼyorlarida (hisob raqami 5, 2020-yil 29-dekabr) belgilangan chegaraviy qiymatlardan oshmasligi kerak.

90. Sovutish va isitish qurilmalari jihozlarining (split) kabel va quvurlari binoning fasad koʻrinishiga uygʻun tarzda, mazkur jihoz ortidan oʻtkazilishi, bunda barcha quvurlar hamda elektr kabellari himoyalangan va muhofazalangan boʻlishi lozim.

91. Qor va yogʻingarchilik miqdori koʻp boʻlgan hamda quyosh nurlari toʻgʻridan-toʻgʻri tushadigan hududlarda sovutish va isitish qurilmalarining jihozlari (split) ustidan himoya soyaboni oʻrnatishga yoʻl qoʻyiladi.

Sovutish va isitish qurilmalarining tashqi jihozlari maxsus mustahkamlash kronshteynlari yordamida qoʻshimcha tarzda mahkamlanishi lozim.

92. Sovutish va isitish qurilmalarining jihozlari (split) oʻrnatilgan joyda texnik xizmat koʻrsatish uchun erkin harakatlanish hamda xizmat koʻrsatish ishlarini xavfsiz bajarish imkoniyati taʼminlangan boʻlishi zarur.

13-§. Yongʻin xavfsizligi

93. Boshqarish organi va mulkdorlar koʻp kvartirali uylardan foydalanishda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 536-son qarori bilan tasdiqlangan Yongʻin xavfsizligini taʼminlash va yongʻin oʻchirish vositalariga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi texnik reglamentga rioya qilishlari lozim.

94. Boshqarish organi tomonidan koʻp kvartirali uylarda yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun quyidagilarga amal qilinishi lozim:

yongʻin avtomatikasi tizimlariga texnik xizmat koʻrsatish va soz holda boʻlishini taʼminlash;

binoning tom qismidagi ishlov berilgan yogʻoch konstruksiyalarni olovdan himoyalash tarkibining taʼsir muddati tugagan yoki himoyalash xususiyatini yoʻqotgan boʻlsa, ularga takroran ishlov berish (shimdirish);

yongʻinga qarshi nasoslar zarur bosimni ushlab turishi va asosiydan zaxira nasosga oʻtishning ishonchliligini har oyda kamida bir marta tekshirish;

yiliga ikki marotaba obyektdagi tashqi va ichki yongʻinga qarshi suv taʼminoti tizimining holatini, yongʻin oʻchirish yenglarini mexanik taʼsirdan shikastlanishini vizual (suv chiqarish orqali) tekshirish;

har chorakda kamida bir marotaba tutunga qarshi shamollatish tizimlarining ishchi holatini ishga tushirgan holda sinovdan oʻtkazish;

zaxira elektr taʼminoti sifatida oʻrnatilgan (loyiha nazarda tutilgan boʻlsa) ichki yonuvchi dvigatelli generatorlar sozligini va yoqilgʻi zaxirasi bilan taʼminlanganligini tekshirish.

95. Koʻp kvartirali uylarga oʻrnatilgan yongʻin avtomatikasi tizimlarini (avtomatik yongʻin signalizatsiyasi, yongʻindan xabardor va evakuatsiya qilish, tutunga qarshi shamollatish tizimlari hamda avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari va boshqa avtomatik yongʻinga qarshi himoya texnik uskunalarini) ishchi holatda saqlab turish uchun boshqarish organlari shtatida yongʻin xavfsizligi boʻyicha kamida bir nafar mutaxassis boʻlishi lozim .

14-§. Liftlardan texnik foydalanish va ularni saqlash

96. Liftlardan texnik foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 12-iyuldagi 430-son “ Lift va lift qurilmalarining xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida ”gi hamda 2025-yil 12-iyuldagi 431-son “ Liftlarni texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ”gi qarorlariga asosan amalga oshiriladi.

97. Boshqarish organi tomonidan haftada bir marta koʻp kvartirali uylarning kirish yoʻlaklari va lift xonalarini tozalash hamda doimiy ravishda lift uskunalarini texnik monitoring qilish (ixtisoslashgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilot bilan shartnomalar tuzilgan hollarda) amalga oshiriladi .

