📅 2026-yil 30-aprel · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 30-aprel · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 30 апрель · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 апреля 2026 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 April 2026 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 25 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 5 февралда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олишга доир янги механизмларни яратишга, одил судловдан фойдаланиш имкониятларини оширишга ва суд жараёнларини мақбуллаштиришга, махсус иқтисодий зоналар ва саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга ҳукумат аъзоси ҳамда ҳоким лавозимига номзодлар томонидан коррупцияга қарши курашиш режасини тақдим этиш, судлар ишини янада мақбуллаштириш, шунингдек айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция битими бўйича мажбуриятларни бажармаслик ва ердан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан « Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида »ги, « Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида »ги ҳамда « Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиришлар киритилиб, ҳукумат аъзоси ва ҳоким лавозимига номзодлар томонидан коррупцияга қарши курашиш режаси тақдим этилишини белгиловчи қўшимча ва ўзгартириш киритилмоқда.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ҳамда Иқтисодий процессуал кодексларига , «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини соддалаштирилган тартибида кўриб чиқиш учун асос бўлувчи даъвонинг баҳоси оширилишини, инвестиция битими бўйича мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида иқтисодий судларга киритилган даъволар юзасидан махсус иқтисодий зоналарнинг ва саноат зоналарининг дирекциялари давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳамда ҳокимларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини оширишга, одил судловдан фойдаланиш имкониятларини оширишга, инвестиция муҳити яхшиланишини ҳамда ердан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 4-модда, № 11, 792-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 9, 537-модда; 2021 йил, № 1, 3, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 12, 1198-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда, № 10, 794-модда, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 8, 823-модда, № 10, 1075-модда) 2-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
учинчи қисмдаги «истиқболга мўлжалланган дастурини» деган сўзлар «истиқболга мўлжалланган дастурини ҳамда коррупцияга қарши курашиш режасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи қисмдаги «истиқболга мўлжалланган дастурини» деган сўзлар «истиқболга мўлжалланган дастурини ҳамда коррупцияга қарши курашиш режасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 10, 983-модда; 2023 йил, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 12, 1285-модда; 2025 йил, № 4, 516-модда, № 7, 831-модда) 22 1 -моддасининг учинчи қисми «ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини» деган сўзлардан кейин «шунингдек коррупцияга қарши курашиш режасини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1007-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 827-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1153-модда) 279 2 -моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан юз бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса эллик бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1153-модда) 203 2 -моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — юз бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар, № 10, 1153-модда) 9-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
биринчи қисм қуйидаги мазмундаги 30-банд билан тўлдирилсин:
«махсус иқтисодий зоналарнинг ва саноат зоналарининг дирекциялари — инвестиция битими бўйича мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризалари билан судга мурожаат қилганда»;
иккинчи қисмдаги «ва 29» деган сўзлар «29 ва 30» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 25 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ЎРҚ-982-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 10, 1081-модда) 7-моддасининг саккизинчи қисмидаги «ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини» деган сўзлар «ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини ҳамда коррупцияга қарши курашиш режасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 5-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 апрель,
ЎРҚ- 1142 -сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 25-noyabrda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 5-fevralda maʼqullangan
Keyingi yillarda mamlakatimizda korrupsiyaning oldini olishga doir yangi mexanizmlarni yaratishga, odil sudlovdan foydalanish imkoniyatlarini oshirishga va sud jarayonlarini maqbullashtirishga, maxsus iqtisodiy zonalar va sanoat zonalari faoliyatini yanada takomillashtirishga qaratilgan tizimli ishlar amalga oshirildi.
Shu bilan birga hukumat aʼzosi hamda hokim lavozimiga nomzodlar tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish rejasini taqdim etish, sudlar ishini yanada maqbullashtirish, shuningdek ayrim tadbirkorlik subyektlari tomonidan investitsiya bitimi boʻyicha majburiyatlarni bajarmaslik va yerdan qonunga xilof ravishda foydalanish hollarining oldini olish zaruriyati yuzaga kelmoqda.
Mazkur Qonun bilan “ Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida ”gi, “ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Reglamenti toʻgʻrisida ”gi hamda “ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga oʻzgartirishlar kiritilib, hukumat aʼzosi va hokim lavozimiga nomzodlar tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish rejasi taqdim etilishini belgilovchi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilmoqda.
