UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 30-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 30 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 апреля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 April 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НИЗОМ

НАМУНАСИ

НАМУНАСИ

НАМУНАСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги ҳамда Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-190-сон Фармони ҳамда «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-316-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, касбий таълим ва касбга ўқитишда бошқарув тизимини такомиллаштириш орқали ягона ёндашув асосида касбга ўқитиш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ва халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилгани;

Агентликнинг асосий вазифалари ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгилангани;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси Агентлик тизимига ўтказилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим тўғрисидаги дипломнинг ҳамда дипломга илованинг давлат намуналари ва тавсифлари 3-иловага мувофиқ;

Компетенцияни (малакани) эгаллаганлик тўғрисидаги сертификатнинг ҳамда сертификатга илованинг давлат намуналари ва тавсифлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

2026 йил 1 сентябрга қадар касбий таълим ташкилотларида ўқишини якунлаган битирувчиларга амалдаги таълим дастурларига мувофиқ давлат намунасидаги диплом ёки сертификат берилади;

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларини ўзлаштирган шахсларга Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва Миллий малакалар рамкасининг 3, 4, ва 5-даражасига мос келувчи бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим тўғрисида диплом, қисқа муддатли курслар битирувчиларига эса ўқиган модулига қараб тегишлилиги бўйича компетенцияни (малакани) эгаллаганлик тўғрисида сертификат берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2025 йил 19 апрелдаги 245-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 апрелдаги 216-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Агентлик касбий таълим ва касбга ўқитиш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ҳамда халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) бевосита бўйсунади ва фаолияти юзасидан ҳисобот беради.

4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.

6. Агентлик давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

7. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги;

қисқартирилган номи — Касбий таълим агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Агентство профессионального образования при Министерстве высшего образования, науки и инноваций Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи — Агентство профессионального образования;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Vocational Education Agency under the Ministry of Higher Education, Science and Innovations of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи — Vocational Education Agency.

8. Агентликнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри Олмазор тумани Университет кўчаси 7-уй, 100174.

9. Агентликнинг ташкилий тузилмасига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;

Касбий таълимни ривожлантириш институти;

Касбий таълим моддий-техника таъминоти маркази;

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар);

техникумлар.

2-боб. Агентлик, унинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари

1-§. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари

10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) касбий таълим тизимида ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос бўлган малакали ва рақобатбардош ўрта бўғин кадрлари тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

2) касбий таълим тизимини бошқариш, Касбий таълимни ривожлантириш институти, Касбий таълим моддий-техника таъминоти маркази (кейинги ўринларда — тизим ташкилотлари), ҳудудий бошқармалар ва касбий таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — техникумлар) фаолиятини мувофиқлаштириш;

3) касбий таълимнинг маънавий-маърифий ишлар мазмунини такомиллаштириш, ёшларда ватанга садоқат, юксак масъулият, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш каби фазилатларни шакллантириш;

4) касбий таълим мазмунини такомиллаштириш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

5) техникум ва корхоналар ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда дуал таълимни ривожлантириш;

6) касбий таълимда ҳаёт давомида ўқиш тамойилини татбиқ этиш, шунингдек, ишсиз, иш қидираётган ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни касбга ўқитишни ташкил этиш;

7) касбий таълим тизимини рақамлаштириш, ўқув жараёнида интерактив, рақамли ва инновацион ўқитиш технологияларини жорий этиш;

8) касбий таълим жараёни учун зарур бўлган замонавий таълим ресурслари, ўқув-услубий материаллар ва адабиётларни яратиш ҳамда улар билан техникумларни таъминлаш;

9) техникумларда фаолият юритаётган педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил қилиш ҳамда педагогларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини беришни ташкил қилиш;

10) техникумларнинг раҳбар ва педагог кадрлари фаолиятини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш ҳамда рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш;

11) техникумларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, лаборатория ва устахона базаларини замонавий техника, асбоб-ускуна ва сарфловчи материаллар билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг молиявий фаолиятини яхшилашга кўмаклашиш;

12) касбий таълим ва касбга ўқитиш тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;

13) хорижий ҳамкорлар билан қўшма ва халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни хорижий тилларга ўқитиш.

Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

11. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) касбий таълим тизимида ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос бўлган малакали ва рақобатбардош ўрта бўғин кадрлари тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

тизим ташкилотлари ва техникумларда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларининг бажарилишини таъминлайди;

меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжни ўрганади, иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади ҳамда қабул параметрларини тасдиқлайди;

техникумларга қабул жараёнларини ташкил этиш бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида касбга йўналтириш тадбирларини амалга оширади;

касбий таълим тизимини модернизация қилади, халқаро стандартларга мувофиқ зарурий компетенцияларга эга малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлайди;

давлат намунасидаги касбий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқади;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда техникум битирувчилари бандлигини таҳлил қилади ҳамда унинг натижалари асосида техникумларда кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, хорижий ташкилотлар ва иш берувчилар билан ҳамкорликда ташқи меҳнат бозори учун мақсадли кадрлар тайёрлашни ташкил этади;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ давлат техникумларида янги касб ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини белгилайди;

касбий таълим тизимининг ижобий қиёфасини шакллантиришга қаратилган тарғибот ва ахборот сиёсати йўналишларини белгилайди ҳамда амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадида касбий таълим тизимига тегишли кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлайди;

2) касбий таълим тизимини бошқариш, тизим ташкилотлари ва техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

тизим ташкилотлари ва техникумлар фаолиятини ташкил этади ҳамда уларнинг фаолиятини ваколати доирасида мувофиқлаштиради;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат ва давлат иштирокидаги техникумлар фаолиятида соҳага оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини мониторинг қилиб боради;

ўқувчилар билимининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари ва малака талабларига мувофиқлигини тизимли равишда таҳлил қилади;

тизим ташкилотлари ва техникумлар фаолиятини ташкил этиш, яхшилаш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқади;

тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;

давлат техникумларининг директор ва директор ўринбосарларини танлов асосида лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этишни мувофиқлаштиради;

Агентлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ва техникумларда коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўради;

техникумларда саноат ҳамкорлари ва иш берувчиларнинг ташаббуслари асосида техникум фаолиятини мувофиқлаштириш учун Васийлик кенгашларини ташкил этади;

тизим ташкилотлари ва илғор касбий маҳорат техникумлари уставини, техникумларнинг намунавий уставини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

тизим ташкилотлари ва техникумларга Агентликнинг статистик, архив ва бошқа маълумотларидан (ахборотдан фойдаланиш қонун билан чекланган ҳолатлар бундан мустасно) фойдаланиш имкониятини яратади;

касбий таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган вазифалар бўйича тизим ташкилотлари ва техникум директорлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини белгилайди ҳамда ижросини баҳолайди;

техникум битирувчиларининг бандлик ҳолатини мониторинг қилади ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда битирувчилар бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

3) касбий таълимнинг маънавий-маърифий ишлар мазмунини такомиллаштириш, ёшларда ватанга садоқат, юксак масъулият, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш каби фазилатларни шакллантириш соҳасида:

техникумларда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда ўсиб келаётган ёш авлодни юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этади;

техникумларда ва ўқувчилар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш юзасидан тадбирларни тизимли ташкил этиш чораларини кўради;

техникумларда соғлом маънавий муҳитни (жамоа аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, кийиниш, муомала маданияти ва бошқалар) шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишларини мувофиқлаштиради;

техникум ўқувчиларини спортга жалб этиш ишларини ташкил этади, турли спорт мусобақалари ўтказилиши, уларнинг ғолиблари рағбатлантирилиши ҳамда халқаро танловлар ва мусобақаларда иштирок этишини таъминлайди;

«Касб ва меҳнат куни»ни кенг нишонлаш ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш мақсадида касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирларни тизимли равишда ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» касбий маҳорат миллий танловини ўтказади, ўқувчиларнинг халқаро танлов ва мусобақаларга юборилишини ҳамда ғолибларнинг белгиланган тартибда рағбатлантирилишини таъминлайди;

4) касбий таълим мазмунини такомиллаштириш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш соҳасида:

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча техникумлар учун мажбурий бўлган давлат таълим стандарти, касбий таълим дастурлари мазмуни, улар бўйича бериладиган малака даражалари, ўқитишнинг минимал муддатлари, битирувчилар билимини баҳолаш мезонлари ҳамда ўқув-методик таъминотга қўйиладиган талабларни белгилайди;

давлат таълим стандартларининг ишлаб чиқилишини таъминлайди ва уларни тасдиқлайди, шунингдек, малака талаблари ҳамда улар асосида таълимнинг барча турлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурларини экспертизадан ўтказади;

иш берувчиларнинг таклифларига мувофиқ касбий таълим дастурларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади ҳамда такомиллаштириб боради;

халқаро, қўшма, дуал таълим дастурлари ҳамда қисқа муддатли курслар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва янгилаб боради;

таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш жараёнини мониторинг қилиб боради;

техникумларнинг ўқув режа ва ўқув дастурларининг ишлаб чиқилишини ташкил этади, шунингдек, техникумлар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

техникумларда хорижий давлатларнинг илғор таълим дастурлари асосида касблар ва мутахассисликларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда уларни жорий этади;

касбий таълимни такомиллаштириш бўйича кенгашлар, симпозиумлар, ўқув-методик конференциялар, танловлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилади;

касбий таълим тизимидаги инклюзив таълимнинг мазмуни, таълим технологиялари ва ўқув-методик базасига қўйиладиган ягона талабларни ишлаб чиқади;

5) техникум ва корхоналар ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда дуал таълимни ривожлантириш соҳасида:

техникум ва корхоналар ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этади ҳамда дуал таълимни ривожлантириш чораларини кўради;

иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан биргаликда техникум битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркалари, «Карьера куни» ва шу каби бошқа тадбирларни ташкил қилади;

ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини корхона ва ташкилотларда ташкил этиш бўйича иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

техникум ўқувчиларининг корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этилишини мувофиқлаштиради;

техникум ўқувчиларининг ўқиш даврида тегишли илғор касбий маҳорат техникумларида амалий машғулотларини ўташ тартибини ишлаб чиқади ва жараённи мувофиқлаштиради;

меҳнат бозори талаблари, иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва талабгорларнинг мурожаатлари асосида техникумларда малака ва компетенциялар бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этади;

техникумларда йил давомида ўқувчиларни корхона ва ташкилотларнинг буюртмаларига кўра, тўлов-контракт асосида дуал таълим шаклида ўқитишни ташкил этади;

дуал таълимни ташкил этиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

дуал таълимни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилайди, дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларга махсус платформа орқали стипендия тўланишини мониторинг қилиб боради;

техникумларда карьера марказлари фаолиятини йўлга қўяди ва хорижий тажрибалар асосида такомиллаштиради;

6) касбий таълимда ҳаёт давомида ўқиш тамойилини татбиқ этиш, шунингдек, ишсиз, иш қидираётган ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни касбга ўқитишни ташкил этиш соҳасида:

касбий таълим тизимида катта ёшдагиларни ўқитишни ва уларга расмий таълим беришни ташкил этади;

алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун инклюзив таълим олишга бўлган тенг имкониятлар яратилишини таъминлайди;

техникумларда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этади;

7) касбий таълим тизимини рақамлаштириш, ўқув жараёнига интерактив, рақамли ва инновацион ўқитиш технологияларини жорий этиш соҳасида:

касбий таълим тизимида рақамли технологиялар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилайди;

ўқув жараёнида интерактив, рақамли ва инновацион ўқитиш технологияларини жорий этади;

ахборот тизимлари ва ресурсларини кенг жорий этишни назарда тутувчи дастурларни ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;

техникум битирувчиларига бериладиган диплом ва дипломга иловалар, сертификат бланкалари, дубликатлар билан таъминлайди ҳамда QR-код қўйиш тизими орқали тўлдирилиши ва тарқатилишини мувофиқлаштиради;

касбий таълим тизимига оид маълумотларни бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш орқали маълумотларни (ахборотларни) тўплаш ва рақамлаштириш учун керак бўлган ресурслар яратилишини ташкил этади;

техникумларда ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш ҳамда ташкилот фаолиятини автоматлаштириш бўйича касбий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

электрон давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш орқали техникумлар фаолиятидаги функционал жараёнлар ва тартиб-таомилларни мақбуллаштириш чораларини кўради;

касбий таълим тизимида электрон давлат хизматларини мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали кўрсатишни янада кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;

8) касбий таълим жараёни учун зарур бўлган замонавий ресурслар, ўқув-услубий материаллар ва адабиётларни яратиш ҳамда улар билан техникумларни таъминлаш соҳасида:

техникумларни зарур ўқув адабиётлари, услубий қўлланмалар ва рақамли контентлар билан таъминлаб боради;

хорижий тилларни ўқитишнинг халқаро тан олинган дастур ва ўқув адабиётларининг техникумларда жорий этилишини мувофиқлаштиради;

халқаро таълим дастурлари бўйича таълим олаётган ўқувчиларнинг ўқув-методик таъминотини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

белгиланган тартибда нодавлат техникумлар фаолиятини ўрганиш ҳамда уларга давлат намунасидаги диплом, дипломга илова ва сертификатлар берилишини ташкил этади;

9) раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил қилиш ҳамда педагогларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини беришни ташкил қилиш соҳасида:

раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг самарали шаклларини, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

техникумларда кадрларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

техникумларнинг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини назорат қилади;

педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ўрганади ва эҳтиёждан келиб чиқиб, малака ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган буюртмаларни шакллантиради;

ўз ходимларини халқаро конференцияларга ва стажировкаларга юборади, уларнинг халқаро лойиҳалар ҳамда илмий тадқиқотларда иштирок этишини қўллаб-қувватлайди;

илғор касбий маҳорат техникумларида ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини оширишни ташкил этади;

таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва маҳаллий раҳбар ва педагогларни чет элга малака ошириш ва стажировкага юбориш ишларини ташкил этади;

техникумларнинг педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини беришни ташкил қилади;

техникум директорлари ва уларнинг ўринбосарларини аттестациядан ўтказишни мувофиқлаштиради;

аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни навбатдаги аттестацияга ўз вақтида жалб этиш чораларини кўради;

техникумларнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва уларнинг бутланишини таъминлаш бўйича ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштиради;

10) раҳбар ва педагог кадрлар фаолиятини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш ҳамда рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:

раҳбар ва педагог кадрлар фаолиятини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этади ҳамда рағбатлантириш механизмларини такомиллаштиради;

техникумларнинг раҳбарлари, педагоглари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига қўйиладиган малака талабларини ва (ёки) касбий стандартларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

техникумларнинг педагог кадрларини танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилади;

техникумлар педагог кадрларига қўйиладиган малака талабларининг ишлаб чиқилишини ташкил қилади;

ишлаб чиқариш таълими усталарига касбий сертификат берилишини таъминлайди;

техникум директорлари ва уларнинг ўринбосарларига менежерлик сертификати берилишини ҳамда уларни рағбатлантиришни ташкил этади;

11) техникумларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, лаборатория ва устахона базаларини замонавий техника, асбоб-ускуна ва сарфловчи материаллар билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг молиявий фаолиятини яхшилашга кўмаклашиш соҳасида:

техникумларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, лаборатория ва устахона базаларининг замонавий техника, асбоб-ускуна ва сарфловчи материаллар билан таъминланиши мониторингини юритади;

техникумларда бино ва иншоотларнинг қурилиши, реконструкция қилиниши ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича инвестиция дастурларини шакллантиришни мувофиқлаштиради;

техникумларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари ҳолатини ўрганиб боради ҳамда техникумларга нисбатан моддий-техник база, инфратузилма талабларини ишлаб чиқади ва белгилайди;

техникумларда ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган хомашё ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш меъёрларини замон талабларига мослаштиради;

техникумларни жиҳозлаш меъёрномаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

техникумларда моддий-техник ресурслардан фойдаланишга доир талабларни ҳамда моддий-техник базани ривожлантириш бўйича истиқболдаги дастурларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади;

илғор касбий маҳорат техникумларини ҳудудларнинг ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, замонавий лаборатория (устахона) жиҳозлари билан таъминлайди;

техникумларни Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан юритиладиган миллий рейтинг натижалари асосида рағбатлантиришни амалга оширади;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча давлат техникумларини молиялаштиришнинг нормативларини белгилаш тўғрисидаги таклифларни, ушбу масала юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Агентлик орқали молиялаштириладиган тизим ташкилотларининг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари (тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар) маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинча бюджет харажатлари сметалари ҳамда штат жадвалларини рўйхатдан ўтказади;

Агентлик орқали молиялаштириладиган техникумларнинг тасдиқланган жамланма бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаларини, бюджетдан ташқари (тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушумлар) маблағлар бўйича жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда жамланма штат жадвалларини тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади;

Агентлик орқали молиялаштириладиган тизим ташкилотларининг бюджет ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;

Агентлик орқали молиялаштириладиган тизим ташкилотларидан молиявий ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг махсус дастурий мажмуаси орқали электрон тарзда қабул қилади ҳамда тегишли давр учун жамланма молиявий ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади;

12) касбий таълим ва касбга ўқитиш тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш соҳасида:

техникумларда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларнинг амалга оширилишини ташкиллаштиради ҳамда ривожлантиради;

ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш жараёнига хусусий секторни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

техникумлар томонидан маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш жараёнининг мониторингини юритади;

техникумларда рухсат этилган фаолият йўналишлари бўйича аутсорсинг хизмати кўрсатилишини мувофиқлаштиради;

13) хорижий ҳамкорлар билан қўшма ва халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни хорижий тилларга ўқитиш соҳасида:

техникумларда хорижий давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда халқаро ва қўшма таълим дастурларининг жорий этилишини мувофиқлаштиради;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, техникумларда хорижий мамлакатлар учун ўрта бўғин кадрлари тайёрланишини йўлга қўяди;

касбий таълим тизимида хорижий ҳамкорлар билан халқаро ва қўшма таълим дастурларини амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли ташкилотлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатади;

техникум ўқувчиларининг хорижий давлатларнинг таълим ташкилотларига ўқиш учун юборилишини мувофиқлаштиради;

хорижий ҳамкорлар билан қўшма ва халқаро таълим дастурлари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашда ўқувчилар амалиётларини хорижий давлатларнинг ташкилотларида ташкил этади;

хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ва техникумларга хорижий инвестиция ва лойиҳаларни жалб қилиш чораларини кўради;

давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат таълим ташкилотларининг хорижий тилларни ўқитишни оммалаштириш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

хорижий ва маҳаллий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиб, уларнинг молиявий, ташкилий ва услубий кўмагини мамлакатда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришга жалб қилишни ташкил этади;

техникумларда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «ваучер» тизими билан қамраб олинмаган шахсларни қисқа муддатли касбга ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этади.

Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари

12. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

касбий таълим тизимида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;

Агентлик ҳамда унинг таркибий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлари, мақсадли индикаторлар, сифатга эришиш ва ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;

Агентлик фаолияти соҳасига тегишли масалаларда вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилишда ҳамда Вазирлик йиғилишларида масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш;

таркибий бўлинмалар ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш;

таркибий бўлинмалари фаолиятига замонавий иш услубларини жорий этиш;

касбий таълим тизимида давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва эркинлигини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

касбий таълим тизимини такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ва халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича мақсадли дастурлар, касбий таълим тизимидаги дастурий-услубий ва бошқа тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

касбий таълим тизимида халқаро ҳамда давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро ҳамда хорижий тадбирларда иштирок этиш;

Вазирлик ҳамда Агентлик буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

касбий таълим тизимидаги илғор хорижий тажриба ва илмий-техник тараққиётда эришилган натижаларни ўрганишни ташкил этиш;

касбий таълим тизимида халқаро семинарлар, анжуманлар, кўргазмалар ўтказилишини ташкил этади ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган шу каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш.

Агентликнинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

13. Агентликнинг марказий аппарати ўзига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Агентлик фаолиятини ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

Агентлик зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида таркибий бўлинмалар фаолияти мониторингини юритади;

топшириқлар ва қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш, юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш ҳамда ўз ташаббуси билан Агентлик ваколатларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда касбий таълим тизимидаги муаммоларни ҳал этиш, тизимни янада ривожлантиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;

касбий таълимни ривожлантириш стратегиясининг яқин, ўрта ва узоқ истиқболдаги устувор йўналишларидан келиб чиқиб, таклифларни ишлаб чиқади;

касбий таълим ва касбга ўқитишнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда вазифаларини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларнинг мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;

таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришни ҳамда назоратини, шу жумладан, уларнинг қонунчилик ҳужжатлари, идоравий ва идоралараро ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

Агентлик ваколатига тааллуқли тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал қилади.

Агентликнинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-§. Агентлик тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари

14. Қуйидагилар Агентлик тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Агентлик тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари бажарилишининг мунтазам назоратини таъминлаш;

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорлик қилиш;

техникумларда касбий таълим тизимидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши ва таълим жараёнлари юзасидан мониторинг қилиб бориш ва назорат қилиш;

тегишли ҳудуд бўйича техникумларда ўқув-методик фаолиятни мувофиқлаштириш;

Агентлик тизимидаги техникумлар ва бошқа ташкилотларда ички аудит хизматлари томонидан назорат тартибидаги профилактика тадбирларини ташкил этиш.

Агентлик тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

15. Агентлик тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар ҳамда уларнинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

Агентлик томонидан касбий таълим тизимининг ижобий қиёфасини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга оширади;

тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар таркибидаги бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади;

бинолар ва иншоотларни жорий таъмирлаш ишларини мониторинг қилиб боради ва мувофиқлаштиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади ва амалга оширади;

ваколати доирасида тегишли ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш, хўжалик ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.

Агентлик тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Агентлик, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

16. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколати доирасида, шу жумладан, бошқа давлат органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

касбий таълим тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш;

касбий таълим ва касбга ўқитиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларида республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотларини статистика органларидан сўраш ва бепул олиш;

касбий таълим тизимида бажариладиган давлат ва тижорат лойиҳалари ҳамда дастурларида иштирок этиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича кенгашларни республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда белгиланган тартибда ташкил этиш;

ўз фаолиятини ташкил этишда ва такомиллаштиришда, жумладан, дизайн, маркетинг, молиявий, юридик ва бошқа хизматлардан фойдаланишда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳамда харид қилиш тартиб-таомилларига асосан шартномалар тузиш орқали халқаро ташкилотларни жалб қилиш;

тасарруфидаги ташкилотларга тегишли мол-мулкни Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентликнинг ижтимоий инфратузилмасини ташкил этиш ва такомиллаштириш, Агентлик ва тизим ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш механизмларини шакллантириш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш;

ўз ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича хорижий мамлакатларда, халқаро ва хорижий ташкилотларда, форумлар ва бошқа тадбирларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

касбий таълим тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалари лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалдаги қонунчилик талаблари асосида шартномалар имзолаш;

Агентлик ва тизим ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларини стажировкалардан ўтказиш, уларнинг малакасини ошириш, халқаро конференцияларда, бизнес-форумларда ва бошқа тадбирларда қатнашиш учун хорижий мамлакатларга белгиланган тартибда юбориш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари билан белгиланган тартибда музокаралар ўтказиш;

тизим ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ушбу Низомда белгиланган мақсадларга эришишга йўналтирилган, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.

17. Агентлик қуйидагилар учун жавоб беради:

ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилиши, уларнинг ижроси таъминланиши;

ички ва ташқи меҳнат бозори учун малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тизим ходимларининг малакасини ошириш, шунингдек, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросининг самарали ташкил этилиши ва бажарилиши;

Агентликнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган мақсадли кўрсаткичларга эришиш соҳасидаги ишларнинг самарали ташкил этилиши;

балансидаги мулклар, шу жумладан, кўчмас мулклардан мақсадли фойдаланишга қатъий риоя этилиши;

Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатлилиги таъминланиши.

2-§. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

18. Агентлик марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

техникумлар бўйича таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган материаллар ва маълумотларни ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, техникумлар, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалардан сўраш ва олиш;

Агентликда кўриб чиқиладиган касбий таълим тизимига доир масалаларни, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун техникумлар, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳамда вакилларини, зарур бўлганда, белгиланган тартибда жалб қилиш;

техникумлар, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалардан ўзлари томонидан киритилган касбий таълим бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг пухта ишлаб чиқилишини талаб қилиш, зарурат бўлганда, уларни қайта ишлаш учун қайтариш;

техникумлар, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳамда вакиллари, шунингдек, техникумлар иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

техникумлар, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларига ҳал қилишни талаб этадиган Агентликка юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Агентликнинг буйруқларини техникумлар, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш ҳуқуқига эга.

Агентлик марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

19. Агентлик марказий аппарати:

техникумлар, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар билан биргаликда марказий аппаратга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун марказий аппарат таркибий бўлинмалари ишини ташкил этиш;

Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиш сифати ва экспертизадан ўтказилиши;

касбий таълимни ривожлантириш, шунингдек, касбий таълим тизимида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг техникумлар, Агентлик тизимидаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.

3-§. Агентлик тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

20. Агентлик тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бошқармаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўладиган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ҳудуддаги техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

ҳудудий бошқармалар ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Техникумлар, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

21. Тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалар:

ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

ўзларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;

Агентликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, қабул қилинадиган қарорларнинг сифатли амалга оширилиши, истиқболдаги натижалари ва оқибатларини таҳлил қилиш;

ҳудудларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида касбий таълим тизимини ривожлантиришга доир таклифларни тайёрлаш;

касбий таълим тизимини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши учун жавоб беради.

4-боб. Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари

22. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида Агентликка юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Вазирлар Маҳкамаси ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг топшириқларини бажариш;

ўз ўринбосарлари ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш ва вазифаларни тақсимлаш;

Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Агентликнинг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

касбий таълим тизимини такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ва халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича мақсадли дастурлар, касбий таълим тизимидаги дастурий-услубий ва бошқа тартибга солувчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

касбий таълим тизимида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро ҳамда хорижий тадбирларда Агентлик вакилларининг иштирокини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруқлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, таркибий бўлинмаларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ходимларининг хизмат сафарларини қонунчилик талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асослангани, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича кўрсатмалар чиқариш, буйруқлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш;

Агентликнинг марказий аппарати фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик ҳамда унинг таркибий бўлинмалари фаолиятига замонавий иш услубларини жорий этиш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-ахлоқ ҳамда маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, назоратдаги таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

Агентлик ва тегишли тизим ташкилотларининг ташаббускор ва интилувчан ходимларини Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Касбий таълим аълочиси» кўкрак нишони ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва коррупцияга қарши курашишга доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш, фаолиятда коррупциявий хавф-хатарларни ва манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ва манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга доир ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

Агентлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимларини уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;

Агентлик мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш;

Агентликнинг ички ташкилий масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;

Агентлик директори номенклатурасидаги ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, меҳнат шартномалари (буйруқлари)ни имзолаш;

Агентлик ходимларининг малакасини ошириш ва уларни хорижий давлатларга стажировка ва тажриба алмашиш учун юборишни ташкил этиш;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

Агентликнинг ташқи ва ички ташкилий фаолияти устидан доимий ва қатъий назорат ўрнатиш;

Агентликка киритиладиган таклифлар ва тақдим этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилиши (виза қўйилиши)ни таъминлаш;

касбий таълимни ривожлантириш стратегиясининг яқин, ўрта ва узоқ истиқболдаги устувор йўналишларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган таклифларни Вазирликка, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиш;

ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Агентликнинг харажатлари сметасини тасдиқлаш;

ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

5-боб. Агентлик директорининг жавобгарлиги

23. Агентлик директори:

ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида бажариш, шунингдек, Агентлик фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўришга;

амалга оширилаётган дастурлар, стратегиялар ва концепцияларнинг натижаларига, уларнинг мамлакат ва ҳудудларнинг ривожланишига эришишга;

Агентликда, унинг таркибий бўлинмаларида ижро интизомига қатъий риоя қилишини назорат қилишга масъулдир.

24. Агентлик марказий аппарати бўлинмаларининг раҳбарлари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг, шунингдек, ўз функционал вазифаларининг сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

6-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш

25. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Агентлик директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

26. Агентлик директори:

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Агентлик ходимларининг лавозим мажбуриятларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

ўз ваколати доирасида Агентлик ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва топшириқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

заруратга кўра Агентлик тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади.

Агентлик директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Агентлик директори бўлмаган даврда унинг ваколатларини вазифалар тақсимотига мувофиқ директор ўринбосарлари бажаради.

27. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Агентлик тузилмаси ва штатлар жадвали Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

28. Агентликнинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари ҳамда илғор касбий маҳорат техникумларининг уставлари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

29. Техникумлар устави Агентлик директори томонидан тасдиқланган намунавий устав асосида ҳудудий бошқармалар томонидан тасдиқланади.

7-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

30. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

31. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари индикаторларга асосланади.

32. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Агентлик ходимларини қўшимча рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.

33. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

8-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш

34. Агентликнинг моддий-техник таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини амалга ошириш ҳамда марказий аппарат таъминоти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

халқаро молия институтлари кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Агентлик томонидан шартнома асосида хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

35. Агентлик, тегишли тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофот пуллари, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

36. Агентлик, тегишли тизим ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари ходимларининг лавозим маошига ойлик устамалар, мукофотлар, рағбатлантиришлар ва моддий ёрдам бериш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш билан боғлиқ тўловлар қуйидаги мақсадлар ва шаклларда амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Агентлик марказий аппарати ходимларига кўп йиллик хизмати учун қуйидаги ҳажмда лавозим маошига нисбатан (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) ҳар ойда устамалар тўланади:

1 йилдан 3 йилгача — 0,3;

3 йилдан 5 йилгача — 0,6;

5 йилдан 10 йилгача — 0,8;

10 йилдан 15 йилгача — 1,0;

15 йилдан 20 йилгача — 1,2;

20 йилдан юқори — 1,5.

Кўп йиллик хизмати учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;

б) Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларини қуйидаги шаклларда моддий рағбатлантириш устамалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш (моддий ёрдам) тўловлари амалга оширилади:

фаолият самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичларини (KPI) таъминлаган Агентлик марказий аппарати ходимларига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) Агентлик директори томонидан лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 300 фоизгача миқдорида ҳар ойлик устамалар;

Агентлик тизим ташкилотлари ходимларига ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарганликлари учун лавозим маошининг 200 фоизгача миқдорида ҳар ойлик устамалар;

Агентлик ҳудудий бошқармалари раҳбар ва бошқарув ходимларига Агентлик директори томонидан ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарганликлари учун лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизгача миқдорида (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) ҳар ойлик устамалар;

Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари, ҳудудий бошқармаларнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига лавозим маошининг 200 фоизгача миқдорида ҳар ойлик устамалар;

Агентлик марказий аппарати ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорида ва овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорида тўловлар;

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 208-моддаси биринчи қисмида белгиланган байрам кунлари муносабати билан Агентлик ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача (тизим ташкилоти ва ҳудудий бошқармаларнинг ходимларига беш бараваригача) мукофотлар;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун Агентлик марказий аппарати ходимларига бир йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача (тизим ташкилоти бошқарув ходимларига беш бараваригача) бўлган миқдорда тўловлар тўланади;

Агентлик директори томонидан Агентлик марказий аппарати ходимларига ходим ёки тегишли бўлинма раҳбари мурожаатига мувофиқ, қуйидаги бир марталик рағбатлантириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тўловлар тўлаб берилиши мумкин:

ходим юбилей ёшига тўлганда (50, 60 ва 70 ёш) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг етти бараваригача;

ходим пенсияга чиқиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача;

ходимнинг биринчи никоҳдан ўтиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача;

ходимнинг фарзанди биринчи никоҳдан ўтиши муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш бараваригача;

ходимнинг узоқ муддат (бир ой ва ундан ортиқ) даволаниши талаб этиладиган оғир касалликка чалиниши, оғир, тезкор жарроҳлик амалиётини ўтказиши ва даволаниши учун қимматбаҳо дори-дармон воситаларидан фойдаланиш зарурати мавжуд бўлган ҳолларда Агентлик касаба уюшмаси Қўмитаси таклифига асосан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача;

ходимнинг яқин қариндошлари (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) вафот этганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваригача (ўлим қайд этилган санадан бошлаб 6 ой ичида);

ходимнинг ўлими сабабли ходимнинг оила аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг йигирма бараваригача.

Агентлик ходимларининг моддий рағбатлантириш устамалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш (моддий ёрдам) тўловлари Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ тўланади.

Агентлик ва тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва чораклик рағбатлантиришлар миқдори қуйидагича белгиланади:

Агентлик директорига — олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан;

Агентлик ходимлари ва Агентликнинг тизим ташкилотлари раҳбарларига — Агентлик директори томонидан;

Агентлик тизим ташкилотлари ходимларига — тегишли тизим ташкилоти раҳбарининг буйруғига мувофиқ.

37. Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентликнинг умумий натижаларига кўра ёки муайян вазифаларни муваффақиятли бажарганлик учун Касбий таълим агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, тизим ташкилотлари ҳамда техникумлар ходимларига бир марталик мукофот пуллари лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) уч бараваригача миқдорида, қуйидаги мезонларга асосланиб тўланади:

муҳим ва тезкор топшириқларни ўз муддатида ва сифатли бажариш;

касбий таълим тизимига қўшимча маблағларни жалб этиш;

инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларнинг ўз муддатида қабул қилиниши, бажарилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

Агентликнинг муайян тадбирларида фаол иштирок этиш;

Агентликнинг иш самарадорлигини ошириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, маблағлардан одилона фойдаланиш ёки харажатларни оптималлаштириш ва мақбуллаштириш.

Бир марталик пулли мукофотлаш йил давомида бир ходим учун мукофотлар сони чекланмаган ҳолда, юқорида келтирилган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.

38. Агентлик меҳнат жамоаси томонидан тузилган касаба уюшмаси Қўмитасининг моддий ҳолатини қўллаб-қувватлаш мақсадида, унинг Агентлик ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тегишли сўровига асосан, директорнинг буйруғи билан касаба уюшмаси Қўмитасининг ҳисобрақамига Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам ўтказилиши мумкин.

9-боб. Агентликнинг ҳисобдорлиги

39. Агентлик директори Агентлик фаолиятининг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Вазирлик олдида ҳисобот беради.

40. Агентлик мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан юкланган вазифаларни виждонан ва ўз вақтида бажарганлик учун рағбатлантириш ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарлик чоралари кўрилади.

41. Агентлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 апрелдаги 216-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.

3. Жамғарманинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Агентликнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадлар учун сарфланади.

2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили ажратиладиган 600 млрд сўм;

техникумларнинг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг молия йили охирига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағларини инобатга олган ҳолда) қисмининг 4 фоизи миқдоридаги ажратмалари;

Агентлик тизим ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига тушадиган (ҳомийлик ва мақсадли маблағлар бундан мустасно) маблағларнинг 4 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

техникум педагог кадрларини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғимларнинг Агентликка тушадиган қисми;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан олинадиган фоиз тарзидаги даромадлари;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари, имтиёзли кредитлари ва бошқа мақсадли маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Техникумларнинг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган ажратмалар ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай туширилиши шарт.

6. Жамғармага тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган ажратмалар ҳажмининг тўғри белгиланиши ҳамда белгиланган муддатда ўтказилиши юзасидан масъулият техникум директорлари зиммасига юкланади.

7. Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилиши мумкин ҳамда улардан олинадиган фоиз даромадлари ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мақсадларга сарфлаш учун тақсимланади.

8. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади.

3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

9. Жамғарма маблағларидан жорий молия йили учун тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида фойдаланилади.

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади, Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

10. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

техникумларнинг ўқув бинолари, ўқувчилар турар жойлари, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларида жорий таъмирлаш ишларини (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатларини инобатга олган ҳолда) амалга оширишга, уларнинг моддий ҳолатини яхшилаш;

техникумларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида зарур замонавий мебель, инвентарлар билан жиҳозлаш, ўқув машқи учун мўлжалланган автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникалари, лаборатория ускуналари ҳамда бошқа товар-моддий қимматликлар харид қилиш ва етказиш;

лабораториялар ва устахоналарни зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш;

касбий таълим соҳасида таълим жараёнини такомиллаштириш мақсадида чет эллик эксперт ва консультантлар ҳамда хорижий «тил эгалари» бўлган мутахассисларни жалб этиш;

касбий стандартлар ва халқаро таълим дастурлари асосида касбий таълим дастурларини янгилаш ҳамда касбий таълим ташкилотларида халқаро таълим дастурларини жорий қилиш;

техникумларнинг раҳбар ва педагог ходимларининг малака тоифаларини баҳолашни ташкил этишда иштирок этадиган мутахассисларни рағбатлантириш;

тизим ходимлари ёки ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган республика танловларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда уларнинг ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш;

касбий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар ва блогерлар орқали кенг ёритиш, уларни тарғиб қилиш, амалга оширилаётган лойиҳаларни реклама қилиш, соҳага оид ток-шоу ва теледастурларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар;

касбий таълим тизимига жалб қилинадиган инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа, танлов ҳамда шартнома ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш, товар қабул қилиш билан боғлиқ бўлган декларациялаш-сертификатлаш ишлари, вақтинча омбордан фойдаланиш ва консалтинг хизматлари учун ҳақ тўлаш;

аутсорсинг асосида касбий таълим тизимига оид товарлар (ишлар, хизматлар) учун кўрсатилган хизматларни амалга ошириш;

хорижий ташкилотларнинг тил, билим, кўникмаларни баҳолайдиган имтиҳонларини ташкил этиш ва имтиҳонларда қатнашиш, тест топшириқларини харид қилиш ва имтиҳонларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, хорижий ташкилотлар, ассоциациялар ва бирлашмаларга аъзолик бадалларини тўлаш;

техникумларда Агентлик томонидан ташкил этиладиган ўқув-методик, ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа лойиҳаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар (хизмат сафари ва бошқа харажатлар);

бадиий ва илмий адабиётларни яратиш ва чоп этиш, маҳаллий ва хорижий китобларни сотиб олиш, китобларни кўпайтириш (нусха кўчириш), лицензия олиш ва таржима қилиш, техникумлар китоб фондини тўлдириш ҳамда электрон дастурлар ва платформаларни харид қилиш, аъзолик бадалларини тўлаш;

техникумларнинг ўқув жараёнини рақамлаштириш билан боғлиқ ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш;

Агентлик томонидан педагог кадрлар касбий салоҳиятини ошириш ва ўзаро тажриба алмашишлари учун ўтказиладиган семинар-тренингларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар;

касбий таълим бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақаларни ташкил қилиш, техникум ўқувчиларини халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш ҳамда мусобақа ғолибларини тақдирлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

техникумлар жамоаси ва ўқувчиларининг конференциялар, тадбирлар ва малака алмашиш билан боғлиқ хорижий сафарлар харажатларини тўлаш;

«Касбий таълим» платформасини такомиллаштириш, унинг лозим даражада ишлашини таъминлаш ва сақлаш.

11. Жамғарма маблағлари Агентлик марказий аппарати ва тегишли тизим ташкилотларининг қуйидаги харажатларига йўналтирилиши мумкин:

Агентликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, ахборот-коммуникация жиҳозлари, мебель ва инвентарлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар;

замонавий рақамли технологияларни жорий этиш, уларга хизмат кўрсатиш ва сақлаш, шу жумладан, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш билан боғлиқ харажатлар;

маҳаллий ва хорижий хизмат сафарларини ташкил қилиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини таъминлаш;

хорижий делегациялар ташрифи (хорижий делегацияларни кутиб олиш, транспорт, овқатланиш, банкет, яшаш, маданий тадбирлар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда совғалар бериш билан боғлиқ харажатлар ва бошқалар) билан боғлиқ харажатлар;

жамоа шартномасида назарда тутилган, иш берувчи томонидан тўланиши лозим бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда барча тадбирлар харажатларини ва моддий рағбатлантириш тўловларини молиялаштириш;

раҳбар ва ходимларни таълим ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга тажриба ўрганиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадларида хорижий хизмат сафарига юбориш;

ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва ижтимоий муҳофаза қилиш (йўлкира ва овқатланиш харажатлари учун қўшимча ҳақлар кўринишида) харажатларини амалга ошириш.

13. Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатлар ушбу харажатларни асословчи тегишли ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.

Ҳужжатларнинг асослангани ва сифати, келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги юзасидан техникум директори ҳамда Агентликнинг таркибий бўлинмаси раҳбари жавобгардир.

14. Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбариятининг хизмат сафари (йўлкира, кунлик, яшаш ва бошқалар) харажатлари Агентлик директорининг буйруғи асосида тўлаб берилади.

15. Ҳисобот йилида фойдаланилмай қолган Жамғарма маблағлари кейинги йилларда ушбу Низомда назарда тутилган харажатларга йўналтирилади.

4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш

16. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун Кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Кенгаш иштирок этишнинг ихтиёрийлиги ва унинг ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда барча аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари асосида шакллантирилади.

Кенгаш раис, раис ўринбосари, котиб ва аъзолардан иборат бўлади.

Кенгаш 7 — 9 нафар, Агентлик директори, техникумларнинг директорлари ва масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади. Кенгаш аъзоларининг таркиби, қоида тариқасида, бир йилда бир марта Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

Агентлик директори лавозимига кўра кенгаш раиси ҳисобланади.

17. Кенгаш раиси:

Кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва тасдиқлайди;

Кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Кенгаш аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради.

18. Кенгаш аъзолари:

Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этади;

касбий таълим тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритади;

Кенгаш томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз беради.

Кенгаш аъзолари мажлисда шахсан қатнашадилар. Бунда қатнашишнинг имкони бўлмаган тақдирда, Кенгаш аъзоси мажлиснинг кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.

19. Кенгаш котиби:

Кенгаш мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

Кенгаш мажлисини ўтказиш муддатлари ва жойини Кенгаш раиси билан келишади;

кун тартибидаги масалалар бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳасидан хабардор қилади;

Кенгаш қарорлари бажарилиши мониторингини юритади;

Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради, тасдиқланган баённомаларни кенгаш аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларга юборади.

Кенгаш котиби Кенгаш аъзоси ҳисобланади.

20. Кенгаш ўз мажлисларини, заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказади.

21. Кенгаш мажлисини Кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса, Кенгаш раиси ўринбосари бошқаради.

22. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.

23. Мажлисни ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, Кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.

24. Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари, мутахассислари ҳамда техникумларнинг ходимлари ҳам таклиф этилиши мумкин.

Кенгаш қарори Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини, шунингдек, Кенгаш маблағларидан фойдаланилишини тасдиқлаш масалалари бўйича қарорлар Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг учдан икки қисми овози билан қабул қилинади.

Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади.

Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда Агентлик директори буйруғи асосида амалга оширилади.

25. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳисобот йили якуни бўйича Жамғарма маблағларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.

26. Агентликнинг молия-иқтисодиёт йўналишига масъул таркибий бўлинмаси Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

27. Ишчи орган қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади;

даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек, уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

техникумлар ҳамда Жамғармадан сақлаш харажатлари молиялаштириладиган ташкилотларнинг Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларини умумлаштиради;

Кенгашда кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлайди;

Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ҳамда асосий харажатлар йўналишларига асосан ҳисобини юритади;

ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади.

5-боб. Жамғармадан техникумларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун маблағлар ажратиш

28. Касбий таълим моддий-техника таъминоти маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳар йили декабрь ойида кейинги йил учун техникумларни замонавий мебель, ўқув қуроллари, ўқув машқи учун мўлжалланган автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникалари, лаборатория ва устахоналар учун зарур ускуналар, компьютер тўпламлари билан жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқади ва уни тасдиқлаш учун Агентликка тақдим этади.

29. Марказ томонидан ишлаб чиқилган ва тақдим этилган Дастур Агентлик томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва маъқулланган тақдирда, директор буйруғи билан тасдиқланади.

30. Марказ тасдиқланган Дастур асосида техникумларнинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича зарур маблағларни ажратиш юзасидан Агентликка мурожаат қилади.

31. Марказ тасдиқланган Дастур ва ажратилган маблағларга асосан техникумларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, зарур замонавий мебель, инвентарлар билан жиҳозлаш, ўқув машқи учун мўлжалланган автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникалари, лаборатория ускуналари, ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари, дастурий таъминотлар, кузатув, назорат ва идентификация тизимлари, воситалари ва қурилмалари билан таъминлаш ҳамда бошқа товар-моддий қимматликларни харид қилади ва жойларга етказиш чораларини кўради.

32. Жамғарма маблағлари ушбу Низомда белгиланган тартибда Марказнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда Марказ ҳақиқий харажатларидан келиб чиққан ҳолда, асословчи ҳужжатлар билан биргаликда ҳисоботни тақдим этади ва фойдаланилмай қолган маблағларни Жамғармага қайтаради.

33. Жамғармадан маблағлар техникумларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун уларнинг мурожаатига асосан ажратилиши мумкин.

Бунда маблағлар техникумларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

Техникумлар ҳақиқий харажатларидан келиб чиққан ҳолда, асословчи ҳужжатлар билан биргаликда ҳисоботни тақдим этади ва фойдаланилмай қолган маблағларни Жамғармага қайтаради.

6-боб. Назорат, ҳисоб ва ҳисобдорлик

34. Жамғарма маблағларини жорий юритиш, шунингдек, ҳисоби ва ҳисоботи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентликнинг бухгалтерия ҳисобига масъул таркибий бўлинмаси томонидан амалга оширилади.

35. Жамғармага маблағларнинг белгиланган манбалардан тўлиқ келиб тушишини Агентлик назорат қилади.

36. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.

37. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Кенгаш томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили 15 мартга қадар Агентликнинг ҳайъат мажлисида тасдиқланади.

38. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

39. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш, шунингдек, тасдиқланган тушум (даромад) ва харажатлар сметасига мувофиқ чораклик ва йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб бориш мажбурияти Агентлик директорига юкланади.

40. Жамғарма маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

41. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

42. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 апрелдаги 216-сон қарорига 3-ИЛОВА

Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси ва тавсифи

I. Бошланғич касбий таълим тўғрисидаги дипломнинг

Дипломнинг олд томони BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI

Дипломнинг ички чап томони: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI KT-III № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) Davlat attestatsiya komissiyasining 20__-yil “ ____ ” -_______dagi qaroriga binoan _________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________ kasbi (mutaxassisligi) boʻyicha oʻqishni tamomladi va _______________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ kvalifikatsiya(lar)ni egalladi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi: M.Oʻ. Direktor: Roʻyxatga olish raqami: ___________________ (tartib raqami) ______________________________________________________________________ (berilgan joy va sana)

Дипломнинг ички ўнг томони: DIPLOMA OF PRIMARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN KT-III № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (the name of educational institution) By the decision of the State Attestation Commission «____» _________ 20____ _________________________________________________________________________________________ (graduateʼs surname, name, other name) _________________________________________________________________________________________ completed ________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ in profession (specialty) of ____________________________________________________________________________ and mastered following qualification (s): ___________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Chairman of the State Attestation Comission: P.S. Director: Registration № ___________________ (Regd №) ______________________________________________________________________ (date, place)

Бошланғич касбий таълим тўғрисидаги дипломнинг ТАВСИФИ

Бошланғич касбий таълим тўғрисидаги диплом муқовасининг томонлари 130х190мм ўлчамда яхлит қопланган кўк рангли бумвинил матбаа материалидан тайёрланади.

Унинг юз томонида босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI сўзлари ёзилган.

Диплом бланкасининг ички қисми 255х180 мм ўлчамда, махсус миллий орнамент нақши туширилган сув белгили қоғозда матн қисми қора рангда ва тасвирий элементлари эса кўк рангда офсет босма усулида босилади.

Диплом бланкасининг саҳифалари марказида 70 мм диаметрли ўлчамда бўлган ўзига хос кўринишдаги кўк ранг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гильош элементидан иборат. Диплом бланкасининг асосий фон қисми ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат.

Диплом бланкасининг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF PRIMARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари, KT-III лотин ҳарфи ва уч сони рим рақамида ҳамда етти хонали сондан иборат бўлган рақам қора рангли бўёқда босилади.

Аъло даражали диплом бланкаси учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI» ва «DIPLOMA OF PRIMARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «AʼLO DARAJALI» ва инглиз тилида «WITH HONOURS» сўзлари ёзилади. Диплом бланкасининг муқоваси қизил рангли бумвинил матбаа материалидан тайёрланади.

Диплом бланкасининг ҳимоя даражалари қуйидагича:

Қоғоз таснифи:

қоғоз — 100 фоиз пахта, қалинлиги 120±5г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгиси мавжуд;

қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нури остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалари мавжуд;

Босма таснифи:

икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш:

асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори босма усули;

босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқларидан фойдаланиш;

диплом бланкасининг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилган;

KT-III лотин ҳарфи ва уч сони рим рақамида ҳамда етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади;

кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган диплом саҳифасининг матн чизиқларида ва Давлат гербининг атрофида жойлаштирилган, такрорланувчи «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўзлари мавжуд;

диплом бланкасининг икки томон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг диаметри 40 мм бўлган кўринмайдиган тасвири туширилган ва у ультрабинафша нурлари остида кўринади.

II. Ўрта касбий таълим тўғрисидаги дипломнинг

Дипломнинг олд томони OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI

Дипломнинг ички чап томони: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI KT-IV № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) Davlat attestatsiya komissiyasining 20__-yil “ ____ ” -_______dagi qaroriga binoan _________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ mutaxassislik (kasb) boʻyicha oʻqishni tamomladi va ______________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ kvalifikatsiya(lar)ni egalladi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi: M.Oʻ. Direktor: Roʻyxatga olish raqami: ___________________ (tartib raqami) ______________________________________________________________________________________ (berilgan joy va sana)

Дипломнинг ички ўнг томони: DIPLOMA OF SECONDARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN KT-IV № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (the name of educational institution) By the decision of the State Attestation Commission «____» __________20__ _________________________________________________________________________________________ (graduateʼs surname, name, other name) completed ________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ in specialization of _________________________________________________________________________________________ and mastered following (profession) qualification (s): ______________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Chairman of the State Attestation Comission: P.S. Director: Registration № ___________________ (Regd №) ______________________________________________________________________________________ (date, place)

II. Ўрта касбий таълим тўғрисидаги дипломнинг ТАВСИФИ

Ўрта касбий таълим тўғрисидаги диплом муқовасининг томонлари 130х190 мм ўлчамда яхлит қопланган жигарранг бумвинил матбаа материалидан тайёрланади.

Унинг юз томонида босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI» сўзлари ёзилган.

Диплом бланкасининг ички қисми 255х180 мм ўлчамда, махсус миллий орнамент нақши туширилган сув белгили қоғозда матн қисми учун қора рангда ва тасвирий элементлар учун жигарранг офсет босма усулида босилади.

Диплом бланкасининг саҳифалари марказида 70 мм диаметрли ўлчамда бўлган ўзига хос кўринишдаги жигарранг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гильош элементидан иборат. Диплом бланкасининг асосий фон қисми ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат.

Диплом бланкасининг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF SECONDARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари, KT-IV лотин ҳарфи ва тўрт сони рим рақамида ҳамда етти хонали сондан иборат бўлган рақам қора рангли бўёқда босилади.

Аъло даражали диплом бланкаси учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF SECONDARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «AʼLO DARAJALI» ва инглиз тилида «WITH HONOURS» сўзлари ёзилади. Диплом бланкасининг муқоваси қизил рангли бумвинил матбаа материалидан тайёрланади.

Диплом бланкасининг ҳимоя даражалари қуйидагича:

Қоғоз таснифи:

Қоғоз — 100 фоиз пахта, қалинлиги 120±5г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгиси мавжуд;

қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги, узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нури остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалари мавжуд;

Босма таснифи:

икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш:

асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори босма усули;

босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқларидан фойдаланиш;

диплом бланкасининг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилган;

KT-IV лотин ҳарфи ва тўрт сони рим рақамида ҳамда етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади;

кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган диплом саҳифасининг матн чизиқларида ва Давлат гербининг атрофида жойлаштирилган, такрорланувчи «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмаси мавжуд;

диплом бланкасининг икки томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг диаметри 40 мм бўлган кўринмайдиган тасвири туширилган ва у ультрабинафша нурлари остида кўринади.

III. Ўрта махсус касбий таълим тўғрисидаги дипломи

Дипломнинг олд томони OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI

Дипломнинг ички чап томони: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI KT-V № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) Davlat attestatsiya komissiyasining 20__-yil “ ____ ” -_______dagi qaroriga binoan _________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ mutaxassislik boʻyicha oʻqishni tamomladi va ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ kvalifikatsiya(lar)ni egalladi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi: M.Oʻ. Direktor: Roʻyxatga olish raqami: ___________________ (tartib raqami) ________________________________________________________________________________________ (berilgan joy va sana)

Дипломнинг ички ўнг томони: DIPLOMA OF THE SECONDARY SPECIALIZED VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN KT-V № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (the name of educational institution) By the decision of the State Attestation Commission «____» __________ 20___ _________________________________________________________________________________________ (graduateʼs surname, name, other name) сompleted ________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ in specialization of ______________________________________________________________________ and mastered following qualification(s): ____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Chairman of the State Attestation Comission P.S. Director Registration № ___________________ (Regd №) ________________________________________________________________________________________ (date, place)

III. Ўрта махсус касбий таълим тўғрисидаги дипломнинг ТАВСИФИ

Ўрта махсус касбий таълим тўғрисидаги диплом муқовасининг томонлари 130х190 мм ўлчамда яхлит қопланган ҳаворанг бумвинил матбаа материалидан тайёрланади.

Унинг юз томонида босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI» сўзлари ёзилган.

Диплом бланкасининг ички қисми 255х180 мм ўлчамда, махсус миллий орнамент нақши туширилган сув белгили қоғозда матн қисми қора рангда ва тасвирий элементлар учун эса кўк рангда офсет босма усулида босилади.

Диплом бланкасининг саҳифалари марказида 70 мм диаметрли ўлчамда бўлган ўзига хос кўринишдаги оч ҳаворанг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гильош элементидан иборат. Диплом бланкасининг асосий фон қисми ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат.

Диплом бланкасининг иккала саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF THE SECONDARY SPECIALIZED VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари, KT-V лотин ҳарфи ва беш сони рим рақамида ҳамда етти хонали сондан иборат бўлган рақам қора рангли бўёқда босилади.

Аъло даражали диплом бланкаси учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI» ҳамда «DIPLOMA OF SECONDARYSPECIALIZED VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «AʼLO DARAJALI» ва инглиз тилида «WITH HONOURS» сўзлари ёзилади. Диплом бланкасининг муқоваси қизил рангли бумвинил матбаа материалидан тайёрланади.

Диплом бланкасининг ҳимоя даражалари қуйидагича:

Қоғоз таснифи:

қоғоз — 100 фоиз пахта, қалинлиги 120±5г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгиси мавжуд;

қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги, узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нури остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар мавжуд;

Босма таснифи:

икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш:

асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори босма усули;

босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқларидан фойдаланиш;

диплом бланкасининг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилган;

KT-V лотин ҳарфи ва беш сони рим рақамида ҳамда етти хонали рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларда яшил рангда ёруғлик сочади;

кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган диплом саҳифасининг матн чизиқларида ва давлат гербининг атрофида жойлаштирилган, такрорланувчи «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмаси мавжуд;

диплом бланкасининг икки томон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг диаметри 40 мм бўлган кўринмайдиган тасвири туширилган ва ультрабинафша нурлари остида кўринади.

Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим тўғрисидаги дипломларга илованинг давлат намунаси

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI REPUBLIC OF UZBEKISTAN 1. DIPLOM EGASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ABOUT THE DIPLOMAHOLDER 1.1. Familiyasi / Surname 1.2. Ismi, otasining ismi / Name, other name 1.3. Tugʻilgan sanasi / Date of birth 1.4. Avvalgi taʼlim haqida hujjat / Certificate of previous education KT - __ № 0000000 DIPLOMGA ILOVA / DIPLOMA SUPPLEMENT 2. MALAKASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / QUALIFICATION (diplomsiz ilova haqiqiy hisoblanmaydi / without diploma the attachment is invalid) 2.1. Kasb (mutaxassislik)ning nomi / Name of the specialty / profession Davlat attestatsiya komissiyasining qarori / Decision of the State Attestation Commission 2.2. Taʼlim yoʻnalishi / Field of study 2.3. Kvalifikatsiyasi / Qualification 2.4. Diplom bergan kasbiy taʼlim tashkilotining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, taʼlim tashkilotining turi / The name, organizational-legal form and type of the educational institution awarding the diploma 2.5. Taʼlim (imtihon) til (lar)i / Language (s) of education (examination) 3. TAʼLIM DARAJASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ON THE LEVEL OF EDUCATION 3.1. Taʼlim darajasi / Level of education 3.2.Taʼlimning davomiyligi / Length of education 3.3. Taʼlim shakli / Type of education 3.4. Taʼlim dasturining tavsifi / Curriculum description ______________________________________________________________________ Oʻquvchining F.I.О. / Studentʼs full name

3.5. Taʼlim dasturini oʻzlashtirish natijalari haqida maʼlumotlar / Obtained programme details and grades

T./r. Fan (modul)ning nomi / Course title Soatlarning umumiy miqdori, kredit / Total hours in the curriculum, credit Baholash (ball, reyting, baho, kredit bahosi) / Grade (score, rating, mark, credit score) Davlat attestatsiyalari / The state attestations

4. QOʻSHIMCHA MAʼLUMOTLAR / ADDITIONAL INFORMATION IMZO VA MUHR / SIGNATURE AND SEAL Direktor / Director Direktor oʻrinbosari / Deputy Director Roʻyxat raqami / Registration number ________________________________________ Berilgan vaqti / Date of issue _______________________________________________

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 апрелдаги 216-сон қарорига 4-ИЛОВА

Компетенцияни (малакани) эгаллаганлик тўғрисидаги сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи

Сертификатнинг олд томони: KOMPETENSIYANI (MALAKANI) EGALLAGANLIK TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT

Сертификатнинг ички чап томони : OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SERTIFIKATI K № 0000000 _________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) 20____-yilda oʻquv kursini tamomladi va Milliy malaka ramkasining _______ darajasiga muvofiq __________ _________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ egalladi. (kompetensiya yoki malaka nomi) Direktor: M.Oʻ. Direktor oʻrinbosari: Roʻyxatga olish raqami: _____________________ (tartib raqami) ________________________________________________________ (berilgan joy va sana)

Сертификатнинг ички ўнг томони: CERTIFICATE OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN K № 0000000 _________________________________________________________________________________________ (graduateʼs surname, first name, other name) _________________________________________________________________________________________ (the name of educational institution) In 20____ completed the training course and acquired _____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (name of competency or qualification) in accordance with Level _______ of the National Qualifications Framework. Director: P.S. Deputy director: Registration № ___________________ (serial number) ________________________________________________________ (date and place)

Сертификатнинг орқа томони: СЕРТИФИКАТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН K № 0000000 _________________________________________________________________________________________ (фамилия, имя, отчество выпускника) _________________________________________________________________________________________ (наименование учебного учреждения) В 20____ году окончил(а) учебный курс и приобрел(а) __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (название компетенции или квалификации) в соответствии с уровнем _______ Национальной рамки квалификаций. Директор: М.П. Заместитель директора: Регистрационный номер ___________________ (порядковый номер) ________________________________________________________ (место и дата выдачи)

Компетенцияни (малакани) эгаллаганлик тўғрисидаги сертификат ТАВСИФИ

Сертификат бланкаси 297х210 мм ўлчамда тайёрланади. Унинг олд томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида «KOMPETENSIYANI (MALAKANI) EGALLAGANLIK TOʻGʻRISIDA» сўзлари қора рангда, унинг остидан кўк рангда «SERTIFIKAT» сўзи ёзилган.