15-§ . Koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasi hamda infratuzilma obyektlarini saqlash va ulardan foydalanish

98. Koʻp kvartirali uyning umumiy mol-mulki boʻlgan umumiy foydalanishdagi joylar, tayanch va toʻsiq konstruksiyalar, kvartiralar oraligʻidagi ihotalangan (oʻrama) pillapoyalar, zinapoyalar, liftlar, liftning shaxtalari hamda boshqa shaxtalar, dahlizlar, texnik qavatlar, yertoʻlalar, cherdaklar, uy ichidagi muhandislik tarmoqlari va kommunikatsiyalari, joylarning tashqarisida yoki ichida joylashgan hamda bittadan ortiq joyga xizmat koʻrsatadigan mexanik, elektr, sanitariya-texnika uskunalari va qurilmalari hamda boshqa uskuna va qurilmalar boshqarish organlari tomonidan saqlanishi va taʼmirlanishi lozim.

99. Boshqarish organi tomonidan aholiga qulaylik yaratish uchun koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasida oʻrindiqlar oʻrnatilishi lozim.

100. Koʻp kvartirali uylardan, uyga tutash yer uchastkalaridan, bolalar va sport maydonchalaridan, katta yoshdagi aholining dam olish joylaridan, kirish va chiqish yoʻlaklaridan 25 metrdan kam boʻlmagan masofada chiqindilarni (qattiq va maishiy chiqindilardan tashqari) tashlash uchun chiqindilarni ajratuvchi oʻrnalar boshqarish organi tomonidan joylashtirilishi lozim.

101. Koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalarida quyidagi umumiy foydalanishdagi maydonchalar boʻlishi kerak:

maktabgacha va maktab yoshidagi bolalar oʻynashi uchun;

katta yoshdagi aholining dam olishi uchun;

jismoniy tarbiya mashgʻulotlari bilan shugʻullanish uchun;

maishiy chiqindilarni yigʻish uchun;

it va boshqa uy hayvonlarini sayr qildirish uchun;

velosiped va boshqa mobil vositalarni (samokat, nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalarning aravachalari) saqlash uchun.

102. Koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkasi hamda infratuzilma obyektlari obodonlashtirilishi, koʻkalamzorlashtirilishi, daraxtlar va oʻsimliklarga, oʻtish yoʻlkalari va trotuarlarga suv sepish uchun muhandislik-texnik qurilmalar bilan jihozlanishi, elektr yoritish tizimiga ega boʻlishi kerak.

103. Koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkasini saqlash ishlariga quyidagilar kiradi:

obodonlashtirish (koʻp kvartirali uylarga tegishli boʻlgan bolalar va sport maydonchalarining texnik holatini saqlash, tozaligini taʼminlash hamda ularni taʼmirlash, hududni obodonlashtirish, noqulay ob-havo sharoitida kirish yoʻlaklarini qordan tozalash va muzlarni tushirish, tutash hududlarni tozalash (supurish) Koʻp kvartirali uylarda umumiy mol-mulkni saqlash, undan foydalanish va uni taʼmirlash hamda koʻp kvartirali uyga tutash yer uchastkasini obodonlashtirish uchun majburiy badallar yoki toʻlovlarning eng kam miqdorini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uylarni talab darajasida saqlanishini taʼminlash uchun zarur boʻlgan xizmatlar va ishlarning minimal roʻyxatida belgilangan muddatlarda);

koʻkalamzorlashtirish (doimiy ravishda gazonlar, gullar, butalar va daraxtlarni ekish va parvarishlash, oʻt oʻrish, daraxtlarni butalash) hamda sugʻorish.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 464-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni ekish, parvarish qilish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomga asosan avariya holatidagi daraxtlarni kesish ;

uch oyda bir marta maxsus mutaxassislar va texnikalar yordamida oqova xandaqlarni (oʻralarini) boʻshatish (oqova tarmogʻiga ulanmagan uylar uchun);

doimiy ravishda maxsus mutaxassislar va texnikalar yordamida umumfoydalanishdagi hojatxonalarni sanitariya normalariga, qoidalariga hamda gigiyena normativlariga muvofiq saqlash va dezinfeksiyalash, uyga tutash yer uchastkalaridagi mahalliy tozalash inshootlarini (septiklar) tozalash va dezinfeksiyalanish,