Shuningdek Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik protsessual hamda Iqtisodiy protsessual kodekslariga , “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga fuqarolik va iqtisodiy sud ishlarini soddalashtirilgan tartibida koʻrib chiqish uchun asos boʻluvchi daʼvoning bahosi oshirilishini, investitsiya bitimi boʻyicha majburiyatlarini bajarmagan tadbirkorlik subyektlarining yer uchastkalarini ijaraga olish huquqini bekor qilish toʻgʻrisida iqtisodiy sudlarga kiritilgan daʼvolar yuzasidan maxsus iqtisodiy zonalarning va sanoat zonalarining direksiyalari davlat bojini toʻlashdan ozod etilishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Ushbu Qonunning qabul qilinishi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi aʼzolarining hamda hokimlarning korrupsiyaga qarshi kurashish borasidagi masʼuliyati va hisobdorligini oshirishga, odil sudlovdan foydalanish imkoniyatlarini oshirishga, investitsiya muhiti yaxshilanishini hamda yerdan oqilona va samarali foydalanilishini taʼminlashga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1993-yil 2-sentabrda qabul qilingan “Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida”gi 913-XII-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1993-yil, № 9, 320-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1997-yil, № 9, 241-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 12, 418-modda; 2007-yil, № 4, 163-modda, № 9, 420-modda; 2008-yil, № 12, 640-modda; 2013-yil, № 12, 350-modda; 2014-yil, № 4, 86-modda, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 8, 383-modda, № 9, 510-modda, № 12, 772-modda; 2018-yil, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 1, 4-modda, № 11, 792-modda, № 12, 891-modda; 2020-yil, № 9, 537-modda; 2021-yil, № 1, 3, 7, 13-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 12, 1198-modda; 2022-yil, № 3, 213-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 10, 984-modda; 2023-yil, № 1, 2-modda, № 10, 794-modda, № 12, 1003-modda; 2024-yil, № 8, 823-modda, № 10, 1075-modda) 2-moddasiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:
uchinchi qismdagi “istiqbolga moʻljallangan dasturini” degan soʻzlar “istiqbolga moʻljallangan dasturini hamda korrupsiyaga qarshi kurashish rejasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻninchi qismdagi “istiqbolga moʻljallangan dasturini” degan soʻzlar “istiqbolga moʻljallangan dasturini hamda korrupsiyaga qarshi kurashish rejasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2003-yil 29-avgustda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Reglamenti toʻgʻrisida”gi 522-II-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2003-yil, № 9-10, 136-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 4, 163-modda, № 7, 326-modda; 2008-yil, № 12, 637-modda; 2009-yil, № 4, 136-modda; 2011-yil, № 4, 101-modda; 2013-yil, № 4, 95-modda; 2014-yil, № 4, 86-modda, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 3, 157-modda, № 5, 261, 265-moddalar, № 8, 468-modda, № 9, 588-modda, № 12, 884-modda; 2020-yil, № 8, 488-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda; 2022-yil, № 10, 983-modda; 2023-yil, № 12, 1003-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda, № 12, 1285-modda; 2025-yil, № 4, 516-modda, № 7, 831-modda) 22 1 -moddasining uchinchi qismi “tashkiliy-texnik choralarni nazarda tutuvchi harakatlar rejasini” degan soʻzlardan keyin “shuningdek korrupsiyaga qarshi kurashish rejasini” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 22-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-460-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik protsessual kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 1-ilova, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261-modda, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791, 792-moddalar, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1, 3-moddalar, № 3, 198, 199-moddalar; 2021-yil, № 1, 8-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1007-modda; 2024-yil, № 2, 115-modda, № 8, 827-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil, № 1, 8-modda, № 3, 373-modda, № 6, 729-modda, № 9, 1042-modda, № 10, 1153-modda) 279 2 -moddasining birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar daʼvoning bahosi yuridik shaxslarga nisbatan bazaviy hisoblash miqdorining bir yuz ellik baravaridan, yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan yuz baravaridan, jismoniy shaxslarga nisbatan esa ellik baravaridan oshmasa, daʼvo arizalari boʻyicha ishlar soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilishi lozim”.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 24-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-461-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 2-ilova, № 7, 433-modda, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261, 266-moddalar, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 10-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 463-modda, № 6, 577-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1008-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil, № 3, 373-modda, № 6, 729-modda, № 9, 1042-modda, № 10, 1153-modda) 203 2 -moddasining birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Agar daʼvoning bahosi yuridik shaxslarga nisbatan — bazaviy hisoblash miqdorining bir yuz ellik baravaridan, yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan esa — yuz baravaridan oshmasa, daʼvo arizalari boʻyicha ishlar soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilishi lozim”.
5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar, № 5, 648-modda, № 7, 828-modda, № 8, 968, 971-moddalar, № 10, 1153-modda) 9-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:
birinchi qism quyidagi mazmundagi 30-band bilan toʻldirilsin:
“maxsus iqtisodiy zonalarning va sanoat zonalarining direksiyalari — investitsiya bitimi boʻyicha majburiyatlarini bajarmagan tadbirkorlik subyektlarining yer uchastkalarini ijaraga olish huquqini bekor qilish toʻgʻrisidagi daʼvo arizalari bilan sudga murojaat qilganda”;
ikkinchi qismdagi “va 29” degan soʻzlar “29 va 30” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 25-oktabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-982-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2024-yil, № 10, 1081-modda) 7-moddasining sakkizinchi qismidagi “tashkiliy-texnik choralarni nazarda tutuvchi harakatlar rejasini” degan soʻzlar “tashkiliy-texnik choralarni nazarda tutuvchi harakatlar rejasini hamda korrupsiyaga qarshi kurashish rejasini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Markaziy banki va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
8-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
9-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Ushbu Qonunning 5-moddasi ushbu Qonun kuchga kirgan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach amalga kiritiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 30-aprel,
OʻRQ- 1142 -son