Сертификат бланкасининг орқа томони ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги учта саҳифадан иборат бўлиб, биринчи саҳифасига «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SERTIFIKATI» сўзлари, иккинчи саҳифасига «CERTIFICATE OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN» сўзлари ҳамда учинчи саҳифасига «СЕРТИФИКАТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН» сўзлари кўк рангли ва унинг остидан «K» ҳарфи ҳамда етти хонали сондан иборат бўлган рақам қора рангли бўёқда босилади.

Сертификат бланкасининг орқа томони саҳифалари марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг 30 мм диаметрли кўринмайдиган тасвири жойлаштирилган ва у ультрабинафша нурлар остида кўринади, шунингдек, сертификат бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код қўйилади.

Сертификат бланкасининг ҳимоя даражалари қуйидагича:

Қоғоз таснифи:

қоғоз — 100 фоиз пахта, қалинлиги 120±5гр/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури ва миллий орнамент нақши кўринишидаги сув белгиси мавжуд;

қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги, узунлиги 2,5 — 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлаштирилган ҳамда ультрабинафша нури остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар мавжуд.

Босма таснифи:

K ҳарфи ҳамда етти хонали сондан иборат бўлган рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади; босма жараёнида кимёвий барқарор матбаа бўёқларидан фойдаланилади;

сертификатнинг олд томонида жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби атрофидаги айлана ичида узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гильош элементи мавжуд;

сертификатнинг орқа томонидаги «Roʻyxatga olish raqami:», «Registration №» ва «Регистрационный номер» сўзларидан кейин чизиқларда бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган кичик матндан иборат такрорланувчи «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмаси мавжуд. Булар нусха тушириш ва қалбакилаштиришга қарши ҳимоя ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 апрелдаги 216-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1 , 2 , 3 ва 4-иловалар 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 19 ноябрдаги 734-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2022 йил 27 июлдаги 408-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорида :

а) 2 1 -банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиси , 3-банднинг учинчи хатбошиси ва 7-банддаги тегишли келишикдаги «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

1-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин:

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Аттестацияга доир ташкилий масалалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли вазирлик ва идоралар), тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.»;

22-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари тўртинчи хатбошиларидаги «50 фоизи — ваколатли вазирликларнинг» сўзлари «50 фоизи — ваколатли вазирлик ва идораларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 30 апрель,

216-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 09/26/216/0441-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон; 02.10.2026 й., 09/26/526/0994-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NIZOM

NAMUNASI

NAMUNASI

NAMUNASI

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi hamda Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 23-oktabrdagi “Kasbiy taʼlim tizimida boshqaruv samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” PF-190-son Farmoni hamda “Kasbiy taʼlim tizimida islohotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” PQ-316-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, kasbiy taʼlim va kasbga oʻqitishda boshqaruv tizimini takomillashtirish orqali yagona yondashuv asosida kasbga oʻqitish, ilgʻor xorijiy tajribalarni samarali joriy etish va xalqaro standartlarga mos boʻlgan yuqori malakali mutaxassislarni tayyorlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kasbiy taʼlim tizimida boshqaruv samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 23-oktabrdagi PF-190-son Farmoniga muvofiq:

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzurida Kasbiy taʼlim agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tashkil etilgani;

Agentlikning asosiy vazifalari va uning faoliyatini tashkil etish tartibi belgilangani;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi Agentlik tizimiga oʻtkazilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligining Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplomning hamda diplomga ilovaning davlat namunalari va tavsiflari 3-ilovaga muvofiq;

Kompetensiyani (malakani) egallaganlik toʻgʻrisidagi sertifikatning hamda sertifikatga ilovaning davlat namunalari va tavsiflari 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

2026-yil 1-sentabrga qadar kasbiy taʼlim tashkilotlarida oʻqishini yakunlagan bitiruvchilarga amaldagi taʼlim dasturlariga muvofiq davlat namunasidagi diplom yoki sertifikat beriladi;

2026/2027 oʻquv yilidan boshlab boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus kasbiy taʼlim dasturlarini oʻzlashtirgan shaxslarga Taʼlimning xalqaro standart tasniflagichi va Milliy malakalar ramkasining 3, 4, va 5-darajasiga mos keluvchi boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus kasbiy taʼlim toʻgʻrisida diplom, qisqa muddatli kurslar bitiruvchilariga esa oʻqigan moduliga qarab tegishliligi boʻyicha kompetensiyani (malakani) egallaganlik toʻgʻrisida sertifikat beriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2025-yil 19-apreldagi 245-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-apreldagi 216-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) maqomi, asosiy vazifalari, funksiyalari, huquqlari va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Agentlik kasbiy taʼlim va kasbga oʻqitish, ilgʻor xorijiy tajribalarni samarali joriy etish hamda xalqaro standartlarga mos boʻlgan yuqori malakali oʻrta boʻgʻin kadrlarini tayyorlash sohasida davlat siyosatini amalga oshiruvchi respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi.

3. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) bevosita boʻysunadi va faoliyati yuzasidan hisobot beradi.

4. Agentlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

5. Agentlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan ijro etilishi majburiy hisoblanadi.

6. Agentlik davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan hamda oʻz nomi yozilgan muhrga va blankalarga, mustaqil balansga, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.

7. Agentlikning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi;

qisqartirilgan nomi — Kasbiy taʼlim agentligi;

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Agentstvo professionalnogo obrazovaniya pri Ministerstve visshego obrazovaniya, nauki i innovatsiy Respubliki Uzbekistan;

qisqartirilgan nomi — Agentstvo professionalnogo obrazovaniya;

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi — Vocational Education Agency under the Ministry of Higher Education, Science and Innovations of the Republic of Uzbekistan;

qisqartirilgan nomi — Vocational Education Agency.

8. Agentlikning joylashgan yeri (pochta manzili): Toshkent shahri Olmazor tumani Universitet koʻchasi 7-uy, 100174.

9. Agentlikning tashkiliy tuzilmasiga quyidagilar kiradi:

markaziy apparat;

Kasbiy taʼlimni rivojlantirish instituti;

Kasbiy taʼlim moddiy-texnika taʼminoti markazi;

Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahri kasbiy taʼlim boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar);

texnikumlar.

2-bob. Agentlik, uning tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalarining asosiy vazifalari va funksiyalari

1-§. Agentlikning asosiy vazifalari va funksiyalari

10. Quyidagilar Agentlikning asosiy vazifalari hisoblanadi:

1) kasbiy taʼlim tizimida ichki va tashqi mehnat bozori talablariga mos boʻlgan malakali va raqobatbardosh oʻrta boʻgʻin kadrlari tayyorlashga qaratilgan yagona davlat siyosatini amalga oshirish;

2) kasbiy taʼlim tizimini boshqarish, Kasbiy taʼlimni rivojlantirish instituti, Kasbiy taʼlim moddiy-texnika taʼminoti markazi (keyingi oʻrinlarda — tizim tashkilotlari), hududiy boshqarmalar va kasbiy taʼlim tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — texnikumlar) faoliyatini muvofiqlashtirish;

3) kasbiy taʼlimning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar mazmunini takomillashtirish, yoshlarda vatanga sadoqat, yuksak masʼuliyat, bagʻrikenglik, huquqiy madaniyat, innovatsion fikrlash kabi fazilatlarni shakllantirish;

4) kasbiy taʼlim mazmunini takomillashtirish, taʼlim dasturlarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy qilish;

5) texnikum va korxonalar oʻrtasida samarali hamkorlikni tashkil etish hamda dual taʼlimni rivojlantirish;

6) kasbiy taʼlimda hayot davomida oʻqish tamoyilini tatbiq etish, shuningdek, ishsiz, ish qidirayotgan va xorijda vaqtincha mehnat faoliyatini amalga oshirish istagida boʻlgan fuqarolarni kasbga oʻqitishni tashkil etish;

7) kasbiy taʼlim tizimini raqamlashtirish, oʻquv jarayonida interaktiv, raqamli va innovatsion oʻqitish texnologiyalarini joriy etish;

8) kasbiy taʼlim jarayoni uchun zarur boʻlgan zamonaviy taʼlim resurslari, oʻquv-uslubiy materiallar va adabiyotlarni yaratish hamda ular bilan texnikumlarni taʼminlash;

9) texnikumlarda faoliyat yuritayotgan pedagog kadrlarning malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlashni tashkil qilish hamda pedagoglarni attestatsiyadan oʻtkazish va ularga malaka toifalarini berishni tashkil qilish;

10) texnikumlarning rahbar va pedagog kadrlari faoliyatini baholashning samarali tizimini joriy etish hamda ragʻbatlantirish mexanizmlarini takomillashtirish;

11) texnikumlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, jumladan, laboratoriya va ustaxona bazalarini zamonaviy texnika, asbob-uskuna va sarflovchi materiallar bilan taʼminlash, shuningdek, ularning moliyaviy faoliyatini yaxshilashga koʻmaklashish;

12) kasbiy taʼlim va kasbga oʻqitish tizimida davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish;

13) xorijiy hamkorlar bilan qoʻshma va xalqaro taʼlim dasturlari asosida kadrlar tayyorlashni yoʻlga qoʻyish hamda yoshlarni xorijiy tillarga oʻqitish.

Agentlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

11. Agentlik oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

1) kasbiy taʼlim tizimida ichki va tashqi mehnat bozori talablariga mos boʻlgan malakali va raqobatbardosh oʻrta boʻgʻin kadrlari tayyorlashga qaratilgan yagona davlat siyosatini amalga oshirish sohasida:

tizim tashkilotlari va texnikumlarda Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda boshqa qonunchilik hujjatlarining bajarilishini taʼminlaydi;

mehnat bozorida oʻrta boʻgʻin kadrlariga boʻlgan ehtiyojni oʻrganadi, ish beruvchilar bilan oʻzaro hamkorlik aloqalarini oʻrnatadi hamda qabul parametrlarini tasdiqlaydi;

texnikumlarga qabul jarayonlarini tashkil etish boʻyicha umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari oʻrtasida kasbga yoʻnaltirish tadbirlarini amalga oshiradi;

kasbiy taʼlim tizimini modernizatsiya qiladi, xalqaro standartlarga muvofiq zaruriy kompetensiyalarga ega malakali oʻrta boʻgʻin kadrlarini tayyorlaydi;

davlat namunasidagi kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni tayyorlash va hisobini yuritish tartibini ishlab chiqadi;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda texnikum bitiruvchilari bandligini tahlil qiladi hamda uning natijalari asosida texnikumlarda kadrlar tayyorlashni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi, xorijiy tashkilotlar va ish beruvchilar bilan hamkorlikda tashqi mehnat bozori uchun maqsadli kadrlar tayyorlashni tashkil etadi;

mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlariga muvofiq davlat texnikumlarida yangi kasb va mutaxassisliklar boʻyicha kadrlar tayyorlash chora-tadbirlarini belgilaydi;

kasbiy taʼlim tizimining ijobiy qiyofasini shakllantirishga qaratilgan targʻibot va axborot siyosati yoʻnalishlarini belgilaydi hamda amalga oshiradi;

Oʻzbekiston Respublikasi uchun ustuvor boʻlgan xalqaro reyting va indekslarda mamlakatning oʻrnini yaxshilash maqsadida kasbiy taʼlim tizimiga tegishli koʻrsatkichlarning bajarilishini taʼminlaydi;

2) kasbiy taʼlim tizimini boshqarish, tizim tashkilotlari va texnikumlar faoliyatini muvofiqlashtirish sohasida:

tizim tashkilotlari va texnikumlar faoliyatini tashkil etadi hamda ularning faoliyatini vakolati doirasida muvofiqlashtiradi;

tashkiliy-huquqiy shaklidan va idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, davlat va davlat ishtirokidagi texnikumlar faoliyatida sohaga oid qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini monitoring qilib boradi;

oʻquvchilar bilimining Oʻzbekiston Respublikasi davlat taʼlim standartlari va malaka talablariga muvofiqligini tizimli ravishda tahlil qiladi;

tizim tashkilotlari va texnikumlar faoliyatini tashkil etish, yaxshilash va ragʻbatlantirish boʻyicha takliflar hamda normativ-huquqiy hujjat loyihalarini ishlab chiqadi;

tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar boshliqlarini belgilangan tartibda lavozimga tayinlaydi va lavozimidan ozod qiladi;

davlat texnikumlarining direktor va direktor oʻrinbosarlarini tanlov asosida lavozimga tayinlash hamda lavozimidan ozod etishni muvofiqlashtiradi;

Agentlik markaziy apparati, tizim tashkilotlari va texnikumlarda korrupsiya holatlarini barvaqt aniqlash va ularning oldini olish, sabab va shart-sharoitlarini bartaraf etish, manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻradi;

texnikumlarda sanoat hamkorlari va ish beruvchilarning tashabbuslari asosida texnikum faoliyatini muvofiqlashtirish uchun Vasiylik kengashlarini tashkil etadi;

tizim tashkilotlari va ilgʻor kasbiy mahorat texnikumlari ustavini, texnikumlarning namunaviy ustavini ishlab chiqadi hamda tasdiqlaydi;

tizim tashkilotlari va texnikumlarga Agentlikning statistik, arxiv va boshqa maʼlumotlaridan (axborotdan foydalanish qonun bilan cheklangan holatlar bundan mustasno) foydalanish imkoniyatini yaratadi;

kasbiy taʼlim tizimini rivojlantirishga qaratilgan vazifalar boʻyicha tizim tashkilotlari va texnikum direktorlari hamda ularning oʻrinbosarlari faoliyati samaradorligi koʻrsatkichlarini belgilaydi hamda ijrosini baholaydi;

texnikum bitiruvchilarining bandlik holatini monitoring qiladi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan birgalikda bitiruvchilar bandligini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;

3) kasbiy taʼlimning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar mazmunini takomillashtirish, yoshlarda vatanga sadoqat, yuksak masʼuliyat, bagʻrikenglik, huquqiy madaniyat, innovatsion fikrlash kabi fazilatlarni shakllantirish sohasida:

texnikumlarda milliy va umuminsoniy qadriyatlarga asoslangan holda oʻsib kelayotgan yosh avlodni yuksak maʼnaviy-axloqiy fazilatlar ruhida tarbiyalash ishlarini tashkil etadi;

texnikumlarda va oʻquvchilar turar joylarida maʼnaviy-maʼrifiy ishlarni takomillashtirish yuzasidan tadbirlarni tizimli tashkil etish choralarini koʻradi;

texnikumlarda sogʻlom maʼnaviy muhitni (jamoa aʼzolari oʻrtasida oʻzaro hurmat, kiyinish, muomala madaniyati va boshqalar) shakllantirish va qoʻllab-quvvatlash, yoshlarning oʻqishdan boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etish ishlarini muvofiqlashtiradi;

texnikum oʻquvchilarini sportga jalb etish ishlarini tashkil etadi, turli sport musobaqalari oʻtkazilishi, ularning gʻoliblari ragʻbatlantirilishi hamda xalqaro tanlovlar va musobaqalarda ishtirok etishini taʼminlaydi;

“Kasb va mehnat kuni”ni keng nishonlash hamda uning doirasida jamoatchilik, ayniqsa, yoshlar orasida kasblar jozibadorligini oshirish maqsadida kasbiy taʼlimni ommalashtirishga qaratilgan tadbirlarni tizimli ravishda tashkil etadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sovrini uchun “Yangi Oʻzbekiston bunyodkorlari” kasbiy mahorat milliy tanlovini oʻtkazadi, oʻquvchilarning xalqaro tanlov va musobaqalarga yuborilishini hamda gʻoliblarning belgilangan tartibda ragʻbatlantirilishini taʼminlaydi;

4) kasbiy taʼlim mazmunini takomillashtirish, taʼlim dasturlarini ishlab chiqish va amaliyotga joriy qilish sohasida:

tashkiliy-huquqiy shaklidan va idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, barcha texnikumlar uchun majburiy boʻlgan davlat taʼlim standarti, kasbiy taʼlim dasturlari mazmuni, ular boʻyicha beriladigan malaka darajalari, oʻqitishning minimal muddatlari, bitiruvchilar bilimini baholash mezonlari hamda oʻquv-metodik taʼminotga qoʻyiladigan talablarni belgilaydi;

davlat taʼlim standartlarining ishlab chiqilishini taʼminlaydi va ularni tasdiqlaydi, shuningdek, malaka talablari hamda ular asosida taʼlimning barcha turlari boʻyicha ishlab chiqilgan oʻquv reja va dasturlarini ekspertizadan oʻtkazadi;

ish beruvchilarning takliflariga muvofiq kasbiy taʼlim dasturlarini ishlab chiqadi va amaliyotga joriy qiladi hamda takomillashtirib boradi;

xalqaro, qoʻshma, dual taʼlim dasturlari hamda qisqa muddatli kurslar uchun oʻquv dasturlarini ishlab chiqadi va yangilab boradi;

taʼlim oluvchilarning bilim, koʻnikma va malakalarini baholash jarayonini monitoring qilib boradi;

texnikumlarning oʻquv reja va oʻquv dasturlarining ishlab chiqilishini tashkil etadi, shuningdek, texnikumlar faoliyatini tartibga soluvchi meʼyoriy hujjatlarni ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;

texnikumlarda xorijiy davlatlarning ilgʻor taʼlim dasturlari asosida kasblar va mutaxassisliklarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlarini ishlab chiqadi hamda ularni joriy etadi;

kasbiy taʼlimni takomillashtirish boʻyicha kengashlar, simpoziumlar, oʻquv-metodik konferensiyalar, tanlovlar, koʻrgazmalar va boshqa tadbirlarni tashkil qiladi;

kasbiy taʼlim tizimidagi inklyuziv taʼlimning mazmuni, taʼlim texnologiyalari va oʻquv-metodik bazasiga qoʻyiladigan yagona talablarni ishlab chiqadi;

5) texnikum va korxonalar oʻrtasida samarali hamkorlikni tashkil etish hamda dual taʼlimni rivojlantirish sohasida:

texnikum va korxonalar oʻrtasida samarali hamkorlikni tashkil etadi hamda dual taʼlimni rivojlantirish choralarini koʻradi;

ish beruvchi korxona va tashkilotlar bilan birgalikda texnikum bitiruvchilari bandligini taʼminlash maqsadida mehnat yarmarkalari, “Karyera kuni” va shu kabi boshqa tadbirlarni tashkil qiladi;

oʻquvchilarning ishlab chiqarish amaliyotlarini korxona va tashkilotlarda tashkil etish boʻyicha ish beruvchi korxona va tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi;

texnikum oʻquvchilarining korxona va tashkilotlarda ishlab chiqarish amaliyotlari tashkil etilishini muvofiqlashtiradi;

texnikum oʻquvchilarining oʻqish davrida tegishli ilgʻor kasbiy mahorat texnikumlarida amaliy mashgʻulotlarini oʻtash tartibini ishlab chiqadi va jarayonni muvofiqlashtiradi;

mehnat bozori talablari, ish beruvchilarning ehtiyojlari va talabgorlarning murojaatlari asosida texnikumlarda malaka va kompetensiyalar boʻyicha qisqa muddatli kurslarni tashkil etadi;

texnikumlarda yil davomida oʻquvchilarni korxona va tashkilotlarning buyurtmalariga koʻra, toʻlov-kontrakt asosida dual taʼlim shaklida oʻqitishni tashkil etadi;

dual taʼlimni tashkil etish boʻyicha manfaatdor vazirlik va idoralar, mahalliy hokimliklar hamda ish beruvchi korxona va tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi;

dual taʼlimni tashkil etish yuzasidan chora-tadbirlar belgilaydi, dual taʼlim shaklida tahsil olayotgan oʻquvchilarga maxsus platforma orqali stipendiya toʻlanishini monitoring qilib boradi;

texnikumlarda karyera markazlari faoliyatini yoʻlga qoʻyadi va xorijiy tajribalar asosida takomillashtiradi;