doimiy ravishda maxsus mutaxassislar va texnikalar yordamida oqova tarmogʻiga ulanmagan koʻp kvartirali uylardan chiqarib yuboriladigan hojatxona oʻralarini toʻlib ketishiga yoʻl qoʻymaslik va oʻz vaqtida tozalash;

koʻp kvartirali uylarga tutash hududlardan yomgʻir suvini chiqarish ariqlarini tozalash;

tozalovchi tashkilotlar tomonidan chiqindilarning olib chiqib ketilishini taʼminlash;

104. Koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkasining qishki tozalash ishlari piyodalar va transport harakatiga toʻsqinlik qilmasligi hamda u quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

qorni kurash va surish;

qor va qor-muzliklarni olib chiqish;

trotuarlar va oʻtish joylarida muzlashga qarshi ishlov berish;

oʻt oʻchirish gidrantlari uyga tutash yer uchastkasida joylashgan boʻlsa, ularning tuynuklarini qor va muzdan tozalash.

105. Koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkasini yoz faslida amalga oshiriladigan ishlarga quyidagilar kiradi:

chiqindilardan tozalash;

changni kamaytirish va havoni namlantirish uchun hududga suv sepish va supurish.

106. Koʻp kvartirali uylar va unga tutash yer uchastkasida quyidagilar taqiqlanadi:

tegishli ruxsatnomasiz daraxtlar va butalarni boshqa joyga koʻchirib ekish yoki kesish;

avtotransportni chiqindi toʻplagichlardan 10 metr radiusdagi hududlarga, gazon ustiga, xiyobonlarga, bolalar maydonchalariga, trotuarlarga va ushbu maqsadlar uchun tashkillashtirilmagan boshqa joylarga qoʻyish;

avtotransportni hovli hududida hamda maxsus transport, oʻt oʻchirish mashinalari, tez yordam mashinalarining oʻtishiga, chiqindilarni olib chiqishga, qor kurashga toʻsqinlik qiladigan joylarda uzoq muddatga qoldirish;

avtotransportni hovlilarda, koʻchalarda va umumiy foydalanishdagi boshqa joylarda yuvish;

uy hayvonlarini umumiy foydalanishdagi joylarda: zinapoyalarda, cherdaklarda, yertoʻlalarda, shuningdek umumiy foydalanishdagi oshxonalarda, balkonlarda va peshayvonlarda (lodjiya) saqlash ;

koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkasilarini metall parchalari, qurilish va maishiy va boshqa chiqindilar bilan toʻldirish;

daraxtlarga arqon va simlarni bogʻlash, belanchaklar osish, reklama taxtalarini yopishtirish;

gulzorlar, maysazorlar va yoʻlaklarni chiqindilar bilan ifloslantirish;

koʻkalamzorlashtirilgan hududlar, bolalar va sport maydonchalari, katta yoshdagi aholining dam olishi, jismoniy tarbiya mashgʻulotlari bilan shugʻullanish uchun moʻljallangan joylardan avtoturargoh sifatida foydalanish;

koʻkalamzorlashtirilgan hududlarni oʻzboshimchalik bilan qisqartirish (beton yoki boshqalar bilan qoplash);

yashil oʻsimliklar bilan band boʻlgan maydonlarga har qanday materiallarni toʻplash;

shoxlar, barglar, gullar va mevalarni uzish;

yashil oʻsimliklar yaqinidagi yoʻlaklarga yashil oʻsimliklar uchun zararli boʻlgan kimyoviy moddalarni sepish yoki ushbu moddalar bilan sugʻorish;

koʻp kvartirali uylarga tutash yer uchastkalarida yuvindilarni toʻkish, oshxona va boshqa chiqindilarni, axlat va goʻngni tashlash, shuningdek, ularni koʻmish yoki yoqish, barglar, chiqindilarni yoqish.