6) kasbiy taʼlimda hayot davomida oʻqish tamoyilini tatbiq etish, shuningdek, ishsiz, ish qidirayotgan va xorijda vaqtincha mehnat faoliyatini amalga oshirish istagida boʻlgan fuqarolarni kasbga oʻqitishni tashkil etish sohasida:

kasbiy taʼlim tizimida katta yoshdagilarni oʻqitishni va ularga rasmiy taʼlim berishni tashkil etadi;

alohida taʼlim ehtiyojlari va individual imkoniyatlarning xilma-xilligini hisobga olgan holda barcha taʼlim oluvchilar uchun inklyuziv taʼlim olishga boʻlgan teng imkoniyatlar yaratilishini taʼminlaydi;

texnikumlarda tadbirkorlik koʻnikmalariga oʻqitishni tashkil etadi;

7) kasbiy taʼlim tizimini raqamlashtirish, oʻquv jarayoniga interaktiv, raqamli va innovatsion oʻqitish texnologiyalarini joriy etish sohasida:

kasbiy taʼlim tizimida raqamli texnologiyalar va zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilaydi;

oʻquv jarayonida interaktiv, raqamli va innovatsion oʻqitish texnologiyalarini joriy etadi;

axborot tizimlari va resurslarini keng joriy etishni nazarda tutuvchi dasturlarni ishlab chiqadi va ularni amalga oshiradi;

texnikum bitiruvchilariga beriladigan diplom va diplomga ilovalar, sertifikat blankalari, dublikatlar bilan taʼminlaydi hamda QR-kod qoʻyish tizimi orqali toʻldirilishi va tarqatilishini muvofiqlashtiradi;

kasbiy taʼlim tizimiga oid maʼlumotlarni boshqarishning yagona tizimini shakllantirish orqali maʼlumotlarni (axborotlarni) toʻplash va raqamlashtirish uchun kerak boʻlgan resurslar yaratilishini tashkil etadi;

texnikumlarda hisobotlarni tayyorlashning qogʻoz shaklidan voz kechish hamda tashkilot faoliyatini avtomatlashtirish boʻyicha kasbiy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot tizimlarini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

elektron davlat xizmatlari koʻrsatishni yanada takomillashtirish orqali texnikumlar faoliyatidagi funksional jarayonlar va tartib-taomillarni maqbullashtirish choralarini koʻradi;

kasbiy taʼlim tizimida elektron davlat xizmatlarini mobil qurilmalar va elektron hamkorlikning boshqa shakllari orqali koʻrsatishni yanada kengaytirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish choralarini koʻradi;

8) kasbiy taʼlim jarayoni uchun zarur boʻlgan zamonaviy resurslar, oʻquv-uslubiy materiallar va adabiyotlarni yaratish hamda ular bilan texnikumlarni taʼminlash sohasida:

texnikumlarni zarur oʻquv adabiyotlari, uslubiy qoʻllanmalar va raqamli kontentlar bilan taʼminlab boradi;

xorijiy tillarni oʻqitishning xalqaro tan olingan dastur va oʻquv adabiyotlarining texnikumlarda joriy etilishini muvofiqlashtiradi;

xalqaro taʼlim dasturlari boʻyicha taʼlim olayotgan oʻquvchilarning oʻquv-metodik taʼminotini mustahkamlash choralarini koʻradi;

belgilangan tartibda nodavlat texnikumlar faoliyatini oʻrganish hamda ularga davlat namunasidagi diplom, diplomga ilova va sertifikatlar berilishini tashkil etadi;

9) rahbar va pedagog kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlashni tashkil qilish hamda pedagoglarni attestatsiyadan oʻtkazish va ularga malaka toifalarini berishni tashkil qilish sohasida:

rahbar va pedagog kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlashni tashkil etishning samarali shakllarini, shu jumladan, masofadan turib oʻqitish shaklini ishlab chiqadi hamda amalga oshiradi;

texnikumlarda kadrlarning kasbiy tayyorgarligi sifatini oshirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;

texnikumlarning rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish jarayonlarini nazorat qiladi;

pedagog kadrlarning malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlashga boʻlgan ehtiyojni oʻrganadi va ehtiyojdan kelib chiqib, malaka oshirish va qayta tayyorlashga boʻlgan buyurtmalarni shakllantiradi;

oʻz xodimlarini xalqaro konferensiyalarga va stajirovkalarga yuboradi, ularning xalqaro loyihalar hamda ilmiy tadqiqotlarda ishtirok etishini qoʻllab-quvvatlaydi;

ilgʻor kasbiy mahorat texnikumlarida ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining malakasini oshirishni tashkil etadi;

taʼlim jarayoniga xorijiy mutaxassislarni jalb qilish va mahalliy rahbar va pedagoglarni chet elga malaka oshirish va stajirovkaga yuborish ishlarini tashkil etadi;

texnikumlarning pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish va ularga malaka toifasini berishni tashkil qiladi;

texnikum direktorlari va ularning oʻrinbosarlarini attestatsiyadan oʻtkazishni muvofiqlashtiradi;

attestatsiyadan oʻtish muddati kelgan pedagog kadrlarni navbatdagi attestatsiyaga oʻz vaqtida jalb etish choralarini koʻradi;

texnikumlarning pedagog kadrlarga boʻlgan ehtiyojini oʻrganish va ularning butlanishini taʼminlash boʻyicha hududiy boshqarmalar faoliyatini muvofiqlashtiradi;

10) rahbar va pedagog kadrlar faoliyatini baholashning samarali tizimini joriy etish hamda ragʻbatlantirish mexanizmlarini takomillashtirish sohasida:

rahbar va pedagog kadrlar faoliyatini baholashning samarali tizimini joriy etadi hamda ragʻbatlantirish mexanizmlarini takomillashtiradi;

texnikumlarning rahbarlari, pedagoglari va ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga qoʻyiladigan malaka talablarini va (yoki) kasbiy standartlarni ishlab chiqadi hamda tasdiqlaydi;

texnikumlarning pedagog kadrlarini tanlov asosida ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni belgilangan tartibda tasdiqlaydi hamda uning amalga oshirilishini nazorat qiladi;

texnikumlar pedagog kadrlariga qoʻyiladigan malaka talablarining ishlab chiqilishini tashkil qiladi;

ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga kasbiy sertifikat berilishini taʼminlaydi;

texnikum direktorlari va ularning oʻrinbosarlariga menejerlik sertifikati berilishini hamda ularni ragʻbatlantirishni tashkil etadi;

11) texnikumlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, jumladan, laboratoriya va ustaxona bazalarini zamonaviy texnika, asbob-uskuna va sarflovchi materiallar bilan taʼminlash, shuningdek, ularning moliyaviy faoliyatini yaxshilashga koʻmaklashish sohasida:

texnikumlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, jumladan, laboratoriya va ustaxona bazalarining zamonaviy texnika, asbob-uskuna va sarflovchi materiallar bilan taʼminlanishi monitoringini yuritadi;

texnikumlarda bino va inshootlarning qurilishi, rekonstruksiya qilinishi hamda mukammal taʼmirlash ishlarini amalga oshirish boʻyicha investitsiya dasturlarini shakllantirishni muvofiqlashtiradi;

texnikumlarda amalga oshirilayotgan qurilish-taʼmirlash va jihozlash ishlari holatini oʻrganib boradi hamda texnikumlarga nisbatan moddiy-texnik baza, infratuzilma talablarini ishlab chiqadi va belgilaydi;

texnikumlarda oʻquv-amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun sarflanadigan xomashyo va yonilgʻi-moylash materiallari bilan taʼminlash meʼyorlarini zamon talablariga moslashtiradi;

texnikumlarni jihozlash meʼyornomalarini ishlab chiqadi va belgilangan tartibda tasdiqlaydi;

texnikumlarda moddiy-texnik resurslardan foydalanishga doir talablarni hamda moddiy-texnik bazani rivojlantirish boʻyicha istiqboldagi dasturlarning ishlab chiqilishini tashkil etadi;

ilgʻor kasbiy mahorat texnikumlarini hududlarning oʻrta boʻgʻin kadrlariga boʻlgan ehtiyojini hisobga olgan holda, zamonaviy laboratoriya (ustaxona) jihozlari bilan taʼminlaydi;

texnikumlarni Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi tomonidan yuritiladigan milliy reyting natijalari asosida ragʻbatlantirishni amalga oshiradi;

tashkiliy-huquqiy shaklidan va idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, barcha davlat texnikumlarini moliyalashtirishning normativlarini belgilash toʻgʻrisidagi takliflarni, ushbu masala yuzasidan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi;

Agentlik orqali moliyalashtiriladigan tizim tashkilotlarining budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetasi, budjetdan tashqari (toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar) mablagʻlar boʻyicha daromadlar va xarajatlar smetasi, vaqtincha budjet xarajatlari smetalari hamda shtat jadvallarini roʻyxatdan oʻtkazadi;

Agentlik orqali moliyalashtiriladigan texnikumlarning tasdiqlangan jamlanma budjet mablagʻlari boʻyicha xarajatlar smetalarini, budjetdan tashqari (toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar, bolalarning taʼminoti uchun ota-onalardan tushumlar) mablagʻlar boʻyicha jamlanma daromadlar va xarajatlar smetasi hamda jamlanma shtat jadvallarini tasdiqlaydi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim etadi;

Agentlik orqali moliyalashtiriladigan tizim tashkilotlarining budjet hisobi yuritilishini tashkil etish va nazorat qilishni taʼminlaydi;

Agentlik orqali moliyalashtiriladigan tizim tashkilotlaridan moliyaviy hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining maxsus dasturiy majmuasi orqali elektron tarzda qabul qiladi hamda tegishli davr uchun jamlanma moliyaviy hisobotlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi;

12) kasbiy taʼlim va kasbga oʻqitish tizimida davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish sohasida:

texnikumlarda davlat-xususiy sheriklik asosida loyihalarning amalga oshirilishini tashkillashtiradi hamda rivojlantiradi;

oʻrta boʻgʻin kadrlarini tayyorlash jarayoniga xususiy sektorni jalb etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

texnikumlar tomonidan mahsulot (tovar, ish, xizmat)lar ishlab chiqarish jarayonining monitoringini yuritadi;

texnikumlarda ruxsat etilgan faoliyat yoʻnalishlari boʻyicha autsorsing xizmati koʻrsatilishini muvofiqlashtiradi;

13) xorijiy hamkorlar bilan qoʻshma va xalqaro taʼlim dasturlari asosida kadrlar tayyorlashni yoʻlga qoʻyish hamda yoshlarni xorijiy tillarga oʻqitish sohasida:

texnikumlarda xorijiy davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikda xalqaro va qoʻshma taʼlim dasturlarining joriy etilishini muvofiqlashtiradi;

tashkiliy-huquqiy shaklidan va idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, texnikumlarda xorijiy mamlakatlar uchun oʻrta boʻgʻin kadrlari tayyorlanishini yoʻlga qoʻyadi;

kasbiy taʼlim tizimida xorijiy hamkorlar bilan xalqaro va qoʻshma taʼlim dasturlarini amalga oshiradi, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari va bitimlari asosida xorijiy davlatlarning tegishli vakolatli tashkilotlari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri aloqalar oʻrnatadi;

texnikum oʻquvchilarining xorijiy davlatlarning taʼlim tashkilotlariga oʻqish uchun yuborilishini muvofiqlashtiradi;

xorijiy hamkorlar bilan qoʻshma va xalqaro taʼlim dasturlari asosida oʻrta boʻgʻin kadrlarini tayyorlashda oʻquvchilar amaliyotlarini xorijiy davlatlarning tashkilotlarida tashkil etadi;

xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi va texnikumlarga xorijiy investitsiya va loyihalarni jalb qilish choralarini koʻradi;

davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va davlat taʼlim tashkilotlarining xorijiy tillarni oʻqitishni ommalashtirish borasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;

xorijiy va mahalliy hamkorlar bilan aloqalar oʻrnatib, ularning moliyaviy, tashkiliy va uslubiy koʻmagini mamlakatda xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirishga jalb qilishni tashkil etadi;

texnikumlarda Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan “vaucher” tizimi bilan qamrab olinmagan shaxslarni qisqa muddatli kasbga va xorijiy tillarga oʻqitishni tashkil etadi.

Agentlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

2-§. Agentlik markaziy apparatining vazifalari va funksiyalari

12. Quyidagilar Agentlik markaziy apparatining asosiy vazifalari hisoblanadi:

kasbiy taʼlim tizimida yagona davlat siyosatini amalga oshirishda ishtirok etish;

Agentlik hamda uning tarkibiy boʻlinmalari faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlari, maqsadli indikatorlar, sifatga erishish va rivojlantirish dasturlarini samarali amalga oshirishni taʼminlash;

Agentlik faoliyati sohasiga tegishli masalalarda vazirlik va idoralar bilan hamkorlik qilishda hamda Vazirlik yigʻilishlarida masalalarni muhokama qilishda ishtirok etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi hamda Vazirlar Mahkamasi topshiriqlarini oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarish;

tarkibiy boʻlinmalar xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tizimli tashkil etish;

tarkibiy boʻlinmalari faoliyatiga zamonaviy ish uslublarini joriy etish;

kasbiy taʼlim tizimida davlat xizmatlarini koʻrsatish samaradorligi, sifati va erkinligini taʼminlash;

jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni samarali tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish;

kasbiy taʼlim tizimini takomillashtirish, ilgʻor xorijiy tajribalarni samarali joriy etish va xalqaro standartlarga mos boʻlgan yuqori malakali kadrlarni tayyorlash boʻyicha maqsadli dasturlar, kasbiy taʼlim tizimidagi dasturiy-uslubiy va boshqa tartibga soluvchi hujjatlarni ishlab chiqish;

kasbiy taʼlim tizimida xalqaro hamda davlatlararo hamkorlikni kengaytirish va mustahkamlash, xorijiy investitsiyalar va grantlarni jalb etish boʻyicha xalqaro hamda xorijiy tadbirlarda ishtirok etish;

Vazirlik hamda Agentlik buyruqlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

kasbiy taʼlim tizimidagi ilgʻor xorijiy tajriba va ilmiy-texnik taraqqiyotda erishilgan natijalarni oʻrganishni tashkil etish;

kasbiy taʼlim tizimida xalqaro seminarlar, anjumanlar, koʻrgazmalar oʻtkazilishini tashkil etadi hamda boshqa tashkilotlar oʻtkazadigan shu kabi tadbirlarda ishtirok etishni taʼminlash.

Agentlikning markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

13. Agentlikning markaziy apparati oʻziga yuklatilgan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

Agentlik faoliyatini tashkiliy-nazorat va axborot-tahliliy jihatdan taʼminlaydi;

Agentlik zimmasiga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni bajarish doirasida tarkibiy boʻlinmalar faoliyati monitoringini yuritadi;

topshiriqlar va qonunchilik hujjatlari ijrosini taʼminlash, yuklatilgan vazifa va funksiyalarni bajarish hamda oʻz tashabbusi bilan Agentlik vakolatlariga taalluqli boʻlgan masalalar boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini ishlab chiqadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga taqdim etish uchun ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda kasbiy taʼlim tizimidagi muammolarni hal etish, tizimni yanada rivojlantirishga qaratilgan taklif, tavsiya va tahliliy maʼlumotlar tayyorlanishini taʼminlaydi;

kasbiy taʼlimni rivojlantirish strategiyasining yaqin, oʻrta va uzoq istiqboldagi ustuvor yoʻnalishlaridan kelib chiqib, takliflarni ishlab chiqadi;

kasbiy taʼlim va kasbga oʻqitishning eng muhim yoʻnalishlari hamda vazifalarini amalga oshirishda mavjud tizimli muammo va kamchiliklarning muntazam ravishda koʻrib chiqilishini tashkil qiladi;

tarkibiy boʻlinmalar va tizim tashkilotlarining faoliyatini boshqarish va muvofiqlashtirishni hamda nazoratini, shu jumladan, ularning qonunchilik hujjatlari, idoraviy va idoralararo hujjatlarga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshiradi;

Agentlik vakolatiga taalluqli tezkor, tashkiliy, kadrlar, moliyaviy, ishlab chiqarish-xoʻjalik va boshqa masalalarni hal qiladi.

Agentlikning markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

3-§. Agentlik tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalarining vazifalari va funksiyalari

14. Quyidagilar Agentlik tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

Agentlik tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari va qonunchilik hujjatlari, shuningdek, Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazirlikning buyruqlari bajarilishining muntazam nazoratini taʼminlash;

Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishini taʼminlashda ishtirok etish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan hamkorlik qilish;

texnikumlarda kasbiy taʼlim tizimidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi va taʼlim jarayonlari yuzasidan monitoring qilib borish va nazorat qilish;

tegishli hudud boʻyicha texnikumlarda oʻquv-metodik faoliyatni muvofiqlashtirish;

Agentlik tizimidagi texnikumlar va boshqa tashkilotlarda ichki audit xizmatlari tomonidan nazorat tartibidagi profilaktika tadbirlarini tashkil etish.

Agentlik tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

15. Agentlik tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalari oʻzlariga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar hamda ularning rahbariyati faoliyatini tashkiliy va axborot-tahliliy jihatdan taʼminlaydi;

Agentlik tomonidan kasbiy taʼlim tizimining ijobiy qiyofasini shakllantirish maqsadida ishlab chiqilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar tomonidan kiritiladigan hujjatlarning sifatli va oʻz vaqtida qayta ishlanishini, ularning iqtisodiy, moliyaviy va huquqiy ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil etadi;

tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar tarkibidagi boʻlinmalar faoliyatini muvofiqlashtiradi hamda nazorat qiladi;

binolar va inshootlarni joriy taʼmirlash ishlarini monitoring qilib boradi va muvofiqlashtiradi;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlashni tashkil etadi va amalga oshiradi;

vakolati doirasida tegishli tashkiliy, kadrlar, moliya, ishlab chiqarish, xoʻjalik va boshqa masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi.

Agentlik tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

3-bob. Agentlik, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalarining huquqlari va javobgarligi

1-§. Agentlikning huquqlari va javobgarligi

16. Agentlik oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakolati doirasida, shu jumladan, boshqa davlat organlari bilan birgalikda normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish;

kasbiy taʼlim tizimiga oid normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va ularni manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish;

kasbiy taʼlim va kasbga oʻqitish sohasidagi davlat siyosatini amalga oshirish masalalarida respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini belgilangan tartibda muvofiqlashtirish;

oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun zarur boʻlgan materiallar va maʼlumotlarni davlat tashkilotlaridan belgilangan tartibda soʻrash va olish;

oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha zarur statistika axborotlarini statistika organlaridan soʻrash va bepul olish;

kasbiy taʼlim tizimida bajariladigan davlat va tijorat loyihalari hamda dasturlarida ishtirok etish;

oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha kengashlarni respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, shuningdek, xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbarlari va mutaxassislarini jalb etgan holda belgilangan tartibda tashkil etish;

oʻz faoliyatini tashkil etishda va takomillashtirishda, jumladan, dizayn, marketing, moliyaviy, yuridik va boshqa xizmatlardan foydalanishda davlat xaridlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hamda xarid qilish tartib-taomillariga asosan shartnomalar tuzish orqali xalqaro tashkilotlarni jalb qilish;

tasarrufidagi tashkilotlarga tegishli mol-mulkni Davlat aktivlarini boshqarish agentligi bilan kelishgan holda operativ boshqaruv huquqi asosida oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq Agentlikning ijtimoiy infratuzilmasini tashkil etish va takomillashtirish, Agentlik va tizim tashkilotlari xodimlari mehnatini ragʻbatlantirish mexanizmlarini shakllantirish;

oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalariga, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga takliflar kiritish;

oʻz vakolatiga taalluqli boʻlgan masalalar boʻyicha xorijiy mamlakatlarda, xalqaro va xorijiy tashkilotlarda, forumlar va boshqa tadbirlarda Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini belgilangan tartibda ifodalash;

kasbiy taʼlim tizimi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy mamlakatlar va xalqaro tashkilotlar bilan xalqaro shartnomalari loyihalarini amalga oshirish boʻyicha amaldagi qonunchilik talablari asosida shartnomalar imzolash;

Agentlik va tizim tashkilotlari rahbarlari va xodimlarini stajirovkalardan oʻtkazish, ularning malakasini oshirish, xalqaro konferensiyalarda, biznes-forumlarda va boshqa tadbirlarda qatnashish uchun xorijiy mamlakatlarga belgilangan tartibda yuborish;

oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha xorijiy davlatlar, xalqaro va xorijiy tashkilotlar, ilmiy-tadqiqot institutlari vakillari bilan belgilangan tartibda muzokaralar oʻtkazish;

tizim tashkilotlarida mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligi boʻyicha ishlarni muvofiqlashtirish;

ushbu Nizomda belgilangan maqsadlarga erishishga yoʻnaltirilgan, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa faoliyat turlarini amalga oshirish.

17. Agentlik quyidagilar uchun javob beradi:

oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarning samarali bajarilishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumati topshiriqlarini oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishi, oʻrta va uzoq muddatli rivojlanish dasturlari ishlab chiqilishi, ularning ijrosi taʼminlanishi;

ichki va tashqi mehnat bozori uchun malakali oʻrta boʻgʻin kadrlarini tayyorlash, qayta tayyorlash va tizim xodimlarining malakasini oshirish, shuningdek, ularning mehnatini ragʻbatlantirish, chora-tadbirlar rejasi, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar ijrosining samarali tashkil etilishi va bajarilishi;

Agentlikning faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan maqsadli koʻrsatkichlarga erishish sohasidagi ishlarning samarali tashkil etilishi;

balansidagi mulklar, shu jumladan, koʻchmas mulklardan maqsadli foydalanishga qatʼiy rioya etilishi;

Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarining sifatliligi taʼminlanishi.

2-§. Agentlik markaziy apparatining huquqlari va javobgarligi

18. Agentlik markaziy apparati oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun:

texnikumlar boʻyicha tahlil qilish va qayta ishlash uchun zarur boʻladigan materiallar va maʼlumotlarni tashkiliy-huquqiy shaklidan va idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, texnikumlar, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalardan soʻrash va olish;

Agentlikda koʻrib chiqiladigan kasbiy taʼlim tizimiga doir masalalarni, axborot va tahliliy materiallarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlash uchun texnikumlar, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar rahbarlari hamda vakillarini, zarur boʻlganda, belgilangan tartibda jalb qilish;

texnikumlar, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalardan oʻzlari tomonidan kiritilgan kasbiy taʼlim boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarining puxta ishlab chiqilishini talab qilish, zarurat boʻlganda, ularni qayta ishlash uchun qaytarish;

texnikumlar, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar rahbarlari hamda vakillari, shuningdek, texnikumlar ishtirokida yigʻilishlar oʻtkazish;

texnikumlar, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar rahbarlariga hal qilishni talab etadigan Agentlikka yuklatilgan vazifalar hamda funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar yuzasidan topshiriqlar berish;

qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari, shuningdek, Agentlikning buyruqlarini texnikumlar, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar tomonidan bajarilishi yuzasidan ularning faoliyatini belgilangan tartibda oʻrganish va tekshirish huquqiga ega.

Agentlik markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

19. Agentlik markaziy apparati:

texnikumlar, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar bilan birgalikda markaziy apparatga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

Agentlik faoliyati bilan bogʻliq maqsadli koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash uchun markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalari ishini tashkil etish;

Agentlik tomonidan koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalari, shuningdek, Agentlik tomonidan qabul qilinadigan buyruqlarning tayyorlanish sifati va ekspertizadan oʻtkazilishi;

kasbiy taʼlimni rivojlantirish, shuningdek, kasbiy taʼlim tizimida hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va ulardagi muammoli masalalarni hal qilish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning texnikumlar, Agentlik tizimidagi tashkilotlar va hududiy boshqarmalar tomonidan amalga oshirilishini tashkil etish uchun javob beradi.

3-§. Agentlik tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalarning huquqlari va javobgarligi

20. Agentlik tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar oʻzlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining hududiy boshqarmalaridan oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal qilish uchun zarur boʻladigan axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;

hududdagi texnikumlar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;

hududiy boshqarmalar oʻz vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalariga takliflar kiritish huquqiga ega.

Texnikumlar, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

21. Tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalar:

oʻzlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

oʻzlarining faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan prognoz koʻrsatkichlariga erishishni taʼminlash;

Agentlikka kiritilayotgan hujjatlar loyihalari va takliflar, shuningdek, qabul qilinadigan qarorlarning sifatli amalga oshirilishi, istiqboldagi natijalari va oqibatlarini tahlil qilish;

hududlarda aniqlangan muammolarni har tomonlama chuqur tahlil qilish hamda umumlashtirish asosida kasbiy taʼlim tizimini rivojlantirishga doir takliflarni tayyorlash;

kasbiy taʼlim tizimini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning samarali amalga oshirilishi, muammoli masalalar hal etilishi uchun javob beradi.

4-bob. Agentlik direktorining asosiy funksional vazifalari

22. Quyidagilar Agentlik direktorining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etish;

Agentlik faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli hujjatlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari asosida Agentlikka yuklangan vazifa va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri va Vazirlar Mahkamasi hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining topshiriqlarini bajarish;

oʻz oʻrinbosarlari va Agentlikning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash va vazifalarni taqsimlash;

Agentlik faoliyati rejalashtirilishini tashkil etish, Agentlikning davriy ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi yuzasidan nazoratni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasi topshiriqlariga va oʻz tashabbusiga koʻra normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish;

kasbiy taʼlim tizimini takomillashtirish, ilgʻor xorijiy tajribalarni samarali joriy etish va xalqaro standartlarga mos boʻlgan yuqori malakali kadrlarni tayyorlash boʻyicha maqsadli dasturlar, kasbiy taʼlim tizimidagi dasturiy-uslubiy va boshqa tartibga soluvchi hujjatlarni belgilangan tartibda tasdiqlash;

kasbiy taʼlim tizimida xalqaro va davlatlararo hamkorlikni kengaytirish va mustahkamlash, xorijiy investitsiyalar va grantlarni jalb etish boʻyicha xalqaro hamda xorijiy tadbirlarda Agentlik vakillarining ishtirokini taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining buyruqlari, farmoyishlari va topshiriqlari bajarilishini taʼminlash, tarkibiy boʻlinmalarda ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish, tarkibiy boʻlinmalarning shaxsiy masʼuliyatini oshirish choralarini koʻrish;

Agentlik xodimlarining xizmat safarlarini qonunchilik talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslangani, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha koʻrsatmalar chiqarish, buyruqlar va normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish, zarur boʻlganda, boshqa vazirlik va idoralar bilan birgalikda tegishli qarorlar qabul qilish;

Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etishini nazorat qilish;

Agentlikning markaziy apparati faoliyatining samaradorligi va natijadorligini tanqidiy tahlil qilish, tahlil natijalariga koʻra zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish;

Agentlik hamda uning tarkibiy boʻlinmalari faoliyatiga zamonaviy ish uslublarini joriy etish;

tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning kasb mahorati, chuqur bilimga egaligi, tajribasi, ishchanlik va odob-axloq hamda maʼnaviyatining yuqori darajasi kafolatlanganini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish choralarini koʻrish, nazoratdagi tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;

Agentlik va tegishli tizim tashkilotlarining tashabbuskor va intiluvchan xodimlarini Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan “Kasbiy taʼlim aʼlochisi” koʻkrak nishoni hamda faxriy yorliqlar bilan taqdirlash;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini, jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan kelib tushadigan murojaatlarni koʻrib chiqish boʻyicha ishlarni Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq samarali tashkil etish, jamoatchilik bilan bevosita va ochiq muloqot oʻrnatish, shaxsiy qabullar oʻtkazish, shu jumladan, jismoniy shaxslar va yuridik shaxslarning vakillarini joylarga borib qabul qilishni tashkil etish;

davlat organlari va boshqa tashkilotlarda, shuningdek, xalqaro tashkilotlar va xorijiy mamlakat vakillari ishtirokida oʻtkaziladigan rasmiy tadbirlarda Agentlik nomidan ishtirok etish;

Oʻzbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni va korrupsiyaga qarshi kurashishga doir boshqa qonunchilik hujjatlariga rioya etish, faoliyatda korrupsiyaviy xavf-xatarlarni va manfaatlar toʻqnashuvini oʻz vaqtida aniqlash hamda ularga chek qoʻyish, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish hamda tizimda korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi murosasiz kurashishga doir ishlarga rahbarlik qilish va muvofiqlashtirish;

Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonuni va manfaatlar toʻqnashuvi bilan bogʻliq munosabatlarni tartibga solishga doir ishlarga rahbarlik qilish va muvofiqlashtirish;

Agentlik markaziy apparati va tizim tashkilotlari xodimlarini ularning koʻp yillik va samarali faoliyati, alohida xizmatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari bilan taqdirlash uchun belgilangan tartibda takliflar kiritishni taʼminlash va tavsiyalar berish;

Agentlik mulkini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasarruf etish;

Agentlik vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarini belgilangan tartibda imzolash;

Agentlikning ichki tashkiliy masalalari yuzasidan qarorlar qabul qilish;

Agentlik direktori nomenklaturasidagi xodimlarni lavozimga tayinlash va lavozimidan ozod etish, mehnat shartnomalari (buyruqlari)ni imzolash;

Agentlik xodimlarining malakasini oshirish va ularni xorijiy davlatlarga stajirovka va tajriba almashish uchun yuborishni tashkil etish;

Agentlik xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini, shu jumladan, kelgusida ularning egallab turgan lavozimida qolishining maqsadga muvofiqligi masalalarini koʻrib chiqish toʻgʻrisida takliflar kiritish, ularning shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha tizimli choralarni amalga oshirish;

Agentlikning tashqi va ichki tashkiliy faoliyati ustidan doimiy va qatʼiy nazorat oʻrnatish;

Agentlikka kiritiladigan takliflar va taqdim etiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqilishini, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamentida belgilangan muddatlarda kelishilishi (viza qoʻyilishi)ni taʼminlash;

kasbiy taʼlimni rivojlantirish strategiyasining yaqin, oʻrta va uzoq istiqboldagi ustuvor yoʻnalishlaridan kelib chiqib ishlab chiqilgan takliflarni Vazirlikka, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga taqdim etish;

davlat sirlari yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlar bilan ishlashda qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga rioya qilish;

xodimlarning belgilangan cheklangan soni doirasida Agentlik shtatlar jadvalini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan Agentlikning xarajatlari smetasini tasdiqlash;

ushbu Nizomda va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa vakolatlarni amalga oshirish.

5-bob. Agentlik direktorining javobgarligi

23. Agentlik direktori:

ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlarida belgilangan vazifalarni sifatli va oʻz muddatida bajarish, shuningdek, Agentlik faoliyatidagi kamchiliklarni bartaraf etish choralarini koʻrishga;

amalga oshirilayotgan dasturlar, strategiyalar va konsepsiyalarning natijalariga, ularning mamlakat va hududlarning rivojlanishiga erishishga;

Agentlikda, uning tarkibiy boʻlinmalarida ijro intizomiga qatʼiy rioya qilishini nazorat qilishga masʼuldir.

24. Agentlik markaziy apparati boʻlinmalarining rahbarlari va tizim tashkilotlari rahbarlari ularga yuklatilgan vazifa va funksiyalarning, shuningdek, oʻz funksional vazifalarining soʻzsiz bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

6-bob. Agentlik faoliyatini tashkil etish

25. Agentlikka Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimidan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi.

Agentlik direktorining oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti bilan kelishgan holda, Vazirlar Mahkamasining qarori bilan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

26. Agentlik direktori:

Agentlik faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi va Agentlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;

Agentlik xodimlarining lavozim majburiyatlarini belgilangan tartibda tasdiqlaydi;

oʻz vakolati doirasida Agentlik xodimlari bajarishi majburiy boʻlgan buyruqlar va topshiriqlar chiqaradi, koʻrsatmalar beradi;

zaruratga koʻra Agentlik tuzilmasiga xodimlarning tasdiqlangan cheklangan umumiy soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritadi.

Agentlik direktori qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshirishi mumkin.

Agentlik direktori boʻlmagan davrda uning vakolatlarini vazifalar taqsimotiga muvofiq direktor oʻrinbosarlari bajaradi.

27. Agentlik oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

Agentlik tuzilmasi va shtatlar jadvali Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.

28. Agentlikning tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalari hamda ilgʻor kasbiy mahorat texnikumlarining ustavlari Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.

29. Texnikumlar ustavi Agentlik direktori tomonidan tasdiqlangan namunaviy ustav asosida hududiy boshqarmalar tomonidan tasdiqlanadi.

7-bob. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari

30. Agentlik faoliyatining samaradorligi muntazam baholanadi.

31. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baho Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari indikatorlarga asoslanadi.

32. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:

Agentlik xodimlarini qoʻshimcha ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlikka tortish;

Agentlik faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish choralari koʻriladi.

33. Agentlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va uslubi qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.

8-bob. Agentlik faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, xodimlar mehnatiga haq toʻlash hamda ularni moddiy ragʻbatlantirish

34. Agentlikning moddiy-texnik taʼminoti, xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish, tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, faoliyatini amalga oshirish hamda markaziy apparat taʼminoti bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish manbalariga quyidagilar kiradi:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;

xalqaro moliya institutlari kreditlari (qarz mablagʻlari) va grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

Agentlik tomonidan shartnoma asosida xizmat koʻrsatishdan olinadigan daromadlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

35. Agentlik, tegishli tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalari xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, mukofot pullari, qoʻshimcha haqlar, ustamalar va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan iborat.

36. Agentlik, tegishli tizim tashkilotlari va hududiy boshqarmalari xodimlarining lavozim maoshiga oylik ustamalar, mukofotlar, ragʻbatlantirishlar va moddiy yordam berish, ularni ijtimoiy muhofaza qilish bilan bogʻliq toʻlovlar quyidagi maqsadlar va shakllarda amalga oshiriladi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan Agentlik markaziy apparati xodimlariga koʻp yillik xizmati uchun quyidagi hajmda lavozim maoshiga nisbatan (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda) har oyda ustamalar toʻlanadi:

1 yildan 3 yilgacha — 0,3;

3 yildan 5 yilgacha — 0,6;

5 yildan 10 yilgacha — 0,8;

10 yildan 15 yilgacha — 1,0;

15 yildan 20 yilgacha — 1,2;

20 yildan yuqori — 1,5.

Koʻp yillik xizmati uchun ustama haq olish huquqini beruvchi ish staji Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan tartibga muvofiq hisoblab chiqiladi;

b) Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Agentlik xodimlarini quyidagi shakllarda moddiy ragʻbatlantirish ustamalari va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash (moddiy yordam) toʻlovlari amalga oshiriladi:

faoliyat samaradorligining eng muhim koʻrsatkichlarini (KPI) taʼminlagan Agentlik markaziy apparati xodimlariga (texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar bundan mustasno) Agentlik direktori tomonidan lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 300 foizgacha miqdorida har oylik ustamalar;

Agentlik tizim tashkilotlari xodimlariga oʻz xizmat vazifalarini vijdonan bajarganliklari uchun lavozim maoshining 200 foizgacha miqdorida har oylik ustamalar;

Agentlik hududiy boshqarmalari rahbar va boshqaruv xodimlariga Agentlik direktori tomonidan oʻz xizmat vazifalarini vijdonan bajarganliklari uchun lavozim maoshining (ragʻbatlantiruvchi koeffitsiyentni hisobga olgan holda) 100 foizgacha miqdorida (texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar bundan mustasno) har oylik ustamalar;

Agentlik va uning tizim tashkilotlari, hududiy boshqarmalarning texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlariga lavozim maoshining 200 foizgacha miqdorida har oylik ustamalar;

Agentlik markaziy apparati xodimlarini ijtimoiy muhofaza qilish va ularning mehnati samaradorligini oshirish maqsadida har oyda (jamoa shartnomasiga muvofiq) transport xarajatlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining uch baravarigacha miqdorida va ovqatlanish xarajatlarini qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining uch baravarigacha miqdorida toʻlovlar;

Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi 208-moddasi birinchi qismida belgilangan bayram kunlari munosabati bilan Agentlik xodimlariga mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oʻn baravarigacha (tizim tashkiloti va hududiy boshqarmalarning xodimlariga besh baravarigacha) mukofotlar;

qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilish uchun Agentlik markaziy apparati xodimlariga bir yilda bir marotaba mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oʻn baravarigacha (tizim tashkiloti boshqaruv xodimlariga besh baravarigacha) boʻlgan miqdorda toʻlovlar toʻlanadi;

Agentlik direktori tomonidan Agentlik markaziy apparati xodimlariga xodim yoki tegishli boʻlinma rahbari murojaatiga muvofiq, quyidagi bir martalik ragʻbatlantirish hamda ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha toʻlovlar toʻlab berilishi mumkin:

xodim yubiley yoshiga toʻlganda (50, 60 va 70 yosh) mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining yetti baravarigacha;

xodim pensiyaga chiqishi munosabati bilan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oʻn baravarigacha;

xodimning birinchi nikohdan oʻtishi munosabati bilan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oʻn baravarigacha;

xodimning farzandi birinchi nikohdan oʻtishi munosabati bilan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining besh baravarigacha;

xodimning uzoq muddat (bir oy va undan ortiq) davolanishi talab etiladigan ogʻir kasallikka chalinishi, ogʻir, tezkor jarrohlik amaliyotini oʻtkazishi va davolanishi uchun qimmatbaho dori-darmon vositalaridan foydalanish zarurati mavjud boʻlgan hollarda Agentlik kasaba uyushmasi Qoʻmitasi taklifiga asosan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oʻn baravarigacha;

xodimning yaqin qarindoshlari (otasi, onasi, turmush oʻrtogʻi, farzandlari) vafot etganda mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oʻn baravarigacha (oʻlim qayd etilgan sanadan boshlab 6 oy ichida);

xodimning oʻlimi sababli xodimning oila aʼzolariga mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining yigirma baravarigacha.

Agentlik xodimlarining moddiy ragʻbatlantirish ustamalari va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash (moddiy yordam) toʻlovlari Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadigan tartibga muvofiq toʻlanadi.

Agentlik va tizim tashkilotlari rahbar va xodimlarining lavozim maoshlariga har oylik ustamalar va choraklik ragʻbatlantirishlar miqdori quyidagicha belgilanadi:

Agentlik direktoriga — oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri tomonidan;

Agentlik xodimlari va Agentlikning tizim tashkilotlari rahbarlariga — Agentlik direktori tomonidan;

Agentlik tizim tashkilotlari xodimlariga — tegishli tizim tashkiloti rahbarining buyrugʻiga muvofiq.

37. Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Agentlikning umumiy natijalariga koʻra yoki muayyan vazifalarni muvaffaqiyatli bajarganlik uchun Kasbiy taʼlim agentligi markaziy apparati, hududiy boshqarmalar, tizim tashkilotlari hamda texnikumlar xodimlariga bir martalik mukofot pullari lavozim maoshining (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda) uch baravarigacha miqdorida, quyidagi mezonlarga asoslanib toʻlanadi:

muhim va tezkor topshiriqlarni oʻz muddatida va sifatli bajarish;

kasbiy taʼlim tizimiga qoʻshimcha mablagʻlarni jalb etish;

innovatsion loyihalarni amalga oshirish;

normativ-huquqiy hujjat loyihalarini ishlab chiqish, ularning oʻz muddatida qabul qilinishi, bajarilishi va amalga oshirilishini taʼminlash;

Agentlikning muayyan tadbirlarida faol ishtirok etish;

Agentlikning ish samaradorligini oshirish va mustahkamlash, shuningdek, mablagʻlardan odilona foydalanish yoki xarajatlarni optimallashtirish va maqbullashtirish.

Bir martalik pulli mukofotlash yil davomida bir xodim uchun mukofotlar soni cheklanmagan holda, yuqorida keltirilgan mezonlarga muvofiq amalga oshiriladi.