107. Itlar va boshqa uy hayvonlarini sayr qildirish faqat maxsus ajratilgan maydonlarda amalga oshiriladi.

108. Koʻkalamzorlashtirilgan hududlardan tashqari uyga tutash yer uchastkasida boʻsh maydonlar mavjud boʻlganda, ulardan quyidagi maqsadlarda foydalanish mumkin:

futbol, basketbol, voleybol, tennis oʻynash, shuningdek, gimnastika bilan shugʻullanish uchun sport maydonchalari;

kichik yoshdagi bolalar uchun oʻyin maydonchalari, qum qutilari, argʻimchoqlar, tebranma taxtalar, soyabon-qoʻziqorinlar va boshqa qurilmalar oʻrnatish.

109. Koʻp kvartirali uylarni ijaraga oluvchilar (ijarachilar), mulkdorlar va ular bilan birga yashaydigan shaxslar, boshqarish organlari obodonlashtirilgan va koʻkalamzorlashtirilgan hududlarni, umumiy foydalanishdagi maydonchalarni va ularning jihozlarini asrashlari, uyga tutash yer uchastkalarini saqlash qoidalariga rioya etishlari, uning ifloslanishiga yoʻl qoʻymasliklari kerak.

110. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari uyga tutash yer uchastkalarida yashil maydonlarni koʻpaytirish boʻyicha aholining tashabbuslarini har tomonlama qoʻllab-quvvatlashi kerak.

4-bob. Yakuniy qoida

111. Mazkur Qoidalar talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Koʻp kvartirali uylarni saqlash va undan foydalanish qoidalariga ILOVA