38. Agentlik mehnat jamoasi tomonidan tuzilgan kasaba uyushmasi Qoʻmitasining moddiy holatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida, uning Agentlik xodimlarini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan tegishli soʻroviga asosan, direktorning buyrugʻi bilan kasaba uyushmasi Qoʻmitasining hisobraqamiga Agentlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyaviy yordam oʻtkazilishi mumkin.

9-bob. Agentlikning hisobdorligi

39. Agentlik direktori Agentlik faoliyatining natijalari toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi hamda Vazirlik oldida hisobot beradi.

40. Agentlik mansabdor shaxslari va xodimlariga nisbatan yuklangan vazifalarni vijdonan va oʻz vaqtida bajarganlik uchun ragʻbatlantirish yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlik choralari koʻriladi.

41. Agentlik qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi va tugatiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-apreldagi 216-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligining Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Kasbiy taʼlimni rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.

2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi.

3. Jamgʻarmaning mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan Agentlikning budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida jamlanadi hamda ushbu Nizomda belgilangan maqsadlar uchun sarflanadi.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish

4. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:

Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan har yili ajratiladigan 600 mlrd soʻm;

texnikumlarning toʻlov-kontrakt shaklida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlarining moliya yili oxiriga qoldiq (tijorat banklarining depozitlariga joylashtirilgan mablagʻlarini inobatga olgan holda) qismining 4 foizi miqdoridagi ajratmalari;

Agentlik tizim tashkilotlarining rivojlantirish jamgʻarmasiga tushadigan (homiylik va maqsadli mablagʻlar bundan mustasno) mablagʻlarning 4 foizi miqdoridagi ajratmalar;

texnikum pedagog kadrlarini navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun undiriladigan yigʻimlarning Agentlikka tushadigan qismi;

Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarini tijorat banklariga depozitga joylashtirishdan olinadigan foiz tarzidagi daromadlari;

xalqaro moliya institutlari va donor tashkilotlarining grantlari, imtiyozli kreditlari va boshqa maqsadli mablagʻlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Texnikumlarning toʻlov-kontrakt shaklida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlari hisobidan oʻtkaziladigan ajratmalar har yili 1-fevraldan kechiktirmay tushirilishi shart.

6. Jamgʻarmaga toʻlov-kontrakt mablagʻlari hisobidan oʻtkaziladigan ajratmalar hajmining toʻgʻri belgilanishi hamda belgilangan muddatda oʻtkazilishi yuzasidan masʼuliyat texnikum direktorlari zimmasiga yuklanadi.

7. Jamgʻarmaning vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlari Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasidagi tijorat banklarining depozit hisobvaraqlariga joylashtirilishi mumkin hamda ulardan olinadigan foiz daromadlari ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan maqsadlarga sarflash uchun taqsimlanadi.

8. Jamgʻarmaning joriy yilda foydalanilmagan mablagʻlari keyingi yilga oʻtadi.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish

9. Jamgʻarma mablagʻlaridan joriy moliya yili uchun tasdiqlangan daromadlar va xarajatlar smetasi asosida foydalaniladi.

Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari smetasi budjet tashkilotlari uchun budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladi, Agentlik tomonidan tasdiqlanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

10. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi maqsadlar uchun sarflanadi:

texnikumlarning oʻquv binolari, oʻquvchilar turar joylari, sport inshootlari va boshqa infratuzilma obyektlarida joriy taʼmirlash ishlarini (loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish xarajatlarini inobatga olgan holda) amalga oshirishga, ularning moddiy holatini yaxshilash;

texnikumlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash maqsadida zarur zamonaviy mebel, inventarlar bilan jihozlash, oʻquv mashqi uchun moʻljallangan avtotransport vositalari va qishloq xoʻjaligi texnikalari, laboratoriya uskunalari hamda boshqa tovar-moddiy qimmatliklar xarid qilish va yetkazish;

laboratoriyalar va ustaxonalarni zarur materiallar va butlovchi qismlar bilan taʼminlash;

kasbiy taʼlim sohasida taʼlim jarayonini takomillashtirish maqsadida chet ellik ekspert va konsultantlar hamda xorijiy “til egalari” boʻlgan mutaxassislarni jalb etish;

kasbiy standartlar va xalqaro taʼlim dasturlari asosida kasbiy taʼlim dasturlarini yangilash hamda kasbiy taʼlim tashkilotlarida xalqaro taʼlim dasturlarini joriy qilish;

texnikumlarning rahbar va pedagog xodimlarining malaka toifalarini baholashni tashkil etishda ishtirok etadigan mutaxassislarni ragʻbatlantirish;

tizim xodimlari yoki oʻquvchilar oʻrtasida oʻtkaziladigan respublika tanlovlarini tashkil etish, oʻtkazish hamda ularning gʻoliblarini taqdirlash va ragʻbatlantirish;

kasbiy taʼlim sohasida amalga oshirilayotgan islohotlarni mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlar va blogerlar orqali keng yoritish, ularni targʻib qilish, amalga oshirilayotgan loyihalarni reklama qilish, sohaga oid tok-shou va teledasturlarni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlar;

kasbiy taʼlim tizimiga jalb qilinadigan investitsiya loyihalari doirasida loyiha, tanlov hamda shartnoma hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish va roʻyxatga olish, tovar qabul qilish bilan bogʻliq boʻlgan deklaratsiyalash-sertifikatlash ishlari, vaqtincha ombordan foydalanish va konsalting xizmatlari uchun haq toʻlash;

autsorsing asosida kasbiy taʼlim tizimiga oid tovarlar (ishlar, xizmatlar) uchun koʻrsatilgan xizmatlarni amalga oshirish;

xorijiy tashkilotlarning til, bilim, koʻnikmalarni baholaydigan imtihonlarini tashkil etish va imtihonlarda qatnashish, test topshiriqlarini xarid qilish va imtihonlarni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar, shuningdek, xorijiy tashkilotlar, assotsiatsiyalar va birlashmalarga aʼzolik badallarini toʻlash;

texnikumlarda Agentlik tomonidan tashkil etiladigan oʻquv-metodik, ijtimoiy, tarbiyaviy, psixologik va boshqa loyihalarni tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar (xizmat safari va boshqa xarajatlar);

badiiy va ilmiy adabiyotlarni yaratish va chop etish, mahalliy va xorijiy kitoblarni sotib olish, kitoblarni koʻpaytirish (nusxa koʻchirish), litsenziya olish va tarjima qilish, texnikumlar kitob fondini toʻldirish hamda elektron dasturlar va platformalarni xarid qilish, aʼzolik badallarini toʻlash;

texnikumlarning oʻquv jarayonini raqamlashtirish bilan bogʻliq axborot-kommunikatsiya, multimedia va tarmoq qurilmalari, texnikalari, vositalari hamda dasturiy taʼminotlarni xarid qilish;

Agentlik tomonidan pedagog kadrlar kasbiy salohiyatini oshirish va oʻzaro tajriba almashishlari uchun oʻtkaziladigan seminar-treninglarni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlar;

kasbiy taʼlim boʻyicha mahalliy va xalqaro musobaqalarni tashkil qilish, texnikum oʻquvchilarini xalqaro musobaqalarda ishtirok etishini taʼminlash hamda musobaqa gʻoliblarini taqdirlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlariga muvofiq oʻtkaziladigan sport-sogʻlomlashtirish va boshqa tadbirlarni tashkil etish;

texnikumlar jamoasi va oʻquvchilarining konferensiyalar, tadbirlar va malaka almashish bilan bogʻliq xorijiy safarlar xarajatlarini toʻlash;

“Kasbiy taʼlim” platformasini takomillashtirish, uning lozim darajada ishlashini taʼminlash va saqlash.

11. Jamgʻarma mablagʻlari Agentlik markaziy apparati va tegishli tizim tashkilotlarining quyidagi xarajatlariga yoʻnaltirilishi mumkin:

Agentlikning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, shu jumladan, axborot-kommunikatsiya jihozlari, mebel va inventarlar xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar;

zamonaviy raqamli texnologiyalarni joriy etish, ularga xizmat koʻrsatish va saqlash, shu jumladan, boshqaruv jarayonlarini raqamlashtirish bilan bogʻliq xarajatlar;

mahalliy va xorijiy xizmat safarlarini tashkil qilish, xalqaro konferensiyalar, seminarlar va boshqa tadbirlarda ishtirok etishini taʼminlash;

xorijiy delegatsiyalar tashrifi (xorijiy delegatsiyalarni kutib olish, transport, ovqatlanish, banket, yashash, madaniy tadbirlar, qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorlarda sovgʻalar berish bilan bogʻliq xarajatlar va boshqalar) bilan bogʻliq xarajatlar;

jamoa shartnomasida nazarda tutilgan, ish beruvchi tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan va qonunchilik hujjatlarida belgilangan meʼyorlardan oshmagan holda barcha tadbirlar xarajatlarini va moddiy ragʻbatlantirish toʻlovlarini moliyalashtirish;

rahbar va xodimlarni taʼlim tashkilotlari va boshqa tashkilotlarga tajriba oʻrganish va hamkorlik oʻrnatish maqsadlarida xorijiy xizmat safariga yuborish;

xodimlarning lavozim maoshiga har oylik ustamalar, mukofotlar, ularga moddiy yordam berish va ijtimoiy muhofaza qilish (yoʻlkira va ovqatlanish xarajatlari uchun qoʻshimcha haqlar koʻrinishida) xarajatlarini amalga oshirish.

13. Jamgʻarmadan mablagʻ ajratishga oid murojaatlar ushbu xarajatlarni asoslovchi tegishli hujjatlar bilan birga taqdim etiladi.

Hujjatlarning asoslangani va sifati, keltirilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi yuzasidan texnikum direktori hamda Agentlikning tarkibiy boʻlinmasi rahbari javobgardir.

14. Agentlik markaziy apparati va uning tizimidagi tashkilotlar rahbariyatining xizmat safari (yoʻlkira, kunlik, yashash va boshqalar) xarajatlari Agentlik direktorining buyrugʻi asosida toʻlab beriladi.

15. Hisobot yilida foydalanilmay qolgan Jamgʻarma mablagʻlari keyingi yillarda ushbu Nizomda nazarda tutilgan xarajatlarga yoʻnaltiriladi.

4-bob. Jamgʻarma faoliyatini boshqarish va uning mablagʻlarini taqsimlash

16. Jamgʻarma faoliyatini boshqarish va uning mablagʻlarini taqsimlash uchun Kengash tashkil etiladi.

Kengash aʼzolari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.

Kengash ishtirok etishning ixtiyoriyligi va uning vakolatiga tegishli masalalarni hal etishda barcha aʼzolarning teng huquqliligi tamoyillari asosida shakllantiriladi.

Kengash rais, rais oʻrinbosari, kotib va aʼzolardan iborat boʻladi.

Kengash 7 — 9 nafar, Agentlik direktori, texnikumlarning direktorlari va masʼul xodimlaridan iborat tarkibda shakllantiriladi. Kengash aʼzolarining tarkibi, qoida tariqasida, bir yilda bir marta Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.

Agentlik direktori lavozimiga koʻra kengash raisi hisoblanadi.

17. Kengash raisi:

Kengash majlisi kun tartibini belgilaydi va tasdiqlaydi;

Kengash qarorlarini tasdiqlaydi va ularning bajarilishini nazorat qiladi;

Kengash aʼzolariga yuklangan vazifalar bajarilishi yuzasidan ularning ishini muvofiqlashtiradi.

18. Kengash aʼzolari:

Kengash majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal etishda ishtirok etadi;

kasbiy taʼlim tizimini rivojlantirishning dolzarb masalalari boʻyicha Kengashga takliflar kiritadi;

Kengash tomonidan koʻrib chiqiladigan masalalar boʻyicha ovoz beradi.

Kengash aʼzolari majlisda shaxsan qatnashadilar. Bunda qatnashishning imkoni boʻlmagan taqdirda, Kengash aʼzosi majlisning kun tartibi boʻyicha oʻz fikrini yozma ravishda taqdim etishga haqlidir.

19. Kengash kotibi:

Kengash majlisiga barcha zarur hujjatlarning oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi;

Kengash majlisini oʻtkazish muddatlari va joyini Kengash raisi bilan kelishadi;

kun tartibidagi masalalar boʻyicha Kengash majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;

Kengash aʼzolari va taklif etilgan shaxslarni majlisning sanasi, vaqti, joyi va kun tartibi loyihasidan xabardor qiladi;

Kengash qarorlari bajarilishi monitoringini yuritadi;

Kengash bayonnomalarini rasmiylashtiradi, tasdiqlangan bayonnomalarni kengash aʼzolariga hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralarga yuboradi.

Kengash kotibi Kengash aʼzosi hisoblanadi.

20. Kengash oʻz majlislarini, zaruratga koʻra, biroq har chorakda kamida bir marotaba oʻtkazadi.

21. Kengash majlisini Kengash raisi, u boʻlmagan taqdirda esa, Kengash raisi oʻrinbosari boshqaradi.

22. Kengash majlisi unda Kengash aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashganda oʻtkazilgan hisoblanadi.

23. Majlisni oʻtkazish uchun kvorum yoki rais va uning oʻrinbosari boʻlmaganda, Kengash majlisini oʻtkazishning yangi sanasi eʼlon qilinadi.

24. Kengash majlisida koʻrib chiqiladigan masalalarning xususiyatiga koʻra davlat organlari va boshqa tashkilotlarning rahbarlari, mutaxassislari hamda texnikumlarning xodimlari ham taklif etilishi mumkin.

Kengash qarori Kengashning majlisda qatnashgan aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.

Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Kengash raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlarining yillik moliyaviy rejasini, shuningdek, Kengash mablagʻlaridan foydalanilishini tasdiqlash masalalari boʻyicha qarorlar Kengashning majlisda qatnashgan aʼzolarining uchdan ikki qismi ovozi bilan qabul qilinadi.

Kengash qarorlari Kengash majlisining bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi.

Kengash majlisining bayonnomasi Kengash raisi tomonidan tasdiqlanadi hamda Agentlik direktori buyrugʻi asosida amalga oshiriladi.

25. Quyidagilar Kengashning asosiy vazifalari hisoblanadi:

hisobot yili yakuni boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlarining daromadlari va xarajatlari toʻgʻrisidagi hisobotlarni koʻrib chiqish va tasdiqlash;

Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qilish.

26. Agentlikning moliya-iqtisodiyot yoʻnalishiga masʼul tarkibiy boʻlinmasi Jamgʻarmaning ishchi organi hisoblanadi.

27. Ishchi organ quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlarining yillik moliyaviy rejasini ishlab chiqadi;

daromadlar va xarajatlar smetalarini tayyorlaydi, shuningdek, ularga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻzgartirishlar kiritadi;

Jamgʻarma tushumlarini koʻpaytirish va uning mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

texnikumlar hamda Jamgʻarmadan saqlash xarajatlari moliyalashtiriladigan tashkilotlarning Jamgʻarmadan mablagʻ ajratishga oid murojaatlarini umumlashtiradi;

Kengashda koʻrib chiqish uchun materiallar tayyorlaydi;

Jamgʻarmaning tushumlar manbalari boʻyicha daromadlari hamda asosiy xarajatlar yoʻnalishlariga asosan hisobini yuritadi;

har chorak yakuni boʻyicha Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanilishi toʻgʻrisida hisobot tayyorlaydi hamda Kengashga koʻrib chiqish va tasdiqlash uchun taqdim etadi.

5-bob. Jamgʻarmadan texnikumlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun mablagʻlar ajratish

28. Kasbiy taʼlim moddiy-texnika taʼminoti markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) har yili dekabr oyida keyingi yil uchun texnikumlarni zamonaviy mebel, oʻquv qurollari, oʻquv mashqi uchun moʻljallangan avtotransport vositalari va qishloq xoʻjaligi texnikalari, laboratoriya va ustaxonalar uchun zarur uskunalar, kompyuter toʻplamlari bilan jihozlash dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ishlab chiqadi va uni tasdiqlash uchun Agentlikka taqdim etadi.

29. Markaz tomonidan ishlab chiqilgan va taqdim etilgan Dastur Agentlik tomonidan belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi va maʼqullangan taqdirda, direktor buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

30. Markaz tasdiqlangan Dastur asosida texnikumlarning moddiy-texnik bazasini yaxshilash boʻyicha zarur mablagʻlarni ajratish yuzasidan Agentlikka murojaat qiladi.

31. Markaz tasdiqlangan Dastur va ajratilgan mablagʻlarga asosan texnikumlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, jumladan, zarur zamonaviy mebel, inventarlar bilan jihozlash, oʻquv mashqi uchun moʻljallangan avtotransport vositalari va qishloq xoʻjaligi texnikalari, laboratoriya uskunalari, axborot-kommunikatsiya, multimedia va tarmoq qurilmalari, texnikalari, vositalari, dasturiy taʼminotlar, kuzatuv, nazorat va identifikatsiya tizimlari, vositalari va qurilmalari bilan taʼminlash hamda boshqa tovar-moddiy qimmatliklarni xarid qiladi va joylarga yetkazish choralarini koʻradi.

32. Jamgʻarma mablagʻlari ushbu Nizomda belgilangan tartibda Markazning budjetdan tashqari rivojlantirish jamgʻarmalarining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Bunda Markaz haqiqiy xarajatlaridan kelib chiqqan holda, asoslovchi hujjatlar bilan birgalikda hisobotni taqdim etadi va foydalanilmay qolgan mablagʻlarni Jamgʻarmaga qaytaradi.

33. Jamgʻarmadan mablagʻlar texnikumlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun ularning murojaatiga asosan ajratilishi mumkin.

Bunda mablagʻlar texnikumlarning budjetdan tashqari rivojlantirish jamgʻarmalarining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Texnikumlar haqiqiy xarajatlaridan kelib chiqqan holda, asoslovchi hujjatlar bilan birgalikda hisobotni taqdim etadi va foydalanilmay qolgan mablagʻlarni Jamgʻarmaga qaytaradi.

6-bob. Nazorat, hisob va hisobdorlik

34. Jamgʻarma mablagʻlarini joriy yuritish, shuningdek, hisobi va hisoboti qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Agentlikning buxgalteriya hisobiga masʼul tarkibiy boʻlinmasi tomonidan amalga oshiriladi.

35. Jamgʻarmaga mablagʻlarning belgilangan manbalardan toʻliq kelib tushishini Agentlik nazorat qiladi.

36. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobotlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuritiladi.

37. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasining ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobot Kengash tomonidan koʻrib chiqiladi hamda har yili 15-martga qadar Agentlikning hayʼat majlisida tasdiqlanadi.

38. Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasi hamda uning ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlar, shuningdek, tovarlar (ishlar, xizmatlar)ni xarid qilish boʻyicha tuzilgan shartnomalar roʻyxatlari Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

39. Jamgʻarma mablagʻlaridan maqsadli foydalanish, shuningdek, tasdiqlangan tushum (daromad) va xarajatlar smetasiga muvofiq choraklik va yillik hisobotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etib borish majburiyati Agentlik direktoriga yuklanadi.

40. Jamgʻarma mablagʻlarining maqsadli ishlatilishi yuzasidan nazorat qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkaziladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

41. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

42. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-apreldagi 216-son qaroriga 3-ILOVA

Boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplomning davlat namunasi va tavsifi

I. Boshlangʻich kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplomning

Diplomning old tomoni BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI

Diplomning ichki chap tomoni: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI KT-III № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) Davlat attestatsiya komissiyasining 20__-yil “ ____ ” -_______dagi qaroriga binoan _________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________ kasbi (mutaxassisligi) boʻyicha oʻqishni tamomladi va _______________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ kvalifikatsiya(lar)ni egalladi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi: M.Oʻ. Direktor: Roʻyxatga olish raqami: ___________________ (tartib raqami) ______________________________________________________________________ (berilgan joy va sana)

Diplomning ichki oʻng tomoni: DIPLOMA OF PRIMARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN KT-III № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (the name of educational institution) By the decision of the State Attestation Commission “____” _________ 20____ _________________________________________________________________________________________ (graduateʼs surname, name, other name) _________________________________________________________________________________________ completed ________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ in profession (specialty) of ____________________________________________________________________________ and mastered following qualification (s): ___________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Chairman of the State Attestation Comission: P.S. Director: Registration № ___________________ (Regd №) ______________________________________________________________________ (date, place)

Boshlangʻich kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplomning TAVSIFI

Boshlangʻich kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplom muqovasining tomonlari 130x190mm oʻlchamda yaxlit qoplangan koʻk rangli bumvinil matbaa materialidan tayyorlanadi.

Uning yuz tomonida bosma naqsh usulida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va pastroqda lotin yozuvidagi oʻzbek tilida BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI soʻzlari yozilgan.

Diplom blankasining ichki qismi 255x180 mm oʻlchamda, maxsus milliy ornament naqshi tushirilgan suv belgili qogʻozda matn qismi qora rangda va tasviriy elementlari esa koʻk rangda ofset bosma usulida bosiladi.

Diplom blankasining sahifalari markazida 70 mm diametrli oʻlchamda boʻlgan oʻziga xos koʻrinishdagi koʻk rang boʻyoqda tushirilgan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi joylashtiriladi. Uning atrofi uzluksiz mayda chiziqlardan tashkil topgan gilosh elementidan iborat. Diplom blankasining asosiy fon qismi ingichka chiziqli ikki tangir setkadan iborat.

Diplom blankasining ikkala sahifasiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI” hamda “DIPLOMA OF PRIMARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzlari, KT-III lotin harfi va uch soni rim raqamida hamda yetti xonali sondan iborat boʻlgan raqam qora rangli boʻyoqda bosiladi.

Aʼlo darajali diplom blankasi uchun “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSHLANGʻICH KASBIY TAʼLIM DIPLOMI” va “DIPLOMA OF PRIMARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzlari pastiga qizil boʻyoqda lotin yozuvidagi oʻzbek tilida “AʼLO DARAJALI” va ingliz tilida “WITH HONOURS” soʻzlari yoziladi. Diplom blankasining muqovasi qizil rangli bumvinil matbaa materialidan tayyorlanadi.

Diplom blankasining himoya darajalari quyidagicha:

Qogʻoz tasnifi:

qogʻoz — 100 foiz paxta, qalinligi 120±5g/m2, oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri va milliy ornament naqshi koʻrinishidagi suv belgisi mavjud;

qogʻoz sirtida tartibsiz kiprik shaklidagi uzunligi 2,5 — 3 mm boʻlgan qizil va yashil rangli tolalar joylashgan hamda ultrabinafsha nuri ostida koʻrinadigan sariq va koʻk rangli tolalari mavjud;

Bosma tasnifi:

ikki xil usuldagi chop etishdan foydalanish:

asosiy qism uchun ofset bosma usuli, raqamlarni chop etish uchun yuqori bosma usuli;

bosma jarayonida kimyoviy barqaror matbaa boʻyoqlaridan foydalanish;

diplom blankasining chap tomonida oʻzgaruvchan rangda OVI boʻyogʻi ishlatilgan ochiq kitob tasviri tushirilgan;

KT-III lotin harfi va uch soni rim raqamida hamda yetti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi;

kichik matn, bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadigan diplom sahifasining matn chiziqlarida va Davlat gerbining atrofida joylashtirilgan, takrorlanuvchi “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI” soʻzlari mavjud;

diplom blankasining ikki tomon markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining diametri 40 mm boʻlgan koʻrinmaydigan tasviri tushirilgan va u ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi.

II. Oʻrta kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplomning

Diplomning old tomoni OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI

Diplomning ichki chap tomoni: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI KT-IV № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) Davlat attestatsiya komissiyasining 20__-yil “ ____ ” -_______dagi qaroriga binoan _________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ mutaxassislik (kasb) boʻyicha oʻqishni tamomladi va ______________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ kvalifikatsiya(lar)ni egalladi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi: M.Oʻ. Direktor: Roʻyxatga olish raqami: ___________________ (tartib raqami) ______________________________________________________________________________________ (berilgan joy va sana)

Diplomning ichki oʻng tomoni: DIPLOMA OF SECONDARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN KT-IV № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (the name of educational institution) By the decision of the State Attestation Commission “____” __________20__ _________________________________________________________________________________________ (graduateʼs surname, name, other name) completed ________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________ in specialization of _________________________________________________________________________________________ and mastered following (profession) qualification (s): ______________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Chairman of the State Attestation Comission: P.S. Director: Registration № ___________________ (Regd №) ______________________________________________________________________________________ (date, place)

II. Oʻrta kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplomning TAVSIFI

Oʻrta kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplom muqovasining tomonlari 130x190 mm oʻlchamda yaxlit qoplangan jigarrang bumvinil matbaa materialidan tayyorlanadi.

Uning yuz tomonida bosma naqsh usulida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va pastroqda lotin yozuvidagi oʻzbek tilida “OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI” soʻzlari yozilgan.

Diplom blankasining ichki qismi 255x180 mm oʻlchamda, maxsus milliy ornament naqshi tushirilgan suv belgili qogʻozda matn qismi uchun qora rangda va tasviriy elementlar uchun jigarrang ofset bosma usulida bosiladi.

Diplom blankasining sahifalari markazida 70 mm diametrli oʻlchamda boʻlgan oʻziga xos koʻrinishdagi jigarrang boʻyoqda tushirilgan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi joylashtiriladi. Uning atrofi uzluksiz mayda chiziqlardan tashkil topgan gilosh elementidan iborat. Diplom blankasining asosiy fon qismi ingichka chiziqli ikki tangir setkadan iborat.

Diplom blankasining ikkala sahifasiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI” hamda “DIPLOMA OF SECONDARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzlari, KT-IV lotin harfi va toʻrt soni rim raqamida hamda yetti xonali sondan iborat boʻlgan raqam qora rangli boʻyoqda bosiladi.

Aʼlo darajali diplom blankasi uchun “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA KASBIY TAʼLIM DIPLOMI” hamda “DIPLOMA OF SECONDARY VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzlari pastiga qizil boʻyoqda lotin yozuvidagi oʻzbek tilida “AʼLO DARAJALI” va ingliz tilida “WITH HONOURS” soʻzlari yoziladi. Diplom blankasining muqovasi qizil rangli bumvinil matbaa materialidan tayyorlanadi.

Diplom blankasining himoya darajalari quyidagicha:

Qogʻoz tasnifi:

Qogʻoz — 100 foiz paxta, qalinligi 120±5g/m2, oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri va milliy ornament naqshi koʻrinishidagi suv belgisi mavjud;

qogʻoz sirtida tartibsiz kiprik shaklidagi, uzunligi 2,5 — 3 mm boʻlgan qizil va yashil rangli tolalar joylashgan hamda ultrabinafsha nuri ostida koʻrinadigan sariq va koʻk rangli tolalari mavjud;

Bosma tasnifi:

ikki xil usuldagi chop etishdan foydalanish:

asosiy qism uchun ofset bosma usuli, raqamlarni chop etish uchun yuqori bosma usuli;

bosma jarayonida kimyoviy barqaror matbaa boʻyoqlaridan foydalanish;

diplom blankasining chap tomonida oʻzgaruvchan rangda OVI boʻyogʻi ishlatilgan ochiq kitob tasviri tushirilgan;

KT-IV lotin harfi va toʻrt soni rim raqamida hamda yetti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi;

kichik matn, bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadigan diplom sahifasining matn chiziqlarida va Davlat gerbining atrofida joylashtirilgan, takrorlanuvchi “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI” soʻz birikmasi mavjud;

diplom blankasining ikki tomoni markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining diametri 40 mm boʻlgan koʻrinmaydigan tasviri tushirilgan va u ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi.

III. Oʻrta maxsus kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplomi

Diplomning old tomoni OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI

Diplomning ichki chap tomoni: OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI KT-V № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) Davlat attestatsiya komissiyasining 20__-yil “ ____ ” -_______dagi qaroriga binoan _________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ mutaxassislik boʻyicha oʻqishni tamomladi va ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ kvalifikatsiya(lar)ni egalladi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi: M.Oʻ. Direktor: Roʻyxatga olish raqami: ___________________ (tartib raqami) ________________________________________________________________________________________ (berilgan joy va sana)

Diplomning ichki oʻng tomoni: DIPLOMA OF THE SECONDARY SPECIALIZED VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN KT-V № 0000000 _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (the name of educational institution) By the decision of the State Attestation Commission “____” __________ 20___ _________________________________________________________________________________________ (graduateʼs surname, name, other name) sompleted ________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________ in specialization of ______________________________________________________________________ and mastered following qualification(s): ____________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Chairman of the State Attestation Comission P.S. Director Registration № ___________________ (Regd №) ________________________________________________________________________________________ (date, place)

III. Oʻrta maxsus kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplomning TAVSIFI

Oʻrta maxsus kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplom muqovasining tomonlari 130x190 mm oʻlchamda yaxlit qoplangan havorang bumvinil matbaa materialidan tayyorlanadi.

Uning yuz tomonida bosma naqsh usulida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va pastroqda lotin yozuvidagi oʻzbek tilida “OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI” soʻzlari yozilgan.

Diplom blankasining ichki qismi 255x180 mm oʻlchamda, maxsus milliy ornament naqshi tushirilgan suv belgili qogʻozda matn qismi qora rangda va tasviriy elementlar uchun esa koʻk rangda ofset bosma usulida bosiladi.

Diplom blankasining sahifalari markazida 70 mm diametrli oʻlchamda boʻlgan oʻziga xos koʻrinishdagi och havorang boʻyoqda tushirilgan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi joylashtiriladi. Uning atrofi uzluksiz mayda chiziqlardan tashkil topgan gilosh elementidan iborat. Diplom blankasining asosiy fon qismi ingichka chiziqli ikki tangir setkadan iborat.

Diplom blankasining ikkala sahifasiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI” hamda “DIPLOMA OF THE SECONDARY SPECIALIZED VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzlari, KT-V lotin harfi va besh soni rim raqamida hamda yetti xonali sondan iborat boʻlgan raqam qora rangli boʻyoqda bosiladi.

Aʼlo darajali diplom blankasi uchun “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OʻRTA MAXSUS KASBIY TAʼLIM DIPLOMI” hamda “DIPLOMA OF SECONDARYSPECIALIZED VOCATIONAL EDUCATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzlari pastiga qizil boʻyoqda lotin yozuvidagi oʻzbek tilida “AʼLO DARAJALI” va ingliz tilida “WITH HONOURS” soʻzlari yoziladi. Diplom blankasining muqovasi qizil rangli bumvinil matbaa materialidan tayyorlanadi.

Diplom blankasining himoya darajalari quyidagicha:

Qogʻoz tasnifi:

qogʻoz — 100 foiz paxta, qalinligi 120±5g/m2, oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nur va milliy ornament naqshi koʻrinishidagi suv belgisi mavjud;

qogʻoz sirtida tartibsiz kiprik shaklidagi, uzunligi 2,5 — 3 mm boʻlgan qizil va yashil rangli tolalar joylashgan hamda ultrabinafsha nuri ostida koʻrinadigan sariq va koʻk rangli tolalar mavjud;

Bosma tasnifi:

ikki xil usuldagi chop etishdan foydalanish:

asosiy qism uchun ofset bosma usuli, raqamlarni chop etish uchun yuqori bosma usuli;

bosma jarayonida kimyoviy barqaror matbaa boʻyoqlaridan foydalanish;

diplom blankasining chap tomonida oʻzgaruvchan rangda OVI boʻyogʻi ishlatilgan ochiq kitob tasviri tushirilgan;

KT-V lotin harfi va besh soni rim raqamida hamda yetti xonali raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarda yashil rangda yorugʻlik sochadi;

kichik matn, bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadigan diplom sahifasining matn chiziqlarida va davlat gerbining atrofida joylashtirilgan, takrorlanuvchi “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI” soʻz birikmasi mavjud;

diplom blankasining ikki tomon markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining diametri 40 mm boʻlgan koʻrinmaydigan tasviri tushirilgan va ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi.

Boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus kasbiy taʼlim toʻgʻrisidagi diplomlarga ilovaning davlat namunasi

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI REPUBLIC OF UZBEKISTAN 1. DIPLOM EGASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ABOUT THE DIPLOMAHOLDER 1.1. Familiyasi / Surname 1.2. Ismi, otasining ismi / Name, other name 1.3. Tugʻilgan sanasi / Date of birth 1.4. Avvalgi taʼlim haqida hujjat / Certificate of previous education KT - __ № 0000000 DIPLOMGA ILOVA / DIPLOMA SUPPLEMENT 2. MALAKASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / QUALIFICATION (diplomsiz ilova haqiqiy hisoblanmaydi / without diploma the attachment is invalid) 2.1. Kasb (mutaxassislik)ning nomi / Name of the specialty / profession Davlat attestatsiya komissiyasining qarori / Decision of the State Attestation Commission 2.2. Taʼlim yoʻnalishi / Field of study 2.3. Kvalifikatsiyasi / Qualification 2.4. Diplom bergan kasbiy taʼlim tashkilotining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, taʼlim tashkilotining turi / The name, organizational-legal form and type of the educational institution awarding the diploma 2.5. Taʼlim (imtihon) til (lar)i / Language (s) of education (examination) 3. TAʼLIM DARAJASI HAQIDA MAʼLUMOTLAR / INFORMATION ON THE LEVEL OF EDUCATION 3.1. Taʼlim darajasi / Level of education 3.2.Taʼlimning davomiyligi / Length of education 3.3. Taʼlim shakli / Type of education 3.4. Taʼlim dasturining tavsifi / Curriculum description ______________________________________________________________________ Oʻquvchining F.I.O. / Studentʼs full name

3.5. Taʼlim dasturini oʻzlashtirish natijalari haqida maʼlumotlar / Obtained programme details and grades

T./r. Fan (modul)ning nomi / Course title Soatlarning umumiy miqdori, kredit / Total hours in the curriculum, credit Baholash (ball, reyting, baho, kredit bahosi) / Grade (score, rating, mark, credit score) Davlat attestatsiyalari / The state attestations

4. QOʻSHIMCHA MAʼLUMOTLAR / ADDITIONAL INFORMATION IMZO VA MUHR / SIGNATURE AND SEAL Direktor / Director Direktor oʻrinbosari / Deputy Director Roʻyxat raqami / Registration number ________________________________________ Berilgan vaqti / Date of issue _______________________________________________

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-apreldagi 216-son qaroriga 4-ILOVA

Kompetensiyani (malakani) egallaganlik toʻgʻrisidagi sertifikatning davlat namunasi va tavsifi

Sertifikatning old tomoni: KOMPETENSIYANI (MALAKANI) EGALLAGANLIK TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT

Sertifikatning ichki chap tomoni : OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SERTIFIKATI K № 0000000 _________________________________________________________________________________________ (bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi) _________________________________________________________________________________________ (taʼlim tashkilotining nomi) 20____-yilda oʻquv kursini tamomladi va Milliy malaka ramkasining _______ darajasiga muvofiq __________ _________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ egalladi. (kompetensiya yoki malaka nomi) Direktor: M.Oʻ. Direktor oʻrinbosari: Roʻyxatga olish raqami: _____________________ (tartib raqami) ________________________________________________________ (berilgan joy va sana)

Sertifikatning ichki oʻng tomoni: CERTIFICATE OF TNE REPUBLIC OF UZBEKISTAN K № 0000000 _________________________________________________________________________________________ (graduateʼs surname, first name, other name) _________________________________________________________________________________________ (the name of educational institution) In 20____ completed the training course and acquired _____________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (name of competency or qualification) in accordance with Level _______ of the National Qualifications Framework. Director: P.S. Deputy director: Registration № ___________________ (serial number) ________________________________________________________ (date and place)

Sertifikatning orqa tomoni: SERTIFIKAT RESPUBLIKI UZBEKISTAN K № 0000000 _________________________________________________________________________________________ (familiya, imya, otchestvo vipusknika) _________________________________________________________________________________________ (naimenovaniye uchebnogo uchrejdeniya) V 20____ godu okonchil(a) uchebniy kurs i priobrel(a) __________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (nazvaniye kompetensii ili kvalifikatsii) v sootvetstvii s urovnem _______ Natsionalnoy ramki kvalifikatsiy. Direktor: M.P. Zamestitel direktora: Registratsionniy nomer ___________________ (poryadkoviy nomer) ________________________________________________________ (mesto i data vidachi)

Kompetensiyani (malakani) egallaganlik toʻgʻrisidagi sertifikat TAVSIFI

Sertifikat blankasi 297x210 mm oʻlchamda tayyorlanadi. Uning old tomonida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va pastroqda lotin yozuvidagi oʻzbek tilida “KOMPETENSIYANI (MALAKANI) EGALLAGANLIK TOʻGʻRISIDA” soʻzlari qora rangda, uning ostidan koʻk rangda “SERTIFIKAT” soʻzi yozilgan.

Sertifikat blankasining orqa tomoni oʻzbek, ingliz va rus tillaridagi uchta sahifadan iborat boʻlib, birinchi sahifasiga “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SERTIFIKATI” soʻzlari, ikkinchi sahifasiga “CERTIFICATE OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN” soʻzlari hamda uchinchi sahifasiga “SERTIFIKAT RESPUBLIKI UZBEKISTAN” soʻzlari koʻk rangli va uning ostidan “K” harfi hamda yetti xonali sondan iborat boʻlgan raqam qora rangli boʻyoqda bosiladi.

Sertifikat blankasining orqa tomoni sahifalari markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining 30 mm diametrli koʻrinmaydigan tasviri joylashtirilgan va u ultrabinafsha nurlar ostida koʻrinadi, shuningdek, sertifikat blankasining oʻng tomoni quyi qismida fonsiz 35x35 mm oʻlchamda QR-kod qoʻyiladi.

Sertifikat blankasining himoya darajalari quyidagicha:

Qogʻoz tasnifi:

qogʻoz — 100 foiz paxta, qalinligi 120±5gr/m2, oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri va milliy ornament naqshi koʻrinishidagi suv belgisi mavjud;

qogʻoz sirtida tartibsiz kiprik shaklidagi, uzunligi 2,5 — 3 mm boʻlgan qizil va yashil rangli tolalar joylashtirilgan hamda ultrabinafsha nuri ostida koʻrinadigan sariq va koʻk rangli tolalar mavjud.

Bosma tasnifi:

K harfi hamda yetti xonali sondan iborat boʻlgan raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi; bosma jarayonida kimyoviy barqaror matbaa boʻyoqlaridan foydalaniladi;

sertifikatning old tomonida joylashtirilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi atrofidagi aylana ichida uzluksiz mayda chiziqlardan tashkil topgan gilosh elementi mavjud;

sertifikatning orqa tomonidagi “Roʻyxatga olish raqami:”, “Registration №” va “Registratsionniy nomer” soʻzlaridan keyin chiziqlarda bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadigan kichik matndan iborat takrorlanuvchi “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI” soʻz birikmasi mavjud. Bular nusxa tushirish va qalbakilashtirishga qarshi himoya hisoblanadi.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-apreldagi 216-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning davlat namunasini tasdiqlash haqida” 2020-yil 19-noyabrdagi 734-son qarorining 1-bandi hamda qarorga 1 , 2 , 3 va 4-ilovalar 2026-yil 1-sentabrdan boshlab oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning davlat namunasini tasdiqlash haqida” 2020-yil 19-noyabrdagi 734-son qaroriga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 27-iyuldagi 408-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son qarorida :

a) 2 1 -bandning ikkinchi va uchinchi xatboshisi , 3-bandning uchinchi xatboshisi va 7-banddagi tegishli kelishikdagi “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

1-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin:

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Attestatsiyaga doir tashkiliy masalalar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli vazirlik va idoralar), tizimida maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasbiy va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralar hamda taʼlim tashkilotlari tomonidan amalga oshiriladi.”;

22-bandning “a” va “b” kichik bandlari toʻrtinchi xatboshilaridagi “50 foizi — vakolatli vazirliklarning” soʻzlari “50 foizi — vakolatli vazirlik va idoralarning” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 30-aprel,

216-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.05.2026-y., 09/26/216/0441-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son; 02.10.2026-y., 09/26/526/0994-son)

lex.uz