KOʻP KVARTIRALI UYLARNING UMUMIY TEXNIK PASPORTI

T/r Koʻrsatkichlar nomlanishi Oʻlchov birligi Qiymati 1. Koʻp kvartirali uyning umumiy maʼlumotlari 1.1 Koʻp kvartirali uyning manzili viloyat shahar (tuman) MFY koʻchasi uy raqami 1.2 Kadastr raqami raqami 1.3 Qurilgan yili yili 1.4 Tutash yer uchastkasi maydoni m 2 1. 5 Bino ga madaniy meʼros obyekti maqomi berilganligi Berilgan berilmagan 2. Binoning asosiy koʻrsat k ichlari 2.1 Koʻp kvartirali uyning umumiy maydoni yertoʻla m 2 tip. qav m 2 2.2 Koʻp kvartirali uyning qurilish osti maydoni m 2 2.3 Koʻp kvartirali uyning umumiy foydalanish maydoni m 2 2.4 Koʻp kvartirali uyning umumiy maydoniga nisbatan koʻkalamzorlarshtirilgan maydonlar ulushi foiz 2.5 Noturar obyekt soni dona 2.6 Noturar obyektning umumiy maydoni (noturarjoyga oʻtkazilgan qismi) m 2 2.7 Uyning uzunligi m 2.8 Uyning eni m 2.9 Uyning balandligi m 2.10 Qavatlar soni dona 2.11 Qavatlar balandligi yertoʻla m tip . qavat m 2.12 Koʻp kvartirali uyning boshqarish us u li Boshqarish organi Uy-joy mulkdorlari shirkati Bevosita boshqarish Koʻp kvartirali uyning boshqarish us u li tanlanmagan Quruvchi balansida Boshqarishsiz Idora va tashkilotlar balansida 2.13 Xonadonlar soni 1 xona m 2 _______dona _______m 2 2 xona m 2 _______dona _______m 2 3 xona m 2 _______dona _______m 2 4 xona m 2 _______dona _______m 2 5 xona m 2 _______dona _______m 2 6 xona m 2 _______dona _______m 2 7 xona m 2 _______dona _______m 2 ……. _______dona _______m 2 2.14 Xonadonning umumiy maydoni m 2 _______ 2.15 Koʻp kvartirali uyning kirish yoʻlaklari soni soni 2.16 Kirish yoʻlaklaridagi mavjud liftlar soni Odam tashuvchi _______dona Yuk tashuvchi _______dona mavjud emas 2.17 Kirish yoʻlaklaridagi derazalar Yogʻoch ______ dona boʻyi_____ ( m ) eni_____ ( m ) ____ m 2 Alyuminli ______ dona boʻyi_____ ( m ) eni_____ ( m ) ____ m 2 Plastik ______ dona boʻyi_____ ( m ) eni_____ ( m ) ____ m 2 Mavjud emas 2.1 9 Jami dona kv.m 2.20 Kirish yoʻlaklaridagi eshiklar Yogʻoch ______ dona boʻyi_____ ( m ) eni_____ ( m ) ____ m 2 Poʻlat ______ dona boʻyi_____ ( m ) eni_____ ( m ) ____ m 2 Mavjud emas Issiqlik himoya qatlami bor yoʻ q Koʻp kvartirali uyning asosiy tarkibiy elementlari va umumiy mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlari 3. Binoning konstruktiv qismi 3. 1 Bino boʻylab yotqizilgan toʻshama (otmostka) kengligi metr 3.2 Yertoʻlalardagi oqova suv chiqarish tizimi quvurlarining uzunligi Yertoʻlalardagi oqova suv chiqarish tizimi ustun quvurlarining uzunligi Ustun quvurlar soni Ustun quvurlar uzunligi Reviziyalar qopqoqlarining soni Boshqalarni koʻrsatish 3. 3 Tashqi devor turi gʻisht gazoblok penablok yigʻma yirik panelli (boshqalar aniq koʻrsatilinadi) 3. 4 Tashqi devorning qalinligi millimetr 4 . Fasad qismi 4.1 Fasad qismida issiqlik himoya qoplamasi material mavjudligi (turi). Bazalt shisha tolali mavjud emas (boshqalar aniq koʻrsatiladi) 4.2 Fasad bezak materiallari mozaika emulsiya boʻyoq travertin mayda toshli suvoqlar (boshqalar aniq koʻrsatilinadi) 4.3 Fasadning umumiy maydoni m 2 4.4 Fasad holati qoniqarli % da qoniqarsiz % da 4.5 0.00 0 m sathdan pastki qavat (yertoʻla qismi /sokolnaya chast) m 2 4.6 Yert oʻ laning bugungi kundagi holati Taʼmirlangan % da Qisman ta ʼ mirlangan % da Taʼmirtalab % da 5 . Tom qismi 5.1 Tomning turi Yassi tom Nishabli tom Mansardali tom Yashil tom 5.2 Tomning ( balandligi ) m 5.3 Tom qismi konstruksiyasi Material turi yogʻoch metall konstruksiya monolit yigʻma temirbeton 5. 4 Tomning himoya qoplamlari ( tarkibi ) Falgaizol shifer ruberoid profnastil boshqa turdagi 5. 5 Tomning umumiy maydoni m 2 5. 7 Tomning izol yats iya qatlami turi mineral paxta (mm) keramzit (mm) boshqa turdagi (mm) 5. 8 Cherdak turi O chiq shamollatiladigan yopiq 5. 9 Cherdak balandligi m (h) / yoʻq 5.10 Cherdakning issiqlik tut u vchi qatlamlari turi m ineral paxta keramzit 5.11 Cherdakning issiqlik tut u vchi qatlamlari holati qoniqarli qoniqarsiz 5. 12 Suv oʻtish holati mavjudligi bor yoʻq Muhandislik-texnik taʼminot tizimlari 6. Issiqlik tizimi 6.1 Ichki isitish tizimi turi markaziy lokal avtonom individual qoʻlbola yoʻq 6.2 Termal tugunlar soni Elevator dona IIP (ITP) dona 6.3 Koʻp kvartirali uyga isitish tizimining kirishlar soni (taʼminot punktlarining) dona Ichki gorizontal quvurlari 6.4 Poʻlat quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) 6.5 Polipropilen quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) Ichki vertikal quvurlari 6.6 Poʻlat quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli qoniqarsiz 6.7 Polipropilen quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) 7. Ichimlik suv taʼminoti tizimi 7 .1 Ichimlik suv tizimi turi Markaziy doimiy Vaqtbay (rejali vaqtda) Tashib ichuvchi Quduq Mavjud emas 7 .2 Koʻp kvartirali uyni sovuq suv bilan taʼminlashning ichki muhandislik tizimining kirishlari soni ( e tkazib berish punktlari soni) dona Ichki gorizontal quvurlari 7.3 Poʻlat quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) 7.4 Polipropilen quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) Ichki vertikal quvurlari 7.5 Poʻlat quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) 7.6 Polipropilen quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) 8. Issiq suv taʼminoti 8 .1 Issiq suv tizimi turi Markaziy Avtonom ( alohida ) yoʻ q Ichki gorizontal quvurlari 8.2 Poʻlat quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli/ qoniqarsiz 8.3 Polipropilen quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) Ichki vertikal quvurlari 8.4 Poʻlat quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) 8.5 Polipropilen quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) 9. Oqova suv (kanalizatsiya) tarmogʻi 9 .1 Oqova suv tarmogʻi markazlashgan individuval handaq yoʻq Ichki gorizontal quvurlari 9.2 Asbest sement / quyma temir quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) 9.3 Polipropilen va (PVX) quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) Ichki vertikal quvurlari 9.4 Asbest sement / quyma temir quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli/ qoniqarsiz 9.5 Polipropilen va (PVX) quvurlar Ø p.m Holati qoniqarli ( p.m da) qoniqarsiz ( p.m da) 10. Gaz taʼminoti tizimi 1 0 .1 G az taʼminoti tarmogʻi gazlashgan gazlashmagan 1 0 .2 Binoga gaz taʼminotining kirish nuqtasi dona 11. Elektr taʼminoti tizimi 1 1 .1 E lektr taʼminoti tarmogʻi markaziy avtonom (mustaqil quyosh panellari mavjudligi k W da yoziladi) 1 1 .2 Binoga elektr taʼminoti tizimining kirish nuqtasi dona 1 1 . 3 Noturar joy kW 1 1 . 4 Koʻp kvartirali uydagi umumiy foydalanishdagi joylar kW 1 1 . 5 Kirish taqsimlash qurilmasi (VRU) holati jami soni qoniqarli soni qoniqarsiz soni 1 1 . 6 Asosiy taqsimlash qutisi (GRSH) holati jami soni qoniqarli soni qoniqarsiz soni 1 1 . 7 Umumiy foydalanishdagi elektr hisoblagichlar soni dona Yashil hududlar 12. Koʻkalamzorlashtirilgan maydonlar 12.1 Hududda ekilgan koʻchatlar soni tup shu jumladan: Igna bargli daraxtlar soni tup Yaproq bargli daraxtlar soni tup Butalar soni 12.2 Hududda mavjud daraxt va butalar soni tup shu jumladan: Igna bargli daraxtlar soni tup Yaproq bargli daraxtlar soni tup Butalar soni tup 12.3 Yashil maydonchalar m 2 12.4 Koʻp yillik gullar soni tup 12.5 Bir yillik gullar soni tup 13. Yongʻin avtomatikasi tizimlari 13.1 Yongʻin signalizatsiyasi mavjud mavjud emas 13.2 Yongʻin toʻgʻrisida xabar berish, odamlarni ogohlantirish va evakuatsiya qilish tizimi mavjud mavjud emas 13.3 Ichki yongʻin oʻchirish kranlari mavjud mavjud emas 13.4 Tutunga qarshi shamollatish tizimlari mavjud mavjud emas 13.5 Avtomatik yongʻin oʻchirish qurilmalari mavjud mavjud emas

Vazir Sh. XIDOYATOV

Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmita raisi A. ABDUXAKIMOV

Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi direktorining oʻrinbosari M. MIRMAKSUDOV

Favqulodda vaziyatlar vaziri A. IKRAMOV

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiya boshligʻi S. ESHQUVVATOV

Energetika vaziri J. MIRZAMAHMUDOV

Fanlar akademiyasi prezidenti Sh. AYUPOV

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligi direktori Z. BADRIDDINOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2026-yil 17-aprel,

2026-yil 15-aprel

2026-yil 15-aprel

2026-yil 13-aprel

2026-yil 2-aprel

2026-yil 18-mart

2026-yil 14-mart

2026-yil 12-mart

2025-yil 20-fevral

01/2-17-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.04.2026-y., 10/26/3824/0432-son; 15.08.2026-y., 10/26/3824-1/0846-son)

lex.uz